The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by akmjarkurgan, 2020-10-23 07:12:41

Қўрқинчли Теҳрон

Қўрқинчли Теҳрон

– Казак билан баҳслашганингда менинг номим-
ни нега тилга олдинг? Нима учун мени хавф-хатар
остида қолдирдинг? Васиқани бу ёққа бер: унда
имзом бор, бу эса ҳозирги кунда қимматга тушиши
мумкин.

Ҳожи оғо васиқани унга узатди. Ҳазрати эшон ўша
заҳотиёқ васиқадан ўз муҳрини ўчириб ташлади.

– Энди бундай ишлар билан шуғулланадиган
замон эмас. Менга муҳлат бер, вақти келиб, Худо
хоҳласа, сенга янги васиқа қилиб бераман.

Ҳожи оғо:
– Нима қилиб қўйдингиз! Мен уни адлияга топши-
риб, суд иши бошламоқчи эдим, – деб ташвишлан-
ди-да, икки юз туманини ўйлаб, йиғлаб юборди.
Шу кунларда ўз уйида камроқ шовқин-сурон
бўлишига ҳар томонлама ҳаракат қилиб юрган
ҳазрати эшон бир вақтлар унга Ҳожи оғо тўлаган
миқдордаги пулни ичкари ҳовлидан олиб чиқишни
хизматкорлардан бирига буюрди. Ҳожи оғо пулни
олса ҳам кўнгли жойига тушмай, қичқирмоқчи
бўлди. Бироқ ҳазрати эшон ҳарчанд ўзи қариб
қолгани сабабли заиф бўлса ҳам, Ҳожининг адаби-
ни бериб қўйишга хизматкорлари қодир эканини
унга тушунтириб қўйди. Шундан кейин Ҳожи оғо
лом-мим демай чиқиб кетди. Аммо ҳазрати эшон
яна илгариги даражасига қайтганидан кейин ҳам
Ҳожининг рақиби казак офицери бўлгани учун
унинг уйини тортиб олиб беришга аралашишдан
бош тортди. Бу уйга эга бўлишдан умидини узган
Ҳожи эса бошқа бирор камбағални чув тушириш
йўлларини излай бошлади.
Саёҳатга чиқиб, яхшиси Европага бориш тавсия
қилинган Сиёвуш отаси қамоқдан чиқиши биланоқ
чет элга жўнаб кетди. У «эркин» француз таннозлари
даврасида ўзининг Жалолатга бўлган ишқибозли-
гини унутиб юборди деса бўлади.

651

Оғойи Ф... уссалтана қамоқдан шу қадар бемажол
бўлиб чиққан эдики, орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас
ўзининг фитна тўла ҳаёти билан видолашиб, жоҳил
хотини ва жафокаш қизи ортидан у дунёга йўл олди.

Қамоқда роса машаққат чеккан Али Ашрафхон
ҳам эзилиб, касал бўлиб, тамоман ишга яроқсиз
бўлиб чиқди.

Фақат Али Ризохон ҳали бардам эди, у озодликка
чиқиши билан ишга киришиб кетди. У Р... ашша-
риага ўзларининг қамалишлари бутунлай тасоди-
фий бир воқеа бўлганини исботлаб, яна «партия»
тузишга уни кўндириб, «юксак мансаблар»га эриша
бошлади. Ўз-ўзидан маълумки, собиқ маҳбуслар
миннатдорлик юзасидан уларни муҳим ўринларга
жойлаштириб қўйишди.

Жавод Жалолат билан яшашни давом эттира-
верди, Фарруҳнинг ёрдами туфайли «ҳамёни» бир
мунча қаппайиб, у ўзининг папирос дўконини кен-
гайтириб, Дарвозайи Қазвин хиёбонидан Носирия
хиёбонига кўчириб олиб ўтди.

Фарруҳ Иффат билан яшарди. У ўз уйини
ёқтирмагани учун рафиқасининг уйига кўчиб
ўтди. Маҳбусл­ арнинг озод қилингани уни қаттиқ
ташвишга солиб қўйди, шунинг учун ҳам у кун-
ларни Эроннинг шармандали аҳволини ўйлаб ўт-
казарди. Аммо у бир ўзи ҳар қанча куйинганида
ҳам, ҳар қандай тадбирни амалга оширганида ҳам
халқни қутқариб қола олармиди? У қайғуриши ва
уйда ўтириб, Эроннинг тақдирига йиғлаши мумкин
эди, холос.

Ҳақиқий халқнинг ўзи, ана шу халқнинг ҳар бир
фуқароси ўзгаришлар бўлишига интилган вақтда
халқ­нинг ўзигина халқни асоратдан халос эта ола-
ди. Бир одамга бутун олам қарши турганда у одам
нима ҳам қила оларди?

652

Фарруҳ ҳақиқий қасоскор бўлган тақдир, озодлик
ва ислоҳотга қарши бўлган ёвлардан бечора халқни
қутқарадиган бирор одамни юборишига ишонарди.

У ўзига-ўзи:
«Менга келганда шуни айтиш керакки, агар мен
ўғлимни тарбиялай олсам ва уни мана шу муҳитда
бузилиб кетишдан сақлаб қола олсам, агар унинг
ўз замондошларидай Ватан тақдирига бефарқ қа-
ровчи, танбал бўлиб қолишига йўл қўймасам – унда
қурбим етганича ўз бурчимни адо этган бўламан»,
дерди.

653

МУНДАРИЖА
БИРИНЧИ КИТОБ
I боб. ЧАЛАМАЙДОН ҚАҲВАХОНАСИ...................................... 4
II боб.МУҲТОЖ БЎЛСАНГ, ҲАР ИШГА КЎНАСАН.................. 10
III боб. НОТАНИШ ЙИГИТ КИМ?............................................ 15
IV боб. НАРВОН...................................................................... 21
V боб. OTA ВА ҚИЗ................................................................. 30
VI боб. ДЕВОР УСТИДА ИККИ ОШИҚНИНГ ҚАРОРИ............ 39
VII боб. РАҚИБ........................................................................ 45
VIII боб. БЕМОР МАҲАЛЛАНИНГ ЧЎРИЛАРИ......................... 54
IX боб. БАДАВЛАТ ХОНАДОННИНГ ҚИЗИ............................. 73
X боб. АЛИ АШРАФХОННИНГ МАРТАБАСИ........................... 79
XI боб. АЛАМ ВА ҚАЙҒУ ЙЎЛИ............................................... 93
XII боб. ЯНГИ УЧРАШУВ....................................................... 105
XIII боб. КУЁВНИНГ БАХТИ.................................................. 116
XIV боб. ЭРТАЛАБ................................................................. 123
XV боб. ОНА ВА ҚИЗ............................................................. 130
XVI боб. ҚАЙҒУЛИ СЕВИНЧНИНГ ХАБАРЧИСИ.................. 137
XVII боб. ҚУМ ЙЎЛИДА......................................................... 147
XVIII боб. АЖОЙИБ БИР ҲОДИСА....................................... 156
XIX боб. ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ...................................................... 165
XX боб. ЎЧ ОЛИШ ЙЎЛИДА.................................................. 172
XXI боб. ИККИ ДЎСТ............................................................. 179
XXII боб. ҚОЧҚИН ҚИЗ......................................................... 188
XXIII боб. АТИГИ БИР КЕЧА................................................. 196
XXIV боб. ФАРРУХ БИЛАН МАҲИННИ ЭВИНДА
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЎРАБ ОЛДИЛАР................................. 203
XXV боб. ШАФҚАТСИЗЛИК.................................................. 212
XXVI боб. БАНГИХОНА......................................................... 221
XXVII боб. ДЎСТЛАРНИНГ ЁРДАМИ..................................... 228
XXVIII боб. ЯРАМАС ОДАМ................................................... 236
XXIX боб. УЧИНЧИ УЧРАШУВ.............................................. 245
XXX боб. АМАЛДОР ВА ПУЛДОРЛАРНИНГ
ҲАҚШУНОСЛИКЛАРИДАН НАМУНА............................ 255
XXXI боб. БАХТСИЗЛАРНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ
ОҚҚАН ЖОЙДА............................................................ 262
XXXII боб. УНАШИШ............................................................. 273
XXXIII боб. ТАДБИР.............................................................. 283
XXXIV боб. МУНОФИҚЛИК АВЖ ОЛГАН ЕР......................... 293
XXXV боб. ХИЁНАТКОР ҚАНЧАЛИК БОТИР БЎЛСА ҲАМ
ВАҲИМАГА ТУШАДИ.................................................... 304
XXXVI боб. ФАРРУХНИНГ ЖИННИЛИГИ АНИҚЛАНГАН
ЖОЙ....................................................................................313
XXXVII боб. СЎНГГИ УЧРАШУВ............................................ 323

XXXVIII боб. ТЎРТ ЖИНОЯТЧИНИНГ КЕНГАШИ................. 332
XXXIX боб. ПОЛИЦИЯ ВА ЖАНДАРМЛАРНИ ДИНСИЗ

ДЕБ АТАГАН ҲАЗРАТИ ЭШОННИНГ ҲАҚ
ЭКАНЛИГИНИ ФАРРУҲ ҚАЕРДАН ТУШУНДИ.............. 341
XL боб. ОҒОЙИ Ф... УССАЛТАНА ЙИҒЛАГАН КУН............... 348

ИККИНЧИ КИТОБ
I боб. ҚЎРҚИНЧЛИ ТУН........................................................ 356
II боб. ИНТИҚОМ СОАТИ...................................................... 363
III боб. УМИД НУРИ............................................................. 371
IV боб. АЁЛ КЎЗ ЁШЛАРИ ЎРНИНИ СЕВИНЧ ЭГАЛЛАДИ... 378
V боб. КИТОБХОНГА АВВАЛДАН ТАНИШ БЎЛГАН

БАЪЗИ КИШИЛАР........................................................ 390
VI боб. СЕВГИ АСИР ЭТМАГАН КИМ БОР?.......................... 401
VII боб. ЧЎЛПОН ЮЛДУЗИ ДОИМ БАЛАНД

ҚАСРЛАРГА НАЗАР ТАШЛАЙДИМИ............................. 411
VIII боб. ТАСОДИФИЙ КЎЗ ЁШИ.......................................... 422
IX боб. ПУЛ ОШИҚЛАРНИ ЯНА БИР-БИРИДАН

ЖУДО ҚИЛАДИ............................................................. 433
X боб. ЯНА БИР МАЖЛИС.................................................... 447
XI боб. БИР ТУН ХОТИРАСИ................................................. 461
XII боб. ИККИ ЖАФОКАШ.................................................... 470
ХIII боб. ТАШҚИ ҚИЁФА КИШИНИ АЛДАЙДИ..................... 480
XIV боб. ФАРРУҲНИНГ САРГУЗАШТИ.................................. 494
XV боб. ҚОЧИШ.................................................................... 502
XVI боб. ҚИШЛОҚДА............................................................ 512
XVII боб. ҒУРБАТДА.............................................................. 522
XVIII боб. ИНҚИЛОБ АЛАНГАСИ.......................................... 531
XIX боб. ФАРРУҲ ҲУКУМАТ ҚЎШИНЛАРИ ТАРАФИГА

ЎТАДИ........................................................................... 538
XX боб. УЧИНЧИ ҲУТ ТЎНТАРИЛИШИ ОЛДИДАН............... 543
XXI боб. ТЕҲРОНГА............................................................... 552
ХXII боб. АФЮННИНГ КАСОФАТИ....................................... 560
XXIII боб. ЯНА БИР УЧРАШУВ.............................................. 568
XXIV боб. ЖАЛОЛАТ СОҲИБНИНГ РАФИҚАСИ

ҲУЗУРИГА БОРАДИ...................................................... 578
XXV боб. ЖАЛОЛАТ ВА СИЁВУШ......................................... 589
XXVI боб. ҲОЖИ ОҒОНИ УЙДАН КЎЧИРИШАДИ................ 598
XXVII боб. МАҲБУСЛАР........................................................ 610
XXVIII боб. ҲАТТО ЕТМИШ ИККИДАН ҲАМ

ОШИБ КЕТДИ............................................................... 620
XXIX БОБ. ФАРРУХ ВА ИФФАТ............................................. 633
XXX БОБ. УЧИНЧИ ҲУТ КУНИДАН УЧ ОЙ ЎТГАЧ............... 644
ХОТИМА................................................................................ 650

Адабий-бадиий нашр
МУШФИҚ КОЗИМИЙ
ҚЎРҚИНЧЛИ ТЕҲРОН

Роман
Муҳаррир
Феруза ҚУВОНОВА
Мусаҳҳиҳ
Садоқат ҚАРШИБОЕВА
Бадиий муҳаррир
Суннат МУСАМЕДОВ
Саҳифаловчи
Дилдора ЖЎРАБЕКОВА
Техник муҳаррир
Умидбек ЯХШИМОВ

Лицензия рақами: AI № 252. 2014 йил 02.10 да берилган.
Босишга 18.06.2017 й.да рухсат этилди.
Бичими 84x108 1\32.

Босма табоғи 20,5. Шартли босма табоғи 34,44
Гарнитура «Century Schoolbook». Офсет қоғози.

Адади­­10000 нусха. Буюртма № 156.
Баҳоси келишилган нархда.

«Янги аср авлоди» НММда тайёрланди ва чоп этилди.
100113. Тошкент, Чилонзор-8, Қатортол кўчаси, 60.

Мурожаат учун телефонлар:
нашр бўлими – 147-00-14; 129-09-71;
маркетинг бўлими – 128-78-43; 397-10-87;

факс – 273-00-14;
e-mail: [email protected]


Click to View FlipBook Version