The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Arkadiy Averchenko. Oltin asr (hikoyalar)

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by rahmatbobojon, 2021-06-02 07:31:35

Arkadiy Averchenko. Oltin asr (hikoyalar)

Arkadiy Averchenko. Oltin asr (hikoyalar)

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

Аркадий
АВЕРЧЕНКО

ОЛТИН АСР

Рус тилидан
Раҳмат БОБОЖОН

таржимаси

Тошкент,
«Инжа санъат»

нашриёти

2021

www.injasanat.uz kutubxonasi 1

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

ЎЗИМ ҲАҚДАГИ БИРИНЧИ ЛАТИФА
Ҳикоя

Бир неча кунлар аввал мен икки машҳур инсон ҳақида жуда 2
ҳайратомуз латифа ўқиб қолдим ва қўрқувга туша бошладим. Бу
латифаларнинг биринчиси таниқли генерал Драгомиров ҳақида
бўлиб, шундай мазмунда эди:

“Ҳаммамизга маълумки, таниқли ва жонкуяр генерал
Драгомиров ўзининг топқирлиги, донолиги билан бошқа
генераллардан ажралиб турарди. Бир сафар бир одам ундан:

— Агар эрта ё индин турклар чегарани кесиб ўтгани, ёғий
қўшинлари Киев яқинида эканидан хабар топсангиз нима қилган
бўлардингиз? — дея сўрайди.

Драгомиров бироз сукунатга чўмганидан кейин бармоғидаги
катта олмоскўз узугини чиқаради ва дўстига узатади:

— Мана шу узукни оёғингизнинг бирор бармоғига тақинг!
— Ахир бунинг иложи йўқку, ўртоқ генерал... — дейди нима
қиларини билмай қолган ҳалиги одам.
— Ана, кўрдингизми, туркларнинг Россияга ҳужум
қилолмаслигининг сабаби ҳам худди шундай. Ҳар кимнинг ўз ўрни
бор, тўғрими? — дея жавоб қайтарди доно генерал.
Бу жавоб турклар орасида уни ёқтирмас қатламнинг,
душманларининг ортишига сабаб бўлади. Унинг душманларини
исмма-исм санасак, кўзингиз чаноғидан чиқиб кетса ажабмас.”
Иккинчи латифа эса бундай мазмунда:
“Марҳум шоир Минаев ўзининг ажойиб шеър ўқиш қобилияти,
истеъдоди ҳамда ўзига тўқ яшаши билан бошқа шоирлардан ажралиб
турарди.
— Мана унинг бизга саҳоват ила қилган ишларидан бири, — деди
бир одам таниқли темир йўл қурувчиси М.нинг дафн маросимида, —
у ночор оилаларга ҳамиша ёрдам берган, бугунги мараканинг
ҳаражатларини ҳам шоир кўтарган.
Яна бир сафар эса ҳазилни яхши кўрадиган ва замон билан
ҳамнафас яшайдиган Достоевскийнинг дўсти актёр Б.га шундай шеър
ёзган экан:
Оҳ, одамизот!
Сен нақадар шунчалар аҳмоқ,
Жасадинг қаршимизда турар бугун, оҳ.
Энди, дам ол! Дўстим, токи у саҳар,
Ичингни меҳрибон қуртлар
Еб-битиргунга қадар.
Машҳур шоирнинг бу шеъри унга душманлик руҳидаги
мухлисларнинг ортишига сабаб бўлганди.”

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 3

***
Юқорида шу икки латифани қўрқув ичида ўқиганимни қайд
этдим. Чиндан ҳам, бу латифаларнинг биронтаси ҳақиқатга
яқинмаслиги, ёлғонлигини бир ўйлаб кўринг. Гапим тўғрими, тўғри
албатта. Бундан манфаат нима: “таниқли марҳумлар” борасидаги
ҳангомалар китобининг қўлма-қўл ўқилиши учунми?
Мен бу маъно-матраси йўқ латифаларни ўқирканман, ўзимнинг,
ўлимимдан кейинги тақдирим ҳақида лаҳзага бўлса-да ўй сурдим.
Чунки, яқиндагина чоп қилинган газеталардан бирида илк марта, мен
ҳеч ёқтирмайдиган бир сўзнинг исмимга қўшиб ёзилганини гувоҳ
бўлдим: “Машҳур Аркадий...”.
Жуда ғалати сўз ва жуда ёқимсиз ҳам. Одамнинг ғаши келади
очиғини айтсам. Аммо, нима қилай, нима бўлганида ҳам мен
“машҳурман”, бошқа манзилим йўқ. Мен аслида табиатан жуда
камтарин, камсуқум одамман, бу ҳақида эса шу пайтгача бирон марта
бош қотирмагандим. Бироқ, аниқ биламан, юқоридаги икки одамнинг
салоҳияти ҳам, одамийлиги ҳам мендан кам эмасди. Бироқ, оламдан
ўтишганидан сўнг бошига қандай қисмат тушди. Ҳаммаси аёнку
сизларга, дўстларим.
Шундан кейин бу сўзнинг одам елкасига ортадиган масъулияти
ҳақида англаб етдим.
Келинг, мен ҳақимда нима истасангиз ёзинг. Истаган пайтингиз
нашр қилинг, қаршилигим йўқ. Йўқ, ундан аввал, яхшиси, ҳамма
одамдай овқатланинг, сув ичинг, ухланг, йўлда сайр қилинг,
кимнидир итариб юборинг, турли можароларга аралашинг. Сизнинг
фикрингизча, йўлда кетаётганингизда шундай можаролардан бирига
дуч келиб қолсангиз, албатта ҳал қила оласиз. Сизнингча, унда
қатнашмоқ ва ожиз тарафни ҳимоя қилмоқ сизнинг вазифангиз.
Сўнгра машҳурликка эришасиз.
Эндичи? Энди эса “таниқли” бир одам сифатида тепадаги
ишларни бир бажариб кўрингчи. Овқатланаётганингизда ҳамма
оғзингизга қарайди, катта тишлаб егингиз келадию лекин
тишлолмайсиз, кичик бир тишлам сизнинг насибангиз, чунки катта
тишлаб есангиз ҳунук кўринади. Ҳаттоки суякларни буткул ютишга
ҳам мажбур бўласиз ҳафталаб овқатланмаган кўча дайдиси каби,
бўғилиб-бўғилиб бўлса-да бу ишни уддалайсиз, ҳар доимгидек
тарёлка четига суяк қолдиқларини тупуриб юборолмайсиз. Чунки
ёнингизда сизни мароқ билан кузатаётганлар дарров гап-сўз қилади:
“Анави таниқли палончиев палончи (маданиятсиз) экан, (очкўз)
экан”.
Эндиликда кўчадаги бирор урушга аралашолмайсиз.
Аралашдингизми, тамом. Номингиз одамлар хотирига муҳраланади:
жанжалкаш, урушвоз... (Эҳтимол, машҳур палончиев палончи ўша

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

пайт маст бўлгандир... Мана сизга маданиятли одамнинг иши... Ахир
таниқлиларнинг бирортаси урушмаган, Добролюбов, Белинский ва
Писаревлар жанжаллашишмаган”).

Шунинг учун ҳам эҳтимол ҳозир аслида “калтакланиши” керак
бўлган одамлар бежазо қолмоқда, ҳаёт қонунлари бузилиб, орамизда
ярамас одамлар сафи урчиб бормоқда.

Қисматимнинг энг катта фожеаси, бу — асфаласофинга
жўнаганимдан кейинги ақл-идроким, топқирлигим ҳақидаги
газеталар ёритадиган латифалардан бири, мана. Тасаввур қилинг, у
таҳминан шундай бўлади:

“Таниқли (бошқаларда қўлланилган экан, демак мен ҳам қўшсам
бўлади) ёзувчи Аркадий Аверченко ўзининг донолиги ва таланти
билан бошқа ёзувчилардан ажралиб турарди. Бир сафар бир таниши
ундан:

— Сизнингча, ким баланд — Шекспирми ёки Гёте? — дея
сўрайди.

— Менинг шаҳсий тикувчим Кубакин, — деб жавоб қайтаради
зийрак ёзувчи.

— Ия, нима учун? — сўрайди ҳалиги одам.
— Чунки, — жилмаяди ёзувчи, — унинг бўйи уч метрдан ошиқ.

Бу жавоби билан ёзувчи кўплаб адабиёт буюклари орасида
ўзига душман топди.”

***
Табиийки, ҳеч биримиз бундай “латифа”лардан ҳоли эмасмиз,
аммо уларни иложи борича камайтиришга урундим ва мен ҳақимда
келажакда ёзилиши керак бўлган барча латифаларни ўзим ёзишга
қарор қилдим.

Биринчи навбатда, шундан бошласам. Бу воқеа таҳминимча бир
ойлар олдин содир бўлганди.

Марҳум ёзувчи Аркадий Аверченконинг 4
хотира дафтаридан

“Марҳум ёзувчи Аверченко, кўпчилигимизга маълумки, бегона
одамлар билан ҳазиллашишга мойил бўлган. Бу одат уни кўпчилик
ёқтирмаслигига олиб келган. Биз қуйида айтмоқчи бўлган воқеанинг
рост эканини адибнинг кўплаб дўстлари тасдиқлашлари мумкин.

Кунларнинг бирида, қор кўчкилари поезднинг олдини тўсиб
қўйганлиги сабабли кўплаб одамлар ва ёзувчи Аркадий кетаётган
поезд ярим йўлда қолади. Ёзувчи тезроқ бу муаммони ҳал қилиш
кераклигини, агар тезроқ бу ердан кетиш тараддудини кўришмаса
яна бир кундан кейин оч қолишлари ҳақида шикоят қилади. Шу пайт
айни хонада ўтирган одамлардан бири Аверченкони масҳара қилади:

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

— Келинглар яхшиси, эртага ҳаммамиз қуръа ташлаймиз, ким
ютқазса, ўша одамни еймиз... Сиз шу фикрга нима дейсиз Аркадий
Тимофеевич, мабодо сиз ютқазсангизу, биз сизни еб қўйсак нима
қиласиз?

— Нимаям қилардим, майли дейман. Қолганларнику билмадим,
лекин сизнинг менинг гўштимга тишингиз ўтмаса керагов... —
жавоб қайтаради марҳум ёзувчи.”
Айтмоқчи бўлганим шуки, бу вазиятда бошқача жавобимдан
мен аҳмоққа ўхшаб кўриниб қолишим эҳтимоли катта эди. Балки,
ўша пайтда бу жавобнинг остидаги гапни ҳеч ким тушунмагандир,
аммо мана йиллар ўтиб, уни шарҳловчилар топилди.
Азиз ўқувчим! Бу айни пайтгача бўлган мен ҳақимдаги ягона
латифадир. Сизга ҳазил ёқадими ёки йўқ, билмайман. Бироқ бу
латифа юз фоиз ҳақиқатлигига кафолат бераман. Ахир таниқли
генерал Дагомиров ва машҳур шоир Минаев сингари донишманд
одамларга қараганда сал эҳтиёткорроқ бўлмоқ фойдали деб
ўйлайман.

www.injasanat.uz kutubxonasi 5

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

НОУМИД ОДАМ
Ҳикоя

I 6
Поезд секингина жойидан силжиди.
Икки хоналик люкс вагонга мен, дўстим ва нотаниш одам
кетма-кет кирдик ва юмшоқ ўриндиқларга жойлашдик: мен
ташқарини томоша қилиб кетиш илинжида дераза олдига, қадрдоним
Незапяткин ўнг томонимга, рўпарамиздаги дўстимнинг жойига эса
ўша нотаниш одам ўтирди. Бу одамни зимдан кузатар эканман,
айёрона кўзлари тез-тез деразадан ташқарига қараётганини, худди
одамлар орасидан кимнидир излаётгандек аланглаётганини сездим.
Эгнига бежиримгина қора плато кийиб олган бу одам, бўйнига
шундайин ажойиб шарф ўраб олгандики, озғинлигига келишмаган бу
иши билан у худди ғалтакка ўхшаб кўринди кўзимга.
Поезд юришни биланоқ мен ўз ёқтирадиган журналимни
кўкрак чўнтагимдан чиқариб ойнага янада яқинлашдим ва кўз
югуртира бошладим.
— Биз ўз саломатлигимизга қанчалик зарар берамиз-а, афсуски
буни ўзимиз билмаймизда, — сўз бошлади нотаниш одам менга
томон юзланиб.
Унга ҳайрон тикилиб, — Эшитаман жаноб, тушунолмадим, —
дедим.
— Ҳа, мана масалан сиз ўқияпсиз... Ахир билмайсизми,
ҳаракатланаётган пайтда нимадир ўқиш кўзларни ўлдиради.
— Ўлдиради?
— Шундай, шундай. Ҳа, барчангиз жаноблар бунга аҳамият
бермайсиз... Бир немис олими менга бир сафар ҳаракатланаётган
вақтда китоб ёки бошқа нимадир ўқиш зарар эканини айтганди.
Кўзларни бундай қилиб секин-секин заҳарлагандан кўра биртўла
кислота қуйиб, куйдирган маъқул, деганди у. Қалай, яхши таклиф-а,
— илжайди у.
— Барибир англай олмадим, ўқишнинг зарари нима?
— Ўқишнинг қандай зарар бор дейсизми? Унда қулоқ солинг.
Биласизки, кўзларимиз линзалари махсус суюқлик пардаларидан
иборат дейлик. Сиз ҳаракат пайтида нимадир ўқисангиз у пардалар
чайқалиш натижасида торайиб, қурий бошлайди, шунда одам
кўзларида оғриқли ачишиш сезади. Кейинчалик эса пардалар
ёрилади ҳаттоки. Ахир бу қанчалик зарар кўряпсизми? Бир куни
эрталаб турганингизда қарайсизки кўзларингиз кўрмай қолган
буткул. Бундай пайтда сизга табиийки ҳеч ким ёрдам беролмайди.
Масалан, мана сиз, кўзларингизда ачишиш сезасизми ҳозир?
— Ҳа... Шундай шекилли... Сал-пал оғриқ бор, — дея оҳиста

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 7

гапни якунламоқчи бўлдим.
— Кўрдингизми, сизда бошланиб бўлган ҳаммаси, — деди

дўриллаган овозини баттар дўриллатиб.
Сўнгра бирдан жимиб қолди. Мен тезлик билан журнални

варақладим, ўқишни қанчалик истасам-да унинг олдида бу ишни
қилиш бемаънидай туюлди ва газетани юқорига, жомадонларим
ёнига ирғитдим.

— Руҳсат берасизми, жаноб журналингизни бир варқалаб
кўрсам? — сўради ҳалиги нотаниш.

— Майли, бемалол. Лекин сиз кўзларингизга зарар бериб
қўясизку...

— Ҳа, ҳавотир олманг, менинг кўзларим буткул зарарланиб
бўлган. Бундан буёғига мени фақат ўлим зарарлай олади холос.
Чунки, бир танишим таклифи билан бир мартагина кокаин қабул
қилгандим. Бир мартаси ҳам етарли экан, хуморига чидаб бўлмасди.
Буни йўқ қилиш учун ўтган йили ёзда Самарага бориб музлаган
дарёдан тешик очиб чўмилдим. Бу менинг райимдан қайтаришига
ишонгандим. Йўқ, асло. Баттар бўлса бўлди, лекин тузалмадим. Бир
сафар Петроградда ташналикка чидолмасдан ўлган одамнинг
чўнтагидан сигареталарни ўғирлаб чекканман ҳатто, балки бу
ўғирлик ҳам саналмас, чунки у ўлиб бўлгандида...

Бу гапларни кўзлари олайиб мароқ билан тинглаётган
Незапяткин бирдан оҳ тортиб, қўлларини бошига қўйди:

— Ё Худойим, қандай даҳшат. Гиёҳвандмисиз?
— Таасуфки шундай, ҳали ҳамон тузалганим йўқ. Бу
ҳасталикда яширин ва даволаб бўлмас хавфлар мавжуд. Масалан, сиз
дераза ёнида ўтирибсиз. У ердан эса оз бўлса-да совуққина шамол
келиб турибди. Сиз “тоза ҳаво” атаётган бу совуқ шамол эса
бурнингиз орқали кириб, тўғри ўпкангизга йўл олган. Шундан кейин
эса ўпка томирлари шамоллаши юзага келади, ўпкада шишлар,
ёриқлар пайдо бўлади, сўнгра турли шифо билмас касалликлар,
масалан, гемоптизи, гемо бир бало, хулласда... Жаноб, билингки ўпка
касалликлари ҳам гиҳвандликдан сира қолишмайди.
— Нима ҳам қила олардик, — дедим унга айни дақиқаларда
тоза хавога жуда мухтожлигимни билдириб, — ахир, бошқа қаерда
ўтирамиз?
— Истасангиз ўринларни алмашамиз, зарар бўлса менга
бўлсин, — деди у қаҳрамонларча, Незапяткиннинг жойини кўрсатиб
“келинг”, деган ишорани қилди.
— Бироқ, сизнинг ўпкангиз...
— Э, ўпкамга раҳмим келмайди, — деди у гапимни нақ ўртадан
бўлиб, — у тугаб битган. Хавотир олмай қўяқолинг мендан.
Константинопол қиш кечаларининг бирида юпқа куртка билан икки

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

кун ташқарида, қаҳратонда қолиб кетганман. Шундан бери ўпкам ҳеч
нарсага ярамай қолган. Нимаям қилардим. Келинг яхшиси ўринларни
алмашамиз.

Биз сўппайиб у ўтирган томонга ўтдик.
— Биласизми марҳаматли жаноб, — деди дўстим нотаниш
одамга бошини кўтариб, — тўғри, у менинг дўстим, жондай яқиним,
лекин шундай одам учун ҳам мен ўз жонимни, танамни хавфга
қўймаган бўлардим.
— Майли, ҳеч қиси йўқ, — деди нотаниш киши қуриб қолган
чўпдай қўлларини бир силкиб.
У деразага яқинроқ ўтириб совуқ хаводан чуқур ичига тортди,
журналимни очиб зўр қизиққонлик билан ўқий бошлади

II 8
Биринчи марта поездда нимадир ўқимасдан кетяпман,
англаганим биргина шу — жуда зерикарли. Нотаниш одам эса мароқ
билан журнал варақлар, гоҳ-гоҳида мен ва дўстимни кўз остидан
кузатиб қўярди. Мен бу зерикарли онларни салгина бўлса-да бузиш
илинжида Незапяткинга луқмалар отдим:
— Қачон Тфилисида бўларканмиз-а?
— Ҳали-бери етиб бормасак керак, йўл узоқ деб эшитганман.
— деди у бепарволик билан.
— Вақт ўтмаётгандай туюляпти менга, — хўрсиндиму
кўзойнагимни ечиб, ташқарини кўриш учун дераза томон қарадим.
— Ҳа, нимасини айтасиз, жуда имиллаяпти соат миллари.
— Бу поездмас, аравага ўхшайди кўпроқ, жуда-жуда секин
юряпти.
— Нимасини айтасиз, юраётганмас, судралаётганга ўхшаймиз
ҳудди.
— Лекин қара биз тарафларда ҳали қиш тугамаган бўлсаям бу
ерларга баҳор келиб қолибди.
— Ҳа, тўғри, — деди у ҳам ойнадан ташқари қарашга уруниб,
— анави дарахтларнинг гуллаганини қаранг, сутдай оппоқ.
— Ҳа жуда улкан ва чиройли, — қўшиб қўйдим.
Нотаниш одам журнални ёпиб менга узатди, оғзини катта очиб
эснаб, менинг юмшоққина ўрнимга чўзилди.
— Вақтни тез ўтишини қаранг-а, бир пасда ухлайдиган вақтим
бўлибди, — деди ва кўзини уни диққат билан кузатаётган
Незапяткинга қадади:
— Бу Россиядаги энг ёмон йўл, шу учун ҳам секин юряпти
поезд.
— Нимага? — яна дўстимнинг кўзлари олайди.
— Наҳот эшитмагансиз? Деярли ҳар кунги рейсларда поездлар

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 9

тўқнашуви содир бўлади бу йўлда.
— Гапларингиз ёлғон, — сўзида қатъий турди Незапяткин, —

агар шундай бўлса нега газеталарда ўқимаганман, эшитмаганман шу
пайтгача бу ҳақида?

— Ўзингиз биласиз, буни яширади вокзал раҳбарияти, хабар
топганларнинг эса оғзини пул билан мойлайди, чунки шундай
бўлганини одамлар эшитса поездларга чиқмай қўйишади. Ўзингиз
ўйланг, қа-а-анча қурбон бўлади ахир битта ҳалокатда...

— Даҳшат, жуда даҳшатку, — дами ичига тушган дўстим
кўзларини менга олайтирди, — Худо асрасин.

— Энг ёмони бумас, азизим, энг ёмони, мана, — бармоқларини
вагон деворига ниқтади, — мана бу вагон деворига одатда олдан ё
орқадан бошқа бир поезд келиб урилса, тамом.

— Нима тамом?
— Ғалчамисиз. У поезд катта тезликда келади ва бизнинг
поездга урилади, табиий ҳолатда қўшни девор бизнинг деворга
қапишади, қўшилган деворлар оёқларимизни иягимизгача олиб келиб
ёпиштиради.
— Кейин нима бўлади, кейин? — деди девор ёнидан сал
тисарилиб баттар қўрқувга тушаётган Незапяткин.
— Нима бўларди? Масалан, оёқларингиз қорнингизни тешиб
ичакларингизни салла қилиб ўрайди, биратўла жигарингизни ҳам
суғуриб ташқарига олиб чиқади. Қарабсизки, сиздан ажойиб
мунажжимлар телескопи тайёр. Яна биласизми... Бундай пайтда одам
табиатнинг нақадар ожиз бўлаги эканини ҳис қиласиз.
Мен ҳам, дўстим ҳам бу гапларни эшитгандан тушкунликка
тушдик, нафас ҳам чиқармасдан қотиб қолдик.
— Бундан омон қолганлар эса, — “омон қолган” жумласини
эшитиб яна унинг умидвор сўзларига берилдик, — бир умр шол
бўлиб қолишади, ҳа-ҳа, шундай, бир танишим яқинда оламдан ўтди,
қайсидир йил худди шу йўлда шундай ҳалокатка учраганди.
— Айтингчи марҳаматли жаноб, — худди уни айни шу одам
қутқара оладигандай ёлвориш оҳангида сўз очди Незапяткин, — агар
ҳалокат пайтида одам анави йўлакда турган бўлса, хавф даражаси
қандай бўлади?
— Ўзингиз тасаввур қилинг. Мен орқа ёки олдидан келиб
урилса, деворларни қапиштириб, устимизга қулатади дедим, демак
йўлакда девор йўқ, девор йўқми бу қайсидир маънода хавфсиз
дегани. Мен Ноувзевскда бир одамни биламан. У мана шу йўлда юз
берган ҳалокатларнинг бирида омон қолганлардан. У қандай қилиб
соғ қолган дейсизми? Чунки у ҳалокат пайтида йўлакда бўлган.
Фамилияси, адашмасам, Семёнов эди.
Бу сўзлардан баттар қўрқувга тушиб дўстим билан бир-

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

биримизга нажот кутиб термулдик.
Биз ўзимизни мард кўрсатиш учун уч дақиқа чидаб, хонадан

чиқмадик. Ахийри ўзим қарор қилдим ва: — Оёқларим бутунлай
увишиб қолди, балки, йўлакка чиқиб, бироз айланиб келарман, — дея
оёққа қалқдим.

— Мен ҳам сиз билан бораман, — Незапяткин ҳам ўрнидан
шошилиб турди, — сигарет ҳам чекиб келардим баҳонада.

III 10
Вагон йўлагига чиқдик. Қадрдоним қалин сигарасини
лабларига қистириб, менга ҳам бир дона узатди.
— Олинг сизам, асаблар бироз тинчланади, — деди уйқучан
кўзларини ишқалаб.
Мен сигаретни олмасдан, чекиш мумкинмас деган ёзувга
кўзларим билан имладим.
У ишорамга бепарволик қилиб, ўзини босиш учун сигаретасини
оловлатди:
— Нима деб ўйлайсиз, у бизни қўрқоқ деб ўйлаб бўлди
шекилли, тўғрими?
— Ҳа, менам шуни ўйлаяпман. Ҳар ҳолда уч дақиқа бўлса ҳам
ўтирдикку, балки ундай ўйламас.
— Унинг ақли жойидамас шекилли, гаплари тутуриқсиз, лекин
одамни юрагини ёриб юборди роса, шунча нарсани биларкан, лекин
ўлимдан қўрқмаслигига қойил қолдим. Балки, у билан гаплашарсиз
ўрнимизни берса бироз дам олармидик, ҳеч қурса ўн-ўн беш дақиқа,
— деди ва нотаниш кимсанинг нима билан бандлигини кўриш учун
хона эшигига бошини суқди: — Сизнинг юмшоқ ўрнингизда ухлаб
ётибди, — деди бошини қайтариб.
— Майли, у ётаверсин. Деразага яқинроқ кел, ташқарини бир
қара.
Ташқарида охири кўринмас дашт, ора-орада эса бир икки уй
чироқлари ёниб тургани кўринарди.
— Ҳа, ростан ҳам бу ерларнинг табиати бошқача экан. Жанубга
оз қолдик чамамда, иссиқ ҳаво тафтини сезяпман.
— Юрагим сиқилиб кетди. Эҳтимол мана бу ойнани очармиз.
Тоза хаво кирармиди ичкарига.
— Дераза очилмаса керагов, ахир поезд ҳали қишки ҳолатдаку.
— Тўхтачи, бир очишга уруниб кўрай, — дераза қулфини оча
бошладим.
— Тўхтанг, кимдир буни кўриб қолса нима деймиз, ахир
мумкинмас.
— Дод-войни кўйсангчи, кимдир кўрса биз келишимиздан
аввал очилганини айтамиз.

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 11

Дераза қулфи шарақлаб очилиб юзимизга дашт ва баҳор
ҳавосининг салқинлиги урилди.

— Қандай ажойиб ҳаво-я. Сенам ҳис қиляпсанми, қандай
мусаффо ҳаво. Бу Кавказ дегани дўстим, Кавказ.

— Танга ёқувчи покизалик.
Тун суратига мос алфозда олис-олислардан баланд-баланд
тоғлар кўринар, ер эса соф ҳаводан нафас олаётганга ўхшаб титраб-
титраб қўярди.
Икки соатларча ташқарига термулганча Кавказ ҳавосидан
тўйиб-тўйиб нафас олиб, гаплашмасдан турдик. Бу сукунатни
орқадан дўриллаган овоз бузди:
— У ерда нима қиляпсизлар? — нотаниш одам жойидан туриб,
биз томонга келди.
— Сизам сезяпсизми жаноб, қаранг қандай ажойиб ҳаво, —
дедим мен.
— Ёрдам берсангиз, менам мана бу деразани очсам, келинг
дўстим, — мени чорлади кейинги дераза ёнига.
— Мумкинмас жаноб, — эътироз билдирди Незапяткин. —
Поезд қишга мосланган ахир, мана биттасини очдик, ҳаммамизга
етади шу.
— О, Кавказ. — ҳалиги кишининг яна гап халтаси очилди, —
бир вақтнинг ўзида ҳам ажойиб, ҳам ўлимларга тўла мамлакат. Мен,
бу ўлкани питон илонига ўхшатаман, чиройли, кўркам, силаб кўргинг
келади одам, бироқ худди шу илондай заҳарли, бир чақса тамом, тил
тортмай ўласан.
— Нима ўлади, ким ўлади, тушунолмадим, — анграйди дўстим.
— Кавказ, Кавказ. Ахир бу ўлим маъбуди бошқарадиган
ўлкаку, наҳот билмайсиз. Масалан, сиз дераза қошида тоза ҳаводан
ҳеч кимга зарар бермай симириб турибсиз, бирдан пақ этган овоз
эшитилади ва ерга қулайсиз.
— Ё товба, ким бизни отади ахир?
— Уларни кундузлари аниқ кўриш мумкин: маҳаллий аҳоли.
Ахир икки кун олдинги газетада, йўқ, ўзи даврий нашрлар кўп
ёзишган бу ердаги қурбонлар ҳақида... Ўқимаганмисиз?
— Йўқ, хабаримиз йўқ, — дея иккаламиз ҳам капалагимиз
учиб, деразадан йироқлашдик.
— Хуллас, яқинда бир арабистонлик ҳам деразани очиб ҳудди
шундай дераза ёнида турган. У ҳам ўлимолди Кавказнинг тоза
ҳавосидан бироз ҳидлашга улгурган, қаердандир пақ этган овоз
эшитилган-у шу ернинг ўзида жон берган бечора. Ўқ шундоқ
миясини тешиб ўтган экан. Фамилияси Азиенштукми, валлоҳу алам,
Азиентушми, хулласда...
— Ё Худойим, бу яна қанақаси бўлди?

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

— Ҳайрон қолишнинг кераги йўқ. Ўқ узиш бу ерликларнинг
қадимдан келаётган анъанаси. Қишлоқларда ким кўпроқ одамни
мўлжалга олиб, уриб туширса, ҳурматга сазовор бўлади. Кимки бир
ойда ўнтадан кам одамни нишонга олса, у оилага қиз беришмайди, у
оиладан қиз ҳам олишмайди.

— Худо сақласин. Келинг, яхшиси деразани ёпамиз,
Незапяткин, — дедим талмовсираб.

— Тўхтанг, тўхтанг, бу мен учун яхши имконият, ажалим балки
шу ерликларнинг милтиғида мудраб ётгандир шу лаҳзаларда. Майли,
ўлимим эвазига қайсидир оила бахтли бўлсин, мен розиман.
Дўстларим, аммо сизларга бир васиятим бор. Агар бугун куним етган
бўлса, жомадонларимни олиб, Тифилисига, Головинский кўчаси, 11
уйга элтиб берсангизлар, қабул қилувчи Михаёнко исмли одам.
Майлими?

Авваллари ҳеч қачон ўзининг ўлимини бундай хотиржам
кутётган ва меҳр билан васият қолдирган одамни учратмагандим.

Қанчалик уни дераза ёнидан кетказишга урунмайлик жойидан
жилмади. Билганини қилсин деб ичкарига, ўз тўшакларимизга кириб
ётдик.

IV
Худога шукр, поездимиз талофатсиз, қурбонларсиз соғ-омон
Тифилисга етиб келди. Меҳмонхонага бориш учун фойтунга
чиқаётганимизда ўша нотаниш одамнинг баланд бўйли, гўзал бир аёл
билан қучочлашиб кўришаётганини кўриб қолдик.
— Сафарингиз қандай бўлди, азизим? — деди унинг озғин
юзларидан ўпиб чиройли аёл.
— Ажойиб. Ҳар қачонгидан ҳам ажойиб, худди содда ва
ишонувчан йўлдошларим каби, — деди у бизни кўрсатиб, аёл эса
бизга қараб майин жилмайди, — шундай одамлар ҳали ҳамон бор
экан, Россия бўйлаб билетсиз ҳам бемалол саёхат қилиш мумкин.
Незапяткин фойтун деразасидан бошини олиб, жойига ўтирди:
— Унинг сўзларини чалароқ эшитдим, аммо қаранг бизга
шунча яхшилик қилибам яна бизни аёлига мақтаяпти. Менимча биз
унга анча хуш келдик. Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?
Мен елка қисдим:
— Албатта, ахир биздан ёмон сафардош чиқмаслиги аниқку...

www.injasanat.uz kutubxonasi 12

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

ОЛТИН АСР
Ҳикоя

I 13
Петербургга келишимдан аввал эски мухбир дўстим
Страмклавовни учратиб қолдим. Ундан ҳам сўнгги кунларда мени
аллалаётган фикр ҳақида сўрадим:
— Страмклавов! Оғайничалиш, мен ҳам машҳур бўлишни
истайман. Нима маслаҳат берасан?
У бош ирғаб, чўнтагидан тамаки олди ва бармоқлари билан
эзиб, майдалаб қоғозга ўради, лаблари билан хўллаб ўради.
Попирисини бир тортдию бақувват оёқларини йириб, бир қўлини
белига ўтказганча кўзларини бир нуқтага тикиб жавоб берди:
— Бу замонда кўплар машҳур бўлишни истайди, дўстим.
— Мен “кўплар” қаторида турадиган одаммасман, – дея гапини
оғзидан олдим, – Васильевнинг асл исмини билмаган бир ёзувчининг
Максимовичга айланиб, айни пайтда Кандибин каби ҳаёт
кечираётганига, тўғрисини айтсам, одам ҳар куниям дуч
келавермайди. Бу аччиқ сўзлар ҳақиқатлигига иккаламиз ҳам
аминмиз. Ўйлаб кўр, бундай пасткашлик нимадан, турган гап,
ёлғондан...
— Сен кўпдан бери ёзасанми? — жиддий оҳангда сўради у
попирисини ўчираркан.
— Нима ёзармишман?
— Ҳа, нима ёзсанг — ўша-да!
— Мен ҳеч нарса ёзмайман.
— Ҳа, демак, бошқа касбга ўтгансан. Нима, Рубенс
бўлмоқчимисан?
— Менинг қайсидир созни чалишга ёки нимадир ижро қилишга
қобилиятим йўқ, – дедим маҳзунланиб.
— Нимага қобилиятинг йўқ?
— Сен айтаётган одам бўлиш учун, ким дединг, ҳа, ўша,
қўшиқчи...
— Э, ҳа, оғайни, энди ҳаммаси ойдинлашди. Рубенс
қўшиқчимас, рассом-ку, ахир.
Суҳбат қизиб кетганидан ўзимни доно кўрсатиш учун қанча
уринмай рус рангтасвир усталарининг биронтасини на исмини, на
асарини эслай олдим. Унга ҳеч ким билмайдиган бир ҳақиқатни
очиқладим:
— Ёзувчи бўлиш... Аммо мен оддий қоғозга иккита сўзниям
эплаб ёзолмайман.
— Майли, бу муҳиммас. Ўзингни қайсидир театр
томошасининг қаҳрамонидай ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисан?

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

— Ҳа, хаёлимдан ўтган. Қачонки ўзимни саҳнада тасаввур
қилсам, асар қаҳрамони бўлган актрисага севгимни изҳор қилаётган
бўламан, овозимда шундай шиддат бўладики, бу учун мен ундан
театр тугаганидан сўнг гўзал изҳорим ва камига пианино чалганим
учун бир шиша исқотининг пулини ундирардим. Иннайкейин, шу
десанг, театр раҳбари агар кўчада пианино чалсам, айтган нарсамни
муҳайё қилишларини, саҳна — бу ҳақиқий ҳаёт эканини тўлқинланиб
гапиради ва мени залдан ҳайдаб чиқаради.

— Демак сен нима қилиб бўлса-да шуҳрат қозониш ва маишат
қилиб кун кечиришни истайсан?

— Истайман албатта! Бироқ, ёдингдан чиқарма, мен тўғри
ёзишни ҳам эплолмайман.

Стремклавов бўйнининг орқасини қашлади ва ҳар доимги
ғалати одатини бошлаб юборди: гугурт қутисдан битта чўп олди,
белидан синдирди ва қоғозга ўраб саватчага ирғитди, чўнтагидан
эски соатини чиқарди, сўнгра кўзлари билан нималарнидир чамалаб,
деди:

— Хўп, сени машҳур қила олишнинг бир йўли бор. Ўзимга
балли, ахир бу жуда зўр ғояку, — у ўзидан фаҳрланганча ёқасини
чертиб қўйди, – сен Рубенс билан Робинзон Крузони бирлаштирасан
ўзингда ва қарабсанки тайёр театр қаҳрамонисан — бир тарафдан бу
сени жуда самимий ва покдил кўрсатади ҳаммага.

У гапини тугатар экан дўстларча қўлимни сиқди, ўша вақтда
унинг доҳиёна миясида менга кўмак бериш учун яралган фикр янада
мукаммалаша бошлади.

II 14
Эртасига эрталаб икки газетанинг “Адабиёт янгиликлари”
бўлимидаги бир сатрга кўзим тушди: “Машҳур Кандибиннинг
саломатлиги яхшиланмоқда”.
— Буни эшит Стремклавов, — ёнига югуриб борганимдан
халлослаб гапирардим, — бу ерда нега яхшиланмоқда деб ёзишган?
Ахир мен касал эмасман-ку!
— Шундай қилиш керак, — у қатият билан сўз бошлади, – сен
ҳақдаги илк хабар шов-шувли бўлмоғи лозим. Кимдир ҳақидаги
оддий хабар оломонни қизиқтирмайди.
— Улар билишадими Кандибин кимлигини?
— Йўқ. Лекин энди бундан кейин улар сен ҳақда кўпроқ
қизиқишади, ҳаммаси бир-бирига хабар беришади: “Машҳур
Кандибиннинг аҳволи аста-секин яхшиланмоқда”.
— Агар улардан бирортаси сўраб қолсачи: “Кандибин ким?”
дея?
— Асло йўқ. Сўрашмайди. Улар буни табиий ҳолдек қабул

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

қилишади: “Билмадим. Билганим шуки унинг аҳволи оғир”.
— Дўстим, бу-ку яхши, аммо улар буни истаган пайти

унутишлари мумкинку.
— Унутишлари ҳақиқатда бор гап, бироқ, эртасига газетада яна

янги бир гапдан бохабар бўлишади: “Бизнинг буюкимиз...”. Тўхта,
сен ўзи ким бўлишни истайсан? Ёзувчими ёки рассом?

— Ёзувчилик тўғри келса керагов.
“Бизнинг буюкимиз Кандибиннинг саломатлиги бугун янада
оғирлашди. Ўтган куни у бор-йўғи битта қотлет ва иккита
қайнатилган тухум еган холос. Ҳозирда тана ҳарорати 39.7.” — у мен
ҳақдаги кейинги янгиликни тўлқинланиб, овозини баланд қилиб
ўқирди.
— Ҳа, тушундим шекилли, бу хабарга суратим керакми?
Стремклавов, — Ҳали эрта. Мени маъзур тутгайсан дўстим,
котлет борасида янги маълумотлар тўплашим керак, — дедию бир
сонияда кўздан ғойиб бўлди.

III 15
Мен катта қизиқиш билан ўзимга янги ҳаёт излардим.
Газеталарнинг узундан-узун хабарларидаги умримда эса аста-
секинлик билан, кундан-кунга тузалиб борардим. Ҳароратим тушиши
билан кўплаб котлетларни паққос тушурганим, тухумни ҳомлигича
юта бошлаганим ҳақидаги янгиликлар тарқаларди ҳар соатда.
Ваниҳоят, не кўз билан кўрингки, мен тузалдим, тузалишим билан
ҳатто бир можарога ҳам қўшилиб қолдим.
“Ўтган куни, соат чамалар пешинги бешлар атрофида, — бир
газета ёзарди, — шаҳримизнинг марказий вокзалида дуелга сабабчи
бўлган уруш юзага келган. Машҳур Кандибин истефода бўлган
генералнинг рус адабиёти борасидаги ҳақоратомуз сўзлари учун
жаҳл устида дуелга чорлаган. Рақиблар бир-бирига ёзма келишув
ваъдасини тақдим қилишган.”
Бу мақола ҳамма жойда катта шов-шувга сабаб бўлди.
Муҳбирларнинг бири “Рус адабиётини асраш менинг бурчим деди
Кандибин”, — деса, яна бири ҳаттоки, “Адабиёт учун жонимдан ҳам
кечишга тайёрман, деди адиб Кандибин”, — дея ёзарди.
Бир газета эса бу воқеликка тасаввур қилиб бўлмас даражада
ўзгача ёндошди: “Келишмовчиликлар мўл ўлкамизда Пушкин ва
Дантеснинг адабий тарихи янгидан такрорланажак. Яқин кунлар
ичида машҳур Кандибиннинг пешонасига қайсидир генерал Ч.нинг
ўқи жойланажак. Табиийки, кўпчилигимизда бир савол пайдо
бўлади: — Бу адолатли ишми аслида? Бир томонда буюк адиб
Кандибин, бир томонда эса ҳеч ким танимайдиган генерал Ч.”
“Ишонамизки, — яна бир газета ёзарди, — Кандибиннинг

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

адабий давра дўстлари уни бу дуелдан воз кечишга кўндирадилар.
Дуел бахтсиз тугайдиган тақдирда генерал Ч. билан ўзининг дуелга
чиқишига онт ичгани тўғрисидаги Стремклавовнинг (ёзувчининг
яқин дўсти) бу хабари катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда”. Менинг
ёнимда эса охири кўринмас муҳбирларнинг карвони пайдо бўлганди
гўё:

— Жавоб берсангиз, – тинмай савол ёғдиришарди, — генерални
дуелга чорлашингизга нима сабаб бўлди?

— Ахир, янгиликларни кузатмайсизми, у улуғ рус адабиёти
ҳақида ёмон сўзлар айтган. Рус адабиёти ҳаёсиз, Айвазовский эса
истеъдодсиз бир қораламачи экан унинг айтишича.

— Ахир Айвазовский рассомку! — муҳбир ҳайратдан
чақчайган кўзлари билан гапимни кесади.

— Фарқи йўқ. Буюкларнинг ҳаммаси бир бирига ўхшаш, —
паст овозда жавоб қайтарардим мен.

IV 16
Бугунги янгиликларга кўра, генерал Ч. орсизларча дуелдан бош
тортган, мен эса узоқ олишувлардан кейин дам олиш учун Ялтага
кетибман. Стермклавов ила учрашар эканман бу ғайритабиий
янгилик ҳақида сўрадим:
— Жонингга тегдим шекилли, мени бу ерлардан қувиб
юборибсан сўнгги хабарда?
— Бу бўлиши керак бўлган иш, дўстим. Энди халқ сен ҳақдаги
янгиликларни бир муддат билмагани яхши. Бу хабар ҳам ажойибку,
қара: –Кандибин яқинда бошлаган янги асарини жанубнинг
ғайриоддий табияти қўйнида якунламоқ учун Ялтага кетмоқда.”
— Тушундим шекилли. У ёқда қайси асарни ёзар эканман?
— Пъеса ёзасан. Номи: “Ўлим остонасида”.
— Аниқ биламан, театрдагилар бу асарни саҳналаштириш учун
мендан сўраб келмайдилар.
— Шу ерида адашдинг, албатта сўраб келишади. Сен эса
айтасанки, асаринг сени қониқтирмаган, унинг уч қисмини ёқиб
юборгансан. Бу уларга салбий таъсир кўрсатади албатта.
Бир ҳафтадан сўнг эса эшитишимча Ялтада бошимга ёмон бир
ташвиш тушган: палма дарахтига чиқаман деб, оёғимни
синдирибман.
Товуқ гўштидан пиширилган котлет ва тухум ила тутган парҳез
борасидаги узун ва зерикарли тарих қайтадан бошланди. Сўнгра эса
яна тузалдим, бу сафар эса Римга йўл олдим... Охирги пайтлардаги
хатти-ҳаракатларимда маъно ва мантиқ йўқлигидан азият чекардим.
Венецияда вилла олсам ҳам у ерда яшамасдан “Камбағал ҳаёт”
комедиясини битказиш учун Британияга йўл олдим. Британиядаги

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

уйимда чиққан ёнғин сабабли барча қўлёзмаларим кулга айланди ва
шу сабабдан Нюрнберкка кўчиб кетиб, ёлғиз яшай бошладим. Чеккан
маънисиз изтиробларим ва самарасиз пул сарфлари мени шунчалик
бездириб юбордики, Стремклавовнинг ёнига қайтиб ғазаб билан сўз
очдим:

— Чарчадим саёҳатлардан. Юбилейим бўлишини истайман!
— Яна қанақа юбилей?
— Ижодимнинг йигирма беш йиллик юбилейи!
— Йигирма беш йил жуда кўп. Сен ахир бор-йўғи уч ойдан
буён Петербургдасан. Ўн йиллик юбилей қилишимиз мумкин,
розимисан?
— Розиман, — дедим. Ичимдан “Тўғри, тадқиқ қилинган 10 йил
маъносиз яшалган 25 йилдан анча қадрли” деган ўй кечарди.
— Сен худди Толстойдек ўйлайсан! – столдан бош кўтараркан
ғайрати жўшиб кетди Стремклавовнинг.
Мен эса ундан ҳам ғайратим ошиб гапира кетдим:
— Ҳаттоки, ундан ҳам аъло ўйлайман! Сабаб мен Толстой
ҳақида бирон нарса билмайман, у эса мен ҳақда ҳамма нарсадан
хабардор!

V
Ўша кеча адабий ва илмий-маърифий фаолиятимнинг 10
йиллигини нишонлардим. Тантанали маросим вақтида бир устоз адиб
(исмини ҳам, фамилиясини ҳам билмайман тўғриси) мен ҳақда нутқ
сўзлади:
— Сиз ёшларнинг юксак ғоялари асосчиси, туғма талант ва
олий адабиёт вакили сифатида ҳаммамизнинг ҳурматимизга
лойиқсиз, мен эса шунчаки икки оғиз сўз айтмоқ истайман холос, у
икки сўз юракларимизнинг энг тубидан отилиб чиққан ва биз
эшитмоқни истаган сўзлардир.
— Салом, Кандибин!
— Салом, — мамнун алфозда самимият ила жавоб бердим. —
Яхшимисиз жаноб?
Ҳамма мени топганидан севинчи ичига сиғмай гоҳ бу юзимдан,
гоҳ у юзимдан тинмай ўпарди.

www.injasanat.uz kutubxonasi 17

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

ШОИР
Ҳикоя

— Ҳурматли Бош муҳаррир, — меҳмоннинг ва ниҳоят 18
уялибгина тили очилди, — сизни айни дақиқаларда безовта қилиб
турганимдан жуда хижолатдаман. Қимматли вақтингизнинг бир
дақиқасини менга ажратганингиз учун рози бўлинг, жаноб. Худо
ҳаққи, узр сўрайман.

— Ҳечқиси йўқ, майли, ҳечқиси йўқ, — далда бердим ёш
дўстимга, – кечирим сўраманг, бемалол, гапираверинг.

Худди катта гуноҳга ботган одам каби чуқур ғамгинликка
чўкиб бошини қуйи солди.

— Йўқ, барибир, барибир хижолатдаман… Ўйлашимча, мендан
кўнглингиз тўқ эмас, кўзларингиздан шуни илғадим, сизнинг нозик
кўнглингизга озор берган бўлсам кечиринг, жаноб.

— Ҳеч қандай муаммо йўқ, дўстим. Айтяпман-ку, ҳеч нарса
бўлмади. Мен қайтанга машқларингиз билан танишганимдан
хурсандман. Афсуски, қофияларингиз ҳақида фикрим унчалик яхши
эмас.

— Буларми? — деди ҳайратдан кўзларини чақчайтириб, —
Мана шу қофиялар сизга манзур келмадими?

— Ҳа, мана шулар.
— Наҳотки, шу қофиялар-а?
“Кошки бўлсайди қора жингалаксоч қиз,
Суратини чизар эдим тонглари,
Ғазабланмаслиги учун Аполлон
Сочларини ўпардим ҳар кез…”
— Мана шунда қофия йўқми, — шеърни тугатар-тугатмас
сўради ёш йигит.
— Афсуски, ҳа. Шу ва шунга ўхшаган бир-икки битикларингиз
ҳақида тугал фикрим шундай: қофия йўқ. Масалан, мана қаранг:
“Кошки бўлсайди қора жингалаксоч қиз…”
— Нега ахир, жаноб муҳаррир? Ахир улар яхши-ку… —
гапимни кесди йигит.
— Майли яхши дейлик ҳам, тўғри, шеърларингизнинг кўпи
менда яхши таассурот қолдирди, бироқ… Бизнинг журналимизга
тўғри келмайди, тушунинг, ўртоқ шоир.
— Тушунарли, балки бошқатдан бир кўз югуртирарсиз.
— Асло. Ҳожати йўқ деб ўйлайман.
— Бошқаларини ўқиб кўрарсиз, эҳтимол…
Ёш шоирни мамнун қилиш илинжида бошқа бир машқини
қўлимга олдим ва ўқий бошладим. Юзимнинг ярми ифодасида
галдаги шеърдан ҳайронлигимни, ярми билан эса унга журналга

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 19

ҳали-ҳамон сиғмаслигидан пушаймон бўлаётганимни билдирдим.
— Балки, бир ижозат берсангиз, ўзим ўқиб берарман. Нима

дейсиз?!
Розилик белгисида бош ирғадим. У нозик овозда ўқий бошлади:
“Кошки бўлсайди қора жингалаксоч қиз…”
Эндиликда эса билдиришга урунмасам-да, икки юзимда унга

розилик берганимдан пушаймонлик ифодаси балқиди.
— Раҳмат, раҳмат, – бир амаллаб тўхтатдим, — шеърларга жой

қолмабди, маъзур тутгайсиз, дўстим.
— Қизиқ гап бўлди, жаноб. Яхшиси, қўлёзмаларни сизга

қолдираман, шеър руҳиятига кириб яна бир марта ўқиб кўрарсиз,
фақат яхшилаб ўқинг.

— Йўқ-йўқ, ўзингизга керак бўлиб қолар, олиб кетақолинг,
яхшиси.

— Таҳририятдагилар билан бир маслаҳатлашиб кўринг,
илтимос, балки жой бўшаб қолар.

— Ўзингизда турақо…
У гапимни чўрт кесди.
Қолдириш қарори қатъий эканини қанча билдирмасин,
қўлёзмаларини қўлига топширдим. Секин ўрнидан турди.
— Қимматли вақтингизнинг бир дақиқасини ажратганингиздан
мамнунман, аммо… Майли, хайр жаноб, яхши қолинг!
У кетди. Мен эса у келган пайти мутолаа қилаётган китобимни
қайта очдим, ичидан бир варақ қоғоз ерга сирғалиб тушди, қўлимга
олдим:
“Кошки бўлсайди қора жингалаксоч қиз,
Суратини чизар эдим тонглари.
Ғазабланмаслиги учун Аполлон
Сочларини ўпардим ҳар кез…”
— Уҳ, ярамас! — Буни беришни унутдиммикан ё? Яна қайтиб
келмасин тағин. – Николай! – мухбир йигитни қошимга чорладим ва
дедим:
— Ҳозиргина чиқиб кетган йигитга бу қоғозни тезда етказиш
керак. Югур.
Николай ёш йигитнинг орқасидан кетди ва омонатини қўлига
топшириб қайтди.
Чамаси соат еттиларга яқин кечки овқат тановул қилишга йўл
олдим. Таксистга пул бераман деб қўлимни чўнтагимга солгандим
бир қоғоз илашиб чиқди пулларга. Бу қоғоз бу ерга қандай
тушганини англолмадим. Очиб ўқидим:
“Кошки бўлсайди қора жингалаксоч қиз,
Суратин чизар эдим тонглари.
Ғазабланмаслиги учун Аполлон

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко 20

Сочларини ўпардим ҳар кез…”
Чўнтагимда қаердан пайдо бўлди, дея ўйладим яна ресторан
сари одимлаётиб. Ишонмасдан қўлимга олиб яна қарадим, ўша шеър.
Юмалоқлаб кўчага улоқтирдиму емакхонага кирдим. Официант
таомимни келтирган пайти мулозамат билан қўлимга кичик бир қоғоз
тутқазди, – Сиз доимий ўтирадиган бу столга сиздан олдин ўтириб
кетган одам ташлаб кетибди. Балки, сизга бўлса керак деб ўйладим.
— Қани, бир кўрай-чи.
Қўлидан олдим-у очиб ўқий бошладим: “Кошки бўлсайди қора
жингалаксоч қиз…” Бу ерда, айнан шу столда қаердан пайдо бўлди
бу? Ё тавба. Йигит тентак-пентакмикан ё… Тушунолмай қолдим. Ё
Худойим, мушкулимни осон қил, мени бу шеърдан қутқар…
Қоғозни бурдалаб-бурдалаб официантга тутқаздим.
Эртасига эрталаб эса ҳорғин кайфият, чарчаган ва чўккан руҳ
билан чой ичишга ўтирдим.
— Нега бунчалик асабийсиз? — сўради бир аёл.
— “Кошки бўлсайди қора жинга…” Хаёлимда шу сўзлар
айланаётганидан тилимга қандай чиққанини билмай қолдим. Минг
лаънат сенга ҳаётимни заҳарлаётган шеър. Бўлди, чарчадим.
Аёл ҳайрат ичида қотиб мендан узоқлашди.
Пешинда эса енгил тамадди учун ишхонамизнинг пастидаги
кичик кафечага чақиришди оғайниларим. Эшикдан киришим билан
бу ернинг эгаси бармоқлари билан имлади ёнига.
— Эшитаман, нима гап?
— Жаноб, сизга хат бор! Бир ёш йигит буни сизга етказишимни
сўради, йўқ деёлмадим. Нима эканини билмадим-у лекин йигит бу
хат ҳаётини яхши томонга ўзгартириб юборадигандек термулди
менга.
У қўлимга кичик бир қоғоз тутқазди. “Э, воҳ, Тангрим, шу
одамни бўғиб қўйишимдан ўзинг асра. Яна қоғоз, аниқ биламан яна
ўша шеър. – Минг балога учрагур, – барибир ўзимни тутолмай
қичқириб юбордим, – йўқот кўзимдан шу қоғозни, эллик марта
“совға” қилишди бугуннинг ўзида. Йўқот!
Чўнтагимдаги худди ўшандай қоғозни унга тутқаздим. Ўқи,
дедим. “Кошкийди бўлсайди қора жингалаксоч қиз…” У барибир
нималар содир бўлаётганини тушунмай анграйиб қолди. Аламзада
қадамлар билан юриб бу ерни тарк этдим ва ишхонага боришдан
қўрққанимдан тўғри уйга йўл олдим. Остонада аёлим қувноқ чеҳра
билан қаршилади:
— Бир ёш жаноб келишингиздан сал олдин ташлаб кетди буни.
Қўлёзмани уйга келтиришга мажбур бўлганини, вақт ажратиб
ўқишингизни истаганини айтиб жуда хижолат чекди бечора. Жуда
илтифотли йигит экан, эшитишимни сўраб бир икки шеър ҳам ўқиб

www.injasanat.uz kutubxonasi

Олтин аср (ҳикоялар). Аркадий Аверченко

берди. Фикримча, шеърлари яхши. Ўқиганида ҳам шундай киришиб
ўқиди, мен бунақа ўқий оладиган одамни учратмагандим.

Ичимни кемираётган ғазаб ва ниҳоят мени адойи тамом қилди.
Бўлди, бариси тамом. Турмуш ўртоғимга бирон сўз демасдан
ишхонага қайтдим. Столимда яна бир даста қоғоз, Аполлондан
ғазабланмаслигини сўраган, қайсидир қоравой қизнинг жингалак
сочларидан ўпиш истаги ётибди. Бу истакнинг бирини ғижимлаб
ташлаган бўлсам, бирини жавондаги кулдондан топдим. Яна бири эса
менга тушлик пайти овқатим ўрнига келтириб берилганди. Яна
бирига йўлда, яна бирига эса таксида дуч келгандим. Асаб толаларим
барчаси ўлиб бўлди. Ким нимадир сўраса, мурдадай жавоб
қайтарардим. Ўша куни кечқурун ётишдан аввал ёстиғимни
тўғирлаётсам, сочларини тонгда чизмоқ истаги ёстиғимнинг остидан
ҳам чиқди. Жинни бўлиш мумкин. Бу қанақа савдо, Худойим!
Йиғлаб юборай дедим.

Саҳарда кечаси билан ухлолмаган кўзларимни ишқалаб
турарканман, сочни ўпишу Аполлон ғазабига учрашдан қўрққан
барча қоғозларни йиғдим-да, оёқ остига ирғитдим. Устида ўйин
тушдим, мана сенга шеър, мана, мана… Бу қанақа истак бўлди ўзи,
Худойим, жингалаксоч қизнинг сочларидан ўпиш, тфу, э…

Чой ичишдан ҳам, таксига чиқишдан ҳам қўрқдим, учраган
одамдан яшириниб-яшириниб, пиёдалаб офисга етиб келдим.
Шошганим учун кўринишимдан бир таҳририятнинг бошлиғига эмас,
ҳозиргина жиннихонадан қочган дайдига ўхшаб қолгандим, кира
солишим билан қўлимга илинган қоғозга ёза бошладим:

— Ариза (нуқта). Бош муҳаррирлик вазифасидан озод қилинай,
ёлвораман, ҳайдаб юборинглар мени…

Қоғозни қўлимга олганимда орқасида ёзув борлигига кўзим
тушди:

“Кошкийди бўлсайди қора жингалаксоч қиз…”

www.injasanat.uz kutubxonasi 21


Click to View FlipBook Version