VATAN SAJDAGOHDEK MUQADDASDIR ijtimoiy-siyosiy gazeta @chaganiyan [email protected] 190505, Surxondaryo viloyat, Denov shahri, «Mustaqillik» o‘chasi, 51-uy. 1932-yildan chiqa boshlagan ‘ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 10 май куни чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда Сайхунобод тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Унда маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди. Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев ташаббуси билан Денов туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли фаровонлиги ва даромадларини ошириш мақсадида, тумандаги 11 та маҳалладаги 214 та хонадонда 6,1 миллиард сўмлик лойиҳалар шакллантирилди. Ҳозирги кунда 187 та хонадонга 4,0 миллиард сўмлик маҳсулотлар етказиб берилиши натижасида 186 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Мисол учун, «Чўнтош» маҳалласида аҳоли даромадини ошириш мақсадида 20 та хонадонга асаларичилик қутилари тайёрланиб, таъминотчилар томонидан хонадонларига етказиб берилди. «Қовунлисой» маҳалласида 40 нафар фуқарога балиқ етиштириш ва тадбиркорлигини бошлаш мақсадида, шарт-шароитлар яратилиб берилди. Бундан ташқари, туманнинг “Буюк ипак йўли” маҳалласида яшовчи 8 та хонадонга 50-100 тагача кредит асосида куркалар Фарғона вилоятидан олиб келиниб, аҳолига тарқатилди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Вилоятимиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, бозорларда маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2023 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича 2020 йилда вилоятимизда жами 1221 та чорвачилик субъектлари мавжуд бўлса, ҳозирги кунга келиб, 1 320 та, шундан қорамолчилик йўналишида 341 та, қўй ва эчкичиликда 619 та, йилқичиликда 7 та, паррандачиликда 53 та, балиқчиликда 277 та, асаларичиликда 19 та ва қуёнчиликда 4 та хўжаликлар ҳамда 3 та гўштни ва 21 та сутни қайта ишлайдиган корхоналар фаолият юритмоқда. Иккинчи жаҳон уруши, унинг жароҳатлари юртдошларимиз хотирасида мангу сақланади. Гарчи, уруш юртимиз сарҳадларидан анча олисларда содир бўлган бўлсада, унинг аянчли оқибатлари ўзбек оилаларини ҳам четлаб ўтмади. Халқимиз не-не асл фарзандларидан, қанчадан-қанча навқирон ўғлонларидан жудо бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзбекистонлик жангчилар ҳам муносиб ҳисса қўшишган. Деновлик Абдусалом Худойбердиев ҳам Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида жон олиб, жон берган, ғалабага муносиб ҳисса қўшган. Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги ҳокимиятлар томонидан ташкил этилади. Булар Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи ҳокимият— Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган. Қуйи, яъни «Қонунчилик палатаси» 150 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Юқори палата эса «Сенат» дейилади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги Қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар. Ижро ҳокимиятига Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари киради. Ижро ҳокимияти бир сўз билан айтганда, жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради. Суд ҳокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли соҳалардаги барча судлар киради. Судлар ижро ҳокимияти ҳамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди. Туман ҳокимлиги туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди. «Мен давлат хизматчиси бўламан» мавзусидаги иншолар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Денов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида ёшларни давлат фуқаролик хизматига Айни кунларда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси аҳоли орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Улар орасида мазкур Қонун лойиҳаси “Акция” мазмунини тўлиқлигича билмай туриб, нотўғри талқин қилиш ҳолатлари ва шунинг асносида ерларни ўзбошимча эгаллаш, пала-партиш ва пойдеворсиз қурилишлар қилиб, том қисмини ёпиб олишга уринишлар сони ортмоқда. Бу каби ҳолатлар дронлар ёрдамида аниқланиб, космик суратлар билан таққосланмоқда ва ўз-ўзидан маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Кадастр агентлиги томонидан эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” доирасида олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида бу каби қурилмалар бартараф этилмоқда ва ер қонунбузилишини содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. CHAGONIYON № 10 (11760), 2024-yil 23-may, Payshanba Сурхондарё вилояти прокуратураси САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АСОСИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА ВИЛОЯТИМИЗДА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР Давоми 2-саҳифада Давоми 2-саҳифада ҚОРАКЎЗДАН — БЕРЛИНГАЧА... ҲОКИМИЯТ ҲАҚИДА Давоми 2-саҳифада МЕН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ БЎЛАМАН ЎЗБОШИМЧА ҚУРИЛМАЛАР ҚИЛМАНГ! қизиқишларини ошириш мақсадида «Мен давлат хизматчиси бўламан» мавзусидаги иншолар танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов якунлари бўйича энг яхши иншо муаллифларини Денов тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Расулов қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни 41-мактабнинг 10- синф ўқувчиси Фозила Омонуллаева, 2-ўринни 73-мактабнинг 11- синф ўқувчиси Юлдуз Рахматова, 3-ўринни 18-мактабнинг 11- синф ўқувчиси Дурдона Ибрагимова эгаллади. ЎЗ МУХБИРИМИЗ. Давоми 3-саҳифада
2 CHAG‘ONIYON № 10 (11760), 2024-yil 23-may, Payshanba Деновнинг “Қоракўзи”дан Берлингача борган, Москва Қизил майдонида тарихий ҒАЛАБА ПАРАДИда қатнашган қаҳрамонлардан бири эди. Абдусалом Худойбердиев 1922 йилнинг 19 ноябрида Денов туманидаги “Қоракўз” қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилди. Янги очилган мактабда ўқийди. Ота-онасига рўзғор ишларига ёрдамлашади. Колхоз даласида ишлайди. 1941 йилнинг 15 октябрида урушга чақирилади. Дастлаб, бир ой давомида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида артилерия тайёргарлигидан ўтди. Сўнг уларни фронтга жўнатишади. Ёш артилериячи Абдусалом Худойбердиев 1-Украина фронти қисмлари сафида Киев, Польтава, Курск, Орёл шаҳарлари учун бўлган қақшатқич жангларнинг олдинги сафларида бўлди. Днепр дарёсини кечиб ўтишда яраланиб, уч ой ҳарбий госпиталда даволанди. Соғлигини тиклагач, яна фронтга қайтади. 1943 йилнинг 25 мартидан “Катюша” қуролига снаряд юкловчи бўлиб жанг қилади. Харьков шаҳри, Польша, Руминия ва Чехословакияни озод этишда қатнашиб, Берлингача боради. Берлин учун бўлган жангларда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатади ва 18 бор Олий бош қўмондоннинг ташаккурномасини олади. Бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланади. 1945 йил 24 июнда Москвада — Қизил майдонда ҒАЛАБА ПАРАДИда қатнашади. 1946 йилнинг 26 декабрига қадар Арманистоннинг Ленинакан шаҳрида ҳарбий хизматни давом эттиради. Сўнг она юрти Деновга қайтади. Абдусалом Худойбердиев урушдан сўнг тинч меҳнат фронтида жасорат кўрсатди. Колхозда табелчи, бригада бошлиғи, зироатчи, хазиначи ва омбор мудири вазифаларида фаолият юритди. Колхоз иқтитсодиётини, одамлар турмуш шароитини яхшилашда билим ва тажрибасини аямади. Кечаю кундуз давлат ва эл хизматида бўлди. 1982 йилда нафақага чиқди. Турмуш ўртоғи билан 4 қиз ва 5 нафар ўғилларини тарбиялаб, барчасини ўқитди. Пенсияга чиққандан кейин ҳам жамоат ишларида, маҳалла-кўйда бош бўлди. Одамларнинг яхши-ёмон кунларида ҳамдард, ҳамнафас бўлди. Қишлоқдошлардан ёрдмини аямди. Деҳқончилик қилиб, бу борада мактаб яратди. — Отамиз биз фарзандларни меҳнатга ўргатгандилар, — дейди кенжа ўғли Абдулло Худойбердиев. — Ака-ука, опа-сингиллар ота дуосини олиб, ҳаётда ўз ўрнимизни топдик. Отам пенсияга чиққач, 20 йил давомида пиёз уруғини етиштириш билан машғул бўлдилар. Вилоятимизнинг барча туманларидан, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларидан уйимизга деҳқонлар келишарди. Уларнинг ҳар бири отамдан миннатдор бўлишарди. Суҳбатларида кўп бўлганман. Отам биз фарзандларга уруш хотираларини сўзлаб берганларида «Бизлар у кунларни кўрдик, сизлар асло кўрманглар», дея кўп бор такрорлардилар. 1999 йилда 77 ёшида вафот этган Абдусалом бобо Худойбердиев бу фоний дунёда ибратли ҳаёт кечирди. Ўзидан яхши ном қолдирди. Унинг ибратли ҳаёт йўли ёшларни ҳақиқий маънода меҳр ва садоқат, фидойилик билан Ватан равнақи ва тараққиёти йўлида хизмат қилишдек эзгу мақсадга элтади. Халқ билан барча даражадаги раҳбарлар ўртасида ўзаро мулоқот кўприги вазифасини ишончли бажараётган оммавий қабуллар воҳада аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, ҳаётий муҳим бу масаланинг ечимини топишда ҳам ўз самарасини бермоқда. Бу жараёнда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турар-жой масаласини ҳал этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1-чораги давомида марказдан олис, чекка ҳудудларда жойлашган ижтимоий - иқтисодий аҳволи оғир бўлган 75 та маҳаллаларда ички йўлларни тошлаш ва таъмирлаш, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу билан бирга вилоят бўйича 4 та — Олтинсой туманидаги “Тўхтамиш”, Шўрчи туманидаги “Бахшитепа”, Қизириқ туманидаги “Боғистон” ва Музработ туманидаги “Яккатол” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод маҳалла” дастури асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, Денов туманида Сайхунобод тажрибасини қўллаш орқали маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини ривож лантириш, томорқадан самарали фойдаланиш, аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб шароит яратиб бериш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори, 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сонли қарори, 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли қарори бўйича жорий йилнинг бугунги кунига қадар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган эҳтиёжманд ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган оилаларга имтиёзли кредит ва субсидия маблағлари ажратилмоқда. Шу билан бирга туманда бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилиб, ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланмоқда. Туман ҳокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисоб беради. Туман ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади. Туман ҳокимлиги фаолияти туман ҳокими томонидан ташкил этилади. Туман ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Туман ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Туман ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий хўжалик жиҳатидан таъминлайди. Халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади. Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. Туман ҳокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлариниг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома» ҳамда туман ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади. 2024 йил 1 январ ҳолатига катта моллар 1 млн. 68 минг бошга, майда моллар 2 млн. 582 минг бош, паррандалар 5,3 млн. ўсишига эришилди. Шунингдек, гўшт ишлаб чиқариш 214 минг тоннага, сут ишлаб чиқариш 951 минг тоннага, тухум ишлаб чиқариш 589 млн. донага ортишига эришилган. Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, вилоятда 1 млн. 44 минг бош қорамол мавжуд бўлиб, шундан 65 минг 391 бош фермер хўжаликларида, 18 минг бош қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва 961 минг 551 бош аҳоли хонадонларида парваришланмоқда. Қўй ва эчкилар 2 млн. 574 минг бош бўлиб, шундан 500 минг бош фермер хўжаликларида, 74 минг бош қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда 2 млн. бош аҳоли қарамоғида кўпайтирилиб келинмоқда. Озуқа базасини мустаҳкамлаш учун чорвачилик субъектлари 10,6 минг га. сувли (шундан 1471 гектар пахта, 2641 гектар ғалла, 4185 гектар беда, 735 гектар оралиқ экин,1619 гектар маккажўхори ва 25 гектар лавлаги) ҳамда 737 минг гектар яйлов майдонларидан чорва моллари учун озуқа экин экиб фойдаланилмоқда. Ушбу имкониятлардан кенг фойдаланиб, вилоятда охирги икки йилда чорвачилик йўналишида 715,3 млрд. сўмлик 259 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига хорижий давлатлардан 2 минг бош наслли қорамол ва 15 минг бош наслли қўй-эчкилар импорт қилинган. Мисол учун, Австрия давлатидан 400 бош симентал, Эстония давлатидан 300 бош, Германия давлатидан 300 бош, Чехия давлатидан 300 бош, Украина давлатидан 855 бош сут ва гўшт йўналишидаги зотдор йирик шохли моллар олиб келинган. Олтинсой туманида 2020 йилгача бир бош ҳам зотдор наслли мол четдан олиб келтирилмаган бўлса, ҳозирда наслли моллар сони 500 бошдан ошиб кетди ҳамда улардан ҳар йили бузоқ олиниб, кўпайтирилмоқда. Бугунги кунда Олтинсой туманидаги тадбиркор “Ризо-Нур Экспорт” МЧЖ томонидан 1800 гектар ташландиқ ерларни ўзлаштириб, 2500 бошга мўлжалланган қорамолчилик комплекси ташкил этилмоқда. Вилоятга 2020-2023 йилларда 50 та чорвачилик субъектлари томонидан чет давлатлардан олиб келинган 1955 бош наслли қорамолларга 3 млрд. 324 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилган. Ўтган 2023 йилда вилоят аҳолисининг гўшт маҳсулотларига бўлган талаби 107 фоизга, сут ва сут маҳсулотларига талаби 112 фоизга ҳамда тухум маҳсулотига бўлган талаби 100 фоизга таъминланган. 2024 йилда белгиланган устувор вазифаларга кўра, чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш учун 2024 йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш учун қиймати 282,3 млрд. сўмлик 84 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирлган. Хусусан, қорамолчилик йўналишида 23 та, шундан, пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерларида 500-1000 бошга мўлжалланган 4 та, қўй ва эчкичиликда 20 та, паррандачиликда 14 та, балиқчиликда 20 та, асаларичиликда 7 та лойиҳалар амалга оширилиб 520 нафардан ортиқ доимий иш ўринлари яратилиши борасида ишлар амалга оширилмоқда. Янги лойиҳаларни молиялаштиришда Халқаро молия институтларининг 5,3 млн. доллар имтиёзли кредит маблағлари жалб қилинган. Чорвачиликка ихтисослаштирилган туманларда амалга ошириладиган чорвачилик кластерини ташкил этиш истагини билдирган Жаркўрғон туманидаги “Жайхун Чорва Наслчилик кластер” МЧЖ томонидан 190 бош наслли қорамолларни Австрия давлатдан олиб келиниб парваришланмоқда. Бугунги кунда олиб келинган наслли моллардан 100 бош бузоқ олинди. Натижада 1200 тонна сут ишлаб чиқарилиб, йиллик 1000 тонналик сутни қайта ишлаш лойиҳасининг биносини қуриш ишлари якунланган. Музработ туманида ташкил этилаётган “Агро чорва барака комплекс” МЧЖ кластерига чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига 447.7 гектар ер майдон ажратилган. Корхона томонидан 600 метр ариқлар лотокланди. Шунингдек, Амударёдан 5 км. узунликдаги 1000 диаметрлик қувур орқали экин ерларни суғориш учун сув линияси тортиб келинди. 145 гектар беда ва 302 гектар маккажўхори экилган. Бугунги кунда чорвачилик комплекси тўлиқ қуриб битказилган бўлиб, Эстония давлатидан 446 бош гўшт йўналишидаги наслли қорамоллар олиб келиниб парваришланмоқда. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан чорвачилик маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини қондириш ҳамда бозорда ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича доимий тизимли ишлар олиб борилмоқда. Зарифжон ХИДИРОВ. Cаломат ХУСАНОВА, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқитувчиси. Абдулҳаким ЭШМУРАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири. Ҳайитқул АСТАНАҚУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Денов туманидаги Халқ қабулхонаси мудири. Бекзод ТАНГИРОВ, халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси. Боши 1-саҳифада Боши 1-саҳифада ҲОКИМИЯТ ҲАҚИДА Боши 1-саҳифада Феруза ТЎРАЕВА. МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА ҚОРАКЎЗДАН — БЕРЛИНГАЧА... ВИЛОЯТИМИЗДА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР
№ 10 (11760), 2024-yil 23-may, Payshanba CHAG‘ONIYON 3 Бугун мамлакатимиз кун сайин сиёсий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда тобора ривожланмоқда. Жаҳоннинг кўплаб давлатлари билан ўзаро алоқалар ўрнатилмоқда. Бу эса фуқароларимизнинг чет тилларни чуқур билишларини тақозо этади. Ҳаммамизга маълумки, рус тили 6 та жаҳон тилларидан бири ҳисобланади. XX аср ўрталарида рус тили жаҳон тили сифатида тан олинган. Ер юзида тиллар тарқалиши бўйича 3-ўринни эгаллайди. Бу тилни жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатларида ўрганишади. Уни чет тили сифатида дунё аҳолисининг ҳар саккизинчи кишиси ўрганади. Бугунги кунда Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида ҳам рус тилини ўргатиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Рус тили ва адабиёти йўналишида 490 нафарга яқин талаба таҳсил олиб келмокда. Россия давлати билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган. Иқтидорли талабалар Олтой ва Адигей университетларида таҳсил олиб қайтишмоқда. Бу йилги битирувчиларимиз сони 132 нафарни ташкил қилмоқда. Талабаларимиз Давлат имтиҳонларини муваффақиятли топшириб республикамизнинг турли вилоятлари ва туманларидаги ташкилот ва муассасаларига йўл олишади ва меҳнат фаолиятларини бошлашади. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти устозлари, битирувчи талабаларимизнинг келгуси ҳаёти ва ишларига улкан омадлар тилаб қоламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 22-26 апрел кунлари “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтди. Денов тумани Ахборот-кутубхона марказида ҳам ҳафталик доирасида марказ мутахассислари ташаббуси билан аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, тадбирлар ташкил этилди. Ҳафта давомида Денов тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби, Абу Али ибн Сино номидаги Денов жамоат саломатлиги техникуми, 15-ДМТТ, Давлат архиви, 1-сон ихтисослаштирилган мактаб, 17-умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилинди. Маънавий мавзулардаги давра суҳбатлари уюштирилиб, китоблар кўргазмаси ўтказилди. Қизиқарли викториналар, савол-жавоблар, янги адабиётлар тарғиботи иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди. Кутубхона бўйлаб саёҳат ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, хайрли ва эзгу амаллар нафақат ташкилотчилар, балки, иштирокчиларда ҳам унутилмас таассурот уйғотди. Китобхон мутолааси ва уни кенг тарғиб қилиш борасидаги тадбирларни мунтазам ўтказиш кўзда тутилган. Сизлардан “Акция”да ҳужжат қилиб оламан деб ўзбошимча қурилишлар қилмаслигингизни, амалда ҳужжатлари йўқ бўлган хонадон эгаларидан эса Қонун имзоланишини ва расман кучга киришини кутишларини сўралади! Айни пайтда мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинганлигини бироқ, ҳукумат томонидан тасдиқланмаганини, тасдиқланиб расман эълон қилингачгина кучга киришини маълум қиламиз (Жараёнда лойиҳага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин). Шуни унутмангки, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд! Хотира азиз, қадр муқаддас. Юртимизда Хотира ва қадрлаш кунини кенг миқёсда нишонлашимиз замирида ҳам айнан шу эзгу мақсад ётибди. Ўтганлар, уларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатдир. Денов туманидаги 68-умумий ўрта таълим мактабида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Муродулло Йўлдошев очиб берди. Тадбирга таклиф этилган фахрий педагоглардан Менгсулув Ибодуллаева, Оқила Жўраева бу дунёдан ўтган педагоглар, мактабда кўп йиллар директор бўлиб ишлаган Турсунқул Султонов, фан ўқитувчилари Санам Болтаева, Мусурмон Соатов, Усмон Ҳайитов, Хофиз Тўраевлар хотираларини эсга олишди. 10-11-синф ўқувчиларининг маънавий - бадиий чиқишлари намойиш этилди. Тадбир сўнггида мактабнинг олий тоифали жисмоний тарбия ўқитувчиси Ўроқ Бойқулов ва Мусурмон Сатторов томонидан юқори синф ўғил болалари ўртасида “Хотира турнири” ўтказилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди. Муяссар ШАЙМАТОВА, Денов туманидаги 68-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси. Мамлакатимизда фуқаролар ҳаётининг оғир шароитда стресс ҳолатларга тушиб қолишининг олдини олиш ва кўмаклашиш бўйича бир қатор ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, тумандаги 30-мактабда педагоглар ва ўқувчиларнинг психологик кўникмаларини, мулоқот маданиятини ривожлантириш борасида семинар-тренинг ва суҳбатлар тез-тез ўтказилади. Баъзи ҳолларда педагогларда ҳам депрессия ва эмоционал сўниш ҳолатлари учраб туради. Бу муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Стресс-менеджмент” мавзусида туман мактаблари психологлари ва мактаб ўқитувчилари иштирокида қисқа муддатли ўқув-семинар тренинг машғулотлари олиб борилади. Бундан ташқари, мактабимизда психолог сифатида 1-синф ўқувчиларининг мактабга мослашувини психологик асослар билан бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилади. Зеро, боланинг ўқув жараёнларига мослашувида ҳар бир боланинг алоҳида белги ва хусусиятларини, билиш — идрок этиш қобилиятини инобатга олган ҳолда сабоқ бериш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчилар ўртасида босқичма-босқич “Мўъжизалар майдони”, “Зинама-зина”, “Тўтиқуш”, “Ўйлаб топ”, “Расмни эслаб қол”, “Касблар занжири” машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг истеъдоди ва қайси касбга қизиқишларни аниқлаш борасида “Шахс йўналганлигини аниқлаш”, “Касб танлаш мотивини аниқлаш” каби бир қатор методлардан фойдаланиш — иш самарасини оширади. Шу боис, ўқувчилар руҳиятини ўрганишда зийрак ва эътиборли бўлишга, тинимсиз малака ошириб бориш лозим. Зеро, ёш авлоднинг маънан етук, дунёқараши теран, иродаси мустаҳкам инсонлар бўлиб етишиши психологик билимларига боғлиқ. Сожида ҒОФУРОВА, Денов туманидаги 30-мактабнинг амалиётчи психологи. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар замонавий, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилган. Бу борада “Денов Зиё медикал техникуми” нодавлат таълим муассасаси ўқув даргоҳида олиб борилаётган таълим жараёни ибратга моликдир. Жумладан, “Мен ўзбегим ҳамширасиман” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда 16 нафар қизлар қатнашди. Тадбирни “Денов Зиё медикал техникуми” нодавлат таълим муассасаси ўқув даргоҳининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қизларгул Жалматова кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларга омад тилади. Талабаларнинг билим ва маҳоратини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди. Тадбир сўнггида фаол талабаларга, барча қатнашчиларга ўқув даргоҳи маъмурияти томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар, китоблар тантанали равишда топширилди. Зуҳра ЁҚУБОВА, “Денов Зиё медикал техникуми” нодавлат тиббий муассасаси ўқув даргоҳи ўқитувчиси. КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ ХХI аср тезлик замони. Замон инсонлардан тезликни, шиддатни талаб қилмоқда. Бу шиддат, бу тезлик инсон муносабатларида ҳам ўзлашиб бормоқда. Албатта, бу тезликни таъминлаб берувчи техника етарлича яратилган замонда яшамоқдамиз. Техника инсон ҳаётига шунчалик тез кириб келдики, одамлар ундан қандай фойдаланишни ўрганди, аммо ундан фойдаланиш маданиятини ўрганолмаяпти... Сўнгги йилларда уяли алоқа воситалари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. У узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилмоқда, шубҳасиз. Қулайликлари ва афзалликлари ҳақида тўхталсак, ҳамма учун маълум бўлган жиҳатларини айтиб адоғига етолмаймиз. Биз тўхталмоқчи бўлган томони уни тўғри ишлатиш ва фойдаланиш маданияти ҳақида. Шу ўринда уяли телефон воситаларидан фойдаланиш одобига риоя қилиш ҳам ҳар биримизнинг маданиятимизни белгилаб берувчи мезонлардан бири эканлигини кўпчилик ҳис қилса керак, албатта. Бугунги кунда деярли “касаллик”ка айланиб бораётган кўча-кўйда бемалол телефонда “дардлашиб” кетаётган одамларни кўриб, ёқа ушлайсан киши. Жамоат транспортларида бемалол кеча олган кийимининг нархи-ю, сифати ҳақида тўлиб-тошиб гапираётган, ёки кимнингдир ортидан бемалол бемаза гаплар гапираётган одамларга қараб, «бу жой фақатгина сиз учун эмас, қаранг атрофда сиздан бошқа ҳам одамлар бор, эътиборли ва маданиятли бўлинг», дегинг келади. Суҳбатдошнинг вақтини ҳам кўп олмаслик, телефонда сўзлашиш одобларидан саналади. Ваҳоланки, фарзандга чиройли тарбия бериш, одобахлоқ фазилатларини сингдириш ҳар бир ота-онанинг муҳим вазифасидир! Ёшларнинг ҳам жамоат жойларида одоб-ахлоқ нормаларини қўпол равишда бузиб, уяли алоқа воситаларидан ноўрин фойдаланишлари кайфиятингизни хира қилади. Мабодо уларга танбеҳ бериб қўйсангиз борми... ўзимиз учун жавобгар эмасмиз, биз келажак авлод, унинг тақдирига ҳам жавобгармиз. Шу масъулиятни ҳис қилсаккина, болаларимиздан чиройли хулқ-атворни, эзгу амалларни кутсак бўлади. Р.АМИНОВА, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқитувчиси. Ў.МИРЗАКУЛОВ, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқитувчиси. БИТИРУВЧИЛАРГА УЛКАН ЗАФАРЛАР ТИЛАБ ТАЪЛИМ Х.БОЙҚУЛОВА, Денов тумани Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари. Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Х.ИСАЕВА, Денов тумани Ахборот-кутубхона марказининг абонентлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари. ЎЗБОШИМЧА ҚУРИЛМАЛАР ҚИЛМАНГ! ЭЪЛОНЛАР Денов туманида фаолият юритиб келаётган “ДЕНОВ ЧАҒОНИЁН ЭКСПРЕС ҚУРИЛИШ СЕРВИС” масъулияти чекланган жамиятга тегишли муҳр ва тамға йўқолганлиги сабабли бекор қилинади. Денов туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан Искандаров Камолиддин Толибжон ўғлига 2022 йилда берилган №ДВ 00066056 рақамли умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг дубликати ҳақиқий эмаслиги маълум қилинади. Боши 1-саҳифада УСТОЗЛАРНИ ХОТИРЛАБ ЁШ АВЛОД КАМОЛОТИДА ПСИХОЛОГИЯНИНГ ЎРНИ БЎЛҒУСИ ШИФОКОРЛАР БЕЛЛАШИШДИ ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ ОДОБИ
МУСНИД, МУҲАДДИС, ҲОФИЗ АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ Таржимон: С У Н А Н И Т Е Р М И З И Й Мирзо КЕНЖАБЕК Ҳадис илми билан шуғулланган зотлар (шу илм атамаларига мувофиқ) турли номлар билан аталганлар. Булардан энг машҳурлари қуйидаги уч лақаб, уч номдир. Муснид — ҳадисни санади (ровийларнинг узлуксиз тартиб-рўйхати) билан ривоят қилган ровийдир. Унинг ҳадис соҳасида билими бўлиши шарт эмас. Фақатгина ҳадиснинг матни ва санади билан эшитган кишисидан айнан нақл этади. Муҳаддис — ҳадисларнинг санадларини, иллатларини, ровийларнинг аҳволини билган, имкони борича ҳадис ёдлаган, кутуби ситтани (олти машҳур ҳадис китобини), Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Муснад»ини, Байҳақийнинг «Сунан»ини, Табаронийнинг «Муъжам» ини тинглаган (сабоқ олган) ва буларга ҳадис жузъларидан минг жузъгача қўша олган кишидир(«Тадриб-ур-ровий», 6-саҳифа.). Ҳофиз — ҳадис билан шуғулланган зотлар орасида даражаси энг баланд ва мақоми энг юксак бўлган кишидир. Ҳофиз турли тарзларда таъриф этилган. Бир уламо фикрича, ҳофиз Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини билган, йўлларини эгаллаган, санадларини бир-биридан тозалаган, саҳиҳ эканлиги иттифоқ қилинган ҳадислар билан ижтиҳод сабабидан «мухталифун фийҳ» бўлган ҳадисларни ёд билган; жарҳ ва таъдил истилоҳларидан воқиф бўлиб, ҳар бири орасидаги фарқни ажрата олган; ҳадисда мавҳум ва саҳиҳ бўлган лафзларни таниган, ҳадис матнларига дарж этилиб (киритилиб), уларнинг бир парчаси ҳолига келган лафзларни фарқлаб ажрата оладиган ва ровийларнинг аҳволидан энг яхши тарзда воқиф бўлган ҳадис олимидир. («Ал-Жомиъ ли-ахлоқир-ровий». 150/8. Саҳифа 2.-«Улумул-ҳадис ва мусталаҳуҳу», 76-саҳифа). Айримлари эса ҳар бир даврда ва маконда нодир, камёб бўпган кишилар ҳофиз деб аталишини ва бундай кишилар борлиги ҳали-ҳамон мутаззир, яъни узрли, истисно ҳолат эканлигини уқтирадилар. Зеро, бир ҳадис олимининг ҳофиз деб номланиши учун кенг ва қамровли илм билан бирга нодир сифатларнинг унда мавжуд бўлиши шарт қилинган. Ал-Ҳоким «Ал-мадҳал» асарида бундай дейди: «Бир ҳофизнинг хотирасида ярим миллионта ҳадис сақланар эди»(«Тадриб-ур-ровий», 8-саҳифа) Аммо Фатҳуддин ибн Саййидиннос бу даъвонинг нисбий эканлигини ва ҳар бир даврнинг ўзига хос бир истилоҳ ва таҳдиди борлигини таъкидлайди ва айтадики, «Уламои мутақаддимийндан (қадимги олимлардан) дафтарида йигирма минг ҳадис ёзилмаган кишини ҳадисчи деб ҳисобламаганлари ривоят қилинади. Ҳолбуки, уларнинг бу тушунчалари ўз даврларига кўрадир. («Тадриб-ур-ровий», 7-саҳифа). Имом Бухорий айтадики, «Хотирамда юз мингта саҳиҳ ҳадис ва икки юз мингта ғайри саҳиҳ ҳадис бордур!» («Тадриб-ур-ровий», 8-саҳифа) Ҳофизлар гарчи юз минглаб ҳадисларни ёд олган бўлсалар-да, шундан фақат жузъий миқдорини ривоят қилганлар. Бу бир таварруъ, Яъни парҳезкорлик, эҳтиёткорлик масаласи эканлиги маълум. Чунки ҳадисчилар Исломдан бўлмаган бирор сўзни Исломга тақаб қўйишдан қаттиқ ҳазар қилишган. Ал-Аъмаш, ровийлар ҳадисларнинг ҳар бир сўзи устида кўрсатган талабчанлик на ҳасосликларни тасвирлайди ва уларнинг бу ҳаракатини мақтаб, бундай дейди: «Илм шундай зотларнинг қўлида эдики, уларнинг ҳар бири учун осмондан ерга қулаб тушиш, шариат илмига биронта «вов», биронта «алиф» ёки биронта «дол» қўшиб қўйишдан кўра осонроқ эди. Энди эса илм, балиқнинг катта ёки кичиклиги борасида ҳам қасам ичаверадиган кишилар қўлида қолди». («Ал-Кифоя», 178, Ал-Аъмаш, у Сулаймон ибн Муҳрондир; 148-ҳижрий йилда вафот этган.) (Боши ўтган сонларда) Куйдирги ўткир юқумли касаллик бўлиб, организмнинг оғир заҳарланишини, иситма, септицемия, карбункуллар пайдо бўлиши ва ичак, кўпроқ ўпканинг зарарланиши билан ажралиб туради. Куйдирги билан барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳамда кўпгина ёввой ҳайвонлар, шунингдек, одам ҳам касалланади. Куйдирги кўзғатувчиси касал ҳайвон организмида капмула ҳосил қилади, ташқи муҳитда эса спорага ўралиб олади. Спора бу микроб турини сақлаш учун хизмат қилади. Уларга кислород эркин кирганида 15-42 ҳароратда спора ҳосил бўлади. Куйдирги касали билан кўпроқ қорамол, қўй, эчки ва туялар касалланади. Инфекция манбаи касал ҳайвонлар бўлиб, организмдан қўзғатувчилар тезак, сийдик, сўлак ва бошқа ажратмалар билан чиқади. Бу касалдан ўлган ҳайвонларни ёриш ман этилади. Куйдирги касаллигига асосан қорамоллар, қўй ва эчкилар, от, эшак ҳамда туялар мойил ҳисобланади. Ит, мушук ва ёввойи йиртқич ҳайвонлар касалликка камроқ чалинади. Совуқ қонли ҳайвонлар ва паррандалар касалликка чалинмайди. Касаллик манбаалари бўлиб касал ҳайвонлар, улардан олинган маҳсулотлар (гўшт, сут, тери ва бошқалар), касал хайвонлар ўлган жойдаги зарарланган тупроқ хизмат қилади. Касалликнинг яширин даври 1-3, баъзан 8 кунгача давом этади. Касалликнинг кечиши ўткир, ярим ўткир, баъзан эса яшин тезлигида бошланади. Касаллик яшин тезлигида бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурни, орқа тешикдан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади ва ҳайвон нобуд бўлади. Оққан қон ивимайди. Йирик шохли ҳайвонларда касаллик ярим ўткир тарзда кечганда тана ҳарорати 40-45 даражагача кўтарилади, мушаклари қисқаради, томир уриши тезлашади, нафас олганда шовқин пайдо бўлади, қорин шишади, орқа ичакдан ахлат билан қон аралаш суюқлик, сийдик билан қон ажралади ва ҳайвон нобуд бўлади. Майда шохли молларда куйдирги яшин тезлигида ёки ўткир кечади. Ҳайвонлар тусатдан тиришиш, қон кетиш аломатлари билан нобуд бўлади. Касалик одамларга касал хайвонларни парваришлаганда, касалланган ҳайвонлардан олинган тери, жунга ишлов берганда, касалланган ҳайвонлардан олинган сут ва гўштни истеъмол қилган ҳолларда, ветеринария мутахассиси рухсатисиз ҳайвонларни сўйиш, ветеринария кўригидан ўтмаган чорвачилик маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юқади. Эмлаш ишлари ҳар бир ҳудуднинг табиий хусусияти ва эпизоотик вазиятидан келиб чиқиб белгиланади. Одатда эмлаш мавсумий бўлиб, баҳор ва куз ойларида, мажбурий эмлаш эса, йилнинг исталган вақтида амалга оширилади. Бу борада Шўрчи туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш керак, 2024 йилнинг ўтган вақти давомида жами 126 577 бош чорва ҳайвонлари куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланган. Жорий йилнинг охиригача иммунитетлик фаоллиги тугайдиган чорва ҳайвонлари мунтазам равишда куйдирги касаллигига қарши профилактик эмлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу хавфли касаллик вирус қўзғатадиган, табиий шароитда каналар орқали юқади. Табиатда йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иқсод (яйлов) каналари геморрагик иситма касаллиги вирусини сақловчи ва ташувчи ҳисобланади. Касаллик вирусини сақловчи ва ташувчилари қон сўрувчи каналардир. Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги одамларга вирус билан зарарланган каналар чақиши натижасида юқади. Касаллик асосан чўпонлар, уларнинг оила аъзолари, қўй-эчкилар қирқимида қатнашувчилар, моллардаги канани қўлда терувчилар, молларни чўмилтирганлар, қассоблар, тери ва жун сақловчи омбор ходимлари, овчилар, ветеринария ходимлари ва табиат қучоғида дам олувчилар ўртасида учраши юқоридир. Касалликнинг олдини олиш учун ҳайвонлар, молхоналар, қўра ва қўтонларни махсус дорилар билан ҳар 10-15 кунда мунтазам ишлов бериб туриш шарт. Шунингдек, барча хўжаликларда қўй ва эчкиларнинг жунини қирқишдан олдин уларни каналарга қарши чўмилтириш, аҳоли хонадонларида, фермер ва ёрдамчи хўжаликларда боқилаётган чорва моллари орасида кана билан зарарланган ҳайвон аниқланганда ветеринария мутахассисларига мурожаат қилиш керак. Ҳимояланмаган қўл билан канани олиб ташлаш мумкин эмас. Безгак вақти-вақти билан иситма хуружи, талоқ ва жигарнинг катталашиши, асаб системаси, буйрак ва бошқа ички аъзоларнинг шикастланиши ҳамда камқонлик аломатлари билан кечади. Касалликнинг яширин даври 8 кундан 21 кунгача бўлиб, беморларда ҳолдан тойиш, бош ва мушакларнинг оғриб туриши, иштаҳанинг пасайиши, уйқунинг бузилиши, бутун тананинг совуқ қотиши, тана ҳароратининг кўтарилиши ва терлаш аломатлари билан юзага чиқади. Агар бемор вақтида даволанмаса, оғир асоратларга олиб келади. Безгакдан сақланиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш талаб этилади: -Безгак чивинлари кирмаслиги учун эшик ва деразаларни махсус ҳимоя тўрлари билан қоплаш, -Чорпоя, кроватлар устига пашшахона ўрнатиш, -Хоналар ичида махсус электрик мосламалар ёрдамида чивинларни чўчитувчи спирал ва пластиналарни (рапторлар) қўллаш, -Кечки пайт кўчага чиқишда тананинг очиқ жойларини тўлиқ ёпиб турадиган оч рангли кийим кийиш, -Безгак чивинлари кўпаядиган ташландиқ сув ҳавзалари, ботқоқликлар ва вақтинчалик юзага келган кўлмакларни йўқотиш ҳамда мунтазам равишда сув ҳавзаларини ахлат чиқиндиларидан тозалаш, -Шоли экиладиган майдонларни аҳоли яшаш жойларидан 3 км. узоқликда экиш ва вақти-вақти билан суғориб туриш керак. -Хоналар ва очиқ сув ҳавзаларига заҳарли кимёвий дорилар билан ишлов бериш ишларини олиб бориш. Ушбу қоидаларга қанчалик тўғри риоя қилинса, безгакнинг олдини олиш ва бартараф этишга шунча ҳисса қўшган бўласиз. (Давоми кейинги сонда). Маънавий мерос Muassis: Denov tumani hokimligi va CHAG‘ONIYON gazetasi jamoasi Gazeta Samarqand shahri «Noshir Lux» MCHJ bosmaxonasida chop etildi. Manzil: Samarqand shahri, Spitamen ko‘chasi 270-uy. Bosh muharrir: TO‘RAYEVA FERUZA ABDUG‘AFFOROVNA Gazeta Surxondaryo viloyat Matbuot va axborot hududiy boshqarmasida 11-045 raqam bilan 2012-yil 10-fevralda ro‘yxatga olingan. Nashr indeksi - 484 yakka tartibdagi obunachilar uchun. 485 tashkilotlar uchun. Qog‘oz bichimi - A3. Buyurtma - 268. Adadi 2000.TELEFONLAR: 41-31-942, 41-31-603 Tahririyatga yuborilgan maqolalar muallifga qaytarilmaydi va ular yuzasidan izoh berilmaydi. Navbatchi muharrir: Z.XIDIROV Musahhih: B.SHARIPOV Sahifalovchi dizayner: SH.SHAROPOVA Gazeta «Chagoniyon» tahririyati kompyuter markazida terildi va sahifalandi @chaganiyan Gazetaning telegramdagi sahifasiga ulaning va bizni kuzatishda davom eting. 190505, SURXONDARYO VILOYAT, DENOV SHAHRI, «MUSTAQILLIK» KO‘CHASI, 51-UY. t -tijorat materiali Bahosi sotuvda erkin narxda Bosishga topshirish vaqti — 8.00 Topshirildi — 12.00 MCHJ [email protected] 4 CHAG‘ONIYON № 10 (11760), 2024-yil 23-may, Payshanba CHAG‘ONIYON Куйдирги касаллигига қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда Ўрол БОБОМУРОДОВ, Шўрчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассиси. ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИ БЕЗГАКДАН САҚЛАНИНГ Ж.АБДУРАҲМОНОВ, Денов тумани ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги мутахассиси. И.БАБОЯРОВ, Ў.БОБОХОНОВ, Денов тумани СЭО ва ЖС бўлими шифокорлари.