The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by alex oxara, 2024-04-03 21:21:43

"CHAGʻONIYON" gazetasining 2024-yil 4-aprel kungi №7 (11757)-soni

mutolaa uchun.

VATAN SAJDAGOHDEK MUQADDASDIR ijtimoiy-siyosiy gazeta @chaganiyan [email protected] 190505, Surxondaryo viloyat, Denov shahri, «Mustaqillik» o‘chasi, 51-uy. 1932-yildan chiqa boshlagan CHAGONIYON № 7 (11757), 2024-yil 4-aprel, Payshanba МУРОЖААТ Илҳом КАРИМОВ Эркин ЖУМАЕВ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали бош инспектори Денов тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори ДЕНОВ ТУМАНИДА САЙХУНОБОД ТУМАНИ “ИТТИФОҚ” МАҲАЛЛАСИ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ – УНДА НИМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН? Давоми 2-саҳифада Давоми 2-саҳифада Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон жамиятини тубдан демократлаштириш, одамларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш учун ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунда жтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида одамлар онгида янги дунёқарашни пайдо қилиш, фуқароларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда дахлдорлик ҳиссини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиши белгиланган бўлиб, ушбу реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади. Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди. ‘ Сурхондарё вилоятида Сайхунобод тумани “Иттифоқ” маҳалласи тажрибаси мисолида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашганлик ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича республика ишчи гуруҳ вакили, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Абдулла Аслонов томонидан семинар ўтказилди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси Денов шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Ғанишер Ирматов, вилоят прокурори ўринбосари Равшан Турдиев, Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ва ҳуқуқ-тартибот органлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирок этишди. Сўнг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Абдулла Аслонов, вилоят прокурори ўринбосари Равшан Турдиев ва Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров “Боғинав”, “Пахтакураш” маҳалласида бўлди. Мазкур маҳаллаларда “маҳалла еттилиги” фаолияти ва маҳалла ихтисослашуви ўрганилди. МИГРАЦИЯДА БЎЛИБ ТУРГАН ЁШЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИГА ИФТОРЛИК ЎТКАЗИЛДИ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг “Сурхондарё вилояти 2025-2030 йилларда иқтисодиёт тармоқларида зарур бўладиган давлат фуқаролик хизматларини ўрганиш бўйича” йўл харитасининг ижросини таъминлаш мақсадида, Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида жорий йил битирувчи кадрлари ва иш берувчи ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари билан “Битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ғанишер Рахимов иштирок этди. Учрашувда битирувчи талабаларнинг келгусида иш ўрнига эга бўлиш бўйича фикр ва таклифлари ҳамда муаммолари ўрганилди. Туман ҳокими иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқларни амалга оширилишини таъминлаш, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш, ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсаткичлари борасида фикр-мулоҳазаларини юритди. 2024 йилда бакалавриат таълим шаклининг 16 та йўналишини, магистратуранинг 7 та мутахассисликлари бўйича жами 1776 нафар талаба ўқишни битиради. Уларнинг 299 нафари давлат гранти асосида таҳсил олмоқда. Бундан кўринадики, ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга кўтариш борасида бир қатор ижобий тенденцияларга эришилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун асосида, мамлакатимизда бандлик, ҳуқуқ, сиёсат, фан ва таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш, давлат ташкилотлари ва жамоат институтлари билан ўзаро алоқалар соҳасида ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича комплекс вазифаларни ҳал қилишга қаратилган кенг кўламли ҳамда тизимли ишлар олиб борилмоқда. А.ТУРСОАТОВ, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти битирувчи курс амалиёт раҳбари. Сурхондарё вилояти прокурори ўринбосари Равшан Турдиев, Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ҳамда миграцияда бўлиб турган ёшларнинг ота-оналари билан бирга ифторлик қилинди. Бир пиёла чой устида миграцияда бўлиб турган ёшлар билан ҳам онлайн суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ота-оналар фарзандларидан ишлаш ва яшаш шароитларини сўрашди. Фарзандларининг соғ-саломат эканлигидан кўнгли хотиржам тортган ота-оналар уларга ёт ғоялардан ўзларини асраш, илмга эга бўлиш ҳамда Ватанга бўлган меҳрига садоқатли бўлишларини билдирди. Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ТАЛАБА ВА ИШ БЕРУВЧИ УЧРАШУВИ «ИНСОН» – ИНСОНГА КЎМАК МУНОСАБАТ


Соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш каби олий мақсад қилинган. «Ўзбекистон — 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган. Бунда ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш. Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш. Унда 100 фоиз компьютер синфи билан таъминлаш орқали тарбияланувчиларда бошланғич компьютер саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш. Умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш. Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш орқали тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этишга эришиш. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш. Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш. Урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш. Респуб - ликада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш. Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш. Қуйидаги 5 та устувор йўналишлар доирасида амалга оширилиши белгиланди: -ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш; -барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш; -сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; -қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш; -мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш. Мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда. Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти учун энг устувор вазифа этиб ҳамда тараққиёт стратегиясининг жойларда амалга оширилиши натижалари танқидий ўрганилиш белгиланди. Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган тизимли омилларни аниқлаш ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш вазифалари юклатилган. Эслатиб ўтамиз: 2022 йилда эълон қилинган «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» дастури «Ўзбекистон — 2030» стратегияси билан бир вақтда, параллел равишда амалга оширилиб борилади. Бой тарихимиз дурдонаси бўлган маданий меросимизни асраб-авайлаб келажак авлодларга етказиш зарурлигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Шу мақсадда мамлакатимизда давлат архивлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада катта ўзгаришлар қилинмоқда. Замон талабларига мос шароитлар яратилмоқда. Жумладан, бундай ўзгаришларни Денов туман Давлат архиви фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин. Денов туман Давлат архиви архивчиси Шохиста Исмоилова бу ҳақда шундай дейди: – Ўтган 2023 йил жамоамиз учун тарихий аҳамиятга молик йил бўлди. Чунки, айнан шу йили узоқ кутилган орзумизга эришдик. Денов туман Давлат архиви учун икки қавватли, барча шароитларга эга бўлган замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги бинодаги шарт-шароитлар биз соҳа мутахассисларини лол қолдирди. Бу ерда нафақат соҳа мутахассислари, балки мурожааатчилар, амалиёт ўтовчилар, ҳужжатлар сақлови, фонд бирликлари, анжуманлар ўтказиш учун ҳам шароитлар муҳайё этилган. Бу эса, биз соҳа мутахассисларининг зиммамиздаги масъулиятни ошириб, халқимизга янада сифатли хизмат кўрсатишга ундамоқда. Ҳозирги кунда Денов туман Давлат архивида, жами 615та фондда 97274та сақлов бирлигида бошқарув, шахсий таркиб, шахсий келиб чиқиш архив ҳужжатлари мавжуд. Ушбулар илмий, тарихий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга молик ҳужжатлар ҳисобланиб, 1920 йилдан ҳозирги кунгача архив сақловига олинган. Жамоамизда ҳужжатларни сақлаш, уларга ишлов бериш, рақамлаштириш, ҳар бир ҳужжатнинг электрон нусхаларини яратиш, фондлаштириш, такомиллаштириш ҳамда архив сақловига ҳужжатларни қабул қилиш ишлари самарали олиб борилмоқда. Денов туман Давлат архиви раҳбари Ҳалимахон Алимова бошчилигида мутахассислар амалдаги меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан ишларни тўғри ташкил этиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш баробарида, кўргазмали семинарлар, давра суҳбатлари, ўзаро тажриба алмашиш учун мулоқотлар ўтказишяпти. Шунингдек, жойларга чиқиб, тушунтириш ва тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқдалар. Яқинда Денов туман Адлия бўлими давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда қўшма семинар ташкил этилди. Унда Денов туман Адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори О.Холмирзаев, Денов туман Давлат архиви директори Ҳ.Алимова семинар кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот беришди. Семинар давомида мутахассислар ўзрао тажриба алмашдилар. Савол-жавоблар ўтказилди. Семинар сўнгида Ҳ.Алимова деновлик архивчилар жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги амалга оширилаётган ишларини янада сифатли бажаришда давом этишларини таъкидлади. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон борлиги, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш архив ходимларининг бурчи эканлигини унутмаймиз 2 Боши 1-саҳифада МЕҲНАТИДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ МУРОЖААТЛАРГА ЭЪТИБОР ДАВР ТАЛАБИ CHAG‘ONIYON № 7 (11757), 2024-yil 4-aprel, Payshanba ШАРҲ «ИНСОН» - ИНСОНГА КЎМАК - Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан қуйидаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади: - Ёшга оид нафақа; - Боқувчисини йўқотганлик нафақаси; - Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа; - Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта); - 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа; - Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси; - Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам; - Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”); - Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”). Бунда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига шаҳар ва туманлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидан жавоб олишлари мумкин. Денов туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мазкур масалалар юзасидан фуқароларимизга ёрдам беради. Бунинг учун қуйидаги масъуллар билан боғланиш мумкин. Ногиронлар билан ишлаш шўъбаси мудири: Нурмахмат Абдуллаев, тел: (+998 91)- 238-21-38. Маҳаллаларда ижтимоий хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири: Аброр Ғаниев, тел: (+998 99)-673-75-75. Ижтимоий тўловлар шўъбаси бош мутахассиси: Абдулла Шаймардонов, тел: (+998 90)-249-83-89. Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири: Мансур Турсунов, тел: (+998 97)-551-22-52. жуда мамнун бўлдим, – дейди Денов туманидаги “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилбар Сафарова. – Бу юксак мукофот мени жуда руҳлантирди. Шунингдек, янада масъулият ҳам юклади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни маҳалла-кўй ичида кенг тарғиб этиш, хонадонбай ишлаш ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўмак бериш, маҳалламизни янада обод, кўркам қилиш, ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларимизни ва соғлом турмуш тарзини ҳамда Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга янада эътиборни кучайтирамиз. Маҳалламиз аҳли тинч ва осуда турмушни севади. Ҳар бир ишни кенгашиб амалга оширади. Маҳалла аҳли билан биргаликда маҳалламиздаги муаммоларга ечим топилмоқда. Маҳалламиз драйвери ҳунармандчилик ва чорвачилик. Ҳунармандчиликда уста-шогирд анъаналари мавжуд. Эндиликда ҳам маҳалламизда оилалар тинчлиги ва хотиржамлиги ҳамда фаровон турмуш кечиришига масъулият билан хизмат қиламан. Юртимизда 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” кенг нишонланди. Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳам маҳалла тизимида фаолият юритаётган фидойи, ўз касбининг чинакам меҳнаткашлари, илғорлари бўлган маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, маҳалла тизими ходимларини касб байрами билан муборакбод этди. Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган сурхондарёлик 3 нафар маҳалла тизими ходимларига медаль ва орденлар ҳамда 15 нафар тизим ходимларига «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари тантанали топширилди. – Маҳалламиз ичида қилинган ишларда қўшган ҳиссам сабаб, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига эътироф этилганимдан Боши 1-саҳифада Зарифжон ХИДИРОВ, «CHAG‘ONIYON» газетаси журналисти. Шаҳодат ШАРОПОВА, тайёрлади. Феруза ТЎРАЕВА Дилбар САФАРОВА - «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳибаси ИБРАТ “ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ – УНДА НИМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН? МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ


Ривожланган дунёни техникаларсиз тасаввур этолмаймиз, айниқса автомобилларсиз. 19 асрнинг охири, 20 асрнинг бошларида одамлар автомобилни мўъжизага қиёслаган бўлишса, бугунга келиб, сўнгги русумдаги автомобил ва электромобилларни табиий ҳолдек қабул қилишаяпти. Учар такси ва электромобиллар инсониятни ҳайратлантирмай қўйди. Замонавий автомобиллар, юк автомашиналари дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Шу билан бирга, чет эл ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон автомобил бозорига ҳам кириб келмоқда. Хитойнинг EV ишлаб чиқарувчиси Zeekr Ўзбекистон автомобил бозорига кирди. Ceely Automobile Holdings Limited автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистон бозорига янги Zeekr электр автомобилларининг премиум брендини тақдим этди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистондан кейин иккинчи бозорга айланди. У ерда Zeekr ўзининг электромобиллари савдосини расман бошлаган. Томонлар тарқатиш ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоладилар. Маҳаллий бозорда Хитой автомобил ишлаб чиқарувчиси машҳур моделларни, жумладан Zeekr 001 электроспорт автомобилини тақдим этади. Ўтган йилнинг декабрида Geely 2024 йилда Тошкент вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкинлиги маълум бўлганди. Биринчи босқичда йиғиш цехини қуриш, иккинчи босқичда эса ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган. Маълумот учун, Zeekr 2021 йилда Geely Automobile компаниясининг электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган премиум бўлими сифатида ташкил этилган. Ўша йилнинг апрель ойида тақдим этилган Zeekr 001 электромобили Хитой компаниясининг биринчи моделига айланди. Zeekr ва Geely Automobile Noldings Limited диверсификацияланган Zhejiang Group таркибига киради. Ҳа, юртимиз автомобил бозорига янги бир бренд кириб келди. Демак, автомобил саноати соҳасида соғлом рақобат бўлади. Бу эса, соҳа ривожига хизмат қилади. Бугун мамлакатимизда инсон қадрига йўналтирилган ислоҳотлар жадал тус олган. Жорий йилнинг шу даври ҳолатига кўра Денов тумани аҳолисидан 2451 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1258 таси– 87,18 фоиз мурожаатлар ҳуқуқий маълумот бериш орқали ечимини топишга эришилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой ёки бошқа биноларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақа пули олиш, алимент ундириш, электр таъминотидаги муаммолар, мактаб қурилиши ва ички йўлларни асфальтлаш каби масалалардир. Бу ижобий натижага эришишда сайёр қабулларда тушган мурожаатларни жойида ҳал этилганида деб ўйлайман. Сектор раҳбарлари томонидан бугунги кунда ҳар ҳафтада бир маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган чоралар натижасида тумандаги З.М.Бобур МФЙда 1,2 км, “Ўзбекистон” МФЙда 1,5 км узунликдаги ички кўча, ички хўжалик йўллари асфальт қилинди. “Ўзгариш” маҳалласида ҳам 2,2 км масофадаги кўчалар асфальт қилинмоқда. Худди шундай бошқа соҳаларда ҳам тизимли ишлар давом эттирилмокда. Жорий йил бошидан бошлаб тумандаги “Навбаҳор”, “Қуёшли юрт”, “Истиқлол юлдузи”, “Қизилгул” ва “Кўкабулоқ” маҳаллаларида аҳолини қийнаб келаётган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ички кўчаларни тошлаш ва таъмирлаш, ободонлаштириш масалалари билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида бевосита фуқароларнинг ўзлари билан ҳамкорликда, тумандаги масъул корхона-ташкилотлар жалб этилгани ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан доимо барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича ишни маҳаллаларда ташкил этиши, муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топиши зарурлигини таъкидлаб келганлар. Муҳтарам Юртбошимизнинг 2023 йилнинг 21 декабр кунидаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209 сонли Фармони қабул қилиниб, маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида «маҳалла еттилиги» томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишда кўмаклашиш, маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш каби асосий вазифалар белгилаб берилди. “Мен осмондан пул тушишини кутмайман. Бойлик ҳам, бойликнинг ортидан келадиган шон ҳам меҳнат ва машаққат билан бўлгани яхши. Бекорга меҳнатнинг нони ширин, дейилмайди. Чунки заҳмат чекиб эришилган муваффақиятнинг қадри бўлак”, дейди сурхондарёлик тадбиркор Ислом Худойбердиев У бугун уйидан, оиласидан 1200 километр узоқликда, Оролбўйи минтақасини обод қилиш ниятида чўл кезиб, ниҳол қадаб юрибди. Ислом тадбиркорни у ерга боришига ундаган нарса – халқнинг дарди, элнинг ташвиши. “Ер билан яхши тиллашадиган” миришкор деҳқон эканидан хабар топган қорақалпоқликлар уни Қўнғиротга чорладилар, биргаликда дарахт экиб, бийдай далаларимизда боғроғлар барпо қилсак, дедилар. Дарвоқе, Ислом Худойбердиев 1978 йилда Денов туманидаги Юрчи қўрғонида туғилган. Онаси 48 ёшида саратон касаллигидан вафот этади. Чирқираган тўққиз бола билан тул қолган ота ёлғизлик дардини жигарпораларига меҳр улашиш билан енгади. Фарзандларининг ҳаммасини олий ўқув юртларида ўқитади. – Мен отамдан матонатни ўргандим, – дея гап бошлади Ислом тадбиркор. – Ҳар бир ишда меҳнат ва бардош керак экан. Чорва қилдим – даромадини кўргунча, ер чопдим – ҳосилини йиққунча сабр қилдим. Бир ишнинг бошини тутсам, астойдил енг шимардим, асло этак қоқмадим. Тоғам юз йил яшасанг, юз йиллик сабринг бўлсагина юзага чиқасан, дердилар. Ростдан ҳам шундай экан. 2018 йилда республикамизда томорқа хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошлангач, Ислом Худойбердиевга Денов туманининг “Намуна” маҳалласидан анчадан буён қаровсиз ётган 2 гектар майдонни ажратиб беришди. Ернинг аҳволи танг эди. У ўйлаб ўтирмай, банкдан 2 миллиард сўм кредит олди. Ёнига ўз ҳисобидан 7 миллиард сўм қўшди-ю, ҳар хил ноёб ўсимликларнинг уруғлари, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари сотиб олди. Туркиядан келтирилган каштан уруғи, лола дарахти, татар клёни, япон сакурасидан экди. Чидамлилик ва ўсиш кўрсаткичига қараб маҳаллий дарахт ниҳолларини ҳам кўпайтирди. Шу тариқа “Чағониён Агро томорқа хизмати” МЧЖни тузди. Иш кўзини иш очади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай унинг шижоатини кўрган раҳбарлар, “сизга Шерободдан яна минг гектар ер берамиз, гуллатасиз, деҳқон”, дейишди. У рад қилди, ернинг уволидан қўрқди Қўлидан келадиганини шартта айтиб, Ангор туманининг “Илғор” маҳалласидан 253 гектар ерни олди-ю, 52 минг туп хитой тути, турк ўриги ва олчасининг кўчатини обориб экди. Серғайрат томорқачи 120 километрлик йўлни писанд қилмай, Денов-Ангор оралиғида тинимсиз елди-югурди. Дарахтларнинг орасига қовун-тарвузу пиёз экиб, 370 минг долларга Эрон ва Покистон мамлакатларига экспорт қилди. Россия билан 1 миллион долларлик шартнома имзолади. Рус диёрига қуритилган мева жўнатишни бошлаб юборди. Катта ишнинг ташвиши ҳам улкан бўлади. Тадбиркор йигирма нафар доимий хизматчини ишга қабул қилди. Ҳар мавсум учун уч юз нафар ишчи ёллайдиган бўлди. Тадбиркорлигига борди: ишчиларининг томорқаларини ҳам эътиборига олди. Уларнинг-да экин ерини боғларга айлантирди. Ўзига яқинлашганки бор, томорқа билан ишлашни ўргатди. Ҳисоблаб кўрсам, шу чоққача роппа-роса 64 хил дарахт экибман, – дейди у. – Биргина хитой тутидан 4 миллион туп ўстирдим. Қайси нав қанақа шароитда ривожланишини ухлаб ётган жойимда сўрасангиз айтиб бера оламан. Қўнғиротга 2023 йилнинг ноябрь ойида келдим. Саҳронинг совуғи одамнинг ваҳмини қўзғайди. Тупроқнинг шўрлигиям бор. Икки минг гектар ерга 20 минг туп хитой тути экамиз, деяпман. Аҳоли шу қумликка ўрганган. “Ислам аға, бул тутмайди”, дейишгани дейишган. Ҳатто, маҳаллий мутахассислар ҳам фикримдан қайтармоқчи бўлишди. Уларнинг “бўлмайди”- сига қарамадик, дарахт экишни бошлаб қўйдик. Тут ўз номи билан тут-да. Чўл ҳавосига, шўрга-ю, сувсизликка чидамли. Насиб этса, дарахтларимиз етилгач, бу ерда ҳам пиллачилик ривожланади, қанча одам иш билан таъминланади. Хуллас, шундай заҳматкаш боғбонларимиз бор экан, ҳали юртимизнинг нафақат қирадирлари, балки саҳрою даштларида ҳам кўркам боғ-роғлар гуркираб ўсишига ишонамиз. № 7 (11757), 2024-yil 4-aprel, Payshanba CHAG‘ONIYON САҲРОДАГИ БОҒБОН ZEEKR ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛ БОЗОРИГА КИРДИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ИБРАТ 3 Лайлобону ЭРГАШЕВА, ТерДу тажриба назарияси факультети талабаси. Муҳайё РУСТАМ қизи («JADID» газетасидан олинди) Х.АСТАНАҚУЛОВ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Денов туманидаги Халқ қабулхонаси мудири МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ


ҲАДИС ВА СУННАТ УЧ ХУСУСИЯТИ ЎЗ ИШИНИНГ УСТАСИ АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ Таржимон: С У Н А Н И Т Е Р М И З И Й Мирзо КЕНЖАБЕК (Боши ўтган сонларда) Муҳаддисларнинг, хусусан кейинги олимларнинг фикрича, «ҳадис» ва «суннат» бир маънодаги икки сўздир. Ҳадис ёки суннат Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, феъл-атворлари ёки бирор тақрирлари (бирор масаладаги розиликлари) ёхуд бирор сифатларининг ифодасидир, яъни шаръий ҳукмлардир. Аммо бу икки лафзнинг тарихи ва луғавий асосларига диққат қилинса, қўлланиши борасида луғат ва истилоҳ жиҳатидан нозик фарқлари борлиги кўзга ташланади. Ҳадис – сўзлашув ва хабар бериш маъносида келган нақлнинг (баён ва ифоданинг) номидир. Кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ёки феъллари ёхуд тақрирлари (бирор масалада тўхтамлари) ҳадис дейилган, айрим олимлар, «ҳадис» тушунчасида «янгилик» деган маъно бор деб, бу сўзни «қадим» сўзининг муқобили сифатида қўллашган. «Қадим» деганда Аллоҳ таолонинг Китоби Куръони каримни, «ҳадис» деганда эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини назарда тутишган. Шу сабабдан уламоларнинг кўпчилиги Аллоҳ таолонинг каломини ҳадис деб аташдан сакланганлар. «Суннат» эса – асли эътибори билан «ҳадис» лафзига баробар эмас. «Суннат» нима? Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган диний йўл «суннат» деб аталар эди. Чунки «суннат»нинг лугавий маъноси «йўл» деганидир. Бу жиҳатдан, «ҳадис» Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ва феълларини ифода этса, «суннат» эса фақатгина у зотнинг феълларига хосдир. Бу икки лафз-тушунча орасидаги ана шу фарқ туфайли баъзан муҳаддислар: «Бу ҳадис қиёсга, суннатга ва ижмоъга зиддир» ёки «ҳадисда имомдир, суннатда имомдир; ҳадис ва суннатда имомдир» каби ибораларни қўллашган. Бу икки сўз орасидаги ўзига хосликни ана шундай ифода ва иборалар мазмунидан англаймиз. (Давоми кейинги сонда) Маънавий мерос Muassis: Denov tumani hokimligi va CHAG‘ONIYON gazetasi jamoasi Gazeta Samarqand shahri «Noshir Lux» MCHJ bosmaxonasida chop etildi. Manzil: Samarqand shahri, Spitamen ko‘chasi 270-uy. Bosh muharrir: TO‘RAYEVA FERUZA ABDUG‘AFFOROVNA Gazeta Surxondaryo viloyat Matbuot va axborot hududiy boshqarmasida 11-045 raqam bilan 2012-yil 10-fevralda ro‘yxatga olingan. Nashr indeksi - 484 yakka tartibdagi obunachilar uchun. 485 tashkilotlar uchun. Qog‘oz bichimi - A3. Buyurtma - 174. Adadi 2000. TELEFONLAR: 41-31-942, 41-31-603 Navbatchi muharrir: Z.XIDIROV Musahhih: B.SHARIPOV Sahifalovchi dizayner: SH.SHAROPOVA Gazeta «Chagoniyon» tahririyati kompyuter markazida terildi va sahifalandi @chaganiyan Gazetaning telegramdagi sahifasiga ulaning va bizni kuzatishda davom eting. 190505, SURXONDARYO VILOYAT, DENOV SHAHRI, «MUSTAQILLIK» KO‘CHASI, 51-UY. t -tijorat materiali Bahosi sotuvda erkin narxda Bosishga topshirish vaqti — 8.00 Topshirildi — 12.00 MCHJ [email protected] 4 CHAG‘ONIYON № 7 (11757), 2024-yil 4-aprel, Payshanba CHAG‘ONIYON Қутуриш – ўта хавфли ўткир ўтувчи вирус касаллиги бўлиб, асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади. Одам ва барча турдаги сут эмизувчи иссиқ қонли ҳайвонлар бу касаллик билан касалланади. Ит ва мушуклар эса кўпинча касалликни тарқатувчи манбалар ҳисобланади. Қутуриш касаллиги энг сезгир тулки, бўри, каламуш ва сичқонлар, юқори сезгир – мушук, олмахон, кўршапалак, сассиқ кузан, қуён, денгиз чўчқалари ҳамда ўртача сезгир – ит, от, қўй, эчки, маймун ва одамлар ҳисобланади. Ушбу касалликка энг паст сезгир паррандалар, совуқ қонли жониворлар қутурмайди. Вирус қонда, сийдик ва сутда бўлмайди, асосан бош ва орқа мия ҳужайраларида ҳамда сўлакда бўлади. Касаллик асосан қутурган ҳайвон тишлаганда сўлаги орқали юқади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, вирус касалликнинг яширин даврида, яъни унга хос клиник белгилар намоён бўлмасдан 10 кун олдин қутурадиган ҳайвоннинг сўлагида бўлади. Шунинг учун кишиларни ва соғлом ҳайвонларни ит, мушук, тулки, бўри, чиябўри ёки каламуш, сичқон каби кемирувчилар тишласа, уларда қутуриш аломатлари кўринишидан қатъий назар тишланганлар албатта қутуриш касаллигига қарши вакцина билан эмланиши шарт. Итларда касаллик кўпроқ шиддатли шаклда кечади. Ит асабийлашиш даврида ҳайвонларга, одамларга, ҳаттоки эгасига ҳам ҳужум қилади. Бундай ҳолатда, албатта, итни ветеринария мутахассисига кўрсатиш зарур. Бугунги кунда мактабларнинг таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. Айниқса, ҳудудларда махсус ўқитиш тизимига эга бўлган Президент мактабларининг ташкил этилиши Янги Ўзбекистон таълим тизимини янгилашнинг асосий дебочаси бўлди. 2019 йилнинг июн ойида „Президент мактаблари тўғрисида Низом“ тасдиқланиб, сентябр ойида „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида“ги Президент Фармони эълон қилинди. Президентнинг 2021 йилда имзолаган қарорига мувофиқ, агентлик номи „Президент таълим муассасалари агентлиги“ деб ўзгартирилди. Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги ибратли фаолияти билан кўпчиликка намуна бўлаётган 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳам шулар жумласидандир. 330 ўринли мактаб-интернати 2022 йилда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тажрибали раҳбар Наргиза Сапиева бошқариб келаётган ушбу таълим масканида замонав ий таълим талабларига жавоб бера оладиган 38 нафар олий ва биринчи тоифадаги педагоглар 304 нафар ўқувчиларга билим бериб, уларни илм-маърифат йўлига чорлаб келмоқдалар. Мактаб яхши моддий-техник базага эга бўлиб, бу ерда ўқувчи-ёшларнинг илм олиши учун қулай имконият ва шароитлар яратиб берилган. Энг муҳими, мактаб қошида олисдан қатнаб ўқийдиган ўқувчилар учун замонавий ётоқхона ҳам мавжуд. Таълим маскани ётоқхонаси бугунги кун талабига жавоб берадиган зарур анжомлар билан тўла таъминланган. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бу ерда турли маънавий-маърифий тадбирлар ва адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган “Ассалом Наврўз!” шиори остидаги яшариш ва янгиланиш фаслини тараннум этувчи тадбир ҳам фикримизга яққол мисол бўла олади. Мактабнинг фаолият юритаётганига нисбатан узоқ муддат бўлмаган бўлса-да, бу ерда таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар улкан марраларни эгаллади. Мисол учун, ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида 2023 йилда ўтказилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасида мактабимиз жамоаси фахрли ўринни эгаллаб, пул мукофоти ва олий таълим ўқув юртларига кириш учун имтиёзни қўлга киритдилар. Бундан ташқари ўқувчиларимиз Республика фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, 1-2-3-ўринларни қўлга киритиб, олий таълимга имтиёзли равишда кириш учун йўлланмаларни қўлга киритди. Жорий йилда мактабимизнинг 32 нафар 11-синф ўқувчилари мактабни битириб мустақил ҳаётга қадам қўядилар. Улар билан суҳбатлашсангиз, ҳар бирининг кўнглида эзгу ният ва орзулар лиммо-лим эканлигига гувоҳ бўласиз. Уларнинг барчаси ҳам энг аввало олий ўқув юртларига ўқишга киришни ва умр йўлларини маърифат чироғи билан ёритишни олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Бу йўлда уларга омад тилаймиз. Шу билан бирга мактабимизнинг жонкуяр ва талабчан педагог-ходимларига ҳам ёшларга билим беришдан асло толманг, деймиз. Муҳтарам устозларимизнинг машаққатли касблари орқали эришган ҳурмат ва иззатлари янада зиёда бўлсин. Малика МЎМИНОВА, Денов туманидаги 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг тарбиячи-педагоги. Ўзбекистон истиқлолга эришган дастлабки йилларданоқ соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратила бошланди. Соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳоли саломатлигини тиклаш, энг муҳими соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш биринчи навбатдаги долзарб масалага айланди. Шифо масканларида бугунги кун талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрлар ҳам тайёрланиб, улар эл саломатлиги йўлида астойдил беминнат хизмат қилиб келмоқдалар. Ҳамшаҳримиз Дилфуза Якубова ана шундай саломатлик посбонларидан биридир. У тажрибаси ва билимини беморларнинг шифо топишига бахшида этиш баробарида, ўзининг ширинсуханлиги, муомаласи билан ҳам беморлар кўнглидан жой олган. Дилфуза Якубова тиббиёт техникумини аъло баҳоларга тугатиб, ҳамширалик фаолиятини туман болалар стоматологияси бўлимида бошлади. Бу ерда узоқ йиллар меҳнат қилиш баробарида тажриба ва малакасини оширди. Устозларидан соҳага оид кўп нарсаларни ўрганди. Ўзи ҳам ёш ҳамкасбларига устозлик қилди. 2020 йилдан туман Тиббиёт бирлашмаси гемодиализ бўлимида ҳамширалик қилаётган Дилфуза ўз касбига, ишига сидқидилдан ёндошиб, кўпларнинг олқишига сазовор бўлмоқда. – Ишимдан, касбимдан фахрланаман, – дейди Дилфуза Якубова. – Айниқса, саломатлигини тиклаб, соғайиб, оиласи бағрига қайтаётган юртдошларимизнинг миннатдорчилик билдириб, дуо қилишларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Касални даволашдан кўра, олдини олган яхши, деган гапни биз шифокорлар кўп такрорлаймиз. Ростданам бу ҳаёт ҳақиқати. Қўли енгил шифокор Дилфуза ва у каби тиббиёт ходимлари бор экан, кўзланган мақсадларга, албатта эришилади. Туман ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими. ҚУТУРИШ – ХАВФЛИ КАСАЛЛИК ЗИЁ ТАРҚАТИШДАН ТОЛМАНГ, УСТОЗЛАР! Шаҳодат ШАРОПОВА, тайёрлади. ЭЪЛОН «XAYDAROV NURALI XASANOVICH» фермер хўжалигининг муҳр ва тамғаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.


Click to View FlipBook Version