ЎЗБЕКИСТОН – ПОКИСТОН:стратегик шериклик янги босқич ва янги имкониятларМирзо Муҳаммад Ҳайдар ( “Тарихи Рашидий” муаллифи): Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмасдир!К´нгли тила²ан муроди²а етса киши...2МУНОСАБАТ21asr.uz XXIasr_yangiliklari XXIASR [email protected] xxiasrgazetasi XXIasrgazetasiВАТАН УЧУН, МИЛЛАТУЧУН, ХАЛҚ УЧУН!3 6IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASIЙЎҚДАН БОР, БОРДАН БОЛ ҚИЛАЁТГАН АЁЛЛАР414 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунКРЕАТИВ ТАДБИРКОР ЁШЛАР5САМАРҚАНД ЖАМОЛИГА ГАРД ТУШМАСИН5“ТАНКА”СИ КАТТА ОҒАМ 6ХАЛҚ ДАРДИ ҚОНУН ВА ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИДААНЪАНАГА МУВОФИҚ, ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ ОЙИДА ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИДАГИ O‘ZLIDEP ФРАКЦИЯСИ РАҲБАРИ АКТАМ ХАИТОВ БОШЧИЛИГИДА ФРАКЦИЯ АЪЗОЛАРИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАТОР ҲУДУДЛАРИДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ. АЙРИМ МУАММОЛАР ЎША ЖОЙНИНГ ЎЗИДА ТАҲЛИЛ ЭТИЛИБ, ЕЧИМ ТОПИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ.Дунё сиёсий ва иқтисодий жараёнлари шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги мураккаб шароитда давлатлар ўртасидаги муносабатлар самарадорлиги, аввало, узоқ муддатли ишонч, ўзаро манфаатлар уйғунлиги ва аниқ иқтисодий натижаларга таянади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5–6 февраль кунлари Покистон Ислом Республикасига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама алоқалар тарихида мутлақо янги босқични бошлаб берган муҳим сиёсий воқеа сифатида баҳоланмоқда.Ташриф Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан амалга оширилди. Унинг доирасида олий даражадаги музокаралар, Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши, қўшма бизнес-форум ҳамда қатор соҳавий учрашувлар ўтказилди. Саммит якунида қўшма декларация ва 30 га яқин муҳим ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаб, уни тизимли ва узоқ муддатли ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий замин яратди.Заҳириддин Муҳаммад Бобур атоқли давлат арбоби ва буюк саркарда бўлибгина қолмай, кенг фикрли тарихчи, етук адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ҳисса қўшган истеъдодли олим сифатида ҳам дунё илм-фани равнақи ва маънавиймаърифий ривожида муносиб ўрин эгаллайди. Адиб асарларининг миллатлараро севиб тадқиқ этилиши ҳам бу улуғ сиймонинг дунёвий даражада улкан шуҳратини белгилайди. Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топган. Отаси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган. Бобур барча темурий шаҳзодалар каби ёшлигидан махсус тарбиячилар, йирик фозилу уламолар устозлигида ҳарбий таълим, фиқҳ илми, араб ва форс тилларини пухта ўрганади, илм-фанга, шеъриятга қизиқади. Довюраклиги ва жасурлиги боис ёшлигидан “Бобур” (шер) лақабини олади. У Соҳибқирон Амир Темур сулоласига Мироншоҳ Мирзо, Муҳаммад Мирзо, Абу Саид Мирзо (бобоси), Умаршайх Мирзо (отаси) орқали боғланади. Ўзи Ҳиндистонни забт этганидан сўнг янги сулолага асос солиб, унинг авлодлари давлатни 332 йил (1526–1858) давомида бошқарди. Салкам уч ярим асрлик тарихий даврда бобурийлар Ҳиндистон ўлкасида амалга оширган хайрли ишлар тарих зарварақларида абадул-абадга нақшланган. G a z e t a 2 0 0 4 - y i l 1 - y a n v a r d a n c h o p etila boshlagan12-fevral 2026-yil 6 (1 160)
12-FEVRAL / 2026-YIL 6 (1 160)2 МУНОСАБАТ IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASIДавлатимиз раҳбарининг Покистон Ислом Республикасига амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги, тизимли ва амалий босқичга олиб чиққан муҳим сиёсий воқеа бўлди. Ушбу ташриф нафақат анъанавий дўстона алоқаларни мустаҳкамлади, балки ҳамкорликни аниқ лойиҳа ва ташаббуслар билан бойитиб, унинг мазмун-моҳиятини янги поғонага кўтарди.O‘zLiDeP ҳудудий кенгашларидаги раис ўринбосарлари – аппарат раҳбарларининг сиёсий ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган махсус ўқув курсларида машғулотлар давом этмоқда. – Мазкур ўқувлар сиёсий кучнинг ҳудудлардаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш, бошқарув тизимида замонавий ёндашувларни жорий этиш, ишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди, – дейди O‘zLiDeP Амалий лойиҳалар ва сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов. – Ўқув машғулотларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар ҳамда сиёсий амалиётчилар, экспертлар қатнашишмоқда. Мавзулар ҳам ранг-баранглиги билан ажралиб туради, албатта. Масалан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган долзарб вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш, шунингдек, партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган 5 мақсад ва 500 вазифа ижросини таъминлаш, O‘zLiDeP томонидан тақдим этилаётган истиқболли партиявий лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилиш ва бошқа қатор йўналишлар хусусида атрофлича маълумотлар берилмоқда.Семинарларда замонавий бошқарув усуллари, электорат билан ишлашнинг инновацион методлари, ахборот-коммуникация технологияларидан ўринли фойдаланиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилмоқда. Бу эса келгусида партия ташкилотларининг очиқлиги, жамиятдаги нуфузини оширишга ёрдам беради.Яна бир эътиборли жиҳати, ўқув дастуридан пойтахтимиздаги намунали партия туман кенгашлари ва бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан танишув ҳамда “Янги Ўзбекистон боғи”, “Олимпия шаҳарчаси”га саёҳат ҳам ўрин олган. Ҳозиргача ўқув дастурларини муваффақиятли якунлаган 76 нафар иштирокчига сертификатлар топширилди.МухбиримизЎҚУВКадрлар салоіияти ошадиМаъруфжон РАҲМОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзосиАктам ХАИТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбариБошланиши 1-саҳифада.Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари фақат замонавий геосиёсий манфаатларга эмас, балки муштарак тарих, маданият ва маънавий қадриятларга таянади. Буюк Ипак йўли давридан бошланган савдо-иқтисодий алоқалар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Иқбол, Мирзо Ғолиб каби буюк мутафаккирлар мероси халқларимизни боғловчи маънавий кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. Филологлар таъкидлаётганидек, ўзбек ва урду тилларида уч мингдан ортиқ умумий сўз мавжудлиги ҳам халқлар ўртасидаги яқинликнинг ёрқин далилидир.Покистон 1991 йил 20 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлатлардан биридир. 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилди. 2021 йил июль ойида эса Стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларация имзоланиб, алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бугунги кунда икки давлат БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳам бир-бирини изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда. Айниқса, Покистоннинг Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини фаол қўллаб-қувватлаётгани алоҳида аҳамиятга эга.Сўнгги тўққиз йил мобайнида савдо-иқтисодий алоқалар жадал суръатларда ривожланди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2017–2025 йиллар давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12,2 баробарга ошиб, 2025 йил якунига кўра 445,9 миллион долларга етди. Жумладан, Ўзбекистоннинг Покистонга экспорти 32 баробарга ўсиб, 325 миллион долларни ташкил этди, Покистондан импорт эса 4,6 баробарга ошиб, 120,9 миллион долларга етди. 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон ташқи савдода ижобий сальдога эришди.2025 йилда экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари етакчи ўринни эгаллади. Қуритилган дуккакли сабзавотлар, ёнғоқ ва ерёнғоқ каби маҳсулотлар 260,2 миллион долларлик ҳажм билан умумий экспортнинг қарийб 80 фоизини ташкил этди. Шунингдек, саноат маҳсулотлари, жумладан, ип-калава 21,2 миллион доллар, ноозиқ-овқат хомашёси 13,2 миллион доллар, хизматлар эса, асосан транспорт хизматлари ҳисобига, 30,1 миллион долларга етди. Импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари 56,2 миллион доллар, кимёвий маҳсулотлар, жумладан, дори-дармон ва ювиш воситалари 45,3 миллион доллар, саноат маҳсулотлари 6,4 миллион доллар ва хизматлар 4 миллион долларни ташкил этди.Сўнгги беш йил ичида ўзаро савдо ҳажми 2,5 баробарга ошди, қўшма корхоналар сони эса қарийб уч баробар кўпайди. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокида 208 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан 18 таси қўшма корхона, 190 таси эса 100 фоиз Покистон сармояси асосида ташкил этилган. Бу рақамлар ўзаро ишонч ва инвестициявий муҳитнинг барқарорлигига яққол исбот бўла олади.Икки давлат ўртасида кечган олий даражадаги музокараларда яқин истиқболда товар айланмасини 2 миллиард долларга етказиш стратегик мақсад сифатида белгилаб олинди. Бу вазифа мамлакатимиз экспорт салоҳиятини 45 миллиард долларга етказиш бўйича умумдавлат стратегиясига ҳамоҳанг равишда амалга оширилади. Демак, Покистон бозори миллий маҳсулотларимиз учун нафақат янги йўналиш, балки катта салоҳият ва барқарор талаб манбаи сифатида қаралмоқда.Ташриф доирасида умумий қиймати 3,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция битимлари портфели шакллантирилди. Лойиҳалар қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, электротехника, геология, озиқ-овқат саноати каби устувор тармоқларни қамраб олгани уларнинг амалий аҳамиятини янада оширади. Бу келишувлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, реал ишлаб чиқариш ва янги қўшилган қиймат яратишга хизмат қилади.2017–2024 йилларда Покистондан жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар 62,5 миллион доллар бўлган бўлса, шундан 47,4 миллион доллари 2024 йилнинг ўзига тўғри келади. Бу эса ўзаро ишонч ва қизиқишнинг кескин ошганини кўрсатади. 2026 йилда эса инвестиция суръатлари янада юқори бўлиши кутилмоқда.Айниқса, фармацевтика соҳаси ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида намоён бўлмоқда. Маълумки, Ўзбекистонда дори-дармон импорти йиллик ҳажми 3 миллиард доллардан ошади. Покистон компанияларининг “Tashkent Pharma Park” кластерида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириши импорт ўрнини босиш, замонавий технологияларни жалб этиш ва юқори малакали иш ўринлари яратиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли учун сифатли ва арзон дори воситаларини таъминлашга хизмат қилади.Покистон билан стратегик шериклик ҳақида сўз юритар эканмиз, мазкур ҳамкорликнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи йўналишларидан бири транспорт ва логистика соҳаси эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, денгиз портларидан анча узоқ масофада бўлган мамлакат учун ташқи бозорларга чиқишда ишончли транзит йўлаклари ҳаётий аҳамият касб этади. Бугунги кунда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида тўғридан-тўғри темир йўл қатновининг мавжуд эмаслиги савдо ҳажмининг тўлиқ очилишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, “Мазори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳаси, яъни Трансафғон йўлаги икки минтақа ўртасидаги стратегик кўприк вазифасини бажариши кутилмоқда.Ушбу йирик лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Марказий Осиё давлатлари Покистоннинг Карачи ва Гвадар портлари билан бевосита боғланади. Бу эса юк ташиш муддатини сезиларли даражада қисқартиради, транспорт харажатларини камайтиради ва маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини оширади. Энг муҳими, ушбу темир йўл минтақавий иқтисодий интеграцияни кучайтиради, янги ишлаб чиқариш занжирлари ва транзит хизматлари учун кенг имкониятлар яратади. Бугун дунёда транспорт йўлаклари иқтисодий қудратнинг асосий омилига айланиб бораётган бир пайтда, Трансафғон темир йўли нафақат инфратузилма лойиҳаси, балки геоиқтисодий аҳамиятга эга ташаббусдир.Шунингдек, Карачи ва Лоҳур шаҳарларига тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши, порт хизматлари бўйича имтиёз ва чегирмалар тақдим этилиши экспортёрларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади. Бу, ўз навбатида, 240 миллиондан ортиқ аҳолига эга Покистон бозорига миллий маҳсулотларимизни тез ва арзон етказиб бериш имконини яратади. Демак, транспорт-логистика соҳасидаги келишувлар савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича белгилаб олинган стратегик мақсаднинг мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.Иқтисодий шерикликни барқарор ва узоқ муддатли қиладиган яна бир муҳим омил – гуманитар ва таълимий алоқалардир. Бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида қарийб 1700 нафар покистонлик талаба таҳсил олмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик университетида урду тили ўқитилмоқда, Покистон университетларида эса ўзбек тили ва маданияти марказлари фаолият юритмоқда. Панжоб университетида ташкил этилган “Бобур мероси маркази”, Пешовар университетидаги Алишер Навоий маркази халқларимизнинг муштарак тарихий ва маънавий илдизларини янада мустаҳкамламоқда.Маданият кунлари, кинофестиваллар, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали каби тадбирлар эса халқ дипломатиясининг ёрқин намунаси сифатида хизмат қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларининг берилиши таълим ва илмий ҳамкорликка берилган юксак баҳо, Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг халқаро эътирофи бўлди.Исломободда бўлиб ўтган музокаралар натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари декларатив баёнотлар босқичидан амалий натижалар берувчи стратегик шериклик форматига тўлиқ ўтди. Савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, 3,5 миллиард долларлик инвестиция портфелини рўёбга чиқариш, Трансафғон темир йўлини барпо этиш, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш – буларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг проактив иқтисодий дипломатияси самарасидир.Энг муҳими, ушбу ҳамкорлик ортида икки давлат халқларининг манфаати мужассам. Янги корхоналар – янги иш ўринлари демакдир. Янги бозорлар – янги даромад манбаи демак. Қулай транзит йўлаклари эса миллий иқтисодиёт барқарор ўсишининг кафолати ҳисобланади. Шу маънода, Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги фақат икки давлат ўртасидаги алоқалар эмас, балки Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида барқарор иқтисодий кўприк барпо этишга қаратилган тарихий жараёндир.Шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи икки мамлакат ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққан муҳим бурилиш нуқтаси сифатида тарихда қолади. Бу ташриф Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги очиқлик, прагматизм ва иқтисодий манфаатдорлик тамойилларининг амалдаги ифодаси бўлиб, миллий маҳсулотларимиз учун янги бозорлар, тадбиркорларимиз учун янги имкониятлар, халқимиз учун эса янги фаровонлик манбаини очиб бермоқда. Демак, Покистон йўналиши мамлакатимиз ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор ва истиқболли йўналишларидан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.стратегик шериклик янги босқич ва янги имкониятларТашриф доирасида имзоланган кўплаб битим ва келишувлар ҳамкорликни фақат сиёсий мулоқот билан чеклаб қўймай, уни иқтисодиёт, хавфсизлик, ижтимоий тараққиёт ва гуманитар соҳаларга чуқур татбиқ этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу эса икки давлат муносабатлари мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлиб бораётганини англатади.Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – яқин ва ишончли ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни рағбатлантириш ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шу маънода, Покистон билан муносабатлар алоҳида стратегик аҳамият касб этади. Зеро, ушбу давлат Жанубий Осиё минтақасидаги йирик бозорлардан бири бўлиб, катта иқтисодий салоҳиятга эга.Олий даражадаги музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, энергетика, фармацевтика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Энг муҳими, музокаралар якунида имзоланган ҳужжатлар амалий мазмунга эга бўлиб, реал иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.Иқтисодий ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу кенгаш орқали тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилади, қўшма лойиҳалар шакллантирилади ва инвестиция ташаббуслари амалда рўёбга чиқади. Шунингдек, ҳудудлараро форум ташкил этиш бўйича келишув иқтисодий фаолликни фақат марказ доирасида эмас, балки вилоят ва шаҳарлар даражасида ҳам кенгайтириш имконини беради. Бу эса ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга янги товар позицияларининг киритилиши ташқи савдони диверсификация қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Мазкур қарор миллий ишлаб чиқарувчилар учун Покистон бозорига чиқишни енгиллаштиради, экспорт ҳажмини оширади ва қўшимча валюта тушумларини таъминлайди. Порт хизматлари бўйича чегирмалар тақдим этиш юзасидан эришилган келишувлар эса логистика харажатларини қисқартириш орқали маҳсулот таннархини пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.Қишлоқ хўжалиги соҳасида имзоланган икки томонлама битимлар ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Аграр ишлаб чиқаришда замонавий технология ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, илмий тадқиқотлар алмашинувини кучайтириш орқали маҳсулот ҳосилдорлиги ошади, фермер хўжаликларининг даромад манбалари кенгаяди. Айниқса, Ўзбекистондан Покистонга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича фитосанитария талабларининг келишиб олиниши қишлоқ жойлардаги аҳоли учун барқарор бозор ва кафолатланган сотув имкониятларини яратади.Умуман олганда, мазкур расмий ташриф доирасида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Энг муҳими, ушбу ҳужжатлар халқимиз манфаатларига, юртимиз иқтисодий тараққиётига ва узоқ муддатли барқарор ривожланиш мақсадларига хизмат қилади. ЎЗАРО ИШОНЧ ВА МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЎЗБЕКИСТОН – ПОКИСТОН:
12-FEVRAL / 2026-YIL 6 (1 160)3 МУЛОҚОТАНЪАНАГА МУВОФИҚ, ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ ОЙИДА ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИДАГИ O‘ZLIDEP ФРАКЦИЯСИ РАҲБАРИ АКТАМ ХАИТОВ БОШЧИЛИГИДА ФРАКЦИЯ АЪЗОЛАРИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАТОР ҲУДУДЛАРИДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ. АЙРИМ МУАММОЛАР ЎША ЖОЙНИНГ ЎЗИДА ТАҲЛИЛ ЭТИЛИБ, ЕЧИМ ТОПИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ.Гуруҳ томонидан Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек, Ғузор, Нишон ва Шаҳрисабз туманларида 37 та учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди. Уларда 1 400 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли, депутатлар, тадбиркорлар, фермерлар, партия фаоллари ҳамда аҳоли иштирок этди.Очиқ мулоқотлар давомида тадбиркорлар, фермерлар, ёшлар ва соҳа вакиллари томонидан амалиётда учраётган муаммолар ҳамда қатор таклифлар илгари сурилди. Масалан, O‘zLiDePдан маҳаллий кенгашга сайланган депутатлардан бир гуруҳи томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 312-моддасида реабилитация қилинган шахсларнинг бошқа ҳуқуқларини тиклашни реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи билдириш хати олган пайтдан эътиборан бир йил эмас, икки йил мобайнида талаб қилиш мумкинлиги ҳақидаги норма киритиш таклиф этилди.Шулардан келиб чиқиб, Конституциямизнинг 98-моддаси ҳамда амалдаги қонун талабларига мувофиқ равишда Жиноят-процессуал кодексининг 312-моддасини янги таҳрирда қабул қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланди.Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов мулк солиғини ҳисоблаш тартибида ижтимоий адолат мезонлари етарлича инобатга олинмаётганини таъкидлади. Жумладан, 2026 йилдан бошлаб мулк солиғини ҳисоблашда 1 квадрат метр жой қиймати Тошкент шаҳрида 3 миллион 530 минг сўм, вилоят марказларида 2 миллион 350 минг сўм, қолган ҳудудлар, мисол учун, қишлоқ жойларида 1 миллион 390 минг сўм этиб белгиланиб, ушбу қийматга нисбатан 1,5 фоиз солиқ ҳисобланиши кўзда тутилган.Ҳолбуки, амалда мулк нархлари ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Масалан, Тошкент шаҳрида икки хонали квартира 50-60 минг доллар туради ёки 1 сотих ер нархи 50 минг доллардан 200 минг долларгача етади. Пойтахтдан 400 километр узоқликдаги чекка қишлоқларда эса ер нархи бундан 50-200 баробар арзон бўлиб, 1 сотих ер бор-йўғи 1–2 минг доллар атрофида баҳоланади.Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятининг қишлоқ жойларидаги мулкнинг 1 квадрат метр қиймати Тошкент шаҳрига нисбатан камида 50 баробар арзон бўлиши лозимлиги қайд этилди ва шу муносабат билан мулк солиғини ҳисоблашда ягона ёндашувдан воз кечиб, ҳудудларнинг пойтахтдан, туманларнинг эса вилоят марказидан узоқ-яқинлигига қараб қийматни табақалаштириштаклиф этилди. Яъни, ҳудуд қанчалик узоқ бўлса, мулк солиғи ҳам шунчалик кам бўлиши кераклиги айтилди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Бобур Бекмуродов мамлакатда йўл хўжалиги, оила институти ва давлат хизматларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди.Хусусан, Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосида йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган. Бироқ бошқа ҳудудлардагидек, воҳада ҳам амалда асфальт хомашёсини ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма етишмайди. Шу боис Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари тизимида давлат-хусусий шериклик асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида жиддий чоралар кўриш лозим. Жумладан, Муборак туманида йўл корхонасига тегишли ернинг бир қисмини тадбиркорга бериш орқали битум ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Деҳқонобод туманида эса эскирган асфальт заводи ўрнида энергия тежамкор, кўмирга мослаштирилган янги завод қуриш мақсадга мувофиқ. Бу эса арзон ва сифатли асфальт ишлаб чиқаришга, йўллар сифатини яхшилашга хизмат қилади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Гулшана Худоёрова мамлакатни саноатлаштириш бўйича 2025–2035 йилларга мўлжалланган аниқ ва самарали саноат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Унда юқори технологияли ишлаб чиқариш улушини ошириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишда 18 квадрат метр майдон талаби каби сунъий тўсиқларни бекор қилиш лозим. Агар ушбу таклифлар амалга ошса, тадбиркорлар фаоллиги ошиши, ҳудудлар ўртасида иқтисодий тенглик ва мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсиши таъминланади. – Биз вилоятдаги айрим мактабларда ҳам учрашувлар ўтказдик ва аксар таълим масканларида математика, инглиз ва немис, рус тили фанлари чуқурлаштириб ўқитилаётгани, ўқувчиларнинг билим савияси ва тил кўникмаларини оширишга қаратилган замонавий ёндашувлар қўлланилаётганидан қувондик. Шу билан бирга, ўқувчиларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик, бизнес юритиш, лойиҳалар тайёрлаш кўникмаларини шакллантириб бориш зарур, – деди Гулшана Худоёрова.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмаҳаматова оилавий муносабатлар бўйича статистик ҳисоб юритишда айрим тасниф масалаларига эътибор қаратди. Амалда никоҳ бекор қилинган барча ҳолатлар “оилавий ажрим” сифатида умумий ҳисобга киритилаётгани айрим вазиятларда реал ҳолатни тўлиқ акс эттирмаслигини қайд этди. Шу муносабат билан бедарак йўқолган, руҳий касаллиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш, шунингдек, узоқ йиллар бирга яшамаслик ҳолатларини ажрим статистикасида алоҳида тоифа сифатида ҳисобга олиш бўйича Оила кодексига қўшимча киритиштаклиф этилди. Бу орқали ажрим статистикасида адолатли ва аниқ ҳисоб юритишга эришиш мумкин. Шунингдек, туғилганликни қайд этишда қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида туғруқхонага мурожаат қилган аёл шахсини биометрик идентификация (Face-ID) орқали аниқлаш тизимини жорий этиш зарур. Тизимни жорий этишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, розилик ва маълумотлар хавфсизлиги бўйича аниқ тартиб-таомилларни белгилаш керак. Таклифлар амалга оширилса, давлат хизматларининг шаффофлиги ва хавфсизлиги ошади, болаларни ноқонуний расмийлаштириш ҳамда одам савдоси билан боғлиқ хатарларнинг олди олинади.Ўзаро мулоқотлар давомида вилоятнинг айрим ҳудудларида нуронийлар билан ишлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва спорт билан шуғулланиш шароитлари етарли эмаслиги айтилди. Бу каби муаммоларга ечим Ғузор туманида жорий қилинган бўлиб, Нуронийлар масканининг ибратли ишларини бошқа жойларларда ҳам босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Ушбу масканда маҳалла идораси, “Маҳалла еттилиги”, спорт заллари, тиббиёт хизмати, кутубхона ва учрашув зали ҳамда маиший хизматлар фаолият юритиши назарда тутилган. Бу кекса авлодни фаол ҳаёт тарзига мослаштириш ва ижтимоий фаолликка чорлашда муҳим қадам бўлади. Қолаверса, “Кексаларнинг давлат муҳофазаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши фурсати етгани ҳам учрашувларда кўтарилгани айни муддаодир.Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, тадбиркор Алишер Бойқараев мамлакат иқтисодиётида тадбиркорликни рағбатлантириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим таклифларни билдирди: “Масалан, дивиденд солиғи масаласида қизиқ ҳолатга дуч келяпмиз. Айни пайтда банк омонатларидан олинаётган фоиз даромадлар солиққа тортилмайди, тадбиркорликдан олинган фойда эса бир неча турдаги солиқлар билан юкланади. Бу эса капитални ишлаб чиқаришга эмас, банк омонатларига йўналтиришга олиб келмоқда. Шунинг учун катта миқдордаги омонатлардан олинадиган фоиз даромадларга дифференциялашган солиқ жорий этиш, дивиденд солиғини эса бутунлай бекор қилиш лозим”.– Ҳудудларни ривожлантириш масаласида табиий газ билан таъминланмаган корхоналарнинг имкониятлари ҳам ҳисобга олиниши лозим. Олайлик, газсиз ҳудудларда ишлаб чиқариш харажатлари бир неча баравар юқори бўлиб, бундай корхоналар рақобатга бардош бера олмаяпти. Шу боис газсиз фаолият юритаётган корхоналар учун электр энергияси нархини камида икки баравар арзонлаштириш ва солиқ имтиёзлари бериш мақсадга мувофиқ бўларди, – деди Алишер Бойқараев.Шунингдек, тадбиркорлар томонидан ишчи гуруҳга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўйича давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга устуворлик бериш, таомномаларни шакллантириш ваколатини вилоятларга қайтариш таклифи ўртага ташланди. Шундай йўл тутилса, коррупция омиллари камайиб, ҳудудий корхоналар қўллаб-қувватланиши мумкинлиги урғуланди.O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раис ўринбосари – аппарат раҳбари Аброр Аннаев ҳудудларда электр энергияси тақчиллигининг олдини олиш мақсадида аҳолини қуёш панеллари ўрнатишга кенг жалб этишни таклиф этди. Бунинг учун ортиқча электр энергияси учун тўланадиган 1 кВт/соатга 1 000 сўмлик кафолатли нархни камида 2035 йилгача узайтириш зарур. Бу эса аҳоли ишончини ошириб, давлат сарф-харажатисиз қўшимча электр ишлаб чиқариш имконини яратади.Шунингдек, давлат бюджетидан ойлик оладиган пенсионерлар масаласи бўйича қуйидаги мазмунда таклиф ўртага ташланди: яъни бюджет ташкилотларида пенсия ёки иш ҳақидан фақат биттасини олиш тизимини жорий этиш, бўшаган ўринларни ёш мутахассисларга бериш лозим.Партия фаоллари, депутатлар йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига оид муаммолардан айримлари санаб ўтишди. Масалан, пиёдалар ўтиш жойларида, айниқса, болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлганлар учун жиддий хавф-хатарлар юзага келмоқда. Шу боис пиёдалар ўтиш жойларидан 4–5 метр олдин тўхташ чизиғи ва аниқ кўриниб турувчи йўл белгиларини жорий этиш таклиф этилди. Зарур ҳолларда камера назорати ҳам йўлга қўйилиши лозим. Шундагина, ЙТҲ ҳамда қўпол қоидабузарлик ҳолатлари камаяди, пиёдалар хавфсиз ҳаракатланади. Бундан ташқари, светофорларда рақамли секунд ҳисоблагичларнижорий қилиш йўл ҳаракати хавфсизлигини янада оширади, транспорт оқимини тезлаштиради ва тирбандликларни камайтиради. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган чорраҳаларда ҳисоблагичлар мажбурий равишда ўрнатилиши шарт.Мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ижтимоий объектлар атрофида ҳам “Болалар”, “Пиёдалар ўтиш жойи”, “Тезликни чеклаш”каби огоҳлантирувчи белгилар, сунъий тўсиқ ва ёритувчи қопламалар жорий этилиши лозим.Ишчи гуруҳ аъзолари эътиборини тортган долзарб масалалардан яна бири Қамаши туманининг туризм ҳудудига киритилган Лангар қишлоғидаги собиқ 4-сонли Меҳрибонлик уйи тасарруфидаги оромгоҳ уч йилдан буён бўш турибди. Албатта, бинолар ачинарли аҳволда. Туман ҳокимлиги мазкур оромгоҳни қонуний асосда ўз захирасига қайтариб, “е-аукцион” орқали сотиш имкониятига эга бўлса, бу туризм салоҳиятини ошириш ва қўшимча инвестиция киритишга хизмат қилар эди. Тадбиркорлар ҳам ушбу жойда замонавий меҳмонхона ва аҳоли дам олиш масканини ташкил этиш режалари борлигини билдиришди. Шу тариқа, оромгоҳга янги муҳит бахш этилиши, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратилиши мумкин.Бундан ташқари, давлат раҳбари имзолаган қарорга асосан “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган “Қамаши ДМҚҚ” МЧЖнинг 99,9 % давлат улуши босқичма-босқич хусусийлаштирилиши белгиланган. Мулклар донни сақлаш ва қайта ишлаш объектларидан иборат. Масъуллар ушбу иншоотларни иккига бўлиб, танлов савдолари орқали сотишни таклиф қилишмоқда. Шу орқали инвестиция киритиш имконияти пайдо бўлади ва янги иш ўринлари яратилади.Ўрганишлар давомида миллий валютадан фойдаланиш билан боғлиқ айрим камчиликлар ҳам аён бўлди. Қайд этилишича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга зид равишда баъзи савдо ва молиявий операциялар хорижий валютада амалга оширилаётир. Бу эса миллий валютанинг қадрсизланишига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра, савдо ва молиявий операцияларни миллий валютада амалга оширишни таъминлаш ва буни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, учрашувларда сув таъминоти ва пахтачиликдаги муаммолар ҳам кун тартибига қўйилди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида 2026 йил пахта ҳосили учун 127,8 минг гектар майдонда 617 минг тоннадан ортиқ ҳосил етиштириш белгиланган. Аммо сув омборларида 588 млн м³ сув йиғилгани, ўтган йилга нисбатан 275 млн м³ камлиги ва эски каналлар орқали сув йўқотилиши сабабли, 10 минг гектар ғалла майдони суғорилмасдан қолиши мумкинлиги таъкидланди. Қайд этилишича, Амударёда сув сарфи ҳам кескин камайган. Ер ости сувлари ҳам анча пасайган, айрим қудуқлардан деярли сув чиқмаяпти. Шу боис пахта ҳосили учун сув таъминотида жиддий чоралар кўриш лозим.Шунга кўра, Қашқадарёда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш, ушбу мақсадга йўналтирилган тижорат банклари томонидан ажратилаётган 14 фоизлик кредитни 10 фоизга тушириш, қолаверса, пахта майдонининг ҳар гектари учун 12 млн сўмгача субсидия бериш каби жўяли таклифлар ўртага ташланди. Бу каби чоралар тезроқ жорий этилса, фермерларнинг сув тежовчи технологияларни жорий этишга қизиқиши ортиб, ер майдонлари самарадорлигини оширишга эришилади.Ўрганишлар давомида экинларни мониторинг қилиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳозирда қишлоқ хўжалиги корхоналарида экинлар ҳақиқатда экилганлигини платформада аниқ кўриш имкони йўқ. Шунга кўра, “Ўзкосмос” агентлиги маълумотлари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда экинларнинг ҳаққонийлиги платформага киритилиши, бу орқали экинлар мониторинги самарали ва очиқ тарзда олиб борилиши таклиф этилди.Алоҳида таъкидлашга лойиқ жиҳатлардан яна бири, бу, ёшларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш масаласи жиддий муҳокама этилди. Масалан, Қарши давлат техника университети талабалари ҳарбий касбга қизиқиш билдираётган бўлсалар-да, уларнинг ҳарбий тайёргарликдан ўтиши учун имконият ва ваколатли тузилмалар йўқ. Шунга кўра, университетда Мудофаа вазирлиги ва Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ билан ҳамкорликда ҳарбий кафедра ташкил этиш, бу тизимни вилоятлардаги техникумларда ҳам қўллаш лозим. Шундагина ёшлар ўз танлаган мутахассисликларини эгаллаш баробарида ҳарбий билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлади. Шунингдек, Олий Мажлис депутатлари Хушвақт Ҳайитов, Юлдузой Мамадиёрова, Наргиза Саломова ҳамда O‘zLiDeP Косон туман кенгаши раиси, депутат Муроджон Маъдиев, O‘zLiDeP Шаҳрисабз тумани кенгаши раиси, халқ ноиби Арслон Узоқов ва бошқа фаоллар ҳам турли соҳалар бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.Хулосага шошилмайлик: Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, жойларда аҳолини қийнаётган масалаларни ҳал этишда очиқ мулоқот, аниқ таҳлил ва манзилли ёндашув энг самарали йўл ҳисобланади. Депутатлар, тадбиркорлар, фермерлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган учрашувларда қонунчиликни такомиллаштиришдан тортиб, солиқ, сув таъминоти, энергетика, йўл хўжалиги, бизнес ва ижтимоий соҳаларгача бўлган кўплаб долзарб муаммолар очиқ-ойдин муҳокама қилинди.Энг муҳими, билдирилган таклиф ва ташаббуслар халқнинг ҳаётий эҳтиёжларидан келиб чиққан бўлиб, уларни амалга ошириш ҳудудлар ўртасида иқтисодий тенгликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлар фаоллигини ошириш ва мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилади. Бу каби мулоқот ва ўрганишлар давлат билан халқ ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаб, ислоҳотларнинг жойлардаги самарасини оширишда муҳим қадам бўлади.Ушбу саҳифани “XXI asr” мухбирлари Абдулла ЧИМИРЗАЕВ ва Сайфулла ИКРОМОВ O‘zLiDeP Фракция ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш департаменти тақдим этган материаллар асосида тайёрлади.ХАЛҚ ДАРДИ ҚОНУН ВА ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИДА
12-FEVRAL / 2026-YIL 6 (1 160)4 IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASIЙўқдан бор, бордан бол қилаËтган аËлларАЁЛГА УН БЕРСАНГ, НОН ҚИЛИБ БЕРАДИ, МЕВА БЕРСАНГ ШИРИН МУРАББОГА АЙЛАНТИРАДИ, ЕР БЕРСАНГ СЕРҲОСИЛ БОҒНИ КЎРАСАН. ЙЎҚДАН БОР ҚИЛИШ, БОРДАН БОЛ ҚИЛИШ УНИНГ ФИТРАТИГА ХОС. ФАҚАТ ИМКОН БЕРСАНГ БЎЛДИ: МАШАҚҚАТНИ ПИСАНД ҚИЛМАЙДИ, МЕҲНАТДА ОЧИЛАДИ, ФАРОҒАТНИ ЯРАТИШДА ДЕБ БИЛАДИ. ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ХОС БАРЧА ЛОЙИҲАЮ ТАНЛОВЛАРИ МАРКАЗИДА АНА ШУ ҒОЯ ЁТАДИ. АНА ШУНДАЙ ЭЗГУ МАҚСАД ОРҚАЛИ СИЁСИЙ КУЧ ҚАНЧАДАН-ҚАНЧА АЁЛЛАРГА КЎМАК, РАҒБАТ, ДАРОМАД ВА МУКОФОТ ТАҚДИМ ЭТЯПТИ. СЎНГ ШУНДАЙ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАР БИЛАН САФИНИ КЕНГАЙТИРИБ БОРЯПТИ. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР САФИНИ КЕНГАЙТИРИШ НИЯТИДА ЖОРИЙ ЙИЛ БОШИДАН ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН “МАҲАЛЛАНИНГ ИШБИЛАРМОН АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҲАМ АЛЛАҚАЧОН ЎЗ МЕВАСИНИ БЕРАЁТГАНИГА НИМА ДЕЙСИЗ?!ТАНЛОВҚорақалпоғистон РеспубликасиO‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар кенгашлари “Аёллар қаноти” фаоллари Шымбай шайхана, Ғарезсизлик ҳамда Халқлар дўстлиги маҳаллаларида бўлишди. Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати Зулфия Сейтниязова ишбилармон хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Уларнинг тадбиркорлик фаолияти, эришган натижалари, муаммо ва режалари билан яқиндан танишди.Танлов доирасида тадбиркор Алфия Тлеўмуратованинг Шымбай шайхана маҳалласидаги “Львёнок” хусусий болалар боғчаси фаолияти ўрганилди. Айни вақтда мазкур боғчада 150 нафарга яқин болажонлар тарбияланмоқда. Замонавий шароитлар яратилган, таълим-тарбия жараёни юқори даражада. Ғарезсизлик маҳалласидаги “Хлебный домик” МЧЖ нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Амина Ибадуллаева раҳбарлигидаги ушбу корхонанинг бугунги кунда 3 та филиали бўлиб, аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда. Халқлар дўстлиги маҳалласида тадбиркор Нигора Аленова очган болаларни уқалаш маркази ёш оналарни хурсанд қилди. Энди улар фарзандларини шундоқ уйларига яқин жойга олиб келиб, соғломлаштириб кетишади. Нигора бу марказни уйининг ёнгинасида очгани унинг ўзига ҳам осон бўлди. Рўзғори ҳам, маркази ҳам қаровсиз қолмайди. Шу боис қисқа вақтда танловлар ғолиби бўлишга ҳам улгурди. 15 йилдан ортиқ тиббиёт соҳасида ишлаган Нигора устоз-шогирд анъанасини давом эттириб, ўқув курсларини ҳам йўлга қўйди.Ҳакамлар номлари зикр этилган ишбилармон аёлларнинг фаолиятини юқори баҳолашди. Ҳудудларда тадбиркорлик субъектларининг йилдан-йилга кўпайиб бораётгани натижасида аҳолининг даромади ва имконияти янада кенгаяётганини эътироф этишди. Бундай тиниб-тинчимас опа-сингилларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш ҳамда янги ташаббусларини рағбатлантиришда партия ҳамиша камарбаста бўлишини таъкидлашди.O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот хизматиҚашқадарËO‘zLiDeP фракцияси аъзоси Гулшана Худоёрова Қарши туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Учрашувларда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2026 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, хотин-қизларнинг олий ва ўрта-махсус таълим олишларидаги имкониятлар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Парламент депутати Алишер Навоий маҳалласида ташкил этилган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” танловида ҳам иштирок этди. Етти йилдан буён тикув цехини бошқариб, “Аёллар дафтари”даги 15 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаб келаётган Лобар Рўзимуродованинг дизайнерлик тажрибаси, соғломлаштириш клуби фаолияти яхши баҳоланди. Лобар маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш учун бизнес ҳамкорлар билан шартнома имзолаган, самарадорликни ошириш учун замонавий тикув машиналари харид қилаётир. У маҳалланинг ишбилармон аёли, дея эътироф этилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.Сайфулла ИКРОМОВ,“XXI asr” мухбириБухороO‘zLiDeP Қоракўл туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари дастлаб Эски қалъа маҳалласи Табиблар кўчасида истиқомат қилувчи Ашурбиби Бозорованинг томорқачилик фаолияти билан яқиндан танишишди. Иссиқхонасида апельсин ва лимон боғи йилдан йилга мўл ҳосил бермоқда. Кўкат ва полиз экинлари ҳам меҳр билан парвариш қилинмоқда.Когон туманида ҳам кейинги пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, маҳаллий саноатни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда. Ўба-чўли маҳалласида томорқачилик билан шуғулланиб келаётган оилалар даромади йил сайин ошаётгани бунинг исботи. Оилавий тадбиркорлар сафи кўпайиб, ички бозор сифатли ва экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўлмоқда. O‘zLiDeP Когон тумани кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ана шундай илғор тадбиркор Зилола Эргашева хонадонида бўлиб, замонавий иссиқхонасини кўздан кечиришди. Экинлар агротехник талаб асосида меҳр ва масъулият билан парвариш қилинаётганига гувоҳ бўлишди. Хонадон эгалари ўз фаолиятларини помидор ва бодринг етиштириш билан бошлашган.– Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида ўтган йил сентябрдан қулупнайчиликни ҳам йўлга қўйдик, – дейди Зилола Эргашева. – Мавсумда 8 минг туп кўчатдан мўл ва сифатли ҳосил олдик. Маҳсулотларимизга бозорда талаб катта, шу боис даромадимиз ҳам ошиб боряпти. Иссиқхоначилик ҳақиқатан ҳам кони фойда экан, фақат меҳнатидан қочмаслик, экинларни ўз вақтида парваришлаш лозим. Қувонарлиси шундаки, шундай ташаббускор ва меҳнатсевар оилалар фаолияти ва уларнинг ҳаётидаги ўзгаришлардан бошқалар ҳам ибрат олиб, изидан боришяпти. Мана, туманнинг Баҳовуддин Нақшбанд маҳалласи Янги йўл кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Хуршида Расулова уйида тикувчилик билан шуғулланиб, оиласи даромадини ошириш билан бирга 2 нафар маҳалладошини ҳам доимий иш билан банд қилган. Яна 5 нафар ёш хотин-қизга касб сирларини ўргатмоқда. Буюртмалар талайгина.– Банкдан имтиёзли кредит олиб фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман, – дейди у. – Ана шунда яна иш ўринлари яратишга имконият яратилади. Аёллар банд бўлгани яхши-да. Ушбу маҳалланинг Усмон обод кўчасида истиқомат қилувчи Манзура Ҳасанова ҳам ҳовлисида иссиқхона ташкил этган. Мавсумий гул кўчатлари ва полиз экинлари етиштирмоқда. Ўзи ва ўндан ортиқ ишчиларининг қўли-қўлига тегмайди. Помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кўчатларини ички бозорга ҳамда буюртмачиларга пешма-пеш етказиб беряпти. O‘zLiDeP Когон шаҳар кенгаши раиси ўринбосари, маҳаллий кенгаш депутати Дилноза Арабова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзоларини Абдулла Қодирий маҳалласидаги тадбиркор Роҳатой Рустамованинг фаолияти ҳайратга солди. У уч йилдан буён якка тартибдаги тадбиркор сифатида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда ва 5 нафар маҳалладошини ёнига олган. Беруний маҳалласилик Наргиза Эрбобоеванинг иш фаолияти ҳам кўпчиликка ўрнак. Ўн йилдан буён аёллар ва келинлар учун миллий ва замонавий либослар тикади, ҳунарини ўрганиш истагидагиларга беминнат ўргатади. Янги иш ўрни яратиб, ҳудудда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Кўкалдошлик Нигинабону Сафоева эса 2024 йилда тижорат банкидан ажратилган 96 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит асосида кичик қандолат цехи очган эди. Дастлаб оила аъзолари билан бошлаган фаолияти бугунги кунда янада кенгайиб, уларнинг сафига 5 нафар хотин-қиз ҳам кирди. Чунки маҳсулотларига талаб ортиб борди-да. Ҳозирда иш қизғин, 12 турдаги пишириқлар харидорларга пешма-пеш етказиб бериляпти. Тўй ва маросимлар учун ҳам буюртмалар қабул қилинмоқда.Партия Қоровулбозор туман кенгаши “Аёллар каноти” фаоллари Тинчлик маҳалласи Нурчилар кўчасида истиқомат қилувчи Меҳринисо Саноқулованинг уйида бўлганида уч йилдан буён тикувчилик билан шуғулланувчи ишбилармоннинг 4 нафар аёлни доимий иш билан таъминлаганига амин бўлишди. У соҳага қизиқувчи ёш қизларга ҳам ўз ҳунари сирларини пухта ўргатиб келмоқда. Аёллар ва келинлар учун тайёрлаган бежирим либосларидан харидорлар мамнун. Самимий учрашув ва мулоқотлар чоғида тадбиркор аёлларга O‘zLiDePнинг дастури, мақсад ва ғоялари, лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Тадбиркор ва ҳунарманд аёллар ўз истагига кўра партия сафига қабул қилинди ҳамда уларга ушбу истиқболли лойиҳанинг кейинги боқичларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Асхор ИСТАМОВ,“ХХI asr” мухбириСамарқанд“Маҳалланинг ишбилармон аёли” танлови доирасида O‘zLiDeP Тойлоқ туман кенгаши раиси Зойиржон Зиёдуллаев ҳамда депутат Насиба Мўминова қўшчинорлик чорвадор Матлуба Саидқулова хонадонида бўлишди. Турмуш ўртоғи вафотидан сўнг ҳаёт синовларига мардонавор бардош берган Матлубахон уч нафар ўғли билан чорвачилик фаолиятини давом эттириб келмоқда. Шу меҳнати ортидан рўзғорини бутлади, ўғилларини уйлантирди, келинларини шартнома асосида ўқитди. Айни кунда 12 та зотдор соғин сигир ва 20 та ҳўкиз парвариш қилишяпти. Самарадорликдан даромад ортиб, яқинда замонавий трактор харид қилишди. Қўшчинорда чорвадор аёллар кўп. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси 2026 йилда 20 нафар чорвадорга микро лойиҳалар асосида амалий кўмак кўрсатмоқчи. Ҳунарманд Ҳилола Нодировага 16 миллион сўм кредит ажратилиб, тикув машиналари олиб берилди. Натижада унинг йиллик даромади 100 миллион сўмга етиб, 50 дан ортиқ хотин-қизга устозлик қилмоқда. Опа-сингил Ҳалима ва Ҳамида Қурбонова ҳам тикувчиликни касб қилиб, йилигa ўртача 100-150 миллион сўм даромад топмоқда.Энг муҳими, партиянинг мазкур лойиҳалари орқали маҳаллалардаги тадбиркор аёлларга эътибор янада ортмоқда. Уларнинг фаолиятини оммалаштириш, тажрибаларини бошқа хотин-қизлар учун ўрнак сифатида тарғиб қилиш орқали ишбилармонлар сафини кенгайтириш, ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш мақсад қилинган. O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизматиТошкент вилоятиХотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Чирчиқ шаҳридаги Семурғ маҳалласида ташкил этилган тадбир ҳам айни мақсадга қаратилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова, O‘zLiDeP Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Севара Муслимова, Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири Диёра Болтаева ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари, маҳалла раислари ва фаол хотин-қизлар иштирок этди.Дастлаб 100 дан ортиқ соҳа ходимларини иш билан таъминлаган “Дилчеҳра” тиббий клиникасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Клиника раҳбари Ражаббуви Имомбердиеванинг ибратли фаолиятини кўришиб, тажрибасини тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлашди. Кейинги манзил – тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи корхоналардан бири бўлган “Chirchiq mega biznes jeans production company” МЧЖ бўлди. Корхона бугунги кунда Европа, Россия, Беларусь, Қозоғистонга сифатли маҳсулотлар экспорт қилмоқда. 150 нафар ишчи-ходимнинг 15 фоизини “Темир дафтар”даги 10 фоизини кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ташкил этади. Ёшларнинг бандлиги ва касбий ривожланишини таъминлашга ҳам эътибор юқори. Корхона раҳбари Мадина Муратова ўз бизнесини ривожлантириш устида тинимсиз изланишда. Ҳаракатлар самараси ўлароқ йил сайин янгидан янги давлатларга ўз маҳсулотлари билан кириб бормоқда. – Маҳалла шароитида ташкил этилган кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш имконини беради, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари Гулшана Худоёрова. – Айниқса, ҳунармандчилик, тўқимачиликда хотин-қизлар фаоллиги ортиб бормоқда. Шу боис партиямиз аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ва амалий кўмак механизмларини кенгайтириш, бу орқали ҳудуд ривожининг барқарорлигини таъминлашда ҳамиша ташаббускор бўлади. Тадбир якунида бизнес вакилаларига сиёсий кучнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Зуҳро МИРЗОҲАМДАМОВА, O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири
12-FEVRAL / 2026-YIL 6 (1 160)5КРЕАТИВ ТАДБИРКОР ЁШЛАРТалаб ва эҳтиёж уйғунми?Тошкент шаҳриСирдарёЗАМОНАВИЙ ҒОЯ ВА НАТИЖАЛАР БУНЁДКОРЛАРИСамарқанд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этган матбуот анжуманида соҳадаги амалга оширилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот берилди. Бугунги кунда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар нафақат юртимиз, балки бутун дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солаётган энг долзарб масалалардан бирига айланди. Уларни бартараф этишнинг самарали йўллари ҳақида сўз кетганда, асрлар оша етиб келаётган миллий қадриятларимизга мурожаат этилади. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки аждодларимиз қадим-қадимдан табиат билан уйғунликда яшашга, хонадонлар, кўчалар ва маҳаллаларда тозаликни сақлашга алоҳида эътибор қаратган.ОБОДЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ ТАДБИРИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАФАОЛИЯТКейинги йилларда Самарқандни бир зиёрат этмоқ ниятида етти иқлимдан ташриф буюраётган сайёҳлар сони тобора ошиб бормоқда. Бу, аввало, юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар, қолаверса, бу кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг бой тарихи, бетакрор меъморий ёдгорликлари ва замонавий қиёфаси билан боғлиқ. Шу билан бирга, сўнгги йилларда бу маҳобатли кентда турли халқаро анжуманлар, саммитлар, форумлар ўтказилаётгани, жаҳоннинг турли мамлакатларидан давлат раҳбарлари ва нуфузли делегациялар ташриф буюраётгани унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи нечоғлик юксак эканини яққол кўрсатиб турибди.Албатта, бундай олий даражадаги тадбирларга муносиб мезбонлик қилиш, меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва юксак савияда кузатиш – биргина соҳанинг эмас, балки бутун ўлка ҳаёти билан боғлиқ жараёндир. Айниқса, Самарқанднинг тозалиги, ободлиги, яшил ҳудудлари ва ташқи кўркамлиги ҳар қандай меҳмоннинг кўнглини чоғ қилиши табиий. Шу маънода, вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти” давлат муассасаси ташкил этилгани ғоят хайрли иш бўлди.Мазкур департамент жамоаси зиммасига бириктирилган ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, кўчалар, майдонлар, жамоат жойларини ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни мунтазам парваришлаш каби масъулиятли вазифалар юклатилган. Шунингдек, республика ва халқаро миқёсидаги тадбирлар арафасида шаҳар кўчалари, марказий майдонлар ва тарихий обидалар атрофини гуллар билан безаш, обод ва кўркам қиёфа яратиш ҳам улар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.– Марказий кўчалар, сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган ҳудудлар ҳамда тарихий обидалар жойлашган масканларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш – бизнинг энг устувор вазифамиз, – дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти” давлат муассасаси раҳбари Бахтиёр Жўраев. – Сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, фавворалар, йўлаклар ва бошқа инфратузилма объектларини санитария ва техник жиҳатдан доимий равишда соз ҳолатда сақлаш қатъий талаб этилади.Айни пайтда департамент ихтиёрига шаҳар марказидаги 22 та асосий кўча бириктирилган. Бу ҳудудларда 36 та замонавий махсус техника ва 750 нафардан зиёд ишчи-ходим фаолият олиб бормоқда. Улар нафақат кундалик тозалаш ишларини амалга оширади, балки дарахт ва гул кўчатларини етиштириш, экиш ва парвариш қилиш билан ҳам шуғулланади. Илгари гул кўчатлари асосан тадбиркорлардан биржа орқали харид қилинган бўлса, харажатларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳарнинг Наврўз маҳалласи ҳудудида 2 гектар майдонда замонавий иссиқхона ташкил этилди. Бу ташаббус кўчатларни ўз вақтида, сифатли ва нобуд қилмасдан етиштиришга, шу билан бирга, бюджет маблағларини тежашга хизмат қилмоқда.Маълумки, ўтган йил давомида Самарқанд шаҳрида халқаро даражадаги қатор йирик анжуманлар бўлиб ўтди. Ана шу жараёнларда департамент томонидан шаҳар кўчалари, йўл бўйлари ва майдонларига турли мавсумий гул кўчатлари экилиб, уларнинг парвариши мунтазам таъминланди. Ёритиш тизимлари қайта кўриб чиқилиб, таъмирланди ва замонавий талаблар асосида соз ҳолатга келтирилди. Бу ишлар фақатгина тадбирлар даврида эмас, мунтазам равишда бажарилади.Жорий йилда ободонлаштириш ишлари янада кенгаймоқда. Маҳалла ва аҳоли яшаш ҳудудларини обод қилиш, жамоат боғлари ва хиёбонларни реконструкция қилиш, кўчалар ва пиёдалар йўлаклари тозалигини таъминлаш, ёритиш тизимларини янгилаш, болалар ўйин майдонлари ҳамда автотураргоҳларни тартибга солиш каби қатор долзарб вазифалар зиммамизга юклатилди.Шубҳасиз, амалга оширилаётган ушбу кенг кўламли ишлар Самарқанднинг нафақат тарихий мерос шаҳри, балки замонавий, обод ва сайёҳлар учун янада жозибадор маскан сифатидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Муҳаббат РАВШАНОВА,“XXI asr” мухбириРеклама ҳуқуқи асосида тайёрланди.Хизматлар лицензияланганОБОДЛИКСамарқанд жамолига гард тушмасинO‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Яккасарой туман кенгашлари ўзаро ҳамкорликда ташкил этган форум жуда қиғзин тарзда ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Равшан Фозилов, Гулшана Худоёрова, Севара Убайдуллаева, парламент ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов, партия фаоллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбир қатнашчилари дастлаб “Imdi Baybi” тикувчилик корхонасида ва “Хоразм нон” МЧЖда ишлаб чиқариш жараёнлари, 319-мактабда ҳунармандлар кўргазмалари билан танишди. Дилбулоқ маҳалласида стартап ташаббуслар, ахборот технологиялари ихтиролари, муҳандислик ишланмалари, имконияти чекланган ўғил-қизлар тайёрлаган маҳсулот ва хизматлар намойиш этилди. “Wyndham garden Tashkent” меҳмонхонасида тадбиркорлар билан ташкил қилинган мулоқот янада қизиқарли кечди. Таниқли ишбилармонлар бой тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди. Ўз навбатида ёшлар томонидан ҳам таклифлар билдирилди. Хулоса қилиб айтганда, “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси мамлакатимиз ёшлари учун янги имкониятлар эшигини очади, орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш ҳамда жамият тараққиётида муносиб ўрин эгаллашини таъминлайди.Улуғбек ЭШОНХЎЖАЕВ,O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши бўлим мудириГулистон шаҳридаги Ёшлар технопаркида “Креатив тадбиркор ёшлар” форумининг Гулистон шаҳар босқичи ўтказилди. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуманда Инновацион ривожланиш агентлиги вилоят бўлинмаси раҳбари Сайфиддин Исантурдиев, Гулистон ёшлар технопарки давлат муассасаси директори Дилшод Эрмонов, партия масъуллари, депутатлар, фаол талаба ва ўқувчилар иштирок этди. Тадбирда ёшлар ўзларининг стартап ғоялари, бизнес режа ва креатив лойиҳаларини тақдим этишди. Хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ҳамда онлайн савдо йўналишларидаги ташаббуслар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Тадбир креатив ғоялар ярмаркаси, мастер-класс ва тренинглар, ҳунармандлар кўргазмаси, депутатлар ва ёшларнинг мулоқотлари ҳамда спорт тадбирларига уланиб кетди. Натижаларга кўра, Хумора Аҳророванинг “Беҳи уруғидан шифобахш шарбат”, Ҳуснора Муртозақулованинг “Хавфсиз йўл” ва Музамила Абдуқаҳҳорованинг “Эгизак овозлар” лойиҳалари энг креатив ғоялар деб эътироф этилди ва уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. Элёр ЖЎРАЕВ,O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш бўлими мудириБиргина мисол: маҳаллага янги тушган келинлар тонг қоронғусида нафақат ўз ҳовлисини, балки қўшни хонадонлар атрофини ҳам супуриб, саранжом-саришта қилиб қўйишган. Дарахт экиш, боғ барпо этиш эса асл қадриятларимиз сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келган. Энг муҳими, оилаларда фарзандлар онгига болалигиданоқ поклик, тозалик, табиатга, атроф-муҳитга ва жонзотларга меҳр сингдириб борилган. Бугунги кунда ҳам атроф-муҳит тозалиги, яшил ҳудудларни асраш оиладан, маҳалладан бошланади.Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Маҳалла бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳалла – ижтимоий барқарорлик ва тараққиётнинг устуни” мавзусидаги семинарда ҳам шу ҳақда сўз борди.Икки идора ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Маҳалла ва экология” концепциясига мувофиқ, вилоятдаги жами 304 та маҳалла ҳудудлари туман (шаҳар) экология бўлимларининг 60 нафар давлат экология инспекторларига бириктирилди. Улар ҳар бир маҳалланинг экологик паспортини ишлаб чиқишди. Ушбу ҳужжатлар орқали ҳудудларда жойлашган саноат корхоналари, чиқинди ташиш шохобчалари, санитар тозалаш хизмати фаолияти, яшил ҳудудлар ҳолати, шунингдек, ер ва сув ресурслари, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси тўлиқ ўрганилиб, аниқ кўрсаткичлар белгилаб олинди.Яшил боғлар ва белбоғлар барпо этиш, кўчат экиш акциялари, чиқиндилар ҳажмини камайтиришга қаратилган ташаббуслар эндиликда фақат мавсумий тадбир эмас, балки узлуксиз жараёндир. Бу эса маҳалланинг қиёфасини ўзгартириш билан бирга, аҳолининг яшаш сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.Янги тизимнинг яна бир муҳим жиҳати – рақамлаштиришдир. Давлат экология инспекторларининг фаолияти электрон платформа орқали мониторинг қилиниб, ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар реал вақт режимида таҳлил этилмоқда. Бу эса очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаб, камчиликларни ўз вақтида аниқлаш имконини бермоқда.Муҳими, экологик барқарорликни таъминлаш бугун фақатгина бир соҳанинг вазифаси эмас. Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар хизмати, таълим муассасалари ҳамда ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликдаги комплекс ёндашув асосидаги ишдир.– Халқимизда “Обод масканларда пок одамлар яшайди”, деган нақл бор. Маҳалла тозалигига эътибор қаратиш, боғлар барпо этиш, энг аввало, аҳоли саломатлигига эътибор қаратиш демакдир. Бу эса жамиятда ишонч ва бирдамликни кучайтиради, – дейди вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Эркин Холматов.Семинар якунида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда маҳаллаларда экологик маданиятни юксалтириш барчанинг умумий вазифаси эканлиги, бу йўлдаги ҳар бир саъй-ҳаракат ва ташаббус қўллаб-қувватланиши таъкидланди.Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,“XXI asr” мухбири– Ҳозирги кунда вилоятимиз ҳудудида жами 1 729 та чорвачилик фермер хўжалиги мавжуд, – деди бошқарма бошлиғи ўринбосари Одилхон Бақоев. – Уларнинг 752 таси қорамолчиликка, 223 таси қўйчиликка, 4 таси йилқичиликка, 211 таси паррандачиликка, 468 таси балиқчиликка, 62 таси асаларичиликка, 19 таси эса қуёнчиликка ихтисослашган. Ҳудудларимизда қорамол, қўй, эчки, парранда сони ошгани боис гўшт, сут, тухум режаси юқори даражада бажарилган. Чорвачиликни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 400 млрд 897 млн сўмлик 85 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган бўлса, ҳозиргача уларнинг 81 таси амалга оширилди ва 587 та иш ўрни яратилган. Франция Тараққиёт агентлигидан чорвачилик йўналишидаги фермерларга 100 минг еврогача кредит маблағлари ажратилаётир. Натижада вилоятда бир йилда 187 минг тонна гўштга талаб бўлишига қарамай, ишлаб чиқариш 225 минг тоннадан ошмоқда. Тухум етказиш бўйича ҳам 906 миллион донага талаб бўлиб, режа ортиғи билан, яъни 162 фоизга бажариляпти. Бу эса эҳтиёждан ортиғини бошқа ҳудудларга сотиш имконини бермоқда. Лекин балиқчилик ва асаларичиликда аҳвол кўнгилдагидек эмас. Вилоят аҳолисининг балиққа бўлган талаби йилига 31 минг тонна бўлса-да, ҳозир амалда бу кўрсаткич 20 минг тоннада. Асалга эҳтиёж 6,5 минг тонна бўлишига қарамай, 3 минг тонна олинмоқда. Ушбу тармоқларда жиддий изланишлар талаб этилади. Умуман олганда, четдан наслли моллар олиб келиш, уларни турли хил касалликлардан сақлаш, озуқа баъзасини яхшилаш ва халқимиз учун сифатли маҳсулотлар етказиш эътиборимиздаги масалалардан бўлиб қолади.Тадбир доирасида мазкур соҳада эришилган ютуқлар ва муаммоларга оид саволларга бошқарма мутасаддилари атрофлича жавоб беришди.М. РАВШАНОВА,“XXI asr” мухбириЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК ПОЙДЕВОРИ
12-FEVRAL / 2026-YIL 6 (1 160)IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETASI“ТАНКА”СИ КАТТА О¢АМ МОҲИЯТНАШР КЎРСАТКИЧИ: 406Навбатчи муҳаррир:Нурхон ЭЛМИРЗАЕВАMUASSIS: TADBIRKORLAR VA ISHBILARMONLAR HARAKATI – O‘ZBEKISTON LIBERAL-DEMOKRATIK PARTIYASI1 2 3 4 5 6 Таҳрир ҳайъати:Телефонлар: қабулхона – 71 215-63-80 (тел./факс).Обуна ва реклама бўлими – 71 255-68-50.“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (собиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)да 2011 йил 14 июнда 0009-рақами билан рўйхатдан ўтказилган.“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси босмахонасида чоп этилди.Корхона манзили: Тошкент шаҳри Буюк Турон кўчаси 41-уй.Газета офсет усулида, А-2 форматида босилди. Ҳажми – 3 босма табоқ. Буюртма рақами: Г – 0245 Адади: 6286Баҳоси келишилган нархда.Топширилди – 20:45Саҳифаловчи: Маъруфжон РаҳмоновТаҳририятга келган қўлёзмалар тақриз қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.© “XXI asr”дан олинган маълумотларга манба сифатида газета номи кўрсатилиши шарт. Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри Нукус кўчаси 73А-уй.электрон почта:[email protected]Бош муҳаррир [email protected]Норқобил ЖАЛИЛОВ Актам ХАИТОВБахтиёр ЯКУБОВСирожиддин САЙЙИД Дилшод ШОУМАРОВРавшан МАМУТОВНодир ЖУМАЕВГулшана ХУДОЁРОВА Шуҳрат АСЛОНОВАбдулла АСЛОНОВIJTIMOIYSIYOSIYGAZETAГазета таҳририят компьютермарказида терилди.6ЭҲТИРОММуродбой билан деярли тенгқурмиз. Бизда бир-икки ёш кўпинча эътиборга олинавермайди, “сен”лашиб гаплашаверамиз. Бу муомалада яқинлик бор, ҳурмат-иззат бор. Негадир илк танишган кезлардан бери Муродбой оға деб мурожаат қилишга ўрганганман. Киройи, мард шундай оғанг бўлгани қандай яхши!Муродбой Низанов билан ёшлар ташкилотида ишлаб юрган кезларимда танишганман. Ўтган асрнинг 80-йилларида у энди кўзга кўрина бошлаган энг фаол ижодкорлардан бири эди. Ташкилот уюштирадиган адабий-маърифий тадбирларда қатнашар, даврада катта шоирлар шеър ўқишса, у сатирик асарларининг томошабинни ўзига жалб қиладиган қизиқарли лаҳзаларидан парчалар айтиб бериб, зал тўла ёшларни бир зумда “ўзиники” қилиб оларди.Иш фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Кегайли туманидаги қишлоқда ишчиликдан бошлаб, кейинчалик кетма-кет эълон қилган ҳикоя ва қиссалари орқали тез тилга тушиб, Қорақалпоғистонда нашриёт, телевидение ва киночилик соҳасида масъул вазифаларда хизмат қилди. М. Низанов “Қорақалпоқфильм”да директор бўлиб ишлаган даврлар том маънода қорақалпоқ миллий киноси юқори даражага чиққан йиллар бўлди, десак янглишмаймиз. Худди ана шу даврда кўп тазйиқлар, чекловларга қарамасдан суратга олинган “Танка” фильмини ҳали ҳамон одамлар энтикиб томоша қилади. Шундан бери Муродбой оғани “Танка”си катта одам” деб ҳазиллашади кўпчилик.Эътиборлиси, Муродбой Низанов қаламига мансуб “Текин парвоз”, “Телефон жинниси”, “Кулдиргани учун айбдор” ҳажвий ҳикоялар тўпламлари, “Ақчагул”, “Икки қонхўр” қиссалари, “Душман”, “Охират уйқуси” романлари нафақат қорақалпоқ, балки ўзбек адабиётида ҳам улкан эътирофга лойиқ асарлар сифатида тилга олинади.Ҳеч эсимдан чиқмайди: Элликқалъа туманига ҳокимлик қилган давримда ҳар икки йилда бир марта “Ақчакўл илҳомлари” танлови, шоир ва адиблар билан мунтазам учрашувлар уюштиришни анъанага айлантирган эдик. Бу танлов адабиёт майдонига кириб келаётган ёш иқтидорлар учун ўзига хос зинапоя вазифасини ўтагани аниқ. Танлов ҳайъати аъзолари орасида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Абдулла Орипов, Иброҳим Юсупов, халқ ёзувчиси Тўлепберган Қайипберганов каби адабиётимиз дарғалари қаторида Муродбой оға ҳам фаол қатнашар, кўп минг кишилик адабий учрашувларга самимий, ғоятда долзарб мавзулардаги ҳажвиялари билан “жон” киритарди. Шунинг учун ҳам ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси учун Муродбой оға халқ ёзувчиси унвонига сазовор бўлди, Бердақ номидаги давлат мукофоти ва “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.Тан олиш керакки, бугун Муродбой оға қаламига мансуб асарлар жаҳоннинг бир қатор тилларига таржима қилиниб, ёзувчининг шон-шуҳрати қитъалар ошганидан қувониб, янгидан-янги асарлар ёзишларини интиқлик билан кутишга одатланганмиз.Қиш энди бошланаётган маҳал Муродбой оғамиз етмиш беш ёшга тўлди. Минглаб мухлислари қаторида у кишини чораккам бир асрлик ёши билан қутламоқ учун йўлга отланаётсак, Нукусдан адибнинг катта опаси дунёдан ўтиб қолгани ҳақида нохуш хабар келди. Тантанали юбилей ҳақида оғиз очиш ноқулай эди. Энг қизиғи, орадан анча вақт ўтгач, ўзлари қўнғироқ қилиб, “Тўйни кузга кўчирдим”, деб қолди. Жондай жигари хотираси ҳурмати учун белгиланган тадбирни ортга сурганлари унинг чин инсоний фазилат эгаси эканлигидан далолат эди...Бир оддий ўқувчи, мухлис ва қадрдони сифатида Муродбой Низановга Яратгандан куч-қувват ва янгидан-янги теша тегмаган асарлар кутишга ҳақлимиз. Неъматулла ХУДОЙБЕРГАНОВ,Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессорК´нгли тила²ан муроди²а етса киши...Бошланиши 1-саҳифада.Тарихий манбаларда келтирилишича, Бобур Мирзо ўрта бўйдан юқорироқ, бақувват жуссали киши бўлиб, жисмоний ҳаракат талаб қиладиган машғулотларни яхши кўрган. Машқлар натижасида ўткир мерган ва моҳир қиличбоз бўлиб етишган. Ҳарбий ва жисмоний маҳоратини кўпинча яккама-якка жангларда намойиш қилган ва ҳамиша ғолибликка эришган. Айтишларича, шу даражада бақувват бўлганки, баъзан иккала қўлтиғига икки сарбозни олиб қалъа деворлари устида юра олган. 1494 йили отаси Умаршайх Мирзо Ахсида фожиали ҳалок бўлгач, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради ва қаламни қиличга алмаштиришга мажбур бўлади. Дастлабки йилларда мавқеини мустаҳкамлаш, бек ва амалдорлар билан ўзаро муносабатни яхшилаш, қўшинни тартибга келтириш, давлат ишларида интизом ўрнатиш каби муҳим чора-тадбирларни амалга оширади. Унинг мақсади бобоси Амир Темур давлатининг пойтахти Самарқандни эгаллаш ва Мовароуннаҳрда марказлашган кучли давлатни сақлаш, мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур салтанатини қайта тиклашдан иборат эди. Афсуски, бир неча йил давом этган бу курашлар кутилган натижасини бермади. Оқибатда юртни ташлаб кетишга мажбур бўлди ва Кобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатади. Шаҳарда қурилиш, ободонлаштириш, касбу ҳунар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ишларини бошлаб юборади. “Боғи Шаҳроро”, “Боғи Жаҳоноро”, “Ўртабоғ”, “Боғи вафо” ва “Боғи Бобур” каби оромгоҳлар ташкил этади. Унинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари ҳам айнан Кобулда туғилади.1519 йил баҳорига келиб Бобур Ҳиндистонни забт этиш режаларини амалга оширишга киришади ва кейинги беш-олти йил давомида бир неча юришлар қилади. Ниҳоят, 1526 йили апрелда Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик лашкарини 12 минглик аскари билан тор-мор қилиб, Деҳлини эгаллайди. Бундай қудратли душманга оз сонли қўшин билан қарши бориш ақл бовар қилмас ҳолат ҳисобланар эди. Бобурнинг ҳарбий соҳадаги инноваторлиги ғалабанинг муҳим омили бўлган. Яна бир йирик саркарда Рано Сангонинг 200 минглик қўшини устидан қозонилган зафар Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини бўйсундириш имконини берди. Бобур мамлакатда сиёсий фаолият муҳитини барқарорлаштириш, шаҳарларни ободонлаштириш, савдо-сотиқ масалаларини тўғри йўлга қўйиш, боғроғлар яратиш ишларига ҳомийлик қилди. Кўплаб меъморий ёдгорликлар, кутубхоналар, карвонсаройлар қурдирди. Жаҳонга машҳур шоҳ асари – “Бобурнома”-ни яратди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари ҳам туркий шеъриятнинг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин”, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, “Аруз” рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг ривожланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эгадир. Бобур янги ёзув ихтирочиси ҳам эди. Йигирма ёшлигида “Хатти Бобурий”ни ишлаб чиққан. У “Бобурнома”нинг уч ўрнида, шунингдек, бир шеърида ўзи яратган ёзув ҳақида тўхталиб ўтади. Аммо бобуршуносликда ушбу хат билан боғлиқ тадқиқотлар кўп эмас.Шоҳ ва шоир 1530 йил 26 декабрда 47 ёшида Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, 1539 йили хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган “Боғи Бобур”-га қўйилди. Ундан тўрт ўғил қолган: Муҳаммад Ҳумоюн Мирзо, Комрон Мирзо, Ҳиндол Мирзо ва Аскарий Мирзо. Кичик ўғиллари Олур (Алвор) Мирзо, Анвар Мирзо, Борбул Мирзо ва Фаррух Мирзо болалигида вафот этган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари қўлёзмалари ва таржималари борасида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Улар ўзбек адабиётининг умумжаҳон адабий жараёнида тутган ўрни ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда баҳолаш имконини бермоқда. Айниқса, туркий халқлар адабиётида бобуршуносликка оид илмий ва бадиий асарларни қиёсий таҳлил этиш адиб ижодини тадқиқ этиш жараёнида юзага келган кўпгина масалаларнинг ечимида муҳим ҳисобланади. Бобурнинг жаҳон адабиёти ривожига қўшган улушини илмий асослаш, асарларининг дунё кутубхоналаридаги қўлёзмалари ҳамда таржималарини тизимли равишда ўрганиш, амалга оширилган ишлар тадрижи ва такомил босқичлари ушбу соҳада кўплаб устувор вазифаларни бажаришни тақозо қилади. Мамлакатимизда буюк аждодларимиз меросига қаратилаётган эътибор, улардан қолган бой илмий-адабий меросни тадқиқ этиш ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсига ҳурмат ва эътибор янада юксалди. Шоир асарлари қўлёзмаларининг хорижий мамлакатлардан олиб келингани ва улар асосида ўнлаб қимматли асарлар битилгани юртимизда бобуршунослик йўналишида қилинаётган ишлар кўламини кўрсатиб беради. Бобур шеъриятининг ўзига хослиги оддий ва самимийлигида, шунингдек, барча бирдек тушуна олишидадир. Шоир лирикаси марказида муҳаббат ва ҳижрон, инсоннинг пок севгисини улуғлаш, висол орзуси, вафодорлик мавзулари туради. Ҳар бир шеърида шоир ҳаётининг манзаралари акс этади. Шу боис Бобур шеърияти унинг биографияси дейиш мумкин. Аксарият ҳолларда шоир ўз умрининг аччиқ-чучук кунларидан сўз очади.Кўнгли тилаған муродиға етса киши,Ё барча муродларни тарк этса киши,Бу икки иш муяссар бўлмаса оламда,Бошини олиб бир сориға кетса киши.Ушбу рубоийнинг ёзилиш ҳолатини кўз олдимизга келтирайлик. 19-20 ёшлардаги ғайрати дунёга сиғмаган пайтлари. Лекин давлат ишлари, сиёсий зиддиятлар уни руҳан тушкун ҳолатга туширади. Тақдир тақозоси Бобурни ўзи туғилиб ўсган юртларни тарк этишга мажбур қилади. Шу боис унинг шеъриятида Ватанга интилиш, ғурбат, ҳижрон мавзулари кенг ёритилган.Бобур мумтоз адабиётимиз йирик сиймоларидан бири сифатида лирик жанрларда сермаҳсул қалам тебратган. Адиб ижоди ўз давридаёқ замонасининг шоиру олимлари томонидан муносиб шарафланган. Жумладан, Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома” асарида, Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” ва тарихчи Абулфазл Алломий асарларида ҳақли равишда кўп ва хўп эътироф этилади. “Тарихи Рашидий” асарида ёзилишича, “Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмасдир”. Шоир шеъриятига бўлган бундай юксак муносабат асрлар оша янада такомиллашиб борди. Айниқса, ХХ асрга келиб бу жараён алоҳида кўриниш касб этди. Манбаларда, шоир саккизта шеърий жанрда ижод қилгани, шундан ғазаллар – 126 та (3 таси тугалланмаган), маснавий – 12 та, қитъа – 23 та, туюқ – 20 та, фард – 117 та, муаммо – 54 та, рубоий – 230 та ва бир нечта масну шеър ёзгани қайд этилади. Бобур, айниқса, туркий шеърият анъаналарини Ҳиндистон адабий муҳитига олиб кирган ва сарой шоирларининг туркча шеър ёзишига раҳнамолик қилган улуғ шахс. Бобурнинг мумтоз девончилик анъанаси асосида девон тузгани маълум эмас. Бироқ бир рубоийсида ва “Бобурнома”нинг 1509-1510 йиллари воқеалари баёнининг бир ўрнида Самарқанд ҳокими Пўлот Султонга девонини юборганини таъкидлайди. Айни пайтга қадар “Бобур девони”нинг 10 та қўлёзмаси топилган бўлиб, кейинги тадқиқотларга кўра шоирнинг ҳали илм аҳлига номаълум яна бир қўлёзма нусхаси ҳам мавжудлиги аниқланган. Бобур девонининг қўлёзма нусхалари бугунги кунда Англия, Франция, Ҳиндистон ва Туркия кутубхоналарида сақланмоқда. Улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг буюк асари, шубҳасиз, “Бобурнома” бўлиб, унда 1494–1529 йиллари Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган. Бу асарда катта бир даврнинг тарихи мужассам. Унинг қимматини оширадиган жиҳатлардан яна бири бир ярим мингдан зиёд шахслар номи зикр этилгани бўлса, шундан етти юз нафарга яқини шоҳлар, ҳокимлар, амир-амалдорлар, дин уламолари, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳиллари, деҳқонлар, ҳунарманд ва бошқа касб эгаларидир. Бу шоҳ асарда, айниқса, илмфан, санъат ва адабиёт вакилларига салмоқли ўрин берилгани алоҳида эътиборга молик. “Бобурнома”да Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон халқларининг тарихий, ижтимоий-сиёсий ҳаёти, турмуш тарзи, шу мамлакатлар географияси, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси тўғрисида жуда кўп маълумотлар келтирилади. Асар ўз характери билан нафақат туркий тилдаги тарихнависликда фавқулодда янги ҳодиса, балки Шарқ маданияти тарихида ҳам ажойиб янгилик, нодир адабий манба сифатида ардоқланган. Шу сабабли XVI асрдаёқ бир неча марта форс тилига, кейинчалик Европа тилларига таржима қилинди. “Бобурнома” шу кунга қадар йигирмадан ортиқ тилга ўгирилган бўлиб, ҳар бири турли йилларда қайта-қайта чоп этилмоқда. Жаҳон илм-фанида тилшунослик, адабиётшунослик, географик ва тарихий аспектларда ўрганилмоқда. Туркий шеъриятга араб ва форс адабиёти орқали кириб келган аруз тизимининг тараққиётида Алишер Навоийдан кейин Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг хизмати бениҳоя каттадир. Улуғ шоир “Аруз рисоласи”да туркий арузнинг назарий ва амалий жиҳатларини кўпгина мисоллар орқали ифодалаб беради. Масалан, Навоий “Мезон ул-авзон”да 19 баҳр, 160 вазн ҳақида ёзган бўлса, Бобур “Аруз рисоласи”да 272 та вазн борасида сўз юритиб, ҳар бирига фақат туркий шеърият намуналаридан эмас, балки форсий ва арабий шеъриятга оид мисоллар ҳам келтириб ўтади. Олимлар бу асар аруз вазнига оид туркий ва форсий рисолалардан кўп жиҳатдан фарқ қилишини қайд этишади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур отаси йўлидан бориб, машҳур сўфий – Хожа Аҳрор Валийга ихлос қўяди ва унинг тариқати руҳида вояга этади. Мирзо Олим Мушрифнинг “Ансоб ус-салотин фи таворихи хавоқин” (Султонлар насаблари ва хоқонлар тарихи) асарида ёзилишича, Заҳириддин Муҳаммад исмини Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор қўйган, шарҳи қуйидагича келтирилади: Заҳири дини Муҳаммад – Муҳаммад динининг таянчи, посбони, демакдир. Бобур – бабр (шер) сифат, шердек деган маънога моликдир. Дарҳақиқат, у исми жисмига монанд, умри давомида комил мусулмон сифатида суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабига содиқ бўлиб келди. Бобур фиқҳ илми борасида кенг маълумотга эга бўлиб қолмасдан, балки чуқур тасниф этишга қодир салоҳият эгаси бўлган. “Рисолайи волидийя” ва “Мубаййин” асарлари орқали фарзандлар билиши лозим бўлган диний масалаларни шеърий усулда бутун қонуниятлари билан баён этганки, шоҳ ва шоирнинг бошқа асарлари каби барча замонлар учун аҳамиятлидир.Бобур Мирзонинг бой адабий-илмий мероси нечоғлик буюклигини кўп асрлардан бери Шарқ ва Ғарб олимлари таъкидлаб келмоқда. “Бобурнома”нинг инглиз тилига таржимони, Бобур ҳақида роман ёзган Уилям Эрскин таъбири билан айтганда, “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.Шуҳрат ҲАЙИТОВ,филология фанлари доктори