TABIA Ijtimoiy-siyosiy, ekologik gazeta T @ekogazeta www.ekogazeta.uz 5-бет № 16 (622) 18.04.2024 Юртимиз бўйлаб «тоза ҳаво» ойлиги бошланди Оролқумда олам яшнамоқда табиатни зада қилаётган Авлодларни аммо ечим ҳам йўқ эмас чиқиндилар жиддий, Муаммолар 7-бет миллион тупдан ортиқ дарахт экилди 5-бет 127 3-бет 6-бет 2-бет Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?
№ 16 2 TABIAT 2024-yil 18-aprel www.ekogazeta.uz Экопартия овози 6 йил давомида 80 543 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Авлодларни хафа, табиатни зада қилаётган Муносабатимизни ўзгартирмасдан, муаммоларга ечим топа олмаймиз Кунлар исиб, баҳор фасли ўз гўзаллигини намойиш эта бошлаши билан шаҳарда қиш бўйи диққинафас бўлган аҳоли қирлар, тоғ ён бағирларига ошиқади. Табиат қўйнида маза қилиб ҳордиқ чиқариб, унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлгиси келади. Албатта, табиатга ошнолик, унга меҳр қўйиш бу жудаям қувонарли. Аммо шу ҳордиқлардан кейин қоладиган «из»лар ҳар бир инсоннинг таъбини хира қилиши аниқ. Хизмат сафари билан кўп йўлларда юраман. Йўл-йўлакай ҳаттоки аҳоли истиқомат қилмайдиган ҳудудлар, кенгликларда ҳам пластик идишлар, целлофан пакетлар учиб юрганини кўриб кўнгил ҳижил бўлади. Бу чиқиндиларни сизу бизга ўхшаган йўловчилар машина ойнасидан улоқтиргани тайин. Бундай чоғда ҳар бир инсоннинг виждон деган ички назоратчиси аниқ ишлаши керак. ҲАММАМИЗНИНГ ИШИМИЗ, ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗ Халқимиз азалдан тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган. «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган. Дарахт эккан одамга унинг савоби тегиб туради, дейилган. Оилада фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Саноат кун сайин ривожланиб бораётган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали масала сифатида кун тартибига чиқмоқда. Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак. Бунинг учун биз табиатга эътибор беришимиз, фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутишимиз зарур. Бу борадаги энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш. Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Лекин нима учун уни тоза-озода сақлаш ҳақида қайғурмаймиз? Ахир, муқаддас китобларимизда ҳам «Поклик иймондандур» дейилгани бежиз эмас. «Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бунга ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин. Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда «бу ишингиз нотўғри бўлди», дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларни бунга ўргатишимиз керак. Бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир», – дея таъкидлайди бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев. НЕГА ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ОШИҚАМИЗ? Чиндан, табиат қўйнига нега борилади ўзи? Тўкин дастурхон атрофида еб-ичиш учунми ёки чарчаган танга роҳат бахш этиш, шаҳар чанг-тўзонидан димиққан ўпка бироз бўлса-да, соф ҳаводан нафас олишига имкон бериш учунми? Кўпчилик бу саволга албатта ҳордиқ чиқариш учун борамиз, деб жавоб бериши аниқ. Бир ё икки кунга бўлса ҳам шаҳар шовқинидан узоқлашиб, гўзал манзара, шарқираган сув, сўлим табиат қўйнида яйраб ҳордиқ чиқарганга нима етсин?! Мутахассислар табиат қўйнида дам олиш кўпгина касалликларни енгишда ёрдам беришини таъкидлашади. Бироқ ҳар бир соҳада бўлгани каби табиат бағрида дам олишнинг ҳам ўзига хос йўл-йўриғи, одоблари борлигини унутмаслик керак. Бу қоида ва тамойиллар инсон билан табиат ўртасидаги муносабатга путур етмаслигини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳар биримизнинг экологик маданиятимиз қай даражадалигини кўрсатиб беради. Афсуски, дам олиш масканларида, тоғ ёнбағирларида инсонлардан қолган «из»ларни кўриб, аксарият ҳолларда таъбингиз хира бўлади. Атрофга сочилган пластик идишлар, озиқ-овқат ўрамлари қолдиғи, бутунлай чириб битишига бир неча юз йиллар керак бўладиган пакетлару, ҳаттоки болалар тагликларигача она табиат бағрига шундоқ ирғитиб юборилганини кўриб, бугунги кунда экологик тарбия қанчалар муҳим эканини яна бир бор чуқур англаймиз. Овқат қолдиқлари, ичимликдан бўшаган шишаю пластик идишлар, целлофан халтачалар, шоколаду сақич қоғозлари шундоқ оёқ остида, ҳаттоки, энг тоза саналган сув ҳавзаларида ҳам кўзга ташланади. Ваҳоланки, бу каби маиший чиқиндилар асрлар давомида атроф-муҳитга зарар бериб туради. Улар бугун табиатга қанчалик катта зиён етказаётганини ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз. Лекин буни чуқурроқ англаб етиш, ўзимизда барқарор экологик маданиятни шакллантириш борасида қилинадиган ишларимиз ҳали талайгина. Оддийгина чиқинди улоқтириш каби дастлаб майда-чуйдага ўхшаб кўринган кундалик ҳодисалар сабаб бугун инсоният бир қанча экологик муаммолар қаршисида ожиз қоляпти. 4,6 ТРИЛЛИОН ДОЛЛАР ЗАРАР Бугун замонавий инсон энг кўп йўл қўядиган хато чиқинди билан боғлиқ. Дам олиш масканларини чиқинди билан тўлдираётганлар кўп такрорланадиган, аммо жиддий эътибор берилмаётган, натижада глобал экологик муаммоларга олиб келадиган бу хато бир кун келиб ҳаммамиз учун қимматга тушишини ўйлаб кўришса, яхши бўларди. Мисол учун, дунё миқёсида атроф-муҳит ифлосланишининг маиший турларидан ўлим даражаси камайганига қарамай, саноат ифлосланишидан ўлимлар сони бир ярим баравар ошгани таъкидланмоқда. The Lancet Planetary Health журналида эълон қилинган глобал ўлим ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига оид тадқиқотга кўра, ҳар йили 9 миллионга яқин одам ҳаво, тупроқ ва сув ифлосланишидан нобуд бўлади. Тадқиқотчилар ифлосланишни касаллик ва эрта ўлим бўйича дунёдаги энг катта экологик хавф омили деб атади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили дунёда ҳар олтинчи ўлимга шу сабаб бўлади. Бундан ташқари, атроф-муҳит ифлосланишининг турли шакллари туфайли 2015 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,6 триллион доллар йўқотди. Кўпчилик умуман назарга илмай, дуч келган жойга улоқтириб юборадиган полиэтилен пакетлар бугунги куннинг энг глобал муаммоларини келтириб чиқармоқда. Дунё бўйича ҳар дақиқада бир миллионга яқин полиэтилен пакет ишлатилади, уларнинг аксарияти ўртача 25 дақиқадан сўнг ахлат қутисига тушади. Пластик турига қараб, бундай пакетларнинг парчаланиши 100 йилдан 500 йилгача давом этиши мумкин. Полиэтилен пакетлар ва бошқа пластмасса буюмларнинг тўпланиши атроф-муҳитнинг микропластмассалар билан ифлосланишига олиб келади. Улар ҳайвонларнинг озиқ-овқат занжирига кириши ва ҳатто инсонларнинг ичимлик сувигача етиб бориши мумкин. Бу эса организмда микропластмассалар тўпланиши ва заҳарланишни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, организмига пластик қоплар кириб қолган ҳайвонлар турли шикастланиш ёки бўғилишдан вафот этиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди. Унутмаслик керакки, табиат қўйнидаги белгиланмаган жойларга ташлаб кетилаётган чиқиндилар арзимаган бўлиб кўринса-да, айни шу ифлосланишга катта ҳисса қўшади. Бунинг исботини Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган плоггинг тадбирларида ҳам кўряпмиз. Юртдошларимиз ҳордиқ чиқариб кетган ҳудудлардан партиямиз фаоллари ва кўнгилли ёшлар томонидан тонналаб чиқиндилар йиғиб махсус жойларга топширилмоқда. Замонавий дунёда пластик буюм ва пакетлардан бутунлай воз кечиш имконсиз. Аммо ундан фойдаланишни минималлаштиришга эришиш мумкин. Мисол учун, полиэтилен пакет ўрнига унинг муқобили – қоғоз қоп, тўқилган эко-сумкалар, харид учун матодан тикилган эко-пакетлардан фойдаланиш мумкин. Дам олишга чиққанда ичимликларни шиша идишларга ёки термосларга қуйиб олиш, имкон борича бир марталик пластик эмас, кўп марта ишлатиш мумкин бўлган сопол, чинни, керамик идишлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. «ВИЖДОН» ДЕГАН «КАМЕРА» ИШЛАБ ТУРСА... Албатта, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида дам олиш масканлари маъмурияти томонидан чоралар кўрилади. Шу билан бирга, бундай масканларда турли жойларда илиб қўйилган огоҳлантириш қоидаларига кўзингиз тушади. Аммо оддий табиат қўйнида бундай назоратнинг имкони йўқ. У ерларга камера ҳам ўрнатиб бўлмайди. Бундай пайтда инсонларнинг вужудидаги «виждон» деган «камера» ишлаб туриши маъмурий чоралардан кўра бир неча баравар кўпроқ самара бериши шубҳасиз. Демак, бу масалага онгли ёндашув лозим. Ҳар бир одам табиат қўйнида ўзини қандай тутиш, атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлишни билса ва бунга қатъий амал қилишга одатланса, ҳеч бир огоҳлантириш, назоратнинг кераги бўлмайди. Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси чиқиндилар
№ 16 www.ekogazeta.uz 2024-yil 18-aprel TABIAT 3 Энди «Давлат хизматлари» орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади. хавфсиз озиқ-овқат деганидир Соғлом тупроқ – Юртимиз бўйлаб соғлом экология ва Олимлар тавсия этади Экология Талабларга жавоб бермаганлари жавобгарликка тортиляпти. Экологик стикерлар, тоза ҳудуд, корхоналарни вақтинчалик ёпиш каби тадбирлар шулар жумласидан. Атмосферага зарарли ташламаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлардан яна бири «тоза ҳаво» ойлигидир. Бу тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳар йили икки босқичда бутун республика бўйича ўтказилади. Биринчи босқич – 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич – 10 августдан 10 сентябргача (Тошкент шаҳрида 10 сентябрь – 10 октябрь) давом этади. Тадбир давомида республикамизнинг барча ҳудудларидаги йўл-патруль масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизель, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Экологик носоз деб топилган транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилиб, носозлик бартараф этилмагунча транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади. МАҚСАД НИМА? «Тоза ҳаво» ойлиги техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда ва бу самарасиз кетмаяпти. Масалан, 2023 йилда атмосферага 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди. Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 3 329 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан жами 553 153 млн. сўм жарима чоралари қўлланилиб, 2914 та техника воситасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Сўнгги вақтларда атмосферани ифлослантирувчи саноат корхоналари, тадбиркорлик объектлари, ҳавони ифлослантирувчи автотранспорт воситаларига нисбатан назорат кучайтирилмоқда. Ерлар деградацияси жараёнлари орасида саҳроланиш жараёни, айниқса, хавфли бўлиб, бу жараён йилдан-йилга жадаллашиб бораётгани кузатилмоқда. Бу вазиятда саҳроланишнинг келтириб чиқарган оқибатларини экологик ва иқтисодий нуқтаи назардан баҳолаш жуда муҳим ҳисобланади. Деҳқончилик ишлари бошланган айни паллада Ўзбекистон Экологик партиясининг «Олимлар қаноти» юқоридагиларни инобатга олган ҳолда тупроқ деградацияси жараёнларини минималллаштириш (камайтириш) ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун, энг аввало, иккиламчи шўрланишнинг олдини олиш ва заҳарли тузлар миқдорини камайтириш учун коллектор-зовур тармоқларини гектарлар бошига оптимал меъёрларгача етказиш кераклигини таъкидлашмоқда. Биламизки, шамол эрозиясининг олдини олиш учун, шамол тезлигини пасайтирувчи ихотазорлар, кўп қаторли ихота ўрмонларини барпо қилиш ҳам жуда муҳим саналади. Қолаверса, суғорма деҳқончиликда сув ортиқча сарфланишига чек қўйиш (тежаш) учун сувни тежовчи технологияларни (томчилатиб суғориш) жорий қилиш, саҳроланиш ва шўрланишга қарши курашиш учун эса эскирган ётиқ зовурлар тизимини тиклаш, тик зовурлар фаолиятини кучайтиришни ҳам олимларимиз тавсия қилмоқда. Бугунги технологик имкониятларни ҳисобга олиб, ерларни мелиоратив-экологик ва агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, саҳроланиш ва шўрланиш жараёнларини баҳолаб бориш учун мониторинг кузатувлари ҳам амалга оширилса, муаммони эрта аниқлаш имконияти юзага келади деб ҳисобланмоқда. Деградация жараёнларига қарши курашиш учун самарали алмашлаб ва навбатлаб экиш тизиминику ҳамма яхши билади. Аммо бу амалиётга ҳар доим ҳам риоя қилинмаслиги, қайтанга, йил бўйи экин майдонларидан тўхтовсиз фойдаланиб, кўпроқ ҳосил олиш мақсадида унумдор тупроқни деҳқончилик учун яроқсиз аҳволга келтириб қўйиш ҳолатлари учраб турибди. Шунингдек, партиямиз олимлари дегумификация жараёни ва озиқа элементлари миқдори камайишининг олдини олишда, экинлар тури талабларини ҳисобга олган ҳолда, агрокимёвий картограммалар асосида минерал ва органик ўғитлар қўллашнинг меъёрлари, муддатлари ва усулларини тўғри танлаш зарурлигини таъкидлашяпти. Сув ва ирригация эрозиясига қарши курашиш учун ер юзаси қиялик даражасини ҳисобга олган ҳолда суғориш нормаларини аниқ белгилаш, агротехник усуллар – иккиламчи ва оралиқ экинларни ҳамда биологик воситалар – биогумус, хлорелла, кўк-яшил сувўтларини қўллаш, структура ҳосил қилувчи препаратларни эгатлар оралатиб қўллаш, сув ва ирригацион эрозияга қарши курашишда органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳам тупроқ деградацияси муаммосининг олидини олиш ва бартараф этишда сезиларли самара беришини айтишмоқда. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, шўрланиш ва бошқа муаммолар натижасида унумдорлиги йўқолаётган ерлар ҳолатини яхшилаш нафақат бугунги, балки келажак авлод фаровонлигини яхшилаш, пировард натижада эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу эса барчамизга ушбу масалага янада жиддий ёндашиш масъулиятини юклайди. Камолиддин РЎЗИМАТОВ, ЎЭП Марказий Кенгаши Матбуот бўлими бош мутахссиси Табиий ва антропоген шароитда 1 см. тупроқ қатлами ҳосил бўлиши учун юз йил талаб қилинар экан. Бироқ, ана шу юз йилда шаклланган тупроқ қатлами, ундан нотўғри фойдаланиш ва деградация жараёнлари туфайли бир мавсум дала вегетацияси даврида батамом йўқолиб кетиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар, айниқса, суғориладиган тупроқларни турли деградация жараёнларидан асраш ниҳоятда зарур. «тоза ҳаво» ойлиги бошланди Табиатни қандай қилиб асраш, урушлардан, техникавий тараққиёт келтириб чиқарадиган кулфатлардан ҳимояланиш тўғрисида бош қотиришдан аввал маънавий маънода инсон қандай қилиб инсон бўлиб қолажагини, фақат ақл-идрокли мавжудот шаклида эмас, балки ҳис қиладиган, виждонли инсон қандоқ бўлиши кераклигини билмоқ керак. Чингиз АЙТМАТОВ Уйғоқ фикр
№ 16 4 TABIAT 2024-yil 18-aprel www.ekogazeta.uz Ўзбекистонда мактаблар сони сўнгги 5 йилда 660 тага кўпайган. барча муаммолар калити дейишмоқда одамлар Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди. Юрагида ўти бор бу инсон ўз фаолияти давомида элдошларимиз ишончини қозониб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. У шу кунгача бир қатор муаммоларни ижобий ҳал қилишга эришиб келяпти. Шу боис бўлса керак, унинг қабулхонаси ҳамиша одамлар билан гавжум. Экологик маданият – Партия ҳаёти 15 апрель – Халқаро экологик билимлар куни Бизнинг депутат Ўтган давр мобайнида қабулхонага Жанқўнғирот маҳалласи, «Амударё», «Жана-жап», «Саманкўл», «Саришунгул» овул фуқаролари номидан ёзилган 278 та муаммо, шикоят, таклиф ва мулоҳазалар қайд этилган ёзма мурожаатлар келиб тушган. Уларни Дадажон Исақулов тегишли идора ва ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориб, ўз вақтида ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлди. Мурожаатларнинг 15 таси Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирига, 3 таси Соғлиқни сақлаш вазирига, 5 таси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирига юборилиб, муаммолар қисқа муддатда ҳал қилинишига эришилган. Аҳоли мурожаатининг аксарияти тоза ичимлик сув ва сув тармоқлари билан боғлиқ. «Хатеп» овули аҳолиси Д.Исақуловга ана шундай долзарб масалада мурожаат қилишганида муаммо тез фурсатларда ҳал қилинишига, тўғриси, унчалик ишонишмаган ҳам эди. Сабаби, бу овулда 1980 йилдан буён тоза ичимлик сув муаммо бўлиб, одамлар жиддий қийинчиликлар қуршовида қолган эди. Улар шўр, ер ости сизот сувларини истеъмол қилиб келишарди. Натижада буйрак, ўт-тош касалликларига чалиниш хавфи кучая борган. Дадажон аканинг жиддий саъй-ҳаракати билан 4,3 километр масофага қувур тортилиб, Хоразмдаги «Туямўйин» магистрал ичимлик сув таъминоти тармоғига уланди. Қирқ йилдан буён чучук сув нималигини билмаган хатепликлар қувончдан дўпписини осмонга отишди. «Отангга раҳмат, Дадажон!», «Депутат дегани сендек бўлиши керак, аслида! Яшавор!» дея алқашганини кўрсангиз эди. Кулоб қишлоғининг 5794 нафар аҳолиси ҳам айнан шу муаммодан қийналиб келишарди. Депутатимиз қишнинг қор-қировли кунларида қишлоққа кўчиб келди, десак ҳам бўларди. У то 800 метр узоқликдаги сув тармоғини тортиб келтиргунча шу ерда бўлди. Муаммо ижобий ҳал қилингач, нуроний отахон ва онахонлар дуосини олгач, ўзининг навбатдаги режаларини амалга ошириш учун жўнади. Депутат Дадажон Исақулов «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ҳисобланади. Шу боис унга электр тармоқлари бўйича бўлаётган мурожаатларнинг кети узилмайди. Дарвоқе, Дадажон ака айнан мана шу қишлоққа Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари бўйича бевосита алоқадор З.Керимзатовга илтимоснома билан чиқиб, иккита яп-янги трансформатор, симёғочлар ўрнаттириб берди. Эҳ-ҳе, Дадажон ака бош-қош бўлиб, самарали ҳал қилинган ишлар хусусида гапираман десангиз, нақ достон бўлиб кетади. Одамларнинг банкдан имтиёзли кредит олиши ёки ишга жойлашишига кўмаклашгани ҳақида тўлибтошиб гапириш мумкин. Сайлов округида ундан миннатдорлар ҳар қадамда учрайди. – Баъзан аҳоли муаммолари бўйича тегишли идора ва ташкилотларга йўллаган депутатлик сўровимизга қониқарсиз жавоб оламиз. Лекин бундан ҳеч ҳам умидсизликка тушмаймиз. Мавжуд имкониятларни чамалаб муаммони баратараф қилишда давом этаверамиз, – дейди Дадажон ака Исақулов биз билан суҳбатда. Дарҳақиқат, ишсизликдан қийналган 56 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига депутатлик сўрови йўлланган эди. Бу юзадан, афсуски, қониқарсиз жавоб олинди. Шунга қарамасдан депутат Д.Исақулов ишсиз мурожаатчиларнинг кўпчилигига ўзи иш ўрни топиб ишга жойлаштиришга муваффақ бўлди. Катта йўлдаги кўприклар, мактабларни таъмирлаш масалалари ҳам фидойи депутат эътиборидан четда қолмаётир. Айниқса, «Саришунгул» овулидаги 31 та эски хонадон бузиб кўчирилганида уй эгаларига компенсация тўловлари тўланиши ва ер берилишида кўрсатган жонбозлиги таҳсинга лойиқ. Бу каби ишлар ортидан Дадажон ака «халқ ўғли» деган эзгу ном қозониши бежиз эмас. Зеро, тўла ишонч билан сайлаган элга хизмат қилмоқ ҳар бир депутатнинг мақсадига айланмоғи керак. Ана шундагина партиянинг жамиятда тутган ўрни ортиб, янада мустаҳкам бўлаверади. Гулнора САРИЕВА, ЎЭП Хўжайли туман партия ташкилоти раиси Кўплаб мамлакатларда ҳар йили 15 апрель – Халқаро экологик билимлар куни сифатида нишонланади. БМТнинг 1992 йил 15 апрель куни Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган атроф-муҳит муаммолари муҳокамасига бағишланган конференциясида инсоният ҳаёти ва барқарорлиги учун экологик тарбиянинг улкан аҳамияти алоҳида қайд этилган ва ушбу санани Экологик билимлар куни сифатида нишонлаш таклиф этилган эди. Бу кундан мақсад экологик билимларни тарғиб қилиш, экологик маданиятни шакллантириш, шунингдек, долзарб экологик муаммолар ва атроф-муҳит ҳолати тўғрисида хабардор қилишдир. ЁШЛАР ҚАНДАЙ ФИКРДА? Дарҳақиқат, сайёрамизнинг келажаги ёш авлоднинг экологик маданиятига боғлиқ. Буни Ўзбекистон Экологик партияси ҳам тўла англаган ҳолда ҳудудларда экологик маданият, табиатни асраш борасида давра суҳбатлари, тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Негаки, экологик муаммоларни фақат миллий ва глобал миқёсда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқалигина ҳал қилиш мумкин. Сана муносабати билан ташкил этилган бир қатор тадбирларда ҳам бу алоҳида қайд этилди. Экопартиянинг Учтепа туман кенгаши ҳамда Жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида Экологик билимлар куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носир Аминов ва Муқаддас Тиркашева талаба-ёшларга бугунги кунда экологик муаммоларнинг нақадар долзарблиги, пойтахтимизда ушбу муаммонинг олдини олиш чоралари, экологик маданиятни шакллантириш борасида тушунчалар беришди. Ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтаришди. «Ота-боболаримиз Ватанни, она табиатни асраш муқаддас бурч эканлигини доимо эътироф этиб келишган. Экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, экологик таълим-тарбия ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш билан бирга, улар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат уйғотади, йигит-қизларни тежамкорликка ўргатади», дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. Тадбир давомида анъанага мувофиқ, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ёшларнинг экологик билимини оширишга қаратилган давра суҳбатлари Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари томонидан Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда, Экопартия Хоразм вилоят кенгаши вакиллари томонидан Урганч давлат педагогика институтида, партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз муҳандислик-технология институтида ҳам ташкил этилди. Мулоқотлар давомида иштирокчиларга бугунги кунда олиб борилаётган экологик лойиҳалар, уларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлодда экологик билимларни шакллантириш, она табиатга нисбатан меҳр уйғотиш масалалари, шунингдек, бу борада Экопартия томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди. Зотан Экомаданиятнинг шаклланиши келажак авлод саломатлигини асраш гаровидир! Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Матбуот хизмати «Отангга раҳмат, халқ ўғли»,
№ 16 www.ekogazeta.uz 2024-yil 18-aprel TABIAT 5 Жамият Муаммолар жиддий, Атроф-муҳит инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлайди. Бироқ, сайёрамиз инсоният фаровонлигига таҳдид соладиган кўплаб экологик муаммоларга дуч келмоқда. Иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши, ер ва ҳавонинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши сингари жиддий экологик муаммолар барқарор келажакни таъминлаш учун шошилинч эътибор ва тезкор чора-тадбирларни талаб қилади. аммо ечим ҳам йўқ эмас Даромад манбаи Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда ГЭС қуради. САБАБЛАР АНИҚ Аввало, юқорида санаб ўтилган экологик муаммоларга сабаб бўлаётган омилларга тўхталсак. Масалан, сайёрамизда иқлим ўзгаришидан азият чекмаётган ҳудуд деярли қолмади. Ер қаъридан аёвсиз қазиб олинаётган табиий ресурслар, ўрмонларнинг кесилиши, атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари глобал ҳароратнинг ошишига олиб келди, оқибатда экстремал об-ҳаво ҳодисалари, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва экотизимларнинг бузилиши юзага келмоқда. Саноат фаолияти, транспорт тирбандликларининг ошиб бориши, чиқиндиларнинг нотўғри утилизацияси ҳавонинг ифлосланишига «ҳисса» қўшади, ер ва сув манбаларини ифлослантиради. Ернинг таназзулга учраши, тупроқ эрозияси ва чўлланиш натижасида юзага келадиган атроф-муҳитнинг бузилиши инсоният олдида турган муаммоларни янада кучайтиради. ЕЧИМЛАР ЭСА... Ушбу экологик муаммолар инсоният учун жиддий хавфларни келтириб чиқарса-да, уларни ҳал қилиш учун кўплаб ечимлар мавжуд. Қуёш, шамол ва гидроэнергетика каби қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришини юмшатишга ёрдам беради. Энергия тежамкор технологиялар ва инфратузилмага сармоя киритиш углерод чиқиндиларини камайтириш ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришга ҳам ҳисса қўшиши мумкин. Агроэкология, регенератив қишлоқ хўжалиги ва барқарор ўрмон хўжалиги орқали барқарор ерни бошқариш амалиётини тарғиб қилиш экотизимларни сақлаш ва биохилма-хилликни ҳимоя қилиш билан бирга, келажак авлодлар учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, муҳим яшаш жойлари ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни ҳимоя қилишга қаратилган табиатни муҳофаза қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш қимматли экотизимларни ҳимоя қилишга ва экологик мувозанатни сақлашга ҳисса қўшади. Чиқиндиларни қайта ишлаш ва камайтириш ташаббуслари, масъулиятли истеъмол амалиёти орқали уларни бошқаришни такомиллаштириш чиқиндилар ҳосил бўлишининг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришга ёрдам беради. Биологик парчаланадиган материаллар ва бир марталик пластмасса муқобилини ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг татбиқ этиш вақти аллақачон етган. Бунинг учун турли рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиб жорий этиш мумкин. Ушбу тезкор чоралар атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва денгиз экотизимларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, ресурсларнинг камайиши, чиқиндиларни бошқариш ва атроф-муҳитнинг таназзулга учраши каби экологик муаммолар инсоният учун жиддий таҳдид бўлиб турибди. Бироқ, қайта тикланадиган энергия манбаларини қабул қилиш, ерни барқарор бошқариш амалиёти, ифлосланишни камайтириш ташаббуслари, биохилма-хилликни сақлаш ҳаракатлари, ресурсларни бошқариш стратегиялари ушбу муаммоларни самарали ҳал қилиши мумкин. Сайёрамизнинг барқарор келажагини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес субъектлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, умуман олганда барча-барча инсонларнинг бирдек ҳаракат қилишлари жуда-жуда зарур ҳисобланади. Ушбу экологик муаммоларни инновацион ечимлар ва жамоавий саъй-ҳаракатлар билан биргаликда ҳал қилиш орқали инсоният ушбу қийинчиликларни енгиб ўтиши, ҳозирги ва келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратиши мумкин. Элноза ТОШМУРОДОВА, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент юридик техникуми 1-курс талабаси Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп. Хусусан, «Кўчкак» маҳалласидаги 1462 та хонадонда истиқомат қилувчи 7 мингдан зиёд аҳоли томорқачилик орқасидан кун кўриб, кўпчилиги яхшигина даромад ҳам олишмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Носир Ҳалимов ўзи сайланган ҳудуд – «Кўчкак» маҳалласида бўлиб, аҳолининг ердан фойдаланишини ўрганди. Носир Ҳалимов маҳалла оқсоқоллари ҳамроҳлигида Дўстмурод Худойбердиев ва Сайид Нуриллоевлар хонадонида бўлиб, оилаларнинг томорқадан қандай фойдаланаётганликларини кўздан кечирди. Хонадонларга келган инсон бу ердаги яшилликни, тартиб билан экилган дарахтлар ва турли экинларни кўриб кўзи қувнайди. Янги сабзини узиб олаётган оила бекаларининг айтишича, рўзғор учун керакли барча полиз ва сабзавот маҳсулотлари томорқада етиштирилади. Ортиғи эса маҳаллий бозорда сотилади. – Томорқадан унумли фойдаланиш оиланинг фаровонлигини оширади, – дейди Носир Ҳалимов. – Ҳовлидаги бўш турган ердан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир. Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ? 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди Айни дамда республика бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Бугунга қадар жами 127 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қорақалпоғистон Республикасида 8 млн 469 минг туп, Фарғона вилоятида 10 млн 241 минг туп, Наманган вилоятида 10 млн 113 минг туп, Қашқадарё вилоятида 10 млн 580 минг туп, Бухоро вилоятида 10 млн 40 минг туп, Андижон вилоятида 9 млн 862 минг туп, Навоий вилоятида 8 млн 973 минг туп дарахт экилди. Шунингдек: Сурхондарё вилоятида 10 млн 247 минг туп, Хоразм вилоятида 9 млн 339 минг туп, Самарқанд вилоятида 10 млн 244 минг туп, Жиззах вилоятида 9 млн 913 минг туп, Тошкент вилоятида 10 млн 159 минг туп, Сирдарё вилоятида 8 млн. тупдан ортиқ, Тошкент шаҳрида 569 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шу пайтга қадар 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. Бу йилги баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш мўлжалланган.
№ 16 6 TABIAT 2024-yil 18-aprel www.ekogazeta.uz Олам ва одам Кундуз куни чироқларни ёқиб, электр энергиясини беҳуда сарфлаганлар жаримага тортилмоқда. олам яшнамоқда Оролқумда Она табиатни асрашда бизнинг ҳам улушимиз бор Ўзидан хилма-хил зарарли газлар, чиқиндилар чиқарувчи саноат корхоналари табиат, инсон ҳаёти, ҳайвонот олами, глобал иқлим учун жуда катта хавф келтириб чиқариши мумкин. Тўғрироғи, чиқаряпти, десак ҳам адашмаган бўламиз. Бунинг таъсирида бутун дунё бўйлаб ҳавонинг ифлосланиши, магнит бўрони, иқлим ўзгариши каби муаммоли вазиятлар юз беряпти. Биргина республикамиз миқёсида ушбу вазиятни кузатадиган бўлсак, пойтахтимиз дунё бўйлаб атмосферанинг ифлосланиши бўйича етакчи ўринларда. Кўмир, нефть ва табиий газ каби қазиб олинадиган ёқилғиларни электр, иссиқлик ва транспорт учун ёқиш ҳавога олтингугурт диоксиди, азот ва углерод оксидлари каби ифлослантирувчи моддаларни чиқаради. Бу эса инсон учун ҳам, табиат учун ҳам зарарлидир. Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар қатнови ҳам тўхтамайди. Ҳозирда деярли ҳар бир хонадонда автомобиль бор. Буни йўлларда дуч келадиган тирбандликлардан ҳам билишимиз мумкин. Улардан чиқадиган газларнинг иқлим учун зарари нақадар катталиги, афсуски, бизни унчалик ташвишлантирмаяпти. Фикримча, мана шу масалаларнинг олдини олиш учун барча ўз ҳиссасини қўшмоғи зарур. Биргина Ўзбекистонда эмас, ривожланган ва ривожланаётган кўплаб давлатларда ишлаб чиқариш миқёси юқори. Бироқ улар ҳавонинг ифлосланишидан азият чекмаяпти-ку... Ҳамма тоза ҳаводан нафас олишга ҳақли. Шундай экан, кўпроқ кўчатлар экайлик, атрофимизни боғу бўстонга айлантирайлик. Экология масаласига масъул ташкилотлардан эса қайта тикланадиган манбаларни аҳолига кенг тарғиб қилиш, саноат жараёнларини безарар тарзда такомиллаштириш, транспорт воситаларининг атмосферага зарарли таъсирини камайтиришни ҳам тартибга солишларини сўраб қолган бўлардим. Зуҳра ТОЖИБОЕВА, Ҳалима Худойбердиева ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси, Сирдарё вилояти Мўйноқ давлат Ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган миллий табиат боғимизнинг умумий ер майдони 1 миллион гектарни ташкил қилади. Бу ерларнинг табиий шароитини яхшилаш мақсадида ҳар йили саксовул, юлғун, қораборак каби бутасимон ўсимликларни экиб, кўпайтирмоқдамиз. Ҳозиргача ишчи-ходимлар билан ҳамжиҳатликда «Оролни қутқариш фонди»га қарашли «Ахантай» ҳудудида 250 гектар ер майдонларига саксовул кўчатлари экканмиз. 5 гектар ерда эса кўчат питомниклари ривожланмоқда. Ҳайвонлар ва паррандаларнинг озуқа еб, сув ичиши учун махсус идишлар қўйиб чиқиш ҳар доимги вазифамиз сирасига киради. «Оролқум» Миллий табиат боғига сайёҳлар оқимини жалб қилиш ва экотуризимни ривожлантириш мақсадида 2023-2025 йилларга мўлжаллаган истиқболли лойҳалар белгилаб олинган. Сўнгги йилларда Мўйноқ туманининг «Қозоқдарё» овул фуқаролар йиғинига келаётган экосайёҳлар сони анчагина кўпайди. Оролбўйида сайёҳликни ривожлантириш мақсадида ўтказилган тадбирларимиз ҳам ўз самарасини беряпти. Эндиликда бу ерларда ички туризм сезиларли даражада ривожланяпти. Ташриф буюрувчилар табиат боғимизнинг «Қизил китоб»га киритилган флора ва фаунанинг ранг-баранглигини кўриб, ҳайратланишади. Дарҳақиқат, биз нафақат йўлбошловчи-гид вазифасини ўтаймиз, балки экология ва табиатни асраш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам биргаликда олиб борамиз. Бунда мўйноқлик ёшлар энг яқин кўмакчиларимизга айланган. Улар турли саҳна кўринишлари, кўргазмалар намойиш қилиб, одамларни табиатни севишга ва уни асраб-авайлашга чақиради. Дарахт ва буталарни кесиш, сув оқими режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси таназзулини келтириб чиқарувчи омиллар ёш рассомлар ва ҳунармандлар асарларида акс эттирилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш, паррандалар инини бузиш, чиқиндиларни ташлаш табиатга қанчалик зиён келтиришини ҳар бир сайёҳга тушинтиришдан эринмаймиз. Негаки, эринчоқлик табиатга лоқайдликнинг белгисидир. Табиат боғида тўронғил, юлғин, қораборак, саксовул, қизилмия, исириқ каби ўсимликлар рўйхатга олинган. Қамиш ва қўға-якан каби тез кўпаядиган ўсимликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Чунки улар қушлар ва ҳайвонлар уя қуриши учун қулай шароит ҳозирлайди. «Оролқум»да ёввойи тўнғиз, тулки, бўри, бўрсиқ, қуён ва сайғоқларни тез-тез учратиш мумкин. Қушлардан қирғовул, қирғий, чўл бургути, лочин, сор кабилар учрайди. Маълумки, ер юзида юлғуннинг юзга яқин тури бўлиб, шундан 54 тури Осиёда тарқалган. Миллий табиат боғимизда юлғуннинг 12 тури ўсади. Бир туп юлғун ўн йил ичида 50-60 тупга айланиши мумкин. Нега деганда, унинг уруғи шамолда учиб ерга тушса бас, баҳорда униб чиқиб, ривожланаваеради. «Оролқум» Миллий табиат боғи масъуллари жорий йилда бирқанча истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни кўзламоқда. Хусусан, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини асраб-авайлаш билан бирга экосайёҳликни янада ривожлантириш бўйича аниқ мақсадлар бегилаб олинган. Жорий йилда сайёҳлар оқимини 10 минг нафардан оширишга ҳаракат қилаяпмиз. Бунинг учун 30 та доимий ва 100 та мавсумий иш ўринлари яратиляпти. Кутиладиган даромад эса 2 миллиардга яқинлашиб қолишидан умид қилиб турибмиз. Ҳа, мамлакатимизнинг муҳим сув ҳавзаси саналган Орол денгизи қуриб, йўқ бўлиб бормоқда. Бироқ у ташлаб кетган ерларни бўм-бўш ва тап-тақир чўлга эмас, муҳташам ва файзли табиат боғларига айлантириш биз қорақалпоқларнинг муҳим вазифаси саналади. Бу борада озми-кўпми меҳнат қилаётган инсон чин маънода ватансевар фуқародир, десам муболаға бўлмайди. Зарухан МАТЕКЕЕВА, «Оролқум» Миллий табиат боғининг илмий ишлар бўйича мутахассиси Бугун барча соҳалар жадаллик билан ривожланиб боргани сайин дунё бўйлаб янги-янги технологиялар, турли хилдаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда. Бу албатта қайсидир маънода яхши. Лекин мана шундай ишлаб чиқариш субъектларининг салбий ҳолатларини ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? «Оролқум» миллий табиат боғи Ўзбекистоннинг энг шимолидаги Мўйноқ туманида жойлашган. У тобора қуриб бораётган Орол денгизининг жанубий ҳудудларини эгаллайди. Мазкур миллий табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишдан иборат. Шунингдек, табиий ландшафтни тиклаш, экологик мувозанатни сақлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик таълимни ривожлантиришда ўқитиш ва тарбиялаш ишларида яқиндан кўмаклашиш – бизнинг асосий вазифамизга айланган.
№ 16 www.ekogazeta.uz 2024-yil 18-aprel TABIAT 7 Таҳлил Қозоғистондаги сув тошқини оқибатида саккиз мингдан ортиқ жонивор нобуд бўлди. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади? Эко-рейд Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати давлат хизматчилари ўртасида уларнинг иш жойларида иш вақтига қанчалик риоя этилишига оид аноним сўровнома ўтказди. Сўровномада жами 560 нафар давлат хизматчиси иштирок этиб, уларнинг 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши аниқланган, 81,7 фоиз ҳолатда қўшимча ишлаган вақти учун қўшимча ҳақ тўлаб берилмайди. Шу ўринда давлат идоралари ходимларининг иш вақтидан ташқари ишлашига нима сабаб бўлаётгани ҳақида табиий савол туғилади. Иштирокчиларнинг: 47,7 фоизи – бунга иш ҳажмининг ортиб кетгани; 22,8 фоизи – турли ортиқча топшириқлар ҳаддан зиёд кўплиги; 17,6 фоизи – ўз вазифасидан ташқари ишларнинг юклатилиши ва йиғилишларнинг чўзилиб кетиши; 12 фоизи – раҳбари кетмагунча иш жойидан кетмаслигини сабаб қилиб кўрсатган. Бундан ташқари, респондентлар меҳнат таътилига тўлиқ чиқа олмаслиги, таътилдан чақириб олишлари ва таътилга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилиши, аммо умуман дам олмасдан ишлашини маълум қилган. Тўғри, юқоридаги рақамлар бутун мамлакат ҳудудидаги ҳолатни тўлиқ акс эттирмаса-да, меҳнат қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлигини тасдиқлайди. Кўплаб давлатлар иш соатларини қисқартираётган, ҳафтада 4 кун ишлаш тизимига ўтаётган бир даврда юқоридаги каби ҳолатлар салбий қарши олинади, албатта. Қолаверса, тадқиқотлар иш соатининг узунлиги самарадорликни тушириб юборишини, турли касалликларга сабаб бўлишини кўрсатган. ИШ ВАҚТИДАН ТАШҚАРИ ИШ = ИНСУЛЬТ ВА ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорликдаги тадқиқотига кўра, иш вақтидан ташқари иш инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. 2016 йилда дунё бўйлаб ҳафтасига 55 соатдан кўп ишловчи 745 минг нафар одам инсульт ва юракнинг ишемик касаллигидан вафот этгани қайд этилган. Мутахассисларнинг фикрича, ходимларнинг дам олишсиз ишлаши уларда стрессни келтириб чиқаради. Қолаверса, ишхонада кўп вақтини ўтказувчи инсонлар бола тарбиясига етарлича вақт ажрата олмаслиги ҳам салбий баҳоланади. Бунинг натижасида оиладаги барқарорликка путур етади. Бу каби омилларнинг жамият учун зарари ҳали баҳоланмаган бўлиб, бунинг салбий таъсири янада кенгроқ бўлиши ҳам мумкин. КАСБИЙ ЧАРЧОҚ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? Кунига 12 соат ишласангиз ҳам, сиздаги самарадорлик ошиб кетмайди. Узоқ иш куни, табиийки, чарчоққа олиб келади. Касбий чарчоқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро касалликлар таснифига киритилган. Одам тобора кўпроқ ишлайди, профессионал муаммоларни ҳал қилишга ёки катта мукофот олишга ҳаракат қилади. Шу ҳолатнинг ўзи ходимлар меҳнат унумдорлигининг ёмонлашишига, кечикиш ва ишга бормасликнинг кўпайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, узоқроқ ишлаш орқали ҳар доим ҳам самарадорликка эришиб бўлмайди. Классик 40 соатли иш ҳафтаси узоқ вақтдан бери самарасиз деб ҳисобланади. Давосда бўлиб ўтган 2023 йилги Халқаро иқтисодий форумда Ранстанд халқаро инсон ресурслари компанияси раҳбари Сандер Норденде ҳам истеъдодлилар камайиб бораётган дунёда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш бизнес зарурати эканини таъкидлаганди. Унинг айтишича, иш берувчилар ходимларига худди мижозлар сингари муомала қилишлари ва истеъдодларига муносиб баҳо беришлари керак. САМАРАДОРЛИК ОШИБ, ХАРАЖАТЛАР КАМАЙГАН Техника инқилобидан олдин одамлар дам олиш кунларисиз, кунига 10 соатдан ортиқ ишлаган бўлса, кейинчалик 8 соатлик иш кунига, сўнг 5 кунлик иш ҳафтасига ўтилган. Ҳозир эса қатор мамлакатларда 4 кунлик иш ҳафтасини жорий этиш устида тадқиқотлар олиб бориляпти. 2022 йилда «4 week global» нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Ирландия, АҚШ, Австралия ва Янги зеландиялик иш берувчилар 4 кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказди. Натижаларга кўра, иш вақти камроқ бўлса ҳам, ходимлар иш унумдорлиги ортади. Ходимлар жисмоний ва ақлий саломатлиги яхшиланганини, иш ва шахсий ҳаёти баланси мувозанатлашганини, ҳаётдан қониқиш ҳисси ошганини айтишган. Аҳамиятлиси, бир кун кўпроқ дам олишса ҳам, ишчилар доимги вазифаларини бажаришган ва кўпроқ самарадорликка, яхши кайфиятга эришишган. 4 КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг маълумотларига кўра, Нидерландия аҳолиси учун ўртача энг қисқа иш ҳафтаси 29,3 соатни ташкил қилса, Данияда ҳафтасига 32,4 соат, Норвегияда эса 33,8 соат. Германия, Швейцария, Ирландия, Белгия, Австрия, Австралия, Италия каби давлатлар ҳафтасига 35 соатдан ортиқ ишхонада вақт ўтказадилар. Дунёдаги энг қисқа иш ҳафтаси Голландияда, ҳафтада тўрт кун, етти соат, яъни ҳафтасига 28 соат, тушлик танаффуси бир соат. Давлат ўз ходимларининг шахсий ҳаёти ва иш ўртасидаги мувозанат ҳақида қайғуради. 2000 йилларнинг ўрталарида голландияликлар дунёда биринчи бўлиб иш ҳафтаси 30 соатдан кам бўлган иш вақтини жорий этишди. Ажабланарлиси шундаки, бу иқтисодиётга умуман таъсир қилмади. Бу борада юртимиздаги вазиятни юқорида таъкидлаб ўтдик. Беш кунлик иш кунига эга айрим давлат ташкилотлари ходимлари олтинчи кун ҳам ишга жалб қилинади одатда. Олти кунлик иш кунидан ташқари яна қўшимча иш вақтида ишлайдиганлар ҳам бор. Тадқиқотлар натижалари орқали англаш мумкинки, меҳнат учун кўп вақт сарфлаб самарага эришиб бўлмайди. Аксинча, ўз вақтини бошқарадиган одам ишга бутунлай боғланган одамга қараганда хотиржам, соғлом ва самаралидир. Шаҳруза САТТОРОВА Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз. Аксинча, дам олиш, байрам кунларида, кўп ҳолларда иш вақти тугагандан кейин ҳам ишлаш кўпчилик учун одатий ҳолга айланган. Қонунчиликда бундай ҳолларда ходимдан ёзма розилик олиш кераклиги, икки ҳисса пул тўланилиши белгиланган, бироқ бу норма қачон амалиётга жорий этилиши борасида жўяли бир нарса дейиш қийин. Жиддий огоҳлантириш берилди Жойларда ўтказилаётган экологик назорат тадбирлари орқали атроф-муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ҳолатлар аниқланиб, ноқонуний фаолиятларга чек қўйилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши, «Юксалиш» ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Булоқбоши тумани ҳудудида жойлашган адирликларда оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарининг ўрнатилгани юзасидан экологик назорат тадбири ўтказилди. Тадбир туманнинг «Саноат пром» ҳудудида олиб борилди. Тадбир давомида «Она замин» ХК масъулларига 15 кун муддат ичида чанг-газ тозалаш фильтрларини ўрнатиш, экологик меъёрий ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда фаолият юритиши юзасидан Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан талабнома тақдим этилди. Унда белгиланган вазифалар ижроси таъминланмаган тақдирда суд органларига корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича ҳужжат тақдим этилиши тушунтирилди. Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан Мирзачўл туманидаги «Mirzacho‘l Agroklaster group» МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводи ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ чанг чиқарилаётганлиги аниқланди. Маълумот учун, бунга қадар мазкур тадбиркорлик субъекти атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик бўйича уч марта – 2024 йил 26 январь, 30 январь ва 29 март кунлари огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, камчилик бартараф этилмаган. Ҳолат юзасидан корхона раҳбари Н.С.га нисбатан МЖтК 6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани судига юборилди. Суднинг тегишли қарорига асосан корхона раҳбарига БҲМнинг уч баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, корхона фаолиятини тўхтатиш учун ҳужжатлар Мирзачўл туман судига юборилди. Завод фаолияти тўхтатилади!
№ 16 8 TABIAT 2024-yil 18-aprel www.ekogazeta.uz Биласизми? ... ана шунақа гаплар Бош муҳаррир: Ҳусниддин БЕРДИЕВ Буюртма: Г-429 ISSN 2181-6190 Обуна индекси — 193 Адади: 2 237 нусха. Нархи: келишув асосида. Қоғоз бичими А-3, ҳажми 2 босма табоқ. Офсет усулида босилган. 1 2 3 4 5 6 Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй. Тел/факс: 71 234-83-45. E-mail: [email protected] Газета 2022 йил 8 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида қайта рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: № 0814. Муассис: «Оила ва табиат» газетаси» МЧЖ «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41. Ijtimoiy-siyosiy, ekologik gazeta Таҳрир ҳайъати: Абдушукур ҲАМЗАЕВ Азиз АБДУҲАКИМОВ Хайрулло ГАППОРОВ Зиновье НОВИЦКИЙ Низомиддин БАКИРОВ Улуғбек МУСТАФОЕВ Камол ЖУМАНИЁЗОВ Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши нашри TABIAT Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, беркиниш керакми? Баҳор офтобидан ижтимоий норма халққа син, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлма- қандай ёрдам бўлади? тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега? Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова бунга қуйидагича изоҳ берди. – Баҳорда қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади, – дейди мутахассис. – Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, то 16:00 гача юқори фаоллигини сақлаб туради. Хўш, бунинг нимаси хавфли, дейишингиз мумкин. Гап шундаки, худди шундай шароитда терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматоз касаллиги юзага келади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозир бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди. ҚУЁШ НУРИ АЛЛЕРГЕН ЭМАС, ЛЕКИН... Аслида, қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди. Бироқ ултрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин. Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади. Тошмалар офтоб таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади. Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийиш тавсия этилади. Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. КИМЛАРГА ОФТОБДА ЮРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ? Лекин баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтиришини унутмаслик керак. Шу боис препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган элидел ёки протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул. Шунингдек, эритромицин, тетрациклин ва стрептомицин каби дорилар ултрабинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари мумкин эмас. Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак? Маълумот учун, энергия истеъмолининг ижтимоий нормаси деганда аҳоли томонидан сотиб олишда имтиёзли тариф қўлланиладиган энергия тушунилади. Яъни, энергия маълум бир меъёргача нисбатан паст (имтиёзли) нархда сотилади ва бу меъёрдан юқори истеъмол учун бозор нархларида сотилади. Аҳоли учун ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 200 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, март – октябрь ойлари учун 100 куб метргача ва ноябрь-февраль ойлари учун 500 куб метргача ўрнатилмоқда. Ижтимоий нормадан ортиқ энергия ресурсларини истеъмол қилганлар эса қўшимча – оширилган нархларда ҳақ тўлайди. Хўш, нархлар оширилар экан, кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қандай ижтимоий ёрдам кўрсатилади? Ушбу савол билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юзландик. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИНГ МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ ОШАДИ Маълум қилинишича, 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 миллионга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади. 270 МИНГ СЎМ МОДДИЙ ЁРДАМ Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда «Ижтимоий ҳимоя» ягона реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация ажратилади. Бу компенсация билан қарийб 1,5 миллионта кам таъминланган оилалар қамраб олинади. Компенсация «маҳалла еттилиги» хулосалари асосида, «Ижтимоий ҳимоя» ягона реестрига кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади. Бунда, «маҳалла еттилиги» томонидан муҳтож оилалар рўйхатлари уйма-уй юрган ҳолда шакллантирилади. ХАРАЖАТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИ ҚОПЛАНАДИ Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади: • табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача; • электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача. Ижтимоий меъёрдан ортган истеъмол компенсациясини олиш учун эҳтиёжманд оила «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза беради ва компенсация кейинги ойда ҳақиқий истеъмолидан келиб чиқиб тўлаб берилади. Мазкур компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади. Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади. 2019 2024