The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by ekogazeta1, 2023-02-16 02:39:29

"Oila va TABIAT" gazetasi

7-son, 2023-yil, 16-fevral

(Давоми 4-5-бетларда) Азиз обуначиларимиз! Энди сиз газетамизни электрон шаклда ҳам кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Телеграмда @ekogazeta расмий каналимиз ва www.ekogazeta.uz сайтимизда бир-биридан долзарб ижтимоий-сиёсий, экологик, таҳлилий мақола ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин. @ekogazeta ekogazeta.uz «Оила ва табиат» энди электрон шаклда T № 7 (561) 16.02.2023 AB Ijtimoiy-siyosiy, ekologik gazeta IA www.ekogazeta.uz T Энергия барқарорлигига эришишнинг энг самарали йўли 2023 йил учун обуна давом этади «Оила ва табиат» – оилангизнинг ҳар бир аъзоси учун энг фойдали нашр! орқали ҳам обуна бўлишингиз мумкин. Обуна индекси — 193 +99897 731-87-01 3-бет. 6-бет. 8-бет. Зилзила фалокатида тирик қолиш Нажот қўриқхонаси Шавкат МИРЗИЁЕВ Қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаяпти. Яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаяпти. Шу боис, Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилинади. жамоатчилик бўлади назоратида Йилдан-йилга йирик мегаполисга айланиб бораётган Тошкент шаҳрида экологик муҳит яхшилаш, аҳолини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш, атроф муҳит муҳофазаси, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни қисқартириш бугун энг долзарб масалалар сирасига киради. Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда бу алоҳида қайд этилди. Мавжуд муаммолар ечими борасида аниқ таклифлар айтилди, жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди. Тошкент шаҳрининг экологик ҳолати


www.ekogazeta.uz 2 TABIAT № 7 // 2023-yil 16-fevral Ёшлар парламентига муносиб номзодлар сараланмоқда янги босқичда давом этади ФАО билан ҳамкорлик Давр нафаси Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати бошланади. Мамлакатимизда қарийб бир миллион гектар сув-ботқоқ ҳудудлар ва 500 дан ортиқ кўллар мавжуд. Ушбу ҳудудлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Мамлакатимиз ҳудуди орқали кўчиб юрувчи қушларнинг кўплаб турлари учун сув-ботқоқ ҳудудлар қулай қўнимгоҳ бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бундай ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг табиий иқлим шароити барқарорлигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг 37 тури, шу жумладан, қушлар ва балиқлар сув-ботқоқ ҳудудларда яшайди. Ана шундай масканлардан бири «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлиб, у экологик тизимлар барқарорлигини ва бус-бутунлигини таъминлашда тизим занжирининг муҳим бир ҳалқаси сифатида алоҳида ўрин тутади. Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси томонидан мазкур кўллар тизимида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Ўрганишлар натижасида ҳудуд муҳофазасини таъминлаш, табиий-иқлим шароити барқарорлигини сақлаш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилган. «Айдар-Арнасой» кўлларидан унумли фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан Жиззах ва Навоий вилоятларининг кўллар тизимига туташ ҳудудлари хатловдан ўтказилди. Сувни муҳофаза қилиш минтақалари бўйича дастлабки электрон харита яратилди. Жиззах вилояти ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича 11 лойиҳа ишга туширилиб, ички туризм объектлари томонидан 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди. Шунингдек, ҳудудда 2022 йил баҳор мавсумида 200 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилиб, 2 км масофада чорвачилик билан шуғулланишни чеклаш бўйича «Экопатрул» тизими томонидан назорат ўрнатилди. Тегишли идораларнинг ўзаро ҳамкорлигида кўллар тизимида ов қилиш, балиқ овлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан ҳамда сув ҳавзаларидан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ягона электрон базаси шакллантирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлар дастури – 2022-2027 йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимида браконьерлик фаолиятига қарши курашиш, балиқ маҳсулотларини талон-торож қилишнинг олдини олишга қаратилган битим имзоланган. 2022 йил давомида ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор назорат ва кузатув тадбирлари натижасида 634 маъмурий ва ўнта жиноят иши қўзғатилган. Бунинг оқибатида 157,1 миллион сўмлик табиатга зарар етказилган. Айбдорларга нисбатан 473,9 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган ва ундирилган. Кўллар тизими сув ҳажмини сақлаб туриш мақсадида Мирзачўл коллекторининг назорат пунктида «ақлли сув» қурилмаси ўрнатилиб, сув ҳисоби олиб борилиши йўлга қўйилган. Назорат ишлари натижасида кўллар тизими 1 миллиард 918 миллион м3 ички коллектор-дренаж сувлари билан тўйинтирилган. Келгусида кўллар тизимининг гидрометеорология фаолияти самарадорлигини ошириш, гидрологик кузатувлар тизимини такомиллаштириш мақсадида иккита гидропост ташкил қилиш режалаштирилган. Энг муҳими, ташқи сув манбаларидан «Айдар-Арнасой» кўллар тизимига жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, 500 млн м3 дан ортиқ чучук сув ташланган. Шунингдек, келгусида кўллар тизимига ташқи манбалардан қўшимча 1 миллиард м3 чучук сув олиш мақсадида амалий ишлар давом эттирилмоқда. ЎзА Табиат ресурслари вазири Aзиз Aбдуҳакимов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг субминтақавий координатори Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди. Учрашувда Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) билан ҳамкорликда олиб борилаётган атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ва келгусида амалга ошириладиган режалар муҳокама қилинди. Учрашув давомида «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, шу билан бирга, экологик таълим ва маданиятни жорий этиш, ходимлар ва мутахассислар салоҳиятини ошириш, бу борада хорижий тажрибани қўллаш муҳимлиги қайд этилди. ФAО ташкилоти томонидан озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлиги билдирилди. Учрашув давомида жорий йилнинг октабр ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциянинг (CМС) 14-Томонлар конференцияси (CОП-14)ни ҳамкорликда юқори савияда ўтказишга келишиб олинди. Табиат ресусрлари вазирлиги матбуот хизмати «Айдар-Арнасой» кўллар тизими: 157,1 миллион сўмлик зарар етказилган «Оila va TABIAT» газетасининг 2021 йил 29 июлдаги № 30-сонида «Айдар-Арнасой кўллар тизими: уни ҳам Оролнинг қисмати кутяпти... ми?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда ушбу кўллар тизимида охирги йилларда сув сатҳининг пасайиши ва сувнинг тузланиш даражаси ошиши атрофлича таҳлил қилинган. Бу муаммонинг ечими борасида аниқ таклифлар айтилган эди. P.S. Қуйидаги QR код орқали мақолани ўқишингиз мумкин Ўтган йилда табиатга Ёшлар жамиятимиз таянчи, келажак истиқболидир. Мамлакатнинг эртанги тақдири уларнинг бугунги олиб бораётган интилиш ва изланишлари билан белгиланади. Ёшларимиз бугун мамлакатимиз сиёсий майдонида ҳам ўз ўринларига эга бўлиб бормоқда. Aйни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловнинг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда. Фарғона шаҳридаги Солиқ техникумида Ёшлар парламентига сайловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов ҳам иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққанлар Ёшлар парламенти, унда иштирок этиш тартиблари бўйича йиғилганларга батафсил тушунтиришлар бериб ўтди. Фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. * * * Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига аъзоларни сайлашнинг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда. Иккинчи босқичда туманлардан сараланган номзодларнинг эришган ютуқлари, лойиҳа ва тақдимотлари кўриб чиқилмоқда. Номзодларни саралашда тузилган комиссия раиси сифатида вилоят партия ташкилоти раиси Бахтиёр Aбдуллаев номзодларнинг фаолияти билан бирма-бир танишиб, баҳолаб бормоқда. Саралашнинг вилоят босқичида иштирок этаётган номзодларнинг тақдим этаётган лойиҳалари, фикр мулоҳазалари табиат ва жамиятга фойдалилиги билан аҳамиятли эканини таъкидлаш жоиз.


www.ekogazeta.uz 3 № 7 // 2023-yil 16-fevral TABIAT қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш ташкилотлар қайси? Эконазорат инспекциясининг «тиши ўтмайдиган» Экология Газ ва электрни талон-торож қилиш жиноят сифатида белгиланиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Табиат ресурслари вазирлиги томонидан соҳада экологик назорат ишларини тўғри ва самарали ташкил этиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш ва амалга ошириш вазифаси вазирликнинг Экологик назорат инспекциясига юклатилган. Инспекциянинг 2022 йил давомидаги фаолияти давомида ҳудудларда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 77 мингдан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилган. Ушбу экологик назорат тадбирлари давомида 45 300 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга жами 40 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланган. 1409 та ҳолат бўйича 5,8 млрд.сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш ва қонуний чора кўриш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилган. 36 та ҳолат бўйича жиноят иши очилган. Ҳуқуқбузарлардан 300 дан ортиқ ҳайвонот дунёси объектлари, 6442 кг доривор, техник ва озуқабоп ўсимликлар, 2433 кг балиқ маҳсулотлари, 550 дан зиёд инвентарлар белгиланган тартибда олиб қўйилган. Олиб қўйилган ҳайвонлар табиат бағрига қайтарилиб, ўтин ва балиқ маҳсулотлари кам таъминланган оилалар ва Меҳрибонлик уйларига топширилди. Қолаверса, текширишлар натижасида 379 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 437,8 млн.сўм жарима суммаси қўлланилган. Атроф муҳитни ифлослантирганлиги учун 50,2 млрд.сўм қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди. «Айдар-Арнасой» кўллар тизимининг «Арнасой» сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилинганлиги муносабати билан балиқ овлаш қатъиян тақиқланган. Ушбу кўллар тизимида мунтазам равишда ноқонуний балиқ овлаш, ташиш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича рейд тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Мазкур кўллар тизими ва уларга туташ бўлган ҳудудларда жами 427 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 445 млн.сўм миқдордаги жарима ва зарар белгиланиб, тегишли орган томонидан 3 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия билан ҳамкорликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилиш ва қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги Фармонига асосан «Экологик патруль» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳудудларда ноқонуний тарзда дарахт ва буталарни кесиш, шунингдек, уларга шикаст етказиш билан боғлиқ 4 673 та хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 7 млрд.сўмдан зиёд жарима ҳамда 10 млрд.сўмдан зиёд табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Бу кўрсаткичларнинг аксарият қисми, асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда. – Давлат экологик назорат тадбирлари давомида 45 300 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, табиатга етказилган зарар учун 40 млрд. сўм маъмурий жарима тайинланди, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов АОКАда бўлиб ўтган айнан шу масалаларга бағишланган брифингда. – Шу ўринда юртдошларимиздан табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини, табиатни муҳофаза қилишда ҳамкорликда фаол жамоатчи сифатида кўмакдош бўлиб, экологик қонунбузилишлар юзасидан ўз вақтида Табиат ресурслари вазирлигининг қисқа ишонч рақами (1157)га мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. Жорий йилда Давлат экологик назоратини амалга оширишда жамоатчилик назорати жорий этилиб, унинг рағбатлантириш механизми ҳам ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда инспекторларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида «Смарт патрул» тизими кенг жорий этилиши ҳам белгилаб қўйилган. Умид қиламизки бу чоралар туфайли шу вақтгача Эконазорат инспекцияси «кўз юмиб» турадиган айрим ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш имкони бўлади. Зотан, жамоатчилик шу вақтгача кўтарган кўплаб нохуш экологик вазиятларга эътибор қаратганда негадир мазкур инспекция лом-мим демаган. Аслида ўрмон ерларини ўзлаштириб «дача» қуриб олишлар, айрим валломатларнинг ноқонуний ови каби ҳолатлар одамлар эътиборидан четда қолган эмас. Қуёшли Ўзбекистонимиз катта миқдордаги қайта тикланадиган энергия салоҳиятига эга ҳудудлардан. Юртимизда қуёш энергиясидан фойдаланадиган технологиялар катта истиқболга эга. Қайта тикланадиган энергиянинг ушбу туридан бутун мамлакат ҳудудида йил давомида фойдаланиш мумкин. Қуёш энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириш шаҳар ва қишлоқларимизда электр ҳамда иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжни бемалол қондириб, катта ҳажмдаги табиий газни экспорт эҳтиёжлари учун йўналтириш имконини беради. Сўнгги олти йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежамкорликка эришиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва бу борада аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Энергетика соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва истиқболда белгиланган чора-тадбирлар» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам бу борадаги ечим ва таклифлар муҳокама қилинди. Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришнинг «драйвери» бўлмиш энергетика соҳасига стратегик йўналиш сифатида эътибор қаратилди. Қисқа муддатларда янги энергия қувватлари барпо этилди. Хусусан, «яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга жорий этиш мақсадида умумий қиймати 700 млн. доллардан ортиқ бўлган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 1 354 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаваттли 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Ушбу 7 та электр станция йилига 11 млрд 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1,5 млрд метр куб табиий газ тежалади. Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши орқали 545 нафар янги иш ўрни яратилди. Сўнгги олти йилда аҳолимиз 13 фоиз, саноат корхоналари эса 2 баробар ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. Натижада электр энергиясига талаб камида 35 фоиз ошди ва бу кўрсаткич йилдан-йилга кўпайиб боряпти. 2030 йилга келиб, республика истеъмолчиларининг табиий газга йиллик талаби ҳозирги 54,2 миллиард куб метрдан 65 миллиард куб метргача, электр энергиясида эса жорий 74 миллиард кВт. соатдан 110 миллиард кВт. соатгача ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Юртимиздаги иссиқлик электр станциялари энергоблокларининг аксарияти эски ва 25 йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланиб келинмоқда. Шу боис, соҳада хусусийлаштиришни фаоллаштириш даври келгани тадбир иштирокчилари томонидан айтиб ўтилди. Бу ижтимоий-иқтисодий ва давлат бошқаруви соҳаларида кутилаётган ислоҳотлардан биридир. – Ҳудудларимизнинг кўп қисмида максимал кўрсаткич 5,5-6 кВт/м.ни ташкил этиб, унинг техник имкониятлари 200 миллион тонна нефть эквивалентига тенг, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. – Бу истеъмолдаги барча энергия манбаларидан уч баравар ортиқ эканини ҳисобга олсак, мавжуд имкониятдан самарали ва унумли фойдаланиш айни муддао бўлади. Шундан келиб чиқиб, муқобил энергия манбалари олиш технологияларини жадаллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этяпти. Яқин истиқболда ҳудудларда кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилади. Мисол учун, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги каби йирик саноат корхоналарида минг мегаваттли қуёш электр станциялари ўрнатилади ва йилига 2,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу орқали Тошкент вилояти аҳолисининг 30 фоиз электр истеъмоли таъминланади, бундан ташқари, 500 миллион куб метр газ иқтисод қилинади. Инвестиция дастури доирасида эса, 4,2 млрд. доллар маблағ ўзлаштирилиб, 16 та лойиҳа ишга туширилиши, хусусан, давлат-хусусий шериклиги асосида Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган 1 та иссиқлик электр станцияси, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 2 897 МВт бўлган 9 та қуёш электр станцияси ҳамда Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган 1 та шамол электр станцияси ишга туширилади. Энергия барқарорлигига эришишнинг энг самарали йўли –


4 TAB www.ekogazeta.uz № 7 // 2023-yil 16-fevral IAT Тошкент шаҳрининг назоратида Депутат фикри Партия ҳаёти Юкламаси меъёрдан ошган электр ва газ тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш тақиқланди. Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси: – Пойтахтимиздаги экологик ҳолат бугун ҳаммамизни ўйлантираётгани сир эмас. Чунки экология билан боғлиқ муаммоли ҳолат ҳеч бир объектни, ҳеч бир хонадонни четлаб ўтмайди. Биргина атмосфера ҳавосида заҳарли моддалар миқдорининг ошиб кетиши ёппасига барча аҳоли қатлами саломатлиги учун хавф туғдиради. Ёки чиқинди масаласини олайлик. Аслида чиқиндини саралаш, хавфсиз қайта ишлаш жараёнлари ҳам ўзимизга хонадонимиздан чиқаётган чиқиндини саралаб чиқариш каби оддий бир ҳолатга бориб тақалади. Дарахт кесилишига ҳамма бирдек қайғуради, ижтимоий тармоқларда ёзади, лекин мана шу фаолликни дарахт кўчатлари экиш жараёнида, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатида кўрмаяпмиз. Бир дона бўлса ҳам дарахт кўчати экиш ёки ёзнинг жазирамасида қаровсиз қолган бир туп дарахтга бир челак сув қуйиш каби кичик масалаларга эътибор берсак, эртага унинг натижаси қанчалик улкан бўлишини бир тасаввур қилайлик. Мана шунинг учун ҳам жамоатчилик назорати, партиядан сайланган депутатлар гуруҳнинг вазифаси улкан. Пойтахтимиз аҳолисига бу каби масалаларни етказиш, фаол бўлишга, экологик ҳолатлар яхшиланиши учун ҳисса қўшишга чорлаш – ҳар бир депутатнинг, партия ташкилотларининг энг биринчи вазифаси ҳисобланади. Кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва бошқа биноларнинг том қисми, саноат зоналари, автотураргоҳ ва йирик сув иншоотлари ҳудудида қуёш панеллари ўрнатиш механизмлари аниқ-тиниқ айтилди. Бунинг учун маблағлар ҳам берилиши таъкидланди. Бу вазифалар бекаму-кўст бажарилиши, фақат топшириқ ижроси учун эмас, узоқ йиллар аҳолига хизмат қиладиган лойиҳага айланиши, аввало жамоатчилик назоратида бўлиши зарур. Ана шундагина барча иш сифатли бажарилади, кўзбўямачиликларга йўл қўйилмайди. Тасаввур қилинг, мана шу лойиҳалар амалга ошиши билан, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик қўшимча талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади. Жамоат транспорти ривожланиши ҳам энг биринчи галда пойтахт экологияси яхшиланишига хизмат қилади. Чунки бугун атмосферага чиқариладиган заҳарли газларнинг энг катта қисми транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Қолаверса улардан чиқадиган заҳар атмосфера юқорисига кўтарилиб кетмайди, биз нафас оладиган баландликда туриб қолади. Мана шундай зарарли ҳаводан нафас олишимиз ортидан қанча-қанча касалликлар келиб чиқмоқда. Жамоат транспорти барқарор ишласа, ҳозир шахсий автомашинасида ишга қатнайдиганларнинг камида ярми автобус ёки метродан фойдаланишга ўтиши шубҳасиз. Демак, депутатлар, партия жамоатчилиги бугун пойтахтдаги жамоат транспортларидан фойдаланиб, уларнинг қандай ишлаётгани тўғрисида мунтазам тарзда ўзининг муносабатини билдириши керакми-йўқми?! Ана шу тарзда одамларнинг фикрини ўзгартиришимиз, шахсий автомашинасидан эмас, метро ёки автобусдан фойдаланиш ҳар томонлама қулай эканига ишонтира олишимиз мумкин-ку! Мана яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди. Давлат дастури лойиҳаси жами 7 йўналиш, 100 та мақсад ва 309 та банддан иборат бўлиб, айнан партиямизнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг йўналишлар жуда кўп. Хусусан: – адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; – маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; – миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; – халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш; – ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш; – ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш; – таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. – давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш. – Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш; – 4,5 минг МВт 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш; – давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторларини ўрнатиш ҳисобига уларнинг 60 фоиз энергия истеъмолини «яшил энергия»га босқичма-босқич ўтказиш; – аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажмини 2 баробар кўпайтириш... Хуллас, айнан «яшил» ҳаётга ўтишимиз учун ўнлаб вазифалар белгиланмоқда. Буларнинг барчаси ҳаётга изчил жорий этилиши учун партиянинг ҳар бир бўғини, ҳар бир депутатига улкан масъулият юкланади. Бугунги шиддадкор давр ҳар биримиздан фаолликни, уйғоқликни талаб этмоқда. Экопартия Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашида давлатимиз раҳбари томонидан Тошкент шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада партия ва депутатлик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда партия Марказий кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ва туманлари партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар, видеоконференц алоқа режимида ҳудудий партия кенгашлари раҳбарлари иштирок этди. Давлатимиз раҳбари йилдан-йилга пойтахт аҳолисининг энергия истеъмоли ошиб бораётгани ва бу эҳтиёжнинг бир қисмини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қоплаш зарурлигини қайд этди. Хусусан, Тошкент шаҳрида камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкин. Шунингдек, 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда 100 гектар майдонда боғ ташкил қилиниб, «Тошкент яшил белбоғи» лойиҳаси бошланиши айтилди. Пойтахтда чиқинди билан ишлаш ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. «Махсустранс» фаолиятини ислоҳ қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.


5 № 7 // 2023-yil 16-fevral www.ekogazeta.uz TABIAT ҳудудга айланаётган Тошкент Муаммонинг ечими қаерда? экологик ҳолати бўлади Муносабат Битирувчилари иш тополмаган нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти тугатилиши мумкин. Хайрилло ГАППАРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси: – «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, қайта тикланувчи энергия ресурсларини кенг жорий этиш, атмосфера ҳавосини яхшилаш борасида қўйилган вазифаларнинг кўлами ҳам қамрови ҳам катта эканини таъкидлаш керак. Менинг таклифим, ҳар бир партия ташкилоти, ҳар бири депутат маълум бир йўналиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мониторинги ва жамоатчилик назоратини ўзига белгилаб олиши керак. Ўтказилаётган тадбирларимиз фақат маълум бир муассасалар, таълим масканлари билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар бир маҳаллага кириб бориш, уларда истиқомат қилаётган аҳоли билан мулоқот қилган ҳолда, муаммо ва камчиликларга ечим топишда депутатлар, партия ташкилотлари биринчи бўлишлари талаб этилади. Дарахт экиш ёки чиқиндилардан ҳоли бўлайлик каби акцияларни кўпайтириш ҳам юқори самара беради. Оммавий ахборот воситалари кучи ва имкониятидан кенг фойдаланиб, ўз ташаббусларимиз қамровини кенгайтиришимиз мумкин. Ана шундагина қилинаётган ишларнинг сифати ҳам, самарадорлиги ҳам ортиб бораверади. Фарҳод ДЕҲҚОНОВ, Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи: – Тошкент шаҳрида энергия ресурсларига бўлган талаб қ а н ч а л и к ю қо р и экани ва бу борадаги кичкина муаммо ҳам қанчалик аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яқинда юз берган аномал совуқ мисолида кўрдик. Чилонзорда энг кўп коллапс ҳолатлари юз берди, кабеллар, подстанциялар кўтаролмай қолди. Куни кеча давлатимиз раҳбари мана шу юз берган ҳолатларга доим тайёр туриш, аҳолининг эҳтиёжини қўшимча энергия манбалари ҳисобидан қоплаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, «яшил» энергетика тизимига ўтиш, қайта тикланувчи энергия ресусрларини жорий этиш каби катта лойиҳалар бошланди. Бу борада жамоатчилик, жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз ҳар томонлама самарали бўлади. Чиқинди муаммоси ҳам бугун шаҳар инфратузилмасидаги энг оғир масалалардан бирига айланган. Бугунги кунда 30 фоизгача чиқинди қайта ишланаётган бўлса, эндиликда бу кўрсаткични 50 фоизгача кўтариш масаласи қўйилди. Бунга эришиш ҳам бевосита жамоатчиликнинг иштироки билан боғлиқ. Чунки бизда Тошкент шаҳри бўйича хонадонлардан чиқаётган маиший чиқиндиларнинг аксарияти сараланмаган, аралаш ҳолда тўпланади. Оқибатда унинг қайта ишлашга яроқли қисмини ажратиб олиш жуда катта меҳнат талаб этади ва қайта ишланадиган хом ашёнинг таннархи ошиб кетади. Биз хонадонларнинг ўзидан чиқиндилар сараланган ҳолда чиқарилишига эришишимиз, кенг жамоатчилик иштирокида аҳолига тушунтириш ишларини олиб боришимиз зарур. Исмоил САГДУЛЛАЕВ, Тошкент шаҳар «Махсустранс» раҳбари ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси: – О ч и ғ и бу г у н чиқинди учун тарифлар жуда паст белгиланган. Оқибатда истаганча чиқиндини аралаш ҳолда чиқариб ташлаб кетаверишади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, чиқинди учун тариф ҳозирги 4500 сўмдан, 16500 сўмга оширилиши керак. Балки чиқиндини саралаб топширадиган хонадонлар учун қандайдир рағбатлантириш механизмларини ўйлаш мумкиндир. Нима бўлган тақдирда ҳам аҳолининг чиқиндига қарашини, ёндашувини ўзгартириб, чиқинди чиқарганлик учун тарифларни қайта кўриб чиқиш вақти етган. *** Дарҳақиқат, партия ташкилотлари, депутатлар зиммасидаги вазифалар тобора ортиб бормоқда. Чунки экологик масалаларда аҳолини ўйлантираётган саволлар бисёр. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди. Шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилингани эса кўпчиликнинг айни дилидаги гап бўлди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Экологик партияси олдига, партиядан сайланган депутатлар зиммасига қўшимча вазифалар юклайди. Марказий кенгашда ўтган йиғилишда бу алоҳида қайд этилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди. жамоатчилиги Барчамизга маълум, ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиши, аҳолисининг юқори турмуш сифатини таъминлаш, энг аввало инсон учун қулай экологик муҳит яратилишига боғлиқ. Бу айниқса пойтахт ва мегаполис шаҳарларда ўз аксини топиши муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи-назардан, бугунги кунда мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида кимёвий, биологик ва бошқа омилларнинг атроф муҳитга таъсири даражасини камайтириш, табиий ва техноген ҳолатларнинг олдини олиш, шу жумладан хавфли ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларга тайёр туриш, саноат тармоқларини мослаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аммо шундай бўлса-да, афсуски, пойтахтимизда экологик хавфсизликка жиддий таҳдидлар ҳанузгача сақланиб қолаётгани ноқулай иқлим шароити ва атроф муҳитга салбий таъсир ўтказувчи бошқа омилларни келтириб чиқармоқда. Пойтахтнинг яшил боғлари, аҳоли турар-жойлари ва кўчаларидаги дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, баъзи сохта тадбиркорлар томонидан режасиз қурилиш ишлари олиб борилиши, автомобиллар сони кескин кўпайиб, ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар ҳамда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналарнинг мавжудлиги сабабли Тошкент йилдан йилга экологик жиҳатдан хавфли ҳудудлардан бирига айланиб бормоқда. Партиямиз мутахассисларининг хулосаларига кўра, Тошкент шаҳрида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар йилига ўртача 33 минг тоннани ташкил этади. Бу нафақат экологлар, балки барчани бирдек ташвишга солмоқда. Хусусан, 2021 йилда Тошкентда кузатилган қум-бўронларининг кўтарилиши, аҳоли орасида таҳлика уйғотиб, норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Бундан ташқари сўнгги йилларда ёз мавсумида кузатилаётган ҳаво хароратининг сезиларли даражада ошиши юртимизда ноқулай иқлим юзага келаётганидан далолат беради. Пойтахтимизнинг баъзи ҳудудларидаги чиқиндихоналар айрим юртдошларимизнинг табиатга эътиборсизлиги, атроф муҳитга нисбатан масъулиятсиз муносабатлари туфайли пайдо бўлмоқда. Шу боис атроф муҳитни муҳофаза қилиш, унинг табиий бойликларини келажак авлод учун асраб-авайлаш тобора долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ўринда, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили куз ва баҳор ойларида дарахтлар экилаётгани ва келгусида уларнинг парваришига аҳолининг барча қатлами жалб этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳозирда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан юртимизда экология қонунчилигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу саъйҳаракатлар замирида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, корхоналарни модернизация қилиш, «яшил» технологияларни жорий этишни жадаллаштирувчи рағбатлантириш тизимини яратиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ётади. Aмалдаги қонунчиликда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва атроф муҳитни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этиш бўйича конструктив ўзаро ҳамкорлиги расман кўзда тутилган. Лекин Ўзбекистон Экологик партиясининг бугунги кундаги асосий вазифаси – экология соҳасида миллий қонунчиликни уйғунлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш жараёнларини ривожлантириш, бу борада таълим тизимини такомиллаштириш, жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги ва экологик маданиятини оширишдан иборат. Шу мақсадда экологик хавфли ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш, янги саноат объектларини қуриш ва ҳоказолар билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувлари ўтказилмоқда. Aммо амалиёт шуни кўрсатадики, ҳар қандай масалани ҳал этиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, чуқур профессионал билимни талаб қилади. Шу сабабли, самарадорликни ошириш мақсадида муайян муаммони муҳокама қилишда партия зарур профессионал билимга эга мустақил жамоатчилик экспертларини жалб қилган ҳолда кўплаб тадбирлар ўтказмоқда. Aтроф муҳит муаммоси бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш жараёнларида баъзи ҳолларда мураккаб ва зиддиятли вазиятлар ҳам юзага келиб турибди. Тошкент шаҳри экологиясининг айрим долзарб муаммолари бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги аҳолининг адекват муносабатини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли, мустақил ижтимоий-экологик мониторинг тизимини яратиш экологик вазиятни самарали «бошқаришни» таъминлаш бугунги кунда долзарб масалага айланиб бормоқда. Албатта, экологик хавфсизлик нафақат давлатнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчига айланиши керак. Пойтахтимизда юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олиш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш, яшил ҳудудларни сақлаб қолиш борасида Экопартия томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати бу борада муҳим қадамлардан ҳисобланади. Севара ФАЙЗИЕВА, ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Барчамизга маълум, ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиши, аҳолисининг юқори турмуш сифатини таъминлаш, энг аввало инсон учун қулай экологик муҳит яратилишига боғлиқ. Бу айниқса пойтахт ва мегаполис шаҳарларда ўз аксини топиши муҳим аҳамият касб этади. Экологик хавфли


www.ekogazeta.uz 6 TABIAT № 7 // 2023-yil 16-fevral Таҳлил Барча тиббиёт коллеж ва техникумларда халқаро қўшма таълим дастурлари жорий этилади. Бу қанчалик самара беради? Журналист халқ билан давлат ўртасида кўприк ҳисобланади. Улар оммага холис ва ҳаққоний ахборотни етказиш учун туну кун ижод қилишдан тўхташмайди. Балки шунинг учун журналистиканинг нони қаттиқ дейишар. Аммо шу «қаттиқ нон» соҳада тер тўкаётганлар ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланган. Буни телевидение ва радиода фаолият кўрсатаётган журналистларнинг катта командаси ҳам яхши билади. Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан телевидение ва радио соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда сермаҳсул ижод қилаётган журналистлар, режиссёрлар, техник ва бошқа ходимларнинг фаолиятини жамлаган «Ўзбекистон телерадиоси» китоб-энциклопедияси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.в.б. Х.Салимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари М.Сафаров, устоз журналистлар ва бошқалар иштирок этиб, ушбу китоб-энциклопедияда журналистика соҳасида йиллар давомида самарали фаолият олиб борган, юксак мукофотларга сазовор бўлган мингга яқин тележурналистлар ҳақида экани, тўпламга киритилган ижодкорлар орасида давлат мукофотларини қўлга киритганлар борлиги ҳамда китобнинг ўқувчилар учун қулайлиги, фойдали жиҳатлари хусусида сўз юритдилар. – Бундан бир неча йиллар аввал телевидениеда санъатшунос олима Нафиса Зокирова Тошхўжа Тожихўжаевнинг фаолиятини ёритмоқчи бўлиб, у ҳақида маълумот тополмади, – дейди сухандон, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳибаси Насибахоним Иброҳимова. – Чунки бизда телевидениеда актёр, режиссёр, техник ходимларнинг фаолиятини жамлаган мана шундай китоб йўқ эди. Мен шу китобни ўқиб туриб телевидение тарихидаги чалкашликлар ўз ўрнини топганига амин бўлдим. Бу китоб бўлажак радио ва телевидение журналистларига муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Мана шу китобларимиз бизни миллий радиомиз, миллий телевидениемиз қандай пайдо бўлгани ва кимлар фаолият олиб боргани ҳақида келажак авлодга кўмакчи вазифасини бажаради. Бир сўз билан айтганда, журналистика – жамият кўзгуси. Ундаги ҳар бир материал жамиятнинг маълум бир соҳасини ёритиб беришга, халқимизнинг турмуш тарзига таъсир этади. Ушбу китоб-энциклопедияда номлари киритилган журналистлар билан фахрлансак арзийди. Улар ҳамиша ўзларининг ақл-заковати, салоҳияти, журналистик маҳорати билан барчага намуна бўлиб келмоқда. Мансурбек ЖАББОРОВ, «Oila va TABIAT» мухбири Зилзила фалокатида тирик қолишнинг йўллари Табиий офат шундай бир кучки, бундан олдин сен қайси мавқеда бўлмагин, синовлар қаршисида қолганингдан сўнг камбағал ҳам, бой ҳам бир хил даражага тушиб қолар экан. Аслида ҳам инсониятнинг илдизи мавқе танламайди, бу дунёга бир хил сувратда келади, охират сари йўл ҳам ягона кўринишда. жамлаган энциклопедия Телевидение ва радио тарихини «Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул берардик. Зилзиладан кейин эса ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур бўлдик...» Бу жумлалар Туркияда содир бўлган зилзиладан жабр кўрган бир аёлнинг ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган гаплари. Дарҳақиқат, шу кунларда бутун инсониятнинг диққат эътибори оғир синовлар қаршисида қолган Туркия давлатига қаратилган десак муболаға бўлмайди. Бундай вазиятда гиналар унутилиб, авж олмоқчи бўлган қарама-қаршиликлар бироз тин олгандай, назаримизда. Ғазаб ўрнини энди меҳр-оқибат, ачиниш, куюнчаклик каби эзгу фазилатлар, амаллар эгалламоқда. Яратганнинг бу каби синовлари олдида барчамиз ҳам ожиз қолганимизни яна бир бор англагандекмиз. Тўғри, табиий офатнинг олдини олиш, у билан курашиш жуда мушкул вазифа. Бу борада олимлар қанча изланишлар олиб боришмасин, кутилмаганда ҳаётингизга «ташриф» буюрадиган бу балои офат сизни ўз домига тортмасдан қўймайди. Бизнинг мамлакатимиз тарихида ҳам бу каби нохуш ҳолатлар юз берган. Бу ўринда биргина 1966 йилни эслаш кифоя. 78 минг оила ёки ўшанда пойтахтда истиқомат қилган 1,5 миллионлик аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолган. – Зилзила асосан ер юзининг учта сейсмик камарида юз беради, – дейди Сейсмолология институти етакчи илмий ходими Собитжон Мақсудов. – Уларнинг тахминан 84-85 фоизи Тинч океани сейсмик камарида, 10-15 фоизи Ўртаер денгизи Осиё сейсмик камарида ҳамда 1-3 фоизи эса Атлантик океанининг 8 ўртасида жойлашган сув ости тоғ тизмалари ва 1-2 фоизи ер шарининг бошқа турли жойларида содир бўлади. Бундан англаш мумкинки, Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон ҳам Ўртаер денгизи Осиё сейсмик камари ичида жойлашган. Ўзбекистонда 8-9 балгача зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли бор. Лекин ҳеч ким зилзила қачон, қаерда содир бўлишини олдиндан айтиб бера олмайди. Сейсмология институти олимлари таъкидлашича, Ўзбекистонда бўладиган ер қимирлашлари сейсмик районлаштириш харитасини тузиб чиқишган. Шу харита асосида қайси ҳудудларда 4-5 балл, қайси ҳудудларда 7-8 баллга мўлжаллаб уй-жой қуриш режалаштирилади. – Биргина Тошкент шаҳрини олайлик, – дейди мутахассисимиз пойтахтдаги уйларнинг зилзилага бардошлиги ҳақида гапирар экан. – Бектемир, Сергели туманлари сейсмик жиҳатдан анчайин мустаҳкам ҳисобланади. Масалан, Тошкентга жанубдан 7 баллик тўлқин келса, Сергели туманида 7 ва ундан паст кўрсатгичда зилзила содир бўлади. Шайхонтоҳур туманида эса бу бир балга кучаяди. Сабаби табиатан зилзилалар бир-бирига ўхшамайди. Зилзиланинг содир бўлган жойдаги тупроқ жинсларининг зичлиги, чуқурлиги, силжиши ва кучига қараб тавсифланади. Шу боис қурилиш ишлари ҳам шунга қараб олиб борилади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, зилзиладан ҳам ундан кейинги талафотлар инсон ҳаёти учун кўпроқ хавф-хатар туғдирар экан. Шуларни инобатга олиб барча мамлакатларда ҳам Фавқулодда вазиятлар тизими мутахассислари зилзила вақтидаги қилинган тўғри ҳаракат инсон ҳаётининг хавф остида қолмаслигига имкон беради дея таъкидлашади. – Зилзила кўп ҳолларда кечаси рўй бериши мумкинлигини ёдда тутиб, ҳар қандай ҳолатга оила аъзоларини руҳан тайёрлаб боришни, хавфсиз чиқиш йўлларини олдиндан белгилаб, уларни болаларга, оила аъзоларингизга олдиндан кўрсатиш ва вақти-вақти билан репетиция қилишни йўлга қўйиш керак, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ходими Жумадулла Сагатов. – Олдиндан хоналардаги хавфсиз жойларни танлаш, оила аъзоларининг барчасига қаерда ким туришигача тушунтириш лозим. Бу вазиятда хонанинг асосий деворлари орасидаги бурчаги, ички эшиклар ўрни, стол, каравотлар ости хавфсиз жойлар ҳисобланади. Қолаверса, инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин ҳоллар кўпинча буюмларнинг ағдарилиши оқибатида юзага келар экан. Шу боис уйлардаги мебелларнинг юқори полкаларида оғир ва шиша буюмларни сақламаган маъқул. Жуда кўп хонадонларда жавонга шиша буюмлар терилган бўлади, бу ҳаёт учун жудаям хавфли ҳисобланади. Бир томондан жавон деворга маҳкамланмаган бўлиши мумкин, иккинчи томондан зилзила пайтида шиша буюмлар тушиб синиши ва ҳаракат йўлларини беркитиб қўйиши мумкин, ёки ҳаракатланаётган боланинг устига тушиши мумкинлигини оила аъзоларига тушунтириш ва уларни хавфсиз жойга олиш лозим. Шунингдек, уйдаги шкаф, компьютер жойлашган стол, жавон ва бошқа ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларни деворга эластик боғлагичлар орқали маҳкамлаш зарур. Сув, газ ва электр тармоқларини ўчириш жойларини олдиндан уйдагиларга кўрсатиш хар бир узиш ва ўчириш мосламалари қониқарли ишлашини текшириш ва буни оила аъзоларига ҳам кўрсатиш лозим. Бундан ташқари батарейкада ишлайдиган фонарлар ҳар бир хонадонда бўлиши зарур. Уларнинг доимо нормал қувватда бўлишини таъминлаш муҳим ва яхши ҳолатда сақлаш керак. Ётоқхоналарда ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларнинг бўлмагани маъқул, кроватларни қандил остига, тушиб кетиши мумкин бўлган ойнага қадаб, ойнали деразага яқин қўйиш мумкин эмас. Ётоқхона ва ухлаш учун мустаҳкамлиги энг юқори бўлган хоналарни танлаш мақсадга мувофиқдир: деворлари пишган ғиштдан цементли қоришма ёрдамида тикланган хона, ёғоч-синч деворли хона, ички томонидан ёғоч синч тортилган хона, ўлчами кичикроқ хоналар шулар жумласидан. Бу кўрсатмалар зилзила вақтида бизнинг тўғри ҳаракатланишимиз учун, ўзимиз, яқинларимиз ҳаётини сақлаб қолишда бирламчи ёрдам кўрсатувчи бир тавсиялардир. Юқорида таъкидлаганимиздек, кўпгина рўй берган зилзилаларда, зилзиладан эмас, тушган буюмлар жароҳати туфайли нобуд бўлганлар сони кўп бўлар экан. Майна ҲАСАНОВА, журналист Агар ёлғиз эсанг, ҳамдам китобдур, билим субҳидаги нур ҳам китобдур. Абдураҳмон Жомий


www.ekogazeta.uz 7 № 7 // 2023-yil 16-fevral TABIAT Халқаро тажриба экологик муаммоларда Бу — долзарб Олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати 15 мартгача узайтирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида 2022 йилда Бухоро вилояти ҳудудида 40 минг гектар ўрмонзорлар, «яшил қопламалар» барпо этиш режалаштирилган бўлиб, амалда ўтган йилнинг баҳорги мавсумида ўрмон хўжаликлари тамонидан 40 минг гектар ер майдонида уруғдан ва саксовул кўчатидан ўрмонзорлар барпо қилинди, бунда жами 160 тонна чўл ўсимликлари уруғлари ҳамда 2 млн. дона саксовул кўчатлари экилди. Жорий йилда ҳам вилоятнинг 40 минг гектар майдонига ўрмонзорлар, «яшил қопламалар» барпо этиш режалаштирилган. Бу бўйича барча чора-тадбирлар, тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилган, экиш учун сарфланадиган чўл ўсимлик уруғлари, саксовул кўчатлари заҳираси етарли, техникалар шай ҳолатга келтирилган. Вилоят ўрмон хўжаликлари томонидан 2022 йилда вилоят бўйича жами 210 гектар майдонда 525 минг дона тут кўчатларини экиб иҳота дарахтзорларини барпо қилиш режалаштирилиб, ўтган йил давомида 210 гектар майдонга 525 минг дона тут кўчатлари экилган. Бу ҳам ҳудуд иқлим шароитининг ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги фармойишида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарларини шамол таъсиридан ҳимоялаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар кўчишини бартараф этиш ҳамда минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратиш учун шаҳарлар атрофида 2020-2021 йилларда жами 30 км масофада «Яшил-белбоғ» ҳимоя дарахтзорлари барпо этилиши топширилган эди. Вилоятимиз ҳудудида барпо қилинаётган «Яшил-белбоғ» Бухоро шаҳар аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, кучли шамол таъсирини бартараф этиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар ва тузлар кўчиб келишини бартараф этиш ҳамда минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратишда фойдаси юқорилиги илмий жиҳатдан исботланган. Бундан ташқари ушбу лойиҳанинг шаҳар ҳудудларига тузлар кўчиб келиши камайиши туфайли қадимий ёдгорликларнинг узоқ муддат сақланиб, қолишида фойдаси жуда юқори. Шунингдек, «яшил белбоғ» барпо қилингандан 3 йил ўтиб сизот сувлари юқорига кўтарилиши сезиларли камайиши кутилмоқда. Вояга етган ҳар бир дарахт камида 300 кг.дан шаҳарга кириб келаётган тузлар ҳамда қумларни ушлаб қолиш қувватига эга. Шу сабабли ҳам вилоят ҳудудида 4 қаторлик узунлиги 10 км масофада Бухоро шаҳар атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш учун жойлар ишчи гуруҳи томонидан танланган. Ўрмон лойиҳа институти томонидан тегишли смета ҳужжатлари тайёрлаб берилган. Вилоятимиздаги ўрмон хўжаликларига экиладиган масофалар ва кўчат турлари тақсимлаб берилди ва улар тамонидан сметада кўрсатилган кўчат экиш ишлари олиб борилди, ҳозирда 10,4 км. масофада экиш ишлари бажарилди, лойиҳа ҳужжатларига асосан 13 минг 333 дона дарахт кўчатлари (катальпа, Эльдор қарағайи, қайроғоч, шумтол) экилди. Ҳали олдимизда турган вазифалар улкан. Уларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш ҳар биримиздан бор билим ва маҳоратимизни ишга солишни, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳар бир қарич яшиллик, ҳар бир туп дарахт ҳимояси учун курашишимиз шарт. Ана шунда халқимизнинг Экологик партияга бўлган ишончи мустаҳкамланади. Энг асосийси, юртимизни ўрмонзорлаштириш даражасини 8 фоиздан 30 фоизга етказишдек улкан марраларга босқичма-босқич эришиб, пировардида экологик барқароликни таъминлаш сари муҳим қадам қўямиз. Японлар камбағал халқ эмас, лекин улар ҳамма нарсани тежашади. Балки шунинг учун ҳам улар ўзига тўқ яшаса керак. Японияда яшаш, коммунал хизматлар қиммат. Шу жумладан, мамлакат аҳолиси коммунал хизматлар учун жуда кўп пул тўлайди. Қандайдир тарзда пулни тежаш учун японлар иссиқ сувдан камроқ фойдаланишни ўйлаб топишган. Японлар ҳар доим ҳам иссиқ сувдан фойдаланмайди. Масалан, улар доим совуқ сувда ювинишади. Биринчидан, бу ресурсларни тежайди, иккинчидан совуқ сув одамни тетиклантиради ва терига фойдаси кўп. Бундан ташқари, улар идишларни ҳам совуқ сувда ювишади. Иссиқ сув фақат идишлар жуда ёғли бўлганда ишлатилади (улар ёғли идишларни йиғиб, кейин ювишади). Қизиғи, идишлар бир қанча вақт давомида «қимматбаҳо» иссиқ сувни ёқиш учун етарли бўлмагунча йиғилиши мумкин. Худди шу услубдан улар кир ювишда ҳам фойдаланишади. Баъзи кир ювиш машиналарида иситиш функцияси йўқ ёки ўчириб қўйилади, сувни иситиб кир ювиш ресурсларни асоссиз сарфлаш деб ҳисоблашади. Умуман олганда, бу унчалик ёмон фикр эмас. Баъзи жуда ҳам кирланмаган кийимларни ювишда совуқ сувдан фойдаланиш ҳам мумкин. Асосийси ҳозир совуқ сувда ҳам кирларни осон тозалаш мумкин бўлган воситалар бор. Энг ҳайратланарлиси эса Японияда ваннадан фойдалангандан кейин ундаги сув тўкиб юборилмас экан. Тўлдирилган ваннада оиланинг барча аъзолари бирин-кетин ювинадилар. Аввал болалар, кейин ота-она. Улар сувни ифлос қилмаслик учун чўмилишдан олдин душ қилиб олишади. Қизиғи шундаки, барча оила аъзолари ҳаммом қилиб бўлган сувни ҳам тўкиб юборишмайди. Бу сувдан тозалаш ишларида фойдаланишади. Ушбу маълумотларни ўқиб тежамкорлик борасида ҳали японларга етиб олишимизга анча борлигини тушунган бўлсангиз керак. Аммо барибир биз ҳам табиий ресурсларни тежашни ҳозирдан бошлашимиз лозимлиги эса бор ҳақиқат. Саида Рустам қизи. Тўғрисини айтганда бу маълумотларни ҳазм қилиш сувдан ўйламай фойдаланадиган биз кабилар учун бироз қийинроқ бўлиши табиий. Бу борада японларнинг қўллаётган услублари биз учун катта ибрат бўлса ажаб эмас. Японлар нега совуқ сувда чўмилишади? нима олинади? Қайси чиқиндидан АВТОМОБИЛЬ ПОКРИШКАСИ Майдаланиб, пиролиз реакциясидан ўтади. Майдаланган ва фильтрланган шишамассаси кўпинча мозаикалар ишлаб чиқаришда қўлланади. ҚУРИЛИШ ЧИҚИНДИСИ Қурилишда қўлланувчи металл ва иккиламчи шағал олиш учун майдаланади. ПЛАСТИК Ранг бўйича ажратилиб, турли ёт буюмлар ва ифлосгарчиликдан тозаланади, хом ашё прессланади. Шундан сўнг майдаланиб, буғ қозонида ишлов берилади, у ерда ифлосгарчиликлар қолдиқлари йўқотилади. Кейинги босқич чайиш ва сайқаллаш. Натижада турли рангдаги ва сифатдаги гранулаларга эга бўламиз. Улардан эса челаклар, елим қутилар, черепица, брусчатка ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарилади. ҚОҒОЗ Қоғоз сувга туширилиб, ундан ёт буюмлар тозаланади. Шундан сўнг қоғозга термомеханик қайта ишлов берилади. Аралашма юпқа тозалашдан ўтади ва элак орқали фильтрланади. Ундан эса ҳожатхона қоғози, картон, қадоқлаш учун материал, МДФ, МДП ва пакетлар ишлаб чиқарилади. муҳим ечим Жаҳонгир ШАРИПОВ, ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси Табиатнинг «огоҳлантириш»лари биргина мамлакат ёки халқ учун эмас, бутун инсоният учун жиддий қўнғироқ бўлиши керак. Айниқса, Бухоро вилояти каби қурғоқчиликка мойил, кескин ўзгарувчан иқлим шароитига эга бўлган ҳудуд учун экологик меъёрларни сақлаш жуда катта аҳамият касб этади. «Яшил белбоғлар» –


8 TAB www.ekogazeta.uz № 7 // 2023-yil 16-fevral IAT Нажот қўриқхонаси Бош муҳаррир: Ҳусниддин БЕРДИЕВ Буюртма: G-226 ISSN 2181-6190 Обуна индекси — 193 Адади: 1 692 нусха. Нархи: келишув асосида. Қоғоз бичими А-3, ҳажми 2 босма табоқ. Офсет усулида босилган. 1 2 3 4 5 6 Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй. Тел/факс: 71 234-83-45. E-mail: [email protected] Газета 2022 йил 8 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида қайта рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: № 0814. Муассис: «Оила ва табиат» газетаси» МЧЖ «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41. Ijtimoiy-siyosiy, ekologik gazeta Таҳрир ҳайъати: Абдушукур ҲАМЗАЕВ Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ Хайрулло ГАППАРОВ Низомиддин БАКИРОВ Абдулло ХУРСАНОВ Улуғбек МУСТАФОЕВ Камол ЖУМАНИЁЗОВ Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши нашри ... ана шунақа гаплар TABIAT «Centrum Air» авиакомпанияси Тошкентдан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди. Инсон бордию ўз тарихини, кўрган-кечирган кунини билмаса, илдизи йўқ дарахтдан фарқ қилмай қолади. Ҳар халқнинг, гарчанд у улуғ ва улкан нуфузга эга бўлсин, хоҳ мўъжаз бўлсин – ўзига хос тарихи, қадимий илдизлари албатта бўлади. Абадият аталмиш йилларнинг оёқлари остида топталиб, сувга тушган тош мисоли йўқолиб кетмайди. АҚШнинг йирик миллий бойликларидан ҳисобланган «Joshua Tree» паркида бўлганимда қалбимни шундай мубҳам ўйлар банд этди. ...Қадимий ҳиндулар истиқомат қиладиган бошпаналар вайрон қилиниб, кули кўкка совурилгач, ўз киндик қони томган ўлка ҳимоячиларини сақлаб қоладилар. Улар шошилинч равишда ўз юртларидан узоқлашадилар. «Ўткир кўз» лақабли сардорнинг тажрибакорлик ва узоқни ўйлагани туфайли омон-эсон уммон қирғоқларига етиб оладилар. Ҳиндулар йўлда мисли кўрилмаган азоб-уқубатларни, кўпдан-кўп саргузаштларни бошдан кечиради. Орадан узоқ йиллар ўтиб ҳинду қабилалари бепоён дашту-далаларда анор донаси мисоли тарқалиб кетади. Ўзлари учун бошпана тиклаб, тирикчилик аравасини торта бошлайди... ҲИНДУЛАР БОШПАНАСИ Бу миллий паркка қадам қўяр экансиз осмонга бўйлашган маҳобатли тоғлар, ўлмас қоялар, шалдироқ сойлар, сирли даралар ўзингиз билмаган ҳолда руҳиятингизни ҳали олдинда ҳам ажойиб бир чаманзор бор дегандек етаклаб кетаверади. Бу ердаги оддий бир дарахт ҳам сиру-синоат билан ўзига чорлайди, бироз ваҳимага ҳам тушасиз. Кўм-кўк майдонлар ястаниб ётибди. Улкан дарахт мисоли ўсган кактуслар шамолда ҳайбатли силкиниб туради. Тошлардан нарида ям-яшил ўтлар, тўда-тўда пальма дарахтлари барқ уриб ўсиб ётибди. Кедр дарахтлари шохида қушчалар бир-бирини қувлайди. Калифорния штатидаги тоғ тизмаларининг жанубий-шарқий этагида жойлашган Жошуа водийси тоғлар оралаб ичкарига қараб чўзилиб борган. У ердаги бетакрор табиат олами – кактус, пальма, кедр, ёввойи тол каби дарахтлардан иборат ўрмонларнинг саховати одамни ҳайратга солади. Серўт яйловлар, шифобахш гиёҳлар ўсиб ётган далаларнинг чек-чегараси йўқдай. Водийдаги кўпдан-кўп тарихий ёдгорликларни айтмайсизми. Палеолит даврига оид тоғликлар қароргоҳи – ғорлар, ибтидоий манзилгоҳлар, вулқон отилиши натижасида тош қотган кратер, харсангтошлар, инсон заковати бовар қилмайдиган «ҳайкал» шаклидаги қоялар... Ичкарилаб борганингиз сари узоқ асрларга оид қадимий харобалар кўзга ташланади. Тоғ-тошлар, ҳиндулар барпо этган бошпаналар кўзга чалиниб турган манзаралар тоғлар орасидаги бу маскан бир пайтлар гуллаб-яшнаганидан далолат беради. Кўриниб турибдики, Жошуа водийси нафақат АҚШ, балки бутун дунё аҳамиятига молик қимматли табиат ва тарихий ёдгорликларнинг очиқ музейидир. Тағин бир гап. Калифорниядаги Жошуа Три шаҳарчасида Юша отли, бир юз эллик йилгача умр кўрувчи дарахтлар ўсиб ётганини кўрдик. Шунинг учун ҳам уларни ҳидоятга чорлаётган пайғамбарга ўхшатишса ажаб эмас. Нажот қўриқхонаси қоя деворларида ибтидоий жамоа вакиллари чизган петроглифлар, қўл тегирмони сақланиб қолган. Бу шаҳарчада ўзи 7 минг 500 га яқин аҳоли истиқомат қилар экан. Шу ерлик бир олим ёзда жазирама, қишда совуқ шамолли бу ҳудудда доимий яшашининг сабабини ўта оддий қилиб тушунтирди: «Чунки бу ерлар жуда гўзал!». НОЁБ ДАРАХТ СИРИ «Ҳозирги кунда АҚШ бўйлаб 67 та миллий парк бўлиб, улар 80 миллион акр ер майдонини банд этади», – дейди бизга ҳамроҳлик қилган «Joshua Tree» миллий парки ходими Родди Маккаллей. У бизга эринмасдан паркда ҳаракатланиш, ўзини тутиш қоидаларини тушунтирди. Ҳатто махсус қайдномага қоидалар билан танишганимиз ҳақида имзо чектириб олди. Аслида қоидалар оддий бўлиб, унда ўсимликларни юлмаслик, тошларни жойидан силжитмаслик, оёқ билан тепмаслик, йирик тоғ чўққиларига мосламасиз чиқмаслик, ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи ҳолатларни пайдо қилмаслик талаб этилар экан. Шундан сўнг табиат қўриқчиси билан биргаликда тоғ ва тошлар чўққисига ўрмалаб чиқувчи спортчилардан бири бўлган Родди бизга қисқача миллий парк тарихи, флора ва фунаси ҳақида маълумот берди. «Joshua Tree» миллий парки Калифорния штатининг жанубий-шарқида жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 3196 км квадратни ташкил этади. 1936 йилдан АҚШнинг миллий ёдгорлиги сифатида эътироф этиб келинади. 1994 йил 31 октябрдан АҚШ президенти Билл Клинтон уни мамлакат миллий боғи деб эълон қилди. Миллий парк нафақат дарахтлари, балки антиқа тош мажмалари туфайли ҳам сайёҳлар ўртасида шуҳрат қозонди. Мохове чўли паркнинг шимолий қисмини эгаллайди, унинг ҳудудида жуда ширали бўлган жошуа дарахти ўсади. Парк умумий номи ҳам шу ноёб дарахт номи билан аталган. Боғнинг шарқий ва жанубий қисмлари креозот буталари ва сокрошхоия каби ўсимликлар туфайли Соноран чўлини эслатади. Миллий боғда сут эмизувчиларнинг 57 тури, судралиб юрувчиларнинг 49 тури ва қушларнинг 250 дан ошиқ тури яшайди. Энг кўп учрайдиган турлари ер синсаплари, кенгурилар, антилопалар, коётлар, калтакесаклар, қарғалар ва бошқа кўп жонзотлардир. Бир вақтлар миллий боғ ҳудудида аҳоли пунктлари бўлган. Ҳозирда улар сони жуда кам. Лекин ўша пайтда аҳоли яшаган хонадонлар бугунги кунда асл ҳолича сақланиб келмоқда. Хусусан, биз айланган ҳудудда икки оила хонадонини кўрдик. Эътиборлиси, бу оила аъзолари тоғ оралиғида кичик тўғон қуришни уддасидан чиққан экан. Шу орқали улар сувни тўплаб, ундан кундалик эҳтиёжлари учун фойдаланишни йўлга қўйишган. Бугунги кунда бу кичик тўғоннинг бир қисми табиий равишда бузилган бўлиб, сақланиб қолган қисми ёмғир ва баланд чўққиларидан қор сувларини оз миқдорда бўлсада тўпланиши учун етарли бўлади. Махсус табиат қўриқчилари сайёҳларни хавфсиз ҳолда табиатдан баҳра олишига кўмаклашиб, паркнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништириб боришади. Умуман олганда, миллий паркда экотурзм бўйича уч юздан ортиқ беллашувлар ташкил этиб борилар экан. «ЎЛИМ ҲУКМИ» МАЙДОНИ Боғ ходими Родди Маккалей билан хайрлашар эканмиз, шундай ажойиб табиат масканига ташриф буюрганимиздан хурсанд эканимизни айтдик. Қарийб бир кун давомида миллий паркнинг пирвиқор тоғлари, гўзал водийлари ҳамда турфа ўсимликларидан завқланиб автомашина ёнига қайтдик. Иш куни бўлишига қарамасдан миллий парк ҳудудига келган сайёҳлар сони анча Дунё сайёҳлик обидалари рўйхатида АҚШнинг Калифорния штатидаги Joshua Tree миллий парки ўзининг беқиёс табиати, бетакрор ва сир-синоатларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ердаги ҳар бир дарахт, ҳар бир гиёҳдан тортиб оддий тошгача узоқ тарихдан сўзлайди. Яқинда газетамизнинг жамоатчи мухбири Улуғбек Жумаев АҚШда бўлиб ушбу миллий паркда ҳам саёҳат қилиб қайтди. Эътиборингизга мухбиримиз таассуротларини ҳавола этишни лозим топдик. кўп эди. Айтганча, бу ерларда маймунзан илдизи сероб экан. У ҳар қандай меъда касаллигини даволашда ажойиб таъсир кўрсатади. Шунинг учун уни кўпчилик «мўъжизакор дори» деб ҳисоблайди. Унинг аччиқ қайнатмаси дардни енгиллаштиради. Шу чоғ ўша ўсимликдан малҳам тайёрлаган ҳиндуларни кўз ўнгимда тасаввур қилдим. Калифорния қиёфасини қатор чўкмалар, платолар ва ҳатто қолдиқ тоғлар ўзгартириб юборган. Бундан миллион йиллар аввал яшаган динозаврлар суяклари қолдиқлари ҳамма деярли барча қитъаларда топилган. Бироқ, ўша қолдиқлар айнан қайси маҳлуқларга дахлдор эканлиги кўпдан бери савол остида қолмоқда. Билгичларнинг айтишича, «Joshua Tree» миллий парки ҳудудида бу маҳлуқлар бўлганини тасдиқловчи далиллар тарихчиларни ҳайратлантирмоқда. Қадимги замонларда бу ерларда ҳинду қабилалари тўпланиб, ҳар хил ибодатлар ва қурбонликлар ўтказган. Айнан шу жойда қонун-қоидани бузган одамларга чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилган. Буни тасдиқлайдиган аргументлар эса парк ҳудудида етарлича. Баланд ва маҳобатли тоғлар қўйнида улкан қоялар бўлади. Улар неча-неча асрлар давомида қор-ёмғирларга, кўчки ва зилзилаларга мардонавор дош беради. Совуқ, изғирин шамоллар ялаб ўтади. Ушбу қояларнинг ёнида эса соялар қимтиниб кўзга ташланади. Табиат буюк, уста мусаввир. Бир-бирига мингашиб кетган қирларга, қирлардан анча берига айро тушган турфа шаклдаги тепаликларга, қорли чўққилари кўкка санчилган юксак тоғларга, қир-адирлар ўнгирларидаги ўйноқи ва ўта сершовқин кичик ирмоқларига, яшил ўтлоқларга, юқорига тирмашган илонизи сўқмоқларга бирма-бир боқсангиз, борган сари ўзингизни митти сеза бошлайсиз. Қаршимда бўй ростлаган манзара ажойиб эди. Худди мана шу шафқатсиз булутлар остига яширинган маҳобатли тоғ ва баҳодир ўрмонлар қачонлардир бир кун табиат мўъжизаси туфайли вужудга келган. Калифорния ўлкасида қарор топган Жошуа ва Ёсемите миллий паркларида қўним топган тоғлар, ўрмонлар ўзининг шу хусусияти билан эмас, балки бошқа ажойиботлари билан ҳам одамларни ўзига чорлайди. Уни ҳар тарафдан тик турган гранит қоялар ўраб олган. Қоялар тарихидан аввалги қабилалар тошларни текислаб ясаган устунларга ўхшамас эди. Мен бу маконга биринчи марта келгандаёқ ўша тошлар табиат инъоми эмас, балки Яратмишнинг яратиғи эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Улуғбек ЖУМАЕВ, журналист ёхуд ҳунду қабилаларининг муҳим бошпанаси бўлган «Жошуа три» (Joshua Tree) миллий паркига саёҳат


Click to View FlipBook Version