The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by azamat.fergana, 2023-01-26 05:47:37

"Ёшлар Плюс" газетаси 1-2 СОН

Янгича қиёфа - Янгича дизайн!

PLYUS 1-2 SON (308-309) Ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazetasi Gazeta 2007-yil 16-yanvardan chiqa boshlagan. 2023-Yil Yanvar YOSHLARYP ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРА БЕРДИ Ёшлик имкониятлар фасли демакдир. Ортга қайтмас даврнинг имкониятларидан унумли фойдаланиб қолиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Йил ўтиб, умримизнинг навбатдаги манзили ортда қолишини ўйласак, у унутилмас дамлар онгу шууримизни ажиб ҳисларга чулғаб, қалбимизни эзгу туйғуларга тўлдирган онларини хотирлашдан ҳам завқ оламиз. 2022 йил ҳаётимга янги босқични бошлаб берди. Оддий талабадан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндорига айландим. Бу – талаба сифатида мен эришган катта муваффақият эканлиги руҳимни кўтарди, янги мақсадларни кўзлашда туртки бўлди. Шунингдек, 2022 йилнинг июнь ойида Россия Федерациясида ўтказилган “Россия истеъдодлари” халқаро танловида илмий мақолам билан иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритдим. Бир йилнинг ўзида университет, республика ва халқаро миқёсда ўтказилган илмий-амалий конференция, танлов ва семинарларда 65 га яқин илмий оммабоп мақолаларим билан иштирок этдим. Университетимизнинг иқтидорли талабалари учун таъсис эътилган “Олтин фонд”га қабул қилиндим. Жорий йилда ҳам кўплаб ютуқларга эриша олишимга ишонаяпман. Бунинг учун билимимни янада ошириб бораман. Халқимизда “Қуён йили тўқлик, фаровонлик олиб келади” деган нақл бор. Бу йил ҳам барча эзгу ниятларимиз амалга ошадиган йил бўлсин! Хуршидбек ТОЛИБЖОНОВ, Қўқон университети талабаси. АБДУЛАЗИЗ ТЎХТАСИНОВ 6 ТА ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАСИ ҲАМДА 330 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ГРАНТ СОҲИБИ Марғилон шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Абдулазиз Тўхтасинов АҚШ ҳамда Европанинг 6 та энг нуфузли олийгоҳларига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, у 4 йил учун жами 330 минг АҚШ долларлик грант соҳибига ҳам айланди! Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга, уларнинг замонавий таълим олишига барча шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Бунинг натижасида таълимда юқори кўрсаткичларга эришаётган, бир эмас, бир нечта нуфузли халқаро университетларнинг талабаси бўлиш бахтига эришаётган ёшларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Республика “Баркамол авлод” болалар мактабининг Иқтидорли болалар кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Тўхтасинов АҚШнинг Иллинойс, Флорида штатлари ва Европанинг қатор олий ўқув юртларига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди. Юртимизда Абдулазиз сингари иқтидорли, билимли ёшларнинг кўпайиши Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишдек улкан мақсадларимизга эришишга йўл очади. А.МАНСУРОВ 2022 ЙИЛДАН КЎНГЛИМ ТЎЛДИ! Ўқитувчининг ўзидан кўнгли тўлиши қийин масала. У доимо изланишда, ҳаракатда, талабаларга янги билимлар бериш илинжида ёниб яшайди. 2022 йилдан эса менинг кўнглим тўлди. Сабаби, бу йил меҳнатларим самара бериб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муваффақ бўлдим. Фарғона политехника институтида ўқитувчи сифатида фаолиятимни бошлаганимдан буён илм билан машғулман. “Картошка туганаклари кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда саралаш машинасининг конструктив ва технологик параметрларини асослаш” мавзусидаги илмий ишим доирасида нуфузли илмий журналларда 50 дан ортиқ мақолалар эълон қилдим. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 1 та ихтиро учун, 2 та фойдали модел учун патент олдим. 10 га яқин дастурий гувоҳномаларни қўлга киритдим. Ортда колган йил нафақат илмий фаолиятим, балки оилам учун ҳам муваффақиятли келди. Турмуш ўртоғим Иродахон Обидова Фарғона политехника институтига докторантурага ўқишга қабул қилинди. Ҳозирда ҳам олим, ҳам турмуш ўртоқ сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпман. Уйимизда ҳашаматли буюмлар бўлмаслиги мумкин, лекин қимматбаҳо китоблар бор. Фарзандларимнинг ҳам китобга дўст бўлиб улғайишларини хоҳлайман. Илм зиёси билан чароғон ҳаётимиздан миннатдормиз. Нуриддин ОБИДОВ, Фарғона политехника институти катта ўқитувчиси, техника фанлари бўйича фалсафа доктори. БУ ЙИЛДАН БОШЛАБ ОЛИЙГОҲГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН БАЛЛ ТЎПЛАШ МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади. Ҳукуматнинг 19.11.2021 йил кунги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR дастурига юборилади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: ● 86-100 % учун – 5 баҳо; ● 71-85 % – 4 баҳо; ● 56-70 % – 3 баҳо; ● 56 фоизгача – 2 баҳо. ЁШ ЕТАКЧИЛАРИ ВА ФАОЛ ЁШЛАР УЧРАШУВИ Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти куч тузилмаларининг бошланғич ташкилотлари ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёш ходимлар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда Фарғона вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ёш ходимлари ҳам иштикор этдилар. Тадбирда, белгилаб берган устувор вазифалар ижросинини таъминлаш ва ёшларга оид давлат сиёсатидаги йўналишларини амалиётга жорий этиш юзасидан атрофлича сўз юритилди. Бу борада, ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида келишиб олинди. Бир гуруҳ фаол ёш ходимлар ташкилотчлар томонидан муносиб рағбатлантирилди. ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ОТМГА КИРИШ УЧУН ЯНА БИР ИМТИЁЗ БЕРИЛМОҚДА. Янги ташкил этиладиган “Тўмарис издошлари” гуруҳлари аъзоларига ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тавсияномасига асосан ҳуқуқ тартибот органлари ОТМларига (ИИВ Академияси, Миллий гвардия тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университети) сухбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. ТАЛАБАЛАРНИНГ ШАРТНОМА ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ҳамда “Темир дафтар”-даги оилаларнинг фарзандлари бўлган 50 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, қарийб 114 миллион сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди. Туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган тадбирда тўловни тасдиқловчи сертификатлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни китобхонлик ва китоб мутолаасига кенг жалб этиш мақсадида 53 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Зиё” масканлари учун 50 донадан бадиий китоблар тақдим этилди. Ўз муҳбиримиз. Сенинг тенгдошинг


2 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL Y O S H L A RPLYUS YP ЭНДИЛИКДА ХОДИМЛАРНИНГ ДАВОМАТИ ВА ИШ ВАҚТИ ҲИСОБИ ТАБЕЛИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ҚАЙД ЭТИБ БОРИЛАДИ Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга тушди. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, эндиликда кадрларга оид иш юритув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилинади ва юритилади. Платформа Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz электрон дастурлари билан интеграллашган. Ходимлар ва меҳнатга доир маълумотлар автоматик тарзда шаклланади. Электрон тизим 2023 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларда жорий этилмоқда. Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари бюрократия ва ортиқча қоғозбозликдан холи бўлган вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш каби қулайликларга эга бўлади. Шунингдек, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамланган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади. Ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлиги автоматик баҳоланади. Кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади. МАКТАБЛАРДА 64 ХИЛ КАСБ ЎРГАТИЛАДИ, ХОРИЖЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ – ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ Шунингдек, касб-ҳунар устахоналари ташкил этилади, улар жиҳозланади ва зарур ашёлар билан таъминланади. 20 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. (https://president.uz/uz/lists/view/5830) Унда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда 11 йил мактабда ўқиган бола чет тилини мукаммал билмайди. Шароит ва мутахассислар йўқлиги сабабли ёшларни касбларга қизиқтириш муҳити шаклланмаган. Мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келмоқда. «Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо», деди Шавкат Мирзиёев. Йиғилишда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши таклиф этилди. Шу боис ҳокимликларга танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилиши, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилиши белгиланди. «Ҳозир тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчиларни шу масала қийнаяпти: бўш иш жойи кўп, ойлиги ҳам яхши, лекин ўқуви ва кўникмаси бор ишчи йўқ. Агар бу тизим тўғри ташкил қилинса, биздаги демографик ўсиш билан катта натижаларга эришса бўлади», деди давлат раҳбари. Шунингдек, ўқувчиларни ахборот технологиялари ва «креатив индустрия» бўйича замонавий касбларга ўргатиш муҳимлиги таъкидланди. Чет тилларини сифатли ўргатиш учун мактабларга «тил эгаси» бўлган педагоглар жалб қилиш, Президент мактабларининг тил ўргатиш тажрибаси, дарслик ва дастурларини татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Интернетдан олинди. МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ Дастлаб “Юксалиш” лидерлар Академияси Фарғона филиали ходимлари томонидан олиб борилган “Китобни тез ўқиш методикаси” бўйича ўқув машғулоти ходимларда катта қизиқиш уйғотди. Машғулот амалий жараёнлар билан бирга олиб борилди. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим – Янги Ўзбекистонда устувор йўналиш” мавзусидаги маъруза ҳам соҳа ходимларининг билим даражасини янада юксалтиришда муҳим омил бўлди. Шунингдек, мутахассислар томонидан жаҳон, Республика ва вилоят ижтимоийсиёсий ҳаётига оид янгиликлар, шаҳартуманлар миқёсидаги мурожаатлар таҳлили бўйича ахборот, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқлари ҳам иштирокчиларга етказилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати. УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси ҳамда Фахрийлар кенгаши томонидан уч авлод учрашувлари ўтказилмоқда. 1-Минтақавий ҳудудга қарашли Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари, тажрибали ва ёш ходимлар, ИИВ Фарғона академик лицейи ўқувчилари, халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди. Учрашувда Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов иштирок этиб, узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан фахрийларнинг тажрибаси, ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун ибрат мактаби эканлигини таъкилади. Шунингдек, тадбирда соҳага меҳнати сингган фахрийлар сўзга чиқиб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Она Ватанга муҳаббат, танлаган касбига садоқат, ҳалоллик тушунчалари ҳақида маслаҳатлар беришди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати. МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР! Фарғона вилоятида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмдаги тадбир ҳам ҳарбий хизматчиларга эҳтиром ифодаси бўлди. Тадбирда сўз олганлар амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида миллий армиямиз изчил ривожланиб бораётгани, унинг жанговар қобилияти ортиб, мудофаа қудратимиз мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини таъкидладилар. Ижодкорларнинг ватан, тинчликни мадҳ этувчи шеърлари, ижро этилган куй-қўшиқлар барчага янада хуш кайфият улашди. Ўз мухбиримиз. СУЛОЛА ДАВОМЧИСИ Муҳаммадбобир Холиқов зиёлилар сулоласи давомчиларидан. Бобоси Турғунбой Холиқов Ёзёвон халқ таълими ривожига салмоқли ҳисса қўшган устозларда бири эди. Ота-онаси Жаҳонгир ва Муҳаббатхон Холиқовларга муносиб фарзанд бўлган Муҳаммадбобир 2015 йилда Фарғона Давлат университетининг тарих факултетини тамомлаб, шу йили 6-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида иш бошлаган. Иш фаолятни бошлаган дастлабки даврданоқ ўқувчилари фан олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритишди. Жумладан, 2020 йил унинг ўқувчиси Шоҳруҳ Рустамов Республика Инновацион олимпиадасида фахрли ўринни эгаллади Тиришқоқ устоз 2020 йилда 2-тоифа, 2021 йилда 1-тоифага эга бўлди. 2022 йилги аттестацияда 98,5 балл тўплаб, вилоятда энг юқори натижа билан олий тоифага ўтди. Ҳозирда яна ўқувчиларини Республика босқичларига олиб чиқиш учун тайёрламоқда. Янги йил арафасида ўтказилган халқ таълими тизимидаги педагог кадрларга вазир жамғармаси учун ўтказилган тест синовларида Муҳаммадбобир Холиқов 100 фоизли натижа билан иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи босқич суҳбат асосида савол-жавоб бўлади. Ундан муваффақиятли ўтгач, ҳар ойлик маошига вазир жамғармасидан қўшимча маблағ қўшиб берилади. Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. ФТИЗИАТР ВА ПУЛЬМОНОЛОГЛАР ХОРИЖИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИДА МАЛАКА ОШИРИШГА ЮБОРИЛАДИ Давлатимиз раҳбари жорий йил 20 январда “2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини имзолади. Қарорга кўра, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади. Тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” мактаблари ташкил қилинади. Шунингдек, 2023 йилдан ҳар йили латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача, туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача, туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан таъминлаш 18 минг нафаргача етказилади. 2023 йил 1 мартгача туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади. Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади. “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилади. Қарорга кўра, танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологлар 2023–2026 йилларда хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юборилади. Ёшларга янги иш уринлари ТАДБИРКОР ЁШЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАДИ Бағдод тумани “Чекмирзаобод МФЙда касаначилик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор Мавжудахон Эрназарова “Аёллар дафтари ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда бўлган 18 нафар ёш хотин-қизлар лан меҳнат шартномасини тузди. Улар учун 89 млн. 500 минг сўм эвазига 3 турдаги 18 та тикув машинасини харид қилди. Эътиборлиси ушбу ускуналар хариди харажатларининг 50 фоизи (44 млн. 750 минг сўм) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.


YP Y O S H L A RPLYUS 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL 3 Ў З И Н И Ў З И Б А Н Д Қ И Л Г А Н Ш А Х С Г А ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР МАВЖУД?? 2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган фуқаролар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади. Юртдошларимиз орасида бирор корхона, идора ёки ташкилотда ўзига қулай иш тополмаслиги натижасида меҳнат шартномаси, доимий иш ҳақига эга бўлмаган, бироқ турли мавсумий меҳнат билан банд бўлган ёки оиласида томорқа билан шуғулланиб, даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Аммо уларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмасди. Бу эса пенсия ёшига етганда нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқаради. Айни ҳолат ҳисобга олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Хўш, ўзини ўз банд қилиш мақоми нимани англатади? Уни қандай амалга ошириш мумкин? Ўзини ўзи банд қилувчилар бир нечта вазифани бирваракайига танлаши мумкинми? Ўзини ўзи банд қилган шахслар — ўз ишини ўзи топиб, уни ўзи бажариш орқали даромад кўрадиган жисмоний шахслардир. Репетиторлар, энагалар, сантехниклар, электрчилар, сартарошлар, курьерлар, автомобиль ювувчилари, ҳунармандлар, фаррошлар, тикувчилар, дастурчилар ва яна кўплаб касб эгалари ўзини ўзи банд қилувчилар бўлишлари мумкин. Аслида, бугунгача ҳам халқимиз бундай фаолият турлари билан шуғулланиб келган. Ҳунармандчилик, устачилик, заргарлик, новвойлик, дурадгорлик, сартарошлик каби касб эгалари шулар жумласидан. Энди эса бундай фаолиятга ҳуқуқий баҳо берилди. Хоҳишга кўра, уларнинг бир нечтасини бирваракайига танлаш имкони мавжуд. КИМЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШИ МУМКИН? Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар бир жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Ўзини ўзи банд қилувчилар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт эмас. Асосий иш жойида меҳнат шартномаси бўйича ишлаб, бир вақтнинг ўзида ўзини ўзи банд қилиш имконияти ҳам бор. Муҳими, асосий ишдаги фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш учун рухсат берилган фаолият турлари рўйхатига кирмаган бўлиши керак. Масалан, кун бўйи меҳнат шартномаси асосида котибалик билан шуғулланиш, кечаси ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида матн ёзиш бўйича хизматларни (копирайтинг) кўрсатиш мумкин. ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ҲИСОБЛАНАДИМИ? Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди: қанча топса ҳам ўзида қолади. Бир йилда бир марта БҲМнинг 1 баравари — 2023 йилнинг 1 январь ҳолатида 300 минг сўм — миқдорида ижтимоий солиқ тўлашнинг ўзи кифоя қилади. Тўловни ҳар қандай тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин. Мазкур маблағлар Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади. Ўзини ўзи банд қилувчилар ҳеч қандай суғурта ва бошқа йиғимларни тўламайдилар. Улар учун ойлик ёки йиллик даромад бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Ўзини ўзи банд қилувчи сифатида ойига 10 млн. сўм ишлаб топсангиз ҳам, ҳеч ким фаолиятингизни тўхтатиб, ЯТТ ёки МЧЖ очишга мажбурламайди. МАЪЛУМОТ УЧУН: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги тегишли қарорига кўра, меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролардир. Муҳим: ўзини ўзи банд қилганларнинг рухсат берилган фаолият турлари рўйхатидаги фаолиятдан олинган даромадларигина даромад солиғи тўлашдан озод қилинади. Агарда даромад бошқа фаолият туридан олинган бўлса, улардан даромад солиғи тўланади. ҚАНДАЙ ГУВОҲНОМА БЕРИЛАДИ? Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтади. Бунда унга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтгани тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома берилади. Маълумотнома давлат тилида расмийлаштирилади, уни махсус мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали юклаши ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда қоғоз шаклида ҳам олиш мумкин. Ҳужжат чекланмаган муддатга берилади. Рўйхатдан ўтганлик учун ҳақ ундирилмайди. КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛСА... Ўзини ўзи банд қилганлар учун даволаниш ва меҳнат таътиллари йўқ: касал бўлиб қолса ва маълум бир муддат ишлай олмаса, ҳеч ким йўқотилган пулларни тўлаб бермайди. Меҳнат фаолиятини узоқ муддатга тўхтатиш керак бўлса, бу ҳақда солиқ органини огоҳлантириш лозим. Шундан кейин ишламаган вақтлари учун ижтимоий солиқни тўламаса ҳам бўлади. Бу вақт давомида иш стажи ҳам ҳисобга олинмайди. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилиш мақомидан исталган вақтда воз кечиш ва фаолиятни тўхтатиш мумкин. Бунинг учун махсус мобиль илова орқали солиқ органи хабардор қилинади. Бун фаолиятни тўхтатгунга қадар амалга ошириш лозим. Кейинроқ солиқ органлари ходимлари ўзини ўзи банд қилиш мақомини тегишли базадан ўчиришади. ОҒЗАКИ ШАКЛДА БИТИМ ТУЗИШ МУМКИНМИ? Ўзини ўзи банд қилганлар бошқа жисмоний шахсларга оғзаки келишув асосида иш ёки хизматларни тақдим этишлари мумкин. Юридик шахслар билан эса улар фақатгина бир марталик иш ёки хизматни кўрсатиш учун ёзма шартнома тузган ҳолда ишлашлари мумкин. Битта катта ҳажмли ишни бажариш керак бўлса, уни бир неча қисмларга бўлиб бажаришга тўғри келади. Шартноманинг муайян тасдиқланган шакли йўқ: уни юристлар бажариладиган иш ёки хизматнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда тузадилар. Бунда ўзини ўзи банд қилганлар барча ишларни мустақил равишда бажаришлари керак: ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланиш мумкин эмас. ҚАНДАЙ ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ БОР? Уйда ишлашнинг қонуний имконияти. Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ текширувлари, жарималар ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти бўйича айбловлардан қўрқмасликлари мумкин. Тасдиқланган иш стажи ва пенсия. Ўзини ўзи банд қилганларнинг иш стажи кетаверади, шунинг учун кексаликда кафолатланган пенсия нақд деб ҳисоблаш мумкин. Расмий даромад. Истеъмол кредитлари, имтиёзли қарзлар олиш, шунингдек, солиқ имтиёзларини қўллаш мумкин. Минимал солиқ. Даромад солиғи ёки бошқа йиғимлар йўқ. Бир йилда БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш кифоя. Ўзига ўзи хўжайин. Ўзини ўзи банд қилувчилар учун меҳнат шартномаси, раҳбар ва қатъий иш жадвали йўқ. Севимли иш билан хоҳлаган вақтда шуғулланиш ва бундан қонуний даромад олиш мумкин. Мижозлар базасини кенгайтириш. Ўзини ўзи банд қилган шахслар юридик шахслардан пул ўтказиш йўли билан тўловларни қабул қилиш учун банкда осонгина ҳисоб очишлари мумкин. Бундан ташқари, давлат рўйхатидан ўтказилганлик шериклар орасида ишончни уйғотади. Минимал ҳужжатлар. Ўзини ўзи банд қилганлар якка тартибдаги тадбиркорлар сингари бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисобот юбориш ёки солиқ декларациясини топширишлари шарт эмас. Даромад ва харажатларни ихтиёрий равишда «Soliq» иловасида тўғридан-тўғри кузатиб боришлари мумкин. Азаматжон МАДАМИНОВ, СИУ РАНХиГС магистранти. «ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ» ЖАМОАВИЙ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ «Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (21-сон,19.01.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди. Қарорга кўра, 2023 йил 1 июндан ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади. Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади. Гуруҳлар республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади. Гуруҳ аъзолари 1 йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради. Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ва хотин- қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномасига асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг ОТМга саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. Тавсиянома берилган номзодлар сони белгиланган квотадан кўп бўлган тақдирда, уларни ўқишга қабул қилиш танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, ажратилган қабул квоталари доирасида кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда амалга оширилади.


4 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL Y O S H L A RPLYUS YP ЁШЛАР КАМОЛОТИГА ЭЪТИБОР Мурожаатномада инсон қадри ва унинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ҳамда бунда, энг аввало, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлоднинг халқаро стандартлар асосида билим олишларини таъминлаш бугунги куннинг муҳим талаби эканлигига алоҳида урғу берилди. Янги Ўзбекистонни “Ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришнинг дастлабки шарти сифатли таълим эканлиги, келгуси йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланиши айтиб ўтилди. Юртбошимиз таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона тўғри йўли эканлиги хусусида долзарб фикрларни ўртага ташлади. Жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш, муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида ўқитувчи ва мураббийлар билан доимий мулоқот муҳитини яратишга доир ташаббусларни билдириб ўтди. Мана шу ташаббуслар асосида кейинги даврда ўқитувчилар фаолиятига оид муаммолар ва таълим жараёнларини қуйи босқичдан ўрганишни амалга ошириш лозим. Унга кўра, Президентимиз истаганларидек, ўқувчилар мактабдан камида иккита хорижий тилда сўзлашадиган, замонавий ахборот технологиялари билан бемалол тиллаша оладиган билимдон авлод бўлиб катта ҳаётга қадам қўймоғи керак. Мана шундагина ҳеч бир ўқувчи ҳаёт йўлида қоқилмайди. Юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшадиган мустақил шахс бўлиб вояга етади. Миллат зиёлилари ва юртдошларимизнинг энг катта орзу-мақсади ҳам шу. Дастуриламалда белгиланган мақсад ва вазифалар ҳар бир педагогдан касбига, халқига фидойи бўлишни талаб этади. Шундай экан, барча ўқитувчи ва мураббийлар мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлод камолоти учун сидқидилдан меҳнат қилишимиз, таълим тизимидаги улкан ўзгаришларни, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз зарур. Рустамжон УМРЗОҚОВ, филология факультети "Адабиётшунослик" кафедраси катта ўқитувчиси. Диққат БУ ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА 2016 ЙИЛ 31 ДЕКАБРГА ҚАДАР ТЎҒИЛГАН БОЛАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шунга кўра, 2023/2024 ўқув йилида 1-синфга 2016 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади. Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади. 1 ЯНВАРДАН АЙРИМ ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИДА ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ КАМАЙТИРИЛАДИ 2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди (https://lex.uz/uz/pdfs/6333225). Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади. Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади: ➖ 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз; ➖ 4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз; ➖ 3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз. Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди. «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю ягона тўғри йўлидир!» деди у ўз маърузасида. Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёт йўли, ўзлигини англаши учун инсонга бўлган эътибор жуда муҳим. Aйнан таълимга катта имконият яратилиши, албатта эртанги кунимизда ўзининг ижобий натижасини бермасдан қолмайди. Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман, — деди Шавкат Мирзиёев. МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОД — ЮРТ ИҚБОЛИ Бутун Ўзбекистон халқи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатди. Шунингдек Мурожаатда Президентимиз чет тилини билиш – замон талаби, аммо она тилини билишга мажбур қилиш керак, менинг фарзандим чет тилларини билади-ю, она тилини билмайди деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас, чет тилини билиш керак, лекин она тилини билишга мажбур” - деб айтган фикрлари миллий тилимизнинг ривожланишида чуқур аҳамиятга эга бўлишига шак-шубҳа йўқ. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади, деган сўзлари ҳар бир инсон юрагида мустақил Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотади. Улуғбек МАҲМУДОВ, Марғилон шаҳар ҳокимлиги маъсул ходими. ЁШЛАР ИШСИЗЛИГИ: МУАММО БОР, ЕЧИМ ЭСА... Олимларнинг қайд этишича, дунёда, айниқса, ривожланган Ғарб давлатларида инсоният тарихида илк бор ўзидан олдинги авлоддан кўра қашшоқроқ яшашга мажбур бўлган авлод ўсиб келмоқда. Улар бунинг асоси деб ёшлар ишсизлигини назарда тутмоқда. Ўрганишларга кўра, кейинги пайтларда ишсизларнинг бандлик хизмати органларининг хизматларига қизиқиши муайян даражада пасайиб кетгани қуйидаги шарт-шароитлар билан изоҳланади: – таклиф этилаётган бўш иш ўринларининг ишсизлар касбига мос келмаслиги, – тўланадиган иш ҳақи миқдорининг камлиги, – иш ўринларининг вақтинчалик тавсифга эгалиги ҳамда таклиф этилаётган аксарият бўш иш ўринларидаги меҳнат шароитининг оғирлиги, зарарли ва хавфли эканлиги. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2,4 миллион нафар фуқароси меҳнат миграциясида. Уларнинг 35 фоизга яқини 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади. Хўш, республикамизда ишсиз ёшларнинг кўпайишига нима сабаб бўляпти? Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда республикамизда аҳолининг ўсиш даражаси юқорилиги ва меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар сони кескин ошганлиги сабабли, ҳудуларда етарли даражада иш ўринлари ташкил этилмаётгани ёшлар ишсизлигининг ортишига сабаб бўлмоқда. Қайд этилишича, ишга кирмоқчи бўлган ёшларга сантехника, электр устаси, электр-монтажчи, тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик йўналишлари бўйича эҳтиёж мавжуд. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан фуқароларга таклиф қилинаётган ишлар кўпинча рад этилади. Улар асосан иш берувчилар томонидан эълон қилинаётган бўш иш ўринларига белгиланган иш ҳақининг миқдори қониқтирмаслиги, хусусий корхона ва ташкилотларда ишчи ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратилмагани, хусусий корхона ва ташкилотларда иш берувчилар томонидан белгиланган иш соатлари меҳнат қонунчилигига мос келмаслиги каби сабабларга кўра рад этишади. Олий таълим муассасасини битириб ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш истагида бўлган битирувчилар доимий равишда мурожаат қилиб, мавжуд бўш иш ўрингарига ишга жойлашмоқда. Хусусан, ўтган йилда меҳнат органларига 11 мингдан ортиқ ОТМ битирувчилари мурожаат қилиб, уларнинг 8,5 минг нафари ишга жойлаштирилган. Меҳнат органларига мурожаат қилган ишсиз фуқароларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун давомида муносиб иш ўринлари топилмаган тақдирда, 11 кундан кечиктирмасдан ишсиз деб эътироф этилади ва 6 ойгача вақтинчалик ишсизлик нафақаси тўланади. Ёшлар ўртасида ишсизлик ривожланган мамлакатларда ҳам энг асосий муаммолардан бирига айланган. Бугунги ахборот муҳитининг глобаллашуви, юқори турмуш даражаси ва ёшларнинг ҳаётий эҳтиёжларини мутассил ортиб бораётгани, ишсизлик даражасининг юқорилиги сабабли ёшларни муносиб иш билан таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий муаммолар янада ўткирлашиб бормоқда. *** Бир оилада икки ёки уч нафар талаба бўлса уларга кредит берилиши тартиби қандай? Статистик маълумотларга кўра, ўтган 2022 йилда контракт асосида ўқишга кирган талабалар сони давлат гранти билан кирганларига қараганда қарийб тўрт баробар кўп бўлди. Катта миқдордаги контракт тўловини амалга ошириш муаммо туғдирадиган оилалар учун таълим кредитларидан фойдаланиш энг мақбул танловдир. Таълим кредитлари одатда тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдорда, Марказий банк асосий ставкасида ажратилади. Таълим кредитларининг икки хил тури мавжуд бўлиб, бири имтиёзли, таъминот суммаларисиз бўлса, иккинчиси, оддий, маълум фоизли таъминот ставкалари асосида ажратилади. Бунда Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади. Агар оилада фарзандлар орасида икки ёки уч нафар талаба бўлса, уларга кредит берилиши тартиби қандай бўлади? Мазкур савол юзасидан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Ҳадя Абдуллаева қуйидагиларни маълум қилди. "Ўтган 2022 йилдан бошлаб талабаларга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида таълим кредитлари берила бошлади. Ҳозирда республикадаги 12 та тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги «Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси» ҳисобидан ажратилган маблағларидан таълим кредитлари берилмоқда. Мазкур таълим кредитининг асосий афзаллиги талаба кредитни ўқишни тамомлагандан кейин, 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида тўлаб боради. Опа-сингилларимиз учун бу борада имтиёзлар берилган. Яъни, хотин-қизлар берилган таълим кредитининг фақат асосий қарзини қайтаради. Кредит фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Ўтган 2022 йил давомида аҳолидан айнан ушбу таълим кредитларини олиш жараёнлари бўйича кўплаб мурожаатлар бўлди. Масалан, оилада фарзандлар орасида иккита ёки учта талаба бўлса, уларга кредит берилиши қандай бўлади? Яъни, иккита талабага оилада ишлайдиган битта одам кафил бўла оладими? Бу ҳолатда агар кафил турувчининг ойлик иш ҳаққи таълим кредит бериш талабларига жавоб бера олса, кафил бўла олади ёки суғурта полиси тақдим этиш мумкин. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари учун эса банк томонидан гаров таъминоти талаб этилмайди. Шунингдек, таълим кредити берилиш шартларига кўра, таъминот сифатида гаров, учинчи шахс кафиллиги ҳамда суғурта полиси тақдим этилиши мумкин. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, таълим кредитини олган шахсда имконият мавжуд бўлса, у кредитни муддатидан аввал ёпиши мумкин. Масалан, ўқишни битирган талаба бирдан даромад манбаига эга бўлса, 7 ой фақат кредит бўйича фоиз тўлаб бормасдан, асосий қарзни ҳам сўндириб бориши мумкин. Бунда кредит бўйича умумий тўловлар миқдори камроқ бўлади. Ҳар қандай узоқ муддатли кредитни муддатидан олдин сўндириш ушбу кредит бўйича умумий тўловлар миқдорининг камайишига ёрдам беради. ЎзА.


YP Y O S H L A RPLYUS 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL 5 РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳамшу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳоингизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни… ”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси мухташам уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси осиғлиқ эди... ИНСОНЛАРГА МУНОСАБАТ Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга олийжаноб муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз. Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳнинг "Қалб тубидан" китобидан. Ибрат ЯПОН ХАЛҚИНИНГ ДОНО ФИКРЛАРИ ● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер. ● Кетаётганни тўхтатма, Келаётганни хайдама. ● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши. ● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди. ● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади! ● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади. ● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади. ● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади. ● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир! ● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади. ● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади. ● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон. ● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла. ● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади. ● Одамлари кулган уйга бахт келади. ● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама! ● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг — бир умр. МИЯНИ ХАРОБ ҚИЛУВЧИ 7 ОДАТ 1. Нонушта қилмаслик 2. Уйқусизлик 3. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш 4. Кундузлари кўп ухлаш 5. Таомланаётганда телевизор кўриш 6. Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш 7. Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади. ЎЗБЕКИСТОНДА 18 ЁШГА ТЎЛМАГАНЛАР МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ОҒИР ИШЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар ишлаши тақиқланган оғир ишлар рўйхати эълон қилинди. 2022 йил 28 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ушбу рўйхат Вазирлар Маҳакамаси тегишли қарори билан тасдиқланиши кутилмоқда. Рўйхатга кўра, вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда фойдаланиши тақиқланади: - тоғ ишларида, метро, туннеллар ва махсус ер ости иншоотлари қурилишида; - геология қидирув ва топографиягеодезия ишларида; - металлургия саноатида; - иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатишда (энергетика хўжалиги); - қудуқларни қазиш, нефть ва газни қазиб олишда; - нефть, газ, кўмир, нефть мойлари ва суртмаларини ишлаб чиқаришда, магистрал нефть қувурлари, газ қувурлари ва нефть базаларида ишлашда; -кимёвий ишлаб чиқаришда; - нефткимё саноатида; - микробиолигик ишлаб чиқаришда; - дори-дармон, тиббиёт, бактерий ва биологик препарат ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришда; - машинасозлик ва металларни қайта ишлашда; - учувчи аппарат, двигатель ва уларнинг жиҳозларини таъмирлашда; - электротехника саноатида; - радиотехника ва электронлар ишлаб чиқариш; - қурилиш материаллари саноатида; - керамик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда; - фарфор ва фаянс буюмларини ишлаб чиқаришда; - шиша ва шиша буюмларини ишлаб чиқаришда; - қурилиш, монтаж ва таъмирлаш-қурилиш ишларида; - ёғочни қайта ишлаб чиқаришда; - тўқимачилик саноатда; - енгил саноатда; - озиқ-овқат саноатида; - полиграфия ишлаб чиқаришида; - транспорт барча турларининг умумий касблари; - бадиий ва заргарлик буюмлари, мусиқа асбоблари ишлаб чиқаришда; - соғлиқни сақлаш муассасаларининг шифокорларнинг-меҳнат экспертизаси, ветеринар муассасалар, медицина, илмий текшириш ва ўқув муассасалари, бактерия ва вирус препаратлари корхоналари ва фармацевтик фабрикаларида. Рўйхатнинг тўлиқ матни ва вояга етмаганлар ишлаши тақиқланган иш турлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради ва манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради. САЙЁРАМИЗНИНГ РЕКОРД ДАРАЖАДА СОВУҚ БЎЛГАН ЕРЛАРИ 1. Антарктидани «Восток» станциясида 1983-йил энг совуқ ҳаво қайд қилинган ва у -89,8 °С ни ташкил этган. 2. Сибирдаги Оймакон қишлоғида 1938-йил -77,8 °С қайд қилинган; 3. Гренландия, «North Ice» станциясида 1954-йил -66,1 °С қайд қилинган; Халқаро бахшичилик санъати фестивали Президент ташаббуси йўлга қўйилган. Қўқон шаҳрида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази томонидан “Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари” республика илмийамалий конференцияси ўтказилди. Анжуманда Ўзбекистонда халқ оғзаки ижодининг гўзал ва бетакрор намунаси бўлган бахшичилик санъатини асрабавайлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, бу борада қабул қилинган Президент Фармон ва қарорлари соҳа равнақига янги ҳаёт бағишлади. Президент ташаббуси билан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди. Конференция иштирокчилари бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, “устоз-шогирд” анъанасининг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таъкидлаш керак, бахши-шоир ва оқинлар ўртасида халқаро кўрик-танловлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда, таълим муассаларида бахшичилик санъати сирларини ўқитиш, келажак авлодларга етказиш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда. “UNESCO’нинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсдаги эътирофи сифатида барчамизга алоҳида ғурур бағишлайди. Ўз мухбиримиз.


6 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL Y O S H L A RPLYUS YP КУН ҲАҚИҚАТИ Сен аввало нафсингга ҳукмрон бўлмай туриб, бошқага ҳукмингни ўтказа олмайсан. Ўзингни ўзгартиришга ожиз бўла туриб, миллатни ўзгартиришга кучинг етмайди. Масофа узоқ туюлиши мумкин, лекин ягона йўл шу... Мустафо Маҳмуд, "Ниқобингизни ечинг, жаноблар" китобидан. *** Сендан бирор бир нарса тилаганни қуруқ қайтарма... Тирноқ қадар бўлса ҳам, унга бир нарса бер! Ҳар бир яхшилик садақадир. Бу дунёдаги яхшилик аҳллари охиратда ҳам яхшилик аҳллари бўлиб қоладилар... Имом Ғаззолий "Мукошафатул қулуб" *** Кимдандир зўр бўлишга интилма! Кечагидан зўр бўлишга интил! Ҳар кун ўз муваффаққиятларингни янада яхшилашга куч топ... Ўз устингда тинимсиз ишла! Билки сенинг рақобатчинг - сенинг ўзинг! *** Ҳеч қачон маҳзун бўлиб, тушкунликка тушманг. Кўзингизни очиб юмишингиз, бир қадам ташлашингиз ҳам Аллоҳ Таолодан! Шундай экан нега ўтган бахтсиз кунларингизга кўнмайсиз? Ҳар бир кунингиз, керак бўлса ҳар сониянгиз учун Аллоҳга ҳамд айтишингиз керак. Шундай неъматларни кўришга, эшитишга, хис қилишга қодир қилган Роббимга шукроналар бўлсин. *** Сени ким деб ҳисоблашлари эмас, сен ўзингни ким деб ҳис қилишинг муҳимдир. Айзек АЗИМОВ ИНСОНЛАРГА МУНОСАБАТ Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга олийжаноб муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз. Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳнинг "Қалб тубидан" китобидан. ХАРОМДАН ТОПИЛГАН ПУЛ ХАРОМГА КЕТАДИ Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб: – Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди. Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди. Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди. Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди. Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди. Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир. Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг. Шайх Нобулсийнинг "Қиссалар ва ҳиссалар" китобидан. ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР: 1. Ота-она оч қолса, тўйдиради. 2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради. 3. Иш буюрса, бажаради. 4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради. 5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади. 6. Ота-онага юмшоқ гапиради. 7. Исмларини айтиб чақирмайди. 8. Уларнинг ортида юради. 9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди. 10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди. Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур: 1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди. 2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан... 3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан... “Ҳикматлар хазинаси” китобидан. ОНА БЎСАСИ Онанинг фарзандини ўпиш инстинктини уйғониш сабабларидан бири бу фарзандини ғайрииҳтиёрий равишда касаллик ташувчи вируслардан ҳимоя қилишдир. Она фарзандини юзи, қўлчалари ёки танасидан ўпган вақтда гўёки боланинг ўша жойидаги вирус ва бактериялардан намуна олгандек бўлади. Бу вирус ва бактериялар табиийки она организмига тушади. Онанинг имун тизими бу вирусларга қарши антителалар ишлаб чиқаради. Бу антитаналар ўз навбатида она сути орқали болага ўтади. Ва табиий вакцина вазифасини бажаради. Болада шу касалликларга нисбатан имунитет пайдо бўлади. Шу орқали она биргина ўпичи билан жажжи фариштасини унга юққан касаликлардан ҳимоялайди. Бу ФАКТ олимлар томонида синалган ва тажрибадан ўтказилган. Шундай экан фарзандингизни янада кўпроқ ўпиб туринг! Интернетдан олинди. Ҳикмат КАМГАП БЎЛИНГ! Оғзи ёпиқ балиқни ҳеч ким қармоққа тушира олмайди. Сиз ҳам оғзингизни ёпинг. Чунки қанчадан-қанча инсонлар сизнинг хатоларингизни овлаш пайида юрган бўлади. Сиз худди майин ёмғир каби бўлингки, ёмғир қаерга ёғса, ўша ерга манфаат етказади. “Ҳикматлар чашмаси”дан. Отасидан қолган бир парча ерни талашиб кетди оға инилар. - “Ер меники”- деди тўнғичи, - “уч ўғлим бор, биттасига уй қуриб бераман.” - “Йўқ, меники” - деди ўртанчаси, - “домда яшаш жонга тегди, бир парча ерга зорман” - “Отам ер сеники” - деган, акаларига эътироз билдирди кенжатой, - “ерни мен оламан”. Уларнинг мунозарасига сингиллар аралашди: - “Яхшиси ерни сотиб тенг тақсимлаймиз” - “Тўппа тўғри” - тасдиқлади кичик сингил ўзига ер тегмаслигни билиб. - “Бекорларни айтибсанлар” – ўшқирди тўнғич ўғил, - “нима, Миркаримбойни гапини эшитмаганмисан, эр киши ер сотмайди, ер сотган эр бўлмайди. Шундай экан ер меники.” Уларнинг жанжалини эшитиб турган ер қаҳрланди: Устимдан бунча талашасиз... Меники, меники дейсиз, аслида сизлар меники.... Барчамиз тупроқдан яралганмиз ва тупроққа қайтамиз. Мулоҳаза қилинг. Мулоҳаза.уз Ойдан гўзал бўлсада васлинг, Шоҳ бўлсада насабинг наслинг, Кимлигингни унутма инсон, Тилло эмас, тупроқдир аслинг. ЕР


YP Y O S H L A RPLYUS 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL 7 Уильям Шекспир 23 апрелда туғилиб, айнан 23 апрелда вафот этган. Унинг Гамлет исмли ўғли бўлган. — Маурицио Отелло деган шахс Шекспир даврида ҳақиқатан ҳам Италияда яшаган. Лекин, у оқ танли, италиялик денгиз капитани бўлган. — Шекспир асарлари эски инглиз тилида ёзилган. Уларда қарғиш ва қўпол сўзлар кўп бўлиб, ўша замонларда зодагонлар оиласида унинг асарларини ўқиш маданиятсизлик белгиси бўлган. Даниэл Дефо — “Робинзон Крузо”- нинг муаллифи умри давомида 300 дан ортиқ асар ёзган. У инглиз миллий разведкасининг асосчиси саналади. Иоганн Вольфганг Гёте тутунни умуман хушламаган. У ҳатто ошпазини уйни тутатиб юборгани учун ишдан бўшатиб юборган. Бироқ, аламзада ошпаз кетиш олдидан сигарет чекиб, шоирдан ўч олиб кетган экан. Александр Пушкин ҳаммомда тўппончадан ўқ узишни яхши кўрган. У отган деворлардаги тешиклар ҳозиргача Михайловское қишлоғида сақланиб қолган. — Бир куни Пушкин холасининг уйига келиб 5 дақиқа ўтирган стул ҳам ҳозир музейда сақланади. Оноре де Бальзак ҳар куни ижоддан олдин 7-8 чашка қаҳва ичган. Умри давомида эса таҳминан 50.000 чашка кофе истеъмол қилган. — У нашриёт очиш учун катта даромад сарфлаган, аммо, кутилмаганда омадсизликка йўлиқиб, улкан қарзга ботган эди. Бальзак қарзларидан халос бўлиш учун тинимсиз ижод қилиб, соғлиғига путур етказган. У қарздорлардан доим қочиб юрган. — Ўз романида қайсидир қаҳрамони ўлганида, Бальзак инфаркт бўлиб қолган экан. Александр Дюма ўз қаҳрамонларини тирик деб ҳисоблаган. У ўз образлари ҳақида қайғурган. Улар билан суҳбатлашган, кулишган, дардлашган. -Адиб диванда мук тушиб, қўллари остига ёстиқ қўйиб асар ёзган. Унинг умри давомида ёзган асарлари умумий 2000 жилдни ташкил қилишини машҳур руҳшунос Дейл Карнеги ўз китобида таъкидлаган. — Дюманинг иштаҳаси ҳам улкан эди. Бир ўтирганида қирғовул, ўрдак, қисқичбақа тановул қилиб, салатлар ва турли десертлар истеъмол қилган. Лекин, спиртли ичимликлар ва тамакини умри давомида оғзига олмаган. Николай Гогольнинг ошпазлик истеъдоди ҳам бор эди. Римда яшаганида италиялик ошпазлардан барча сир асрорларни ўрганиб олиб, макарондан ажойиб таомлар тайёрлаб, сўнг дўстларини меҳмон қилган экан. Иван Тургенев дворьян оиласида туғилган. У моҳир овчи ва файласуф эди. — Тургеневнинг вафотидан сўнг, экспертлар унинг миясини оғирлигини текшириб кўришган ва адиб мияси 2,5 кг оғирликда эканини аниқлашган. Оддий одамларнинг мия вазни ўртача 1,5 кг га яқин бўлишини ҳисобга олсак, рус ёзувчисининг ҳаддан зиёд кучли, қомусий билим ва тафаккурга эга бўлгани маълум бўлади. Федор Достоевскийнинг феъл атвори жуда ўзгача бўлган: У роса уйқучи эди, тунда ҳамма ухлаганда ижод қиларди, жуда таъсирчан одам бўлиб, кўз ёзишини тия олмаган. Лев Толстой Ясная Полянани жуда яхши кўрган. Жуда эрта турган. Қатъий кундалик тартибга амал қилган. Велосипедда сайр қилишни ҳам ёқтирган. Марк Твен (Сэмюел Клеменс) каравотда ётиб ижод қилган. У денгизчи бўлгани учун ҳам “mark twain” – икки денгиз сажени яъни чуқурликнинг ўлчов бирлиги атамасини ўзига тахаллус қилиб олган. — У фан ва техника кашфиётларига сармоя киритганида, катта қарзга ботган эди. Мухлислари ва дўстларининг ёрдамини қатъиян рад этган. Аммо, адиб барибир қарзларидан қутулган. — Ҳар йили 30 ноябрда адибнинг туғилган куни Миссури штатида нишонланади ва Том Сойернинг уйидаги деворларни оқлаш мусобақаси ўтказилади. Ғолибларга Марк Твен китоблари тақдим этилади. Артур Конан Дойлнинг машхур образи “Шерлок Холмс”ни прототипи аслида муаллифнинг ўзи бўлганини замондошлари кўп бора эътироф этишган. Чунки, ёзувчи ўз қаҳрамони каби жуда синчков, ўткир зехнли ва топқир бўлган. Кўплаб давлат арбоблари ундан жумбоқли масалаларни ечишда ёрдам сўрашганида, Конан Дойл — Холмс услубида уларга кўп бор кўмаклашган. Жек Лондон асарлар ёзишни роса ёмон кўришини кўп бора таъкидлаган. Китобларни фақат тирикчилик учун нашр этган экан. — Америкалик адиб 17 ёшида денгиз қароқчиларига қўшилиб, Беринг бўғози, Альяска, Шимолий Океан ва Япония қирғоқларига бориб келган. Ўша йили Сан Францискодаги газетада очерклар танлови ғолиби бўлган. БУЮКЛАР ҲАЁТИДАН Саҳифа материалларини А.ШОКИРОВ тайёрлади.


8 1-2-Son, Yanvar 2023-YIL Y O S H L A RPLYUS YP HAMKOR: O`zbekiston yoshlar ittifoqi Farg`ona viloyati Kengashi Ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazeta Y O S H L A RPLYUS YP ISSN рақами: 2010-8192 Бош муҳаррир : Носиржон РАҲИМОВ Таҳририят манзили: 150100, Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй. Тел: 244-13-51 Газета Фарғона вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 2017 йил 11 март куни 12-031 рақам билан қайта рўйхатга олинган. Марғилон шаҳар «Полиграф-Пресс» МЧЖ босмахонасида офсет усулида чоп этилди. Қоғоз бичими: А-3 Корхона манзили: 151104. Марғилон шаҳар, Туркистон кўчаси, 236-в. Email: роl.р[email protected] Ушбу сонга масъул: Машҳура ЮЛДАШЕВА Буюртма рақами: 46 Сотувда баҳоси келишилган нархда. Муаллифларнинг фикрлари таҳририят фикридан фарқла- ниши мумкин. Газетадаги мақолалардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт. Газетанинг сифатли чоп этилишига босмахона жавобгар Нашр индекси - 7550 Email: [email protected] Босмахонага топширилган вақти: 26.01.2023 йил, соат 11:20 Адади: 5434 Саҳифаловчи дизайнер: Ш.РАҲИМОВ Электрон ҳавола Ш.РАҲИМОВ тайёрлади. Курт Кобейн Ўлимидан 6 ҳафта олдин Курт Кобейн комага тушиб қолади: мусиқачи ўнлаб транквилизатор таблеткаларни шампан билан ичади, хотини эса билмаган ҳолда хотиржам ухлайди. Мен унга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, — дейди кейинроқ Кортни Лав. — Аммо бир марта бу ҳақда ўйлагандим. Менимча, Курт айнан шу сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган: у ҳамма нарсани ҳис қиларди. Кортни, шунингдек, эрининг ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги хатини топганини ҳам айтади, аммо унинг мазмуни ошкор қилинмайди. Касалхонада Кобейннинг ошқозони ювилади, аммо мусиқачи комадан чиқмайди. Журналистлар унинг ўлимини эълон қилишга шошилишади. Бироқ эртаси куни эрталаб Курт ўзига келади ва шошилинч равишда касалхонани тарк этади. Хелли Берри Хелли Берри актрисаликка энди қадам қўйганида «Тирик қўғирчоқлар» телесериалида рол ўйнайди. Бир куни суратга олиш майдончасида у ўзини ёмон ҳис қилади ва 7 кунлик комага тушади. Холлига 2-тоифа диабет ташхиси қўйилади. Қиз бу ҳазил эмаслигини ва шифокорлар адашмаганини тушуна олмайди, чунки у на аломатларга, на ортиқча вазнга эга эди. Кейинчалик маълум бўлишича, биринчи безовта қилувчи симптомлар бироз вақт олдин бошланган. Бир неча ой давомида актриса ҳаддан ташқари ҳолдан тояди, ҳатто эрталаб ўзи учун нонушта тайёрлашга ҳам қуввати етмайди. Қандли диабет мени ғафлатда қолдирди, — деб эслайди Берри кейинроқ. — Оиламнинг ҳеч бир аъзоси бундан азият чекмаган, мен ҳам соғлиғим аъло даражада эканига ишончим комил эди. Суратга олишнинг сўнгги ҳафталарида шунчалик банд эдимки, ҳатто шоколад олиш учун дўконга боришга ҳам вақтим йўқ эди. Натижада глюкоза даражаси кескин пасайиб кетди ва мен комага тушиб қолдим. Шерон Стоун 2001 йилда Шерон Стоун миядаги субаракноид қон кетиши билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилади. Шифокорлар дарҳол тўғри ташхис қўя олмайдилар, шу сабабли актриса 9 кунлик комага тушиб қолади. Субаракноид қон кетиши сереброваскуляр касалликнинг энг оғир шаклларидан биридир, агар у дарҳол аниқланмаса, ҳаммаси муваффақиятсиз тугаши мумкин. Шифокорлар муаммони аниқлаганида, Шерон аллақачон вазнининг 18 фоизини йўқотган эди. 11 йилдан сўнг Стоун бу ҳақда шундай дейди: Бу содир бўлганда, бошим орқасида чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилдим. Бу шунчалик оғриқли эдики, йиқилиб тушдим ва ҳушимни йўқотдим. Комадан кейин ҳаётим аввалгидек бўлмай қолди: мен ўлимдан қўрқмай қўйдим — одамларга ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан завқланиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиламан, чунки эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Элизабет Тэйлор Элизабет Тэйлор ўзининг таржимаи ҳолида шундай ёзган эди: «Кома — менинг табиий ҳолатим». Албатта, бу метафора, лекин барибир актриса нима ҳақида гапираётганини биларди: у икки марта комага тушган. 1960 йилда унга «Оскар» олиб келган «Баттерфилд 8» фильмини суратга олиш пайтида юлдуз икки томонлама пневмония билан касалланган. Касаллик шу қадар тез ривожланадики, натижада актрисанинг юраги тўхтаб қолади. Журналистлар актриса тўсатдан вафот этди, деб овоза қила бошлайди, аммо шифокорлар Тэйлорни ҳаётга қайтаришади. Элизабет билан навбатдаги «Клеопатра» фильмида рол ўйнаган Ричард Бертон актриса бу мукофотни истеъдоди учун эмас, комада бўлгани учун олган деб ҳисоблайди. «Муваффақиятли трахеотомия учун «Оскар» мукофоти берилганини биринчи марта кўришим», — деб ҳазиллашади Бертон. Актриса эса: «Нима, буни ўзи билмайди деб ўйлайсизми?», — деб жавоб беради. Бертон Элизабетнинг зукколигидан ҳайратда ҚАЙТА ТУҒИЛИШ: ЎЛИМ ЁҚАСИДА ТУРГАН, БИРОҚ МЎЪЖИЗАВИЙ ТАРЗДА КОМАДАН ЧИҚҚАН ГОЛЛИВУД ЮЛДУЗЛАРИ Команинг даҳшатли тажрибасини бошдан кечирган деярли ҳар бир киши ундан «бошқа одам» бўлиб чиқади. Баъзилар учун кома Худонинг марҳаматига айланади, бошқалар учун бу нолдан бошлаш имкониятидир, айримларда эса бутунлай янги қобилиятлар пайдо бўлади. Эътиборингизга ўлим ёқасида турган, бироқ мўъжизавий тарзда комадан чиқиб, ҳаётга қайтган машҳурларнинг ҳикояларини ҳавола қиламиз. қолади. Айнан шу аччиқ ҳазилдан сўнг улар ўртасида романтика бошланади. Актёр оиласи бор эди, шунинг учун ажрашишга шошилмайди. Тэйлор бу вазиятга таъсир ўтказмоқчи бўлиб, уйқу дорининг ҳалокатли дозасини ичади ва 3 кунлик комага тушиб қолади. Уларнинг шов-шувли муносабатлари Ватикан эътиборини ҳам тортади, натижада Элизабетнинг бу қилмиши «ҳиссий беқарорлик»дан бошқа нарса эмаслиги ҳақида расмий баёнот эълон қилинади. Бироқ актриса мақсадига эришади: Бертон хотини ва қизини ташлаб, унга уйланади. Бу никоҳ 10 йил давом этади ва улар муносабатларига нуқта қўяди. Ажрашишганидан роппа-роса бир йил ўтгач, Тэйлор ва Бертон яна турмуш қуради. Аммо қайта никоҳ атиги бир йил давом этади: Элизабет эрининг спиртли ичимликларга қарамлиги туфайли ажрашиш учун ариза беради. Михаэль Шумахер 2013 йилнинг декабрида Михаэль Шумахер чанғи учаётган вақтида мувозанатини ушлай олмай, йиқилган ва боши тошга урилиши натижасида миясига қон қуйилган. Шишишни тўхтатиш учун шифокорлар спортчини 6 ойлик сунъий комага туширишади. 2014 йил сентябрь ойидан бери у Швейцариядаги вилласида соғлиғини тикламоқда, аммо ҳозирги ҳолати ҳақида кўп нарса маълум эмас: оиласи унинг аҳволи ҳақида изоҳ бермасликка ҳаракат қилади. Фожиа содир бўлганидан бери кўпчилик пойгачининг соғлиғи ҳақида тахмин қилади. Вақти-вақти билан янги маълумотлар пайдо бўлади, унга кўра, Шумахернинг оёққа турганига анча бўлган — у тўлиқ тузалиб кетгунча жамоатчилик эътиборини жалб қилишни хоҳламайди. Бироқ «Формула-1» президенти бу маълумотни рад этиб, жамоатчиликка ёлғон умид бермаслик кераклигини, акс ҳолда у бу маълумотни эълон қилган нашрни туҳмат учун судга беришини маълум қилган.


Click to View FlipBook Version