The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Янгича қиёфа - Янгича дизайн!

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by azamat.fergana, 2022-12-26 05:07:12

"Ёшлар Плюс" газетаси 23-24 СОН

Янгича қиёфа - Янгича дизайн!

Gazeta 2007-yil 16-yanvardan chiqa boshlagan.
Y O S H L A RY2022-Yil Dekabr
23-24 SON P
(306-307)

O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Farg‘ona viloyati Kengashi PLYUS

Ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazetasi

ДУНЁДА ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА
БЎЛМАГАЙ

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида энг кўп «Таълим» сўзини ишлатди.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 6 502 та сўз ишлатди хамда энг узун сўзлар 15 ҳарфдан иборат бўлди.
Таълим тизимида катта ислоҳотлар кутилаяпти.
Мурожаатнома 2 соат 25 дақиқа давом этди. Бунда давлат раҳбари 6 502 та сўз ишлатди. Энг узун сўзлар 15 ҳарфдан,
ўртача битта сўз 7 та ҳарфдан иборат эди.
“Таълим” сўзи 25 марта, “мактаб” сўзи 23 марта, “шахс” ва “халқ” сўзлари 22 марта, “конституция” ва “инвестиция”
сўзлари 20 марта, “тадбиркор” сўзи 19 марта ва “маҳалла” сўзи 18 марта ишлатилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида “Нажот
– таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эриши-
лади», деган ҳикматли сўзларни яна бир бор такрорлади. Барча эзгу мақсадларга фақат ва фақат билим, тарбия
туфайли эришилажагини, мактабларда таълим сифати, жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитла-
рини яхшилаш келгуси йилда ҳам энг асосий вазифа бўлишини таъкидлади ва 2023 йилни «Инсонга эътибор ва
сифатли таълим йили» деб эълон қилишни таклиф этди.
Шундан келиб чиқиб, қуйицдаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан, келаси йилдан бош-
ланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини

(Давоми 3-бетда.)

ЯНГИ ЙИЛ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНДА
3 ЁШДАН 15 ЁШГАЧА БЎЛГАН 10 МИНГ НАФАР

БОЛАГА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ТОПШИРИЛАДИ

“Президент совғаси” таркибига:
➖Президентнинг болаларга йўл-
ланган Янги йил байрами табриги,
➖14 турдаги ширинликлар,
➖3 турдаги ўқув қуроллари,
➖электрон китоб, термос ва шах-
мат жиҳозлари киритилган.

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА
ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР НЕЧА КУН ДАМ
ОЛИШАДИ?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча
ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтаси-
даги ходимлар учун дам олиш куни);
1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун
қўшимча дам олиш куни);
3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш
куни, 5 кунликлар учун 7 январь –
шанба кунидан кўчирилган
дам олиш куни).
30 декабрь (жума)
ва 4 январь
(чоршанба) кунлари
иш куни бўлади.


2 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL Y O S H LA R PLYUS YP

ЁШЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – ПРЕЗИДЕНТИМИЗ 2023 ЙИЛГА ЮРТИМИЗДА
КВАРТИРАЛАР ТОПШИРИЛДИ
“ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ
ТАЪЛИМ ЙИЛИ”

ДЕБ НОМ БЕРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга ва Ўзбекистон
халқига йўллаган Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари анъанага кўра
ўтаётган йил якунларини сарҳисоб қилди, келаси йил номини эълон қилди ва
келажак учун қатор ташаббуслар билан чиқди.

Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли
таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди. Бу ташаббус бир овоздан
қўллаб-қувватланди.

“Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши,
унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши
учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат
қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз", деди давлатимиз раҳбари.

Марғилонлик 6 нафар ва бувайдалик 1 нафар етим ва ота-она қарамоғидан ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР НЕГИЗИДА
маҳрум ёшларга Президентимиз совғаси – янги квартиралар калитлари тантанали ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
равишда топширилди.
МАЖМУАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга янги хонадонлар тортиқ этилиши
бу савобли ва ҳайрли ишдир. Бувайда Туманнинг “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидаги “Равшан текс” МЧЖ оилавий
корхонасида замонавий бош кийимлар тўқиш йўлга қўйилган. Тадбиркор Дил-
— Бугун қувончимнинг чеки йўқ, — дейди янги уй соҳиби Рухшона Маҳ- фуза Ҳамдамова ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу корхонада замонавий
муджонова. — Муҳтарам Президентимизнинг совғаси сифатида янги уй калитини Хитой тўқув дастгоҳлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган бош кийимлар сифати
вилоятимиз ҳокими қўлидан қабул қилиб олдим. Бундай оталарча ғамхўрлик учун ва бежирим дизайни билан хорижникидан қолишмайди. Корхонада 100 нафардан
миннатдорман. Ватанимиз тараққиёти, халқимиз бахт-саодати йўлида сидқидилдан зиёд маҳалла аёллари доимий иш билан таъминланган бўлса, яна 60 нафарга яқин
хизмат қилиб, Юртбошимиз ишончини албатта оқлайман. хотин-қизлар касаначилик асосида ишга жалб этилган.

Рухшона сингари янги уй эгаларига айланган марғилонлик Оятилло Юсуфжо- Тадбиркор Дилфуза Ҳамдамованинг беш нафар опа-сингиллари ҳам тадбиркор-
нов, Маҳмуджон Муродилов, Алина Сачнёва, Гулшода Пирматова, Хайринисо лик билан машғул эдилар. Улар шу кунгача ўз хонадонларида оилавий корхона
Ҳошимова ва бувайдалик Алимардон Абдужалилов давлатимиз раҳбари томонидан сифатида фаолият юритишаётган эдилар.
ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган ва ўз номларига расмийлаштирилган
бир хонали квартиралар эгалари бўлганидан бошлари кўкка етди. Опа-сингиллар оилавий корхоналарни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш
мажмуасига айлантириш, чакана ва улгуржи савдо марказини ташкил этиб ҳамкор-
Эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар. ликда фаолият олиб бормоқдалар.
Бултур вилоятимизда 29 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган йи-
гит-қизларга уй-жойлар берилган эди. ДИҚҚАТ
Бу йил эса 17 нафар ана шундай ёшлар жиҳозланган уйларда яшайдиган бўлиш-
ди. Н.ЮСУПОВ Ўзбекистон мактабларида
янги йил таътиллари
ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ 28 декабрдан бошланади.
ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ҲАМДА
ВАСИЙЛИККА ВА ҲОМИЙЛИККА Мактаб ўқувчилари 14 кун
ОЛИНГАН БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ дам олади. Барча мактаблар-
БАЙРАМИ ТАДБИРИ ТАШКИЛ да учинчи чорак 11 январдан
бошланади.
ЭТИЛДИ
ЯНГИ ИМТИҲОН МАРКАЗИ ИШ
Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида 102 нафар вилояти- БОШЛАДИ
миздаги 15 та оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийликка ва
ҳомийликка олинган болалар учун Янги йил байрами тадбири ташкил этилди. Фарғонада ҳайдовчиликка номзодлар учун замонавий имтиҳон мар-
кази фойдаланишга топширилди. Эндиликда инновацион техноло-
Вилоят шаҳар ва туманларидан келган 102 нафар ўғил-қизлар, уларнинг тутинган гиялар билан жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган бу
ота-оналари, васийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган жойда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлар ўтка-
тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардия вилоят бўйича зилади. Имтиҳон жараёни тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, инсон
бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров иштирок этдилар. омили аралашмайди. Марказ бир кунда 450 нафардан ортиқ талаб-
горни назарий имтиҳондан, 300 нафардан ортиқ талабгорни амалий
имтиҳондан ўтказиш имкониятига эга.

18 НАФАР ФАРДУ ТАЛАБАЛАРИ
ПРЕЗИДЕНТ ВА НОМЛИ ДАВЛАТ

СТИПЕНДИЯЛАРИГА МУНОСИБ КЎРИЛДИ

2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат
босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
номли давлат стипендияларига муносиб кўрилган бўлса, уларнинг 18 нафари
Фарғона давлат университети талабаларидир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республика-
си Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида ғолиб бўлган, бутун
ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган ФарДУ талабаларидан 1 нафарига
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, 1 нафарига Ислом
Каримов номли давлат стипендияси,
13 нафарига Навоий номли давлат стипендияси, 3 нафарига эса Улуғбек номли
давлат стипендияси тайинланди.

Ўз мухбиримиз.


YP Y O S H LA R PLYUS 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL 3

ДУНЁДА ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР
ВА БЎЛМАГАЙ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

шакллантириш мақсадида мактаб таълимини (Давоми. Бошланиши 1-бетда.) Фарғона вилоятида туризм соҳасида амалга ошириш режа-
халқаро таълим дастурлари асосида бутун- лаштирилаётган янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди
лай ислоҳ қилиш бошланади. зиш учун эса яна 600 минг янги боғча ўрни
керак бўлади. Шу боис, таълим-тарбиянинг Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда туризм йўна-
2023 йилда 70 та янги мактаб қурилиб, пойдевори ҳисобланган боғчалар сонини лишида амалга оширилаётган янги лойиҳалар тақдимоти билан
460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвести- кўпайтириш, сифатини тубдан яхшилаш танишди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Хуршиджон
циялар иштирокида 100 та мактаб қуриш бўйича беш йиллик дастур қабул қилиниши Аҳмедов, Хожиқўзижон Исақов ҳамда тегишли вилоят бошқарма
лойиҳалари бошланади ва келаси беш йилда маълум қилинди. Бу борада хусусий секторга ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
уларнинг сони 1 мингтага етказилади. Қо- қўшимча шароитлар яратилади.
рақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган 12 нафар тадбиркор вилоят раҳбарига туризм йўналишида
бошланғич синф ўқувчилари учун бепул Келгуси йилда таълим-тарбияни яхшилаш, режалаштирилаётган лойиҳаларини тақдим этдилар, лойиҳа-
овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан илм-фанни ривожлантириш борасида белги- ларни амалга
бошлаб барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри ланган бу каби кенг кўламли вазифалардан оширишни
мактабларида ҳам жорий этилади. Бунинг кўзланган бош мақсад халқимиз манфаати тезлаштириш
учун 2,3 триллион сўм ажратилади. йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида турли
самарадорлигини таъминлашдир. масалаларда
Маълумки, сўнгги олти йилда болаларни кўмак сўраб
мактабгача таълим билан қамраб олиш да- Ҳадис илми султони Имом Бухорий ўн мурожаат қил-
ражаси 27 фоиздан 70 фоизга етди ва бугун икки аср аввал таъкидлаганларидек: «Дунёда дилар. Ҳар бир
2 миллионга яқин бола боғчага боряпти. илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай». мурожаат бўйи-
Келгуси беш йилда қамровни 80 фоизга етка- ча аниқ ечим ва
Азаматжон МАДАМИНОВ чора-тадбирлар
белгиланди.

СЕНИНГ ТЕНГДОШИНГ... тирмоқчимиз», — дейди
рукн меҳмони.
IT Park эндигина 14 ёшни қаршилаган Яҳёбек Тоҳиржоновнинг муваффақият
ҳикоясини тақдим этди. Яҳёбекнинг келажакдаги
режалари фақат IT соҳаси
Андижон вилоятида туғилиб ўсган Яҳёбек ўрта мактабдаги асосий таълимдан билан боғлиқ. У муваф-
ташқари Web King ўқув марказида full stack дастурлаш бўйича ўқийди. фақиятли дастурчи бўлиш-
ни ва мустақил ишлашни
Яҳёбекнинг айтишича, унинг дастурлашга қизиқиши бир неча йил олдин пайдо орзу қилади.
бўлган.
«Соҳага эндигина қадам
«Мен 12 ёшимдан дастурлашга қизиқаман. Аввалига бу назария эди, кейин эса қўйган дастурчиларга яхши
ўзимни кўпроқ синаб кўрмоқчи бўлдим – изланиш ва ижод қилиш, ўзимча нима- устозларга учрашини ва
дир қилишга интилдим. Ўзимга ёққан нарсани топганимдан ва ҳаммаси мен хоҳла- ўқишларида сабр тилайман.
гандек бўлиб кетганидан хурсандман,» — дейди ёш мутахассис. Ўз-ўзини ривожлантириш
ҳақида унутмаслигимиз ке-
Нима учун айнан IT ва уни бу соҳага нима жалб қилди деган саволга йигит шун- рак. IT соҳасида сиз доимо
дай жавоб беради: «бу ерда инновациялар жорий этилиши мумкин, келажак эса, ўз устингизда ишлашингиз
ўзингиз билганингиздек, уларга тегишли.» ва янги нарсаларни ўрга-
нишингиз керак, чунки
Ота-оналар ўғлининг бу соҳага қизиқишини тушунган ҳолда уни ҳар нарсада технология бир жойда
қўллаб-қувватлайди. Ёш дастурчи йўлда ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмади. турмайди. Асосийси, ўз
Компьютернинг йўқлиги бундан мустасно. ишингизни севинг ва ишга
бутун қалбингизни бағиш-
«Эҳтимол, IT соҳасида таълим олганимдан бери дуч келган ягона қийинчилик, ланг, шунда натижа ўзини
менда компьютер йўқлиги эди. Бироқ, кейинроқ ота-онам менга ноутбук совға куттирмайди», — дейди Яҳёбек.
қилди, мен бу совғадан жуда хурсанд бўлдим», — деб эслайди Яҳёбек.
14 ёшли Яҳёбекнинг муваффақияти барчага ўрнак бўла олади. Ёшлик орзулар
Совға жуда қўл келди. Айнан шу ноутбук ёрдамида Яҳёбек ўзининг биринчи рўёби ва яхши касб эгаллашга тўсқинлик қилмаслигини исботлади.
Parvoz Trade лойиҳасини яратди, у аллақачон тўлақонли платформага айланган.
А.ЖАВЛОНОВ
«Мен Parvoz Trade лойиҳасини ишлаб чиқдим. Бу бизнес эгалари юқори сифатли
ва арзон ишлаб чиқариш товарлари ва корхона ривожланиши учун зарур бўлган
ускуналарни харид қилишлари мумкин бўлган онлайн платформадир. Бугун бизда
ўнлаб миннатдор ва мамнун мижозлар бор ва биз платформани янада ривожлан-

БУВАЙДА ХУСУСИЙ БОШЛАНҒИЧ МАКТАБ
ТУМАНИДА: ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТИББИЁТ Бувайда туманидаги Беглар МФЙ ҳу-
МУАССАСАСИ
ВА МАКТАБГАЧА дудида барпо этилган, лойиҳа қиймати

ТАЪЛИМ 1 миллиард 800 миллион сўм бўлган
ТАШКИЛОТИ ИШ
“Little Harvard” хусусий мактаби тадбир-
БОШЛАДИ
кор Отабек Муҳаммадалиев давлат-хусу-
Тумандаги “Яшнаробод” МФЙ ҳу-
дудида "Zahro Med Сеntr" МЧЖ то- сий шериклик лойиҳаси асосида туман
монидан қурилиш ва жиҳозлаш учун
5 миллиард сўм маблағ йўналтириш мудофаа ишлари бўлимининг 1 қа-
ҳисобига ташкил этилган замонавий
тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси- ватли биносини 1,5 миллиард сўмдан
да умумпрофилактик, эндокриноло-
гик, соматик ва бошқа касалликларни зиёд маблағ сарфлаб, қўшимча иккинчи
диагностикаси ҳамда даволаш йўлга қўй-
илган. Клиникада 20 нафардан зиёд тиб- қават барпо этган ҳолда қайта таъмирлаб
биёт ходимларининг доимий бандлиги
таъминланган. замонавий кўринишга келтириб бери-

*** ши эвазига унга туман мудофаа ишлари
“Урганжи” МФЙда “Коинот афсона-
лари” МЧЖ томонидан ташкил этил-ган бўлими томонидан хусусий мактаб қуриш
ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти
маҳаллада яшовчи оилаларнинг 100 на- учун ер майдони ажратилган.
фардан зиёд фарзандларини мактабгача
таълим билан қамраб олган. Лойиҳа Бошланғич синфлар учун мўлжаллан-
қиймати 6 миллиард сўм бўлган ушбу
муассаса жами 310 ўринга эга. ган 192 ўринли таълим маскан тез орада

Асадбек УСМОНОВ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Инглиз ва рус тили ҳамда мантиқий масалаларни ечишни ўргатишга ихтисос-

лашган ушбу муассасада 20 та янги иш ўринлари яратилади. Ўз мухбиримиз.

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИ СОНИ ЯНА
КЎПАЙДИ

Олтиариқ тумани маънавият ва маърифат маскани янги бинода иш бошлади.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада юксалтириш
мақсадида вилоятдаги 4 та секторлар кесимида 869 та “Зиё маскани” китоб дўконлари, 134 та “Book cafe” ташкил этилди. “Бир
зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида вилоятдаги 1 минг 62 та маҳалла фуқаролар йиғинига вилоятда
фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёзувчи, шоир, таниқли санъаткор ва зиёли-
лар бириктирилди. Улар томонидан маънавий-маърифий, тарғибот ишлари “маҳаллабай” тарзда ўтказилмоқда.
Олтиариқ тадбиркорлари, шоир ва ёзувчилари, санъаткорлари билан юртимизда довруқ қозонган. Айни кунларда уларнинг
муносиб издошлари камолга етмоқда. Мана бундай масканлар эса ёш истеъдодларни кашф этиш, қўллаб-қувватлашда муҳим
аҳамият касб этади.
Худди шунингдек, Фурқат туманида ҳам Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.

Н.БОЗОРОВА


4 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL Y O S H LA R PLYUS YP

АРГЕНТИНАДА ДИНОЗАВРНИНГ ЯНГИ
ТУРИ ТОПИЛДИ

ЧАПАҚАЙЛАРНИНГ ҲАЛИ Аргентина олимлари дино-
ҲЕЧ КИМГА МАЪЛУМ заврларнинг янги турини кашф
этди, дея хабар беради Euronews
БЎЛМАГАН СИР-АСРОРЛАРИ… канали.

Германия ва Австрия олимлари чапақайлар масаласида Унга Жорж Мартиннинг «Муз
тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотлар натижасида улар чапақайлар ва олов қўшиғи» асаридаги
ҳақидаги ҳеч кимга маълум бўлмаган сирларни очишди. Демак, аждаҳо шарафига Мераксес Ги-
тадқиқотларга жалб этилган ўн мингдан зиёд чапақай мисолида гас деб ном беришди. Калтаке-
шу нарса маълум бўлдики, улар аксар ҳолатларда қиш мавсумида сакнинг боши катта, олд оёқлари
туғилишади. Аниқроғи, чапақайлар октябр-феврал ойи оралиғи- эса калта.
да туғилади. Шу мавсумда туғилган болаларнинг чапақай бўлиб
қолишига қуёш нури етарли даражада эмаслиги сабаб бўларкан. Бу 90 миллион йил аввал Па-
Қолаверса, чапақайлар худбинроқ, қайсарроқ бўлиш билан бирга тагонияда яшаган карчародонто-
жуда ақлли бўлишади. Улар мистик ҳодисаларга ўч бўлишади. Шу завр. Қисқа олд оёқларига қараб
нарсани дунё тарихига назар солиб ҳам билиб олиш қийин эмас. уни тираннозавр рекс ўхшатиш
мумкин.
Тарихда яшаб ўтган даҳоларнинг 99 фоизи чапақай ҳисоблан-
ган. Мутахассисларнинг фикрича,
динозаврларнинг бу хусусияти уларни гуруҳ бўлиб овқатланганда бошқа динозаврларнинг тишла-
РУҲШУНОСЛАР ОШКОР шидан ҳимоя қилган. «Улар Ер юзини макон қилган энг катта йиртқич динозаврлардан бири.
ЭТАДИ! ОДАТДА...
Бунгача бош суяклари бутунлигича топилмаганди. Ўлчовларнинг аксарияти тахминий эди. Энди
... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қў- Меракс аниқлангандан сўнг биз бош суяги ва панжаларининг ҳақиқий ҳажмига яқинлашдик. Бу
шишни истайди. ушбу турнинг эволюциясини тушуниш учун керак», - дейди палеонтолог Себастьян Апестегуйя.

... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол Аргентинада топилган динозавр 39 - 53 ёш атрофида бўлган. Бу Ер юзида топилган энг қадимги
қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади. намуналардан биридир. Меракслар тираннозавр рексдан тахминан 20 миллион йил олдин йўқ бўлиб
кетган.
... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва аса-
бий бўлади. ҚИЗЛАРНИНГ ҚУЛОҒИНИ НЕЧА ЁШДА
ТЕШГАН ЯХШИ?
... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқли-
ги билан ажралиб туради. Қулоқ тешиш учун энг мақбул 2. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
ёш 6-11 ёш оралиғи ҳисобланади. Қандай қилиб етим бола оддий гараждан
... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади. Қизларнинг қулоғини 6 ёшгача бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple
... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг тешиш тавсия қилинмайди, айниқса, ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва
бўлиб, романтикага мойил. 3 ёшгача бўлган муддатда тештирма- баландликлардан иборат эканлиги, инсон
... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар ган маъқул. Чунки қулоқ супраси 6 мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият
осмонида учиб юради. ёшгача тўлиқ шаклланмаган бўлади. орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар тур-
... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр ганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта
бўлади... 11 ёшдан кейин эса бу муолажа мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга,
кўпинча асоратлар билан кечади. Бу тиришқоқликка ундайди.
БУ УЧТА ИЧИМЛИК БАРЧА муолажани куз ва баҳор мавсумида
УЧУН ЖУДА ФОЙДАЛИ ўтказиш тавсия этилади.

Қарши кўрсатмалар: сурункали
қулоқ касалликлари, қон касалликла-
ри, аллергиянинг оғир кўринишлари,
тери касалликлари, қандли диабет
касаллиги, бош мия травмалари, нев-
рологик бузилишлар ва ревматизм.

14-20 ËШЛИЛАР
ЎҚИШИ КЕРАК
БЎЛГАН БЕШ КИТОБ!

3. Браян Трейси: Самарадорликнинг
21 йўли.

Интернет ҳаётимизга кириб келган сари
вақт тақсимоти жиддий муаммога айлан-
япти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто
ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу
китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб
самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри
тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.

ЛИМОЛИ ИСИҚ СУВ озишга, организмдан токсинларни олиб Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингда- 4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол.
ташлашга, иммунитетни яхшилашга, терининг ҳолатини ва ги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан Масъулият ҳисси миллий муаммо дара-
овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига жасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда
кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни
МАЛИНА БАРГИДАН ЧОЙ аёл жинсий тизимини тартибга сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
солади. У бачадонни мустаҳкамлайди, ҳайз кўриш, туғиш ва жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар 5. Жюль Верн: Капитан Грант болалари
менопаузани осонлаштиради. рўйхатини тақдим этаман. Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив,
кашфиётчилик ривожланиши учун фантас-
Бир ош қошиқ малина баргларини (қуруқ бўлиши мумкин) 200 мл 1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гул- тик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн
қайноқ сув билан дамлаб, 10 дақиқага қолдиринг. лар. Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчи- бўлса бу борада адабиётда энг муҳим ўрин-
лик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда лардан бирига эга.
ЗЕРДЕЧЕЛ ВА СУТ бу қўшимча энг машхур рецептларидан мактаб дарслигига киритилган. Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фар-
биридир. У "олтин сут" деб ҳам аталади. зандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.

Бу ичимлик барча гормонларни мувозанатлаштиради, иммуни- Саҳифа материаллари интернет манбаалари асосида А.УММАТОВ тайёрлади.
тет тизимини мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди
ва шамаллашни даволайди.

200 мл. иссиқ сут учун ½ чой қошиқ зердечел, табга кўра асал
қўшишингиз ҳам мумкин.


YP Y O S H LA R PLYUS 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL 5

КУН ҲИКМАТЛАРИ
нинг бошқаларга илҳом бери- Энг муҳими, муваффақиятга
Ҳар кун, ҳар лаҳза "Ҳаёт Бир ўспирин келиб кекса Кишиларни давлатнинг ўзи ши, уларни руҳлантириш ва эришиш учун ҳеч бўлмаганда
китоб"ингизни яхши кай- Арастуга деди: тарбиялайди: яхши давлат - бошқариши. бирор нарса қилиш ва буни
фият, шукроналик ва самимий яхшиларни, тескариси - нодон- ҳозир қилиш керакдир...
қувонч билан тўлдиринг-ки, — Мени шогирдликка олинг, ларни. 3. Ўзгаришларни бошлаш
саҳифаларини ортга қайтариб иккинчи Арасту бўлмоқчиман! — Кишининг ўзгаришлар Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор,
вароқлаганингизда умрингизни Суқрот жараёнини бошлай олиши ва лекин одамлар уларни амалда
гўзал яшаётганингизни ҳис — Бу бўшанглигинг бўлса бошқариши. қўллаш учун ҳеч нарса қилмай-
қилинг... сендан Арасту чиқмайди, — дилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса
жавоб берди унга Арасту. 4. Муносабат ўрнатиш — қилмаябдилар...
Кишининг ўринли ва самимий
— Нега бўшангсан дейсиз? муносабатлар ўрната олиши. Ҳаракатни сиз эртага эмас,
Ҳали синаб кўрмадингиз-ку? бир ҳафтада кейин эмас, балки,
ҳозирдан бошлашингиз керак!
— Мен сенинг ёшингда
осмонга устун бўламан дердим,
аммо бор йўғи Арасту бўла
олдим холос.

Бошингга энг қийин кунлар Жоҳилга таълим берса Фарзандингизга қуйидаги- 5. Ҳамкорлик — Инсоннинг Ҳаётларида ҳамма нарса
тушиб, Сен бардош бера олмай- бўлади. Одобсизга одоб. Лекин ларни ўргатиб боринг бошқалар билан биргаликда ўз ўрнида бўлган инсонлар
диган нуқтага келганингда асло тобеликда улғайган ҳамият- муштарак мақсадлар йўлида бахтли эмас, балки, турли
сабрингдан воз кечма... сизнинг руҳиятида уни эрлар 1. Мулоқот — Кишининг фаолият кўрсатиши. қийинчиликларни кўрган,
қаторига қўшадиган азизлик, қаршисидаги инсоннинг синовларда тобланган, аммо
Ана шу нуқта тақдирингни олийҳиммат ва миллатпар- диққат билан тинглаши ва уни 6. Гуруҳ билан ишлашга мо- уларни енгиб ўтган инсон-
ўзгартирадиган нуқтадир. варлик уруғларини ундириб ишонтириши учун ахборот йиллик — Инсоннинг гуруҳлар ларгина ҳақиқий бахтли
бўлмайди. ҳам, услуб ҳам муҳим сезиши билан умумий мақсадларга инсонлардир...
© Жалолиддин Румий лозим. эришиш учун меҳнат қилиши,
курашиши.
Абдулҳамид ибн Бодис 2. Йўлбошчилик — Киши-

ҲИКМАТИ БОР... ОТА ҲАҚҚИНИ АДО ЭТГАН ЎҒИЛ

1952 йилдан бери дурадгорлик қилган. У уйланмади. Жуда ҳам тежам- Қадим замонда йўлтўсар ўғрилар одамларнинг йўлини тўсиб, уларни асир олиб бозорда қул қилиб
кор бўлган. Ҳатто айтишларича, унинг умри давомида иккита шимдан сотардилар. Кунларнинг бирида қароқчиларнинг қўлига бир катта ёшли камбағал киши тушиб
бошқа шим кийганини кўришмаган. У уч миллион доллар жамлаган. қолди. Қароқчилар бошлиғи унга шундай деди: “Агар бозорда қул бўлиб сотилишни истамасанг,
менга юз тилла танга келтирсанг, сени озод қиламан”.
Дейл 2005 йилда вафот этди. Кейинчалик аниқланишича, у 33 та
болани унивеситетда ўқитган. Уларнинг харажатларига қараб турган.
Уларнинг баъзиси шифокор, баъзиси муаллим ва баъзиси эса муҳандис
бўлишган.

Унинг бундай қилишига сабаб унинг ўзи фақир оиладан бўлгани учун
ёшлигида ўқишга кира олмагани экан. У ўзида кўрмаган армонларини
бошқаларда кўришни хоҳлаган.

Гоҳида йўқчилик ҳам инсонни улуғ ишларга бошлар экан. Ўшанда
унинг имконияти етарли бўлиб ўқишга кирганида бу саховатни қила
олмасмиди?!

Шунда камбағал киши оиласига хат ёзиб, унга шундай сўзлар битди: “Биламан, сизларда мени
қутқариш учун тўлашга пулинглар йўқ. Аммо бу хатни мен бошимга тушган ишдан хабардор бўли-
шингиз учун ёзяпман”.

Ўша кишининг ғоятда яхши, жасур бир ўғли бор эди. Унга хат етиб бориши билан қароқчилар то-
монга шошилди ва уларга бориб учрашиб деди: “Эй жаноблар! Мен асло сизлардан отамни шундоқ
текинга қўйиб юборишингизни сўрамоқчи эмасман, чунки, биламанки, сиз асло бундай қилмайсиз.
Аммо отам қари, кучсиз ва ишлай олмайдиган киши бўлгани учун уни сотиб юборсангиз ҳам бир
нарсалик бўла олмайсиз. Унинг ўрнига мана мени сотсангиз кўп пул оласиз”. Қароқчилар унинг бу
таклифига рози бўлишди ва бошлиқлари билан маслаҳатлашиб кўришларини айтишди. Қароқчилар
бошлиғи бу гапни эшитганида ўз қулоқларига ишонмади ва қари кишининг ўғлига ажабланиб қараб
шундай деди: “Ё тавба! Бу дунёда мана шундай жасур ўғлонлар ҳам борми? Ўзини мана шундай
қурбон қиладиган кишилар ҳам борми бу дунёда?! Мендан одамгарчилик кетдими? Отангни сен
туфайли авф этдим. Қани энди кета қолинглар”.

Фақир ота ва унинг учун ўзини қурбон қилмоқчи бўлган ўғли хурсанд бўлиб уйларига қайтишди.

ҲОЗИР ҚАЕРДАСИЗ...

Шогирдлари Конфуцийдан ҳеч қачон чарчамаслиги ва ҳамиша кайфияти яхши бўлишининг сабабини сўрашганида у шундай жавоб
берган:

- Мен бир жойда турган бўлсам - тураман, юриб кетаётганимда - юраман, югуриб кетаётганимда - югураман.
Шунда шогирдлари:
- Ахир бизлар ҳам шундай қиламиз-ку, - дейишган.
- Йўқ, - дебди Конфуций. - Сизлар бир жойда турганингизда, хаёлингизда аллақачон қаергадир юриб кетаётган бўласиз. Қаергадир
илдам қадам ташлаб юриб бораётганингизда, хаёлингиз шошиб югуриб кетаётган бўлади. Югуриб бораётганнинг хаёли эса аллақачон
бораётган манзилида бўлади.
Бундай инсон ҳамиша эртанги кун қайғуси билан яшаб, бугунги кунининг на мазасини ва на яхшилигини англашга вақти етмай, ҳаёт-
дан яшамай ўтади. У ҳаётни ташқарисидан айланиб ўтиб кетади.
Бугунингиз билан яшанг. Зотан кеча ўтиб бўлди, эрта келиши гумон. Фақатгина бугун бор...


6 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL Y O S H LA R PLYUS YP

ШАРОФ РАШИДОВ ВА МИРЗАМАҲМУД МУСАХОНОВ – МУРАККАБ

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.)

1966 йили 709 марта, 1967 йили эса 194 марта бажарилган ишларнинг ҳажмига тенг эди. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
қайтарилган ер ости силкинишлари катта фожиага Улар икки йирик давлат раҳбарининг яқин дўстлиги,
айланиб, тошкентликлар жами 803 маротаба табиий Ҳар бир даврда ҳам ривожланиш режаларининг ҳамкорлиги, қанчалик бир-бирларига ишонишгани,
офат синовидан ўтгандилар. амалга оширилиши республика, вилоят, шаҳар ва суянишлари, қўллаб-қувватлашгани мамлакатимиз
район раҳбарларининг ташкилотчилик қобилияти ва тараққиётидаги турли енгил бўлмаган вазиятларни ен-
М.Мусахонов хотирлашича, «зилзила рўй берган ташаббускорлигига боғлиқ бўлган. Ш.Рашидов томо- гиб ўтишда муҳим омил бўлганлигини акс эттиради.
26 апрель куни соат 8:00 да мен Ш.Р.Рашидов қабули- нидан республика бўйлаб раҳбар кадрларни тайёрлаш
га чақирилдим. У ерда зилзила оқибатларини туга- ва танлаш сиёсати тўғри йўлга қўйилганлиги сабабли ... Тақдир Мирза акага у кексайган пайтида ҳақиқий,
тиш бўйича республика комиссиясининг раиси этиб саноат корхоналари, колхозлар, совхозлар, қурилиш- асл дўстликни, садоқатли биродар бўла олишни яна
тайинланганим эълон қилинди. Шароф Рашидович ларнинг аксарият ташкилотчилари билимдон, ишга бир синаш бўйича шунчалик оғир синов бердики,
менга юзланиб: «Энди сиз ҳамма ишлардан, мажлис- лаёқатли мутахассислардан иборат эди. ундан бу буюк инсон олий ахлоқий жасорат кўрсатган
лардан, ҳисоботлару қоғоз ёзишлардан озодсиз, энди ҳолда ўтиб, келажак авлодларимизга унутилмас ибрат
фақат зилзила оқибатлари билан шуғулланасиз. Сизга Бу соҳага худди шундай ёндашишни М.Мусахонов қолдирди.
ҳамма ишларда кенг ҳуқуқ берилади, яъни нима лозим пойтахтда ва Тошкент вилоятида амалга оширганди.
топсангиз қилаверинг, ҳаммаси мен билан келишил- Унинг таъбири билан айтганда, «шаҳар ва қишлоқ ... 1983 йил октябрда иттифоқ миқёсида энг танил-
ган, деб ҳисобланг», деди. Мен қилинадиган ишлар меҳнаткашларидан фидокорона ишлаш талаб қи- ган йирик раҳбар, ўзбек халқининг содиқ фарзанди
қанчалик чегарасиз эканлигини ҳатто тасаввур қилол- линарди. Одамларимиз шунга яраша белгиланган Шароф Рашидов оламдан кўз юмди. Битмас-туганмас
маётган бўлсам ҳам, билдирилган шунчалик ишонч- режалар бажарилишини таъминлаб, вақтдан ўзиб ижодий ғайратга эга, фаолият доираси ниҳоятда кенг,
дан, ўта масъулиятли иш айни менинг зиммамга юкла- ишлардилар». ҳамиша ўз юрти, миллатининг фаровонлиги ҳақида
наётганидан фахрланган эдим. қайғурган, бу борада охиригача жонини фидо қилган
Ш.Рашидовнинг М.Мусахонов каби сафдошлари инсоннинг юраги уришдан тўхтади. Бу оғир жудолик
Комиссия таркибига марказқўм секретарлари, билан мамлакатимизнинг кўпгина вилоят ва шаҳарла- барчани ларзага солди...
вазирлар ва уларнинг муовинлари, барча идора ва рида амалга оширган бунёдкорлик ишларининг яққол
ташкилотлар раҳбарлари киритилганди. Мен берилган намунаси сифатида кетма-кет қурилган Кабелсозлик, Шароф аканинг бебаҳо фазилатларию бениҳоя
ниҳоятда катта вазифани ортиғи билан бажариш учун Авиация, Ташселмаш, Трактор, Фотон, Миконд каби истеъдоди ҳақида чексиз гапириш мумкин. Таниқли
барча куч ва билимларимни сарфлашга, енгил бўлма- заводларни, янги Тўқимачилик комбинатидек йирик адиб, «инсон қалблари муҳандиси» – у ҳаётнинг маъ-
ган вазият тақозо қилаётган ҳолатда куну-тун ишлаш- корхоналарни кўрсатиш мумкин. Айниқса пойтахт навий соҳасини яхши билибгина қолмай, балки йирик
га тайёр эдим. Бугунги Тошкент – Ўзбекистоннинг ва Тошкент вилоятидаги ўзгаришлар жуда салобатли давлат арбоби сифатида саноат, қурилиш, қишлоқ
ҳусну жамоли ва фахридир. Ш.Рашидов Тошкентга эди. Чирчиқдаги Электрокимё комбинати, Олмалиқ хўжалиги, фан ва маданиятга оид нозик масалаларни
доимо катта эътибор берар, уни жондан севарди. Бу кон-металлургия комбинати, Бекобод металлургия ҳам чуқур тушунарди. У билан охирги видолашув
айниқса даҳшатли зилзиладан кейин шаҳарни тиклаш заводи, Тошкент метрополитени, Халқлар дўстлиги халқимизнинг бу буюк инсонга бўлган самимий
ишларида яққол намоён бўлганди. Мен Республика саройи, Марказий Осиёдаги энг баланд Телеминора меҳр-муҳаббати ва ҳурмат-эътиборини намоён этди,
комиссияси раиси бўлганлигим сабабли ҳам барча сингари мураккаб иншоотлар шулар жумласидандир. дафн маросими оммавий тус олди. Дарҳақиқат, Ўзбе-
белгиланган ва бажарилаётган улкан бунёдкорлик кистоннинг бутун бир даври бу халқпарвар раҳбар-
ишлари кунма-кун, соатма-соат, ҳар бир дақиқада Энг оғир муаммолар, доимий қийин аҳвол қишлоқ нинг номи билан чамбарчас боғлиқ эди.
менинг кўз ўнгимдан ўтарди». хўжалиги соҳасида бўлган. Янги ерларни ўзлашти-
риш, мелиорацияни ташкил қилиш, айниқса, пахтани 71 ёшида кутилмаганда энг яқин, меҳрибон дўсти-
Бундай оғир вазиятда М.Мусахоновнинг кучли парвариш қилиб, йиғиштириб олишни механиза- дан айрилган Мирза ака, қанчалик қийин ва мушкул
иродаси, бой раҳбарлик тажрибаси, чуқур билими ва циялаш юзасидан катта ишлар олиб борилди. Айни бўлмасин, у бу оғир жудоликни – Аллоҳнинг ирода-
катта ташкилотчилик қобилияти катта таъсир кучига пайтда иттифоқ ҳукумати ҳар йили тинимсиз пахта сини онгию қалби билан ҳис қилган ҳолда қийналиб
эга бўлди. Тошкентликлар оғир имтиҳонга чидадилар етиштиришни кўпайтиришни талаб қиларди. Пахта қабул қилди. Аммо асосий синов ҳали олдинда эди.
ва ўз шаҳарларини қайта тикладилар. Албатта, бу жа- териш машиналарини, ирригация-мелиорация меха-
раёнда Ш.Рашидовнинг шаҳарни тиклаш масалалари низмларини яратиш ва ишлаб чиқаришдек мураккаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,
билан шахсан шуғулланганлиги, ҳукумат комиссияси масалалар ҳам Ўзбекистон зиммасига юклатилган «Шароф Рашидов вафот этиши билан унинг хоти-
ишини қўллаб-қувватлаши ҳал қилувчи асосий омил эди. Бу ишларнинг бош ташкилотчиси Ш.Рашидов ва расини хўрлаб, қабрини кўчирдилар, оила аъзолари,
эди. Унинг куч-ғайрати билан барча қурилиш ишлари унинг суянган сафдоши М.Мусахоновнинг Москвада- қариндош-уруғларини, дўстлари ва шогирдларини
илмий-техник жиҳатдан аниқ ва пухта режага асосла- ги кучли алоқалари, обрў ва қатъиятлари кўп ишларни қувғин қилдилар. «Пахта иши», «Ўзбек иши», «Ра-
ниб, пойтахтни юзаки таъмирлаш эмас, балки янги иттифоқ ҳукумати даражасида ҳал қилиш имконини шидовчилик» деган бўҳтон гаплар билан у кишининг
Тошкент қуриш бош дастури асосида амалга оширил- берарди. азиз номини, бутун халқимизни ёмонотлиқ қилдилар».
ди.
Ҳар бир кутилмаган мураккаб вазиятлар вужудга Бутун умрини она юрти, миллати, халқи тараққиёти
1966–1970 йиллар мобайнида қарийб 4 млн. кв. метр келганда, уларни ҳал қилиш учун тузилган Ҳукумат ва фаровонлигига бағишлаган раҳбар шаънига шун-
турар-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди, комиссияларига раҳбарлик қилиш масъулиятини дай туҳматлар, бўҳтонлар, саноқсиз айблар ёғдирила
60 мингта квартира қайта тикланди, 77 мактаб тўла М.Мусахонов зиммасига юклаш ҳам одат тусига бошландики, бунга чидашнинг иложи йўқ эди. У давр-
таъмирдан чиқарилди ва янгидан қурилди, 74 болалар кирганди. даги иттифоқ раҳбарияти томонидан ташкил қилин-
боғчаси ва бошқа қатор маданий-маиший бинолар ган бу жараёнда Мирза ака олдига ҳам очиқдан-очиқ
бунёд этилди. Бу кўрсаткичлар аввалги йигирма йилда Жумладан, бундай ҳолат 1968–1969 йиллардаги ўлимга тенг шарт қўйилди: у ҳам бутун Ўзбекистон-
ниҳоятда оғир келган қишда пайдо бўлганди. Сурун- ни, ўз миллатини, яқинда дафн қилинган раҳбарни
касига беш кун тўхтамай қор ёғиб, совуқ уни музга қоралаш, айблаш жараёнида фаол иштирок этади,
айлантирган, баъзи жойларда қор уюмларининг қа- дўстининг йўқ «айбларини» «фош қилади», бунинг
линлиги бир ярим метрга етган. Ҳарорат-26, -28, гоҳо эвазига юқори амали ва мавқеъни сақлаб қолади, янги
-30 даражагача пасайиб кетган. Дарё ҳавзаларида 1968 мукофотлар, мансабларга эришади, ёки акс ҳолда,
йил октябрь–1969 йил февраль ойларидаги ёғинлар «Москва сиёсатига» қарши чиққанлиги учун жазо-
миқдори одатдаги меъёрдан икки баравар ошган. ланади, кўрмаган, эшитмаган азобу-уқубатларга дуч
Буларнинг ҳаммаси, табиий, аҳоли ҳаётини сезиларли келади. Бу марказнинг очиқ ультиматуми эди.
даражада қийинлаштириб, корхона, қурилиш, колхоз
ва совхозлар ишини издан чиқарган. Амударёнинг те- 1984 йил Ўзбекистонга қарши бошланган янги «қа-
кислик қисми бошдан-оёқ музлаб, январнинг ўртала- тағон» жараёнида М.Мусахонов энг биринчи бўлиб
рида ундаги темир йўл кўпригидан бир неча километр Ш.Рашидов хотирасига хиёнат қилишдан қатъиян бош
юқорида ва қуйида дарё ўзанига муз тиқилиб, суви тортди. Онгли равишда керак бўлса, дўсти учун заҳар
муз устидан оқа бошлаган. 17 январь куни эрталаб сув ютишга ҳам тайёр эканлигини намойиш қилди. Ке-
муз сатҳидан 3 метр чамаси кўтарилган ва қирғоқдаги йинги нимаики бор қийноқлар, ҳибслар, хўрланишлар,
дамбаларни ёриб ўтиб, Чоржўй шаҳрининг шимолий азобу-уқубатлар, айрилиқларга ҳолсизланиб қолган
қисмидаги хонадонларни ва саноат корхоналарини
босган, Фороб тумани қисман сув остида қолган.
Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида сел
тошган. Қорақалпоғистон билан Хоразм вилоятида
вазият фавқулодда кескинлашган.Бундай кутилмаган
ҳолатнинг асоратларини бартараф қилиш мақсадида
тузилган ҳукумат комиссиясини яна М.Мусахонов
бошқарган.

Яна бир фавқулодда ўта хавфли ҳолат 1965 йил ав-
густ ойида Қорақалпоғистонда бошланиб, у ерда вабо
тарқалиши натижасида кунига юзлаб одамлар ўлими
кескин кўпая борган. Бу тез тарқалувчи касалликни
зудлик билан олдини олиш, уни чегаралаш бўйича иш
бошлаган Ҳукумат комиссияга раислик қилишни ҳам
Ш.Рашидов М.Мусахоновга топширган.


YP Y O S H LA R PLYUS 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL 7

ЗАМОНЛАР, ОҒИР ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТЛАРДА СИНАЛГАН ДЎСТЛИК...

пайтларида ҳам мардонавор чидай олди. Ҳеч қандай исботи эди. Шароф Рашидов амалга оширган барча улуғвор
қийноқлар уни ўзининг дўстига хиёнат қилишга, ях- ишлар тафтиш қилиниб, ҳасадгўйлик билан «қора
шини ёмон, оқни қора дейишга мажбур қила олмади... Минг афсуски, ана шундай буюк раҳбар, улуғ пардага» ўраб кўрсатилди. Унинг сафига бирлашган
Бу билан у яна бир марта ўзининг мустаҳкам ҳаётий инсоннинг бевақт вафотидан сўнг республикамиздан кўпгина тадбиркор, ишбилармон, фидойи раҳбарлар
эътиқодларига, асл ахлоқий қадриятларига, олий омад кетди. Бир-биридан оғир, серташвиш кунлар камситилиб, четга суриб ташланди, ёмон отлиққа
фазилатларга эга комил инсон эканлигини халқимизга бошланди. Бахтсизлик кетма-кет келади, дейиша- чиқарилди.
намоён эта олди. ди. Халқимиз 1984-1989 йилларда «ўзбеклар иши»,
«пахта иши» деб аталган машъум уйдирмадан иборат Инсоф билан, холисона айтганда, Рашидовнинг
Мирза аканинг кейинчалик айтган миллатпарвар фожиани бошидан кечирди. Минглаб бегуноҳ одамлар Ўзбекистон равнақи йўлида қилган буюк хизматлари,
сўзлари ҳамон қулоғим остида жаранглайди: «Ҳаётим таъқибга учради, қамалди, нобуд қилинди. Халқ ва амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари унинг пок
сўнггида менга берилган барча азобу-уқубатлар ит- республика шаънию обрўси оёқ ости қилинди. номи билан абадиятга дахлдор эмасми?
тифоқ раҳбарияти томонидан бутун халқимга, милла-
тимга қарши уюштирилган ўта адолатсизлик, ҳақ- Мутлақо бегуноҳ азобланганлардан бири мен эдим. Барпо этилган йирик саноат корхоналари, иншо-
сизлик, зўравонлик, каллакесарлик, хўрлашнинг бир Менга машъум айб қўйишди: гўё порахўрлик билан отлар, электр станциялари, муҳташам уй-жойлар ва
учқунигина бўлди, холос... Ўзим учун бир куюнсам, шуғулланган эмишман. Суд жараёнида бундай айблар бинолар, бир-биридан кўркам шаҳар ва қишлоқлар,
халқим учун минг куюндим». учун ҳеч қандай асос йўқлиги маълум бўлди. Асли- фан ва маданиятнинг муаззам кошоналари Шароф
да мен узоқ вақт Тошкент вилоят партия қўмитаси- Рашидовнинг жасорати, ташкилотчилиги ва қатъият
Минг афсуски, Ш.Рашидовнинг йиллар давоми-
да юзлаб бирга ишлаган энг яқин сафдошларининг
аксарияти бундай қалтис вазиятда етарлича қатъият ва
шижоат кўрсата олмади. Ҳаттоки, бу вазиятга мосла-
шиб, марказ томонидан ваъда қилинган янги амал
ва мартабалар эвазига аввало ўзига, ўз халқига, она
юртига хиёнат қилишга тайёр бўлган «кадрлар» ҳам
кам бўлмади...

М.Мусахонов беш йиллик зиндон азобларидан
қутулиб чиққандан сўнг, ўзининг яқин дўсти ҳақида
ёзган мулоҳазалари, хулосалари сақланиб қолган. Бу
ҳаяжонли эсдаликларнинг бир қисми «Ўзбекистон
овози» газетасида 1992 йил 21 октябрда «Чорак аср
ёнма-ён» сарлавҳа остида эълон қилинган. Бу Шароф
Рашидов вафотидан деярли ўн йилдан сўнг республи-
камиз матбуотида у ҳақда эълон қилинган биринчи
ижобий мақола эди. Бу унутилмас сатрлар яқин ўтмиш
тарихимизнинг оғир саҳифалари, мураккаб қиррала-
ри, зиддиятли вазиятларини янада чуқурроқ, холисона
ўрганишда муҳим тарихий манба ҳисобланади.

“... Мен жонажон дўстим Шароф Рашидовичнинг нинг биринчи секретари, Марказқўм бюроси аъзоси билан олиб борган саъй-ҳаракатлари туфайли бунёд
самарали иш фаолияти билан бирга шахсий ҳаёти- бўлганлигим ва кўп вақт Шароф Рашидович билан этилган тарихий обидалар эмасми? Улар бунёдкорлик-
дан ҳам хабардорман, дея оламан, – деб ёзади Мирза биргаликда ишлаганлигим учунгина қамоққа олинган нинг тилсиз, лекин ёрқин тимсоли сифатида мағрур
ака. – У имкон борича ўз оиласи билан бирга бўлишга эдим. Мени қамашганлигининг яна бир муҳим сабаби қад ростлаб турибдику! Ўзлаштирилган юз мингларча
ҳаракат қиларди. Уйда, оила даврасида у кишини ҳа- шунда эдики, мен ўша шов-шув қилинган «машҳур гектар яйлоқ саҳролар, сувсизликдан қақраган чўлу
миша тетик, чеҳраси очиқ ва хушчақчақ ҳолда кўриш 16-пленумда» йирик вилоятнинг раҳбари сифатида биёбонлар бугун ўз бойликлари, бепоён пахтазорла-
мумкин эди. "Ўхшатмасдан учратмас", деганларидек, нутқ сўзладим. Юқоридан қатъий ва маълум топши- ри, серҳосил далалари, обод ва серфайз қишлоқлари,
Шароф Рашидовичнинг рафиқаси Хурсандой опа риқ бўлганлигига қарамай, мен ўшанда ўз сўзимда анвойи ноз-неъматлари, сўлим гўшалари ва гўзал
ҳам у кишига узукка кўз қўйгандек мос эди. Шароф Шароф Рашидович шаънига мендан жуда ҳам ку- боғ-роғлари билан қадамидан гуллар унган ташаб-
акадаги барча хислатлар бу опада мужассамлашган тилган бирон бир ёмон гап айтмадим, виждонимни бускор бош раҳбар етакчилигида амалга оширилган
бўлиб, у ўта меҳрибон, дилкаш ва зукколиги туфайли сотмадим, дўстимга, буюк ўзбек фарзанди хотирасига қудратли меҳнатнинг нақд самаралари эмасми?
кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Хурсандой хиёнат қилмадим. Бундай «ўзбошимчалик» пленум
опа Шароф Рашидовичга рафиқагина эмас, балки «режиссёрлари»га ниҳоятда ёқмади, албатта. Ана Мен шуларни ўзимча сарҳисоб қилар эканман,
мустаҳкам таянч ва маслаҳатгўй ҳам эди. Умуман, шундан кейин мени намойишона жазолаш жараёни ҳамкорлик йилларини хотирлар эканман, у кишининг
бу оила ибрат олса арзийдиган аҳил, иноқ, тотув бир бошланганди... нақадар улуғвор, ноёб ва улкан шахс эканлигини янада
хонадон эди. Фарзандлар эса ўта боадаб, ақлли, ҳушли теран ҳис этаман. Рашидов билан бирга ўтказган
бўлиб, ота-онанинг иззат-ҳурматини ўрнига қўярди- Ҳозир ўзимдан ўзим сўрайман: республика нега чорак аср мен учун чинакам ҳаёт ва тажриба мактаби,
лар ва уларнинг измида эдилар. Шароф Рашидовичнинг бевақт вафотидан сўнг кутил- дорилфунуни эканлигига такрор-такрор иқрор бўла-
маганда бунчалик даҳшатли аҳволга тушиб қолди? ман. Унинг номини улуғлайлик, одамлар, деб ҳайқир-
Шароф Рашидовичнинг бевақт вафоти ва шундан «Ўзбеклар иши», «пахта иши» аслида қандай пайдо гим келади.
сўнг юз берган воқеалар туфайли бу оила қанча вақт бўлди? Менимча, бу саволларга дарҳол ва бир хил
руҳий азоб ва кулфат чекди, лекин падари бузруквори жавоб бериш мушкул. Шароф Рашидов орзу қилган кунларга етказгани-
хотираси, қадр-қиммати ва ҳурматини ҳамма нарсадан га, истиқлолга эришганимизга беҳисоб шукроналар
юқори қўя олди. Лекин, мен шуни ишонч билан айта оламанки, айтаман.
Ўзбекистоннинг буюк раҳбарларидан бири бўлган
Шароф Рашидовичда юксак инсоний фазилатлар Ш.Рашидов вафотидан сўнг энг юқори лавозимларни … Бугунги Ўзбекистоннинг қадр-қиммати, мағрур
мужассам эди. 40 йилдан ортиқроқ вақт бу улуғ зотни эгаллаган ворислар бу юксак ишончга муносиб бўла овози билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Қўлга
яқиндан билганлигим сабабли, бунга кўп марта иқрор олишмади. Улар республикамиз қадри, обрў-эъти- киритилган Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса
бўлганман. Биргина мисол: 1976 йили рафиқам билан борини, адолат ва ҳақиқатни, халқимизни асоссиз қўшиш эса ҳар биримиз учун муқаддас бурч, фарз ва
Германия демократик республикасида дам олиш таъна-дашномлардан, бўҳтон ва уйдирмалардан, қарздир!»
сафари давомида Жамилахон қаттиқ бетоб бўлиб зўравонлик йўли билан қилинган оммавий таъқиблар-
қолди. Ўша ердаги врачлар ҳар қанча уринишмасин, дан, қонунларнинг оёқ ости қилинишидан ҳимоялаш- Тарихимизда чуқур из қолдирган шундай табаррук
ёрдам беришолмади. Қандайлигини билмадим, бу га ожизлик қилишди, ўз шахсиятлари, мартабалари инсонлар ҳақида фикр юритар эканман, мен уларни
воқеа Тошкентда Шароф Рашидовичга дарҳол маъ- йўлида хиёнаткорона тобеликни афзал кўришди, гўёки яқиндан таниганим, кўплаб маротаба очиқ мулоқот-
лум бўлибди. Ўша кундан бошлаб у мен билан бирга «тўғрилик» ниқоби остида марказдагиларга «лаббай» лар қилганим, самимий, сермазмун, ўта ибратли
рафиқамнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилди, деб, уларнинг «тегирмонига сув қуйишди», «респуб- суҳбатларининг гувоҳи бўлганимдан, доимо уларни
астойдил қайғурди. Рафиқам дарҳол ҳарбий госпитал- ликамизда тартиб ўрнатиб беринглар», деб ялинишга, миннатдорлик билан эслаб, ибрат олишга интилганим-
га ётқизилди, уни малакали врачлар даволай бошлади. илтижо қилишгача бориб етишди. Бундай вазиятда дан, уларнинг шогирди эканлигимдан ўзимни бахтли
Шароф Рашидович шахсан муолажа қандай кетаёт- ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва уюшқоқлик етишмади, паро- сезаман ва фахрланаман.
ганлиги тўғрисида мунтазам хабар олиб турди. Аҳвол кандалик авж олди.
жуда оғирлашиб қолганда, унинг ёрдами билан ўша Саидмухтор САИДҚОСИМОВ, профессор.
куниёқ фарзандларимни Тошкентдан Германияга етка-
зиб келишди. Аҳвол яна ҳам мураккаблашгач, Шароф
Рашидович ҳарбий маъмурлар орқали махсус само-
лётда рафиқамни Москвага олиб келишга ва Кунсево
касалхонасига ётқизишга ёрдамлашди. Бу инсоннинг
мен учун, оилам учун қанчалик одамийлик қилгани-
ни, дўстона меҳрибонлигини сўз билан таърифлай
олмайман! Биламанки, буларнинг ҳаммаси мен юқори
мансабни эгаллаб турганлигим сабабли эмас, балки
Шараф аканинг бировларга мурувват қилиш, оғир
пайтда ёрдам беришга одатланганликларининг ёрқин


8 23-24-Son, Dekabr 2022-YIL Y O S H LA R PLYUS YP

2023 ЙИЛ УРФДА БЎЛИШИ КУТИЛАЁТГАН СУМКА МОДЕЛЛАРИ ҚАНДАЙ
КЎРИНИШГА ЭГА?

Келаётган йил учун гардеробни тайёрлашда аксессуарлар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Айнан улар, қоида тариқасида, образнинг марказий деталлар ролини ўз
зиммасига олади ва урфга киради. The Symbol нашри 2023 йил аёлларга шпаргалка сифатида урфга кирувч сумка моделларини тақдим этди.

Пандемиядан кейин офисларда ишлаш дизайнерларни портфелларга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Айнан уларнинг шакли Prada,
Miu Miu, Louis Vuitton ва Off-White баҳор-ёз коллекцияларидаги сумкалар илҳомлантирган. Образни тўлдириш учун уларни расмий услубдаги кийимлар билан
кийиш мумкин.

Юмшоқ тузилишга эга сумкалар аллақачон урфда ва кейинги мавсумда ҳам улар ҳеч қаерга кетмайди. Тўғри, улар қайсидир маънода ўз тузилишини бироз ўзгар-
тирди. Муҳими, улар замонавий образнинг ажралмас деталига айланиб улгурган.

Думалоқ шаклдаги сумкалар ҳали ҳам ўз ўрнини йўқотмаяпти. Агар юмшоқ моделлар кузда оммалашса, баҳорга келиб улар ярим ой шаклига ўхшаш янада қат-
тиқроқ вариантлар билан алмаштирилади.

Ушбу мавсумда сумкалар билан боғлиқ ҳолда, «қанчалик катта бўлса, шунча яхши» тамойили бенуқсон ишлайди. Кундалик сумкада сизга керак бўлган ҳамма
нарса бўлиши керак — косметик сумка, ноутбук ва ичимлик сувигача.

YPЭлектрон ҳавола Муаллифларнинг фикрлари Бош муҳаррир : Ш.РАҲИМОВ тайёрлади.
таҳририят фикридан фарқла- Носиржон РАҲИМОВ
Y O S H LA R PLYUS Газета Фарғона вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан
ниши мумкин. Газетадаги Таҳририят манзили: 2017 йил 11 март куни 12-031 рақам билан қайта рўйхатга олинган.
мақолалардан тўлиқ ёки 150100, Фарғона шаҳар,
қисман фойдаланилганда Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй. Марғилон шаҳар «Полиграф-Пресс» МЧЖ босмахонасида офсет
манба кўрсатилиши шарт. усулида чоп этилди. Қоғоз бичими: А-3 Корхона манзили: 151104.
Тел: 244-13-51
HAMKOR: Ушбу сонга масъул: Email: Марғилон шаҳар,
O`zbekiston yoshlar ittifoqi Farg`ona viloyati Туркистон кўчаси, 236-в. Email: роl.р[email protected]
Машҳура ЮЛДАШЕВА [email protected]
Kengashi Нашр индекси - 7550 Буюртма рақами: 820
Ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazeta Саҳифаловчи дизайнер: Сотувда баҳоси келишилган нархда.
А.ТЎЙЧИЕВ
ISSN рақами: 2010-8192 Газетанинг сифатли чоп
этилишига босмахона жавобгар
Босмахонага топширилган вақти: 26.12.2022 йил, соат 11:20

Адади: 1425


Click to View FlipBook Version