The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by azamat.fergana, 2023-04-17 05:52:16

"Табиат кўзгуси&quot" газетаси 7-8 СОН

Мароқли мутолаа тилаймиз!

ЕР—УМУМИЙ УЙИМИЗ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ, АДАБИЙ-БАДИИЙ ГАЗЕТА № 7-8 (477-478) Апрель, 2023 йил Газета 2001 йил апрелдан чиқа бошлаган Табиат кўзгуси ФАРҒОНАДА КАТТА БАЙРАМ ТАДБИРИ Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва соҳа вакилларини байрам билан табриклади. Давлатимиз раҳбари бошчиликларида мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, Президентимизнинг Фарғона маданияти ва санъатига бўлган алоҳида эътиборлари ва ғамхўрликлари мамнуният билан қайд этилди. Юртбошимиз ташаббуслари билан вилоятимизда мақом, аския санъатларини қайта тиклаш ва ривожлантириш борасида бошланган амалий ишлар таъкидлаб ўтилди. Ўз муҳбиримиз. БАЛИҚЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА “ЁЗЁВОН ТАЖРИБАСИ” Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманида бўлиб, Янгиобод ММТП ҳудудидаги “Катта тош балиқлари” фермер хўжалигидаги интенсив усулда йўлга қўйилган балиқ етиштириш жараёнлари билан танишди. Бу ерда фермер хўжалиги раҳбари Файзулло Имомов амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг вилоят ҳокими балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва балиқ маҳсулотлари етиштириш бўйича туман штабида балиқчиликка оид кўргазмаларни кўздан кечирди. Балиқчилик бўйича ўқув марказида бўлди. Вилоят раҳбарига “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Эгамбердиев ҳамроҳлик қилди. Азаматжон МАДАМИНОВ КОСМОСГА ҚОВУН ЖЎНАТГАН ФАРҒОНАЛИК ОТАХОН Она заминимизда етиштирилган тилими тилни ёрар қовунларнинг таърифи жуда машҳур. Бунда эса миришкорларнинг хизмати беқиёс. Фарғоналик “халқ академиги” номига сазовор бўлган Абдасхон ота Алигавҳаров полизчиликда мактаб яратган инсонлардан бири. У киши бугун орамизда йўқ бўлсада эзгу ишлари сира унутилгани йўқ. Ҳатто отахон ўзи парваришлаган қовунни 1981 йилда космосга-космонавтлар Анатолий Березевой ва Валентин Лебедевга жўнатган. Бу хушхабар ўша пайтда жамоатчиликни ҳайратга солганди. Космонавтлар қовун ейишгани шукронасига Ўзбекистоннинг келгуси йил об-ҳавоси ҳақида маълумот берган. Қовун дармондорилар чашмаси бўлиб, у нафақат озиқ-овқат маҳсулоти, айни пайтда шифобахш неъмат ҳамдир. Абу Али ибн Сино қовун ҳаётимиз учун зарур бўлган неъмат эканлигини қайд этгани бежиз эмас. Тиббиётда ҳам унинг глюкоза ва витаминларга бой бўлиб, кўплаб касалликларга шифобахш бўлиши таъкидланади. Юртимиз халқ селекциясида қовуннинг 150 дан зиёд навлари яратилган. (Давоми 3-бетда.) ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД МУҲИМ НОРМАЛАР КИРИТИЛМОҚДА Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади, ҳар бир янги норма, авваламбор, инсон ва унинг ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган. Хусусан, янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб уч бараварга кўпаймоқда. Булар қуйидагилар: –инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли; –инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз; –инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади; –ҳеч кимга унинг розилигисиз мажбурият юклатилиши мумкин эмас; –инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши керак; –ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга; –ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга; –ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. –ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. – шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас. ДЕПУТАТЛАР ОЛДИДА ҲОКИМЛАРНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ ОРТМОҚДА Барчамизга маълумки, ҳозирги тартибга кўра, маҳаллий Кенгашларга ҳокимлар бошчилик қилади. Яъни, айнан бир лавозимдаги шахс ўзига ўзи ҳисобот бериб, ўзи қарор қабул қилади. Бу эса кўпгина жойларда одамларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Янгиланаётган Конституцияга мувофиқ эндиликда, маҳаллий Кенгашларга ҳоким бошчилик қилмайди. Балки депутатлар ўзининг ичидан сайланган раис орқали Кенгашни бошқаради. Шу билан биргаликда ҳокимларнинг фаолиятига баҳо бериб боради. Яъни, депутатлар олдида ҳокимнинг ҳисобдорлиги ортиб бормоқда. Бу Конституциявий норма сифатида белгилаб қўйилмоқда. ҒЎЗА ПАРВАРИШИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ Учкўприк, Бағдод ва Ёзёвон туманларида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юзасидан семинарлар бўлиб ўтди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Учкўприк, Бағдод ва Ёзёвон туманларида бўлиб, ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, баҳорги ғалла парвариши ҳамда пилла етиштириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарларда иштирок этди.


2 2023 йил, Апрель, № 7-8 Табиат кўзгуси УЛАР ЭНДИ ЯНГИ УЙЛАРДА ЯШАЙДИЛАР Фарғонада барак уйларда яшаган фуқаролар, Реновация дастури доирасида янги кўп қаватли турар-жой мажмуасида хонадон эгасига айландилар. Фарғона шаҳрида А.Навоий ва Маърифат кўчалари кесишмасидаги икки қаватли маънан эскирган уйлар (бараклар) ўрнида Реновация дастурига асосан барпо этилган янги турар-жой мажмуаси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Жами 74 хонадондан иборат 8 қаватли турар-жой биносидан, эски уйларда яшаб келган 24 та оила ҳам янги хонадон эгасига айландилар. Бугунги тадбирда ушбу хонадонларнинг калитлари эгаларига топширилиб, янги уйларда фақат яхши кунлар, тўйлар бўлиши тилаги билдирилди. А.УММАТОВ СЎХДАГИ ГАЗ ИНШООТИНИ ТИКЛАШ ИШЛАРИНИ БОШЛАДИ Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди. Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари Сўх туманидаги ерости газ иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш ишларини бошлади, деб хабар қилди «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати. Февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида икки мамлакат Энергетика вазирликлари Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича «йўл харитаси»ни имзолаганди. 10 апрель куни Ўзбекистон томонидан тузилган энергетика вазири бошчилигидаги 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ лойиҳа доирасидаги тадқиқотларни ўтказиш учун мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Қирғизистоннинг Қадамжой туманига борди. «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ билан биргаликда Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди, дейилади «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати хабарида. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5−3 млрд куб метр атрофидалигини айтганди. «Шундан 1,3 млрд куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 млн куб метр газ билан таъминлашга имконият бўлади», — деган вазир. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ХК томонидан заводни модернизациялаш бўйича умумий қиймати 389,3 миллион доллар бўлган модернизация лойиҳаси доирасида ишлар амалга оширилмоқда. Модернизация жараёни тугаллангач, 2024 йилга келиб ФНҚИЗда хомашёни қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга, яъни йилига 2 миллион тоннагача, углеводородларни қайта ишлаш чуқурлигини эса 87 фоиздан 92 фоизгача ошириш имконияти туғилиши маълум қилинди. Айни пайтда модернизация лойиҳаси доирасида кимёвий сув тайёрлаш қурилмасига эга бўлган буғ қозонини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Гидрокрекинг, водород ишлаб чиқариш, қисқа циклли ажратиш ускуналари қурилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини бошқариш бўйича ягона операторлик маркази қурилиши ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу марказнинг мутахассислари сони 200 дан ортади. Завод ҳудудида ишчиларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш учун 80 сотихли замонавий иссиқхона барпо этилди, махсус кийим-бошлар тикиш учун 50 ўринли тикув цехи ташкил этилди. Завод ишчи-ходимлари учун лойиҳа қиймати 3,57 миллион доллар бўлган, замонавий талабларга жавоб берувчи, барча қулайликларга эга бўлган маиший мажмуа барпо этилди. Модернизация лойиҳасини амалга ошириш ишларига жами 100 дан зиёд махсус техника ва 1000 дан ортиқ ишчи жалб этилган. Бугунги кунда заводда жами 4200 киши меҳнат қилмоқда. Модернизация ишларининг якунланиши Фарғона НҚИЗнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ошириш имконини бериши қайд этилди. Б.БОҒБОНОВ ФУРҚАТ ТУМАНИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг навбатдаги сайёр қабулида “Жангкетмон” маҳалла фаоллари ушбу маҳаллада яшовчи Наргиза Темирова оиласининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида амалий ёрдам сўрадилар. Қабулдан кейин туман ҳокими мазкур хонадонда бўлиб, уларнинг яшаш шароитини яқиндан ўрганди. Маълум бўлишича, оила соҳиби бир неча йиллардан буён хорижда. Аммо фарзандларининг моддий таъминоти учун етарли маблағ жўната олмайди. Шу боис, Наргиза Темирова икки нафар вояга етмаган фарзанди билан икки хонали абгор уйда умргузаронлик қилади. Шу тариқа туман ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур оила учун уч хонали янги, шинам уй қуриб битказилди. Субсидия асосида тикув машинаси, соғин сигир, фарзандлари учун кийим-бош, моддий ёрдам пули, озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Юртимизда ўзаро меҳр, оқибат, хайр-саховат шукуҳи ҳукмрон бўлган шу кунларда Темировлар оиласига янги уй калитлари тантанали равишда топширилди. Фурқат тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. СЕМИНАР-ТРЕНИНГ Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросини таъминлаш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Раиси ўринбосари А.Турдалиев, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосарлари Х.Исаков ва И.Эргашев, тижорат банклари бошқарув раиси ўринбосарлари, вилоят ҳудудий электр тармоқлари, Ҳудудгазтаъминот, Ўзнефтгазинспекция раҳбарлари ҳамда вилоятимиз тадбиркорлари қатнашди. Тадбир давомида тадбиркорларнинг бино иншоотлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларига қуёш панеллари ўрнатиш ва кичик фотоэлектрик станциялар қуриш учун тижорат банкларининг "яшил энергия" кредит маҳсулотларидан фойдаланишлари бўйича маълумотлар берилди. Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоб олдилар. У.ХОЛМАТОВА ТОШЛОҚДА ЭКСПОРТБОП ҚОВУН НАВЛАРИНИ ЕТИШТИРИЛМОҚДА Тошлоқ тумани “Бесаранг” МФЙ аҳолиси азалдан қовунчилик билан шуғулланади. Ота-боболардан мерос анъана бугунги кунда замонавий мезонлар асосида ривожлантирилиб, иссиқхоналарда экспортбоп қовун навлари етиштирилмоқда. Маҳалла раиси Дилмурод Қосимовнинг қайд этишича, айни пайтда мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди. Деҳқончилик маҳалла “драйвер”и сифатида белгиланган бўлиб, миришкор томорқачилар йилига уч-тўрт маротабагача ҳосил олишади. Шунингдек, турли сабзавот ва резаворлар кўчатлари етиштириб сотиш маҳалла аҳлининг қўшимча даромад манбаи ҳисобланади. - Қовун иссиқхонада очиқ майдонда етиштиргандан кўра бир ой олдин пишади, - дейди Ихтиёр Қамчиев. – Оиламиз қовун сотишдан бир йилда ўртача 50 миллион сўм даромадга эга бўлади. Йил давомида томорқадан яна камида икки маротаба ҳосил оламиз. Акбарали Аҳмуллаев оиласи йилига 50-60 минг туп қовун кўчати сотади. Кўчат савдоси қовун етиштириш даромадидан кам эмас. Шунинг учун ҳам Аҳмуллаевлар маҳаллада томорқадан энг кўп даромад топаётган оилалар сирасига киради. Бесаранг қовуни нафақат Фарғона водийсида, балки қўшни республикаларда ҳам машҳур. Шу боис экологик тоза маҳсулот МДҲ давлатларига экспорт қилиб келинмоқда. Яқин кунларда бозорлар пештахталарини бесаранглик миришкорларнинг ширин қовунлари тўлдиради. Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ХОМАШЁНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАЖМИ ИККИ БАРОБАРГА КЎПАЯДИ


Табиат кўзгуси 2023 йил, Апрель, № 7-8 3 Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади. У ерларда киберспорт, спорт ўйингоҳлари, караоке, театр, мода подиумлари, бук-кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлади. 11 апрель куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича янги тизим жорий этилиши маълум қилинди, деб хабар берди президент матбуот котиби. Қай этилишича, мамлакатда хусусий тил марказлари сони 6 мингдан ортди. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшлар бўш вақтини чет тилини ўрганишга сарфламоқда. Лекин, шу билан бирга, яқинда 100 минг нафар ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшлар футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиши, бўш вақтини киберспорт билан ўтказишини, китобхонлик, мусиқа, рақс, караоке, театр ва кино бўйича инфратузилмага эҳтиёж борлигини айтган, оилавий айланиш учун хиёбон ва сайилгоҳлар ташкил этилишини сўраган. Шу муносабат билан вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари»ни ташкил этиш топширилди. Бу жойларда киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке клублари, театр, мода подиумлари, бук-кафе, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар жойлар ташкил этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Истироҳат боғлари, хиёбонларда ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, «Қувноқлар ва зукколар» ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, томошабинлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш топширилди. Йиғилишда, шунингдек, Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этилиши айтиб ўтилди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади. Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради. Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади. Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади. Бундан ташқари, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда «Очиқ осмон остида кутубхона»лар ташкил қилинади. Ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётига оид асарлар олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади. 1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади. Мутасаддиларга ҳар бир туманда «дафтар»га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди. 2023 йилдан бошлаб ёшлар ўртасида «Касб-ҳунар олимпиадалари» ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади. КОСМОСГА ҚОВУН ЖЎНАТГАН ФАРҒОНАЛИК ОТАХОН (Давоми. Бошланиши 1-бетда.) Қўштепа туманидаги Лангар қишлоғида 1903 йилда туғилган Абдасхон ота Марказий Фарғона ерларини ўзлаштириб, полизчилик ривожи учун тинмай меҳнат қилди. У томонидан яратилган қовун навлари ўзига хос таъми билан машҳурликка эришган. У бутун умри давомида қовунчиликнинг пири сифатида фаолият олиб борган. – Полизчилик илмининг академиги бўлган отамиз ҳар йили 50 гектар ердан ортиқ майдонга қовун-тарвуз экиб, мўл ҳосил олиб келган, – дейди ўғли Мамасаидхон Абдасов. – У киши турли ҳудудларда қовун уруғларини йиғиб, унинг янги навларини яратишга ҳаракат қиларди. Албатта, меҳнатлари зое кетмади, 70 турдан ортиқ қовун навларини яратди. Умрбоқи, обинаввот, босволди, кийиктумшуқ, шакарпалак, сотволди, гулоби, ибрат, асати, парпаша, оқтумшуқ, кўк турна, қалайсан каби қовунлар халқимизга яхши таниш. Отам 1970 йилда Японияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмага қовун олиб бориб, мукофот билан қайтган. Қовун етиштириш осон эмас. Айниқса, Марказий Фарғонанинг чўл, қумли ерларида бу жуда машаққатли. Шундай бўлсада Абдасхон ота асло чўчимади. Бор меҳрини полизчиликка бағишлаб, халқ орасида ҳурмат-эътибор қозонди. У бир йилда ўртача 300 тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари етиштирган. Ҳатто 600 тоннадан ортиқ ҳосил ҳам олган. Айниқса, қовун етиштиришда умуман кимёвий ўғитлардан, яъни доридан фойдаланмасди. Шу боис экологик тоза, хушбўй ва маззали қовунларнинг шуҳрати довруқ қозонган. Қовунчи отахоннинг маҳсулотлари Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида 5 марта олтин медални қўлга киритгани бежиз эмас. “Қалайсан” нави олтин медални эгаллаганида у жуда хурсанд бўлган эди. Абдасхон ота уни Ўрта Осиё бўйлаб беш йил қидирди. Чунки унинг маззаси болалигидаёқ оғзида қолганди. Бу навни отаси етиштирарди. Урушдан кейин Абдасхон ниҳоятда ширин, хушбўй бу қовунни эслади ва уни бозорлардан, полизлардан излади. Охири шундоқ ёнгинасидан, қўшни Наманган вилоятини Янгиқўрғон туманидан топди. Кўримсизгина бу қовуннинг маззасига тил ожиз. У шу қовун уруғини олиб, етиштиришни йўлга қўйди. СССР Давлат мукофоти лауреати Абдасхон отанинг номига ҳар йили турли ҳудудлардан юзлаб хатлар келарди. Уларда етиштираётган қовунларига миннатдорчилик билдирилиб, бу маҳсулотларни етиштиришда ёрдам сўрарди. Мана шу мактублардан бири: “Ҳурматли ўртоқ Абдасхон! Сизга саломатлик, касбингизга барака тилайман. Грузиянинг субтропик райони учун энг яхши қовунларингизни уруғидан ўн донадан бўлса ҳам юборсангиз деган умиддаман. Сизга ҳурмат билан А. Циганков”. Ўзбек қовунини шуҳратини тиклаган Абдасхон ота Алигавҳаров беш ўғил, уч қизни тарбиялаб, вояга етказди. Улар юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилиб келмоқда. Бобосини изидан бораётган сулола вакиллари ҳам бор. Отахон ҳақида ҳужжатли фильмлар олинган. У умрини охиригача далада меҳнат қилди, 1986 йилда вафот этди. УзАдан олинди. Ёзёвон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилган ,, Марказий Фарғона" газетаси таҳририятининг янги биноси давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи ҳамда шоирлар, устоз журналистлар, кўплаб ҳамкасбларнинг қадами етган табаррук даргоҳ. Улуғ Рамазон ойининг иккинчи кунида Ёзёвоннинг тирик тарихи, Наврўз байрами арафасида ўзининг бир асрлик тўйи муносабати билан юртга шукуроналик оши берган Ҳоким хожи ота Қодиров таҳририятга велосепедда келди. Журналист, ижод аҳлини доимо қўллаб-қувватловчи тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов отахоннинг таҳририятда эканлигидан хабар топиб, бу ерга ташриф буюрди. Хуллас таҳририятда икки ҳоким- юз ёшли Ҳоким хожи ота ва туман ҳокими учрашдилар. Туман ҳокимининг бугунги долзарб паллада ишлари ошиб-тошиб ётганига қарамай, отахон билан дилдан суҳбатлашди. Ҳоким хожи ота ҳокимимизнинг Ёзёвонда олиб бораётган ободончилик ишларидан хурсанд бўлиб, дуолар қилди. Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ Фахрийлар ижодидан ШУКРОНАЛИК Экран қаршисидаги ўйлар. “Маданият ва марифат” канали илгаритдан менинг севимли телеканалим бўлган. Айниқса, кейинги вақтда унда берилаётган маърифий дастурлар ҳамда “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси”дан лавҳалар менинг каналга бўлган муҳаббатимни юз чандон оширди. Муқаддас Каломнинг сеҳрли оҳанглари, бири-биридан хушовоз ҳофизи қуръонлар мусобақасини бутун вужудим билан томоша қилар эканман, қалбимни аллақандай ширин туйғулар чулғайди. Беихтиёр Аллоҳнинг иноятига, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга шукроналик келтираман. Барча янгиликлар ва ижобий ўзгаришлар бошида турган юртбошимизга минг карра тасаннолар айтаман. Мана шундай фарахли кунларни кўрсатганига минг карра шукр. Хаёлимда бошдан кечирган қора кунлар гавдаланади. Мусулмон бўлиб туриб, “бисмиллоҳ” ни бемалол айта олмасдик. Раҳбарлик лавозимида ишлаган бир дўстим вафот этган отасига жаноза ўқитгани учун ишдан ҳайдалгани ёки отасининг қабрини зиёрат қилиш учун мозорга борган мактаб директоррини вазифасидан четлатилгани ва шу каби воқеаларнинг кўпига гувоҳ бўлганман. Район партия комитетида мафкура бўлимида ишлардим. Турли хил маънавий-маърифий тадбирлар тайёрлаб ўтказардик. Бир сафар тўйларни янгича ўтказиш бўйича тадбирга тайёрландик. Унда янги оила қураётган икки ёшга тантанали равишда никоҳ гувоҳномаси топшириш маросими ҳам режалаштирилган бўлиб, бахтиёр жуфтликка туман раҳбариятининг табрикномасини топширилиши мўлжалланганди. Табрик матнини тайёрлаш менинг зиммамга тушди. Табрикнома “Никоҳ икки ёшнинг бу дунёдаги энг қувончли онларидан бири” деган сўзлар билан бошланар эди. Назаримда, табрик жуда чиройли чиқди ва босмахона йўли билан зарҳал ҳарфларда босилди. Тайёргарликни кўргани келган обком вакили (афсуски, ўзимизнинг ўзбеклардан) ҳалиги табрикни олиб кўрди-да мени еб қўйгудек бўлиб ўшқирди. -Буни сен тайёрлаганмисан, кўриб қўйчи, нима қилгансан?! Мен ўз айбимни ҳарчанд қидириб тополмадим ва “буни нимаси хато” дедим. -Кўрмаяпсанми, - деди комиссия қўлини ниқтаб, - "бу дунёда" деб ёзгансан, бу дегани у дунё ҳам бор дегани бўлади, йиғиштир қоғозингни! Мана шунақа кунларни кўрганмиз. Биз кўрдик, авлодларимиз кўрмасин. Собиржон ОТОБОЕВ Ў З Б Е К И С Т О Н Д А К Е Ч А Ю К У Н Д У З И Ш Л А Й Д И ГА Н «ЁШЛАР САЙИЛГОҲЛАРИ» ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ ҲОКИМЛАР ТАҲРИРИЯТДА УЧРАШДИЛАР


4 2023 йил, Апрель, № 7-8 Табиат кўзгуси Ҳозирги кунда 4 млн.га яқин автомашина бўлиб, шундан 100 мингтаси таъмирга муҳтож. Натижада йилига атмосферага ўртача 1,3 млн тонна зарарли газ ажралиб чиқмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили атмосферага 1 млн тоннадан ортиқ зарарли газ чиқарилмоқда. Юртимизда 10 апрелдан «Тоза ҳаво» ойлиги тадбири бошланди. Табиат ресурслари, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад мамлакатимизда автотранспортлар ташламаларини камайтиришдир. Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида республикамизда, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига олиб келяпти. 2022 йил якунига кўра, ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро ҳаво индекси рейтингида пойтахтимиз 20 ўринни эгаллаган. Транспорт воситалари сонининг кундан-кунга ортиши натижасида ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 2022 йилда 26 минг тоннага кўпайган. Бунга ёнилғи турининг сифати, аҳолининг кўпроқ жамоат транспортларидан фойдаланмасдан, ўз автоуловларида юришлари, транспорт воситаларининг техник созлигига етарли даражада эътибор қаратмаслик каби сабабларни келтириш мумкин. Тадбир давомида республиканинг барча ҳудудларидаги йўл-патрул масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади. Таъкидлаш керакки, тадбир доирасида 79 та йўл-патрул масканларида кўрик нуқталари, шунингдек, вилоят ва шаҳарлар марказий кўчаларида кўчма постлар ташкил этилиб, уларга 500 нафар ходим жалб қилинади. Тадбир 10 майгача давом этади. 60 Км. тезликда тормоз берганда Қуруқ асфальтда: 20 метрда тўхтайди Нам асфальтда: 35 метрда Қорда: 70 метр Музда: 140 метр Ҳеч қандай ёруқлик йўқ жойда одамни рангга қараб кўриш даражаси Қора ранг: Кўринмайди Кўк ранг: 17 метр Қизил ранг: 24 метр Сариқ ранг: 37 метр Оқ ранг: 55 метр Нур қайтарувчи киймлар: 130 метр Patrul.uz ШИЛҚИМЛИК ҚИЛГАН ШАХС БЕШ КУНГА ҚАМАЛИШИ МУМКИН Ўзбекистонда жамоат жойларида шилқимлик қилган шахс 5 кунга қамалиши мумкин. “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда мазкур ҳаракатлар учун алоҳида жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Хусусан, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда. Ушбу қонунга асосан, Ўзбекистонда эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр қимматини таҳқирласа 6 миллион сўм жаримага тортилади, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади. БИЛАСИЗМИ? Қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли: ➖транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида; ➖ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда; ➖транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида; ➖транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда; ➖ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда; ➖ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда). Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 13 банди. *** Ўзбекистондаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади. Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади. *** Энди Ўзбекистонда кўчага тупурганларга қамоқ жазоси тайинланади Энди жамоат жойига тупуриш 1 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ билан жазоланади. Инсон тупуригида 500 дан ортиқ патоген микроб ва бактериялар штамми яшаши илмий жиҳатдан исботланган, улар қуритгандан кейин ҳам юқиши мумкин. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЛАБАЛАРГА 2 КУРСДАН ИШЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛИШИ МУМКИН Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин. (https://t. me/uzauz/4580) Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига МАГНИТ БЎРОНИ ВАҚТИДА НИМА рухсат этилади. ҚИЛИШ КЕРАК? ✔️Спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш; ✔️Ёғли ва аччиқ таомлар истеъмол қилмаслик; ✔️Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш; ✔️Уйқудан олдин тоза ҳавода сайр қилиш; ✔️Ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмаслик; Сурункали касалликларга чалинганлар эса: ☑️ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари; ☑️қон босимини тез-тез назорат қилишлари; ☑️Кўпроқ сув ичиб, шўр таомларни камроқ истеъмол қилганлари маъқул. Олимлар "омикрон"ни блокловчи антитанани топди Бугун дунёда "омикрон"нинг турли субвариантлари доминант версияга айланган. Янги пайдо бўлаётган мутациялар ҳам ҳозирча шу штаммга тегишли. Уни юқтираётганлар асосан юқори нафас йўллари яллиғланишидан азият чекмоқда. Қатар давлатида жойлашган нуфузли Уэйл Корнелл тиббиёт коллежи тадқиқотчилари SARS-CoV-2 нинг барча штаммлари, хусусан, "омикрон"ни блокловчи S728-1157 номли янги антитанани топганини маълум қилди. СОВУТГИЧДА ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ САҚЛАШ МУМКИН ЭМАС? ✅ Асални музлатгичда сақламаслик керак, чунки бу унинг таъмини ёмонлаштиради ва зарарли моддаларнинг чиқарилишига ёрдам беради. ✅ Музлатгичда сақланишдан олинган банан тез ёмонлашиб, ўз сифатини юқотади. ✅ Помидор. Агар помидорларни музлатгичга қўйсангиз, улар тезроқ чирийди ва ёрилиб кетади. Бу эса, соғлиқ учун хавф тўғдиришига сабаб бўлади. ✅ Нон. Нонни музлатгичда сақлаш муддатини умуман узайтирмайди. Интернет манбаалари асосида М.ЮЛДАШЕВА тайёрлади. ҲАЙДОВЧИ БУНИ БИЛИШИ КЕРАК! «ТОЗА ҲАВО»


Табиат кўзгуси 2023 йил, Апрель, № 7-8 5 БМТ БОШ КОТИБИ РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТИШГА ВАЪДА БЕРДИ Бу ҳақда у 11 апрел куни Сомали пойтахти — Могадишога ташрифи чоғида маълум қилди. “Рамазон ойида мен бир қанча мусулмон мамлакатларига ташриф буюраман, у ерда бу давлатлар халқи билан бирдамлик белгиси сифатида рўза тутаман ва ифторлик қиламан”, — деб ваъда берди Антониу Гутерриш. Интернетдан олинди. Челси футбол клуби Стемфорд Бриж стадионида очиқ ифторлик ўтказди. Ифторликка исталган одам кириши мумкин эди. Бундай табдир клуб тарихида биринчи бор уйиштирилди. Меҳмонларни енгил тамадди билан сийлашди. Сўнг азон айтилиб, намозхонлар стадиондаги бинода намоз амалга оширдилар. Ундан ташқари, Пример Лига жорий йилда барча ўйинларда рўзадорлар ифторлик қилиб олиши учун танаффуслар эълон қилган. ОЧЛИК - МЎЪЖИЗА ЯРАТАДИ 1 кунлик очликка асосланган илмий иши учун япон олими Ёшинори Оҳсуми Нобел мукофотини олган. У очлик вақтида ҳужайралар ўзида тўплайдиган қолдиқ моддаларни парчалашини исботлаган. Қисқа вақт давом этадиган очлик организм заҳирасини фаоллаштиради ва қариш жараёнида терида йиғиладиган пигментлар, эскирган ҳужайралар парчаланишни бошлайди. Парчаланган қисмларнинг оқсил заррачаларидан янги ҳужайралар пайдо бўлади. Очлик даврида организмда яллиғланишни фаоллаштирадиган медиаторлар камаяди. Юздаги ҳуснбузар, псориаз, аллергия каби касалликлар кескин қисқаради. Онкологик ҳужайралар одам организмида доим мавжуд. Улар кун давомида пайдо бўлади ва йўқолади. Бундай ҳужайраларнинг парчаланиши очлик давомида жадаллашади. Очлик даврида нерв тўқималарининг ўсиш фактори ажралади. Нерв ҳужайралари тармоқланишни бошлайди. Яъни нерв тўқималари ўсади. Нерв ҳужайрасининг бошқа ҳужайралар билан алоқалари кўпаяди. ЧЕЛСИДА ИФТОРЛИК БИР КИШИ ОЛИМДАН СЎРАДИ: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан? Олим унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! Бунга ушбу ҳадис далилдир: Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, фақат учта амали давом этади: Садақаи жория; Фойда олинадиган илм; Унинг ҳаққига дуо киладиган солих фарзанд! Қўқонлик тадбиркор Аюбхон Позилов бу йил қирқ ёшни қаршилади. Ўтган йилларда унинг ҳаётида ўзига хос воқеалар кўп бўлди. Тақдир синовларида тобланди. Ҳалол меҳнати ва изланишлари туфайли кўпнинг назарига тушди. 2005 йили Фарғона политехника институтини аъло баҳоларга тамомлаб, бир муддат Қўқон қурилиш лойиҳа институтида ишлади. Замонавий бино ва иншоотлар лойиҳасини яратиш ва таъмирлаш борасидаги изланишлар уни янги мақсадлар сари етаклади. Шу мақсадда мустақил равишда компьютерда турли эскиз ва лойиҳалар яратиш ҳамда дизайнерлик иш услубларини ўрганди. Дастлаб иқтисодий таназзулга учраган матбаа корхонасидаги ускуналарни сотиб олиб, “EuroPrint” масъулияти чекланган жамиятига асос солди. Уч киши билан турли ёрлиқ ва ўқув дафтарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Турдош корхоналарга бориб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, иш ўрганди, хизмат кўрсатиш, хомашё масаласида ишончли ҳамкорлар топди. Бу ўзига хос ишбилармонлик муҳитини яратган ёш тадбиркор иш фаолияти билан боғлиқ илк хотиралар. Айни кунда бу ерда ишлаб чиқарилаётган юз турдан ортиқ ёрлиқ ва қадоқлаш маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда харидоргир. — Матбаачилик йўналишида таълим олганман. Бироқ ўз касбим бўйича ишлаш учун жой йўқ эди, — дея хотирлайди иш бошқарувчи Абдуллоҳ Мадалиев. — Аксарият босмахоналар ТАДБИРКОР — ЭЛГА МАДАДКОР ИЗЛАНИШЛАР БЕСАМАР КЕТМАДИ хомашё тақчиллиги, маънавий эскирган ускуналар билан бозор тамойилига мослаша олмасдан қийналарди. Уйимизга яқин ҳудудда янги корхона ташкил этилганини эшитиб, ишга келганимга ҳам беш йилдан ошди. Нафақат ўзим, балки маҳалламиздаги юзлаб хотин-қизлар ҳам ишли бўлди. Икки сменада иш ташкил этилган. Меҳнат стажи, бепул иссиқ овқат, узоқдан келиб-кетувчилар учун транспорт хизмати йўлга қўйилган. Ишлар шу тариқа аста-секин юриша бошлади. Меҳнатга яраша даромад ҳам олинди. Бу имкониятлар ёш тадбиркорни янги ғоя ва мақсадлар сари етаклади. Ўқиш ва изланишга чорлади. Матбаачилик соҳаси ривожланган Европа мамлакатларидан замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ва хомашёлар олиб келди. Натижада катта ҳажм ва кўринишдаги қадоқлаш қутилари ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Эндиликда нафақат ёрлиқлар, балки музлаткич, телевизор, чангюткич, ҳаво совиткич, кир ювиш машинаси сингари маиший-техника воситалари учун ҳам қадоқлаш ва ҳимоя қутилари тайёрлаш йўлга қўйилди. — Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган пишириқларни қадоқлаш учун зарур бўлган қутиларни хориждан олиб келганмиз, — дейди “Беназир Бонжур” хусусий корхонаси раҳбари Рашид Турсунов. — Энди ўзимиз истаган кўриниш ва ўлчамдаги қадоқлаш қутиларини шу ердан олиш имкониятига эга бўлдик. Бу маҳсулот сифатини ошириш билан бирга, таннархини арзонлаштириш имконини бермоқда. Тадбиркор саъй-ҳаракати билан “Қўқон” эркин иқтисодий саноат зонасида умумий қиймати 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя асосида бир марта ишлатилувчи санитар идишлар ҳамда мевали чойлар ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мева ва сабзавот етиштириш, қайта ишлаш йўналишида “Ширин боғ” кластер фаолияти йўлга қўйилди. Кластер боғбон ва фермерлар билан тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот харид қилиб олади, қайта ишлайди, экспортга чиқаради. — Оддий хомашёлардан қўшилган қиймат занжирини яратиш асносида маҳсулот ишлаб чиқариш янги иш ўринлари яратиш амалларида қўл келмоқда, — дейди А.Позилов. — Масалан, олма меваси пишиқчилик мавсумида нари борса, минг сўмга сотилади. Уни қайта ишлаб, яъни қоқи қилинса, маҳсулотни юз баробар қимматга сотиш мумкин. Чунки қуёшли заминимизда етиштирилаётган сархил меваларимизга дунё бозорида талаб юқори. Ўтган йилнинг ўзида Европа мамлакатларига 2 миллион долларга яқин қуритилган мева ва мевали чой экспортини амалга оширдик. Ҳозирги кунда олмали чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Маҳсулотларни Қозоғистонга сотяпмиз. Германияликлар табиий ва ширин меваларимизни харид қилиш истагини билдирмоқда. Шу мақсадда янги боғлар яратиш борасида иш олиб боряпмиз. Бу бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятини беради. Мақсад ва режаларимиз кўп. Аввало, мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда. Хусусан, тадбиркорга ўзи экспорт қилган маҳсулот қийматида жиҳоз ва хомашёлар харид қилишда божхона имтиёзлари берилгани фаолиятимизда қўл келмоқда. Жорий йилда “Қўқон” эркин иқтисодий саноат зонасида умумий қиймати 5 миллион долларга тенг янги қадоқлаш ва ҳимоя қутилари ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширамиз. Натижада маҳсулот турлари кўпаяди, ишлаб чиқариш ҳажми икки ҳиссага ортади. Юздан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Фақат бугина эмас. Тадбиркор саъйҳаракати билан бугунга қадар меҳмонхона хизмати, қурилиш, тиббий диагностика, лаборатория йўналишида тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқаришга жалб этилган инвестициялар миқдори 10 миллион доллардан ошди. Юрт тараққиёти, эл фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилаётган ёш тадбиркор саъй-ҳаракати бесамар кетмади. 2017 йили Президентимиз фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Изланувчан, кўпга нафи тегаётган тадбиркор вилоят, республика ва халқаро саноат кўргазмалари ҳамда кўриктанловларда муваффақиятли иштирок этиб келади. Сирасини айтганда, Янги Ўзбекистон ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш замондошларимиз эзгу ташаббуслари ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Уларнинг фидокорона меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда кўплаб сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бўй кўрсатиб, аҳоли бандлиги таъминланяпти. Муҳими, бундай ишларга бош бўлиб, кўпнинг корига яраётган тадбиркорлар сафи кундан-кунга ортиб бормоқда. Расулжон КАМОЛОВ


6 2023 йил, Апрель, № 7-8 Табиат кўзгуси ҚИЗЛАРИНГИЗГА ИЛМ БЕРИНГ! УЛ А Р М И Л Л АТ Н И ТА Р Б И Я Л А Й Д И Л А Р! Биласизми? Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли, зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди. Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қўра оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар. Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар. Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир. Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар. Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар. Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда. Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига ҳайратланади. Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин. Қозоқ тилидан Исроил ТИЛЛАБОЕВ таржима қилди. Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир. Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилсада, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор. Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир. Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди. Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз. Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади. Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз. А.АДУЛАЗИЗОВ тайёрлади. «ОТА ЎГИТЛАРИ» ЭЙ, ФАРЗАНД! - Ҳар ким билан муомалада бўлганингда ўзингни шундай тутгинки, бунга қараб инсонлар сенинг қандай оилада тарбия топганингни ҳам ақлу идрокни ва фаҳму фаросатингни ҳам эътироф эришсин... ЭЙ, ФАРЗАНД! - Хоҳишингга қараб, майли, турар жойингни яхшила, ишингни ўзгартир, уловингни янгила, лекин ёшликдан қалбингда ўрин олган қадрдонларингни зинҳор бошқалар билан алмаштирама! ЭЙ, ФАРЗАНД! - Шуни билгинки, икки киши ўртасидан муносабатларнинг ёмонлашуви, кўпинча, учинчи шахснинг билиб-билмасдан, асоссиз аралашувидан бошланади. «Фарзанднома» китобидан. ФИЗИКА БЎЙИЧА НОБЕЛ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ АБДУС САЛАМНИНГ ҚИЗИҚАРЛИ ҲИКОЯСИ Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади. 1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражаси хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади. Кейин буёғига қизиқ воқеалар бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигиданми) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди. "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади. Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади. Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди. Хулоса қиладиган бўлсак: Сингапур собиқ бош вазири Ли Куан Ю айтганидек - Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир. Биз билим олишимиз ва билимга асосланган дунёнинг бир қисмига айланишимиз керак. ТАФАККУР Коинотдаги миллионлаган жонзотларнинг банкларда пуллари, уйларида, музлатгичида, омборларида жамғариб қўйган емишлари йўқ. Улар ухлайди, туради ва кунлик ризқини териб ейди, асло ризқидан хавотирда бўлмайди. Шундай экан, сиз ҳам ризқингиздан хавотирланманг! Зеро, ҳадисда: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади», дейилган. *** СИЗ ҚАНДАЙ ГУЛЛАРНИ ЁҚТИРАСИЗ? Олимларнинг фикрича, инсоннинг феъл-атворини, унинг қандай рангдаги гулларни ёқтиришига қараб, билиб олса бўларкан. Келинг, бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўзимизда синаб кўрайлик. Оқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар табиатан самимий, меҳрибон, оқкўнгил бўладилар. Бироз хаёлпарастлиги учун, кўпроқ ақлга эмас, ҳис-туйғуларига таяниб иш тутадилар, уларнинг ишонувчанлиги ҳаётда кўп бор панд беради. Қизил рангдаги гулларни ёқтирувчилар инжиқ, рашкчи, талабчан бўладилар. Улар доимо ўзларини биринчи ўринга қўядилар. Айбдор бўлсалар ҳам ҳеч қачон буни тан олмайдилар ва ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришмагунича, қатъий ҳаракат қиладилар. Сариқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар ҳаракатчан, тиришқоқ ва бироз тортинчоқ бўладилар. Улар кўпроқ ёлғиз қолишни хуш кўрадилар, лекин севги бобида эса беқарордирлар. Пушти рангдаги гулларни хуш кўрувчилар эса жуда жиддий кўринсалар-да, оилада, дўстлар даврасида самимий бўладилар. Абдуллох ИБРОҲИМОВ тайёрлади.


Табиат кўзгуси 2023 йил, Апрель, № 7-8 7 ДИЛЛАРГА ОЗОР ЕТКАЗИБ ҚЎЙМАНГ! Етимдан «ота-онанг қандай вафот этганлар?» деб сўраманг. Фарзандидан жудо бўлган ота-оналардан «фарзандингиз қандай вафот этган?» деб сўраманг. Ишсиз одамдан «сиз нима учун ишламайсиз?» деб одамлар орасида сўраманг. Фақирга «сизга қанча пул керак?», деб сўрамасдан кўнглингиздан чиқариб бераверинг. Чунки фақирда ҳам ўзига яраша ғурури бор. Бир кун келиб кўз-кўзга қайта тушиши мумкунлигини ҳам унутмайлик. Турмушга чиқмаган қиздан «ёшингиз нечада ёки совчилар келаяптими?» деб асло сўраманг. Фарзанди йўқ аёлга «фарзандингиз йўқмиди?» деб айта кўрманг. Бирон бир кишини юзида чандиқ ёки битган яранинг изини кўриб қолсангиз бунинг сабабини сўраманг. Чунки юз инсоннинг нозик ерлардан бири ҳисобланиб, у ҳар қанча яширишга уринмасин бунинг иложиси йўқдир. Меҳмондан нима танаввул этишини ёки ичишини сўраманг. Чунки сўраб унинг бу истагидан маҳрум этиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун, сўрамасдан меҳмонингизга борингизни тақдим этаверинг. Кимларнидир кулгуси ва роҳатини деб дўстингизни мазаҳ килиш ҳаёлингизга ҳам келмасин. Чунки бу дўстингизга жуда ҳам оғир ботади. Ҳар дойим ўзингизни шу инсонлар қаторига қўйиб, уларнинг ҳиссиёти билан яшашга уриниб кўринг! БУ ГАПЛАРНИ ЎҚИБ ЙИҒЛАГИНГ КЕЛАДИ… Чарли Чаплин 88 йил яшаган эди. У башариятга етказмоқчи бўлган охирги сўзларини қоғозга ёзиб қолдирган экан. Мана ўша сўзлар (таржима) - Дунёда ҳеч нарса мангу эмас, хатто муаммоларимиз ҳам. - Мен ёмғир остида сайр қилишни севаман, чунки ёмғирда менинг кўз ёшларимни хеч ким сезмайди. - Инсон учун энг йўқотилган кун бу унинг кулмаган кунидир. - Дунёнинг энг зўр олтита табиби булар......... Қуёш, ҳордиқ, диета (парҳез ва рўза), машқ, дўстона суҳбат ва самимий кулгудир. Умрингизнинг барча поғоналарида шулардан доимой фойдаланинг ва ҳаётдан завқланинг. - Ойга қарасангиз Худонинг гўзаллигини кўрасиз, қуёшга қарасангиз эса Худонинг куч-қудратини. - Агар ойнага қарасангиз Худонинг санъатини кўрасиз, шунинг учун унга ишонинг. - Биз ҳаммамиз туристлармиз, Худо бизнинг турагентимиз, у бизнинг ҳамма йўналишларимизни, барча муддатларни белгилаб қўйган...... унга сидқидилдан ишонинг ва ҳаётдан завқланинг. - Ҳаёт бу бор йўғи саёҳатдир! Шунинг учун бугун яшанг! Чунки эртага бўлмаслиги ҳам мумкун.......... БОШҚАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ Олам шундай яралганки, ҳаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга ҳурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни ҳурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган ҳурмат- бахт- саодатингиз гарови. САМИМИЙ БЎЛИНГ Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, ҳар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. ҚУРИГАН ДАРАХТ ФОЖЕАСИ Тинч океанидаги катта бир оролда яшайдиган маҳаллий аҳоли болта кеса олмайдиган даражадаги йирик дарахтларни йиқитишнинг антиқа усулини ўйлаб топган. Улар дарахтнинг атрофига йиғилиб олиб уни тинмай сўкиб, қарғайди. Улар дарахтнинг ичида руҳи борлигига ишонади ва ўша руҳ ёмон сўзларни эшитишдан безор бўлиб дарахтдан чиқиб кетади деб ўйлайди. Кейин нима бўлади, биласизми? Бир қанча вақтдан сўнг дарахт қурий бошлайди ва салгина зарбага тоб бера олмай ағанаб қолади. Инсонларга ҳам айтилган ёмон сўзлар уларнинг қалбларига жароҳат етказади ва худди ана ўша шўрпешона дарахтларга ўхшаб руҳининг чўкишига, вужудининг йиқилишига сабаб бўлади. Одамлар кўплаб касалликларга қаттиқ хафа бўлгани ва сиқилгани сабабли чалинмоқда. Аксар беморларнинг шифо топишига эса уларнинг ёнида қўллаб-қувватловчи меҳрибонлари бўлиб уларга ҳар доим яхши сўзлар айтиб тургани сабаб бўлади. Демак, бахтли ва соғлом бўлишнинг энг кулай йўли – яхши сўзлар ўрнига ёмон сўзлар гапиришни одат қилган, ҳар доим оғзидан боди кириб-шоди чиқиб юрадиган кимсалардан узоқ бўлмоқдир. Бундай бехосият кимсаларнинг дилингизни хуфтон этиб, танангизни худди дарахт каби қуритишларига йўл қўйманг... ЯХШИЛИК УМИДИДА БЎЛИНГ Инсон она қорнидан йиғлаб тушади. Нега? Чунки у онасининг қорнидан олаётган озуқасидан, юмшоқ ўрнидан ажралиб қолди. Билмайдики, Аллоҳ унга битта ичакдан келадиган ҳаром қон ўрнига иккита кўкракдан келадиган оппоқ сутни ҳозирлаб, қоронғи қорин бадалига ёруғ дунёни беряпти. Бироқ, у буни билгунича йиғлайверади. Кўкракдан ажратганда, яна йиғлайди. Чунки у она сутидек ажойиб таомидан айрилмоқда. Аммо Аллоҳ унга икки кўкракдан келадиган бир хил сут ўрнига тўрт хил егулик ‒ нон, сув, гўшт ва ёғни ризқ қилиб беряпти. У бу неъматларнинг таъмини тотгач, она сутидан юз ўгиради. У дунёдан кўз юмар экан, ҳеч кетгиси келмайди, яна оғринади, фарёд чекиб йиғлайди. Аммо Аллоҳ унга тўрт хил таом ўрнига алвон ноз-неъматларга тўла саккиз жаннатни ҳозирлаб қўйган. Фақат у ушбу ҳақиқатга иймон келтириб, шунга кўра амал қилган бўлса бас. Хулоса: Аллоҳдан яхшилик умидида бўлинг, У Зот бандасига меҳрибон. Бир яхшиликдан айирса, агар бандалик мақомида тура билсангиз, ундан яхшисини ато этади. ҲЕЧ КИМГА ЗУЛМ ҚИЛМА! Устози уни сабабсиз ҳасса билан урди. Маъмун нега урасиз? - деди. Муаллим эса «жим бўл» - деди. Кегин ҳам сўради, яна ўша жавоб. Орадан йигирма йил ўтиб Маъмун халифа бўлди, биринчи даъво устозига эди: - Ўшанда мени нега сабабсиз ургансиз? Устоз табассум қилиб: - Наҳот унутмадинг? - деди. - Аллоҳга қасам ҳеч унутолмадим. - Зулм кўрган одам ҳеч унутолмаслигини, унутмаслигинг учун урган эдим. Ҳеч кимга зулм қилма! Чунки зулм мазлум қалбидаги ўчмас оловки, уни йиллар ҳам ўчиролмайди ОИЛАДА ТЎНҒИЧ ФАРЗАНД БЎЛСА Оилада тўнғич фарзанд бўлган инсонлар хафа бўлишга мойил инсонлар экан. Нега бундай ҳолат кўп учрашига сабаб ёш ота-оналар биринчи фарзандларида ҳали тажрибасизлик қилиши ва кетма-кет фарзанд кўрганларидан кейин, тўнғич фарзандига нисбатан катталардай муомала қила бошлаши. Уларга ҳам алоҳида меҳр бериш керак эканлигини билишмайди. Фарзандингиз нечта бўлиши, нечи ёш бўлишига қарамай уларга меҳр беришни унутманг, яхши кўришингизни доим таъкидлаб туринг. Чунки кўпчилик тўнғич фарзандлар мени яхши кўришмайди деган фикр билан ўксиб улғайишади, буни улар ҳеч қачон сизга айтмайдилар. БИЛАСИЗМИ... Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши. Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир. Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад. Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши. Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги. Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги. Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши. Инсон ҳаётидаги энг катта йўқотиш бу – умидининг сўниши. Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли. Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари. Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби. Саҳифа материалларини Шоиржон тайёрлади.


Ижтимоий-ҳуқуқий, адабий-бадиий газета Бош муҳаррир: Носиржон Раҳимов ISSN 2010-8738 Ушбу сонга масъул: Шоиржон Раҳимов Иброҳимжон Ҳалимбеков, Умиджон Жабборов, Зиёвиддин Ёрматов, Азимжон Ҳудойқулов, Муаллифларнинг фикрлари таҳририят фикридан фарқланиши мумкин. Газетадаги мақолалардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт. МАНЗИЛИМИЗ: 150104, Фарғона шаҳри,Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.Тел.: (91) 111-13-00. Email: [email protected] Муассис: Ўзбекистон Республикаси фуқароси Раҳимов Икмолидин Носиржонович. Газетанинг сифатли чоп этилишига босмахона жавобгар. «Полиграф-Пресс» МЧЖ босмахона- сида офсет усулида чоп этилди. Бичими: А-3, 4 саҳифада, ойига икки марта чоп этилади. Тираж: 5946 нусха. Буюртма рақами: 255 Корхона манзили: Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236 «б»-уй. Тел.: (73) 237-33-54, (73) 237-33-72 Email: роl.р[email protected] Босмахонага топшириш вақти: 17.04.2023 й. соат 15:00 Сотувда баҳоси эркин. Хатимахон Ғофурова, Шарафиддинжон Джалилов, Азаматжон Мадаминов 8 2023 йил, Апрель, № 7-8 Табиат кўзгуси ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ: Электрон ҳавола Газета Фарғона вилояти Матбуот ва ахборот бошқармасида 2011 йил 19-декабрда № 12-087 рақам билан рўйхатга олинган. Нашр индекси: 7602 Ўтмишда ўчмас из қолдирган тарихий шахслар – ҳукмдорлар: султон, император, хон ва подшоҳларнинг шахсий ашёълари, қурол-яроғлари доимий равишда инcонларни ўзига жалб қилиб келган. Бундай ашёлар, асосан, дунёнинг йирик музейларида ва шахсий коллекцияларда сақланиб келмоқда. Музейларда энг атоқли тарихий шахслардан бири Соҳибқирон Амир Темур номи билан боғлиқ бўлган бир нечта экспонатлар борлиги маълум бўлади. Бундай ашёлар сирасига “Амир Темур ёқути”, Соҳибқиронга тегишли бўлган қилични киритиш мумкин. Бу иккала ашё хусусида қисқа маълумотлар ва мақолалар нашр ҳам қилинган. Амир Темурнинг бизга маълум бўлган қиличи бугунги кунда Эрон Ислом республикасидаги Теҳрон миллий музейида сақланмоқда. Амир Темурга тегишли бўлган қиличлар ҳақида деярли маълумот учрамаса-да, XX аср бошларидаги маълумотларга кўра Амир Темур қиличи Теҳрондаги музейда сақланаётгани маълум бўлади. “Ўзбек давлатчилиги тарихи” китоби муаллифи Азамат Зиё Эрон пойтахтига қилган илмий сафари давомида Саъдобод саройи ҳудудидаги Теҳрон ҳарбий музейида кўрганлигини ёзади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида Эрон Ислом Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси томонидан ҳадя қилинган Амир Темур қиличи фотосурати экспозицияга қўйилган. Бу маълумотлар Соҳибқирон Амир Темурнинг фақатгина биргина қиличи музейларда сақланиб қолгандек таассурот уйғотади. Сўнгги йилларда эронлик тарихчи олим Манучеҳр Муштоғ Хуросоний томонидан нашр қилинган бир қанча китоб-альбомларда Эрон Ислом республикаси музейларида Амир Темурга тегишли бир эмас, нақ учта қилич борлиги маълум бўлади. Соҳибқиронга тегишли қиличлардан бири Теҳрон миллий музейида бўлса, қолган иккитаси шаҳардаги Саъдобод сарой-мажмуаси ҳудудидаги Ҳарбий музейда сақланаётгани аниқланди. Афсуски, бизда Миллий тарих музейдаги сақланаётган қиличнинг сурати бор холос. У ҳақидаги маълумотларни топишнинг имкони бўлмади. Лекин эронлик тарихчи М.Хуросоний томонидан нашр этилган бир қатор китобларда қолган икки қилич ва улар ҳақидаги маълумотлар олишимиз мумкин. Саъдобод сарой мажмуаси – Теҳроннинг шимолишарқий қисмида жойлашган бўлиб, бир қанча сарой ва кўшклар, музейлардан ташкил топган. Ушбу мажмуа Қожарлар сулоласининг сўнгги вакиллари томонидан бунёд этилган. Паҳлавийлар сулоласи даврида эса йирик сарой – мажмуасига айлантирилди. 1920 йилларда бу ерда Ризо Паҳлавий (1925-1941 йй.) яшаган бўлса, 1970 йилларда мажмуа унинг ўғли Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг (1941-1970) қароргоҳи бўлган. Бугунги кунда Саъдобод – саройлар ва музей павилёнларидан, шунингдек, деярли ҳар бир биносида ноёб музей коллекциялари ва нодир экспонатларни ўзида сақлаётган муҳташам мажмуадир. Ушбу мажмуа такрибига кирувчи шундай музейлардан бири Ҳарбий музей ҳисобланади. Теҳрон Ҳарбий музейи ўрта асрлардан бери сақланиб келаётган қурол-яроғ ва ҳарбий зирҳ-аслаҳаларнинг жаҳондаги бой коллекцияларидан бири ўзида мужассам этган. Ушбу коллекция Сафавийлардан давридан бошлаб сулолавий равишда авлоддан-авлодга ўтиб келган ҳолда Носирудддин Шоҳ Қожар давригача бўлган қурол-аслаҳаларни ўз ичига олади. 1979 йилда рўй берган “Ислом инқилоби”га қадар ушбу тўплам Теҳрон ҳарбий университетида (Данишеш-е Афсари) сақланиб келган. Инқилобдан кейин тўпламдаги ашёлар уч қисмга бўлинган. Асосий қисми - Теҳрон ҳарбий музейи коллекциясини ташкил этади. Қолган икки қисми - Шероз ва Бандар Анзали ҳарбий музейлари тўпламини яратиш учун ушбу шаҳарларга кўчирилган. Теҳрондаги коллекциянинг биз учун қимматли жиҳати – Темурийлар даври билан бошланиб, Паҳлавийлар даври билан тугайди. Музейда умумий ҳисобда 250 га яқин турли қурол-яроғлар (қилич, ойболта, зирҳ, камон ва бошқалар қуроллар) ҳамда уларнинг аксессуарлари мавжуд. Шунингдек, Эрон-Ироқ урушидан олинган замонавий қуроллар ҳам кўргазмага қўйилган. Ваҳоланки, музейда қурол-яроғ ва зирҳларнинг, шунингдек, Эрон монархларига совға қилинган Европа, Ҳиндистон, Кавказ мамлакатлари, Араб давлатлари ва Япония каби бошқа мамлакатларнинг қуроллари ҳам мавжуд. ҳарбий музейидаги ашёлар орасида биз учун аҳамиятлиси Соҳибқирон Амир Темурга тегишли икки қиличдир. Соҳибқиронга тегишли бўлган биринчи қилич. Қилич тиғи Дамашқ пўлатидан, “Муҳаммад зинапояси” номи билан танилган услубда ишланган. Қилич жуда мустаҳкам, оғирлиги 750 грамм. Тутқичи моржнинг қозиқ тишларидан ишланган. Афсуски, қиличнинг қини йўқ. Тутқичдан тепа қисмида олтин суви юритилган учта ҳошиялар бўлиб, уларнинг ичида куфий хатида ёзувлар мавжуд. Афсуски, ушбу ҳошиялардаги ёзувларни тўлиқроқ ўқишга имкон бўлмади. Шундай бўлса-да, куфий ёзувидаги битиклардан қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Ассадоллаҳ ибн Ҳусайн Вас 783”; сўнгра расмда ушбу қилични ясаган уста-ҳунарманднинг исми – “Амал-э Умар ибн Баҳодур” ёзувлари бор, ундан пастроқда эса “Абу Нажафий ... 71” ни ўқишимиз мумкин. Энг аҳамиятлиси қиличда алоҳида картушда “Амир Темур Кўрагон” ёзуви настаълиқ хатида туширилганини ушбу қиличнинг Соҳибқиронга тегишли бўлганлигини англатади. Қиличдаги ҳижрий 783 йил (милодий 1381-1382) айнан Амир Темур ҳукмронлик йилларига хосдир. Аммо, биз 71 рақами нима маъно англатиши ҳақида аниқ хулосага эга эмасмиз. Қиличга кейинчалик Сафавийлар вакили Шоҳ Сафи ҳукмронлиги даврида яна битта картуш қўшилган бўлиб, настаълиқ ёзувида Бандеҳ-йе Шоҳ Велайат Сафи (Илоҳий ҳуқуқ билан шоҳ Сафи) битилган. Бошқа томонида эса “Сардар-е Кол Азиз Хон Мокри 1277” (қудратли қўмондон Азиз Хон Мокри 1277 ҳ. /1860-1861 м.) ёзуви олтин суви билан безатилган картуш мавжуд. Азизхон Мокри курдларининг мокри уруғидан бўлган (1207-1287/1792-1871) Қожарлар сулоласидан Носириддин Шоҳ (1846-1898) ҳукмронлиги даврида икки бор Эрон қўшинининг бош қўмондони бўлган. Иккинчи қилич ҳам Дамашқ пўлатидан, 40 зинапояли услубда ишланган бўлиб, ниҳоятда мустаҳкамдир. Унинг оғирлиги ҳам 750 грамм. Қиличдаги дастлабки картуш ва ундаги ёзув ўчиб кетган. Кейинги кичик ҳошия ичдаги ёзувда 1305 санаси битилган. Пастки қисмдаги картушда эса “Ас-Султон Амир Теймур Кўрагоний” исми ёзилган. Барча ёзувларда олтин суви юргизилган. Шундан келиб чиқиб, Амир Темурдан сўнг ушбу қилич Эрондаги сулолаларда авлоддан авлодга мерос сифатида ўтиб келганлигини англаш мумкин. М.Хуросоний ўз асарида ушбу қиличлардан бири Мирзо Муҳаммад Юсуф Ғазвиний Исфаҳонийнинг “Ироқ дар Замон-е Шоҳ Сафи ва Шоҳ Аббос Дўввум” асарида келтирилган, дея маълумот беради. Ғазвиний Исфаҳоний аслида Амир Темур Кўрагонга тегишли бўлган ушбу қилич Шоҳ Сафи даврида Эронда пайдо бўлган ҳамда унга ишониб торширилганлигини “у худди шу тарзда дунёни забт этиши мумкинлиги”ни таъкидлайди. Иккала қиличда ҳам Амир Темур Кўрагонийнинг исми қилич тиғида битилганлиги уларнинг Соҳибқиронга тегишли бўлганлигига шубҳа қолдирмайди. Хулоса қилиб, Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат қай даражада ривожланганлигини нафақат манбалардаги маълумотлар орқали, балки ўша даврга тегишли қурол-яроғларни ўрганиш асносида ҳам бериш мумкин. Бу ўринда бугунги кунда дунёнинг кўплаб музей ва коллекцияларида сақланиб келаётган ушбу даврга тегишли ҳарбий қуролларни аниқлаш ва уларни тадқиқ этиш лозим. Фарруҳ АВАЗОВ, Темурийлар давлат тарихи музейи илмий ходими. Эрон Ислом республикаси музейларида Амир Темурга тегишли учта қилич борлиги маълум бўлди АМИР ТЕМУР ҚИЛИЧЛАРИ ҲАҚИДА


Click to View FlipBook Version