The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by uzb.zaf, 2020-10-24 02:59:43

4. МУСНАДИ КЕШИЙ

4. МУСНАДИ КЕШИЙ

Мундарижа

Муқаддима........................................................4
Муснади Кеший асарида келган ҳадислардан наму­
налар....................................................................6
Хулоса..................................................................35

Абдулҳамид Кеший

МУҚАДДИМА

Абдулҳамид Кеший тасниф этган “Муснади
Кеший” асари нафақат Мовароуннаҳр ҳадис
илми ривожига, балки бутун дунё ҳадис илми
тараққиётига катта ҳисса қўшган аҳамиятга
молик асар бўлиб, барча муҳаддис ва ровийлар ўз
асарларида ундан кенг фойдаланган.

Асарнинг тўлиқ номи “Мунтахаб мин Муснади
Абд ибн Ҳумайд” бўлиб, у Абдулҳамид
Кешийнинг “Муснадул кабир” ва “Муснадус
сағир” номли икки буюк асаридан ажратиб олинган
сайланма ҳадислар тўпламидир.

“Муснади Кеший” асарида келган ҳадисларнинг
тартибиисломоламидаПайғамбаралайҳиссаломдан
келган кейинги энг улуғ кишилар Абу Бакр Сиддиқ
(р.а.), Умар ибн Хаттоб (р.а.), Усмон ибн Аффон (р.а.)
ва Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан ривоят қилинган
ҳадислар билан бошланган.

Асарда 150 нафар машҳур саҳобалардан
ҳадислар келтирилган бўлиб, уларнинг 118
нафари эркак саҳобалар ва 32 нафари аёл
саҳобиялардир.

“Муснади Кеший” асарида келтирилган
ҳадисларнинг 1005 таси “Саҳиҳ” ва 594 таси
“Бошқаси билан саҳиҳ ва исноди саҳиҳ бўлган”
ҳадисларни ташкил этиб, асардаги жами
ҳадислар миқдори 1599тани ташкил қилади.
Асарда келтирилган ҳадисларнинг ҳар бири алоҳида
исноди билан берилган ва жамланган ҳадислар
деярли такрорсиз келтирилганлиги ҳам асарнинг
аҳамиятини оширган.

Имом Муслимнинг “Саҳиҳ ал-Муслим” асарида

4

Муснади Кеший

137 та, Имом Термизийнинг “Сунани Термизий”
асарида 156 та ҳадис Абдулҳамид Кешийдан
келтирилган.

Абдулҳамид Кешийнинг “Муснади Кеший”
асарида келтирилган ҳадислар исноди ишончли
ва ҳадис ровийлари силсиласи саҳиҳлиги билан
алоҳида аҳамиятга молик ноёб манба ҳисобланади.

Бугунги кунда асарнинг 20дан зиёд қўлёзмалари
мавжуд бўлиб, улар, Саудия Арабистони,
Германия, Қатар, Ироқ, Сурия, Марокаш, Туркия,
Ҳиндистоннинг нуфузли кутубхона фондларида
сақланмоқда.

Бу асар Қоҳирада “Мактабатус сунна” матбаасида
муҳаққиқлар Субҳ Бадрий Сомароний ва Маҳмуд
Муҳаммад Халил Саидий томонидан тадқиқ этилиб,
1988 йилда “Ал-Мунтахаб мин Муснади Абд ибн
Ҳумайд” (“Абд ибн Ҳумайднинг “Муснад”идан
сайланмалар”) номи билан нашр қилинган. Яна
бу асар Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Иброҳим Абу
Айнайни томонидан ҳам таҳқиқ ва шарҳ қилиниб,
2009 йилда “Ал-Мунтахаб мин Муснади Абд ибн
Ҳумайд” номи остида “Мактабат Ибн Аббос”
нашриётида 3 жилдда чоп этилган.

Асарнинг бизгача сақланишида алломанинг
шогирди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм
Шошийнинг хизмати беқиёс. У ушбу асарни
устозининг шахсан ўзидан эшитиб, ёзиб олган.

5

Абдулҳамид Кеший

“МУСНАДИ КЕШИЙ” АСАРИДА КЕЛГАН
ҲАДИСЛАРДАН НАМУНАЛАР

Абу Бакр Сиддиқ санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

1. Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Сизлар ушбу оятни ўқий­
сизлар: “Эй, имон келтирганлар! Ўзингизга
қарангиз! Модомики, ҳидоят топган экансиз,
адашганларнинг сизларга зарари йўқ”1.(Моида
сураси.105-оят.) Дарҳақиқат, мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган эдим.
У киши: “Инсонлар зулм қилаётган кишини
кўрсалару, қўлидан тут(иб уни зулмидан тўхтат)
масалар, Аллоҳ уларни ёппасига Ўз азоби билан
тутиши ҳеч гап эмас”, деган эдилар.

2. Анас ибн Моликка Абу Бакр Сиддиқ ушбу
ҳадисни айтиб берди: “Биз ғорда (яшириниб)
турганимизда мушриклар бизнинг бошимизда
турар эдилар. Мен эса (ваҳимага тушиб) уларнинг
оёқлари остига қараб турардим. “Эй, Аллоҳнинг
Расули! Агар биронтаси, икки оёғининг остига
қарагудек бўлса, бизларни аниқ кўриб қолади”,
дедим. Ул киши: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ
бўлган икки киши ҳақида (яна) нима гумонга
борасан”, дедилар.

1 Қуръон оятларининг таржимаси А. Мансурнинг “Қуръони карим маънолар
таржимаси” китобидан олинди. . 2001. Т. И. У.

6

Муснади Кеший

Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

3. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади: У
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
бундай деганларини эшитган экан: “Агар
сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қиладиган
бўлганингизда эди, сизларни ҳам худди
қушларни ризқлантирганидек ризқлантириб
қўяр эди. (Қушлар) эрта тонгда оч ҳолида кетиб
кечқурун қорни тўқ ҳолида қайтади”.

4. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен
сизларга ҳикмат билан гапирадиган, аммо
жабру-ситам кўрсатадиган жамики билимдон
мунофиқ(лар)дан хавф қиламан”, деб айтдилар.

5. Саъд ибн Асламдан ривоят қилинади: “Мен
Умардан эшитдим, бундай деди: “Бизларга
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа
қилишимизни буюрди. Бу вақтда менинг молим
бор эди. Ўзимча: “Қачондир агар Абу Бакрдан
ўзиб кетадиган бўлсам, шу бугун аниқ Абу Бакрдан
ўтиб кетадиган кун бўлди”, дедим ва қўлимдаги
бойлигимнинг ярмини келтирдим. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Оила
аъзоларинга нима қолдирдинг?”, деб сўрадилар.
Ярмини, дедим. Абу Бакр эса бор топганини
келтирди. Унга: “Оила аъзоларинга нима
қолдирдинг?”, деб сўради Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам. Уларга Аллоҳ ва унинг Расулини
қолдирдим, деди. Мен: “Сиздан ҳеч қачон бирон
нарсада ўзиб кетолмас эканман”, дедим”.

7

Абдулҳамид Кеший

Усмон Ибн Аффон санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

6. Ато ибн Фаррух ривоят қилади: “Усмон ибн
Аффон бир кишидан ер сотиб олди. Ер сотган киши
кейин афсусланиб қолди ва савдони бекор қилишни
сўради. Усмон унинг илтимосини инобатга олиб ерни
қайтиб берди. Кейин бундай деди: “Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини
эшитганман: “Аллоҳ сотганида ҳам,сотиб олга­нида
ҳам, ҳукм қилувчи бўлганида ҳам, талаб қилув­
чи бўганида ҳам енгил ва юмшоқ (муомалада)
бўлган кишини жаннатга киритади”.

7. Ҳумрон ибн Абон ривоят қилади: “Усмон
ибн Аффон шундай деди. У Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васалламдан оз ҳадис айтиб берар эди.
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким
намоз унинг зиммасига вожиб бўлган ҳақ деб
ёки фарз қилинган ҳақ деб билса, жаннатга
киради”, дедилар.

8. УсмоннингмавлосиАбуСолиҳривоятқилади:
“Мен Усмон ибн Аффоннинг минбарда туриб бундай
деганини эшитдим: “Сизларнинг атрофимдан
тарқалиб кетишларингизни хуш кўрмаганим
учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
эшитган бир ҳадисни яшириб, ичимда сақлаб
юрар эдим. Кейин эса уни сизларга айтиб беришни
маъқул кўрдим. Токи, киши ўзи нима фикрга келса,
ўшани танлаши учун. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг бундай деганини эшитдим:
“Аллоҳ йўлида бир кун қўриқчилик қилиш,
бошқа жойлардаги минг кун (қўриқчилик)дан
яхшироқдир”.

8

Муснади Кеший

Абул Ҳасан Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу
анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар

9. Абдурроҳман ибн Абу Лайло Али ибн Абу
Толибдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам (туя) сўйган қурбонликларининг
гўштларини, териларини ва уларнинг ёпинчиқ
(жабдуқ)ларини мискинларга бериб юборишимни
буюрдилар. Қассобга эса қурбонликдан ҳеч нарса
бермаслигимни тайинлаб: “Унга ўзимиз(нинг
пулимиз)дан ҳақ берамиз”, дедилар”.

10. Осим ибн Зомра Алидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг
ҳамма вақтларида витр ўқир эдилар. Кечанинг
аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам. (Нафл
намоз ўқисалар) витрни (ортга суриб) кечанинг
охирида ўқир эдилар”.

11. Рибъий ибн Хирош бир киши орқали Алидан
ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам айтдилар: “Банда мўмин бўла олмайди,
токи тўрт нарсага иймон келтирмагунича:
Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ эканлигига ва
менинг Аллоҳнинг элчиси эканлигим ва мени
ҳақ дин билан юборганлигига шаҳодат келтиради.
Тақдирга иймон келтиради. Ўлгандан кейин қайта
тирилишга иймон келтиради”.

Зубайр ибн Аввом санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

12. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн
Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан ривоят қилади: “У зот соллаллоҳу

9

Абдулҳамид Кеший

алайҳи васаллам дедилар: «Сизларга аввалги
ўтган умматларнинг (мубтало бўлган) касаллиги
ўрмалади: ҳасад ва нафрат. Нафрат, у
қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини
айтаётганим йўқ, у динни қиради(йўқ қилади)».
Сўнгра яна дедилар: “Муҳаммаднинг жони унинг
қўлида бўлган зот номи билан қасамки, то мўмин
бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир
бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз мўмин
бўлмайсизлар”. Кейин яна қўшимча қилиб:
«Унга амал қилсангиз ўзаро сизларни муҳаббатли
қиладиган ишнинг хабарини берайинми?” дедилар.
У қандай амал экан, эй Аллоҳнинг Расули? дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саломни
ораларингизда кенг тарқатинглар”, дедилар”.

Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Омир
ибн Къаб Абу Мухаммад Маданий санади

билан ривоят қилинган ҳадислар

13. Мусо ибн Толҳа отасидан, у Набий соллаллоҳу
алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан
бирларингиз (намозда) олд тарафига уловининг
эгарига ўхшаш тўсиқ қўйсин, сўнгра намоз ўқисин!»

14. Мусо ибн Толҳа отасидан, у Набий
соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо
дарахтининг устида турган кишиларнинг олдидан
ўтдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар
нима қилаяптилар?» дедилар. Улар хурмони
чанглатишмоқда. Эркак гулини урғочи гулига
текизса, хурмо чангланади, деди. У зот соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Бу ишларингизнинг фойдаси

10

Муснади Кеший

бўлмаса керак, деб ўйлайман”, дедилар. Уларга
бу хақда хабар берилган эди, улар бу ишни
тарк қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламга ҳам бунинг хабари келди. У зот:
“Агар уларга фойдали бўлса, қилаверсинлар! Мен
шунчаки тахмин қилдим, холос. Қилган гумонинг
сабабли мени маломат қилманг. Лекин мен
сизларга Аллоҳдан келаётган шаръий ҳукмларнинг
хабарини берсам, уни албатта олинглар. Чунки мен
Аллоҳга нисбатан ҳеч нарсани ёлғон айтмадим»,
дедилар”.

Саъид ибн Зайд санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

15. Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайлдан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан: «Ким ердан бир қарич (тортиб
олиб) зулм қилса, қиёмат куни етти қат ер
бўйнига ўраб қўйилади» деб айтаётганларини
эшитдим.

16. Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайлдан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг: «Ким динининг ҳимоясида
ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким молининг ҳимоясида
ўлдирилса, шаҳиддир. Ким жонининг ҳимоясида
ўлдирилса, шаҳиддир. Ким оила-аъзоларининг
ҳимоясида ўлдирилса, у ҳам шаҳиддир,” деб
айтаётганларини эшитдим.



11

Абдулҳамид Кеший

Муоз ибн Жабал санади билан ривоят
қилинган ҳадислар


17. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
олдида икки киши сўкишиб қолди, уларнинг бири
шундай қаттиқ ғазабландики, хатто унга, (Муозга)
унинг бурни ғазабдан ёрилиб кетадигандек туюлди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
бундай дедилар: “Мен шундай сўзни биламанки,
агар уни мана шу ғазабланган киши айтса,
албатта ундан ғазаби кетади. (Бу сўз) «Аъузу
биллаҳис самиъил ъалими минаш шайтонир
рожим2”.
18. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дарҳақиқат, қўйнинг бўриси бўлгани каби
шайтон ҳам Одам боласининг бўрисидир.
Қўйнинг бўриси узоқлашган ва ночор қўйни ўлжа
қилади (еб қўяди). Тўдага кирмайди. Шунинг учун
сизлар оммани, жамоатни ва масжидларни лозим
тутинглар!»
19. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
дедилар: “Кишининг феълига айланиб кетадиган
таъмагирликдан, таъма қилинмайдиган нарсаларга
етакловчи таъмагирликдан ва таъмасиз нарсаларда
ҳам таъмагирлик қилишдан Аллоҳдан паноҳ
тиланг!”

2 Маъноси: Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳнинг номи билан қувилган
шайтондан паноҳ сўрайман.

12

Муснади Кеший

Саъд ибн Абу Ваққос санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

20. Мусаъб ибн Саъд отаси Саъд ибн Абу
Ваққосдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам бирга ўтирган ҳамроҳларига:
“Биронтангиз кунига мингта яхшиликларга эга
бўлишга ожизмисиз?», дедилар. Улар: Киши бир
кунда қандай қилиб мингта яхши амалларни
қила олади?, дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Бир кунда юз марта Аллоҳни поклаб
тасбиҳ айтади, шунда унга мингта яхши амалларни
савоби ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади»,
дедилар”.

21. Саъд ибн Абу Ваққос ва Абу Бакралар
Расулуллоҳдан ривоят қиладилар: “У зот соллаллоҳу
алайҳи васаллам: «Ким отаси эмаслигини билиб
туриб ўз отасидан бошқани отам деб даво
қилса, жаннат унга ҳаромдир», дедилар.

22. Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетди.
Ҳеч қанча вақт ўтмай менинг умматим ҳам
худди шундай фирқалар каби бўлиниб кетади. Бу
фирқаларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси
жаҳаннамдадир. У (аҳли сунна вал) жамоадир”.

Абдуррахмон ибн Авф санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

23. Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон
ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай

13

Абдулҳамид Кеший

деди: «Мен Жаброилни учратдим. У менга хуш
хабар бериб бундай деди: “Аллоҳ сизга: “Ким сизга
салавот айтса, мен унга салавот айтаман, ким сизга
салом йўлласа, мен унга салом йўллайман”, деди.
Мен Аллоҳга шукр қилиб сажда қилдим».

24. Назр ибн Шайбон айтади: “Абу Саламани
учратиб унга шундай дедим: “Менга отангдан
эшитган, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан эшитган, сен билан отангнинг
ўртасида бошқа ровий бўлмаган бирор ҳадис айтиб
бер!” дедим. У айтди: “Менга отам Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни
ривоят қилган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ Рамазон рўзасини фарз қилди, мен Рамазон
кечаларида қоим турмоқликни суннат қилдим.
Ким рамазон рўзасини иймон билан, савобини
умид қилиб тутса, кечаларини қоим қилса,
худди онасидан туғилгандагидек гуноҳлардан
пок бўлиб чиқади”, дедилар”.

25. УмарибнАбуСаламадан,уотасиАбдурроҳман
ибн Афвдан ушбуни ривоят қилади: “Менга
Фаластин аҳлидан бўлган қиссачи Абдураҳмон ибн
Авфдан (ушбу) ҳадисни айтиб берди: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Учта нарса
бор. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга
қасамки, агар қасам ичадиган бўлсам, улар устида
қасам ичаман. Садақа билан мол камаймайди,
шундай экан садақа қилинглар! Банда Аллоҳнинг
юзини истаб унга қилинган зулмни кечирса,
Аллоҳ таоло қиёмат куни мана шу иши билан
унинг иззат-шарафини кўтаради. Банда ўзига
тиланчилик эшигини очдими, албатта Аллоҳ унга
фақирлик эшигини очиб қўяди».

14

Муснади Кеший

Убай ибн Каъб санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

26. Зирр ибн Хубайсдан ривоят қилинади.
У Убай ибн Каъбнинг олдига келиб: “Эй Абу
Мунзир, Лайлатул қадр (Қадрли кеча) ҳақида нима
дейсан? Абдуллоҳ, ким йил бўйи кечалари қоим
турса, уни топади, демоқда, дедим. У: “Аллоҳ
Абу Абдуррахмонга рахм қилсин! У Лайлатул
қадрнинг Рамазонда ва йигирма еттинчи куни
кечаси эканини ҳам билади, лекин у кўпчилик
одамларни (ўша кунга) суяниб қолмасликлари учун
уни ноаниқ қилди. Муҳаммадга китобни нозил
қилган зотга қасамки Лайлатул қадр Рамазоннинг
ичида ва йигирма еттинчи кечасидадир”. У айтади.
“Убай ибн Каъбга: “Эй Абу Мунзир, буни қандай
билдингиз?, дедим. У: “Шундай белги биланки, уни
бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтиб берди. Биз уни эслаб қолдик ва хисобладик.
Аллоҳга қасамки, Лайлатул қадр ўша эди. Ўзи
алоҳида ажралиб турар эди”, деди. Зиррдан:
“У қандай белги?”, деб сўрадим. У: “Ўша куни
эрталаб қуёш худди яғоч тоғора каби нурсиз
бўлиб чиқади”, деди.

Убай ибн Каъб санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

27. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
вақтида шамол эсувди, бир киши уни сўкди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни
сўкма, у (эсишга) амр қилинган. Бунинг ўрнига:

15

Абдулҳамид Кеший

“Парвардигорим! Сендан унинг яхшилигини,
ундан келадиган яхшиликни, ҳамда у амр этилган
нарсанинг оқибати яхши бўлишинии сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги ёмонликдан ва
у амр қилинган ёмонликлардан паноҳ тилайман,
деб айтгин” дедилар”.

28. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ дедилар: “Агар қиёмат қоим бўлса,
мен ҳеч фахрга берилмай пайғамбарларнинг
имоми, уларнинг хатиби ва уларнинг шафоатчиси
бўламан».

29. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ айтдилар: «Менинг инсонлар ичидан
ўхшашим уй-жой бино қилган кишига ўхшайди. У
уйни чиройли қилиб қурди, безади ва мукаммал
ҳолатга келтирди. Лекин, битта ғиштнинг ўрнини
тарк қилиб, уни қўймай кетди. Инсонлар бинони
айланиб, ундан ажабланадилар ва “агар бу ғиштни
ҳам қўйганида жуда соз бўлар эди”, дейдилар. Мен
Пайғамбарлар ичида ўша ғиштнинг ўрнидурман”.

30. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги
ўн кунини эътикофда3 ўтказардилар. Бир йили
(рамазонда) сафар қилиб эътикофда ўтира олмай
қолдилар. Кейинги йили йигирма кеча эътикофда
ўтирдилар.

Убодат ибн Собит санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

31. Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатда

3 Эътикоф – бир мусулмон маълум вақт масжиддан чиқмасдан Аллоҳга
яқинлик ҳосил қилиш мақсадида ибодатга берилишидир.

16

Муснади Кеший

юзта даража бор. Бир даража билан иккинчи
даражанинг орасидаги кенглик ер билан осмоннинг
оралиғидек келади. Фирдавс – жаннатдаги энг
аъло-баланд даражадир. Арш унинг устида
туради. У ердан жаннатнинг тўртта дарёси оқиб
чиқади. Аллоҳдан жаннатни сўраганларингда,
ундан Фирдавс жаннатини сўранглар”, дедилар.

Абу Қатода Ҳорис ибн Рибъий ал-Ансорий
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

32. Абу Қатодадан ривоят қилинади: “Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар намозга иқомат
айтилса, то менинг сизларга чиқиб келаётганимни
кўрмагунингизча (ўринларингиздан) турманглар!»,
дедилар”.

33. Абу Қатода ибн Рибъий ал-Ансорийдан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг олдиларига жаноза намоз ўқишлари
учун бир вафот этган киши келтирилди. У зот
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг зиммасида
қарзи борми?”-дедилар. Улар: “Ҳа бор, икки динор
қарзи бор”, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Ортидан икки динорни тўловчи кишини
қолдирдими? дедилар. Улар: “Йўқ”, дейишди. У зот
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингизнинг
жанозасини ўзларингиз ўқийверинглар” дедилар.
Абу Қатода: “Эй Аллоҳнинг Расули, ўша
икки динорни мен бўйнимга оламан”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг
жанозасини ўқидилар”.

34. Абу Қатода ибн Рибъий ал-Ансорийдан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам жанозанинг олдидан ўтдилар

17

Абдулҳамид Кеший

ва: “Хотиржам бўлувчи ва ундан хотиржам
бўлинган”, дедилар. Биз: “Эй Аллоҳнинг Расули,
хотиржам бўлувчи ва ундан хотиржам бўлинган”
нима? -дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўмин банда (вафот этиш сабабидан унинг ўзи)
дунёнинг машаққат ва азиятларидан хотиржам
бўлади. Фожир бандадан эса (у вафот этиши
сабабидан) бандалар ҳам, шаҳарлар ҳам, дарахтлар
ва хайвонлар ҳам хотиржам бўлади”, дедилар”.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу санади билан
ривоят қилинган ҳадислар

35. Абу Дардоъдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шамол Аллоҳ таолонинг нафасидандир, уни
кўрганингизда Аллоҳ азза ва жалладан
шамолни яхшиликларини сўранглар, унинг
ёмонлигидан паноҳ сўранглар”, дедилар”.

36. Умму Дардо Абу Дардодан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тарозида
гўзал хулқдан-да оғирроқ нарса йўқ” дедилар”.

37. Ибн Абу Дардо отасидан ривоят қилади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурида бошқа бир кишини ҳақоратлади. У
унга жавоб қайтарди. Шунда Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Кимки бир  биродарининг
обрўсини  ҳимоя қилса, бу иш у учун дўзахдан
тўсувчи бўлади” дедилар”.

Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

38. Умора ибн Хузайма ибн Собит Ансорийдан,

18

Муснади Кеший

у отасидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Шайтон инсонни олдига келиб:
“Осмонларни ким яратди?”, дейди. Шунда инсон:
“Аллоҳ” дейди. Шайтон яна: “Ерни ким яратди?”,
дейди. Шунда инсон: “Аллоҳ”, дейди. Ҳаттоки
шайтон: “Аллоҳ таолони ким яратди?”, дейди. Агар
сизлардан бирорталарингизни қалбингизда ўша
нарса пайдо бўлса: “Аллоҳга ва унинг Расулига
иймон келтирдим” деб айтсин”, дедилар”.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

39. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Бизни олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам келиб: “Таҳоратда ва таом (дан
олдин қўл ювиш)да қўллари ораларини ҳилол
қилувчилар қандай ҳам яхши!”, дедилар”.

40. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
кечаси турсалар, икки уч марта тишларини мисвок
қилардилар, кечаси туриб, икки ёки тўрт ракат
намоз ўқирдилар, гапирмас эдилар, бирор нарсага
буюрмас эдилар ва ҳар икки ракатни орасида салом
берар эдилар”.

41. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Тўрт нарса пайғамбарларнинг
суннатидандир. Ўзига хушбўйлик суртиш, никоҳ,
мисвок қилиш ва ҳина қўйиш”, дедилар”.

19

Абдулҳамид Кеший

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

42. Қосим ибн Ҳассон Зайд ибн Собитдан
ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­
ҳи васаллам: “Мен сизларга икки нарсани қол­
дираяпман. Агар уни маҳкам ушласангиз
адашмайсиз. У Аллоҳ азза ва жалланинг китоби
ва аҳли байтимга қариндошчиликдир4. Албатта, у
иккиси ҳавзи Кавсаримга келгунича ажралмайди”
дедилар”.

43. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
ҳар бир номознинг орқасидан ўттиз уч мартадан
Аллоҳга тасбеҳ айтишга, ўттиз уч мартадан
Аллоҳга ҳамд айтишга, ўттиз тўрт марта Аллоҳга
такбир айтишга амр қилдилар. Зайд: “Бир киши
тушида бошқа бир кишига: “Агар такбир, тасбеҳ ва
таҳлилларни йигирма бешта қилиб ва таҳлилни
зиёда қилиб айтсаларинг яхши бўлар эди”, деди.
Зайд: “Мен ўша воқеъани Набий соллаллоҳу
алай­ҳи васалламга айтган эдим. У зот: “Шундай
қилинглар!”, дедилар”.

44. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Сизларни жаннат хазиналаридан
бўлган бир хазинага далолат қилайинми?
“Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” сўзини кўп
айтинглар!”5 дедилар”.

4 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи ва у оилага
қариндош бўлганлар назарда тутилмоқда.
5 Маъноси: “Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир”.

20

Муснади Кеший

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

45. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ри­
воят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васал­
лам Қубо масжидига келиб, у ерда чошгоҳ намозини
ўқиётганларни кўрди. Сўнгра: “Бу намоз аввобийн­
лар (кўпроқ тавба қилгувчилар)ни намозидир,
улар чошгоҳ намозини,қуёш чиқган (яъни,қуёш чиқиб
қиздирган) пайтда ўқийдилар”6, деди.

46. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Биздан ҳар бир киши намозда ўз
эҳтиёжини сўзлайверар эдик. Ҳатто “Намозларни
ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ
учун хушуъ ила қоим бўлинг.”7 ояти нозил
бўлди, шундан сўнг биз номозда сукут қилишга
буюрилдик”.

47. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Аллоҳнинг амри (қиёмат) келгунича
умматимдан бир тоифаси доим ҳақ устида қоим
бўлади. Мен сизларни ҳақ йўлдагилардан деб
биляпман эй Шом аҳли!” дедилар.

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу
анҳунинг санади билан ривоят қилинган

ҳадислар

48. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу

6 “Аввобийн” намози қуёш чиққанидан кейин то пешин вақти киришидан
бироз аввалироқ ўқилади.
7 Бақара сураси, 238-оят.

21

Абдулҳамид Кеший

алайҳи васаллам: “Менга Жаброил алайҳиссалом
келиб: “Дўстларинга буюр! Улар талбияда
овозларини кўтарсинлар, албатта талбия8 ҳажни
шиорларидан”, деди”, дедилар.

49. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Уйларингизни қабрга айлантириб
олманглар! Уйларингизда ҳам намоз ўқинглар!”,
дедилар”.

50. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Кимики рўзадор кишига ифторлик
қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг
ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг
ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди. Кимки Аллоҳни
йўлида ғазотга чиқувчи ғозийга жиҳозларини
ҳозирлаб берса, ёки унинг аҳлига қайғурса, у кишига
ҳам ғазотга чиққанлик ажридек савоб берилади. Бу
билан ғазотга чиққаннинг ажридан ҳеч нарса кам
бўлмайди”, дедилар”.

Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

51. Ҳумайд ибн Ҳаниъ шундай ривоят қи­
лади: “Менга Амр ибн Ҳурайс хабар бериб
деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Хизматкорингни амалидан нимани енгил­
латсанг, сени мезонингда шунча ажр бўлади”,
дедилар”.

8 Талбия ҳаж ёки умра қилаётган кишининг: “Лаббайкаллоҳумма лаббайк.
Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ваннеъмата лака вал
мулк. Лаа шарийка лак!” (“Лаббай Сенга Аллоҳим, лаббай! Сенга лаббай!
Сенинг шеригинг йўқ, Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк
ҳам Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқдир!”) демоғидир.

22

Муснади Кеший

Амр ибн Мурра розияллоҳу анҳунинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

52. Амр ибн Муррадан ривоят қилади. У
саҳобалардан бўлиб, Муовия розияллоҳу анҳуга:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Қайси бир волий, ёки қози эҳтиёжманд, камбағал
одамларга ҳожат эшигини ёпса, Аллоҳ таоло унга
унинг эҳтиёжлари, ҳожатлари, эшигини ёпиб
қўяди” деганини эшитганман”, деди”.

Амр ибн Ҳазм Ансорий розияллоҳу
анҳунинг санади билан ривоят қилинган

ҳадислар

53. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Ҳазм отасидан,
отаси бобосидан, бобоси эса Набий соллаллоҳу
алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилди. Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бир беморни
бориб кўрса, раҳмат ичида шўнғиб юраверади.
Агар у беморни олдида ўтирса, Аллоҳни раҳматга
ботиб қолади. Кейин ортга қайтса, то ўзи келган
жойига етиб бормагунча Аллоҳни раҳматига доим
шўнғиб юраверади”, деди.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу
анҳунинг санади билан ривоят қилинган

ҳадислар

54. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, у отасидан
ҳадис ривоят қилади. Иккита бир-бири билан
хусуматлашган кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар.

23

Абдулҳамид Кеший

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Амр розияллоҳу анҳуга: “Уларнинг иккаласи
орасидаги нарсага ҳукм чиқар! деди. Шунда мен:
“Сиз мендан кўра ҳақлироқсиз”, дедим. Шунда у
зот: “Шундай бўлса ҳам майли”, деди. Шунда Амр
розияллоҳу анҳу: “Қандай ҳукм чиқараман?” деди.
У зот: “Агар тўғри ҳукм қилсанг сенга ўнта савоб
ёзилади, агар ҳаракаат қилиб, ҳато қилсанг, шунда
ҳам битта савоб ёзилади”, дедилар.

Саъд ибн Атвол розияллоҳу анҳунинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

55. Абу Назро ушбуни Саъд ибн Атволдан
ривоят қилди: У (Саъд ибн Атвол)нинг акаси вафот
этди ва уч юз дирҳам ҳамда болаларини қолдирди.
Саъд айтади: “Пулни болаларига нафақа қилишни
хоҳладим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Аканг қарзи сабабли вафот этган эди,
уни тўлагин” дедилар. У акасининг қарзини тўлаб:
“Ё Расулуллоҳ! Тўлаб бўлдим. Аммо бир аёл икки
динор талаб қилаяпти, унинг гувоҳлари ҳам йўқ”
деди. У зот: “Унга (талаб қилган маблағни) бергин,
албатта, у ростгўй аёлдир”, дедилар.

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

56. Исо бир кишидан, у Саъд ибн Убодадан
ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Ҳар қандай қабила (қавм)нинг амири
Аллоҳ азза ва жаллага кишанланган ҳолда
йўлиқади. Уни бу кишандан фақат унинг қилган
адолати қутқаради. Бирор бир инсон Қуръонни ёд

24

Муснади Кеший

олиб, сўнг уни эсдан чиқарса, Аллоҳ таолога мохов
ҳолида йўлиқади” дедилар.

57. Амр ибн Шураҳбийл ибн Саъд отасидан, у
(Амр)нинг бобосидан, у Саъд ибн Убодадан ривоят
қилади: “Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб:
“Бизга жума куни ҳақида хабар беринг. Унда қандай
яхшиликлар бор?” деди. Шунда у зот: “Бу кунда
бешта хислат бор. Бу кунда Одам алайҳиссалом
яратилган ва шу кунда ерга туширилган ҳамда
айнан шу кунда Аллоҳ таоло у зотни вафот эттирган.
Бу кунда бир соат борки, банда Аллоҳ таолодан
гуноҳ иш ва қариндошчиликни узишдан бошқа
бирор насани сўраса беради. Шу куни қиёмат қоим
бўлади ва ва шу сабабли жума кунида муқарраб9
фаришталар, осмон, ердаги барча махлуқотлар,
тоғлар, шамоллар қўрқиб турадилар” дедилар.

Абдурраҳмон ибн Яъмар розияллоҳу
анҳунинг санади билан ривоят қилинган

ҳадислар

58. Шўъба ушбуни Букайр ибн Атодан ривоят
қилади: “У (Букайр) Абдурраҳмон ибн Яъмарни
бундай деганини эшитди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Ҳаж Арафот ёки арафадир.
Ким жам қилиш (Муздалифа) кечасининг бомдод
намозидан олдин келса, унинг ҳажи тугал бўлади.
Мино кунлари уч кундир. Ким шу икки кунда ҳаж
амалини бажариб қўйса, унга гуноҳ йўқдир ва ким
(учинчи кунга) кечикса, унга ҳам гуноҳ йўқдир”
дедилар”.

9 Яъни Аллоҳга яқин фаришталар.

25

Абдулҳамид Кеший

Абдурраҳмон ибн Усмон Таймий розияллоҳу
анҳунинг санади билан ривоят қилинган

ҳадислар

59. Саид ибн Мусаййиб ушбу ҳадисни Абдур­
раҳмон ибн Усмон Таймийдан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурба­қани
ўлдиришдан қайтарганлар”.

Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

60. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Робиъа отаси
Омир ибн Роббиъадан ривоят қилади: “Қоронғу
кечаларнинг бирида бир ғазотда Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам билан бирга эдик. Қиблани қайси
тарафдалигини билмай қолдик. Бизлардан ҳар бир
киши тошлардан масжид (яъни сажда қиладиган
жой) қилди. Сўнг намоз ўқидик. Тонг оттирганимизда
қибладан бошқа тарафга қараб номоз ўқибмиз. Бу
ҳолни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
айтдик. Аллоҳ таборака ва таоло “Машриқ ҳам,
Мағриб ҳам Аллоҳникидир.  Бас, қайси тарафга
юзингизни қаратсангиз, ўша томонда Аллоҳ­
нинг «юзи» мавжуддир”10 оятини нозил қилди”.

61. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Робиъа отаси Омир
ибн Роббиъадан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг минбарда туриб: “Ким менга
саловот айтса, фаришталар унга ҳам саловот
айтиб турадилар. Модомики, менга саловат айтар
экан, хоҳласа оз айтсин, хоҳласа кўп”, деганларини
эшитдим.

10 Бақара сураси, 115-оят.

26

Муснади Кеший

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

63. Ҳаббон ибн Зайд ушбу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади:  “Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам минбарда туриб: “Раҳм қилинглар,
раҳм қилинасизлар, кечиринглар, Аллоҳ сизни
кечиради. Қўпол сўзли кишига вайл11 бўлсин.
Ўзлари билган ҳолларида, нотўғри иш қилса ҳам
қилган ишларида қатъий туриб оладиганлар (яъни
ўзларининг ишларини ҳақ деб биладиганлар) учун
вайл бўлсин” дедилар”.
64. Абу Аббос ушбу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам менга “Менга сенинг кечаси
бедор бўлиб, кундузи рўза тутишинг хабари етди?”
дедилар. “Албатта, шундай қиламан ё Расулуллоҳ”,
– дедим. У зот: “Ундай қилмагин. Агар шундай
қилсанг, кўзларинг заифлашади, нафсинг чарчайди.
Албатта, сенда аҳлингни ҳам, нафсингни ҳам,
баданингни ҳам ҳаққи бор. Аммо, ҳар ойда уч
кун рўза тут. Албатта, у ойнинг рўзасини тутиш
кабидир” дедилар. Шунда мен: “Ё Расулуллоҳ! Мен
ундан ҳам кўпроғига қодирроқман” – дедим. У зот:
“Ким абадий рўза тутса, рўза тутмаган бўлади. Унда
сен Довуднинг рўзасини тутгин, у бир кун тутиб
бир кун очар ва (душманга) тўқнашганда қочмас
эди” дедилар”.
65. Масруқ ушбу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Амрдан
ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Кимда тўрт нарса бўлса, тўлиқ мунофиқ

11 Вайл – бу дўзахдаги бир жарнинг, чуқурнинг номи ёки жуда ҳам ёмон
ҳолат. 

27

Абдулҳамид Кеший

бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, то уни
тарк қилгунича, мунофиқликдан бир сифат унда
бор бўлади: Агар сўзласа ёлғон гапиради, ваъда
қилса хилоф қилади, тортишса фожирлик
қилади ва аҳд қилса хиёнат қилади” дедилар”.

66. Ҳумайд ибн Абдурраҳмон ушбу ҳадисни
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У зот:
“Кишининг ўз ота-онасини сўкиши гуноҳи
кабиралардандир”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, инсон
ўз ота-онасини қандай сўкади?” деб сўрадилар.
У зот: “Киши сўкишганида бошқанинг отасини
сўкади ва у бунинг отасини сўкади. Онасини
сўкканда эса, бунинг онасини сўкади”, дедилар”. 

67. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Дунё мато (нeъмaт)дир вa
дунё матоларининг энг яxшиси сoлиҳa aёлдир.
Ғоибнинг ғоибга қилган дуосичалик12 ижобати
тезроқ бўлган дуо йўқдир” дедилар”.

68. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Аллоҳ йўлида кимки бош оғриғи
билан оғриса ва савоб умидида унга қаноат қилса,
Аллоҳ азза ва жалла унинг ўтган нима гуноҳи
бўлса кечиради” дедилар”.

69. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Энг тез ижобат бўладиган дуо
ғоибнинг ғоибга қилган дуосидир” дедилар”.

70. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу

12 Ғоибнинг ғоибга дуоси – Мусулмон кишининг ўз биродарини унга
билдирмай ортидан хайрли дуолар қилиши

28

Муснади Кеший

алайҳи васаллам: “Ким бирор кишини яхши кўриб,
сени Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўраман деса,
иккаласи ҳам жаннатга киради. Яхши кўрилган
киши яхши кўрувчидан даражаси баланд
бўлади” дедилар”.

71. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Албатта, садақанинг энг
афзали келишолмай қолганларнинг ўртасини
ислоҳ қилишдир” дедилар”.

72. Абдуллоҳ ибн Язид бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади:

Бир киши: “Ё Расулуллоҳ! Мусулмон ким?” деди.
У зот:

– “Мусулмонлар унинг қўлидан ва тилидан
саломат бўлган киши” дедилар.

– Мўъмин ким? – деди.
– Инсонлар моллари ва жонларида ундан омонда
бўлган киши дедилар.
– Муҳожирчи? – деди.
– Ёмонликларни тарк этган киши дедилар.
– Мужоҳид ким? – деди.
– Аллоҳ азза ва жалла учун ўз нафсига қарши
курашувчи киши, дедилар.
73. Абу Абдурраҳмон Ҳубулий ушбу ҳадисни
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким исломни
қабул қилса, муваффақиятга эришади,
ҳаётий заруратлари бўлган ризқи берилади ва
Аллоҳ таоло унга берилган нарсалар билан уни
қаноатлантиради”, дедилар”.
74. Абу Абдурраҳмон Ҳубулий ушбу ҳадисни
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг

29

Абдулҳамид Кеший

ҳузурида дўстларнинг яхшиси ўз дўстига
яхши бўлганидир, қўшниларнинг яхшиси ўз
қўшнисига яхши бўлганидир”, дедилар”.

75. Абу Абдурраҳмон Ҳубулийдан ривоят
қилинади. У Абдуллоҳ ибн Амрнинг бундай
деганини эшитган экан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламдан эшитдим. У зот: “Аллоҳ таоло
тақдирларни осмонлар ва ерни яратишдан
эллик минг йил олдин ёзиб қўйгандир” дедилар”.

76. Абу Абдурраҳмон Ҳубулий ушбу ҳадисни
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сукут сақласа,
нажот топади”, дедилар.

77. Абу Абдурраҳмон Ҳубулий ушбу ҳадисни
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё мўъминнинг
қамоқхонасидир. Агар дунёни тарк этса,
қамоқхонани тарк этган бўлади” дедилар”.

78. Ато ибн Соибнинг отаси Абдуллоҳ ибн
Амрдан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Раҳмонга ибодат қилинг,
таомни едиринг ва саломни ёйинг, жаннатга
кирасизлар”, дедилар”.

Билол ибн Ҳорис Музанийнинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

79. Алқама ибн Ваққос ушбу ҳадисни Билол
ибн Ҳорисдан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Киши ўзига нима етишини
билмаган ҳолда Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган
бир калимани гапириб қўяди. Бас, Аллоҳ азза
ва жалла унга айтган калимаси сабабли Ўзига
йўлиқадиган кунда ғазаб қилишини ёзиб қўяди.

30

Муснади Кеший

Киши ўзига нима етишини билмаган ҳолда
Аллоҳнинг розилиги бўлган бир калимани айтиб
қўяди. Бас, Аллоҳ азза ва жалла унга айтган
калимаси сабабли Ўзига йўлиқадиган кунда рози
бўлишини ёзиб қўяди” дедилар”.

Билол Муаззиннинг санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

80. Ибн Абу Лайло ушбу ҳадисни Билол
розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй қалбларни
буриб қўювчи Зот! Қалбимни дининг узра собит
қил”, деб дуо қилар эдилар.

Саид ибн Ос Уммавий розияллоҳу анҳунинг
санади билан ривоят қилинган ҳадислар

81. Айюб ибн Мусо отасидан, у бобосидан ривоят
қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирор ота ўз боласига гўзал одобдан афзалроқ
нарза бера олмайди”, дедилар”.

Ағаррнинг санади билан ривоят қилинган
ҳадислар

82. Абу Бурда ушбу ҳадисни Ағаррдан ривоят
қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Роббингизга тавба қилинглар! Аллоҳга қасамки,
албатта, мен Роббим азза ва жаллага ҳар куни юз
марта тавба қиламан!” дедилар”.

83. Абу Бурда ушбу ҳадисни Ағарр – Ағарр
Музайна – дан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу

31

алайҳи васаллам: “Ҳар куни Аллоҳга юз марта
истиғфор айтгунимга қадар қалбимни истак
ўртаб юборади”, дедилар.

Каъб ибн Моликнинг санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

84. Ибн Каъб ибн Молик отасидан ривоят
қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўъмин – то унга ажали етгунича шамол гоҳ эгиб,
гоҳ қаддини тиклаб турадиган ҳўл гиёҳга ўхшайди.
Кофир мисоли мўрт кедр (дарахти)га ўхшайди. То
шамол бир мартада ағдариб ташлагунича, бирор
нима уни қимирлатолмайди” дедилар”.

85. Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Моликдан
ривоят қилинади: “Каъб ибн Молик: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга камдан-
кам чиқар эдилар. Агар сафар қилишни хохласа,
пайшанба куни чиқар эдилар” деди”.

Абу Ясор Каъб ибн Амр Ансорийнинг санади
билан ривоят қилинган ҳадислар

86. Рибъий ибн Ҳирош ушбу ҳадисни Абу
Ясордан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламдан эшитдим, У зот:  “Ким
қарздорга муҳлат берса ёки кечиб юборса,
Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган
кунда уни соясига олади”, дедилар”.

Муснади Кеший

Жаъданинг санади билан ривоят қилинган
ҳадислар

87. Абдуллоҳ ибн Идрис отасидан, Идрис у (ўғли
Абдуллоҳ)нинг бобосидан, у Жаъда ибн Ҳубайрадан
ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Инсонларнинг яхшиси менинг
асримдагилардир. Сўнг уларнинг кетидан
келувчилар, сўнг улардан кейин келувчилар,
сўнгра улардан кейин келувчилардир. Шундан
сўнг охири ҳалокатга юз тутадилар”, дедилар”.

Нофеъ ибн Абдулҳориснинг санади билан
ривоят қилинган ҳадислар

88. Хумайл Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят
қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эркак кишининг саодати кенг маскан, солиҳ
қўшни ва яхши уловдадир”, дедилар”.

Ибн Акваънинг санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

89. Иёс ибн Салама отасидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларини
“Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи эй улуғ
Роббим! Сен бутун нуқсонлардан поксан!” дуоси
билан бошлар эдилар”.

33

Абдулҳамид Кеший

Яъло ибн Мурранинг санади билан ривоят
қилинган ҳадислар

90. Аймандан ривоят қилинади: “Яъло Сақа­
фийдан эшитдим. У: “Набий соллаллоҳу алайҳи
васалламни бундай деганларини эшитдим:
“Кимки, ўзини ҳаққи бўлмаган ерни эгаллаб
олса, унга ўша ернинг тупроқларини Маҳшарга
олиб бориш зиммасига юкланади”, деди”.

91. Айман ибн Собит Яъло ибн Муррадан
ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан эшитдим. У зот: “Ким бир қарич
ерни зулм йўли билан эгаллаб олса, Аллоҳ таоло
унга етти қават ернинг охиригача қазишни
зиммасига юклайди. Сўнг, қиёмат кунигача, то
инсонлар орасида ҳукм қилунгунига қадар бўйнига
осиб қўйилади”, дедилар”.

34

Муснади Кеший

ХУЛОСА

Мазкур китобда қадимги Кеш (Шаҳризабз)
воҳасида яшаб ўтган буюк муҳаддис Абдулҳамид
Кешийнинг “Муснад” асаридан намуналар билан
танишдингиз.

VIII-XI асарларда Мовароуннаҳрнинг кичик шаҳри
бўлган Кешда илм-фан, маданият ва маърифатнинг
янги тизими вужудга келган ҳамда ислом дини
янги маънавий йўналиш сифатида бутун маданий
жараёнга, барча мусулмон мамлакатлари орасида
ижтимоий-маданий, маърифий алоқаларнинг куча­
йишига катта таъсир кўрсатган.

Айнан шу даврда яшаган муҳаддис Абдулҳамид
Кеший Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом
Доримий, Имом Муслим, Иброҳим ибн Ҳузайм
Шошийдек буюк муҳаддисларнинг етишиб
чиқишига ҳамда “Муснади Кеший”, “Тафсири Абд”
каби нодир асарларини тасниф этиб, Мовароуннаҳр
ҳадис илми ривожига катта ҳисса қўшган.

“Муснади Кеший” асари машҳур муснадлар
“ас-Самониял комилот” (“Саккиз комил муснад”)
сифатида эътироф этилган.

Абдулҳамид Кешийнинг илмий мероси тарихий-
манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганилиши
билан бир қаторда, таълим тарбия, одоб-ахлоқ,
фидоийлик, бағрикенглик, инсоний фазилатлар,
жамият тараққиётида шахснинг ўрни, юксак
маънавиятли шахсни тарбиялаш, фарзандларнинг
ҳалол, пок, меҳнаткаш, илмга интилувчи,
катталарга, айниқса, ота-онага эҳтиром руҳида
тарбия топишида муҳим манба бўлиб хизмат
қилади.

35

Абдулҳамид Кеший
36


Click to View FlipBook Version