Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят
Ахборот – кутубхона маркази.
Ахборот – библиография хизмати
“Тил –юрт кўзгуси” мавзусидаги адабиётлар виртуал – кўргазмаси
Болиев, М. Н. Лотин тили ва медитцина
терминологияси: Тиббиёт коллежлари учун дарслик
(қайта ишланган ва тўлдирилган 9 – нашри). Т.,
“ILM ZIYO” , 2014.- 296 б.
ISBN 978-9943-303-34-8
КБК 81.2 Ўзб Б – 83
Аннотация: «Лотин тили ва медитцинаси
терминологияси» фани дарслиги касб – ҳунар
коллежлари учун тузилган ўқув дастури асосида
қайта ишланди ва тўлдирилди. Фонетика, ҳарф ва
товушлар таснифи, одам скелети ва ички аъзолари,
дори шакллари, доривор ўсимлик қисмларига доир
маълумотлар ҳамда назорат ишлари вариантлари
каби қисмлар киритилди. Ушбу дарсликда тиббий
атамаларнинг ясалиши ва уларнинг замонавий
тиббиёт терминологияси (анатомик, даволаш ҳамда
доришунослик)да қўлланилиши берилган.
Жумахўжа, Нусратулло Атоулло
ўғли. Истиқлол ва она тилимиз. (Тил, имло,
нотиқлик санъати, матн, матншунослик). –
Т.: “Шарқ” нашриёти, 1998.- 160 б.
КБК 81.2 Ўз Ж – 88
Аннотация: «Истиқлол ва она
тилимиз» китоби монографик услубда
ёзилган бўлиб, у мустақил уч бободан
иборатдир. Китобднан мустақил
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили
сиёсати, «Давлат тили ҳақида»ги қонунни
ҳаётга татбиқ этиш жараёнлари нотиқлик
санъати ва матншунослик муамолари
ёритилган.
Она тили. Қомус / Тошкент: “Янги аср
авлоди” , 2010.- 268 б.
ISBN 978-9943-08-552-7
КБК 81.2 Ўз О – 58
Аннотация: Қомусда она тилими –
ўзбек тили қурилиши, у бўйича дарслик ва
қўлланмалар яратган олимлар, шунингдек,
дунё тиллари ҳақидаги энг муҳим
маълумотлар қисқа ва лўнда берилган.
Назарий маълумотлар жорий она тили дастур
ва дарсликларига тўла мос келади.
Қомус ўрта ва катта ёшдаги мактаб
ўқувчилари, шунингдек, абитуриент, талаба ва
қизиқувчиларга мўлжалланган.
Расулов, Р. Ўзбек тили : ўқув қўлланма /
Р. Расулов, А. Миразизов; Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; Ўрта махсус
касб – ҳунар таълими маркази .- Тошкент: “Турон
Иқбол” , 2015.- 240 б.
ISBN 978-9943-10-000-8
КБК 81.2 Ўзб Р – 25
Аннотация: Ушбу китобда асосий
диққат – эътибор амалиётга – сўзлашув нутқига,нутқ
ўстириш муаммосига қаратилган. Шунга кўра,
дарсликдан ижодий топшириқлар, матнлар,
таржималар ва луғатлар асосий ўрин эгаллади.
Шунингдек, дарсликда ўзга тил вакили бўлган
ўқувчиларга амалиётда эркин фойдаланишлари учун
фаол қўлланадиган иш қоғозларини расмийлаштириш
тартиби келтирилади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.80000 дан
сўз ва сўз бирикмаси. Ж.1. А – Д / I жилд. –
Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти, 2006.- 680 б.
ISBN 978-9943-07-051-6
КБК 81.2 Ўз-4 Ў – 16
Аннотация: Луғат ҳозирги ўзбек адабий
тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин
сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва
маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча
шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва
эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда
берилган сўзларнинг амалда қўлланиши XX аср
ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар
билан далилланган.
Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1,2,3 –
китоблар. (Қайта ишланган нашри) – Тошкент:
“ILM ZIYO”, 2015.- 576 б.
ISBN 978-9943-16-198-6
КБК 81.2 Ўзб Ҳ – 71
Аннотация: «Ҳозирги ўзбек адабий тили»
дарслигида таълимнинг узвийлиги эътиборга
олинган. Ўқувчиларнинг ўз фикрини оғзаки ва ёзма
равишда эмин эркин ифодалай олиши, мустақил
фикр билдириши, билимли, юксак салоҳиятли,
замонавий ахборот технологиялари ҳамда чет
тилларидан хабардор бўлиши учун ушбу дарсликда
замин яратишга харакат қилинган.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га
яқин сўз ва сўз бирикмаси. Ж.V. Шукрона – Ҳ /
Масъул муҳаррир А. Мадвалиев.- Т.: “O’zbekiston
nashriyoti” давлат унитар корхонаси, 2020.- 608 б.
ISBN 978-9943-6520-5-7
КБК 81.2Ўз4 Ў – 16
Аннотация: Луғат ҳозирги ўзбек адабий
тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингга яқин сўз
ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва
маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча
шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва
эскирган атамаларни ўз ичига олади. Луғатда
берилган сўзларнинг амалда қўлланиши XX аср
ўзбек адабиёти ва матбуотидан олинган мисоллар
билан далилланган.