The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by AxrorMalikov, 2024-05-10 07:36:22

“НУРОНИЙ” газетаси

№ 18-19 (1218) 8-май 2024 йил

fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ НУРОНИЙ Ушбу сонда ”5 Ҳуқуқий ахборот “ҚОРА ХАТ”ДАН СЎНГ УЙИГА ҚАЙТГАН АСКАР 1941-1945 йилларда давом этган машъум уруш миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритди. Иккинчи жаҳон уруши қолдирган жароҳатлар ҳали-ҳамон инсонларнинг юрагидан чиқмаса керак. Қирғинбарот урушда собиқ иттифоқ мамлакатлари қаторида юртимизнинг ҳам қанчадан-қанча мард ва жасур, сара ўғлонлари иштирок этиб, қолганлари турли даражада ярадор бўлиб, юртимизга қайтдилар. “МАНГУ ЖАСОРАТ” Шавкат МИРЗИЁЕВ № 18-19 (1218) 8 МАЙ 2024 йил ”4 ЭЛДА ЭЪЗОЗ ТОПГАН УСТОЗ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Нуронийлар маскани”да “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти жамоатчилик кенгаши ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ”3 ЭНГ КАМ ПЕНСИЯ МИÛДОРИ МИНИМАЛ ХАРАЖАТЛАР МИÛДОРИГА МОС РАВИШДА ОШИРИЛДИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН (ПФ-69-СОН, 30.04.2024 Й.) АЙРИМ НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ. Унга кўра, 2024 йил 1 майдан: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм; ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм этиб белгиланди. Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори Бешариқ тумани “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамаюсуб Пайғамов бу йил 101 ёшни қарши оляпти. Хотира ва қадрлаш куни олдидан икки асрни кўрган нуроний отахонни йўқлаш учун вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов ҳамда тизим вакиллари ташриф буюришди, унга совғалар ва гулдасталарни тақдим қилишди. Мамаюсуб ота билан дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуришди. Табаррук ёшдаги отахон уруш йилларининг азобли кунлари ҳақида сўзлаб берди, меҳмонларни алқаб, дуо қилди. — Бугунгидек дориломон кунларнинг қадрига етиш, тинчликни асраб-авайлаш керак. Қаранг, халқимиз учун ҳамма шароит бор, бирор манзилга бораман десанг, пиёда юрмайсан. Дастурхонимиз тўкин, тақчиллик йўқ. Фақат юракдан меҳнат қилиш керак, холос. Президентимиз шарт-шароит яратиб беряпти, раҳмат, — дейди табаррук ёшдаги отахон. Мамаюсуб ота 1941 йили армия сафига чақирилган, дастлаб Грузияда жанговар тайёргарликдан ўтиб, суронли йилларда Польша ва Москва остоналарида кечган оғир жангларда қатнашган. 1948 йилда ватанга қайтиб келган ва 35 йил нонвойчилик қилган. Қишлоқдаги тўй-ҳашамларда эл хизматида бўлди. Турмуш ўртоғи билан саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Уруш қатнашчисини йўқлаб, хонадонга мактаб ўқувчилари ҳам кириб келишди. Ватан, тинчлик ҳақидаги шеърларни айтиб, отахонни хурсанд қилишди. Меҳмонлар кетар чоғи у киши яна қўлларини дуога очди: “Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин. Халқимиз ҳеч қачон ёмонлик кўрмасин. Раҳбарларимиз, ишбошиларимизнинг боши омон бўлсин. Байрамлар тўйларга уланаверсин”. Саранжом-саришта хонадон янада файзли бўлиб кетди шу куни. Отахон айвон олдида ўсган ўрик шохларидаги шиғил ғўраларга меҳр ва соғинч ила назар ташлайди. Навқирон ёшлик йиллари кечган олис юртлар, не-не баҳодир йигитларнинг бошига етган уруш даҳшатлари, урушдан кейинги машаққатли йилларни эслаб кўзига ёш олади. Мустақилликка эришган юртимизда охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, йил сайин обод бўлиб бораётган гўшалар, одамлар қалбида жўш ураётган орзу-ҳаваслар мўллигидан юзлари ёришади. Беихтиёр лаблари пичирлайди: “Бундай дориламон кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...” Ўз мухбиримиз. “БУ КУНЛАРНИ ÛАДРЛАШ КЕРАК” Эъзоз ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БУГУНГИ КУНДА 11 НАФАР ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ БОР. 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ АРАФАСИДА УЛАРНИНГ ХОНАДОНИ ЯНАДА ГАВЖУМ. ТИРИК ТАРИХ БЎЛГАН БУ ТАБАРРУК ИНСОНЛАРНИНГ ШУКРОНАСИДА, ДУОСИДА ҲАЁТ ҲИКМАТИ МУЖАССАМ. Учрашувда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев, жамғарманинг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамат Носиров қатнашдилар. Учрашувда нуронийларнинг маҳалладаги ўрни, жамоатчилик назорати йўналишида қилинаётган ишлар, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзоларининг фаолияти муҳокама қилинди. Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ва келгусида режалар бўйича “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзоларининг қисқача ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати, уларнинг ўқув машғулотларини ўзлаштириши, ҳамда ўқитувчиларнинг дарс ўтиш методикаси ва сифати бўйича амалга оширган ва олиб бораётган ишлари юзасидан жамоатчилик кенгаши аъзолари, мактабларга бириктирилган “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари ўзаро фикр алмашдилар. РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ Учрашувда туман Мактабгача ва мактаб таьлими бўлим мудири А.Рахматиллаев мактабга бириктирилган фаол нуронийлар иштирокида мактабларда ўқувчилар билан ўтказилаётган тарбиявий соатлар, ҳар бир мактабларга бириктирилган нуронийларни иш фаолияти тўғрисида гапириб, олиб борилган ишлар натижасида эришилаётган ижобий натижаларни эътироф этди. Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими Кенгаш аъзолари Туроп Ваҳобов, Аҳрор Қўчқоров маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, яъни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ўтказилаётган давра суҳбатлари, “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида ҳудуддаги уюшмаган ёшлар, ва тарбияси оғир тоифага кирувчи ёшлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар натижасида ёшларнинг бандлиги таъминланиб, профилактик рўйхатда бўлганларнинг рўйхатдан чиқарилганлиги юзасидан эришган ютуқларини ўртоқлашди. Учрашув доирасида тумандаги “Эски қалъа” маҳалласида “маҳалла еттилиги” томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди ва келгуси режалар белгилаб олинди. Н.ЎРОЛОВА, Тошкент вилояти. УЛАР ЭЪЗОЗ ВА ЭÚТИРОМГА МУНОСИБ Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсад қилинди. Фармонга бинаоан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Мазкур сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИ ИМЗОЛАНДИ.


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ЖАРАЁН ижтимоий-оммабоп газетаси 8 май 2024 йил, чоршанба №18-19 (1218) 2 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Давлатимиз раҳбарининг Қарорига кўра, бу йил юртимизда Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллиги “Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида кенг нишонланмоқда. Жумладан, “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган қатор маърифий тадбирларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотираси ёд олиниб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавийахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийлар, 100 ёш билан юзлашган табаррук отахон ва онахонлар эъзозланмоқда. Мирзо Улуғбек туманидаги 64- ўрта мактабнинг мажлислар залида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маданий тадбирида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 баҳорни қаршилаш арафасида турган Акмал ҳожи ота Акромов, меҳнат фахрийси, Афғон ва Венгрия уруш катнашчиси, истеъфодаги полковник Абубакир ота Дехқонбоев, Мирзо Улуғбек тумани “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси, ҳоким маслаҳатчиси Ҳикмат Ўктамов, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Учрашувни “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси, сенатор, Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Рустам Калонов очиб берди. Тадбирда тинчлик бебаҳо неъмат экани, бу неъматни ҳамиша қадрлаб, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш ҳар бир ёш авлоднинг муқаддас бурчи саналиши бугунги кун қаҳрамонлари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ватан равнақи, эл тинчлиги йўлида жонини фидо қилиб жангларда курашган ота-боболаримиз ёдга олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилди. Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ёшлари томонидан қалбларни жунбушга келтирадиган Ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқлар куйланди. Шунингдек, байрам арафасида уч авлодни бирлаштирган яна бир тадбир Тошкент кимё-технология институтида ҳам бўлиб ўтди. “Нуроний” жамғармаси Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг шаҳар кенгаши раиси Рустам Султонов, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши фаоли, меҳнат фахрийси Қобилжон ота Дўстмуҳамедов, Тошкент кимётехнология институти ректори Ботир Усмонов, профессор ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. — Хотира ва қадрлаш куни сабаб, Ватанимиз тинчлигини асраш йўлида мардлик ва жасорат кўрсатган ҳамда бугунги кунда ҳам сафларимизда туриб Ўзбекистонимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавийахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча уруш фахрийлари, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимиз йўқланиб, холидан хабар олиниши анаъанага айланган, — дейди “Нуроний” жамғармаси Шайхонтоҳур туман бўлими раҳбари Равшан Абидов. Мўътабар инсонлар иштирокидаги учрашувда давраларнинг тўрига кўрк бағишлаган кекса отахон ва онахонларимизга ўзгача ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ватан озодлиги йўлида жон берган ўзбек ўғлонларининг кўрсатган қаҳрамонликлари, уруш давридаги оғир кунлар ҳақидаги ҳаётий ҳикояларни тинглаб, юрагида ватанпарварлик туйғуси бор ҳар бир инсоннинг кўзида ёш қалқди. “Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори” шиори остидаги яна бир “Уч авлод учрашуви” тадбири Юнусобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Рустам Калонов, Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, университет раҳбарияти, Юнусобод туман Мудофаа бўлимининг “Фахрийлар кенгаши” аъзолари, меҳнат фахрийлари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Учрашувда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзуниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айланганини алоҳида эътироф этиб ўтишди. Таъкидлаш лозимки, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшган кекса авлод вакиллари нафақат Хотира ва қадрлаш кунида ёдга олинади, балки фахрийларимизнинг кўнглини кўтариш, ўтганларни хотирлаш, осмонимиз мусаффолиги учун курашган ёнимиздаги азиз инсонлар — отахон ва онахонларни ҳар куни эъзозлаш, қадрлаш ҳар биримизнинг фарзандлик вазифамиздир. Ш.БАҲРОМЖОНОВА, “Нуроний” мухбири. МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ФАЙЗИ ПОЙТАХТНИ НУРГА ТЎЛДИРМОҚДА Ижобий физилатлари билан ёшларга ўрнак бўла оладиган кексалар ва ёшларни бир даврага йиғиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган “Уч авлод учрашувлари” ҳам айни муддаодир. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида Наманган вилоятида ҳам бир қатор маънавиймаърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Президентимиз Фармонига кўра, байрам арафасида Наманган вилояти ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотларини топширишмоқда. Янги Наманган туманида жойлашган Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази”да 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида “Кексалар ибрати — ҳаёт ёғдуси” мавзусида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви масъул ходими Нодира Мусаева сўзга чиқиб, юртимизда нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш борасидаги олиб борилаётган ишлар, ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиб, дуосини олиш азалий қадриятларимиздан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Тадбир доирасида мард ўғлонларнинг кўргазмали чиқишлари, миллий маҳсулотлар намойиши ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ва “Заковат” ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. “Устоз — шогирд” анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибаларини ёш авлодга улашиш мақсадида ўтказилган ушбу учрашувда кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга фахрийлар, бугун бел боғлаб, жамият ривожига муносиб улуш қўшаётган ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёшлар ўзаро фикр алмашишди. Бу каби тадбирлар ёшларга маънавий озуқа улашиши билан бир қаторда, уч авлод вакилларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳакмлаётгани билан аҳамиятлидир. Худди шундай тадбир Уйчи туманидаги 31-мактабда ҳам бўлиб ўтди. Унда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси Дилмурод Абдиқаҳҳоровлар иштирок этиб, собиқ байналмилалчи жангчиларга “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар. Косонсой туманидаги “Ўзбегим” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви”, “Кўша қариш саодати” ҳамда “Оталар чойхонаси” маданий-маърифий тадбирлари ҳам ёшу кексаларда бирдек катта таассурот қолдирди. Тадбирда вилоят ҳокими маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси И.Нажмиддинов, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари М.Аппақов, Косонсой туман ҳокими Д.Қадиров, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари О.Қориев, “Фахрийлар кенгаши” ҳамда “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этдилар. Мазкур тантаналар залида “Гулистон” маҳалласида 58 йилдан буён бирга умргузаронлик қилаётган Зокирхон ота Носиров ва Муҳаббатхон она Ҳусаиноваларнинг ҳаёт йўллари, фарзанд тарбиясидаги ибратлари ўрнак қилиб кўрсатилди. Тумандаги ибратли оила вакилаларига туман ҳокими Васийлик Кенгаши раисининг “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб, санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар меҳмонларнинг кўнглини хуш айлади. Наманган шаҳридаги 26-сонли мактаб ҳамда вилоятнинг Янгиқўрғон тумани “Қизилқиёқ” маҳалласида жойлашган 4-сонли таълим масканида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” тадбири ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мазкур учрашувларда Наманган шаҳрининг ёши улуғ фахрийлари, жумладан, Ўзбекистон Қаҳрамони Ойшахон Қўчқарова, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Оқилхон Дадаханов, “Дўстлик” ордени ва “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, шоира Дилбарбону Ҳайдарова, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ички ишлар тизими фахрийси Абдуллохон Джапарходжаев, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган, она Ватанни севиш, яшил табиатни асраш, ичимлик сувини тежаш, азалий миллий урф-одатларни ёшлар қалбига сингдириш, эзгулик ва яхшиликни тарғиб этувчи саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар, спорт мусобақалари ҳамда куй-қўшиқлар намойиш этилди. Тадбир сўнгида меҳнат фахрийлари томонидан намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиши билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчи-ёшларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар топширилди. Абдурашид БОЛТАБОЕВ, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими масъул ходими. КЕКСАЛАР ИБРАТИ – ÚА¨Т ¨ÜДУСИ НУРОНИЙЛАРНИНГ БОЙ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАСИ, ПУРМАЪНО ЎГИТЛАРИ, БЕМИННАТ МАСЛАҲАТЛАРИ ҲАР БИР ЁШ АВЛОД ВАКИЛИ УЧУН НИҲОЯТДА ҚИММАТЛИ. УЛАРНИНГ ТЕРАН МУЛОҲАЗАЛАРИ, ИШ ФАОЛИЯТИДА ЭРИШГАН УЛКАН НАТИЖАЛАРИ БАРЧАГА ЎРНАК БЎЛА ОЛАДИ. УЛАР МЕҲРИБОН ОНА, ЖОНКУЯР УСТОЗ ВА ТАРБИЯЧИЛАРДИР. 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚОРАҚОЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ИШТИРОК ЭТГАН ВА ФРОНТ ОРТИДА ХИЗМАТ ҚИЛГАН НУРОНИЙЛАР ҲАМДА 100 ЁШДАН ОШГАН ОТАХОН ВА ОНАХОНЛАР ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ. Туман тиббиёт бирлашмасидаги олий тоифали врачлар ва ҳамширалар фронт ортида хизмат қилган "Тинчлик" МФЙда яшовчи 1924 йилда туғилган Салима момо Даулетиярова, "Мустақиллик" ОФЙда яшовчилар 1928 йилда туғилган Турсин момо Ерманова ва I гуруҳ ногирони, 1929 йилда туғилган Ободон момо Худайбергенова, “Кулоб” ОФЙдан 1925 йилда туғилган Аразтаган бобо Какабаев, “Тошкупир” МФЙдан 1925 йилда туғилган Сара момо Қурбаниязова, “Нурли жол” МФЙ дан 1930 йилда туғилган Ободон момо Қурбиязова, “Жайхун” ШФЙда яшовчи 1930 йилда туғилган Собур ота Турсинбаев ҳамда 100 ёшдан ошган “Нурли жол” маҳалласида яшовчи 1923 йилда туғилган Генжагул момо Арзимоваларнинг хонадонларига бориб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашди. Тиббий кўрикдан ўтказиш давомида “Нуроний” жамғармаси Хўжайли тумани мутасаддилари, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Н. Сапаев ва оилавий поликлиника бош шифокори С.Атаниязовалар иштирок этишди. Таваккал АБДУХАЛИКОВ, “Нуроний” жамғармаси Хўжайли тумани бўлими раиси. Тиббий кўрик НУРОНИЙЛАР САЛОМАТЛИГИ — ЭЪТИБОРДА НУРОНИЙЛАР УЧРАШУВИ Самарқанд шаҳар 9-сонли ўрта таълим мактабида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир гуруҳ нуроний ва фахрийлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувга мазкур мактабни тамомлаганига 52 йил бўлган, узоқ йиллар эл-юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фаолият юритиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган, шу билан бирга, маҳаллалар ва оилаларда тинчлик-тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган отахон ва онахонлар ташриф буюришди. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб, юксак довонлардан ошиб, ёшларга ибрат бўлиб келаётган юзи нурли отахон ва онахонлар ўзларининг ўтган умр йўллари, ҳаёт тарзлари ҳақида сўзлаб, ўқувчилик йилларини эсга олдилар. Шунингдек, нуронийлар бугунги дориломон кунларга шукрона келтириб, эл-юртимиз тинчлиги-осойишталиги учун дуолар қилдилар. Ёшлар бугунги дориломон кунларни қадрлаб кўпроқ билим олиб, ҳунар ўрганишлари, жонажон Ватанимизнинг порлоқ келажагини қуришда ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлиги таъкидланди. Тадбирда мактабни тамомлаганига 52 йил бўлган нуронийларнинг устози Озод бобо Сайфиев ҳамда Эркин ота Қосимов мазкур илм даргоҳидан ўтган устоз ва мураббийларни эслаб, дуолар қилишди. Тадбир “Бир пиёла чой устида” нуроний Шавкат Солиев хонадонида давом этди. Ёши улуғ, табаррук устозлар Озод бобо Сайфиев ҳамда Эркин ота Қосимовга совғалар тақдим этилди. Шароф МАЪРУФОВ, Самарқанд шаҳри. Туманда узоқ йиллар ишлаб, чўлни гулистонга айлантирган, кўксини “Меҳнат фахрийси” нишонлари безаб турган азизлар орасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўскан бобо Ҳожимановнинг ҳурмати янада баланд. — Боёвутдан 1 минг 100 йигит урушга кетган бўлиб, шулардан атиги 714 таси қайтиб келган. Она Ватанга тинчлик ва бахт келтирганлар мамлакатимизда саноқли қолди. Шундай мард инсонлардан бири бизнинг Ўскан бободир. Бобонинг хонадони ҳамиша гавжум. “Нуроний” жамғармаси вилоят ва туман бўлимлари вакиллари, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқувчилари, бобонинг набира-ю, чеваралари доим ёнида. Бобонинг ўзи ҳам жуда суҳбати ширин, доим тўкин дастурхон атрофида қизғин суҳбат бўлишини хоҳлайди. Бошидан ўтганларни худди эртак айтгандек сўзлаб чарчамайди. Унинг ҳар бир суҳбати ёшларга катта сабоқ мактаби. Улар Ватанни, тинчликни, тўкин ҳаётни қадрига етишни боболардан ўрганадилар, — дейди Республика “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ўтбосар ота Абдиев. Ниҳоятда таассуротларга бой ўтган тадбирда меҳнат фахрийларига, фронт ортида фидойилик қилган бувижонларга ва уруш қатнашчиси Ўскан бобога “Нуроний” жамғармаси Сирдарё бўлими раиси Ўтбосар Абдиев жамғарманинг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаларини топширди. Ўз мухбиримиз. БО¨ВУТГА БАХТ КЕЛТИРГАНЛАР 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БОЁВУТ ТУМАНИ МАДАНИЯТ САРОЙИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ. ТАДБИРГА КЕЛГАН ЁШЛАР САҲНА ТЎРИДА ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ КЎКСИНИ ТЎЛДИРИБ ЎТИРГАН НУРОНИЙЛАРНИ КЎРИБ ҲАЯЖОНЛАРИНИ ЯШИРОЛМАДИЛАР. ЧУНКИ “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” НИНГ ЭНГ КЕКСА МЕҲМОНЛАРИ ЖУДА ХУШЧАҚЧАҚ, БЕҒУБОР ВА БАХТИЁР ЭДИЛАР.


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси ЖАСОРАТ — МИЛЛАТ £УРУРИ ВА ИФТИХОРИ 8 май 2024 йил, чоршанба №18-19 (1218) fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz 3 Янги китоб ЭЛИМ ДЕБ, ЮРТИМ ДЕБ ЯШАЁТГАН ИНСОН Элим, юртим, халқим деб меҳнат қилиб адолат-ла яшаган табаррук инсон, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, қатор орден ва медаллар соҳиби, табаррук ёшли отахон, менинг азиз устозим — Муҳиддин ота Дусанбоев 1925 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Бу йил 100 баҳорни қарши олди. Бироз чекиниш қиламиз. Чунки бу инсон ҳақида, унинг меҳнат фаолияти, урушдаги жасорати, меҳнат майдонидаги матонати, инсоний фазилатлари ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди. ... Мени 1986 йили Свердлов номли (“Ўртасарой”) колхозига партия ташкилотининг котиби лавозимига ишга юборишди. Хўжалик катта, масъулияти ҳам шунга яраша эди, албатта. Бу хабарни эшитган кишилардан кимдир: “Жуда яхши бўлибди, хўжалик илғор”, — деб табриклади. Кимдир бошини чайқаб: “Раиси ўристабиат, қайсар, бир сўзли, талабчан, “военний, прямой одам” у билан келиша олармикансизлар”, — деб ачинди. Ўша вақтдаги туман раҳбарларидан бири “Майли, ҳозирча ишлаб туринг. Имконияти бўлиши билан бошқа хўжаликка ўтказамиз”, деб ваъда ҳам берди. Шу тариқа турли ҳил фикрларни эшитиб, иш бошладим. Иш бошладимгина эмас, “Тил топишиб бўлмайдиган қайсар раис” билан беш йил роҳатланиб, ишладим. У кишидан жуда кўп нарсани ўргандим. Тўғриси, бу йиллар мен учун жуда катта тажриба мактаби бўлди. Раис менга ҳақиқий устозлик қилди. Самимийликда, ҳалолликда, меҳнатсеварликда, раҳбарлик жараёнларида менга ҳамиша доно фикрларини айтиб, яхшилик ва эзгуликка чорлади. Ўша пайтларда районнинг биринчи раҳбари бўлган Бадриддин ака Камолов доимо: “Булар раис, партком эмас, ота ва бола”, дер эди. Ҳа, биз ота-боладай меҳр билан, ҳурмат-эътиборда ишладик. Муҳиддин ота билан бирга ишлаган вақтимизда у 60 ёшлардан ошган бўлиб, тенгқурлари аллақачон қариликни бўйнига олиб, уйда бекорчиликдан зерикиб ўтиришарди. Устоз эса куч-ғайратда бошқаларга, яъни ёшларга намуна бўлиб, эрталабдан кечгача дала кезар, барча қишлоқ хўжалигига оид муаммоларни донолик билан ҳал қилар, ҳақиқий йўлбошчи эди. Ундаги билимга, ҳаракатга, изланишга, тўғриси, ҳавасим келарди. Ҳар сониядан унумли фойдаланар, деярли бўш вақти бўлмасди. У техника ихлосманди бўлиб, меҳнат фаолиятини 1956 йилда механикликдан бошлаган. Кейинчалик тракторчилар бригадаси бошлиғи, хўжалик раисининг механизация бўйича ўринбосари лавозимида ишлади. Икки йил “Ўртасарой” пахта пунктига мудирлик қилди. 1968 йилда хўжалик аъзолари бу меҳнаткаш инсонни бошқарув раислигига сайладилар. У бу лавозимда 1991 йилгача фидокорона меҳнат қилди. Бу йилларда хўжалик борабора илғорлар сафига қўшилди ва пахтанинг деярли 85 фоизи пахта териш машиналари ёрдамида териб олинди. Бу катта ютуқ эди, албатта. Пахта ҳосилдорлиги 39 центнергача кўтарилди. Муҳиддин Дусанбоев қарийб 23 йил жамоа хўжалигини моҳирлик билан бошқариб, ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги, инсонларга ғамхўрлиги, адолатпарварлиги билан ном қозонди. Бу устознинг меҳнат фаолиятидаги ютуқлар, айрим маълумотлар, холос. Унинг уруш майдонидаги жасорати эса алоҳида ҳикоя... Муҳиддин ота Дусанбоев айни навқирон 18 ёшида машъум уруш майдонида бўлиб, қирғинбарот жангларни ўз кўзи билан кўрди. 1943 йилнинг февраль ойида ёш йигитга чақирув қоғози келди. Урушга отланган тенгдошлар 7 нафар эдилар. Қаҳрамонимиз 356-армия полкида пиёда аскар сифатида Украинанинг Харьков шаҳрини немис-фашист босқинчиларидан озод қилишда қатнашди. Унинг бу жанговар ҳаракати то Берлингача, 1945 йилнинг 9 майига қадар давом этди. У Украина, Польша тупроқларини фашистларидан халос этишда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Европанинг серёғин кунларида этигини ойлаб ечмасдан, жанг қилди. Окопларда жон сақлаб, немисларга қирон келтирди. Ана шундай қаҳрамонликлари эвазига оддий аскардан отряд командири, взвод командири каби масъулиятли вазифаларни бажариб, катта сержант даражасигача етди. Германия тупроқларида бўлаётган жангларда чап оёғига снаряд парчаси тегиб, оғир яраланди. Аммо жанг майдонини тарк этмади. Қисм санитария бўлимида жароҳатларига муолажа олгач, яна жанг майдонига қайтди. У ёвни Берлингача қувиб бориб, Ғалабани нишонлаган қаҳрамон жангчилар сафида бўлди. Урушдан кейин яна беш йил Германияда жанговар топшириқларни бажарган жангчилар билан бирга бўлди. Орадан 8 йил ўтиб, она юртига ёруғ юз билан, кўкси тўла орден ва медаллар билан қайтиб келди. Агар қаҳрамонимизга давлатимиз томонидан берилган орден ва медалларни қайд қиладиган бўлсақ, қарийб бир саҳифа бўлади. Уруш йилларида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан 11 минг 221 нафар ўғлонлар иштирок этган бўлса, уларнинг аксарияти қайтмади, жуда кўпчилиги ногирон бўлиб қайтди. Шу боисдан, буюк Ғалабанинг 79 йиллигига етиб келар кунларда қаҳрамонимиз ҳам табаррук 99 ёшга, салкам бир асрга яқинлашарканлар, бу дориломон кунларнинг қадрига етади. Кўксини давлатимиз томонидан берилган қатор нишонлар безаб турар экан, жанг майдонида ва меҳнат жабҳаларида ҳаммага ўрнак бўлиб яшаётган отахон доимо тинчликнинг қадрига етишни, уни эъзозлашни, асраб-авайлашни ҳамиша уқтиради, панд-насиҳатлари билан ёшларни ватанпарварликка чорлайди. — Келажак авлод биз кўрган кунларга асло дуч келмасин, — дея тилак қилади отахон ўзини зиёрат қилишга келган ёшлар, ўқувчилар, маҳалладошлари даврасида қуёшдек порлаб. Дарҳақиқат, ёш авлод билиши керакки, бу муҳташам кунларга осонликча етиб келинган эмас. Зеро, озодлик ва эркинлик учун курашган жонфидо инсонлар ҳеч қачон унутилмайди. Туманнинг ягона уруш фахрийси, табаррук ёшли Муҳиддин ота Дусанбоевнинг жасорати ва мардлиги эса ёш авлодларга сабоқ бўлғусидир. Зотан, аждодларимиз жасорати мангу барҳаётдир. Жамбул ҚУРБОНБЕКОВ, фахрий журналист. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамкорлигида Жамбул Қурбонбеков ҳамда Анора Каримова муаллифлигида вилоятда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Мангу жасорат” номли китоб чоп этилди. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев ҳамда жамғарманинг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамат Носиров сўзбоши ёзган мазкур китобда вилоятда истиқомат қилаётган 16 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳаёти акс этган ва 11 та хотира мақолалар жамланган. Қуйида мазкур китобдан жой олган Муҳиддин ота Дусанбоев ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. “МАНГУ ЖАСОРАТ” Юртимиз тинч бўлса, орзулар ҳам ушалаверади. Бугунги кунда дунёда мураккаб ва қалтис вазият ҳукмрон бўлиб турган бир пайтда, тонгларимиз осуда, осмонимиз мусаффолиги фарзандларимиз бахтиёрлик, ёши улуғларимиз эса иззат-эҳтиром оғушида экани, ҳаёт тарзимизда ҳамда кўнглимизда ҳаловат борлиги қанчалик бахт эканини янада чуқур англаяпмиз. Юртбошимизнинг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллабқувватлашни янада кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда нуроний отахононахонларга бўлган эътибор кун сайин янада ортиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, мазкур Фармонда 1941- 1945 йиллардаги уруш ва фронт ортида заҳмат чеккан меҳнат фахрийларини манзилли ижтимоий қўллабқувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. Жумладан, биргина Чилонзор туманида 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлса, 7 нафари гўдаклигида Ленинград шаҳри қамалида қолиб, қамалдан озод қилингач, Ўзбекистонга, Тошкент шаҳрига эвакуация қилинган ва умрининг қолган қисмини шу ерда ўтказган нуронийлардир. “Нуроний” жамғармаси Чилонзор туман бўлимида ҳам уруш қатнашчилари ва урушорти меҳнат фронти фахрийларига алоҳида эътибор кўрсатилмоқда. Туманимизда истиқомат қилаётган барча уруш қатнашчилари ва фронтортида меҳнат қилган фахрийларнинг хонадонларига бориб, уларнинг аҳволини тубдан ўрганиш, зарур моддий ва маънавий, тиббий ёрдамни уюштириш билан бирга, кексаларимизнинг жасорати мардлик ва қаҳрамонликлари, фронт ортидаги жонбозликлари, ибратли ҳаёт йўллари ҳақида “Уч авлод учрашувлари” ташкил этиб келинмоқда. Уруш бошланганида Ўзбекистонимиз аҳолиси 6,5 миллион кишига яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллион киши, яъни қурол кўтаришга қурби етадиган одамлар урушда қатнашган. Улар орасидан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлганини, яна қанча-қанчаси майиб-мажруҳ қайтгани, қанчаси бедарак йўқолганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу Ғалаба бизга қанчалик қимматга тушгани ўзўзидан аён бўлади. Меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизнинг энг олий ва ноёб фазилати ҳисобланади. Юртдошларимиз фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган бир миллионга яқин болалар, аёллар ва қарияларни қабул қилгани, уларга бошпана бергани, бағрига олиб, ҳатто охирги нонини баҳам кўргани, меҳр-мурувват кўрсатгани халқимизнинг одамийлик фазилатлари олижаноблигининг амалий исботи бўлди. Ўтганларнинг хотирасини эсга олиш, уларнинг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш халқимизга хос азалий қадрият бўлиб келмоқда. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтнинг Чилонзор туманидаги “Хонтўпи” маҳалласида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳромони Ислом Усмонов хотирасига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Ушбу ҳудудга ўрнатилган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ислом Усмоновнинг бюсти ўрнатилган майдонда фахрийлар, маҳалла аҳли, қаҳрамоннинг қариндош-уруғлари ва ёшлар жамулжам бўлишди. Тадбир аввалида Ватанимиз мадҳияси баралла янгради. Маҳалланинг ёши улуғлари дуога қўл очиб, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Ислом Усмонов ва Ватан учун жонини фидо қилган жамики шаҳидлар хотирасига дуои фотиҳа ўқидилар. Шундан сўнг, Қуролли Кучлар аскарлари ва оркестри ижросидаги саҳна кўринишлари ва Ватанни мадҳ этувчи тароналар тадбирга янада файз бағишлади. Қаҳрамон Ислом Усмонов 1922 йилда Тошкентдаги Қатортол қишлоғи, ҳозирги “Хонтўпи” маҳалласида оддий деҳқон оиласида туғилган. Урушга кетгунга қадар қишлоқда зоотехник бўлиб ишлади. 1941 йили уруш бошлангач, кўнгиллилар қаторида Ватанни ҳимоя қилиш мақсадида урушга жўнади. У урушда “разведка” бўлимида жанг қилди. Уч кишидан иборат группага бош бўлиб, ёғочдан “сол” ясаб, тунда Днепр дарёсининг фашистлар эгаллаб турган нариги қирғоғига сузиб ўтишиб, немис армиясининг асосий штабига ҳужум қилишди. Ўқ отмасдан, соқчиларни ханжар билан ўлдириб, штабдаги юқори лавозимдаги 15 нафар қўмондонларни асир олиб, уларнинг оёқ-қўлини боғлаб, солга ортиб дарёдан кечиб ўтиб, ўз қўмондонларига топширишди. Шунингдек, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни ҳам қўлга киритишди. Ислом Усмонов Бессарабияни озод қилиш учун кечган жангда оғир яраланиб, госпиталга тушади ва 22 кун госпиталда ётиб, вафот этган. Кўрсатган қаҳрамонликлари учун унга 1943 йилда “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилади. Қаҳрамон Ислом Усмонов Запорожье шаҳридаги қабристонга кўмилади. Ўша ерга унинг ҳайкали ҳам бунёд этилган бўлиб, у ернинг халқи мозор атрофини обод қилишади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бағишланган Хотира майдонида ҳам уруш қаҳрамони Ислом Усмоновнинг ҳайкали ўрнатилган. Яна бир уруш қаҳрамони Усмон Абдуллаев ҳам Иккинчи жаҳон урушида ўзининг довюраклиги, кучлилиги билан ҳурматга сазовор бўлган ватандошларимиздандир. У 1922 йилда Тошкентдаги “Дўмбиробод” маҳалласида туғилган бўлиб, темир йўлнинг 54-разъезд станцияси яқинидаги ўрта таълим мактабида таҳсил олган. Усмон Абдуллаев айни вояга етган пайтларида Иккинчи жаҳон уруш бошланади. У ёшлигидан от минишга қизиқар эди. Ўзбекистонда ташкил этилган ўзбек дивизияси таркибида Усмон Абдуллаев фронтга юборилади. Биринчи Болтиқбўйи фронтидаги жангларда қатнашади. У ўзининг довюраклиги, кучлилиги билан қуролдошлари орасида ажралиб турар эди. Кўрсатган жасоратлари учун орден ва медаллар билан тақдирланди. Уруш тугагач, қаҳрамон Усмон Абдуллаев Тошкентга қайтиб, педагогика институтининг география факультетини битириб, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Маҳалла ишларида фаол қатнашиб, 1960 йилда маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланиб, бу вазифада 46 йил ишлади. Маҳаллани ободонлаштириш, оилаларда соғлом турмуш муҳитини сақлаш, тўй ва маросимларни ихчамлатириш, ёлғизлар ва ногиронларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлашни ташкил этишда намуна кўрсатди. У 1990-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига сайланди. Оилада ҳам фарзандларига намуна бўлиб, бир ўғил ва беш қизни тарбиялаб вояга етказди. Бундай қаҳрамонларнинг номини кўплаб келтиришимиз мумкин. Инсон, миллат ва халқ хотира туйғуси билан тирик ва барҳаётдир. Инсонлар бирбирини қадрлайдиган, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатадиган мамлакатда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлади. Шу маънода муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт ортида меҳнат қилганларга, кексаларга юксак иззат-икром, ғамхўрлик кўрсатилаётгани диққатга сазовордир. Обиджон АҲМЕДОВ, “Нуроний” жамғармаси Чилонзор тумнаи бўлими фаоли. ХОТИРА – МУÛАДДАС, ИНСОН ÛАДРИ – АЗИЗ БУГУНГИ ДОРИЛОМОН КУНЛАР УЧУН ВАТАН ОЗОДЛИГИ, МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ЙЎЛИДА ЖОНИНИ ФИДО ҚИЛГАН ҲАМЮРТЛАРИМИЗНИ ЁДГА ОЛИШ, УЛАРНИНГ ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ БАЖО КЕЛТИРИШ, БУГУН КЕКСАЛИК ГАШТИНИ СУРАЁТГАН УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА УРУШОРТИ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИНИ ҚАДРЛАШ ВА УЛАРГА ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗДИР. АЙНИҚСА, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ҚОЗОНИЛГАН БУЮК ҒАЛАБАДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ҚЎШГАН ҲИССАСИНИ ОДДИЙ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЪРИФЛАБ БЎЛМАЙДИ. ОТАЛАР ÙГИТИ – ¨ШЛАРГА САБОÛ БУХОРО ВИЛОЯТИ РОМИТАН ТУМАНИ “ҚАЛАЙЧОРБОҒ” МАҲАЛЛАСИДА 400 ДАН ЗИЁД ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ОТАХОНУ ОНАХОНЛАР ИСТИҚОМАТ ҚИЛИШАДИ. УЛАР ИБРАТЛИ ҲАЁТ ЙЎЛИНИ БОСИБ ЎТГАН, УМР САҲИФАЛАРИНИ ҲАЛОЛ МЕҲНАТ БИЛАН БЕЗАБ, БУГУНГИ КУНДА ЭЛ АРДОҒИДА ЯШАЁТГАН ИНСОНЛАРДИР. “Қалайчорбоғ” маҳалласи нуронийлари, бугун айни меҳнат жабҳасида жавлон ураётган ўрта ёшли аҳоли вакиллари 12-сонли мактабга ташриф буюриб, келажагимиз эгалари бўлмиш ёшлар билан учрашдилар. — Мен бахтли инсонман, — деди фахрий педагог Луқмон Бадалов, —муҳтарам Юртбошимизнинг Бухорога ташрифлари чоғида улар билан бир неча марта учрашиб, суҳбатлашишга мушарраф бўлганман. Президентимизнинг эртамиз эгалари бўлмиш сиз, ёшлардан умидлари катта. Мамлакатни фақат доно, зукко, билимдон ёшларгина бошқара олади, дея ишонч билдирганлар. Бу ишончга муносиб бўлиш учун сизларга яратиб берилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, аъло баҳоларга ўқишингиз, қийинчиликларни сабот ва матонат билан енгишингиз, шукроналик ҳисси билан яшашингиз лозим. Учрашувда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви масъул ходими Умрзоқ Раҳматов, шунингдек, жамғарманинг вилоят, туман бўлими раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳам ёшларга қарата ўз дил сўзларини изҳор этдилар. Ёшлардан учрашув ҳақидаги таассуротлари сўралганда улардан бири, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ҳаёт Ширинов шундай деди: — Учрашув менда катта таассурот қолдирди. Ўзим учун етарли хулосалар чикариб, сабрли-қаноатли бўлиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, ота-она, устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишнинг келгуси ҳаётимиз учун кераклигини англаб етдим. Бундай мулоқотлар тез-тез ўтказиб турилишини истардим. “Уч авлод учрашуви” қатнашчилари шу куни маҳалланинг энг кекса фуқароси, бир умр далада меҳнат қилиб, бугун фарзанд, невара-эваралари ардоғида яшаётган 101 ёшли отахон Содиқ бобо Боқиев хонадонида бўлиб, унга 9 май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан гуллар, совға-саломлар тортиқ этдилар. Отахон кекса авлодга кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром учун Президентимизга, ҳукуматимизга миннатдорлик билдирди ва юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очди. Зуҳра ҚУРБОНОВА, журналист. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бексеит ота Баймурзаев билан суҳбатлашмоқда.


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси №18-19 (1218) 8 май 2024 йил, чоршанба ХОТИРА — УЙ£ОНСА ГЎЗАЛ 4 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz -1945 ЙИЛЛАРДА ДАВОМ ЭТГАН МАШЪУМ УРУШ МИЛЛИОНЛАБ БЕГУНОҲ ИНСОНЛАРНИНГ ЁСТИҒИНИ ҚУРИТДИ. ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚОЛДИРГАН ЖАРОҲАТЛАР ҲАЛИ-ҲАМОН ИНСОНЛАРНИНГ ЮРАГИДАН ЧИҚМАСА КЕРАК. ҚИРҒИНБАРОТ УРУШДА СОБИҚ ИТТИФОҚ МАМЛАКАТЛАРИ ҚАТОРИДА ЮРТИМИЗНИНГ ҲАМ ҚАНЧАДАНҚАНЧА МАРД ВА ЖАСУР, САРА ЎҒЛОНЛАРИ ИШТИРОК ЭТИБ, ЖОН ОЛИБ, ЖОН БЕРДИ. ҚОЛГАНЛАРИ ТУРЛИ ДАРАЖАДА ЯРАДОР БЎЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚАЙТДИЛАР. ШУЛАРДАН БИРИ 1922 ЙИЛНИНГ 1 МАЙИДА КАСБИ ТУМАНИНИНГ ПАНДИРОН ҚИШЛОҒИДА ТУҒИЛГАН КАМОЛ АБДУЛЛАЕВ ЭДИ. ҚИРҒИЗБОЙ ОТА УМРИНИНГ СЎНГГИ ЙИЛЛАРИДА ПОЙТАХТДАГИ ЯНГИ БАРПО ЭТИЛГАН “ҒАЛАБА” БОҒИДА ҲАР ЙИЛИ 9 МАЙ КУНИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИДАН ҚАЛБЛАРИ БИР ОЛАМ ҚУВОНЧ ВА ШОДЛИКЛАРГА ТЎЛГАН ҲОЛДА ҚАЙТАР, КЎНГЛИ ТОҒДАЙ КЎТАРИЛИБ, “ҚАНИЙДИ, МЕН ҲАМ 100 ЁШЛАРДАН ЗИЁД УМР КЎРСАМ”, ДЕЯ НИЯТ ҚИЛАР ЭДИЛАР. Умрининг сўнгги фаслида ўтказилган байрам тантаналари 2020 йилга тўғри келганди. Отахон ўша пайтда 96 ёшда эдилар. Ҳали жисмонан бардам, руҳан тетик эди. Ўша йили Янги йил байрами арафасида у кишига қўнғироқ қилиб, кириб келаётган Янги йил айёми билан қутламоқчи бўлдим. Гўшакни отахон эмас, Узун туманидан келган кенжа ўғиллари Муроджон кўтарди. “Дадамнинг бироз тоблари қочибди, қарашиб турибмиз”, — деди Муроджон маъюс оҳангда. Устозга Аллоҳдан шифо сўраб, дуо қилдим. Ўлим ҳақ экан. Қирғизбой ота 2021 йилнинг 29 январь оқшомида бу фоний дунёни тарк этдилар (Охиратлари обод бўлсин). Қирғизбой Камолов 1924 йилнинг 7 май кунида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида таваллуд топган. Кўп қатори бўз ерларни ўзлаштириш учун 1935 йилда Сурхондарё вилоятига кўчиб келган. 1941 йили Термиз педагогика техникумини тамомлаб, Узун туманидаги 3-мактабда дарс бера бошлади. 1942 йилнинг февралида ҳарбий хизматга чақирилган 18 яшар Қирғизбой танкчи сифатида 1945 йил немис фашизми устидан қозонилган ғалаба кунигача турли фронтларда кўплаб шаҳар ва қишлоқларни озод қилишда фаол иштирок этди. Саратов вилоятидан то Берлингача фашист газандаларини қувиб борди. Жанг майдонларида кўрсатган мардлиги ва жасорати учун “Қизил юлдуз” ордени, “Шон-шараф” ва “Жасорати учун” медаллари билан тақдирланди. Урушдан кейин икки йил Германияда ҳарбий хизматни давом эттирган Қирғизбой ота 1947 йил май ойида она юртига қайтиб келди. Урушдан кейинги даврда ўзи яшаб турган Узун туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожига салмоқли ҳисса қўшди. 1952 йилдан туманда ташкил этилган ҳозирги “Боботоғ тонги” газетасида бош муҳаррир лавозимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилди. Иш фаолияти давомида Нусратилло Шоймардонов, Холмуҳаммад Қулниёзов, Малик Холбадалов каби ёш ижодкорларга, журналист кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга алоҳида масъулият билан ёндашди. Тумандаги 4-мактабда ўқиб юрган кезларимда камина ҳам шу газета саҳифаларида мақола ва хабарларим билан фаол қатнашиб келар эдим. Ўрта мактабни тугатгач, устоз Қирғизбой отанинг маслаҳати билан журналист касбини эгалладим. 1962 йилда Узун ва Сариосиё туманлари бирлашиб, ягона Сариосиё тумани ташкил топди. Қирғизбой Камолов Денов туманида ташкил топган Сурхондарё вилояти партия қўмитаси ва вилоят ижроия қўмитаси нашри ҳисобланган туманлараро “Ғалаба учун” (ҳозирги “Чағониён”) газетасида бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, кейинчалик муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият юритди. Мен ҳам газета таҳририятига адабий ходим лавозимига ишга кирдим. 1965 йилгача “Ғалаба учун” газетасида, 1966 йилдан 1970 йилгача Сариосиё туманида қайтадан ташкил этилган “Сариосиё ҳақиқати” (ҳозирги “Сариосиё”) газетасида биргаликда фаолият юритдик.Ундаги қатъиятлилик, камчиликларга муросасизлик хислатлари кўплар қатори менда ҳам чуқур таассурот қолдирган эди. Қирғизбой Камолов умри давомида кўпчиликка ибрат бўладиган сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтди. У умрининг сўнгги 11 йилида суюкли невараси Алишер билан Тошкент шаҳрида умргузаронлик қилди. Умрининг охиригача давраларда, ўзаро гурунгларда ҳаётимизда учраб турадиган сансалорлик, бюрократик тўсиқларга нисбатан ўткир танқидий муносбат билдиришдан асло чарчамас эдилар. Эштемир АШУРОВ, фахрий журналист. Сурхондарё вилояти Узун тумани. ÛАТЪИЯТЛИ ИНСОН ЭДИ Хотира ва қадрлаш куни олдидан “Нуроний” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлими раиси Баҳодир Саидов, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзоси, фахрий педагог Усмон Ботиров, Қутчи қишлоғида истиқомат қилаётган Исмоил Мейлиев ҳамроҳлигида Саъдулло бобо ҳузурида бўлдик. Ҳовлига киришингиз билан киши эътиборини тортадиган жуда чиройли очилиб турган турфа атиргулларга кўзингиз тушади. Ҳовли саҳнидаги саранжомсаришталик, гўзал табиат қўйнида Саъдулло ота билан бўлган суҳбатимиз жуда самимий кечди. — 1941 йилнинг 22 июнида немис фашистлари собиқ иттифоқ тупроғига хиёнаткорона бостириб кириб, қўққисдан бошлаган уруш кўпларнинг ёстиғини қуритди, — оҳиста сўз бошлади бобо. — 1941 йилнинг декабрида 21 ёшимда урушга кетдим. Уруш қурбонсиз бўлмади. 1418 кеча-кундуз давом этган аёвсиз жангларда кўплаб йигитлар шаҳид кетдилар. Жанггоҳларда аскарлар қанчалик азоб-уқубат тортганини сўз билан ифодалаб бўлмайди. ...Шиддатли жанглар давом этарди. Душман танклари кела бошлади. Окопдаги рота жангчилари бостириб келаётган танкларни қайтариш учун душманга қарата ўт очишни тўхтатмадилар. Окопнинг ичидаги бир рус аёли ҳам немисларга қарата ўқ ота бошлади. Шу пайтда аёлни тўлғоқ тутиб қолса бўладими... Окопда унинг кўзи ёриб, қизалоқ чақалоқ туғилди. Биз ўзбекистонлик жангчилар она ва чақалоғини ҳимоя қилиб, қаттиқ совуқдан асраб қолдик... ...Орадан йиллар ўтди. Халқимизда “Тоғ тоғ билан учрашмайди, лекин одам одам билан учрашади”, деган гап бежизга айтилмаганлиги ўз исботини топди. Саъдулло бобо Жабборовнинг набираси Салоҳиддин Рўзиев Москвага ишлаш учун борганида бир аёлнинг уйида ижарада туради. Ижарачи аёл Салоҳиддиннинг ўзбекистонлик эканлигини билгач, онасининг васияти ёзилган бир хатни кўрсатиб, унинг васиятини бажариши кераклигини айтади. Хатда шундай ёзилган экан, “Улғайиб эсинг киргач, 9 май куни Ўзбекистонга борасан ва хоҳлаган уруш қатнашчисиникига бориб, менинг номимдан уларга миннатдорчилик билдириб, Буюк Ғалаба билан табриклайсан”. Аёл блокнотини очиб ичидан сарғайиб кетан бир сурат олиб Салоҳиддинга кўрсатади. Тасодифни қарангки, суратда ўша окопда кўзи ёриган аёл билан Саъдулло Жабборов ва унинг атрофида ўзбекистонлик жангчилар турарди. — Бу киши менинг бобом бўладилар, — деб ўзбекистонлик жангчилар орасидаги Саъдулло бобонинг суратни кўрсатади Салоҳиддин. — Қандай яхши, унда мени шу киши билан учраштирасан, — дейди қувончини яшира олмаган аёл Салоҳиддиннинг қўлидан маҳкам ушланча... 2014 йилнинг ёзида Салоҳиддин Рўзиев Саъдулло бобоникига Москвадан меҳмон билан кириб келгач, бобонинг хонадони ҳақиқий байрамга айланади. Бу ўшанда окопда туғилган ва ўзбекистонлик жангчилар томонидан қаттиқ ҳимоя қилиниб, асраб қолинган қизалоқ эди. Меҳмон Саъдулло бобога миннатдорчилик билдириб, уч-тўрт кун тургач, юртига — Москвага иззат-икром билан кузатиб қўйишади. — Саъдулло бобони излаб Москвадан меҳмон келганлиги ҳақидаги хабар қишлоғимизга тез тарқалди, — дейди Қутчи қишлоғида истиқомат қилаётган 89 ёшли меҳнат фахрийси Усмон бобо Ботиров.— Унинг миннатдорлик сўзларига, Саъдулло бобога кўрсатган эҳтиромига гувоҳ бўлганмиз. Ўзбекларнинг нақадар мардлиги, меҳрибонлиги, қардош халқлар билан алоқалари мустаҳкам бўлганлиги Саъдулло бобо Жабборовнинг урушда кўрсатган жасорати орқали намоён бўлган эди. Ўша аёлнинг ҳурмати, эҳтироми нафақат Саъдулло бобога, балки ЧАҚАЛОҚ бутун халқимиз номига билдирилган миннатдорлик эди. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор”, I ва II даражали “Ватан уруши”, “Дўстлик” орденлари, “Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги” ва бошқа бир неча эсдалик нишонлари Саъдулло Жабборовнинг меҳнатига берилган юксак баҳодир. Дарвоқе, бугунги дориломон кунларга шукроналик қилиб, кексалик гаштини сураётган қаҳрамонимиз Саъдулло бобо Жабборовнинг ибратли ҳаёт йўлини барчага ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. 1980 йилларда Қарши чўлини обод қилиш ишига муносиб улуш қўшган отахон бугунги кунда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларда ўз маслаҳатини аямайди. Асл деҳқон эмасми, ёшларга шундай насиҳат қилади: “Агар кўчат экмоқчи бўлсанг аввал чуқурини ковлаб, сўнг эк. Токи дарахт кўчатларининг томирига шамол тегмасин. Кўпчилик экилиши лозим бўлган кўчатларни машинаси устига қўйиб, томирини шамоллатиб очиқ ҳолда ташийди. Бу мутлақо нотўғри. Дарахт экиб боғ қиламан деган киши деҳқончилик қонун-қоидаларига қатъий амал қилиши керак. Шунда ўлкамиз боғроғларга айланади”. Мўъжазгина боғида турли мевали дарахт кўчатларини ҳам Саъдулло бобонинг ўзлари ўтқазган. Биз ҳам бобонинг ишларига муваффақият тилаб, Буюк Ғалабанинг 79 йиллиги билан самимий табриклаймиз. Шавкат СУЛТОНОВ, “Нуроний” мухбири. ОКОПДА ТУfИЛГАН Ўн уч ёшида отадан етим қолган ёш Камол укаси, синглиси, онаси ва ўзи билан тўрт кишилик оилани боқиш учун барча масъулиятни зиммасига олди. Мактабни тамомлагач, колхоз даласига чиқиб, қўш ҳайдаб, экин экиб, рўзғор тебрата бошлади. Камол Абдуллаев ҳам юртимизнинг марджасур ўғлонлари қаторида 1942 йилда 20 ёшида ҳарбий комиссариат томонидан ҳарбий хизматга чақирилади. Москва шаҳрида махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтгандан сўнг кўплар қаторида Ватан ҳимояси учун урушга кирди. 1942 йил август ойида Сталинград жангига кириб, душманлар билан бўлган аёвсиз жангларда иштирок этиб, кўрсатган жасорати учун “Жанговар хизматлари учун”, “Жасорат” медаллари билан тақдирланди. Шиддатли жанглардан бирида оғир даражада ярадор бўлган Камол Абдуллаев уч ой ҳарбий госпиталда даволаниб, 1943 йилнинг октябрь ойида ногирон ҳолида қишлоғига қайтди. Даволаниб соғайгач, туман ҳарбий комиссариатининг топшириғига биноан, ёш ўспирин йигитларни ҳарбий хизматга тайёрлай бошлайди. — У кишидаги қобилиятни сезган раҳбарлар отамизни мактабга бошланғич синф ўқитувчиси қилиб ишга тайинлайдилар, — дейди Камол Абдуллаевнинг фарзанди Зуҳур Абдуллаев. — Чунки ҳаётнинг оғир синовларини бошидан ўтказган отам зеҳнли, билимли, ватанпарвар ва қобилиятли инсон бўлганлар. Дастлаб Қарши шаҳридаги ўқитувчилар тайёрлаш техникумига, кейинчалик олий ўқув юртида таҳсил олиб, узоқ йиллар халқ таълимини ривожлантириш ишига, юрт фарзандларини билимли, салоҳиятли қилишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Дарҳақиқат, Камол Абдуллаев умрининг охиригача Касби туманидаги 26-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади, кўплаб шогирдлар тайёрлади. У кишининг шогирдлари орасидан бир неча раҳбарлар, фан докторлари ва бошқа соҳа вакиллари етишиб чиқди. Айни пайтда улар юртимиз равнақи, Ватанимиз ободлиги ва тараққиёти йўлида хизмат қилиб келмоқдалар. Эсонбой Ражабов, Лутфулла Тангриев, Насриддин Назиров, Зокиржон Комилов... Буларнинг номларини яна давом эттириш мумкин. Уларнинг бири ўқитувчи, бири инженер, бири тиббиёт ходими сифатида фаолият кўрсатиб, ўзлари ҳам кўплаб шогирдлар тайёрлашган. Уларнинг шогирдлари ҳам эл-юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишмоқда. Бу файзли инсонлар эса бугунги кунда кексалик гаштини суришяпти. Камол бобо урушдан қайтгач, Рўзигул момо билан турмуш қуриб, тўрт ўғил ва беш қизни тарбиялаб вояга етказди. Фарзандларининг кўпчилиги олий маълумотли. — Отамиз ҳаётлик пайтларида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оиламизда ҳақиқий байрам бўлиб, фарзандлар, келин ва куёвлари, қариндошлар, набиралари йиғилиб ҳовлига сиғмай кетар эди, — деб эслайди Зуҳуржон. — Уруш хотираларидан йиғлаб-йиғлаб ҳикоя қилиб берар ва қуйидагиларни такрор-такрор айтардилар: болаларим бундай тинч ва осуда замоннинг қадрига етинглар. Ўқиб, билим олинглар. Ҳалол меҳнат қилиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган фарзанд бўлинглар... Камол бобонинг олтинчи фарзанди Шерали Абдуллаев (охирати обод бўлсин) Бухоро технологиялари институтининг 3-босқич талабаси эди ўшанда. 1979 йилнинг ёзида Шерали талабалар билан олийгоҳ томонидан “Қурилиш отряди” таркибида Волгоград (Сталинград) шаҳрига амалиёт ўташ учун борадиган бўлди. Шунда Камол Абдуллаев ўғли Шералига: “Ўғлим, Волгоградга борсанг у ерда Мамай қўрғони деган жой бор. Мен ўша ерда ярадор бўлганман. Эшитишимча, ўша ерда жангда бўлганларнинг исмфамилияси музейда сақланаётган эмиш. Бир қараб кўр-чи, музейда балки менинг ҳам номим бормикан”, деб тайинлаб юборди. Шерали бориб излаб ҳақиқатан ҳам, “Мамай қўрғони” музейида Сталинград остонасида ҳалок бўлган жангчилар рўйхатида қуйидаги битикларни ўқиди: “...Абдуллаев Камол Абдуллаевич — Бухоро вилояти ҳарбий комиссариатидан ҳарбий хизматга чақирилган. Жуков армияси 18-батальонида жанг қилган ва 1943 йил июнь ойида “Мамай қўрғони” учун бўлган жангда ҳалок бўлган...” Ушбу янгиликни эшитган Камол Абдуллаев ҳаяжонини яшира олмай, “Мен ҳам давлатимиз ҳисобида бор эканман”, деб кўз ёш тўккани кўпчиликнинг ёдида қолган. Негаки, ҳақиқатан ҳам, ундан “Уруш майдонида ҳалок бўлди” деб “қора хат” келганди. Қишлоқ оқсоқоллари ва оиласидагилар бу нохуш хабарни кўтара олмайди, деб “қора хат”ни ҳеч кимга кўрсатишмаган. Қачонки, Камол Абдуллаев урушдан қайтгач, почтальон “қора хат”ни унинг қўлига тутқазган эди. Хотира — улуғ, қадр эса — абадий. Минг афсуски, Камол Абдуллаевга ҳам уруш жароҳатлари қаттиқ из қолдирганди. У 1983 йилда 61 ёшида бу дунёни тарк этди. Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, кўплаб жанговар орден ва медаллар соҳиби бўлган Камол Абдуллаев ҳаёт бўлганида 102 ёшни қаршилаган бўларди. Бугунги кунда Камол бобонинг фарзандлари, кўплаб набиралари юртимиз равнақи учун турли соҳаларда хизмат қилишаётир. — Биз, фарзандлар отамизнинг буюк жасорати билан ҳақли равишда фахрланамиз, — дейди қизи, I даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Назокат Абдуллаева. — Оилада фарзандларнинг бири педагог, бири қурувчи, бири ҳарбий прокуратура ходими, яна бири санъат йўналишида хизмат қилиб келишмоқда. Ота-онамизнинг берган ўгитлари ва сиймолари биз, фарзандлар ва набираларнинг қалбимизда мангу яшайди. Отамиз ва онамизнинг охиратлари обод бўлсин. Дарҳақиқат, уруш кўплаб оилаларга ғам-ташвиш ва жароҳатлар олиб келди. Ўсиб келаётган ёшлар эса бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиб, ўқиб-ўрганиши, жамиятимизга нафи тегадиган малакали мутахассислар бўлиб етишлари учун давлатимиз раҳбари томонидан жуда улуғ ишлар қилинмоқда. Камол Абдуллаев сингари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ўтган ҳаёт йўллари ва жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди. Зеро, инсон — азиз, хотираси эса — муқаддас. Ш.СУЛТОНОВ, “Нуроний” мухбири. ЁХУД БИР СУРАТ ТАРИХИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА, МАРКАЗДАН УНЧА УЗОҚ БЎЛМАГАН ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДАГИ ТАБИАТИ БЕТАКРОР ҚУТЧИ ҚИШЛОҒИДА ЯШОВЧИ 104 ЁШНИ ҚАРШИЛАЙДИГАН НУРОНИЙ ОТАХОН, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ САЪДУЛЛО БОБО ЖАББОРОВ 1920 ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИДА ТУҒИЛГАН. БОБО КЎПЛАРГА ИБРАТ БЎЛАДИГАН МАЗМУНЛИ УМР ЙЎЛИНИ БОСИБ ЎТДИ. УНИНГ ЁШЛИГИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИГА ТЎҒРИ КЕЛДИ. АЙНИ КУЧГА ТЎЛГАН НАВҚИРОН ЁШИДА УРУШГА ОТЛАНИБ, ҒАРБИЙ БЕЛОРУССИЯ ФРОНТИДАГИ ЖАНГЛАРДА ҚАТНАШДИ. 1941 “ÛОРА ХАТ”ДАН СЎНГ УЙИГА ÛАЙТГАН АСКАР ПАНДИРОНЛИК КАМОЛ АБДУЛЛАЕВНИ ЭСЛАБ...


САЙФУЛЛА ДАВИРОВИЧ САЙДАЛИЕВНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАР ЯХШИ БИЛИШАДИ. ЭЛЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА УЗОҚ ЙИЛЛАР САМАРАЛИ МЕҲНАТ ҚИЛГАН САЙФУЛЛА ДАВИРОВИЧ ҲАЁТ БЎЛГАНИДА ШУ ЙИЛНИНГ 15 МАЙИДА 90 ЁШГА ТЎЛАРДИ. НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси ХОТИРА — УЙ£ОНСА ГЎЗАЛ 8 май 2024 йил, чоршанба №18-19 (1218) fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz 5 Мен у кишини 1963 йилдан буён билардим. У пайтларда “Қибрай садоси” (собиқ “Коммунизм тонги”) газетасига жамоатчи мухбир сифатида ёзиб юрардим. Ёшлар ташкилотида ишлаган Сайфулла Давирович кейинчалик Янгийўл туман партия қўмитаси котиби, иккинчи котиби, 1977 йилда эса Пискент туман партия қўмитаси биринчи котиби этиб сайланди. У пайтларда ташкилотларга, туманларга, вилоятларга турли соҳалар бўйича ваколатли вакиллар бириктириш амалиёти мавжуд эди. Тошкент вилоят партия қўмитасида масъул ходим бўлиб ишлаган пайтимда, 1978 йил мени пахта йиғим-терим мавсумида Пискент туманидаги Йўлдош Охунбобоев номидаги жамоа хўжалигига вакил этиб, бириктириб қўйишди. Ўшанда Пискентда С.Д.Сайдалиевнинг, фидойиларча ишлашини, пахтакорлар ҳақида ғамхўрлиги ва туманнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги саъй-ҳаракатларининг гувоҳи бўлдим... 1980 йилда С.Д.Сайдалиевни Қибрай туман партия қўмитаси биринчи котиби этиб сайлашди. Кейинчалик халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши навбатдан ташқари сессиясида Сайфулла Давирович сўзга чиқиб, тавсия этгандан сўнг, мен туман ижроқўми раисининг ўринбосари этиб сайландим ва қатор йиллар у киши билан елкама-елка ишладик. Сайфулла Давирович тиним билмас ва бошқалардан ҳам шундай ишлашни талаб қилар эди. Шунинг учун Қибрай тумани нафақат вилоятда, балки республикада ҳам кўп соҳаларда етакчилардан эди. Туман улкан салоҳиятга эга бўлиб, бу ерда: Тошкент қишлоқ хўжалик институти (ҳозир Тошкент давлат аграр университети), қатор илмийтадқиқот институтлари, Тошкент иссиқлик электр станцияси, пиво бўлар эди. Ушбу ташрифлар пайтида С.Д.Сайдалиев Шароф Рашидович суҳбатларидан баҳраманд бўлар, шундай улуғ устоздан раҳбарликни ўрганар, унинг муносиб шогирди бўлишга интилар эди... Қибрайда ишлаган кезларим билдимки, Сайфулла ака соат 5.00-6.00 да туриб, бириккита хўжаликка кирар, фермаларда бўлар, йўлма-йўл мактаблардан ҳам хабар олар экан. У киши шундай ғайратли одам эди. Қибрай тумани кўп йиллардан буён пойтахт аҳолисини узлуксиз тегишли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида сабзавот, картошка, мева ҳамда узум етиштиришга ихтисослаштирилган. Шунинг учун С.Д.Сайдалиев шу соҳадаги ҳар бир янгилик, ташаббусларга ўч бўлиб, уларга доим қизиқар эди. Бир куни иккаламиз “Темир қадам” хўжалигига бордик: бир бригадир картошка экиш бўйича ноанъанавий усулдан фойдаланаётган экан: бир дона уруғлик картошкани тегишли ниш урган жойларидан бўлиб, бўлиб ҳосилни кўпайтириш, уруғликни тежаб, экишни мўлжаллабди. Бориб жойида кўрдик. Сайфулла ака деҳқонларни яхши гаплар билан рағбатлантириб, кўнглини тоғдай кўтарди. “Маданият” хўжалиги бўларди, унга кўп йиллар рус аёли Мария Леонтьевна Пугачёва раҳбарлик қилган эди. Сув етиб бормайдиган ерлар бор эди хўжаликда. Вилоят ижроқўми раиси, аслида ирригатор бўлган раҳматли Т.А.Алимов билан биргаликда Сайфулла ака Бўзсувдан иккита труба тортиш орқали хўжаликка сув етказишга бош бўлишди. Деҳқонлар ниҳоятда мамнун бўлдилар... Шароф Рашидович Рашидов вафотидан кейин, юрт эгасиз қолди деб, собиқ марказдан республикага кетма-кет “десантчилар” кела бошлади, текшир-текширлар, қама-қамалар бошланди. Ўша йилларда С.Д.Сайдалиев чин инсоний фазилатлари, раҳбарлик салоҳияти билан кўпчиликни қўллаб-қувватлаган эди. Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Машҳур “Политотдел” хўжалиги раиси Хван Ман Гимга ҳам жиноий иш қўзғатилди. Уни ҳимоя қилгани учун ўша пайтда вилоят ижроқўми раиси бўлган Абдулҳамид Саидхўжаев ноҳақ лавозимидан бўшатилди. Сайфулла ака “Хван тўғри ишлайдиган, меҳнаткаш одам. Туҳматга учради. Тез орада, албатта, оқланади”, деди. Хван Ман Гим чиндан ҳам, тез орада оқланиб чиқди. С.Д.Сайдалиев раҳбарлигида Қибрай тумани фаоллари у кишининг атрофида жипслашиб, талабчанлигини тўғри тушуниб, астойдил меҳнат қилар эдилар. Шунинг учун халқ хўжалигининг барча тармоқларида яхши натижаларга эришилар, Тошкент шаҳри қишу-ёз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан яхши таъминланар эди. Табиийки, самарали иш олиб бораётган С.Д.Сайдалиев 1986 йилда вилоят миқёсида ишга кўтарилди: вилоят партия қўмитаси котиби, вилоят ижроқўми раиси бўлиб ишлади. Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалик, саноат, қурилиш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш бўйича анча ишларни амалга оширди. Вилоятдаги ижтимоий инфратузилма соҳасидаги кўплаб иншоотларнинг қурилиши у кишининг номи билан боғлиқ. Сайфулла ака, айниқса, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва малакасини оширишга катта эътибор берарди. 1992 йил февраль ойида эса Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тайинланди. Бу вақтга келиб, халқ назорати органлари тугатилган, мен эса Қибрай туман халқ назорати қўмитаси раиси эдим. Сайфулла ака мени чақириб, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар лавозимига ўтишни таклиф этдилар. Бир пайтлар Пискент туман партия қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган Т.Холбоевга ўринбосар бўлиб иш бошладим. Сайфулла Давирович ишсизликни тугатиш чораларини кўриш, янги иш ўринлари яратиш ва мавжудларини сақлаб қолиш бўйича бир қатор талабларни олдимизга қўйган эди. Биз шаҳар ва туманлардаги бўлим ходимларини шу вазифаларни оғишмай бажаришга сафарбар қилдик. Бир куни Сайфулла ака мен билан Т.Холбоевни ўз уйига таклиф қилди. Бир пиёла чой устида суҳбатлашдик. “Сизларга бир гап айтай. Ҳеч қачон эгаллаб турган лавозимга ёпишиб олмаслик керак. Амал, бу бир чопондай гап. Бугун мен кияман, эртага сен киясан, ундан кейин чопонни бошқаси кияди. Чопонни ечиб беришга доим тайёр бўлиш керак. Лекин охиригача астойдил ишлаш керак”, дедилар бизга. Устознинг бу сўзларида кўп ҳикмат бор эди. Яқинда Сайфулла Давировичдан кейин, Қибрай туманига раҳбар бўлган меҳнат фахрийси Гулсора Султоновна Миразимова билан суҳбатлашдим. Устозни эслар эканлар, опа қуйидагиларни айтдилар: “Кўплар қатори мен ҳам, Сайфулла Давировични ўзимга устоз деб биламан. У киши пайтида мен Қибрай туман партия қўмитаси мафкуравий ишлар бўйича котиби этиб сайланганман. Қишлоқ хўжалик масалалиридан бехабар эдим. У кишининг раҳбарлиги остида сабзавот, картошкачилик, мевачилик, узумчилик бўйича, иқтисодиёт, саноат, транспорт, қурилиш, алоқа масалаларида анчагина сабоқ олдим, кўп нарсаларни билиб олдим. Бу, ўз навбатида, у кишидан кейин Қибрай туманига раҳбар бўлганимда ниҳоятда қўл келди ва мен турли даражадаги раҳбарлар билан иш кўзини билиб, мулоқот олиб бориш ва тегишлича талаб этиш имкониятига эга бўлдим”. Меҳнат фахрийси, паррандачилик билимдони Зафар Орифжонов шундай ҳикоя қилди: “Собиқ Иттифоқ вақтида депутатлар камдан-кам сўров бериш ҳуқуқидан фойдаланишар эди. Қибрай туманида иккита катта паррандачилик фабрикаси мавжуд бўлиб, улар республикада ишлаб чиқариладиган тухумларнинг катта қисмини етказишарди. Фабрикаларда муаммолар талайгина эди. Ўз вақтида, шулар бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларидан бирида Сайфулла ака сўзга чиқиб, тегишли масалалар бўйича республика паррандачилик бошқармасига сўров берди. Натижада тез орада тегишли чоралар кўрилди, фабрикаларда иш маромига тушди, озуқа таъминоти ва сифати яхшиланди”. С.Д.Сайдалиев сермазмун ва ибратли ҳаёт кечирди, кўплаб шогирдлар етиштирди. Шуни қайд этиш керакки, у киши нафақат моҳир раҳбар, балки яхши оилапарвар инсон, фарзандларига меҳрибон ота, набираларга ғамхўр бобо эди. Унинг бой билимлари ва тажрибасидан баҳраманд бўлган юзлаб шогирдлари, фарзандлари, набиралари бугунги кунда Янги Ўзбекистонимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида фаол иштирок этиб, эл-юртимиз ободлиги йўлида устоз бошлаган ишларни давом эттиришмоқда. Носир ТОИРОВ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, меҳнат фахрийси. ОДАМЛАР ДАРДИ БИЛАН ЯШАГАН ҲОКИМ Келажак авлодга таълим-тарбия беришдек мураккаб вазифани елкасида кўтариб, эл хизматига умрини бағшида қилган олиму уламолар, мутафаккир ва донишмандларнинг ҳар қандай жамиятда ўрни беқиёс. Элу юрт ўзининг шундай азиз ва буюк фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланади. Ана шундай инсонлардан бири, иш фаолиятини ўтган асрнинг 30-йилларида бошлаган, халқимиз саводхонлигини ошириш йўлида жонбозлик кўрсатган, “Меҳнат Шуҳрати” ордени” соҳибаси, “Меҳнат фахрийси”, Ўзбекистон Республикаси халқ маорифи аълочиси, кўплаб устозларнинг устози Холигул Бўриева ҳаёт бўлганларида бу йил 110 ёшни қаршилардилар. 1914 йилнинг 1 июнида Тошкент вилоятининг Бектемир қишлоғида дунёга келган қизалоқ Холигул 7-синфни тугатгач, Тошкентдаги педагогика билим юртида ўқиди. 1932 йили Ўзбекистонда шу билим юртини биринчилардан бўлиб битирган ҳамюртларимиз қаторида Москва ва Ленинградга давлат ҳисобидан саёҳатга борди. Ўзи таълим олган мактабга қайтиб, бошланғич синфларга сабоқ берди. 1934 йилдан 1978 йилгача шу даргоҳда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлади. Бундай фидойиликнинг масъулияти ниҳоят даражада катта. Эл-юртимиз равнақи йўлида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган олим Тўрахонов бу беназир устоз ҳақида шундай деган эди: — Мактабга илк бор қадам босган болажонларга ёш, тажрибали ўқитувчилар бироз саёзроқ дарс беришлари, тарбияни ҳам ўзларининг имкониятлари доирасида олиб боришлари мумкин. Холигул опа эса бу вазифани муваффақият билан уддалар эди. 1934 йили 1-синфда мен Холигул опанинг қўлида ўқиганман. Содда, хушфеъл, жуда ёш бўлишига қарамай ниҳоят даражада билимдон устозни биз, синфдагилар ўзимизнинг туғишган опамиз, балки ундан ҳам аълороқ кўрардик. Холигул опа етук педагог бўлиш билан бирга, оилада меҳрибон она, намунали бека ҳам эди. Қўқонлик Олимбой ака билан турмуш қуриб, 5 нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишди. Афсуски, бир ўғил ва бир қизлари 1940-1941 йилларда хасталикка чалиниб оламдан ўтишди. Ҳеч қайси ота-онани фарзанд доғида куйдирмасин экан. Пахта таёрлаш пунктида мудир, матлубот жамиятида раис бўлиб ишлаган Олимбой ака билан бир-бирларига суяниб, ҳаёт синовларидан ўтишди. Бироқ ҳаёт Холигул онани яна кўп синовларга солди. Олимбой ота 1943 йилнинг октябрида урушга жўнади ва ном-нишонсиз кетди. Турмуш ўртоғининг йўлларига термулиб аёлнинг умри ўтди. Уч нафар ўғилнинг тарбияси она зиммасига тушди. Метин иродали Холигул она қийинчиликларни енгиб, ўғилларини оқ ювиб, оқ тараб, гўзал тарбия бериб вояга етказди. Мактабдаги ишларини эса илгаригидек юксак маҳорат билан бажарди. Нафақат ўқитувчилик, балки мураббийлик ҳам қилди. Катта ўғиллари Шуҳрат Ражабов политехника институтини тугатиб, муҳандислик қилди. 1966-1972 йилларда Тошкент ёғ-мой комбинатининг бош механиги, 1972-1981 йилларда Қишлоқ қурилиш вазирлигининг Бектемир туманидаги ремонт-механика заводида бўлим бошлиғи, 1981-1985 йилларда эса Тошкент темир-бетон заводида ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари, 1985-1990 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чорва комплексида бош муҳандис, 1991-2002 йилларда “Фреон” корхонасида директор лавозимларида ишлади. Шуҳрат ота Ражабов пенсияга чиққач, унинг ўғли, Холигул онанинг набираси Бахтиёр Ражабов “Фреон” корхонасини бошқармоқда. Биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Шуҳрат ота Ражабов ҳозирги кунда нафақада бўлишига қарамай, “Устозлар” маҳалласининг энг фаолларидан, эл-юртининг фаровонлиги учун тиниб-тинчимайди. 80 ёшдан ошган бўлсалар-да, маҳалланинг ташвиши билан яшайдиган нуроний отахонларимиздан. Мактабларда “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида олиб борилаётган ишларда, мактаб ва маҳаллада ўтказилаётган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирларини ташкил этишда фаол қатнашиб келмоқдалар. Маҳалладаги мактаб кутубхоналарини китоблар билан бойитишда ҳам Шуҳрат отанинг хизмати катта. Эътиборлиси шундаки, Шуҳрат ота Ражабов Холигул Бўриева фаолият олиб борган 348-мактабнинг фидойи ўқитувчилари ва йил давомида аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга Холигул она номидан ҳар йили 12 миллион сўм мукофот маблағи ажратадилар. — Ажратилган маблағнинг 6 миллион сўми йил давомида ўқиш ва изланишдан энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларни, 6 миллион сўми эса энг яхши ўқитувчиларни рағбатлантириш учун берилади, — дейди Холигул онанинг ўғли Шуҳрат ота Ражабов. — Онам билимли, яхши ўқийдиган ўқувчиларни рағбатлантириш кераклигини доим таъкидлар эдилар. Биз онамизнинг насиҳатларини амалга оширдик. Шуҳрат отанинг умр йўлдоши Фотима Темурова қайнонаси Холигул ая ишлаган мактабда 38 йил физика ва математика фанидан дарс берди. Холигул онанинг неваралари Сурайё ва Гулчеҳра бувисининг шарафли касбини эгаллашди. Ҳозирда бувилари Холигул она фаолият олиб борган мактабда она тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келмоқдалар. Онахоннинг қизлари Муҳайёхон шифокор. Бир сўз билан айтганда, педагоглар сулоласидаги жўшқин ҳаёт негизида Холигул момонинг нафаслари сезилиб туради. — Биринчи устозим Холигул она биз, ўқувчиларга жуда меҳрибон, вақти келса, талабчан, ширинсўз эдилар. Ҳатто бизнинг ота-оналаримизни, қолаверса, Бектемир қишлоғининг 80 фоиз аҳолисини илмли қилишга ҳисса қўшган жонкуяр устоз эдилар, — дейди маҳалланинг нуроний онахони Ҳ.Мирзажонова. Умр — оқар дарё, дейдилар. Фахрли устоз Холигул Бўриева ҳаёт йўли барчага ибрат бўла олади. Давлатимиз Холигул Бўриеванинг хизматларини муносиб эътироф этиб, “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси” сифатида тақдирлади. Устознинг педагогика соҳасидаги кўп йиллик меҳнатлари ҳисобга олиниб, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги “Устозлар” маҳалласидаги (собиқ Бектемир қишлоғидаги) 557 хонадонда қарийб 2287 нафар аҳоли яшайдиган кўчага Холигул Бўриева номи берилган. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир нурли сиймо ўз халқининг тақдирида ҳам нурли из қолдиради. Минглаб ёшларга билим бериб, уларни юртимизга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаган Холигул онадай заҳматкаш ва олижаноб устозларнинг хотираси эса ҳамиша қалбларимизда барҳаётдир. Ш.БАҲРОМЖОНОВА, “Нуроний” мухбири. ЭЛДА ЭЪЗОЗ ТОПГАН УСТОЗ ДУНЁ ИМОРАТЛАРИ ИЧИДА ЭНГ УЛУҒИ МАКТАБ БЎЛСА, КАСБЛАР ОРАСИДА ЭНГ ШАРАФЛИСИ ЎҚИТУВЧИМУРАББИЙЛИКДИР, ДЕЙДИ ДОНО ХАЛҚИМИЗ. ДАРҲАҚИҚАТ, ҲАЁТДА ҚАНДАЙ МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШСАК, БУНДА, ШАК-ШУБҲАСИЗ ҚЎЛИМИЗГА ҚАЛАМ ТУТҚАЗИБ ЁЗИШНИ, ЎҚИШНИ ЎРГАТГАН, БИЗГА ЗИЁ УЛАШГАН МУАЛЛИМЛАРИМИЗНИНГ ҲИССАСИ БЕҚИЁСДИР. ЭЛДА ЭЪЗОЗ ТОПГАН УСТОЗ Холигул опа етук педагог бўлиш билан бирга, оилада меҳрибон она, намунали бека ҳам эди. Қўқонлик Олимбой ака билан турмуш қуриб, 5 нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишди. Афсуски, бир ўғил ва бир қизлари 1940-1941 йилларда хасталикка чалиниб оламдан ўтишди. Ҳеч қайси ота-онани фарзанд доғида куйдирмасин экан. “Сизларга бир гап айтай. Ҳеч қачон эгаллаб турган лавозимга ёпишиб олмаслик керак. Амал, бу бир чопондай гап. Бугун мен кияман, эртага сен киясан, ундан кейин чопонни бошқаси кияди. Чопонни ечиб беришга доим тайёр бўлиш керак. Лекин охиригача астойдил ишлаш керак”, дедилар бизга. Устознинг бу сўзларида кўп ҳикмат бор эди. заводи, консерва заводи, бошқа корхоналар, қатор жамоа ва давлат хўжаликлари мавжуд эди. Туманда турли йилларда бир қанча туман, вилоят, республика миқёсида раҳбар кадрлар етишиб чиққан. Машҳур академик олимлар М.Мирзаев, Н.Маннонов, Ш.Акмалхонов, фахрий академиклар Р.Мусамуҳамедов, З.Фахриддинов, М.Шералиев, З.Алматов каби генераллар шу туман заминида ўсиб, улғайишган... У пайтларда Қибрай туманига тез-тез ўзбек халқининг асл фарзанди, чорак аср Ўзбекистонга раҳбарлик қилган, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи ва шоир, оташин публицист ҳамда нотиқ Шароф Рашидович Рашидов ўз сафдошлари билан ташриф буюриб турар эди. Шароф Рашидович “Қизил Ўзбекистон” жамоа хўжалиги, Тошкент иссиқлик электр станцияси, Давлат наслчилик-селекция маркази, “Қизил шалола” чорвачилик хўжалиги ва бошқа ташкилотларда


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси ЖАСОРАТ — МИЛЛАТ №18-19 (1218) 8 май 2024 йил, чоршанба £УРУРИ ВА ИФТИХОРИ 6 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz 1942 йил. Қора чироқ ёруғида кашта тикиб ўтирган Қумри қизга совчи келди. — Отаси урушда жон олиб, жон бераётган пайтда қизимни узатсам, қандай бўларкан?.. — деди онаси рўмолининг учи билан оғзини тўсиб. Юзлари шамолда тўрлаб кетган Сарви хола ўтинч билан Қумрининг онасига термилди: — Мирюнусимнинг Қумри қизда кўнгли бор. Боламниям урушга олиб кетишармиш. Худо хайрингизни берсин, йўқ деманг. Кичкина тўй қилиб, икки ёшнинг бошини қовуштириб қўяйлик. Ажабмас Мирюнус урушда рўзғорини ўйлаб, ўзини эҳтиёт қилса... Худо ёрлақаб, неварали бўлиб қолсак, ўғлим қайтгунча бизга эрмак бўлармиди-а? Хўп дея қолинг... Қумрининг онаси эътирозга оғиз жуфтлаган паллада, кўзларини хиёл юмиб ўтирган катта отаси совчиларга розилик бериб юборди. — Тўғри ўйлабсизлар, вақт ғанимат. Тўйни бошлайверинглар. Уруш тугагандан кейин катта тантана қилиб, юртга ош берамиз. Қумрининг эгнига энасининг оқ ҳарир кўйлагини кийдириб, бошига оқ сурпдан рўмол солишди. Бешолтита қариндош-уруғлар йиғилиб кечаси тўйни ўтказишди. Хотинлар қаердандир битта чилдирма топиб, оловда қиздириб “Ёр-ёр” айтишди. Келиннинг сарполари — иккита сурп кўйлак, иккита алак кўйлак ва иккита қора сатин нимча бўлди. Тўйдан кейин Мирюнус Қумрининг сочларини силаб, бироз хижолатли товушда шундай деди: — Сенга яхши сарпо қилолмадик, уруш тугаса, зерзабарга кўмиб ташлайман. Келинчак ерга қараб жилмайди. — Ўзингиз соғ бўлсангиз, пешонамиз ёруғ бўлса, латтапуттанинг иши енгил. Орадан олти ой ўтгач, Мирюнусга ҳам чақирув қоғози келди. Йўлга отланаётган йигит келинчакнинг кўзларига тикилиб: — Қумри, сенга нима олиб келай? — деб сўради. Қумри кўз ёшини ичига ютиб, эрига жилмайиб қаради. — Ўзингизни эҳтиётланг, соғомон келаман деб, ваъда беринг. — Насиб этса, гермонни енгиб, ўша томонлардан чиройли хонатлас олиб келаман, саккизтепкисидан... Хўпми? — Йўғ-э, у ёқларда хонатлас бўларканми? — эрига ишонқирамай қаради келинчак. — Э-э, сен билмайсан-да, ҳали мен шундай бир атлас олиб келай, ҳамманинг кўзини куйдириб, кўйлак қилиб кийгин, — дея уни бағрига босди Мирюнус. — Тополмасангиз-чи? — соддалик билан сўради Қумри. — Мана кўрасан, барибир топиб келаман. Топмагунимча қайтмайман. Мирюнус эртаси куни урушга жўнаб кетди. Қумри қорнида гумонаси борлигини эрига айтолмай, уялиб ерга қараганча қолаверди. * * * Мирсиддиқ туғилганда чолкампирлар қувонганидан ўзларини қўйишга жой тополмай қолишди. Чақалоққа қараб қийинчилик ва уруш заҳматини бир зумга бўлса-да, унутишарди. Нима топсалар, шу гўдакнинг оғзига тутишди. Ўзлари оч қолсалар ҳам унинг қорнини тўйдиришди. Очлик ва қаҳатчилик қанча одамни ямламай ютди. Ўн саккиз ёшли Қумри келин эса умид билан яшайверди: бир куни Мирюнус саккизтепки хонатлас олиб, эшикдан кириб келади. Юртга ош беришади. Қумри атлас кўйлакда ял-ял товланиб, югуриб-елиб хизмат қилади. * * * Уруш тугаб, Қумрининг отаси, амаки, тоғалари, қайин-бўйинлар бирин-кетин қишлоққа қайтиб келишди. Мирюнусдан дарак бўлмади. Қумри тунлари тиқ этган товушга қулоқ тутар, “Мабодо ярим кечаси қорни оч кириб келсачи”, деган ўйда ҳар куни бир коса овқатни дастурхонга ўраб, бир чойнак чой дамлаб қўйиб, кейин ухларди. * * * Йиллар ўтаверди. Қумри сиртига сув юқтирмай, кўнгли ярим аёлларнинг кўнглини кўтариб яшайверди. Хотин-халаж Қумридан кўнгил сўраш учун Мирюнусдан гап очса, у: — Менга хонатлас тополмай, сарсон бўлиб юргандир-да... Ўшанда у кишига “Шу хонатласни қўйинг, жонингиз соғ қайтсангиз бўлди”, дегандим, аммо қулоқ солмади. Энди бўлса, гермоннинг юртидан атлас қидириб, сарғайиб юргандир-да, — дерди ярим ҳазил, ярим чин билан. Юрагида ҳамон ўша умид: эри хонатлас олиб келса, манави хотинхалажнинг кўзини куйдириб, ял-ял ёниб юради. Эри билан юртга ош беради. * * * Кечки пайт эшик тақиллади. Етти ёшлардаги Мирсиддиқ ҳовлиқиб дарвоза тарафга югурди. Кир юваётган Қумри икки қўлини тоғорадан олмай, умид билан эшикка кўз тикди: “Наҳот Мирюнус, суянчиғим қайтган бўлса...” Шомнинг ғира-шира қоронғисида ҳарбийча кийинган бир киши дарвозадан кириб келди. Қумрининг юраги қинидан чиқаёзди, қўлидаги совун кўпигини кўйлагига артаркан, соғинчдан сел бўлиб шарпа сари талпинди. Бироқ унга етишига уч-тўрт қадам қолганда, оёқ-қўли бўшашди. Рўпарасида эри эмас, бутунлай бошқа киши турарди. Юраги аламдан тарс ёрилай деди. Аммо ўзини қўлга олиб, меҳмонни ичкарига таклиф қилди: — Келинг... — Исмим Адҳам. Мирюнус билан битта ротада жанг қилгандик. Жанглардан бирида қаттиқ яраландим. Дўстим билан Украинанинг бир қишлоғида ажралишдик. Мени санчастга олиб кетишаётган пайтда Мирюнус манави носқовоғини бериб юборганди. “Агар мендан олдинроқ уйга етиб борсанг, шуни хотинимга бериб қўй, ҳозирча унга берадиган бошқа совғам йўқ”, деб айтганди ўшанда. Биз орқага қайтдик. Йўлда поездимизга бомба тушди. Шундан кейин нима бўлганини билмайман. Ўзимга келганимда портлашгача бўлган ҳамма нарсани унутгандим. Бир оёғимни кесиб, ҳужжатдаги манзилим бўйича, уйга жўнатишди. Яқинда бирданига хотирам тикланиб, Мирюнусни эсладим. Унинг носқовоғини ўзимники деб ўйлаб, ишлатиб юрган эканман. Бировнинг омонати, топсам ўзини кўрарман, топмасам омонатини топширарман, деб уйингизни қидириб келдим. Гузарда тўхтаб, суриштирсам, дўстим ҳали урушдан қайтмабди. Ноумид бўлманг, келин, Мирюнус шунчаки жон таслим қиладиган анойи эмасди. Қумрининг кўз ёшлари дастурхон четига чакиллаб тома бошлади. Аёлнинг дил ярасини тилиб қўйганидан хижолат бўлган меҳмон ноқулай аҳволда жим қолди. Сўнг бир нима эсига тушгандек Қумрига “ялт” этиб қаради: — Балки уям хотирасини йўқотгандир. Эси жойига тушса, қайтиб келар. Адҳамнинг гаплари Қумрининг юрагига умид солди. Мирюнуснинг носқовоғини уйининг тўрига илиб қўйди. * * * Узун ва қалин сочларини бошига чамбарак қилиб, енгларини шимариб бир ишга тушса, ўнта эркакнинг ишини дўндириб қўярди. Шунинг учун ҳам уни Қумри полвон деб аташарди. Катта пайкални суғориш унинг зиммасига тушди. Саҳарлаб сув ёқалайди, кечқурун алламаҳалгача пайкал бошида қолади. Туни билан ухламагани учун оёқлари толиб, пайкал этагидаги булоқ бўйига бориб дам олиш учун бақатеракнинг тагига ўтириб, белига боғлаган тугунчадан бир бурда нон олиб, кавшай бошлади. Бақатеракнинг барглари тинимсиз титрайди. Тонг нафаси, булоқнинг сирли салқини, мовий осмон кўнглига ажиб завқ солди. Ажриққа ёнбошлаб кўзини юмди. Шу пайт кимнингдир томоқ қирганини эшитиб, шошиб ўрнидан тураркан, яқинлашиб келаётган бригадирни кўрди. — Қумринисо, қалайсан, чарчамаяпсанми? — деди у салобат билан. — Худога шукр. Ҳорманг, бригад бува. Азим бригадир унинг рўпарасига чўккалаб ўтирди. — Сенгаям жавр бўлди. Қачонгача эрингни кутиб ўтирасан, ҳайронман. Яхшиси, турмушга чиқ. — Менга кимнинг кўзи учиб турибди, — деди жувон шаддодлик билан. — Сен тегаман, десанг уйланаман, дейдигани топилади. Истасанг, ўзим сени ҳеч кимдан кам қилмай олиб юрардим. Мирюнус ваъда қилган хонатласдан бир эмас, ўн кийимлигини оёғингнинг тагига ташлайман. Нима дейсан-а? — деди Азим бригадир товуши титраб. — Эсингизни еб қўйибсиз, Азим ака! — Менга қара, эринг барибир қайтмайди. Тирик бўлганда шу пайтгача келмасмиди? Уруш тугаганига етти йил бўлди, Қумри. Етти йил-а! Бунчалик қайсар бўлма. Қумри шахд билан ўрнидан туриб этагини силкиди. Бошидан солланиб тушган сочини зарда билан қайта чамбараклаб боғлади. Ғазаби қайнаб, қони гупурди. — Э, боринг-е! — дея Азим бригадирни итариб юборди. Бригадир бир қалқиб, булоқнинг чеккасига бориб йиқилди. Ўтўланни маҳкам чангаллаб, сувга тушиб кетмаслик учун типирчилай бошлади... Шу воқеадан кейин у Қумрига юрак ютиб, яқинлаша олмади. * * * Кўп ўтмай, колхозга янги раис келди. Далани бир айланиб кетгач, бир-икки кун ўтиб, Қумрини идорага ишга чақирди. Қумри розилик бермади: — Менга далада ишлаш яхши, раис бува. Идорада ўтирсам, сиқилиб кетаман. Азим бригадир бошқа ишга ўтказилиб, Қумрини унинг ўрнига бригадир этиб тайинлашди. Қумри куни билан ишдан бош кўтармас, кечалари эса эрининг носқовоғини қўлига олиб силаб-сипар, дуога қўл очиб, унинг тезроқ қайтишини худодан сўрарди. Шундай тунларниг бирида эшик тақиллади. Қумрининг юраги бир ағдарилиб тушгандек бўлди. Носқовоқни қўлидан қўймай, яланг бош, яланг оёқ дарвоза тарафга югурди. “Келди, Мирсиддиқнинг отаси келди. Худо хоҳласа, юртга ош берамиз...”, деб ўйлади у. Эшикни очди-ю, турган жойида тахтадек қотиб қолди. Рўпарасида раис турарди. — Келинг, раис бува... Раис тап тортмай, ҳовлига қадам қўйди ва мулозаматсиз ҳолда аёлни сенсираб гап бошлади. — Яхши ўтирибсанми, Қумри? — Худога шукр, — аёл ичкарига зипиллаб кириб, рўмолини бошига солиб чиқди. Раис қўлидаги қоғоз пакетни бир четга қўйиб, чорпояга ўтирди. — Чой-пойинг борми? — деди ўз уйига келгандек, бемалол. Қумрининг ори келди: “Ўзини ким деб ўйлаяпти бу раис?” Ичкаридан ярим чойнак совуқ чой кўтариб чиқди. Раиснинг олдига дастурхон ёзди. — Ўлгудек очман, ҳозир райкомдан йиғилишдан келяпман. Жувон уйга кирди. Қорачироқнинг ёруғида тимирскиланиб, эри учун олиб қўйган овқатини қўлига олди. “Эҳтимол, отаси ҳозир келиб қолар...” деган умид кўнглидан ўтди. Овқатни қайта жойига қўйди. Товоқчада ўғли иккаласидан қолган озроқ овқат бор эди. Шуни меҳмоннинг олдига олиб чиқди. Раис совуқ чой билан совуган овқатни еб, қорин тўқлагач, жувонга юзланди: — Қумри, юртда қийинчилик, сенинг ҳолинг қалай? — Худога шукр, раис бува, насибамизни териб юрибмиз... — Бу, эринг урушдан қайтмаётганмиш. — Ноумид шайтон, кутяпмиз... — Ўғлинг ҳам кап-катта йигит бўлиб қолди. Унга ота керак, Қумри. Отаси бедарак кетган бўлса бордир, аммо ҳозир ўғлингга эркак кишининг тарбияси зарур. Қумри раиснинг гап оҳангидан нима демоқчи бўлаётганини сезиб турса ҳам, индамай ерга қараб ўтираверди. — Йўқ демасанг, ҳолингдан ўзим хабардор бўлиб тураман. Бу ёқда болангнинг ўқиши бор. Ҳали буни уйлаб-жойлаш керак. Бошингда эркак бўлмаса, қийналиб қоласанми, дейман-да... — Худонинг ўзи бир йўлга бошлар, раис бува. — Сен шундай дейсану, ёш умринг увол. Мана буни олгин-да, битта кўйлак тикдириб кий. Атайлаб сенга сотиб олдим. Айтишларича, атласни яхши кўрармишсан. Раис қоғозга ўралган матони Қумрининг олдига суриб қўйди. — Буни аёлингизга олиб боринг, раис бува! — Қумри, куйган дилимни баттар куйдирма! Аёлнинг томирларигача титраб кетди. Ўғли уйғониб, мўралаб тургандек, эшикдан Мирюнус кириб келаётгандек уят ва номус бутун вужудини эгаллаб олди. Қумри полвоннинг юрагида полвонлиги бош кўтарди. — Менга қаранг, нималар деяпсиз?! Эркаги йўқ уйни хоҳлаган пайтим оёқ ости қилоламан, деб ўйладингизми? — деди овози титраб. — Бу уй эркаксиз қолмаган, раис! Ана, уйда ўғлим бор! Раис довдираб, чўнтагидан рўмолчасини олиб, манглайига босди. — Қумри, сен хафа бўлма, хафа бўлма Қумри... Раис ўрнидан оғир қўзғалиб, дарвоза тарафга юрди. Унинг боши эгилган. Елкасига икки тонна юк ортилгандек, қийинчилик билан қадам ташларди. Лақ-лақ титраётган Қумрининг оёқларидан мадор қочди. Ерга ўтириб қолди ва изиллаб йиғлаб юборди. Эртасига уни идорага чақиришди. “Энди раис зуғумини бошлайди. Майли, истаса, колхоздан кўчириб юборсин”, деб ўйлади аёл. Идорада одам кам, раис хонасида бир ўзи ўтирарди. — Мумкинми? — дея эшикдан мўралади жувон. — Қумрихон... — гап бошлади раис унинг кўзларига қарамай. — Сиздан кечирим сўрайман. Яхши иш қилмадим. Кўнглингиз тўқ бўлсин, энди сизни ҳеч ким хафа қилмайди. Истасангиз, идорага ишга келинг, истасангиз, далада ишланг, фақат бу ерларни ташлаб кетаман, деманг. Ишонинг, ваъда бераман, сизни хафа қилувчи бўлмайди энди! Раиснинг олдидан чиққач Қумри тўғри уйига борди-да, эрининг носқовоғини бағрига босиб, дод солиб йиғлади. Мирюнус иккаласи хушбахт кунларни ўтказган хона деворларини тирноқлаб йиғлади. Бошқани эр қилиб кетса, боланинг юзига қандай қарайди. Қумри полвон бўлатуриб, ёлғизгина ўғлини бегона эркакка мўлтиратиб қўядими?! Йўқ, яхшиси, кутади. Умид билан кутади. Бир куни Мирюнус, албатта, эшикдан кириб келар... Ўшанда Қумри полвон юртга ош беради. * * * Мирсиддиқ институтни битириб, ишга киргач онасига хонатлас олиб берди: — Буни киймасангиз хафа бўламан. Энди сизга бўз билан чит кўйлаклар ярашмайди. — Қўйсанг-чи, — деб матони ўзидан нари сурди у. Ўғлининг юзида норозилик зуҳурланди. Худди отасидек қайсарлик билан Қумри полвоннинг юз-кўзига тикилди: — Одамлар қўли юпқалиги учун Мирсиддиқ онасига бир кийим хонатлас олиб беролмаяпти, деб гап қилишяпти. — Уларга парво қилма. Отангга сиз олиб бермагунингизча хонатлас киймайман, деб лафз қилганман. Одамларнинг арзимаган гапини деб лафзимни ерга урайми, болам! Ялтиллатиб атлас кийиб юрганимда отанг кириб келса, лафзида турмабдида, деб кўнгли оғримайдими? — деди у қатъият билан. Қумри полвон 80 ёшигача атлас кўйлак киймади... * * * ...Қумри полвон вафот этибди, деган гапни эшитиб, қишлоқнинг ёшу қариси бир қалқиб тушди. Эркаклар майитни тобутга қўйишаётган паллада кимдир Мирсиддиқнинг қулоғига пичирлади: — Ичкарида сизни чақиришаётган экан. У хотин-халаж ўтирган уйга яқинлашди. Ичкаридан чиқиб келган кекса кампир рўмолининг учини кўзига босаркан, унинг қўлига бир кийимлик хонатлас тутқазди: — Онанг 62 йил отангни кутди. Эримга сўз берганман деб бир умр атлас кўйлак киймай ўтди. Шу мато, ҳеч бўлмаса, қабристонгача унга ҳамроҳлик қилсин... Эркаклар тобутни елкаларига олишганда тобут устига ёпилган хонатлас енгил шабадада ҳилпираб, ял-ял товланди. Қумри момо шундай умр кечирди ёронлар, шундаааай яшади у! Ҳамрохон МУСУРМОНОВА. ХОНАТЛАС Уруш тугаб, Қумрининг отаси, амаки, тоғалари, қайин-бўйинлар бирин-кетин қишлоққа қайтиб келишди. Мирюнусдан дарак бўлмади. Қумри тунлари тиқ этган товушга қулоқ тутар, “Мабодо ярим кечаси қорни оч кириб келсачи”, деган ўйда ҳар куни бир коса овқатни дастурхонга ўраб, бир чойнак чой дамлаб қўйиб, кейин ухларди. Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан 1 миллион 433 230 киши сафарбар этилган. Бу урушга яроқли аҳолининг 50-60 фоизини ташкил этарди. Урушдаги бир қанча жангларда ўзбекистонлик ўғлонлар фашист босқинчиларига қарши курашда матонат кўрсатиб, енгилмаслигини бутун жаҳонга намойиш этган. Ана шундай жанг майдонларидан бири Брест қалъаси эди. Кўп сонли фашистларнинг бир ой давомида қутуриб қилган ҳужумларидан қалъани мардонавор ҳимоя қилиб, пировардида ҳалок бўлган барча жангчилар ичида бир неча ўзбек ўғлонлари ҳам бор эдилар. Булардан бири сержант Дониёр Абдуллаев бўлиб, у душманнинг қалъага қилган ҳужумларидан бирида 4 немисни ўлдириб ўзи ҳам ҳалок бўлади. Брест қалъасини ҳимоя қилишда ўзларининг жасорати билан донг таратган ўзбекистонлик жангчилар ҳақида гап кетганда Т.Алиев, Исаев, Юсупов, Т.Хидиров, Н.Содиқов, А.Абдуллаев ва бошқа номларни алоҳида тилга олиш зарур. Ўзбекистонлик жангчилар Иккинчи жаҳон урушининг энг оғир жанглари кечган Киев, Смоленск, Одесса, Севастополь ва бошқа кўплаб шаҳарларнинг ҳимояларида, бу шаҳарлар остоналаридаги тарихий жангларда иштирок этдилар. Москва остоналарида уни ҳимоя қилиш учун олиб борилган жангларда И.В.Панфилов қўмондонлигидаги 8-гвардиячи дивизия жангчилари қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган. Бу дивизия Қозоғистонда ташкил қилинган бўлиб, унинг таркибида Тошкентдаги пиёда қўшинлар билим юртида таълим олган 180 дан ортиқ офицерлар бор эди. Москва ҳимоясида кўрсатган хизмати учун Олий Бош Қўмондонлик томонидан “Қизил байроқ” ордени билан мукофотланган бу дивизия жангчилари орасида ўзбек ўғлонлари Зариф Ибрагимов, Икром Жалилов, Мамадали Мадаминов ва бошқалар ҳам бор эди. Москва остоналаридаги жангда жуда кўплаб ўзбекистонлик жангчилар генераллар Н.А.Белов ва Л.М.Доваторлар қўмондонлик қилган отлиқ корпусларида мардлик намуналарини кўрсатиб жанг қилдилар. Москва остоналаридаги Иккинчи жаҳон урушининг энг қаттиқ жангларида ўзбек ўғлонлари билан бир қаторда, ўзбек аёллари ҳам қатнашиб ўз жасоратларини намоён этдилар. Ана шундай ўзбек аёлларидан бири Зебо Ғаниева Москва остоналаридаги жангларда бир ўзи 28 та фашистни ер тишлатди. Кўрсатган бу жасорати учун у “Қизил байроқ” ордени ва “Снайпер” белгиси билан мукофотланди. Москва остоналаридаги жангларда кўрсатган жасорати учун Ўзбекистонлик жангчилардан 1753 киши “Москва мудофааси учун” медали билан мукофотланди. Ўзбекистонлик жангчилар 1942 йилнинг ёзидан 1943 йил баҳоригача Сталинград остоналарида бўлиб ўтган жангларда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Снайперчи Абдужаббор Алиқулов 13 гитлерчини, яна бир снайперчи ўзбек ўғлони Хўжаматов 117 та, пулемётчи Ҳамро Очилов эса 1500 фашистни қириб ташлайдилар. Сталинград остоналаридаги жангларда жасоратлари учун 2788 ўзбекистонлик жангчилар “Сталинград мудофааси учун” медали билан тақдирландилар. ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ 1941-1945 йилларда башарият бошига мислсиз кулфатлар ёғдирган Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ўзбекистонлик жангчилар ҳам таърифга сиғмас қаҳрамонликлар намойиш этган.


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси 9 МАЙ — ХОТИРА ВА ªАДРЛАШ КУНИ 8 май 2024 йил, чоршанба №18-19 (1218) fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz 7 Фашист газандалари бостириб кирганда адибларимиз ҳам қўлда қалам ва қурол билан жангга отландилар. Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов ижодини шеър ёзишдан бошлаган. 1938 йилда ёзган “Нафрат” шеърини ўқиганимда, ҳар сафар унинг истеъдоди ва закосидан ҳайратга тушаман. Чунки одамзот бошига чексиз-чегарасиз кулфатлар солган Иккинчи жаҳон уруши ҳали бошланмаганди. Лекин шоир бу шеърида фашизм ва Гитлернинг жирканч башарасини фош қилиб, инсониятни огоҳликка чорлади. Фашизм, бу — эл бошига битган бир бало, Фашизм, бу — талончилик, очлик, ҳам вабо. Шеърнинг хулосаси аниқ: Гитлер, албат, бу тарихнинг қаҳрига учрар. Фашистлар Германияси мамлакат ҳудудига бостириб кирган 1941 йил 22 июнь куни шоир ўзининг машҳур “Тарихнинг қаҳри-ла қайрадим қилич” шеърини ёзди ва Ватан ҳимоясига отланди. Эй, юрак, Ватан деб элга қасам ич, Тарихнинг қаҳри-ла қайрадим қилич. Жангда оғир ярадор бўлган Шароф Рашидов фронт ортига қайтарилди. У долзарб мавзуларда публицистик мақолалар ёзиш билан бирга, адабий асарлар ёзишда давом этди. Адибнинг “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романлари халқимизнинг фронт ортидаги жасоратли меҳнатини улуғлашга ва шундай оғир шароитда ҳам бирон нарсани шилишга интилаётган қаллобларни қоралашга бағишланди. Албатта, уруш даҳшатларини кўрган ёзувчининг бу мавзуга қайтмаслиги мумкин эмасди. Негаки, уруш жароҳатлари вақти-вақти билан хуруж қилади. Шароф Рашидов ҳам йиллар ўтиб, “Дил амри” қиссасини ёзди. Қиссадаги даҳшатли воқеалар уруш исканжасида қолган Россиянинг Новгород вилоятида бўлади. “Ёвузликда немис-фашистларнинг ўзлари ҳам, итлари ҳам бир-бирларидан қолишмас эди. Уларнинг табиати — босқинчилик, йиртқичлик”. Кичик қишлоқ мисолида урушнинг бало-қазо, тинчликнинг ҚЎЛДА ҚАЛАМ ВА ÛУРОЛ БИЛАН! “УРУШНИНГ ОТИ ЎЧСИН, ТИНЧ-ОСОЙИШТА КУНЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН БЕАДАД ШУКР!” КЕКСАЛАРИМИЗНИНГ ХЎРСИНИБ АЙТАДИГАН БУ СЎЗЛАР БОЛАЛИГИМДА ҚУЛОҒИМГА СИНГГАН ВА БУ СЎЗЛАР УЛҒАЙГАНИМ САЙИН ҚАТТИҚРОҚ АКС-САДО БЕРДИ. ЧУНКИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИГА ОИД ТАРИХИЙ ВА АДАБИЙ АСАРЛАРНИ ЎҚИБ, ФАШИЗМНИНГ ИНСОНИЯТ, ЮРТДОШЛАРИМИЗ БОШИГА СОЛГАН ЧЕКСИЗ КУЛФАТЛАРИНИ ИЧ-ИЧДАН ҲИС ҚИЛДИМ. АЙНИҚСА, УРУШ МАВЗУСИДА ЁЗИЛГАН АДАБИЙ АСАРЛАР ИНСОНИЯТ БОШИГА ТУШГАН ЎША ФОЖИАЛИ ЙИЛЛАРНИ КЎЗ ОЛДИМДА ГАВДАЛАНТИРДИ. АХИР, ТАНИҚЛИ БОЛҚОР ШОИРИ ҚАЙСИН ҚУЛИЕВ: “ШОИР ОЧ ГЎДАК ҚАЕРДА ЙИҒЛАМАСИН, УНИНГ ЙИҒИСИНИ, АСКАР ҚАЕРДА ЎҚДАН ЙИҚИЛМАСИН, УНИНГ ИНГРАШИНИ ЭШИТАДИ”, — ДЕЯ БЕЖИЗ ЁЗМАГАН. азиз неъмат эканлиги ана шу сўзларда ифодаланган. Асардаги Серёжа, Ира, Бобоёр Омонов каби бадиий тимсоллар самимийлиги билан ўқувчилар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллайди. Ўша даҳшатли кунлар бошланганда ҳассос шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг даъваткор шеъри баралла янгради. Юрса агар томирда қонинг, Азиз бўлса бир парча нонинг, Керак бўлса номус, виждонинг, Бўлсанг йигит, бўлсанг ҳамки чол: Қўлингга қурол ол! Ҳассос шоир уруш даврида ана шундай асарлар яратиш билан бирга, машҳур рус шоири Константин Симоновнинг “Мени кутгил” шеърини маҳорат билан таржима қилиши ўзбек аскарларига куч-қувват бағишлади, жасоратга ундади ва ғалабага бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Зиёлилар таъбири билан айтганда, агар шеърга “Қаҳрамонлик” унвони берилганда эди, биринчи навбатда “Мени кутгил” шеърига бу унвон берилган бўларди. Кўзларингга тўлса ҳамки ёш, Фақат сен кут ва айла бардош. Мени кутгил ва мен қайтарман, Ўлимларни қолдириб доғда... Жанг бўлган жойларда жабр кўрган бир миллиондан ортиқ киши Ўзбекистонга вақтинча кўчирилди. Улардан 200 мингдан зиёди етим болалар эди. Бағрикенг ўзбек оилалари уларни тарбиясига олди: Шомаҳмудовлар оиласи 14 нафар, Самадовлар оиласи 12 нафар болани... Ўша оғир кунларда бағрикенг ўзбек оилалари бутун дунёга уруш ҳеч қачон меҳр-оқибатга зиён етказа олмаслигини намойиш этишди. Академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан” шеъри халқларни оғир кунларда янада бағрикенг бўлишга, аскарларимизни эса фашист газандаларига қақшатқич зарба беришга даъват қилди. Онанг хўрландими, Отанг ўлдими, Сен етим қолдингми, Қайғурма, қўзим, Кўзим усти, Миннатинг бошимга дурра... Сен етим эмассан, Тинчлан, жигарим! Иккинчи жаҳон урушининг Курск – Орёл-Белгород, Ленинград, Кавказ, Болтиқбўйи шаҳарлари, Польша, Чехословакия, Венгрия, Руминия, Югославияда бўлиб ўтган шиддатли жангларда фаол иштирок этдилар. Фақат 1944 йилда Қизил Армиянинг душманга қарши олиб борган умумий ҳужуми даврида ўзбекистонлик жангчилардан 78 киши собиқ Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди, холос... Ўзбекистонлик жангчилардан 1706 киши “Берлин олингани учун” медали билан мукофотланди. Юртимиз ўғлонлари Японияни тормор этишга қаратилган жангларда ҳам фаол иштирок этдилар ва 6770 нафар жангчиларимизга орден ва медаллар топширилди. Иккинчи жаҳон уруши фронти жанг майдонларида ўзбек ўғлонларидан Собир Раҳимов, Аҳмаджон Шукуров, Қўчқор Турдиев, Воис Эргашев, Мамадали Топиболдиев, Абдусалом Деҳқонбоев, Тожиали Бобоев, Остонақул Шокиров, Элбой Қорабоев ва бошқа юзлаб марду майдонлар жанг майдонларидаги кўрсатган жасоратлари учун “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвонига эга бўлдилар. Шунингдек, 1939-45 йиллардаги уруш давомида ўзбекистонлик жангчилардан 120 минг киши собиқ СССРнинг турли орден ва медаллари билан тақдирланди. Шулардан 300 дан ортиқ кишига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Шундай қилиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг мард ўғил-қизлари фронт орқасида, шунингдек, урушнинг даҳшатли жанг майдонларида меҳнат ва жанговарлик жасоратларини кўрсатиб, ғалабага салмоқли улуш қўшдилар. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг ўн етти йил давомида “Ғалаба куни” байрам сифатида нишонланмаган. Урушдан кейин СССР таркибида 127 миллион нафар фуқаро қолган. Ленинград қамали 872 кун (08.09.1941 — 27.01.1944 й-й.) давом этган. Статистик маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида совет офицерларининг 80 минг нафаридан ортиғи аёллар бўлган. Немислар Украинада жами 334 та қишлоқни ёқиб юборган. Ёқишдан олдин қишлоқ аҳли уйларига қамаб қўйилган. Уруш пайтида аёл снайперларни тайёрловчи махсус мактаб ташкил этилган. Урушда қаҳрамонлик кўрсатганларнинг ҳаммаси ҳам орден, медаллар билан тақдирланмаган. Сабаби, орден ва медалларни зарб этишга жисмонан улгуришнинг имкони бўлмаган. Шунинг учун қаҳрамонларга 1956 йилга қадар навбати билан орден, медаллар тарқатилган. Иккинчи жаҳон урушида 6 мингдан зиёд махсус тайёрланган итлар фаол иштирок этган. Санитар итлар жанг майдонида ярадор ҳушидан кетган бўлса, унинг юзини ялаб, хушига келтирган ва санитар итлар ёрдамида уруш даврида 7 мингга яқин ярадор офицер ва аскарлар жанг майдонидан олиб чиқилган. Сапёр итлар эса уч юзга яқин йирик шаҳарларни минадан тозалаган. Немис қўшинларига уруш аввалида тўрт юз мингга яқин полициячи кўнгилли сифатида келиб қўшилган. Аммо орадан кўп ўтмай, улар совет партизанлари сафига қочиб ўтиб кетган. Гитлер Сталинни эмас, балки машҳур сухандон (диктор) Юрий Левитанни хавфли душман сифатида тан олган экан. Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тайёрлади. ФАКТЛАР ВА РА£АМЛАР Жанг суронлари тинмаган даврда ёзувчиларимизнинг ўткир қаламлари ҳам бир лаҳза тинмади. Жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олган Ойбекнинг “Навоий”, Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди”, Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Асрор бобо” каби мумтоз асарлар уруш даврида ёзилди. Кўплаб шоир ва ёзувчиларимиз қўлда қурол билан фашистларга қарши аёвсиз жангларга кирдилар. Истеъдодли шоир Султон Жўра Белоруссия учун бўлган жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Маҳоратли шоир ва таржимон Зоҳиджон Обидов жангда оғир яраланди, бир оёғини Европада қолдириб юртимизга қайтди ва ижодини фаол давом эттирди. Кейинчалик дунёга “Игна билан ёзилган роман” муаллифи сифатида танилган Вали Ғафуров оғир жангда икки кўзидан айрилди. Жангларда иродаси тобланган ёзувчи брайл ёзувини ўрганди, баракали ижод қилди ва машҳур “Вафодор” романини бекаму кўст ниҳоясига етказди. Ҳурматли ёзувчи ва журналист Иброҳим Раҳим 1937 йилда ҳарбий хизматга чақирилганди. У Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли жангларида омон қолиб, юртимизга ғалаба билан қайтди ва уруш мавзусидаги “Чин муҳаббат”, “Генерал Равшанов” каби асарларни яратди. Фикрини мухтасар ифодалайдиган ёзувчининг севимли шоиримиз Эркин Воҳидов билан Москвадаги суҳбати ибратлидир. Поездда Берлинга кетаётган Эркин ака Иброҳим акадан сўрайди. — Билмайсизми, поезд Москвадан Берлингача қанча вақтда боради? — Эркинжон, поезд қанча вақтда боришини билмайман, лекин биз Москвадан Берлингача тўрт йилда борганмиз. Ҳа, улар Москвадан Берлингача уруш оловлари ичида, қон кечиб, қанча сафдошларини тупроққа топшириб тўрт йилда боришган ва Рейхстаг устига Ғалаба байроғини ўрнатишган. Ҳаёт синовларидан шараф билан ўтган адибимиз Шуҳрат 1940 йилда ҳарбий хизматга жалб этилганди ва шинелли йилларнинг барча даҳшатларини кўрди. Унинг “Шинелли йиллар” романи ижодида муҳим ўрин тутади десам, буни муҳтарам адибимизнинг шеър, драма ва романларига бўлган ҳурматимнинг бир намунаси сифатида қабул қилинг. Катта ҳаёт тажрибасига эга ёзувчимиз Назир Сафаров уруш даврида ҳарбий журналист сифатида фаолият кўрсатди ва ўзбек аскарлари жасоратига бағишланган “Ўқ ўтмас ботир”, “Водиллик қаҳрамон”, “Қаҳрамоннинг туғилиши” каби очеркларини матбуотда эълон қилди. Аслида, журналистлик — машаққатли касб. Уруш даврида ҳарбий журналист бўлиш эса қаҳрамонликка тенг. Ана шундай машаққатли вазифада таниқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилий, шоир Назармат каби журналистларимиз фаолият кўрсатишди. Султон Акбарий, Суннатилла Анорбоев, Баҳром Раҳмонов каби адибларимиз ҳам қўлда қурол билан Иккинчи жаҳон урушининг шафқатсиз жангларида қатнашди. Бу қолган адибларимиз уйда ижод қилишган дегани эмас. Барча таниқли ижодкорларимиз сафарбар этилиб, фронт чизиғигача боришган, ўқлар товуши остида аскарларимиз руҳини кўтаришга ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. Бундай тадбирларда севимли шоирамиз Зулфия ҳам Ҳамид Олимжон билан бирга иштирок этган. Албатта, Зулфия опа уруш мавзусида кўплаб умрбоқий асарлар ёзган. Лекин унинг “Ўғлим, сира бўлмайди уруш!” шеъри нафақат Зулфиянинг, балки жаҳон шеъриятининг юксак намуналаридан бири десам, айни ҳақиқатни яна бир бор таъкидлайман. Бу шеър уруш вайронкорлигини, азоб-уқубатларини кўрган шоиранинг — онанинг қалб нидоларидир: Мен онаман, менинг юрагим Фарзандларим қувончига кон. Дил орзиқар, баъзан тилагим Ваҳималар ўраган замон. Йўқ, урушнинг номи ҳам ўчсин, Менинг ўғлим керак ҳаётга. Истамайман, унинг дудлари Қўнсин лаби узра қанотга. Бас, бас, эзгу оналар қалби, Яшай олсин бехавф, бахт билан. Меҳнатимиз, ғазаб, севгимиз Тинчлик, дейди бутун халқ билан. Кўкрак сути ва меҳнат билан Биз жаҳонга берганмиз турмуш. Она қалби оёққа турса, Ўғлим, сира бўлмайди уруш! Европада жанглар сурони тугагани билан Иккинчи жаҳон уруши Узоқ Шарқда давом этди. Бу жангларда ёш ижодкор Одил Ёқубов ҳам қатнашди. У урушдан ғалаба билан қайтгач, жанг суронлари остида бошлаган “Изларман” қиссасини тугатди. Қисса ўқувчилар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди ва ўзбек адабиётида янги истеъдод бўй чўзаётганидан дарак берди. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган адибларимизнинг ҳар бири ва уларнинг шу мавзуда ёзган ҳар бир асари ҳақида ҳали тадқиқотлар олиб борилади, кенг қамровли кўплаб мақолалар ёзилади. Чунки бешафқат жангларда келажак авлодлар тинч-осойишта яшашлари учун жонини хатарга қўйган адиблар уруш мавзусида юрак қони билан асарлар ёзишган. Ахир, уруш даҳшатларини кўрган адиб бошқача ёза олмайди. Уруш кўрганлардан кейинги авлодга мансуб адибларимиз ҳам бу мавзуда сара асарлар ёзишди. Эркин Воҳидовнинг “Нидо” достони, Абдулла Ориповнинг “Сўнгги уруш” шеъри, Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикояси... ана шундай асарлар қаторидан ўрин эгаллади. Ёш авлодга мансуб адибларимиз ҳам юртимизда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши учун уруш даҳшатларига бағишланган мавзуда ижод қилмоқдалар. Шукрки, юртимизда тинчлик, лекин жаҳонда ҳали уруш олови сўнмаган, ҳали ўқлар товуши тинган эмас. Шоирёзувчиларимиз қаердадир ўқдан йиқилган аскар инграшини, қаердадир етим қолган гўдак йиғисини эшитганлари учун қўлга қалам олмоқдалар, олам аҳлини аҳилиноқ яшашга даъват этмоқдалар. Зеро, бу шарафли вазифа бизга Ҳазрат Алишер Навоий бобомиздан меросдир: Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ, Ёр ўлунг бир-бирингизгаким, эрур ёрлиғ иш. Дунё дарди билан яшаётган безовта юраклар бор экан, ишончим комил, қачондир ер юзида тинчлик-осойишталик қарор топади. Одамлар, халқлар ҳамжиҳатликда турмуш ташвишларига ечим излайдилар ва ҳаёт қувончларидан баҳраманд бўладилар. Асрор МЎМИН, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси 8 май 2024 йил, чоршанба №18-19 (1218) 8 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz КОМИЛЛИК ХИЁБОНИ Биласизми? Саломатлик Навбатчи: Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА Мусаҳҳиҳ: Майсара НАЗАРОВА Дизайнер: Аҳрор МАЛИКОВ ГАЗЕТА 1999 ЙИЛНИНГ АВГУСТ ОЙИДАН ЧИҚА БОШЛАГАН. Газета “SHARQ” нашриёти-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Корхона манзили: “Буюк Турон” кўчаси, 41-уй Газета 2014 йил 26 августда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 0245 рақами билан рўйхатга олинган. Газета ҳафтанинг чоршанба куни чиқади. 1 2 3 4 5 6 ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ- ОММАБОП ГАЗЕТАСИ Электрон почта: [email protected] ISSN 2010-9342 Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин. МУАССИС: ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ Бош муҳаррир: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй. Газета таҳририят компьютер марказида терилди ва саҳифаланди. ТЕЛЕФОНЛАР: Бош муҳаррир: 71 232-08-80 Қабулхона 71 232-01-99 Таҳририятга келган хатлар доимий эътиборимизда бўлиб, улар муаллифларига қайтарилмайди. Адади – 2400. Газетанинг баҳоси келишилган нархда. Қоғоз бичими: А-2. Ҳажми: 4 босма табоқ Буюртма – Г 527 Босишга топшириш вақти 21.30. Топширилди 23.40. Интернет манбалари асосида Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тайёрлади. ЕРДА КЕТМА-КЕТ КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНЛАРИ СОДИР БЎЛМОҚДА. БУНДАЙ КУНЛАРДА ҲАТТО ОДАМЛАР САЛОМАТЛИГИДА ЎЗГАРИШЛАР КУЗАТИЛАДИ. БУ ҲАҚДА “METEOAGENT” ХАБАР БЕРМОҚДА. Жорий йилнинг 23 апрелида Қуёшда бир вақтнинг ўзида тўртта мегачақнаш қайд этилган. Ўшанда мутахассислар магнит бўронлари кузатилишидан огоҳлантирган эди. Прогнозларга кўра, 3 май куни К-индексида 7 балли магнит бўрони кузатилган. 30 апрель ва 1 май куни 6 балли, 2 майда эса 7 балли магнит бўрони қайд этилган. Олимларнинг таъкидлашича, магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Маълумотларга кўра, 5-6 май кунлари заиф магнит бўрони кузатилган. 12-13 майда эса ўртача, 20 майда заиф, 25-27 май кунлари ўртача магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Магнит бўрони даврида саломатлик билан боғлиқ қуйидаги ўзгаришлар рўй бериши мумкин: • бош айланиши ва бош оғриғи; • уйқу бузилиши; • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар; • қон босимининг бузилиши; • сурункали касалликларнинг кучайиши; • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ; • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши; • ҳолсизлик. Магнит бўронлари кузатиладиган кунларда камида 7-8 соат ухлаш, рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак. Шунингдек, эрталабки машқлар, тоза ҳавода сайр ва югуриш магнит бўрони даврида саломатлик ва тетикликни таъминлашга ёрдам беради. Нолдан шунчаки тўлдирувчи сифатида фойдаланиш — катта сонларни кичикроқдан ўз рақамига ажратиш V асрда Ҳиндистонда Арябҳата исмли олим томонидан яратилган. Математик ва астроном Арябхата бугунги кунда биз билган математика учун жуда муҳим бўлган бир нечта математик тушунчаларни, жумладан, “пи” қиймати ва тўғри бурчакли учбурчак формуласи яратилишига ўз ҳиссасини қўшган. Илгари нолнинг йўқлиги оддий ҳисобкитобларни амалга оширишда қийинчилик туғдирарди. Шундан сўнг VII асрда Браҳмагупта номи билан танилган олим ҳисоб-китобларда нолдан фойдаланишнинг энг қадимги усулларини ишлаб чиқди ва уни биринчи марта рақам сифатида фанга киритди. Ҳозир биз инглиз тилида “ноль” деб атайдиган сонни Браҳмагупта “шуня” ёки “суня” деб номлаган, бу санскритча “бўшлиқ” ёки “ҳеч нарса” деган маънони англатади. Ҳиндистон маданиятида “ҳеч нарса” ёки ўз ичида “бўшлиқ” бор деган фикр мавжуд. Нолни рақам сифатида тушунилишдан анча олдин, бу фалсафий тушунча ҳиндуизм ва буддизмда ўргатилган ва медитация орқали қўлланилган. Қадимги ҳинд рамзи “Бинди” ёки “Бинду” марказ рамзи ҳисобланган нуқтали доирани ифодалаш учун Суня рамзи сифатида овалдан фойдаланишга олиб келди. Ноль тушунчаси аста-секин шарқдан Хитойга кўчиб ўтди. Кейин ғарбга етиб борди. Ва ниҳоят, унинг аҳамияти ғарб маданияти томонидан тан олинди, улар аввал “ҳеч нарса” ғоясига қарши бўлиб, уни маъносиз деб атаган. Милоддан аввалги 1200 йилда италиялик математик Фибоначчи, “ўрта асрларнинг энг истеъдодли ғарбий математиги” деб ҳисобланган одам ҳинд математикаси ва уларда нолдан фойдаланиш ҳақида шундай ёзган: “Ноль сони том маънода ҳеч қандай қийматга эга бўлмаса-да, унинг консепсияси математиканинг бугунги кунгача ривожланишига имкон берди. “Ноль” ихтиросисиз бугунги кунда биз билган нарсаларнинг кўпини амалга ошириш мумкин бўлмас эди. Агар Арябхата, Браҳмагупта ва Ҳиндистоннинг “ҳеч нарса” ғоясига қизиқиши бўлмаганида, балки бугунги цивилизация бошқача бўлармиди...” “НОЛЬ” РАÛАМИ ÛАНДАЙ ПАЙДО БÙЛГАН? ЕРНИ КУЧЛИ МАГНИТ БÙРОНИ ÛОПЛАДИ “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилояти бўлими Сиз, азиз юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз! Хотира — улуғ, қадр — абадий. Ўтганларни хотирлаш, ёнимиздаги нуронийларни қадрлаш асосий бурчимиздир. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам Хотира ва қадрлаш куни олдидан суронли жангларда мардонавор хизмат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳамда фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари топширилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истиқомат қилишади. 212 нафар фронторти меҳнат фахрийлари бўлиб, уларнинг 124 нафарини нуроний онахонлар ташкил этади. Уларнинг барчасига эъзоз-эҳтиром кўрсатилмоқда. “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилояти бўлими жамоаси мамлакатимиздаги барча уруш ва меҳнат фахрийларини, нуроний кексаларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди! ОРАМИЗДАГИ АФСОНАЛАР 152 минг киши фронтга жалб этилган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилганлар эса бундан бир неча баробар кўп бўлган, — дейди “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Шуҳрат Негматов. — Афсуски, 73 минг нафар ватандошимиз уруш ўчоқларида вафот этган, уларнинг номи хотира китобларида битилган. Урушдан қайтиб келганлар ҳам нафақат тан жароҳати, балки қалбидаги ўша йиллар азобуқубатлари, йўқотишлар туфайли пайдо бўлган оғриқлар билан яшади. Юзи кулиб турса-да, қалбининг тубтубида битмас жароҳатлар борлигини англаш қийин эмасди. Улар сафи ҳам йилдан-йилга камайиб бораётгани кўнгилни оғритади. Минг афсус, бугун улар беш киши қолган. Ҳар бирлари қарийб асрга тенгдош, бугунги ҳар бир кунлари асрлардек қадрли. Улар бугун Самарқанд вилоятида элнинг эъзозида, давлатнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечираётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, юз ёш остонасидаги пиру бадавлат нуронийлар. Фақат байрамларда эмас, йил давомида уларнинг хонадонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Каттақўрғон тумани “Боғот” маҳалласида яшовчи Раҳмат бобо Қобилов, “Тарнов” маҳалласида яшовчи Райим бобо Юсуповларнинг хонадонига “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Шуҳрат Негматов, Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов, маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида кириб келганида отахонларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Отахонларга ташаккурномалар, қимматбаҳо совғалар топширилди. Каттақўрғон туманида Раҳмат Қобилов ва Райим Юсупов, Самарқанд туманида Аҳад Очилов, Ургутда Бўрон Гадоев, Самарқанд шаҳрида Михаил Колмагоров каби нуронийларнинг яшаш манзиллари, хонадонлари шу кунларда жуда гавжум. Гоҳ туман ва шаҳардан келиб, уларни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги билан тарбиклашяпти, уруш йиллари хотирланиб, бугунги кунларга шукрона айтилмоқда. — Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида Самарқанд вилоятидан меҳмонларнинг қадами узилмайди. Каттақўрғон туманининг ёшлари Раҳмат бобо ва Райим боболарнинг ҳаёти ва Иккинчи жаҳон урушидаги жасоратига бағишланган “Орамиздаги афсоналар” деб номланган ҳужжатли видеоролик яратдилар. Бу ҳужжатли видеоролик Каттақўрғондаги мактаблар ва маҳаллаларда қўйиб берилмоқда. “Ўзбек ўғлонларини фронтнинг оловли нуқталарида кўрсатган матонати ва жасоратини тасвирловчи бундай ҳужжатли роликлар ёшлар онгида нуронийларимизга нисбатан ҳурмат ва ғурур туйғуларини уйғотиш баробарида қалбларида тинчлик ва фаровон турмушимизни қадрлаш масъулиятини оширади”, — дейди каттақўрғонлик тажрибали педагог, Халқ таълими аълочиси Дилором Ибрагимова. Раҳмат бобо Қобилов ва Райим бобо Юсупов Президентимиз ва давлатимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган юксак эъзоз ва эҳтиромлар учун миннатдорлик билдириб, эл-юртимиз фаровонлигини тилаб, дуолар қилишди. Ўз мухбиримиз. Эҳтиром


Click to View FlipBook Version