The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by AxrorMalikov, 2024-03-22 01:43:07

“КЕКСАЛИК ГАШТИ” журнали

№ 1-сон 2024 йил

Keksalik gashti 2024/1 33 1-сон 2024 йил Кексалик гашти


34 Keksalik gashti 2024/1 ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА МАМЛАКАТИМИЗНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЮКСАК ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ. Вилоятлар ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар ва “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари раислари фахрийлар хонадонларига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттиришди, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширишди. Бухоролик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Аҳмад ота Муҳсинов ҳамда Норбой ота Қаршиевга ҳам ана шундай эъзоз-эҳтиром кўрсатилди. — Бу юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ва давлатимиздан миннатдормиз, — дейди Норбой ота Қаршиев. — Дунёда ҳеч бир нарса тинчликнинг ўрнини боса олмайди. Урушнинг даҳшатини биз кўрдик, сизлар кўрманг. Яратганга шукр, бугун юртимиз тинч, ҳаётимиз осуда. Маҳаллаларимиз обод. Бозорлар тўкин. Неварачевараларимга доим “Шу кунларнинг қадрига етинг, болаларим”, дейман. Иккинчи жаҳон уруши йиллари машаққатларини бошидан кечирган ва айни пайтда 100 ёш билан юзлашаётган фахрийларимизнинг ҳаммаси ғамхўрлик ва юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, шукроналик билан эл-юртимиз фаровонлиги йўлида дуолар қилишмоқда.


Keksalik gashti 2024/1 Keksalik gashti 2022/1 1 Ижтимоий-маърифийоммабоп журнал 2024 йил № 1 (70) 2017 йил 10 мартда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 0910-рақам билан рўйхатдан ўтган. Бош муҳаррир: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА Мусаҳҳиҳ: Майсара НАЗАРОВА Дизайнер: Аҳрор МАЛИКОВ Манзил: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй Телефон: 71-232-08-80. 71-232-01-99 © “Кексалик гашти” Муассис: Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси Журнал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган. “PRINT-MAKON” МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри Учтепа тумани Чилонзор 25-мавзе, 47-уй, 45-хонадон. Офсет босма усулида чоп этилди. Бичими 60х84 1/8 Қоғоз ҳажми 4 босма табоқ. Нашриёт ҳисобида 4,2 босма табоқ. Адади: 1100 нусха. Буюртма № 8 Чакана савдода эркин нархда. 2-бет 24-бет 6-бет ХАЛҚАРО ҲАМДЎСТЛИК БИТИМИ Ушбу сонда: КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ 10-бет МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ: Кексалик 10-сон 2022 йил гашти 14-бет Кексалик гашти УМР БЕЗАГИ ШУКРОНАЛИК – ИНТИЗОРЛИКДА ЎТАЁТГАН УМР 28-бет ЧЎҒ УСТИДА КЕЧГАН УМР СИНОВ МУДДАТИ 1-сон 2024 йил Кексалик гашти 75 ЁШЛИ САРТАРОШ ОТАХОН Луқмон Бўрихон 18-бет “НАҚШИ ЖАҲОН” УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?


2 Keksalik gashti 2024/1 Жараён Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамдўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб, ривожланиб бормоқда. Мустақиллик тикланганидан кейин, ўтган давр мобайнида ҳар икки давлат иқтисодиёти ҳар томонлама мустаҳкамланди, аҳоли даромадлари сезиларли даражада ошди, турмуш фаровонлиги яхшиланди, халқаро нуфузи юксалди. XXI асрда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий дўстлик, қардошлик муносабатлари янада ривожланиб, бугунги юксак даражага кўтарилди. Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари” ҳам икки давлат ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларининг яна бир намойиши бўлди, десак муболаға эмас. Мазкур тадбирлар доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши аъзоси, Ўзбекистон ХАЛÛАРО ÚАМДÙСТЛИК БИТИМИ ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ҲАМДА ОЗАРБАЙЖОН ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ ЎРТАСИДА ФАХРИЙЛАР ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ.


Keksalik gashti 2024/1 3 (Давоми 4-саҳифада) фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раисининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ва Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашди. Йиғилишда Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши раиси, парламент депутати, профессор Элдар Гулиев, Озарбайжон Республикаси Президентининг ТДТдаги ваколатли вакили, давлат арбоби Ҳасан Ҳасанов, кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, академик Аҳлиман Амираслонов, раис ўринбосарлари — парламент аъзолари, профессорлар Элдар Иброҳимов ва Воҳид Наврўзов, кенгаш аппарати раҳбари Рамин Ҳасанли, бош юридик маслаҳатчи Камол Алиев ва бошқа шахслар иштирок этишди. Дўстона суҳбат чоғида қардош Озарбайжон Республикаси Оқсоқоллар кенгаши раиси Элдар Гулиев Ўзбекистон делегацияси билан яна учрашганидан мамнунлигини ва бугунги кунда турк давлатлари ўртасидаги алоқалар жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу тараққиёт жараёнига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва бошқа туркий давлатлар раҳбарлари катта ҳисса қўшаётганини эътироф этди. Озарбайжон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юксак даражада сақланиб қолаётганини, давлатларимиз раҳбарларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати, ўзаро ташрифлари ва уларнинг мунтазам дўстона мулоқотлари самарасида икки халқ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Озарбайжон Республикаси Оқсоқоллар кенгаши раиси, депутат, профессор Элдар Гулиев мамлакатнинг 77 та шаҳар ва вилоятидаги Кенгаш ва унинг маҳаллий ташкилотлари фаолияти ҳақида маълумот бериб, муассасадаги ижобий ўзгаришлар, давлат томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда, жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти ва ушбу ташкилотнинг Оқсоқоллар кенгашида жадал ривожланиб бораётганига алоҳида тўхталди. Самимий мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев сўз олиб, туркий тилли давлатлар, жумладан, қардош Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар бундан буён ҳам ўзаро манфаат ва ҳамжиҳатлик асосида ривожланиб боришига ишончи комил эканлигини алоҳида таъкидлади ва самимий қабул учун Озарбайжон Республикасига, Оқсоқоллар кенгашига миннатдорчилик билдирди. Йиғилишда Содиқжон Турдиев Ўзбекистонда нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, хусусан, “Нуроний” жамғармаси фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. — Бугунги кунда давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларининг турмуш шароитларини яхшилаш, саломатликларини тиклаш, мароқли дам олишларини ташкил этиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришиш йўлида амалга оширилаётган тизимли ишлардан мамнун бўлиб, шукроналик билан яшаётган кекса авлод вакиллари “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари”, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари, “Бувижонлар мактаби” жамоат тузилмалари атрофида бирлашиб, ёшларни билимли, маърифатли, касб-ҳунарли қилиб тарбиялашда, уларнинг Ватан тақдири ҳамда келажаги олдидаги масъулиятини янада мустаҳкамлашга, маҳаллаларда ижтимоиймаънавий муҳит барқарорлигини, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда, — деди Содиқжон Турдиев.


4 Keksalik gashti 2024/1 (Давоми. Бошланиши 3-саҳифада) — Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ нуронийлар истиқомат қилади, улардан 130 нафари Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, 16 минг нафари меҳнат фахрийлари айни пайтда 600 нафар 100 ёшдан ошган инсонлар истиқомат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда кексаларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Кекса авлод вакиллари бепул тиббий текширувлардан ўтказилмоқда. Улар саёҳатларга юборилмоқда. Кам таъминланган, ёлғиз ва якка-ёлғиз кексаларга бепул дори-дармонлар етказиб беришмоқда, санаторий ва дам олиш масканларида дам олишига шароит яратилмоқда. Мамлакатимизда ижтимоий фаол кексаларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Юртимиздаги 9442 та маҳаллада 126 минг аъзолари бўлган “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг энг фаол раҳбарларини ҳар чоракда рағбатлантириб бориш йўлга қўйилган. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда уюшмаган, тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш соҳасида юқори натижаларга эришаётган ижтимоий фаол нуронийларни уч босқичда — туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида ўтказиб келинаётган танловлар асосида пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирлаш анъанага айланди. Шу билан бирга, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Икки тил ва бир касб” тамойилини амалга оширишда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларимизни умуммиллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида, юрт тараққиётига дахлдор, ватанпарвар, илмли ва маърифатли шахслар этиб тарбиялашда азал-азалдан кексаларимизнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода, Президентимиз ташаббуси билан ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ибратли турмуши, чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида “Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиб бориш анъанага айланди. Ёш авлодни миллийахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашга устувор аҳамият қаратаётган Жараён


Keksalik gashti 2024/1 5 “Нуроний” жамғармаси олий ўқув юртларида ва ўрта таълим муассасаларида ёшлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, дўстона ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди. Икки томон бир қатор йўналишларда қўшма фаолият ва тажриба алмашиш орқали янада самарали натижаларга эришиш мақсадида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ва Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши ўртасида халқаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши раиси, Миллий Мажлис депутати, профессор Элдар Гулиев ҳамда “Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев томонидан имзоланган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаатли ҳамкорлик, тажриба алмашиш, фахрийлар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Мазкур ҳужжатга кўра, Озарбайжоннинг обрў-эътиборли оқсоқоллари, зиёлилари, таниқли шахсларининг юртимизга, Ўзбекистонлик нуронийлар, меҳнат фахрийлари, илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намоёндалари, фахрийлар ва жамоат арбобларининг Озарбайжонга ташрифлари ташкил этилади. Ўзаро ҳамкорлик ва ҳамдўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида улар иштирокида маърифиймаданий тадбирлар ўтказилади. Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари ва маданий ёдгорликлари бўйлаб саёҳатлар уюштирилади. Бир сўз билан айтганда, мазкур битим қадимдан қадриятлари бир-бирига туташ икки мамлакат ўртасида олиб борилаётган бугунги ҳамкорлик ва ҳамдўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши йўлида хизмат қилади. Ҳамрохон МУСУРМОНОВА. ХАЛÛАРО ÚАМДÙСТЛИК БИТИМИ


6 Keksalik gashti 2024/1 Сарҳисоб ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА МАМЛАКАТИМИЗНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАЙЗУ КЎРКИ БЎЛГАН, УЗОҚ ЙИЛЛАР ОНА ВАТАНИМИЗ, ЭЛ-ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА ФИДОЙИЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛГАН, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА БУКИЛМАС ИРОДА ВА ЖАСОРАТ НАМУНАСИНИ КЎРСАТИБ, ВАТАН УЧУН ЖОН ОЛИБ, ЖОН БЕРГАН УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ, ПУЛ МУКОФОТЛАРИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ. БУГУНГИ ТИНЧ ВА ДОРИЛОМОН КУНЛАРИМИЗ УЧУН БЕҚИЁС ҲИССА ҚЎШГАН ФАХРИЙЛАРИМИЗ БУ ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДАН МАМНУН ҲОЛДА, ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МИННАТДОРЛИК БИЛДИРИБ, ЮРТИМИЗНИНГ ТИНЧЛИГИ ВА ТУРМУШИМИЗ ФАРОВОНЛИГИНИ ТИЛАБ ДУОЛАР ҚИЛДИЛАР. Мана, етти йилдирки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан ёши улуғ инсонларга муносиб иззат-икром кўрсатиш, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар кўмагига муҳтож кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатликларини сақлаш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун муносиб шартшароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Меҳрли ижтимоий сиёсат асосида кўрилаётган чоратадбирлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси юксалиб, узоқ умр кўраётган мўътабар нуронийлар сафи йил сайин кенгаймоқда. Бугунги кунда юртимизда истиқомат қилаётган аҳолининг 43044 нафари 100 ёшга яқин умр кўраётганлар, 600 нафардан зиёди 100 ва ундан юқори ёшдагилар бўлиб, уларнинг 402 нафари аёллар, 100 нафарга яқини Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 5894 нафари меҳнат фронти фахрийларидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллабқувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва соҳага йўналтирилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар кексаларимизнинг кундалик ҳаёти ва турмуши мазмунли бўлишини таъминлашга йўналтирилган мақсадли тадбирларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг юқорида эслатиб ўтилган Қарорларида белгилаб берилган чоратадбирларни жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича “Нуроний” жамғармасининг Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 25 августда тасдиқланган Низом ва Қўшма қарорига асосан тайёрланган “Тартиб”га мувофиқ: - ижтимоий КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ÚИМОЯ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ Шуҳрат Усмонов, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари.


Keksalik gashti 2024/1 7 (Давоми 8-саҳифада) муҳофазага муҳтож, ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларни соғломлаштириш, шароити оғир ва кам таъминланган фахрийларни дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари билан таъминлаш; - касалликларнинг оғир даражасидаги ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ берилган дори воситаларининг 50 фоизгача бўлган суммасини компенсация қилиш; - кексаларнинг турли спорт мажмуаларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатларини қисман қоплаш; - нуронийлар учун давлат театрлари ва музейларига чипта нархларини тўла қоплаб бериш сингари тўловлар жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириб берилмоқда. Кекса авлод вакилларига ижтимоий ва тиббий хизматлар кўрсатиш доирасини янада кенгайтириш мақсадида “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мамлакатимизда “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қўшма Қарорига кўра, 2023 йилнинг 1 августидан 1 сентябригача “Кексалар саломатлиги ойлиги” эълон қилиниб, мазкур ойлик давомида юртимизнинг барча ҳудудларида, энг чекка қишлоқ ва овулларда умргузаронлик қилаётган нуронийлар бепул профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ва “Соғлом кўзлар” МЧЖ ўртасида 2023 йил май ойида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, кўз касалликлари мавжуд кексаларга “Соғлом кўзлар” МЧЖ клиникаси шифокорлари томонидан беғараз ва имтиёзли нархларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 январдаги Қарорига мувофиқ, кўришда нуқсони бўлган 709 нафар ногиронлар, Республика Карлар жамиятининг тавсиясига кўра, 52 нафар шахслар “Янгийўл” юрак-асаб касалликлари санаторийсида соғломлаштирилди. Ушбу мақсадлар учун “Нуроний” жамғармаси маблағи ҳисобидан жами 1 млрд.609,4 миллион сўм сарфланди. Бемор, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган жами 592 нафар шахсларга 282 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Ўтган Рамазон ойида Президентимиз ташаббуси билан кам даромадли оилаларнинг хонадонларига бориб, ифторликлар ташкил қилинди, 1400 нафар кам таъминланган нуронийлар Умра зиёратига юборилди. Бир неча йилдирки, мамлакатимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги”, 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ҳамжиҳатлик билан ўтказиб келинмоқда. Бўлиб ўтган тадбир доирасида 11 минг нафардан зиёд фаол нуронийлар, ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фахрийларнинг юртимиздаги тарихий шаҳарлар ва муқаддас қадамжоларга саёҳат ҳамда зиёратлари ташкиллаштирилди. Бунга жамғарма маблағи ҳисобидан жами 2 миллиард 108 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Ижтимоий фаол кексаларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Юртимиздаги


8 Keksalik gashti 2024/1 Сарҳисоб (Давоми. Бошланиши 7-саҳифада) 9442 та маҳаллада 126 минг аъзолари бўлган “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг энг фаол раҳбарларини ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида рағбатлантириб бориш йўлга қўйилди. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда уюшмаган, тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш соҳасида юқори натижаларга эришаётган ижтимоий фаол нуронийларни уч босқичда — туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида ўтказиб келинаётган танловлар асосида пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирлаш анъанага айланди. Шу билан бирга, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Икки тил ва бир касб” тамойилини амалга оширишда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг ҳар бир вилоятида марказдан олис бўлган 2 тадан, жами 28 та мактаб танлаб олиниб, ҳар бир мактабда 20 нафардан, жами 560 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига чет тилларини ўргатиш учун қўшимча репетиторлик машғулотларини ўтказиш мақсадида ҳар 10 нафар ўқувчига бириктирилган бир нафар чет тили ўқитувчиси жамғарманинг тадбиркорлик фаолиятидан тушган маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб келинмоқда. “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида юқорида келтирилган 28 та мактабнинг юқори синф ўқувчиларига маҳаллалардаги ҳунарманд, фермер, тадбиркорлар томонидан “устоз-шогирд” анъанаси асосида касб-ҳунар ўргатилмоқда. Турли соҳаларда узоқ ва самарали меҳнат қилган нуронийларни мукофотлаш мақсадида таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган 1041 нафар фахрийларга жами 1 млрд. 649 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Бугунги кунга қадар деярли барча вилоят ҳамда 160 га яқин шаҳар ва туманларда обод ва кўркам “Нуронийлар масканлари” фаолияти йўлга қўйилди. Жорий йилда “Нуроний” жамғармаси тасарруфидаги таъмирталаб “Нуронийлар масканлари”ни, Наманган вилоятидаги фахрийларнинг “Қадрлаш” дам олиш масканини, Тошкент вилоятидаги “Фахрийлар дам олиш оромгоҳи”ни ҳамда “Фахрийларни соғломлаштириш маскани”ни мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. Бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан нуронийларимиз ҳам жамиятда ижтимоиймаънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, уюшмаган ёшлар тарбиясида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, маҳаллалар ва оилалардаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари билан фаол иштирок этишмоқда. Бу борада, айниқса, жойларда ташкил этилган “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари”, “Кексалар маслаҳати” ва “Бувижонлар мактаби” гуруҳлари аъзоларининг саъйҳаракатлари самарали бўлмоқда. “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари туфайли ўтган 2023 йили “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ, ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган ва замонавий фикрлайдиган 14 мингдан ортиқ фаол


Keksalik gashti 2024/1 9 нуронийлар 140 минг 383 нафар уюшмаган ва муаммоли ёшларга бириктирилди. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 28 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди ва ёшларнинг 12 минг нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. 13 мингдан зиёд ўқувчилар давомати яхшиланди, 12 минг 617 нафар ёшлар профилактик ҳисобдан ҳамда 43 минг нафар ёшлар муаммоли ёшлар тоифасидан чиқарилди. Нотинч оилаларнинг низоларини бартараф этишда, ажрим ҳолатига келиб қолган оилаларни яраштиришда “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбарлари ҳамда фаол кексаларнинг “Нуроний — ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида олиб борган тизимли ишлари натижасида 17,9 мингта муаммоли оилаларга бириктирилган 18 минг нафар нуронийлар томонидан масъул ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда 26 мингта тадбирлар ўтказилиб, 6 мингдан ортиқ муаммолар ўз ечимини топди, шунингдек, 4300 та оилавий ажримларнинг олди олинди, 5,8 мингга яқин оилалар муаммоли оилалар тоифасидан чиқарилди. 2450 та ажрим ёқасида турган оилалар яраштирилди. Ёшларимизни умуммиллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида, юрт тараққиётига дахлдор, ватанпарвар, илмли ва маърифатли шахслар этиб тарбиялашда азал- азалдан кексаларимизнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу халқона анъана бугунги кунда ҳам замон талабларига ҳамоҳанг равишда янги босқичда давом эттирилмоқда. Шу маънода, Президентимиз ташаббуслари билан ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ибратли турмуши, чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида “Уч авлод учрашувлари”ни янгича мазмун- моҳият билан бойитган ҳолда ўтказиб бориш анъанага айланди. Барча ҳудудлардаги таълим муассасаларига зиёли ва юксак малакага эга бўлган нуронийлар бириктирилиб, уларнинг ёшлар билан ишлаш фаолияти ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ўтказилган 32 минг 700 дан ортиқ “Уч авлод учрашувлари”да 986 минг нафар нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари ҳамда 2 миллиондан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Ўтган 2023 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев жамиятимиз ҳаётида долзарб бўлиб турган маънавиймаърифий масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, “Бугун маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак”, деган фикрни илгари сурдилар ва нуронийлар, Ҳаж ва Умра сафарига бориб келган юртдошларимиз, зиёлилар ва маҳалла фаоллари маънавият тарғиботчиси бўлиши зарур”лигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Маънавият ва маърифатнинг асосини эса китобхонлик, диний ва дунёвий билимлар, таълим ва тарбия ташкил этади. Буни чуқур ҳис этган жамғарманинг жойлардаги ҳудудий бўлимлари ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини кучайтиришга йўналтирилган “Китоб — ақл чироғи”, “Китобхон оила”, “Китобсиз келажак йўқ” каби маънавиймаърифий тадбирларни ва “Ёш китобхон” танловини мазмунан бойитишга ва самарадорлигини янада оширишга оид чоратадбирлар режасини белгилаб олдилар. Пиру бадавлат нуронийларимиз “Кексалик — бекорчилик эмас” дея ўзларига билдирилган юксак ишонч ҳамда кўрсатилаётган эъзоз, эътибор ва ғамхўрликка жавобан бугун изчил давом этаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга, жамиятимизда маънавиймаърифий ишлар тарғиботини кучайтиришга, ёш авлодни умуммиллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида бор куч, билим ва тажрибаларини ишга солишмоқда. Зеро, маҳаллаларда тинчликтотувликни, ўзаро меҳроқибатни мустаҳкамлаш, осойишталикни сақлаш, ижтимоий-маърифий муҳитни янада яхшилаш, асрлар давомида отабоболаримиздан ўтиб, сайқалланиб, бизгача етиб келган анъана ва қадриятларимизни асрабавайлаш, оилавий ажримлар ва жиноятчиликнинг олдини олиб, баркамол ёшлар авлодини тарбиялаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ÚИМОЯ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ


10 Keksalik gashti 2024/1 “Ҳоло ойинаи жаҳон статистиқларига боқилса, мусъатча (ҳудуд) Бухорони тўртдан бири, нуфусға (аҳоли сонига) тақрибан баробар, Сербия мамлакатини 2 миллиён халқи учун 60 тадан зиёда газета нашр бўладур. Инчунин, 2,5 миллиён юноний грекларни 200 зиёда газетаси бордур. 3 миллиёнга яқин Хива, Бухорони бир адад газетаси йўқдур. 9 миллиён Ўрта Осиё мусулмонларини бир газетаси, (тағин) бир газета чиқармоққа салоҳияти, истеъдоди йўқдур! Ҳайҳот! Ибрат лозим!” (Маҳмудхўжа Беҳбудий) Беҳбудий таваллудининг 149 йиллиги Бир асрдан сўнг хизматлари улуғланди Самарқанд шаҳридаги Мир Саид Барака кўчаси 47-уйда бутун умрини чўғ устида юриб ўтказган жадид боболаримиздан бири — Маҳмудхўжа Беҳбудий яшаган. Айнан шу ерда воҳадаги илк пьеса дунё юзини кўрган ва шу хонадонда спектакль шаклида ижро этилган, шу ерда шаҳарда илк бор барча учун эшиклари очиқ кутубхона ташкил этилган, шу хонадонда ҳудуднинг илк газетаси чоп этилган ва унда ўткир, долзарб мақолалар битилган, шу ерда усули жадид мактабларининг тамал тоши қўйилган, дарсликлар ёзилган… Бундай заҳматли меҳнатларни санабгина адоғига етолмайсан киши. Ушбу уй-музей мамлакатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрларидан сўнг 2021 йилда ташкил этилган: “2020 йилда халқимиз тарихининг мураккаб дамларида, маърифат машъаласини баланд кўтариб чиққан улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллик таваллуд санаси кенг нишонланади. Умуман, биз жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади”. Президентимизнинг айнан шу фикрларидан сўнг Беҳбудий ҳазратлари “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди ва бу юксак мукофотни унинг эваралари қабул қилиб олишади. Мана, шу тарихий ҳодисага ҳам уч йил бўлди. Аслида бу маскан маърифат сочувчи, ижодкорларнинг доимий бораргоҳи бўлиши керак. Бу маскан сизни ўтмишга чорлайди, жадидларнинг ҳаётига, фаолиятига турли призмалардан яна бир назар ташлашингизга имкон беради. Сизга куч беради, бугунингиз ҳақда хулоса чиқаришга кўмакка келади. Қарийб етти сотих майдондаги уй ва ҳовлидан (аслида 21 сотих бўлган, айни пайтда қолган майдонлар ҳам уймузейга ажратилиши учун саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда) иборат музейда нафақат Беҳбудийга тегишли бўлган ашёлар, балки ўша пайтдаги жадидлар ҳаёти ва фаолиятини кўрсатиб берувчи юзга яқин экспонат мавжуд. Беҳбудий ким эди? Ёзувчими, журналистми, қозими? — Буюк маърифатпарвар, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясининг асосчиси, ношир, журналист, ХХ аср бошларидаги Туркистон ижтимоийсиёсий ҳаракатининг ЧÙÜ УСТИДА КЕЧГАН УМР Маҳмудхўжа Беҳбудий: БЕҲБУДИЙ УЙ-МУЗЕЙИДАН БУЮК МАЪРИФАТПАРВАРНИНГ НЕВАРАСИ ЯШАЙДИГАН МАНЗИЛГАЧА 10 Keksalik gashti 2024/1


Keksalik gashti 2024/1 11 (Давоми 12-саҳифада) йирик намоёндаси ва жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси — Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йилда Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида дунёга келган, — дейди уй-музей мудири Гулмамат Аҳмедов. — Маҳмудхўжа Аҳмад Яссавий сулоласидан бўлиб, отаси Беҳбудхўжа, бобоси Солихўжа ва катта бобоси Ниёзхўжа Самарқанднинг нуфузли оилаларининг намоёндалари бўлганлар, қорилик ва имомлик билан тирикчилик қилганлар. Маҳмудхўжа Беҳбудий 6-7 ёшларида Самарқандда катта тоғалари Муҳаммад Сиддиқ ёрдамида хат-савод чиқаради. Кейин отаси Қуръонни ўргатади. 15 ёшида тоғаси муфтий Одил ҳузурида илм олишга киришади. Бу ерда у араб тили грамматикаси ва замонавий фанларни ўргана бошлайди. 1889 йил Чашмаобод қишлоғида қозилик қила бошлаган тоғаси Муҳаммад Сиддиқнинг ҳузурида мирзалик қилади, шунинг баробарида муфтиликка тегишли бўлган шариат қоидаларини ўрганади. Кейинчалик иш фаолиятини Кобут волости(бугунги Самарқанд, Тойлоқ ва Жомбой туманлари ҳудуди)да мирзаликда давом эттирган. Ўқибўрганишга бўлган иқтидори туфайли ўз даврининг юксак эътиборли лавозими — муфтилик рутбасига эришди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳатто бугун мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тарихини ҳам Беҳбудий билан боғлашга уринишлар мавжуд. Негаки, айнан Беҳбудий ўғирлик учун қўли кесилган киши оиласига, жамиятга қанчалик зиён келтиришини рақамларда ҳисоб-китоб қилиб беради ва афв тушунчасини киритади. 1899 йили Маҳмудхўжа Беҳбудий Ҳаж сафарига чиқади ва бу сафар саккиз ойга чўзилди. Маҳмудхўжа Беҳбудий сафар давомида турли мамлакатлар аҳволи, воқеа-ҳодисалардан воқиф бўлади, дунёқараши ва фикри ўзгаради. Туркистондаги сиёсий жараёнларни ҳар тамонлама таҳлил қилиб, Оқ пошшо мустамлакаси остида бир неча ўн йиллар давомида ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан қулга айланган халқ билан озодликка чиқиш мумкин эмаслигини англаб етади. Ана шу сафари даврида Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистоннинг Чор Россиясидан озод бўлиш йўлларини қидирди ва Самарқандга қайтгач, ўша замоннинг дунёқараши кенг бўлган инсонлари билан тарихимизнинг таназзул босқичлари ва сабаблари юзасидан мунозара ва тафтишлар олиб боради. Маҳмудхўжа Беҳбудий 6-7 ёшларида Самарқандда катта тоғалари Муҳаммад Сиддиқ ёрдамида хат-савод чиқаради. Кейин отаси Қуръонни ўргатади. 15 ёшида тоғаси муфтий Одил ҳузурида илм олишга киришади. Бу ерда у араб тили грамматикаси ва замонавий фанларни ўргана бошлайди.


12 Keksalik gashti 2024/1 (Давоми. Бошланиши 11-саҳифада) Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз юртининг озодликка эришиши учун, энг аввало, озод юртни бошқара оладиган ва ўз юртини ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқадиган янги авлодни тарбиялаш зарурлиги ғоясини олдинга суради ва шу ғояларни амалда татбиқ эта бошлайди. 1903 йилда Самарқанд атрофидаги Ҳалвойи ва Ражабамин қишлоқларида домла Сиддиқий ва домла Шакурий билан ҳамкорликда янги мактаблар очади. Беҳбудийнинг биргина невараси ҳаёт Музейда Беҳбудий асарлари, чиқарган газеталарининг илк сонлари, ўша даврга оид жиҳозлари мавжуд ижодхонаси, ўзи ташкил этган кутубхона, усули жадид мактабларининг кўриниши, ўша даврларда труппаларнинг тайёрланиши учун саҳнали зал ҳамда Беҳбудийга тегишли бошқа буюм ва ашёлар, шунингдек, Самарқанд давлат университетининг Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганиш илмийтадқиқот лабораторияси ҳам мавжуд. Жадид бобомиз фойдаланган китоблар, лавҳ, қўл ёрдамида ишлатиладиган литография дастгоҳи эса ўша пайтлар Германиядан келтирилган. Музейни айланарканмиз, Беҳбудий оиласи билан боғлиқ фактларни кўздан кечирдим. Бугунги кунда у кишининг эваралари, хусусан, Шохруҳ, Заррух Беҳбудийлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўп маълумотлар берилган. Аммо у кишининг ягона невараси ҳам бугун ҳаёт эканлигини шу музейда билдим. Билдиму, дарҳол Самарқанд шаҳри “Қўштамғали” маҳалласи томон йўлга тушдим. Музей ҳақда бир нохуш ва бир хушхабар Назирхон Беҳбудий билан суҳбатимни келтиришдан олдин музей ходимларидан сўраб олганим, бир фактни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугун мазкур муассаса маърифатпарвар боболаримиз ҳаётини акс эттириб бера оладиган даражада жиҳозланган. Бу ерда амалий дарслар ўтиш учун ҳам яхши имконият бор. Аммо афсуски, шу атрофдаги тўрт-бешта мактабдан ташқари бу ерга бошқа таълим муассасасидан зиёратчилар келмас экан. Музейга оид яна бир янгилик — Беҳбудий хоки қаердалигини аниқлаб, уни шу ерга келтириш ва рамзий қабрини ҳамда бюстини барпо этиш режалаштирилмоқда. Беҳбудий ўлими билан боғлиқ маълумотлар ҳам ўша давр газетасида қайд этилган. Хусусан, Ҳожи Муин Шукруллоҳ “Инқилоб” жаридасида Беҳбудий ҳазратларининг қандай шаҳид бўлгани ҳақида шундай ёзади: "...бек (Қарши беки) Беҳбудий афанди ва йўлдошларини ҳам ўлдурға буюрған ва алар зиндоннинг ёнидаги подшоҳлик чорбоғига юборилгандир. Шунда аларнинг қатллари ўзларига билдурилғон ва ўзлари учун шу ёғда тўрт қабр қоздирулғон. Сўнгра Беҳбудий афанди ва Ёлдош таҳорат олиб, намоз ўқимоқчи бўлғанлар. Лекин шул чоғда раҳимсиз жаллод муовинлари ила етиб келиб, аларни намоз ўқурға қўймағон ва энг аввал Беҳбудий ҳазратларини жойнамоз устида бошини кесган, сўнгра бекнинг хизматкорлари мазкур шаҳидларнинг жасадларини чиқариб, ўзлари қозғон қабрларида кўмганлар ва қабрларини (билинмасун деб) ер ила текис этганлар.” “Бобомнинг кимлигини мустақиллик туфайли англадик” Беҳбудийнинг бугун орамизда яшаётган ягона невараси Самарқанднинг қадим маҳаллаларидан бири — “Қўшҳовуз”да истиқомат 12 Keksalik gashti 2024/1 Беҳбудий таваллудининг 149 йиллиги


Keksalik gashti 2024/1 13 қилар экан. Дарвоқе, унинг авлодларига юқоридаги уй-музейда яшаш насиб этмаган. Бунинг сабабини англагандирсиз, аммо суҳбат давомида буни айтиб ўтамиз. Назирхон ота билан суҳбатимиз асосий жиҳозлари — боболарининг суратлари туширилган камтаргина хонада кечди. — Бобом Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг тўрт нафар фарзанди бўлган, тўнғичи менинг отам Маъсудхон, аммам Сурайё, Мақсудхон ва Матлубхон, — дея гапириб беради Назирхон Беҳбудий. — Афсуски, бир ўғиллари ёшлигида, оғир хасталикдан вафот этади, иккинчи ўғиллари урушда бедарак кетади, у кишининг ҳеч бўлмаса қабрини узоқ йиллар изладик, аммо натижа бўлмаганди. Шу тариқа Беҳбудий авлоди тўнғич ўғли Маъсудхон фарзандлари орқали давом этди. Отамнинг тўрт ўғлидан бириман, катта акаларим — Митҳат, Шавкат, Надимхонлар бу фоний дунёни тарк этдилар. Бобом Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг улуғ инсон эканликларини фақатгина филология фанлари доктори, профессор Надимхон акам яхши англаганлар. Илк марта 1983 йилда бобом ҳақида мақола чиққанда жуда ҳайратга тушганмиз. Билишимча, отам бобомнинг фожиали ҳалокатидан сўнг турли таъқибларга дуч келмаслик учун мана шу ҳовлига кўчиб келиб, яшай бошлаганлар. У кишининг барча молмулки мусодара этилган. Ва бобом ҳақида деярли гапирмаганлар, кўча-кўйда оғзимиздан гап чиқиб кетишидан чўчиганлар, шекилли. Отам Маъсудхон бобомнинг тарбиясини олганлар ва ўзлари ёзганларидек, тўрт тилда бемалол сўзлашганлар. Болалиги ўтган ўша уйда уларга махсус ўқитувчилар рус, француз тилларидан дарс берганларини айтиб берганлар. Отам билан аммам Парвинанинг ҳар замон француз тилида сўзлашганларига ўзим ҳам кўп гувоҳ бўлганман. Отам бу ердаги таъқиблардан қочибми, ё бошқа сабабми, Душанбедаги педагогика институтида таржимон бўлиб ишлаганлар. Оиласи, яъни биз, шу ерда, у киши бир неча ойда бир келиб кетардилар. Айтишим керак, онам Саида ҳам мактаб кўрган, хат-саводли аёл эдилар. Онамнинг оналари, яъни бувим қизларнинг хат-саводини чиқарганлар, ўзлари Ҳофиз девонларини ёддан билганлар, дейишади. Уларнинг турмуш қуриши ҳам қизиқ бўлган. Бобом, Маҳмудхўжа Беҳбудий тўнғич ўғли, яъни отамга келин излаганларида онамнинг тоғалари жиянларим бор, истасангиз кўринг, деганлар. Шу тариқа онамга совчи қўйганлар. Бувим, яъни онамнинг оналари аввалига қаршилик кўрсатганлар “Йўғ-а, кофирга қиз бермайман”, дея. Буни қарангки, оддий аҳоли орасида маърифатпарвар бобомизнинг жон куйдириб қилаётган меҳнатлари мана шундай маъно касб этган экан. Катта тоғам Беҳбудий оиласидаги вазиятни тушунтиргач, тўй бўлган. Онамнинг айтишича, бобом жуда салобатли, тик қараб гапиришга одам ҳайиқадиган киши бўлган эканлар. Қаерга бормасинлар, одамлар у киши билан кўришиш учун беихтиёр ўринларидан турар эдилар, дея эслардилар онам. Отам узоқда кўп бўлганлари учун асосий тарбияни онамдан олганмиз. У кишининг саъй-ҳаракатлари билан бобомнинг номи ҳамон авлодларига муҳрланиб келаётган бўлса керак. Ҳозир чевараларидан бирининг исми Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Отахон билан гаплашарканмиз, Беҳбудийнинг эвара, чеваралари катта боболари истагандай икки эмас, тўрт тилда бемалол сўзлашаётганидан хурсанд бўламиз. Кичик Маҳмудхўжа эса катта бобосининг издоши бўлса не ажаб?! Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида жадид боболаримиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди: “Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир". Мақолага бундан ортиқ хулоса бўлмаса керак. Аммо жадид боболаримиз асос солган маърифат нурлари ҳамон порлаб келаётганида бугунги зиёлиларнинг ҳам хизмати улуғ. Гулруҳ МЎМИНОВА. ЧÙÜ УСТИДА КЕЧГАН УМР


14 Keksalik gashti 2024/1 Ҳунардан — барака унар — Кўплаб инсонларнинг соч-соқолларини олиб, улардан дуо олиб келяпман. Сартарошлик менга отакасб, бешинчи авлодман. Ўғлим ҳам сартарош, ёнимда ¨ШЛИ САРТАРОШ ОТАХОН туриб касбимни давом эттиряпти. Сартарошликдан ташқари, болаларни хатна ҳам қиламан, — дейди Абдуҳошим ота. — Инсоннинг ёши ўтган сайин соғликдаям муаммолар бўларкан. Баъзан бел ва оёқдаги оғриқлар безовта қилиб туради. Соғлиғимга эътиборлиман, яқинда даволанишдан қайтдим. Севимли касбимни давом эттириб, инсонларга кўпроқ фойдам тегсин, дейман. Бу ёшда фарзандлар, невараларни дуо қилиб юриш ярашади. Ҳар бандага шундай кунлар насиб қилсин. Касбимиз ортидан кўпчилик билан танишдик. Катта домлалар, олимлар тўйларимизда меҳмон бўлади, ҳурмат қилиб келишади. Ўз даврида марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳам соч-соқолларини олганман. Шоҳимардон ёки Марғилонга йўллари тушса соч-соқолларини менда олдириб кетардилар. Сартарошхонада суҳбат қуриб қоладиган мижозлар учун отахон қозонга шўрва осиб қўйишни одат қилган. Соч-соқолини тартибга келтириш учун келган мижозлар бу масканда қорин ғамини ҳам унутадилар. Отахон сартарошхонанинг мўъжазгина ошхонасида уларга текинга шўрва қуйиб беради. Шўрва учун пул олмайди. Қўли очиқ, кўнгли очиқ Абдуҳошим ота мижозларга “бунча берасан” ҳам демайди, ўзлари кўнгилдан чиқариб, қўл ҳақини бериб кетаверишади. Ҳатто шароити оғирроқ мижозлар бўлса, пулини ҳам олмайди. Бу дунёда инсондан фақат қилган яхшиликлари қолади. Шуни яхши билган нуроний сартарош тўшакка михланиб қолган беъмор кишиларнинг уйига бориб соч-соқолини олиб қўйишни канда қилмайди. Беш фарзанднинг отаси, бир-биридан ширин набираларнинг меҳрибон, сахий буваси Абдуҳошим бободек савобталаб, дуогўй инсонларимиз кўпайсин. Сарвар ЗИЁЕВ. АБДУҲОШИМ ОТАНИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДА КЎПЧИЛИК ТАНИЙДИ. НУРОНИЙ ОТАХОНГА СОЧ-СОҚОЛ ОЛДИРИШ УЧУН ҲАТТО ҚЎШНИ ТУМАНЛАРДАН КЕЛИШАДИ. 58 ЙИЛДАН БУЁН САРТАРОШЛИК ҚИЛАЁТГАН АБДУҲОШИМ ОТА МИЖОЗЛАРИНИНГ ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЯДИ. 14 Keksalik gashti 2024/1


Keksalik gashti 2024/1 15 Дунё бўйлаб 86 ЁШИДА МАШҲУР БЎЛГАН ГИМНАСТИКАЧИ Спорт оламидаги ана шундай шижоатли нуроний аёллардан бири германиялик кекса хоним Йоханна Кваас ҳозирда 95 ёшда бўлиб, у 86 ёшида дунё бўйича энг ёши кекса аёл гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Йоханна Кваас хоним гимнастика машғулотлари билан 9 ёшидан шуғуллана бошлаган. 1982 йили мамлакат чемпионатидаги ғалабасидан кейин умуман кўзга кўринарли натижага эришмаган. Оилавий муаммолари туфайли спортни тарк этган. Аммо 86 ёшида ижтимоий тармоқларда бу аёлнинг спорт машғулотлари тасвирланган видеоролик омма эътиборига тушади. У ҳақида дунёдаги барча спорт нашрларида мақолалар ёзишади. Айниқса, Хитой оммавий ахборот воситаларида Йоханна хонимга бағишланган 186 та мақола чоп этилгани унга алоҳида машҳурлик олиб келган. ЭНГ ЁШИ УЛУҒ МАРАФОНЧИ Ҳиндистонлик 109 ёшли Фаужа Сингх бўлса, дунёдаги энг ёши улуғ марафончи ҳисобланади. Жаноб Фаужа йиллар давомида Панжоб шаҳрида катта ер эгаси — мулкдор бўлган. Ўтган асрнинг 90-йилларида Лондонга кўчиб келади ва илк бор 2000 йили 89 ёшида марафонда иштирок этади. 2011 йили 100 ёшида “энг ёши улуғ марафончи” дея эътироф этилади. Ушбу ёшда унинг бундай қувватга эга бўлиши ва бундай натижага эришиши ҳайратланарли ҳол, албатта. Унинг ҳаётини кузатганлар бежизга “рўмол ичида яширинган бўрон” деб аташмаган, чунки Фаужа Сингх чарчаш нималигини билмайди. ХОРИЖЛИК КЕКСА СПОРТЧИЛАР ДУНЁДА ШУНДАЙ КЕКСА СПОРТЧИЛАР БОРКИ, УЛАР ЭГАЛЛАГАН МАРРАЛАРНИ УНЧА-МУНЧА ЁШЛАР ЗАБТ ЭТА ОЛМАЙДИ 100 ЁШИДА ДУНЁ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАГАН Яна шундай шижоатли нуронийлардан бири австралиялик Жорж Коронес ҳозирда 102 ёшда бўлиб, атиги 2 йил аввал 50 метрли масофани 56.12 сонияда сузиб ўтиб, дунё рекордини янгилаган нуроний ҳисобланади. Унинг бу кўрсаткичи инсон қобилияти ва куч-ғайратини намоён этиш учун унинг ёши аҳамиятсиз эканлигини исботлаб берди. Жаноб Жорж болалигидан сузиш спорти билан шуғулланиб келган, аммо Иккинчи жаҳон уруши унинг барча режаларини бузиб юборади. Уруш бошлангандан то нафақага чиққанига қадар амалиётчи шифокор сифатида фаолият юритиб, ундан кейин Жорж Коронес катта спортга қайтиш вақти келганини ҳис этади. Албатта, мусобақаларда юқори натижаларга эришиши осон бўлмаган. Ўз устида ишлаш, машғулотларда маҳоратини ошириш орқали ютуқларни қўлга киритган. Keksalik gashti 2024/1 15


16 Keksalik gashti 2024/1 Оталар ҳақида сўз ОТАМ — МАҲМУД САЪДИЙ СУЯНГАН ТОҒИМ ЭДИ Маҳмуд Саъдий (1939-2019) Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олган. Турли йиллар давомида “Шарқ юлдузи”, “Гулистон” журналларида катта адабий ходим, бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталарида махсус мухбир, шарҳловчи, бўлим муҳаррири вазифаларида меҳнат қилган. Ўзига хос муҳаррирлик мактабини яратган. Ўзбек адабиётининг энг долзарб муаммолари таҳлилига бағишланган адабий-танқидий мақолалар ва суҳбатларни ўз ичига олган “Теран томирлар” китоби алоҳида ажралиб туради. У олий ўқув юртлари талабалари учун “Таҳрир санъати” ўқув дастурини яратган. Тажрибали журналист ва етук публицист сифатида эллик беш йиллик фаолияти давомида соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган. Президент фармони билан “Ўзбекистонда xизмат кўрсатган журналист” унвони “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. “Олтин қалам” xалқаро миллий мукофотини қўлга киритган. 16 Keksalik gashti 2024/1


Keksalik gashti 2024/1 17 Мен ҳаётимни икки қисмга бўламан: отам бор вақтлар ва ундан кейинги давр. Ўйлаб кўрсам, отам ҳаётлигида ҳали улғаймаган эканман. Ўттиздан ошган, 4 нафар фарзанднинг отаси бўлсам ҳам... Отам вафотидан кейин сездимки, дунё аслида иккига бўлинган экан: отам яратган оила муҳити — падарим қарашларидан пайдо бўлган, менга таъсир қиладиган ракурсдаги дунё ва реал дунё. Тушуняпсизми, яъни ҳаётий қарашларимни иккига ажратсам бўлади: олдинлари мен узоқда бўламанми ёки ўқишда, ишда, тадбиркорлик фаолиятимдами — фарқи йўқ, орқамда отам борлигини ҳис қилиб тургандаги тириклик ва отам вафотидан кейинги ҳаёт ҳамда унга бўлган муносабат. Ўйласам, отам борлигида бутун дунёқарашимда уларнинг таъсири бўлган экан. Ҳолбуки, тарбияда бирор амалга мажбурлаш бўлмаган, хатойим учун ҳам калтак ейиш у ёқда турсин, сўкиш ҳам эшитмаганман. Қаттиққўллик қилмаганлар. Ўзбек оиласи учун уникал ҳолат-а? Отам ҳар бир ишда, тарбияда, ҳалолликда ўзларининг хаттиҳаракатлари орқали ибрат бўлганлар. Бизнинг оилада Ватан, миллатни севиш, деган гаплар шунчаки айтиладиган гаплар эмасди. Биз учун бу туйғулар ўта табиий ва одатий қабул қилинарди. Отам борлигида хорижга кетиш ҳақидаги фикр хаёлимга умуман келмаган. Фаолиятим тақозоси туфайли турфа одамлар орасида мулоқотда бўламан, ишим битиши учун уларнинг дунёқарашлари билан ҳисоблашишга, эшитишга ва маълум қисмини ўзимга юқтиришга мажбур бўламан — бусиз илож йўқ. Қолаверса, ташқи дунёдан олинадиган жуда кўп салбий энергия, информация, инсон табиатини ўзгартирадиган таъсирлар бўладики, уни ҳазм қилавериб, қалбингиз, дунёқарашингиз ўзгара бошлаётганини сезмай қоласиз. Отам — бунга қарши менинг иммунитетим эдилар. Аслида олдинлари ҳам ана шундай “инсонни ўзгартирувчи ташқи таъсирлар” бўлган, лекин уйга келгач, отам билан суҳбатлашгандан сўнг, ҳаттоки, шунчаки гапларини эшитгандан кейин барча юқтирилган “гард”лар ювилиб кетарди. Ҳозир эса инсон бўлиб қолиш борган сари катта масъулият ва куч талаб қиляпти, энди менинг ўрнимга бунга қарши туриб, қайтарадиган одам йўқ. Отам — Маҳмуд Саъдий Аллоҳ менга берган ана шундай кучли ҳимоячи, суянадиган тоғ эди. Ишдан толиқиб, баъзан муаммоларга учраб қайтсам, барча ғуборлар чиқиб кетарди, ҳаловат қайтарди — уйда отам мени кутарди. Оилада шунақанги тафт менда ҳам бўлишига умид қиламан. Аллоҳнинг менга раҳмдиллиги билан отам 80 йил умр кўрдилар. Ўтганларига 4 йилдан ошдию, лекин қалбимдаги кемтик кетмади ва улар тириклик пайтидаги ҳаловат ҳисси ҳали қайтиб келмади. ...Ўғилларим қайсидир ишни бажармаса, хато қилса уришиб, ўзига хос жазо қўллаган пайтларим отамнинг шундай вазиятдаги менга нисбатан қандай муносабат қилганларини афсуски, кам ҳолларда эслайман. Ҳозир хотирамга бир воқеа келди. Қандайдир аҳмоқлик қилиб, отамни хафа қилдим. Эрталаб мактабга кетишим керак, ҳали тушлик пули олинмаган. Ғурур жонивор отадан пул сўрашга эгилмаяпти, лекин оч қолиш ҳам ёқмаяпти. Аксига олиб, ҳали кечирим сўрашга улгурмаганман. Хуллас, секин отамнинг хонасига мўраладим — ухлаяптилар. Чамаси, ўн ёшлардаги боламан, “ғамандуҳга чўмиб” каравотим олдида турган оғир портфелимни олиш учун кирсам, токчага “тушлик пули” қўйиб қўйилган экан... “Боламнинг аҳмоқгарчилиги унинг оч қолишига сабаб бўлмаслиги керак, ие, оч қолсинми энди?” деб айтардилар. Отамнинг тарбияси шунақа эди, виждонга таъсир қилиб, тарбиялайдиган услублари кўп эди... Жалолиддин Саъдинов МАҲМУД ўғли. “БОЛАМНИНГ АҲМОҚГАРЧИЛИГИ УНИНГ ОЧ ҚОЛИШИГА САБАБ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК, ИЕ, ОЧ ҚОЛСИНМИ ЭНДИ?” ДЕБ АЙТАРДИЛАР. ОТАМНИНГ ТАРБИЯСИ ШУНАҚА ЭДИ, ВИЖДОНГА ТАЪСИР ҚИЛИБ, ТАРБИЯЛАЙДИГАН УСЛУБЛАРИ КЎП ЭДИ... Keksalik gashti 2024/1 17


18 Keksalik gashti 2024/1 Тарих сарҳадларида Мазкур расадхона 1420-йилларда Амир Темурнинг набираси, буюк ўзбек астрономи, математиги ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагоний томонидан барпо этилган бўлиб, бино тарҳини тайёрлашда ва қурилишида АлКоший, Али Қушчи каби астрономлар иштирок этишган. Расадхона 1449 йилда вайрон қилинган ва 1908 йилда қайта тикланган. Расадхонани бунёд этишда ва фаолият олиб боришида Мирзо Улуғбекнинг устозлари ёзувчи ва файласуф Ориф Озарий ва буюк математик Қозизода Румийнинг ҳам хизматлари катта бўлган. 1409 йилда Самарқанд ҳукмдори бўлган Мирзо Улуғбек илм-фанни ривожлантиришга ҳаракат қилди. Орадан 10 йил ўтиб, ўзининг болаликдаги орзусини амалга ошириб, расадхона ташкил этди. Бу ишларда Мирзо Улуғбек Қозизода Румийни ўзининг маслаҳатчиси деб билган. Улуғбек расадхонаси меъморчилиги ўша даврда қурилган бошқа бинолардан фарқ қилган. Унинг қурилишида асосий “НАÛШИ ЖАÚОН” УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ? САМАРҚАНДДАГИ XVI АСР МЕЪМОРЧИЛИГИНИНГ НОДИР НАМУНАЛАРИДАН БИРИ, КЎҲНА АСТРОНОМИК КУЗАТУВ МУАССАСАСИ — УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ ЎЗИНИНГ НОЁБ ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯСИ, ЖАҲОН ТАМАДДУНИДАГИ ЎРНИ БИЛАН ҲАНУЗГАЧА ДУНЁ АҲЛИНИ ҲАЙРАТГА СОЛИБ КЕЛМОҚДА.


Keksalik gashti 2024/1 19 (Давоми 20-саҳифада) роль меъморга эмас, балки бино юқорисига осмон жисмларини ўрганиш учун ўрнатилган асбобларнинг жойлашуви ва ҳажмини аниқлаган олимларга, яъни Улуғбек ва Қозизода Румийга тегишли бўлган. Улуғбек расадхонани барпо этиш учун Қозизода Румийдан моҳир меъмор топишни сўраганида у математик ва меъмор Кошонийни тавсия қилади. 1428-1429-йилларда расадхона биноси тайёр ҳолга келди. Сўнг астрономик асбобларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Иншоотни қуришда Ҳулокухон ва Мангухон томонидан барпо этилган Мароға расадхонасидан намуна олинган. Мароға расадхонаси меъмори Носириддин ат-Тусий чизмаларидан фойдаланилган. Улуғбек расадхонаси ердан 21 метр баландликдаги тепалик устида ғиштдан қурилган. Секстантнинг радиусига кўра, бино анчагина баланд бўлиши керак эди. Бироқ бинонинг тепалик устида баланд қилиб қурилиши унинг қулаш хавфини юзага келтирарди. Бинокорлар секстантнинг ярмини ер остида қуриш орқали бу муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бу секстантнинг ўлчамини баландлиги хавфли даражада баланд бўлмаган ҳолда сақлашга имкон берди. Секстант Ғиёсиддин Жамшид бошчилигида ўрнатилади. Самарқанд секстанти ўша даврда Шарқда маълум бўлган секстантларнинг энг йириги ҳисобланган. Али Қушчи унинг баландлигини Истанбулдаги машҳур Аё София ибодатхонасининг баландлигига (баландилиги 50 метр) қиёслаган. Бино қурилиши тахминан уч йил давом этади. Расадхона уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда ходимлар яшаган. Барча кузатувларни кўздан кечириш иккинчи ва учинчи қаватлардан олиб борилган. Расадхонанинг томи текис бўлиб, астрономик асбобларни бинонинг томи устида ҳам ишлатиш мумкин эди. Сўнгги йилларда расадхонанинг кириш қисми бир неча бор ўзгартирилган. Улуғбек ўша даврнинг энг яхши астрономларини тўплаб илмий муҳит яратган ва уларнинг барчаси минглаб юлдузларнинг жойлашишини кузатган ва ҳисоблаган. Улуғбекнинг асосий асари “Зиж-и Султоний”дир. Keksalik gashti 2024/1 19


20 Keksalik gashti 2024/1 Тарих сарҳадларида (Давоми. Бошланиши 19-саҳифада) 1437 йилда ёзилган бу асар форс тилида бўлиб, унга Носириддин Тусий ҳам катта таъсир кўрсатган. Расадхонанинг ички деворларида коинот ва ер курраси тасвирлари туширилган. Шунинг учун ҳам бу жой маҳаллий халқ тилида “Нақши жаҳон” деб ном олган. Расадхонанинг илмий дастури камида 30 йилга мўлжалланган (Сатурннинг орбитал даври). Давлат ишлари Улуғбекнинг расадхонада узоқ вақт фаолият юритишига имкон бермаган бўлса-да, расадхонага таклиф этилган 60 дан ортиқ математик ва астроном олимлар илмий изланишлар олиб боришган. Унга ўн йил давомида Жамшид ал-Коший, унинг вафотидан кейин Қозизода Румий раҳбарлик қилган. Орадан олти йил ўтиб, 1436 йилда Румий вафот этгач, расадхона бошқаруви Али Қушчи қўлига ўтади. Самарқанд расадхонаси астрономлар улкан цилиндр шаклида бунёд этилган; айрим қўлёзмалар (“Бобурнома”) га кўра, баландлиги 30,4 метрдан иборат 3 қаватли қилиб қурилган. Унда ўндан ортиқ турли астрономик қурилма ва асбоблар бўлган. Улардан энг асосийси, радиуси 40,2 метр бўлган ва математикларнинг янги кашфиётлар топишда ҳамкорлик қиладиган маскан бўлган. Улуғбек тропик йилнинг узунлигини 365 кун 5 соат 49 дақиқа 15 сония деб белгилаган, бу хатолик 25 сония бўлиб, бу Николай Коперникнинг 30 сония хатоси бўлган тахминидан аниқроқ бўлган. Улуғбек ҳам Ер ўқи оғишини 23 соат, 30 дақиқа 17 сония деб белгилаган, бу эса ўнли саноқ систамасида 23,5047 даражага айланади. Расадхона тўғрисида олим Абу Тоҳирхўжа Самарқандий шундай маълумот беради: — Мадрасага асос солинганидан тўрт йил кейин Мирзо Улуғбек Қозизода Румий, Мавлоно Ғиёсиддин Жамшид ва Мавлоно Муиниддин Кошонийлар билан маслаҳатлашиб, Кўҳак тепалигида Оби Раҳмат ариғининг бўйида расадхона биносини қурдиради. Унинг атрофида эса баланд ҳужралар барпо этади. Улуғбек фармойиши билан 1428-1429-йилларда Кўҳак (Чўпонота) тепалигида 20 Keksalik gashti 2024/1


Keksalik gashti 2024/1 21 қўшалоқ ёйдан иборат квадрант (ёки секстантга яқин) қурилма ҳисобланади. Квадрантнинг жанубий қисми ер остида, қолган қисми шимолий томонда ер сатҳидан 30 метрча баландда жойлашган. Ушбу қурилма жуда кўп қиррали эди. У уфқдан қуёшни, юлдуз баландлигини ва бошқа сайёраларни аниқ ўлчаши мумкин эди. Йилнинг давомийлиги, сайёралар даври ва тутилишлар ушбу қурилма билан ўлчанади. Улуғбекнинг сайёралар ўлчовлари бугунги ўлчов билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бизга қурилманинг ажойиб аниқлигини кўрсатади. Расадхона ўрта асрларда асбоб-ускунаси жиҳатдан ҳам беқиёс бўлган. Асбоб астрономиянинг асосий доимийликлари — экватор ва эклиптика орасидаги бурчакни ўлчаш, йиллик претсессия доимийсини, тропик йил давомийлигини ва бошқа фундаментал астрономик доимийликларни аниқлашга имкон берган. Расадхонада кичик ўлчамли асбоблар: армилляр сфера, 2, 4 ва 7 ҳалқадан иборат ўлчов асбоблари, триангула, қуёш ҳамда юлдуз соатлари, астурлоб ва бошқалар бўлган. Бу илмий ускуналар ёрдамида Қуёш, Ой, сайёралар ва алоҳида юлдузлар кузатилган. Мирзо Улуғбекнинг энг йирик астрономик асари “Зижи Кўрагоний” расадхонасида яратилган. Унинг қурилиши ва кейинги илмий фаолияти Улуғбек таклифи билан йиғилган қатор машҳур олимлар Ғиёсиддин Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи ва бошқалар номи билан боғлиқ. Улуғбек Мирзо ўлдирилганидан сўнг расадхона унинг шогирди Али Қушчи раҳбарлигида яна йигирма йил фаолият юритган. 1469 йилда Самарқанд ҳукмдори Абу Саид Ғарбий Эронга қарши юришда вафот этгач, олимлар обод Ҳиротга кўча бошлайдилар. Шундай қилиб, Али Қушчи шогирдлари билан расадхонани ташлаб, Ҳиротга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Ҳиротда Ҳусайн Бойқаронинг вазири, шарқнинг атоқли шоири ва темурийлар Хуросонининг давлат арбоби Алишер Навоий олимлар, мутафаккирлар, рассомлар, мусиқачилар ва шоирларга ҳомийлик ва моддий ёрдам кўрсатади. Тез орада самарқандлик астроном Али Қушчи Константинополга таклиф қилинади. У ерда расадхона ишлари фаолиятига доир китоблар нашр эттиради. Улуғбек расадхонасида тузилган астрономик жадваллар шарқда муносиб шуҳрат қозонган ва узоқ вақт давомида тенгсизлигича қолган. Европада ушбу жадваллар ҳақида маълумотлар биринчи марта 1650 йилда нашр этилган. Расадхона биноси Улуғбек вафотидан сўнг, узоқ йиллар қад ростлаб турган. Археолог олим Василий Вяткиннинг фикрича, расадхонанинг вайрон бўлишига табиий ҳодисалар сабаб бўлмаган. ХVI аср охирида Самарқанд аҳолиси расадхона ғиштларини кўчириб олганлар. Расадхона архитектурасининг тафсилотлари топилмалари бунга далилдир. Бугун Улуғбек расадхонасига ташриф буюрувчилар мармар квадрантнинг фақат пойдевори ва кўмилган қисмини кўришлари мумкин. Булар расадхонадан олинган ягона асл қолдиқлардир. Ёдгора Жуманазар қизи тайёрлади. МАЗКУР РАСАДХОНА 1420 ЙИЛЛАРДА АМИР ТЕМУРНИНГ НАБИРАСИ, БУЮК ЎЗБЕК АСТРОНОМИ, МАТЕМАТИГИ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МУҲАММАД ТАРАҒАЙ МИРЗО УЛУҒБЕК КЎРАГОНИЙ ТОМОНИДАН БАРПО ЭТИЛГАН БЎЛИБ, БИНО ТАРҲИНИ ТАЙЁРЛАШДА ВА ҚУРИЛИШИДА АЛКОШИЙ, АЛИ ҚУШЧИ КАБИ АСТРОНОМЛАР ИШТИРОК ЭТИШГАН. “НАÛШИ ЖАÚОН”


22 Keksalik gashti 2024/1 Хотира овқат устида Москвада нишонламоқчи эдилар... Бир совет аскарига тиштирноғигача қуролланган уч немис аскари тўғри келарди. Душман Москва остоналарида тўхтатилди. Собиқ Иттифоқ томони кўрган талафот ҳам мислсиз эди. Мажид Хидиров ғалабани Будапештда (Венгрия) кутиб олди. У Москвадан Европага қадар бўлган олис ва машаққатли йўлни босиб ўтганди. Буюк Дунай дарёсини кечиб ўтди. Бирмунча вақт Сахалинда бўлди. Мажид ота ҳақида узоқ гапириш мумкин. Ўша сафаримиз чоғида Қарши шаҳар мудофаа ишлари бўлимидан бизга ҳамроҳлик қилаётган истеъфодаги подполковник ортиқча расмиятчиликсиз Мажид бобога ўзини шундай таништирди: — Мен Элдорман, Бурҳон раиснинг укаси... — Ҳаа, Бурҳон менинг шогирдим. У Ҳажга бориб келди, — деди мамнунлик билан Мажид ота гўё ўзи бориб келгандек. — Йўқлабсўраб келганингиз учун ташаккур. — Юртимизда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига эътибор кучайди. Мудҳиш уруш йилларининг азобини тортган ва тирик қолган бахтли кишилар ҳаёт гаштини сурмоқда. Мен ҳам шулар жумласиданман. Шахсан Юртбошимизнинг ташаббуси билан уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг қадр-қиммати ўрнига қўйилиб, иззат ва ҳурмат ÜАНИМАТ СУÚБАТЛАР 22 Keksalik gashti 2024/1 Мамлакатимизда бугун инсон қадри ва хотираси юксалди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган фахрийлар хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши таъминланди. Янги йил арафасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Иккинчи жаҳон урушида ва урушорти меҳнат фронтида қатнашган ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиниши ҳам ана шу эъзоз-эътиборнинг ҳаётий ифодаси бўлди. Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Алақўйлиқ қишлоғида яшаб ўтган, Мажид ота Хидиров ҳам Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларига гувоҳ бўлган ҳамюртларимиздан бири эдилар. 2020 йилда Мажид ота Хидировни йўқлаб борганимизда у киши 99 ёшдан ошганди. Мажид ота 1940 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Москва остоналаридаги шиддатли жангларда қатнашган. Халқона тилда Москва дарвозаси аталган Волоколамск шоссеси ҳимоясида мардона жанг қилган. Ҳарбий устунлик немислар томонида эди. 1941 йил 16 октябрь тонгида бошланган ҳужум шу куниёқ ниҳоясига етиши керак эди. Немислар ғалабани кечки


Keksalik gashti 2024/1 23 кўрсатилмоқда. Бунинг учун беҳад мамнунмиз. Суҳбатимиз давомида ота ҳазилмутойибани ҳам ўрнига қўйган эдилар: — Боғ ишларини қўйганимга икки йил бўлди. Каттагина хўжаликни бошқарган кезларимда ҳам боғ юмушларини ўзим бажарганман. Ҳозирги ёшлар... Ёшларни яхши кўраман. Уларга ўхшаб бошни бошга текизиб саломлашгим келади. Бироқ айримларини қорни шу қадар каттаки, бошим бошига етмай, ярим метр берида қолади. — Ота, нечта фарзанд кўргансиз? — деб сўрайди ота зиёратига келган ҳарбий хизматчилардан бирови кулгу бироз босилгач. — 1946 йилда урушдан қайтдим. Кеч уйландим. Шунгами, бор-йўғи ўн биттагина(!) фарзанд кўрдим... (Йигитларнинг кулгусидан айвон ларзага келай деди) — Эртароқ уйланганингизда нима бўлар эди?.. — Аллоҳга шукр, набира, эвара, чевараларим 200(!)га етади. Мен кўпгина жанговар орден-медаллар билан тақдирландим. Аммо улар орасида мустақиллик йилларида олган "Ўзбекистон ифтихори" нишони алоҳида қадр-қимматга эга. Мен бу эътирофга муносиб бўлишга интиламан. Бировнинг кўмагисиз ўрнидан туролмайдиган қария энди нима ҳам қила олар эди, деб ўйлашингиз тайин. Рост, аввалгидек кучим йўқ, бироқ ақлим, йиллар давомида эгаллаган билим ва тажрибам бор. Шу икки юз ўғил-қизни юртсевар, давлатга, миллатга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш қўлимдан келади! Азизлар, қаранг, нуронийларимиз юз билан юзлашаётиб ҳам миллат, давлат ғамида яшар эканда... Улар билан фахрлансак арзийди. Вақт жуда тез ўтди. Ҳамма бир-бир хайрлашиб чиқди. Отахонни суратга ола бошладим. Табассум билан мени кузатар экан, “Аёллар бахтли бўлиши керак, бахтли бўлинг, қизим...” деганида қалбим ёришгандан ёришди. Азизим, мўътабарим, улуғим, менга бахт тилаган тиловчим, донишмандим, умрингиз узоқ бўлсин, дея ният қилдим. ...Бироқ ўша йили Мажид бобо оламдан ўтдилар. Биз учун мана шу ҳикматга тўла суҳбат хотира бўлиб қолди. Инобат ИБРОҲИМОВА, ҳарбий журналист. Сабр — инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир. Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади. Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Хизр бил. Ҳаёт уйқудир, ўлим-ла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. Ғайратинг қанотингдир. Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир. Ҳар тил — кўнгилнинг пардасидир. Парда қимирладими, сирлар очилади. Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур. Гулнинг тиконга сабр қилиши гулга ёқимли ҳид берур. Ёмон нафс — йиртқич қушдир. Бутун дунёни қидириб, гўзал хулқдан кўра яхшироқ лаёқатни топмадим. Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз... Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир — япроқларни ёмғирлар ўстиради, гумбурлаган момоқалдироқлар эмас. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари Ҳикматли дунё


24 Keksalik gashti 2024/1 Меҳнат фахрийлари Ҳикоя Луқмон Бўрихон СИНОВ МУДДАТИ Олди ойнаванд, серҳашам бино эшигидан отилиб чиққан Жасур аланглаганича Собирни излади. Дўсти йўлакча бўйидаги ёғоч ўриндиқда ўйчан ўтирган экан.


Keksalik gashti 2024/1 25 (Давоми 26-саҳифада) — Собир! — деб қичқирди Жасур мармар зиналардан сакраб-сакраб тушаркан. — Суюнчи бер, мен ўтдим, суҳбатдан зўр ўтдим! Собир қувончдан ял-ял яшнаб турган дўстининг қўлини самимий сиқиб, жилмайди: — Табриклайман, жўра, омадингни берсин. Собир ва Жасур болаликдан қалин дўст. Бир маҳаллада ўсибулғайишган, синфдош. Жасур хийла маҳмадона, Собир эса анчайин оғирвазмин. “Ҳечқиси йўқ, — дея ҳазиллашарди адабиёт муаллими, — икковлашиб бир бутун одам бўласизлар”. Аммо тақдир уларни аста-секин ажратиб бормоқда эди. Собир мактабдан сўнг институт эшигига осилиб кўрди. Бироқ туппа-тузук билими бўлса-да, омад бўлмаса қийин экан. Кетма-кет икки йил “йиқилди”. Сўнг ҳарбий хизматга чоғланди. Қарангки, бу хаёлчан йигитчадан омад яна юз ўгирди: тиббий кўрик пайти унинг соғлигидан аллақандай қусурлар топишди. Кўзи андак хирароқ эмиш. Аскарликка ҳам арзимаган Собир анча пайт ўз-ўзидан хафа бўлиб юрди, қўли ишга бормади. Бироқ ич-ичидаги аллақандай аланга ҳали-ҳали сўнмаган эди. Қандайдир буюк, қандайдир эзгу ишлар қилишни истарди. Шу орзулар уни оёққа турғазди. Ўзини анча-мунча қўлга олган Собир тағин китобларга ёпишди, бўш вақтлари томорқада куймаланди (Ахир, тирикчилик ҳам керак-да.) Шу орада Жасур ҳарбийдан қайтди. У мактабни амал-тақал битиргани учунми, ҳарқалай, қадрдон жўрасига ўхшаб институтлар бўсағасида кўзёши тўкиб юрмади, ўзини савдога урди. Ҳаракатчан, тиллижағлигина бўлгани учунми, ҳар нечук, топиштутишдан ёлчиди. Бироқ туйқус ҳарбийликка ишқи тушиб қолди. “Ўша ёқда қолиб, катта қўмондон бўлиб кетаман”, — деб мақтанганди Жасур жўраларига, аскарликка жўнаётган пайт. Аммо муддати тугади-ю негадир ими-жимида қайтиб келди. “Нега қолмадинг, мақтанишинг бошқача эди-ку!” дея биров сўрамади, Жасурнинг ўзи ҳам ёрилиб ҳеч кимга ҳеч нарса демади. Пишиққинада, қурмагур. Ҳарбий хизматдан қайтган Жасур икки ой ялло қилиб юрди. Бир куни Собир иккови туман марказидаги клубга кинога тушишди. Роса қизиқ, ур-сур, қувдиқочди кино қўйилаётган эди. Фильм чўкаётган кемани қутқаришга отланган бир жанговар отряднинг саргузаштлари ҳақида экан. Отряд аъзоларининг жасорати, чапдастлиги икки дўстни обдон энтиктирди. Улар томошадан сўнг ҳам хийла вақт ҳаяжонларини босолмай, кино тўғрисида гаплашиб кўчаларни кезишди. Бир пайт катта йўл ёқасидаги паннодаги ёзувлар Собирнинг диққатини тортди. Андоқ оёқ илиб, битикларни ўқишга тутинди. — Нималарни ёзибди? — деб бетоқат сўради Жасур, чарс-чурс писта чақаркан. — Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими хизматга таклиф этибди. — Йўғ-э?! — Ҳа… агар хоҳласанг, сени олишса керак, шартларига тўғри келасан. Ҳарбийда бўлгансан, қадди-қоматинг ҳам зўр. Жасур ҳам ҳовлиққанича ёзувларни ҳижжалабҳижжалаб ўқишга тутинди. Ҳалигина кўрилган кино таъсириданми, ё ҳамишаги жўшқинлиги сабабми, ҳарнечук, унда қутқарув хизматига иштиёқ уйғонган эди. Эртаси куни икковлон тағин туман марказида пайдо бўлишди. Жасур тегишли жойга ҳужжатларини топширди. — Сиз-чи, сиз хизматга киришни хоҳламайсизми? — деб сўради Собирдан кулранг мундир кийган, баланд бўйли, дўнгпешона киши. Собир елка қисиб, ерга қаради. — Шартларингизга тўғри келмайман. — Армияга бормаган, сал-пал соғлиги чатоқроқ, — шоша-пиша қўшиб қўйди Жасур ҳам. Масъул киши алланечук таажжубланиб дўстларга бир-бир кўз югуртириб чиқди. Мана, ўша кундан бери ҳам роппа-роса икки ой ўтди. Жасурни минг бир чиғириққа солишди, ҳарқалай, у “бутун” чиқди. Бугун эса бир талай хизматга киришга чоғланган ёш-яланглар қатори Жасурни ҳам суҳбатга чорлашган экан. Икковлон эрталаб етиб келишди. Ниҳоят... — Роса қойил қилдим-да ўзиям, — деб мақтанарди Жасур, ҳануз қувонганидан қайнаб, — суҳбат олаётган бошлиқларнинг оғзи очилиб қолди. Keksalik gashti 2024/1 25


26 Keksalik gashti 2024/1 (Давоми. Боши 25-саҳифада) Ҳа, Жасур чиндан ҳам, суҳбат чоғи гапни эшиб ташлаган эди. Ҳатто узун стол орқасида қатор ўтириб бўлғуси ходимни кетма-кет саволга тутаётган масъуллар ҳам анчайин шошиб қолишди. — Яхши, — деди ниҳоят тўладан келган, тепакал бошлиқ Жасурнинг ҳужжатларига алланеларни қайд этиб, — чиройли гапларнинг яримгинасини амалда кўрсатсангиз ҳам сиздан тузук хизматчи чиқади. Хўп, ҳозирча синов муддати билан ишга оламиз. Душанба куни эрталаб шу ерда бўлинг. Жасур хушхандон ташқарига чиқди. Мана, дўсти билан уйга қайтмоқда. Уларнинг қишлоғи туман марказининг шундоққина биқинида эди. Атиги тўрт-беш чақирим келади. Шу сабаб яёв кетишмоқда. — Ҳозир бизникига бориб ювамиз, — деди Жасур Собирнинг елкасидан қучиб. — Лекин жўра… шартларга тўғри келмаслигинг ёмон бўлди-да, эсам… иккимиз… Собир жилмайди. — Қўявер, мен яна ўқишга уриниб кўрмоқчиман. Теваракка ғира-шира шом қоронғуси инмоқда эди. Икковлон катта йўл ёқалаб боришмоқда. Марказ ҳам ортда қолди. Бир пайт ёнгиналаридан елиб ўтган эскигина “Жигули”нинг олд ғилдираги “пақ” этиб, ёрилиб кетди. Машина мувозанатини йўқотиб, ўнгу сўлга кескин чайқалди-ю йўл ёқасидаги ариққа ёнбош қулади. Чанг-тўзон кўтарилди. Икки дўст таҳлика ичида бир зум ҳангу манг қотди. — Югурдик! Ёрдам берамиз! — деди Собир, энг аввал эс-ҳушини йиғиб олиб. Бироқ кўзлари ола-кула Жасур унинг енгидан силтаб тортди. — Гарангмисан?! Ҳозир портлайди, бензини тўкилиб кетган! Ундан кўра қочдик, эсам, гувоҳ бўлиб қоламиз. Аммо Собир дўстининг қўлини силтаб ташлади-да, автоҳалокат томон югурди. — Эй, тўхта, тўхта тентак! — дея қичқирди унинг ортидан Жасур. — Ўргилдим сендай қаҳрамондан! У шартта ўгирилиб қишлоқ томон чопди: “Тезроқ, тезроқ даф бўлиш керак. Ҳозир портлаб кетади! Бир камим органма-орган сўроқ бериб юришми?!” Жасур ҳаш-паш дегунча шом қоронғусига қоришиб кўздан йўқолди. Собир ҳансираганча етиб борганда “Жигули”нинг ердан узилган ғилдираклари аста-секин айланиб турар эди. Кабина ичидан узук-юлуқ товушлар, инграшлар эшитилди. Собир машинанинг орқа эшигини бир амаллаб очди. Ичкарида тўрт киши бор экан. Ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги киши афтидан беҳуш кўринарди. Машинанинг пешойнасига қон сачраган. — Раҳмат, ука, — аранг сас берди орқа ўриндиқда тиқилиб ётган йўловчилардан бири, — қани қўлимдан тортиб юбор, кейин икковлашамиз. * * * Жасур орқа-олдига қарамай, қоқиласурила уйига етиб олди. Оёқ-қўллари дағ-дағ титрар, юраги бежо урар эди. У ўзини босиш учун ҳовлидаги жўмракдан ҳовучлаб-ҳовучлаб сув ичди, юзини ювди. Шу пайт ичкаридан онаси отилиб чиқди. — Жасуржон, келдингми, болам, шўримиз қуриб қолди! — Ҳа, тинчликми?! Онаси шўрқ-шўрқ йиғлаб юз-кўзига рўмолини босди. — Даданг таксида кетаётиб аварияга учрабди. Ҳозир касалхонадан телефон қилишди. Юра қол, тезроқ борайлик. Айтганча, Собир жўранг ўша ерда экан, барака топсин. — А, нима?! Ҳангу манг қотган Жасурнинг бўғзидан аранг шу сас чиқди. У кўз ўнги қоронғулашиб деворга елкасини тираб, туриб қолди. Луқмон БЎРИХОН. Ҳикоя


Keksalik gashti 2024/1 27 АДИБ, АЛЛОМА, АРБОБ! Эъзоз Табиат неъматлари * Анор магний, кальций, калий, фосфор, натрий, йод, А, В, С, Е витаминларига бой бўлиб, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бир ҳафтада бир марта ейилган анор иммунитетни ошириб бориш учун етарлидир. * Таркибида кўп миқдорда темир мавжуд бўлиб, қондаги гемоглабин миқдорини кўпайтиради. Камқонликни даволашда овқатланишдан 30 дақиқа аввал ярим стакан анор сувини ичиш фойдалидир. Ушбу муолажани икки ой давом эттириш керак. * Анор меваси организмдаги оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувини яхшилайди. * Ангина, фарингит, гингивит, стоматит, бронхиал астма касалликларида даво бўлади. Анор томоқ оғриғини қолдириб, оғиз бўшлиғидаги инфекцияларни ўлдиради. * Анорда бошқа меваларга нисбатан шира кам. Шу сабаб парҳездагилар ҳам уни истеъмол қилишлари мумкин. Масалан, қандли диабет касаллигига чалинган беморлар овқатланишдан аввал анор шарбатини ичсалар, қондаги қанд миқдори камаяди. * Радиоактив нурларга яқин жойда яшовчи ва шундай шароитда ишловчилар анорни кўп истеъмол қилишлари керак. Чунки бу мева организмни зарарли нурлардан ҳимоялаб туради. * Анор қон босимини туширади. Чойга қўшиб ичсангиз, асабни тинчлантириб, тунги уйқу меъёрига келтиради. * Анорнинг нафақат дони ва суви, балки пўстлоғи ҳам фойдали. У организмдаги гормонал меъёрни сақлашга туртки бўлиб, аёлларга климакс маҳали ёрдам беради. Ҳайз цикли бузилганида ҳам анор шарбатини ичиб, муаммони ҳал қилиш мумкин. * Буйрак, қулоқ, кўз ва гинекологик аъзолар яллиғланишининг олдини олади. Анор сийдик ҳайдовчи восита бўлиб, айниқса, нордони буйрак ва сийдик йўлидаги тошларни туширишда ёрдам беради. * Иштаҳани очади. Овқат ейишни хоҳламайдиган болаларни анор билан сийланг. * Тишингиз оғриб қолса, анор ва унинг пўстлоғини асалга аралаштириб, истеъмол қилинг. * Анор сокини қўшиқчи ва нотиқлар мунтазам ичиб юришса, овоз тиниқлашиб, янада жарангдор бўлади. * Харид қилаётганда адашманг! Ўртача ва катта ҳажмдаги, нисбатан оғир, қаттиқ анорни танлаш керак. Унинг юзаси силлиқ бўлиб, ярачақалари бўлмасин. Ширин анор коптокдек думалоқ эмас, бироз япасқи, четга қийшайган бўлади. Анорнинг усти қуруқ, ичи сувли бўлиши керак. Шоҳида ИНОМОВА тайёрлади. МЕВАЛАР Қадимий афсоналарда анор — “мевалар шоҳи” дея эътироф этилган. У ҳукмронлик, куч-қудрат, меҳр ва садоқат рамзи саналади. Энг муҳими, анор бир неча шифобахш хусусиятларни ўзида мужассам этган. Keksalik gashti 2024/1 27


28 Keksalik gashti 2024/1 Юз билан юзлашганлар Бир асрни ортда қолдирган Анорбой ота Сирдарё вилояти Оқолтин туманида истиқомат қилади. Беғубор болалик даври уруш йилларига тўғри келган отахон ўша даврларни шундай хотирлайди: — Отам ҳам бошқалар қатори урушга кетди. Отамни урушга кузатар эканман, у мени бошимни силаб, менга ишонишини, онамни эҳтиёт қилишимни ва албатта, катта бўлганимда яхши инсон бўлишимни тайинлади. Мен жуда ёш эдим, ўша куни отамни сўнги маротаба кўраётганимни билганимда эди, уни қаттиқ бағримга босиб ҳайрлашар эдим. Афсуски, дадам урушдан қайтмади. Уни интизор бўлиб кутган кунларимни, соғинчли тунларимни жуда яхши эслайман. Ёшим 100 га кирган бўлса ҳам ҳалиҳамон дадамни кутаман... Отаси урушга кетгач, Анорбойни ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Ёш бошига тушган синовларни енгишига тўғри келди. Болалиги қийинчиликда, очликда ўтди. Онаси яккаюёлғиз ўғли Анорбойни аммасига ташлаб, ўзи бошқа инсон билан оила қурди. Анорбойни аммаси ўз ўғли қатори вояга етказди, бор меҳрини аямади, катта бўлгач, уйлантирди. — Аммамдан жуда миннатдорман. Бир умр ўз оилам, уйим ва фарзандларим бўлишини орзу қилдим. Пахта даласида тиним билмай ишладим, кун келиб меҳнатларим, албатта, роҳат бўлишига қаттиқ ишонар эдим, — дейди отахон. — Онам мени аммамга ташлаб, ўзи бошқа инсон билан турмуш қурганида ундан кўп ранжидим. Бола эдим, ҳеч нимани тушунмасдим. Отаонам бағрида эркаланиб катта бўлишни хоҳлардим, холос. Балки онам ҳам қилган ишидан кейинчалик пушаймон бўлгандир, балки ўгай ота қўлида катта бўлишимни хоҳламагандир, буниси менга қоронғу. У пайтлари яшаш осон эмас эди, рўзғор тебратишнику айтмаса ҳам бўлади. Онам ҳам мажбур бўлган, буни кейин тушундим. Онам 100 ёшида вафот этди (Аллоҳ раҳматига олсин). Биз аммамнинг ўғли билан ака-укадек катта бўлдик. Мен 102 ёшли аканинг укасиман. Яратган мени 4 ўғил ва 3 қиз билан сийлади. Фарзандларимни ҳунарли бўлишига, яхши билим олишига эътиборли бўлдим. Ўзим жуда болажонман, уларни жуда яхши кўраман. Айниқса, эшикдан кириб келган инсонни бир пиёла чойсиз кузатгим келмайди. Меҳмон келса, жуда севиниб кетаман. Дийдор яхшида, инсон ёши улғайгач, дийдор ширинлигини англаб қолар экан. Самимий ИНТИЗОРЛИКДА ўтаётган умр ЮРТИМИЗДА ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШИБ, 100 ЁШДАН ҲАМ ОШИБ, ТИНЧЛИК ЗАМОНИДА УМРГУЗАРОНЛИК ҚИЛИБ КЕЛАЁТГАН ОТАХОН ВА ОНАХОНЛАР ТАЛАЙГИНА. БИР АСРНИ ҚАРШИЛАГАН, ЭЪЗОЗЛИ ВА ДУОГЎЙ ОТАХОНЛАРИМИЗНИНГ ИБРАТЛИ ВА ҲИКМАТ ТЎЛА ҚАҲРАМОНОНА ҲАЁТЛАРИ БИЗГА КАТТА МАКТАБДИР. 28 Keksalik gashti 2024/1


Keksalik gashti 2024/1 29 ва камтар кишилар билан суҳбатлашиш жону дилим. Тўғри, тенгдошларимнинг аксари бу дунёни тарк этди. Ҳаммамиз ҳам бир куни омонатимизни топширамиз, ўлим ҳақ, — дейди Анорбой ота. Нуроний қаҳрамонимизнинг хонадони фарзандлари, невара-чеваралари билан доим гавжум. Улар нуроний бобосидан болалик хотиралари, ёшлик даврлари ҳақидаги ибратли ҳикоялар айтиб беришини сўрашади. Отахон кўзларида ёш қалқиб, ўша узоқ ва машаққатли йиллар ҳақидаги хотираларини ҳикоя қила бошлайди... — Жигаргўшаларимга бугунги тинчликнинг қадрига етишларини, ҳар қандай ҳолатда сабрли бўлиб, берилган ризққа шукр қилиш баробарида доим ҳалол инсон бўлишлари кераклигини насиҳат қиламан, — дейди нуроний бобо. Бу ҳаёт. Инсон яшаяптими, у доим синовларга дуч келаверади. Ёши улуғларимиз бежизга “Ўт балоси, сув балоси ва туҳмат балосидан ўзи асрасин...”, дея дуо қилишмайди. Анорбой ота ҳам ана шундай балолардан омон қолган. — Ўша тонг, ўша мудҳиш ва ваҳимали тонгни эсласам, ҳали ҳам қўрқувга тушаман. Саҳарда бомдод намозини ўқиш учун таҳорат олдим. Намозимни адо этгач, қўни-қўшниларнинг ғалағовур овози эшитилди. Кўчага чиқиб, “Сардоба сув омбори” тўғони очилиб кетгани ҳақидаги хабарни эшитдим, аммо ваҳима қилмасликка ҳаракат қилиб, ўзимни тинчлантиришга уриндим, — дейди кекса отахон. — Орадан бир неча сония ўтди. Бир пайт шунқанги шовқинли товуш эшитилдики, юрагим такапука бўлаёзди. Кўчага чиқсам, қишлоқдошларим уйини ташлаб бола-чақаси билан боши оққан томонга қочар эди. Ваҳимали товуш тобора яқинлашаётгандек эди. Ўғлим мени йўловчи машинага миндирди ва ўзи ҳам машинага бир амаллаб ўтириб олди ва биз қишлоқни тарк этдик... Бир зумда қишлоғимизни сув босди, уй, мол-ҳолимиздан бир неча дақиқаларда айрилдик. Аллоҳга беҳад шукр, азиз жонимиз омон қолди. Пешонага ёзилганидан қочиб бўлмас экан, тақдиримда мана шу синов ҳам бор экан, барига шукр айтаман. Инсон қадри азиз бўлган замонларда яшаётганимдан бахтиёрман. Ҳар байрамда маҳаллакўй, ҳокимият вакиллари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлимидан келиб, совға-саломлар билан сийлашади. Ҳар йили давлатимиз томонидан юртимизнинг турли масканларида жойлашган санаторийларга бепул йўлланма асосида дам олиб келаман. Икки йил олдин Зомин санаторийсида дам олдим. У ернинг салқин ва тоза ҳавоси, табиати жуда чиройли. Бундай эъзоз ва эътибордан руҳланиб, инсон яшаган сари яшагиси келаверар экан. Мен фарзандларим, невараючевараларим бағрида, ардоғида эканимдан бахтиёрман, ахир, бу кунларни узоқ кутдим... Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА. Keksalik gashti 2024/1 29


30 Keksalik gashti 2024/1 Меҳнат фахрийлари Ватанпарварлик қандай шаклланади? III даражали Шон-шараф медали ва биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси аъзоси генерал-майор, Маҳмуджон Ўтаганов билан суҳбатга отланганимда ана шу савол кўнглимдан ўтди. — Чин ватанпарвар инсон қандай бўлади? Бу улуғ туйғуни ёшларнинг қалбига сингдиришда нималарга эътибор қаратиш керак? Бутун умрини Ватан ҳимоясига бағишлаган Маҳмуджон Ўтаганов бу саволимга жавоб беришдан аввал бир муддат тин олди. — Биз умрини ҳарбий хизматга бағишлаган инсонлар Ватанни қалбимизда кўтариб юрамиз, мана, бу ерда, — деди у кўксига қўлини қўйиб, сўнг яна бир муддат жим қолди. — Одамнинг қалбида Ватан деган бир тор бўлади, у ҳар доим таранг тортилиб, ҳар лаҳзада бир оҳанг бериб туриши керак. Қадриятларимизда, инсонийлигимизда, бутун дунёга дахлдорлигимизда ана шу нозик, аммо бақувват торнинг оҳанглари сезилиб туради. Шу сим торнинг ЮРАГИНГДА ВАТАН ДЕГАН ТОРИНГ БОРМИ, ÛАРОÜИМ?..


Keksalik gashti 2024/1 31 (Давоми 32-саҳифада) таранглиги билан одамнинг қадди ҳам, қадри ҳам тик бўлади.  Қалбида ана шундай таранг тортилиб турувчи тори бўлган ҳар бир инсон ўз халқига садоқати, фидойилиги, туғилиб ўсган ерига бўлган муҳаббати билан она Ватан ҳимоясига отланади. Юртини обод, элини фаровон кўришни истайди. Айт-чи, қароғим, сенинг юрагингда ҳам Ватан деган торинг борми?.. 45 йил давомида ҳарбий соҳада фаолият юритган, 2015 йилдан буён Ўзбекистон “VETERAN” жангчифахрий ва ногиронлар Бирлашмаси аъзоси бўлган Ўтаганов Маҳмуджон Иноятович 1956 йил 27 июнда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида зиёлилар оиласида туғилган. Иноят ота ва Давлатбека онанинг тўнғич фарзанди бўлган Маҳмуджон ака 2 укаси ва 4 синглисига ҳар ишда намуна бўлди. Ватан ҳимоясини ўз умрининг мазмуни деб билди. Эл-юртимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида хизмат қилиб, террорчилар ҳамда қуролланган жангариларни йўқ қилиш бўйича ўтказилган ҳарбий операцияларда, Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлашда, халқимизнинг тинчлигиосойишталигини сақлашда муносиб хизмат қилди. Беруний — қалби дарё, тафаккури кенг, шахдли-шиддатли инсонлар юрти. Бу ернинг шамоллари ҳам, иссиғи-ю, совуғи ҳам Маҳмуджон аканинг жон томирларига туташ. Беруний унинг орзуларини сайқаллади. Мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ, ҳарбий бўлишга қарор қилди. — 1973 йил ўрта мактабни битириб, ҳарбий билим юртига ўқишга кирдим, — дейди у. — 1973-1977 йиллар Тошкент умумқўшин қўмондонлик ҳарбий билим юртида таҳсил олиб, лейтенант унвонига сазовор бўлганман. 1977 йилдан 1992 йилгача собиқ СССР Қуролли Кучларининг Байкалорти ўлкаси, Москва шаҳри, Украинада жойлашган турли қисмларида хизмат қилдим. Бир қанча хорижий давлатлар Германия, Монголия, Куба ва Хитойда ҳам хизмат сафарларида бўлганман. Маҳмуджон Ўтаганов 1992 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида турли қўмондонлик лавозимларида ишлади. 1999 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, “Генерал-майор” унвонини олди. 2000 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари тизимида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилди ва хизматлари юқори баҳоланиб, муносиб тақдирланди. — Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун, сизнингча, нималарга эътибор қаратиш лозим? — дея сўрайман қаҳрамонимиздан — Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшларни билимли, салоҳиятли, ўз касбининг устаси бўлган етук кадрлар этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Маҳмуджон Ўтаганов. — 2018 йил 23 февралда эълон қилинган “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси”да ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш каби вазифалар белгиланган. Ана шу тизимда ишларни кучайтириш керак. Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси, “Нуроний” жамғармаси тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фахрий жангчилар, нуронийлар иштирокида ёшлар билан тизимли равишда ишлашни йўлга қўйиш, уларни ҳарбий ватанпарварлик йўналишига руҳлантириш керак. Ёшларимиз саломатлигига путур етказадиган ёмон одатларга ўрганиб қолмаслиги учун таълим масканларида, тиббиёт марказларида уларни тиббий кўриклардан ўтказиб, саломатлигини назорат қилиб бориш фойдадан холи бўлмайди. Йигит-қизлар ўртасида тизимли равишда бошланғич ҳарбийватанпарварлик кўникмаларини шакллантириб бориш керак. Айниқса, оилада бола тарбиясига бўлган масъулиятни янада кучайтириш зарур, деб ўйлайман. Ота-оналаримиз, ҳатто эналаримиз ҳам бизни ёшлигимизда ўқишимиз, билим олишимизни қаттиқ назорат қилишарди. Агар дарсни бажармасак, ота-онамиздан ёки эналаримиздан яхшигина дакки эшитишимиз ёки калтак ейишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозир ёш ота-оналар фарзандларини жуда авайлашади.


32 Keksalik gashti 2024/1 (Давоми. Бошланиши 31-саҳифада) Бола тарбиясига жиддий қараш керак. У ҳар доим бола бўлиб қолмайди. Катта бўлади, жамиятга аралашади, мустақил яшайди. Меҳнатга ўргатиш керак ёшларни. Айни пайтда қаҳрамонимиз Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси ҳамда “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши аъзоси сифатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, Афғонистон уруши даврида, кейинчалик терроризм ва экстремистик оқимларга қарши курашиш пайтида ногирон бўлган, жароҳат олганларни ижтимоий, тиббий, руҳий ҳимоя қилиш, меҳнат лаёқатини тиклаш, уларнинг ҳуқуқлари ва муаммолари ечимини топиш, уларга кўмак беришда, шунингдек, юртимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган Давлат дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. — Ота-боболаримиз ҳам шу эл, шу юртга хизмат қилиб ўтган, — дейди Маҳмуджон Ўтаганов. — Катта отамиз юртга бостириб кирган босқинчиларга қарши курашган. Ўша пайтларда босқинчилар қишлоқларга бостириб кириб, озиқовқатларни талаб, қизларни ўғирлаб кетишган экан. Тожигул деган энам бор эди. Шу энам айтиб берарди, ўша босқинчилар келиб, отаонасига бир ойдан кейин қизингни олиб кетамиз, деб айтиб кетишган экан. Шунда энам 8 ёшда бўлган. Уни қутқариб, яшириб қўйишганида босқинчилар унинг ота-онасини ўлдириб кетишган. Ота-боболаримиз ана шундай оғир ва машаққатли даврларни бошидан ўтказган. Ҳозирги кунимизда бу тинчликнинг қадрига етиш керак. Маҳмуджон ака фарзандларини ҳам эл-юрт шарафини ҳимоя қилишга ўргатган. Ўғли Руслан Ўтаганов Ўқ отиш спорт тури бўйича Осиё чемпиони, кўп карра Ўзбекистон чемпиони. — Унинг медаллари менинг медалларимдан кўп, — дейди фахрланиб. — Бу йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида Президентимиз ёшларга жуда катта имкониятлар яратиб бермоқда. Илгари шундай замон бўлганми? Ёшларимиз бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари керак. Ота ўғлининг ютуқлари билан, ўғил эса отасининг элюртимиз олдидаги хизматлари билан фахрланади. Суҳбатимиз асносида улуғ мутафаккир, буюк аллома Алишер Навоий ҳазратларининг шу сатрлари ёдимга тушди: Ватан таркини бир нафас айлама, Ани ранжи — ғурбат, ҳавас айлама. Ватанпарварлик қандай туйғу, у қай тарзда намоён бўлади? Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқатни сўз билан таърифлаш мумкинми, деган саволларимга жавоб топдим. — Кўзингиз қанча масофани кўради? — дея сўради Маҳмуджон ака суҳбатимиз якунига яқинлашаётган пайтда. Бир журналда ўқиганим бир маълумот эсимга тушди: Агар буюм бир текисликдаги масофада турса, одамнинг кўзи 47 километргача бўлган масофадаги нарсани илғай оларкан, деб жавоб бердим. Маҳмуджон ака жилмайиб яна савол берди. — Қуёшни, ойни, юлдузларни кўрасизми? — Ҳа, — деб жавоб берарканман, тафаккурим ЮРАГИНГДА ВАТАН ДЕГАН ТОРИНГ БОРМИ, ÛАРОÜИМ?.. 32 Keksalik gashti 2024/1 чегаралари янада кенгайиб кетди: — Ахир, кўзларимиз билан миллионлаб, миллиардлаб километр узоқликдаги офтобу ойни кўрамиз-ку! — Шунақа, биз, инсонлар ўзимизга ва имкониятларимизга асло паст баҳо бермаслигимиз керак, — деди Маҳмуджон Ўтаганов. — Биз жуда катта имконият ва салоҳият билан яратилганмиз! Бу дегани ҳар биримиз ўзимизнинг салоҳиятимиз қанчалар юксаклигини, имкониятларимиз қанчалар кенглигини англаб етишимиз керак. Миллатимиз, динимиз, ирқимиздан қатъи назар, ер юзидаги барча инсон шундай яратилган. Биз ёшларга ана шундай руҳда тарбия беришимиз зарур. Улар шунчаки яшаб, шунчаки ўтиб кетиш учун бу дунёга келмаганини, билим олиб, салоҳиятини янада ошириб, катта имкониятларини ишга солиб, юртимиз шарафини юксакка кўтара олишини, бунга уларнинг кучи ҳам, қудрати ҳам етишини ҳис этишлари керак. Уларни бунга йўналтириш учун эса биз, ёши улуғлар ҳар лаҳзада тафаккуримизни чархлаб боришимиз, замонавий ёшларга муносиб маслаҳатгўй бўла олишимиз зарур. Ёшларимиз дунё енгилелпи ўйин-кулгидан иборат эмаслигини билиш учун ҳам тафаккур қилишни ўрганиши зарур. Ана шунда улар ҳар бир одамнинг юрагида Ватан деган нозик, аммо мустаҳкам бир тор борлигини англайди. Ана шу торнинг симлари қанчалар таранг тортилса, инсоннинг қадри ва қадди ҳам тик бўла боришини ўз ҳаёти мисолида ҳис этади. Ҳамрохон МУСУРМОНОВА. Меҳнат фахрийлари


Keksalik gashti 2024/1 35 Дейдилар: “Аслига тортади одам”, Темур авлодисиз, асл шаҳзодсиз. Юракдан яралган сеҳрли ханжар, Қўрқувдан озодсиз, ғамдан озодсиз. Нон каби муқаддас сўз бор дунёда Ватанни севмаган йигит йигитми!? Савол бор, саволлар ичра зиёда, Ватанни севмаган йигит йигитми!? Ватан чақирганда асл мардонлар Лаббай деган азиз сўздан сўраймиз, Балони қайирар балогардонлар, Ватан нелигини сиздан сўраймиз. Ватан чақирмайди ҳар кимсани ҳам Ишонч тушунчаси нақадар чуқур. Демак, сен бордирсан, демак, кераксан, Ватан чақирдими тур, ўрнингдан тур! Коваклар ичида яшар айрим қуш, Чўққини кўрмаган бургут — бургутми? Савол бор, саволлар ичида дилхуш — Ватанни севмаган йигит йигитми!? Зулфия МЎМИНОВА. Ватанни севмаган йигит йигитми?!


36 Keksalik gashti 2024/1 Дунё бўйлаб Азиз ватандошлар! “Нуроний” газетаси ҳамда “Кексалик гашти” журнали Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар, шиддатли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимиз орасида кенг тарғиб этмоқда. Ушбу нашрларимиз саҳифаларида ижтимоий, маънавий-маърифий мавзулардаги мақолалар, бадиий-публицистик асарлар чоп этиб келинмоқда. “Кексалик гашти” журнали ва “Нуроний” газетасига 2024 йил учун обуна бўлишни унутманг! Keksalik gashti 2023/11-1249 11-12-сон 2023 йил гашти Кексалик (Давоми 2 -саҳифада) ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ КАЙФИЯТНИ АЪЛО ДАРАЖАГА КЎТАРАМИЗ fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Ушбу сонда ”4 ”4 НИКОЛА ТЕСЛА: АФСУНГАРМИ ЁКИ ОЛИМ Истеъдодли инженерэлектротехник ва ихтирочи Никола Тесла ҳақида авваллари ҳам кўплаб маълумотлар берган эдик. Унинг кашфиётлари бугунги кунгача кенг қўлланилмоқда: электрогенератор, электродвигатель, радиобошқарувли робототехника, электр қувватини симсиз узатиш ва бошқа кўплаб технологиялар шулар жумласидандир. УЛУҒВОРЛИК ФАСЛИ Шавкат МИРЗИЁЕВ ”3 ЮРАГИДА ЎТИ, ҚАЛБИДА ҒУРУРИ БОР ҲАР БИР ЙИГИТ ЎЗИ ТУҒИЛИБ ЎСГАН ВАТАНИНИ ОХИРГИ НАФАСИГАЧА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ШАРАФЛИ БУРЧ ДЕБ БИЛАДИ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА 14 ЯНВАРЬ — ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА. МАМЛАКАТИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИ, ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ОЛИЙ БОШ ҚЎМОНДОНИ ТАШАББУСИ БИЛАН ЮРТИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИДА МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗНИНГ ҲАМ ҚИЁФАСИ ВА САЛОҲИЯТИ ТУБДАН ЎЗГАРДИ. БУГУНГИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ, САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚОДИР БЎЛГАН, ҲАРАКАТЧАН ВА ПУХТА ҚУРОЛЛАНГАН ҚУДРАТЛИ ГААЙЛАНДИ. (Давоми 2 -саҳифада) № 02 (1203) 17 ЯНВАРЬ 2024 йил Мана, етти йилдирки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан ёши улуғ инсонларга муносиб иззат-икром кўрсатиш, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар кўмагига муҳтож кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатликларини сақлаш ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун муносиб шарт-шароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Меҳрли ижтимоий сиёсат асосида кўрилаётган чоратадбирлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси юксалиб, узоқ умр кўраётган мўътабар нуронийлар сафи йил сайин кенгаймоқда. Бугунги кунда юртимизда истиқомат қилаётган аҳолининг 43044 нафари 100 ёшга яқин умр кўраётганлар, 600 нафардан зиёди 100 ва ундан юқори ёшдагилар бўлиб, уларнинг 402 нафари аёллар, 100 нафарга яқини Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 5894 нафари меҳнат фронти фахрийларидир. Дейдилар: Аслига тортади одам, Темур авлодисиз, асл шаҳзодсиз. Юракдан яралган сеҳрли ханжар, Қўрқувдан озодсиз, ғамдан озодсиз. Нон каби муқаддас сўз бор дунёда Ватанни севмаган йигит йигитми?! Савол бор, саволлар ичра зиёда, Ватанни севмаган йигит йигитми?! Ватан чақирганда асл мардонлар Лаббай деган азиз сўздан сўраймиз, Балони қайирар балогардонлар, Ватан нелигини сиздан сўраймиз. Ватан чақирмайди ҳар кимсани ҳам Ишонч тушунчаси нақадар чуқур. Демак, сен бордирсан, демак, кераксан, Ватан чақирдими тур, ўрнингдан тур! Коваклар ичида яшар айрим қуш, Чўққини кўрмаган бургут — бургутми? Савол бор, саволлар ичида дилхуш, Ватанни севмаган йигит йигитми?! Зулфия МЎМИНОВА. ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ Бу байрам нафақат ҳарбийларимиз, балки Ватанимизни жон-дилидан суйган ҳар бир фуқаронинг байрамидир. Шу боис, ушбу сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча маҳаллаларида, таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, ҳарбий қисмларида, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, фахрийлар иштирокида “Аскар оналарини улуғлаймиз!”, “Менинг акам аскар йигит”, “Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси”, “Менинг армиям — менинг фахрим!”, “Халқ ва армия — бир тану бир жондир!” каби мавзуларда маънавий-маърифий учрашув ва кечалар ўтказилди. Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири чин маънода катта тантанага айланди. Тадбирда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ва жамоатчилик иштирок этди. Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирида, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр, бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги она Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар томонидан жанговор санъат элементларини ўзида жамлаган ва Қуролли Кучлар қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган кўргазмали чиқишлар томошабинларга кўтаринки руҳ бағишлади. Ватан ҳимоячилари сизу бизнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаётимизни ишончли ҳимоя қилиб келмоқда. Масъулиятли ва шарафли бурчини сидқидилдан адо этаётган, ҳаётимизнинг барқарорлигига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди. Ш.ҲАЛИЛОВА. ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНИШИ АРАФАСИДА МАМЛАКАТИМИЗНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАЙЗУ КЎРКИ БЎЛГАН, УЗОҚ ЙИЛЛАР ОНА ВАТАНИМИЗ, ЭЛ-ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА ФИДОЙИЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛГАН, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА БУКИЛМАС ИРОДА ВА ЖАСОРАТ НАМУНАСИНИ КЎРСАТИБ, ВАТАН УЧУН ЖОН ОЛИБ, ЖОН БЕРГАН УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ, ПУЛ МУКОФОТЛАРИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ. БУГУНГИ ТИНЧ ВА ДОРИЛОМОН КУНЛАРИМИЗ УЧУН БЕҚИЁС ҲИССА ҚЎШГАН ФАХРИЙЛАРИМИЗ БУ ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДАН МАМНУН ҲОЛДА, ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МИННАТДОРЛИК БИЛДИРИБ, ЮРТИМИЗНИНГ ТИНЧЛИГИ ВА ТУРМУШИМИЗ ФАРОВОНЛИГИНИ ТИЛАБ ДУОЛАР ҚИЛДИЛАР. ХАЛҚ ВА АРМИЯ — БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР “Халқ ва армия — бир тану бир жон!” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари Хоразм вилояти Хива шаҳар ҳокимлиги биносида ҳам ташкил этилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ходимлари, миллий гвардия, Хива шаҳар ФВВ бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳар бир тантана ўзининг рағбатлантириши ва эътирофи билан ажралиб турди. Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов Ватан ҳимоясида эл-юрт тинчлигини таъминлашда фидокорона хизмат қилиб келаётган касб эгаларини байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширди. Тадбирда сўзга чиққанлар, ҳарбийларнинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, қаҳратон совуққа ҳам, жазирама иссиққа ҳам бардош бериб, Ватанимиз тинчлигини, унинг сарҳадларини қўриқлаб келаётгани — чинакам мардлик эканини фахр билан тилга олдилар. Байрам тадбирлари Сурхондарё вилоятида ҳам давом этмоқда. Жумладан, “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими, “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Кенгаши ва Республика Маънавият ва Маърифат маркази Сариосиё туман бўлими ташаббуси билан Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. — Мазкур маърифий тадбир ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилмоқда, — дейди “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими раиси С.Қосимов. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар ёшларга мамлакатимизда инсон қадри юксалаётганини, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётганлигини инсон қадрқиммати, орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айланганини алоҳида эътироф этишди. ВАТАН ҲИМОЯСИ — МУҚАДДАС БУРЧ ВАТАННИ СЕВМАГАН ЙИГИТ ЙИГИТМИ?! КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – Менинг армиям — менинг фахрим! ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙЛАРИНИНГ fb.com/Nuroniy.uz НУРОНИЙ t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Ушбу сонда ”3 Ҳуқуқий ахборот ”3 МАГНИТ БЎРОНИДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШ КЕРАК? Сўнгги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилмоқда. Магнит бўронлари, бу — одатда қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдонининг кескин ўзгариши. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади, кўпчилик буни ҳис қилади. УСТОЗЛИК САОДАТИ Устоз деганда инсон кўнглида чуқур ҳурмат, эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Минглаб болаларга оқу қорани танитадиган, эзгулик ёғдусини бахш этадиган, келажакка тийрак нигоҳ ташлашга ўргатадиган, уларнинг ютуқларидан боладек қувонадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг ўлчови йўқ. Шавкат МИРЗИЁЕВ № 03 (1204) 24 ЯНВАРЬ 2024 йил 2024 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН АЙРИМ ¨ЛÜИЗ КЕКСАЛАРГА ПОЕЗДГА БЕПУЛ ЧИПТАЛАР АЖРАТИЛАДИ “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–410-сон, 27.12.2023 й.) Президент қарорига кўра “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади. киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги 2024 йил 1 апрелдан реестрга бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади. ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган 2024 йил 1 майдан реестрга киритилган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади. бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги паспортлари улар реестрга киритилгунигача “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда алмаштириб берилади. кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш ва мўлжал 2024 йил 1 мартдан ўз-ўзига хизмат олиш имконияти чекланган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг “соатбай” асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун мослашувчан иш тартиби жорий этилади. Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 апрелдан Самарқанд ва жойлашган ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида: уларнинг эҳтиёжи ҳамда хоҳишига кўра қисқа уларда жойлаштирилган шахсларга ва узоқ муддат қолиш ҳамда интернат уйидан бутунлай чиқиш имконияти яратилади; шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий улар томонидан мобил, кундузги қатнов ва реабилитация хизматлари кўрсатилади. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида очилган янги “Нуронийлар маскани” мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир намунаси бўлди ва ёши улуғ отахон ва онахонларнинг қалбларини шодликка тўлдирди. Тадбирда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди. “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси Абдусамад Носиров мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларни эътироф этар экан, бу юксак ҳурмат кекса авлод вакилларига маҳаллалар ва оилаларда тинчликтотувликни, ҳамжиҳатликни асрашда, ёшлар тарбиясида катта масъулият ҳам юклашини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили жорий этилиши ёшларни Ватанга муҳаббат, шукроналик, меҳнатсеварлик ҳамда азалий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда самарали натижа бермоқда. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 11-сонли Маданият марказида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда 2024 йилда “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўриктанловини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тамойилга мувофиқ, ёшлар ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктирилиши белгилаб қўйилган. Тадбирда тумандаги 55 дан зиёд маҳаллалардан фахрийлар, ёшлар ва кексалар иштирок этдилар. “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси ўринбосари Донақул Тошбоев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Очил Аҳмедов ҳамда кўпни кўрган фахрийлар сўзга чиқиб, ушбу тамойил асосида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ва келгусида белгиланган режалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. — Ёшларни маърифатли, билимли қилиб тарбиялашда ҳамда интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлашда, шу билан бир қаторда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини кучайтиришда биз, кекса авлод вакиллари намуна бўлишимиз даркор, — дейди Булунғур туманидаги “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзоси Соатмурот Норматов. — Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар натижасида маҳаллаларда турли муаммоларга дуч келаётган ёшлар жамият ҳаётида ўз ўрнини топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллаларда юзага келиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олди олинишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, йиғилишда қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида бевосита тушунтириш ишларини кучайтириш, ўғил-қизларни илм-маърифатга йўналтириш, ёшлар орасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш борасида қатор вазифалар белгилаб олинди. Баҳодир ҚИЛИЧЕВ, Самарқанд вилояти. “Нуронийлар маскани”нинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларида белгиланган вазифалар кекса авлодга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини янада яхшилашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди. Олмалиқ шаҳри аҳолисининг 14 минг 118 нафарини кекса авлод вакиллари ташкил этади. Улар орасида жамият ҳаётидаги фаоллиги, ўз соҳасидаги ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлаётганлар талайгина. Таъкидлаш жоизки, “Нуронийлар маскани”да тиббиёт, тренажёр ва фаоллар заллари ҳамда минглаб китобларни ўзида мужассам этган кутубхона ҳам мавжуд. Шинамгина ошхона нуронийларимиз хизматида. Бундай муҳташам бинони кўриб, кекса авлод вакилларининг кўзлари нурга тўлди, дуога қўл очиб юртимизга тинчлик, барча юртдошларимизга соғлик-омонлик тиладилар. Нигора ЎРОЛОВА. ”4 “...БОЛАЛАРНИ ИЛМСИЗ ҚЎЙМАНГИЗ!” ОЛМАЛИÛДА “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ ЮРТИМИЗДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, УЛАРНИ ЖАМИЯТ, ОИЛАЛАР ВА МАҲАЛЛАЛАР ТИНЧЛИК, ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК, ЁШ АВЛОДНИ ХАЛҚИМИЗНИНГ КЎП АСРЛИК АНЪАНАЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ИШИДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШГА ОИД ТИЗИМЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА. Нуронийларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг фахрийлар кенгашлари ҳам фаол иш олиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши бу борада кўплаб тадбирлар ташаббускори бўлаётгани қувонарли. Шу сабабли, мамлакатимизда ёши улуғ кексалар, меҳнат фахрийлари ўртасида турли спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш анъанага айланиб бормоқда. Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши Ўзбекистон Бильярд спорти федерацияси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган “Бильярд спорти клуби”да ҳарбий тузилмаларда фаолият олиб борган 30 ФАХРИЙ СПОРТЧИЛАР БЕЛЛАШДИ нафарга яқин фахрийлар ўртасида бильярд спортининг Пирамида — рус бильярди бўйича мусобақасини ташкил этди. “Спорт — саломатлик гарови” деган гап бежизга айтилмаган. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган инсон ҳар қандай ёшда ўзини тетик ва соғлом ҳис этади. Айниқса, спортсевар кишилар жисмоний ва ақлий меҳнатда бошқалардан ажралиб туриши ҳам бежиз эмас. Қизғин мусобақаларда Ориф Тўлаганов ва Отабек Солиҳов 3-ўринни эгалладилар. Ҳасан Холмирзаевга 2-ўрин насиб этган бўлса, Сафоиддин Садиров 1-ўринни қўлга киритиб, ғолибликка эришди. Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок ва эсдалик совғалтақдирландилар. (Давоми 2 -саҳифада) (Давоми 2 -саҳифада) ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ ИБН СИНО: “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИНГ” fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Ушбу сонда ”4 ШУ КУНЛАРДА МАМЛАКАТИМИЗНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН” ШИОРИ ОСТИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВДУВ ГАП” МАЪНАВИЙМАЪРИФИЙ, МАДАНИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИРЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА. 2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили ”3 СИЗНИ УЙҚУСИЗЛИК ҚИЙНАЯПТИМИ? Ёши улғайгани сайин одамларда уйқу бузилиши ҳолатлари тез-тез кузатилади. Инсоннинг иш фаолияти самарали бўлиши учун эса тўйиб ухлаш муҳим. Статистик маълумотларга кўра, замондошларимиз ўтган асрдагиларга қараганда бир соат кам ухлаётган экан. ОЙ СЕҲРИНИНГ МАФТУНИ ОЙБЕК Шавкат МИРЗИЁЕВ ”4 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” (Давоми 3 -саҳифада) Туризм № 01 (1202) 10 ЯНВАРЬ 2024 йил Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5326-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3514-сонли Қарорига кўра, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида ички туризмни ривожлантириш чоратадбирлари белгиланган эди. Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама 2023 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида давлатимиз раҳбари: “Тарихдан маълум: Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари — уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққанлар. Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур”, Қалби пок, ниятлари юксак деб таъкидлади. юртдошларимиз бир ёқадан бош чиқариб, она Ватан тараққиёти йўлида ортга қайтмас ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бу борада Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаоллари, ёши улуғ отахон ва онахонларимиз, бувижонларимиз ҳаммага бирдек ибрат, намуна бўлаётгани қувонарли. Мамлакатимиздаги 3 миллиондан ортиқ нуронийлар орасида бугун маърифатли, зиёли, эл-юртимизда, маҳалласида обрўли-эътиборли кайвониларимиз сони ортиб бормоқда. “МАÚАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 92-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида фаол нуронийларни, ёлғиз ва яккаёлғиз яшайдиган кексаларни диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлари ташкил этилмоқда. Нуронийларимиз юртимиздаги тарихий обидалар билан танишиш асносида тарихий аҳамиятга эга бўлган қадамжоларни ҳам зиёрат қилмоқдалар. — Дўстлик — масофа билмас, — дейди гуруҳ раҳбари, “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими раиси Содиқжон Юсуфов. — 25 нафар фаол нуронийлардан ташкил топган кексаларимиз билан бирга “Андижон —Термиз” йўналиши бўйича қатновчи поездда салкам 20 соатлик йўл босиб, Сурхондарё вилоятига етиб келдик. Бизларни “Нуроний” жамғармаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси, сенатор Орзиқул Соатов раҳбарлигидаги бир гуруҳ сурхондарёлик нуронийлар Термиз темир йўл вокзалида карнайсурнай садолари остида иззат-икром, нон-туз билан кутиб олишди. ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ БОҒЛАНДИ ЯНГИ ЙИЛНИНГ ДАСТЛАБКИ КУНЛАРИДА АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАН БИР ГУРУҲ НУРОНИЙЛАРНИНГ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА САЁҲАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. ОИЛА — ҲАЁТ МАКТАБИ, МУҚАДДАС ҚЎРҒОН. ОИЛА ТИНЧ БЎЛСА, ЖАМИЯТ ТИНЧ БЎЛАДИ, РИВОЖЛАНАДИ, ЮКСАЛАДИ. ЁШ ОИЛАЛАР ТАРБИЯСИДА КЕКСАЛАРНИНГ ЎРНИ НИҲОЯТДА КАТТА. “ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР” ДЕБ БЕЖИЗГА АЙТМАГАН ДОНО ХАЛҚИМИЗ. ҚАЙСИ ОИЛАДА АҲИЛЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК БЎЛСА, ЎША ОИЛАГА ҲАММАНИНГ ҲАВАСИ КЕЛАДИ. БАРЧА БУНДАЙ ОИЛАЛАРДАН ИБРАТ ОЛАДИ, УЛАРГА ЭРГАШАДИ. Бухоро вилояти “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик гуруҳининг 2023 йилда амалга оширган энг кўзга кўринарли ва эзгу ишларидан бири “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Аҳилликнинг сири” кўрсатувини тайёрлаб тақдим этаётганидир. Мазкур ибратли, маърифий дастурни тайёрлашдан асосий мақсад, оилавий ажримлар кўпайиб бораётган, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони ортаётган бугунги кунда аҳил ва тотув хонадонларни ёш оилаларга ибрат намунаси сифатида кўрсатиш, намунали хонадонлар ва улар аҳиллигининг сирларини очиб беришга қаратилмоқда. “АҲИЛЛИКНИНГ СИРИ” БУХОРО ВИЛОЯТИ “БУВИЖОНЛАР МАКТАБИ”НИНГ ТЕЛЕЛОЙИҲАСИ Мамлакатимизда 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Юртимизда ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 2024 йил мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ташаббусларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилишидан далолатдир. Қолаверса, ёш йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади. Бизнес ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга, айниқса, тадбиркор ёшларга янгидан-янги марраларни эгаллаши учун жуда катта имкониятлар тақдим этилади. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ҳам ёшларга оид давлат сиёсати белгилаб қўйилган. Бунда ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда биттадан креатив парклар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада компьютер дастурлари экспортини ошириш, жумладан, мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш, 1 миллион дастурчи лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш вазифалари белгиланган. Бошланган янги йилимизда мамлкатимизда ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари, интилишлари янада рағбатлантирилади. Бу эса 19 миллиондан ортиқ юртимиз ёшларига катта мотивация ва имкониятдир. ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ТАÛДИМ ЭТИЛАДИ СУРХОНДАРЁ САЁÚАТИ (Давоми 2 -саҳифада) ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ НУРОНИЙ fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Ушбу сонда ”3 Диққат, лойиҳа! ”4 ЧОЙНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ? Биз қишин-ёзин севиб ичадиган чойнинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Айниқса, қайноққина чой ёши улуғларимизнинг жону дили. Чой нафақат чанқоқни босади, балки инсонга тетиклик бахш этади. ДЕҲҚОННИНГ АКАДЕМИК ЎҒЛИ Шавкат МИРЗИЁЕВ ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ ҲАР БИР МАҲАЛЛАДА НУРОНИЙЛАР 10 НАФАРДАН МУАММОЛИ ЁШЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ЎЗ ЎРНИНИ ТОПИШИ ЙЎЛИДА МАСЪУЛИЯТНИ ЗИММАЛАРИГА ОЛИШМОҚДА. № 04 (1205) 31 ЯНВАРЬ 2024 йил 4000 ТА КИТОБ ЎҚИГАН ҚАРИЯ Марокашнинг Рабат шаҳрида яшовчи 72 ёшли Муҳаммад Азиз дунёдаги энг машҳур китоб сотувчиларидан биридир. АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ХОРЕОГРАФИЯ АКАДЕМИЯСИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕРМАҲСУЛ ИЖОДИЙ МЕҲНАТЛАРИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН БАЛЕТ САНЪАТИДА ЎЗИНИНГ МУНОСИБ ЎРНИГА ЭГА БЎЛГАН, НОЗИК ТАБИАТЛИ, ГЎЗАЛЛИККА ОШНО ҚАЛБ ЭГАСИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ БЕРНОРА ҚОРИЕВАНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН “БАЛЕТ СЕҲРИ СОҲИБАСИ” ДЕБ НОМЛАНГАН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ. Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Озарбайжон Республикасида Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида қатор учрашувлар, кўргазмалар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши аъзоси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Акмал Саидов, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов ва Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашди. Йиғилишда Озарбайжон Оқсоқоллар кенгаши раиси, парламент депутати, профессор Элдар Гулиев, Озарбайжон Республикаси Президентининг ТДТдаги ваколатли вакили, давлат арбоби Ҳасан Ҳасанов, кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, академик Аҳлиман Амираслонов, раис ўринбосарлари — парламент аъзолари, профессор Элдар Иброҳимов ва профессор Воҳид Наврўзов, кенгаш аппарати раҳбари Рамин Ҳасанли, бош юридик маслаҳатчи Камол Алиев ва бошқа шахслар иштирок этишди. ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА (Давоми 2 -саҳифада) ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ҲАМДА ОЗАРБАЙЖОН ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ ЎРТАСИДА ФАХРИЙЛАР ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ. Бернора Қориева 1936 йил 28 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1952 йилда Тошкент хореография билим юртини, 1955 йилда Москва Катта театри қошидаги Академик хореография билим юртини тугатиб, А.Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида балет солисткаси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. Бернора Қориева босиб ўтган йўлларга назар ташлар эканмиз, изтироблар ва ҳаяжонларга тўла умрининг ҳар бир онини ўзбек балети санъати ривожига бағишлаганига амин бўламиз. У ўзбек маданиятини дунё миқёсида танилиши йўлида куч-ғайратини аямай меҳнат қилиб келмоқда. БАЛЕТ СЕÚРИ СОÚИБАСИ ”4 Нуронийлар билим ва бой ҳаётий тажриба соҳибларидир. Азал-азалдан кексалар доим ёшларга ўз ўгитларини бериб, тажрибаларини улашиб келган. Ёши улуғларнинг ҳар бир насиҳатига қулоқ солиниб, ҳурмат бажо келтирилган. Халқимизнинг бундай азалий анъаналари янада зийнатланиб, давом этаётгани қувонарли. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тамойилга мувофиқ, ёшларни ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатини ташкил этиш мақсадида тумандаги Маънавият ва маърифат маскани биносида “Орайлиқ”, “Шамчироқ” ва “Обод макон” маҳалла фуқароларининг нуроний ва ёшлари ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди. Давра суҳбатида нуроний отахон ва онахонлар Г.Матякупова ва С.Макаровлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ишларга жалб қилиш борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани “Жузимзар” МФЙ биносида ҳам “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатга “Нуроний жамғармаси” туман бўлими раиси Т. Абдухолиқов, маҳалланинг ёшлар етакчиси А. Джаксимов ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари ҳамда 10 нафар ёшларга бириктирилган фаол нуроний Тўрабек Ембергеновлар иштирок этишди. Учрашувда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларни сўзлаб беришди. Давра суҳбатида ёшлар муаммоларини бартараф этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Ёшлар етакчиси А.Джаксимов ёшлар учун ташкил этиладиган иш ўринлари, берилаётган кредитлар миқдори, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Жиғагул СЕЙДАЛИЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси. БИР НУРОНИЙ – ÙН ¨ШГА МАСЪУЛ МУÚОКАМАДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИНИ “ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ”ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛДИ. Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (117 та) рўйхатлари белгиланмоқда. Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: 2024 йил 1 мартдан маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) мусобақаси, киберспорт ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади; оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади; 2024 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади. Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447 ОБУНА — 2024 —


Click to View FlipBook Version