The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

№ 25-26 (1224) 26-июнь 2024 йил

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by AxrorMalikov, 2024-06-27 00:39:38

“НУРОНИЙ” газетаси

№ 25-26 (1224) 26-июнь 2024 йил

fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz (Давоми 3 -саҳифада) ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ НУРОНИЙ Ушбу сонда ”4 МОМОМ... МЕНГА ЙИFЛАШНИ ЎРГАТГАН МОМОМ... Узоқ йиллар бурун қишлоғимизда бир момо вафот этди. Бола эдим. Бобом мени таъзияга олиб борди. Азали хонадон дарвозасидан энди киргандик, кўчадан момонинг узоқроқдаги қариндоши келиб қолди. Кимдир “янги меҳмон” келиши шарофатига ҳовлидаги невараларга “йиғланглар, йиғланглар”, деб буйруқ берди. Неваралар ўша онда йиғлашмади. ИЛМ-МАЪРИФАТ ЧИРОҒИ Шавкат МИРЗИЁЕВ № 25-26 (1224) 26 ИЮНЬ 2024 йил ”7 МИРАКИЛИК ОҚСОҚОЛ БУГУНГИ КУНДА МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШЛАРНИ БИЛИМЛИ, САЛОҲИЯТЛИ, ЎЗ СОҲАСИНИНГ ЕТУК МУТАХАССИСИ ЭТИБ ТАРБИЯЛАШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА. БУ БОРАДА УЗОҚ ЙИЛЛАР ЭЛ-ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ФАХРИЙЛАРИМИЗНИНГ БОЙ ҲАЁТИЙ ВА КАСБИЙ ТАЖРИБАЛАРИНИ ЁШЛАРГА ЎРГАТИШ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА. ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ”5 (Давоми 2 -саҳифада) Навоий вилоятига хизмат сафарим давомида вилоят нуронийларининг фаолияти билан танишар эканман, бу ерда ёши улуғларга яратилган шароитларни кўриб ҳазрат Навоийнинг ота-она хизматини бажариш, уларга нисбатан ҳамиша меҳр-муҳаббатли бўлишга ундовчи қуйидаги сатрлари хаёлимни чулғаб олди: Бошни фидо айла ато қошиға, Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун-кунунгга айлагали нурпош, Бирини ой англа, бирини қуёш. Дарҳақиқат, кексаларимизнинг дуолари, насҳатлари, маслаҳатлари умр йўлларимизни тунлари ойдек, кундузлари қуёшдек нурафшон этиб туради. Навоий шаҳрига оламни тонг нурлари ёрита бошлаган пайтда кириб бордим. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими биноси манзарали ва мевали дарахтлар, турфа гуллар қуршовида, шаҳарнинг энг хушманзара боғида жойлашган. “Нуронийлар маскани” саҳар чоғи беқиёс чирой кашф этибди. Навоийда тонгнинг таровати ўзгача. Навоий шаҳри уйқудан уйғониб, хазина устида чордона қурган навқирон йигит каби эди. У шунчаки ўтиргани йўқ. Қиёфасидаги бахтиёрлик, муҳаббатдан чўғланган нигоҳларида ўктамлик ва келажак режалари, мақсадларини пишиқпухта тузиб, ўзини кутиб турган муваффақиятларни аниқ ҳис этиб турган соҳиби саодатга монанд эди. Навоий шаҳридан барака ҳиди уфуриб туради. Ўзига хос дизайнга эга иншоотлар, нурафшон йўллар, ороланган кўчалар, янгидан-янги намунали уйлар, тўлиқ таъмирдан чиққан турар жойлар. Шаҳар марказига келганимизда ғира-шира тонгда ҳали чироқлари ўчмаган янги кўприкка дуч келдик. УСТОЗ НУРОНИЙЛАРНИ УЛУҒЛАЁТГАН ЮРТ НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАРАФШОН ТУМАНИ ЗАМИНИ МАМЛАКАТИМИЗНИНГ АСОСИЙ ОЛТИН ХАЗИНАЛАРИНИ БАҒРИГА БОСИБ ЁТИБДИ. ЭНГ ЙИРИК МАРМАР КОНЛАРИ ЭСА ҒОЗҒОНДА. БУГУНГИ КУНДА ЕТТИ ИҚЛИМ ИНТИЛАЁТГАН, БУ ЕРГА КЕЛИБ ИХЛОС БИЛАН АЛЛОҲГА ИБОДАТ ҚИЛАЁТГАН ДУОЛАРИНИНГ МУСТАЖОБИНИ ТОПАЁТГАН, ЎЗИДАН НУР ТАРАТИБ ТУРГАН ТАБАРРУК ЗИЁРАТГОҲ — НУРОТА ҚАДАМЖОСИ, ҚОСИМ ШАЙХ МАҚБАРАСИ, МАВЛОНО ОРИФ ДЕГГАРОНИЙ, ХОЖА ҲАСАН АНДОҚИЙ ВА БОШҚА БИР ҚАНЧА ЗИЁРАТГОҲЛАР НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирлари қамрови ҳам тобора кенгайиб, ёшлар ва фахрийлар ўртасида мустаҳкам кўприкка айланиб бормоқда. Кекса ва ёш авлод иштирокидаги ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар билан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Маълумки, мамлакатимиз олдига қўйган олий мақсадлардан бири — демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан борар экан, унинг туб негизида инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш каби тамойиллар мужассам. Ўтган давр мобайнида уни амалиётга жорий этиш юзасидан қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Албатта, мазкур ишларнинг ҳаётга татбиқ этилишида қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш муҳим ҳисобланади. Бунда прокуратура органларининг бевосита иштироки зарур. Сабаби, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги барча ҳаракатлар, энг аввало, эркин ва озод халқимизнинг тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлашга замин яратади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Шундай экан, етти ўлчаб, бир кесиш бу борада асосий мезон бўлмоғи шарт. 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан республикамиз вилоятларида, шаҳар ва туманларида Ёшлар фестиваллари кўтаринки руҳда ўтмоқда. “Ёшлар ойлиги” доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала-концертларда “Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлимлари меҳнат фахрийлари ҳам фаол қатнашдилар. Фестиваль доирасидаги спорт мусобақаларига ҳакамлик қилган устоз-мураббийлар, “Заковот” интеллектуал ўйинлари сценарийларини ёзган фан докторлари, профессорлар, аниқ ва табиий фанлар бўйича ёш салоҳият эгаларининг билим, кўникма ва малакаларини оширишдек мураккаб жараёнларда фаоллик қилган нуронийларимизнинг жонкуярлиги эътиборга лойиқ. Ёшларнинг байрами кексаларнинг дуолари, эзгу ниятлари билан бошланди. Ёшлар ойлиги доирасида Олий Мажлис сенати аъзолари, ёшлар парламенти вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Сенатор ва ёшлар” учрашувлари барча ҳудудларда қизғин тус олди. Мамлакатимизда кўтаринки руҳда ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” маърифий тадбирлари доирасида бўлиб ўтган “Сенатор ва ёшлар” учрашувида “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов иштирок этиб, ёшларга самимий табригини йўллади ва ўзининг ҳаётий тажрибалари асосида ёшлар томонидан берилган кўпгина саволларга жавоб берди. — Азиз ёшлар, инсон учун Она Ватандан муқаддас жойнинг ўзи йўқ. Сиз Ватанга содиқликни ота-боболарингиздан, тарихимизда шонли из қолдирган улуғ саркардаларимиздан, алломаларимиздан, юрт озодлиги йўлида қурбон бўлган жадидларимиздан ўрганинг! Байрамингиз муборак бўлсин! — дейди Икромхон Нажмиддинов. Нуронийлар ва ёшлар ўртасидаги бундай учрашувлар мамлкатимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Бундай фестивалларда эл-юртимиз равнақи йўлида узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, обрўэътибор қозонган, ҳукуматимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган нуронийларимиз ёшларга ўзларининг ҳаёт сабоқларини беришмоқда. З.Мўминова. ФАХРИЙЛАР ИБРАТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ПРОКУРАТУРА ФАХРИЙЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ Ҳамкорлик самаралари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ЖУРНАЛИСТЛАР “¨ШЛАР ОЙЛИГИ”ДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ÚАМ ФАОЛ ÛАТНАШМОÛДА Бир кун пиёдасиз, бир куни рулда, Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда, Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда, Ярмиси тўшалиб ётади йўлда. Элим деб, юртим деб ёнган жонларим, Журналист дўстларим, қадрдонларим! Қайгадир ой нури тушмасдир балки, Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи, Журналист халқи-чи, журналист халқи Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб. Элим деб, юртим деб ёнган жонларим, Журналист дўстларим, қадрдонларим! Битта хабар учун, бир сатр учун, Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун, Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз, Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун. Элим деб, юртим деб ёнган жонларим, Журналист дўстларим, қадрдонларим! Райҳон-жамбилларни узган нокаслар, Яхшилар устидан кулган нокаслар, Ҳақиқат менман деб турган нокаслар, Сизга дуч келганда титрайди хасдай. Элим деб, юртим деб ёнган жонларим, Журналист дўстларим, қадрдонларим! Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта, Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта, Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга, Мадад бўлай дейсиз она халқимга. Элим деб, юртим деб ёнган жонларим, Журналист дўстларим, қадрдонларим! Абдусаид КЎЧИМОВ.


(Давоми. Бошланиши 1-саҳифада) Тайинлов Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг 2 ЖАРАЁН ижтимоий-оммабоп газетаси 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ ҲАЖ ВА УМРАГА БОРГАНИНГИЗНИ КЎЗ-КЎЗ ҚИЛМАНГ... Фарғона Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 5 июнь куни Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилганда Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди. Бу борада Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида муҳтарам Президентимиз Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келганлар орасида ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби ҳолатлар кузатилаётганини танқид қилгандилар: “Маълумки, кейинги йилларда Ҳаж, Умра зиёратларига кенг йўл очяпмиз, минглаб фуқаролар мана шундай қутлуғ зиёратларга бориб келаётганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Бу борада илгари ҳам айтган бир фикримни такрорламоқчиман: Ҳажга, Умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак. Афсуски, ҳамма жойда ҳам шундай бўлмаяпти. Зиёрат баҳона ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби бизга ярашмайдиган хунук ҳолатлар кўзга ташланяпти. Булар, албатта, барчамизни ўйлантириши керак”. Давлатимиз раҳбарининг мазкур фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими томонидан маҳалла мутасаддилари, имомлар ва отинойилар, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раислари ҳамда фаол нуроний отахонлар билан биргаликда маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Чунончи, “Ҳожи тўйи” маросимларини меъёрий асосда ўтказиш белгиланиши билан биргаликда, бу каби маросимларда исрофгарчиликка, ортиқча сарф-ҳаражатларга йўл қўймасликка, айниқса, дабдабабозлик, манманлик, шуҳратпарастлик каби иллатларнинг бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА БУВИЖОНЛАРНИНГ ЎРНИ Тошкент шаҳри Фарзанд — инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши фарзанд — ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Солиҳ фарзанд ота-онасига, оила аъзоларига раҳмат олиб келади. Аммо аксинча бўлишидан ўзи асрасин. Фарзанд тарбиясида ота-она каби бобо ва бувиларнинг ҳам катта ҳиссаси бор. Ҳусни хулқ фарзанд тарбиялашда оиладаги фариштамисол пиру бадавлатларимизнинг ўрни беқиёс. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви таркибида “Фаол фахрий аёллар” гуруҳи ташаббуси билан Юнусобод тумани “Ифтихор” маҳалласида “Фарзанд тарбиясида бувижонларнинг ўрни” мавзусида маънавиймаърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда “Фаол фахрий аёллар” аъзолари, олима Мукаррам Муҳиддинова, Ўзбекистон халқ артистлари Рихси Иброҳимова, Теша Мўминов, Малика Иброҳимова, “Нуроний” жамғармаси Юнусобод тумани бўлими раиси Иқболхон Ашрапова, маҳалла еттилиги ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар набираларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олишида бугунги кун бобо ва бувилари елкасида катта масъулият борлигини алоҳида таъкидлашди. Айниқса, ёзги таътил даврида ота-она ишда бўлган пайтларда набираларга эътиборли бўлиб, уларни китоб ўқишга қизиқтириш, кутубхоналарга жалб қилишлари фойдадан ҳоли бўлмаслиги айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида “Нуроний” жамғармаси Юнусобод тумани бўлими томонидан иштирокчиларга ва маҳалла кутубхонасига китоблар ҳадя қилинди. Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган онахонлар ва набираларининг Тошкент телеминорасига саёҳатлари уюштирилди. Ш.ХАЛИЛОВА тайёрлади. Албатта, ҳар қандай соҳа юқори билим ва малакага эга ходимларнинг меҳнати туфайли ривож топади, жамиятдаги нуфузи ошиб боради. Шу боисдан, кўп йиллик тажрибага эга фахрий ходимлар ўз билим ва салоҳиятини ёш кадрларга ўргатиши замон талабидир. Бу борадаги ишларни ташкил этишда “Уч авлод учрашуви” маърифий табдирларини ўтказиш яхши самара бермоқда. Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” ҳам ёш мутахассислар учун ўзига хос тажриба мактабига айланди. Мазкур учрашув Нукус шаҳридаги қорақалпоқ классик адабиётининг йирик намоёндаси, улуғ шоир Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди. Айтиш жоизки, бу йил буюк шоир таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланмоқда. Тадбирга ташриф буюрган ёзувчи ва шоирлар, олимлар ёшларга Ажиниёз шоирнинг ҳаёт йўли, ижоди, ижод намуналарининг фақат қорақалпоқ адабиёти эмас, шунинг билан бирга, шарқ халқлари адабиётида тутган ўрни, ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб беришди. Ёш адабиёт иҳлосмандларига шоирнинг энг сара асарлари совға қилинди. Шундан сўнг прокуратура фахрийлари Нукус шаҳридаги “Таслақ” маҳалласида барпо этилаётган кўркам боғни бориб кўришди. Сўлим масканда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, эзгу ниятлар билан дарахт кўчатларини экиб, ҳайрли ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшишди. Меҳмонларнинг кейинги манзили Хўжайли туманида жойлашган таълим маскани бўлди. Физика, математика ва инглиз тилига ихтисослашган мазкур мактаб ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган. Таълим даргоҳида бугунги кунда 247 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Шуни ҳам алоҳида такидлаш лозимки, мактаб биноси 2023 йилга қадар Меҳрибонлик уйига қарашли бўлган. Ўша пайтларда прокуратура органларида самарали меҳнат қилган, марҳум Ҳакимбой Халимов мазкур таълим муассасаси ўқувчиларининг келажаги учун кўплаб савобли тадбирларни амалга оширган. Сўзга чиққанлар Хакимбой Халимовнинг хайрия ишларига бошчилик қилганлигини алоҳида тилга олдилар. Учрашувда нуронийлар ёшлар билан суҳбатлашиб, ўзларининг бой тажрибаларини, эришган ютуқлари, бу йўлда учраган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди. Тадбир сўнгида мактаб жамоасига аталган китоблар совға қилинди. Шунингдек, фахрийлар Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист Ҳакимбой Халимовнинг хонадонига бориб, марҳумнинг яқинлари билан унинг хотирасини яна бир ёдга олдилар. Кейинги манзил дунёга “Саҳродаги Лувр” номи билан машҳур бўлган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи бўлди. Нуроний отахон ва онахонлар музейда муаллифнинг саъй-ҳаракатлари билан тўпланган қорақалпоқ халқ амалий санъати асарлари ва бошқа тарихдан сўзловчи экспонатлар билан танишишди. Шу куни Нукус шаҳрида “Янги Ўзбекистонда инсон азиз” шиори остида учрашув ташкил қилинди. Унда соҳада узоқ йиллар давомида меҳнат қилган нуронийлар ва бугунги кунда ҳам фаолият олиб бораётган ўрта авлод вакиллари, ёш ҳодимлар ва талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирда ёши улуғ нуронийлар мамлакатимизда ёшларга барча соҳаларда яратилаётган кенг имкониятларга тўхталиб, уларга ҳавасда эканликларини яшира олмадилар. Шунингдек, фахрийлар фаолиятидаги қийинчиликлар ва ибратли воқеаларни сўзлаб бердилар. Учрашувлар давомида “Инсон қадри улуғ юрт” номли маданиймаърифий тадбир ҳам ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, “Нуроний” жамғармаси республикаси Бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев ҳамда мамлакатимизнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритган нуронийлар ва фаол ёшлар иштирок этишди. Учршув доирасида бир қатор фахрийларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси президиумининг қарори билан “Ардақли нуроний” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига раҳбарлик қилган ва фаолияти давомида вафот этган ходимлар ҳақида ишланган видеоролик намойиш этилиб, улар хотираси ёдга олинди. Тадбирнинг иккинчи кунида бир гуруҳ фахрийларнинг Мўйноқ туманига саёҳати ташкил қилинди. Тумандаги янгиланишлар, ҳудуд аҳолиси учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, орол денгизи тарихи музейига ташриф буюриб, ҳаёт қайнаган даврлардан сўзловчи экспонатлар, ҳудуд табиати, флора ва фаунаси ҳақида тўлиқ маълумотлар олишди. Сайёҳ нуронийлар сўнгги йилларда Мўйноқда қад ростлаган “Фьюче Мўйноқ” IT марказида бўлиб, замонавий технологияларга қизиқувчан, яратувчиликка интилувчан ёшлар ва уларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди. Марказда таҳсил олаётган истеъдодли ёшларнинг ижод маҳсулларини тақдимоти ўтказилди. Китобхон нуронийлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини тадбирни янада жонлантириб юборди. Ғолиблар совғалар билан тақдирланишди. Яна бир гуруҳ фахрийлар Беруний туманида ҳам бўлиб, туман прокуратурасининг бугунги кундаги фаолияти, ходимларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди. Туман прокуратурасига қарашли 2 гектарли майдонга турли хил мева ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Ўтказилган “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давомида иштирокчилар юртимиздаги янгиланишлар ва ўзгаришларга гувоҳи бўлишди. Ёш авлод вакиллари олдиларига мақсадлар қўйиб, Ватанимиз равнақи йўлида пухта билим олиб, ҳалол меҳнатлари билан келажак авлодларга намуна бўлишлари муҳим эканлигини теран англаб етишди. Зеро, инсон Ватанига содиқ бўлиб, уни обод этиб, номини дунёга тараннум этиш учун дунёга келади. Ўз мухбиримиз. ФАХРИЙЛАР ИБРАТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ПРОКУРАТУРА ФАХРИЙЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ҳамда мазкур жамғарманинг Тошкент шаҳар бўлими томонидан муҳтарам Юртбошимизнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун пойтахтлик нуронийлар учун янада унутилмас кун. Азим Тошкентда истиқомат қилаётган 200 нафар нуронийлар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрига ташриф буюриб, адиб ва драматург Қўчқор Норқобил қаламига мансуб “Осмон ҳамма гапни эшитади” номли спектаклини томоша қилдилар. Инсон маънавий оламининг юксалишида, тафаккурини теран қилишда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Ана шундай ҳисларни соғиниб келган нуронийлар спектакль бошланиши билан қарсаклар остида қаҳрамонларни қарши олишди. Бундай эҳтиромдан театр ижодкорларининг ҳам қалби тўлқинланиб, спектаклни бошқача иштиёқ билан ижро қилишди. “НУРОНИЙ” ЖАМÜАРМАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БÙЛИМИГА ЯНГИ РАÚБАР ТАЙИНЛАНДИ Жорий йилнинг 19 июнида Рустам Султонов “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси лавозимига тайинланди. Айни пайтда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси мақомига ҳам эга бўлган Рустам Султонов кўплаб хоразмлик ёшларнинг устози, “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлимининг фаол аъзоси сифатида юртимиз меҳнат фахрийларининг орасида муносиб ўринга эгалиги билан ҳурматга лойиқ. Рустам Султонов кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида давлат бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларида , жумладан, “Хоразм ирригацияқурилиш” трести бошқарувчиси, Урганч шаҳар ҳокими, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Хоразм вилояти бўйича вакиллиги бошлиғи каби масъул вазифаларда ишлаган. Рустам Султонов мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги самарали хизматлари ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. — Ёшим 82 да. Бугун театрга маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида маҳалламиздаги ўзим сингари ёши улуғ инсонлар билан ташриф буюриш чоғида азим Тошкентнинг кундан-кун чирой очиб бораётганига гувоҳи бўлдим. Маҳалладошларимиз билан дийдор кўришиб, кайфиятим янада кўтарилди. Юртбошимиз томонидан биз, кекса авлод вакилларига бўлган эътибор ва ғамҳўрликдан мамнунмиз, — дейди фахрий қишлоқ хўжалиги ходими Озод бобо Акбаров. — Ўзим қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб борган бўлсам ҳам санъатга бўлган иштиёқим баланд. Маиший мавзулардаги кўрсатувларга мени тез-тез чақириб туришади. Ҳаётий тажрибам, панд-насиҳатларим ва маслаҳатларим билан турли мавзулардаги кўрсатувларда жоним билан иштирок этаман. Бундан ташқари, теленовеллаларда кичик роллар ижро қилиб тураман. Инсон неча ёшда бўлмасин, доим ҳаракатда бўлиши керак, деб ўйлайман. Таъкидлаш жоизки, “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан жорий йилда 800 нафар кексаларни Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари уюштирилди. — Сўнгги йилларда мамлакатимизда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг июль ойида юртимиз бўйлаб 200 мингдан зиёд кекса авлод вакилларини театр томошаларига жалб қилишни мақсад қилганмиз, — дейди “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси ўринбосари Ўткир Ёрматов. Дарҳақиқат, хонадонларимизнинг фаришталари бўлган нуроний отахон ва онахонларни эъзозлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш энг улуғ қадриятларимиздан биридир. Бундай табаррук инсонларга хизмат қилиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш эзгу ва савобли вазифадир. Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА, “Нуроний” мухбири. САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ СТАТИСТИКА БОШ БОШҚАРМАСИ ҲАЖ АМАЛЛАРИНИ БАЖАРИШГА КЕЛГАН ЗИЁРАТЧИЛАР СОНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ. Унга кўра: Бу йил бир миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан ички зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар. Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир. Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 Африка давлатларидан, Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар сони эса 3,2 фоизни ташкил этган. Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган. Бу йил юртимиздан 15 минг 130 нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди. Эслатиб ўтамиз, 22 июндан 12 июлга қадар ҳожиларимизни Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Манбаа: https://islom.uz/ “Úаж – 2024” мавсумига ташриф буюрган úожилар сони эълон ûилинди ПОЙТАХТЛИК НУРОНИЙЛАР — ТЕАТРДА... ҲАМИША ЮЗЛАРИДАН НУР, ТИЛЛАРИДАН ШУКРОНАЛИК ТУШМАЙДИГАН НУРОНИЙ ОТАХОН ВА ОНАХОНЛАР ДОИМО ҲАЛОЛ МЕҲНАТЛАРИ БИЛАН ҚАДР ТОПГАН, ФАРЗАНДЛАРИ, НАБИРАЛАРИ АРДОҒИДА УМРГУЗАРОНЛИК ҚИЛАЁТГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КЕКСАЛАРИДИР. БУГУН ПОЙТАХТИМИЗ ТОШКЕНТДА 585 ТА МАҲАЛЛАЛАРДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛАЁТГАН 320 МИНГДАН ЗИЁД КЕКСАЛАР ҲАМИША ИЗЗАТ-ИКРОМДА. ҚИСҚА САТРЛАРДА


Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси ОБОДЛИК 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ 3 (Давоми. Бошланиши 1-саҳифада) НУРОНИЙЛАР УЧУН ЛИФТ ЎРНАТИЛГАН КЎПРИК Бизга ҳамроҳлик қилаётган “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Шабон Набиев бизни ҳайратга солган кўприк ҳақида маълумот берди: — Шаҳримизнинг Амир Темур ва Ғалаба кўчалари чорраҳасида пиёдалар учун қурилган мегакўприк “Навойи йўллардан фойдаланиш корхонаси” томонидан ишга тушган бўлиб, қиймати 15 миллиард сўмликдир. Кўприк жойлашган чорраҳа шаҳримиз деҳқон бозори ва кийим-кечак бозорлари ёнида жойлашган. Кўприкдан бир дақиқада 400 га яқин одам ўтади. Кўприк бунёд этилгунга қадар бу чорраҳада содир бўлган тирбандликлар, асаббузарликлар, йўл-транспорт ҳодисаларини эслашга ҳали ҳам юрак безиллайди. Мана, кўриб турибсиз, мегакўприк ўзига хос дизайнда, миллий услубда ишланган. Уч қаватли ушбу мегакўприк Осиёда ягона. Бу кўприк қурилишидан олдин вилоят раҳбарлари биз, нуронийлар билан маслаҳатлашиб кўприкка ёши улуғларимизнинг чиқиб-тушишлари учун алоҳида эътибор қаратди. Фахрийларимизнинг таклифи инобатга олинди. Кўприк ишга тушгандан сўнг ўз истаган йўналиши бўйлаб юришга қийналадиган кексалар ва ногиронлар учун махсус лифт ва лифт кузатувчиси хизмат кўрсата бошлади. ДОНИШМАНДЛАР — МАМЛАКАТНИНГ ЕРУСТИ ХАЗИНАСИДИР Мамлакатнинг еростидаги хазинаси — олтину кумушлари, жавоҳиротлари бўлса, ер устидаги хазинаси — унинг ақлли одамларидир. Навоий вилоятида халқ таълимига ўз умрини бахшида этган фахрий ўқитувчилар, устозлар жуда кўп. Шунинг учун ҳам вилоят мактаблари битирувчилар республикамиз бўйлаб Олий таълимга кириш бўйича ҳамиша олдинги ўринларда туради. Таълим фидойилари бўлган фахрийларнинг заҳматли меҳнати туфайли бугунги кун ёшлари улкан муваффақиятларга эришмоқда. Биргина мисол, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Халқаро математика фанига ихтисослаштирилган мактабинтернати билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган 360 ўринли мактаб-интернати ташкил этилибди. 500 ўринга мўлжалланган мактаб билан танишар эканмиз, энг асосий ўқитувчиларнинг сараланганлиги диққатимизни тортди. Ҳар бир синфхоналарга ўрнатилган кузатув камералари орқали мактаб раҳбарияти ва хоҳлаган ота-оналар дарс жараёнини кўриши мумкин. Хуллас, бу мактабда математика, физика, кимё, биология фанларининг иқтидорли устозлари шу фанларга қизиқувчи ўқувчиларга илм сирларини ўргатади. Натижа эса ҳар йили ўтказиладиган халқаро олимпиадалар ва ўқувчиларнинг мактабни битириб олий ўқув юртларига киришида яққол намоён бўлади. Мактаб 2,8 миллиард сўмга мукаммал таъмирланиб 1,7 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий моддий-техника базаси билан тўлиқ жиҳозланиши бу ишларга маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 4, 5 млрд. сўм маблағ ажратилганини эшитиб кайфиятимиз кўтарилди. Кейинги манзилимиз Ғозғон шаҳри бўлди. Бепоён кенгликлар, адирлар, паст-баланд тепаликлардан сўнг худди эртаклардаги сирли қасрдек олдимизда Ғозғон шаҳри пайдо бўлди. Олисдан Ғозғон мармари тимсоли — оқ мармар монументи гўзал маликадек виқор тўкиб турибди. Гўё у: “Мен оламда ягонаман. Менинг оппоқ танамда ўзбек халқининг армонлари, орзулари, Яратган Эгамга дуоларию илтижолари мужассам топган. Мени авайланг! Мен энди донишманд элнинг муҳташам бинолари, маърифат масканлари, табаррук зиёратгоҳларига зеб бераман”, деяётгандек эди. Ҳа, Ғозғоннинг оқ, қора, кулранг, мармарлари Аллоҳимнинг ўзбекка берган мўъжизасидир. “Мармаробод” масъулияти чекланган жамиятининг кириш жойидаги мармар лавҳага: “Ушбу мажмуа Ўзбекистон республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил Навоий вилояти Ғозғон шаҳрига ташрифи давомида қилинган тарихий ташаббусига асосан барпо этилди”, деб ёзиб қўйилган. Бир лаҳзада Юртбошимизнинг Навоий вилоятига ўша тарихий ташрифлари хаёлимдан кечади. Хотира уйғонади, гўзаллашади. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими мутасаддилари, вилоят “Бувижонлар мактаби” гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида “Мармаробод” масъулияти чекланган жамияти ишлари билан танишдик. “Мармаробод” масъулияти чекланган жамияти қазиб олинган табиий тошларга қайта ишлов берувчиларни зарур хомашё билан таъминловчи корхона этиб белгиланган экан. Минг-минг квадрат метрли мармар ва гранит тошларни худди сарёғни кесгандек кесиб, беқасам матодек текислаб қўяётган асбоб-ускуналарни кўриб ҳайратда қоласан киши. Банкнинг 4 миллион долларлик имтиёзли маблағи ҳисобига Хитой давлатидан келтирилган ускуналарнинг йиллик қуввати 70 минг куб тошни қазиб олиш ва 800 метр квадрат тошни қайта ишлашга мўлжалланган экан. Ҳозирги кунда “Мармаробод”да 170 та ходим меҳнат қилаётган бўлса, корхона тўлиқ қувват билан ишга тушса ғозғонлик ёшлардан яна 400 таси иш ўрнига эга бўлади. Мармар конларининг заҳираси жиҳатидан дунёда 4-ўринда турадиган Ғозғон билан фахрланмай бўладими?! ҒОЗҒОННИНГ САНАВАР ОНАСИ ва ШОИР БОБОСИ Ғозғон шаҳар ҳокимиятида “Уч авлод учрашуви” ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди. Шаҳарнинг “Шайхон”, “Тумар”, “Гулистон”, “Мармаробод” маҳаллаларининг ёшлар етакчилари: Маржона Саидова, Мамадиёр Ортиқов, Эргаш Саъдуллаев, Зуҳриддин Иброҳимовлар ҳар бир маҳалланинг фахрийларини ўз машиналарида уйларидан иззат-икромлар билан қизил гилам тўшалган йўлакчалардан олиб келишди. Шаҳар ҳокими Азим Бозоров тадбирга ташриф буюрган нуронийларни бирма-бир таништирганда тадбир иштирокчилари фахрийларни ўринларидан туриб қарсаклар билан олқишлаб турди. Айниқса, ғозғоннинг муҳтарама онаси, барчанинг устози Санавар Ҳасанова ҳамда Ғозғон шаҳрининг шоир бобоси Раҳмон Асадовлар номи айтилганда йиғилишлар зали қарсаклар зарбидан гумбурлаб кетди. Нуронийларнинг қучоғи гулларга тўлди. Санавар Ҳасанова Ғозғоннинг кекса ўқитувчиларидан. Унинг шогирдлари ҳозирда республикамизнинг турли ташкилотларида фаолият юритмоқда. Онахоннинг шогирдлари орасида Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги тизимлари ходимлари, депутатлар, педагоглар, врачлар, йирик тадбиркорлар борлиги унинг қандай ўқитувчи бўлганидан далолат бериб турибди. Санавар она “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими фаолларидан биридир. У тўртта маҳалланинг яраштирув гуруҳи аъзоси. Шунинг учун ғозғондаги маҳаллаларда ёш оилалар ўртасида ажрим йўқ. Бундан ташқари, шаҳарда йиллар давомида бирорта ҳам уюшган жиноятчилик содир бўлмаганлиги, номаълум сабабларга кўра хорижга кетиб қолганлар йўқлиги ҳам ҳудудда Санавар онадек нуронийлар борлигидандир. Шоир бобо Раҳмон Асадов ҳам умрини педагогликка бағишлаган. Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлган Раҳмон бобонинг шу кунгача 4 та шеърий китоби чоп этилган. Унинг шогирдлари орасидан шоирлар, журналистлар, телебошловчилар, блогерлар бор. Раҳмон бободек чекка бир ҳуддуддан туриб ёш авлод қалбида ижодга бўлган меҳрни уйғота олиш инсондан катта қалб талаб этади. Тадбир сўнггида ҳар иккала нуронийга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Раҳмон бобо “Нуроний” газетаси учун қуйидаги шеърини тақдим этди. * * * Небахтки, фарзандлар ўсар навқирон, Авлодим бақувват саломат, омон. Боболар дуода туради мудом, Жаннатдай гўзалдир ҳур Ўзбекистон. Минг шукр, Аллоҳга, минг бора шукр! Боғлар гул очади тўлар шарбатга, Дўсту биродарлар ҳар он ҳурматда, Имон бут, виждонлар тўла раҳматга, Замонам фаровон бахт-саодатга, Минг шукр, Аллоҳга, минг бора шукр! Кексалар эъзозда, ёшлари хандон, Қаерда бор экан бундайин даврон, Кучу қудратига лол қолсин жаҳон, Авлоду аждоди тилларда достон, Минг шукр, Аллоҳга, минг бора шукр! Раҳмон деган бобонг фахри, шуури, Қадамлари шахдам, кўзида нури, Ҳар куни тўйхона, бой дастурхони, Қалбида покиза номус, виждони. Минг шукр, Аллоҳга, минг бора шукр! САНГТАРОШ БОБОНИНГ ЕЛКАСИГА ОФТОБ ТЕККАН КУНЛАР Ғозғонда, жилодор мармарлар ёнида машҳур сангтарош, мармартарош уста — “Элюрт ҳурмати”ордени соҳиби, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси Тоҳир ҳожи Раҳимов билан суҳбатлашдик. Тоҳир ҳожининг бобоси Абдураҳим уста биринчи ўзбек сангтароши, мармартароши бўлган. Миллатимизнинг маърифатли зиёлилари қаторида Абдураҳим сангтарош ҳам 1937 йилда қатағон қилинади. Унинг ўғиллари халқ душманининг боласи сифатида мактаб дарсларига қўйилмаган. Мактаб эшигидан дарсга киролмай, синф ойналаридан қараб йиғлаб юрган болаларига онаси далда бериб: “Йиғламанглар, болаларим, сизлар ҳунарманд сангтарошнинг фарзандларисиз. Асло хор бўлмайсиз. Кун келади, отангиз оқланади, сизлар бой-бадавлат яшайсизлар. Хазина устига чордона қуриб ўтирасизлар. Фақат ҳалол бўлинг. Ғозғон қишлоғимиздан йироқлашманг. Ғозғонни ташлаб кетманг!”, дейди. Ўша — эри қатағон қилинган, болалари мактабдан чиқариб юборилган, гоҳ оч, гоҳ ночор, аммо, мағрур онахонда авлиёлик сифати бор экан. Кунлар келди Абдураҳим Турдиев авлодларининг елкасига офтоб тегди. Юртбошимизнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида сангтарошларга ҳам алоҳида марҳамат кўрсатдилар. Президент кўрсатмаси билан Тоҳир ҳожининг “Мармар камёб” хусусий корхонасига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит ажратди. Махсус мармар кесадиган ускуналар Хитойдан олиб келинди. 2011 йилда Тоҳир сангтарошнинг 5 та шогирди бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 30 тадан ошиб кетди. Албатта, улар орасида ўз фарзандлари, набиралари ҳам бор. Юртимиздаги барча зиёратгоҳларда Тоҳир ҳожи ва шогирдларининг ҳиссаси бор. Бугунги кунда мамлакатимиздан ташқари Эрон ва Афғонистондаги зиёратгоҳлар, табаррук масжидларни безашда ҳам уларнинг хизматига талаб катта. — Яратган Эгам мени сангтарош уста авлоди қилиб сангтарошлик ҳунарини берганига беҳад шукр. Ҳаж зиёратига бордим, яна бир улуғ зиёратим Афғонистонга бўлди. Мен у ерда Навоий қабрини зиёрат қилдим. Ҳукуматимиз топшириғига биноан, ул муҳтарам зотнинг УСТОЗ НУРОНИЙЛАРНИ УЛУҒЛАЁТГАН ЮРТ мақбараларига мармар безаклар бердим. Назаримда, атроф-олам янада нурга тўлгандек бўлди. Минг шукр! Ахар, шу ҳунарим билан улуғ бобомиз руҳини шод этдим. Эндики, мендан бахтли ва бой одам йўқ, — дейди Тоҳир ҳожи Раҳимов. “УСТОЗ — ШОГИРД” АНЪАНАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА Нуротанинг қўли гул каштачи чеварлари ишидан дунё ҳайратга тушмоқда Машҳур каштачи Манзура Орипованинг сўзаналарини кўрган одам инсон қўли билан яратилган мўъжиза қошида ҳайратга тушмай иложи йўқ. Ҳозирда Манзура опанинг каштачилик бўйича 10 нафар шогирди бор. Манзура опа ҳунаридан бахт топганлардан. “Бизнинг Нуротада келинларнинг сепида ўз қўли билан тиккан сўзанаси бўлиши керак. Сўзана шунчаки гул солинган мато эмас. Ундаги ҳар бир нақш мисоли бир тумор каби чеварнинг ниятларини англатиб туради. Шунинг учун кашталарнинг ҳамиша бозори чаққон. Битта катта сўзанани шогирдларим билан 4 кунда тикиб битираман. Харидор билан савдолашиб 2 миллиондан камига бермаймиз. Каштали тўнлар, каштали сумкаларнинг қадри шу кунларда дунё бўйлаб кўтарилган. Аввало, ўзимизнинг ички бозоримиз, сўнгра хорижлик меҳмонлар асосий талабгоримиз”, — деди опа биз билан суҳбатда. Нуроталик 84 ёшли фахрий каштачи Мунаввара Наврўзова каштачилар сулоласининг боши. У ёшлигида бичиштикишни момосидан, онасидан ўрганган. Қизи Муаттар тиккан кашталар вилоятда жойлашган меҳмонхоналар, музейлар, масжиду мадрасаларга кўрк бериб турибди. Муаттархоннинг қизи Маржона ҳозирда 11 ёшда. Маржона 6 ёшидан қўлига ип-игна ушлаган. Ёш чеварнинг тиккан ёстиқчалари ва кармончаларининг Ғиждувон бозорида ўз харидорлари бор. Каштачи Умида Алимова, Фарида Назароваларнинг сўзаналари ҳозирда урфга кирган. Улар кашталарига замонавий тус бераётган ўзбек чеварларидир. Каштачилар марказининг ёнида телпакдўз ҳунарманд Қўлдош Тошимовнинг устахонасига кирдик. Унинг устахонасида сотувга қўйилган, қоракўл терисидан тикилган телпаклар киши нигоҳини тортади. Қўлдош телпакдўз яқинда Россия давлатининг энг совуқ ўлкаларида хизмат қиладиган ҳарбий қисмларга телпак ва ёқа тикиб бериш учун буюртма олди. У ўзимизнинг божхоначилардан ҳам таклиф тушганини мамнуният билан қайд этди. — Асли касбим ветеринар шифокорман, — дейди Қўлдош Тошимов. — Чорвадорлар билан ишлашим давомида кўрдимки, бизда кўпчилик одам қўй ва мол териси каби ноёб хомашёни кўмиб ташлайди. Кўриб одамнинг раҳми келарди. “Оқмачит” маҳалласида Барно биби деган теридан телпак тикувчи момонинг ёнига бориб, терилар увол бўлаётганини айтдим. Барно биби менга терини ошлашни ўргатди. Бу ҳунарни жуда яхши ўзлаштирдим ва телпакдўзлардан телпак тикиш сирларини ўргандим. Дастлаб қишнинг совуқ кунларида 5 та телпак сотдим. Биласиз, биз томонларда қиш фаслида одамлар дала ишларини якунлаб, ишсиз қоладилар. Мен оилам билан телпакдўзликка киришдим. Бундан хабар топган харидорлар бирин-кетин ўзлари буюртма бера бошлашди. Ҳозирда оилавий безнесни йўлга қўйганмиз. Минг шукрки, йилдан-йилга тикув цехимиз кенгайиб бормоқда. Тандирчи кулол Наим Пўлатовнинг ҳовлисига кириб борганимизда айни пешин пайти эди. Наим тандирчи белини маҳкам боғлаб тандир лойини пишитиш билан банд эканлар. — Бобомни Пўлат кулол, отамни Нарзи кулол деб ҳурмат қилишарди. Мен 5 ёшимда уларнинг ёнида қўлимга лой ушлаганман. Улар оламдан ўтиб кетсалар-да, мен билан ҳунари, баракаси қолди. Мана ҳозир оилавий тандирчиликни кенг йўлга қўйдик. 8 донадан 24 донагача нон пишадиган тандирлар тайёрлаймиз. Ўтган йили Жанубий Кореяда ўзбек ресторанларини очганлар учун 4 та тандир жўнатдик. Ўғлим Феруз тиббиёт ходими, келиним ва турмуш ўртоғим менга енгил ишларда ёрдам беради. Йилига томорқамиздаги полиз маҳсулотларидан ташқари, фақат тандирчиликдан 30 миллиондан ортиқ даромад қиламиз”, дейди Наим Пўлатов. Кулолнинг ёнидаги 8 ёшли болакай Жаҳонгир Наимқуловни суҳбатга тортдим. — 2-синфда ўқияпман, — дейди у. — Бобом тандир ясаганда чой келтириб бераман, оз-моз ёрдамлашаман. Катта бўлсам, отамдек дўхтир, бобомдек кулол бўламан. Тандирчининг аёли қўлимизга тутган янги тандирдан узилган нондан татиб кўрдик. Тандир нони жуда хуштаъм ва ширин эди. Тандирчи ва унинг оиласига энг ширин тилаклар билдириб хайрлашдик. Хаёлимда кулолнинг набираси Жаҳонгирнинг табассуми қолди. Ҳа, айнан боланинг табассуми хотирамдан жой олди. Йўл-йўлакай “Нуронийлар маскани” да тўхтаб, амалга оширилаётган ишлар ва режалар билан танишдик, дуолар олдик. Спорт майдонларида қийқириб футбол ўйнаётган ёки мусиқа асбобларини кўтариб машғулотларга бораётган, беғубор табассумли болаларни кўрдик. Навоий вилоятидан қайтар эканмиз, “Нуронийларининг дуосини олиб, гўдаклари табассум қилаётган юрт, кўришгунча хайр!” — дедик шукроналик кайфиятида. Зулфия МЎМИНОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Ҳа, Ғозғоннинг оқ, қора, кулранг, мармарлари Аллоҳимнинг ўзбекка берган мўъжизасидир. “Мармаробод” масъулияти чекланган жамиятининг кириш жойидаги мармар лавҳага: “Ушбу мажмуа Ўзбекистон республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил Навоий вилояти Ғозғон шаҳрига ташрифи давомида қилинган тарихий ташаббусига асосан барпо этилди”, деб ёзиб қўйилган.


Ўғилой Аймурзаева бир неча бор Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлигига сайланиб, халқнинг беминнат хизматида бўлди. Ҳозирги кунда пенсияда бўлса-да, ҳануз инсонларга эзгулик ва яхшилик улашишда давом этмоқда. Айниқса, ёшларга, хотинқизларга тўғри йўл-йўриқлар, субсидия, кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатиб, ҳуқуқий билимларини оширишлари лозимлигини уқтирмоқда. Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг 4 ижтимоий-оммабоп газетаси 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ ФАХРИЙЛАР — ФАХРИМИЗ Нуронийларимиз бугун ёшлар тарбиясида ҳамда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқдалар. Буни маҳаллаларда, таълим масканларидаги учрашувларда, катта ҳаётий тажрибага эга оқсоқолларнинг юрт фаровонлиги йўлида қилаётган хизматларида, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидаги қимматли маслаҳатларида кўришимиз мумкин. 84 ёшни қаршилаган, “Шуҳрат” медали ҳамда II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Обиджон ота Аҳмедов ҳам ана шундай халқ дарди билан яшайдиган, жонкуяр, келажак авлоднинг таълимтарбиясига бефарқ бўлолмайдиган фахрийларимиздан биридир. Обиджон ота 1940 йилда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1966 йил Тошкент давлат университетининг кечки бўлимида таҳсил олган. Билимга чанқоқ қаҳрамонимиз 51 ёшида Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳам тамомлаган. Отанинг илк меҳнат фаолияти Чилонзор туманидаги 128-мактабда ўқитувчиликдан бошланди. Кейин эса ушбу даргоҳда илмий бўлим мудири сўнг директор бўлиб ишлади. 1980-1990 йилларда Чилонзор тумани ижроия қўмитаси қошидаги партия комиссия раиси, назорат тафтиш комиссияси раиси, 1990- 1992 йилларда эса Чилонзор тумани халқ назорат қўмитаси раиси бўлиб фаолият олиб борди. 1992-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат назорат қўмитасининг Чилонзор тумани бўйича давлат назоратчиси бўлиб ишлади. 1993-2008 йилларда Чилонзор туманидаги “Шарқ тонги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлди. 2000-2010 йилларда эса Чилонзор тумани “Маҳалла” хайрия жамғармаси раисининг ўринбосари вазифасида ишлади. 2010 йилдан бошлаб “Нуроний” жамғармаси Чилонзор тумани бўлими раҳбари сифатида самарали меҳнат қилиб келди. У ўз фаолияти давомида нуронийларнинг ҳуқуқманфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ибратли ишларни амалга ошириб, Тошкент шаҳар фаоллари ва туман аҳолиси ҳурматини қозонди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Обиджон ота ташаббуси билан тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғини қошида “Нуроний” жамғармаси бошланғич ташкилотлари ташкил этилди. Натижада маҳаллалардаги уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан тез-тез хабар олиш ишлари янада яхшиланди. Обиджон ота узоқ йиллик самарали меҳнати давомида кўплаб эзгу ва хайрли ишларга бошқош бўлди. 2020-2022 йилларда жамғарма маблағлари ва ҳомийлар ҳисобидан 244 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига 25 миллион сўмлик, 17 нафар ногиронларга 5 миллион сўмлик, кам таъминланган 100 га яқин оилаларга 10 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шу даврда 55 нафар кексаларнинг Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига ҳамда 189 нафар қарияларнинг Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳати уюштирилди. Кам таъминланган 14 та ёш оиланинг тўйлари ўтказилди. Бу ишларни ташкиллаштиришда Обиджон ота каби маҳалламиз оқсоқолларининг хизмати катта. Чилонзор туманида 1 гектарли “Нуронийлар боғи”, 51 та “Оталар чойхонаси” ташкил этилишида ҳам Обиджон ота Аҳмедовнинг алоҳида хизматлари бор. Шунингдек, туманда меҳнат ярмаркаларини ташкил этишда отахон фаол иштирок этмоқда. Обид ота меҳнат фаолиятини якунлаб, нафақага чиққан бўлса-да, маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этмоқда. Маҳаллалардаги оилаларни мустаҳкамлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасини ёшларга етказиш мақсадида сўнгги икки йилда 50 дан ортиқ семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида 280 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Барча тадбирларда мамлакатимизда нуронийларни эъзозлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан ёш авлод тарбиясида самарали фойдаланиш фаол тарғиб этилмоқда. Қаҳрамонимиз устозлари ҳақида ҳикоя қилар экан, у пайтларда устозларга ҳурмат ва эҳтиром юксак даражада бўлганлигини алоҳида таъкидлайди. — Биз ўқиган пайтларда ўқитувчилар биз, ўқувчиларга қаттиққўл ва ўта талабчан бўлишган, — дейди фахрий устоз. — Агар дарс тайёрлаб келмасак, ўша куни китоб ва дафтарларимиз солинган халтани олиб қўйишган. Албатта, ота-онамизни мактабга чақиртириб, уларга яхши ўқимаганимиздан шикоят қилишган. Шунинг учун ҳам биз, ўқувчилар доим аъло баҳоларга ўқишга ҳаракат қилар эдик. Ҳозирги ёшларнинг устози яхши ўқимагани учун бироз койиса, боланинг ота-онаси устози билан дарров сан-манга боради. Фарзандининг ёнини олади. Азиз ота-оналар, шуни унутмангки, ҳеч қайси ўқитувчи ўқувчини бекорга койимайди, яхши ўқисин, дея жон куйдириб гапиради, холос. Обид ота таълим масканларидаги учрашувларда бугунги ёшларга Ватанга муҳаббат, она Ватанни равнақи эртанги кун эгаларининг қўлида эканлигини, бунинг учун ёшлар уларга яратилган шартшароитлардан унумли фойдаланиб, яхши ўқиб, эл-юрт фаровонлиги йўлида фойдали касб танлашлари зарурлигини доим таъкидлайди. Обид ота ҳаёти давомида орттирган тажрибаларидан келиб чиқиб, бугун ёш авлод фойдаланиши учун “Умрим йўллари”, “Мангу барҳаётсиз” ва “Чилонзор — истиқбол йўлида” номли китобларини чоп эттирди. Обиджон ота Аҳмедов оилада меҳрибон ота, набираларига ғамхўр бобо ва ибратли оила бошлиғи ҳамдир. Фарзандлари барчаси олий маълумотли. Отахон набираларининг тарбияси, илм олишига ҳам катта эътибор билан қарайди. — Ўригидан мағзи ширин-да, набираларим орасида бўлажак шифокори бор, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби ҳам бор. Яна бир набирам Германияда докторлик диссертациясини ёқлаш арафасида, — дейди Обиджон ота. — Отам биз, фарзандлари ўқимишли бўлишимизда кўп насиҳатлар қиларди. Доим бизни назорат қилиб, тўғри йўл кўрсатарди. Онам жуда жигаржон аёл эди. Қайси қариндошимизникида тўй-ҳашам бўлса, ош хоми, яъни ош таоми учун керакли бўлган масаллиқларни олиб, ўша қариндошимизникига бизни олиб борар эдилар. Қаҳрамонимиз бугунги кунда “Нуроний” жамғармаси Чилонзор тумани кенгаши раҳбар ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. Агар йўлингиз Чилонзор туманига тушадиган бўлса, Обид отани қайсидир ободонлаштириш ишларига бошқош бўлиб юрганига ёки бемор ётган кексалар ҳолидан хабар олаётганига, елиб-югуриб кам таъминланган оилаларга ёрдам бераётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Қаҳрамонимиз ана шу жонкуярлиги, фидойилиги ва ташаббускорлиги билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. Ҳар кимга ҳам нуроний ёшни мана шундай ҳайрли ишлар билан ўтказиш насиб этсин. Тоҳир КАРИМОВ, “Нуроний” жамғармаси Чилонзор тумани бўлими раҳбари. Халқ дарди билан яшаш — олий фазилат ЮРТИМИЗДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНДИ. ҚАЙСИ ЮРТНИНГ ДУОГЎЙ ОНАХОН ВА ОТАХОНЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНСА, ЎША ЮРТ ОБОД ВА КЕЛАЖАГИ БУЮК БЎЛАДИ. Абдувалиевлар оиласининг тўртинчи фарзанди бўлган Рўзиқулнинг болалик йиллари Шаҳрисабзнинг хушманзара гўшаларидан бири бўлган Чунгурак, Устай, Чуқун қишлоқларида ўтди. Ўрта мактабни тугаллагач, шифокор бўлиш орзуси уни 1961 йилда Қарши тиббиёт билим юртига етаклади. Илм даргоҳини муваффақиятли тугаллагач, ҳарбий хизматни ўтади. Уч йил Қашқадарё вилояти миқёсидаги “Паландара” катта ёшдагилар учун махсус санаторийда ишлаб, тажриба орттирди. Шундан сўнг кўп ўтмай, фаолиятини “Мираки” шифохонасида давом эттирди. Ушбу вазифада самарали меҳнат қилиб, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатди. У иш фаолияти давомида тоғли ҳудуднинг олис қишлоқларидаги аҳолига ҳам намунали тиббий хизмат кўрсатиб, эл олқишига сазовар бўлди. 1995 йилнинг 1 июлидан кексалик нафақасига чиққанидан сўнг унинг ҳаётида янги саҳифа очилиб, бадиий ижодга бўлган қизиқиши туфайли маҳаллий матбуот саҳифаларида шеърлари эълон қилина бошлади. Шунингдек, воқеий ҳикоялар, қатралар ва ҳикматли сўзлар ўқувчига китоб кўринишида етказилди. — Бизлар Рўзиқул отанинг ижодга бўлган қизиқишларини мактабда ўқувчилик давримизданоқ билардик, — дейди миракилик Манзура Бекназарова. — Рўзиқул Абдувлиевнинг ижодлари билан яқиндан танишмиз. Бизларга ўқувчилик давримизда ўзларининг китобларини совға қилганлар. Бу кишининг намунали ҳаёт йўли ёшлар учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлади. Унинг илк ижод маҳсули бўлган “Гуллар ҳидин қўмсайди кўнгил”, “Шаҳрисабз қасидаси”, “Таскин”, “Иштиёқ”, “Хотира саҳифалари” “Кечги шафақ жилоси” сингари шеърий, насрий ҳамда “Макнуна” номли таржима асарлари кенг китобхонлар оммасига ҳавола этилди. Шеъриятга бўлган қизиқиши уни янада кўпроқ ўқиб-ўрганишга ундади. Асарларини Неъмат Арслон, Бойназар Йўлдошев, профессор Аслиддин Қамарзода, Жаббор Халил, “Кеш” газетасининг Бош муҳаррири бўлган Собир Примов, Абдунаби Бобоёров сингари адиблар юқори баҳолади. Ҳар бир асарини мукаммал ва пишиқ бўлиши учун янада кўпроқ ишлашига туртки бўлди. Рўзиқул бободаги самимийлик ва камтарлик, ўта вазминлик билан суҳбатдоши кўнглига йўл топа оладиган хислати билан миракиликлар қалбидан жой эгаллади. Ёшга доир нафақага чиққач, Мираки шаҳарча фуқаролар йиғини раисининг нуронийлар бўйича ёрдамчиси бўлиб иш олиб борди. — Нуронийлар сафида иш юритишимда раҳматли дўстим Холмурод Васиевнинг катта ҳаётий тажрибаларидан фойдаландим, — дейди Рўзиқул Абдувалиев. — Президентимизнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони тизимда ислоҳотларнинг янада жадаллаштириш имконини бериш билан бирга, зиммамизга улкан масъулият ҳам юклади. Рўзиқул Абдувалиев Рўдак қишлоғида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Ҳамроқул Одинаев, Неъмат Соҳибов, Тошқўрғон қишлоғида яшовчи Баҳодир Жабборов, Қўйсин Орзиқуловлар билан ҳамкорликда ёшлар билан ўтказилган учрашувларда ўзларининг катта ҳаётий тажрибаларини ўргатмоқдалар. Нуронийлар ёшлар билан бўлган учрашувларда инсонпарварлик, эъзоз, қадрқиммат тушунчасини ёшларга ўргатмоқдалар. Кийиниш маданияти, ёшларни оилага тайёрлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. 2024 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бизнесни ривожлантириш давлат Дастури доирасида маҳаллаларда кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. “Мираки туризм маҳалласи” сертификати берилганлиги нафақт нуронийларни, қолаверса, юртимиз аҳлини ҳам ғоят қувонтирди. Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ҳар бир кўчабошилар билан ҳамкорликда “Ҳудудларда миллий ҳунармандчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш”, “Маҳалла ёшларининг маънавий дунёқарашини шакллантириш”, “Ҳар бир хонадонда соғлом турмуш тарзини яратиш”, “Тозалик ва озодалик бор жойда муваффақият бўлади” сингари тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Рўзиқул Абдувалиев катта оиланинг суянчи. Саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. 21 нафар набира, 17 нафар эваларнинг суюкли бобоси бўлган Рўзиқул бобо “Мираки” маҳалла фуқаролар йиғинида “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг аъзоси сифатида маҳаллада ўтадиган ҳар бир маънавий ва маърифий тадбирларга бош бўлиб келмоқда. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида унга 10 нафар ёшлар биркитилган. — Рўзиқул Абдувалиевдек фахрийларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз, — дейди “Нуроний” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлими раиси Баҳодир Саидов. — Камтарин, кам гап, кулгичи ўзига ярашиб турган, доимо чеҳрасидан нур ёғилиб турадиган Рўзиқул ота айни пайтда “Халқ иборалари” номли илмий-оммабоп асари устида ишламоқда. Ўзининг 85 ёшини қаршилаётган отахон қалбида она Ватанга, халқига хизмат қилишдек эзгу ишларни собитқадамлик билан давом эттиряпти. Барча нуронийлар номидан биз ҳам Рўзиқул Абдувалиевга узоқ умр, сиҳатсаломатлик тилаймиз. Шавкат СУЛТОНОВ, “Нуроний” мухбири. Дарҳақиқат, инсон эзгулик ва яхшилик туфайли саодатга, бахтга эришади.Ўзидан яхши ном қолдириб, ҳамиша элдошларининг эътиборида, яхшиларнинг назарида юради. Ана шундай азиз инсонлардан бири прокуратура тизимида кўп йиллар ишласа-да, шаънига, касбига ғубор қўндирмаган, кибрдан, манманликдан йироқ, ҳамиша адолат билан иш тутиб, мардона турган аёл — Ўғилой опа Аймурзаевадир. Қаҳрамонимиз 1949 йилнинг 21 июнида Ўрта Чирчиқ туманида зиёли оилада таваллуд топди. Отаси халқ таълими жонкуяри, математика ўқитувчиси Раҳимбой Аймурзаев (охирати обод бўлсин) фарзандларини ўқимишли, зукко қилиб тарбиялади. Оилада камол топган 6 қиз, бир ўғилнинг барчаси маънавиятли инсонлар бўлиб етишдилар. Уларнинг орасида Ўғилой ўзининг зукколиги, билимдонлиги, мулоҳазалилиги билан ажралиб турарди. Фикрлари теран, хулосаси эса қатъий бўлиб, ҳуқуқшунос бўлишни орзу қиларди. Мактабда яхши ўқиши, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. У 1967 йилда тумандаги 54-ўрта мактабни муваффақиятли тугаллаб, 1968-1974 йилларда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎЗМУ) ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олди. Олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугаллаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида иш фаолиятини бошлади. Кейинчалик терговчи бўлиб фаолият юритди. Ўрта Чирчиқ тумани прокуратурасига ишга ўтган кезларидан бошлаб, унинг умр дафтари саҳифалари мазмунларга тўла бошлади. Прокурор — хотин-қизлар учун ғоят масъулиятли касб. Бу касб эгалари аслида самимиятдан йироқроқ кўринишади. Лекин Ўғилой опанинг кўзларидаги меҳр, юзларидаги нур, сўзларидаги пурмаънолик, табиатидаги адолатпарварлик одамни беихтиёр ўзига ром қилиб қўяр, суҳбатдошини эътибор билан тинглай оларди. Бу — барча прокурорларда ҳам учрайвермайдиган фазилат эди. Ўғилой Раҳимбоевна меҳнат фаолияти давомида Юқори Чирчиқ тумани прокурори, Пискент тумани прокурори, шунингдек, вилоят прокуратурасида масъул лавозимларда ишлади. Ишлаганда ҳам формаси ўзига хўп ярашган, ҳақиқат ва адолат шиори бўлган ҳолда шиддат билан масъулиятни чуқур ҳис қилиб ишлади. Ўғилой Аймурзаева том маънода Тошкент вилоятидаги биринчи билимдон ва тажрибали прокурор аёллардан бўлди. Ўта маданиятли ва маънавиятли, билимдон ва ишнинг кўзини биладиган, касбига садоқатли прокурор Ўғилой Раҳимбоевна амал курсисида неча йиллар ўтирса-да, асло ўзини йўқотмади, касбига хиёнат қилмади, шаънига асло доғ туширмади. Ҳамиша қонун доирасида иш кўриб, адолат тамойили асосида фикрлаб, ҳар қандай ишни кўп йиллик тажрибалари асосида баҳолади ва, албатта, холисона хулоса қилди. Шундан бўлса керак, жуда кўплаб шогирдлар устоз дея, опанинг этагини тутишган. Унинг самимий сўзлари, эзгуликка ошно қалби ўзига нечоғли мос келган бўлса, эгнига ҳам кўркам формаси шунчалик мос келиб турарди. Ўғилой Аймурзаеванинг кўп йиллик ва самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. Ҳуқуқ ва тартибот тизими томонидан берилган кўплаб ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар, 1986 йилда берилган “Меҳнат аълочиси”, Прокуратура тизими ташкил топганлигининг 30 йиллигига, Республика қозоқ маданий маркази ташкил топганлигининг 25 йиллигига нишонлари прокурор опанинг самарали меҳнатларининг яққол ифодасидир. Ўғилой Аймурзаева бир неча бор Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлигига сайланиб, халқнинг беминнат хизматида бўлди. Ҳозирги кунда пенсияда бўлса-да, ҳануз инсонларга эзгулик ва яхшилик улашишда давом этмоқда. Айниқса, ёшларга, хотин-қизларга тўғри йўл-йўриқлар, субсидия, кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатиб, ҳуқуқий билимларини оширишлари лозимлигини уқтирмоқда. Яккаёлғиз нуронийлар ҳолидан хабар олиш, маҳлаллаларда ва оилаларда ҳамжиҳатлик-тотувлик муҳитини асраш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби хайрли ишларда фаол қатнашмоқда. Кўплаб шогирдларни етиштирган ардоқли устоз ва эъзозли онахон табаррук 75 ёшга пешвоз чиқиб, шундай дориломон кунларга, саодатли онларга етказганига шукроналар келтирмоқдаки, барча яқинлари, дўсту қадрдонлари қаторида биз ҳам муборак ёш эгасини самимий қутлаймиз. Жамбул ҚУРБОНБЕКОВ, Анора КАРИМОВА, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари. ЭЗГУЛИК САОДАТИ ЮРТИМИЗДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНДИ. ҚАЙСИ ЮРТНИНГ ДУОГЎЙ ОНАХОН ВА ОТАХОНЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНСА, ЎША ЮРТ ОБОД ВА КЕЛАЖАГИ БУЮК БЎЛАДИ. МИРАКИЛИК ОÛСОÛОЛ ёхуд халқаро Турон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Турон Фанлар академиясининг академиги, 85 ёшни қаршилаётган нуроний отахон, шоир, таржимон, публицист Рўзиқул Абувалиев (Рўзиқул Абдували) ижодига бир назар


ИЛМ — АҚЛ ЧИРОҒИДИР. У ИНСОНЛАРГА БАХТ КЕЛТИРАДИ, ЁРУҒЛИККА ЧОРЛАЙДИ, ЖАҲОЛАТДАН ЙИРОҚЛАШТИРАДИ. ЗИЁЛИ ИНСОНЛАР ЖАМИЯТНИНГ ЕТАКЧИЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИ. АКАДЕМИК МИРЗА-АЛИ МУҲАММАДЖОНОВ ҲАМ АНА ШУНДАЙ ЎЗБЕКНИНГ ЗИЁЛИ, ЖОНКУЯР, МЕҲНАТКАШ, ЕР БИЛАН ТИЛЛАША ОЛГАН, ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ИЛҒОР ЕТАКЧИЛАРИДАН БИРИ ЭДИ. ОЛИМ АКАДЕМИЯ ФАНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА КАТТА ҲИССА ҚЎШГАН, ЙИРИК ЖАМОАТ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ, ПАХТАЧИЛИК, ЎСИМЛИКШУНОСЛИК, ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ТУПРОҚШУНОСЛИК, ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДА НИҲОЯТДА ИЛҒОР ВА МУСТАҚИЛ ФИКР ЮРИТГАН ОТАХОН АКАДЕМИКЛАРДАН БИРИ ҲИСОБЛАНАДИ. МАЪРИФАТ МАНЗИЛЛАРИ Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ 5 Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Мирза-Али Муҳаммаджонов 1914 йил Қўқон шаҳри яқинидаги Боғдод туманининг Конизар қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Муҳаммаджоновнинг 14 кишидан иборат катта оиласи инқилобдан олдинги даврга хос бўлган қўл меҳнатига асосланган умумий деҳқон хўжаликлари ичида анча-мунча тузук ҳаёт кечирарди. Ярим гектардан зиёд томорқа ерида бу хонадон асалари оиласи каби ҳаёт учун қатъий кураш олиб борар эди. Бу ишларда миришкор, ишбилармон, тадбиркор отанинг хизмати катта бўлган. МирзаАли Валиевичнинг отаси гарчи саводсиз бўлса-да, у деҳқончиликнинг барча нозик томонларини чуқур билган. Бу оиланинг ҳар бир аъзосида масъуллик ҳисси бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бўлган. Улар ғамхўр, айни пайтда ниҳоятда талабчан ота олдида ўзини жавобгар сезар эдилар. Оилада ота бошқарувчилик вазифасини бажарса, Мирза-Али Валиевичнинг онаси маънавий тарбиячи вазифасини ўтар эди. Бу аёл ўз фарзандларига бутун оналик меҳрини бериб, уларда ҳаётнинг асоси бўлган меҳнатга муҳаббат уйғотди. Қўқон шаҳрида туғилган ўқимишли, Қўқон хони қози калонининг жияни бўлган бу аёл гўё табиатан шу вазифа учун яратилганди. Шундай қилиб, шаҳарлик қиз Муҳаммаджон акага турмушга чиқиб, ҳозирги Боғдод туманидаги Конизар қишлоғида яшай бошлади. Бўлажак академик 4-5 ёшидан бошлаб тинимсиз меҳнат қилди. Чўпонлик, молбоқарлик, деҳқончилик, боғбонлик, хуллас, қачон қараманг, меҳнат билан банд бўлди. Шу билан бирга, отаси ва катталарнинг тажрибаларини ўзига сингдириб борди. Мирза-Али Валиевич фарзандлар орасида камгап бўлса-да, оиладаги ўз вазифасини бошқаларга нисбатан пухтароқ бажариши билан ажралиб турарди. Мирза-Али Валиевич 11 ёшлигида отасидан айрилди. Бутун оиланинг — онаси, укаси ва опа-сингилларининг ташвиши ўспирин зиммасига тушди. Ота- оналари томонидан топширилган вазифаларни пухта, аниқ бажарилишига тўла ишонган ота баъзида кўплашиб бажарилиши лозим бўлган ишларни топширганда уни бошлиқ этиб тайинлар эди. Эҳтимол барқарорлик ва қатъиятлик фазилатлари унга болалик чоғларидан ўтган бўлса, ажаб эмас. Отасининг вафотидан сўнг уни мактаб директорининг тавсияси билан Боғдод тумани марказидаги интернатга ўқишга бердилар, бир йилдан сўнг Қўқон шаҳрида яшовчи тоғаси Мирзакариммахсум ака уни ўз қарамоғига олиб, бошланғич мактабга ўқишга жойлайди. 4 йиллик бошланғич мактабни тугатгач, 1931 йилда у ўз она қишлоғига қайтиб келади ва уни шу ерда энг саводли бўлгани учун ўзи иштирокида ташкил топган “8 март” номли колхозга ҳисобчи этиб тайинлашади. Шу йилнинг ўзида Самарқандда очилган хомашё институтига маҳаллий ёшлардан ўқишга қабул қилина бошланди ва бизнинг бўлажак олим ҳам аввал тайёрлов курсига, 3 ойдан сўнг эса чорва мутахассислари тайёрлайдиган факультетнинг асосий курсига қабул қилинади. Мирза-Али орадан 4 ой ўтгач бўлажак мутахассислигидан кўнгли тўлмай бевосита деҳқончиликда ишлайман деб яна ўз қишлоғига қайтиб келади ва колхозда ҳисобчи бўлиб ишлай бошлайди. Инсоннинг характерини ўз мақсадини амалга ошириш йўлида қилган саъйҳаракатларидан ҳам билса бўлади. Агроном бўлишлик орзуси бўлғуси академикни 1932 йилнинг бошида Бауман номли Қўқон пахтачилик институтига етаклайди. Лекин ўша пайтда институт директори вазифасини бажарувчи Ўзбекистон Фанлар академиясининг собиқ президенти У.О.Орифов машғулотлар бошланганлигига ярим йил бўлганлиги учун уни институтга қабул қилмайди. Шунга қарамай ёш йигит тўғри ўқув хонасига кириб боради. Аудиторияда эса талабалар қандайдир бир математик масала устида бош қотиришар ва масалани тўғри ечимини топа олмай қийналишар эди. Шунда Мирза-Али ижозат сўраб, масалани тез ва осон йўл билан ечиб беради. Талабалар жонланиб, аҳволни билганларидан сўнг, бир овоздан уни курс рўйхатига киритиб, бизлар сизни институтга қабул қилдик, деб эълон қиладилар. Шундай қилиб, у ўзи севган ихтисоси бўйича институт талабаси бўлди. Кейинчалик дўстлашиб кетган уч академик — Убай Орифович Орифов, ўша пайтда институт ассистенти Жўра Камолович Сандов ва Мирза-Али Валиевич бу воқеани кулиб эслаб юрдилар. Институтда таълим олаётган кезлари, уч ойлик ёзги таътил даврларида у Фарғона водийсининг бир қатор ҳудудларда, Қўрғонтепа туманидаги “Савой” совхозининг трактор бригадаларида ҳисобчи, Риштон тумани Дутур қишлоғидаги колхозларда МТС сиёсий бўлимининг меҳнат ташкилотчиси, Боғдод туманида МТС агротехниги, участка агрономи ва участка агрономи ёрдамчиси лавозимларида ишлади. 1936 йилнинг февралида иқтидорли мутахассис 21 ёшида Бухоро вилоятида янги ташкил этилаётган 2-Шофиркон МТСига бош агроном этиб тайинланади. МТСда у бир йилга яқин директорлик вазифасини ҳам қўшиб бажаради. Шундай қилиб, ўзбеклардан биринчи дипломга эга бўлган бош агроном машина-трактор станциясида меҳнат фаолиятини бошлаб юборади. Бўм-бўш ерда устахоналар, мукаммал машина-трактор парки сақланадиган йирик айвонлар, уй-жойлар бунёд этилади. МирзаАли Валиевичнинг МТС даги фаолияти унинг мустақил, билимдон мутахассис сифатида шаклланишида катта ҳизмат қилди. Муттасил ўз устида ишлаш, билимга чанқоқлик уни деҳқончилик илмини пухта эгаллашга ундади. 1938 йилнинг бошларида ёш мутахассис Союз НИХИ қошидаги аспирантурага ўқишга кирди ва номзодлик иши юзасидан тажрибаларини Янгийўлдаги Пахтачилик механизацияси ва агротехникаси марказий станциясида олиб борди ва 1940 йилнинг январь ойида муддатидан аввал маҳаллий миллат вакиллари орасида биринчилар қатори “Ғўза қатор ораларини икки томонлама ишлаш усули” мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шу даврдан бошлаб Мирза-Али Валиевичнинг тақдири, қайси мансабларда ишлашидан қатъи назар, илм-фан билан чамбарчас боғланди. Ўрта Осиёда деҳқончилик мавқеини кўтаришда, умумий агробиология фанини амалиёт билан боғлаш борасида олимнинг хизматлари беқиёсдир. Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бежизга айтилмаган. Беназир боғбон, узумчиликнинг миришкори, қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг фахрий академиги, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ризамат ота Мусамуҳамедов билан республикамиз хўжаликларида ўнлаб боғу роғлар, узумзорлар яратишганлигини эслаганда Мирза-Али Валиевичнинг қалби янада ғурурга тўлади. Дарҳақиқат, Ризамат ота номини фақат бизнинг республикада эмас, балки жаннатмакон боғлар барпо этган қўшни республикаларда ҳам чуқур ҳурмат билан тилга оладилар. У 340 дан ортиқ илмий асарлар муаллифидир, шулардан 24 таси монография. Мақола ёки илмий ишни чоп этишда у шошмашошарликка йўл қўймайди, материалнинг ҳажмидан қатъи назар, қайта-қайта текширади, синчковлик билан таҳрир қилади ва ҳар бир чоп этилаётган илмий асар ва мақола бошқалардан фарқ қилинишига, ўзига хослик, янгилик бўлишига эришади. Дала ва тажрибали деҳқонлар давраси — мана, унинг асосий иш жойи, лабораторияси янги ғоялар, илмий изланишлар манбаи. У қаерда ишламасин, қаерда бўлмасин, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан алоқани ҳеч узмайди. 1953 йили унинг “Ғўза агротехникаси” номли йирик илмий асари ўзбек ва рус тилларида чоп этилди. Олий ўқув юртлари, техникумлар ва пахтакорлар учун дастур бўлиб қолган пахтачиликка оид бу асар шудгордан тортиб, ҳосилни йиғишгача бўлган, ўша даврдаги агрономия фанининг энг янги ютуқларини ўзида мужассамлаштирган биринчи китоб эди. Мирза-Али Валиевичнинг навбатдаги тадқиқотлари ўсимликнинг ўсиши, ривожланишига ёруғлик, ҳарорат, тупроқ намлиги, озиқланиш даражаси, ҳайдов чуқурлиги ва бошқа бир қатор омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборат бўлди. Бу илмий изланишлар муваффақиятли якунланди. Лекин олимнинг фикри-зикри пахта ҳосилини ошириш ва тола сифатини яхшилашнинг асосий омилларидан — чигитни аниқ экиш ва уруғчилик масалалари билан банд эди. Аксарият илмий маърузаларида ва кенгашларда мана шу асосий масаланинг ҳал қилинишига катта эътибор берарди. Мирза-Али Валиевич тупроқ ва унинг унумдорлигини ошириш — илмийамалий йўллар билан ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммо деб қарайди. Бу мавзуга олим ўзининг 30 йилдан ортиқроқ тадқиқотчилик фаолиятини сарфлайди. Ҳақиқатан ҳам, она еримизнинг ҳозирги ҳолати тупроқнинг турли химикатлар, касаллик ва зарарли микроорганизмлар билан ифлосланиши, қайта шўрланиш ва ботқоқланиш масалалари кенг жамоатчилик ва қишлоқ хўжалиги фани жонкуярларини чуқур ташвишга солиб қўйди. Она ерга муҳаббат, унинг тақдири устида қайғуриш том маънода ер фарзанди — Мирза-Али Муҳаммаджоновнинг сўнгги йиллардаги “Ардоқлаймиз сени, она Ер”, “Беречь землю, умножать ее плодородие”, “В ответе за землю”, “Ер, пахта, тақдир”, “Қишлоқ хўжалиги: истиқбол қандай бўлиши керак?”, “Она ер, қишлоқ ва деҳқон тақдири” каби мақолаларида ўз аксини топган. Академикнинг илмий фаолияти республикамизда қишлоқ хўжалиги фанининг ташкил этилиши ва унинг равнақи билан чамбарчас боғлиқдир. 1948 йили Мирза-Али Валиевич ташаббуси билан Ўзбекистон ФА тизимида Қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилди ва унинг ўзи биринчи директор бўлиб тайинланиб, шу лавозимда 1951 йилгача ишлади. Академикнинг саъй-ҳаракатлари натижасида институт бино ва базасини ташкил этиш учун 150 га. майдон Вазирлар Кенгашига қарашли ҳудуддан ажратилди. Мирза-Али Валиевич жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, бу фаолиятга жуда катта масъулият билан ёндошади. 1971 йилда Мирза-Али Валиевич чет элда хизмат сафарини ўтагандан сўнг Бутуниттифоқ Координацион кенгаши раисининг муовини этиб тайинланди, 1986 йилнинг октябридан 1991 йилгача шу кенгашнинг раиси бўлди. 1991 йилдан бошлаб ғўза ва бошқа экинларнинг вилт касаллиги бўйича Республика кенгашини бошқара бошлади. Мирза-Али Валиевич 1981 йилдан бошлаб ЮНЕСКО нинг “Инсон ва биосфера” дастури бўйича Ўзбекистон миллий қўмитасининг раиси ҳамдир. Қўмита табиат ресурсларини муҳофаза қилиш ва сақлаш, биосфера қўриқхоналарини ривожлантириш, минерал ўғит, пестицид ва бошқаларнинг қўлланилишининг экологик аспектлари, халқ хўжалигига фан ва илғор тажриба ютуқларини жорий қилиш билан боғлиқ махсус дастурлар асосида 60 та илмий тадқиқот институтлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотдир. Миллий қўмита ташаббуси билан республиканинг ҳамма ўқув юртларида экология фани кафедралари очилди, медицина генетикаси маркази ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда. Олим Орол денгизини сақлаб қолиш ва Оролбўйи ҳавзасидаги экологик шароитни тубдан яхшилаш учун қишлоқ хўжалигини тармоқларга бўлиш ва экинлар структурасини қайта кўриб чиқиш, иқтисодий жиҳатдан самарали ва сувни кам талаб этадиган фойдали экинларни экиш, деҳқончиликда тўғри алмашлаб экишни йўлга қўйиш ва тупроқни муҳофаза қилувчи системаларни қўллаш, сувни тежаш технологияларини ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш, янги ерлар ўзлаштирилишини чеклаш, шўрланган ва ботқоқланган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация шохобчаларини қайта қуриш, далаларни текислаш ва уларнинг оптимал катталигини аниқлаш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашда биологик усулларни кенг қўллаш, минерал ўғитлардан рационал фойдаланиш даркор деб ҳисоблайди. Мирза-Али Валиевич йирик давлат арбоби сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Эндигина 25 баҳорни қаршилаган, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, ёш олимни Ўзбекистон Давлат назорати Халқ Комиссарлигига бош назоратчи лавозимига ишга таклиф этишди. Бу ишнинг нечоғли масъулият талаб қилишини тушунган олим бирданига розилик бермади. Ўша даврдаги Республика КП МК биринчи котиби Усмон Юсупов билан бўлган суҳбатдан сўнг, 1941 йилнинг март ойидан бошлаб, у Давлат назорати Халқ Комиссарлигининг бош назоратчиси лавозимида ишлай бошлади. Йирик бир давлат хўжалигида ва совхозлар халқ комиссариятида юқори малакали тафтиш ва текширув ўтказгандан сўнг, уни шу йилнинг май ойидан Республика Давлат назорати Халқ Комиссарининг биринчи муовини лавозимига тайинлашди ва бу лавозимда у 1945 йилнинг охиригача ишлади. Мирза-Али Валиевич Мудофаа давлат комитети ҳамда Республика ҳу- кумати вакиллари билан ҳамкорликда ўта масъулиятли вазифаларни бажарди. У эвакуация қилинган самолётсозлик, кабель, абразив заводларида маҳсулот чиқаришни тезлаштириш, Республика шахталарида стратегик хом ашё қазиб олиш ҳажмини ошириш, Бўзсув ГЭСи қурилиши каби тадбирларни амалга оширишда ҳукумат вакили сифатида фаол иштирок этди. Шунингдек, уруш йилларида у республикада дон тайёрлаш бўйича ҳукуматнинг бош вакили этиб тайинланди. Пахта майдонларини қисқартириш Марказдан кескин чегараланган бир пайтда Мирза-Али Муҳаммаджонов республика раҳбарлари билан биргаликда аҳоли ва фронтнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида дон, сабзавот, картошка майдонларини кенгайтиришга, уруғлик фондини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Илм-фаннинг жамият тараққиётида муҳим ўрин эгаллашини чуқур ҳис этган Мирза-Али Валиевич мураккаб ижтимоийиқтисодий муаммоларни бартараф этишда ва умумхалқ ишига ўз ҳиссасини қўшишда иштирок этишни ўз бурчи деб билди. Республика ривожланишининг турли даврларида раҳбарлик лавозимларида машаққатли меҳнат синовларида чиниққан, бениҳоя ҳаётий тажрибага эга бўлган академик ўз Ватани тарихига, келажагига бефарқ қараб турмади. Дарҳақиқат, мустақил демократик давлат барпо этишнинг машаққатли йўлларини босиб ўтишда унинг ҳам камтарона ҳиссаси бор. У ҳамиша ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг янги, бизнинг шароитимизга мос келадиган йўлларини излади ва топди. Ш.Баҳромжонова. ИЛМ-МАЪРИФАТ ЧИРОÜИ Мирза-Али Валиевич тупроқ ва унинг унумдорлигини ошириш — илмий-амалий йўллар билан ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммо деб қарайди. Бу мавзуга олим ўзининг 30 йилдан ортиқроқ тадқиқотчилик фаолиятини сарфлайди. Ҳақиқатан ҳам, она еримизнинг ҳозирги ҳолати тупроқнинг турли химикатлар, касаллик ва зарарли микроорганизмлар билан ифлосланиши, қайта шўрланиш ва ботқоқланиш масалалари кенг жамоатчилик ва қишлоқ хўжалиги фани жонкуярларини чуқур ташвишга солиб қўйди. Самарқандлик таниқли ёзувчи Каримберди Тўрамурод нафақат ютимизда, қолаверса, қўшни республикаларда ҳам ўз китобхонларига эга бўлган адиблардан биридир. Ёзувчининг ўтган йили чоп этилган “Қора китоб” асари шу йил қирғизистонлик адиб Тўрабой Жўраев томонидан қирғиз тилига таржима қилинганди. Ушбу асар тез орада кирғизистонлик китобсеварларнинг кўнглидан жой олди. Адабиёт ихлосмандлари томонидан қизғин баҳсмунозараларга сабаб бўлган мазкур асарни Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси “Чингиз Айтматов” номидаги мукофотга тавсия этганди. Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда вилоят Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Қора китобдан бир ҳикоя” номли тақдимот кечасида ёзувчи Каримберди Тўрамуродга “Чингиз Айтматов” номидаги мукофот тантанали равишда топширилди. Ушбу нифузли мукофотни топширишга бағишланган тадбирга Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасидан вакиллар ва самарқандлик ижодкорлар таклиф этилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Тошпўлат Тугалов очиб, адибнинг ҳаёти ва ижоди, вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, кейинги йиллари ёзган янги асарлари хусусида қисқача тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Захиба Шокирова сўзга чиқиб, бугунги тадбир икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, адабиётни тарғиб қилиш, тарих зарварақларидаги қора кунлардан хотира бўлиб қолган “Қора китоб” асари, унинг бугунги адабиётимизда тутган ўрни ва роли ҳақида тўлқинланиб гапирди. Туркий халқларнинг Афғонистонда қолиб кетган ёш, навқирон йигитлари ҳақида, урушнинг мисли кўрилмаган даҳшатли изтироблари, аросатлари, қолаверса, Иккинчи жаҳон урушидаги оналарнинг чексиз фарёдлари ҳақида ёзилган мазкур асарга Қирғизистонда катта эътибор қаратилгани алоҳида таъкидлади. Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилояти бўлими раиси Гулмира Исоқова, драматург Гуласал Алиева, ушбу асар таржимони, адиб Тўрабой Жўраев ҳамда “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошевлар ҳам “Қора китоб” асари ва ўтказтилаётган ушбу тадбир юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг қирғизистонлик санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди. Бугунги кунда 5000 нусхада чоп этилган “Қора китоб”ни барча вилоятлар ҳамда туман марказларидаги китоб дўконларига етказиб бериш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Ўйлаймизки, икки қардош ва жондаш халқлар ўртасида ўтказилаётган бундай тадбирлар ҳар иккала давлат ўртасидаги дўстликни, адабиий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Холбой ҚОСИМОВ, фахрий журналист. ЁЗУВЧИ КАРИМБЕРДИ ТЎРАМУРОДНИНГ “ҚОРА КИТОБ” НОМЛИ АСАРИ “ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ” НОМИДАГИ МУКОФОТГА САЗОВОР БЎЛДИ. “ÛОРА КИТОБ” “ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ” МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ Адабиёт сархадларида


Шамси Усмонов оддий ва самимий инсон эди. У 1923 йилда Қўшработнинг чекка бир қишлоғи Чиноқда туғилган. Чиноқ – Оқтов ёнбағрига жойлашган сўлим гўшалардан бири. Бу қишлоқ билан туманнинг иккинчи маркази ҳисобланмиш Жўш оралиғи 8 километрни ташкил қилади. Шамси Усмонов Жўшдаги 56-мактабда ўқиган. Мактабни битириши билан ҳарбий хизматга, аниқроғи иккинчи жаҳон урушига сафарбар қилинган. Очил Пардаев умрининг 56 йилини матбуот ишига бахшида этди. Журналист учун зарур бўлган ҳозиржавоблик, чуқур таҳлил, ўрганиш, ҳақгўйлик каби олийжаноб сифатлар Очил Пардаевнинг фаолияти жараёнида яққол сезиларди. Бу меҳнатсевар, куюнчак инсоннинг бутун ижод йўли туман газетасида бош муҳаррирлик вазифасида ўтди. Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг 6 ХОТИРА ижтимоий-оммабоп газетаси 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ Қанчалик ишлари кўп бўлмасин, Шамси Усмонов болаларига шахсий ибрат кўрсата билган. Уларнинг қалбига мурғаклигиданоқ тўғрилик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик уруғларини сепган ва шундай тарбия қилган. Яхши тарбия кўргани туфайли фарзандларнинг бари мўминқобил бўлиб вояга етишди, олий маълумот олиб, турли соҳаларда хизмат қилишмоқда. Шамси Усмонов ҳаёт бўлганида айни кунларда 100 ёшни қаршилаётган бўларди. Афсуски, у бундан 10 йил бурун, 2014 йилда вафот этди. Гарчи Шамси Усмонов жисмонан орамизда бўлмаса-да, у қолдирган ширин хотиралар, ибратли ишлар кўпчиликнинг қалбида муҳрланиб қолган. Шамси Усмоновнинг умри турфа воқеаларга бой ўтди. Аввал-бошдан айтаверсангиз, бир неча соатлар камлик қилади, ёзай десангиз, анча-мунча китобларга сиғмайди. Воқеалар силсиласи шундай давом этадики, улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, ҳаёт йўлаклари туташиб олға бораверади. Бу йўлларда қолган излар 90 йилдан зиёд умрнинг чинакам безакларига айланганки, бундан бохабарлик кишида беихтиёр ҳавас ва ҳайрат уйғотади. Шамси Усмонов оддий ва самимий инсон эди. У 1923 йилда Қўшработнинг чекка бир қишлоғи Чиноқда туғилган. Чиноқ — Оқтов ёнбағрига жойлашган сўлим гўшалардан бири. Бу қишлоқ билан туманнинг иккинчи маркази ҳисобланмиш Жўш оралиғи 8 километрни ташкил қилади. Шамси Усмонов Жўшдаги 56-мактабда ўқиган. Мактабни битириши билан ҳарбий хизматга, аниқроғи, Иккинчи жаҳон урушига сафарбар қилинган. Танкчи ёрдамчиси сифатида шиддатли жангларнинг бирида оғир жароҳат олган ва бир йил давомида госпиталда даволанган. Сўнгра яна фронтга кирган. Белоруссия фронтида, Польшада, Висла дарёси қирғоқларида жанг қилган, Берлинни забт этишда қатнашган. Москвадаги ғалаба парадида қатнашган. Жанггоҳларда кўрсатган қаҳрамонликлари қатор орден ва медаллар билан муносиб тақдирланган. Москва шаҳар мэри Юрий Михайлович Лушковдан Иккинчи жаҳон урушида Москва мудофаасининг 60 йиллиги муносабати билан Шамси Усмонов номига “Миннатдорчилик мактуби” ва “Эсдалик белгиси” медали келгани ҳам бежиз эмас. Урушдан қайтгач, аввал Шайҳонтоҳур ҳуқуқшунослик билим юртида, кейинчалик Самарқанд давлат университетининг тарих факультетида таҳсил олди. Митан, Иштихон, Қўшработ туманлари халқ таълими бўлимларига раҳбарлик, Қўшработдаги 56-мактабга директорлик қилди. Мактабга раҳбар бўлган йиллари 10 гектар боғ, кичик чорвачилик хўжалиги, иссиқхона ташкил этди. Натижада кўпчилик эътиборига тушди. Ишчанлиги ва ташаббускорлиги туфайли уни 1962 йилда “Қўшработ” давлат хўжалиги директорлигига ўтказишди. Шу орада Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида сиртдан ўқиб, зоотехник мутахассислигига эга бўлди. Кейин янги ташкил этилган “Октябрь 50 йиллиги” хўжалигига раҳбар этиб тайинланди ва 1967- 1974 йилларда ҳўжаликни оёққа турғазди. Кейин сув чиқариш ташкилоти — СМУда раҳбар бўлиб ишлади. Бу ерда ҳам 10 гектар токзор, 3 гектар боғ яратди. Инсоннинг қўли гул. Қалбда иштиёқ бўлса, бу қўллар неларга қодир. Қанчадан-қанча қақраган чўллар, инсон заковати ва шижоати билан боғ-роғларга айланди. Кимсасиз даштлар ўрнида обод ва гўзал қишлоқлар пайдо бўлди. Буларнинг бари ҳазрати инсоннинг яратувчилик ишларининг натижаси, заҳматли меҳнати мевасидир. Шамси Усмоновнинг Республика яйловлар мелиорацияси қурилиш бирлашмасининг ёрдамчи хўжалигидаги раҳбарлик фаолият ана шундай эзгуликлар билан тўла. У 1984-1994 йилларда бу ерда 110 гектар қақраб ётган ерни ўзлаштириб, 11 та артезиан қудуқ қаздирди. 5 гектар боғ, 3 гектар токзор барпо қилди, 15 гектар ерга сабзавот маҳсулотлари экдирди ва мўл ҳосил яратиб, ёрдамчи хўжаликни баракали масканга айлантирди. Шунингдек, ёрдамчи хўжаликда 100 бош қорамолдан иборат чорвачилик ҳамда паррандачилик фермалари ташкил қилди. — Президент топшириғи билан қишлоқларда ҚВПлар қуриш, уларда етарли шартшароитлар яратиш масаласи муҳим сиёсатга айланди, — деган эди 1995-1998 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб фаолият кўрсатган Алишер Мардиев. — Бу масалада Қўшработга келганимда тағин Шамси ака Усмоновнинг маслаҳатларига эҳтиёж сездим. Биргаликда одамлар билан учрашдик. Шундай учрашувларнинг бирида Қўшработда 12 та ҚВП қурилиши режалатирилаётгани, уларнинг фақат биттаси бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, қолганлари ҳашар йўли билан бунёд этилиши лозимлигини айтдим. Лекин ҳаммасининг пойдевори, том қисми билан боғлиқ ишлари ва шифер қилиниши давлат ҳисобидан бўлиши ҳақида билдирганимда йиғилганларнинг ҳаммаси чапак чалиб юборишди. Бу қарор барчага маъқул тушганди. Кўпчилик оқсоқоллар сўзга чиқиб, ташаббускорларга, миннатдорчилик билдиришди. Шунда Шамси Усмонов халқ вакили сифатида гапириб, “Қўшработ халқи ҳам ўша ташаббусларни маъқуллайди, бошланган ишларни қўллаб-қувватлайди. Аминманки, улар жойлардаги ҚВПлар қурилишида ҳам фаол иштирок этади. Нафақат меҳнатларини, балки, маблағларини ҳам аяшмайди”, деди. Қувкалла қишлоғида давлат томонидан битта ҚВП қуриб берилди. Ҳашар йўли билан барпо этилган бошқалари ҳам айнан ўша кўринишда бўлди. Бу ишда, халқ ҳашарларини ташкил этишда Шамси ака ва яна бир неча оқсоқолларнинг хизматлари, ташкилотчилиги катта эди. Москва шаҳар мэри Юрий Михайлович Лушковдан Иккинчи жаҳон урушида Москва мудофаасининг 60 йиллиги муносабати билан Шамси Усмонов номига “Миннатдорчилик мактуби” ва “Эсдалик белгиси” медали келди. Бу бежиз эмас эди, албатта. У 1942 йилда фронтга кетиб, 1945 йилда қайтди. Ҳаёт-мамотга айланган энг оғир жангларда қатнашди. Кўплаб қаҳарамонликлар кўрсатди, орден, медаллар билан тақдирланди. Танкдан, люкни очиб ташқарига чиққан заҳоти умуртқасидан жиддий жароҳат олди. Душман ўқи унинг умуртқасига келиб тегди. Узоқ вақт госпиталда ётди. Бир йил деганда оёққа турди. Лекин қишлоғига қайтмади. Яна фронтга сафарбар этилди. Москва мудофаасида иштирок этди. Шамси Усмоновнинг Очил Қодиров (“Октябрь 50 йиллиги”) номли янги хўжаликда амалга оширган ишлари диққатга молик. Чўл шароитида ташкил топган хўжаликни тетапоя қилдириш, оёққа турғазиш осон кечмаган. Издан юриш осон, янги йўл очиш анча мушкул, Янги оила, рўзғорнинг қанча ташвиши бўлади. Хўжалик мисолида буни тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳаммасини бошдан бошлаш керак. Кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, шароит яратиш, моддий-техник базани шакллантириш, энг муҳими, одамларда эртанги кунга ишонч уйғотиш, сафарбарликка эришиш ўз-ўзидан бўладиган масалалар эмас. Бунинг учун биринчи раҳбар ишбилармон, билимли ва тажрибали киши бўлмоғи лозим. Бундан ташқари фидойилик, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай ҳаракат қилиши, югуриши даркор. Шамси Усмонов раҳбарлик қилган йилларда хўжаликда клуб, машина-трактор парки қурилди, йўллар созланди. Энг диққатга сазавори шундаки, ўша пайтда жуда кўп мевали ва манзарали дарахтлар экилган. Қўйлар бош сони дастлабки 15 мингдан 30 мингтага етказилиб, икки ҳисса кўпайишига эришилган. Шамси Усмонов раҳбар бўлиб кабинетда ўтиришни ёқтирмасди. Кўпроқ далага, чорвадорлар, деҳқонлар ҳузурига ошиқарди. Мақсад — ҳақиқий аҳволдан хабардор бўлиш, муаммоларга дуч келса, уларни ҳал қилиш. Шу сабабли, хўжалик ҳудудининг пастбаландини, даласидаги ўт-ўланигача яхши ўрганиб олганди. — Шамси акани ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан таниганман, —дейди меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Абдушукур Муҳаммадқулов. — Обкомда қишлоқ хўжалик масалалари бўйича котиб бўлиб ишлаганман. У киши “Эргаш Жуманбулбул ўғли” давлат хўжалигида партия қўмитаси котиби, “Октябрь 50 йиллиги”, “Қўшработ” давлат хўжаликлари директори вазифасида фаолият кўрсатганида хўжаликларда чорва мол-туёқ сонини кўпайтириш, ишчиларнинг фаровон яшаши учун ҳалол, пок меҳнат қилиб, обрў қозонган инсон. Қўшработлик фидойи инсонлар Ҳусан Ҳакимов, Чинниқул Мўминовни ўзига устоз деб билган Шамси Усмонов улардан кам бўлмади. Фаолияти давомида кўпларга устозлик қилди. У кишининг шогирдлари номлари қоғозга тушириладиган бўлса, узун рўйхат шаклланиши бор гап. Шу боис, шогирдларни номма-ном ёки айримларини алоҳида ажратиб таъкидлашни лозим кўрмадик. Ният холис бўлса Аллоҳнинг ўзи йўл беради, деган ҳикмат замирида ҳақиқат ётганига Шамси бобо ҳаётида кўп бор иқрор бўлган. Сидқидилдан қилган меҳнатлари эвазига эл ичида салмоқли обрў қозонган, қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликда бой тажрибага эга бўлган Шамси Усмонов улуғ ёшга етганида ҳам эл-юрт равнақи йўлида меҳнатдан тўхтамади. 80 ёшга қадам қўйиши арфасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги чорвачилик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси қилиб тайинланди. Қаерда ишламасин, доимо тўғри сўзни, ҳақ гапни айтиб келган отахон кенгаш фаолиятини яхши йўлга қўйди. Шу сабабдан ҳам, раҳбарлар Шамси бобонинг чорвачилик, деҳқончилик соҳасидаги тавсиялари ва таклифларини эътиборсиз қолдирмасди. Шамси бобо ҳам раҳбарлар меҳридан, эътиборидан куч олар ва кексаликни писанд билмай, ёшларга хос ғайрат билан далалар ва яйловларни кезарди. Шамси ота Усмонов вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги чорвачилик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси лавозимида ишлаган кезларида раҳбарият томонидан чорвадорлар ва соҳа олимлари олдига тармоқни рентабеллик даражасини ошириш вазифаси қўйилган ва бу борадаги асосий йўналишлар белгилаб берилган эди. Ўша йилларда чорвачиликни районлаштириш бўйича амалий ишларга қўл урилди. Иккинчидан, моллар зотини яхшилаш, тери сифатини оширишда эътиборга лойиқ лойиҳалар амалга татбиқ этилди. Хориждан кўплаб наслли моллар келтирилди. Натижалар аста-секин кўзга ташлана бошлади ва Самарқанд вилояти қоракўлчиликдаги рентабеллик кўрсаткичи бўйича республикада биринчи ўринга чиқди. 2003 йилда Шамси Усмоновнинг 80 йиллик юбилейида унинг меҳнатлари эътироф этилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан “Tiko” русумли автомашина билан тақдирланди. Бу ҳақиқий меҳнат фидойисига кўрсатилган чинакам эҳтиром эди. Эҳтиромнинг эса залвори оғир бўлади. Шамси бобо умрининг охиригача ана шу эъзозга муносиб бўлиб яшади. Одамийлик, камтарлик, самимийлик жиҳатидан ҳам ҳар қанча таҳсинга лойиқ эди. У инсондаги самимият, беғуборлик, Қўшработ булоқларининг зилол сувларидек тиниқ, даштлари, далалари, қирларининг баҳорий чиройидан ҳам гўзалроқдек туюларди кишига. Мулоҳазаларида зукколик уфуриб турса, фикрлари баёнида дангаллик ва ҳаққонийликни ҳис қилардингиз. У самимий ва камтаринлиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши, зиммасидаги ҳар бир вазифани зийнатлаб, маромига етказиб бажариши билан эл-юртда ҳурматэътиборга сазовор бўлган эди. Амрилло АҲМЕДОВ, Абдурасул САТТАРОВ. САМАРҚАНДЛИКЛАР ОРАСИДА КАТТА ҲУРМАТЭҲТИРОМ ҚОЗОНГАН ШАМСИ УСМОНОВ ПИРУ БАДАВЛАТ ИНСОН ЭДИ. ТУРМУШ ЎРТОҒИ ШАРБАТ ОПА БИЛАН 11 НАФАР ФАРЗАНДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШГАН. 4 НАФАР ЎҒИЛ ВА 7 НАФАР ҚИЗ. ЎН БИР НАФАР ФАРЗАНДНИ ОҚ ЮВИБ, ОҚ ТАРАШНИНГ ЎЗИ БИР ҚАҲРАМОНЛИК. ШАРБАТ ОПА БУНИ МЕҲР БИЛАН УДДАЛАГАН. БИРОҚ ФАРЗАНД ОТА МЕҲРИ, ОТА ҚАТЪИЯТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛМАСА ТЎЛАҚОНЛИ БАРКАМОЛЛИККА ЭРИШОЛМАЙДИ. Мен ҳали ўсмирлик чоғларимдаёқ Очил Пардаевнинг ана шундай инсоний фазилатларига ҳурмат билан қараганман. Ўрта мактабнинг 5-синфда ўқиётган чоғларимда у ўзбек тили ва адабиёти фанидан менга сабоқ берган. Сўнг тақдир мени 60-йилларнинг иккинчи ярмида Бойсун туманида чиқадиган “Ғалаба” газетаси таҳририятига бошлаб келди. Бу даргоҳда адабий ходими бўлиб иш бошладим. Очил Пардаев газетанинг бош муҳаррири эди. Ўша кезлар унинг қайноқ ҳаёт мактабида таълим олганман, тобланганман. У киши мухбир, фактлар йиғишга нақадар эътиборли бўлишга ва яна чуқур масъулият билан ёндашишга ўргатган, сўнг хат, хабар, мақола, лавҳа ва очерклар ёзиш жараёнида тўпланган далилларга ижодий ёндашиш жуда-жуда зарур эканлиги тўғрисида чуқур сабоқ берган, йўл-йўриқлар кўрсатган. Ҳали кечагидек ёдимда. Кунларнинг бирида “Фирибгарлар” сарлавҳали фельетон ёзиб, устозга бердим. Унда гап жамоа мулкига кўз олайтирган юлғич, фирибгар хўжалик раҳбарларининг кирдикорлари қаламга олинган эди. Орадан кўп вақт ўтмади. Очил ака мени ҳузурига чақирди. Хонасига кириб, не кўз билан кўрайки, тўрт қоғоздан иборат танқидий мақолам шундай таҳрир килинганки, уни ўқиб ўзим ҳам уялиб кетдим. — Ҳар бир мақола замирида, — деди устоз кўзойнаги устидан менга назар ташлаб, — инсон тақдири ётади. Боз устига, унинг оила аъзолари, дўсти-биродорлари ҳам бор. Уларни унутиб қўймаслик керак. Сўнг ҳар бир сўз ўрнида ишлатилиши лозим. Умуман сўзга хасислик билан ёндашса яхши бўлади. Айтиб қўяй, газетачилик игна билан қудуқ қазгандек машаққатли касб. Унинг заҳматини чеккан, унга бардош берган одамгагина нони ширин, маза беради, татийди, обрў орттиради. Бу фельетонни эса ўзингиз яна бир карра ўқиб чиқинг, кейин машинкада қайта кўчиртиринг, ортиқча ибораларга ҳожат йўқ. Шунақа. Очил Пардаев берган танбеҳ менга катта мактаб бўлган, ҳаётимнинг 12 йилини унинг дарсхонасида ўтаганман. Газета таҳририятида қишлок хўжалиги бўлимига мудирлик қилганман. Фахр билан айтаман, Очил Пардаев менинг чин маънодаги устозим, йўлбошчим эди. У мени машаққатли ҳаёт сўқмоқларидан баъзан суяб, баъзан етаклаб юрган. Очил Пардаев умрининг 56 йилини матбуот ишига бахшида этди. Журналист учун зарур бўлган ҳозиржавоблик, чуқур таҳлил, ўрганиш, ҳақгўйлик каби олийжаноб сифатлар Очил Пардаевнинг фаолияти жараёнида яққол сезиларди. Бу меҳнатсевар, куюнчак инсоннинг бутун ижод йўли туман газетасида бош муҳаррирлик вазифасида ўтди. Очил Пардаев сермашаққат ҳаёт кечирди. Ота-онадан эрта ажралди. Етимликда кун кўрди. Боз устига, Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги тикланиш йилларида ижодий жамоага бошчилик қилиш осон кечмаган. Бу давр Очил ака учун ўрганиш ва ўргатиш, шу йўлда куч-ғайрат сарфлаш, касб фазилатларини амалда намойиш этиш йиллари бўлди. “Ғалла фронти”, “Янгиобод”, “Ғалаба” каби қатор газеталар таҳририятларида бош муҳаррирлик қилди. Очил Пардаев танлаган касбига эътиқод билан қараши, қуйи матбуотдан бошланган эди. Деворий газета чиқаришга бошчилик қиларди. Жамоатчи мухбир сифатида туман газетаси ижодий ходимлари билан мустаҳкам алоқада бўларди. Уни қишлок ва мактаб ҳаёти, ёшлар фаолияти тўғрисида ёзган дастлабки информация ва мақолалари 1941 йилларда “Ғалла фронти” газаетасида босилиб чиққан эди. Кейинчалик жўшқин ҳаётнинг турли жабҳаларидан ёзилган материаллари “Муштум”, “Мухбир”, “Саодат” журналлари ва қатор марказий газеталари саҳифаларидан муносиб ўрин олди. Устознинг ташкилотчилик қобилияти эса “Янгиобод” ва “Ғалаба” газетаси таҳририятларида раҳбарлик қилган кезларида янада шаклланди. Тошкентдаги олийгоҳда ўқишни имтиёзли диплом билан битириб, журналистлик касбини эгаллаб қайтган Очил Пардаев дастлаб Термиз ҳудудий ишлаб чикариш бошқармаси газетасида муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлади. Сўнг узлуксиз 29 йил туман газетаси бош муҳаррири бўлди. Шеробод ва Бойсун туманлари газеталарини ташкил этди. Ижодий ходимларни танлаш, тарбиялаш, уларга раҳнамолик килиш, газета ададини кўпайтириш, унда чоп этиладиган материалларнинг ўкишлилиги ва таъсирчанлигини ошириш унинг кундалик иш мезонига айланиб колган эди. Мураббийнинг Бойсун туман газетаси тарихи билан чамбарчарс боғлиқ бўлган 36 йиллик ижодий фаолияти касбдошлар учун ибрат, намуна. Қувончлиси шундаки, ўша йилларда газета Республика кўриктанловларида 8 маротаба ғолиб бўлган, халқни меҳнатга муҳаббат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун Республика олий органлари ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳайъатининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Шогирдсиз устозни мевасиз дарахтга қиёс қилишади халқимиз. Бу борада Очил аканинг юзи ёруғ, ўнлаб иқтидорли ва умидбахш шогирдларга устозлик қилган. Уларга ҳаётдан сабоқ берган. Э.Нурқобилов, Ч.Алимов, Ғани Қодиров, Парда Назаров каби кўплаб шогирдлари ҳозир оммавий ахборот воситаларида баракали ижод қилиб келмоқдалар. Очил Пардаевнинг меҳнатлари юксак эътироф этилиб, “Меҳнатда ўрнак кўрсатгани учун” ҳамда “Шавкатли меҳнати учун” кўкрак шинонлари ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Устоз ижодкор “Иккинчи даражали меҳнат фахрийси” нишондори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Республика Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Очил Пардаев кексаликка юз тутган, сочлари қиров қўниб, пешонасида ажинлар тўр ташлаган бўлса ҳам қўл қовуштириб ўтирмади. У умрининг охиригача ижод қилди, изланди. Жамоат ишларида фаол катнашди. Мустақиллик йилларида мураббийнинг қирқдан ортиқ мақолалари, хотиралари республика вилоят ҳамда туман газеталарида чоп этилди. Очил Пардаев “Шўрсой” маҳалласида ҳавас қилса арзийдиган оила бошлиғи эди. Ундан 8 нафар солиҳ ўғил-қиз, 40 нафар невара ва 10 нафар эваралар қолди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. У ҳар гал дуога қўл очса “Дунёмиз тинч бўлсин, фарзандларимиз соғ-саломат эл-юртга хизмат қилсин. Улуғ Юртбошимизга Аллоҳнинг ўзи куч-қувват ато этсин”, дер эди. Абадиятга дахлдор бу одамнинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди. Омон ШУКУРОВ, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси. ОЧИЛ ПАРДАЕВ ДЕГАНДА БАЛАНД БЎЙЛИ, СЕРҲАРАКАТ, ШИЖОАТКОР ИНСОННИНГ НУРЛИ СИЙМОСИ ШУНДОКҚИНА КЎЗ ЎНГИМИЗДА НАМОЁН БЎЛАДИ. УНИНГ СОДДАЛИГИ, ХУШМУОМАЛАСИ, ЭНГ МУҲИМИ, ПОК ҚАЛБЛИ ИНСОН ЭКАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ФАХР БИЛАН ФИКР ЮРИТИЛАДИ. БОСИБ ЎТГАН СЕРМАЗМУН ҲАЁТ ЙЎЛИ БОШҚАЛАРГА ИБРАТ ҚИЛИБ КЎРСАТИЛАДИ.


Мана шу шукуҳли кунларда бутун умри давомида “Маккатилло” деган орзу билан яшаб, бу муборак сафарга бориш орзуси ушалмай оламдан ўтган ота-боболаримизнинг армонлари ҳақида ўйлаяпман. Умрим давомида журналистлик касбим тақазоси боис, қанчадан-қанча турфа соҳа одамлари билан гаплашганман, ҳаёти билан танишганман. Болалигимда кекса ота-оналаримизнинг муборак Ҳаж зиёрати борасидаги ширин орзуларини эшитиб, чин ихлос билан дуода ўтирганларига гувоҳман. Улар доим “Маккатилло” дея таърифлайдиган муборак гўшани кўришга қанчалар иштиёқманд бўлганман. 17 ёшида Иккинчи жаҳон урушига кетиб бедарак йўқолган Турсунмурод амакимни эслаб Рухсат онам раҳматли (дадамнинг онаси) доим “Болам Маккатиллода жон асраб юрибдимикан-а? Қанийди, қанотим бўлсаю, учиб бориб боламни суриштириб топсам...”, деб кўз ёш тўкарди. Олис Россиянинг ўрмонларидаги уруш оловидан амакимиз қандай Маккатиллога бориб қолишига ақлимиз етмасди. Рухсат онамнинг бундай дейишларига сабаб бор экан. Бир куни уйимизга лўли аёл кириб келиб, худди шу амакимиз ҳақида гапириб кетган: — Моможон, бир ўғлингиз бор экан, бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган, ювошгина. Бай-бай, олов ичида юрган, аммо у қутулиб ўрмон ёқалаб саҳрога қочиб кетган. Кўзимга миноралар кўринопти, Маккатилло кўринопти... Болангиз ҳедемай ҳув анови баланд тоғдан оқ от миниб кириб келади, манга бош-оёқ сарпо беринг... Шу-шу соддагина онаизор ҳар куни тоғ томонга термулиб ўтирар экан, урушга кетиб қайтмаган боласини оппоқ отда келишига умрининг охиригача умид қилиб яшади. Кечалари қўшни кампирлар тўпланиб ўтирганида шундай дуода бўлишарди: — Эй Яратган қодир Эгам, бизларга улуғ маконингни кўришни,тавоф этиш саодатини бермадинг. Илоҳим, неварачевараларимизга биз кўролмаган улуғ кунни кўрсат. Ўзингнинг уйингдан туриб руҳи покларимизга дуолар қилишсин... Дуолар ижобат дейилади. Мамлакатимиз Мустақилликка эришгач, муборак Ҳаж ва Умра зиёратларига йўл очилди. Айниқса, сўнгги йилларда Давлатимизнинг, Президентимизнинг ғамхўрлиги сабаб қанчадан-қанча инсонлар яхши ниятлар ила муборак сафарга бориб, руҳий-маънавий куч олиб, ибодатларда бардавом бўлиб, покланиб келишмоқда. Юртимизда ҳожи ота, ҳожи оналар сони кундан-кунга ортмоқда. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, ота-боболаримиз, момоларимиз бир умр орзулаб, унга етолмай армонда ўтган улуғ зиёратларга кимдир қалбан, кимдир хўжакўрсинга бориб келаётганидан воқифмиз. Улуғ зиёратдан қайтгач эса эл-юрт, маҳаллакўй дабдаба билан кутиб олишини истайдиганлар кўпайди. Афсуски, отаонасини турли манфаатлар йўлида бу муборак сафарга юборишга уринаётганлар ҳам бор экан орамизда. — Қайнотамиз анча йилдан бери бетоб ётарди, вақтида давлатни топиб қўйган, уч ўғил ҳам топармон-тутармон. Икки йил бурун ўғиллари келишиб, анчадан бери бетобланиб ётган оталарини ҳаж сафарига юборадиган бўлишди. Тоғалари буни эшитиб, кекса одамни қийнаб қўйманглар, олис йўл, бирор кори ҳол бўлмасин, деб маслаҳат берди, — дейди бир аёл. — “Маккада ўлиш шараф-ку, тоға, ҳамма мусулмон шуни орзу қилади, қолаверса, отамиз ёшини яшаб бўлганлардан, агар ўша ерда қазо топсалар ҳар йили бизларга бепул йўлланма келиб туради, зиёратларига бориб турамиз”, дейишди ўғиллари. Энг қизиғи, қайнотам Ҳаж сафаридан аввалгидан тетик ва бардам юзлари нурланиб, кўзлари порлаб соғу саломат қайтиб келдилар. Бу воқеани эшитиб жуда таъсирландим. Бир қанча вақт ўзимга келолмай юрдим. Наҳотки, фарзандлар ўз отасининг қазосидан ҳам манфаат кутса?!. Танишларимиздан бирини ўғиллари бу йилги Ҳаж сафарига юборишди. Эшитиб роса ҳавасимиз келди, барака топсин-ей болалари роса савобга қолишибди, дедик. Афсуски, улуғ ибодат амалларини бажариб юрган аёлнинг гапларини эшитиб, ёқа ушладик. — Ўғилларим менга шунча пул сарфлаб Ҳажга юборишди, энди гулдек қизларимни бериб қўйган куёвларим обрўйимни қилиб, дабдабали кутиб олишсин. Қолаверса, мен Умрагамас, катта Ҳажга келганман. Куёвларим харажатдан қочишмасин, қудаларим, дўст-душманларим олдида юзимни ёруғ қилишсин, — дебди у. Қизлар эса бу гапни эрларига қандай айтишни билмай, ўзларини ўққа-чўққа уриб юришган экан... Бу йилги Ҳаж амалларини бажариш жараёнида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратлари Нуриддин домла Холиқназаров Ҳаждан қайтган ҳожиларни кутиб олишда дабдабага, риёга йўл қўймаслик ҳақида мурожаат қилдилар. “Ҳожиларни зиёрат қилиш учун келганларга бериладиган нарса, бу — дуо ва зам-зам суви”, дедилар муфтий хазратлари. Бу биз учун оддий мурожаат ёки насиҳат бўлиб қолмаслиги, ҳаётий дастуримизга айланиши лозим. Кимлардир ҳожи ота, ҳожи она бўлиб келган ота-онасининг истагини бажараман деб бўйнигача қарзга ботганларини эшитамиз. Қишлоқ жойларида катта йўлдан то уйига қадар оқ мато тўшаб, ҳожи кутишларни кўрдик, гулдек норасида гўдакни тепиб “муборак” қилиб ўтган ҳожиларни кўрдик. Тумонат қавмқариндошлар улуғ зиёратдан қайтди дуосини олайлик деб келишганида, уларни бағрига босиш ўрнига виқор билан “аввал уйимга киришим ва шукр намозини ўқишим керак”, деб ҳаммани илҳақ қилганларга гувоҳ бўлдик. Ёнгинасида девор-дармиён етим-есир, камхарж оилалар туриб,ортиқча тантана қилганларнинг ибодати қаерга кетади? Ахир, бу муборак сафарга Аллоҳ марҳаматидан умидвор бўлиб, гуноҳларингизни афт этилишини сўраб юрт тинчлиги, оилалар фаровонлиги, болалару невара-чевараларимиз камолоти, бахту саодатини сўраб бормаганмидингиз? Бир воқеа эсимга тушиб кетди. Отаоналаримиз ажодларимиздан қорилар, қориялар, ҳожилар кўпайсин, ибодатга борувчилар кўпайсин дея қилинган дуолар ижобат бўлар экан. Мен туғилиб ўсган оддий муаллимнинг оиласидан бугун олти нафари муборак Ҳаж ва Умра амалларини бажаришган. 45 йилдан ортиқ қишлоқ ёшларига илм берган дадам раҳматли бир умр Ҳажга боришни орзулаб оламдан ўтиб кетдилар. Қанийди, ҳозиргидек Умрага кенг йўл очилганида, қанийди, биз, 12 нафар ўзил-қиз сал оёққа туриб олган бўлсайдик. Бу армон кўнгилни эзади, аммо уларнинг бизга аталган умидлари, келажагимизга ишончлари бор эди. Биз муборак Арофатда, Минода, Каъбатуллоҳда, Маккаи мукаррамада мана шундай азизларимизни эслаб дуода бўлайлик, руҳини шод қилайлик. Ортиқча дабдаба, ҳашамлар, ҳожиман деб бошқалардан ўзини баландда тутишлар, манманлик қилишлар бизга ярашмайди. Бу йил ҳам Ҳаж ибодатини бажариб қалби имонга бой бўлиб, юзларидан нур ёғилиб ҳожиларимиз юртимизга ўзлари билан бир олам таърифига сўз ожиз дуоларини олиб келмоқдалар. Улар билан хонадонларимиз нурга, юртимиз файзу барокатларга тўлади. Фақатгина яна янги “Ҳожилар дастурхони”, “Ҳожилар зиёфати”, “Ҳожилар гаштаги” авжга чиқмаса бўлди. Камтарлик, камсуқумлик ва холис ибодатга не етсин. Шунақа улуғ давру давронда, орзулар ушаладиган мамлакатда яшаш бизга, замондошларимизга насиб қилган экан, азизлар, ота-оналаримизга умр тилайлик. Дуоларимизда ёшларимизнинг бахту саодатини, илму маърифатини, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўрайлик. Ўтганларимизнинг армонларини, ушалмаган орзуларини амалга ошириб, ортларидан чиройли дуоларимизни йўллайлик, шунақа дориломон кунларга мингдан-минг шукроналар айтайлик. Ҳаж амалларини бажариб келаётган ҳожи ота, ҳожи оналаримизга муборак зиёрат қутлуғ бўлсин! Уларнинг дуоларининг файзу баракоти билан юртимиз янада гуллаб-яшнайверсин! Норинисо ҚОСИМОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бугуннинг гапи ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ АДО ЭТИБ ШУ КУНЛАРДА МУБОРАК ÙЗЛИГИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК ҚАЙТАЁТГАН ҲОЖИ ОТА, ҲОЖИ ОНАЛАРИМИЗНИНГ ДУОЛАРИ БИЛАН ҚАЛБЛАРИМИЗ ФАЙЗГА ТЎЛГАН. УМРА ВА ҲАЖ ЗИЁРАТЛАРИНИ АДО ЭТИШ, БУ МУБОРАК САФАРГА ҚИЙНАЛМАСДАН БОРИБ КЕЛИШ МАСАЛАСИДА МАМЛАКАТИМИЗДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР ТУФАЙЛИ ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ЧИН МАЪНОДА ОРЗУЛАРИ РЎЁБИГА ЭРИШМОҚДАЛАР. Ҳар гал таътилни ўтказиш учун қадрдон қишлоғимга жўнардим. Доим йўл устидаги бобоуйимга кириб ўтардим. Бир сафар манзил ўзгарди: тўғри отауйга қараб йўл солдим. Орадан уч кун ўтиб, бобом билан момомни кўргани келдим. Шунда кўзлари нурсиз момом: “Биздан хафа бўлдингми, болам? Бобонг сени ранжитиб қўйдимми деб ўзини-ўзи койиб юрибди!”, деди. Жим қолдим. Биргина эътиборсизлигим бу кекса инсонларни минг хаёлга солиб қўйибди-а? Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси МУЛО²АЗА 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) НУРОНИЙ НУРОНИЙ 7 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими жамомаси жамғарманинг Ангор тумани бўлими раиси Эсон Мардоновга онаси 95 ёшли АЛИСАИДОВА ПАРДАХОЛ момонинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Тўрт йил бурун қишлоғимизда яна бир момо оламдан ўтди. Беккам исмли. У менинг момом эди. Ўшанда Тошкентда эдим. Абутуриент синглим ва укамни ўқишга ҳужжат топширтиришга олиб келгандим. Дадам қўнғироқ қилиб бу хабарни етказган чоғда вужудим аллақандай титроқларни сезган бўлса-да, ўша онда қўзимдан ёш чиқмагани ҳақиқат. Дадамнинг топшириғига кўра, жигарларимга билдирмасдан йўлга отландим. “Ипподром” бозоридан то Сурхон воҳасининг олис Бўйрабоб қишлоғигача ҳам момомни эслаб йиғламадим, йиғлай олмадим. Ҳаётимда илк бора бундай ҳолатга тушаётганим учун нима қиларимни ҳам, кимга нима дейишимни ҳам билмай болалигимнинг кўп кунлари ўтган уй ҳовлисига қадам қўйдим. Бошига дўппи илган, эгнига чопон кийиб, белига қийиқ боғлаган қариндошларимиз ҳовлининг ҳар-ҳар жойида тўп-тўп бўлиб туришарди. Момом билан боғлиқ қанча-қанча хотираларга гувоҳ катта яшил каравот устида бобом бошини эгганча мунғайиб ўтирарди. Бобом мени, мен бобомни кўришимиз билан кўзларимизга ёш келди. Ҳовлида, уйда катта йиғи бошланди. Бобом мени бағрига босаркан, навқирон ва ҳориган икки елка бир-бирига суяниб, тинмай силкинарди. Кейин дадам, энам, катта акам (отанинг иниларини биз томонларда ака дейишади), аммаларим ва бошқа қариндошлар билан ҳам шундай ҳол рўй берди. Мени момом ётган уйга олиб киришди. Том тўла аёл эди. Уйда яна йиғи кўтарилди. Гўё йиғилганлар йиғлабйиғлаб чарчаб қолишгану жим бўлишган. Ҳовлига ҳар гал янги меҳмон келиши билан танасида йиғилган куч билан яна йиғлашга тушишаётгандай эди. Момомгинам узоқ йиллар бурун инсултьга чалиниб, ётиб қолган эдилар. Ўшанда ҳам бола эдим. Бу воқеани қариндошлар саросима билан қарши олишди. Сўнг астааста бунга кўникишди. Улар аввал бировнинг ёрдами билан, кейинчалик кўмаксиз ҳассада юрадиган бўлди. Момомнинг ўз тилида айтганда, улар нимкола бўлсалар-да, хонадондаги қўли келишадиган ишларга кўмаклашарди. Куз келиб, ёнғоқлар қоқиб олингач, битта қўллаб ёнғоқларни пўстлоғидан арчирди. Оқибатда соғ кафтлари узоқ муддат қорайиб, жигарранг тусга кириб қоларди. Йиллар ўтар, момом қариб борарди. Ҳассада ўзларининг эркин юришини ҳам худо кўп кўрди. Бора-бора бировнинг кўмагисиз юра олмайдиган, сўнгра, тўшакдан тура олмайдиган бўлди. Кўзлари хиралаша бошлади. Ўша даврлар телевизордан Бухородаги кўз касалликларини даволайдиган қандайдир шифохона тўғрисида реклама бериларди. Бобом момомга “оёққа туриб кетсанг, сени, албатта, ўша ёққа олиб бораман”, дерди. Бобомнинг бу нияти амалга ошмай қолиб кетди. Момомнинг кўзларини Термиздаги нўноқ кўздўхтирлар операция қилишди, афсус, бироз вақт ўтиб бутунлай кўрмай қолдилар. Бу орада армияга бориб келдим. Сўнг университетга ўқишга кирдим. Ҳар гал таътилни ўтказиш учун қадрдон қишлоғимга жўнардим. Доим йўл устидаги бобоуйимга кириб ўтардим. Бир сафар манзил ўзгарди: тўғри отауйга қараб йўл солдим. Орадан уч кун ўтиб, бобом билан момомни кўргани келдим. Шунда кўзлари нурсиз момом: “Биздан хафа бўлдингми, болам? Бобонг сени ранжитиб қўйдимми деб ўзини-ўзи койиб юрибди!”, деди. Жим қолдим. Биргина эътиборсизлигим бу кекса инсонларни минг хаёлга солиб қўйибди-а? Ташқарида қандайдир юмуш бажариб юрган бобом уйга кириб қолди. Бағрига босганча: “Ўғлим, ўтган сафар кетаётганингда сенга пул бермаганмидик?” деди. Устимдан бир челак муздек сув қуйилди. Мен — нотавон набиранинг ўша дамдаги ҳолати ҳеч бир таърифга сиғмасди. Бобом менга ўқишга кетиш олдидан пул беришни ҳеч вақт эсдан чиқармаган бўлса-да, айни дамда дунёдаги энг катта узрли сабаб ҳам мени бу ҳолатда оқлолмасди. Мен мутлақ айбдор эдим. Олти ойдан бери дийдоримга муштоқ қалблар ойнасини шунчаки бепарволик натижасида синдириб қўйганим жудаям аламли эди. Бундан кейин хатони такрорламасликка — Тошкентдан қайтаётиб йўл устидаги болалигим ўтган уйдаги қадрдонларимни кўрмасдан отаонам ҳузурига бормасликка аҳд қилдим... ...Аҳдимни бузмадим, хатони қайта такрорламадим. Бироқ... Хона ўртасида, сим каравот устида юзига дока ёпилган момом бир тутам бўлиб ётарди. Юзини очиб кўрсатдилар. Ҳар гал Тошкентдан борганимда бир қўллаб мени бағрига босадиган меҳрибоним энди қўли билан мени қучолмас, нурсиз кўзлари билан бўлса-да, менга термулиб, “кимсан?” дея сўрай олмас, “Моможон, мен келдим!” деган сўзларимни эса бошқа эшитолмас эди. Бу дунёнинг ташвишларидан ҳориган момом абадий уйқуга кетганди. Барибир ҳали ҳам нима бўлаётганини тўла идрок қила олмас эдим. Айвонга чиқиб деворга суянганча йиғлайвердим. Шунда кичкина акам: “Фозил, момонг сени мендан кўра кўпроқ яхши кўрарди. Энди момонг йўқ!” деганидан сўнг, “ҳаммани пахтага ҳайдаҳайда замонида” мени елкасига опичлаб, пахта даласининг ичига яширинган момомнинг ўлганини, улар бошқа тирилиб келмаслигини ҳужайраларимгача ҳис қилдим ва йиғлайвердим, йиғлайвердим, йиғлайвердим. Кўзимнинг кўриш қобилияти пастлигини билган бобом: “Улим, йиғлама, кўзингнинг нури пасайиб кетади!” дейишдан чарчамади. Бу гап сира кор қилмади. Бироқ ўшанда кўз нури ҳам йиғи туфайли хиралашишини илк бора ҳис этдим. Момомни тупроққа топширдик. Шундан кейин ҳам ўзимни тутиб олишим қийин бўлди. Менинг йиғлаётганимни кўриб, бобомнинг ҳам кўзларига ёш келаверарди. Катта акам менга: “Бўлди, сени кўриб бобонг ҳам йиғлаяпти!” деганлари ҳали-ҳали қулоқларим остида жаранглайди. Абитуриент синглим ва укамнинг олидига бориш учун Тошкентга отланарканман, яқинлар билан хайрлашиш ўлим билан баробар бўлди. (Синглим билан укамнинг момоларини сўнгги йўлга кузатолмай қолгани уларнинг қалбида кечадиган мураккаб жараён. Бу ёлғиз тангрига ва уларнинг ўзларига аён.) Айниқса, бобом билан айрилишимиз қийин кечди. Ўша елкалар ва ўша силкинишлар. Ўша айрилиқдан кейин яқинларини йўқотган инсонларга далда қанчалик зарур эканини англадим. Ҳозирда қишлоқдан қўнғироқ келишидан хадиксирайдиган бўлиб қолдим. Ҳар гал кимдир қўнғироқ қилса, “Эй, худо, тинчлик бўлсинда, ишқилиб!” дейман ичимда... Одамзод ҳамма нарсага кўникаркан. Мен ҳам момомсиз ҳаётга кўникдим. Бироқ фикрим улғайгач, менда мулоҳаза юритиш имкони пайдо бўляпти. Битта қишлоқнинг бир хил икки момосининг азаларида одамлар нега икки хил йиғлашди? Бирида улар гўяндалик қилишди, бирида йиғлашди. Демак, улар икки тақдирни, турлича ҳаёт тарзини яшаб ўтишган экан-да? Аввал вафот этган кампир қандай яшаганини билмадиму бироқ иккинчи кампир ушбу машҳур мисралардаги тақдирни яшаб ўтгандай туюлади менга: Эсингдами, айт-чи, сен туғилган он, Ҳамма шодон эди, сен эса гирён. Шундай яшагинки, кетар чоғингда Ҳамма гирён қолсин, сен кетгин шодон. Энди-энди англаяпман. Момомиз ўн беш йилча тўшакка михланиб қолган бўлса-да, касал ҳолида ҳам кўпчиликнинг қалбидан жой олиб улгурган экан. Момомдан айрилгач, уларсиз яшашга кўникиб кетишимиз яқинларга, рости, қийин бўлди. Момомиз шодон кетдиларми-йўқми, билмайман, бироқ ўшанда биз гирён қолдик. Алқисса, ҳар гал момомни, акамнинг: “...Сени момонг мендан ҳам кўпроқ яхши кўрарди”, деганини эслаганимда бўғзимга йиғи тиқилаверади. Мана, ҳозир ҳам ушбуларни ёзаяпман-у, кўзларимда ёш қалқяпти. Мен чиндан йиғлаяпман. 2013 йил. Фозил Фарҳод. УЗОҚ ЙИЛЛАР БУРУН ҚИШЛОҒИМИЗДА БИР МОМО ВАФОТ ЭТДИ. БОЛА ЭДИМ. БОБОМ МЕНИ ТАЪЗИЯГА ОЛИБ БОРДИ. АЗАЛИ ХОНАДОН ДАРВОЗАСИДАН ЭНДИ КИРГАНДИК, КЎЧАДАН МОМОНИНГ УЗОҚРОҚДАГИ ҚАРИНДОШИ КЕЛИБ ҚОЛДИ. КИМДИР “ЯНГИ МЕҲМОН” КЕЛИШИ ШАРОФАТИГА ҲОВЛИДАГИ НЕВАРАЛАРГА “ЙИҒЛАНГЛАР, -ЙИҒЛАНГЛАР”, ДЕБ БУЙРУҚ БЕРДИ. НЕВАРАЛАР ЎША ОНДА ЙИҒЛАШМАДИ. МЕҲМОН ЎЗИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ, “ОПАМЛАБ”МИ, АММАМЛАБ”МИ, ИШҚИЛИБ, БАҚИРА БОШЛАДИ. НЕГАДИР У ЙИҒИГА ЎХШАМАСДИ... Оқибат


НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси 26 июнь 2024 йил, чоршанба №25-26 (1224) 8 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Машҳур инсонлар ҳаётидан Навбатчи: Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА Мусаҳҳиҳ: Майсара НАЗАРОВА Дизайнер: Аҳрор МАЛИКОВ ГАЗЕТА 1999 ЙИЛНИНГ АВГУСТ ОЙИДАН ЧИҚА БОШЛАГАН. Газета “SHARQ” нашриёти-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Корхона манзили: “Буюк Турон” кўчаси, 41-уй Газета 2014 йил 26 августда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 0245 рақами билан рўйхатга олинган. Газета ҳафтанинг чоршанба куни чиқади. 1 2 3 4 5 6 ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ- ОММАБОП ГАЗЕТАСИ Электрон почта: [email protected] ISSN 2010-9342 Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин. МУАССИС: ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ Бош муҳаррир: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй. Газета таҳририят компьютер марказида терилди ва саҳифаланди. ТЕЛЕФОНЛАР: Бош муҳаррир: 71 232-08-80 Қабулхона 71 232-01-99 Таҳририятга келган хатлар доимий эътиборимизда бўлиб, улар муаллифларига қайтарилмайди. Адади – 2200. Газетанинг баҳоси келишилган нархда. Қоғоз бичими: А-2. Ҳажми: 4 босма табоқ Буюртма – Г 627 Босишга топшириш вақти 21.30. Топширилди 01.40. Биласизми? КОМИЛЛИК ХИЁБОНИ Интернет манбалари асосида Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тайёрлади. Морзе алифбоси ûандай ¸зилади? Бу — қизиқ! Дунё бўйлаб Даниэль Дефо — “Робинзон Крузо”нинг муаллифи умри давомида 300 дан ортиқ асар ёзган. У инглиз миллий разведкасининг асосчиси саналади. Николай Гоголнинг ошпазлик истеъдоди ҳам бор эди. Римда яшаганида италиялик ошпазлардан барча сирасрорларни ўрганиб олиб, макарондан ажойиб таомлар тайёрлаб, сўнг дўстларини меҳмон қилган экан. Иван Тургенев дворьян оиласида туғилган. У моҳир овчи ва файласуф эди. Тургеневнинг вафотидан сўнг экспертлар унинг миясини оғирлигини текшириб кўришган ва адиб мияси 2,5 килограмм оғирликда эканини аниқлашган. Оддий одамларнинг мия вазни ўртача 1,5 килограммга яқин бўлишини ҳисобга олсак, рус ёзувчисининг ҳаддан зиёд кучли, қомусий билим ва тафаккурга эга бўлгани маълум бўлади. Марк Твен (Сэмюел Клеменс) каравотда ётиб ижод қилган. У денгизчи бўлгани учун ҳам “mark twain” — яъни чуқурлик ўлчов бирлиги атамасини ўзига тахаллус қилиб олган. Жек Лондон асарлар ёзишни роса ёмон кўришини кўп бора таъкидлаган. Китобларни фақат тирикчилик учун нашр этган экан. Америкалик адиб 17 ёшида денгиз қароқчиларига қўшилиб, Беринг бўғози, Альяска, Шимолий Океан ва Япония қирғоқларига бориб келган. Ўша йили Сан Францискодаги газетада очерклар танлови ғолиби бўлган. Morze алифбоси телекоммуникация (алоқа)да матн белгиларини нуқта, тире ёки дитс ва даҳ деб аталадиган икки хил сигнал давомийлигининг стандартлаштирилган кетма-кетлиги сифатида кодлаш учун ишлатиладиган усулдир. Morze — “а” дан “z” гача бўлган 26 та асосий лотин ҳарфлари, битта урғули лотин ҳарфи (é), араб рақами ва кичик тиниш белгилар ҳамда процессуал сигналлар (просигналлар)- ни кодлашга хизмат қилади. Катта ва кичик ҳарфлар ўртасида фарқ йўқ. Morze кодининг ҳар бир белгиси дитс ва даҳлар кетма-кетлиги натижасида ҳосил бўлади. Америкалик рассом Самуэл Морзе, физик Жозеф Генри ва муҳандис-механик Альфред Вейл электр телеграф тизимини яратди. Унга табиий тилни фақат электр импулслари ва улар орасидаги жимлик паузалари ёрдамида узатиш усули керак эди. Тахминан 1837 йилга келиб Самуэл Морзе замонавий халқаро Морзе кодининг дастлабки дебочасини ишлаб чиқди. Машҳур ихтирочи, рассом, электромагнитли ёзув телеграфи (Морзе ускунаси) ва Morze коди (алифбоси) ихтирочиси Самуэл Финли Бриз Морзе 1791 йил 27 апрель куни АҚШнинг НьюЙорк штатида дунёга келган. Биринчи марта 1844 йилда қўлланган мазкур код 1970 йилларда АҚШда темирйўл телеграфи тугагунига қадар “Морзе стационар коди”, “Америка Морзе коди” ёки “Темирйўл Морзеси” номи билан танилган. Дунёга машҳур қутқарув сигнали SOS мorze тилида “уч нуқта, уч чизиқча ва уч нуқта” шаклида (… --- …) ёзилади. Морзе кодининг асосий тамойиллари шундаки, унда кўп ишлатиладиган ҳарфлар қисқа белгилар, кам ишлатиладиган ҳарфлар кўпроқ белгилар билан ёзилар эди. Масалан “E” ҳарфи “битта нуқта”, “Z” ҳарфи эса “нуқта, нуқта, пауза, нуқта” бўлган. Кейинчалик эса “Z” ҳарфи бошқа тилларда кўп ишлатилиши ҳисобга олиниб, “чизиқча, чизиқча, нуқта, нуқта” этиб белгиланган. ЕР ШАРИДАГИ ҲАВО МАССАСИ ЕРНИНГ ТОРТИШ КУЧИ ТАЪСИРИДА УШЛАБ ТУРИЛАДИ. ҲАВО БУТУН АТРОФИМИЗНИ ҚУРШАБ ТУРГАНИ УЧУН УИНГ ОҒИРЛИГИНИ ҲИС ЭТМАЙМИЗ. МАСАЛАН, ВОЛЕЙБОЛ ТЎПИДА УНЧА КЎП БЎЛМАГАН МИҚДОРДА ҲАВО БОР. АГАР ДАМ СОЛИНГАН ВА ДАМИ ЧИҚАРИЛГАН ИККИТА ТЎПНИ ТОРТИБ КЎРСАНГИЗ, ДАМИ ЧИҚАРИЛГАН ТЎП ЕНГИЛРОҚ ЭКАНИНИ КЎРАСИЗ. Аслида ҳаво шунчаки бўшлиқ эмас, у бизни ўраб турган материянинг бир бўлагидир. Шунинг учун ҳам Ернинг тортиш кучи уни ўз юзаси яқинида, космик фазода йўқ бўлиб кетишига йўл қўймай, тутиб туради. Шундай қилиб, гарчи биз сезмасак-да, ҳавонинг вазни бор. У танамизга ҳар томондан кўрсатаётган босимда Аляска Америка қитъаси шимолида жойлашгани учун у ерда йилнинг асосий қисмида совуқ ҳаво ҳукмронлик қилади. 1971 йилда бу ерда 62 даража совуқ қайд этилган. Алясканинг маъмурий маркази Жуна шаҳрига қуруқликдан йўл йўқ. Унга фақат денгиз ва ҳаво орқали етиб бориш мумкин. Аляскада 3 миллиондан ошиқроқ кўл, юз мингдан ошиқ музлик, уч мингдан ошиқ дарё, 70 га яқин ҳаракатдаги вулқон бор. Аляска ҳудудидан 1 300 километр узунликдаги йирик нефть қувури ўтган. У Шимолий Муз океанига яқин ҳудуддан бошланиб, Аляска бўғозидаги портларгача боради. Бу қувурдан соатига 10,5 минг кубометр нефть ўтади. Аляска аҳолиси 22 та тилда гаплашади. Улар орасида ҳиндуларнинг атапаски, хайда, тлинкит, симшиан, эскимос ва алэут қабилалари сўзлашадиган тиллар ҳам бор. Адиблар úаûида ûизиûарли фактлар намоён бўлади. Мабодо, денгиз қаърига тушиб қолсангиз ҳам сиз худди шундай босимни ҳис қиласиз. Фақат бу босим ҳавоники эмас, сувники бўлади. Ернинг ҳар бир квадрат сантиметрини ҳаво 1 килограмм юк билан босиб туради. Кафтимиз тахминан 77 квадрат сантиметр бўлса, уни 77 килограммдаги ҳаво юки босиб турганини тасаввур қилиб кўринг. Бу юк оғирлигини сезмаётганимизга сабаб шуки, кафтимизни тепадан қанча юк босса, пастдан ҳам шунча ҳаво кўтариб туради. Бошимизни эса ҳаво 270 килограмм юк билан босади. Бунча юкдан миямиз парчаланиб кетмаётганининг сабаби танамиздаги ташқи ҳаво босимини мувозанатга келтириб турадиган ички ҳаво ҳам мавжуддир. Агар Ер юзасидан юқорига кўтарилсангиз, масалан, тоққа чиқсангиз ёки самолётда учсангиз, ундан узоқлашган сари ҳаво босими камайиб боришини кўрасиз. Масалан, тоғ чўққисига кўтарилганда ҳаво камайиб, босим ҳам тушиб боради. 6000 метр баландликда 1 квадрат сантиметрга тахминан, 0,4 килограмм, 3000 метр баландликда эса 0,7 килограмм босим тўғри келади. Агар 100 километр баландликка кўтарила олганимизда эди, у ерда деярли ҳаво босими йўқлигини сезишимиз мумкин бўларди. Аляска – “Буюк ер” Алэут тилидан таржима қилинганда “Аляска” сўзи “Буюк ер” деган маънони англатади. Кенг ҳудуд майдони нафақат материкни, балки Американинг шимоли-ғарбий қисмига яқин жойлашган Тинч океанининг кўплаб оролларини ҳам ўз ичига олади. 1867 йил 30 мартда Вашингтонда Россия Аляскани 7 миллион 200 минг доллар қийматдаги олтинга сотгани ҳақидаги шартнома имзоланган. Сотилган ҳудудларнинг умумий майдони 1,5 миллион квадрат километрдан ортиқни ташкил этарди. Кейинчалик Аляска олтин кони бўлиб чиққани, “Буюк ер”ни ҳариж қилиш Қўшма Штатлар қудратини мустаҳкамлагани ҳаммага маълум. Россия ва Аляска ўртасидаги энг қисқа масофа 3,5 километрни ташкил этади. Беринг бўғозида жойлашган Ратманов ороли Россияга, ундан бироз нарида жойлашган Диомед ороли эса Аляскага тегишли. Россияга тегишли Ратманов ороли ва Диомид оролини бор-йўғи 3,5 километрли масофа ажратиб туради. ÚАВОНИНГ ОÜИРЛИГИ ÛАНЧА? “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади”, деган фикрлари қалам аҳлига юксак эътиборнинг ифодасидир. Азиз ҳамкасблар! Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, инсон қадри, юрт манфаати, ватан тараққиётини юксакларга кўтариш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Эл – юрт манфаати ва Ватанимиз салоҳиятини бундан-да юксакларга кўтариш йўлидаги ишларингизда янгдан – янги зафарлар тилаймиз. Сизнинг шарафли меҳнатингизга доимо ғайрат, куч ва шижоат ҳамроҳ бўлсин! Ҳамиша халқ ичра йўллардадирсиз, Довонлар, далалар, чўллардадирсиз, Гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ, селлардадирсиз, Сиз элнинг меҳрида, диллардадирсиз, Ҳамкасбларим – матбуотчилар. Ҳамиша адолат томон бўлгайсиз, Ким ҳақдир сўз билан қалқон бўлгайсиз, Шу элнинг дардига дармон бўлгайсиз, Сиз омон бўлгайсиз, омон бўлгайсиз, Ҳамкасбларим – матбуотчилар. “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали таҳририяти. Машаққатли ва шарафли касб эгалари — журналистлар, матбуот ходимларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайди! Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган меҳр-эътибор ва ғамхўрлик натижасида жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этаётган нуронийларнинг маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб бораётган ишлари, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ва жамғарманинг ҳудудлардаги бўлимлари, “Кексалар масалаҳати”, “Бувижонлар мактаби” гуруҳлари фаоллари иштирокида ўтказилаётган “Уч авлод учрашувлари”, “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Нони қаттиқ, аммо меҳнати шарафли бўлган журналистларни яна бир бор касб байрами билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилаймиз! июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР! 27


Click to View FlipBook Version