fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz (Давоми 2 -саҳифада) (Давоми 2 -саҳифада) ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ НУРОНИЙ НУРОНИЙ Ушбу сонда ”3 Ҳуқуқий ахборот “Яшил макон” ЧОР МИНОР Кўҳна Бухоронинг меъморий жавоҳирларидан бири Чор минор мадрасаси бўлиб, Лаби Ҳовузнинг ортида жойлашган. Мадраса Халифа Ниёзқули томонидан бунёд этилган. Унинг қурилган санаси мадраса пештоқидаги катобада 1807 йил деб кўрсатилган бўлса-да, архив ҳужжатларига қараганда, бино ХVII асрдаёқ мавжуд бўлган. ТЕМИРЧИ ОТАНИНГ КУТУБХОНАСИ Шавкат МИРЗИЁЕВ № 16 (1216) 24 АПРЕЛЬ 2024 йил ”4 ДУНАЙ ҚИРҒОҒИДАГИ ЖАСОРАТ ҚАРШИ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШДА НУРОНИЙЛАРНИНГ МАҲАЛЛАДАГИ ВА ЖАМИЯТИМИЗДАГИ ЎРНИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИЙ-ТАНҚИДИЙ РУҲДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ. ЁШ АВЛОДИМИЗНИ БАРКАМОЛ, ЭЛ-ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ ИНСОНЛАР ªИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА БИЗ МУ²ТАРАМ НУРОНИЙЛАРИМИЗГА ТАЯНАМИЗ. ”3 Эъзоз Йиғилишда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси Қарши шаҳар бўлими, Қашқадарё вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши аъзолари, “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлимлари раислари, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбарлари, фаол нуронийлар иштирок этишди. Қўшма йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли, “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 11 мартдаги 92-сонли Қарорларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, нуронийлар олдида турган вазифалар белгилаб олинди. — Аввало, шуни таъкидлаш керакки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлимида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Қарор ва ижро ФИДОЙИЛИК ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА ФИДОЙИЛИК ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА Ушбу азалий қадриятлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Президентимиз ташаббуслари билан бугун ўлкамизда дарахт кўчатларини экиш, атрофни гулу гулзорга айлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Ҳар йили баҳор ва куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, дарахт экиш ишларига ёши улуғларимиз бош бўлиб, уларни бенуқсон ўсиши йўлида фарзандларга, набираларга зарурий маслаҳатларини, насиҳатларини бериб бормоқдалар. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ташаббуси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчи курс талабалари ҳамда нуронийлар иштирокида Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласи ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Уч авлод боғи” ташкил этилди. Тадбирда “Нурониий” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими, Чилонзор тумани нуронийлари ва фахрийлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчи курс талабалари иштирок этишди. — “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалламизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда, — дейди “Гавҳар” МФЙ раиси Шуҳрат Аҳмедов. — Маҳалламизда ташкил этилган “Уч авлод боғи”га мартнинг охирида экилган ниҳолларимиз бехато унди. Бугун уларнинг ёнига яна янги ниҳоллар, гул ва райҳон кўчатлари экилгани маҳалламиз чиройига чирой қўшмоқда. Бу тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчи курс талабаларининг жараённи бевосита чизиб боришгани фахрийларимизга ҳам, маҳалламиз ёшларига ҳам ўзгача кайфият берди. Талабалар ҳам нуронийларимиздан кўчат экиш ва парваришлаш борасида қимматли маслаҳатларни олишди. Бундай тадбирлар ёш авлод ва кекса авлод ўртасидаги меҳр-оқибат ришаталарини мустаҳкамлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчи курс талабалари ўзи яшайдиган маҳаллада амалиёт ўташни йўлга қўйиш мақсадида туғилган кун ва юбилей тадбирларида эсдалик учун фаол нуронийлар, кекса авлод вакилларининг расмларини чизиб, совға қилиши режалаштирилган эди. Тадбир давомида талабалар нуронийлар билан бирга мевали ва манзарали кўчатлар, гул ва райҳонлар экиш билан бирга, мазкур жараённи ҳамда нуронийларнинг расмини чизиб, совға қилишди. Шаҳноза ҲАЛИЛОВА, “Нуроний” мухбири. “УЧ АВЛОД БОÜИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Дунёдаги энг хайрли ва эзгу амаллардан бири кўчат экиб, боғ яратиш саналади. Отабоболаримиз азал-азалдан набираларини қанотига олиб, кўклам келиши билан ҳовлиларга, кўчаларга мевали дарахт кўчатларини экиб, унинг униб-ўсишига эътибор қаратиб, парваришлаб, керак бўлса, бор меҳрини жо қилиб, ўша ниҳол то ўзини тиклаб олгунича парваришлаб, бу илмни фарзанди ва набиралврига ҳам ўргатиб келганлар. КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИГА ИЗЗАТЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ, ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН ҲИСОБЛАНАДИ. БУ ҚАДРИЯТЛАР СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА ЯНАДА САЙҚАЛАНИБ, ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШИ УЛУҒЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪЗОЗ-ЭҲТИРОМ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛДИ. Айни кунларда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ташаббуси билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, урушорти меҳнат фахрийлари, ёши улуғ отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олинмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёш билан юзлашган Ўскан бобо Ҳожиманов Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Усмон Юсупов” маҳалласида истиқомат қилади. “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими раиси Ўтбосар Абдиев, жамғарманинг Боёвут тумани бўлими раиси Алибек Аманликов, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Ўскан бобо Ҳожимановни йўқлаб киришганида бобонинг кўзлари қувончдан чақнаб кетди. — Маҳаллада энг ёши улуғи ўзимман, набираларни дуо қилиб ўтираман, ёш-яланглар, маҳалла фаоллари ҳолимдан хабар олгани келишади. Аллоҳнинг инояти туфайли юз ёш билан юзлашиб турибман. Фарзандларим, келинларим, набира-чевараларимнинг қуршовидаман. Муҳтарам Президентимизга раҳмат, биз, нуронийларнинг кексалик гаштини суришимиз учун шароитлар яратиб берди. Масъуллар, “Нуроний” жамғармаси ходимлари тез-тез келиб, ҳолимдан хабар олиб туришади. Ҳаммалари барака топишсин. Биз уруш кўрган одаммиз. Бугунги тинчликосойишталик, фаровонликнинг қадрини жуда яхши биламиз. Илоҳим, ҳамиша тинчлик бўлсин! — дейди Ўскан бобо. Ўскан бобо Ҳожиманов 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яраланди. Яраславль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йил Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига кириб келди. 28 йил хўжаликда шофёрлик қилди. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди. МЕÚР, АРДОÛДАН БАÚРАМАНД КÙНГИЛЛАР “ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ВА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА (ПҚ–410- СОН, 27.12.2023 Й.) КЎРА, “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ ЯШОВЧИ ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ РЕЕСТРИ ЮРИТИЛАДИ. Жорий йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортлари улар реестрга киритилгунигача “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда алмаштириб берилади. Эслатиб ўтамиз: мазкур қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш ва мўлжал олиш имконияти чекланган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг “соатбай” асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун мослашувчан иш тартиби жорий этилиши белгиланган эди. ¨ЛÜИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БÙЛГАН ШАХСЛАРГА ÚАР ОЙДА МОДДИЙ ¨РДАМ БЕРИЛАДИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА БУГУНГИ КУНДА АТИГИ БИР НАФАР ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛМОҚДА
(Давоми. Бошланиши 1-саҳифада) Қарор ва ижро Соғлом ҳаёт Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг 2 ЖАРАЁН ижтимоий-оммабоп газетаси 24 апрель 2024 йил, чоршанба №16 (1216) НУРОНИЙ НУРОНИЙ Эътироф Эъзоз Бироқ нуронийларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар кўламини янада кенгайтиришимиз керак, — деди Содиқжон Турдиев. — Жамиятимизда нуронийларнинг ўз ўрни бор. Ҳар бир соҳада уларнинг узоқ йиллик меҳнат тажрибаси асқотади. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришда, ёшлар таълимтарбиясида соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда нуронийлар жамоатчилик назоратини ўрнатган ҳолда фаолият олиб бораётганликлари таҳсинга лойиқ. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида олиб борилган кенг кўламли ишларда ҳам кексаларимиз, фахрийларимизнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидлашимиз лозим. Бироқ, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ёшларни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг катта ҳаётий тажрибалари қўл келмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш йўлида нуронийларимиздан янада фидойилик талаб қилинмоқда. Йиғилишда Қашқадарё вилоятидаги 819 та маҳаллаларда жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбарлари ҳамда уларнинг 15 нафардан иборат аъзолари, жойлардаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши ҳамда “Бувижонлар мактаби” гуруҳи аъзолари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, улар сафини фаол нуронийлар ҳисобидан тўлдириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. — “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирлари, “Устоз — шогирд” анъаналари асосида ёшлар ва нуронийлар ўртасини мустаҳкам ришталар билан боғлашимиз жуда муҳим, — дейди Қарши шаҳар “Алишер Навоий” маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари, Қашқадарё вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси Содиқ Исломов. — Давлатимиз раҳбарининг “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 11 мартдаги 92-сонли Қарорида нуронийларнинг маҳаллаларда ёшлар етакчилари билан ишлаши кўрсатилган. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида олиб борилаётган ишларда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ўрни ҳам муҳим. Фаолиятим давомида маҳалламиздаги ёшлар етакчиси ва маслаҳат кенгаши аъзолари билан ҳамжиҳатликда ишни ташкил этганимиз ижобий натижалар беряпти. Очиғини айтганда, бугунги кунда кўпгина маҳаллаларда, мактаб ва олийгоҳларда мазкур Қарор ижроси юзасидан қилинадиган ишлар кўп. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосидаги ишлар ҳамма жойда ҳам самарали ташкил этилмаган. Ёшлар билан кексалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни тиклаш учун болаларимизга кўпроқ меҳр беришимиз, маҳаллаларда ёшлар билан нуронийлар гурунгларини, учрашувларини тез-тез ташкил этишимиз керак деб ўйлайман. Қарши шаҳар “Арабхона” маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари Барно бобо Баҳромов, “Хўжахиёл” маҳалласи нуроний фаоли Турди Бурҳонов, “Нуроний” жамғармаси Қарши шаҳар бўлими раиси Нормурод Ҳамзаев, “Отабек” ўқув маркази раҳбари Отабек Раҳимов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан нуронийлар ва ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, эътибор ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдириб, бор куч-имкониятларини жамият ривожига сарфлашларини алоҳида таъкидладилар. Бир сўз билан айтганда, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган кенгайтирилган йиғилиш соҳада фаолият кўрсатаётганларни янгича куч-қувват ва ёндашув билан иш юритишга ундади. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев Ғузор туманида янги барпо этилган “Нуронийлар маскани”да кекса отахон ва онахонлар билан учрашди. Бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишгач, нуронийлар, фахрийлар иштирокида тумандаги “Даштобод” маҳалласида яшовчи 96 ёшни қаршилаган Бухор бобо Мирзаев хонадонида бўлиб, узоқ йиллар ёш авлод таълим-тарбияси йўлида сидқидилдан меҳнат қилган Бухор бобо ҳолидан хабар олди. Бухор бобога “Нуроний” жамғармаси республика Бошқарувининг “Ташаккурнома”си топширилди. — Биз, нуроний-фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, эъзоз ва ҳурмат учун муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз, — дейди Бухор бобо Мирзаев мамнунлик билан. — Умрлари узоқ бўлсин. Юртимизнинг тинчлиги, ҳалқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларига Аллоҳ мададкор бўлсин! Кекса отахон билан бир пиёла чой устидаги самимий суҳбат жуда мароқли кечди. Содиқжон Турдиевга “Нуроний” жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими раиси Ботир Раҳимов, Ғузор туман маҳаллалар уюшмаси раиси Баҳодир Неъматов, “Нуроний” жамғармаси Ғузор туман бўлими раиси Ҳасан Қаҳҳоровлар ҳамроҳлик қилдилар. Шавкат СУЛТОНОВ, “Нуроний” мухбири. ФИДОЙИЛИК ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА Ҳар гал ҳурматли Президентимиз бирор ҳудудга ташриф буюрар экан, ўша жойда катта ўзгаришлар бўй кўрсатиши, одамлар кайфиятида кўтаринки руҳ пайдо бўлиши табиий ҳолга айланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Юртбошимизнинг Жиззах вилоятига, шу жумладан, Шароф Рашидов тумани сарҳадларига қадам қўйиши бизларга ўзгача қувонч ва шодлик олиб келди. Буни қарангки, туман теграсида йирик автомобиль заводи, улкан агрологистика маркази, иссиқлик электр станцияси, аҳоли учун 9,12,16 қаватли кўркам меъморий кўринишга эга уйжойлар қурилиши мумкинлиги бизларнинг етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган воқеликдир. Бундай улкан бунёдкорлик ишлари биз учун, ўсиб келаётган авлодларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун қилинаётганини ҳис этиб турибмиз. Шу билан бирга, амалга оширилаётган ислоҳотларга, хайрли ишларга томошабин бўлиб турмасдан амалий ишга бел боғлаб, бу ишларнинг бевосита иштирокчиси бўлишга киришиш вақти келганини ҳам тўла англаб етмоқдамиз. Мақсад битта — юртимизда инсон қадрини юксалтириш, қамбағалликни қисқартириш ва алал-оқибат халқ фаровонлигига эришиш. Бунинг учун барқарор, даромадли иш ўринлари керак, ҳар бир оила рўзғорини бутлаш ва дастурхонини тўкин қилиш чораларини излаб топиши зарур. Давлат эса бу борада уларга кўмак бермоқда. Президентимизнинг ғамхўрлиги туфайли ана шундай бўлаяпти. Бу ҳақда “Қанғли” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Умиджон Юнусов шундай дейди: — Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори маҳалладошларимизга катта имкониятлар эшигини очиб берди. Президентимиз ташрифидан сўнг томорқасидан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган хонадонларни аниқлаб олдик. Бундай оилалар киши бошига 621 минг сўмга етар-етмас даромад топаётганлиги маълум бўлди. Уйчи тумани тажрибаси асосида бу миқдорни 2 миллион сўмгача етказиш мумкинлигини жонли мисоллар ёрдамида тушунтириб бердик. Ташрифга қадар маҳалламизда 42 та иссиқхона ишлаб турган бўлса, ҳозирда у 50 тага етди. Йил охиригача бу рақам яна шунчага кўпайиши режалаштирилган. Одамлар иссиқхонада помидор ва бодиринг етиштириш билан бирга, қулупнай, лимон, гул, қўзиқорин каби маҳсулотларни ҳам етиштиришяптики, уларнинг харидорлари ва даромадлари ҳам кам эмас. Чорвачилик ва паррандачилик ота касб. Энди унинг ёнига беданачилик ҳам қўшилди. Яқиндагина ёш тадбиркор қизларимиздан Гулзода Ҳожиматова 33 миллион сўм кредит олиб 2 сотихли майдонга эга иссиқхонасини ишга тушириши билан бирга, 800 дона бедана харид қилиб парвариш қила бошлади. Шу сингари ҳисоб-китобини пухталаштириб, ўз бизнесини йўлга қўяётган маҳалладошлар кўпайиб бормоқда. Бу эса одамларда боқимандалик кайфияти тобора йўқолиб бораётганидан далолатдир. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асадулла Тошмуродов билан маҳалла оралаб юрарканмиз, ҳамюртларимизнинг суҳбатлари ва кайфиятидан аён бўлдики, Юртбошимизнинг вилоятимизга босган қадами ҳақиқатан ҳам, қутлуғ келди. Ушбу маҳаллада “Маҳалла еттилиги”нинг кўмаги асосида 19 нафар фуқаро 507 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ундан мақсадли фойдалана бошлагани, 57 нафар фуқаро “Бизнесга биринчи қадам” лойҳаси асосида 5 миллион сўмгача кредит билан таъминлангани, маҳалла аҳли очиқ майдонларда экин-тикин ишларини жадаллик билан давом эттираётганини кўришимиз мумкин. Бугун рўй бераётган янгиликлар, одамлар онгу шуурида юз бераётган ижобий ўзгаришлар биз, нуронийларга ҳам бегона эмас. Маҳаллада ҳам жамиятда ҳам нуронийларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Имомқул БЕРДИЕВ, “Шуҳрат” медали, II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, Шароф Рашидов тумани “Қанғли” маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари. “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН “КЕКСАЛАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН 5000 ҚАДАМ” АКЦИЯСИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛАН КУТИБ ОЛИНДИ. ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИДАН СÙНГ... — Вилоятимизда айни пайтда 76681 нафар нуроний истиқомат қилмоқда, — “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими раиси Ўтбосар Абдиев. — Шулардан 34504 нафари эркаклар, 44177 нафари аёллардир. 126 нафар урушорти меҳнат фахрийлари бор. Улардан 28 нафари 100 ёшдан ошган отахон ва онахонларимиздир. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан биргина Ўскан бобо Ҳожимонов қолдилар. Юртимизнинг бугунги фаровонлигида ана шу табаррук отахон ва онахонларимизнинг меҳнатлари беқиёс. Фахрийларимиз бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларига яратиб берилган шароит ва имкониятлардан мамнун бўлиб, шукроналик билан умргузаронлик қилишмоқда. Ўскан бобога “Нуроний” жамғармаси республика Бошқарувининг совғалари топширилди. Ўскан бобо билан МЕÚР, АРДОÛДАН БАÚРАМАНД КÙНГИЛЛАР Мутахассисларнинг таъкидлашича, пиёда юриш инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Танада қон айланишини яхшилаб, қон босимини меъёрлаштиради. Куни кеча “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси доирасида пиёда юриш марафони ўтказилди. “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур “Кексалар саломатлиги учун 5000 қадам” акцияси доирасидаги соғломлаштириш марафони аҳоли ўртасида қизғин кутиб олинди. Саломатлик — туман бойлик. Пиёда юриш кексаю ёш учун бирдай фойдали. Соғломлаштириш Кўпни кўрган нуронийлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир. Инсон қадри улуғланаётган юртимизда бу каби учрашувлар талаба-ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун янада масъулиятли бўлишга ундайди. Мулоқот давомида ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиб, келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилади. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги 68-сонли мактабда бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” тадбирида “Нуроний” жамғармаси Сариосиё туман бўлими раиси С.Қосимов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Ҳ.Норматов, “Гулобод” МФЙ фаоллари, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари, фахрий нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар. Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб эмас, камарбаста бўлиш, акциясида ана шу мезон асос қилиб олинди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган акцияда ёшу кексалар бирдай соғлом турмуш тарзини тарғиб этаётгани ва пиёда юришда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани аҳамиятли бўлди. Тадбирда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви масъул ходими Умрзоқ Раҳматов, “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими раиси Шабон Набиевлар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлади. Мазкур юриш марафонида Навоий шаҳрида мавжуд бўлган 36 та маҳалла фуқаролар йиғинининг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар, фаол хотин-қизлар иштирок этишди. — Мен соғломлаштириш мақсадида ташкил қилинадиган бугунгидай марафонларга мунтазам қатнашиб келаман, — дейди 76 ёшли меҳнат фахрийси Зиёдулла ота Қуллиев. — Спорт билан шуғулланганим боис соғлиғимда жиддий муаммолар йўқ. Ўзимни енгил ва бақувват ҳис қиламан. Тадбирда фаол иштирок этган фахрийларга “Нуроний” жамғармасининг эсталик совғалари топширилди. Сурункали касалликларнинг келиб чиқиши, асосан, кам ҳаракат қилиш ҳамда турли зарарли одатлар билан боғлиқ эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви ташаббуси билан ўтказилган акция доирасида нуронийлар учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Шаҳардаги 4-сонли врачлик пунктида ўтказилган тиббий кўрикда “Меъмор”, “Янги ҳаёт” ҳамда “Матонат” маҳалласида истиқомат қилаётган нуронийлар иштирок этишди. Бир сўз билан айтганда, жисмоний фаолликка ундаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА, “Нуроний” мухбири. (Давоми. Бошланиши 1-саҳифада) кечган мароқли суҳбатдан сўнг нуронийлар ва маҳалла фаоллари мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган 96 ёшли Адолат ая Тўйчиеванинг хонадонида бўлиб, онахоннинг ҳолидан хабар олишди. Ёшлиги оғир меҳнат ва қийинчиликлар билан кечган Адолат она бугунги кунда элюртнинг эъзози, ўғил-қизлар, келинлар ва набиралар ардоғида яшамоқда. “Нуроний” жамғармаси мутасаддилари Адолат ая Тўйчиевага “Нуроний” жамғармаси совғаларини топширишганида онахоннинг кўнгли тоғдек кўтарилди. — Бир умр далада меҳнат қилдим. Эндиликда давлатимизнинг, Президентимизнинг, элюртимизнинг ардоғида яшаяпман, минг шукр. Юртимиз тинч бўлсин, бизларга меҳрибонлик, ғамхўрлик қилаётган Юртбошимиз омон бўлсин, — дейди Адолат она дуога қўл очиб. Ўз мухбиримиз. юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш эса бугунги ёшларнинг асосий бурчи эканлиги иштирокчилар томонидан таъкидлаб ўтилди. Нуронийлар билан кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган давра суҳбатида ёшларга ҳаётий мисоллар асосида тушунча берилди. Шунингдек, фахрийлар ҳаёт йўли, соҳа ривожи учун амалга оширган ишлари, бу йўлда учраган машаққатлар ва қийинчиликлари хусусида ёш авлод вакилларига ҳикоя қилиб беришди. Киши ўз олдига мақсад қўйиши ва келажагини режалаштириши лозимлиги, бу йўлда, албатта, унга муаммолар учраши ва бу муаммоларни билими, салоҳияти ва интилишлари билан енгиши лозимлиги барчага ибрат бўлгулик ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди. М.НАЗАРОВА, “Нуроний” мухбири. ¨ШЛАР УЧУН ÚА¨Т САБОÜИ ҲАРАКАТ ВА САЛОМАТЛИК “Уч авлод учрашуви”
Маърифат манзиллари Буюк ғалабанинг 79 йиллиги олдидан Она ҳақида сўз Nuroniy Uz https://t.me/Nuroniy_Uz uznuroniy.uz nuroniyuz “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси ФАХРИЙЛАР — ФАХРИМИЗ 24 апрель 2024 йил, чоршанба №16 (1216) НУРОНИЙ НУРОНИЙ 3 ОНАЖОН! МЕН БУ СЎЗНИ ШУ ПАЙТГА ҚАДАР НЕЧА МАРТА АЙТГАНМАН, ЎЗИ?! СИЗГА “ОНА” ДЕЯ МУРОЖААТ ЭТГАНЛАРИМНИНГ АДАДИНИ АНИҚЛАШ МУШКУЛ. АММО НАҲОТКИ “ОНАЖОН” ДЕМОҚ ШУНЧАЛАР ҚИЙИН БЎЛСА?! НАҲОТКИ, СЕНГА ҲАЁТ БАХШ ЭТГАН, БИР ПАРЧА ЭТЛИГИНГДАН БОШИНГДА ПАРВОНА БЎЛИБ, ЖОНИНГ ОҒРИСА, ФАРЁД УРГАН, ШОДЛАНГАНИНГДА КЎЗИГА ЁШ ОЛГАН ПОКДОМОН ЗОТНИ “ЖОН” ДЕЯ АЛҚАШ ШУНЧАЛАР МАШАҚҚАТ БЎЛСА?! Мен бугун бу сўзни минг марталаб айтишга тайёрман. Зеро, Сиз жонимга жон, қонимга қон, танамга дармон берган Улуғ Инсонсиз! Энг муҳими, бу ишни ҳеч бир койишларсиз, миннату инжишларсиз, комил ақлу чексиз меҳр билан адо этган Ҳазрати Инсонсиз! Нафақат мен, каттакон оиламизда вояга етган яна тўрт ўғилу олти қиз — ўн фарзанд бугун менинг сўзларимни айтмоққа чоғланса, асло ҳайрон бўлманг. Зотан, улар менга доим айтишади: “Сен бизнинг айтолмаган сўзларимиз, тилга чиқаролмай қийналаётган изҳорларимиз ифодачисисан”. Онажон! Фарзандини тишида тишлаб, рўзғорини қўлида ушлаб, қоракўзларига оқ-оппоқ йўл тилашдан чарчамаган фариштагинам! Мен, шоир ўғлингиз Сиз ҳақингизда кўп ёзганим йўқ. Бир-икки шеъримда гарчанд Сизга кўнгил очган бўлсам-да, ўз дардимни дастурхон қилиб, енгил тортишдан нарига ўтмаганман. Шунда ҳам яна Сиз дард аритгувчи бўлгансиз, фарзандлик бурчини адо этиши лозим бўлган ўғлингизнинг бошини ғойибона силаганча, кўзингизга ёш олгансиз. Онажон! Дунёдан ҳеч бир унвону даражаларга даъвогарлик қилмай ўтиб кетаётган муаззам карвоним! Таҳсил умидида уйдан чиқаётиб, ортимга қараганим, Сизга айтолмаган сўзларимни кўзларим-ла изҳор этганим, “Мен, албатта, яхши одам бўламан, Сиз ва отамнинг юзларингизни ёруғ қиламан, эл севадиган шоир, юрт корига ярайдиган фарзанд бўламан”, дея хаёлан ваъда берганим эсингиздами?! Мен бунга чандон уриндим, талабаликнинг, сўнгра мусофирликнинг ўнқир-чўнқир, гоҳ шодон, гоҳ нолон кўчаларида анчайин кездим. Менга оқ йўл тилаб, бошимни силаганлар ҳам, ўз манфаати йўлида турли кўйларга солмоқчи бўлганлар ҳам бўлди. Аслида ана шундай имтиҳонлардан ўтган одамгина недир манзилларга етар экан. Ўт ичида куймаслик, сув ичида чўкмаслик — эзгу саодат экан. Яхшилик қилиб шодланиш, эл ишига камарбаста бўлиб қувониш чинакам бахт экан! Сиз ва отамнинг ҳаётингиз — бунга мисол. Шу боис, мен ҳам ана шу йўлни танладим. Аммо эришганимдан эришмаганим кўпроқ эканлигини, ҳали кўп меҳнат қилишим кераклигини яхши англайман. Ахир, саксонни қоралаётган Сиз ва отам ҳали-ҳануз меҳнат қиляпсизлар-ку. Иккингиз уйғониб, дарвозани очганда, бутун қишлоқ аҳли уйғониб, янги кунни бошлаши, иккингизни вақтнинг қадрига етишни ўргатувчи файзу баракотли инсонлар ўлароқ ардоқлаши аён ҳақиқат-ку! Шуларни ўйласам, ҳали қилишим керак бўлган ишлар қанчалик кўплигини, элнинг кўнглидан жой олиш нечоғли мушкуллигини яна бир карра англагандек бўламан. Ҳа, Сиз ва отам мен учун чинакам йўлчи юлдузсиз! Онажон! Ўзимнинг беғараз ҳотамтойим! Дил сандиғингиз уй сандиғингиз каби бунчалар очиқ ва фаровон бўлмаса?! Фарзандларингиздан аямаган меҳрингизни қирққа яқин невараю йигирмага яқин эварага ҳам беминнат улашасиз. Ҳар биримизнинг таваллуд кунимиз ёдингизда. Йўқлаб бориш учун аҳду қарорингиз ҳам, “атаганингиз” ҳам доимо тайёр. Келинларингиз Сизга ўз оналари каби суянишади, невара-келинларингиз табаррук қилиб, этагингизни, супрангизни кўзларига суртишади. Сиз каби фарзанддек неъматни дунё молидан афзал билган Аёллик бахти ўзларига-да насиб айлашини сўраб, Яратганга илтижолар қилишади! Шу боис, она қизим, ягона қизим: “Дадажон, кимга ўхшай?” деб сўраганида, ҳеч иккиланмай, “Бувиларингга ўхша, қизим!” дея жавоб бераман! Онажон! Тушларида огоҳ нигоҳбоним! “Ўғлингни туш кўрибман, болам... Яхши юрибсизларми?!” дея қўнғироқ қилишларингиз умрбоқий бўлсин-а, волидагинам! Ширинтойингизнинг иссиғи чиқиб, тун бўйи уйқу бермаганини қайдан била қолдингиз-а?! Аслида биз, кўча-кўйдан ташбеҳ излаб юрган аҳли қалам Сиз каби ОНАлар билан бир-икки соат суҳбат қурмаймизми?! Ватанни англашни, ҳаётнинг, неъматнинг қадрига етишни Сизлардан ўрганмаймизми?! Онажон! Сиздан қарзларим кўп. Аммо ҳанузга қадар нафақа пулингизни олганда, шоир ўғлимга, дея улуш ажратиб турганингизда, оғриб қолсам, бошимда парвоналар бўлиб, айланиб-ўргилиб турганингизда, менинг Сиздан қарзларим ҳақида сўзлаш қанчалар мушкул! Бу қарзларни узиш учун бир эмас, минг умр камлик қилишини яхши биламан. Бироқ бу қарзларнинг ҳеч бўлмаса бир улуши узилмай, видолашадиган бўлсак, фоний дунёда қандай яшайман?! Мени авф этинг, ғаниматим Онажон! Аслида менинг тазарруларимга муҳтож эмаслигингизни яхши биламан. Ахир, ўз ихтиёри билан ҳосил туккан дарахт мевасига таънамаломат қилмайди-ку. Барибир мени кечиринг, Онажон! Тотли, аммо “меҳмон” мева бўлганим учун кечиринг! Сизга айтар сўзларим кўп, Онажон! Умид қиламанки, ҳали суҳбатимиз узоқ давом этади. Ва ҳар гал Сизнинг юрагингиздан қўр олиб, кўклам майсаси янглиғ қад кўтаравераман. Зотан, Сиз Кўнглимнинг кўкламисиз! Мангу сўлмас Баҳорисиз, Онажон! Шодмон СУЛАЙМОН, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир. Юқори Чирчиқ туманида туғилиб вояга етган Утелбой Байбосиновнинг номи ва урушда кўрсатган қаҳрамонликлари ўтган ХХ аср тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзилиб, тилларда достон бўлган. Унинг орамиздан кетганига салкам ярим асрдан ошган бўлса-да, ҳали-ҳамон мангу тирикдек яшаб келмоқда. Утелбой аканинг болалик чоғлари ўтган асримизнинг йигирманчи йиллари, очарчилик вақтига тўғри келган. У қишлоқ мактабида 7-синфгача ўқиб, отаонасига ёрдам бериш мақсадида “111 Интернационал” жамоа хўжалиги даласига чиқиб меҳнат қилди. 1938 йил йигирма ёшга тўлганида ҳарбий хизматга чақирилди. Ўша йили Фин уруши бошлангач у 646-ўқчилар полкида ўқчи бўлиб жангларда иштирок этди. 1940 йилнинг 25 сентябрида захирага олиниб, оиласи бағрига соғ-омон қайтди. Жангларда тобланган йигит яна жамоа хўжалигидаги ишини давом эттирди. 1941 йилнинг 22 июнъ куни немис-фашист газандалари тўсатдан уруш оловини ёқди. Иккинчи жаҳон уруши бошланганлиги ҳақидаги совуқ хабарни Утелбой Байбосинов ҳам жамоа хўжалиги шийпонига ўрнатилган радиоузелда эшитди. Биринчи бўлиб кўнгиллилар жангга отланди. Кейинчалик ёши ҳарбий хизматга етганлар ҳамда катта ёшдагилар бирин-кетин фронтга кета бошлади. Шулар қаторида Утелбой ҳам туман Мудофаа ишлари бўлимига фронтга олиб кетишларини сўраб ариза берди. Ниҳоят, 1942 йилнинг 9 февралъ куни унинг аризаси қаноатлантирилиб ҳарбий хизматга чақирилди. У 320-артиллерия полкида Запорожье вилояти Лепатихин тумани Сарчеевка қишлоғи учун бўлган жангда мардлик намунасини кўрсатиб қўмондонлик томонидан “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланди. Утелбой Байбосинов хизмат қилаётган 320-артиллерия полк Дунай дарёсининг нариги қирғоғига мустаҳкам ўрнашиб олган фашист газандаларини тор-мор этиш учун қўмондонлик буйруғини олди. Тун ярмидан оққанда артиллериячи аскарлар қайиқлар ёрдамида Дунай дарёсини кечиб ўта бошлади. Аммо душман ҳам анойи эмас. Ёритгичлар ёрдамида дарё қирғоқларини мунтазам кузатиб турарди. Қайиқлар сувга туширилгач тиш-тирноғигача қуролланиб олган фашист босқинчилари пушка ва пулемётлардан ўқ ёғдиришарди. Артиллериячи ўқчи Утелбойнинг кўплаб жанговар дўстлари биринкетин мардларча ҳалок бўла бошлади. Чаққон ва чапдаст бўлган Утелбой душманнинг ўқ ёмғирларига қарамай, биринчилар қаторида дарёдан сузиб ўтишга муваффақ бўлди. Қолган аскарлар ҳам дарёдан беталофат ўтишлари учун душманнинг пушка ва пулемётлари овозини ўчириш керак эди. Жасур жангчи бир нечта граната улоқтириб фашистларнинг пушка ва пулемётларини яксон қилди. Сўнгра қўлидаги автомати билан кўплаб душманларни ер тишлатди. Аммо унинг ўзи ҳам ўша шиддатли жанг вақтида қорнидан оғир яраланди. Дунай дарёси қирғоқларида бўлган тенгсиз олишувда кўрсатган жасорати учун артиллериячи ўқчи Утелбой Байбосинов иккинчи маротаба қўмондонлик томонидан “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланди. Салкам бир ой госпиталда даволангач, у яна сафга қайтди. Қуролдош дўстлари билан Будапешт, Сенишфухервал, Мор, Зирез, Энъге, Залаэгерсег, Кестелъ, Солънок, Бендеры, Бичке, Сегел, Вебнром шаҳарларида бўлган тенгсиз жангларда ҳамда Свирь дарёсидан кечиб ўтишда мардлик ва қаҳрамонликлар кўрсатди. Ана шу жангларда кўрсатган жасоратлари учун унинг кўксида порлаб турган қўшалоқ “Қизил юлдуз” ордени қаторига “Шоншухрат” ордени ҳамда “Германия устидан қозонилган ғалаба учун”, “Будапештни олганлиги учун”, “Запорожьени олганлиги учун”, “Жасурлиги учун” медаллари ҳам қўшилди. Жасур жангчи 1946 йилнинг 12 июнъ куни оиласи бағрига соғомон қайтиб келди. Урушдан сўнг қадрдон жамоа хўжалигида ишини давом эттирди. Оила қуриб, турмуш ўртоғи билан уч ўғил ва беш қизни тарбиялаб вояга етказди. Иккинчи жаҳон уруши жангларида тобланган, тинч меҳнат йилларида халқ фаровонлиги, бахтсаодати, Ватанимиз қудрати йўлида виждонан хизмат қилган Утелбой Байбосинов ҳозир орамизда йўқ. Аммо унинг кўрсатган жасоратлари фарзандлари, невара, чевара ва эваралари тимсолида ҳамон барҳаётдир. Жилғалар, жилғалар. Улар доимо чўққидан пастлик томон интилади. Утелбой ака эса доимо ўзининг мазмунли умри давомида юксак чўққиларга интилиб яшади. Унинг кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари ҳали-ҳамон тилларда достон бўлиб, авлодданавлодга ўтиб келмоқда. Латиф МАНСУР, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. У мактабга борган йилларидаёқ кутубхонага кирганида мўъжизалар оламига киргандек ҳайратлар ичида яшади. Отаонаси ширинликлар учун берган пулига китоб сотиб олар, бир кунда ўқиб чиқиб сўнгра ўртоқларига ҳам улашар эди. Тақдир экан, Мадамин Абдуллаев ўсмирлигидан оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш ва ота-онасига рўзғор тебратишда ёрдам бериш учун катта шаҳарларга, олий ўқув юртларига ўқишга боролмади. Тумандаги ўрта махсус касб-ҳунар билим юртини тугатди. Табиатан тиришқоқлиги туфайли темирчилик ҳунаридан барака топди. Нориндаги энг яхши темирчи уста деган номга сазовор бўлди. Ҳунарманчилик соҳасида кўплаб ҳамкорлар орттирди. Чиройли иморатлар қурди, қариндошжигарларга ва маҳалладагиларга ҳамиша беминнат ёрдам қўлини чўзди. Юрагида ҳамиша кутубхона ташкил этишдек бир улуғ ниятни асраб яшади. Дастлаб уйи ёнидан очган кутубхонасини ўша пайтлардаги “қўшимча даромад — ўғринча даромад” деган ақида туфайли солиқ идорасидан келиб ёпиб кетишди. Мадамин Абдуллаевнинг “Кутубхонадан ҳеч қандай даромад кўрмайман, одамларга китобларни ўқиш учун бепул бераман”, — деган гапларига солиқчилар ишонишмади. Кутубхонани ёпмаса катта жаримага тортилишини сезган Мадамин Абдуллаев: “Майли, кутубхонани очирмасалар, китобларни маҳаллама-маҳалла аравага ортиб тарқатаман”, — деган эди. У китоб йиғишдан бир кун ҳам тўхтамади. Ниҳоят, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 3271-сонли Қарори Мадамин Абдуллаевнинг орзулари сари нурли йўл очди. У замонавий кутубхона очиш таклифини билдириб, туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Унинг мурожаатини Норин тумани мутасаддилари қўллаб-қувватлади. 2021 йил ҳунармандлиги учун ажратилган ернинг ярмига темирчилик устахонаси очди ва 5 нафар одамни иш билан таъминлади. Қолган МУАЗЗАМ КАРВОНИМ – ОНАМ ярмида кутубхона очиб қўлидаги 15 мингдан ортиқ китобни шу кутубхонага жойлади. 2022 йилда кутубхона тўлиқ ишга тушди. Кутубхоначиликдек нозик ишда, яъни китоблар картотекасини тузиш, аъзолик гувоҳномаларини тайёрлаш, китобларни сақлаш меъёрий ҳолатлари, тарқатиш ва ўқиб бўлган китобларни қайтиб олиб, бошқа китобхонга бериш каби масъулиятли юмушда турмуш ўртоғи Шоҳида опа ва қизи Садоқат Маҳмудовалар Мадамин акага яқиндан ёрдам берди. Биз билан суҳбатда Мадамин Абдуллаев ва унинг оиласи ушбу “Халқ кутубхонаси”нинг қурилишида яқиндан ёрдам берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовдан, Норин тумани ҳокими Жўрабек Ҳамидовдан ҳамда саховатли маҳалладошларидан миннатдор эканлигини айтиб ўтишди. Темирчи отанинг кутубхонасига атрофдаги 9 та мактабдан 3 мингдан ортиқ аъзо келиб, бепул китоб ўқийди. 2024 йилдан бошлаб унинг кутубхонасига яқин жойлашган мактабгача таълим муассасаларидан келган болажонлар “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси асосида тадбирлар ўтказмоқдалар. Бу эса болаларда гўдаклигидан китобга ва кутубхонага меҳр уйғотиши шубҳасиз. Шу кунларда Нориннинг “Марғизор” маҳалласида Мадамин ота очган “Халқ кутубхонаси”га борганлар бу ерга келган боғча болаларидан тортиб, нафақадаги нуронийларни кўриб диллари қувончга тўлади. Бу кутубхона Исҳоқхон Ибрат юртининг яна бир ибратли намунасидир. — Ёшларимиз ҳаёт йўлларида асло адашмасинлар, китобни севсинлар, билимли бўлсинлар, — дейди улуғ ниятли нуроний Мадамин ота. Зулфия МЎМИНОВА. ЕМИРЧИ ОТАНИНГ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УНИНГ ОРЗУЛАРИ САРИ НУРЛИ ЙЎЛ ОЧДИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ НОРИН ТУМАНИ “МАРҒИЗОР” МАҲАЛЛАСИДА ЯШОВЧИ ТЕМИРЧИ УСТА МАДАМИН АБДУЛЛАЕВ БОЛАЛИГИДАН КИТОБ — МУҚАДДАС ДЕГАН ТУШУНЧА БИЛАН ТАРБИЯ ТОПДИ. АСЛ ҲУНАРМАНДЛАР ОИЛАСИДА КАМОЛГА ЕТГАН МАДАМИН ОТА УЧУН ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ВА МАЪРИФАТ ОЛИЙ ИНСОНИЙ ҚАДРИЯТ ҲИСОБЛАНАДИ. ЖИЛҒАЛАР, ЖИЛҒАЛАР. ТОҒ БОШИДА ЙИҒИЛИБ, ПАСТЛИК ТОМОН ЙЎЛ ОЛАДИ. ТОҒУ ТОШЛАРДАН ЎТИБ НЕ-НЕ ТЎСИҚЛАРГА УРИЛАДИ. БАРИНИ ШИТОБ БИЛАН ЕНГИБ ЎТИБ, ОЛДИНГА ИНТИЛАДИ. РАҲМАТЛИ ВА ФИДОЙИ ИНСОН УТЕЛБОЙ АКА БАЙБОСИНОВНИНГ УМРИНИ ҲАМ ХУДДИ ШУ ЖИЛҒАЛАРГА ҚИЁСЛАГИМ КЕЛДИ. ЧУНКИ У ЎЗИНИНГ МАЗМУНЛИ УМРИ ДАВОМИДА ЎЗИДАН ЎЧМАС ИЗ ҚОЛДИРИБ КЕТДИ. ДУНАЙ ÛИРÜОÜИДАГИ ЖАСОРАТ Т КУТУБХОНАСИ
Тарих сарҳадлари НУРОНИЙ НУРОНИЙ “НУРОНИЙ” Ўзбекистон Нуронийларининг КОМИЛЛИК ХИЁБОНИ ижтимоий-оммабоп газетаси 24 апрель 2024 йил, чоршанба №16 (1216) 4 fb.com/Nuroniy Uz t.me/Nuroniy_Uz www.uznuroniy.uz nuroniyuz Ҳикматлар Хотира — уйғонса гўзалдир Навбатчи: Шаҳноза БАҲРОМЖОНОВА Мусаҳҳиҳ: Майсара НАЗАРОВА Дизайнер: Аҳрор МАЛИКОВ ГАЗЕТА 1999 ЙИЛНИНГ АВГУСТ ОЙИДАН ЧИҚА БОШЛАГАН. Газета “SHARQ” нашриёти-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Корхона манзили: “Буюк Турон” кўчаси, 41-уй Газета 2014 йил 26 августда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 0245 рақами билан рўйхатга олинган. Газета ҳафтанинг чоршанба куни чиқади. 1 2 3 4 5 6 ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ- ОММАБОП ГАЗЕТАСИ Электрон почта: [email protected] ISSN 2010-9342 Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин. МУАССИС: ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ Бош муҳаррир: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй. Газета таҳририят компьютер марказида терилди ва саҳифаланди. ТЕЛЕФОНЛАР: Бош муҳаррир: 71 232-08-80 Қабулхона 71 232-01-99 Таҳририятга келган хатлар доимий эътиборимизда бўлиб, улар муаллифларига қайтарилмайди. Адади – 2400. Газетанинг баҳоси келишилган нархда. Қоғоз бичими: А-2. Ҳажми: 2 босма табоқ Буюртма – Г 427 Босишга топшириш вақти 21.30. Топширилди 23.55. Бу — қизиқ! Соғлом овқатланиш Биласизми? ТАРИХДАГИ ЭНГ ҚИСҚА ЁЗИШМАЛАР 1862 ЙИЛДА ФРАНЦУЗ ЁЗУВЧИСИ ВИКТОР ГЮГО ВА УНИНГ НОШИРИ ЎРТАСИДА БЎЛИБ ЎТГАН. “Хўрланганлар” (“Les Miserables”) асари нашр этилганда Гюго таътилда эди. У китобхонлар янги асарини қандай қабул қилишганини билмоқчи бўлиб ноширига биттагина “?” белгисидан иборат телеграмма юборган. Ношир ҳам бунга жавобан фақатгина “!” белгиси ёзилган хабар жўнатиб, асарнинг катта муваффақиятга эришганини билдирган. ЧОР МИНОР Кўҳна Бухоронинг меъморий жавоҳирларидан бири Чор минор мадрасаси бўлиб, Лаби Ҳовузнинг ортида жойлашган. Мадраса Халифа Ниёзқули томонидан бунёд этилган. Унинг қурилган санаси мадраса пештоқидаги катобада 1807 йил деб кўрсатилган бўлса-да, архив ҳужжатларига қараганда, бино ХVII асрдаёқ мавжуд бўлган. Айтишларича, Халифа Ниёзқули ўз мадрасасини тўртта гўзал қизи шарафига тўрт минора билан зеб беришни буюрган. Дарвозахона қурилишидаги мураккаб ечим эса ҳинд меъморларининг қурилиш услубларига асосланган. Миноралари мавжуд бош бино, бу — масжид. У ўзининг ноодатий тузилишига қарамай, масжид учун лозим бўлган доимий безаклар ва барча қурилиш талабларига жавоб беради. У кундалик беш вақт намоз учун хизмат қилган. Гумбаз остидаги зал зикрхона вазифасини бажарган, шунингдек, унда сўфийлар ўзларининг анъанавий зикр маросимларини ўтказишган. Икки қаватли хонанинг биринчи қавати миёнсарой кўринишида бўлиб, изоралари тошлар билан қопланган, томи гумбазли, 2 қавати кутубхона, кутубхонанинг шифти пастак гумбазли бўлиб, содда муқарнаслар ҳалқаси билан тўлдирилган. Иккинчи қаватга минораларнинг биридаги зина орқали чиқилади. 1925 йил октябрда дастлаб, Модарихон ва Абдуллахон мадрасалари рус мактаби учун, Девонбеги мадрасаси меҳмонхона учун, Арк, Регистонлар эса бозор ва чойхоналарга ижарага берилган. Чор Минор мадрасаси ҳам 1940 йил Бухоро осориатиқалар қўмитаси томонидан йилига 942 сўм тўлаш шарти билан 5 йилга тикув цехига ижарага берилган. 1960 йилга келиб, оддий аҳоли яшаш жойи бўлиб қолган. Кейинчалик Чор Минор мадрасаси ҳукумат муҳофазасига олинган ва унда яшовчи оилаларга алоҳида уй берилган. Бугунги кунга келиб, Чор Минор кириш қисми миноралари, эски ҳовуз ва Мадраса қайта таъмирланиб, олдинги шаклига келтирилди. ФИКРЛАШГА ИНТИЛИНГ Кўп билишга эмас, кўп фикрлашга интилиш керак. Демокрит Ҳеч қачон бирор янги ишга қўл урмаган одамгина ҳеч қачон хато қилмаган бўлиши мумкин. Альберт Эйнштейн Ҳамма одамлар адашади, бироқ буюк одамларгина адашганини тан олади. Бернарле Бовье Фонтенель Жаҳл устида ҳеч нарсага қўл урма. Ахир, бўрон вақтида кемага чиққан аҳмоқ эмасми? Иоганн Гауг Тунда қуёш кўринмаяпти, деб кўз ёш тўксанг, осмондаги беҳисоб юлдузларни ҳам кўролмайсан. Рабиндранат Тагор Гўзал фикр яхши баён этилмаса, қимматини йўқотади, қайтариб айтилса, зерикиш уйғотади. Вольтер Дангасалик шунчалар имиллаб ҳаракат қиладики, камбағаллик унга тезда етиб олади. Бенжамин Франклин Дангасалик — бойликнинг қизи ва камбағалликнинг онасидир. Поль Декурсель Агар ошқозонда кислота даражаси паст бўлса, сут маҳсулотларини овқатдан кейин истеъмол қилган яхши. Гуручни нонушта ва тушликда истеъмол қилган маъқул. Гречкани эса ҳар доим ейиш мумкин. Олма ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилаш ва ҳазм қилишни тезлаштирадиган пектинларга бой маҳсулот бўлгани сабабли, асосий таомлар сирасида режалаштирилиши мақсадга мувофиқ. Бананни овқатдан кейин ейиш керак, у ҳазм қилишни яхшилаб, тўқлик ҳиссини беради. Гўшт чарчоқни бартараф этиш, ҳаракат самарадорлигини ошириш ва мушакларни тиклашга ёрдам берадиган кўплаб темир ва оқсилларни ўз ичига олади. ИККИ ÚАФТАГА ШАКАР ЕЙИШНИ ТÙХТАТИБ ÛÙЙСА НИМА БÙЛАДИ? Агар таомланиш тартибидан шакар истеъмоли тўхтатилса, янада энергияга тўласиз. Чунки шакарни кўп истеъмол қилиш эндорфин ва серотонин ишлаб чиқарилишини камайтиради, чарчоқни кучайтиради. Шакардан воз кечиш эса қон томирлари яллиғланиш хавфини камайтиради, диққатни жамлашни ва хотирани яхшилайди. Тери яллиғланишини камайтириб, юз рангини тозалайди. БИР КУНИ ФРАНЦИЯ ИМПЕРАТОРИ НАПОЛЕОН БОНАПАРТ СОҚЧИЛАРНИ ТЕКШИРИБ ЮРГАНИДА ПОСТДА НАВБАТЧИ БЎЛА ТУРИБ, ПИНАККА КЕТГАН ҚОРОВУЛНИ КЎРИБ ҚОЛАДИ. Уруш даврининг қонун-қоидаларига кўра, ўша қоровул дарҳол судга тортилиши ва отиб ташланиши керак эди, чунки ўз навбатчилиги пайтида ухлаб қолиб, сафдошларининг ҳаётини хавф остига қўйган аскарга ҳеч қачон раҳм-шафқат қилинмайди. Аммо Наполеон кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қарорга келган: у ухлаб ётган қоровулнинг қуролини олиб, ўзининг елкасига осган ва чарчаб ухлаб қолган аскар ўрнига ўзи навбатчилик қила бошлаган. Орадан бироз вақт ўтиб, навбати етган сержант қоровулнинг ухлаб ётганига, император эса постда ҳушёр турганига гувоҳ бўлган. Айтишларича, мазкур воқеадан хабар топган француз аскарлари шундан кейин қўрқмасдан жангга киришган ва мисли кўрилмаган жасоратлар кўрсатиб, император учун ўлимга ҳам тайёр бўлишган экан. Пойтахтимизда Ўзбекистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари совриндори, нафис ва бетакрор шеърияти билан қалбларга муҳрланган Ойдин Ҳожиева хотирасига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. ОЙДИН ҲОЖИЕВА ЁДИ Хотира анжуманига нуронийлар, фахрий ижодкорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик фаоллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, шеърият мухлислари таклиф этилди. Анжуман атоқли шоиранинг ҳаёти ва ибратли фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Шоиранинг бетакрор шеърияти, заҳматли фаолияти эсга олинди. Қуръон тиловат этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо адабиётнинг ҳар бир ихлосманди Ойдин Ҳожиева шеъриятига соғинч билан мурожаат этишини таъкидлади. — Ардоқли шоирамиз шеърларида адабиётга, улуғ сўзга, муқаддас Ватанга меҳр-муҳаббат тўлибтошгани диққатга сазовордир, — деди Минҳожиддин Мирзо. — Ҳассос шоирани эслашимиз баробарида қалбимизга баҳор, эзгуликлар, ўзи туғилиб ўсган диёрга меҳр, қаламга, адабиётга садоқат кириб боради. — Ойдин опа мамлакатимизнинг, халқимизнинг ардоқли шоираси эдилар, — деди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. — Опа шу миллатнинг фарзанди эканидан, ўзбеклигидан, игна билан қудуқ қазишдек машаққатли ижод йўлида обрў-эътибор топганларидан фахрланиб юрар эдилар. Улар Зулфия опамиз яратган улкан боғнинг бир кўркам вакиласи, юзлаб истеъдодларни катта ҳаёт йўлига олиб чиқишга елка тутган ижодкор эдилар. Ойдин опанинг ёди Ватандек катта оиланинг бағрида, ардоғида яшамоқда. Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим ака Ғафуров билан иковларини улкан чинорларга қиёслаш мумкин. Ватанга, ижодга, адабиётга, Иброҳим акага садоқатда Ойдин опа улкан ибрат намунаси бўлганлар. Ойдин опанинг исмидаги, қалбидаги нур адабиётимиздаги нур бўлиб яшамоқда. — Ойдин опа адабиётга, халқимизга катта меҳр ва садоқат билан, фидокорона хизмат қилган шоира эдилар, — деди атоқли шоира Шарифа Салимова. — Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашда, улар ижодини тарғиб этишда Ойдин опа ўрнак олса арзигулик фаолият кўрсатганлар. Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Бухоро (ҳозирги Навоий) вилоятининг Қизилтепа туманидаги Хожайи Бўстон қишлоғида туғилган. 1960-1965 йилларда ТошДУ — ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетида таҳсил олган. Ойдин опанинг илк шеърий китоби 1971 йилда “Шабнам” номи билан чоп этилган. Кейинчалик “Манзиллар” (1971), “Онам севган қўшиқ” (1972), “Орзу гули” (1974), “Тароват” (1976), “Достонлар” (1980), “Мушфиқ онажон”, “Хушхабар” (1983), “Чашмаларни излайман” (1986), “Тамал тоши” (1988), “Ишонч юлдузлари” (1989), “Кўзимнинг оқу қораси” (1996), “Паноҳим” (1998) каби асарлари нашр этилди. Ойдин Ҳожиева узоқ йиллар давомида мамлакатимиздаги бир қатор нашриётлар, адабий нашрларда самарали меҳнат қилган. “Гулхан”, “Саодат” каби журналларда бош муҳаррир сифатида фаолият юритган даврларида болалар адабиёти, таълимтарбия, ёшлар маърифати, хотинқизларнинг ижтимоий муаммоларини матбуотга дадил олиб чиқиш, уларни бартараф этишда муносиб ҳисса қўшган. Самарали ижод билан бирга, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга устозлик қилишда пешқадам ижодкорлардан бири эди. Истиқлол йилларида фидойи шоиранинг меҳнатлари юксак қадрланиб, “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. Хотира тадбирида самимий, камтарин, меҳнатсевар устоз ижодкорнинг ибратли ҳаёти, фаолияти, у билан боғлиқ ёрқин хотиралар ёдга олинди. Дарҳақиқат, устоз шоира Ойдин Ҳожиева онадек меҳрибон, мушфиқ, куюнчак устоз сифатида қалбимизда мангу яшамоқда. Назокат УСМОНОВА. ТАРИХДАГИ ЭНГ ÛИСÛА ЁЗИШМА ÛАЙСИ ТАОМНИ ÛАЧОН ЕГАН МАЪÛУЛ БИР КИШИ – ÚАММА УЧУН... Интернет манбалари асосида Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тайёрлади.