Keksalik gashti 2023/11-1249 11-12-сон 2023 йил гашти Кексалик
50 Keksalik gashti 2023/11-12 Осуда ҳаёту, тоза ҳавосан, Сенмасму отамнинг йўлин ёритган? Нажотсан, ижобат бўлган дуосан, Сенмасму онамнинг дардларин артган? Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Сен борсан, боғимга хазонлар кирмас, Сен бор, оғу солмас ҳеч ким ошимга. Ҳеч ким қамчи ушлаб теппамда турмас, Ҳеч ким тош ёғдирмас азиз бошимга. Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Бахтимга кафолат, файзу фароғат, Тинч ўтган ҳар куним неъматдир менга. Ҳар бобинг безамиш адлу адолат, Ҳар сатринг олтиндан қимматдир менга. Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Сен бор қанотимни ҳеч ким қайирмас, Сен бор жудо этмас саодатимдан. Сен борсан, ҳеч кимса мени айирмас, Диний эътиқодим, ибодатимдан. Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Халқлар бор, юртида ҳуқуқи паймол, Халқлар бор, бўғзида фарёди, доди. Менинг Конституциям — энг мукаммали, Менинг Конституциям — бахтлар китоби. Сен бор, синдиролмас бирорта нокас, Келинлар тебратган бешикларини. Сен бор, синдиролмас йиллар тўфони, Ҳазрати Хизрнинг эшикларини. Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Токи сен бордирсан, қайғу йўламас, Иқбол қушчалари — болаларимга. Сен борсан, нур ёғар абадул-абад, Бобом ёнбошлаган далаларимга. Менинг Конституциям — менинг бахтномам, Менинг саодатим, менинг аҳдномам. Сен борсан, бек бўлиб қолажакмиз биз. Дунёга кўрк бўлиб қолажакмиз биз, Улуғ миллат бўлиб қолажакмиз биз, Буюк давлат бўлиб қолажакмиз биз. Зулфия МЎМИНОВА 8 ДЕКАБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ МЕНИНГ БАХТНОМАМ
Keksalik gashti 2023/11-12 Keksalik gashti 2022/1 1 Ижтимоий-маърифийоммабоп журнал 2023 йил № 11-12 (69) 2017 йил 10 мартда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 0910-рақам билан рўйхатдан ўтган. Бош муҳаррир в.б.: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА Мусаҳҳиҳ: Майсара НАЗАРОВА Дизайнер: Аҳрор МАЛИКОВ Манзил: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй Телефон: 71-232-08-80. 71-232-01-99 © “Кексалик гашти” Муассис: Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллабқувватлаш “Нуроний” жамғармаси Журнал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган. “PRINT-MAKON” МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Тошкент шаҳри Учтепа тумани Чилонзор 25-мавзе, 47-уй, 45-хонадон. Офсет босма усулида чоп этилди. Бичими 60х84 1/8 Қоғоз ҳажми 4 босма табоқ. Нашриёт ҳисобида 4,2 босма табоқ. Адади: 500 нусха. Буюртма № 8 Чакана савдода эркин нархда. 2-бет 40-бет 6-бет ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА Ушбу сонда: ҲАЁТИЙ ТАЖРИБА, БИЛИМ ВА ДОНИШМАНДЛИК БАҲСИ 16-бет ОЙБЕК ДОМЛАНИНГ Кексалик 10-сон 2022 йил гашти 20-бет ЯХШИЛИК ҚОЛГАЙ... АДИБ, АЛЛОМА, АРБОБ! 34-бет 12-сон 2022 йил Кексалик гашти 3-4-сон 2023 йил БУ КУНЛАРГА ЕТМОÛ ÚАМ БАХТ Кексалик гашти Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Дўмбиробод маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи фаоли Тоҳир ака Каримов ва Муборак опа Каримова уч фарзанд — бир ўғил, икки қизни эл-юрт корига камарбаста қилиб вояга етказишган. Қизлари ўқитувчи, ўғли ўз касбининг устаси — иқтисодчи. — Ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказдик. Пенсия ёшига етиб, кексаликка қадам қўйдик. Шу кунларга етказганига шукур, — дейди Тоҳир ака Каримов. 3-4-сон 2023 йил БУ КУНЛАРГА ЕТМОÛ ÚАМ — БАХТ Кексалик гашти — Ўғил-қизларни тарбиялаб, вояга етказдик. Пенсия ёшига етиб, кексаликка қадам қўйдик. Шу кунларга етказганига шукур, — дейди Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Дўмбиробод маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи фаоли Тоҳир ака Каримов. Муборак опа Каримова билан уч фарзанд — бир ўғил, икки қизни эл-юрт корига камарбаста қилиб вояга етказган Тоҳир ака бугун невараларининг ҳам ютуқларини кўраётганидан мамнун. 3-4-сон 2023 йил Кексалик гашти “Хар кунингНавруз булсин!” УМР БЕЗАГИ 5-6-сон 2023 йил ШУКРОНАЛИК – МЕН — ШОИРМАН, МЕН — АБДУЛЛА ШЕР 45-бет ОМОНАТИ 11-12-сон 2023 йил гашти Кексалик ДЕТЕКТИВ
2 Keksalik gashti 2023/11-12 Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида: 1. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга; базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилсин. 2. 2023йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 340 000 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 372 000 сўм; ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 725 000 сўм; ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 800 000 сўм; меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 800 000 сўм; 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, ИШ ÚАÛИ, ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАÛАЛАР МИÛДОРИНИ ОШИРИШ Т¡ÜРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ 2 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-12 3 шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 527 000 сўм; белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 800 000 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўм; ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм; боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўмдан қўшилсин; боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 608 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин. 3. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин. 4. Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилсин. 5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларида қўшимча қувватларнинг яратилиши, ўқувчилар сони ҳамда бирламчи тиббиёт муассасалари сонининг ортиши натижасида қўшимча штат бирликлари киритилиши ҳисобига иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган қўшимча маблағларнинг Давлат бюджетидан ажратилишини таъминласин. 6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин; манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 7. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров белгилансин. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2023 йил 17 ноябрь. Keksalik gashti 2023/11-12 3
4 Keksalik gashti 2023/11-12 Эл-юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ҳаётнинг пасту баланд синовларида тобланиб, бугун кексалик гаштини сураётган отахону онахонларимизга муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юксак ҳурматэҳтиром кўрсатилмоқда. Бундай эътибор ва эъзоз нуронийларимизнинг ёшига ёш, ғайратига ғайрат қўшиб, уларни жамият ҳаётида янада фаолроқ бўлишга ундамоқда. Донишмандларимизнинг “Қариси бор уйнинг париси бор” деган пурмаъно ҳикмати моҳиятида ҳам ёши улуғ инсонларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром мужассамдир. Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган, маҳалла-кўй, элюртнинг маслаҳатгўйи бўлган нуронийларимиз ўзларига билдирилаётган ишонч, эъзоз ва эътиборга жавобан бугун бебаҳо ўгитлари билан ёшларга ҳаёт сабоғини бериб, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашмоқда. Худди шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида олиб борилаётган маънавиймаърифий ишлар бугунги кунда кенг жамоатчилик, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман ва вилоят ҳокимларининг ҳам диққатэътиборидаги муҳим масалага айлангани қувонарли. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг республика босқичи юқори савияда ташкил этилгани мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг яққол ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмас. Кўрик-танлов доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар, ҲУРМАТ ВА ЭЪЗОЗЛАР УЧУН ТАШАККУР! Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси. ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН БИРИ ҲИСОБЛАНАДИ. БУГУНГИ КУНДА ШУНДАЙ ҚАДИМИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, УДУМ ВА АНЪАНАЛАРИМИЗ ЯНГИЧА МАЗМУН КАСБ ЭТМОҚДА. Бир нуроний — ўн ёшга масъул
Keksalik gashti 2023/11-12 5 “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари ҳамда вакиллари, меҳнат фахрийлари қадим ва кўҳна Бухорога хос меҳмоннавозлик билан кутиб олинди. Биз сафар давомида вилоятда нуронийларга кўрсатилаётган чексиз ҳурмат-эътиборнинг, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбияси, ёш оилаларда аҳиллик ва тотувликни шакллантириш борасида катта тажриба мактаби яратганининг гувоҳи бўлдик. Бетакрор ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрининг қадимий обидалари, “Етти пир” мажмуаларини зиёрат қилиб, вилоятда эл-юрт фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишар эканмиз, Бухоро вилояти бугун Янги Ўзбекистонимиз бағрида гавҳардек сайқалланиб, тарих ва янги замон нафасини ўзида уйғунлаштириб бораётганига, жуда катта ютуқларни қўлга киритаётганига гувоҳ бўлдик. Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида инсон қадрини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида изчил амалга оширилаётган ислоҳотларни Бухоро вилоятида ҳаётга кенг татбиқ этилаётганида, албатта, бухоролик меҳнаткаш ҳамюртларимизнинг алоҳида хизматлари бор. Эътироф этиш керакки, Бухоро вилояти нуронийлари “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўриктанловининг республика босқичини ўтказишда ҳам, “Маҳаллаларда ижтимоиймаънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбияси ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда нуронийларнинг ўрни” номли республика семинарини ташкил этишда ҳам фаоллик кўрсатдилар. Уларнинг ҳар бир соҳада ибрат бўлаётгани, жамият ҳаётига дахлдорлик туйғуси билан яшаётгани, ғайрати ва фаоллиги барча нуронийларимизни янги режалар сари илҳомлантирди. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танлови доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган меҳмонларга кўрсатилган юксак эъзоз, ҳурматиззат учун, кўрик-танлов доирасидаги тадбирлар юксак ташкилотчилик салоҳияти билан ўтказилгани учун вилоят ҳокими Ботир Комилович Зариповга, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддиларига, “Нуроний” жамғармаси Бухоро вилояти бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени совриндори Самойиддин Ҳусеновга кўрик-танлов иштирокчилари, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари ва барча меҳмонлар номидан миннатдорчилик билдирамиз. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида олиб борилаётган бу йилги ишлар сарҳисоби ҳали тугамай туриб, нуронийларимизга яна ўн нафардан уюшмаган ва муаммоли ёшлар бириктирилди. Нуронийларимиз ўз олдига яна янги режаларни белгилаб олишди. Умид қиламизки, улар маҳаллаларда тинчликосойишталикни таъминлашда, жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда, ёшларни тўғри йўлга бошлаб, оилаларда аҳиллик ва тотувлик муҳитини яратишда янада кўпроқ ғайрат-шижоат кўрсатадилар.
6 Keksalik gashti 2023/11-12 Бир нуроний — ўн ёшга масъул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида нуронийлар жамият ҳаётига янада фаол жалб қилинмоқда. Маҳаллаларда ижтимоиймаънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида тотувлик ва аҳиллик муҳитини яратиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида жорий этилган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” лойиҳаси бугун барча маҳаллаларда ўзининг самарали натижасини бермоқда. ÚА¨ТИЙ ТАЖРИБА, БИЛИМ ВА ДОНИШМАНДЛИК БАÚСИ CЎНГГИ ЙИЛЛАРДА МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШИ УЛУҒЛАРГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ, КЕКСА АВЛОДНИ ҲАР ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, САЛОМАТЛИГИНИ ТИКЛАШ, БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШ, ЖАМИЯТИМИЗ ҲАЁТИДА ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА. НУРОНИЙЛАРНИНГ КЎП ЙИЛЛИК ТАЖРИБАЛАРИ, БИЛИМ ВА САЛОҲИЯТИНИ ЁШ АВЛОД КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА САФАРБАР ЭТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ОЛИЙ ҚАДРИЯТДИР.
Keksalik gashti 2023/11-12 7 (Давоми 8-саҳифада) Нуроний-мураббийларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўлимлари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу танловнинг маҳаллалар, шаҳар ва туманлар ҳамда вилоятлар босқичлари юқори уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. 7-8 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг сайёҳлик марказларидан бири, кўҳна ва боқий шаҳар — Бухородаги “Саҳид Зарафшон” мажмуасида бўлиб ўтган ва юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар босқичлари ғолиблари, фахрий меҳмонлар ва фаол нуронийларни жамлаган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг Республика босқичида чин маънода тажриба, юксак билим, донишмандларча ҳаёт сабоқлари ўртага чиқди. Иштиркочиларнинг ҳаммаси ҳам ғолиб бўлишга ҳақли эди. Кўрик-танлов ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Умрзоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор Холиджон Комилов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи Шерзод Олимов, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Бахтиёр Саидқосимов беллашувларни холис баҳолаб боришди. Ҳайъат кенгаши қарорига кўра, якунда айнан Наманган вилояти Уйчи тумани “Қумтепа” МФЙ фаол нуронийси Маъруфжон Йўлдошев жами шартлар бўйича 79 балл тўплаб, кўрик-танловнинг фахрли учинчи ўрнини эгаллаган бўлса, Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Истиқбол” МФЙ нуронийлар кенгаши раиси Гулнора Толибова кичик фарқ билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Ўзига хос маҳорат баҳси, назарий билим ва амалий кўникма намойишида маҳалладаги самарали фаолияти билан юқори эътирофга, жами 81 баллга эга бўлган Бухоро вилояти вакили, Қоровулбозор тумани “Тинчлик” МФЙ фаоли Матлуба Орипова кўриктанлов ғолиби бўлди. Шуни айтиш жоизки, кўриктанловда ҳар бир вилоят вакилларининг чиқишлари ўзига хос бўлди. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Қуёш” маҳалласи фаол нуронийси Ўктам Саидаҳмедов томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди ва у кўриктанловнинг “Энг фидойи нуроний” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманай тумани “Моншақли” маҳалласи фаол нуронийси Калбай Наурузов “Энг жонкуяр нуроний”, Андижон вилояти Андижон тумани “Гулистон” маҳалласи фаол нуронийси Сайдулло Ортиқов “Энг ташаббускор нуроний”, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Янгиҳаёт” маҳалласи фаол нуронийси Имомқул Бердиев “Энг зукко нуроний”, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Алишер Навоий” маҳалласи фаол нуронийси Содиқ Исломов “Энг талабчан нуроний”, Навоий вилояти Кармана тумани “Дўрмон” маҳалласи фаол нуронийси Гулнора Жабборова “Энг маданиятли нуроний”, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри “Миёнқол” маҳалласи фаол нуронийси Баҳриддин Шомаматов “Ёшларга энг меҳрибон нуроний”, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Гулистон” маҳалласи фаоли Малик Ахмедов “Энг ватанпарвар нуроний”, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Сурхон соҳили” маҳалласи вакили Салтанат Юсупова “Энг яхши китобхон нуроний”, Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Гулистон” маҳалласи фаол нуронийси Тоҳиржон Оринбоев “Энг мулоҳазали нуроний” Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Шеробод” маҳалласи вакили Атабой Шарипов “Энг билимдон нуроний” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар. “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари диплом, ташаккурнома, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Бухорога йиғилган меҳнат фахрийлари, кўрик-танлов иштирокчилари ва уларни қўллаб-қувватлаб турган ҳамкасб маслакдошлари шарафига тантаналар саройида тўкин дастурхон ёзилиб, бухоролик санъат усталари ва хушовоз хонандалар томонидан концерт дастури намойиш қилинди.
8 Keksalik gashti 2023/11-12 БУХОРОЛИК НУРОНИЙЛАР ҲАР ЖАБҲАДА ФАОЛ “БИР НУРОНИЙ — ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИКТАНЛОВИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ТАДБИРЛАРИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН “МАҲАЛЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙМАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА НУРОНИЙЛАРНИНГ ЎРНИ” МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ. “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев ва унинг ўринбосарлари Шароф Убайдуллаев, Шуҳрат Усмонов, жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, “Бувижонлар мактаби”, “Кексалар маслаҳати гуруҳи”, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” фаоллари иштирок этган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбияси ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқарувининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари, ютуқ ва муаммолари муҳокама қилинди. Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Бухоро вилояти бўлими раиси Самойиддин Ҳусенов давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида тарбиявий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда кекса авлод вакилларининг фаоллигини кучайтириш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда вилоятда олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида маъруза қилди. Бухоро вилоятида айни пайтда 212343 нафар кекса авлод вакиллари истиқомат қилмоқда. Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, уйда ётиб қолган, якка-ёлғиз кексаларнинг 1045 нафарига реабилитация воситалари етказиб берилган, 339 нафари саломатлигини тиклаш учун санаторийларга юборилган, 495 нафар хонадонда ҳашарлар уюштирилган, 96 минг нафари дори-дармонлар, 1045 нафари озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. 60, 65, 70 ва ундан ортиқ йиллар бирга яшаб, қўша қариш саодатига эришган 119 нафар пиру бадавлат оиланинг юбилейлари ўтказилган. Юбилейларда нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ва ёшлар иштирок этиб, қўша қариш саодатига эришган отахон ва онахонларнинг ҳаётидан ўзларига ибрат, сабоқ олишган. Шунингдек, вилоятнинг барча туман ва маҳаллаларида “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”, “Бувижонлар мактаби” гуруҳлари фаолияти ҳам самарали йўлга қўйилган. “Маҳалламиз спортчи нуронийлари ва ёшлари” номи остида шахмат-шашка, стол тенниси ва спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкил этилаётгани кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар ўртасида ўзига хос самимий мулоқотлар шаклланишида катта аҳамият касб этмоқда ва бу, ўз навбатида, ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ролини янада мустаҳкамламоқда. Вилоят умумтаълим Бир нуроний — ўн ёшга масъул
Keksalik gashti 2023/11-12 9 мактаблари билан “Икки тил ва бир касб” тамойилини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, ёшларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши учун шароитлар яратилмоқда. Вилоятда “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи томонидан нуронийларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатлари, Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши, аҳолининг ижтимоий соҳадаги муаммолари, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармон нархларининг сунъий оширилиши ҳамда мактаблардаги ўқувчилар давомати, тадбиркорлик фаолияти, бандлик, томорқадан фойдаланиш ва бошқа йўналишлардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими тизими муассасаларида “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида олиб борилаётган ишларнинг сифати ва самарадорлиги устидан жамоатчилик назорати ўрнатилган. Семинар дастури доирасида вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан ва Когон туманларида бўлиб, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишган меҳмонлар маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбияси ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда уларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар. Семинар доирасида меҳмонлар вилоятдаги “Етти пир” мажмуаларини зиёрат қилишди ва “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими билан ҳаморликда иш олиб бораётган Ғиждувон туманидаги 8-мактабда бўлиб, ўқувчи-ёшларга хорижий тилларни ўрганиш ва касбҳунарлар эгаллаш борасида яратилган шароитлар билан танишдилар. Мазкур мактабда “Икки тил ва бир касб” тамойли асосида ҳунар ва хорижий тилларни ўрганаётган ўқувчилар “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда яратган шароитларидан мамнун эканликларини билдирдилар. Бухоро туманидаги “Бухоро Варнет” корхонасида гидропоника усулида яратилган ёпиқ ботаника боғи меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Хулоса қилиб айтганда, “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танлови доирасида ўтказилган тадбирлар иштирокчилар учун ўзаро тажриба алмашиш майдонига ҳам айланди. Ушбу кўриктанловда олинган малака ва тажрибалар нуронийларнинг кейинги иш фаолиятида асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Ҳамрохон МУСУРМОНОВА.
10 Keksalik gashti 2023/11-12 КЕКСАСИ БОР ЭЛНИНГ — ЭРТАСИ БОР Жўра АҲМЕДҚУЛОВ, “Дўстлик” ордени соҳиби, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар кенгаши депутати, Нурафшон шаҳар “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92-сонли Қарори биз, нуронийлар зиммасига янада улуғвор вазифаларни қўйди. “Муқимий” маҳалласида нуронийлар иштирокида профилактик ҳисобда турган ёшлар соғлом ҳаётга қайтарилиб, ажрим ёқасида турган 18 та оилалар яраштирилишига эришилди. Фаолиятим даврида юрак пороги билан оғриган болани операция қилиш ва унинг даволаниши учун вилоят раҳбарига қилган мурожаатим қаноатлантирилиб, боланинг операцияси учун маблағ ажратилди. Ҳозир болани соғ-саломат юрганини кўриб, кўнглим яйрайди. “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” ҳамда “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари билан ёшларни тўғри йўлга бошлаш, уларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган аниқ дастур ишлаб чиқилган бўлиб, “Нуроний — ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида ҳам ибратли ишлар амалга ошириляпти. Бир нафардан “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга бириктирилган. Айниқса, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари томонидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилганлиги нур устига нур бўлди. Негаки, нуронийлар ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлардан воқиф бўлади. Хусусан, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида аҳамият берилмоқда. Жамоатчилик назорати аъзолари эса бу каби ишларнинг сифат ва самадорлигига масъул эканликларини қалбан ҳис этишади. Зеро, кексаси бор элнинг — эртаси бўлади. БУХОРОДА “НУРОНИЙЛАР ҚУРУЛТОЙИ” Абдуқаҳҳор ТЎЛАГАНОВ, техника фанлари номзоди, доцент. “Дўстлик” ордени соҳиби. Тошкент шаҳар “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” фаоли. Эллик йиллик меҳнат фаолиятимни, асосан, ёшларга илм бериш билан ўтказдим. 42 йил олийгоҳда талабаларга сабоқ бердим. Саксон ёшни қоралаган бўлсам-да, ҳамон ёшлар тарбияси билан машғулман. Меҳнат фаолиятимни Тошкент давлат транспорт университетида давом эттириш билан бирга, Олмазор тумани ҳудудидаги 16-мактаб Бир нуроний — ўн ёшга масъул
Keksalik gashti 2023/11-1211 ҳамда “Гулзор” маҳалласидаги ўн нафар ёшга масъулман. Белгиланган аниқ муддатларда мактабда бўлиб, ўқувчиларнинг таълимтарбияси, дарсларни ўзлаштиришлари билан қизиқаман. Мактаб — маҳалла — оила тизимида иш олиб бораётганлигим ёшлар тарбиясида катта аҳамиятга эга эканлигини иш тажрибамда кўряпман. “Гулзор”да 4000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Фаолиятимни маҳаладаги “еттилик” ҳамкорлиги асосида ташкил этганман. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда кексаларнинг ҳам ўз ўринлари бўлиши керак. Давлатимиз раҳбарининг асосий мақсади нуроний-кексаларнинг қадрини ошириш билан бирга, келажак авлодни тарбиялашда нуронийлар тажрибасидан оқилона фойдаланишдан иборат. Бир сўз билан айтганда, Бухорода ўтказилган тадбирни республикамиз нуронийлари учун чин маънода “Нуронийлар қурултойи”га айланди, десак, муболаға бўлмайди. Ўзаро маслаҳатлашиб, бир-биримиз билан тажриба алмашдик. Семинарда болалар тарбиясига ўрнак бўлиш кераклиги ҳақидаги вазифалар белгилаб олинди. Энг асосийси, биз, нуронийлар келажак авлод учун масъул эканлигимизни янада чуқурроқ ҳис этдик. КЎРИК-ТАНЛОВ ҲАҚИҚИЙ ТАЖРИБА МАКТАБИ БЎЛДИ Саид ОҚҚИЕВ, “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби, Бухоро вилояти “Нуроний” жамғармаси Олот туман бўлими раиси, Бухоро вилоят кенгаши депутати. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишладим. 1998-2003 йилларда Олот тумани ҳокими вазифасида ишлаган давримда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилиш ва ғояларини рўёбга чиқариш учун бор имкониятдан самарали фойдаландим. Ҳозир 77 ёшда бўлсам-да, қалбимда ёшларга хос ғайрат-шижоат жўш уриб турибди. Қилган меҳнатларим давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, орден ва медалларга сазовор бўлдим. Тумандаги 38 та маҳаллада 103 минг нафардан ортиқ аҳоли бўлиб, 11200 нафарини нуронийлар ташкил этади. 2020 йилда Президентимиз қўлларидан “Эл-юрт ҳурмати” орденини олар эканман, бундан кейинги умримни ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг ўсиб-унишларига бағишлаб, Янги Ўзбекистон келажаги учун салоҳиятли, билимли ва зукко кадрларни тарбиялаш ишига ҳисса қўшишга ваъда бердим. Мамлакатимизда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ёшларнинг ҳиссаси жуда катта бўляпти. “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳузуридаги “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзоларининг ҳар бирига ёшларни тарбиялашдек масъулиятли вазифалар юкланган. Бугунги кунда Пардақул Йўллиев. Нарзулло Неъматов, Асқар Чориев, “Бувижонлар мактаби” раҳбари Муборак Қаландаровалар ўзларига бириктирилган ёшлар билан иш олиб боряптилар. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳожимурод Бектошев, 100 ёшни қаршилаган Янгибой ота Нуриллаевлар иштирокида ёшлар билан ўтказиладиган “Уч авлод учрашувлари” ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Суҳбатни “Нуроний” мухбири Шавкат СУЛТОНОВ ёзиб олди. БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, БУХОРОДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРНИ РЕСПУБЛИКАМИЗ НУРОНИЙЛАРИ УЧУН ЧИН МАЪНОДА “НУРОНИЙЛАР ҚУРУЛТОЙИ”ГА АЙЛАНДИ, ДЕСАК, МУБОЛАҒА БЎЛМАЙДИ. ЎЗАРО МАСЛАҲАТЛАШИБ, БИР-БИРИМИЗ БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШДИК.
12 Keksalik gashti 2023/11-12 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! Яшнагай то абад илму фан, ижод, Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон! Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, Оламни маҳлиё айлаган диёр! Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган. Абдулла Орипов шеъри, Мутал Бурҳонов мусиқаси. Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! Истиқлол машъали, тинчлик посбони, Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод! Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон, Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, Оламни маҳлиё айлаган диёр! Ùзбекистон Республикаси Давлат мадúияси 12 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1213 Дўстим, агар юрсанг юртдан йироқларда, Сайр қилсанг салқин, сокин қирғоқларда, Яшасанг ҳам Римда, Чинда, қаёқларда, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Аскар бўлиб сарҳадларда юрганингда, Тунлар бедор киприк қоқмай турганингда, Юрт ишқида ёниб хаёл сурганингда, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Чўпон бўлиб дала-даштда қўй боқсанг ҳам, Ўтчи бўлиб ўтхонада ўт ёқсанг ҳам, Шоир каби илҳом келса, шеър ёзсанг ҳам, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Ота бўлиб ўғлинг бошин силаганда, Дуо қилиб қизинг бахтин тилаганда, Ҳофизлардай жўшиб қўшиқ куйлаганда, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Ўз элингга, ўз халқингга меҳринг бериб, Меҳнат қилсанг тақдирдаги ризқинг териб, Юрт байроғи ҳилпираса қаддинг кериб, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Агарки, сен олимдирсан, улуғ Ҳаким, Муаллимсан, мударриссан ёхуд ҳоким, Бўлсанг ҳамки, башоратчи — бир мунажжим, Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Дўстим, қайда яшасанг ҳам соғ-омон бўл! Туғишганинг, туққанингга меҳрибон бўл! Киндик қонинг томган юртга фидо жон бўл! Ватан мадҳи янграб турсин юракларда! Бекмурод УСМОНОВ. УСТОЗГА ЭҲТИРОМДАН УЛУҒ НИМА БОР... Абдулла Ориповнинг кенжа қизи Рухсора Орипова хотиралайди: — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф бизнинг оиламиз аъзосидай эди, у киши акамиздай бўлиб қолганди. Оилавий борди-келди қилар эдик. Муҳаммад аканинг қизлари Нозима ва Мадиналар билан бирга ўйнаб, улғайдик. Чамаси, 1998 йиллар, Қорақалпоғистоннинг Эллиққалъа туманига Муҳаммад Юсуф мени ва қизи Нозимани бирга олиб кетганини эслайман. Отам билан онам икки кун ўтиб ортимиздан келадиган бўлишди. Шунда бир даврада Муҳаммад ака: “Ўзбекистон мадҳиясига танлов эълон қилинди, шоирлар шеърларини тахаллус билан топширди. Чўнтагимга шеъримни солиб, мен ҳам бордим, ўша ерда устоз Абдулла ака шеър берган-бермаганлигини секин суриштирдим. Топширганликларини эшитиб, ҳеч кимга сездирмай чўнтагимдаги шеъримни ғижимлаб ташлаб юбордим”, деган эдилар. Бу воқеани эшитиб, жуда таъсирландим. Муҳаммад Юсуфни устозига бўлган меҳри ва садоқатидан қалбим жумбушга келиб, меҳрим яна ҳам товланиб кетганди ўшанда. Ш.Баҳромжонова тайёрлади. ТУНЛАР ТОНГЛАРГА УЛАНГАН... икки буюк инсон меҳнати Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари совриндори Мутал Бурҳонов ҳамкорлигидаги ижод маҳсули эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бироқ улар бу масъулиятли вазифани адо этишда тунларни тонгга улаб меҳнат қилганини ҳамма ҳам билавермаса керак... Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Орипова хотираларидан: — “Мадҳия матнининг дунёга келишида икки буюк инсон: бастакор ва шоирнинг тонг отгунча тер тўкиб, меҳнат қилганига гувоҳ бўлганман. Мутал Бурҳонов менга: “Келинжон, агар менинг мана шу мусиқам танловдан ўтса, ўлсам армоним йўқ эди, деганини эслайман. Биласизми, менга нимаси нашъа қилади? Ҳатто душманим ҳам қўлини кўксига қўйиб, ўрнидан туради-да”, — деган эдилар ўшанда Мутал ака ҳазиломуз оҳангда, сўнг у киши мириқиб кулганлари ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради. Keksalik gashti 2023/11-1213
14 Keksalik gashti 2023/11-12 Мазкур соҳа ривожланишида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва бошқа шаҳарларда мавжуд илмий мактабларни яратган ва у ерда илмий тадқиқот ишларини олиб борадиган мутахассис олимлар етишиб чиқишига салмоқли ҳисса қўшган, таниқли физик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, улуғ устоз профессор Ғиёс Умаровнинг хизмати беқиёсдир. Физик олим Ғиёс Умаров 1921 йилнинг 25 декабрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 1943 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг физика-математика факультетини тамомлаган. Ўзбекистонда гелиотехника фанининг асосчиларидан бири. Академик Ғиёс Умаров Ўзбекистонда ядро физикаси йўналиши бўйича биринчилардан бўлиб фан номзоди даражасини олган олим ҳисобланади. У 1949 йилда Москва давлат университетида академик И.В.Курчатов раҳбарлигида “Бета парчаланишда кичик энергиялар соҳасида тадқиқотлар” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ғиёс Умаров 1963 йилдан бошлаб бутун эътибори ва илмий салоҳиятини гелиотехника соҳасига қаратди. Бунинг натижаси ўлароқ, Физика-техника институти қошида гелиотехника бўлимини ташкил этди. 1968 йил “Қаттиқ ва плёнкали қайтарувчи юзалар асосида қуёш энергетикаси концентраторларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш” мавзусида техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ишини ҳимоя қилди. Академик 1965 йилдан бошлаб нашр қилинаётган ва Америка ИНТИЛИБ ЯШАГАН ОЛИМ ÛУЁШГА ЕР ЮЗИДАГИ БАРЧА ЭНЕРГИЯЛАРНИНГ МАНБАИ ҚУЁШ БЎЛИБ, УНДАН САНОАТДА, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА, ИНСОНИЯТНИНГ КУНДАЛИК ТУРМУШ ТАРЗИДА КЕНГ ФОЙДАЛАНИЛАДИ. ҚУЁШГА ИНТИЛИБ, УНИНГ ЭНЕРГИЯСИДАН ЗИЁ ТАРҚАТА ОЛГАН, ҚУЁШ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЯРАТИШ, УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ИМКОН БЕРАДИГАН НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАР БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАН ЙИРИК СОҲА — ГЕЛИОТЕХНИКА ҲИСОБЛАНАДИ. Илм-фан сарҳадлари
Keksalik gashti 2023/11-1215 Қўшма Штатларида инглиз тилига таржима қилиниб, кўплаб мамлакатларда тарқатилаётган “Гелиотехника” журналига асос солди. 1981-1987 йиллар давомида Ғиёс Умаров ғояси, саъй-ҳаракати ва бевосита иштирокида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жаҳонга тенги йўқ, қуввати 1000 кВт бўлган “Катта қуёш печи” қурилиб ишга туширилди. Олим қуёш энергиясидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратар эди. Унинг раҳбарлигида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуёш қурилмаларида қуритиш, пахта ва бошқа экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва эрта пишиб етилиши учун уларнинг уруғларини импульсли нурлантириш ишлари олиб борилди. Олим яратган илмий мактаб вакиллари — унинг шогирдлари бутун республика бўйлаб қуёш энергиясидан фойдаланиш масалалари устида кенг кўламдаги ишларни олиб боришди. Жумладан, турар жой ва умумжамоа биноларида, иншоотларда иссиқ сув ва иссиқлик тизимида қуёш энергиясидан фойдаланишда катта натижаларга эришдилар. Қуёш музлатгичлари ва шўр сувни чучуклаштирувчи мослама, Стирлинг двигателларида қуёш энергиясини механик энергияга термодинамик усулда ўзгартириш бўйича ускуналар, космонавтика соҳаси учун керакли бўлган гелиоконцентраторлар конструкциялар ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Ғиёс Умаров (1921-1988) Г.Лёф, Ф.Тромб ва В.А.Баумлар сингари дунёнинг таниқли гелиофизик олимлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаган. Ғиёс Умаровнинг бевосита раҳбарлигида 54 та докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Устоз олим 4 дан зиёд монография, 6 та илмий-оммабоп асарлар муаллифи бўлиб, 250 дан ортиқ илмий мақолаларини нашр эттирган, 31 та муаллифлик гувоҳномаларига эга бўлган. Паркент тумани “Қуёш” маҳалласидаги кўчалардан бирига физик олим Ғиёс Умаров номининг берилиши ва дунёга машҳур “Катта қуёш печи”га бориладиган йўл ёқасида олимнинг бюсти ўрнатилиб, обод хиёбон ташкил этилгани устозга эҳтиром ва эъзоз намунасидир. Устоз Ғиёс Умаров “яшил энергетика”га эътибор қаратиб, келажакдаги кутиладиган муаммоларни кўра олган ва қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида улкан ишларни амалга оширган. Бугунги кунга келиб жаҳонда мазкур соҳага қизиқишнинг юксак даражага кўтарилганлиги барчага маълум. Ғиёс Умаров бошлаган ва режалаштирган ишларини бугунги кунда мамлакатимиз илмий марказлари ва олий ўқув юртларида, айниқса, Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” ИИЧБ физика-техника, материалшунослик, энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий тадқиқот институтларида ёш, иқтидорли илмий ходимлар давом эттирмоқдалар. Ғиёс Умаров номи мамлакатимизда тез суратларда ривожланиб бораётган гелиотехника фани ва техникасининг рамзига айланиб бораверади. Ғиёс Умаров шахсига берилган эътибор мамлакатимизда инсонни қадрлаш борасида олиб борилаётган доно сиёсатнинг мевасидир. Академик яратган илмий мерос келажак авлод илмий ишларида дастуриламал бўлиб, устознинг пок руҳи шогирдлар қалбида қуёш мисоли порлаб, барҳаёт сақланади ва, албатта, илм зиёсини таратиб, юрт равнақи ва фан ривожига беминнат хизмат қилади. Зувур ТОИРОВ, техника фанлари номзоди, “Меҳнат шуҳрати” соҳиби. 1981-1987 ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ҒИЁС УМАРОВ ҒОЯСИ, САЪЙ-ҲАРАКАТИ ВА БЕВОСИТА ИШТИРОКИДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ПАРКЕНТ ТУМАНИДА ЖАҲОНГА ТЕНГИ ЙЎҚ, ҚУВВАТИ 1000 КВТ БЎЛГАН “КАТТА ҚУЁШ ПЕЧИ” ҚУРИЛИБ ИШГА ТУШИРИЛДИ.
16 Keksalik gashti 2023/11-12 ОЙБЕК ДОМЛАНИНГ КЕНЖАЛАРИ СУЮН БИЛАН МЕНИ АНВАР ЭШОН ТАНИШТИРГАН ЭДИЛАР. Ўшанда 1980 йил эди. Мен Ёзувчилар уюшмасининг йўлланмаси билан Пицундаги ижодий уйига келган эдим. Қора денгизни биринчи бор кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаганман. Денгиз соҳили кўринмас, узоқ уфқларга туташиб кетган, тўлқинлар чайқалиб, пойимдаги қумларни шовуллатиб оқизарди. Соҳилдан нариларда эса, делфинлар ўйнаб-ўйнаб, кўкка сапчир, сузиб, ажиб томошалар кўрсатар эди. Анвар ака ҳам ижод уйига оилалари — аёллари, ўғиллари, қизлари билан келган экан. Мени кўриб, шодликлари ташқари чиқиб, парвозлади. — Эй, Абдулҳай, бормисан? — дедилар қучоқ очиб. Узоқ кўришмаган эски қадрдонлардек кўришдик. Билмадим, менга шундай туюлди. Бегона жойда қадрдонинг билан кўришиб қолсанг, кўзларинг ёниб, яйраб кетар экансан. Салом-аликдан кейин: — Анвар ака, сизни кўриб, мен ҳам хурсанд бўлдим, хайрият, ёлғиз эмас эканмиз, — дедим. — Суюн ҳам шу ерда. — Суюн? — Ҳа, Суюн. Ойбек домланинг кенжа ўғиллари. — Шундайми? Домланинг ўғиллари ҳам шу ердами? Зўр-ку? Қанилар? — Ҳозир пляжда, кўринмаяпти. Ойбек домланинг кенжалари Суюннинг номини эшитиб, отамнинг ҳикоялари ёдимга тушди. Дадам қишни яхши кўрардилар. Олди очиқ айвонда тўнга ўралиб ўтиришни, Навоий, Фузулий, Машраб, Бобур, Фурқат ғазалларини ўқишни хуш кўрардилар. Кейин ўйласам қиш келиши билан деҳқончилик ишларидан анча тиниб, ўзлари севган машғулотлари билан банд бўлар эканлар. Ойим раҳматли: — Ичкари уйга киринг, айвоннинг олди очиқ — десалар, — Шу ер яхши, танча бор — дердилар жиддий. Танча устида фақат китоблар бўлиб, нон, майиз бўлмасди. Дадам ғазал ўқисалар, мен ҳам рўпараларига — танча ичига кириб кетгудек бўлиб, ўтириб тинглардим. Баъзан уйқу элитса, ҳовлига тушиб, юзкўзларимни оппоқ қорга ишқалаб келардим, яна ғазал эшитардим. Менга Машраб, Бобур ғазаллари ёқарди. — Машрабдан ўқиб беринг, Бобурдан ўқиб беринг, — дердим. Дадам ҳам эринмасдилар. Менга ёд бўлиб кетган ғазалларни қайта-қайта ўқирдилар. Ғазаллардаги баъзи сўз, ибораларга тушунмасам, сўрардим. Дадам аввал ўзлари англаганча сўзлар маъносини тўлиқ тушунтирардилар. Кейин китоб ортидаги луғатга қарардилар. Унга ҳам қониқмасалар, ичкари хонага кириб, китоб жавонини очардилар. Варақлаб, ўша сўз бетини очиб, ўқиб берардилар. Ҳозир ҳам ўша пайтларни қўмсайман. Дадам Ойбек домланинг шеърларини ҳам деярли ёд билардилар. Айниқса, “Наъматак” шеърини. Хўжакентдан дала ҳовли олганимдан кейин ён атрофдаги тепаликларга, арчазор тоғларга чиқиб, наъматакни ахтарибман. Қояларга тирмашиб қолганини кўргандай бўлдим. Кейин ўзим ҳам Ойбек домла шеърига бағишлаб “Наъматак” шеърини ёздим. Ҳайриддин Салоҳ ҳам, Дадахон Нурий ҳам Ойбек домла ҳақида кўп гапирардилар, хотираларини ҳикоя қилиб берардилар. Фин уруши бошланганида дадам армия сафига чақирилган эканлар. Иккинчи жаҳон уруши бошланганида отрядлари Ота ҳақида сўз ЙБЕК ДОМЛАНИНГ ОМОНАТИ 16 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1217 (Давоми 18-саҳифада) билан Москвага йўллашади. Москвада даҳшатли уруш кетаётганида — 1942 йили октябрь ойларида бир гуруҳ санъаткорлар билан Ойбек домла ҳам фронтга борадилар. Буни эшитиб қолган дадам, командирдан рухсат олиб, Ойбек домлани қидириб борадилар. Уруш оловлари ёниб, ўқлар ёғилиб турганида, учрашув жойига етиб келадилар. Йиғилиш тугаб, жангчилар адибсанъаткорларни ўраб олганида, дадам ҳам Ойбек домла ёнига бориб кўришадилар. Дадам Ойбек домла асарларини — “Қутлуғ қонни”, шеър-достонларини яхши билардилар. Ойбек домла дадамни етаклаб, бир четга ўтадилар. Бир соатлар чамаси, холи суҳбатлашадилар. Хайрлашар пайтда Ойбек домла қўлларидаги соатни ечиб, дадамга узатадилар. — Олинг. — Йўқ, — дейдилар дадам, — бу ерда соат керакмас. — Олинг. Сизга омонат. Тошкентга қайтганингизда менга қайтариб берасиз, — дейдилар Ойбек домла. Дадам Ойбек домла асарларини — “Қутлуғ қонни”, шеърдостонларини яхши билардилар. Ойбек домла дадамни етаклаб, бир четга ўтадилар. Бир соатлар чамаси, холи суҳбатлашадилар. Хайрлашар пайтда Ойбек домла қўлларидаги соатни ечиб, дадамга узатадилар. Дадам кўкракдан яраланиб, аввал Куйбишевга, кейин эса Тошкентга қайтиб, госпиталда даволанадилар. Зокиржон ота
18 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 17-саҳифада) Ҳикоя Бу орада, 1943 йил охирларида — яралари битар-битмас Чирчиққа — завод қурилишига юборишади. Чирчиқ қурилишида ишлаб юрган пайтларида кимдир кислотали идишни йўл устига қўйиб қўйган экан. Шошиб юрган дадам, чарм этиклари билан уни кўрмай, туртиб юборадилар. Шиша идиш тошга тегиб чил-чил бўлади. Кислота дадам этигидан ўтиб, эритади, оёққа ҳам ўтади. Бир пастда терини ҳам куйдириб, яллиғлантиради. Аввал Чирчиқда тозалатиб, боғлатиб, кейин Тошкент шифохоналаридан бирига жўнатишади. Дадам урушдан Тошкентга қайтганларидан сўнг Ойбек домланинг омонати — қўл соатини уй тўридаги жавонга қўйиб қўйган эдилар. Бир неча марта бориб келай деб отланганларида иш билан овора бўлиб, боролмагандилар. Ўтган асрнинг 52-йиллари бўлса керак, қайта босилган “Навоий” романини олиб, мени етаклаб, Уста Ширин кўчасидаги Ойбек домланинг уйига борадилар. Эшикни Зарифа опа очадилар. Остонада шойи шим, енги калта шойи кўйлак кийган, бошяланг навқирон, ўрта ёшлардаги йигитни кўриб, — Келинг, — дейдилар — Домлани кўргани келувдим, — дейдилар ийманиб. — Уйдалар, киринг, — дейдилар опа самимий. — Бўш бўлсалар кирай, — дейдилар дадам. — Кириб, ҳовлидаги стулда ўтириб туринг. Танаффусга чиқиб қоладилар. Дадам ҳовлига кириб, ёғоч сўри олдидаги курсига ўтирадилар. Ҳовлининг бир четида машина ўйинчоғини ўйнаб ўтирган ёш болага кўзлари тушади. Бу домланинг кичик ўғиллари Суюн эканини кейин билдим. Домла ярим соатлардан кейин хаёлларга чулғанган ҳолда ҳовлига чиқадилар. Тўзғиб кетган жингалак сочлари кийиб олган марғилон дўппиларидан тошиб чиққан эди. Ҳовлида курсида ўтирган одамни кўриб, домла ажабланиб тикиладилар. АБДУЛҲАЙ НОСИР – ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН МАДАНИЯТ ХОДИМИ. 1946 ЙИЛДА ТУҒИЛГАН. ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ (ҲОЗИРГИ ЎЗМУ)НИ ТУГАТГАН. ИЖОДКОРНИНГ “КЎЗГУ”, “УРУҒЛАР”, “БОҒНИНГ ТЎРТ СУРАТИ”, “ЎЗИМ ЯХШИ КЎРГАНИМ”, “ТЎРТ ФАСЛ ЮКИНИ КЎТАРИБ ЎЗИМ”, “ҚАЛДИРҒОЧЛАР ЭЛЧИ БЎЛДИ БАҲОРДАН”, “МУАТТАР, ОСМОНИМ ЎЗИНГ”, “ТОНГНИНГ КЎЧАСИГА КИРГАНИМ МАҲАЛ”, “ДЎСТГА ЗОР БЎЛГАН КУНИМ”, “ИХЛОС БУЛОҚЛАРИ ОЧИЛДИ ТОШИБ”, “ЯХШИЛАР БОҒИ”, “ЎТРОР ҲОКИМИ”, “КУЗ ЮЛГАН ҒУНЧАЛАР БИЛАН СИРЛАШИБ”, “ЮРАК СИҒМАЙ ҚОЛДИ ТАҒИН ҚАФАСГА” КАБИ 20 ДАН ОРТИҚ КИТОБЛАРИ ЧОП ЭТИЛГАН.
Keksalik gashti 2023/11-1219 — Сиз ўша жангчими? Домла қучоғини очиб, дадам томон юради. Яқин келиб яна тикилади. Зокирмисиз? Дадам ҳам ҳаяжонларини босолмай: — Ҳа, — дейдилар. — Зарифа, қарагин, жангчи дўстим келибди. Домла дадамни қаттиқ қучадилар. — Обба сиз-эй. Зокиржон биродарим, ўтиринг, ўтиринг. Дадам курсига яна ўтирадилар. — Зарифа, бизга чой беринг. — Домла, сизни ишдан чалғитмайманми? — Йўқ! Энг яхши иш сизни келишингиз. Зарифа опа ҳам ёришадилар. Чаққон-чаққон юриб, дастурхон ёзадилар. Кулиб: — Келганингиз яхши бўлибди. Домлани хурсанд қилдингиз, қаттиқ ишлаётган эдилар. Сиз билан озгина дам оладилар. — Хўш, қаерлардан сўраймиз? Дадам Москвадаги учрашувдан кейинги ўша кунгача бўлган воқеаларнинг тафсилотлари билан ҳикоя қилиб, кейин “Навоий” романини домлага узатиб, дастхат сўрайдилар. Кейин эса, Ойбек домла омонатга берган қўл соатини ечиб узатадилар. — Омонатингиз бу. Мени мана шу омонат оловлар ичидан, қирғин-баротлар ичидан омон олиб чиқиб, сизнинг ҳузурингизга етаклаб келди. Раҳмат сизга. Ойбек домла қўл соатини олиб, унга узоқ тикиладилар-да: — Бу соат энди сизники, омонат эмас, ҳадя, — дейдилар жиддий туриб. * * * Анвар Эшон билан соябон тагида, сояда гаплашиб ўтирганимизда Суюн кўриниб қолди. Анвар ака уни чақирдилар. — Суюнбой, буёққа қаранг. Суюн у ёқ-бу ёққа аланглаб, овоз келган томонга тикилади. Анвар акани таниб: — Ҳозир, — дея, биз томонга салмоқланиб юриб келади. — Сизни келганингизни эшитган эдим, — дейди Суюн қувонч билан ва келиб қулочини ёзиб кўришади. Менга тикилиб турганида Анвар ака таништирдилар: — Бу — Абдулҳай Носир. Радионинг каттаси. — Анвар ака хахолаб қўшиб қўйдилар. — Мени ёзганларимни шу оёғини ерга теккизмай эфирга узатиб туради. Мен хижолат бўлиб, қизарганимни кўриб, Анвар ака яна луқма ташлайдилар: — Қизарма, ростини айтаман-да. Дадалари Зокир ота, дадангиз Ойбек домланинг ихлосмандлари бўлганлар. — Ҳа, танигандай бўляпман, — деди Суюн хаёл оғушида, — дадангиз билан Уста Шириндаги уйимизга боргандингиз-а? — Ҳа, — дедим мен ҳам таниб. Суюн анча улғайиб, сипо кўринарди. Лекин семирмаган, ихчамлиги ўзига ярашиб турарди. Анвар ака билан суҳбатига қулоқ тутиб, университетда кимё фанидан талабаларга сабоқ беришини, аяси Зарифа опанинг муаллимлик вазифасини давом эттираётганини билиб олдим. Ўшанда Ойбек домлани кўргани, аниқроғи, омонатларини топширгани борганимизда Суюн олти ёшлардаги бола эди. Энди эса, мана, навқирон йигит, ўрта ёшлардаги йигит. Кимё фанлари доктори — университет талабаларининг устози бўлибди. Ойбек домлани, дадамни ўйлайман. Дадам менга мерос деб берган соатни ўйлайман. Ҳозир бу соат менда. Уни ноёб буюмлардай китобларим жавонининг ғаладонида сақлайман. Гоҳи-гоҳи ғаладондан олиб, уруш оловларидан ўтиб келган отамни, Ойбек домланинг жанг майдонида отамга берган омонатини, урушдан кейин уни ҳадя қилганини эслайман. Соат ҳамон “чиқчиқ”лаб юрганидан шодланаман. Абдулҳай НОСИРОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. ДАДАМ МОСКВАДАГИ УЧРАШУВДАН КЕЙИНГИ ЎША КУНГАЧА БЎЛГАН ВОҚЕАЛАРНИНГ ТАФСИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲИКОЯ ҚИЛИБ, КЕЙИН “НАВОИЙ” РОМАНИНИ ДОМЛАГА УЗАТИБ, ДАСТХАТ СЎРАЙДИЛАР. КЕЙИН ЭСА, ОЙБЕК ДОМЛА ОМОНАТГА БЕРГАН ҚЎЛ СОАТИНИ ЕЧИБ УЗАТАДИЛАР. Keksalik gashti 2023/11-1219
20 Keksalik gashti 2023/11-12 Таниқли давлат арбоби ва севимли адибимиз Шароф Рашидов(1917–1983)нинг халқимиз, юртимиз равнақи йўлида амалга оширган буюк хизматларини замондошларимиз яхши билишади ёки эшитишган. Улар дилидаги гапларни баралла айтиш учун фурсат кутишаётганди. 2016 йил 18 ноябрь куни Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда халқимиз дилидаги шу гапларни айтди: “Ҳеч шубҳа йўқки, Шароф Рашидов номини ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Шароф Рашидов ўз халқига ва ватанига фидойи фарзанд эди. Келгуси йили айни шу пайтларда халқимизнинг оташқалб фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудига 100 йил тўлади. Шу қутлуғ санани бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаб, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказсак, у киши туғилиб вояга етган табаррук Жиззах заминида муҳташам ёдгорликлар мажмуасини барпо этсак, нима дейсизлар?” Арнасой туманидаги бу онлайн учрашув вилоятнинг барча туман марказларига боғланган эди. Мурожаатдан кейин залдагилар туриб, ўз хурсандчиликларини давомли гулдурос қарсаклар билан ифода этишди. 2017 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинганидан кейин эса, шундай гулдурос олқишлар бутун Ўзбекистон бўйлаб, ҳатто, мамлакатимиз ташқарисида ҳам янгради. Бу қарор Шароф Рашидов билан елкамаелка ишлаган, унинг холис яхшиликларидан баҳраманд бўлган барча юртдошларимизга қанот бағишлади. Улар Шароф Рашидовнинг эзгу ишларига бағишланган хотиралар ёзишни ва қарор ижросини таъминлаш борасидаги бунёдкорликни бошлаб юборишди. Шуни мамнуният билан таькидлашимиз керакки, юртимизда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги катта тантаналар билан нишонланди. Бу шодиёналар шукуҳи дилларимизда давом этмоқда. Албатта, Шароф Рашидовнинг узоқ йиллик серқирра фаолияти давомида амалга оширган хайрли ишларини санаб адоғига етишга кўп фурсат кетади. Шу боис, унинг адабий фаолиятигагина имконимиз етганча тўхталмоқчимиз. Бизга бу борада унинг Ҳазрат Алишер Навоийга бағишланган мақоласидаги қуйидаги сўзлари маёқ вазифасини ўтайди: “Навоий шеъриятини таҳлил қилмасдан олдин шуни ҳам белгилаб олайликки, у ўз даврининг фарзанди эди. Чинакам шеъриятга, ҳақиқатга, халққа, Ватанга садоқат билан хизмат қиларкан, Навоий ўзининг ҳақ эканлигига, адолатни ҳимоя қилаётганига ишонар, лекин уларни ҳаётга жорий 6 ноябрь — Шароф Рашидов таваллуд топган кун АДИБ, АЛЛОМА, АРБОБ!
Keksalik gashti 2023/11-1221 (Давоми 22-саҳифада) этишга келганда ярамас муҳитнинг қаршилигига учрар, изтироб ичида ўртанарди”. Бу сўзлар Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодига ҳам тўла тааллуқли десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Дарҳақиқат, Шароф Рашидов мустабид тузумнинг қиличидан қон томиб турган, яъни ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида халқимиз зиёлилари қатағон қилинаётган даврда ижодини бошлади. Бу даврда кўнгилдаги гапни айтиш билан бирга, оч тимсоҳнинг оғзига бош суқмаслик, парвонадай қипқизил чўғга ўзни урмаслик ҳам муҳим эди. Навоийнинг муҳиби бўлган зийрак ёш ижодкор Ҳазратнинг ҳаёти ва ижодидан ибрат олди: “Инсониятнинг барча буюк ақл эгалари сингари Навоий ҳам ҳеч қачон башариятнинг келажагига ноумид қараган эмас. У, доимо, инсониятнинг келажагига ишонади. Шу ишонч унинг барча асарларида ёрқин акс этди”. Шароф Рашидов ҳам кўнглидаги гапларини юксак маҳорат билан шеърларида, публицистикасида, насрий асарларида ифода эта олди: Яшамоқ — саодат, ўлмоқ — пушаймон, Орзулар барг ёзар, йўқ дилда армон... Унинг мақолаларидаги қуйидаги сўзларига эътибор беринг: “Навоий зулм ва зўравонлик асосида қурилган салтанатлар йўқ бўлиб кетишига ишонарди”, “Ғафур Ғулом Шарқнинг бир кунмас бир кун келиб ахийри зулм ва истибдод исканжасидан озод бўлишига ишонган”. “Қудратли тўлқин” романидаги Ҳамдам Содиқовнинг терговчига айтган гапларига диққатингизни қаратинг: “Даҳшатли ўртоқ, сиз мўмингина қўйлар заҳарли қорақуртни ҳам ейиши мумкинлигини ҳисобга олсангиз бўларди”. Бундай сўзларни ўша замонда халқини чин дилдан севган ва унинг ёрқин истиқболига ишонган адибгина ёзиши мумкин эди. Кўпчилик адиблар каби Шароф Рашидов ҳам ижодини шеър ёзишдан бошлади. Унинг дастлабки эълон қилинган шеърлари халқчиллиги ва ўзига ишончи билан ажралиб турарди: “Илҳомимга бериб зўр қанот, мамлакатим гуллар тутажак”. Қалбдаги ишонч вақтнинг қадрини билиб, Ватанга хизмат қилгандагина мустаҳкамланади. Ҳаётнинг бир куни асрларга тенг, Мазмуни улуғвор бахтимиздек кенг... Ватан ишқи билан урар юрагим, Ватан ишқи билан улуғ тилагим. Шоирнинг “Дугоналар”, “Ўлкам омон бўл”, “Уялма”, “Боғбон қизи” каби ўнлаб шеърлари Саодат Қобулова, Ботир Зокиров, Шерали Жўраев сингари санъаткорлар ижросида қўшиққа айланиб, халқимиз қалбидан жой олди. Озарбайжонлик таниқли хонанда Пўлат Булбул ўғли куйлаган “Ишқ қўйдим”(“Влюбился я”) қўшиғи эса шинавандалар танловига кўра “Қўшиқ — 78” телефестивали дастурига киритилган эди. Ҳар доим шоирнинг 1938 йилда ёзган “Нафрат” шеърини ўқиганимда, унинг истеъдоди ва закосидан ҳайратга тушаман. Чунки одамзот бошига чексизчегарасиз кулфатлар солган Иккинчи жаҳон уруши ҳали бошланмаганди. Лекин, шоир бу шеърида Гитлер ва фашизмнинг жирканчли башарасини фош қилиб, инсониятни огоҳликка чорлашга уринди: Фашизм бу — эл бошига битган бир бало, Фашизм бу — талончилик, очлик ҳам вабо. Шеърнинг хулосаси аниқ: Гитлер албат бу тарихнинг қаҳрига учрар. Фашистлар Германияси мамлакат ҳудудига бостириб кирган 1941 йил 22 июнь куни шоир ўзининг машҳур “Тарихнинг қаҳрила қайрадим қилич” шеърини ёзди ва халқимизни ҳимоя қилиш учун жангга отланди: Эй, Юрак, Ватан деб элга қасам ич, Тарихнинг қаҳри-ла қайрадим қилич. Урушда оғир ярадор бўлган Шароф Рашидов фронт ортига қайтарилди. Унинг газеталарда ишлаши публицистикаси қанот ёзишига туртки бўлди. “Ёзувчининг юксак бурчи”, “Юрак амри”, “Шоир, мутафаккир, инсонпарвар” каби кенг қамровли мақолаларида билдирилган “Ёзувчи — инсон қалбининг инженери”, “Халқлар ўртасидаги дўстлик бу — хотимаси бўлмаган китобдир”, “Тил — тараққиёт ва маданият йўлидир” сингари фикрлари халқ ҳикматларига ҳамоҳанг янграйди. Бу мақолаларда қаламга олинган мавзу теран таҳлил қилиниб, улардан барчага тушунарли хулосалар чиқарилади: “Халқни бутун юракдан севмай туриб асрларга татийдиган, одамларнинг ёдида узоқ замонлар яшайдиган асар яратиб бўлмайди”, “Одам боласи учун ҳаво олиб яшаш қанчалик табиий бўлса,
22 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 21-саҳифада) халқнинг тинчлик, озодлик, бахтга интилиши ҳам шунчалик табиийдир”, “Бутун жони, қалби билан халқ томонида бўлган, ҳаётни бениҳоя чуқур биладиган санъаткорларгина халқнинг талабига жавоб берадиган асар ярата олади”. Адиб мақолаларида “Ёзувчи бошқалар кўрмаган нарсани кўриши, бошқалар билмаган нарсаларни билиши зарур” тамойилига амал қилган ҳолда бошқалар кўришни истамаган ёки панжа орасидан қараган нарсаларни кўради ва уларнинг аҳамиятини билдириш учун бўрттириб ифодалайди: “Адабий ёшлар билан ишлаш масаласи — бутун адабиётимиз тараққиётининг асос масаласи, унинг келажаги масаласидир”, “Камтарликка туғма эҳсон сифатида қараш ярамайди. Уни сабот билан, қунт билан тарбиялаш керак”, “Таржимонлар барча қардош адабиётларимиз дўстларидир”. Шу ўринда, Шароф Рашидовнинг таржимонлик масъулияти ва уларнинг ижодига берган баҳосини келтиришимиз жоиз: “Ёзувчи таржимага ўтирар экан, бутун кучқувватини бошқанинг асарига бағишлайди, ўз ижодий вақтини шунга қурбон қилади. Ваҳоланки, у таржимага кетадиган вақтини ва кучини ўз асарларига бағишлаши мумкин эди. Ахир, бу ижодий фидокорлик эмасми?!” Шароф Рашидовнинг биринчи йирик насрий асари “Ғолиблар” ва дунёнинг олтмишдан ортиқ тилига таржима қилинган “Кашмир қўшиғи” қиссаси ҳақида фикр билдиришдан аввал таниқли рус ёзувчиси, мамлакат Ёзувчилар уюшмаси бош котиби Александр Фадеевнинг фикрини келтиришим керак: “Шароф Рашидович, сенинг ажойиб истеъдодинг бор, қаламни сира қўлингдан қўйма. Сендан бирдан-бир илтимосим — ёз!” Бундай эътирофларни бошқа машҳур ёзувчилар ҳам билдиришган. Ўз навбатида, Шароф Рашидов ҳам бошқа миллат ёзувчиларини қадрлаган, айримлари билан қалин дўст бўлган. Машҳур авар шоири Расул Ҳамзатовни кўриш ва суҳбатлашиш учун Маҳачқалъага бориб турган. Республикамизга ташриф буюрган таниқли ёзувчиларни расман қабул қилган. Болқор шоири Қайсин Қулиевни қабул қилиш маросимидан олинган суратни кўрганимда кўзларим яшнаб кетган. Шу билан бирга, ёш истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаган. Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева каби шоирларимиз адабиёт майдонида дадил қадамлар ташлашида Шароф Рашидовнинг хизматлари катта бўлган. “Ўзбек халқ мақоллари”ни халқ яратган ва сайқаллаштирган. “Ғолиблар” асаридаги қаҳрамонлар халқ мақолларимиздан фойдаланган ҳолда суҳбатлашишларининг ўзидан уларнинг ўзбек эканини ҳар қандай зеҳнли ўқувчи фаҳмлайди. Бундан ташқари, муаллиф китобхонлар ёдида муҳрланиб қоладиган “Баҳор деҳқон учун илик узилди вақти”, “Менимча, ишнинг қоқ киндигидан олгансизлар”, “Оғзим бўш қолмасин деб эрталабдан қатиқ увитганга ўхшайди” каби ибораларни, “Тиришқоқлик тоғни ағдарар, темир арқонни ҳам узар”, “Экинтикин йил охиригача чўзиладиган ўзбек ёзининг бошланишидир”, “Дунёнинг тўрт томони бор, уч томони ёпилса ҳам бир томони, албатта, очиқ бўлади”, сингари халқимизга хос гапларни ўз ўрнида қўллаган. Муҳими, бу ибора ва гаплар меҳнат кишиларига тааллуқлидир. Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Замонавий билимлар билан қуролланган Ойқиз ва Олимжон қишлоқдошлари ҳаётини фаровонлаштириш учун биргаликда меҳнат қиладилар. Фаровонликнинг омили эса сув. Улар булоқлар кўзини очиш, сув омбори қуриш ишида фидойилик кўрсатадилар. Бу янги экин майдонлари очилишига замин яратади. Хуллас, улар асардаги қуйидаги сўзларга амал қилиб яшайдилар: “Инсонга энг қимматли нарса — ҳаёт. Инсон дунёга бир марта келади, шунинг учун шундай яшаш керакки, йиллар бефойда кетди деб жон оғримасин. “Ўлар чоғингда, бутун ҳаётимни ва бутун кучимни инсоният бахти учун курашга бағишладим” — деб айта олгин”. “Ғолиблар”нинг давоми бўлган “Бўрондан кучли” асарида ҳам юқорида саналган фазилатлар янада ёрқин бўёқларда берилади. Асардаги бугунги кун нафаси уфуриб турган қуйидаги гапларга эътибор беринг: “Қабулга келганларни қунт ва чидам билан эшитиш, улар қўйган масалани ҳал этиш Ойқиз учун темир қонун, тантанали қасам эди”, “Тажриба ҳам керагу, аммо халқ истагини биладиган, халқ овозини эшитадиган 6 ноябрь — Шароф Рашидов таваллуд топган кун
Keksalik gashti 2023/11-1223 партия аъзоси виждонли, ишбилармон, доно қилиб тасвирланарди. Адибнинг 1964 йилда чоп этилган “Қудратли тўлқин” романида партия аъзоси эканини пешлайдиган Тўрахонов юқоридаги таърифларнинг аксича тасвирланади ва у ишдан олиниб, фронтга жўнатилади. Шароф Рашидов ҳам партия аъзосини бундай тасвирлагани учун раҳмат эшитмаслигини биларди. Лекин, романдаги Пўлат, Баҳор, Хайри, Анвар каби бадиий тимсоллар шу қадар маҳорат билан тасвирланганки, ҳар қандай ўқувчи Тўрахонов қилмишларидан нафратланади, унинг жазоланишини истайди. Муаллиф ўз қаҳрамонларини аяб ўтирмайди, турли синовлардан олиб ўтиб, пўлатдек тоблайди. Бош қаҳрамон “Ватаним, сен мени кучли, билимли қилиб ўстирдинг, энди ана шу куч-қувват ва билимларни тўла сенга сарф этиш пайти келди. Мен бор кучимни, бор билимимни сенга бағишлайман, азиз Ватаним!” — деганда, бу сўзлар самимий эканини ҳис қиласиз. “Кашмир қўшиғи” қиссаси дунёнинг олтмишдан ортиқ тилига таржима қилингани, асар асосида либретто яратилгани ва у кўплаб нуфузли саҳналарда намойиш этилганининг ўзи Шароф Рашидовнинг адиблик салоҳияти юқори эканлигини яққол исботлайди. Асардаги Наргиз ва Бамбур соф севгиси, қиссадаги “Дугоналар” қўшиғи кириб бормаган ўзбек хонадони йўқ. Шароф Рашидовнинг барча асарларида бўлгани каби бу севги қиссасида ҳам ажойиб ҳикмат бор: “Йўлнинг интиҳосини кўрай деганлар уни босиб ўтишлари лозимдир”. “Қудратли тўлқин” романида эрининг урушдан эсон-омон ғалаба билан қайтишини кутаётган адабиёт ўқитувчиси Хайрининг фронтга талпинаётган ўғли Пўлатга айтган ибратли насиҳати бор: “Инсоният уруш деб эмас, тинчлик деб яшайди. Сен ҳам тинч шароитда қаҳрамонона яшашга ўрган”. Иккинчи жаҳон урушида бўлган, уруш даҳшатларини кўрган, тинчликнинг бебаҳо неъмат эканини билган Шароф Рашидов “Дил амри” қиссасини ёзди. Таниқли рус ёзувчиси Вадим Кожевниковнинг таъбири билан айтганда: “Теран тафаккурнинг содда, табиий бадиий талқин билан уйғунлашиб кетиши Шароф Рашидов прозасининг характерли хусусиятидир”. Мақоламизни Шароф Рашидовнинг Навоийга бағишланган мақоласидан иқтибос келтириш билан бошлагандек, уни якунлаш учун ҳам шу мақолага мурожаат этсак: “Инсоният ва унинг кўп минг йиллик маданияти тарихи шундан далолат берадики, ўз тақдирини ва ижодиётини халқ тақдири билан чамбарчас боғлаган кишилар асрлар бўйи авлодлар қалбларида барҳаёт яшайдилар”. Ҳаёти ва ижодиёти халқимиз тақдири билан чамбарчас боғланиб кетган Шароф Рашидов ҳам юртдошларимиз, адабиёт мухлислари қалбларида яшашига унинг бизга қолдирган беназир адабий мероси шаҳодат беради. Асрор МЎМИН, шоир ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. АДИБ, АЛЛОМА, АРБОБ! юрак ҳам зарур”, “Яратиш жараёни қанча мушкул бўлса, яратилган маҳсулот шунча ноёб ва шунча қадрли бўлади”. Кенг қамровли бу асарлар давлат иши билан банд бўлган, халқ мушкулини енгил қилиш билан шуғулланган даврда яратилган. Илгари мактаб дарслигига бу асарнинг “Муродалининг кўзи очилди” боби киритилганди. Ўқувчиларнинг хотирасида меҳнаткаш Муродалининг сурат ва сийрати муҳрланиб қоларди. Асар Муродалининг отаси эккан ўрик тасвири билан бошланади. Ниҳоясида ҳалол меҳнатининг роҳатини кўрган ва янги уйга кўчган Муродалининг гаплари диққатингизни жалб қилади: “Қанча ўрик кўчатларини ўтқаздим. Бу ўриклар сира-сира қуримайди. Ер ҳам семиз, сув ҳам мўл. Отам раҳматли: “Ўрик юз йил гуллайди, юз йил ҳосил қилади” — деган эди. Энди ўзим ҳам юз йил умр кўришни истайман”. Шароф Рашидов адабий қаҳрамони истагандай юз ёшга кирди, яна қанча юз йилликларни кўради. Ўтган асрда ёзилган асарларнинг аксариятида
24 Keksalik gashti 2023/11-12 Меҳнат фахрийлари Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Бешқўтон” маҳалласи “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Соатмурот Норматов ҳам маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида эл-юртимиз, она Ватанимизга садоқатли, касб-ҳунарли қилиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган мўътабар нуронийларимиздан биридир. Соатмурот Норматов 1951 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани “Гулбулоқ” жамоа хўжалигининг Миср қишлоғида туғилган. 2012 йилдан ҳозирги кунга қадар жамоатчилик асосида Булунғур тумани “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзоси, 2014 йилдан тумандаги “Бешқўтон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Соатмурот ота билан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан ўтказиб келинаётган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг республика босқичида, Бухоро шаҳрида учрашдик. — Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида “Нуроний” жамғармасининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари натижасида маҳаллаларда тинчлик-тотувлик, аҳиллик ва баҳамжиҳатлик муҳити шаклланмоқда, — дейди Соатмурот ота Норматов. — Ҳар йили мамлакатимиздаги 10 мингга яқин маҳаллаларнинг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи фаоллари мутасадди ташкилотлар билан бирга юз минглаб ёшларни қўллаб-қувватлаб, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашмоқда. Соатмурот ота Норматов Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Бешқўтон” маҳалласида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш ишларида фаол қатнашиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда. Айниқса, оилаларда тинчликтотувлик ва ижтимоиймаънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни касб-ҳунарли, билимлисалоҳиятли қилиб вояга етказишда ўзи истиқомат қилаётган маҳалла нуронийларининг фаол иштирокини таъминлашга ҳамда жамоатчилик назоратини шакллантиришга бошқош бўлмоқда. Соатмурот ота маҳалла раиси ва фаоллари билан бирга оилавий маросимлар, тўй-маъракаларни ихчамлаштириш, ўғилУМРИ ИБРАТГА, СÙЗИ ÚИКМАТГА ТÙЛА МАМЛАКАТИМИЗДА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ БИЛАН КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ, ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАРГА МУНОСИБ ИЗЗАТИКРОМ КЎРСАТИШ, УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР НУРОНИЙЛАРИМИЗНИНГ КУЧИГА-КУЧ, ҒАЙРАТИГА-ҒАЙРАТ ҚЎШАЁТГАНИ СИР ЭМАС.
Keksalik gashti 2023/11-1225 (Давоми 26-саҳифада) (Давоми. Боши 23-саҳифада) қизларни китобхонликка, илм-фанга, адабиёт, санъатга қизиқтириш мақсадида кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ўрганилиб, оқибатлари бартараф этилмоқда. — Фарзанднинг орзу-интилишлари шаклланишида оила, айниқса, отанинг ўрни жуда муҳим, — дейди Соатмурот ота Норматов. — Ота нафақат оилани моддий таъминловчи, балки хонадоннинг маънавий суянчиғи бўлиши зарур. Оила муҳитини отанинг дунёқараши, салоҳияти белгилаб беради. Агар у оила бошлиғи сифатида болаларининг онасини ҳурмат қилса, ўғилқизларига касб-ҳунар танлашда, ўқиши, ишларида ишонч билдирса ва уларни қўллаб-қувватласа, улар жамиятда қаддини ростлаб, ҳаётда ўз ўрнини топишади. Мана шу ҳаётий ҳақиқатни оилаларга сингдиришимиз зарур. Соатмурот ота болалиги, ёшлик йилларини эслаганида отаси Нормат бобонинг унга бўлган ишончи ва эътиборини ифтихор билан эслайди. Нормат бобо ишдан бўш пайтларида ўғлига рубоб чалиш сирларини ўргатганида у ҳали мактаб ўқувчиси эди. Отанинг ишончи ва эътибори туфайли Соатмурот Норматов 18-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгарагининг фаол иштирокчиси, маҳалладошлари ҳамда мактабдошларининг севимли куйчиси, ёқимли овоз соҳибига айланган. 1970-йилларда Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган қаҳрамонимиз 1978-1982 йилларда Булунғур туманидаги марказий маданият уйи услубчиси сифатида сермаҳсул меҳнат қилди. 1979 йилда унинг бадиий раҳбарлигида “Ёшлик” ашула ва рақс ансамбли Киев шаҳрида ҳамда қўшни Афғонистоннинг турли музофотларида ижодий сафарларда бўлиб, юртимиз санъатини дунёга тараннум этишга ҳисса қўшди. Ушбу ансамбль мамлакатимизда машҳур бўлиб, 2011 йилга қадар Мустақиллик ва Наврўз байрам дастурларида мунтазам қатнашиб келди, бадиий жамоалар ўртасида ўтказилган вилоят ва республика кўриктанловларида совринли ўринларни эгаллаган. Соатмурот Норматов Булунғур тумани марказий маданият уйидаги меҳнат фаолияти билан бирга, тумандаги таълим муассасаларида маданият ва санъатни ривожлантиришга, ёшлар ўртасида миллий мақом санъатини тарғиб этишда муносиб хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, 2008 йилда Булунғур тумани 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги “Муножот издошлари” номли мақомчилар ансамблини, 2010 йилда тумандаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Гулдаста” ашула ва рақс дастасини ташкил этиб, юзлаб ёшларга мақомнинг нозик сирасрорларини сидқидилдан ўргатди. 2012 йилда нафақага чиққанидан кейин мамлакатимизда ягона бўлган “Муножот издошлари” номли мақомчилар ансамблига бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттирмоқда ва Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларга миллий мақом қўшиқларини яқиндан ўргатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиеванинг репертуаридан “Ғунча янглиғ”, “Ул кунжоно”, “Айламас”, бастакорлар ижодидан “Не наво”, “Этмасмидим”, “Айлагач”, “Баётлар”, “Бир ишва билан”, “Чўли ироқ”, “Гул жамол”, “Кўрмадим” каби мақом куй-қўшиқлари шулар жумласидандир. Соатмурот отанинг шогирдлари кўплаб маҳаллий ва республика миқёсидаги кўриктанловлар ғолиби бўлишди. Олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилиниб, мусиқа дунёсида ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. У кишининг халқ оғзаки ижодиёти йўналиши бўйича “Қариялар” ижод фольклорини яратиш йўлида “Нуроний ва ёшлар куйлаганда”, “Нуроний отахонлар ва онахонлар куйлаганда” каби туркум бадиий дастурларни тайёрлаётганлиги ва кенг жамоатчиликка ҳавола этилаётганини эътироф этиш жоиз. Соатмурот ота турмуш ўртоғи Роҳатой опа (охиратлари обод
26 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 25-саҳифада) бўлсин) билан 5 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказишди. Ўғил-қизларнинг барчаси халқимизга сидқидилдан хизмат қиладиган, эл орасида обрў ва эътибор топган, илм-фан соҳиблари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари, олиму чинакам маънавият фидойиларига айланишди. Фаолияти даврида “Ватанимни куйлайман”, “Тинчлик қўшиғи”, “Санъатим — саодатим”, “Мумтоз наволар — қалбим ардоғида”, “Санъатим”, “Асл санъат жонли ижрода”, “Нуроний ва ёшлар куйлаганда” каби кўплаб бадиий дастурлар тайёрлади ва кенг жамоатчиликка ҳавола этди. Узоқ йиллар маданият соҳасида самарали хизмат қилган, оиласини маърифат қасрига айлантириб, турмуш ўртоғи Роҳатой ая (охиратлари обод бўлсин) билан ўғил-қизларини илмли-салоҳиятли қилиб вояга етказган, айни пайтда ҳам жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этаётган Соатмурот Норматовнинг кўп йиллик меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. 2019 йил I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига, 2023 йилнинг 15 апрелида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги”, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларига сазовор бўлди. Давлат ва жамоат ташкилотларининг ташаккурномалари билан тақдирланмоқда. 2022 йилда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Булунғур туманида ўтказилган ёшлар фестивалида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштироки, ташкилотчилиги ҳамда фидойилиги учун “Ёшлар билан ишлаган энг фаол нуроний” номинацияси ғолиби сертификати билан тақдирланган. Бир неча йиллардан буён “Ёшлар мураббийси” кўриктанловининг Самарқанд вилояти босқичини адолатли ўтказилишини таъминлашда ҳайъат аъзоси сифатида фаол иштирок этиб келмоқда. — Жамиятимиз, маҳаллаларимизнинг ободлиги биз, кекса авлод вакилларининг сергаклигимиз, саъйҳаракатларимизга кўп жиҳатдан боғлиқ, — дейди Соатмурот ота. — Ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, фарзандларимизнинг аҳил ва тотув оилаларда вояга етиши, салоҳиятининг юзага чиқиши йўлида барчамиз, айниқса, биз, нуронийларнинг зиммамизда улкан масъулият бор. Чунки Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу борада бизга катта ишонч билдирмоқдалар. Бу ишончни оқлаш, ўғилқизларимиз, неварачевараларимизнинг камолотини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Ёшларнинг қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларни илммаърифатга, санъатга, китобхонликка даъват этиш, эл-юртга сидқидилдан хизмат қиладиган касбҳунарнинг моҳир устаси бўлишлари йўлида қўллабқувватлаш, ўзи яшаб турган маҳалласи ва жамиятимиз ҳаётида тинчлик-тотувлик, баҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш Соатмурот отанинг ҳаёти мазмунига айланган. Соатмурот ота каби элюртимизга фидойи, умри ибратга, сўзи ҳикматга тўла обрў-эътиборли ва мўътабар нуронийларимизнинг тиниб-тинчимаслиги, саъйҳаракатлари ҳамда дуолари билан бугун жамиятимиз файз-баракотларга тўлмоқда. Ҳ.МУСУРМОНОВА. 26 Keksalik gashti 2023/11-12 Меҳнат фахрийлари
Keksalik gashti 2023/11-1227 Боёвут туманидаги “Усмон Юсупов” маҳалласида яшовчи Ўскан бобо Ҳожиманов ана шундай фахрийлардан биридир. Отахон муборак 100 ёшни қаршилади. Маҳалладаги “Файз” тўйхонаси Сирдарё вилояти ва туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар вакиллари, отахоннинг қариндош-уруғлари, қўниқўшнилари билан гавжум бўлди. Тадбирни “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ўтбосар Абдиев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг уруш фахрийсига йўллаган табрик хатини ҳоким ўринбосари Эркин Мўминов ўқиб берди ва эсдалик совғасини топширди. Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, полковник Баҳодир Бегибоев, Боёвут тумани ҳокими Дилфуза ¡СКАН БОБО Сирдарё вилоятида Бугунги кунда атиги уч нафар ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ истиқомат қилмоқда. ¨Ш БИЛАН ЮЗЛАШДИ Ўролова ва бошқалар ҳам отахонни муборак юз ёши билан табриклади. Ўскан бобо Ҳожиманов 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яраланди. Яраславль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йил Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига кириб келди. 28 йил хўжаликда шофёрлик қилди. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди. Фахрийнинг бир асрлик юбилейига чеваралари Диёрбек, Азизбек ва Имронбекнинг суннат тўйлари ҳам қўшилди. — Мен учун бугунги кун асрга татигулик бўлди, десам асло муболаға бўлмайди, — дейди Ўскан бобо Ҳожиманов. — Аллоҳнинг инояти туфайли юз ёш билан юзлашиб турибман. Фарзандларим, келинларим, набира-чевараларимнинг қуршовидаман. Муҳтарам Президентимизга раҳмат, биз, нуронийларнинг кексалик гаштини суришимизга барча шартшароитларни яратиб берди. Масъуллар ҳар доим ҳолимдан хабар олиб туришади. Бугун Ўскан бобонинг кўнгли тоғ қадар ўсди. Маҳалладошлар, қариндошуруғларнинг кўнгил кўтарувчи сўзлари, совғасаломлари отахонни яшартириб юборди. Шуҳрат СУЯРОВ. Эъзоз
28 Keksalik gashti 2023/11-12 Оналар ҳақида сўз МЕН 1941 ЙИЛ 17 ИЮЛЬ ОЙИДА, АЙНИ САРАТОНДА ДУНЁГА КЕЛГАНМАН. ОТАМ ЎША ЙИЛИ УРУШГА КЕТГАНЛАР. НИҲОЯТДА ОҒИР КЕЧГАН УРУШ ЙИЛЛАРИДА ЧАҚАЛОҒИНИ ВА МЕНДАН КАТТА АКАМНИ БАҒРИГА БОСГАНЧА ОНАМ ЁЛҒИЗ ҚОЛАВЕРГАНЛАР. Мен гўдак ёшимни эласэлас хотирлайман. Онам, мен ва акамни боқиш учун новвойчилик қилганлар. Онам бечора бир бурда нонни ҳам емасдан аммамга бериб “Болаларим очликдан йиғласа берарсиз” — дея тайинлар экан. Отамнинг синглиси — аммам биз билан бирга яшар, онам иш билан банд бўлганда шу аммам бизга қарар эди. Мени қорним ниҳоятда оч қолганида йиғлай бошласам, аммам бир бармоқчалик келадиган нонни берарди, шу билан қорним тўйиб қолар эди. Кунлардан бирида фронтдан отамнинг бедарак йўқолгани ҳақида хат келди. Онам бу хабарга ишонмадилар, оҳвоҳ қилмадилар. Онам энг оғир кунларда бизни бағрига босиб: “Ҳадемай қиш кетиб, музлар эрийди ва баҳор келади. Ўшанда айвонимизга қалдирғочлар келади, уларнинг орқасидан уйимизга отангиз қайтади”, дердилар. Ҳақиқатан ҳам, уруш баҳорда тугади. Қалдирғочлар келди, аммо отам ҳақидаги нохуш хабар хабарлигича қолди. Урушдан айримларнинг отаси қайтди. Аммо менинг отам қайтмади. Биз акам иккимиз ҳар йили баҳор келишини, айвонимизга қалдирғочлар ин қуришини, уларнинг ортидан отам урушдан қайтишини кутар эдик. Орадан 5 йил ўтсада, 10 йил ўтса-да, 20 йил ўтса-да, ҳар баҳор қалдирғочлар келиб айвонимизга қўнишини хурсандлик билан қаршилар эдик. Биз шу мўъжаз ҳовлимизда онажонимнинг меҳри, заҳматлари, отамга бўлган садоқати, сабру бардошига суяниб камолга етдик. ÛАЛДИРÜОЧЛАР ÛАЙТДИЛАР,ОНА 28 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1229 Ўқиб олий маълумотли, ишли, мансабу мартабалик бўлдик. Оила қуриб ўғил-қизлар билан онажонимнинг дуоларини олишга мушарраф бўлдик. Онам ҳар йили баҳорда ҳовлимизнинг тўрт тарафига гулурайҳонлар экиб, анвойи ифорларга тўлдирар ва қалдирғочлар қайтишини алоҳида тараддуд билан кутар эди. Бир йили онажоним йиқилиб оёқлари синиб қолди. Аёлим ва қизларим онамни оқ ювиб, оқ тараганлари учун меҳрибонимнинг тилидан шукроналар тушмади. Баҳор келгач ҳар йилгидек айвонга духоба кўрпачалар солиб қалдирғочлар келишини кутиб олдилар. Қалдирғочлар ҳам ўз тилларида бир нималар айтиб бошимизда айланарди. Йилдан – йил уйимизда қут – барака, хурсандчилик бўлди. Аммо, онажоним юрагининг туб-тубида отамнинг қайтиши ҳақидаги умид асло сўнмади. Онам вафот этдилар... Ўша йили баҳорда биз энди онамсиз қалдирғочлар келишини кутдик. Аммо, қалдирғочлар айвонимизга қайтмади. Ҳар тонг, ҳар тун уларни кутдик. Нима қилишни билмай қолдим. Бу қушлар канарейкалардек бозорларда сотилмаса, беданалардек тўрқовоқда ушлаб турилмаса, таниш-билишлардан совғага олинмаса... Баҳорда онамсиз, қалдирғочларсиз уйимиз хувуллаб қолди. Ҳар баҳор Аллоҳимнинг бу беозор қушларни айвонимизга қайтишини интиқлик билан кутдик. Икки йил деганда фасли баҳорда ҳовлимизга ниҳоят қалдирғочлар яна қайтдилар. Набираларим шодон қийқириб: “Қалдирғочлар келди, қалдирғочлар келди”, — дея мендан суюнчи олдилар. Мен эса қалдирғочлар чиғиллаётган айвонда ўтириб ота-онам руҳларига дуолар ўқидим. Хаёлан онамга: “Онажон, қалдирғочлар қайтдилар, набираларингиз ҳовлимизни гулурайҳонлар ифорига тўлдирдилар. Ҳаёт давом этмоқда, жойингиз фирдавс жаннатларида бўлсин”, — дедим. Комилжон ДЎСМУҲАММЕДОВ, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Хушнуд маҳалласи “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” раиси. ОНАЖОНИМ Онажоним, кўзларингизда Куннинг нафаслари бор эди, Онажоним, юзларингизга Ойнинг ҳаваслари бор эди. Онажоним, сиз билан жаҳон Беҳигулдай ифорли эди. Тунлар ойдин, кунлар шодмон, Шабадалар дуторли эди. Тушларимга кириб чиқасиз, Сочларимни ўриб чиқасиз. Фариштадай бошим узра гоҳ Оромимни кўриб чиқасиз. Талпинаман, қучсайдим қани? Соғинчлардан қочсайдим қани, Кўз ёшларим гулга айланса, Пойингизга сочсайдим қани, Онажоним! Жонажоним! Ойдин ҲОЖИЕВА Keksalik gashti 2023/11-1229
30 Keksalik gashti 2023/11-12 Тарих сарҳадлари ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДАН ЎЗБEКИСТОН ХАЗИНАЛАРИ ТУРЛИ ДАВРЛАРДА ЎЗГА ЮРТЛАРГА ОЛИБ ЧИҚИБ КEТИЛГАНИ ҲАҚИДА КЎПЛАБ ТАРИХИЙ МАНБААЛАР БОР. АММО ШУНГА ҚАРАМАЙ, АКСАРИЯТИНИ ОНА EР ЎЗ БАҒРИДА ҲАЛИ-ҲАМОН САҚЛАБ КEЛМОҚДА. ЕР ОСТИГА КЎМИЛГАН, ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН ВА ЭГАСИ ОЛМАГАН, КEЙИНЧАЛИК ЭСА ТАСОДИФАН ТОПИЛГАН ҚИММАТБАҲО БУЮМ ВА ТАНГАЛАР МАЖМУИ — ХАЗИНАЛАР ҚИММАТЛИ ТАРИХИЙ МАНБАЛАР ҲИСОБЛАНАДИ. ТОПИЛГАН УЛКАН ХАЗИНАЛАР 30 Keksalik gashti 2023/11-12 Тарихда “Ўкуз хазинаси” номини олган Амударё хазинаси ҳақида кўпчилик эшитган. Милоддан аввалги IV–II асрларга оид мазкур хазинадаги буюмлардан бири — олтин билагузук миллий валютамизнинг 100 сўмлик купюрасида ҳам акс этган. Даставвал ушбу хазина ҳақида бироз тўхталсак. Амударё хазинаси 1877 йилда Вахш ва Панж дарёларининг Амударёга қуйилиш eрида, Тахтиқубод кeчуви яқинида топилган. Хазина 179 олтин ва 7 кумуш буюм, шунингдeк, 1500 кумуш ва чақа тангалардан иборат. Улар 1897 йилда Лондондаги Британия музeйига олиб кeтилган. Бугунги кунда ҳам ўша eрда сақланмоқда. Ҳозирги Тожикистон ҳудудидан топилган мазкур хазина ҳақида амалдаги мактаб дарсликларида ҳам маълумот бeрилган. Бироқ юртимиз ҳудудидан топилган хазиналар ҳақида дарсликларда лом-мим дeйилмаган. Шунинг учун ҳам аксарият кишилар мактабда Амударё хазинаси ҳақида эшитган бўлишсада, Ватанимиз ҳудудидан топилган кўплаб хазиналар ҳақида ҳеч нарсани билишмайди. Хўш, ҳозирги Ўзбeкистон ҳудудидан қандай хазиналар топилган? ДАЛВАРЗИНТЕПА БОЙЛИКЛАРИ 36 килограммлик олтин буюмлар ва фил суягидан ишланган дунёдаги энг қадимий шахмат доналари Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳудуди хазиналар макони. Туман маркази — Шўрчи шаҳридан 10 киломeтр шимолишарқда 47 гeктарлик Далварзинтeпа шаҳри харобалари ястаниб ётибди. У асрлар давомида улкан хазинани ўз бағрига олган. Қазишмалардан аён бўладики, кўҳна шаҳардаги кeнглиги 12 мeтрга яқин шоҳ кўчалардан бири бадавлат фуқароларнинг уйларидан иккитасига бориб тақалади. 1972 йилда Ўзбeкистон санъатшунослик экспeдицияси шу уйларнинг биридан вазни салкам 36 килограмм чамаси кeладиган олтин бeзаклардан ва ёмбилардан иборат ноёб хазинани ва фил суягидан ишланган,
Keksalik gashti 2023/11-1231 (Давоми 32-саҳифада) дунёда энг қадимий бўлган шахмат доналарини топди. Ярим мeтр чуқурликдан қазиб олинган икки балдоқли сопол кўзачадаги олтин буюмлар сони 115 та. Улар ёмбилар, билагузуклар, олтин шодалар ва бошқалардан иборат. Тахмин қилинишича, хазина подшо амалдорлари, бойларга ҳар хил тақинчоқлар тайёрлаб бeрадиган заргарга тeгишли бўлган. Чунки баъзи тақинчоқлар жуда оғир, ҳатто битта билагузук 872 грамм соф олтиндан иборат. Хазинадаги тўғри бурчак шаклида тайёрланган ёмбилар катта илмий аҳамиятга эга. Улар жами 21 та, аммо 10 тасида қадимги кхарошти ёзуви битилган. Далварзинтeпа хазинаси милодий I асрларга тўғри кeлади. Хазинанинг энг қимматли томони унинг антик дунё даври санъатига алоқадор эканлигидадир. БЎСТОНЛИҚДА БЎЙ КЎРСАТГАН ХАЗИНАЛАР Тошкeнт вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғи номи тарихда қолди. 1955 йилда унинг яқинидан топилган моддий маданият ёдгорликлари “Бурчмулла хазинаси” номини олди. Бироқ сўнгги бронза даврига оид мазкур хазинанинг салмоғи кўзни қувонтирадиган даражада эмас. Бурчмулла хазинаси топилмалари милоддан аввалги II-I минг йилликлар мобайнида яратилган 1 найза учи, 4 пайкон ва 3 от югани тўқасидан иборат. Бугунги кунда мазкур хазина Ўзбeкистон Фанлар акадeмияси Архeология институти фондида сақланмоқда. Бўстонлиқдан топилган хазина шу билан тугамайди. Туманнинг Сижжак қишлоғидаги Кўкёнғоқ мавзeида, Писком дарёсининг ўнг соҳилида топилган моддий маданият ёдгорлиги ҳам бор. У тарихда “Бўстонлиқ хазинаси” номини олди. 1965 йилда чўпон Қ.Эрматов томонидан топилган хазина Ўзбeкистон халқлари тарихи музeйи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилган. Хазинанинг қиймати анча тош босади. У ҳар бирининг оғирлиги 200 граммли 8 та бурама билагузук, 8 та тумор сақланадиган қутича, 27 та қўнғироқча, 1 та булоқи (бурунни тешиб тақиладиган зирак) ва бўйинга тақиладиган бир қанча занжирлардан иборат. Буларнинг барчаси кумушдан ясалган. Шуниси қизиқки, билагузуклар ўйма, чизма ва босма усулда ишланган бўлиб, икки учи илон боши кўринишида. Сирти эса турли гeомeтрик шакл, нақш ва сўғдча ёзувлар билан бeзатилган. Бўстонлиқ хазинаси милодий XI аср биринчи ярмига оид. Бу eрдан қадимий тангалар ҳам топилган. “Бўстонлиқ хазинаси” Тошкeнт воҳасининг қадимги аҳолиси маданиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. МИС ВА КУМУШ ТАНГАЛАР Бундан ташқари, Ангрeн шаҳридан тахминан 8 киломeтр шимолдаги Дукeнт қишлоғидаги ўрта асрларга оид Даҳкат шаҳри харобаларидан кумуш ва мис танга хазиналари топилган. Ангрeн шаҳри яқинида жойлашган қадимий Кўҳисим шаҳри харобалари ҳам ўзининг 1962 ва 1963 йилларда олиб борилган қазишмалар вақтида топилган Х-ХI асрларга оид иккита мис ва кумуш тангалар хазинаси билан машҳур. Тошкeнтнинг шимолишарқий чeккасида жойлашган Оқота шаҳар харобасидан 1960 йилда тeмурийлар даврига оид хазина топилиб, 1040 та мис танга Ўзбeкистон халқлари тарихи музeйи (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)га топширилган. Keksalik gashti 2023/11-1231
32 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 31-саҳифада) Тошкeнт вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Оҳангарон дарёси қадимий ўзани чап соҳилида жойлашган Қанқа шаҳри харобаларидан ҳам тангалар хазинаси, олтин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқлар топилгани бу диёр азалдан хазиналар макони бўлганини исботлайди. Тошкeнт шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, дарёдан ярим киломeтр нарида жойлашган Хонободтeпа шаҳар харобаси ҳам хазиналарга бой. У eрдан VIII асрнинг биринчи ярмига оид Чоч ҳокими Тарнабчанинг силовсин тасвирли тангаси, Уструшона ҳокими Сатачурий II, Сўғд ихшиди Тургар (ҳукмронлиги: 738- 750), Турк ҳоқони Элтeгин тангалари ва аббосийлар сулоласининг мис фулусларидан иборат хазина топилган. Шунингдeк, Афросиёбни архeологик қазишлар вақтида турли даврларга оид мис тангалар хазинаси топилгани ёки Самарқанднинг Рeгистон майдонидан топилган XIV-XVI асрларга оид мeталл буюмларнинг йирик хазинаси ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳали бу ҳаммаси эмас. Ўз бағрига хазиналар яширган маконлар ўлкамизда талайгина. Биз бу ўринда айримларини келтирдик, холос. ЭРМИТАЖ ЭКСПОЗИЦИЯЛАРИДА "ЧЕЛАК ХАЗИНАСИ" Ҳозирги Наманган вилояти Хок қишлоғидан 1894 йилда мeталл буюмлар хазинаси топилди. Милоддан аввалги II мингйилликнинг биринчи ярмига оид бу хазина “Хок хазинаси” номини олди. У жами 6 та буюмдан иборат бўлиб, 5 таси жeздан ва биттаси кумушдан тайёрланган. Булар: кўза, пичоқ бўлаги, 3 та тўғноғич (биттаси кумушдан ясалган), шунингдeк, искана бўлаги. Тўғноғичлар жуда майда ишланган бўлиб, унинг бир томонига бузоқча ҳамда сигир соғаётган аёл жуда усталик билан тасвирланган. Хок хазинаси Фарғона водийси архeологиясида ноёб ҳисобланади. У ҳозирда Санкт-Пeтeрбургдаги давлат Эрмитажининг Шарқ бўлимида сақланмоқда. Самарқанд вилояти ҳозирги Чeлак шаҳар харобасида 1961 йилда топилган моддий бойликлар “Чeлак хазинаси” номини олди. Топилмалар 4 та кумуш идишдан иборат бўлиб, улардан бири сосонийлар даврига оид. Идишда шаҳаншоҳ Пeрўз (ҳукмронлиги: 459-484) тасвири туширилган. Иккинчи идиш қалин бўлиб, унда бир эфталий зодагоннинг тасвири бор. Қолган 2 идиш юпқа, нозик ишланган бўлиб, Сўғдда қилинган. Чeлак хазинаси милодий VI аср охири — VII аср бошида Сўғдда яшаган шаҳарликнинг хонадонидан топилган бўлиб, бу eрга афтидан, бир аср муқаддам кeлиб қолган. Чeлак хазинаси СанктПeтeрбургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Ҳозирги Ўзбeкистон диёри азалдан хазиналарга бой бўлган. Биргина мисол. Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзe Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташлангач, ўша пайтда жаҳондаги энг катта хазиналардан бири ҳисобланган амирликнинг бутун хазинасини Москвага жўнатган эди. Яна бир мисол. Япониянинг биринчи пойтахти Нара шаҳридаги Хорудзи ибодатхонаси хазинасида VIII асрда Самарқанд ва Тошкeнтда тайёрланган осори атиқалар, IХ-Х асрларга оид уд мусиқа асбоби сақланмоқда. Дeмак, халқимиз хазиналари дунёнинг турли бурчакларида мавжуд. Юқоридаги мақолада, асосан, ХХ асрда ҳозирги Ўзбeкистон ҳудудида топилган хазиналар ҳақида сўз борди. Тўғри, кўплаб моддий бойликларимиз турли даврларда ўз юртидан олиб чиқиб кeтилган. Шунга қарамай, аксариятини она eр ўз бағрида сақлаб кeлмоқда. Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ. Тарих сарҳадлари 32 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1233 60 ёшдан кейин организмда енгил ҳазм бўладиган, шу билан бирга тўйимли озиқовқат маҳсулотларига талаб ортади. Чунки бу вақтга келиб инсон танасида бирмунча физиологик ўзгаришлар юз беради. Кальций миқдорининг камайиб бориши натижасида тишларда, ошқозоничак фаолиятида муаммолар юзага келади. Шунинг учун бу ёшдан ошганлар кам-кам, тез-тез овқатланиши мақсадга мувофиқ. Эрталабки нонушта эса куннинг қандай ўтиши, саломатлик ва кайфиятнинг қандай бўлишини белгилаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Нонуштада долчинни унутманг Нонуштада қаймоқ билан нон, сариёғли бутерброд, тухум ёки бошқа овқатлар истеъмол қилишингиздан қатъи назар, албатта, бироз долчин қўшинг. Уни ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдори ва ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигини камайтиради. Қолаверса, долчиннинг хушбўй ифори стрессни камайтириб, кун давомида аъло кайфиятда бўлишга ҳисса қўшади. Асал ва ёнғоқ жуда фойдали Бўтқа, сирник ёки бутербродга мураббо ўрнига асал ёки ёнғоқ қўшиб истеъмол қилинг. Ёнғоқ клетчатка ва оқсилга бой бўлиши билан бирга, таркибида шакар йўқлиги билан аҳамиятли. Шу билан бирга, одамни тўқ тутади ва мия фаоллиги учун ҳам жуда фойдали саналади. Сутли махсулотлар Таркибида оқсил кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали. Шунинг учун нонуштага сут ва сут махсулотлари тавсия этилади. Оқсил узоқ вақт тўқ тутади, сут ёғи, кальций ва D витамини эса бутун организмдаги тизимлар учун фойда бўлади. Йогурт ёки қатиқ истеъмол қилсангиз ичаклар саломатлиги яхшиланади. Нонуштага тухум истеъмол қилинг Нонуштага тухум ейиш қоринни кун давомида тўқ тутиш билан бирга, қиш ва кузда эҳтиёж юқори бўлган D витамини билан таъминлайди, қон томирлари ва юрак фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, уни тонгда истеъмол қилиш, қондаги қанд ва холестерин миқдорининг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади. Мева ва сабзавотлар Сабзавот ва мевалар саломатлик учун муҳим бўлган витамин ва минераллар, шунингдек, клетчатка ҳамда сувнинг кони саналади. Айнан шу сабаб ҳам ҳар тонг нонуштани мева ва сабзавотлардан тайёрланган мазали егуликлар билан бошлаш тавсия қилинади. 60+ АНДАЙ НОНУШТА ÛИЛИШ КЕРАК ? Маслаҳат
34 Keksalik gashti 2023/11-12 Ҳаёт сабоғи Бу дунёда фақат яхшилик қолар экан. Улуғ ёшга етиб, умр йўлимизга назар солганимизда унчалик ҳам кўп одамларни эслайвермаймиз. Бироқ қачондир коримизга яраган, яхшилик қилган, кўнглимизни кўтарган инсонлар ҳамиша қалбимиз тўрида яшайдилар. Отамиз Абдулҳақжон ака Тоиров 1968 йилнинг 18 майида юраги инфаркт бўлиб 54 ёшида оламдан ўтдилар. Олти кундан сўнг мени ҳарбий хизматга олиб кетадиган бўлишди. Ота-онамиздан олти фарзандмиз. Мен олий маълумот олганман, лекин ҳарбий хизматни ўтагани чақиришяпти. Акам уч йиллик ҳарбий хизматни ўтаб келиб, институтда 2-курс талабаси эди. Икки синглим ва икки укам мактаб ўқувчилари. Отамиз оламдан ўтишларидан 7-8 ойлар аввал биз, ака-укани бир кунда қарз-ҳавола қилиб, уйлантириб қўйишган эди. Келинлар иккаласи ҳам ишлашмайди. Улардан бири ҳомиладорлик таътилида, иккинчиси талаба. Онам уйимиз яқинидаги фабрикада тикувчи бўлиб ишлайдилар. Топиш-тутишлари яши эмас, рўзғоримизда харажат катта. Отамиз вафот қилганликлари сабабли урф-одатимизга биноан, онам бир йил ишга чиқолмай қолдилар. Олий маълумотли бўлганим сабабли, ҳарбий хизматимни бир йилда тугатиб, уйга қайтиб келдим. Ҳарбийдан қайтгач, уч ой ишсиз юрдим. ТошДУ(ҳозирги ЎзМУ)га ўз ўрнимга ёки бошқа ишга сира ҳам жойлаша олмадим. Уйга қайтиб келганимда вазним 80 кг. бўлса, орадан икки ой ўтгач, 60. кг бўлиб қолдим, сабаб — оиламизда ош-овқат ўта танқис, ебичишимиз ҳам шунга яраша эди-да. Ниҳоят бир амаллаб ТошДУга ишга жойлашдим. Сўнг хотиним, ўғилчамни олиб Ленинград (Петербург) га илмий иш қилишга бориш учун тайёргарлик кўра бошладим. Ноябрь ойи жўнаш ҳаракатидамиз. Онам, ака-сингилларим кетишимизга рози бўлишди. Чемаданларга нарсаларимни жойлар эканман, онам бозордан келиб қолдилар-да: “Вой, Мансурхон! Қишга бир қоп картошка олай десам, килоси 60 тийин, бир катта қопини 60 сўм дейишди, картошкага яқинлашиб бўлмайди-я”, — дедилар. Ўша пайтларда ўзимизнинг деҳқонлар етиштирган картошканинг давлат нархи 16 тийин бўларди. Бирикки ой ичида Россиядан қора картошка келар, унинг килоси 10 тийин, лекин ярими чириган, уринган бўларди. Онамнинг гапидан кейин ўйланиб қолдим: нимадир қилиш керак. Бир замонлар отамиз уйимиздан унча узоқ бўлмаган совхозда директор бўлиб ишлагандилар. “Шу совхозга бир бориб кўрайчи, балки ҳозирги директор отамни танир, юзхотир қилиб давлат баҳоси 16 тийин бўлган картошкадан ёзиб берса, онамнинг ЯХШИЛИК ÛОЛГАЙ... 34 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1235 кўнгилларини равшан қилиб, оиламизга қишга етарли картошка олиб берарман”, — деган умид билан хўжалик идорасига бордим. Идорада котиба қиздан бўлак ҳеч ким йўқ. Хўжалик раҳбари Тожихон Мелибоева деган аёл экан. “Ҳамма далада, Тожихон опани ҳам фақат эрталаб саккиздагина топасиз”, — деди котиба. Эртасига эрта билан соат саккиз бўлмай, идорага етиб бордим. Йиғилиш бўлаётган экан, тугаши билан директорнинг қабулига кирдим. Кабинети хийла катта экан. Салом бериб хонанинг ўртасигача юриб, бориб тўхтадим. Шунда опа: — Келинг, ука, бизга нима хизмат бор? — деди ўрта ёшлардаги директор. — Тожихон опа, балки танирсиз, бир пайтлар менинг отам шу хўжаликда директор бўлиб ишлагандилар. Кеча онам бозорга бориб, картошка жуда қиммат бўлиб кетибди, энди нима қиламиз, дея хомуш бўлиб қолдилар. Шунга сизни орқа қилиб, олдингизга келдим. Илтимос, бизларга бир қишлик картошкани давлат нархи 16 тийиндан ёздириб беринг, — дедим. Сўзимни якунласамда, опа индамай ўтирарди. “Оббо, илтимосим малол келди-ёв”, — деган хаёл билан на кабинетдан чиқиб кетаримни, на қоларимни билмай ҳайрон бўлиб турганимда хона эшиги очилиб оқ-сариқдан келган, қотма, ўрта бўй, ўрта ёш одам кириб келди. — Фалончи ака, сиз буларни танийсизми? — деб сўради опа. “Йўқ” жавобини эшитгач: — Шунақа-да, булардан хабар олмай қўйибмизку, мана, бизни уялтириб турибдилар, бу йигит раҳматли Абдулҳақжон аканинг ўғиллари экан. Омборда нима бор? — Гуруч, картошка, пиёз, сабзи... — Яхши, барисидан шу бугуноқ бир қишга етарли қилиб буларнинг ҳовлисига олиб бориб, онамизнинг дуоларини олиб қайтинг, — деб тайинлади ва менга юзланиб, — Ука, сиз ишингизга хотиржам кетаверинг, онангизга саломимизни етказиб қўйинг, — деди. Опага раҳмат айтиб чиқиб кетдим. ТошДУга бориб, ишларимни битириб, уйга келсам, айвонимизда бир нечта қопда опа тайинлаган сабзавотлар турарди... Иккинчи воқеа: Отамиз ҳаётлик пайтларида ҳовлимиздаги қулупнай пуштасига саримсоқ эккан эдик. Ҳосили баракали бўлди. Саримсоқлар етилгач, йиғиб-териб, яшикларга солиб, анвонимизга қўйдик. Эртасига отам қотмадан келган бир одам билан кириб келдилар. У одам саримсоқларни яшикдан тўкиб, яхшилаб қуритиб беришимизни тайинлади. Орадан ўн кунча ўтгач, саримсоқлар обдон қуригач, амаки саримсоқларимизни олиб кетдилар. Кейин билсак, у хўжаликда таъминотчи бўлиб ишлар экан... Отамиз оламдан ўтганларидан кейин биз, ака-укани бир кунда уйлантираман дея хийлагина қарзга ботганларини билдик. Ўшанда отамизга қарз берганларнинг баъзилари келиб, қарзидан воз кечиб кетишган эди. Отам таъминотчи амакидан ҳам 170 сўм қарз олган экан. У жаноза куни келиб, амакиларимиз олдида бу гапни айтиб, қарзидан кечиб кетибди. Орадан йиллар ўтди. Биз эр-хотин Ленинграддаги ўқишимиздан Тошкентга қайтиб келдик. Бир куни онам: “Саримсоғимизни олиб кетган амаки ёдингдами? Шу одам қамалиб қолибди. Хотини отанг таъминотчи амакидан олган 170 сўм қарзини сўраб келди”,— деди. Буни қарангки, ўша кунларда биз эр-хотиннинг университетдаги бир ойлик маошимиз 180 сўмни олишимиз керак эди. Пулни олгач, таъминотчи амакининг уйини сўрабсўраб топиб бордик. Дарвозасини тақиллатсак, ичкаридан амакининг ўзи чиқиб келди. Мақсадимизни эшитгач: “Зинҳор олмайман бу пулни, мен кўпчилик олдида амакимизнинг қарзларидан кечиб кетганман”,—деди. Халқимиз “отанг бу дунёдан ўтган бўлса, дўстларини йўқлаб тургин”, деб бежизга айтмас экан. Отанинг ўзида ҳам, унинг қадрдонларида ҳам барака бўлар экан. Орадан йиллар ўтди. Ўқиш ташвиши, ҳаёт ташвиши билан бўлиб, таъминотчи амакини кейинчалик йўқлай олмадик... Тожихон опа эса сингилларимизни узатганимизда ҳам бизни қўллаб турдилар. 1998 йиллар эди, чамамда, бу оламдан ўтиб кетдилар. Ҳар икки инсоннинг яхшилиги эса юрагимизга нақшланиб қолди! Мансурхон Тоиров, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Keksalik gashti 2023/11-1235
36 Keksalik gashti 2023/11-12 Дунё бўйлаб Сиен университети (1240 йилда асос солинган, Италия) Флоренция вилоятининг гўзал табиатли маркази Тоскана шаҳрида жойлашган Сиен университети жуда қадимий ва машҳур ҳисобланади. Университет очилган илк йиллар бу ерда лотин тили, ҳуқуқ, мантиқ ва тиббиёт фанлари ўқитилган. Мамлакат бошига тушган кўнгилсизликларга қарамасдан, (Европа бўйлаб тарқаган вабо, иккита жаҳон уруши ва бошқалар), университет ўзининг нуфузи ва жозибасини сақлаб қолган. Маҳаллий аҳоли мазкур таълим масканининг дастлабки қиёфасини сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳимоя қилишган. Айни вақтда Сиена университетининг 9 факультетида 20 000 дан ортиқ талаба таълим олмоқда. У хорижий талабаларни ҳам қабул қилади. Тулуз университети (1229 йилда асос солинган, Франция) Мазкур университет Раймунд VII ҳукмронлиги остидаги Тулуз графлиги номи билан аталган. Дунёнинг энг қадимий университетлари ўзининг кўп асрлик тарихи билан ҳамманинг эътиборини тортади. У ерда таълим олишни бир неча минглаб ёшлар орзу қилишади. ДУН¨НИНГ ЭНГ ÛАДИМИЙ УНИВЕРСИТЕТЛАРИ
Keksalik gashti 2023/11-1237 1969 йилда Тулуз университети учта алоҳида олийгоҳга бўлинди ҳамда илмийтадқиқот ва олий таълим муассасалари бирлашмасига (Консорциум) айланди. Бугун мазкур университетда 100 000 дан ортиқ талаба таълим олади. Талабаларнинг 11 000 нафари хорижлик. Падуи университети (1222 йилда асос солинган, Италия) Мазкур олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари илмий эркинлик излаб, Болон университетини тарк этганидан сўнг ташкил этилган. Бу ерда дастлаб илоҳиёт ва ҳуқуқ фанлари ўрганилган. XIV аср охирига келиб бу ўрганилаётган фанларга тиббиёт, нотиқлик санъати, астрономия ва фалсафа қўшилган. Университет тиббиётдаги дастлабки тарихий кашфиётларга гувоҳ бўлган. Ушбу олийгоҳда ҳар доим таълим бериш ва таълим олишда фикрлаш эркинлигига асосий эътибор қаратилган. Масканда Галилео Галилей 1592 йилдан 1610 йилгача талабаларга дарс берган. Кембриж университети (1209 йилда асос солинган, Англия) У дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири сифатида айрим келишмовчиликлар туфайли Оксфордни тарк этган олимлар томонидан барпо этилган. 1231 йилда қирол Генрих III университетга расмий мақом ҳадя этган. Бугун Кембриж тасарруфида 31 та коллеж, 6 та мактаб фаолият юритади. Олийгоҳда 18 000 га яқин талаба таълим олади. Дунёнинг 120 давлатидан 3500 га яқин талаба ўқийди. Кембрижда ўқиш нархи қиммат бўлишига қарамасдан, у нуфузи ва таълим сифатининг юқорилиги билан ажралиб туради. Оксфорд университети (1096 йилда асос солинган, Англия) Бу олийгоҳ инглиз тилли мамлакатлар университетлари орасида энг қадимийси саналади. Оксфорд ўз тарихида баҳсмунозаралар маркази вазифасини бажарган. Жумладан, насронийларнинг муқаддас Инжил китобини инглиз тилига таржима қилинишида у катта рол ўйнаган. Бугун Оксфорд университети юқори рақобатбардош ва рейтингли мактаб сифатида дунёга машҳур. У ерда 22 000 нафар талаба таълим олиб, уларнинг чорак қисми хорижлик ҳисобланади. Оксфорд расмий сайтининг маълумотига кўра, битирувчиларининг 94 фоизи таҳсилни якунлагач, олти ой ичида нуфузли ишларга қабул қилинади. Ш.ҲАЛИЛОВА тайёрлади.
38 Keksalik gashti 2023/11-12 Бувижонлар мактаби Бугунги кунда жамиятимизда тинчликтотувлик, ўзаро меҳроқибат муҳитини асрабавайлашда фидойилик билан меҳнат қилаётган бувижонларнинг алоҳида хизматлари бор. “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси, Янги ҳаёт туманидаги “Оқила аёллар” гуруҳи раҳбари, “Бувижонлар мактаби” гуруҳи фаоли Гулнора Юсупова ҳам ана шундай зиёли-маърифатли онахонлардан биридир. Гулнора Юсупова 1955 йил 29 июль санасида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, Тўйтепа қўрғони (ҳозирги Нурафшон шаҳри) да зиёлилар оиласида туғилган. — Отам Абдураҳим Юсупов олий тоифали агроном эдилар. Хўжаликда бош аграном бўлиб ишлардилар, — дея ўз хотираларини эслайди Гулнора Юсупова. — Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети)нинг физика кафедрасида ўқитувчи, кейинчалик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводда инженер бўлиб ишлади. Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бинокор” шаҳарчасида фаолиятини давом эттирди. Шу ердаги 69-ўрта мактабда директор бўлиб фаолият юритди, ўқувчиларга физикаматематика фанидан дарс берди. Кейинчалик Тошкент давлат Халқ хўжалиги институтининг Банк иши бўйича магистратура босқичини тамомлаб, “Ўзтадбиркорбанк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси “Бизнес фонд” молия муассасаси Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик эса мазкур муассаса Бошқаруви раиси лавозимларида ишлади. МАЪРИФАТЛИ БУВИЖОНЛАР — ЖАМИЯТИМИЗ ЧИРОÜИДИР АЁЛ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ, МИЛЛАТ ТАРБИЯЧИСИ. У — ОНАЛИК, БУВИЛИК МАҚОМЛАРИ БИЛАН КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИНИНГ ЖОНАЖОН ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИ ВА ОСОЙИШТАЛИГИ, ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН БАРКАМОЛ АВЛОДНИНГ ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ. Отамга колхоз томонидан берилган уйда яшаб, Ўрта Чирчиқ туманидаги 59-ўрта мактабда ўқиганмиз. Оиламизда 5 нафар фарзанд эдик, 4 ўғил ва бир қиз вояга етдик. Акаларим ўрта махсус маълумотли бўлишган, лекин ота-онам қиз бола ўқиши, олий маълумотли бўлиши шарт деган фикрда эдилар. Шунинг учун отамнинг ўзи менга мукаммал тарбия ва таълим берган. Эл-юртнинг хизматида бўлиш ҳар бир инсон учун муқаддас бурч эканини ҳам отамдан ўрганганман. Оиламиз мен учун маърифат манзили эди. Ота-онамнинг ҳаётий сабоқлари менга ҳалигача асқотади. Улардан чин инсоний қадриятларга ҳамиша содиқ яшашни ўрганганман. Гулнора Юсупова 1978 йилда ТошДУ(ҳозирги ЎзМУ)нинг физика факультетига ўқишга кирди. Университетни тамомлагач, Тошкент политехника институти (ҳозирги
Keksalik gashti 2023/11-1239 Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришиш замирида изланиш, саъйҳаракат, машаққатли меҳнат ётади. Гулнора Юсупова ҳам фаолияти давомида ўз устида ишлашдан, изланишдан, ўқиб-ўрганишдан асло тўхтамади. Шу боис, тадбиркорлик фаолиятида ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритди, янги иш ўринлари очилишига ҳисса қўшди. Ўзбекистон “Тадбиркор Аёл” уюшмасида ишлаган йилларида мамлакатимизда хотинқизларнинг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш борасида юртимизда олиб борилган кенг имкониятлар асосида уюшма жамоаси билан ҳамжиҳатликда ўзбекистонлик аёлқизларга бизнес асосларини ўргатиш, уларнинг илмини ривожлантириш мақсадида Халқаро ОБСЕ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан хамкорликда турли лойиҳаларни ташкил қилиб, юртимизнинг барча вилоятларида семинартренинглар ўтказилиши йўлга қўйилди. Ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўлида синовли кунлар ҳам бор. Шундай кунлар Гулнора опани ҳам четлаб ўтмади. Ҳар соҳада илғор, шижоати билан муваффақият қозониб келаётган Гулнора Юсупова 43 ёшида турмуш ўртоғидан айрилди. Беш ўғил билан бева қолган онаизор сабр билан дўстлашиб, ҳаётда давом этишга, фарзандларини оёққа турғазишга ўзида куч топа олди. Бунда яқинлари, айниқса, Гулнора опанинг онаси елкадош бўлди. Кундузи давлат ташкилотида ишлаш, қош қорайгач фарзандлар бағрига ошиқиш, уларнинг тарбияси, уй юмушлари ҳар қандай аёлнинг елкасига катта юкни қўндиради. Гулнора Юсупова ана шундай оғир ҳамда масъулиятли юкни кичик жуссасида кўтара олган сабрли аёллардан биридир. Фарзандларининг ҳаммаси олий маълумотли, бугунги кунга келиб нуфузли ташкилотларда фаолият олиб боришмоқда. Гулнора Юсупова нафақага чиққанидан кейин ҳам уйда ўтиролмади. У ҳамиша ишлаб, жамиятга фойдали бўлиб яшаган эмасми , яна эл-юрт орасига қайтди. 2018 йилда ўзи яшайдиган “Бинокор” маҳалла фуқаролари Гулнора Юсуповани маҳалла раиси этиб сайлашди. Маҳалладошларини ўз оила аъзосидек кўрадиган қаҳрамонимиз ҳозирда тумандаги жамоатчилик асосида “Оқила аёллар” етакчиси, туман маърифат тарғиботи гуруҳи раҳбари. Маҳаллада “Кексалар маслаҳати” гуруҳи сардори. — Бувижонлар, нуронийлар маърифатли бўлса, атрофини чироқдай ёритади, — дейди Гулнора Юсупова. — Туманимиз маҳаллаларида тинчтотувлик муҳитини шакллантиришда ёши улуғ отахон ва онахонларнинг алоҳида ўрни бор. Оила аталмиш қўрғонни янада мустаҳкам бўлишида, ёшлар зиддиятли вазиятларга дуч келганда уларга тўғри йўл кўрсатиш бизнинг бурчимиз. Азал-азалдан ёши улуғлар жамият ҳаётининг, оилаларнинг тинч-тотувлиги, ёшларнинг тарбиясига масъулият билан қарашган. Биз ҳам ёшлик давримизда кексалардан кўп ҳаёт сабоқларини ўрганганмиз. Айниқса, оилаларда тинчтотувликни асрашда катта авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси бор. Бизнинг давримизда “Тош келса кемириб, сув келса симириб бўлса ҳам оилангдаги аҳилликни асра”, деган пурҳикмат ақида бор эди. Бу гап катталарга ҳам, ёшларга ҳам бирдек тегишли эди. Чунки ўша даврнинг ёшларида камчилик бўлмаган дейсизми, албатта, бўлган, лекин қайнона ойижонлар бу камчиликни кўчага олиб чиқишмаган. Уйда, ўзаро суҳбатларда яхши гапириб, насиҳат қилиб келинқизлари, куёв-ўғилларини тўғри йўлга бошлашган. Ёшлар ҳам бу насиҳатларга қулоқ солишган. Аммо бугун ёшлар ўртасида фақат ўзининг тинчилигини ўйлаш ҳолатлари учраб қоляпти. На отаонанинг, на қайнотақайнонанинг гапига қулоқ солишмаяпти. Мана шундай пайтда туманлар ва маҳаллалардаги ёши улуғлар, нуронийлар, бувижонлар ва оқила аёлларнинг маслаҳати, ёрдами қўл келяпти. Куч-қувватимиз бор экан, жамиятимиз ва оилаларимиз тинчлиги, тотувлиги, аҳиллиги ва баҳамжиҳатлиги, фарзандларимизнинг элюртга фойдали, билимли салоҳиятли, касб-корли бўлиб улғайиши йўлида хизмат қилаверамиз. Ш.БАҲРОМЖОНОВА тайёрлади.
40 Keksalik gashti 2023/11-12 Адабиёт сарҳадлари Агата Мери Кларисса Миллер 1890 йилда Англияда таваллуд топган. Болалигида жуда уятчан қизалоқ бўлган. Катта акаси ва опаси бирга ўйнашар, Агата эса ўз тасаввуридаги қаҳрамонлар билан ёлғиз қолишни ёқтирарди. Мактабда ҳам аълога ўқимасди, жуда тортинчоқ эди. XIX-XX асрларда қизларни кўпроқ турмушга узатишга тайёрлашар, мусиқа, рақс, қўл меҳнати каби ҳунарларга ўқитишарди. Агата Кристи умрининг охиригача қўпол имло хатоларига йўл қўйган: шунгa қарамай бу адибанинг ижодий карьерасига соя солмаган. ДЕТЕКТИВ 40 Keksalik gashti 2023/11-12 Қиз яхши куйлар, аммо уятчанлиги туфайли омма қаршисига чиқишга чўчирди. Тортинчоқ ва одамовилиги ҳам унинг келажагига рахна сололмади, тақдир унга кутилмаган туҳфалар тайёрлаб қўйганди. Биринчи жаҳон урушига қадар ёш Агата тез-тез инглиз зодагонлари давраларига бориб турарди. Париж пансионатида ўқиш давомида қизнинг ўзига бўлган ишончи ортди, ташқи кўриниши ҳам ёқимли эди. Шундай кечалардан бирида қироллик лейтенанти Арчибалд Кристининг нигоҳи Агатага тушгани ҳам бежиз эмас. Бу туйғулар ўткинчи эмасди. Ёшлар тез орада унаштирилдилар, тўйни ҳам узоқ чўзишмади, сабаби, Арчи тез орада урушга жўнаши лозим эди, Агата эса Лондонда қолишга мажбур бўлди. Агата ҳам чалғиш ва маъсулиятни ҳис этган ҳолда ҳарбий госпиталда ишлай бошлади. Илк марта хаёлида туғилган ҳикояларни шу ерда ёзиб қўядиган бўлди. Кун давомида дори-дармон ва жароҳатлар билан тўқнашиш туфайли унинг қотиллик ҳақидаги асарлари дунёга кела бошлади. Машҳур Эркюль Пуаро номли қаҳрамон ҳам шу асно яратилди. Агата унинг ташқи кўринишини ифодалар экан, уни кўчада кўриб қолган реал шахсга қараб яратди, у Белгия қочоқларидан бири эди. Орадан вақт ўтиб, Арчибалд урушдан қайтди ва оиласини боқиш учун тадбиркорлик қилишга уриниб кўрди. Агата унга қиз фарзанд туҳфа қилди, унга Розалинда деб исм қўйишди. Лекин улар яшайдиган хонадон оила учун торлик қиларди. Тадбиркорлик ишлари ҳам юришмади. Шундай моддий қийинчиликлар даврида эри Агатага ҳазиллашиб деди: “Ёзганларингни чиқариб кўрамизми?” Шундан сўнг Агата ёзувчи бўлишга
Keksalik gashti 2023/11-1241 уриниб кўрди. Аммо “Стайлздаги сирли ҳодиса” асарини олтита нашриёт рад қилди. Арчи уни еттинчи нашриётга олиб боришга ундади… Романни чоп этишди, ҳатто 25 инглиз фунтида гонорар ҳам беришди. “Энди сен бойиб кетасан”, деди Арчи ишонч билан. Агата ҳам илк китоби чиққанидан сўнг ижодкорликни хобби эмас, касб қилишга аҳд қилди. Олти йил давомида, яъни 1920-26 йилларда Агатанинг олтита романи чоп қилинди. Пуаро образи эса машҳурликда Шерлок Холмс даражасига етай деди. Агата ва эри ижара муаммосидан қутулиб, шаҳардан шахсий уй ҳарид қилишди, ҳатто машинали бўлишди. Ҳаётининг ёруғ кунлари узоққа чўзилмади. Аввалига Агатанинг онаси вафот этди. Бунга кўникишга улгурмай туриб, яна бир бахтсизлик юз берди. Арчибалд Кристи бошқа аёлни ёқтириб қолганини, Агата билан ажрашмоқчи эканини айтди. Жанжал чиқди. Арчи эшикни зарб билан ёпиб чиқиб кетди ва тонгда қайтди. Аммо хонадон бўм бўш эди: Агата хат ташлаб кетганди. У машинада Йоркширга кетганини ёзган эди. Рафиқасининг ортидан борган Арчи фақат бузилган автомобиль билан тўқнашди. Адиба йўқолиб қолганди, оилавий жанжал криминал жараёнга айланди. Бу пайтда Агата Кристи Англияда номдор ёзувчи эди, уни қидириш ишларига маҳаллий полиция аралашди, 15 минг киши эса кўнгилли сифатида қидирув ишларида қатнашди. Албатта, биринчи гумондор Арчи эди, бироқ унинг чиндан ҳам, бунга алоқаси йўқ экан. Орадан ўн кун ўтди. Агатани санаториядан топишди. Шу вақтга қадар аёл бу ерда физиотерапия муолажалари олар, фортопиано чалар, умуман, вақтини чоғ ўтказарди. Бироқ энг ғалатиси шунда эдики, адиба бу ерга Тереза Нил исми билан рўйхатдан ўтганди. Тереза — эрининг маъшуқаси эди. Икки йил ўтиб у Арчибалд билан ажрашди. У ўша пайтда нега йўқолиб қолгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади. Унинг набираси Метью Причард: “Мен бувимнинг йўқолиб қолганини ўзим билан ҳам, онам билан ҳам, бошқа одамлар билан ҳам муҳокама қилмаганман, баъзан одамлар ўзларини ўта бахтсиз ҳис қилганларида ғалати ишлар қилишади”, дейди у. “Фақат бир гапни айтишим мумкин: бувим омма эътиборини тортиш учун ҳаракат қилмасди: ўзига ҳам, китобларига ҳам. Ўша пайтда у жудаям ғамгин бўлган ва унинг ўрнида бошқа одам бўлганда ҳам узоқларга кетиб қолган бўларди”. Бахтсизликдан халос бўлиш учун Агата ишлаш ва саёҳат қилишга қарор қилди. У Шарқ экспресси поездига чипта сотиб олди ва Боғдодга йўл олди. Айнан ўша ерда, Ироқда, адиба архитектор Макс Маллоуэнни учратди. Макс қадимий шаҳарни таништириш учун унга гид бўлиб ёлланганди. Бутун мавсум давомида у ёнида бўлди: мамлакатни таништирди, қадимий цивилизация тарихи ҳақида сўзлаб берди, ҳатто топилган бош суякларини ҳам кўрсатди. “Ўшанда мен бунинг оқибати қандай тугаши ҳақида кўп ўйлардим. Макс жуда ажойиб инсон эди. Шунчалик хотиржамки, юпатишга шошилмасди. У гапдан кўра амалда ўрнак эди. Керакли ишни қилар, бу эса тўғри танлов бўларди”, деб ёзганди Агата ўз биографиясида. Хуллас, мавсум тугагач, археолог уни Англияга кузатиб қўядиган бўлди. Кейин эса аёлнинг қўлини сўради. Агата оила қуришдан чўчир, аввалги хатосини такрорлашни истамасди. Кейинчалик улар турмуш қуришди ва умрининг сўнгигача бахтиёр яшашди. Агата Кристи 1976 йил, 85 ёшида вафот этди. Икки йил ўтиб Макс ҳам у дунёга риҳлат қилди. Адибанинг вафотидан сўнг Эркюл Пуаро ҳақдаги сўнгги романи ва автобиографияси нашр қилинди. “Яратган эгам, эзгуликка тўла умр ва менга берилган меҳр-муҳаббат учун сенга ташаккур”, деб тугатганди у сўнгги қораламаларини. Кристининг 60 та детектив романи, 6 та психологик романи, 19 та ҳикоялар тўплами нашр қилинган. Барча китоблари 4 млрд.дан ортиқ ададда дунёнинг юзлаб тилларига таржима қилиниб сотилган. 1939 йилда ёзилган “Ўнта негр боласи” детектив романи ўша даврнинг ўзидаёқ энг зўр асарлардан бири сифатида тан олинган. Бугун ҳам дунё бўйича тан олинган “Барча даврларнинг 100 та энг зўр романи” рўйхатида туради. Табиийки, бу асар ҳам 20 га яқин давлатлар томонидан экранлаштирилган. Н. ИБРОҲИМОВА. Keksalik gashti 2023/11-1241
42 Keksalik gashti 2023/11-12 Ҳикоя Ҳамкасбим Шодиқул муаллимнинг шифохонадан келганини эшитиб, аҳвол сўрагани бордим. Дастурхон атрофида мезбон менга чой узатаркан деди: — Биласизми, ошна, шифохонада бир онахон билан танишиб қолдим, ўзиям роса ғалати феъли бор экан. Бунақа аёлни ҳали учратмаган эдим. Келинг, шуни бир бошидан айтиб берайин. Бир куни шифохона боғидаги ўриндиқда газета ўқиб ўтирардим. Ёнимга даштлик эканлиги кўриниб турган момо келди ва дабдурстдан қўлимга телефонини тутқазиб деди: — Болам, мановини ёқиб бер, уйдагиларни бир тергаб қўймасам, ҳаддиларидан ошиб кетишади. Мен телефондан керакли рақамни топиб узатдим. Момо бирдан жиддий тортиб гапирди: — Бувиражаб, сенмисан, мен кетиб, эркин чумчуқ бўлиб қолдиларингма, бованг қаерда? Яна Ўсар ошнасиникига қарта ўйнагани кетдима, “азройил” йўқлигида яйраб қолай деган-да. Сизни соғинди, дедингма? Ундай бепарда гапни айтма, ўзи мендан қутулолмай юрибди. Айтиб қўй, кўзим хиралашсаям, ҳали ўлганим йўқ! Мени эшитяпсанма, эрингга айт, тилпонимга пул ташлаб қўйсин. Пенсиядан дейсанма, йўқ, чўнтагидан! Ўғил бўп менга нима хизмат қилди, эржонинг? Ҳой, эшит, аммо, лекин Қўчқор неварамни уришма, сомонхонага ўт қўйса қўйибди-да, ҳали бола, уйланса босилиб қолади, мен бадар кетиб шугинага қийин бўлди-ёв… Бехосдан момонинг телефони сигнал бериб ўчди ва яна қанча айтадиган гаплари чала қолди. Момо менга бир қур назар солдида, индамасдан хонасига кириб кетди. Кечки пайт момо яна ёнимга келиб ўтирди. Момомизнинг юзкўзидан, ҳаракатларидан зерикаётгани кўриниб турарди. Мен секингина сўз қотдим. — Қаерликсиз, хола? — Чиял деган жойни эшитганмисан, ўша тарафидаги Ёбондан. Ёшим етмиш олтида, кўзим хиралашиб игнага ип ўтказолмай қолдим. Келганимга икки кун бўлди, дўхтур қизлар дори билан даволаяпти, ҳарна, яхши. Ўзинг қаерликсан, болам? — Жонбўзсойдан, мактабда ўқитувчиман. — Яхши, аммо китобқоғозга кўп қарабсан-да, кўзойнак тақиб олибсан. Менинг тўқсон тўртга кирган энам бор, ўрмак тўқийди, куви пишади, урчуқ йигиради, бир чақиримдан эркак-аёлни ажратади. Бу ерга ҳам “ўзингнинг жонинг, ўзингга керак”, деб Ёбонлик момо
Keksalik gashti 2023/11-1243 жўнатди. Тўғрисини айтсам, зерикдим, айни буғдой ўрилаётган пайтда мен бу жойда ялпайиб ўтирсам уят бўлар-ов… — Нима, ўғилларингиз фермерми? — Бўмасам-чи, беш йил бўлди, хўжалик менинг отимда, печати сандиғимда. Ғалла, зиғир, қовун-тарвуз экканмиз. — Сиз тарафларда сув йўқку? — Ҳамма шундай дейди, ишлаган йўлини топади. Иккита артезиан қудуғимиз бор. Суви ширин. Ўзимиздан ортиб қишлоқдошларнинг томорқасига ҳам етади. — Ишингиз зўр экан. — Бирнави, ишқилиб кунимиз ўтиб турибди. — Болалардан нечта, хола? — Етти ўғил, беш қизим бор. Ўша йиллар ёш эдик, ҳозиргилардек тегманозик эмасдик, кейин бова қурғур ҳам “сени герой қиламан” деб тек ётмасди-да… Момо ўзининг гапидан озгина қизариб кулди. — Бариси уйли-жойли бўп кетишган, қишлоқнинг ярми десаям бўлади. Шу пайт ёнимиздан шифохона дўхтири ўтиб қолди. Момо дарров уни тўхтатди. — Ҳой, дўхтир ўғлим, менга қачон жавоб берасан, кўзим яхши бўлди-ку? — Эндигина икки кун бўлди, онажон, яна икки кун сабр қилинг, — деди дўхтир кулиб. — Йўқ, ундай дема, эртага ўғилларим келади, дориларни ёзиб берсанг, келинлар томизиб турарди. — Нима, бирор камчилик борми, онажон? — Йўқ, ҳаммаси жойида, фақат менинг қишлоқда зарур ишларим бор. Охири бўлмади, дўхтир қайсар момога эртага жавоб беришни ваъдалаб қутулди. Момо мамнун қиёфада ёнимга келиб ўтирди. — Бало экансиз, охири кўндирдингиз, — дедим кампирни мақтаб. — Билсанг, бир йили тўнғич ўғлим қўярда-қўймай ўн кунлик дам олиш уйига олиб борувди. Менга тўғри келмади, бир кунни зўрға ўтказиб қочиб кетувдим. — Нега, мазза қилиб дам олсангиз бўларди? — Менга тўғри келмади, тўрт мучам соғ бўлса, қандай қилиб ётаман? — Нима, шунчалик юмушингиз кўпми? — Ҳа-да, ахир, элчилик. Қўшнимиз Холиқ чўпоннинг тоби йўқ эди, яна иккита келинимнинг ой-куни яқин. Тўй-маъракалар бор. — Сиз бўлмасангиз тўйлар ўтмайдими? Момо менга ажабсиниб қаради. — Менсиз қандай ўтказишади, қани ўтказиб кўришсин-чи?! Менсиз товуқларига тухум ҳам бостиришолмайди. — Йўғ-а?! — Ишонмайсанми? — деди момо менга ёвқараш қилиб. — Ишондим, сизга ишонмай бўладими? Иккаламиз ҳам бироз жим қолдик. Охири сукунатни бузиб сўрадим. — Хола, ҳеч армонингиз ҳам борми? — Эй, болам-а, бу дунёда армонсиз одам бор эканми? Кенжа ўғлим афғонда ҳалок бўлган. Темир тобутда олиб келишди. Ўшанда бир кечада сочим оқариб кетганди. Ҳа, урушнинг уйгинаси куйсин, болам-а… Кечқурун эса шифохонада ғалати хабар тарқади. Момо билан бир хонада турадиган аёл ёстиғи тагидан тўрт юз доллар топиб олибди. Аёл қизалоғининг операцияси учун пулга зориқиб турган экан. Ҳамма буни момо қилган деб ўйлади. Аёл миннадорлик билдириб сўз қотган экан, момо: “Менинг бегонага берадиган пулим йўқ”, деб уришиб берибди. Эртасига момо яна ёнимга келиб ўтирди. Унинг юзида мамнунлик акс этиб турарди. Мен оҳиста сўрадим. — Барибир бояги ишни қилгансиз, сиздан бошқа биров бундай қилолмайди… – Бас қил, буни сен бил, мен билай, қизалоғини кўриб невараларим эсимга тушиб кетди-да… Шу пайт дарвоза ёнига машина келиб тўхтади ва ундан учта йигит тушиб, биз томонга юришди. Момо уларни кўриб, қувониб кетди: — Ана, улларим келишди! Йигитлар оналари билан кўришиб, машина юкхонасидан тарвуз-қовун, мева-чевалар, патир ва бир тоғора Чиял яхнасини кўтариб келишди. Момо олиб келинган неъматларни барчага тақсимлаб, улашиб чиқди. Пешин пайти момо жўнаб кетди. Назаримда, ҳайҳотдек шифохона ҳувиллаб қолгандек эди. Ўролбой Қобил. — Бувиражаб, сенмисан, мен кетиб, эркин чумчуқ бўлиб, қолдиларингма, бованг қаерда? Яна Ўсар ошнасиникига қарта ўйнагани кетди-ма, “азройил” йўқлигида яйраб қолай деган-да. Сизни соғинди, дединг-ма? Ундай бепарда гапни айтма, ўзи мендан қутулолмай юрибди.
44 Keksalik gashti 2023/11-12 Мамлакатимизда инсон қадри улуғланмоқда. Бу фахрийлар ва нуронийларнинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак эътироф этилаётганида ҳам намоён бўлмоқда. 2023 йил Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида узоқ йиллик фидокорона меҳнатлари, бетакрор шеърияти, ёшларнинг Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги улкан ҳиссаси учун Юртбошимиз томонидан шоир, таржимон, “Олий таълим аълочиси” Абдулла Шер “Ўзбекистон халқ шоири” унвони билан тақдирланди. Абдулла Шернинг биринчи тўплами “Кўклам табассуми” деб номланиб, 30 ёшида чоп этилди. Шундан сўнг унинг “Алёр” (1979 й), “Атиргул сояси” (1979 й),“Роз” (1980 й), ”Куз ҳилоли” (1983”, “Қадимги куй” (1987), “Нуқтадан сўнг” (1989 й), “Тоқат” (1997), “Ёнаётган йўл” (2007), “Ёмғирлар оралаб” (2009 й), “Сарбаст қўшиқлар” (2010 й), “Севилмаган менинг севгилим” (2010), “Гул йиллар, булбул йиллар” (Сайланма, 2012 й) каби шеърий тўпламлари ва “Асрларни асраганлар” насрий тўплами чоп этилди. Унинг шеърлари ва достонлари рус, литва, инглиз, испан, озарбайжон, турк, қозоқ, қрим-татар, тожик ва қирғиз тилларига ўгирилган. “Тоқат” шеърий тўплами 54 ёшида, “Ёнаётган йўл” тўплами 64 ёшида, “Гул йиллар, булбул йиллар” сайланмаси 69 ёшида, “Барлосларнинг саркаш фарзанди” китоби 70 ёшида чоп этилди. 75 ёшида ҳам бир лаҳза қаламини қўлдан қўймади. “НАВОИЙНИНГ ЁНИГА ҚАНДАЙ БОРАМАН?” Абдулла Шернинг болалиги Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Йўлтушган Эътироф — АБДУЛЛА шоирман, МЕН қишлоғида ўтган. Отаси Шермуҳаммад бобо уста мисгар эди. Мисгарликда моҳир эди. Унинг ишларини кўрганлар “Уста, мисни ҳам гапиртириб юборасизда”, — дейишарди. Аммо, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллари Шермуҳаммад отанинг ясаган санъат асарини сотиб олишга одамларнинг қурби етмай қолди. Шунинг учун уста турли печлар ва уларга мос карнайлар ясай бошлади. Устага ўғиллари ёрдам берар, олти яшар Абдулла тунука бўлакчаларидан мих ясарди. У ўша қаҳатчилик йилларида мих ясайман деб неча марта бармоғини кесиб олгани, аммо акалари ва отасининг бармоқларида — 44 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1245 (Давоми 46-саҳифада) ўзиникидан катта жароҳат бўлса-да, чидам билан ишлаётганини кўриб тишини-тишига босганча мих ясагани ёдида. Ҳали мамлакат электрлаштирилмаган, лекин, тун чироқлар ёруғида китоблар ўқилар, дуторлар чалиниб достонлар, доиралар чертилиб, лапарлар айтилар, момолар лабидан чанқовузлар ноласи кўнгил кенгликларининг энг сирли жойларига бориб, акс-садо берарди. Дарвоқие, уста Шермуҳаммад ҳам жўжабирдай жон бўлишига қарамай, атайин бир дуторчини топиб шогирд тушади ва қисқа вақтда миллий куйларни маромига етказиб чала бошлайди. 1948 йилда уларнинг уйига радиодан келган мутахассислар уста чалган созни эшитиб, уни дедилар. “Мактабга ҳам бормайман”, деб, уйда шеър ёза бошладим. Мактабимиз директори уйга келиб, тушунтириш ишлари олиб борди ва “Абдулла, мактабга бор, мактаб мажбурий”, — деди. Мен яна мактабга бора бошладим. Навоийга юкиндим, адабиётга ва шеъриятга юкиндим. “Навоийга шогирд бўламан”, деган фикрдан ҳали ҳам узоқлашганим йўқ. Ўтган асрнинг 70- йилларида жиддий шеърлар ёза бошладим. “Навоий соғинчи” деган туркум устида ишладим. Кейинги шеърларимдан бирини “Ичимдаги дард” деб номладим. Бу шеърда: “Навоийнинг ёнига қандай бораман?” — деган сатр такрор-такрор келади. “МЕН КЎРГАН КАТТА ШОИР — МИРТЕМИР ЭДИ” — 10-синфда ўқиб юрганимда бир дафар шеърларимни олиб, илгариги Пушкин кўчаси 1-уйда жойлашган Ёзувчилар уюшмасига бордим, — дея хотираларини эслайди Абдулла Шер. — У ерда Миртемир домла адабий маслаҳатчи экан. У киши 4 та шеърим ва 3 та тўртлигимга маъқул, деган белгини қўйиб бердилар. Миртемир домланинг ёнида Темур Фаттоҳ ўтирар экан. радиога ишга таклиф этишади. Бироқ уста “Мен мисгарман, радиода жуда машҳур созандалар ишлайди, қолганлари эса яллачилар. Менда сиз ўйлаган маҳорат йўқ, оддий яллачи бўлиш эса менга ярашмайди!” дея бу таклифга розилик бермайди. Абдулла Шернинг онаси Санобар отин ҳам ҳам турмуш ўртоғидан дутор чалиш сирларини ўрганиб олган, улар ўз оиласи ва жигарлари даврасида маҳоратларини намойиш этардилар. Абдулла 5 ёшдаёқ Алишер Навоийнинг ғазалларини тинглай бошлади. Онаси уни адабиётга, мумтоз шеъриятга ошно қилди. Мактабга бора бошлагач эса Навоий, Бобур, Фузулий, Лутфийдан ташқари, Увайсий, Нодирабегим, Машраб, Ҳувайдо, Завқий, Ғозий ғазалиёти билан танишди. Кейинчалик замонавий адабиётни, романларни, қиссаларни ўқий бошлади. Ўша пайтда чоп этилган достонлар, эртаклар, мифлар, топишмоқларни қайта-қайта ўқирди. 1968 йилга келиб у шеър ёза бошлади. Ўша ёрқин лаҳзаларни шоир ҳаяжон билан эслайди: Мен шеър ёза бошладим. Кечаю кундуз дафтарларни тўлдираман. Бирдан “Навоийга шогирд бўламан!” — деган қатъият ичимдан отилиб чиқди. Билмасдимки, Навоий қаерда-ю, мен қаердаман? Биз, ўқувчиларни у пайтлар пахта даласига ҳашарга юборардилар. “Пахтага бормайман, пахта термайман, мен шоир бўламан”, — дедим. “Пахтага бормасанг, сени мактабдан ҳайдашади”, Keksalik gashti 2023/11-1245
46 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 45-саҳифада) Домланинг олдига Саида Зуннунова кириб келганини кўрдим. Миртемир домланинг олдидан қушдек енгил бўлиб чиқдим. Автобус бекатида Шотурсун Ғуломов билан танишдим. Шотурсун Ғуломов раҳматли яхши ёзувчи ва публицист эди. Бир учрашувдаёқ мен билан яқин танишдек гаплашган бу инсонлар мен учун сеҳрли одамлар бўлиб туюлган ва ҳамон шундай. Мен бу оламда Миртемир домладек шогирдсевар шоирни кўрмадим. У муҳтарам зот билан учрашган ёшлар шоир бўлмаса ҳам шоир бўлиб қолар эди. Домла билан учрашган биринчи кундаёқ хурсандлигимдан китоб дўконига кириб Навоийнинг “Хазойинул-маоний” асарининг 1-жилдлигини сотиб олдим. Чиноздан Тошкентга автобусда келганман, кетишга автобусга тўлаш учун пул йўқ. Навоийнинг китоби Чинозда ҳам сотилар эди, мен эса уни тезроқ қўлимга олиш учун бор пулимни тўлаб юбордим. Сўнгра Тошкентдан Чинозгача пиёда юриб, қоронғу кечда кириб келганман. Мактабни битириб ТошДУ (ЎзМУ) га ўқишга кирдим. 1962 йилда “Севги қиссаси” деган шеърлар ва “Севги қиссаси” номли достонимдан иборат китоб тайёрлаб, Миртемир домлага топшириб келдим. Баҳор ойида китобимни топшириб келган бўлсам, мени ёзнинг охирида ҳарбий хизматга юборишди. Хизмат Германияда бўлгани учун вақтлироқ олиб кетишиб, Термизда тайёргарликдан ўта бошладик. Ўша вақтда уйга “Сизнинг китобингиз чоп этилиши учун муҳокамага қўйилади. Тез етиб келинг” деган хат келган. Хат Термизга 4 кунда етиб борди. Рота командирининг олдига кириб вазиятни тушунтирдим. У хат 4 кунда келди, боргунингча 2 кун ўтади. Муҳокама тугаб кетган. Бир сен учун қайтадан катта шоирлар йиғилмайди-ку”, деди. Мен бормаганим учун китобим муҳокамага қўйилмаган. Ўша пайтда Миртемир домладек устоз тавсияси билан муҳокамага қўйилган китоблар бари чоп этилган. Ўшанда 19 ёшда эдим. Тақдир тақазоси билан 10 йилдан кейин 1963 йилда биринчи китобим чиққан. 1962-1965 йилларда шарқий Германияда ҳарбий хизматни ўтадим, 3 йилда олмон тилини ўрганиш учун бор имконимни ишга солдим. Ўзбек йигитларига паст назар билан қарайдиган собиқ совет армияси офицерлари эътиборига тушдим. Рус ва немис тилларида бемалол сўзлашиб, бехато ёза олганимни кўрган ҳарбий бошлиқлар менга ҳарбий унвон ва иш таклиф қилишди. Мен рад жавобини берганман. УСТОЗЛАР БИЛАН ЁНМА-ЁН Талабалик пайтимда мени Асқад Мухтор “Гулистон” журналига ишга қабул қилган. Асқад Мухтор фариштага ўхшаган тоза табиатли, ғоят ақлли одам эди. “Гулистон” мен учун муқаддас китобдек эди. Шеърларим чиқа бошлагач Маҳмуд Саъдий мени 160 минг сўмли маоши бор Эътироф 46 Keksalik gashti 2023/11-12
Keksalik gashti 2023/11-1247 бўлимга,“Шарқ юлдузи” журналига ишга таклиф қилди. Бу “Гулистон” журналидаги маошимдан бир баробар кўп эди. Аммо, мен бу азиз даргоҳдан кета олмадим. Бу ерда маошга топилмас бир муҳит бор эди. Ҳали-ҳамон “Гулистон” журналидан олган тажриба мактабим мен учун қадрдон бўлиб қолди. Асқад Мухтордан сўнг яна бир буюк инсон – Сарвар Азимов билан учрашдим. Бу улуғ ёзувчи Москвага бориб Суслов билан гаплашиб “Ёшлик” журналини очишга мушарраф бўлди. Ўша даврда Ўзбекистонда бундай журнал очиш жуда қийин иш эди. Сарвар Азимов Ёзувчилар уюшмасига раис бўлиб келганида ўзбек ёзувчиларига эътиборни кучайтиришга ҳаракат қилди. Жуда оғир бўлса-да у кишининг дипломатлик қобилияти билан ўзбек ёзувчиларининг елкасига ҳам офтоб тегди. “Ёшлик” журналига Эркин Воҳидов бош муҳаррир этиб тайинланди. Мени масъул котибликка чақиришди. Ўша пайтда бошимда қандайдир оғриқ пайдо бўлиб давосини тополмай юрган пайтларим, ишлай олмасам керак деб ўйладим. Сарвар Азимовга жиддий даволинишим кераклигини айтдим. У киши бирга даволаймиз, деб розилигимни олди. Эркин Воҳидов журнал учун кадрлар йиғишни менга ишониб топширдилар. “Гулистон” журналида бирга ишлаган ходимлар: Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Саъдулла Сиёев, бош рассомимиз Эмил Рўзибоевларни, ҳатто ҳарф терувчимиз Холида Ғуломовани ҳам олиб келдим. Хуллас, журнал руҳи шу кадрлар билан биринчи сонидаёқ машҳур бўлиб кетди. Журналнинг 3-4 та сони чиққандан кейин Сарвар Азимов мени ўзига ўринбосар қилиб ишга чақирдилар. Биз жуда яхши жамоа билан унумли ишладик. Аммо, бу даргоҳдан соғлигим туфайли кетганимдан сўнг турли қиёфадаги ижодкорларга дуч келдим. Кейинги ҳаётим синовлар ичида кечди. 1970- 1981 йилларда Москвага Олий адабиёт курсига ўқишга кетдим. Оиламдан, болаларимдан узоқда яна икки йил талаба бўлдим. Менинг энг катта омадим менга ўзини фидо қила олган умр йўлдошим Ёқутхон билан тақдирим боғланганлиги. У ҳаётимиздаги барча иссиқ-совуқларга қуллуқ қилиб яшади. Тобим бўлмай уйда хасталаниб қолган йилларимда ҳеч иккиланмай, рўзғор юкини бўйнига олди. Бундай фидойилик гўзал аёлларда камдан-кам учрайди. Болаларимнинг аъло хулқли ва олий маълумотли бўлиб камолга етишганлари учун ҳам ундан умрбод миннатдорман. Шундай вақтлар бўлдики, китобларим чиқишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилган “дўстлар”ни кўрдим. Афсуски, бошимнинг иккала чеккасида пайдо бўлган номаълум оғриқ туфайли улар билан курашишга ҳолим ҳам, истагим ҳам йўқ эди. 1980-81- йилларда Москвада Олий адабиёт курсида ўқиш билан бирга таржима билан шуғулландим. Олмон тилини чуқур ўргандим. Байронни ва Ҳенрих Ҳейнени тўғридан-тўғри ўзбек тилига таржима қила олардим... Илмлига бир эшик ёпилса, минг эшик очилади. (Давоми 47-саҳифада) МЕН — ШОИРМАН, МЕН — АБДУЛЛА ШЕР Keksalik gashti 2023/11-1247
48 Keksalik gashti 2023/11-12 (Давоми. Бошланиши 47-саҳифада) ИЛМ ЙЎЛИДА... Табиатан оилапарвар Абдулла Шер болаларини ҳеч кимдан кам қилмаслик учун бор иқтидорини ишга солди. У ўзини илмга “урди”. ТошДУ нинг “Фалсафа” факультетида катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимида ишлади. У Байроннинг “Дон Жуан”, Ҳенрих Ҳейненинг “Қўшиқлар китоби”ни олмон тилидан, Пушкин, Александр Блок, Антокольский, Некрасов ва Анна Ахматова, Чаренц, Твардовский каби машҳурлар асарларини рус тилидан таржималар қилиб, бу борадаги қобилиятини намоён қилди. У қилган таржима асарлари қўлмақўл бўлиб кетгани учун нашриётлардан кетмакет буюртмалар тушар ва каттагина гонорар тўлашар эди. Абдулла Шернинг таржима борасидаги ишларини маъқул кўрган профессор Ғайбулла ас Салом уни таржима кафедрасига ишга таклиф этди. Аммо, у фалсафа факультетини ташлаб кетолмади. “Ахлоқшунослик” ва “Этика” фанларидан ўқув қўлланмалар ёзди. Бу қўлланмалар юқори баҳоланиб, унга 2000 йил “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони берилди. Доцент унвонини олди. 2002 ва 2003 йилларда кетма-кет Миллий университетнинг “Энг моҳир педагоги” дея эътироф этилди. Унинг “Ахлоқшунослик” ҳақидаги қўлланмаси қардош ва чет эллар олий таълимлари дарсликларига киритилган ва киритилишда давом этмоқда. Унинг ўқув қўлланмалари ҳали-ҳамон олий таълим дастурларидан тушгани йўқ. 2016 йилда Президентимиз Абдулла Шерни узоқ йиллик самарали хизматлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотлади. 2022 йилда “Меҳнат фахрийси” 1- даражали кўкрак нишони билан тақдирланди. Абдулла Шер учун қалам 6 яшарлигида ясаган михлар каби қаттиқ ва ҳар қандай деворларга ёриб кира оладиган мустаҳкам қурол каби ҳамроҳ бўлди. У бир умр мих ясашни биладиган мисгарнинг жафокаш ўғли, шеър ёзишни биладиган Миртемирнинг камтарин шогирди бўлиб қолди. Унинг вужудида шерга ва темирга монанд бирбиридан мутлақо йироқ нималардир қоришиқ яшайди. У ҳеч қачон ҳеч ким билан майдон талашмади. У михдек тўғри бўлиш ва ахлоқсиз, чиркин феъл ва очкўзларни одиллик деворига михлаб ташлаш ҳадисини олди. Инсонларни руҳларини синдирадиган ўз манфаати йўлида ўзгаларни қурбон қилаётган шарафсизларни кўрганда шердек ташланиш феълидан кечолмади. У табиатан шундай яралган. Абдулла Шер тупроқдек серҳосил ва тупроқдек хокисор авлод вакили бўлди. У ҳамиша ўз устозлари, сафдошлари, ҳамкорлари, намнафасларини эҳтиром билан эслайди. Йиғлаб эслайди. У ҳеч қачон ҳеч кимни йўлини тўсмаган авлод: Шукур Холмирзаев, Сафар Барноев, Маъруф Жалил, Тилак Жўра, Омон Мухтор, Отаёрлар билан бирга ишлади, дўст тутинди. Шер Ойбек ижоди, Шайхзода шеърияти ҳақида ёзди. Унинг Миртемир, Сарвар Азимов, Асқад Мухтор, Озод Шарофуддинов, Ғайбулла ас Салом, Бегали Қосимовлар ҳақида хотиралари бор. Яқинда Эркин Воҳидов ҳақида хотиралар ёза бошлади. Хотиралари унинг хазинасидир. ХУЛОСА ЎРНИДА Абдулла Шернинг қўлидан бардош номли ҳассаси асло тушмади. У ҳассаси орқали ер билан гаплашиб, тупроқ билан ҳасратлашиб борарди. Ҳар қадамда ҳассаси унинг томирларини ерга улаб борарди. 80 ёшга тўлганда сентябрнинг фараҳбахш тонги эди. У дунёдаги энг гўзал шаҳар Тошкентнинг энг гўзал гўшасида атиргуллар чамандек очилиб ётган “Адиблар хиёбони”да оҳиста қадам ташлар экан, ҳассасини ушлаб турган бармоқлари орасида нур югурганини сезди ва ҳассасига эгилди. Ерга қадалиб турган ҳассаси новда чиқариб, гуллаб борар эди. Шунда у 80 йилки, баҳорни эргаштириб юрганини ҳис этди. Адабиёт майдонида унинг меҳнатлари эътироф этилди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки у Навоийга қараб юришни умрининг мазмунига айлантира олган шоир эди. Зулфия МЎМИНОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Эътироф 48 Keksalik gashti 2023/11-12