6 1 АҚШ доллари 11433.05. 1 EВРО 12618.66. 1 Россия рубли 148.10. 1 Англия фунт стерлинги 14453.66. 1 Япония иенаси 84.67 2023 йилнинг 9 май санасидан ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ОММАБОП ГАЗЕТАСИ ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯНИ ²АЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР МУ²ОКАМА ªИЛИНДИ ИШОНЧ — МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ 2 ОРДЕНЛАР УЙ – МУЗЕЙИГА ҚАЙТДИ Давлат ва жамоат арбоби Усмон Юсуповнинг турли сабаблар билан йўқолиб кетган 9 та ордени топилиб, тикланиб, қайтариб олиб келинди. ШАРБАТ ТЎЛА БОҒ ҚОЛДИ... Бир мавсумда гектаридан 160-170 тонна олма териб олинади. Тўрақул Ҳамроев мевани қишда сақлаш чораларини кўриб, лойиҳа қиймати 500 миллион сўм, маҳсулот сиғими 250 тонна бўлган совуқхона ташкил этди. ДУНЁНИ ТЕБРАТГАН ОНАЛАР Туркий халқлар ифтихори ва жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Чингиз Айтматовни чекка қирғиз овулидан олий минбарга кўтарган шахс — унинг онаси Найима Абдувалиева эди. 5 7 8 Наманганда 7 нафар Иккинчи жаіон уруши єатнашчиси бўлиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга іисса єўшган ушбу фидойилар доимий эътиборда. ЭНГ МУ²ИМИ, ЭНДИ ИСЛО²ОТЛАРИМИЗ ЙЎЛИДАН ²ЕЧ ªАЧОН ОРТГА ªАЙТМАЙМИЗ, “ИНСОН – ЖАМИЯТ – ДАВЛАТ” ДЕГАН ЯНГИ ТИЗИМ АСОСИДА ФАªАТ ВА ФАªАТ ОЛДИНГА ªАРАБ БОРАМИЗ. БЕРСАНГ БªЛГАНИ, ТАНГРИМ» НАМАНГАНЛИК ФАХРИЙЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВЎАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Э²ТИРОМДАН КУЧ ОЛАМИЗ 3 3 «...НУРОНИЙЛАР, ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ИНСОНЛАР, АЛОҲИДА ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИЛАДИ» Шавкат МИРЗИЁЕВ КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИГА Янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ³укумат, вазирлар, ³окимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий-иºтисодий вазифаларни ºўймоºда. Давоми -бетда 3-бет № 18 (1171) 2023 йил 10 май, чоршанба ЮКСАК ЭЪТИБОР Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган Референдум якунлари ҳақида сўз борди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янгиланган Конституциямизда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, уни ишлаб чиқишда аҳоли фаол иштирок этганлиги ҳамда Референдум орқали қабул қилинганлиги ушбу ҳужжатнинг чинакам халқ Конституцияси бўлганидан далолат эканлигини таъкидлади. — Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол иштирок этдилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор. Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон — жамият — давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз, — деди Президент Шавкат Мирзиёев. Дунёда кундан-кунга янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётган вазиятда Конституцияда Ўзбекистон “суверен давлат” сифатидаги мақомини мустаҳкамлади. — Шундай мураккаб вазиятда, ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт, — деди давлат раҳбари. та хом узум еса, фарзандининг тиши қамашади” деган ибора бор халқимизда. Бу нима дегани? Бу — фарзандларимиз, айниқса, ўғил болалар оталарига қараб бўй чўзадилар, деганидир. Бу — ота нобоп бўлса, ножўя ишларга қўл уриб нопок кўчаларда юрса, булар фарзандлари тақдири ва келажагига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, деганидир. Бу — эшитганидан кўра кўрганига кўпроқ амал қиладиган болалар отаси қилган ишни такрорлашга мойил бўлади, бу — фарзандлари тарбияси учун, энг аввало, ота масъул, деганидир. Шундай экан, ота том маънода оиланинг устуни, фарзандлари таянчи бўлмоғи, болаларининг соғлом улғайиши, маънавий камол топиши учун кўпроқ қайғурмоғи лозимдир. Агар оилада отанинг ўрни йўқолса, масъулияти унутилса, фарзандлар тарбиясида ноқисликлар бўй кўрсатади. Бола тарбиясида сусткашлик, лоқайдлик қилганлар, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлар ёки уларга меъёридан ортиқ меҳр кўрсатиб тарбиядаги мувозанатни бузганлар ўзларининг ҳам, фарзандларининг ҳам умрини увол қилишлари мумкин. Донишмандлардан уч бора “Дунёдаги энг азиз неъмат нима?”, деб сўрашганида, уч бора ҳам “фарзанд” дея жавоб беришган экан. «УЗО¯ УМР САНЪАТГА ОШУФТА ŠАЛБ СО²ИБИ НУРОНИЙ НУРОНИЙ 2 8 бет ОТАНИНГ ЎРНИ ЙЎЄОЛМАСИН, АКС ²ОЛДА... 7 7 “ ТУТ ЕГАНИ КЕЛИНГЛАР ” ДЕЙДИ САЛО²ИДДИН ОТА БОБОМУРОДОВ 5 УРУШ ªАТНАШЧИЛАРИ ТИББИЙ 4 бет КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz ...инсон ³уºуº ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилди. ЖАРАЁН «НУРОНИЙ» Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси №18 (1171) 10 май 2023 йил, чоршанба 2 www.uznuroniy.uz МУНОСАБАТ Янги таҳрирдаги Конституция миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг “дунёвий давлат” сифатидаги мақомини ҳам мустаҳкамлади. Халқимиз Референдумда буни маъқуллади. ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯНИ ²АЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР МУ²ОКАМА ªИЛИНДИ Янгиланган Конституцияда Ўзбекистон “ижтимоий давлат” деган тамойил муҳрланиб, давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошди. — Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш учун жуда кўп ишлашимиз зарур. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади. Бунинг ҳисобидан, ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуришимиз лозим. Ёшлар сиёсатини, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида юқори босқичга кўтариш бўйича ҳам янги имкониятларни сафарбар этамиз. Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўламини янада кенгайтирамиз. Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини мунтазам ошириб борамиз, — деди Президент. Янгиланган Конституцияда Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган тамойил ҳам қатъий қилиб белгиланиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилди. Шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ барча ҳаракатларга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши, айбланувчи ва судланувчиларнинг “сукут сақлаш” ҳуқуқи мустаҳкамланди. “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлиги, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди. — Бу — авваламбор, барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Бундан буён қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади. Энг муҳими, “Қонун — муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак, — деди давлатимиз раҳбари. Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистоннинг “демократик давлат” сифатидаги мақомини ҳам мустаҳкамлади. Мамлакатимизда инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар бошланиб, ҳукумат ва вазирликлар ихчамлашди, иш услуби ўзгартирилди. — Менинг энг катта ниятим — одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ҳал қиладиган халқчил тизим яратиш. Шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширишни режа қилганмиз, — деди Президент. Янгиланган Конституция парламент фаолиятида ҳам муҳим ўзгаришларни назарда тутади. Хусусан, давлат ҳокимияти тизимида бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, Қонунчилик палатасининг ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпайди. — Шу билан бирга, депутатларимиз асосий эътиборни қонунлар сифатини оширишга қаратиши, уларнинг ижросини самарали ташкил этишда ҳукумат билан биргаликда қаттиқ ишлаши керак. Сенатнинг фаолияти эса ҳудудлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий кенгашларга ҳар томонлама кўмаклашиш, жойларда, айниқса, маҳаллаларда қонунларнинг ижросини таъминлашга йўналтирилиши зарур, — деди Шавкат Мирзиёев. Янги таҳрирдаги Конституция миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг “дунёвий давлат” сифатидаги мақомини ҳам мустаҳкамлади. Халқимиз Референдумда буни маъқуллади. Шу асосида, бундан буён ҳам, мамлакатимизда миллатлар, конфессиялар ўртасида тотувлик ва хавфсизликни таъминлаш сиёсати жадал давом эттирилиши, жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга мутлақо йўл қўйилмаслиги таъкидланди. Йиғилишда янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони имзолангани қайд этилди. – Бош Қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш, ҳар бир маҳалла, таълим муассасаси, ташкилот ва корхоналарда ўргатиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев. Йиғилишда давлатимиз раҳбари янгиланган Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ, муддатидан илгари Президент сайлови ўтказиш ҳақида бутун халқимизга мурожаат қилди. Президентимиз томонидан бундай қарорга келиш ва қолган уч ярим йиллик ваколат муддатидан ўз ташаббуси билан воз кечиш зарурати қуйидагича асослаб берилди: биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда; иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни қўймоқда; учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда; тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда. Бундай улкан вазифаларни муваффақиятли адо этиш учун янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Йиғилиш иштирокчилари бу ташаббус Президентимизнинг ўзбек халқига, демократик принципларга бўлган чексиз ҳурмати ва садоқати намунаси эканини эътироф этди. Шу билан бирга, муҳокамаларда муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш давлат ҳокимиятининг янгиланган Конституция талабларига мувофиқ замонавий ишлаши, халқ ҳокимиятчилиги принципининг тўлақонли амалга оширилишига хизмат қилиши таъкидланди. Йиғилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Конституциявий суд раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллабқувватладилар. Муҳокама якунида кўзланган марралар қанчалик юксак ва мураккаб бўлмасин, уларга эришиш учун бизда барча имкониятлар борлиги, буюк аждодларимиз мероси, халқимизнинг бунёдкорлик қудрати, интеллектуал ва маънавий салоҳияти, унинг тадбиркорлик фазилати бу йўлда бизга куч-қудрат манбаи бўлиши таъкидланди. ЎзА 8 май куни давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқида “Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўлами янада кенгайтирилади”, дея таъкидлаб ўтдилар. Албатта, бундай эътибор ва ғамхўрлик замирида биз, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ишонч мужассам. Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда кекса авлод вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли янада мустаҳкамланди. Айниқса, шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, урушорти меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган якка-ёлғиз кексаларга эътибор ортгани бугунги кунимиздан рози бўлиб, шукроналик билан яшаётган нуронийларимизни беҳад мамнун этмоқда. Юз билан юзлашган нуронийларимизнинг, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, ҳолидан хабар олиб, улардан дуо сўраб турганларини кўриб, беихтиёр кўзингиз қувнайди. “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари, “Бир нуроний — ўн ёшга масъул”, “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаларида, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”, “Бувижонлар мактаби” жамоат тузилмасида фаолият юритаётган, оилалар ва маҳаллаларда тинчликтотувлик муҳитини барқарорлаштириш, ёшларга миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия бериш йўлида ҳаракат қилаётган нуронийларимизнинг меҳнатлари рағбатлантирилиши натижасида эса бу борадаги ишлар янада самаралироқ кечмоқда. Арзиқул Соатов, “Нуроний” жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси. ИШОНЧ — МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ Миллий анъана ва қадриятларнинг бардавомлиги оилада ҳам, маҳалла-кўйда ҳам бобобувиларнинг маслаҳатларига амал қилинганидан далолат беради.
ижтимоий-оммабоп газетаси НУРОНИЙ МУНОСАБАТ 3 Чоршанба 10 май, 2023 йил №18 (1171) Мамлакатимизда 36 миллиондан зиёд а³оли яшаётган бўлса, шундан 3,7 миллиондан зиёди пенсия олувчилардир. Уларнинг 3 миллион нафари ёшга доир пенсия олувчилар, 171 нафари Иккинчи жаµон уруши ºатнашчилари, 7576 нафари эса ме³нат фронти фахрийларидир. Ёшлар сиёсатини, таълимтарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида юқори босқичга кўтариш бўйича ҳам янги имкониятлар сафарбар этилади. Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўлами янада кенгайтирилади”, деган гаплари кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор, эъзоз ва ғамхўрликдан мамнун бўлаётган нуронийларимиз кучига куч қўшди. Айни пайтда мамлакатимизда 36 миллиондан зиёд аҳоли яшаётган бўлса, шундан 3,7 миллиондан зиёди пенсия олувчилардир. Уларнинг 3 миллион нафари ёшга доир пенсия олувчилар, 171 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 7576 нафари эса меҳнат фронти фахрийларидир. Кекса авлод вакилларининг турмуш шароитларини яхшилаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, мароқли дам олишларини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар бугун ҳар бир нуроний ҳаётида акс этмоқда. Маълумки, ёши улуғларнинг “Меҳр — кўнгил малҳами” деган ҳикматли гаплари бор. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган иззатҳурматдан куч олиб, узоқ умр кўраётган отахон ва онахонларимиз сони бу йил 600 нафарга етди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда соҳага йўналтирилган 10 дан ортиқ ҳужжатларда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик тизими янада такомиллаштирилиб, ҳуқуқий асослари мустаҳкамланяпти. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ва якка-ёлғиз яшайдиган кексалар эса ҳар йили бир марта санаторийларга юборилмоқда. Шароити оғир ва кам таъминланган кексалар ҳамда оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга дори воситалари, тиббий ва махсус протезортопедия мосламалари олиб бериляпти. “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда. Уларни республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга боришлари ҳам ташкил этилмоқда. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда барча ҳудудларимизда байрамона кайфият ҳукмрон. Ёши улуғларимизни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш барча соҳа ва тизимлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг шарафли вазифасига айланди. Айниқса, Президентимизнинг 5 майдаги “9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, меҳнат фронти фахрийларига бир марталик моддий рағбатлантириш берилгани, уларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, зарур дори воситаларини ажратиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий ходимларни бириктириш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг хоҳишларига кўра, санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилиши таъминланаётгани кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром намунаси бўлмоқда. Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган меҳнат ва уруш фахрийларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларга иззатикром кўрсатилаётгани фақат байрам ёки ҳайитларда эмас, йил давомида мунтазам давом этаётганини айтиш жоиз. Бу эса Янги Ўзбекистон нуронийларининг жамиятдаги обрўэътибори янада юксалтирилаётганидан далолатдир. Содиқжон Турдиев, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор. Мамлакатимизда кекса авлод вакилларининг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, саломатликларини тиклаш, мароқли дам олишларини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар йилдан-йилга такомиллашиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан бу йил, айниқса, саховат ва кўмак ҳаракатлари мамлакатимизда кенг қамровда амалга оширилди. Рамазон ойида ёши улуғларимиз, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун ёзилган ифторлик дастурхонлари, якка-ёлғиз яшаётган, беморликдан азият чекаётган кексаларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар замирида ҳам инсон қадр-қимматини юксалтиришдек улуғ мақсад мужассамдир. Бундай эътибор ва ғамхўрлик самараси ўлароқ, нуронийлар мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий муҳитини барқарорлаштиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Вилоятимизда ҳам барча мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга “Бувижонлар мактаби” гуруҳларининг, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”нинг энг фаол аъзоларини бириктириб қўйганмиз. Улар боғча ва мактабларда бўлиб, эртаклар, ҳикматли сўзлар, ўгитлар орқали болажонлар маънавиятини юксалтириш, уларга болалигидан Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат сингари чин инсоний фазилатларни сингдиришяпти. “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” фаоллари эса ўз ҳудудларидаги мактабларда бўлиб, ўқувчиларнинг билим эгаллаши, тартиб-интизоми, одоб-ахлоқидан тортиб, муаллимларнинг дарс беришигача бўлган жараёнларни кузатиб боришмоқда. Давлатимиз раҳбарининг биз, нуронийларга билдираётган ишончи, эътиборига жавобан эса ўз тажрибаларимиз билан мамлакатимиз ободлиги ва фаровонлиги, янада гуллабяшнаши, айниқса, ёшларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етиши йўлида куч-ғайратимизни аямаяпмиз. Ўтбосар Абдиев, “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими раиси. КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИГА Президентимиз ЮКСАК ЭЪТИБОР Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидаги фикрлари барча юртдошларимиз қатори минг-минглаб нуронийларимизнинг ҳам кўнглини кўтариб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончларини янада мустаҳкамлади. Айниқса, Юртбошимизнинг “Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилмоқда. Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш жуда катта меҳнат талаб қилади. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади. Бунинг ҳисобидан ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозим. ШУКРОНАЛИК САОДАТИ 117 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз ҳамда ёлғиз кексалар “Тахиатош” ва “Қўнғирот” санаторийларида соғломлаштирилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унга тенглаштирилган иштирокчиларга эса моддий ёрдам кўрсатилди. Шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган 44 нафар якка-ёлғиз ҳамда 42 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олинди. 2023 йил бошидан турли соҳаларда ишлаган 12 нафар нуроний отахон ва онахонларимиз эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан бериладиган “Ардақлы нураный” кўкрак нишони билан тақдирланди. Президентимиз ташаббуси билан “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари, “Бир нуроний — ўн ёшга масъул”, “Нуроний — ҳар бир оилага масъул” лойиҳаларида, шунингдек, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”, “Бувижонлар мактаби” жамоат тузилмасида фаолият юритаётган нуронийларимизнинг меҳнатлари рағбатлантирилиши уларга янада кучғайрат бағишламоқда, албатта. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қарияларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг мушкулини осон қилиш, саломатлигини тиклаш, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларнинг янада такомиллаштирилгани ҳам нуронийларимизни мамнун этяпти. Кечагина Юртбошимизнинг “Чинобод” санаторийсида бўлиб, у ерда даволанаётган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олганлари эса бундан буён ҳам нуронийларимизнинг эъзозда, юқори мартабада бўлишларидан далолатдир. Турсунбой АБДУЖАББАРОВ, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси. Э²ТИРОМДАН КУЧ ОЛАМИЗ ІАЁТДАН ЗАВЄЛАНИБ ЯШАЯПМИЗ ейинги йилларда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор қорақалпоғистонлик нуронийлар ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Шу йил бошидан буён ҳар бир туман (шаҳар)дан 50 нафардан, жами 600 нафардан ортиқ нуроний онахон ва отахонлар Хива ва Бухоро шаҳарларига саёҳатга юборилди. К Мен узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилдим. Эндиликда меҳнатларим роҳатга айланиб, кексалик гаштини суряпман. Бугун Наманганлик 310 минг нафардан зиёд нуронийлар қатори давлатимизнинг эъзози, ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиб яшаяпман. Айтиш мумкинки, юртимизда истиқомат қилаётган барча нуронийлар кекса авлод вакилларини қўллабқувватлашга қаратилган эътибордан мамнунлар. Хурсанд бўлмаймизми, саломатлигимизни назоратга олиб, керакли дори-дармонлар билан таъминлашмоқда. Мароқли дам олишимиз учун саёҳатлар ташкил этишмоқда. Сиҳатгоҳларда дам олишимиз учун имконият ва имтиёзларга эгамиз. Куни кеча Президентимизнинг Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсида дам олаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олгани Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқида эса биз, кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратганлари ҳам кўнглимни тоғдек кўтарди. Бундай эътибор ва ғамхўрликлар, шубҳасиз, ғайратимизга ғайрат қўшади, ҳаётдан завқ олиб яшашимизга туртки беради. Шундай юртда яшаётганимизга эса ҳар қанча шукроналар қилсак, арзийди. Дилором ИСОМИДДИНОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, халқ таълими аълочиси, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси. Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими масъуллари ташаббуси билан Бухоро шаҳар аҳолиси, мактаб ўқувчилари ва талаба-ёшларга “Шараф ленталари” улашилди. Иккинчи жаҳон урушида ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизга эҳтиром рамзи сифатида тақдим этилаётган “Шараф лентаси”ни тақиш барчада фахр ва шукроналик туйғусини жунбушга келтирмоқда. “Шараф лентаси” — фахр туйғусини жунбушга келтирмоқда. 9май
Та³лил fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz «НУРОНИЙ» Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси №18 (1171) 10 май 2023 йил, чоршанба 4 www.uznuroniy.uz Дарҳақиқат, фарзанд беғуборлик ва мусаффоликнинг инсонларга раво кўрилган бетакрор тимсолидир. Биз бундай неъматни қадрлайдиган болажон халқмиз. Оилада фарзанд дунёга келса, боз устига, у ўғил бўлса, оиладагиларнинг, айниқса, отанинг шодлиги оламга сиғмай кетади. Қалбини чек-чегарасиз қувонч, фахр, ифтихор қоплайди. Шундай ажиб туйғулар баробарида у фарзанд таъминоти, тарбияси, таълими учун масъуллик юкини ҳам ҳис қила бошлайди. Фарзандларини илмли, ҳунарли, ахлоқли қилиб тарбиялаш ҳам оила бошлиғининг зиммасида. Айниқса, ўғил фарзандлар тарбиясида отанинг ўрни беқиёс. Ўғил-қизларининг одоб-ахлоқи, таълимтарбиясига қайғурмаган оталарнинг эътиборсизлиги, бепарволиги натижасида бугун айрим ёшларнинг миссионерлар тузоғига осонгина илинаётгани, турли оқимлар, ёт ғоялар таъсирида “оммавий маданият” қурбонига айланаётгани ачинарли ҳол. Бу эса нафақат ўша оила, балки жамиятнинг ҳам фожиасидир. Жамият ривожланиши эса ёш авлод тарбиясига, таълимига алоҳида эътибор билан ёндашишни, ота-оналар масъулиятини оширишни талаб этади. Айрим ота-оналарнинг масъулиятсизлиги тарбия жараёнида фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари поймол бўлишига, уларнинг руҳий ва жисмоний зўриқишларига сабаб бўлмоқда. Яқинлари томонидан зўравонликка, руҳий босимга учраётган болаларнинг турли ҳиссий касалликларга дучор бўлаётганлари ҳам айни ҳақиқат. Таъкидланишича, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 ОТАНИНГ ЎРНИ ЙЎЄОЛМАСИН, АКС ²ОЛДА... “Болага тарбияни ким бериши керак, ота-онами ёки мактаб? Бола одобли, тарбияли бўлса, муваффақиятларга эришса, бу менинг тарбиям, дейдиганлар кўп бўлади. Давоми. Бошланиши 1-бетда йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларни кескин камайтиришга қаратилган илмий асосланган ижтимоийҳуқуқий чоралар белгилаш, оилавий ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмат, фарзандларга ғамхўрлик каби анъана ва қадриятларни тарғиб этиш, ёшларда одоб-ахлоқ тамойилларини шакллантириш, шунингдек, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ролини кучайтиришга оид бир қатор вазифалар белгиланган. Янги Конституциямизга ҳам партиямиз томонидан бир қатор нормалар ташаббус қилинди. Жумладан, Конституциянинг XIV — Оила, болалар ва ёшлар бобининг 78-моддасида Давлат ва жамият болалар ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқининг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади, деган норма белгилаб қўйилди. Халқимиздан Конституцияга таклифлар олиш жараёнида партиямиз электорати бўлган ўқитувчилар, шифокорлардан боланинг таълими, саломатлиги учун ота-онани масъул қилишга оид таклифлар билдирилди ва бу таклифлар янги таҳрирдаги Конституциянинг 77-моддасида ўз аксини топди. Бу моддада ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгилаб қўйилди. Бугун ёшларимиз орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай иллатларга сабаб бўлаётган омиллардан бири оилаларда отанинг ўрни пасайиб, оилавий ажримлар сони ортиб бораётгани, айрим оталарнинг эса фақат таъминотчига айланиб, фарзанд тарбиясини бутунлай оналар зиммасига юклаб қўяётганидир балки?! Бу хусусда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида партия “Аёллар қаноти” томонидан сўровнома ўтказилди. Респондентларга берилган “Оталик масъулияти нима?” деган саволга уларнинг аксарияти фарзандга тўғри тарбия бериш, дея жавоб беришди. Лекин: “Фарзандларимни ҳеч кимдан кам қилмаяпман, егани олдида, емагани кетида. Кийимларнинг сарасини, телефонларнинг брендини олиб беряпман. Шу-да, бизнинг бурчимиз!”, деган жавоблар ҳам бўлдики, бу, орамизда отанинг асосий вазифаси фарзандларни моддий жиҳатдан таъминлаб қўйиш, деб ҳисоблайдиганлар ҳам борлигини кўрсатади. Ваҳоланки, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг фарзандига чиройли одоб бериши, ҳар куни мискинларга яримта нон садақа қилганидан афзалроқдир”, деганлар. Бу муборак ҳадисдан маълум бўладики, ота-она фарзандига бера оладиган энг яхши туҳфа, бу — гўзал одоб-ахлоқ экан... Фарзанд тарбияси масаласида доимо муҳокамаларга сабаб бўладиган яна бир савол бор: “Болага тарбияни ким бериши керак, ота-онами ёки мактаб? Бола одобли, тарбияли бўлса, муваффақиятларга эришса, бу менинг тарбиям, дейдиганлар кўп бўлади. Аксинча бўлсачи? Ота-она бандлигини рўкач қилиб, мактабни айбласа, мактабнинг асосий вазифаси таълим бериш, дея ўқитувчилар ўзларини оқлашади. Шубҳасиз, болалар ва ўсмирлар ўртасида учраётган нохуш ҳолатларнинг илдизи оилага бориб тақалади. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг “ёшариб” бораётганига аксарият ҳолларда оиладаги носоғлом муҳит, ота-оналар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, фарзандларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олмаслик, оилада отанинг ўрни пасайиб бораётгани, уларнинг фарзандлари олдидаги бурч ва масъулиятларини унутиб қўяётганликлари сабаб бўлмоқда. Оталарнинг оиласига, фарзандларига эътиборсизлиги, лоқайдлиги энг катта маънавий иллатдир. Шамол силкитган ҳар бир япроқ ҳам дарахт шохларини титратганидек, ҳар бир бола тақдири билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ҳам барчамизни бирдек ўйлантириши, ташвишга солиши керак. “Бугунги кунда жамиятимизнинг юзини қора қилувчи пасткашлар, ёмонлар, бебошлар, ўғрилар, гиёҳвандлар ва нашавандлар ... кечаги тарбиясига эътибор берилмаган болалардир”, деб ёзган эди Абдулла Авлоний. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бундай фикрлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини ёшлар томонидан нафақат майда безориликлар, ҳуқуқбузарликлар, балки қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўғрилик, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ёки сотиш билан боғлиқ оғир жиноятлар содир этилаётгани ҳам кўрсатиб турибди. Статистикага кўра, республикамизда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2018 йилда 938 тани, 2019 йилда 739 тани, 2020 йилнинг биринчи ярмида 338 тани ташкил этган. Тўғри, рақамлар жиноятлар сонининг йилма-йил камайиб борганини кўрсатяпти. Лекин бундай нохуш ҳолатларнинг биттаси ҳам кўп, албатта. Шу ўринда бир савол туғилади: хўш, вояга етмаганлар томонидан оғир жиноятлар содир этилишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Таҳлиллар қотиллик жинояти учун ҳукм қилинганларнинг аксарияти носоғлом, отаонасиз ёки тўлиқсиз (ота ёки онасиз) оилада вояга етганини кўрсатмоқда. Ота ёки онанинг жиноят содир этиши эса боланинг ҳам жиноят кўчасига бошловчи асосий омиллардан биридир. Фарзанд тарбиясида узлуксизликни таъминлайдиган яна бир маскан борки, бу мактабдир. Умумтаълим мактабларида эркак ўқитувчиларнинг камайиб бораётгани ҳам жамиятнинг оғриқли муаммоларидан бири. ...Пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сифатида иш бошлаганимда мазкур билим даргоҳи ўқитувчилари орасида эркак педагогларнинг кўплигидан қувонгандим. Шўхлик қилаётган болаларнинг, “фалончи ака келяптилар”, деган гапдан сергак тортиб қолишаётганига гувоҳ бўлиб, “бўлар экан-ку”, деб қўйгандим ўзимча. Орадан кўп ўтмай мактабга борсам, эркак ўқитувчилар ўрнини яна аёллар эгаллашибди. Айтишларича, улар кўпроқ маош тўланадиган иш топишган эмиш... Оталик бурчи, масъулиятини фарзандларини ҳеч кимдан кам қилмай, едириб-ичириш, кийинтиришдангина иборат деб биладиган оталаримиз даромад илинжида хорижга чиқиб кетаверишса, оилада отанинг ўрнини, ота меҳри етишмаётган болалар қалбидаги бўшлиқни қандай тўлдирамиз?! Меҳрнинг кўзда эканлигини, меҳрсиз берилган тарбия гулдан тикан ундиришини уларга қандай тушунтирамиз?! Мактаблардаги эркак ўқитувчиларимиз каттароқ маошли иш излаб кетаверишса, аёл ўқитувчиларга бўй бермаётган ўқувчилар тарбиясидаги ноқисликларни қандай бартараф этамиз?! Бугун глобаллашаётган дунёда кечаётган қалтис вазият, айрим давлатлардаги нотинчликлар, талатўпалонлар, бошбошдоқликлар ҳар биримиздан огоҳликни, ўз оиламизни, фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилишни тақозо этади. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, инсон организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилиниши керак. Ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз, муқаддас динимизга ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш учун уларнинг онгида мафкуравий иммунитетни шакллантиришимиз лозим. Токи, ёшларимиз ўзлигини теран англайдиган, миллий, умуминсоний қадриятларни қадрлайдиган комил инсон бўлиб етишишсин. Бунинг учун эса ҳар биримиз оилада ўз ўрнимизни билсак, оталик ва оналик бурчимиз, масъулиятимизни теран англасак, фарзандларимизни миллий қадриятларга таянган ҳолда тарбияласак, кифоя. Оила аталмиш муқаддас қўрғонда вояга етаётган фарзандларнинг баркамол улғайишида, қурилажак оилаларнинг мустаҳкамлигига эришишда, болалар ва ўсмирлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик, майда безорилик, жиноятчилик каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишда фарзанд тарбиясининг муайян педагогик-психологик асосларини яратиш бугунги кундаги долзарб вазифадир. Қуйидаги чора-тадбирлар эса муаммога ечим бўлса, ажабмас! • Маҳалла ёшлари ўртасида миллий, умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар, миллий ўйинлар асосида спорт мусобақалари, таниқли инсонлар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилиш ҳамда фаол иштирокчиларни рағбатлантириш; • Оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган оммавий тадбирлар, тарғиботташвиқотнинг самарали технологияларини йўлга қўювчи ижтимоий ҳамкорлик механизмини яратиш; • Оила ва умумтаълим мактаблари ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш; • Оилавий тарбиянинг барча жиҳатларини мужассамлаштирган илмийоммабоп рисолалар яратиш; • Маҳалла фуқаролар йиғинларида обрў-эътиборли, ёши улуғлар, нуроний отахонлар етакчилигида ёш оилалар учун фарзанд тарбиясига оид семинартренинглар, маҳорат дарслари ўтилишини йўлга қўйиш; • Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида болалар учун касб-ҳунар, тил ўргатишга оид бепул тўгараклар ташкил қилиш, кутубхоналар барпо этиш. Уларни турли тадбирларга кўпроқ жалб этиш. Феруза ЖАЛИЛОВА, журналист. хўш газ қувури ўтганлиги боис, малбут массивидан тадбиркорга ер ажратиш мумкин эмас экан, унда нега айнан шу массивда президентнинг 4798-сонли Қарорига мувофиқ, кичик саноат зонаси ва ҳунармандлар маркази барпо этилиши белгилаб қўйилди?! Нима бу билан сўх тумани ҳокими янги корхона-ю, янги иш ўринлари яратилишига тўсқинлик қилаётгани етмаганидек президентнинг 4798-сонли Қарорини ҳам нотўғри демоқчими?! Аждодларни хотирлаш, уларнинг қадамжоларини эъзозлаш ва зиёрат қилиш халқимизга хос бўлган улуғ қадриятлардан бири саналади. Шу боис бўлса керак, мамлакатимизда аждодларнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш, уларнинг мангу қўнимгоҳларини ободонлаштиришга жиддий аҳамият қаратиб келинади. “Юртнинг ободлигини кўрмоқчи бўлсанг бозорини, халқининг маънавияти ва диёнатини билмоқчи бўлсанг мозорини кўр”, деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Халқимиз қадимдан зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар, қабристонларни обод қилишга алоҳида эътибор бериб келган. Ҳар йили 9-май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида юртимизда ободонлаштириш ва хайрия ҳашарлари кенг миқёсда ўтказилади. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин бобо”, Олмазор туманидаги “Чиғатой” қабристонларида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоиймаънавий тадқиқотлар институти билан биргаликда “Аждодларга эҳтиром!” шиори остида ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Тадбир аввалида “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Усмонов, Халқаро Амир Темур илмий экспедицияси раҳбари, тарихчи олим Фахриддин Ашрафхўжаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда аждодларнинг ёрқин хотирасига ҳурматэҳтиром кўрсатиш, уларнинг мангу қўнимгоҳларини ободонлаштиришга жиддий аҳамият қаратилаётганига тўхталиб ўтишди. Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мамлакатимизда инсон хотирасига улуғ, хотираси нинг юксалиб бораётгани, инсон ҳашар иштирокчилари ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, аждодлар хотирасини асраш, қабристонлар ва муқаддас қадамжоларни ободонлаштиришга қаратилаётган эътибордан мамнунлигини билдирди. Дарҳақиқат, кекса ва нуронийларни қадрлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда ўтганлар хотирасин ёд айлаш - бу ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир. Шундай экан, 9-май Хотира ва қадрлаш кунида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар шукуҳи кўнгилларни шод этяпти. АЖДОДЛАРГА Э²ТИРОМ
5 ТАРИХ ВА ТАªДИР Чоршанба 10 май, 2023 йил №18 (1171) ижтимоий-оммабоп газетаси НУРОНИЙ ОРДЕНЛАР нгийўл туманида давлат ва жамоат арбоби Усмон Юсуповнинг хотирасига бағишланган “Диллардан ўчмас ёди” деб номланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этишди. утнинг инсон соғлигига фойдаси нечоғлик, катта эканлиги барчамизга маълум. Халқ табобатида тут шираси қонни тозалаш, қонни кўпайтириш мақсадида кенг қўлланилган. Тут меваси иммун тизимини кучайтириб, организмнинг юқумли касалликларга қарши ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди. Я Т “ ТУТ ЕГАНИ КЕЛИНГЛАР ” Юртбошимизнинг ½амхўрликлари туфайли музей 5 йил ичида мукаммал таъмирдан чиšарилди. Янгийўл ша³ар ³окимлиги ташаббуси билан музей ³овлиси бо½у гулзорга айлантирилди. “Нуроний” жамғармаси номидан миннатдорчилик изҳор этаман. Тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар, инсон хотирасини улуғлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар алоҳида эътироф этилди. — Мен Москва шаҳридан ушбу тадбирга етиб келдим. Бобомнинг бира тўла 9 та ордени топилганидан биз, Усмон Юсуповлар оиласи беҳад қувончдамиз. Кейинги 5-6 йил ичида қадрли бобожонимнинг хотираларини тиклаш ва уни келажак авлодга етказиш учун катта ишлар қилинмоқда. Бунинг учун, аввалом бор, Юсуповлар авлоди номидан Ўзбекистон Президентига, Республика “Нуроний” жамғармасига, Янгийўл туман ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига ташаккур айтаман. Сизларнинг эзгу ишларингиз ёшларга ўрнак ва намуна бўлиб хизмат қилади ва ўтганлар руҳини шод этади, — дейди тадбирда сўзга чиққан Усмон Юсуповнинг набираси Усмонжон Юсупов. Тадбир сўнгида Усмон Юсупов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Янгийўл шаҳридаги “Усмон Юсупов меъмориал уймузейи”да давом этган тадбирда сўзга чиққан Янгийўл шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев фахрийларни ва меҳмонларни байрам билан табриклаб, фаолларга фахрий ёрлиқлар ва шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди. Тадбирнинг энг ҳаяжонли дақиқаларида давлат арбоби Усмон Юсуповнинг 9 дона орденлари шаҳардаги “Усмон Юсупов меъмориал уй-музейи”га топширилди. — Улуғ давлат арбоби Усмон Юсупов яшаган бу бино бир вақтларда харобага айланиб бораётган эди. Халқимизнинг Усмон отага бўлган меҳри ва садоқати бу тарихий музейни йўқ бўлиб кетишига йўл қўймади. Мана, Муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрликлари туфайли музей 5 йил ичида мукаммал таъмирдан чиқарилди. Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан музей ҳовлиси боғу гулзорга айлантирилди.Бугунги кунда музейимизга ташриф буюрувчиларнинг кети узилмайди. Айниқса, республикамизда мавжуд университетлар, институтлар талабалари, мактаб ўқувчиларининг Усмон Юсупов ҳаёти ва фаолиятига қизиқишлари катта. Бугун музей ҳаётида тарихий воқеа бўлди, йиллар давомида музейимиз учун армон бўлиб келаётган эзгу ишни амалга оширишда иштирок этган барча-барчадан миннатдормиз. Зулфия МЎМИНОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира. Янгийўл тумани маданият саройи боғида жойлашган ҳайкал пойида миллий куйларимиз садоси остида бошланган тадбирни Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашов очиб, тадбирда иштирок этаётган нуронийларни, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини, фронт ортида меҳнат қилган онахонларни ва меҳмонларни байрам билан самимий қутлади. — Юртбошимиз бошлаб берган инсон қадрини улуғлаш ғояси мамлакатимиз ҳаётида, азиз инсонлар эъзозида ҳар куни ўз аксини топмоқда, — деди “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев. — Бугунги тадбиримиз ўзига хос, тарихий аҳамиятга эга. Ўзбекистон республикаси “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташаббуси билан бугун Янгийўлга давлат ва жамоат арбоби Усмон Юсуповнинг турли сабаблар билан йўқолиб кетган 9 та ордени топилиб, тикланиб, қайтариб олиб келинди. Ушбу орденлар Янгийўл шаҳрида жойлашган “Усмон Юсуповнинг меъмориал уй-музейи”га тантанали топширилмоқда. Бу хайрли ишга бош қўшган барча-барчага Республика УЙ – МУЗЕЙИГА Шундай бўлса-да, бугунги кунда жойларда тутларнинг олдингига нисбатан камайиб кетганлигига гувоҳ бўляпмиз. Албатта, бунга ўзимиз айбдор. Кимдир ундан ўтин сифатида, яна кимдир мебель ясаш мақсадида фойдаланди. Аммо орамизда тутга, ипак қуртига меҳр қўйган инсонлар ҳам борлиги кишини қувонтиради. Ана шундай инсонлардан бири Салоҳиддин Бобомуродовдир. Камтарин, камсуқум, барчага ўз иш фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган фахрий Салоҳиддин ота 75 ёшда. У эсини танибдики, пиллачилик ва уруғчилик билан шуғулланади. Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчаси 14-уйда жойлашган "Тian Zhu Silk Worm" МЧЖ Хитой қўшма корхонасида 1 гектар ерга ўндан ортиқ турдаги тутлар экилган бўлиб, айни вақтда уларнинг барги ипак қуртига берилмоқда. Мевасидан 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар истеъмол қилса-да, барибир улардан ортиб қолмоқда. Дарвозадан кириб борган ҳар қандай кишининг баҳри-дили очилади. Гўёки ўзингизни жаннатга киргандек ҳис этасиз. Йўлакнинг икки тарафи гулу гулзор. Узум токининг сояси билан қуёшдан ҳимоя қилинган йўлакда юрган киши чарчоқ нима эканлигини билмаслиги табиий. Атроф эса тутзор. — Мен ҳаётимдан беҳад мамнунман. Икки нафар ўғлим ҳозирда ишимни давом эттириб келмоқда. Энг қувончлиси, шундаки, ишлаб юрган кезларимда набирам ёш эди. Менга эргашиб ишга келарди. Бугун шу набирам ушбу цехимизда директор бўлиб ишимни давом эттириб келмоқда, — дейди Салоҳиддин ота. Ғарқ пишиб, ерга гилам мисол тўкилиб ётган балхи, оқ ва қора тутлар кишини ўзига жалб этади. Тут энг шифобахш неъмат. Шу боис, Салоҳиддин ота савобли ишга қўл урди. Туман ва шаҳарлардан фахрийларни ўз масканига чорлашни ва уларни олдига дастурхон ёзиб, тут билан меҳмон қилишни, улар билан дилдан суҳбатлашишни ният қилди. Вилоят “Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлимига қўнғироқ қилиб ўз фикрини айтди. Айни пайтда кунига эрталаб 30 нафардан ортиқ нуроний кексаларимиз Салоҳиддин отанинг тутзорида ғарқ пишган тутлардан истеъмол қилиш шарафига муяссар бўлаётир. Ташриф буюрган кексаларимиз корхонанинг 50 нафардан ортиқ ишчихизматчилари қатори тут мевасидан баҳраманд бўлиш билан бирга, Салоҳиддин Бобомуродовнинг олиб бораётган фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Ишчиходимлари билан суҳбатда бўлишмоқда. Бир сўз билан тарифлайдиган бўлсак, тут мевасидан баҳраманд бўлган нуронийлар Салоҳиддин отанинг тутзорига ҳавас қилишмоқда. Баҳодир ҚИЛИЧЕВ, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими матбуот котиби. ДЕЙДИ САЛО²ИДДИН ОТА БОБОМУРОДОВ Р ªАЙТДИ Камтарин, камсуºум, барчага ўз иш фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган фахрий Салоіиддин ота 75 ёшда. У эсини танибдики пиллачилик ва урујчилик билан шујулланади. ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР Янгийўлга давлат ва жамоат арбоби Усмон Юсуповнинг турли сабаблар билан йўқолиб кетган 9 та ордени топилиб, тикланиб, қайтариб олиб келинди.
6 Чоршанба 10 май, 2023 йил №18 (1171) ШАРБАТ ТЎЛА БО£ ªОЛДИ... ижтимоий-оммабоп газетаси НУРОНИЙ Бойсунда умргузаронлик қилган Тўрақул Ҳамроев туманидагина эмас, балки Сурхон воҳасида ҳам ҳурматиззатга эришган инсон эди. Ўзи Шўрсой маҳалласида оддийгина оилада таваллуд топган, болаликдан уддабурон, тиришқоқ бўлиб, китоб мутолаа қилишни яхши кўрарди. Бойсундаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабини тамомлагач, Тошкент давлат халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)- да таҳсил олган. Иқтисодчи мутахассислиги бўйича иш бошлаб, тўғрисўзлиги, ишчанлиги билан тез орада жамоанинг эътиборини қозонди. Сурхондарё вилоят халқ назорати қўмитасида, Бойсун туманининг иккинчи котиби, кейинчалик туманнинг биринчи раҳбари лавозимларида ишлаганида ҳам ишга масъулият билан ёндашуви, малакали иш услуби билан ҳурмат-этибор қозонди. Раҳбарликнинг янги тизими жорий этилиб, туман кенгаши таркиб топди. Сўнг ҳокимлик лавозими жорий этилди. Тўрақул Ҳамроев бу вазифаларни босқичма-босқич босиб ўтди. Туманда деҳқончилик ривожланди. Қисман шартли суғориладиган, аксарият лалмикор ерлардан гектаридан ўн центнерга етказиб ғалла йиғиб олинди. Тумандаги хўжаликларда ушоқ молларнинг сони 160 минг бошга, қорамоллар ўн минг бошга етказилди. Гўшт, тухум, жун каби чорвачилик маҳсулотлари, мева ҳамда узум етиштиришда юксак кўрсаткичлар қўлга киритилди. Ангор тумани ҳокими вазифасида ҳам намунали меҳнат қилиб, халқининг маънавияти, маърифатини юксалтирди. Пахта, ғалла ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб борди. Саноатда янги қувватлар ишга солинди. Давлат ва жамоат ишларидаги фаолияти давомида ширинсуханлиги, тиришқоқлиги, ҳаммага бирдек эътиборли экани билан нафақат Бойсун туманида, балки сурхон воҳасида ҳам ҳурмат-иззатга эришди. Пенсияга чиққанидан кейин Бойсун тумани ҳокимлигидан қуруқ, бўш ётган адирликдан ер сўради ва ҳокимлик томонидан ажратиб берилган 35 гектар ерда боғ яратишга киришди. Яхши ният билан лалмикорликка бардош берадиган серҳосил навли олма кўчатларини ўтқазди. Кўчатлар Самарқанд, Тожикистон Республикасининг тоғли ҳудудларидан танлаб олиб келинди. Фермер хўжалигининг ўзида кўкартирилди. Кўп ўтмай, Қўштут адирликлари ўзгача қиёфага кирди. Ям-яшил боғлар юз кўрсатиб, олмазор уч йилда ҳосилга кирди. Рангидан одам тўядиган қирмизи олмалар Бойсун бозорини безади. Тўрақул Ҳамроев яратган файзли боғнинг олмаларига нафақат тумандаги, балки республиканинг турли вилоятларидан ҳам харидорлар топилди. Боғда Бойсун анжири, олхўриси, гилоси, ғужуласи тиш билан ўйнашадиган песабонд, ҳусайни, тойифи каби турли навдаги узумлар ҳам етиштирилди. Бир мавсумда гектаридан 160- 170 тонна олма териб олинади. Тўрақул Ҳамроев мевани қишда сақлаш чораларини кўриб, лойиҳа қиймати 500 миллион сўм, маҳсулот сиғими 250 тонна бўлган совуқхона ташкил этди. Унинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб эъзозланди. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати этиб ҳам сайланди, “Нуроний” жамғармаси туман кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган кезлари туманда кексаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларга ғамхўрлик қилишга қаратилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшди. Элнинг ардоқли фарзанди, меҳнатсевар, Ватан учун, халқ учун хизмат қилиб яшаган Тўрақул Ҳамроев 71 ёшини нишонлаш арафасида оғир касалликдан сўнг оламдан ўтди. Яхшилар ёди унутилмас экан. Яхшиликлари меваси бўлиб, унинг ёруғ хотираси бойсунликлар қалбида яшамоқда. Шарбат тўла боғи эса ҳамон элюртга манфаат келтирмоқда. Омон Шукур, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси. Покиза виждон амри ила мазмунли умрини эзгуликка бахшида этган инсонлар Ватанимиз фахри, халқимиз бахти ҳисобланади. Болалигиданоқ гўзал ахлоқ намуналари марҳаматидан баҳраманд бўлган ва кейинчалик ўзи ҳам бундай шарафли вазифани бажариб ўтган таниқли шоир, адиб, моҳир журналист Темур Убайдулло ҳам ўз умрини эл-юрт хизматига бахшида этди. Ўсмирлик йилларида ўзининг ёқимтойлиги, гавдасига ярашган келбати билан қондошлари томонидан “Бўғирсоқ” деб эркаланадиган Темур Йўлдош ўғли илк таълимни беш ёшидан бошлаб, онаси Манзура отиндан олган эди. Шунингдек, Келес даҳасида “Деҳқоний” тахаллуси билан шеърлар битиб элга танилган тўнғич акаси — Тўхтамурод ёш Темурнинг қалбида шеъриятга ҳавас уйғотади. Кенжа ўғлининг қобилияти ва иқтидорини сезган Манзура ая унинг истеъдодини юзага чиқариш учун бор билими ва имкониятини ишга солади ва шеърлари остига ўз исми билан бобосининг номини қўйишни тавсия қилади. Шундан сўнг Темур Убайдуллоҳ номи аста-секин шеърият мухлисларига танила бошлайди. Йиллар ўтиб, илк устози, маслаҳатгўйи — волидасининг хотирасини ёд этиб, “Субҳидамда онам уйғонди” деб номланган қаламида сустлик сезишса, панд беришар эди. Бу ҳақда Темур Убайдулло бир ҳаётий воқеани шундай эслаган эди: “Олийгоҳни эндигина тугатган пайтларим, бир куни наҳорда токларни хомток қилаётгандим. “Ҳорма, болам” деган овозни эшитиб, юмушдан тўхтадим. Қарасам, дадам менга тикилиб турар эдилар. Дарров нарвондан тушиб, қўлимни кўксимга қўйиб салом бердим. Шунда падарим: “Баракалла, ўғлим, жуда барвақт туриб, анча савобли ишга қўл урибсан. Нима қилса ҳам, томирингда деҳқон қони оқадида, аммо сенга бир сўзим бор. Тангрига шукр, тўрт мучам омон, соғ-саломатман. Шу сабабли, ҳозирча бундай юмушларни менга қўйиб бер. Сен давлатимиз бир неча йил ўқитиб берган касбингни оқлашга ҳаракат қил. Саҳар ва наҳорни беҳуда ўтказмай, қўлингга ток қайчимас, қалам ол, ижодинг билан инсонларнинг кўнгил қулфини очишга, улар қалбида маърифат чироқларини ёқишга ҳаракат қил. Мен ва онангнинг бирдан-бир орзуимиз шу”, — дея қўлимдан қайчини олдилар”. Инсон қалбидаги дардлар турлича бўлади. Аммо ижодкор дарди элюрт ташвишига йўғрилган бўлади. Халқимиз “Табиб — табиб эмас, бошидан ўтган табиб”, дея бежиз айтмаган. Темур Убайдуллонинг шеъриятини, асарларини ўқиган одам унинг қалб оғриқларидан ёлғиз Аллоҳ, тилсиз қоғоз ва қалам воқиф бўлганининг гувоҳига айланади. 1978 йилда шоирнинг болаларга аталган “Телефон”, “Қирлар тўла қизғалдоқ” номли илк шеърий тўпламлари сўнг “Олтин зангламас”, “Чақмоқ тутган чавандоз”, “Сарғаймас саҳифалар”, “Ҳаёт гули”, “Ишқ бизга ёрдир”, “Юлдузли маржонлар”, “Замин муҳаббати”, “Тонг шавқи”, “Тошкентнома” каби китоблари нашр этилди. Мустақиллик неъмати кўп соҳалар қатори ижод аҳлига ҳам эркинлик берди, ижод учун кенг имконият яратди. Шоирнинг йиллаб орзу қилган ниятлари ушалди. У халқимизнинг дилида улуғ номлари абадий сақланиб келаётган буюк алломаларимиз хотирасини ёд этиб, бир қатор шеърий достонлар яратишга муваффақ бўлди. Бу тарихий асарлар “Расулуллоҳнома” “Мухаддиснома”, ”Нақшбанднома”, “Яссавийнома”, “Соҳибқироннома”, “Мусофирнома”, “Валенома”, “Мунажжимнома”, “Кубронома”, “Хожаи Жаҳоннома”, “Мусаввирнома” каби 2000-2002 йилларда яратилган асарлари кенг ўқувчилар оммасининг таҳсинига сазовор бўлди. Шоир эса Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти билан тақдирланди. 2014 йил Темур ака учун унутилмас йил бўлди. Ёзувчининг ҳаётда кузатган воқеа-ҳодисалари асосида яратилган, “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган 12 та қиссадан иборат “Пастлаб учган турналар” насрий асари бадиий мукаммаллиги билан кенг китобхонлар орасида шов-шувга сабаб бўлди. Ҳар бир ижодкорнинг энг сермаҳсул даври, гуллаган баҳори бўлганидек, мақоламиз қаҳрамонининг ҳам олтин даври “Тошкент оқшоми” газетасида кечди. Темур ака ўша даврларни қуйидагича хотирлаган эди: “Насибам қўшилган экан, “Оқшом”да 10 йиллар чамаси збекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Аҳмад Яссавий халқаро мукофоти совриндори Темур Убайдулло 1948 йилда туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини битирган. Болалар журнали — “Гулхан”да меҳнат фаолиятини бошлаб, кейинчалик “Тошкент ҳақиқати”, “Тошкент оқшоми”, “Ишонч” газеталарида бўлим мудири, “Тасвир”, “Саховат” журналлари, “Нуроний” газетасида Бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган. бадиасини яратди. Юракни ларзага келтирувчи, ҳар бир жумласи дилларни ўртагувчи бу ҳаётий эссени севиб ўқиган жамоатчилик, ундаги “Она” севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асаридаги она образининг эгизаги бўлибди деган муносиб баҳони беришади. Ўз даврининг нафис шоири номини олган Хайриддин Салоҳ раҳбарлик қилган “Ёш қаламкаш” тўгарагининг фаол аъзосига айланган Темур Убайдуллонинг шеърлари устознинг маслаҳати, таҳрири остида қиёмига етиб, республиканинг газета ва журналларида кўрина бошлайди. Аммо, бевақт, фожиали ўлим севимли устозидан уни бир умрга айро этди. Тақдирни қарангки, олийгоҳни тугатиб, қўлига журналист дипломини олган ёш шоир “Гулхан” журналига адабий ходим бўлиб ишга қабул қилинади. Бу ҳақда Темур ака шундай ёзган эди: “Кенг хонадаги ўнг қўлда турган катта, икки тарафи тортмали, устига қора чарм қопланган стол устоз Хайриддин акага тегишли эди. Доимо ҳавас билан боқиб юрган устознинг курсисига ўтириб, унинг столи тортмасида қолган табаррук қаламини қўлга олиб, касб падаримнинг ишини давом эттириш менга насиб этди”. Оила аъзолари ҳамиша унинг ижодини кузатиб боришар, меҳнат қилдим. Энг яхши дея эътироф этилган мақолаларимни шу ерда ёздим. Қадрлашни ўргандим, қадримни ҳам топдим, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлдим”. Моҳир публицистнинг “Оқшом” саҳифаларида ташкил этган саҳифалари, адабиёт, санъатга оид мақолалари, таниқли шоир, ёзувчи, бастакор, рассом, актёрлар билан уюштирган қизиқарли суҳбатлари муштарийлар қалбидан ўрин олди. Ўқувчилар унинг ижод намуналарини интиқлик билан кутишарди. Ҳамон ёдимда, кечга яқин Темур ака билан учрашиб, мўъжазгина боғча ўртасидаги қаҳвахонадан жой олдик. Таомхона бурчагида матбуот дўкончаси жойлашган эди. Унинг олдида одамлар тўплана бошлашди. Биз ҳам аста уларнинг орасига кирдик. Қизиқчилик қобилиятига эга бўлган Темур ака бир аёл билан савол-жавобга тушиб кетди: — Ҳорманг, опахон, қайси газетани олиш учун навбатда турибсиз? — “Тошкент оқшоми”ни... — Нимага, унда лотерея тиражи чиқибдими? — Қанақа лотерея, Темур Убайдуллонинг ўтган сонда чоп этилган “Тирик қурбонлар” асарининг давоми чиққанмикан деб турибман. Уйдагилар газетани маҳтал бўлиб кутиб ўтиришибди. — Э, қойилман, муаллифнинг ўзини танийсизми? — Йўқ, нимайди? — Уни мен биламан, ёзганларининг бари ёлғон, сафсата-ку. Аёлнинг бирдан аччиғи келди, кўзлари косасидан чиққудек бўлиб Темур акага зарда билан: — Э, бошимни қотирма, сен ўзинг ўшнақасан, — деди-да, тескари ўгирилиб олди. Темур ака шеъриятга ошиқ, унга муҳаббати чексиз эди: Бир шеър ёзсам, элга муносиб, Қалбим ёниб, тўйлашиб келдим. Кимга насиб, кимга бенасиб, Мен муҳаббат улашиб келдим... Ҳа, чиндан ҳам, Темур Убайдулло юқоридаги сўзларига амал қилиб, инсонларга бир умр муҳаббат, меҳр, эзгулик улашиб келган ижодкор эди. Табиатан ҳаётга ишонч билан боқувчи, хушчақчақ, камтар, давраларнинг гули бўлган азиз ватандошимнинг ижодий режалари бисёр эди. Китоб нашри учун тайёрлаб қўйган шеър, ғазал, роман, ҳикоялари столи тортмасида эгасиз қолди. У “Илтижо “номли рубоийсида: “Менга насибадир бир ҳўплам сув, нон, Қаноатга шоҳман, меҳнатда полвон. Узоқ умр берсанг бўлгани, Тангрим, Умримни тер тўкиб этгум чароғон”, дея Аллоҳга илтижо қилганди. Ҳа, нияти улуғ эди. Аммо қанчалик аччиқ бўлмасин, банда орзуси унинг манглайига битилган тақдир билан асло уйғун бўлолмас экан. Биз, шогирдлари, сафдошлари, ижодининг мухлислари Темур Убайдуллони бир умрга йўқотдик. Илоҳим, акамизнинг охиратлари обод, маконлари беҳиштлардан бўлсин! Шукур ДАДАШ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. БЎЛГАНИ, ТАНГРИМ Ў УЗОª УМР БЕРСАНГ ХОТИРА – УЙ£ОНСА ГЎЗАЛДИР 1978 йилда шоирнинг болаларга аталган “Телефон”, “Қирлар тўла қизғалдоқ” номли илк шеърий тўпламлари сўнг “Олтин зангламас”, “Чақмоқ тутган чавандоз”, “Сарғаймас саҳифалар”, “Ҳаёт гули”, “Ишқ бизга ёрдир”, “Юлдузли маржонлар”, “Замин муҳаббати”, “Тонг шавқи”, “Тошкентнома” каби китоблари нашр этилди.
САНЪАТГА ОШУФТА ŠАЛБ СО²ИБИ Келгуси сонларда Улу½ маšсадлар билан яшаётган, бир умр мусиšа оламига ме³р šўйиб, камол топган, маšом санъатининг фидойи тар½иботчиси, бу йил 73 ба³орни šаршилаётган Устоз Соатмурот Норматов салкам ярим аср давомида мусиšа дунёсига жўравоз бўлиб яшаб келмоšда. www.uznuroniy.uz Фахрийлар — фахримиз fb.com/Nuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz «НУРОНИЙ» Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси №18 (1171) 10 май 2023 йил, чоршанба Дарҳақиқат, инсон ҳаётга келибдики, ўзидан яхши ном қолдиришга, ҳаёти мазмунли ва фаровон бўлишига, албатта, келажак авлодлар томонидан шараф билан тилга олинишга ҳаракат қилади. Бу йўлда кимдир боғ яратади, кимдир ҳашаматли иморат қуради, яна кимдир кўприк бунёд этса, бошқаси кўплаб шогирдлар тайёрлаб, ўз ортидан муносиб из қолдиради. Ана шундай улуғ мақсадлар билан яшаётган, бир умр мусиқа оламига меҳр қўйиб, камол топган, мақом санъатининг фидойи тарғиботчиси, бу йил 73 баҳорни қаршилаётган Устоз Соатмурот Норматов салкам ярим аср давомида мусиқа дунёсига жўравоз бўлиб яшаб келмоқда. 1970 йилларда Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган қаҳрамонимиз 1978-1982 йилларда Булунғур туманидаги марказий маданият уйи услубчиси сифатида сермаҳсул меҳнат қилди. 1979 йилда унинг бадиий раҳбарлигида “Ёшлик” ашула ва рақс ансамбли Киев шаҳрида ҳамда қўшни Афғонистоннинг турли музофотларида ижодий сафарларда бўлиб, юртимиз санъатини дунёга тараннум этишга ҳисса қўшди. Ушбу ансамбль мамлакатимизда машҳур бўлиб, 2011 йилга қадар “Мустақиллик” ва “Наврўз” байрам дастурларида мунтазам қатнашиб келди, ўнгги йилларда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган эзгулик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган ислоҳотларимиз жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга, халқимизда ёруғ келажакка умид ва ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар янги босқичга кўтарилди. Ҳар бир соҳада кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нуронийларимизнинг узоқ йиллик ҳаётий тажрибалари, касбий маҳоратлари ёшларни эртанги куннинг муносиб ворислари этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. С Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида болаларга миллий мақом қўшиқларини яқиндан ўргатиб келмоқда. Мактабда бундай мураккаб мусиқа йўналиши бўйича алоҳида ансамбль тузиш ва маромига етказиб сабоқ бериш катта маҳоратни талаб этади. Соатмурот ака ижодий қанотида камол топаётган билимли шогирдлар кўплаб маҳаллий ва республика миқёсидаги кўриктанловлар ғолиби бўлишди. Олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилиниб, мусиқа дунёсида ўз фаолиятларини давом эттирди. Бу инсон ҳақида ҳаммуаллифлар — иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошболта Жўраев ва меҳнат фахрийси Бозорбой Маматовлар томонидан “Ибратли ҳаёт ва сермазмун умр дафтари” номли китоб чоп этилган бўлиб, унда қаҳрамонимизга: “У киши еттинчи мучалга қадам қўяётган бўлсада, ўз соҳаси бўйича ёшларга таълим беришдан чарчамайди, жисмижонида куч-қуввати уфуриб туради”, дея таъриф берилган. Соатмурот ака турмуш ўртоғи раҳматли Роҳатой опа билан узоқ йиллар давомида 5 нафар фарзандни оқ ювиб-оқ тараб вояга етказишди. Бугунги кунда 15 нафар набира униб-ўсмоқда. Ўғил-қизларнинг барчаси халқимизга сидқидилдан хизмат қиладиган, эл орасида катта обрў ва эътибор топган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ва олиму чинакам маънавият фидойиларига айланишди. Соатмурот ака Норматов жамоат ишларида ҳамиша фаол. Булунғур туманидаги маҳаллаларда, хусусан, ўзи истиқомат қилаётган “Бешқўтон” маҳалласида Нуронийлар кенгаши раиси сифатида ижтимоиймаънавий муҳитни мустаҳкамлашда, оилавий ажримларнинг олдини олишда ўзининг қимматли маслаҳатларини бермоқда. Ёшлар онгига ҳалокатли таъсир этаётган “оммавий маданият” таҳдидларидан самарали ҳимоялаш, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан тизимли ишлаш, тўй-маракалар ва бошқа тадбирларни камхарж ва ихчам тарзда ўтказиш борасида маҳаллада ташаббускорлик кўрсатиб келмоқда. Соатмурот аканинг кўп йиллик меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди: 2019 йил I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига, шу йилнинг 15 апрелида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига сазовор бўлди. Бу инсоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошболта Жўраев ва меҳнат фахрийси Бозорбой Маматовлар ҳаммуаллифлигидаги “Ибратли ҳаёт ва сермазмун умр дафтари” номли китобда батафсил ҳикоя қилиниб, жумладан, шундай дейилган: “У киши еттинчи мучалга қадам қўяётган бўлса-да, ўз соҳаси бўйича ёшларга таълим беришдан чарчамайди, жисмижонида куч-қуввати уфуриб туради”. Ёш истеъдод эгаларининг қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларни ижодий юксаклик сари йўллаб қўйиш Соатмурот аканинг ҳаёти мазмунига айланган. Зеро, бугунги кунда ёши улуғ отахон ва онахонларимиз, нуронийларимизнинг олдида фарзандларимизни эртанги куннинг муносиб ворислари этиб тарбиялашга, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдек долзарб вазифалар турибди. Лазиз РАҲМАТОВ, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси. бадиий жамоалар ўртасида ўтказилган вилоят ва республика кўриктанловларида совринли ўринларни эгаллаб келди. Соатмурот ака Булунғур тумани марказий маданият уйидаги меҳнат фаолияти билан бирга тумандаги таълим муассасаларида маданият ва санъатни ривожлантиришга, ёшлар ўртасида миллий мақом санъатни тарғиб этишда муносиб хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, 2008 йилда Булунғур тумани 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги “Муножот издошлари” номли мақомчилар ансамблини, 2010 йилда тумандаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Гулдаста” ашула ва рақс дастасини ташкил этди. Истеъдодли бу инсон ижрочилик санъати, мумтоз ва замонавий қўшиқчилик ҳамда мусиқий жанрларда бой амалий тажрибага эга бўлиб, кўп йиллар давомида тинимсиз изланишлари натижасида юксак профессионал даражага эришди. Минглаб ёшларга соҳа бўйича сабоқ берди, мақомнинг нозик сир-асрорларини сидқидилдан ўргатди. Жумладан, 2012 йилда нафақага чиққанига қарамай, мамлакатимизда ягона бўлган “Муножот издошлари” номли мақомчилар ансамблига бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттириб, Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги хотираларнинг жонли гувоҳлари сафи, афсуски, тобора камайиб бормоқда. Начора, ҳаёт бу! Бугун асрни қаритиб, ўша даҳшатли йилларни ҳамон титраб эслайдиган, айни чоғда ҳозирги тинч, осуда ҳаёт учун шукронани тилидан қўймайдиган нуронийларимизнинг умр йўли авлодлар учун ибрат мактаби бўлиб қолаверади. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Исроил Собиров бошчилигида Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ва бўлимлари ҳарбий хизматчилари, Термиз ҳарбий госпитали ҳамда туман ҳокимликлари вакиллари Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой ва Денов туманларида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлдилар. Малакали шифокорлар отахонларни тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур дори-дармонлар улашди. Қумқўрғон туманидаги Мунчоқтепа маҳалласида яшаётган Ҳайит бобо 7 Мусаев 19 ёшида урушга йўл олган. Жангларда чинакам жасорат кўрсатган отахон бу йил 1 май куни 100 ёшни қарши олди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси хонадонида бўлиб ўтган тадбирда пиру бадавлат отахон меҳмонларга уруш даври ва ундан кейинги машаққатли давр ҳақида сўзлаб берди. — Навқирон ёшлигим олис юртларда кечди, — дейди Шўрчи туманида истиқомат қилаётган Оқбой бобо Шоймардонов. — Жанг майдонларида сон-саноқсиз қуролдошларимдан айрилдим. Кўз олдимда дайди ўқдан жон таслим қилаётган сафдошларимни эсласам, ҳамон юрагим оғрийди... Ҳозир эса ҳар тонгда хотиржам уйғонганимга шукр айтиб, бошдан ўтказган у кунларни авлодларимиз ҳеч қачон кўрмасин, дея дуо қилиб ўтирибман. УРУШ ªАТНАШЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ Иккинчи жаҳон урушида Сурхон воҳасидан фронтга 53 минг 365 ўғлон жўнатилган. Уларнинг 11 нафари жангу жадалларда жасорат намуналарини кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган. Сурхондарё вилоятида ҳозирги кунда 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт. Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ, ЎзА
ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: 100047, Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси, 51-уй. Газета таҳририят компьютер марказида терилди ва саҳифаланди. Таҳририятга келган хатлар доимий эътиборимизда бўлиб, улар муаллифларига қайтарилмайди. Навбатчи: Гулруҳ ЁРМАТОВА Дизайн гуруҳи: Маъмуржон ҚУДРАТОВ, Аҳрор МАЛИКОВ ГАЗЕТА 1999 ЙИЛНИНГ АВГУСТ ОЙИДАН ЧИҚА БОШЛАГАН. Газета «SHARQ» нашриёти-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Корхона манзили: «Буюк Турон» кўчаси, 41-уй Газета 2014 йил 26 августда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 0245 рақами билан рўйхатга олинган. Газета ҳафтанинг чоршанба куни чиқади. Адади – 2000. Газетанинг баҳоси келишилган нархда. Қоғоз бичими: 350x587. Ҳажми: 4 босма табоқ Буюртма – Г 552 Босишга топшириш вақти 21.30. Топширилди 6.00. ТЕЛЕФОНЛАР: Бош муҳаррир: 71 232-08-80 Қабулхона 71 232-01-99 1 2 3 4 5 6 ЎЗБЕКИСТОН НУРОНИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙОММАБОП ГАЗЕТАСИ Электрон почта: [email protected] ISSN 2010-9342 Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин. Бош муҳаррир в.б.: Ҳамрохон МУСУРМОНОВА МУАССИС: ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ 8 Сўнгги саіифа fb.com/Nuroniy.uz www.uznuroniy.uz t.me/Nuroniy_Uz «НУРОНИЙ» Ўзбекистон Нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси №18 (1171) 10 май 2023 йил, чоршанба ... Қобул ва Теҳрон университетининг профессори бўлмиш (афсус, исми ёдимда қолмабди) зиёли, ўрта ёш одам уйимизга келди, бошида эрони дўпписи, ёнида 2-3 та ҳамроҳи ҳам бор эди. Бобомдан (Алихонтўра Соғунийдан) рухсат сўрадим: “Бошлаб киринг”, деди. Меҳмонларни ичкарига бошлаб киргач, орадан 5-10 дақиқа ўтгач, одат бўйича патнисда ҳўл мева, ширинликлар, нон-чой олиб кирсам, бояги профессор иккала қўли билан дастрўмолини тутганича ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ўлтирибди. Мен ажабланган бўлсам-да, бобомдаги “хотиржам бўл” деган белгини олиб, патнисни дастурхон устига қўйдиму аста чиқиб кетдим. Меҳмон кетгач, унинг нега йиғлагани сабабини сўрадим. Бобом гўёки ҳеч нарса бўлмагандай ҳар қандай кишини сеҳрлаб ром этувчи нуроний табассуми билан бошларини хиёл кўтариб, воқеани айтиб бердилар. Профессор ичкарига киргач, салом-аликдан сўнг: “Тақсир, мен арабчани ҳам яхши биламан, хоҳласангиз, шу тилда сўзлашайлик”, деб араб тилида мурожаат қилибди. Бобом ҳам аввал араб тилида: “Сен қайси юртдансан?” — дебди. “Кандаҳорданман”, — жавоб қилибди у. Бобом пуштун тилида: “Кандаҳорнинг фалон-фалон қабилалари бор, сен қайси биридансан?” дебди. “Фалончи қабиладанман”, — деган жавоб бўлибди. Бобом ўша қабиланинг лаҳжасида сўрабди: “Қабилангнинг бешта фалон-фалон деган уруғлари бор, сен қайси бирининг ўғлонисан?” Лол қолиб, кўзлари косасидан чиқаёзган профессор: “Мен фалончи уруғданман”, деб жавоб қилибди. Бобом ўша жуда кам сонли уруғининг талаффузи ўта мураккаб шевасида: “Хуш келибсан, азиз меҳмон, саломат келдингми, уруғинг омонми, авлод-наслларинг омонми, сенинг уруғингдан фалончи деган олим чиқмиш эди, унинг ҳоли қалай, қаерда яшаяпти?” — деганида меҳмон ҳаяжондан ўзини тута олмай, йиғлаб юборган экан. Йиғи аралаш: “Менинг ўз она тилимни ўзга юртда мендан яхши биладиган инсон бор экан, мен унинг олдида бош эгиб, тиз чўкаман”, дебди. Баҳманёр Шокировнинг “Алихонтўра Соғуний қай тарзда ўғирлаб кетилган эди” мақоласидан олинди. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу жонзот баъзан хамр (маст қилувчи модда) истеъмол қилиб қўйиши ва бунинг учун бошқа асаларилар томонидан жазоланишини аниқладилар. Бу ҳолат фанда “Асалариларнинг маст бўлиши ҳодисаси” деб номланди. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида ўзи билмаган ҳолда пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган этанол деб номланган модданинг бир қисмини тили билан ялаши натижасида худди одамларда бўлгани каби маст бўлиб қолар экан. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этади. Бу ҳолатда асаларида пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди. Мастлик ҳолатида асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Улар ҳатто асални ҳам заҳарлаши мумкин. Савол туғилади: бундай ҳолатда асални соф сафлашнинг иложи борми? Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатиб, асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар туришини аниқладилар. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга экан. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлаб, у билан уришадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади. Маст қилувчи модда истеъмол ТЕШИК ЧЕЛАК Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўлатўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, хижолат чекар экан. Бир куни тешик челак эгасига дебди: “Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа олаяпман”. Сув ташувчи йигит унга жавобан: “Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг хаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат” дебди... қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради. Тадқиқотлар натижасида яна бир нарса аниқланган: маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан. Аллоҳ асалариларни шундай ҳикмат билан яратган экан, шу боис ҳам биз истеъмол қиладиган асалга заҳарли модда аралашмас экан. Қаранг, бунда қандай улкан ҳикмат бор, шу миттигина жонзот асаларилар ҳам маст қилувчи модда истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар экан. Нозимжон ҲОШИМЖОН тайёрлади. БОШ ЭГИБ, ТИЗ ЧЎКАМАН! ДУНЁНИ ТЕБРАТГАН ОНАЛАР Найима Абдувалиева Туркий халқлар ифтихори ва жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Чингиз Айтматовни чекка қирғиз овулидан олий минбарга кўтарган шахс — унинг онаси Найима Абдувалиева эди. У “халқ душмани”нинг хотини деган тамғани кўтариб яшашга маҳкум бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида болалари учун астойдил меҳнат қилди. Ўзи қийналса ҳам фарзандларининг билим олиши учун шароит яратиб бера олди. Унинг мақсади: болаларини олий маълумотли қилиш эди. Бу заҳматлар муносиб мевасини берди. Айниқса, Чингиз Айтматов шуҳрати оламни тутди. “Найима Айтматова — Қирғизистоннинг онаси, дунёга ажойиб фарзандлар ато этган буюк аёл”, дея эътироф этилди. Унинг фарзандлари — Чингиз Айтматов буюк ёзувчи ва давлат арбоби, қирғиз миллий қаҳрамони; Ильгиз Айтматов жаҳонга машҳур олим, академик; Лусия Айтматова қирғиз аёллари ичида биринчи энергетик ва жамоат арбоби; Розетта Айтматова физикаматематика фанлари номзоди, аёллар ҳаракати етакчиси бўлиб камол топди. Ильгиз онасига шундай хат ёзган эди: “Она, сизга жуда оғир эди... Сизнинг матонатингиз, буюк жасоратингиз туфайли биз одам бўлдик. Мен ўтган йилларни фақат миннатдорлик билан эслайман”. Хадича ая Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ўз хотираларида онасининг жуда кўп қўшиқ, эртак, афсона ва достонларни билгани ва болаларига айтиб берганини эслайди. “Бу сеҳрли афсона ва достонлар бизга бениҳоя ҳузур бағишлар, ўзига ром қилиб олар, ҳар сафар янги жилва касб этар эди. Сўзга шайдолик ҳиссини менинг қалбимда онам уйғотган”, деган эди шоира. Хадича ая ўз даврининг илғор аёлларидан бўлиб, қизининг билимли, ҳунарли бўлишига алоҳида аҳамият берган. Хусусан, Зулфияхоним ёшлигида каштачиликда моҳир бўлганини, Ҳамид Олимжоннинг уйига ўзи тиккан палакни олиб келганини айтган. Хадича аядек онанинг тарбиясини олган фарзанди бутун дунёга машҳур шоира ва жамоат арбоби Зулфияхоним бўлиб етишди. Нигора ЎРОЛОВА Иккинчи жаҳон уруши. Инсоният тарихидаги энг қонли қирғинбарот. Ёшу қари, аёлу гўдакни аямаган уруш даҳшати орадан етмиш саккиз йил ўтибдики, одамзоднинг ёдидан кўтарилмайди. Ўша даҳшатли кунлар хотироти, боболаримиз чеккан уқубатлар осойишталикни қадрламоққа ўргатади. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Поромон қишлоғида яшовчи фахрий муаллим Муҳаммадиброҳим ота Иномов урушнинг бор даҳшатини бошидан кечирган, машаққатли, оловли йўлларни босиб ўтган. Норғул йигитга чақирув қоғози келганида у эндигина 19 ёшда эди. Бугун 101 ёшли ота фарзандлари, набиралари, эвараю чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Хотира ва қадрлаш куни олдидан отахон хонадони ҳар қачонгидан гавжум. Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов ҳам отахонни байрам билан қутлагани келган. Ҳоким Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги билан отахонни самимий муборакбод этиб, Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди. 18 миллион сўм пул мукофотини ва совғасаломларни топширди. — Давлатимиз раҳбарининг халқ фаровонлигини ўйлаб юритаётган сиёсати таҳсинга лойиқ, — дейди ҳамон юрт тақдирига ўзини дахлдор ҳис қилиб, дуога қўл очган отахон. – Мана, яқинда Германияга бориб, шартномалар тузиб қайтдилар. Бу ҳам халқ учун хизмат қилади. Муҳаммадиброҳим отага, шунингдек, Нуронийлар кенгаши ташаккурномаси ва мукофоти топширилди. Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА СОВ£АСИ ВА ПУЛ МУКОФОТИ ЕТКАЗИЛДИ ²АМ МАСТ БЎЛАР ЭКАН АСАЛАРИ 101 ЁШЛИ МУ²АММАДИБРО²ИМ ОТАГА ПРЕЗИДЕНТ