The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search

16_son -2023 Milliy tiklanish

16_son -2023 Milliy tiklanish

K PARTIYASINING IJTIMOIY- «MILLIY TIKLANISH» SIYOSIY GAZETASI DEMOKRATIK Milliy 1 АҚШ доллари 11400.17. 1 EВРО 12170.82. 1 Россия рубли 141.89. 1 Англия фунт стерлинги 14090.61. 1 Япония иенаси 81.49. 2023 йилнинг 1 июнь санасидан 1995 йил 10 июндан чиқа бошлаган www.mt.uz / [email protected] tiklanish ИЮЛЬ – ЄЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШªАРИ VIII СЪЕЗДИ ТЎ£РИСИДА БОЛАЛАРИМИЗ ДАВЛАТ 6 ІИМОЯСИДА 8 Давоми 2,3-бетларда «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ VIII СЪЕЗДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ МАТН ҚЎЙИЛАДИ Ҳ ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСЛАРИ САЙЛОВЧИЛАР ИШОНЧИ ОЇЛАНИШИГА ХИЗМАТ ЇИЛЯПТИ ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАН АВЛОД МУЗЕЙГА ҚАЙТИБ БОРМАСАМ КЕРАК... 6c. 6c. № 16 (1204) 2023 йил 1 июнь, пайшанба 9 ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ НОМЗОДИ ¯ЄЛЛАБ-¯УВВАТЛАНДИ «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ СЪЕЗДИДА расмий ахборот 2-бет САМАРЇАНДГА БОРСАМ МЕН АГАР... РЕГИСТОН НЕГА ТАРИХЧИЛАРИМИЗ СУКУТ САЄЛАШМОЄДА? ИМНИКИ? Узоє кутилган 5с адолат 4с 7с удудий Кенгашлардан сайланган делегатлар, таниқли олимлар, парламент аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда партия дастурий мақсадларининг амалга ошиши Президент Шавкат Мирзиёев фаолияти билан чамбарчас боғлиқ экани эътироф этилиб, партия Пленумида илгари сурилган номзод қўллаб-қувватланди. Маълумки, «Миллий тикланиш» юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнининг фаол иштирокчиси ва ташаббускорларидан бири сифатида ўз электорати бўлмиш таълим, маданият соҳалари вакиллари, бир сўз билан айтганда, зиёлилар қатлами манфаатини парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларда самарали ифодалаб келмоқда. Албатта, жамиятдаги ўзгаришлар инсон омилисиз амалга ошмайди. Инсоннинг ўзгариши эса тарбия ва таълимга боғлиқдир. Шу боис, партия ўзи учун «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради» шиорини танлаб олган. Партия кейинги йилларда, айниқса, таълим-тарбия, миллий ўзлик ва миллий маданиятни асраш, туризм ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ижросини таъминлашга катта ҳисса қўшяпти. Партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров партиянинг VIII Съездидаги маърузасини глобаллашаётган дунё бефарқлар ва бирлаша олмаётганларни жазолаяпти, деган ибора билан бошлади. – Қадриятлар ва ўз манфаатларини англамайдиган жамият эса бегона манфаат ва қадриятларга хизмат қилади, – деди А.Қодиров. – Қадрланган, ҳуқуқлари ҳимояланган инсонлардан иборат жамиятларгина ўз қадриятларини англаши ва ҳимоя қилиши мумкин. Бугун ишонч билан шуни айта оламизки, Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг энг катта ютуғи бу – инсонни қадрлаш, унинг ҳақҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш сиёсатининг изчил амалга ошаётганидадир. Шуни алоҳида таъкидламоқчиман, «Миллий тикланиш»нинг асосий шиори ҳам, бош мақсади ҳам инсон билан боғлиқ. Партия ғоялари буюк алломаларимизнинг «...инсон ўзгарсагина жамият ўзгаради», деган қарашлари пойдеворида қад ростлаган. Инсоннинг ўзгариши эса сўзсиз оила, боғча ва мактабларда тарбия ҳамда таълимнинг қандай ташкил этилишига боғлиқ.


2 ижтимоий-си±сий газетаси Milliytiklanish Тан олиш керак: бугунги Ўзбекистон єачонлардир молиявий халєаро ташкилотлар, инвесторлар, єўйингки, ён єўшнилари іам ишонмай єолган Ўзбекистон эмас. №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба йилнинг 31 май куни Тошкент шаҳрида «Миллий тикланиш» демократик партиясининг навбатдан ташқари VIII Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари Конференцияларида сайланган делегатлар, партия Марказий кенгаши, Марказий назорат-тафтиш комиссияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Съездда 2023 йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партиядан номзод кўрсатиш, партия Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Марказий кенгаш аъзоларининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Съездда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров партиядан номзод кўрсатиш масаласида маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, партия дастурий мақсадларининг амалга ошиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, партиянинг ушбу қарори мамлакатимиздаги барқарорлик, аҳолининг эртанги кунига бўлган ишончи билан бирга партиядошларимизнинг хоҳиш ва истаклари асосига қурилган. Маърузада, шунингдек, аввалги парламент сайловларидан кейин партия олдига қўйилган дастурий мақсадлар сифатида белгилаб олинган ва ижроси таъминланган 237 та мақсаддан 143 таси бевосита Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармон, қарор ва кўрсатмалари асосида амалга оширилгани эътироф этилди. Кун тартибидаги масала юзасидан Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов, Касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Улықбек Жалменов, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, сенатор Азамат Зиё ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, партия қарорини тўла қўллабқувватлашларини таъкидладилар. Шундан келиб чиқиб, Съезд делегатлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига юртимизда миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати ҳамда халқпарварлигини амалда исбот қилган Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан биргаликда қўллабқувватлаш бўйича якдил қарорга келдилар. Съездда сайловолди кампанияси даврида номзодни қўллабқувватлашга доир вазифалар ҳам белгилаб олинди. Шунингдек, партия Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Марказий кенгашнинг янги таркибини тасдиқлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. «Миллий тикланиш» демократик партияси ахборот хизмати «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НАВБАТДАН ТАШЄАРИ VIII СЪЕЗДИ ТЎЈРИСИДА РАСМИЙ АХБОРОТ 2023 Шу сабабли ҳам энг устувор мақсадларимиз таълим ва тарбия соҳасидаги ўзгаришларни амалга оширишдан иборатдир. Қайд этиш жоизки, қисқа давр ичида мактабгача таълим тизими янгидан барпо этилди, десак хато бўлмайди. Жойларда юзлаб боғчалар қурилгани ҳам бунга мисол. Охирги олти йилда партия дастурий мақсад ва вазифаларининг асосий қисми бевосита Президент Шавкат Мирзиёев фаолияти натижаси ўлароқ амалга оширилди, – деди партия етакчиси. – Хусусан, ўз олдимизга қўйган дастурий мақсадларимиз сифатида белгилаб олган ва ижроси таъминланган 237 та мақсаддан 143 таси бевосита Давлат раҳбарининг қарор ва кўрсатмалари асосида ҳаётга татбиқ этилди. Энг устувор вазифамиз ҳисобланган она тилимиз, амалдаги Президент илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар сабаб миллатимиз ва давлатимиз нафақат ривожланмоқда, балки жаҳондаги ишончли ва ҳисоблашиш керак бўлган давлат сифатидаги нуфузини ҳам оширмоқда. Тан олиш керак: бугунги Ўзбекистон қачонлардир молиявий халқаро ташкилотлар, инвесторлар, қўйингки, ён қўшнилари ҳам ишонмай қолган Ўзбекистон эмас. Қисқа даврда мамлакатимиз ўз сўзининг устидан чиқиб, манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳамда ўзгалар манфаатини ҳам ҳурмат қиладиган нуфузга эга бўлди. Айниқса, ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиёда ўзаро ишончга таянган барқарор конструктив муҳитнинг юзага келишида Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий маҳорати ва иродаси ҳал қилувчи роль ўйнади. Президентимиз Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатидаги халқаро нуфузини оширишга ҳам беқиёс ҳисса қўшмоқда. Буларни нафақат қўшни давлатлар, балки жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Алишер Қодиров, шунингдек, «Миллий тикланиш» демократик партияси кўпдан бери Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан биргаликда ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиб келаётганини, хусусан, парламентда «Демократик кучлар блоки»да биргаликда фаолият юритилганини ҳам қайд этди. – Ҳамкорликдаги фаолиятимиз натижасида ўтган йили конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Энг муҳими, ушбу ташаббус парламент палаталари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Пировардида мамлакатимиз тарихида илк бор, юқори даражадаги фаоллик билан янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиндики, бугун ушбу Қомусий ҳужжатни «миллий руҳимизни баланд кўтарган, қадриятларимизни қадрлаган Конституция», деб айтиш учун етарлича асосимиз бор, – деди А.Қодиров. Тарихдан маълумки, қудратли давлатлар қайсидир даврда ўз давлати ва халқи учун фидокорона меҳнат қилган етакчиларига қарздордирлар. Ўзбекистон бугун ана шундай тарихий даврни бошидан кечирмоқда. Шунинг учун ҳам «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзолари ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ НОМЗОДИ «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК миллий тарихимиз, маданият ва меросимизни асрабавайлаш, ривожлантириш масалалари ҳам айнан Ўзбекистон Президентининг кенг қамровли фаоллиги, миллатпарварлик сиёсати туфайли амалга ошяпти. Янги Ўзбекистонда қадриятлар ўзаги саналган оила институтини жамиятнинг асосий бўғини сифатида мустаҳкамлаш ва қўллабқувватлаш борасида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй беряпти. Шу билан бирга, миллий ишлаб чиқариш қўллабқувватланиб, иқтисодиётимиз сезиларли даражада ривожланмоқда. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. 2022 йилда иқтисодиётга 10 миллиард доллар тўғридантўғри хорижий инвестиция жалб этилди. Экспорт ҳажми эса 19 миллиард долларга етди. Яна бир муҳим ўзгариш: 2023 йилда туризм хизматлари экспорти 2017 йилга нисбатан 3 баробарга ошиб, 1,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 2016 йилгача юртимизга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сонининг ўсиш суръати ўртача йиллик 8 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 баробарга ошиб, 5,2 миллион нафарга етди. Алишер Қодировнинг таъкидлашича, ўтган йиллар давомида мактабгача таълим тизими, мактаб ва олий таълим ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Натижада, мамлакатда инсон камолоти учун зарур шартшароитлар яратилди. 2017 йилда мактабгача ёшдаги болаларнинг 18-20 фоизи боғчаларга қамраб олинган бўлса, 2023 йилда 70 фоизлик маррадан ўтилди. Умумтаълим мактабларида эса таълим дастурига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари ташкил этилди. Биргина ўтган йили 3,2 триллион сўм миқдорда маблағ сарфланиб, 807 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Партия ташаббуси билан мактабларда жорий қилинган «Тарбия» дарслиги ҳам миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган тарбияни шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. Партиянинг профессионал тарбиячилар тайёрлаш ҳақидаги таклифи асосида эса педагогика олийгоҳларида янги ихтисослик жорий этилди. Бор йўғи 6 йил аввал олийгоҳларимизда ўқийдиган ёшлар 9 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Бир сўз билан айтганда, бугунги беқарор ва нотинч дунёда нафақат миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлларини топадиган, балки миллий тараққиётимиз учун юзага келаётган имкониятлардан самарали фойдаланадиган етакчини қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайди. Бир кун нотинч бўлган жойда, қирқ кунлик барака кетади, дейдиган халқимиз барқарорлик ва хотиржамликнинг қадрини жуда яхши билади. Шавкат Мирзиёев глобал тараққиётдан ортда қолмаслигимиз учун муҳим қарорлар қабул қилиш билан бирга, ўзлигимизни асраш, ҳаётбахш қадриятларимизни келгуси авлодларга сингдиришдек заруратни ҳам унутмаяпти. Мисол тариқасида, Конституцияга киритилган ижтимоий давлат концепциясини олайлик. Бу инсон қобилияти ва табиатига уйғун бўлган рақобатга тўсқинлик қилмаслик орқали даромадли қатлам вакилларининг кўпайишини таъминлаш, яъни тадбиркорларни қўллабқувватлаш ва уларнинг халқпарварлигига таяниб, ижтимоий масъулиятни рағбатлантириб, азалий қадриятимиз бўлган бой қатламни кўмакка муҳтожларга эътиборсиз бўлмаслигига эришишдан иборатдир. Бу аслида миллий давлатчилик маданиятимизда ижтимоий мувозанатни таъминлаган қадрият ҳисобланади. – «Миллий тикланиш» ҳам либерал-демократик тараққиётни қўллабқувватлайди. Биз ҳам Ўзбекистонни барча ривожланган давлатлар қаторида ўзлиги билан мағрур ва мустаҳкам туришини, халқимизни замонавий ютуқлардан фойдаланиб, тўкин ва фаровон яшашини истаймиз. Фақат бу миллий қадриятларимизнинг қадрсизланишига олиб келмаслиги керак. Алоҳида қайд этиш жоизки, ўзлигини йўқотиб қўйган иқтисодий тўкинлик фаровонликка олиб келмаслигини ривожланган дунё тажрибаси исботлаб бўлди, буни яна бир марта исботлашга ҳожат йўқ энди. Айнан шу сабабли ҳам бугун манфаатлар учун кескин ва бешафқат кураш кетаётган дунёда манфаат ва қадриятлар ўртасидаги кўринмас чегарани моҳирона ҳимоя қилаётган миллатпарвар етакчи Шавкат Мирзиёев атрофида бирлашишимиз керак деб ҳисоблаймиз, – деди Алишер Қодиров. 9 (Бошланиши 1-бетда)


Маълумки, инсоният маънавияти ва тафаккури маданият ва санъатсиз ривожланмайди. Юртимизда бу соіа іам айрим сабаблар туфайли депсиниш даврини бошдан ўтказди. Сўнгги йиллардагина мазкур соіалар тараєєиётга юз тутди дейиш мумкин. ижтимоий-си±сий газетаси 3 Milliytiklanish №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба ПАРТИЯСИ СЪЕЗДИДА ¯ЄЛЛАБ-¯УВВАТЛАНДИ ундан сўнг делегатлар Ўзбекистоннинг миллий юксалишини амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати ҳамда халқпарварлигини исбот қилган Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаши бўйича якдил фикрга келдилар. Таниқли олимлар, элимиз ардоғидаги зиёлилар, энг чекка ҳудудлардан сайланган делегатларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитиб, таҳлил қилиб, чиндан ҳам Янги Ўзбекистон ислоҳотлари даврида юртимиз озодлиги, тилимиз, динимиз ривожи, илм-маърифат йўлида жон фидо қилган 600 нафардан зиёд отабоболаримиз номининг оқлангани, деярли алоқаларимиз узилиш даражасига етиб қолган қўшни давлатлар билан яна биродарлик ришталарининг тиклангани замирида ўз халқини, унинг эртанги кунини ўйлаган фидойи инсоннинг заҳматли меҳнати мужассам эканини ҳис этгандек бўлдик. Бугун ана шу инсон – миллатпарвар етакчи Шавкат Мирзиёевнинг номзоди бир эмас, икки йирик партия томонидан кўрсатилаётгани эса қўҳна дунёда беқарорлик тобора авж олаётган бир пайтда Ўзбекистонда бирлашиш, бир ёқадан бош чиқариш йўли танланаётганини кўрсатади. Бу шубҳасиз, миллионлаб юртдошларимиз талаби асосида Янги Ўзбекистонни тараққиётнинг навбатдаги босқичига олиб чиқишга хизмат қилади. Равшан МАҲМУДОВ, «Миллий тикланиш» мухбири – Мен Шавкат Миромонович Мирзиёевни халқпарвар раҳбар, ўз халқи тарихини яхши билган инсон сифатида биламан. У киши лавозимга киришган дастлабки кунларданоқ мамлакатимизда инсон қадри, ҳуқуқи, манфаати ва ҳимоясига бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Айниқса, Қатағон қурбонлари меросини ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштириш мақсадида жуда кўп ишлар қилинди, – деди Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи раҳбари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Ҳасанов. 2017 йил 31 август – «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни»да Президентимиз Шавкат Мирзиёев музейга ташриф буюриб, «Ушбу музей – музейларнинг музейи» дея музейнинг ҳудудларда ҳам бўлимларини ташкил этиш таклифини билдирганлари кечагидек эсимда. У киши вилоятларда ҳам юзлаб қатағон қурбонлари борлигини айтиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 13 та олий таълим муассасаси тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этишга бош-қош бўлганлар. Президентнинг «Қатағон қурбонлари меросини чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойиши асосида эса 14 та ҳудудда «Қатағон қурбонлари» Хотира китоблари тайёрланиб, уларга 40 мингга яқин қурбон бўлган ватандошларимизга оид маълумотлар киритилди. Тадбирда партия аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмурадов сўзга чиқиб, партия Пленумида Президентликка номзод сифатида бежиз Шавкат Мирзиёев танланмаганини таъкидлади. – Авваламбор Президентликка номзоднинг жуда катта ташкилотчилик тажрибаси бўлиши керак. Шавкат Миромонович шу маънода бошқарувнинг барча поғоналарини босиб ўтган етакчи. Албатта, унинг ҳаётида ҳам қийинчиликлар бўлди. Чунки ўсаётган одамнинг йўлида сунъий тўсиқ яратадиган кучлар ҳар доим топилган. Ана шундай тўсиқларни енга олган одамгина етакчи бўла олади. Шавкат Мирзиёвни бугун ана шундай тажрибага эга бўлган етук арбоб деб биламан, – деди Рустам Холмурадов. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов эса партия дастуридан ўрин олган кўплаб қонунларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилганлигини таъкидлади. – Маълумки, «Миллий тикланиш» болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлом ривожланишига устувор аҳамият қаратиб келяпти. Шу боис, дастуримиз болалар ва ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотлардан муҳофаза қилиш ишларини кучайтириш режа қилиб қўйилган эди. Айтиш мумкинки, партиянинг ушбу ғоя ва ташаббусларини амалга ошириш бўйича 2021-2022 йилларда Президент томонидан 10 дан ортиқ Фармон ҳамда қонунлар қабул қилинди. Хусусан, «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар ва «Реклама тўғрисида«ги қонунга кўра, бола соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, улар учун мўлжалланган босма нашрларда энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқлаб қўйилди. Партия коррупцияга қарши курашишга ҳам жиддий эътибор қаратиб келади. Шу боис, Сайловолди дастуримизда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилганди. Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги Фармони билан юқорида қайд этилган қонун ҳам қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, айниқса, эҳтиёжманд аҳоли вакилларига бепул юридик ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун партия дастурида белгилаб олинган «Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган эди. Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан Давлат раҳбарининг бир эмас, учта Фармони қабул қилинди. Натижада, парламент қуйи палатаси томонидан «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Давлатимиз раҳбарининг бундай ташаббуслари ва амалий ҳаракатларига кўплаб мисоллар келтириши мумкин, – деди Ж.Ширинов. Қорақалпоғистондан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Зумрад Бекатова ҳамда Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, сенатор Улықбек Жалменовлар эса сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Охирги беш йилда ҳудуднинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм миқдорда маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича муҳим дастурлар изчил амалга оширилмоқда, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, 65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Ўтган 5-6 йил ичида Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий даромад 3 баробарга ошди. Албатта, бундай эзгу ишлар Президентимиз ташаббусларининг амалий натижаси эканини ҳар бир инсон, қолаверса, ҳар бир қорақалпоғистонлик ўз ҳаётида ҳис этяпти. Маълумки, инсоният маънавияти ва тафаккури маданият ва санъатсиз ривожланмайди. Юртимизда бу соҳа ҳам айрим сабаблар туфайли депсиниш даврини бошдан ўтказди. Сўнгги йиллардагина мазкур соҳалар тараққиётга юз тутди дейиш мумкин. Хусусан, кейинги 5 йилда маданият ва санъатга оид 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. – Музейлар бизнинг тарихимиз, аждодларимиз маданияти ва қадриятларини яққол акс эттирувчи тирик организмдир, – деди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева. – Фондларимизда сақланаётган асори-атиқалар ҳалқимиз маънавияти, тарихдаги ўрни ва маданиятини кенг тарғиб этувчи илмий-маданий муассасалар ҳисобланади. Шулар эътиборга олиниб, Президентимиз ташаббуси билан кейинги бир неча йилда 10 дан ортиқ янги музейлар ташкил этилди. Съездда Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев ҳам сўзга чиқиб, ижодкорлар ҳамда инновацияларга интилувчан ёшлар учун яратилган имкониятлар, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бу тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, узоқ муддатли ривожланиш стратегиялари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. – Бугун Ўзбекистон ва умуман минтақадаги барқарорлик ва тараққиёт бевосита Шавкат Мирзиёев фаолияти билан чамбарчас боғлиқлиги учун ҳам Президент сайловларида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш партиянинг энг тўғри қарори, – деди О.Тўйчиев. Ш Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Азамат Зиё ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилишини мантиқий зарурат, деб атади. Негаки Шавкат Миромоновичнинг ўта қисқа муддатда миллатимиз тикланиши, давлатимиз юксалиши йўлидаги хизматларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий аҳамияти қанчалар юксак эканини ҳалигача тўла англамаяпмиз. Шу ўринда Президентимизнинг халқимизга берган тенгсиз бойлиги бу – эркинлик эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. – Шавкат Мирзиёевнинг президентлик фаолияти, бундан буён одамлар эмас, давлат одамлар хизматида бўлади ғоясининг ўртага ташланганидан бошланганини бир эсга олайлик. Шу тариқа, Ўзбекистонда демократиянинг ўзига хос намунаси яратилди, – деди Азамат Зиё. июль Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни


4 M ижтимоий-си±сий газетаси illiytiklanish №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба Соддароє айтганда, ушбу тизимга ўтилгач, фуєаролар партияларнинг реал ишларига єараб баіо бера бошлайдилар. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИЗ ТАРАªªИЁТГА ЭРИШИБ БЎЛМАЙДИ Шубҳасиз, Ўзбекистон ёшлар Ш учун улкан имкониятлар мамлакатига айланмоқда. Зеро, ўттиз олти миллионли халқимизнинг қарийб олтмиш фоиздан ортиғини ўттиз ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бугун бирон соҳа йўқки, ёшларга имтиёз ва қўшимча имкониятлар яратилмаётган бўлса. Сиёсий жиҳатдан фаол, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга, юртимизга садоқат билан хизмат қилаётган минглаб йигитқизларимиз ҳатто миллий парламентда ҳам, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳам фаолият юритмоқдалар. Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганидан далолатдир. Таъкидлаш лозим, бугун юртимизда 10 мингдан зиёд умумтаълим мактаблари, 210 та ОТМ, 330 та касбҳунар мактаби, қарийб 400 га яқин коллеж ва техникумлар бўлиб, кейинги йилларда улар қаторига Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳам қўшилди. Шу ўринда соҳага доир 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, 40 га яқин халқаро ҳужжатлар ратификация қилинганини айтиш жоиз. “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар, “Узлуксиз маънавий тарбия” концепцияси ҳам ёшлар ҳаётининг барча қирраларини қамраб ола бошлади. Миллий дастурнинг қабул қилиниши эса таълим ташкилотларида қулай шароитлар яратилишига асос бўлмоқда. Мактабгача ва умумий ўрта таълимда “Тарбия” фанининг киритилиши ҳам маърифатли ёшлар тарбиясида муҳим рол ўйнай бошлади. Янгиланган Конституцияда эса таълим, тарбия, ахлоқий тарбия билан боғлиқ нормалар оила билан бирга алоҳида бобда баён этилдики, бу ёшларга бўлган эътибордан далолат. Шубҳасиз, маърифатли ёшларни вояга етказишда оила ва маҳалла билан бир қаторда таълим тизимининг ўрни беқиёс. Шу боисдан кейинги йилларда мактабгача таълимга болалар қамрови 23 фоиздан қарийб 90 фоизга етказилди. Фарҳод ЗАЙНИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Cўнгги йилларда рақамли технологиялар ҳам ҳаётимизга шунчалик тез сингмоқдаки, нафақат соҳалар ривожини, балки кундалик ҳаётимизни ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Қайд этиш жоизки, мазкур йўналишга айнан Давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистон ёшларининг келажагини белгилаб берувчи муҳим соҳа сифатида эътибор қаратилаётгани реал натижаларга асос бўляпти. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 2020 йилнинг октябрида қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг муваффақиятли ижроси сабаб Ўзбекистонда интернет кириб бормаган корхона ва ташкилот қолмади. Энг чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам бугун халқаро ахборот тармоғига уланган. Хусусан, аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 30 фоиз ўрнига ўтган йили 98 фоизга етказилди. IT хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони эса бир йилда 102 тадан 257 тага етди. Экспорт ҳажми 2017 йилда бор-йўғи 600 минг долларни ташкил қилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошди. Албатта, бундай ўзгаришлар янги авлод вакилларининг таълим олиши, замонавий касбларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этяпти. Чунки бугунги тезкор даврда замонавий билимларни эгалламай туриб, ҳеч ким ўз орзу-мақсадларга эриша олмайди. Яъни, ахборот технологиялар, дастурлаш ҳамда IТ соҳаси бўйича чуқур билимга эга бўлиш, уларни юрт фаровонлиги, мамлакат тараққиёти учун татбиқ этиш жуда муҳимдир. Гарчи бу масалалар партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган бўлса-да, уларнинг аксарияти партиямиз съездида алоҳида таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари асосида ҳаётимизга татбиқ этиляпти. СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ВА АХБОРОТ ОЧИªЛИГИ КАФОЛАТИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ КАТТА ЮТУ£ИДИР С Умид ЖАББОРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати СЪЕЗДДАН Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ иродаси ва фикри билан ҳисоблашган ҳолда ислоҳотларни жадаллаштириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ролини оширишда партияларнинг роли жуда муҳим, албатта. Маълумки, ислоҳотларнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган сиёсий партиялар ўз депутатлари ва аъзолари орқали халққа яқин бўлишга, дастурий мақсад ва вазифаларига нисбатан хайрихоҳларни жалб этган ҳолда, ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиладилар. Зеро, партиялар томонидан номзодлари илгари сурилиб, халқ ишончини қозонган депутатлар халқ ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажаришлари лозим. Афсуски, барча депутатлар ҳам ўз сайловчилари ва давлат ўртасида “кўприк”лик вазифасини тўла-тўкис бажара олаётганлари йўқ. Тан олиш керак, кейинги йилларда сиёсий партиялар фаолияти сезиларли даражада жонланган бўлсада, бу ўзгаришлар ҳали сайловчи талаби даражасида эмас. Шунинг учун ҳам оддий фуқаролар орасида сиёсий партиялар ўртасидаги фарқларни, уларнинг мақсадию, асл муддаоларини билмайдиганлар ҳам бор. Узоққа бормайлик, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясида 26 нафар депутат бўлса, уларнинг ҳаммаларини ҳам сайловчи ва партия ишончини оқлаяпти, дейиш қийин. Агар ана шу депутатларни бошқариш ёки уларнинг хатти-ҳаракатига қараб хулоса чиқаришга партиянинг етарли даражада ваколати бўлганида эди, бундай “самарасиз” депутатларни алмаштириш мумкин бўларди... Бунинг асосий сабаби эса вакиллик органларига бўладиган сайловларда номзоднинг партиявийлиги иккинчи даражали масала саналганидир. Шу боис, Конституциявий ислоҳотлардан кейин мамлакатимизда аралаш – мажоритар ва пропорционал сайлов тизимини жорий этиш таклифи илгари сурилаётир. Ушбу ўзгариш туфайли сиёсий партиялар роли ва мавқеи сезиларли даражада ошади. Бу сиёсий партияларнинг вакиллик органларида кўпроқ ўрин эгаллашларига ҳам туртки беради. Шунингдек, ушбу тизим партияни халққа янада яқинлаштириши, жамиятни ўйлантириган муаммоларни нафақат кўтариб чиқиш, балки уларни ҳал этиш орқали одамлар ишончини кўпроқ қозонишга ҳам имкон беради. Соддароқ айтганда, ушбу тизимга ўтилгач, фуқаролар партияларнинг реал ишларига қараб баҳо бера бошлайдилар. Бу эса сиёсий партиялардан салоҳиятли, натижа берадиган номзодларни танлаш, шакллантириш ва улар билан бақамти ишлашни талаб этади. Албатта, сиёсий партиялар ўртасида рақобатнинг кучайиши, жамиятнинг ривожланиши, фикрлар ҳамда сиёсий қарашлар хилма-хиллигига ҳам олиб келади. Бундай ўзгаришлар съездимизда қайд этилганидек Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва сиёсий иродаси билангина амалга ошяпти. ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСЛАРИ САЙЛОВЧИЛАР ИШОНЧИ ОªЛАНИШИГА ХИЗМАТ ªИЛЯПТИ Є Нодир ТИЛАВОЛДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Айтиш мумкинки, бу борада ҳам дунёга андоза бўла оладиган муҳим ташаббуслар илгари суриляпти. Хусусан, кейинги беш йилда раҳбар аёллар сони 7 фоиздан 27 фоизга ортди. Айни кунда республика, вилоятлар даражасидаги давлат ва жамоат ташкилотларида 1400 нафар, туман ва шаҳар даражасидаги раҳбарлик лавозимларида эса 43 мингдан зиёд хотин-қиз фаолият олиб боряпти. Шу ўринда аёлларга пенсия ҳисоблашда бола парваришлаш таътилида бўлган давр қўшиб ҳисобланадиган иш стажи муддати 3 йилдан 6 йилга оширилди. Олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизлар учун эса фоизсиз таълим кредитлари жорий қилинди. Магистратура босқичида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг шартнома тўловларини давлат томонидан қоплаш тартиби ҳам қатъий белгилаб қўйилди. Яқинда кучга кирган Конституциямизда ҳам хотин-қизлар ва эркаклар тенглигига оид бир қанча янги нормалар ўз аксини топди. Натижада куни кеча фақат тор соҳа вакилларигагина маълум бўлган «гендер» ҳақида фуқароларнинг қарашлари ва тушунчаларини шакллантиришга эришилди. Яна бир гап: Миллий қонунчилигимизга илк бор «гендер экспертиза», «гендер аудит» каби тушунчалар киритилиб, гендер тенгликни баҳоловчи механизмлар жорий этилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид 20 яқин қонунлар, шунингдек, бу ишларни янги поғонага олиб чиқиш мақсадида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Буларнинг барчаси азал-азалдан халқимизнинг қон-қонига сингган қадрият, яъни аёлга эҳтиромнинг ёрқин намунаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Албатта, бу ташаббуслар партиямизнинг Сайловолди дастуридаги вазифалар билан ҳамоҳанг бўлса-да, буларнинг бари Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар асосида амалга ошмоқда. ГЕНДЕР СИЁСАТИ ВА БУ БОРАДАГИ ТАШАББУСЛАР САМАРАСИ ²АªИДА Умида РАҲМОНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Я КЕЙИНГИ МУЛОҲАЗАЛАР ижтимоий-си±сий газетаси 5 Milliytiklanish №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба РЕГИСТОН Нега тарихчиларимиз сукут сақлаШмоқда? ИМНИКИ? Қўшниларимиз Регистоннинг асосчиси қозоғистонлик бўлган, деган ёлғон даъвони зўр бериб тарғиб қилишмоқда. Улар қозоғистонлик Жалантос Сейиткулулу деган шахсни Самарқанднинг XVII асридаги донгли беки Ялангтўш Баҳодирбий деб билиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам чалғитишмоқда. Бу ясама, қўшма образга атаб Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарлари, жумладан, Алмати, Семипалатинск, Павлодар, Қизил Ўрда қалъаларида ҳайкаллар тикланмоқда, шаҳарларининг марказий кўчалари унинг номи билан аталиб келинмоқда. Икки бегона шахсни бир одам, деб келаётган бундай даъво қачон ва кимдан чиқди? 2018 йили Қозоғистонга Жалантос Батур билан боғлиқ халқаро конференцияга борганимда бу масалани ўрганишга ҳаракат қилдим ва қуйидаги маълумотларга эга бўлдим: 1920 йили Тошкентда Туркистон Республикаси халқ маорифи комиссарлиги аъзоси, сўнгра раиси бўлиб ишлаб турган қозоқ ҳарбий врачи Ҳалел Дўсмуҳаммедов (1883- 1939) Қизил Ўрдада яшаган Жалантос Сейиткулулу, деган кимса билан Самарқанд ҳукмдори, Регистон асосчиси бўлган Ялангтўшбий Баҳодир Олчинни бирлаштиришга ҳаракат қилган ва биз юқорида тилга олган чалкашликнинг юзага келишига сабабчи бўлган. Ўрганишларимиз натижасида маълум бўлдики, Жалантос Батур Сейиткулулу Алимулла уруғининг Тўртқара бўғинига тегишли ва Дашти Қипчоқ кўчманчиларнинг машҳур қонунлар йиғиндиси “Етти Йўриқ” (Жеты Жаргы») қоидалар тўпламининг муаллифларидан бири бўлган Айтике Бий деганнинг бобоси экан. Бу Жалантоснинг отаси Сейиткул Қизил Ўрда вилояти Казалин туманининг обрўли қозиси бўлганлиги ва ҳозирда Қозоғистоннинг мазкур вилоятида Жалантоснинг кўплаб авлодлари яшаб келаётганлигини аниқладик. Бу шахснинг Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир билан қандай умумий томонлари бор, деган саволга ҳеч иккиланмай, ҳеч Қозоғистонда айрим бовурлар Самарқанд ҳукмдори, Регистон ижодкори, ўзбекларнинг олчин уруғи вакили бўлган Ялангтўш Баҳодирни аллаким, Жалантос Батур Сейиткулулу деган кимса билан бир билиб, кўплаб хато ва чалкашликларга йўл қўйишмоқда. Ачинарлиси, бу адашишларга, ҳатто тарихчиларимиз ҳам муносабат билдирмай, масалага аниқ-тиниқ Kбаҳо беришдан тийилиб туришибди. қандай боғлиқлиги йўқ, деб бемалол айтамиз ва буни қуйидагича асослаймиз: Биринчидан, Ялангтўш Баҳодир Алимулла уруғининг Тўртқара бўғинига эмас, балки ўзбекларнинг олчин уруғига тегишли ҳукмдор бўлган. Олчин уруғи мустақил уруғ бўлиб, қозоқларнинг Алимулла ёки Тўртқара уруғи билан боғлиқлик жойи йўқ. Ялангтўш Баҳодир ўн етти ёшида (1593 йил) ўзи мансуб бўлган Олчин уруғи бийи этиб тайинланган. Иккинчидан, барча тарихий ва фиқҳга оид манбаларда Ялангтўшбий Баҳодирнинг отаси Бойхўжа номи билан келтирилади. Бойхўжа Шайбонийхоннинг Бухородаги ҳукмдор авлодлари доирасидаги юқори мартабали амалдорларидан бири бўлган. Айнан шу сабабли Ялангтўш шу ҳукмрон сулола таъсиридаги муҳитда улғайган. Учинчидан, гарчанд ҳукмдор ўзбекча Ялангтўш Баҳодир номи билан машҳур бўлган бўлса-да, расмий манбаларда унинг Абдулкарим ва Низомуддин деган арабча номлари ҳам бўлганлиги келтирилади. Бундай номлар қозоғистонлик Жалантос Батур Сейиткулулу билан боғлиқ ҳеч қайси манбада, ҳатто қозоқ ботири билан боғлиқ кун ора ўйлаб топилаётган янги ривоятларда ҳам йўқ. Тўртинчидан, Ялангтўш Баҳодирхоннинг уч фарзанди – Иқлимабону ва Ойбиби исмли қизлари ва отасидан 6-7 йил илгари вафот этган. Бойбек исмли ўғлидан ҳеч қандай фарзанд қолмаганлиги ҳам маълум. Жалантос Батур Сейиткулулунинг эса Қозоғистонда кўплаб авлодлари бор. Бешинчидан, яссавий тариқатига амал қилган Дашти қипчоқ қозоқларидан фарқли ўлароқ, Ялангтўшбий Нақшбандия тариқати вакили бўлган. Кейинчалик ҳам нақшбандия тариқати шайхларининг фаол қўллашлари натижасида Ялангтўш Баҳодир муваффақиятли тарзда Самарқанд вилоятини бошқарган. Олтинчидан, ўзбек хукмдорлари орасида ҳеч ким Ялангтўшбий Баҳодир сингари қозоқ ҳукмдорларига қарши кўплаб муваффақиятли курашлар олиб бормаган ва айнан шу хизматлари учун тарихда ном қолдирмаган. Шарқшунос Роберт Макчеснинг фикрига кўра, айнан қозоқларга қарши олиб борган зафарли курашлари шарафига унинг обрўйи кўтарилган ва шунинг эвазига Имомқулихоннинг Самарқанддаги ноиби этиб тайинланган. Бу урушлардаги маҳорати сабабли Ялангтўш Баҳодир Бухоро хонининг энг машҳур 38 ўзбек амири рўйхатидан ўрин олган. Ялангтўш Баҳодирнинг қозоқ хонларига қарши олиб борган ғолибона кураши хронологияси қуйидаги кўринишга эга: 1609 йили Ялангтўш Баҳодир Самарқандга бостириб келган қозоқ хони Абулини қувиб, Дашти қипчоққача ҳайдаб юборади. 1612 йилда Тошкент ва Туркистонни қозоқ бийларидан қайтариб олгани учун Балх амири унвонига сазовор бўлади. 1612 йили қозоқ хони Есимхонни Тошкентдан қувиб юборади. 1621 йили Туркистонга бостириб келган қозоқлар етакчиси Турсун султон қўшинини хонлик ҳудудидан ҳайдаб чиқаради. 1628 йили қозоқ хони Абули султон қўшинини енгиб, уни Қашғаргача «кузатиб» қўяди. 1636 йили Ялангтўш Баҳодирхон Сайрамга, қозоқ хонларига қарши қўшин тортади ва уларни Дашти Қипчоққа қадар улоқтиради. Табиийки, Ялангтўш Баҳодир агар қозоқ ботири Жалантос Батур Сейиткулулу бўлганда эди ҳеч қачон қозоқлар билан ҳудуд талашиб, уларни доимий равишда Дашти Қипчоқ тарафларга қувмаган бўлур эди. Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги манбаларда унинг фақат ўзбек эканлигига урғу берилган! Тарихчи А.П.Хорошхиннинг “Сборник статей касающихся Туркестанского края” номли мақолалар тўпламида келтирилишича, Тиллакори билан Шердор Самарқанд ҳокими Ялангтўшбий ёки Ялангтўш Баҳодир томонидан Форсдаги Машҳад шаҳри эгалланганлигидан келган пул ва бойликлар ҳисобига қурилган. Шунингдек, Д.И.Эварницкий муаллифлигида нашр этилган “Путеводитель по Средней Азiи. Отъ Баку до Ташкента” асарида қайд этилишича, Тиллакори мачити (мадрасаси) ЎЗБЕКЛАРНИНГ ОЛЧИН УРУҒИДАН бўлган Ялангтўш Баҳодир томонидан насроний тақвимига кўра 1618 йили қурилган. Шердор мачити (мадрасаси) 1616 йили қурилган, Абу Тоҳирхожанинг келтиришича, юқорида Ялангтўш Баҳодир деб аталган бу бино Регистонда турган учала мачит (мадраса)дан ҳам энг улуғвори саналади. Лекин бугун айрим қардошларимиз бу улуғ ўзбек саркардасини худдики, генерал Собир Раҳимов сингари қозоқ миллатига мансуб, деб тарихий ҳақиқатни бузаётганларига муносиб жавоб қайтаришимиз зарур. Бунда ҳаракатсиз бўлиб турган тарихчиларимизни уйғотишимиз ва қадимги манбалардаги маълумотлар билан бир ёқлама қарашларга қарши бўлишимиз даркор! Ўзбек зиёлиси шундай вазиятларда халқнинг корига ярамайдими? Қардошларимизнинг талашиб, тўғринотўғри тарзда бўлсада ўз тарихларини яратишга бўлган интилишларида, албатта, тарихчиларимизнинг ҳам «ҳисса»си бор. Биз улуғ аждодларимизни қадрлай олмаганлигимиз, улар ҳақида сўз айтишга қўрқадиган бўлиб қолганимиздан кейин қўшниларимиз нима қилсин? Қозоқ бовурларимиз биринчи бўлиб Ялангтўш Баҳодирнинг ҳурматига қатор ҳайкаллар тиклаб қўйишди. Биз қачонгача ва кимдан қўрқиб, Амир Темурдан кейин ватанимиз учун энг кўп хизмати теккан ватандошимизга ҳайкал тиклашга ботинолмай ўтираверамиз? Туркистон ҳудудини қозоқ ҳукмдорларидан, Дашти Қипчоқ ерларини эса жунғорлар босқинидан асраб қолган, Самарқандда Ер юзининг сайқали бўлмиш нодир тарихий ёдгорлик – Регистон мажмуини тиклаган ва бугунгача дунё аҳлини ҳайратга солиб келаётган мадрасалар асосчиси Ялангтўшбий Баҳодирхон шахсиятига алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратиш вақти келди. Эркин МУСУРМОНОВ, филология фанлари доктори ТАРИХ ВА ТАҚДИР ЛЕКИН БУГУН АЙРИМ ЄАРДОШЛАРИМИЗ БУ УЛУ£ ЎЗБЕК САРКАРДАСИНИ ХУДДИКИ, ГЕНЕРАЛ СОБИР РАІИМОВ СИНГАРИ ЄОЗОЄ МИЛЛАТИГА МАНСУБ, ДЕБ ТАРИХИЙ ІАЄИЄАТНИ БУЗАЁТГАНЛАРИГА МУНОСИБ ЖАВОБ ЄАЙТАРИШИМИЗ ЗАРУР.


A B M ХАЛҚАРО ҲАЁТ Бу ерда Юнус Ражабий ўқиган ва ёзган китоблари, мусиқа асбоблари ва иш хонасини томоша қилдик. Юнус Ражабийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида эса кичик келини ҳикоя қилиб берди. Буюк бастакорнинг кенжа ўғли эса танбур чалиб, ашула хиргойи қилди. Шундан сўнг Абдулла Қаҳҳор уймузейига бордик. Бу адабий мемориал музей 1987 йилнинг 6 майида ташкил топган экан. Музейда Абдулла Қаҳҳорнинг шахсий китоблари, турли ҳужжатлар, қўлёзмалар, магнитофон ёзувлари ва тарихий фотосуратлар билан танишдик. Лекин, ҳар икки уймузейда ҳам одам камлигига ҳайрон бўлдим. Бугунга келиб шундай эътиборсиз бўлиб қолдикми ёки умуман юртдошларимиз уй-музейларига кам боришяптими деган саволга ўзимга жавоб топгандек бўлдим. Адиб уймузейига киришдан олдин ўзимни чақирилмаган меҳмондек ҳис қилдим. Ҳар ҳолда, бизга маълумот бераётган икки ёш ходиманинг муомаласи менда шундай таассурот қолдирди. Ахир келган меҳмонни қарши олишнинг биринчи шарти ҳам хушмуомалалик ва одоб эмасми? Ҳақиқат шуки, саёҳатда олган таассуротларингиз бу манзилга қайтиб келиш ё келмаслигингизни белгилайди. Мен ҳам бу уй-музейига қайтиб келмаганим маъқулмикан, деб ўйлаб қолдим... Зарина АҲМЕДОВА, ЎзДЖТУ талабаси Маълумотларга кўра, мамлакатимизда етти мингдан ортиқ ёдгорлик, шу жумладан, 2500 та меъморий обида, 2700 дан зиёд монументал санъат асарлари бўлиб, улар давлат муҳофазасига олинган. Агар ёшларнинг ана шундай қадамжоларга саёҳатлари уюштирилса, улар нақадар буюк юрт ва мутафаккирлар авлоди эканликларини чуқурроқ англаб етадилар. Бу туйғуни ЎзДЖТУ профессор ўқитувчилари ва талабалари билан Самарқандга уюштирилган саёҳат давомида ҳис қилдим. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз «Ким қудратимизга шубҳа қилса, биз қурган биноларга боқсин», деган эканлар, саёҳат давомида «Шердор», «Улуғбек», «Тиллакори» , «Бибихоним» мадрасаларидаги улуғворлик беихтиёр қалбимга «кимларнинг авлоди эканман-а» деган бир ифтихорни солдики, уларга муносиблик ҳисси ила қоришиб кетди. Уларнинг ҳар бири инсон онгини бир муддатга бошқараётгандек ҳам туюлар экан. Улуғбек мадрасасининг рўпарасида қурилган «Шердор» ва «Тиллакори» мадрасалари мустақиллик йилларида тўлиқ таъмирдан чиқарилган экан. Регистон майдонини эса аждодларимиз маҳорати, шон - шавкатидан дарак берувчи ёдгорлик десак муболаға бўлмайди. – Ушбу ёдгорликларни, тарихий ва маданий обидаларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини сингдиришга хизмат қилмоқда», – дейди саёҳат чоғида Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғайраддин Хўжаниёзов. Дарвоқе, саёҳат давомида вақт масаласи сабаб Улуғбек расадхонасига кира олмадим. Саёҳатдан қайтар эканман, яна бир бор Самарқандга келсам, албатта, бу манзилга киришни ният қилдим... Анвар ЖАББОРОВ, ЎзДЖТУ талабаси 6 №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба fb.com/milliytiklanish.gazetasi t.me/milliy_tiklanish_gazetasi www.mt.uz [email protected] МУЗЕЙГА ҚАЙТИБ БОРМАСАМ КЕРАК... БОРСАМ МЕН АГАР... Бир неча кун олдин гуруҳимиз билан уймузейларга бордик. Илк манзилимиз 1956- 1976 йиллар мобайнида яшаб ижод қилган буюк композитор ва ҳофиз, академик Юнус Ражабий уй-музейи бўлди. САМАР¯АНДГА Талабалар – ме³монимиз Айрим вояга етмаган ёшларнинг ўз жонига қасд қилиши аянчли ҳолат, албатта. Аммо кейинги пайтларда негадир бу каби воқеаларга табиий ҳолдек қарай бошладик. Назаримда бундай ҳолатларга асосий сабаб ёшларни ўраб турган муҳит! Масалан, баъзи ота-оналар фарзандларининг ўтиш давридаги ўзгаришларини, уларнинг инжиқликлари, талаб ва истаклари, орзуларини кўришмайди ёки кўриб кўрмасликка оладилар. Оқибатда у ўзини тушунадиган, меҳр бера оладиган инсонни қидиради. Топа олмаганидан кейин унинг олдида учта йўл қолади. Биринчиси даҳшатли қийноқларга тўла қўрқинчли ҳаёт, (Ҳар бир ташқи таъсир ўсмирларга ўта оғриқли жараён тарзида ўтиши мумкин) иккинчиси ўзига ром этувчи виртуал олам, (Ижтимоий тармоқларга керагидан ортиқ қарамлик: Турли ўйинларга, масалан, «Публик», «Аниме», «Гренне»ларга қарамлик), учинчиси бир зумда озод этувчи «Ўлим ўчоғи» (суицид). Маълумотларга кўра, йилига жаҳон бўйлаб 800 минг киши ўз жонига қасд қилар экан. Буларнинг аксар қисми вояга етмаган болалардир. Қайд этилишича, бу каби ҳолатлар асосан, 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган даврда содир бўларкан. Тадқиқотларга кўра, жонига қасд қилган ўсмирларнинг 90 фоизининг руҳиятида муаммоси бўлган. Жаҳон статистикасига кўра, суициднинг 75 фоизи камбағал давлатларда рўй беради. Лекин бу дунёнинг ривожланган давлатларида бу муаммо йўқ, дегани эмас. Мисол учун, Жанубий Кореяда одамлар бир неча бор метро рельсларига сакраб, ўз жонларига қасд қилганларидан кейин метро бекатлари ҳимоя деворлари билан ўраб қўйилди. Бу тажрибадан Хитой ва Японияда ҳам фойдаланишяпти. Инсонларга ҳам худди ўсимликлар, навниҳоллар каби эътибор берилмаса, яъни дилига озор етса, қалбан яраланса, дарахт каби синади. Қачонки, инсоннинг қалби тинч-хотиржам бўлса ўша одам мукаммал инсон бўлади. Умида АБДУРАШИДОВА, ЎзДЖТУ талабаси ¯ИР¡ИЗИСТОНДА АСМАН ¯УРИЛАДИ САУДИЯ АРАБИСТОНИ BRICS БАНКИГА ¯ªШИЛАДИМИ? ROLLS-ROYCEНИНГ МИНГЛАБ ХОДИМЛАРИ ИШСИЗ ЇОЛИШИ МУМКИН 2100 ЙИЛДА ЖАЗИРАМАГА ДУЧОР БªЛИШИ МУМКИН Президент Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, Асман шаҳрини қуриш ҳужжатлари ва лойиҳасини тайёрлаш учун 1,5 йил вақт кетган. Шаҳар қурилишига эса 30 июнь куни старт берилади. «Келажакда шаҳарда 500 мингдан 700 минггача одам яшаши режалаштирилган. Шаҳарнинг умумий майдони 4 минг гектарни ташкил қилади. Қурилиш ташқи инвесторлар – хорижий компаниялар томонидан молиялаштирилади», — деди давлат етакчиси. Греция президенти Катерина Сакелларопулоу фармони билан 25 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари муносабати билан Греция парламенти тарқатиб юборилди. Анъанага кўра, парламентни тарқатиб юбориш ва сайловни 25 июнга тайинлаш тўғрисидаги Президент фармони ҳам соат 16:00 да Олий қонун чиқарувчи органнинг хавфсизлик хизмати раҳбари томонидан парламентнинг асосий эшиги олдидаги махсус лавҳага осиб қўйилди. ГРЕЦИЯ ПАРЛАМЕНТСИЗ ¯ОЛДИ Олимларнинг қайд этишича, Ҳиндистон каби айрим давлатлар аллақачон антропоген (инсоният қўли билан яратилган) иқлим исиши оқибатларидан жабр чекмоқда. Ҳаттоки қуёш уриши сабабли ўлимлар сони ҳам кўпаймоқда. Экспертларга кўра, Ҳиндистон ортидан яқин келажакда Нигерия, Индонезия, Филиппин ва Покистонда ҳам муаммолар кузатила бошлайди. Саудия Арабистони BRICS банки деб номланувчи Янги Тараққиёт банкига қўшилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, қироллик банкнинг тўққизинчи аъзосига айланади. Банк 2015 йилда Шанхайда Бразилия, Ҳиндистон, Россия, Хитой ва Жанубий Африка томонидан КОСМОСДА ЯНГИ РЕКОРД ташкил этилган. «3d news»нинг хабар беришича, Хитойнинг «Шенчжоу-16» космик кемаси муваффақиятли учирилиши билан орбитадаги ерликлар сони рекорд даража, яъни 17 кишига етди. Аввалги рекорд 2021 йил 16 сентябрда ўрнатилган. Ўшанда бир вақтнинг ўзида 14 киши орбитада бўлган: етти нафари ХКСда, учтаси «Шенчжоу-12» космик кемасининг тайконавти ва Crew Dragon шахсий миссияси томонидан юборилган тўрт нафар америкалик эди. Британиянинг Rolls-Royce машинасозлик компанияси оптималлаштириш дастури доирасида минглаб ходимларни ишдан бўшатиши мумкин. Компания ўзининг учта бўлинмаси - фуқаро авиацияси, мудофаа ва энергетика тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда. Бунинг натижасида 30 минг ходимнинг 10 фоизи ишсиз қолиши, энг катта қисқартиришлар эса компаниянинг бош қароргоҳи жойлашган Дербидаги ходимларга таъсир қилиши мумкин. У ерда компаниянинг бэк-офиси жойлашган. Роботларнинг эни тахминан 20 микрометрни ташкил этади – бу одам сочидан бир неча баробар юпқа. Улар сониясига тахминан уч миллиметр масофани босиб ўтишга қодир. Олимларнинг қайд этишича, келажакда бундай роботлар ёрдамида зарарланган органга дори воситаларини операциясиз етказиш мумкин бўлади. Ҳиндистонда озиқ-овқат инспектори тўғон ёнида сельфи қилиб телефонини тушириб юборди ва уни олиш учун тўғондан 2 млн. литр сувни тўктирди. Бу ҳаракати сабаб амалдор лавозимидан озод қилинди. 4 ЯШАР БОЛА 26-¯АВАТДАН САКРАДИ WINDOWS XP ХАКЕРЛАР ²УЖУМИГА УЧРАДИ Хитойнинг Хунан провинциясида тўрт ёшли бола очиқ соябон билан 26-қаватдан сакради. Mothership нашрининг ёзишича, болакай «Том ва Жерри» мультфилмидаги саҳнадан илҳомланган. У ўйлаб ҳам ўтирмасдан 26-қаватда жойлашган хонадоннинг балконига чиқиб, пастга сакраган. Шифокорларнинг айтишича, у аввал дарахтга урилиб, ерга юмшоқроқ йиқилгани сабабли ҳаёти хавф остида эмас. Мутахассислар фойдаланувчиларни XP’ни ишлатишдан огоҳлантирмоқда. Номаълум шахслар Windows XP учун калит танлаш алгоритмини бузиб кирди. Чунки 20 йилдан кўпроқ вақт олдин чиқарилган тизим замонавий хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. «inyapps» блогида эскирган Windows дастурини фаоллаштириш учун калитларни яратиш имконини берувчи дастур аниқланган. Ёрдамчи дастур яратувчиларнинг фикрига кўра, хизматдан фойдаланиб, Microsoft серверларига уланмасдан офлайн режимда жорий фаоллаштириш калитларини яратиш мумкин. ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАН АВЛОД


ўзига қўйилган айбловларнинг барчаси бўҳтон эканлигини таъкидлайди. 8 февраль куни эса Митан туман ижроқўмида ўзининг иштирокисиз Раҳима Исломова “иши” муҳокама қилиниб, уни туманда мавжуд бўлган қандайдир аксилинқилобий ташкилотга 5 кишини тортган “халқ душмани” деб комсомол сафидан чиқаришади. Раҳима Исломова 23 февраль куни терговга чақирилади ва унинг олдига бир неча варақ қоғозларни қўйиб, имзолашини сўрашади. Раҳима рус тилида ёзилган матнларнинг таржимасини беришларини талаб қилади. Улар эса рад этиб, имзо чекмай бу ердан чиқмаслигини айтадилар. Раҳима 5 мартгача тергов хонасида сақланади. Ўн бир кун давомида унга уйқу беришмайди, овқатсиз, фақат кам-кам сув билан тик турғазиб қўйишади. Сал қийшайса сўкишади, уриб-тепишади. Бирин - кетин терговга келиб кетаётган эркакларни таниб, ёрдам бериб қолар, деган умид билан илтижоли қарарди. Аммо қўрқувдан қалтираб жони халқумида турган кимсаларнинг кўзига ўзбек қизининг мунгли ҳолати кўринмайди, ҳеч ким ёрдам бериш ҳақида ўйламайди. Раҳима ўн биринчи куни ўлар ҳолга келгач, иложсиз йиқилади. Ақлий ҳолатининг бузилганини кўрган малъунлар унинг қўлига бир неча қоғозларни тутқазиб, имзолаттиришади ва қайта камерага ташлашади. 1938 йилнинг 26 февраль санаси билан имзолатилган сўроқ баённомасида Раҳима Исломова гўёки 1937 йил февралда Файзулла Хўжаев Шўролар мамлакати ҳар қандай эркин фикр ва ҳар қандай мустақил тафаккурга душман сифатида қарагани учун ҳам “Катта қирғин” даврида ўзбек аёлларининг энг илғор қисми маҳв этилди. Улардан бири Раҳима Исломовадир. 1918 йили Каттақўрғон туманининг Алижон қишлоғида туғилган Раҳима Исломова оиланинг тўнғич фарзанди эди. Ўта қизиқувчан ва иқтидорли қиз шўро мактабига қатнаб аъло баҳоларга ўқиди. Инқилобнинг халқ бошига чинакам бахт олиб келгани ҳақидаги афсоналарга ишониб улғайди. Унинг гўдак қалби шўро киноси, китобларидан жой олган ёлғонларга ҳам тўла эди. Чунки у шўро давлатининг иккинчи, ҳақиқий юзини ҳали кўрмаганди. Раҳима 1929 йили комсомолга кирди. 1930 йили отаси вафот этиб, катта хўжаликнинг ташвиши зиммасида қолди. У 1930-36 йиллар колхозда меҳнат қилди. Узоє кутилган РА²ИМА ЎН БИРИНЧИ КУНИ ЎЛАР ²ОЛГА КЕЛГАЧ, ИЛОЖСИЗ ЙИªИЛАДИ. АªЛИЙ ²ОЛАТИНИНГ БУЗИЛГАНИНИ КЎРГАН МАЛЪУНЛАР УНИНГ ªЎЛИГА БИР НЕЧА ªО£ОЗЛАРНИ ТУТªАЗИБ, ИМЗОЛАТТИРИШАДИ ВА ªАЙТА КАМЕРАГА ТАШЛАШАДИ. Фаол ёшлардан бири сифатида барча тадбирларнинг олд қаторида бўлиб, совет мамлакати шаънига тинмай мадҳиялар куйлади. 1936 йили 6 ойлик комсомол курсини битиргач, 1937 йилнинг 1 январидан бошлаб Митан туман комсомол ташкилоти котиби ўринбосари этиб тайинланди. Раҳима 1937 йилнинг 31 июлида Тошкентда бўлиб ўтган комсомоллар қурултойида ЎзССР ЛКСМ Марказий комитети котиби Исроил Ортиқов билан учрашади. Унга туманда мавжуд муаммолар, ёшларнинг истакларини етказади. Шундан сўнг, И.Ортиқов Митан туман партия қўмитаси биринчи котиби Жуманиёз Матниязовга чиқиб, Раҳима Исломова ва туман комсомол ташкилотига ёрдам беришни сўрайди. Раҳима 1937 йил 7 августдан Митан туман комсомол котиби сифатида иш бошлайди. У қисқа вақтда ёшларнинг таълим олиши, мактаб ва маориф ишларини ривожлантириш масалаларида катта ишларни амалга оширди. Айниқса, ёшларни бир ғоя остида жипслаштириш, колхозчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш борасида фаол ҳаракат қилади. Бироқ... 1938 йил 24 январь куни ИИХК Митан туман бўлими Раҳима Исломовани ЎзССР ЖК 57-1, 67-моддалари билан айблаб, қамоққа олишга қарор чиқаради. 1938 йил 28 январь куни имзоланган ордер асосида уни ҳибсга олишади. Шахсий анкетасига кўра, бу вақтда унинг оила аъзолари 67 ёшли онаси Ойтўла ая, 16 ёшли укаси Бозор, 14 ёшли укаси Нормурод ва 10 ёшли синглиси Фозилалардан иборат эди. Унинг абгор хонадонидан арзирли ҳеч нарса чиқмайди ҳам. Фақат кекса онахон ва болалар Раҳиманинг ортидан қон йиғлаганича қолиб кетадилар. 4 февраль куни бўлиб ўтган илк сўроқда Митан ИИХК бўлими бошлиғи Федяев унга: “Ким сени аксилинқилобий ташкилотга тортди?” деган саволни беради. Раҳима ўзига қўйилаётган айбловга чидай олмай, йиғлаб юборади. У Митан ҳудудида ҳеч қачон бунақа ташкилот бўлмагани ва ва Акмал Икромовларни мақтагани, 1937 йил май ойида Митан туман ижроқўми раиси Тожибоевнинг тавсияси билан ЎзССР ёшлар иттифоқи котиби Исроил Ортиқовнинг қабулига шахсан киргани унинг аксилинқилобий фаолияти сифатида талқин қилинади. 1938 йил 16 майга келиб эса Митан туманида аксилинқилобий миллатчи ташкилотнинг 12 нафар “аъзо”си фош қилинганлиги ҳақида қарор чиқарилди. Шу тариқа Митан туман партия қўмитаси котиби Жуманиёз Матниязов, муовини Намоз Мирзамаҳмудов, комсомол котиби Раҳима Исломова, ўринбосари Дўстмурод Зиёев, Ер бошқармаси ўринбосари Раҳмат Жўраев, МТС директори Жалол Саматов, жамғариш идораси мудири (заготконтора) Санақул Соибназаров, унинг ўринбосари Синдор Бабанов, “Сталин йўли” газетаси муҳаррири Латиф Даминов, ташкилотчи Аширбой Махаматраҳимов, халқ суди Борий Шагивалиев, халқ терговчиси Отабой Каримовлар қамоққа олиниб, уларнинг айримлари отиб ташланади. Раҳима Исломова 1938 йилнинг 1 октябригача Самарқанд турмасида сақланиб, сўнг Тошкентга келтирилади ва ундан фақат битта нарсани – айбини тан олишни сўрашади. Ҳақиқатнинг ғалаба қозонишига ишончи сўнмаган Раҳима қатъий туриб, ҳеч қачон бу туҳматларни тан олмаслигини айтади. Аллақачон инсоний қиёфасини йўқотган ЎзССР ИИХК комиссари Апресян бундан жаҳли чиқиб, уни 13 кун давомида қоронғи ва зах карцерга ташлашни буюради. Жазонинг 14-куни эса тунда чиқариб қўлига айблов баённомасини тутган Федяев: 1938 йил 15 октябрь кунги очиқ судда охирги марта сўрайман, айбларингни тан оласанми, дейди. Раҳима шунча азоб уқубатларини чекканига қарамай, қатъий “йўқ” деб жавоб беради. 1938 йил 15 октябрь куни у “учлик” йиғинига чақирилади. У ерда бошдан кечирганларини айтиб, ҳақиқатни талаб қиламан, деб турган Раҳимага ҳеч ким сўз бермайди. Беш дақиқа ҳам давом этмаган йиғинда ҳайъат унинг мол-мулки мусодара этилиши ҳамда ўзи ЎзССР ЖКнинг 64-,67-моддалари билан айбланиб, 8 йилга меҳнат тузатиш лагерига (МТЛ) ҳукм этилгани ҳақида қарор чиқаради. Адолатсизлик “ижрочи”лари томонидан Раҳима Исломова белгиланган жазони ўташ учун Архангельск вилояти, Котлас шаҳрига жўнатилади. У шу ерда ҳам ғайрат, шижоати билан ўзини кўрсатади ва номи охирги икки йил давомида лагернинг зарбдорлар тахтасидан тушмайди. Лагерда имкон топиб шўро ҳукуматининг турли раҳбар ва идораларига 18 маротаба ариза ёзади. Афсуски, “ҳасрат мактублари”нинг бирортаси йўлланган манзилга етиб бормайди. 1941 йил 17 май куни маҳбус Раҳима Исломова СССР депутатлари кенгашига шикоят аризаси ёзади. Рус тилини билмагани учун хатни 1941 йил 7 июн куни Чурагулов таржимаси билан кенгаш манзилига йўллайди. У депутатларга мурожаатини “суд менга ноҳақлик қилди”, деб бошлайди. Ўзининг ҳаёти, фаолияти ва бошидан кечирган барча ноҳақликларни батафсил баён қилади. Шундан сўнг, фикрини умумлаштириб, “...мен мутлақ айбсизман, гуноҳсизман. Ўшанда 19 ёшда эдим, ҳозир 23 ёшдаман. Мана 3 йил-у 4 ойдир-ки қамоқдаман. У ёқда укаларим қолиб кетган. Депутатлар, мен Ўрта Осиёданман, шимол совуғи соғлиғимни олди. Ёшлигим алам ва надоматлар ичида қолди. Илтимос, мени бу зулмат лагердан чиқаринглар, ноҳақ ҳукмни бекор қилинглар” – дейди. Шу ариза асосида Раҳима Исломова иши қайта кўриб чиқишга топширилади. Кўп ўтмай 1942 йилнинг 13 мартида у Ухтижемлагга этап қилинади. 1942 йилнинг 10 августидаги прокурор протести асосида 1942 йилнинг 18 ноябрида Раҳима Исломова озодликка чиқарилади. Айтиш керакки, ўша даврда одамийликдан узоқ бўлган малъунлар Раҳима Исломова сингари хотин-қизларни аямай калтаклаш, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган азобларга дучор қилишарди. Улар орасида сургунда ном-нишонсиз йўқолиб кетганлари қанча... Раҳима Исломова кўп йиллар зарбдор колхоз раиси сифатида ишлади, унинг умри пахта даласида ўтди. Фарзанд кўрмагани учун қариндошларининг болаларига оналик қилди. Бу жонкуяр аёлни ҳозир ҳам қариндошлари, уни таниган билганлар илиқ хотирлашади. Баҳром ИРЗАЕВ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлар хотираси давлат музейи бош илмий ходими, PhD адолат №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба fb.com/milliytiklanish.gazetasi t.me/milliy_tiklanish_gazetasi www.mt.uz [email protected] МИЛЛАТРУҲИ 7 Қиличбек навқирон 42 ёшида коронавирус балосига дучор бўлиб, ётиб қолди. Пандемия авж олган паллада унинг ҳам аҳволи кундан-кунга оғирлашиб борарди: иштаҳаси йўқ, тана ҳарорати юқорилаб, тушиши қийин, нафаси сиқиб қолар, олаётган муолажалари кор қилмас эди... Шифокорлар беморнинг яқинларига барча зарур чоралар кўрилаётгани, аммо ўпкаси тобора ёмонлашиб бораётгани, кўп йиллар давомидаги кашандалик ўз асоратини кўрсатаётгани, шунинг учун буёғига фақат Яратганнинг мўъжизасидан умид қилиш мумкинлигини тушунтирди. Аммо кўп вақт ўтмай, Қиличбекнинг ўпкаси бутунлай ишдан чиқди. Умри қисқа экан, 2 нафар фарзанди отасиз етим бўлиб қолди. Аёли, ота-онаси ва яқинлари унинг куюгида бўзлаб қолишди, «бу балодан кўпчилик соғайиб чиқяптику, наҳот қирчиллама ёшида бу дардга дош беролмади-я», дея дарду ҳасрат қилишди... Афсус... Ҳа, 2020 йилда бутун дунё аҳолисининг бошига келган «тождор» вирус балосидан кўпларнинг ёстиғи қуриди, миллионлаб инсонлар эса соғайиб, оиласи бағрига қайтди. Вафот этганларнинг аксарияти сурункали хасталиги бор, ичкилик ва кашандаликни одат қилган инсонлар экани тиббиёт ходимлари томонидан кўп бор такрорланди. Шунинг учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ёмон одатларга ошно бўлмаслик уқтирилди. 31 май — Халєаро чекишга єарши кураш куни ІАР ЙИЛИ САЙЁРАМИЗНИНГ МИЛЛИОН ФУЇАРОСИ ТАМАКИДАН ВАФОТ ЭТАЯПТИ 6 Дарҳақиқат, кашандалик, тамаки маҳсулотлари инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши барчамизга маълум. Чекиш инсоннинг ўзи ва атрофдагилари соғлиғига ҳам жуда катта зиён етказади. Аммо чекишни одат қилган инсон буни тушунса-да, ўзини идора қилишни истамайди, сигаретга муккасидан кетади. Сигарет чекишга тобе бўлган инсон усиз ҳаётини тасаввур қила олмай қолади. Бора-бора чекишга бўлган эҳтиёж овқатланишга бўлган эҳтиёж билан тенглашиб қолар экан. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти- нинг маълумотларига кўра, чекиш таъсири остида 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон)- ларнинг организмда ривожланиши кучаяди. Кўпгина олимларнинг из- ланишлари хулосаларида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган. Юракишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келади. Статистик маълумотлар ҳар бир чекувчи одам ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиришини кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2022 йилда эълон қилган маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаганлар (пассив чекувчилар)дир. Ачинарлиси, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни, улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас олишади. Бу эса табиийки, уларнинг саломатлигига ҳам катта зарар бўлади. Бу илмий тадқиқотларда ҳам исботланган. Яъни, пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ноги- ронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини ошириши исботланган. Тамаки тутуни касалликка қарши им- мунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди. Бундан ташқари, зарарли одат туфайли ўпкаси зарар- ланган чекувчиларда коронавирус келтириб чиқарган пневмания қийинроқ кечади. Демак, корона- вирус инфекцияси хавфи сезиларли даражада чекинган бўлса-да, чекувчилар бу зарарли одатдан воз кечишга жиддий киришиши лозим. Психологлар фикрига кўра, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир. Ушбу муддатда инсон ўзини идора қила олса, чекишга тобеликни енга олса, иродали бўлса, бу одатдан қутилиб кета олади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1988 йилда 31 майни Халқаро чекишга қарши кураш куни деб эълон қилган. Халқаро чекишга қарши кураш кунининг глобал мақсади ҳозирги ва келгуси авлодни тамакининг нафақат соғлиқ учун салбий жиҳатларидан, балки ижтимоий, экологик ва иқтисодий талафотларнинг вайронкор оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини зарарли одатлардан ҳимоя қилиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинади. Бу борада яқинда Президентимиз томонидан имзоланган «Алко- гол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун билан алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклашга оид муносабатлар белгилаб қўйилди. Жумладан, мазкур ҳужжатда алкогол ва тамаки маҳсулотларининг сотуви, ишлаб чиқарилиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши билан боғлиқ бир қатор чекловлар, тартиб-қоидалар белгиланди. Аммо давлат ва жамият томонидан кашандалик иллатига қарши қанча чоралар кўрилса-да, аввало, чекувчи инсонларнинг ўзи ўз соғлиғи, яқинлари хотиржамлиги учун ҳаракат қилиши, бу зарарли одатлардан воз кечиши лозим. Зеро, соғлом инсонлар соғлом жамиятни, соғлом келажакни барпо этади. Муҳтарама КОМИЛОВА, ЎзА


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 8 №16 (1204) 1 июнь, 2023 йил Пайшанба fb.com/milliytiklanish.gazetasi t.me/milliy_tiklanish_gazetasi www.mt.uz [email protected] ЭЪТИЄОД кучи Сиз кўриб турган, «Омадли қул» (“The Fortunate Slave”) деб номланган портрет африкалик мусулмон, собиқ қул инглиз киборлари каби акс эттирилган Ғарб тасвирий санъатидаги илк санъат асаридир. Унда акс этган инсон - Айюб Сулаймон Диалло 1701 йилда Сенегалда, тақводор оилада туғилган. Айюбдаги истеъдод эрта назарга тушди: у болалигиданоқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олди, Исломий фиқҳнинг асосий мактабларидан бўлган Малики мадҳабдан воқиф бўлди. Навқирон ёшида африкалик қул савдогарлари қўлига тушиб, 1731 йилда Америкадаги тамаки плантациялари эгасига сотилади. Қулликка мажбурланган Айюб машаққатларга қарамасдан кундалик ибодат ва исломий амаллардан воз кечмади. Хонадон эгалари уни таҳқирлашар, намоз маҳали унга ахлат отишар эди. Унинг қочишга уринишлари бесамар кетиб, уни қамоққа ташлашади. Қамоқхонада у Томас Блуэт исмли инглиз ҳуқуқшуноси билан учрашади. Ёш африкаликнинг тақводорлиги, саводи, заковати ва эътиқодига садоқати Блуэтни ғоятда таъсирлантиради. Ҳуқуқшунос кейинчалик ўз китобида Айюб Сулаймон тўғрисида шундай ёзади: “У бетакрор хотира соҳиби эди; ўн беш ёшида Қуръонни ёддан сўзма-сўз айтар эди…” Тақдир тақозоси билан, Айюбнинг қамоқхонада отасига ёзган мактуби Англиядаги АҚШнинг Жоржия мустамлакаси асосчиси Жеймс Эдвард қўлига тушади. У арабий тилдаги мактубни таржима қилдириш учун Оксфордга йўл олади. Мактубдаги баён услуби, ҳуснихат ва тасвирлаган адолатсизликлардан ниҳоятда ҳаяжонланади, ёш ҳомили Қуръон билан тезроқ учрашиш истагида зудлик билан Айюб Сулаймонни харид қилади ва озод инсон сифатида уни Англияга чақиради. 1733-йилда Англияга келган Айюб тантанали кутиб олинади. Гарчи, хабашларни қолоқ деб паст назарда қараш бу ерда оддий ҳақиқат бўлиб, маҳаллий аҳоли билан сўзлашиш тақиқланган бўлса ҳам. Тез орада Айюб Сулаймоннинг насроний ва яҳудий руҳонийлари билан бўлган баҳслари Лондоннинг энг қизиқ илмий давраларидан бирига айланади. Ёш мусулмоннинг диний билимлари, тақвоси ҳамда илгари сураётган далилларидан таъсирланган Жеймс Эдвдард Жоржияда бир муддат қулликни тақиқлаб ҳам қўяди. Айюб Сулаймоннинг таниқли сурати 1734-йилда она юртига қайтиш олдидан рассом Уильям Ҳоар томонидан чизилган. Ўн саккизинчи асрда африкаликлар иштирокида ишланган суратларда оқ танлилар фонида уларнинг қиёфаларини нотабиий, хунук қилиб тасвирланган. Ирқий камситилиш санъатда ҳам йўл қўйилгани ҳақиқат. Айюб Сулаймоннинг суратида салобати ва нигоҳидаги ишонч ҳар қандай инглиз киборини доғда қолдиради. Унинг қалбидаги эътиқод суратда намоён бўлган. Аммо, суратдаги бош ўзига хослик бу – Айюб Сулаймоннинг бўйнида осиғлиқ жилд. Унда ўзи ёддан қайта кўчирган Қуръони карим нусхаси сақланар эди. Айюб унинг суратини солишлари учун икки шарти борлигини айтган. Бири, миллийанъанавий одми кийимда бўлиши, иккинчиси – уни муқаддас китоб билан тасвирлашлари керак эди. Икки йиллик машаққат ва хўрланишларга қарамасдан африкалик бу йигит эътиқоди, ўзлиги ва илмини йўқотмади. Ўз навбатида, эътиқоди, илми ва амали унинг ҳаётини сақлаб қолди. Дилфуза БОЗОРОВА - 3-синф ўғлим хотираси пастлиги сабабли уй вазифаларини бажаришга қийналяпти. Болалар учун хотирани мустаҳкамлайдиган халқона усуллар ҳақида маълумот берсангиз. Нигора Ҳусанова, Тошкент шаҳри - Болали бўлганимдан бери сочларим кўп миқдорда тўкилаётганини сезиб қолдим. Бу нимадан бўлиши мумкин ва тикланиш эҳтимоли борми? Нилуфар Ярашева, Музработ тумани - Қўшним ўзаро тортишув натижасида мени куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Қонун бўйича бунга жавобгарлик борми? Ихтиёр Сафаров, Ромитан тумани - Барселона шаҳрида барча таксилар қора ва сариқ рангда деб эшитдим. Бунга сабаб нима? Шу ҳақда маълумот берсангиз Севара Очилдиева, уй бекаси - Windows операцион тизимига ёрдамчи сифатида ишлаб чиқилган дастур ҳақида билмоқчи эдим. У қандай номланади ва вазифаси нимадан иборат? Анвар Жабборов, талаба - Ёшга доир пенсиядаман. Ҳеч қаерда ишламайман. Ўзбекистонда жойлашган санаторийлардан бирортасига йўлланма олсам бўладими? Татьяна Ғуломова, Фарғона шаҳри Статистика - Олий таълим муассасасининг кундузги шакли 1-босқич талабасиман. Ўқишдан бўш вақтимда расман ишласам бўладими? Гулноза Раҳмонова -Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Олий таълим тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 9-сонли буйруғи 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида ўзи таҳсил олаётган олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган. Яҳё Мамадалиев, ҳуқуқшунос-эксперт - 3-гуруҳ ногирониман. Хусусий тиббиёт муассасасида бепул даволанишга ҳаққим борми? Салим Норбоев, Қашқадарё вилояти - Хусусий тиббиёт муассасалари хизматларидан шахсини ва ижти- моий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги асо- сида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар, 1-ва 2-гуруҳ ногиронлари, муомалага лаёқатсиз фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар- га чалинган шахслар, ногирон, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, уруш қатнашчилари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тар- тибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар фой- даланиш ҳуқуқига эга. Исломжон Абдураҳимов, ҳуқуқшунос-эксперт Болалар учун энг оддий ва мазали бўлган, хотирани кучайтиришга ёрдам берадиган маҳсулот – банандир. Болага уйқудан олдин оч қоринга 1 дона бериш керак. Банан таркибига кирувчи моддалар мияда қон айланиши ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, стресс ҳолатидан олиб чиқишга ҳам ёрдам беради. Чунки стресс болаларда хотира заифлашувининг сабабларидан биридир. Бундан ташқари, боланинг овқатланиш рационига балиқ, карам, олма шарбати, ёнғоқ, саримсоқ каби темир, магний, рух, витамин В, С ва йод моддаларига бой маҳсулотларни ҳам қўшиш лозим. Марғуба Зарипова, шифокор-нутрициолог - Кўпчилик аёлларда туғруқдан кейин сочларнинг тўкилиши табиий ҳол ҳисобланади. Фаол тўкилувчанлик туғруқдан 3-4 ҳафта ўтгач бошланиб, бир неча ойгача давом этиши мумкин. Бу тўкилиш кўпинча гормонал ҳолатнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, стресс, плазмада оқсил даражасининг пасайиши ва қон йўқотиш натижасида кучайиши мумкин. Тўлиқ тикланиш эса 5-12 ой ўтгач содир бўлади ва кейинги ҳомиладорликларда камроқ тўкилиши кузатилади. Замира Бегимова, шифокор - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 млн. 600 минг сўм) дан қирқ баравари (13 млн. 200 минг сўмга)ча миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳзод Мажидов, ҳуқуқшунос - Тўғри. Бу Барселона шаҳрининг асосчиси Антонио Гауди шахси билан боғлиқ. Меъморни трамвай уриб кетиб, ҳеч қайси такси ҳайдовчиси уни танимаганлиги оқибатида меъмор маълум вақт касалхонага олиб борилмайди ва у беҳуш ҳолда вафот этади. Шаҳар ҳокимлиги эса такси ҳайдовчиларига буюк Гауди учун бутун умр мотам тутиш ва инсоннинг шармандали бефарқлиги рангини тақиб юришни буюради. Шундан бери шаҳарда таксичилар Каталония рамзига кўра қора – мотам, сариқ – шармандалик, уят ҳисобланган рангларда фаолият кўрсатишади. makepedia.uz -Microsoft корпорацияси Windows операцион тизимига ёрдамчи сифатида Bing сунъий интеллектни киритмоқда. Мазкур дастур бошқа иловалардан фойдаланаётган вақтда ҳам ўнг томон бурчакда доим тайёр ҳолатда туради. Ушбу дастур тизимдан янада тезроқ фойдаланишга ёрдам беради. Texnoplov расмий телеграм канали - Ҳа, бўлади. Маъмурий регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари), республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчилар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолганлар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахслар, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёшга доир пенсия олувчиларга берилиши белгиланган. Advice.uz ТАҲРИРИЯТ МАНЗИЛИ: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Мақсуд Шайхзода кўчаси, 1 А-уй. Газета таҳририят компьютер марказида терилди ва саҳифаланди. Газета «Шарқ» нашриётиматбаа акциядорлик компаниясида чоп этилди. Корхона манзили: «Буюк Турон» кўчаси, 41-уй 2008-йил 29-октябрда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан № 0223 рақами билан рўйхатдан ўтган. Газета ҳафтанинг чоршанба куни чиқади. Адади – 8 657. Газетанинг баҳоси келишилган нархда. Қоғоз бичими: 350х587. Ҳажми: 4 босма табоқ Буюртма: G – 616 Босишга топшириш вақти 21:00. Топширилди 05:15 1 2 3 4 5 6 АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ЁШ МАТЕМАТИКЛАР ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАСИ БОШЛАНДИ ISSN 2010-7714 Муаллифлар фикри таҳририят нуқтайи назаридан фарқ қилиши мумкин. Бош муҳаррир: Миродил АБДУРАҲМОНОВ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ: Алишер ҚОДИРОВ – кенгаш раиси Акмал САИДОВ, Аброр ПЎЛАТОВ, Амриддин БEРДИМУРОДОВ, Акмал ЖУМАБОЕВ, Баҳодир МАМАТХОНОВ, Илҳом АБДУЛЛАЕВ, Иброҳим ҒОФУРОВ, Ирода ДАДАЖОНОВА, Минҳожиддин МИРЗО, Нодир МУХТОРОВ, Одилжон ТОЖИЕВ, Олим ЎСАРОВ, Отабек ЖИЯНБОЕВ, Озодбек НАЗАРБЕКОВ, Ортиқали ҚОЗОҚОВ, Феруза МУҲАММEДЖАНОВА, Хуршид ДЎСТМУҲАММАД, Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА, Шавкат ШАРИПОВ, Шухратжон АХУНДЖАНОВ. Таҳририятга келган хатлар доимий эътиборимизда бўлиб, улар муаллифларига қайтарилмайди. НАВБАТЧИ МУҲАРРИРЛАР: Равшан МАҲМУДОВ, Маҳбуба КАРИМОВА Нашр учун масъул: Маъмуржон ЮЛДОШEВ Навбатчи: Феруза Ходжаева Дизайн гуруҳи: Асилбек ҚУДРАТОВ, Фирдавс Ҳамидуллаев Электрон почта: [email protected] / [email protected] САВОЛ БЕРИНГ M ижтимоий-си±сий газетаси illiytiklanish Статистик маълумотларга кўра, ҳар бир мамлакат аҳолисининг тахминан 20-25 фоизини болалар ташкил қилади. Келажак авлоднинг тарбияси масаласи эса Шарқ ва Ғарбни бирдек ташвишга солмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болалар ҳаётда ҳар қандай хатти-ҳаракатдан нусха олишга мойил бўлади. Ва, кўпинча фильм, мультфильм ёки компьютер ўйинларидаги ўзига ёққан қаҳрамонни айнан кўчиришади. Бугунга қадар, Ғарбда шарқона тарбия усуллари болаларга бўлган “нотўғри” муносабат, эркинликни чеклаш, деб баҳоланиб келинган бўлса, эндиликда айнан Ғарб бу шарқона тарбия асосида педагогик тадқиқотлар ўтказиш мумкинлигини таъкидламоқда. Чунки, бугун Ғарб давлатлари болаларнинг эрта балоғатга етишидан хавотирга тушаётир. Табиийки, бунинг келиб чиқиш омиллари бола тарбиясидаги нотўғри ёндашувга бориб тақалишини ҳам иддао қилишмоқда. Японияликлар эса бу борадаги асосий хавфни анъанавий таълим усулларини йўқ қилиш, мамлакатга замонавий Ғарбнинг ўта эркин одатлари ва хатти-ҳаракатларининг тобора ортиб бораётгани, болаларнинг эса бунга кўр-кўрона эргашаётганидан кўришмоқда. Ўзбекистонда эса бола тарбиясида оила, маҳалла, мактабгача таълим ва мактабнинг масъулияти катта. Ҳар бир боланинг баркамол бўлиб вояга етишида давлат миқёсида қатъий чора-тадбирлар белгилаб берилган. Айтиш керакки, бизда яқин-яқингача ҳам болалар меҳнатидан фойдаланишга табиий ҳолдек қараларди. Ўзбек пахтасига бойкот эълон қилиниши натижасида бу масала чуқур таҳлил қилинди. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқлангани Янгиланган Конституцияда қатъий белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат етим ҳамда отаонасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш, самарали таълим бериш, соғлом ва баркамол вояга етгунига қадар таъминлашни ҳам ўз зиммасига олди. Ўтган вақт мобайнида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек, ногиронлиги бўлган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хулоса ўрнида айтиш керакки, ҳар бир бола давлат ҳимояси ва ғамхўрлиги остида эканлиги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини янада баркамол қилиб тарбиялашга кенг йўл очади. Наргиза НАМОЗОВА, партия Марказий кенгаши ходими БОЛАЛАРИМИЗ ДАВЛАТ ІИМОЯСИДА Жорий йил мамлакатимиз Халқаро бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга қўшилганига 33 йил тўлди. 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган ушбу Конвенцияда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган.


Click to View FlipBook Version