Мундарижа 2023 йил январь-февраль АБАДИЙ ДЎСТЛИК Цзян Янь сўнгги беш йил давомида Тошкент ва Пекин ўртасида олиб борилган ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди ЯНГИ УМИДЛАР “Денгиз қора қуёни” дунё учун нималарни ваъда қилмоқда? ХУШ КЕЛИБСИЗ! Чин давлатида коронавирус чекловларининг олиб ташланиши жаҳон туризмига қандай ёрдам беради? ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ Ўзбекистон ва Хитой ўнлаб янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиряпти НОМАЪЛУМ ШИНЖОН ШУАР ҳаётига оид қизиқарли лаҳзалар ҲАҚИҚИЙ САМОВАР Нима учун ҳого Хитойда энг машҳур таомга айланди? ЮЛДУЗЛАРГА ЯНАДА ЯҚИНРОҚ Икки ой ичида ХХРда содир бўлган муҳим воқеалар ТОП-10 лиги 6 3 10 14 18 20 24 28 КЕЛАЖАК САРИ ҚАДАМ Ўзбекистон Хитой ёрдамида электромобиллар бозорини қандай ривожлантирмоқчи?
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР ЭНЕРГЕТИКА САНОАТ ТРАНСПОРТ ИНВЕСТИЦИЯЛАР Ўзбекистон қуёш электр станцияларини қуриш бўйича Хитой компаниялари билан шартнома имзолади Ўзбекистон делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” саноат-инвестиция форумида иштирок этди Yutong Bus Хитой компанияси Тошкентдаги жамоат транспорти паркини бойитиш мақсадида автобуслар етказиб беришни бошлади Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонда кичик ГЭСлар учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи Huaneng Renewables Corporation ва Poly Technologies компаниялари консорциуми Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи объектларни барпо этади. Хитой компаниялари лойиҳага 2 миллиард долларлик сармоя киритишни мўлжаллаган. Тадбир чоғида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 2 100 дан ортиқ корхона фаолият юритаётгани, 2017 йилдан буён ўзлаштирилган Хитой сармояларининг умумий ҳажми эса қарийб 11 миллиард долларни ташкил этганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳасида янги инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришишди. Яқин ойларда пойтахтимиз йўлларида 800 та автобус қатнови йўлга қўйилади. Жумладан, 300 та электробус пешма-пеш келтирилади. Автобусларни етказиб бериш Хитой Давлат тараққиёт банкининг 1,8 миллиард юанга тенг кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Zhejiang Jinlun Electromechanic компанияси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришни ва 200 нафаргача кишини иш билан таъминлашни кўзлаган ҳолда гидравлик турбиналар, генераторлар ва кичик ГЭСлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 3 ЦЗЯН ЯНЬ СЎНГГИ БЕШ ЙИЛ ДАВОМИДА ТОШКЕНТ ВА ПЕКИН ЎРТАСИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРДИ АБАДИЙ ДЎСТЛИК Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан ўзининг муаллифлик мақоласини чоп этди. – 2018 йил январь ойида Буюк Ипак йўлидаги гўзал қадимий мамлакат – Ўзбекистонда Хитойнинг элчиси лавозимида ишлашдек шарафли миссия менга насиб этди. Ўтган беш йил давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлдим, турли давраларда дўстлар орттирдим, бутун қалби-қўримни Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга бағишладим. Иссиқ тафтли қуёш, хушбўй гуллар, таъми оғзингизда қоладиган сархил мевалар, қалби дарё ва меҳмондўст инсонлар, бой ва сержило маданият – буларнинг барчаси менда унутилмас таассурот қолдирди. Элчи сифатидаги беш йиллик фаолиятим давомида президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда эришилган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатининг салмоқли натижаларини ўз кўзим билан кўрдим. ХитойЎзбекистон муносабатлари мисли кўрилмаган ўзгаришлар ва пандемия синовларидан ўтди, яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро ёрдам намуналарини кўрсата Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Тошкентдаги матбуот анжуманида
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 ДИПЛОМАТ УСТУНИ олганига гувоҳ бўлдим. Хитой ва Ўзбекистон сўнгги беш йил ичида энг олий ва юқори даражадаги дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаб келди. 2018 ва 2019 йилларда президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган саммитида ҳамда “Бир макон, бир йўл” юқори даражадаги иккинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун икки марта Хитойга ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил февраль ойида Си Цзиньпин таклифига биноан Хитойга ташриф буюриб, Пекин қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўша йилнинг сентябрь ойида ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиб, Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида қатнашди. Давлатларимиз етакчилари Қўшма баёнот имзолаб, “Муштарак тақдир” ҳамжамияти ташаббуси доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди. Шунингдек, улар ўнга яқин халқаро тадбирларда биргаликда иштирок этиб, бир неча бор телефон орқали мулоқот қилишди, фикрлар алмашишди, бу жараёнда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг устувор ва янги йўналишлари белгилаб олинди. Элчи сифатида давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг энг ёрқин дамларига ўз кўзим билан гувоҳ бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Икки етакчининг узоқни кўзлаб фикрлаши, улар ўртасидаги яхши йўлга қўйилган ишчан муносабатлар ҳамда самимий дўстлик ришталарини кузатар эканман, бундан жуда таъсирландим. Бундан ташқари, ҳукуматлар, қонун чиқарувчи органлар, ҳудудлар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилаётир ва бу кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. Раис Си Цзиньпин ва президент Шавкат Мирзиёевнинг стратегик раҳбарлиги остида Хитой ва Ўзбекистон янги даврда стратегик шерикликни ҳар томонлама янада мустаҳкамлаш йўлидан ишонч билан қадам ташламоқда. Беш йил давомида Хитой ва Ўзбекистон амалий ҳамкорлик соҳасида самарали натижаларга эришди. “Бир макон, бир йўл”ни барпо этиш масаласида икки давлат ҳамжиҳатликда ўз саъйҳаракатларини аямаяпти, бу эса дунё ва минтақа тараққиёти ҳамда фаровонлигига ижобий туртки бермоқда. Пандемия оқибатларига қарамай, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ўсиш тенденциясини сақлаб қолди ва 2017 йилдаги 4,96 миллиард доллардан икки бараварга ошиб, 2022 йилда қарийб 10 миллиард долларга етди. Хитой узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги, товарларни етказиб бериш ва импорт қилиш борасида етакчилардан бири мақомини қўлдан бой бермай келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг Хитой бозорига кириб бораётган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури тобора кўпайиб бормоқда, улар жуда харидоргир бўляпти. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 2 100 дан зиёд корхона рўйхатга олинган. Қўшма лойиҳалар муваффақиятли юритилаяпти ва амалга оширилаяпти. Шу билан бирга, ахбороткоммуникация технологиялари, сайёҳлик мажмуалари ва спорт иншоотларини барпо этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, кимё саноати, агрокластерлар тузиш каби соҳаларда ҳамкорликнинг янги истиқболлари очилмоқда. Беш йил давомида маданийгуманитар алоқалар фаол равишда чуқурлашиб борди. Зеро, давлатлар ўртасидаги муносабатлар халқлар ўртасидаги яқин алоқалар асосида қурилади, деб бежиз айтишмаган. Олийгоҳлар, таҳлил марказлари, ОАВ, адабий доиралар, археологлар, соғлиқни сақлаш идоралари ва бошқалар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилган. Таълим кўргазмалари, семинарлар, санъат фестиваллари, мода ҳафталиклари ва кино кунлари каби турли тадбирлар ўтказилди. Хитой фильмлари ва сериаллари Ўзбекистон томошабинларига манзур бўлди. Буларнинг барчаси икки мамлакат халқларининг маънавий Цзян Янь Ўзбекистоннинг олий давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 5 яқинлашувига сезиларли ҳисса қўшди. Ўзбекистонда хитой тилига қизиқувчилар сони ортиб бораётгани одамни қувонтиради. Ўз ўрнида, Хитойнинг кўплаб университетларида ўзбек тили ўқита бошланди, Ўзбекистонни ўрганиш марказлари ташкил этилди. Хоразм вилоятидаги тарихий ва маданий ёдгорликларни реконструкция ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар муваффақиятли якунланди. Мингтепа аҳоли пункти ва Каунчин маданияти харобаларида археологик қазилма ишлари фаол олиб борилмоқда. “Нурли йўл” халқаро экспресс” деб номланган ноёб хайрия акцияси давомида ўтказилган муваффақиятли операциялар туфайли катаракта билан оғриган ўзбекистонлик беморлар яна дунё юзини кўриш бахтига муяссар бўлди. Сўнгги беш йил ичида Хитой ва Ўзбекистон халқаро масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби кўп қиррали тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни амалга ошириб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан бир-бирини қўллабқувватламоқда. Томонлар барча давлатлар – хоҳ катта ёки кичик, хоҳ бой ёки камбағал, кучли ёки заиф бўлсин – халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир, деган тамойилга амал қилган ҳолда, халқаро муносабатларни демократлаштиришга эришиш ва дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари умумий манфаатларини ҳимоя қилишга интилиб келади. Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви доирасида томонлар яқиндан мувофиқлашган ҳолда Афғонистонни тинч йўл билан тартибга солиш ва қайта тиклаш жараёнини биргаликда илгари сурмоқда, улар мамлакатлар ичида ҳам, минтақа доирасида ҳам хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга муҳим ҳисса қўшишди. Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан Хитойнинг ривожланиш мақсадига эришиш учун бу йил жуда муҳим ҳисобланади. Жорий йил Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниб, мамлакатда “Янги Ўзбекистон”ни ривожлантириш стратегияси изчил давом эттирилмоқда. “Бир макон, бир йўл” ташаббуси бошланганига ҳам айнан шу йили ўн йил тўлади. Ишончим комилки, раис Си Цзиньпин ва президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатларимиз тараққиёт ва тикланиш йўлида албатта улкан муваффақиятларга эришади ҳамда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, муштарак манфаатлар ва умумий фаровонликка асосланган ҳар томонлама стратегик шерикликни янги даврда чуқурлаштиришдек тарихий имкониятдан фойдаланади. Беш йил кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди! Бир-биримиздан қанчалик узоқда бўлмайлик, ямяшил тоғлар узра ўша булутлар қад ростлайди, турли чеккаларда жойлашган қишлоқларда самога ўша ой кўтарилади. Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатларимиз ўртасида дўстона муносабатларни қўллабқувватлаётган ва ўз миссиямни бажаришимда менга кўмак кўрсатган барча ўзбекистонлик дўстларимга самимий миннатдорчилик билдираман. Ер куррасининг қайси бурчагида ишлашимдан қатъи назар, Ўзбекистонни доимо қалбимда илиқлик билан эслайман, ҳар доим ва ҳар ерда ХитойЎзбекистон муносабатларига ғамхўрлик қилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссамни қўшиш учун боримни беришга тайёр тураман. Хитой ва Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлидан дадил ва қатъият билан олға бораверсин, Хитой–Ўзбекистон муносабатлари эса янада мустаҳкамланиб, янги мевалар ҳадя этсин. Икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатлари дунё тургунча турсин, қуёш нурларига чўмилиб, умид улашиб, бутун Шарқ узра унинг нури бардавом ёғилсин! Ўзбекистондаги беш йиллик дипломатик миссиясини муваффақиятли якунлаган Цзян Янь ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг хайрлашув учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 ТАМОЙИЛЛАР ЎЗБЕКИСТОН ХИТОЙ ЁРДАМИДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР БОЗОРИНИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНТИРМОҚЧИ? КЕЛАЖАК САРИ ҚАДАМ Ўтган йили электромобилларнинг глобал савдоси қарийб 70 фоизга ошиб, рекорд даражани — 7,8 миллион донани ташкил этди. Шу билан бирга, йиллик автомобиль савдосининг умумий ҳажмида уларнинг улуши 10 фоизга яқинлашди. Мутахассисларнинг башоратларига кўра, бу кўрсаткичлар энди фақат ўсиб боради. Айнан шу боис Ўзбекистон стратегик ҳамкор сифатида жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири – Хитойнинг BYD компаниясини танлаб, ушбу транспорт турини ривожлантиришга қарор қилди. УМИДБАХШ ИСТИҚБОЛЛАР Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, жаҳонда сотилган янги автомобилларнинг умумий ҳажмида электромобилларнинг улуши 2028 йилга бориб 33 фоизга, 2035 йилга бориб эса 54 фоизга ошади. Шу билан бирга, Хитой ва Европа асосий бозорларга айланади. Ўзбекистон ҳам бу соҳада ўз ўрнини эгаллаши мумкин. Мамлакатимиз истеъмолчилари аллақачон электр транспорт воситаларига қизиқиш билдирмоқда, бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, асосий тутиб турувчи омил – бу нарх. Агар электромобиль ўзининг бензинли “эгизаги”дан 10–15 фоизга қимматроқ бўлса, киши уни мамнуният билан сотиб олади ва ёқилғини тежаш ҳисобига нархдаги фарқни тенглаштира олади. Аммо фарқ каттароқ бўлган тақдирда, “яшил” автомобилларнинг истиқболи жуда ёрқин бўлиши амримаҳол. Шунга қарамасдан, бизда ушбу бозор фаол ривожланмоқда. Рақамлар бундан яққол далолат беради. 2022 йилда Ўзбекистонга 69,7 миллион долларлик 2 180 та электромобиль импорт қилинди. Импорт қилинган электр моторли автомобиллар сони ундан аввалги йилга нисбатан 1 371 донага ёки қарийб 2,7 баробарга ошган. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган чоратадбирлар ҳам сотиш ҳажмини яқин келажакда қўллаб-қувватлай олади. Масалан, мамлакатимизда электрокар ва гибридлар ишлаб Дунёда сотилаётган янги автомобилларнинг умумий ҳажмида электромобилларнинг улуши 2028 йилга бориб 33 фоизгача ошади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТАМОЙИЛЛАР 7 чиқарувчилар 2030 йилнинг 1 январига қадар хориждан олиб келинган бутловчи қисмлар ва автотранспорт воситалари учун утилизация йиғими ҳамда божхона божини тўлашдан озод этилди. Шубҳасиз, бу мамлакатимизда йиғиладиган автомобиллар нархини пасайтириши керак. Яна бир муҳим жиҳат: эндиликда республикада ишлаб чиқарилган электромобиль ёки гибрид автомобиль сотиб олиш учун кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджети ҳисобидан компенсация тўланади. Шу билан бирга, кредит қиймати 1 200 БҲМдан, яъни 360 миллион сўмдан ошмаслиги керак. Бу қиймат яхши электромобиль сотиб олиш учун етарли. Шунингдек, президент ўз қарори билан электромобиль ва гибрид транспорт воситаларида йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларни лицензия карталари учун давлат божи тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар озод этди. Ушбу чора такси ва етказиб бериш хизматларини ушбу экологик транспорт турига ўтказишни рағбатлантиришга қаратилган. Яна бир қизиқарли масала шундан иборатки, ҳужжат билан давлат органларининг электромобиллар ва гибридларни харид қилиш жадвали тасдиқланди. Шундай қилиб, 2023–2025 йилларда 1,3 триллион сўмга 3 863 дона автомобиль харид қилиш режалаштирилган. Харидорларнинг энг йирик учлигига ИИВ (1 154 та), Сув хўжалиги вазирлиги (395 та) ва “Ўзавтосаноат” (270 та) кирган. ЎЗИМИЗНИНГ ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ Ўзбекистон ва BYD ўртасида электромобиллар ишлаб чиқариш ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОКАР ВА ГИБРИДЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР 2030 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГА ҚАДАР УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ ВА БОЖХОНА БОЖЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН 2023 йил январь ойида ХХРда электр автомобиллар савдоси 408 минг бирликдан ошди Ўтган йили ХХРда электр транспорт воситалари барча янги енгил автомобиллар савдосининг 26 фоизини ташкил этди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 ТАМОЙИЛЛАР бўйича ҳамкорлик шартномаси ўтган йилнинг август ойида имзоланган эди. Хитойлик ишлаб чиқарувчи тасодифан танланмаган: компания бу соҳада энг кўп патент ва технологияларга эга бўлиш билан бир қаторда, Американинг машҳур Tesla компаниясини ортда қолдириб, янги энергия манбаларида ишлайдиган автомобиллар савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бундай улкан лойиҳани амалга ошириш натижаси ўлароқ Ўзбекистонда тўлиқ циклли ишлаб чиқариш: штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, келишув шартлари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ҳам ўз ичига олади: кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек, автомобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Жорий йилнинг январь ойида мамлакатимизда UzAuto ва BYD компанияси муассислигида ташкил этилган янги энергия манбаларидаги автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси рўйхатга олингани бу борадаги ишларнинг навбатдаги 2022 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНГА 2 180 ТА ЭЛЕКТРОМОБИЛЬ ИМПОРТ ҚИЛИНДИ Чин мамлакати бир неча йиллардан бери электромобилларнинг дунёдаги энг йирик бозори ҳисобланади Хитой фургонлар, йирик юк машиналари, бетон аралаштиргичлар ҳамда электр кўча тозалаш машиналари ишлаб чиқаришни фаол равишда ўзлаштирмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТАМОЙИЛЛАР 9 босқичига айланди. Шу билан бирга, бу хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчининг Хитойдан ташқаридаги биринчи қўшма ишлаб чиқариш майдончаси экани эътиборга молик. Ўзбекистондаги янги энергия манбаларида BYD автомобилларини етказиб бериш, ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳамкорлик қўшма корхонанинг асосий фаолият йўналиши бўлади. Босқичма-босқич бу ерда автомобилларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли йўлга қўйилиб, кейинчалик ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ташкил этилади. Корхона электромобиллардан ташқари, BYDнинг энг машҳур гибрид маркаларини ҳам мамлакатимиз бозорига чиқаришни режалаштирган. Ушбу турдаги автомобиллар бир марталик қувватланиш билан минг километрдан кўпроқ масофани осонгина босиб ўтишга қодир. Тез орада электромобилларнинг биринчи туркуми компаниянинг расмий дилерлик марказларида харидорларга тақдим этилади. Бу дегани BYD автомобилларининг соҳиблари юқори малакали мутахассислар, расмий ускуналар ва дастурий таъминотга эга бўлган тўлақонли хизмат кўрсатишдан баҳраманд бўлишлари учун имконият яратилади. Қолаверса, ҳайдовчилар дастурий таъминот ва “прошивка” бўйича ёрдам бера оладиган усталарни излаб юришларига ҳожат қолмайди, чунки автомобиллар ўзбекистонликларнинг дидига ва талабларига тўлиқ жавоб берадиган бўлади. Компания биринчи босқичда Ўзбекистонда BYDнинг учта моделини тақдим этиши режалаштирилган, булар: BYD Chazor 05 DMi гибриди, иккита версия – ҳам гибрид, ҳам электрокар кўринишидаги BYD Song Plus DMi ҳамда BYD Han электромобили. Савдо ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун Тошкент шаҳрида дилерлик тармоғи ҳамда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш шохобчалари яратилмоқда, улар тез орада мижозларга автомобиллар савдоси, эҳтиёт қисмлар ва сервис хизматларини кўрсатишни бошлайди. Шунингдек, мамлакатимизда доимий лицензияланган автоматик янгиланиш, интерфейс ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги овозли ёрдамчи ишга тушади. BYD КОМПАНИЯСИ БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ЎЗБЕКИСТОНДА УЧТА МОДЕЛНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ BYD 2025 йилга қадар тижорат электр транспорт воситаларига 20 миллиард доллар сармоя киритади Ўтган йили ХХРда жами 5,67 миллион дона электромобиль ва гибридлар сотилган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 АНЪАНАЛАР “ДЕНГИЗ ҚОРА ҚУЁНИ” ДУНЁ УЧУН НИМАЛАРНИ ВАЪДА ҚИЛМОҚДА? ЯНГИ УМИДЛАР Анъанавий Янги йил Хитойда энг муҳим ва кенг кўламли байрамлардан биридир. Хитойликлар унга тайёргарликни бир неча ой олдиндан бошлаб юборишади ва тантаналар кўпинча икки ҳафтадан кўпроқ давом этади. Чин давлатида Янги йилни нишонлаш энг гўзал ва ажойиб тадбирлардан бири бўлмиш сеҳрли фонуслар фестивали билан якун топади. Хитой Янги йили тарихи бир неча минг йилликларга бориб тақалади ҳамда ранг-баранг анъаналар ва афсоналар билан боғлиқ. Ўзбекистонликларга яхши таниш бўлган Европа Янги йили Хитойда ҳам нишонланади, аммо халқнинг севимли миллий байрами сингари у қадар кенг миқёсда эмас. Анъанага кўра, ўзбекистонликлар 2023 йилни 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси кутиб олишди. Хитой ва бошқа бир қатор мамлакатлар аҳолиси бу масалада нафақат шамсий, балки қамарий тақвимга ҳам амал қилади. Қамарий тақвимга кўра, янги йилнинг бошланиши иккинчи янги ой чиққан вақтга тўғри келади. Янги ойларнинг чиқиши қишки тенгкунлик — 21 декабрдан бошлаб ҳисобланади. Шундай қилиб, шарқий тақвимга кўра, янги йилнинг аниқ белгиланган санаси йўқ, ҳар йили байрам 21 январдан 21 февралгача бўлган оралиқдаги турли саналарда байрам қилинади. Бу йил Хитой Янги йили 22 январда кириб келди ва у 2024 йил 9 февралгача давом этади. Шарқий тақвимда ҳар бир келадиган йил учун бурж белгиларида бўлгани каби алоҳида ўн иккита “тотем” ҳайвон номи берилиши билан бирга, уларнинг ўз табиати, рангу-рўйи ҳам бўлади. Ушбу комбинация янги йил номини белгилаб беради ва бу номланиш ҳар 60 йилдагина такрорланади. 2023 йил “денгиз қора қуёни йили”дир. Ушбу байрамнинг келиб чиқиши билан боғлиқ афсоналардан бирига кўра, кўп асрлар олдин Янги йилда Хитой Янги йили узоқ вақтдан бери Чин давлатида асосий ва энг узоқ нишонланадиган байрам бўлиб келган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ АНЪАНАЛАР 11 император Шунь Хитой тахтига ўтиради. Айнан шу пайтдан бошлаб Янги йилни нишонлаш анъанаси пайдо бўлган. Шарқий тақвим бўйича Янги йил январь ёки февраль ойларида нишонланишига қарамай, хитойликлар бу кунни Баҳор байрами деб ҳам аташади, хитой тилида у “Чуньцзе” дейилади. Чин давлати аҳолиси айнан шу куни табиат узоқ қишдан кейин аста-секин жонлана ва уйғона бошлайди, деб ҳисоблайди. Мамлакатда у Европадагидек, яъни декабрдан январга ўтар кечаси нишонлана бошлаганидан кейин байрамга “Янги йил” деган иккинчи ном берилган. Бу 1911 йилда бошланган Синхай инқилобидан кейин содир бўлди. Мамлакатда қамарий тақвим расман шамсий тақвим (Европа) билан алмаштирилди, унга кўра ҳар йили 1 январь янги йил деб атала бошланди, қамарий тақвимга кўра янги йил байрами эса Баҳор байрами деган номни олди. Хитой Халқ Республикасида ушбу байрам билан боғлиқ кўплаб афсоналар мавжуд. Улардан бирига кўра, қадим замонларда Янги йил арафасида Хитой қишлоқларидан бирида Нянь исмли даҳшатли йиртқич ҳайвон пайдо бўлган, унинг номи таржимада “йил” маъносини беради. Бу жонзот чорва молларини ўлдирар, одамларга ҳужум қиларди. Маҳаллий аҳоли йиртқич ҳайвондан қўрқиб, ундан яширинар эди. Ўша қишлоқда бўлган саёҳатчи уларга йиртқич ҳайвонни қўрқитиш учун бир нечта Барча қариндошлар ва қўшниларни зиёрат қилгандан сўнг, хитойликлар анъанавий рақслар билан халқ сайлига чиқадилар Қуён йилида эзгулик, романтика, мулоқот, оилавий бахт ҳамроҳ бўлади 2023 ЙИЛ РАМЗИ – ҚОРА ҚУЁН
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 АНЪАНАЛАР ҳийла-найрангларни кўрсатмагунча шундай вазият давом этаверган. Нянь одамлар ҳузурида яна кўриниш берганида, уйларда қизил қоғоздан ясалган безакларни кўради, атрофга эса оловда ёнаётган бамбукнинг баланд овози таралар эди. Нянь саросимага тушиб қолади, қизил кийимли йўловчини кўриб, қўрқиб кетади ва жуфтакни ростлаб қолади. Шу кўйи у қайтиб келмайди. Бугунги кунга қадар қизил ранг, баланд овозли мушаклар ва уйлардаги қизил рангли қоғоз безаклари Хитой Янги йилининг мажбурий унсурларига айланган. 2023 йил рамзи – қора қуён. Шунинг учун қора ранг ҳамда сувнинг барча туслари – кўк, мовий ва бошқалар бу йилда фойдаланиш учун энг афзал ранглар ҳисобланади. Пушти ва бинафша ранглар ҳам қуёнга хуш келиши мумкин. Нафақат кийим танлашда, балки уй жиҳозларини безашда ҳам шу рангларга мурожаат қилган маъқул. Бироқ кириб келган 12 ойнинг ҳомийси қайси ҳайвон бўлишидан қатъи назар, Хитой Янги йилининг асосий рангларидан бири қизил бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади ҳам. Бу нафақат омад ва муваффақият ранги, балки, афсонага кўра, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилувчи бўёқдир. Хитой Янги йилини нишонлаш билан боғлиқ кўплаб турли-туман анъаналар мавжуд. Уларнинг бир қисми ўзбекистонликларга таниш бўлса-да, илдизи маҳаллий ривоят ва нақлларга бориб таянадиган ўзига хос байрам маросимлари ҳам мавжуд. Хитойликлар яқинлашиб келаётган байрамга тайёргарликни бир неча ой олдин бошлаб юборадилар. Тайёргарликнинг асосий босқичларидан бири бу умумий тозалаш ишлари бўлиб, бунда уй қатъий белгиланган чизма бўйича тозаланади: остонадан бошлаб ичкарига қараб гард қолдирмай, қиртишлаб чиқилади. Янги йил арафасида, одатда, хитойликлар ўз оилалари билан дастурхон атрофида жамулжам бўлишади Хитой Янги йилининг асосий рамзларидан бири — қизил фонуслар Қадимги афсонага кўра, ҳар Янги йил бошида хитойликлар Нянь исмли махлуқдан яширинишга мажбур бўлишади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ АНЪАНАЛАР 13 Янги йил олдидан тозалаш учун ишлатиладиган барча жиҳозларни кўздан панага олиб қўйиш керак. Сабаби, яна бир афсонага кўра, худолар Янги йил арафасида хитойликларнинг уйларида омадни махсус чанг шаклида қолдирадилар, агар у беихтиёр эшикдан ташқариб супуриб ташланса, келгуси йилда омад юз ўгириши мумкин эмиш. Хитой Янги йили безатилган байрам дарахтисиз ўтмайди. Аммо бу сафар қарағай эмас, балки байрам арафасида маржонли чироқлар, гуллар ва фонуслар билан безатилган “Нур дарахти” майдонга чиқади. Яна бир мажбурий безак – қизил қоғозли чизиқлардан ясалган вертикал паннога туширилган жуфт ёзувлардир. Уларга келгуси йил учун яхши тилаклар қора ёки олтинранг сиёҳлар билан ёзилади. Бундай ёзувларни эшикнинг ҳар икки томонига осиб қўйиш ва кейинги байрамга қадар ўша ерда қолдириш мумкин. Бундан ташқари, хонадонга кираверишдаги эшик тепасига қизил қоғозга ёзилган “бахт” иероглифини жойлаштириш ва уни махсус тарзда – оёғини осмондан қилиб осиб қўйиш керак. Ушбу тартибда осилганда иероглиф маъносини “бахтнинг келиши” деб талқин қилиш мумкин. Уйларни безаш учун байрамона қизил фонусчалар ишлатилади. Янги йилни нишонлаш пайтида хитойликлар уйларининг деразаларида қор парчалари ўрнига “цзяньчжи” қоғоз безакларини кўриш мумкин. Бу жуда мураккаб композициялар яхлит қизил қоғоздан кесиб олинади ва уларга ўсимликлар ёки ҳайвонлар, шунингдек, эзгулик келтирувчи руҳлар тасвирлари туширилади. Хитой Янги йилини нишонлаш узоқ вақт давом этади. Бир вақтнинг ўзида деярли ҳар бир куннинг ўзига хос маъноси ва байрамона “қоидалари” бор. Мисол учун, дастлабки кунлар қариндошлар билан учрашиш ва уларни совғалар билан сийлашга бағишланиши керак. Кейин дўстлар билан учрашувларни режалаштириш мумкин. Чин давлатида бирлик ва оилавий ҳамжиҳатлик рамзи бўлган жуфт совғаларни ҳадя этиш одат тусига кирган Ёвуз руҳлардан ҳимоя қилиш мақсадида хитойликлар уйларини қизил қоғоздан ишланган чиройли нақшлар билан олдиндан безаб чиқишади ШАРҚИЙ ТАҚВИМДАГИ ҲАР БИР ЙИЛГА “ТОТЕМ” ҲАЙВОН БИЛАН БИРГА МОС РАВИШДА РАНГ ҲАМ БЕРИЛАДИ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 ТУРИЗМ ЧИН ДАВЛАТИДА КОРОНАВИРУС ЧЕКЛОВЛАРИНИНГ ОЛИБ ТАШЛАНИШИ ЖАҲОН ТУРИЗМИГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРАДИ? ХУШ КЕЛИБСИЗ! Хитой чет эллик саёҳатчилар ва маҳаллий сайёҳлар учун уч йил давом этган карантин чекловларини январь ойи бошида бекор қилди. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, айнан мана шу қадам, ҳам Осиё-Тинч океани минтақасида, ҳам бутун дунёда туризм соҳасини тиклаш йўлидаги асосий қадамга айланиши мумкин. Чекловлар қисман олиб ташланишининг ўзиёқ қамарий тақвим бўйича Янги йилни нишонлаш муносабати билан узоқ давом этадиган дам олиш кунларида хитойликлар икки баравардан кўпроқ саёҳат қилганликларини Хитойнинг ўзида ҳисоблаб чиқишди. МУҲИМ ТАФСИЛОТЛАР 8 январдан бошлаб Хитой ҳукумати сайёҳларнинг кириш-чиқиши учун мамлакат чегараларини очди. Коронавирус пандемияси туфайли киритилган чекловлар уч йил амал қилди. Энди Хитойга келганлар чегарани кесиб ўтганидан кейин ПЦРтестини мажбурий топшириши ва карантинда ўтириши шарт эмас. Хитойга парвоздан 48 соат олдин COVID-19 ПЦР-синовини ўтказиш ва натижани соғлиқни сақлаш декларациясида кўрсатиш кифоя. Чегараларни очиш санаси тасодифан танлангани йўқ. Хитойда январь ойининг охирида баҳор байрами нишонланади ва ушбу айём муносабати билан бутун дунёдан миллионлаб хитойликлар ўз ватанига қайтиши одат тусига кирган. Мана шу паллада Хитойга ва мамлакат ичидаги рейсларда ҳаво йўловчилари сони кескин ошади. Ҳаво транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми бир миллион кишидан ортиб кетади. Шу билан бирга, ундан ҳам кўпроқ киши темир йўллардан фойдаланади. Баъзи маълумотларга кўра, шу даврда мамлакатда икки миллиарддан зиёд йўловчи қатнови амалга оширилган. Қайд этиш жоизки, Хитой ҳукумати COVIDга қарши сиёсатни ўтган йилнинг охиридан бошлаб заифлаштира бошлаган. Ўшанда Хитойлик сайёҳлар сони 2023 йилда 110 миллион нафарга етади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТУРИЗМ 15 транспорт ва жамоат жойларида салбий натижа кўрсатган ПЦРтестини тақдим этиш талаби, шунингдек, самолёт бортида вирус юққан одамларни ташигани учун авиакомпанияларга жарималар бекор қилинганди. Бундан ташқари, касаллик аломатлари кузатилмаган беморларга ковид марказида эмас, балки уйда «ёлғиз қолиш»га рухсат берилди. Ковиднинг хавфлилиги ва амалда бўлган чора-тадбирлар даражаси 8 январдан бошлаб “А” тоифадан “Б” тоифага туширилди. Натижада мамлакатнинг эпидемияга қарши стратегияси инфекция тарқалишининг олдини олишдан жиддий касалликларни даволаш ва уларни профилактика қилишга ўзгартирилди. Шу билан бирга, расмийлар эпидемияга қарши чоратадбирларнинг юмшатилгани вирус қаровсиз қолиб кетиши, мамлакат профилактика ва назорат чораларидан бутунлай воз кечишини англатмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Хитой вирус мутациясини диққат билан кузатиб бормоқда, аҳолини эмлашни тезлаштиряпти, дори-дармон билан таъминлашни кўпайтириб, ПАНДЕМИЯДАН ОЛДИН ЎЗБЕКИСТОНГА УЗОҚ ХОРИЖДАН КЕЛАЁТГАН ЧЕТ ЭЛЛИК САЙЁҲЛАР ОРАСИДА ХИТОЙ ФУҚАРОЛАРИ БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАР ЭДИ Баҳор байрами кунларида Хитойда икки миллиарддан ортиқ йўловчи саёҳат қилди ХХРга кириш учун энди парвоздан 48 соат олдин COVID-19 ПЦР-тестини топшириш кифоя
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 ТУРИЗМ тиббий ёрдам ва эпидемиянинг олдини олиш ҳамда назорат қилиш тизимларини кучайтирмоқда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш имкониятларини оширяпти. Хитойнинг чегараларни очиши нафақат мамлакатга кириш, балки чиқишга ҳам таъсир қилади. Бу миллионлаб хитойлик сайёҳлар тез орада дунёнинг турли бурчакларига сафар қила бошлашини англатади. Авваллари хитойлик сайёҳлар учун машҳур бўлган йўналишлар уларнинг қайтишига умид билдирмоқда. Масалан, пандемиядан олдин Испания Хитойдан йилига 700 минггача сайёҳни қабул қилган. Бироқ пандемия авжига чиққан 2021 йилда Пиреней қироллигига атиги 29 мингдан сал кўпроқ хитойлик ташриф буюрган. Испания туризм вазирлиги мамлакат хитойлик дам олувчилар учун энг кўп талабгир бўлган Европа йўналишларидан бири сифатидаги мақомини тиклашига умид қилмоқда. Бироқ хитойликларнинг Европага боришга иштиёқи унчалик баланд эмас. Машҳур сайёҳлик платформаларининг маълумотларига кўра, энди улар асосан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига отланмоқда, сабаби бу ерда улар учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Хитойга киришда мажбурий карантин ушбу мамлакат билан йўловчи ташишни қайта тиклаш борасида жиддий тўсиқ бўлди. Шу боис, экспертларнинг фикрича, Хитойда чекловларни тўлиқ олиб ташлаш ва чегараларни очиш пандемиядан олдинги туризм кўрсаткичларини жуда қисқа вақт ичида тиклашга хизмат қилади. ҚУЧОҚЛАРНИ КЕНГ ОЧИБ... Туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон Хитойдан сайёҳларни интиқлик билан кутмоқда. Пандемиядан олдин мамлакатимизга узоқ хориждан келаётган чет эллик сайёҳлар орасида Хитой фуқаролари биринчи ўринни эгаллар эди. Айнан шу боис Тошкент ва Пекин икки томонлама сайёҳлик оқимини кенгайтириш учун тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаб юборган. ХХР ҲУКУМАТИ 8 ЯНВАРДАН БОШЛАБ САЙЁҲЛАРНИНГ КИРИШ-ЧИҚИШИ УЧУН МАМЛАКАТ ЧЕГАРАЛАРИНИ ОЧДИ 2023 йил баҳор байрами давомида хитойлик сайёҳларнинг чет элга чиқиш саёҳатларини бронлаш жами кўрсаткичи йилига 640 фоизга ошди Чекловларни бутунлай олиб ташлаш ва Хитой чегараларини очиш қисқа вақт ичида пандемиядан олдинги туризм кўрсаткичларини тиклаши мумкин
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТУРИЗМ 17 Гап, биринчи навбатда, ҳаво қатновини тиклаш ҳақида кетмоқда. Хусусан, 2023 йил 10 январдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Пекин ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклади. Биринчи босқичда ҳафтасига атиги битта рейс йўлга қўйилган бўлса, февраль ойида бу рақам икки бараварга кўпайди. Ўз навбатида, Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси 26 мартдан бошлаб икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридантўғри мунтазам қатновлар қайта тиклангани ҳақида маълум қилди. Ҳафтасига икки марталик парвозлар йўлга қўйилади. Бундан ташқари, авиаташувчи Урумчи ва Тошкент ўртасида ҳафтасига бир марта мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда, шунингдек, Гуанчжоудан Тошкент ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни ҳам режалаштирган. Бундан ташқари, икки давлатнинг туризм идоралари махсус қўшма туристик маршрут ишлаб чиқишни мўлжалламоқда. Мамлакатдаги энг йирик сайёҳлик компанияларидан бири – Shaanxi Tourism Group бу борада Хитой томонидан ҳамкор ҳисобланади. 2022 йилда у 210 миллионга яқин сайёҳни қабул қилди, унинг умумий активлари 5,8 миллиард доллардан ошади. Томонлар Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилишни фаоллаштириш, қисқа муддатда икки давлатнинг туристик шаҳарлари ўртасида мунтазам ва чартер рейслар тармоғини ривожлантириш ниятида. Шунингдек, Хитой томони ички туризмни ривожлантириш бўйича ўз тажрибаси ва илғор ишланмаларини ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўртоқлашади. Shaanxi Tourism Group вакиллари туризмни ривожлантириш ишларини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистонда ваколатхона очиш масаласини тезлаштиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган. ИККИ ДАВЛАТ ТУРИЗМ ИДОРАЛАРИ МАХСУС ҚЎШМА ТУРИСТИК МАРШРУТ ИШЛАБ ЧИҚИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА Ўзбекистон ҳукумати жорий йилда мамлакатга 7 миллион хорижий сайёҳ келишини режалаштирмоқда Ўтган йили Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг аксарияти 31 ёшдан 55 ёшгача эди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 СТРАТЕГИЯ ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ ЎНЛАБ ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРЯПТИ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини фаол равишда ошириб, йилига 10 миллиард долларлик мақсад сари изчил ҳаракат қилишда давом этмоқда. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 19,7 фоизга ўсиб, 8,9 миллиард доллардан ошган эди. Мамлакатлар эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, қўшма қувватларни яратиш ва ўз маҳсулотлари билан янги бозорларга чиқишга қаратилган ўнлаб турли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда давом этмоқда. ҚИЗИҚАРЛИ ТАШАББУС Ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда очилган Хитой товарларининг биринчи тўлақонли хорижий омбори икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишда муҳим нуқтага айланиши мумкин. Бу Чин давлатидан нафақат Ўзбекистонга, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам экспорт қилиш ҳажмини оширишини мутахассислар ҳозирданоқ тахмин қилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат. Маҳаллий мижозлар буюртма берганидан сўнг етказиб берувчилар уни трансчегаравий электрон тижорат тизими ёки экспорт компаниялари орқали тезда етказиб бериши мумкин. Лойиҳани Хитойнинг 2010 йил сентябрь ойида ташкил этилган Xinjiang Asia-Europe International Material Trading Center компанияси амалга оширмоқда. Бу Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатларида товарларнинг трансчегаравий савдоси учун яратилган биринчи давлат хизматлари платформасидир. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йил охирида бутун дунёда Хитой товарлари учун мўлжалланган умумий майдони 16 миллион квадрат метрдан ортиқ икки мингдан зиёд хорижий омборлар мавжуд бўлган. “Ўзбекистондаги хорижий омборлар энг юқори сифатли Хитой маҳсулотларига йўналтирилган. Эндиликда онлайн режимда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси платформасига уланиш орқали маҳаллий ва хорижий товарлар ҳақида маълумот алмашиш ва ушбу маълумотдан биргаликда фойдаланиш йўлга қўйилган. Логистика харажатларини камайтириш ҳамда етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида жўнатмаларни амалга ошириш учун Хитой маҳсулотларини танлаш ишлари ташкил этилмоқда”, – деди Хитой товарларининг хориждаги Тошкентда Хитой маҳсулотларининг хорижий омбори очилиш маросими
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 19 омборлари оператори – Xinjiang Asia-Europe International Materials Trading Center раиси Чжан Хунпин. Унинг сўзларига кўра, келгусида ушбу омбор аста-секин кенгайиб, қўшни давлатлар бозорлари учун ҳам Хитой товарларини тарқатиш марказига айланади. Xinjiang Zhongya Yinhe Supply Chain Management раиси Тэн Жибонинг фикрича, Ўзбекистонда Хитой товарлари учун хорижий омборнинг ишга туширилиши савдо ҳажмини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиё бозорига чиқиш учун яхши имконият яратади. Ҳозирнинг ўзидаёқ компания Ўзбекистонга литий-ионли аккумуляторлар, ақлли зарядловчи қурилмалар, икки ғилдиракли скутерлар ва Фуцзян тоғ чойини олиб келмоқда. Келгусида Ўзбекистонга етказиб бериладиган товарлар рўйхатини анча кенгайтириш режалаштирилган. БОҒЛОВЧИ БЎҒИНЛАР Жаҳон бозорларига тез ва тўсиқсиз чиқиш учун транспорт йўналишларини диверсификация қилиш Ўзбекистон учун ниҳоятда муҳим. Мамлакатимиз учун энг истиқболли бўлган халқаро транспорт йўлаклари лойиҳалари ҳақида гапирадиган бўлсак, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2019 йилдан буён мамлакатлар ўртасида халқаро автомобиль йўлаги фаолият кўрсатмоқда. Бироқ бу йўлакнинг катта қисми баланд тоғлардан ўтиши қиш мавсумида юк машиналарининг ҳаракатланиши учун муайян чекловларни келтириб чиқармоқда. Қолаверса, бу автомобиль йўлаги бошқа йўналишларга жиддий муқобил бўлди, дейишга ҳозирча имкон бермайдиган қатор муаммолар ҳам мавжуд. Шу сабабли мавсум ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлмаган темир йўл коридорига эҳтиёж сезилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда уч давлат вакиллари ўзаро англашув меморандумини имзолаган пайтда бошланган эди. Шундан сўнг, Хитойнинг Биринчи лойиҳатадқиқот институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини яратиш учун зарур дала ишларини олиб борди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 454 километрни ташкил этади, шундан 280 километри Қирғизистон ҳудуди ва 174 километри Хитой ҳудуди орқали ўтади. Ўзбекистон ҳудудида барча инфратузилма аллақачон тахт ҳолатга келтирилган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари 2023 йилнинг 1 июнига қадар тайёр бўлади. Ҳозирда томонлар лойиҳани бошқариш шакллари ва тартибини муҳокама қилмоқда, халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур линиянинг қурилиши мамлакатлар ўртасидаги транзит юк ташиш ҳажмини йилига беш миллион тоннагача ошириш имконини беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Форс кўрфази мамлакатлари, Туркия ва Европа темир йўл тармоғига чиқиш имконини тақдим этган ҳолда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон темир йўлларини бирлаштириши кутилаётган янги темир йўл линияси уч мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун маҳсулотларнинг янги бозорларини очади. Лойиҳанинг дастлабки параметрларига кўра, Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига йўл тахминан 900 километрга, етиб бориш вақти эса 7–8 кунга қисқаради. Бундан ташқари, қурилиш Марказий Осиё давлатларининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўлида хизмат қилади, Форс кўрфази ҳамда Тинч океани портларига ўнғай киришни таъминлайди ҳамда минтақа мамлакатлари табиий ресурсларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланишда қўшимча туртки ролини ўтайди. Истиқболда Тошкентдаги хорижий омбор Хитой товарларини бутун Марказий Осиё бўйлаб тарқатувчи марказга айланади Бугунги кунда янги омбор орқали аккумуляторлар, турли девайслар, скутерлар ва чой етказиб берилмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР ШУАР ҲАЁТИГА ОИД ҚИЗИҚАРЛИ ЛАҲЗАЛАР НОМАЪЛУМ ШИНЖОН Икки йилдан сўнг Хитойда Шинжон-Уйғур автоном районининг (ШУАР) 70 йиллиги нишонланади. Ушбу ҳудуд ХХР таркибида 1955 йилда вужудга келган. Ўша пайтдан бери 68 йил ўтди. Аммо биз у ҳақда нималарни биламиз? Шинжон уйғурлардан ташқари, яна қайси жиҳатлари билан ажралиб туради? Ушбу ҳудуд ноёб ошхонаси, жозибали шарқона бозорлари, Хитойдаги энг катта масжидлар, ажойиб табиат манзаралари ҳамда кўплаб бошқа ўзига хосликларга ниҳоятда бой. Аслида, Хитойнинг айнан ушбу қисмида қизиқарли нарсалар бошқа ҳудудларига қараганда кўпроқ. Келинг, шулар ҳақида сўз юритамиз. МИЛЛАТЛАР ВА ТУРФА ТИЛЛАРНИНГ ЖИЛОСИ Шинжон аҳолисининг ҳаммаси ҳам уйғурлар эмас. Бу ерда 47 дан зиёд этник гуруҳлар, жумладан, хань, хуэй, сибо, шунингдек, қозоқ, ўзбек, қирғиз ва бошқа кўплаб миллатлар истиқомат қилади. Ҳудудда расмий путунхуа тилидан ташқари, уйғур тили ҳам кенг тарқалган бўлиб, у ўзбек тилига ўхшаш, аммо ёзуви араб алифбосида. Бу ерда бошқа – қозоқ, қирғиз, тожик ва мўғул тиллари ҳам фаол қўлланилади. Ҳудуднинг туб аҳолиси орасидан кўплаб таниқли шахслар етишиб чиққан. Масалан, CCТВнинг машҳур бошловчиси Неъмат Раҳмон, таниқли режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Лу Чуань, кино ва телесериаллар актёри Ли Япэн, актрисалар Цзян Синь, Тонг Лия ва Дилрабо Дилмурот. ЕБ ТЎЙМАЙСАН... Шинжоннинг ўзига хос ноёб ошхонаси бор. Бу ерда бутун Хитой бўйлаб машҳур бўлган таомларни татиб кўриш мумкин, масалан, аччиқ товуқ, палов, кабоб ва уй лағмони кабилар. Анъанавий маҳсулотлар орасида қўй гўштини алоҳида таъкидлаш мумкин. У турфа усулларда пиширилади: қўрада, мангалда қовурилади, қайнатилади, чучваралар тайёрланади ва кабоблар қилинади. Яна бир машҳур таом – қуруқ қарсилдоқ наан обинони. Бу Хитойда топиш мумкин бўлган ҳақиқий нон турларидан бири. У совуқ ва иссиқ ҳолда, пиёз ва бошқа маҳсулотлар билан қўшиб истеъмол қилинади. Ўзбекларга таниш маҳсулотлардан яна бири — тарвуз бу ерда деярли ҳар бир бурчакда сотилади. Хами шаҳрининг майда тарвузлари бутун мамлакатда машҳур. Минтақанинг ўзига хос маҳсулотлари қаторига ёнғоқ ва узумни қўшса бўлади. ШУАРда 47 дан ортиқ этник гуруҳ вакиллари истиқомат қилади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 21 КЎРСАНГ – КЎРГУДЕК Шинжон Хитойнинг энг йирик маъмурий районидир. Унинг ҳудуди 1,6 миллион квадрат километрни ташкил этади, бу Франциядан уч баробар, Гуандундан тўққиз баробар ёки Пекиндан юз баробар катта майдон дегани. ШУАР пойтахти – Урумчи шаҳри қитъанинг Осиё қисмининг марказида жойлашган бўлиб, бутун дунёда денгиздан энг олисдаги шаҳар саналади. Бутун Хитойда ягона стандарт вақт амал қилади – Пекин вақти. Шу сабабли, Шинжонда, ҳатто соат 22.00 да ҳам ҳали ёруғ бўлади, чунки Пекин билан соатдаги фарқ икки соат поясини ташкил этади. Шу билан бирга, Шинжон-Уйғур мухторият ҳудуди фақатгина чўлдан иборат эмас, бу ерда кўплаб ноёб объектларни учратиш мумкин. Масалан, Тянь-Шаннинг бир қисми бўлган сирли оловли тоғлар ёки Хитой, Россия ва Қозоғистон чегараларининг туташган жойидан 30 километр жанубда жойлашган Олтой УРУМЧИ ХАЛҚАРО ЛОГИСТИКА ТЕРМИНАЛИ ЯНГИ ИПАК ЙЎЛИДАГИ АСОСИЙ МАРКАЗ ҲИСОБЛАНАДИ Шинжоннинг ўзига хос ошхонаси бор, бу ерда сиз бутун Хитой бўйлаб машҳур бўлган таомларни татиб кўришингиз мумкин Шинжон Хитойнинг энг йирик маъмурий ҳудуди бўлиб, унинг ҳудуди 1,6 миллион квадрат километрни ташкил этади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР тоғларидаги қадимги чучук сув омбори – Канас кўли шулар жумласидандир. Налат чўли ҳақида ҳам унутиб қўймайлик, у дунёдаги энг катта тўртта чўлдан биридир. ИНФРАТУЗИЛМА От ва туяларда ҳаракатланиш ўтмишда қолди. Ҳозирда Шинжон Хитойнинг бошқа ҳудудларидан ҳеч фарқ қилмайди: ҳаво алоқаси ва тезюрар темир йўллар тармоғи ривожланган. Шинжонда 16 та аэропорт бўлиб, Хитойда энг узоқ ички рейслар шу ердан амалга оширилади. Ланьчжоу-Урумчи тезюрар темир йўл участкасининг очилиши транспорт имкониятларини кенгайтиришда катта роль ўйнади. Агар илгари Ганьсу провинцияси пойтахтидан Шинжон пойтахтигача бўлган йўл бир суткадан кўпроқ вақтни олган бўлса, ҳозир поезднинг 200 км/ соат тезлигида 12 соатга яқин вақт кетади. Урумчи шаҳридаги халқаро логистика терминали Янги Ипак йўли йўналишидаги асосий хаб ҳисобланади. Бу ердан Европа ва МДҲ мамлакатларига ҳар куни поездлар қатнаб туради. Бундан ташқари, бугунги кунда хитойликлар Мичуриннинг машҳур иборасини сўзда эмас, ҳақиқатда исботламоқдалар: “Биз табиатдан унинг иноятларини кута олмаймиз, уларни ундан олиш бизнинг вазифамиздир”. Бу сафар дунёдаги энг катта чўллардан бири бўлган Такла-Макан чўли Чин давлатининг тинимсиз энергияси объектига айланди, унга “ўлим денгизи” деб ҳам таъриф беришади. Чўлнинг майдони 300 минг квадрат километрдан ошади, бу Польша ҳудуди билан тенг дегани. Хитойликлар чўлни ўзига хос тарзда “ўзлаштиришга” қарор қилишди. Улар ТаклаМакан атрофида темир йўл ҳалқасини барпо этишди. Хотенни Шинжондаги Жоцян тумани билан боғлайдиган 825 километрлик тармоқ линияси қурилиши 2022 йилда якунланди. Шундай қилиб, чўл темир йўллар билан қуршаб олинди. ТАБИИЙ БОЙЛИКЛАР ХАЗИНАСИ ШУАР Хитойнинг табиий ресурсларга энг бой ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда уларнинг қарийб 138 тури мавжуд бўлиб, бу мамлакатда қазиб олинадиган ресурслар умумий сонининг 80,7 фоизини ташкил этади. Хусусан, вилоятда нефт, табиий газ, кўмир, олтин, мис, никель, қўрғошин, рух ва бошқа конлар ўзлаштирилмоқда. Шинжонда сув ва энергиянинг катта захиралари мавжуд. Умуман олганда, сўнгги 68 йил ичида ХХР ҳукумати ушбу минтақага 300 миллиард Расмий путонгҳуа тилидан ташқари, уйғур тили путунхуада қўлланиладиган тил ҳисобланади Ўтган 68 йил ичида Хитой ҳукумати ушбу минтақага 300 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 23 доллардан ортиқ сармоя киритди, бу маблағлар янги йўллар, ижтимоий инфратузилма, заводлар барпо этиш ва пировардида, аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилди. Натижада Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг ўтган йилнинг январь– декабрь ойларидаги ташқи савдо ҳажми йиллик ҳисобда 57 фоизга ошиб, 246,36 миллиард юанни (тахминан 35,89 миллиард доллар) ташкил этди. Минтақанинг “Макон ва йўл” бўйидаги мамлакатлар билан савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48,8 фоизга ошиб, 644,6 миллиард юанга етди, Минтақавий кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик (RCEP) мамлакатлари билан савдо айланмаси эса 8,8 фоизга ошди. Тўқимачилик, кийим-кечак, механик асбоб-ускуналар ва электроника Шинжоннинг асосий экспорт товарларига айланди. Бундан ташқари, литий-ион ва қуёш батареялари экспорти сезиларли даражада ўсди. ШУАР ХИТОЙНИНГ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРГА ЭНГ БОЙ ҲУДУДИ ҲИСОБЛАНАДИ Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди фақат чўлдангина иборат эмас, бу ерда кўплаб ноёб объектларни учратиш мумкин Шинжон аҳолиси 26 миллиондан ошади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 ЛАЗЗАТГА БОЙ ХИТОЙ НИМА УЧУН ҲОГО ХИТОЙДА ЭНГ МАШҲУР ТАОМГА АЙЛАНДИ? ҲАҚИҚИЙ САМОВАР Хитой овқат шинавандалари учун ҳақиқий лаззатли таомлар маконидир. Анъанага кўра, бу ерда саккизта асосий ошхона ажралиб туради. Уларнинг барчасининг қироли эса “Хитой самовари” - ҳого (оловли қозон) ёки hotpot ҳисобланади. Бу гўшт ва балиқдан тортиб, сабзавот ва ҳатто, ҳашаротларни қайнаб турган сувга солиб пишириш усулидир. Пазандачилик борасидаги тарихчилар бу усул Хань сулоласи давридаёқ (милоддан аввалги 206– милодий 220 йиллар) фаол равишда қўлланилганини бир овоздан таъкидлашади. У пайтларда хитой самовари оддийгина “доу” (коса) деб аталар эди. Дастлаб hotpot, яъни қайноқ қозон қурбонлик қозони ҳисобланиб, унда гўшт қайнатилар, у буғ билан бирга кўтарилиб, самога тортиқ бўлади, деб ҳисобланарди. Маросимдан сўнг, қайнатилган гўшт бахт ва омад келтирсин, деган ниятда истеъмол қилинар эди. Аста-секин бу таом ўзининг афсонавий моҳиятини йўқота борди, бутун Хитой бўйлаб тарқалди ва уни тайёрлаш усуллари ҳудуддан ҳудудга ўтар экан, кескин фарқ қила бошлади. Ушбу таомни тайёрлашдаги кўзга яққол ташланадиган ҳудудий фарқларнинг сабаби бор. Хитойда яшовчи кўплаб халқлар “самовар” типидаги пишириш усулини ўзлари мустақил равишда ўзлаштирган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда шўрвали асосларнинг рецептлари ва солинадиган энг муҳим масаллиқлар ҳар бир ҳудудда фарқ қилиши билан бирга, таом сузиладиган идишлар ҳам фарқланадиган бўлди. Мисол учун, Сичуань провинциясида хитойча самовар тош ёки пўлатдан ишланади. Пекин анъаналарида эса мутлақо бошқа идишлар қўлланилади: у ўртасидан вертикал трубка ўтган мис идиш бўлиб, ичига ўт олган кўмирлар солинади – у дизайни жиҳатидан рус самоварини эслатади. Шу билан бирга, барча минтақавий тафовутларга қарамай, ҳогога бўлган муҳаббат бутун мамлакат бўйлаб бир хил даражада сақланиб қолган: ҳозир ундан фойдаланиш бўйича ўнлаб мактаблар мавжуд. ГУАНДУНДАН МУҲАББАТ БИЛАН... Пазандачилик анъаналарига ниҳоятда бой бўлган Гуандуннинг ўзи уч турдаги “хитойча Баъзи тарихчиларнинг фикрига кўра, ҳого икки минг йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ЛАЗЗАТГА БОЙ ХИТОЙ 25 самовар” билан машҳур. Энг оммабопи дабяньлу (сўзмасўз таржимада “плитада тайёрланган”) деб аталади. Бундай номнинг берилиши бежиз эмас. Гуандунда “Самовар”да тайёрланган товарлар одатда қишнинг захидан сақланиш учуш истеъмол қилинган. Бунинг учун шинавандалар плитанинг олдидан кетмасдан, турган ҳолатда таомни тановул қилишган. Мақсад – нафақат иссиқ овқат тановул қилиш, балки газ ёки ўт олган кўмирдан чиқадиган иссиқлик билан исиниб олишдан иборат бўлган. Бундай “самовар”нинг шўрвали асоси жуда оддий: сувга озгина порей пиёзи ва занжабил қўшилади. Нозикроқ таъм эгалари унга балиқ суяклари ва қисқичбақаларнинг бошини солиб тайёрлашади. Янги балиқ, денгиз маҳсулотлари ҳамда балиқ ёки гўшт қиймасидан тайёрланган фрикаделкалар мана шу бульонда қайнатиб олинади. Гуандунда ҳогонинг гўштлиги ҳам бор – бу Чаошань мол гўшти “самовари”. Мол гўшти суяклари ва турп қайнатилган шўрвада мол гўшти қайнатиб пиширилади. Бошқа қўшимчалар қўшилмайди. Фақат мол гўшти солинади холос. ПЕКИНЧА НАФОСАТ Мумтоз шуань-янжоу таоми жуда юпқа кўринишда парракпаррак қилиб кесилган қўй гўштидан иборат. Улар порей пиёзи, занжабил ва дереза мевалари солиб тайёрланган қайнаб турган сувга солинади. Гўшт 20-30 сония ичида тайёр бўлади. Бироқ гўшт қозонда ПАЗАНДАЧИЛИК АНЪАНАЛАРИГА БОЙ ГУАНДУН ПРОВИНЦИЯСИ УЧ ТУРДАГИ “ХИТОЙЧА САМОВАРЛАРИ” БИЛАН ТАНИЛГАН Икки карра ҳого – икки кишилик таом дегани эмас, балки у таомнинг икки хил бульонда пиширилганидан далолат беради Илгари ҳого фақат совуқ мавсумда пиширилган, аммо вақт ўтиши билан бу таом йилнинг исталган вақтида дастурхонларни безай бошлади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 ЛАЗЗАТГА БОЙ ХИТОЙ бундан кўпроқ вақтга унутиб қолдирилган тақдирда ҳам у тарашаси чиқиб қотиб кетмайди, ўзининг хушбўйлиги ва нозиклигини сақлаб қолади. Ушбу пекинча ҳого Юань сулоласининг асосчиси бўлмиш Хубилай хон учун махсус кашф этилган бўлиб, кўпинча сафарда бўлган хон қўй гўштининг шундай усулда пиширилганини тановул қилган. Сўнгги императорлар сулоласи – Цин даврида бу таом ўзининг энг юксак машҳурлик чўққисига эришди. Ўшанда қайноққина шуань-янжоу қишнинг совуқ ойларида ҳар куни канизаклар томонидан дастурхонга тортилар, байрамона таом ҳисобланар эди. Масалан, 1795 йилда император Цяньлун ҳукмронлигининг 60 йиллиги муносабати билан зиёфат берилди ва унда бир вақтнинг ўзида саккиз минг киши “хитойча самовар”да пиширилган таомни истеъмол қилган. Самоварга қўй гўшти билан бирга қўзиқорин, картошка, тофу бўлаклари ҳам солинади. Овқатланиб бўлгандан кейин қозон тагида қолган, барча хушбўй ифорларни ўзига сингдирган шўрва ичилади. Аммо замонавий Пекин халқи бу маросимдан воз кечган. “Самовар”да қайнатилган барча сабзавотлардан пестицидлар, гўштлардан антибиотиклар ва стероидлар шўрвага чиқиб кетади, деб ҳисоблашади. Натижада кимё тўла егуликдан зарар кўрмаслик мақсадида бульонни ичмаслик тавсия этилади. ХРИЗАНТЕМАЛАР ТАЪМИ Бу таом Хенань провинциясида пайдо бўлган. Унинг ихтирочиси машҳур шоир Тао Юаньмин (365–427) ҳисобланади. Хризантемалар унинг жону дили бўлиб, ушбу гулларга, кейинчалик эса янги турдаги ҳогога кўплаб шеърларини бағишлаган. Ушбу самовар учун бульон хризантема дамламасидан тайёрланади, унда балиқ суяклари занжабил билан бирга қайнатилади. Охирида эса янги хризантема гуллари солинади. Ҳосил бўлган шўрва шифобахш ҳисобланади. Хризантема “самовар”и айниқса аёллар саломатлиги учун фойдали, у А ва С витаминларига бой, яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Шунинг учун у Хитойнинг сўнгги императори Циси дастурхонидан аримасди. ИЛҲОМБАХШ ТАОМ Ушбу таомнинг ватани Цзилинь провинциясидаги Ула шаҳри ҳисобланади. Маньчжур Энг қизиқарлиги - ҳого тайёрлаш жараёни. Нимани татиб кўрмоқчилигини ҳар бир иштирокчининг ўзи танлайди Ҳого аччиқ бульонида иккита асосий маҳсулот мавжуд бўлади. Биринчиси қуруқ қизил чили қалампири. Иккинчиси - Сичуань қалампири
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ЛАЗЗАТГА БОЙ ХИТОЙ 27 тилидан ушбу аҳоли пункти номини “Дарё” деб таржима қилиш мумкин. Бироқ кўп хитойликлар тилшуносликнинг бу хусусиятларига эътибор қаратишмайди ва маҳаллий ҳогони шунчаки “ура-самовар” деб аташади, чунки шаҳар номи ва “ура” сўзининг транскрипцияси иероглифлари бир хил кўринишга эга. Айтишларича, бу “самовар” турини маньчжур жангчилари ихтиро қилган, улар ҳарбий юриш пайтида фойдаланиладиган қозонларда ҳого пиширар эди. Ушбу турдаги таом айниқса Хитойнинг сўнгги император сулоласи – маньчжур Цин даврида машҳур бўлган. Унинг рецепти қуйидагича янграйди: “Аввалига учиш, кейин юриш, чапда балиқ, ўнгда қисқичбақалар, айлана қилиб тўғралган яшил пиёз сепилади”. Поэтик жиҳатдан чалкаш рецептнинг моҳияти қуйидагича: “биринчи учиш” – “самовар” учун шўрва тайёрланадиган паррандани англатади. Одатда, бу ёввойи ўтлар қўшилган товуқ бульонидан иборат бўлади. “Кейин юриш” - бу қайноқ “самоварга” солинадиган гўшт. Бу борада ёғли чўчқа гўшти ва кийик гўшти энг машҳур ҳисобланар эди. Бугунги кунда мумтоз “урасамовар”нинг рецепти бироз ўзгартирилган. Кам учрайдиган кийик гўшти дастурхонлардан “йўқолиб қолган”лиги сабабли ёғли чўчқа гўшти билан яхши чиқишадиган тузланган карам шўрвага сахийлик билан солинадиган бўлди. ПЕКИНЧА ҲОГО АСОСИЙ ВАҚТИ САФАРДА ЎТГАН ЮАНЬ СУЛОЛАСИНИНГ АСОСЧИСИ ХУБИЛАЙ ХОН УЧУН МАХСУС ИХТИРО ҚИЛИНГАН Аксарият хитой хонадонларида “самовар” тайёрлаш учун махсус печлар ва ошхона анжомлари мавжуд Ҳого қайнаётганда, бульоннинг ҳарорати ва масаллиқларни пишириш вақтини назорат қилиш мумкин
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИККИ ОЙ ИЧИДА ХХРда СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ТОП-10 ЛИГИ ЮЛДУЗЛАРГА ЯНАДА ЯҚИНРОҚ Сўнгги икки ой давомида Чин юртида кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлди, жумладан, биринчи ҳайдовчисиз автобуслар ишга туширилди, ноёб кўприк, сув ости туннели ва телескоп қурилди, Ой дастурининг янги фазасига старт берилди ва яна бошқа ҳодисалар рўй берди. Барчаси ҳақида батафсил тўхталамиз. 28 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 29
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Қандай қилиб сайёрамизни сақлаб қолиш мумкин Хитойда “Хавфсизлик соҳасида Глобал ташаббуслар концептуал ҳужжати” расман эълон қилинди. У бугунги кунда дунёда кучайиб бораётган қарамақаршилик ва таҳликаларга жавобан илгари сурилган таклифларни ўз ичига олади. Ҳужжатда ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ва йўналишлари баён этилиб, Хитойнинг дунё тинчлигини сақлашга нисбатан масъулият билан ёндашуви акс этган. Ноёб лойиҳа Хитойда денгиз орқали ўтадиган ноёб транспорт йўлагини қуриш муҳим босқичга кирди. У Шэнчжэнь ва Чжуншань шаҳарларини бирлаштириб, йўлга кетадиган икки соатлик вақтни 20 дақиқага қисқартиради. Бу ерда 17 километрли кўприк, иккита сунъий орол ва ҳар бир йўналиши тўрт чизиқдан иборат бўлган дунёдаги биринчи сув ости туннели барпо этилади. Мақсадимиз – Ой Жорий йил Хитой Ойни тадқиқ қилиш дастурининг тўртинчи фазасини бошлайди, унга кўра, Ер йўлдошининг нариги томонидан икки килограмм тупроқ намунасини сайёрамизга олиб келиш режалаштирилган. Режага мувофиқ, 2028 йилда Ойнинг жанубий қутбида илмийтадқиқот станциясининг асосий модели шакллантирилади. У орбитал модуль, қўниш модули, Ойда юрувчи қурилма ва учиш аппаратини ўз ичига олади. Яна мактабга отланамиз Хитойлик ўқувчилар мактабларга қайтишди. Тўрт ойлик танаффусдан сўнг болалар кундузги офлайн таълимга ўтишди – коронавирус авж олгани сабабли аввалига дарсларни онлайн-форматга ўтказишди, ундан кейин эса ўқувчилар қишки таътилларга кетишди. 13 февраль куни Пекиннинг ўзида 1,6 миллиондан ортиқ бола яна мактаб партасига ўтиришди, 600 минг нафар тарбияланувчи болалар боғчаларига борди. Сув ости дунёси Хайнань провинциясида сув ости археология олами очилди. У сув ости маданий мерос ёдгорликларини тадқиқ этиш, муҳофаза қилиш ва тиклаш, шунингдек, археологларни тайёрлаш учун мўлжалланган. Ушбу объектнинг барпо этилиши анъанавий Хитой маданиятини сақлаб қолиш, мамлакат суверенитети, хавфсизлиги ва денгизга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун катта аҳамиятга эга. 30 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Бизнес учун маблағ 2023 йил январь ойида Хитойнинг қитъа қисмида бир йиллик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 14,5 фоизга ошди ва 127,6 миллиард юанни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич доллар ҳисобида йилига 10 фоизга ошиб, 19 миллиард долларга етди. Ноёб экспозициялар Пекин ҳукумати 2035 йилгача бўлган давр учун музейларни қуриш ва ривожлантириш режаси лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатни амалга ошириш босқичлари якунига етгунга қадар шаҳарда ҳар 100 минг аҳолига иккита музей тўғри келиши, Хитой пойтахтидаги музейларнинг умумий сони эса 460 тадан ошиши кўзда тутилмоқда. Ҳукумат икки асосий музей ҳудудини қуришни режалаштиряпти – шаҳарнинг марказий ўқи ва Чанъань шох кўчаси бўйлаб. Ривожланиш учун асос Хитой 2035 йилгача юқори сифатли ривожланиш дастурини эълон қилди. Асосий вазифалар ичида – иқтисодиёт самарадорлигини ошириш, маҳаллий брендлар мавқеини кўтариш масалалари бор. Давлат томонидан қўллабқувватлаш чора-тадбирлари саноат соҳаси, маҳсулотни ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш самарадорлигини юксалтириш каби масалаларни қамраб олади. Замонавий ва самарали бошқариладиган сифат инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ аниқ мақсадлар белгиланган. Сайёралар изидан Хитой Помир тоғлигида 1,9 метрлик оптик телескоп ўрнатмоқда, у Хитойда катталиги бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Асбоб 2024 йилда ишга туширилади. Янги телескоп денгиз сатҳидан 4 520 метр баландликдаги кузатув станциясида жойлашади. Бу ерда олинган астрономик тасвирларнинг сифати 0,4 бурчак сониясигача етиши мумкин. Оптик кузатувлар учун бу каби аъло шароитлар Хитойда кам учрайди. Йўловчилар мамнун Хэфэй шаҳрида ҳайдовчисиз автобуслар юра бошлади. Йўловчиларга иккита “ҳайдовчисиз” ўриндиқ хизмат кўрсатади ва қатнов йўли узунлиги 15 километрни ташкил этади. Автобусга чиптани мобиль илова орқали харид қилиш мумкин, биринчи саёҳат бепул. Бугунги кунда ўтказилаётган синов даври давомида автобуслар қатнов йўли бўйлаб жойлашган корхона ходимларини эрталаб ва кечқурун тиғиз вақтда ташимоқда. БУГУНГИ ХИТОЙ 31