The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№54)

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by tomato223344, 2023-06-20 01:58:41

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№54)

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№54)

Мундарижа 2023 йил март–апрель ЕТАКЧИГА ЭРГАШИБ… Хитойда беш йиллик даврнинг асосий сиёсий тадбири қандай ўтди ХИТОЙ МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИНИ ИЛГАРИ СУРИШ МАҚСАДИДА БАРЧА ТОМОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА ТАЙЁР – ЦИНЬ ГАН Ташқи ишлар вазири Чин давлати сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида сўзлади ТАРАҚҚИЁТ УЧУН АСОС Ўзбекистон ва ХХР электроэнергетика соҳасида ўнлаб янги лойиҳалар устида ишламоқда ЎЗГАРИШЛАР ДАВРИ Ўзбекистон камбағалликка қарши курашишда Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи ЎНЛАБ ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯ Ўзбекистон ШУАР билан ҳамкорликда ривожланиш учун янги имкониятларни изламоқда РАНГ-БАРАНГ ДУНЁ Икки ой ичида Хитойда бўлиб ўтган ТОП 10 та энг муҳим воқеа 22 3 8 12 16 26 28 ҚУЛАЙ ЗОНА Хитой автобуслари Тошкентдаги жамоат транспортини яхшилашга ҳисса қўшмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР ДИПЛОМАТИЯ ТАЪЛИМ ТУРИЗМ САВДО Cиан шаҳрида Хитой ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди Хитой энергетика институти Самарқанд халқаро технология университети қошида ўз филиалини очади Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўймоқчи Ўзбекистон Хитойга узум, қуритилган жийда ва товуқ панжаларини экспорт қилиш учун рухсат олишни кўзламоқда Учрашув чоғида икки давлат раҳбарларининг “Хитой – Марказий Осиё” форматида бўлиб ўтадиган биринчи саммити дастури, Хитой ва Марказий Осиё ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, умумий аҳамиятга молик бўлган халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Янги факультетга шу йилнинг ўзида “иссиқлик техникаси” йўналиши бўйича 40 нафар талаба қабул қилинади. Бу ерда хитой тили бўйича муттасил таълим бериш ташкил этилиб, битирувчилар “икки томонлама диплом” соҳибига айланишади. Авиакомпания вакиллари жорий йилнинг ёз фаслидаёқ Пекин ва Тошкент, яқин келажакда эса Гуанчжоудан Самарқанд ва Тошкентга рейсларни очиш ниятида. Бу Жанубий Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш имконини беради. Айни пайтда Ўзбекистондан Хитойга 19 турдаги мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат этилган. Мош, гилос, қовун, янги пишган ва қуритилган аччиқ қалампир, ерёнғоқ, анор, ўрикнинг аччиқ данаги, ёнғоқ ва бошқа маҳсулотлар шулар жумласидандир.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 3 ХИТОЙДА БЕШ ЙИЛЛИК ДАВРНИНГ АСОСИЙ СИЁСИЙ ТАДБИРИ ҚАНДАЙ ЎТДИ ЕТАКЧИГА ЭРГАШИБ… Март ойида жаҳон ҳамжамиятининг бутун диққат-эътибори “икки сессия” қандай ўтганига қаратилгани шубҳасиз, булар: Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой қўмитаси ҳамда Халқ вакилларининг бутунхитой йиғилишлари эди. Ушбу тадбирлар натижасида нафақат ХХР раҳбарларининг янги таркиби сайланди, балки мамлакатнинг келгуси йиллардаги ривожланиш йўналиши ҳам белгилаб олинди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, дунёда янги тартиб вужудга келиб, Чин мамлакати асосий куч марказларидан бирига айланиб бораётган бир шароитда Хитойнинг ривожланиш стратегияси бутун дунё, хусусан, юраги Ўзбекистон бўлмиш Марказий Осиё учун ниҳоятда муҳимдир. Си Цзиньпин бир овоздан учинчи муддатга Хитой президенти этиб сайланди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 СТРАТЕГИЯ МУҲИМ ҚАРОРЛАР Ўтказилган икки сессиянинг асосий натижаси Си Цзиньпиннинг бир овоздан ХХР раиси этиб қайта сайланишидан иборат бўлди, у учинчи муддатда давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турибди. Парламентнинг 2 952 нафар аъзоси уни ёқлаб овоз берди. Си Цзиньпин беш йиллик президентлик муддатига учинчи марта сайланган биринчи Хитой раҳбари ҳисобланади. Хитой Халқ сиёсий маслаҳат конференцияси делегатлари қаршисида сўзлаган нутқида Си Вашингтоннинг “Хитойни тутиб туриш, қуршаб олиш ва бостириш”га бўлган уринишларини танқид остига олди. Унинг сўзларига кўра, Хитой курашиш учун жасорат тўплаши керак, боиси мамлакат ички ва халқаро ландшафтда чуқур ва мураккаб ўзгаришларга дуч келмоқда. Хитой ҳукумати бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Хан Чжен Хитой Халқ Республикаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Асли шанхайлик бўлган Хан 2003 йилда шаҳар тарихидаги энг ёш шаҳар ҳокими бўлган ва бир вақтлар Шанхай партия қўмитаси раҳбари бўлган Си Цзиньпин билан бирга ишлаган. 2017 йилда у Сиёсий бюро доимий қўмитасидаги етти ўриндан бирини қўлга киритган бўлса, 2018 йилда ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Чжао Лэцзи Халқ вакилларининг бутунхитой кенгаши (ХВБК) 14-сессиясининг Доимий қўмитаси раиси этиб сайланди. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий интизомни текшириш комиссиясининг собиқ котиби Чжао Лэцзи нафақага чиқаётган Ли Чжаншу ўрнини эгаллади. 2012 йилдаги 18-қурултой якунларига кўра, у ХКП Марказий Қўмитасининг Сиёсий бюросига аъзо бўлди, октябрь сессиясида эса Сиёсий бюронинг Доимий қўмитасидаги ўрнини сақлаб қолди ҳамда Хитой Коммунистик партиясининг учинчи энг нуфузли аъзосига айланди. ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ХВБК 14-сессияси кун тартибидаги асосий масалалардан бири, сўзсиз, Ли Кэцян томонидан тақдим этилган 2022 йилдаги ишларнинг асосий якунлари ҳамда 2023 йилга мўлжалланган мақсадлар тўғрисидаги ҳукумат ҳисоботи бўлди. У ўзининг ҳамкасбларига ўтган йили Хитой ўта оғир шароитларга қарамасдан, тараққиёт борасида муайян натижаларга эришганини маълум қилди. COVID-19 эпидемияси ва ноқулай ташқи омиллар, хусусан, глобал иқтисодиёт одимларининг секинлашуви ҳамда Украинадаги инқирознинг салбий оқибатлари, озиқ-овқат ва энергия ресурсларига талаб ва таклифнинг глобал номутаносиблиги, дунёда юқори инфляция ва протекционизмнинг кучайиши шароитларида ҳам мамлакат иқтисодиёти барқарорлашди. Кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари, ички талабни рағбатлантириш учун инвестицияларни кўпайтириш ва меҳнат бозорини барқарорлаштириш бўйича тадбирларни кучайтириш эвазига Хитой ЯИМ йил ҳисобида 2022 йилда 3 фоизга ўсди ва рекорд даражадаги 121 триллион юанга етди (тахминан 18 триллион доллар). Ушбу кўрсаткич жаҳоннинг барча Халқ вакиллари бутунхитой кенгашининг 14-сессиясида 2,9 мингдан зиёд делегатлар иштирок этди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 5 етакчи давлатларининг ялпи ички маҳсулоти ўсиш кўрсаткичларидан ошиб кетди. БМТ томонидан яқинда эълон қилинган «Жаҳоннинг иқтисодий ҳолати ва 2023 йил истиқболлари» баённомасида жаҳон иқтисодиётининг нохуш манзараси тасвирланган бўлиб, кўплаб, бир-бирининг устига ёғилаётган инқирозлар унга янада кўпроқ зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Башоратларга кўра, ўсиш суръатлари 2022 йилдаги 3 фоиздан бу йил 1,9 фоизгача секинлашади. Шундай ноқулай бир шароитда БМТ 2023 йилда Хитой ЯИМнинг ўсиш суръати 4,8 фоизга етишини тахмин қилмоқда. БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти глобал иқтисодий мониторинг сектори раҳбари Ҳамид Рашиднинг таъкидлашича, Хитой “глобал ўсишни рағбатлантиришда жуда муҳим роль ўйнаши мумкин”. Бундан ташқари, у мамлакат пул-кредит сиёсатида манёвр қилиш учун кенг имкониятга, инфляциянинг паст даражасига ва истеъмолни тиклаш учун кучли турткига эга эканини қайд этди. PwC халқаро фирмалар тармоғи президенти Боб Мориц ҳам Хитойнинг истеъмол базаси, технологик ютуқлари ва етакчи экспортчи мақомини ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти истиқболларига ишонмоқда. Хусусан, кўплаб жаҳон инвесторлари, халқаро институтлар, Morgan Stanley, Goldman Sachs, Barklays, Natixis каби инвестиция банклари ва молия марказлари ҳам ХХР иқтисодиёти ва салоҳиятига ишонч билдирмоқда. Улар Хитойнинг истиқболлари ҳамда кучли барқарорлигига ишонч билдирган ҳолда, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши борасидаги башоратларини ижобий нигоҳ билан қайта кўриб чиқдилар. Германиянинг “Deutsche Bank”идаги Хитойнинг макроиқтисодий стратегияси бўлими раҳбари Лю Линаннинг фикрича, Хитой иқтисодиёти 2023 йилда олти фоизга ўсади ва уч йиллик пандемия оқибатларидан халос бўлганидан кейин 2024 йилда ҳам ўсишда давом этади. Хорижий экспертларнинг бу йили Хитойда ЯИМнинг беш фоиз бўлиши борасидаги башоратлари ҳақиқатга яқин бўлгани маълум бўлди, Хитой бош вазири Ли Кэцян сессиядаги ҳисоботида ана шундай кўрсаткичларни эълон қилган. Савдони кенгайтириш, экспорт секторини қўллаб-қувватлаш ва хорижий сармояларни янада рағбатлантириш Хитой иқтисодий ривожланишининг асосий мақсадига айланмоқда, деди у. Ҳукумат Дэн Сяопин ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини давом эттириш, бозорнинг барча субъектлари учун тенг шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорларнинг ривожланиши ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги саъйҳаракатларини давом эттирмоқчи. ТЕХНОЛОГИК ЮТУҚ Юқори технологиялар соҳасида Хитой давлатнинг йирик сармоялари ҳисобига ўз салоҳиятини салмоқли даражада оширишга муваффақ бўлди, технологияларни ривожлантириб, саноатни модернизация қилди. Ҳозирда мамлакатда “Made in China-2025” юқори технологияли импорт ўрнини босиш дастури амалга оширилмоқда, бу эса мамлакатнинг юқори технологияли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини миллий ишлаб чиқариш ХХР аёлларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишларни давом эттиради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 СТРАТЕГИЯ ҳисобига қоплашни назарда тутади. Хитойликлар санкцияларга ва шиддатли халқаро рақобатга фақат инновациялар ёрдамидагина муваффақият билан қаршилик кўрсатиш мумкин, деб ҳисоблайди. Си Цзиньпин шу муносабат билан мамлакатни тараққий эттириш учун ўзига хос такрорланмас ва инновацион ечимларни топишда янада мустақилроқ бўлишга чақирди. ХВБКнинг ёпиқ йиғилишида Хитой раҳбари ўзига бўлган ишонч илм-фан ва технологиялар борасидаги куч-қувват билан уйғунликда “юқори сифатли тараққиёт” ҳамда Хитойни “буюк замонавий социалистик мамлакат”га айлантириш сари йўлни ташкил этишини қайд этди. Шу билан бирга, Си Цзиньпин мамлакат илмий ва технологик инновацияларга таяниши кераклигини алоҳида таъкидлади ҳамда “ўзига хос такрорланмас ва инновацион тадқиқотлар”ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитой саноати, академик доиралари ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Буларнинг бари ХВБК сессиясида тақдим этилган ҳукумат ислоҳоти режасида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, ресурсларни янада оқилона тақсимлаш мақсадида Фан ва технологиялар вазирлиги таркибини қайта ташкил этиш кўзда тутилган. Бу соҳанинг асосий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради ҳамда Қўшма Штатлар томонидан қўйилаётган чекловлар шароитида илмий ва технологик суверенитетга тезда эришишга ёрдам беради. Идора эндиликда қишлоқ жойларда юқори технологияли саноат зоналарини ташкил этиш ва технологик тараққиётни таъминлаш масалаларига жавобгар бўлмайди. Фаолиятнинг ушбу муҳим йўналиши устидан партия назоратини кучайтириш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича янги Марказий комиссия ҳам тузилади. Бундан ташқари, Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси қошида янги Давлат маълумотлар бошқармасини ташкил этади, у миллий катта маълумотлар


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 7 стратегиясини амалга оширади, рақамли инфратузилмани барпо этишга кўмаклашади, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг турли секторлари томонидан тўпланган қимматли маълумотларнинг хавфсизлигини такомиллаштиради ва назоратни амалга оширади. Ушбу тузилма Хитой ҳукумати жорий йилнинг 27 февралида 2025 йилгача “рақамли Хитой”ни яратиш учун асос сифатида тақдим этган рақамлаштириш режасини амалга оширишни ҳам ўз зиммасига олади, деб тахмин қилиш мумкин. “Икки сессия” якунларига кўра қабул қилинган ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича ишларга ХХР Давлат кенгаши Бош вазири лавозимига сайланган, инновацион технологияларни ривожлантириш борасида катта тажрибага эга ва Си Цзиньпиннинг алоҳида ишончига сазовор Ли Цян бошчилик қилади. Умуман олганда, 2023 йилда ўтказилган икки сессия натижалари шуни кўрсатадики, Хитой қийинчиликларга қарамай, социалистик модернизацияни якунлаш ҳамда мамлакатни бой демократик социалистик давлатга айлантиришдек стратегик мақсадларга эришиш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини давом эттиради.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 ДИПЛОМАТ УСТУНИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЧИН ДАВЛАТИ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗЛАДИ ХИТОЙ МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИНИ ИЛГАРИ СУРИШ МАҚСАДИДА БАРЧА ТОМОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА ТАЙЁР – ЦИНЬ ГАН Апрель ойининг охирида Шанхайда 80 га яқин мамлакатлар ҳукуматлари ва таҳлил марказлари вакилларини жамлаган кенг миқёсли “Ланьтин” форуми бўлиб ўтди. Илк маротаба 2010 йилда ўтказилган ушбу тадбир халқаро ва минтақавий муаммоларни, шунингдек, Хитой ташқи сиёсатини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди. Шу билан бирга, хорижий экспертлар ва расмийларнинг форумга бўлган қизиқишини тушунса бўлади: айнан мана шу ерда Чин мамлакати тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг бошқа мамлакатларга тақдим этадиган имкониятлари муҳокама қилинади. Си Цзиньпин бу йилги форум иштирокчиларига мурожаатида Хитой модернизация бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга ва инсоният тақдири муштарак бўлган жамиятни биргаликда барпо этар экан, энг мақбул ривожланиш моделларини бошқа давлатлар билан ҳамжиҳатликда излашга тайёрлигини таъкидлаган. Тадбирнинг очилишида ХХР Давлат кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Цинь Ган иштирок этиб, мамлакат раиси Си Цзиньпиннинг мурожаатномасини ўқиш билан бирга, Чин юртининг ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берган дастурий маърузасини ҳам ўтказди. Цинь Ган Хитой модернизация модели чуқур тарихий, амалий ва назарий мазмунга эгалиги, ўз моҳиятига кўра мамлакатнинг юз йиллик тараққиёт йўлининг қатъий танлови экани, миллатнинг буюк юксалишини ҳар томонлама тарғиб қилиш учун қўйиладиган талаблиги, инсоният ривожланишидаги илмий қонуниятларнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини таъкидлади. Хитой коммунистик партиянинг қатъий раҳбарлигида модернизациянинг ўзига хос моделини топди ва инсоният тамаддунининг янги шаклини ярата олди. Модернизация бутун инсониятнинг умумий иши бўлиб, у қатъий моделга эга эмас, унга бир сўз билан тўлиқ таъриф ҳам бериб бўлмайди. Ҳар қандай давлат, агар унинг йўли миллий шароитларга мувофиқ келса, халқ тараққиётига ҳамоҳанг бўлса, ўзининг модернизация борасидаги орзусини амалга оширишга ҳақли. Цинь Ган ўз нутқида Хитой дунёдаги энг йирик ривожланаётган давлат сифатида ўз тараққиёти орқали бутун дунёга ижобий қувват ва глобал ривожланиш учун кўплаб имкониятлар тақдим этаётганини қайд этди. У Хитойнинг модернизация йўлидаги ҳаракати


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 9 тинчликка ҳамда адолат кучларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Цинь Ган қайд этганидек, Хитой ҳамиша тинч ва осойишта тараққиёт йўлидан қатъий боради, янги турдаги халқаро муносабатларни яратишга ҳамда инсоният тақдири муштарак бўлган ҳамжамиятни барпо этишга собитқадамлик билан ёрдам беради. Шунингдек, у Чин давлати барча мамлакатларнинг ривожланиш ҳуқуқини, турли мамлакатлар халқи томонидан мустақил равишда танланган модернизация йўлини янада қатъий ҳимоя қилиш, глобаллашувнинг тўғри йўналишини қўллаб-қувватлаш, “девор ва тўсиқлар барпо этиш”, “ҳалқаларни ажратиш ва узиш”га, бир томонлама санкцияларга ва максимал босимга қарши туриш ниятида эканини қўшимча қилди, токи барча мамлакатларнинг иқтисодий глобаллашуви ва модернизацияси ҳамоҳангликда тараққий этсин ва бир-бирини тўлдириб борсин. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг модернизацияси очиқлик тамойили асосида амалга оширилди ва келажакда ҳам очиқликка боғлиқ бўлиб қолиши шубҳасиз. Хитой юқори даражадаги шаффофликни фаол равишда қўллаб-қувватлайди, дунёнинг барча мамлакатлари билан манфаатлар уйғунлашувини чуқурлаштиришни давом эттиради, ривожланиш мақсадида глобал ҳамкорликка ресурслар киритиш Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 ДИПЛОМАТ УСТУНИ ҳажмларини ошириб боради. Бундан ташқари, Хитой тамаддунлараро алмашинув ҳамда тинчлик, тараққиёт, тенглик, адолат, демократия ва эркинлик сингари инсониятнинг умумий қадриятларини янада фаол қўллаб-қувватлайди, яшил, паст даражадаги углеродли иқтисодиётга кенг йўл беради ва қайта ишлашни ривожлантиришнинг иқтисодий тизимини яратиш ва такомиллаштиришни жадаллаштиради, ижтимоийиқтисодий ривожланишнинг экологик тоза ривожланиш йўлини ҳар томонлама рағбатлантиради, иқлим ўзгаришига жавоб қайтариш, денгиз бошқаруви, глобал биологик хилма-хилликни ҳимоя қилиш сингари соҳаларда фаол халқаро ҳамкорликка тайёр. Хитой, шунингдек, БМТ нуфузини ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган халқаро тартибни ҳимоя қилишда янада қатъийроқ бўлади. Цинь Ган Тайвань қадим замонлардан бери Хитой ҳудудининг ажралмас қисми бўлиб келганини, бўғознинг ҳар икки томони бирдек Хитойга тегишли эканлигини таъкидлади. Тарих ва ҳозирги ҳолат шундай. Тайваннинг Хитойга қайтарилиши Иккинчи Хитой ўз ички бозорини хорижий ҳамкорлар учун очишда давом этади Апрель ойи охирида Шанхайда кенг кўламли “Ланьтин” форуми бўлиб ўтди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 11 жаҳон урушидан кейин ўрнатилган халқаро тартиботнинг ажралмас қисмидир. “Хитой ерлари қайтариб олинса, бошқа ҳеч қачон йўқотилмайди. Урушдан кейин халқаро тартиб ўрнатилди ва уни бузишга йўл қўймаслик керак. Ким Хитойнинг суверенитетига қарши ҳаракат қилмоқчи бўлса ҳам, биз ҳеч қачон ортга чекинмаймиз. Тайвань масаласида олов билан ўйнашганлар ўзларига ўт қўяди”, — деди вазир. Цинь Ганнинг таъкидлашича, Хитойнинг модернизация моделига муаллифлик ҳуқуқи Хитойга тегишли, имкониятлар эса — бутун дунёга. Шу боис, Чин мамлакати турли ўзига хос хусусиятларга эга бўлган модернизация ишларини илгари суриш ҳамда бутун дунё учун янада гўзал келажак яратиш мақсадида барча томонлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр. кўп сонли аҳолини қамраб олувчи модернизация жараёни жаҳон иқтисодиёти тикланишига янада кучли туртки бериши шубҳасиз бутун халқнинг умумий фаровонлигини таъминловчи модернизация барча мамлакатларнинг умумий ривожланиши учун янада кенгроқ йўл очиб беради ва барча мамлакатларнинг модернизацияни амалга оширишга бўлган ишончини уйғотади моддий ва маънавий маданиятнинг уйғунликдаги тараққиёти билан кечадиган модернизация жараёни инсоният жамияти ривожланиши учун янада ажойиб истиқболларни яратади инсон ва табиатнинг уйғунлиги билан кечадиган модернизация жараёни тоза ва чиройли дунёни барпо этиш имкониятларини тақдим этади тинч ривожланиб борадиган модернизация жараёни дунёга янада аниқлик ва барқарорлик келтиради ҲОЗИРГИ ДАВРДА ХИТОЙ МОДЕРНИЗАЦИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Хитой тамаддунлараро алмашинув ва инсониятнинг умумий қадриятларини фаол равишда илгари суриш ниятида


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 ТРEНДЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ХХР ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ЎНЛАБ ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР УСТИДА ИШЛАМОҚДА ТАРАҚҚИЁТ УЧУН АСОС Ўзбекистон ўтган қиш фаслида электроэнергетика соҳасида жиддий муаммоларга дуч келди. Аномал совуқлар мамлакатда нафақат ишлаб чиқариш қувватлари танқислигини, балки электр тармоқлари, шунингдек, трансформатор подстанцияларини кенг кўламли модернизация қилишга зарурат борлигини кўрсатиб берди. Хатолар устида иш олиб борилгач, ҳукумат вазиятни ўзгартириш бўйича махсус чора-тадбирлар режасини тасдиқлади. Йўналишлардан бири – замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш, шунингдек, муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқишни ривожлантириш. Қуёш ва шамол станцияларини барпо этиш, шунингдек, электр тармоқлари ва трансформатор ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ноёб ваколатларга эга бўлган Хитой ушбу масалада мамлакатимизнинг асосий ҳамкорига айланиши мумкинлиги намоён бўлди. “ДАЙДИ” ШАМОЛНИ ТУТИБ... Сўнгги йилларда Ўзбекистонда шамол электр станциялари қурилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. У бугунги кунда қуёш станциялари қурилиши билан бир қаторда глобал энергетика секторида энг тез ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Хитой бу йўналишда сўзсиз етакчи саналади. Чин ўлкаси 2022 йилда муқобил энергия қувватини 141 ГВтга оширди. Бу Европа Иттифоқи ва АҚШни жамлаб ҳисоблагандан ҳам анча кўп, шунингдек, ўтган йилги рекорд даражадаги 295 ГВт лик глобал ўсишнинг деярли ярмига тенгдир. Натижада Хитой электроэнергетика саноатининг умумий ишлаб чиқариш қувватларида муқобил энергия манбаларининг улуши 31,3 фоизга етди. Бундан ташқари, мутахассислар шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр қуввати нархининг пасайиш тамойилини қайд этишмоқда. Шу тариқа, 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда бундай электр энергиянинг ўртача нархи 56 фоизга – 1 кВт/соат учун 8,9 центдан 3,9 центгача пасайди. Айнан шу боис Хитой бугунги кунда қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда туради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 13 Ўзбекистон ҳукумати шамол ишлаб чиқарувчи янги қувватларни барпо этишга катта эътибор қаратмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда шамол станцияларини қуриш учун белгиланган ҳудудларда шамол салоҳияти кўрсаткичлари дунёдаги мавжуд шамол станциялари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқорироқ. Бошқачароқ айтганда, қувватлардан фойдаланиш коэффициентлари солиштирилганда мамлакатимиз кўрсаткичлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 1,5 баробар юқори эканлиги аниқланди. Масалан, йилига жами 8 760 соатдан Ўзбекистондаги шамол электр станциялари 3 900 соатга яқин даврда тўлиқ қувватда ишлай олади. Хитойлик ҳамкорлар ушбу салоҳиятни самарали амалга оширишда кўмак кўрсатади. Март ойи охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Хитойнинг China Huadian Overseas Investments, China National Electric Engineering Company (CNEEC) ва SANY Renewable Energy компаниялари билан Жиззах вилоятида 1 000 МВт.гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича меморандум имзолади. Ҳужжатга кўра, лойиҳада China Huadian Overseas Investments компанияси инвестор сифатида, 2026 ЙИЛ ОХИРИГАЧА ЎЗБЕКИСТОНДА 25 ТА ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: 9 ТА ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ, ШУНИНГДЕК, 7 ТА ШАМОЛ ГЕНЕРАТОРИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ Хитойнинг “State grid – CET” компанияси Ўзбекистонда бир қанча йирик лойиҳаларни амалга оширишни кўзламоқда Ўзбекистоннинг шамол салоҳияти кўрсаткичлари жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 1,5 баробар юқори Хитой компаниялари Ўзбекистонда қурилаётган шамол электр станциялари учун ускуналарнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 ТРEНДЛАР CNEEC компанияси бош пудратчи тариқасида, SANY Renewable Energy компанияси эса шамол турбиналари етказиб берувчиси сифатида иштирок этади. Ушбу лойиҳанинг қиймати бир миллиард долларга баҳоланмоқда. CNEEC президенти ўринбосари Ли Чжиганнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг яшил энергия соҳасидаги салоҳияти жуда катта, шунинг учун асосий масала ундан тўғри фойдаланишда қолган. “Хитой компаниялари Ўзбекистон энергетика соҳасига сармоя киритаётганининг учта муҳим сабаби бор. Улардан энг муҳими шуки, Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича янги стратегиясига тўла мос келади. Иккинчидан, Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси сингари муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун шароитлар жуда яхши. Учинчидан, Хитой компаниялари, жумладан, бизнинг компания ҳам бу борада бой тажрибага эга ҳамда ҳамкорларимиз билан биргаликда Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантиришга тайёрмиз”, — деди у. Унинг айтишича, CNEEC Жиззахда шамол электр станциясини қуриш билангина чегараланиб қолмайди. Ўзбекистон вилоятларидан бирида қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизимини қуриш масаласи ҳозирданоқ ишлаб чиқилмоқда. “Биз Ўзбекистонга энергия бозорини ўрганиш ва бу йўналишда мамлакат салоҳиятини янада ривожлантириш учун имкон қадар кўпроқ мутахассисларни жалб этиш ниятидамиз. Бунинг учун муқобил энергия манбалари соҳасидаги лойиҳалар бўйича махсус йўл харитаси ишлаб чиқилади. Бу Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, Ўзбекистонда яшил, экологик тоза, барқарор ва ишончли энергетика тизимини шакллантириш учун замин ҳозирлайди”, — деди Ли Чжиган. ҚУЁШ ТАФТИ — ҲАММАГА ЕТАДИ Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон ҳукумати генерация қувватларини ошириш мақсадида умумий қуввати 11 954 МВт бўлган янги ускуналарни ишга тушириш бўйича умумий қиймати 10,1 миллиард долларлик 25 та инвестиция шартномасини имзолади. Натижада 2026 йил охирига қадар республикада 25 та электр станцияси: 9 та иссиқлик ва қуёш, 7 та шамол электр станцияси фойдаланишга топширилади. Бу Ўзбекистон энергетика тизимининг ҳозирги қувватининг 60 фоизини ташкил этади. Бу жараёнда қуёш энергияси муҳим роль ўйнайди. Ушбу масалада ҳам Чин давлати халқаро бозорда етакчи ролларни эгаллаб келмоқда. Шу боис Ўзбекистон Хитой компаниялари билан ушбу йўналишда бирваракайига иккита йирик шартномани имзолади. Хусусан, 15 февраль куни Энергетика вазирлиги Ceec Energy China компанияси билан Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Хитой томони ушбу лойиҳаларга икки миллиард доллар қийматидаги сармоя киритишни режалаштирмоқда. Биринчи қувватлар жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши, тўлиқ ишга эса объектлар 2024 йилдан бошлаб туширилиши кутилмоқда. Бунинг натижасида йилига 5,2 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 1,4 миллиард кубометр табиий газ тежалади. Ундан ташқари, 20 февраль куни Ўзбекистон Хитойнинг Huaneng renewables Corporation ва Poly Technologies компаниялари консорциуми билан Жиззах ва ХИТОЙ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА САНОАТИНИНГ УМУМИЙ ГЕНЕРАЦИЯ ҚУВВАТИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ УЛУШИ 31,3 ФОИЗГА ЕТДИ Ўзбекистон 2030 йилга бориб шамол энергетикаси қувватини 5 000 МВтгача оширишни режалаштирмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 15 Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу ҳужжат доирасида консорциум икки миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритади. Станциялар жорий йил охиригача дастлабки босқичда иш бошлайди, тўлиқ қувватга эса келгуси йилда кириши мўлжалланган. Бу йилига қўшимча равишда беш миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва натижада 1,3 миллиард куб метр табиий газ тежаб қолиш имконини беради. Ўзбекистонда яшил лойиҳаларнинг технологик асослари, қуёш станциялари учун ускуналарни маҳаллийлаштириш имкониятларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Чин мамлакатининг IT гиганти – Huawei билан музокаралар олиб борилмоқда. Унинг бўлинмаси – “Huawei Digital Power”нинг диққатмарказида рақамли энергетикани ривожлантириш масаласи ҳам туради. 2021 йилда компаниянинг ечимлари асосида мижозлар томонидан 482,9 миллиард кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқилди ва бу билан CО2 нинг ҳавога чиқарилиш ҳажмини 230 миллион тоннага қисқартиришга муваффақ бўлинди, бу 320 миллион дарахт экиш билан тенг дегани. 2022 йилнинг сентябрь ойида Huawei ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашув ҳам бўлиб ўтган. Ҳозирда томонлар Хитой компанияси ечимлари асосида Ўзбекистонда рақамли ва энергетика технологияларини интеграциялаш, шунингдек, кичик қуёш станциялари ёрдамида фуқаролик энергетикасини ривожлантириш ва йирик корхоналарни электрлаштириш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида қуёш батареялари қурилмалари учун инверторлар ва электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, бу йўналишда ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекистон раҳбарияти аҳолини тоза ва ҳамёнбоп энергия билан таъминлаш, углеродни нейтраллаштиришга эришиш мақсадида муқобил энергия соҳасида лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали энергетика тизимининг қувватини кўпайтириш ва ҳажмини тезкорлик билан ошириш режаларини белгилаб берди. Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини ишга тушириш бўйича бир қанча йирик лойиҳалар аллақачон амалга оширилмоқда ва улар мана иккинчи йилдирки, яхши натижаларни кўрсатмоқда. Ўз навбатида, биз қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда, мамлакат энергетика тизимини янада мустаҳкамлаш ва яшил стратегияни амалга оширишга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз”, — таъкидлади Huawei Digital Power компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вицепрезиденти Яо Цзин. Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чэнь Цзякаянинг сўзларига кўра, компания тижорат ва саноат секторларидаги йирик саноат электр станциялари, шунингдек, Ўзбекистондаги маиший қуёш электр станциялари учун фотовольтаника технологияси ҳамда энергияни сақлаш лойиҳаларини жорий қилиш ва уларда иштирок этиш бўйича тажрибага эга. “Бугунги кунда мамлакатимиз раҳбариятининг муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳажмини ошириш бўйича қатъий йўналишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонни яшил энергетикага тезкорлик билан ўтказиш борасида Huawei тажрибасидан фойдаланиш учун яхши имкониятга эгамиз”, – деди компаниянинг Тошкентдаги офиси раҳбари. ХИТОЙНИНГ CEEC ENERGY CHINA КОМПАНИЯСИ ҚАШҚАДАРЁ, БУХОРО ВА САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИДА УМУМИЙ ҚУВВАТИ 2 000 МВТ БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРНИ БАРПО ЭТАДИ Чин давлати 2022 йилда муқобил энергия қувватини 141 ГВтга оширди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 16 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР ЎЗБЕКИСТОН КАМБАҒАЛЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ ЎЗГАРИШЛАР ДАВРИ Бутун дунёда Чин мамлакати ҳақида гап кетганда, “Хитой иқтисодий мўъжизаси” атамаси тез-тез ишлатилади. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, камбағалликка қарши курашишсиз ХХР бундай жадал ривожланишга эриша олмаган бўлар эди. Хитой ҳукумати ҳар қандай дастур ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳар доим оддий инсон манфаатларини асосий ўринга қўйган: юқори сифатли билимга эга бўлиш, ишлаш имконияти, шунингдек, малакали тиббий ёрдам олишни таъминлаш муҳим масалалар ҳисобланган. Шу тариқа, мамлакатда ҳар қандай барқарор ривожланаётган давлатнинг асоси бўлган ўрта синф шакллана борди. Ушбу ғоялар бугунги кунда камбағалликдан халос бўлиш билан бирга ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига кўтарилиб, Евроосиёдаги асосий давлатлардан бирига айланишга интилаётган Ўзбекистон ҳукуматининг режалари билан ҳамоҳангдир. ИЛДАМ ОДИМЛАР Хитой халқи ўзининг бутун бошли бой тарихи давомида камбағалликни илдизи билан йўқ қилишга ва халқнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга интилиб келган. Айнан шунинг учун ҳам Коммунистик партия ўзининг тамал тоши қўйилган кундан бошлаб Хитой халқи учун бахт йўлини излаб топиш, миллатни қайта тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. ХКПнинг 18-қурултойидан сўнг марказий ҳукумат социализм камбағалликни эътироф этмаслигини ва камбағалликка қарши мақсадли дастур доирасида “бирорта ҳам камбағал ҳудуд ёки камбағал одамни қолдирмаслик” тамойилига амал қилган ҳолда курушиш зарурлигини эълон қилди. Натижада ҳар йили 10 миллиондан ортиқ киши камбағалликдан қутила бошлади, бу рақам кичик мамлакат аҳолисига тенг. Инсон омилини биринчи ўринга қўйиш Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг хитойча хусусиятларга эга бўлган социализм борасидаги қарашларининг муҳим жиҳатларидандир. Биргина охирги саккиз йил ичида Хитой мутлақ камбағалликка қарши курашиш учун 1,6 триллион юан (тахминан 246 миллиард доллар) сарфлади. Натижада энг қашшоқ қишлоқ жойларида яшовчи охирги Хитой раиси Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, “умумий фаровонлик хитойча хусусиятларга эга бўлган социализмнинг асосий тамойилидир”


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 17 99 миллион киши камбағалликдан халос бўлди. Юз мингдан ортиқ қишлоқлар камбағал деб ҳисобланган ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди. Коммунистик партиянинг илғор ва аниқ ўлчамларга асосланган сиёсати ана шундай муваффақиятли натижаларга эришишга ёрдам берди. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати, одатда, муваффақиятли ва бой бўлган шарқий ҳудудлар ҳамда камроқ тараққий топган ғарбий ҳудудлар кадрлари ўртасида тажриба алмашиш учун ноёб тизимни ишлаб чиқди. Масалан, биргина сўнгги беш йил ичида жануби-ғарбий Юньнань провинциясига далаларга ишлов беришнинг илғор усулларидан тортиб, бошқарув тизимидаги янги компьютер технологияларигача бўлган соҳаларда бой тажриба ва билимга эга бўлган шанхайлик уч мингдан зиёд кадрлар етиб келди. Худди шунча ходимлар билим олиш ва малака ошириш мақсадида Юньнандан Шанхайга жўнаб кетди. 2021 йилда раис Си Цзиньпин мамлакатда ўртача фаровон жамият қуриш ва ўта камбағалликка барҳам бериш борасидаги мақсадга эришилганини эълон қилди. ЎЗБЕКОНА ЙЎНАЛИШ Ҳар қандай давлатда аҳолининг кам таъминланган қатламлари мавжуд, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Аммо мамлакатимизда узоқ йиллар давомида камбағаллик ёпиқ мавзу бўлиб келган. Вазият 2020 йилнинг январь ойидан кейин, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу муаммо борлигини очиқ эътироф этганидан сўнг ўзгара бошлади. Мутахассисларнинг баҳолашича, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 15 фоизи ёки 4–5 миллион киши камбағалликни бошдан кечирмоқда. Бу одамларнинг кунлик даромади 10–13 минг сўмдан ошмайди дегани. Бундай оилада машина ҳам, чорва моллари ҳам бўлиши мумкин, бироқ бир киши касал бўлиб қолса, оила даромадининг камида 70 фоизи даволанишга сарфланади. Мамлакат ҳукумати иш ҳақи ёки нафақаларни ошириш, шунингдек, кредитларни оммавий тарқатиш орқали камбағалликни камайтиришга эришиб бўлмаслигини яхши тушунади. Аввало, аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш, молиявий саводхонлигини ошириш, аҳолини 2021 ЙИЛДА СИ ЦЗИНЬПИН МАМЛАКАТДА ЎРТАЧА ФАРОВОН ЖАМИЯТ ҚУРИШ ВА ЎТА КАМБАҒАЛЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ МАҚСАДИГА ЭРИШИЛГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ Ўқишни давом эттира олмаган ёки мактабни тамомлаганидан кейин ишга жойлаша олмаган кам таъминланган оилалардан бўлган 8 миллиондан ортиқ талаба касб-ҳунарга бепул ўргатилди Хитой камбағалликка қарши курашишда ХКП раҳбариятининг ҳаракати билан муваффақият қозонди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 18 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР тадбиркорлик билан шуғулланишга ундаш, инфратузилмани, таълим ва даволаш сифатини яхшилаш, манзилли имтиёзлар тизимини жорий этиш зарур. Бу мақсадларга эришиш учун ушбу йўлни босиб ўтган Хитой тажрибаси танлаб олинди. Мамлакатимизга камбағалликка қарши курашишда ёрдам қўлини чўзиш учун келган хитойлик экспертлар гуруҳи раҳбари, Фудань университети профессори Ван Сяолиннинг фикрича, Ўзбекистонда ҳозирда бу йўналишда илдам қадам ташлаш учун ноёб шароит ва барча зарур имкониятлар мавжуд. “Менимча, Ўзбекистон камбағалликни камайтириш йўлини тўғри танлади. Агар мамлакат муваффақиятга эришмоқчи бўлса, албатта, давлат даражасида ислоҳотлар ўтказиши, зарур ресурслар ва кадрларни шу соҳага йўналтириши керак бўлади. Бу якуний натижага эришиш учун жуда муҳимдир. Мана шу жараёнлар ҳозир Ўзбекистонда содир бўлмоқда. Мамлакатнинг пандемиядан кейинги ривожланиши бунга ёрқин мисол бўла олади. Коронавирусдан дунёнинг ҳар бир давлати азият чекди. Ушбу даврдан кейин нормал ривожланишга қайтиш ва янги иш ўринларини яратиш осон эмас эди. Бироқ Ўзбекистон бунинг уддасидан чиқди, дунёдаги кам сонли давлатлар орасида ижобий динамикани кўрсата олди”, — деди эксперт. Шунингдек, у Хитой билан кенг кўламли, жумладан, камбағалликка қарши курашиш юзасидан ҳамкорлик Ўзбекистон учун жуда фойдали бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди. 2020 йилда Хитой ривожланган давлатлар орасида мутлақ камбағалликка барҳам берган дастлабки давлатга айланди. Бу йўлда мамлакат кўплаб тўсиқларга дуч келди, уларни енгиб ўтди, янги механизм ва стратегияларни ишлаб чиқди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон учун фойдали бўлади, у камбағалликка барҳам бериш мақсадига Хитой тажрибаси ёрдамида, кераксиз хатоларга йўл қўймаган ҳолда тезроқ эриша олади. “Биз Фарғона, Хоразм вилоятларида бўлдик, у ерларда аҳолининг кам таъминланган 9,6 млн дан зиёд қишлоқ аҳолиси сув, электр, газ ва интернетга эга 2,66 млн дан ортиқ янги уйларга кўчиб ўтди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 19 қатламлари билан олиб борилаётган ишлар билан танишдик. Ўзбекистон танлаган йўл нафақат камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш, балки инсон капиталини ривожлантиришга ҳам қаратилган. Бу жуда тўғри танлов, чунки муҳтож болалар ва аёллар сонини камайтиришга шу йўл билангина эришиш мумкинлиги ойдек равшан. Барча ҳудудларда ташкил этилган мономарказлар бунга яққол мисол бўла олади. Уларда аҳоли талабгир касб-ҳунарларга ўқитилади. Уларда таълим олган ўғил-қизлар ишга жойлашади. Бандлик – камбағалликка қарши курашишда муваффақият калити”, - дея таъкидлади у. Экспертнинг фикрича, ўтган йили Ўзбекистон камбағалликни уч фоизга қисқартиришга муваффақ бўлди ва бу пандемиядан кейинги йил бўлганини ҳисобга олганда, жуда яхши кўрсаткичдир. Шунингдек, Ўзбекистон бу йил бир миллион кишини камбағалликдан халос қилиш ниятида. Аҳоли билан ишлаш яхши йўлга қўйилса, бу натижага бемалол эришса бўлади. “Биз кўрдикки, бугунги кунда мамлакатда пул камбағалларга шунчаки бериб юборилмайди, балки маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун ажратилмоқда. Масалан, тикув машиналари сотиб олиш ёки кичик новвойхона очиш учун субсидиялар бериляпти. Шу тариқа одамлар давлатга қарам бўлмасдан, ўзлари пул топишни ўрганмоқда”, — деди у. СИНОВ МАЙДОНИ Экспертларнинг қайд этишича, бугун Ўзбекистон ХХРда жорий этилган ва ислоҳотлар жараёнида ўзини оқлаган тажрибалардан фойдаланишга интиляпти. Чин давлатида баъзи янги иқтисодий ечимлар таклиф қилинганда, улар, аввал муайян ҳудудда синовдан ўтказилар эди. Агар натижа бўлса, бутун мамлакат бўйлаб қўлланила бошлаган. Ўтган асрнинг 80-йилларидан ҳозирги кунгача иқтисодий режалаштиришга бундай ёндашув Хитой ислоҳотлари муваффақиятининг калити бўлиб келган. Ўзбекистон учун Сирдарё вилояти ана шундай тажриба майдонига айланади, Хитой уни ривожлантиришда стратегик ҳамкорга айланади. Яқин келажакда Тошкент ва Пекин нафақат СЎНГГИ САККИЗ ЙИЛ ИЧИДА ХИТОЙ МУТЛАҚ КАМБАҒАЛЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ УЧУН 1,6 ТРИЛЛИОН ЮАНЬ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРДИ Камбағалликка қарши курашиш йилларида ўн миллионлаб хитойликлар ўз бизнесини очишга муваффақ бўлди Саккиз йил ичида камбағаллик туфайли мактабни ташлаб кетган 200 мингга яқин талаба ўқишга қайтди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 20 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ҳам аввал бўлмаган ноёб қўшма лойиҳани амалга оширишга киришади. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бу ҳудудни инновациялар марказига айлантириш учун қайси давлат тажрибасидан фойдаланиш мумкинлиги борасида ҳукумат узоқ вақт бош қотирган. Пировардида бунинг учун Хитой танланган. “Тан олиш керак, охирги йилларда Хитой саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Хитойнинг илм, инновация, муҳандислик, электротехника, робототехника ва IT йўналишларида тажрибаси катта. Энг асосийси, Хитой бизга транспорт-логистика жиҳатидан энг яқин йирик бозорлардан бири”, — деди президент. Унинг таъкидлашича, хитойлик инвесторларнинг ҳам вилоятга қизиқиши катта. Охирги олти йилда хитойлик инвесторлар билан бирга Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманларида 60 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иш бошлаган. Вилоятга 2022 йилнинг ўзида 250 миллион доллардан зиёд Хитой инвестициялари жалб қилинган. Бу вилоят инвестициясининг деярли 90 фоизи дегани. “Шу боис, Сирдарёда барча соҳаларни ривожлантиришда Хитой тажрибасига таянишимиз лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев. Яқин йилларда вилоятда 500 миллион долларлик инвестициялар эвазига Ўзбекистон–Хитой биотехнология кластери ташкил этилади. Унинг доирасида Гулистон шаҳрида Хитойнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда халқаро таълим ва тадқиқот университети, инновацион тиббиёт клиникаси, онкологик касалликларни даволаш бўйича ҳужайра терапияси маркази ҳамда Марказий Осиё геном марказини очиш режалаштирилган. Шунингдек, кластерда замонавий ташхислаш асбоблари, инновацион вакциналар, пробиотиклар ва онкологик касалликлар препаратлари ҳам ишлаб чиқарилади, бу ерда ўқув корпуслари, замонавий талабалар шаҳарчаси, лабораториялар, 10 минг ўқувчига мўлжалланган муҳандислик мактаби барпо этиш режалаштирилган. Яна бир муҳим жиҳат: вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиб, уларнинг ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил этилади. Технопаркларда электротехника, биофармацевтика, кимё, озиқовқат ва ипакчилик саноати ҳамда қурилиш материаллари соҳасида инновацион лойиҳалар амалга оширилади. Технопаркларга эркин иқтисодий зона мақоми берилади, бу ерда “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалаштирилган тизими жорий этилади. Саноат бинолари намунавий лойиҳалар асосида қад ростлайди ва тайёр шаклда тадбиркорларга саноат 1,1 миллиондан зиёд камбағаллар экологик ўрмон қўриқчилари сифатида иш билан таъминланди ва бу уларга ўз оилаларини боқиш имконини тақдим этди Хитой, ҳатто энг чекка ҳудудлардаги болалар ҳам таълим олиш имкониятига эга бўлиши учун, давлат мактаблари тармоғини фаол ривожлантирмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 21 ипотекаси доирасида топширилади. Жорий йилда технопарклар инфратузилмаси учун 200 миллиард сўм йўналтирилади. Бундан ташқари, Сирдарёда турли лойиҳаларни молиялаштириш учун бир миллиард долларлик сармояга эга Ўзбекистон–Хитой инвестиция фонди ташкил этилади. Ипак йўли жамғармаси ва Хитойнинг бошқа молия институтлари унинг таъсисчилари қаторидан жой олади. Ҳамкорликнинг яна бир қизиқарли йўналишларидан бири – энг илғор қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этишдан иборат. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига илмфан ва инновацияларни жорий этиш бўйича Хитойдан иккита маслаҳатчи, ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилиш учун эса бир гуруҳ хитойлик мутахассислар жалб қилинади. Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандалар учун экомажмуалар яратиш, маккажўхори, жўхори, беда, интенсив анор ва қовуннинг озуқа моддаларига бой, шўрлик ва қурғоқчиликка чидамли навларини экиш режалаштирилган. Балиқчиликни ривожлантириш, сабзавот ва меваларни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш тизимини ташкил этиш кўзда тутилган. Президент қишлоқ хўжалиги экинларининг қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ва чорвачилик бўйича Хитойнинг етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилишини маълум қилди. Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи ихтисослашган марказлари мамлакатимизда ўз филиалларини очади, улар қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш, ерларни ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришга кўмаклашади. Президентнинг сўзларига кўра, Сирдарё Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғловчи йирик логистика марказига айланади. Шу мақсадда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда мультимодал логистика маркази ҳамда республиканинг шарқий ва марказий қисмлари ҳамда хорижий йўналишларни боғловчи янги транспорт йўналишлари барпо этилади. ЯҚИН ЙИЛЛАРДА СИРДАРЁДА 500 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК САРМОЯГА ЭГА ЎЗБЕКИСТОН–ХИТОЙ БИОТЕХНОЛОГИЯ КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 2016 йилдан буён 19,3 млн ёрдамга муҳтож фуқаро нафақалар, кўмак ва ижтимоий тўловлар тизимига киритилган ХХРда муҳтож одамларга манзилли ёрдам кўрсатишда “аниқлик” энг асосий мезон ҳисобланади. У ресурслардан ўз вақтида ва ўз ўрнида фойдаланиш кераклигини англатади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 22 ТРАНСПОРТ ХИТОЙ АВТОБУСЛАРИ ТОШКЕНТДАГИ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИ ЯХШИЛАШГА ҲИССА ҚЎШМОҚДА ҚУЛАЙ ЗОНА Март ойида пойтахтимизнинг жамоат транспорти парки мисли кўрилмаган миқдорда янги техника билан тўлдирилди. Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан Тошкентга 400 та замонавий автобус ва электробуслар, жумладан, халқ орасида “гормошка” номини олган, қарийб 25 йилдан ортиқ вақтдан бери пойтахтимиз кўчаларида кўринмай қолган чўзинчоқ махсус автобуслар олиб келинди. Бу ҳозирча бошланиши. 2023 йил охирига келиб, шаҳримиз йўлларида янги автомобиллар сони минг донага етади. Бу саъй-ҳаракатлар жамоат транспортини тезкор ва арзон қилиш билан бирга, уларни қулай ва тежамли қилиш мақсадини кўзлайди. ДОЛЗАРБ МАВЗУ Тошкентда жамоат транспорти ўнлаб йиллар давомида шаҳарнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб келган. Қачон қараманг, йўналишларда автобуслар етишмас, улар орасидаги интерваллар умуман мантиққа тўғри келмас, тиғиз вақтларда одамлар иш ёки уйига етиб бора олмас эди. Натижада йўловчилар автобусларнинг нақ томигача чиқиб олишга тайёр бўлишар, транспорт ичи тиқилинч, йўловчилар худди консерва банкадаги балиқлардек зич жойлашиб кетишар эди. Шу сабабдан пойтахт автобусларига ҳатто “резинкадек чўзилувчан” деб таъриф бера бошлашган. Замонлар ўтди, аҳоли сони ошиб борди, аммо муаммони ҳал қилиш масаласи очиқлигича қолаверар эди. Кўп сонли йўловчиларни ташиш учун мослаштирилмаган автобусларнинг кичик туркумларини вақти-вақти билан олиб келиш вазиятга жиддий таъсир кўрсата олмади. Шундай кетаверса – шаҳар транспорт муаммоси гирдобида қолиши турган гап эди. Вазиятни ўзгартириш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – King Long ҳамда Yutong Bus компанияларидан мингта автобус сотиб олишни назарда тутган эди. Айнан мана шу компанияларнинг танлаб олиниши бежиз эмас. Бугунги кунда улар автобуслар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчилари ҳисобланади. Yutong компаниясига 1963 йилда асос солинган бўлиб, унинг қароргоҳи Чжэнчжоу шаҳрида жойлашган. Хитойда бу компания барча тоифадаги автобуслар бозорининг 35 фоизини эгаллайди. Ушбу маркага оид йўловчилар учун мўлжалланган техникаларнинг йиллик савдо ҳажми ўртача 41 минг бирликдан ошади, шундан қарийб 16,5 мингтаси муқобил энергия манбалари асосида (табиий газ, электр энергияси) қувватланади. Бундан ташқари, Yutong Франция, Германия, Испанияда сотиладиган ягона Хитой автобусларини “Тошшаҳартрансхизмат” корхонасига топшириш маросимида


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРАНСПОРТ 23 Хитой брендидир, чунки у Европа сертификатига эга. Нафсиламбрини айтганда, бу Европа бозорига ҳеч қандай тўсиқларсиз кира оладиган Хитойнинг ягона автобусидир. Ўз навбатида, King Long компаниясининг йиғиш заводи Хитойнинг жануби-шарқидаги Сямэнь шаҳрида жойлашган. Завод енгил автомобилларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган. Бу ерда 200 дан ортиқ моделдаги техника ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг узунлиги мақсадга қараб 4,5 метрдан 18 метргача ўзгариб туради. Дунёнинг ўнлаб мамлакатларида йўловчиларга хизмат кўрсатадиган 18 метрли “гармошка”лар айниқса машҳур. Yutong сиқилган газда ишловчи 500 та ўн икки метрли автобус ва 300 та электробус ҳамда 150 та зарядлаш станцияларини, King Long эса сиқилган газда ишлайдиган узунлиги 18 метрлик (гармошка) бўлган 200 та бўғимли шаҳар автобусларини Тошкент автопаркларига етказиб беради. Экспертларнинг баҳолашича, бундай “гармошка” автобусларининг пайдо бўлиши жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар билан уйғунликда жамоат транспорти ҳаракат тезлигини 25 фоизга оширади. Бу эса йўловчиларни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларга ижобий таъсир кўрсатиши ва тирбандликни камайтиришга ёрдам бериши шубҳасиз. Улар пойтахтда янги транспорт тури – BRT (Bus Rapid Transit, тезюрар автобус транспорти)нинг асосига айланади. Харидлар Ўзбекистон Миллий банки (Ўзмиллийбанк), шунингдек, бошқа хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Ўзмиллийбанк ушбу лойиҳани молиялаштириш учун Хитой Давлат тараққиёт банки томонидан 1,8 миллиард юанга тенг миқдорда кредит линияси ажратилиши бўйича келишувга эришди. Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, Хитойнинг замонавий технологиялари фақат пойтахтгагина етиб келмайди. Жорий йилда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари учун газда ишлайдиган яна 1 000 та автобус харид қилинади. YUTONG ТОШКЕНТ АВТОПАРКЛАРИГА 500 ДОНА СИҚИЛГАН ГАЗДА ҲАРАКАТЛАНУВЧИ ЎН ИККИ МЕТРЛИ АВТОБУС ҲАМДА 300 ДОНА ЭЛЕКТРОБУС ЕТКАЗИБ БЕРАДИ Самарқандга жорий йил охиригача Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 100 та электробус келтирилади Электробус кунига бор-йўғи 140 минг сўмлик электр қувватини истеъмол қилади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 24 ТРАНСПОРТ Бундан ташқари, шу йилнинг охиригача Самарқанд шаҳрига Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 100 та электробус келтирилади. Уларнинг узунлиги 10,5 метрни ташкил қилади. Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 95 миллион доллар миқдоридаги кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Маблағлар “Яшил шаҳарлар” дастури доирасида ажратилади. Дастур углерод даражаси кам бўлган ва яшаш учун янада қулай келажакка ўтишга қаратилган чора-тадбирларнинг уйғунлашуви орқали, шаҳарларнинг экологик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ечимларни мослаштиришга ёрдам беради. Яна бир муҳим жиҳат: Ўзбекистон Тошкент ва Бухоро ўртасидаги шаҳарлараро йўналишда хизмат кўрсатиш учун Хитойдан 10 та автобус сотиб олган. Бу эса ҳар куни қўшимча 550 нафар йўловчини ташиш имкони пайдо бўлди дегани. Келгусида янги автобуслар харид қилиб, уларни пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги бошқа йўналишларда ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. “Айнан Хитой автобусларини танлаганимизнинг боиси улар экологик жиҳатдан энг тоза, тежамкор ва ўта замонавий транспорт воситасидир. Тошкент шаҳрида битта Mercedes-Benz автобусига кунига ўртача ҳисобда 130 литр дизель ёқилғиси сарфланади. Маълум бўлишича, биргина автобусга фақат ёқилғи учун кунига 1,3 миллион сўм сарфланади. Электроавтобус эса бир кунда бор-йўғи 140 000 сўмлик электр қувватини, газли автобус 560 000 сўмлик газни истеъмол қилади. Бу жуда катта тежамкорлик”, – таъкидлайди Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев. Янги автобусларнинг етказилиши бекатларда ўртача кутиш вақтини ҳам сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Шу тариқа, агар илгари у 15-20 дақиқани ташкил этган бўлса, энди 7-10 дақиқага қисқартирилди. “Ўзбекистон шароитини инобатга олган ҳолда автобуслар кондиционер ва иқлим назорати тизимлари билан жиҳозланган. Деразаларнинг дизайни ҳам махсус ўзгартирилиши натижасида шамоллатиш учун туйнуклар сони икки баравар кўпайди. Бу табиий ЖОРИЙ ЙИЛДА НУКУС ШАҲРИ ВА ВИЛОЯТ МАРКАЗЛАРИ УЧУН ХИТОЙДАН ГАЗДА ҲАРАКАТЛАНУВЧИ 1 000 ДОНА АВТОБУС ХАРИД ҚИЛИНАДИ Янги автобусларнинг келиши бекатларда ўртача кутиш вақтини сезиларли даражада – 7–10 дақиқагача қисқартириш имконини берди Яқин вақт ичида яна бир ўзгариш киритилиши кўзда тутилган: автобусларда йўлкира ҳақини электрон тўлаш арзонлашади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРАНСПОРТ 25 шамоллатишни яхшилашга ёрдам берди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобусларга 9 та камера ўрнатилган. Шунингдек, ҳар бир эшик кун давомида ҳар бир автобусга қанча йўловчи чиққан ва тушганини кўрсатиб берувчи йўловчи оқими датчиклари билан жиҳозланган. Келажакда бу йўловчилар оқимини кузатиш ва йўналишлар тармоғини созлаш имконини беради”, — дея қўшимча қилди Жўраев. Экспертнинг сўзларига кўра, Хитой компаниялари билан тузилган шартномада эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш бўйича олтита ваколатли марказ ташкил этиш кўзда тутилган. Хитой томони мазкур иншоотларни илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлайди, кадрларни ўқитади. Шунингдек, у барча автобуслар келтирилганидан кейин ҳар куни 1 800 дан зиёд турли автобуслар Тошкент кўчаларига чиқиб, йўловчиларга хизмат кўрсатишини қўшимча қилди. Яқин келажакда яна бир ўзгариш жорий этилиши режалаштирилган: йўл ҳақини электрон тўлаш арзонлашади. Масалан, нақд пулда тўлашда автобусда йўлкира ҳақи икки минг сўм, электрон транспорт ёки банк картаси билан тўлаганда эса 1 400 сўм бўлади. “Жорий йилда 13 та йўналишда автобусларнинг устувор ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлак жорий этиш режалаштирилган. Булар Тошкентдаги энг гавжум йўналишлар бўлади. Бундан ташқари, тирбандликнинг олдини олиш мақсадида светофорнинг ягона бошқарув тизими жорий этилади. Мазкур чора-тадбирлар мажмуи бутун шаҳар бўйлаб жамоат транспортининг барқарор ҳаракатланишини таъминлайди”, — деди Транспорт вазирлиги лойиҳа бошқариш гуруҳи бошлиғи Мурод Обидов. “ГОРМОШКА” АВТОБУСЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ УЧУН АЖРАТИЛГАН ЙЎЛАКЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТЕЗЛИГИНИ 25 ФОИЗГА ОШИРАДИ Ўзбекистон шароитини инобатга олган ҳолда автобуслар кондиционер ва иқлим назорати тизимлари билан жиҳозланган Ўзбекистон Миллий банкининг кредитлари харидни молиялаштириш манбаига айланади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 ҲУДУДЛАР ЎЗБЕКИСТОН ШУАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА РИВОЖЛАНИШ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ИЗЛАМОҚДА ЎНЛАБ ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯ Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги йиллардаги асосий тамойилларидан бири минтақавий ҳамкорликнинг фаол ривожланиши ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон 2023 йилнинг иккинчи ярмида Марказий Осиё давлатлари минтақаси ва Хитой раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди. Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг фикрига кўра, форум мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва риожланишнинг янги имкониятларини белгилаш учун замин яратади. Хитойнинг Марказий Осиёга асосий дарвозаси бўлган Шинжон ва мамлакатимиз ҳудудлари ўртасида ўрнатилган алоқалар ана шундай муваффақиятли ҳамкорликка мисол бўла олади. МУҲИМ УЧРАШУВЛАР Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев март ойи охирида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХХР Коммунистик партияси партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон ҳудудлари ва Шинжон–Уйғур автоном тумани ўртасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Муқобил энергетика соҳасида қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистон ҳудудларида саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини барпо этиш масалаларига эътибор қаратилди. Суҳбат чоғида томонлар ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган, Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даврини бошлаб берган тарихий саммитнинг самарали натижаларини чуқур мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши лойиҳасини жадаллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик алоҳида таъкидлаб ўтилди, Тошкент, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларининг Шинжон – Уйғур автоном тумани билан, хусусан, савдо, логистика, тиббиёт, аграр сектор, туризм ва таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришнинг улкан имкониятлари алоҳида эътироф этилди. Учрашув якунларига кўра Ўзбекистон Президенти ўзаро алоқа ва алмашинувларни фаоллаштириш, ташрифлар ва бизнес форумлар ташкил этиш, шунингдек, устувор лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича алоҳида “Йўл харитаси”ни қабул қилиш бўйича топшириқлар берди. МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШИ Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорликка оид муҳим икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон энергетика ва инвестиция вазирлари, Тошкент ва Жиззах вилоятлари раҳбарлари, икки мамлакатнинг 40 дан зиёд йирик компаниялари вакиллари иштирок этди. Қутлов нутқларида сўзга чиққанлар инвестициявий, саноат ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик нуқтаи назаридан энг истиқболли йўналишларга эътибор қаратдилар. Биргаликдаги узоқ муддатли самарали меҳнат натижалари имзоланган салмоқли ҳужжатлар тўпламида ўз аксини топди.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ҲУДУДЛАР 27 Масалан, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг Huadian Xinjiang Power компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини барпо этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бундан ташқари, имзоланган ҳужжатлар орасида савдо, муқобил энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар ҳамда Тошкент вилояти ва Шинжон–Уйғур автоном тумани ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимлар ҳам бор. Ушбу келишувлар доирасида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шартшароитлар яратиш мақсадида ўзаро алоқаларни фаоллаштиришни кўзлаган. Бундан ташқари, иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг сармоявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ўзаро тақдимотлар ҳам бўлиб ўтди. Тадбир якунида икки томон эришилган юқори даражадаги ишонч ва шериклик асосида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди. ИЛМИЙ ЁНДАШУВ Қўшма илмий тадқиқотлар ва уларни амалиётга фаол татбиқ этиш Ўзбекистон ва ШУАР ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ушбу йўналишда томонлар ўнлаб турли лойиҳаларни амалга оширишни кўзламоқда. Масалан, март ойи охирида Хитой Фанлар академияси Шинжон Экология ва география институтининг бир гуруҳ олимлари Қорақалпоғистонда бўлди. Ушбу ташриф доирасида умумий қиймати 500 минг долларлик “Орол денгизи ҳавзасини экологик тиклашда фотоэлектр қуёш энергиясидан фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш” инновацион лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Лойиҳа доирасида қуёш батареялари остида галофитлар (шўрланган тупроқда ўстириладиган ва кўп миқдорда сув талаб қилмайдиган махсус ўсимликлар – таҳририят изоҳи) етиштириш, бунинг учун махсус технологиялардан фойдаланган ҳолда қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган электр қувватини қўллаш кўзда тутилган. Шу тариқа, чўл ҳудудида ҳосил бўладиган ўсимликлар қум бўронларининг олдини олиш йўлида хизмат қилади. Шунингдек, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари, ирригация йўналишларида Ўзбекистон– Хитой қўшма олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Томонлар бу масалаларни август ойида Урумчида бўлиб ўтадиган халқаро форумда батафсил муҳокама қилишни режалаштирган. Яна бир муҳим йўналиш — тиббиёт соҳасидаги инновациялар. Шу йилнинг март ойи охирида Шинжон автоном тумани халқ ҳукумати бош котиби ўринбосари Ван Лейнинг Тошкентга ташрифи доирасида “Бир камар, бир йўл” янги дори воситалари қўшма лабораторияси ҳамда Шинжон тиббиёт университетининг анъанавий хитой табобати клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳани ривожлантириш учун Тошкент тиббиёт академияси ва юқорида тилга олинган Хитой олийгоҳи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, хитойлик ва ўзбекистонлик олимлар яқин келажакда қиймати 10 миллион доллар бўлган доривор моддалар синтези бўйича қўшма тиббий технологик паркни яратиш бўйича ноёб лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ерда ҳар йили 36 миллион долларлик 13 турдаги дори воситалари ва кимёвий моддалар ишлаб чиқарилади. Бу 120 та иш ўрни яратиш имконини тақдим этади. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва ШУАР Компартияси партия қўмитаси котиби Ма Синжуй Тошкентдаги музокаралар чоғида


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИККИ ОЙ ИЧИДА ХИТОЙДА БЎЛИБ ЎТГАН ТОП 10 ТА ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕА РАНГ-БАРАНГ ДУНЁ Охирги икки ой ичида Чин давлатида кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлди, жумладан, дунёга машҳур Шанхай автосалонлари ва Пекин кинофестивалининг ўтказилиши, ХХР раҳбари томонидан бир вақтнинг ўзида 70 та элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросими, денгиз флоти ташкил топган кунни нишонлаш ва бошқа тадбирлар шулар жумласидандир. Келинг, булар ҳақида батафсил тўхталамиз. 28 БУГУНГИ ХИТОЙ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 29


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Ҳақиқий муваффақият Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиздан ортиққа ошди. Ўтган йил якунларига кўра, Хитой ва минтақадаги беш давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 70,2 миллиард долларга етди ва бу тарихий рекорд ҳисобланади. Шу билан бирга, Хитойнинг Марказий Осиёнинг бешта давлатига киритган тўғридантўғри сармоялари ҳажми қарийб 15 миллиард долларни ташкил этди. Муҳим сўзлар Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Веньбинь Японияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” давлатлари вазирлари йиғилиши якунларига шарҳ берди. У G7 давлатларини ўз муаммолари ҳақида ўйлашга ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилишга чақирди. Олий даражадаги дипломатия Хитой раҳбари Си Цзиньпин 70 нафар хорижий элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. У Хитой барча мамлакатлар билан тенглик ва ўзаро манфаатлар асосида дўстликни чуқурлаштириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. ХХР раҳбари Хитой тинч ривожланиш, очиқлик ва барча томонлар гуллаб-яшнашига хизмат қиладиган стратегия тарафдори эканлигини таъкидлади. Денгиз қалқони 23 апрель куни ХХРда Халқ озодлик армиясининг Ҳарбий денгиз кучлари ташкил топганининг 74 йиллиги нишонланди. Байрам доирасида денгизчилар барчани 28 та ҳарбий кемага, жумладан, ракета эсминецлари ва фрегатларига, сузувчи госпиталларга таклиф қилишди. Бундан ташқари, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида махсус лазерли шоулар ташкил этилди. Замонавий кино Хитойда 13-Пекин халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Бу йил бош мукофот учун 93 та мамлакат ва ҳудудлардан 1 488 та ариза орасидан танлаб олинган 15 та фильм ўзаро беллашди. Ҳакамлар ҳайъатига таниқли хитойлик режиссёр Чжан Имоу бошчилик қилди. Фестиваль меҳмонлари Пекиндаги 27 кинотеатрда турли мавзудаги 160 дан ортиқ фильмларни томоша қилиш имконига эга бўлдилар. 30 БУГУНГИ ХИТОЙ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Китобни ким ўқийди? Йигирманчи Миллий сўровнома натижаларига кўра, Хитойда 2022 йилда ўртача жон бошига қоғоз китобларни ўқиш 4,7 донани, электрон китоблар мутолааси эса 3,33 донани ташкил этди. Хитойдаги катта ёшдагилар ҳар куни ўртача 23,1 дақиқа давомида китоб ўқишади. Рақамли медиадан фойдаланишга келсак, хитойликлар бунга кунига 105 дақиқа вақт сарфлайди. Чой карнавали Хубей провинциясининг Сюаньэнь уездида кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этган чой карнавали бўлиб ўтди. У Хитойнинг энг йирик чой етиштирувчи ҳудудларидан бири бўлиб, ўзининг “Уцзятай гуча” чой бренди билан ном қозонган. Дўстларга ёрдам Хитой тинчликни мустаҳкамлаш ва муҳтож ҳудудларга тиббий ёрдам кўрсатиш борасида жиддий ҳаракат қилмоқда. Тинчликни сақлаш миссиялари ва БМТнинг тинчликпарвар операцияларида қатнашаётган Хитой тинчликпарвар кучлари сони 2,2 мингдан ошди. Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча доимий аъзолари орасида етакчи ҳисобланади. Янги ғилдираклар Хитойда Шанхай автомобиль саноати кўргазмаси ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлади. Унда 1 000 дан зиёд хитойлик ва хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилар иштирок этди. Тадбир Миллий кўргазмалар марказида 360 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда бўлиб ўтди. Тезкор почта 2023 йилнинг биринчи чорагида Хитой почтаси томонидан 34 миллиарддан зиёд посилка жўнатилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоизга кўп. Худди шу даврда курьерлик хизматлари орқали жўнатилган посилкаларнинг умумий ҳажми 26 миллиардан ошиб, 11 фоизга ўсди. БУГУНГИ ХИТОЙ 31


Click to View FlipBook Version