The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№57)

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by tomato223344, 2023-12-07 04:02:52

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№57)

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№57)

Мундарижа сентябрь-октябрь 2023 ДЕНГИЗДАГИ ГИГАНТЛАР ХХР танкер кемалар ҳамда автовозлар қурилиш ҳажмини кўпайтирмоқда ТЎҒРИ ТАНЛАНГАН КУРС Хитойнинг «Бир макон – бир йўл» ташаббуси қайси томон йўл олди? ЭКСПОРТ УЧУН МАДАНИЯТ Тошкентнинг ўз Чайна-тауни бўладими? СИФАТ КАФОЛАТЛАНАДИ Хитой автобуслари пойтахт жамоат транспорти паркини ўзгартирди ТАРИХ ТОМОН ЯҚИНЛАШИБ Хитойда «Бир макон – бир йўл» ташаббусига бағишланган ноёб археологик кўргазма бўлиб ўтмоқда МУНОСИБ МУКОФОТЛАР Хитойда икки ой ичида содир бўлган ТОП 10 та энг муҳим воқеа 12 3 8 16 20 24 28 ВИРТУАЛ ҲАМЁН ВА КЎРИНМАС ЮАНЛАР Хитой қандай қилиб нақд пулдан жадал узоқлашмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР ТРАНСПОРТ АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ ҚУРИЛИШ САНОАТИ БИОТЕХНОЛОГИЯЛАР Хитой Ўзбекистон орқали Афғонистонга ташиш ҳажмини оширмоқда Хитойнинг FAW компанияси Андижон вилоятида юк машиналарини йиғишни йўлга қўйди China Energy компанияси Ўзбекистонда энг катта цемент печига эга бўлган заводни ишга туширди Сирдарёда биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш технопарки пайдо бўлади Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Афғонистон мамлакатларни ўзаро боғловчи мультимодал транспорт йўлагини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Агар 2022 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида ушбу йўлак орқали 22 та контейнер ташилган бўлса, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида уларнинг сони 73 тага етди. Шу билан бирга, юкларни етказиб бериш муддати 20-25 кунга қисқарди. Лойиҳа қиймати 15 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ерда Хитой автоконцернининг бирваракайига бир нечта моделлари йиғилади. Биринчи босқичда кенг кўламли йиғишни йўлга қўйиш кўзланган бўлиб, сўнгра бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш режалаштирилган. Ўзбекистон томонидан ҳамкор – Vodiy Universal Majmua компанияси. Умумий қиймати 3,8 триллион сўмдан ортиқ бўлган янги цемент заводида кунига 7,5 минг тоннагача ёки йилига 3 миллион тоннагача цемент клинкери ишлаб чиқарилади. Тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш корхонасида ёқилғини янада самаралироқ харж қилиш учун энергия тежамкор ускуналарга эга ишлаб чиқариш линияси ўрнатилган. Тяньцзинь университети қошидаги Юқори технологиялар ва инновациялар технологик парки томонидан барпо этиладиган янги объект қизилмиядан ширинлантирувчи воситалар, витаминлар, антиоксидантлар, шунингдек қайта ишланган буғдой, соя, маккажўхори ҳамда бошқа дон ва дуккаклилардан фермент препаратлар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 50 миллион долларни ташкил этади.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 3 ХХР ТАНКЕР КЕМАЛАР ҲАМДА АВТОВОЗЛАР ҚУРИЛИШ ҲАЖМИНИ КЎПАЙТИРМОҚДА ДЕНГИЗДАГИ ГИГАНТЛАР Хитой бугунги кунда кема қуриш саноати бўйича жаҳон рейтингида етакчи саналади. Хитойнинг кемасозлик корхоналари йирик кемалар – танкерлар, автовозлар, балкерлар ва контейнер ташувчи сув транспортларига сўнгги бир неча йил ичида тобора ортиб бораётган талабни қондириш учун кечаю кундуз тинимсиз ишламоқда. Муваффақиятлар ортида бир неча ўн йил ичида саноатни нолдан барпо этишга муваффақ бўлган муҳандис ва конструкторларнинг мисли кўрилмаган меҳнати ётибди, улар соҳанинг эътироф этилган етакчилари бўлмиш Жанубий Корея, Япония, Норвегия ва АҚШдан ўзиб кетиш учун замин яратди. Чин давлати тасаввурни ҳайратга соладиган кемаларни қандай қилиб барпо этишга муваффақ бўлаётгани ҳақида материалимизда батафсил ўқишингиз мумкин. Ҳозирда Чин давлатида 3 мингдан ортиқ кемасозлик корхоналари фаолият кўрсатмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 ТРEНДЛАР МУВАФФАҚИЯТ РАҚАМЛАРДА Ҳозирда Хитой Халқ Республикасида 3 мингдан ортиқ кемасозлик корхоналари мавжуд. Уларда оддий яхталар ҳам, катта контейнер ташувчилар ҳам барпо этилади. 2023 йилнинг июль ойидан сентябрь ойигача Хитой заводларида умумий тоннажи 9,6 миллион тоннадан ортиқ бўлган кемалар қурилган. Шу билан бирга, энди ишга туширилиши керак бўлган кемаларнинг умумий тоннажи 133,9 миллион тоннадан ошади. Жорий йилнинг январьавгуст ойларида соҳанинг умумий тушуми 23,2 %га ўсиб, 373,8 миллиард юанни ташкил этди, фойда эса 12,8 миллиард юандан ошди. Хитойда иккита давлат компанияси ихтисослаштирилган кемасозлик билан шуғулланади: Хитой давлат кемасозлик корпорацияси (China State Shipbuilding Corporation) ҳамда Хитой кемасозлик саноат корпорацияси (China Shipbuilding Industry Corporation). Давлат паст фоизли имтиёзли кредитлар орқали саноатни қўллаб-қувватлаш билан бирга хорижий компанияларга Хитойнинг кемасозлик заводларида қуриладиган кемаларни сотиб олиш учун узоқ муддатли тўлов шартларини ҳам таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, кема қурувчилар ер солиғини тўлашдан озод қилинган, уларга кўплаб субсидиялар тақдим этилади. «Бундай кўрсаткичлар олиб борилаётган улкан ишлар ва соҳага давлат томонидан кўрсатилаётган мисли кўрилмаган кўмак самарасидир. Кемасозлик компаниялари ишлаб чиқаришни модернизация қилмоқда, янги технологияларни жорий этмоқда, бу эса самарадорлик ва рентабелликка ижобий таъсир кўрсатяпти. Айнан шунинг учун контейнер ташувчилар, балкерлар, газ ва нефть танкерлари, ролкерлар, автовозлар ва рефрижераторларнинг энг йирик флотларига эгалик қилувчи халқаро юк ташиш компаниялари Хитой кемасозлик корхоналарининг асосий мижозларидир. Улар орасида Mediterranean Shipping Company, Maersk, CMA CGM Group, China COSCO Shipping, OOCL, Vale, P&O Ferries ва бошқа кўплаб компаниялар бор», — дейди Хитой миллий кемасозлик саноати ассоциацияси раҳбари Ли Яньцин. Хитой кемасозлик саноати таркибига илмий-тадқиқот институтлари ҳам киради. Уларнинг фаолияти кемалар учун янги технологияларни ишлаб чиқиш, жумладан конструкцияларни моделлаштириш, корпуслар учун материаллар ва қурилишнинг инновацион усулларини яратишга қаратилган. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ Автовозлар қуриш Хитой иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Бу Хитой автоконцернлари бугунги кунда истеъмолчиларга бозор тарихидаги энг катта ассортиментдаги муносиб хусусиятларга эга автомобилларни жозибали нархларда таклиф этаётгани билан боғлиқ. Бунинг шарофати билан Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари ЖанубиШарқий ва Марказий Осиё, Австралия, Жанубий Америка, Мексика ва Россия бозорларида аллақачон салмоқли улушга эга бўлишган. Ўтган йили Хитой Германияни ортда қолдириб, дунёдаги иккинчи энг йирик автомобиль экспортчисига айланди. Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Чин давлати сайёрамиздаги етакчи автомобиль етказиб берувчи мақомини олган Японияни ҳам ортда қолдирди. Ушбу ҳолат автовозлар бозорида шов-шувга сабаб бўлди, чунки денгиз бутун дунё бўйлаб товарларни етказиб беришнинг энг тезкор йўли ҳисобланади. Натижада, агар илгари Хитой кемасозлик заводларида йилига атиги тўрттага яқин автовоз ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажми 10 баробар ошди. Шу билан бирга, ҳозирги вақтда Хитой кемасозлик заводларига янги кемаларга буюртмалар СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДА ИШЛАЙДИГАН БИРИНЧИ ДЕНГИЗ АВТОВОЗИНИНГ 2023 ЙИЛ АВГУСТ ОЙИДА ИШГА ТУШИРИЛИШИ ХИТОЙНИНГ ЮТУҚЛАРИ ҚАТОРИДАН ЖОЙ ОЛДИ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 5 сони илдам қадамлар билан икки юзга яқинлашмоқда. Хусусан, яқин йилларда Европада ўз автомобиллари билан фаол савдо қилишни режалаштираётган BYD, ҳозиргача барпо этилган кемалардан олтита энг йирик автомобиль транспорти кемасини қуриш учун тахминан 600 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бунда уларнинг ярмини яқин йилларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Хитойнинг энг йирик кема қурувчиси China State Shipbuilding Corporation автомобиль ташувчиларга қизиқишни прогноз қилиб, ушбу бозорни ўзлаштириш учун стратегик қадамлар ташламоқда. 2021 йилда корпорация бир қатор йирик Ro-Ro паромларини (енгил ва юк автомобилларини ташиш. – Таҳр. изоҳи) қурганидан сўнг, у 7 000 дан 9 200 тагача автомобиль сиғимига эга бўлган автоташувчилар учун 32 та буюртма олган бўлиб, бу жаҳон бозоридаги улушнинг қарийб 25 %ини ташкил қилади. Ўтган йили дунёда Ro-Ro кемалари бўйича ҳаммаси бўлиб 80 та янги буюртма имзоланган бўлиб, уларнинг 47 таси Шанхай денгиз лойиҳалаш-тадқиқот институти ишланмасидир. Шунингдек, мазкур илмий ташкилот 9,4 минг автомобиль сиғимига эга Ro-Ro кемалари учун дунёдаги энг йирик иккиталик ёқилғи қурилмасини ҳамда ушбу турдаги кемалар учун Хитойда биринчи аммиак ёқилғиси асосида ишлайдиган қурилмани ишлаб чиқди. Суюлтирилган табиий газда ишлайдиган биринчи денгиз автовозининг 2023 йил август ойида ишга туширилиши ҳам Хитойнинг ютуқлари қаторидан жой олди. Икки ёқилғида ишлайдиган двигателлар билан жиҳозланган кема 7,6 мингта енгил ва юк машиналарини сиғдира олади. У Шанхай логистика оператори – SAIC учун барпо этилмоқда. Денгиз автомобиль ташувчиси енгил, юк машиналари ва бошқа ғилдиракли электр моторли транспорт воситаларини ташишга қодир. Айни вақтда 7,8 минг автомобиль сиғимига эга бўлган иккинчи худди шундай кемани қуриш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, Шанхайдаги Jiangnan кемасозлик заводи Норвегиянинг United European Car Carriers ташувчиси томонидан буюртма қилинган енгил ва юк машиналарини ташиш учун учта ихтисослашган кемани барпо этди. Уларнинг узунлиги 169 метр, ТАҲЛИЛЧИЛАРНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИГА КЎРА, ХИТОЙГА ЯҚИН ЙИЛЛАРДА ГАЗ ТАШИШ УЧУН 80 ГА ЯҚИН ЯНГИ КЕМА КЕРАК БЎЛАДИ Жорий йилнинг январь-август ойларида Хитой кемасозлик саноатининг умумий даромади 373,8 миллиард юанга етди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 ТРEНДЛАР кенглиги 28 метр, сиғими эса 3 600 та машинани ташкил этади. Енгил ва юк автомобилларидан ташқари, кемалар турли-туман, шу жумладан йирик юкларни ҳам таший олади. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, ушбу турдаги кемаларга бўлган талаб фақат ортиб боради. 2016 йилдан 2020 йилгача линияларда ишлаган автомобиль ташувчиларнинг аксарияти 20 йилдан бери хизмат қилмоқда. Бир неча йилдан кейин уларнинг кўпчилиги янги юк ташиш қоидаларига мос келмай қолади, натижада логистика компаниялари уларнинг ўрнига янгиларини излашга тушишига тўғри келади. ГАЗ ШОВ-ШУВИ Яна бир қизиқарли йўналиш - суюлтирилган табиий газни (СТГ) ташиш учун янги танкерларни қуриш бозори. Уларга нафақат маҳаллий компаниялар, балки хорижий кемалар соҳиблари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўтган йили Хитой кемасозлик корхоналари рекорд миқдордаги – 55 та шундай танкер қуриш борасидаги буюртмани олди. Бу эса мамлакатнинг кемасозлик саноати бундай кемаларга тобора ўсиб бораётган глобал талабдан фойда кўра олганининг тасдиғи бўлди ва Хитойни глобал энергия ташишда муҳим ўйинчи сифатида майдонга чиқарди. Хитойнинг ўзининг СТГ танкерларига бўлган талаби ҳар йили бошқа мамлакатлардан миллионлаб тонна СТГни етказиб бериш зарурати билан боғлиқ. Бу Чин давлатидаги кемасозлик заводларини барқарор талаб ҳамда иш юкламаси билан таъминлаб беради. Таҳлилчиларнинг ҳисобкитобига кўра, Хитойга яқин йилларда газ ташиш учун 80 га яқин янги кема керак бўлади. Газ ташувчи танкерлар дунёдаги энг замонавий кема турларидан биридир. Агар нефть танкерининг тезлиги тахминан 14 та узел бўлса, газ танкериники 20 узелни ташкил қилади. Улар бир неча қатламлардан конструкция қилинади, чунки газ омборида юқори босим ва Цельсий бўйича минус 160 даража ҳарорат сақлаб турилиши керак. Битта СТГ танкерини қуриш учун 1 миллиард юандан ортиқ маблағ талаб этилади, бу эса иккита Boeing 737 самолётининг нархига тенг. 2023 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИДА ШАНХАЙ КЕМАСОЗЛИК ЗАВОДИ 93 МИНГ КУБ МЕТР СИҒИМГА ЭГА ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА СТГ ТАНКЕРИНИ БУЮРТМАЧИГА ТОПШИРДИ Хитойда ихтисослашган кемасозлик билан иккита давлат компанияси шуғулланади: Хитой давлат кемасозлик корпорацияси ва Хитой кемасозлик саноат корпорацияси Шанхай денгиз конструкторлик тадқиқот институти денгиз автомобиль ташувчилар учун дунёдаги энг йирик икки ёқилғида ишлайдиган қурилмани яратди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 7 Бундай ихтисослаштирилган юк кемаларини қуриш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш талаб қилинади, чунки улар 1,1 миллиондан ортиқ бутловчи қисмлардан иборат бўлади. Қизиғи шундаки, ўтган аср 90-йилларнинг охирида Япония ва Жанубий Корея газ ташувчи танкерларни қуриш бозорида етакчилик қиларди. Бироқ Хитойнинг Hudong-Zhonghua Shipbuilding компанияси Европанинг етакчи тажрибасини жалб қилиш ва ўзининг ноёб технологияларини ишлаб чиқиш орқали бу тенденцияни енгишга муваффақ бўлди. 10 йилдан камроқ вақт ичида у нафақат Хитойда, балки бутун дунёда СТГ танкерларини қуриш бўйича етакчилардан бирига айланди. Бугунги кунда компаниянинг етказиб бериш жадвали 2027 йилгача тузиб бўлинган. Jiangnan Shipyard компанияси ҳам газ танкерларини қуриш билан шуғулланади. Ушбу кемасозлик заводи сўнгги ўн йил ичида СТГ танкерларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва қуриш бўйича ўзига хос янгиликларни жорий қилди ва бу билан Хитойнинг бу борадаги «бўшлиқлари»ни тўлдирди. Натижада бугунги кунда Хитойнинг кемасозлик муҳандислик мактаби дунёдаги деярли тенги йўқ ҳисобланади. 2023 йил апрель ойида Шанхайнинг кемасозлик заводи сингапурлик буюртмачи – «Petredec»га 93 минг куб метр сиғимга эга дунёдаги энг йирик СТГ танкерини топширди. Суюлтирилган газни ташиш бўйича тўртинчи авлод ультра-улкан кемаси Harzand номини олди. Танкернинг умумий узунлиги 230 метр, кенглиги 36,6 метр, ишлаш тезлиги 16,5 узелга етади. Кема икки ёнилғили двигатель билан жиҳозланган ва юриш запаси қарийб 23 минг денгиз милини ташкил этади. 2012 йилдан буён кемасозлик корхонаси ўта йирик газ ташувчи кемаларга жами 52 та буюртмани қабул қилди, улардан 14 тасининг сиғими 93 минг куб метр бўлган кемалардир. Ҳозирги вақтда Jiangnan Shipbuilding компаниясининг жаҳон ультраулкан СТГ танкерлари бозоридаги улуши 24,7 %ни ташкил қилади. Энг муҳими, экспертлар Хитой кемасозлик саноатининг келажаги борасида иштиёқ билан сўзлашади. Олтинчи авлод кемаларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш ишлари аллақачон олиб борилаётган бўлиб, улар, экологик тоза ва кам энергиятежамкорлик сингари энг яхши хусусиятларни ўзида жам этган. Асосий мақсад кемаларни бошқариш ва улардан фойдаланишни осонлаштиришдан иборат. Қолаверса, яқинда кўп ёқилғили электр танкер - табиий газ ташувчиси (LNGC) ишланмаси устида ишлар бошланди. Унинг конструкцияси ихчам, электрлаштирилган, интеграциялашган ва самарали қувват ечими атрофида оптималлаштирилади, бу эса CО2 миқдорини сезиларли даражада камайтиришни таъминлаб беради. Битта СТГ танкерининг қурилиши 1 миллиард юандан ошади 2012 йилдан бери Шанхай кемасозлик заводи ўта йирик газ ташувчиларни ишлаб чиқариш учун жами 52 та буюртма олди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 СТРАТЕГИЯ ХИТОЙНИНГ «БИР МАКОН – БИР ЙЎЛ» ТАШАББУСИ ҚАЙСИ ТОМОН ЙЎЛ ОЛДИ? ТЎҒРИ ТАНЛАНГАН КУРС Бир неча йил аввал Хитойнинг «Бир макон — бир йўл» (БМБЙ) ташаббуси Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб донг таратган эди. Бугун у ҳақда камроқ гапиришяпти, лекин бу кўплаб Ғарб экспертлари таъкидлаётганидек, лойиҳа тўхтаб қолди, дегани эмас. Аслида эса ахборот шовқини четга чиқди холос, «Бир макон — бир йўл» доирасидаги давлатлар асосий ташаббусларни прагматик тарзда амалга оширишга киришди. «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши улардан бири бўлиб, унинг қурилиши яқин орада бошланади. Мана шу фонда жамоавий Ғарб мамлакатлари БМБЙ ривожланишига қарши туриш ва ўзининг муқобил инфратузилмавий лойиҳаси – «Build Back Better World»ни илгари суриш бўйича кенг кўламли дастурни бошлади. Ўзбекистон ушбу лойиҳалардан бирини танлашига тўғри келадими, «Бир макон — бир йўл» лойиҳаси мамлакатимиз учун қанчалик муҳим ва зарур, нима учун Ғарб Хитой ташаббусининг тагига «сув қуйиш»ни кўзламоқда – буларнинг барчаси ҳақида «Маъно» тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев сўзлаб берди. Эргашевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Хитой ташаббуси ҳақида кам гапирилаётганининг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, ташаббус ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган 2013 йил билан қиёслаганда ҳозирда дунёдаги глобал вазият, юмшоқ қилиб айтганда, жуда ўзгарган. «Кўз ўнгимизда бир қутбли дунё парчаланиб, бир нечта куч марказлари бўлган кўп қутбли дунё шаклланмоқда, икки блок ўртасида барча йўналишларда ва аксарият глобал муаммолар борасида кескин қарама-қаршилик кучайиши юз беряпти. Мана шунинг учун ҳам ҳозирда ушбу ташаббус ҳақида камроқ гапирилмоқда. Дарвоқе, фақатгина у ҳақида эмас», – таъкидлайди эксперт. Иккинчидан, «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасидаги ишларнинг асосий мақсад ва форматларига аниқлик киритиб Бахтиёр Эргашев


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 9 бўлинган. Баъзи режалар аллақачон амалга оширилмоқда, бошқалари эса амалга оширишга тайёрланмоқда. Бундай глобал лойиҳа янги бўлган давр ўтди. Шу сабабли, амалий ишларнинг бошлаб юборилиши фонида унинг атрофидаги ахборот шовқини шунчаки пасайишни бошлади. Суҳбатдошимиз йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан БМБЙ учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Гап шундаки, минтақа мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳозир ушбу ташаббус доирасида амалга ошириш таклиф этилаётган масалаларга чуқур мулоҳаза билан ёндашмоқда. Шу билан бирга, асосий устувор масалалар аниқ ва баъзиларига аниқлик киритилмоқда. Хитойнинг ўзи ҳам илгари таклиф қилинган юзлаб миллиард долларлик ўнлаб лойиҳалар ўрнига муайян ташаббусларни амалга оширишда мақсадли ва саралаш асосида ёндашишни бошлади. «Бу нормал жараён. Ушбу ташаббус атрофидаги биринчи завқшавқ, дастлабки маълумотлар шовшуви даври ўтди. Ҳозирда БМБЙни амалга ошириш доирасидаги муайян лойиҳалар тақдим этадиган имкониятлар ва таҳликалар моҳиятини прагматик жиҳатдан англаш жараёни рўй беряпти. «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг кучли ва айни пайтда заиф жиҳати – унинг кенг кўламлилиги. У ўнлаб лойиҳаларни ўз ичига олади ва қуруқлик йўллари, Денгиз Ипак йўлини ривожлантириш, у ёки бу мамлакатлар қирғоқларида йирик инфратузилма лойиҳаларини барпо этишни кўзда тутади», – деди эксперт. Режалаштирилган улкан инвестициялар ҳажми, бир томондан, буларнинг барчаси тез муддатларда амалга оширилишига умид уйғотарди, дея қўшимча қилди у. Бироқ бошқа томондан, ҳамма лойиҳаларни дарҳол ишга тушириб бўлмаслиги аниқ эди, баъзи лойиҳалар ҳали бошланмасданоқ тўхтаб қолиши аниқ эди, чунки уларнинг деярли барчаси трансчегаравий хусусиятга эга, бунда бир қанча давлатларнинг манфаатларини инобатга олиш талаб этиларди. Бу эса жуда жиддий муаммо. «Нафақат Хитой, балки ушбу ташаббус доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши керак бўлган ҳамкор давлатлар учун ҳам ҳушёр фикр юритиш даври келди. Ҳатто катта молиявий имкониятларга эга Хитой ҳам бир пайтлар эълон қилинган барча лойиҳаларни дарҳол амалга ошира олмади. Бу ҳозир кўриниб турибди. Ташаббуслар уларни тушуниш қандай босқичда эканидан қатъий назар амалга оширилади. Шунчаки, катта таъсир кўрсатадиган алоҳида лойиҳалар бўйича мақсадли ишлар олиб борилади», – деди Эргашев. Хусусан, «Хитой–Қирғизистон– Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси амалга оширилади, у Хитойнинг шарқий портларидан Туркиянинг Ўрта ер денгизи портларига ва ундан кейин Европага олиб борадиган йирик трансконтинентал транспорт йўлагининг асосий элементига айланиши кутилмоқда. Баъзи экспертлар уни Ўрта йўлак деб аташади. Бу жуда муҳим трансконтинентал йўналиш, айниқса, Россия, Белоруссия ва Украина орқали Европа Иттифоқи давлатларига товарлар транзити билан боғлиқ муаммолар юзага келган пайтда унинг аҳамияти беқиёс. «Шу боис бундай лойиҳалар албатта амалга оширилади, лекин уларнинг сони чекланган. Беш йил олдин айтилган гаплар энди амалга ошмайди, ўшанда бир неча ўнлаб лойиҳалар ҳақида эълон қилинганди. Энди жиддий аҳамиятга эга бўлган мақсадли лойиҳалар керак. «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси жиддий кўпайтирувчи самарага эга бўлган лойиҳалар қаторига киради ҳамда транс-евросиё миқёсида юк айланмаси тизимига ижобий таъсир кўрсатади», — деди у. Эксперт амалга оширилиши муқаррар бўлган яна бир нечта шундай лойиҳалар борлигини қўшимча қилди. Шундай экан, ташаббуснинг ўзи ишлайди, унинг доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом этади, шунчаки иш кўлами ва формати замонавий дунё ҳақиқатига мослаштирилади. 10 йил давомида БМБЙ лойиҳасига 152 давлат ва 32 та халқаро ташкилот қўшилди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 СТРАТЕГИЯ Шу билан бирга, Эргашевнинг фикрича, Ғарбнинг БМБЙга қарши мунтазам илгари сураётган ташаббуслари замонавий шароитда ишлаши амримаҳол. «Бир макон – бир йўл»га муқобил тариқасида таклиф этилаётган Ғарб лойиҳаларининг дастлабкиси 2019 йилда пайдо бўлган эди. 2020 йилги пандемия даврида Марказий Осиё давлатларига, хусусан, Америка амалдорларининг қатор ташрифлари амалга оширилиб, уларнинг доирасида расмийлар мазкур дастур ҳақида гапиришди. Орадан уч йилдан кўпроқ вақт ўтди. Бу ҳолатни кузатиб борган эксперт сифатида мен ҳозиргача жилла қурса амалий муҳокама босқичига чиққан бирорта лойиҳа ҳақида эшитмадим. Балки менда етарлича маълумот йўқдир», - деди суҳбатдошимиз. Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси бу дунёда кўп нарса ўзгараётганининг аксидир. Бир пайтлар Қўшма Штатлар тезкорлик билан Маршалл режасини ўйлаб топиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа иқтисодиётига юзлаб миллиардлаб долларни тикиши мумкин эди. Ўша вақтда бўш маблағлар ва уларни сармоя қилиш истаги бўлган эди. Энди замон ўзгарди, Американинг муаммолари кўп: мамлакатнинг саноатсизланишидан тортиб, ҳозирда 20 триллион доллардан ошган ва мамлакат ялпи ички маҳсулотдан ҳам ортиб кетган улкан қарзигача. Буларнинг барчасига қўшимча равишда, жаҳон иқтисодиётининг дедолларлаштириш жараёни босқичма-босқич, лекин тобора тезроқ қадамлар билан илдамлаб бормоқда, – дея қўшимча қилди эксперт. Бундай шароитларда жаҳон захира валютаси сифатида АҚШ долларига асосланган Бреттон-Вудс тизими ҳам энди аста-секин ўз аҳамиятини йўқота бошлади. Ғарб давлатлари ва АҚШ иқтисодиёти тайёр бўлмаган улкан глобал геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар энди жамоавий Ғарб мамлакатларига бундай дадил дастурларни амалга оширишга имкон бермаяпти. «Иқтисодиёти рецессия даврига кирган Европа Иттифоқи Марказий Осиёда бирор йирик лойиҳани амалга ошириш учун эндиликда салмоқли инвестиция таклифини бериши мумкинлигини мен тасаввур қила олмайман. Уларнинг ўз муаммолари бошдан ошиб кетган. Деярли «Бир макон – бир йўл» ташаббуси ўрнига таклиф қилинаётган бундай дастурлар ҳозир ишламайди, деб ўйлайман. Жамоавий Ғарбнинг бунга салоҳияти етарли эмас, умуман, истаги ҳам йўқ», – дея таъкидлади у. Унинг қўшимча қилишича, «Бир макон - бир йўл» ташаббуси эълон қилинган пайтдан бошлабоқ ушбу лойиҳа Ғарб давлатлари ва хусусан, АҚШда жиддий қаршилик ҳиссини уйғотаётгани маълум бўлди. Ўша вақтнинг ўзидаёқ экспертлар америкаликлар бу лойиҳа амалга оширмаслиги учун бор кучини ишга солиши ҳақида айтишган. Бунга жиддий сабаблари бор эди: масалан, Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг борлиги минтақадаги у ёки бу йирик инфратузилма транспорт лойиҳаларини амалга оширишга бевосита таъсир кўрсатиши турган гап эди. «Европа – Яқин Шарқ – Ҳиндистон» мультимодал транспорт йўлагини қуриш лойиҳаси эълон қилинган Янги Деҳлида бўлиб ўтган G20 давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммитидан сўнг, ушбу лойиҳанинг анти-БМБЙ ёки Хитой ташаббуси доирасидаги лойиҳаларнинг аҳамиятини камайтириши мумкин бўлган муқобил дея таъриф берила бошланди. Лекин менимча, бу Каспий денгизи ва у бўйлаб Эрон денгиз портларига, хусусан, Чобаҳарга, кейин эса Ҳиндистон, Жануби-Шарқий ва Шарқий Африкага чиқувчи Россиядан келадиган «Шимол-Жануб» трансевроосиё транспорт йўлагига кўпроқ муқобилдир», - деди Эргашев. Унинг сўзларига кўра, «ШимолЖануб» Санкт-Петербург ва Мумбайни Эрон орқали боғлаши керак. Энди эса Ҳиндистон ва Европани боғлаш, Россия ва Эрон бўлмаган муқобил яратиш мақсадида янги лойиҳа пайдо бўлмоқда. Бу лойиҳа қай даражада амалга оширилиши вақт ҳамда жамоавий Ғарбнинг ушбу йўналиш бўйлаб инфратузилма қурилишини молиялаштириш имкониятларига боғлиқ бўлган масаладир. Ипак йўли Иқтисодий макони ва XXI аср Денгиз ипак йўлини ўз ичига олган БМБЙ лойиҳаси 2013 йилда Хитой ташаббуси билан бошланган.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 11 «Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳозирда Хитойдан Марказий Осиё, Россия, Болтиқбўйи давлатлари, Белоруссия ва Украина орқали Европага ўтган транспорт йўлакларига ягона муқобил бўлиб турган Жанубий Кавказдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлари буни аниқ кўрсатиб бермоқда. Ҳозирда бу йўналишлар, умуман олганда, ўз имкониятларининг минимумида ишлаб турибди», — деди у. Хитойдан Туркияга ва ундан кейин Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтадиган Ўрта йўлак муқобил йўллардан бири бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда Кавказда жуда жиддий жараёнлар содир бўлмоқда, ўз навбатида, асосан Ғарб давлатлари уларнинг тагига ўт қалаб турибди. Масалан, ҳозирда Арманистонда жиддий геосиёсий ўзгаришлар рўй бермоқда, Озарбайжоннинг Зангезур йўлаги борасида эса Эрон билан муаммолар юзага келди. «Бу қарама-қаршилик ва можароларнинг барчаси ҳаво тўлдирилаётган шардек катталашиб бормоқда. Агар, масалан, Жанубий Кавказ «алангаланса», Ўрта йўлак Хитойни Европа Иттифоқининг 500 миллионлик бозори билан боғлай олмай қолиши аниқ. Яъни, АҚШ ва унинг иттифоқчилари транспорт ва коммуникацияларни чеклаш учун қўлидан келган ишни қилади, Марказий Осиё ҳам бу борада истисно эмас. Жанубий Кавказ ва доимий сиёсий нотинчлик ҳолатида бўлган Афғонистон ҳам вазиятни кескинлаштириш вариантларидан биридир», — таъкидлади суҳбатдошимиз. Шу билан бирга, дея қўшимча қилди эксперт, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Марказий Осиёда ҳеч қандай лойиҳани амалга оширмайди, деб бўлмайди. Улар бундай лойиҳаларни амалга оширадилар. Масалан, USAID орқали Америка Афғонистон шимолидаги Қўштепа каналининг жадал қурилишида Толибонни қўллаб-қувватлади. Канал узунлиги 200 километрдан ортиқ бўлиб, Амударё умумий оқимининг қарийб 15 фоизини олади. Каналнинг тахминий нархи 700 миллион доллардан ошади. Бунча маблағ ва қурилиш техникаси Шимолий Афғонистонда дабдурустдан қаердан пайдо бўлди? Нега Афғонистонда ҳам, Ғарбда ҳам канал қурилиши ҳақида лом-мим дейилмаганди? «Бу канал қурилгач, Марказий Осиёда Афғонистонга нисбатан ишонч кучаядими? Йўқ. Амударё ҳавзаси мамлакатлари ўртасида сув соҳасида ҳамкорлик кўпроқ бўладими? Йўқ. Ушбу лойиҳа канал қурилишининг ҳомийлари томонидан ўртага ташланган, катта тортишувларга сабаб бўладиган масаладир. Унинг мақсади ҳам аниқ. Фақат битта мақсад – Марказий Осиё минтақаси ва унинг атрофида беқарорлик ва стратегик тарангликни кучайтириш. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларида ҳар доим маблағ ҳам, хоҳиш ҳам исталганча топилади», - деди Эргашев. Унинг сўзларига қараганда, бундай сиёсат бугун бошлангани йўқ, эртага тугамайди ҳам. Буни тушуниш, қабул қилиш ва унга қарши «зидди заҳар»ни топиш даркор. Марказий Осиё учун транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ягона йўл бўлиши мумкин. «Шу ўринда Ўзбекистон Президентининг БМТ шафелигида Марказий Осиёда транспорткоммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббусини ёдга олиш мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, бу масала жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган минтақа президентларининг маслаҳат учрашувида муҳокама қилинган. Мазкур йиғилиш доирасида Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирларининг алоҳида йиғилиши ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Яъни, заҳарга қарши ягона восита – бирлашиш ҳамда ҳам минтақа доирасида, ҳам минтақадан ташқари давлатлар билан транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Бу ягона йўл – у прагматик ва ижобий салоҳиятга эга», — дея хулоса қилди Эргашев. Хитой ташаббусининг моҳияти халқаро ҳамкорлик ва ривожланишнинг янги моделини излаш, шакллантириш ва илгари суришдан иборат


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ХИТОЙ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ НАҚД ПУЛДАН ЖАДАЛ УЗОҚЛАШМОҚДА ВИРТУАЛ ҲАМЁН ВА КЎРИНМАС ЮАНЛАР Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар рақамли иқтисодиётни максимал даражада ривожлантиришга интилиб, нақд пул муомаласини чекламоқда. Бироқ Хитой бу масалада анча илдамлаб кетди. Мамлакатда кўплаб нақд пулсиз тўлов усуллари мавжуд. Чин давлати аҳолиси ўзи билан қоғоз пулни деярли олиб юрмайди, оддий қоғоз пул қабул қилинадиган жойларни эса излаб, анча овора бўлишга тўғри келади. Шу билан бирга, электрон тўлов воситаларидан фойдаланувчилар сони жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Иккинчи чоракда Хитойда нақд пулсиз тўловлар 182 триллион доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга кўпдир. Шундай қилиб, ХХР нафақат қоғоз пуллардан фойдаланишни бошлаган биринчи мамлакат, балки биринчи бўлиб электрон пуллар фойдасига улардан бутунлай воз кечган давлат сифатида ҳам тарих зарварақларида қоладиган бўлди. УНИВЕРСАЛ ВОСИТАЛАР Бундан атиги 10 йил олдин иқтисодчилар рақамли иқтисодиётнинг келажаги мобиль тўловларда эканлигини таъкидлар эдилар. Бу масалада Чин давлати ҳақиқатан ҳам ҳаммадан илгарилаб кетди. Бугунги кунда хитойликлар учун банк картаси ўрнига смартфондан фойдаланиш ҳаёт тарзига айланиб улгурган. 2022 йилда мамлакат аҳолисининг деярли 80 фоизи шу тарзда тўловларни амалга оширган. Бунинг учун Хитойда жуда қулай шароит яратилган: коммунал хизматлар, умумий овқатланиш жойларида таомланиш, такси учун тўловларни тўлаш, деҳқон бозори ёки уйингиз ёнидаги кичик растадан озиқ-овқат сотиб олиш, турмуш ўртоғингиз учун гуллар харид қилиш, ҳаттоки кўчадаги мусиқачига кўнгилдан чиқариб чойчақа бериш – мутлақо ҳаммасини мобиль илова орқали амалга ошириш мумкин. Хитойда электрон тўловлар учун иккита асосий восита қўлланилади: Alipay ва WeChat. Барча Мобиль тўловлар хавфсиз: транзакциялар бармоқ излари ва юз идентификацияси орқали тасдиқланади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ 13 ўтказмаларнинг 90 фоизи ушбу дастурлар орқали амалга оширилади. Иловалар орқали тўловлар QR-кодлар тизими ёрдамида амалга оширилади: харидор кодини сканерлаш орқали сотувчи пул маблағларини ҳисобдан чиқариши, харидор эса пул ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, QR-кодли компания табличкаларини ҳар доим барча веб-сайтларда ва чакана савдо дўконлари кассасида топиш мумкин. Кичик миқдордаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Бундан ташқари, бу мутлақо хавфсиз: бармоқ изи ёки юз идентификацияси ёрдамида транзакцияларни тасдиқлаш мумкин. Шу билан бирга, агар кимнингдир ҳисоби фирибгарлар томонидан бузиб кирилган бўлса, Alipay ҳатто мижозга бутун транзакция суммасини қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Хитойга тегишли яна бир новаторлик – бу нафақат жисмоний шахс, балки унинг банк картаси ҳақидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олган ноёб идентификация карталари. Умуман олганда, 2015 йилда жорий қилина бошлаган учинчи авлод ID-карталарига исталган нарсани - бутун касаллик тарихини акс эттирувчи тиббий карта дейсизми, жамоат транспорти йўлланмасими, спорт залига аъзолик бўладими, супермаркетнинг чегирма картаси ёки бошқа маълумотларни - ёзиб олиш учун ишлатиш мумкин. Ва бу ҳақиқатан ҳам ҳайратга солади. БАРЧА МУАММОЛАРГА ДАВО 2019 йилда Хитой блокчейн технологиясига асосланган миллий рақамли валютани синовдан ўтказишни бошлади. Ҳозирча Чин давлатининг бир нечта шаҳарларигина ушбу тизимга уланган. Баъзи Хитой банклари аллақачон нақд пулсиз операцияларга тўлиқ ўтиш ҳақида эълон қилишди: улар энди банкнотлар ёки тангалар билан боғлиқ хизматларни кўрсатмайди. Электрон юан тўлиқ ишга туширилгандан сўнг тўловлар янада қулай бўлиши кутилмоқда, чунки ундан фойдаланиш учун банк ҳисоби ҳам, интернет ҳам керак бўлмайди. Жорий йилнинг июль ойида дунёдаги энг йирик тижорат WeChat дастлаб ижтимоий тармоқ сифатида дунё юзини кўрган эди, кейинчалик у кенг функцияларга эга бўлди. Хусусан, иловага виртуал ID-карта ва ҳамён ўрнатилди. Бу фойдаланувчиларга нафақат дўстлари билан мулоқот қилиш ва янгиликларни баҳам кўриш, балки харидларни амалга ошириш, яқин атрофдаги дўконлардаги акцияларни кузатиб бориш, таксига буюртма бериш, шифокор қабулига ёзилиш, самолёт чиптаси ёки меҳмонхона хонасини брон қилиш, давлат хизматлари учун мурожаат қилиш ва ҳатто ўз бизнесини рўйхатдан ўтказиш имконини берди. Alipay ҳам тўлов тизимидан тўлақонли рақамли ҳаёт учун мўлжалланган очиқ платформага айланди. ХИТОЙДА ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИККИТА АСОСИЙ ВОСИТА – Alipay ВА WeChat ҲИСОБЛАНАДИ 2022 йилда мамлакат аҳолисининг деярли 80 фоизи харидлар учун тўловни мобиль илова ёрдамида амалга оширган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ банкларидан бири бўлган Bank of China рақамли юандан фойдаланган ҳолда офлайн тўловларни синовдан ўтказа бошлади. Бу тарзда тўлаш учун фойдаланувчига ўрнатилган NFC технологиясига эга сим-карта ва рақамли юан иловаси – e-CNY керак бўлади. Бундан ташқари, киберюаннинг жорий этилиши валюта оқимларини яхшироқ тушуниш ва пул-кредит сиёсатини янада аниқроқ олиб бориш, пул ювиш ва қалбакилаштириш, ноқонуний молиялаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга имкон беради. Узоқ муддатли истиқболда ўз рақамли валютаси туфайли Хитой иқтисодиёти доллар ва санкциялардан мустақил бўлади. Эслатиб ўтамиз, яқин вақтгача Хитой тўлов тизимларидан фақат мамлакат фуқароларигина фойдаланиши мумкин эди. Бироқ энди контактсиз тўловнинг барча афзалликларига Хитойга келганлар ҳам баҳо бериши мумкин. Улар учун Alipay, WeChat ва e-CNY иловаларининг алоҳида версияси пайдо бўлди. Улар Хитой банк ҳисобига эга бўлмасдан, рақамли ҳамённи олишлари ва ўзларининг VISA ёки MasterCard карталарини унга улашлари мумкин. Бундан ташқари, хитойлик сайёҳлар тез орада рақамли юандан хорижда, «Бир макон – бир йўл» ташаббуси иштирокчиси бўлган мамлакатлар ишбилармонлари эса Хитой билан савдода рақамли юандан фойдаланишлари мумкин бўлиши кутилмоқда. БУНИНГ СИРИ НИМАДА? Кўплаб экспертлар ХХРнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги муваффақиятидан ҳайратда. Дарҳақиқат, эндигина барпо этилаётган молиявий инфратузилма билан атиги уч йил муддат ичида 1 миллиарддан ортиқ аҳолини электрон пулдан фойдаланишга ўтказиш – мисли кўрилмаган ютуқ. Бунинг сири нимада? Бу, биринчи навбатда, янги технологиялар ва Интернетнинг жадал ривожланиши туфайли юз берди. Бу йилги маълумотларга кўра, Хитой аҳолисининг 76 фоиздан ортиғи интернетдан фойдаланади. Бундан ташқари, мамлакатда йирик холдингларга қараганда ўзгаришларга кўпроқ мойил бўлган кичик компаниялар сони жуда кўп. Нақд пулсиз тўловларга тез ўтишга илдам қадамлар билан ривожланаётган электрон тижорат бозори ҳам туртки бўлди, чунки жисмоний дўконлардан фойдаланмасликка интилаётган 2019 ЙИЛДА ХИТОЙ БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯСИГА АСОСЛАНГАН МИЛЛИЙ РАҚАМЛИ ВАЛЮТАНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШНИ БОШЛАДИ Иловалар орқали тўловлар QR-код тизими ёрдамида амалга оширилади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ 15 хитойлик истеъмолчилар сони тобора ортиб бормоқда. Шубҳасиз, 2019 йилда бошланган коронавирус пандемияси ҳам рақамли пулга ўтишда катта туртки ролини ўтади. Касалликни банкноталар орқали юқтириш эҳтимоли Хитой ҳукумати ва халқини қоғоз пуллардан фойдаланиш одатидан бутунлай воз кечишга ундади. Бундан ташқари, Хитойда қандай рағбатлантиришни яхши билишади. Масалан, WeСhat ҳамда Alipay каби гигантлар ўз аудиториясини кенгайтириб, No Cash Day доирасида ўз иловаларидан фойдаланадиган резидентлар учун чегирмалар ва акцияларни эълон қилишарди. Нақд пулсиз кун ҳозирда ҳам август ойининг бошида нишонлаб келинади. Рақамли юан синовдан ўтказилар экан, Хитой банклари синовда иштирок этган ҳар бир кишига 200 юан (30 доллар) тўлаган. Бундан ташқари, мамлакат аҳолиси онлайн ва офлайн дўконларда сарфлашлари мумкин бўлган катта суммага ваучер ютиб олиш имкониятига эга эди. Тизимни синовдан ўтказишда жами бир неча миллион юан ўйналди. Шу тариқа, мамлакат аҳолиси тўлов тизимидаги мисли кўрилмаган ўзгаришларга хайрихоҳлик билдирди ва тезда мослашиб олди. Бугунги кунда электрон пулдан ёшидан қатъи назар ҳар бир киши фойдаланмоқда – чунки бу тез, қулай ва энг муҳими, хавфсиз. Натижада рақамли иқтисодиётга ўтишдан барча манфаатдор томонлар фойда кўряпти. Савдогарлар энди қайтим қайтариш мажбурияти, қалбаки банкноталарни олиш хавфи ёки эҳтимолий ўғирликлар ҳақида умуман ташвишланмай қўйган. Бундан ташқари, мобиль тўловлар икки сония ичида амалга оширилади, бу эса, масалан, умумий овқатланиш жойларидаги тиғиз соатларда навбатларни сезиларли даражада камайтиради. Давлат ҳам, албатта бундан фақат фойда кўрмоқда. Нақд пулсиз тўловлар иқтисодиёт шаффофроқ бўлиши йўлида хизмат қилмоқда, бу яширин бизнес ва жиноятчилик – талон-торож, гиёҳванд моддалар савдоси, фоҳишалик ва коррупцияга қарши курашиш имконини беряпти. Бундан ташқари, рақамли пулга ўтиш, уларни босиб чиқариш ва айланиш жараёнини тежаш имконини беради. Хитойликлар ўзларининг анъаналарини асраб-авайлашади, шунинг учун улар ҳам рақамли таъсирни айланиб ўта олмади. Мисол учун, Хитой маданиятининг одатий элементи бўлган хунбаони (қизил конверт) энди иловалар орқали совға сифатида тақдим этиш мумкин. Шу билан бирга, электрон қизил конверт анъанавий муқобилининг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолган: электрон пул жўнатувчининг хабари билан бирга рангли қизил конвертга «қадоқланиб жўнатилади», олувчи унда қанча пул борлигини фақат очганидагина билиб олади. Байрам кунларида бу хусусият жуда машҳур бўлиб, транзакциялар ҳажми бир неча соат ичида миллиардлаб юанга етади. ХИТОЙНИНГ ЯНА БИР НОВАТОРЛИГИ – БУ ЖИСМОНИЙ ШАХС ВА УНИНГ БАНК КАРТАСИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НОЁБ ИДЕНТИФИКАЦИЯ КАРТАЛАРИ Рақамли валюта синови иштирокчилари нақд пул ваучерларини ютиб олишлари ва уларни харидлар учун сарфлашлари мумкин эди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ ТОШКЕНТНИНГ ЎЗ ЧАЙНА-ТАУНИ БЎЛАДИМИ? ЭКСПОРТ УЧУН МАДАНИЯТ Хитой дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат эканлиги аллақачон ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган. Аммо сўнгги 100 йил ичида сайёрамизнинг деярли барча йирик шаҳарларида машҳур Хитой маҳаллалари деб аталадиган ноёб Чайна-таунлар пайдо бўлганини ҳамма ҳам билмаса керак. Уларнинг аксарияти анчадан бери нафақат хитойликларнинг хориждаги ихчам яшаш жойлари, балки ноёб маданий ва сайёҳлик марказларига айланиб улгурган. Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб пойтахтларида чайна-таунлар маҳаллий турмуш тарзига уйғунлашиб, жамиятни Хитой тамаддунининг минг йиллик анъаналари билан бойитган, шунингдек шаҳар бюджетига миллиардлаб долларларни олиб келадиган иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарига айланган. Бу туркумда Тошкент ҳамон ажралиб туради. Узоқ вақт давомида пойтахтимизда хитой ресторанлари, дўконлари, меҳмонхоналари, клиникалари ва бошқа инфратузилмалари бўлмаган эди. Бироқ сўнгги бир неча йил ичида мисли кўрилмаган ўсиш кузатилди. Бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасида шериклик алоқаларининг мустаҳкамланиши ҳамда икки томонлама лойиҳаларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётгани билан боғлиқ. ЎСИШ НУҚТАЛАРИ Тарихчиларнинг таъкидлашича, дастлабки Хитой шаҳарчалари тахминан 200 йил олдин Нагасаки (Япония) ва Бангкокда (Таиланд) пайдо бўлган. Бугунги кунда, хитойларнинг ўзлари таъкидлашича, Чайна-таунлар тубдан ўзгарди. Агар 100 йил олдин улар хориждаги диаспора истиқомат қиладиган ихчам жойлар бўлган бўлса, ҳозирда улар асосан тарихий, маданий ва сайёҳлик диққатга сазовор жойларига айланди. Илгари чет элдаги кичик олам ташқи дунё билан бизнес юритиш учун керак эди. Энди бунга ҳожат йўқ: ҳатто кичик тадбиркор ҳам Интернет орқали ҳамкорларни топиши мумкин. Бугун хориж давлатларга келаётган хитойлик ёшлар ҳам Чайнатаунларда яшашни истамайди, улар яшаш учун ўзлари учун қулайроқ жойларни, масалан, иш ёки ўқишга яқин ҳудудларни танлашади. Сан-Францискодаги хитойлар маскани Осиёдан ташқаридаги энг қадимги Чайна-таунлардан бири ҳисобланади; унга 1848 йилда асос солинган. Даҳанинг пайдо бўлиши ўшанда АҚШнинг бир қисмига айланган Калифорнияда олтин васвасасининг бошланиши билан боғлиқ. Қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва темир йўлларни қуриш катта ва арзон ишчи кучи талаб этиларди, чин давлати муҳожирлари яхшироқ ҳаёт изидан чет элга қараб йўл олишди. Хитойча шаҳарчаларда таомларнинг кенг танловини таклиф қилувчи кўплаб миллий ресторанлар ва қаҳвахоналарни топиш мумкин


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ 17 Баъзилар ана шундай ҳаётни СанФранцискодан топдилар: бугунги кунда ушбу шаҳарнинг Чайна-тауни нафақат Қўшма Штатлардаги, балки дунёдаги энг йирик Хитой масканларидан бири ҳисобланади, чунки бу даҳанинг аҳолиси аллақачон 100 мингдан ошиб кетган. Даҳанинг умумий майдони - 3,5 квадрат километр. Унинг ҳудудида кўплаб ёдгорликлар мавжуд. Яна бир дунёга машҳур Хитой шаҳарчаси Ливерпулда жойлашган. Унинг тарихи нақ 1830 йилларга бориб тақалади, ўшанда Чин давлатидан биринчи денгизчилар ва савдогарлар Англияга кела бошлаган. Улардан баъзилари бу ерда абадий қолиб, оила ва уй хўжаликларини барпо этишган. Ҳозирги кунда келиб чиқиши хитойлик ливерпулликлар сони 7 минг кишидан ошади, ўтган асрнинг ўрталарида эса бу кўрсаткич 20 мингга етганди. Чайна-таун Ливерпул кафедрал соборининг ғарбий қисмида жойлашган. Унинг асосий диққатга сазовор жойи - 2000 йилда Нельсон-стритда ўрнатилган Хитой аркаси ҳисобланади. Унинг баландлиги 13,5 метрни ташкил этади, бу Европадаги бундай турдаги энг баланд иншоот. Шунингдек, бу ерда бундай даҳалар учун анъанавий ҳисобланган хитой дўконлари ва ресторанлари ҳам мавжуд. Хитой маданияти билан қанчалик таниш бўлишингиздан қатъи назар, Чайна-таунга ташриф буюриш қизиқарли ва ноёб тажрибага айланади. Бу ерда сиз қадим тамаддуннинг руҳини ҳис қилишингиз, ушбу мамлакатнинг анъаналари ва урф-одатлари билан танишишингиз мумкин. Хитой шаҳарчаларида барча учун маълум ва машҳур лағмонлардан тортиб экзотик деликатесларгача – кенг таомлар танловини таклиф қилувчи кўплаб миллий ресторан ва қаҳвахоналарни топишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз турли Хитой товарлари: идиш-товоқ, текстиль, сувенирлар, косметика ва бошқалар сотиладиган дўконларга ташриф буюришингиз мумкин. Чайна-тауннинг хушбўй ифорлари, бўёқлари ва муҳити Шарқнинг ажойиб оламига шўнғиш имконини беради. ПОЙТАХТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ХХР фуқаролари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ турли ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда биргина пойтахтимизнинг ўзида 10 мингдан 20 минг нафаргача хитойлик яшайди ва бу мамлакатимизда 100 йилдан ортиқ вақтдан буён яшаб келаётган уйғур ва дунганларни ҳисобга олмаганда... Тошкентда тўлақонли Хитой диаспораси бор, деб ишонч билан айта оламизми? Келинг, аниқлаштириб олишга уриниб кўрайлик. Википедия қуйидаги таърифни беради: «Диаспора - бу ўз келиб чиқиш мамлакатидан ташқарида истиқомат қилувчи, яшаётган мамлакатида бирлашган ва барқарор этник гуруҳларни ташкил этган, ўз ўхшашликлари ва умумий жиҳатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун ижтимоий институтларга эга бўлган халқнинг бир қисми». Ўзбекистонда юнон, татар, корейс, арман, яҳудий, озарбайжон ва бошқа ўнлаб халқларнинг диаспораси ҳақида қулоққа чалинади. Аммо улар бу ерда анчадан бери истиқомат қилади, нафақат рус, балки ўзбек тилини ҳам билишади, Ўзбекистонни ўз ватанлари деб биладилар. Уларнинг турмуш тарзи қадимдан ўзбекларнинг урф-одатлари билан чамбарчас боғланиб, мусулмон, насроний, буддист ва бутпарастлик урф-одатларининг ўзига хос симбиозига айланган. Хитойликларга келадиган бўлсак, вазият бироз бошқачароқ: кўпинча улар ўзбек ва рус тилларини, маҳаллий урф-одатларни билишмайди, бу уларнинг яшаши ва турмуш тарзига ўзига хос хусусиятларни юклайди. Натижада улар бир-бири билан жипслашиб, ўзаро қўллаб-қувватлашга, муҳим масалаларни биргаликда ҳал қилишга мажбур, бу эса ички ахборот инфратузилмасини яратиш ва ихчам яшаш учун туртки беради. Шуни ҳам тушуниш керакки, деярли барча хитойликлар юртимизга келганига унча кўп бўлгани йўқ ва, эҳтимол, уларга Ўзбекистондаги ҳаётнинг ритмига кўникиш учун бироз вақт керак. Мутахассислар мамлакатимизда Хитой фуқаролари сони ортиб бораётганини бир неча омиллар билан изоҳламоқда. Масалан, сўнгги йилларда икки давлат раҳбарияти томонидан қўллабХуацяо – Чин давлатидан келган, Хитойдан ташқарида яшовчи муҳожирлар сони бир неча ўн миллион кишини ташкил қилади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ қувватланган «Бир макон – бир йўл» ташаббуси фаол йўлга қўйилди. Унинг доирасида хитойлик ишчи ва мутахассислар келишини талаб қилувчи кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Пандемия ҳам бу борада роль ўйнади. Узоқ муддатли чекловлардан сўнг хитойлик ишбилармонлар янги иштиёқ билан қўшни мамлакатлар бозорларини ўрганишга шошилдилар. Ўзбекистонда ташкил этилган Хитой савдо уйлари уларни оҳанрабодек ўзига тортди. ўтган йилнинг декабрь ойида очилган Шенси провинцияси маркази улар орасида энг йирикларидан бирига айланди. «Савдо уйимизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у фақатгина тадбиркорлик билан шуғулланмайди. Бизнинг мақсадимиз бор - ишнинг 50 фоизи савдо, қолгани маданий ҳамкорлик. Шу боис Тошкентдаги павильоннинг катта қисми Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий алоқаларга бағишланган бўлиб, деворлардаги йирик диорама ва расмларда чой ҳамда ипак матоси ташилган йўллар акс эттирилган. Савдо уйининг залларида чой маросимида қатнашиш ва бир дона ҳам мих ишлатмасдан ясалган аждарлар акси туширилган фантастик стулларда ўтириш мумкин. Кўзлаган маданий лойиҳаларимиз жуда кўп – рассомлар кўргазмалари, концертлар ўтказилиши режалаштирилган», - таъкидлади Шинжон Осиё-Европа халқаро маркази раиси Чжан Хонпинь. Унинг сўзларига кўра, Шэньси провинцияси уйининг тарихий кўргазма ва чой маросимлари янги концепцияни акс эттиради: савдо қилишдан олдин ўз тарихи ва маданияти билан таништириш даркор. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Чин давлатида рақобат жуда кучли, шунинг учун хитойликлар бизнес очиш учун бошқа мамлакатлардан истиқболли жойларни қидирмоқда. Бу борада Ўзбекистон уларни нафақат қулай ишбилармонлик муҳити, балки минтақада қулай геостратегик жойлашув билан ҳам таъминлай олади. Шу ўринда тушуниш керакки, мамлакатимизга нафақат ишчилар, балки ишбилармонлар, инвесторлар, малакали мутахассислар ҳам ташриф буюради. Бу тоифалар бизнинг кундалик ҳаётимизга интеграция қилиши осонроқ, чунки уларнинг аксарияти инглиз тилини билади. Бугунги кунда хитойликлар шаҳарнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишади, уларнинг салмоқли қисми Ойбек метро бекати ва Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган ҳудудни афзал кўради. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бунга дастлаб Хитойнинг йирик компанияларидан бири Huawei компаниясининг офиси шу ерда жойлашгани сабаб бўлган. Хитойдан бу ерга ишлаш учун келган мутахассислар транспортда вақтни сарф қилмаслик учун ўз офислари ёнидан хонадон топишга ҳаракат қилишарди. Натижада компания ходимларига хизмат кўрсатиш учун бу ерда аста-секин Хитой ресторанлари ва дўконлари пайдо бўла бошлади, бу эса, ўз навбатида, телекоммуникация гиганти билан боғлиқ бўлмаган янги ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилди. Расмий жиҳатдан Тошкентнинг ҳали ўз Чайна-тауни йўқ, аммо баъзи жалб қилувчи жойлари бор. Биринчидан, бу Хитой маданият маркази, у фаол ишлайдиган телеграм каналига эга бўлиб, унинг воситасида маданий тадбирлар - концертлар, кўргазмалар, миллий байрамлар ва фестиваллар ҳақида барча билиб олиши мумкин. Иккинчидан, Хитой элчихонасида Хитой компаниялари раҳбарларининг рўйхати мавжуд бўлиб, улар орқали ҳамма учун муҳим бўлган баъзи тадбирлар ёки янгиликлар ҳақида билдиришномалар юборилади. Учинчидан, Хитойнинг йирик WeChat ижтимоий тармоғи бўлиб, у ерда тошкентлик хитойликлар учун мулоқот қилиш, янгиликлар ва маслаҳатлар билан бўлишиш одат тусига кирган махсус гуруҳлар очилган. Ушбу қизиқиш гуруҳлари рўйхати жуда кенг - масалан, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш муҳокама қилинадиган ота-оналар ҳамжамияти ёки ресторан ва дўкон эгалари учун мижозларни жалб қилишга қаратилган каналлар мавжуд. Хитой маданият маркази қошидаги хитой тилини ўқитиш бўлими директори Чжан Линьлиннинг таъкидлашича, Тошкентда хитой ошхонасини севувчиларга мўлжалланган умумий Хитой маданияти билан қанчалик таниш бўлишингиздан қатъи назар, Чайна-таунга ташриф буюриш қизиқарли ва ноёб тажрибага айланиши шубҳасиз


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ 19 овқатланиш соҳаси кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. «Бу йил биринчи маротаба Тошкентда анъанавий «ой пирожоги»га буюртма беришга муваффақ бўлдим, у 29 сентябрь куни нишонланадиган Фонуслар байрамида одатда дастурхонга тортилади. Бироқ гуруч билан боғлиқ муаммо ҳали ҳам мавжуд, Хитойда биз бу экиннинг бошқа турига ўрганиб қолганмиз. Маҳаллий гуручнинг таъми бутунлай бошқача. Бу биз учун муҳим, чунки Хитойда гуруч гўшт ва сабзавотлардан алоҳида истеъмол қилинади ва унинг таъми, масалан, паловдаги каби бошқа ингредиентлар билан аралаштирилмайди. Денгиз маҳсулотлари танқислиги ҳам бор гап, ватанимизда уларсиз бирор кун ўтмайди», - дейди у. Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, яна бир қизиқ жиҳат – Хитой ошхонаси ҳақидаги маҳаллий нотўғри тушунчалар. Шундай қилиб, кўпчилик ўзбекларнинг хитойликлар пекинча ўрдакни яхши кўришларига ишончи комил ва уни паловга бўлган ихлослари билан боғлашади. «Барча хитойликлар пекинча ўрдакни албатта ейишади, деб ўйлаш нотўғри. Ушбу таом Пекинда тайёрланади ва пойтахтга ташриф буюрганингизда операни, акробатлар чиқишларини томоша қилишингиз, Буюк Хитой деворини кўришингиз ва пекинча ўрдакни татиб кўришингиз керак, деб ҳисобланади. Бироқ кундалик ҳаётда биз уни камдан-кам тайёрлаймиз. Ширин-нордон соусдаги чўчқа гўшти борасида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Ҳа, бу бизнинг анъанавий таомимиз, лекин унинг ўз иштиёқмандлари бор, ҳамма хитойликлар ҳам уни истеъмол қилавермайди», - деди Чжан Линьлинь. Ойбек метроси ҳудудида биз учратган хитойликлардан бирининг айтишича, у ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Тошкентда яшайди. Бундан беш йил муқаддам шаҳарда таниш маҳсулотлар ва зираворларни топиш қийин масала эди, аммо энди бу муаммо йўқ, ҳамма нарсани Хитой супермаркетларидан сотиб олиш мумкин. Унинг сўзларига кўра, кўплаб хитойча қаҳвахона ва ресторанларнинг пайдо бўлиши – келиб чиққан талабга жавоб. Ахир Чин давлатидан келаётганларнинг кўпчилиги рус тилини билмайди, ўзбек тилини-ку асти қўяверасиз, шунинг учун улар мулоқот қилиши мумкин бўлган ягона жой – ресторан ва қаҳвахоналардир. Хитойликларнинг Тошкент ҳаётига мослашиши борасида қизиқиб, суҳбатдошларимиздан бу ерда уларни нима ажаблантираётганини билишга ҳаракат қилиб кўрдик. Биринчидан, бу йўл ҳаракати, Хитойда машиналар кўпроқ, велосипедлар ва пиёдалар ҳам, лекин ҳамма жойда камералар бор ва қоидабузарлик учун катта жарималар қўлланилади, шу боис ҳеч ким қоидаларни бузмайди, Ўзбекистонда, афсуски, ҳозирча вазият бундай эмас. Иккинчидан, Хитойда рақобат жуда катта, шунинг учун барча ходимлар интизомга жиддий муносабатда бўлишади. Хитойликлар деярли ҳеч қачон кечикмайди, топшириқни диққат билан тинглашади ва ҳамма нарсани режага мувофиқ аниқ амалга оширади. Бизнинг ходимларимизга эса ҳамма нарсани бир неча марта такрорлашга ва кейин уларни назорат қилишга тўғри келади. Дарвоқе, Ўзбекистонда кечикиш, афсуски, йўл қўйиб бўлмайдиган хато ҳисобланмайди. Маҳаллий аҳоли хитойликларга яхши муносабатда бўлишади, суҳбатдошларимизнинг сўзларига кўра, улар бирор марта ҳам қабул қилмаслик ёки можароли вазиятларга дуч келмаган. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўстлиги, барча миллат вакилларига яхши муносабати билан машҳур. Диаспоранинг қандай муаммолари бор? Суҳбатдошларимиз иккита муаммони таъкидладилар, уларнинг ечими ҳаётни янада қулайроқ қилар экан. Биринчиси, гендер масаласи. Тошкентда хитойлик эркаклар кўп. Хитойликларни ташвишга солаётган яна бир мавзу - таълим. Кўплаб мутахассислар оиласи билан юртимизга келишади, лекин Тошкентда ҳам Хитой мактаби йўқ. Шунинг учун болаларни Америка мактабига ёки оддий маҳаллий мактабга юборишга тўғри келади, лекин уларда Хитой ўқув дастурига мувофиқ дарс берилмайди. Бизга маълум бўлишича, Хитой элчихонаси ва Хитой маданият маркази бу борада иш олиб бормоқда ва яқин келажакда Тошкентда ҳақиқий хитойча мактаб пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозир Чайна-таунлар – бу тарихий, маданий ва сайёҳлик бўйича диққатга сазовор жойларга айланди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 20 ТРАНСПОРТ ХИТОЙ АВТОБУСЛАРИ ПОЙТАХТ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ПАРКИНИ ЎЗГАРТИРДИ СИФАТ КАФОЛАТЛАНАДИ Тошкент ҳокимияти жамоат транспорти паркини замонавий автобуслар билан бойитишни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг ўзидаёқ мингта янги автомобиль йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади. Уларнинг барчаси Хитой компанияларидан, аксарияти Чин давлатидаги бундай қурилмани ишлаб чиқарувчи энг йирик компания – «Yutong Bus»дан сотиб олинган. Aйни пайтда ушбу ишлаб чиқарувчининг сиқилган табиий газда ишлайдиган 500 та автобуси ҳамда яна 300 та электробуслари пойтахтликлар ихтиёридадир. Салқин, қулай ва функционал йўловчи транспорти – фаол ривожланаётган Тошкентга ҳақиқатан ҳам узоқ вақтдан бери етишмаётган эди. ОЛДИНГИ ҚАТОРЛАРДА Ўзбекистон пойтахти раҳбарларининг танлови нима учун айнан шу компания маҳсулотларига тўғри келганини тахмин қилиш қийин эмас. Yutong автобуслари – чиндан ҳам Хитой автомобиль саноатининг фахри, Хитой йўлларидаги барча автобусларнинг деярли учдан бир қисми «ютонг»лардир. Бундан ташқари, ушбу компаниянинг техникалари кўп йиллар давомида жаҳон бозорида шубҳасиз етакчилардан бири ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда бу Европа сифат мувофиқлик сертификатига эга бўлган ягона Хитой брендидир. Yutong автобуслари Франция, Германия, Испания ва Норвегияда йўловчиларни ташийди. Ундан ташқари, улар сайёрамизнинг бошқа ҳудудлари – Куба, Венесуэла, Саудия Aрабистони, Россия ва Қозоғистонда ҳам фаол хизмат кўрсатиб келмоқда. Компания ҳар йили хорижлик харидорларга 40 мингдан зиёд транспорт техникаси, жумладан муқобил энергия манбалари – табиий газ ва электр энергияси ҳисобига ишлайдиган 16,5 мингта автобусни етказиб беради. Ўзининг 60 йиллик фаолияти давомида ишлаб чиқарувчи компания кичик таъмирлаш ва йиғиш заводидан глобал корпорацияга айланишга муваффақ бўлган. Бугунги кунда Yutong Bus дунёдаги энг йирик ва технологик жиҳатдан илғор ишлаб чиқариш базасига эга. Бу ерда йилига 90 мингтагача автобус ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Компания портфелида барча турдаги двигателларда ишлайдиган узунлиги 5 метрдан 26 метргача бўлган 200 дан ортиқ автомобиль моделлари мавжуд. 60 йиллик фаолияти давомида ишлаб чиқарувчи кичик таъмирлаш ва йиғиш заводидан глобал корпорацияга айланди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРАНСПОРТ 21 ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ Қулайлик, хавфсизлик ва амалийлик – мижозлар айнан шу сабабли «Yutong Bus»ни танлашади. Бундан ташқари, автобуслари инжиқ эмас, тўғри фойдаланган ва техник хизмат кўрсатилган тақдирда улар кўп йиллар давомида хизмат қилади ва саёҳатдан кўплаб ижобий таассуротларни тақдим этади. Тошкентликлар Хитой автобусларининг барча афзалликларини аллақачон тўлиқ баҳолаб улгуришди. Барча янги автомобилларнинг энг ёқимли жиҳати - кондиционер тизимлари ҳамда гаджетларни зарядлаш учун USB-портларнинг мавжудлиги бўлди. «Мижозларни ҳурмат қилиш ва транспортдан фойдаланадиган йўловчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш тамойилига асосланиб, Yutong Bus сифат, дизайн ва технология борасида мукаммалликка интилади. Бу бизнинг компаниямизни ажратиб турадиган ва бошқалардан кўра устунлик берадиган жиҳатдир. Шунинг учун бизнинг автобусларимиз турли деталлар туфайли хавфсизлик ва қулайликнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Улар энергия сарфи жиҳатидан ҳам тежамкор ва фойдаланишда қулай», — деб хабар қилишди бизнинг мухбиримизга «Yutong»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида. Бундан ташқари, Хитой бренди нафақат қулайлик ва хавфсизлик, балки услуб ва нафисликни ҳам ўзида уйғунлаштиради. Масалан, компания дизайнерлари транспортнинг келажаги ҳақидаги фикрлардан илҳомланиб, ўзбек электробусларини қора ва кумуш рангнинг қизиқарли гаммасида лойиҳалаштирдилар. Ушбу моделнинг номи Hei Jingang бўлиб, хитой тилидан «қора бриллиант» деб таржима қилинади. Ўзининг ташқи кўринишидан машина ҳақиқатан ҳам кумуш билан безатилган улкан қора қимматбаҳо тошни эслатади. Шунингдек, Yutong Bus компаниясини ҳар бир мижозга индивидуал ёндашуви учун қадрлашади, чунки барча маҳсулотлар мижоз учун махсус ишлаб чиқилади. Мамлакатимиз учун моделлар тайёрлаш мақсадида компания мутахассислари икки йил давомида Ўзбекистоннинг иқлим шароити ва автомобиль муҳитини ўрганишган. Ёзда иссиқ ҳавони ҳисобга олган БУГУНГИ КУНДА YUTONG BUS ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ВА ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН ИЛҒОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БАЗАСИГА ЭГА Бугунги кунда Yutong Европа сифат сертификатига эга бўлган ягона Хитой брендидир Дастлабки 20 та Yutong электробуслари Тошкентга ўтган йили олиб келинган эди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 22 ТРАНСПОРТ ҳолда, хитойлик мутахассислар ҳаво ҳарорати 50 даражага етганидан кейин автобус аккумулятори учун ўз-ўзидан совутиш режимини тақдим этишган. Шунингдек, электробусларнинг двигатели соҳасига ёнғинга қарши ускуна ўрнатилган бўлиб, у автоматик равишда ишга тушади. «Керакли маълумотларни тўплаш муҳандисларимизга ҳар бир мижозга мос маҳсулотни ишлаб чиқиш имконини беради. Шу билан бирга, бош офис лабораториясида тегишли тажриба ва синовлар ўтказилади», – дея қўшимча қилишди компания ваколатхонасидагилар. ЯНГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАР Тошкент йўлларидаги электробуслар бугун ҳеч кимни ажаблантирмайди. Ваҳоланки, уч йил муқаддам автобусларнинг ушбу экологик тоза ва сокин турини синовдан ўтказиш бошланганида у ўзбек халқи учун ғайриоддий туюлган эди. Эслатиб ўтамиз, пойтахт автопаркини бойитиш мақсадида Тошкент ҳукумати бир вақтнинг ўзида бир нечта компания – Хитойнинг CRRC, Yutong, BYD ва Zhongtong, шунингдек Беларуснинг Vitovt Electro компаниялари ускуналарини синовдан ўтказган эди. Aмега мо техник хусусиятлари ва Чин мамлакати томонидан тақдим этилган хизмат кўрсатиш шартлари туфайли «Yutong»ни танлашга қарор қилишди. Дастлабки 20 та электробус ўтган йили етиб келган эди. 2023 йилда уларнинг сони 300 донага кўпайди. Компаниядагилар қайд этишича, бу жорий йилда электробуслар учун берилган энг йирик буюртма. Автобуслар литий-темир-полимер батареялар билан жиҳозланган. ЖОРИЙ ЙИЛ ОХИРИГАЧА YUTONG BUS САМАРҚАНД ШАҲРИГА 100 ТА ЭЛЕКТРОБУС ЕТКАЗИБ БЕРАДИ Тошкент шаҳри учун автобуслар харид қилиш бўйича берилган буюртма бу йилги энг йирик буюртма бўлди Корхонанинг қуввати йилига 90 мингтагача автобус ишлаб чиқариш имконини беради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРАНСПОРТ 23 Тўлиқ қувватда автобус 350 километргача масофани босиб ўта олади. Aвтомобиллар билан бир қаторда компания 150 та зарядлаш станцияларини ҳам етказиб берди. Aвтобусни тўлиқ қувватлантириш учун 2-3 соат вақт кетади. Кондиционер ёқилган ва барча портлари гаджетларни заряд қилиш учун уланган бўлса, 20 % кўпроқ электр энергияси сарфланади. Ҳозирда Yutong Bus ваколатхонаси Ўзбекистоннинг «Ютонг» автобусларида юзага келадиган муаммоларни тез ва самарали ҳал этиш мақсадида хизмат кўрсатиш шохобчалари учун энг мос жойларни танламоқда. УФҚЛАРНИ КЕНГАЙТИРИБ Ўзининг глобал режаларида Yutong Bus янги энергия манбаларида ишлайдиган автобуслар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга интилади. Компаниянинг ҳатто фақат муқобил энергия манбалари асосида ишлайдиган автобуслар ишлаб чиқарадиган алоҳида заводи ҳам бор. Мажмуа йилига 30 мингдан зиёд экологик тоза автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга - бу ҳозирда дунёдаги энг кўп ҳажм ҳисобланади. «Биз бутун дунё бўйлаб имкон қадар кўпроқ сифатли маҳсулотларни етказиб беришга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун компаниямиз тадқиқот ва инновацияларга катта маблағ сарфлайди. Айнан шу муваффақият калитидир», - дейишди Yutong Bus ваколатхонасидагилар. Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистон бўйича ўз режалари билан ҳам ўртоқлашишди: тез орада мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ҳам ўз «Ютонг»ларини олади. Шу тариқа, жорий йил якунига қадар Yutong Bus Самарқанд шаҳрига 100 та электробус етказиб беради. Компания яқин орада Наманганга метан газида ишлайдиган 100 та автобус жўнатишни режалаштирган. «Маҳсулотларимиз Ўзбекистон бозорига кирганидан бери бутун Ўзбекистонни автобуслар билан таъминлаш устида ишлаяпмиз. Масалан, Тошкентдан ташқари Самарқандга ҳам электр автобусларини етказиб беришни бошлаб юбордик. Тез орада Наманганга ҳам электробуслар етказиб берилиши кутилмоқда. Ўзбекистон йўлларида Yutong русумли автобусларнинг сони тобора ортиб боришига ишонамиз», – дея таъкидлашди улар. ТОШКЕНТГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАЁТГАН ЭЛЕКТРОБУСЛАР МОДЕЛИНИНГ НОМИ – HEI JINGANG БЎЛИБ, ХИТОЙЧАДАН «ҚОРА БРИЛЛИАНТ» ДЕБ ТАРЖИМА ҚИЛИНАДИ Компаниянинг яқин режалари орасида Наманганга метан газида ишлайдиган 100 та автобусни жўнатиш бор Aвтобусни тўлиқ қувватлантириш учун 2-3 соат вақт кетади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 АНЪАНАЛАР ХИТОЙДА «БИР МАКОН – БИР ЙЎЛ» ТАШАББУСИГА БАҒИШЛАНГАН НОЁБ АРХЕОЛОГИК КЎРГАЗМА БЎЛИБ ЎТМОҚДА ТАРИХ ТОМОН ЯҚИНЛАШИБ Бу йил Хитойнинг «Бир макон – бир йўл» ташаббуси ўзининг ўн йиллик юбилейини нишонламоқда. Шу қисқа вақт ичида унинг доирасида транспорт-коммуникация алоқалари, нефть-газ саноати, энергетика ва бошқа кўплаб соҳаларда кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Иштирокчи давлатлар, шунингдек халқаро муносабатларнинг тенг даражада муҳим жиҳати бўлган маданият соҳасини ҳам унутмаяптилар, чунки айнан у одамларни яқинлаштиради ва бир-бирини яхшироқ англашларига ёрдам беради. Сентябрь ойи охирида Хитой пойтахтида «Бир макон – бир йўл» доирасидаги ҳамкорликка бағишланган археологик кўргазма очилди. Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур тадбир ўзаро тушуниш ҳамда лойиҳада иштирок этаётган мамлакатларнинг умумий тарих ҳақидаги билимларини янада кенгайтириш учун энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Кўргазма Хитойнинг энг йирик музейларидан бири – «Тақиқланган шаҳар» номи билан машҳур «Гугун»да жойлашган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ АНЪАНАЛАР 25 ҚИММАТБАҲО ЁДГОРЛИКЛАР Кўргазма Хитойнинг энг йирик музейларидан бири, «Тақиқланган шаҳар» номи билан танилган «Гугун»да жойлашган. У 2024 йил 5 январгача ишлайди. Экспозиция тўрт қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Буюк ипак йўли бўйидаги тамаддунлар ҳаётининг муайян даври, қадимги халқлар маданияти ва санъати ривожини акс эттиради. Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Aраб Aмирликларидан ҳаммаси бўлиб 84 та экспонат омма эътиборига ҳавола қилинди. Уларнинг ҳар бири бебаҳо ёдгорликдир, чунки улар Буюк Ипак йўли бўйлаб тамаддунлар ўртасидаги ўзаро алмашувнинг тарихий изларини намоён этади, археологик ҳамда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича Хитой ва бошқа мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижаларини акс эттиради. Ўзбекистон Давлат тарих музейи ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти фондидан 18 та экспонатни кўргазмага юборди. Улар орасида сфинкснинг ҳайкал шаклидаги тасвири туширилган занжир (милоддан аввалги II–I асрлар), жангчи ҳайкалининг фрагменти (милоддан аввалги I аср — милодий I аср), икки қўлли кўза (милоддан аввалги II–III асрлар) ва бошқа археологик топилмалар бор. «Ушбу экспонатлар жамоатчиликни мамлакатимизнинг чуқур маданий-тарихий контексти билан таништиради, замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган халқлар, уларнинг маданияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради», – дейишди мамлакатимизнинг ушбу кўргазмада иштирок этишида катта ёрдам кўрсатган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидагилар. УМУМИЙ МЕРОС ИЗИДАН Aйтиш жоизки, бугунги кунда «Бир макон – бир йўл» мамлакатларида хитойлик мутахассислар иштирокида қўшма археологик қазишмалар ва реставрация ишлари фаол олиб борилмоқда. Биз 10 йилдан ортиқ вақтдан бери бундай қўшма археологик экспедицияларда қатнашиб, КЎРГАЗМАДА ХИТОЙ, ЎЗБЕКИСТОН, ҚОЗОҒИСТОН ВА БИРЛАШГАН AРАБ AМИРЛИКЛАРИДАН ЖАМИ 84 ТА ЭКСПОНАТ ТАҚДИМ ЕТИЛГАН «Жангчи боши» ҳайкалининг фрагменти (милоддан аввалги I аср - милодий I аср) Кўргазмада Ўзбекистондан 18 та экспонат намойиш этилмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 АНЪАНАЛАР Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларини ўрганиб келаётган сианлик олим Ван Цзяньсинь ҳақида ёзган эдик. У Хунлар билан бўлган жангда мағлубиятга учраганидан сўнг Хитойдан шу ерларга қочиб келган қадимги кўчманчи халқ – юэчжиларнинг изларини топиш илинжида минтақамизга келган. Олим Хитой элчиси Чжан Цянь билан бир йўлдан борди, унинг кашшоф экспедицияси юэчжиларни қидириб, кейинчалик Ипак йўли деб ном олган йўлни очган эди. Шу тариқа, ташаббус бошланган 10 йил ичида Хитой олтита давлатда маданият ва меъморчилик соҳаларида 55 та лойиҳани амалга оширди. Бундай тадбирлар мамлакатимиз ҳудудида ҳам ўтказилди. «Ўзбекистон Хоразм, Сўғдиёна, Чоч, Фарғона, Бақтрия каби қадимий тарихий-маданий ҳудудлар билан боғлиқ бой тарихий меросга эга. Археологик қазишмалар, жумладан халқаро қўшма экспедициялар турли ҳудудларда олиб борилмоқда. Ушбу қазилмалар натижасида кўплаб қадимий ашёлар, жумладан заргарлик буюмлари, кулолчилик асарлари, тангалар ва тадқиқотчиларга минтақа тарихини яхшироқ англашга ёрдам берадиган бошқа топилмалар топилиши учун замин яратмоқда», — дейишди Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати вакиллари. ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРИБ «Бир макон – бир йўл» мамлакатларида олиб борилган турли археологик қазилмалар натижаларига кўра 500 дан ортиқ сайёр кўргазмалар ташкил этилди. «Гугун» музейида тақдим этилган кўргазма - ана шундай ижтимоий лойиҳалардан бири эди. «У халқимизга ўз тарихини очиб беришга қаратилган. Умуман олганда, Хитойда объектларни реставрациядан сўнг кенг омма учун очиб бериш ва қазиш ишлари натижаларини кўрсатиш одатий ҳолдир. Бу тарихга яқинроқ бўлиш, уни ҳис қилиш имконини беради, шунда одамлар ўзи ва ўз мамлакати ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин бўлади. Бу жуда муҳим», – деди Хитой Халқ университети профессори Ван Ивэй Тошкентда «Бир макон – бир йўл» ташаббуси юбилейига бағишланган брифингда. Кўргазмалар ва маданий ташаббуслар ўтказиш ушбу тадбирларда иштирок этаётган мамлакатлар учун ҳақиқатан ҳам катта аҳамиятга эга, дея таъкидлашди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидагилар. «Санъат, анъана ва ғоялар алмашинуви орқали мамлакатлар бир-бири ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин, бу эса дунё маданиятларининг хилма-хиллиги ва бойлигини янада чуқурроқ англаш, ишончни мустаҳкамлаш, мулоқот ўрнатиш ва алоқаларни Кўргазма Буюк ипак йўли бўйлаб тамаддунлар ўртасидаги ўзаро алмашинувнинг тарихий илдизларини намойиш этишга қаратилган Ўзбекистон учун бу ўзининг бой маданияти ва тарихий меросини халқаро майдонда намойиш этиш имкониятидир


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ АНЪАНАЛАР 27 мустаҳкамлашга хизмат қилади. Aна шундай имконият ва ташаббуслар туфайли Ўзбекистон ўзининг бой маданияти ва тарихий меросини халқаро майдонда намойиш эта олади. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик давом этиши, маданий алоқаларнинг тобора кенгайтирилишига умид қилиб қоламиз», — дея таъкидлашди жамғарма матбуот хизмати вакиллари. Профессор Ван Ивэйнинг сўзларига кўра, Тошкент ва Пекин ўртасида маданий соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари жуда катта. Иккала давлатнинг ҳам кўрсатиш ва ажаблантиришга қодир жиҳатлари бисёр. «Хитой раиси Си Цзиньпиннинг сўзларини келтириб ўтмоқчиман: «Тарихимиз, ёзувимиз ва маданиятимиз қайта тикланиб, жонланиши, янги мазмун ва руҳият билан тўлдирилиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак». Ўйлайманки, бу сўзлар Ўзбекистонга ҳам тегишли. Археология соҳасида, мамлакатларимизнинг бой маданий меросини ўрганишда ҳамкорликни кучайтиришимиз мумкин ва шундай қилишимиз зарур. Биргаликда, қўлни қўлга бериб, буюк тикланиш йўлидан боришимиз учун биз бу ҳақда фильмлар суратга олишимиз ва санъатнинг бошқа турларини ўрганишда ҳамкорлик қилишимиз керак», - деди у. «БИР МАКОН – БИР ЙЎЛ» ТАШАББУСИ ИЛГАРИ СУРИЛГАН 10 ЙИЛ ИЧИДА ХИТОЙ ОЛТИ ДАВЛАТДА МАДАНИЯТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДА 55 ТА ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРДИ Кўргазма Буюк ипак йўлида яшаган халқлар маданияти ва санъатининг турли даврларини акс эттирувчи бир неча бўлимларга ажратилган Бундай кўргазмаларнинг ўтказилиши инсонлар ўзи ва ўз мамлакати ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши учун тарихга яқинроқ бўлиш, уни ҳис этиш имконини беради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 28 БУГУНГИ ХИТОЙ ХИТОЙДА ИККИ ОЙ ИЧИДА СОДИР БЎЛГАН ТОП 10 ТА ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕА Охирги икки ой ичида Чин давлатида кўплаб қизиқарли воқеалар бўлиб ўтди, жумладан, энг кучли чипнинг яратилиши, Пекинда «Бир макон – бир йўл» учинчи халқаро форуми ҳамда Ханчжоуда Осиё ўйинлари ўтказилиши, Тинч океанида гуманитар миссиянинг якунланиши, тайконавтларнинг космосга учиши ва бошқа кўплаб воқеалар. Булар ҳақида батафсил сўзлаб берамиз. МУНОСИБ МУКОФОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 29


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 30 БУГУНГИ ХИТОЙ Умид уйғотувчи прогноз JP Morgan, Citigroup ва UBS каби глобал молиявий институтлар Хитойнинг жорий йилдаги иқтисодий ўсиши бўйича ўз прогнозларини оширди. Бу ХХР Давлат статистика хизмати учинчи чорак маълумотларини эълон қилганидан кейин содир бўлди. Июль-сентябрь ойларида бу кўрсаткичлар йиллик ҳисобда 4,9 фоизга ошди. Бунга барқарор саноат ва истеъмолчилик фаоллиги замин ҳозирлаб берди. Фантастика оламида Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон илмий фантастика конвенциясида 2023 йилги «Хьюго» мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Хитойлик ёзувчи Хай Я «Энг яхши ҳикоя» номинациясида «Вақт ва макон мусаввири» асари учун мукофотга сазовор бўлди. Илк маротаба 1953 йилда топширилган ва 1955 йилдан бери ҳар йили бериладиган «Хьюго» мукофоти дунёдаги энг нуфузли илмийфантастик мукофот ҳисобланади. Янги кашфиётлар даври «Шэньчжоу-172» бошқариладиган космик кемаси «Тяньхэ» космик станциясига учта тайконавтни етказиб берди. Кема асосий модуль билан туташди, натижада учта модуль ва учта космик кеманинг комбинацияси пайдо бўлди. Тайконавтлар орбитада тахминан олти ой қолади ва келаси йилнинг апрель ойида ерга қайтади. Умид кемаси Хитойнинг «Тинчлик нажот» кемаси ўзининг Тинч океанидаги гуманитар миссиясини якунлади. Сузувчи госпиталь 79 кун ичида 12 минг денгиз милидан ортиқ масофани босиб ўтди. Гуманитар лойиҳада 126 нафар ҳарбий шифокор иштирок этди. Улар бешта давлатнинг 41,3 мингдан ортиқ фуқаросига ёрдам кўрсатиб, 192 та операцияни амалга оширди. Кема бортидаги шифокорлар уч марта чақалоқларни туғдириб олишди. Мулоқот учун майдон Пекинда «Бир макон – бир йўл» учинчи халқаро форуми бўлиб ўтди, унда 140 дан ортиқ давлат ва 30 дан зиёд халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Президенти форумдаги нутқи чоғида тадбирнинг самарали натижалари инсониятнинг яшил келажак барпо этиш йўлидаги умумий ишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилишига ишонч билдирди.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 31 Сайёрадан олдинда Хитой радиолокация тизимлари учун энг кучли чипни яратди, унинг ишлаш қуввати мавжуд аналоглардан бир неча баравар юқори. Бундан ташқари, у оммавий ишлаб чиқариш учун оддий ва арзон. Янги ишланма микротўлқинли диапазонда ишлайдиган кучли радарларни яратиш имконини беради. Улар асосан ҳарбий мақсадларда таҳдидларни аниқлаш ва ракеталарни бошқариш учун ишлатилади. Улкан касса «Руҳлар даражасига кўтарилиш» эпик трилогиясининг биринчи қисми бўлган «Бўронлар қироллиги» Хитой блокбастери бутун дунёда катта шуҳрат қозонди. Унинг сценарийси ғайритабиий мавжудотларнинг инсон дунёсига қандай кириб бориши ва тарих ривожини ўзгартириши ҳақидаги қадимги Хитой романига асосланган. Лойиҳа устида 20 мамлакат вакилларидан иборат халқаро гуруҳ иш олиб борди. Эксперт платформаси Сиан шаҳрида Хитой ва Марказий Осиё таҳлил марказларининг учинчи форуми бўлиб ўтди, унда 100 дан ортиқ эксперт ва олимлар иштирок этди. Тадбирда маданият-тамаддунлар хилмахиллиги шароитида модернизация борасида, шунингдек муштарак тақдирнинг янада яқин ҳамжамиятини биргаликда яратиш йўллари бўйича фикр алмашилди. Энг яхши 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу ва яна бешта шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси унда 37 та медални қўлга киритди. Спортчилар 61 йўналишдан иборат 40 спорт тури бўйича ўзаро куч синашди. Янги турлар қаторига киберспорт ва брейкданс, спорт қояларга чиқиш, сквош ва ушу киритилди. Самода биринчи Хитойлик мутахассислар – 2020 йилда Ой тупроғини йиғиш ва Ерга етказиш бўйича «Чанъэ-5» миссияси иштирокчилари нуфузли «Жамоавий ютуқлар учун дафналар» мукофотига сазовор бўлишди. Уларга мукофот Боку шаҳрида бўлиб ўтган 74-Халқаро Aстронавтика Конгрессида (IAC) топширилди. Бу Халқаро астронавтика академияси томонидан топширилган бу йилги энг юқори мукофотдир.


Click to View FlipBook Version