Мундарижа июль-август 2023 ЎН ЙИЛЛИК ЧИНАКАМ МУВАФФАҚИЯТ “Бир камар, бир йўл” ташаббуси қандай ривожланмоқда БАШОРАТЛАРНИ ОРТДА ҚОЛДИРГАНЛАР Чин давлати ҳукумати ШУАРни ривожлантиришга ёрдам бермоқда ЧЕГАРА БИЛМАС ҚЎШНИЛАР Хитойлик тадқиқотчи чин юртида ўзбек тилини ўқитишни йўлга қўймоқчи ҚОРА ОЛТИН Қандай қилиб хитойликлар қисқа вақт ичида чўлда замонавий шаҳар қуришга муваффақ бўлди ЎСИШ УЧУН НУҚТАЛАР ИЗИДАН Хитой хусусий секторни йирикроқ, мукаммалроқ ва кучлироқ қилиш тарафдори ҚИЗИҚАРЛИ ТОПИЛМАЛАР ВА КАШФИЁТЛАР Хитойда икки ой ичида содир бўлган ТОП 10 та энг муҳим воқеа 22 3 8 14 18 24 МАМЛАКАТЛАРНИ 28 БИРЛАШТИРИБ… UnionPay бутун дунёни забт этиб, Visa ва MasterCardга рақобатчи бўлмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР САНОАТ СПОРТ ЛОГИСТИКА ТУРИЗМ Хитойнинг Sino International компанияси Ўзбекистонда Nike бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқарадиган корхонани ишга туширди Хитойнинг Чэнду шаҳрида XXXI ёзги универсиада ўйинлари бўлиб ўтди Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий логистика марказини очмоқда Хитойлик мутахассислар Қашқадарё вилоятида канат йўли ва туризм кластерини барпо этади Бугунги кунга келиб кроссовкалар таглиги ва устки қисмларига шакл бериш бўйича ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини Nike компаниясининг Хитойдаги филиали технологлари, дизайнер ва тикувчилари оширмоқда. Корхонада кунига олти минг жуфт кроссовка ишлаб чиқарилади. Йил охирига қадар корхона қувватини икки баробар ошириш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси ушбу ўйинларда саккизта кумуш ва олтита бронза медалини қўлга киритди. Универсиадада жами 119 давлатдан 6 517 нафар спортчи иштирок этиб, спортнинг 18 тури бўйича ўзаро куч синашишди. 178 та медални қўлга киритган Хитой терма жамоаси медаллар рейтингида мутлақ пешқадам бўлди. Янги логистика объекти тўқимачилик, саноат, технологик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича марказга айланади. Марказ Ўзбекистон билан бир қаторда Қирғизистон, шунингдек, Тожикистонга юкларни етказиб беришни тезлаштириш имконини тақдим этади. CAMC Engineering компанияси Китоб туманида йилига 200 минг нафаргача хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатадиган “Қайнар” туристик зонасини ташкил этмоқда. Компания Китобдаги канат йўли қурилиши учун 15 миллион доллар инвестиция киритади, шунингдек, Қарши аэропорти атрофидаги ҳудудларда махсус иқтисодий зонани ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 3 “БИР КАМАР, БИР ЙЎЛ” ТАШАББУСИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНМОҚДА ЎН ЙИЛЛИК ЧИНАКАМ МУВАФФАҚИЯТ Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Юй Цзюнь ўзининг муаллифлик устунида Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси ўзининг ўн йиллик ривожланиши давомида қандай муваффақиятларга эришгани, шунингдек, Тошкент ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирди. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 ДИПЛОМАТ УСТУНИ - Бундан 2000 йилдан кўпроқ вақт илгари Хань сулоласининг элчиси Чжан Цянь Хитойдан Ғарбга миссия билан жўнаб кетади. Сафарнинг барча азоб-уқубатларини бошдан кечириб, у Осиё, Европа ва Африкани боғловчи қуруқликдаги Ипак йўлини кашф этган. Шу тариқа Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги дўстликка тамал тоши қўйилади. Бундан ташқари, 600 йилдан кўпроқ вақт аввал Минг сулоласи денгиз сайёҳи Чжен Хэ жунбушга келган денгиздан чўчимай, ғарбга етти марта саёҳат қилган. У Шарқ ва Ғарб орқали ўтадиган Денгиз ипак йўлини кашф этди. Шу тариқа турли тамаддунлар алмашинуви тарихида янги саҳифа очилди. Минг йиллар давомида минглаб километрларга чўзилган қадимий Ипак йўли тинчлик ва ҳамкорлик, очиқлик ва инклюзивлик, ўзаро маърифатлашиш ва фикр алмашиш, ўзаро манфаат ва икки томонлама ютуқлар тамойилларига асосланган руҳиятни ўзида мужассам этди. Қадимги Ипак йўли бутун инсоният тамаддунининг бебаҳо бойлигига айланди. XXI асрда глобал муаммолар бирин-кетин юзага келмоқда, тинчлик, тараққиёт ва ҳамкорликка интилиш бутун дунё халқларининг улкан орзу-истагига айланди. “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “ XXI аср денгиз ипак йўли” қўшма лойиҳаларини яратиш таклифи илк маротаба ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан 2013 йил кузида Қозоғистон ва Индонезияга ташрифи чоғида илгари сурилган эди. Шу тариқа, “Камар ва йўл” ташаббуси (БКБЙ) ғояси расман туғилди ва унинг доирасида ҳамкорликнинг асосий мақсадлари белгилаб олинди, булар: сиёсатни мувофиқлаштириш, объектларни бирлаштириш, тўсиқсиз савдо, молиявий интеграция ва инсонлар ўртасидаги алоқалар. Бошқача айтганда, ташаббус туфайли қадимий Ипак йўли яна янги мазмун билан тўлдирилди. Бу йил “Бир камар, бир йўл” ташаббусининг ўн йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар давомида томонлар қўшма маслаҳатлашув, биргаликда қуриш ва фойдаланиш тамойилларига амал қилишди, ғояларни амалий ҳаракатларга келтиришди, орзуларни рўёбга чиқаришди, муҳим ютуқларга эришиш ва БКБЙ иштирокчи давлатларининг ҳақиқатан ҳам фойда олиши учун ташаббусни амалга оширишни босқичма-босқич тарғиб этиб боришди. “Бир камар, бир йўл” – бу ҳамкорлик йўли ва у ҳар йили ўз географиясини кенгайтириб бормоқда. Ўн йил давомида Хитой 150 дан ортиқ мамлакат, 30 та халқаро ташкилот билан 200 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади ва БКБЙ бренди остида Евросиёдан Африка, Лотин Америкаси ва Ғарбий Европага қадар уч мингдан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга оширди. Ташаббус БМТ, G20, ОТИҲ ва ШҲТ каби халқаро ташкилотларнинг якуний ҳужжатларида қайд этилган. Шубҳасиз, ташаббус дунёдаги энг йирик ҳамкорлик платформаси ва бугунги кунда энг нуфузли халқаро жамоатчилик маҳсулотига айланди. Ўтган ўн йил давомида ташаббуснинг жами инвестициялари ҳажми бир триллион долларга етди ва йўл бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан товар айирбошлашнинг ўртача йиллик ўсиши саккиз фоизни ташкил этди, 421 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, қарийб 40 миллион киши камбағаллик чегарасидан чиқарилди. Мана, масалан, Нигердаги CNPC лойиҳаси маҳаллий иқтисодий тараққиётнинг устунига айланди, кедр ёнғоғи экспорти бўйича Хитой-Афғон ҳаво йўлаги афғон халқига юзлаб миллион доллар даромад келтирди. Путталам электр станциясини қуриш бўйича амалга оширилган лойиҳа туфайли ШриЛанкадаги минглаб оилалар электр энергияси билан таъминланди. “Лу Бань устахонаси” 20 дан ортиқ мамлакатдаги ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга ёрдам бермоқда. Умуман олганда, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси барча мамлакатлар учун янги ривожланиш имкониятларини яратди ва жаҳон иқтисодиётининг тикланишига янги туртки берди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, БКБЙ ташаббуси бошланганидан бери Хитой Янги Евросиё қуруқлик кўприги ҳамда бошқа иқтисодий йўлакларни, янги қуруқликденгиз йўлагини, ахборот
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 5 магистралларини ва бошқа йирик темир йўллар, портлар ҳамда қувур тармоқлари, шунингдек, Хитой – Европа тезюрар поездининг тўсиқсиз ўтишига асосланган ўзаро алоқа тармоғини яратиш устида барча томонлар билан ишлади. Шундай қилиб, “олтита йўлак ва олтита йўл, турли мамлакатлар ва турли портлар” ҳамкорлик модели шакллантирилиб, бу халқаро ташиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш йўлида хизмат қилмоқда. Натижада бугунги кунда Хитой – Европа поездлари узлуксиз ҳаракатланиб, “пўлат туялар карвони”га айланиб бормоқда: 2022 йилда 16 мингта поезд жўнатилган. “Бир камар, бир йўл” дастури доирасида инвестициялар ҳажми босқичма-босқич кўпайиб, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бир қатор амалий, катта бўлмаган ва намунали лойиҳалар ишга туширилди. Қишлоқ жойларда қудуқларни бурғилаш лойиҳаси туфайли Сенегалда Хитой кўмагида 2,27 миллион кишининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди. Хитой – Африка қишлоқ хўжалиги ҳамкорлиги лойиҳаси ишлаб чиқариш ҳажмларини муттасил ошириб, маҳаллий фермерларни мўл ҳосил билан қувонтирмоқда. Жанубий Суданда Хитой ёрдами билан қурилган касалхоналар маҳаллий тиббиёт даражасини оширишга хизмат қилди. “Камар ва йўл” бутун дунё бўйлаб минглаб оилаларга фойда келтирди. Сўнгги йилларда дунёда ўзгаришлар тезлашмоқда, глобал хавф ва таҳдидлар кўпайишда давом этмоқда, жаҳон СЎНГГИ 10 ЙИЛ ИЧИДА ХИТОЙ БКБЙ ДОИРАСИДА 200 ДАН ОРТИҚ ҲАМКОРЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИМЗОЛАДИ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 ДИПЛОМАТ УСТУНИ иқтисодиётида беқарорлик ва ноаниқлик, очиқлик ва ёпиқлик, ҳамкорлик ва адоват, ўзаро боғлиқлик ва ихтилофлилик ўртасидаги қарама-қаршиликлар кузатилмоқда. Турли мамлакатлар тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик мисли кўрилмаган муаммо ва қийинчиликларга дуч келди. Хатарлар ва муаммолар олдида халқаро ҳамжамият ривожланиш йўлида муайян бир муросага эришиш ва биргаликда ҳаракат қилишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Бироқ сиёсий манфаатларни кўзлаган баъзи давлатлар Хитойни жиловлаб туриш ва бостириш, таъминот занжирларини ажратиб ташлаш ва бузишга қаратилган “хавфни юмшатиш” сиёсатини бошлаб юборган. Сиёсатнинг мазмунмоҳияти ривожланиш ва ҳамкорлик имкониятларидан воз кечишдан иборат бўлиб, натижада хавфхатарлар ўсишда давом этмоқда. Узоқ вақт давомида Хитой ўзининг узоқ муддатли узлуксиз тараққиёти орқали дунёга барқарорлик ва ишончни ҳадя этмоқда. Мисол учун, Хитойнинг глобал иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси йиллар давомида 30 фоиздан ошган. 2023 йилдан бери Хитой ҳукумати ички талаб салоҳиятини кенгайтириш, бозор тамойилларининг яшовчанлигини рағбатлантириш, “яшил” ўзгаришларни жадаллаштириш ва Хитой иқтисодиётининг тикланиши ва юқори сифатли ривожланишига кўмаклашиш учун юқори даражадаги очиқликни рағбатлантириш учун бир қатор амалий ва самарали янги чораларни кўрмоқда. Амалиёт шуни кўрсатдики, ҳамкорлик қилишдан бош тортиш энг катта хавф ҳисобланади ва ривожланишнинг етишмаслиги – энг йирик ҳимояланмаганлик саналади. Хитой дунёга тақдим этаётган нарсалар – таҳдид, беқарорлик ва хатарлар эмас, балки имкониятлар, барқарорлик ва хавфсизликдир. Глобал хавф-хатарлар, таҳдидлар ва халқларнинг тинчлик ва тараққиётга бўлган муштарак интилишлари олдида биз бир-биримизнинг қўлимизни қўйиб юборишимиз эмас, балки қўлимиздан маҳкамроқ тутишимиз зарур. Ўртада деворларни барпо этишимиз эмас, балки тўсиқларни олиб ташлашимиз даркор. Хитой яқин орада “Бир камар, бир йўл” учинчи халқаро ҳамкорлик форумини ўтказади. Биз дўстона мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича музокаларни чуқурлаштириш, ривожланиш соҳасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва глобал хавф ва муаммоларга ечим топиш учун ишлашга тайёрмиз. Ўзбекистон ташаббуснинг фаол иштирокчиси ва ишончли тарафдори, шунингдек, ҳамкорлик натижаларининг бенефициари ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон аввал-бошданоқ “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллабқувватлаганини, унинг амалга оширилиши мамлакатларимиз барқарор ривожланишида муҳим омил бўлганини таъкидлади. У “Бир камар, бир йўл” халқаро ҳамкорлик форумида икки маротаба иштирок этган. Икки давлат раҳбарлари юқори даражадаги сиёсий ўзаро ишонч ва шахсий дўстлик муносабатларини ўрнатиб, Хитой–Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги даврда ривожлантириш йўналишларини белгилаб олдилар. Сўнгги ўн йил ичида “Бир камар, бир йўл”нинг Хитой–Ўзбекистон қўшма қурилиши даражаси муттасил ошиб, икки мамлакат тараққиёти ва тикланишига, халқ фаровонлигини юксалтиришга фаол хизмат қилаётган ўзаро манфаатли кўп қиррали ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ХИТОЙ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ТОВАР АЙИРБОШЛАШ ҲАЖМИ 5,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРГА ЕТДИ Яқин келажакда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон қўшма темир йўл қурилишини бошлайди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 7 ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Хитой анча йиллардан бери Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги ва асосий инвестиция манбаи бўлиб келмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,2 фоизга ошиб, 5,2 миллиард долларга етди. Хитой томони Ўзбекистонга инфратузилма, кимё саноати, энергетика, сув хўжалиги, транспорт, коммуникация ва бошқа соҳаларни қамраб олган ўнлаб лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратди. Хитой корхоналари Ўзбекистоннинг оммавий қурилишида фаол иштирок этиб, коммунал ва транспорт инфратузилмаси, сув хўжалиги ва электр энергетикаси соҳасида кўплаб муҳандислик лойиҳаларини амалга ошириб, тезлик ва сифат даражасини намоён этиш билан бир қаторда ижтимоий мажбуриятларни бажаришга ҳам катта аҳамият бермоқда, хайрия фаолиятида иштирок этиб, маҳаллий аҳолига фойда келтирмоқда. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий йўналишлар бўйича ҳамкорлик изчил ривожланяпти, янги энергия, биотиббиёт ҳамда яшил ривожланиш соҳасидаги шериклик суръатлари ҳам жадал илдамлаяпти. Қурилиши яқин кунларда бошланиши кутилаётган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли минтақавий алоқаларни янада кучайтиради. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, пандемия тугаганидан сўнг икки давлат ўртасидаги саёҳатлар тикланяпти, гуманитар ҳамкорликлар кенгаймоқда, турли даражадаги ўзаро ташрифлар сони ортиб боряпти. Жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида Хитой ҳудудларидан бир қанча делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюриб, ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилади, бу эса икки томонлама муносабатларга янги қувват бағишлаши шубҳасиз. Ҳозирда Хитой ҳам, Ўзбекистон ҳам ўз тараққиёти ва тикланишининг муҳим босқичида турибди. Хитой “Камар ва йўл”нинг юқори сифатли қўшма қурилишини фаол равишда тарғиб этмоқда ва Хитой услубидаги модернизация йўлини барқарор равишда давом эттиряпти. Ўз навбатида, Янги Ўзбекистон қурилиши ҳам жадал суръатлар билан давом этмоқда. Бу лавозимда ишлаётганимга атиги бир ойдан кўпроқ вақт бўлганига қарамай, Ўзбекистон расмийларининг ҳамкорлигимизга қаратаётган юксак эътиборини, ўзбек халқининг Хитойга нисбатан дўстона муносабатини чуқур қадрлайман. Ўзбекистонда бир мақол бор: “ Дўстсиз бошим – тузсиз ошим” дейишади. Хитой Ўзбекистон билан мустаҳкам қўшничилик ва шерикликни юксак баҳолайди. Биз “Бир камар, бир йўл” ташаббусини “Янги Ўзбекистон” тараққиёт стратегиясига мувофиқлаштиришни жадаллаштириш, турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Хитой–Ўзбекистон дўстлиги дарахти гуллаб-яшнаши ва ҳосил бериши учун ўзбекистонлик дўстларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ишончим комилки, муваффақият билан ўтказилган форум асосида Хитой ва Ўзбекистон янги келишувларни излашда, мувофиқлаштиришни кучайтиришда ҳамда умумий тараққиёт ва фаровонликка эришиш, шунингдек, инсоният келажаги якдил бўлган ҳамжамиятни барпо этишга катта ҳисса қўшишда давом этади. Ўзбекистон ўз маҳсулотларини дунё бўйлаб экспорт қилиш учун Хитой портларидан фойдаланишни фаол равишда кенгайтирмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 ТУРИЗМ ЧИН ДАВЛАТИ ҲУКУМАТИ ШУАРни РИВОЖЛАНТИРИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА БАШОРАТЛАРНИ ОРТДА ҚОЛДИРГАНЛАР Шинжон – Хитойнинг Марказий Осиё учун энг қулай ҳудудларидан бири. Унга ташриф буюрган сайёҳларнинг ёзишича, Қашғар ёки Урумчига борганингизда, Тошкент ёки Душанбедаман, деган хаёлга борасиз. Бу ерда ҳақиқий шарқона руҳ ҳукм суради: мазали мева ва сабзавотларга бой анъанавий бозорлар, санъат асарлари кўз ўнгингизда яратиладиган ҳунармандчилик устахоналари ва, албатта, Хитой ва Марказий Осиё таомларидан энг яхшиларини ўз ичига олган ажойиб таомлар. Асосийси, ташаббускор маҳаллий аҳоли бу имтиёзларнинг барчасини яхши англаган ҳолда, туризмни ривожлантиришга қаттиқ бел боғлаган. Пандемиядан олдин Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) йилига 200 миллионга яқин сайёҳни қабул қилган. Эндиликда ҳукумат бу рақамни 500 миллионга етказмоқчи. ҚАЕРГА БОРИШ КЕРАК ШУАРга биринчи марта келишни режалаштираётган, айниқса Марказий Осиёдан келган сайёҳларга ҳудуд билан танишишни Қашқарга ташриф буюришдан бошлаш тавсия этилади. Бу Шарқий Туркистоннинг юраги бўлган Шинжон-Уйғур автоном районидаги энг қадимий шаҳар. Унинг аҳолиси тахминан 4,5 миллион киши бўлиб, уларнинг 92 фоизи уйғурлардир. Уни Хитойдаги энг “нохитойча” шаҳар, дея таърифлашади. Ҳақиқатан ҳам, бу ер ХХРдан кўра кўпроқ Марказий Осиёга ўхшаб кетади: Пекингача 4 500 километр масофа бор, Қирғизистон чегараси эса атиги 57 километр, Тожикистон чегараси 1 164 километр, Афғонистон чегараси эса 270 километр узоқликда жойлашган. Қизиқарли факт: бутун Хитой бўйлаб, мамлакатда учта вақт пояси мавжудлигига қарамай, вақт ҳамма жойда бир хил. Фақат Шинжондагина гарчи норасмий бўлса ҳам, у бошқача. Бу ерда тонг Пекинга қараганда анча кечроқ отади. Шу боис маҳаллий аҳоли Пекин вақтига икки соат қўшади. Иш куни Хитойнинг қолган қисмида бўлгани каби эрталаб соат 8 да эмас, балки соат 10 да бошланади ва кечроқ тугайди. Кўпгина меҳмонхоналарда соатлар Урумчи вақти бўйича ўрнатилади ва Пекин учун Москва, Нью-Йорк ёки Лондон каби алоҳида циферблат мавжуд. Қашқарда кундалик ҳаётда икки тилдан – хитой ва уйғур тилларидан фойдаланишади, шу билан бирга уйғур тили аста-секин ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда. ШУАР мактабларида ўқитиш хитой тилида олиб борилади. Бу эса мамлакат ва халқнинг бирлиги Шинжон ҳукумати туризмни ривожлантиришга катта умид боғламоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТУРИЗМ 9 йўлида хизмат қилиши тайин. Лекин хоҳласангиз, уйғур тилини ҳам ихтиёрий тарзда ўрганишингиз мумкин. Тарих дарслиги ҳам ягона халқнинг шаклланишига йўналтирилган. Аммо Шинжонда газеталар олти тилда чиқади, радио эшиттиришлар бешта, телевидение тўрт тилда эфирга узатилади. Шу билан бирга, ШУАР энг замонавий технологиялардан фойдаланишда жуда илдамлаб кетган. Бу ерда квадрокоптёрлар далаларни чанглатади, дарахтларни кесиш учун лазерли мосламалар ишлатилади, меҳмонхоналарда роботлар овқатни хоналарга етказиб беради, заводларда эса эҳтиёт қисмларни ясайди. Яшил рангга бўялган рақамларга эга электромобилларнинг кўчаларда юриши аллақачон одатий ҳолга айланган. Сўнгги йилларда ШУАРда 23 та аэропорт очилди, одатда Европадан Америкага йўналишларда фойдаланиладиган гигант Боинг 787 самолётлари талаб катта бўлганлиги туфайли Қашқардан Урумчига парвоз қилмоқда. Илгари одамлар асосан карвонларда саёҳат қилган Шинжонда йўл тармоғи ўн баробар – 200 минг километргача ошган. Таққослаш учун, Ўзбекистондаги ШИНЖОННИНГ ЯНА БИР ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙИ – УРҲО КИНО ШАҲРИ Миллионлаб сайёҳлар ШУАРга ноёб табиат маскани – “Жинлар шаҳри”ни томоша қилиш учун келишади Кўплаб машҳур Хитой фильмлари ва сериаллари суратга олинган Урҳо кино шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 ТУРИЗМ автомобиль йўлларининг узунлиги қарийб 43 минг километрни ташкил этади. Шунингдек, ШУАР темир йўллар билан тўлиб-тошган, эндиликда улардан бири билан Хитой ва Покистонни боғлаш режалаштирилмоқда. У беш километр баландликда – Ҳимолай тоғлари орқали ўтади. Бу ерда тезюрар поездлар соатига 350 километр тезликда ҳаракатланади. Ҳозирда кейинги авлод поездлари синовдан ўтказилмоқда – улар соатига 500 километргача юриш қувватига эга. Шанхай ва Ханчжоу ўртасидаги 150 километр узунликдаги вакуумли туннелда эса магнитли осма поездлар соатига Ўлка аҳолиси ўз аждодларининг анъаналарини асраб-авайлайди Қашқар ШУАРнинг энг қадимий шаҳри ва юраги ҳисобланади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТУРИЗМ 11 1 000 километр тезликка етади, ушбу линия 2035 йилгача ишга тушади. Эслатиб ўтамиз, бизнинг ғуруримиз бўлган “Афросиёб” поездининг ўртача тезлиги соатига 150 километрдан ошмайди. Экспертларнинг таъкидлашича, бугунги кунда Хитойда сўнгги йилларда Шинжон каби жадал ривожланаётган минтақанинг ўзи йўқ. Шунингдек, Хитойнинг шарқи ва жанубидаги 19 та бадавлат шаҳар ШУАР округларига ўз бюджетининг 0,3 фоиздан 0,6 фоизигача сармоя киритиши ҳам бунга сабаб бўлса керак. Бундан ташқари, марказий ҳукумат ҳам минтақани ривожлантириш учун катта маблағ ажратмоқда. ШАНХАЙ ВА ХАНЧЖОУ ЎРТАСИДАГИ 150 КИЛОМЕТРЛИК ВАКУУМЛИ ТУННЕЛДА МАГНИТЛИ ОСМА ПОЕЗДЛАР СОАТИГА 1 000 КИЛОМЕТР ТЕЗЛИККА ЭРИШАДИ Урумчидаги бозорда маҳаллий кулолчилик намуналари сайёҳлар орасида айниқса машҳур Шинжон бутун дунёга миллий ва хитой таомларини бирлаштирган ошхонаси билан машҳур
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШ УЧУН ВОСИТА Замонавий инфратузилма, катта ҳавза, ҳар қандай дидга мос туша оладиган ноз-неъматлар ва ўйинкулгилар. Бундай беш юлдузли шароитларни ҳозирда туристларга Шинжоннинг Урҳо уездидаги Ғарбий Учжэнь қишлоғи таклиф этмоқда. Аммо бир неча йил олдин бу ерда тамоман бошқача манзара ҳукм сурган. “Мен мана шу ерларда ўсибулғайганман. Илгари уйим олдида лой, тошлоқ йўллар бўларди, ҳозир эса ҳамма ёқ асфальтланган. Кўпчилик замонавий уйларга кўчиб ўтди. Университетни тугатиб, мен бу ерга қайтдим, чунки ҳозир бу ерда имкониятлар жуда кўп”, - дейди маҳаллий меҳмонхона менежери Ци Мэйгэ. Қишлоқ ҳудудининг йирик сайёҳлик мажмуасига айлантирилиши туризм, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида 13 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини берди. “Илгари бу ерда ўртача йиллик даромад 35 минг юандан ошмасди, ҳозир эса 60 минг юандан юқори. Бу кўрсаткич бўйича биз Шинжоннинг барча қишлоқлари орасида биринчи ўринда турамиз. Сайёҳлик мажмуасига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи одамлар давлатдан субсидиялар олади: ҳозирга қадар 20 миллион юанга яқин маблағ аллақачон тўлаб бўлинган”, — дейди Урҳо уезди маъмурияти раҳбари ўринбосари Гун Шаопэн. Ҳозирда Ғарбий Учжэнда 3 800 та меҳмонхона мавжуд. Ҳар куни бу ерда олти мингдан ортиқ киши тўхтайди. Меҳмонлар машҳур “Жинлар шаҳри”, эвкалипт ўрмони ва Баянгҳе дарёсининг катта сунъий водийсини кўриш учун келишади. Бу ерга ҳам хитойлик, ҳам чет эллик сайёҳлар ташриф буюради. Шунинг учун барча меҳмонхоналар ҳар хил услубда қурилган. Келгусида Шинжоннинг бошқа ҳудудларида ҳам Ғарбий Учжэнь намунасидаги сайёҳлик мажмуаларини барпо этиш режалаштирилган. ШУАРда амалга оширилаётган яна бир қизиқарли синов лойиҳаси – туризмни ривожлантириш орқали қишлоқларни жонлантиришдир. “Атиргул боғи” меҳмонхонаси бунга ёрқин мисол бўла олади. У 2018 йилда Чаганьцао қишлоғидаги фермада очилган. Табиатга яқинлашишни ва Хитойнинг ҳақиқий қишлоқ ҳаётини ўрганишни истаган сайёҳлар учун бу ерда чинакам яшаш шароитлари яратилган. Ҳудудда бутун Хитой учун янги маҳсулот – чанғи курортлари фаол равишда ривожлантирилмоқда. Шинжон маъмурий маркази бўлган Урумчи шаҳридан 50 километр узоқликда жойлашган “Ипак йўли” базасига бутун мамлакатдан сноубордчилар ва чанғичилар Шинжонга нафақат хитойликлар, балки кўплаб хорижий сайёҳлар ҳам келади Кейинги йилларда ҳудудда ўнлаб замонавий сайёҳлик мажмуалари барпо этилди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТУРИЗМ 13 келишади. Бу Хитойнинг учта энг йирик чанғи курортларидан биридир. 2022 йилда хизмат кўрсатувчи компания бу ерга янги техника олиб келиб, трассаларни кенгайтирди. Бугунги кунда Шинжондаги деярли барча 84 та тоғ-чанғи курортлари ташриф буюрувчилар учун очиқ. Улар шаҳарларга яқин жойлашган бўлиб, қулай темир йўллар, аэропортлар ва автомобиль йўллари билан боғланган. Маҳаллий курортлар бутун дунёдан чанғичиларни кенг майдонлари ва табиий қор қоплами билан ўзига жалб қилади, чунки минтақа шимолида қиш йилига саккиз ойгача давом этади. Истеъмолни рағбатлантириш мақсадида ШУАР ҳокимияти тоғчанғи курортлари хизматларига чегирмали ўн минглаб купонлар чиқаради, улар олти ой давомида амал қилади. Бундан ташқари, сайёҳлар учун қишки ва спорт туризми соҳасида кўплаб тадбирлар, жумладан, муз ва қор арт-фестиваллари доимий равишда ташкил этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад минтақага кўпроқ ташриф буюрувчиларни жалб қилиш ва унинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшишдан иборат. Шинжондаги яна бир диққатга сазовор жой Урҳо кино шаҳридир. 2018 йилда қурилган очиқ осмон остидаги киностудиянинг умумий майдони 12 минг квадрат метрни ташкил қилади. Цинь ва Хан сулолалари даврига монанд қурилган ушбу меъморчилик истироҳат боғи юз минглаб сайёҳларни ўзига жалб этувчи масканга айланди. Кўплаб тарихий телесериал ва фильмлар киношаҳарнинг ўзига хос манзараларида суратга олинган. Улар орасида, масалан, “Пинҳона яқинлашаётган йўлбарс, пистирмадаги аждаҳо” ва “Алвидо, менинг севгим” каби дунё бўйлаб машҳур кинохитлар ва бошқа кўплаб фильмлар бор. “Урҳо жуда чиройли ва сеҳрли макон. Бу ерда суратга олиш учун зарур бўлган деярли барча турдаги ландшафтлар – кўллар, тоғлар, чўллар ва сунъий водийлар мавжуд. Бу ҳудуд фильмлар ва телесериалларни суратга олиш, суратга олиш гуруҳининг узоқ масофаларга сафар қилишидан қочиш ва харажатларни тежаш учун жуда мос келади”, - дейди Шинжоннинг “Тянь-Шань” киностудияси продюсери Сай Цзе. ҚАШҚАРДА КУНДАЛИК ҲАЁТДА ИККИ ТИЛДАН – ХИТОЙ ВА УЙҒУР ТИЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШАДИ, УЙҒУР ТИЛИ АСТА-СЕКИН ЎЗ АҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТИБ БОРМОҚДА Урумчидаги Буюк Шарқ бозори шаҳарга келаётган саёҳатчиларнинг асосий диққатга сазовор жойи ҳисобланади ШУАРнинг Марс чўлларига ўхшаш бетакрор ландшафти
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 ШАХСИЙ ТАЖРИБА ХИТОЙЛИК ТАДҚИҚОТЧИ ЧИН ЮРТИДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚЧИ ЧЕГАРА БИЛМАС ҚЎШНИЛАР Бугунги кунда кўплаб Ўзбекистон фуқаролари хитой тилини ўрганишга қизиқиш билдирмоқда. БМТнинг олтита расмий тилларидан бири бўлган ушбу тил, айниқса, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик тобора жадаллашиб бораётган бир шароитда катта истиқболларни яратишга қодир. Ўз навбатида, хитойликлар ҳам мамлакатимизни тил орқали ўрганиш ва тушунишга интилмоқда. Улардан бири, 43 ёшли Да Чжэньсинь яқинда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек мақоллари бўйича диссертацияни (PhD) ҳимоя қилди. Ўзбекистонга келиб, олти йил давомида у ўзбек тилини аввалбошданоқ ўрганди, ўзбек халқининг мақолларини хитойликларники билан қиёслади. Шунингдек, шу вақт ичида у ўзининг уч миллион сўз ва иборадан иборат ўзбекча-хитойча луғатини тузди. Тадқиқотчи ўз юртига қайтиб бориб, ватандошларига ўзбек тилини ўргатишни режалаштирган. ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ТАНИШУВ ВА ИККИНЧИ ИСМ Да Чжэньсинь Хитойдаги талабалари сабаб бўлиб, ўзбек тили ва маданияти билан яқиндан танишди. 2015 йилда мамлакатимизга келиб, ўзбек тилини жадал ўрганишни бошлади. Орадан бир йил ўтиб, Тошкент ўзбек тили ва адабиёти университети очилгач, ўқишни шу ерда давом эттиришга ва докторлик даражасини олишга аҳд қилди. “Мен хорижлик талабаларга хитой тилидан сабоқ берар эдим. Улар орасида ўзбекистонлик ёшлар ҳам бор эди. Биз тез-тез турли мавзуларда суҳбатлашар, улар ўз юртларининг маданияти Да Чжэньсинь олти йил давомида ўзбек тилини ўрганган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ШАХСИЙ ТАЖРИБА 15 ва анъаналари, тил ўрганиш учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб беришар эди. Мен уларнинг ҳикояларидан жуда таъсирландим. Қолаверса, ўзбек мақолларига меҳрим тушди. Улар менинг докторлик диссертациямнинг мавзусига айланди”, — дея ўртоқлашди суҳбатдошимиз. Ўзбекистонда биринчи йиллар оғир кечган, деб таъкидлади тадқиқотчи. Аммо унга танишлари: талабалар ва хитой тили ўқитувчилари ёрдам беришган. Ўзбекистонда унга ўзбекча исм, ҳақиқий исмига ўхшаш бўлган Тожиддин исмини беришди. “Дастлабки даврларда юртнинг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва қонунларини билмаганим учун ўз фикримни ифодалаш ва янги жамиятга мослашиш мен учун қийин бўлди. Бироқ бу ерда маълум муддат яшаб, озми-кўпми тилни ўргангач, бутунлай кўникдим. Орадан бироз вақт ўтгач, мен ҳатто ватандошларим – инвесторлар, талабалар ва сайёҳларга ёрдам бера бошладим. Уларга бир қанча ҳужжатларни таржима қилдим, ўзини тутиш қоидалари ва урфодатларини ўргатганман”, — дейди Тожиддин. ДУНЁДА ОДДИЙ ИШНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ Бугун Чжэньсинь-Тожиддин ўзбек тилида равон, тутилмай гапиради. Бунга кўп меҳнат қилиш орқали эришди. Шу билан бирга, суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, тилларни ўрганиш осон иш эмас, чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. “Хитой тилининг чет элликлар учун қийинлиги шундаки, унда иккита ёзув тизими мавжуд – идеографик ва фонографик. Яъни, битта сўз ҳам иероглиф, ҳам ҳарф билан ёзилиши мумкин. Турли тизимларда бир хил сўзларнинг ёзилиши ва талаффузи фарқланади. Бундан ташқари, фақат иккита сўзни англатувчи 290 минг иероглифни ўрганишингиз керак. Бу ҳақиқатан ҳам қийин”, – дейди у. Хитойлик талабалар учун ўзбек тилининг талаффузи қийин. Хитой тилида “р”, шунингдек, “ў”, “қ”, “ғ” ҳарфлари мавжуд эмас. ““Туғри” ва “тадқиқот” каби сўзлар хитойликлар талаффуз қилиши учун, эҳтимол, энг қийин сўзлар бўлса керак. Мен Шинжонда туғилиб ўсганман, шунинг учун ўзбек тилига ўхшаш бўлган уйғур тилини озгина биламан”, — дейди тадқиқотчи. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, хитой тилида деярли барча сўзлар бир бўғинли. Ўзбек тилида бир неча бўғиндан ташкил топган сўзлар жуда кўп. Улардан баъзилари жуда узун ва хитойликларга уларни ўқиш жуда қийин. Масалан, “алмаштирилган” сўзи. Қолаверса, ўзбек тилининг мураккаблиги унинг грамматикасида мужассам. Хитой тилида суффикс, яъни сўз ясовчи қўшимчалар мавжуд эмас, лекин ўзбек тилида улар бисёр. “Ҳар бир халқ ўзи сўзлашаётган тилга ўз маданиятидан улуш қолдиради. Ўзбек тили туркий тиллар гуруҳига киради. Халқларимиз мақолларини 2018 йил ноябрь ойида Шанхай хорижий тиллар университети қошида Ўзбекистон тадқиқот марказининг очилиши
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 ШАХСИЙ ТАЖРИБА ўрганар эканман, турмуш тарзимиз, дунёқарашимиз бир-биридан қанчалик фарқланиши, айни пайтда қандай ўхшаш жойларимиз ҳам борлигини англадим, – деди Тожиддин. УСТОЗ ТОЛИБ ҲАҚИДА Чжэньсиннинг илмий раҳбари, профессор Саодат Муҳамедова шогирдининг сўнгги йилларда амалга оширган улкан ишларини эътироф этди. “Тожиддин билан танишганимизда дунёқараши, тил билиши, қизиқишлари қандай эканини билиш мақсадида у билан узоқ суҳбатлашдим. У жуда ижодкор ва меҳнатсевар йигитга ўхшади. Ўзбек маданияти, ўзбек халқи тарихига жуда қизиқар, ўзбек тилининг тарихи ва бугунги ҳолати билан боғлиқ илмий изланишлар олиб боришни хоҳларди. Илмий изланишида у ўзбек ва хитой тилларидаги халқ мақолларини солиштиришга қарор қилди. Бу вақт ичида у жуда кўп материаллар тўплади ва уларни синчиклаб ўрганди”, — дейди Саодат Муҳамедова. Устознинг таъкидлашича, ўқувчиси танлаган мавзу жуда долзарбдир. Дастлабки тадқиқотчилар мақолларни адабиёт нуқтаи назаридан тадқиқ қилганлар, лекин у уларнинг лингвомаданий жиҳатини ҳам ўрганди. Масалан, ўхшаш мақоллар ўзбек тилида бир маънога эга бўлса, хитой тилида бутунлай бошқача маъно касб этиши мумкин, чунки динимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз турлича. “Қайсидир паллада унга тадқиқот олиб бориш қийин бўлиб қолди. Ўзбекча-хитойча ва хитойчаўзбекча яхши луғат йўқлигини айтди. Бу кўплаб тадқиқотчилар учун тўсиқ бўлган. Шу тариқа, унинг ўзи номзодлик диссертациясини ёзиш билан бир қаторда, ўзбекчахитойча луғатни ҳам тузишга қарор қилди. Унинг ишининг натижаси уч миллион сўз ва иборадан иборат улкан луғат бўлди”, – дейди профессор ўз талабаси билан ғурурланиб. Бу луғат Тожиддинга параллел равишда олиб бораётган таржима фаолияти учун жуда зарур эди. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Да Чжэньсинь ва унинг илмий раҳбари Саодат Муҳамедова Тожиддин мақолларни ўрганар экан, ўзбек ва хитой халқларининг ўхшаш ва ўзига хос хусусиятларини аниқлади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ШАХСИЙ ТАЖРИБА 17 Шу вақт ичида у Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, божхона масалаларини ҳал этиш, компания очиш, сармоя киритишга қарор қилган хитойлик ишбилармонларга ёрдам бериши мумкин бўлган қонунлар, кодекслар ва бошқа меъёрий ҳужжатлардан энг зарур 30 тасини таржима қилди. “Олти йил давомида у ўзбек тилини жуда яхши ўрганди ва ҳозирда равон гапиряпти. Шунинг учун диссертацияни инглиз тилида ҳимоя қилишни таклиф қилганимда, у рад жавобини берди. Фақат ўзбек тилида ҳимоя қилишини айтди. У ўз тадқиқотини хитой тилидан ўзбек тилига таржима қилди, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишнинг барча жараёнлари ўзбек тилида кечди. Шу вақт ичида у қанчалик ўсганини тасаввур қиляпсизми: тилни аввалбошдан ўрганиб, бутунлай ўзга тилда илмий ишни ҳимоя қилиш даражасига етди!”, – таъкидлади Муҳамедова. “ИННАЙКЕЙИНЧИ?” “Ўзбекистонга нима учун келганимга кўпчилик ҳайрон бўларди. Лекин ажабланарли жиҳатни мен кўрмаяпман. Хитой ва Марказий Осиё – қўшни давлатлар. Шундай бўлса-да, биз ушбу минтақадаги давлатларнинг тилларини деярли билмаймиз. Илгари биз кўпроқ инглиз, француз, немис ва рус тилларини ўрганардик. Хитойда бу мамлакатлар тили ва маданиятини ўрганмоқчи бўлганларга ёрдам бериши мумкин бўлган яхши луғатлар, дарсликлар ва текстбуклар бизда бўлмасди”, - дейди Тожиддин. У бугунги кунда Хитойнинг учта университетида ўзбек тили ўқитилаётганини айтди. Бу эса жуда қувонарли, чунки мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар жадал ривожланмоқда ва биз алоқаларни ўрнатишимиз керак. Бунинг учун энг яхши восита нима бўлиши мумкин? Суҳбатдошимиз албатта, тил эканига ишонади. Сентябрь ойидан бошлаб Тожиддин хитойлик талабаларга ўзбек тилини ўргатишни бошлаган. Келгусида ўзбек адибларининг машҳур асарларини хитой тилига таржима қилишни режалаштирган. “Шунингдек, Ўзбекистонга келаётган хитойлик талабалар, инвесторлар ва бошқалар учун қонун ва меъёрий ҳужжатларни таржима қилиш, уларга маслаҳатлар бериш, ўзбек халқининг маданияти ва турмуш тарзи билан таништиришда ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, — дея хулоса қилди тадқиқотчи. Хитойлик тадқиқотчининг диссертация иши ҳимояси ўзбек тилида бўлиб ўтди Тадқиқотчи ватанига қайтгач, хитойлик талабаларга ўзбек тилини ўргатиш ниятида
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 18 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ХИТОЙЛИКЛАР ҚИСҚА ВАҚТ ИЧИДА ЧЎЛДА ЗАМОНАВИЙ ШАҲАР ҚУРИШГА МУВАФФАҚ БЎЛДИ ҚОРА ОЛТИН Бундан атиги 70 йил аввал, бугунги кунда Хитой нефть саноатининг асосий нуқталаридан бири бўлган Карамай шаҳри харитада йўқ эди, унинг ўрнида чўл ҳукмронлик қилган. Аммо ўтган асрнинг 50-йилларида геологлар ушбу ҳудудда Хитойда биринчи йирик нефть конини аниқлаганларида вазият тубдан ўзгарди. Аслида айнан шу лаҳза мамлакатнинг бутун бошли нефть саноати ривожланишининг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилди, саноат соҳасини узоқ йиллар давомида юқори сифатли хом ашё билан таъминлаш имконини берди. Конга хизмат кўрсатиш учун қисқа фурсатда шаҳар барпо этилди, у бугунги кунда ҳам ривожланишда давом этмоқда. Қизиғи шундаки, унинг номи тасодифан танланмаган, уйғур тилидан таржима қилганда “Карамай” сўзи “қора мой” маъносини англатади. Карамай шаҳри манзараси
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 19 НЕФТДАН ЭКОЛОГИЯГАЧА Карамай шаҳрига 1958 йилда асос солинган. Атиги бир неча йил ичида у Хитойнинг ғарбий қисмида нефть қазиб олиш ва нефть-кимё ишлаб чиқариш бўйича энг йирик базага айланди. Ва бу фақат бошланиши эди. Жунгар ҳавзасида бир қатор йирик газ конлари топилгач, шаҳар аста-секин замонавий нефть ва газ кластерига айлана бошлади. Айни пайтда Карамай конининг исботланган захиралари қарийб 1,5 миллиард тонна нефть ва 80 миллиард куб метрдан ортиқ газни ташкил этмоқда. Бугунги кунда Карамай нефть ва газ кони Хитойнинг PetroChina компаниясининг дурдонаси ҳамда Ғарбий Хитой нефть саноатининг “бешиги” ҳисобланади. Хитойнинг шимоли-шарқидаги “Дацин” кони топилгунга қадар бу мамлакатдаги энг йирик кон Карамай эди. Бугунги кунда бу ерда турли рақамли ишланмалар фаол амалга оширилмоқда, улар кўплаб қудуқларда нефть қазиб олиш жараёнини онлайн кузатиш имконини беради. Бу ҳар йили юзлаб миллион юанни тежайди. Шу билан бирга шаҳар иқтисодиёти жадал ривожланиш қаторида, атроф-муҳит ҳолати ҳам яхшиланиб, аҳоли турмуш даражаси юксаляпти. Масалан, 2007 йил охирида Карамайда яшил майдонлар ҳажми 38,7 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу рақам 50 фоизга яқинлашди. Шунинг учун ҳам бу ерда юқори сифатли ҳаволи кунлар сони бир йиллик нисбатда 90 фоизни ташкил этади. Карамай “Хитойнинг намунавий атроф-муҳит шаҳри”, “Хитойнинг экологик шаҳри”, “Хитойнинг намунавий табиатни муҳофаза қилувчи шаҳри” каби бир қанча фахрий унвонларга сазовор бўлган. Қизиғи шундаки, бугунги кунда у нафақат нефтга эга экологик тоза шаҳар, балки кексаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Бу ерда кексаларга хизмат кўрсатадиган махсус кўргазмали микрорайон ташкил этилган бўлиб, у ШинжонУйғур автоном районидаги энг яхши деб топилган. Бугунги кунда бу ерга Хитойнинг турли бурчакларидан кўпроқ нафақахўрлар ва тажриба ўрганиш учун мутахассислар келмоқда. Яқинда ташкил этилган Карамай булутли ҳисоблаш боғи ҳам шаҳар ривожида катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу ерда сунъий интеллект ва нарсалар интернетини ривожлантириш билан шуғулланувчи 180 дан зиёд резидент корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда бешта йирик маълумотларни қайта ишлаш марказлари ҳам мавжуд. Ҳозирда боғ халқаро бозорга чиқиш ва бошқа мамлакатлар компанияларига ўз хизматларини кўрсатишга тайёрланмоқда. Умуман олганда, Карамайнинг рақамли иқтисодиёт резидентлари ўтган йили 780 миллион юандан ортиқ даромад олишди, бу 2021 йилдагига нисбатан саккиз фоизга кўп. Айтишимиз мумкинки, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт ушбу нефть шаҳрининг янги ташриф қоғозига айланган.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 20 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР Яна бир муҳим жиҳат. 30 июнь куни Карамай шаҳрида жойлашган янги кремний материаллари саноат боғида монокристалли кремний ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мутахассислар бу ҳодисани Хитойнинг ўзига хос кремний водийсининг пайдо бўлишига қиёслашди. “Ушбу лойиҳага киритилган инвестициялар 3,5 миллиард юанни ташкил этди, аммо у тезда ўзини оқлаши тайин. Башоратларга кўра, бу ерда ишлаб чиқариладиган фотовольтаж маҳсулотларнинг йиллик қиймати 25,5 миллиард юанни ташкил қилади. Янги саноат боғи маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади. Унинг негизида икки мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади, маҳаллий бюджетга йиллик ажратмалар қарийб бир миллиард юанни ташкил этади”, — деди Карамай халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси ташқи алоқалар бўлими раҳбари Юань Дундун. ТАБИАТ МЎЪЖИЗАЛАРИ Карамай шаҳридан 100 километр узоқликда Жунгар ҳавзасининг шимоли-ғарбий чеккасида қумдан ғалати шаклдаги улкан тошлар ўсиб чиққан ажойиб маскан бор. Маҳаллий аҳоли бу жойни “Жинлар шаҳри” ёки “Иблис шаҳри” деб атайди. Айтишларича, тунда бу ерда даҳшатли нола ва қичқириқларга ўхшаш товушларни эшитиш мумкин экан: бу қояларнинг юзлаб тешикларига бориб уриладиган шамолнинг “ҳуштаклари” аслида. Жойнинг номи ана шундан келиб чиққан. “Жинлар шаҳри” – бу Марс рельефлари билан таққосласа бўладиган ҳудуд. Бу ерда, бир неча ўн минглаб йиллар давомида, шамол таъсири остида ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этувчи ноёб тош тузилмалари ва ғайриоддий шаклдаги тошлар шаклланган. Яна бир қизиқарли диққатга сазовор жой – Душаньцзи катта сунъий водийси. Унинг узунлиги 20 километр, кенглиги – 100 метрдан 400 метргача, чуқурлиги – 200 метр. Денгиз сатҳидан 1 070 м баландликда жойлашган. Плато ва водий тубидаги иқлим кескин фарқ қилади. Тепадаги ҳаво ҳарорати 15 даража атрофида бўлса, даранинг пастки қисмида, иссиқ тошлар орасида, ҳарорат қирқ даражагача иссиққа кўтарилади. Бу ерда кўплаб сайёҳлик аттракционлари мавжуд. Улар орасида Шинжондаги энг баланд ва эни кенг Дуку шишали кўприги. ДЎСТЛАР УЧРАШУВИ Қизиғи шундаки, энди Карамай нафақат Хитой нефть саноати бошланган шаҳар сифатида, балки Интернетда ахборот тарқатиш ва алмашиш бўйича кенг кўламли Карамай шаҳри марказий майдонидаги “Томчи нефть” монументи Карамай Хитойдаги биринчи йирик нефть конига айланди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 21 халқаро “Салом, Ипак йўли” конференцияси ўтказилган дастлабки жой сифатида ҳам тарихга кириши мумкин. Тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан маданиятлараро мулоқот соҳасидаги экспертлар, Хитой ва хорижий йирик оммавий ахборот воситалари вакиллари, интернет алоқалари бўйича экспертлар ва бошқа мутахассислар иштирок этди. Конференцияда жами 200 га яқин меҳмон иштирок этди ва турли форматлар, жумладан, форумлар ва мулоқотлар доирасида Хитой ва “Бир камар, бир йўл” ташаббуси бўйлаб мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, оммавий ахборот воситалари ва интернет платформаларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, бир қатор бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, бугунги кунда сайёрамиз технологиянинг жадал ривожланиши туфайли юзага келган янги ахборот асрида яшамоқда. Бундай шароитда ахборотнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларига таъсири яққол кўриниб турибди ва у кунданкунга ошиб бормоқда. Энди у фақат маълум бир давлатнинг кун тартибинигина шакллантириб қолмай, балки бутун дунё бўйлаб чегараларни йўқ қилмоқда. Замонавий дунёда ахборот олтин, нефть ёки бошқа ресурслардан кам бўлмаган товар тусини олганини тушуниш муҳимдир. Шу боис журналистика профессионал бўлмаганларни сиқиб чиқарадиган шиддатли рақобат соҳасига айланиб улгурди. Бугунги кунда ОАВ шунчаки ахборот берувчи эмас, балки миллий ахборот хавфсизлигини шакллантирувчи ва давлатни ташқи оммавий ахборот воситалари ҳукмронлигидан ҳимоя қилувчи ўзига хос қалқондир. Айнан журналистлар халқ дипломатияси деб аталмиш йўл-йўриқлар сиёсатининг дирижёрларига айланишди. Бугунги кунда халқ дипломатияси халқаро муаммоларни ҳал қилишда тобора муҳим ўрин эгаллаб бораётганини тан олмасликнинг иложи йўқ. Шу билан бирга, бу ерда давлат тузилмалари ва мансабдор шахслар эмас, балки ҳатто расмий тузилмаларнинг қўли етмаган жойда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қодир бўлган ОАВ ва жамоат ташкилотлари асосий аҳамиятни касб этмоқда. Фудан университети қошидаги Хитойшунослик институти директори Чжан Вэйвэй таъкидлаганидек, ушбу тадбир туфайли Шинжоннинг қолоқлиги ҳақидаги кўплаб қотиб қолган тасаввурларни йўқ қилиш имконияти туғилди, аслида эса у баъзи соҳаларда ҳатто АҚШдан ҳам устун жиҳатларга эга. “Ишончим комилки, “Салом, Ипак йўли” каби тадбир хорижликларга ҳақиқий ШУАРни кўриш имконини берди. Интернет, ОАВ ва академик алмашинувлар туфайли Хитой ва конференцияга меҳмон бўлиб келган иштирокчи-мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, албатта, муваффақиятли бўлади”, – дея қўшимча қилди институт раҳбари. Карамай боғида меҳмонларни тантанали кутиб олиш Қўлда балиқ овлаш – Карамайда маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг севимли машғулотларидан бири
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 ИҚТИСОДИЁТ UNIONPAY БУТУН ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТИБ, VISA ВА MASTERCARDга РАҚОБАТЧИ БЎЛМОҚДА МАМЛАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИБ… Бугунги кунда Ўзбекистоннинг деярли ҳар учинчи фуқароси халқаро пластик карта олиш ҳақида ўйлаб кўради. Хорижий сайтларда харидлар ва хизматлар учун тўловни амалга оширмоқчи бўлганлар, чет элга саёҳат қилишни ёки халқаро шериклар билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётганлар учун у жуда зарур. Ўзбекистон банкларида Американинг VISA ва MasterCard, Россиянинг МИР, шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси орасида тобора оммалашиб бораётган Хитойнинг UnionPay каби тўлов тизимларининг халқаро карталарини очиш мумкин. ТЕЗКОР СТАРТ UnionPay – бу 2002 йилда Хитойда пайдо бўлган тўлов тизими. Унинг акциядорлари мамлакатдаги 200 дан ортиқ йирик банклардир. 20 йилдан ортиқ вақт давомида у нафақат бутун Хитойни қамраб олди, балки деярли бутун дунё бўйлаб муваффақият билан тарқалди. Бугунги кунда UnionPay амалга оширилган транзакциялар ва чиқарилган карталар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бинобарин, шуни таъкидлаш керакки, эмиссия ва ўтказмаларнинг аксарияти Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё ҳиссасига тўғри келади, аммо кўплаб экспертлар юқори суръатларда ривожланаётган UnionPay яқин келажакда Visa ва MasterCard пластик карталарининг жиддий рақобатчисига айланиши мумкинлигини таъкидламоқда. Хусусан, Хитойнинг UnionPay компанияси сўнгги икки йил ичида Россияда катта қулоч ёзди. Санкциялар туфайли Россия банклари Хитой тўлов тизими билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ва Visa ҳамда MasterCard карталарига муқобил бўла оладиган ва халқаро тўлов воситаларисиз қолган кўплаб руслар учун нажот бўлган карталарни чиқаришга шошилиб қолишди. Умуман олганда, бугунги кунда дунёнинг 181 давлатидаги 2 500 дан ортиқ молия институтлари UnionPay билан ҳамкорлик қилмоқда. Тўлов тизимининг веб-сайтида унинг картасидан Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Европа ва МДҲ, Араб ҳамда Африка мамлакатлари, АҚШ ва Канадада фойдаланиш мумкинлиги ёзилган. Ушбу тўлов тизими карталари дунёнинг 70 та давлати, хусусан, Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилади. Бугунги кунга қадар жами 4,7 миллиарддан ортиқ карталар чиқарилган бўлиб, шундан 200 миллиони – Хитойдан ташқарида. UnionPay акциядорлари қаторига Хитойнинг 200 дан ортиқ йирик банклари киради
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИҚТИСОДИЁТ 23 ИККИ ЛОГОТИПЛИ КАРТАЛАР UnionPay Ўзбекистон бозорига 2009 йилда кирган. Хитой республикамизнинг энг йирик ҳамкорларидан бири эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу тўлов тизимининг карталари қисқа вақт ичида Ўзбекистон фуқаролари орасида катта шуҳрат қозонди. Хусусан, “Хитой пластиги”дан фойдаланувчилар орасида савдо соҳаси вакиллари анчагина. UnionPay белгиси туширилган картани республикамизнинг 15 та банкида олиш мумкин. Баъзи банклар картани бепул чиқаради ва куйиб қолмайдиган суғурта депозити бўйича талаблари ҳам йўқ. Бугунги кунда чет эл валютасида оддий дебет карталарини (Classic, Gold, Exchange) ҳам, кобейж карталарини ҳам (“co badge” – инглиз тилидан қисқартма, “company badge” – белгилар гуруҳи) очиш мумкин. Кобейж картаси универсал карта бўлиб, у иккита тўлов тизими – маҳаллий UzCard ва Хитойнинг UnionPay тизимига асосланган. Бу Ўзбекистонда ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам картадан фойдаланиш имконини беради. Шу тариқа, карта сайёҳлар ва ишбилармонлар учун фойдали бўлади. Бундан ташқари, ушбу ҳамкорлик туфайли UzCard карталари маълум миқдорни ечиб олиш учун PIN-код киритмасдан, тўловларни контактсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлди. UzCard ва UnionPay логотиплари туширилган карталар республикамизда 2018 йилда пайдо бўлди ва мамлакатимизда қўшма карталар бўйича дастлабки лойиҳага айланди. Ўзбекистонда бундай картадан фойдаланган ҳолда тўловларни сўмда амалга ошириш мумкин, хориждаги онлайн хизматлар ёки харидлар учун тўловларни амалга оширишда миллий валюта бир зумда транзакция вақтида белгиланган энг қулай курс бўйича хорижий валютага конвертация қилинади. Бундан ташқари, агар сиз хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилсангиз ва пул ўтказмаларини амалга ошириш ёки чет элдан пул олишни режалаштираётган бўлсангиз, бундай карта жуда қўл келади. Бунинг учун Хитойнинг Huawei Pay (Хитойда ишлаб чиқарилган телефонларда) каби иловалардан, шунингдек, карта чиқарилган банкларнинг шахсий иловаларидан фойдаланишингиз мумкин. Дарвоқе, 2021 йилда UnionPay яна бир маҳаллий тўлов тизими – Humo билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Шу боис Ўзбекистон ҳудудида UnionPay карталаридан, ҳатто бошқа мамлакатларда чиқарилган бўлса ҳам, нафақат UzCard инфратузилмасида, балки HUMO банкоматларида ҳам муаммосиз фойдаланиш мумкин. БАЪЗИ ЖИҲАТЛАР UnionPay тизими фаол равишда кенгаймоқда, аммо тажрибали карта эгалари қийинчиликлардан ҳали қутилиб бўлмагани ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бошқа давлатга боришни режалаштираётганлар бир жиҳатни ҳисобга олишлари керак: чет элдаги барча банклар, банкоматлар ёки чакана савдо нуқталари ҳам Хитой тўлов тизимининг картасини қабул қила олмайди. Албатта, сайёҳларга мўлжалланган йирик савдо марказлари картани қабул қилишдан бош тортмайди, лекин, масалан, кичик дўконда унинг ёрдамида тўловни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун, сиз саёҳат қилаётган мамлакатда у қанчалик кенг тарқалганлигини хизмат кўрсатувчи банкдан олдиндан билиб олсангиз – олам гулистон! Айтганча, UnionPay логотипи туширилган карта АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Россияда деярли ҳамма жойда қабул қилинади. Ушбу мамлакатларда “Хитой пластиги” бўйича хизмат кўрсатадиган ва ҳар доим махсус стикер билан ажратилган инфратузилмани топиш қийин эмас. Шунингдек, карта Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатларида эркин муомалада: олувчилар рўйхатида фақат Туркманистон мавжуд эмас. UnionPay Ўзбекистон бозорига 2009 йилда кириб келган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 ТРEНДЛАР ХИТОЙ ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЙИРИКРОҚ, МУКАММАЛРОҚ ВА КУЧЛИРОҚ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИ ЎСИШ УЧУН НУҚТАЛАР ИЗИДАН Хитой ўзининг саноат салоҳиятини оширишда давом этмоқда, унинг асосини хусусий тадбиркорлик ташкил этади. Айнан ушбу соҳа бугунги кунда иқтисодий ўсишни давом эттиришнинг стратегик омили бўлиб хизмат қилмоқда, чунки айнан ишбилармонлар иқтисодиётда юз бераётган барча ўзгаришларга мослашувчан бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнининг диққат-марказига айланган. Буни рақамлар ҳам кўрсатади. Жорий йилнинг январь–июль ойларида Хитойнинг ташқи савдо ҳажми, жаҳон талабининг сустлигига қарамай, 3,2 триллион долларга етди. Шу билан бирга, Чин давлатининг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан савдо айланмаси 35 фоизга барқарор ўсишни кўрсатди. Энг муҳими, хитойликлар тўхтаб қолиш ниятида эмас: яқинда мамлакат ҳукумати янги рағбатлантириш чоралари орқали иқтисодиётнинг хусусий секторини “йирикроқ, мукаммалроқ ва кучлироқ” қилишни режалаштирганини эълон қилди. ХИТОЙ БИЗНЕСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Хитой иқтисодиётида асосий бўғин хусусий тадбиркорлик бўлиб, унинг ижобий таъсири ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва бандлик муаммосини ҳал этишда намоён бўлмоқда. Тадбиркорлар хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини тезлаштириш қаторида бозор вазиятига мослашувчан бўлишади. Бундан ташқари, улар маҳсулдорликни оширишга ва инвестициялар киритишда масъулиятлиликнинг ошишига ёрдам беради. Мутахассислар бугунги кунда Хитой компаниялари ҳам мамлакат ичида, ҳам бутун дунёдаги энг рақобатбардош бозорларда самарали фаолият юритаётганини таъкидлашади. Бунга ўтган асрда мамлакатда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг яхши йўлга қўйилиши туртки берди. Ўшанда Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича Миллий комиссия кичик ва ўрта бизнесга ғамхўрлик қилишни ўз бўйнига олди, унинг таркибида Кичик ва ўрта корхоналар департаменти ташкил этилди. Хитой бизнесни мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик маркази (ХБРҲМ) кичик бизнесга хизмат кўрсатадиган яна бир давлат органига айланди. У бизнеснинг ҳолати ва эҳтиёжларини ўрганди, унга савдо ярмаркалари ва кўргазмалар ташкил этишда, ишбилармонлик музокараларини олиб боришда Чин давлатида 400 миллионга яқин ўртача даромадли харидорлар бор ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 25 ёрдам берди, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатишни ўз зиммасига олди. Давлат кичик ва ўрта бизнесни ташқи бозорни ривожлантиришда ҳам қўллабқувватлади. Буларнинг барчаси биргаликда Хитойнинг иқтисодий мўъжизаси деб аталаётган бугунги натижаларга эришишга ёрдам берди. Шуни ёдда тутиш керакки, Хитой бизнесининг ўзига хос хусусиятлари бор. Мисол учун, у узоқ муддатли ҳамкорликка жуда жиддий эътибор қаратади. Мисол учун, кекса хитойлик ҳамкорлар сизнинг уларнинг фарзандлари билан қандай бизнес юритишингиз ҳамда сизнинг фарзандларингиз уларнинг набиралари билан қандай бизнес қилишлари ҳақида деярли ҳар доим ўйлашади. Ўзбек бизнеси кўпинча қисқа муддатли истиқболни ўйлашини ҳисобга олсак, бу масала алоҳида эътиборни талаб қилади. Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистоннинг кўплаб контрагентлари ўзининг мослашувчанлиги ва муайян вазиятга мослашиш қобилияти туфайли Хитойнинг ўрта ва кичик бизнеси билан ҳамкорлик қилишни ниҳоятда қулай деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, хитойлик ҳамкорлар тезкор жавобни қадрлашади. Бу маҳаллий давлат компаниялари томонидан ҳисобга олиниши керак, боиси уларнинг регламентлари қарорларни тасдиқлашнинг узоқ жараёнини назарда тутади. Хитой бизнесининг яна бир қизиқ хусусияти – ўз шеригининг бизнес моделини диққат билан ўрганиш. ХХРда у сизга тааллуқлими ёки йуқми – бундан қатъи назар, ҳаётий муҳим вазифа ҳисобланади. Чин давлатида бизнес-шерик билан боғлиқ бўлган барча нарса, шу жумладан, унинг шахсий ишлари, оиласи, болалари ҳам сизга бевосита боғлиқ ҳисобланади. Айнан шу бизнесга узоқ муддатлилик жиҳатидан қараш учун жуда кучли асос бўлиб хизмат қилади, шеригингиз барча жабҳаларда, шу жумладан ўз ишида муҳим масалаларни қандай белгилашини тушуниш имкониятини тақдим этади. Шунингдек, Хитойда “чани” тушунчасини англаш жуда муҳим, бу тадбиркорнинг маълум бир мақсадга эришиш учун сарфлаган саъй-ҳаракатлари йиғиндисидир. Муайян мақсадга эришиш истаги сўзсиз самимий бўлиши керак, деб ҳисоблайди хитойлик ишбилармонлар. ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЭЪТИБОР ХХР КП Марказий Қўмитаси ва Давлат кенгаши 19 июль куни хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тўғрисидаги циркулярни эълон қилди. Ҳужжат жуда катта ҳажмли бўлиб чиқди. Унда қайд этилишича, расмийлар хусусий секторни “Хитой модернизациясининг ҳаракатлантирувчи кучи ва юқори сифатли ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор” деб билади. Ва бу тасодифий эмас, чунки бугунги кунда хусусий капитал Хитой ташқи савдосининг 50 фоизини, ялпи ички маҳсулот ва давлат бюджети даромадларининг 60 фоизини, инновацияларнинг 70 фоизини ва мамлакатда яратилган янги иш ўринларининг 80 фоизини таъминлайди. Стратегик ҳужжатнинг моҳияти циркулярнинг биринчи бобида баён этилган: “...хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий капиталнинг тенг ҳуқуқлилиги ва қўллаб-қувватланишини, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан тенг рақобатни таъминлаш”. Бунга ХИТОЙДА “ЧАНИ” ТУШУНЧАСИНИ АНГЛАШ ЖУДА МУҲИМ, БУ ТАДБИРКОРНИНГ МАЪЛУМ БИР МАҚСАДГА ЭРИШИШ УЧУН САРФЛАГАН САЪЙҲАРАКАТЛАРИ ЙИҒИНДИСИДИР Хитой ҳукумати август ойида капитал бозорининг соғлом ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор солиқ имтиёзларини жорий қилди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 ТРEНДЛАР эришиш учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг олтита асосий чора-тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган. Биринчидан, циркулярда “бозорга кириш учун маъмурий тўсиқларни доимий равишда камайтириб бориш” йўналиши қайд этилган. Маҳаллий ҳокимият органларига хусусий тадбиркорларнинг янги бозорларга чиқишига бевосита ёки билвосита тўсиқлар яратиш қатъиян ман этилди. Ҳукуматлар, шунингдек, хусусий капиталга тенг ҳуқуқлилик ва қўллаб-қувватланиш, шунингдек, тенг рақобатни кафолатлайди. Иккинчидан, ҳокимият ўзбошимчалиги ҳамда давлат компаниялари томонидан хусусий мулкдорларга нисбатан камситиш ҳолатларининг олдини олиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бунга эришиш учун монополияга қарши қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтириш, маъмурий ваколатларни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш, шунингдек, давлат корхоналари томонидан ноҳалол рақобатни бартараф этиш кўзда тутилган. “Бозор иштирокчилари ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда ноқонуний маъмурий аралашувларнинг олдини олиш, жойларда протекционизмга барҳам бериш” зарурлиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаганликлари учун давлат органлари ва корхоналар қора рўйхатга киритилади, бу эса уларнинг бозорда эркин ҳаракат қилишини чеклайди. Учинчидан, давлат хусусий тадбиркорлик фаолиятининг қасддан бўлмаган маъмурий ҳуқуқбузарликларига нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлишга ваъда берди. Ҳужжатда кўрсатилган “маълум қилиш– огоҳлантириш–мажбурлаш” схемаси агар бепарво тадбиркор назорат қилувчи органларнинг такрорий огоҳлантиришларига эътибор бермаган бўлса, фақат такрорий қоидабузарликлар учун жазоланишини назарда тутади. “Биринчи марта катта зарар етказмасдан қонунни бузган ва хатоларини ўз вақтида тузатганлар жазоланмайди”, — дейилади циркулярда. Шу билан бирга, ҳужжатда хусусий тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга катта эътибор қаратилган. Тўртинчидан, хусусий мулкдорларнинг инновацион фаолиятда, хусусан, давлат корхоналари ва илмий-тадқиқот Хитой тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва улар экспортини фаол равишда оширмоқда Мутахассисларнинг фикрича, ҳукуматнинг иқтисодий рағбатлантириш чоралари жорий йилда ЯИМни сезиларли даражада оширади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 27 институтлари билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Миллий даражадаги йирик илмий-техник лойиҳаларга хусусий капитални фаол жалб этиш” режалаштирилган. Бешинчидан, давлат, хусусан, “Бир камар, бир йўл” интеграция ташаббуси доирасида хусусий капиталнинг ташқи бозорларга чиқишида кўмаклашиш ниятида. Давлат тадбиркорларга “хорижий протекционизм ва бир томонлама санкциялардан ҳимоялаш”ни ваъда қилди. Олтинчи, эҳтимол, энг муҳими, ечим бизнеснинг олий давлат органларидаги ваколатларини янада кенгайтириш ва хусусий капитал ҳамда давлат тузилмалари ўртасида доимий мулоқотни давом эттиришда мужассам. Хусусан, ХХР давлат ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг олий органи – Бутунхитой халқ вакиллари кенгашида хусусий тадбиркорлар сафини кенгайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, давлат иқтисодий сиёсатини хусусий сектор эҳтиёжларига тезкорлик билан мослаштириш мақсадида тадбиркорлар билан марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш механизмлари йўлга қўйилади. Бу ҳаракат аллақачон амалга оширила бошланди. Июль ойи бошидан буён ХХР Ислоҳот ва тараққиёт ишлари бўйича давлат қўмитаси хусусий капитал вакиллари билан учта учрашув ўтказди, уларнинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича зарур чоратадбирлар бўйича таклифларини тинглади. Бундай стратегия нафақат Хитой, балки хорижий хусусий капиталга ҳам тегишли эканлиги муҳим. Шу тариқа, 18 июль куни ХХР Ислоҳот ва тараққиёт ишлари бўйича давлат қўмитаси вакили Цзинь Сяньдун “ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий капитални жалб қилиш ва унинг миллий бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш” мақсадида ҳукуматнинг ХХРдаги хорижий корхоналар ва савдо-саноат палаталари билан доимий тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишини маълум қилди. Давлат бу чоралар билан чекланиб қолмайди. Циркуляр эълон қилинганидан кейиноқ ХХР Ислоҳот ва тараққиёт ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Ли Чуньлинь яқин келажакда Пекин яна иккита ҳужжат ва хусусий секторни қўллабқувватлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни тақдим этишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг янада қайта таҳрир қилиниши кутилмоқда, унга кўра, хусусий капитал ҳокимиятнинг олдиндан розилигисиз исталган жойга сармоя киритиши мумкин. Бизнес учун солиқ юкининг янада пасайтирилиши кутилмоқда. Умуман олганда, экспертлар йилнинг иккинчи ярмида Хитойда иқтисодий ривожланишни қўллабқувватлаш бўйича салмоқли чора-тадбирлар тўплами жорий этилишини кутишмоқда. Унинг ҳажми тахминан 1,5–2 триллион юанга (208–277 миллиард доллар) баҳоланмоқда. UBS инвестиция банкининг катта иқтисодчиси Ван Тао хоним ялпи ички маҳсулотнинг 1–2 фоизи миқдорида қўшимча иқтисодий рағбатлантириш пакетини кутаётганини таъкидлади. БУГУНГИ КУНДА ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ХИТОЙ ТАШҚИ САВДОСИНИНГ 50 ФОИЗИНИ, ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 70 ФОИЗИНИ ВА МАМЛАКАТ БЎЙЛАБ ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ 80 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА 2023 йилнинг етти ойи давомида Хитойнинг хориждаги тўғридан-тўғри номолиявий инвестициялари ҳажми 18,1 фоиз ўсди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ХИТОЙДА ИККИ ОЙ ИЧИДА СОДИР БЎЛГАН ТОП 10 ТА ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕА Охирги икки ой ичида Чин давлатида кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлди, жумладан, Хитойнинг биринчи круиз кемаси ва дунёдаги энг баланд музейнинг қурилиши, Осиёдаги энг баланд дарахтни кашф этган олимлар ва Буюк Хитой девори яқинида янги тарихий ёдгорлик, шунингдек, космик кемаларнинг ишга туширилиши ва бошқа кўплаб тадбирлар. Барчаси ҳақида батафсил тўхталамиз. ҚИЗИҚАРЛИ ТОПИЛМАЛАР ВА КАШФИЁТЛАР 28 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 29
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Олий даражадаги санъат Хитойда дунёдаги энг баланд тоғ музейи очилади. “Шамбала” музейи ва маданият маркази Гардзе-Тибет автоном вилоятида тахминан 3,9 минг метр баландликда жойлашади. Янги музей биноси чиғаноқ шаклида бўлади. Бу тибет буддизмининг саккизта рамзидан бири бўлиб, барака ва гўзаллик тимсолидир. Нооқилона қарор АҚШ Хитойнинг технология секторига Америка сармоясини киритишни чеклашга қарор қилди. Бу эса Вашингтон доимо ҳимоя қилиб келган бозор иқтисодиёти ва адолатли рақобат тамойилларига зиддир, дея қайд этди ХХР Савдо вазирлиги. Бундай қарорлар халқаро иқтисодий ва савдо тартибини бузади ҳамда глобал саноат занжири хавфсизлигига жиддий путур етказади. Тўлқин узра югуриб Хитойда қурилган биринчи круиз кемаси денгиз синовлари босқичидан муваффақиятли ўтди. Кема йил охиригача фойдаланишга топширилиши мумкин. У етти мингдан ортиқ одамни ташишга қодир, сув сиғими эса 135 минг тоннадан ошади. Лайнерни қуриш учун 25 миллиондан ортиқ эҳтиёт қисмлар талаб этилган. Авиаташувлар рекорди Пекиндаги Дасин халқаро аэропортининг кунлик йўловчи ташиш ҳажми илк марта 150 минг кишидан ошди. Рекорд даражадаги кунлик йўловчи ҳаво ҳаракати август ойи бошида қайд этилган. Шу куни аэропортда 155 мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатилди. Қадимий “паҳлавон ” Хитойлик олимлар май ойида Тибет автоном вилоятида топилган улкан сарв дарахтини ўрганишни якунлади. “Паҳлавон” дарахтнинг баландлиги 101,2 метрни ташкил қилади. Осиёдаги энг баланд дарахтнинг тахминий ёши бир ярим минг йилни ташкил этади. Дарахт биринчи даражада муҳофаза қилинадиган миллий ўсимликлар рўйхатига киритилган. 30 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Тарих саҳифалари Буюк Хитой девори яқинида ўрта асрга оид ёдгорлик тоши топилди. Топилма қарийб 500 ёшда, аммо мармар қолдиқлари жуда яхши сақланган. Ёдгорликдаги ёзувлар машҳур қўмондон Ци Цзигуан бошчилигидаги ўн нафар амалдор ҳақида ҳикоя қилади. 1569 йилда улар Буюк Хитой деворининг бир қисми бўйлаб мудофаа иншоотлари қурилишини бошқарганлар. Мозийга калит билан Бир гуруҳ олимлар Боро-Тала-Мўғулистон автоном округидан топилган минг йиллик петроглифларни тадқиқ қилишнинг янги босқичини бошлади. Очиқ осмон остидаги кўргазмадан бўрилар, отлар, кийиклар, тоғ эчкилари тасвирлари, итлар билан ов қилиш саҳналари ўрин олган. Археологлар бу ерда 470 дан зиёд қоятош расмларни топдилар. Олимлар қадимги рассомларнинг маҳоратига қойил қолишди. Жабрланганларга ёрдам Хитой сув босган ҳудудлардаги йўқотишларни қоплаш учун бир миллиард юан ажратди. Мамлакат расмийлари маблағларни саккиз зонада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мулкий йўқотишларини қоплаш учун йўналтиради. Нақд пул экинлар, фермер хўжаликлари, ўрмонлар, турар-жой бинолари ва қишлоқ хўжалиги техникасига етказилган зарарни қоплайди. Табиат туҳфаси Яқинда Xuzhou Jiudingshan ҳайвонот боғида альбинос енот туғилди. Олимларнинг таъкидлашича, табиатда бу ҳодиса жуда кам учрайди. Мурғак жонворга Чжэньчжу деб ном қўйишди, бу хитойча “марварид” маъносини англатади. Янада баландроқ– юлдузлар сари Хитойнинг Galactic Energy компанияси орбитага еттита кичик космик кемани, жумладан, Xiguang 1-01 масофавий зондлаш сунъий йўлдошини олиб чиқди. Хитой ўтган йили самога жами бўлиб 64 марта учишни амалга оширди. Бу йил мамлакат 70 га яқин космик саёҳатларни режалаштирмоқда, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган тўрт босқичли енгил турдаги “Церера 1” ракетаси шулар жумласидандир. БУГУНГИ ХИТОЙ 31