Мундарижа ноябрь-декабрь 2023 ЎЗГАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ОРҚАЛИ ЎЗИНГГА КЎМАК БЕРАСАН ХХРнинг янги элчиси Чин давлатида туғилган ташаббус бутун дунёга қандай фойда келтираётгани ҳақида айтиб берди ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР Қандай қилиб Хитой жаҳонда инсон ҳуқуқлари соҳасида намунага айлана олди ҲАМ ТЕХНОЛОГИК, ҲАМ «ЯШИЛ», ҲАМ ИНСОН УЧУН… Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қандай кўринишда бўлади ЙЎЛЛАРНИ ОЧИБ Экспертлар «Бир макон, бир йўл» ташаббусини амалга оширишга нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида айтиб беришди ЕТАКЧИ БИЛАН ДЎСТЛИК Хитой Ўзбекистонга фармацевтика ва тиббиётни ривожлантиришга қандай ёрдам бераётгани ҳақида ТЕХНОЛОГИК ТАРАҚҚИЁТ Хитойда икки ой ичида содир бўлган ТОП 10 та энг муҳим воқеа 8 3 12 16 20 24 28 ГЛОБАЛ ФИКРЛАШ Хитой бутун инсониятга сунъий интеллектни масъулият билан ривожлантиришни таклиф қилди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР НЕФТЬ-ГАЗ КОМПЛЕКСИ МАДАНИЯТ ГИДРОЭНЕРГЕТИКА ЛОГИСТИКА Хитой миллий нефть-газ корпорацияси «Марказий Осиё – Хитой» газ қувурининг D тармоғи қурилишини жадаллаштиришни кўзламоқда Самарқанд Миллий университетида «Хитой маданияти бурчаги: Нишань китоб дўкони» очилди Тошкент вилоятида мамлакатимиздаги дастлабки гидроаккумуляцияловчи электр станцияси барпо этилади Хитойнинг Hichain компанияси Ўзбекистонда бир нечта йирик логистика марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда Янги линия Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали ўтади ва мавжуд A, B ҳамда C йўналишлари билан биргаликда ягона тармоқни ҳосил қилади. Унинг қуввати йилига 30 миллиард кубометрни ташкил қилади. У Хитойдаги илк тамаддунлардан бири – Цзинань шаҳрининг тарихи ва маданият бешигини тадқиқ этиш марказига айланади. Ушбу «бурчак»нинг очилиши Самарқанд ва Цзинань ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, тамаддунларни ўзаро ўрганишга салмоқли ҳисса қўшади. Умумий қуввати 600 МВт бўлган иншоотнинг қурилиши билан Хитойнинг China Southern Power Grid International компанияси шуғулланади. Мазкур станция 1,6 миллиондан ортиқ аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди. Ҳамкорликни жадаллаштириш ва бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум Хитой томони ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ўртасида имзоланди. Гап Андижон, Навоий ва Қорақалпоғистондаги объектлар ҳақида бормоқда. Улар Хитой товарларини бутун Марказий Осиё, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш учун таянч нуқталарга айланади.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 3 ХХРнинг ЯНГИ ЭЛЧИСИ ЧИН ДАВЛАТИДА ТУҒИЛГАН ТАШАББУС БУТУН ДУНЁГА ҚАНДАЙ ФОЙДА КЕЛТИРАЁТГАНИ ҲАҚИДА АЙТИБ БЕРДИ ЎЗГАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ОРҚАЛИ ЎЗИНГГА КЎМАК БЕРАСАН Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» (БМБЙ) ташаббусининг ўн йиллигини нишонлаш доирасида Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Юй Цзюнь иштирокида Тошкентда матбуот брифинги бўлиб ўтди. Дипломат учун бу маҳаллий матбуот вакиллари билан биринчи тўлақонли мулоқотга айланди. Жаноб Юй Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро ҳамкорлик Учинчи форуми, шунингдек, ушбу тадбир доирасида Хитой ва Ўзбекистон раҳбарларининг учрашуви натижалари билан йиғилганларни таништирди. Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Юй Цзюнь
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 ДИПЛОМАТ УСТУНИ ДЕНГИЗГА ЧИҚИШ, ЯШИЛ РИВОЖЛАНИШ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ Пекиндаги форум чоғида транспорт алоқаси, яшил ривожланиш ҳамда рақамли иқтисодиёт борасида халқаро ҳамкорлик каби масалалар юзасидан ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича кўплаб йирик ташаббуслар илгари сурилди. «Бир макон, бир йўл»нинг барча мамлакатлари Яшил ипак йўли ривожини чуқурлаштириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш борасида биргаликда ҳаракат қилиш, яшил инфратузилма ва транспорт соҳасида биохилмахиллик ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, чўлланишга қарши курашиш керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар Рақамли ипак йўли қурилишини жадаллаштириш – рақамли ривожланиш учун очиқ, адолатли ва дискриминациядан холи шартшароитлар яратиш, рақамли технологияларни иқтисодиётнинг реал сектори билан чуқур интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, сунъий интеллектни соғлом, тартибли ҳамда хавфсиз ривожлантириш тарафдоридир», - деди элчи. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, форум давомида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликнинг янги форматлари бўйича келишувга эришишга муваффақ бўлди. Хитой ва Марказий Осиё транспорт вазирларининг кенгаши, электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорлик бўйича мулоқот, шунингдек, ХХР ва МО ўртасидаги инвестицион ва молиявий ҳамкорлик платформаси шулар жумласидандир. Ҳамкор мамлакатлар аҳолиси ҳаётини яхшилаш мақсадида ташаббус доирасида мингдан ортиқ турли лойиҳалар амалга оширилади. Хусусан, яшил ривожланиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган, уларда 2030 йилгача 10 мингга яқин киши таҳсил олиши мумкин. “Хитой тараққиёт банки ҳамда Хитой экспорт-импорт банки ҳар бири 350 миллиард юанлик кредит линияларини яратади, Ипак йўли фонди эса 80 миллиард юанга оширилади. Ушбу маблағлар БМБЙ лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, форум арафасида бўлиб ўтган бизнес-конференцияда 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик шартномалари имзоланди”, — таъкидлади Юй Цзюнь. Элчининг айтишича, БМБЙ ташаббуси БМТнинг барқарор ривожланиш кун тартибига мувофиқ келади ҳамда ривожланиш йўлидаги асосий омиллар ва тўсиқларни бартараф этишга, иштирокчи давлатларнинг мустақил ривожланиш салоҳиятини оширишга ҳамда мустаҳкам, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишга ёрдам кўрсатишга қаратилган. «Хитой раиси Си Цзиньпин таъкидлаганидек, инсоният – бу барча халқлар тақдирини бирлаштириш демак. Ўзаро манфаатли ҳамкорликсиз улуғвор вазифаларни бажариб, эзгу мақсадларга эришиб бўлмайди. Ахир, бошқаларга кўмаклашиш Ўзбекистон Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган «Бир макон, бир йўл»нинг барча давлатлари иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур деб ҳисоблайди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 5 орқали одам ўзига ёрдам беради. Бошқаларнинг ривожланиш муваффақияти ва иқтисодий ўзаро боғлиқликни таҳдид сифатида баҳолаш фаровон ҳаётга, ўсиш суръатларининг жадаллашувига олиб келмаслиги тайин. БМБЙ ташаббуси Хитойда туғилса-да, бутун дунёга фойда келтирмоқда ва янги имкониятлар ҳадя этмоқда. Бу ҳамкорлик ва очиқлик ташаббусидир. У ривожланишга йўналтирилган, ўзаро манфаатларни ҳимоя қилади ва янада яхши келажакка умид уйғотади. Қайд этишим керакки, ташаббусда иштирок этиш натижасида бирорта ҳам давлат қарз исканжасига тушиб қолгани йўқ», — таъкидлади хитойлик дипломат. БЕТАКРОР ҲАМКОР БМБЙ Учинчи форуми доирасида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан бир йил ичида иккинчи марта учрашув ўтказди. Давлатлар раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик бўйича янги келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли режалар ишлаб чиқилди. «Учрашув чоғида савдоиқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўрта муддатли дастурни тўлиқ амалга ошириш, устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни тарғиб қилиш, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини тезроқ муддатларда бошлаш учун шартшароит яратиш зарурлиги қайд этилди. Хитой томони, шунингдек, янги энергия манбалари, инновациялар, минтақалараро алмашинув соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди, жумладан, Ўзбекистон товарлари импортини кўпайтиришдан манфаатдор», — деди элчи Юй Цзюнь. Ўзбекистон, ўз навбатида, камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга қизиқиш билдирмоқда ва «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорткоммуникация алоқалари, янги энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, маданийинсонпарварлик алоқаларини ўрнатиш, Яшил ипак йўли қурилишига кўмаклаш каби соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр. «Ўзбекистон Хитой ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллабқувватлади. Мамлакатингизнинг БМБЙдаги ўрни беқиёс: биз ҳар доим Ўзбекистонга ушбу лойиҳани амалга оширишдаги энг муҳим ҳамкорлардан бири сифатида қараб келганмиз. Шавкат Мирзиёев форумда Марказий Осиёдаги долзарб масала ва муаммоларни ўзида акс эттирган янги таклифлар билан чиқди. Биз бу ташаббусларни юксак қадрлаймиз, чунки қўшниларимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонлик ҳукм сураётганини кўришдан доимо хурсандмиз, – деди у. Учрашув доирасида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Ўзбекистонга ташриф буюришни ҳам таклиф қилди. «ХХР Раиси Ўзбекистонга уч марта: 2013, 2016 ва 2022 2017 йилдан буён Хитойнинг Ўзбекистонга киритган жами сармояси 4 баробарга ошиб, 11 миллиард долларга етди Хитой тараққиёт банки ва Хитой экспорт-импорт банки БМБЙ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар бири 350 миллиард юанлик кредит линияларини ташкил қилади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 ДИПЛОМАТ УСТУНИ йилларда ташриф буюрган. Ҳар сафар Ўзбекистон томони Хитой халқига дўстона муносабатда бўлиб, самимий кутиб олган. Мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилган – хат ёзишувлари, телефон орқали суҳбатлар бўлиб туради, ШҲТ ва «Хитой – Марказий Осиё» саммитлари доирасида мунтазам учрашиб турилади. Давлатлар раҳбарлари ўртасида эркин мулоқот ришталари ўрнатилган. Шу боис Си Цзиньпин дўстона муносабатдаги Ўзбекистонга ташриф буюришга доим тайёр», — деди Юй Цзюнь. САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР Элчи Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларига ҳам тўхталиб ўтди. Охирги 10 йил ичида мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ижобий тамойил кузатилди. Хусусан, сиёсий мулоқот чуқурлашишда давом этмоқда – ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ва унинг қуйи қўмиталари фаолияти жадал ривожланмоқда, БМБЙ ташаббуси ва Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фаол уйғунлашмоқда, «Хитой – Марказий Осиё» механизми такомиллаштирилмоқда. Бундан ташқари, савдоиқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик мустаҳкамланяпти. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги ва асосий инвестиция манбаи ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга ортиб, 9,4 миллиард долларга етди. «Аввалги йилда раҳбарларимиз ташқи савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар. Жорий йил ушбу кўрсаткичдан албатта ошиб кетамиз. Ҳозирнинг ўзидаёқ яқин беш йил ичида ушбу кўрсаткич 20 миллиард доллар бўлиши ҳақида гап кетмоқда. Бу Ўзбекистон президентининг таклифи эди, Хитой томони бу интилишни қўллаб-қувватлайди ва бу мақсадга тезроқ эришишда ёрдам беришга тайёр», — деди элчи. 2017 йилдан буён Хитойнинг Ўзбекистонга киритган жами сармояси тўрт баробарга ошиб, 11 миллиард долларга етди. 2023 йилги статистик маълумотларга юзланадиган бўлсак, Хитой Ўзбекистоннинг биринчи сармоявий ҳамкорига айланди. «Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаётган Хитой компаниялари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 1 900 тадан ошди. Мамлакатингиз раҳбариятининг олиб бораётган сиёсати, Ўзбекистоннинг Хитой халқига дўстона муносабати хитойлик ишбилармонларга маъқул. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик. Компанияларимиз турли объектларни сифатли барпо этиб, ҳеч қандай сиёсий шартларсиз ўз инвестицияларини киритиб, янги технологияларни жорий этмоқда. Бу лойиҳалар нафақат иқтисодий фойда, балки энг муҳими, Ўзбекистон компаниялари самарадорлигини оширишга реал кўмак, шунингдек, маҳаллий аҳолига сезиларли фойда келтиряпти», - дея таъкидлади дипломат. ЛОГИСТИКА ЗАНЖИРЛАРИ Ҳамкорликни ривожлантиришда транспорт алоқаси муҳим ўрин тутади. Шу боис Хитой ва унинг ҳамкорлари транспорт йўлакларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. БМБЙ ташаббуси туфайли Марказий Осиё давлатлари Шарқдан денгизга қулай ва самарали чиқиш имкониятига эга бўлди. Хусусан, Цзянсу провинциясидаги Ляньюньган порти орқали Ўзбекистондан Япония, Жанубий Корея ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларига товарлар етказиб бериш бугун одатий ҳолга айланган. Бугунги кунда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, бу Хитой – Марказий Осиё – Ғарбий Осиё иқтисодий йўлагини ривожлантириш, халқаро транспорт қатновини соддалаштириш ва барқарорликни таъминлаш учун яна бир имконият эшигини очади. «Хитой ушбу объектга жуда жиддий ёндашмоқда. Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммит чоғида Тошкент ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда транспорт алоқаси муҳим ўрин тутади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 7 лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари аллақачон тайёр бўлгани маълум қилинди. Бугунги кунда томонлар кейинги қадамлар ҳақида келишиб олмоқда. 500 километрдан ортиқ йўл қурилиши жуда катта маблағни талаб этади, шунинг учун уни узоқ музокараларсиз амалга ошириб бўлмайди. Бироқ уч давлат раҳбари бошланган ишни муваффақиятли якунлашга келишиб олдилар. Шунинг учун кечикишлар бўлмаслигига ишонаман. Зеро, бу йўл Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон манфаати учун қурилмоқда», — таъкидлади у. Бундан ташқари, инфратузилма қурилиши соҳасида катта тажрибага эга бўлган Чин давлати Ўзбекистоннинг йўл инфратузилмаси – автомагистраллар, тезюрар темир йўлларни яратиш ва тиклаш, шунингдек, сув қувурлари, электр симлари ва тармоқларини модернизация қилишга янада каттароқ ҳисса қўшишга тайёр. ИНСОНПАРВАРЛИК АЛОҚАЛАРИ Юй Цзюнь ўз нутқи давомида мамлакатлар ўртасида инсонпарварлик алоқалари суръатининг ошганини қайд этди. «Таълим соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат учун катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда Хитойда 4 700 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда, уларнинг 10 фоизи давлат стипендияси асосида ўқияпти. Хитой бундан ҳам кўпроқ ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишга ва стипендия олишга квоталар ҳажмини оширишга тайёр», – деди элчи. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон фуқароларининг хитой тилига қизиқиши йил сайин ортиб бормоқда. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтларида 10 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланди, уларнинг аксарияти Хитой компанияларида муваффақиятли фаолият юритмоқда. «Таълим соҳасидаги янги лойиҳалардан бири Тошкент транспорт университети қошидаги Лубан устахонасидир. Тез орада Ўзбекистон ёшлари бу ерда икки йўналиш – логистика ва АКТ бўйича таҳсил олишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлида мана шу соҳалар бўйича мутахассисларга муҳтож», — деди у. Дипломат, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон университетлари ўртасида яқин алоқалар ўрнатилаётганини қайт этди. Бундан ташқари, айни пайтда Ўзбекистонда Хитойнинг иккита йирик университетини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ташаббусни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашув чоғида таклиф қилди. Одамларни яқинлаштиришга хизмат қиладиган яна бир муҳим омил – бу туризм. Шу боис мамлакатларимиз ўртасида туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш масаласи ШҲТ доирасидаги икки томонлама музокаралар ёки етакчилар учрашувларининг асосий кун тартибидан ўрин олган. «Ўзбекистонда Хитой фуқаролари учун ўн кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу Хитойдан сайёҳлар оқими ортишига туртки беради. Агар пандемиядан олдинги 2019 йилда Чин давлатидан 154 минг фуқаро ташриф буюрган бўлса, жорий йилнинг дастлабки ойларида Ўзбекистонга 78 минг киши келган. Ва бу оқим фақат ортиб боради. Зеро, яқинда Хитойнинг Урумчи шаҳридан Самарқандга тўғридантўғри рейслар очилди, бу эса икки давлат ўртасида одамларнинг ҳаракатланишини осонлаштиради ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини янада кенгайтиради», — деди у. Дипломат, шунингдек, ҳозирда Хитойда Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласи кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди. Тез орада ташқи ишлар вазирликлари вакиллари ўртасида ушбу масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилади. «Ўзбекистон шунга ўхшаш чораларни жорий этишни аллақачон таклиф қилиб улгурган. Бизда ишлаш истаги бор ва бунга тайёрмиз ҳам, лекин мутахассислар келишиб олиши зарур. Яқин ойларда шу мақсадда ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади», – дея хулоса қилди Юй Цзюнь. Ташаббус доирасида ҳамкор мамлакатлар аҳолиси ҳаётини яхшилаш мақсадида мингдан ортиқ турли лойиҳалар амалга оширилади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 ТEХНОЛОГИЯЛАР ХИТОЙ БУТУН ИНСОНИЯТГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ МАСЪУЛИЯТ БИЛАН РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ ГЛОБАЛ ФИКРЛАШ Хитой раҳбари Си Цзиньпин «Бир макон, бир йўл» халқаро ҳамкорлик Учинчи форумида сунъий интеллектни (СИ) бошқариш бўйича глобал ташаббусни илгари сурди. Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Пекин бу соҳада хавфсизликни таъминлаш учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Шунингдек, у, янги ташаббус, биринчи навбатда, инсоният тамаддуни тараққиётини рағбатлантиришга қаратилганини қўшимча қилди. ЯНГИ ТАШАББУС Саммит якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги барча мамлакатлар ахборот алмашинувини кучайтириши ва сунъий интеллектни бошқариш соҳасида техник ҳамкорликни ривожлантириши кераклигига урғу берди. Шу билан бирга, ХХР жаҳон ҳамжамияти ушбу соҳадаги хатарларни биргаликда бартараф этиши ва кенг қамровли келишувлар асосида тегишли стандартларни шакллантириши зарур, деб ҳисоблайди. Дипломатлар дунёнинг барча мамлакатлари бундай технологияларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва бошқарилишини доимий равишда яхшилаш кераклигини ҳам таъкидладилар. «Си Цзиньпин ташаббуси Хитойнинг сунъий интеллектни бошқариш лойиҳасини тизимли равишда ифода этади. У тараққиёт, хавфсизлик ва бошқарув масалаларига бағишланган. Унинг асосий мазмуни – инсонларни ҳамиша биринчи ўринга қўйиш, технологиялардан инсонпарварлик мақсадларида фойдаланиш, инсониятнинг тамаддуни тараққиётига йўналтирилган сунъий интеллектни ривожлантиришни таъминлаш», — дея қўшимча қилишди ташқи сиёсат идорасидагилар. ТИВнинг аниқлик киритишича, Хитой расмийлари умумий манфаатлар йўлида ушбу йўналишда амалий жиҳатдан фойдали бўлган, яъни прагматик ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Хитой ўзаро манфаатли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва «сунъий интеллект ривожланишига ғаразли тарзда тўсқинлик қилаётган эксклюзив гуруҳлар»га қаршидир. 2025 йилга келиб, Хитой баъзи СИ технологиялари бўйича жаҳон даражасига чиқишни кўзламоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТEХНОЛОГИЯЛАР 9 Баёнотда таъкидланишича, ушбу ташаббус ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масаласига қаратилган бўлиб, жумладан, уларни қўллабқувватлашни ўз ичига олади, шунингдек, интеллектуал ва бошқарув бўшлиқларини бартараф этишга йўналтирилади. Орадан бироз вақт ўтгач, ноябрь ойи бошида Си Цзиньпин 2023 йилда Учжэнда бўлиб ўтган Бутунжаҳон интернетконференцияси саммити иштирокчилари олдида нутқ сўзлар экан, яна ушбу мавзуга қайтди. У турли мамлакатларда тармоқ суверенитети ва Интернет ривожланишининг турфа йўлларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди. «Биз хавфсизлик ва қулайлик, янада тинч ва ҳимояланган кибермакон барпо этиш тарафдоримиз. Тармоқ суверенитетини, Интернетнинг ривожланиш йўлини ва ҳар бир мамлакатнинг уни бошқариш бўйича ўз моделларини ҳурмат қилинг. Кибермаконнинг халқаро қоидаларига риоя этинг ва кибергегемонликда мусобақалашишдан воз кечинг», — деди Хитой раҳбари. Шунингдек, у эндиликда маълумотлар хавфсизлиги ва тармоқ хавфсизлиги, шунингдек, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш кераклигини қўшимча қилди. Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитой сунъий интеллектни бошқариш ва СИнинг хавфсиз ривожланишига кўмаклашиш бўйича глобал ташаббусни амалга ошириш учун барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. ДАВЛАТ КЎМАГИ 2013 йилдан бошлаб Хитой ҳукумати СИ соҳасига алоқадор бўлган тадқиқотлар ва ишланмаларга оид миллий даражадаги бир нечта расмий ҳужжатларни нашр этган бўлиб, «Интернет+» режаси, «Хитойда ишлаб чиқарилган-2025» ҳамда Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 13-беш йиллик режаси кабилар шулар жумласидандир. Ушбу ҳужжатларнинг жамланмаси Хитойнинг СИ ривожланиши аҳамиятини давлат даражасида оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларига ишора қилар эди. Бироқ бу уринишлар уюшмаган, тарқоқ хусусиятга эга, сунъий интеллект шунчаки кўплаб истиқболли технологик йўналишлардан бири сифатида тақдим этилган эди. Вазият 2017 йил июль ойига келиб кескин ўзгарди, бу борадаги дастлабки кенг қамровли миллий ташаббус – сунъий интеллектни ривожлантиришнинг янги авлод дастури тақдим этилди. Унда Хитойнинг асосий стратегик мақсадлари, уларга эришиш муддатлари, шунингдек, молиялаштириш манбалари ва қўллаб-қувватлаш воситалари белгилаб берилган эди. Ҳужжатга кўра, 2020 йилга 2030 ЙИЛГА БОРИБ ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ БЎЙИЧА ЖАҲОН ИННОВАЦИОН МАРКАЗИГА АЙЛАНИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА Сўнгги ўн йил ичида «тўртта кичик аждаҳо» – сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланувчи компаниялар Хитойда тез ўсиш суръатларини намоён этди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 ТEХНОЛОГИЯЛАР келиб, Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш ва қўллабқувватлаш бўйича ривожланган давлатлар даражасига чиқиши, сунъий интеллект соҳаси эса иқтисодий ўсишнинг янги муҳим нуқтасига айланиши керак эди. Бунга эришиш учун соҳанинг ўзига сарфланадиган харажатларни 22,5 миллиард долларга ошириш, турдош тармоқларни ривожлантиришга эса 150 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиш режалаштирилган эди. Пировардида бу мақсадга муваффақият билан эришилди ҳам, Хитой илмий ишланмалар ва нашрлар, патентлар, СИ соҳасидаги компаниялар ва мутахассислар сони бўйича етакчилардан бирига айлана олди. Кейинги мақсад – 2025 йилга келиб Хитой баъзи сунъий интеллект технологиялари бўйича жаҳон даражасига чиқиши ва сунъий интеллект Хитойда саноат ва бошқа тармоқларни модернизация қилишда асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланиши керак. 2025 йилга келиб, бу саноатда 60 миллиард доллар, турдош соҳаларда эса 745 миллиард доллар сафарбар бўлади. 2030 йилга бориб, Хитой дунёнинг сунъий интеллект бўйича инновацион маркази бўлиши керак, бу мамлакатни етакчи иқтисодий кучга айланиши учун мустаҳкам пойдевор яратиб беради. Ушбу ўн йиллик охирига келиб фундаментал соҳага инвестициялар 150 миллиард долларни, турдош тармоқларга эса 1,5 триллион долларни ташкил этади. Бундай ютуқларга эришишга имкон берадиган асосий чоралар қаторига сунъий интеллектни ривожлантиришга туртки берувчи қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ва этика қоидаларини ишлаб чиқиш, ушбу технология учун стандартларни яратиш, СИ соҳасида ишчи кучини фаол равишда тайёрлаш ҳамда кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб бориш кабилар киради. Экспертларнинг таъкидлашича, давлатнинг кенг кўламли кўмаги туфайли 2017 йилда қабул қилинган дастур Хитойнинг СИ соҳасида етакчиликка эришишида кучли туртки бўлди ва бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда изчилликка эриша олди, масалан, инновацион тажриба зоналарини яратиш ва олий таълим муассасаларини модернизация қилиш ишлари бошланди. Шу тариқа, Хитойда СИнинг иқтисодий ривожланиш, миллий хавфсизлик ва халқаро сиёсатдаги аҳамиятини энг олий ҳукумат даражаларида яхши тушуниб етишган. Ҳукумат қайта тикланадиган энергия манбалари, электромобилларни ишлаб чиқариш ва тезюрар темир йўлларни ишга тушириш, СИни ривожлантириш бўйича аввалги ютуқларини такрорлашга интилиб, молиявий ва ҳуқуқий тусдаги фаол рағбатлантириш чоралари билан марказлашган ёндашувни қўлламоқда. ХУСУСИЙ ТАШАББУСЛАР Давлат томонидан молиялаштириш ва ҳукуматнинг қўллаб-қувватланадиган дастурларидан ташқари, сунъий интеллектни ривожлантиришнинг яна бир муҳим омили хусусий сектор ҳисобланади. Айрим йирик корпорацияларнинг илмийтадқиқот ишларига йиллик харажатлари ҳукумат ташаббуслари бюджетидан ошиб кетган ҳоллар ҳам учрайди. Сунъий интеллектни ишлаб чиқиш ёки жорий этиш билан шуғулланаётган компаниялар сонини таҳлил қилиш орқали муайян мамлакатларда СИ 2013 ЙИЛДАН 2021 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ СИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА 61,9 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР САРМОЯ КИРИТДИ 2000-йилларнинг бошидан бери Хитой СИ мавзусига оид илмий нашрлар сони бўйича етакчи саналади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТEХНОЛОГИЯЛАР 11 бозорининг етуклик даражасини ўлчаса бўлади. Хитойнинг Equal Ocean консалтинг компанияси 2020 йилда сунъий интеллект билан шуғулланадиган Хитой компанияларининг улуши дунёдаги барча компанияларнинг тахминан 25 фоизини ташкил этишини аниқлади. Улар орасида сунъий интеллектни ривожлантириш трендини «давримиз наҳанглари» – Baidu, Alibaba ва Tencent белгилаб бермоқда. Хитойнинг етакчи сунъий интеллект компанияларининг иккинчи поғонасини Huawei, JD, iFlytek, Pony.ai, SenseTime, Hikvision, Dahua Technology, DJI, Megvii, Cambricon, Horizon Robotics эгаллаб турибди, улар учувчисиз бошқаришдан тортиб, инсон нутқини аниқлашгача бўлган маҳсулот ва хизматлар турларини таклиф этмоқда. Бундан ташқари, сўнгги ўн йил ичида Хитойда «тўртта кичик аждаҳо» – SenseTime, Megvii, CloudWalk ва YITU тез ўсиш суръатларини кўрсатди. ХХРда уларга катта умид боғланмоқда, ваҳоланки, Американинг ноқонуний санкциялари туфайли стартапларнинг ҳеч бири ҳалигача нормал рентабеллик даражасига етмаганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Компаниялар сонидан ташқари, корпоратив инвестициялар ҳажмига ҳам эътибор қаратиш жоиз, улар СИни жорий этишнинг кўлами ва суръатини кўрсатмоқда. Artificial Intelligence Index Report ҳисобкитобларига кўра, 2013 йилдан 2021 йилгача Хитой компаниялари СИни ривожлантиришга 61,9 миллиард доллар сармоя киритган. Тадқиқот ва ишланмалар инновацион жараённинг ажралмас қисми бўлиб, гарчи тижоратда очиқ қўлланилмаса-да, сунъий интеллект соҳасидаги тараққиётга ҳисса қўшади. Муайян давлатнинг етакчи нашрларда мақолалар эълон қилиш ва улардан иқтибослар келтирилиши орқали илмий ва академик муҳитга таъсири кўлами СИ соҳасидаги трендларни ким белгилаб беришини ва тадқиқот ҳамда ишланмалар борасида етакчи ким эканини кўрсатиб беради. Artificial Intelligence Index Report йиллик ҳисоботи маълумотларига кўра, 2021 йилда сунъий интеллект мавзусига оид ҳар турдаги нашрларнинг умумий сони 334 мингтага етган. 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Хитой бу кўрсаткич бўйича сўзсиз етакчи бўлиб, ҳар йили чоп этиладиган илмий ишларнинг учдан бир қисмини таъминлаб бермоқда. Умуман олганда, бу шуни кўрсатадики, бугунги кунда Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича шубҳасиз етакчилардан бири саналади. Шу билан бирга, Хитой расмийлари ўз ютуқлари ва тажрибасини бутун дунёдан яшириш ниятида эмас, аксинча, шериклар билан биргаликда фаровон келажак яратишда фаол ҳамкорлик қилишни кўзламоқда. Дунёдаги барча сунъий интеллект билан шуғулланувчи компанияларнинг деярли тўртдан бир қисми ХХРда жойлашган Хитойда СИнинг иқтисодий ривожланиш ва миллий хавфсизлик учун аҳамияти энг юқори даражаларда англаб етилган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 ТРEНДЛАР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ХИТОЙ ЖАҲОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА НАМУНАГА АЙЛАНА ОЛДИ ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР Хитойнинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш борасидаги янги концепциялари, чора-тадбирлари ва амалиёти кўплаб давлатлар учун яхши намуна бўла олади. Охирги бир неча ўн йилликлар ичида Хитойда 770 миллионга яқин қишлоқ аҳолиси камбағалликдан чиқарилди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 180 баравардан кўпроққа ошди, ўртача умр кўриш 1949 йилдаги 35 ёшдан 77 ёшгача кўтарилди. ҲИСОБ БОШЛАНГАН САНА Хитойда 1991 йилдан бери мунтазам равишда инсон ҳуқуқлари бўйича махсус Оқ китоб нашр этиб келинмоқда, унда ҳукумат вакиллари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш модели ҳақида бутун дунёга сўзлаб беради. Ҳужжат, одатда, мамлакатда турли жабҳаларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришилган натижаларга бағишланган бир нечта бўлимларни ўз ичига олади, булар: тараққиёт, демократия, адолатли суд ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, миллий озчиликларнинг шахсий ҳуқуқи, аёллар, болалар, кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари. Хитойнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёти далили сифатида Инсон тараққиёти индексини (ИТИ) келтириб ўтиш мумкин. Ушбу кўрсаткич БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан ўртача умр кўриш, таълим даражаси ва ҳаёт сифати каби асосий кўрсаткичларни бирлаштириш орқали яратилган. Хитойда ушбу кўрсаткич 1990 йилдаги 0,499 дан 2021 йилда 0,768 га кўтарилди, бу эса мамлакатга Инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлардан бирига айланиш имконини берди. Экспертларнинг таъкидлашича, Хитойнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги муваффақияти Коммунистик партиянинг бошқарувдаги роли, амалий ёндашув, ривожланишга таяниш ҳамда таълим ва инклюзивликка эътибор қаратиш натижасидир. Яшаш ва ривожланиш ҳуқуқи инсоннинг биринчи асосий ҳуқуқи, деган ғояга қатъий амал қилган ҳолда ҳукумат кўп сонли аҳолининг асосий турмуш эҳтиёжларини қондиришга ва ўртача фаровон жамият қуришга муваффақ бўлди. 2021 йил февраль ойи охирида Си Цзиньпин мамлакатда ўта камбағаллик устидан ғалаба қозонилганини расман эълон қилди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 13 Дунё аҳолисининг 80% дан ортиғини ташкил этувчи ривожланаётган мамлакатлар олдида ҳам шу каби вазифалар кўндаланг бўлмоқда. Шу маънода Хитойнинг тадқиқотлари ва тажрибаси таҳлил қилиш борасида жуда катта аҳамиятга эга. ХХР замон тенденцияси ва ўзининг миллий воқелигига мос келадиган инсон ҳуқуқларини ривожлантириш йўлини муваффақият билан ярата олди. Шу билан бирга, Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалиётларнинг хилма-хиллигини ҳурмат қилади ва бу соҳада «утопия» мавжуд эмаслигини таъкидлайди. Бугунги кунда Чин давлати инсон ҳуқуқларига нисбатан иккиёқлама стандартларга, уларни сиёсийлаштириш ва восита ёки қурол сифатида ишлатишга уринишларга қарши чиқмоқда, шунингдек, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш баҳонасида бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга қарши. Хитой расмийлари барча давлатлар тенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳолда мулоқот ва ҳамкорликни фаол ривожлантириши, келишувларни кенгайтириши, келишмовчиликларни бартараф этиши, бир-биридан ўрганиши ва умумий тараққиётга эришиш кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Улар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини бошқаришнинг янада адолатли, холис, оқилона ва инклюзив глобал тизимини шакллантириш, инсониятнинг умумий келажаги ҳамжамиятини биргаликда қуриш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Айнан шу саъй-ҳаракатлар туфайли жорий йилнинг 10 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Хитой 2024 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолигига қайта сайланди. Бу ХХРнинг Кенгашга олтинчи маротаба сайланишидир. «Хитой инсон омилига йўналтирилган ҳуқуқлар фалсафасига амал қилади ва одамлар учун бахтли ҳаёт барпо этиш – энг муҳим ҳуқуқ, деб ҳисоблайди. Биз инсон ҳуқуқларини такомиллаштиришнинг даврга ҳамоҳанг ва миллий воқеликларимизга мос келадиган йўлини топдик. Биз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тарихий ютуқларга эришдик. Хитойнинг қайта сайланиши ХХРнинг инсон ҳуқуқлари борасида эришган ютуқлари, бу соҳада халқаро ҳамкорликдаги фаол иштироки ва глобал инсон ҳуқуқлари ҳаракатидаги муҳим ролининг халқаро эътирофидан дарак беради», — деди Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь ушбу воқеани шарҳлар экан. Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати глобал миқёсда ушбу соҳани ишончли тарғиб қилиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Хитой 2024 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолигига қайта сайланди Экспертларнинг таъкидлашича, Хитойнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги муваффақияти Коммунистик партиянинг бошқарувдаги роли натижасидир
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 ТРEНДЛАР инсониятнинг умумий келажагини барпо этишга янада кўпроқ ҳисса қўшиш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича глобал бошқарувдаги фаол иштирокни давом эттириш учун қайта сайланиш яхши имконият, деб ҳисоблайди. ҒАРБГА ЖАВОБ Сўнгги йилларда бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқининг қатор мамлакатлари Хитой расмийлари ва компанияларига қарши фаол санкциялар киритиб, уларни Шинжон-Уйғур автоном районида (ШУАР) инсон ҳуқуқларини бузганликда айбламоқда. Хитойга қарши қаратилган ушбу ахборот ва психологик кампания доирасида баъзи глобал брендлар, жумладан, H&M, Nike, Adidas ва Uniqlo ўз ишлаб чиқаришида Шинжонда етиштирилган пахтадан фойдаланишдан бош тортдилар. Коллектив Ғарб ҳудуддаги барқарорлик, иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт, демократия ва қонунчилик асосларини изчил такомиллаштириш, халқ турмуш даражасини доимий яхшилаш кабилар билан тавсифлаш мумкин бўлган реал вазиятга эътибор қаратмасдан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига мурожаат қилиб, Хитойга қарши эътирозлар билан чиқди, Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашиб, унинг барқарорлигига путур етказишга, тараққиётини секинлаштиришга, йўналиши ва ижтимоий тизимини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ШУАРдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ шов-шувларга ХХРни жиловлаш сиёсатининг давом этиши асос бўлмоқда. Дональд Трамп маъмурияти томонидан фаол олиб борилган иқтисодий қарши курашга янги майдон қўшилди холос. Жо Байден маъмурияти аввал синовдан ўтказилган инсон ҳуқуқлари учун кураш «қалқонини» кўтарди, чунки унинг байроғи остида иттифоқчилар сафини йиғиш осонроқ. Негадир бу шов-шувлар фонида инсоннинг асосий ҳуқуқларини таъминлашга бевосита дахлдор бўлган қизиқ факт эътибордан четда қолмоқда. 2021 йил февраль ойи охирида Си Цзиньпин мамлакатда, шу жумладан, Шинжонда ўта камбағаллик устидан ғалаба қозонилганини расман эълон қилди ва бу дунёда кенг ижобий акс-садога сабаб бўлди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ХХР раисига йўллаган мактубида ҳукуматнинг сиёсий ваъдалари ва сиёсий барқарорлик аҳолининг энг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламлари аҳволини яхшилашда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. Дарвоқе, бир пайтлар уйғурлар ҳам уларнинг қаторида бўлган. Ҳозирги кунда Ғарбнинг эътиборини ўзига тортаётган Шинжон дўзах ёки жаннат эмас, балки Хитойнинг ўзига хос ютуқ ва муаммоларига эга бўлган бир қисмидир. Аксарият экспертларнинг эътироф этишича, ўлкадаги моддий тараққиётни инкор этиб бўлмайди. 1978–2018 йилларда уйғурларнинг жон бошига тўғри келадиган даромади 100 баробар ортди, ўртача умр кўриш муддати 1949 йилдаги 30 ёшдан бугунга келиб 72,3 ёшга етди. Хитойда яшовчи бошқа ҳар қандай миллий озчилик каби уйғурлар ҳам бир қатор афзалликлардан фойдаланишади. Масалан, уйғур мактаби битирувчилари университетларга ўқишга киришда балларни осонроқ тўплаш имкониятига эга, кўплаб давлат компаниялари кам сонли Уйғур мактаби битирувчилари ХХР университетларига имтиёзли кириш имкониятига эга ХИТОЙДА 1991 ЙИЛДАН БЕРИ МУНТАЗАМ РАВИШДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС ОҚ КИТОБ НАШР ЭТИБ КЕЛИНАДИ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 15 миллатлар вакилларини, жумладан, уйғурларни ишга олишлари мажбурий ҳисобланади. Бундан ташқари, ХХР ҳукуматининг бир вақтлар қолоқ бўлган чекка ҳудудларни мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига интеграциялашуви бўйича чоратадбирлари қатор инфратузилма лойиҳаларида ўз аксини топди, ШУАРнинг нафақат марказий Хитой ҳудудлари, балки қўшни чегарадош давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Покистон билан ҳам темир йўл ва автомобиль коммуникацияларини ривожлантириш шулар жумласидандир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ғарбнинг Хитойга қарши сўнгги ҳийла-найранглари Чин давлати, шунингдек, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги адолат ҳимоясига отланган кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг дадил кураши ва қаршилиги туфайли чиппакка чиқди. Бу нафақат Хитойнинг, балки БМТ низомининг мақсад ва тамойилларини ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида гапираётган кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг ҳам ғалабасидир. Хитой инсон ҳуқуқларини амалга ошириш тушунчасини бутун дунёда тинчлик ва тараққиёт тушунчасидан ажратиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Тинчлик ва тараққиёт замонавий жамият учун икки энг асосий масала бўлиб, инсонларнинг умумий ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини амалга оширишнинг зарурий шартидир. Тинч ва хавфсиз халқаро муҳит, адолатли ва оқилона халқаро иқтисодий тартиб бўлмаса, инсоннинг умумий ҳуқуқларини амалга ошириб бўлмаслиги тайин. Инсон ҳуқуқларини таъминлашни дунё тинчлигини ҳимоя қилиш ва инсоният тараққиётига кўмаклашиш билан боғлаган тақдирдагина халқаро ҳамжамият барқарор ва самарали ривожланиши мумкин. 1978 йилдан 2018 йилгача уйғурларнинг жон бошига тўғри келадиган даромади 100 баробар, ўртача умр кўриш 30 ёшдан 72,3 йилгача ошди ЧИН ДАВЛАТИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ИККИЁҚЛАМА СТАНДАРТЛАРГА ВА УЛАРДАН ВОСИТА ЁКИ ҚУРОЛ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШГА ҚАРШИ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 16 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР ТОШКЕНТДАГИ ОЛИМПИЯ ШАҲАРЧАСИ ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ ҲАМ ТЕХНОЛОГИК, ҲАМ «ЯШИЛ», ҲАМ ИНСОН УЧУН… 2025 йилда Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади. Ушбу муҳим тадбир сабабидан пойтахтимизда бешта йирик стадион, муҳташам спорт ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда. Келгусида мазкур иншоот иқтидорли спортчиларни етиштирувчи кластерга ҳамда фуқароларни жалб этадиган масканга айланиши режалаштирилган. Бундай муҳим иншоотни қуриш Хитойнинг САМС Engineering (CAMCE) компаниясига ишониб топширилгани бежиз эмас. Кенг кўламли тадбирларни ташкил этиш борасида Хитой ҳайратга солиши мумкинлигини бутун дунё яхши билади – ушбу мамлакат дунёдаги барча даражадаги спорт мусобақалари ўтказилган ягона давлат ҳисобланади. Олимпия шаҳарчаси Тошкент шаҳрининг шарқий қисмида, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ёнида барпо этилмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 17 МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА Олимпия шаҳарчаси Тошкент шаҳрининг шарқий қисмида, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ёнида барпо этилмоқда. Унинг асосини бешта ёпиқ спорт объекти ташкил этади. Шаҳарча марказида 10 минг кишига мўлжалланган бош стадион жойлашади. Бу ерда футбол ва енгил атлетика мусобақалари, ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилиши режалаштирилган. Қолган иншоотлар – велодром, ёпиқ сузиш ҳавзаси, жамоавий спорт турлари ва яккакурашлар учун стадионларнинг ҳар бири 2 минг мухлисни сиғдира олади. Шаҳарча тевараги бўйлаб югуриш, скейтбордда учиш, теннис, чим устида хоккей, пляж волейболи ва баскетбол ўйнаш учун 6 х 6 ҳажмдаги очиқ майдонлар, шунингдек, тўрт қаватли маъмуриймаиший мажмуа, 400 ўринли ресторан барпо этилади. «Институтимиз икки ой ичида асосий лойиҳани тайёрлаб, ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқди. Қурилиш ишлари 2023 йилнинг апрель ойида бошланган, сентябрь ойининг ўрталарига келиб биз бетон конструкцияларни ўрнатиш жараёнини якунлаб, металл каркасни созлашни бошладик. Бугунги кунда қурилиш майдончасида 880 га яқин хитойлик ва 230 нафар ўзбекистонлик қурувчи меҳнат қилмоқда, 35 та техника ишлатилмоқда. Барча ишлар жадвалга мувофиқ амалга ошириляпти. Қурилишни 2024 йил декабрь ойида якунлаш режалаштирилган. 2025 йилнинг май–июль ойларида бу ерда халқаро стандартларга мувофиқ синов тадбирлари ва мусобақалар ўтказилади», — дея хабар берди CАМCEнинг Ўзбекистондаги бош вакили ўринбосари Сюэли Хан. Эслатиб ўтамиз, шаҳарча лойиҳаси 289 миллион долларга баҳоланмоқда. Шаҳарча нафақат меъморчилик, балки жиҳозлаш борасида ҳам энг сўнгги замонавий технологиялар асосида қад ростлайди. Югуриш йўлаклари ва велотреклар учун энг яхши қопламалар, сузиш ҳавзасига дунёдаги йирик компанияларнинг жиҳозлари келтирилади. «Шаҳарча 100 гектар майдонни эгаллайди. Қурилаётган барча объектлар спорт турлари бўйича халқаро федерациялар қоидаларига тўлиқ жавоб беради ва тегишли сертификатни ҳам олади. Ишонч билан айта оламанки, бундай Олимпия мажмуаси нафақат Марказий Осиёда, балки Жанубий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам йўқ. Осиё ўйинлари ўтказилганидан сўнг Ўзбекистонда ҳақиқий спорт «жазаваси» бошланади, деб ўйлайман», – дейди Олимпия қўмитаси техник маслаҳатчиси Вадим Ахмадеев. ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА ВА ҚУЛАЙ МУҲИТ Шаҳарча иншоотлари тўлиқ қуёш энергиясидан қувватланади. Фотоэлектрик модуллар бино ва автотураргоҳларнинг томига ўрнатилади. Қуёш панелларининг умумий қуввати 7 МВтни ташкил қилади. «Албатта, биз биноларнинг энергия самарадорлиги масаласини ҳам ўйлаб қўйдик. Манзарабоп деразалар табиий ёруғликдан максимал даражада фойдаланишни, қурилишда ишлатиладиган энергияни тежовчи материаллар эса қишда иссиқликни ушлаб туришни таъминлайди ва ёзда биноларни ҳаддан ташқари ОЛИМПИЯ МАЖМУАСИ НАФАҚАТ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ЖОЙ, БАЛКИ ФУҚАРОЛАРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ МАСКАН БЎЛАДИ Олимпия шаҳарчасининг асосини бешта ёпиқ спорт объекти ташкил қилади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 18 РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР қизиб кетишдан ҳимоя қилади», – деди САМСEнинг Ўзбекистондаги бош вакили, объект дирекцияси менежери Го Цзиде. 2025 йилги Осиё ўйинларидан кейиноқ бу ерда Параосиё ўйинлари бўлиб ўтиши сабабли барча объектлар ва туташ инфратузилмаларда халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратилади. Бундан ташқари, журналистларга қулай бўлиши учун мусобақани 360 даражали манзарабоп трансляция қилиш имконини берувчи «ақлли тизим» ўрнатилади. Объектларнинг дизайнига катта эътибор қаратилмоқда. Буюртмачининг илтимосига кўра ишлаб чиқувчилар иншоотлар лойиҳасига миллий ўзига хослик элементларини киритишган. Масалан, юқоридан қараганда бош стадионнинг кўриниши Ўзбекистон гербини эслатади, бошқа объектларнинг фасадлари миллий нақш ва безаклар билан бойитилади. СПОРТ КЛАСТЕРИ Олимпия боғининг вазифаси 2025 йилги Осиё ўйинларининг хорижлик меҳмонларини муносиб кутиб олишдангина иборат эмас. Объектларда ўйинларни муваффақиятли ўтказиш учун ҳам, улардан кейинги фойдаланиш учун ҳам зарур бўлган барча қулайликлар таъминланади, дея таъкидлашди САМС Engineering компанияси вакиллари. Ўйинлардан сўнг тегишли вазирлик ва идоралар, спорт федерациялари ва олий ўқув юртлари шу ерга кўчиб ўтади. Спорт шон-шуҳрати музейи ҳам ташкил этилади. «Биз тарихий даврда яшаяпмиз. Бўлажак ўйинлар учун қурилаётган иншоотларнинг лойиҳасини таърифлашга тил ожиз. Бинобарин, бундан беш йил аввал бизда мана шундай муҳташам спорт иншоотлари бўлишини орзу ҳам қилмагандик. Дарҳақиқат, бундай иншоотларни қуришга ҳар қандай давлатнинг ҳам қурби етавермайди. Бу ерда Қиличбозлик федерацияси учун бинолар бўлиши биз учун ОЛИМПИЯ ШАҲАРЧАСИ ОБЪЕКТЛАРИ ХАЛҚАРО СПОРТ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН СЕРТИФИКАТЛАНАДИ Шаҳарча инфратузилмасини барпо этиш бўйича қурилиш ишлари 2023 йил апрель ойида бошланган Бугунги кунда қурилиш майдончасида 880 га яқин хитойлик ва 230 нафар ўзбекистонлик қурувчи меҳнат қилмоқда
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РАҚАМЛАР ВА ДАЛИЛЛАР 19 жуда муҳим. Бугунги кунда бу Ўзбекистондаги етакчи навқирон спорт турларидан бири ҳисобланади. Қилинаётган ишлар мазкур спорт турининг янада ривожланишига ҳисса қўшишига ишончим комил», – деди Қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова. Шу тариқа, шаҳарча нафақат йирик нуфузли мусобақалар ўтказиладиган маскан, балки спорт истеъдодларини тарбиялашнинг ўзига хос кластерига ҳам айланади. ЯНГИ ЯШИЛ ҲУДУД «Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқишда биз фақатгина спортчиларнинг эмас, балки умуман шаҳар аҳолисининг эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олдик. Ҳудуднинг деярли 50 фоизини яшил ландшафтлар ва ҳовузлар эгаллайди. Ноябрь ойида биз ҳудудни ободонлаштириш ва дарахт экиш ишларини бошладик, улар ўйинларга старт берилгунга қадар бўй кўрсатиб улгуради. Шундай қилиб, у нафақат спорт мажмуаси, балки тўлақонли яшил боққа айланади», — деди Го Цзиде. САМС Engineering компанияси вакилларининг аниқлик киритишича, 500 мингдан ортиқ кўчатларни экиш режалаштирилган бўлиб, булар: ҳар хил турдаги заранг, жанубий Европа баухинияси, Фразер фотинияси, япон бересклети, Тунберг зирки, лириодендрон ҳамда гауру кабилардир. Кўчатларни сув билан таъминлаш учун спринклерли суғориш ва томчилатиб суғориш тизими ўрнатилади. ЛОЙИҲАЛОВЧИЛАР БАРЧА ЖИҲАТЛАРНИ ЭНГ ДАҚИҚ НУҚТАЛАРИГАЧА ЎЙЛАБ ҚЎЙГАНЛАР: БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ, НОГИРОНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ ШУЛАР ЖУМЛАСИДАН Барча объектлар қурилиши 2024 йилнинг декабрь ойида якунланиши режалаштирилган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 СТРАТЕГИЯ ЭКСПЕРТЛАР «БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ» ТАШАББУСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА НИМА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАЁТГАНИ ҲАҚИДА АЙТИБ БЕРИШДИ ЙЎЛЛАРНИ ОЧИБ Мана, 10 йилдирки, Хитой «Бир макон, бир йўл» ташаббусини (БМБЙ) амалга ошириб келмоқда, ташаббусда иштирок этаётган мамлакатларда қуруқлик, денгиз ва ҳаво транспорти йўлакларини ривожлантирмоқда, нефть ва газ қувурлари, электр станциялари ҳамда бошқа инфратузилмаларни барпо этяпти. Бироқ хитойликларнинг ўзлари таъкидлашича, барча лойиҳаларни амалга ошириб бўлмади. Бунга ҳудудий низолар ва бошқа салтанатларнинг қарама-қаршиликлари сабаб бўлган. Хусусан, сўнгги пайтларда Ғарб давлатлари бунга ўхшаш ташаббусларни илгари суриб, лойиҳага тўсқинлик қилаётир. Шундай ташаббуслардан бири Ҳиндистондаги «Катта йигирмалик» йиғилишида муҳокама қилинди. Ҳиндистон – Яқин Шарқ – Европа янги иқтисодий йўлаги лойиҳаси Россияни четлаб ўтган ҳолида АҚШ томонидан катта кўмак олди: Оқ уйда келишувга «тарихий келишув» дея таъриф беришди, мамлакат президенти Жо Байден эса ҳатто ушбу лойиҳага сармоя киритиш Америка учун инқилобий бўлишини айтди. Бироқ хитойлик экспертлар лойиҳанинг муваффақият қозонишига ҳам, «Бир макон, бир йўл» ташаббусига қарши кучли чақирув бўлиши мумкинлигига ҳам шубҳа қилмоқда. Улар Хитой ташаббусининг 10 йиллиги муносабати билан Тошкентга ташрифи чоғида ўзларининг ана шундай фикрлари билан ўртоқлашишди. ҒИЛДИРАККА ТЎҒАНОҚ «Яқинда БМБЙнинг барча ютуқларини ўз ичига олган китоб нашрдан чиқди. Шунинг учун бугун амалга ошмай қолган лойиҳалар ва бунга олиб келган омиллар ҳақида гапирмоқчиман. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси бошланган вақтданоқ Хитой турли давлатлар орқали олтита транспорт йўлаги қуришни режалаштирган эди. Бироқ, масалан, бугунги кунда «Хитой – Марказий Осиё – Ғарбий Осиё» йўлаги лойиҳасини амалга ошириш кечикмоқда. Бунга Ҳиндистоннинг норозилиги ва Афғонистондаги ички муаммонинг ҳал этилмагани сабаб бўлди», – дейди Хитой Халқ университети профессори Ван Ивэй. Шунингдек, Қўшма Штатлар таъсири остида Литва «Бир макон, бир йўл» ташаббусидан чиқди, бу эса Хитой ва Европа ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатди. Америка ва Европа Иттифоқининг аралашуви туфайли амалга ошмай қолган яна бир лойиҳа Венгрия ва Сербия ўртасида темир йўл қурилиши бўлиб, у Марказий Европа мамлакатлари ўртасида қуруқликдаги экспрессни йўлга қўйиш имконини берган бўлар эди. «Украинадаги лойиҳалар Тошкентга ташриф буюрган хитойлик мутахассислар
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 21 Россия-Украина можароси туфайли кечиктирилди. Биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Украинадан Қора денгиз орқали экспорт қилишни режалаштирган эдик, бироқ Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро туфайли ҳозир бунинг ҳам иложиси йўқ. Шунингдек, Мьянмада гидроэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа ҳам ҳозирча амалга ошмади, бу ерда ҳам беқарор сиёсий вазият ва Америка аралашуви кузатилмоқда. Бизнинг лойиҳаларимизни амалга ошириш учун барқарор ва хавфсиз муҳит талаб этилади. Шу боис Ўзбекистон тарихий ришталардан фойдаланиш ва «Бир макон, бир йўл» ташаббусидан максимал фойда олиш учун ажойиб имкониятга эга», — деди эксперт. АМЕРИКА ТАЪСИРИ Хитой Халқ университетининг Хорижий стратегик тадқиқотлар маркази директори, профессор, Хитой-Америка муносабатлари масалаларини ўрганувчи мутахассис Цзинь Цанжуннинг сўзларига кўра, биринчи беш йилликда АҚШ ХХР ташаббусига умуман эътибор бермаган. «Америка унга енгил ва ҳатто масхараомуз муносабатда бўлди. ҲУДУДИЙ МОЖАРОЛАР ВА ЙИРИК ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ҚАРАМАҚАРШИЛИКЛАР “БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ” ТАШАББУСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАЁТГАН АСОСИЙ ОМИЛЛАРДИР БМБЙ ташаббуси бошланганидан бери Хитой турли мамлакатлар орқали олтита транспорт йўлаги қуришни режалаштирган Хитойлик қурувчилар томонидан барпо этилган Қамчиқ довонидаги темир йўл туннели аллақачон «Бир макон, бир йўл»нинг муҳим қисмига айланган
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 СТРАТЕГИЯ Аммо сўнгги беш йил ичида унинг муносабати ўзгарди. Мен яқинда Америкада бўлдим ва бугунги кунда мамлакатда «Бир макон, бир йўл» ташаббусини «Маршалл режаси» деб аташаётганини эшитиб, ҳайрон қолдим. Американинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошлаган Европа иқтисодиётини тиклаш дастури унга ўз таъсирини кенгайтириш имконини берган эди. АҚШ Хитой ўз ташаббуси туфайли бу ютуқни такрорлашидан қўрқади, «Бир макон, бир йўл» бўйлаб жойлашган мамлакатларни ўзи идора этишни истайди», – деди у. Шунинг учун, дея қўшимча қилди эксперт, АҚШ лойиҳага тўсиқ туғдириш учун чоралар кўрмоқда. Бу икки усулда амалга оширилмоқда. Бир томондан, Вашингтон маҳаллий ноҳукумат ташкилотларни «Бир макон, бир йўл» лойиҳаларига қарши чиқишга ундамоқда. Бошқа томондан – америкаликлар Хитой лойиҳаларига муқобил сифатида ўз ташаббусларини илгари сурмоқда. Хусусан, яқинда «Катта йигирмалик» йиғилишида Россияни четлаб ўтган Ҳиндистон – Яқин Шарқ – Европа янги иқтисодий йўлагини очиш масаласи муҳокама қилинди. Йўналиш БААдан Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Иордания ва Исроилга, у ердан эса Европага йўл олиши керак. «Исроил-Фаластин можароси туфайли бу йўл амалга ошмай қолиши мумкинлигига ишонаман. Шу жиҳатдан қараганда, сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан Хитой ташаббуси ўзининг америкалик муқобилидан кўра оқилона ва салмоқлидир», — деди Цзинь Цанжун. Бундан ташқари, БМБЙ лойиҳалари харажат ва самарадорлик жиҳатидан афзалликларга эга, дея қўшимча қилди Хитой Халқ университети профессори Ван Ивэй. «Бизнинг ташаббусимиз очиқлик ва инклюзивликка қаратилган, биз қарама-қаршилик ва рақобатга интилмаймиз, шунчаки, ҳамкорликни таклиф қиламиз. Шу билан бирга, мен дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида бўлиб, Американинг лойиҳаларимизга ХИТОЙЛИК ЭКСПЕРТЛАР АҚШ БМБЙга ЖАВОБАН ИЛГАРИ СУРАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР САМАРАДОРЛИГИГА ШУБҲА ҚИЛМОҚДА Хитой ташаббуси очиқлик ва инклюзивликка қаратилган, у қарама-қаршилик ва рақобатга интилмайди Сўнгги 10 йил ичида Хитой «Бир макон, бир йўл»ни биргаликда қуриш бўйича 200 дан ортиқ ҳужжатларни имзолади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 23 аралашуви натижаларини шахсан кўрдим. Яқинда Непалда бўлдим, у ерда 500 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга оширмоқчи эдик. Бироқ америкаликлар 600 миллион долларга худди шундай лойиҳани таклиф қилгани учун у тўхтатилди. Натижада шундай бўлдики, бу маблағларни олиш учун АҚШнинг мамлакатнинг ички ишларига аралашиш имкониятини яратадиган ўзгартиришларни қонунчиликка киритиш зарурати туғилади. Непалликлар бу шартга рози бўлмадилар, натижада, афсуски, ҳали бирорта ҳам лойиҳа амалга ошгани йўқ», — деди у. Ван Ивэй, шунингдек, Америка аввал ҳам турли ташаббусларни илгари сургани ва «Бир макон, бир йўл» бўйлаб жойлашган мамлакатларга катта миқдорда сармоя киритгани, бироқ сезиларли натижаларга эришмаганини таъкидлади. «Шу сабабли, мен уларнинг янги ташаббуси самарадор бўлишига шубҳа билан қарайман», – деди у. ЙЎЛ БЎЛСИН... Меҳмонлар БМБЙ ташаббуси доирасида амалга оширилаётган Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг тўхтатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ҳам ўз муносабатини билдирди. Ўзбекистон учун муҳим бўлган ушбу лойиҳа сўнгги 20 йил давомида муҳокама қилинган. Бироқ яқинда томонлар сиёсий келишувга эриша олди. Бугунги кунда лойиҳанинг асосий муаммоси қурилишни молиялаштириш бўлиб қолмоқда. «Ўзбекистон ва Хитойнинг бу борада ҳеч қандай муаммоси йўқ – уларнинг ҳудудидан атиги 30 ва 50 километр йўл ўтади. Бу билан боғлиқ қийинчиликлар Қирғизистонда пайдо бўлади, унинг ҳудудидан темир йўлнинг катта қисми – деярли 300 километри ўтади. Айни пайтда Қирғизистон унчалик катта давлат эмас, унинг бюджети етмайди. Хитой бу муаммони ҳал қила олади, аммо бу йил иқтисодиётимиз унчалик яхши суръатни кўрсатмаяпти», — деди Цзинь Цанжун. Хитой жамоат дипломатияси ассоциацияси раиси ўринбосари Лю Бивэйнинг қўшимча қилишича, асосийси уч мамлакат етакчилари лойиҳага рози бўлган ва уни амалга оширишга қарор қилган. «Биз келишувга эришдик, қолган масалалар ҳал қилинади. Бу йўл албатта қурилади», – ишонч билан деди у. Профессор Ван Ивэйнинг қўшимча қилишича, «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида раис Си Цзиньпин БМБЙ ташаббуси доирасида янги таклифларни илгари сурган. «Марказий Осиё ҳамкорларни танлашда самимийлик тамойилларига асосланишини биламан. Минтақа давлатлари ким ҳақиқатда ёрдам бера олишини, ким ҳақиқий дўст эканини тушунади. Хитой ва Ўзбекистон ўзаро муносабатлар учун мустаҳкам асосга эга, шунинг учун биз «Бир макон, бир йўл» лойиҳаларини амалга оширишдан умидвормиз», — деди у. Ван Ивэй ҳам қизиқарли ташаббусни билдирди – Ўзбекистон ҳаво транспорти йўлагининг асосий марказларидан бирига айлана олишини қайд этди. «Бизда аллақачон шундай тажриба бор: масалан, Хитойнинг Чженчжоу шаҳри Люксембург билан ана шундай йўлак орқали боғланган. Бунинг шарофати билан йўлак аллақачон Европа, Африка ва Лотин Америкасигача етиб борган. Ўйлайманки, Ўзбекистон ҳаво ипак йўлининг марказий бўғинига тўлиқ айлана олади», — деди у. ХИТОЙЛИК ЭКСПЕРТЛАРНИНГ ФИКРИЧА, ҲАВО ИПАК ЙЎЛИ МАРКАЗИГА АЙЛАНИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОНДА БАРЧА ШАРТШАРОИТЛАР МАВЖУД «Бир макон, бир йўл» ташаббуси Хитойнинг ривожланаётган мамлакатларга хайрихоҳлик чақирувидир
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 ТИББИЁТ ХИТОЙ ЎЗБЕКИСТОНГА ФАРМАЦЕВТИКА ВА ТИББИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРАЁТГАНИ ҲАҚИДА ЕТАКЧИ БИЛАН ДЎСТЛИК Хитойда фан жадал суръатлар билан олға интилмоқда, мамлакат ўз тадқиқотлари билан жаҳон илмий рейтингларига шиддат билан кириб боряпти. Ўтган йили нуфузли Nature Index журнали хитойлик тўрт нафар вакилни етакчи илмий марказлар рўйхатига киритди. Рўйхатда Хитой Фанлар Академияси етакчилик қилди. Қизиғи шундаки, бугунги кунда мамлакатимиз тиббиётини ривожлантиришга айнан Хитой олимлари ёрдам бермоқда. 2013 йилда Хитой ва Ўзбекистон Фанлар академиялари тиббий технологиялар паркини яратишга келишиб олган эди. Олти йил давомида Тошкентдаги улкан ҳудудда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш базаси, клиника, лаборатория блоклари, омборхоналар ва меҳмонхона барпо этилди. Ушбу йирик лойиҳани молиялаштиришни Хитой томони ўз зиммасига олди. ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК Қўшма технопарклар яратиш жаҳон илмий жамоатчилиги учун одатий амалиёт бўлса, Ўзбекистон учун бу лойиҳа ўзига хос ноёб ҳисобланади. ChinaUzbekistan Medicine Technical Park лойиҳасида бир қанча мақсадлар мужассамланган эди. Улардан бири – ўз ишлаб чиқариш базамизда ўзбек ва хитойлик олимларнинг илмий изланишларини амалиётга жорий этиш. «Ўзбекистонда дорихона пештахталарида сақланаётган барча дори воситаларининг 70 фоиздан ортиғи импорт қилинади. Улар Ҳиндистон, Россия, Европадан импорт қилинади ва булар, асосан, таркибида кимёвий моддаси бўлган препаратлардир. Биз эса технопаркда оригинал дори воситаларини ишлаб чиқариш мақсадида илмий лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Хитой бу масалада ёрдамчи бўлаётгани жуда қувонарли – ушбу мамлакат жаҳондаги илмий изланишларда етакчи ролни ўйнамоқда», – дейди Хитой-Ўзбекистон тиббиёт технопаркининг сифат масалалари бўйича директори Сардор Абдубоқиев. Технопаркда олтита лаборатория Тўрт йил давомида China-Uzbekistan Medicine Technical Park республикамиздаги энг йирик тиббиёт марказларидан бирига айланиб улгурди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТИББИЁТ 25 мавжуд. Уларнинг аксарияти бевосита илмий тадқиқотлар ва дори воситаларини яратиш билан шуғулланади. Масалан, бу ерда Хитойда жойлашган лабораториянинг филиали бор. Иш биргаликда олиб борилади: ўзбек олимлари Хитойда, хитойлик олимлар Ўзбекистонда иш олиб боришмоқда. Ҳар ҳафта онлайн учрашувлар ўтказилади. Бундан ташқари, технопарк ҳамкорлари базасида тўртта лаборатория фаолият юритмоқда, улар: Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси, Биоорганик кимё, Микробиология ва Ботаника институтлари қошида фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда ҳам ихтисослашган йўналишларда илмий тадқиқотлар йўлга қўйилган. «Масалан, «Рутан» – ҳамкорликдаги ишланма. Препаратнинг дастлабки технологияси 2008 йилда Биоорганика институти мутахассислари томонидан яратилган. Бироқ 2020 йилда пандемия авж олганида, биз коронавирусга таъсирини текшириш учун препаратнинг намуналарини Ухань ва Шанхайга юбордик. Синов яхши натижаларни кўрсатди, шунинг учун ушбу технологияни модернизация қилишни бошладик», — деди технопарк вакили. Технопаркда кимёвий, физикавий ва биологик таҳлил лабораторияси ҳам мавжуд. Бу ерда ўзимизда ишлаб чиқарилган тайёр дори воситалари ҳамда Ўзбекистон ва Хитойдаги ҳамкорларнинг илмий лойиҳалари учун барча турдаги сифат назорати ўтказилади. ЎЗИМИЗНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ Яратилган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун технопарк ҳудудида завод барпо этилган. Бу ерда олтита ишлаб чиқариш линияси мавжуд: бири ҳап дорилар – таблеткаларни ишлаб чиқаради, иккинчиси – суюқ доридармонларни, учинчиси – малҳамларни ва ҳоказо. Бугунги кунда еттинчи линияни ишга тушириш бўйича ишлар якунланмоқда, бу ерга ҳали баъзи ускуналар ҳам келтирилиши керак. Асосан гинекология йўналиши учун тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, бироқ ассортимент учун қўлқоп, ниқоб, бинт, шприц ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. «Таъкидлаш жоизки, оригинал дори воситаларини ишлаб чиқариш кўплаб қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу ишлаб чиқиш ва синовнинг узоқ давом этувчи жараёнларидир. Доридармонларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўп вақтни олади – олти ойдан уч йилгача. Препаратни маълумотлар базасига киритиш учун Фармацевтика қўмитаси бир қатор синовларни ўтказиши керак: кимёвий, физикавий, биологик, барча ҳужжатларни текшириш, клиникадан олдинги тадқиқотлар шулар жумласидандир. Шундан сўнг клиник синовларга рухсат берилади ва улар муваффақиятли ўтказилган тақдирда дори рўйхатга олинади», – деди Сардор Абдубоқиев. Аммо тадқиқот ва ишланмаларни якунига етказиш ва препаратни ишлаб чиқаришга жорий этиш – ишнинг ярми. Кейинги муҳим босқич – бозорга чиқариш. «Биз оригинал дори ишлаб чиқарганимиз сабабли улар ҳақида деярли ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Уларни бозорга олиб чиқиш, шифокор ва фармацевтларни улар билан таништириш керак, шунда ушбу препаратларни беморларга тавсия қилишлари мумкин бўлади. ТАРКИБИДА КИМЁВИЙ МОДДАСИ БЎЛГАН ДОРИЛАР – БУ АЛЛАҚАЧОН ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ОРИГИНАЛ ДОРИЛАРНИНГ ТАКРОРЛАНГАН АНАЛОГЛАРИ Бугунги кунда Ўзбекистон олдида дори воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқариш улушини 35 фоизга ошириш вазифаси турибди
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 ТИББИЁТ Биз бу босқичга энди ўтмоқдамиз. Маркетинг ўтказилганидан сўнг ишлаб чиқариш узлуксиз тус олади», — деди у. Айни пайтда технопаркда ишлаб чиқилган етти турдаги дори-дармон ва БФҚ рўйхатга олинган. 12 та дори воситаси рўйхатга олиниш босқичида турибди, йил охиригача тўртта дори воситасига сертификат олиниши керак. Яна 80 га яқин дори воситалари рўйхатга олиш учун тайёрланмоқда. «Ҳозирданоқ босқичмабосқич ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини яратмоқдамиз. Бунинг учун биринчи талаб GMP (Good manufacturing practice) сертификатини олиш эди. Жорий йилда биз дори воситаларини Қозоғистон ва Тожикистонда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошладик. Келгусида Арманистон, Грузия ва Озарбайжонга етказиб беришни йўлга қўймоқчимиз», — деди суҳбатдошимиз. ХАЛҚ ТАБОБАТИ Технопарк таркибида 96 нафар беморга мўлжалланган модернизация қилинган анъанавий Хитой табобати клиникаси мавжуд. Бу ерда турли касалликларни даволаш учун физиотерапия, акупунктура, уқалаш, игнатерапия, фитованналар – жами 40 дан ортиқ халқ табобати усуллари замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда қўлланилмоқда. «Мамлакатларимизда халқ табобати соҳаси турлича мақомларга эга. Хитойда халқ табобати тиббиёт қонунчилик даражасида тартибга солинади, у ерда халқ табобати воситалари ва усуллари ёрдамида даволаниш учун махсус протоколлар ишлаб чиқилган. Шу тариқа, беморлар учун унинг хавфсизлиги таъминланган. Бизда бу нарса ҳозирча йўқ. Дарвоқе, Ўзбекистонда халқ табобати фаолиятини тартибга солувчи даволаш протоколлари ва меъёрий ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқиш масаласида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Бунинг учун марказимиз мутахассислари, шунингдек, чин давлатидан Хитой тиббиётининг энг яхши шифокорларини жалб этишни режалаштирганмиз», — деди Сардор Абдубоқиев. Клиникада барча вирусли касалликлар учун синовларни ўтказадиган лаборатория фаолият юритади. У ҳали тўлиқ ишга тушмаган, аммо имкониятлари астасекин ортиб бормоқда. Тез орада тиббиёт муассасасида гинекология ва косметология бўлимлари ҳам очилиши мўлжалланган. КАТТА РЕЖАЛАР Технопаркда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Бугунги кунда унинг олдида GLP (Good laboratories practice) сертификатини олиш масаласи кўндаланг турибди. Бунга эришса, технопарк ушбу сертификатни олган иккинчи муассасага айланади. Шунингдек, клиникада GCP (Good clinics practice) стандартидан ўтиш бўйича муайян чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳанинг иккинчи босқичи ўтган йили старт олган бўлиб, у Навоийда амалга оширилади. У ерда 12 гектар катта майдон ажратилган. Қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Органик ва синтетик моддалар ишлаб чиқариш заводи ушбу майдоннинг асосига айланади. Бу президентнинг маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқаришни 35 фоизга ошириш ҳақидаги сўнгги УМУМИЙ ҲИСОБДА ХИТОЙ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА 250 ДАН ОРТИҚ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ МАВЖУД БЎЛИБ, ХИТОЙДА УШБУ ЙЎНАЛИШДАГИ ЭНГ ЙИРИК ШИФОХОНАДА УЛАРНИНГ 120 ТАСИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ Акупунктура, уқалаш, игнатерапия, фитованналар – технопарк клиникасида 40 дан зиёд халқ табобати усуллари қўлланилади
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТИББИЁТ 27 топшириғи билан боғлиқ. «Дори воситалари икки субстанциядан иборат, булар: фаол ва ёрдамчи моддалар. Препарат нархининг асосий қисмини фаол модда ташкил этади. Айни пайтда Ўзбекистонда 250 дан ортиқ фармацевтика корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улар субстанцияларнинг 90 фоизини Ҳиндистон ёки Хитойдан импорт қилади. Улар мамлакат дорихоналари учун барча дори воситаларининг умумий ҳисобда 20 фоизини ишлаб чиқараётганини инобатга оладиган бўлсак, препаратлар савдосидан тушумнинг жуда катта қисми барибир хорижга кетади. Шунинг учун бундай заводни қуриш бугунги кунда жуда долзарб вазифадир. Заводнинг қуввати Ўзбекистон бозорини қамраб олишдан ташқари, қўшни давлатлар, шунингдек, Хитойга ёрдамчи доривор моддалар етказиб бериш имконини беради», — деди технопарк вакили. Янги майдонда яна бир клиника жойлашади. Жуда қулай географик жойлашув Навоий, Бухоро ва Самарқанд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради. Бу ерда халқ табобати соҳасида кадрлар тайёрлаш институти ҳам ташкил этилади. Олти ойлик курсни тамомлаганларга сертификат берилади. Уч йиллик таълимни тамомлаганларга Ўзбекистонда ҳам, Хитойда ҳам тан олинадиган диплом топширилиши режалаштирилган. Бу борада музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, инфратузилмани барпо этиш ҳам кўзланган: ишчилар ётоқхонаси, спорт зали, тўртта улгуржи омборхона. Мажмуанинг ишга туширилиши 2024 йилнинг кузига мўлжалланган. «Шу тариқа, технопаркнинг ўзига хослиги шундаки, унинг фаолияти тиббиётнинг барча босқичларини қамраб олади – препаратларни яратиш, субстанциялар ва тайёр дори шаклларини ишлаб чиқариш, таҳлиллар ўтказиш, беморларга ташхис қўйиш ва даволаш, хусусан, булар ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари ёрдамида, ўзимиз тайёрлаган кадрлар томонидан амалга оширилади. Ҳозирча Марказий Осиёда тўлиқ тиббий хизмат кўрсатадиган бундай марказ мавжуд эмас», — дея хулоса қилди суҳбатдошимиз. НАВОИЙДА ҚУРИЛАЁТГАН СУБСТАНЦИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОД ҲАМ МАҲАЛЛИЙ, ҲАМ ХОРИЖИЙ ФАРМАЦЕВТИКА КОРХОНАЛАРИНИ ЁРДАМЧИ ДОРИВОР МОДДАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ Навоийда технопаркни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи амалга оширилади – бу ерда янги завод, клиника ва ҳатто университет қад ростлайди Хитойлик олимлар билан ҳамкорлик Ўзбекистонда тиббиётнинг барча босқичларини қамраб оладиган кластерни ташкил этиш имконини беради
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ХИТОЙДА ИККИ ОЙ ИЧИДА СОДИР БЎЛГАН ТОП 10 ТА ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕА Икки ой давомида Чин давлатида кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлди, жумладан, дунёдаги энг катта 5G тармоғининг яратилиши, нондан ноёб ҳайкал ясалиши, биринчи Хитой круиз лайнерининг ишга туширилиши ва янги модификациядаги учувчисиз учиш аппарати, шунингдек, археологлар томонидан қадимий археологик ҳудуднинг топилиши ва бошқалар. Келинг, булар ҳақида батафсил тўхталамиз. ТЕХНОЛОГИК 28 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТАРАҚҚИЁТ БУГУНГИ ХИТОЙ 29
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Мазали экспонат Хитой жамоаси «Нонлар олами» халқаро танловида ғолиб чиқди. У улкан панда, аждаҳо ва ретро поездни ўз ичига олган бир метр баландликдаги нонли композицияси билан томошабин ва ҳакамлар ҳайъатини ҳайратда қолдирди. Новвойларнинг айтишича, ғалаба ортида ўн йилдан ортиқ машаққатли меҳнат ётибди. Яна бир сирли ингредиент – арпа бўлиб, у Цинхай, Сичуан, Юньнань ва Тибет автоном районида етиштирилади. Визасиз режим Хитой ва Қозоғистон ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув кучга кирди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ушбу мамлакатларда 30 кун давомида визасиз қолишлари мумкин. Бунда умумий бўлиб туриш муддати олти ой ичида 90 кундан ошмаслиги керак. Миллий бойлик Хитойнинг жануби-ғарбидаги Чэнду шаҳрида Чин давлатининг миллий бойлиги деб тан олинган ҳайвонлар – Пандаларни ўрганиш давлат тадқиқот маркази расман очилди. Марказ бамбук айиқларини тадқиқ қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун жаҳон миқёсидаги платформага айланиши мақсад қилинган. Бунинг учун марказ базасида илмий кенгаш, инновациялар альянси ва махсус лаборатория ташкил этилди. Юқори тезликдаги алоқа Хитой сўнгги ўн йил ичида дунёдаги энг йирик 5G тармоғини яратди. Бу ҳақда 2023 йилдаги Интернетни ривожлантириш ҳисоботида айтилган. Мамлакатда 3,1 миллиондан ортиқ 5G таянч станциялари барпо этилган, гигабитли оптик тармоқлар 500 миллиондан ортиқ хонадонни қамраб олишга қодир. Хитойлик интернет фойдаланувчилар сони 1,079 миллиарддан ошди. Океанларга ёрдам Хитой коинотга океанни кузатувчи сунъий йўлдошни муваффақият билан учирди. Бу дунё бўйлаб сув ҳавзаларини ўрганишга мўлжалланган ҳамда зондлашнинг турли усулларидан фойдаланадиган юқори аниқликдаги дунёдаги биринчи қурилмадир. У бутун дунё бўйлаб сув ранги ва ҳарорати, денгиз музлари ва сув экологиясини кенг кўламли, узлуксиз динамик мониторингини амалга ошириш имкониятига эга. 30 БУГУНГИ ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Муҳим баёнотлар Хитой Японияни халқаро ҳамжамият хавотирларига жиддий муносабатда бўлишга ва “Фукусима” АЭСдаги радиоактив сувни утилизация қилишга масъулият билан ёндашишга чақирди. ХХР ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь Японияга қўшни бўлган давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар иштирокида самарали халқаро мониторинг механизмини яратиш зарурлигини билдирди. Экспозиция майдони Пекинда биринчи Хитой халқаро таъминот занжири кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 1,5 мингдан ортиқ давлат муассасалари, ишбилармон доиралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, эксперт ва олимлар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида самарали саноат синергиясини ривожлантириш учун халқаро платформани шакллантиришдан иборат. Археологик кашфиёт Хитойнинг шарқий қисмидаги Цзянсу провинциясининг Чанчжоу шаҳрида ёши тахминан 4500–5500 йил деб ҳисобланган ҳудуд топилди. Археологик топилманинг марказида 10 дан ортиқ кичик текис пойдевор билан ўралган ва қўш сув тизими билан қуршаб олинган овал тепалик жойлашган. Нанкин музейи маълумотларига кўра, майдоннинг умумий ҳудуди тахминан 1,5 млн квадрат метрни ташкил қилади. Биринчи круиз кемаси Хитойда ишлаб чиқарилган биринчи круиз лайнери Шанхайда расман буюртмачига топширилди. Уни қуриш учун тўрт йил талаб этилди. Adora Magic City йўловчи кемаси келаси йилнинг 1 январида ўзининг биринчи денгиз саёҳатига отланади. Лайнернинг узунлиги 320 метр, баландлиги 70 метр. Унинг борти 5 мингдан ортиқ йўловчини сиғдира олади, улар учун 2 800 та каюта ҳозирланган. Янги турдаги учиш аппарати Хитойлик муҳандислар икки жуфт қўзғалмас қанотли ва бир нечта тутиб турувчи винтли дрон – учувчисиз учиш аппаратининг янги турини ишлаб чиқишди. Икки қанотли мультикоптер вертикал учиш ва қўнишни тезкорлик билан бажара олади. Ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, у шамол ва совуққа юқори чидамлиликка эга ва 5 500 м баландликка кўтарила олади. БУГУНГИ ХИТОЙ 31