The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№55)

Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by tomato223344, 2023-08-10 09:38:16

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№55)

Ўзбекистон ва Хитой келажак калитлари (№55)

ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 1


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 СТРАТЕГИЯ


Мундарижа май-июнь 2023 МАСАЛАЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ Хитойлик дипломат журналистларнинг саволларига жавоб берди БЕЖИРИМ ОЁҚ КИЙИМ Хитой Ўзбекистон чармпойабзал саноатида қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда “ХИТОЙ КЎПРИГИ”ДА КЎРИШГУНЧА Ўзбекистон ва Хитой таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда ВАТАНГА КЕЛИН БИЛАН Хитойлик ёш мутахассис Тошкентни қандай севиб қолгани ва ўзбекистонлик қизга уйланмоқчи экани ҳақида СОҒЛОМ АВЛОД ЕТАКЧИЛИГИ Хитойда туғруқхоналар тизими қандай ишлайди? РИВОЖЛАНИШ ИНДИКАТОРЛАРИ Икки ой ичида Хитойда бўлиб ўтган ТОП 10 та энг муҳим воқеа 6 3 10 14 18 22 28 ЮКСАЛИШ САРИ ИНТИЛИБ… Тошкент ва Пекин Марказий Осиёда янги логистика тизимини шакллантиради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 2 ЯНГИЛИКЛАР ТИББИЁТ МОЛИЯ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР Хитой Самарқандда қон препаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 250 миллион доллар сармоя киритмоқда Ўзбекистон Миллий банки ҳамда Хитойнинг Эксимбанки икки миллиард юан миқдорида янги кредит линиясини жалб қилиш бўйича келишув имзолади China Energy компанияси Ўзбекистонда энг йирик цемент заводларидан бирини, шунингдек, икки вилоятда қуёш электр станцияларини барпо этади Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги Huawei компанияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади Фармацевтика заводи “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қад ростлайди. У Марказий Осиёда бундай турдаги ягона объектга айланади. Уни қуриш ишлари билан Хитойнинг Xindeyuan Bioengineering компанияси шуғулланиб, лойиҳага 250 миллион доллар сармоя киритади. Кредит линияси ахборот технологиялари, телекоммуникациялар, муқобил энергетика, электротехника, тўқимачилик, транспорт ва саноат ишлаб чиқариши каби соҳаларда Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кичик ва ўрта бизнеснинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Умумий қуввати 1000 МВт бўлган янги фотоэлектр станциялари Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида қурилади, йилига уч миллион тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи эса Самарқанд вилоятида иш бошлайди. Ҳужжат Ўзбекистонда АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатимиздаги таълим муассасаларининг рақамли трансформациясига кўмаклашишга йўналтирилган. Ушбу келишувлар доирасида июнь ойида Huawei компанияси муқобил энергия манбаларини ривожлантириш лойиҳалари учун инверторлар етказиб бериш бўйича шартнома тузди.


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 3 ХИТОЙЛИК ДИПЛОМАТ ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ БЕРДИ МАСАЛАЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь халқаро ОАВ вакиллари бўлган журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, асосий мавзуларга тўхталиб ўтди. Бу сафар гап “Фукусима-1” АЭСнинг ядровий заҳарланган сувини океанга оқизишга ҳозирланаётган Япониянинг бемулоҳаза ҳаракатлари, бу экотизимга тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши, шунингдек, Шинжондаги мажбурий меҳнат ҳақида борди. Ван Вэньбинь


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 4 ДИПЛОМАТ УСТУНИ ХАВФЛИ ҚАРОР Ван Вэньбинь Япония ҳукумати ядровий моддалар билан ифлосланган сувни чиқариш иншоотини синовдан ўтказишни бошлаганини таъкидлади. Бу Япония халқаро қаршиликларга қарамай, сувни океанга чиқариш жараёнини илгари суриш учун яна бир қадам ташлаганини англатади. “Ядро билан ифлосланган сувнинг чиқарилиши глобал денгиз муҳити ва аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатади ва бу ҳеч бир ҳолатда Япониянинг ички иши бўлиши мумкин эмас. Кескин ички ва халқаро оппозицияларни назар-писанд этмаётган Япониянинг хатти-ҳаракатлари масъулиятсизлик ҳисобланади ва у бошқалар томонидан қўллабқувватланмаслиги турган гап”, – деди у. Дипломатнинг сўзларига кўра, Япония ўзининг зарарланган сувни чиқариш режасини қанчалик оқлашга уринмасин, хавфнинг “жойини ўзгартириш”га уринишини яшира олмайди. Сувни чиқариш БМТнинг Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси ҳамда бошқа халқаро ҳужжатларда белгиланган денгиз муҳитини муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича Япониянинг мажбуриятларига путур етказади. Сувни океанга оқизиш бу ягона ечим эмас ва, шубҳасизки, ядровий моддалар билан ифлосланган сувни тозалашнинг хавфсиз ёки мақбул усулларидан ҳам эмас. Иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда мазкур йўлни танлар экан, Япония, аслида бутун дунё аҳолисига ядровий ифлосланиш хавфини солмоқда. “Ҳеч қандай сафсатабозлик ҳақиқий воқеликни ўзгартира олмайди. Япония чиқинди сувни чиқариш хавфсиз ва зарарсиз эканлигини ҳали исботлаганича йўқ. Япония томонидан эълон қилинган маълумотлар шуни кўрсатадики, тозаланган сувнинг тахминан 70 фоизи стандартларга жавоб бермайди. Бироқ Япония ўз режасининг номаълум хавфларини яширишга интилиб, “тозаланган сув” деб номланувчи сохта фан атамасини ўйлаб топди. Миллионлаб тонна ядровий ифлосланган сувнинг океанга чиқарилиши Тинч океани ҳавзасидаги мамлакатларда экологик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги учун қандай оқибатларга олиб келади? Япония бу борада тўлиқ илмий далил ва маълумотларни тақдим этмаган”, - дея таъкидлади хитойлик дипломат. Ҳеч бир вариант лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш хавфсиз эканлигини кафолатлай олмайди, дея қўшимча қилди у. Япония оқава сувларни тозалаш иншоотининг самарадорлиги ва мустаҳкамлиги биронта холисларнинг баҳоси ёки сертификатини олмаган ва муқаддам бир неча бор ишдан ҳам чиққан. Сувни чиқариш 30 йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақтга чўзилади. Келажакда улкан миқдордаги ядровий ифлосланган янги сув ҳосил бўлиши кутилмоқда. Япония чиқинди сув тозалаш иншоотларининг узоқ муддатли пухталигини исботлай олмади ҳамда атроф-муҳитни мониторинг қилишнинг тизимли ва кенг қамровли режасини тақдим этмади. Унинг амалдаги режаси мониторинг қилиш нуқталари оз, мониторинг частотаси кам бўлган жуда кичик ҳудудни ўз ичига олади. Бу эса, масалан, оқизилган сув стандартларга жавоб бермаслиги сингари аномал вазиятларни тезкорлик билан аниқлашни мураккаблаштиради. “Шунингдек, Япония Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) мақсадли гуруҳининг якуний ҳисоботидан танқидчиларга қарши қалқон ёки ифлосланган сувни чиқариш учун “яшил чироқ” сифатида фойдалана олмаслигини таъкидламоқчиман. Ўтган йилнинг 22 июлидаёқ Япония ҳукумати сувни чиқариш режасини расман маъқуллаган ва ўшандан бери бу режани амалга оширишни кечиктирмаслигини бир неча бор таъкидлаб келаётган эди. Аслида, мақсадли гуруҳ Япония ва МАГАТЭ ўртасида келишилган ўта чекланган мандатга эга ва океанга сувни чиқаришдан бошқа вариантларни баҳолашга ваколатли эмас. Шунинг учун ҳеч қандай якуний ҳисобот Япония “Фукусима” атом электр станциясидан миллион тонна радиоактив сувни денгизга чиқаришни режалаштирмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ДИПЛОМАТ УСТУНИ 5 ядровий заҳарланган сувни океанга чиқариш учун Японияга баҳона бўла олмайди”, — деди Ван Вэньбинь. Унинг сўзларига кўра, Хитой Японияни ўз халқаро мажбуриятларини виждонан бажаришга, сув оқизиш режасини тарғиб қилишни тўхтатишга, ядровий заҳарланган сувдан илмий, хавфсиз ва шаффоф фойдаланишни таъминлаш учун океанга ифлосланган сув чиқаришнинг муқобил вариантларини тўлиқ ўрганиш ва баҳолашга ҳамда қатъий халқаро назоратга рози бўлишга чақиради. “Умид қиламизки, Япония ўзининг ножўя қадамларини вақтида тўхтатади. Чиқариб юборилган сувни ортга қайтариб бўлмайди ахир”, — деди ХХР вакили. КАТТА БИР УЙДИРМА Ван Вэньбинь, шунингдек, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан Шинжондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонаси билан Хитойнинг иккита компаниясига импорт қилиш тақиқи масаласига ҳам тўхталди. “Шинжондаги “мажбурий меҳнат” – бу Хитойга қарши кучлар томонидан Хитойни қоралаб кўрсатиш учун тарқатилган чидаб бўлмайдиган ёлғон холос. Бу Шинжондаги барча этник гуруҳларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинганлиги борасидаги фактга мутлақо зиддир”, - деди хитойлик дипломат. Унинг сўзларига кўра, уйғурларнинг мажбурий меҳнатига йўл қўймаслик ҳақида қонун қабул қилингани ҳам ёлғон. Бу АҚШ халқаро савдо қоидаларини бузаётганлиги ва халқаро ишлаб чиқариш ҳамда логистика занжирларини беқарорлаштираётганининг яна бир далилидир. “Хитой ташкилотларини тегишли санкциялар рўйхатига қўшиш ва Хитой компанияларини таъқиб қилиш орқали АҚШ “мажбурий меҳнат” баҳонасида Шинжонда “ихтиёрий ишсизлик”ни юзага келтирмоқда, унинг асосий мақсади Шинжон фаровонлиги ва барқарорлигига путур етказиш ҳамда Хитойнинг ривожланишини тўхтатишдир. Бу бутун дунёга мутлақо аён бўлди. Хитой санкцияларни кескин қоралайди ва уларга қарши чиқади ҳамда хитойлик компанияларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради”, — дея хулоса қилди Ван Вэньбинь. Шинжон ХХРнинг барча вилоятлари орасида ташқи дунёга очиқликни кенгайтиришда етакчига айланди Шинжон қадим замонлардан буён ўнлаб миллатларнинг бақамти истиқомат қиладиган ва кўплаб динлар ҳамжиҳатликда яшайдиган ҳудуд бўлиб келган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 6 ТРEНДЛАР ТОШКЕНТ ВА ПЕКИН МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯНГИ ЛОГИСТИКА ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРАДИ ЮКСАЛИШ САРИ ИНТИЛИБ… Коронавирус пандемияси, кейин эса санкцияли урушлар халқаро транспорт коридорлари тизимида жиддий узилишларни келтириб чиқарди. Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги талаб энг катта бўлган юк етказиб бериш йўллари сиёсий ўйинлар қурбонига айланди. Ўзбекистон денгизга чиқиш йўли мавжуд бўлмаган давлат. Шу боис маҳаллий иқтисодиёт логистика занжирларининг самарали ва узлуксиз ишлашига чамбарчас боғлиқ. Бинобарин, маҳсулотларни етказиб беришга алоқадор бўлган ҳар қандай муаммо импорт ёки экспорт қилинадиган товарларнинг якуний қийматида акс этмай қолмайди. Ушбу салбий оқибатларни бартараф этиш мақсадида расмий Тошкент нафақат узлуксиз экспорт-импорт етказиб беришни, балки Хитой, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида товарлар транзитини ҳам таъминлайдиган янги транспорт алоқаларини расмий Пекин билан ҳамкорликда фаол равишда барпо этмоқда. МАҚБУЛ ЙЎЛЛАРНИ ИЗЛАБ... Халқаро транспорт йўлаклари мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Осиё ва Европа ўртасидаги юк ташиш ҳажмининг ортиши шароитида халқаро транспорт йўлаклари, жумладан мультимодал йўлакларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш ва фаолиятини барқарорлаштириш вазифаси тобора долзарб кўриниш касб этмоқда. Дунёда энг яқин денгиз портидан исталган йўналишда камида иккита давлат чегараси билан ажратилган фақат иккита давлат бор. Бу Ўзбекистон ва Лихтенштейн. Ва, албатта, бундай географик хусусият экспорт ва импорт товарларининг ташиш нархига таъсир этиши тайин. Айнан шунинг учун ҳам логистика занжирларининг самарали ишлаши Ўзбекистон учун катта аҳамият касб этади. Юк ташишнинг кечикиши ва транзит тарифларининг ошиши мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини йўққа Жорий йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга юк ташиш бўйича мурожаатлар сони 77 фоизга ортди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 7 ЮКСАЛИШ САРИ ИНТИЛИБ… чиқариши ёки импорт нархининг ошишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса бевосита халқимизнинг ҳамёнида ўз аксни топмай қолмайди. Мустақилликка эришгандан кейинги барча йилларда экспорт ва импорт имкониятларини кенгайтириш, экспортчи ва импортчиларимизнинг аҳволини енгиллаштириш мақсадида янги транспорт йўлакларини шакллантириш Ўзбекистон миллий транспорт сиёсатининг энг муҳим йўналишларига айланди. Ҳозир биз Ўзбекистонга ҳам Ғарб, ҳам Жануб ва Шарқ йўналишларини очиш имконини берадиган транспорт лойиҳаларини амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи остонасида турибмиз. 2019 йилда Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида сўзлаган нутқида транспорт, логистика ва транзит билан боғлиқ минтақавий муаммоларни ҳал этишда Марказий Осиё давлатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Ўшанда у БМТ шафелигида Марказий Осиёда транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича минтақавий марказ ташкил этиш таклифи билан чиқди. Ҳозирда ушбу ғояни концептуаллаштириш, амалий масалаларга умумий ягона ёндашувларни белгилаш ва мувофиқлаштириш босқичлари ўз якунига етмоқда, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш ишлари олиб бориляпти. Ушбу марказнинг пайдо бўлиши Марказий Осиё мамлакатлари ўзларининг миллий транспорт стратегияларини мувофиқлаштиришни ўрганишлари ва шу асосда умумий минтақавий транспорт тизимини шакллантиришлари учун жиддий институционал қадам бўлади. Бу, ўз навбатида, минтақанинг Ўзбекистон каби денгиз портларидан ажралган барча мамлакатларига транспорт харажатларини камайтириш ва ўз иқтисодиётларининг барқарор ривожланишини таъминлаш имконини беради. “ХИТОЙ– ҚИРҒИЗИСТОН– ЎЗБЕКИСТОН” ТЕМИР ЙЎЛИНИНГ УМУМИЙ УЗУНЛИГИ ҚАРИЙБ 523 КИЛОМЕТРНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ Ўзбекистон Хитой денгиз портларининг экспорт ҳажмини ошириш имкониятларини ўрганмоқда Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг биринчи ярмида 2 триллион доллардан ошди


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 8 ТРEНДЛАР МУҲИМ ЙЎНАЛИШ Ўзбекистонни қизиқтирадиган халқаро транспорт йўлаклари лойиҳалари ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда энг муҳими “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг қурилишидир. Бу 25 йилдан ортиқ вақтдан бери амалга ошириш масаласи чўзилиб келаётган лойиҳадир. Дастлабки техник-иқтисодий асослар ўтган асрнинг 90-йиллари охирида яратилган эди, аммо объектив ва кўп жиҳатдан субъектив бўлган турли хил вазиятлар туфайли ушбу лойиҳа узоқ вақт давомида жавонларда қолиб кетди. Айни пайтда бу йўналишда автомобиль йўлаги амал қилмоқда, бироқ бир қатор, жумладан, ҳудуддаги об-ҳаво ва рельеф билан боғлиқ чекловлар сабаб у ҳозирча бошқа йўналишлар учун жиддий муқобилга айланди деб бўлмайди. Шу боис, мутахассислар таъкидлаганидек, мавсум ёки об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлмаган темир йўл коридорига эҳтиёж мавжуд. Айтиш жоизки, кейинги икки йилда мазкур лойиҳани амалга оширишда жиддий ижобий тенденция кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати Қирғизистон вакилларини бу лойиҳа улар учун ҳам зарур эканлигига ишонтира олишди, чунки темир йўлнинг пайдо бўлиши ушбу мамлакат учун муайян ижобий самара беради: транзитдан бюджетга тушадиган тушумларидан тортиб, янги темир йўл коридори ўтадиган ҳудудларда ўсиш нуқталари шаклланиши кабилар шулар жумласидандир. Бугунги кунга келиб, томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни якунладилар ва уни биргаликда баҳоладилар, эндиги навбат – батафсил экспертизага. Шу мақсадда жорий йилнинг май ойида Сиан шаҳрида ХХР Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ўртасида уч томонлама ҳужжат имзоланди. Янги ҳужжат лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини, хусусан, лойиҳани батафсил ишлаб чиқиш, тадқиқот ўтказиш ва инвестиция моделини аниқлаш кабиларни белгилаб беради. Ҳозир шу маълумки, темир йўлнинг умумий узунлиги қарийб 523 километрни ташкил этади, шундан 260 километри Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Дастлабки прогнозларга кўра, янги йўлнинг ишга туширилиши туфайли Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига йўл қарийб 900 километрга, вақт эса 7–8 кунга қисқаради, юк ташиш ҳажми йилига 12–15 миллион тоннага етиши мумкин. Шу билан бирга, жорий йилнинг июнь ойидан “Хитой– Қирғизистон–Ўзбекистон” йўлаги бўйлаб мультимодал режимда юк поездлари ҳаракати йўлга қўйилди. 9 июнь куни Zhejiang Union of Railway Logistics (Хитой), “Ўзбекистон темир йўллари” (Ўзбекистон) ва “Кыргыз темир жолу” (Қирғизистон) компаниялари Ланьчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат биринчи блокли поездни жўнатди. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади йўлакнинг имкониятларини синаб кўриш ва мавжуд муаммоларни аниқлашдан иборат. Қуёш батареялари, механик жиҳозлар, газламалар ва бошқа ДУНЁДА ЭНГ ЯҚИН ДЕНГИЗ ПОРТИДАН ИСТАЛГАН ЙЎНАЛИШДА КАМИДА ИККИТА ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИ БИЛАН АЖРАТИЛГАН ФАҚАТ ИККИТА ДАВЛАТ БОР, БУЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ЛИХТЕНШТЕЙН Хитой Ўзбекистонда кирувчи товарларни тезкор қайта ишлаш учун зарур бўлган логистика инфратузилмасини фаол равишда яратмоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ТРEНДЛАР 9 товарлардан иборат 2,5 миллион долларлик юк ортилган поезд 15 кунда Тошкентга етиб келди. Юкнинг бир қисми автомобиль транспортида ташилди. Гап Қирғизистондаги ҳали темир йўл қурилмаган ҳудудлар ҳақида бормоқда. Ўзбекистоннинг яна бир йирик савдо шериги — Россия ҳам йўл қурилишига қизиқиш билдирмоқда. Масалан, “Россия темир йўллари” бош директори ўринбосари Сергей Павловнинг айтишича, янги темир йўл линияси имкон қадар тезроқ ишга туширилишидан Россия Федерацияси манфаатдордир. “Россия темир йўллари” “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўл линиясини қуриш ва фойдаланишда иштирок этишга умид билдирмоқда. Шўъро давридан бери Қозоғистон орқали Ўзбекистон билан жуда яхши алоқа йўли барпо этилган. Йўл аъло даражада сақлаб қолинган, юкнинг ҳозирда Забайкальск орқали ўтаётган бир қисмини Хитойга, Ғарбий Осиёга чиқадиган Ипак йўлидаги Хитойнинг энг йирик шаҳри Қашқарга жўнатишимиз мумкин”, — деди Павлов. Унинг сўзларига кўра, янги йўлнинг пайдо бўлиши логистикани яхшилашга ва ҳозирда юки ортиб бораётган Транс-Сибирь магистралини енгиллаштиришга хизмат қилади. Фақатгина йил бошидан буён Россиядан Ғарбга юк ташиш 70 фоизга камайди, Шарққа эса 64 фоизга ошди. “Биз магистрални қуришда ҳам, ундан фойдаланишда ҳам иштирок этишга тайёрмиз. Ҳозир бу мавзу муҳокама қилинмоқда ва биз ҳамкорликка эришамиз”, — дея қўшимча қилди у. Бундан ташқари, йўлни лойиҳалаш билан параллель равишда тегишли инфратузилмани, хусусан, логистика марказларини яратиш жараёни бошланди. Масалан, Хитойнинг Taitong International компанияси ҳозирданоқ Ўзбекистоннинг учта вилоятида логистика марказларини қуриш бўйича расмийлар билан музокаралар олиб бормоқда. Гап Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳақида кетмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой лойиҳа доирасида эришилган жадалликни сақлаб қололса, йўл қурилиши жорий йилнинг сентябридаёқ бошланиши, 2025 йил охирида эса фойдаланишга топширилиши мумкин. “Россия темир йўллари” “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишни режалаштиряпти


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 10 СТРАТЕГИЯ БОЗОРДАГИ ВАЗИЯТ Хитой аҳолисининг фаровонлиги ўсишда давом этмоқда ва шу билан бирга пойабзалга бўлган истеъмол талаби ортиб боряпти. Бундан ташқари, агар илгари хитойликлар арзон ва оддий пойабзалларни афзал кўрган бўлса, эндиликда ўрта ва ўртадан баланд сегментдаги маҳсулотлар сотувлар бўйича етакчилик қилмоқда. Шуниси қизиқки, Хитойда эркаклар ва аёллар пойабзалларини истеъмол қилиш моделлари бир-биридан фарқ қилади. Хитойлик эркаклар модель дизайнига кўпроқ аҳамият беришади ва классикани афзал кўришади. Мамлакатда пойабзалнинг асосий истеъмолчиси бўлган аёллар эса у ёки бу моделнинг жаҳон тенденцияларига мос келишига эътибор қаратади. ХИТОЙ ЎЗБЕКИСТОН ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИДА ҚАТОР ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА БЕЖИРИМ ОЁҚ КИЙИМ Мутахассислар бугунги кунда жаҳон пойабзал бозорини йилига тахминан 160 миллиард долларга баҳоламоқда. Шу билан бирга, 2030 йилга бориб у 220 миллиард долларгача ошади. Бу кўплаб давлатлар даъво қиладиган жуда катта маблағдир. Ҳозирда бу борада сўзсиз Хитой етакчи бўлиб, жаҳон пойабзал экспортининг учдан бир қисми унинг ҳиссасига тўғри келади. Хитойда йилига қарийб 10 миллиард жуфт пойабзал ишлаб чиқарилади, устигаустак, энг замонавий технологияларни қўллаш, шунингдек ишлаб чиқарувчилар томонидан глобал истеъмолчилар аудиториясини қамраб олиш имконини берган электрон тижорат имкониятларидан фаол фойдаланиш туфайли бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб бормоқда. Ҳозирда Хитой компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўяётган, уларнинг саноат мажмуаларини қуриш тажрибасини ўзлаштираётган Ўзбекистонга ҳам ушбу улкан бозорнинг бир қисми насиб этиши мумкин. Хитой дунёдаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 11 Таъблар ҳақида гапирадиган бўлсак, Чин давлатининг аҳолиси нафақат чармдан ишланган, балки синтетик пойабзалларни ҳам фаол равишда сотиб олади. Савдолар casual ҳамда sport сегментида айниқса фаол ўсиб бормоқда, уларнинг асосий истеъмолчилари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Улар нафақат маҳсулотнинг сифатига, балки бренд имижига, шунингдек, моделнинг индивидуаллигига ҳам жуда талабчан. Ҳозирда Хитойда пойабзал саноати ривожланишнинг янги босқичини бошдан кечирмоқда. Бу Осиёнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларининг юқори даражадаги рақобати, шунингдек, ишчи кучи харажатларининг ошиши туфайли ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашуви билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, харажатларни оптималлаштириш ҳамда фойдани ошириш мақсадида кўплаб компаниялар ишлаб чиқаришни модернизация қилмоқда, бошқарув тизимларини ўзгартирмоқда, замонавий рақамли технологияларни жорий этяпти ва максимал роботлаштиришни афзал кўряпти. Бундан ташқари, экспертлар бизнеснинг йириклашиш жараёни фаоллашаётганини қайд этмоқдалар, бу кичик корхоналар ўз маҳсулотларининг халқаро бозорда илгари сурилишини таъминлай оладиган йирик холдинглар таркибига кириши билан боғлиқ. Яна бир муҳим тренд – ишлаб чиқариш экологик тозаликнинг юқори стандартларига мувофиқлиги. ҲОЗИРГИ ВАҚТДА ХИТОЙДА ПОЙАБЗАЛ САНОАТИНИНГ ТЎРТТА АСОСИЙ КЛАСТЕРИ МАВЖУД Ўзбекистон хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига чиқиши учун ўзига хос хабга айланиши мумкин


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 12 СТРАТЕГИЯ Ҳозирги вақтда Хитойда тўртта асосий пойабзал саноати кластерлари юзага келди. Биринчиси мамлакат жанубида Гуандун провинциясида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш марказлари Гуанчжоу ва Дунгуанда жойлашган. Бу ерда асосан юқори нарх сегментидаги пойабзал ишлаб чиқарадиган фабрикалар жамланган. Чжэцзян провинциясида, асосан, Венчжоу ва Тайчжоу шаҳарларида ўрта ва паст нарх сегментидаги пойабзалларни ишлаб чиқарадиган компаниялар жойлашган. Уларнинг аксарияти фақат эркаклар учун моделларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратади. Мамлакат ғарбий қисмида Чэнду ва Чунцин шаҳарларидаги пойабзал саноати корхоналари ўрта ва паст нарх сегментидаги аёллар моделларини ишлаб чиқаради. Тўртинчи кластер Цюаньчжоу ва Жинжианг шаҳарлари атрофида жойлашган бўлиб, ушбу маҳаллий фабрикалар спорт пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Рақобат фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидагина мавжуд эмас, АҚШ ҳамда Италия, Испания каби Европа мамлакатлари компаниялари Хитойдаги харидор учун ўзаро рақобатлашмоқда. Улар юқори нарх сегментида устунликка эга. Шу билан бирга, хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг асосий устунликларидан бири шундаки, улар юқори даражадаги, деярли Европаникига ўхшаш бўлган пойабзал ишлаб чиқаришни ўрганиш билан бирга, кўплаб хорижий компаниялардан фарқли ўлароқ, янги вазифаларга яшин тезлигида мослаша оладилар ва талабдан келиб чиққан ҳар қандай янги моделларни ишлаб чиқаришни тез ва арзон йўлга қўя оладилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ички бозордаги жуда кучли рақобат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни чиниқтирган, уларни доимий равишда шай туришга, маҳсулотлар сифатини ошириб боришга ва брендларнинг имиж компонентини кучайтиришга мажбурлаган. Бундан ташқари, бу бозорнинг жиддий сегментациясига олиб келди. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ Ҳозирда Хитой чарм-пойабзал саноатида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадини кўзламоқда. Бунинг сабаби, мамлакатимиз Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига чиқиш учун ўзига хос хабга айлана олади. Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон Хитойга қайта ишланган ва ярим қайта ишланган тери етказиб берувчи асосий давлатлардан бири бўлгани учун мамлакатимиз ҳудудида қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши маҳсулот таннархини пасайтириш имконини беради. Бу йўналишда яқин йилларда амалга оширилиши режалаштирилган энг йирик қўшма лойиҳалардан бири – Чин мамлакати инвесторлари томонидан Тошкент вилоятида Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг бренд пойабзаллари ишлаб чиқариладиган кластернинг барпо этилиши ҳисобланади. Янги саноат объекти Юқоричирчиқ туманидаги 60 гектар майдонда жойлашади. Бу ерда ишлаб чиқариш қувватларидан ташқари пойабзал фабрикалари учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув маркази, шунингдек маҳсулотлар сифатини ўрганиш ва сертификатлаш лабораторияси жойлашади. ЧИН ДАВЛАТИ ИНВЕСТОРЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ХИТОЙНИНГ ЕТАКЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ БРЕНД ПОЙАБЗАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН КЛАСТЕР БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА Хитойда пойабзал бозорида casual ҳамда sport сегментидаги сотувлар энг фаол ўсиб бормоқда


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ СТРАТЕГИЯ 13 Яқин келажакда Хитойнинг энг йирик пойабзал брендларининг биринчи фабрикаларини ушбу ҳудудда жойлаштириш ишлари бошланади. Ҳозирда уларни қуриш учун ер ажратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Пойабзал саноати жамланган Хитой провинцияларига “Ўзчармсаноат” уюшмасининг бизнес миссиясини июльавгуст ойларида ташкил этиш режалаштирилган. Унинг мақсади яратилаётган кластерга бренд пойабзал ишлаб чиқарувчиларни кўпроқ жалб қилишдан иборат. Хитойнинг Uychichemicals компанияси яна бир лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Тошкент вилоятида яқин келажакда тўлақонли ишлаб чиқариш мажмуаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ерда хом ашё харид қилишдан тортиб, қадоқланган маҳсулотларни экспортга жўнатишгача бўлган тайёр пойабзал ишлаб чиқариш учун зарур барча жараёнлар жамланади. Лойиҳанинг умумий қиймати саккиз миллион долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, Фуцзянь провинцияси инвесторлари ҳозирда Андижон ва Наманган вилоятларининг логистика ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганмоқда. Улар терини қайта ишлашнинг тўлиқ циклини ўз ичига оладиган янги корхонани 100 фоиз Хитой капитали иштирокида ташкил этишни кўзламоқда. Лойиҳа қиймати тахминан беш миллион долларга баҳоланмоқда. Ўзбекистон Президентининг яқинда Хитойга амалга оширган ташрифи чоғида чарм-пойабзал саноати бўйича бир қатор манфаатли шартномалар тузилди. Жумладан, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Peng Sheng Charm ва Peng Sheng Shoes Salita хорижий корхоналари вакиллари Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading компанияси билан чарм ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони Хитойнинг Tata Shoes Group компанияси билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади, шунингдек, Tianjin Zhongzhilihua International Trading компанияси билан Ўзбекистонда пойабзал ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Умуман олганда, ташриф якунлари бўйича “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон чармпойабзал корхоналари Хитой компаниялари билан 42,6 миллион долларлик шартномалар тузди. Ўзбекистон ва Хитой чарм-пойабзал саноати соҳасида 10 дан зиёд қўшма лойиҳаларни амалга оширди Веньчжоу шаҳри Хитойнинг пойабзал пойтахти ҳисобланади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 14 ИСТИҚБОЛЛАР ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА “ХИТОЙ КЎПРИГИ”ДА КЎРИШГУНЧА Хитой тилини ўрганиш – катта синов. Тилнинг бойлиги ҳисобланган минглаб иероглифлар, юзлаб ибораларни ўрганиш, талаффузни маромига келтириш учун анчагина вақт ва сабр-тоқат талаб этилади. Шунга қарамай, бугунги кунда ушбу тилни дунёнинг 180 мамлакатида 25 миллиондан ортиқ киши ўрганмоқда. Хусусан, Конфуций тилини ўрганишга интилаётган ўзбекистонлик ёшлар сони ҳам ортиб бораётир. Юқори синф ўқувчилари, лицей ўқувчилари ва талабалар ўртасида ўтказиладиган “Хитой кўприги” халқаро танловида иштирок этиш учун талабгорлар сони кўпаяётгани бунинг яққол далилидир. Яқинда Тошкентда Чин давлатида ўтказиладиган танловнинг финал босқичида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган хитой тили ва маданиятининг энг яхши билимдонлари саралаб олинди. ИСТЕЪДОДНИ НАМОЙИШ ЭТИШ УЧУН ПЛАТФОРМА “Хитой кўприги” хитой тили бўйича ўзига хос олимпиада бўлиб, у 20 йилдан ортиқ вақтдан буён дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиб келинади. Танлов хитой тилини ўрганаётган ёшларни рағбатлантириш, тамаддунлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек ушбу фанни ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган. Ўтган йиллар давомида ушбу танловда дунёнинг 150 давлати, жумладан, Ўзбекистонни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 1,4 миллиондан зиёд ёшлар қатнашди. Мамлакатимизда мазкур танлов Олий таълим, фан Пекинда бўлиб ўтадиган танлов финалида Ўзбекистон шарафини ЎзДЖТУ талабаси Анна Романова ҳимоя қилади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИСТИҚБОЛЛАР 15 ва инновациялар вазирлиги ҳамда хитой тилини ўргатувчи таълим муассасалари кўмагида ўтказиб келиняпти. “Танлов хитой тилини билиш ва шахсий истеъдодларни намойиш этишда муҳим майдонга айланганига анча бўлди, у мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқалар ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганининг ёрқин ифодасидир. Бу йил пандемиядан кейин ушбу танлов яна хитой тили ва маданиятини севувчиларнинг юзма-юз учрашувлари форматига ўтганидан жуда хурсандмиз”, — деди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чжан Вэй. Шунингдек, у сўнгги йилларда Ўзбекистонда хитой тили ва маданиятини ўрганишга қизиқувчи ёшлар сони тез суръатлар билан ошиб бораётганини таъкидлади. “Тил – мулоқот кўприги ва “ХИТОЙ КЎПРИГИ” – БУ 20 ЙИЛДАН ОРТИҚ ВАҚТДАН БУЁН ДУНЁ БЎЙЛАБ ҲАР ЙИЛИ ЎТКАЗИБ КЕЛИНАЁТГАН ХИТОЙ ТИЛИ БЎЙИЧА ОЛИМПИАДАНИНГ ЎЗИГА ХОС ТУРИДИР Иккинчи босқичда иштирокчилар Хитой ҳақидаги турли саволларга жавоб беришди “Хитой кўприги” танлови аллақачон дўстлик байрамига айланиб улгурган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 16 ИСТИҚБОЛЛАР ўзаро тушунишни чуқурлаштириш воситаси. Тобора кўпроқ ўзбек дўстларимиз тил ўрганиш орқали Хитойни янада яхшироқ тушуниш ва унга бўлган меҳр-муҳаббатни чуқурлаштириш пайида эканини кўриб, жуда хурсанд бўляпмиз. Натижада улар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ҳамкорликнинг бунёдкори ва ҳаракатга келтирувчи кучига айланмоқда. Шу боис хитой тилини ўрганаётган ёшларга миннатдорчилик билдираман ва уларнинг устозларига ҳурмат бажо келтираман. Хитой элчихонаси ҳар доим ёшларнинг интилишларини олқишлайди ва ўзаро таълим ҳамда маданий алоқалар учун янада кўпроқ имконият ва қулайликларни тақдим этишга тайёр”, — дея таъкидлади Чжан Вэй. Жорий йилда 11 нафар талаба ва 12 нафар юқори синф ва лицей ўқувчилари бир неча юз нафар ёшлар орасидан республика босқичида иштирок этиш учун саралаб олинди. Уч босқич ЖОРИЙ ЙИЛДА 11 НАФАР ТАЛАБА ВА 12 НАФАР ЮҚОРИ СИНФ ВА ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИ БИР НЕЧА ЮЗ НАФАР ЁШЛАР ОРАСИДАН РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН САРАЛАБ ОЛИНДИ Танлов иштирокчилари ўзларининг ижодий иқтидорларини намойиш эта олдилар Танловнинг ҳар бир босқичида Хитой бўйича билимдонлар муайян миқдорда балл тўпладилар


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИСТИҚБОЛЛАР 17 натижаларига кўра хитой тили ва маданиятининг энг моҳир билимдонлари аниқлаб олинди. Биринчи босқичда танлов иштирокчилари хитой тилида нутқ сўзлаб, нотиқлик маҳоратини намойиш этишган бўлса, кейингисида Хитой, унинг тарихи, маданияти ва сиёсати ҳақидаги турли саволларга жавоб беришди. Учинчи босқич энг ранг-баранг бўлиб, унда иштирокчилар ҳайъат аъзоларига ўзларининг ижодкорлик қобилиятларини намоён этишди: Чин мамлакатининг анъанавий либосларини кийиб, қўшиқ айтишди, рақсга тушишди ва Хитой жанг санъати маҳоратини намойиш этишди. Танлов якунига кўра барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. ХХРда финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини ЎзДЖТУ талабаси Анна Романова ҳамда Самарқанд Конфуций институти талабаси Паризода Конг қўлга киритди. Мухлиса Худойбердиева ва Илёс Қутлуғ ҳам томошабин сифатида Хитойга йўлланма олди. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ Таъкидлаш жоизки, таълим Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир. Хусусан, хитой тилини ўргатиш кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликнинг энг фаол йўналишларидан бирига айланиб улгурди. “Бугунги кунда кўплаб мактаб, лицей ва олий ўқув юртларида хитой тилидан сабоқ берилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент ва Самарқандда Конфуций институтлари фаолият юритмоқда. Уларни 10 мингдан ортиқ талаба тамомлаган. Ушбу муассасалар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди”, — деди ХХР элчихонаси маслаҳатчиси Чжан Вэй. Бундан ташқари, Хитой ҳар йили Ўзбекистон ёшларига Хитой университетларида ўқиш учун 100 га яқин давлат грантлари ажратади. Пандемиядан олдин 4000 нафар ўзбекистонлик талаба Чин мамлакати университетларида ўқиш имкониятига эга бўлган. Мамлакатларимиз таълим муассасалари ўртасида тобора кўпроқ алоқалар ўрнатилиб, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар имзоланмоқда. Хитой томони Ўзбекистондаги ўқитувчиларга ўз малакаларини ошириш учун қатор имкониятларни таклиф этяпти, таълим муассасаларини ўқув материаллари ва жиҳозлари билан таъминламоқда, хитой тилини ўрганаётган талабалар учун стипендиялар таъсис этяпти. “Айтишим керакки, бу икки томонлама жараён: Ўзбекистонга ўзбек тилини ўрганиш учун келаётган хитойлик талабалар сони ортмоқда. Хитой университетлари ҳам ўзбек тилини ўқитиш йўналишларини очмоқда”, — деди Чжан Вэй. Мутахассис бу борада икки томонлама ҳамкорлик салоҳияти катта эканини қўшимча қилди. Яқинда Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой–Марказий Осиё” саммитида ХХР раиси Си Цзиньпин маданий марказларни ташкил этиш жараёнини тезлаштириш, Марказий Осиё олийгоҳларининг “Ипак йўли университетлари алянси”га қўшилишини қўллаб-қувватлаш таклифи билан чиқди. Икки томонлама музокараларда Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари маданият ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар. Шу боис гуманитар ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб, мамлакатларимизга янада кўпроқ самара келтиради. ХИТОЙ ҲАР ЙИЛИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА ХИТОЙ УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА ЎҚИШ УЧУН 100 ГА ЯҚИН ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТАДИ Ҳакамлар ҳайъати, биринчи навбатда, танлов иштирокчиларининг нотиқлик маҳоратини баҳолади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 18 ШАХСИЙ ТАЖРИБА ХИТОЙЛИК ЁШ МУТАХАССИС ТОШКЕНТНИ ҚАНДАЙ СЕВИБ ҚОЛГАНИ ВА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚИЗГА УЙЛАНМОҚЧИ ЭКАНИ ҲАҚИДА ВАТАНГА КЕЛИН БИЛАН Чжан Кэ – Хитойнинг жануби-шарқида туғилган ўттиз ёшлик йигит. 2019 йилда у Тошкентга иш юзасидан келган ва шундан бери ватанига қайтиб бормаган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон унинг учун чинакам иккинчи ватанга айланган, қулай, экзотик ва жуда лаззатга бой макон. Хитойлик йигит қандай қилиб юртимизга келиб қолгани ва нима учун шу давр ичида Ўзбекистонни бу ердан ўз ватанига келин олиб кетишга тайёр даражада севиб қолгани ҳақида материалимизда ўқинг. ТАРЖИМАИ ҲОЛ САҲИФАЛАРИ Мен гўзал порт шаҳар – Нинбода туғилганман. Оддий оиладанман: отам ишчи, онам Хитой компанияларидан бирида ходим. Улар ҳозир 60 ёшда, бутун умрини меҳнатга бағишлаган ва ҳеч қачон мамлакат ташқарисига чиқмаган. Ростини айтсам, улар тузукроқ дам олишни ҳам билмайди. Аввалига ота-онамга ўхшаб бутун умримни Хитойда ўтказиб яшайман, деб ўйлагандим. Аммо 18 ёшимда Нанкин университетига ўқишга кирганимдан сўнг ҳамма нарса кескин ўзгара бошлади. Ўқишда қийналмадим, гуруҳдаги энг яхши талабалардан бири бўлдим. Юқори академик кўрсаткичлар Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг магистратура дастурларидан бирида қатнашиш имконини берди, у ерда уч йил таҳсил олдим. Менинг асосий иш жойим атом электр станцияси бўлиши Бухорога хизмат сафари чоғида


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ШАХСИЙ ТАЖРИБА 19 керак эди. Аммо магистратурани тугатгач, ҳаётим “суғур куни”дек бўлишини истамайман, деган қарорга келдим ва ўз ихтиёрим билан собиқ иттифоқ давлатларидан бирида Хитойнинг Hikvision компаниясининг техник мутахассиси бўлиб ишлаш ташаббуси билан чиқдим. Аввалига менга Озарбайжонда иш таклиф қилишди. Орадан бир йил ўтиб, бундан кўпроғига тайёр эканлигимни англадим, натижада иш берувчилар мени менежерликка кўтариб, Ўзбекистонга юборишди. Уч йилдан ортиқ вақтдан бери Тошкентда лойиҳа менежери сифатида ишлаб келаман. Бундай юқори лавозимда аввал ишлаган эмасман. Функционал вазифамни бошлаганимдан кейингина бу нақадар машаққатли ва масъулиятли иш эканини англадим. ЖОЗИБАДОР ЎЗБЕКИСТОН Ўзбекистонда мени ҳайратга солган биринчи нарса – иқлим ва табиат бўлди. Январь ойида мамлакат жанубида тўрт даража илиқ, Нукусда эса ўн даражалик аёз бўлиши мумкин экан. Мамлакатнинг денгизга чиқиш йўли йўқ, лекин жуда кўп чиройли кўллари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари ҳамда йирик дарёлари мавжуд. Бу ердаги қишнинг “юмшоқ”лиги, баҳорнинг серқуёшлиги, иссиқ ва қуруқ ёз ҳамда ҳайратланарли даражада гўзал куз фасллари менга ўта жозибали туюлди. Мени ажаблантирган иккинчи нарса – одамлар серёғ овқатларни истеъмол қилиб, устидан газланган сувни ичса ҳам ҳеч семирмас экан. Учинчиси, салоҳиятли Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатнинг жадал ривожланаётгани. Ҳозирча Ўзбекистоннинг барча шаҳарларини кезиб чиқишга улгурмадим, лекин кўрганларим яхши таассурот қолдирди. Афсонавий Самарқандни сайёҳлик учун энг мақбул шаҳар деб атаган бўлардим. Бу ерда нафақат қадимий меъморчилик асарларига мафтун бўлдим, балки шарқ бозорларини ҳам ўз кўзим билан кўрдим, қадимдан мамлакатларимизни, шаҳарларимизни, халқларимизни, маданиятимизни боғлаб турган Буюк Ипак йўли қандай бўлганини тасаввур қила олдим. Менимча, энг мазали палов шу шаҳарда пиширилади. Яна бир ғайриоддий шаҳар бу Бухорои шарифдир. Пастқам уйлар, тор кўчалар, бир маромдаги турмуш тарзи – буларнинг барчаси одамга сокинлик бағишлайди. Таомлардан менга бу ернинг сомсаси, аниқроғи, унинг хамири жуда ёқди. Аслини олганда, ёғсиз, мева ва сабзавотларга бой таомлар тарафдориман, лекин ўзбекона ошхонада бундай тартибни унутиб қўяркан киши. Мен ташриф буюриш бахтига Чжан Кэ ва унинг ўзбекистонлик муҳаббати Юлия Бауман номидаги Москва давлат техника университетида магистр даражасини олиш


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 20 ШАХСИЙ ТАЖРИБА муяссар бўлган учинчи шаҳар – Хива. Бу ернинг меъморчилиги Самарқанд ва Бухородагидан тубдан фарқ қилади, одамлар, урф-одатлар ва кийим-кечаклар ҳам жуда ўзгача, лекин ўзбек ошхонасининг мазали таомлари ўша-ўша, масалан, тандирда пиширилган гўштни олайлик. Мен бу таомни жоним билан тез-тез истеъмол қилиб турган бўлардим. Фарғона водийсидаги шаҳарлар – Фарғона, Наманган, Қўқон ҳам менга жуда ёқди. Бу ерда деярли ҳамма бир-бирини танийди, маҳаллий аҳоли ҳар доим меҳмонларни кутиб олишдан чарчамайди, илиқ, самимий қарши олади, ноз-неъматлар тўла дастурхон ёзиб, ҳайратга солишади. Бу ерда кабобни татиб кўрдим: таъми бутун умрга ёдимда қолди. Шу билан бирга, Тошкентни энг севимли шаҳрим деб биламан. Биласизми, хизмат сафаридан Ўзбекистон пойтахтига қайтиб келганимда: “Хайрият, энди уйдаман!” деган фикр беихтиёр хаёлимдан ўтади. Уйда эса ҳамма нарса, ҳаттоки эндигина тандирдан чиққан, бармоқларни куйдирувчи оддий нон ҳам мазали туюлади! Ўзбекистон пойтахтида кўплаб хитой ресторанлари ва дўконлари пайдо бўлганини ҳам таъкидламоқчиман, уларда ранг-баранг маҳсулотлар тақдим этилган. УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАР Ўзбекистонга келганимдан сўнг унинг Хитой билан ўхшаш жиҳатлари жуда кўп эканлигини пайқадим. Масалан, бу қишлоқдаги тўйлар. Улар қариндошлар, қўшнилар ва дўстлар даврасида ўтказилгани учунми, шаҳарлардагига қараганда камтарроқ, аммо самимийроқ нишонланади. Бу далалардаги биргаликдаги меҳнат самараси бўлса керак. Яна бир қизиқарли хусусият – чет тилларини фаол ўрганиш. Бугунги кунда Тошкентда инглиз тилини ўрганиш бўйича кўплаб марказлар мавжуд. Болалигимда ҳам шундай бўлган ва мен бу ижобий ўзгаришлар учун асосий мезон деб ҳисоблайман. Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш Компаниянинг Самарқанддаги ҳамкорлари билан музокаралар


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ШАХСИЙ ТАЖРИБА 21 ЎЗБЕКИСТОНДА БИЗНЕС ЮРИТИШ Ўзбекистон ҳаёт учун хавфсиз мамлакат. Бу кўплаб инвесторлар учун жуда муҳимдир. Бу ерда бизнес юритиш мумкин ва шундай қилиш керак ҳам. Қолаверса, бироз мураккаброқ бўлган солиқ тизимини янада такомиллаштириш зарур. Инвестиция киритишнинг истиқболли соҳалари қаторида кўчмас мулк, умумий овқатланиш ва чакана савдони ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон мевасабзавотларини хорижга етказиб беришни ташкил этиш алоҳида ва катта сегмент ҳисобланади. Агар бу маҳсулотлар хитойликларнинг дастурхонига катта ҳажмда етиб борса, хурсанд бўлган бўлардим, чунки улар мазали ва табиий маҳсулотлар. МАМЛАКАТ ҲАҚИДА ХОТИРАЛАР Ўзбекистондан узоқда бўлсам, миллий дастурхон, бетакрор безакли гўзал идишлар доимо хотирамда туради. Шу боис Хитойга ўзбек ошхонаси, иссиқ палов ва хушбўй чойни эслатувчи қўлда тайёрланган идишлар тўпламини олиб кетиш ниятидаман. Ноёб, бетакрор нарсаларни қадрлайман ва ўзим билан қўлда ясалган ёғоч сувенирни ҳам олиб кетмоқчиман. Қолаверса, оилам ва дўстларимни ўзбекларнинг қуритилган мевалари ва асал билан хурсанд қилмоқчиман: менимча, бу табиий витаминларнинг кони. Ўзим билан Марказий Осиёдан келин ҳам олиб кетган бўлардим, қизлар билан мулоқот қилишда катта тажрибам йўқ, лекин юрагим ҳаётимда шундай воқеа содир бўлиши мумкинлигини “айтмоқда”. Ўзбекистон – мен бундан кейин ишлаб қолишга тайёр бўлган давлат, гарчи ота-онамнинг ёлғиз ўғли бўлсам-да, улар мени бошқа давлатга ишлаш у ёқда турсин, ҳатто ўқишга ҳам кетишимни ҳеч қачон исташмаган. Ҳозир улар мени кутишмоқда, ўз шаҳримда, туғилиб ўсган юртимда яшаб, ишлашимни орзу қилишади. Бир кун келиб бу воқеа муқаррар содир бўлади, чунки мен уларни ташлаб кетолмайман. Лекин Ўзбекистонда яшар эканман, мени тушунганликлари учун улардан беҳад миннатдорман. Куни келиб, ўз ватанимга қайтаман, лекин бу ажойиб Шарқ мамлакати ҳақида фақат яхши хотиралар қолади. Ўзбекистондаги Hikvision дилерлик марказларидан бири Чжан Кэ дўстлари билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни яхши кўради


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 22 ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ ХИТОЙДА ТУҒРУҚХОНАЛАР ТИЗИМИ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ? СОҒЛОМ АВЛОД ЕТАКЧИЛИГИ Хитойликлар жуда болажон халқ. Шунинг учун Чин давлатида бировга бепуштликни тилаш қадимдан энг ёмон ҳақорат ҳисобланган. Болаларга бўлган бундай меҳр анъанавий маданиятга асосланади, чунки, масалан, Конфуций таълимоти қадимдан катта оилага эга бўлишни тарғиб қилган. Ҳатто “яхши” сўзининг иероглифи ҳам икки қисмдан иборат – аёл ва бола. Айнан шу сабабли, бугунги кунда Хитойда туғруқхоналар ва янги туғилган чақалоқларни парвариш қилишнинг энг илғор тизимлари яратилган. Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди: сўнгги йилларда мамлакатда ҳар йили тўққиз миллиондан ортиқ бола дунёга келади. АЖАБТОВУР ТИЗИМ Одатда, Хитойда ҳомиладорлик ва туғишни назорат қилиш учун хусусий ихтисослаштирилган клиникалар, хусусий кўп тармоқли ҳамда давлат кўп тармоқли касалхоналари ўртасида танлов қила олади. Шу билан бирга, бир муҳим масала мавжуд: Хитойда бепул туғиб бўлмайди, лекин хитойлик аёллар кенг тарқалган давлат ижтимоий суғурта дастуридан фойдаланиши мумкин. Туғиш нархи асосан иккита шартга боғлиқ: онанинг хоҳишидаги қулайлик даражаси ва туғиш тури. Кесар усулида кесиш табиий туғишга қараганда икки-уч баравар қимматроқ. Агар Ўзбекистонда кесар усулида кесиш фақат кўрсатмаларга кўра амалга оширилса ва шошилинч усул ҳисобланса, Хитойда қандай туғишни аёлнинг ўзи ҳал қилади. Хитойлик аёллар орасида кесар усулида кесиш жуда кенг тарқалган: бу туғишнинг осонроқ усули саналади. Касалхонага биринчи Хитойда шифокорларга чақалоқнинг жинсини ота-оналарга айтиш қонунан тақиқланган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ 23 ташриф буюрганида, одатдаги қоғозли тиббий китобчадан ташқари, бемор ҳақидаги барча маълумотларни сақлайдиган пластик карта ҳам берилади. Ҳар қандай клиниканинг ташрифхонасида одатда таҳлиллар натижасини исталган вақтда чоп этиш мумкин бўлган автоматлар туради, уларни шифохонанинг мобиль иловасида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир бўлинма ёнида навбатларни кузатиш учун экранлар ўрнатилган. Болалар бўлими жойлашган қаватда чақалоқларнинг кийимларини алмаштириш ва овқатлантириш учун мўлжалланган махсус хоналардан фойдаланса бўлади. Хитойда ҳомиладор аёл 16-ҳафтадан кейин махсус карта – “цзяньданка”ни ЧИН ДАВЛАТИДА БОЛАНИ ҲАЁТИНИНГ ДАСТЛАБКИ 100 КУНИДА БИРОВЛАРГА КЎРСАТИШ МУМКИН ЭМАС, ДЕБ ИШОНИЛАДИ, ЧУНКИ БУ ДАВРДА УНГА ЁВУЗ РУҲЛАР ЁПИШИШИ МУМКИН Хитойда бола отасининг фамилиясини мерос қилиб олади, исм эса туғилганидан кейин танланади Хитойдаги энг йирик туғруқ мажмуаларидан бири – Xiamen Humanity бўлиб, у Швейцариянинг Lemanarc компанияси томонидан лойиҳалаштирилган


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 24 ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ расмийлаштириши керак. Бу туғруқ вақтида аёлни қабул қилиш учун тиббий муассасанинг ўзига хос мажбурияти битилган қоғоздир. Шу билан бирга, шифокорлар ультратовуш текшируви вақтида боланинг жинсини олдиндан эълон қилмасликлари қизиқ – бу қонун билан тақиқланган. Бу ерда ҳатто “қиз фарзанднинг ўғил фарзанддан ёмон жиҳати йўқ” деган ёзувларни ҳам кўришингиз мумкин. Хитойлик оилалар ўғил фарзанд кўришни афзал кўришади, чунки у авлод давомчиси ва келажакда отаонаси учун моддий таянч бўла олади. Шунинг учун, агар хитойликлар қиз туғишини олдиндан билишса, аборт қилишлари эҳтимолдан холи эмас. Ҳам хусусий, ҳам давлат клиникаларида ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш, эмизишнинг аҳамияти ва янги туғилган ХИТОЙДА 16-ҲАФТАДАН СЎНГ ҲОМИЛАДОР ОНА МАХСУС КАРТА – “ЦЗЯНЬДАНКА”НИ РАСМИЙЛАШТИРИШИ ШАРТ Баъзи клиникаларда бола туғилган заҳотиёқ ҳамширалар онага қайта кўрсатмалар беришади Хитойда ҳозиргача бола йўлдошини дарахт тагига кўмиш керак деган иримга ишонишади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ 25 чақалоқларга ғамхўрлик қилишнинг асосий тамойиллари ҳақида маълумот берадиган махсус мактаблар мавжуд. Бундан ташқари, бу дарслар бўлғуси оналар учун мажбурий бўлиши ҳам мумкин. Баъзи клиникаларда бола туғилган заҳотиёқ ҳамшира онага эслатма бўлиши учун болани қандай овқатлантириш, ювинтириш ва қандай аломатлар бўлганда касалхонага олиб бориш кераклиги борасида қайта кўрсатмалар беради. Хитойда ҳозиргача бола йўлдошини дарахт тагига кўмиш керак деган иримга ишонишади. Шундай қилинса, чақалоқ худди дарахт каби илдиз отар эмиш, яъни узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради деб ўйлашади. Бугунги кунда кўпчилик бу иримга ишонмасада, шифокорлар ҳозирга қадар йўлдошни уларга қайтариб бериш керакми ёки туғруқхонада утилизация қилиш керакми – бу масалани ота-оналардан сўрашади. ИККИНЧИ ҚАДАМ Хитойда бола туғилганидан кейинги биринчи ойда аёлга алоҳида ғамхўрлик кераклигини яхши билишади. Она кучга тўлиши, ўзини асраши ва етарлича ухлаши керак. Мазкур жараён “цзо юэ цзи” деб аталади, у “бир ой ўтириш” деган маънони англатади. Бугунги Туғиш учун тўловни амалга ошириш мақсадида хитойлик аёллар кенг тарқалган давлат ижтимоий суғурта дастуридан фойдаланишлари мумкин


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ 26 ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ Туғилгандан кейинги биринчи ойни аёллар одатда тикланиш марказларида ўтказадилар кунда аёллар ушбу муддатни реабилитация марказларида – аёллар ва уларнинг чақалоқлари учун санаторийларни эслатувчи муассасаларда ўтказишга одатланган. Марказда онага ҳамширалар, болага эса энагалар ғамхўрлик қилади. Вақти-вақти билан гинеколог ва психолог онани кўрикдан ўтказади, педиатр болани кузатиб боради. Аёлларга фойдали муолажалар буюрилади, махсус овқатланиш танланади ва кунига беш-олти марта овқат берилади, эмизишни ёки сунъий озиқлантиришни йўлга қўйишда ёрдам кўрсатилади ва ухлаши учун кераклича вақт берилади. Кир ювиш ва хонани тозалаш ҳам ходимлар томонидан амалга оширилади. Хитойда ҳомиладор аёлларга артериал қон босимини кўтариш учун хурмо истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки кўпинча ҳомиладор аёлларда у паст бўлади. Хитойлик шифокорлар ҳомиладор аёлларнинг овқатланишига жиддий ёндашади. Тўғри овқатланиш чақалоқнинг соғлом бўлиши гаровидир. Бундан ташқари, улар туғруқдан кейинги


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ЖОЗИБАДОР ХИТОЙ 27 биринчи ой давомида сочларни ювмаслик ва ҳаммом қабул қилмасликни, шунингдек, иложи бўлса, совуқ сувдан қочишни тавсия қиладилар. Шунинг учун қўл ва кийим-кечаклар фақат илиқ сувда ювилади. Чин давлатида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома туғруқхонада берилади. Хитойда бола отасининг фамилиясини мерос қилиб олади, исми эса туғилганидан кейин танланади. Одатда, у учта иероглифдан иборат бўлиб, унинг маъноси чақалоқнинг келажагига таъсир қилади деб ишонилади. Ёқтирган ёки рамзий туюлган иероглифлар комбинациясини баъзида ота-оналар ўзлари танлайдилар. Мисол учун, Мэнсюэ “орзу” ва “қор” деган маънони англатади, Чэнцзя эса “гўзал”, “бахтли” ва “ишончли девор” каби маъноларни беради. Бироқ кўп ҳолларда ота-онанинг туғилган кунлари, боланинг туғилган вақти ва санасини таҳлил қилиб, иероглифларнинг энг мос комбинациясини таклиф қиладиган усталарнинг ёрдамига мурожаат қилишади. Агар бола тез-тез касал бўлса, яхши ўқимаса ёки бошқа бирор муаммо юзага келадиган бўлса, исмни бир неча марта алмаштириш мумкин. Чин мамлакатида болани ҳаётининг дастлабки 100 куни давомида бегоналарга кўрсатиш мумкин эмас, деб ҳисоблашади, чунки бу даврда унга ёвуз руҳлар ёпишиб олиши мумкин. Шу билан бирга, хитойликлар бола ҳаётининг биринчи ойини жуда ҳашаматли тарзда нишонлашади. Қизиғи шундаки, одамлар, масалан, Аргентина ёки Қўшма Штатларда бўлгани каби ушбу давлатга туғиш учун атайлаб учиб келмайдилар, чунки Хитой фуқаролигини олиш учун шу ерда туғилганликдан ташқари бошқа асослар ҳам керак бўлади. Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунида қон ҳуқуқи тамойили устунлик қилади. Агар боланинг отаонасидан ҳеч бўлмаганда биттаси Хитой фуқаролигига эга бўлса, болага ҳам фуқаролик берилади. Мамлакат ҳудудида туғилган бўлса ҳам, чет элда туғилган бўлса ҳам, ХХР ўз фуқароларининг фарзандларига фуқароликни беради. ҲАМ ХУСУСИЙ, ҲАМ ДАВЛАТ КЛИНИКАЛАРИДА ҲОМИЛАДОРЛИККА ТАЙЁРГАРЛИК ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРАДИГАН МАХСУС МАКТАБЛАР МАВЖУД Агар боланинг ота-онасидан ҳеч бўлмаганда биттаси Хитой фуқаролигига эга бўлса, болага ҳам фуқаролик берилади Хитойлик аёллар орасида кесар усулида кесиш жуда кенг тарқалган: бу туғишнинг осонроқ усули деб ишонилади


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ ИККИ ОЙ ИЧИДА ХИТОЙДА БЎЛИБ ЎТГАН ТОП 10 ТА ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕА РИВОЖЛАНИШ ИНДИКАТОРЛАРИ Охирги икки ой ичида Чин давлатида кўплаб қизиқарли воқеалар бўлиб ўтди, улар орасида ноёб сув ости туннелининг қурилиши, Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашуви, Франция президентининг Хитойга ташрифи муносабати билан куйланган болалар қўшиғининг оммалашиши ва бошқалар. Барчаси ҳақида батафсил тўхталамиз. 28 БУГУНГИ ХИТОЙ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ИНДИКАТОРЛАРИ БУГУНГИ ХИТОЙ 29


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Яхши қўшиқ 2023 йил апрель ойида Франция президенти Эммануэль Макроннинг Хитойга ташрифи муносабати билан ёзилган “Агар мен Хитойга борсам” деб номланган қўшиқ интернетни забт этди. “Париж полифонияси” болалар хори (Франция) ҳамда Зигуй округи экспериментал бошланғич мактабининг болалар хори (Хитой) дунёнинг гўзаллиги ва бирлиги, умумий тинч ва осойишта яшаш зарурати ҳақида куйлади. Ҳаммаси халқ учун Хитойнинг ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг дастлабки беш ойида 16,8 триллион юанга (2,4 триллион доллар) етди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,7 фоизга кўпдир. Экспорт ҳажми 9,6 триллион юанни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга кўпроқ, импорт эса 7 триллион юандан ошди. Транспорт инфратузилмаси Хитойда Шэньчжэнь ва Чжуншань шаҳарларини боғловчи сув ости туннелининг икки қисми бир-бирига туташтирилди. Мазкур транспорт иншооти жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу шаҳарлар орасидаги саёҳат вақтини икки соатдан 30 дақиқага қисқартиради. Кўргазма майдони ХХРнинг Тибет автоном тумани пойтахти Лхаса шаҳрида 5-Хитой туризм ва маданият кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда минтақанинг бой тарихи, номоддий маданий мероси, ҳайратланарли табиат манзаралари ҳамда ривожланиш ютуқлари, шунингдек Тибет учун атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланишнинг аҳамияти намойиш этилди. Муҳим музокаралар Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Хитой раҳбари икки давлат ўртасидаги мулоқот ўзаро ҳурмат ва очиқлик тамойилларига асосланиши кераклигини таъкидлади. Бу АҚШ Давлат котибининг 2018 йилдан бери Хитойга биринчи ташрифи ва 2019 йилдан бери АҚШ маъмурияти аъзосининг Хитойга биринчи ташрифига айланди. 30 БУГУНГИ ХИТОЙ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ: КЕЛАЖАК КАЛИТЛАРИ Кўпроқ харид қилинг Хитой йил бошидан бери истеъмолни рағбатлантириш чораларини ишга туширди, деб хабар қилди Савдо вазирлиги. Идора маълумотларига кўра, май ойида кенг доирадаги истеъмол товарларининг умумий чакана айланмаси 3,78 триллион юанни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,7 фоизга кўпдир. Хирмон кўтариш Хитойда ёзги буғдой йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Кўпгина ҳудудларда ҳозирда бунинг учун ноёб тизим – қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш траекториясини қурадиган сунъий йўлдош навигация қурилмалари қўлланилади. Янги технология йиғимтерим жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши ва унинг самарадорлигини ошириши мумкин Ҳамкорлик учун дастак Пекинда 130 мамлакатдан 500 дан ортиқ дипломат ва ишбилармонлар 13-Хитой чет эл инвестиция ярмаркасига йиғилишди. Форум иштирокчилари жорий йилда ўзининг 10 йиллигини нишонлаётган “Бир камар, бир йўл” интеграция ташаббуси доирасида инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Спорт ютуқлари Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳслари финалида хитойлик Ван Синьюй ва тайванлик Се Шувэй канадалик Лейла Фернандес ҳамда америкалик Тейлор Таунсендни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Масъулиятли миссия Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувда Фаластин муаммосини ҳал қилиш бўйича учта таклифни илгари сурди. Бу тўлиқ суверенитетга эга мустақил Фаластин давлатини яратиш, тинчлик музокаралари ва иқтисодий ривожланишдан иборат. БУГУНГИ ХИТОЙ 31


Click to View FlipBook Version