IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETA № 14 (1582) 2026-YIL 10-APREL, JUMAt.me/Gazeta_Adolat adolat24.uz/Inson manfaatlari — oliy qadriyatМИЛЛИЙ ИФТИХОР ПОЙДЕВОРИ ОЙДЕВОРИ6Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралда қабул қилинган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори миллий ўзликни англаш ва тарихий адолатни қарор топтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.Ушбу сана муносабати билан “Адолат” СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан юртимиз бўйлаб кенг кўламли маърифий тадбирлар ва интеллектуал беллашувлар ташкил этилмоқда.Хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Соҳибқирон тузуклари ва адолат меъёрлари: шонли тарихдан бугунга қадар” мавзусидаги республика маънавий-маърифий анжумани ҳам ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлди.Зотан, Амир Темурнинг жаҳон тарихидаги ўрни беқиёс. “Темур тузуклари”ни қайта-қайта ўқиш, таҳлил қилиш ва қиёсий ўрганиш Соҳибқирон феноменини тўлиқроқ англаш, унинг тарихий ўгитларини ёш авлод қалбига сингдиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 2Жорий йилнинг 2 апрель куни давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” г и 2Ёшлар куни шлар куниқарори эълон қилинди. Бу қарор нафақат тарихий аҳамиятга эга, балки ҳар биримиз учун ҳаётий ва ижтимоий имкониятларни кенг очади.Му ,стакиллик — буюк неъмат стакиллик — буюк неъмат Муносабат МуносабатБиз башарият тамаддуни, илм-фан ва давлатчилик ривожига беқиёс ҳисса қўшиб, миллатимиз шонини дунёга танитган буюк аждодларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.Ана шундай улуғ сиймолар орасида Соҳибқирон Амир Темур нафақат забардаст саркарда, балки адолат ва интизомга таянган марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида алоҳида эътироф этилади.Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбариЯгона Ватан, гона Ватан, ягона халк бўлиб, ягона халк бўлиб, янги хаёт ва янги хаёт ва келажак яратамиз! келажак яратамиз!,,СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТВА ТИЛ ЎРГ ТИЛ ЎРГАНИШ::ешлар учун янги имкониятлар оламиХАЛКАЛАРДА ,ЯШИРИНГАН ВАКТ,4,ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИхалк манфаати хизматидаФракция аъзоси Зиёдбек Юнусов Фракция аъзоси Зиёдбек ЮнусовФарІонада мониторинг ґтказди 32Ёшлар куни шлар куниСИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАК АВЛОД эртанги тараққиётнинг ҳал қилувчи кучидирМамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишлар жараёнида ёшларнинг сиё сий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни қонун ижодкорлиги тизими билан яқиндан таништириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.Бошқа тарафдан, замонавий таълим нафақат назарий билим бериш, балки талабаларда жамият бошқаруви ва сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантиришни ҳам тақозо этади. Шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги учрашув “Алфраганус” университети талабалари учун ўзига хос маҳорат дарси бўлди.
2t.me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/2026-YIL 10-APREL№ 14(1582)-,,Jarayon 2Мустақиллик — бу давлатимиз ва ҳар бир инсон учун буюк неъмат. У нафақат эркинлик ва мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини беради, балки ҳар бир фуқаронинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўл очади. Бу йўлда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик эса ҳар бир оила ва маҳалла турмушига яққол таъсир қилади.Мустақиллик – бу ҳар бир инсон учун имконият ва фаровонлик кафолати, бу қарор эса ҳар биримизга янада олға интилиш ва юртимиз тараққиёти йўлида фаоллик руҳини бағишлайди.Ўзбекистон мустақиллик шарофати билан дунё майдонида ўз ўрнини мус таҳкамлаб, халқаро аренада тан олинмоқда. Мустақиллигимиз ва барқарор ислоҳотлар натижасида:- ўзбек спортчилари халқаро мусобақаларда юксак натижалар қўлга киритмоқда, мамлакатимиз номи дунёда эътироф этилмоқда;- хорижий инвесторлар Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий имкониятларига ишониб, фаоллик билан сармоя киритмоқда;- ўзбек тадбиркорлари ва ишбилармонлари ўз салоҳияти ва илғор тажрибасини халқаро майдонда намоён қилмоқда;- маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ютуқлар мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини оширмоқда.Президент қарори асосида ташкил этиладиган кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар, жумладан, “Ватан фидойилари” монументлари ва “Мустақиллик зафарномаси” китоб-альбомлари ёшларимизда мустақиллик қадр-қиммати ва юртимиз тарихини чуқур англашга ёрдам беради.Шунингдек, қарорда эътибордан четда қолаётган ҳудудлар аҳолисининг ҳаётий муаммоларини ҳал қилиш, маҳаллалар, оила ва жамоат ҳаётида ижтимоий адолатни таъминлашга алоҳида урғу берилган. Бу эса ҳар бир инсон учун ўз ҳаётида муносиб имкониятлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. “Адолат” СДП бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, эътибордан четда қолаётган ҳудудлар ва аҳоли муаммоларига амалий ечим топишда фаол иштирок этишга тайёр. Барчамиз бирдамлик, эзгулик ва маънавий-тарихий қадриятларимиз йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик.1Мустакиллик — устакиллик — буюк неъмат уюк неъмат 1Амир Темур ва темурийлар даврига бағишлаб Европа тилларида 500 дан ортиқ, Шарқ халқлари тилларида эса мингга яқин йирик асарлар яратилган. Қарийб етти асрдан буён олам аҳли ва илм-фан намояндалари Соҳибқирон салтанати тарихини ҳайрат билан ўрганиб келади.Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзилган нодир манбалар бугунги кунда Европа, Америка ва Осиё мамлакатларининг нуфузли кутубхоналарида қимматбаҳо мерос сифатида сақланади.Бугун биз Соҳибқироннинг “КУЧ – АДОЛАТДА!” деган улуғвор ҳикматини давлатчилигимиз ва ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг маънавий ўзаги, деб биламиз. “Адолат” СДП ўз фаолиятини айнан мана шундай тарихий масъулиятга ҳамоҳанг равишда олиб бормоқда.Биз учун жамиятда коррупцияга муросасизлик муҳитини яратиш, давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш – энг олий мақсаддир. Зеро, Амир Темур бундан салкам етти аср вақт муқаддам барпо этган марказлашган давлатнинг пойдевори ҳам айнан адолат, интизом ва қонунга итоат тамойилларига қурилган эди. Соҳибқироннинг \"Раият аҳволидан огоҳ бўлмаган, уларнинг дарду ташвишини ўз дардидек билмаган ҳукмдор давлатни бошқара олмайди\" деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини заррача йўқотгани йўқ.Шу боис Соҳибқирон таваллудини кенг нишонлаш – бу фақатгина тарихий саналарга эҳтиром кўрсатиш эмас, балки буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни чуқур ўрганиш, ундан бугунги давлат қурилишимиз ва маънавий тарбия ишимизда илҳом манбаи сифатида фойдаланиш демакдир. \"Адолат\" СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан ташкил этилаётган маърифий тадбирлар ва интеллектуал беллашувлар айнан шу олий мақсадга – ёш авлод қалбида миллий ифтихор, тарихий хотира ва ватанпарварлик туйғуларини янада мус таҳкамлашга хизмат қилади.Биз ишонамизки, Соҳибқирон Амир Темурнинг адолатга асосланган давлатчилик тажрибаси, илм-фан ва маданиятга бўлган эътибори, халқпарварлик анъаналари бугун ва эртанги куннинг ҳам йўлчи юлдузи бўлиб хизмат қилаверади. Миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга муносиб тарзда етказиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Зотан, ўз тарихини теран англаган халқ ҳеч қачон адашмайди, ўз буюкларидан куч олган миллат ҳеч қачон енгилмайди.Орифжон ЎЛМАСОВ, Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосариЯқинда Президентимиз раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, спорт бу соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва юрт шарафини намоён этадиган улкан кучдир.Охирги йилларда бу соҳага бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Илгари спорт кўпроқ алоҳида гуруҳлар фаолияти сифатида қаралган бўлса, бугун у бутун жамиятни қамраб олувчи ҳаракатга айланиб бормоқда. Шу боис кейинги йилларда мамлакат бўйлаб спорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.Бу рақамларда ҳам, ҳаётда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Масалан, 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада 1774 та замонавий спорт майдончаси барпо этилди. Бу шунчаки рақам эмас бу минглаб ёшлар учун янги имконият, соғлом турмуш сари қадам, ўз қобилиятини намоён қилиш майдонидир.Бундан ташқари, жойларда 200 дан ортиқ йирик спорт иншоотлари қурилди, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари фаолият бошлади. Бу эса спорт соҳасида давлат билан бир қаторда хусусий сектор ҳам фаол иштирок этаётганини кўрсатади.Энг муҳими, бу ўзгаришлар натижасиз қолмади. Юртимизда профессионал спорт билан шуғулланаётган ёшлар сони икки баробарга ошди. Олимпия ва паралимпия жамоалари таркиби кенгайди. Бу эса мамлакатнинг келажакдаги спорт салоҳияти мустаҳкамланаётганидан далолат беради.Ўзбекистон спортчилари халқаро ареналарда ҳам муносиб натижаларни қўлга киритмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимиз вакиллари 400 дан ортиқ олтин, юзлаб кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Уларнинг кўпчилиги жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади.Ушбу ютуқлар оддий статистика эмас. Улар – ҳар бир юртдош қалбида фахр туйғусини уйғотадиган, байроғимизни халқаро майдонларда баланд кўтарган ғалабалардир.Шу билан бирга, барча ҳудудларда вазият бир хил эмас. Айрим туман ва вилоятларда спортни ривожлантириш бўйича ибратли ишлар амалга оширилаётган бўлса, бошқа жойларда бу масалага етарлича эътибор берилмаётгани танқид қилинмоқда.Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани бу борада ўзига хос намуна бўла олди. Бу ерда ўтган йилнинг ўзида 34 минг ёш оммавий спортга жалб этилди. Янги спорт заллари қурилди, замонавий майдонлар барпо этилди, хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилди.Натижада бу туман илк бор республика чемпионатларига мезбонлик қилиш даражасига чиқди. Бу эса тўғри ёндашув ва масъулият натижаси эканини кўрсатади.Бироқ айрим ҳудудларда бугун ҳам спортга нисбатан бефарқлик ҳолатлари учрамоқда. Бу эса умумий натижага салбий таъсир кўрсатади. Соҳадаги асосий муаммолардан бири формаллик. Айрим мактабларда спорт тўгараклари “номига” ташкил этилган. Болалар қатнашмайди, машғулотлар самара бермайди.Яна бир муаммо, иқтидорли ёшларни аниқлаш тизими етарлича ишламаётгани. Кўп ҳолларда спорт мактаблари ўзлари ёшларни излаб топиш ўрнига, тайёр спортчиларни кутиб ўтирмоқда. Шунингдек, айрим университетларда талабаларнинг катта қисми жисмоний нормативларни бажара олмаётгани бу соҳада тизимли муаммолар борлигини кўрсатади.Бугунги кунда спортга ёндашув мутлақо ўзгармоқда. Энди асосий эътибор фақат профессионал спортга эмас, балки оммавий спортга қаратилмоқда. “Маҳалла – мактаб – спорт муассасаси – федерация” занжири жорий этилиши орқали аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.Яна бир муҳим янгилик, спорт натижадорлигини энди фақат иштирокчилар сони билан эмас, балки аҳоли саломатлиги орқали баҳолаш режалаштирилмоқда. Яъни қайси ҳудудда одамлар кўпроқ соғлом бўлса, ўша ерда спорт тизими самарали деб баҳоланади. Бу эса мутлақо янги ва замонавий ёндашувдир.Қолаверса, бугун спорт нафақат ижтимоий, балки иқтисодий ресурс сифатида ҳам қаралмоқда. Тўғри ташкил этилган спорт тадбирлари катта даромад манбаига айланиши мумкин.Масалан, футбол ўйинларини қулай вақтда ташкил қилиш, стадион атрофида қўшимча хизматлар яратиш, мухлислар учун шароитларни яхшилаш орқали клублар даромадини бир неча баробар ошириш мумкин. Бу эса спортни иқтисодиётнинг фаол тармоқларидан бирига айлантириш имконини беради.Умуман олганда, Ўзбекистонда спорт энди фақат ғалабалар майдони эмас, у жамиятнинг соғлом фик ри, соғлом танаси ва соғлом келажагини шакллантираётган ҳаётий кучга айланмоқда. Энг муҳими, бу жараён энди фақат спортчилар ёки мутахассислар доирасида эмас, балки ҳар бир маҳалла, ҳар бир оила ва ҳар бир инсон ҳаётига кириб бормоқда.Албатта, олдимизда ечимини кутаётган муаммолар ҳам кам эмас. Лекин энг муҳими, соҳада аниқ мақсад, сиёсий ирода ва тизимли ёндашув шакл ланди. Демак, натижа ҳам шунга яраша бўлади.Эндиликда асосий масала бошланган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уларни ҳар бир ҳудуд, ҳар бир таълим муассасаси ва ҳар бир инсон ҳаётига сингдиришдир. Чунки соғлом жамият бу шунчаки шиор эмас, балки ҳар кунлик ҳаракат ва онгли танлов натижасидир.Ўзбекистонда спорт фақат мусобақалар ёки рекордлар билан боғлиқ соҳа эмас, балки у инсон саломатлиги, ёшлар тарбияси, жамият фаоллиги ва мамлакат нуфузини белгилаб берадиган муҳим ижтимоий кучга айланмоқда. ,бу жамиятнинг соглом хаети ва истикболли келажагиМавлуда АДҲАМЖОНОВА,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзосиСИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАК АВЛОД Ўтган ҳафта “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ушбу университетнинг талаба-ёшлари билан ўтказилган мулоқот давомида уларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда партия фракциясининг иш жараёни билан яқиндан танишиш учун парламентга таклиф этганди. Шундан келиб чиқиб, мазкур ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкиллаштирилди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати масъул ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.Мулоқотда асосий эътибор ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг фикр ва таклифларини бевосита эшитиш ҳамда истиқболли кадрларни партиявий тизимга жалб этишга қаратилди. Даставвал Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбарининг ўринбосари Муҳаммаджон Валиев сўзга чиқди.Депутат фракция томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларида ижтимоий адолат тамойилларининг акс этиши, жамият ривожида сиёсий партияларнинг ўрни ва “Ёшлар қаноти”нинг истиқболдаги режалари, таълим ва илм-фан соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари борасида фикр юритди. Шунингдек, “Алфраганус” университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Мўминжон Хўжаев, партия фракцияси аъзолари Шуҳрат Якубов ҳамда Манзура Салимовалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини сиёсий майдонда намоён этиш имконияти ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.Тадбир эркин мулоқот шаклида кечди. Талабалар қонунларнинг қабул қилиниш жараёни, депутатлик сўровларининг самарадорлиги ва ёшлар бандлигини таъминлашга оид ҳуқуқий механизмлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Депутатлар томонидан берилган жавоблар ёшларда парламент фаолияти ҳақида аниқ тасаввур уйғотди. Куннинг иккинчи ярмида талабалар учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Ёшлар парламент кутубхонаси ва музейида бўлиб, ўзбек давлатчилиги ва парламент тарихига оид нодир манбалар билан танишишди.Шунингдек, ялпи мажлислар залида бўлиб, энг муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинадиган муҳитни бевосита ҳис қилишди. Бу, ўз навбатида, талабаларда нафақат ҳуқуқий билимни мустаҳкамлайди, балки уларда келажакда юрт тақдирига дахлдор қарорлар қабул қила оладиган сиёсий етакчилик сифатларини ҳам тарбиялайди. Зотан, сиёсий фаоллиги юксак ёшлар – эртанги тараққиётнинг ҳал қилувчи кучидир.“Адолат” СДП матбуот хизмати1МИЛЛИЙ ИФТИХОР ИФТИХОР ПОЙДЕВОРИ ОЙДЕВОРИСПОРТ —:эртанги тараққиётнинг ҳал қилувчи кучидир ртанги тараққиётнинг ҳал қилувчи кучидир
3t.me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/2026-YIL 10-APREL№ 14(1582),3Йўлак қурилиши бошландиКогон шаҳрида аҳоли мурожаатига тезкор ва амалий ечим топилди.Гап шундаки, “Абдулла Қодирий” маҳалласидаги “Когон” кўчаси йил давомида аҳоли, айниқса, ўқувчи-ёшлар, боғча тарбияланувчилари ва кексалар билан гавжум бўлади. Бироқ пиёдалар йўлагининг мавжуд эмаслиги ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган 1 100 метр узунликдаги қисми фуқаролар учун қатор ноқулайликларни юзага келтираётганди. Айниқса, ёғингарчилик мавсумида йўлнинг сирпанчиқ ҳолга келиши пиёдалар ҳаракатини қийинлаштириб, хавфсизлик масаласини ҳам долзарб муаммога айлантирган.Аҳоли мурожаатидан сўнг, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан масала жойига чиқиб ўрганилди. Депутат Жўра Тўраев фуқаролар билан мулоқот ўтказиб, ҳолатни атрофлича таҳлил қилди. Ўрганиш жараёнида пиёдалар учун хавфсиз ва қулай йўлак яратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Шундан кейин тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборди ҳамда масъул идоралар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада мазкур кўчада пиёдалар йўлаги қуриш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудудий кенгашлар матбуот хизматлари хабарлари асосида тайёрландиФракция аъзоси Зиёдбек Юнусов ФарІонада мониторинг ґтказдиСиёсий майдонда фаолият юритиш масъулияти ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Юртдошларимизнинг ижтимоий-ҳуқуқий билим даражаси сезиларли даражада ошгани сабаб эндиликда сайловчилар қуруқ ваъдалар ёки умумий шиорларга ишониб қолмаяпти. Халқимиз ҳар бир сиёсий баёнотни қонун устуворлиги ва ижтимоий манфаатлар призмаси орқали таҳлил қилишни ўрганди. Натижада вакиллик тузилмаларига бўлган талаб сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Зотан, сайловчи ўз депутатини фақат сайлов кампанияси даврида эмас, балки кундалик ҳаётда, муаммолар туғилганда ёнида кўришни, унинг кўмагини амалда ҳис қилишни истайди. Шу жиҳатдан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зиёдбек Юнусов ўз фаолиятида “ваъдабозлик”дан кўра, амалий ечим ва аниқ натижага эришишга эътиборини кучайтирмоқда. Март ойи якунида депутат Фарғона вилоятида олиб борган ўрганиш тадбирлари бунинг ёрқин тасдиғидир. Йиллар давомида ечилмаган масалага нуқта қўйилдиСафарнинг илк куни Марғилон шаҳрида яшовчи Ҳакимовлар оиласи учун узоқ йиллар давомида ечимини топмаган масала – мерос бўлиб қолган ер майдонини қонунийлаштириш муаммосини ҳал этишдан бошланди. Маълум бўлишича, бир идорадан бошқасига сарсон бўлиш, умид билан қилинган мурожаатлар ва ёпилган эшиклар хонадон аҳлининг умидсизликка тушишига сабаб бўлган. Охир-оқибат, уй бекаси Матлуба Ҳакимова халқ вакили Зиёдбек Юнусовга юзланди.Фракция аъзоси масалага масъулият билан ёндашди. Муаммо бевосита жойига чиқиб ўрганилди. Солиқ инспекцияси, сув таъминоти корхонаси, кадастр идораси ва маҳалла масъуллари иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Илгари тарқоқ ҳаракат қилган тизим бу сафар ягона мақсад, муаммони ҳал этиш учун бирлашди. Ўрганишлар натижасида ер майдонини қонун талаблари доирасида расмийлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. — Энг муҳими, масала қоғозда қолиб кетмади, балки ечимини топди,– дейди Матлуба Ҳакимова севинчини яширолмай. – Йиллар давомида сарсон бўлаётгандик. Энди муаммомиз ҳал бўляпти. Бу биз учун нафақат моддий, балки маънавий енгиллик бўлди. Депутатлик институтининг жамият ҳаётидаги амалий самарасини кўрдик. Депутатимизга катта раҳмат!Ҳа, одамларнинг давлатдан розилиги кўпинча айнан шу каби кундалик, лекин ҳаётий муҳим муаммоларнинг ечилиши билан боғлиқ. Зеро, бир ер участкаси ортида бутун бир оиланинг тақдири, келажакка бўлган умиди ва ижтимоий адолатга бўлган ишончи мужассамдир.Таълимдан инновацион ишлаб чиқариш сариҲеч эътибор берганмисиз, бизда “ёшлар” сўзи тилга олиниши биланоқ “имкониятлар” сўзи хаёлга келади. Бу янги Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг энг устувор вазифасига айлангани ифодасидир. Бу борада, айниқса, “Раҳбар ва ёшлар” мавзусидаги мулоқотлар нафақат ёш авлод билан фикр алмашиш, балки уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмига айланмоқда.Фарғона давлат техника университетида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ҳам бирмунча самарали кечди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зиёдбек Юнусов талаба-ёшлар билан суҳбатлашди. Учрашув самимий руҳда ўтди. Талабалар ўз режаларини баён қилар экан, асосий урғуни замонавий технологиялар яратиш ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этишга қаратдилар. Ёшларнинг билим ва салоҳиятини юзага чиқариш учун амалий майдон зарурлиги яна бир бор ойдинлашди.Зиёдбек Юнусов ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш келажакка киритилган энг фойдали инвестиция эканини таъкидлади. Таълим ва ишлаб чиқаришни чамбарчас боғлаш эса илмий тараққиёт пойдевори эканлиги қайд этилди. Мулоқотда айтилган фикрларнинг амалий ифодаси сифатида фракция аъзоси ҳамда Инновацион ривожланиш агентлигининг Фарғона вилояти бўлинмаси раҳбари Артур Аҳмаджанов Қувасой шаҳридаги “Blue Carbon” МЧЖ ўзбек-хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.Бу ерда ҳақиқий инновация муҳити шаклланган бўлиб, корхонада қуёш панеллари ва улар асосида ишловчи замонавий кўча ёритиш ускуналари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотлар энергия тежамкорлиги, узоқ муддатли чидамлилиги, экологик тозалиги билан ажралиб туради. Танишув давомида ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот сифати ҳам кўздан кечирилди. Мутасаддилар билан суҳбатда янги технологияларни жорий этишда илмий ёндашувни кучайтириш ҳамда олий таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.Корхонанинг салоҳияти чиндан ҳам юқори: йилига 200 мегаваттга яқин қуёш панеллари ишлаб чиқариш қуввати, 150 минг дона замонавий ёритиш ускуналари, миллионлаб долларлик хорижий инвестициялар ва янги иш ўринлари бўйича режалар ижроси кўриб чиқилди. Энг муҳими, бундай замонавий корхоналар талаба-ёшлар учун ўзига хос “амалий тажриба мактаби” вазифасини ўтайди. Корхона раҳбарияти университет билан яқин ҳамкорлик қилишга, иқтидорли ёшларни амалиётга қабул қилишга тайёр эканини билдирди.Бу эса фарғоналик ёшлар учун назарий билимларни бевосита амалиёт билан бойитиш, юқори технологиялар билан ишлашни ўрганиш ва келажакда муносиб иш ўрнига эга бўлиш йўлида очилган янги имкониятлар эшигидир. Зеро, мақсад битта – илмли ёшлар кучи билан мамлакатнинг технологик мустақиллигини таъминлаш.Янги иш ўринлари – фаровонлик ва барқарорлик асосиИқтисодиётни диверсификация қилиш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Бу жараёнда ҳудудларда ташкил этилаётган замонавий корхоналар фаолиятини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зиёдбек Юнусовнинг Фарғона шаҳридаги “Eko City” ҳудудида жойлашган “One Cloud Smart Tech” ўзбек-хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишгани бу борадаги амалий ишлардан биридир. “Oman China Investment LLC” таъсисчилигида ташкил этилган мазкур корхона хорижий инвестициялар асосида Фарғона вилоятида юқори технология ли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.Лойиҳа доирасида смарт-карталар (SIM ва банк карталари), микросхемали қурилмалар ҳамда планшетлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, унинг умумий қиймати 22 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Депутат томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида корхонада жорий этилган замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, инновацион технологиялар ва юқори самарадорликка қаратилган ёндашувлар алоҳида эътиборга олинди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштирилгани маҳсулот сифатини барқарор таъминлаш, таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш имконини бермоқда.Энг муҳими, мазкур лойиҳа нафақат саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Лойиҳа доирасида юзлаб янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, бу Фарғона вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожига салмоқли ҳисса қўшади. Шу билан бирга, корхонада маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш ва замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса инсон капитали ривожи учун муҳим омил ҳисобланади.Бундай инвестицион лойиҳалар давлатимиз томонидан олиб борилаётган очиқ ва прагматик иқтисодий сиё сатнинг амалий натижасидир. Чет эл сармоясини жалб қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланмоқда. Янги иш ўринлари аҳоли фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва келажак тараққиётининг мус таҳкам пойдеворидир.Экологик маданият – яшил келажакнинг мустаҳкам пойдевориБугунги кунда атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни шакллантириш масаласи жаҳон миқёсидаги долзарб вазифалардан биридир. Бунда энг муҳим қадам – ёш авлод қалбида табиатга эҳтиром ва масъулият туйғусини уйғотишдан бошланади. Фарғона шаҳридаги 30-мактабда амалга оширилаётган “Eco-Schools” лойиҳаси ана шу эзгу мақсадга хизмат қилмоқда. Таълим муассасасида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган ишлар изчил ва тизимли равишда олиб бориляпти. Жумладан, экологик таълим дастурлари йўлга қўйилиб, ўқувчилар учун амалий майдончалар ташкил этилган. Бу ерда ёшлар нафақат назарий билим олади, балки табиатни асраш, унга ғамхўрлик қилиш кўникмаларини амалда ўзлаштиради. Шу орқали уларда экологик масъулият ҳисси шакл ланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зиёдбек Юнусов мазкур мактабда бўлиб, педагоглар ва лойиҳа фаоли Навбаҳор Юсупжанова билан учрашди. Учрашувда, шунингдек, лойиҳа самарадорлигини янада ошириш, экологик фаолият кўламини кенгайтириш ва ёш авлодни барқарор ривожланиш ғояларига кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Энг муҳими, бу жараён жамиятга ижобий таъсир кўрсатади. “EcoSchools” лойиҳаси орқали ўқувчилар табиатга муносабатини ўзгартиради, масъулиятни ҳис қилади ва эртанги кун учун жавобгарликни англай бошлайди. Мулоқот давомида таълим жараёнидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди.Сайёр қабуллар: муаммолар жойида ўрганилдиДавлат ва жамият ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш, аҳоли дардини эшитиш ва муаммоларни жойида ҳал этиш депутатларнинг ҳудудларга чиқиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотида яққол кўзга ташланмоқда. Депутат томонидан Фарғона туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр учрашувлар ана шу мақсадга хизмат қилди.Депутат “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳаллаларида бўлиб, “еттилик” ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказди. Ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, ички кўчаларни асфальтлаш, тоза ичимлик суви тармоқларини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” дастуридан самарали фойдаланиш, унда фуқаролар фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Учрашувлар давомида аҳоли томонидан қатор долзарб муаммолар ҳам кўтарилди. Хусусан, 2-мактабда бадиий адабиётлар етишмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди. 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса ошхона жиҳозларининг электр энергиясига мослашгани сабабли таъминотдаги узилишлар қийин чилик туғдираётгани таъкидланди. Бу масалалар юзасидан депутат томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар белгилаб олинди.Шунингдек, “Ёрдон” маҳалласида яшовчи фуқаро Гулмира Сиддиқовага икки нафар ногирон фарзандини парвариш қилаётгани инобатга олиниб, имтиёзли нафақа олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.“Мустақиллик”даги 2 минг 520 метр йўл асфальтлаштириладиФарғона шаҳри “Мустақиллик” маҳалласи аҳолиси учун ички кўчаларнинг асфальтланмагани йиллар давомида кундалик ҳаракатланишда қийинчиликлар туғдириб келаётганди. “Янги Ҳаёт”, “Нуронийлар”, “Ёруғлик” ва “Ором” кўчалари носозлиги нафақат ҳаракатни чеклаган, балки маҳалла муҳитининг замонавий кўринишини ҳам бузиб келган. Мамлакатимизда аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун “Ташаббусли бюджет” механизми яратилган бўлсада, ижтимоий аҳамиятга эга айрим лойи ҳалар керакли овоз тўплай олмай қолмоқда. “Мустақиллик” маҳалласида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зиёдбек Юнусов маҳалладаги инфратузилма муаммосини ўрганиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Депутатнинг аралашуви натижасида ички кўчаларни 2520 метр масофасини асфальтлаштириш учун 1,6 миллиард сўм маблағ ажратилишига эришилди. Бундан маҳалла аҳли хурсанд. Бугун маҳаллада ободончилик ишлари бош ланиш арафасида. Бу эса депутатлик назорати ва халқ ташаббуси бирлашганда қандай натижаларга эришиш мумкинлигининг амалий исботидир.Зиёдбек Юнусовнинг Фарғонада ўтказган икки кунлик мониторинг фаолияти бир ҳақиқатни тасдиқлади: депутат – нафақат қонун ижодкори, балки халқнинг оғирини енгил қилувчи, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминловчи масъул вакилдир. Ҳар бир обод кўча, ҳар бир ҳал этилган ижтимоий муаммо мана шу катта мақсад ижроси йўлидаги изчил ва масъулиятли қадамдир.Гулчеҳра АҲМЕДОВА,Фарғона вилояти кенгаши матбуот котибиVa’da emas, amaliy yechimДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИхалк манфаати хизматидаҲудудлардан хабарлар удудлардан хабарларТашаббускор етакчи жамоани ютуқларга бошлайди\"Адолат\" СДП Андижон вилоят кенгаши фаолиятида самарадорлик ортгани кузатилмоқда. Партиянинг танилувчанлигини ошириш, жамоатчилик билан ишлаш, сафимизга янги аъзолар қабул қилишда ҳудудий Кенгашлар ташаббус кўрсатмоқда. Шунинг натижасида вилоятдаги сиёсий партиялар орасида \"адолатчилар\"нинг ўрни мустаҳкамланди.Вилоят партия кенгашида биринчи чорак якунлари сарҳисоби юзасидан ўтказилган йиғилишда юқоридагилар тилга олинди. Жамоатчилик билан ишлашда сон эмас, сифат биринчи ўринга қўйилаётгани эътиборли. Хонобод шаҳри, Асака, Жалақудуқ, Олтинкўл ва Хўжаобод туманларида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар мазкур ҳудудларнинг партия етакчилари ўз вазифасига масъулият билан қараётганини, партия ғояларини тарғиб этишда фаоллик кўрсатаётганликларини ифода этди.Жойлардаги БПТларда олиб борилаётган ишлар жамоатчиликда \"адолатчилар\"га қизиқиш уйғотмоқда. Маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳам эътиборли.– Қаерда етакчи ташаббускор бўлса, ишда унум, ютуқ бўлади, – дейди \"Адолат\" СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева. – Шу сабаб биз, биринчи навбатда, партия етакчиларининг фаоллигини оширишга эътибор қаратаяпмиз. Жамоатчилик билан ишлаш ўзи бўлмайди. Ҳар ойда улар учун ташкил этилаётган сиёсий ўқув машғулотлари ҳам шу мақсадга қаратилган. Натижа қувонарли. Аксарият туман кенгашлари фаолияти таҳлил қилинганда ўсиш кузатилмоқда.Албатта, ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Янги аъзолар қабул қилиш, ОАВлар билан ишлашда айрим туманлар томонидан сусткашликка йўл қўйилмоқда. Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижроси, янги БПТлар ташкил этиш ва партия лойиҳалари тарғиботига эътиборни ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.Йиғилиш якунида фаол иш олиб бораётган туман кенгашларининг раислари \"Ташаккурнома\" ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.Партия фаоллари ёшлар билан кўчат экдиМамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш ишлари ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Президент томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойи ҳаси нафақат кўчат экиш кампанияси, балки халқимизнинг асрий қадриятларини жонлантирган маънавий ҳаракатга айланди.Давлатимиз раҳбари томонидан Миллий дендрология боғига асос солиниши эса ушбу эзгу ишларнинг янги, илмий асосланган босқичидир. Бугун ушбу анъана замонавий ижтимоий масъулият билан бойитилмоқда. Мазкур эзгу ташаббусларга ҳамоҳанг равишда, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳам атроф-муҳит муҳофазаси йўлида тизимли лойиҳаларни амалга оширяпти. Яқинда Тошкент давлат транспорт университети ҳудудида ташкил этилган экологик акция ана шундай амалий ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Яқубов, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси М. Дадахўжаева, университет проректори Д. Баратов, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети филиали ректори, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Ш. Абдукамилов, профессор, \"Ижтимоий фанлар\" кафедраси мудири Ж. Раматов ва талаба-ёшлар қатнашишди. Акция давомида университет ҳудудидаги бўш майдонларга иқлим шароитига мос манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
4t.me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/2026-YIL 10-APREL№ 14(1582)Уларнинг ёшини йиллик халқаларга қараб аниқлаш фани дендрохронология деб аталади. Бу атама юнонча денд рон – дарахт ва хронос – вақт сўзларидан олинган. Мазкур йўналиш фақат дарахт ёшини аниқлаш билан чекланмайди, балки ўтган даврлардаги иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик даврлари, намлик даражаси ва бошқа табиий жараёнларни ҳам ўрганишга хизмат қилади.Дарахт танасининг пўстлоғи остида камбий қавати жойлашган бўлиб, айнан шу қатлам ҳужайраларнинг бўлиниши ҳисобига янги ёғоч қатламларини ҳосил қилади. Фасллар яққол алмашиб турадиган ҳудудларда, жумладан, Ўзбекистон шароитида бу жараён аниқ кузатилади.Баҳор ва ёз бошларида дарахт фаол ўсади. Шу пайтда ҳосил бўладиган ҳужайралар каттароқ, деворлари эса юпқароқ бўлади. Натижада танада очроқ рангли қатлам пайдо бўлади. Ёз охири ва кузга келиб ўсиш секинлашиб, ҳужайралар майдароқ ва зичроқ шаклланади. Шу боис бу даврда ҳосил бўлган қатлам тўқроқ рангда кўринади. Қиш мавсумида эса камбий фаолияти Nigoh 4Манбалардан маълумки, Амир Темур бошқарувида қонун устуворлиги қатъий таъминланган бўлиб, барча қарорлар адолат мезонига асосланган. Лавозимларга муносиб ва қобилиятли инсонлар тайинланиши ҳамда жазо ва мукофот тизимида мутаносиблик сақланиши ушбу моделнинг барқарорлигини таъминлаган. Соҳибқироннинг адолат моделида марказлашган тизим орқали жамиятда юқори ишонч муҳити шаклланган. Амалдорлар фаолияти устидан доимий назорат ўрнатилиши ҳамда ҳарбий тизимда интизомнинг кучлилиги ҳокимиятнинг легитимлигини оширган.Замонавий адолат модели назариясига кўра ушбу тушунча тўртта асосий йўналишни қамраб олади. Биринчиси – қонунлар ва меъёрларнинг адолат тамойилларига асосланишини ифодаловчи норматив адолатдир. Иккинчиси – ресурслар ва имкониятларнинг тенг тақсимланишини англатувчи тақсимот адолати бўлса, учинчиси – қарор қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини ифодаловчи процедуравий адолатдир. Тўртинчиси эса жамиятда бузилган мувозанатни тиклашга қаратилган ресторатив адолат ҳисобланади.Давлат бошқарувида адолатни таъминлаш учун бир қатор муҳим механизмлар тизимли равишда жорий этилиши лозим. Аввало, қонун устуворлиги ва барча фуқароларнинг тенглигини кафолатловчи ҳуқуқий механизмлар асосий ўрин тутади. Шунингдек, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро мувозанат ва назоратни таъминловчи институционал механизмлар суиистеъмол ҳолатларининг олдини олади. Давлат хизматчиларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини ифодаловчи маъмурий механизмлар ҳамда иқтисодий ресурсларнинг адолатли тақсимоти жамиятдаги ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайди.Демак, Темурий давлатчилик тажрибаси адолатни фақат қонунлар мажмуаси сифатида эмас, балки халқчил бошқарув тизимининг асосий таянчи эканини исботлайди. Қолаверса, Амир Темур даврида солиқларнинг адолатли белгиланиши ҳамда муҳтож қатламнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлгани аҳамиятлидир. Шунингдек, ўша давр шароитида хабарчилар ва назорат тизими орқали йўлга қўйилган ўзига хос ахборот алмашинуви бугунги рақамли бошқарув тизимлари билан мазмунан ҳамоҳанг, албатта.Бугунги глобаллашув ва рақамлаштириш шароитида адолат модели янада жиддий шакл олмоқда. Темурий адолат концепцияси замонавий ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилади.деярли тўхтайди. Шундай қилиб, битта оч рангли ва битта тўқ рангли қатлам биргаликда дарахтнинг бир йиллик ўсиш халқасини ташкил этади.Дарахт ёшини аниқлашнинг энг оддий усули кесилган тўнка юзасидаги халқаларни санашдир. Бунда дарахтнинг марказидан пўстлоғигача бўлган халқалар кетма-кет ҳисобланади. Ҳар бир халқа бир йилга тенг деб олинади. Агар дарахт тирик бўлса, уни кесмасдан ҳам ёшини аниқлаш мумкин. Бунинг учун махсус асбоб ёрдамида тананинг марказигача ингичка ёғоч намуна олинади. “Керн” деб аталадиган бу намуна орқали йиллик халқалар саналади. Ушбу усул дарахт- га жиддий зарар етказмайди ва илмий амалиётда кенг қўлланади.Баъзи ҳолларда радиоуглерод таҳлили ҳам қўлланади. Бу усулда дарахтнинг тирик қатламларидан олинган намуналардаги углерод изотоплари миқдори ўрганилиб, унинг ёши лаборатория шароитида аниқланади. Яна бир усул математик ҳисоблаш бўлиб, бунда дарахт танасининг айлана ўлчами аниқланади ва у шу турдаги дарахтнинг ўртача йиллик ўсиш кўрсаткичига бўлинади. Бу усул тахминий натижа берса-да, айрим ҳолатларда фойдали ҳисобланади.Агар дарахтнинг ичи чириб кетган бўлса, масалан, қадимий чинорларда учрайдиган ҳолатларда олимлар целлюлозадаги кислород изотопларини таҳлил қиладилар. Бу усул дарахтнинг айнан қачон экилганини эмас, балки у яшаган даврдаги ҳаво намлиги ва ҳарорат ўзгаришларини аниқлаш имконини беради. Мазкур маълумотларни иқлим хариталари билан таққослаш орқали дарахтнинг қайси даврда илдиз отгани ҳақида илмий хулоса чиқарилади.Дарахт халқалари фақат ёшни эмас, балки ўша даврдаги табиат шароитларини ҳам акс эттиради. Агар халқалар кенг бўлса, бу ўша йили ёғингарчилик етарли бўлганини, иқлим дарахт ўсиши учун қулай келганини билдиради. Халқалар ингичка бўлса, бу қурғоқчилик, совуқ, касаллик ёки зараркунандалар таъсири бўлганидан дарак беради. Баъзан халқалар бир томонга қийшиқ ёки нотекис бўлиб шаклланади. Бу эса дарахт кучли шамол таъсирида, қияликда ёки ёруғлик нотекис тушадиган шароитда ўсганини англатиши мумкин. Демак, дарахт танаси ўзида вақтни, яшаб ўтган муҳит изларини ҳам сақлаб қолади. Дарахт ёшини аниқлаш оддий қизиқиш эмас, катта илмий ва амалий аҳамиятга эга масаладир. Бу орқали ҳудудлардаги экологик ўзгаришларни кузатиш ва прогноз қилиш мумкин. Шунингдек, тарихий обидалар, қадимий Нега Сохибкирон адолатни устувор билган? устувор билган?Инсоният тарихида адолат ғояси ҳамиша давлатчиликнинг энг олий тамойили ва ижтимоий барқарорликнинг бош мезони бўлиб келган. Бу борада буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур томонидан шакллантирилган бош қарув фалсафаси алоҳида аҳамият касб этади. Соҳибқирон адолатни давлатнинг бош пойдевори сифатида кўрган ва уни бошқарув амалиётига тизимли равишда татбиқ этган. Шунингдек, темурийлар давлатчилигида адолат тушунчаси давлатни емирувчи зулмга қарши амалий сиёсат ифодаси ҳисобланган.Азизбек ИСМОИЛОВ,Алфраганус университети ректори,иқтисод фанлари доктори (PhD), доцент, ,,,Шаҳноза ҚУЛМАТОВАМамлакатимизда эса табиатни асраш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда халқаро минбарларда экологик муаммоларга алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилмоқда. Бу ғоялар нафақат юртимиз балки бутун Марказий Осиё ва жаҳон экологик барқарорлиги учун ҳам аҳамиятлидир. Давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лой-“Яшил макон шил макон” –экологик баріарорликни таъминлашда миµим іадамБугун дунёда экологик муаммолар тобора кескинлашиб бориши, иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари, ҳавонинг ифлосланиши каби ҳолатлар инсоният олдида жиддий хавф туғдирмоқда. Экологик вазият кескинлашиб бориши, ўз навбатида иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шу боис ҳам бугун дунё мамлакатлари экологик фожиалардан талафотсиз чиқиб Мкетиш йўлларини изламоқда. уносабат МуносабатАнис ҲАМИДОВ,халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати иҳаси доирасида Миллий дендрология боғига асос солиниши бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилганининг яққол ифодасидир.Депутат сифатида таъкидлашим жоизки, мазкур ташаббус оддий кўчат экиш тадбири эмас, балки мамлакатимизнинг келажак экологик қиёфасини белгилаб берувчи, иқлим ўзгаришларига мослашувни таъминловчи, экологияни яхшилашга ва аҳолининг яшаш сифатини янада оширишга хизмат қилувчи комплекс ёндашувдир.Сўнгги йилларда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилаётгани, ҳудудларда замонавий кўчатхоналар ташкил этилаётгани ушбу ташаббуснинг изчил ва самарали амалга оширилаётганидан далолат беради. Хусусан, вилоятимизнинг тоғли ҳудудларидан ҳисобланадиган Оҳангарон туманида ҳам йилига миллионлаб дарахт кўчатлари етиштирилмоқда. Президентимиз томонидан янги қабул қилинган фармонга мувофиқ, 2030 йилга қадар мамлакатимизда яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудларни эса 10 квадрат метргача ошириш каби муҳим вазифалар белгиланди. Бу вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш, нафақат экологик ҳолатни яхшилаш, балки аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.Шунингдек, Президентимиз ҳудудлар да экологик инфратузилмани ривож лантириш масаласига ҳам алоҳида урғу бериб, эндиликда ҳар бир вилоятда юзлаб гектар майдонларда ботаника ва дендрология боғлари, шунингдек, аҳоли учун қулай бўлган соя-салқин сайлгоҳ кўчалар ташкил этилиши кераклиги таъкидланди. Бу эса нафақат экологик муҳитни яхшилаш, балки аҳолининг дам олиш маданиятини ошириш, хорижий меҳмонларни жалб қилиш орқали иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Мамлакатимиз раҳбари муҳим тадбир давомида кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Эндиликда «Яшил» техникумлар ташкил этилиб, дуал таълим асосида ҳар йили ўн минглаб мутахассислар тайёрланиши соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.Президентимиз ҳудудларда яшил боғлар яратиш бўйича аҳоли ва депутатлар иштирокини янада кенгайтиришни таклиф қилди. Ушбу таклифдан депутат сифатида нафақат хурсанд бўлдим, балки халқ вакили сифатида жараёнга ўзгача масъулият билан ёндашишимиз зарурлигини англадим.Депутат сифатида ишонч билан айта оламанки, «Яшил макон» нафақат экологик фаоллик, балки келажак авлод олдидаги улкан масъулиятдир. Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар орқали биз нафақат табиатни асраяпмиз, балки фарзандларимиз учун соғлом ва барқарор муҳит яратмоқдамиз.Дарахтлар табиат кўрки бўлиши билан бирга, ер юзидаги энг ишончли “тарихчилар” ҳамдир. Баъзан бирор сабаб билан кесилган дарахт тўнкасига кўзингиз тушса, ундаги турли қалинликдаги доираларни кўрасиз. Ана шу халқалар дарахтнинг неча йил яшаганини, ҳатто ўтмишдаги иқлим шароит ларини ҳам “сўзлаб” бера олади. Шу боис дарахт ёшини аниқлаш масаласи қизиқарли ва илмий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.Табиат – онамиз Табиат – онамизёғоч буюмлар ва осори-атиқаларнинг ҳақиқий ёшини белгилашда ҳам дендрохронология муҳим ўрин тутади. Энг асосийси, бундай тадқиқотлар табиатни асраш, ноёб ва кўп йиллик дарахт ларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Сўнгги илмий изланишларда дарахт ёшини аниқлашда ернинг геомагнит майдони билан боғлиқ омиллар ҳам ўрганилмоқда. Айрим тадқиқотларга кўра, дарахт ўсиши давомида унинг ҳужайраларида микроскопик даражадаги магнит излар сақланиб қолиши мумкин. Олимлар ана шу белгиларни таҳлил қилиш орқали дарахтнинг қайси даврда ва қандай табиий муҳитда яшаганини аниқлаш устида ишламоқда. Бу усул, айниқса, қазилма ҳолида топилган ёғоч намуналари учун истиқболли йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда.Дарахтлар танасидаги йиллик халқалар вақт, иқлим ва яшаш муҳити ҳақида ноёб маълумотларни сақлайди. Шунинг учун дарахт ёшини аниқлаш биология ёки ботаника учун эмас, тарих, археология, экология ва иқлимшунослик учун ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳар бир дарахт ўзида йиллар хотирасини жамлаган тирик ёдгорликдир. Уни ўрганиш эса табиатни чуқурроқ англаш ва асрашга хизмат қилади.Азиз авлиёлар, саҳобалар мақбараларини, қутлуғ қадамжоларни зиёрат этмоқни ҳам фарз, ҳам қарз билур эдим. Қайда бўлмай, зиёратгоҳлар олдида отдан тушиб, таҳорат олгач, яланг оёқ билан бориб, зиёратни ўринлатдим. Аркону давлат, барча мулозимларим ҳам зиёратгоҳларни ана шундай тавоф этмоқни одат билишди.* * *Чақалоқларни йиғлатмангиз, болаларга озор бермангиз – бу гуноҳи азим эрур. Бундай гуноҳни Оллоҳ хуш кўрмагай…* * *Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат – бир кунмас-бир кун мевасини татирсан…* * *Черик тузиб, навкар олмоқда уч қоидага амал қилдим: биринчидан – йигитнинг куч-қувватига, иккинчидан – қилични ўйната олишига, учинчидан – ақл-заковатию камолотига эътибор қилдим. Шу уч фазилат жамулжам бўлса, навкарлик хизматига олдим. Негаким, куч-қувватли йигит ҳар қандай қийинчиликларга, азобу уқубатларга чидамли бўлади, қилич ўйната оладиган киши рақибни мағлуб эта олади, оқил навкар ҳар жойда ақл-ид рокини ишга солиб, мушкулотни бартараф этмоғи мумкин.Амир Темур ҳикматлари Амир Темур ҳикматлариХАЛКАЛАРДА ЯШИРИНГАН ВАКТ
5t.me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/2026-YIL 10-APREL№ 14(1582) 5Муҳиддин ОМАД,Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзосиХоразм вилояти Боғот туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Майсара Худайберганова иштирок этиб, мактабнинг “Жасорат” синфида таҳсил олаётган 5-синф ўқувчилари билан мулоқот қилди.Аmir Temur tavalludining 690 yilligi mir Temur tavalludining 690 yilligiАмир Темур шахси – асрлар давомида халқимизни руҳлантириб, унинг миллий ғурури ва ўзлигини англаш манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Шу боис ҳам, бу ном тилга олинганда юракларда ғурур, ифтихор ва масъулият туйғулари уйғонади.Буюк аждодимиз номи билан нафақат фахрланиб юриш, балки унга муносиб бўлиш ҳам катта масъулиятдир. Зеро, ҳар бир миллатнинг буюклиги унинг тарихий хотираси билан ўлчанади. Агар миллат ўз буюк аждодларини унутмаса, уларнинг сабоқлари билан яшаса, бундай миллат ҳеч қачон руҳан сўнмайди, тарқоқ яшамайди. Бугунги кунда Соҳибқирон меросига давлат даражасида берилаётган юксак эътибор ҳам бежиз эмас. Давлат раҳбарининг қарори халқимизнинг тарихий хотирасини янада мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англаш туйғусини кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Чунки тарихини унутган миллатнинг келажаги мустаҳкам бўлмайди.Амир Темур – фақат жанг майдонларида ғалаба қозонган саркарда эмас. У давлатни ақл-заковат, тартиб ва адолат асосида бошқариш мумкинлигини амалда исботлаган буюк давлат арбобидир.Унинг давлат бошқаруви ҳақидаги қарашлари “Темур тузуклари” асарида ўз ифодасини топган. Бу асар нафақат ўша давр, балки бугунги кун учун ҳам муҳим маънавий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган дастур ҳисобланади.Соҳибқироннинг “Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим”, деган машҳур фикрлари бор. Бу давлатни куч билан эмас, аввало, ақл, маслаҳат ва адолат билан бошқариш лозимлигини кўрсатади.Бу ҳам Амир Темурнинг давлатчилик тарихида нафақат буюк саркарда, балки юксак сиёсий тафаккур соҳиби эканидан ҳам дарак беради. Унинг давлатчилик фалсафасида \"Куч – адолатда!\", деган юксак ғоя ҳам бор. Бу шунчаки баландпарвоз гап эмас, балки бутун бир давлат бошқаруви тизимининг асоси эди. Темур учун қудрат зўравонлик эмас, балки тартиб ўрнатиш, парокандаликни бартараф этиш ва юртни обод қилиш воситаси бўлган.Соҳибқирон тарих саҳнасига чиққан даврда Марказий Осиёда сиёсий парокандалик ҳукм сурар эди. Турли майда ҳокимликлар, ички низолар ва тартибсизликлар халқ ҳаётини издан чиқарганди.Амир Темур ана шу мураккаб шароитда давлатни бирлаштириш, тартиб ўрнатиш ва марказлашган қудратли салтанат барпо этишга муваффақ бўлган ва бунёдкорликни давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айлантирган ҳукмдор ҳисобланади. Унинг: “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”, деган сўзлари нақадар оқил инсон эканидан дарак беради. Бу фикрлар Соҳибқироннинг давлатчилик фалсафасида ободлик, бунёдкорлик ва тараққиёт қанчалик муҳим ўрин тутганини кўрсатади.Самарқанд ва Шаҳрисабзнинг бетакрор меъморий қиёфаси, муҳташам саройлар, мадрасалар ва масжидлар ана шу бунёдкорлик сиёсатининг амалий натижасидир. Демак, Амир Темур ҳар бир зафарли воқеа ёки қувончли ҳодисани янги меъморий обида барпо этиш билан нишонлаган.Тарихий манбалардан маълум бўлишича Ҳиндистон, Шероз, Исфахон ва Дамашқдан келган машҳур уста ва ҳунармандлар Самарқандда гўзал иморатлар бунёд этганлар. Натижада Самарқанд ўша даврда нафақат сиёсат, балки илм-фан, маданият ва санъат марказига айланган.Шу билан биргаликда, Амир Темур меросини фақат тарихий бинолар ёки жанг лар билангина ўлчаш ноўрин. Бу мерос, аввало, миллат руҳида яшайдиган маънавий кучдир. Чунки халқнинг руҳиятида, табиатида, ҳаёт тарзида асрлар давомида шаклланган фазилатлар бор. Биз бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Каттани – ака, кичикни – ука билиб муомала қиламиз. Бошига мушкул тушган инсонга ёрдам қўлини чўзиш халқимиз учун табиий фазилат ҳисобланади. Бу халқ асрлар давомида меҳнат қилиб топганини ҳам эҳсон қилиб тарқата олган олийҳиммат халқдир. Меҳрибонлик, саховат, бағрикенг лик ва одамийлик – бизнинг миллий табиатимизга сингиб кетган қадриятлардир.Шу билан бирга, сабр ҳам халқимизнинг муҳим фазилатларидан бири ҳисобланади. Биз душман мушт Кўҳна тарих саҳифаларида шундай улуғ сиймоларимиз борки, уларнинг номи фақат ўтмиш хотираси сифатида эмас, балки бутун миллатнинг руҳиятида, дунёқарашида ва ҳаёт тарзида яшаб келади. Ана шундай буюк сиймолардан бири Соҳибқирон Амир Темур бобомиздир.Жасорат —улмас кадрият у-лмас к,адриятўқталмагунча сабр қила оламиз. Ноинсоф нинг инсофга келишини кута оламиз. Бу заифлик белгиси эмас, ажойиб хис лат ва кучли руҳнинг белгисидир. Чунки ҳақиқий куч шошқалоқликда эмас, балки сабр, ақл ва адолатдадир.Амир Темур мероси бизга буюклик тасодифан келмаслигини ва у интизом, тарбия, билим ва жасорат орқали шаклланишини билдиради.Соҳибқирон тарбия, илм ва маърифатга катта эътибор берган давлат арбоби ҳам эди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ёш авлод тарбияси масаласи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Фарзандларимизни билимли, жасур, руҳан бақувват қилиб тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.Ёшлар илм ўрганиши, ҳунар эгаллаши, жисмонан чиниқиши, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслиги керак. Чунки буюк аждодлар номи билан фахрланиш осон, лекин уларга муносиб бўлиш жуда катта масъулиятдир.Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қурилишлар, илм-фан ва инновацияга бўлган эътибор халқимизнинг келажакка ишончи мустаҳкам эканини кўрсатади. Бу жараёнлар бизнинг тарихий илдизларимизга таянаётган тараққиёт йўлимиз эканини ҳам англатади. Чунки тарихдан куч олган миллатгина ўз келажагини ишонч билан қуриши мумкин.Шундай улуғ бобомиз яшаб ўтгани бизнинг бахтли халқ эканимиздан нишона.Амир Темур руҳи бизга оддий халқ эмаслигимизни, буюк тарихимиз борлигини эслатиб туради. Шунинг учун ҳам биз фақат буюк мақсадларни кўзлаб яшашимиз керак. Чунки қонида Темур руҳи жўш урган халқ кичик орзулар билан яшамайди. Бу халқ буюкликка муносиб бўлиш учун яшайди. Бу халқ тарихни шунчаки эслаб эмас, балки давом эттириб яшайди.Миллат рухидаги буюклик иллат рух,идаги буюкликТадбир “Куч – адолатда” шиори остида ташкил этилди. Унинг асосий мақсади ёш авлод онгида миллий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур шахсияти орқали адолат, жасорат ва матонат каби фазилатларни тарғиб этишдан иборат бўлди.Майсара Худайберганова ўз сўзида Амир Темурнинг давлатчилик тарихидаги ўрни, унинг адолатпарвар сиёсат юритгани, илмфан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтди. Депутат, айниқса, “Куч – адолатда” шиори бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлаб, ёшларни адолатли, билимли ва юрт тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган шеър лар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, тарихий мавзудаги савол-жавоблар орқали ўқувчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.“Жасорат” синфи ўқувчилари тадбир орқали нафақат тарихий билимларини бойитдилар, балки адолат, жасорат ва масъулият каби инсоний фазилатларнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англадилар.Мазкур маънавий-маърифий тадбир ёшларни миллий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида буюк аждодларимизга муносиб бўлиш истагини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Боғот туманида ўтказилган бу каби учрашувлар келгусида ҳам ёш авлод маънавиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Замира АБДУЛЛАЕВА, Хоразм вилоят кенгаши матбуот котибиТафаккур манбаига айланган меросСирдарё вилоятида ҳам буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690йиллиги кенг нишонланмоқда. \"Адолат\" СДП Сирдарё вилояти кенгаши ва Республика маънавият ва маърифат марказининг Сирдарё вилоят бўлими ҳамкорлигида белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туман, шаҳарларида маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Кенг жамотчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида ташкил этилган тадбирларда тарихчи олимлар, таниқли шоир ва ёзувчилар қатнашмоқда. Уларда Соҳибқирон Амир Темурнинг фаолияти, бой маънавий мероси, давлатчилик анъаналари ва уларнинг тарихий аҳамияти хусусида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилмоқда. Албатта, жойлардаги тарғибот тадбирларини намунали ва мазмунли ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қарор, нафақат буюк аждодимиз хотирасини улуғлаш, балки унинг бой меросини тизимли равишда ўрганиш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка етказишни янги босқичга олиб чиқди. Дарҳақиқат, Амир Темур мероси бу фақат тарихий хотира эмас, балки бугунги ва эртанги тараққиётимиз учун беқиёс тафаккур манбаидир. Унинг адолат, қатъият ва пухта режалаштиришга асосланган бошқарув тамойиллари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Зеро, Соҳибқирон таълимоти кучли давлат, адолатли жамият ва маънавий баркамол авлод камолоти учун мустаҳкам пойдевордир. Тоҳир САМИЕВ, журналистШонли тарихдан бугунга кадарСоҳибқирон – буюк аждодимизнинг тарихий ўгитларини ёш авлод қалбига янада чуқурроқ сингдириш, унинг бой меросини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тарғибот ойлиги давомида Қашқадарёда кўплаб маданий тадбирлар, танловлар, давра суҳбатлари, адабий кечалар ташкил этилмоқда.Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуасида “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган “Соҳибқирон тузук лари ва адолат меъёрлари: шонли тарихдан бугунга қадар” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам ана шу саъй ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги масъуллари, нуронийлар, олимлар, ёшлар, санъаткорлар, ҳарбий ва миллий оркестр жамоалари, партия марказий аппарати ходимлари, депутатлар, партиянинг туман-шаҳар кенгашлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Шаҳрисабз шаҳар маданият маркази мезбонлигидаги тадбир аввалида давлат мадҳияси ижро этилди. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев сўзга чиқиб, анжуман иштирокчиларини қутлади. Таъкидланганидек, буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг жаҳон ва миллатимиз тарихида тутган ўрни, сиёсати, ҳарбий ва дипломатик салоҳияти ҳақида сўз кетганда, унга тарихда ўчмас из қолдирган йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида баҳо берилади. Сўзга чиққанлар Соҳибқирон сиёсий майдонга қадам қўйганида эндигина 24 ёшга киргани, ўша пайтларда мамлакат пароканда, маҳаллий сиёсий кучлар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар авж олганлиги хусусидаги фикрларини билдирдилар. Дарҳақиқат, Амир Темур – йирик давлат арбоби, қонуншунос, моҳир меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, эл-юрти, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган халқимиз фарзандидир.Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатидагина мавқе тутмайди. Соҳибқирон ўзи туғилиб ўсган Шаҳрисабз шаҳрида ҳамда салтанат пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг чинакам маданий-меъморий ва илмий-маънавий марказларидан бирига айлантирган. Бу улуғ зот курдирган меъморий обидалар бугунги кунда ҳам юртимиз кўркига кўрк қўшиб келмоқда. Тадбирнинг иккинчи ярмида иштирокчилар Қашқадарё вилояти Маданият бош қармаси санъаткорлари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқиш лар ва Амир Темур тарихини ёдга олувчи қизиқарли маърузаларни тингладилар. Эътироф этиш лозимки, ёшларнинг Амир Темур тарихини мадҳ этувчи саҳна кўриниши, шеърлари, куй ва қўшиқлари, бир-биридан гўзал рақслари томошабинлар эътирофига сазовор бўлди. Тадбир якунида иштирокчилар учун Оқсарой меъморий обидаси бўйлаб саё ҳат уюштирилди. Қашқадарё вилояти кенгаши матбуот хизмати,t.me/Gazeta_Adolat .me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/ dolat24.uz/
6t.me/Gazeta_Adolatadolat24.uz/2026-YIL 10-APREL№ 14(1582)Муассис: “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши уассис: “Адолат” СДП Сиёсий КенгашиКотибият – 71 288-42-14 (144); 95 096-07-75Қабулхона – 71 288-42-12 (141) Навбатчи муҳаррир – Абдуқаюм ЙўлдошевМасъул котиб – Абдуғани СодиқовГазета Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 0018 рақами билан 2006 йил 6 декабрда рўйхатга олинган. Қоғоз бичими А-2. Ҳажми — 3 босма табоқ. Офсет усулида босилган. Буюртма Г — 401“Шарқ” НМАК босмахонасида чоп этилди. Корхона манзили: Тошкент шаҳри Буюк Турон кўчаси, 41-уй.Адади — 4 012Босишга топшириш вақти — 21.00Босишга топширилди — 21.10Баҳоси келишилган нархдаТаҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри,Чилонзор тумани “Шарқ тонги” кўчаси, 23-уй.Газета 1995 йил 22 февралдан чиқа бошлаган Таҳририятга келган қўлёзмалар тақриз қилинмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Реклама материаллари учун таҳририят жавобгар эмас.Газетанинг етказиб берилиши учун обунани расмийлаштирган ташкилот жавобгар.НАШР КЎРСАТКИЧИ: 100Бош муҳаррир: Ислом ҲАМРОЕВQR коди орқали газетанинг электрон вариантини юклаб олинг!Таҳрир ҳайъати:Робахон МАХМУДОВАБаҳром АБДУҲАЛИМОВНаримон УМАРОВМуҳаммад АЛИГавҳар АЛИМОВАМуҳаррам ДАДАХОДЖАЕВАҚодир ЖЎРАЕВОзода ПАРПИБОЕВАТошпўлат МАТИБАЕВТалъат МУРОДОВАбдукамол РАҲМОНОВСобир ТУРСУНОВ6Бугунги кунда инсоният тараққиёти мисли кўрилмаган суръатлар билан юксалиб бормоқда. Айниқса, илм-фан ва технология соҳасидаги янгиликлар жамият ҳаётига чуқур кириб келиб, инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларини қамраб ола бошлади. Улардан энг фаоли — сунъий интеллект технологияларидир. Бугун сунъий интеллект нафақат саноат ёки ахборот технологиялари соҳасида, балки таълим тизимида ҳам кенг қўлланилмоқда. Айниқса, олий таълим муассасаларида хорижий тилларни, жумладан, инглиз тилини ўқитишда бу технологиялар янги имкониятлар эшигини очмоқда.Глобаллашув шароитида хорижий тилларни билиш ҳар бир ёш учун муҳим эҳтиёжга айланди. Дунё илмфани, илғор технологиялар, халқаро ҳамкорлик ва маданий алмашинувнинг асосий воситаларидан бири бўлган инглиз тилини чуқур билиш бугунги кунда замон талаби ҳисобланади. Шу боис олий таълим муассасаларида инг лиз тилини ўқитиш жараёнини замонавий ва инновацион усуллар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Сўнгги йилларда сунъий интеллектга асосланган таълим платформалари, интерактив дастурлар ва рақамли иловалар тил ўрганиш жараёнини тубдан ўзгартириб юборяпти. Илгариги даврларда тил ўрганиш кўпроқ дарсликлар, анъанавий машқлар ва устозларнинг тушунтиришларига асосланган бўлса, бугунги кунда рақамли технологиялар орқали таълим жараёни янада интерактив, қизиқарли ва самарали тус олмоқда.Айниқса, ChatGPT, Grammarly, Duolingo, TalkPal, Quizlet каби сунъий интеллектга асосланган платформалар талабаларнинг тил кўникмаларини ривожлантиришда муҳим воситага айланяпти. Бундай дастурлар фойдаланувчининг билим даражасини таҳлил қилиб, унга мос машқлар ва тавсияларни тақдим этади. Бу эса таълим жараёнида индивидуал ёндашувни таъминлашга хизмат қилади.Масалан, Grammarly дастури талабаларнинг ёзма ишларидаги грамматик ва услубий хатоларни аниқлаб, уларни тўғрилаш бўйича аниқ тавсиялар беради. ChatGPT каби интеллектуал тизимлар эса талабаларга эссе ёзиш, матн таҳлил қилиш, таржима қилиш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам беради. Duolingo каби иловалар эса луғат бойлигини ошириш ва тилни ўйин элементлари орқали осон ва қизиқарли тарзда ўрганиш имконини яратади.Сунъий интеллект технологияларининг яна бир муҳим афзаллиги — бу тезкор фикр-мулоҳаза (feedback) бериш имкониятидир. Илгариги пайтларда талабалар ёзган ишларини текшириш учун маълум вақт керак бўлган бўлса, бугун AI тизимлари бу жараённи бир неча сония ичида амалга ошира олади. Бу эса талабаларга ўз хатоларини тезда англаш ва уларни тўғрилаш имконини беради.Бундан ташқари, виртуал ва кенгайтирилган ҳақиқат (VR ва AR) технологиялари ҳам тил ўрганишда янги босқични бошлаб бермоқда. Бу технологиялар орқали талабалар инглиз тили муҳитига виртуал равишда “кириб”, мулоқот қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса уларнинг коммуникатив компетенциясини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.Бугунги илм-фан дунёсида юз бераётган бундай ўзгариш лар ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятларни яратмоқда. Аждодлар кўп йиллар давомида қўлга киритган билим ва тажрибани бугунги ёшлар қисқа вақт ичида эгаллаш имкониятига эга бўлмоқда. Айниқса, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида хорижий тилларни тез ва самарали ўзлаштириш имконияти янада кенгаймоқда.Шу билан бирга, бундай имкониятлар ёшлардан масъулият ва онг ли муносабатни ҳам талаб қилади. Чунки ҳар қандай технология фақат ундан тўғри фойдаланилгандагина самара беради. Агар ёшлар сунъий интеллектни билим олиш, изланиш ва ўз устиларида ишлаш воситаси сифатида қўлласалар, бу уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.Бугунги кунда дунё ёшлари ўртасида илм-фан, инновация ва технология соҳасида катта рақобат мавжуд. Бу рақобат шароитида ўзбек ёшлари ҳам ўз иқтидори ва билимлари билан халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Турли халқаро олимпиадалар, илмий танловлар ва стартап лойиҳаларида ўзбек йигит-қизларининг эришаётган ютуқлари бунинг яққол далилидир.Жаҳоннинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган, илмий кашфиётлар яратаётган, халқаро танловларда ғолиб бўлаётган ўзбек ёшларининг сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу эса мамлакатимизда таълим соҳасига берилаётган катта эътибор ва имкониятларнинг самарасидир.Бироқ бу ютуқлар билан чекланиб қолмаслик керак. Чунки биз буюк аждодлар авлодимиз. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк алломалар дунё илм-фанига улкан ҳисса қўшган. Уларнинг мероси биз учун нафақат тарихий ғурур, балки келажак учун улкан масъулият ҳамдир.Шу боис бугунги ёшлар ҳам илмфан йўлида изланишдан тўхтамаслиги, янги технологияларни ўзлаштириб, дунё миқёсида рақобатбардош мутахассисларга айланиши лозим. Сунъий интеллект каби замонавий технологиялар эса бу йўлда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.Айниқса, тил билиш – бугунги глобал дунёда муваффақият калитларидан биридир. Хорижий тилларни чуқур билиш ёшларга дунё илм-фани билан танишиш, халқаро ҳамкорликда иштирок этиш ва ўз ғояларини бутун дунёга етказиш имконини беради.Сунъий интеллект технологиялари эса бу жараённи янада тез ва самарали қилади. Шу сабабли олий таълим муассасаларида AI технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, ўқитувчилар ва талабаларнинг рақамли саводхонлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.АЛБАТТА, СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎРНИНИ БОСМАЙДИ. У ФАҚАТ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ, УНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ВОСИТА ҲИСОБЛАНАДИ. АСОСИЙ БИЛИМ ВА ТАРБИЯ МАНБАИ БАРИБИР УСТОЗЛАРДИР.Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари инсон ҳаётининг турли соҳаларига чуқур кириб бормоқда. Таълим соҳасида, айниқса, тил ўрганиш жараёнида бу технологиялар катта имкониятлар яратмоқда. Улар ёшларга билим олишни осонлаштириш, дунё илм-фани билан яқиндан танишиш ва халқаро майдонда ўз ўрнини топиш имконини беради.Энг муҳими, бугунги авлод тарихда мисли кўрилмаган янги илм-фан оламига қадам қўймоқда. Бу оламда имкониятлар чексиз. Фақат улардан тўғри ва самарали фойдаланиш лозим.Инновацион таълим Инновацион таълим“Ўзлигингни сақла, виждонингни йўқотма”Жамият зинапояларидан юқорига кўтарилиш, яъни ўз соҳасида ном қозонган таниқли арбобга айланиш, сиёсатда муваффақиятга эришиб, муҳим давлат лавозимини эгаллаш ёки йирик компаниянинг раҳбари бўлиш – ҳар бир инсоннинг орзуси. Бироқ тарих ва ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, юқори мансаб ёки мақомга эга бўлиш инсон учун ҳамиша ютуққа айланавермайди. Чунки одамлар юксалиш йўлларида ўзгариб қолади: шахснинг бутунлиги, бетакрорлиги йўқолиб боради. Илгари ўзи мансуб бўлган табақаси билан ришталари узилганидан кейин, янги муҳит ва табақанинг қоидаларига ҳам мослаша олмай қолади. Шу боис энг оғир синов – бу тепага чиқиб борганинг сайин ўзлигингни сақлаб қолиб, юрагинг ва виждонингни йўқотмасликдир.Жюль МИШЛЕ (1798-1874), француз тарихчиси, “Ренессанс” (“Возрождение” – “Уйғониш”) иборасининг муаллифи.Ж.САФОЕВ таржимаси Пешона териМарк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:– Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди – бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима. Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек, ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим. Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман.Марк ТВЕНСУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТВА ТИЛ ЎРГ ТИЛ ЎРГАНИШ:So‘nggi sahifa:Алижон ҚОДИРОВ, Наманган Тадбиркор ва илмфан университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, \"Адолат\" СДП Давлатобод туман кенгаши раисиПартиямиз сафида билимли, изланувчан ва жамият дарди билан яшайдиган ёшлар кўпайиб бораётгани қувонарли ҳол. “Ёш адолатчилар” қаноти Самар қанд вилояти кенгаши раиси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси Дилмурод Маҳрамов ана шундай изланувчан сафдош ларимиздан.Яқинда унинг “Миллатдан кечиб бўлмайди” номли илк мақолалар тўплами нашрдан чиқди. Китобдан муаллифнинг долзарб мушоҳадалари ўрин олган. Ундаги ҳар бир мақола жамиятнинг оғриқли нуқталарига қаратилгани билан аҳамиятлидир.Масалан, “Миллатдан кечиб бўлмайди” ва “Фаннинг муҳим ва номуҳими” мақолаларида миллий ўзликни англаш, ёшларнинг таълим-тарбия масаласи, “Алимент нима учун тўланади?” ва \"Боқимандаликдан қочинг” мақолаларида эса жиддий мулоҳазалар билдирилган.Шунингдек, “Ўқитувчининг маоши ошди, деймиз...” ҳамда “Педагогга туҳмат қилганлар” каби сарлавҳали таҳлилий материалларида жамият тақдирига дахлдорлик ҳисси, куюнчаклик сезилиб туради. Тўпламга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Гулчеҳра Жамилова сўзбоши ёзиб, ёш ижодкорнинг фикр ларига холисона баҳо берган. Биз ҳам сафдошимизни ушбу ижодий муваффақият билан муборакбод этамиз!Гулнафиса АБДИМУРОДОВА,Самарқанд вилояти кенгаши ПАРТИЯДОШИМИЗНИНГ ИЛКматбуот котибиКИТОБИ ЧОП ЭТИЛДИИбратешлар учун янги имкониятлар оламиGrammarly дастури талабаларнинг ёзма ишларидаги грамматик ва услубий хатоларни аниқлаб, уларни тўғрилаш бўйича аниқ тавсиялар беради. ChatGPT каби интеллектуал тизимлар эса талабаларга эссе ёзиш, матн таҳлил қилиш, таржима қилиш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам беради. Duolingo каби иловалар эса луғат бойлигини ошириш ва тилни ўйин элементлари орқали осон ва қизиқарли тарзда ўрганиш имконини яратади.2026-YIL 026-YIL 10APREL 0APREL№ 14(1582)