The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by dxolmatov2597, 2023-02-23 07:48:46

ФАРҒОНА ҲАКИКАТИ

№ 8 ранг

2023-yil 24-fevral, juma № 8 (24709) t.me/farhaqiqati Gazeta 1917-yil 14-oktabrdan chiqa boshlagan Farg‘ona aqiqati Ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy gazeta http://farhaqiqat.uz/ ? “ТЕЗ ЁРДАМ” эшитади! ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТСАНГИЗ... Мутасаддиларга савол МУХБИРИМИЗ МУАММО ҚЎЯДИ Фермер ва деҳқонлар тиббий кўрикдан ўтказилди Тарих қатидаги ҳақиқат 4 8БЕТ БЕТ 6БЕТ 5БЕТ 2БЕТ 3БЕТ


2 2023-yil Farg'ona aqiqati 24-FEVRAL Жорий йил 16 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул қилган “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мамлакатимизда ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари, иқтисодиёт тармоқлари, хонадонларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш учун муҳим қадам бўлди. Мазкур қарорда 2023 йилнинг ўзида республика бўйича умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини ишга тушириш ва бу орқали қўшимча 5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш белгиланган. Мамлакатимиз шароитида электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қуёш панеллари энг мақбул ечимлардан бири сифатида қайд этилади. Бундай қурилмалар қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб беради. Агар юртимизда йилнинг 300 куни қуёшли бўлишини ҳисобга олсак, ҳақиқатан ҳам бу мақбул ечимдир. Мутахассисларнинг фикрича, қуёш панеллари 1 соатдан 24 соатгача ҳам истеъмолчини электр энергияси билан таъминлай олади. Бугунги кунда кўпчилик юртдошларимизда қуёш панелини ўрнатган хўжалик субъектларига давлат томонидан қанча субсидия берилиши, қандай солиқ имтиёзлари борлиги, тадбиркорларга яратиладиган имкониятлар хусусида саволлар туғилиши табиий. Бош муҳаррир минбари ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТСАНГИЗ, СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ, БИР ҚАТОР СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД БЎЛАСИЗ Дунё миқёсида электр энергиясига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, аҳоли сонининг ортиб бориши, электр энергиясидан қувват олувчи замонавий жиҳоз ва технологияларнинг яратилиши билан бевосита боғлиқ. Ўз навбатида, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бораётгани сабабли табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Аввало айтиш керакки, Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, умумий қуввати 100 кВт гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса — ўн йил муддатга озод этилади. 2023 йил 1 мартдан бошлаб ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди. Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, хорижий инвесторларга қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотишга, шунингдек, бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишга рухсат берилади. Эътиборлиси, Марказий банк ва тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун 1 мартдан бошлаб «яшил энергия» банк молия продукти амалга киритилади. Жумладан, АТБ “Ўзбекистон саноатқурилиш банки” томонидан фуқаролар учун бошланғич тўловисиз “Яшил” кредити 5 йилгача муддатга 15 фоиз ставкаси билан 150 миллион сўмгача берилади. Унинг имтиёзли даври 6 ойгача. Кредит қуёш фотоэлектр станциялари, сув иситгичлари, шамол генераторлари, энергия сақлаш тизимлари маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик гидроэлектростанциялар, биогаз ишлаб чиқарувчи ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари учун ажратилади. Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади. Мазкур дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия ажратилади. Субсидия тўловлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди. Яна бир янгилик, 2023 йил 1 майдан бошлаб фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади. Жорий йил 1 майдан бошлаб эса янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади. Қолаверса, республикадаги барча ёқилғи, яъни автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади. Қайта тикланувчи энергия манбалари мамлакат иқтисодиётига катта фойда келтиришига кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан, шундай қурилмаларни ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали жорий йилда қўшимча 5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига 4,8 миллиард метр куб табиий газ иқтисод қилинади. Ёки 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт-соат электр энергияси тежаб қолинади. Агар тадбиркорлик субъектлари, оилаларнинг иқтисодий фойдасини ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қайта тикланувчи электр манбаларидан самарали фойдаланиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор англаб етамиз. Рустам ОРИПОВ.


? 2023-YIL 24-FEVRAL Farg'ona aqiqati 3 Мутасаддиларга савол: "Ёшлар меҳнат гузари" комплексларини ташкил этиш мақсади - да вилоят ва туман ҳокимларининг кетма-кет қарорлари қабул қилинди. Ёшларга имтиёзли ижара асосида жой ажратилиб, тикувчилик, миллий ҳунармандчилик, маиший ва компью - тер хизматлари кўрсатиш шохобчалари, мебель устахонаси, келин кўйлаклар са - лони, тамаддихона, "Book cafe" каби кичик тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди. Муҳими, юзлаб ёшларнинг бандли - ги таъминланди. Хўш, бугунчи? Туман ва шаҳар ҳокимлари қарорлари ижроси ўлда-жўлда қолиб кетди. Ўрганишла - римиз натижаси шуни кўрсатмоқдаки, айрим шаҳар-туманларда катта ваъдалар билан бошланган ишлар шунчаки хўжакўрсинга ташкил этилган бўлиб, кейинчалик "Ёшлар меҳнат гуза - ри"га эътибор сусайиши натижасида улар фаолия - ти бутунлай тўхтаб қолган. Ёки уларнинг аксарияти “қоғозда бору, амалда йўқлиги” маълум бўлди. “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси вилоят филиали раҳбари Набишер Сулаймонов берган маълумотга кўра, Фарғона вилоятидаги 19 та туман-шаҳарларда 81 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари, шунингдек, 5 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бунинг учун ва ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятларини юритишлари бўйича шаҳар ва туман ҳокимларининг 291 та қарори қабул қилинган. Кўп ўтмай қонунчиликка зид 3 та қарор бекор бўлган, 3 тасига прокуратура органлари протест киритган, шунингдек, яна 3 та “Ёшлар меҳнат гузари“ қу - риш учун ажратилган майдоннинг ер остидан коммуникация тармоқлари ўтганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтатилган. Фаолият юритаётган “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари қисман ўрганиб чиқилганда, айримларида ажратилган кредит маблағлари мақсадли сарфланмагани, баъзи тадбиркорлар билан шаҳар-туман ҳокимлари икки томонлама битим тузмаган - лиги, яна қайсидир субъект мажмуа биносида ҳоким қарорида белгиланган мақсаддан ташқари фаолият билан шуғулланиб келаётганига гувоҳ бўлдик. Аслида “Ёшлар меҳнат гузари” янги иш ўринлари яратиш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шу асосда кўплаб ўғил-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилиши, келгусида бундай фаолият турлари кенгайтирилиши мақсад қилинган эди. Фарғона шаҳрида Президент Фармони ижроси бўйича 10 дан зиёд ана шундай марказлар қоғозда ташкил этилди. Бундай дейишимизга сабаб ҳозирда вилоят марказида фаолият юритаётган бирорта “Ёшлар меҳнат гузари”ни ёки пештоқига шу ёзув битилган бинода иш юри - таётган ёш тадбиркорни учратмайсиз. Жумладан, “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бинонинг иккинчи қавати “Ёшлар меҳнат гузари” учун ажратилган. Ёзуви ҳам бор, аммо катта зал бўм-бўш, на тадбиркорни учратасиз, на унинг дастгоҳига кўзингиз тушади. Бу ерга анчадан бери ҳеч ким қадам босмагани шундоқ кўриниб турибди. Қиргули мавзесининг Шароф Рашидов кўчасида “Ёшлар меҳнат гузари” комплексла - ри учун енгил конструкцияли 50 дан зиёд шохобчалар бунёд этилган. Бу Мамлакатимизда ёшлар сиёсатига доир амалий ишлар хусусида сўз борганда, аввало, кўз олдимизда келажак авлодларининг истиқболи йўлида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, уларнинг ижроси гавдаланади. Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида жойларда улкан ишлар амалга оширилди. Айниқса, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиши учун зарур ша - роитлар яратилди. Дастлаб ҳудудларда мазкур фармонда назарда тутилган "Ёш тадбиркорлар" коворкинг маркази ва “ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИ” ХЎЖАКЎРСИНГА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНМИДИ? Бундан атиги бир неча йил олдин пештоқига “Ёшлар меҳнат гузари” деб ёзилган мажмуалар бисёр эди. Эндиликда бинолар қад ростлаб турибди-ю, ёзувлар қаёққадир ғойиб бўлди. Нега? Ушбу саволга жавоб топиш мақсади - да вилоятимизнинг айрим ҳудудларида ўрганишлар олиб бордик. ерда ҳам ҳолат ўша – айтарли ҳеч бири ишламайди. Кўпларида қурилиш ишлари бошлангану, негадир якунланмай қолган. Ҳудуд қаровсиз ҳолатда. Мутасаддилар шохобчаларнинг бу тарзда ҳувиллаб ётишига бефарқдек гўё. Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маъ - навий-маърифий ишлар бўйича ўринбо - сари Юсуфжон Юсупов билан суҳбатимиз чоғида, у шаҳарда 15 та “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этиш учун ҳоким қа - рорлари мавжудлиги, ҳақиқатда ҳозирга қадар бундай комплекслар фаолият олиб бормаётганини айтиб ўтди. Саба - бини аниқ очиқлашни истамаган ҳоким ўринбосаридан саволларимизга тайинли жавоб ва маълумотлар ололмадик. Шу ўринда яна бир ҳақли савол туғила - ди: шунча шароит, имтиёз ва имкониятлар бўла туриб, нега Фарғона шаҳрида “Ёшлар меҳнат гузари” фаолият юрит - майди? Қўқон шаҳри, Тошлоқ, Учкўприк, Фурқат туманларида ўнлаб “Ёшлар меҳнат гузари” мавжудлиги ва уларда ёшлар иш билан таъминланганидан мамнун бўлдик. Мавзуни Тошлоқ тумани мисолида давом эттирамиз. Туманнинг “Садда” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркор Азамат Мелибо - евнинг маблағи ҳисобидан 2019 йилда барпо этилган “Ёшлар меҳнат гузари” комплексида озиқ-овқат дўкони, миллий таомлар ошхонаси, ўқув маркази, аёллар спорт зали фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда 20 нафарга яқин йигит-қизлар иш билан банд. Улар қишлоқларида шундай замонавий гузар борлигидан мамнунликларини билдиришди. – “Ёшлар меҳнат гузари” қишлоғимиз кўркига-кўрк қўшиши билан бирга, иш билан банд бўлмаган ёшлар учун айни муддао бўлди. Ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратилди. Айниқса, чуқурлаштирилган билим берилаётган ўқув маркази олий ўқув юртига кириш истагида бўлган ёшларга тўлган, – дейди ёш тадбиркор Акмалжон Тошпўлатов. Тадбиркор Ёрқинжон Акрамов таъсис - чилигидаги “Silvan” МЧЖ томонидан таш - кил этилган яна бир комплекс туманнинг “Сувбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Ўттиз нафардан зиёд ёшлар - нинг бандлиги таъминланган гузарда савдо дўкони, дорихона, ширинликлар маркази, “Ҳамкорбанк” ва “Трансбанк” шохобчалари, биолаборатория, тиббий диагностика ва клиника фаолият юрит - моқда. Суҳбат чоғи тадбиркор яна бир нечта йўналишлар, жумладан, авто - мобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича устахона очмоқчилигини айтиб ўтди. Ҳа, Тошлоқ туманида иш бошлаган “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари туман ёшларини эзгу мақсад атрофида бирлаштириб, улар бандлигини таъмин - ламоқда. Биз бу мавзуга бежизга эътибор қарат - мадик. Мақсадимиз – гузарлар фаолия - тига оид мавжуд муаммоларга тегишли мутасаддилар эътиборини қаратиш. Агар “Ёшлар меҳнат гузари” барча ҳудудларда ҳам ёшларнинг севимли масканига айлан - тирилганда эди, меҳнат бозорига кириб келаётган ўғил-қизлар иш излаб сарсон бўлмасмиди?! Муаттар МАҲМУДОВА, “Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.


Farg'ona aqiqati 2023-YIL 4 24-FEVRAL Баҳор яқин. Мен сингари оғир этиклар кийиб зерикканлар енгил оёқ кийим сотиб олиш илинжида бозор оралаган. Расталараро юриб, худди қадам ташлашга шай пойабзаллар орасидан виқор билан савлат тўкиб турган кулранг оёқ кийимнинг баҳосини сўрадим. Нархи осмон билан ернинг ўртасида. Сотувчи бу буюм қимматбаҳо тимсоҳ терисидан тайёрланганини айтди. “Бизга ўзимизнинг чорва моллари териси ҳам бўлаверади”, дедим қўлимдаги “денгиз махлуқи”ни “эгаси”га қайтариб. Сотувчи ҳушёр тортди. – Сиз тўғри танлов қилдингиз, синглим. Бу табиий тери маҳсулоти, – деди қўлимга бежиримгина туфлини тутқазаркан у. – Оёқни иссиқ тутади. Нам ўтказмайди, сув шиммайди. Янги бузоқнинг терисидан тайёрланган энг пишиқ маҳсулотимиз шу. Сўзларига ишонмаётганимни сезди шекилли, олов ёқиб, амалий тажриба ҳам ўтказиб берди. Ҳақиқатан, табиий чарм деганлари ўтда ҳам ёнмас экан. Белини буксангиз-да, синиқ чизиқ тушганини кўрмайсиз. “Авесто” китобининг 12 минг ошланган мол терисига битилгани ҳақида манбалар гувоҳлик беради. Қимматлиси, у ҳали ҳамон асл ҳолатини йўқотмаганлигида. Қадимдан ота-боболаримиз ҳайвон терисидан оқилона фойдалангани бежиз эмас экан-да. Ахир улар қадимги даврларда терини уст кийим ўрнида ёпинганларини эшитганмиз. Аста-секин эса ҳайвон терисини ошлашни ва унга ишлов бериб, чарм тайёрлашни, чармдан эса кийим-бош, турли буюмлар қилишни ўрганишган. Мазкур жараён бугун ҳам кўнчилик ҳунари сифатида сақланиб қолган эса-да, йилдан-йилга камайиб бораётгандек. Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси берган маълумотларга кўра, вилоятда 2023 йил 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган кўнчилик, табиий чарм ишлаб чиқариш, терига ишлов бериш корхоналари 359 тани ташкил қилади (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари). Бу озми-кўпми? Агар шунча корхона фаолият юритаётган бўлса, нега уларнинг вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 1,4 фоизни ташкил қилмоқда. Энг ажабланарлиси, биз ўша тадбиркорларнинг бир нечтаси билан суҳбатлашганимизда, аллақачон фаолиятини тўхтатганлигини айтишди. Нега улар ҳалиям фаол тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатда тургани қизиқ. Бу жиҳат мутасаддилар томонидан уларнинг фаолиятини жиддий таҳлил қилиш кераклигини кўрсатмоқда. Кўнчилик, табиий чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар МарғиКЎНЧИЛИК – ҚАДИМИЙ ҲУНАР У йўқолмаслиги керак Мухбиримиз муаммо қўяди лон шаҳрида 129 та, Қўқон шаҳрида 80 та, Фарғона шаҳрида 29 та, Учкўприк туманида 28 та, Данғара туманида 24 та, Қўштепа туманида 20 та, Тошлоқ туманида 16 та ҳамда қолган 33 таси вилоятнинг бошқа ҳудудларида жойлашган. Корхоналар томонидан 2022 йилда 425,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Тўғри, бугун бозор майдонига сунъий чарм маҳсулотларининг кириб келиши ва нарх-наво масаласига таъсир ўтказиши табиий чарм маҳсулотларига талабни камайтиргани ҳам бор гап. Бу жиҳат тери ошлаш жараёнларининг камайишига ҳам яхшигина “ҳисса қўшган”. Фарғона шаҳридаги “Сабо чарм пойабзал ишлаб чиқариш” МЧЖ ўн йилдирки, табиий чармдан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан харидорлар ишончини қозониб келади. Бу ерда мавсумга қараб ҳар ойда 1000 жуфт оёқ кийимлари тайёр ҳолга келтирилиб, савдога чиқарилади. Маҳаллий бозордан ортиб, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинади. Корхона раҳбари Шаҳзодбек Сайфутдиновнинг айтишича, улар хомашёни Наманган вилоятида жойлашган “Нафис чарм” тери ишлаб чиқариш заводидан олиб келишар экан. – Терилар турли хил бўлиши мумкин: қаттиқ, юмшоқ, дағал, – дейди тадбиркор. – Кирза этиклар, турли корхона, завод, фабрика ишчиларининг махсус оёқ кийимлари учун, асосан, қаттиқ терилар мос тушади. Биз, нафақат қулай, кўриниши ҳам бежирим, замонавий пойабзаллар ишлаб чиқарганимиз боис, юмшоқ тери маҳсулотларидан фойдаланамиз. “Нафис чарм” терилари талабимизга тўла жавоб бергани учун улар доимий ҳамкоримиз. Бу завод бутун водийни тери маҳсулотлари билан таъминлашда етакчи. Табиий буюм ўз номи билан табиий, зарарсиз ва фойдали. Табиий чармнинг эластиклиги юқори, чўзилувчан бўлади. Агар сунъий чарм ишлатадиган бўлсак, дастгоҳларимиз уларни йиртиб юбориши мумкин. Табиий чармдан тайёрланган пойабзаллар жуда чидамли бўлади. Оёқ нафас олади, терламайди. Сунъий чармдан тайёрланган пойабзаллар ҳатто оёқ яссилигига ҳам олиб келиши мумкин. “Сабо”дан олган туфлимни роппа-роса 3-4 йилдан буён кийяпман”, деб келган харидорларимизнинг эътирофидан хурсанд бўламиз. Тўғри, ҳозирги кунда маҳсулотнинг сифатига эмас, нархига эътибор қаратадиган харидорлар кўпайган. Лекин бизни ўйлантирган масала бошқа. Вилоятимиздаги туманларда, қишлоқларда чорвачилик анча ривожланган. Деярли ҳар бир уйда қорамол боқилади. Бироқ тери ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона йўқлиги муаммо. – Оиламиз катта бўлгани сабаб, ҳар мавсумда қўй сўямиз. Қурбон ҳайити, эҳсон, янги йил, тўй-базм дегандек. Лекин унинг терисини ташлаб юборамиз. Авваллари тери ошловчи корхоналар вакиллари маҳалладан йиғиштириб кетарди. Ҳозир ундай эмас, – дейди Қува тумани “Саноатчилар” МФЙда яшовчи Ҳамдамжон Муротов. – Биз бир кунда 3 та қорамол сўямиз, – дейди қассоб Элбек Эркинов. – Терисини алоҳида қилиб, олиб қўямиз. Тери ошловчиларнинг ўзлари қушхонамизга келиб, сотиб олиб кетишади. Марғилон шаҳридаги “Оролбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида тери ошлаш фаолиятининг йўлга қўйилгани эса жуда қувонарли. Марғилон шаҳар “Хайрия” жамоат фонди раиси Зиёвуддин Мамажоновнинг айтишича, ҳозирда маҳаллада 20 дан ортиқ хонадон тери ошлашни қўл меҳнати билан амалга оширмоқда. Кунига 300 та тери ошлаётган тадбиркорларнинг ошиғи олчи. – Терини қассобларнинг ўзи тадбиркорларимизга етказиб беради. Унинг муҳим жиҳати шундаки, теридан умуман чиқинди чиқмайди. Мол териси 5 қаватга бўлиниб, чиқиндисидан ёғочларга ишлатиладиган елим, халқ тилида “дельфин” номи билан машҳур ойнак артиш учун латталар ҳам ишлаб чиқарса бўлади. Қўй, эчки терисидан жуда юмшоқ маҳсилар тикаётган косибларимиз бор. Ушбу терилар мол терисига қараганда юпқа бўлгани боис, пойабзалнинг ички қисмига астарлик сифатида фойдаланилади. Юқорида айтилганидек, табиий тери жуда қимматбаҳо маҳсулот. Уни ишлаб чиқаришни тарғиб қилиш, теридан фойдаланиш усулларини кўпайтириш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтириш керак деб ўйлаймиз. Чунки кўнчиларнинг маҳсулотларига азалдан талаб катта бўлган. Тайёр теридан турли хил пойабзал, бош кийим, пўстин, эгар-жабдуғ, от абзалларини, сув ташиш учун меш, турли тўрва-халта, сандиқлар ва бошқа уй анжомлари, китоб учун муқовалар ва жуздонларни ишлаб чиқарганлар бизнинг боболаримиз. Анъаналарни давом эттириш, уни янги технологиялар орқали ривожлантириш керак, аслида. Гўзал ОХУНОВА.


2023-YIL 24-FEVRAL Farg'ona aqiqati 5 “КАСАЛЛИКНИНГ БОШИ СОВУҚ1 0 3 Таҳлилларга кўра, “қўли узун” шахсларнинг аксарияти можарога сабаб қилиб, “Тез ёрдам” бригадасининг чақирув манзилига кечикиб келганини рўкач қилишади. Ҳақиқатан ҳам, “103”нинг баъзи ҳолатларда чақирув манзилига ўз вақтида етиб келмаслиги бор гап. Аммо бунга тиббиёт ходимларини айбдор қилиш қанчалик тўғри? Балки ўзимизнинг айбимиз ҳам бордир, бу кечикишларга? Соҳа ходимларининг таъкидлашича, бундай вазиятларга олиб келувчи сабаблардан бири ёлғон чақирувлардир. Ҳар бир тез тиббий ёрдам учун ўртача ҳисобда 40-50 дақиқа вақт кетади. Чақирувлар бир сутка давомида бир тез тиббий ёрдам бригадаси учун камида 30-40 тани ташкил этади. Афсуски, шундай вазиятлар бўладики, беморнинг аҳволи бўрттириб хабар берилади. Тез тиббий ёрдам бригадаси етиб борганда, ҳолат хавфли эмаслиги аён бўлади. Бу эса тиббиёт ходимларининг ортиқча овора бўлишига, бошқа манзилдаги ҳақиқий бемор эса уларни узоқ кутиб қолишига олиб келади. Ҳолбуки, биринчи тез тиббий ёрдамга муҳтож инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳар дақиқа ғанимат. Манзилни нотўғри бериш, кўча номлари ёки хонадон рақамларининг ёзилмаслиги, тез тиббий ёрдам етиб борганда қўнғироқларга жавоб бермаслик, қон босимини ўлчаб қўйиш, кундалик муолажа учун чақирув каби ҳолатларни умумий ном билан асоссиз ёки ёлғон чақирувлар дейиш мумкин. Давлат томонидан ҳар бир чақирув учун 100 минг сўм сарфланиши эътиборга олинса, ёлғон чақирувлар давлат иқтисодиётига қанчалик зиён келтираётганини англаш қийин эмас. 2022 йилда ёлғон “ТЕЗ ЁРДАМ” эшитади! Афсуски, ҳамма чақирувлар ҳам асосли эмас Хизмат вазифасини бажараётган шифокорларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан зўравонлик хатти-ҳаракатлари содир этилаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тез-тез кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Аёвсиз калтакланаётган саломатлик посбонларининг кўпчилиги тез тиббий ёрдам ходимларидир. чақирувлар сони вилоятимизда 727 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич бўйича Фарғона вилояти республика миқёсида учинчи ўринни “забт этди”. Олинган маълумот бўйича ёлғон чақирувларга мисол келтирадиган бўлсак, “доимий мижоз”лардан бири, Фарғона шаҳар, Шароф Рашидов кўчасида истиқомат қилувчи 61 ёшли О.М. ҳар сафар аҳволи жуда оғирлигини билдиради. Лекин унинг “дарди” қон босимини ўлчаб қўйиш билан боғлиқ бўлади. Чақирув бўйича Республика кўчасида истиқомат қилувчи 84 ёшли Н.З. хонадонига шифокорлар етиб борганда, у тез тиббий ёрдам чақирмаганини маълум қилди. Қурувчилар кўчаси, 15-уйда яшовчи 68 ёшли Н.С. эса тез етиб борган “Тез ёрдам” бригадасини ўша вақтда электр энергияси йўқлиги сабабли хонадонига киритмади. Фарғона шаҳар марказидаги кўчаларнинг бирида беморнинг оғир аҳволда эканлиги бўйича номаълум шахсдан чақирув бўлди. Шифокорлар у ерга борганда, “бемор” маст ҳолатдаги эркак эканлиги аниқланди. Шу ўринда яна бир савол туғилади: нега ёлғон чақирув учун фуқаролар жавобгарликка тортилмаяпти? Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 119-моддасига кўра, милиция, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. – Фаолиятим давомида бирор маротаба асоссиз чақирув учун фуқароларга жазо чораси қўлланилганига гувоҳ бўлмаганман, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиали директори ўринбосари Азаматжон Абдураҳмонов. – Марказимиз томонидан аҳолига юқори технологик шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилади. Афсуски, айрим беморлар стационар ҳолатда даволанишга эҳтиёжи бўлишига қарамай, кунига “тез ёрдам”- га мурожаат қилишади. Асоссиз ва ёлғон чақирувлар ҳақиқий беморлар ҳаётини хавф остига қўйишини инобатга олсак, аҳоли ўртасида тиббий ёрдам олиш маданиятини шакллантириш лозимлиги юзага чиқади. Вилоятимизда беморларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун инфратузилма яратилган, хизмат автомашиналари, соҳа ходимлари етарли. Жумладан, вилоят бўйича 19 та станция, 11 та подстанция ва 178 та “тез ёрдам” шохобчаси фаолият юритмоқда. Тез тиббий ёрдам хизматидаги бригадалар сони 294 тани ташкил этади. Хулоса шундаки, ёлғон чақирувлар билан “тез ёрдам” ходимларини овора қилмайлик! Бу билан ҳақиқий тиббий ёрдамга муҳтож беморларнинг тезроқ дарддан фориғ бўлишини таъминлаган ёки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолган бўламиз, дард чексак жонимизга оро кирувчи шифокорларни эса “зўравонлар зарби”- дан асраймиз. Муаттар МАҲМУДОВА. FAKE CALL


2023-YIL 6 Farg'ona aqiqati 24-FEVRAL Бу билан суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланиб, тизимни жадал ислоҳ қилинишини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури ҳам тасдиқланди. Қисқа муддатли стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурида келгусида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш, тарафларнинг ташаббусига кўра тайинланган эҳтиёт чорасини суд томонидан юқори қийматда (жумладан, етказилган зарарга нисбатан) гаров эҳтиёт чорасига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши қайд этилди. Сир эмаски, низоларни муқобил ҳал қилиш институтини ривожлантириш, яъни айрим тоифадаги ишларни судгача ва суддан ташқари ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг Суд-ҳуқуқ ислоҳоти: СУДЬЯНИНГ ИШИГА ҲАР ҚАНДАЙ АРАЛАШУВ ҚАТЪИЙ ЖАЗОЛАНАДИ 2023 йил миллий қонунчилигимизда катта янгилик ва ўзгаришлар билан бошланди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида давлат раҳбарининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди. муҳим таркибий қисмидир. Ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация – тарафлар ихтиёрий розилиги билан низони ўзаро ҳал этиш жараёни алоҳида аҳамият касб этади. Мамлакатимизда ҳам низони тинч йўл билан бартараф этиш йўлида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, 2019 йил 1 январдан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги қонун мазкур институтнинг ривожланишига замин яратди. Низолашаётган тарафларнинг вақти ва ресурсларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, низо бўйича ўзаро мақбул ечим топиш – булар медиацияни қўллашнинг ижобий томонлари ҳисобланади. Шу сабабли, эндиликда самарали йўналиш сифатида низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан янада кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади. Хусусан, медиация институтини қўллаш доирасини кенгайтириш ва низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари қўлланилиши лозим бўлган фуқаролик ишлари тоифасини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрланади. Яна бир муҳим масала, судьялар ихтисослашувини янада кенгайтириш мақсадида мураккаблигига кўра ихтисослашувни талаб этадиган йўналишлар, жумладан, оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид низолар бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпуси шакллантирилади. Бу эса ушбу тоифадаги ишларни малакали судьялар томонидан сифатли кўрилишини ва ягона суд амалиёти шакллантирилишини таъминлайди. Шунингдек, Ҳаракатлар дастурида суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофлик принципини янада кенгроқ жорий этиш, суд ҳокимиятининг нуфузи, мавқеи ва обрўсини янада юксалтириш чораларини кўриш каби бошқа муҳим чора-тадбирлар ҳам белгиланди. Маълумки, жамиятдаги адолат мезони — фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиниши қай даражада кафолатланганлиги билан бевосита боғлиқдир. Адолат эса фақат мустақил суд ҳокимияти томонидан таъминланиши мумкин. Бу борада одил судлов фаолиятига ташқи ва ички тарафдан аралашиш имкониятларини бартараф этиш чоралари кўзда тутилмоқда. Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди. Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш мақсадида, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмлар ишлаб чиқилади, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилади ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Стратегияда келгуси йилларда ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб, судьялик штат бирликлари сонини босқичма-босқич ошириб бориш мақсади белгиланди. Бу эса аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, судҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак”, деган эзгу тамойилнинг ҳаётий ифодасидир. Беҳзод ЭРГАШЕВ, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси. Фарғона вилоятида ҳам деҳқонлар билан келишган ҳолда тузилган жадвал асосида тиббиётнинг барча йўналишидаги етук, олий тоифали шифокорлар кўчма қабулда иштирок этмоқда. Масалан, Олтиариқ туманидаги Файзиобод қишлоғида истиқомат қилувчи фермер хўжаликларининг 676 нафар аъзоси тиббий кўрикдан ўтказилди. – Ишимиз кўплигидан шифокорлар ҳузурига боравермасдик. Мана бугун қишлоғимизда невропатолог, кўз доктори, гинеколог, ҳатто Олтиариқлик фермер ва деҳқонлар тиббий кўрикдан ўтказилди 2023 йилнинг эл рози бўлаётган тадбирларидан бири – қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари, фермер хўжалиги аъзоларининг оммавий равишда чуқур тиббий кўрикдан ўтказилаётганидир. тиш доктори кўригидан ўтдим, – дейди “Тожихон Нигора” фермер хўжалиги аъзоси Тожихон Охунова. – Бизнинг соғлиғимиз ҳақида қайғурганларнинг барчасига раҳмат. Фарғона офтальмология шифохонасининг кўчма поликлиникаси, “Соғлом авлод” жамғармасига қарашли тиббий-техник воситалари, ҳатто вилоят онкология шифохонаси аппаратлари ҳам олиб келинган. – Кўрикда вилоятнинг етмишдан ортиқ мутахассислари иштирок этмоқда, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров. – Бундан кўзланган мақсад – тиббий хизматнинг ихтисослашган турини аҳолига янада яқинлаштириш. Бундай тиббий кўрик барча шаҳар-туманларда давом этмоқда. Муҳаммаджон ОБИДОВ. Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар. ЎзА.


2023-YIL 24-FEVRAL Farg'ona aqiqati 7 ЭЪЛОНЛАР Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицейида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида шу мавзуда ўқув курси ташкил этилди. “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Farg‘ona filiali quyidagi bo‘sh lavozimlarni egallash uchun tanlov e’lon qiladi: I. Kafedra katta o‘qituvchisi lavozimiga: 1. Dasturiy injiniring kafedrasiga – 1 o‘rin. 2. Telekommunikatsiya injiniringi kafedrasiga – 1 o‘rin. 3. Kompyuter tizimlari kafedrasiga – 1 o‘rin. II. Kafedra assistenti lavozimiga: 1. Dasturiy injiniring kafedrasiga – 1 o‘rin. 2. Xorijiy tillar kafedrasiga – 1 o‘rin. 3. Axborot xavfsizligi kafedrasiga – 1 o‘rin. 4. Axborot ta’lim texnologiyalari kafedrasiga – 1 o‘rin. 5. O‘zbek tili va gumanitar fanlar kafedrasiga – 1 o‘rin. 6. Kompyuter tizimlari kafedrasiga – 1 o‘rin. 7. Axborot texnologiyalari kafedrasiga – 2 o‘rin. Tanlovga ariza va hujjatlar qabul qilish muddati e’lon chiqqan kundan boshlab bir oy. Manzil: Farg‘ona shahar, Mustaqillik ko‘chasi, 185-uy. Telefonlar: 73 226-82-09, 73 226-82-33. Фарғона шаҳар, Бозорбоши кўчаси (ҳунармандчилик устахонасининг бир қисми)да жойлашган ЯТТ Худойбердиева Мадина Алламурот қизи номига берилган думалоқ муҳр ҳамда тўртбурчак тамға йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ Фарғона вилояти филиали компанияга тегишли UIL серияли, 1552098, 1596750 рақамли, UIU серияли, 156787, 156788, 156789, 157283, 157284, 157285, 157286, 157290, 157291, 157294, 157295, 157302, 157528, 157532, 157534, 157535, 157537, 157668, 157690, 157699, 157700, 157701, 157923, 157926, 252181, 252271, 252272, 252289, 252292, 252294, 252295, 252296, 285693 рақамли жами 35 та полислар йўқолганлиги сабабли бекор қилинишини маълум қилади. Фарғона тумани, “Шоҳимардонобод” МФЙ, Ҳамкорлик кўчаси, 1/1- уйда жойлашган “Farangiz Firuzbek saxovati” хусусий корхонаси номига берилган думалоқ муҳр ҳамда тўртбурчак тамға йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов видео-мурожаатларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланувчи Ўзбекистон қийноқларни муайян одамлар томонидан бошқаларга нисбатан қўлланадиган энг ғайриинсоний қилмиш сифатида ҳар доим қоралаб келишини таъкидлаб ўтдилар. Бу борада қабул қилинган барча ҳужжатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси талабига кўра, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа турдаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. – Айрим ҳолларда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи шахслар томонидан қўлланилаётганлиги, афсуски, бор ҳақиқат, – дейди Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси Мавлуда Жалолова. – Шу боис, қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари айнан тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун ташкил этилди. Бу эса мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини янада кучайтиришга жиддий эътибор қаратилаётганини яққол тасдиқламоқда. Икки кун давом этган ўқувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Мирзатилло Тиллабоев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори Муроджон Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар доктори Музаффаржон Мамасидиқов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси доценти Қувонч Қодиров каби спикерларнинг маърузалари тингланди. Туманлардан хабарлар Учкўприк туманидаги “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғинининг Гулистон қишлоғида жойлашган 39-умумтаълим мактабида 438 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди. Мактаб учун 220 ўринли янги бино барпо этилди. Турли йилларда бу мактабни тамомлаган собиқ ўқувчилар бирлашиб, ҳашар йўлида янги бино қуриш ташаббуси билан чиқишди. 1982 йилда қурилган эски бино бузилиб, қисқа фурсатда унинг ўрнида мактабнинг янги биноси қад ростлади. Қурилишга 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди. Қўштепа туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ўқув маркази фаолият бошлади. Марказга маҳалладаги эҳтиёжманд, ишсиз ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 35 нафар хотин-қиз жалб этилди. Бундан ташқари, бу ерда хотин-қизлар учун махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилиб, сабоқ берилмоқда. “САРДОРБЕК ЗИЁ” ЎҚУВ МАРКАЗИ СОБИҚ ЎҚУВЧИЛАР МАКТАБ БИНОСИНИ ЯНГИДАН ҚУРИБ БЕРИШДИ Бешариқ туманида яна бир давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди. “Навкат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-сонли болалар боғчаси 50 ўринли эди. Ҳозирда 150 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилоти 1 миллиард 109 миллион сўм маблағ сарфланиб, янгидан бунёд этилди. 33 нафар педагог ходим кичкинтойларни янги бинода “Марҳабо, болажонлар” дея табассум билан кутиб олишди. Тарбияланувчилар учун шахмат, инглиз ва рус тиллари, хореография машғулотлари ташкил этилган. ЗАМОНАВИЙ БОҒЧАГА МАРҲАБО, БОЛАЖОНЛАР!


Farg'ona aqiqati 2023-YIL 8 24-FEVRAL Газета ҳафтанинг жума куни чиқади. Баҳоси келишилган нархда. 2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган. Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24. Навбатчи муҳаррир: Гўзал Охунова. Газета “Полиграф-пресс” МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-3 формат (8 саҳифа)да 2082 нусхада чоп этилди. Буюртма №: 119. Босмахона манзили: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй. Босишга топшириш ваыти: 18.00. Топширилди: 17.00. Бош муҳаррир: Саҳифаловчи: Достонбек Холматов. Рустам ОРИПОВ. МУАССИС: «Farg‘ona haqiqati» va «Ferganskaya pravda» gazetalari tahririyati 1920 йил 26 апрелда Хивада Хоразм халқ совет республикаси (ХХСР), 6 октябрда Бухорода Бухоро халқ совет республикаси (БХСР) ташкил этилгани тантанали равишда эълон қилинди. Ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим роль ўйнаган ХХСР ва БХСР давлатлари мустақил ҳолатда 5 йилга яқин мавжуд бўлиб, улар 1924 йил охирида совет режими ва большевиклар томонидан тинч йўл билан тугатилди. Большевикларнинг босқинчилик сиёсати ва қабиҳ режаларини амалга оширишга имконият ва қулай шароит 1920 йил баҳорёзида етила борди. 1919 йил сентябрда қизил армия томонидан “Оренбург пробкаси”- нинг ёриб ўтилиши ва Оренбург-Актюбинск фронтининг тугатилиши натижасида янги ташкил қилинган Туркистон фронтининг яхши қуролланган ҳарбий кучлари Туркистонга ташланди. Михаил Фрунзе Фарғона водийсидаги истиқлолчиларга қарши жанг ҳаракатларига қўмондонлик қилди. 1920 йил баҳорида Фарғона водийсидаги қўрбошилар гуруҳларига қизил армия томонидан жиддий зарбалар берилди. Совет қўмондонлиги вужудга келган қулай вазиятдан фойдаланиб, Бухоро амирлигига ҳарбий тажовуз қилишга зўр бериб тайёргарлик кўра бошлади. 7 январь ва 30 мартда Туркистон комиссияси аъзолари Бухоро амири ҳузурига ташриф буюрди. Амирни Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзе ва Туркистон комиссияси раиси Шалва Элиава РСФСР ҳукуматининг Бухорога нисбатан тинчлик ниятида эканлигига ишонтиришга уриниб кўрдилар. Музокарада ҳар икки томон ўз талабларини қўйди. Масалан, Бухоро амири Янги Бухоро (Когон) станциясига олиб келинган қизил аскар қисмларини олиб кетишни, Янги Бухоро ва Янги Чоржўйдан жадидларни чиқариб юборишни, Колесов босқини (1918 йил, март) даврида босиб олинган амирга қарашли пахта заводи ва Янги Бухородаги амир саройини қайтаришни, Бухоро шаҳри устида ҳарбий самолётлар учишини тўхтатишни талаб қилди. Туркистон комиссияси вакиллари эса амирлик томонидан рус посёлкаларига нисбатан иқтисодий чеклашни, совет Россиясига Тарих қатидаги ҳақиқат: БУХОРО АМИРЛИГИ ҚАНДАЙ ТУГАТИЛГАН ЭДИ? Ўзбекистон ҳудудида юз берган иккита муҳим тарихий воқеага 2020 йилда 100 йил тўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур: 1920 йил 1 февралда Хивада хонлик, 2 сентябрда Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташланди. Ўрта асрларга хос монархик сулолалар бошқарувидан замонавий республика тузумига ўтилди. қарши ташвиқотни, большевикларга қарши “ғазовот уруши”га чақиришни тўхтатишни ва дарҳол Бухоронинг ҳаракатдаги армиясини тарқатишни талаб қилди. Бухоро амири Туркистон комиссиясининг талабларини рад этди, уларнинг бу хатти-ҳаракатини суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш, деб баҳолади. Айни вақтда Туркистон комиссияси аъзолари ҳам Бухоро томонининг илтимоси ва таклифларини эътиборсиз қолдирди, уларни тўлатўкис рад этди. Бухоро амирлиги Туркистон АССРга бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда ва уни қайтариш керак, деган сохта баҳоналар билан совет қўмондонлиги 1920 йил ёзида катта миқдордаги қўшинларини амирлик чегараларига яқин келтириб қўйди. Шунингдек, қизил армия қўмондонлиги Бухоро чегараларига яқин бўлган совет Туркистони шаҳарларидаги ҳарбий гарнизонларни ҳам мустаҳкамлади. Москвада Бухоро амирлигига бостириб кириш ва уни тугатиш режаси зўр бериб ишлаб чиқилаётган эди. 1920 йил 21 майда РСФСР ташқи ишлар халқ комиссарининг ўринбосари Лев Карахан большевиклар ҳукумати бошлиғи Владимир Ленинга йўллаган телеграммасида бундай деб ёзган эди: “Биз Туркистон комиссияси билан тўла ҳамжиҳатликда Тошкентдаги вакилларимизга амирликни тугатишни ва Бухорода демократик республика тузишни, унга “Ёш бухороликлар”ни (эндиликда эса коммунистларни) бошлиқ қилиб қўйишни таклиф этамиз”. Мазкур телеграммадан кўриниб турибдики, Туркистон комиссияси 1920 йил май ойидаёқ Бухородаги мавжуд тузумни ағдариб ташлашни ёқлаб чиққан эди. РКП(б) марказий комитети сиёсий бюроси 22 майда Лев Карахан таклифини қабул қилди ва маъқуллади. Совет Россиясининг Туркистон АССРдаги ҳарбий қисмларига Бухоро амирлигини босиб олишга пухта тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилди. Бу воқеалардан хабар топган Амир Олимхон вазиятни юмшатиш, интервенциянинг олдини олиш мақсадида 1920 йил 8 июнда Мирзо Маъди Хўжабой бошчилигидаги Бухоро элчиларини Москвага жўнатди. Улар Георгий Чичерин билан музокаралар ўтказиб, ҳар икки давлат ўртасида тинч-тотув яшаш, ички ишларга аралашмаслик, савдони ривожлантириш масалаларига тааллуқли шартномаларни имзолаб қайтдилар. Бироқ Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзе Бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатларни тезлаштиришни сўраб, 1920 йил 31 июлда совет Россияси ҳукумати раиси Владимир Ленинга телеграмма жўнатади. РСФСР қуролли кучлари олий бош қўмондони С.Каменов бу телеграммага “қулай фурсатда бошлашга рухсат берилади” деб қисқа жавоб юборган. 1920 йил 12 августда Михаил Фрунзе амирликни тугатиш мақсадида Самарқанд – Бухоро фронтини (4 та зарбдор гуруҳдан иборат) тузишга буйруқ беради. Шу тариқа Бухоро шаҳри атрофига 7000 пиёда, 2500 отлиқ аскар, 46 та тўп, 230 та пулемёт, 10 та бронеавтомобиль, 5 та бронепоезд ва 12 та аэроплан (ҳарбий самолёт) шай ҳолатга келтириб қўйилди. Туркистон фронти жангчиларидан ташқари кейинчалик ҳарбий амалиётларда 5000 кишидан иборат бухоролик қўзғолончилар гуруҳи (амирга қарши мухолифат кучлари) ҳам қатнашди. Бироқ сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, аслида Михаил Фрунзе қўмондонлигидаги 70 000 нафар қизил аскар Бухоро амирлиги ҳудудига ҳужум қилган. Бу ҳарбий қисмларнинг кўпчилиги Фарғона водийсида истиқлолчиларга қарши курашаётган қизил аскарлар бўлиб, улар август ойи охирида амирлик чегараларига ташланганди. Бухоро ҳукумати ихтиёрида эса 8725 нафар пиёда аскар (асосан навкарлар) ва 7850 нафар отлиқ сарбоз, фақат 150 га яқин эски пилта тўплар, бир неча ўнлаб замонавий тўплар, 20 та пулемёт бўлган. Шунингдек, амирликнинг мунтазам қўшинидан ташқари жуда ҳам ёмон қуролланган 20 000 нафар халқ лашкари ҳам бўлиб, улар жангларга мутлақо тайёр эмас эди. Бухоро амирлиги қушбегиси (бош вазир) Усмонбек ва ҳукумат аъзоси Бақо Ҳожи Тўқсабонинг маълумотларига кўра, 1920 йил август ойи охирида Эски Бухоро ва унинг атрофида қўшиннинг умумий миқдори (халқ лашкари билан биргаликда) 20 000 киши атрофида бўлган. Пала-партиш қуролланган ва етарлича ҳарбий амалиётга эга бўлмаган Бухоро армияси тиш-тирноғигача қуролланган, замонавий ҳарбий техника билан таъминланган ва катта жанговар тажрибага эга қизил армиянинг ҳал қилувчи ҳужумига дош беролмаслиги олдиндан маълум эди. Туркистон комиссияси Бухородаги амирлик режимига қарши турувчи мухолифат кучларини жипслаштириш ва мамлакатда тўнтариш ҳозирлаш билан бевосита шуғулланди. Айнан Туркистон комиссияси раҳбарлигида 1920 йил 24 июнда Бухорода қуролли қўзғолон тайёрлаш бўйича ҳарбий-инқилобий бюро тузилган бўлиб, унинг таркибига Туркистон комиссияси аъзолари Михаил Фрунзе ва Валериан Куйбишев, Туркистон компартияси марказий комитети котиби Назир Тўрақулов, Бухоро компартияси котиби Нажиб Ҳусаинов, “Ёш бухороликлар” партияси марказий бюросининг раиси Файзулла Хўжаев ва бошқалар кирди. Қаҳрамон РАЖАБОВ, тарих фанлари доктори, профессор. (Давоми бор).


Click to View FlipBook Version