2023-yil 25-avgust, juma № 34 (24735) t.me/farhaqiqati Gazeta 1917-yil 14-oktabrdan chiqa boshlagan Farg‘ona aqiqati Ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy gazeta http://farhaqiqat.uz/ 3БЕТ ҚОСИМОВЛАР ОИЛАСИ АДИРДА МЎЪЖИЗА ЯРАТМОҚДА КАНАЛИ ҚАНДАЙ ҚУРИЛГАН ЭДИ? “КАТТА ФАРҒОНА” ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙГА МУҲТОЖ. УЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР БОРМИ? ТУМАНДА ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИЛМОҚДА ФАРҒОНАЛИК ИЖОДКОРЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ 2БЕТ 5БЕТ 6БЕТ 4БЕТ 7БЕТ “МЕНИ ҚУТҚАРИНГ, ЯШАШНИ ИСТАЙМАН” ЁХУД ОДАМЛАР ҚУРШОВИДАГИ ЁЛҒИЗЛИК ОҚИБАТИ
биттаси минг сўмга боради. Ерларимизга юз фоиз ўзимиз етиштирган кўчатни экканмиз. Ака-ука Қосимовлар ҳар бир имкониятдан унумли фойдаландилар. Писта пишиб ҳосилга киргунича ер умри беҳуда ўтмасин дея дастлаб полиз экинлари, сўнг гилоснинг тезпишар янги навидан, қолаверса, шифобахш гиёҳлар экишди. Тилими тилни ёрувчи қовунни йиғиштириб олишибди. – Пистани 1,5х5 метр ўлчамда экканмиз. Орасига гилосни “инвитро” усулида кўчат қилиб экдик, яъни колбада ундириб, ҳужайрадан илдиз олдик, сўнг уни пайвандладик. Унинг илдизи мустаҳкам, серҳосил бўлади, – деди ғурур билан Қодиржон. 2 2023-yil Farg'ona aqiqati 25-AVGUST Қишлоқ хўжалиги: ислоҳот ва самара Риштон ҳунармандлар юрти. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Лекин туманда йирик тадбиркор, илмда машҳур зиёлилар, деҳқончилик, хусусан, боғдорчиликнинг ҳадисини олган миришкорлар ҳам оз эмас. Уларнинг бири Қосимовлар оиласи, аниқроғи ака-ука Қодиржон ва Мўсожондир. Биласиз, водийда бир қарич ер ҳам қадрли. Шунинг учун ака-укалар Қирғизистон чегараолди ҳудудидаги 200 гектар қир-адирларни ўзлаштиришга аҳд қилдилар. Бир ёнда Сўх дарёси борку, деб ўйлаганди улар. Ўшанда, уч йил аввал, айрим ҳамқишлоқлари истеҳзоли кулиб қўйгандилар. “Бу тепалик, тошлоқ адирларда гиёҳ ўстириб бўлмайди”, дея ака-укаларнинг шаштини қайтармоқчи ҳам бўлдилар. Фарғона вилояти деганда, унинг тез оқар дарёлари, мафтункор тоғлари, гўзал боғлари кўз олдингизга келади. Аммо статистика шундайки, вилоятнинг қарийб йигирма фоиз майдонини қир-адирлар ташкил этади. Инсон қудрати ва иродаси туфайли бу ерга сув ва электр келтирилди. Кейин эса хандон писта экилди. Бунинг учун кўчат ўрнида минглаб чиқди. Энди 180 метр чуқурликдан сув олиб, мана бу ҳавзани тўлдирамиз, – дейди Қодиржон Қосимов. – 107 гектар еримизга Эроннинг хандон пистаси кўчатидан 100 минг туп экканмиз. Ҳавзага 9 минг метр-куб сув тўпланади. Битта кўчатга томчилатиб суғориш тизими орқали 4 литр сув сарфлаймиз. Шунда 4 минг метр-куб сув зарур бўлади. Ушбу булоқ суви эҳтиёжимизни тўлиқ қондиради. Дарёдан сал берида бир ариқ сув берадиган зилол булоқ пистазорга буриляпти. Унинг суви дастлаб 40 метр-кубли сиғимга олинади ва ўз оқими билан пистазор бошидаги сув йиғиш бор бу майдонда. Экилганида бир қарич эди. У ўсган сари бир йилда тўрт марта кесдик. Тажриба қилиб синаяпмиз. Кесганимиз туфайли куртак чиқаради. Энди у мева тугади. Яъни, уч ёшда мева беради. – Писта аслида 7-10 йилда мевага киради. Биз мутахассислар билан маслаҳатлашиб, уни эрта мевага киритиш йўлини топдик. Бунинг учун кўчатни бир йилда 3-4 марта кеса бошладик, – дея қўшимча қилди Мўсожон Қосимов. – Кўчатни ўзимиз етиштирамиз. Уруғни Эрондан олиб келдик. 100 минг дона кўчат қилдик. Бунинг Деҳқон илмга асослансагина, даромади икки ҳисса ошади. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқат. Ака-укалар ҳам шу йўлдан боришди. Буни Мўсожон шундай тушунтирди. – Писта плантацияларини ташкил қилишдан аввал дунё пистачилигини, Испания, Америка, Эрон, Туркия тажрибасини ўргандим. Улар пистазорни агротехника қоидалари асосида ташкил этган. Суғоради, ишлов беради, шунинг учун уларда ҳосилдорлик юқори. Бизда эса пистачилик ўрмон хўжалиги меъёрларида яратиляпти. Ака-ука Қосимовлар пистачилик билан бирга, яна бир соҳага қўл урдилар. – Илгари, асрлар давомида бу ерлар сув ичмаган. Суғорганимиздан сўнг айрим ўт-ўланлар пайдо бўлди. Уларнинг бири – кийик ўти. У табобатда қўлланади. Жигар, ошқозон, ўт фаолиятини мустаҳкамлайди. Биз унинг уруғларини пишириб териб олдик. Келажакда кийик ўти плантациясини ташкил қиламиз, – дейди Муроджон Қосимов. – Буни қарангки, эзгу ниятли инсонларни табиат ҳам мукофотлади. Менинг қўлимдаги кийик ўти ғоят ноёб. Китобларда у водийда ўсмайди, деб ёзилган. Лекин у бор экан. У ҳақида интернетга ҳам маълумот қўйдик. Хуллас, интилганга худо ёр экан. Риштонлик Қосимовлар ўзлари туғилиб ўсган ватан донғини янада кенгроқ ёйиш ниятидалар. – Риштон ўзининг қантак ўриклари билан дунёга машҳур. Лекин Риштонда “инвитро” усулида қантак ўрик кўчати кўпайтирилмаган. Шуни йўлга қўймоқчимиз, – дейди ака-ука Қосимовлар. – “Инвитро”нинг афзаллиги шундаки, у уланганда томири бақувват, ўзи серҳосил бўлади. Биз туманда кўчат етиштирувчи “Риштон қантак инвитро” лабораториясини очамиз. Муҳаммаджон ОБИДОВ. Элёр ОЛИМОВ олган суратлар. ҚОСИМОВЛАР ОИЛАСИ АДИРДА МЎЪЖИЗА ЯРАТМОҚДА хандақ қаздилар, томчилатиб суғориш қувурлари монтаж қилиниб, қатор ораларига ташланди. – Биринчи муаммо тепага, қир-адирга сув олиб чиқиш эди. Ишни Сўх дарёсидан 150 метр баландликка сув олиб чиқишдан бошладик, – дейди “Agro gold servis drop” МЧЖ раҳбари Қодиржон Қосимов. Сўх суви ўта лойқа. Унинг таркибида 20 фоизгача қум, қуйқа бўлади. Ҳавза тез тўлиб қолар, уни тозалаш эса қийин эди. Томчилатиб суғориш тизими эса тиқилиб қолиб, тез-тез ишдан чиқар эди. Яратган ҳам худо деган бандасига меҳрибон экан. – Оллоҳ бизни қўллади шекилли, еримиз ҳудудидан булоқ ҳавзасига бориб қуйилади. Ҳозир бу ерда охирги монтаж ишлари кетмоқда. – Денгиз сатҳидан 780 метр баландликда жойлашган адирликда илгари ҳеч қачон деҳқончилик қилинмаган. Пистанинг томир тизими ер остига 80-100 метргача тушади. Бир неча мамлакатларда уни умуман суғоришмайди. Биз дастлаб, кўчатни ундириб олишда томчилатиб суғориш тизимини жорий этдик, – дейди фермер Мўсожон Қосимов ва яшнаб турган кўчатларни кўрсатди. – Бу бундан икки йил аввал экилган “Аҳмадий”, “дўлана”, “мумтоз” каби уруғлардан униб чиққан кўчатлар. Маҳаллий “Фарҳод”, “Ширин” каби 12 хил кўчат
2023-YIL 25-AVGUST Farg'ona aqiqati 3 “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови: Фарғона вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган, “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловда вилоятимизнинг 60 нафар ёзувчи ва шоирлари, босма нашрлар, телевидение, радио, интернет журналистикаси ижодкорлари, сураткаш, дизайнерлар, бадиий ва халқ амалий санъати вакилларининг 300 дан зиёд ижодий ишлари кўриб чиқилди. Танловга тақдим этилган сара ижод намуналари орасидан энг муносибларини танлаб олиш ҳакамлар учун осон бўлмади. Якуний натижаларига кўра, “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари”, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”, “Интернет журналистикаси”, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий ФАРҒОНАЛИК ИЖОДКОРЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ асарлари”, “Тасвирий санъат ишлари”, “Фото асарлари ва дизайн ишлари” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди. Тақдирлаш маросимида сўз олган Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, Ўзбекистон “Тасвирий ойина” уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ-юксалишлар, бунёдкорлик ишлари, эришилаётган муваффақиятлар замирида, биринчи навбатда, халқимизнинг фидокорона меҳнати, қолаверса, ижод воситалари ходимларининг журналистик ишлари” йўналишида биринчи ўринга сазовор бўлган “Данғара” газетаси бош муҳаррири Ўктамхон Солиева. Танлов ғолиблигини қўлга киритган ва фахрли ўринларни эгаллаган Аҳрор Зиёдов, Сарвар Зияев, Исмоил Маҳмуд Марғилоний, Малика Болтаева, Ирина Батова, аҳлининг ҳам беқиёс ҳиссаси борлигини айтиб ўтдилар. Юртимизда қалам аҳлининг самарали ижод қилишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда бундай танловлар муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. – Бу рағбат давлатимизнинг ижод аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин намунасидир. Бундай эътибор ва эътироф бизни янада самарали меҳнат қилишга ундайди, – дейди “Босма оммавий ахборот Нигора Турғунова, Муаттар Маҳмудова, Мўйдинжон Собитов, Нодира Сиддиқова, Баҳодир Элибоев, Гўзал Охунова, Муқимжон Қодиров, Собиржон Дадахўжаев, Элёр Олимов, Хайрулло Йўлдошев, Наргиза Машарипова каби 24 нафар ижодкорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Ўз мухбиримиз.
Ижодий сафар 4 Farg'ona aqiqati 2023-yil 25-AVGUST Туманда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган “Avi-lon textile” МЧЖ филиали ташкил этилгани сўхлик хотин-қизларнинг иш билан таъминлаш имконини берди. Биз бу ерда бўлганимизда, кўп чоғли хотин-қизларнинг ўз ишига меҳри бўлакча эканини кўрдик. Уларнинг юз-кўзларидан кўтаринки кайфиятни илғаб олиш қийин эмасди. Дастлаб кўргазмага қўйилган трикотаж маҳсулотлари кўриниши ва сифати билан эътиборимизни Юртимиз табиати доривор гиёҳларга ниҳоятда бой. Сўнгги йилларда шифобахш гиёҳларни маҳаллий шароитда етиштириш, улардан яхши даромад топиш кўлами кенгаймоқда. Хусусан, вилоятимизнинг Учкўприк туманида лавандазор ташкил этилган, риштонлик моҳир деҳқонлар эса каврак етиштиришнинг ҳадисини олган. Сўх тумани тоғ тизмалари бўйлаб жойлашганига қарамай, ҳудуднинг тупроғи унумдор, деҳқончилик қилиш учун анча қулай. Шу боис, томорқа эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори даромад олишни уддалашмоқда. Бизнинг эътиборимизни тортгани айрим хонадонларда заъфарон (шафран) ўсимлигининг парваришланаётгани бўлди. Томорқачиларнинг айтишича, ушбу ўсимликнинг тўлиқ етилиши учун 6-7 йил вақт керак бўлишига қарамай, уни етиштирувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунки ўсимлик озиқ-овқат, фармацевтика ва парфюмерия саноати учун қимматбаҳо хомашё ҳисобланади ва деҳқонга яхши даромад келтиради. Муҳими, уни суғориш қийин бўлган, бошқа экинлар учун яроқсиз майдонларда ҳам экиш мумкин. – Ўсимлик иссиқ ва ёруғликни яхши кўради. Агротехникаси туманимиз ер ва иқлим шароитига мос. Олдин аҳоли томорқаларида фақат чорва учун озуқа экиларди. Эндиликда заъфарон парваришлашни йўлга қўйяпмиз, – дейди Сўх тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Рашоджон Одилбоев. – Ўзим ҳам дастлаб хонадонимда, ҳозирда эса 20 га яқин қўни-қўшниларнинг томорқасини ижарага олиб заъфарон етиштиряпман. Тажрибамни оммалаштириш мақсадида ҳокимлик томонидан 12 гектар ер майдони ажратиб берилди, кооперация ташкил этилди. ўсимлик гулини олиш мумкин. Кооперация яқин йилларда қимматбаҳо хомашёни саноат усулида қайта ишлаш ва қадоқлаш орқали маҳсулот экспортини йўлга қўйиш, шу орқали ҳам аҳоли даромадини кўпайтириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Ҳа, Сўх туманида кенг миқёсда заъфарон етиштирилиши қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фармацевтика корхоналарини маҳаллий хомашё билан таъминлаш, шунингдек, экспорт ҳажмини оширишда муҳим омил бўлиши кутилмоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, заъфарон ўсимлиги қадимдан ўзбек халқи табобатида кенг қўлланилган. Улуғ аждодимиз Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобида заъфароннинг бир қатор шифобахш хусусиятлари саналган. У нафас йўллари (жумладан, астма), кўз, жигар, юрак хасталикларида даво бўлади, инсон рангини тиниқлаштиради. Муаттар МАҲМУДОВА. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, республика марказий газеталари, телевидение, радио ва ижтимоий тармоқларнинг вилоят бўйича мухбирлари Сўх туманида ижодий сафарда бўлиб қайтишди. Кейинги йилларда туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни ҳақида мухбирларимиз ёзади. СЎХЛИК АЁЛЛАР ТИККАН МАҲСУЛОТЛАР ХОРИЖ БОЗОРЛАРИДА тортди. Корхонага Хитой давлатидан замонавий тикув машиналари олиб келиб ўрнатилган. Уларнинг ишга туширилганига кўп бўлгани йўқ, шундай бўлса-да, Россия Федерациясига шартнома асосида 180 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилингани бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг харидоргирлигидан дарак беради. Айни кунда филиалда “Девайрон” ва қўшни маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 200 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Уларга қулай меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилган, бепул тушлик ташкил қилинган. Ишчилар билан суҳбатлашиб, “Устоз-шогирд” анъанаси изчил йўлга қўйилганлигини билдик. — Мактабни битирганимдан кейин “Avi-lon So`x”да ишлаш гоҳлари олиб келинди. Уларни ишга тушириш орқали яна 100 та иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, экспорт географиясини кенгайтириш учун Ҳиндистон, Беларусь каби давлатлар – хорижий ҳамкорлар билан ўзаро келишувларга эришилмоқда. – Юртбошимиз раҳнамолигида туманимизда бўлаётган янгиланишлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз рози, – дейди “Девайрон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Гулхан Мамажонов. – Бу каби ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳудудимизда фаолият юритаётгани нафақат хотин-қизларни иш билан таъминлаш имконини бермоқда, балки аҳоли даромадини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар кўламини кенгайтирмоқда. Маҳиёра БОЙБОБОЕВА. ТУМАНДА ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИЛМОҚДА истаги туғилди, — дейди “Ленбур” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қизлархон Қаноатова. — Тикувчиликдан хабардор эмасдим. “Устоз-шогирд” курсида ўқиб, қиқса муддатда касб ўргандим ва шу ерга ишга жойлашдим. Корхона мутасаддилари яқин ойларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга кўпайтиришни мақсад қилган. Айни пайтда қиймати 1 миллиард сўмлик қўшимча тикув даст- “Сўх шафран” кооперацияси иш бошқарувчиси Зарифжон Одилбоевнинг таъкидлашича, бир гектар майдондан дастлабки йилда камида 2, кейинги йилда 4, учинчи йилдан бошлаб 6-8 килограммгача
Мамлакатимизда тарихга холис ёндашув, асл ҳақиқатларни тиклаш ишлари давом этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жадидчилик ҳаракати, жадид боболаримиз фаолиятига тарихий нуқтаи назардан адолатли баҳо берилгани бунинг яққол далилидир. Бугун биз “Катта Фарғона” канали қурилиши ҳақида сўз юритмоқчимиз. Шу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти бош илмий ходими Муҳайё Сирожиддинова билан суҳбатлашдик. – Ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб совет ҳукумати Туркистон минтақасида боғлар, ғалла майдонларини кескин қисқартириб, пахта далаларини кенгайтиришга катта аҳамият қаратди, – дейди Муҳайё Сирожиддинова. – Расмий рақамларга мурожаат этсак, Ўзбекистон ССР бўйича пахта майдонлари 1928 йилда 589 минг гектарни ташкил этган бўлса, 10 йил ичида ушбу кўрсаткич деярли икки баробар, аниқроғи 946 минг гектарга кўпайган. Экин майдонлари кенгайгач, албатта, уни суғоришда муаммо пайдо бўлди. Шу сабабли, Ўзбекистон ССР, Қирғизистон ССР ва Тожикистон ССР ҳудудидан ўтувчи “Катта Фарғона” каналини қуриш масаласи кўтарилган. Мавжуд тадқиқотларда ушбу қурилиш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсади билан боғлиқ бўлгани сир эмас. — Фикримизча, Фарғона каналини қуришнинг асосий мақсади бошқачароқ бўлган. Шундай эмасми? — Олдинги йилларда ҳам совет ҳукумати каналлар қуриш бўйича жуда катта сиёсат олиб борган. Жумладан, 1931-1934 йилларда совет тузумига қарши қурашган сиёсий маҳбусларни “тарбиялаш” мақсадида қўл меҳнатига асосланган “Беломор — Болтиқ”, “Москва — Волга” каналлари қурилишини амалга оширган. 1918-1938 йилларда 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қатағон қилинган. Қариндоши ёки яқинини йўқотган одамларда ички норозилик кучайиб бораётганини кўрган большевиклар халқ исёнининг олдини олиш мақсадида мажбурий меҳнатга асосланган қурилиш ишлари воситасида одамларга яна бир бор совет давлатининг қудратини кўрсатиш ва уларни назоратда ушлаш учун марказдан “Катта Фарғона” каналини қуриш лойиҳалаштирилган. Лойиҳа тўрт ой мобайнида ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш муддати 45 кун деб белгиланган. Бу, ўз навбатида, бутун ишчи кучини ушбу қурилишга жалб этишни тақозо этган. Расмий манбаларда қайд этилишича, қурилишга Ўзбекистон ҳали унутмаган эди. Халқ орасида пахта экмаймиз, пахта эксак оч қоламиз, деган норозилик кайфияти мавжуд бўлган. Бундай фикрловчиларга қарши совет давлатининг душмани айблови билан жиноий иш очилиб, уларни қамаш бошланган. Шунингдек, мулкдорларнинг бор-йўғи тортиб олиниб, колхозлар ихтиёрига топширилди, эгалари совуқ ўлкаларга сургун қилинди. Иқтисодий ночорлик шароитида тушкун, сиёсий тазйиқ, қўрқув ҳолатидаги одамлар “халқ ҳашари” номи остида эълон қилинган мажбурий қурилиш ишларига қарши очиқ фикр айта олмаган. Бу ҳолат расмий манбаларда одамлар ўз ихтиёри билан ҳашарга борган, деб баҳоланса-да, аслида уларнинг ихтиёри ўзида бўлмаган. Қурилишга аёллар ва эркаклар бир хил жалб этилган. Ҳар бир одамга 2 метр куб, яъни 2 тоннага яқин тупроқ қазиб чиқариш кунлик меъёри белгилаб қўйилган. Масалан, канал қурилишида қатнашган олтиариқлик Салимахон ая шундай хотирлайди: “Тупроқ ортилган этакларни эркагу хотинлар тепаликка олиб чиқар эдик. Тупроқни қопга солиб, тепаликка ташиётган одамларнинг кийимлари қоп ишқаланаверганидан йиртилиб кетарди. Иш кўпайиб кетганида уйга келмай, канал ёқасида ётиб қолган кунларимиз ҳам кўп бўлган...” Фарғона каналини қуриш ҳаражатлари учун 40 миллион рубль ажратиш белгиланган. Бу маблағ марказ ва Ўзбекистон ССР бюджети ўртасида тенг тақсимланган. Аниқроқ қилиб айтганда, бу қурилишга Ўзбекистон бюджети ҳисобидан 20 миллион рубль пул сарфланган. – Маблағлар нималарга сарфланган? – Энг аввало, одамларни озиқовқат ҳамда меҳнат қуроллари билан таъминлаш, қурилиш учун зарур бўлган цемент, теFarg'ona aqiqati 5 2023-YIL 25-AVGUST Тарихга назар қурилиши якунланганда, унинг узунлиги 358 километргача чўзилгани маълум бўлди. Айни пайтда “Катта Фарғона” канали Ўзбекистон (283 км), Тожикистон (62 км) ҳамда Қирғизистон (13 км) ҳудудларидан ўтади. — Фарғона каналининг бугунги кундаги роли қандай? — Узоқ йиллар давомида каналга асосан қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти нуқтаи назаридан, суғориш иншооти сифатида қараб келинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг Фарғона каналининг иқтисодий қиймати тубдан ўзгарди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу қарорга кўра, Фарғона каналининг қирғоқларига кичик гидроэлектрстанциялар қуриш ишлари режалаштирилди. Унга кўра, умумий қиймати 12 минг киловаттгача электр энергиясини ишлаб чиқариш ва 48 минг хонадонни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича режа ҳам қабул қилинган. “Ўзбекэнергия” берган маълумотларга кўра, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси билан 31 миллион АҚШ долларилик лойиҳалар тузилиб, мини гидроэлектрстанциялар қурилиши амалга оширилган. – Каналнинг ўзига хослиги нимада? – “Катта Фарғона” канали тарихини батафсил тадқиқ этган тарихчи олим Қобулжон Насриддиновнинг изланишларида келтирилишича, одатда каналларда сув лойқаланиб, ҳар йили қайта тозаланади. Бу каналда эса, сув чўкиндилари бўлмайди. Канал шундай қурилганки, чўкиндилар тўхтаб қолиб, лойқаланиб сувнинг оқимига таъсир қиладиган ҳолат деярли йўқ. Иншоот лойиҳаси жуда пухта бўлган ва одамлар ҳам уни тўғри қуришган. Бу канал Ўзбекистон учун, энг аввало, иқтисодий аҳамиятга эга. Чунки иншоот водий аҳолисини сув билан таъминлаш билан бирга, энергияга бўлган эҳтиёжини ҳам қондиради. ЎзА мухбири Нигора РАҲМОНОВА суҳбатлашди. мир, ёғоч каби материаллар олиш ва бошқа эҳтиёжлар учун сарфланган. Фарғона канали юқорида қайд этилган “Беломор – Болтиқ”, “Москва – Волга” каналлари каби қўл меҳнати билан қазилган. Одамларнинг асосий меҳнат қуроли кетмон ҳамда белкурак бўлган. Лойиҳа муҳандиси ва бошқа раҳбарларга маош тўланган бўлса-да, ишчи-деҳқонлар пул олмай ишлаган. Маош ўрнига кунлик, яъни 2 тоннага яқин тупроқни қазигани учун нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини бериш назарда тутилган. Бу маҳсулотлар асосан Фарғона каналини қазишда ишлаган одамларнинг оила аъзолари, кекса ота-онаси ёки аёли ва болаларига берилган. Ўша йиллари одамлар орасида: “Қорнинг тўйишини хоҳласанг, Фарғона каналини қазишга бор”, деган гаплар беҳудага тарқалмаган. – Мазкур ҳашар пайтида кўплаб таниқли санъаткорлар халққа ўз куй-қўшиқлари билан далда бўлганини эшитганмиз... – Албатта, бундай катта қурилишда иштирок этаётган одамлар орасида сиёсий тарғибот ишлари ва маданий тадбирлар ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Агар фотосуратларга эътибор қаратсангиз, кетмон чопиб турган одамлар олдида газета ёки сиёсий маърузалар ўқиб турган тарғиботчиларга кўзингиз тушади. Тушлик вақтида ёки кечки овқатдан сўнг турли маданий чиқишлар ташкил этилган. Манбаларда 2686 марта концерт қўйилганлиги, 1500 марта киносеанслар қурувчиларга намойиш этилгани ҳақида рақамлар келтирилади. Ҳашарга ҳамма ўзи хоҳлаб қатнашаётгани, байрам тарзида ўтаётганини кўрсатиш учун санъаткорлар жалб қилинган. Аслида бундай оғир меҳнат шароитида кўпчилик касалланган, инсонлар вафот этган ҳоллар ҳам қайд этилган. – Канал қайси ҳудудларни ўз ичига қамраб олган? – Канал иккита йўналишда қурилган. Биринчи йўналиш Норин дарёсидан бошланиб, Қора дарёгача бориб қўшилувчи Тентаксойгача, иккинчиси, Қорадарё ва Куйганёр сув тўғонидан бошланиб, Тожикистон ССР чегарасигача бўлган ҳудудларга бориши лойиҳалаштирилган. Канал узунлиги дастлаб 280 километр, эни 25-30 метрни ташкил этган. 1940 йилнинг охирида канал КАНАЛИ ҚАНДАЙ ҚУРИЛГАН ЭДИ? “КАТТА ФАРҒОНА” ССРдан 160 минг нафар ишчи сафарбар этилган. Тожикистон ССРдан 120 минг, жами 300 мингдан ортиқ одам ишлаган. Бундан ташқари, меҳнаткашларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистондан 704 шифокор ва олиб борилаётган ишларни тўхтовсиз ёритиб бориш учун 1072 нафар алоқа ходимлари ҳам жалб этилган. – Фарғона каналини қуриш қандай амалга оширилган? – Мамлакат нафақат сиёсий, балки иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган даврлар эди. Одамлар 1918-1922, 1932- 1933 йиллардаги очарчиликни
Бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади. Бундай тақдирда талабанинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатдан чиқарилади. Талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма талабалар турар жойида ўринлар бўшаган куни махсус ахборот тизимида дастлаб имтиёзли рўйхат, сўнг умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик равишда шакллантирилади. Махсус ахборот тизими томонидан шакллантирилган электрон йўлланма ва талабаларнинг навбатга қўйилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Бунда йўлланма ва хабарномалар автоматик равишда олий таълим муассасасига ҳамда ариза берувчига давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилади. Давлат хизматлари маркази йўлланма келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Талабани турар жойга жойлаштириш олий таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади. Йўлланма билан биргаликда шартнома ва биринчи ой учун тўлов топшириқномаси автоматик равишда шакллантирилади. Талаба йўлланма шакллангандан сўнг 10 иш куни мобайнида олий таълим муассасаси билан шартнома тузмаса ёки талабалар турар жойи учун дастлабки ойлик тўловни тўламаган тақдирда, йўлланма бекор қилинади. Талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади. Улуғбек ЮЛДАШЕВ, Бағдод туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази катта мутахассиси. Талаба қуйидаги ҳуқуқларга эга: сўровнома юборилганидан сўнг ҳам ундаги маълумотларни таҳрирлаш; талабалар турар жойида, жумладан, тегишли факультет бўйича мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотни кўриш; давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус рақамга сўров юбориш орқали рўйхатдаги навбат ҳолати ҳақида СМС-хабар олиш. Бунда ҳар бир кирувчи СМС-хабар учун тўлов ариза берувчи ҳисобидан ундирилади. Ариза берувчи талаба онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек, талабалар турар жойига қабул қилиш учун ариза бериш усулидан (ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали) қатъи назар, давлат хизматлари марказларида мурожаат ҳолати тўғрисида маълумотни бепул олиши мумкин. Олий таълим муассасаси талабанинг сўровномасида камчиликларни аниқлаган тақдирда, ариза берувчига беш иш куни ичида уларни бартараф этиш учун имконият берилади. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги ҳамда камчиликлар белгиланган муддат мобайнида бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади. Шу куннинг мавзуи: 6 Farg'ona aqiqati 2023-yil 25-AVGUST 2023 йил 14 августда “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди. Бу ҳужжатга асосан талабаларни турар жойларга жойлаштиришнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш тартиби белгиланди. Эндиликда давлат олий таълим муассасалари талабаларининг турар жойига жойлашиши фақат давлат хизмати марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади ҳамда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади. 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг 1-курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш шу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талаблари асосида амалга оширилса, юқори курс талабалари бу масалада олий таълим муассасасининг тегишли комиссиясига мурожаат қилади. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса барча курс талабаларининг турар жойга жойлашиш тартиби онлайн шаклга ўтади. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби шундан иборатки, талаба йўлланма олиш учун марказга бевосита келиб (ишончли вакил орқали) ёки мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Ариза бериш ҳар йили 1 августдан бошланади ва ўқув йили якунига қадар давом этади. Талабалар турар жойида ўринлар бўшаши билан бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик янгилаб борилади. Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилоятида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Фарғона «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига Шарқий ҳарбий округига қарашли Фарғона гарнизонининг маънавият ва маърифат маркази оркестр жамоасининг ташрифи кутилмаган воқеа бўлди. Оркестр ижросидаги кўнгилларга хуш ёқувчи ва Ватан туйғусини тараннум этувчи куй-қўшиқлар имкониятлари йўлга қўйганлардан бири – Марҳабо Сотволдиева. У январь ойида “Magic junior” номли оилавий мактабгача таълим ташкилотини очди. Бунинг учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 540 миллион сўм имтиёзли кредит олди. – Аввал Марғилон шаҳрида ўқув маркази ташкил қилгандим. Бизнесимни янада ривожлантириш ҳамда маҳалламиздаги ишловчи ота-оналарга енгиллик яратиш мақсадида 50 ўринли хусусий боғча фаолиятини йўлга қўйдим. Бу ерда рус, инглиз тиллари, ментал арифметика бўйича дарс машғулотлари ўтказилади, спортнинг гимнастика ва таэквондо турлари ўргатилади. Ҳозирда 6 нафар хотин-қизларни иш билан таъминладим. Келгусида боғча фаолиятини янада кенгайтириш ва хусусий мактаб очиш ниятим бор, – дейди Марҳабо Сотволдиева. Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар яратиш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, шу жумладан, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратди. Бу каби имкониятлар Марҳабо Сотволдиева сингари ташаббускор тадбиркорларга янги куч, янги мотивация беришига шак-шубҳа йўқ. Гулшаной АЛИЖОНОВА, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси. чекланган тарбияланувчиларни беҳад шод этди. Уларга эсдалик совғаларининг топширилиши қалбларига янада кўтаринки кайфият олиб кирди. Барчиной ЮСУПОВА, тарбиячи. БОЛАЖОНЛАР ШОД БЎЛДИ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙГА МУҲТОЖ. УЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР БОРМИ? ЁШЛАРГА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР НАТИЖА КЎРСАТМОҚДА Бизнес режага эга ёшлар учун Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган. Уни муваффақиятли тамомлаганларга “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан махсус сертификатлар берилмоқда. Жорий йилда шундай сертификатга эга бўлган 42 нафар лойиҳа талабгорларига хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳалари бўйича 18 миллиард 670 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу билан 228 та янги бўш иш ўрни яратилди. Мана шундай ўз бизнесини Фарғона шаҳар, Ёруғлик кўчаси, 19-уйда жойлашган “Far Baraka xizmat” хусусий корхонасининг думалоқ муҳри йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Фарғона шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 282-уйда жойлашган “Turon-mega-N fayzli” МЧЖнинг думалоқ муҳри йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Эълонлар
Куни кеча ижтимоий тармоқларда одамларни ларзага солган машъум хабар тарқалди. 2023 йил 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 19 ёшли Зулайҳо Тоштемирова яшаш уйида ўз жонига қасд қилган. Бош прокуратуранинг расмий баёнотига кўра, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Унинг натижаси бир кун ошкор қилинар, бироқ ҳали ҳаётга тўймаган, чарос кўзлари кулиб турадиган келинчакнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган омиллар ҳозирча сирлигича қолмоқда... Зулайҳо меҳнаткаш, шўх-шаддод қиз эди. Яқинлари уни айнан шу хислатлари учун ҳам ўзгача яхши кўрарди. Эндигина 19 баҳорни қарши олган қизни ўтган ойда туман марказига келин қилиб узатишди. Орадан бир ой ўтиб-ўтмай, чилласи чиқмаган келинчакнинг ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марҳума шу йилнинг 22 июль куни Яйпан шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Иқбол исмли йигитга узатилган эди. Яқинларидан кўнгил сўраш мақсадида унинг уйига шошилдим. Мени биринчи бўлиб марҳуманинг кўзлари жиққа ёшга тўлган онаси қарши олди. Онаизор “Боламни асраб қололмадим, золимлардан асролмадим!” – дея додфарёд қиларди... Зулайҳо тиббиёт коллежининг 2-курсида таҳсил олаётган эди. Уни қўшнилари жуда шаддод, бир гапириб ўн куладиган, самимий қиз деб таърифлашди. Ўзидан ўн ёш катта бўлган йигитга унаштиришганда бошида розилик бермаган. Кейин тақдир ҳукмига кўнишга қарор қилган қиз дабдаба-ю, тантаналар билан келин қилиб узатилган. Бироқ, 20 кунлик келинчак охири уқубат бўлган йўлни танлашга мажбур бўлганди. Келин бўлиб борганига бир неча ҳафта бўлган Зулайҳо турмуш ўртоғи ва унинг яқинлари томонидан дангасаликда, уй ишларини чала қилишда айбланди ва қизнинг уйидагиларга қўнғироқ қилишди. Қудалар орасига совуқчилик туширишни истамаган онаси Нозима опа катта қизи Зарнигорни Зулайҳо келин бўлиб тушган хонадонга юборди. Зарнигор синглиси билан гаплашди, насиҳат қилди, сабр қилиши кераклигини тушунтириб, қайтиб кетди. Орада жиянининг туғилган кунига келган келинчак онасига қийналаётганини, эри арзимаган сабаб билан калтаклаганини айтади. Нозима опа қизига яна насиҳат қилиб, яхши гапириб уйига қайтариб юборди. Мушфиқ онаизор шу лаҳзада жигарбандини сўнгги бор кўриши эканлигини билганида, қизининг бахт уйи эмас, ғамхонасига айланган хонадонга юбормасмиди... Келинчак яшаган уйдаги қўшниларнинг айтишича, бир кун олдин куёв ва келинчак ўртасида жанжал бўлган. Қиз қочиб кўчага чиққан, кўчада ҳушидан кетган. Маҳалладагилар тез ёрдам чақирган, касалхонага олиб бориб, муолажа қилишган. Қайнонаси касалхонага бориб, келинини олиб келган. Эртасига опаси Зарнигорга телефон қилиб, яна чақиришган, келинчакни дангасаликда, уй ишларини чала қилишда айблашган. Зарнигор қудаларга яна яхши гапирган. Аста-секин ўрганиши, ҳали ёшлигини айтиб, ота-онасини ҳам олиб келишини айтган. Бироздан кейин синглисининг уйидан яна қўнғироқ бўлган. Бу сафар ёшлар келишиб олгани, Зулайҳо ўйнаб-кулиб юргани ҳақида айтиб, хавотир олмасликларини билдиришган. Кўнгли тинчиган Зарнигор синглисининг уйига бориш фикридан қайтган. Эртасига, якшанба куни эрталаб Зулайҳонинг қайнисинглиси Зарнигорга телефон қилиб, “Синглингиз яна ўзгариб қолди. Кечқурун яхши гапириб кириб кетувди уйига, эрталаб қовоғини солиб чиқди”, – деган. Зарнигор укаси Зуҳриддин билан синглисининг уйига боришга қарор қилди. Лекин орадан яна бироз вақт ўтиб, яна қўнғироқ бўлган ва “Синглингиз ўзини осибди, тезроқ етиб келинг!” дейишган. Опасининг айтишича, укаси иккаласи Зулайҳо яшаган уйга кириб боришганда, келинчак муздек бетон устида, ҳаётга тўймаган кўзлари очиқ ҳолда ётарди. Уни бағримга босдим. Қўлларидан ушладим. Танаси ҳали иссиқ эди. Ўша куни қайнонаси кўча эшигини қулфлаб кетган экан. Агар қайнонаси қулфлаб кетмаганда, қўшнилар синглимни асраб қолармиди... Марҳуманинг акаси Тоштемиров Зуҳриддин шундай дейди: – Синглимни оқ либосда кузатганимга ҳали бир ой бўлмади. У борган хонадонида тинчимаётганини онамдан эшитгандим. Бошида аёлларнинг доимги гапларида, деб эътибор бермабман. Жиянимнинг туғилган кунига келганда ранглари синиқ эди, доимо кулиб турадиган эрка синглимни кўриб, дилим ғаш тортди, бироз суҳбатлашдим, синглим “Ака, ҳаммаси яхши, хавотир олманг, кўникиб кетаман”, деб мени ишонтирди. Билганимда, ўша ҳовлига ҳеч қачон юбормасдим. Зулайҳони сўнгги йўлга кузатишда куёвнинг на яқинлари, на ўзи бўй кўрсатади. Эртасига фотиҳага келган куёвни маҳалланинг йигитлари дўппослабди. Йигит касалхонага ётиб олибди. Бир кун ҳам турмай қочиб кетганмиш... Зулайҳо келин бўлиб тушган ва ўзи яшаган ҳар иккала маҳалла фаоллари билан ҳам суҳбатлашдим. Зулайҳо яшаган маҳалла йиғинининг хотин-қизлар фаоли Наргиза опа Жалолованинг айтишича, Ҳудойбердиевлар хонадони (марҳуманинг қизлик уйи)да шу кунгача бирор марта жанжал кузатилмаган. Оилада тарбияланган фарзандлар ҳам одоби, тарбияси билан барчага манзур. Нозима опа ишсизлиги сабабли “Аёллар дафтари”га киритилган ва бандлиги таъминланган. Зулайҳо келин бўлиб тушган “Эски Яйпан” МФЙ раиси Умиджон Султонов куёвнинг яхши йигит бўлгани, шу кунгача биров билан жанжаллашмагани, ўтган йили ҳудуд ёшлар етакчиси томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 15 сотих ер олгани, ўша ердан яхшигина даромад қилганини таъкидлади. Хотин-қизлар фаоли Шаҳлохон Мирзаева эса Зулайҳонинг қайнонаси Гулчеҳра опа маҳалланинг кўчабошиси бўлгани, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштиришда иштирок этиши ва келинига ҳам яхши муомалада бўлиб келганини айтиб ўтди. Ҳаёт деб аталмиш илоҳий неъмат, узун-қисқалигидан қатъий назар, инсонга бир марта ва омонат берилишини Зулайҳо ҳам жуда яхши биларди, умид билан бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалоли билан эртаклардагидек узоқ ва бахтли яшагиси келарди, албатта. Яна ўйлаб қарайдиган бўлсак, унинг ўз жонига қасд қилишга журъат топа олганлиги ва машъум режасини охирига етказиши у қадар осон кечмагандиров! Тасаввур қилинг-а, бармоғингизга зирапча кирса, қанчалар оғрийди. Агар уддасидан чиқолсангиз, ўша азоб билан сиртмоқ бўйинни бўғаётгандаги уқубатни хаёлан таққослаб кўринг-чи! Шундай экан, марҳуманинг энг сўнгги хатти-ҳаракатини “нодонлик”ка йўйиш – суиқасд сабабларини қидириб топишдан ва англаб етишдан атайлаб қочиш, қолаверса, унинг хотирасига нисбатан ҳурматсизликдан ўзга нарса эмас. Азадорлар орасида ўтирганимда, Зулайҳонинг холаси нола қилди: “Эссиз қизгинама, шундай бўлишини билганимда олиб келмасмидим, ўша золимларнинг қўлида қолдирармидим?!” Унинг бу гапини эшитдиму, ичимдаги изтироб аччиқ аламга айланиб бўғзимни куйдирди. Халқ таъбири билан айтганда, ҳар шохга ўт тушса, ўзи ёниб, ўзи ўчишига навбатдаги исбот – шу бўлди. Кези келганда, яна бир савол туғилади: бундайин мусибатларнинг олдини олишнинг ҳеч қандай йўли йўқми? Яна юрагимнинг туб-тубидан аламли оҳ қайнаб чиқди. Зулайҳога чин дунёда роҳат-фароғат, ортида қолганларга эса сабр-қаноат тиладим. Зеро, сўнгги пушаймондан энди фойда йўқ, бир кун, бир соат ортга қайтиб қолиш имкони берилганда, Зулайҳога бу хато йўл эканлигини тушунтириб, унга тўғри йўл кўрсатилганда, у ҳозир орамизда юрган бўлармиди... Табиат аёлга шундай дейди: “Уддасидан чиқсанг, гўзал бўл, истасанг оқила бўл, аммо идрокли бўлишинг шарт”. Сўзимнинг якунида айтмоқчи бўлганим, бугун биз қиз фарзанд тарбиялашда эскича удумлар, анъана ва одатлардан воз кечишимиз, кўзимиз нури, қалбларимиз чароғбони бўлган мунисаларимизни кучли, илмли, ўз фикри ва дунёқарашига эга, ўзини ҳимоя қила оладиган мустақил шахс сифатида тарбиялашимиз зарур. Қиз бола бўлиб дунёга келиш айб эмас, лекин курашмаслик хато. Бахтни ўз қўлимиз, кучимиз, илмимиз орқали бунёд этамиз. “Одамлар нима дейди”, деб яшашдан воз кечиш керак. Одамлар гапираверади. Кучли аёлгина кучли фарзандни дунёга келтиради. Мен шундай фикрдаман. ВИДОЛАШУВ МАКТУБИ Азизим, келин бўлиб келган илк кунларимда СИЗдек суянчиғим борлигига, вафодор ёрни менга учратганига Яратганга шукроналар айтгандим. Сиз улғайган уйнинг эрка келини бўламан дегандим. Афсус, адашган эканман... Ҳали келганимга 10 кун бўлмай туриб, муомалангиз ўзгариб қолди. Арзимаган нарсага жаҳл қиладиган, бесабаб урадиган одат чиқардингиз. Гоҳида қўрққанимдан, гоҳида ёшлик қилиб хатолар қила бошладим. Негадир сизга ёқмаётгандек ҳис қилдим ўзимни. Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмасдим. Онамга маслаҳат солдим. Мунис онам, содда қишлоқ аёли эмасми, дарров “Сабр қил, уйдаги гап кўчага чиқмасин, битта билан яшаб ўт, аёл киши сабри билан бахтга эришади”, дедилар. Яқин дугонамга қўнғироқ қилдим. У ҳам дардимни эшитиб, тасалли беришдан бошқа гап топа олмади. У билан дардлашиб, “Турмушга чиқишга шошилма, жуда қийин экан, мен қийналяпман, ўқи, ҳунар ўрган, оила қуришга тайёр бўлганингда турмушга чиқ”, дедим. Тўғри-да, менинг ҳам орзуларим кўп эди. Шифокор бўлмоқчи эдим. Ўтган йили олийгоҳга ҳужжат топшириб, ўтолмадим. Кейин тиббиёт коллежига кириб, ҳамшираликка ўқий бошладим. У ерни тамомлаб, ўқишимни давом эттираман деб ўйлагандим. Турмушга чиқдиму, хом хаёлларга берилганимни тушундим. Янги келинсиз, чиллангиз чиқмай кўчада юрманг деб, имтиҳонларга ҳам юборишмади... 19 ёш. Мен ҳали қўғирчоқ қучоқлаб ухлайдиган, акасига эркалик қилиб юрган қиз эдим. Болалигим ўтган ҳовлидан сизнинг хонадонингизга келар эканман, сизга, фақатгина СИЗга ишониб йўлга чиқдим. Адашсам, тўғри йўл кўрсатадиган, чарчасам, елка тутадиган меҳрибоним бўлишингизга ишондим, бироқ... Илк марта урганингизда оғриққа чидолмай кўзларимдан ёшлар оқди. Ялиндим, ёлвордим, парво қилмадингиз. Ичингиздаги нафратнинг сабабини тушунолмасдим, бирор марта келиб овутмадингиз. Аксинча, зулмингиз ортгандан ортиб бораверди. Сиздан ширин сўз эшитиш илинжида атрофингизда парвона бўлишда давом этдим. Ўша куни ширин уйқунгизни бузмоқчи эмасдим. Хўл сочларимни ўрашни ҳам унутиб, сизга термулиб қолибман. Бир маҳал юзимга урилган тарсакидан ўзимга келдим. Шунда тушундимки, Сизнинг уйингизда ҳам, қалбингизда ҳам менга ўрин йўқ... Дадажон, мени кечиринг. Эрка қизингиз ишончингизни оқлолмади. Менга доимо ҳаётнинг орзуларга, бахтга тўла томонини кўрсатдингиз. Аям билан шунча йил яшаб, бирор марта жанжаллашганингизни кўрмадим. Баъзида жаҳлингиз чиққанда ҳам, “Қўй онаси, болаларни олдида уришмайлик, уят бўлади”, дердингиз. Мен сиз бунёд этган саришта, файзли хонадоннинг бахтли қизи эдим. Аяжон, Сизни жуда яхши кўраман. Оқ ювиб, оқ тараб катта қилдингиз, доимо кўнглимга қарадингиз. Эсингиздами, тўйдан олдин ҳовлиққанча кириб келдингиз. Бир пиёла муздек чой тутдим. “Куёв бўлмишни суриштирдим, маҳалласидагилар ибратли оила эмас, дейишяпти, кел қизим, кўнглим ғаш, шу йигитга турмушга чиқмагин,” – дедингиз. Ёшлик қилдим, аяжон! Сизга набиралар туғиб беришни, оппоқ либосда келин бўлишни орзу қилибман. Орзуларим сароб бўлиб чиқишини қайдан ҳам билибман, аяжон! Охирги кунларда кўнглим беҳузур бўлиб, нималардир егим келади. Бировга айтгани уяламан. Наҳотки, юрагим остида митти жон ураётган бўлса. Қувонишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмаяпман. Акажон, эсингиздами, болалигимда кимдир хафа қилса, сизга айтиб берардим. Доимо мени ҳимоя қилишга шошардингиз. Бу сафар ўз эрим, жуфти ҳалолим деб бир ёстиққа бош қўйган инсонимдан зулм кўрдим. Лекин сизга айтолмадим. Йўқ-йўқ, мен сиздан хафа эмасман, эркаликларимни кўтарган, елкасида опичлаб катта қилган акажонимсиз! Меҳрибоним, мени деб кўз ёш тўкманг! Сиздан ягона илтимосим бор. Уйимизга келин бўлиб келадиган қизни ҳеч қачон урманг. Унинг ягона нажоткори Сиз бўлинг. Орзулари саробга айланмасин. Йиғлаганда овутинг, тушкунликка тушса, кўнглини кўтаринг. Азизим, қаранг, зулмингизга, меҳрсизлигингизга қарамай сизни шундай аташда давом этяпман. Чиндан ҳам сиз мен учун энг азиз инсон бўлишингизга ишонган эдим. Мен охири йўқ йўлга отланяпман. Онамга айтинг, йиғламасин, тақдирим шу экан. Ҳеч кимдан хафа эмасман. Бу йўл мени гуноҳ қилишга чорлаяпти. Хато қилаётганимни сезиб турибман, лекин бошқа йўл тополмаяпман. Бу азоблар, бу оғриқларга бошқа чидолмасам керак. Лекин ҳали ҳам қалбимда заррача умид бор. Ҳозир қайнонам – онангиз устимдан қулфлаб чиқиб кетган шу эшикни очасизда, нима қиляпсан, бу ишинг хато, мени кечир, яна бир имкон бер дейишингиздан умидворман. Мени қутқаринг, яшашни истайман... “Навбаҳор” газетаси бош муҳаррири Дурдона ҒАФФОРОВА тайёрлади. Эҳ, сиз одамлар, эсиз одамлар... Farg'ona aqiqati 7 2023-YIL 25-AVGUST “МЕНИ ҚУТҚАРИНГ, ЯШАШНИ ИСТАЙМАН”
Farg'ona aqiqati 8 Газета ҳафтанинг жума куни чиқади. Баҳоси келишилган нархда. 2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган. Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24. Навбатчи муҳаррир: Муаттар Маҳмудова. Газета “Полиграф-пресс” МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-3 формат (8 саҳифа)да 1945 нусхада чоп этилди. Буюртма № 536. Босмахона манзили: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй. Босишга топшириш ваыти: 18.00. Топширилди: 16.00. Бош муҳаррир: Саҳифаловчи: Раҳматжон Юнусов. Рустам ОРИПОВ. МУАССИС: «Farg‘ona haqiqati» va «Ferganskaya pravda» gazetalari tahririyati 2023-yil 25-AVGUST Журналистлар назм бўстони “Дубай- Тошкент” йўналиши бўйлаб, саёҳатдан қайтарканмиз, чамаси бир ярим ёшдан ошган болакай аэропортдан бошлаб, то учоқнинг темир ғилдираклари Тошкент заминига қўнгунга қадар йиғлаб келди. Самолётдан тушиб қарасам, 4 соат давомида на ухлаб, на бир зум йиғидан тинган бола Шошнинг шовқин “эмган” кўчаларида қўзичоқдек ўйноқлаб кетиб борарди... Сен йўл бўйи йиғлаб келдинг, болажон, Осмонлар наҳотки ёқмаган бўлса! Ҳаммани ром этган нотаниш ошён, Бир сенинг кўнглингни топмаган бўлса... Буни Дубай дерлар, не-не юртлардан Сайёҳлар денгиздек келар оқишиб. Кўзлар қамашганда оқ булутлардан, Бир сенинг бўғзингга йиғи ёпишди. Ана Форс қўлтиғи, ана шаффоф сув, Ўзингни бағрига отсанг, яйрайсан. Катта дарёларни кўриб қўйгандай, Сен эса беписанд, ҳорғин қарайсан... Само томоғига тиғдек санчилган, “Бурж халифа” эди. Тўғри илғадинг. Дунёнинг энг баланд биноларидан Сен қайси дунёни истаб йиғладинг? Қоқ иккига бўлиб, учгани сайин, Учоқ қанотлари шамол кўксини. Таниш одамларга боқасан... Кейин, Менга термуласан, “пиқ-пиқ” ўксиниб... Ногоҳ кўриб қолдим мижжаларингдан Ёшмас, катта-катта соғинч оққанин. Самолётнинг қаттиқ деразасидан Уйингни қидириб, дилгир боққанинг. Туйқус “ДУНЁ”ингни таниб қолдим мен! Ариқ тўла сувлар кўнглимга тўлди. Тиниқ кўзларингдан топиб олдим мен, ЎЗЛИК сари олиб борувчи йўлни. Сен баландроқ йиғла, йиғинг уйғотсин, Ранжима, бепарво ухлаганлардан. Мардлар, фидойилар чиқади бир кун ВАТАН дея қаттиқ йиғлаганлардан... Бахтларга тўлдирган кўнгилхонамни, Ҳар тонгда шукуримга сабабкоримсиз. Самовий фаришта эртакларга хос, Ердаги жаннатим, нажоткоримсиз. Меҳрингиз тафтидан қуёш олар нур, Сабрингиз ҳайрат-у севгимга асос. Етти бор дунёга келсам мен агар, Яна она бўлинг, менга илтимос. Дардингиз билдирмай ютасиз ичга, Сирдошдир, кўз ёшдан намиққан ёстиқ. Минг бир ўй қалбингиз кемирса ҳамки, Сездирмай табассум этарсиз тортиқ. Балки, ким учундир оддий бир аёл, Кимлардир қадрингиз билмас эҳтимол. Ўзи тикан ушлаб бизга гул тутган, Онам – буюкликка энг лойиқ тимсол. Баландпарвоз сўз-ла кўнглингиз олгум, Қўлимдан келгани шу экан яна. Менинг бахтим учун миллион йил яшанг, Борлигингиз – бахтим, муштипар онам. Гўзал ОХУНОВА, “Фарғона ҳақиқати” газетаси ходими. Гулноза ЭРГАШЕВА, “Данғара” газетаси ходими. Нодира СИДДИҚОВА, Фарғона вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири. ЙИҒЛАЁТГАН БОЛА Ҳаддан зиёд совуқ менинг маконим, Ғам-ташвиш ин қурган ҳароба кулба. Омаддан бенасиб, бахтдан йироқман, Ёлғизлик руҳимни эздику жуда. Ҳувиллаб ётибди хазонрез боғим, Сўқмоғида жонсиз ўтирибман жим. Ширин сўз, меҳрга жуда муштоқман, Ҳаёт тортиқ этар бу танимга ким. Оёғим остида беҳисоб барглар, Бандидан узилиб тушмоқда бир-бир. Юрсам йўлларимга пойандоз тўшаб, Совуқдан титрайди танимдек дир-дир. Атрофга тикаман намли кўзларим, Жимжитлик ҳукмрон гўё оламда. Ишончга таяниб, ўзимга сўзлаб, Тонглар оттираман ёлғиз хонамда. Доимо ёнимда хаёл ҳамроҳим, Ягона сирдошим қалам ва қоғоз. Кундузми, тундами дилда боримни, Тўкиб солганимда тинглар беовоз. Давлат ПОЛВОНОВ, “Бағдод ҳаёти” газетаси бош муҳаррири. Соғиндим-у ёнингда бир лаҳза туролмайман, Шу сабабми, билмадим, кўзингга қаролмайман. Сен ёлғиз юролмайсан, мен ёлғиз юролмайман, Менсиз ўтган кунларинг қошингни қалам қилди, Ўксиб-ўксиб йиғладинг, шу менга алам қилди. Ишқ йўлида бизларни адо қилди бу тақдир, Боримизни йўқ қилди, гадо қилди бу тақдир. Балки, одам танлашда хато қилди бу тақдир, Кимни бахтирасо-ю, кимни шумқадам қилди, Пешонамга сиғмадинг, шу менга алам қилди. Ажралишдик қайси кун номусни деб, орни деб, Ё дилингда ўзгага аталган жой бормиди? Сен-ку қайтиб келмадинг, ўзим нега бормадим, Сени қайси нигоҳлар ўзига қарам қилди, Хатларимни йиғмадинг, шу менга алам қилди. Кўзларимдан суратинг ўчиб кетди шу билан, Елкамдаги бахт қуши учиб кетди шу билан. Дил бериб бегонага, кўчиб кетдим у билан, Сен қилмаган юмушни ўзга бир одам қилди, Ўғлимни сен туғмадинг, шу менга алам қилди. АЛАМ ҚИЛДИ Юрт тинч бўлса, орзулар осмон... Ҳур диёрга дуолар посбон. Қайси она шодланмас, айтинг?! Боласини бахтли кўрган он. Ҳовлисини тўлдириб чопган, Дилбандига кулчалар ёпган. Саломатлик – туман бойлик, деб, Саодатни сабрдан топган. Оналари соғлом бўлса гар, Фарзандлари бўлар саломат. Соғлом она ва бола кулса, Осойишта элда ҳаловат. Бу диёрнинг шиори эркдир, Бешикдаги боласи бекдир. Ўғли лочин, қизи сор юртга, Боболари, момоси кўркдир. Табассуми софликдан нишон. Бу гўдаклар бугун ширин жон. Кун келади улар улғайиб, Она юртга келтиради шон. Қадамидан ўт чақнаб, илло, Қароғида юлдуз порлайди. Бахт кўшкини зиёга белаб, Онасини унга чорлайди. Отасига тутади хирмон, Қўшнисига бўлиб меҳрибон. Кекса дунё сочларин силаб, Кўзларига боқар шодумон. Бу болалар ҳали жуда ёш. Ҳали давронларни суради. Гўдакларин тинчини кўзлаб, Ўзбекистон уйғоқ туради. Соғлом она ва соғлом бола, Улар мисли гул билан лола. ЮРТ ТИНЧ БЎЛСА, ОРЗУЛАР ОСМОН... СУКУНАТ ОНАМ – БУЮКЛИККА ЭНГ ЛОЙИҚ ТИМСОЛ Озодабону РУСТАМОВА, “Нефтчи овози” газетаси бош муҳаррири.