The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by dxolmatov2597, 2023-01-26 08:52:17

ФАРҒОНА ҲАКИКАТИ

№ 4

Қишлоқларни яёв кезганда... 2023-yil 27-yanvar, juma № 4 (24705) t.me/farhaqiqati Gazeta 1917-yil 14-oktabrdan chiqa boshlagan Farg‘ona aqiqati Ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy gazeta http://farhaqiqat.uz/ 3БЕТ МАРҒИЛОНДА “TEPLOLIDER” БРЕНДИ БИЛАН ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ! 5БЕТ 2БЕТ ДИЛОРОМ ҚАМБАРОВА – БУЮК ОЛИМ МЎМИНЖОН ҲАКИМНИНГ НАБИРАСИ НАРХЛАР НЕГА ОШИБ КЕТДИ? 4 8БЕТ БЕТ


2 2023-yil Farg'ona aqiqati 27-YANVAR Биз ўтган ва ўтаётган қиш кунлари қийинчиликларни қўя турайлик. Келгуси қиш синовига ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим. Мамлакат Бош вазири бошчилигида ўтган муҳокамада айнан шу масала эътибор марказида бўлди. Унда Марғилондаги “Фарғона қувур таъминот” МЧЖ корхонаси “TeploLider” бренди остида ишлаб чиқарган иситиш қозонлари самарадорлиги таъкидланган. Дарҳақиқат, бу ерда турли сиғим ва турли миқдорда иссиқлик берувчи, бир вақтнинг ўзида газ ва кўмирда ишлайдиган, халқ тилида “котёл” деб аталувчи иссиқлик қозонлари истеъмолчига етказиб берилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бундай маҳсулот қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинган. Ҳаёт ҳақиқати шундайки, кечагина шўролар даврида кичик бир сартарошхонага ҳам мулкдорлик қилолмаган халқимизнинг иқтидорли фарзандлари мустақиллик, айниқса, сўнгги йилларда тадбиркорга яратилган шароит туфайли йирик-йирик саноат корхоналарига эгалик қилишмоқда. Марғилондаги Тиллаевлар оила аъзолари ҳам уларнинг биридир. Хонадон эгаси Маъруфжон ота Тиллаев умрини “темир-терсак ичида” ўтказди. У кўплаб заводлар қурилишининг монтаж ишларида қатнашган. Ота касбини бугун фарзандлари Зилолахон, Маҳмуджон ва Мансуржонлар давом эттиришмоқда. Улар оталари бошчилигида эл оғзига тушган корхонага асос солдилар. – Ҳозир 6 турдаги иситиш қозонлари ишлаб чиқаряпмиз,– дейди корхона раҳбари Мансуржон Тиллаев. – 2022 йилда сотилган маҳсулотлар сони 700 тадан ошибди. Ҳаридорларимиз асосан давлат идоралари, яъни мактаб, шифохона, боғчалар, кўмирга мослашган хонадонлар. “TeploLider” бренди мамлакатимизнинг МАРҒИЛОНДА “TEPLOLIDER” БРЕНДИ БИЛАН ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА “Қиш ғамини ёзда е”, деб бекор айтмаган эканлар. Бу йилги қиш барчани синовдан ўтказди ва халқ мақоли қанчалар ҳақ эканини яна бир бор исботлади. аксарият вилоятларида аллақачон танилган. Сабаби, у амалда синовдан ўтди. Қолаверса, маҳсулотга корхонанинг йиллик кафолати ҳам бор. “Интилиш, изланиш” – Тиллаевларнинг шиори – Ҳукуматимиз тадбиркорларга яратиб берган шароит учун миннатдормиз. 2023 йилга катта режаларимиз бор. Иситиш қозонлари турини кўпайтириб, халқ тилида “Аристон” деб аталадиган сув иситиш жиҳозларини ишлаб чиқармоқчимиз,– дейди Мансуржон Тиллаев. – Бунинг учун Фарғонадаги кичик саноат зонасидан берилган жойга янги цех қурдик. Яна бир мақсадимиз – пар, яъни буғ билан иситадиган қозонлар ишлаб чиқаришдир. Мансуржон айтган 2022 йилда ишлаб чиқарилган 700 та иситиш қозонларининг бир нечтаси Марғилондаги 17-мактабда ишлаб турибди. Қозонхона тасаввуримизни ўзгартириб юборди. У кичик бичимда, бежирим қилиб қурилган. Ичига иккита иситиш қозони ўрнатилган. Ўт ёқувчи кўмирни эҳтиёжга қараб солиб турса бас. Ҳар бир қозон остига пуркагич, иссиқ сувнинг чиқиш жойига эса босим берувчи қурилма ўрнатилган. Биз синф хоналарида бўлганимизда ўқувчилар енгил кийимда, аммо иссиқлик етарли ҳолда дарс машғулотлари билан шуғулланишаётганини кузатдик. – “TeploLider”нинг ўнта қозони ўрнатилган мактабга, – дейди мактаб директори Ғайратжон Тожибоев. – Ундан бештаси иш жараёнида. Бештаси захирада. Қозонхоналардан газ ва кўмир ёқиб фойдаланса бўлади. Ҳозир газ йўқ, шунинг учун кўмир ёқиб, хоналарни иситяпмиз. Хоналарда талаб даражасидаги, 18-20 даражада иссиқ мавжуд. Мактабнинг умумий 2000 квадрат-метр хоналарини бешта иситиш қозони тўлиқ иссиқлик билан таъминламоқда. Биргина Фарғона вилоятида мингга яқин мактаб, юзлаб тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотлари бор. Уларга “TeploLider” қозонлари етказиб бериш учун барча имкониятлар мавжуд. Аммо, лекин ... дермиди. Шу кунларда улар билан боғлиқ бўлмаган муаммо ҳам чиқиб келди. – Корхонамиз Молия вазирлиги томонидан 102 мингта шартнома тузиши тақиқланган корхоналар рўйхатига тушиб қолибди, – дейди корхона бош ҳисобчиси Зилола Орипова. – Ҳолбуки, биз интизомли солиқ тўловчилар рўйхатидамиз. Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича ҳеч қандай узилиш бўлмаган. Яшил чизиқда турамиз. Коэффициентимиз “ноль”. Аммо биз билан ишлаётган ҳамкор корхоналарда ҚҚС коэффициенти бузилгандир. Шунинг учун бизни ҳам бу рўйхатга киритиши тўғри эмас, деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳолат ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иш ҳақини вақтида берилишига тўсқинлик қилиб келяпти. Ўйлаймизки, бу муаммо тез орада ечимини топади ва у ишлаб чиқариш режаларига таъсир кўрсатмайди. Муҳаммаджон ОБИДОВ. Элёр ОЛИМОВ олган суратлар.


устақилликкача бу ҳудуд давлат хўжалиги тасарруфида бўлиб, Қўқон йўли иккига ажралган жойни Горск деб аташарди. Йўлнинг бири Яйпанга, иккинчиси Бешариққа элтади. 1992 йилда ташкил этилган, вилоятнинг энг ёш ва навқирон тумани бугун маърифатпарвар бобомиз Фурқат номи билан юритилишида ҳам рамзий маъно бор. Горск тарихда қолди, ҳозир унинг ўрнида Навбаҳор – исми жисмига монанд, гўзал ва мафтункор маскан қад ростлаган. “Оталар чойхонаси”да бир пиёла чой устида нуронийлар билан дилдан суҳбатлашсангиз, унинг ўтмиши ҳақидаги ажойиб-ғаройиб воқеалардан воқиф бўласиз, туман ривожи йўлида жонфидолик билан меҳнат қилган ва унинг янги тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан битилган фурқатлик алломалар номи кўз ўнгингизда гавдаланади. Фурқат туманининг биринчи ҳокими, халқ таълими фахрийси Баротали Абдуллаев, машҳур чавандоз Толибжон Отабоев, бир неча китоблар муаллифи, шоирлар Эргаш Абдулло, Сайёра Мавлонова, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – икки марта “Қизил юлдуз” ордени соҳиби Неъматжон Аҳмедов, Абдужалил Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор Мелиқўзи Маҳкамов ва юртнинг бошқа шу каби асл ўғлонлари билан фурқатлик бугунги авлод вакиллари бўлган йигит-қизлар ҳақли равишда фахрланадилар. Бир сўз билан айтганда, туман – ҳуррият фарзанди, Истиқлолимиз билан баравар қадам ташлаб, камолга етмоқда. Калдушан, Қўқонбой, Навбаҳор, Томоша, Чек-чувалдоқ, Шойимбек, Эски, Эшон, Ғунча ва Шунқор сингари қишлоқлар бугун ободликда шаҳарлардан асло қолишмайди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича махсус дастур ижроси нафақат туман маркази, балки барча қишлоқ ва маҳаллалар ободлигини таъминламоқда. Ўтган йили “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури ижросига 255 миллиард 700 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилди. 512,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми 367,7 миллиард ёки аҳоли жон бошига салкам 3 миллион сўмга етди. 1 триллион 278,6 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди. ХАЛҚ УСТАСИНИНГ ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИК САНЪАТИ МАКТАБИ “Қўқонбой” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги “Ҳунармандлар маркази”да ташкил этилган “Уста Юсуфжон наққош” хусусий корхонаси томонидан миллий услубда ёғоч ўймакорлиги мактабини ташкил этиш орқали 100 нафардан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланди. Корхона раҳбари Муҳаммадали Юнусов устахонасида қўл меҳнатига асосланган ўймакорлик маҳсулотлари тайёрланади. Ёғоч ўймакорлиги музейи ташкил этилган. – Миллий ёғоч ўймакорлиги санъатини тиклаш ва авлодларга етказиш мақсадида “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Минг нафардан зиёд шогирдим бор. Уларнинг 50 нафари миллий ёғоч ўймакорлиги ҳунарини миридан-сиригача ўрганиб, мустақил фаолият юритишяпти. М 2023-YIL 27-YANVAR Farg'ona aqiqati 3 Қишлоқларни яёв кезганда... ФУРҚАТНИНГ НАВБАҲОРИ, ҒУНЧАСИ... БИР ОБОД МАСКАН БЎЛИБДИ ТОМОШАСИ Мустақиллик тенгдоши бўлган Фурқат тумани маркази — Навбаҳор шаҳарчасида бўлганмисиз? Кенг ва равон йўл ёқасида муҳташам уй-жойлар, корхона ва ташкилотлар, боғча, мактаб, шифохона, тадбиркорлик субъектлари бинолари туман жамолини кўз-кўз қилган каби саф тортиб туради. 25 нафарининг маҳорати эса алоҳида мақтовга лойиқ. Бир яхши шогирд тайёрлаш учун 10 йил вақт кетади,– дейди уста Муҳаммадали Юнусов. – Зеҳни тез бўлса 7 йилда ўрганади. Устахонамизда нақшларни ҳам ўзимиз чизамиз, лойиҳалар яратамиз ва қурамиз. Наққошлик менга ота касб. Бешинчи авлод устазодаман. Ўғилларим ҳам ҳунаримни эгаллашган. Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов качонлардир ўзи ишлатган кичик босма ранда, жапс ранда, конш ранда, хаткаш, чўпса, текислаш эгови, кошак арра каби қатор ўймакорлик ускуналари бугун музейдан жой олган, уларнинг ўрнини замонавийлари эгаллаган. Устанинг бажарган ишларидан намуналар республикамизнинг турли жойларида, хoрижий мамлакатларда савлат тўкиб турибди. Фарғона шаҳридаги узумни қайта ишлаш корхонаси, “Бахт уйи”, Фурқат туманидаги “Абдуқаҳҳор ота” зиёратгоҳи, Тошкент шаҳрининг янги ҳалқа йўли ёқасидаги “Хон чорбоғи” тепалиги ва қатор ташкилот ҳамда муассасаларда миллий ҳунармандчилик ишларини амалга оширган. Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар мақбарасида 60 нафар устазода шогирдлари билан 8 қиррали, 8 устунли миллий аркли айвон, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди мажмуаси, Юнусобод даҳасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг устунларини ҳам ўймакор нақшлар билан безатишган. Пойтахтимиздаги Миллий боғда “Халқ амалий санъати” галереясининг айлана айвон қисми, Самарқанднинг Ҳазрати Имом Исмоил ал-Бухорий мажмуаси қурилишида, Жиззахда “Ипак йўли” чойхона оромгоҳи ва юртимизнинг кўплаб туман-шаҳарларидаги маданий дам олиш масканларининг ёғоч ўймакорлиги ишлари Муҳаммадали Юнусов ва унинг шогирдлари қўлида сайқал топган. Туманнинг "Бегобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сўфийлик таълимоти намояндаларидан Ҳожа Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия” тариқати вакили шайх Абдулқаҳҳор ота Абдулваққос ўғлининг хонақоҳи сақланиб қолган. Улуғ аждодимиз хусусида чуқур тасаввурга эга бўлиш, уни ёд этиш ниятида келадиган зиёратчилар учун шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Лойиҳага кўра, зиёратгоҳга олиб борувчи икки томонлама йўл, “Оталар чойхонаси”, зиёратгоҳ мақбараси, болалар майдончаси, автотураргоҳ, book cafe, 50 ўринли амфитеатр қурилиши режалаштирилган. Зиёратгоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Уста Муҳаммадали Юнусов ва унинг шогирдлари яратган миллий ёғоч ўймакорлиги ишлари бу ерга ўзгача зеб бериб турибди. Яқин вақт ичида “Абдуқаҳҳор ота” зиёратгоҳи обод масканга айланади. ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ – ИЖТИМОИЙ ЮКСАЛИШ АСОСИ Туманда яқин келажакда деҳқон бозори, савдо комплекси, истироҳат боғи, аквапарк, технопарк ва хизмат кўрсатиш объектлари, меҳмонхона, йирик умумий овқатланиш жойи, логистика маркази, кимёвий тозалаш хизмати, фитнес клуб, маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси ва шунга ўхшаш замонавий хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилади. Шу мақсадда 19,8 гектар ер ажратилди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1500 га яқин тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади. 2400 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Туман бюджетига йиллик 15 миллиард сўмлик солиқ тушумлари туширилади. Хизмат кўрсатиш ҳажми 572 миллиард сўмга ёки 3–4 бараварга оширилади. Туман маркази Навбаҳор шаҳарчаси жамоли янада чирой очади, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт сари янги қадамлар ташланади. Туманда 3,6 гектар майдонда “Истиқлол” ва “Темирйўлчи” кичик саноат зоналари ва 2,9 гектар ерда “Томоша” ҳамда “Узунчек” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган. Бу саноат зоналарига умумий қиймати 81 миллиард сўмлик 15 та лойиҳа жойлаштирилиб, 437 та янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 5 та лойиҳа фойдаланишга қабул қилиниб, 132 та иш ўрни яратилган. Қиймати 67 миллиард сўм бўлган 10 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган йили кичик ва ёшлар саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш учун 6 миллиард 583 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни кунда “Томоша” ёшлар кичик саноат зонасида ичимлик суви тармоқларини тортиш 50 фоизга бажарилди. Ишлар қизғин давом этмоқда. 2023 йилда “Қўқонбой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1,3 гектар бўш майдонда кичик саноат зонаси ташкил этилади ва 5-10 сотихдан 13 та лотга ажратилиб, ёш тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун берилади. Туманни иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан, ҳозирга қадар паррандачилик йўналишида 101 нафар фуқарога 2,4 миллиард сўм, иссиқхона йўналишида 168 нафар фуқарога 4,7, тикувчилик йўналишида 573 нафар аёлга 7,8, асаларичиликка 133 нафар кишига 3, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 66 нафар тадбиркорга 1,024, хизмат кўрсатиш бўйича 70 нафар кишига 1,684, чорвачилик тармоғига 194 нафар фуқарога 3,29 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида 35,5 километр узунликдаги йўлга тош-шағал ётқизиш, 18,45 километр ичимлик сув тармоғи тортиш, 2 та сув иншооти қуриш, 320 дона таянч устунлар ўрнатиш ишлари бажарилди, 8,5 километр электр узатиш тармоқлари барпо этилиб, 4 дона трансформатор ўрнатилди. Туманда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал ҳаётга татбиқ этиш, фуқаролар билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг ҳаммаси одамлар фаровон турмуш кечириши, фарзандларимиз бахту камолини ўйлаб қилинаётган эзгу амаллардир. Яна бир-икки йилдан сўнг Навбаҳор шаҳарчаси ва туман қишлоқлари ҳусни жамоли бундан-да чирой очиб, гўзаллашиб кетишини тасаввур этиш қийин эмас. Зеро, бугун амалга оширилаётган катта ҳажмдаги бунёдкорлик, ободлик ва фаровонлик йўлидаги юмушлар, давлатимизнинг бош мақсади – “Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу шиор бунинг кафолатидир. Абдужалил БОБОЖОНОВ, “Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.


Farg'ona aqiqati 2023-YIL 4 27-YANVAR Низомга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари олий ўқув юртларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади. Ўтган 23 йил давомида вилоятимизнинг 28 нафар қизлари мазкур Давлат мукофотига лойиқ топилиб, элимизнинг суюкли шоираси, жамоат арбоби, вафо ва садоқат тимсоли Зулфия Исроилова издоши бўлишдек шарафга муяссар бўлди. Ҳақиқатан ҳам, қизларжонимиз давлат даражасида эътирофга сазовор бўлган йиллари танлаган йўналишларида, қолаверса, жамоат ишларида фаол бўлишган, иқтидорлари, истеъдодлари, маҳоратлари билан тенгдошларидан устунликларини кўрсата олишган. Албатта, Юртбоши ишончи, юксак рағбат ҳар қандай инсонни янада катта марралар сари ундайди. Шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоираси қизлари ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилишмоқда. Адабиёт йўналишида давлат мукофотига сазовор бўлган Дилнавоз Қўлдошеванинг ижодий фаолияти янада гуркиради. “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририятида фаолият юритиб, ўнлаб публицистик мақолалар ёзди, назм ва наср оламидан чиқмади, янги китоблар нашр эттирди. Ҳозирда Фарғона давлат университети докторанти. Шу йўналишда ғолиб бўлган Нозима Ҳабибуллаева Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканали муҳаррири сифатида фаолият юритмоқда. Унинг ҳам шеърий гулдасталардан иборат китоблари ўқувчилар қўлига бориб етди. Наргиза Ахунова Тошкент шаҳридаги 133-мактабда ёш авлодга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ бермоқда, Фаридахон Умаралиева ва Паризода Рўзибоева пойтахтдаги олий таълим муассасалари талабалари. – Инсоннинг қай даражада ҳаётий Дийдорлашув мисолида Зулфия номидаги Давлат мукофоти 1999 йилда таъсис этилган. Ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган истеъдодли қизлар мазкур мукофот билан тақдирланиб келади. позициясига эга бўлишида оилада олган тарбияси муҳим аҳамият касб этади. Мен ҳам 2011 йили адабиёт йўналишида ушбу мукофотга лойиқ топилдим. Болалигимда ота-онамнинг қўллаб-қувватлаши, талабчанлиги, китобга, билим олишга рағбатлантириши катта ютуқларни қўлга киритиш орзусини уйғотган. Олий таълимнинг бакалавр, магистратура босқичларини тамомлаб, аввал матбуот тизимида, ҳозир эса докторлик диссертациям учун илмий изланиш олиб боряпман. Журналистика йўналишида кўплаб ютуқларга эришяпман, илмий-оммабоп мақолалар билан матбуотда мунтазам иштирок этиб келаман. Мақсадларим жуда кўп, мен биргина мукофот билан чекланиб қолмоқчи эмасман, – дейди Дилнавоз Қўлдошева. Давлат мукофотига энг кўп санъат йўналишида эришган қизларимиз. Шу соҳада биринчи бўлиб эътирофга сазовор бўлган Муҳайё Тешабоева Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси бўлиб ишламоқда. Ўзининг сеҳрли овози билан минглаб мухлислар кўнглидан жой олган Севинч Мўминова “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси. 2003 йилдан буён у бир неча нуфузли танловлар совриндори бўлди, чет давлатларда катта концерт дастурларини намойиш этди, ҳозирда ҳам қизғин ижодий фаолиятда. Шаҳноза Давлатова эса Фарғона шаҳар 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, 4 фарзанднинг онаси. Муштарийбегим Қурбонова Наманган давлат университети санъатшунослик факультети магистратурасини битирди, ҳозирда қўлига мўйқалам тутган шогирдларига устозлик қилмоқда. Севара Жўраева эса Тошкент Давлат консерваторияси магистранти. Ўтган йили Давлат мукофотини олган иқтидорли чолғувчи Василиса Найпак Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таҳсил олмоқда. 2004 йилда қўлида гулдек ҳунари билан нуфузли комиссия аъзоларини лол қолдирган Гулзода Ёрбоева Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида яшайди. Айни пайтда уй бекаси. Фан йўналишида мукофотга сазовор бўлган Дилноза Турсунова, Зарнигор Орипова, Дилёра Ўринбоева олган билимларини чуқурлаштириб, илмий изланишлар олиб бориб, докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўришмоқда. Таълим йўналишида совриндор бўлган Дилноза Каттахонова Ёшлар ишлари агентлиги етакчиларидан бири сафида ёшлар муаммолари ечимида бош-қош бўлаётган бўлса, Нафосат Дадажонова Тошлоқ туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси сифатида фаолият олиб боряпти. Нилуфар Абдуғаниева хавфсизлик хизмати ходими. Ижодда ҳам, жамиятда ҳам фаол совриндорлар номини яна давом эттириш мумкин. Таҳлилларимиз давомида Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритган қизлар орасида тақдир тақозоси, оила шароити туфайли ўша даврдаги шижоати бироз сусайган ёки ўз ташвишига кўмилиб қолганлари ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлдик. Айримлари турмуш ортидан чет мамлакатларда истиқомат қилишаётган бўлса, бошқаси фарзанд тарбияси билан машғул. Улар турли китоблар муаллифи, кўрик-танловлар ғолиби сифатида мукофотгача бўлган муддатда яхши танилган эдилар, эндиликда эса изланишдан, ижоддан, жамиятдан йироқлашиб қолгандек гўё. Биз буюк шоира издошларининг бугунги ижтимоий ҳаётдаги ўринларига баҳо бермоқчи эмасмиз. Ўрганишларимиз Зулфияхоним издошлари билан “дийдорлашиш” мисолида эди. – Очиғини айтиш керак, мукофотдан кейинги фаолиятимдан кўнглим тўлмайди. Инсонга, албатта “туртки” керак. Бунинг учун фикримча, ҳокимлик ҳузурида ташкил этилган “Зулфияхоним қизлари” клуби фаолиятини жонлантириш зарур. Ушбу клубда қизлар фаолиятини мониторинг қилиб, уларнинг ўзаро тажриба ва фикр-мулоҳаза алмашиши учун ижодий муҳит яратиб бериши лозим, – дейди Зулфия Мамажонова. – Беш нафар фарзандим бор, тўрт нафари эгизлар. Уларнинг парвариши катта масъулият талаб этади. Аммо фарзанд тарбияси таътили ижодий, илмий фаолиятни тўхтатиш дегани эмас. Биз ҳаёти ва ижодини ўзбек қизларига намуна қилиб кўрсатадиган Зулфияхоним издошларимиз. Чунки атоқли шоира аёлнинг барча вазифаларини адо этган ва ҳеч қачон ижодни ташлаб қўймаган, – дейди таълим йўналишида мукофот совриндори бўлишига қарамай, адабиёт оламида ҳам айтарли ютуқларга эришиб келаётган Нозимахоним Холиқова. – Эришган муваффақиятим ижодий ва илмий фаолиятимнинг бир қисми холос. Ваҳоланки, мукофот эгаларининг ҳар бири ўз йўналишида босқичма-босқич турли ютуқларга эришиши керак. Демоқчиманки, мукофотга муносиб бўлиш ва давлатимиз раҳбари ишончини оқлаш бирдан-бир вазифамиз. Уни адо этишда ҳеч қандай сабаб, баҳона бўлмаслиги керак. Бир журналист аёлни билардим. Қизини етаклаб, ўнлаб идора-ю ташкилотларни кезиб юрарди. Ҳокимлик, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, ўнлаб газета-журнал таҳририятлари... Мақсади – қизи Зулфия мукофотини олиши керак. Ҳатто қизининг номидан ўзи у-бу нарсани қоралаб, бош муҳаррирларга чоп этиш учун илтимос қиларди. Ҳаммаси танлов учун эди. Маълум мақсадларига етишдилар ҳам. Афсуски, шундан кейин бирор жойда “мукофот талаб” қизнинг бирор сатр ижоди чоп этилганини учратмадим. Нима бўлганда ҳам ниятимиз холис. Қизларимиз юксак мукофотларга лойиқ бўлганликларини кейинги фаолиятларида ҳам кўрсата билишсин. Миллий адабиётимизнинг ёрқин намояндаси номи билан аталган ушбу давлат мукофотига сазовор бўлиб, кўксига нишон таққан ҳар бир қиз “Бекорга мукофот олмаган-да” деган эътирофга мушарраф бўлсин! Муаттар ТУРҒУНБОЙ қизи. ЗУЛФИЯХОНИМ ҚИЗЛАРИ, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ!


БУГУНГИ КУН МАВЗУИДА 2023-YIL 27-YANVAR Farg'ona aqiqati 5 САБЗИ, КАРТОШКА, ПИЁЗ... НАРХЛАР НЕГА ОШИБ КЕТДИ? айсидир маънода об-ҳавонинг ғайритабиий совиб кетиши туфайли сабзавот нархларининг ошгани бор гап. Аммо энг асосий масала уларнинг аҳоли эҳтиёжига яраша етиштирилмаганида, импорт ҳисобига бўлса-да, захира яратилмагани, деҳқон, фермер хўжаликларида маҳсулот сақлаш омборларининг йўқлигида деб биламиз. Бунга таҳлилларимиз орқали маълум маънода ишонч ҳосил қилдик. Фарғона шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”дамиз. Нархларда бошқа бозорлардагидан деярли фарқ йўқ. Ўрганишларимиз куни расталардаги сабзининг бир килограмми ўртача – 4000 сўм, картошка – 6000, пиёз – 9000 сўмдан сотиляпти. Дастлабки икки маҳсулот бундан бир ой аввалги нархга нисбатан 20 – 50 фоизга ошган бўлса, пиёз нархи салкам тенг бараварга кўтарилган. “Фарғона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖга “бош суқдик”. Сабзининг бир килограмми ўртача – 2500, картошка – 4000, пиёз эса 7200 сўмдан сотилмоқда. Бу ерда ҳам нарх-наво ошган. Ўз-ўзидан равшан, улгуржи нархда маҳсулотлар чакана савдодан кўра бир оз арзонроқ бўлади, лекин ҳар икки бозордаги савдо-сотиқ жойларида ҳам нархлар кескин кўтарилган. Савдо дўконлари, супермаркетлардаги ана шу уч турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари бундан-да баланд. Аксарият деҳқон бозорларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айни пишиқчилик даврида захира яратилади. Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” АЖ маъмурияти ҳам имконият даражасида халқимиз энг кўп истеъмол қиладиган картошка, пиёз, сабзи каби маҳсулотларини жамғариб қўйган. Мазкур бозорга қарашли омборлардан бирини кўздан кечирдик. – Аномал совуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига таъсир қилгани Кейинги икки ҳафта ичида аҳоли ўртасида энг кўп муҳокама бўлган мавзулардан бири бевосита бозорлардаги нарх-наво билан боғлиқ бўлди. Янаям аниқроқ айтганда, картошка, пиёз, сабзи каби кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилиб кетиши ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди. Бундай “ўсиш” ҳар йилнинг шу вақтида кузатиладиган ҳолатми ёки..? рост. Лекин бу кўп жиҳатдан экспорт-импорт билан ҳам боғлиқ масала. Расмий статистик маълумотлар фикримни тасдиқлайди, – дейди ”Марказий деҳқон бозори” АЖ раҳбари Тоҳиржон Нуриддинов. – Эътибор қиладиган бўлсак, жорий йил январь ойининг дастлабки яримида нафақат бизда, балки республикамизнинг барча ҳудудларида маҳсулотларнинг ички бозордаги нархи ўта юқори бўлди. Маълумотларга қараганда, энг қимматлашган пиёз январь ойининг шу кунига қадар Ўзбекистон бўйича умуман экспорт қилинмади. Бу эса маҳсулот нархининг пасайиб боришини таъминламоқда. Ўйлайманки, яқин кунларда нарх-наво барқарорлашади. Бозор раҳбарининг яна айтиб ўтишича, бугунги кунда захираларида 100 тоннадан пиёз, сабзи, картошка мавжуд. Бундан ташқари, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан савдо ярмаркаси ташкил этилган. Унда 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. Гувоҳи бўлганимиз, савдо ярмаркасида пиёз 5000 сўмдан сотилмоқда. Аммо сифатидан келиб чиққан ҳолда, истеъмолга яроқли дейишдан йироқмиз. Чунки “Арзоннинг шўрваси татимас” деганларидек, улар аномал совуқ кунлари музлаб қолган пиёзлар. Савдогарнинг айтишича, музлаган пиёзларни “ишлатиш” мумкин. Лекин уларнинг фикрига ҳар қандай харидор ҳам қўшилавермайди. Бизни ажаблантиргани, савдо ярмаркасида “Марказий деҳқон бозори” АЖ захирасидаги маҳсулотларни учратмадик. Улар асосан мажмуа савдо расталари орқали сотилаётганини айтишди мутасаддилар. Биргаликда бозор оралаганимда сотувчилар пиёзни катта-кичиклигига қараб 6000 - 6500 сўмдан сотишаётганини айтиб ўтишди. Аммо вақт ўтиб ўзимиз харидор бўлганимизда, яна ўша нархлар – сабзи ўртача – 4000, картошка – 6000, пиёз – 9000 сўм. Изоҳга ҳожат бўлмаса керак. – Ҳар йили асосан деҳқон ва фермер хўжаликларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотар эдик. Янги ҳосил пишгунга қадар захиралар бўйича муаммо бўлмаган. Эндиликда ҳатто Қирғизистондан сотиб олиб, юртдошларимиз эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қиляпмиз. Тақчиллик сабабларидан бири – айрим деҳқонлар, фермер хўжаликлари жамғариб қўйган маҳсулотларидан яхши даромад топишни кўзлаб, ҳозирча уларни савдога чиқармаяпти. Агар Қирғизистон ҳам экспортни тўхтатса, яна пиёз нархи ошиши мумкин. Ёки аксинча, яқин кунларда кунлар исиб кетиши билан сақловдаги маҳсулотлар кундан-кунга сифатини йўқотиб боради. Шу боис, мўмай даромадни кўзлаганлар энди маҳсулотларини тезроқ сотиш пайида бўлишади, бозорларимиз яна тўлиб-тошади. Бундай ҳолатларда нарх-наво кескин пасаяди, – дейди “Фарғона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ раҳбари Ойбек Охунов. Шу ўринда бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишига дахлдор ташкилотлар фикрини билишни лозим топдик. Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, аҳолининг пиёзга бўлган йиллик эҳтиёжи 27 минг 85 тонна. Жумладан, шу йилнинг январь-март ойига қадар аҳолининг пиёзга бўлган истеъмол талаби ўртача 6 минг 771 тоннани ташкил этади. Вилоят ҳудудида пиёз захираси миқдори аҳоли хонадонлари, мавжуд захиралар билан қўшиб ҳисоблаганда 41 минг 550 тонна бўлиб, истеъмол талаби доирасида захира етарли. Қоғоздаги маълумотларга қараганда, биргина пиёз маҳсулоти жамғармаси эҳтиёждан анча юқорилигини кўрсатиб турибди. Лекин савол туғилади: қани ўша захира? Қачон улар савдога чиқарилади-ю, қачон нарх-наво барқарорлашади? Ёки ғалвир сувдан кўтарилган чоғда “қоғозда бору, амалда йўқ” бўй кўрсатиб қолдими?! Аслида, эски ҳосилнинг тугаб бориши ва янги ҳосил пишгунга қадар “узилиш” кунларида қайсидир истеъмол маҳсулоти тақчиллиги кузатилади, нархи бироз ошади. Аммо бугун биз кузатаётган даражада эмас. Халқимиз тўғри айтади: касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади. М. МАҲМУДОВА. Қ


2023-YIL Farg'ona aqiqati 27-YANVAR марали кўчага кўкрак кериб турган муҳташам уйнинг сиркор айвонболахонасида шалкўрпани оёқларига ёпиб, қировдай оқ болишга ёнбошлаганича тунлари юлдузлар тўпига тикилиб, тонгларда ҳарир яшилликка бурканган қишлоқ хонадонлари, боғча-полизлари, зумрад далаларга боқиб ижод қилишни яхши кўрар эди. Кузда олтин рангларга чайилган дарахтлар, қиш кезлари дераза ойнасидаги қировли “гуллар” қалбини ром этса: “Бу кун энг бахтиёр кун бўлади, мурғак қалбга чўғ солган” дея қўлга қалам тутарди. Шеъриятга меҳр ва ҳавас ёш ҳам, касб ҳам танламас экан. Поэзия одамлар қалбига эзгулик ва нафосат уруғини солишга хизмат қилгани боис маданий ташкилот вакиллари, маорифчилар, ёзувчи, журналистлар, хуллас, шоирнинг ихлосмандлари Умарали Қурбоновнинг ҳолидан хабар олиб туришарди. Тошкентдан Рапқонга тез-тез келиб турувчи ёзувчи, танқидчи олимлар Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Ўктам Ҳакимали... Умарали Қурбоновни ижодга рағбатлантириб туришар, марказий газета-журналларда шоир шеърларининг босилиши, радиоэшиттиришлар орқали эфирга узатилишига кўмаклашардилар. Айниқса, болалар Хотира уйғонса гўзалдир! Матонатни қалқон, ижодни бахт деб билган Умарали Қурбоновни хотирлаб РАПҚОН ЧАМАНИДАН ГУЛ ТЕРГАН ШОИР Шоир ўзидаги жисмоний чекланишлар, қисматнинг аламли кўргилигидан асло чўчимади, эзгу орзулари, жўшқин хаёллари туфайли тушкунликка тушмади. Аксинча, бу чекланишларга қарши унинг юрагидан “Орзуимга етаман, Чиниқиб, кучга тўлиб. Диёримнинг бағрида, Очиламан гул бўлиб”, – деган мардлик ва ижодий кучнинг асл ўтини ёқувчи мисралар ҳаётга оқди. Ўткир ҲОШИМОВ, Ўзбекистон халқ ёзувчиси. шоири Анвар Обиджон, мактаб директори Олтмиш Ўсаров, шоир Ғуломжон Солиев, “Бешариқ тонги” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган Собиржон Асқаров, Охунжон Исоқовнинг шогирди ҳузурига ташрифи шоир юрагида шодлик денгизини чайқатиб, хонадонда чинакам байрам бўлиб кетарди. Ғафур Ғулом номидаги “Адабиёт ва санъат нашриёти”да хизмат қилардим. Бир куни топшириқ билан Янгийўлдаги босмахонага бордим. Нашриёт буюртмаси билан босилаётган китобларнинг назорат нусхаларини қабул қилиб олаётганимда ногаҳон “Ёш гвардия” нашриёти буюртмаси билан тайёр ҳолатга келган, мен билган, ижодини севган шоир, юртдошим Умарали Қурбоновнинг “Муаллифнинг биринчи китоби” туркумида чоп этилган китобига кўзим тушди. Орқа муқовасида берилган суратда бошида чорқирра Марғилон дўппи, мунис, майин нигоҳли, айни пайтда ўз кучи, ҳақиқатига ишонган қатъий, сокинлик барқ урган йигит – шоир боқиб турарди. Эзгуликни кўнглимга тугиб, цех бошлиғидан илтимос қилиб, ўн дона китобни олдим. Шу куниёқ саккиз донасини муаллифга кутилмаган совға сифатида почта орқали Рапқонга жўнатиб юбордим. Орадан бир ҳафта ўтиб шоирдан мактуб олдим. “Ассалому алайкум, ҳурматли дўстим Зоҳиржон! Қалай, соғликлар яхшими? Ишлар жойидами? Ҳимматингизга офарин: китобларни олдим. Бошим кўкка етди. Сиздай самимий дўстларим кўпайиб бораётганидан чексиз фахрланаман! Биздан Анвар Обиджон ва Ўктам акаларга алангали салом деб қўясиз. Сизга чексиз ҳурмат-эҳтиром билан дўстингиз Умарали ҚУРБОНОВ. 22 май, 1984 йил.” Ҳа, одам яхши ҳаёт учун, бахт учун дунёга келади. Ҳаёт тафаккур қилишни талаб этади. Булардан тақдир шаклланар экан. Умарали Қурбонов кўклам қуёшини, баҳор елларини соғиниб яшар эди. Шоирнинг биринчи китобидаги шеърлар болалар учун ёзилган. Ундаги лирик сатрлар тонг шабнамидай беғубор, руҳингизни кўтариб, баҳри-дилингизни очади. Умуман олганда, шоирнинг илк китоби ва кейин нашр этилган асарлари китобхон қалбига ўт ёқадиган даражада илҳом билан ёзилган. Покиза қалбдан туйғулар жўш урганини вилоят ва туманимиз газеталарида эълон қилинган, радио орқали ўқиб эшиттирилган публицистик мақола, очерк, лавҳа, сочмаларда акс этганини кўрамиз. У қолдирган адабий мерос шоир умрининг қайтмас нафаси бўлиб гуриллайди. Шоир, айниқса, Рапқон кўчаларида шодликдан кўнгли тўлиб, чувалашиб, сакрашиб ўйнаб юрган болаларни яхши кўрарди. “Ёшлик тошқин сув, суғорадиган экинингни суғориб қолмасанг, ўтиб кетади”, дея вақтнинг қадрига етиш туйғуларини, илмсизлик мўрт қилиб қўйиши мумкин деган эслатмани шеърий мисралар орқали ёшлар онгига қуйишдан чарчамас эди... Ватанимиз мустақиллиги, унинг имкониятлари туфайли халқимиз ҳаётидаги бугунги мислсиз ўзгаришларни, ёш авлодга ўз истеъдодларини рўёбга чиқариши учун қиёси йўқ шарт-шароитлар яратиб берилаётган бугунги кунларни кўриш шоир дўстимга насиб этмади. Туманимиз маркази, қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги йўлида олиб борилаётган хайрли ишларга гувоҳ бўлганда эди, унинг қаламидан қанчадан-қанча шеър, мақола, очерк ва лавҳалар қоғозга тушган бўларди. Умарали Қурбонов хотираси олам гўзаллиги ва нафосатига шайдо бўлиб яшаган шоир сифатида қалбларимизда яшайверади. Зоҳиржон ҲАЙДАРОВ, журналист. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 январда имзолаган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони айнан ана шу мақсадларда, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш учун қабул қилинди. Фармонга асосан, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб Фармонга шарҳ СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ Юртимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти, ислоҳотлар суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлабгина қолмасдан, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқи, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янги босқичга олиб чиқиш имконини берди. Шу билан бирга, аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий қилишни талаб этмоқда. чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди. Унда одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш; адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш; фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш; судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш; судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш; суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш; судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш. Шу билан бирга, 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди. Мазкур ҳаракатлар дастури давлатимиз томонидан сўнгги йилларда одил судловни амалга оширишни мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ва қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг ижросини кенг амалга ошириш учун имкон яратибгина қолмасдан, тегишли қонун ҳужжатлари ижроси самарадорлиги ва натижадорлигини ҳам оширади. Бу татбиқ этилажак қоидалар келгусида фуқароларни ортиқча оворагарчиликдан озод қилади, қарорлар ижросини текширишни янада енгиллаштиради. У.АҲМЕДОВ, Фарғона вилоят Маъмурий судининг судьяси.


аъдага вафо қилиш сахий ва камол соҳибларининг феълидир. Аҳд инсоннинг ўзига ёки ўзгага берган қатъий бир сўзидир. Агар ваъда рухсори вафо ҳоли билан безалса, ваъдасига содиқ инсондан ҳеч бир кишининг кўнгли қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло Моида сурасининг 1-оятида: “Эй, иймон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз!” деб амр қилган. Бақара сурасида эса: “Эй, Исроил авлоди, сизларга инъом этган неъматимни эслангиз, аҳдимга вафо қилингиз, токи Мен ҳам сизларнинг ахдингизга вафо қилай ва Мендангина қўрқингиз!” дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аҳдига вафо қилмаган кишида ислом дини йўқдир”, деганлар. Кунларнинг бирида Исмоил алайҳиссалом яқин дўстлари билан ҳамроҳ сафарга чиқишди. Бир уйнинг олдига етганларида дўсти: “Эй Исмоил, бу уй менинг уйимдир. Агар хамроҳлигимни ҳурмат қилсангиз, менинг бу уйда бир оз ишим бор. Мен кириб ишимни саранжом қилиб чиққунча, сиз шу ерда кутиб турсангиз, мен дарҳол қайтиб чиқаман”, деди. Исмоил алайҳиссалом бу сўзни қабул қилиб, ташқарида қолдилар. У киши уйга кириб, айтган ишини саранжом қилиб, ҳазрати Исмоил алайҳиссаломнинг ҳолини эсдан чиқариб қўйди. У уйнинг яна бир бошқа тарафдан йўл бор эди, ундан чиқиб, бошқа бир томонга равона бўлиб кетди. Уч кун ўтгандан сўнг у киши уйи томон 2023-YIL 27-YANVAR Farg'ona aqiqati 7 ЭЪЛОНЛАР В Жума сабоқлари Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдулло ҳожи АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида “ЙИЛЛАР ЎТИБ КЕЛМАГАНИНГИЗДА ҲАМ, ШУ ЕРДА ЎТИРИБ КУТАРДИМ” Иброҳимжон ЮСУПОВ, Фарғона тумани “Эрматбой” масжиди имом-хатиби аввалги тарафдан яна келди. Не кўз билан қарасинки, ҳазрати Исмоил алайҳиссалам уй эшиги олдида интизор ўтирибдилар. – Жаннат дарахтининг меваси ва миллат отасининг ўғли, бу ерда нима учун ўтирибсиз? – сўради уй эгаси. – Мени бу ерга ваъда билан ўтирғизган эдингиз, шу ваъдага вафо қилиб сизнинг қайтиб чиқишингизни кутиб, ҳозиргача ўтирибман, – дедилар Исмоил алайҳиссалом. У киши бўлса: – Мени чиқиб кетганимни билиб, нима учун туриб кетмадингиз? – Сизнинг қайтиб чиққунингизгача шу ерда туришга сизга ваъда берган эдим. Ваъдамни бузмоқликни ўзимга раво кўрмадим. Агар йиллар ўтиб келмаганингизда ҳам, шу ерда ўтириб кутардим, бу кўчадан кетмас эдим, – дея ваъдага вафонинг муҳим эканини эслатдилар ҳазрати Исмоил. Аллоҳ таоло Исмоил алайҳиссаломни ўз каломида шундай тавсифлаб: “(Эй, Муҳаммад), Китобда Исмоил (қиссаси)ни ёд этинг! Дарҳақиқат, у ваъдасида содиқ турувчи ва элчи – пайғамбар эди” деган. Шоир айтади: Жаҳд айлаб топмамиш аҳли назар, Олам ичра аҳддин яхши ҳунар. Яъни, назар аҳли олам ичида қанча ҳаракат қилмасин, барибир ваъдага вафо қилишдан кўра яхшироқ ҳунар топа олмайди. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ваъдасига вафодор инсонлар қаторида қилсин! “ҚУВА ТУМАНИ “СИНО” ДАВОЛАШ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАМОА БИРЛАШМАСИ ҲИССАДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Суперлигасида бу йил ҳам Фарғонанинг икки клуби иштирок этади. Ўтган мавсумда лигани “Қўқон 1912” тарк этган бўлса, Яйпаннинг “Турон” жамоаси кучли командалар сафига қайтди. Янги мавсум олдидан клуб таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Тажрибали футболчилар сафга қўшилмоқда, ижарадагилар ортга қайтди. Захирада қолиб кетаётганлар, шартномаси муддати тугаган айрим футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Табиийки, Суперлигага маҳоратли футболчилар билан кириб бориш керак. Акс ҳолда... Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йилги мураккаб вазиятда “Турон” сафида ёрқин ўйин кўрсатган Абдуғани Камолов, Билолхон Тошмирзаев, Ҳумоюн Муртозаев каби юқори савиядаги футболчилар таркибда олиб қолинди. Жамоани кучли, рақобатбардош командага айлантириш учун селекция ишлари давом этмоқда. Жумладан, "Навбаҳор", "Пахтакор" клублари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган Азим Аҳмедов билан бир йиллик шартнома имзоланди. Келишувларга асосан, Ўзбекистон U–20 терма жамоаси аъзоси, дарвозабон Ҳумоюншоҳ Сайётов ҳам жамоа аъзосига айланди. У аввал "Металлург" клубида ўйнаган. Шунингдек, иқтидорли дарвозабонлар Достонбек Тўхтабоев, Раҳимжон Давронов, ҳимоячи Хуршид Мухторов, ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев, ҳужумчи Шоҳназар Норбеков “Турон” сафида ўйнайдиган бўлишди. Яна бир трансфер "Локомотив", "Навбаҳор", "Насаф" жамоаларида ўйнаган маҳоратли футболчи Ислом Рашидхонов билан амалга оширилди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувлар ўтказган. "Навбаҳор", "Пахтакор" клубларида чиройли ўйинлар намойиш этган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назорати остидаги Азим Аҳмедовнинг жамоага ўтиши ҳам таркибни кучайтириши шубҳасиз. – Азимжон маҳоратли футболчи, етакчилик хусусияти бор. Мавсумни юқори савияда ўтказиб, ишончимизни оқлайди деган фикрдаман, – дейди бош мураббий Бахтиёр Ашурматов. Асосан, марказий ва ўнг қанот ҳимоясида бир хилда ўйнайдиган тажрибали футболчиларни қидираётган “Турон” клуби грузиялик марказий ҳимоячи Анри Чичинадзе билан шартнома имзолади. Шу йилнинг 1-18 март кунлари мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда катта футбол байрами – "Осиё кубоги – 2023" (U 20) финал босқичи беллашувлари Тошкентдаги “Бунёдкор”, “ЖАР”, “Локомотив” ҳамда Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳларида бўлиб ўтади. Терма жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. “А” гуруҳида – Ўзбекистон, Индонезия, Сурия, Ироқ, “В” гуруҳида – Қатар, Австралия, Вьетнам, Эрон, “С” гуруҳида – Корея Республикаси, Тожикистон, Иордания, Уммон, “D” гуруҳида – Саудия Арабистони, Япония, Хитой, Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўрин олган. Футбол ишқибозлари "Осиё кубоги" беллашувларининг 6 та учрашувини “ИсФАРҒОНАДА ФУТБОЛ БАЙРАМИ БЎЛАДИ "Осиё кубоги – 2023" финал босқичи ўйинлари “Истиқлол”да бўлиб ўтади. тиқлол” ўйингоҳида томоша қилишлари мумкин. “В” гуруҳидаги Қатар – Австралия ўйинидан ташқари барча учрашувлар ҳамда “А” гуруҳининг Ўзбекистон – Индонезия терма жамоалари баҳси Фарғонада ўтказилиши режалаштирилган. 1 март куни Австралия – Вьетнам термаси футболчилари соат 15:00 да ҳамда Қатар – Эрон жамоалари соат 19:00 да “Истиқлол”да учрашади. 4 март куни соат 15:00 да Эрон – Австралия, соат 19:00 да Вьетнам – Қатар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтади. 7 март куни дастлаб шу вақтда Вьетнам терма жамоаси Эронга қарши, сўнгра ўзбекистонлик футболчилар Индонезия термаси билан баҳс олиб бориш учун майдонга чиқади. “ТУРОН” ТАРКИБИНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Суперлигасида бу йил ҳам Фарғонанинг икки клуби иштирок этади. Ўтган мавсумда лигани “Қўқон 1912” тарк этган бўлса, Яйпаннинг “Турон” жамоаси кучли командалар сафига қайтди. Легионер авваллари "Торпедо” (Кутаиси), "Сабуртало” (Тбилиси), "Дила" (Гори) жамоалари сафида яшил майдонга тушган. Ортда қолган мавсумда Грузия вице-чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, сербиялик ярим ҳимоячи Душан Стоилкович билан музокаралар муваффақиятли якунланди. Душан фаолияти давомида "Раднички" (Ниш), "Нови Пазар" (Пазар), "Будучност" (Банович), "Радомле" (Радомль) клублари футболчиси бўлган. Яна бир янгилик шуки, яқин ўтмишнинг маҳоратли футболчиларидан ҳисобланган собиқ ҳужумчи Андрей Кирюхин клуб спорт директори лавозимига тайинланди. Истеъдодли мутахассис бугунга қадар клуб академиясида селекция ишлари бўйича мутахассис лавозимида ишлаб келган. У “Футбологика”, “Block Management & Marketing” каби халқаро лойиҳалар сертификатига эга. Руминиялик истеъдодли мутахассис Чирица Августин эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимини эгаллади. Ўз навбатида, клуб Ўзбекистон футбол ассоциацияси комиссияси олдида 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди. “Турон” жамоаси мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки босқичларини ўз базасида олиб борди. Футболчилар жисмоний, маҳорат, чигалёзди машқларини бажаришди, тиббий кўрикдан ўтдилар. Кейинги босқич доирасидаги ўқув машғулотлари, назорат ўйинлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Сўнгра Тошкент шаҳрида тайёргарлик давом этади, бир нечта жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган. 25 январь куни старт олган анъанавий “Ҳоким кубоги-2023" мусобақасида клубнинг ёшлар жамоаси қатнашмоқда. Аброр ДЕҲҚОНОВ. “Зўрлик ишлатишда жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази”нинг Фарғона тумани бўлимига тегишли думалоқ муҳр ҳамда тўртбурчак тамға йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Сизларни 2023 йил 26 февраль куни соат 11:00 да бўлиб ўтадиган ҳиссадорларнинг умумий йиғилишига таклиф этамиз. Кун тартибидаги масалалар: 1. “Сино” даволаш-ишлаб чиқариш жамоа бирлашмасининг аввалги йиллардаги фаолияти ва 2022 йил бўйича молиявий ҳолати юзасидан ҳисобот. 2. “Сино” даволаш-ишлаб чиқариш жамоа бирлашмасидаги улушдорлар ҳисобидан чиққанлар ҳамда улушдорлар рўйхатига киритилганлар юзасидан ҳисобот. 3. “Сино” даволаш-ишлаб чиқариш жамоа бирлашмаси низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. 4. “Сино” даволаш-ишлаб чиқариш жамоа бирлашмаси бошлиғини сайлаш. Манзил: Қува тумани, Тўмарис кўчаси, 173-уй. “Сино” даволаш-ишлаб чиқариш жамоа бирлашмаси бошқаруви кенгаши.


Farg'ona aqiqati 8 2023-YIL 27-YANVAR Ҳ Газета ҳафтанинг жума куни чиқади. Баҳоси келишилган нархда. 2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган. Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24. Навбатчи муҳаррир: Маҳиёра Бойбобоева. Газета “Полиграф-пресс” МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-3 формат (8 саҳифа)да 2080 нусхада чоп этилди. Буюртма: 48. Босмахона манзили: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй. Босишга топшириш ваыти: 19.00. Топширилди: 18.00. Бош муҳаррир: Саҳифаловчи: Достонбек Холматов. Рустам ОРИПОВ. МУАССИС: «Farg‘ona haqiqati» va «Ferganskaya pravda» gazetalari tahririyati ақиқатан ҳам қувончли воқеа содир бўлади. Саройдаги ёш табиб Мўминжон Ҳаким томонидан тайёрланган дори-дармон билан ҳушсиз ётган шаҳзода тўсатдан кўзларини очиб, ўзига келади. Бу ҳолатни ҳаким буюк олим Абу Али ибн Сино билан бўлган воқеага қиёслайди. Бинобарин, Ибн Сино 16 ёшида Бухорода сомонийлар ҳукмдори Нуҳ ибн Мансурни даволаган бўлса, ўн аср ўтгач, Мўминжон Ҳаким Бухорода валиаҳдни ҳам шу тарзда даволай олади. Маълумотларга кўра, тиб оламининг султони Абу Али ибн Сино билан табиб Мўминжон Ҳаким ҳаётида жуда кўп ўхшашликлар мавжуд. Бироқ, Ибн Синонинг ҳаёти ва мероси бутун дунёда асрлар давомида ўрганилиб келинаётБиласизми? ДИЛОРОМ ҚАМБАРОВА – БУЮК ОЛИМ МЎМИНЖОН ҲАКИМНИНГ НАБИРАСИ 1916 йилнинг баҳорида Бухоро амири Олимхоннинг тўнғич ўғли касал бўлиб қолди. Унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб, оғир аҳволга тушади. Ўғлининг ҳушсиз ётганини кўрган чорасиз амир Олимхон кечалари Аллоҳга илтижо қилиб, йиғлаб тонг оттиради. Сарой мулозимлари бу касалдан валиаҳдни фақат мўъжизагина қутқариб қолади деган ўй-хаёлга борадилар... ган бўлса-да, юзлаб беморларни ўлимдан қутқариб қолган, йирик мураккаб операцияларни бажарган, ўз даврида буюк кашфиётларни амалга оширган Мўминжон Ҳаким ҳақида узоқ йиллар кўпчилик билмади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач унвонига биринчи бўлиб сазовор бўлган тиббиёт фанлари номзоди, Амир Олимхоннинг хос табиби, “Ҳаким” тахаллуси билан ижод қилган Мўминжон Алиев – Мўминжон Ҳаким Марғиноний ал-Ҳамракийнинг (1894-1973) ҳаёти худди саргузашт фильмларидаги бош қаҳрамон ҳаётига ўхшайди. Маълум бўлишича, Мўминжон Ҳаким ўз даврида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат ва Абдулла Қодирийни ҳам даволаган ва оғир дамларда содиқ дўст сифатида уларга далда бериб турган. Унинг Маҳмудхўжа Беҳбудий билан танишуви 1915 йилда содир бўлган. Ёш бўлишига қарамай, Амир Олимхон саройида табиблик вазифасига тайинланган Мўминжон Ҳаким самарқандлик бир гуруҳ уламоларнинг илтимоси билан Беҳбудийни даволайди, унинг соғайиб кетиши учун қўлидан келган ҳаракатларни қилади. Шу тариқа, ўрталарида самимий дўстлик риштаси пайдо бўлади. “Мен Самарқандга ҳаким сифатида келиб, дорухона ташкил қилиб, Бухорога кетар кунимда олдимга кириб илтимос қилди... “Нимага шунча вақтдан буён кириб айтмадингиз”. Деди: “Мен ҳамма вақт дўхтирларга бордим. Икки йилдан ошди. Тузалмайдир. Шояд сиз бирон нарса билурмисиз бу тўғрида деб бугун сизга кирдим”. “Мен эмди бугун Бухорога жўнаб кетадурман. Бухородан дору қилиб юборурман”... минжон Ҳаким эмасмикин деган фикрга борамиз. Бинобарин, бу ҳақда хотираларда қуйидагиларни ўқиш мумкин: “Бу ҳодисани учунчи куни Мустаслим махдум бир йигит билан хонамга кириб айтди: “Бу киши Абдулла Қодирий (Жулқунбой)лар. Қўлида бир ёмон яра пайдо бўлибдир. ЦК партиядан сизга юборилибдир. “Марғилонга бориб Мустаслим махдум Мўминжон ошнасига бирга олиб кирсун дебдирлар”, – деди. Дарҳақиқат, билагининг ички томонидан 4х4 см ҳажмида чуқур яра бўлиб, қўлининг ярмидан кўпи ёлвиллаб қизариб кетибдир. Қаттиғ оғриқ, истима. Марғилонда неча кун турди. Иккимиз то охирги вақтгача ошночилик қилдик”. Мўминжон Ҳаким турмуш ўртоғининг исми Саломатхон бўлиб, улар тўрт қиз ва бир ўғил фарзанд кўришган. Булар: 1. Карима (1926-2005). 2. София (1928-1973). 3. Ҳусния (1930-2017). 4. Матлуба (1935-2020). 5. Анвар (1937-1958). Мўминжон Ҳакимнинг иккинчи қизи – Алиева (Қамбарова) Софияхон кўп йиллар Тошкент тиббиёт институтида, сўнгра шаҳардаги туғуруқхоналарда акушер-гинеколог сифатида хизмат қилган. Бир ўғил ва икки киз фарзанд кўрган. Турмуш ўртоғи Файзулла Қамбаров ҳам шифокор эди. Уларнинг катта қизлари сизу биз билган маҳоратли актриса Дилором Қамбаровадир. У 1957 йилда Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Ушбу қисқа маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилором Қамбарова буюк олим Мўминжон Ҳакимнинг набираси бўлади. Нодиржон АБДУЛАҲАТОВ, тарих фанлари доктори. ўтказганлигини айтади: “Мўминжон Ҳаким бошидан кечирган ҳайратомуз воқеалардан воқиф бўлар эканмиз, беихтиёр Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг бош қаҳрамони Отабекнинг ҳаётдаги прототипи МўМаҳмудхўжа Беҳбудий Мўминжон Ҳакимнинг тиббиёт соҳасида илмини қадрлаганлиги боис, Самарқандда дорихона очишига ёрдам беради. Шу туфайли Мўминжон Ҳаким ҳар йили ёз ойларидаги таътил вақтини Самарқандда, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг дўстлари даврасида


Click to View FlipBook Version