Farg'ona aqiqati http://farhaqiqat.uz/ Gazeta 1914-yil 3-apreldan "Sadoi Farg`ona" nomi bilan chiqa boshlagan № 19 (24939) 2024-yil 3-may, juma Ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy gazeta t.me/farhaqiqati 2- бет 3 бет ГЕРМАНИЯ БИЛАН ²АМКОРЛИК КЕНГАЙМОŠДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚУВАЙТ ВА САУДИЯ АРАБИСТОНИДА БЎЛИБ ҚАЙТДИ МАКТАБДАГИ WI-FI: ЎҚИТУВЧИГА КАТТА ИМКОНИЯТ, ЎҚУВЧИГАЧИ? Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълимни рақамлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада асосий эътибор давлат таълим муассасаларида юқори тезликдаги интернет хизматидан фойдаланишни йўлга қўйиш, ахборот ва компьютер технологиялари инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилмоқда. Фурқат туманида жорий йилнинг 3 ойида жиноятлар сони 30,8 фоизга ёки 16 тага, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 45,2 фоизга ёки 19 тага камайди. Агар содир этилган жиноят турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, ўғирлик 55,6, фирибгарлик 60, баданга енгил тан жароҳати етказиш 85,7 ва ўлимсиз йўл-транспорт ҳодисаси 66,7 фоизга камайган бўлса, баданга ўрта оғир тан жароҳати етказиш 1 тага, ўлимли йўл-транспорт ҳодисаси эса 2 тага ошган. Эътиборлиси, туманда шу даврда товламачилик, қотиллик, талончилик, босқинчилик, номусга тегиш, транспортни олиб қочиш, безорлик каби жиноятлар қайд этилмади. Хусусан, вилоятдаги 965 та мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари хоналари ва информатика синфларидаги компьютерлар локал тармоқлар орқали интернетга уланди, ўқитувчилар хоналарида эса Wi-Fi зоналари ташкил этилди. Бундан ташқари, мактаб биносининг жойлашиш ҳолати, ўқувчиларнинг сони инобатга олиниб, 325 та таълим муассасасига қўшимча равишда 7 талик ва 4 талик Wi-Fi зоналари жорий этилди. Фурқат тумани тажрибаси: ЖИНОЯТДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИЛАДИ Қувайтнинг Фарғонада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган “GuIf care trade” ва “Energy soIutions” компаниялари бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ билан музокаралар ўтказилди. Унда Фарғона вилоятида диагностик лаборатория ташкил этиш, бошқарув ва синов хизматлари бўйича халқаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. Вилоятимиз делегацияси аъзоларининг Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов билан учрашувида Фарғона вилояти ва Қувайт ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳаларни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасида “Maraf group” компаниялар гуруҳи бошқарув вакиллари билан музокара ўтказилиб, ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация “GuIf care generaI trade” компаниясининг тиббий тузилВилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Қувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташриф буюрди. маларини бориб кўрдилар, шунингдек, “RoyaIe hayat” шифохонасида бўлиб, CAP ва ISO аккредитацияларига эга “Kuwait laboratory” фаолияти билан танишдилар. Ташриф давомида “Kywait airways” авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулмоҳсен Салем Алфагаан ва бошқарув кенгаши аъзолари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Қувайтдан Фарғонага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар асосида қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ва ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди. Хайрулло Бозоров Саудия Арабистонига ташрифи давомида Маккада Мусулмонлар жаҳон лигаси Бош котиби ўринбосари Абдураҳмон ал-Зайд билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлашдаги бой тажрибаси, ўзбек алломаларининг Ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида фикр алмашилди. Жидда шаҳрида “Jonson controls Arabia” компанияси асосчиси шайх Салеҳ бин Ладен ва бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад ал-Шайх билан музокаралар олиб борилди. Унда Хайрулло Бозоров ва Муҳаммад ал-Шайх ҳамда Қувайтнинг “Energy solutions” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ ўртасида иситиш вентиляцияси ва кондициялаш жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди. “Bahr electrics” компанияси раҳбари Фаҳед Талал Идрис билан мулоқот якунида ушбу компания ҳамда Қувайтнинг “Energy solutions” компанияси ва Фарғона вилояти ўртасида Меморандум имзоланди. Вилоят ҳокими ота-боболари ўзбекистонлик бўлган йирик бизнесга эга тадбиркорлар – “Vision ambassadors” таъсисчиси Осама Кокандий, “Sodig at-tijoriya” компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб тадбиркори Аҳмад Алхутами билан учрашувда паррандачилик бўйича лойиҳани амалга ошириш, тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш, 100 минг нафаргача фарғоналикларни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Самимий мулоқот чоғида Фарғона вилоятининг Германия билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар алмашилди. Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти лойиҳалари доирасида вилоятда тикув-трикотаж саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик жараёнлари, KfW Германия тараққиёт банкининг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига ажратган грантлари асосида тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокими Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси раиси, Германиянинг “Mangold” консалтинг гуруҳи раиси Клаус МанФарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашди. гольд билан учрашди. Мулоқотда вилоят саноатига тўғридан-тўғри Германия инвестицияларини жалб этиш кўламини кенгайтириш, илғор компаниялар билан ҳамкорликда машинасозлик технологиялари, қишлоқ хўжалиги техникалари, электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Германиянинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда, “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратиш ҳамда экспортга йўналтириш лойиҳа таклифи муҳокама қилинди. (Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарлари асосида тайёрланди).
2 2024-YIL Farg'ona aqiqati 3-MAY 1- бет – Туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла, кўча, ижтимоий объектлар, бозор ва савдо шохобчалари, жамоат жойларида тизимли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Буларнинг натижасида ижобий кўрсаткичларга эришяпмиз, – дейди Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Фурқат тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи, майор Отабек Тожиев. – Ютуқларимизнинг муҳим жиҳатларидан яна бири "Рақамли хавфсиз маҳалла" концепцияси доирасида жорий этилган тизим самарасидир. Дарҳақиқат, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, келгусида уларни фош этиш даражасини ошириш мақсадида ички ишлар бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобига олинган 2400 дан зиёд видеокузатув камералари қўшни Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Бешариқ, Данғара туманларидан кириб кеФурқат тумани тажрибаси: ЖИНОЯТДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИЛАДИ лиш йўлларига ҳамда мавжуд 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг кириш ва чиқиш кўчалари, жамоат жойларига ўрнатилди. Ўз навбатида, барча видеокузатув камералари профилактика инспекторлари хонасига интеграция қилиниб, кичик ситуацион марказлар ташкил этилди. Шунингдек, 500 дан ортиқ видеокузатув камералари ИИБ навбатчилик қисмига интеграция қилиниб, 9 та замонавий мониторингдан иборат катта ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилди. Туманда жиноятларнинг олдини олиш учун асосий эътибор маҳаллаларга қаратилаётгани бежиз эмас. Агар уч ойда жами 36 та жиноят қайд этилган бўлса, унинг 26 таси ёки 72,2 фоизи маҳаллалар ҳудудида содир бўлган. Шундан 15 таси олдини олиш мумкин бўлган ва 11 таси аниқланган жиноятлар ҳисобланади. Ҳозирда маҳаллалардаги криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилган. Шу жиҳатдан қараганда, атиги 2 та маҳалла “қизил” тоифага киради, 27 таси, яъни 79,4 фоизи эса “яшил ҳудуд”дир. Ишламайдиган шахслар томонидан умуман жиноят содир этилмагани ҳамда гуруҳлар, маст ҳолатда, муқаддам судланганлар ва ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолиши камайганини ижобий баҳолаган ҳолда, вояга етмаганлар ва аёллар томонидан жиноий хатти-ҳаракатлар ошганини салбий ҳолат сифатида айтиб ўтиш жоиз. Жумладан, вояга етмаганлар томонидан ўғирлик жинояти ўтган йилнинг дастлабки чорагида 1 та содир бўлган эди, бу йил 2 тага ошди. “Кўкдўппи” маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан унча узоқда эмас. Ҳудуддаги 686 та хонадонда 1038 та оила, 3396 нафар фуқаролар истиқомат қилади. Жорий йилнинг шу кунига қадар “яшил ҳудуд”даги маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. – “Маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорлиги самара беряпти, – дейди профилактика инспектори, катта лейтенант Орифжон Абдуваҳобов. – Биз уйма-уй юриб, ҳар бир оила билан суҳбат ўтказамиз, уларнинг масаласини, мурожаатини тинглаймиз. Муаммоларига биргаликда ечим қидирамиз. Айниқса, ёшлар, тоифаланган шахслар, хорижий давлатларда ишламоқчи бўлган фуқаролар, иккита жанжалкаш оила ҳамда умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти алоҳида назоратимизда. Маҳалла тинч, саранжом-саришта. Фуқароларимиз томорқачиликнинг ҳадисини олишган. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида кичик ситуацион марказ ташкил этилиб, 4 та мониторинг қўйилган. Ҳудуддаги 5 та кўчанинг кириш ва чиқиш йўлларига, ижтимоий объектлар, савдо шохобчалари, одамлар кўп тўпланадиган жойларга видеокузатув камералари ўрнатилган, улар профилактика инспектори хонасига интеграция қилинган. Демакки, маҳалланинг кеча-кундузги “ҳаёти” профилактика инспектори кўз ўнгида. Туманда "Рақамли хавфсиз маҳалла" концепцияси доирасидаги ибратли ишлар давом этмоқда. Рустам ОРИПОВ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 8 апрелдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 29 нафар фарғоналиклар ҳам оиласи бағрига қайтди. – Жиноят содир этган шахсни афв этишга тақдим этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларига чиқиб, ҳар бир маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали уларнинг шахси ўрганиб чиқилди, – дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кўникма маркази раҳбари Фахриддин Пазилов. – Ушбу жараёнда маҳкум томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жиноят натижасида етказилган зарарнинг қопланганлиги, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, жабрланганлар ва жамоатчиликнинг, жумладан, маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрлари ҳам атрофлича ўрганилди. Мазкур талаб ва меъёрларга мос келган шахсларнинг оиласи, жамиятга қайтиши, ижтимоий ҳаётнинг фаол иштирокчиси бўлишига имконият берилди. Ўз навбатида, шаҳар, туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ижтимоий кўникма марказлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан шахсларга кийим, озиқ-овқат, турар жой учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш, ҳужжатларини расмийлаштириш, зарурий ҳолларда даволанишларига кўмаклашиш ёки қариялар ва ногиронлар уйларига жойлаштириш каби зарурий кўмаклар кўрсатиб келинаётганини эътироф этиш ўринли. Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда озодликХуш ёқувчи майин шаббода юзингизни силаб, интиқлик бераётган кайфиятингизга газеталар қўшқўллаб тутаётган янгиликлар, хабарлар уйғотган ажиб руҳиятни қўшалоқлашиб бахшида этиши табиий ҳол. Ҳозир, ҳозироқ ўқимасангиз бўлмайди, кеч қолишингиз турган гап. Йўл-йўлакай мутолаага бериласиз, бу шубҳасиз. Бундай одатлар бундан ўттиз йиллар чамаси кундалик ҳаётга, кундалик эҳтиёжга, кундалик тарбия соатига айланиб қолган эди. Стол устидаги газета ва журналлар оила аъзоларини ўз-ўзидан мутолаага тортарди. Ўзи интиқ кутган бирор мухбирнинг мақоласига кўзи тушиши заҳоти, то сўнгги нуқтасигача етмагунча сабру бардошига тош босарди. Троллейбусдами, трамвайдами, автобусдами, қўйингки, йўлакдаги ўриндиқлардами, эрталабданоқ барчанинг газета-журнал мутолааси билан машғул эканлигини учратиш одат тусига айланиб қолган эди. Хўш, ҳозирчи? Ҳозир барчанинг қўлида мобиль телефон. Бироқ бу билан замон зайлига тош отгимиз йўқ, бироқ зиёли ҳам, оддий киши ҳам шу уйдирмага бой восита билан машғул. Ажаб, одамларнинг бўш вақти кўпми, ё бекорчи гапларими, англаб бўлмайди. Аммо-лекин бу нима беради, буниям мушоҳада қилиш қийин. Бир сўз билан айтганда, аввалги газетхонлик, журналхонлик муҳитимизга қайтмасак бўлмайди. Ахир ёшлар биз – катталардан ибрат олади-ку! Яна бир гап: газета-журнал ва китоб кишига нима беради? Бизнингча, фикрлашни беради, ҳаёт режасини тўғри тузишни ўргатади, ёмонликка нафрат билан қарашни, яхшилик эгаси бўлишни ўргатади. Имлони ўргатади, керак бўлса талаффузни равонлаштиради, маданиятни, инсонийликни уқтиради. Телефон-чи? Интернет-чи? Бунинг ахлоқий ва интеллектуал жавобини бемалол болалаб бораётган турли ижтимоий тармоқлардан олишингиз мумкин. Бағрикенглик Эркинликдаги бебошликни панжара орти тарбиялади Қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг амалдаги ёрқин ифодасидир. ка чиқарилган фуқаролар тўлиқ малакали тиббий кўрикдан ўтказилди. Қизиқиши ва меҳнатга лаёқатлилик даражасидан келиб чиқиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари орқали муқим ишга жойлаштирилди. Ёки ўзини ўзи банд қилишларига эришилди. Уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробаригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Маҳкумларнинг такроран жиноят содир этмасликлари учун жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи, узоқ йиллар давомида жамиятнинг турли соҳаларида ишлаб, ҳозирда нафақага чиққан, намунали фаоллардан иборат тарбиячи-мураббийлар, ИИБ профилактика инспекторлари бириктирилди. Тарбиячи-мураббийлар фуқароларга жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб боришмоқда. Бугунги тинч-осуда ҳаётимизга шукрона келтиришга даъват қилиняпти, маҳаллада ўтказилаётган турли маросим ва тадбирларда фаол қатнашишлари ва меҳнат бозорида ўзларининг ўрниларини топишларига кўмаклашилмоқда. Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий кўникма маркази раҳбари Раҳима Холматованинг таъкидлашича, ҳудудда истиқомат қилган 5 нафар фуқаро муддатидан аввал яшаш манзилларига қайтди. Шаҳардаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Умаржон Бўтабоев ва унинг аёли икки йилдирки, ёлғиз ўғлининг йўлига муштоқ эди. Онаизор Яратганга илтижодан толмади. Отанинг ғоз қадди кўча-кўйдаги гап-сўзлардан букилди ҳамки, у бир дақиқа бўлса-да, жигаргўшасининг бағрига эсон-омон қайтишидан умиди узилмади. Хайрият, уларнинг юзи ёруғ бўлди. Абдулло Бўтабоев Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тегишли моддалари билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Айни навқирон чоғида атрофида яхши дўстлари йўқлиги боис, боши берк йўлга қадам қўйди. Тўрт девор орасида кечган 2 йил унга қилмишини ўйлаш, хулоса чиқариш учун етарли вақт бўлди. Биз билан суҳбатда Абдулло болалик даврини ёдга оларкан, ёзиш, ўқишдан йироқ бўлганини, беҳуда ўтган онларидан чуқур пушаймонлигини айтиб ўтди. У ўзини қинғир ҳаёт домига етаклаган, илк маротаба қўлбола “қора ажал”ни тайёрлаб сотишга даъват этган ҳамтовоқларини яхши хотирлайди. – Бошим деворга бориб урилгач, озодликдаги ҳар бир онимга шукур келтириш, фаровон ҳаётда эмин-эркин яшаш улкан бахт эканини қалбан ҳис қилдим, – дейди собиқ маҳкум. – Оила аъзоларим қанчалик қийналгани, руҳан эзилганини тушуниб етдим. Тутқинлик мени маънан тарбиялади. Аввало, саводим чиқди, китоб ўқидим. Асар қаҳрамонларига ўхшагим, улар каби яқинлари ёнида шўх-шодон ўйнаб-кулгим келарди. Виждон азобининг аччиқ таъмини тотганим сайин, ота-онам, Ватаним олдидаги бурчимни яхшироқ англадим. Ҳайит байрамлари арафасида онам пиширадиган ошни соғинардим, унинг иссиқ қучоғида эркаланиб ўтиргим келарди. Не бахтки, бу галги Рамазон ҳайити тонгини ўз уйимда, азиз инсонларим бағрида қаршилаш насиб этди. Қайта дунёга келгандек бўлдим. Абдуллонинг юз-кўзларига қарайман, чекилган заҳмат, зулматда ўтган кунлар изтироби қалбида ўчмас доғ бўлиб қолгандай кўринди. Лекин хаёлимда саволлар бисёр эди: энди у тузалиш йўлига кирадими? Ҳалол меҳнат қилиб, эл-юртга хизмат қиладими? – Афв этилган, озодликка чиққан фуқаролар эътибордан четда қолмайди. Улар юрт ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиши, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Шунинг учун кенг жамоатчилик уларни бир муддат бўлса ҳам назардан четда қолдирмайди, – дейди Раҳима Холматова. – Тажрибамдан аниқки, маҳкумларни йиллар тарбиялайди. Уларнинг характеридаги нуқсонларни йўқотади. Ҳаётда адашганлар ўзларига берилган имкониятни юксак қадрлашларига шакшубҳам йўқ. Муаттар МАҲМУДОВА. ГАЗЕТХОН МУШОҲАДА ЮРИТАДИ ЖАМИЯТГА ШУНЧАКИ ХАБАРЛАР КЕРАК ЭМАС Фараз қилинг. Эрта тонг. Ғир-ғир шабада эсиб турибди. Дарахтларнинг япроқлари шаббодага шўх кафт ёзиб, сирли шивирлайдилар. Кўчаларга сувлар сепилган. Оқ-оппоқ тонгнинг таровати ўзгача ҳузур бағишлайди. Сиз, ҳа, сиз эрталабки иссиқ нон ва қаймоқ харид қилиш учун дўконга чиқдингиз. Пештоқига “Матбуот” деб ёзиб қўйилган дўконда одамлар гавжум. Навбати билан эндигина "тандирдан узилган" газеталарни шошқин харид қилишмоқда. Дастлаб қайси томонга йўл оласиз? “Озиқ-овқатлар” дўконигами, ё “Матбуот” дўконига? Бу, албатта, сизнинг ихтиёрингиз. Бироқ юртимиз янгиликларидан бохабар этгувчи “Матбуот” дўкони сизни ўз-ўзидан таққа тўхтатади-да, навбатда турган кишилар сафига қўшганини билмай қоласиз. Соҳамиздан келиб чиқиб, ўқувчиларимизга кундалик янгиликларни ёритувчи матбуот хизмати нашрларидан фанимизга хос хабарларни таништириб бориш одат тусига кириб қолган. Эрталабданоқ матбуот дўконларидан газета-журналларни саралаб олиш машғулотимизга янгича тус, янгича руҳ, янгича интилиш олиб кириши ўзимизгаям, ўқувчиларимизгаям бошқача руҳият касб этмасдан қолмасди. Неча йиллар шу усулда матбуот нашрларига эҳтиёжимиз баланд бўлган бўлса, ўқувчиларимизни чалғитган Интернет маълумотлари бўлди. Тўғри, ким нимани истаса, ёритиб берувчи бу тармоқ бориб-бориб салбий эҳтиёжларни ҳам қондирадиган бўлди. Бу эса ўқувчиларда менталитетимизга тўғри келмайдиган ўзгаришларни пайдо қилди ва бунинг салбий оқибатлари ҳақида ҳар сония бонг урилмоқда. Аслида, биз айтадиган фикр ўзгачароқ. Бу ҳам бўлса, матбуот хизматини ўзимизнинг доирада тўғри йўлга қўйиш. “Бизнинг доирада” деганимизнинг асл мақсади шуки, ёлғоняшиқ, сийқаси чиққан, ўзини исботлай олмайдиган, шунчаки хабарлар билан ёритилган маълумотлар билан эмас, ўзимизнинг юртимизда олиб борилаётган бунёдкорликлар, кашфиётлар, янгиликлар, хабарлар, ёшларни ўйлантирадиган ва мушоҳадага чорлайдиган, зукколикдаги изланишлар борасидаги маълумотлар билан ўз дунёсига жалб қиладиган саҳифаларга тўлса, айни муддао бўлур эди. Хориж янгиликларининг бизга фойдаси тегадиган жиҳатлари бўлса бордир, бош устига, албатта. Бироқ бугун бор, эртага йўқ, яъни асқатмайдиган маълумотлар бўлса, асло керакмас. Мақсадимиз эзгулик сари муштарак: “Матбуот” дўконларини аралаш моллар савдоси билан эмас, пешонасига катта қилиб ёзилган иборага доир нашрлар билан бойитмоқ керак. Тоҳир ЙЎЛДОШЕВ.
3 2024-YIL 3-MAY Farg'ona aqiqati КЕЛИШУВ БИТИМИ НИЗОНИ ҲАЛ ЭТИШГА КЎМАКЛАШАДИ Мулоҳаза Миллатимизга хос бўлган азалий қадриятларимиз, бу – меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззат кўрсатиш, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини узатишдир. Урф-одат ва анъаналаримиз эса, айниқса, миллий расм-русумдаги тўйларимизда, байрам тантаналарида, турли оммавий тадбирлар, халқ ҳашарларида ўз ифодасини топган. ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ – МИЛЛАТ КЎРКИ Ота-боболаримиздан “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган ҳикмат қолган. Авваллари бир киши уйида ҳашар ёки бирор тадбир ўтказса, унга бутун маҳалла аҳли ёрдам берган. Катта-ю кичик бир “ёқадан бош чиқарган”. Ҳамма бир-бирига ҳурмат кўрсатиб, кўз-кўзга тушганда саломалик қилган. Ҳозирда эса ҳатто бир кўчада яшаб туриб, бири бировини танимайдиган инсонлар бор, ширин калом унутилаёзган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев маънавият мавзусига кўп тўхталиб, жамият ҳаётида йўқолиб бораётган миллий анъана ва қадриятларимиз, жумладан, маҳалланинг болалар тарбияси ва оилалар ажримидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Азалдан кекса авлод вакиллари ёшларни меҳнатга, ўз уйини, кўча ва маҳалласини озода тутишга ўргатар эди. Эндиликда айрим шахслар ҳовлисини боласига эмас, хизматчисига тозалатаётганига ҳайрон қоласан киши. Бундай ҳолатда фарзандларимиз меҳнат қилишни, одоб ва маънавиятни, меҳр-оқибатни кимдан ўрганади?! Бизнингча, ўғил-қизларимизнинг одоб-ахлоқи, билим олиши, касбҳунар эгаллаши учун нафақат ота-оналар, балки маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ўзини жавобгар деб билиши лозим. Шунинг учун ҳам авваллари маҳаллаларда уриш-жанжал, безорилик, ичкиликбозлик ҳолатлари кузатилмасди, оилавий ажримлар ёт эди. Шундай маҳаллалар бор эдики, нуронийнинг бир оғиз гапи билан ҳамма нарса ижобий якун топарди. Тўйлар ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, ҳозирги тўй маросимлари ким ўзарга айланди гўё. Дабдабабозлик, янгича “урф-одат”лар кишини чуқур мулоҳазага тортади. Танқидий, таҳлилий мавзуга айланиб бораётган бундай номақбул ҳолатларга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Бугунги тўйларда авж олаётган бизга ёт одатларга “Merry me”, “Келин навкар”, “Куёв салом”, “Гул улоқтириш", “Love story” кабиларни мисол қилиб келтирсак бўлади. Жумладан, “Келин навкар” интернет тармоқларида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу одатга кўра, тўйхонага келин, унинг ортидан эса ҳашамдор, бир хил либос кийган дугоналари гуллар сочиб кириб келишади. Айни бу ҳолатнинг “Келин навкар” деб аталиши жуда кулгили. Дугоналар кўйлакларига кетадиган сарфхаражатлар келинчакнинг ота-онаси зиммасида экан. “Гул улоқтириш” эса Европага тақлиднинг ўзгинаси. Бунда келинчак куёвнинг хонадонига кетиш олдидан қўлидаги гулни орқасига улоқтирар экан. Бу гулни қайси дугонаси тутиб олса, тез кунда унинг тўйи бўлармиш. Гул талашган қизлар ўртасида катта жанжаллар чиққанини ҳам эшитганмиз. “Куёв салом” ҳам ачинарли, ҳам жуда кулгили. Одатда ўзбек тўйларида янги келинни куёвнинг оиласи билан таништириш мақсадида “келин салом” урф-одати мавжуд. Бунда “салом-салом” ижросида куёвнинг қариндошлари келинга таништирилади, совға-салом берилади, қўллар дуога очилиб, яхши ниятлар билдирилади. Энди бу одатни куёвтўра талқинида бир тасаввур қилиб кўринг... Афсуски, дабдабали тўйдан кейинги қарздорлик, турли келишмовчилик, муросасизлик, “характерларнинг тўғри келмаслиги” ёш оилаларнинг ажралиб кетишига сабаб бўлмоқда. Буни йилдан-йилга ўсиб бораётган оилавий ажримлар статистикаси ҳам кўрсатиб турибди. Биз онгли, маърифатпарвар, инсоний фазилатлари бисёр халқмиз. Демакки, миллийлигимизга тўғри келмайдиган қўштирноқ ичидаги “урф-одатлар”дан воз кечишимиз керак. Янгилик, албатта яхши, қачонки, у фойдали ва инсонийликка тўғри келса! Валишер АБИРОВ, Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси. Нигора ИСКАНДАРОВА, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси. БАХРИНДА БАХРИ ДИЛИНГИЗ ОЧИЛАДИ Туманнинг "Бахрин" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун гул боғларини ташкил этиш нисбатан янги соҳа ҳисобланади. Ғофуржон Холбековнинг гулчиликдаги бой тажрибасидан фойдаланган маҳалладаги моҳир гулчилар сони 100 нафарга етди. – Униб чиқиши ва сотиш учун талаб даражасида бўй кўрсатиши узоқ муддат талаб қиладиган пальма гулининг яхши даромад манбаи эканлигини ҳамма ҳам яхши билавермайди. Айниқса, экспортбоп пальмани етиштирувчи гулчилар саноқли ҳисобланади, – дейди Ғофуржон Холбеков. У гул етиштиришни 10 йил аввал бошлаган. Ўғли Ғайратжон, аёли Мақсудахон ҳам унинг ёнига кирди. Турли хилдаги манзарали гуллар учкўприкларнинг хонадонига барака ва фаровонлик олиб кирадиган ўсимликка айланди. Соҳанинг нозик сирларини билиб олишди. Кўп ўтмай хонадондаги 7 сотих ерда 3 та иссиқхона барпо этилди. Йилнинг тўрт фаслида бирдек меҳр берилаётган 1000 донадан зиёд тувакдаги гуллар чиройидан бу ерга келган гўзаллик ихлосмандларининг дили яйрамоқда. Хонадон бекаси Мақсудахон Холбекованинг таъкидлашича, мактабда болаларга таълим беришдаги ақлий зўриқишдан кейин иссиқхонадаги гул парвариши билан банд бўлиш унга жуда қўл келади. Руҳан тетиклашиб, гуллар ифоридан баҳраманд бўлади. Уларнинг парваришини кечиктирмаслик учун қўшни аёлларни ҳам ҳамкорликка чорлайди. Бугунга келиб бегония, паприка, шефлера каби 100 хилга яқин гулРиштон туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муқаддас Жўраеванинг таъкидлашича, Wi-Fi зонаси ташкиллангач, дарслар давомида электрон китоблар, қўлланмалар, шунингдек, “Kundalik.com”, “Kitob.uz”, “ERP.maktab.uz”, “Мaktab.uz”, “Оnlinedu. uz” каби тизимлар билан ишлашда енгиллик бўлмоқда. Таълимни рақамлаштириш педагогларга бир мунча қулайлик ва имкониятлар яратаётганику қувонарли, афсуски “сотка”нинг пирига айланган ўқувчилар мактабдаги Wi-Fi зонасидан ўзларининг қандайдир “мақсадлари” учун фойдаланаётганлари кузатилмоқда. Фарғона шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида ўтказилган ота-оналар йиғилишига бордим. Сўз олган устозлар борки, баъзи ўқувчиларнинг тарМАКТАБДАГИ WI-FI: ЎҚИТУВЧИГА КАТТА ИМКОНИЯТ, ЎҚУВЧИГАЧИ? – Бундан кўзланган мақсад – мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, замонавий миллий таълимни жорий этишдир. Ўқитувчи ўз фани доирасида мавзуни тўлақонли очиб бериши учун онлайн маълумотлар ва кўргазмалардан кенг фойдаланади, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот коммуникация-технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси бошлиғи Жаҳонгир Жўраев. – Шунингдек, мактаблардаги мавжуд компьютерлардан фойдаланган ҳолда, нафақат информатика, балки физика, биология, кимё фанлари машғулотларини олиб боришда интернет тармоғидаги виртуал лабораториялар қўл келмоқда. бияси, таълимни ўзлаштиришдан орқада қолаётгани билан бирга, телефон муаммосидан гап очишди. Уларнинг таъкидлашича, ўқувчиларнинг фикру хаёли телефонда. Wi-Fiга уланиб, ҳатто дарс машғулотларида ҳам турли ёзишмалар билан банд ёки ўйин ўйнашади, ёшларига муносиб бўлмаган расм, видео ва ажнабий фильмларни томоша қилишади. Жонкуярлик билан айтилган ҳақиқат бизни яна бир бор жиддий ўйлашга мажбур қилди. Чунки бўйи бўйига тенглашиб бораётган фарзандининг таълим-тарбияси бузилаётганини пайқаётган ота-оналар ҳам, лоқайдлар ҳам бор. Йиғилишда бу жиддий масалага эътиборли бўлишга вақтлари етмаётганини тан олганлар кўп бўлди. – Ўғлимга қачон қарамай, телефон билан банд бўлади. Дарс тайёрлаётгандир, фикрини бўлмай деб нари кетаман, – дейди Маликахон опа Собирова. – Ҳақиқатан, у аслида нима билан шуғулланаётганига қизиқиб ҳам кўрмабман. Шу топда менинг ҳам ичимдан зил кетди. Ўғлим 2-синф ўқувчиси. Нуқул “Қачон менга катта телефон олиб берасиз?” деб сўрагани сўраган. – Сенга нима учун телефон бунчалар зарур, – дедим. Ёш эмасми, ростини айтди қўйди: – Ўйин тушираман, мазза қилиб ўйнайман, ўртоқларимда бор-ку. Тенгқурларининг телефонидан қўл телефонимга кўчириб келган ўйинларни кўриб ёқамни ушладим. Мураккаб ўйинларнинг “сувини ичибди” гўё. Агар ҳозир чора кўрмасак, эртага пушаймонимдан фойда бўлмаса керак. Ундан секин сўрайман: – Ўртоқларингни телефонида интернет ҳам борми? Зумраша мийиғида кулади: – Бор, мактабимиздаям, уйларидаям “вай-фай” бор. Жиддий муаммо ўқитувчиларнинг аллақачон қалб туғёнига айланганини тушундим. – Синфларда ўқувчилар телефонини қўйиш учун сандиқчалар ташкилланган. Уларни мактабга телефон олиб келмаслик, дарс машғулотларига халал бермаслик бўйича огоҳлантирамиз, – дейди Фарғона туманидаги 62-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилора Султонова. – Дарсдан ташқари пайтларда тўп-тўп бўлиб олиб, телефонларини титкилашади. Биз ўқувчиларга қаттиқ гапира олмаймиз ҳам. Агар сал койиб қўйсак борми, ота-оналари тўполон кўтариб келади. “Боламизни қаерда эканини билиб туришимиз керак”, дея айюҳаннос солишади. Қани эди, улар бизни тушунса. Аслида, мақсадимиз яхшиликка қаратилган. Шу ўринда таълим муассасаларидаги интернетга ўқувчилар қандай уланишлари ўйлантирди мени. Маълум бўлдики, улар орасида мавжуд тақиқини бузиб кириб, паролни аниқлаштириб оладиганлар топилади. Тез орада махфий сўз ёки рақамлар ўқувчилар орасида тарқалиб кетади. –Ўқувчилар мактаб ҳудудига киришдан олдин телефонларини ўчирадилар ва сумкасига солиб қўйишади. Агар белгиланган тартиб бузилса, ота-онаси чақирилади ва огоҳлантирилади, – дейди Марғилон шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Диёра Ғаниева. – Отаоналар мактабда ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиш қоидалари билан таништирилган. Телефоннинг бола соғлиғига салбий таъсир ўтказмаслиги чораларини кўриш ёки унинг хотирасида ёшларнинг маънавий оламига путур етказувчи маълумотларнинг бўлмаслигини қатъий назорат қилиб боришларини тайинлаймиз. Агар ўқувчи мактабда бўлган чоғида зарурат учун телефон зарур бўлса, синф раҳбари ёки мактаб телефонидан фойдаланиши мумкин. Мақола аввалида айтганимиз – умумтаълим мактабларида Wi-Fi тизими мавжуд экан, фарзандларимиз қўлидаги телефонни қатъий назоратга олишимиз муҳим. Яхши ва эзгу ғояларга чорловчи, билимларини бойитиб, ақлни чархловчи дастурларни тавсия қилайликки, эрта ўтиб бу қора кўзлар сизу биздан хурсанд бўлишсин. Таълим даргоҳидаги интернет ўқувчиларнинг истаган тармоғида “сайр-саёҳат” қилишлари учун эмас, уларга кенг доирадаги илм олиш имконияти эканини тушунтириш зарур. Маҳиёра БОЙБОБОЕВА. ларнинг харидори тайёр. – Гул етиштириш хазинага эга бўлиш билан баробар. Бир дона тувакдаги гулни 4 минг сўмдан бошлаб, 400 минг сўмгача сотамиз. Албатта, бунинг ўзига яраша меҳнати, сабр ва харажати бор, – дейди Ғофуржон Холбеков. – Гулнинг "тили"ни яхши билмасангиз, у тезда нобуд бўлади. Баъзи гуллар уч йил деганда даромадга киради. Унгача парваришида бирор хатога йўл қўймаслик керак. Гул учун энг муҳими, эътибор. Хона гулининг шира касалига мойиллиги кучли. Уларни асосан маҳаллий ўғит ёрдамида озиқлантирамиз. Асосий харидорларимиз маҳаллий бозорлар. Бундан ташқари, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига ҳам экспортни амалга оширамиз. Маҳалладаги бошқа томорқа ер эгалари ҳам гулчилик билан шуғулланиб, иссиқхоналардаги тувакларга қадалган гул уруғлари униб, хонадонлар гулзорга айланмоқда. Шоҳсанам АБДУМУТАЛИПОВА, Феруза ХОЛМАТОВА, ФарДУ талабалари. Асосий вазифаларидан бири бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларни ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш бўлган суд ҳокимиятининг фаолиятида ҳам низони келишиш йўли билан ҳал этиш алоҳида аҳамиятга молик бўлиб, у процессуал нормаларда ўзининг аксини топган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Демак, келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги эътиборни тортади. Келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талабига нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади. Ушбу кодекснинг 131-моддасида Ҳуқуқий сабоқ Инсон ва жамият ҳаётида ярашув, муроса, келишув деган тушунчалар яхшиликка, тинчлик ва барқарорликка хизмат қилган. тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкинлиги, келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги белгиланган. Суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўриши, шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим. Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирганда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдириши мумкин. Келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ишончнома мавжуд бўлганда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак, келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини текшириши лозим. Агарда бундай ҳолатлар мавжудлиги аниқланса, суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади. Шу сабабли, келишув битимини тузишда юқорида қайд этилган хусусиятларни инобатга олиш лозим. Бир сўз билан айтганда, келишув битими низодаги тарафларга мавжуд низони ҳал этишда, қарзни тўлашда, мулкни топширишда ёки бошқа турдаги мажбуриятни бажаришда уларга имконият яратади. И.ТУРСУНОВ, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг раиси. Алопеция соч фолликулаларининг шикастланиши натижасида бош, юз ёки тананинг бошқа қисмларида патологик қисман ёки тўлиқ сочларнинг тўкилишидир. Соч – кўринадиган қисм ва соч фолликуласида жойлашган илдиздан иборат. Инсон бошида тахминан 100 000-150 000 фолликул мавжуд бўлиб, уларда соч ўсиши содир бўлади. Одатда, бир киши кунига 100 тагача сочни йўқотади. Бу жараённинг тезлашуви эса кишини қисман ёки тўлиқ калликка олиб келиши мумкин. Чандиқли алопесиянинг ривожланиши ирсий касалликларга боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, терининг механик ёки термал шикастланиши, замбуруғ, бактериал, протозоал ёки вирусли касалликлар, неоплазмалар, турли дерматозлар ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. Диффуз алопесия ҳомиладорлик ва лактация даврида, гипотироидизм, ёмон сифатли ўсмалар ва сифилис касалликларидан сўнг ривожланади. Касалликнинг шаклланишида стресс муҳим роль ўйнайди. Диффуз алопесиянинг пайдо ТЕПАКАЛЛИК – ЁШАРАЁТГАН КАСАЛЛИК Баъзи инсонлар сочлари бевақт тўкилиб бораётганидан шикоят қилишади. Дарҳол ўзлари билганича даво чораларини излай бошлайдилар. Тиббиётда бу – алопеция деб аталади. бўлишига ёрдам берадиган этиологик омиллар орасида радиоактив нурланиш, кимётерапия, кучли заҳарларга таъсир қилиш, дори-дармонларни узоқ муддатли қўллаш киради. Андрогенетик алопесия эса эндокрин безларнинг дисфункцияси ва генетик омиллар билан боғлиқ. Себореик алопесия себореянинг асоратидир. У одамларнинг тахминан 25 фоизида ривожланади, одатда балоғат ёшида бошланади. Тепакаллик ёшараётган касалликлар сирасига киради. Сочнинг муддатидан олдин тўкилиб, қайтиб чиқмаслиги бир жиҳатдан ирсиятга, генетик мойилликка ҳам боғлиқ бўлади. Баъзи эркакларда ёш бўлишига қарамай соч тўкилишини кузатиш мумкин. Суҳбат давомида маълум бўладики, дадаси ёки амакисида тепакаллик кузатилган. Шунингдек, соч фолликулаларининг эркаклик гормонларига чидамсизлиги, стресс, экологик омиллар ҳам калликка сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кўп асабийлашадиган инсонларнинг сочи тез тўкилади. Асаб тизимининг бузилиши ҳам соч толаларига, эркаклик гормонларига таъсир қилмасдан қолмайди. Аммо айнан мана шу касб эгаларининг сочи тўкилади деб айтиб ҳам бўлмайди. Фаррухбек ЁҚУБОВ, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий маркази Фарғона филиали врач дерматовенерологи. 1- бет
2024-YIL 3-MAY Газета жума куни чиқади. Баҳоси келишилган нархда. 2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган. Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24. Навбатчи муҳаррир: Маҳиёра Бойбобоева. Газета "Полиграф-пресс" МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-2 формат (4 саҳифа)да 2350 нусхада чоп этилди. Буюртма: 289. Босишга топшириш вақти: 18.00. Топширилди: 16.00. Бош муҳаррир: Рустам ОРИПОВ МУАССИС: "Farg‘ona haqiqati" va "Ferganskaya pravda" gazetalari tahririyati Саҳифаловчи: Достонбек Холматов. 4 Farg'ona aqiqati (Давоми. Боши аввалги сонларда). Оролнинг мен турган қисми иккинчисига кўра каттароқ бўлиб, қабила дарё бўйидаги яйловга жойлашган. Унинг ҳудуди океан қирғоғигача ўрмон оралаб икки соатлик йўл. Иккинчи қабилага бориш учун эса дарёни кечиб ўтгач, ўрмонда бир ярим соат юрилар экан. Қабила эса оролнинг қарши томонидаги соҳилга яқин жойда қўним топган. Аслида битта қабила бўлиб, балки минг йиллар яшаган оролликлар қачонлардир, Ҳусан қачонлигини билмаслигини тушунтирди, сардорликни талашиб икки гуруҳга бўлинган ва улар дарёнинг икки томонини ўз ҳудудлари деб бўлиб олганлар. Борди-келди, мулоқот йўқ. Аксинча, баъзида овчилар бир-бирларининг ҳудудига ўтиб қолганда, ўзаро тўқнашув бўлар экан. Аммо ҳар икки қабила ҳам қуёшни худо билиб сиғинар, оролдаги ягона тоғ-қоялари ортидаги “тошга айланган илоҳ”лар зиёратига борар экан. Ҳусаннинг айтишича, мен оролга келган иккинчи оқ танли (агар шундай аташ мумкин бўлса, чунки уларнинг танаси ниҳоятда қорайган) эканман. Бундан беш-олти йил илгари биринчи экспедиция келгани, улар ўрмонга камералар ўрнатгани, эвазига қабилага туз келтириб бераётгани, Ҳусан «Кусто ороли»да кун улар билан мулоқот қилишга тайинлангани ва инглиз тилидаги жуда оз миқдордаги сўзларни унга улар ўргатганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Шундай қилиб, “жўғрофик, тарихий, сиёсий сайёҳлик ахборот” тугагач, биз орол билан таниша бошладик. Яйловнинг бир ёни қалин ўрмон – Ҳусан қабиласига тегишли ерлар. Кеча биз шу ўрмондан келганмиз. Лекин дарёнинг нариги томонида сув бўйиданоқ ўрмон бошланади. У иккинчи қабилага тегишли ерлар. Дарё эса чегара, эгасиз, аммо умумий фойдаланишдаги сув. Дарвоқе, шу ерга келганда, мен чанқаганимни билдирдим. Ҳусан қўлимдан тортиб, яйловнинг чодирларга қарши томонга етаклади. Ўрмон пойида учта жойдан ер ости суви чиқар эди. Улар ўн, ўн беш метрлар оралиқда жойлашган. Лекин битта, катта булоқнинг ҳар тарафига учи йўнилган ходалар қўйилган. Оралиқда биздаги дўлана кўчатига ўхшаган тиканакли ўсимлик экилган бўлиб, у бир-бирига чирмашиб, қалин деворга айланган. – Бу – қабила, бу – ўрмон, бу – сув, – деди Ҳусан. Булоқ шу қадар зилол эдики, бунақа сув ҳавзасини телевизорда, Швейцария кўлларини намойиш қилишганида кўрган эдим. Бир неча жойларда сув пўртана бўлиб чиқар, шунда ҳавза остидаги майин қум гоҳ чапга, гоҳ ўнгга ёнбошлаб, ер остидан чиқаётган оқимга йўл берар эди. Қанчалар гўзал манзара! Қолаверса, булоқдаги сокинлик, ўрмон қушларининг сайроқи симфонияси... Эҳ, қани эди шу ерда бир мириқиб ухласанг!.. Ҳусан мени сув ичишга иккиланяпти, деб ўйлади шекилли, ўзи қирғоққа чўзилди-ю, ҳўлпиллатиб симирди. Мен ҳам тўйиб-тўйиб ичдим. Сув жуда тотли экан. Кейин гоҳ ўрмонга кирдик, гоҳ дарё бўйлаб юрдик. Айниқса, қирғоқ бўйларида турфа хил гулчечаклар кўп эди. Биздаги баргларида одам қиёфаси акс этган, майда шотутдек меваси бор, аммо тиканли ўсимликлар кўрдим. Ҳусан уларнинг биринчисини плер рулим, иккинчисини эса элеу теро как деб атади. Номларини айтиш қийин бўлса-да, ўзлари гўзал. Мана буниси эса бутунлай бошқача – ойсимон барглар ўртасида оқ, қизил япроқлари бўлган гул очилиб турибди. – Бу ме-ру-та, – деди Ҳусан. Ўрмонда ҳам кўп ажойиботларни кўрдим. Бир дарахт танаси ёрилган, ўша ердан елимга ўхшаш нарса сизиб чиқибди, лекин у қоп-қора. Ҳусан уни узиб олдида, ярмини менга бериб, қолганини оғзига солди. Ноилож тотиб кўрдим. Қайнатилган қўзиқорин мазасини берарди. – Бу чага, – деб қўйди Ҳусан бошқа дарахтдан яна бирини узиб еркан. Чага берадиган дарахт ажралиб турар, гўё биздаги оқ қайинларга ўхшаб кетарди. Танаси йўғон эмас, пўстлоғи оқ. – Вой бу, бу нима? – ҳайратдан узоқроқда кўринган дарахт ёнига югурдим. Бунақасини энди кўришим. Ердан чиққан жойи жуда қалин, икки-уч кишининг қулочи етмайди. Аммо юқорига қараб ингичкалашиб боради. Беш-олти қаричга етганда, атрофга бир неча шох тарқатган. Улар шу қадар гўзал гуллаганки... Япон сакуралари гули сингари майда, бинафшаранг. – Тан-ба-о! – деди узоқдан Ҳусан. Мен шоша-пиша ён дафтаримдаги гул ва дарахт номлари қаторига бу сўзни ёздим. Остига қўлимдан келганича суратини чиздим. У тахминан шундай эди. Табиатнинг тантилигини қаранг. Океан ўртасида, энг яқин қуруқлик 230 мил (368 км) нарида, эни йигирма, бўйи саккиз километргача бўлган орол. Мингга етмас аҳоли, ибтидоий ҳаёт. Ва таърифи топилмас гўзал табиат! – Тан-ба-о! Нақадар ўзига хослик. Шу пайтгача улкан дарахтлар кичик илдиздан униб-ўсиб чиқади, деган фалсафа билан яшаганмиз. Бугун бу дунёқараш остин-устун бўлиб кетди. У ҳам биргина дарахт туфайли. Тан-ба-о туфайли. Кичкинадан катталикка эмас, катталикдан кичикликка ғоясини кўрасиз унда. У менга, эй инсон, сен қанчалар бой, юқори мансабда бўлмагин, йиллар ўтиб қарийсан, озасан, бу дунёга мева ва гулларингни, яъни ижодинг ҳамда фарзандларингни қолдириб, бир кун нозиккина қуруқ новдага айланасан ва синиб тупроққа қориласан, деяётгандек эди. Шу куни биз пальма, банан, кокос дарахтлари остида дам олдик. Ҳусан олиб тушган меваларига роса тўйдик. Биз болалик кезларимиз мевали дарахтларга тирмашганимиз тирмашган эди. Ҳусан бунинг тоза машқини олган экан, дарахт тепасига чиқиб тушишда маймундан ўтади-я! Ўрмоннинг менга ёқмаган томонлари ҳам бўлди. Кўршапалак жуда кўп эди. Кундузи учмаса ҳам шохларга оёғидан осилиб ётарди улар. Кейин, тўти кўп оролда. Дастлаб кўзимга жуда чиройли кўринганди улар. Овози ҳам ёқимли туюлган. Аммо ҳар қадамда ғаттилаб юриши жонга тегди. Ҳусаннинг айтишича, тўтини ов қилиш тақиқланган. Чунки у ҳар йили думпатларини ташлайди. Ана шу патлар эса сардорга, қабила аъзолари бош бойлоғига суқиб қўйилади. Бу миллий зеб-зийнат ҳисобланган. Ҳусаннинг тўтиси эса унга шунчалар ўрганганки, зинҳор елкасидан тушмайди ёки атрофида гир капалак учиб юради. Мен унга соҳилда эканимизда эгасига қўйган исмимни ўргатиб қўйдим. Шундан буён аҳён-аҳён “Ғу-сан, ғу-сан” деб қўяди. Биз дарё ёқалаб океан соҳилигача бордик. Мана, дунё қанчалар чексиз-а? Океан узоқда ёйсимон шаклда кўринади. Сув қирғоққа бир неча тўлқинлар кесиша-кесиша кучини йўқотиб келиб урилади. Саноқсиз қуртқумурсқаларни қирғоққа улоқтиради. Аммо тўлқин қайтганда, улар яна океан томон оқиб тушади. Анави тошбақа боласи ҳеч қирғоққа чиқа олмаяпти. Она тошбақа одатда сув етиб бориши мумкин бўлмаган узоқликка тухум қўяди. Бу жонивор янги тухум очган бўлса керак. Юраги у денгиз тошбақаси эканини сезгану, амаллаб қирғоққа юриш қилган. Шунда биринчи тўлқин уни домига тортади. У эса сувда яйрайди, аммо кўз очган қирғоққа чиқмакка куч, қуввати етмайди. Шу аҳволда балки ҳалок бўлар. Ҳали дунё мўъжизаларини, дўст-душманни кўрмай ҳалок бўлиши ҳам мумкин. Мен ўша жониворни олиб, қирғоқнинг тўлқин етиб бормайдиган жойига қўйиб юбордим. У эса ўз уяси томон судралди. Ҳаётда ҳам шундай. Баъзида ёнимиздагиларга ёрдам қўлини чўзиш, балки унинг ҳаётида туб ўзгаришлар, бахтли кунларга яқинлаштирар. Лекин, ҳар доим ҳам ана шундай қиламизми?! Қизиқ, орол қандай пайдо бўлган экан-а? Ахир атрофи дунёнинг энг чуқур океани билан ўралган. Қайсидир китобда ўқигандим, бундан миллион йиллар илгари рўй берган вулқонлар, океанлар қаъридан отилиб чиққан жисмлар оролларга айланган, деб. Балки бу орол ҳам вулқон пўртанасидан ҳосил бўлгандир? Ўзбекистонга қайтсам, ороллар пайдо бўлиши ҳақидаги махсус китобларни албатта топиб ўқийман! (Давоми келгуси сонларда). 10 ҚАЛДИРҒОЧ ИН ҚУРГАН УЙДАН “ОБОД”ЛИК ТАДБИРКОРЛАР Эрта баҳор Гулсанамнинг хонадонида бир жуфт қалдирғоч пайдо бўлди. Уя учун даҳлиз шифтидаги йўғон тўсиннинг қоқ ўртасидан жой танлаб, тумшуқларида ғизғиз этиб лой ташишга киришди. То маконини қуриб битказгунча тиним нималигини билишмади. Ва ниҳоят, кичикроқ айлананинг ярмидек келадиган уя тайёр бўлди. Бу ҳолат оила бекасини беҳад қувонтирди. Болалигида ёши улуғларнинг “Қалдирғоч хосиятли қуш, у ин қурган уйда барака, қувонч аримайди” дея айтган сўзларини ёдга олди. Қалдирғочларнинг бемалол учиб кириб-чиқиши учун даҳлиз эшигини қиялаб очиб Бекат одамга тўла. Автобус ҳали келмаган. Оломонга қўшилдим. Нарироқда ўтган-кетганга ҳадеб нимадир деяётган, аммо жавоблардан ҳафсаласи пир бўлаётган отахонга кўзим тушди. Унинг ёнига яқинлашганимда, кўзлари яхши кўрмаслигини англадим. – Ассалому алайкум ота, бирор ёрдам керакми? – Ваалайкум ассалом, қизим. Бир хаста дўстимдан хабар олгани касалхонага келгандим. У биҚУВОНЧ АРИМАЙДИ Гулсанамнинг дилларни ўртовчи дарди бор. У тирноққа зор. Ўн йилдирки, нажот излаб учрамаган шифокори, бажармаган янгича-ю, эскича одатлар, кўнглида умид учқунини ёқмаган табиби қолмади. Барча уринишлари бекор кетаётганидан ҳафсаласи пир бўлди. қўйди. Уларнинг “чуғур-чуғури”, ҳадеганда теваракни айланиб, дайди девона каби учиб юриши оилада биргина Гулсанамнинг роҳатини бузмасди. Уларга шунчалик боғланиб қолдики, қалдирғоч уясидан битта чўп баногоҳ тушиб кетса, уни авайлаб жойига қўйиб қўярди. Кўп ўтмай, Гулсанам ўша уядан ота-онасининг тумшуғига бўйин чўзаётган полапонларни кўриб қолди. Ўзи фарзанд кўргандек қувонди. Қалбини алланечук ҳислар қуршади. Энди у она қалдирғочни одатдагидан кўпроқ кузатадиган бўлиб қолди. Ўша куни қалдирғочлар вояга етаётган полапонларини мусаффо осмон бағрида учиришга ўргатаётган эди. Баногоҳ, улардан бири толиқдими, ерга шўнғиди. Бечора қуш қанча қанот қоқмасин, осмонга кўтарилолмади. Типирчилай-типирчилай жон берди. Бу воқеадан Гулсанам она қалдирғочдан кам азоб чекмади. Қуш бетиним “чуғур”лаганида, у боласизликдан ўртанди. Шу кунларда Гулсанамнинг кўнгли довуча тусади. Ширин энтикиш билан ўрик шохларини эгди. Уч-тўрт кун ўтиб, Яратганнинг инояти тасдиғини топди. Қувончли хабар яқинларини қалдирғочлар уя қурган хонадонга жамулжам қилди. Муаттар ТУРҒУНБОЙ қизи. БИЗГА БЕГОНА ОДАМЛАР ҲАМШИРА ҲАМ ШИФОКОР лан узоқ суҳбатлашганимиздан кун хира тортиб қолганини пайқамабман. Бу маҳалда кўзларим яхши кўрмай қолади. Манзилимга етиб олиш учун йўналишимни йўқотдим. Автобусга элтиб қўйишларини сўраб, кўринганга илтимос қиляпман. Аммо ҳеч кимнинг ёрдам бергиси йўқ. Тушунаман, бу маҳалда ҳар ким уйига шошади. Менинг ташвишим кимни ҳам қизиқтирарди... – Мен, мана мен ёрдам бераман, отахон. Шу тобда одамларнинг атрофидаги инсонларга ёрдам қўлини узатмаслигидан ўкиндим. Наҳотки, орамизда меҳр йўқолиб бораяпти? Пок виждон ўрнини худбинлик, лоқайдлик каби қабиҳ иллатлар эгаллаётган бўлса... Уларнинг бепарволиги туфайли ён қўшниси ёки маҳалласида нохуш ҳолатлар авж олаётганлиги кўз олдимда гавдаланди. Сўқир одамнинг қўлидан ушлаб, манзили томон етаклаганимда, муштоқ кутаётганим – сўнгги автобус бепарво одамларни ўз манзилига тезроқ етказиш учун юриб кетаётганди. Улар орасида йўқлигимдан қувондим. Феруза ОМОНОВА, Фарғона давлат университети талабаси. Ўтган 2023 йилда корхонада 8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Россия ва Мўғулистон давлатларига экспорт қилинди. Йиллик пул маблағлари айланмаси 7 миллион долларни ташкил этади. 2000 тонна сиғимга эга бўлган омборхонада барча турдаги боғ ва полиз маҳсулотлари сақланади. Пластик ва ёғоч яшиклар шу ернинг ўзида тайёрланади. 4 та тиркамали юк машиналари ва автомобиллар корхонанинг техник хизмат кўрсатиш устахонасида таъмирланади. Пишиқчилик мавсумида – экспорт ҳажми ортган паллада бир неча ўнлаб хусусий автофураБемор шифохонага келтирилибдики, то соғайиб чиқиб кетгунча ҳамшира унинг ҳамроҳи. Ҳали игна санчади, ҳали боғламани янгилайди ва яна таомлантиради, ҳамсуҳбат бўлиб қошингизда ўтиради. Жарроҳлик амалиёти чоғида эса ҳамширанинг масъулияти шифокорларникидан кам эмас. Соатлаб тик оёқда туриб, бемор билан бирга “жон олиб, жон беради”. Хўш, ҳамширада яна қандай кўникмалар бўлиши керак? Энг намунали ходимлар маҳорати, касбий даражасини белгиловчи мезон борми? Ҳа, албатта. Буларнинг бири ҳар йили ўтадиган “Ҳамшира – 24” каби йиллик танловдир. Фарғона вилоятида 42 200 нафар ҳамшира хизмат қилади. Улар орасида турли босқичда 16 нафар ғолиб топилиб, вилоятнинг энг яхши ҳамшираси танловига етиб келдилар. Ҳайъат ҳар бир иштирокчининг билими, Озодбек Маҳсудов россиялик ҳамкорлари билан 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, “Тинчлик мева экспорт” қўшма корхонасини ташкил этди. Бу ерда ўзимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Корхонада 20 та доимий, 100 дан зиёд мавсумий иш ўринлари ташкил этилиб, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ишсиз, эҳтиёжманд оилалар вакиллари бандлиги таъминланди. лар ёлланиб, чет мамлакатларга маҳсулот жўнатилади. Озодбек бу йилга мўлжалланган режаларини ҳам чамалаб қўйган. Хусусан, 1000 тонналик сиғимга эга музлаткичли омборхона қурилишини якунига етказмоқчи. Қадоқлаш ускуналарини ўрнатиб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, 20 ўринли меҳмонхона қуриш ишларини амалга оширади. Тадбиркор томонидан бу мақсадлар учун 1,5 миллион АҚШ долларилик бизнес лойиҳа ишлаб чиқилган. Маҳалла фуқаролар йиғинимиз ҳудудида бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Тадбиркор ва саховатли инсонлар томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, муҳтож фуқароларга ёрдам бериш сингари эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида 28 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 950 нафар фуқаролар, асосан ёшлар ва хотин-қизлар доимий даромад манбаига эга бўлдилар. “Hamza еxpo аrt тextile”, “Ҳожиакбар асл текс”, “Қадамча плюс” масъулияти чекланган жамиятлари, “Моҳларой Лазизбек файз” хусусий корхонаси сингари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 70 дан зиёд боғдорчилик, деҳқон ва томорқа хўжалиги ва иссиқхоналарда ёзинқишин маҳсулот етиштирилиб, фуқаролар моддий манфаат кўрмоқда. Ҳудуддаги “Ҳожиакбар асл текс” масъулияти чекланган жамиятига маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан 200 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, пайпоқ ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Булар мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани самарасидир. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам юртимиз тараққиётини белгилаб берадиган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида назарда тутилган омиллардан биридир. Қиличбек АБДУЖАББОРОВ, Олтиариқ тумани, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси. Беморнинг самарали шифо топиши фақат малакали мутахассис, тиббиёт техникаси ва дори-дармонгагина боғлиқ эмас. Буюк Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Шифонинг ярмини тилдан топасиз!”. Бу ҳикматли сўз сермаъно бўлиб, бир жиҳатдан ҳамширалар хатти-ҳаракати, муносабати, меҳри билан ҳам боғлиқ. малакасини атрофлича имтиҳон қилди ва баҳолаб борди. – Бугунги шартимиз тўрт босқичдан иборат бўлиб, булар одам анатомияси ва физиологияси, ижтимоий ва сиёсий саводхонлик ҳамда тиббиёт соҳасидаги тезкор савол-жавоблардан иборат, – дейди Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раиси Бахтиёр Худойбердиев. Савол-жавобларда назарий жиҳатдан кўра, амалиёт устунлик қилди. Зеро, ҳамшира масъулияти – бемор билан ишончли муносабат ўрнатишда, ижодий ёндашувни талаб қилар эди. – Биринчи навбатда, беморга қулай шароит яратиш, уларнинг оғриғини қолдирувчи дори-дармонлардан шифокор кўрсатмаси асосида фойдаланиш, беморнинг овқатланиши, руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш, парҳез сақлашини назорат қилиш каби жараёнларга масъулмиз, – дейди танлов иштирокчиси Ҳумора Аҳмадалиева. Танлов бирин-кетин йўналишлар бўйича ғолибларни аниқлай бошлади. – Ёшлигимдан тиббиёт соҳасига қизиққанман. Ўз касбимни жуда яхши кўраман. Шу соҳада ишлаётганимдан фахрланаман. Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ходимлари танловида иштирок этиб, тарғиботчи йўналишида фахрли биринчи ўринни эгалладим, – дейди ҳамшира Дилафрўз Тўрақулова. Энди “Ҳамшира – 2024” вилоят босқичи ғолиблари республика танловида иштирок этадилар. Ўз мухбиримиз. Элёр ОЛИМОВ олган сурат. Ҳафтанинг шанба куни эди. Қиш кунлари калта, қолмишига совуқ. Охирги автобусга улгуролмасам, кўчада узоқ қолиб кетишим тайин. Университетдан дарсларимни тамомлаб чиқарканман, шу ўй-хаёл билан тезроқ иссиқ уйимга етиб олиш учун автобус бекати томон шошдим. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказининг Фарғона вилоят бўлими ва вилоятнинг 19 та бўлимлари тугатилаётганлиги МАЪЛУМ ҚИЛИНАДИ.