2023-yil 9-iyun, juma № 23 (24724) t.me/farhaqiqati Gazeta 1917-yil 14-oktabrdan chiqa boshlagan Farg‘ona aqiqati Ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy gazeta http://farhaqiqat.uz/ 4-5- 9 июль – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 31 май куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, 1 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаНомзодлар рўйхатга олинди Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабарига кўра, 5 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. ларини тақдим этди. Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар қонунчилик талабларига мос эканлиги тўғрисида хулоса бердилар. Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи Эксперт гуруҳлари томонидан тақдим этилган хулосаларни инобатга олган ҳолда ҳамда сиёсий партия такдим этган ҳужжатлар қонунчилик талабига тўлиқ мос келиши, белгиланган тартибда ва муддатда мурожаат қилинганлигидан келиб чиқиб, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш юзасидан ўз хулосасини тақдим этган. Юқоридагиларга мувофиқ, мажлисда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотни ўтказиш масалалари муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Дизайнчи эди... Жадидларнинг ҳайқириғи Абитуриентларни қандай синовлар кутяпти? ШАРҚ «СЕҲРЛИ ДИЁРИ»НИНГ МЎЪЖИЗАКОР ТАЖРИБАСИ 8БЕТ 2БЕТ 3БЕТ 4-5-БЕТЛАР
2 2023-yil Farg'ona aqiqati 9-IYUN Иқтисодий ислоҳот Давлатимиз раҳбарининг камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги қарори ижроси ҳам Сўхда тизимли йўлга қўйилган. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази “Шервуд дизайн” лойиҳачиси Шерзод Эркабоев сўнгги йилларда дизайнчиликдан нафақат Бешариқ, балки Фарғона вилоятининг таниқли тадбиркорига айланди. Ҳозир у асос солган корхонада тикувчилик, металлсозлик, ёғочсозлик, қурилиш индустрияси каби тармоқлар мавжуд. 2022 йилда 35 нафар аёлларни ишга жалб қилиш орқали бошланган иш бугун 150 нафар хотин-қизлар меҳнат қилаётган тикувчилик корхонасига айланди. – Ишчиларимиз Бешариқ туманининг турли қишлоқларидан келган. Уларнинг кўпчилиги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да турган эди. Оилавий шароити оғир бўлган, – дейди гуруҳ устаси Назирахон Сиддиқова. – Ҳозир улар қўли гул тикувчига айланган. Ишларимиз сифати юқори. Шунинг учун Туркия, Россияга экспорт қилинмоқда. Дунё тўқимачилик бозорининг бирламчи талаби – сифат. Бу имтиҳондан ўтиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бешариқлик тикувчи аёллардаги иқтидор, касбга садоқат туфайли ўзбек пахтасидан тўқилиб, “Шервуд дизайн”да тикилган кийимлар юқори сифатли экани тан олинмоқда. Металлни қайта ишлаш яқин-яқингача эътибордан четроқда бўлган. Сабаби хомашё четдан, валютага келтирилар эди. Энди эса юртимиз тадбиркорлари нафақат металл жиҳозларни тайёрлаш, балки металл профиль, металл арБешариқнинг табиий иқлими одамларни топқирликка ўргатган. Қайси соҳани қараманг, иқтидорли ёшлар ўз бизнесида муваффақиятга эришганини кўрасиз. матуралар ҳам ишлаб чиқармоқдалар. “Шервуд дизайн” соҳага оид барча турдаги технологик жиҳозларни сотиб олди. Дарвоқе, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, энди тадбиркор учун валюта муаммоси юз фоиз ечилган. Бешариқда тайёрланган металл тахмон, қаватли стеллаж, реклама устуни ва ромлари... хуллас рўйхатда ўттиздан зиёд маҳсулот бор. Яна бир қувончли жиҳати шундаки, ҳатто “Coca cola” каби таниқли савдо белгилари ҳам Бешариқ тадбиркорига буюртма берган. – Таниқли брендларнинг буюртмасини олишга муяссар бўлдик, – дейди ижрочи директор Нодира Эргашева. – Жумладан, “Coca cola”, “Pepsi” компаниялари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Уларга фирма рамзи бўлган стол-стуллар, металл тахмонлар тайёрлаб бермоқдамиз. Кўзга ташланиб турган бежирим стул, креслолар ҳам уларнинг маҳсулоти. Энди эса 9 қаватли намунали уйлар қуришга киришилган. Яқин кунларда Бешариқ марказида улар қураётган шинам хонадонлар эгаларига топширилади. 2022 йилнинг иккинчи олти ойида 15 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилнинг биринчи ярмидаёқ бу рақам икки ҳисса ортиши кутилмоқда. Агар... Ҳа, шу сўзни ишлатамиз, агар сўнгги йилларда муҳим иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмаганида, тадбиркорлик ҳар тарафлама қўллаб-қувватланмаганида Шерзод Эркабоев оддий дизайнчиликдан йирик тадбиркорга айланар эдими? Сарвар ОБИД. Элёр ОЛИМОВ олган суратлар. Сўхдан муждалар ҲАМ ҲУНАР ЎРГАНИШАДИ, ҲАМ ИШЛИ БЎЛИШАДИ томонидан маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ўқув марказлари очилмоқда. “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида тикувчилик, компьютер саводхонлиги, гўзаллик салони, ошпаз-қандолатчи каби ҳунарлар ўргатиб келинмоқда. Мен Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳридаги озиқ-овқат техникумини тугатганман. Ўттиз йилга яқин иш фаолиятим давомида дунё ва миллий таомлар, пишириқлар, салқин ичимликларни сифатли ва ҳалол тайёрлаш борасида изландим, соҳани чуқур ўргандим. Кўп йиллик тажрибам асосида ўқув марказида тингловчиларга ошпаз-қандолатчиликнинг сир-асрорларини ўргатяпман. Ўқув жараёнларига асосан “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан жалб этилади. Курсимиз уч ой давом этади ва уни тамомлаганларга сертификат берилади, бандлик томонидан иш билан Сўнгги йилларда туманимизда рўй бераётган ўзгаришлар катта-ю кичикни бирдай хурсанд қилмоқда. Олдинлари кўчалар қоронғи бўлган бўлса, бугун ёруғ, обод, бир текис асфальтланган. Хонадонларга алоҳида ичимлик суви қувурлари тортилмоқда. таъминланади. Авваллари сўхликлар ўқиш ва касб эгаллаш учун Фарғона шаҳрига қатнаган бўлса, яратилган имкониятлар туфайли бугун туманда, маҳалламизнинг ўзида касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Буларнинг ҳаммасини Юртбошимизнинг узоқ ва олис қишлоқ аҳолисига бўлган эътибори, қўллаб-қувватлашидан дарак деб биламиз. О.ГАДОЕВА, Сўх тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқитувчиси.
2023-YIL 9-IYUN Farg'ona aqiqati 3 – Бу йилги тест жараёнида кузатиладиган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумот берсангиз... – Республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ёшларга замонавий талаблар асосида таълим бериш бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу борада олий ўқув юртларига кириш тест синовларини адолатли, холис ва шаффоф ўтказиш орқали билимли ёшларни ўқишга қабул қилинишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўтган ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёнига асосан олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди. 2023/2024 ўқув йили учун бу жараён катта сиғимли биноларда ўтказилиши белгиланди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Фарғона вилояти бўйича 12 та катта сиғимли бинолар танлаб олинди, ушбу биноларда бир сменада 4020 нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади. Сўх туманидаги ёшларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳудуднинг ўзида тест синовлари ўтказилиши режалаштирилди. – Бу йил нечта олийгоҳга ҳужжат топшириш мумкин бўлади? Фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони қандай бўлиши кутилмоқда? – Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлашлари мумкин. Бунда 5 та таълим йўналишини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танласа бўлади. Бу йилги асосий ўзгаришлардан бири, таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш имконияти берилади. Мисол учун, биринчи таълим шакли кундузги, иккинчи таълим шакли кечки, учинчи Долзарб мавзу АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАНДАЙ СИНОВЛАР КУТЯПТИ? Жазирама кунлар бошланганига қарамай қўлида китоб кўтарган ёшлар айни илм уммонига шўнғиган палла. “Бу йилги имтиҳонлар қандай бўларкин? Саволлар даражаси қийинмасмикин?” каби гап-сўзлар ҳар қачонгидан “болалаган”. Биз Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Фарғона вилояти шўъба мудири Исмоилхон ШОКИРОВга шу кунларда абитуриентларни қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилдик. таълим шакли сиртқи ёки тўртинчи таълим шаклини масофавий кўринишда танлашлари мумкин бўлади. Олдинги йилларда бундай имкониятлар йўқ эди. Шунингдек, абитуриентлар танлов устуворлигини ҳам танлаш имкониятига эга бўладилар. Бунда абитуриент устуворлик сифатида: – давлат грантини танласа – танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти асосида, сўнгра тўлов-контракт асосида; – давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа – ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади. Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“давлат гранти” ёки “давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади. Албатта, абитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз! Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовларида фойдаланиладиган жавоблар варақаси намунаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра абитуриентлар, таълим йўналишларидан қатъи назар, 3 та мажбурий фанлардан имтиҳон топширишлари белгиланган, яъни она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ тиллари), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича. Ушбу ҳар бир фандан 10 тадан жами 30 та ланган ҳолда ташкил қилиниб, абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери) дан фойдаланилади. Абитуриентларни имтиҳонга тақиқланган воситаларни олиб кирмаслиги бўйича ҳар бир сменада ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан текшириб киритилади. Тест синовлари жараёнларида ҳар бир абитуриентнинг ҳолати ҳамда ҳар бир бинодаги гуруҳлар кесимида кузатув камералари орқали назорат қилиб борилади. Тест синови жараёнларининг шаффофлиги, холислигини таъминлаш мақсадида жамоат назорати учун катта ҳажмли экранлар ўрнатилади ҳамда интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, айрим тоифадаги абитуриентлар учун тест тартиб-қоидаларини тушунтиришда алоҳида сурдотаржимон педагоглар ҳам жалб этилади. 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади. Абитуриентлар қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин: – билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг “my.uzbmb.uz” расмий веб-сайти орқали; – ягона интерактив давлат хизматлари портали “my.gov. uz” портали орқали. Рўйхатдан ўтиш учун абитуриентлардан фақат биометрик паспорт ёки ID-карта ҳамда умумий ўрта таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади. Маълумот учун: жорий йилдан бошлаб Президент қарори асосида фақат бюджет квоталари тасдиқланади. Контракт квоталари эса молиявий мустақиллик берилган ОТМларда Кузатув кенгашлари қарори билан, қолганларида эса тегишли бўйсунувдаги вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади. – Назоратчиларни саралаш босқичлари ҳақида маълумот берсангиз. – Фарғона вилояти бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 9 та ҳудудда, юқорида айтилганидек, 12 та катта сиғимли биноларда ўтказилиши режалаштирилган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида 2023/2024 ўқув йили учун ўтказиладиган тест синовларида назоратчи сифатида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар учун танлов эълон қилиниб, 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган олий маълумотли, ижтимоий фаол мутахассислар онлайн рўйхатдан ўтказилди. Улар уч босқичда саралаб олинди. Бунда агентлик томонидан номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилди, ҳудудларда номзодлар малака ошириш курсида ўқитилди, якуний назоратдан ўтган номзодлар билан суҳбат олиб борилди. Натижага кўра гуруҳ назоратчилигига тавсия этилган номзодлар билан шартнома тузилди. – Абитуриентларнинг ота-оналарига кутиш, тест жараёнларини кузатиш учун қандай шароитлар яратилади? – 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёнида тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва унга ёндош ҳудудларда абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойларини ташкил этиш ва катта ҳажмли мониторларни ўрнатиш, маиший шароитлар яратиш белгиланган. Бу ишлар маҳаллий ҳокимликлар ва дахлдор муассасалар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Гўзал ОХУНОВА суҳбатлашди. тест топшириғи берилади, ҳар бир тест топшириғининг тўғри жавоби учун – 1,1 баллдан, максимал балл – 33 балл берилади. Бундан ташқари, абитуриентларнинг танлаган йўналишларида 2 та мутахассислик фанлари бўйича 30 тадан тест топшириқлари берилади. Биринчи мутахассислик фани бўйича бир тест топшириғининг тўғри жавоби – 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл, иккинчи мутахассислик фани бўйича ҳар бир тест топшириғининг тўғри жавоби 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл берилади. Умумий 5 та фан бўйича тест топшириқлари сони – 90 тани ташкил этиб, максимал тўплаши мумкин бўлган балл – 189 баллни ташкил этади. – Тест синовидаги саволларда қандай ўзгаришлар бор? – Бунда мутахассислик фанларидан тест варианти 3 та қийинлик даражасидаги (осон, ўрта, қийин) тест топшириқларидан шакллантирилади. Барча абитуриентлар учун фанлар кесимидаги тест вариантининг тенг кучли бўлишини таъминлаш мақсадида тест вариантидаги топшириқлар қуйидагича тақсимланади: 1-осон даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида; 2-ўрта даражадаги тест топшириқлари – 50-70% оралиғида; 3-қийин даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида. Мажбурий фанларда эса тест топшириқларининг барчаси осон даражадаги тест топшириқлари ҳисобланади. – Имтиҳон қанчалик шаффоф ўтади? – Тест синовлари шаффофлик ва холислик таъмин-
Farg'ona aqiqati 2023-YIL 4 9-IYUN «Сеҳрли диёр» деган таъриф ишлатилганда, биз Американи тушунамиз. Буюк шоир Абдулла Ориповнинг машҳур мисралари ила барчамизнинг ёдимизга ўрнашиб қолган-да бу таъриф. Лекин дунё чархпалаги айланиб, Шарқдан яна бир «Сеҳрли диёр» бўй кўрсатди. Бу – Хитой Халқ Республикаси. Шэньси провинцияси шимолидаги Янан қишлоғида Хитой революциясининг «муқаддас макон»и бор. У ерда – тоғ ёнбағирларидаги ғорларда 1943-1948 йилларда Мао Цзедун бошчилигидаги инқилобчилар, ҳали мустақил Хитой давлатига асос солинмасдан туриб (ХХР 1949 йилда ташкил топган), кейинчалик Мао ёзганидек, «оғиздан қон келгунча зўриқиб» ишлаганлар. Ўша даврда халқ ҳаёти ғоят оғир бўлган. Бугун – орадан 75-80 йил ўтгач, Хитой дунёнинг иқтисодиёти энг бақувват, аҳолиси фаровон мамлакатларидан бирига айланди. Космосга учиш, ойга автомат станция юбориш, денгиз остидан 53 километрли автойўл тоннели ўтказиш, шунча масофада денгиз устида кўприк қуриш (Циндао шаҳрида), марказнинг 15 километрли диаметрида 30 қаватдан паст уй қуриш тақиқланиши (Шанхай шаҳри), тоғларни боғловчи минглаб тоннеллар қазиш, юз метрдан зиёд устунлар устига қурилган икки тоғни боғловчи 350 метрли кўприклар... Бу каби мўъжизавий, айни чоғда инсон қўли билан барпо этилган иншоотларнинг қай бирини санайлик. Ҳа, Хитой кўп соҳаларда, аввало, иқтисодиётда «Сеҳрли диёр» сифатида бўй-бастини намоён этаётир. Шу сабаб дунё олиму экспертлари Шарқ «Сеҳрли диёри»нинг тажрибаларига зўр қизиқиш кўрсатмоқдалар, уларни ўрганмоқдалар. Жумладан, камбағалликни қисқартириш борасида ҳам. Дарҳақиқат, ўрганса арзигулик тажрибалар бу ерда бисёр. Яъни, мамлакатда ҳозиргача 800 миллион одам, бу эса умумий аҳоли сонининг 60 фоизини ташкил этади, камбағалликдан чиқарилган. Яқин-яқингача «Ўзбекистонда камбағал оилалар, аҳоли бор» деган ибора, гарчи буни ҳамма билса ҳам, ҳеч қаерда тилга олинмас эди. Аммо Президентимиз Шавкат Мирзиёев вазиятни борича очиқлади. Ўзбекистонда камбағалликдан ШАРҚ «СЕҲРЛИ ДИЁРИ»НИНГ ёхуд камбағалликни қисқартириш фақат давлатнинг муаммоси бўлиб қолмаслиги керак чиқаришга муҳтож аҳоли борлигини маълум қилди. Энг муҳими, камбағалликни қисқартириш борасидаги амалий ҳаракатни бошлади. Бу вазифани амалга ошириш учун тегишли фармон, қарорлар қабул қилинди. Ҳар бир хонадон, ҳар бир шахс учун таҳлилий ташхис маълумотлари тузилди. Касбга ўқитиш, иш жиҳозлари билан таъминлаш, маҳсулотни сотиш тизимлари ишлаб чиқилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилди. Уларни камбағалликдан чиқариш лойиҳалари тузилиб, амалиётга жорий қилинмоқда. Шу ўринда камбағалликни қисқартириш мақсадида бошланган улкан ислоҳотлар натижасида ўтган бир йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайиб, 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Эришилган тажрибалар эса ҳамкор давлатлар билан бўлишилмоқда. Шу йил 17-18 май кунлари мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум ташкил этилди. Унда «ижтимоий контракт», «ижтимоий реестр» каби янги тушунчалар иқтисодий луғатимиздан жой олди. Бу мавзу 19 май куни Сиань шаҳрида бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» биринчи саммитида яна бир бор тилга олинди. – Бирга эришган тажрибаларимиздан биргаликда фойдаланамиз, – деди Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин саммитда. Унинг ташаббуси билан 29-30 май кунлари Янань шаҳрида «Камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланиш» масалаларига бағишланган ШҲТ давлатлари вакиллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда 21 та мамлакат ҳукумат раҳбарлари, масъул вазирлари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам қизиқарли маърузалари билан чиқишди. – Камбағаллик – ечими йўқ муаммо эмас, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров. – Уни ҳамжиҳатликда, ҳамкор давлатлар илғор тажрибалари асосида енгиш мумкин. Буни бугун Хитой исботлаб берди. Бу борада Ўзбекистоннинг ҳам ўзига хос тажрибаси бор. Масалан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташкил этилган «Ҳоким ёрдамчиси» институти камбағалликни қисқартиришнинг самарали усулларидан биридир. Ҳа, ШҲТ минбаридан «ҳоким ёрдамчиси»нинг маҳалладаги ўрни, камбағал оилаларга кўмаклашишдаги ваколатлари қизиқиш билан муҳокама этилди. Кейинчалик бир неча давлат ҳукумати аъзолари, элчилар «ҳоким ёрдамчиси» институти тажрибасини ШҲТ давлатлари ўртасида оммалаштириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар. Форумда Маями халқ таълими вазири Зав Мунт, Покистон Бош вазири ўринбосари Мирза Муҳаммад Африди, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ва бошқалар муаммо ечими йўлидаги ўз давлатлари олиб бораётган тадбирлар, ибратли тажрибалар ҳақида гапирдилар. Анжуман ва ундан кейин Шэньси провинцияси шаҳар ва қишлоқлари, олис тоғларида яшаётган оз сонли аҳоли гуруҳлари ҳаёти билан танишув чоғида камбағалликни қисқартириш борасида, дарҳақиқат, Хитой катта тажриба орттиргани, энг муҳими, самарали натижаларга эришганига гувоҳ бўлдик.
доривор гиёҳлар плантацияларини ташкил этиш ва каштанзорлар барпо қилиш эди. Компания техника олиб келиб, ер ўзлаштиради, ўн минглаб му (ер ўлчов бирлиги) майдонга каштан экилади, орасига эса доривор гиёҳ уруғи сепилади. – Биз бир вақтнинг ўзида 100-300 оила яшайдиган, барча инфратузилмага эга, соддагина, аммо замонавий уй-жойлар қурдик. Энди тоғликлар ҳар тарафга сочилиб эмас, жамоа бўлиб яшайдилар, – дейди «Alibaba» компанияси хайрия жамғармаси бош директори Яо Яо. – Одамларга гиёҳнинг хусусияти, кўпайтириш ва териш усуллари ҳақида маълумот бердик, ўқувлар ташкил этдик. Ҳозир 80 фоиз аҳоли гиёҳ етиштириш, 10 фоизи уни қайта ишлаш, яъни қуритиш, навларга ажратиш, қадоқлаш, яна 10 фоизи, булар асосан ёшлар, электрон савдо, экспорт, реклама билан машғул. Қарабсизки, бир йилдаёқ маҳсулот – доривор гиёҳлар бозордан ўрин топди ва яхшигина даромад келтира бошлади. Биз камбағал оилаларга моддий ёрдам – эҳсон қилганимиз йўқ. Инвестиция киритдик, фоизсиз кредит ажратдик, холос. Энди камбағалликдан чиққан оилалар биз ер очиш, саралаш, қадоқлаш ва қути ишлаб чиқарувчи технологияларга қилган харажатимиз, қуриб берган уйларимиз пулини ўзи ишлаб топаётган даромаддан қайтаряпти. Иккинчи лойиҳа – тоғ, яйловларда қўй боқиш эди. Яъни гўшт ва жун ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан аҳоли узлуксиз даромад манбаига эга бўлди. – Хитой нефть корпорацияси 2022 йилга қадар 78863 нафар аҳолини камбағалликдан чиқарди, – дейди мазкур корпорация хайрия департаменти директори Лю Фаньн. – Дастлаб 476 та аҳоли яшаш масканида иш ўрни яратдик, касбга ўқитдик, тижоратга ўргатдик. Камбағал оилаларда аёллар учун алоҳида «Оналар ишлайди» лойиҳасини амалга оширдик. Айни чоғда корпорация кичик-кичик, лекин барча қулайликларга эга қишлоқларни барпо этди. Биз ана шундай масканлардан бирида – минг нафар аҳолиси бўлган қишлоқда бўлдик. Бу ерда тиббиёт бўлими, кутубхона, спорт зали, битирувчи синф ўқувчилари учун 2023-YIL 9-IYUN Farg'ona aqiqati 5 “КАСАЛЛИКНИНГ БОШИ СОХўш, Хитой тажрибасининг асоси нимада? Камбағалликни қисқартириш, аниқроғи, уни тугаллаш Хитой учун умумхалқ ишига айланган. Бу нима дегани? Биринчидан, ХХР Давлат кенгаши раиси Си Цзиньпин умуммиллий лойиҳанинг муаллифи ва бош масъулидир. ХХР давлат тизимлари ташаббускорлигида камбағаллик билан курашнинг моддий таъминоти узлуксиз давом этадиган жараёнга айланган. Ўтган йиллар давомида давлат раҳбари бу жараёнга алоҳида эътибор қаратиб келди. Масалан, ХКПнинг яқинда бўлиб ўтган ХХ съездидаги маърузасида ҳам бу борада эришилган натижаларни эътироф этиб, янги лойиҳа – камбағалликка йўл қўймаслик дастурини тақдим этди. Жумладан, 800 миллион нафардан зиёд аҳоли камбағалликдан халос қилингани, аммо аҳоли сони ўсиб бориши, янги авлод мустақил ҳаётга кириб келаётгани, эндиги вазифа эса уларнинг яна камбағал бўлиб қолишига йўл қўймаслик эканини алоҳида таъкидлади. Муҳими, камбағалликни қисқартириш учун давлат хазинасидан маблағ ажратиш лойиҳаси доимий ишлашини билдирди. Иккинчидан, камбағалликни қисқартиришнинг муайян шакли яратилган. Унга кўра: а) камбағал оила бўлган ҳар бир аҳоли яшаш манзилида давлат тизимининг ваколатли вакили бўлиб, у хонадонлар муаммосини аниқлаб, ҳукумат олдига қўяди. Унинг тавсиясига кўра, ҳар бир камбағал оилани қўллаб-қувватлашнинг ўзигагина хос дастури тузилади; б) камбағалликдан чиқариш учун: – узоқ муддатга ижарада фойдаланиш учун ер берилади; – имтиёзли кредит ажратилади; – зарур бўлса, касбга ўргатилади; – ишлаб чиқариш ёки деҳқончилик воситалари билан таъминланади; – маҳсулотни сотиш майдончаси ташкил этилади; – савдо фирмалари билан алоқа ўрнатишда кўмаклашилади ёки дўконлар очиб берилади; – ва ниҳоят, уй-жой учун ер ажратилади, қурилишга қисман субсидия ва имтиёзли кредит берилади; МЎЪЖИЗАКОР ТАЖРИБАСИ – янги қишлоқ инфратузилмаси давлат томонидан яратилади. ...Биз тоғли Янань туманининг узоқ Жди Фан қишлоғидаги Дожень аҳоли яшаш манзилида бўлдик. Бу ерда 1001 нафар одам яшар экан. Улар лойиҳа асосида қурилган икки кўчали уйларда яшашади. Жами 1 квадрат километр жойда 2 та дўкон, кафе, марказий сайилгоҳ майдони, меҳмонхона, кутубхона, рақс тўгараги биноси, бошланғич таълим берувчи мактаб бор. Барчаси ихчам, муҳими, бақамти жойлашган. Аҳоли боғдорчилик билан машғул. Кимдир кўчат етиштиради, совуқхона ва иссиқхонаси ҳам мавжуд, бошқа оила боғбонлик қилади, баъзилар мева қуритиш цехида ишлайди, картон қутилар ишлаб чиқарувчи оилалар, шу қутига мева қадоқловчи, сотиш билан шуғулланадиган яна бошқа хонадонлар бор. Хуллас, барча ишнинг эгаси бўлиб, жараён тўхтамайди. Оилалар учун ҳаммом, иссиқ сувли уй, инфратузилмага эга кўчалар яратилган. Дарвоқе, ҳар бир хонадонга қуёш панеллари ўрнатилган. «Қуёшли кўча» лойиҳаси асосида панелли устунлар кўчаларни туни билан чароғон қилиб турибди. Шундай қилиб, бир вақтлар на иш ўрни, на касби-кори бўлган тоғ овули аҳли бугун муносиб ҳаёт тарзи билан таъминланган ва давлатдан рози бўлиб бахтиёр яшамоқда. Энди савол туғилади: Наҳот, давлат шундай миқёсдаги вазифани бир ўзи бажарган? Йўқ. Хитой тажрибасининг «сири» ҳам шунда! Юқорида айтганимиздек, камбағалликни камайтириш Хитойда умумхалқ ишига айланган. Яъни, мақсадга эришиш учун давлатдан ташқари кичик бир амалга қодир инсонлар, корхона-ю идоралар, компаниялар... Барча-барча астойдил кўмаклашган. Мана, мисоллар. Биласиз, дунёга машҳур «Alibaba» электрон савдо компанияси Хебей провинцияси қишлоқларининг бир қисмини обод ва фаровон этишни ўз зиммасига олганди. Тоғли қишлоқ аҳли тарқоқ, табиат инъомига ишониб яшарди. «Alibaba» ҳудуд, аҳоли таркиби, истак ва имкониятини таҳлил қилгач, бу ерда иккита лойиҳани амалга оширишга киришади. Биринчи лойиҳа табиий иқлим ва ер шароитидан келиб чиқиб, қўшимча машғулотлар марказигача ишлаб турибди. Яна бир мисол. Тадбиркорлар ассоциацияси тоғ ёнбағирларини текислаб, Ма Ба қишлоғининг камбағал аҳолиси учун чой плантацияси очган. Бу ерда чой етиштириш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сотиш тизими яратилган. Натижа эса... – Ҳозир қишлоқ аҳолисининг йиллик даромади умумхитой кўрсаткичидан икки баробар ошиб кетди, – дейди ассоциация раҳбари Лю Ацзинь. – Бу қишлоқда ҳам барча инфратузилма яратилган. Ҳатто, гимнастика залларигача бор. Бу каби мисоллар кўп. Эътибор берган бўлсангиз, уларнинг ҳар бирида аниқ ва истиқболли лойиҳа амалга оширилган. Камбағалликдан чиқариш – даромадли қилишгина эмас, муносиб ҳаёт тарзи учун барча шароит яратишни ҳам ўз ичига олган. Энг муҳим жиҳати, бу ҳаракат умумхалқ ишига айланганида. Яъни, бюджет ажратмалари, давлат идоралари ёрдамигагина қараб қолинмаган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, Ўзбекистонда-чи? Бизда камбағалликни қисқартириш асосан Президент ташаббуси, фармон ва қарорлари, давлатнинг қўлловига қаратилган. Демак, туман, қишлоқ мисолида ўша ердаги камбағал оилаларни ўз оталиғига олган, Хитойдаги хусусий компаниялар каби мукаммал лойиҳа асосида муаммони бошдан-оёқ ҳал қилаётган идора, хусусий ширкат ёки кластерлар пайдо бўлиши зарур. Афсуски, бизда асосий масаланинг ечими давлат зиммасида. Ҳолбуки, Хитой тажрибасига кўра, камбағалликни қисқартириш фақат бюджет маблағига боғлиқ жараён эмас. Шундай экан, миллат, халқ тақдирига, келажагига дахлдор бўлган камбағалликни қисқартиришдек эзгу мақсад умумхалқ ишига айланиши керак! Бизнинг Шарқ «Сеҳрли диёри» тажрибаларидан олган хулосаларимиз шундай бўлди. Муҳаммаджон ОБИДОВ, ЎзА. Тошкент – Пекин – Шэньси.
2023-YIL 6 Farg'ona aqiqati 9-IYUN Бағдод туманидаги “А.Мадаминов” фермер хўжалиги раҳбари Абдумутал ҳожи Мадаминов суяги меҳнатда қотган тажрибали деҳқонлардан. Ҳар йили пахтадан мўл ҳосил етиштириб, шартнома режасини ортиғи билан адо этиб келади. Бунинг эвазига мўмай моддий манфаат топади. Ерга меҳр берган деҳқонни замин ҳам сахийлик билан сийлашини яхши билади. Ўтган йили 95 гектар ерга чигит қадади. Ғўза парваришини омилкорлик билан, агротехника қоидалари асосида олиб борди. Натижа қувончли бўлди. Гектарлар ҳосилдорлиги 43 центнерни ташкил этди. Йил якунида 1 миллиард сўмдан кўпроқ даромад топди. Тумандаги “Ferghana spinning“ масъулияти чекланган жамияти вилоятимизда муваффақиятли фаолият олиб бораётган пахта-тўқимачилик кластерларидан биридир. 2022 йилда 180 та фермер хўжалиги билан пахта етиштириш бўйича шартнома тузди. Фермерлар 5200 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар гектар ердан ўртача 34,4 центнердан пахта ҳосили йиғиштириб олдилар. Кластер қабул пунктларига 17 717 тонна юқори сифатли хомашё етказиб берилиб, ундан 5900 тонна пахта толаси олинди. Бунинг учун пахтачилик кластерининг раҳбар-мутахассисларидан тортиб, фермер хўжаликларининг оддий ишчилари, сувчи ва механизаторлари чинакамига фидойилик билан меҳнат қилишди. – Пахтачилик кластери деҳқонлар учун айни муддао бўлди. Уруғлик чигит, ўғит, сув, вегетация даврида ғўзаларга кимёвий ишлов бериш жараёнидаги қийинчиликлар барҳам топди,– дейди “Хосиятхон қизи Хадичахон” фермер хўжалиги раҳбари Султонали Эсонов. – Пахта етиштириш учун зарур бўладиган барча нарсалар кластер томонидан вақтида етказиб бериладиган бўлди. Деҳқоннинг югур-югури камайди. Кластер мутахассислари ерни экишга тайёрлашдан бошлаб ҳосилни йиғиб-териб олгунча деҳқоннинг ёнида туриб, агротехника қоидалари ва ғўзаларнинг ҳолати, ҳосилни кўпайтириш ва сақлаб қолиш ҳақида илмий йўлйўриқ ва маслаҳатлар беришади. Шу туфайли ҳам ҳосилдорлигимиз 25 гектар ернинг ҳар гектаридан 42 центнерданга етди. 300 миллион сўм соф даромад қилдик. Бу йилги мақсадимиз бундан ҳам юқори. 2022 йилда пахтачилик кластери томонидан 200 миллиард сўмлик инвестиция жалб этилди. Унинг 150 миллиард сўми банк кредити, 50 миллиард сўми ўз маблағини ташкил этди. Пахта ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва охир-оқибат деҳқонларнинг моддий манфаатдорлигини юксалтириш мақсадида 1232 гектар пахта майдонида инновацион технологиялар жорий этилди. 520 гектар ерда лазерли текислаш ишлари амалга оширилди. 712 гектар майдондаги ғўзалар сув тежовчи технологиялар асосида суғорилди, пахта етиштириш таннархи сезиларли даражада арзонлашди. Йил давомида 650 та иш ўрни яратилди. Унинг 510 таси доимийдир. – Масъулияти чекланган жамиятимизда кўрилган чора-тадбирлар ва фермер хўжаликлари аъзоларининг омилкорлиги туфайли ҳосилдорлик бир йилда ҳар гектар ер ҳисобига ўртача 4,4 центнерга ошди. Экспорт ҳажми ав- "FERGHANA SPINNING" МЧЖ: ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДАГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР Қишлоқ хўжалигида ерни шудгорлашдан тортиб, экиш, парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комплекс тизимга эга бўлган корхона – пахта-тўқимачилик кластерлари аграр соҳанинг локомотивига айланиб улгурди. Вилоятимизда ҳам улар фаолияти кенгайиб, йил сайин тараққий этиб бормоқда. Айниқса, юксалиш йўлида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар туфайли деҳқонларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда банд бўлган аҳолини саноат ҳамда хизмат кўрсатиш тармоқларига жалб этиш ва мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш имкониятлари янада кенгаймоқда. валги 1,2 миллион АҚШ долларидан 5 миллион долларга етди ёки 3,8 миллион АҚШ долларига кўпайди. Бағдодда тайёрланган калава ип Россия ва Туркия давлатларидаги ҳамкорларга етказиб берилди, – дейди мутахассис Дурбек Обабакиров. Ўтган йилги қўлга киритилган бу натижалар ва уларнинг таҳлили пахтачилик кластерининг юксалишидан, тараққиёт сари юз тутганидан дарак бериб турибди. Ривожланишнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалари ишлаб чиқилиб, уларни босқичма-босқич амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. Пахтачилик кластери яқин келажакда 13 минг тонна тола ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Калава ип тайёрлаш ҳозирги 4,5 минг тоннадан 10500 тоннага етказилади. 4800 тонна мато ишлаб чиқариш ва уни бўяш лойиҳаси йил якунига қадар ишга туширилади, тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрланади. Пахта ҳосилдорлигини гектар ҳисобига 35 центнердан 45 центнерга етказиш мақсад қилинган. Пахтани қайта ишлаш даражаси 200 фоизга оширилиб, 12 минг тоннадан 24 минг тоннага етказилади. Бунинг натижасида экспорт салоҳияти икки баробарга ошиб, 10 миллион АҚШ долларига етади. Инновацион технологияларни қўллаш йил сайин кенгайтириб борилади. Яқин йилларда сув тежовчи технологиялар асосида суғориладиган майдонлар 712 гектардан 1880 гектарга етказилади. Механизация даражаси 103 фоизга оширилади. Иш ўринлари сони 1196 тага етади. – Пахта хомашёси етиштиришни кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Ferghana spinning” масъулияти чекланган жамияти бош агрономи Музаффар Ҳамдамов. – Жумладан, 1,5 минг гектар майдонда биогумус миқдори оширилиб, алмашлаб экиш тизими жорий этилади. 2000 гектар ерда гектарига 150-200 минг туп кўчат қолдирилиб, ҳосилдорлиги юқори бўлган сертола ғўза навлари экилади. 1000 гектар пахта майдонида инновацион биоўғитлар қўлланилади. Сувни тежаш ва суғориш сифатини яхшилаш мақсадида томчилатиб суғориладиган майдонларни кўпайтириб борамиз. 36 дона юқори унумли қишлоқ хўжалик техникалари, шундан 5 дона пахта териш машиналари сотиб олинади. Вилоятимиз пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жойларда босқичма-босқич замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари паркини яратиш, соҳанинг механизация даражасини ошириш, етиштирилган пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича янги-янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани ва улар кутилган самарани бераётгани қувончлидир. Президентимизнинг “Кластер ва манфаатдорлик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги” деган фикрлари бугун кўплаб пахта-тўқимачилик кластерлари қаторида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, яхши натижаларни қўлга киритаётган Илёсжон Урайимов раҳбарлигидаги "Ferghana spinning” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам ўз исботини топмоқда. Абдужалил БОБОЖОНОВ, “Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.
Farg'ona aqiqati 2023-YIL 9-IYUN Farg'ona aqiqati 7 Жума сабоқлари Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдулло ҳожи АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ, Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она" масжиди имом-хатиби ТЕРРОРИЗМНИ ҲЕЧ ҚАЙСИ ДИН, ҲЕЧ ҚАЙСИ МИЛЛАТ ОҚЛАМАЙДИ Ҳаммага маълумки, бугунги кунда экстремизм ва терроризм нафақат алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига, балки жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид солаётган хавфга айланиб улгурди. Бу эса ҳар қандай юрт тинчлиги ва миллат тақдирига масъул бўлган кишиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Терроризм, бу – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, зўрлик ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа йўл билан амалга ошириладиган жиноий қилмиш ҳисобланади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан содир этилишидан қатъи назар, бундай бузғунчиликни амалга оширувчи шахс қонунга мувофиқ жазоланади. Терроризм кишилар, жамоатлар ёки давлатларнинг дини, жони, онги, моли, номусига бузғунчилик билан душманлик қилишдир. Унинг доирасига қўрқитиш, азият етказиш, таҳдид қилиш, ноҳақ ўлдириш, мол-мулкни тортиб олиш, йўлтўсарлик, зўравонлик, таҳдиднинг барча турлари билан якка ёки жамоавий тарзда жиноий режани амалга ошириш киради. Ушбу ҳаракатларнинг мақсади кишилар орасида қўрқув, таҳлика солиш, азият етказиб қўрқитиш ёки бошқаларнинг ҳаёти, эркинликлари ва мол-мулкини хавф-хатарга қўйишдир. Буларнинг барчаси бузғунчилик қилиш бўлиб, Аллоҳ Қуръони каримда мусулмонларни бу ишдан қайтарган. Ақидапарастлик, бузғунчилик бугунги кунда пайдо бўлган эмас, бу муаммога нисбатан буюк алломалар ҳам кўп мурожаат этиб, уларнинг салбий оқибатларига ҳуқуқий ва фиқҳий жиҳатдан баҳо берган. Қайд этиш жоизки, турли экстремистик ва террористик ташкилотлар Марказий Осиё республикаларидаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган фаолиятини ҳам ҳануз давом эттираётгани ачинарли ҳол. Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган айрим гуруҳлар ва тоифалар диндан фойдаланиб, ғараз мақсадларни кўзлаган ҳолда, жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ ва диндорлар ўртасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқда. Ўзларини “Ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа” деб эълон қилган ҳолда, бегуноҳ фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Энг ёмони, улар ўз хатти-ҳаракатларини асослаш учун ҳар бир мусулмонга муқаддас бўлган Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифни ўзларининг ғараз мақсадларига мослаб тафсир ва таъвил қилиб, мусулмонлар ўртасида нифоқ чиқаришга уринмоқда. Ваҳоланки, Ислом дини ҳар қандай оғир шароитда ҳам экстремизм ва террорчилик каби кескин ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бермайди. Унинг таълимотига кўра, ноҳақ қон тўкиш энг оғир гуноҳ ҳисобланиб, бунинг жазоси ҳам оғир экани маълум. Ҳозирги кунда терроризм, экстремизм, диний ақидапарастлик, мутаассиблик каби иллатлар тинчлик-осойишталикка рахна солмоқда. Афсуслик билан бўлса-да, айтиш ўринлики, юртимиз – Ўзбекистон терроризм таҳдидлари ва унинг зарарли оқибатларини бошидан кечирган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу туфайли ҳам юртимизда ушбу иллатларга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича жаҳон ҳамжамиятига намуна бўла оладиган даражада ўзига хос тажриба шаклланган. Қолаверса, юртимиз ва ислом дини тарихига салмоқли ҳисса қўшган буюк аждодларимиз қолдирган маънавий-маърифий мерос нафақат ислом оламида, балки бутун жаҳонда алоҳида эътиборга лойиқлиги эътироф этилган ҳақиқатдир. Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда. Ақидапарастлар содир этаётган жиноятлари учун жавобгарликка тортилар экан, жамоатчиликни, имом-хатибларни ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларини қоралаш мақсадида инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда, виждон эркинлиги таъминланмаяпти, бизни қийноққа солишяпти, деган турли фисқу фасодларни тарқатишмоқда. Бу туҳматлар, албатта, нотўғри эканлиги ўз исботини топаётганига қарамай, бу бўҳтонларни четдан туриб уюштираётган ва қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бор. Мазкур ҳолатларни эътиборга олган ҳолда, ҳозирги кунда ислом дунёсининг барча олиму уламолари ҳамкорликда муқаддас динимизнинг соф таълимотини асл ҳолда асраб-авайлаш, унинг аҳкомларини бузиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган ёвуз кучларга қарши маърифий усуллар билан курашишни янада фаоллаштиришни зарурий ишлардан деб ҳисоблайди. Мутаассибликни кўпинча дин билан боғлаш ва террордан фойдаланиб ҳамда мусулмонлар учун муқаддас бўлган ислом ниқоби остида ўзининг даҳшатли ишларини амалга ошираётган, моҳиятан, минтақада вазиятни беқарорлаштираётган бир қатор ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ воқеаларга эътибор қаратган ҳолда, диншунос олим, жамоат арбоби Али Апшеронининг фикрларини келтириш ўринлидир. “Ислом, – деб ёзади у, – ўта кетган мутаассиб инқилобчиларга муҳтож эмас, аксинча, у чуқур ва самимий эътиқодга эга бўлган, бошқача фикрловчи, бошқа тилда сўзлайдиган ёки бошқа динга эътиқод қиладиган кишиларга нисбатан бағрикенглик ва очиқлик хос бўлган тақводор ва художўй кишиларга муҳтождир”. Хулоса қилиб айтганда, терроризм иллатига қарши курашишда замонавий ҳуқуқ манбаларидан ташқари, муқаддас динимизнинг асоси ҳисобланган Қуръони карим ва Ҳадиси шариф ҳамда буюк аждодларимизнинг тавсияларига амал қилсак, юртимизда тинчлик-хотиржамликни таъминлашга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз. КАХОВКА ФОЖИАСИ: Мазкур тўғоннинг баландлиги 30 метр ва узунлиги 3,2 км бўлиб, сув иншооти 1956 йилда Днепр дарёсида қурилган. У 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ва Россия назорати остидаги Запорожье атом станциясини ҳам сув билан таъминлайди. Мутахассисларнинг фикрича, Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг катта техноген экологик офат юзага келган. Чунки, дастлабки маълумотларга кўра, станциядаги портлаш оқибатида 450 тоннадан ортиқ машина мойи сувга оқиб кетди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида Тошлоқ туманидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида яқинда иш бошлаган “Ice milk bif” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган кенг ассортиментдаги музқаймоқлар тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Корхонада тайёрланаётган сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар бутун мамлакатимиз бўйлаб савдо тармоқлари, супермаркетларга етказиб берилмоқда. Айниқса, бугунги иссиқ кунларда музқаймоққа бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқори. Буни инобатга олган ҳолда, корхонанинг шинам ва озода ишлаб чиқариш цехида тайёрланаётган ва қадоқланаётган музқаймоқлар пешма-пеш сотувга чиқариляпти. – Истиқболли лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан 6 миллиард сўмга замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди, – дейди тадбиркор Фазлиддин Дадажонов. – Натижада 30 та янги иш ўрни яратилиб, 10 турдаги музқаймоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда “Ёшлар” кичик саноат зонасида 80 сотих ерда самарали фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркор яқин истиқболда лойиҳа доирасида қўшимча тармоқларни ишга туширишни мақсад қилган. Бунинг натижасида келгусида тошлоқлик 60 нафар йигит-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланади. – Тадбиркорликда замонавий ёндашув, инновация, маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ф. Дадажонов. – Айни жиҳатларни инобатга олиб, яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиққанмиз. Мақсадимиз – халқимизни доимо сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган. Жорий йилнинг май ойида корхонада 60 тонна музқаймоқ тайёрланиб, улгуржи нархларда харидорларга етказиб берилди. Ўтган ойда тадбиркорлик субъектининг даромади 200 миллион сўмни ташкил этди. Рустамжон МАМАЖОНОВ. ТОШЛОҚ МУЗҚАЙМОҒИ ишлаб чиқарилаётган корхонада 30 та янги иш ўрни яратилди ЭКОЛОГИК МУАММО ВУЖУДГА КЕЛДИ Жорий йилнинг 6 июнь куни ойнинг, балки йилнинг энг катта фожиаларидан бири юз берди. Шу куни эрталаб Украинанинг Россия томонидан вақтинча босиб олинган Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлаб кетди. Бунинг оқибатида гидроэлектр станцияси бутунлай вайрон бўлди ва ҳудуддаги аҳоли пунктларини сув босди. Каховка ГЭСининг портлатилиши муҳокама қилинди. БМТ бош котиби Антонио Гутерриш бу ҳалокат нафақат фуқаролар фожиаси, балки экологик фалокат эканлигини айтиб ўтди. У томонларни фуқаро инфратузилмалари объектларига ҳужумларни тўхтатишга чақирди ва тезкор тартибда вайронагарчиликлардан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатиш кераклигини айтиб ўтди. Каховка фожиаси кимнинг қўли билан қилинганига ҳали аниқ жавоб йўқ. Россия ва Украина расмийлари бир-бирини айблашда давом этмоқда ва иккаласи ҳам ўз “далиллари”ни эълон қилмоқда.
Farg'ona aqiqati 2023-YIL 8 9-IYUN Газета ҳафтанинг жума куни чиқади. Баҳоси келишилган нархда. 2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган. Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24. Навбатчи муҳаррир: Гўзал Охунова. Газета “Полиграф-пресс” МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-3 формат (8 саҳифа)да 2090 нусхада чоп этилди. Буюртма №:378. Босмахона манзили: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй. Босишга топшириш ваыти: 18.00. Топширилди: 17.00. Бош муҳаррир: Саҳифаловчи: Достонбек Холматов. Рустам ОРИПОВ. МУАССИС: «Farg‘ona haqiqati» va «Ferganskaya pravda» gazetalari tahririyati "ШЎРОИ ИСЛОМИЯ"НИНГ ҚАРОРНОМАСИ Муҳтарам мусулмонлар! Ҳозирги қийматчилик ва озиқсизлик шул қадар қўрқинчлик даражаға бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқ тополмасдан кўча-ба кўча саргардон бўлиб, неча кунларғача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон даҳшатлик уруш, бу йилги сувсизлик ва чогирдка балолари бу ҳолни минбаъд яна қўрқинчлироқ даражаға олиб борадирғонға ўхшаб кўринадур. “Туркистон мусулмонларининг сезди” мана шул ҳолни эътиборға олинмак, орамизда бўлуб турғон баъзи бидъат ва исрофот ишларни, чунончи, тўй, маърака, гап, базм, ялочи, қазоқлар орасидаги улоқ, пойга ва жаноза куни бўладирғон исрофотни билкуллия барҳам бермоқға қарор берди. “Шўрои Исломия”нинг 12 апрелда воқеъ умумий мажлисида Тошкентнинг қозилари ва уламолари ҳам бу ишнинг аксарини шариатга хилоф топдилар ва ўз оралариндан бир комиссия сайлаб, тўй ва маъракаларни бундан буён қуйидаги тартибда қилинсун, деб халққа эълон қилТарих зарварағи ЖАДИДЛАРНИНГ ҲАЙҚИРИҒИ БУГУНГАЧА ЕТИБ КЕЛДИМИ? Ёки улар икки замоннинг бир хил муаммоларини кўтарган эдиларми? Муҳтарам юртдошлар, ХХ аср бошида ҳам Туркистон жамиятида бугунги кунга ўхшаш муаммолар бўлган ва улар жадидлар томонидан долзарб масала сифатида кўтарилган. Ўша мақолалар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган деб ўйлаймиз. Уларда жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи урф-одатлар танқид остига олинган. Қуйида эътиборингизга бир мақолани ҳавола этмоқчимиз. моқни шул комиссияларға топширдилар. Биринчиси, жаноза куни имом ва уламоларға йиртиш ва чопонлар улашмоқ, қариндош-уруғларга қора кийимликлардек нимарсалар бермоқ, юғучи ва отунларға ижройи хизматларидан зиёда ҳар хил кийимлар бермоқ, отинлар келиб товуш чиқориб ўқимоқ, садр қилмоқ, хотунларға улашиладирғон етти, гул, қовоқ оши, қор ёғди, лайлак келди, қовун-узум, йигирма, қирқ, ҳайит, фотиҳа ва йил ошидек халққа ош бериладурғон исрофдир; қозоқлар орасидаги йил оши, пойгалар ва аҳил касабалар тарафидан арвоҳ, пари исми билан бериладирғон ош ва зиёфатларни йўқ қилинди ва булар бадалиға жаноза куни давлатлик кишилар уламо-имомларға пул бериш, хайрот қилмоқлари ҳам(да) юқорида мазкур маърака кунларида маҳалладан уч-тўрт киши чақириб хатми Қуръон қилдирмоқлари мумкиндир. Иккинчи, қиз тўйларида совчигарчилик, фатир, кичик тўй, қозон қайтариш, катта тўй, базм ва кеча исрофлари ва юз кўрар, ҳайитларда мол ёйиб, келин кўрмоқ, қиз оши бермоқ ва никоҳ кунларида яллачилар ўйнамоқ, ёр-ёр айтмоқ, хотунларнинг ҳар бирига алоҳида нон ва ошлар тортмоқ, “тўққиз-тўққиз”, сандуқларда чуриб кетатурғон гулкўрпа, фалак кўрпалардек фойдасиз моллар, кўчалардин миёнча кўтариб ёки ароба ва туяларга ғалла ва бошқа хил нарсалар ортиб тўй юбормоқ, қозоқлардаги қалин олмоқ ва шунга ўхшаш исрофот ва бидъатлар билкуллия мамнуъдир. Бунлар ўрниға келин ва куёв тарафлари кийим ва зарурият уй асбоблари тўғрисинда пул ила битишсунлар, ҳам никоҳ куни куёв ўзи ошналари ва маҳалла кишилари бирлан бекарнай, фақат сурнай бирлан бориб никоҳ қилурлар ва келин тараф ўз қариндошлари бирлан келинни олиб борурлар. Фақат, куёв ила борадурғон кишиларнинг йигирма-қирқ кишидан ошмаслиғи лозимдир. Чорлари ҳам мартаба куни бўлиб, куёв ила бирга борадурғон кишилардин келин ила борадурғон хотунлар ҳам ўн кишидан ортуқ бўлмасин. Чорлари фақат таом емоқ учунгина бўлиб, тугиб олиб кетмоқлари ва яна бешик тўйи, чиллагаризонлар бутунлай йўқолиб битсунлар. Учинчи, ўғил тўйида атрофдаги маҳаллалардан одамлар чақируб ош бермоқ, улоқ бермоқ, хотун оши бермоқ, хатна қилинадирғон болаларға наша ва ҳам кўча-ба кўча саргардон қилиб, оқча йиғмоқ ва шунларға ўхшағон исрофлар билкуллия мамнуъдир. Фақат давлатлик кишилар уламо ва имомларни чақируб кичикроқ бир мавлуд мажлиси ясаб ва фақир кишилар маҳалладан уч-тўрт кишинигина чақируб, ўғилларини хатна қилдирурлар. “Шўрои Исломия” давлатлик кишилардин илтимос қиладурки, мавлуд мажлисини ҳам кўб катта қилиб юбормасдин, мумкин қадар қасди риоя қилсалар (тежаб сарф қилсалар) ҳам тўйда… пул ва ғалла сарфи маҳаллаларидаги оч ва яланғоч, бева-бечораларға, мактаб ва мадраса ва жамияти хайрияларға берсалар. Ушбу тартибга мухолифат қилғон кишиларнинг маърака ва тўйларини тўхтамли ва айбнома (протокол) ёзуб қозиларға топшурмоқ ва шаҳар бошлуклариға ҳавола қилинади. Бундай кишиларни шаръан ҳаром бўлғон исрофгарчилиғи учун муҳтарам қозилар шариатга мувофиқ қаттиғ жазоға мустаҳиқ қиладурлар. Муҳтарам маҳалла имомлари ва маҳалла кўмитетларидин илтимос қиладурки, ушбу эълонномани халққа тушунтириб, халқни ушбу тартибдан чиқмаслигига тарғиб ва ташвиқ қилсалар эди. Чунки жаноби Ҳақ таоло исроф қилғувчиларни суймас. “Шўрои Исломия” раиси муовини Мунавварқори Мулло Саид Аҳрорхон махсум Мулло Муродхўжа эшон, Мулло Муҳаммадхўжа эшон, Мулло Абдусамиъқори". (“Нажот” газетаси, 1917 йил 28 апрель, 10-сон). Шоҳистахон ЎЛЖАЕВА.