The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by b_e_2012, 2023-04-20 04:05:04

Vatanparvar 16 son

Vatanparvar 16 son

IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi [email protected] Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan 2023-yil 21-aprel, №16 (3027) BILIM, “OLOVLI QALQON” VATANPARVAR MILLIY ARMIYAMIZ YANGI O‘ZBEKISTONNING MUSTAHKAM QALQONIDIR! BIZ HAQIMIZDA youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi facebook.com/mudofaavazirligi HAM MOL G‘ORAT, 3 6-7 4-5 MAHORAT VA MALAKA UYG‘UNLASHDI SURONI HAM JON G‘ORAT www.mv–vatanparvar.uz 18 O‘TGAN YILGI YANGILANAYOTGAN NATIJA JAMIYAT TALABI ISLOHOTLAR – 9 18 O‘TGAN YILGI NATIJA YAXSHILANDI SARHADLARDA SERGAKMIZ www.mv–vatanparvar.uz HAQIMIZDA t.me/mudofaavazirligi youtube.com/c/uzarmiya MAHORAT VA MALAKA UYG‘UNLASHDI SURONI IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI t.me/mudofaavazirligi BILIM, “OLOVLI QALQON” HAQIMIZDA youtube.com/c/uzarmiya 6-7 4-5 MAHORAT VA MALAKA UYG‘UNLASHDI SURONI www.mv–vatanparvar.uz SARHADLARDA SERGAKMIZ Sherzod SHARIPOV


2 № 2023-yil 21-aprel 16 Say yo r q a b u l Жорий йилнинг 11 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди ва унга кўра кенгашнинг 35 нафар янги таркиби тасдиқланди. Шу муносабат билан Қуролли Кучлар академиясида янгиланган Жамоатчилик кенгашининг ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бугун юртимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида янги тизим яратилдики бу ўз навбатида ижтимоий адолатни таъминлаш йўлидаги ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарни янги тараққиёт босқичига олиб чиққани билан аҳамиятли. Шундай қилиб, босқичмабосқич олиб борилган ислоҳотлар натижасида халқ билан мулоқот қилиш мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланди. Bahrom ABDURAHIMOV Унда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев, кенгаш аъзолари, вазирлик масъуллари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди. • Мудофаа ва ҳарбий соҳада жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан билдирилган таклифларни таҳлил қилиш; • Мудофаа вазирлигини фуқаролар билан боғлаб турувчи «кўприк» вазифасини бажариш; • ҳарбий хизматчилар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича тегишли дастурларнинг бажарилишини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш; • ҳарбий хизматдан резерв (захира)га бўшатилган фуқароларнинг ижтимоий ва профессионал мослашуви ҳамда бандлиги билан боғлиқ, масалаларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш; • Мудофаа вазирлигига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш; • ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириб боришда иштирок этиш каби вазифалар юклатилган жамоатчилик кенгашининг илк йиғилишида ташкилий масалалар кўрилди. Хусусан, кенгаш комиссиялари раислари ва аъзоларини та йинлаш, кенгаш ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатилган асосий мажбуриятлар ва вазифаларни уюшқоқлик ҳамда юксак масъулият билан бажариш муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар тингланди. Шундан кейин комиссия раислари ва аъзоларининг янги таркиби ҳамда кенгашнинг йиллик иш режаси тасдиқланди. Йиғилишда шу давргача Жамоатчилик кенгаши томонидан мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатига дахлдор энг долзарб масалаларга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш, фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришдан бошлаб, резервга бўшатилган фуқароларнинг ижтимоий ва профессионал мослашувигача бўлган масалаларни ҳал этиш, Мудофаа вазирлиги фаолияти шаффофлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларга муносиб хизмат ва маиший шароитлар яратиш, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни маънавий-маърифий ҳамда ҳарбий -ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилгани эътироф этилди. Эндиликда бу вазифаларни янги босқичда, кўтаринкилик ва фидойилик билан мамлакатимиздаги ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда давом эттириш таъкидланди. Фурқат ЭРГАШЕВ jA R AYO N ЯНГИ ТАРКИБИ ТАСДИªЛАНДИ Хусусан, Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам кенг жамоатчилик вакилларини сайёр қабуллар орқали қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиб, муаммоларни қонун доирасида ўрганиш амалиёти кенг йўлга қўйилгани халқ ва армияни янада яқинлаштираётган муҳим жараён бўлмоқда. Энг муҳими, бу эзгу тадбирлар аҳолида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ҳукуматдан розилик кайфиятини юзага чиқараётгани билан қимматли бўлмоқда. Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиевнинг вазирлик Фуқаролар қабулхонасида ўтказган навбатдаги сайёр қабули ҳам ушбу даргоҳга нажот истаб келган кўп сонли ватандошларимизнинг мушкулини осон қилди. Қабулда етмишга яқин мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатлар орасида уй-жой таъминоти, хизматни кўчириш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, ҳарбий хизматга қайта тиклаш каби масалалар салмоқли бўлди. Энг муҳими, ҳар бир муаммога қонун доирасида атрофлича ёндашилди. Вақт ва ўрганиш талаб қилинадиган масалалар ижроси бўйича мутасадди бошқарма масъулларига қўшимча топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди. – Ўғлим Мустафо икки ярим ёшгача гапирмаган. Бошида «кечроқ гапирса керак», деб аҳамият бермаганмиз. Чунки тили кечроқ чиққан болалар ҳақида эшитганмиз-да, – дейди катта лейтенант Элёр Тўраев. – Лекин бора-бора унинг ғалати қилиқлар ва овозлар чиқараётганини кўриб, даҳшатга тушдик. Шифохонага олиб бордик. Уни обдан текширувдан ўтказган невропатолог «аутизм» деб ташхис қўйди. Бу хабарни эшитиб, дарди дунёмиз қоронғи бўлиб кетди. Шифокорлар «Бу касаллик билан оғриган болалар доимий равишда пойтахтдаги шифохоналарда даволаниб туриши керак», дейишди. Шу кунгача Тошкентга қатнаб, ўғлимизни даволатдик. Лекин йўл узоқлик қиляпти. Шунга хизматимни пойтахтга кўчириш масаласида сайёр қабулга келгандим. Мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмади. Бундан миннатдорман. Ҳа, шу куни республикамизнинг турли вилоятларидан вазир ўринбосарининг қабулига келган фуқароларнинг ҳеч бири ноумид қайтмади. Подполковник Гулнора ҲОЖИМУРОДОВАBahrom ABDURAHIMOV


3 № 2023-yil 21-aprel 16 ²АМ МОЛ FОРАТ, ²АМ ЖОН £ОРАТ 9 - m ay – Xot i r a va q a d r l as h k u n i Бир фожиага йўлиқиб, чуқур қайғу ва изтиробга чўмган одамлар ҳақида «Бечоранинг ҳам моли, ҳам жони ғоратда қолди», деган гапни кўп эшитганмиз. «Ҳам мол ғорат, ҳам жон ғорат». Балки бу мақол Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлгандир, деган ўй келади гоҳида. Уруш олови одамларни саржин-саржин ўтин каби ютганидек фронт ортидаги аҳвол ҳам бундан беш баттар эди. Машаққатли ҳаёт аёллар, болалар ва қарияларни темиртирноққа айлантирди, уларнинг қаддини букиб, синдириб абгор қилди, қалбига битмас жароҳатларни нақш этди... Инсон чидамли, кўникувчан жонзот экан. Ёки Яратган эгам бундай пайтларда чексиз сабр ато қиларкан бандасига. Ахир ўзингиз ўйланг, паҳлавондек беш ўғлини урушга жўнатиб, бирини ҳам қайтиб кўрмай, келинлари билан дилдираб қолган онаизорнинг юраги нимадан экан, а?! Пойтахтимиз Тошкентда барпо этилган «Ғалаба боғи»даги «Матонат мадҳияси», «Мангу жасорат» ҳамда «Кўз ёши» деб номланган бадиий мажмуалар ана шу қайғу ва ҳасратларни ўзида мужассам этган. Бу боғда ва «Шон-шараф» музейида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши ва ғалабага қўшган ҳиссаси, урушда қатнашгану қатнашмаганларнинг жасорати, сабр-матонати, мардлиги ва ватанпарварлиги акс эттирилган. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Ғалаба боғи»нинг барпо этилиши асносида ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, қаҳрамон аждодларимиз ҳақида жуда муҳим янги маълумотлар юзага чиқди. Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви ва бошқа архивлардан 2 мингга яқин йиғма жилд ўрганиб чиқилди. Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушига тегишли маълумотлар жами 40 мингдан зиёд йиғма жилддан иборат эканлиги аниқланди. Хусусан, шу вақтга қадар уруш бошланган пайтда юртимиз аҳолиси 6 миллион 551 минг кишини ташкил этган ва уларнинг 1 миллион 500 мингга яқини урушда иштирок этган, деб ҳисобланган бўлса, янги маълумотларга кўра, Ўзбекистондан 2 миллионга яқин киши урушга сафарбар этилгани аниқланди. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган. Шунингдек, ўша даврда «қулоқ» сифатида бошқа ўлкаларга сургун қилинган 59 мингдан ортиқ ватандошимиз ҳам ҳаракатдаги армияга сафарбар этилган экан. Уруш майдонларида ҳалок бўлган ва бедарак бўлганлар сони ҳам биз билгандан кўра, бир неча баробар кўп экани маълум бўлди. Бу рўйхатга яна 200 мингга яқин қаҳрамонларимизнинг номи қайд этилди. Мазкур маълумотлар даҳшатли урушда халқимиз қандай оғир йўқотиш ва талафотлар бергани, қандай азоб-уқубатларни бошдан кечирганининг ёрқин далилидир! Оловли уруш йилларида бутун Ўзбекистон халқи «Ҳамма нарса – фронт учун», «Ҳамма нарса – Ғалаба учун!» деган ҳаётий эътиқод билан яшади. Мамлакатимиз фронт ортидаги мустаҳкам таъминот базасига айланди. Ўзбекистон халқи жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб берди. Кўпмиллатли аҳолимизнинг фидокорона меҳнати билан республикамиздаги 300 га яқин корхонада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шу даврда ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ва ғалабага қўшган ҳиссаси фронт ҳудудларидан юртимизга 167 та завод кўчириб келтирилди ва ғоят қисқа фурсатда ишга туширилди. 485 мингдан ортиқ ярадор ва жароҳат олган уруш қатнашчилари мамлакатимизда ташкил этилган ҳарбий госпиталларда даволаниб шифо топдилар. она Ватанга келтирилди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Каттақўрғон туман ҳокимлиги, фахрийлар, ёшлар ва марҳумнинг яқинлари иштирокида Бобораҳим Абдуллаев ўзи туғилиб ўсган қишлоқ қабристонига ҳурмат-эҳтиром билан мусулмонлар удумига кўра қайта дафн этилди. Жасур жангчининг буюмлари яқинларининг розилигига кўра «Шон-шараф» музейига топширилди. Ҳа, юқорида айтганимиздек, халқимизнинг бу машъум урушга берганларининг ҳисобини чиқариш мушкул. Шундай бўлса-да, м и л л а т и м и з т а қ д и р и г а дахлдор тарихий адолатни тиклаш, аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлашти- ²АМ МОЛ ²АМ ЖОН Бир фожиага йўлиқиб, чуқур қайғу ва изтиробга чўмган одамлар ҳақида «Бечоранинг ҳам моли, ҳам жони ғоратда қолди», деган гапни кўп эшитганмиз. «Ҳам мол ғорат, ҳам жон ғорат». Балки бу мақол Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлгандир, деган ўй келади гоҳида. Уруш олови одамларни саржин-саржин ўтин каби ютганидек фронт ортидаги аҳвол ҳам бундан беш баттар эди. Машаққатли ҳаёт ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ва ғалабага қўшган ҳиссаси Юртдошларимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ва музаффариятга қўшган ҳиссасини рақамларда ёки қандайдир маълумотномаларда ифода қилишнинг имкони бормикан? Балки тарихнинг закий билимдонлари ва олимларнинг изланишлари ўлароқ, инсонлар сонини, урушга жўнатилган маблағлар, озиқ-овқат, ҳарбий техника воситалари, қурол-яроғлар... буларни аниқлаб, жилд-жилд китоблар нашр қилиш мумкиндир, аммо... йўқотишлар, айрилиқлар, синган, бир умрга ногирон бўлган қалбларнинг ҳисобини чиқариб бўладими? ихтиёрий-мажбурий пул-буюм лотереялари ташкил қилинади. Пул-буюм лотереялари 1941 йил ноябрдан чиқа бошлайди. Лотереядан тушган даромад тўлиғича урушга боғлиқ ишларга сарфланган. Лотереядан умумий ҳисобда 1 млрд рубль йиғилса-да, ундан атиги 200 минг рубли ютуқларга ажратилган. Халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ва ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳозиргача янги маълумотлар юзага чиқмоқда. Бу маълумотлар фидойи олимлар томонидан архив ҳужжатларини, илмий жамоатчилик учун маълум бўлмаган материалларни ўрганиш, чет эллардаги архив ташкилотлари, музейлар ва фондлар, шифо топдилар. тарихчи олимлар ва мутахас- улуғлаш ва абадийлаштиУ р уш н и н г д а с т л а б к и кунларидаёқ Ўзбекистон аҳолисидан 30 млн рубль миқдорида пул, облигация ва қимматбаҳо бойликлар тўпланган. Юртдошларимиз шу йилларда мудофаа жамғармасига жами 649,9 млн рубль пул, 55 кг олтин ва кумуш топширди. Аҳоли ўз ихтиёри билан топширган маблағ ва буюмлардан ташқари ҳукумат томонидан янада кўпроқ маблағларни бюджетга жалб қилиш учун сислар билан алоқа ўрнатиш эвазига тақдим этиляпти. 2020 йил октябрь ойида Санкт-Петербургнинг «Линия фронта» қидирув отряди томонидан Ленинград вилояти, Кировск тумани, Молодцово қишлоғи яқинидаги қидирув ишлари натижасида бедарак кетган каттақўрғонлик Бобораҳим Абдуллаев номи тикланди. 1922 йил туғилган Бобораҳим урушга 1941 йил сафарбар этилганди. Ўзбек ўғлонининг хоки риш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор халқимизнинг ўлмас қадриятлари, бебаҳо маънавий фазилатларини намоён этади. Барчамиз доимо ёдда тутишимиз керакки, ўз мардлиги ва матонати билан инсоният тинчлигига ҳисса қўшган юртдошларимизнинг жасоратли ҳаёт йўли буюк ибратдир. Фурқат ЭРГАШЕВ, «Vatanparvar»


4 № 2023-yil 21-aprel 16 «ОЛОВЛИ ªАЛªОН» O‘quv yig‘ini Мудофаа вазирлиги қўшинларида ўқув режасига асосан, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий хизматчиларнинг соҳалар бўйича эгаллаган билими, малакаси ва кўникмасини ошириб бориш мақсадида доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказилиб турилиши йўлга қўйилган. Ватан тинчлигини асрашдек эзгу мақсадни дилга жойлаган юрт ҳимоячилари бундай муҳим синовларда юқори натижаларга эришяптилар. «Каттақўрғон» полигонида ўтказилган артиллериячилар ўқув машғулотлари ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин. Бугунги кунда артиллерия қурилмаларининг реактив, катта калибрга эга гаубицали ва зирҳли ўзиюрар тўплар, миномётли, танкка қарши қўлланиладиган кўринишдаги ўнлаб турлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўз вазифаси ҳамда душманга талафот етказиш даражасига кўра, дивизион, батарея ва якка тартибда қўлланилади. Марказий ҳарбий округда жойлашган «Каттақўрғон» полигони замонавий жанг санъатини сайқаллаштирувчи маҳорат майдонларидан биридир. Артиллериячилар бу ерда ҳар қандай шароитда жанговар ўқув машғулотларини ўтказиш имкониятига эга. Мудофаа вазирлиги артиллерия бўлинмалари, шунингдек, бошқа қўшин турлари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган нав батдаги жанговар ўқув машғулотларида замонавий жанг олиб бориш усулларидан фойдаланилгани эътиборга молик. Режага кўра Марказий, Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари артиллерия бўлинмалари «Йиғин» тревогаси орқали турли ҳудудлардан жанговар ҳарбий техникалари билан «Каттақўрғон» полигони томон йўлга чиқди. Бу жараёнда бўлинмаларнинг тезкорлик билан белгиланган ҳудудга мобилизация ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Ҳаракат давомида техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинди. Минглаб гектарни ташкил этадиган дала-ўқув майдонига етиб келган юрт ҳимоячилари бир неча ўқув жойларида артиллерия қурилмаларини жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича назорат синовларидан ўтдилар. Машғулотлар реал ҳолатга яқин бўлишини таъминлаш мақсадида ҳаракатлар бошқа қўшин турлари билан биргаликда олиб борилди. Қўмондонлик бошқарув пунктлари ташкил этилиб, нишонлар жойлашган координаталар бўйича дивизион, батарея ва тўп ҳисобларига маълумотлар етказилиб турилди. Амалга оширилган ҳар бир ҳаракат мотоўқчи, ҳаво-десант ва бошқа жанговар бўлинмалар билан биргаликда мувофиқлаштирилди. Бўлинманинг жанговар шайлигини таъминлаш, ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, харитада моҳирона ишлаш ва шахсий таркибни оқилона бош қариш, ҳар бир командирнинг юксак билими ва тажрибасига бевосита боғлиқдир. Шу боис, ўқув давомида дивизион ва батарея командирларининг ҳарбий топография ва тактик тайёргарлик бўйича ҳам билимлари синовдан ўтказилди. Бунинг натижасида бўлинмаларнинг жойлашуви ва унинг ҳаракатланиш йўналишини белгилаш, берилган шартли белгиларни изоҳлаш, харитадан шартли душман жойлашган ҳудуднинг координаталарини аниқлаш каби қўйилган қатор шартлар улар томонидан муваффақиятли бажарилди. Таъкидлаш керакки, мазкур назорат ўқув машғулотларининг ҳар бир ўқув нуқтасида бажарилган ҳаракатлар малакали мутахассислар томонидан кузатиб борилди. Бу жараён ҳарбий хизматчиларнинг билим ва маҳоратларини холисона баҳолаш имконини яратиб берди. Аниқлик, тезкорлик ва юксак жанговар қобилият. Бугун қўшинларимизнинг барча бўлинмалари ана шундай сифатга эга дейиш мумкин. Ҳар бир қўшин тури, унинг фаолияти қайси йўналишга қаратилган бўлмасин, юрт ҳимояси йўлида ўзига юклатилган вазифаларни тўлақонли адо этиб келмоқда. Тажрибали артиллерия мутахассислари картография, турли нишонга олиш ускуналаридан фойдаланиш, кундузи ва кечки вазиятларда артиллерия нишонини йўналтириш бўйича назарий билимларини амалда кўрсатиб беришди. Улар қандай ҳолатларда миномёт ва артиллерия ҳисобларидан якка ҳамда бир вақтнинг ўзида батарея ёки дивизионлар иштирокида ўт очишга буйруқ берилиши юзасидан аниқ ва тезкор қарорларни қабул қилишди. Кичик сержант Шерзод НОРМАТОВ, Т о ш к е н т ҳ а р б и й о к р у г и , т ў п командири: – Бугунги кунда қуролли тўқнашувларда артиллерия мосламаларидан самарали фойдаланиш учун турли тактик услублар қўлланилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Мисол учун авваллари артиллерия бўлинмалари қулай ҳимоя ёки ҳужум позицияларга жойлашиб, жанг олиб борган. Эндилик-


5 № 2023-yil 21 -aprel 16 СУРОНИ Muallif suratga olgan да қулай позицияга жойлашишдан ташқари ниқобланиш, нишонга қарата ўт очгандан кейин, зудлик билан ўт очиш жойини ўзгартириш, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида олинган маълумотлар асосида нишонни аниқ ва кам ўқ-дори сарфлаган ҳолда йўқ қилиш каби муҳим жиҳатлар бўйича ҳаракат қилмоқдамиз. Кўриб турганингиздек, артиллерия қурилмалари чўл шароитига мослаштирилиб, турли ниқобланиш усулларидан фойдаланилди. Нишонларга қарата аввалига яккалик, сўнг ра батареядаги барча тўплардан бир вақтнинг ўзида ўт очиш шартларини бажардик. Ҳар икки ҳолатда ҳам кам снаряд сарфланиб, аниқлик юқори бўлишига эришдик. Хушнуд САЪДУЛЛАЕВ, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти: – Икки ҳафталик йиғин давомида курсантлар жамоаси билан артиллерия бўлинмалари ва бошқа қўшинлар иштирокида жанговар отиш, артиллерия оловини бошқариш ва бошқа бир қатор комплекс машқларни бажариш имкониятига эга бўлдик. Бўлғуси артиллериячи офицерлар сифатида тажрибали ҳарбий хизматчилардан ўзимизга керакли билимларни олиш имконияти яратиб берилганидан мамнунмиз. Ўқув машғулотлари давомида артиллерия кафедраси бош лиғи полковник Ҳожиддин Камолов, подполковниклар – Ойбек Бобониёзов, Фаррух Жуманиёзов, Ойбек Ишпулатов, капитан Умрбек Одамбоев сингари устозларимиз ўз ўгитлари орқали руҳий қўллаб-қувватлаб турганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бундан ташқари кафедрада фаолият юритиб келаётган катта сержант Аслиддин Мирзақулов, II даражали сержант Нусрат Аҳмедов ҳамда кичик сержант Қаҳрамон Эргашев бу ерда бизга отиш машқларида хавфсизлик қоидалари бўйича қимматли сабоқларини беришгани аҳамиятли. Гарчи артиллерия қуроллари XII-XIII асрларда пайдо бўлишига қарамай, барча даврларда қуруқликдаги ва денгиз қўшинлари томонидан асосий жанговар йўналишлардан бири сифатида қўлланилиб келинади. Артиллерия қўшинлари йиллар давомида шаклланиб борди ҳамда унинг замбарак, тўп ва бошқа оддий турларидан тортиб, замонавий реактив қурилмаларигача ихтиро этилди. Бу эса ўз навбатида қўшинлар олдига артиллерия қуролларидан фойдаланиш тактикасини такомиллаштириш вазифасини қўйиб келмоқда. «Каттақўрғон» полигонида ташкиллаштирилган навбатдаги ўқув машғулотларида ҳам ҳарбий хизматчилар артиллерия қуролларидан фойдаланиш борасида маҳоратларини намойиш этишди. Шиддат билан ўзгариб бораётган замонавий жанг олиб бориш стратегияси ҳар бир ҳарбий хизматчидан узлуксиз равишда изланиб, касбий малакасини такомиллаштириб боришни талаб этмоқда. Шу маънода бугунги кунда жанговар бўлинмалар олдида турган вазифалар ҳам ўта масъулиятли. Уларни муваффақиятли ҳал этиш учун юксак тайёргарликка эга бўлган профессионаллар, стратегик ва тактик фикрловчи командирлар бўлинмаларга етакчилик қилиши зарур. Артиллериячилар ва бошқа қўшин турлари билан ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчилар учун бўлинмаларни бошқариш, ностандарт қарорлар қабул қилиш, энг муҳими қўшинлар ҳамкорлигининг ўзига хос муҳим жиҳатларини синовдан ўтказиш имконини берди. Машғулотларни кузатар эканмиз, якка ҳамда бир вақтнинг ўзида ўт очиш жараёнини пианино клавишларида кетма-кет босилиб ижро этилаётган қандайдир нотага ўхшатдик. Чунки реактив артиллерия қурилмалари, катта калибрга эга гаубицали ва зирҳли ўзиюрар тўплар ҳамда миномётларнинг сурони ҳақиқатан ҳам ҳар қандай душманга қўрқув соладиган жанговар куйни ижро этгандек бўлди, гўё. Асрор РЎЗИБОЕВ, «Vatanparvar»


6 № 2023-yil 21-aprel 16 Tajriba Миллий армиямизда амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлардан бири сержантлар таркибининг янада такомиллаштирилгани бўлди. Яъни ҳарбий қисм ва муассасаларда жорий этилган йўриқчи сержант лавозимлари шахсий таркибнинг жипслигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. УЙ£УНЛАШДИ Марказий ҳарбий округ «Фориш» тоғ-дала ўқув полигонида Мудофаа вазирлиги йўриқчи сержантлари билан ўтказилган ўқув-услубий йиғин ҳам армиямиз таянчи бўлган ҳарбий хизматчиларнинг касбий кўникмаларини янада бойитди. Йиғин давомида йўриқчи сержантлар нафақат тоғ тайёргарлиги, балки ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, топография, алоқа, қуроллардан отиш каби бир-биридан мураккаб машқларни бажариб, жисмоний тайёргарликларини ҳам синовдан ўтказишди. – Мазкур ўқув-услубий йиғин, биз йўриқчи сержантлар учун шу вақтгача ўрганганларимизни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш, ҳарбий техникалар бўйича янги билимларни эгаллашга хизмат қилди, – дейди II даражали сержант Ислом Содиқов. – Бу ерда ўрганган назарий ҳамда амалий кўникмаларимизни ўз ҳарбий қисмимизда ўтказиладиган машғулотларда қўллаб, жанговар тайёргарликни янада оширишга ҳисса қўшамиз. Орттирган тажрибаларимиз ҳарбий тайёргарлик давомида ижобий натижа кўрсатишига ишонамиз. Мазкур йиғиннинг яна бир муҳим жиҳати, биз нафақат ўз мутахассислигимиз, балки бошқа йўналишларда ҳам зарур кўникмаларга эга бўлдик. Ҳар бир йўналиш бўйича ўқув нуқталарида қизғин жараёнлар кечди. Тиббий тайёргарлик ўқув нуқтасида ярадорларга биринчи ёрдамни кўрсатиш, унинг саломатлик даражасини баҳолаш бўйича кўрсатмалар асосида машғулот олиб борилди. Шундан сўнг ярадорни жанг майдонидан олиб чиқиш, яъни қизил майдондан тезкорлик билан сариқ ҳудудга, ундан кейин хавфсиз яшил майдонга олиб ўтилди. Машғулотни кетма-кетликда тўғри бажариш, ярадорнинг жароҳатини асраш қолаверса, ҳимояланиш учун бажарилиши лозим бўлган чоралар кўрилди. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг меъёрлар асосида ҳаракатланиши машғулот раҳбари томонидан назорат қилиб борилди. Алоқа ўқув нуқтасида жанг вақтида алоқани сифатли йўлга қўйиш, ахборотни хавфсиз узатиш ҳамда сўнгги алоқа воситаларининг техник таснифи, ишлатилиши бўйича дастлаб назарий маълумотлар берилди, сўнгра йўриқчи сержантлар тегишли кўрсатмалар бўйича машқларни бажаришга киришди. Белгиланган нуқтага тезкор етиб бориш, алоқага чиқиш, хавфли ҳудуддан ҳимояланиб кесиб ўтиш топшириқларини бажаришди. Тоғ тайёргарлигида эса тўсиқлардан ошиб ўтиш, баландликка чиқиш, дор устида мувозанатни сақлаш, осилиб ҳаракатланиш, хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий машқлар ташкил этилди. Тоғ шароити-


7 № 2023-yil 21-aprel 16 да ярадорга ёрдам кўрсатиш, уни пастликка олиб тушиш ишлари олиб борилди. Сержантларнинг бу жараёнларни сифатли ташкил этишида ўзаро фикр алмашиб иш тутишгани ўзаро ҳамфикрликни мустаҳкамлади. Ўтиш машқлари йиғин иштирокчилар учун деярли қийинчилик туғдирмади. Шу вақтгача ўрганган назарий ва амалий кўникмалари юзага чиқди. Турли масофалардан нишонга ўқ отиш машқларида ўзларининг моҳирликларини кўрсатишди. Ҳар бир ўқув жойида етакчи мутахассислар, малакали офицерлар билан кечаётган очиқ мулоқот, бевосита алмашилаётган фикр-мулоҳазалар иштирокчиларнинг соҳа бўйича тажриба алмашиш, билганларини эса мустаҳкамлашга хизмат қилди. Йиғин давомида ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, жанговар тайёргарлик тадбирларини сифатли ва самарали ташкиллаштириш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мана шундан келиб чиқиб, ўқув-услубий йиғиндаги амалий машғулотлар давомида замонавий жанг олиб бориш усулларию ҳаракатланиш тактикалари ўрганилди. Ҳарбий хизматчи ўзига юклатилган топшириқни адо этиши давомида унинг маҳоратию ўрганган билими муҳим аҳамият касб этади. Йиғин давомида йўриқчи сержантлар ўтган вақт давомида соҳа бўйича эгаллаган кўникмаларига таяниб, вазифаларни қадамма-қадам бажарди. Муҳими, ҳар бир вазифа иштирокчиларнинг нималарга қодир эканини амалда исботлаш имконини берди. Натижалар таҳлил қилиниб, зарур кўрсатмалар берилди. Йўриқчи сержантлар қўл остидагиларга жанговар, маънавий-руҳий тайёргарликлар бўйича таълим беради, ҳар қандай шароитда ҳам энг мураккаб вазифаларни бажаришда посбонларнинг тайёргарлигини таъминлайди. Шунингдек, шахсий таркибнинг жанговар шайлигини янада ошириш, улар билан тактик тайёргарлик, қуроллардан самарали фойдаланиш ва нишонларни йўқ қилиш каби машғулотларни ўтказиш, индивидуал-тарбиявий ишларни олиб боришда, айниқса, йўриқчи сержантларнинг маҳоратию бошқарув қобилиятларига таянилади. Шундай экан, бугунги ҳарбийлар нафақат жисмоний тайёргарлик, балки юксак маънавий-руҳий хусусият ва фазилатларга эга бўлиши, шунингдек, замонавий қурол-аслаҳаларни пухта ўзлаштирган бўлиши лозим. Ҳар томонлама етук ҳарбий хизматчигина ўз хизмат вазифасини юқори даражада адо эта олади. Бу каби амалий йиғинлар Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини, сафларимизда бурчини адо этаётган ҳарбий хизматчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Рўзиқул ОЧИЛОВ, «Vatanparvar»


8 № 2023-yil 21-aprel 16 ЯШАШ mulohaza ªЎР ЄМАЙ ЗАВªИ «ОРЗУЛАРИМ БИЛАН ҚОЛАМАН!» Қадимги юнон тарихчиси Плутархнинг «Искандар Мақдунли» асарида буюк жаҳонгир ҳаётидан шундай бир мисол келтирилади. Жангу жадал билан ҳинд тупроғига етган оламгир илк марта ҳайратда қолди. У ўз лашкари билан бошкентию атрофдаги қишлоғу овули ўта қашшоқ бўлган бир ўлкага дуч келган эди. Оддий аҳоли нари турсин, ҳатто ҳоким ҳам Искандарнинг оддий ўнбоши аскарича бойликка эга эмас экан. Бошқа жойлардагидан фарқли ўлароқ, бу юрт жангсиз таслим бўлади. Ҳоким Искандарни бир кунлик йўлга чиқиб, иззат-икром билан қарши олади. Атроф-жавонибдаги кишиларнинг бундай қашшоқ ҳаётини кўрган жаҳонгир лашкарлари билан ярим дунёни забт этиб орттирилган бойликнинг ўзига тегишли қисми – етти арава олтин-кумушни аҳолига ҳадя қилиб юборади. Не ажабки, ҳамёни бўм-бўш подшоҳ! Бу ҳолдан ҳайрон бўлган унинг яқин аъёни, дўсти, икки бор Искандарни ўлимдан сақлаб қолган Клит шоҳга юзланиб дейди: – Сен қандай шоҳ бўлдингки, бир зарра олтинсизсан? Ҳараминг ва ўзингни ўйламадинг. Энди хизматкорларинг сени тарк этади. Ким билан қоласан? Искандарнинг Искандарлигини англатувчи буюк жавобни тингланг! Филип шоҳнинг ўғли дейди: – Орзуларим билан қоламан! ЖАРАЁН ОҚИМИДАМИЗ! Ўзбекистон мустақилликка эришган паллада мамлакатнинг 19-20 миллион аҳолиси бор эди. Ҳозир 35 миллиондан ошди. Орадан 30 йил вақт ўтди. Тошкентни бориб кўрмаган одамларимиз уммон ортига ҳам йўл тортмоқда. Россия, Қозоғистон, Туркияга бориш, ишлаш, пул топиб келиш эса сўз устаси Ҳожибой айтганидек, «ўзимизнинг Хитой қишлоқ»қа боришдек, жўн гап бўлиб қолди. Рус шаҳарларида ўзбекларнинг мавзелари пайдо бўлди. Бунинг ижобий ё салбий жиҳатларига баҳо бермоқ пайида эмасман. Бу – дунёни қамраб олган жараён. Бу – одамзоднинг ижтимоий торнадо сабаб пайдо қилган гирдоби. Бу – музлик даврида жониворларнинг буюк кўчишига ўхшаган ҳодисалар тизими. Биз Европага, Америкага, Осиёнинг йирик мегаполисларига талпиняпмиз. Туркия, Япония, Жанубий Кореяга, Арабистон шаҳарларига интиляпмиз. Улар эса ўз навбатида ўзга манзилларга кўз тикмоқдалар. Нега? Жавоб бундай: одамзод ҳашамга муккасидан кетди. Одамзод бодилашди, бетоқат ва қаноатсиз бўлиб қолди. Қизишмай гапни эшитинг, азизим. Биз муҳтож ё қашшоқ эмасмиз. Биз бир кунлик таоми бўлса, шукур қилиб, эртанинг иқболини Аллоҳга таваккал қилган сарзамин диёр, боболари худони таниган миллат эдикку! Бугун эса айтар оғизга шундай бўлиб қолдик. Биз бойияпмиз, лекин хасис бўлиб бойияпмиз. Қўй сўйсак, ночор қўшнини унутиб бойни дастурхонга чорлаймиз. Ризқни Тангри таоло улашишини унутяпмиз. У зотга мунофиқлик билан ҳамд айтсак ҳам хаёлимиз ҳамроҳимизнинг чўнтагидаги тиллонинг шиқир-шиқирида туради. Шу боис ХХI аср кишиларини тақдир сарсон қилиб қўйди. Бу жараённи ҳеч бир давлат ё халқаро ташкилот тартибга сололмайди. Дунё қоришиб кетди. Халқлар аралашуви ҳадди аълосига чиқди. Ойга кетишга пул йиғяпмиз. Кўҳна қитъа, анчагина ўзига тўқ, маданий Европада ҳам мигрантлар масаласи, АҚШга кўчиб кетаётган қитъа аҳолисининг қисмати муаммо даражасига етилиб келди. Бироқ гап бошқа нарса ҳақида. Яъни қўрқмай яшаш хусусида. Қўрқмай яшаш деганда Афғонистондаги каби ҳаётини асраб қолиш учун ўзга жойлардан бошпана излашни назарда тутмаяпман. Оддий, жимжималарсиз, уларга интилмасдан, нафс қутқусидан озод бўлиб яшашни айтмоқчиман. Искандар айтганидек, орзу билан ҳам яшаш мумкинлигини айтмоқчиман. Орзуга қорин тўядими дегувчи одам кўп, аммо ҳаёт қорин ва уч қаватли уйдан ёки эртага нонни қаердан топсам экан, деган, қўрқувдан кўра теран ҳамда маънолироқ эканини тушуниб етмоқ керак. Олти йилдан бери бир уйни тугал битиролмай, ўн беш йилдан бери хорижда юрган, онаси вафот қилганда жанозага етиб келолмаган, аммо ўғлини уйлантирганда ўша тўлиқ битмаган уйнинг келин туҳам, мактабда ҳам, кўча-кўйда ҳам болалар ҳавас қилаётган нарсалар фақат моддият бўлиб қолмаслиги керак, оғалар! – Россияда икки ака-ука уч йил ишлаб келиб, «Малибу» олди. Қойил! – Фармон аканинг уйига коллежимиздан ҳам кўп пул кетган. Қаердан топди бунча пулни? – Ие, ўтган йили уч ўғли ойига 1 000 доллардан пул юборди Кореядан... – Ўғлим, бу йил пиёзга яхши қаранглар, биз ҳам уйни янгилайлик. Бобонг замонидаги уйда қопкетдик. – Ўғлим, шу Шаҳнозанинг кўнг лини топ, сенга тегишга розилигини ол. Қайнотанг туманни ушлаб турган одам бўлади. Пичоғинг қуйруқ устида деявер кейин... Болалик, ўсмирлик, йигитлик, ор-ғурур ўғирланяпти. Севги сувга оқяпти, туйғулар андармон ҳолида ҳисоблашилмай ботин бўлиб кетмоқда. «Хорижда ҳожатхона ковласанг ҳам майли, катта пул топсанг бўлди – бошқаси бекор!» Ҳозир устадан кўпи йўқ! Қўшни билан оғизбирликда ҳашарлашиб, мўъжаз ҳаммом тикласин. Ишни тугатгач, лой супага чиқиб олиб келин сузиб келган ошни есин. Ўтган-кетгандан гурунгни урсин. Майли, бирор тўрт-беш қўл шахмат ҳам ўйнасин. Бирининг уйидан иккинчиси пешонаси терлаб, лўмбиллаб чиқсин. Ўзбек «Эртага нима қиламиз, бир қоп буғдой қопти, ўғлим? Тошкентга бориб бир ой ишлаб кел, мактаб ҳам бир гап бўлар» демасин. Аксинча, «Болам, ўқишга зўр бер! Тежаброқ ишлатсак, буғдой ўримга етамиз. Ойқашқа сигиримиз ҳам ҳадемай туғади – сут-қатиқ мўл бўлади. Сен ўқи! Катта одам бўл! Элга нафинг кўп бўлсин!» десин. «Шунча йиққан бойлигим – данғиллама уйим, машиналар – ҳаммаси сеники! Отангнинг даврида қандингни ур!» демасин. Бунинг ўрнига янги ўзбек пулдори «Шароитни қилдим. Энди сиздан талаб – ўқиш ва ҳунар ўрганиш. Дунёга чиқадиган одам бўлиш. Кунлик ҳисоб берасиз бизга», десин. «Ҳа, бу Ватан масаласи» десин. Деёлсин! Ўзбек ҳаққини танисин. Ҳуқуқини билсин! Ҳақ бўла туриб ҳам меровланиб, елкасини қисиб турмасин. Маҳалла раиси бекорга маҳалла раиси эмас ёки ҳоким барибир ҳоким-да деб хушомадга юз бурмасин. Ўзини танисин! Умумманфаати деган муқаддас тушунчани кир оёқ билан топтамасин. Мустақиллик воқеасига шубҳа билан қарамасин. Боболари уй эмас, давлат қурган халқ фарзанди эканини унутмасин! БИР-БИРИМИЗНИ СОҒИНАЙЛИК... Мен ўқишга кирган 1999 йилда ўнта талаба шартнома асосида ўқишга кирди. Шуларнинг олтитаси ўқимади, ўқишни ташлаб кетди. Қийин эди, пул йўқ эди. Нон анчагина тотли эди. Ҳозир олтита талабанинг пулини супер контрактга тўлаётган ота ҳам замондан нолийди. «Замондан нолиманг! Замоннинг эгаси менман!», деган парвардигор! Биз ўтган йигирма йилда «пул бўлса – чангалда шўрва, пулсиз ҳеч нарса битмайди», деган ақидани миясига сингдирган авлодни жамиятга чиқариб юбордик. Бу – фожиа. «Пул бўлмаса, ўқишга кириб бўлмайди. Пул бўлмаса, ишга жойлашолмайсан. Пул бўлмаса, биров қизини бермайди». Шу фикрлар билан улғайган авлод бугун ота бўлди, она бўлди. Ва гангиб қолди. Кўзи оч бўлиб катта бўлди улар. Энди эса кимўзар бошланди. Гаплашадиган одам қолмаяпти. Ахир ҳашар билан уйлар битар, тўёна билан тўйлар ўтар, бир қозон ош ҳаммага етар эди-ку? Қани ўша ўзбек? Мен ўша ўзбекни, эркин, озод, кенгфеъл, ҳар қандай ҳолатда миллати шаъни учун кураша оладиган, енгилсаям бош эгмайдиган ўзбекни соғиндим. ХУЛОСА Болаларни, ўсмирларни қўрқитмайлик. Бу сарзамин диёрда, икки дарё оралиғида қанчалар очарчилик, қаҳатчилик бўлса ҳам одамларга меҳр-оқибат таянч ва қувват бўлган. Темур бобо бекорга Самарқанд шаҳрига Дониёл алайҳиссаломнинг жасадини келтириб кўммаган! Халқни Оллоҳнинг пайғамбари ер остидан туриб ҳам дуо этиб туради. Биз энди ғурури бўйидан баланд авлодларни тарбия қилайлик! Шодмонқул САЛОМ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шадиган хонасини пардозлаш учун бир «Ласетти»нинг пулини тиккан, уйининг ҳажми 25х18 қадам бўлган бир кишини танийман. У тўй ё маърака қилса, энг катта меҳмони маҳалла раиси ёки Тошкентдан бориб қолсам – мен бўламан. Ўн беш йилдан бери хорижда, қўли гул уста, ошпаз, сартарош, яхши инсон, аммо ўн дақиқа одамга ўхшаб гаплашиб ўтиролмайсиз. Ташвиши бошидан ошиб-тошиб ётибди. Уйининг томига 420 та шифер кетибди, келин тушган хонада тўрт хил алмашиб ёнадиган чироқлар, хоразм гиламлари... Ҳаммом, ошхона томони ҳали хом ғишт ҳолида турибди, қумсувоқ қилиш керак, пардоз-андоз, буёғи қиз ҳам узатадиган ёшга етиб кулибгина турибди. Қўллари қадоқ бу қизгинани парвардигор пиёз пайкалнинг ичида ўт юлиб йитиб кетсин, деб яратмагандир?! Додлаб юборгим келади. Одамларимизнинг феълидаги нафс қўрқувининг ваҳшатидан юрагим оғрийди. Бечора ҳамқишлоғимнинг қулоғига менинг биронта гапим кирмайди. Унга пул керак, кўп пул... «Васвасаген!» Юртнинг ҳар буржига турли сабаб билан бориб-келиб тураман. Ҳамма қишлоқ ва шаҳарларда ҳам аҳвол бир хил – одамларнинг калласига шундай бир ваҳима ин қуриб олган. Тўғри, ажойиб уйлар, яхши машиналар, қулай яшаш тарзи... ҳаммаси керак. Уруш йилларидан кейинги хароб ҳаётни мен ҳам истамайман. Лекин бу ўринда жуда катта, аслида энг катта хазинани бой беряпмиз. Бу – ёшлар! Қуш уясида кўрганини қилади. Уйда Мен орзулаётган озод, қўрқмай яшайдиган одамлар қандай бўлса эди?! Қаноатли, ғурурли, Ҳақни таниган, пулсизлик асло ғамгин қилолмайдиган одамлардир улар! Йўқчилик ҳам, синовлар ҳам Ҳақни танимаган кимсани ғуссага кўмади. Бунинг устига бундай одам ҳеч қачон катта бойликдан ҳам ҳаловат тополмайди. Ҳақни таниган одам доим шодмондир. Шу аснода устоз Шукур Холмирзаевнинг «Ўзбек характери» ҳикояси эсга тушади. Нақадар бардошли, қаноатли, кенгфеъл ўзбеклар. Менимча, ундай ўзбеклар ўша ҳикояда сақланиб қолдиёв. Миллатнинг тарих музейига экспонат бўлдикми ҳали?! Шундай тоб ташлаб қоляптими бу улус?! Сезяпман, азиз газетхон, ичингиз саволга тўла. Ушбу сўроқларни тахминан тинглаб ҳам турибман. – Нима, ўзбекнинг уйида ҳаммом бўлмаслиги керакми? Одамга ўхшаб машина минмасинми? – Ўзбек уч қаватли уй қурса, нима айб? – Катта пул топса нимаси ёмон? Жавобим битта: – Ўзбек ҳашамдан олдин ғурурини тикласин! Йиллаб йиққанини 500 кишилик тўйда совурмасин. Бир хонали уйнинг пардози учун кетадиган пулга машина бераётган бир пайтда поездга осилиб Россияга бормай, машина олсин. Оиласини миндириб, Имом Бухорийга зиёратга келиб кетсин! Ҳаётнинг завқини туйсин! Ўзбек жонигаям ачинсин ахир!


9 № 2023-yil 21-aprel 16 ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖАМИЯТ ТАЛАБИ “Inson qadri uchun” Биз яшаётган даврда мамлакатимиз ташқи ва ички ҳаётига оид муҳим ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Янгиланаётган Ўзбекистон Президентимиз бошчилигида провардида фаровон турмуш тарзини яратишга олиб келадиган «Инсон қадри учун» шиори остидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини бошлаган. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш кўп жиҳатдан янгиланишларнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Албатта, ўз юрти, давлати келажагига бефарқ бўлмаган, катта ишларга ўз ҳиссамни қўшаман деб ният қилган ҳар бир фуқаронинг қалбида бу каби жараёнларни кузатиш, уларда бевосита иштирок этиш ўзгача ғурур ҳиссини бағишлаши, табиий. Маълумки, жамият ҳаётига оид муҳим масалалар юзасидан ўзгаришлар қилишдан олдин, халқ фикрини сўраш демократиянинг муҳим белгиларидан биридир. Доно халқимизда «Кенгашли тўй тарқалмас» деган нақл бор. Турли хил билдирилган фикрлар асосида шакллантирилган қонунларнинг эса «умри узоқ» бўлади. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганда ҳам айнан юқорида айтиб ўтилган нақлга амал қилинган. Авваламбор, Асосий қонунга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш масаласи анча мураккаб ва кўп босқичли жараён эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу сабабли бу каби кенг қамровли масалаларни режалаштиришда ва амалга оширишда шошма-шошарликка йўл қўйилмаганлиги таҳсинга лойиқ. Қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришда бошқа ижтимоий-сиё сий тузилмалар қаторида, авваламбор, фуқароларимиз томонидан билдирилган фикрлар асосий ўрин тутди. Халқимиз мазкур Конституциявий қонун лойиҳасида ўзининг ҳаёти ва тақдирига бевосита дахл қилувчи масалалар юзасидан фақатгина ўзи қарор қабул қи лиши мумкинлигини англади. Хусусан, юқоридаги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 2022 йил 25 июнь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида, шу билан бирга «Mening konstitutsiyam. uz» электрон платформасида эълон қилинди. Фуқаролар фикр-мулоҳаза ва таклифларини қисқа рақамли Сall-markazi, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали беришлари ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига юборишлари ёки бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этишлари мумкин бўлди. Сўнгра ташаббуслар га хайрихоҳлик кўрсатилиб, умумхалқ муҳокамаси кетма-кет узайтирилди. Муҳокамалар давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бунда ҳар бир инсонга ўз Конституция лойиҳасида ҳаётимизни яхши қиладиган қандай нормалар ва қоидалар жой олганлиги кўпчиликни қизиқтиради. Шу сабабли айрим янгиликларга тўхталиб ўтамиз. Конституциявий қонун лойиҳасининг 1-моддаси, биринчи бандида «Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» эканлиги белгиланмоқда. Аввал, бу каби қоида Конституциямизда мавжуд бўлмаган эди. Яна Ўзбекистон «ижтимоий ва дунёвий давлат» эканлиги кўрсатилмоқда. Яъни эндиликда мазкур нормалар талабларидан келиб чиқиб, барча ислоҳотларда инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлади ва давлат фуқаролар олдидаги ижтимоий мажбуриятларини бирор-бир шартларсиз бажариш мажбуриятини зиммасига олади. Конституциявий қонун лойиҳасининг 15-моддаси 2-қисмида «Ўзбекистон Рес публикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади» деган норманинг белгиланаётганлиги ҳуқуқни амалда қўлловчилар учун кутилган янгилик бўлиб, Асосий қонун нормаларининг жамият ҳаётига янада кенгроқ ва чуқурроқ кириб боришига имкон яратади. Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид нормалар салмоғи сезиларли даражада кўпайган бўлиб, улар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига тўла мос келади. Жумладан, лойиҳадаги 27-модда «Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соат дан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт» деган муҳим нормаларни акс эттирмоқда. Яна «Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас», деган қоиданинг Конституция лойиҳасидаги 28-моддада ўз аксини топганлиги, айрим фуқароларимизни узоқ йиллардан буён ўйлантириб келаётган муаммоли масалаларга ечим бўлиши кутилмоқда. Суд ҳокимиятига оид бир қатор янги нормаларнинг Конституциявий қонун лойиҳасидан муҳим ўрин олганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Жумладан, қонун лойиҳасидаги 130-моддага кўра, «Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади». Шу билан бирга, қонун лойиҳасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришга ваколатли эканлиги ўрин олмоқда. Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг 134-моддаси «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас», деган янги норма билан тўлдирилган. Яна бир кутилаётган муҳим ўзгаришлардан бири бу қонун лойиҳасининг 141 ва 142-моддаларида адвокатура институтининг алоҳида акс эттирилиши бўлди. Бу ҳолат Конституциямизда илгари мавжуд бўлмаган. Энди адвокатуранинг мақоми суд ва прокуратуранинг мақоми каби мустаҳкам қайд этилмоқда. Бу эса келгусида ушбу соҳанинг янада такомиллашувига ва шахснинг процессуал ҳимоя чоралари кучайтирилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши аниқ. Айтиш мумкинки, 2023 йилнинг 30 апрель санасида белгиланган референдумда фаол иштирок этар экан, фуқароларимиз жонажон Ватанимизнинг ёрқин келажаги ва фаровон ҳаёти учун яна бир улкан қадамни ташлаган бўладилар. У. ШОКИРОВ, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси. Д. ТЎРАБЕКОВ, Судья катта ёрдамчиси фикрини эркин билдириши учун имкон берилганлиги, таклифларнинг фуқаролардан ҳеч қандай тўсиқларсиз, ортиқча расмиятчиликларсиз тўғридан-тўғри қабул қилинганлиги таҳсинга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, унинг моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиши, амалдаги 128 та моддадан 91 тасига ўзгартиришлар киритилиши белгиланмоқда. Амалга оширилаётган ишларнинг қонунийлигига ҳам ҳуқуқий баҳо берилди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди алоҳида тинглов ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Ўзбекистон Рес публикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституция вий қонуни лойиҳасини қабул қилишнинг қонунда белгиланган тартибига риоя этилган, деган хулосага келди. Кўпчилик мутахассислар Конституция лойиҳаси референдум ўтказиш орқали умумий овозга қўйилаётганлигини алоҳида эътироф этишмоқда. Бундан англаш мумкинки, янги Конституциямизнинг ягона ижодкори сўзсиз халқимиз бўлади. ислоҳотлар натижадорлигини ошириш кўп жиҳатдан янгиланишларнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этмоқда.


10 № 2023-yil 21-aprel 16 Keling, kitob o‘qiymiz! Қоҳира шаҳрини эшитмаган, билмаган одам топилмаса керак. Ҳа, ўша Миср Араб Республикасининг пойтахти. Эртаклар шу ердан бошлангандек, назаримда. Уни ҳеч қачон кўрмаганман, эҳтимол шунинг учундир жуда сирли туюлади. Балки, маҳобатли, муаззам эҳромлари туфайлидир. Чирчиқ шаҳри Аранча қўрғончасида куч тузилмалардаги ҳарбий қисм ва муассасалардан тузилган жамоалар ўртасида «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйиннинг вилоят босқичи ўтказилди. ИККИ ²ИКОЯ Танлов Қуролли Кучлар тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш лари учун зарур “Ajdodlar izidan” ларидан тузилган саволлар асосида ўзаро баҳслашишди. Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин Тошкент ҳарбий округининг «Янги авлод» жамоасига насиб этди. 2- ва 3-ўринларга Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг «Ренессанс» ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг «Само лочинлари» жамоалари сазовор бўлишди. Подполковник Эркин ШАРОПОВ Болаликда ҳайратнинг кўзлари катта бўлади, деган доно шоиримиз. Қоҳирага муҳаббат мактаб дарсликларидан бошланган. Унинг тарихига доир афсоналар болаликнинг чеки йўқ тасаввурлари сабаб ўша сирли юртга қизиқиш уйғотган. Эндилар дунёнинг нариги чеккаси ҳам бир қадамдек. Халқлар, миллатларни адабиёт танитади. Айнан адабиёт инсонлар дини, ирқи, жуғрофий жойлашувидан қатъи назар бирдек эканлигини англатади. Севги, ҳижрон, севинч, қайғу, меҳр, нафрат – булар ҳеч қачон ирқ, эътиқод танламаган. Бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирининг кутубхонасида севимли журналимиз «Жаҳон адабиёти» тахламларига кўзим тушди. Қадрдонимни кўргандек севиндим ва китобхоначи қиздан сўрадим: – Ўқувчилари кўпми? – Мунтазам сўраб турадиган ўқувчилари бармоқ билан санарли, – деган жавоб бўлди. – Агар бу журнал қимматини бошқаларга ҳам англатсангиз ўқувчилар сонини ҳисоблашда бармоқларингиз етмай қолар эди... Энг муҳими, журнал қийматини биладиганлар ва уни излайдиганларнинг борлиги, деб биламан. Жуда кўп асл асарларнинг илк таржималари «Жаҳон адабиёти»да эълон қилинган. Сизга тавсия қилаётганимиз араб дунёсидан икки ҳикояни ҳам даставвал шу журналдан ўқиган эдик. Абдураҳмон ал-Ҳамисий (1920–1987) Миср адабиётининг таниқли вакилларидан бири. Унинг ўндан ортиқ ҳикоя тўпламлари нашр қилинган, Европа тилларига таржима қилинган. «Ҳақиқат узуги» эртак-ҳикояси ёзилишига 1952 йил январда инқироз ёқасидаги монархистлар Қирол саройидаги бинолардан бирига ўт қўядилар (тарихда Қоҳира ёнғини бўлиб кирган) ва бу жиноятни республикачиларга ағдарилиши сабаб бўлган. Буни эртак-ҳикоя аввалидаги эпиграфдан билиш мумкин. «Ҳақиқат узуги» шундай бошланади: «Қоҳирадан Файюмга олиб борувчи йўл оралиғидаги Ал-Вустанинг икки томони ўрмон билан қопланган. Шу йўл яқинида ҳамиша юракни эзувчи сукунатга кўмилган қабристон бор. Қуёш ушбу ўликлар маъвоси узра кўтарилар экан. Бу маҳзун маконнинг ягона соҳиблари бўлмиш чувалчанг ва ҳашаротларни жонлантириш учунгина нур сочса керак, деб ўйлаш мумкин. Қабрлар ёнида бир эски қуриган дарахт турибди. У қаттиқроқ шамолдан йиқилгудек шароитлар яратиш, касбий савиясини юксалтириш , шунинг дек, ҳарбий хизматчиларни китобхонликка бўлган қизиқиш ларини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг бой тарихий меросларини ўрганиш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Т а н л о в д а ж а м о а л а р Ҳамдам Собировнинг «Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати», Бахтиёр Абдуғафурнинг «Султон Жалолиддин Мангуберди», Бобурнинг «Бобурнома» ва Пиримқул Қодировнинг «Авлодлар довони» китобтуюлса-да, лекин илдизлари ерга чуқур ботганидан марҳумларнинг содиқ қўриқчиси каби қимир этмай турарди. Туйқус аллақаёқлардан келиб қолган даҳшатли қуюн ва ўрамалар ҳам бу дарахтни қулата олмаган». Дастлабки сатрларданоқ ўзига тортиб олади, эртак-ҳикоядан узилгинг келмайди. Бу қандай дарахт? Ўқиймиз: «Минг йиллар ўтдики, дарахт ҳамон ўз ўрнида, арғувон рангини йўқотмаган, худди ҳозиргина қон билан ювилгандек. Унинг қуриган шохларидан бирининг учида тилла узук бор. У шохга шундай қаттиқ ўрнашган эдики, худди шох билан бирга ўсиб чиққандек. Кўпчилик ўша узукни олмоқчи бўлган, аммо ҳеч кимга уни олиш насиб этмаган. На пичоқ, на ханжар – ҳеч нима кор қилмаган». Наҳотки шундай дарахт ҳам бўлса? Қуриган шохдан узукни олиб бўлмайдими? Ўзи қандай узук экан? Минг йиллик дарахт... Ҳа-ааа, бу ахир эртак-ҳикоя, эртакларда нималар бўлмайди. Бироқ эртаклар бунақа бошланмайди-да. Ундан кейин бу оддий эртак-ҳикоя эмас! Ўқиймиз: «Минг йиллар илгари Даҳшур деган ўлка бўлган экан. Бу ўлканинг «ҳақиқат узуги» деб номланган бир узуги бўлган. Маҳаллий қози «Адолат қароргоҳи»да ўтириб одамлар орасидаги можароларни ҳал этар, шикоятларни ўрганар ва ҳукм ўқир экан ана ўша узукни бармоғига тақиб олар эди. Агар қози адолатсиз ҳукм чиқарса, узук унинг бармоғини шу қадар қаттиқ сиқар эканки, узиб юборай деркан. Шундай ҳолларда қози ўрнидан туриб: «Мен адолатсиз ҳукм чиқардим, ҳақиқат узуги бармоғимни сиқяпти. Ҳукмни бекор қиламан ва яна бошқатдан сўроқни бошлайман», – дер экан. Ана шу сўзлардан кейин узук секин кенгаяр ва қозининг бармоғига озор бермай қўяр экан». Инсон умрининг ҳам интиҳоси бор. Қози ҳам кексайди. Ўлим соати яқинлашганда одатга кўра ўзининг издошини та йинлади. У ёш Ардикасни ўзига ворис деб эълон қилди. Ёш қози ҳам бурчини яхши ўтаётган эди... Ёшлик бор жойда жозиба бор, гўзаллик бор, энг муҳими – севги ва муҳаббат бор! У шундай бир синовга дуч келди. Ўқиймиз: «– Соҳибжамол, исминг нима? Қиз кўзларини ерга қадаб, жавоб қилади: – Клара. – Менинг исмим эса, Ардикас – Даҳшур қозиси бўламан. Қизнинг юзи қув учиб, дами ичига тушиб кетди. Ардикас унинг қўрқувдан қалтираётганини кўрди. У ўзининг кимлигини айтиб қўйганидан афсусланиб, Кларани тинчлантириш, қалбида пайдо бўлган хавотирни йўқотиш учун: – Мен адолат хизматкориман. – деди. Сўнг унинг кўзларига қараб, қўшиб қўйди: – Ва гўзалликнинг қулиман». Давоми янада қизиқарлироқ. Эртак-ҳикоя мазмунини айтиб бериш фикридан йироқман. Ўзингиз ўқиганингиз маъқул. Мутолаа завқига путур етмасин, дейман. «Шўрпешона» деб номланган иккинчи ҳикоя адиб Юсуф Идрис (1927–1991) қаламига мансуб. Ёзувчи анча йиллар журналистика соҳасида фаолият олиб борган. Бошқаларни билмадим-у, мен журналистикадан ортиб ижод қилган адиблар ижодига қизиқаман. Буни қандай уддалашди экан. Деган қизиқиш бўлади-да. Назаримда бу ҳикояга бошқача ном қўйиб бўлмасди. Аллақайси ҳолатлари таниш... Ўқиймиз: «Абдунинг пули йўқ эди. Бу биринчи марта бўлаётган эмас. У умр бўйи ҳар бир чақасини оғир меҳнат, машаққат билан топиб келган. Абду новвойлик қилди . Бу касбни суриялик моҳир новвой Фоид устадан ўрганганди. Улар пиширадиган қатлама кулчалар ҳар қандай уста новвойнинг ҳавасини келтиргудек юмшоқ, қизариб чиқарди. Аммо унинг тақдири айтарли кўнгилдагидек кечмади...» Ижара уй муаммоси дунёнинг ҳар ерида бўлса керак. Кимдадир оддий, одатий ҳол, кимлар учун фожианинг ўзгинаси. Бир марта бўлса ҳам ижара уй муаммоси билан яшамаган инсонлар бўлиши табиий, бироқ кўплар буни бошидан кечирган. Ўқиймиз: «Бу галги пулсизлик узоққа чўзилди, пул топишга умид ҳам қолмаганди, энди ҳаммаси тамом. Абду иш қидириб, бош уриб бормаган эшиги қолмади, рад жавобини олавериб, чарчаган ва ғамга ботган кўйи қуп-қуруқ қўл билан уйига қайтди. Хотини Нафиса унга қорасини кўрсатмайди ҳам. Абду жимгина бўйрага чўзиларкан, хотинининг доимий минғир-минғирини эшитмаслик учун қулоғини бекитиб олди. Нафиса эса, ҳар куни унга уйнинг эгаси агар ижара ҳаққини тўламасак, ҳайдаб юбормоқчилигини, катта байрам яқинлашиб келаётганини, яқинда кўзи ёриши ва унинг шафтолига бош қоронғи эканини, бундан олдинги қизалоғи турмаганини қайта-қайта айтиб, тўхтамай жавранарди». Ҳикояга ортиқча тўхталиб ўтирмоқчи эмасмиз. Фақат биргина нуқтасига эътибор қаратишингизни истардим: «Борган сари унинг овози қатъийлашиб, қалби фахрга тўла бошлади: у қачонлардир одам бўлган!» Ўў-ўўў, даҳшатли қашшоқлик... Ҳузурли мутолаалар тилаги билан Инобат ИБРОҲИМОВА, «Vatanparvar»


11 № 2023-yil 21-aprel 16 Xotira 2023- Ҳамидулла Салоҳиддинов Тошкентнинг «Самарқанд дарвозаси» маҳалласида таваллуд топган. Унинг болалиги Иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келди. Табиийки, у ҳам тенгдошлари каби шу даврга хос бўлган азоб-уқубат, бир чимдим меҳрга зорликнинг шафқатсиз манзараларини кўрди, уруш азобларини бошдан кечирди. Айниқса, ўқув муассасасида мураббийлик қилиб, рўзғорини ҳалол меҳнати билан тебратиб келаётган отасининг фавқулодда урушга чақирилгани ва орадан кўп ўтмай ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларнинг оиласи бошига ҳам не бир қийинчиликларни солдики, бу синовлар уни ҳар томонлама сабрбардошли, чидамли, ҳаётда ҳар доим фикр-мулоҳаза қилиб яшашга ўргатди. Ўшанда у эндигина 17 ёшга тўлган ва нима бўлганини чуқур англагани ҳолда 27 ёшида уч нафар фарзанди билан ёлғиз қолган онасининг ёнига кириб, рўзғор корига ярашга ҳаракат қилди. Унинг болалиги тез ўтди. Оила юмушларини эртароқ зиммасига олгани учунми, ота деган улуғ мақомни чуқур ҳис қилди. Отасининг хотирасини эъзозлади ва ҳар доим унга ҳурмат бажо келтирди. Бошқалардан фарқли ўлароқ, умрининг сўнгига қадар отасини соғиниб, қўмсаб яшади. Улғайиб фарзандли, набирали бўлган чоғларида ҳам гурунг-гаштакларда отаси ҳақидаги хотираларини тўлқинланиб гапириб берардики бу эса улғайиб келаётган ёшларда ота-боболарига нисбатан юксак эҳтиром ҳиссини уйғотарди. Ҳамидулла пойтахтнинг 45-мактабида хат-савод чиқарди. У зукколиги, фанларни аъло даражада ўзлаштириши билан тенгдошлари, устозлари орасида ҳурмат қозонди. Дарслар жараёни ўзбек тилида олиб борилиши баробарида, рус тили ҳам ўргатилгани туфайли у мазкур тилни мукаммал ўрганди. Қолаверса, ўша пайтларда кашшофлар саройи бўларди, ёшлар у ерда турли касб сирларини ўрганар, аксарият ўспиринлар бир-икки касбнинг этагидан тутарди-да, шу билан қизғин ҳаётга шўнғиб кетарди. Ҳамидулла эса бу даргоҳда бадиий тасвир, ҳуснихат ҳамда меъморчиликка оид касбларни эгаллаб, уни илм билан бойитишга, мустаҳкамлашга аҳд қилди. Бу йўлда тинимсиз изланди, интилди. Ана шу қатъият уни 1955 йилда Тошкент политехника институтининг меъморчилик факультетига ўқишга кириш бахтига муяссар этди. Шу билан унинг илмий ва ижодий фаолияти бошланиб кетди. Ўзбек гуруҳида ўқишига қарамай дарслар рус тилида олиб борилар, қолаверса, махсус фанларга оид дарсликлар ҳам етарли эмас эди. Шу боис рус тилида чоп этилган қўлланмаларни синчиклаб ўқиди. В. Нильсен, Р. Абдурасулов, А. Ашрапов, М. Зоҳидов, К. Бабиевский, А. Бобохонов каби устозлари кўмагида меъморчилик илмининг сир-асрорларидан воқиф бўлди. Айниқса, қадимги Шарқ ва Ғарб меъморчилик санъатининг ўзига хос ғаройиб жиҳатлари, услублари Ҳамидуллани шу қадар ўзига ром этдики у нодир асарларни излаб Москвага қадар бориб келди. Шу аснода бир қатор илмий мақолалар ёзди. Ўша пайтда институтда драма тўгараги фаолият кўрсатарди. Талабалар тўгаракда роль ижро этиб, иқтидорларини чамалаб кўришарди. Ҳамидулла ҳам машҳур санъаткорлар Шариф Қаю мов ва Амин Турдиевдан равон ўқиш, саҳнада роль ижро этиш сирларини ўрганди. Дастлаб инс титут миқёсида, сўнг институт жамоаси таркибида пойтахтимиздаги бир қатор театрлардаги труппаларда қатнашди. Ўзбек миллий академик драма театрида «Ҳамлет» спектаклида Полоний, «Қароқчилар»да Франц Моор, «Алишер Навоий»да Мажидиддин ролларини маромига етказиб ўйнадики буни санъат ихлосмандлари ҳали-ҳануз зўр ҳаяжон билан эслаб юришади. Ёш меъмор 1961 йилда институтни имтиёзли диплом билан тамомлади. Тайёр кадр эмасми, устозлари кафедрада ишлаб қолишни, шу ерда илмий-ижодий ишлар билан машғул бўлиб, мамлакатимиз илм-фани ривожига самарали ҳисса қўшишини айтди. Бу таклиф Ҳамидуллага маъқул тушди. Тез орада жамоат ишлари билан биргаликда ўқитувчилик касбини ҳам давом эттирди. Ёшлар билан ишлаш, уларнинг орзулари ушалишига камарбаста бўлиш, унга янада куч-ғайрат ва шижоат бағиш лади. Қисқа фурсат ичида институтда нуфузи ошиб, атрофига кўплаб иқтидорли ўғил-қизларни жамлай олди. У 1971 йилда номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илмий ишида Ўзбекистон қишлоқ меъморчилигининг мураккаб ва нозик муаммоларини миллий услубда ҳал этишни асослаб берди. Шунинг учун диссертация ҳимоясига йиғилган олимлар, мутахассислар бир овоздан уни олқишлашди. Энг муҳими, мазкур илмий иш ўша пайтда мамлакатимиз қишлоқларининг обод ва кўркам, замонавий қиёфа касб этишига ҳам ҳисса қўшди. Яъни бу пайтга келиб ҳудудларда намунали аҳоли массивларини қуриш авж олганди. Табиийки, қурувчилар бу жараёнда ёш олим Ҳамидулла Салоҳиддиновнинг илмий ишидан унумли фойдаланишди. Албатта, оламшумул кашфиёту ихтиролар, ғоя ва ташаббуслар замирида илм ётади. Яқиндагина меъморчилик фанлари номзоди илмий даражасига эришган Ҳамидулланинг масъулияти янада ошди. У маъруза ва амалий дарсларни аввалгидан-да самарали ўтишга, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлашга, уларга меъморчилик соҳасининг долзарб муаммолари ва ютуқларини содда ҳамда равон тарзда очиб беришга ҳаракат қилди. Қисқача айтганда, олим ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик ғояларига садоқат, юксак фидойилик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ишларда фаоллик ва намуна кўрсатди. Шунингдек, Ҳамидулла Салоҳиддинов 1972 йилда Москвадаги Морис Тереза номли чет тиллар институтининг ўн ойлик француз тили махсус курсини ҳам муваффақиятли тамомлади. Шу боис у ҳукуматлараро келишувга кўра, Жазоир давлат дорилфунунига ижодий сафарга жўнатилди. Албатта, бу марраларга етиб бориш осон кечмади. Буларнинг барчаси жуда кўп меҳнат ва ҳаракат талаб этади. Илм йўлида қанча тўсиқ ва машаққатлар баробарида, олимга турли туҳмат ҳамда бўҳтонлар ҳам уюштирилдики ёш олим ростгўйлиги, ҳақиқатпарварлиги ва кучли билими билан барча қийинчиликни енгиб ўтди. Шу билан тўрт йил мобайнида Жазоирда яшаб, ижод қилди. У ижодий сафарда ҳам илмий изланишдан тўхтамади. 1976 йилда жазоирлик талабалар учун француз тилида «Ғарбий мамлакатларнинг замонавий меъморчилиги» номли ўқув қўлланмасини ёзиб, чоп этди. Албатта, бу асар бугунги кунда ҳам Жазоирда меъморчилик фанида фундаментал асар вазифасини бажариб келмоқда. Ҳамидулла Салоҳиддинов дунёнинг қайси давлатида ёки шаҳрида бўлмасин, аввало, меъморчилик обидалари, иншоотларини синчковлик билан кузатар, уларни фотосуратга муҳрлаб, сўнг обдан таққослар ва қайси давр шаҳарсозлиги анъаналарига хослигини аниқларди. Ана шундай кузатишлар ва изланишлар натижасида 1991 йилда қадимги Миср меъморчилиги анъаналари асосида «Фиръавнлар мамлакати» деб номланган илмий-ҳужжатли асар ёзилди, сўнгра «Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи» ўқув қўлланмасига ҳаммуаллифлик қилди. Бу каби долзарб китоблар узоқ йиллик илмий изланишлар ҳамда ижодий сафарлар таассуротларининг меваси сифатида дунё юзини кўрди. Ҳамидуллани ҳар доим ўқиш ва илмий изланиш ишлари қизиқтирган. Аммо унинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида 1980–1990 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Меъморлар уюшмаси раиси ўринбосари лавозими таклиф этилади. Олим олийгоҳлардаги педагогик фаолиятидан ортиб, жамоатчилик ишларида ҳам фаол қатнашиб, ташкилотчилик қобилиятини ишга солди. Бу даврда мамлакатимиздаги бир қатор муҳим меъморчилик мажмуаларининг барпо этилишига бош-қош бўлди. Жумладан, Фарғона вилояти, Риштон туманидаги Хожа Илғор меъморчилик мажмуи, Қўқон шаҳридаги қатор тарихий обидалар шулар жумласидандир. У таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратган жонкуяр раҳбар ва атоқли олим сифатида халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллади, ҳурмат қозонди. 1989 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор» фахрий унвонига сазовор бўлди. 1993 йилда эса унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан профессор илмий унвони берилди. Ҳақиқатан ҳам, Ҳамидулла Салоҳиддинов умрини илмга, таълим-тарбияга бағишлади. Миллий меъморчиликни, шаҳарсозликни ривожлантиришга, республикамизда меъморчилик ёдгорликларини таъмирлаш ишларига улкан ҳисса қўшди. Ана шу хизматлари туфайли халқимиз орасида обрў-эътибор ва ҳурмат қозонган, шогирдлари қалбидан муносиб жой олган энг бахтли инсонлардан биридир. Бугун нафақат мамлакатимизда, балки хорижнинг нуфузли қурилиш компаниялари, меъморчиликка ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларида Ҳамидулла Салоҳиддиновнинг шогирдларини учратиш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ҳамидулла Салоҳиддинов умр йўлдоши Марвияхон она билан бир ўғил, уч қизни вояга етказди. Бугун улар ҳам худди ота-онаси каби мамлакатимиз илм-фани тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида муносиб хизмат қилиб келишмоқда. Меъморчилик илмининг билимдони Ҳамидулла Салоҳиддинов 2023 йилнинг март ойида вафот этди. Аммо у инсондан кўплаб асарлар, ғоялар келгуси авлод учун ноёб манба бўлиб мерос қолди. Дарҳақиқат, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётган бугунги кунда устоз Ҳамидулла Салоҳиддинов каби фан арбоби ва мураббийларнинг асарлари ҳамда ибратли умр йўли муҳим аҳамият касб этади. Муҳаммадмурод АБДУСОДИҚОВ


12 № 2023-yil 21-aprel 16 O‘tmish saboqlari Бугунги кунда Олтой халқларининг таркибига телеут, тўлангит, қумандин, тўба каби элатлар кириб, уларнинг ҳар бири алоҳида этник хусусиятларга эга. Шу сабабли олтойлар этногенезини ўрганиш анча мураккаб. Инчунун, Олтой этнологиясини ўрганиш бўйича кўплаб олимлар ишлаган бўлса, унинг тарихини саноқлигина олимлар ўрганган. ЭНГ ªАДИМГИ ВАТАНИ МУҲИМ МАНБА Таниқли олтойшунос олим В. Радлов «Олтой туркий халқларнинг энг қадимги Ватанидир, бу ердаги туркий қабилаларнинг этник хусусиятларини ўрганиш нафақат биргина олтойларнинг, балки бутун туркийларнинг келиб чиқишини ўрганиш ва тарихини аниқ ёритиб беришда муҳим манбадир», дейди. Ҳақиқатан барча туркий халқлар, жумладан, Марказий Осиё халқлари Олтойнинг қадимий Ватанини – «бобоюрт» деб биладилар. Татар, бошқирд, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва қорақалпоқлар этник жиҳатдан олтойларга жуда ўхшаш. Бироқ уларнинг орасида маълум фарқлар ҳам мавжуд. ИЛК МАЪЛУМОТЛАР Олтойда яшовчи туркий қабилалар тўғрисида илк ёзма маълумотлар, албатта, Ўрхун-Энасой тошбитиклари ва Хитой хронологик ёзувларида сақланган. Бу битикларда турк, ўғуз, қипчоқ, қорлуқ, қирғиз, тўлес, тардуш, уйғур каби қабилалар тилга олинган бўлиб, худди шундай этник бирликларни ҳозир ҳам Олтойда учратиш мумкин. Бундан ташқари телеут ва тўлангит уруғлари қозоқ, қирғиз ва ўзбек уруғлари ичида ҳам учрайди. Олтойлар этник жиҳатдан бир нечта ҳудудий бирликларга бўлинади. Олтой тоғлари бўйлаб асосан жанубий олтойлар – тўлангит ва телеутлар яшайди. Тоғ этакларида шимолий олтойлар – тўбалар, челканлар ҳамда қўмандинлар яшайди. Бугунги кунда шимолий олтойлар жанубликларга нисбатан анча кўп руслашган ва анъанавий маданиятларини ҳам унутган. Бироқ жанубий олтойларда уруғчилик, миллийлик ва бошқа маданий элементлар жуда яхши сақланган, уларда этник хусусиятлар ҳам ёрқинроқ кўринади. Олтойларда уруғчилик асосан уч тизимда шакл ланади: 1. Ота уруғи – «қарындаш» 2. Она уруғи – «тағi» 3. Никоҳ орқали боғланган уруғ – «қаiн» ЕТТИ ОТАНИ БИЛИШ Ҳар бир олтойлик ота ва она уруғидан етти авлодни билиши шарт. Худди шунингдек, фарзандлари етти аждодининг қабрлари жойлашган жойини ҳам билиш лари керак бўлади. Бу эса олтойликларда генеологик бирликни таъминлабгина қолмай, ўз ўрнида кейинги никоҳларни Ўша ҳисоб шунчалар тўғри эканки, Чор Россияси Олтой аҳолисини шу ҳисоб билан ўз таркибига қабул қилган. Бу суяклардан энг асосийлари қипчоқ, тўлас, майман, тодош, иркит суяклари бўлиб, бу номлар фақат ота уруғидан ҳисобга олинади. Олтойларда бугунги кунларда ҳам биров билан танишиш ёки суҳбатлашиш жараёнида суяги суриштирилади. Ўзини таништираётган одам эса «Менинг исмим фалончи, фалон жойда яшайман, ота суягим фалончи, она уруғим фалончи, қайин ҳисобда фалончилар билан қудаман» деб таништиради. ҚУДАЧИЛИК Бир уруғ ичида ҳамма қариндош ҳисобланади ва улар ўзаро оила қурмайдилар. Бунинг ҳисобига олтойлар биологик ва ижтимоий соғломликни сақлаб келадилар. Ҳар ким турмуш қуришда сон жиҳатидан кўпроқ ва обрўлироқ уруғ билан қудалашишга интилади. Кам сонли уруғлар билан қудалашишга эса унчалик рағбат сезилмайди. Эр ёки хотиннинг қариндошлари қайин уруғи ҳисобланиб, бу ном «қайин» дарахтига менгзаб олинган экан. Олтойларда оқ қайин келин тимсоли ҳисобланади ва тўйларда «оқ қайин» билан боғлиқ маросимлар жуда кўп учрайди. Турмуш ўртоғининг уруғларини улар шундан келиб чиқиб «қайиндошлар» деб атайдилар. Қайиндошлар орасида никоҳларга кенг йўл берилган. Қудачилик ва қарши қудачилик олтойларда одатий ҳол ҳисобланади. Олтойларда никоҳ орқали боғланган эркак қариндошлар «қуда», аёл қариндошлар эса «қудағай» (кудагаi) деб аталади. ТОҒАЙ ВА ТОҒА Олтойларда она уруғи ҳам ўзига хос хусусиятларга эга, бироқ бу уруғ ота уруғи каби қон-қариндош ҳисобланмайди. Она уруғи «тоғай суяги» (тағй сööк) деб номланади ва фарзандлар томонидан жуда ҳурмат қилинади. Шундан келиб чиқиб, туркийлар онанинг ака ва укаларини «тоға» деб аташади. Фақат бунда онанинг опа-сингиллари фарзандлари бегонароқ ҳисобланади. Она уруғдан бўлган қариндошлар билан никоҳланишга ҳам рухсат берилади. Кўп ҳолатларда эркаклар тоғаларнинг ёки холаларнинг фарзандлари билан никоҳланишга рағбатлантирилади ва тоға-жиян («таай» ва «jеен») никоҳи деб юргизилади. Агар куёв онанинг акаси, укаси ёки уларнинг фарзандлари бўлса, бу никоҳга ҳам рухсат берилмайди. Чунки уларда «jуук тағайларына барбас», яъни «қиз тоғасига чиқмайди», деган қатъий тақиқ сақланиб қолган. Тоға қиз бола учун энг улуғ инсон ҳисобланади. Шу сабабли олтойлар ота уруғни сенсираши мумкин, аммо она уруғининг чақалоқларига ҳам «сиз» деб мурожаат қилишади. Олтойлар холани «тоға эже» «таай эjе» деб, холалар эса жиянларини «jеен» деб аташади. БЎЛА ВА БОЛА-БАҚРА Шундай қилиб, олтойларда ота суяги уруғчиликнинг асосий ўзаги ҳисобланади ва неча авлод алмашса ҳам, қариндошчилик узилмайди. Ўғил болалар уруғнинг давомчиси саналади, қизлар эса эрларининг уруғини давом эттирадилар. Олтойлар фарзандни «тўл» (тöл) деб атайди. Шунинг учун бу сўз баъзи қабилаларда суяк маъносида ишлатилса, телеутларда фамилия маъносида ҳам ишлатилади. Қизларнинг болалари жиянлар «jеендер» деб аталади. Онанинг отаси «тоға отам» «тағадам», онанинг онаси эса «тоға онам» «тағайнам» деб аталади. Холанинг фарзандлари эса «бўла» «бöлö» деб аталиб, бир суякдан ҳисобланмаса-да, тўрт авлодгача қуда бўла олмайдилар. Олтойлар ўғил фарзандининг болалари – невараларни «бала» деб атайдилар, қиз фарзандининг болаларини эса «бақра» деб атайдилар. Умуман, невараларга нисбатан шу сабабли «бала-бақрамиз» деб муомала қилади. Тоға барча одамлар учун энг улуғ зот ҳисобланади ва тоғанинг энг кичик фарзандлари ҳам ҳурмат қилинади. Ҳаттоки, етмиш яшар чол ҳам она уруғининг янги туғилган чақалоғини, «тоғам», деб эъзозлайди. Тоға-жиянчилик маросимлари эса янада қизиқарли бўлиб, унга кўра тоғанинг жиян олдидаги масъулияти жуда ҳам катта. Тоға жияни дунёга келганида суюнчи бериши, бешик тўйи, соч олар (чочолор), тўйи учун «эътиборга молик» совғалар қилиши, бир ёшга тўлганида, биринчи қадам босишида ёнида бўлиши, қиз жиянларининг турмушга чиқишида вакил бўлиб рухсат бериши, умри давомида ўғил жияни учун «бақра» совғасини бериши шарт ҳисобланган. Бақра совғасига эса имкон қадар тойчоқ берилган. Бундан ташқари ўлган кишининг маййитини қабрга қўйиш учун ҳам энг ҳақдор одам тоға ҳисобланган. ЎЗЛИГИМИЗ Бу маълумотларнинг барчасини таҳлил қилиб хулоса қилиш мумкинки, Олтой халқлари ҳам туркий халқлар дунёсининг бир бўлаги, ажралмас таркибидир. Бугун улар камчилик бўлиб, дунёнинг кам сонли миллатлари сифатида қабул қилинса-да, миллий қадриятлари, маданияти, санъати, жозибадор тили ва адабиёти олтойликларнинг қадимий бой тарихга эга халқ эканлигидан далолат беради. Шундай экан, туркий маданиятларнинг барчасида бизнинг тарихимиз, ўзлигимиз яширинган, десак, муболаға бўлмайди. Анвар БЎРОН, мустақил тадқиқотчи тартибга солишда ҳам муҳим ўрин тутади. Олтойликлар қариндошчилигидаги яна бир асосий жиҳат шундаки, уларда ота уруғи суякка (сööк, сёок) ажратилади ва бу оталик тизими этник бирликнинг энг асосий ўзаги ҳисобланади. «Ота» – олтойларда энг улуғ ном. Фарзанднинг ота олдидаги масъулияти жуда катта. Отага қарши борган фарзандни ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Ота розилигисиз муҳим ишлар бошланмайди. Улар яшайдиган ўтов уйларнинг чап томони эркакларга ажратилган бўлиб, унда отанинг анжомлари (эгар-жабдуқ, қурол аслаҳа ва кийимлар) сақланган ва бу анжомларга тегинишга ҳеч ким журъат қила олмаган. Чунки ота ва унинг анжомлари муқаддас ҳисобланган. Аёллар отага гап қайтарган фарзандларини қаттиқ жазолаган ва ўзлари ҳам эрларини қаттиқ ҳурмат қилишган. Одамлар ўз суякдош қариндошларининг ори ва номусини ўз ор-номуси деб билган. Шу сабабли бўлса керак, ота уруғдагилар орасида низолар кам бўлиб, бу аҳиллик миллий бирликни сақлашда муҳим ўрин тутган. 1897 йилда Чор Россияси томонидан ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш жараёнида улар ўзларининг 68 суягини номма-ном санаб беришган.


13 № 2023-yil 21-aprel 16 Tarix (Тузуклар асосида) БУЮКЛИГИ – УНИНГ АДОЛАТЛИЛИГИДА Соҳибқироннинг биринчи тузугида: «Тангри таолонинг дини ва Муҳаммад Мустафонинг шариатига дунёда ривож бердим, ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қўллаб-қувватладим», деб ёзилган. Амир Темур ўз салтанатини ислом дини асосида бошқарган. Иймон бор жойда адолат бўлади, адолат бўлган жойда қонун устувор бўлади, қонун устувор бўлган жойда мансабни суиистеъмол қилиш учун муҳит бўлмайди. Амир Темур салтанатида, мансабни суиистеъмол қилиб, етимлар ва ночорларни ҳаққини ейиш, пора олиш, ахлоққа зид ҳисобланиб, жазога лойиқ деб топилган. Юқори амалдорларни, айниқса, вазирларни мансабга тайинлашда Амир Темур қуйидаги сифатларга таянган: «...вазирлар тўрт сифатга эга кишилардан бўлишлари лозим; биринчиси – асллик ва тоза насллик, иккинчиси – ақл, фаросатлилик, учинчиси – сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хушмуомалалик, тўртинчиси – сабр-чидамлик ва тинчликсеварлик». Асллик ва тоза насллик деганида кўпчилик мансабдор ва катта моддий бойликка эга бўлганларни тушунишади. Лекин у давр ахлоқига асосан, ота-она авлодида нокаслар, ўғрилар, хоинлар, судхўрлар, лаганбардорлар, фирибгарлар, каззоблар бўлмаганлиги ҳамда иймони юксак ва инсоний сифатлар билан улғайган инсон назарда тутилган. Ақл ва фаросатлилик тагида зиёли, ўқимишли, маданиятли, маърифатли, ахлоқи юксак, ориятли, барча қилмишларини ҳар томонлама ўйлаб, салтанат манфаатини ўз манфаатидан устун қўядиган, фикр юритувчи ва оқилона тарбияга эга бўлган инсон инобатга олиняпти. Сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хушмуомалалик деганида мансабдорнинг камтарлиги, оддийлиги, амалига ва моддий бойлигига қарамай, барчага бир хил ёндашиши билан инсон тақдирига ва қадрига бефарқ бўлмаганлиги инобатга олиняпти. Сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик деганида мансабдорнинг вазминлиги, барча нарсаларга ҳис-туйғуларга берилмай, масалаларни мулоҳоза асосида ҳал қилиши инобатга олиняпти. Бундай сифатларга эга бўлган вазирга (амалдорга) тўрт имтиёз – ишонч, эътибор, ихтиёр ва қудрат инъом этилган. Амир Темур забт этган давлатларда ислом қонунларига таяниб, лашкарлари тинч аҳолига зиён етказмаслиги учун кўрган чораларини тузукларида акс эттирган: «Лашкар учун махсус қози ва раият учун алоҳида қози тайинладим; ҳар мамлакатга шайхулислом юбордимки, токи мусулмонларни гуноҳ ишлардан қайтариб, уларни яхши ва савоб ишларга ундасин». Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатияси, ҳарбий маҳорати ва бунёдкорлик салоҳияти, илму фанга, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари тўғрисида жуда ҳам кўп адабиётлар ёзилиб, илмий ишлар қилинган. Бироқ бу буюк инсон ва давлат арбобининг коррупцияга қарши қандай курашганлиги тўғрисида ҳали ҳеч ким илмий тадқиқот олиб бормаган. Бундан ташқари, соҳибқирон салтанати ҳудудининг барча нуқталарида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик (кўнгилсизлик) тўғрисида унга вақтида хабар етказиб бериш ҳам тузукда белгиланган: «... ҳар эл ва ҳар шаҳарда сипоҳ ва раият орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида менга маълумот бериб турсин, деб адолат амирини тайинладим». Бешинчи тузугида салтанатни улканлигини келтиради: «Амирлар, сипоҳсолор, баҳодирлар билан иттифоқ бўлиб, уларнинг мардлигу мардонаворлигига таяниб, шамшир зарби билан йигирма етти подшоҳнинг тахтини эгалладим», деб ёзилган ва бундай улкан ҳудудда адолатли қонунлар ҳукм сурган. Соҳибқирон улкан салтанатини ҳалол ва адолатли бошқаришида, оддий халққа нисбатан қандай адолатли муносабатда бўлганлиги ва уларнинг манфаатларини барча нарсалардан устун қўйганлиги тўғрисида тўққизинчи тузугида ёритилган: «Раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларни оға қаторида, кичкиналарни фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мизожидан воқиф бўлиб турдим. Мизожларига, табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларни уларга ҳоким қилиб тайинладим. Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, туриш-турмушини, қилиш-қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни ҳатто битиб, менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим. Бордию эгри ёзганлари менга билдирилса, уларни жазоладим. Ҳокимлару сипоҳлар қай бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим». Амир Темур нафақат буюк саркарда ва давлат арбоби бўлган, балки, иймонли ва олижаноб инсонга хос юқори маънавий ва ахлоқий сифатлар эгаси ҳам бўлган. Ўз тузугида бир неча бор ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмаганлигини, очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзига ром қилганлигини айтиб ўтган. Соҳибқироннинг сипоҳ сақлаб туриш тузуги билан танишсак, унда лашкарларини бошқаришда адолат ва демократия асосида ёндашганлигини билиб оламиз. Масалан, «...асл сипоҳийлардан иш кўрган, жангу жадал билан суяги қотган ўн киши йиғилиб, ораларидан қайси бирининг шижоати, ботирлиги ортиқроқ бўлса, қолган тўққизтаси ўз розилиги ва маъқуллаши билан, танланган шахсни ўзларига сардор қилиб, отини ўнбоши деб атасинлар», деб белгилаб қўйган. Ундан ташқари, ўн нафар ўнбоши жам бўлса, ўз ичларидан энг иш кўрган, жанг майдонларида тобланиб, тажриба орттирган, баҳодирликда номи чиққан бировни амир қилиб, уни юзбоши деб номласинлар деган одат ўрнатилган эди. Худди шундай йўл билан ўн юзбошилар йиғилишиб ораларидан баҳодир бир кишини амир этиб сайлар эдилар, уни мингбоши деб аташарди ва амири ҳазора дея мурожаат қилишларига фармон берган. Ў ғиллар , набиралар , қавму қариндошлар, амир ва вазирларни жазолаш йўли билан салтанатда интизом сақлаш ҳақида тузукни синчковлик билан ўргансак, қандай қилиб қўли эгри амалдорларга чора кўриб, ўзини адолатли ва буюк давлат арбоби, моҳир давлат бошқарувчиси бўлганлигини англаб оламиз. Масалан, мамлакат хазиначилари бўлмиш вазирлари молия ишларида хиёнат қилсалар, ўзлаштириб олган маблағи оладиган маошидан уч баробар кўп бўлса, ҳаммаси салтанат хазинасига мусодара қилинарди. Ундан ташқари, вазирларни ортиқча сийламаслик тўғрисида ҳукм чиқарган, чунки алоҳида иззат-икром уларни манманликка олиб келиши мумкин деган. Вазирларнинг хизмат қилиш тузугидан Амир Темур салтанатида қандай кучли тафтиш ва назоратни ўрнатиб, амалдорлар мансабни суиистеъмол қилиш йўлини тўсганлигини билиб оламиз. Масалан, ҳар куни девонхонада тўрт вазир муқаррар ҳозир бўлган ҳамда чегара ерларда ва забт этилган мамлакатларда уч вазирдан иборат давлат ҳайъати тузилган. Уларнинг зиммасига мазкур ерларда молиявий муаммоларни ва келадиган даромадларни бошқариш юклатилган эди. Амир Темурнинг адолатлилиги унинг тушган ариза ва мурожаатларни қатъий назорат қилганида ҳам кўринади. Масалан, ариза ва мурожаатлар бўйича бир киши арзбеги этиб тайинланган. Унинг зиммасига сипоҳ, раият ва арз-дод қилиб келувчиларнинг аҳволини, мамлакатнинг обод-хароблигини, муҳим ишлардан қайси бири битган-битмаганлигини Амир Темурга етказиб туриш юклатилганди. Ундан ташқари, салтанатнинг ҳар бир идорасида бўладиган кирим-чиқимларни, кундалик харажатларни ёзиб бориш учун бир котиб тайинланган. Соҳибқироннинг салтанатни идора қилиш тузугида ҳуқуқ-тарғибот ходимларига юклатилган вазифалар акс эттирилган. Масалан, ҳар бир шаҳар ва қишлоққа кутвол тайинланган, унинг вазифаси сипоҳу раиятга соқчилик қилиш саналган. Савдо карвонларининг хавфсизлигини таъминлаш учун давлат ҳудудининг барча йўллари назоратга олиниб, зобитлар ва кузатувчилар тайинланган. Уларнинг зиммасига бириктирилган йўлларни қўриқлаб, йўловчиларни, савдогарларни, мусофирларни кузатиб, мол-мулки ва бошқа нарсаларини манзилдан-манзилга етказиб қўйиш юклатилган. XIX асрнинг иккинчи ярмида ривожланган давлатларнинг иқтисодчилари, «Қаерда кучли назорат ва тафтиш бўлса, ўша ерда тараққиёт бўлади», деган хулосага келишган. Амир Темур давлатида бундай ёндашиш XIV асрларда давлат бошқарувида қўлланилган. Масалан, салтанат ҳудудида кундалик воқеаларни ёзувчилар тайинланган. Уларнинг зиммасига ҳокимлар, раият, сипоҳ, ўз лашкари ва ёт лашкарларнинг хатти-ҳаракати ҳақида Амир Темурга етказиш юклатилган. Бундан ташқари уларга атрофдан кирган-чиққан молк-мулк, четдан кирган, четга чиққан ёт кишилар, ҳар турли мамлакатлардан келган карвонлар, қўшни подшоҳлар, уларнинг гап-сўзлари, ишлари ҳақидаги хабарлар, фузало ҳақидаги сўзларни тўғрилик билан ёзиб бериш юклатилган. Агарда мансабни суи истеъмол қилиб ёлғон ёзса, унинг келтирган зиёнига қараб жазолар белгиланган. Амир Темурнинг адолатли давлатни бошқариш услуби, феноменлиги билан барча олимларни ҳали ҳануз ўзига жалб қилмоқда. Т. МАМАТОВ, Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси


14 № 2023-yil 21-aprel 16 Ko n st i t u ts i yavi y i s l o h ot l a r КЕЙИН – ЖАМИЯТ АВВАЛ – ИНСОН, Мазкур рукн остида муштарийларга референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича туркум мақолалар бериб бориш назарда тутилган. Бу орқали референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва улар фаолиятининг асосий жиҳатлари, референдумда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолияти, референдум участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, кузатувчилар билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот ва тушунчаларга эга бўлишингиз мумкин. РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ ВА НАТИЖАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасида: «Овоз бериш референдум куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади», деб белгиланган. Ушбу талабга мувофиқ, референдум куни участка комиссиясининг раиси ёки ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш тугаганлигини эълон қилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин. Бироқ соат 20:00 дан олдин овоз бериш қутиларини очиш ва овозларни санаб чиқишга киришиш мумкин эмас. ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ ВА БАЁННОМАНИ ТЎЛДИРИШДА ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН БЎЛГАН ШАХСЛАР Участка комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш, овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида қуйидагилар иштирок этиши мумкин: – маҳаллий кузатувчилар; – оммавий ахборот воситаларининг вакиллари; – бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар. Мазкур жараёнда участка комиссияси биносида иштирок этишга рухсат этилган шахслардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади. ОВОЗ БЕРИШ ТУГАГАНИДАН СЎНГ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР Овоз берувчи фуқароларнинг овозларини санаб чиқиш участка комиссияси аъзолари томонидан овоз бериш қутиларида мавжуд бўлган бюллетенлар бўйича амалга оширилади. Овоз берувчи фуқароларнинг овозларини санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида ўтказилади. Участка комиссиясининг референдум натижалари Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган «Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисида»ги низом билан тасдиқланган намунадаги участка комиссиясининг «Референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси» билан расмийлаштирилади. Участка комиссияси аъзолари овоз бериш тугаганидан сўнг қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигида қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 1-ҳаракат: овозларни санашни бошлашдан олдин столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади. 2-ҳаракат: участка комиссиясида округ комиссиясидан олинган бюллетенларнинг сони аниқланади ва якуний баённоманинг «Референдум ўтказувчи участка комиссияси олган овоз бериш бюллетенлари сони», деб ёзилган иккинчи бандига киритилади. 3-ҳаракат: фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади, уларнинг сони якуний баённоманинг «Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган референдум бюллетенларининг умумий сони», деб ёзилган олтинчи бандига киритилади. 4-ҳаракат: овоз берувчи фуқаролар рўйхати (бошқа референдум участкасида овоз берганлиги ҳақида маълумот киритилганлар бундан мустасно) ва мазкур рўйхат иловаси бўйича мазкур участкадаги овоз берувчи фуқароларнинг умумий сони аниқланади ва якуний баённоманинг «Референдум участкасидаги овоз берувчиларнинг умумий сони», деб ёзилган биринчи бандига киритилади. 5-ҳаракат: стационар ва кўчма қутиларни очишдан олдин, комиссия аъзолари томонидан овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига шу варақ бўйича бюллетень олганларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотлар киритилади; – маълумотлар киритилганидан кейин овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағи ушбу маълумотларни киритган комиссия аъзоси томонидан имзоланади ва варақлардаги рақамлар умумлаштирилади; – овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг барча саҳифалари бўйича якуний умумий маълумотларни комиссия раиси эълон қилади, овоз берувчи фуқаролар рўйхатининг охирги варағига киритади, ўз имзоси ва участка комиссиясининг муҳри билан тасдиқлайди ҳамда ушбу маълумотлар якуний баённоманинг «Референдум бюллетенлари олган овоз берувчи фуқаролар сони», деб ёзилган учинчи бандига киритилади. РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ОКРУГ КОМИССИЯСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ Зарур ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин комиссия якуний мажлис ўтказади. Унда овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш вақтида йўл қўйилган қонунбузилишлар ҳақида шикоят ёки аризалар келиб тушган бўлса, бундай шикоят ёки аризалар кўриб чиқилади. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома тузишдан олдин, комиссия раиси иштирок этганлар эътиборига овоз бериш кунида ва овоз берувчи фуқаролар овозларини санаб чиқиш тугагунича комиссияга келиб тушган шикоятлар (аризалар) ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотни етказади. Тегишли баённомага илова қилинадиган далолатномалар ва бошқа ҳужжатларни кўрсатиб ўтади. Комиссия фаолияти бўйича эътирозлар, шикоятлар бор-йўқлигини аниқлайди, зарурат бўлса, комиссия ушбу эътироз ёки шикоятларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Агар участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомасини тўлдириш вақтида комиссиянинг айрим аъзолари иштирок этмасалар, бу ҳақда ЙИҒИЛИШ баённомасида уларнинг иштирок этмаганлик лари сабаблари кўрсатиб ўтилади. Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган кузатувчилар участка комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини сўраб олишга ҳақли. Участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомасини имзолаш вақтида баённома мазмуни юзасидан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг алоҳида фикрини ЙИҒИЛИШ баённомасига илова қилишга ҳақли, бу ҳақда баённомада қайд этилади. БАЁННОМАНИ ОКРУГ КОМИССИЯСИГА ЕТКАЗИШ Участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ комиссиясига тақдим этилади. О к р у г к о м и с с и я с и д а участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси нотўғри тўлдирилганлиги ёки арифметик хатолар мавжудлиги аниқланганда, участка комиссияси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади. Аввалги баённомани асослари кўрсатилган ҳолда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда янги қарор билан тузатилган баённома тасдиқланади. Ҳамма танишиб чиқиши учун осиб қўйилган баённома янгиси билан алмаштирилади ва округ комиссиясига тақдим этилади. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонуннинг 39-моддасида: «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси референдум якунлари бўйича қабул қилинган қарорни референдум ўтказилгандан кейин кўпи билан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва расмий манбаларда эълон қилади», деб белгиланган. Ушбу талабга асосан, участка комиссиялари Ўзбекистон Республикаси референдуми якунлари расмий эълон қилинганидан кейин ўз фаолия тини тугатади. Участка комиссияси томонидан референдум жараёнида фойдаланилган комиссия муҳри, овоз бериш қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, Давлат герби ва байроғи каби моддий қийматликлар тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳининг масъул шахсларига далолатнома асосида топширилади ва уларнинг жавобгарлигида сақланади. Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси


15 № 2023-yil 21-aprel 16 “Yosh chegarachilar” ру³да ўтмоºда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ҳам чегараолди ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларини юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиб, Чегара қўшинларининг шонли ва жанговар анъаналарини тарғиб этиш орқали уларни соҳага қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб боришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Бу йилги мавсумнинг биринчи, туман босқичида 456 та жамоа ўзаро беллашиб, улардан 83 таси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақанинг иккинчи, вилоят босқичи доирасида Тошкент вилоятида ўтказилган беллашув ҳам қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечиб, унда 10 та жамоа таркибида 100 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, эртамиз эгаларини ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий ҳаётий позициясига эга, баркамол инсонлар сифатида тарбиялаш устувор вазифалардан бири. Айтиш керакки, мусобақанинг Наманган вилояти босқичи ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда 7 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Якуний натижаларга кўра, Янгиқўрғон туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат «Фидокор» жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди. – Бу йилги мавсумни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида, ҳамкор вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокида ўтка зган ишчи гуруҳи йиғилишимиз ва унда белгилаб олинган вазифаларнинг ижроси яхши самара бермоқда, – дейди подполковник Азизбек Маъмуров. – Мусобақанинг ҳар учала босқичида ҳам ёшлар учун маънавиймаърифий тадбирларни ташкил этиш, диққатга сазовор жойларга ташрифларини уюштириш, ёзувчи ва шоирлар, таниқли санъат намояндалари билан учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Биз барча иштирокчиларга омад тилаб , энг кучли жамоаларни Республика босқичида кутиб қоламиз. Майор Фарида БОБОЖОНОВА ДХХ Чегара қўшинлари Ҳарбий қисм ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда округ қўшинлари қўмондонлиги, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, миллий армиямиз сафларида ўз ўрнига эга бўлган ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари узоқ йиллар давомида турли тактик ўқув машғулотларида, умумармия ўйинларида, қолаверса, халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарилишига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этишди. ҚИСМ ЁШДА ²АРБИЙ 24 sana Тадбирда ҳарбий қисмда узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилган фахрийлар ҳам сўзга чиқиб, бугунги миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш кераклигини айтиб ўтишди. Сана муносабати билан жанговар ва маънавиймаърифий тайёргарликда, ҳарбий округ, Мудофаа вазирлиги ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда ютуқларга эришган, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон ва эсдалик совғалар топширилди. Тантананинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр жамоаси ва вилоятнинг хушовоз санъаткорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида турли спорт ўйинлари ва кўрик-танловлар ташкил этилди. Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Мусобақага старт берилгач, дастлаб жамоаларнинг ҳарбий либослари ва эришган ютуқларини акс эттирувчи альбомлари ҳамда байроқларининг таърифига баҳо берилди. Шундан сўнг Саф низоми талабларига кўра, ўғил-қизларнинг сафдаги шахдам қадамлар билан ҳаракатланиш жараёни синовдан ўтказилди. Жанговар қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш шартини эса ҳар бир жамоа тезкорлик ва аниқликка эътибор қаратган ҳолда тўғри бажаришга ҳаракат қилди . Иштирокчиларнинг жи смоний тайёргарлиги-ю бардошини намоён этган қисқа ва узоқ масофага югуриш ҳамда турникда тортилиш шартлари мусобақа шиддатини янада оширишга хизмат қилган бўлса, азимут бўйича ҳаракатланиш, граната улоқтириш ва компьютерлашган тренажёр ёрдамида жанговар қуроллардан ўқ отиш каби ҳарбийлаштирилган спорт машқларини б а ж а р и ш д а в о м и д а и ш т и р о к ч и л а р ўзларининг билим ва кўникмаларини амалда намоён этиш имконига эга бўлдилар. Кун давомида бажарилган шартларнинг натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб сарҳисоб қилингач, Пискент туманидаги 28-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг «Бургут» жамоаси ғолиб деб топилди. 15


16 № 2023-yil 21-aprel 16Асрор МЎМИН Ja n g ova r s h e ’ r i yat Асрор Мўмин 1954 йил 14 январь куни Ғаллаорол туманидаги Қўйтош қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. Унинг «Дил рози», «Таваллуд», «Юрак», «Севдим, севилдим», «Қалбингда Алпомиш яшасин», «Севги тумори», «Саккизинчи мўъжиза», «Сиздан миннатдорман», «Ширин олма», «Мунир ишқ», «Умрим фасллари», «Орзу ва Оҳу», «Навоийнома» номли шеърий китоблари нашр этилган. «Умид ва Орзу», «Анна ва Збигнев» достонлари, «Расул Ҳамзатов», «Қуш тили» ва «Ҳазрат Навоий» драмалари эълон қилинган. У «Сенинг юлдузларинг, Ватан!», «Ёлғиз сенга юкундим, юртим», «Дунё мўъжизалари», «Ўзбекистон фарзандиман», «Анна Герман» сингари ўндан зиёд публицистик китоб муаллифи. Дунёга машҳур Лев Толстойнинг «Ҳожимурод» қиссаси, Қайсин Қулиевнинг «Қиш эди...» романи, Расул Ҳамзатовнинг «Менинг Доғистоним» бадиаси, Роберт Рождественскийнинг «Шаҳидлар ёди» ва Давид Қуғултиновнинг «Шоҳмотчи» достонларини она тилимизга ўгирган. Асрор Мўмин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. ÒÈÍ×ËÈÊ ÕÀËÎÑÊÎÐÈ, ÓÉ£ÓÄÀÍ ÓÉ¢ÎÍ! ОТАМНИНГ АМАКИМГА АЙТГАНЛАРИ Энди ўлимимдан қўрқмагин, ука! Шукур, Омон қайтдим қирғинбарот урушдан. Не даҳшатларни кўрмадим, Алҳазар, Хандақларда кўз юммадим армонда, Ўқларга учмадим бийдай сайҳонда, Жасадим бекафан қолиб кетмади, Қашқирлар келишиб тишлаб тортмади, Очиқ кўзим чўқимади қарғалар. Неча бор ёв билан отишдим тикка, Шукур, тўхтамади юрак уришдан, Омонат бу жоним фойдага қолди. Шукур, Омон қайтдим қирғинбарот урушдан. Тиз чўкиб, Қишлоғим тупроғин кўзимга суртдим. Онам қучоғида энтикиб турдим, Мунис сингилларим эркалаб суйдим, Ука деб қўлларим елкангга қўйдим. Кейин урушни, ёшимни унутиб, Қишлоқнинг чанг-тупроқ кўчаларида Бола вақтимдагидай ялангоёқ юрдим. Шукур, Бировдан кам, бировдан зиёд, Ҳалол меҳнат қилдик елкама-елка, Топганимиз бўлди ўртада. Эл тинч, ўз измида айланди ҳаёт, Баримиз ували-жували бўлдик. Энди ўлимимдан қўрқмагин, ука! Ёшимни яшадим, ошимни ошадим, Қазо ҳақдир, кўпам куйма фироққа. Болаларим бор, сен бор, эл бор, Ўлсам ўқиб жаноза, Майитим топширар азиз тупроққа. Энди ўлимимдан қўрқма, Ўлимдан ҳам гапирма, ука! Қўй, ўйлама буни, Болаларни алқа, ҳаётни алқа, Бизга ғаниматдир берган ҳар куни! ЗИЁРАТ Брянск ўрмони зиёратгоҳ – Даҳшатли урушнинг тирик гувоҳи. Унинг дардларидан сўзлар, Бағридаги ёдгорлик ёзувлари: «Бу ерда фашистлар Брянск партизанларини қийнаб ўлдиришган», «Бу ерда фашистлар шаҳримизнинг уч минг меҳнаткашини ваҳшийларча отишган», «Бу ерда фашистлар қишлоғимизнинг уч юз аёл ва болаларини отишган», «Бу ерда фашистлар...» деб бошланувчи ёдгорликларнинг сон-саноғи йўқ. Мен ҳар бир ёдгорлик қошида сукут сақлаяпман эгиб бош. Энди менинг иймоним комил, Брянск ўрмони ўрмон бўлгандан буён, Йиртқич кўрмаган фашистлардан йиртқичроқ. Брянск ўрмони бағринг чок-чок, Сенга кетар чоғ айтар тилагим шу: Ям-яшил бўл, обод бўл, Энди уруш кўрмаган ўрмонлар каби, Бошқа ҳеч қандай урушга бўлмагин гувоҳ. Брянск ўрмони зиёратгоҳ – Даҳшатли урушнинг тирик гувоҳи. АСКАР Уй тўрида осиқ сен тишлаган нон, Соғинганда онанг тикилар гирён. Онангга қанча кўп жўнатма хатлар, Барибир онангни соғинчинг ўртар. Отангга ёлини силкиб кишнар от, Қайдадир сочини тарар паризод. Даврада эслайди сени дўст, ўртоқ, Гўё сенсиз бўшаб қолгандай қишлоқ. Шиғил мева тугиб сени кутар боғ, Сергак пойлоқчидай йўлга қарар тоғ. Қайда бўлма, сени шу зорлар асрар, Уйингга соғ-омон қайтасан аскар. ИНСОН ҲИДИ Мудом бошим устида мусаффо осмон ҳиди, Юртимда эсар букун гулу гулистон ҳиди. Бироқ уйим тинч дея нечун хотиржам бўлай, Йироқ-йироқдан келар безовта замон ҳиди. Кимдир кунин ўтказар парча қора нонга зор, Унга нотаниш эрур бўрсиллаган нон ҳиди. Эллар яшар инсоний эркка эга бўлмаган, Эрк изласа дамини бўғмоқда зиндон ҳиди. Ҳанузгача дунёда малъун уруш тинмаган, Лаънатилар қўлидан келиб турар қон ҳиди. Эй Асрорий, сен кириш тинчликни сақлаш учун, Шунда боқий таралар фалакда инсон ҳиди. ТИНЧЛИК ХАЛОСКОРИ – СЕН! Дунёда урушни тўхтатадиган биттагина одам бор. Бу одам – Сен! Киришса бу ишни ўхшатадиган, Сенга мурожаат қилаяпман мен. Бомба портлашидан инграйди очун, Қурбон бўлаётир бегуноҳ инсон. Даҳшатли урушни тўхтатмоқ учун Тинчлик халоскори, уйқудан уйғон! Навқирон ўғлидан ажралди падар, Онадан айрилиб чирқирар гўдак. Бомбалар ёмғирдай ёғар, алҳазар, Сен ўзинг ёрдамга туришинг керак. Дайди ўқ билмайди қашқирми, кийик, Ажал ўқларидан ҳалок ёш-қари. Урушда ҳамиша йўқотиш бийик, Бошқа гаплар эса сафсата бари. Дунёда урушни тўхтатадиган биттагина одам бор. Бу одам – Сен! Киришса бу ишни ўхшатадиган, Сенга мурожаат қилаяпман мен. Даҳшатли урушни тўхтатмоқ учун, Балки, етмаяпти биргина овоз. Сен овоз бер! Уруш топади якун, Тинчлик кабутари айлайди парвоз. ЯРАДОР ТОШ Қайсин Қулиевдан Жанг олови тоққа ўрлаган замон, Даҳшати тошга ҳам етказди озор. У донг қотди, куйди, бўлди ярадор... Тошда ўқлар изи битмаган ҳамон. Ўша кунлар ўқ ва ўт тўфонида, Тоғдаги сўқмоқ ҳам этилди тилка. Ўлимга тик боққан ботир ёнида, Шу метин тош турди елкама-елка. О, юртим тошлари! Ваҳм солиб ёвга, Биз бирга дош бердик оғир синовга. Бироқ яралади бизни битта ўқ, Бағримизни ёқди битта лахча чўғ. ШАҲИД ДЎСТЛАРИМ Давид Қуғултиновдан Урушдан қайтмаган шаҳид ботирлар, Тирик вақтдагидай тушимга кирар. Улар қардошимдай мен учун азиз, Урушда қон кечиб жанг қилганмиз биз. Сафларда ёнма-ён ташладик одим, Қизларнинг исмини айтдик мулойим. Висол ҳақда ширин хаёллар сурдик, Ёрни деб ўзимиз ўт-чўққа урдик. Кўп дўстларим жангда бўлишди ҳалок, Улар тушларимга киради гоҳ-гоҳ. Табиат қонуни – отганда сабоҳ, Кўраётган тушинг бўлинар ногоҳ. Ёнгинамда кимдир сўзлар шивирлаб: «Дўстим, шу ердамиз! Турибмиз қўллаб. Биз сенга ҳамиша бўламиз қўлдош». Ҳа, ҳозир ҳам эски дўстларим йўлдош. То тирик эканман, улар ёдимда, Яшар хаёлимда, яшар қалбимда. Дунёдан ўтганлар яшайди бизда, Уларни асрасак хотирамизда. ҒАЛАБА КУНИ! Владимир Харитовдан Ғалаба кун биздан бўлмасин узоқ, Кулда топган чўғдан куч олдик ҳар чоқ. Йўлимизни тўссин ёв, олов, тутун, Олға босдик шу кун келиши учун. Бу Ғалаба – порох синаган бардош. Бу байрам – соғинчдан оқарган соч-қош. Бу қувонч – кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш. Бу – Ғалаба куни! Ғалаба куни! Ғалаба куни! Бетиним ишлади мартен печлари, Ўтдай ёнди халқнинг ғазаб, ўчлари. Аёвсиз жангларга кирдик уззукун, Олға босдик, шу кун келиши учун. Бу Ғалаба – порох синаган бардош. Бу байрам – соғинчдан оқарган соч-қош. Бу қувонч – кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш. Бу – Ғалаба куни! Ғалаба куни! Ғалаба куни! Салом, она! Қайтдик, эмасмиз расо... Оёқяланг чопсак шудринглар аро. Ярим Европада жанг қилдик тун-кун, Олға босдик шу кун келиши учун. Бу Ғалаба – порох синаган бардош. Бу байрам – соғинчдан оқарган соч-қош. Бу қувонч – кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш. Бу – Ғалаба куни! Ғалаба куни! Ғалаба куни!


17 № 2023-yil 21-aprel 16 ОМАД КАФТИДАГИ УЧУВЧИ АРСЛОНЮРАК Ў FЛОН Jasorat lavhalari (воқеий ҳикоялар) Зулфия ЮНУСОВА, «Vatanparvar» («Хотира» китоби маълумотлари асосида тайёрланди). Илёс 1941 йили ҳарбий хизматга чақирилганида фашистларга қарши урушда иштирок этиши хаёлига келмаган бўлса керак. Чунки мамлакатда осойишталик ҳукмрон эди. Қирқ биринчи йилнинг ёзига келиб, кутилмаган уруш бонг урди. Ҳарбий сабоқ эгаллаган йигит 1942 йилнинг май ойидан ҳаракатдаги армияга жалб этилди. Ёш лейтенант Украина фронтида гитлерчиларга қарши жангга кирди. Ҳар қандай инсонни жанг майдонида дийдаси қотади. Босқинчиларнинг хунрезлиги, бешафқатлиги, атрофидаги ёш, ҳаётга ташна сафдошларининг бирин-кетин ажал домига ем бўлаётгани Илёсни фашистларга бўлган нафратини аланга олдирди. Ортда қолган жанглар ўз навбатида уни пўлатдек тоблади. 1944 йилнинг охирига келиб, жаҳонга танҳо ҳукмрон бўлишни истаган гитлерчиларнинг мағлуб бўлиши юзага чиқа бошлади. Бироқ фашистлар буни тан олгиси келмас, бор имконияти билан қаршилик кўрсатар, пайдар-пай ҳужумлар уюштирарди. 1944 йилнинг ноябрь ойи. Венгрияда, Дунай дарёси бўйларида қақшатқич жанглар давом этмоқда. Дарёнинг нариги соҳили яқинида мудофаада турган аламзада фашистлар қўшинларимиз йўлини тўсиш, зарба бериш мақсадида тинимсиз ўқ ёғдиради. Азим дарёнинг сокин суви дўлдек ёғилаётган мина ва снарядлар зарбидан тинимсиз қайнарди. Атрофни тутун ва порох ҳиди қоплаган, қўшинларимиз қарши ҳужумга чидаш баробарида, фашистларни дарё қирғоғига яқин келтирмаслиги шарт. Чунки бизникилар дарёнинг фашистлар эгаллаган томонига ўтиши керак. Бусиз душман мудофаасини парчалаш мушкул. – Лейтенант Ўрозов, взводингга муҳим топшириқ бор! – Эшитаман, ўртоқ майор! – рота командирининг буйруғига қад ростлади Илёс. – Бу жанговар вазифани фақат сенга ишонаман. Взводинг билан у қирғоққа ўтасан. Сизлар дарёдан ўтгунча ҳимоя қилиб турамиз. У томонда позиция ўрнатиб, фашистларга қарши ҳужум уюштирасан. Бу орада қўшиннинг қолган қисми дарёдан ўтиб, сизларга қўшилади. Тушунарлими? – Худди шундай, ўртоқ майор! Взвод жангчилари қисман талафот билан дарёдан ўтиб, кучлар тенг бўлмаган жангда босқинчилар билан мардонавор олишди. Курашлар оловида чиниққан матонатли Илёс қаҳрамонлик намунасини кўрсатди. Командирларининг мардлигидан руҳланган жангчилар унга тақлид қилган ҳолда, ёв билан беаёв курашдилар. Даҳшатли жангда гитлерчиларнинг тўрт ҳужумини барбод қилиб, мудофаа маррасини мардонавор эгаллаб турдилар ва қўшинларнинг қолган қисмини дарёдан ўтиб олишига замин яратишди. Гитлерчилар жон жаҳди билан яна ҳужум бошлади. Рота жангчилари душманни янчиб ташлаш учун бор имкониятини ишга солди. Жанг давомида рота командири оғир яраланди. Илёс Ўрозов командирликни ўз зиммасига олиб, жангчиларга етакчилик қилди, фашистларнинг еттита ҳужумини мардонавор қайтаришга бош бўлди. Жанг майдони гитлерчиларнинг сон-саноқсиз мурдаси, мажақланган техникаси билан тўлди. Ушбу жангдаги жасорати учун лейтенант Ўрозов «Қизил Юлдуз» ордени билан тақдирланди. Венгрия ерларида жанглар давом этмоқда. 1944 йилнинг охирларида 205-тепалик учун қаттиқ жанг бўлди. Доим олдинги сафда бўладиган Илёс, бу гал ҳам душман траншеясига биринчи бўлиб бостириб кирди. Иблисларнинг ўқ ёғдириб турган станокли пулемёт нуқтасига граната ирғитиб, унини ўчирди. Иккинчи ажал нуқтаси ҳам унинг тезкор ҳаракати билан йўқ қилинди. Икки пулемёт ва беш гитлерчини саранжомлаган йигит, ҳамон рота жангчиларининг бош кўтаришига йўл бермаётган душман позицияси томон эмаклаб кетди. У ўт пуркаб турган бронетранспортерга яқин борди-да, ўрнидан сапчиб туриб, устма-уст гранаталар ирғитди. Фашистларнинг катта умид боғлаган ўт очиш нуқтаси яксон қилинди. Жангчилар «ура» садоси билан олдинга қараб интилди... Жангларда тобланган, оддий аскарликдан рота командири даражасига кўтарилган Илёс Ўрозов Венгрия, Руминия халқларини фашизм зулмидан озод қилишда иштирок этди. Бироқ урушнинг сўнгги жабҳаларидаги қақшатқич жанглардан бирида арслонюрак йигит қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Унга она юртга, йўлига кўз тутиб турган муштипар онаси бағрига қайтиш насиб этмади. Янгийўл туманида вояга етган Илёс Ўрозовнинг жанглардаги жасорати Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан муносиб тақдирланди. Довюрак йигит жасорати хотира китобларига муҳрланди. Зеро, баҳодирлар номи мангуликка мушаррафдир. – Ўғил-қизларим, мактабни битиришингизга оз қолди. Қандай касбни эгаллашга қарор қилдингиз? – битирувчи синф ўқувчиларидан сўради синф раҳбари. – Қайси ўқишга ҳужжат топширасиз, қани, бир бошдан эшитаман? – Мен шифокор бўлмоқчиман… – Мен архитектор… – Мен ўқитувчи бўламан... – Мен ҳарбий учувчи. – Бундай мақсадга эришиш осон эмас, ўғлим. – Ҳамма ўқувчиларнинг жавобига «яхши», «яхши» деб бош ирғаб турган устоз Ҳамидга келганда чеҳраси очилди. – Узоқ йиллик тажрибам давомида ўқувчиларим орасида учувчи бўлишга аҳд қилгани чиқмаганди. – Ўқувчисига меҳр билан қаради кўпни кўрган устоз. – Сенга раҳмат, Саримсоқов, сенга ишонаман, сен, албатта, ҳарбий авиацияда ўрин топасан... Устознинг нияти, дуоси ижобат бўлди. Ҳамид Ҳарбий денгиз авиация билим юртига ўқишга кирди. Қизиқарли ва мураккаб сабоқлар, амалий ва назарий машғулотлар курсант йигитни ҳар томонлама чиниқтирди, заҳматли синовлардан ўтказди. Ҳамид билим юртини тугатиб улгурмай, Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Урушнинг иккинчи куниёқ аълочи курсантлар сафида Саримсоқовга ҳам ўқчи-бомбардимончи гувоҳномаси берилди ва фронтга юборилди. Ҳамиднинг хизматида янги саҳифа очилди. У фашистларга қарши осмон жангчисига айланди. Болтиқ денгизида ҳарбий самолёти билан гитлерчилар флотини бомбардимон қилиб, машғулотларда эгаллаган билим ва кўникмасини намоён этди. Баренц денгизида иттифоқчиларнинг ҳарбий техника ва қурол-яроғ билан келаётган кемаларини душман ҳужумидан муҳофаза қилди. Унинг самога қилган ҳар бир парвози иродасини тоблаб, жасоратга чорлаб борди. 1944 йили Ҳамид Саримсоқов хизмат қилаётган полк Қора денгизга ўтказилди. Ўтган жанглар давомида штурман Саримсоқов шахсий ҳисобида уриб туширилган учта «мессершмитт», чўктирилган бир неча транспорт ва қўриқчи кема бор эди. – Ҳамид, сен жуда омадли йигитсан, бунинг сири нимада? – сўради сафдошларидан бири. – Қўйсанг-чи, қандай сир, – кулди Ҳамид, – ҳамма қатори учувчиман. – Жангга кирганимиздан буён қанча йигитлар ҳалок бўлди. Кўплари самода портлаб ном-нишонсиз кетди. Лекин сен билан учганларнинг барчаси ҳар доим саломат ва тирик қайтади. Шу сабаб сирингни яширмасанг бўларди, – норози қиёфада Ҳамиддан ўпкаланган бўлди у. – Бунга ҳеч эътибор қилмаган эканман, хафа бўлмасанг-чи, дўстим... Чиндан-да Ҳамиднинг дўстлари уни омадли деб билишар, у билан бирга парвоз қилишга ҳаракат қилишарди. Ҳамиднинг 1944 йил августида Руминиянинг Констанца портига қилган парвози охиргиси бўлди. Шу куни топшириқ муваффақиятли адо этилди. Бироқ ортга қайтишда уларнинг «Пе-2» самолётига бир эмас тўртта «мессершмитт» ҳужум қилди. Борт командири ҳалок бўлди, самолёт ёниб кетди. Сўнгги дақиқаларда Ҳамид парашют билан сакрашга аранг улгурди. Икки кун давомида денгизнинг шўр сувида турган йигитнинг куч-мадори қолмади. Яшашдан умидини узган лейтенант ҳушидан кетаётганини сезгач, партия билети ва фотосуратини тўппонча ғилофига солиб, қуроли билан бирга чўктириб юборди. Кўп ўтмай, карахт ҳолдаги йигитни немис қўриқчи кемаси сувдан тортиб олди. У қирқ соат давомида душман кемасида бўлди. Сўнгра уни Варна шаҳрида порт комендантига топширишди. У ердан Саримсоқов Ватанига қайтишга эришди. Бу орада Ҳамидни жангда ҳалок бўлди, дея яқинларига «қорахат» юборилганди. Юртга қайтган Ҳамидни хиёнаткор сифатида дарҳол ҳибсга олдилар. У уч ойдан кўпроқ махсус лагерда қамоқда бўлди. Сўнгра Саримсоқов айбини қон билан ювиши учун штурмчи зобитлар батальони таркибида фронт олдига ташланди. Батальон жангчилари билан бирга Будапешт шаҳри учун бўлган жангда иштирок этди, мардларча жанг қилди. Батальондан фақат уч киши тирик қолди. Жангда қаттиқ жароҳатланган йигит уруш ғалаба билан якунланганини госпиталда эшитди. Шу тариқа унинг лейтенантлик ҳарбий унвони тикланди. Урушдан сўнг Ҳамид Саримсоқов Москва авиация олийгоҳини тугатди. Тошкентдаги авиация билан боғлиқ бир қатор ташкилотларда фаолият юритди. Кўплаб самолётларни яратишда иштирок этди. Омад кафтидаги йигит 1960 йили номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ёқлади. Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Ҳамид Саримсоқов узоқ йиллар юрт хизматида, эл ардоғида бўлди. Илёс 1941 йили ҳарбий хизматга чақирилганида фашистларга қарши урушда иштирок этиши хаёлига келмаган бўлса керак. Чунки мамлакатда осойишталик ҳукмрон эди. Қирқ биринчи йилнинг ёзига келиб, кутилмаган уруш бонг урди. Ҳарбий сабоқ эгаллаган йигит 1942 йилнинг май ойидан ҳаракатдаги армияга жалб этилди. Ёш лейтенант Украина фронтида


18 № 2023-yil 21-aprel 16 ATLETI NATIJA YAXSHILANDI Yengil atletika Rasul JUMAYEV, SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT «Vatanparvar» Tojikistonda “Dushanbe XIII xalqaro yarim marafon” musobaqasi bo‘lib o‘tdi. Erkaklar o‘rtasidagi bahslarda ham, ayollar o‘rtasidagi bahslarda ham mamlakatimiz sportchilari g‘olib chiqdi. OG‘IR ATLETIKA 3–13-may kunlari Janubiy Koreyaning Jinju shahrida og‘ir atletika bo‘yicha Osiyo chempionati bo‘lib o‘tadi. O‘zbekiston og‘ir atletika federatsiyasi “Parij – 2024” yozgi Olimpiya o‘yinlari uchun eng muhim saralash musobaqalaridan biri hisoblangan mazkur qit’a birinchiligida yurtimiz sport sharafini himoya qiladigan terma jamoa tarkibini e’lon qildi. 4 nafar ayol va 10 nafar erkak og‘ir atletikachilar safi dan Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi vakillari Adhamjon Ergashev (-73 kg) va Ruslan Nurudinov (-102 kg) ham o‘rin olgan. O‘Q OTISH Peru poytaxti Lima shahrida o‘tkazilgan o‘q otish sporti bo‘yicha Janubiy Amerika ochiq kubogi bahslarida O‘zbekiston terma jamoasi a’zolari ham ishtirok etdi. Merganlarimiz mazkur turnirning 4 ta oltin, bitta kumush, 2 ta bronza, jami 7 ta medalini qo‘lga kiritishdi. Jumladan, Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi vakili Vladimir Svechnikov 10 metrga pnevmatik to‘pponchadan otish dasturida bronza medalga sazovor bo‘ldi. SHAXMAT Poytaxtimizda o‘zbekistonlik birinchi xalqaro grossmeyster Georgiy Agzamov xotirasiga b a g ‘ i s h l a n g a n X V I x a l q a r o shaxmat turniri bo‘lib o‘tdi. Mukofot jamg‘armasi 25 ming AQSh dollari bo‘lgan turnirda 10 ta tur o‘ynaldi. Reyting natijalariga qarab ikki – “A” va “B” guruhlariga bo‘lingan 250 nafarga yaqin shaxmatchi o‘z imkoniyatini sinovdan o‘tkazdi. Xalqaro shaxmat federatsiyasi nomidan ishtirok etgan Volodar Murzin turnir g‘olibi bo‘ldi. 2-o‘rin ozarboyjonlik Vugar Rasulovga, 3-o‘rin hamyurtimiz Shamsiddin Vohidovga nasib etdi. Ayollar o‘rtasidagi bahslarda esa hamyurtlarimizga teng keladigani topilmadi. Nilufar Yoqubboyeva g‘oliblikka erishgan bo‘lsa, sovrinli o‘rinlarni Afruza Hamdamova va Saltanat Muratova egalladi. BADIIY GIMNASTIKA Poytaxtimiz mezbonlik qilgan badiiy gimnastika bo‘yicha Jahon kubogining navbatdagi bosqichida dunyoning 31 mamlakatidan tashrif buyurgan eng mohir gimnastika ustalari ishtirok etdi. Terma jamoamiz a’zolari ushbu musobaqani bitta kumush va 3 ta bronza medal bilan yakunladi. Hamyurtimiz Taxmina Ikromova musobaqa yakkalik yo‘nalishining ko‘pkurash dasturida kumush, halqadagi mashqda bronza medalni qo‘lga kiritdi. Shuningdek, guruh mashqining 3 tasma va 2 ta to‘p dasturida qizlarimiz bronza medal bilan taqdirlandi. PROFESSIONAL BOKS Havaskorlar o‘rtasida dunyo birinchiligi sovrindori, Osiyo chempioni va qit’a o‘yinlari g‘olibi hisoblangan hamyurtimiz Iqboljon Xoldorov professional boksdagi beshinchi jangini o‘tkazdi. Meksikada tashkil etilgan boks oqshomida charm qo‘lqop ustamiz 11 yildan beri professional boksda faoliyat olib borayotgan mezbonlar vakili Eleazar Valensuelaga qarshi ringga ko‘tarildi. Ko‘pchilik mutaxassislar va ishqibozlar nazdida uzoq davom etadigan jang Iqboljonning aniq va kuchli zarbalari orqali birinchi raunddayoq to‘xtatildi. Xoldorov professional boksdagi o‘zining oltinchi g‘alabasiga Meksikada shu tarzda erishdi. (xabarlar) SHOHSUPA BADIIY GIMNASTIKA PROFESSIONAL BOKS G‘OLIB – ARMIYAMIZ O‘TGAN YILGI Sport kurashlari O‘tgan yili poytaxtimizda tashkil etilgan xalqaro marafonda Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi (MVSM) vakili Shohruh Davlatov 2:28:0 (2 soat 28 daqiqa 0 soniya) vaqt ko‘rsatib, g‘olib chiqqandi. 27 yoshga to‘lgan armiyamiz sportchisi ushbu muvaffaqiyatini o‘tgan hafta oxirida Tojikistonda o‘tkazilgan “Dushanbe XIII xalqaro yarim marafon”ida takrorladi. Yarim marafon musobaqasida Belarus, Kanada, Keniya, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Rossiya, O‘zbekiston, Ukraina, Fransiya, Xitoy, AQSh, Eron, Efiopiya kabi mamlakat vakillari ishtirok etishdi. O‘zbekiston terma jamoasi a’zosi, armiyamiz atleti Shohrux Davlatov belgilangan masofani 1:01:24 (1 soat 1 daqiqa 24 soniya) vaqtda bosib o‘tib, erkaklar o‘rtasida yarim marafon g‘olibiga aylandi. Undan keyingi o‘rinlarni efiopiyalik Girsha Tilaxun (1:13:26) va qozog‘istonlik Rahimjon Kelmanov (1:06:46) egalladi. Ayollar o‘rtasidagi bahslarda ham mamlakatimiz sportchisi muvaffaqiyat qozondi. Yurtimizda tashkil etilgan bir qator marafonlarda g‘olib chiqib, bu borada ancha boy tajribaga ega bo‘lgan hamyurtimiz Yekaterina Tunguskova Dushanbe shahridagi yarim marafonda ham yetakchilik qildi. U belgilangan masofani 1:13:31 vaqt birligida bosib o‘tdi va musobaqaning oltin medaliga sazovor bo‘ldi. Hamyurtimizdan keyin marra chizig‘ini kesib o‘tgan tojikistonlik Ulyana Kuzminova (1:22:26) kumush, mezbonlarning ikkinchi vakili Zulxijja G‘afforzoda (1:28:09) bronza medaliga ega chiqdi. Har ikki g‘olib sportchimiz sharafiga “Dushanbe XIII xalqaro yarim marafon”ida O‘zbekiston madhiyasi yangradi. Ahamiyatlisi, ular ko‘rsatgan vaqt birligi rekord natija sifatida e’tirof etildi. ERKAKLAR: 1. Shohruh Davlatov (O‘zbekiston) – 1:01:24 2. Girsha Tilaxun (Efi opiya) – 1:13:26 3. Rahimjon Kelmanov (Qozog‘iston) – 1:06:46 AYOLLAR: 1. Yekaterina Tunguskova (O‘zbekiston) – 1:13:31 2. Ulyana Kuzminova (Tojikiston) – 1:22:26 3. Zulxijja G‘afforzoda (Tojikiston) – 1:28:09 Sport kurashlari bo‘yicha navbatdagi Osiyo chempionati Qozog‘istonda o‘tkazildi. O‘zbekiston terma jamoasi polvonlari mazkur qit’a birinchiligining bitta oltin, 5 ta kumush va 5 ta bronza, jami 11 ta medaliga musharraf bo‘lishdi. Mudofaa vazirligi Oliy sport natijalarini rivojlantirish markazi (MVSM) vakili Sardorbek Xolmatov o‘tgan yili bir necha xalqaro musobaqalar g‘olibiga aylangandi. Shu bois muxlislar bu yil Qozog‘iston poytaxti Ostona shahri mezbonlik qilgan sport kurashlari bo‘yicha qit’a birinchiligida ham Sardorbekdan yuqori natija kutishgandi. Lekin erkin kurash bo‘yicha og‘ir (-125 kg) vazn toifasida Osiyo chempionatiga borgan armiyamiz polvonining Qozog‘istonda omadi chopmadi, sovrinsiz qaytdi. Terma jamoadoshlari esa aksincha, o‘tgan yilgi natijani 3 ta medalga yaxshilashdi. O‘tgan yili sport kurashlari bo‘yicha Osiyo chempionatiga Mo‘g‘ulistonning Ulan-Bator shahri mezbonlik qilgan va unda qatnashgan erkin, yunon-rum va ayollar kurashi bo‘yicha terma jamoamiz a’zolari 2 ta kumush va 6 ta bronza, jami 8 ta medalni qo‘lga kiritgan edi. Bu safargi natija esa 11 ta medal bo‘ldi. H a m y u r t l a r i m i z s h i d d a t l i bellashuvlar yakunida bitta oltin, 5 ta kumush va 5 ta bronza medalga egalik qilishdi. Bosh qahramon 67 kg vazn toifasida gilamga chiqqan Abror Otaboyev bo‘ldi. Qit’a birinchiligining yunon-rum kurashi bo‘yicha bahslarida qatnashgan polvonimiz barcha raqiblarini mag‘lub etib, Osiyo chempionligiga erishdi. Yana besh nafar vakilimiz oltin medalni qo‘lga kiritishga juda yaqin bordi. Lekin yunon-rum kurashi bo‘yicha polvonimiz Shermuhammad Sharibjonov (-63 kg), erkin kurashchilarimiz Zafarbek Otaxonov (-70 kg) va Bekzod Abdurahmonov (-79 kg), ayollar kurashi bahslarida qatnashgan Jasmina Immayeva (-50 kg) hamda Laylo Sobirovaning (-57 kg) h a l q i l u v c h i f i n a l bellashuvida omadi chopmadi va qit’a birinchiligini biroz alam aralash yakunlab, kumush medali bilan taqdirlanishdi. Yana besh nafar polvonimiz mazkur qit’a birinchiligi yakunida shohsupaga ko‘tarildi. Ixtiyor Botirov va Jalgasbay Berdimuratov (yunonrum kurashi), Maxsud Veysalov va Bobur Islomov (erkin kurash) hamda Aktenge Keunimjayeva (ayollar kurashi) b r o n z a medal uchun kechgan bahsda muvaffaqiyat qozondi. Yana shuni alohida ta’kidlash joiz, ayollar kurashi bo‘yicha vakillarimiz o‘tgan yilgi qit’a chempionatida bitta bronza medalni qo‘lga kiritishgandi, ushbu ko‘rsatkich bu yil 2 ta kumush va bitta bronza holatida yaxshilandi. Qit’a birinchiligida shohsupaga ko‘tarilgan sportchilarimiz: OLTIN MEDAL SOHIBI: -67 kg: Abror Ataboyev (yunonrum kurashi) KUMUSH MEDAL SOHIBLARI: - 6 3 k g : S h e r m u h a m m a d Sharibjonov (yunon-rum kurashi) -50 kg: Jasmina Immayeva (ayollar kurashi) -57 kg: Laylo Sobirova (ayollar kurashi) -70 kg: Zafarbek Otaxonov (erkin kurash) -79 kg: Bekzod Abdurahmonov (erkin kurash) BRONZA MEDAL SOHIBLARI: -55 kg: Ixtiyor Botirov (yunon-rum kurashi) -87 kg: Jalgasbay Berdimuratov (yunon-rum kurashi) -53 kg: Aktenge Keunimjayeva (ayollar kurashi) -86 kg: Bobur Islomov (erkin kurash) -97 kg: Maxsud Veysalov (erkin kurash). G‘OLIB – ARMIYAMIZ NATIJA YAXSHILANDI


19 № 2023-yil 21-aprel 16 Эшик очилар-очилмас қизалоқ йўлакка учди: – Ойижоним келдилар! Ойижон! – кўзлари чарақлаб, ўзини онасининг бағрига отди. Ошхонада шошилиб овқат тайёрлашга уннаган онажонисига гирдикапалак бўлди: – Бугун боғчага Моҳи келмади… мен Ҳулкар билан ўйнадим. Боғча опам турнанинг тулкиникига меҳмонга боргани ҳақида эртак айтиб берятувдилар… мен ухлаб қолибман. Тулки турнага ялпоқ идишда овқат қўйибди… ойижон, кейин нима бўпти? – Ҳозир сенга эртак айтиб берадиган ҳолатда эмасман, – деди бутун хаёли қозондаги «жиз-биз»да бўлган аёл. – Ҳали уйқудан олдин айтиб берасизми? Мужмал жавоб олган қизалоқ нари кетди. Ке йин ухлаш учун ётишганда онасининг пинжига тиқилди: – Энди айтиб беринг, ҳалиги тулки турнага… – Чарчадим, – елкасидаги қўлчани бироз ушлаб турди она. – Жуда чарчадим… Қизча ўтириб олди, тунги чироқнинг хира ёруғида онасининг ЧАРАªЛАБ ТУР, ОФТОБ! юзига тикилди: O i l a – ja m i yat g u lto j i Онасини кўриб қизини ол, оилада қиз бола онасидан, ўғиллар эса отасидан ибрат ҳамда таълим олади, деган ҳикмату фикрларга кўникиб кетганмиз, аммо шу билан бирга... ...Ақлимизни таний бошлагандан меҳнат қилишни ўргандик. Оиламизда ҳар кимнинг ўзига яраша юмуши бор эди. Опа-сингиллардан биримиз кўча дарвозасидан ташқарига ва ҳовлига сув сепиб супурардик, биримиз обдастаю чойнак-пиёлаларни куллаб ювиб, ялтиллатардик, ҳамма йиғилиб кечки овқат ейиладиган жойни текислаган ким, энг кичкиналар, ёши улуғлар ўтирадиган томонга ёстиқлар қўяди... Мисоли узоқ кутилган меҳмон ўтирган улов яқинлашиб келяпти-ю, унинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб кутиб олиш учун уйдагилар ширин ҳаяжон ва ҳаракатда. Шу пайт ёши кичкиналаримиздан бирининг: «Дадам!» деган тантанавор овози ҳаммани яна ҳушёр торттирарди. Қалбимиздаги қувонч, соғинч юз-кўзларимизга кўчарди. Отам ҳар доим кўтариб юрадиган қора сумкаларини нималаргадир тўлдириб, табассум билан кириб келарди. Йиллар ўтиши билан кўп нарса ўзгарди, янгиланди. Аммо юқорида тасвирлаганим – отажонимнинг ишдан уйга қайтиши билан боғлиқ ҳолатлар то умрларининг охиригача ҳеч оҳорини йўқотмади. Ўша кунлардан бошлаб, қалбимизга оила бошлиғи – ота хонадоннинг энг улуғ, эъзозга муносиб, ҳар қанча муҳаббат ва қадрлашга лойиқ инсон эканини онамнинг мактаби сингдирди, назаримда. Ишлаб топиб келганлари – Аллоҳ неъматларини барчамизга бирдек тақсимлаб, ҳатто бир чақмоқ қандни ҳам олтита тенг бўлакка бўлиб берган отажонимнинг фарзандларини бирдек ардоқлаган сўзлари, нигоҳлари ҳам ибрат мактаби эди. Ўзимизни англай бошлагандан қалбимизга отам ўқиган Қуръон суралари оқиб кирди, шоҳ Машрабнинг дардли сатрлари отажонимнинг ҳазин овозларида қалбимга нақшланиб қолган, қозонда бир тансиқ таом қайнаса, дарвозага қарайверардилар: «Бир ризқи улуғ инсон келиб қолсайди!». Онгимизга саховат, меҳмонсеварлик туйғуларини сингдирдилар, раҳматли катта аммамнинг бир боласи билан эридан ажрашиб келган қизи, раҳматли кичкина аммамнинг ўғиллари бизникида яшашар, опа-акаларимиз қатори бизга қадр дон, меҳрибон эдилар. Онам уларнинг кўнглини ўз фарзандларига қарагандан ҳам асраб-авайлардиларки, бу – отамнинг қариндошлар борасидаги силаи раҳмларининг давоми эди. Мактабда ота-оналар мажлисида биз ҳақимизда яхши гаплар эшитиб келсалар, мисоли қанот чиқаргандек шодон юрардилар – бу ҳолат бизнинг яна ҳам яхши бўлишимиз учун рағбат эди... Катталар билан муомала-муносабат, пишир-куйдир, уйнинг озодаю саранжом-саришталиги, тикиш-тўқиш, бола парвариши, қўни-қўшничилик одобу мезонлари, бемор парваришида ҳамширалик қабилидаги ишларни қизлар, биринчи навбатда, онасидан ўрганишади. Лекин қиз бола уй бекаси бўлиш билан бирга, жамиятнинг бағри бутун, онгли, воқеа-ҳодисалар ҳақида билим ва тажрибаларига таяниб мустақил мушоҳада юритадиган, ҳаётнинг турли вазиятларида довдирамай ўз йўлини топишга интиладиган, ёши улғайганда ҳам бошқаларга юк ва ташвиш бўлмайдиган ва муҳими, шу хислатларни келажакда ўз зурриётларига ҳам «юқтирадиган» шахс бўлиб улғайиши учун отанинг меҳру муҳаббати, меҳнати, ибрати, таж рибаю маҳоратлари ҳам албатта, зарур, менимча. Халқ орасида «қиз бола отасига бошқача меҳрибон бўлади», деган гап юради. Хоҳлайдими, хоҳламайдими, фарзандларнинг, жумладан, қизларнинг ҳам кўп вақти оналар билан бирга ўтиши табиий ҳол. Бу жараёнда улар бир-бирига жуда яқин, ҳатто сирдош бўлиб кетадилар. Лекин яна бир жиҳат – ҳар бир улғайиб келаётган инсон ўзини топишга, мустақилликка, камолотга интиладики, балки, қизлар онасида ўзининг қиёфасини, отасида эса бошқа бир улуғвор, салобатли, саховатли оламни кўрар? Бу олам ўзининг жисму руҳига туташлигидан кўнгли, онги, борлиғи ўсар? Ахир қиз боланинг бутун вужуди нозик туйғулар, ширин орзулар, меҳр-муҳаб батдан яралган қалбга қиёс-ку! Қизлар ўз ота- онасини бахтиёр этсалар, иншооллоҳ, келажакда тақдирлари боғланадиган хонадон катталарини ҳам шундай ҳурмат билан эъзозлайдилар. Бундай сао дат барча қизларимизга насиб этсин! Отаси узоқ йиллар ёнида ҳаёт юрганлар қанчалар бахтли одамлар! Яратганнинг бандалари орасида ота, она каби маънавий устоз, қувват, беғараз ёрдаму маслаҳат берувчи, йўл кўрсатувчи, ибрат бўлувчилари камдан-кам топилади. Ризқ берувчи – Аллоҳ. Кейинги йилларда пул топиб келиш ниятида юртимиздан четга чиқиб кетаётганлар учраётгани, уларнинг баъзилари учун ўз Ватани, оиласи яшайдиган хонадон йилда икки-уч ой яшаб кетиладиган меҳмонхонага айланиб қолгани – муаммони шу ерда ечиш мумкин бўлган йўлдан айланиб ўтиб, ҳеч тузатиб бўлмас хатолар, йўқотишлар йўлини ихтиёрий равишда танлаш эмасми? Қадрдон, ҳар гал уйингизга борганингизда «Отам!» деб пешвоз чиққан қизингизга бепарво, беэътибор бўлманг. Унинг феъл атвори, хулқу одоби, юриш-туриши, гап-сўзларидаги чиройли фазилатларни рағбатлантириб, кўпайтиринг. Табиатини ҳаётбахш гулларга буркашига, бағри бутун бўлиб яшашига боғбонлик қилинг, демоқчи эдим. Ҳар куни, ҳар куни, ҳар куни... Зеро, қизларига гўзал тарбия бериб, мустаҳкам имон-эътиқод эгаси қилган оталар икки дунё саодатига эришгайлар, иншооллоҳ! – Бўпти, ойи… – онасининг кайфияти, ҳолати қизга «юққан»дек эди. Эртасига қизалоқ кўча эшиги очилганини эшитгандан кейин йўлакка чопди: – Ойижо-он! – Вой, секин, секин, – пойабзалини ечаркан боласига ўгирилди аёл. – Сал нафасимни ростлаб олай, менга ёпишмай тургин!.. Кунлар ўтаверди. «Ишлаб чарчаган», «Ёш бола билан гаплашиб ўтиришга вақти йўқ» онасини «ўз ҳолига қўйиш»га мажбур эди қизалоқ. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади: аслида, яшнаб турган гулнинг барглари кўз ўнгингизда сўлгани каби, қизчанинг юз-кўзлари, навниҳолдек вужудидаги қувонч, жўшқинлик, бахтиёрлик нурлари кун са йин камайиб, сўниб борди. …Қуёшли жойда ўсган мевали дарахт, кўчатларнинг ҳосили баракали, мағизли, чиройли, тўкис бўлади. Она – фарзанд учун мисоли офтоб, де й дилар. Шу нурни ҳорғинлик, тажанглик, малоллик, эътиборсизлик булутлари тўсиб қўйса… кунлар, ойлар давомида… фарзанд қалбидаги меҳр, иқтидор, ғайрат-шижоат, орзу-интилиш куртаклари истаганимиздек ривожланиб, биз кутган меваларни берармикин? Муҳтарама УЛУҒОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими билан бирга...


20№ 2023-yil 21-aprel 16 Saxovat Рамазон ойи ҳам охирлаяпти. Ҳафта охири катта ҳайитни нишонлаймиз. Барча ишхоналарга байрам таътиллари берилади. Байрамга нима етсин. Бу байрамнинг эътиборли жиҳати шундаки, айрим йўқловлар учун ўзингизни бурчли деб биласиз ва албатта, бажарасиз. Опасингил, ака-ука, ҳаёт бўлсалар ота-она, кекса қариндошлар зиёратига борасиз, сизни ҳам йўқлашади. Бир инсонга яхшилик қилиш, айниқса муҳтож одамларга, бемор болажонларга кўмак улашиш киши руҳига қувват бағишлайди. «ДАМ БУ ДАМДИР, buyuk amal ҚУВОНЧ УЛАШИБ БЕМОР БОЛАЛАРГА Республика болалар ортопедия марказига кириб борар экансиз, қийинчилик билан ҳаракатланаётган болаларни кўриб, чопқиллаб юрадиган пайтида аранг қадам ташлаётган мурғак ниҳолларни кузатиб, қанийди, шифо топишлари учун ёрдам бера олсам, деган ўй ўтади хаёлингиздан. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги алоқа марказида фаолият юритаётган кичик сержант Дилрабо Қувватова хайрли ташаббус билан кам таъминланган оилалар фарзандларига кийим-кечаклар улаша туриб, мана шундай фикрларни баён қилди. – Биз оилавий ҳар йили болалар уйи тарбияланувчилари учун хайрия тадбирлари ташкил қилиб, миллий таомлар пишириб, улашар эдик. Болалар уйи камайганидан жуда хурсанд бўлдим ва бу йил бемор болаларга ёрдам беришни ўйлаб юрган эдим. Шу кунларда қўмондонлигимизнинг хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ҳилола Турсуновадан Республика болалар ортопедия маркази ҳақида эшитиб қолдим ва касалхонага келиб, болажонларни ўргандим. Ҳар бир бўлимда ётган турли ёшдаги ўғил-қизларнинг исмлари ва ёшларини ёзиб олдим, уларга яқинларимиз билан бирга кийим-кечаклар улашдик. Кичик ҳадяларимиз болаларга катта қувонч улашганидан, уларни олиб ётган оналарининг нигоҳидаги севинчдан менинг ҳам кўнглим ёришди. Айниқса, болажонларнинг ҳарбий бўламан, деганларини эшитиб, яна бир бор касбим билан фахрландим. Оилавий эзгу анъанамиз эса давом этади. «Катта бўлсам, шифокор бўламан!» дейди Самарқанддан келган 9 ёшли бемор қизалоқ Лола Абдуҳамидова. Дунёда қувончу шодликлар бисёр. Аммо уларнинг ҳеч бирини болажонларнинг хурсандчиликларига тенглаштириб бўлмайди. Оғир хасталик сабаб болалик давру давронини, ҳаётнинг ширин завқини туйиб улгурмаган болаларнинг кўзидаги умид учқунини, кичик жуссасидаги катта матонатни кўриб, ҳар қандай инсон бирор ёрдам беришга ошиқади. – Бизга мана шундай мурожаат йўлланганида қанчалик хурсанд бўлганимни тасаввур қила олмайсиз, – дейди нейроортопедия бўлими бош ҳамшираси Шоира Хаджаева. – Бизнинг бўлим 35-ўринли ва бу бўлимда жарроҳлик амалиёти ва операциядан кейинги даволаниш муолажалари олиб борилади. Бу ердагилар бир неча кунда оёққа туриб кетадиган касалликка чалинмаган, улар йиллар мобайнида даволанаётган болалардир. Ҳар ким ичидан ўтганини ўзи билади. Кулиб қараётган бу мурғак нигоҳларда аслида қанча дард яширинган. Мен мана шундай эзгулик улашувчи, кўмакка муҳтож одамлардан ёрдамини аямайдиган инсонлар кўпайишини тилайман. Юлдуз ЎРМОНОВА, журналист Ушбу ойда кўплаб инсонлар эзгу амаллар қилишга интиладилар. Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ўшанда ҳам рўза кунлари эди. Дугонамни йўқлаб борган эдим. У икки боласи билан аэропортга яқин жойда яшарди. Шу куни Сочида яшаб қолган қариндошлари Бухоро зиё ратидан келиб, уникида бирпас дам олиб, кейин учиб кетишлари керак эди. Дугонам хасталиги туфайли меҳмонларга паловни мен дамладим. Орада меҳмон опа билан гаплашиб қолдик. Айтишича, қизи яхши жойда ишлар экан. Бу ерга келишидан аввал онасига пул берибди: «У ерда қийналган оилалар кўп деб эшитаман, ўшалардан бирига беринг менинг номимдан... – опа шу гапларни айтар экан, яна қўшиб қўйди: – Бир ой Бухорода бўлдик, қийналган бировни кўрмадим, ҳар куни зиёфат, ҳали у қариндош чорлайди, ҳали бу қариндош... Берадиган одам топмадим». Дугонамга қарадим, охирги пайтларда тез-тез даволаняпти, қариндошлари бошида эркаги йўқлигини билишади, шу пулни унга қолдирсалар бўлмасмикан?» Ўйимдан кечганини тилимга чиқармоқ учун энди оғиз жуфтлаганимда дугонам: «Палов ҳам тайёр бўлди, а?» деб гапиртирмади. Аёл, икки ўғли, кичкина набираси паловни паққос туширдилар. Гурунг қизиб турганида қўзғалдим. Уйда болаларим кутаётган эди. Кечга дугонам телефон қилди. Қандай етиб олганимни сўради, раҳмат айтди. Мен ҳам меҳмонларини сўрадим. Кетишибди. Айтсам, ишонмайсиз. Меҳмонлар ўша куни вақтда адашибди. Аэропортга боришса, самолёт учиб кетганига икки соат бўлган экан. Чиптага куйишибди. Ҳалиги қиз қийналган оила учун берган эҳсон пулига самолётга чипта олишибди... Ўтники ўтга, сувники сувга кетди, деганлари шу бўлса керак. Халқимиз бағрикенглиги билан байрамларни ҳам ҳикматларга тўлдириб юборади. Аммо байрамдан бошқа кунлар ҳам бор. Биласизми, яхшилар даврасига кирсангиз, яхшилар ҳақида эшитасиз. Ўтган ҳафта бир хайрия тадбирида қатнашдим. Оқ-сариқдан келган, кўҳликкина аёл билан танишиб қолдим. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигида ишлар экан. Бошқалар келгунича бироз суҳбатлашдик. Ўша куни ундан эшитганларимни сўзма-сўз етказишга ҳаракат қиламан. – Бир куни болаларимнинг дадаси хизматдан одатдагидан кечроқ қайтдилар. Кайфиятсиз. Нима гаплигини сўраган эдим, Зангиота туманидаги маҳаллаларда бўлганларини айтдилар. Тезгина дастурхон ёздим, овқат келтирдим. Овқатга қараб ҳам қўймадилар. Сўрайверганимдан кейин гапириб бердилар: «Бу қадар ғариб хонадонни кўрмаган эдим. Бир аёл уч боласи билан ёлғиз яшар экан. Кўринишидан касалванд... Болаларнинг кийимлари ҳам бир аҳволда. Еб-ичишларининг ҳам тайини йўқ, менимча. Хабар олиб турмасам бўлмайди. Сен ҳам бирга борсанг, эркаги йўқ хонадон, ўзим кириб-чиқиб юрсам, яхши эмас...» Вақт топиб бордик, кўрдим... уйнинг поли йўқ, картон қоғозлар устига юпқагина шолча тўшалган, болалар юпун. Ҳозир ҳаволар яхши, қора қишнинг совуқларидан қандай сақланди улар, қандай кучли совуқлар бўлди... Буларни гапира туриб қондош жигарига юраги ачишган эгачи каби унинг чиройли кўзлари жиққа ёшга тўлди. Қўлимиздан келганича қўллаяпмиз, моддий, маънавий. Байрам куни телевизор олиб борамиз... Азизлар, ўзгалар дарду ташвишига бепарво бўлолмаган бу оила (ўз ташвишларимиз етарли, бизнинг ҳам фарзандларимиз бор, ишдан ортиб, бировнинг кўнглини олиш ҳам осон эмас, дейишлари ҳам мумкин эди, бунинг учун уларни ҳеч ким айбламасди ҳам) бизнинг замондош ларимиз. «Эркаги йўқ хонадон», дея андишаланган олижаноб инсонни кўпчилик билса керак, чунки офицер Отабек Казаков ҳарбий жамоани бошқаради. Бундай инсонлар Қуролли Кучларнинггина эмас, балки миллатнинг ҳам фахридир! Баъзан ижтимоий тармоқларда хасталарга қон топширган айрим ташкилот ходимларини қаҳрамон даражасига кўтарганларини ўқиб қоламан. Ватан ҳимоячилари бундай ишларни неча бор қилишган, худди арзимаган бир иш қилгандек ўзларини тутишган, ўзим кўрганман, суҳбатлашганман-ку. «Бу асли бировга айтиладиган гап ҳам эмас эди, шунчаки гап очилганида гапирдим-да», дейди офицернинг аёли хижолат бўлгандек. Инсон дунёни қутқара олмайди. Аммо бир инсон бир оила тақдирини яхшиликка томон ўзгартира олади. Ва бу бир инсон бажара олган буюк амал бўлади! Инобат ИБРОҲИМОВА, «Vatanparvar» ДАМ ДЕМА»


21 № 2023-yil 21-aprel 16 Shahar hokimligi mutasaddilari va tegishli soha mutaxassislari jalb etilgan qabulda Qarshi shahrida joylashgan harbiy qismlar va muassasalarda xizmat qilayotgan harbiy xizmatchilar va ularning oila a’zolari, harbiy pensionerlar hamda uyushmagan yoshlar o‘z murojaatlari bilan ishtirok etdi. Shu kuni ishtirokchilarning ishga joylashish, imtiyozli uy-joyga ega bo‘lish, tadbirkorlikni yo‘lga qo‘yishda subsidiyalar ajratilishi va kredit olishda amaliy yordam so‘rab yo‘llagan murojaatlari tegishli soha mutaxassislari va mas’ullar tomonidan ko‘rib chiqilishi ta’minlandi. Turli masalalarda jami 18 ta murojaat tinglanib, shundan 12 tasi nazoratga olingan holda tegishli mas’ul idoralarga yo‘naltirilgan bo‘lsa, 6 nafar murojaatchiga shu joyning o‘zida huquqiy tushuntirish va maslahatlar berildi. Shuningdek, tadbirda ishtirok etgan shahar tibbiyot birlashmasi mutaxassislari sog‘lig‘idan shikoyat qilgan murojaatchilarni bepul ko‘rikdan o‘tkazdilar. Adliya podpolkovnigi Baxtiyor AXMEDOV, Qarshi harbiy prokurori Respublika Harbiy prokuraturasi tergov tarmoqlari faoliyati ustidan nazorat bo‘limi tomonidan Bosh prokuratura bilan hamkorlikda harbiy prokuratura organlari prokuror-tergov xodimlari hamda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarda tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi mansabdor shaxslarni tergov sohasidagi ko‘nikmalarini shakllantirish va rivojlantirish maqsadida Respublika Sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazida nazariy va amaliy seminar mashg‘uloti o‘tkazildi. Unda ishtirokchilarga Sud-tibbiy ekspertiza, Sud biologik ekspertiza, Sud-tibbiy kriminalistik ekspertiza ekspertlari tomonidan ma’ruzalar o‘qilib, ushbu laboratoriyalar faoliyati yaqindan tanishtirildi. Shu bilan birga, mashg‘ulot davomida markaz faoliyati, sud ekspertiza imkoniyatlari, hal etiladigan savollar, markazda joriy etilayotgan yangi tur ekspertizalari va ekspertiza o‘tkazish uchun zarur bo‘lgan tadqiqot obyektlarini olish, saqlash va taqdim qilish tartibi haqida batafsil ma’lumotlar berildi. Adliya podpolkovnigi Navro‘z RAYIMOV, Respublika Harbiy prokuraturasi bo‘lim harbiy prokurori Ogohlik Qarshi harbiy prokuraturasi tashabbusi bilan nazorat hududidagi 3-sonli harbiy shaharchada viloyat yoshlari, harbiy xizmatchilar va ular oila a’zolarining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda ish bilan band bo‘lmagan fuqarolarni mehnatga jalb qilish maqsadida ommaviy sayyor qabul tashkil etildi. Buxoro harbiy prokuraturasi tomonidan Buxoro tumani Madaniyat markazi binosida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini o‘rganib chiqish, yoshlar, harbiy xizmatchilar va ularning oila a’zolarining huquq va erkinliklarini ta’minlash va muammoli masalalariga qonuniy yechim topish maqsadida ommaviy sayyor qabul o‘tkazildi. Navoiy viloyati Nurota tumanining olis hududi bo‘lgan Suvliq qishlog‘ida yashovchi aholi vakillari uchun ommaviy sayyor qabul o‘tkazildi. O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi tomonidan Qurolli Kuchlarda tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar bilan muntazam ravishda o‘quv mashg‘ulotlari o‘tkazib kelinmoqda. Mudofaa vazirligi qo‘shinlarida keyingi vaqtlarda shaxsiy tarkib xavfsizligini ta’minlash, harbiy xizmatchilar va ularning oila a’zolarini yong‘in xavfsizligiga oid bilimlarini boyitish, xizmat va turarjoylarini yong‘inlardan himoya qilish, yong‘inlar kelib chiqishi, is gazidan zaharlanish elektr tokidan zararlanishning oldini olish borasida bir qator ishlar amalga oshirilmoqda. Hozirda yong‘inlar profilaktikasi va yong‘inga qarshi targ‘ibot ishlari Mudofaa vazirligi qo‘shinlarining jangovar shayligini saqlashdagi eng muhim yo‘nalishlardan biriga aylangan. MUAMMOLI MASALALAR YECHIMIDA MUHIM QADAM O‘QUV MASHG‘ULOTI O‘TKAZILDI E’TIBOR VA G‘AMXO‘RLIK MUROJAATLAR HAL ETILMOQDA BEFARQ BO‘LMASLIKKA CHORLANMOQDA Say yo r q a b u l Seminar Shu munosabat bilan vazirlikka qarashli Toifalangan obyektlarni qo‘riqlash qo‘shinlari qo‘mondonligi tasarrufi dagi barcha harbiy qismlarda “2023-yilgi bahor-yoz mavsumini birgalikda talafotlarsiz o‘tkazaylik!” shiori ostida profi laktik tadbirlar olib borilmoqda. Ushbu tadbirda qo‘riqlanayotgan obyekt va tuman favqulodda vaziyatlar bo‘linmalarining tegishli mutaxassislari, shuningdek, harbiy qismlarning ushbu yo‘nalishlarga javobgar va mansabdor shaxslari ham faol ishtirok etib kelmoqda. Tadbirda mamlakatimizda yong‘in xavfsizligini ta’minlash borasida amalga oshirilayotgan islohot va yangiliklar haqida alohida to‘xtalib, xususan, Mudofaa vazirligi tizimida ham bir qator ijobiy ishlar bajarilganligi haqida ma’lumotlar berib kelinmoqda. Barcha harbiy qismlarda davom etayotgan tadbirlarda vatandoshlarimizning yong‘in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish borasidagi umumiy tushunchasi shakllantirilib, ushbu dolzarb masalaga befarq bo‘lmaslikka chorlanmoqda. Podpolkovnik O‘ktam XAITOV, TOQQQ MTTB Yong‘in xavfsizligi xizmati boshlig‘i S a y y o r q a b u l j a r a y o n i d a tumandagi tashkilot va idoralardan tegishli soha mutaxassislari ishtirok etdi. Qabulda jami 13 ta murojaat tinglanib, 6 ta murojaat bo‘yicha tegishli chora-tadbirlar belgilandi va 4 tasiga tushuntirish berilib, 3 ta murojaat joyida qanoatlantirildi. Adliya podpolkovnigi Muxamadjon BOZARMIRZAYEV, Buxoro harbiy prokurori Unda Navoiy harbiy prokurori J. Urinov, viloyat IIB va Adliya boshqarmasi boshliqlari ishtirok etib, aholidan kelib tushgan murojaatlarni tingladi. Qabul jarayonida uy-joy ta’minoti, ta’lim, tadbirkorlik va chorvachilik yo‘nalishlarida kredit olish, davolanish uchun pul mablag‘i ajratish, sud-huquq masalasi, uy ta’miri, ishga joylashish kabi murojaatlar yuzasidan kerakli tavsiyalar berildi. Kelib tushgan murojaatlarning aksariyati joyida hal etilib, ayrimlari tegishliligiga ko‘ra mutasaddilarga yo‘naltirildi. Bundan tashqari, qabul mobaynida mobil ofi s orqali aholiga sayyor tartibda subsidiya berish, taksi faoliyati bilan shug‘ullanish, o‘quv markazlari tashkil etish, yakka tartibda tadbirkorlikni yo‘lga qo‘yish kabi 60 dan ortiq davlat xizmati ko‘rsatildi. Sayyor qabul jarayonida 4 ta tadbirkorlik subyekti davlat ro‘yxatidan o‘tkazilib, 56 ta davlat xizmatiga bo‘lgan murojaatlar joyida hal qilindi. Adliya katta leytenanti San’at SHODMONOV, Navoiy harbiy prokurorining yordamchisi


22№ 2023-yil 21-aprel 16 REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA NATIJALAR OSHLARNI Bugungi kunda yoshlarni ma’naviy jihatdan boy, jismonan sog‘lom, Vatan himoyasiga shay qilib tarbiyalash borasida joylarda ko‘plab ishlar amalga oshirilmoqda. Xususan, bu borada O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotining Namangan viloyati kengashi tasarrufi dagi Yangiqo‘rg‘on tumani o‘quv sport-texnika klubida ham samarali natijalarga erishilmoqda. Mudofaaga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotlarida RUHLANTIRAYOTGAN Akbar ALLAMURODOV Chunonchi, harbiy-vatanparvarlik targ‘iboti doirasida yoshlarimizning har tomonlama yetuk shaxslar bo‘lib shakllanishiga e’tibor qaratilmoqda. Shu maqsadda sportning texnik va amaliy turlarini aholi o‘rtasida keng targ‘ib qilish bo‘yicha qator ishlar qilinmoqda. Ayni paytda klub qoshida “Havo miltig‘idan o‘q otish”, “Motosport”, “Karting” hamda “Yozgi biatlon” kabi seksiyalarda 50 nafardan ziyod yosh muntazam shug‘ullanmoqda. – Sportning texnik va amaliy turlarini rivojlantirish rejasiga asosan, tuman miqyosida yoshlar ishtirokida bir necha bor sport musobaqalari tashkil etildi, – deydi O‘STK boshlig‘i Alijon Tojiboyev. – Xalq ta’limi bo‘limi bilan hamkorlikda o‘tkazilgan bunday musobaqalarda mingdan ortiq o‘quvchi ishtirok etdi. Shuningdek, tashkilotga a’zo sportchi yoshlar viloyat va respublika musobaqalarida faol qatnashib, sovrinli o‘rinlarni qo‘lga kiritayotganligi quvonarli hol. Albatta, egallanayotgan marralar yoshlarni yanada ruhlantirib, o‘z ustida ishlashi, shug‘ullanishi hamda yanada yaxshi natijalarga erishishida imkon yaratyapti. barcha yurtdoshlarimizni, jumladan, mamlakatimiz tinchligi va chegaralarimiz daxlsizligi uchun matonat bilan xizmat qilayotgan Vatan himoyachilarini va ularning oila a’zolarini muborak Ramazon hayiti bilan samimiy tabriklaydi. Aziz yurtdoshlar, ushbu ulug‘ ayyom xonadonlaringizga fayz-u baraka olib kelsin! Ilohim, jonajon Vatanimiz osmoni hamisha musaffo, osoyishtaligi barqaror, bunyodkor xalqimiz sog‘ va omon bo‘lsin! Ramazon hayiti bilan Vatanimiz osoyishtaligi yo‘lida tun-u kun hushyor turib, sharafli va mas’uliyatli xizmat burchini mardonavor ado etayotgan harbiy xizmatchilarni, ularning oila a’zolari va yaqinlarini, yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda o‘z hissalarini qo‘shayotgan mudofaaga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti xodimlarini hamda butun mamlakatimiz ahlini samimiy muborakbod etadi. Barchangizga tinchlik-omonlik, baxt-u saodat, xonadonlaringizga, el-yurtimizga fayz-u baraka tilaymiz! Tashkilotda ayni paytda “B”, “BC”, “BE”, “CE” toifali haydovchilar ham tayyorlanmoqda. Bunda olib borilayotgan nazariy hamda amaliy mashg‘ulotlar uchun zarur shartsharoitlar yaratilgan. O‘z o‘rnida bunday qulay shart-sharoitlarning mavjudligi xodimlarning samarali mehnat qilishlari uchun ham keng imkoniyatlar yaratmoqda. Shu kunlarda klubda ommaviy kasbdagi mutaxassislar tayyorlash bilan bir qatorda, yoshlarni mehnat bozorida ehtiyoj yuqori bo‘lgan kasblarga o‘qitishni ta’minlash yuzasidan bajarilayotgan ishlar ham e’tiborga molik. Klubdagi tajribali o‘qituvchi va amaliy boshqarishni o‘rgatuvchiustalar mahoratidan samarali foydalanish orqali mashg‘ulotlarning q i z i q a r l i v a m a z m u n l i o l i b borilishi ta’minlanyapti. Natijada haydovchilik sir-asrorlarini qunt bilan o‘rganayotgan tinglovchilar soni Fursatdan foydalanib, “Vatanparvar” tashkiloti Yangiqo‘rg‘on tumani o‘quv sport-texnika klubi jamoasi Siz, aziz yurtdoshlarimizni muborak Ramazon hayiti bilan qutlaydi. Vatan ravnaqi, xalqimiz farovonligi yo‘lidagi samarali ishlaringizda ulkan zafarlar yor bo‘lsin! ortib bormoqda. Birgina joriy yilning o‘tgan oylari mobaynida tashkilot o‘quv kurslarini 350 nafarga yaqin haydovchilikka nomzod muvaffaqiyatli bitkazib, yo‘llanma oldi. Xulosa o‘rnida aytish mumkinki, klubdagi mavjud moddiy-texnik baza avtomobillar parki, avtodrom, o‘quv xonalari, zamonaviy o‘quv avtomobillari uyg‘unlikda malakali haydovchilar tayyorlash imkonini bermoqda. hayiti bilan qutlaydi. Vatan Ramazon hayiti muborak! O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Buxoro viloyati kengashi jamoasi KTB “AVTOSOZLASH” mas’uliyati cheklangan jamiyati jamoasi YOSHLARNI


23 № 2023-yil 21-aprel 16 Xiva shahri “Xiva – karvon” o‘quv sporttexnika klubi binosi. 90 737-02-02. E ks k u r s i ya Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида ўтказиладиган аксарият тадбирлар тарихда ном қолдирган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг инсоният цивилизацияси тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланади. Ташкилотнинг Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар учун Темурийлар тарихи давлат музейига ташкиллаштирилган экскурсия фикримизнинг яққол исботидир. M u d o fa aga ko ‘ m a k l as h u v c h i “Vatanparvar” tashkilotlarida Fikr БИЛИМЛАРГА БОЙ КУН ҲУҚУҚИЙ АСОС «Буюк саркарда ва давлат арбоби – Амир Темур тарихини ўрганамиз» шиори остида уюштирилган мазкур саёҳатга Паркент, Юқори Чирчиқ, Қибрай туманлари ҳамда Чирчиқ ва Ғазалкент шаҳридаги ўқувчи-ёшлар жалб этилди. армияси ҳақидаги тасаввурларини янада бойитди. Бир сўз билан айтганда, ёшлар ўзига хос тарихий оламни акс эттирган ушбу маскандаги ҳар бир экспонатни катта қизиқиш билан томоша қилди, энг асосийси, улар экскурсия давомида Темурийлар тарихига оид керакли билимларга эга бўлишди. Бу кун ёшлар учун ҳақиқий музейлар куни бўлди, десак, янглишмаган бўламиз. Чунки Темурийлар тарихи музейидан сўнг улар «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги «Шон-шараф» давлат музейида ҳам меҳмон бўлишди. Музейдан ўрин олган тарихий ашёлар, экспонатлар, нодир қўлёзмалар орқали улар гўёки Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимизнинг фронт ва фронт ортида кўрсатган матонати, фидойилиги ва жасорати билан юзма-юз бўлди. Вақтларини мазмунли ўтказган ёшлар ушбу кун улар қалбларида ростмана фахр туйғусини туйганликларини таъкидладилар. Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши Fursatdan foydalanib, Xiva shahrida istiqomat qilayotgan yoshlarni va barcha xohlovchilarni tashkilotda faoliyat yuritayotgan haydovchilikning “B”, “BC”, “C” hamda “E” toifali o‘quv kurslariga o‘qishga taklif qiladi. Bundan tashqari, “Havo miltig‘idan o‘q otish”, “Yozgi biatlon” kabi seksiyalardagi mashg‘ulotlarga ham qatnashishingiz mumkin. REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA Экскурсия таассуротларга бой бўлди. Саёҳат давомида ёшлар буюк саркарданинг ҳаётий фаолияти билан бирга унинг давлат арбоби сифатида амалга оширган ишлари, зафарли юришлари, темурийзода аждодларимизнинг давлат бошқаруви, турмуш-тарзи, маданияти, маънавияти билан яқиндан танишдилар. Музейдан ўрин олган бир қатор кўргазмали экспонатлар эса Амир Темурнинг жанг тактикаси, стратегияси, қўшин турлари ҳақида маълумот бериб, бу, ўз навбатида, ташриф буюрувчиларнинг соҳибқироннинг Xizmatlar litsenziyalangan. O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Xorazm viloyati kengashi tasarrufidagi “Xiva – karvon” o‘quv sport-texnika klubi jamoasi barcha yurtdoshlarimizni muborak Ramazon hayiti bilan qutlaydi. Янгиланаётган Конституция да ўзгаришлар жуда кўп. Бу ўзгаришлар эса асосан эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, инсон қадр-қимматини юксалтириш учун хизмат қилиши айни муддаодир. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Энг муҳим яна бир жиҳат, бу гал Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман, давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 баробар кўпайтириляпти. Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлайди, аҳолининг таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади, фуқаролар бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилади. Ҳа, ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Яъни бу сафар таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробар ошмоқда. Жумладан, ногиронлиги бор болажонларга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча ша роитларни яратиш кўзда тутиляпти. Шунинг учун бундай имкониятлар инклюзив таълим сифатида Конституцияга киритилмоқда. Бу эса нуқсонга эга болаларимиз жамиятнинг тўлақонли аъзоси Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси шу мамлакатда яшаётган инсонларга муносиб шарт-шароит яратишда муҳим аҳамият касб этади. Унинг матни олимлар ёки мутахассислар томонидан кабинетларда ёзилмади, балки босқичма-босқич тарзда ўрганилган халқимизнинг фикри, таклифларидан келиб чиқиб тайёрланди. сифатида шаклланиши ва камол топиши учун муҳим кафолатдир. Бундан ташқари, янгиланаётган Конституцияда ҳеч кимни суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойи дан маҳрум этилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланишининг таъминланиши кафолатланмоқда. Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституция аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини бир қадар кўтариши билан ҳам қимматлидир. Лойи ҳага мувофиқ, эндиликда ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра, аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланмоқда. Бу эса мамлакатимизда гендер тенглиги принципларининг тўлақонли амал қилишига олиб келади. Умуман олганда, янгиланаётган Конституция «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – давлат – жамият» тамо йилига ўзгартириб, инсон манфаатларини устувор деб ҳисоблаган ҳолда, аҳоли фаровонлиги учун муҳим ҳуқуқий асос ва пойдевор яратмоқда. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистон фуқароси сифатида бу ўзгариш ларга бефарқ эмасман ва албатта, 30 апрель куни янги Конституциямиз учун овоз бераман! Нодиржон ОРТИҚОВ, Қуролли Кучлар академияси курсанти


24№ 2023-yil 21-aprel 16 соми, профессор Юрий Непринцев берган сабоқлар ва албатта, Россиянинг энг йирик музейларидаги таассуротлари унга бутун умр йўлдош бўлди. Ижодкор ҳақида кўплаб мақолалар, эсселар яратилган. Уни ҳамма ёрқин хотиралар ила эслайди. Санъатшунослик фанлари доктори Камола Оқилованинг қуйидаги фикрлари ҳам буюк рассом шахсига, унинг ижодига бўлган юксак эҳтиромдан дерак беради: «Рўзи Чориев бағрикенг инсон эди. Юрагида эзгуликдан ўзга нарса йўқ эди. Ҳаёт йўлида унга ким дуч келган ҳолда эзгу ғояларга йўғрилган асарлар муаллифига айланди. Айниқса, Сурхондарё ҳақида сўзловчи туркум асарлари бугун республикамиз ва хорижий мамлакатларнинг турли давлат музейлари, шахсий коллекцияларда сақлаб келинмоқда. Ана шундай асарларидан бири «Қумқўрғон олмалари» асари санъат ихлосмандларининг таҳсинига сазовор. Асарда қўлларида олма тутган беш нафар гўзал ва лобар қиз ифодаланган. Гўзаллик ва самимият балқиб турган бу асарга қараб, лирик кайфиятни ҳис этасиз. Ҳа, қишлоқ қизларининг сиймоси акс этган мазкур асар рассомнинг ўта моҳир ижодкор эканлигини исботлайди. Асарда миллийлик нафаси, ўзбек қизларига хос қиёфа, узун соч, атлас кўйлак, бошда эса рўмол, ялангоёқ бўлиб олган қизойимлар олмалар ҳақида суҳбатлашаётгандек кўз олдингизда жонланади. Олма эса муҳаббат тимсоли. Демак, рассом олмалар ва дарахт мисолида ёшлик ва муҳаббат завқи ҳеч қачон инсон қалбини тарк этмаслигини уқтиради. «Сурхондарёлик келин» асари орқали эса миллий урф-одатларни тараннум этади. Рассом ушбу асари орқали келин ва куёвнинг тўй маросимидаги учрашуви, яъни келинни олиб кетиш учун келган куёв ва уни қаршилаётган келин тасвирини жуда чиройли гавдалантиради. Куёв ва келинни қуршаб олган куёв жўралару келин дугоналар ва марказда кекса ёшдаги ота-она тасвири асарни жонлантиришга хизмат қилади. Асар орқали рассом ота-онанинг рози-ризолиги ила қурилаётган бахтиёр инсонларнинг ҳаётини ёрқин ранглар билан ёритади ва шу орқали миллий қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурматини изҳор этади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, портрет яратиш ҳар қандай рассомнинг қўлидан келавермайди. Бу жанр рассомдан ўткир нигоҳ, кузатувчанлик, кучли тажриба ва албатта, инсон руҳиятини тушуниш лозимлигини талаб этади. Рўзи Чориев бу борада ҳамон ёш ижодкорларга мактаб вазифасини ўтаётир. У яратган асарлар бугун илмий нуқтаи назардан ўрганишга асосли ҳам. «Келинчак» номли асар ҳам рассомнинг кўнгилга яқин асарларидан бири. Биламизки, Сурхондарё қизлари бошқа вилоят қизларидан фарқ қилади. Чин Алпомишлар Сурхонда бўлгани каби Барчинлар ҳам ўша элда улғайишади. Келин образи орқали рассом Сурхондарё аёлларини бир образга моҳирона жамлаганини кўришингиз мумкин. Асарда, аввало, миллийлик нафаси уфуриб турган бўёқлар эътиборингизни тортса, аёлнинг тана тузилишию латофати жуда гўзал тарзда ифода этилганига таҳсин айтасиз. Рассом ўз асарларига ёндашувда рамзий тимсолларга ҳам урғу беради. Келинчакнинг чўк тушиб ўтириши ва қўлидаги анор тасвири бу – оила муқаддаслиги ва ҳар бир аёлнинг бахти оила билан эканлиги ифодасидир. Рўзи Чориев – серқирра ижодкор. Унинг ҳар бир асари ҳақида тўхталиб, фалсафий мушоҳадаларга чорловчи фикр айтиш мумкин. Фахр ва ифтихор билан айта оламизки, бугун тасвирий санъат оламида Сурхондарё воҳасидан етишиб чиқаётган барча рассомлар Рўзи Чориевнинг издошларидир. Чунки Рўзи Чориевнинг фаолияти ижод аҳли учун ўзига хос мактаб бўлиб келмоқда. Шоҳиста АБДУРАҲМОНОВА, санъатшунос Nashr ko‘rsatkichi: 114. Bahosi: kelishilgan narxda. 1 2 3 4 5 6 MUASSIS Navbatchi: podpolkovnik Gulnora Hojimurodova Sahifalovchi: Nodirabegim Ne’matova Musahhih: Zebo Sariyeva Tahririyat kengashi: general-mayor Hamdam Qarshiyev polkovnik Otabek Yuldashev polkovnik Alisher Boboxonov Maqsud Abilov Tahririyatga kelgan qo‘l yoz malar taqriz qilinmaydi va mualliflarga qaytarilmaydi. Mualliflar fikri tahririyat nuqtayi nazaridan farqlanishi mumkin. Gazeta Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti – “Vatanparvar” birlashgan tahririyatining kompyuter markazida sahifalandi. Gazeta juma kuni chiqadi. Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan. Gazeta O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligida 2008-yil 6-iyunda 0535 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Telefonlar: kotibiyat: 71 260-36-50 buxgalteriya: 71 260-35-20 yuridik bo‘lim: 71 260-29-41 faks: 71 260-32-29 “O‘zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi bosmaxonasida chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent shahri, Alisher Navoiy ko‘chasi, 30-uy. O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI www.mudofaa.uz ISSN 2010-5541 Manzilimiz: 100164, Toshkent, Universitet ko‘chasi, 1-uy. Gazetaning yetkazib berilishi uchun obunani rasmiylashtirgan tashkilot javobgar. Gazetaning poligrafik jihatdan sifatli chop etilishiga “O‘zbekiston” NMIU mas’ul. Buyurtma: Ã-0405 Hajmi: 6 bosma taboq Bichimi: A3 Adadi: 34 365 nusxa Bosishga topshirish vaqti: 14:00 Topshirildi: 14:30 t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi www.mv–vatanparvar.uz mudofaavazirligi mudofaavazirligi www.youtube.com/c/UzArmiya www.mudofaa.uz Bosh muharrir: podpolkovnik Ahror Ochilov Qo‘xitang tog‘ining farzandi SHU SONNING ELEKTRON SHAKLI @Vatanparvargazetasi_bot “Vatanparvar” birlashgan tahririyati bilan bog‘lanish uchun telegram bot 1931 йили Сурхондарё вилоятининг Пошхурт қишлоғида туғилиб вояга етган Рўзи Чориев болаликдан ҳаётнинг оғир дамларини бошдан кечиради. Етимлик, қийинчиликлар уни ҳаёт мактабида тоблади. Шундай оғир дамларда у табиат билан дўстлашди. Қалбидаги яширин туйғуларни қалам билан қоғозга туширишни ўрганди. Тасвирий санъатга меҳри тушди. У ҳаётни, инсонларни сева билди. Миллийликни тараннум этди. У ҳақиқий ватанпарвар инсон эди. Таниқли ҳайкалтарош Азамат Ҳотамовнинг бир гапи бор: «Ватан тупроғидан яралган асаргина боқийдир». Ҳа, Рўзи Чориев Ватан ишқини куйлаган, Ватан ранглари ила асарлар яратган ҳақиқий мусаввир саналади. Рассом қаерда ва қандай вазиятда бўлмасин, туғилиб ўсган макони Сурхонни, Пошхурт кенгликларини, Кўхитанг тоғларини қўмсаб, қайта-қайта шу мавзуларда турфа асарлар яратган ижодкордир. Рўзи Чориев йиллар давомида орттирган тажрибаси, Репин номидаги Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтида олган билимлари, халқ расСурхоннинг забардаст ўғлони, чин баҳодири, мойбўёқнинг сеҳри ила кўпчиликнинг қалбидан жой олган инсон Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев ҳақида эшитганмисиз? Балки, «Сурхондарё мадоннаси»ни қай бир музей ёки галереяда, эҳтимол, газета саҳифаларида учратгандирсиз. Эсладингиз, тўғрими? Бу ижодкорни жуда кўпчилик билади. У ҳарбийлар сингари қўрқмас, довюрак, Ватанининг ҳақиқий ўғлони эди. Ҳаёт билан жуда эрта видолашган бўлсада, рассомдан тасвирий санъатнинг нодир, бебаҳо асарлари мерос бўлиб қолди. Зеро, буюк қалам соҳиби тириклик вақтидаёқ абадий яшаш бахтига эришганди. ЧИЗГИЛАР бўлса, ҳаммасини сиғдира оладиган кўнгил дунёси бор эди. Рассом сифатида ҳам у доим бирон-бир янгилик ўйлаб топиш пайида бўларди. Турли бадиий анъаналарни эринмай тадқиқ қилар ва ўзлаштирарди. Нима бўлганда ҳам Рўзи Чориев тасвирий санъатда ўз йўлини топди, бу – реалистик йўналиш услубий англаш сифатида Шарқ санъатини безакчилик билан сингдириб юбориш йўли эди. Санъатда безакчилик ҳақида жуда кўп гаплар айтилган ва ёзилган. Шарқ санъатида, жумладан, Ўзбекистон санъати тарихида безакчилик шунчаки колорит ёрқинлигида ифодаланиб қолмаган, балки халқнинг, дунёнинг ҳаёт манбаи деб қарашини ҳам акс эттирган. У жўнгина расмий-пластик тушунча эмас, балки энг аввало, мазмундор дунёқарашга эга чуқур назария ҳамдир». Рўзи Чориев тасвирий санъатда нафақат миллийликни куйлади, балки асарларига халқ кайфиятини ҳам сингдира олди. У замон билан ҳамнафас яшаб, гўзаллик ва яхшиликни уйғунлаштирган


Click to View FlipBook Version