The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by b_e_2012, 2023-07-20 07:19:47

Vatanparvar 29-son

Vatanparvar 29-son

VATANPARVAR MILLIY ARMIYAMIZ YANGI O‘ZBEKISTONNING MUSTAHKAM QALQONIDIR! [email protected] t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan 2023-yil 21-iyul, №29 (3039) www.mv–vatanparvar.uz IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI BIZ HAQIMIZDA youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi facebook.com/mudofaavazirligi JANGOVAR RUH VA MOTIVATSIYA VORONINA OSIYO CHEMPIONI 7 18 t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi www.mv–vatanparvar.uz IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI BIZ HAQIMIZDA youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi VORONINA OSIYO CHEMPIONI 7 18 Mutaxassislarning fikriga ko‘ra, shaxsiy tarkibning axloqiy-ruhiy tayyorgarligi jarayonida ularda jangovar harakatlarda muhim ahamiyatga ega bo‘lgan motivlarni shakllantirish dolzarb masalaga aylanib qolmoqda. Komandir va boshliqlar uchun muhim ahamiyatga ega motivlarni shakllantirish deganda nima tushuniladi?


2 № 2023-yil 21-iyul 29 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ «КЎРФАЗ АРАБ ДАВЛАТЛАРИ – МАРКАЗИЙ ОСИЁ» ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ БИРИНЧИ САММИТИДАГИ НУТªИ Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим! Муҳтарам делегациялар раҳбарлари! Ҳурматли Бош котиб жаноблари! Барчангизни бугун «Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё» олий даражадаги биринчи саммитида кўриб турганимдан ғоят мамнунман. Мўътабар бўлган Макканинг рамзий дарвозаси – гўзал ва бетакрор Жидда шаҳридаги тарихий учрашувимизни анчадан бери кутаётган эдик. Ушбу нуфузли анжуманимизни ўтказиш ташаббуси билан чиққани ҳамда тадбир юксак савияда ташкил этилгани учун Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ҳамда Валиаҳд, Вазирлар Маҳкамаси раиси, биродаримиз Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари номларига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Ҳурматли саммит иштирокчилари! Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқларини азалдан яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва урф-одатлар, энг муҳими, муқаддас ислом динимиз чамбарчас боғлаб туради. Мовароуннаҳр ва Арабистон диёрлари ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболаримизнинг беқиёс хизматлари борлигини фахр билан эслаймиз. «Барча муҳаддисларнинг пешвоси» – улуғ аллома Имом Бухорий ана шундай сиймолардан биридир. Мусулмон дунёсидаги олти буюк муҳаддиснинг икки нафари минтақамизда туғилиб камол топгани, қадимий Бухоро эса «Қуббатул Ислом» номи билан шуҳрат қозонганидан ғурурланамиз. Маълумки, тўққизинчи аср бошида Аббосийлар давлати пойтахтидаги «Донишмандлар уйи» деб ном олган академияда марказий осиёлик 200 дан ортиқ аллома илмий фаолият олиб борганлар. М у с о а л -Х о р а зм и й , А ҳм а д Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби улуғ алломаларимиз эса бебаҳо илмий асарларини айнан гўзал ва мукаммал араб тилида яратиб, бутун дунёда шоншуҳрат қозонганлар. Ҳозирда пойтахтимизда сақланаётган муқаддас Мусҳафи шариф – Усмон Қуръони ўлкамиз ва араб диёрлари ўртасидаги алоқалар қадимий ва теран илдизларга эга эканидан далолат беради. Бу каби ибратли мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Биз бундай буюк умумий тарихимиз ва меросимиз замонавий муносабатларимизга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши учун барча кучимизни сафарбар этишга тайёрмиз. Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Атрофдаги хавф-хатарларга қарамай, минтақаларимиз тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт макони бўлиб келмоқда. Улкан иқтисодий, табиий ва интеллектуал ресурсларга эга бўлган Кўрфаз давлатларининг глобал барқарорлик ва энергетик хавфсизликни таъминлашдаги ўрни беқиёсдир. Айни пайтда Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари бир-бирларига ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарамоқда. Айниқса, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидлайман. Бугунги кунда юртимизда етакчи компания ва банкларингиз билан амалга оширилаётган умумий лойиҳалар портфели 20 миллиард доллардан ортди. Ижобий тажрибаларимиздан келиб чиқиб, минтақаларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни қуйидаги йўналишларда кенгайтиришни таклиф этамиз. Биринчидан. Биз сиёсий соҳада кенг қамровли алоқаларни турли форматларда ривожлантириш тарафдоримиз. Биродар давлатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштириш мақсадида келгусида кўп томонлама Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш масаласини биргаликда ўргансак, маъқул бўлар эди. Иккинчи йўналиш – юқори технологиялар ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликдир. Биз инновациялар, «сунъий» интеллект, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, нано ва биотехнологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик платформалари ва ишчи механизмларини яратишимиз керак. Шу муносабат билан, мамлакатларимиз бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этишни ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказишни таклиф этаман. Минтақамизда Кўрфаздаги ҳамкорларимиз билан тузилган инвестиция фондлари салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва етакчи банкларингиз фаолиятини кенгайтириш истагидамиз. Шунингдек, «яшил» энергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш мақсадида алоҳида «Йўл харитаси»ни қабул қилиш муҳим, деб ҳисоблайман. Бугунги кунда мамлакатимизда «АCWA Power», «Мasdar», «Мubadala» , «TACA» , «Nebras Power» каби етакчи компаниялар билан умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станцияларини барпо этиш ҳамда энергияни сақлаш лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. Келгуси ойда Саудия Арабистони билан «яшил» водородни ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳага тамал тошини қўямиз. Учинчи йўналиш – савдо ва транспорт боғлиқлигини кучайтириш. Кўрфаз давлатлари билан эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш долзарбдир. Бу борада кўп томонлама Савдо битимини қабул қилиш масаласини экспертларимиз ишлаб чиқиши лозим. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Кўрфаз давлатларига органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш механизмларини татбиқ этишга тайёрмиз. Транспорт ва транзит соҳасида Ўрта транспорт коридорида энг мақбул тарифларни қўллаш, мавжуд мультимодал йўлаклардан кенг фойдаланиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни мақсадли субсидиялаш ёрдамида кўпайтиришни таклиф этаман. Кўрфаз давлатларини энг яқин ва қулай йўл орқали минтақамиз билан боғлайдиган Трансафғон темир йўлини қуриш стратегик лойиҳасида сизларни фаол иштирок этишга чорлаб қоламан. Ушбу йўл транспорт харажатлари ва юкларни етказиб бериш муддатларини икки баробарга қисқартириш имконини беради. Б у й ў н а л и ш л а р д а а н и қ таклифлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш мақсадида савдо ва транспорт вазирларимизнинг мунтазам мулоқотини йўлга қўйиш умумий манфаатларимизга хизмат қилади. Кейинги муҳим йўналиш – экология ва иқлим ўзгаришлари масаласи. Глобал Иқлим саммити бу йил Дубайда бўлиб ўтиши Кўрфаз давлатларининг мазкур йўналишда эришаётган ютуқлари халқаро эътирофидир. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Яқин Шарқ яшил ташаббуси» минтақа экологик тизимини тубдан яхшилашга салмоқли ҳисса қўшаётгани таҳсинга сазовордир. Юртимизда очилаётган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида биргаликда халқаро тадқиқотлар дастурини тайёрлаш ғоямизни маъқуллайсизлар, деб ишонаман. Эътиборингизни бешинчи йўналиш – туризм соҳасига қаратмоқчиман. Кўрфаздан сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида биз бу давлатлар аҳолисига визасиз тартибни жорий этганмиз. «Кўрфаз – Марказий Осиё» ягона визасиз сайёҳлик маконини ва туристлар учун мўлжалланган замонавий кластерларни яратиш, қўшма туристик маҳсулотларни кўпайтириш айни муддао бўлар эди. Бундан ташқари, минтақаларимиз етакчи сайёҳлик операторлари форумини 2024 йилда Ислом дунё си туризм пойтахти, деб эълон қилинган Хива шаҳрида ўтказишни таклиф этаман. Гуманитар йўналишда давлатларимизда миллий маданият ҳафталиклари, маданий мерос кўргазмаларини ташкил этиш орқали биродар халқларимизни янада яқинлаштирган бўлар эдик. Ҳозир Ўзбекистонда юз мингдан зиёд нодир қўлёзма сақланмоқда. Бу борада Ўмон Султонлиги кўмагида пойтахтимизда йирик лойиҳа амалга оширилганини биз миннатдорлик билан таъкидлаймиз. Ҳурматли анжуман қатнашчилари! Биз дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатлари билан биргаликда курашишимиз ва бу борада Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида амалий қадамлар қўйишимиз керак. Умуман олганда, ушбу ташкилотнинг масъулияти ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайман. Терроризм, экстремизм, радикализм ва наркотрафикка қарши курашиш, ёшларимизни бу каби хавф-хатарлар интернет ва бошқа воситалар орқали тарқалишидан асраш борасида алоқаларимизни кучайтиришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Диққатингизни Афғонистон муаммосига қаратишни истар эдим. Бу юртда тинчлик ўрнатмасдан нафақат минтақамиз, балки глобал хавфсизликни ҳам таъминлаш мумкин эмас. Шу маънода Қатар ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ташаббуси билан май ойида Доҳада ўтказилган махсус вакиллар илк учрашувлари натижаларини ижобий баҳолаймиз. Умуман олганда, бизнинг минтақаларимиз ташаббускор бўлиб, катта-катта минбарлардан Афғонистон муаммоларига бутун дунё эътиборини жалб этишимиз, афғон халқи ҳаётини енгил қилишга муносиб ҳисса қўшишимиз керак. Муҳтарам саммит иштирокчилари! Бугунги мулоқотимиз, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар алоқаларимизнинг катта салоҳиятини кўрсатди. Минтақаларимиз энди учрашмоқда ва катта ҳамкорлик эшигини очмоқда. Бунинг учун биродаримиз Валиаҳд Муҳаммад Ол Сауд Ҳазрати Олийларига яна бир бор алоҳида ташаккур айтаман. Бу каби очиқ ва самарали учрашувларни изчил давом эттириш учун навбатдаги саммитимизни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қиламан. Ҳеч шубҳасиз, бугунги тарихий саммитимиз натижалари Кўрфаз ва Марказий Осиё минтақалари ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Эътиборингиз учун раҳмат. (ЎзА)


3 № 2023-yil 21-iyul 29 Xalqaro hamkorlik Хитой Миллий озодлик армияси Миллий мудофаа академияси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан ҳарбий таълим тизими билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди. Делегацияга Хитой Миллий мудофаа университети ҳузуридаги Ҳарбий бошқарув академияси директори генерал-майор Ли Янхуа бошчилик қилди. Кун давомида режалаштирилган тадбирлар аввалида Хитой ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида бўлди. Бу ерда уларни Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев кутиб олди ва меҳмонларни юртимизга ташриф буюргани билан самимий қутлади. Шундан сўнг Қуролли Кучлар академияси бошлиғи полковник Бобур Шаякубов томонидан олий таълим муассасасининг шонли тарихи, ўқув-моддий базаси ҳақида меҳмонларда тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун экскурсия ташкиллаштирилди. Экскурсия давомида ахборот-ресурс маркази ва музей, машғулотлар хоналари таништирилди. Ўзаро ҳамкорлик алоқалари ушбу тадбир давомида янада мустаҳкамланди. Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуидаги экспонатлар билан танишди. Юртимизнинг шонли тарихидан сўзлаётган музейдаги экспонатлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Дастурга асосан, делегация аъзолари кейинги кун Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида меҳмон бўлди. Ушбу икки олий ҳарбий таълим муассасасига ташриф давомида меҳмонлар у ернинг инфратузилмаси, таълим жараёнлари ва ўқув-моддий базалари билан яқиндан таништирилди. Етакчи олий ҳарбий таълим муассасасида ҳарбий хизматчиларнинг касбий профессионал маҳоратини такомиллаштириш мақсадида яратилган замонавий шарт-шароитларни меҳмонлар алоҳида эътироф этди. Ташриф давомида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ҳарбий таълим масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди. Ташрифнинг сўнгги кунида делегация аъзолари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканларига саёҳат уюштирилди. Эсдалик учун суратларга тушилди. Шунинг билан Хитой Миллий озодлик армияси Миллий мудофаа университети ҳузуридаги Ҳарбий бошқарув академияси вакилларидан иборат делегациянинг юртимизга ташрифи ўз ниҳоясига етди. Шерзод ШАРИПОВ, «Vatanparvar» Ўзбекистон дунёнинг етакчи мамлакатлари армиялари билан мудофаа соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда. Нуфузли хориж давлатлари ҳарбий делегацияларининг юртимизга ташрифлари ҳам бунинг яққол мисолидир. ХИТОЙ ²АРБИЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ Muallif suratga olgan


4 № 2023-yil 21-iyul 29 M a r d i m ay d o n l a r Ёз чилласи авж паллада. Қуруқ ва жазирама иссиқ инжиқликларини енгиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳар қандай вазиятда ҳам юрт тинчлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимиз осойишталигини мустаҳкам қўрғондек ҳимоялаш, касбий малака ва маҳоратини юксалтириш, жанговар тайёргарлигини оширишни бир зумга ҳам тўхтатгани йўқ. Бугун миллий армиямизга қаратилаётган эътиборга жавобан ҳарбий хизматчиларимиз зиммаларига юклатилган ҳар қандай жанговар вазифани тўла-тўкис адо этишга қодир. Бўлинмаларда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари бошчилигида ўтказилаётган амалий машғулотлар давомида эришилаётган натижалар ҳам фикримиз исботидир. Марказий ҳарбий округ «Фориш» тоғ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси масъуллари бош чилигида бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ва жипслигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек ҳарбий қисмлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг ўқув-жанговар вазифаларни бажара олишга тайёрлигини назоратдан ўтказиш мақсадида синов машғулотлари ўтказилди. Йиғин давомида амалий машғулотларга кўпроқ урғу берилиб, отиш тайёргарлиги, ҳарбий можаролар даврида бўлинмаларни қўллаш тажрибаси, ниқобланиш, артиллерия чилар билан ишлаш, зирҳли техникаларга қарши қуроллар, фронт орти таъминоти, тоғли тўсиқларни забт этиш каби бир қанча йўналишларда соҳа мутахассислари томонидан амалий чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг кундалик режасига асосан бажараётган куч, тезлик, матонат каби сифатларни тобловчи жисмоний тайёргарлик машғулотларининг юқори даражада ўтказилаётгани амалиётда яна бир карра исботини топди. Шунингдек, режага мувофиқ, кун тартибидаги асосий машғулотлар турли ўқув нуқталарида давом этди. Хусусан, юрт посбонлари зирҳли техникалар ёрдамида ҳаракатланиш, жанговар зирҳли техникани турли манёврчанлик хусусиятларига кўра бошқариш, жанговар қуроллардан ўт очиш каби меъёрларни бажаришда ишончли ҳаракатларни амалга оширди. Сўнгра машғулотлар тунда, кўриш имконияти чекланган вақтларда ҳам ўтказилди. Бунда ҳарбийларнинг жанговар хотираси, уларнинг руҳий барқарор ҳолати ва мураккаб шароит да ҳам топшириқларни бажариш кўникмаси синовдан ўтди. Мазкур синов юрт посбонларининг жанговар тайёргарлигини, уларнинг командирлик бошқаруви ҳамда фавқулодда ҳолатларда тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Касбий маҳорат, ирода мустаҳкамлиги албатта мана шундай қийин машқларда, мураккаб вазиятларда тобланади, сайқалланади ва натижада мукаммаллик касб этади. Шерзод ЭГАМБЕРДИЕВ, «Vatanparvar» Ёз чилласи авж паллада.


5 № 2023-yil 21-iyul 29 Ko ‘ n i k m a Тошкент ҳарбий округи «Марказ» десантчилар тайёрлаш базасида назарий ва амалий синовлардан ўтган ҳарбий хизматчилар иштирокида парашют билан сакраш машғулотлари бўлиб ўтди. Десантчининг елкасига парашютини тақиб, полигонга чиқди, дегани унинг ҳаво кенгликлари узра парашют билан сакради, дегани эмас. Барча тайёргарлик жараёнларидан ўтган, ҳам руҳий, ҳам жисмоний талабларга жавоб берадиган ҳарбий хизматчилар учиш аппаратига чиқиш олди «Парашют кийиш чизиғи», «Гуруҳ командири текширув чизиғи», «Взвод командири текширув чизиғи», «Ҳаво-десант офицери текширув чизиғи» каби босқичлардан ўтади. Гуруҳ командирлари сўнгги кўрсатмаларни бергач, йигитлар жанговар вазифани бажаришга киришади. Йигитлар Ми-171 вертолётида ҳавога кўтарилиб, бўлинмаси ва ўзларига юклатилган жанговар вазифадан келиб чиқиб, 600 ва 1 200 метргача бўлган баландликдан 4-серияли ятларини кенгайтириш, ҳар қандай вазиятда ҳам юклатилган жанговар вазифани бажаришда дастуруламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. III даражали сержант Олим БЕРДИЕВ, «Vatanparvar» Замонавий можаролар таҳлили шуни кўрсатяптики, ҳаводесант бўлинмалари ҳаракатчан кучларнинг асосини ташкил этиб, жанг тақдирини ҳал қилишда муҳим ўрин тутади. Улар қуруқликдан етиб бориш қийин ва хавфли нуқталарга учиш аппаратларидан парашют билан сакраб, жанговар вазифаларни бажариши билан бошқа бўлинмалардан алоҳида ажралиб туради. «Д-6», «Мальва аксиома» каби парашютлар билан сакради. Десантчилар «Д-6» парашюти билан шамол йўналиши бўйича ҳаракатланиш кўникмасини оширган бўлса, «Мальва аксиома» парашюти ёрдамида ҳавода шамолга қарши ҳаракатланиш амалини муваффақиятли бажарди. Амалий сакрашлар жараёнида асосий эътибор шахсий таркибнинг махсус парашютларда турли баландликлар бўйича ўз вазифаларини тўғри бажараётганлиги ва юк ҳамда қурол-анжомлари билан тўғри ҳаракатланишига қаратилди. Машғулотларни кузатиб, шунга амин бўлиш мумкинки, шахсий таркибнинг жанговар вазифани бажаришдаги руҳий ҳолати юқори даражада. Айнан ҳаво-десант тайёргарлиги амалий машғулотларига бўлган чанқоқлик эса яққол сезилиб турибди. Ушбу ўқув машғулоти ҳарбий хизматчиларнинг кўникма ва имкони-


6 № 2023-yil 21-iyul 29 Inson qadri ulug‘ Сўнгги йилларда мамлакатимизда аёлларга эътибор ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи янги босқичга кўтарилди. Хотин-қизларни касб-ҳунарли қилиш, бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратиш устувор вазифага айланди. Бу борадаги кенг қамровли чора-тадбирлар Қуролли Кучлар тизимида ҳам изчил олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида «Ҳарбий прокуратура – армия прокуратураси» шиори остида ташкил этилган учрашув ҳарбий хизматчи аёлларда унутилмас таассурот қолдирди. Тошкент шаҳри бўйлаб 4 кун давом этган комплекс тадбирларнинг очилиш маросимида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Республика Ҳарбий прокурори адлия полковниги Ботир Кудратхўжаев давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида аёл ҳарбий хизматчиларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада ҳарбий прокуратура томонидан қатор тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Ватан ҳимоячиларининг саломатлигига бефарқ эмаслиги ва уларга тегишли масалада ёрдамга ҳамиша тайёр эканини қайд этди. Қуролли Кучлар куч тузилмаларининг сержант ва офицер аёллари иштирок этган тадбирларда Республика ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди ва жойида ижобий ечим топиш чоралари кўрилди. Шунингдек, малакали тиббиёт мутахассислари жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчи аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, текширув натижаларига кўра, уларнинг саломатлигига доир зарур тавсиялар берилди. Ўз навбатида, маданиймаърифий тадбирларга ҳам алоҳида урғу берилди. Пойтахтимиздаги музейлар ва диққатга сазовор масканларга экскурсия уюштирилди. Йигитлар билан елкама-елка хизмат қилиб келаётган ҳарбий опасингилларимиз учун байрамона дастурхон ёзилиб, концерт дастурлари намойиш этилди. Зеро Қуролли Кучларимиз салоҳиятини оширишда ҳарбий хизматчи аёлларнинг алоҳида ўрни бор. Катта лейтенант Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, «Vatanparvar» XOТИН-ªИЗЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА Muallif suratga olgan


7 № 2023-yil 21-iyul 29 Mulohaza Ҳозирги даврда халқаро муносабатлар мураккаблашиб, кескин ўзгариб бораётгани, муаммоларни куч ишлатиш орқали ҳал этишга уринишлар авж олаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Тўғри, юртимизда ҳукм сураётган осойишталик, минтақамизда сақланиб турган нисбатан барқарор ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, қуролли можаролар вужудга келиш хавфи йўқдай кўринади. Лекин буюк аждодимиз мутафаккир Aҳмад Донишнинг «Бугун уруш хавфининг йўқлиги уни эртага ҳам бўлмайди дегани эмас», дея айтган сўзлари ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган, десак, асло муболаға бўлмайди. Ўтган аср охири – асримизнинг бошида бўлиб ўтган ва бўлиб ўтаётган қуролли можаролар таҳлили шуни кўрсатадики, замонавий жанговар ҳаракатлар ўзининг қирғинбаротлиги ва вайронкорлиги билан ажралиб туради. Жангларда қўлланилаётган ўта қудратли қуролларни имконияти бўйича оммавий қирғин қуролига тенглаштириш мумкин. Ҳеч қандай ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан, ниҳоятда жирканч усулларни қўллаган ҳолда олиб борилаётган ахборот урушлари ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Оқибатда ҳарбийлар орасида жанг майдонини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, буйруқни бажаришдан бош тортиш, ўз хоҳиши билан асирга тушиш ва дизертирлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Ҳарбий экспертлар бу ҳолат тинчлик давридан бошлаб шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини шакллантиришда уларда зарур бўлган маънавий-ахлоқий ва руҳий сифатларни, хусусан керакли мотивларни етарли даражада шакллантиришда йўл қўйилган хатолар билан боғлиқ, деган хулосага келмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шахсий таркибнинг ахлоқийруҳий тайёргарлиги жараёнида уларда жанговар ҳаракатларда муҳим аҳамиятга эга бўлган мотивларни шакллантириш долзарб масалага айланиб қолмоқда. Командир ва бошлиқлар учун муҳим аҳамиятга эга мотивларни шакллантириш деганда нима тушунилади? Етакчи давлатлар армиялари ва Қуролли Кучларимиз тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу саволга жавоб тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: ҳарбий хизматчилар хаттиҳаракатларига туртки бўладиган омилларни мустақил аниқлаб олишига кўмаклашиш, уларнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятга ундаш; жангчининг фаоллигини таъминловчи ички ва ташқи шароитларни аниқлаш ва ягона мақсадга йўналтириш; жанговар вазифаларни бажаришга ундовчи муайян кучлар фаоллигини ошириш; жангчи танлаган ҳаракатлар ва хулқи асосида ётувчи онгли сабаб ва омилларни аниқлашга кўмаклашиш. Шу билан бирга, командирларга мотив омиллари ўзининг намоён бўлиши ва хулқ-атворни тартибга солувчи вазифаларидан келиб чиқиб, учта мустақил синфга бўлинишини ёдда тутиш тақозо этилади, булар: жангчи фаоллигининг манбаси сифатидаги эҳтиёж, мойиллик ва инстинктлар; жангчининг хулқ-атвори йўналганлигига сабаб бўлувчи мотивлар; жангчининг хулқини тартибга солувчи ҳиссиётлари, интилишлари, талаб ва истаклари. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ахлоқийруҳий тайёргарлик жараёнидаги мотив омилларига оид муҳим вазифалар сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш лозим: шахсий таркибда мақсадга эришиш мотиви, яъни жангчининг ҳар хил фаолият турларида муваффақиятга эришиш учун нисбатан барқарор ички интилишларини шакллантириш; ҳарбий хизматчиларда жанговар мотивацияни шакллантириш, яъни уларда мақсадга йўналтирилган хулқ ва фаоллигини уйғотиш; ҳарбий хизматчиларда жанговар вазиятга мос ҳаракатлари сабабларини тўғри тушунтириб бера олишини таъминлаш. Бир нарсани унутмаслик керакки, у ёки бу ҳаракатнинг бажарилиши Ўзбекистон халқи азалдан ўзининг тинчликпарварлиги, тантилиги, меҳнатсеварлиги билан дунёга маълум ва машҳур. Айни кунларда бунёдкор юртдошларимиз инсон қадри муқаддас бўлган Янги Ўзбекистонни барпо қилиш, мамлакатимизнинг жаҳонда муносиб ўрин эгаллаши йўлида улкан яратувчилик ишларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу эзгу ишлар замирида бир қатор омиллар борки, уларнинг энг муҳимларидан бири жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир. Ҳар бир фуқаро бунинг қадрига етиши, асраб-авайлаши лозим. бўлиши ва хулқ-атворни тартибга солувчи вазифаларидан келиб чиқиб, учта мустақил синфга бўлинишини ёдда тутиш тақозо жангчи фаоллигининг манбаси сифатидаги эҳтиёж, мойиллик ва жангчининг хулқ-атвори йўналганлигига сабаб бўлувчи жангчининг хулқини тартибга солувчи ҳиссиётлари, интилишлари, талаб ва Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ахлоқийруҳий тайёргарлик жараёнидаги мотив қуйидагиларни санаб шахсий таркибда мақсадга эришиш мотиви, яъни жангчининг ҳар хил фаолият турларида муваффақиятга эришиш учун нисбатан барқарор ички интилишларини ҳарбий хизматчиларда жанговар мотивацияни шакллантириш, яъни уларда мақсадга йўналтирилган хулқ ва фаоллигини ҳарбий хизматчиларда жанговар вазиятга мос ҳаракатлари сабабларини тўғри тушунтириб бера олишини таъминлаш. Бир нарсани унутмаслик ҳаракатнинг бажарилиши унинг предметли (қаёққа, қандай қилиб, ким билан, ўзи билан нималарни олиш керак) моҳияти ҳамда унинг аҳамияти (ўзи шу ишни бажариш керакми) билан белгиланади. Зеро ҳарбий хизматчи профессионаллик нуқтаи назаридан юқори тайёргарликка эга бўлиши мумкин, лекин унда жангдаги хулқ-атворининг муҳим онгли асоси ҳисобланувчи асосий тушунчалар ривожланмаган бўлса, қўйилган вазифа етарли даражада сифатли бажарилмайди. Дарҳақиқат, Ватан, туғилибўсган замин сингари муқаддас ва юракка яқин тушунчалар миллий армиямиз сафларида хизмат бурчини ўтаётган ҳар бир эр йигит учун куч-қудрат, фахр-ифтихор манбаи, ҳаёт ва ҳарбий хизмат мазмуни, энг муҳим маънавий қадриятга айланган. Чунки улар онгимизга болаликдан бешикда оналар алласи билан, улғайганимизда оилада, маҳаллада, билим даргоҳларида, меҳнат жамоаларида, айниқса миллий армиямиз сафларида мураббийлар, командир ва бошлиқлар томонидан сингдириб, мустаҳкамлаб борилади. Ҳар бир инсон ўз Ватанини севади, у билан фахрланади. Лекин ўзини юрт фидойиси, Ватан ҳимоячиси деб билган киши учун буларнинг ўзи кифоя қилмаслиги тайин. Чунки она юртимизни ёмон кўзлардан асраш, уни бало-қазолардан ҳимоя қилиш учун фидойилик ва мардлик, ўзининг ҳарбий маҳорати ва қуролига, ҳар қандай душмандан устун эканлигига, бир сўз билан айтганда, юқори жанговар руҳга эга бўлишни талаб этади. Ҳарбий фаолият барча даврларда у ёки бу сиёсатнинг воситаси бўлиб келган ва бўлиб қолмоқда. Ҳарбий хизматчи томонидан давлатнинг ҳарбий фаолият орқали амалга ошираётган ташқи сиёсатининг мақсадларини тушуниб етиш, ушбу мақсадларни амалга оширишга руҳан тайёргарлик қўйилган вазифаларнинг бажарилишида асосий жиҳатлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли бўлинма ва ҳарбий қисмлар шахсий таркибининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳарбий фаолият мотивларини таъминловчи, давлатнинг ташқи, ички ва ҳарбий сиёсати, мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбариятига муносабатини намоён этувчи маънавий-маърифий, сиёсий тайёргарлигининг аҳамияти ортиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, ҳарбий хизматчининг ахлоқий-руҳий ҳолати у ёки бу маънавий ва сиёсий воқеликка, ҳодисаларга, ҳуқуқий жараёнларга миллий манфаатлардан келиб чиқиб ўз муносабатини билдириш, миллий ва ҳарбий хизмат қадриятларига асосланган ҳолда ҳаракатларни амалга ошириш, уларни қўллабқувватлашга маънавий жиҳатдан тайёрлигини белгилаб беради. Ҳарбий хизматчининг ахлоқийруҳий ҳолати шахсий таркибнинг касбига оид билим, кўникма, малака ва маҳоратини намоён этадиган бўлса, маънавийахлоқий ҳолати ундовчи, туртки берувчи жиҳатларни ифодалайди. Бу эса, ўз навбатида, командир ва бошлиқлар томонидан шахсий таркибнинг ўқувжанговар вазифаларни бажариш чоғида ахлоқийруҳий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Кези келганда, «Aгар ҳарбий хизматчи ким учун ва нима учун хизмат қилаётганини билмаса, у ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмас», деган нақлни эслаш ўринлидир. Aйнан ҳарбий хизматнинг моҳиятини, ижтимоийсиёсий заруратини англаб етган ҳарбий хизматчигина ўзининг хоҳиш-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини халқ манфаатларига омухта қила олади, мураккаб шароитларда шунга мос хатти-ҳаракатларни амалга оширишга қодир бўлади. Бундай Ватан ҳимоячилари жамиятда муносиб қадрланади. И. МAҲМУДОВ, Қуролли Кучлар Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, доцент


8 № 2023-yil 21 -iyul 29 Burch Ёз чилласи поёнсиз кенг даштликларда қуёш нурини ҳеч кузатганмисиз? Кенгликлар узра унинг жимир-жимир нури ипак толалари янглиғ кўзга ташланади, қайноқ тафти юзингизга уради. Қуёшнинг ўткир тиғида нимжон ўсимликлар қоврилади, қовжирайди, жонзотлар чидаб бўлмас иссиқдан ўзини панага олади, жон асрайди. Одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган мана шу 40-50 даражали ҳароратда Ватан ҳимоячилари илкидаги вазифани ўтайди. Далаўқув майдонларида жанговар машғулотлар орқали заҳматли бурчини бажаради. Чунки тинчлигимиз, ҳурлигимизга чанг солмоқчи бўлган ёв аталмиш қаттол вақт танламайди, ёз чилласими, қиш қаҳратоними, малъун режасини амалга ошириш учун ҳаракат қилаверади. Ватан посбонлари эса ҳар қандай шароитда, ҳар қандай об-ҳавода юртга олмос қалқон бўлмоғи шарт. Ҳа, йигитлик – мардлик камарига муносиб бўлмоқ осон эмас. Подполковник Азизбек Аҳмедов хизмат қилаётган батальоннинг муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари бугун мана шу шарафли мардлик камарига эришмоқ учун синовларда тобланмоқда. Взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лейтенант Шоҳрух Турсунбоев билан ҳарбий қисмнинг аскарлар учун мўлжалланган машғулот хонасидамиз. Бу ерни посбонлар Амир Темур хонаси деб аташади. Хонадаги китоб жавонларидан ҳарбий хизматга оид ҳамда турли мавзудаги китоблар жой олган. Йигирмадан зиёд стол устига янги чоп этилган «Vatanparvar» ва бошқа газеталар қўйилган. Бу, албатта, Ватан ҳимоячиларининг мудофаа тизимидаги ислоҳотлар, янги Ўзбекистонимиздаги янгиликлар билан танишиб боришига имкон яратади. Яна бир стол устини эгаллаган шахмат ва шашкадан посбонлар хизматдан бўш пайтларида, яъни дам олиш соатларида фойдаланишлари, ақлларини чархлаб, ўзаро беллашишлари мумкин. Хонадаги муддатли ҳарбий хизмат аскарлари билан суҳбат олиб бораман. – Қашқадарё вилоятининг Касби туманидан хизматга чақирилганман, – дейди оддий аскар Фикри теран, сўзи кескир посбон билан гаплашсангиз, кайфиятингиз кўтарилади. Уларнинг ўз айтар сўзи, танлаган йўли бор. Сурхондарёнинг Шўрчи туманидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Самандар Алмирзаев бир сўзли, билим олишга иштиёқи баланд, ғайратли йигитлардан. Сурхон ўғлонлари азал-азалдан курашга, от чоптиришга, кўпкарига усталиги билан донг таратган. Байраму тўйларда бел олишиб куч синашган. Самандар елкаси ер кўрмаган полвонлар авлодидан бўлса, ажабмас. Негаки, у ёш пайтидан бошлаб спортнинг ММА (аралаш яккакураш) жанг йўналишида шуғулланиб, катта ютуқларни қўлга киритган шоввозлардан. Унинг 2022 йили республика миқёсидаги мусобақада иштирок этиб, кучли ўнликдан жой олгани фикримиз далилидир. Ўғлоннинг аскарликка муносиб топилгани ҳам бежиз эмас. – Йигит киши учун аскар бўлиш фахр ва ғурур, десам, бу шунчаки баландпарвоз сўз эмас, дилимдаги гапни айтган бўламан, – дейМуддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Музроб Бекмуродов Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида вояга етган. Олиму алломалар юрти бўлган Бухоро бағрида билимдон, ҳаракатчан, зукко ўғил-қизлар камолга етиши сир эмас. Музроб вояга етган биргина Қоракўл туманидаги бир қатор академик лицейлар республикамизда ўқувчиларни олий ўқув юртларига тайёрлаш бўйича етакчилик қилиб келмоқда. Бу таълим даргоҳларида билим олган ўғил-қизларнинг деярли барчаси талаба бўлишидан хабаримиз бор. Оддий аскар Бекмуродов ҳам хизматга қадар Тошкент кимё технологиялари институти талабаси эди. – Оилада икки фарзандмиз. Опам Бухоро давлат университети талабаси, – дейди Музроб суҳбат орасида оиласи ҳақида тўхталар экан. – Мен ҳам олийгоҳда таҳсил олаётгандим. ЙигитБиринчилардан бўлишни ҳар бир посбон орзу қилса керак. Наманган шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Иззатилла Муродуллаев ҳам аълочи бўлишга астойдил бел боғлаган посбонлардан. У болалигидан ҳарбий соҳа вакилларига ҳавас қилган бўлса, айни фурсатда улар билан бир сафда хизмат ўтаяпти. – Армия ҳаёти менга жуда ёқди, – дейди Иззатилла аскарлик хизмати ҳақида сўз юритиб. – Мардлар сафида Ватан ҳимоясига бел боғлаш шарафли эканини англаб етдим. Айниқса, Ватанга қасамёд онлари шукуҳли ва унутилмас бўлиш билан бирга, зиммамизга улкан мажбурият юклади. Бу талабнинг уддасидан чиқмоғимиз шарт. Илк бор полигонда бўлиб, жанговар қуНурмуҳаммад Қобилов. – Ҳарбий хизматга қадар касб-ҳунар коллежининг электр-энергия йўналишида ўқиб, электромонтёр бўлиб ишладим. Олийгоҳга кириш насиб этмади. Аммо керакли синовлардан ўтиб, аскарлик хизматига муносиб топилдим. Бу мен учун ҳақиқий омад, десам, арзийди. Негаки, офицер бўлишни болаликдан орзу қилганман. Бироқ бу шарафли касбни эгаллаш осон эмаслигини хизматнинг биринчи куниданоқ англаб етдим. Қатъий тартиб-интизом, Умумҳарбий низомлар талабларига риоя қилиш, ҳарбий билим ва кўникмаларни ўзлаштириб бориш аскардан чидам ва сабот талаб этади. Мен ва сафдошларим – Асилбек Тиркашев, Диёрбек Барноев, Асадбек Тўрақулов, Юсуф Очилов билан хизматнинг илк синовларида бир-биримизга елкадош бўлиб, кўникма ҳосил қилиб улгурдик. Эндиги мақсад – олдимиздаги аскарлик мажбуриятларини талаб даражасида ўтаб, келгуси режалар сари дадил интилиш, орзуларимиз рўёбига эришиш. ди Самандар аскарлар даврасидаги суҳбатда. – Шундай омад мен ва сафдошларимга насиб этган экан, эгнимиздаги ҳарбий либосга муносиб бўлишимиз шарт. Аскарлик бурчини ўташга эриша олмаган қанчадан-қанча йигитларни кўрдим. Биз эса ўзимиз орзу қилгандан ҳам яхши шароитда хизмат бошладик. Ҳарбий либосда қўлимга жанговар қурол олиб, ундан биринчи бор мўлжалга олиш машқини бажарганимда ўзимни ҳақиқий жангчидек ҳис қилдим. Ўша ондаги туйғуларимни таърифлаб бера олмайман. Армия ҳаётига тез кўникдим. Зиммамдаги вазифани бажаришда қийинчилик сезмадим. Бунинг асосий сабабларидан бири, ёшлик чоғимдан ҳар қандай шароитга чидамли бўлишга ўзимни тайёрлаб келганман. Ёлғиз ўғил бўлганим учун отам ҳам оиладаги кўп вазифаларни ўзим бажаришимга имконият яратган. Бир сўз билан айтганда, ҳаёт синовларида тобланганим армияда қўл келяпти. Албатта, асосий синовлар ҳали олдинда. Бу борада бор билим ва имкониятларимни сарфлаб, намунали посбонлар сафида бўлишга интиламан. лик бурчимни ўтаб, кейин ўқишимни давом эттиришга қарор қилдим. Негаки, Ватан олдидаги муқаддас бурчни ўз вақтида адо этишни лозим деб биламан. Шунингдек, тенгқурларинг билан посбонлик синовларида тобланганга нима етсин. Аскарлик даври ҳам ҳаётимга унутилмас онлар сифатида муҳрланиб қолади. Хизматни бошлаганимга тўрт ой бўлди. Ўтган ойлар давомида Ватанга, эл-юртга таянч эканлигимни ҳис қилдим, руҳан улғайдим, ўзимга бўлган ишончим ортди. Айни дамда илкимдаги улуғ мажбуриятни шараф билан бажаряпман. Мақсадим – назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириб, намунали посбонлар сафидан жой эгаллаш. Ҳарбий хизматдан сўнг олийгоҳдаги таҳсилни давом эттириб, кучли дастурловчи бўлиш. Ҳаётдаги шиорим: «Доимо эртани ўйлаб ҳаракат қил!» роллардан фойдаланиб машқлар бажарганимизда мени ва сафдошларим кўксини ўзгача ҳаяжон эгаллади. Машғулотлар давомида сержант ва офицерлардаги шижоат, қатъият ва ғайратни кўриб, мана шу ҳарбий устозлардек Ватанимга хизмат қиламан, деб олдимга мақсад қўйдим. Ҳарбий санъат сирларини аста-секин эгаллаб боряпмиз. Мақсадим – олдинги сафда бўлиш. Инсон кўксида орзу ва ният бор экан, у интилишдан тўхтамайди. Халқимизда «ҳаракатда гап кўп», деган ажойиб нақл бор. Шундай экан, олдига мақсад қўйган аскар ўғлонларимизга айтар тилагимиз: «Изланинг, интилинг, юксак довонларни кўзлаб ҳаракат қилинг, шундагина мақсадингиз маҳсулига, орзуларингиз рўёбига эришасиз!» МАªСАД САРИ ДАДИЛ ªАДАМ «²АРБИЙ ЛИБОСГА МУНОСИБ БЎЛИШИМИЗ ШАРТ!» ТАЛАБАНИНГ ТЕРАН ФИКРЛАРИ «БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИШНИ ИСТАЙМАН» Зулфия ЮНУСОВА, «Vatanparvar»


9 № 2023-yil 21-iyul 29 Muallif suratga olgan Sana Qo‘l jangi Унда Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси бошлиғи подполковник Баҳодир Aннаев соҳа ходимларини ушбу қутлуғ сана билан қутлар экан, ҳарбий Беш вазн тоифасида беллашган паҳлавонлар тўрт дақиқадан иборат бир раунд давомида рақибига кўпроқ зарба бериши, оғритувчи ва кураш усулларини қўллаши ҳамда уни тас лим этиши зарур эди. Мусобақада 50 нафарга яқин колонналарнинг белгиланган манзилга ўз вақтида, бехатар етиб бориши, уларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда соҳа мутахассисларининг хизмати муҳим эканини таъкидлади. Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 1993 йил 12 июлдаги буйруғига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги қўшинларида ушбу сана Ҳарбий автомобиль назорати куни сифатида нишонланади. Мазкур тузилма дастлаб Ўзбекистон Рес публикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий автомобиль назорати хизмати, кейинчалик Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати (ҲAН) инспекцияси сифатида фаолият юритиб, вазирлик қўшинларида ҳарбий хизматчилар томонидан республика ва Мудофаа вазирлиги миқёсида амалга оширилаётган офицер ва сержант билан бирга муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳам иштироки ёшлар ўртасида ушбу спорт турининг оммалашаётганидан далолат беради. Шиддатли ва муросасиз баҳслар билан кечган мусобақа ҳарбий қисмда жисмоний тайёргарлик ҳамда спортга катта эътибор қаратилаётганини намоён этди. Спортчиларнинг охирги сонияларга қадар ғалаба учун шиддатли курашгани, ҳарбий хизматчиларга хос юксак жанговар руҳ ва характерни ифодалади. олдини олиш, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва оила аъзолари ҳамда ёш авлоднинг йўл ҳаракати қоидаларига оид билимларини оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. – Сўнгги йилларда мазкур йўналишда моддий-техник база мус таҳкамланиб, малакали кадрлар сафи кенгайди. Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати инс пекциясининг техник таъминотини яхшилаш мақсадида 2018–2022 йилларда вазирлик томонидан замонавий автомобиллар, бодикамера, рация сингари алоқа воситалари билан таъминланди, – дейди кичик сержант Беҳруз Тўхтаев. – Барча гарнизон ҲАН инспекциялари е-маъмурий иш тизимига тўлиқ интеграция қилинди. 2020 ва 2022 йилларда Халқаро армия ўйинлари доирасида юртимизда ўтказилган «Йўл патрули» мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси жамоаси икки маротаба фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, барча гарнизон ҲАН инспекциялари бошлиқларининг штат бирлиги «майор» лавозимидан «подполковник» лавозимига кўтарилди ҳамда автомобиллар кўпайтирилиб, тезкор автомобилларни бошқаришга рухсат берилди. Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва Қуролли Кучлар хизматчилари қутланди. Соҳа фидойи лари эсдалик нишонлари билан тақдирланди. Катта лейтенант Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, «Vatanparvar» Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Ғолиб жамоа ҳарбий қисм командирининг кўчма кубоги билан тақдирланди. Фахрли 1-ўринларни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм шарафини округ босқичида ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди. Кичик сержант Абдуллажон УМАРАЛИЕВ Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати Қуролли Кучлар давлат музейида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати хизмати ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилган мусобақада шиддатли жанглар ва кучли зарбалар техникаси намойиш этилди. тадбирларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг


10 № 2023-yil 21-iyul 29 Xalqaro musobaqa Хусусан, Россия Федерациясининг Смоленск вилояти Вязьма шаҳрида жойлашган Кинология ўқув маркази ҳудудида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Чегара қўшинлари кинолог мутахассисларининг «Илғор кинолог» мусобақасида ҳам Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари жамоаси муносиб иштирок этди. Қизғин ва шиддатли кечган мусобақанинг «Тўсиқлар йўлагидан ўтиш» шартида содиқ дўстлари билан биргаликда энг юқори натижани қўлга киритган чегарачиларимиз, «Хизмат ҳайвонларини қўлга ўргатиш умумий курси» ҳамда «Портловчи ва гиёҳванд моддаларни излаш ва топиш» йўналишларида ҳам яхши натижаларни кўрсатишга муваффақ бўлди. Олтита мамлакат жамоаси иштирок этган мазкур мусобақа якунига кўра, ДХХ Чегара қўшинлари жамоаси 931 балл тўплаб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади. Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан махсус кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Навбатдаги ғалаба билан мамлакатимизга қайтган жамоа аъзоларини Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар иштирокчиларни эришилган натижа билан қутлаб, бундай ютуқлар сонининг янада кўпайишини тилади. Шундан сўнг «Илғор кинолог» халқаро мусобақасининг ғолиб иштирокчилари – II даражали сержант Жонибек Тўраев ва кичик сержантлар Рафиқ Тешабоев ҳамда Миржаҳон Абдувалиевга юқори қўмондонлик номидан миннатдорлик билдирилиб, кубок, медаль ва фахрий ёрлиқлар тантанали тарзда топширилди. – Мусобақада мен ўзимнинг «Валенсия» лақабли хизмат итим, Рафиқ ва Миржаҳон эса «Дана» эса «Виксель» лақабли хизмат итлари билан иштирок этди, – дейди II даражали сержант Жонибек Тўраев. – Йиллар давомида эгалланган малака ва тажриба бизга катта ёрдам берди. Содиқ ҳамроҳларимиз ҳам юзимизни ерга қаратишмади. Албатта, бундай мусобақалар бизни янада тоблаб, янги-янги марралар сари ундайди. Бу йил 2-ўринни эгаллаган бўлсак, келгуси йили бундан-да, яхшироқ тайёргарлик кўриб, юртимизга мутлақ ғалаба билан қайтишни мақсад қилганмиз. Тадбир давомида ташриф буюрган меҳмонлар ва ёшлар учун хизмат ҳайвонлари иштирокида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Майор Фарида БОБОЖОНОВА ДХХ Чегара қўшинлари Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда кинология ва кавалерия хизматининг ўзига хос ўрни бор. Чегарачиларимизнинг содиқ дўсти ва ҳамроҳи бўлмиш хизмат ҳайвонларининг кинология ва от спорти бўйича республикамиз ва халқаро миқёсда ўтказилаётган турли нуфузли мусобақаларда қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келаётгани ҳам алоҳида эътибор ҳамда эътирофга сазовор. ВА НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА


11 № 2023-yil 21-iyul 29 “Dolzarb 30 kun” Garnizondagi yong‘in nazorati inspeksiyasi va viloyat favqulodda vaziyatlar boshqarmasi hamda kuch tuzilmalari bilan hamkorlikda o‘tkazilgan mashg‘ulotlar davomida yong‘inni o‘chirishning dastlabki vositalarini saqlash, zarur bo‘lganda ayrim yong‘inlarni boshlang‘ich bosqichda o‘chirishni O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Andijon viloyati kengashi tasarrufidagi Jalaquduq tumanining o‘quv-sport texnika klubi jamoasi ushbu yozgi dam olish oromgohida bo‘lib, u yerda dam olayotgan umumta’lim maktablari o‘quvchilari bilan uchrashuv o‘tkazdi. “Vatanparvar” tashkiloti – mening tanlovim!” shiori ostida tashkil etilgan tadbirda dam olayotgan 150 dan ziyod bola va o‘smirning vaqti yanada chog‘ o‘tdi. Tadbirda o‘quvchilarga “Vatanparvar” tashkiloti faoliyati, jumladan, harbiy-vatanparvarlik tarbiyasi, sportning texnik va amaliy turlarini ommalashtirish hamda mehnat bozorida talab yuqori bo‘lgan texnik kasb mutaxassislarini tayyorlash bo‘yicha qilinayotgan ishlar, shuningdek bu ishlarni amalga mustaqil ravishda tashkil etish jarayonlari ko‘rgazmali tarzda namoyish etildi. Shundan so‘ng harbiy qism yong‘in o‘chirish guruhining yong‘inni bartaraf etish borasidagi harakatlari qo‘riqlanayotgan obyektlarda shartli “Yong‘in!”, “Trevoga!” signalini e’lon qilish orqali ularning sergakligi yanada oshirildi. Shuningdek, oshirishda yoshlar uchun yaratilgan imtiyozlar to‘g‘risida ma’lumotlar berildi. Tuman o‘quv-sport texnika klubining o‘quv avtomobillari hamda “Karting”, “Pnevmatik quroldan o‘q otish”, “Modelchilik” bo‘yicha sport seksiyalari ko‘rgazmalari namoyish etildi. Tadbir doirasida bolalar va o‘smirlar o‘rtasida turli sport musobaqalari o‘tkazilib, g‘oliblarga badiiy kitoblar sovg‘a qilindi. S h u n i n g d e k , t a s h k i l o t n i n g Surxondaryo viloyati kengashi xodimlari ham Uzun tumanining Malandiyon mahallasidagi “Janub gavharlari” bolalarni sog‘lomlashtirish oromgohida bo‘lib, ushbu maskanda yozgi ta’tilni o‘tkazayotgan o‘quvchilar bilan uchrashdi. birlamchi yong‘in o‘chirish vositalari shay holatga keltirildi. – Bugungi mashg‘ulotda agar hududda yong‘in hodisasi yuz beradigan bo‘lsa, harbiy xizmatchilar, eng avvalo, qanday ishlarni amalga oshirishi zarurligi, ularning evakuatsiya masalalari, moddiy-texnik vositalarga zarar yetishiga yo‘l qo‘ymaslik kabi holatlarga e’tibor qaratdik, – deydi Termiz garnizoni yong‘in xavfsizligi Bolalar va o‘smirlarning bo‘sh vaqtlarini yanada mazmunli o‘tkazish maqsadida tashkil etilgan tadbirda sport seksiyalari ko‘rgazmalari namoyish etildi. Bolalar sport texnikalari va vositalaridan sport murabbiylari ko‘magida foydalanib ko‘rish imkoniyatiga ega bo‘ldi. Ayniqsa, bolalar o‘rtasida “Mohir mergan” pnevmatik quroldan o‘q otish musobaqasining o‘tkazilishi ularga ham hayajon, ham bir olam quvonch bag‘ishladi. O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti matbuot xizmati inspeksiyasi boshlig‘i podpolkovnik Oybek Yusupov. – Qolaversa, yong‘in xavfsizligida, eng avvalo, har bir harbiy xizmatchining sergakligi, shaxsiy mas’uliyati muhim ahamiyat kasb etishi ham alohida ta’kidlandi. III darajali serjant Akbar AHMEDOV Termiz garnizoni SHAXSIY MAS’ULIYAT MUHIM Jalaquduq tumanidagi “Oq buloq” maskani – Andijon viloyatidagi 12 ta statsionar bolalar sog‘lomlashtirish oromgohlaridan biri hisoblanadi. Mamlakatimizda joriy yilning 10-iyulidan 10-avgustiga qadar yong‘in xavfsizligini ta’minlash bo‘yicha o‘tkazilayotgan “Dolzarb 30 kun” tadbirlari doirasida Janubi-g‘arbiy maxsus harbiy okrug Termiz garnizonida joylashgan harbiy qismda yong‘in xavfining oldini olishga qaratilgan keng ko‘lamli ko‘rgazmali mashg‘ulotlar tashkil etildi. Uchrashuv “VATANPARVAR” TASHKILOTI


12 № 2023-yil 21-iyul 29 M oz i y ga q ay t i b . . . ОЗОДЛИК ФРОНТИДАГИ Газетамизнинг ўтган сонларида турли айбловлар билан қамоққа олиниб, тизимга нисбатан бузғунчилик ғоялари тарғиботчиси сифатида қамалган, сургун қилинган турли соҳа вакилларининг аччиқ ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган эдик. Улар чин маънода халқнинг уйғоқ юраги, ойдин кўзлари эди. Гарчи шиддат билан юзага келган янги кучлар борабора тузим мафкурасини ағдара олмаган бўлса-да, аммо кўп сонли туркий миллатнинг фикри ва орзулари уйғонди. Таниқли олим Бойбўта Дўстқораевнинг «Жадидлар қандай ижтимоий тузумни орзу қилганлар» номли мақоласида жадидлар ҳаракатининг вужудга келиши ва уларнинг асл мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинар экан, жумладан, шундай дейилади: – Жадидлар Туркистонни, жумладан, Ўзбекистонни мустақил давлат ҳолида кўришни орзу қилди. Улар шу йўлда жонфидо қилган ҳолда кураш олиб борди. Бугунги Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишида, шакшубҳасиз, уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Биз эса қуйида номлари зикр этилган юртдошларимиз мисолида сизга озодлик ва эрк, тўғрилик ҳамда адолат, содиқлик ва мардлик йўлини танлаган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз. Зеро тарих қанчалик аччиқ бўлмасин, барчамиз учун ибрат ва дарс бўладиган бебаҳо китоблигича қолади. ҲОЖИ АБДУСАТТОРБЕК ИНОҚ ДОДХОҲ Абдусатторбек 1864 йилда Амир Музаффарнинг қушбегиси Муҳаммад Ёқуббек хонадонида дунёга келган. Етти ёшга тўлганида отасидан айрилган Абдусатторбек анъанага кўра, амирлик қарамоғига олиниб, 18 ёшгача саройда яшаб, ўқиб, ҳарб ва давлат ишларини ўрганди. Амир Абдулаҳадхон Абдусатторбекка мирохўр унвонини бериб, Бухоронинг Жугутон гузаридан ер ажратиб беради. У аввал йигирма беш ёшида тўқсабо унвони билан Карки беклигига тайинланган бўлса, кейинчалик, яъни 1893 йилдан Шарқий Бухорода саркардор вазифасида иш бошлайди. Сўнг Бухородаги 9-пиёда батальонга 12 йил давомида қўмондон бўлиб, бий унвонини олади. Амир Абдуаҳадхон вафотидан сўнг Абдусатторбек саройга ишга олинади. 1913 йили ҳаж зиёратини адо этган Абдусатторбек додхоҳ унвонига эга бўлиб, Бухоро Миршаббошиси лавозимига тайинланади. 1916 йили эса олий бош қўмондон тўпчибоши лавозимини эгаллайди. Вазиятни чуқур англаб борган Абдусатторбек «Колесов воқеалари» даврида қизил аскарларга қарши муваффақиятли кураш олиб боради. Орадан кўп ўтмай, ҳожи Абдусатторбек жадидлар билан алоқада гумон қилиниб, ишдан олинади ва унинг ўрнига Раҳмонқулибек додхоҳ тўпчибоши этиб сайланади. Абдусатторбек эса Кўлобга беклик вазифасига тайинланади. Бироқ 1919 йил бошларида «руслар билан алоқада» деган гумон билан ишдан бўшатилиб, қамоққа олинади ва бор мулклари мусодара этилади. Саккиз ойлик қамоқдан сўнг 1920 йил июнда Бухорода шахсан амир томонидан ўтказилган терговда унга қилинган чақувларнинг ҳаммаси бўҳтонлиги маълум бўлади. Фрунзе раҳбарлигидаги қизил аскарлар ҳужуми вақтида Ҳожи Абдусатторбек иноқ додхоҳ амир Олимхоннинг ёнида турди. У соғ-омон Душанбега етиб боргач, Фармонқулибек додхоҳ бий билан Амир Олимхоннинг ишонч ёрлиғини олиб, Қобилга – Омонуллохон ҳузурига йўл олади. Амир Олимхон Шарқий Бухорода курашни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, Афғонистон ҳукуматидан бошпана сўрайди. Музокаралар давомида Афғонистон томони амирдан ҳарбий рутбадаги мулозимларини чиқариб юборишини талаб қилади. Шундан сўнг Абдусатторбек иноқ амирнинг розилигини олиб, БХСР ҳукумати вакили Раҳимхон Юсуфзода билан Ватанга қайтади. Файзулла Хўжаев унга барча мулкларини қайтариб, Зиёвуддин, Шаҳрисабз ҳудудлари солиқ бошқармасига ишга олади. 1925 йил 13 апрель куни ҳожи Абдусатторбек қамоққа олинади ва 31 май куни сўроқда: аслида бошимизга келган балоларга амир ҳам, ҳарбийлар ҳам эмас, кўпроқ минглаб мутаассиб кучларга таянган муфти, қозикалон ва раислар айбдор эди. Улар Манифестни ижросига йўл бермади, Колесов билан сулҳ музокараларини йўққа чиқарди. Энг ёмони жадидларни душман


13 № 2023-yil 21-iyul 29 билиб, халқни бўлиб ташлашган эдилар, дейди. Бухоро ҳукумати раҳбарлари билан алоқалари ҳақидаги терговчининг саволига эса: мен уларга бўҳтон қила олмайман ва бунинг нима учун сизларга кераклигини ҳам биламан. Мен қариб қолган одамман. Энди сизнинг давлатингизга хавф туғдира олмайман. Тўғри, тилим билан уч амирнинг хизматида бўлдим, ёлғон сўзлаб тирик қолгандан, ўлимимни афзал биламан, дейди. Дарҳақиқат, ҳожи Абдусатторбек 1926 йил 6 март куни Тошкент турмасида вафот этди. САХОВАТЛИ АБДУЛЛАБЕК БОЛТАБЕК ЎҒЛИ Абдуллабек 1870 йилда Бухоронинг йирик қоракўл савдогарларидан Болтабек Саидбеков хонадонида туғилган. 1917 йилгача ўзи ҳам амирликнинг йирик қоракўл савдогарларидан бирига айланишига қарамай, «Ёш бухоролик» ҳаракатини қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун у 1918 йили жадидчиликда айбланиб, қамоққа олинади ва 100 000 сўм миқдорида жарима тўлаб, ўз жонини сақлаб қолишга эришади. Шундан сўнг Туркияда ўқиётган бухоролик ва туркистонлик талабаларга ҳомийлик қилади. Бухорода амир ҳукумати ағдарилганидан сўнг Ватанга қайтиб, 1920–1921 йиллар Бухоро давлат савдо (госторг) идорасида иш олиб боради ва асосан, унинг ташқи савдосини йўлга қўйишга киришади. 1922 йили Бухоро ҳукумати Олимжон Идрисий ва Абдувоҳид Бурҳоновлар раҳбарлигида 100 га яқин туркистонлик ёшни Германияга таҳсил олиш учун йўллайди. Бухоро Халқ Жумҳурияти ташқи савдо нозири Мирзо Абдулқодир Муҳиддин Мансуров Абдуллабек Болтабековни катта миқдорда қоракўл териси билан Германияга жўнатади. Абдуллабек маҳсулотларни Озарбойжондаги БХР доимий вакили Муҳиддин Ҳакимов ёрдамида ҳужжатлаштириб, Боку – Батуми – Истанбул орқали Берлинга олиб боради. Улар Абдувоҳид Бурҳонов, Юсуфбой бий (генерал) Муқумбоев ва яҳудий шифокори Аделеонлар Берлиндаги «Херлени» меҳмонхонасига жойлашади. Абдуллабек Болтабеков Абдувоҳид Бурҳоновга талабалар учун катта миқдорда пул ажратади ва Берлиндан Бухоро ҳукумати талабалари учун 17 000 фунтга алоҳида уй сотиб олиб беради. Айни пайтда Берлинда Бухоронинг доимий савдо уйини ташкил этиш мақсадида Германия ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб боради. Берлинда қўқонлик яҳудий савдогари Потеляхов самарқандлик яҳудийлардан Сулаймон Шакаровлар билан учрашади. Бироқ шўро ҳукуматининг жиддий қаршилиги ортиши натижасида ишлар якунига етмай қолди. У 1923 йили профессор Аделеон билан Германиядан қайтар экан, Бухоро ҳукумати буюртмасига кўра, катта миқдорда дори ва тиббиёт ускуналари олиб келади. Абдуллабек Болтабеков 1925 йил 13 апрель куни аксилинқилобий унсур сифатида қамоққа олинди. ВАФОХЎЖА ТЎҚСАБО МУХТОРХЎЖА ЎҒЛИ 1925 йил 17 апрель куни қамоққа олинган Вафохўжа тўқсабо Мухторхўжа ўғли (1874–1928)нинг гувоҳлигидан: – Отам ипак савдогари бўлган. Мен асосан деҳқончилик қилардим. Йигирма йиллар аввал Мирзо Шароф Девонбеги тавсияси билан Ғузор беги амир Олимхоннинг тоғаси Акромхон тўранинг хизматига кирдим. Бекнинг хизматида 130 нафар атрофида одами бўлиб, Акромхон тўра бек ниҳоятда интизомли, ҳалол инсон бўлган. Адолатпарварлиги учун ҳамиша халқнинг эъзозида эди. Хизматимга уч йил бўлгач, менга живачи, кейинги 3 йилда қоровулбеги, кейинги 3 йилда мирохўр лавозимларини бериб борди. Яна 3 йил ўтгач шахсан амирдан тўқсабо унвонини қабул қилиб олдим ва 7 йил давомида хизмат қилдим. 1920 йили Ғузорда эдим. Уруш ҳақида эшитиб йигитларим билан Бухорога етиб келдим. Жангда жон бериб, жон олдим. Афсуски, ғалаба биз томонда эмас экан. Мен қаттиқ яраланиб, ҳушимдан кетганимдан сўнг йигитлар мени уйимга келтиришди. Йигирма кунлар уйда даволандим. Ўзимга келишим билан Ғузорга шошилдим. Акромхон тўра амир билан бирга Шарқий Бухорога чекинган, оиласи Ғузорда қолиб кетган экан. Мен қолган-қутган йигитларим билан тўрамнинг оиласини қўриқлаб турдим. Бир куни тўрамдан оиласини безавол Афғонистонга элтиш ҳақида топшириқ келди. Албатта, ўша вақтда бу жуда хавфли эди. Тўрт нафар хотини, гўдак фарзандлари, барча молмулклари ва хизматчиларини олиб, карвон шаклини ясадим. Йигитлардан ҳимоячилар қўйиб, асосан кечалари йўл босиб, Ғузордан Бойсунга, ундан Денов, ундан Қоратол йўли билан Душанбега, ундан Қўрғонтепа Саракамар, ундан Ҳазрат Имом Саид орқали уч ой деганда Хонободга кириб бордим. Мен борганимда ҳали амир етиб келмаган эди. У ерда 15–20 кунлар туриб, керакли шароитларини қилиб бердим. Сўнг улардан розилик олиб, Бухорога қайтиш учун рухсат сўрадим. Албатта, улар буни исташмади ва менга қайтиш жуда хавфли эканини ҳам уқтиришди. Бироқ ортда менинг ҳам оилам ва узоқ йўлда айрим инсонлардан олган омонатларим бор эди. Бек менга оиласини Афғонистонга етказиб қўйишимни буюрди. Мен бурчим сифатида уни тугал бажардим. На боришда, на келишимда ҳеч кимсага дуч келмадим. Уйимга келган кундан фақат деҳқончилик билан машғулман. Биз ютқаздик, бари Аллоҳдан, сабр. Нима қилай бошқа... Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром ИРЗОЕВ билан ҳамкорликда тайёрланди.


14 № 2023-yil 21-iyul 29 Iroda X a l q i m i z t a r i x i shu qadar boyki, hatto hozirgi kunda uning eng muhim jihatlari va buyuk ajdodlarimizning madaniyma’naviy merosining juda ham oz qismini bilamiz. J u m l a d a n , t e n g s i z azm-u shijoat, mardlik va donishmandlik ramzi bo‘lgan buyuk sarkarda va davlat arbobi Amir Temur ulkan saltanat barpo etib, davlatchilik borasida o‘zidan ham amaliy, ham nazariy meros qoldirgan ilm-u fan, madaniyat, bunyodkorlik, din rivojiga keng yo‘l ochganligi haqida ko‘pchilik umumiy tasavvurga ega. Vaholanki, Sohibqiron markazlashgan buyuk saltanatni barpo etish uchun olib borgan minglab jang-u jadallarda 172 marta yarador bo‘lganligi, jazirama cho‘llarda ikki marta uni ilon chaqib olganligi hamda boshqa noqulay tabiiy va ijtimoiy sharoitlarga ko‘p marta duch kelganligi to‘g‘risida ko‘pchilik aniq ma’lumotga ega emas. Shu o‘rinda sohibqiron nima uchun jahonning ko‘plab hukmdorlari singari podshohlik taxtiga o‘tirish bilan cheklanmadi, degan savol tug‘iladi. Amir Temurning tengi yo‘q sarkardalik faoliyati negizida, uning o‘z ona yurti Turonda markazlashgan davlat barpo etishdek oliy maqsadi yotganligi hech kimga sir emas. Yosh Amir Temur ona yurt ravnaqi yo‘lida dastlab o‘zini irodali, baquvvat qilib tarbiyalashga, keyinchalik metindek mustahkam, qat’iy intizomga ega jangovar armiya tuzishga kirishdi. Amir Temur o‘z oldiga qo‘ygan ulug‘ maqsadiga erishish yo‘lida chiniqish va chiniqtiruvchi omillar, ulardan oqilona foydalanish odam organizmining kuchquvvati va uning ichki imkoniyatlarini takomillashtirishga yordam berishini juda yaxshi tushungani bois butun hayoti davomida o‘z askarlarini tog‘da, cho‘lda, ochlik va suvsizlikda, qishda sovuqda, jazirama issiqda, sovuq suvda turli-tuman jangovar mashqlarni tinmay bajartirgani hamda mashg‘ulotlarda uning o‘zi ham shaxsan ishtirok etganligi to‘g‘risida ma’lumotlar borligi Amir Temur va uning askarlari aqlbovar qilmaydigan darajada chiniqqanligini ko‘rsatadi. Shu o‘rinda e’tiboringizni o‘ta ishonchli bir voqeaga jalb qilmoqchiman: Tarixiy manbalarda keltirilishicha, Jayhun (Amudaryo)ni kechib o‘tish ertalab juda barvaqt boshlandi. Amir Temur sovuq suvga birinchi bo‘lib kiradi, u yog‘och xodalardan qilingan solga o‘tirishga rozi bo‘lmaydi. Temurning orqasidan askarlari suza boshladi. Sovuq suvda chiniqqan askarlar bu sinovdan yengil o‘tishadi. O‘shanda Amir Temurning tashabbusidan askarlar juda ruhlanishgan edi. Amir Temur o‘z askarlarining jangovar tayyorgarliklarini yuqori darajada bo‘lishini ta’minlash maqsadida harbiylar uchun maxsus maydonchalar, bino qurdirgan. U yerlarda askarlar qilich, uzun va katta nayzalar bilan turlituman mashqlarni bajarishgan. Askarlar yetuk bo‘lishlari, ot-tuyalar bilan uzoq yurishlar qilganida charchab qolishlariga yo‘l qo‘ymaslik uchun ularni maxsus tayyorlangan masofalar bo‘yicha uzoq muddat otda yurishga mashq qildirilgan. Daryo va suv havzalarining maxsus tanlab olingan hamda tayyorlangan joylarida askarlar ot bilan, otsiz suvdan kechib o‘tishgan. Shuning uchun ular jang maydonida qo‘rqmas, botir, shijoatli bo‘lishganliklarini alohida ta’kidlash joiz. Tezkor, kuchli va yengilmas qo‘shinni shakllantirishning yana bir siri to‘g‘risida Amir Temur tuzuklarida “Cherik tuzib navkarlikda uch qoidaga amal qildim: birinchidan, yigitning kuch-quvvatiga, ikkinchidan, qilichni o‘ynata olishiga, uchinchidan, aqlzakovati-yu kamolotiga e’tibor qildim. Shu uch fazilat jamuljam bo‘lsa, navkarlik xizmatiga oldim. Negakim, kuch-quvvatli yigit har qanday qiyinchiliklarga, azob-uqubatlarga chidamli bo‘ladi, qilichni o‘ynata oladigan kishi raqibini mag‘lub qila oladi, oqil navkar har joyda aqlidrokini ishga solib, mushkulni bartaraf etmog‘i mumkin”, deb yozgan. Eng hayratlanarlisi shundaki, hali “Kasb tanlash” degan fanni hech kim xayoliga keltirmagan bir vaqtda, Sohibqiron navkarlarni o‘z armiyasiga saralab olishni yo‘lga qo‘ygan. Amir Temurning bu faoliyatini hozirgi zamon “Kasb tanlash” fanida “Kasbga saralash”, “Kasbga yaroqlilik”, deb aytiladi. Negaki, kasbga ongli, to‘g‘ri saralangan hamda tanlagan kasbi talablariga yaroqli odam u xoh askar, xoh hunarmand, xoh bog‘bon yoki dehqon bo‘lsin o‘z ishidan mamnun, ko‘ngli to‘q bo‘lib samarali mehnat qiladi. Kasb tanlash davlat ahamiyatiga molik masala ekanligi Yevropada faqat Amir Temur yashagan davrdan 200 yil keyin ko‘tarilgan, xolos. Gulihumo MAJIDOVA Sharqiy harbiy okrug matbuot xizmati Mamlakatimizda boy ma’naviyatimizni xalqimiz, ayniqsa, yoshlar orasida targ‘ibottashviqot qilish bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari qabul qilingan, Vazirlar Mahkamasi tomonidan “Uzluksiz ma’naviy tarbiya konsepsiyasi” va “Meros” davlat dasturi tasdiqlangan. Ehtirom H ay ' at y i g ‘ i l i s h i – Bugungi tarbiya – kelajakka qo‘yilgan tamal toshi bo‘lishi kerak, – deydi Malik Jalilov. – Nafaqaga chiqqanimdan keyin nabiralar tarbiyasidan tashqari mahalladagi yoshlar bilan ishlashni o‘z oldimga maqsad qilgandim. Bu borada harbiy xizmatchilar amaliy yordam berayotgani tahsinga loyiq. Buning natijasida shu kungacha yoshlarni harbiyvatanparvarlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan qator tadbirlarda ishtirok etdim. Tabarruk yoshda ham yurtga nafim tegayotganidan shodman. Uchrashuvda kecha va bugun o‘rtasidagi ulkan tafovut yana bir bora yodga olindi. Yurtimiz mudofaa qudratining yil sayin mustahkamlanib Onlayn va oflayn o‘tgan yig‘ilishda mahkama hamda barcha hududiy harbiy prokuraturalar prokuror-tergov xodimlari ishtirok etdi. Dastlab, yangi tahrirdagi Konstitutsiya, boshqa qonun va qonunosti hujjatlari, jumladan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 23-dekabrdagi “O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tizimida qonuniylikni ta’minlash bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi farmoni asosida amalga oshirilgan ishlar qatnashchilar e’tiboriga yetkazildi. borayotgani, bunda harbiy kadrlar salohiyatining oshirilishiga alohida e’tibor berilayotgani alohida ta’kidlandi. Jarayonlarda harbiy xizmatchilarning dunyoqarashi, bilim va ko‘nikmalari ham zamon bilan hamnafas rivojlanib borayotgani aytildi, bu yo‘lda uzoq yillik harbiy tajribaga ega faxriylar ham doim kamarbasta bo‘lishga tayyor ekanliklari qayd etildi. Qurolli Kuchlar faxriysi mehmonlarga ko‘rsatilgan e’tibor va ehtirom uchun o‘z minnatdorligini izhor etdi. Mayor Sherqo‘zi HAKIMOV Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va aloqa harbiy instituti Shundan so‘ng muhokamalarda harbiy prokuratura organlarining Qurolli Kuchlarda qonuniylikni mustahkamlash, harbiy xizmatchilar hamda fuqarolarning huquq va erkinliklarini muhofaza qilish, jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish borasida 2023-yilning 6 oyidagi faoliyati sarhisob qilindi hamda kelgusidagi vazifalar belgilab olindi. Adliya polkovnigi Sherzod XAYITOV, O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokurorining katta yordamchisi FAXRIYLAR DOIM E’TIBOR VA E’ZOZDA SARHISOB VA KELGUSIDAGI VAZIFALAR MUHOKAMASI Mudofaa vazirligi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va aloqa harbiy instituti tomonidan Yunusobod tumanining Alisher Navoiy mahallasida istiqomat qilib kelayotgan Qurolli Kuchlar faxriysi, texnika fanlari nomzodi, dotsent, iste’fodagi podpolkovnik Malik Jalilovning 75 yoshni qarshilagani munosabati bilan yubiley tadbiri tashkil etildi. O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasida Bosh prokuror o‘rinbosari – O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokurori adliya polkovnigi Botir Kudratxodjayev raisligida navbatdagi hay’at yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.


15 № 2023-yil 21-iyul 29 “O‘z kasbining fidoyisi” Бугунги кун ёшлари ҳар соҳада илғор. Айниқса, улар халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли танловлар, фан олимпиадалари, мусобақа ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб, ўзларининг юксак интеллектуал салоҳияти, кенг тафаккур ва зеҳнини барчага намоён этмоқда. Бундай ёшларнинг сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар орасидан чиқаётгани эса қувонарли ҳолдир. Журналист бўлмаганимда қайси касб эгаси бўлардим? Бу саволга холис жавоб беришим учун болалигимда кўрган-кечирганларим, лаҳзалик ҳайратларим, ҳавас ва умидларимнинг зарра-заррасигача йиғиб олишим керак бўлади. ²АРБИЙЛАР ХАЛªАРО ИЛМИЙ Тан оламан, мактабни битиргунимча ҳали аниқ бир танловим йўқ эди. Ўқитувчиларимнинг «Ким бўласан?» дея берган саволларига гоҳ шифокор, гоҳ ўқитувчи, гоҳ санъаткор, дея жавоб берардим. Чунки ҳали ички «мен»имнинг овози жуда суст эди. Улғайганим сари касб танлашдаги қарорларим ҳам бараварига ўзгариб бораверди. Ҳатто баъзида меҳнати енгил-у, даромади яхшироқ касблар ҳақида ҳам ўйлаганим рост. Оиламда эса умуман ўзгача муҳит ҳукмрон эди. Педагог ва шифокорлар оиласи бўлганлигимиз учун отам шифокор, онам эса ўқитувчи бўлишимни истарди. Мактабни битирганимдан сўнг туманимиздаги касб-ҳунар коллежида молия йўналиши бўйича ўқидим. Шу вақт оралиғида ўзбек тили ва адабиёти фанидан тайёрланиб ҳам юрдим. Пешонада бор экан, биринчи йили Термиз давлат университетига ўқишга кира олмадим. Талаба бўлиш орзуси борган сари менга ҳаётмамот масаласи бўлиб туюлаверди. Кейинги йили отамдан бир амаллаб рухсат олиб, пойтахтга келдим. Бу ерда кечаю кундуз имтиҳонларга тайёрландим. Абитуриентликнинг машаққатли ҳаётини, китоб билан ухлаб, китоб билан уйғониш «азоб»ини тотиб кўрдим. Тўғриси, уйга мағлуб бўлиб қайтмаслик ўйи мени янада кучли қилди. Ҳужжатларимни Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетига топширдим. Бу мустақил қарорим учун уйимдагилардан яхшигина дакки ҳам эшитганман. Тақдиримда шу ерларда ўқиш битилган экан, талабалик бахти насиб этди. Барча қийинчиликлар «Талаба бўлдим!» деган хурсандчилик овозлари теграсида унутилиб кетди. Афсуски, журналистика ҳаёти ҳам мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Эртаю кеч нимадир ижод қилишинг, яратишинг, ёзишинг, бир сўз билан айтганда, ўзингни тўла намоён қилишнинг оғир меҳнати билан яшашга тўғри келади. Бу соҳанинг «юмшоқ» кўринган нони темирдан ҳам қаттиқлигига бот-бот амин бўласан. Хоҳлайсизми йўқми, аввало, катта ҳаётнинг ўзи сизни билдирмай тарбиялаб қўяр экан. Ўқишни тамомлаб, Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясида фаолият бошладим. Устозлар кўмаги ва ҳамкасбларнинг қўллабқувватлаши билан ишга киришиб кетдим. Орада турмуш, оила, фарзандлар тарбияси асносида севимли касбимдан бир қадам узоқлашиб ҳам қолдим. Ўшанда журналистика менга дунёдаги энг Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари нафақат вазирлик ва республика, балки халқаро илмий танловларда ҳам фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. Мана шундай ҳарбий хизматчилар сафида капитан Аҳроржон Сафаралиев ҳамда кичик сержант Фаррух Аббосов ҳам бор. Хабарингиз бўлса, инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим тизимини такомиллаштириш, илмий фаолия тни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда «Scientifi c аcademy» илмий тадқиқотлар маркази ташаббуси билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган «Таълим соҳасидаги хизматлари учун» халқаро илмий-амалий кўрик-танлов, «Best publication» илмий тадқиқотлар маркази томонидан эса «Ўз касбининг фидойиси» халқаро илмий-амалий кўрик-танлов ўтказилди. Қувонарлиси шундаки , унда капитан Аҳроржон Сафаралиев ва кичик сержант Фаррух Аббосов ушбу илмий-амалий танловнинг ғолиблари сафидан жой олишди. Улар «Best publication» ва «Scientific аcademy» илмий тадқиқотлар марказининг «Таълим соҳасидаги хизматлари учун» ва «Ўз касбининг фидойиси» кўкрак нишонлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Таъкидлаш ўринлики, хизмат фаолияти давомида бу икки ҳарбий хизматчи кўплаб салмоқли ютуқларни қўлга киритган, шунингдек ўз тенгдошлари ва шахсий таркибга намуна кўрсатаётган келажаги порлоқ мутахассислардан саналади. Бир сўз билан айтганда, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг халқаро танловларда ғолиб бўлаётгани замирида, аввало, мамлакатимизнинг таълим тизимида, хусусан Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган замонавий ва янгича форматдаги ислоҳотлар ётиши шубҳасиздир. Ўз мухбиримиз қийин касблардан бири бўлиб кўрингани рост. Уйда ўтириб, гўё ўзимни барча нарсалардан узилиб қолгандай ҳис қилар эдим. Аммо вақт ўтиб, бу касб менга масъулият деган сўзнинг асл моҳиятини, мағзини англатди. Ўтган фурсат мобайнида мен ўзимни қайтадан кашф қилдим. Йиллар давомида тинимсиз ишладим, изландим, югурдим, елдим. Бугун мен баралла айта оламанки, бу соҳанинг ҳар они завқ ва жасорат. Ҳозирда фаолиятимни Қуролли Кучлар академиясида журналист сифатида давом эттираётганимдан мамнунман. Чунки бу ерда мен қатъий интизом сирини, ўтаётган лаҳзаларнинг қадрини чуқур англадим. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётидаги қатъий ва бузилмас қоидаларни ўз ҳаётимга ҳам жорий қилишга ҳаракат қилдим. Энг муҳими, Ватанни севиш, уни жондан ортиқ эъзозлаш шарафини айнан шу масканда ич-ичимдан ҳис қилдим. Мен бугун ҳарбий хизматчилар, тинчлигимизнинг чинакам фидойилари ичида ўзим севган фаолият билан шуғулланаётганимдан, ботирлик ва мардлик туйғулари уфуриб турган қаҳрамонлар сафида хизмат қилаётганимдан ғурурланаман. Нафосат МАҲМУДХОНОВА, Қуролли Кучлар академияси матбуот хизмати ходими I f t i xo r


16 № 2023-yil 21-iyul 29 Mutolaa zavqi Камина Садоқатойни – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, камтарин, дўстларининг чинакам дўсти, розлари рост шоира Садоқат Неъматова (Суярова)ни жудааа узун йиллардан – у ҳали ростмона навниҳоллигидан бери биламан, десам, ишонинг. Ўшанда унинг фидойи онажониси барча мунис ва меҳрибон, фарзанди келажагидан умидвор оналар сингари қизчасини турли адабий давраларга, катта-кичик устозлар ҳузурига олиб борарди. Мана шу уринишлар сирасида Садоқат шеърият аталмиш олам ва унинг бир қанча азиз вакиллари билан яқиндан суҳбатлашди. Уларнинг сабоқларини олди. Ишончини қозонди. Бу нурли ва қутлуғ йўллар қизчани Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Энахон Сиддиқова ва бошқа устозлар дийдорига мушарраф этди. Садоқатой шунинг учун онасидан миннатдор. У ўзини ҳам ота, ҳам она бўлиб парваришлаган дуогўйига яқинда мана бу меҳр сатрларини армуғон этди: Қирларда қизғалдоқ қизармиш, Лоладек юзингдан олиб ранг. Фасли баҳорлари безанмиш, Ойдайин ҳуснингга солиб чанг. Гўзалим, гуллардан хушбўйим, Кўнамиз, замоннинг зайлига. Ҳуснингни кўз-кўзлар қилмоққа, Борамиз, лолалар сайлига. Ҳа, мўътабар она жамият ишлари, ҳаёт ташвишларидан ва рўзғор юкларидан ортиб, қизчасини адаб ва шеър мажлисларига мунтазам ва юракдан элтди. Ўз ҳаловатини, ўз оромини, ўз қалб қўрини қизига тутди. Садоқат фидойи устозларидан нафақат шеър ҳадисини, балки одоб рамзларини ҳам ўрганди. Китоб мўъжизасига ошно бўлди. Сатрлардан завқ ахтарди. Унинг ижодий камолотига ҳисса қўшган яна икки устозни айтиб ўтмасак, одобдан бўлмас. Уларнинг бири Садоқатойнинг ҳамтумани бўлмиш таниқли адиба Омина Тожибоева бўлса, иккинчиси Муҳаммад Юсуф номидаги адабий клубни бир неча йиллар беминнат бошқарган адиб Наби Жалолиддиндир. Садоқатой клубда Барногул, Ҳамида Мамадалиева, Сабоҳат Анор, Гулирухсор Умматова каби бир қанча опа-сингиллари билан танишди. Уларнинг бири Нодираи даврон, бири Анбар отин бўлиб шеър баҳсига киришди. Аста-аста Садоқатой бу клубдан ташқари, Андижон давлат университети педагогика факультетида ҳам таҳсил ола бошлади. Ана энди унинг ҳаётида шеър ва илм омухталик касб қилди. Садоқатойнинг илми янада зиёда, фикри янада теран, одоби янада тўкис бўлиб борди, катта-кичикни кўрса, бесалом ўтмайдиган бўлди у. Бу – бир инсон камолоти. Мана шу камолотда мен аввалда айтган Онаизорнинг катта улуши, хизмати бор. Шунинг учун ҳам Садоқатой ўз онасини бир қанча шеърларида турли йўсин ва рамзларда васф этади, фарзандлик садоқатини қайта-қайта билдириб ўтади. Ҳа, онаси бор одамлар еттидадир, етмишдадир том маънода бахтли одамлардир! Университетни тугаллаб, комиллик касб қилган қаҳрамонимиз аввал қишлоқ мактабида ўқитувчи, ҳозирда эса Андижон туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи бўлиб иш олиб бормоқда. Унинг 2007 йилда нашр қилинган «Сизни кутиб» тўплами мутолаасидан бир қанча ҳикматлар топгандим. Бу ҳикматлар қатида қалб софлиги, Ватан муҳаббати, онага ҳурмат, қишлоқ табиати ҳайратлари, бош узра тўнкарилган нилий жом – само ҳадя қилган ва ой-қуёшдан инган ёруғликлар назмий ифодаларини топганди. Орадан йиллар ўтиб, у пойтахтимиздаги «Аkademnashr» нашриётида «Навниҳол» номли китобини чоп эттириб, мухлисларга ҳадя этди. Китоб Ўзбекистон Қаҳрамони, улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг дил рози билан очилади. «Адабиётимиз майдонига истеъдодли ёшларнинг кириб келаётгани ҳаммамизни, албатта қувонтиради, – деб ёзади унда жумладан Абдулла Орипов. – Ажабо, қобилиятни буюртма билан шакллантириб бўлмас экан. Истеъдод номли чашма кутилмаган жойда кўз очавераркан. Оддийгина оилада тарбия топган андижонлик ёш ижодкор Садоқат Неъматова машқларида истеъдод ғунчалари аён кўриниб турибди». Албатта, Садоқатойнинг бу тўпламига илгаригисидан анча пишиқ-пухта, устозлар синовидан ўтган, ўз баҳосини олган назм шодаси жамланганди. Китоб кўнгил минтақаларига, оловли муҳаббат туғёнларига сари бошлайди сизни. Нав қирон ва ишқ лиммо-лим қиз қалбини тушунмаган ёрга қарата шоиранинг лирик қаҳрамони сўз ўйини воситаси ила: «Садоқатдан садоқатни кутманг энди» деб хитоб қилади. Чунки қиз қалби «ишқ аталмиш оловларда куйиб қолди, шум тақдирнинг шартларига кўниб қолди». Ажабо, ўн олти сатргина бу шеърда ноз ҳам, алам ҳам, эркалик ҳам сўзлар қатига сингдириб юборилган. Албатта, бу қизнинг – муаллифнинг ўта шахсий кечинмасигина эмас. Табиийки, ҳар қандай инсон ўз розларини биринчи галда яқин дўсти ё дугонасига айтади. Бундай розлар (қизларда аксар) онага камдан-кам изҳор қилинади. Садоқатойга ҳам қайсидир дугонаси ўз дарди дилини «ёрган» бўлса ажабмас. Теградаги ҳодислар, кишилар тақдиридаги хуш-нохушликлар биринчи галда ижодкорнинг теран юрагига келиб урилади. Жафокаш борлиғини безовта қилиб юборади. Шундай безовталиклар пировардида шеър ё ҳикоя, ё бир парча қатра бўлиб қоғозга тўкилади. Шунинг учун ҳар қандай ишқий шеърдан доим ҳам муаллифнинг таржимаи ҳолига оид чизгиларни ахтариш беҳуда, назаримда. Садоқатойнинг ҳам битиклари – ишқ розлари менингча, ана шундай, умумий бир дардкашликка ҳам мойил. «Навниҳол»ни варақлашда давом этаверсак, Садоқатойнинг қалби азалдан бошқа инсон болалари каби дўстга, дилдошга муҳтож яшаганини, пироварди шундай содиқ бир дилдош топганидан севиниб-севиниб, тўлқинланиб-ёлқинланиб кетганига гувоҳ бўламиз: Ғанимлар отганда маломат тошин, Бағрингдан жой олди эгилган бошим, Бугун ғофил дунё тўкар кўз ёшим, Сенингдек дўст топдим, ахир, сенингдек. Лирик қаҳрамон севгидан изтироб чекаётганди. Бу изтиробларни ғанимларнинг майда маломатлари ҳам зиёдалаштираётганди. Аслида-ку, иродаси бутун одам ғанимларнинг ғийбатига, феълига хос майдакашликларига парво қилавермайдику-я, бироқ рақиб отган тошларнинг бири бўлмаса бири изсиз кетмайди – юракнинг ушоққина жойини бўлса-да, тирнаб кетади. Мана бундай таскинга зор кезларда сени тушунгувчи, «Қўявер, бари ўткинчи, ёнингда мен борман!» деб тургувчи дилдошинг бўлса ва ғамингнинг тенг ярмини иккиланмай бўлиб олса, қандай соз! Садоқатойнинг китобнинг 11-саҳифасида жойлаган «Дўстимга» шеърида шундай кечинмалар изҳори бор. Ғам ва ҳижрон чоғларида лирик қаҳрамон Дўст аталмиш қояга суянади. Шу зайл у навниҳол – иғво ва фитна селларидан, ҳижрон ва соғинч ситамларидан, озурдалик дўлларидан шаштсиз йиқилмайди. Қуёшли онларга чиқиб олади. Дарвоқе, ҳаётдаги чин дўст қаторида шеърият аталмиш дўст ҳам бор. Бу дўст Садоқатой ҳаётига маъно бериб, унга овунч ва суянч бўлади. Шунинг учун бўлса керак, у бу дўстини турмуш йўлларида аросат ташлаб кетмади. Балким, сўз дурларини имкони қадар заррама-зарра, йиғиб бораётир. Ўша китобида «Бахтиёр кунларим дилга бош уриб, Қачон қувонч ила қайтади менга?» деб зорланаётган Садоқатой қошига бахтиёр кунлар кўп куттирмай, кўп зориқтирмай келганидан унинг бир мухлиси сифатида мен ҳам шодмонман. Севиб, севилмаган инсоннинг ҳаётидан чиқиб кетиш ибораси ва ифодаси албатта шеъриятда янгилик эмас. Ҳатто буни, адиб Наби Жалолиддин ўз суҳбатларидан бирида қайд этганидек, оддий бир қиз ё йигит ҳам, шоир бўлмаса ҳам айтавериши мумкин. Аммо Садоқатойнинг «Вафо» номли шеърида учрайдиган мисраларда бу ибора назаримда ўзгалардан ўзгача майинлик касб қилган ва у гарчи, мен юқорида айтганимдек, янги бўлмаса-да, ўқувчига қандайдир малолсиз туюлади, хуш келади: Қўрқманг! Дунёнгизга солмайман рахна, Изсиз кетажакман ҳаётингиздан. Ўтмишнинг энг гўзал кунларини ҳам, Ўчириб ташлайман дил, ёдингиздан. Томчи укол – «капельница» олганмисиз?! Эсланг-а, «система»даги малҳам томчи-томчи томирларингизга кириб боради. Садоқатой битган юқоридаги сатрлар ичидаги ширин ғуссалар ҳам худди ўша «капельница» каби томирларингизга тушади ва ширин титроқларга солади. Айни кезда бу сатрлар қалбингизнинг аллақаеридаги жизиллаб турган яраларга яхшигина эм бўлиб кетади. Оҳҳҳ! деб юборасиз беихтиёр. Негаки, бу дардлар, бу ширин ғуссалар сизнинг-да қалбингизга бегона эмас. Яна такрорлайсиз: Қўрқманг! Дунёнгизга солмайман рахна... Мана бу жўмардликни қаранг, аразчи қиз ўз ишқи қадрига етмаган шаҳзодаси ҳаётидан чиқиб кетмоқда, аммо унга бутун борлиғи, нурли дунёларини – меҳри, ишқи, вафосини бус-бутун қолдириб кетмоқда: Дунёларни сизга бериб кетаяпман, Сахийман-да, бирдан эриб кетаяпман, Қаҳрингиздан парча-парча юрагимнинг Зарраларин териб-териб кетаяпман. То китобнинг ярмигача – 30-бетларигача сизга муаллифнинг ўтли кечинмалари, ҳислари, дунё билан муросасизликлари, ишқ, рашк, қасамлари, оғриқ-озорлари, таскинлари – бари-бари ҳамроҳ бўлиб боради. Бунча безовталикларга кўнмаган, кўниколмаган Садоқатой охири: «Бу қандай дард экан, Худойим?..» деб юборади. Фозил кишилардан бири таъкидлаганидек, бунча дардни бир юракда кўтариб юришнинг ўзи бўлмайди, албатта. Зеро бу ички дардлардан ташқари ҳали иссиқ жонни гоҳ-гоҳ оғир-енгил ташқи дардлар ҳам безовталикка, беҳаловатликка, бетизгинликка солиб туради. Шундай лаҳзаларда лирик қаҳрамон «Она, онажоним», деб дунёдаги дунёсининг паноҳига интилади. Маҳкамроқ қучоқла, маҳкам қучоқла, Золим армонимни тиғла, пичоқла, – деб ўтинади ундан муаллиф. Дилбар дастхат билан каминага совға қилинган бу китобни бир-бир варақлаб кетаётганимда, туйқус Садоқатойнинг дардлари Зебо Мирзо сатрларидаги изҳорларга ҳамоҳанг келаркан-а, деб тургандим, кутилмаганда, фикримни тасдиқлагандек, шоира мисралари хатбошига олинган бир шеър чиқиб келди. Ва, мен, асл ўзанни топгандек бўлдим. Чиндан ҳам, Зебо Мирзо ижодида теран дардлар, ўтли аламлар, таскинсиз таскинлар қалашиб ётибди. Худди шу аламлар сизни қуршаб олса-да, бу сирли Ишқ оламини ташлаб кетгингиз келмайди. Негадир шунақа. Инсон зоти гоҳида аламдан ҳам куч олади-да. Муҳтарам ўқувчидан бу сатрларни баландпарвозликка йўймаслигини сўрайман, зеро мен бу ерда уққанларимни уқтиришга тиришмоқдаман. Садоқатой – баргларида умидлар нуқрасини жилолантириб турган ва бугун анча баркамоллашиб бораётган ўша – Абдулла Орипов айтган навниҳол. Бу навниҳол илдизлари теран қадимий дарёлардан сув симиргандир. Унинг бошида бахт қуёши ҳам нурларини таратиб турибди. Ўзини кўп-да кўз-кўзлайвермайдиган, келгусида шиғил-шиғил мева берадиган бу навниҳолдан кўплаб устозлар қатори, бир мухлис сифатида менинг ҳам умидларим катта. Бу ёлқинли умидлар рўёб бўлғувси! Бу ёғдули дуолар мустажоб бўлғувси! Икромжон АСЛИЙ-АНДИЖОНИЙ, шоир


17 № 2023-yil 21-iyul 29 Donolar suhbati УМАР ХАЙЁМ БАШОРАТИ Низомий Арузий Самарқандий (машҳур шоир ва адиб) қуйидагича ҳикоя қилади: Балх шаҳридаги бир зиёфатда ҳужжат ул-ҳақ Умар Хайёмнинг шундай деганини эшитдим: – Менинг қабрим шамол ҳар баҳорда устимга гуллар сочиб турадиган жойда бўлади! Ўшанда менга унинг сўзлари бир оз ғалати туюлган эди, аммо шундай улуғ одам беҳуда гапирмаслигини ҳам билардим. 1135 йили йўлим Нишопурга тушганида Хайёмнинг менда устодлик ҳақи борлиги учун бир жума куни Ҳийра қабристонига – унинг зиёратига бордим. Қабристонни ўраб турган боғ деворидан нок ва ўрик дарахтлари бош чиқариб, қабр устини гулга кўмган эди. Шунда Балх шаҳрида ундан эшитган сўзларим ёдга тушиб, йиғлаб юбордим. Ҳақиқатан ҳам дунёнинг бирор ерида унинг учун бундан муносиброқ жой топилмас эди. УСТОЗ ОТАДЕК УЛУҒ Саъдий (машҳур шоир Муслихиддин Саъдий Шерозий – 1203–1292) замонида бир бойвачча мантиқ илмидан сабоқ олиш учун бир олимга шогирд тушибди. Бир неча йил ўқиш-ўрганишдан сўнг мустақил иш юритиш учун фотиҳа олиш ниятида дастурхон тузаб, устози билан бир неча кишини чорлабди. Меҳмонлар орасида Шайх Саъдий ҳам ҳозир экан. Бойвачча ҳеч кимга сўз бермай ўз отаси ва устозини бир мавқега қўйиб: – Менинг икки отам бор, мана шу икки отам мени шу даражага етказишди, бири дунёга келишимга сабабчи бўлган отам бўлса, иккинчиси устозим фалончи, – деб маҳмадоналик қилаверган экан, Шайх Саъдий ўзига хос ҳазилкашлик билан дебди: – Устозни «отам, отам» деган билан иш битмайди – бу гўё онангни устозга беникоҳ бергандек бўлади. Аслида, устозим отамдек улуғ, деб айтгин. Зеро отанг сени осмондан ерга олиб тушган бўлса, устоз сени қаро тупроқдан осмон авжига кўтаради. УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРИ Шайх Саъдий юз йилдан ортиқ умр кўрган. Бунинг сирини сўраганларида у: – Мен қўлимдан келганича нодонлар суҳбатидан қочишга, жоҳиллардан узоқлашиш йўлини очишга интилдим, – деган экан. ЯХШИЛИКНИНГ ЁМОНЛИГИ Саъдий Шерозий «Гулистон» китобида ҳикоя қилади: – Дамашқдаги дўстларимнинг суҳбати жонимга тегиб, шаҳардан бош олиб, Қуддуси шариф биёбонига жўнадим-да, ҳайвонлар билан улфатлашиб, то фаранглар (бу ерда европалик, умуман ғайридин маъносида) қўлига асир тушгунимча ўша ерда яшадим. Мени яҳудийлар билан бирга қўшиб, Тароблис хандақини қазишга олиб бориб ишлатдилар. Ҳалаблик сардорлардан бири мен билан ошна эди, ёнимиздан ўта туриб мени таниб қолди-да, хитоб қилди: – Ие, бу қандай ҳол? Мен унга: – Кўриб турибсан-ку? – дедим. Аҳволимга ачиниб, ўн динор (олтин танга) тўлаб, асирликдан халос этди ва ўзи билан Ҳалабга олиб кетди. У ерда юз динорлик қалин пули билан қизини менга никоҳлаб берди. Орадан сал вақт ўтгач билсам, қизи бадфеъл, шаллақи ва ўжар экан, тилини заҳар қилиб, жонимдан безор эта бошлади. Охири бир кун юзимга тик боқиб, таъна-маломатлар билан деди: – Сен отам ўн динор баробарида фаранглардан халос этган одам эмасмисан? Мен жавоб бердим: – Ҳа, отанг ўн динор баробарига фаранглардан озод этиб, юз динор эвазига сенинг чангалингга топширган одам мен бўламан! ОНА ДУОСИ Хўжа Ҳофизнинг (шоир Ҳофиз Шерозий – 1326–1389) отаси ёш оламдан ўтиб, оила танг аҳволга тушиб қолади. Улар оилада уч ўғил бўлиб, икки акаси кун кўриш учун бошқа шаҳарга иш қидириб кетадилар. Онаси билан қолган кичкинтой Муҳаммад бир новвойга шогирд тушиб, ярим тундан то тонгга қадар нон учун хамиртуруш тайёрлар, минг машаққат билан топган пулини учга тақсимлаб, бир қисмини онаси билан ўзининг тирикчилигига ишлатар, иккинчи қисмини таҳсил олишга сарфлар, учинчи қисмини бевабечораларга хайру эҳсон қилар эди. Онасини ташлаб кетган акаларининг номи тарихдан ўчиб кетди, Муҳаммад эса улуғ шоир бўлиб етишиб, оламни забт этди. АВЛИЁ МАДАДИ Ҳофиз яшаган даврда Шероз Эроннинг илмий-маданий марказларидан бири эди. Саройдаги расмий-адабий муҳитдан ташқари шаҳар ҳунармандларининг қиссахонлик ва шеърхонлик давралари ҳам машҳур эди. Ҳофиз Шерозийни тарбиялаган ва элга танитган ана шу давралар бўлди. Бўлажак шоир бу давраларда иштирок этар ва баъзан ўз ижодидан намуналар ўқир эди. Лекин унинг шеърий машқлари ҳали хомлиги ва қиёмига етмаганлигидан кўпинча танқидга учрар, шинавандаларнинг ҳазил-мазахларига сабаб бўлар эди. Уни баъзан эрмак қилиш учун бундай давраларга атай чақирганлар. Бу таҳқирлардан безган Муҳаммад бир куни машҳур шайх ва шоир Бобо Кўҳий қабрини зиёрат қилиб, ўзининг шўр бахтидан ўксибўксиб йиғлаганича мозор бошида ухлаб қолади. Тушига бир нуроний зот кириб: – Йўлга туш, сенга илм эшиги очилди, – дейди. Ҳофиз кўзини очар экан, тилида қуйидаги матлали ғазал айланади: Дўш вақти саҳар аз ғусса нажотам доданд, В-андар он зулмати шаб оби ҳаётам доданд. Мазмуни: «Кеча саҳар палласида мени қайғудан халос айладилар ва у зулмат тунида менга оби ҳаёт тутқаздилар». Муҳаммад Хўжа Ҳофиз авлиё зиёратидан қайтар экан, йўлда яна шинавандалар йўлиқади ва биронбир янги шеър ўқиб беришини сўрашади. Шоир ушбу ғазалини ўқир экан, ҳамма ҳайратдан ёқа ушлайди. Унга ишонмай, имтиҳон қилиб кўрадилар. Лекин энди у барча синовлардан муваффақиятли ўтади. Шу-шу Ҳофиз Шерозий номи билан машҳур бўлади. ҲАСАДГЎЙНИНГ МОТ БЎЛИШИ Шероз шоҳи Шужоънинг Ҳофизни ёмон кўриб қолишига икки нарсани сабаб қилиб кўрсатадилар: биринчиси – унинг пири муршида Имоди Фақиҳнинг Ҳофиз томонидан таҳқирланиши, иккинчиси – ўзи шеър ёзиб, шуҳрат қозонолмаган шоҳнинг рашк-у ҳасади. Шоҳ Шужоъ бир куни Ҳофиз Шерозийга ташланиб қолади: – Сизнинг бирон-бир ғазалингиз мустаҳкам асосга эга эмас: ишқдан сўз очиб, дарҳол висолга ўтасиз, кейин фироқдан фикр юритасиз, бир вақтнинг ўзида тасаввуфга мурожаат этиб, май хусусида шеър айтиб, сўнг бирдан зоҳидларга ҳужум қилиб қоласиз, охирида дунёнинг бевафолиги хусусида хулоса чиқарасиз. Бундай рангбаранглик шоирликда мақбул эмас ва фасоҳат қоидаларидан узоқдир. Бошдан охир бир мавзуда бўлиб, бадиий сайқал берилган ғазал таъбга мувофиқ саналади. – Начора, – дейди унга жавобан шоир, – шунча камчиликларига қарамай, менинг шеърларим тилдан тилга, дилдан дилга кўчиб, тўрт тарафга тарқалди, ҳатто мамлакатма мамлакат сайр этиб юрибди. Ҳолбуки, бошқаларнинг шеърлари ҳар қанча бадиий санъатга бой, фасоҳат ва балоғатда тенгсиз бўлса-да, шаҳар дарвозасидан ташқарига чиқмаяпти. ҲОФИЗ ФОЛИ Ҳофиз вафот этганида руҳонийлар унинг жасадини мусулмонлар қабристонига кўмишга қўймайдилар. Шунда шоир девонини олиб, фол очганларида айни вазиятга мос келадиган байт чиққан. Унинг мазмуни «Ҳофизнинг жанозасидан оёқ тортма, чунки у ҳарчанд гуноҳга ботган бўлмасин, жаннатга тушади». Ҳофиз Шерозий ўзи севган Мусалло боғига дафн этилган ва унинг шарофати билан кейинчалик бу боғ Ҳофизия номини олиб, жаҳон илм-у адаб аҳлининг зиёратгоҳига айланган. Ҳозирги кунда бу ерда кечакундуз шоир мухлисларининг оқими тинмайди. «Донолар суҳбати» китоби асосида Зулфия ЮНУСОВА тайёрлади. фаранглардан халос этган одам эмасмисан? Мен жавоб бердим: – Ҳа, отанг ўн динор баробарига фаранглардан озод этиб, юз динор эвазига сенинг чангалингга топширган одам мен бўламан! Хўжа Ҳофизнинг Ҳофиз Шерозий – 1326–1389) отаси ёш оламдан ўтиб, оила танг аҳволга тушиб қолади. Улар оилада уч ўғил бўлиб,


18 № 2023-yil 21-iyul 29 Е н г и л атл е т и ка БОКС Таиланднинг Пхукет шаҳрида б о к с б ў й и ч а « Ч е м п и о н л а р оқшоми» турнири ўтказилди. Ў зига хо с янгича турнирда 3 нафар вакилимиз қатнашди ва 3 дақиқадан иборат 5 раундлик ж ан г л а р д а б а р ч а си ғ а л а б а қозонди. Дастлаб, -51 кг вазн тоифасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Сальвадор Молинани мағлуб этди. Сўнг бир қатор халқаро турнирлар ғолиби Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) таиландлик Хунарип Пиднучдан, жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) эса қозоғистонлик Дулат Бекбаутовдан устун келди. Бундай турнир IBA томонидан 2022 йил охирида ҳам ташкил этилган ва унда чарм қўлқоп усталаримиздан Баҳодир Жалолов ва MVSM вакили Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилганди. ОТ СПОРТИ Россияда ташкил этилган х а л қ а р о м у с о б а қ а д а о т с п о р т ч и л а р и м и з ю қ о р и ў р и н л а р н и э г а л л а д и . М у с о б а қ а н и н г 1 2 5 с м баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев «Леди» лақабли тулпори билан ғолиб чиқди . Аниқликка а со сланган сакраш дастурида Бекзод Қурбоновга («Маттс») тенг келадигани топилмади. 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Азам Толиббоев («Бозарт Де Руэт») иккинчи, Бекзод Қурбонов («Маттс») 3-ўринни эгаллади. Жокер билан 110 см.дан сакраш йўналишида Ҳумоюн Абдуллаев («Голден стар») 3-ўриндан жой олган бўлса, 130 см тўсиқдан иборат ўрта айлана дастурида Хуршидбек Алимжонов («Чемпионс Лигас») зафар қозонди. Мусобақа Гран-Приси (150 см баландликдаги катта айланадан иборат тўсиқлардан сакраш) ҳам Бекзод Қурбонов ва «Маттс»нинг ғалабаси билан якунланди. СПОРТ КУРАШЛАРИ Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган спорт (эркин ва юнон-рум) курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли қатнашди. Хусусан, U-20 ёш тоифасидаги юнон-рум курашчиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалига мушарраф бўлди ва терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги спорт курашлари бўйича беллашувларда эса Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритди. ТАЭКВОНДО Корея Республикасининг Мужу шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи Гран-При челленж турнирида ҳамюртимиз М а д и н а М и р а б з а л о в а (-57 кг) ҳам иштирок этди. Тўртинчи рақам остида таснифланган спортчимиз саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, чорак финалда вьетнамлик Чам Нгок Фамни мағлуб этди. Финал йўлланмаси учун баҳсда мусобақанинг биринчи рақамли спортчиси Вей-Чун Линга имкониятни бой берди. Бронза медаль учун курашда Мирабзалова мезбонлар вакиласи Ёнг Янг Жонгга рўбарў келди ва 2:0 ҳисобида таслим этиб, турнирда Ўзбекистон байроғи кўтарилишини таъминлади. (хабарлар) ШОҲСУПА СПОРТ КУРАШЛАРИ SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT Уч йиллик танаффусдан сўнг Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилган навбатдаги Осиё чемпионати қитъа атлетлари учун «кичик Олимпиада», яъни Хитойда кечадиган XIX ёзги Осиё ўйинлари олдидан ўтказилгани билан муҳим аҳамият касб этди. Зеро мазкур чемпионат уларга «кичик Олимпиада» олдидан ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олиш имконини берди. Шу боис енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳам ушбу қитъа биринчилигига имкон қадар тўлиқ таркибда боришга ҳаракат қилди. Лекин... етакчи атлетларимизнинг аксариятини биз баҳслар майдонида кўрмадик. Шунга қарамай, вакилларимизнинг 4 нафари Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлди. Терма жамоамиз ҳисобига дастлабки медални босқон улоқтириш баҳсларида қатнашган спортчимиз Сухроб Ходжаев келтирди. Унинг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси қитъа чемпионатининг кумуш медалини тақдим этди. Бу борада хитойлик Ван Ци 72.13 метр натижа билан ғолибликка эришган бўлса, ҳамюртимиз билан қарийб бир хил натижа (71, 80 м) қайд этган япониялик Шота Фукуда бронза медалга эгалик қилди. Ана шу тарзда кескин ва қизиқарли кечган бу галги қитъа чемпионатида негадир армиямиз енгил атлетикачиларининг омади чопмади. Жумладан, эркаклар ўртасидаги 5 000 метрга югуриш баҳсларининг финал босқичида қатнашган MVSM вакили Шоҳруҳ Давлатов маррани кучли учлик сафида кесиб ўтолмади. Терма жамоамизнинг етакчи атлетларидан бири саналган Екатерина Воронина эса аксинча, мухлислар ишончини оқлади – кўпкураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Юртдошимиз 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония Ðàñóë ÆÓÌÀÅÂ, «Vatanparvar» Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Таркибидан Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази (MVSM) вакиллари ҳам ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам мазкур қитъа биринчилигида иштирок этди ва якунда 4 нафар атлетимиз совриндор бўлди. (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этган ҳолда жами 6 098 очко жамғаришга эришиб, аёллар ўртасидаги кўпкураш баҳслари ғолибига айланди. Бу йўналишда ғолиб ва совриндорлар: 1. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) – 6 098 очко 2. Свапна Барман (Ҳиндистон) – 5 840 очко 3. Юки Ямасаки (Япония) – 5 696 очко Баландликка сакраш баҳсларида иштирок этган яна бир катта тажрибага эга спортчимиз Светлана Радзивил бу сафар бронза медаль соҳибига айланди 1.75, 1.80 ва 1.83 метр баландликдаги планкалардан биринчи уринишдаёқ ўта олган спортчимиз, афсуски, 1.86 метр баландликка келганида омадсизликка учради. Олтин ва кумуш медаллар қозоғистонлик атлетларга насиб этди. Баландликка сакраш: 1. Кристина Овчиникова (Қозоғистон) – 1.86 м 2. Елизавета Матвеева (Қозоғистон) – 1.86 м 3. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.83 м Қайд этиш жоиз, бу Светлана Радзивил учун қитъа биринчиликларидаги олтинчи медаль ҳисобланади. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган 22 ёшли спортчимиз Фарида Солиева эса кумуш медаль соҳибига айланди. Фарида финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Эътироф этиш жоиз, бу билан навоийлик спортчимиз шахсий рекордини янгилади. Олтин медаль Шри-Ланка вакиласига насиб этган бўлса, кучли учликни ҳиндистонлик атлет якунлаб берди. 400 метр, ОЧ: 1. Раманаяка Надиша (ШриЛанка) – 52.61 сония 2. Фарида Солиева (Ўзбекистон) – 52.95 сония 3. Аишваря Мишра (Ҳиндистон) – 53.07 сония Шундай қилиб Таиландда ўтказилган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин, 2 та кумуш ва битта бронза, жами 4 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 8-ўрин билан якунлади. 18 № 2023-yil 21-iyul 29 Е н г и л атл е т и ка


19 № 2023-yil 21-iyul 29 Yig‘ilish Қуръа ташлаш натижасига кўра, жамоалар 4 гуруҳга ажратилди ва гуруҳдан чиқиш учун бор куч-ғайратларини аямади. Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида бўлиб ўтган минифутбол чемпионатининг шаффоф ва холис ўтиши учун ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистон футбол ассоциациясидан таклиф этилди. Уч кун давом этган мусобақа қизиқарли ва шиддатли ўтганлиги билан иштирокчилар ва меҳмонлар эътирофига сазовор бўлди. Мусобақанинг энг сўнгги босқичида барча рақибларни мағлубиятга учратган икки жамоа куч синашди. Шарқий ҳарбий округ ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоалари баҳс олиб борган финалда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва жанублик сарлочинлар ғолиб бўлди. Учинчи ўрин Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги вакилларига насиб этди. Тантанали тақдирлаш маросимида Мудофаа вазирлиги Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Раҳматилла Раҳмонов мусобақанинг кўтаринки руҳда ўтишида мезбонларнинг самарали хизматини алоҳида эътироф этиб, қўмондонлик раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Бундай беллашувларги ҳарбий хизматчилар ўртасида дўстона ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Чемпионат якунида шоҳсупага кўтарилган ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари, фаол ва юқори натижа кўрсатган ҳарбий хизматчилар турли номинациялар бўйича сараланиб, рағбатлантирилди. Ҳакамлар ҳайъати ва мусобақа кузатувчиларининг хулосасига кўра, лейтенант Улуғбек Муртазоев (ШҒҲО) «Энг яхши дарвозабон», капитан Ўлмасжон Раҳмонов (ТОҚҚҚ) «Энг яхши тўпурар», катта лейтенант Азизжон Худойқулов (МАТБ) «Энг яхши ҳужумчи», катта лейтенант Нодир Ғайбуллаев «Энг яхши ҳимоячи» номинациясига муносиб деб топилди. Шунингдек, Марказий ҳарбий округ «Энг чиройли ўйин кўрсатган жамоа», Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти «Энг интизомли жамоа», Тошкент ҳарбий округи «Энг кучли техникага эга жамоа» каби номинацияларда совриндор бўлди. Шерзод ШАРИПОВ, «Vatanparvar» Мудофаа вазирлиги қўшинлари офицерлар таркиби ўртасида мини футбол бўйича чемпионат бўлиб ўтди. Унда ҳарбий округлар, қўмондонликлар, ҳарбий олий таълим муассасалари ва ҳарбий қисмлар офицерларидан иборат 20 та жамоа иштирок этди. ТЎПУРАРЛАР FАЛАБАСИ Muallif suratga olgan


20№ 2023-yil 21-iyul 29 Sog‘lom turmush tarzi Семизлик касаллигига олиб келувчи этиологик омиллар: – овқатланиш тартибининг бузилиши (кўп миқдорда овқатланиш, ёғли ва углеводларга бой маҳсулотларни керагидан ортиқ истеъмол қилиш); – кам ҳаракатлилик (гиподинамия); – спиртли ичимликлар истеъмол қилиш; – ирсий мойиллик; – турли касалликлар натижасида тана вазнининг ортиши. Инсонлар орасида кўп учрайдиган семизлик касаллигининг асосий сабаби, овқатланиш тартибининг бузилиши ва кам ҳаракатлилик бўйича танишиб чиқамиз. Овқатланиш тартибининг бузилиши натижасида семизлик касаллигининг ривожланиши Доимий равишда овқатланиш тартибининг бузилиши семизлик касаллигининг ривожланишига олиб келувчи энг асосий сабаблардан биридир. Инсонни семиришига олиб келадиган калорияга бой ва иштаҳа очувчи маҳсулотлар (ҳайвон ёғлари, тухум сариғи, қовуриб пишириладиган таомлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар, ширинликлар ва хамирли таомлар, спиртли ичимликлар) ҳисобланади. Бунинг асосий механизми шундан иборатки, организмга тушган ҳар қандай маҳсулотлар оқсил, ёғ, углевод ва минералларга айланади. Булар ўз навбатида организм ҳужайраларининг янгиланиши, қурилиши, энергия билан таъминланишига сарф бўлади. Шундай экан организмга тушган оқсил, ёғ ва углеводларнинг ортиқчаси қаерга сарфланади? Бунинг жавоби мураккаб биологик ҳолат билан боғлиқ бўлган метаболик жараёндир. Жигар қонни фильтрловчи, ортиқча моддаларни парчаловчи орган ҳисобланади. Хўш унда жигар нега ортиқча ёғни парчалай олмайди? Инсон кўп таом истеъмол қилганда ичаклардан сўрилган ёғлардан, оқсил ва углеводлардан липопротеин, глюкопротеин ҳосил бўлади. Соғлом жигар организмга тушган ортиқча ёғларни ўзида ушлаб қолади ва парчалаб юборади. Биламизки жигар синтезловчи аъзо бўлиши билан бирга, оддий ва мураккаб моддалар депоси (захираси) ҳисобланади. Инсон сурункали равишда кўп таом истеъмол қилганда синтезланган ёғларни жигар тўлиқ парчалаб бўлмасдан, яна ортиқча ёғлар тўпланади. Натижада, жигар бошқа аъзолар каби ёғ тўқималарига тўйинади. Жигар ҳужайраларининг ёғ, холестерин билан тўйиниши натижасида, ўз вазифасини пасайтириб юборади. Оддий ва мураккаб моддалар захираси камаяди. Сўнг ортиқча ёғ моддалари жигар томонидан ушлаб қолинмайди ва парчаланмайди. Натижада, ортиқча ёғлар организмнинг барча қисмларига кириб боради ва тўплана бошлайди. Шу тариқа организмда ортиқча ёғлар тўпланиб, семизлик касаллиги ривожланади. Шунга алоҳида аҳамият бериш керакки, бошқа органларга кириб борган ёғлар уларнинг ҳам жигар сингари ўз функциясини пасайишига олиб келади. Кам ҳаракатлилик туфайли семизлик касаллигининг ривож ланиши Танада ортиқча вазн йиғилиши кам ҳаракат ҳаёт тарзи, озиқ-овқат маҳсулотларини сурункали ва керагидан ортиқ истеъмол қилиб юриш билан боғлиқ. Бу ҳолатда организмда энергия баланси бузилади. Тез-тез ва узоқ вақт давомида қондаги қанд миқдорининг кўтарилиши, истеъмол қилинаётган энергия, сарф қилинаётган энергиядан кўпроқ бўлиб юриши натижасида, организмда ортиқча даражада ёғ тўқимаси шаклланиб боради. Нима учун кам ҳаракат қиладиган инсонларда семизлик касаллиги ривожланади? Бунинг механизми шундан иборатки, инсоннинг ҳар қандай ҳаракати учун организм томонидан энергия ишлаб чиқарилади ва сарф қилинади. Бу энергия юқорида айтиб ўтганимиздек, оқсил, ёғ ва углеводлардан ҳосил бўлади. Ҳаракатнинг организм учун аҳамиятли томонларидан яна бири шундан иборатки, ҳаракат моддалар аламашинувини жадаллаштиради ва қон айланишини яхшилайди. Шу сабабли кам ҳаракатлилик организмда энергия ажралишини камайтириб юборади, моддалар алмашинуви ва қон айланишини секинлаштиради. Натижада, кунлик энергия учун сарф бўладиган оқсил, ёғ ва углеводлар организмда ортиб қолади. Ортиб қолган углеводлар, оқсиллар ва ёғлардан мураккаб ёғлар (липопротеинлар , глюкопротеинлар) ҳосил бўлиб, тўқималар ва аъзоларда тўпланади. Кам ҳаракатлилик сабабли, семизлик касаллиги ривожланади. Семизлик касаллигидан нима учун қўрқиш керак? С е м и з л и к – б у о ғ и р касаллик ларга олиб келувчи фундаментал хасталикдир. Семизлик натижасида организмда қуйидаги касалликлар ривожланади: • метаболик синдром; • қандли диабет; • юрак-қон томир касалликлари (гипертония, атеросклероз, стенокардия, миокард инфаркти, инсульт ва бошқалар); • нафас олиш тизими касаллик лари; • жигар ва ўт қопи касалликлари; • суяк-бўғим хасталиклари; • гормонал бузилишлар; • подагра касаллиги; • онкологик касалликлар. Статистик маълумотлар Республикамизда мазкур муаммо барча соҳа вакиллари орасида жиддий оқибатларни юзага келтирмоқда. Семизлик асосан унинг абдоминал (қорин соҳасидаги) шакли кўплаб касалликларнинг келиб чиқишида муҳим роль ўйнаши, сўнгги йилларда олиб борилган илмий изланишлар натижасида ўз исботини топди. Соҳага оид адабиётларда ёзилишича, 55 ёшдан кичик бўлган 3-даража семизлиги бўлган одамларда 2-тур қандли диабет билан касалланиш хавфи шу ёшдаги нормал тана вазнида бўлган одамларга нисбатан, эркакларда 18 марта, аёлларда 13 марта юқорилиги аниқланди. 55 ёшдан кичик ёшдаги ортиқча тана вазни бўлганларда қанд ли диабет хавфи, худди шу ёшдаги нормал тана вазнлиларга нисбатан 3-4 баравар юқори. Бундан ташқари, тана вазни ортиб бориши билан остео артрит, саратоннинг айрим турлари – қизилўнгач, йўғон ичак, тўғри ичак , жигар , ўт пуфаги, ошқозон, ошқозон ости бези, қалқонсимон без, сут бези, бачадон бўйни , буйрак , простата бези саратонининг юзага келишига сабабчи бўлади. Семизлик касаллиги юрак-қон томир тизимида ҳам жиддий асоратли касалликлар келтириб чиқаради. Булар артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, инсульт ва бошқа оғир юрак-қон томир касалликларидир. Аёлларда минустриал циклнинг бузилиши, бепуштлик каби касалликлар билан оғриш хавфи ҳам ортиб боради. Ортиқча вазн ёки семизлик шунчаки касаллик эмас, балки бошқа кўплаб касалликларнинг чақирувчиси ва сабабчисидир. Ортиқча вазндан қутулиш учун нималарга эътибор бериш зарур? Жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш (юриш, югуриш, гимнастика машқлари, енгил атлетика ва бошқалар). Доимий жисмоний фаолликда бўлиш. Ҳар куни имкониятга қараб, камида 3-5 км фаол тарзда пиёда юриш зарур, агар жисмоний юкламага қарши кўрсатма бўлмаса. Зарарли одатлардан воз кечиш (спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекиш). Овқатланиш тартибига риоя этиш. Донли-дуккакли экин маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, ёғсизлантирилган ёки ёғи камайтирилган сут-қатиқ маҳсулотлари, кўкатлар, ёнғоқ, пис та, бодом, гўшт, товуқ гўшти, балиқ каби маҳсулотларни асосий овқатланиш рационига қўшиш мақсадга мувофиқдир. Сабаби бу маҳсулотлар организм учун зарарли бўлган ёғларнинг тўпланишида аҳамиятсиз. Ёғли овқатлардан сақланиш, ҳайвон ёғи маҳсулотлари, ўта қовурилган овқатлар, энергетик ичимликлар, кўп туз қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари, хамирли маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни чеклаш, семизликдан нормал тана вазнига қайтишга олиб келади. Овқатланиш кўрсаткичлари Кунига 4 маҳал овқатланганда, нонушта ва тушликда кўпроқ, кечки вақтда эса камроқ овқатланиш тавсия этилади. Кунлик овқатланиш рационини 100 % деб оладиган бўлсак: биринчи нонушта – 25 %; иккинчи нонушта – 15 %; тушлик – 35 %; кечки овқат – 25 % ташкил этиши лозим. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, семизлик касаллиги нафақат ўзи, балки бошқа жиддий касалликларни ҳам чақирувчи хасталик ҳисобланади. Бу касалликларнинг барчаси инсон ҳаётига ва умрига хавф туғдиради. Семизлик касаллиги ривожланишидан кўра, аввало унинг олдини олиш энг самарали ва осон усулдир. Агар семизлик касаллиги ривожланган бўлса, биринчи навбатда тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол ҳаёт тарзини йўлга қўйиш зарур. Соғлом турмуш тарзи билан яшанг ва касал бўлманг. Тиббий хизмат капитани Рамизбек БЕКМИРЗАЕВ, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси клиник ординатори БУ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАР «ЗИНДОНИ» ланишини яхшилайди. Шу сабабли кам ҳаракатлилик организмда энергия ажралишини камайтириб юборади, моддалар алмашинуви ва қон айланишини секинлаштиради. Натижада, кунлик энергия учун сарф бўладиган оқсил, ёғ ва углеводлар организмда ортиб қолади. Ортиб қолган углеводлар, оқсиллар ва ёғлардан мураккаб ёғлар қанд ли диабет хавфи, худди шу ёшдаги нормал тана вазнлиларга нисбатан 3-4 баравар юқори. ри, тана вазни ортиб бориши билан остео артрит, саратоннинг айрим турлари – қизилўнгач, Семизлик – бу инсон организмида барча турдаги липид (ёғ) таркибли моддаларнинг метаболизми (синтезланиши) нинг бузилиши натижасида, тўқималарда ва аъзоларда ортиқча липид (ёғ)ларнинг тўйиниши, организм тана массаси ортишидир.


21 № 2023-yil 21-iyul 29 Salomatlik Энергетик ичимликларнинг келиб чиқиши ва қайси давлатни унинг Ватани дейишга аниқ бир факт мавжуд эмас, шундай бўлса-да, бу ичимликларнинг бошқа талқиндаги, яъни кайфиятни кўтарувчи ва чарчоқни йўқотувчи хусусиятга эга бўлган ичимликлар қадимдан маълум бўлган. Ҳозирги кунга келиб олимларнинг фикрига кўра, бу турдаги ичимликлардан фойдаланиш спортчилар билан боғлиқлиги аниқланган. Масалан, биринчи бўлиб энергетик ичимликдан 1938 йилда Англиялик Смит-Клян Бичамон спортчилар учун Лукозаде деб номланган қўшимча қувват берувчи ичимликни яратган. Ҳозирги кунда энг машҳур бренд сифатида Ред Булл энергетик ичимлиги яққол кўзга ташланади, айниқса ёшлар орасида бу ичимликни севиб истеъмол қиладиганлар кўплаб учрайди. Умумий қилиб олганда ҳозирги кунда энергетик ичимликларнинг асосини углеводлар, таурин, гуарана, кофеин, витамин Б6 ҳамда бошқа кимёвий тузилишга эга бўлган моддалар ташкил этади. Углеводлар. Энергетик ичимликларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, катта миқдорда шакар кўринишида ичимлик таркибига қўшилади. Углеводлар инсон организмида ёғ ва оқсиллар қаторида ҳаёт фаолияти учун керакли бўлган энергия манбаи ҳисобланади. Углеводлар ўсимликлар танасининг 80 фоизи ҳамда жониворларнинг умумий массасининг 2 фоизга яқинини ташкил этади. Таурин. Таурин тиббиёт ва озиқовқат саноатида кенг қўлланилади. Ҳозирги кунга келиб таурин энергетик ичимликлар ва спорт озуқаларининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Бу модда инсон организмида ёғ моддаларининг парчаланиши ва сўрилишида иштирок этади. Шу билан бирга энергия ва метаболик жараёнини яхшилайди. Марказий асаб тизимини тинчлантирувчи хусусиятга эга. Тауриннинг бир кунлик истеъмол учун катталарга тавсия этиладиган дозаси 3 граммгача қабул қилинса, ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди. Аммо меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, овқат ҳазм қилиш ва ўн икки бармоқли ичак яраси каби касалликларни юзага келтиради. Витамин Б6. Витамин Б6нинг бир кунда инсон организми учун керакли бўлган меъёри 1.6-2 мг ни ташкил этади, аниқроқ қилиб айтганда 300 г мол гўштини истеъмол қилиш – бу бир кунлик инсон организми эҳтиёжини қоплайди. Витамин Б6 оқсил ва ёғнинг нормал ҳазм бўлишини таъминлаб, азот алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Одам организми учун керакли бўлган витамин Б6 нормал ҳолатда ичак бактериялари таъсирида ҳосил бўлади. Кофеин. Бу модда тетиклантирувчи, уйқуга тўймаслик ва чарчоқ билан боғлиқ бўлган ҳолатларни бартараф этишга бевосита ёрдам беради, аммо кофеинни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, инсон организми учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Кофеиннинг инсон организми учун кунлик меъёрини 4 финжон қаҳва ташкил этади – бу 2 грамм қаҳвага тенгдир. Бундан ташқари таркибида кофеин тутувчи ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида, организм учун кофеиннинг миқдори меъёридан ортиқ бўлишига олиб келади. Натижада қизариш, юракнинг тез уриши, фикрлаш ҳамда овқат ҳазм қилиш фаолиятининг бузилиши келиб чиқади. Шу билан бирга ўсмирлар орасида кўп миқдорда кофеиннинг истеъмоли оқибатида, асабийлашиш, асоссиз безовталик ҳамда кайфиятнинг ўзгариш ҳолатлари юзага келади. Бу турдаги қувват берувчи ва тетиклаштирувчи ичимликларнинг истеъмоли 18 ёшдан катта бўлган соғлом одамлар учун 250 мл ташкил этади, чунки унинг таркибидаги моддалар миқдори инсон организми учун керакли бўлган меъёрни ташкил этади. Белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш эса оз миқдордаги суюқлик таркибида кўп миқдорда таурин ва кофеин моддаларни қабул қилинишини юзага келтиради. Энергетик ичимликларни меъёридан ортиқча ичиш, инсон организмида мавжуд бўлган захирадаги энергияларнинг фаоллашувига олиб келади. Ичимликнинг таъсири тугаши билан инсон организмида чарчоқ, уйқусизлик, асабийлашиш ва тушкунлик каби ҳолатлар юзага келади. Энергетик ичимликлар таркибида кўп миқдорда Б витаминининг ҳосилалари бўлганлиги сабабли, истеъмол қилиб бўлгандан кейин, юракнинг тез уруши, танадаги бўғимларда оғриқлар юзага келади, айниқса бу ичимликларни вояга етмаган болалар доимий равишда истеъмол қилишлари оқибатида, юрак фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммолар, ваҳима ва ақлий нуқсонларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ёш болалар учун энергетик ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш ёки сотиш устидан назорат ўрнатиш зарур, айниқса юрак-қон томир тизимида касаллиги мавжуд бўлган болалар учун бундай ичимликлар истеъмолини қатъиян тақиқлаш керак. Юрак фаолиятига таъсири. Энергетик ичимликларнинг таркибида кўп миқдорда кофеин моддаси мавжудлиги сабабли юрак фаолиятига салбий таъсир қилади. Эътиборлиси бу модда узоқ вақт қабул қилинса, юракнинг қисқаришига олиб келади. Ҳозирги кунда дунё миқёсида бу ичимликнинг оқибатида юрак фаолиятининг бузилиши билан кўплаб болалар зарар кўрмоқда. Ёши катта инсонларнинг ҳам вақт ўтиши билан юрак фаолиятида муаммолар кўпаяди, бунинг устига энергетик ичимликларни истеъмол қилишга боғланиб қолиш оқибатида эса ўлим хавфи янада ортиб боради. Асабийлашиш ва бетоқатлилик. Бу икки ҳолат ҳам ҳозирги кунда ўсмирлар орасида тобора кўпайиб бормоқда. Бунга асосий сабаб эса истеъмол қилинаётган маҳсулотлар орасида кофеин моддасининг ортиб боришидир. Биз севиб истеъмол қилаётган энергетик ичимликлар таркибида эса бу модданинг миқдори юқори даражада, ортиқча кофеин моддасини қабул қилиш инсон миясида безовталик келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида инсонда тушкунлик ва бошқаларга бўлган ишончни йўқотади. Узоқ муддат давомида энергетик ичимликларни қабул қилиш, инсонда юқори даражадаги саросимани келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Уйқусизлик. Инсон организми учун бир кунлик уйқу меъёри 6-8 соатни ташкил этади. Инсон организмидаги энергия манбаи меъёрий ҳолатда сарфланиб тугаса, инсон кун охирида уйқуга кетади. Агар қўшимча энергиялар қабул қилиш ортиб бораверса, асаб тизимига салбий таъсир этади ва инсон ўз вақтида ухлай олмайди. Натижада моддалар алмашинуви издан чиқишига олиб келади ва депрессиянинг кучайиб кетишига сабаб бўлади. Энергетик ичимликларни узоқ муддат истеъмол қилиш тобеликни чақиради ва охир-оқибат қарам бўлиб қолишга олиб келади. Қувватбахш ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, унинг таркибидаги моддалар бевосита овқат ҳазм қилиш жараёнига ҳам салбий таъсирини кўрсатиб боради. Овқат ҳазм қилишни қийинлаштириб, кўнгилни айнитиши ҳамда танани сувсизлантириб, тишларнинг емирилишига сабаб бўлади. Бундан кўриниб турибдики, энергетик ичимликларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш, инсон организми учун зарарли бўлган моддаларни органларда тўпланишига ва турли хил хавфли касалликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлиши мумкин. Тиббий хизмат лейтенанти Ф. НИЁЗОВ, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси интернатура тингловчиси. Б. АХМЕДОВ, Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорат маркази врач-мутахассиси ИЧИМЛИКЛАР ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ЗАРАРЛИ? Ҳозирги кунга келиб бутун дунё миқёсида қувватни оширувчи ҳамда тетиклаштирувчи ичимликлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам бу ичимликка ўрганиш ва истеъмол қилиш талаби кун сайин ортиб бораётганини кўришимиз мумкин. Шундай экан келинг айрим саволларни кўриб чиқамиз, энергетик ичимликлар хақиқатан ҳам инсон организми учун фойдалими ёки зарарли?


22№ 2023-yil 21-iyul 29 Mudofaaga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotlarida Bu haqda tashkilotning viloyat kengashi raisi Ulug‘bek Imamqulov quyidagilarni gapirib berdi: – Avvalo, ma’naviyat va harbiyvatanparvarlik targ‘iboti yo‘nalishi bo‘yicha belgilangan davlat dasturlari asosida hamkor tashkilotlar bilan ham jismonan, ham ma’nan sog‘lom, har tomonlama yetuk avlodni tarbiyalash, sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish, yoshlarni turli salbiy ta’sirlardan asrash va sportni umumxalq harakatiga aylantirish, uyushmagan yoshlarni sport seksiya va to‘garaklariga jalb qilish yuzasidan muayyan yumushlar amalga oshirildi. Negaki, yoshlarimizni ona Vatanga sadoqat va muhabbat ruhida tarbiyalash hukumatimiz siyosatining muhim yo‘nalishlaridan biridir. Ayni paytda “Vatanparvar” tashkiloti Sirdaryo viloyati kengashi tasarrufida o‘nta o‘quv sport-texnika klubi va viloyat texnik va amaliy sport turlari markazi faoliyat ko‘rsatmoqda. O‘tgan yillar mobaynida o‘quv tashkilotlarining moddiy negizini takomillashtirish maqsadida, nazariy va o‘quv-amaliy xonalari to‘liq ta’mirlandi. O‘quv elektron darsliklardan foydalanishda kompyuter va videoproyektorlar jamlanmasi bilan butlandi. Amaliy mashg‘ulot maydonchalari ham zamonaviy talablar asosida jihozlandi. Shuningdek, amaliy boshqarishni o‘rgatishda avtotrenajyorlardan unumli foydalanilmoqda. Bu sa’y-harakatlar natijasida o‘quv muassasalarida ommaviy kasbdagi xodimlarni tayyorlash jarayoni ko‘ngildagidek olib borilmoqda. Masalan, joriy yilning shu davriga qadar 3 452 nafar ommaviy kasb xodimi tayyorlandi. T a s h k i l o t t i z i m i d a g i o ‘ q u v muassasalarida “A”, “B”, “BC”, “BE”, “CE” hamda “D” toifali haydovchilar, traktorchilar, shuningdek, “Texnik xizmat ko‘rsatish mutaxassislarini tayyorlash kurslari” tashkil etilib, vulkanizatorchi, gaz-elektropayvandchi, avtochilangar hamda avtoelektrik va boshqa mutaxassislar tayyorlanmoqda. O‘z navbatida, haydovchilar malakasini oshirish va qayta tayyorlash kurslari ham faoliyat ko‘rsatmoqda. Bundan tashqari, viloyat kengashi va uning joylardagi tashkilotlari harbiy xizmatchilar va chaqiruvgacha bo‘lgan yoshlar o‘rtasida harbiy-vatanparvarlik, ma’naviy-axloqiy tarbiyani yuqori saviyada tashkil etish hamda uni amalga oshirish borasida maktab, maktabgacha ta’lim tashkilotlari hamda oliy o‘quv yurtlarida targ‘ibot-tashviqot yuritish kabi tadbirlar ham tashkilotning diqqat markazida bo‘ldi. Chunonchi, joriy yilning shu davrigacha 210 ta tadbir o‘tkazildi. Bu tadbirlarda 16 658 nafar aholi va yoshlar ishtirok etdi. Ishlab chiqilgan rejaga ko‘ra, joylarda viloyat hokimligi, harbiy qismlar, mudofaa ishlari, Milliy gvardiya boshqarmalari, Yoshlar ishlari agentligi, Yoshlar ittifoqi viloyat kengashi hamda Ma’naviyat va targ‘ibot markazi hududiy bo‘limlari bilan hamkorlikda bir qator uchrashuvlar, davra suhbatlari tashkil etildi. Xususan, “Yangi O‘zbekiston yoshlari, birlashaylik!”, “Uch avlod uchrashuvi”, “Men ham askar bo‘laman!”, “Harbiy qismda bir kunim”, “Mening oilam sportchi”, “Vatanparvar – mening tanlovim!”, “Kasbim – mening faxrim!” kabi tadbirlar shular jumlasidandir. Albatta, bunday dolzarb mavzularda tashkil etilgan davra suhbatlari va uchrashuvlar yoshlarimizning ma’naviy kamolotida muhim burilishlar yasamoqda, desak aslo mubolag‘a bo‘lmaydi. Ayniqsa, “Yoshlar oyligi” doirasida o‘tkazilgan ma’naviy-ma’rifiy va sport tadbirlari yanada salmoqli bo‘ldi. Shuningdek, viloyatda “Yoshlar daftari” va “Temir daftar” ro‘yxatiga kiritilgan yoshlar va ehtiyojmand oilalar farzandlarining ommaviy texnik kasblarga imtiyoz asosida o‘qitilishi viloyat Yoshlar ishlari agentligi bilan hamkorlikda yo‘lga qo‘yildi. Viloyatda texnik va amaliy sport turlarini rivojlantirish va ommalashtirish borasida o‘quv sport-texnika klublari huzurida faoliyat yuritayotgan sport to‘garaklari va seksiyalarining o‘rni beqiyos. Bugungi kunda mavjud 24 ta to‘garak va seksiyada 10 nafar sport murabbiyi faoliyat ko‘rsatmoqda. 264 nafar shug‘ullanuvchining 203 nafari o‘g‘il bolalar, 61 nafarini qizlar tashkil etadi. Ular sportning havo miltig‘idan O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotining Sirdaryo viloyati kengashi va uning tasarrufidagi o‘quv sport-texnika klublari tomonidan yoshlarni ma’naviy-axloqiy va harbiyvatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning ongiga Vatanga muhabbat, mehnatga mas’uliyatli munosabat, harbiy xizmatga hurmat tuyg‘ularini singdirish, xalq xo‘jaligi uchun ommaviy kasbdagi texnik mutaxassislar tayyorlash, sportning texnik va amaliy turlarini rivojlantirish sohalarida samarali ishlar amalga oshirilmoqda. o‘q otish, yozgi biatlon, duatlon, triatlon, modelsozlik, raketamodel, aviamodel, erkin uchuvchi aviamodel, karting, avtosport, avtoralli, motosport, parashyut, harbiy amaliy ko‘pkurash turlari bo‘yicha muntazam shug‘ullanib borishadi. Tuman, viloyat hamda respublika m i q y o s i d a o ‘ t k a z i l a y o t g a n musobaqalarda faol ishtirok etgan sportchilarimiz sovrinli o‘rinlarni qo‘lga kiritmoqda. Xulosa o‘rnida aytish mumkinki, bugun yoshlarning har tomonlama barkamol bo‘lib shakllanishlari borasida olib borayotgan ishlarimizdagi muvaffaqiyatlarimiz talaygina. Albatta, bular haqida quvonch bilan so‘zlash qalbimizga surur bag‘ishlaydi. O‘z navbatida, bunday yutuqlar bizni yanada yangi dovonlarni zabt etishga, joriy yilning ikkinchi yarmida ham yanada ulkanroq g‘alabalarni qo‘lga kiritishga undaydi. Akbar ALLAMURODOV


23 № 2023-yil 21-iyul 29 Ta r b i ya m e zo n l a r i – Ойи, нон увоғини ерга туширсам кўзим оғрийдими? – деди жажжи Мухлиса онасининг ёнига чопиб келиб. – Ким айтди сенга бу гапни, яна бувингми? – Назиранинг қоши чимирилди. Ичида ғашлик аралаш, нимадир ғалаён қила бошлади. – У яна шунақа бўлмағур гапларни айтиб тарбиянгни бузяптими? Бўлмаган гап. Эшитдингми, бор хоҳлаганингни қилавер. Бувинг айтаверади. Катталарнинг ҳар бир айтган гапиям тўғри эмас. – Нонни ўтирмасдан есам ҳам, ушоғи ерга тушса ҳам майлими? – Мухлиса кўзларини катта-катта очиб онасига тикилди. – Менга деса кўчада емайсанми! Бор бошимни қотирма! Ишдан қолдиряпсан мени, – онаси ювилган кийимларни тезтез тахлаб жавонга қўя бошлади. – Бувим менга нонни ўтириб егин. Ушоғи ерга тушса увол бўлади, кейин кўзинг оғрийди, деганлар. Нонни эъзозласанг, сен ҳам нондек эъзоз топасан, деганлар. Сиз эса шуниям билмас экансиз, – қизча бирдан хомуш тортиб бошини эгди. – Мен биламан кеча ўртоғим Сабоҳат ҳам нонни ўтирмасдан еб юрганди, касал бўлиб қолибди. Мен кўзим оғришини истамайман. Мухлиса астойдил хафа бўлиб, онасининг олдидан индамай нари кета бошлади. Аёл қизчасининг ортидан ҳайрон кузатиб қолди. Мухлиса ҳовлига чиқиб сўридаги хонтахта устига дастурхон ёзди. Кейин ўтириб нон ея бошлади. Онаси кузатиб турди. Қизи нонни еб бўлиб, дастурхонга тушган ушоқларни терди ва уларни пиёлага солиб қўйди. Ёш бола-да, бирпасда бояги хафалиги тарқаб кетди, чиройи очилиб ёнидаги қўғирчоғига нималарнидир бидирлаб гапиришга тушди. – Мухлиса, вой асал қизим менинг, – кўча томондан қайнонасининг овози эшитилди. Мухлиса илкис бош кўтариб дарвозахонага қаради-ю, бувисининг истиқболига югурди. – Бувижоним! Келдингизми, сизни соғиниб кетдим, – қизча меҳр билан бувисини қучди. – Ие, салом қани болам? Айтганман-ку сенга катталарни кўрганда кичиклар доим салом бериши керак. Саломинг – бу одобинг. Одобли болаларни эса ҳамма яхши кўради. – Анави сиз айтиб берган эртакдаги дев ҳамми? – Ҳа, уям яхши кўради. Бўлмаса, болакайни аллақачон еб қўйган бўларди-да. – Сизам яхши кўрасизми? – бувиси кулиб неварасини қучди. – Ҳа, менам серсалом болаларни яхши кўраман. – Ассалому алайкум! – Мухлисанинг баланд овозда бувисига салом бергани эшитилди. – Ваалайкум ассалом. Ақлли қизим, эсли қизим, – қайнонаси қизини бағрига босиб пешонасидан ўпди. – Бувижон, мен нонни ўтириб едим. Ушоқларини эса сиз айтгандек пиёлага солиб қўйдим. Уларни товуқларимизга берамиз-а? – Ҳа, товуқларимизга берамиз. Кейин улар сендан миннатдор бўлишади. – Миннатдор дегани нима, буви? – Миннатдор дегани хурсанд бўлади, қувонади дегани. – Бир гап айтайми, кеча ўртоғим кўчада нон еб юрганди. Бугун касал бўлиб қолибди, – Мухлиса кўзларини катта-катта очиб бувисига тикилди. – Бувижон, сиз тўғри айтган экансиз. Нонни юриб еб бўлмас экан. – Вой, ёмон бўпти-я. Ўртоғингга айтмабсан-да нонни ўтириб егин деб. – Айтдим. Лекин у қулоқ солмади. Мен унақа қулоқсиз қизмасман-а, бувижон? – қизалоқ бувисига суйкалди. – Йўқ, сен қулоқсизмассан. Сенинг эсинг кўп. – Эсинг дегани нима а? – Эсингмас, эс. Эс – бу ақл дегани. Ҳовлидан эшитилаётган буви ва неваранинг суҳбати Назирага бу гал негадир хуш ёқаётган эди. Ҳар доим қайнонаси болаларига насиҳат қила бошласа, унинг ғаши келарди. Ҳатто гап лашиб ўтирса ҳам, тўнини тес кари Охири бўлмади. Бир куни ўғли уйда йўқлигида кўчларини йиғиштирдию катта ўғлиникига кетиб қолди. Лекин уч кун бўлмасдан Нодир онасини уйга қайтариб олиб келди. Онасининг «Мен ўзим шуни хоҳладим. Аканг билан яшагим келяпти», деган баҳоналарига эътибор бермади. «Акамни, невараларингизни соғинсангиз, меҳмон бўлиб келиб кетасиз, лекин мен турганда улар билан яшашингизга йўл қўймайман», деди ўғли. Аёл ўша пайт даги ҳолатини сўз билан таърифлаб беролмайди. Ўғлини қучганча шундай йиғлади, шундай йиғлади. Онанинг аҳволини кўриб, ўғилнинг ҳам кўнгли бузилди... Кўча эшикдан онасининг елкасидан қучганча хушхандон кириб келаётган турмуш ўртоғини кўрган Назиранинг нақ жони чиқиб кетай деди. Қайнонасининг юзига сер солиб қаради: «Бунча хурсанд бўлмаса? Ҳойнаҳой, менинг устимдан кулиб келяпти. Ҳали қараб турсин, кўрсатиб қўяман устимдан кулиш қанақа бўлишини». – Ҳов Назира, нега қаққайиб турибсан, ойим билан кўришмайсанми? – эрининг гапидан ўзига келган аёл истар-истамай қайнонасига яқинлашди. – Ассалом... – Ваалайкум ассалом, яхшимисиз, қизим, болалар яхшими? – қайнонаси худди – Ахир нима қил дейсан, сен хотиним бўлсанг, у онам. Эт билан тирноқни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини биласан-ку. Ота-онага қандай муносабатда бўлсанг, келажакда фарзандларинг ҳам сенга шундай муносабатда бўлади, де йишади. Кел энди, аразлашмайлик. Ўзинг яхшисан-ку. Мен сени яхши кўраман... «Мен сени яхши кўраман!» Бу гап... Назира турмуш ўртоғидан бу гапни эшитмай қўйганига қанча йиллар бўлган. Бугун эшитди! Эшитдию, кўнглидаги ғубор, эрига бўлган гина-кудурат ном-нишонсиз йўқолди. Ҳа, у эридан доим шундай муомалани кутарди. Унинг илиқ сўзига илҳақ эди. Билмасдики, ўзининг уруш-жанжаллари туфайли турмуш ўртоғини ўзидан бездириб қўйганини. Ўшанда билди, англади, тушунди ва айбини тан олди. Аёл йиғлаганча эрини елкасига бош қўйди... У эрига энди қайнонаси билан тортишмасликка, урушмасликка сўз берди. Лекин шундай бўлса-да, қайнонасига бўлган кўнглидаги адоват негадир йўқолмади. Ҳаётнинг ўзи муаллим экан, буюк муаллим. Бугун Назира ўтган умрига назар солиб, ҳеч қачон яхши келин, яхши она бўлолмаганидан ўксиди. Қайнонасининг неваралари учун қилаётган фидойилиги, жонкуярлигини ҳам ўзича тушунар экан. Аслида унинг ўгитлари, панд-насиҳатлари фарзандларининг камолотида қанчалик муҳим экан. У бу ҳақиқатни бугун тушуниб етди. Анча вақт олдин турмуш ўртоғига «Онангиз билан яшамайлик. Агар онангиз бу уйдан кетишни хоҳламаса, ўзимиз алоҳида уй қилиб чиқиб кетайлик», деб қилган хархашаларини эслаб ҳижолат бўлди. Энди билса, хато қилган экан, жуда катта хато... Ўша куни кечки таомни ўзгача тайёргарлик билан ҳозирлади. Турмуш ўртоғини ҳам ҳар доимгидек тунд қиёфада эмас, қувонч билан қаршилади. Келинидаги ўзгаришни кўриб, қайнонасининг ҳам кайфияти кўтарилди. Ҳаммалари ҳовлидаги сўрида хушхандон овқатланишди. – Зилола, энди туриб дастурхонни йиғиштир. Қиз бола овқатни ичиб бўлгандан сўнг тезда дастурхонни йиғиштиришга одатланиши керак, – бувиси дастурхондаги бўш косаларни неварасига узатди. – Дастурхонни ҳовлидаги гулларнинг тагига қоқ. Ушоқлардан қурт-қумурсқалар ризқланади. Зилола бувисининг қўлидаги косаларни олиб яна дастурхон четига қўйди-да индамай телевизор кўраверди. – Қизим, бувингнинг гапини эшитмадингми? Нега косаларни дастурхонга қўйдинг? – Зилола ялт этиб онасига қаради. Ҳайрон бўлди. Чунки шу вақтгача онаси ҳеч ҳачон бувисининг гапини маъқулламаган. Кейин бувиси уларга иш буюрса жаҳли чиқарди. «Зилола ҳали ёш бола. Мухлиса ҳам. Нега уларни ҳеч тинч қўймайсиз. Катта бўлса иш қилишни ўрганиш қочмайди. Ҳозирча мен ўзим қиламан шу юмушларни», дерди доим. Бу сафар ундай демади. Зилола онасига ҳайратланиб қараб қолди. – Нима, гапимни эшитмаяпсанми? Нега жим бўлиб қолдинг, бўла қол, қизим. Қани, тез туриб бувижонинг айтганларини қил-чи. Зилола бирпас тараддудланиб қолди. Наҳотки, онаси айтаётган бўлса бу гапларни?! – Ойи, мен... – Гапинг бўлса, кейин гапирасан, хўпми, қизим. Қани, косаларни ошхонага олиб бор-чи. Зилола тезда ўрнидан туриб дастурхонни йиғиштира бошлади. Унга синг лиси ҳам ёрдамлашди. Қизларининг хатти-ҳаракатини ҳавас билан кузатиб турган Назиранинг баҳридили очилди. – Ойижоним айтган ҳар бир гап сизлар учун ҳикмат. Ўргансангиз кам бўлмайсизлар, – Назира миннатдор бўлиб қайнонасига тикилди. Унинг нигоҳида меҳр, муҳаббат, ҳурмат, эъзоз ҳамма-ҳаммаси зоҳир эди... Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА овқат олиб келай демасди. Овқатни кутавериб чарчаган болалари бу орада ухлаб қолди. Назиранинг эса парвойи-фалак. Телефонда синглиси билан гаплашиб, гўёки дастурхон бошидагиларни унутганди. Турмуш ўртоғи овқатни тезроқ олиб келишини айтиб овоз берганди «Нимааа, кимдир очдан ўляптими?» деб жеркиб берди. Бу гап Нодир акасининг тоқатини тоқ қилди. У онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай, Назиранинг устига қуюндай бостириб борди. Келинини дўппослаётган ўғлини ажратишга онанинг кучи етмади. Аксига олиб, келин ҳам тилини тияй демасди. Бир вақт келини дабдурустдан қайнонасига қараб «ҳаммасига сиз сабабчисиз, сиз ўғлингизни менга қарши қайраяпсиз», деб унга таъна тошларини ота кетди. Бу гап Нодирнинг қонини қайнатиб юборди, у яна муштига зўр берди. Йиғи-сиғи, қий-чувдан болалар ҳам уйғониб кетишди. Ҳамманинг дили хуфтон бўлди. Дастурхон-дастурхон жойида, овқат-овқат жойида қолди... Шу воқеадан кейин у қайнонасини баттар ёмон кўриб қолди. «Ҳа, дугоналарим тўғри айтган экан, қайноналар бор жойда ҳаловат бўлмас экан. Мен қайнонамни қандай бўлмасин уйимдан кетказишим керак. Нима, унинг фарзанди фақат Нодир акамми? Ана, яна иккита ўғли бор. Шаҳарда яшаса, нима қипти. Ўша ёқларга опкетсин оналарини. Улар ҳам фарзандлик бурчларини бажариши керак-ку. Эрим кенжа фарзанд бўлса бўлибди-да. Бу ота-онани қарамоғига олиш фақат эримнинг зиммасида дегани эмас-ку». Кўнглидан ўтганлари Назирани ҳаволантирди. Энди у қайнонасига ошкора ҳужумга ўтди. Уни бу уйдан бездиргиси келди. Арзимас нарсадан жанжал чиқариб, қайнонаси билан урушадиган, гап қайтариб хуморидан чиқадиган бўлди. Қайнонаси жуда оқила аёл. Келинининг бу қилиқларидан мақсад нима эканлигини бошидаёқ анг лаганди. Шундай бўлса-да, тишини тиш ига босиб чидади. ҳеч нарса бўлмагандек келинига яқинлашиб уни қучмоқчи бўлди. Лекин Назира ортга тисарилиб рўйихушлик бермади. Хотинининг бу қилиғидан жаҳли чиқиб кетган Нодирнинг юзлари бўғриқиб кетди. – Хўв, сен ким бўпсанки, онам кўришаман деса, ўзингни тарозига соласан?! – Нодирнинг қолган гапи ичида қолди. Назира кўзлари ола-кула бўлиб жириллай кетди: – Оғзингизга қараб гапиринг! Биринчидан, мен «ҳўв» эмасман, иккинчидан, кўришиш-кўришмаслик – бу менинг ишим! – шундай деб шарт ортига бурилиб кета бошлади. Онасининг олдида хотинининг бундай беписанд қилиғидан изза бўлган эркакнинг қўллари мушт бўлиб тугилди. Онаси билагидан маҳкам ушлаб қолди. Агар ёнида онаси бўлмагандами, хуморидан чиққунча дўппосларди. Афсус боя акасиникидан кела туриб онаси унга: «Назирани урмайсан, ҳеч қачон хафа қилмайсан», деб шарт қўйиб ваъдасини олган. Лекин нимадир қилмаса бўлмайди, ахир бу кетишда Назира қайнонасини оёқости қилиб ташлайди. Нодир онасининг нарсаларини хонасига олиб кирди. Кейин ошхонада куймаланаётган хотинининг олдига келди. Идиш-товоқларни тарақ-туруқ қилиб юваётган Назира ҳалиям жаҳлдан тушмаганди. Унинг ҳаракатини бироз кузатиб турган Нодирнинг юраги сиқилди. «Бу хотин билан яшашга ўзинг куч бер, Аллоҳим». Кўнглидан шу сўз ўтар экан, онасининг насиҳатини эслади: «Куч ишлатиб ёмон кўринганинг қолади. Урсанг эти қотади, сўксанг бети. Аёл кишини фақат яхши гапириб йўлга солиш мумкин. Жон болам, Назирага мулойимроқ муомала қил, меҳр кўрсат. У аслида яхши аёл. Мана кўрасан, албатта ўзгаради». – Назира, хафа бўлдингми мендан? – Нодир бир вақтлардагидек оҳангда гапирди. Назира индамай ишини давом эттираверди. Нодир эса секин хотинига яқинлашиб елкасидан қучди. ки йиб оларди. Унинг назарида қайнонаси болаларини ундан совутаётгандек эди. Боя митти қизчасининг «Сиз шуниям билмас экансиз», деган гапи Назирага худди «сиз ҳеч нарсани билмайсиз», дегандек таъсир қилганди. Қизининг ортидан термилганча қотди-қолди. Шунча ўзини мажбурласа ҳам қўли ишга бормади. Чунки айни шу лаҳзаларда қизи унга бир ҳақиқатни англатганди: она фарзанд учун доим ўрнак, яхши тарбиячи бўлиши лозим экан. У-чи? У болаларига қайси жиҳати билан ўрнак бўляпти? Қайнонасига гап қайтариши биланми ё болаларининг олдида турмуш ўртоғи билан ҳуда-беҳуда тортишиши, аразлаши биланми? Шулар ҳақида ўйлар экан ўзидан уялиб кетди. Аслида у болаларини ўзидан бездираётган экан. Бақир-чақирлари болаларигаям малол келаркан, болалар ҳам яхши сўзнинг гадоси бўлишаркан. Бир ой олдин бўлган воқеа ҳеч эсидан чиқмайди. Ўша куни кечки овқат ҳар кунгидан бироз кечикди. Аксига олиб шу куни турмуш ўртоғи ишдан эртароқ қайтди. Ярим соат ўтди, бир соат ўтди, Назира


24№ 2023-yil 21-iyul 29 MUASSIS Navbatchi: podpolkovnik Gulnora Hojimurodova Sahifalovchi: Begali Eshonqulov Musahhih: Sayyora Meliqo‘ziyeva Tahririyat kengashi: general-mayor Hamdam Qarshiyev polkovnik Otabek Yuldashev polkovnik Alisher Boboxonov Maqsud Abilov Tahririyatga kelgan qo‘l yoz malar taqriz qilinmaydi va mualliflarga qaytarilmaydi. Mualliflar fikri tahririyat nuqtayi nazaridan farqlanishi mumkin. Gazeta Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti – “Vatanparvar” birlashgan tahririyatining kompyuter markazida sahifalandi. Gazeta O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligida 2008-yil 6-iyunda 0535 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Telefonlar: kotibiyat: 71 260-36-50 buxgalteriya: 71 260-35-20 yuridik bo‘lim: 71 260-29-41 faks: 71 260-32-29 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI www.mudofaa.uz ISSN 2010-5541 Manzilimiz: 100164, Toshkent, Universitet ko‘chasi, 1-uy. Gazetaning yetkazib berilishi uchun obunani rasmiylashtirgan tashkilot javobgar. Gazetaning poligrafik jihatdan sifatli chop etilishiga “O‘zbekiston” NMIU mas’ul. Buyurtma: Ã-0705 Hajmi: 6 bosma taboq Bichimi: A3 Adadi: 31 642 nusxa Bosishga topshirish vaqti: 14:00 Topshirildi: 14:30 t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi www.mv–vatanparvar.uz mudofaavazirligi mudofaavazirligi www.youtube.com/c/UzArmiya www.mudofaa.uz Bosh muharrir: podpolkovnik Ahror Ochilov @Vatanparvargazetasi_bot “Vatanparvar” birlashgan tahririyati bilan bog‘lanish uchun telegram bot SHU SONNING ELEKTRON SHAKLI Nashr ko‘rsatkichi: 114. Bahosi: kelishilgan narxda. 1 2 3 4 5 6 Gazeta juma kuni chiqadi. Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan. “O‘zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi bosmaxonasida chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent shahri, Alisher Navoiy ko‘chasi, 30-uy. Ilm-fan Биз қуйида Стивен Хокингнинг ҳаёти ҳақида кўпчилик билмаган 10 та қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, олимнинг мислсиз дунёси сизга ҳам куч-ғайрат бахш эта олишига ишонамиз. 1. Стивен Хокинг 1942 йилнинг 8 январида Оксфордда — таниқли астроном Галилео Галилейнинг ўлимидан 300 йил ўтиб туғилган. 21 ёшида унда нейрон касаллигининг кам учрайдиган шакли — амиотрофик ён склерози (АLS) аниқланган. Шифокорлар унга бир неча йилгина умри қолганини айтишган. 2. Стивен мактабда ёмон ўқиган, бироқ математикани яхши тушунган ва «кимё билан тартибсиз шуғулланган». 9 ёшида унинг баҳолари синфдаги энг ёмонлардан бири бўлган. Шунга қарамай, ўқитувчилар унинг ўзига хос даҳо эканлигини тан олган, шу сабабли Стивенга «Эйнштейн» лақабини беришган. 3. Стивеннинг отаси ўғли тиббиёт билан шуғулланишини истаган, бироқ боланинг ўзида биологияга қизиқиш бўлмаган. У биологияни «ўта ноаниқ» дея ҳисоблаган. Натижада у Оксфордда зарралар назарияси ва космология билан шуғулланган, чунки бу соҳалар кам ўрганилган бўлиб, кашфиёт қилиш учун имконият кўп эди. 4. Қироллик жамиятининг учрашувида Хокинг таниқли астрофизик Фред Хойлнинг маърузасини бўлиб, унга хато қилганини билдирган. Ундан «Хатони қандай аниқладинг?» деб сўрашганида Хокинг «Шунчаки ҳаммасини калламда ҳисоблаб кўрдим» дея жавоб қайтарган. 5. 1970-йилларда Хокинг ўзининг асосий кашфиётларини амалга оширган, жумладан, космологиядаги Хокинг нурланишини («қора туйнуклар» то тугамагунча энергия таратади). 1987 йилда у Москвада академик Дмитрий Сахаров билан учрашган. 6. 1980-йилларда профессор Хокинг ҳамда профессор Жим Хартл вақт ва макон чегарасига эга бўлмаган коинот моделини тақдим этган. Унинг концепцияси «Вақтнинг қисқача тарихи» китобида ёзилган бўлиб, китоб бутун дунё бўйлаб 25 миллион нусхада сотилган. Хокинг коинотни Ер сайёрасига қиёслайди – «қаерга борма Ернинг охири йўқ». Бироқ сайёра иккита ўлчамда мавжуд бўлса, коинот тўрт ўлчамда мавжуддир. 7. 1985 йилда Стивен Хокинг пневмония билан касалланган. Унинг аҳволи шу қадар оғирлашганки, шифокорлар уни ҳаётини таъминлаб турган тизимни узиб қўйишни исташган. Стивеннинг рафиқаси Жейн бунга йўл қўймаган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун трахеотомия ўтказган. Шундай қилиб у гапириш қобилиятидан айрилган ва овоз синтезаторидан фойдаланишга ўтган. «Intel» компания унга ўз «овози»дан фойдаланиш имкониятини тақдим этганида Хокинг буни рад этган. 8. Хокинг – илм-фаннинг ўзига хос «поп юлдузи». У «Симпсонлар», «Юлдузлар йўли», «Улкан портлаш назарияси» каби мультфильм ва кинолар қаҳрамонига айланган, «Pink Floyd» альбомида ҳам чиққан. 9. Хокинг бир талай илмий мукофотларни қўлга киритган бўлса-да, Нобель мукофотига лойиқ кўрилмаган. 30 йил давомида у Оксфорддаги Исаак Ньютон ишлаган кафедрада фаолият олиб борган. 10. Сўнгги вақтларда Хокинг фаол тарзда глобал исиш, янги вирус-қотил ёки улкан кометанинг Ерга қулаши туфайли инсониятнинг ҳалокатга учрашини башорат қилиб келган. У одамларга бошқа сайёраларга кўчиб ўтишни тавсия қилган. Ўзга сайёраликлар борлигига ҳам ишонган. Интернет маълумотлари асосида тайёрланди. Бундан 5 йил аввал британиялик олим, «дунёнинг энг ақлли одами» номини олган Стивен Хокинг оламдан ўтган эди. У, эҳтимол, чиндан ҳам кўҳна асрларда дунёни ҳайратга солган илм аҳлининг энг сўнгги вакилларидан бир эди. йилгина умри қолганини айтишган.


Click to View FlipBook Version