Зиёдбек ва Исломбек ФАЙЗУЛЛАЕВЛАР майор Орифжон Ортиқовнинг фарзандлари. Улар 10 ёшда. Спортнинг шахмат тури билан шуғулланишади. Жорий йилнинг 28 апрель санасида Қорақалпоғистонда 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат бўйича чемпионликни қўлга киритган қаҳрамонларимиз Нукус шаҳридаги 44-мактабда таҳсил олади. – Мен уларга кўп йиллардан бери шахматдан сабоқ бераман, – дейди мураббий Мирза Аҳмедов. – Уларнинг зеҳни ўткир ва жуда тийрак болалар. Бир сўз билан айтадиган бўлсам, ўткир зеҳн, кучли хотира, иштиёқ ва тиришқоқлик, ўйиндаги ҳар бир партияда фақат ғалабага интилиш – тан олиш керак, бу хислатлар бир инсонда доим мужассам бўлавермайди. Лекин Зиёдбек ва Исломбек шундай қобилият эгалари. Мен ишонаман: бу болаларнинг муваффақиятлари ҳали олдинда! Аллома Абдурауф Фитрат ўз асарларидан бирида инсоннинг маънавий ва ақлий хислатларини, ички имкониятларини асосан, у яшаган муҳит юзага чиқаради, дея оиланинг, ота-онанинг фарзанд камолотидаги ўрни нечоғлиқ аҳамиятли эканлигини айтиб ўтади. Бу фикрнинг ҳақиқат эканлигини Зиёдбек ва Исломбек Файзуллаевнинг шу кунгача эришган муваффақиятлари, ютуқлари ҳам исботлайди. Зеро улар туғилиб ўсган оилада спортга рағбат бор. Шунинг учун ҳам улар болалигидан спортга меҳр қўйди. – Фарзандларимга шахматга қизиқиш мендан ўтган бўлса керак, – дейди майор Орифжон Ортиқов. – Улардаги бу қизиқишни пайқаганимдаёқ шахмат тўгарагига олиб бордик. Ўша кундан бошлаб, ҳар куни кечқурун онаси икковимиз улар билан шахмат ўйнардик. Шундай қилиб, улар шахматни қунт билан ўрганишга киришишди. Қувонарлиси, мактабда ҳам аниқ фанларни яхши ўзлаштира бошлашди. Чунки шахмат шундай спорт турики, у ҳисоб-китобга асосланади ва ақлни чархлайди. Турган гап, ҳисоб-китобни яхши билган ўқувчи аниқ фанларни ўзлаштиришда қийналмайди. Бундан биз ҳам хурсандмиз. – Мен келажакда Президент бўлмоқчиман, – дейди Зиёдбек «Келажакда қайси касб эгаси бўлмоқчисиз?» деган саволимга жавобан. – Бунинг учун яхши ўқиш керак, китоб ўқишга меҳр қўйиш керак. Шу кунгача жуда кўп китобларни ўқиб чиқдим. Мактабда ҳам ўқишим яхши. – Мен эса шифокор бўлмоқчиман, – дейди Исломбек. – Шунинг учун мактабни тамомлаб, тиббиёт институтига ўқишга кираман. Шифокорликни ҳам худди ҳарбийлик каби шарафли касб деб биламан. Келажакда тажрибали шифокор бўлиб, беморларга шифо улашсам дейман... Ватаннинг қудрати соғлом ва баркамол фарзандлар тимсолида намоён бўлади, дейишади. Бир нарса аниқки, келажагимиз баркамол авлод қўлида экан, юртимиз бундан-да гуллаб-яшнайди, ривожланади, равнақ топади. Подполковник Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА 2023/¹2 51
Жорий йилнинг май ойида пойтахтимиз илк бор бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди ва унда чарм қўлқоп усталаримиз тарихий натижа қайд этди – 9 та медалга сазовор бўлди. Шу пайтгача 16 та дунё биринчилигида қатнашган Ўзбекистон бокс терма жамоасининг умумий медаллар сони 50 тадан ошди. Ушбу медалларнинг қарийб учдан бир қисми армиямиз спортчиларига тегишлидир. ХX аср иккинчи ярмида дунё спорт мухлислари «бокс» деганда биринчи навбатда Куба, «футбол» деганда Бразилия мамлакатини тилга олишарди. Бугунги давр спорт мухлислари учун бу тушунчалар ёт. Эндиликда улар «бокс» деганда харитага боқиб, «янги бокс мамлакатига айланаётган Ўзбекистон»ни қидириш, янада яқинроқ билишга тушишади. Зеро ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинларида умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқди. Дунё миқёсидаги бошқа йирик мусобақаларда ҳам «мустақил Ўзбекистон» боксчилари совриндорлар сафидан, албатта, ўрин олиб келмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель–14 май кунлари пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича XXII жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан 550 нафарга яқин спортчи қатнашиб, 13 та медаль шодаси учун ўзаро жанг қилишди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди – дунё биринчилигининг жами 9 та медалига сазовор бўлди. Финал жангининг 7 таси музаффар боксчиларимиз иштирокида кечди! Ўзбек боксчилари пойтахтимиздаги дунё биринчилигига қадар 15 та жаҳон чемпионатида қатнашган ва уларда 10 та олтин, 15 та кумуш, 19 бронза, жами 44 медални қўлга киритган ҳамда терма жамоамиз умумий рейтингда 6-ўринда қайд этилганди. Пойтахтимиз мезбонлик қилган дунё биринчилиги боксчиларимиз учун 16-жаҳон чемпионати бўлди. Унда чарм қўлқоп усталаримиз 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза, жами 9 та медалга сазо30 апрель–14 май кунлари пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича XXII жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан 550 нафарга яқин спортчи қатнашиб, 13 та медаль шодаси учун ўзаро жанг қилишди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди – дунё биринчилигининг жами 9 та медалига сазовор бўлди. Финал жангининг 7 таси музаффар боксчиларимиз иштирокида кечди! Ўзбек боксчилари пойтахтимиздаги дунё биринчилигига қадар 15 та жаҳон чемпионатида қатнашган ва уларда 10 та олтин, 15 та кумуш, 19 бронза, жами 44 медални қўлга киритган ҳамда терма жамоамиз умумий рейтингда 6-ўринда қайд этилганди. Пойтахтимиз мезбонлик қилган дунё биринчилиги боксчилалик қилган бокс бўйича XXII жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан 550 нафарга яқин спортчи қатнашиб, 13 та медаль шодаси учун ўзаро жанг қилишди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди – дунё биринчилигининг жами 9 та медалига сазовор бўлди. Финал жангининг 7 таси музаффар боксчиларимиз иштирокида кечди! Ўзбек боксчилари пойтахтимиздаги дунё биринчилигига қадар 15 та жаҳон чемпионатида қатнашган ва уларда 10 та олтин, 15 та кумуш, 19 бронза, жами 44 медални қўлга киритган ҳамда терма жамоамиз умумий рейтингда 6-ўринда қайд 2023/¹2 52
2023/¹2 53 вор бўлишди ва терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Албатта, бу 1993 йилдан буён дунё биринчиликларида мустақил жамоа сифатида иштирок этиб келаётган Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд ва ўзига хос тарихий натижадир. Зеро шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритмаганди. Энг оғир (+92 кг) вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов фаолияти давомида иккинчи бор жаҳон чемпионлигига эришди. «Токио – 2020» Олимпиадаси ғолиби пойтахтимизда кечган дунё биринчилиги финалида кубалик Алехандро Арзолага қарши баҳс олиб борди ва жанг 1-раунддан сўнг тўхтатилди. Кубалик боксчи рақибига таслим бўлганлигини билдирди ва Баҳодир ғалабасини тантана қилди. Шу пайтгача ҳамюртларимиздан Руслан Чагаев ҳамда Аббос Атоев икки маротаба бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлганди, Баҳодир Жалолов учинчи спортчи сифатида улар сафига қўшилди. Икки йил муқаддам Сербияда ўтган дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритган боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Абдумалик Халоков (-57 кг) Тошкентда чемпионликка эришди. Фаолияти давомида 5-марта жаҳон чемпионатида қатнашган Ҳасанбой Дўсматов финалда франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Боксчиларимиз Руслан Абдуллаев (-63.5) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ҳам дунё биринчилигида ғолибликка эришди. Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази (MVSM) вакили Саиджамшид Жафаров (-71 кг) эса финалга қадар муваффақиятли жанг қилди. У мозамбиклик Осорио Мухан, мексикалик Алонсо Верде, бразилиялик Вандерсон де Оливейра каби боксчиларни мағлуб этди. Қозоғис тонлик Асланбек Шимбергеновга қарши финал жангида эса MVSM вакилидан омад юз ўгирди ва у дунё биринчилигининг кумуш медали билан тақдирланди. Боксчиларимиздан Ойбек Жўраев (-54 кг) дунё биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ва Лазизбек Муллажонов (-92 кг) бронза медалга сазовор бўлди. Мусобақадан сўнг -51 кг вазн тои фасида олтин медалга эга чиққан Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг «Энг яхши боксчиси», умумжамоа ҳисобида ғолибликка эришган Ўзбекистон терма жамоаси эса «Энг яхши жамоа» деб топилди. Юртимиз спортчилари ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатларида 16 марта қатнашган ва барчасида совриндор бўлган. Эндиликда бу масала дунё бокс мутахассислари эътиборини ўзига қаратди. Айниқса, юртимиз чарм қўлқоп усталарининг муваффақиятлари босқичма-босқич, яъни жаҳон чемпионатлари мобайнида ошиб бораётганлиги уларни янада ажаблантирмоқда. Чунки ХХ аср сўнгида мустақил мамлакат сифатида дунё айвонига чиққан Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи бокс мутахассислари тили билан ифодалаганда «ХХI аср боксига янги об-ҳаво олиб кирди». Албатта, улкан ғалабаларга, тарихий ютуқларга тинимсиз меҳнат, илмий изланишлар ва ҳаётий тажрибалар орқали эришилади. Юртимиз боксчилари эришаётган муваффақиятлар замирида айнан шундай ҳолат мужассамки, дунёнинг бир қатор давлатлари бокс мутахассисларини қизиқтираётган масала ҳам шу, муҳими уни ўрганиш. Юртимиз боксчиларининг барча дунё биринчиликларида қўлга киритган медали сони 50 тадан ошди. Ушбу медалларнинг қарийб учдан бир қисми армиямиз спортчиларига тегишлидир. Таъкидлаш жоиз, узоқ йиллар Ўзбекис тон бокс терма жамоаси негизини армия спортчилари (Марказий ҳарбий спорт клуби – МҲСК, Мудофаа вазирлиги спорт клуби – МVSК, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривож лантириш маркази – MVSM) ташкил этган. Хусусан, XIV жаҳон чемпионатида қўлга киритилган олтин медаль армиямиз спортчиси Аббос Атоевга тегишли бўлган. 2009 йили Милан шаҳрида ўтказилган XV жаҳон чемпионатида эса юртимиз боксчилари 4 та медалга сазовор бўлган ва барча медаллар армия вакиллари томонидан қўлга киритилган. 2011 йил Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилган XVI жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари томонидан қўлга киритилган 2 та бронза медалга ҳам армиямиз чарм қўлқоп усталари эришган. Ўзбекистон бокс терма жамоаси расман илк маротаба 1993 йил Тампере шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ўшанда бир нафар боксчимиз, яъни -51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳикматилла Аҳмедов дунё биринчилигининг кумуш медали билан тақдирланган. Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари учун шу тариқа бошланган жаҳон чемпионатлари фурсат ўтган са йин тобора такомиллашиб, кўрсатган натижалари ҳам юқорилаб борди. Охир-оқибат, дунё спорт матбуотидаги бугуннинг гапи – «Ўзбекис тон ХХI аср боксига янги об-ҳаво олиб кирди»га етиб келдик.
2023/¹2 54 VII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (1993 йил, 7-16 май. Тампере, Финляндия) Ҳикматилла Аҳмедов (-51 кг) – кумуш VIII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (1995 йил, 6-14 май. Берлин, Германия) Дилшод Ёрбеков (-75 кг) – бронза IX ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (1997 йил, 18-26 октябрь. Будапешт, Венгрия) Руслан Чагаев (+91 кг) – олтин X ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (1999 йил, 15-29 август. Хьюстон, АҚШ) Муҳаммадқодир Абдуллаев (-63,5 кг) – олтин Ўткирбек Ҳайдаров (-75 кг) – олтин Тўлқинбой Турғунов (-57 кг) – кумуш XI ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2001 йил, 3-10 июнь. Белфаст, Ш. Ирландия) Руслан Чагаев (+91 кг) – олтин Ўткирбек Ҳайдаров (-75 кг) – кумуш Шерзод Ҳусанов (-67 кг) – бронза XII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2003 йил, 6-13 июль. Бангкок, Таиланд) Шерзод Ҳусанов (-69 кг) – кумуш Баҳодир Султонов (МҲСК, -54 кг) – бронза XIII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2005 йил, 13-20 ноябрь. Мьянма, Хитой) Дилшод Маҳмудов (-64 кг) – кумуш Ўткирбек Ҳайдаров (-81 кг) – бронза Жасур Матчонов (+91 кг) – бронза XIV ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2007 йил, 23 октябрь – 3 ноябрь. Чикаго, АҚШ) Аббос Атоев (МҲСК, -81 кг) – олтин XV ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2009 йил, 1-12 сентябрь. Милан, Италия) Аббос Атоев (МҲСК, -75 кг) – олтин Элшод Расулов (МҲСК, -81 кг) – кумуш Баҳодир Султонов (МҲСК, -57 кг) – бронза Ботиржон Маҳмудов (МҲСК, -69 кг) – бронза XVI ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2011 йил, 26 сентябрь – 8 октябрь. Боку, Озарбайжон) Жасурбек Латипов (МҲСК, -52 кг) – бронза Элшод Расулов (МҲСК, -81 кг) – бронза XVII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2013 йил, 14-26 октябрь. Алмати, Қозоғистон) Жасурбек Латипов (МҲСК, -52 кг) – кумуш Ойбек Мамазулунов (-81 кг) – бронза XVIII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2015 йил, 6-17 октябрь. Доҳа, Қатар) Муроджон Аҳмадалиев (МҲСК, -56 кг) – кумуш Фазлиддин Ғойибназаров (-64 кг) – кумуш Бектемир Мелиқўзиев (МҲСК, -75 кг) – кумуш Элнур Абдураимов (-60 кг) – бронза Элшод Расулов (МҲСК, -81 кг) – бронза Баҳодир Жалолов (+91 кг) – бронза XIХ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2017 йил, 24 август – 2 сентябрь. Гамбург, Германия) Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) – олтин Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) – кумуш Жасурбек Латипов (-52 кг) – кумуш Иқболжон Холдоров (-64 кг) – кумуш Бектемир Мелиқўзиев (МҲСК, -81 кг) – бронза Санжар Турсунов (-90 кг) – бронза XХ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2019 йил, 7-21 сентябрь. Екатеринбуг, Россия) Миразизбек Мирзахалилов (МVSК, -57 кг) – олтин Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) – олтин Баҳодир Жалолов (+91 кг) – олтин Дилшодбек Рўзметов (МVSК, -81 кг) – кумуш Бобоусмон Батуров (-69 кг) – бронза XХI ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2021 йил, 26 октябрь – 6 ноябрь. Белград, Сербия) Абдумалик Халаков (-60 кг) – кумуш Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) – бронза XХII ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ (2023 йил, 30 апрель – 14 май. Тошкент, Ўзбекистон) Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) – олтин Абдумалик Халоков (-57 кг) – олтин Руслан Абдуллаев (-63.5 кг) – олтин Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) – олтин Баҳодир Жалолов (+92 кг) – олтин Ойбек Жўраев (-54 кг) – кумуш Саиджамшид Жафаров (MVSM, -71 кг) – кумуш Аълохон Абдуллаев (-75 кг) – бронза Лазизбек Муллажонов (-92 кг) – бронза ЎЗБЕК БОКСИ ҚАҲРАМОНЛАРИ: 542023/¹2 Бошқа спорт турларидан фарқли ўлароқ бокс бўйича мусобақалар нуфузи хусусида сўз очилганда, халқаро майдонда биринчи галда дунё биринчилиги эътироф этилади. Шу боис биз кўпроқ жаҳон чемпионатлари хусусида фикр юритдик. Агар Олимпиада ўйинлари тарихига назар ташласак, «Барселона – 1992» ва «Пекин – 2008»дан ташқари барча ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам боксчиларимиз совриндорлар сафидан жой олган. Айниқса, «Рио – 2016»даги муваффақият юқори даражада бўлган, жами 5 та медаль: 3 та олтин – Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаров; 2 та кумуш – Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев (МҲСК); 2 та бронза – Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев (МҲСК). Терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган. Расул ЖУМАЕВ
2023/¹2 55 Ватанни қўриқлар йигитнинг марди!
2023/¹2 56 КАНАДА ҲАРБИЙ САНОАТИ Шимолий Американинг шимолий қисмида жойлашган Канада ривожланган, юқори технологияларга асосланган ҳарбий саноатга эга бўлиб, унга қарашли корхоналарда мустақил равишда ёки бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда замонавий қуроллар ва ҳарбий техниканинг кўплаб турлари ишлаб чиқарилади. Бу борада, айниқса, АҚШ ҳарбий саноат корпорациялари билан яқин алоқалар йўлга қўйилган. Икки мамлакат ўртасида тузилган келишувга биноан, Канада компаниялари АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳарбий буюртмаларини бажариш имкониятига эга бўлган. Канадада қуроллар ҳамда ҳарбий техника ишлаб чиқариш соҳасида 100 дан ортиқ компания ва корпорация фаолият олиб боради. Ҳарбий ишлаб чиқариш базаси асосини хусусий компанияларга қарашли 18 та йиғиш корхоналари ташкил этиб, уларнинг аксарияти АҚШнинг «Локхид-Мартин», «Женерал дайнэмикс», «Рейтеон текноложиз», «Текстрон» ва бошқа йирик корпорацияларига қарашли маҳаллий бўлинмалар ҳисобланади. Бундан ташқари, 15 та таъмирлаш заводи ҳамда 3 та илмий-тадқиқотчилик ташкилоти ҳам мавжуд. Канада ҳарбий саноати таркибидан ракета-космик, авиация, бронетанк, артиллерия-ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, кемасозлик ва радиоэлектроника тармоқлари жой олган. Уларга қарашли корхоналарда ҳарбий-транспорт самолётлари, турли типдаги вертолётлар, учувчисиз учиш аппаратлари, фрегат, корвет ва соқчи кемалар, зирҳланган жанговар машиналар, турли йўналишдаги радиоэлектрон ускуналар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, шунингдек космик техника, ракета қуроллари, жанговар самолётлар ва бошқа турдаги ҳарбий техни-
2023/¹2 57 эйшн» компанияси фуқаровий йўналишдаги самолётлар (йўловчи ва юк самолётлари), бизнес-авиация самолётлари, шунингдек минтақавий ва ўрта магистрал линиялари учун мўлжалланган транспорт самолётлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Баъзи типдаги бизнес-авиация самолётларидан махсус ҳарбий самолётларни ишлаб чиқиш учун асос сифатида фойдаланилади. Масалан, BD-700 «Глобал экспресс» асосида Е-11А типидаги алоқа-ретранслятор самолётлари ишлаб чиқилган. Бу самолётлардан Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда кенг фойдаланилган. Мазкур компаниянинг Торонто шаҳри яқинида жойлашган заводида турли типдаги (м-н, СС-142, СТ-142, Е-9А ва ҳ.к.) ҳарбий-транспорт, қидирув-қутқарув, патруль самолётлари ва бошқа типдаги авиация техникаси ишлаб чиқарилади. «Бомбардье авиэйшн» маҳсулотлари қаторидан НАТОга аъзо бир қатор мамлакатлар армиялари томонидан фойдаланилаётган вертолёт типидаги CL-327 «Гардиан» русумли учувчисиз учиш аппарати ҳам жой олган. Канадада кемасозлик саноати ҳам жуда ривожланган бўлиб, мазкур тармоқ сув сиғими 2 000 дан 5 000 тоннагача бўлган жанговар кемалар, шу жумладан фрегат ва эсминецлар ишлаб чиқариш имкониятларига эга. Шунингдек, кемасозлик корхоналарида гидрографик ва океанографик кемалар, патруль катерлари, танкерлар ва қуруқ юк ташувчи кемалар ишлаб чиқарилади. Эътиборли жиҳати шундаки, бу тармоқ асосан давлат буюртмаларига боғлиқ ва унинг маҳсулотлари экспортга чиқарилмайди. Ҳозирда мамлакат раҳбарияти мазкур тармоқни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирлар комп лексини амалга оширмоқда. Ҳарбий денгиз кучлари (ҲДК)ни доимий жанговар шай ҳолатда сақлаш мақсадида 2017 йилда 30 йилга мўлжалланган «Кемалар харид қилиш миллий стратегияси» қабул қилинган бўлиб, унда ҳарбий флотни кенг кўламда қайта қуриш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатга кўра, ҲДК учун жами 23 янги кема қуриш режалаштирилган. Ҳозирда бу вазифани бажариш билан «Жей Ди Ирвинг» ва «Сиспэн» кемасозлик корпорациялари шуғулланмоқда. Бронетанк саноати асосини АҚШнинг «Женерал дайнэмикс» ва «Текстрон» калар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади. Хусусан, мамлакатда ракета-космик саноат жуда ривожланган бўлиб, бу соҳада 8 мингдан ортиқ мутахассис фаолият олиб боради. Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йўлдош антенналари, КА учун радиоэлектрон ва оптик тизимлар, шунингдек ракета-космик ва авиация саноати учун турли таркибий қисмлар ишлаб чиқарилади. Хусусан, ҳарбий ва фуқаровий йўналишдаги 900 дан зиёд космик аппарат учун йўлдош модуллари 80 фоиздан ортиғи экспортга, асосан, АҚШга юборилади. Бу тармоқ 1989 йилда миллий космик дастурни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган Канада космик агентлиги томонидан бошқарилади. Ракета-космик саноат асосини «Ханиуэлл эрспейс Кэнада» компанияси, «Магеллан эрспейс» корпорация си ва МДА холдинги ташкил этади. Жумладан, «Ханиуэлл эрспейс Кэнада» компанияси йўлдош тизимлари соҳасида энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Унга қарашли корхоналарда автоматик алоқа ва бошқарув космик аппаратлари (КА), махсус (ихтисос лашган) ҳамда бошқа зарурий қисмлар яратилган ва етказиб берилган. Авиация саноати асосини ташкил этувчи «Бомбардье авиэйшн», «Викинг эйр», «Белл текстрон Кэнада», «Пратт энд Уитни Кэнада» ва «Эру-Девтек» сингари йирик компаниялар самолётсозлик, двигателсозлик, вертолётсозлик, фуқаровий йўналишдаги маҳсулотлар, авиация ва космик техникалар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Маҳсулотларнинг 70 фоиздан ортиғи АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Хусусан, «Бомбардье ави-
2023/¹2 58 корпорацияларига қарашли бўлган «Женерал дайнэмикс лэнд системз Кэнада» ҳамда «Текстрон лэнд системз Кэнада» компаниялари ташкил этади. Тармоқ корхоналарида мамлакат армияси учун LAV-25 «Койот», АҚШ денгиз пиёдалари учун LAV-3, LAV-6 ҳамда TAPV типидаги зирҳланган жанговар машиналар ишлаб чиқарилади. Хусусан, 2012–2020 йиллар мобайнида мамлакат Қуролли Кучларига жами 500 та зирҳли автомобиль етказиб берилган. Бундан ташқари, тармоқ корхоналарида зирҳли техникаларга, шу жумладан «Лео пард» типидаги танкларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилади. Мамлакатда артиллерияўқ отар қуроллар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, АҚШнинг «Кольт» корпорациясига қарашли «Кольт Кэнада» компанияси корхоналарида енгил ўқотар қуроллар, шу жумладан барча модификациядаги С7/С8 типидаги штурм винтиовкалари, С9А2 типидаги пулемётлар, «Игл» типидаги 40 мм.ли гранатомётлар, шунингдек артиллерия ва ўқотар қуроллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. «Женерал дайнэмикс орднанс энд тэктикал системз Кэнада» компанияси ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга ихтисос лашган бўлиб, унинг асосий маҳсулотлари қаторидан 5,56, 7,62 ва 12,7 мм.ли патронлар, 155 мм.гача бўлган калибрдаги артиллерия снарядлари, 105 мм.ли танк ўқ-дорилари, 60-120 мм.ли миномёт миналари, қўл гранаталари ва ҳ.к жой олган. Радиоэлектроника саноати энг ривожланган тармоқлардан бири бўлиб, унга қарашли корхоналарда авиацион борт навигация комплекслари, турли йўналишдаги радиолокация станциялари, кема-ўлчов ускуналари, алоқа ва разведка воситалари, гидроакустик буйлар, маълумотларга ишлов бериш аппаратуралари, сувости кемалари аниқлашда фойдаланиладиган магнитометрик тизимлар, инфрақизил асбоблар ишлаб чиқарилади. «Кэнадиан авиэйшн элект р оникс» ва «L3 Хэррис текнолоджиз Кэнада» мазкур тармоқнинг етакчи компания лари ҳисобланади. Уларга қарашли корхоналарда жанговар самолёт ва вертолётлар экипажларини тайёрлаш учун мўлжалланган авиа цион тренажёрлар ҳам ишлаб чиқарилади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Канаданинг НАТОга аъзолиги мамлакат ҳарбий саноатини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Мамлакат раҳбарияти келажакда ҳарбий саноат тузилмасини янада оптималлаштириш, қуроллар экспортини ошириш, альянснинг бошқа аъзолари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат йўлидан бормоқда. П. САЙДИВАЛИЕВ тайёрлади.
2023/¹2 59 F-22 Raptor (AQSh) «Tempest» (Buyuk Britaniya) NGF (Fransiya–Germaniya) F/A-XX (AQSh) Su-57 (Rossiya) Х-2 (ATD/X) (Yaponiya) J-20/31 (Xitoy) VI avlod Boshlanishi 3-sahifada V avlod qiruvchi samolyotlari
1872-yil. Qo‘qon. Xudoyorxon saroyi. Harbiy ko ‘rik