5 VATANPARVAR MILLIY ARMIYAMIZ YANGI O‘ZBEKISTONNING MUSTAHKAM QALQONIDIR! [email protected] t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan 2023-yil 12-may, №19 (3029) www.mv–vatanparvar.uz IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI BIZ HAQIMIZDA youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi facebook.com/mudofaavazirligi MATONAT ZAVOD FOYDALANISHGA TOPSHIRILDI YANGI Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan 2023-yil 12-may, №19 (3029) IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi facebook.com/mudofaavazirligi BIZ HAQIMIZDA [email protected] t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi IJTIMOIY-SIYOSIY, MA’NAVIY-MA’RIFIY, HARBIY-VATANPARVARLIK GAZETASI youtube.com/c/uzarmiya instagram.com/mudofaavazirligi facebook.com/mudofaavazirligi 8 UNUTILMAYDI!
2 № 2023-yil 12-may 19 9 - m ay – Xot i r a va q a d r l as h k u n i Юртимизда 9 майнинг Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиши ўзига хос эзгулик марафонига айланиб улгурдики, уни ҳеч иккиланмасдан миллий қадриятимизнинг бир бўлаги дейиш мумкин. Бу санада ўтган кунларнинг ёрқин хотирасига сабабчи қаҳрамонлар ёдга олинади. Бугунги тинч ҳаётимизни таъминлашда ҳиссасини қўшган инсонлар қадрланади. Бу жараён ҳафталаб, ойлаб давом этиши билан муҳим ва барчамиз жасорат, матонат тимсолига айланган инсонларга қўлдан келганча ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга интиламиз. Ушбу эзгулик марафонида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва ҳарбий хизматчилари ҳам фаол қатнашиб, одатдагидек, кўплаб хонадонларга байрам шукуҳи олиб кирилди. Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган юрт қаҳрамонлари яқинларининг ўксик қалбларига таскин улашилди. Байрам сабабчиларига Президент ва тегишли давлат идораларининг совғалари топширилди. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов томонидан ҳам совғалар ва пул маблағлари ўз эгаларига етХотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари Нина Соколова ва Виолета Коппек хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Айни вақтда муборак ёшни қарши олаётган бу фахрий онахонлар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилади. Мудофаа вазири ташриф аввалида мамлакатимиз Президентининг табрикномасини ўқиб эшиттирди, пул ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини ўз эгаларига топширди. Бундай эътибор ва эъзоздан бошлари кўкка етган онахонлар ўз миннатдорлигини самимий дил сўзлари орқали изҳор қилишди. Бугунгидек дориламон кунларни кўриш насиб қилганидан шод эканликларини таъкидлашди. – Бугун ўн ёшга ёшаргандекман, – дейди Нина Соколова. – Шахсан мудофаа вазирининг йўқлови мени беҳад хурсанд қилди. Бу шодлигимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Ҳеч қачон ғам кўрмасин, дейман. Соғ бўлсин, халқ хизматидан толмасин. Бугун уйим тўлди. Шундай фараҳбахш дамда хотираларим жонланди. Кўнглимда бир бошқача ҳислар кечди... казилди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи уруш фахрийси Владимир Чмихун ва Ленинград қамалини бошидан кечирган Зейтуна Муратова хонадонларида меҳмон бўлган генерал-майор Шухрат Халмухамедов совғаларни топшириш жараёнида ҳар икки фахрийга давлат раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Ҳар иккала учрашув қисқа вақт давом этган бўлишига қарамай, нуроний отахон ҳамда онахон давлатимиз раҳбарининг эътибори учун миннатдорлик билдирган ҳолда меҳмонлар билан дилдан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлишди. Менинг болалигим уруш йилларига тўғри келган. У кунларни эслаш оғир. Уруш туфайли очликни ҳам кўрдик, мусофирлик азобини ҳам тортдик. Ўшандай қийин даврда Ўзбекистонда қўним топдик. Бу юртнинг, одамларининг тафти шунчалар иссиқки, тинчлик кунлари келганда ҳам бу мамлакатдан кетолмадим. Нега? Чунки Ўзбекистон менинг жисму жонимга, юрагимга жойланди. Ахир мен бу ерда меҳр-оқибат кўрдим, эъзозландим, қадр топдим. Мана қаранг, кексайганимда ҳам ҳукуматимиз ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Қолаверса, қўни-қўшним, маҳалла-кўй ардоғидаман. Мени шундай азиз қилган барчадан миннатдорман... Кекса онахон қувониб сўзлади. Унинг теран мулоҳазаларини эшитиб ҳавасингиз келади. Чунки ҳикматга бой бу сўзлар, ёдга олинган хотиралар ҳар биримизни тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга, ўтаётган ҳар бир кунимиз учун шук рона келтиришга чорлайди, буюк мактаб сабоқларини беради. Подполковник Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА Эзгулик марафонида давлат раҳбаридан тортиб, вазирликлар, давлат идоралари, ҳарбий хизматчилар, жамоатчилик ташкилотлари, ёшлар, фахрийлар, барча қатнашиб келаётганини ҳисобга олсак, унинг ҳудуди мамлакатимизнинг 36 миллиондан ошиқ аҳолисининг қалб чегаралари билан тенгдир. Шунинг учун Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кўп кунлик эзгулик марафонида ҳаракат механизми бошқа байрамларга уланиб кетган ҳолда ҳамиша давом этаверсин. Асрор РЎЗИБОЕВ, «Vatanparvar» МУДОФАА ВАЗИРИ ФАХРИЙЛАР ХОНАДОНИДА ЭЗГУЛИК МАРАФОНИДАН ТААССУРОТЛАР Хотира ва қадрлаш. Бу икки сўз бир-бирига шу қадар чамбарчарс боғлиқки, уларнинг бирини иккинчисидан алоҳида тасаввур этиб бўлмайди. Чунки хотира ва қадр бутун бир миллатнинг, халқнинг тарихи ҳамда келажагини белгилаб берувчи ўчмас маёқдир. O ‘ c h m as m ayo q 9 - m ay – Xot i r a va q a d r l as h k u n i МУДОФАА ВАЗИРИ Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган инсонларни хотирлаш, ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялаш ишига муносиб улуш қўшиб келаётган кексаларни қадрлаш халқимизнинг азалий қадриятларига ҳамоҳангдир. Шу боис бу икки фазилатни ҳар бир миллатдошимиз ўзининг инсоний бурчи, зиммасидаги фарз амал деб эъзозлайди. III darajali serjant Olim BERDIYEV
3 № 2023-yil 12-may 19 9 - m ay – Xot i r a va q a d r l as h k u n i Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутасаддилари томонидан Президент совғалари топширилади. Оила – жамиятнинг муҳим бўғини. Мамлакатимизнинг келажаги, тараққиёти бугунги кунда шу оилаларда тарбияланаётган фарзандларга боғлиқ. Зотан, оиланинг мустаҳкамлиги Ватан тараққиёти гаровидир. 1 5 - m ay – Xa l q a r o o i l a k u n i Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов бошчилигида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари эрта тонгдан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Федор Болбаснинг хонадонида бўлди. Отахонга Президентимиз Миллатимизда фарзанд тарбияси борасида ажойиб қадрият шаклланган. Унга кўра, бу жараёнда катта авлод, яъни бобо ва бувилар, амма, амаки, тоғаю холалар ҳам бевосита иштирок этади. томонидан йўлланган таб рик ва бир марталик пул мукофоти топширилди. Фарзанду набиралари, эваралари ардоғида умргузаронлик қилаётган Федор Федорович табрик учун миннатдорлик билдириб, эзгу ниятлар билан барчани дуо қилди. Шу куннинг ўзида яна бир қутлов манзили Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Николай Фоминнинг хонадони бўлди. Дастлаб генерал-майор Аҳмад Бурҳонов Уларнинг ҳар бири ўзининг мақомига хос ўринда ёш авлодга тарбия илмидан сабоқ беради. Шу аснода фарзандларнинг қон-қонига Ватан туйғуси, меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, аждодларини етти пуштигача билиш, оила шаънини, ор-номусини давлатимиз раҳбарининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Николай Николаевичга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг отахонга эсдалик совғалар туҳфа этилди. Бугунги тинчликка қўшган ҳиссаси, кўп йиллик самарали фаолияти учун уларга миннатдорлик билдирилди. Ўз навбатида Н. Фомин мамлакатимизда фахрийларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан бениҳоя мамнунликўз қорачиғидек асраш каби фазилатлар сингдирилади. Жумладан, ҳарбий оилаларда ҳам гарчи улар яқинларидан узоқда яшаса-да, бу анъанага амал қилинади. Биламизки, ҳарбий хизматчининг руҳини кўтаришда, жанговар шайлигида оиланинг ўз ўрни бор. Зеро, оиласидан, фарзандларидан кўнгли тўқ ҳарбийнинг хизматида ҳам унум бўлади. Оғир хизмат юкламаларидан уйга толиб келган ҳарбий хизматчи оила даврасида бор чарчоқларини аритиб, эртанги кун учун куч-қувват тўплаши айни ҳақиқат. Тўкис оилада улғайган фарзандлар тарбиясида ҳам ижобий фазилатлар бўй кўрсата бошлайди. Психологларнинг таъкидлашларича, ўғил-қизлар ҳаётида, айниқса, отанинг тарбияси, ибрати муҳим аҳамият касб этади. Лекин мустақилликнинг илк йилларида шундай давр ҳам бўлганки, ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари тўйдан кейин қайнона ва қайнотаси билан қолиб, уларнинг хизматларини қилган. Улар учун эр билан бирга яшаш, фарзандларни бирга тарбиялаш орзу бўлгани рост. Буни ўзимнинг кўп йиллик тажрибам мисолида айтяпман. Болалар кунлар, ойлар санаб отасини соғиниб, «Қачон дадам билан яшаймиз?», Дадамнинг олдига қачон борамиз?», деб интиқ бўлиб яшаган пайтлари бўлган. Бу энг ачинарли ҳолат эди. Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таъминоти, оилавий аҳволи, яшаш шароитига ҳам эътибор кам эди. Ҳарбий хизматчининг шахсий ҳаётига ҳарбий хизматдан ташқари ҳолат деб қараларди. Бугун-чи, замон ўзгарди. Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоя сини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳарбий ги, кексаю ёш ҳозирги тинчлик ва дориламон кунларга шукрона қилиб яшаши зарурлигини таъкидлади. Байрам муносабати билан етказилган ушбу қутловлар айни ўспиринлик йиллари уруш жанггоҳларида кечган қаҳрамонларимизнинг кўнглини хушнуд этди. Катта лейтенант Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, «Vatanparvar» хизматчиларнинг оила аъзолари бугун давлатимизнинг эътибори марказида. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти қатор мутасадди ташкилот масъуллари билан биргаликда энг олис гарнизонларгача бориб, сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ватан ҳимоячиларининг яшаш шароити билан танишмоқда. Шундай хайрли тадбирлар натижасида ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг саломатлиги, турмуш ўртоқларининг бандлик масалалари, уй билан таъминлаш, фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштириш масалалари жойида ва ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда. Ҳарбийларнинг оилаларида улғаяётган фарзанд ларга берилаётган имтиёз сабаб бугун юзлаб ўғил-қизлар нуфузли олий таълим муассасаларида шод-мамнун таҳсил оляпти. Буни ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Ҳа, оила ҳам кичик давлат дегани. Ҳадиси шарифда эр ва хотин бир-бирларига либосдир, дейилган. Агар иккита инсон бир-бирини чиройли тарбияласалар, йўғини яшириб, борини ошириб, шукроналик ҳисси билан яшасалар, бир-бирининг кўнглига қараб, нозик ва чиройли туйғуларини асраб-авайласалар, ҳар бир ҳаракати, сўзлари фарзандлари учун ҳаёт мактаби бўлса, ажралиш деган хунук ҳолатлар ўз-ўзидан жамиятимизда йўқола бош лайди. Бу ҳаёт ҳақиқатига ҳарбий оила бошлиқлари ҳам амал қилса, нур устига аъло нур бўлади. Тамара МАМАНОВА, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси КИЧИК БИР ВАТАН Muallif suratga olgan
4 № 2023-yil 12-may 19 ehtirom Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппарати Хотира майдонида ташкил этилган тадбир ҳам айни шу мавзуда ўтказилди. Унда хизмат раҳбарияти ҳамда ўз бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этди. Тадбир аввалида ҳарбий оркестр садолари остида қаҳрамонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, Хотира монументига гулчамбарлар қўйилгач, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти ва қаҳрамонларнинг яқинлари ўртасида ташкил этилган мулоқот давомида уларнинг таклиф ва истаклари ҳамда муаммолари тинг ланиб, мазкур масалаларнинг ечими юзасидан масъулларга вазифалар белгиланди. Суҳбат давомида бугунги кунда қаҳрамонларнинг хотирасини абадийлаштириш ишлари жадал су ръатларда давом этаётгани, уларнинг оила аъзоларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш эса давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида экани ҳам алоҳида таъкид ланди. Самимий суҳбатдан сўнг қаҳрамонларнинг яқинлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри томон йўл олди. Тарих ва келажакни боғлаб турган қадимий шаҳарга саёҳат Регистон ансамблидан бошланди. Бу ерда саёҳатчилар муқаддас қадамжолар, дунё илм-фани ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар ридаги пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Навбатдаги манзил Гельман Князев хонадони. Уруш йилларида букилмас ирода ва матонат намунасини кўрсатган 84 ёшли отахон бугунги дориламон кунларда эл ардоғида кексалик гаштини суриб келмоқда. Ташриф буюрувчилар отахоннинг ҳолидан хабар олиб, у билан дилдан суҳбат қурди. Ўз навбатида, Гельман ота ҳам сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан фронт ва фронт орти меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда ғамхўрлик бугун янгича маъно ва мазмун касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Уруш фахрийсига давлатимиз раҳбарининг байрам табриги етказилиб, эсдалик совғалар ҳамда пул мукофоти топширилди. Ота истиқомат қилаётган хонадон ҳовлисида тўпланган ёшлар оркестр садолари остида давлатимиз мадҳияяшаб, ижод этган масканларни ҳамда миллий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган қадимий иншоотларни кўздан кечириб, уларнинг тарихи хусусида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Барпо этилиши соҳибқирон Амир Темур даврида бошланиб, Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида якунланган Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб дурдонаси сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбараси ҳам ўз маҳобати ва бетакрорлиги билан ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди. Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи, 12 та мақбарадан ташкил топган Шоҳи Зинда ёдгорлиги, «Боқий шаҳар» мажмуасини ҳарбийлар билан биргаликда куйладилар. – Гельман ота бизнинг фахримиз, – дейди ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Санобар Умарова. – Айниқса, болажонларимиз отанинг орден ва медалларини томоша қилишни, улар билан суҳбатлашиб, уруш хотираларини тинглашни яхши кўришади. Ҳар байрамда юрт ҳимоячиларининг ташрифи ва ҳарбий оркестр ижросидаги куйлар маҳалламиз кўчаларини ўзгача шукуҳга тўлдиради. Албатта, хотира ўтмиш ва бугунни боғловчи кўприк саналади. Шундай тинч, ёруғ кунлар учун ўз ҳаётини хатарга қўйиб, жасорат намуналарини кўрсатган ота-боболаримизнинг шонли умр йўли ва заҳматли хизматлари миннатдор авлодлар хотирасида мангу яшаб, ёшларимиз учун чинакам ибрат намунаси ва фахр-ифтихор манбаи бўлиб қолаверади. си билан танишув ҳам ёшу қарида бирдек ҳайрат ва ҳавас туйғуларини уйғотди. – Бундай тадбирлар бизга жуда катта мотивация бағишлайди, – дейди қаҳрамон чегарачи катта лейтенант Шуҳратбек Собировнинг фарзанди лейтенант Шоҳжаҳон Собиров. – Шу гўзал диёр, унинг меҳмондўст халқи, мусаффо осмони, тинчлиги ва сарҳадларининг дахлсизлиги учун жонингни тикмоқлик катта шараф. Мен ҳам ота-боболаримизга муносиб бўлиб, шу азиз Ватан равнақи ва осойишталиги учун юксак масъулият билан ҳамиша сергак ва огоҳ ҳолда сидқидилдан хизмат қилишга ваъда бераман. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юрт тинчлиги, эл осойишталиги йўлида курашиб, мардлик намуналарини кўрсатган қаҳрамонларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Мамлакатимизда 9 май санасининг Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши замирида халқимизга хос тинчликсеварлик, аждодлар хотирасига чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, кўпни кўрган нуроний отахонлару онахонларимизни қадрлаш, юрт ҳимояси йўлида жонфидо этган, жасур ўғлонларни ёд этишдек эзгу ғоялар мужассам. Sayo hat Майор Фарида БОБОЖОНОВА ДХХ Чегара қўшинлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, Олмазор тумани ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонида бўлдилар. «Чустий» маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Маҳкам ота Муҳамедов суронли йилларда тенгсиз жасорат намуналарини кўрсатиб, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган. У кўплаб жанггоҳларда аёвсиз жанг қилди. Қуролдош дўстларининг кўпчилиги ўқ ёмғири остида қолиб, яқинлари бағрига қайта олмади. Юрт меҳри ва соғинчи Маҳкам отани урушнинг оғир сўқмоқларидан илдам одимлаб, жонажон Ватанга қайтишга ундади. Бугун Маҳкам ота фарзандлари, набираю абиралари эъзозида муборак 100 ёшни қарши олди. Йўқлаб келгувчилар отахоннинг чинакам жасорат намуналарини алоҳида эътироф этиб, уни байрам билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг байрам табриги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони томонидан ўқиб берилди ва отахонга 18 миллион сўм миқдо-
5 № 2023-yil 12-may 19 Bunyodkorlik Бугунги кунда ҳарбий қисмларнинг ўқув-моддий базаси, ҳарбий шаҳарча ва полигонларнинг инфратузилмаси кундан кунга янгиланиб боряпти. Ҳарбий хизматчиларга қулай шарт-шароитлар яратилиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу каби янгиланишлар доирасида замонавий инфратузилмалар асосида қад ростлаган Мудофаа вазирлиги Aвтомобиль техникаларини таъмирлаш заводи фойдаланишга топширилди. Қисқа фурсатда замонавий кўринишда барпо этилган мазкур заводни фойдаланишга топшириш маросимида қайд этилганидек, мамлакатимизда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ташаббуси билан сўнгги йилларда мудофаа тизимида салмоқли ишлар амалга оширилди. Қўшинларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, мавжуд техник ресурсларни модернизация қилиш, ҳарбий қисм ва бўлинмаларни мутлақо янги, замонавий қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш керакки, заводга замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, 5 та йўналишдаги цехларда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ерда агрегатлар ва электр асбоб-ускуналарини таъмирлаш, деталларни тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқариш, умуман олганда, зирҳли ва ҳарбий техникаларга тўлақонли техник хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бунёд этилган завод йилига 1 000 га яқин ҳарбий техникаларни таъмирлаш имкониятига эга. Мамлакатимиз Қуролли Кучларини қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техниканинг модернизация қилинган ҳамда истиқболли намуналарига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қаноатлантириш учун мўлжалланган заводни босқичма-босқич ривожлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментиIII darajali serjant Olim BERDIYEV
6 № 2023-yil 12-may 19 Ilmiy-amaliy anjuman Шунинг учун ҳам ватандошларимизнинг фронтда ва фронт ортида кўрсатган мардлиги, матонати, меҳр-муруввати қаҳрамонлик намунаси сифатида бугунги ёш авлодга ҳар жиҳатдан ўрнак вазифасини ўтайди. Эътибор берган бўлсангиз, ке йинги йилларда Хотира ва қадрлаш куни байрами янгича мазмун-моҳият касб этиб, ўзбек халқи маънавий оламининг узвий жиҳатига айланди. Байрам муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда, юрт тинчлиги ва осо йишталиги йўлида ҳалок бўлганлар хотирланяпти. Уларнинг тинчликни сақлашдек эзгу Унда Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон мақсад йўлидаги саъй- ҳаракатлари юзага чиқариляп ти. Жойларда сана муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ташкил этилмоқда. Жумладан, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидаги «Шон-шараф» давлат музейида «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилганларни эъзозлаш – Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири» мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазирининг ўринбосари генералмайор Ҳамдам Қаршиев, Олий Мажлис Сенати аъзо лари, Республика Маънавият ва маърифат маркази қурбонлари хотираси давлат музейи, «Veteran» жангчи-фахрий ва ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ходимлари, тарихчи олимлар, ижодкорлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Анжуман меҳмонларнинг мажмуада қад ростлаган «Матонат мадҳияси» монументига гул қўйиш маросими билан бошланди. Кун тартибида анжуман иштирокчиларининг «Ватан ўз фидойи фарзандларини унутмайди», «Жасорат ва матонат шаҳодатномаси», «Иккинчи жаҳон уруши мавзусининг миллий адабиётимизда акс эттирилиши», «Ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссаси ва «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда унинг аҳамияти» ногиронлар бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Қуролли Кучлар акадекаби мавзулардаги маърузалари тингланди. Тадбир қатнашчиларининг мавзулар бўйича берган саволларига семинар спикерлари илмий асосланган жавоблар берди. Анжуман янги-янги маълумотлар ва фактларни юзага чиқаргани билан таассуротларга бой ва қимматли аҳамият касб этди. Шу куни байрам муносабати билан ўзгача қиёфа акс этган мажмуада халқ сайли ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Очиқ осмон остида ўтказилган бу тадбир минглаб ўқувчи-ёшларни қамраб олди. Подполковник Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА мияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари, Миллий гвардия вакиллари тарихчи олимлар ҳамда ёшлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар ҳукуматимиз томонидан инсон қадри, унинг манфаатлари муносиб ҳимоя қилинаётгани, ижтимоий ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг, айниқса, кекса авлод вакилларининг турмуш шароит лари яхшиланиб, бугунги кунга шукроналик ва истиқболга ишонч мустаҳкамланаётганини алоҳида эътироф этди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, уларга бағишланган шеърлар ўқилди. I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби, ҳофиз Ғайбулла Қулабдуллаев ижросидаги қўшиқлар эса маънавий-маърифий кечага байрамона руҳ бағишлади. Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир иштирокчилари самимий суҳбат ва бой ҳаётий тажрибага эга авлод вакилларининг ҳикояларидан катта таассурот олдилар ва ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдирдилар. Комилжон НОСИРОВ, Қуролли Кучлар академияси цикли бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Хотира абадий, қадр муқаддас» мавзусида маънавиймаърифий тадбир бўлиб ўтди. Uchrashuv III darajali serjant Olim BERDIYEV Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган қонли қирғин сифатида тарих саҳифаларига муҳрланиб қолди. Кўп миллатли ўзбек халқи ҳам бу урушда ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
7 № 2023-yil 12-may 19 axborot savodxonligi Қадимий манбалардан бири – «Авесто»да ёлғон кабир гуноҳ сифатида қораланади, чин эътиқодга хиёнат деб баҳоланади. Унда «Ҳақиқат энг эзгу неъмат...», «Ҳақиқат – энг аъло неъмат...» саналган. Яштнинг якуний дуо айтимлари шу жумлалар билан тугаган, ўн қурдан такрорланган. «Кулфат келсин у зотга... Хор этса ҳақиқатни», «Алдовларга учмайди, Ёлғонларга юрмайди», «Иймонсиз ёлғон сўзлар», «Сўз устидан чиқмаслар, Ундан мадад ололмас. Ёлғончи бахтдан маҳрум, Савоблардан бебаҳра», «Ёлғон яйловда сарсон» каби жумлалар ҳақиқатнинг баҳоси ва аҳамиятини кўрсатади, алдов, ёлғон билан кескин муросасизликни баён этади. Ёлғон барибир Иймонлиларнинг Уруғ аймоғин Қилолмай қирғин Келган ерига Кетгайдир бир кун, Йўқолгай бадбин. Ёки Сўзлаганда сўз ғолиб, Ёлғон билан чин баҳси, Бўлганда чин сўз ғолиб (Бўлсин, дея ёлворди) каби сатрларда эзгулик ва ёвуз лик, рост ва ёлғон, зиё ва зулмат ўртасидаги азалий кураш акс этган. «Авесто»да туҳмат, ахборотни текшириш муҳимлиги масаласи тилга олинган. Нақл қилинишича, Франгхрасён туҳматларни текширмай, куёви Сиёвуш (Сяваршан)ни ўлдиришга буюрган. Бу макр учун қасд олиш илинжида тавалло қилади. Эзгу ўй, эзгу сўз ва савоб ишлар тамойили негатив ахборотларни чеклашга, адоват тилини қўлламасликка чақириши билан аҳамиятли. Буюк олим ва мутафаккир Абу Райҳон Беруний (973–1048) «Ҳиндистон» асарида кўз билан кўрилган воқелик ва бошқа биров орқали етказилган хабарнинг, яъни реаллик ва репрезентациянинг фарқини кўрсатиб беради. «Хабар кўз билан кўргандек бўлмайди, деган кишининг сўзи жуда тўғридир. Чунки кўриш кўринган нарсанинг ўзи бор пайтида ва ўз жойида турганида қаровчи кўзнинг уни учратишидан иборатдир. Хабарга ёлғон-яшиқлар қўшилмаганида, у кўришга нисбатан ортиқроқ ўринда турган бўлар эди. Чунки кўриш ва қараш пайти нарса бор вақтнинг бир бўлаги билан чекланади. Хабар эса нарсанинг (қаровчига) кўринган вақтдан илгари ўтган ва кейин келадиган ҳолларидан дарак беради; ана шунинг учун ҳам хабар бор нарсалардан ҳам, йўқ нарсалардан ҳам дарак бераверади. Ёзиш хабар турларининг бири бўлиб, уни бошқа турлардан кўра шарафлироқ санаш мумкин; қаламнинг абадий излари бўлмаганида халқларнинг хабарларини қайдан билар эдик? Сўнгра одатда бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида берилган хабар бир хилда (фарқсиз) рост ва ёлғон бўлаверади; хабар хабар берувчилар сабабли ростлик ва ёлғонлик тусини олади. Чунки одамларнинг мақсадлари хилма-хил, халқлар ўртасида тортишиш ва талашиш кўп». Манфаатлар тўқнашуви, ахборот тарқатишнинг инсон омили билан боғлиқлиги талқин турли-туманлиги, ёлғон ахборот пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буюк мутафаккир ёлғондан огоҳлантиради. Ҳозирги замонавий фан тилида айтганда бу медиатаълимдаги репрезентация реалликнинг ўрнини боса олмаслиги, у реалликка мос бўлиши мумкинлиги ёки уни инкор қилиш принципининг айнан ўзидир. Беруний кишининг ёлғон хабар тарқатиши сабабларига кўра турларини ҳам келтириб ўтади: • ўз жинсини улуғлаб; • ўзини кўрсатиш мақсадида бошқа зид бир жинсни айблаб; • ўзи севадиган бир табақага миннатдорчилик билдирмоқчи бўлиб; • ўзининг паст табиатлилиги сабабли бирон яхшиликка эришиш учун; • ўзининг юраксиз ва қўрқоқлиги сабабли ёмонликдан қутулиб қолиш учун. Беруний ёлғон хабар тарқатган илк манбани айбдор деб ҳисоблайди: «Баъзи киши (ёлғон хабар тарқатувчига) тақлид қилиб, билмасдан ёлғон хабар тарқатади. Гарчи улар кўп бўлса ҳам ёки бир гуруҳ кетидан бир гуруҳ (шу тахлит) кетаверса ҳам бу хабарчилар биринчи марта атайлаб ёлғон хабар тарқатган киши билан энг кейин бу ёлғон хабарни эшитувчи оралиғида воситачи бўладилар; орадан тақлидчилар тушириб юборилса, биз санаб ўтган ёлғончиларнинг ўша аввалги биттаси қолади, холос». Алломанинг асарлари ёлғончиликдан четланиш, тўғри сўзни сўзлаш, далиллаш, исботлаш, ифодада тақлид қилмаслик, манбаларни солиштириш, шарҳлашда ҳаққонийлик ва холисликка амал қилиш каби жиҳатларига кўра медиатаълим, медиасаводлик контекстида аҳамиятли. «Ҳиндис тон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарларида миллатлар, динлараро эътиқоддаги, урф-одатлардаги фарқларни нифоқ қўзғамай, ниҳоятда бағрикенглик билан нозик ифодалайди. «Ҳиндистон» асарида юнон манбаларига мурожаат этишда, ҳиндларнинг «Вера», «Пурона» каби диний китобларига берган шарҳларида бу ўз исботини топган. Буни алломанинг ўзи ҳам тилга олган: «Бу баҳслашиш ва тортишиш китоби эмас, шунинг учун бу китобда душманлар исботини келтирмайман ва ҳақиқатдан четга чиққанларга қаршилик кўрсатмайман. Бу фақатгина баён қилиш китобидир, холос». Шу боис эшитган нарсаларига эшитганлиги нисбатини беради, ўз фикрларини «фик римча», дея изоҳлайди. Толерантлик, бошқалар эътиқоди ва қарашларига бағрикенглик билан қарайди. Илмий ёндашув, соғлом фикр, асослаш, сабаб ва оқибатларга кўра таҳлил Абу Райҳон Беруний асарларида устунлик қилади. Масалан, дориларнинг оғирлигини баён этишда назм қилинмай, якка-якка ишлатилган сўзлар нусха кўчириш натижасида бузилиб кетиши, ҳасад билан куничилик қилувчи кишининг атайлаб, мужмал қилиб, беркитиб ёзиши сабабли ҳам бузилишини келтиради. Ўзи гувоҳ бўлмаган, аниқ далили топилмаган ҳолатларда бу нарсани аниқ баён этади: «Шаманийларнинг Меру тоғи ҳақида на бирорта китобини ва на бу тоғ ҳақида уларнинг фикрларини айтиб берадиган бирорта кишини учратмаганим учун мен уларнинг сўзларини ҳикоя қилганимда Эроншаҳрий воситаси билан ҳикоя қилдим. Лекин бу, гумонимча, аниқ эмас ёки аниқламай гапирадиган кишидан кўчирилган ҳикоядир». Шунингдек, сўзларнинг алғов-далғовлигига омма, эл оғзидан айтилган муболағалар сабаб қилиб кўрсатилади. «Ҳиндистон» асарининг ўн еттинчи бобида Беруний сеҳргарлик, кўзбўямачиликни қаттиқ танқид қилган. Сеҳр таърифида унинг ёлғонлиги аниқ-равшан кўриниб туради, шундай бўлгач, сеҳр албатта, илмлар қаторига кирмайди, деб қатъий хулоса қилади. Шу фикрининг исботи учун у бир неча ҳикоялар келтиради. Умуман олганда, «Ҳиндистон» асари чуқур илм, соғлом фикр, миллатлар аро, динлараро, маданиятлараро толерантликнинг юксак намунаси. «Китоб ал-жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир» (Минералогия) асарининг «Зумрад ҳақидаги ҳикоялар» бобида Беруний зумрад тўғрисидаги турли воқеа ва афсоналарни келтирган. Бу ерда Беруний бўлган ва бўлмаган сафсаталарнинг хаёлий уйдирмалар экани тўғрисида сўзлайди. Хусусан, зулмат юрти (гўё зумрад, забаржадлар қоронғилик мамлакатида бўлади) хусусидаги афсона. Беруний бутун Ер юзида тўла қоронғилик бўладиган бирорта ҳам ер йўқлиги, фақат тўрт томони ва усти берк жойгина бундан мустаснолиги, бироқ йилнинг олти ойида қоронғи бўлиб турадиган жойлар борлиги ҳақида гапирилиши, қолган олти ойи узлуксиз ёруғ бўлишини таъкидлайди. «Ҳаётим номига қасам ичаманки, зулматдан олинадиган зумрад (зулмоний) ҳақида гап кетганда чироқсиз ишлаб бўлмайдиган конларни кўзда тутмоқ мумкин, холос». Зумрадга қараса, заҳарли илонларнинг кўзи оқиб тушиши каби гапларни Беруний уйдирма сифатида рад қилади. Ҳатто бу «Китоб ал-хаввос» каби манбаларда, Абу Наср ал-Утбий асарларида ҳам акс этган. У жуда кўп тажрибалар орқали шундай хулосага келганини билдиради. Беруний зумрадли мунчоқни илонга ўраб, зумрад доналарини илонли сават тагига сепади, зумрадни ипга боғлаб, илоннинг кўз олдида силкитади, бу ишни тўққиз ой иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай бажаради. Ҳеч қандай натижа бўлмайди. «Ёмғир чақирувчи тош» – «Ҳажар жолиб лил матар» бобида ҳам фактчекингга оид мисоллар кўплаб учрайди. Беруний шундай хусусиятга эга деб овоза бўлган тошлар тўғрисида сўзлайди, у афсоналарнинг уйдирма эканини тажриба ва назариядан олинган хулосалар билан исботлайди. Ар-Розий «Хусусиятлар ҳақидаги китоб»да турклар мамлакатида қарлуқлар, бажанақлар ва қипчоқлар оралиғида бир довон бор, дейди. У ердан қўшин ёки пода ўтганда, уловнинг туёғи кигиз билан боғланар экан, акс ҳолда, уловнинг туёғи йўлдаги тошларга тегиб, қора чанг кўтарилар ва ёмғир ёға бошлар экан. Яна дейдиларки, одам қўлига бу тошни олиб, сувга тушса ёки бу тошни оғзига солиб, қўли билан ҳар хил ҳаракатлар қилса, ёмғир ёға бошлар эмиш. «Китоб аннуҳоб»да ҳам ёмғир ёғдирувчи тош ҳақида гапирилган. Беруний унинг ҳузурига бир турк келгани ва уни хурсандчилик билан суриштирмай қабул қилади, деб шундай тошни келтирганини ҳикоя қилади. «Ёғингарчилик мавсуми бўлмаган пайтда у билан ёмғирни чақир. Ёки ёғингарчилик мавсумида мен сўраган пайтда ёмғир ёғдир. Шунда мен сенинг қўлингдан бу тошни оламан ва сен истаган нарсани, ҳатто ортиғи билан бераман», дейди Беруний. У одам тошни сувга солиб, сувни кўкка соча бошлади, бу ҳаракатларни у турли қийқириқ ва дуолар билан олиб борган эди. Ўша одам сочган сув ерга қайтиб тушади, аммо ҳеч қандай ёмғир ёғмайди. Шунга қарамай, одамлар бу тошнинг кучига ишонади, ҳозир бўлган кишилар бу фақат турклар ерида юз бериши мумкин, дейди. Бу ерда оммага, типик аудиторияга хос хусусиятлар кўзга ташланади. Замонавий аудитория да ҳам шундай. Гюстав Лебон «Халқ ва омма психологияси»да ёзганидек, «оммага энг оддий ва одми ҳиссиётлар таниш, ўзини ишонтирган исталган фикр, ғоя ва маслакни мутлақ ҳақиқат ёки мутлақ хато деб қабул қилиши мумкин. Омма ҳеч қачон ҳақиқатни билишга ҳаракат қилмайди, ким уни ишонтирса, унга эргашади, ким уни тафаккур қилишга ундаса, унинг қурбонига айланади». Шундай қилиб, Беруний ҳар қандай уйдирмаларни рад қилади, ҳар бир ҳолатни илмий асосда изоҳлайди. Дўл қайтарувчи тошлар ҳақида ҳикоя қилар экан, Ҳиндистонда браҳманлар сўзини текшириб кўрувчи, табиат ҳодисасини тушунтириб берувчи ҳеч ким йўқлигини тилга олган. Ҳақиқатгўй олим ҳам амалий фаолиятида, ҳам илмий тадқиқотларида ҳақиқатдан ҳеч қачон чекинган эмас. У ҳамиша ростгўйлик билан иш тутгани, чин фикрларни изҳор этгани ахборот саводхонлиги, маданияти юзасидан аҳамиятлидир. (Давоми кейинги сонда) Санобар ЖУМАНОВА Oyina.uz Бугунги кунда неологизм сифатида қаралаётган ахборий саводхонлик, медиасаводхонлик, фактчекинг каби тушунчаларнинг аслида миллий тарихий кўринишлари мавжуд. Oyina.uz колумнисти мазкур мақолада қадимий манбалар, асарларни медиатаълим контекстида таҳлил этди. «АВЕСТО»ДАН «БОБУРНОМА»ГАЧА № 19 axborot savodxonligi
8 № 2023-yil 12-may 19 Inson qadri Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Бу инсониятга, унинг муқаддас ёдию умри давомида бажарган эзгу амалларига бўлган чексиз эҳтиром рамзидир. Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизда барпо этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳам бизга буни бот-бот эслатиб туради. Шунда беихтиёр Президентимизнинг «Бу боғ халқимизнинг ғалабага қўшган ҳиссасини намоён этиши, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши муҳити, ватандошларимиз қатнашган жанг лар ҳақида маълумотлар акс этиши зарур», деган гапи ёдга тушаверади. Ҳар тонг уйқудан уйғониб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини ўз ҳаётим мисолида теранроқ туйиб борар эканман, уйимиз деразасидан кўриниб турган «Шон-шараф» давлат музейига беихтиёр назарим тушар экан, бугунги кунлар ҳаловати ва хотиржамлиги учун шукрона келтираман. Қарилик гаштини кўнгил хотиржамлигида ўтказаётганимни ўйлаб, хурсанд бўламан, кўзларим намланади. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг турган битгани ибратга тўла. Мен, Ашурбоев Ботир Абдухолиқ ўғли айни болалик пайтим Иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келган. 1939 йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келдим. Юртдошларимизнинг фронтдаги мислсиз жасорати, бурчга, оиласига, севиклисига садоқати тўғрисидаги хотиралар орадан 82 йил вақт ўтган бўлса ҳам, бу қирғиннинг ҳали теша тегмаган мавзулари ва айтиб тугатилмаган воқеа ҳамда жараёнлари ҳамон бизни ҳаяжонга солаверади. Биз ва биздан кейинги авлодларимиз уруш йилларидан тобора узоқлашганимиз сари жангчиларимизнинг ҳамда фронт ортидаги кишиларнинг олий инсоний фазилатларини қалбда ғурур ва кўзда ёш билан тобора чуқурроқ ҳис қиламиз. Бешафқат вақт бизни аввал ота-онамиздан сўнг ёру биродарларимиздан, дўстларимиздан жудо қила бошлади. Бугун сафимиз анча сийраклашиб қолган. Хотиралар эса ўлмас экан. Улар ҳамон биз билан яшайди – эскирмаган, қаримаган. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига Г. Жуков томонидан ўзбек фарзанди Ашурбоев Абдухолиққа берилган фахрий ёрлиқ умрим давомида хотирамга михланиб қолган. Ўзбекистондан борган ўзбек йигити Ашурбоев Абдухолиқ 1941–1945 йиллари жангларда алоқани тиклаш ротасида қатнашган. Сталинград жангида, Украина, Чехословакияни озод этишда, Берлин шаҳрини забт этишда иштирок этган. Кўпданкўп медаль ва ёрлиқлар билан тақдирланган. Ўзбек фарзанди отамни, бир ожиза аёл сифатида онамнинг уруш давридаги кўрсатган жасоратларини эслаш, хотираларини ёдга олиш учун «Ғалаба боғи»га қизларим, ўғлим, невара ва эвараларим билан тезтез келиб тураман. «Ғалаба боғи» – халқимиз қаҳрамонлигини акс эттирган яхлит мажмуа бўлибгина қолмай, менга ўхшаган фронт орти болалари хотираларини жонлантирадиган музейга, уруш жараёнини акс эттирувчи, ўтган кунларни хотирлаш масканига айланган. Бугун ҳам отабоболаримиз, умуман халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги қаҳрамонлигини яхлит акс эттирган шу мажмуага қараб йўл олдим. Боғнинг «Матонат мадҳияси» мажмуасида бутун ўзбек аёлларининг садоқати рамзига айланган зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг урушда ҳалок бўлган беш ўғлининг вафодор рафиқалари акс этган. «Илҳақ» бадиий фильмини томоша қилиб таниганимиз – Зулфия Зокирова ўзбек аёли садоқати ва матонати рамзига айланган. Яқинда Зулфия онанинг ҳайкали ёнига бордим. Бордиму, ўша даҳшатли уруш силсиласи юрагимдан ҳеч ҳам кетмаганини сездим. Кўзим олдидан жанггоҳларда жон берган қаҳрамон жангчилар, айниқса, «Илҳақ» фильмида намойиш этилган Зулфия онанинг беш ўғли, фронт ортидаги оғир меҳнат, очарчилик сабаб ёруғ кунларга ета олмаган ёшу кекса инсонлар ўтди. Уларни унутиш мумкинми?! 1945 йилнинг куз ойлари. Онам билан бирга Тошкент вокзалига бориб, қаердан келгани бизга унча аниқ бўлмаган ҳарбий эшелонни кўзимиз тўрт бўлиб кузатганимиз ҳеч ёдимдан чиқмайди. «Ҳозир отам вагонларнинг биридан сакраб тушади-ю, мени бағрига қаттиқ босади. Шунда мен ҳам уни тўйибтўйиб қучоқлайман. Кейин ҳеч кимдан камим бўлмайди», деб ўйлашдан чарчамасдим. Урушда ҳалок бўлганларнинг уйига «қорахат» келарди. Почта ходимлари бундай хатларни оила аъзоларига олиб беришдан қўрқишарди, сабаби қайси уйга бориб эшикни қоқса, кўп вақт ўтмасдан, шу хонадонда, айниқса, аёлларнинг дод-фарёд овози эшитилар эди. Шунинг учун хатларни асосан рус аёллар ёки жароҳат олган кекса ёшдагилар таширди. Почтальонни «шумқадам» дейишарди. Бизга ўхшаб отасини, фарзандини урушдан қайтишини кутаётган ҳар бир хонадон почта ходимларининг келишидан жуда қўрқарди, чўчиб турардик. Уруш тугаган, аммо отамдан ҳеч қандай дарак бўлмаган. Орадан бир йил ўтиб, 1946 йил қиш ойларида онам Анвара ая ва Азиза холам билан бир неча бор вокзалга бориб, «Ғалаба боғи»да кўрганимга ўхшаш ўриндиқларда анча вақт кутиб ўтирганмиз. Ҳозир «Ғалаба боғи»ни кезиб юрар эканман, хаёлимда яна бошқа хотиралар жонланди. Уруш ўтиб кетди. Унинг аччиқ хотиралари қалбимизда мангу қолди. Аллоҳга минг қатла шукурки, бугун тинчосойишта кунларда яшаяпмиз. Давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига, умуман биз каби барча нуронийларга алоҳида эътибор билан ғамхўрлик қилиб келаётгани қувонарлидир. Албатта, биз ҳамиша марҳумларимизни ёдга олиб, уларнинг руҳини шод қилиш учун савобли амалларни бажарамиз, тиловатлар қиламиз. Зеро, ўтганларни эслаш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Барчамиз бугунги тинчосойишта кунларга беқиёс ҳисса қўшган азиз ота-оналаримизни доимо ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳи олдида таъзим қиламиз. Урушда, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром ила чуқур миннатдорлик билдирамиз. Ҳеч шубҳасиз, орадан қанча йиллар, замонлар ўтмасин, ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси, қадр-қиммати унутилмайди. Зеро, ўтганларни хотирлаш, уларни иложи борича тез-тез ёд этиш, қариялар, отаона ва жигарларнинг қадрига етиш авлодларнинг юксак инсоний бурчидир. Ботир АШУРОВнинг хотираларини Ҳилола НИКАДАМБАЕВА ёзиб олди. МАТОНАТ Улуғ аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган юртдошларимиз pyҳини шод этмоқдек савоб иш дилимиздаги эзгу ниятлардан бирига айланди. Ёруғ, мусаффо осмонимиз софлигини, ҳозирги тинч, осуда ҳаётимизни таъминлаш учун эгилмас ирода ва жасорат намунасини кўрсатган, азиз жонини фидо қилган мард ва жасур ота-боболаримизнинг матонатини ҳеч қачон унутмаймиз!
9 № 2023-yil 12-may 19 Tarix – saboq Қишлоқда кексалар ҳам кўп эди. Улар кексамиди? Рақамларда ҳисобласам, бугунги менинг ёшимга тўғри келяпти. Ўзимни кекса деб билмайман-да. Кичик бир қишлоқ. Қишлоқдошларим орасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари кўп эди. Масалан, ҳамсоямиз Сулаймон бова уруш кўрган инсон эдилар. Аммо ҳеч қачон давлат томонидан бирор марта рағбат кўрмаганлар. Бор айблари узоқ вақт фашистлар қўлида асирликда бўлганлар. Улар бир нарса ҳам талаб қилмасдилар, борига қаноат қилган, беозор, қолган умрини фойда деб билганларнинг бири эдилар. Аммо асирликда бўлганини юзига солувчилар ҳам топиларди. «Йўқ, ҳаммаси ҳам киноларда кўрсатилганидай ёвуз эмас эди, яхшилари ҳам бор эди, яширинча нон бериб турадиганлари ҳам анча эди...» Буни Сулаймон бова фашистлар ҳақида сўраганимизда айтганлар. Доимо кулиб турадиган Меҳрож бова ҳам бўлардилар. Қўллари тўмтоқмией, урушдан орттириб келганларини кейин, улғайганимда билганман. Болалик тасаввуримда уруш иштирокчиси кўкси орденмедалларга тўла қаҳрамон бўлиши, бунақа кўримсиз, яна қўли майиб инсон бўлмаслиги керак эди. Табиий, кўримли қаҳрамонлар ҳам бор эди. Мансур бова! Баъзан орден-медалларини тақиб, ясаниб, виқор билан қишлоқ кўчаларидан ўтиб қолар эдилар. Аммо тракторчи бўлганлар, энди шу қаҳрамонга ярашадиган касбми?! Урушдан қочиб, шу қишлоқдан паноҳ топганлар ҳам бор эди. Бугунги кунда уларни маломат қилиш ҳам ўринсиз. Қўрқув табиий туйғу, уни ҳамма ҳам енга олмайди. Бедарак кетганлар... бор эди, аммо уларга ким ҳам қизиқар эди?! Болалик... Унинг дунёлари, тасаввурлари бошқача бўлади. Тинчликда ейилган парча нон ҳам лаззатли бўлиши, касблар эмас, инсон касбларни безовчи эканлигини англаш учун вақт керак. Улар кўп эди, кичиккина қишлоқ учун ҳатто ҳаддан ташқари кўп эди. Ҳаммасига ҳам қайтиш насиб этмади. Қайтганларининг ҳаммасига ҳам, йўқ-йўқ, бирортасига ҳам Мустақиллик даврининг сийловлари насиб этмади. Бугун улуғ ёшга етиб қолган, онамни кўрган қадрдонларидан бири Мамлакатпошшога қараб, унинг ҳам бир вақтлар қизалоқ бўлганини тасаввур қилиш қийин. «Акам муаллимликка ўқирди, шундай доно эдики... Кўрсангиз, ҳусни Юсуф дердингиз, жуда чиройли, кўркам бир йигит эди. Эсиз, эсиз... шундай акам урушда жувонмарг кетди». Уларни тинглаб, ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига, деган ўй кечади. Ва яна диққат билан разм соламан, пошшо юз ёшга яқинлашибди ҳамки, ақли, хотираси тиниқ, гўзаллик, назокат ҳамон тарк этмаган, дардини кўҳна халқ қўшиқларидан айтиб англатади. Унга ишонмаслик мумкин эмас. Иккинчи жаҳон уруши тамом бўлганига ҳам 78 йил бўлибди. Бу йиллар ичида дунё ҳам ўзгарди. Фашизмнинг уяси бўлган Европа хатолардан тўғри хулоса чиқариб, тараққиёт сари юз бурди. Қачонлардир фашизмдан мисли кўрилмаган талафотлар кўрган, вайроналардан тикланган айрим юртларда у қайтадан бош кўтаряпти. Тоқатсизлик, бири бирини биридан устун кўриш, олий ирққа даъволик... Ваҳоланки, Иккинчи жаҳон уруши дунё халқларига ибрат бўлиши керак эди, тарихдан сабоқ олиш керак-ку?! Сўнгги йилларда Иккинчи жаҳон урушининг қатор ҳақиқатлари очилди. Улкан муҳораба кечаётган йиллари мамлакатимиз аҳолиси олти ярим миллионга яқин эди. Биз яқин-яқин йилларга қадар Ўзбекистондан 1,5 миллион киши урушда қатнашди, деган маълумотни ўқир эдик. Аммо айрим манбалар ўрганилганда бу кўрсаткичлар атайлаб пасайтирилгани маълум бўлди. Қарийб икки миллион, яъни 1 800 000 киши Қизил армия сафларига чақирилгани аниқланди. Балки бундан ҳам кўпдир. Юқорида кичик қишлоқ ҳақида бежиз эслаганим йўқ. Йигирма хонадоннинг нари-берисида бўлган бир қишлоқнинг фожиаси, иштироки шунчалик бўлса, юртимиз миқёсида тасаввур қилаверинг. Иккинчи жаҳон урушининг тамом бўлганига бир неча ўн йиллар бўлди. Аммо шу кунга қадар мамлакатимизнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссаси муносиб баҳоланган эмас. Берилган моддий ёрдамнинг аниқ ҳисоб-китоблари ўз тадқиқини кутмоқда. Республикамизга Иккинчи жаҳон уруши даврида бир миллион икки юз минг (1 200 000) киши эвакуация қилингани айтилади. Бу расмий ҳисоб-китоб қилинганлари. Аслида юртимиздан нажот топганларнинг сони бундан ҳам кўп бўлганига ишонаман. «Мужик» деган рус тилидаги сўзнинг маъносини ҳам, кўчма англамини ҳам ҳамма билади, албатта. Шундай бўлса ҳам, бироз тушунча бериб ўтсак. Бу сўз рус деҳқонига нисбатан айтилади, кўчма маънода «ҳақиқий, олижаноб эркак»ни билдиради. Мен улғайган Қашқадарё воҳасининг айрим жойларида бу сўз тамоман бошқа маънони билдирар эди: касалванд, нимжон, ориқ-чурик – «ўрисди мужиги»! Ҳа, ҳа, англами шундай! Сабабини сизга тушунтирай: Иккинчи жаҳон уруши даврида Шаҳрисабз туманининг Нушкент қишлоғи дала шийпонига ҳам эвакуация қилинганларни маълум муддат жойлаштирганлар. Бу жуда чекка қишлоқ. Ота-онам бола бўлишган, тенгдошлари билан уйдан егулик олиб, уларнинг болаларига беришган, бир нечалари қийинчиликларга бардош бера олмай ўша ерда вафот этишган. Қишлоқликлар «ўрис мужиги»ни илк кез ўша дала шийпонида кўришган: бит босган, касалванд, оч-наҳор, олис йўл босиб, эзилиб кетган хотин-халаж, бола-бақра, кексалар... Ва шундан жирсиз, нимжон одамни «ўрисни мужиги»га ўхшатишарди. Буларни нега ёзяпман? Юртимизга эвакуация қилинганлар сони, ўзбек нонини бўлишганлар сони юқоридаги рақамлардан ҳам кўпроқ, салмоқлироқ эканини билдиришдир. Тарих – сабоқ. Тинчликка нима етсин?! Ҳар иш тинчликка ярашади. Юртимиз тинч бўлсин, қудратли давлатлар қаторида бўлсин, ҳар доим тинчлик ҳимоячиларининг энг олдинги сафларида турсин! Инобат ИБРОҲИМОВА, «Vatanparvar» КЕЧМИШ ВА БУГУН ²АªИДА Инсон кўрмаган, билмаган нарсалари ҳақида минг чиранмасин, ёза олмайди. Балки ёзар, аммо у рост эмас. Уруш кўрмаганман, уруш кўрганларни кўрганман. Бугун ўзлари ҳам бу дунёни тарк этиб кетган, ўлгунича йўл қараб толмаган оналарни, оталарни кўрганман. Уларнинг ҳасрат ва соғинч тўла қиссаларини тинглаганман. Уруш ҳақида ёзмаганман, ҳатто шу сўзни ўзини ҳам ёзгим келмайди. Ёшлигимда шу хусусда иштиёқ билан рангли альбомлар тайёрлаганимиз ёдимда. Унинг фожиаларини англамаган эканмиз. Улкан тарғибот машинаси томонидан тутқазилган тарихни ўқидик, уруш қаҳрамонликлардан иборат деган тушунча шаклланди. Саволларимиз ҳам бор эди асли. Аммо... Иккинчи жаҳон урушининг тугалланиши, совет қўшинларининг Шарқий Европага халоскорлик юришлари акс этган кинохроникаларни такрор-такрор кўравериб, қиёфалар ҳам ёд бўлиб кетган. Музаффар, бахтиёр қиёфалар, гуллар отиб қаршилаётган одамлар. Албатта, ғалаба шундай бўлади-да! Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ўша иккинчи томони жуда даҳшатли, қўрқинчли, оғриқли: ҳалок бўлганлар улкан рақамларда белгиланди, тириклар ҳам бор эди, сонда бор-у, саноқда бўлмаган тириклар. Бозорлар, вокзалларда тиланчилик қилиб юрган майиб-мажруҳ собиқ жангчилар... Уларга ҳеч ким, ҳатто урушга йўллаган давлатнинг ўзи ҳам соҳиб чиқмади. Гўзал музаффарият фонида уларга жой йўқ эди! Кичикроқ қишлоқда катта бўлганман. Болалик хотираларим унчалик ҳам бой эмас. Ўша хотираларимдан баҳайбат тутларни эслайман. Кўчада, тутлар устида, ариқ ёқаларида лайлаклар кўп бўлар эди. Аввал биз ёввойи табиатга яқинроқ эдикми?! Ё лайлаклар ҳаддан ташқари кўп эдими? Ҳозир бирорта лайлакни кўрмайман, ҳатто қишлоқда ҳам. Қишлоққа яқин дарёлар бўйида биттаярим учраса, учраб қолар, янгилик каби кишини ҳайратга солиб. Ўша хотираларимни туш каби эслайман.
10 № 2023-yil 12-may 19 Inson qadri E’zoz Kechinma Ҳуқуқшуносликдек мураккаб, кенг қамровли ва масъулиятли соҳада эндигина ишни бошлаган ҳар қандай мутахассис, албатта, ёнидаги инсонларнинг эътиборига муҳтож бўлади. Шундай пайтларда сенга беминнат яхшилик қиладиган, ишдаги хато ва камчиликларингни кўрсатиб, яхши маънода дакки берадиган, сен ҳақингда қайғурадиган, келажагингга ишониб, худди отаонангдек тарбиялаб, ғамхўрлик қиладиган инсонларга ўзгача меҳр қўяр экансан. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишлаб келаётган пайтларимда суд, прокуратура ва адлия соҳасининг кўзга кўринган дарғалари билан бирга фаолият олиб бориш бахтига муяссар бўлдим. Улар орасида бир инсон бор эдики, мен учун бошқалардан қайсидир фазилатлари билан ажралиб турарди. Ҳаммага бирдек ғамхўр, камтар, ўта талабчан ва куюнчак раҳбар. Нормад Тожибоев адлия полковниги, малакали ҳуқуқшунос. У киши ҳаёт бўлганларида ҳозир қутлуғ 67 ёшни қарши олган бўлардилар. Бу инсон ҳаётининг жуда кўп қисмини ҳуқуқшунослик соҳасининг ривожига бағишлаган, кўплаб шогирдлар етиштирган. Н. Тожибоев 1956 йилда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида оддий ишчи оиласида туғилган. Болалиги оғир даврларга тўғри келганига қарамай, қишлоқдаги мактабда таълим олиб, уни тамомлагандан сўнг Тошкент давлат университетида ўқиб, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлди. У пайтларда ҳам ўқиш, ҳам ишлаш зарурати юқори эди. Оилада катта фарзанд бўлган Нормад Ахмадкулович ўзидан кейинги укаларига тиргак бўлиб, барчанинг ишончини бирдек оқлашга ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки, ҳаётнинг ўзи ёш Нормаджонни синовларда тоблаб, келгуси ҳаётга тайёрлади. Тошкент фармацевтика заводида ҳам ишлаб, ҳам университетда таълим олди. Машаққатли меҳнатдан қочмай, ҳаёт қийинчиликларига бардош берди. Шундан сўнг олий таълим муассасасини тамомлаб, дастлаб туман судининг суд ижрочиси, туман суди раиси лавозимидан кейинчалик вилоят суди судьяси даражасигача етди. Нормад Ахмадкулович 1995 йилда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси, Бухоро, Чирчиқ ҳарбий судларининг раиси лавозимларига лойиқ кўрилди. Ундан сўнг ҳам у киши қайси лавозимга тайинланган бўлса, тўғрилик ва ҳақиқатни энг асосий ҳаётий мезон сифатида танлаб, сидқидилдан, адолат билан хизмат қилди. Олий судда хизмат қилган давримда у киши билан боғлиқ бир неча ёрқин хотиралар қолган. Кўпинча ҳуқуқшунослик соҳаси эгаларини биз ўта жиддий ва қандайдир совуққон инсонлар сифатида тасаввур қилишга ўрганиб қолганмиз. Ҳа, бу гапларда қайсидир маънода жон бор, албатта. Чунки инсон тақдирига оид қарор қабул қилаётган мутахассис ҳиссиётларга берилмасдан, ҳамма нарсани тарозида тўғри ва минг бора ўлчаб, қарор қабул қилиши талаб этилади. Шу сабабданми, бу каби ишларни кўп йиллар давомида касбий фаолияти юзасидан амалга оширган инсонларнинг феъл-атвори ва характери «ўзгача» бўлиши табиий. Устознинг шундай фазилатлар билан бир қаторда доим яхши Ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатдир. Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Сергели тумани мудофаа ишлари бўлими вакиллари ҳамда Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзолари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган марҳум подполковник Рафаил Якуповнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Марҳум подполковник Рафаил Якупов 1951 йили кайфият эгаси, ҳазил-ҳузулни ёқтирадиган, кези келганда қаттиқ талаб қўядиган, вазиятга тўғри баҳо бериб, қўл остидагиларга ширин калом билан муносабат кўрсатадиган инсонлигига шахсан гувоҳ бўлганман. Бугун бир мен эмас, ҳарбий судлар соҳасида хизмат қилаётган кўплаб судья ва суд ходимлари, қолаверса, бир пайтлар шу соҳада хизмат қилиб, ҳозир бошқа йўналишларда фао лият юритаётган инсонлар ҳам у кишининг сифатларини яхши хотиралар билан ёдга оладилар. Биз, ёшлар устозларимиз берган ўгитларга амал қилиб, уларни рози қилиш пайида бўлсак, албатта, мақсадларимизга эришамиз. Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий айтганларидек: «Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила». У. ШОКИРОВ, ҳуқуқшунос Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилнинг 29 июнида тоғда хизмат бурчини бажариш вақтида авиаҳалокатга учраб, мардларча ҳалок бўлган. Ташриф чоғида меҳмонлар марҳум ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишди. Орадан қанча вақт ўтмасин, халқ ҳеч қачон ўзининг мард ўғлонлари номини унутмайди. Уларнинг ёди дилларда мангу яшайди. Майор Шерқўзи ҲАКИМОВ Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти номи барµаёт МЕН НЕЧУН СЕВАМАН... Инсон хотираси ҳурматга, эъзозга лойиқ. Айниқса, бу борада бизга илму маърифат берган, тўғри йўл кўрсатиб, ўзининг бой тажрибасини баҳам кўрган устозларимизнинг қадри беқиёс. Устоз – отангдек улуғ, дейди доно халқимиз. Ушбу нақлни кўп бора эшитган бўлсам-да, ҳар сафар ўзим учун янги маъносини кашф этиб боравераман. Жамиятда ўзининг эзгу амаллари, чиройли хулқу одоби, гўзал лутфи билан барчага ўрнак бўладиган одамлар кўп. Лекин шундай бир тоифа инсонлар ҳам борки, улар кўрсатган жасоратни, шакшубҳасиз, қаҳрамонлик деб аташ мумкин. Ўзбекистон Миллий университети остонасидан ҳатлашим билан «Мен нечун севаман Ўзбекистонни?..» дея хиргойи қиламан. Бу одат олийгоҳга биринчи қадам қўйган кунимдан бошланди. Қандай бошланди дейсизми? Инсон хотираси ҳурматга, эъзозга лойиқ. Айниқса, бу борада бизга илму маърифат берган, тўғри йўл кўрсатиб, ўзининг бой тажрибасини баҳам кўрган устозларимизнинг қадри беқиёс. Устоз – отангдек улуғ, дейди доно халқимиз. Ушбу нақлни кўп бора эшитган бўлсам-да, ҳар сафар ўзим учун Болаликдан адабиётга, шеъриятга ҳавасманд, гоҳида ўзи ҳам нималардир, қофияли сатрлар қоралаб юрадиган қизча эдим. Бир куни адабиёт дарслигида Абдулла Орипов деган шоирга дуч келдим. Балки ҳаммада бўлар бу ҳол: адиблар ҳаёти ва ижодини синчиклаб ўқирдим. Ич-ичимдан оддийгина болалар бир кун келиб, бутун халқни ёки халқларни ўзига қаратиб, шеър ўқишига ёки китоблари қўлма-қўл бўлишига ишонмасдим. Аммо ҳар сафар шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёт йўли мени бу фикрдан қайтарарди. Шоирнинг ҳар қандай одамни уйғотиб юборадиган шеъри ҳақида бир оғиз ёзиб ўтилган. Нима деб дейсизми? «Абдулла Ориповнинг «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни?» сингари дастлабки шеърлари талабалик йилларида ёзилган ва ўзбек шеъриятига янги, истеъдодли, ўзига хос овозга эга шоирнинг кириб келаётганидан дарак берган». Худди шундай ёзилган эди. Шундан сўнг ўқитувчимиз «Қаерга ўқишга кирасан?» деса, «Ориповнинг олийгоҳи»га дердим. Ҳали Ориповнинг олийгоҳию, унда нима ўқишим ҳақида етарлича тасаввур йўқ эди менда. Ахир энди бешинчи синфга чиққан, сочидаги тасмасини онаси боғлаб қўядиган қизча эдим. Фақат «Мен нечун севаман Ўзбекистонни?» деган сатрларни биринчи бор шоирнинг кўнглига солган даргоҳни кўргим келарди. Орзуларнинг ярми амалга ошди, қолгани орзулигича қолди. Бироқ Орипов таҳсил олган, шоирга илҳом бағишлаган, шоирни руҳлантирган остонани ҳар тонг йўқлаш насиб қилди. Университетнинг бағрида ўтган бир кун худди битта шеърдек гоҳ юқорига ўрлайди, гоҳ мулоҳазага чўмади, гоҳ умид учқунлари кўринади, гоҳ иқрорлар туғилади ва уйга қайтар эканман, бугунги ўқиш кунимни шундай якунлайман: Юртим, сени фақат бойликларинг чун Севган фарзанд бўлса, кечирма асло! Барно УСМОНОВА, Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети таянч докторанти
11 № 2023-yil 12-may 19 Fikr m a ’ n avi yat Бир сўз билан айтганда, минг йиллар давомида юртимизга келиб-кетганлар оз бўлмаган. Эрон томондан Аҳамонийлар, Юнонистондан Александр, Арабистондан Қутайба, Мўғулистондан Чингизхон ҳамда рус истилочилари бос тириб келишган. Бироқ барча замонларда ҳам ўз юртини асраш мақсадида босқинчиларга қарши озодлик байроғини баланд кўтарган ватанпарвар йўлбошчилар, миллат қаҳрамонларининг халқимиз душманлари билан тинимсиз кураш олиб боргани тарих саҳифаларидан маълум. Ўз даврининг буюк даҳолари Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Бобур каби лашкарбошилар жаҳон ҳарбий санъатига бебаҳо ҳисса қўшганлар. Соҳибқирон Амир Темурнинг бетакрор ҳарбий истеъдоди ва қобилияти нафақат Шарқда, балки Оврўпада ҳам юқори баҳоланган. Амир Темур ҳарб илмининг даҳоси бўлганлигини шундан ҳам билса бўладики, у рақибларининг кучли ва заиф томонларини чуқур таҳлил қилган ҳолда ўз тактикасини ишлаб чиққан. Жанговар ҳаракатлар давомида кутилмаган жанг усулларини ўйлаб топган ва ҳеч кимнинг хаёлига келмаган қарорларни қабул қилган. ХVII–ХIХ асрларда юртимизда кузатилган таназзул ҳарбий соҳада ҳам ўз аксини топди. Хонлар ва амирлар юрт ҳимоясига қодир мунтазам қўшиннинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш ишларига бепарво муносабатда бўлишган. Англия, Франция, Россия ва Олмония каби давлатларнинг ҳарбий техникаси тобора ривожланиб, истилочилик фаолиятлари кучайиб бораётганини ўзбек хонликлари англаб етишмади ва ташқи хавфни ҳисобга олишмади. Бу эса босқинчилар учун қулай имконият яратди. Бухоро амири, Қўқон ва Хива хонликлари қўшинлари Россия империяси армиясининг зарбасига дош беролмади. Шу тариқа уруш тақдирини миқдор эмас, балки сифат белгилади. Замонавий ҳарбий техника ҳал қилди. Империячилар ўлкамизни мустамлакага айлантиргач, биринчи навбатда халқимиздаги асрий жанговарлик ва ватанпарварлик туйғусини йўқотишга киришдилар. Шу мақсадда ўзбеклар ҳарбий хизматдан озод қилинди ва бу ҳол Россия марҳамати сифатида кўрсатилди. Императорнинг махфий маслаҳатчиси – генерал-лейтенант Ф. Гирс ўзининг махфий тақдимномасида ушбу тадбир моҳиятига тўхталиб, «Ўрта Осиё йигитлари ҳарбий хизматга чақирилса, унда қисқа муддатда замонавий ҳарбий ишни эгаллаганлар сони Туркис тон ҳарбий округи қўшинлари сонидан ортиб кетиши, бу эса сиёсий жиҳатдан хатарли эканлиги»га урғу берган эди. Россия империясининг Бош штаби генерал-лейтенанти М. Иванин ҳам худди шу руҳда уни қўллаб-қувватлаб, Ўрта Осиё халқларини замонавий техника воситалари билан қуроллантириш мудҳиш оқибатларга олиб келишини ёзган. Унинг фикрича, Амир Темур сингари улуғ зотларни етиштирган халқ орасидан келгусида яна жаҳонни титратувчи саркардалар пайдо бўлиши мумкин. 130 йил давом этган мустамлакачилик даврида империячилар мазкур фалсафага бенуқсон амал қилиб келишган. Шўро тузуми даврига келиб эса маҳаллий халқ йигитлари ҳарбий хизматга олина бошланди. Аммо совет армиясида Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон фарзандлари зарбдор қўшин турларида эмас, асосан қурилиш қисмларида мардикор сифатида хизматга олинарди. Ҳарбий билим юртлари эшиклари улар учун деярли ёпиқ эди. Иккинчи жаҳон уруши даврида «оққан дарё оқаверади» деган ҳикмат ҳақиқатлиги яна бир бор ўзини намоён этди. Ўзбек халқининг мус табидлик шароитида кўмилиб ётган ҳарбий санъат соҳасидаги истеъдоди юзага қалқиб чиқди. Россия, Украина, Беларусь ва Оврўпани фашистлар асоратидан қутқариш учун бўлиб ўтган жангларда ўзбекистонлик жангчи ва офицерлар тадбиркорлик ҳамда жасорат намуналарини кўрсатишди. Истиқлол халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари қатори ҳарбий соҳада ҳам адолатни тиклади. Жумладан, Тадбирда Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари, вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси, тюторлар, талабалар ҳамда марҳум устозларнинг оила аъзолари, ёру дўстлари, ҳамкасблари ва шогирдлари иштирок этди. Факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ў. Аҳмедов ўз сўзида университетда узоқ йиллар давомида меҳнат қилган марҳум профессорлар Х. Холиёров, Ж. Омонтурдиев, С. Маматқулов, А. Омонтурдиев, доцент Р. Нормуродов ва бир қанча устозларни хотирлар экан, уларнинг гўзал фазилатлари, эзгу ният ила амалга оширган ишларини ёдга олди. Тадбир давомида Термиз гарнизони ҳарбий оркестрининг дилтортар куй-наволари ҳамда вилоят мусиқали мустақиллигимизнинг илк кунларидан миллий армиямизга алоҳида эътибор қаратилди, юртимизни ташқи ва ички душманлардан ҳимоя қиладиган тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий-техника билан таъминланган Қуролли Кучлар барпо этилди. Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабида тобланган, юртимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва халқимизнинг осойишталигини таъминлашга қодир Ватан ҳимоячиси бўлиб етишди. Муддатли ҳарбий хизматга чақириш бир йилда бир марта ташкил этилаётгани, сержантлар таркибининг сезиларли даражада кенгайгани миллий армиямиз қиёфаси ва мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартириб, жанговар тайёргарлигини юксалтирди. Айни вақтда Ватани ва халқи олдидаги бурчини ўтаётган йигитларнинг яшаш шароитини замон талаблари даражасига кўтариш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлаш масалаларига давлатимиз томонидан улкан эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчиларни намунали уй-жой билан таъминлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатишнинг самарали тизими шаклланган. Қуролли Кучларимиздаги ўзгаришлар жараёни давомида армиядаги маънавий-ахлоқий муҳит тубдан яхшиланиб, ҳарбийларнинг маънавий-руҳий тайёргарлиги юксалиб бормоқда. Бугун яна бир ҳақиқатни барчамиз кўриб, билиб турибмиз, яъни қайси қишлоқ ва шаҳарда бўлманг, «Мен армияга бораман!» дея кўкрак кериб юрган ёвқур йигитларни учратасиз. Бу эса Ўзбекистон Қуролли Кучларининг обрўси нақадар юксаклигидан яна бир далолатдир. Демак, Юртбошимизнинг «Ҳарбий хизмат сўзда эмас, балки амалда фарзандларимизнинг, ёшларимизнинг нуфузли, шон-шарафли иши бўлмоғи лозим» деган ҳикматли тилаги бугунги мустақил Ўзбекистон ёшлари томонидан ижобат бўлаётганини тўла ишонч билан таъкидлашимиз мумкин. Подполковник Аҳмадхон НОМОЗОВ, Қуролли Кучлар академияси услубий таъминот бўлими катта офицери драма театри актёрларининг бир-биридан ажойиб саҳна кўринишлари барчага бирдай манзур бўлди. Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслак ларига олижаноблик бағишлайди. Ўзбек филологияси факультетида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг Ватан учун жон берган қаҳрамонларнинг ёрқин хотирасига бағишланган шеърлари тадбир иштирокчилари томонидан илиқ ва кўзларда қалққан ёшлар билан қарши олинди! Қуролли Кучларимиз тарихи, унинг бугунги куни ва истиқболи билан боғлиқ масалалар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Ўтмишга холис ният билан чуқурроқ қаралса, бунга ҳар бир киши иқрор бўлиши муқаррар. Мамлакатимиз, миллатимиз ўз тараққиёти давомида кўплаб синовларга дуч келган, яхши-ёмон кунларни бошидан кечирган. Турон, Мовароуннаҳр, Чиғатой улуси, Туркистон, Ўрта Осиё деб турлича номлар билан аталган бу ўлкага ҳасад ва тажовуз кўзи билан қараган, бойликларига эгалик қилишга жон-жаҳди билан интилган босқинчилар кўп бўлган. Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультетида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Хотира абадий, қадр муқаддас» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. ШАРАФЛИ БУРЧДИР ªАДР МУªАДДАС Жамшид НАЗАРОВ, Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультети тютори
12 № 2023-yil 12-may 19 Men g‘olib! Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида таъкидланганидек, ёш авлодни буюк аждодларимиз каби мард, жасур, садоқатли, жисмонан бақувват, билимли, ватанпарвар, баркамол авлод этиб тарбиялашда бу каби ҳарбий-спорт мусобақаларининг ўрни катта. Шижоатли беллашувлар, муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлган ушбу ҳарбийспорт мусобақасида ёшлар «Моҳир мерган», «Ҳарбийлаштирилган эстафета», «Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш», «Дуатлон», «Сафда қўшиқ айтиш» ва «Темур тузуклари» билимдони» каби шартлар бўйича ўзаро куч синашди. Якуний натижаларга кўра, фахрли 1-ўрин Самарқанд вилояти, 2-ўрин Тошкент шаҳри, 3-ўрин эса Хоразм вилояти жамоасига насиб этди. Номинациялар бўйича ғолиблик эса қуйидагича кўриниш касб этди: «Моҳир мерган» – Зилола Ярашева (Хоразм вилояти); «Ҳарбий спортчи» – Абдурашид Салимов (Тошкент шаҳри); «Темур тузуклари» билимдони» – Жасмина Эркинова (Самарқанд вилояти). «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг тантанали тақдирлаш маросимида мудофаа вазирининг тарбиявий ва ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ АКАДЕМИЯСИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАЪМИНЛАШ БАЗАСИДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 10, 11-СИНФЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН «ВАТАН ТАЯНЧИ» ОТРЯДИ АЪЗОЛАРИ ЎРТАСИДА «ВАТАНПАРВАРЛАР» ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ. УНДА ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ЮРТИМИЗНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИДАН КЕЛГАН ЖАМОАЛАР ЎЗАРО БЕЛЛАШДИ.
13 № 2023-yil 12-may 19 мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов, мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва бошқалар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар берилди. Ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиби – Самарқанд вилояти жамоасига «Мудофаа вазири кубоги»ни генерал-майор Ҳамдам Қаршиев тантанали тарзда топширди. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда уч босқичда ўтказилган «Ватанпарварлар» ҳарбийспорт мусобақалари юксак интеллектуал билим ва етук жисмоний тайёргарликка, бой тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги авлодини тайёрлашга хизмат қилмоқда. Факт: Президентимиз ташаббуси билан 2022 йил 2 март куни ташкил этилган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбийватанпарварлик ҳаракати фаолияти мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мутлақо янгича шакли ва йўналиши яралишига асос бўлди. Бугунги кунда республика бўйича 177 000 дан ортиқ ўқувчини қамраб олган 9 858 та «Ватан таянчи» отряди ташкил этилди. Катта лейтенант Исломжон ҚЎЧҚОРОВ, «Vatanparvar»
14 № 2023-yil 12-may 19 A r m i ya s p o rt i малака ва тажриба «ДОГ Мусобақалар иштирокчиларни чиниқтириши, тоблаши, тажриба алмашиш имкониятини бериши каби кўплаб фойдали жиҳатлари билан ҳамиша аҳамиятли бўлиб келган. 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган вазирлик ва идоралараро «Дог биатлони» мусобақаси эса нафақат ҳарбий хизматчилар, балки хизмат итларининг ҳам кўникмасини оширди. Уларни халқаро ареналарда ўтказиладиган кўрик-танловларга росмана ҳозирлади, дейиш мумкин. жали сержант Улуғбек Нуруллаев. – Ушбу муросасиз мусобақа бизга кўп жиҳатдан сабоқ берди. Рақибларимизнинг биз кутганимиздан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрганига гувоҳ бўлдик. Келгуси мусобақалар олдидан бир қадар тобландик. Якуний натижаларга кўра, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган «Дог биатлони» мусобақасида Мудофаа вазирлигининг эркаклар ва аёллар жамоалари мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, ўтган йилги натижасини такрорлади. Умумжамоа ҳисобида аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Мудофаа вазирлигининг иккинчи жамоасига III ўрин насиб қилган бўлса, II ўринни Миллий гвардия терма жамоаси эгаллади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса ДХХ Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси ва ИИВ ҚороМудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш марказида ўтказилган мусобақадан мутахассис кинологлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсад қилинганди. Таъкидлаш лозимки, бир нечта шартларни ўз ичига олган мазкур мусобақа барча иштирокчилар учун ўзаро билим, малака ва тажриба алмашиш имконини берди. Жамоалар дастлаб «Дог биатлони» шартида 3 200 метр масофага якка тартибда югуриш, белгиланган нишонни ўта аниқлик билан мўлжалга олган ҳолда, вазифаларни юксак маҳорат билан бажаришга ҳаракат қилди. 300 метрли масофага тўсиқларни енгиб ўтган ҳолда югуриш шарти бошланиши аввалида иштирокчилар хизмат итлари билан ҳакамнинг чақириғи асосида старт чизиғидан 10 метр масофа олдинда жойлашиб турдилар. Мураббийлар мусобақа низоми бўйича иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб бордилар. 300 метрли тўсиқларни енгиб ўтиш жараёнида озуқадан фойдаланиш тақиқланди. Старт ҳакамининг буйруғига биноан, иштирокчилар хизмат ити билан старт чизиғига келдилар. Хизмат итини чап томонга олган ҳолда «Тур!», «Ўтир!», «Ёт!» буйруқларидан бири берилди. Механик усулдан фойдаланиш имконияти мавжуд эди. Хизмат ити берилган биринчи буйруқни бажаргани ҳолда ҳаракат сигнали берилгунга қадар дастлабки ҳолатини ўзгартирмаслиги шарт. «Дог биатлони эстафетаси» беллашувларида иштирокчилар 1 600 метр масофада жамоа бўлиб эстафета шартларини бажаришди. Мазкур шартни тез ва аниқлик билан бажариш жуда муҳим ҳисобланиб, жамоаларга юқори балл олиш имконини берди. – Ҳаётдаги ҳар қандай ютуқ, айниқса, спорт оламидаги ғалаба ўз-ўзидан келмайди. Кимки олдига қўйган мақсади учун бутун борлиғини сафарбар этиб, ўзини аямасдан, курашиб яшасагина, кутилган натижага эришиши мумкин, – дейди Мудофаа вазирлиги жамоаси вакили III дара-
15 № 2023-yil 12-may 19 МУСОБАªАСИ БИАТЛОНИ» алмашиш имкониятини берди вул қўшинлари жамоалари III ўринга муносиб топилган бўлса, II ўринни Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати жамоалари банд қилишди. Бундан ташқари, мусобақада «Дог биатлони: якка тартибда югуриш», «300 метрли тўсиқлардан хизмат итлари билан ўтиш», «Ғалабага бўлган кучли иродаси учун», «Дог биатлони: 3 200 метр масофага якка тартибда югуриш», «Дог биатлони эстафетаси» каби қатор номинациялар бўйи ча ҳам ғолиблар аниқланди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов сўзга чиқиб, юртимизда ҳар бир жабҳада янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилаётганини, хусусан, ҳарбий хизматчиларнинг жангоКапитан Азиз НОРҚУЛОВ, «Vatanparvar» вар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини ошириш, касбий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш учун етарлича шарт-шароитлар, қулай имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади. Муваффақиятли иштирок этган ҳар бир иштирокчини самимий қутлаб, келгуси хизмат фаолиятларида улкан зафарлар тилади. Ғолиб ва совриндорларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
16 № 2023-yil 12-may 19 T ex n o l o g i ya “O‘qishga va ishga marhamat!” СУНЪИЙ Ҳужжат билан 2021–2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, унинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: – cунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш; – норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш; – сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш; – сунъий интеллект соҳасида инновацион ишланмаларнинг маҳаллий экотизимини яратиш; – сунъий интеллект технологияларини қўлловчи дас турий таъминот ишлаб чиқувчиларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш учун шароит яратиш; – сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш; – маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ахборот ресурслари ва билимлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш; – сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Сунъий интеллект технологияларининг дунё амалиётида жадал ва кенг қўлланилиши ҳамда шу каби рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини мамлакатимиз ҳаётида фойдаланишнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бугунги куннинг талабидир. ИНТЕЛЛЕКТ Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда «Ўқишга ва ишга марҳамат!» шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этди. соҳаларида ижод қилувчи олимларнинг талқинлари турличалиги ҳам асосий сабаблардан биридир. Генератив сунъий интеллектнинг (ГСИ) ривожланиши жамият учун турли соҳаларда, жумладан, фан, тиббиёт, ишлаб чиқариш, алоқа ва кўнгилочар соҳаларда улкан салоҳиятга эга бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш: ГСИ ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини соддалаштиришга ёрдам беради. Бу компаниялар учун харажатларни тежашга ва истеъмолчилар учун харажатларни камайтиришга олиб келиши мумкин. Тиббиёт: ГСИ касаллик диагностикаси ва прогнозининг аниқлигини оширишга ёрдам беради, шунингдек, даволашни оптималлаштириш ҳамда янги дорилар ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Санъат ва маданият: ГСИ турли асарлар яратиши мумкин: матнлар, мусиқа, тасвирлар. Бу вақт ва харажатларни тежаш имконини беради. Таълим: ГСИ ўқув жараёнини оптималлаштиришга ва ҳар бир талабанинг эҳтиёжларига мослаштиришга ёрдам беради. Бироқ ГСИнинг ривожланиши маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлик каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ундан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асосларининг бўлиши ва жамиятга сунъий интеллект турмуш даражасини яхшилаш воситаси эканлигини етказиш муҳим вазифадир. Бироқ энг муҳим жиҳати шуки, сунъий интеллектда инсонга хос бўлган табиий ҳиссиёт йўқ, шу сабаб унинг фойдали иш коэффициенти 100 фоиз эмас. Ундан кўр-кўрона фойдаланиш эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Абдуғаффор ҲАЙДАРОВ, Ўзбекистон Миллий университети доценти Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган тадбирда олий таълим, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари, шунингдек, ташкилот ва корхоналар ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашди. Ярмаркада қатнашган ташкилотлар ўн мингдан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этиб, ўзларининг кўргазмали ҳамда тарқатма материаллари билан талабаларга иш ўринлари ҳақида тавсия ва маълумотлар беришди. Ташкилотлар вакиллари ва талабалар билан давра суҳбатлари уюштирилди. Ўтказилган ярмарка нат и ж а с и д а о л и й т а ъ л и м м у а с с а с а л а ри д а т а ҳ си л олаётган жами 3 000 дан ортиқ талаба ишга жойлашиш бўйича рўйхатдан ўтган бўлса, техника муҳандислиги йўналиши бўйича 3 -бо с қични т амомл а г ан 300 нафарга яқин талаба А х б о р о т - к о м м у н и к а ц и я технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ўқишга кириш учун аризалар тўлдирди. Майор Шерқўзи ҲАКИМОВ Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Сунъий интеллект атамаси биринчи бўлиб 1956 йилда Дортмунд конференциясида Жон Маккарти ва унинг ҳамкасблари Марвин Ли Минский, Натаниэль Рочестер, Клод Шеннон томонидан таклиф этилган. Жон Маккарти ушбу атаманинг муаллифи сифатида қабул қилинади. Шу ўтган вақт ичида жуда катта илмий изланишлар олиб борилди ва борилмоқда, бунинг натижасида сунъий интеллектнинг қўлланилиш соҳаси тезлик билан кенга йиб бормоқда. Ҳозирги кунда сунъий интеллект соғлиқни сақлаш, энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, таълим, машинасозликни такомиллаштириш, овозли ёрдамчилар, онлайн суҳбат, алоқа ва дастурий таъминотни ривожлантиришда самарали фойдаланилмоқда. Сунъий интеллект тушунчасига таъриф беришдан олдин интеллект нималигини билишимиз лозим. Интеллект (lot. «intellectus» – билиш, тушуниш, идрок қилиш, ақл) – инсоннинг ақлий қобилияти; ҳаётни, атроф-муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш, фикрлаш, ўқиш-ўрганиш, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти; турли масалаларни ҳал қилишда бир қарорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеа-ҳодисаларни олдиндан кўра билиш лаёқати. Интеллектнинг таркибига идрок қилиш, хотирлаш, фикр юритиш ва психик жараёнлар киради. Интеллектнинг ривожланиши туғма истеъдод, мия имкониятлари, жўшқин фаолият, ҳаётий таж риба каби ижтимоий омилларга боғлиқ. Интеллект даражаси инсон фаолиятининг ҳамда психологик тестлар натижаларига қараб ҳам белгиланади. Юқоридагилардан хулосалаб айтиш мумкинки, интеллект фақат инсонларга тегишли ва одам ақлий қобилиятининг ўзига хос ўлчовидир. Психологлар томонидан махсус усуллар ёрдамида тажриба орқали одамнинг интеллектуал (ақлий) даражасини аниқлаш имкониятлари пайдо бўлди. Сунъий интеллект ва интеллект тушунчаларининг таърифлари бир-биридан фарқ қилади. Бунинг асосий сабаби мия хусусиятлари ҳали ҳам тўлиқ ўрганилмаганлигидадир. Инсон мияси сон-саноқсиз сирларни ўз ичига олган. Аммо биз миянинг ишлаш услуб ва тамойилларини тўлиқ билмаймиз, у ҳақдаги асосий билимларимиз нейронлар ва уларнинг фаолиятлари билан чекланган. Мияни максимал тадқиқ қилиш учун, аввало, унинг ишлашини тушуниш ва тушунтириш зарур. Бунинг натижасида неврология ва шунга мос равишда мияга асосланган таълим ёндашуви шаклланди. Миянинг ишлаш алгоритмини таҳлил қилиш орқали компьютерлар ёки ақлли машиналарнинг ривожланишига катта ҳисса қўшиш мумкин. Сунъий интеллект тушунчаси ҳақида якдил, аниқ бир таъриф ҳозирги кунгача мавжуд эмас. Бунга турли фан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралда «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шартшароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
17 № 2023-yil 12-may 19 ЁДИ Хotira Inson aziz (Марҳум оддий аскар Азизжон Эшонқулов хотирасига бағишлайман) Юрт тинчлиги, Ватан ҳимояси, ватанпарварлик каби тушунчалар шунчаки чиройли гаплар эмас, балки қон билан, жон билан исбот қилинадиган муқаддас туйғулардир. Бу Ватан олдидаги бурчни ҳар доим, ҳар сония ҳис этиб яшаш демакдир. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган бу муқаддас мерос юртимизнинг бугунги ҳимоячилари қалбидан ҳам мустаҳкам ўрин олган. Халқ ёдида яшаётган қаҳрамонларимиздан бири Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси капитан Баҳром Жўраевдир. У ўз одоб-ахлоқи, дўстларига самимий муносабати туфайли ҳам ҳамкасблари орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлганди. Баҳром Жўраев 1979 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Пойтахтдаги 209-умумтаълим мактабини битириб, 1996–2000 йилларда ҳозирги Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олган. Б. Жўраев 2000 йилдан Мудофаа вазирлиги қўшинларида офицер сифатида хизмат қила бошлаган. У ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажарадиган, ўта масъулиятли, касбини севадиган ҳарбий хизматчи эди. Капитан Баҳром Жўраев Андижонда содир этилган жиноий ҳаракатларни бартараф этиш чоғида мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Марҳум ҳарбий хизматчи ҳар лаҳза ўзини мардона тутди, маслак ва мақсадидан ортга қайтмади. Дарвоқе, газета ва журналларда қаҳрамонимиз ҳақида кўплаб хотиралар эълон қилинган. Уларнинг ҳар бирида мард ва самимий йигит сиймоси бор. Қуйидаги парчада ботир йигитнинг ҳаёт йўли ўзгача рангларда бўй кўрсатади: – Дўстим Баҳромжон билан олий ҳарбий таълим муассасасида бирга ўқиганмиз. У гуруҳимизнинг фахри эди, бугун эса халқимизнинг ифтихорига, қаҳрамонига айланди, – дейди полковник Сарвар Мамаюсупов. – У содда, мард ҳамда дўсти учун жонидан-да кечадиган йигит эди. Буни амалда исбот ҳам этди. 13 май куни Андижон шаҳридаги Чўлпон проспектида қуролланган жиноятчилар тўдаси тўсатдан пайдо бўлди. Қора ниятли кимсалар гаровга олган одамларни ўзига пана қилган ҳолда турли томонга ўқ отиб, ҳарбий хизматчиларга яқинлашиб кела бошлади. Капитан Баҳром Жўраев вазиятни дарҳол англаб, ўз ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигига қарамасдан жиноятчиларга қарши тик борди ва улардан қуролларини топширишни ва гаровга олинганларни қўйиб юборишини қатъий талаб қилди. Бу талабларга жавобан жиноятчилар аёвсиз ўт очишди ва капитанни ярадор қилишди. Ярадор бўлишига қарамай, командир бўлинмани бошқаришда давом этди. Командирининг жасоратидан руҳланган шахсий таркибнинг дадил ҳаракатлари туфайли жиноятчилар кўп талафот кўрди ҳамда қуролсизлантирилди. Гаровга олинганлар озод қилинди. Бироқ капитан Баҳром Жўраевнинг олган жароҳати оғир эди... Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 23 майдаги фармонига мувофиқ, капитан Баҳром Жўраев вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган. Қаҳрамонимиз таҳсил олган билим юртида «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номи остида ёдгорлик бурчаги ташкил этилди. Бу ердан ўтган ҳар бир инсон мард ўғлоннинг ўлмас ҳаёт йўли олдида ўз умрига назар солади, ойна мисол ўзига теранроқ боқади. Капитан Нодир ДАДАБОЕВ, Қуролли Кучлар академияси офицери Оддий аскар Азизжон Эшонқулов сафдошлари сингари ҳарбий билим ва сабоқларни пухта эгалларди. Унинг бундан аввал тиббиёт коллежини томомлагани қўл келди, батальонда фельдшер ёрдамчиси этиб тайинланди. У ўз соғлиғидан шикоят қилиб келганларга ҳам амалий, ҳам руҳан кўмак берарди. Ҳатто спорт мусобақаларида каратэ бўйича фахрли ўринларни эгаллади. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деганларидек, дурадгорлик касбига қизиқиши туфайли ҳарбий қисмда кўплаб жиҳозларни ясар, таъмирлар эди. Қатъий интизоми, меҳнаткашлиги, берилган буйруқларни вақтида бажариши туфайли аввал бўлинма, сўнгра ҳарбий қисм қўмондонлиги назарига тушди. Юқори қўмондонлик томонидан бир неча марта унинг туғилиб ўсган маҳалласи, ўқиган мактаби, ота-онаси номига ташаккурномалар юборилди. – Ёз фасли эди. Жазирама кунларда ҳарбий топшириқ билан Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонига 1-Авария тиклаш ишлари маркази шахсий таркиби билан жанговар вазифани бажаргани борганимизда ўз сафдоши оддий аскар Тожибоевни илон чаққанида у ҳаммадан олдин ёрдамга шошилганди. Унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, сафдоши ҳаётини сақлаб қолган эди, – дея эслайди гуруҳ командири III даражали сержант Сардорбек Мўминов. – Дўстим Азизжон жуда очиқкўнгил, меҳнаткаш, билимга чанқоқ йигит эди. Ҳар қандай вазиятда унинг ёнига ёрдам сўраб келганларга рад жавобини бермасди, – дейди хизматдош дўсти кичик сержант Зуҳриддин Хурсанов. – Ҳарбий қисм бўйича нав батчи эдим. Нарядлар хизматини текшириш мақсадида автопарк томон юрдим ва ҳеч кимга билдирмасдан ҳарбий қисм ичидаги панжарали дарвозадан кирмоқчи бўлганимда қўриқчи: «Тўхта! Отаман!» дея бақирди ва автопарк бўйича навбатчини чақирди. Навбатчи мен томон келганида фонарь билан юзимни ёритдим ва ўзимни таништирдим. Навбатчи мени дарров таниб, хизмати тўғрисида билдирги берди. Пост рўйхатлар жадвалига хизмат мажбуриятларини ҳушёр ва сергак ўтаганлиги ҳақида оддий аскар Азизжон Эшонқуловни ёзиб қўйдим, қўл остимдаги аскаримдан кўнглим тўлди, хурсанд бўлдим, – дея эслайди 1-Авария тиклаш ишлари маркази командири подполковник Азизжон Абдураззоқов. Ўзимга келсак, у билан қалин дўст эдим. Менга дурадгорлик касбини анча-мунча ўргатди. Азизжон билан имтиёзли ҳарбий тавсияномага эришиш учун бирга тайёрланардик. Инсонийлик, дўстларга ёрдам, садоқат бобида унга тенг келадигани йўқ эди. Муддатли ҳарбий хизмат тугашига 4 ой қолганди. Кунларнинг бирида эрталабки хоналарни тозалаш вақтида унинг бурнидан қон тома бошлади. Бу ҳол кейинчалик яна тез-тез такрорланди. У аввал тиббиёт пунктига ётқизилди, аҳволи оғирлашгандан кейин Марказий ҳарбий клиник госпиталга жўнатилди. Шифокорлар саъй-ҳаракати билан унинг соғлиғи бирмунча яхшиланди. Бу орада ҳарбий тавсияномага тест синовларини топширдик. Ҳарбий хизмат тугаб, бир-биримиз билан хайрлашар эканмиз, кўз ёшларимизни тия олмадик. Хизматдан сўнг эса ҳар биримиз ўз танлаган йўлимиздан кетдик. Мен ҳарбий хизматни контракт бўйича давом эттирдим. Унинг соғлиғи яна ёмонлашгани маълум бўлди. Текширув натижалари унинг саратонга чалинганини кўрсатди. Ота-онаси фарзандини уйлантиришга қарор қилишди. Азизжон ўзи туғилиб ўсган маҳалладаги кўнгил қўйган қизига уйланди. Хизмат мажбуриятлари сабаб унинг тўйига боролмаган бўлсам ҳам, телефон орқали самимий табрикладим. Орадан вақтлар ўтди. Афсуски, унинг соғлиғи тобора ёмонлашиб боргани, ҳаётининг сўнгги кунларида кўзлари кўрмай қолгани, кейин эса оламдан ўтгани ҳақида хабар топдим. 2021 йил май ойлари эди. Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи хизматдош дўстим Улуғбек телефон орқали Азизжонни хотирлаш маросими ўтказилаётганини айтиб қолди. Эртасига биргаликда у яшаган ҳовлига бордик. У билан ўтган кунлар кўз олдимдан ўтди. Шундай инсон билан дўст бўлганимдан фахрланиб кетдим. Аҳлиддин АБДУНАЗАРОВ, Қуролли Кучлар академияси курсанти Баҳор чоғи. Қир-адирларда майсалар сабза урган, қушларнинг овози теварак-атрофни чулғаган, далаларда қизғин ишлар бошланган паллада Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида эндигина 22 ёшни қаршилаган Азизжон ўз йигитлик бурчини адо этиш учун муддатли ҳарбий хизматга отланди. У барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматини бошлади. Ота ризоси, она дуосини олган ўғлон сафдошлари каби муқаддас байроғимизни ўпиб, Ватанга қасамёд қилди. қарши тик борди ва улардан қуролларини топширишни ва гаровга олинганларни қўйиб юборишини қатъий талаб ни ярадор қилишди. Ярадор бўлишига қарамай, командир бўлинмани бошқаришда давом этди. Командирининг жасоратидан руҳланган шахсий таркибнинг дадил ҳаракатлари туфайли жиноятчилар кўп талафот кўрди ҳамда қуролсизлантирилди. Гаровга олинЭшонқулов хотирасига бағишлайман) ЎЧМАС НОМИМИЗ
18 № 2023-yil 12-may 19 ÀÐÌÈß×ÈËÀÐ ÑÎÂÐÈÍÄÎÐ Sport Ðàñóë ÆÓÌÀÅÂ, SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT SPORT «Vatanparvar» Пойтахтимиздаги кўп тармоқли «Ҳумо арена» спорт мажмуасида бокс, Қатарнинг Доха шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати, Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича қитъа биринчилиги баҳслари қизғин паллага кўтарилди. Ушбу мусобақаларда юртимиз, хусусан, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази (MVSM) вакиллари фаол қатнашмоқда. Юртимизда поёнига етган камондан отиш бўйича Осиё кубогининг 2-босқич баҳсларида эса мерганларимиз 2 та бронза медалга сазовор бўлди. БОКС: ЧЕМПИОНЛИК САРИ ОДИМЛАР Юртимиз илк бор мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатига 104 та мамлакатдан 640 нафардан ортиқ чарм қўлқоп устаси ташриф буюриб, 13 та медаль шодаси учун ўзаро жанг олиб бормоқда. Кучлилар сараланиб, медаллар учун курашувчилар сафи тобора қисқаряпти. Ўта оғир вазн тоифасида Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов пойтахтимиздаги дунё биринчилигида ҳам зафар қозоняпти. Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган боксчимиз дастлаб азалий рақибларидан бири баҳрайнлик Денис Латиповни катта қийинчиликсиз мағлуб этди. Кейинги босқичда эса австралиялик Теремоана устидан чиройли ғалабага эришиб, иккинчи чемпионлик сари дадил қадам ташлади. -71 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази вакили Саиджамшид Жафаров биринчи жангини мозамбиклик Осорио Муханга қарши ўтказди ва ишончли ғалабага эришди. Якунда ҳакамлар боксчимизнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатишди. Жафаровнинг кейинги босқичда мексикалик Алонсо Вердега қарши жанги эса бироз мураккаб кечди. Биринчи ва иккинчи раундда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган Саиджамшид учинчи раундда хотиржамликка берилди ва ҳакамлар мексикалик боксчи устунлик қилганини қайд этишди. Умумий ҳисобда эса армиямиз боксчиси ғалабани тантана қилиб, чемпионатдаги юришини давом эттирадиган бўлди. Нимчорак финалда MVSM вакилига пуэрто-риколик Габриэль Ланос рақиблик қилиши лозим эди. Ланос жароҳати сабаб рингга кўтарилмади ва Жафаров жангсиз чорак финалга йўл олди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Ойбек Жўраев (-54 кг), Абдумалик Халоков (-57 кг), Мужибилло Турсунов (-60 кг), Руслан Абдуллаев (-63.5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Аълохон Абдуллаев (-75 кг), Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) ҳам муваффақиятли жанг қилиб, чорак финалга чиқди. Илк бор дунё биринчилигида ўз омадини синаб кўришга киришган Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг) ва ёш боксчимиз Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) эса чемпионатдаги иштирокини эрта якунлади. Шодиёржон қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга, Жасурбек иорданиялик Ҳусейн Иашишга қарши баҳсда имкониятни бой берди. Бокс бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 14 майга қадар давом этади. ДЗЮДО: ТАРИХИЙ НАТИЖА Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов (-60 кг) баҳсларга киришди. Маълумки, у ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатининг ярим финалида мўғулистонлик Ариунболд Энхтайвиндан, сўнг бронза медаль учун баҳсда қозоғистонлик Елдос Сметовдан мағлуб бўлЮртимиз илк бор мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатига 104 та мамлакатдан 640 нафардан ортиқ чарм қўлқоп устаси ташриф буюриб, 13 та медаль шодаси учун ўзаро жанг олиб бормоқда. Кучлилар сараланиб, медаллар учун курашувчилар сафи тобора қисқаряпти. ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов пойтахтимиздаги дунё биринчилибоксчимиз дастлаб азалий рақибларидан бири баҳрайнлик Денис Латиповни катта қийинчиликсиз мағлуб этди. Кейинги босқичда эса австралиялик Теремоана устидан чиройли ғалабага эришиб, иккинчи чемДЗЮДО: ТАРИХИЙ НАТИЖА Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Бара- баҳсларга киришди. Маълумки, у ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатининг ярим финалида мўғулистонганди. Дилшодбек Қатарда дастлаб мўғулистонлик, сўнг жаҳон чемпиони ҳамда икки карра Олимпиада ўйинлари совриндори, қозоғистонлик спортчидан Тошкентдаги мағлубиятлар учун реванш олди. Ҳамюртимиз чорак финалда марокашлик Йонес Саддики, ярим финалда эса бельгиялик Йорре Верстрайтендан устун келди. Унга финалда испаниялик Франсиско Гарригос рақиблик қилди. Қизиқарли кечган беллашувда ҳакамлар испаниялик дзюдочи ғолиб чиққанлигини эътироф этишди. Баратов эса фаолияти давомида илк бор жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди, ўз навбатида, «Париж–2024» ёзги Олимпия ўйинлари йўлида қимматли рейтинг очколарига эга бўлди. Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни юртимиз аёллар терма жамоаси учун тарихий воқелик юз берди. Унга -52 кг вазн тоифасида курашган Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази вакили Диёра Келдиёрова сабабчи бўлди, яъни аёллар дзюдоси тарихида биринчи марта Ўзбекистон вакили жаҳон чемпионати финалига чиқди. Дохада MVSM аъзоси томонидан дастлаб испаниялик спортчи, ярим финал остонасида исроиллик Гефен Примо, финал йўлида эса венгриялик Река Пупп мағлуб этилди. Финалда Диёрага амалдаги жаҳон ва Олимпия чемпиони япониялик Ута Абе рақиблик қилди. Бу беллашувда омад япониялик спортчига кулиб боқди. Диёра Келдиёрова эса «жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган биринчи аёл дзюдочи» сифатида юртимиз спорти тарихидан жой олди. Мусобақанинг учинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига медаль қўшди. -73 кг вазн тоифасида беллашган Муроджон Йўлдошев бронза медаль учун баҳсда канадалик Артур Маргелидондан устун келиб, совриндорлар сафидан жой олди. Қайд этиш жоиз, дзюдочиларимиз ҳали ҳеч бир жаҳон чемпионатида 3 та медалга сазовор бўлишмаганди. Ушбу тарихий натижа Доха татамиларида мусобақа якунига етмасдан амалга ошди. Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 14 май куни якунланади. ОҒИР АТЛЕТИКА: ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАН ХУШХАБАР Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этяпти. Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази вакили Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди. Адҳамжон силтаб кўтариш машқида 174 кг натижа билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, умумий ҳисобдаги 312 кг унга бронза медални келтирди. Даст кўтариш машқидаги 138 кг натижа эса MVSM вакилининг ушбу дастурда шоҳсупага кўтарилиши учун камлик қилди. Шу вазн тоифасидаги баҳсларда қатнаш ган яна бир ёш ва умидли спортчимиз Диёрбек Рўзметов эса 284 (127+157) кг натижа билан чемпионатда 7-поғонадан жой олди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Жамила Панфилова иккита бронза медалга сазовор бўлди. Даст кўтаришда қайд этилган 86 кг, силтаб кўтаришдаги 105 кг натижа унинг ҳар икки йўналишда шоҳсупага кўтарилишини таъминлади. Иккикураш бўйича эса спортчимизга 4-ўрин насиб этди. «Париж–2024» ёзги Олимпиадасининг рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур чемпионатда 35 та давлатдан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этяпти. 13 майга қадар давом этадиган мусобақада юртимизнинг 14 нафар спортчиси қатнашяпти. Улар сафида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида муносиб натижаларга эришиб келаётган Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов, Турсуной Жабборова сингари тажрибали спортчиларимиз ҳам бор. Юртимизда ўтган йилги мавсумнинг «Энг яхши эркак спортчи»си сифатида эътироф этилган MVSM вакили Руслан Нурудинов эса 12 май куни баҳсларга киришади. КАМОНДАН ОТИШ: ОСИЁ КУБОГИ БАҲСЛАРИДАН 2 ТА БРОНЗА Пойтахтимиздаги Респуб лика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг 2-босқич баҳслари ўтказилди. Унда қитъанинг 13 давлатидан 100 нафардан ортиқ мерган иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Бир ҳафталик қизғин баҳслар якунида 8 нафар спортчимиз 4 йўналишда бронза медаль учун курашиш имкониятига эга чиқди. Хусусан, MVSM мергани Нилуфар Ҳамроева ва ҳамюртларимиз Зиёдахон Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторовадан иборат учлик аёллар ўртасидаги жамоавий дастур бўйича саралаш баҳсларининг бронза медали учун курашиш босқичигача муваффақиятли етиб борди. Улар ҳал қилувчи баҳсда грузияликларни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё кубогининг 2-босқич баҳслари совриндори бўлишди. Зиёдахон Абдусатторова ва Амирхон Содиқов жуфтлиги эса микст дастурида шоҳсупага кўтарилди. Мазкур жуфтлик бронза медаль учун баҳсда Қозоғистон жуфтлигини 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.
19 № 2023-yil 12-may 19 Jas o r at l av h a l a r i 1942 йил. Босқинчиларни бартараф этиш учун мамлакат аҳли оёққа қалқкан. Қашқадарёнинг Китоб туманидан фронтга отланган Шодмон бир муддат сараланган йигитлар сафида жанг илмини ўзлаштирди. Ғайратли йигитдаги билим ва шижоат, масъулиятни теран ҳис қилиш қобилияти унинг взвод командири бўлишига замин яратди. Брянск вилоятининг Ливна шаҳри. Айни фурсатда Шодмон Умаров хизмат қилаётган полк шаҳар мудофаасида турибди. Бир неча бор қўлдан қўлга ўтиб, вайронага айланган Ливнада ҳамон вазият оғир. – «Тил» келтириш зарур, – батальон командири Шодмонни чақириб маслаҳат қилди. – Йигитларинг билан шу вазифани уддалай оласанми? – Албатта, ғалаба учун ҳар қандай вазифага тайёрмиз. – Баракалла, шундай дейишингни билардим... Усталик ва чаққонлик разведканинг биринчи талаби ҳисобланади. Энг асосийси, вазифа адо этилмагунча душман пайқамаслиги шарт. Шу сабаб разведка жараёни асосан тунда амалга оширилади. Аммо бу иш осон эмас. Шодмон ва йигитлари минг машаққат ила фашистларнинг орқа томонига ўтиб олишди. Эндиги ҳаракат «тил»- ни қўлга киритишда. Бироқ босқинчилар кутилмаганда уларни сезиб қолди. Взвод жангчилари томон автомат ва пулемётлардан ўқ ёғдиришга тушди. Разведкачилар зудлик ила фашистлар томонидан тайёрланган хандақларга тушиб олишди. Таҳликали вазият, на орқага йўл бор, на олдинга. – Йигитлар, ўзингизни қўлга олинг, биз албатта, вазифани уддалаймиз, – қўл остидагиларни руҳлантирди Шодмон. – Ҳозир икки гуруҳга бўлиниб ҳаракат қиламиз. Биринчи гуруҳ босқинчиларга қарата тинимсиз ўқ узиб, чалғитиб туради. Қашқирлар жанг билан овора бўлиб турганида, иккинчи гуруҳ ҳандақлар орқали соқчилик қилиб турган фашистлардан «тил» олиб қайтади. Тушунарлими? – Тушундик! – Қани, унда бўлинамиз... Разведкачилар илкидаги вазифага киришиб кетди. Биринчи гуруҳ отишмани авж олдирди. Икки ўртада тенгсиз олишув бошланди. Газандаларнинг кўпи ер тишлади. Иккинчи гуруҳ ҳам вазифасини аъло даражада уддалади. Бир эмас, уч фашистни асир олиб қайтди. Уларнинг биттаси офицер эди. Асирлар батальон командирига топширилди. Улардан олинган қимматли маълумотлар, янги жанг режасига замин яратиб, қарши ҳужум муваффақиятли якунланишига улкан улуш қўшди. Қўмондонлик жасур разведкачиларга ташаккурнома эълон қилди. Ливна шаҳри яқинидаги қиш лоқлардан бирида олиб борилган жангда Шодмон оёғидан оғир яраланди. Госпиталда даволаниб чиққач, командирлар тайёрлаш курсида малака оширади. Маълум муддат Пенза шаҳридаги автоматчилар ўқув ротасида командир бўлиб, ёш жангчиларга фронтда эгаллаган таж рибаси, жанг қилиш санъатидан сабоқ берди. Шу тутиш билан овора. Урушнинг охири кўриниб қолган бир паллада шаҳардаги юнкерлар мактабининг барча қуролли кучлари жангга сафарбар қилинган. Полковник Умаров жангчилари кеч тушиб бораётган бир паллада дарёдан ўтишни бошлади. Дарёдан омон кечиб ўтган аскарлар у қирғоқдан қайиқ ва 200 метрча пўлат сим топиб олди. Бу уларнинг тезлик ила қайиққа пўлат сим боғлаб паром ясашига замин яратди. Босқинчиларнинг қуюндай ёғилиб турган ўқи остида икки қирғоқ ўртасига тросс тортилди. Шу орқали қайиқда пулемёт ва ўқ-дорилар, симга осилиб жангчилар ўтиши Ольга самолётига ўтиришдан аввал унга бир муддат меҳр ила термилиб турди. – Уни мендан ҳам кўпроқ яхши кўрасан, тўғрими? – юзи сутга чайгандек оппоқ, сочлари тим қора қизгинанинг хаёлини бўлди йигит. – Шунинг учун ундан рашким келяпти. – Самолётдан рашк қилиш... – кулиб юборди Ольга. – Аммо ростдан ҳам уни яхши кўраман. Кўкка парвоз қилганимда у менга ҳақиқий йўлдош, орзуларимга сирдош бўлади. – Уруш тугай қолсайди, тезроқ тўйимизни қилардик. – Ғалабага узоғи билан уч-тўрт ой қолди дейишяпти, – сафдоши ва бўлажак умр йўлдоши Сашага мамнун қиёфада қаради қиз. – Оқ йўл тиланг, фашистларнинг додини бериб қайтай. – Ҳой, самолёт, менинг Ольгамни душмандан асра, – самолётга қараб гапира кетди йигит. – У сени севади, мен эса уни. Келишдикми, оғайни? – Қўйсангиз-чи, Саша, – мириқиб кулди Ольга... Беларусь фронти 325-бомбардимончи ҳаво армияси дивизиясида хизмат қилаётган капитан Ольга Санфированинг шахсий таркиб орасида алоҳида ўрни бор. Учувчилар авиация мактабини тугатган вазмин, қатъиятли учувчи қиз уруш бошланганида Тошкент шаҳрида истиқомат қиларди. У Самарада туғилган бўлса-да, Ўзбекистонга она юртидек меҳр қўйди. Шу ерда ишлади, севди, севилди. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, фронтга йўл олди. Таҳликали парвозлар, хатарли онлар, ғалаба нашидаси... Жанглар давомида эскадрилья командири даражасига эришган капитан Санфирова душман истеҳкомларини бомбардимон қилиш учун 630 марта жанговар парвоз қилди. Тунда амалга ошириладиган бу таҳликали парвозларда ҳайратланарли натижаларга эришди. 1944 йили Могилёв, Гродно яқинидаги операцияларда, Птичь дарёсидан ўтишдаги жангларда ўрнак кўрсатди. 1944 йилнинг декабрь ойи ўрталари. Фашист қузғунлари пайдар-пай жанглар уюштириб, еру кўкда қаршилик кўрсатиш билан овора. Ольгага навбатдаги топшириқ юкланди. Тунда парвоз қилиб, гитлерчиларнинг бир қатор истеҳкомларини портлатиши зарур. Разведка маълумотларига таяниб белгиланган бу нуқталарни ишдан чиқариш қўшинлар учун катта аҳамиятга эга. Капитан Санфирова ҳар доимгидек ўзига бўлган ишонч билан самолётига ўтирди. Ҳаммаси жойида, оғир жангларда ҳамроҳлик қилган лочини хизматга шай. Самолёт кўкка парвоз қилди. Мана, фашистларнинг ажал сочувчи қўналғалари. Зум ўтмай, бомбалар портлашидан паст ёришиб кетди, босқинчилар аридек тўзиб, тартибсиз ҳаракатлана бошлади. Пайдар-пай ташланаётган бомбалар юзлаб гитлерчининг ёстиғини қуритган бўлса, ажабмас. Вазифани аъло даражада бажарган Ольга ортига қайтди. Бироқ... бироқ унинг самолётига душман зенитчилари томонидан ҳужум бошланди. Самолётга оғир шикаст етди, унинг портлаши аниқ. Ольга самолётини тарк этишга мажбур бўлди, сўнгги дақиқаларда парашют билан сакради. Тун бўлгани учун фашистлар уни ўққа тутганича йўқ. Мана, оз қолди, жуда оз, заминга оёғи тегса бўлгани, ўзимизникиларни топиб олади. Ваниҳоят, эсон-омон ерга тушди. Тушди-ю, қулоқни қоматга келтирувчи кучли портлашдан... Мина майдони қаҳрамон қизнинг умрига зомин бўлди. Унинг руҳи фаришта мисол ўзи севган кўкка парвоз қилди. Капитан Санфировага вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Зулфия ЮНУСОВА, «Vatanparvar» («Хотира» китоби материаллари асосида тайёрланди). севимли қизи орада уни батальон командирлари тайёрлаш курсига тавсия этишди. Ҳарбий билим ва таж рибаси чархланган, етакчилик қобилиятига эга Шодмон Умаров саломатлиги батамом тикланиб кетгач, 3-Украина фронтида ҳаракатдаги ҳарбий қисмга батальон командири этиб тайинланди. 1944 йилнинг баҳори. Батальон жангчилари тезкор ҳужумлар остида Вознесенск ва порт шаҳри бўлган Одессани гитлерчилардан озод қилди. Туну кун давом этган жанглар давомида Днестр дарёсидан кечиб ўтиб, плацдармни эгаллашди. Унинг енгилмас баталь они жанговар юришлар давомида фашистлар эгаллаган Ғарбий Беларуснинг Любомль шаҳри ҳамда Польшанинг Люблин, Варшава, Магнушев ва Познань каби бир қатор шаҳарларини ишғол қилиб, Берлин томон йўл олди. 1945 йил, январь. Бир қатор ҳарбий қисмлар қаторида полковник Шодмон Умаров батальонига ҳам муҳим ва масъулиятли вазифа топширилди. Варта дарёсидан ўтиб, фашистларни маҳв этиш. Қирғоқлари муз билан қопланган Вартанинг эни 150–200 метр бўлиб, чуқурлиги беш метргача. Дарёнинг у соҳилидаги тепаликка ва унинг яқинидаги Вайсенбург шаҳрига мустаҳкам ўрнашиб олган гитлерчилар бу қирғоқни тинимсиз ўққа таъминланди. Тонг ёриша бошлаганда барча жангчилар у қирғоққа ўтиб олганди. Икки ўртада қаттиқ олишув бошланди. Батальон жангчилари кун давомида душманнинг тўққиз маротаба катта ҳужумини мардонавор қайтарди. Полковник Умаров қўл остидаги барча командирларини йиғиб, қўмондонликнинг янги жанговар буйруғи билан таништирди. Буйруққа биноан, тунги соат учда гитлерчиларга қарши ҳужумга ўтишлари белгилаб олинди. Ярим тунда батальон жангчилари душманга қутқу солувчи «Ура!» садоси остида навбатдаги ҳужумга ўтди. Бу юнкерларни гангитиб қўйди. Мағлубиятга юз тутаётган иблислар батальонга қўшимча куч келди, деган ўйда тартибсиз қоча бошлади. Батальон шоввозлари ўн уч соат давом этган тўхтовсиз жанг давомида юнкерларни қувиб, Вайсенбург остонасига қадам қўйди. Бироқ сон жиҳатдан устун, ҳамон қулай позицияларни эгаллаб турган фашистлар жон талвасасида қаршилик кўрсатарди. Ана шу таҳликали вазиятда дивизиянинг асосий кучи ёрдамга етиб келди... Жанглардаги, айнан мана шу жангдаги жасорати учун полковник Шодмон Умаров Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Қашқадарё «қоплони» она юртига қаҳрамон бўлиб қайтди. севимли қизи
20№ 2023-yil 12-may 19 Ehtirom Ya r m a r ka Karting ФАХРИЙЛАРНИ ЙЎªЛАШ ДАВОМ ЭТМОªДА ТАШКИЛОТ ИМКОНИЯТЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ ХАЛªАРО МУСОБАªАДА ФАХРЛИ ЎРИНЛАР 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари республикамизнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқда. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркасида фуқароларга турли вазирлик ва идоралар вакиллари ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилдилар. Қозоғистон Республикасида Австралия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатларининг ёш спортчилари ўртасида картинг бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳри кенгаши тасарруфидаги Яшнобод тумани ўқув спорт-техника клуби картинг спорти секцияси мураббийи Виктор Собировнинг шогирди 12 ёшли Амир Ҳамроев ушбу мусобақада «Ок жуниор» синфида беллашиб, 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, ташкилотнинг Наманган вилояти кенгаши картинг спорти секцияси спортчилари – 13 ёшли Абубакир Қодиржонов «Мини» синфида 2-ўринни ва 15 ёшли Ясмина Эгамбердиева «Ротах мах» синфида 3-ўринни эгаллади. Ушбу иккала спортчи мураббий Адҳам Эгамбердиевнинг шогирдлари ҳисобланади. Жумладан, ташкилотнинг Самарқанд вилояти кенгаши жамоаси Самарқанд шаҳри Боғи Темур маҳалласида истиқомат қилувчи 1925 йилда туғилган уруш фахрийси Михаил Калмогоров хонадонига ташриф буюрдилар. Ташрифдан бениҳоя мамнун бўлган М. Калмогоров меҳмонларга жанггоҳда кечган хотираларини сўзлаб берди. Фронтда радиоалоқачи сифатида хизмат қилган М. Калмогоров 1943 йилда 18 ёшини окопда кутиб олганини эслади. Ажабланарлиси, у уруш даврида бошидан ўтган ҳар бир воқеани, энг кичик тафсилотларигача – саналар, аскарлар ва командирларининг исм-фамилияларигача аниқ эслайди. «Жасорат учун» медали билан немис радиооператорини қўлга олганим учун тақдирлангандим», дейди Михаил Калмогоров. Шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши жамоаси Бухоро шаҳрининг Шофиркон кўчасида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Норбой ота Қаршиевнинг хонадонида бўлди. Уруш фахрийси ўз хотираларини йиғилганлар билан баҳам кўрар экан, ҳозирги тинчлик ва дориламон замонда шукроналик билан яшаш кераклигини қайта-қайта таъкидлади. Суҳбат сўнгида отахон дуога қўл очиб, Яратгандан юртимизда абадий тинчлик, хотиржамлик ва тўкин-сочинлик бўлишини сўради. Жумладан, ушбу тадбирда «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳри кенгаши вакиллари аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган техник касбларга тайёрлаш бўйича бир қатор таклифлар билан иштирок этдилар. Ташриф буюрувчиларга «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳри кенгаши тизимида ҳайдовчи, вулканизаторчи, автоэлектрик, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи каби мутахассислар тайёрлаш учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, фуқароларни турли техник касбларга ўргатишда қўлланиладиган замонавий техник жиҳозлар намойиш этилди. Тадбир давомида «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув муассасаларида техник касбларни эгаллаш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга буклетлар тарқатилди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти матбуот хизмати
21 № 2023-yil 12-may 19 Inson qadri 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Ikkinchi jahon urushi davrida o‘z jasorati va matonati bilan ishtirok etgan urush va mehnat faxriylari holidan xabar olish ezgu an’analarimizdan biriga aylangan. EZGU AN’ANA So‘ragan edingiz HUQUQIY MASLAHAT Savol. Davlat tashkilotida ishlab, kechki ta’lim shaklida o‘qiyotgan xodimlarga o‘quv ta’tillari nechi kun muddatga beriladi? Akmal KOMILJONOV Samarqand viloyati Javob. O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 385-moddasiga asosan, kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha ta’lim olayotgan xodimlar uchun kafolatlar va kompensatsiyalar oliy va o‘rta maxsus, kasbhunar ta’limi tashkilotlarida kechki yoki sirtqi ta’lim shakli bo‘yicha o‘qiyotgan xodimlarga laboratoriya-imtihon sessiyalarida ishtirok etgan davr uchun o‘quv ta’tillari: oliy ta’lim tashkilotlarida kechki ta’lim shaklida o‘qiyotgan birinchi va ikkinchi bosqich talabalariga – kamida yigirma kalendar kun, o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida – kamida o‘n kalendar kun, oliy va o‘rta maxsus ta’lim tashkilotlarida sirtqi ta’lim shaklida o‘qiyotganlarga esa – kamida o‘ttiz kun; oliy ta’lim tashkilotlarida kechki ta’lim shaklida uchinchi va undan yuqori bosqichlarda o‘qiyotganlarga – kamida o‘ttiz kalendar kun, o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida – kamida yigirma kalendar kun, oliy va o‘rta maxsus ta’lim, kasb-hunar ta’limi tashkilotlarida sirtqi ta’lim shaklida o‘qiyotganlarga esa kamida qirq kalendar kun muddatga o‘rtacha ish haqi saqlangan holda har yili beriladi. Mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik yoki boshqa huquqiy hujjatlarda ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilganiga nisbatan davomiyligi ko‘proq bo‘lgan o‘quv ta’tillari nazarda tutilishi mumkin. Ishni o‘qish bilan birga olib borayotgan xodimlarga navbatdagi mehnat ta’tillari ular o‘quv ta’tillaridan foydalanganidan qat’i nazar beriladi. Savol. Menga yangi Mehnat kodeksiga asosan, mehnat ta’tili muddati uzaytirilgani haqida tushuntirib bersangiz. Nozimaxon AKBAROVA Xorazm viloyati Javob. O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 220-moddasiga muvofi q, bitta tashkilotda yoki tarmoqda ko‘p yillik ish staji uchun beriladigan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tili har besh yil uchun davomiyligi ikki kalendar kun bo‘lgan, biroq jami sakkiz kalendar kundan ko‘p bo‘lmagan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tili berish belgilandi. Shu bilan birga Mehnat kodeksining 401-moddasiga asosan, o‘n ikki yoshga to‘lmagan ikki va undan ortiq bolaning yoki o‘n olti yoshga to‘lmagan nogironligi bo‘lgan bolaning ota-onasidan biriga (ota-ona o‘rnini bosuvchi shaxsga) har yili davomiyligi kamida to‘rt kalendar kun bo‘lgan haq to‘lanadigan qo‘shimcha ta’til beriladi. Bu ta’tildan erkaklar ham foydalanishi mumkin. Savollarga MV Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti yuridik bo‘limi boshlig‘i adliya katta leytenanti Nafi saxon SOLIYEVA javob berdi. Bosh prokuror o‘rinbosari – O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokurori Botir Kudratxodjayev tomonidan mutasaddi tashkilot rahbarlari hamda yoshlar ishtirokida ana shunday faxriylarimizdan biri bo‘lgan Mirzo Ulug‘bek tumanida yashovchi 83 yoshni qarshi olgan Pankova Irina Sergeyevnaning xonadoniga borib, xabar olindi. Uchrashuv davomida I. Pankova urush davrida xalq boshiga tushgan og‘ir va zalvorli kunlarni xotirlab, hozirgi kundagi tinch v a o s o y i s h t a h a y o t i m i z naqadar ulug‘ ne’mat ekanligini ta’kidlab, yoshlarga nasihatlar qildi. Tadbir davomida Botir Kudratxodjayev urush faxriysi I. Pankovaga bir martalik pul mukofotini topshirib, Prezidentimizning yo‘llagan bayram tabrigini o‘qib eshittirdi hamda qimmatbaho va esdalik sovg‘alarni tantanali ravishda taqdim etdi. Uchrashuv qizg‘in suhbatlar va musiqali chiqishlar bilan ko‘tarinki ruhda o‘tdi. Adliya polkovnigi Sherzod XAYITOV, Respublika harbiy prokurorining katta yordamchisi Ma’rifat Uch avlod uchrashuvi Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash hamda ijtimoiy himoyaga muhtoj o‘quvchilar ruhiyatini ko‘tarish maqsadida Samarqand harbiy prokuraturasi tomonidan harbiy qo‘mondonlik va tuman hokimligi bilan hamkorlikda Oqdaryo tumanidagi 63-sonli imkoniyati cheklangan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat ta’lim muassasasida “Biz vatanparvar yoshlarmiz” shiori ostida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o‘tkazildi. Nukus harbiy prokuraturasi tashabbusi bilan shaharda joylashgan Prezident maktabida tahsil olayotgan o‘quvchiyoshlar va Qurolli Kuchlar faxriylari ishtirokida 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan “Uch avlod uchrashuvi” tashkil etildi. “BIZ VATANPARVAR YOSHLARMIZ!” FAXRIYLAR PREZIDENT MAKTABIDA Samarqand harbiy prokurori o‘z so‘zida davlatimizda yoshlarga yaratilgan sharoitlar, ular hamisha e’zozda ekanliklari, murg‘ak qalb egalarining shu Vatan uchun o‘z o‘rni borligi to‘g‘risida to‘xtalib o‘tdi. Shundan so‘ng maktabda tahsil olayotgan o‘quvchi-yoshlarning qiziqishlarini yanada oshirish maqsadida ular o‘rtasida sport, bilimdonlar bellashuvi va eng Tadbirda so‘zga chiqqanlar maktab o‘quvchilariga Ikkinchi jahon urushi yillarida O‘zbekiston xalqining frontda va front ortida ko‘rsatgan qahramonliklari, bugungi tinch kunlarning qadriga yetish lozimligini ta’kidlab, o‘zlarining xizmatdagi hayotiy voqealari haqida so‘zlab, o‘quvchilarni yaxshi hunarmand tanlovi o‘tkazilib, faol ishtirokchilar qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlandi. Tadbir davomida maktab o‘quvchilariga kitoblar, o‘quv qurollari, sport anjomlari hamda maktab ma’muriyati ehtiyoji uchun boshqa tuhfalar ulashildi. Harbiy xizmatchilarning ko‘rgazmali chiqishlari, harbiy texnika hamda qurolqiziqtirgan savollarga javob berishdi. Hozirgi kunda mamlakatimizda yoshlarga yaratilgan shart-sharoitlar va bu imkoniyatlardan samarali foydalanish zarurligi to‘g‘risida fi krlar bildirishdi. Tadbir harbiy orkestr va harbiy xizmatchilarning ko‘rgazmali chiqishlariga aslahalar namoyish etildi. Harbiy orkestr tomonidan tashkil etilgan konsert dasturi ularda vatanparvarlik tuyg‘usini yanada oshirish bilan birga ma’naviy hordiq chiqarishlariga zamin yaratdi. Adliya mayori Ruslan LATIPOV, Samarqand harbiy prokurorining katta yordamchisi ulanib ketdi va uchrashuv yoshlarda katta taassurot qoldirdi. Adliya leytenanti Salamat NAURIZBAYEV, Nukus harbiy prokurorining yordamchisi Davra suhbati Namangan harbiy prokuraturasi tashabbusi bilan shaharda joylashgan harbiy qismlarning birida garnizonda istiqomat qiluvchi harbiy xizmatchilar va ularning oila a’zolari ishtirokida psixologik trening o‘tkazildi. PSIXOLOGIK TRENING Ularning muammolarini o‘rganish va farzand tarbiyasida ota-onaning tutgan o‘rni to‘g‘risida psixologik maslahatlar berish maqsadida Namangan davlat universiteti pedagogika va psixologiya kafedrasi dotsentlari M. Maqsudova va S. Akbarov tomonidan davra suhbati tashkil etildi. Davra suhbati qiziqarli mavzular asosida ochiq muloqot tarzida, savol-javoblarga boy o‘tib, ishtirokchilar o‘zlarini qiziqtirgan savollariga javob olishdi. Adliya polkovnigi Davlatyor RAHMONOV, Namangan harbiy prokurori
22№ 2023-yil 12-may 19 REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA REKLAMA Ogohlik O‘zbekiston Respublikasi mudofaasiga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotining Namangan viloyati kengashi tasarrufidagi Namangan tumani o‘quv sport-texnika klubida yoshlarni harbiy-texnik mutaxassisliklar bo‘yicha tayyorlash, ma’nan yetuk va jismonan sog‘lom etib kamol toptirish, ularning sport bilan doimiy shug‘ullanishlari uchun qulay imkoniyatlar yaratilgan. Akbar ALLAMURODOV Y Mudofaaga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotlarida Транспортдаги ёнғин кутилмаганда содир бўлиши ва жуда тез ривожланиши билан хавфлидир. Бундай вақтда нима қилиш керак? Қуйида автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида сўз юритамиз. Аслида, автомобилларда ёнғин келиб чиқишининг сабаблари жуда кўп. Амалиётда энг кўп учрайдиганлари бу – электр симларининг қисқа туташуви ҳамда ёнилғининг сизиб чиқишидир. Бензин ва дизелда ҳаракатланувчи автомобилларда ёнилғи сизиб чиқишини дарҳол пайқаш қийин. Агар двигатель совуқ ҳолатда бўлса, ёнилғи ҳидини салонда ҳам сезиш мумкин. Аммо двигатель қизиб турган ҳолда ёнилғи жуда тез буғланади ва уни сезиш мушкул. Бензин буғлари алангаланиш хусусиятига эга, бу эса жуда кичик учқун ҳам ёнғинга сабаб бўлишини англатади. Сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобилларда, асосан, газ баллонларидаги техник носозлик, ёрилиш, редуктор ва газ трубкасининг ишдан чиқиши оқибатида кўп миқдорда ёнувчи газ ташқарига отилиб чиқади. Бу ўз навбатида ёниш ва портлаш хавфини юзага келтиради. Бундан ташқари, айрим ҳолларда салонда чекиш, енгил алангаланувчи моддаларни ташишда эътиборсизлик оқибатида ҳам ёнғин содир бўлиши мумкин. Транспорт воситасида ёнғин содир бўлганда: ҳар қандай ҳолда ҳам ваҳимага тушмаслик лозим; автомобилни йўлнинг четки қисмига, имкон борича одамлар ва бинолардан узоқроқ жойда тўхтатинг; двигателни ўчиринг, «қўл тормози»ни ишлатинг ва «101» рақами орқали ёнғин-қутқарув қисмига хабар қилинг; ёнғин ўчоғини ва ёнғин кўламини баҳолашга ҳаракат қилинг. Агар ёнғин ўчоғи ёнилғи баки ёки газ баллонида бўлса, ундан узоқлашиш керак. Бундай ёнғинни ўчиришга уриниш хавфли. Ёнғин ўчирувчилар етиб келгунича ёнғиннинг бошқа автомобиллар ва биноларга ўтиб кетишининг олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини таъминлаш лозим. Агар ёнғин ўчоғи автомобилнинг двигатель қисмида бўлса, уни мустақил ўчиришга ҳаракат қилиш мумкин. Капот қизиган бўлиши ва уни очишда куйиб қолиш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, капотнинг очилиши ичкарига кислород кириб, ёнғинни янада авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли ёнғин ўчиргични шай ҳолатга келтириб, мато билан капотни очиш тавсия этилади. Ёнғин ўчиргични оловга тўғрилаб ишлатиш, бошқа йўловчи ва ҳайдовчиларни ҳам ёрдамга чақириш лозим. Ёнғинни ўчиришда тупроқ, қор, ариқ сувларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, ёнғин жойини ҳаво ўтказмайдиган мато билан ёпиш мумкин. Фақат мато зич ёпилиши керак. Акс ҳолда ёнғин янада кучаяди. Ҳеч бир автомобиль ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлардан тўлиқ муҳофаза этилмаган. Ёнғин юзага келиши учун учта элемент – ёнувчи модда, ёндирувчи манба ва кислород талаб этилиб, ушбу «ёнғин учбурчаги»нинг барча элементлари автомобилларда мавжуд ва кичик носозлик ҳам ёнғинга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Шу сабабли транспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмаслик, автомобилда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари бўлишини таъминлаш лозим. Майор Бахтиёр ЭРГАШЕВ, Фарғона гарнизони ёнғин назорати инспекцияси бошлиғи Ayni paytda klub jamoasi tomonidan tuman mudofaa, maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limlari, Yoshlar ishlari agentligi va boshqa ko‘plab tashkilotlar bilan hamkorlikda qator tadbirlar amalga oshirilmoqda. O‘tkazilayotgan bunday tadbirlar Ikkinchi jahon urushida qozonilgan g‘alabaning 78 yilligiga bag‘ishlangani yoshlarning qalbida ona Vatanga sadoqat va muhabbat hissini, vatanparvarlik tuyg‘ularini shakllantirishda muhim o‘rin tutmoqda. – Ma’lumki, yurtdoshlarimizning Ikkinchi jahon urushida ko‘rsatgan jasorati bizga ulkan g‘urur va iftixor bag‘ishlaydi, – deydi O‘STK boshlig‘i Hamidjon Sobirov. – Shu munosabat bilan tumandagi urush faxriylari holidan xabar olinib, ularga bayram sovg‘alari ulashildi. O‘z navbatida bunday tadbirlar yosh avlodni ota-bobolarimiz jasoratiga munosib qilib tarbiyalashda o‘z samarasini beradi. Shu kunlarda klubda ommaviy kasb xodimlarini tayyorlash borasida ham bir qancha ishlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, joriy yilning o‘tgan oylari mobaynida “B”, “BC”, “C” toifali haydovchilar tayyorlash rejasi oshirib bajarildi. Shuningdek, haydovchilar malakasini oshirish kurslari ham faoliyat ko‘rsatmoqda. E’TIBOR Bundan tashqari, klubda tuman yoshlarining jismoniy, ma’naviy-ruhiy jihatdan ham yetuk bo‘lishlariga alohida e’tibor qaratilmoqda.Tashkilotda turli sport musobaqalarini tashkillashtirish keng yo‘lga qo‘yilgan. “Havo miltig‘idan o‘q otish”, “Karting”, “Aviamodel”, “Motokross”, “Yozgi biatlon” kabi seksiyalarda faoliyat yuritayotgan 70 nafar yosh turli musobaqalarda faxrli o‘rinlarni qo‘lga kiritdi. Kezi kelganda ta’kidlab o‘tish joizki, mazkur o‘quv sport-texnika klubi jamoasi tarkibida ham katta mehnat tajribasiga ega, bilimli, o‘z ishiga mohir o‘qituvchi va amaliy boshqarishni o‘rgatuvchi-ustalar talaygina. Bugungi kunga kelib, O‘STKda malakali haydovchilar tayyorlanayotganligi ham ana shunday ustozlar faoliyati ijobiy samara berayotganligidan dalolatdir. Y E’TIBOR Mudofaaga ko‘maklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotlarida yoshlarining jismoniy, ma’naviy-ruhiy o‘q otish”, “Karting”, “Aviamodel”, “Motokross”, “Yozgi biatlon” kabi seksiyalarda faoliyat yuritayotgan 70 nafar yosh turli musobaqalarda faxrli o‘rinlarni qo‘lga kiritdi. Kezi kelganda ta’kidlab o‘tish joizki, mazkur o‘quv sport-texnika klubi jamoasi tarkibida ham katta mehnat tajribasiga ega, bilimli, o‘z ishiga mohir o‘qituvchi va amaliy boshqarishni o‘rgatuvchi-ustalar talaygina. Bugungi kunga kelib, O‘STKda malakali haydovchilar tayyorlanayotganligi ham ana shunday ustozlar faoliyati ijobiy samara berayotganligidan dalolatdir. Транспортдаги ёнғин кутилмаганда содир бўлиши ва жуда тез ривожланиши билан хавфлидир. Бундай вақтда нима қилиш керак? Қуйида автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида сўз юритамиз. ЁНҒИНДАН АСРАНГ!
23 № 2023-yil 12-may 19 G‘amxo‘rlik Dolzarb mavzu Иккинчи жаҳон уруши йиллари жанубдаги вилоятдан 53 минг 365 нафар мард, ботир ўғлон фронтга жўнатилган. Уларнинг 11 мингдан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган. Шу кунларда вилоятда тинч, тўкин умргузаронлик қилаётган уруш қатнашчиларига чуқур эҳтиром кўрсатилиб, жангу жадалларда ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинмоқда. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев элимиз ардоғидаги пиру бадавлат отахонлар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Отахонлар ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан муборакбод этиб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва бир марталик пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширди. Қумқўрғон туманидаги Мунчоқтепа маҳалласида яшайдиган Ҳайит бобо Мусаев бу йил муборак 100 ёш билан юзлашди. Отахоннинг билаги кучга тўлган ёшлик даври инсоният тарихидаги энг қирғинбарот урушга тўғри келди. 19 ёшида урушга отланган Ҳайит Мусаев 21 ёшида яраланиб, Ватанга қайтиб келди. Жангу жадалларда жасорат кўрсатган отахон мактабда ўқувчиларга сабоқ бериб, юрт келажаги учун меҳнат қилди. Очарчилик йилларини бошидан ўтказди. Байрам муносабати билан табаррук отахон хонадони меҳмонлар билан янада гавжум бўлди. Ҳайит бобо Мусаев кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорлик билдирди. Янги Ўзбекистонга тинчлик-тотувлик, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бардавомлик, ёш авлодга бахту саодат тилаб, дуога қўл очди. Вилоятнинг Шўрчи туманида икки нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси фарзандлари, невара-чеваралари қуршовида тўкин ҳаёт кечирмоқда. 100 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига алоҳида иззат-икром кўрсатилиб, уларнинг жанг майдонларидаги жасоратлари ва урушдан кейинги йиллардаги мардонавор меҳнатлари шарафланмоқда. БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР ЭЪЗОЗДА ЧЕКЛАШ ЕЧИМ ЭМАС Айниқса, ёшларда ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантиришга оид инновацион тарғибот услубларини ишлаб чиқиш, ижтимоий муҳитда юз бераётган воқеаларга фуқароларнинг дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришга қаратилган қатор чора-тадбирларнинг амалиётга жорий этилиши мазкур масаланинг нечоғли муҳим эканлигини кўрсатяпти. Шунингдек, Ўзбекистонда ёш авлодни янгича фикрлашга ва тафаккурини ривожлантиришга, сиёсий фаоллигини йўналтиришга, уларни мустақиллик ғояларига содиқ қилиб тарбиялашга қаратилган вазифалар босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда глобаллашув жараёнида ёшлар учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш энг мураккаб ишлардан биридир. Замонавий технологиялар ахборотни узатиш имкониятларини каррасига оширади. Ёшлар қабул қилаётган ахборотнинг ҳажми ва кўлами ортади. Айни пайтда уларни мураккаб ахборот оламига олиб кириб, уларнинг онгига, мақсад ва майлларига таъсир кўрсата бошлайди. Ёшларнинг ахборотни қабул қилиш даражаси ва тажрибаси етарли бўлмаганлиги учун ҳам ундан тўғри ва холис хулосалар чиқариши осон кечмайди. Шу боис ахборотларнинг ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши кўпроқ тақлидчи ёшларда кузатилади. Бу уларда салбий ҳолатларнинг шаклланишига олиб келиши мумкин ва айни шу паллада ахборот хавфсизлиги муаммоси пайдо бўлади. Ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифаси, ўз Мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружлари авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда турли ички ва ташқи, очиқ ва яширин таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш ишларини янги босқичга кўтаришни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. o f Ci vil So ci e ty, C en t r e International investergate o f O x f o r d U n i v e r s i t y , Cambridge University, The George Washington University (АҚШ), Centre of scientific investigation of Central Asia, Institute of International Policy Studies, РФ Президенти ҳузуридаги Миллий ва федерал муносабатларни таҳлиллаш маркази давлат хизмати академияси (Россия), Asian Strategy and Leadership Institute (Малайзия), The China Research Center (Хитой), Ўзбекистон Миллий университети (Ўзбекистон)да, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Демак, ёшларда ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш мақсадида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ташқи хуружлар манбаларини аниқлаш, баҳолаш ва башорат қилиш, давлат ҳокимияти органлари ва ахборот, матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни кафолатли таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот тизимининг замонавий инновацион технологияларини ишлаб чиқиш, ташқи ва ички сиёсий ҳолатни миллий мафкура билан боғлаган ҳолда миллий манфаатлар негизида таҳлил қилиш ва баҳолаш, маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий механизмларини такомиллаштириш зарурлиги кўзга ташлан япти. Шунингдек, таҳлил натижаларини трансформация қилиш бўйича коммуникация ва инфраструктура тизимини ривожлантириш жараёнини амалий ўрганиш, муаммонинг бугунги ижтимоий-маънавий ислоҳотларга дахлдорлигини атрофлича таҳлил қилишга оид тизимли ва фундаментал илмий-амалий тадқиқотларни такомиллаштириш муҳим роль ўйнайди. Мамадоли ИСОҚУЛОВ, Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Бу йил Оқтумшуқ маҳалласида яшайдиган Раҳмонберди Мирзараҳимов 97, Хўшчека маҳалласида истиқомат қиладиган Оқбой Шоймардонов 98 ёшни қарши олди. Вилоят ҳокимининг секторлар раҳбарлари, ҳарбийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан табриклаш учун келгани отахонларга бир олам қувонч улашди. – Тинчликнинг, тўкинликнинг қадрига етиш керак. Биз урушда бўлиб, замонни тинч қилиш учун кўргилигимизни кўрдик, – дейди Оқбой бобо. – Кўкрагимизни ўққа тутдик. Урушдан кейинги очарчилик йилларида бир бурда нонни соғиниб яшадик. Илоҳим, Ватанимиз ҳамиша ҳозиргидек осуда, дастурхонимиз тўкин бўлаверсин. Кексаларга умр, ёшларга бахт берсин. Сўнгги йилларда кўрсатилаётган эътибор ёшимизга ёш қўшиб, танамизга қувват бўлмоқда. Президентимиз табриги ва совғаларидан бош имиз осмонга етди. Бундай обод ҳаёт ва ғамхўрликлар учун ҳар тонг юртимизга тинчлик, ободлик, ёшларнинг бахту камолини сўраб, дуо қилмоқдамиз. Айни пайтда воҳада 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси яшамоқда. Жорий йилда уларнинг бир нафари табаррук 101 ёшини нишонлади. Икки нафари юз ёш билан юзлашди. Бир нафари 99, уч нафари 98 ва бир нафари 97 ёшга тўлди. III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ Термиз гарнизони Мафкуравий, ғоявий ва ахборот хуружлари авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб навбатида жараённи тизимлашни, натижани аввалдан кафолатлашни, жараёнга исталган пайтда тузатишлар киритиш имконияти бўлишини тақозо этади. Ҳозирги кунда ижтимоий ўзгаришларга зарурий мослашишни таъминлайдиган ва ахборот муҳитида муносиб ўринни кафолатлайдиган тафаккур тарзига эга бўлган ёшларни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишига айланди. Шу боис ёшларда ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантиришга оид инновацион тарғибот услублари ишлаб чиқиш вазифаси устувор аҳамият касб этмоқда. КУРАШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? А х б о р о т -м аф к у р а в и й таҳдидларга қарши курашиш механизм ва технологиялари масалалари бўйича жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Peace Research Institute Frankfurt (Германия), Centre of Scientific investigation
24№ 2023-yil 12-may 19 Nashr ko‘rsatkichi: 114. Bahosi: kelishilgan narxda. 1 2 3 4 5 6 MUASSIS Navbatchi: katta leytenant Dilshod Ro‘ziqulov Sahifalovchi: Dilnoza Meliqo‘ziyeva Musahhih: Mastura Qurbonova Tahririyat kengashi: general-mayor Hamdam Qarshiyev polkovnik Otabek Yuldashev polkovnik Alisher Boboxonov Maqsud Abilov Tahririyatga kelgan qo‘l yoz malar taqriz qilinmaydi va mualliflarga qaytarilmaydi. Mualliflar fikri tahririyat nuqtayi nazaridan farqlanishi mumkin. Gazeta Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti – “Vatanparvar” birlashgan tahririyatining kompyuter markazida sahifalandi. Gazeta juma kuni chiqadi. Gazeta 1992-yilning 24-iyunidan chiqa boshlagan. Gazeta O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligida 2008-yil 6-iyunda 0535 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Telefonlar: kotibiyat: 71 260-36-50 buxgalteriya: 71 260-35-20 yuridik bo‘lim: 71 260-29-41 faks: 71 260-32-29 “O‘zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi bosmaxonasida chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent shahri, Alisher Navoiy ko‘chasi, 30-uy. O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI www.mudofaa.uz ISSN 2010-5541 Manzilimiz: 100164, Toshkent, Universitet ko‘chasi, 1-uy. Gazetaning yetkazib berilishi uchun obunani rasmiylashtirgan tashkilot javobgar. Gazetaning poligrafik jihatdan sifatli chop etilishiga “O‘zbekiston” NMIU mas’ul. Buyurtma: Ã-0505 Hajmi: 6 bosma taboq Bichimi: A3 Adadi: 33 890 nusxa Bosishga topshirish vaqti: 14:00 Topshirildi: 14:30 t.me/mv_vatanparvar_uz t.me/mudofaavazirligi www.mv–vatanparvar.uz mudofaavazirligi mudofaavazirligi www.youtube.com/c/UzArmiya www.mudofaa.uz Bosh muharrir: podpolkovnik Ahror Ochilov 9 - m ay – Xot i r a va Q a d r l as h k u n i SHU SONNING ELEKTRON SHAKLI @Vatanparvargazetasi_bot “Vatanparvar” birlashgan tahririyati bilan bog‘lanish uchun telegram bot Пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва у ердаги амфитеатрда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган юртдошларимиз уруш қаҳрамонларининг саҳналаштирилган ҳаёти, бадиий жамоалар чиқишлари, ҳарбий оркестр ҳамда Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли дастурларидан баҳраманд бўлдилар. ЖАСОРАТ, МАТОНАТ ВА МАРДЛИККА Э²ТИРОМ Дарҳақиқат , Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлими, мислсиз йўқотишларга сабаб бўлган машъум воқеа сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди. Ўзбекистон халқининг ҳам ушбу қора кунлар билан боғлиқ оғриқли хотиралари бор. Халқимиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бағиш лаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда. ТАҲРИРИЯТ