Бош ахборот ҳамкоримиз: НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ Газета 2023 йил 5 январдан чи=а бошлаган Tahlilnoma_ gazetasi [email protected] 2023 йил 9 май. 4-сон НАЖОТ ТАЪЛИМДА, НАЖОТ ТАРБИЯДА, НАЖОТ БИЛИМДА ТАХЛИЛЧИСИ . Ижтимоий-сиёсий, щу=у=ий, маънавиймаърифий газета 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Янгиқўрғон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли ўнлаб Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари туман марказида жойлашган мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Шу тимсолдаги огоҳлик кафолатига ҳурмат бажо айлашди. Жажжи болажонлар оловли жангоҳларга кетган фарзандининг йўлига интизор қолган она ҳайкали пойида асрий ўтмишнинг маънавий руҳиятидан озуқа олдилар. Уларга қадр тушунчалари айтилди. Айни фаравон ҳаёт, тинч ва осуда осмон ҳавфсизлигининг тамал тоши осонликча қурилмаганлиги таъкидланди. – Ўтган асрнинг энг оғир даҳшати, бу – Иккинчи жаҳон уруши эди, – деди тадбирда сўзга чиққан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг шўъба мудири Эзоза ОГОҲЛИК МАЙДОНИДА Тўрабоева. – Дунё Фашистлар Германияси билан йилма-йилга беш, яъни 1418 кеча ва кундуз ҳаёт мамот жанги олиб борди. Ер юзидаги 61 мамлакатнинг қарийб 80 фоиз аҳолиси ана шу урушнинг 50 миллионли қурбонига айланди. Бу совуқ офат 1710 та шаҳар, 70 мингдан зиёд қишлоқ, 32 минг саноат корхонаси, 65 минг километр темир йўл, 98 минг қишлоқ ва 5 мингга яқин давлат хўжалиги, машина-трактор станцияларини ўз домига олди. Хусусан, юртимиздан 400 минг, вилоятимиздан 24 минг ўзбек ўғлони урушдан қайтиб келмади. Ҳа! Чиндан ҳам уруш даҳшатли. Бежизга шоир: Кетаётир тубсиз мозийга, Кўланкасиз йигитлар сафи. Қизлар қолар куз оғушида Унутилган мевалар каби, дея айтмаган. Саййид ОЛИМ ИШОНСАНГ, ЎЗИНГГА ИШОН! 7 УЛАР ТИНЧЛИК УЧУН ЖАНГГА КИРИШГАН ЭДИ 8- 9
(Эсседан парча) 2 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 1943 йил. Апрель. Каримжон Раимжонов ям-яшил сабзалар кўкка бўй чўзган, қалдирғочлар айвонга чўп таший бошлаган 4 апрель куни Наманган шаҳрида туғилди. Ёғ заводининг оддий ишчиси Раимжон ака ва уй бекаси Ҳувайдо ая оиласида дунёга келган бу фарзанд, йиллар келиб Наманган вилоятидан етишиб чиққан улуғ бир инсонга айланди: у қарийб меҳнат фаолиятининг 23 йилини Тўрақўрғон, Наманган, Учқўрғон туманларида ва шаҳар ҳамда вилоят бошқарув тизимларида ўтказди. Дастлаб шаҳардаги 5-мактабда ўрта таҳсилни тугатиб, уч йиллик ҳарбий ҳаётни кўриб қайтган Каримжон ака, армиядан кейинги ҳаётини жавоб бера оладиган муҳандисга айланиб улгурган эди. У ана шу кезларда тунни тонгга улаб ишлади. Энг муҳими, елкасига ортилган масъулият юкини ўз манзилига етказиш хиссини шу жойда юқтирди ва умри қадар шу хис билан яшади. Кейинчалик у, вилоят Суғориш тармоқлари Насослар бошқармасида катта муҳандис, Тўрақўрғон хўжаликлараро Насос станциялари бошқармасининг бошлиғи лавозимларида ишлади. Шунда ҳам масъулият туйғусидан узоқлашмади. Уни ижроқўм раиси ўринбосарлигига муносиб кўришди. Ҳикоямизнинг шу қисмига етганда, бир гапни алоҳида таъкидлаш жоиз: Каримжон аканинг энг катта бахти да ҳам ана шундай шиддат ва матонат билан ишлади. У қанчалик қаттиққўл раҳбар сифатида танилмасин, шунчалик одамлар меҳрини қозонди. Эл орасида унинг ҳақида яхши гаплар юрадиган бўлди. Бу ҳақда меҳнат фахрийси, “Содиқ хизматлари” ордени соҳиби Абдурашид Убайдуллаев шундай ҳикоя қилади: – Синфдошим Рустамжон Раупов Учқўрғонга иккинчи даражали раҳбар бўлди. Уни кўргани борсам, суҳбат орасида: – Энди биринчи раҳбарга ёлчидик! – деди. Ҳурмат ва ҳавас билан айтилган бу гап Каримжон Раимжонов ҳақида эди! Рустамжон билан муносабатларини ҳавас қилардим. Доим кўришганда: – Биринчи котиб қалай? – десам, – Зўр! – дерди қувонч билан. Ишга муносабат ва дунё қараш бир-бирига мос. Кўп масалада фикрлари бир жойдан чиқар, пахта, ғалла, чорва соҳасида бўладими, ОРТДА +ОЛГАН олий таълимни эгаллашга қаратди ва у, 1969 йили Андижон пахтачилик институтини тамомлаб қайтди. У энди ҳудди улоқ ўнгараётган чавандоздай шаҳдли-шиддатли эди. Ёш Каримжон Раимжоновга Вилоят нефть маҳсулотлари корхонасининг бош муҳандислик лавозими ишониб топширилди. У бу лавозимда қисқа муддат ишлаган бўлса-да, раҳбарлик масъулиятининг рабдайини, ҳадисини шу жойда эгаллади. Чунки, ўша давр халқ хўжалигининг муруват калити мана шу тармоқ бўлиб, унда ишловчи раҳбар бошқа барча тармоқлар билан узвий боғлиқликда ишлар, зотан, улардаги мавжуд техникалар учун энг зарур ашё – ёқилғини Каримжон ака етказиб берар эди. Орадан кўп ўтмай Каримжон Раимжонов Наманган туманидаги Энгльс номли жамоа хўжалиги устахона мудирлигига тайинланди. Бу пайтга келиб, унинг суяги анча қотган, одамлар билан ишлаш, улар билан мулоқот олиб бориш, айниқса, техник сафарбарликка лаббай, деб бу – вилоятдаги номдор Қаҳрамон Маматхон Бобохоновдай етук, салоҳиятли, эл-юртини ўйлаган инсон қўлида тарбия топганлигидир. Дарҳақиқат, Каримжон ака 1978 йили устози Маматхон Бобохонов йўқлови билан Тўрақўрғон туман партия қўмитасининг иккинчи котиблигига сайланди. Орадан икки йил ўтиб, ана шу устозининг тавсиясига кўра, Биринчи котиб лавозимини эгаллади. Шундай қилиб у, Тўрақўрғонда биринчи раҳбар сифатида беш йил ишлади. Корхона ва ташкилотлар, хўжаликлар, муассасалар ривожида ўз ғоясини амалга оширди. Унинг нияти – Тўрақўрғонни ҳамма соҳада энг илғор туманлар қаторига қўшиш, одамларни фаровон, тинч ва ҳаётдан рози яшашини таъминлаш! Бундай мақсад Каримжон акага куч-қувват ва жасорат берди. Катта-катта ишларни қилишга илҳомлантирди. Айниқса, бошқарувни тўғри йўлга қўйилиши, устоз Маматхон Бобохоновдан олинган таълим, тажриба ўз самарасини берди. Тўрақўрғон пахта, пилла, мева-сабзавот, етиштиришда ижтимоий соҳаларда катта ютуқларга эришди, вилоятда олдинги ўринларга чиқиб олди. Каримжон ака Учқўрғон-
3 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . ижтимоий соҳага раҳбарликми – енг шимариб ишга киришганда ечилмаган муаммо қолмасди. Вилоят раҳбарларига масала кўтариб келишмасди. Буни вилоятдагилар яхши билишар ва “Учқўрғондан кўнглимиз тўқ!” деб қўйишарди. Шахсий манфаатдан элюрт манфаатини устун қўйиб яшаш ва ишлаш ҳаммага насиб этавермайдиган ҳодиса! Аммо Каримжон ака бир умр шу шиорга амал қилиб ишлади ва яшади. Уларнинг дўстлиги Рустамжон вилоят ҳокимлигининг ташкилий бўлимига, Каримжон ака бошқа ишга ўтганда ҳам давом этди. Уларга кўпчилик ҳавас қиларди. Доим ака-укадек юришди. ятини кўрсата оладиган қилиб тарбиялашга йўналтира олган. Мактабдан СССР халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулла, таниқли ёзувчи Жонрид Абдуллахонов, йирик хўжаликларда раҳбарлик қилган Набижон Аблдуллаевларнинг чиқиши ўша улуғ ниятнинг самараси!. Каримжон ака ҳам ана шу рўйхатдаги катта шахслардан. Бундан ташқари, Каримжон акадаги энг зўр салоҳиятлар устози Маматхон Бобохоновдан ўтган, десам муболаға бўлмас. Биламизки, кўпгина раҳбарлар пахта, ғалла, мева-сабзавот режасини бажаришга асосий эътиборни қаратиб, ижтимоий соҳага чап кўз сабль республика миқёсидан чиқиб, Европа давлатларига борди. Айниқса, Францияда халқаро фестивалда ўзбек қўшиқчилигининг ноёб қирраларини кўрсата олгани шов-шувларга сабаб бўлган. Кейин у республикадаги саноқли халқ театрлари қаторидан ўрин олди. Энг муҳими, ансамбил вилоят аҳлининг маданий дам олишига бетакрор ҳисса қўшди. Акрамжон ҳожи Мамажонов, учқўрғонлик фахрий нуроний: – Каримжон ака кадр танлашда виждон амрига бўйсунарди. Ёшлар келажагини кўра билган раҳбар эди. Ишга қизиқиши, муаммоларни еча олиши, фавқулодда вазиятларда масъулиятдан чекинмаслигига қараб кадр танларди. Бу эса, тумандаги катта ютуқларга асос бўлган, деб ўйлайман. Ёшман, қурилиш ташкилотига раҳбарликка ўтказишди, у кишининг ишончидан хурсанд бўлдим, аммо масъулиятни ҳам унутмадим! Оқлаш учун кечаю кундуз тик оёқда ишладим. У кишига суяндим, ишондим ва ўттиз йил раҳбарлик қилиб англадимки, ИЗ ЯХШИ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвуддин Мансур: – Ўтган асрнинг 50-60-йилларида Наманганда Азиз Хўжаев деган фидоий маорифчи 5-мактабда директор бўлганда кучли жамоа шаклланган, - дея гапни узоқдан бошлади дўстимиз, - Ўқитувчи ва тарбиячиларни ўзи каби фидоий, истеъдодли ёшларни келажакда салоҳибилан қарайдилар. Маматхон ака эса, таълим-тарбия соҳаси, адабиёт ва санъатга бош масаладай ёндошган. Каримжон ака ҳам, ҳатто, пахта теримининг қизғин палласида ҳам ўқитувчи-мураббийларни касб байрами билан табриклаб, анжуманлар уюштириб, рағбатлантиришни бурч деб билган. У Тўрақўрғонда “Дилшод” ансамбили фаолиятини янги босқичга олиб чиқди. Антўғри қилибман. Каримжон ака ҳалол, чин раҳбар, ёшлар мураббийси экан! Хилола Юсупова, қизи: – Мен фахр ва ифтихор билан айтаман: биз учун отамдан қолган энг катта мерос, бу унинг Каримжон Раимжонов деган покиза ва муборак номидир. Мана, у зотнинг ўтганларига ҳам қарийб, 15 йил бўляпти. Тўрақўрғон ва ё, Учқўрғонга борсам, албатта, отамни танигувчи бир инсонга рўбарў келаман. Улар мен билан ҳудди отамни кўргандай сўрашадилар. Завқ билан эслайдилар. Дадам эл қатори, одми яшашни яхши кўрардилар. Тўрақўрғондалигимизда бир куни эрталаб нонуштага дўкондан буханка нон олдирдилар. Ушатсак, ичидан сув чиқди... Эртасидан бошлаб ўша буханкаларга ажаб ёқимли маза кирди. Тўйимли ва чиройли ишлаб чиқариладиган бўлди. Ўшанда Тўрақўрғонда энг зўр торт, ширинликлар ишлаб чиқарилган, ҳатто бошқа туманларга сотилганини одамлар ҳамон эслаб юрадилар... Мен бундан жуда хурсанд бўламан, ғурурланаман ва ўзлари доим гапириб юрадиган бир гап дилимдан ўтади: ОРТДА ҚОЛГАН ИЗ ЯХШИ! Ҳа, бир инсон учун бундан ортиқ бахт борми?! Боқий МИРЗО, ёзувчи
2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 4 Поп туманининг 1-сектор ҳудудида жойлашган «Яккатут» маҳалласида 120 ўринли Мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур 47-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимда туман ҳокими Аъзамжон Султанов қатнашди. У юртимизда, хусусан, туманда олиб борилаётган бунёдкорликлар ишлари, янги лойиҳалар асосида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича бошланган Ана шундай номланувчи Давлат хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти Давлатобод туманининг “Орзу” маҳалласида жойлашган. Яқинда мазкур Мактабгача таълим ташкилотида Наманган шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида карате бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада “Aqilliy bolajon-1”, “Aqilliy bolajon-2”, “Mustafo”, “Ko‘zmunchoq”, “SHirintoy gul g‘unchalari” сингари бир қатор нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари фаол иштирок этишди. Хусусан, Амирхон Каримов, Улуғбек Дилмуродов, Нурмуҳаммад Шуҳратов, Шавкатжон Олимов, Исломжон Хусанбоев, Абубакр Мамадалиев, Бегзод Шарифжонов, Абубакр Исмаилов сингари жажжи каратечилар мусобақанинг ғолиб ва совирондорлари бўлишди. Чуст туманининг “Истиқлол” маҳалласида жойлашган 36-Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1976 йилда қурилган. Атиги 70 ўриндан иборат ушбу маскан ўзининг қарийб ярим асрга тенг умри давомида батамом эскириб бўлган эди. Эндиликда мазкур маскан Президентимизнинг “2020 – 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида бутунлай янги қиёфа касб этди. Ташкилотнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 2 миллиард 69 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада 120 ўринли янги бино бунёдга келди. Яқинда ушбу боғча фойдаланишга топширилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Болалар спорти” ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Жиззах ва Наманган вилоятларининг олис қишлоқларида жойлашган 30 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун “Маърифат карвони” ташкил этилди. Унга кўра, боғча тарбияланувчилари учун мобил кутубхона, дидактик материаллар жамламаси, спорт анжомлари ҳамда интернет тармоғидан сифатли ва самарали фойдаланиш учун Wi-Fi Rotr қурилмалари совға қилинди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант маблағи доирасида амалга оширилди. “ЯККАТУТ”ДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ хайрли ишларга тўхталди ва маҳалла аҳлини ушбу янги иншоот билан қутлади. Тантанага маҳалланинг кўплаб фаоллари, кекса отахонлар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари таклиф этилди. Улардан Шарифжон ота Шерметов ўз шукроналигини шундай ифода этди: – Яшасанг мана шундай маҳаллада яша! Янги мактаб, янги тиббиёт шахобчаси, муҳташам маданият саройи, кўркам тантаналар мажмуаси ва мана энди замонавий боғча. Тинчилигимизга кўз тегмасин! “ИСТИҚЛОЛ”НИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛИ «NAM REAL REILTOR»ДА МУСОБАҚА “МАЪРИФАТ КАРВОНИ”
эса, тадбирга муносиб тайёргарлик кўрилганидан дарак берарди. Дарҳақиқат, семинар ўз миссиясини тўла адо этди. Белгиланган вазифалар юори малакада амалга оширилди. Соҳада иш юритишнинг шакл-услублари хусусида фикр алмашилди. Малакавий ишланмалар ва касбий тажрибалар ўртоқлашилди. Дастлаб, ташкилот ҳовлисининг энг салқин жойида тарбияланувчилар ижросида “Биринчи тиббий ёрдам” таомили намойиш этилди. Жажжи болажонлар турли жисмоний жароҳатлар пайтида кўрсатиладиган биринчи ёрдам малакасини амалий жиҳатдан кўрсатиб беришди. Сўнг ичкарида тадбирнинг амалий-ўқув қисми бошланди. Унда ҳам туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокори Гулмира Тўхтасинова биринчи тиббий ёрдамнинг энг муҳим жиҳатларини, хусусан, бола хаётига хавф солувчи омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари, шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш тартибларини батафсил ёритиб берди. Тадбир савол-жавоблар шаклида давом этар экан, унда йиллик мақсадлар, вазифалар белгилаб олинди. Хуршида НУРИТДИНОВА, вилоят ММТБ шуъба мудири 5 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . МА+САД ВА ВАЗИФА - ХАВФСИЗЛИК! Чуст туманининг “Боғи Эрам” маҳалласида жойлашган 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти қарийб 46 йиллик фаолиятга эга. Ўтган асрнинг сўнгги чораги бошларида бунёдга келган ушбу боғчада 140 нафар боланинг сифатли таълим ва яхши тарбия топиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Яқинда бу ерда “Тарбияланувчиларга кўрсатиладиган «Биринчи ёрдам» мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унга тумандаги барча Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳамширалари таклиф этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача таълим вазирликларининг “Мактабгача таълим ташкилотларида тиббий хизматни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси доирасида ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, ҳар қайси мактабгача таълим ташкилотидаги энг муҳим мезон бу – ҳавфсизлик! Зотан, 3 – 7 ёшли боланинг ҳар жиҳатдан ҳавфсизлигини таъминлашгина унинг сифатли таълим олиши ва яхши тарбия топиши учун замин ҳозирлайди. Шунингдек, ташкилотдаги ҳар бир аъзосининг тиббий ўқуви муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ҳамширанинг тажрибадорлиги самара гаровидир. Бу жиҳатдан қараганда, 39-сонли МТТ ҳамшираси Гулбаҳор Иноятованинг иш тажрибаси барчага ўрнак. Чунки у, қарийб 22 йилдирки, шу соҳада меҳнат қилиб келмоқда. Олий тоифали бу ҳамширанинг иш услуби чиндан ҳам ўрнак. Боз устига, ташкилот директори Муяссар Қарабаева ҳам баайни шу соҳа вакилларига услубчилик қилишда давом этмоқда. Шундан бўлса ажабмаски, ташкилотда тарбияланувчилар ҳавфсизлигини ҳар жиҳатдан таъминлаш яхши йўлга қўйилган. Дарвоқе, семинар иштирокчилари ўзбекона лутф – нон-туз ила кутиб олинди. Ҳовли ичкарисида “Тез ёрдам” машинаси турар, бу Чортоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбир ҳам «Тарбияланувчиларга кўрсатиладиган биринчи ёрдам» мавзусига бағишланди. Тадбир тумандаги мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ҳамширалари иштирокида ўтказилди. Унда ММТБ шўъба мудирлари Хуршида Нуритдинова, Сирожиддин Коримов, А. Шаюсупов ҳамда Туман тиббиёт бирлашмаси педиатр врачи Сардор Мўминов қатнашди. Семинар давомида мактабгача таълим ташкилотлари ҳодимлари ҳамда тарбияланувчиларига ўтказиладиган чуқурлаштирилган тиббий кўрик, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш, СанКваН асосида белгиланган талаблар, ташкилотларда ҳамширалар томонидан юритиладиган ҳужжатлар масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Шунингдек, ёзги соғломлаштириш ойлигида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди. СО/ЛОМ ВА ХАВФСИЗ ЩАЁТ УЧУН
РУҲИЯТ МАЛҲАМИ Ер юзида таржимонсиз тушуниладиган икки санъат тури бор: бири тасвирий санъат, иккинчиси – мусиқа! Дарҳақиқат, яхши мусиқа – дилга ором. У инсонга кайфият, эстетик завқ, гўзал нафосат беради. Бу жиҳатдан у – жуда катта маънавий озуқа ҳам. Бинобарин, дунё тарихида мусиқанинг ўрни алоҳида саналган. АйниқАйниқса, бундай болаларда меҳрибонлик, жонкуярлик, садоқат, вафо ва муҳаббат каби гўзал инсоний фазилатлар яхши ривожланган. Умуман олганда, мусиқага ошно қалбларнинг ўзига хос софлиги, соддалиги, қувноқлиги, фикирчанлиги ва хисси қувватининг кенглиги бу бор ҳодиса. Яъни, жуда кўп буюк шахсларнинг тарбия жараёни мусиқий соатларда тобланганлиги маълум. Айтишларича, буюк бастакор ри учун эса, 30-35 дақиқа эмас, балки янада кенгроқ олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Аслида ҳам МТТлардаги таълимий жараёнлар, таълимий ўйинлардан иборат. Ўйинларнинг аксари эса, мусиқий жўрликни тақазо этади. Бироқ бу жараённи барча МТТлар ва улардаги гуруҳларда узвий равишда олиб боришнинг имкони йўқ. Яъни, уларда мусиқий таълимга асқотадиган асбоб анжомлар, ҳатто, оддий овозни кучайтириб берувчи ускунлар ҳам етарли эмас. Бизнингча, юксак маданиятнинг таъмал тоши ҳисобланувчи мусиқий идрок ҳар бир шахсда қарор топиши лозим. Айниқса, бу идрок болаликдан ривож топса, нур алан нур. Бунинг учун узлуксиз маънавий тарбиянинг дастлабки ўчоғи саналмиш оилада шундай муҳитни шакллантириш лозим. Ёш оналар алла айтишни ўрганишлари, ўз жигаргўшаларига бу қўшиқни қадим момоларимиздай куйлаб боришни одат қилишлари зарур. Шу билан бир қаторда, Мактабгача таълим соҳасида давом эттирилаётган мусиқий таълим жараёнларига янада сифат киритиш, уларга янги дастурлар йўналтириш, мазкур йўналишда моддий-техникани яхшилаш вақти етди. са, жангаворлик руҳидаги садолар қадим-қадимдан одамларни бирор мақсад сари, хусусан, шикор даврида овга, жангу жадал жараёнида мардлик ва матонатга ундаш учун кенг қўлланилган. Биламизки, дастлабки мусиқий садоларнинг аксари жонли тарзда инсоннинг тамоқ саслари орқали бажарилган. Шу боисдан бўлса ажабмас, буюк бобокалонимиз Абу Наср Фаробий “Энг мукаммал соз, бу – инсоннинг томоғи, энг мукаммал мусиқа эса, унинг овозидир”, мусиқага таъриф берган. Албатта, мусиқадаги жарангдорлик киши руҳиятида ҳиссий кўтаринкиликни келтириб чиқариши табиий. Масалан, шўх қўшиқ эшитсангиз, унинг таъсирида беихтиёр ўйнаш, яъни рақсга тушиш истаги пайдо бўлади. Шу билан бирга, майин, айниқса, алла ритмидаги мусиқа ва ё, жонли хониш, ички кечинмаларни маълум даражада тартибга солади. Бу ўринда инсоният орасида ақлий мулоқот пайдо бўлгандан то, ҳозирга қадар ривож топган аллани келтириш мумкин. Чунки алла – беихтиёр табиий-хиссий жараёнларда вужудга келган ва ҳеч қандай ноталарсиз ҳам ажойиб тарзда куйланган тарбия қўшиғидир. Унинг бастакори ҳам, сўзининг муаллифи ҳам – она(лар)! Бу қўшиқ қайси тилда куйланмасин оҳанг ва нола жиҳатидан бир ҳил таъсирга эга. Мотцарт уч ёшлигидаёқ мусиқани яҳши англай олган.Саккиз ёшли опаси Анна чалиб берган куйларни айнан қайтариб чалган. Олти ёшида клависенда яхши куй чала оладиган бўлган ва у, шу ёшида кичик ҳажмли биринчи асарини яратади. Биз эса, Мотцартнинг ўшандаги ёшини болани мактабгача қамров даври сифатида кўрамиз ва айрим мусиқий тарбия воситаларини чегаралашга уринамиз. Ҳолбуки, уч ёшли бола, шахс сифатида у қадар такомил топмаган бўлса-да, аммо у, ана шу ёшданоқ мусиқага маълум муносабатни билдира бошлайди. Боз устига, 6-7 ёшли бола ўз ҳаёти давомида оладиган ахборотнинг 70 фоизини ана шу ёшида олади. Бундан чиқадики, мусиқий таълим мактабгача таълим ташкилотлари ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Демак, бу ўринда мактабгача ёшдаги болар учун олиб бориладиган мусиқий фаолият мезонларини ҳозиргидек, кичик гуруҳлар учун 10-15 дақиқа, ўрта гуруҳлар учун 15- 20 дақиқа, катта гуруҳлар учун 20-25 дақиқа, тайёрлов гуруҳлаУнда инсоннинг орзу-умиди, истаги куйланади. Ушалмаган армонлари, қатъий бир қарорга айланган мақсадлари куйланади. Фарзанд орқали давом этадиган келажак куйланади. Демак алла, бу – илк мусиқий тарбия! Илк мусиқий таълим! Айтайлик бола уч-тўрт ойлик чоғидан бошлаб кўз ўнгида содир этиладиган ҳаракатларни, товушларни бирин-сирин илғай бошлайди ва ҳатто, товушлар орасидаги мусиқий маҳзунлик ва ё жарангдорликни, шу билан бирга, куйловчи (она)нинг юзида ифода топадиган меҳрни жавобсиз қолдирмайди. Масалан, йиғлаб турган бола, бирдан тўхтайди ва аста-секинлик уйқуга чўмади. Қолган пайтларда эса, болада жилмайишни ёки бошқа аввал кузатилмаган ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу тариқа болада атрофни англаш, атроф билан мулоқотга киришиш, ўз истак-майлларини турли йўсинларда ифодалаш тажрибалари пайдо бўла бошлайди. Шундай пайтда кўпроқ алла эшитиб улғаяётган гўдакдаги хиссий-руҳий нормалар, бунинг акси бўлган шароитда улғаяётган бола характеридан кескин фарқ қилади. Одатда алла тинглаб улғайган болаларда атроф-муҳитга дахлдорлик хисси юқори бўлганлиги кўп бора кузатилган. 6 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . Фароғат ҲАМРОЕВА, Чуст туманидаги 10-сонли ДМТТ мусиқа раҳбари
МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . аввало, имконият яратиб беришда Бугун 2023 йил 9 май. 4-сон 7 Толстойнинг «Иқрорнома»- си ҳажман кичик, аммо унинг юки ёзувчининг умр давомида ёзган бошқа асарлари юкидан кам эмас. У буюк файласуф, аллома адибнинг сурати. Айни пайтда сийрати ҳам. Бошқача айтганда, асар қаҳрамонининг прототипи, бу – Толстойнинг ўзи. Адиб ботинидаги ҳақиқатлар, иқрорлар «Иқрорнома»- ни тўлдирган. Унда келтирилган иқрорлар Толстойча буюкликнинг ўзига хос инъикосидир. лабалар, шунингдек, оддий домлалардан тортиб, деканлар, ҳатто, ректорнинг ўзига қадар бўлган жамоа билан тўлди. Даврани Озод аканинг қадрдон шогирди, сафдоши, адабиётшунос олим Умарали Норматов олиб борди. Домла оддий ўзбекчиликдан тортиб, то жамият ҳаётининг ҳамма жабҳаларига тўхталди. Ададбиётнинг ўтмишини хотирлади. Бугуни ҳақида қайғурди. У шу қадар ёйилиб кетдики, ҳатто, талакелиб, Озод аканинг олди саволлар уюмига тўлиб бўлган, менга навбатнинг етиши амримаҳол эди. Омадни қаранг. Баъзан у, таппа сенга ёпишиб олади ва ўз сўзини айтади. Бу гал у, Умарали ака бўлиб гапирди: – Устоз!!! – Деди Умарали Норматов, қатъий оҳангда. – Биз Сизни асрашимиз, толиқтирмаслигимиз керак. Лекин, шундоқ ҳам кўп гапиртирдик. Вақт эса, паёнлаб боряпти. Саволлар бўлса... ИШОНСАНГ, ЎЗИНГГА ИШОН! баларнинг «Севганмисиз, севилганмисиз?» қабилидаги қитмирона саволларига ҳам олимона жиддият, орифона сиполик, камтарона самимият билан жавоб қайтарди. Ёдимда. Бир талаба: – Россия ва Ўзбекистон журналистикаси ривожини қандай муқоялайсиз? – дея савол берди. Домла рўй-рост жавоб қилди: – Россия журналистикаси мисоли реактив тезликда учиб бормоқда. Биз ҳам унинг ортидан эшак аравада боряпмиз!!! Бу жавоб ўша кез (2002) лар учун эҳтиётдан нари, аммо, йигирма биринчи асрда ҳам эшак аравада кетиб бораётган ўзбек журналистикасининг ростмана сурати эди. Албатта, ҳақ сўз аччиқ бўлади. Инчунин, залда ўтирганлар бир қалқиб олишди. Лекин, мен... ўзим билан ўзим ёқалашиб ўтирар, қанча замон юрагимни еб келган саволнинг жавобини сўрашга кучим етмас, зеро, ўша чоғда домла айтган “эски арава”да мен ҳам кетиб борардим. Ниҳоят, саволни қоғозга туширдим ва давра бошига узатдим. Бироқ бу пайтга уларнинг кети узилмаяпти. Агар рози бўлсангиз, мана шу қўлимдаги саволни ўқисам-да, жавобингиздан сўнг даврани якунласак. Зотан бу савол, назаримда, барча саволларнинг иникоси бўлса ажабмас. У шундай деб, ўқий бошлади: “Устоз! Мен Толстойнинг Сизнинг таржимангиздаги “Иқрорнома”сини мўр-малаҳдай ўқиб чиқдим ва маданиятсизларча бўяб ташладим. Агарки бу дунёда Толстой каби буюклар кўп ўтганини ва уларнинг ҳам ҳар бирининг қалбида ўз иқрори борлигини инобатга олсак, у ҳолда биз каби ёшлар кимга ишонмоғимиз керак?! Ҳурмат билан, Халқаро Журналистика факультетининг 1-босқич талабаси Саидолим Абдураҳмонов”. Зал илкис оввоз чиқарди. Бу билан “Бу ёғи неча пулга тушди?” дегандек бўлди, гўё. Шундан ҳам оловдек ёниб кетдим. Домла эса, ҳудди мени кўриб тургандек ва аввалдан танийдигандек кўзимга тик боқди. Сўнг, чеҳраси ўзгарган, қуюқ қошлари ўртасига тугунча тушган бир алфозда ногиронлик аравачасидан олдинга энкайиб, баланд овозда шундай жавоб қилди: – Болам!!! – деди у, – билмадим, сен менинг қайси бир ғализ жумлаларимни бўяб ташладинг экан? Домланинг жавоби шу ерга етганда ҳамманинг нигоҳи менга қадалди. Ҳатто, мени танимайдиган ректор ва декан ҳам менга юзлангандек, эртангги тақдиримни ҳал қилиб қўйгандек бўлди, гўё. Озод ака ўз жавобининг аввалини қандай кескинлик билан айтган бўлса, қолган қисмини ҳам шундай қатъият билан якунлади: – Агар ишонсанг, фақат ўзингга ишонгин, болам!!! .... Эртаси куни мени деканатга чақиришди ва менинг кечаги маҳмадоналигим муҳокама этилиши айтилди. Яхшиям ёнимда ўша маданиятсизларча бўяб ташланган “Иқрорнома” бор эди. Уни деканга узатдим ва дедим: – Мен Озод Шарофиддиновнинг ғализ жумлаларини эмас, аксинча Толстойнинг мени ҳайратга солган иқрорларини ўз ихтиросларим билан бўяб ташладим. Орадан бир ҳафта ўтди. Озод ака билан ўтказилган учрашув “Талабалик йилларим” кўрсатуви орқали эфирга узатилди. Унда мен олим ҳақида талабаларча роса “сайрадим”. Шу билан бошим узра тўхтаб ўтган булутлар ариди. Аммо, ҳали ҳам бир нарсани англолганим йўқ: биз ўзбек журналистлари ўтирган эски арава янгиландими? Ё ҳали ҳам ўша аравада реактив тезликни қувиб боряпмизми? Саййид ОЛИМ Китобни ўқиб бориб, дафъатан даҳшатга тушасан: «Наҳотки шундай улуғ аллома инсон?..» деган савол сени қийнайди. Сўнг занжир ҳалқаларидай бир-бирига уланиб кетган бошқа саволлар ҳам қуйилиб кела бошлайди: «Агарки дунёда Толстой каби буюклар кўп ўтганини ва уларнинг ҳам ҳар бирининг қалбида ўз иқрори борлигини ўйласанг, даҳшатга тушасан. Кимга ишонишни билмай қоласан?!» Мен бу китобни ўқувчи йилларим қайта ва қайта ўқиб чиққан ва уни ўз эҳтиросларим билан бўяб ташлаган эдим. Ёд олгунимга қадар вароқланавериб ситилиб кетган, боз устига, ҳар вароғига эҳтирос хитоблари ёзилавериб бўш жойи қолмаган ушбу китобни ҳар гал қўлимга олганимда, мени ўша савол қийнарди: – Бу дунёда кимга ишонмоқ керак! Йиллар ўтди. Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетига ўқишга кирдим. Биринчи босқичда ўқиб юрардим. Ана шу кунларда ўқув даргоҳимизга раҳматли адабиётшунос олим, ёзувчи, моҳир таржимон, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддиновнинг ташрифи ҳақидаги гаплар тарқалиб қолди. Қаҳрамон адибнинг ҳурматига ҳамма факультетлар оёққа қалқди. Айниқса, бизнинг журналистика ўзини домлага салкам касбдош санаб, ўзгача шукуҳда тадорик бошлади. Ниҳоят ўша кун келди. Муҳташам зал наинки та-
8 МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ 2023 йил 9 май. 4-сон ТАХЛИЛЧИСИ . УЛАР ТИНЧЛИК УЧУН Ҳеч кузатганмисиз, негадир фронтда олинган суратларга қараш завқли. Нега? Негаки, ажал таҳдид солиб турганда олинган суратда акс этган ҳаёт икки карра гўзалроқ кўринади. Бироқ ҳамма замон, ҳамма маконларда оналарга сурат эмас, урушдан омон қайтган фарзандлар керак эди. Уларга ҳайкаллар эмас, мангу оловлар эмас, жондан суйган ўғлонларининг тириклиги ардоқли эди. Зеро, чақалоқлигида неча ўлимларни тўхтатиб қолган тўхтасинларнинг азиз умри, биринчи сафда, биринчи қадамдаёқ бир ўқ билан абас топди. фоизини қамраб олган бу уруш ва жангоҳлар ора ўтган бу йўллар уларнинг қиёфасига ана шундай шиддаткор сайқал берган эди. Оламни фашизм балоси ямларди. Испанияда – Франко, Германияда – Гитлер, Италияда – Муссолини каби иблисларнинг ғайри инсоний ғоялари вабодек тарқаларди. Уруш бу – иблислар учун ғоя эди. “Уруш – биологик ходиса”, дея жар соларди улар. Лекин одам – қуруқ ғоя эмас. Фронт – саҳна эмас. Фронтда ёғоч пичоқлар, ўйинчоқ милтиқлар бўлмайди. Аксинча, дунё Фашистлар Германияси билан йилма-йилга беш, яъни 1418 кеча ва кундуз ҳаёт мамот жанги олиб борди ва бу урушда тинчлик ғалаба қозонди. Бинобарин биз бугун тинч, осуда яшаяпмиз: осмонимиз тинч, қўрғонимиз тинч! Урушга жуда кўп ўзбек, жуда кўп қирғиз, қозоқ, туркман, тожик, рус бордилар. Улар ҳақиқат излаб фронтга бориб, ҳақиқат ўрнига ўлимга бугун! Ҳаётимиз осуда, осмонимиз осуда! * * * Анов турган одамнинг кўкси тўла орден, аммо вужуди илма-тешик. Тасаввурига даҳшатли манзаралар муҳрланган бу одам урушнинг тирик қурбони. Бинобарин биз бугун тинч, осуда яшаяпмиз: осмонимиз тинч, қўрғонимиз тинч! Албатта, боболаримиз урушга қаҳрамон бўлиш учун борган эмас. Улар душманни яксон қилиши кераклигини, ўзлари ҳам ҳалок бўлиши мумкинлигини билишарди... инчунин, уларнинг вужуди илма-тешик, кўкси тўла орден билан қайтишган. Қайтмаганлари эса... 1945 йил. Эльбада учрашган ўзбек ва америкалик жангчининг бир-биридан сира фарқи йўқ эди. Фақат уларнинг бири шарқдан, иккинчиси ғарбдан шу дарё бўйигача оғир ва узоқ йўлни босиб келган икки эгизаклардек эди, гўё. Зеро, дунёнинг 61 мамлакатини, оламдаги одамларнинг қарийб 80 Таассуфки, ўтган асрда бўлиб ўтган иккинчи жаҳон уруши ўттиз миллион навқирон фарзандни ўз домига олди. Шунча фарзанднинг онаси қон қақшаб қолди. Хусусан, Ўзбекистондан ана шу урушга борган 400 мингдан ортиқ бўз йигит жангоҳларда жон берди. Вилоятимиздан эса, йигирма тўрт минг онанинг суратга қадалган кўзлари мангуга қотди. Чунки, шунча онанинг фарзанди урушдан қайтиб келмади. Лекин, шоир: “Йиллар ўтди барг ёзди охир, Умид билан суқилган таёқ..., деб айтганидек, урушда суқилган таёқлар барг ёзди бугун; урушда қилинган умидлар гуллади бугун! Инчунин, осмонимиз тинч
МАКТАБ 9 ГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 2023 йил 9 май. 4-сон гирифтор бўлишди. Минглаб, миллионлаб фронтга кетганларнинг саноқлиларигина қайтиб келишди. Ана шу омон қайтганлар олиб келган ҳақиқат – биз тарих деб юрган сохта нарсалардан йироқ – чинакам ҳақиқат бўлади. Яъни, улар билан ёвлашган мўр-малаҳ фашист жаллодлари 1710 та шаҳар ва шаҳар типидаги туманларни вайрон қилди, талади. Яна 70 мингдан зиёд қишлоқни бутунлай кулини кўкка совурди, ёқди. Ўз сўнг. Яна 338 нафари “Қаҳрамон” бўлди. Учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан 32 нафар ўзбекистонлик аскар мукофатланди. Наманганлик Соли Адашев, Абдусаттор Раҳимов, Набижон Мингбоев, Файзулла Йўлдошев, Мамашариф (Михаил) Фаёзов, Борис Андреевич Ивановский сингари “Қаҳрамон”ларнинг ёди мангу. Холмат Жалолов, Ғани Валиев, Сеит-Наби Абдураҳмоновлар каби «Шуҳрат» ордени кавалерларининг хотираси ЖАНГГА КИРИШГАН ЭДИ навбатида 32 мингта саноат корхоналарини йўқ қилди. 65 минг километрли темир йўлни бузиб ташлади. 98 минг жамоа, 5 мингга яқин давлат хўжаликлари ва машина-трактор станцияларини талади, ғорат этди. Жангчининг қайси хизмати учун орден берилади? Қаҳрамонга қандай жасорати учун ҳайкал қўйилади? Ўлгани учунми ё ўлдиргани учун? Бизга яхши маълумки, ҳеч бир уруш қатнашчиси “Фалончи одамни йўқ қилдим”, дея мақтанган эмас, мақтанолмайди ҳам. Лекин, бурч – бошқа гап. Бурч бу – бизнинг бебахтлилигимиздан кўра улуғроқдир. Боз устига урушнинг даҳшатли қонуни бор: сен ўлдирмасанг, сени ўлдиришади. Омон қолиш, тинчликни ўрнатиш учун ҳам ўлдириш керак эди. Қолаверса, урушдаги одам ўзини ўйламайди, ортидагиларни ўйлайди. Агар у ўзини ўйлаганда эди, урушга кирмасди. Бизнинг боболар бизни ўйлаб урушга киришган. Бинобарин бугун биз, тинч, осуда яшаяпмиз: осмонимиз тинч, қўрғонимиз тинч. Бир юз йигирма мингдан зиёд ўзбекнинг йигит-қизи урушда мардлик ва матонат кўрсатди. Инчунин, уларнинг барчасига жанговор орден ва медаллар топширилди. Ўлимигача, ўлимидан боқийдир... Қаттиқ жанг кетарди. Взвод командири тиканли сим тўсиқ олдида душманнинг ўқига учради. Шу пайт кичик сержант Набижон Мингбоев бир дақиқа ҳам саросимага тушмасдан қўмондонликни ўз зиммасига олди. У сим тўсиққа ташланди ва чопиб келаётган жангчиларга қарата “Взвод!!! Орқамдан олға!”, деб қичқирди. Жангчилар тирик кўприк – Набижоннинг устидан ўтиб душман устига ташландилар ва уни окопдан суғуриб ташладилар. Шу куни Набижон оғир яраланди, лекин жасур жангчи майдонни ташлаб кетмади. Қонга беланган, тиканли симлар туфайли азойи бадани тимдаланиб кетган ўзбек йигити – наманганлик Набижон Мингбоев взводни олға бошлаб борди. Худди шу каби Абдусаттор Раҳимов Москва, Днепр бўйларида Украина пойтахти Киев учун олиб борилган жангларда тенгсиз жасорат кўрсатди. Красногорск ўқчи дивизиясига қарашли ўқчи рота командири чустлик Мамашариф (Михаил) Фаёзов эса, ордер операциясида ўзбекона ботирлигини намоён этди. Катта сержант, моҳир разведкачи автоматчи Сеид-Неби Абдураҳмонов, норинлик Соли Адашевлар фронтнинг охирига қадар қаҳрамонона жанг олиб боришди. Яна бир наманганлик “Қаҳрамон” Файзулло Йўлдошев 1942 йилнинг декабрь ойида Маллерови шаҳрида немис газандаларига қарши жангга кирган бўлса, 1943 йилнинг 31 июнь куни Иваново Тородино қишлоғини душмандан озод этишда қатнашди. Ўша йилнинг 6 сентябрь куни 180-ўқчи дивизия 42-полкнинг бўлим командири Файзулло Йўлдошев бошлиқ аскарлар Днепр дарёсини кечиб ўтиб Киевдан 18-20 км шимолдаги плацдармни эгаллашди. Уни мадад кучи етиб келгунча сақлаб туришди. Наманган туманининг Хонобод қишлоғилик, 61-ўқчи дивизиясининг пиёда разведкачилари взвод командири ёрдамчиси кичик сержант Ғани Валиев Берлиндаги Тельтов каналидан биринчи бўлиб ўтиб, душманнинг 2 та пулемёт қурилмасини, ўндан ортиқ гитлерчини йўқ қилган. 1945 йил 27 апрелда Берлин марказидаги дзотга хужум қилиб, 14 фашистни ер тишлатган, 4 нафарини эса, асирга олган. Унинг қишлоқдоши, 1-, 2- ва 3-даражали “Шуҳрат” ордени кавалери Холмат Жалолов кўрсатган жасаратларнинг ҳам ўзи бир китоб. Ёзса арзийдиган мангуликка дохил қаҳрамонликдир. Зеро, биз бугун шунинг учун ҳам тинч, осуда яшаяпмиз: осмонимиз тинч, қўрғонимиз тинч!!! Саййид ОЛИМ Набижон МИНГБОЕВ
10 Камина ярим тошкентликман. Қарийб йигирма йилдирки, бир оёғим Пойтахтда. Бу ерда анча вақт яшадим, ишладим. Ҳозир ҳам хизмат вазифам мазкур шаҳарга боғлиқ – ўн йилдирки, “Адолат” газетасининг водий бўйича махсус мухбириман. Боз устига 1997 йили ҳарбий хизматдан қайтиб, Зангиота туман фуқароси сифатида рўйхатдан ўтдим. Бу жиҳатдан қараганда ҳам Тошкентга жуда яқинман. Эсимда, 1993 йили мактабни битириб, ЎзМУнинг журналистика факультетига хужжат топширдим. Лекин омадим чопмади. Ўқишга киролмадим. Қишлоққа қайтиб кетишни ор санаб, Тошкентда қолдим. Чилонзор туманидаги 2-сонли трамвай депосига қарашли “Еттинчи маршурут”нинг кечки сменасида чиптачи бўлиб ишлай бошладим. Тушга қадар таҳририятларга борардим. Айниқса, “Мулоқот”га жуда кўп қатнардим. Ҳатто, бу ерда бир икки ойча курер (югурдак) лик ва яна корректорлик (мусаҳҳихлик) қилган пайтларим бўлган. Энг эсда қоларлиси мен ўтирадиган хонанинг эшиги “Муштум”нинг ўша пайтдаги бош муҳаррири Неъмат Аминовга тегишли хона эшиги билан қарама-қарши эди. Шу боис ҳар куни биринчи бўлиб у кишининг олдиларига саломга кирардим. Шундай пайтда Неъмат ака “Э, Бухоро амири Саидолимхон-ку, келсинлар-келсинлар” дердилар айроча меҳр билан. Кейин эса, сал жиддий тортиб “Ўтирган “тахтингиз”га хушёр бўлинг амирим, бу “тахтиравон” тушмагур сиздан бурун ҳам жуда кўп “амирзода”ларни кўрди, йиқитди. Ёмон тепоғуч чиқди-да, ўзиям!” дея ташвиш билдирардилар. Устоз адибнинг куюнишларида жон бор экан. Зотан, бу курсининг ҳақиқатда “тепоғуч”- лигини, яқин ойларда бир неча “фузало” унда ўтириб ишлаганлиги-ю, лекин уларнинг ҳеч бири қўним топмай, ойлик маошсиз ўз йўлига кетганлигини кейин билдим. Бунинг боиси оддий эди: ўша пайтларда кўпчилик таҳририятлар анча-мунча молиявий оғирчиликни кечирар, ходимга ёлчитиб маош тўлолмасди. Шундай пайтда штатсиз ходимлар таҳририятнинг енгил-елпи ишларини бажаришда қўл келарди. Инчунин, уларнинг безарар қўнимсизлигидан муҳаррирлар ортиқча ташвишланмас, бугун бириси “иш”дан кетса, эртага бошқаси остонада пайдо бўларди. Хуллас, мен ҳам маошсиз ишлардим. Шундай бўлса-да, ҳар бир топшириқни сидқидилдан бажарардим. Чунки, “Обуна” жараёни боис, бош муҳаррир Барот Бойқобиловнинг турли вазирлик ва концернлар раҳбарларига йўллаган хатларини уларнинг шахсан ўзларига (топшириқ қатъий шундай равишда бериларди) ва ё қабулхонасига элитиб бериш мен каби оддий қишлоқ боласига жуда катта ша- (ТОШКЕНТДАГИ ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЁЗИЛГАН МА+ОЛА) МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . Чин севги 2023 йил 9 май. 4-сон 7 ЕТТИНЧИ Фарзандга ёруғ жаҳонни танитгувчи, аввало, отаона ҳисобланади, албатта. Дунёнинг нима эканлигини тўғри англаган инсон қалбидан нафс ва кибр эмас, муҳаббат жой олади. Муҳаббат деганда баъзилар фақатгина аёл кишига бўлган муносабатни тушунишади. Ундай эмас. Ишқ, севги, ошиқлик сўзларининг маъноси жуда кенг. Биргина “ёр” сўзининг замирида қанчадан-қанча маъно бор. Ота-онага муҳаббат, фарзандга муҳаббат, Ватанга муҳаббат, ёрга, касб-корга, табиатга, борлиққа, ҳаётга ва албатта, Оллоҳга муҳаббат... Айдинг:- Недур, ул беғубор, Кўрмайсану қалбингда бор. Айдим:- Бу ишқ, чин севги, ёр, Жоним асир жононага. Ҳаким СОДИҚ МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ .
МАКТАБ 11 ГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 2023 йил 9 май. 4-сон раф эди. Қолаверса, шу баҳона мактаб ўтардим, мулоқот машқини ўрганардим. Айниқса, ўзим орзу қилган одамларни яқиндан кўришга муяссар бўлардим. Янада муҳимроғи, журналнинг ҳали ўқувчи назари тушмаган саҳифаларини кўздан кечира туриб, ўзимга бўлган ишонч ортарди. Боз устига, таҳририятда жуда кўп олим-файласуф, таниқли публицист, ёзувчи ва шоирлар кунда кун ора йиғилишиб, бир-бирлари билан узоқ-узоқ суҳбатлашишарди. Каминанинг бахти шундаки, ана шу суҳбатлар чоғида ора-сира бўлсин, давранинг бир четидан жой олардим, сўнг эса, Ғайбулла ас-Салом, Журжоний, Абдуқаҳҳор Иброҳимов, Наим Каримов сингари худоёрлақаган алломаю замонларнинг портифелини кўтарганча бекатгача ёки бошқа бир таҳририят остонасигача кузатиб қўярдим. Шу тариқа метросининг “Космонавтлар” метроси келади. Кейин эса, Ички Ишлар вазирлиги биноси. Еттинчи транвай шу ердан чапга қайрилиб тўхтайди. Бу жой эски туркман бозори. Озроқ юргач собиқ “Россия” меҳмонхонаси олдидан яна ўнгга қайрилиб, Шота Руставелли проспекти орқали тўғри Жанубий вокзалга борилади. Илғаган бўлсангиз, босиб ўтилган йўллардаги номларнинг ҳар бири улуғвор. Мангуликка доҳил. Инчунун бу йўллар ҳамиша гавжум. Тундада чароғон, тунда-да серфайз. Каминанинг бахти ана шу еттинчи транвайда то тунги бирга қадар ишлаш баҳона Тошкент оқшомини, унинг тунги жилвагар жамолини жуда кўп кузатганман. Ошиқу беқарор бўлганман. Бу муҳаббат қалбимни сира тарк этмас, мен билан яшар, инчунин, тез-тез ўзига чорлаб турар ва ҳар гал Тошкентга келсам, транвайлар орасидан еттинчисини қидираман. Чунки, у билан боғлиқ хотираларим талайгина. Хуллас, ўша чиптачи вақтим эди. Одатдагидек, тирбанд йўловчилар орасида оввора эдим. Бир маҳал жуда таниш, таниш бўлгандаямки, гўё минг йиллик қадрдон овоз қулоғимга эшитилиб қолди. Бу овоз шундай ёқимли, шундай ширали эдики, беихтиёр одамлар орасидан қидирдим, лекин... Уловимиз “Чорсу” бозори бекатига етганда йўловчиларнинг анчагина қисми тушди. Яна қанча йўловчи чиқди. Ана шу дамда бир зумга трамвай ичи сийраклашди. Бу фурсатда ўша ёқимли овоз соҳибини топиб олдим. Туртиниб-суртиниб яқин бордим. Афтидан бир бекат олдинги “Ҳамза” (ҳозирги Миллий театр) дан чиққан шикелли, ўрта эшик ёнидаги яккаш ўриндиқда Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир ака Муҳаммаджонов ўтирарди. Театр саҳнасида Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, генерал Собир Раҳимов, Эдигей (“Асрга татугилик кун”.Чингиз Айтматов асари), Ҳусайн Байқаро ва бир неча ўнлаб фильмларда ўзининг бетакрор образлари билан одамлар қалбидан ўрин эгаллаган бу инсоннинг доимо кулиб тургувчи юз-кўзлари бир зумда сеҳрлаб қўйди. Бир зум аввалги чиптачи ҳолимни унутдим. Қанчалик уддалардим билмайманку-я, ҳар ҳолда болалигимдан Зикир аканинг овозига тақлид қилиб, унинг Мирзо Улуғбек талқинидаги “Ўғлим Абдуллатиф! Жаннатмакон бобонгиз Амир Темур кўрагон ҳазратлариға-да вафо қилмағон бу тожу тахт, Сизғада вафо қилмаслиғидин қўрқамен”, деб айтгувчи сўзларини такрорлаб юрардим. Шунинг учун бўлса керак, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси”ни ҳар гал қайта ўқиганимда беихтиёр кўз ўнгимда шоҳ Улуғбек сиймоси янглиғ, Зикир ака гавдаланарди. Энди билсам Зикир ака актёр сифатида Алишер Навоийнинг, Мирзо Улуғбекнинг, Ҳусайн Байқаронинг, Фурқатнинг, Собир Раҳимовнинг, Эдигейнинг, ҳолатини шунчаки ўйнаган эмас, балки Навоийнинг (Гулига етишмаган) алам ва армонини, Мирзо Улуғбекнинг фарзанди Абдуллатиф туфайли қалбида туғён урган андуҳини-додини, Байқаронинг фариштадек Мўмин мирзо ҳасратида чеккан оҳи-зорини, Фурқатнинг Ватандан жудолиқ азобини ўзидан кечирар, ўтказар экан. Шу тариқа Зикир ака турли образлар орқали қаҳрамонларининг ҳис туйғусини ўзиники қилиб олар, саҳнада яшаб, театр санъатининг ҳал қилувчи бўғинига айланиб улгурган, инчунин, ҳамма уни наинки машҳур актёр Зикир Муҳаммаджонов сифатида, балки, буюк сўз султони Навоий сифатида, шоҳ ва олим Мирзо Улуғбек сифатида, Байқаро, Фурқат, Собир Раҳимов, Эдигей, Ҳамлет, Гарацио ва яна юзлаб қаҳрамонлар сифатида севар экан, ардоқларкан. Мана, трамвай сўнгги бекат – Ҳувайдога келиб тўхтади. Зикир ака тушди. Мен ҳам тушдим. У ўзи яшайдиган маҳалла томон оҳиста юриб кетди. Мен ҳам унинг босган изларини бир-бир босганча ортидан эргашдим. Назаримда Навоий келбат, Улуғбек келбат, Байқаро келбат бу одамнинг ҳар босган изи муносиб ибрат эди. Гарчи Тошкентга журналист бўлиш илинжида келган бўлсам-да, эл аро у топган саодат менинг ҳам орзуйим эди. Унингдек бўлишни, унингдек яшашни, унингдек ижод қилишни истардим. Бинобарин, шууримга ўрнашиб қолган қўшиқнинг сўзларини оҳиста шивирлаб айтиб борардим: – ...Оллоҳ-оллоҳ шундайин иззат насиб этгин маға, Ҳурлар қошидаги ҳиммат насиб этгин маға!!! Саййид ОЛИМ 2014 йил уларнинг, айниқса, ҳалимлик ва мўминлик бобида беназир устозлар – Маҳкам Маҳмуд ва ё Маъруф Жалилларнинг жуда кўп бора дуосини олишга мушарраф бўлганман... Ҳуллас... нимайди, ҳа айтгандек, еттинчи транвай. Демоқчи бўлганим, ҳар куни тушликдан кейин ана шу қадрдон ишимга ошиқардим. Сизга айтсам, ўша пайтларда еттинчи транвай вузгородок (Талабалар шаҳарчаси) ҳамда Жанубий вокзал бекатлари оралиғида қатнарди. Шундоққина иняз (чет тиллар факультети) биносининг олдидаги бош бекатдан соат ўн тўртда старт олувчи маршурутимиз, йўлни кесиб ўтибоқ, биринчи бекат – Ҳувайдо даҳасида жойлашган “Беруний” метроси ҳамда собиқ “Алпомиш” спорт саройи (ҳозирги Тошкент кўргазмалар зали) олдида бир оз тўхтаб турар, сўнг яна темир излар узра шаҳар бағрига мисоли баҳайбат акула янглиғ сузиб кетарди. Шу тариқа у Тошкентнинг қоқ ўртасидан, Эски жўва, “ЖАР” спорт мажмуаси, “Чорсу” бозори, “Чорсу” меҳмонхонаси, собиқ “ГУМ”, озроқ юргач эса, Ҳадра ҳамда Цирк майдонлари олдидан ўтиб боради. Ўз навбатида Ҳамза (ҳозирги Миллий) театри ҳам йўлимизда, баайни, “Навоий” кўчасида жойлашган. Бинобарин, мазкур йўналишда шу номдаги бекат бор. Ундан кўпинча таниқли актёрлар чиқишар, манзилларига етгунча каминанинг кўзи ўнгида бир-бировлари билан суҳбатлашиб кетишарди. “Навоий” энг узун, марказий кўча. Бу кўчада бир-биридан муҳташам бинолар кўп. Айниқса, телевидения, Навоий номидаги тил ва адабиёт музейи ва яна шу номдаги кино театр (понарама), “Пахтакор” стадиони, Ўрда ва ундан ўтгач чап томонда, “Туркистон” санъат саройи, ўнгда эса, энг азиз гўша – Мустақиллик майдони ҳам шу кўчада жойлашган. Еттинчи транвай Мустақиллик майдони тугагач, ўнга қайрилади. Яна шу майдон ёқалаб Марказий универмаг магазини томон йўл солади. Бу йўлнинг чап томонида Шароф Рашидов хиёбони, Ўзбекистон тарихи музейи, айниқса, бутун шаҳарга салобат касб этиб тургувчи “Шарқ концерни” жойлашган. Майдон узра Арк, Вазирлар уйи, Вазирлар Маҳкамаси, маҳобатли фавворалар ўрин олган. Улар олдидан ҳар гал ўтаётганингда Жонажон Ватаннинг гуппиллаб уриб турган юрак товушини эшитгандек бўласан. Бадиий Академия ортда қолгач, Тошкент ТРАМВАЙ
лер ва Сталин “қалами”га мансуб эди. Келинг, сўзимиз қуруқ бўлмасин учун, мисолларга тўхталиб кўрайлик. Германия армияси дастлабки йиллари (1933-1936) СССРда ишлаб чиқарилган танклар ва замбараклар билан таъминланган. Боз устига, Германия учувчилари СССРда билим олишган эди. Қолаверса, ўша пайтда шўроларга Германияга руда, неъфт, пахта, ёғоч, ғалла сингари маҳсулотларни талаб даражасида етказиб беришар эди. Шўроларнинг бу сайъ-ҳаракатига жавобан мамлакатдаги энг машҳур трактор заводи (МТЗ) немис мутахассислари томонидан қурилган, агар совуқ уруш бошланиб қолмаганда эди, яна бир ҳарбий машиналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод немислар томонидан бунёдга келтирилган бўлар эди. Умуман олганда, советларнинг ўша пайтлардаги заводларига келтирилган фрезер, токарлик ва тошқирқар станоклар Германиядан келтирилган, яъни, ўттизинчи йиллар арафасида иқтисодий тангликкка учраган немис саноати шўролар буюртмаси ҳисобига қаддини ростлаб, кейин эса, Гитлер армияси учун энг замонавий қурол-аслаҳа ишлаб-чиқара бошлаганди. Аммо... 1939 йил, 22 август. раиси Молотов ҳамда мамлакат раҳбари Сталин қабул қилди. Музокаралар ташқи ишлар минстерлигида эмас, Кремлда – Сталин хонасида олиб борилди. Шу тобда Риббинтроп: – Мумкинми, ўртоқ Сталин, мен Сизнинг ўрнингиздан туриб ўз раҳбарим билан телефонда гаплашиб олсам. Сталин ҳеч бир монеликсиз ўрнини меҳмонга бўшатиб турди. Аммо бу олчоқ фашист биринчи гапининг ўзидаёқ валинеъматидан суюнчи сўради: – Жаноб Гитлер, мен шу тобда Сталиннинг ўриндиғида ўтирибман! – Табриклайман! – деди Гитлер. – Кремлни забт этиб бўлдингми?! Бу мутойиба билса ҳазил, билмаса чин қабилида айтилди. Шу куни СССР ва Германия ўртасида тузилган “Ҳужум қилмаслик ҳақида”ги шартнома билан Иккинчи жаҳон урушига “фатво” берилди. Унга кўра ССCР, Болтиқбўйи мамлакатлари, шунингдек, Карелия, Польшанинг шарқий қисми, Молдавия ва унга яқин жойларни ўзига қўшиб олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Германия эса, Чехсловакия, Ғарбий Польша, Норвегия, Люксенбург, Дания, Белгия, Голландияни забт этишга рухсатнома олди. 1939 йил 1 сентябрь. Германия Польшага бостириб кирди. Шу билан Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Орадан 17 кун ўтиб, СССР “Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияни озод қилиш” баҳонасида Польшага бостириб кирди. Шўролар икки ойдан сўнг, Финландияга қарши уруш очди. 1940 йил баҳорида Латвия, Литвия, Эстонияга қўшин киритиб, “Халқ ихтиёри билан” деган баҳона соясида уларни ҳам ўзига қўшиб олди. Кейин Молдавия ва Руминиянинг шимолий ҳудудларини босиб олди. Германия эса, 1940 йил баҳорида Дания, Норвегия, Голландия, Белгия, Люксенбургни эгаллади. Фронт Франция чегарасига яқинлашгач, немислар бу мамлакатга ҳам бостириб киришди. 12 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . АНТИҚА Ҳар бир давр ўз манфаатларига қараб ўтмиш ҳақиқатларини ўзига мослаштирмоқчи бўлади, лекин тарих – ромга тушган сурат, у ҳамма вақт ўз ромида қатъий ўжарлиги билан келажакка тик боққанча ўзгармай тураверади. Айрим вақтлардагина янги гаплар, биз билган-билмаган ҳақиқатлар учраб қолади. Масалан, жуда кўпчилик “Советлар (СССР) Иккинчи жаҳон урушини кутмаган, унга тайёргарликсиз кирган”, деган гапни кўтариб юришади. Аммо... уруш бошланган дастлабки кундан бир неча кун ўтиб, Эрон пойтахти Техронда “Қизил байроқ” тикилди. Шу тариқа шимолий-ғарбий Эрон шўролар қўлига ўтди. Айни пайтда жанубий Эрон АҚШ ва Англия томонидан эгалланди. Албатта, бу ҳол тўсатдан, тайёргарликсиз рўй берган эмас. Шу маънода Эрон, бу – советлар учун АҚШ ва Англия билан алоқа ўрнатиш воситаси эди. Шунингдек, Афғонистонда ўрнашиб олиб, жанубдан учинчи фронтни очишга тайёргарлик кўришни кўзлаган немис агентларини йўқ қилиш учун ҳам айни муддао эди. ЁХУД ДУШМАНГА АЙЛАНГАН ДЎСТЛАР Кўриниб турибдики, салкам эллик миллион кишининг ҳаётига завол бўлган беш йиллик қирғин ҳақидаги таҳлиллар ҳали жуда кўп. Жумладан, биз яқин-яқингача собиқ каммунистик тузум тақдим этган фикрлар билан яшадик. Бунга кўра, уруш оловини ёқиш учун Испанияда – Франко, Германияда – Гитлер, Италияда – Муссолини каби иблислар “тутонтириқ” ҳозирлаган, Англия ва Франция бош “ҳакамлик” ролида, фақат шўроларгина жабирдийда эди, холос. Айтиш жоизки, бу урушда бошқа халқлар қатори ярим миллион навқирон йигитлари ҳамда бутун моддий ва ишлаб чиқариш потенциали билан Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Бинобарин, биз бугун мустақил давлат фуқаролари сифатида Иккинчи жаҳон уруши хусусида мустақил фикр айтишга ҳақлимиз: хўш, Иккинчи жаҳон уруши кимнинг сценарийси эди? Советлар ва немислар ўзаро иноқ, ҳатто, амалда яқин дўстона муносабатларни шакллантира олганига қарамай, бироқ бу уруш сценарийси ҳам шак-шубхасиз ГитГитлер тўсатдан Сталинга телефон қилди. Орадан икки соат ўтиб, Германия ташқи ишлар минстери Риббинтроп шошилинч равишда Москвада кутиб олинди. Уни СССР Халқ комиссарлари Советининг
МАКТАБ 13 ГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 2023 йил 9 май. 4-сон СЦЕНАРИЙ Дарҳақиқат, Германия “Барбаросса режаси”ни ишлаб чиқди. СССРда эса, Германияга кучли зарба бериш, уни енгиш ва Қизил армияни Франция чегарасига, Англия ва Франция армиясига қарши қўйиш режаси тузилди. Аммо, очиқ сиёсат майдонида ҳали ҳам Германия ўзини СССР давлатига ўзини ҳайрихоҳ тутар, унинг матбуотида шўролар тузуми афзалликлари, колхоз қурилиши, республикалар ҳақида мақтов мақолалар тез-тез бериб бориларди. Ўз навбатида СССРда ҳам Германия энг яқин дўст сифатида кўкларга кўтариларди. Германияда рус тилини ўрганиш кучайган, СССРдаги мактабларда ҳорижий тил сифатида асосан немис тили ўқитиларди. Айниқса, 1939 йилнинг 21 декабрь куни Сталин таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Гитлер йўллаган табрикнома “Правда” газетасининг биринчи саҳифасида ярим бетни эгаллади. Ҳуллас, бу ҳар икки томон бир-бирларини мақтаб, бир-бирларининг заиф томонларини излашарди. Ана шу кезларда, яъни 1937 йили Гитлер СССРга дастлабки зарбани берди: унинг хуфиялари ўта устамонлик билан Сталиннинг қулоғига яхшигина ёлғон маълумотни етказишди. Оқибатда, Қизил армия ҳарбий Кенгашининг 85 аъзосидан 76 нафари, 5 нафар маршалнинг 3 нафари, 4 нафар 1-даражали армия қўмондони (армия генерали) дан 2 нафари, 12 нафар 2-даражали армия қўмондони(армия генерал полковниги)нинг барчаси, 21 нафар комкор (генерал) Сталин ҳукуматига фитна уюштирилганликда айбланиб, отиб ташланди. Улар орасида дивизия командири Миршарипов ва бошқа ўзбек генераллари ҳам бўлишган. 1941 йил. Югославия СССРдан ёрдам сўраб, юқори мартабали делегацияни Москвага юборди. Ана эндиги иккиюзламачиликни кўринг: 7 апрель куни Кремлда “СССР Югаславияга ёрдам бериши ҳақида” шартнома имзоланди, лекин айни шу дақиқада Германия Югаславияга бостириб кирди. Бироқ СССР Германияга, ҳатто, дипломатик норозилик ҳам билдирмади. Чунки, шўролар учун Болқон ҳудудидаги Югославия ва Греция тажовузкор Германиянинг таъсир доирасига кириши зарур эди. Шу паллаларда Ангилия ва Франция ўзларини панага олганча икки девни бир-бирига қайраш билан оввора эдилар. Улар кутаётган режага кўра, эндиги уруш СССР ва Германия ўртасида кечиши башорат қилинарди. Польшани парчалаш чоғида Гитлер яна бир “ўйин” кўрсатди: мамлакат ҳудудининг қарийб 60 фоиздан кўпроғини СССРга берди. Кейин Брест шаҳрида совет ва Германия қўшинларининг биргаликдаги паради ўтказилди. Бир йилдан сўнг бир-бирини жон-жаҳти билан яксон этишга зимдан тайёрланаётган бу икки мамлакат қўшинлари елками-елка саф тортиб ўтдилар. Парадни Гитлер қабул қилди. Хуллас, 1941 йил 22 июнга қадар ҳар икки мамлакат урушга баробар тайёрланишди. Гитлер Германияси немис халқига хос педантизм – аниқликка риоя қилиб, урушни аввалроқ бошлади ва дастлабки кунлардаёқ рақибини эсанкиратиб қўйди. Урушдан кейинги дипломатия йўли билан ҳал этиладиган масалалар (урушдан кейинги чегаралар, оккупация ҳудудлари, Германия ва Япония тақдири, Хитой, Корея ва ҳоказолар) ҳали жанглар Динепр бўйларида давом этаётган вақтда, 1943 йил ноябрь ойида Теҳронда, кейин 1945 йил февралда Ялтада Сталин, Рузвелт учрашувида ҳал бўлган эди. Ҳали ўлдирилмаган “дев”нинг “ғор”ларга яширилган бисоти хомтолаш қилиб бўлиб олинган эди. Дарвоқе, яна бир гап: гарчи ғарб мамлакатлари иккинчи фронт очилишини қарийб икки йилга орқага суришга уринишган бўлса-да, бироқ уларнинг СССРга ёрдами салмоқли бўлганлигини кўриш мумкин. Масалан, Эрон, Шимолий Атлантика ва Аляска орқали СССРга 17 минг 500 та самолёт, 13 минг танк, 450 хил кема, 2 минг паравоз, 376 мингта автомашина, кийим-кечак, озиқ-овқат етказиб берилган. Ниҳоят, 1945 йил 1 май куни Берлин таслим бўлди. Сўнгги жанглар Прага ёнида 9 май куни юз берди. Саккизинчи май куни Германия, 2 сентябрда эса, Япония таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар. Энди дунё тинч яшаши мумкин эди, бироқ 1946 йили совуқ муносабатлар уруши бошланди. Унда отишма, бостириб кириш, қон тўкиш ҳолатлари йўқ эди, лекин “Тинчлик учун кураш” мамлакатларни ҳолдан тойдирарди. Одамлар митинглар қилишар, тинчлик учун чақириқларга имзолар тўплашар, бироқ саноат эса, янги моделдаги ҳарбий самолётлар, танклар, ракеталар ишлаб чиқаришни шошилинч ўзлаштирарди. Оқибатда аҳолининг қорни тўймас, нон, озиқ-овқат, кийим-кечак етишмасди. Бу ҳам етмагандек, АҚШ 1946 йилнинг 6 август куни мағлуб Япониянинг Хиросима, 9 август куни эса, Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлади. Бу СССРга пўписа эди. Сабаби Германияни енгган Қизил армия Европага катта хавф соларди. Ўз навбатида СССР ҳам 1949 йили атом бомбасини, кейинроқ нейтрон бомбасини портлатиб, Ғарбни эсанкиратиб қўйди. Саксонинчи йилларда дунёдаги барча атом қуроллари бир йўла портлатилса, Ер юзи бир неча бор яксон бўлиши, куррамиз ўз ўқидан чиқиб кетиши мумкин бўлган аҳволга келиб қолди. Энг ачинарлиси, ана шундай қуроланиш пойгаси ва унинг кетидан қувиш оқибатлари туфайли урушда ғолаба қозонган СССР оғир тангликка дучор бўлди. Мамлакатда барча турдаги озиқ-овқат, кийим-кечак етишмас, дўконларда навбат кутиш, олиб-сотарлик авж олди. Ҳатто ғолиб мамлакат ворислари мағлублар садақасига муҳтож бўлиб қолди. Мағлуб – Германиядан оддий арра станогигача олиб кетилди. Япония эса, атом ҳужумидан бутунлай хонавайрон бўлди. Бироқ... ҳозирда бу икки мамлакат жаҳонда энг тараққий этган давлатлар эканлиги ҳаммага маълум. Саййид ОЛИМ
14 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . ОЧЛИК ҚУРБОНЛАРИ КУНИ Тарихий қайдларга кўра, ўша қаҳатчилик йилларида 7 миллионга яқин одам ҳалок бўлди. Бу сиёсий баҳоналар билан отиб ташланган, қулоқ қилинган ва Сталин бошқарувининг сўнгги йилларида қирғинга учраганлар сонидан икки баравар кўп эди. Қурбонлар Чор Россиясининг «эксплуататорлар синфи» ёки «Ленинчилар гвардияси» эмас, балки оддий меҳнаткаш халқ вакиллари эди. Орадан 65 йил ўтди. Яъни 1998 йил ноябрь ойининг охирги шанбаси Украинада «Очлик қурбонлари» куни сифатида нишонлана бошланди. 1930 йил. Шунга қадар Сталин коллективлаштириш кампаниясини деярли якунига етказиб бўлди. Энди деҳқонларни «похол» учун меҳнат қилишга ва ишдан қочмасликка ундаш қолганди, холос. Ўша йили Украинада деҳқонлар етиштирган буғдойнинг 30 фоизи, Шимолий Кавказда 38 фоизи давлат ҳисобига тортиб олинди. Кейинчалик бу кўрсаткич 42 ва 47 фоизга етди. 1932 йилда эса, давлат режаси яна учдан бирга оширилди. Оқибатда мамлакатнинг барча ҳудудларидан бу режани бажариш имконсиз, деган мактублар ёғилиб кетди. Бироқ ҳукумат аллақачон меҳр-мурувватга кўз тикиш бефойда эканлигини кўрсатиб қўйишга қарор қилиб бўлганди. “Деҳқон Совет ҳокимиятини очарчилик билан бўғиб қўймоқчи. Биз уларга очарчилик қандай бўлишини кўрсатиб қўямиз”, деганди Украина доҳийси Станислав Косиор ўзининг республика партия фаоллари мажлисида қилган чиқишида. Ғалла етиштириш бўйича давлат режасини бажармаган колхозларда деҳқонлардан нафақат буғдой, балки оилалар заҳирасидаги сабзавот, туз ва ҳатто, чўчқа ёғигача олиб қўйиш буюрилди. Бироқ давлат тасарруфига ўтказилган маҳсулотларнинг катта қисми айниб қоларди. Шундай бўлса-да, ягона тамойилга қатъий бўйсуниларди: одамларга бергандан кўра, яхшиси чириб кетсин! Шу тариқа, икки йил мобайнида 3,41 миллион тонна буғдой, 47 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари ва 54 минг тонна балиқ маҳсулотлари ўта арзон нархларда экспорт қилинди. Бундан ҳатто, дунё бозоридаги ҳамкорлар “Совет ҳукуматини нархларни тушириб юборди”, дея ёзғира бошлашди ҳам. Аммо энг ёмони мазкур киброна ташаббус оқибатида мамлакатнинг қарийб 30 миллиондан ортиқ аҳолиси очарчилик гирдобида қолди. ҚИРҒИН Мустақил тадқиқотчи Станислав Кульчицкийга кўра, Украинада очарчилик 3 миллион 238 минг инсон ёстиғини қуритган. Бу рақам мажбурий миграция ва туғилишнинг икки баравар камайгани туфайли юзага келган демографик йўқотишларни ўз ичига олмайди. Қозоғистонда одамларнинг чорваси тортиб олинди, оқибатда мазкур республика ўша пайтдаги 6 миллионли аҳолисининг 3 миллионини йўқотди. Аммо, шундай катта Россия Федерациясида... одамлар қўлида картошка ва пиёз қолдирилгани боис, атиги 400 минг одам ҳалок бўлди, холос. “Шунга қарамасдан, – деб ёзади Борис Ельциннинг америкалик биографи Тимоти Колтон, – одамхўрлик ҳоллари ҳаттоки, Россиянинг биринчи президенти туғилган Уралдаги Бутка қишлоғида ҳам рўй берди”. Айтиш жоизки, Италиянинг ўша пайтлардаги консулининг Римга берган ҳисоботи янада даҳшатли: “Ҳар тунда Харьков кўчаларидан 250 нафарга яқин очарчиликдан ўлганларнинг жасадлари териб кетилди. Кузатувлар шуни кўрсатади-ки, жасадлардан кўпларининг жигарлари йўқ. Улардан пирожка тайёрлаб, бозорларда сотишмоқда” – деб ёзган эди у. УЧ БОШОҚ БУҒДОЙ 1932 йил. Август. “Халқлар отаси” «Социалистик мулкини ўғирлаш ва талон-тарож қилганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш» тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Бу қонун омма орасида «уч бошоқ буғдой» номи билан машҳурлашди. Унга кўра, биргина 1933 йил декабрида очарчиликдан сабр косаси тўлган 125 минг инсон қатағонга учради. Улардан 5 минг 400 нафари отиб ташланди. Очарчиликдан тинкаси қуриган халқ шаҳарларга оқа бошлади. Бунга жавобан ҳукумат 1933 йилнинг 22 январь куни Молотов ва Сталин имзо чеккан қуйидаги қарорни қабул қилди: «Совет ҳукумати душманлари, аксил-инқилобчилар ва полшалик жосуслар деҳқонларни ёппасига кўчишга ундамоқдалар… Барча мавжуд имкониятларни қўллаган ҳолда Украина ва Шимолий Кавказ деҳқонларини шаҳарларга кетиши ман қилинсин». Армия мазкур ҳудудларни ўраб олди. Қарор кучга кирган биринчи ойнинг ўзида махсус қўмита 219 минг 460 нафар кишини қамоққа тиқди. “Бир ҳафта ичида ташлаб кетилган болаларни қидириш бўйича хизмат ташкил қилинди. Тирик қолиши эҳтимоли бўлганларни “Голодная Горада” ташкил қилинган махсус баракларга, заифларни юк поездларида шаҳар ортига жўнатишди. Вагонлар келиши билан жасадларни олдиндан қазиб қўйилган умумий қабрларга ташишмоқда», – деб ёзади Харковдаги Италия консули. ДАҲШАТ ЛЕНТАЛАРИ Уларда муҳрланган ёзувлар чиндан ҳам даҳшатли. Чунки бу ёзувлар шунчаки қўрқув шарпаларини эмас, балки, очарчилик гирдобида юзага келган одамхўрлик, жасад гўштини ейиш каби даҳшатдан ҳам кўра даҳшатлироқ воқеаларни ҳикоя қилади. - “День урожая» номли колхозда уч нафар аёл колхозчи далада чопиқ ишлари пайти вафот этди; - Степанова, деган аёл ўзининг 9 яшар ўғлини ейиш учун сўйиб қўйди; - Никулинлар оиласи тинтув қилинганда хонадондаги чугун печдан одамнинг бош чағаноғи топилди. Имзо. Белгород вилояти бўйича махсус қўмита вакили Бачинский. 1933 йил июнь ойи ҳисоботидан. - Ейский туманидаги Должанская қишлоғида фуқаро Герасименко ўзининг ўлган опаси гўштини истеъмол қилган; - Ново-Шебинская қишлоғида қулоқ қилинган Елисеенконинг хотини ўзининг уч яшар фарзандини чопиб, еб қўйган; - ...мозорда 30 га яқин гўрдан маййитлар йўқолгани аниқланди, дейилади махсус қўмитанинг 1933 йил 7 мартдаги “Шимолий Кавказ минтақасидаги очлик ҳолати ҳақида” деб номланган ҳисоботида. Албатта. Ўша пайтларда ҳам суд статистикасига “қора доғ” тушмаслиги учун одамхўрлар иши енг ичида битирилган: воқеа жойида отиб ташланган. Бу ҳақда Анатолий Кузнецов ўзининг «Бабий Яр» романида шундай ҳикоя қилади: “Бизларга, коммунистларга талон беришарди, қишлоқ фаолларига ҳам, лекин уларнинг нима истеъмол қилганлигини ақл бовар қилмайди! Қурбақалар, сичқонлар, мушуклар умуман қолмаган. Ўт-ўланларни илдизигача суғуриб олиб, майдалаб, ундан нон ёпишмоқда. Одахўрлик ҳолатларини ҳар қадамда учратиш мумкин. Қишлоқ кенгаши биносида ўтирибмиз, бирдан бир фаол югуриб келди ва “Фалончининг хонадонида бир қизчани ейишмоқда”, деб хабар берди. Биргаликда қуролланиб борганимизда, барча оила аъзолари жам ўтиришарди. Уй ичи қайнатма шўрванинг ҳидига тўлиб кетганди. – Қизинг қаерда? – Шаҳарга кетди. – Печдаги кўзаларда нима бор? – Шўрва. Биз “шўрва” аталмиш ўша қайнатмани бошқа идишга тўкдик: ёғли сув юзида қўл ва тирноқлар сузиб юрарди. Хира пашша каби сузилиб, мудраб ўтирган уй эгаларини нима қилиш керак? Табиийки, рисола бўйича суд қилиш лозим. Лекин «одамхўрлик» деган модда мавжуд эмас. «Қотиллик» деган модда мавжуд, аммо шунча оворагарчилик кимга керак? Боз устига, юқоридан буйруқ бор:”Жойида ҳал этинг!” Шундай экан, уларни қишлоқдан четга чиқарамиз, хилват жойга олиб борамиз, бошларига пистолетдан ўқ узамиз, бир оз тупроқ билан кўмамиз – кейинчалик бўрилар еб кетишади...» “БЎРИ” ёхуд доҳий суратидаги “одамхўр”нинг қилмишлари 30-йиллар… Даҳшатли буюк очлик туфайли миллионлаб инсонлар қирилиб кетди. Яъни, бундан 90 йил муқаддам СССРда фожиа – сунъий очарчилик юз берди. Айниқса, 1932 - 1933 йилларга келиб, очлик юқори даражага кўтарилди.
МАКТАБ 15 ГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . 2023 йил 9 май. 4-сон СУКУНАТ... 1932 йил. Сталин деярли омма олдида сўзга чиқмай қўйди. Ҳатто, бутун ёзни Сочида ўтказди. Аммо ғарбда... уни “оғир касалликка чалинди” дея ўйлай бошлашди. Аслида эса... буюк доҳий, ўзининг буюк жаллодлиги оқибатларининг қўрқинчли ҳиссини бошдан кечираётган эди. Бу ҳақда «У таваккалга қўл урди. Ва бунинг оқибати турлича бўлиши мумкинлигини тушуниб етди. Масалан, халқлар бош кўтариши ҳам мумкин эди», деб ёзган эди тарихчи Сванидзе Николай Карлович. Аммо, ундай бўлмади. Зотан, ўлим қутқуси одамларни ўз ўлимига қадар соб қилиб бўлган, уларнинг бош кўтаришга мажоли қолмаганди. – Туман марказидаги автобус бекатда бир тўда мурдалар ётарди, – деб ҳикоя қилади адиб Владимир Тендряков. – Қоқ суяк скелетлар, айримлари очликдан шишиб кетган, катта-катта маъносиз кўзларини очиб-юмишар, ораларидан салгина мадори қолганлари қайин дарахтини қучоқлаганча унинг терисини шилар, чайнар, бошқаси эса, ердаги ахлатни оғзига соларди. Шунингдек, баъзилар, ўлим олдидан бош кўтариб қолар, аммо мажоли етмас, қарғанмоқчидай хириллар, оғзидан кўпик сачратиб йиқилар ва жим қоларди. Атрофда эса, одатий ҳаёт давом этар, одамлар ишга шошиларди». Бу мудҳиш воқеалар, албатта, доҳийнинг қулоғига етиб борар ва у, бутун ёз бўйи ўз вужудидаги икки одам билан кураш олиб борарди. Тан олиб, айтиш жоизки, халқлар отаси қанчалар қаттиққўл, навбатма-навбат кириб боришди. Кейинчалик Донбассдаги кўмир ва руда конларига чет эллардан чақиртирилган мутахассислар “чет эл жосуси” сифатида, улар билан бирга ишлаган оддий ишчи фуқаролар эса, “чет эл жосуслари ортидан эргашганлар” сифатида қамоққа ташланди. Бу ҳам етмагандек, СССРда хусусий мулк тугатилиб, унинг ўрнида коллективлаштириш даври бошланди ва бунинг баҳонасида деҳқонлар қўлидаги ер, сув, чорва, деҳқончилик асбоблари тортиб олингани етмаганидек, бойлар ва ўртаҳоллар ёппасига “бой-қулоқ”қа айлантирилди. Қамалди ва ё, кимсасиз ҳудудларга сургун қилинди. Норозилар жойнинг ўзида отиб ташланди. Лагерлар бош бошқармаси (ГУЛАГ)нинг маълумотларига кўра ўттиз биринчи йилнинг ўзида 381 минг оила қулоқ қилинган бўлса, 1 миллион 803 минг 392 киши қамалди. Айниқса, ўттизинчи ва ўттиз учинчи йиллар мобайнида 2 миллион 500 минг киши қамалгани ҳолда 600 минг киши коллективлаштириш сиёсатининг қурбони бўлди. Умумий ҳисобда коллективлаштириш сиёсати 4 миллион деҳқонни қатағонлар қурбонига айлантирди. Ўттиз иккинчи йилги “ғалла иши” эса, умумий ҳисобда 5 минг нафар партия ходимини, 15 минг нафар деҳқонни жазога гирифтор этди. Энг даҳшатлиси, 1934 йилда СССРда НКВД ташкил топди-ю, ўша йилнинг ўзида 1 миллион 200 минг киши панжара ортига йўлланма олди. орадан эллик беш-эллик олти йил ўтгандан сўнг аниқланди: Киров шахсан Сталиннинг буйруғи билан отиб ўлдирилган эди. Тафсилотларга кўра, Кировнинг қотили воқеа жойида қўлга олинган. Аммо қотил, тергов пайтида Сталин сценарийси асосида сайрайди ва у Г. Зиновьев ҳамда Л. Каменев раҳбарлик қилган яширин ташкилотнинг аъзоси эканлигини гўё оғзидан “гуллаб” қўяди. Шу тариқа Сталин бир ўқ билан икки қуённи уради: Кировдан батамом қутилгани ҳолда ўша йилнинг декабрь ойида “яширин ташкилот аъзолари” саналган Каменев ва Зиновьевларни, уларнинг ортидан эса, яна бир қатор одамларни қамоққа тиқади. Иосиф Сталин. Бу ном узоқ вақт, яъни 1922 йилдан 1953 йилгача, жами 31 йил қизил ҳокимият тепасида ўтирган ёвуз ҳукмдор ва айни пайтда буюк доҳий ҳамда халқлар отаси сифатида нафақат СССР, балки жаҳон тарихида XX аср одами бўлиб қолди. “катта террор”нинг нишонига айланди. Ҳатто, 1937 йили Октябрь тўнтариши пайтида ўзини кўрсатган, кейинчалик маршал унвонига эга бўлган Михаил Тухачевский ҳам ватанга хиёнатда айбланиб, қамалди. Унинг ортидан СССР мудофа вазирлигининг бир қатор юқори лавозимли ҳарбийлари отувга ҳукм қилинди. Умумий ҳисобда 1937 - 1938 йиллари 1 миллион 575 минг 259 нафар киши қамалди. Улардан 681 минг 692 нафари терговдан сўнг отиб ташланди. Шу тариқа қарийб 4 йил ичида 11 минг нафар ҳарбийлар отувга ҳукм қилинди. Бундан ҳам ёмони 1937 йилда НКВД мамлакат бўйлаб ўзининг барча тузилмаларига N00447-сонли “Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа ёт унсурларни маҳв этиш” ҳақидаги буйруғини юборди. Ана энди кўринг: мамлакат бўйлаб одамларни сиёсий айблашлар, бўлган-бўлмаган айбномалар билан қамоққа тиқишлар бошланиб кетди. Кимнингдир кими “қизиллар”га қўл кўтарган бўлса, тамом, уйига ўт тушди; “бой-қулоқ”ларнинг авлодлари қолиб, уларнинг узоқ-яқин қариндошлари ҳам “ватан хоини” тамғаси билан сиқувга олинди. Улар билан бирга ишлаганлар, диний билим эгаллаганлар “ёт унсурлар”га айланди, қамалди. Кимлардир НКВДнинг ялоғини ялаш оворасида бўхтон, чақимчиликни касб тутди. Бировнинг номини қора қилиш, мансабидан айириш учун “думалоқ хат” ёзадиганлар ниҳоятда кўпайиб кетди. Ўттиз еттинчи йил – Сталин қирғинининг чошгоҳи бизда ҳам яқинлашиб келарди. Чўлпон “миллатчи” сифатида биринчилар қаторида ўлимга маҳкум этилиши аниқ эди. Қодирий бобомиз ҳам. Фитрат домлани ҳам шу мудҳиш ёзиқ кутарди. Аммо, Усмон Носир-чи? Наҳотки, у ҳам миллатчи эди-ми? Йигирма тўрт ёшли, деярли бола-я? Тўғри. У чинакам истеъдод соҳиби эди. Унинг шеърларини ёд билмаган одам йўқ эди. Лермонтовнинг “Демон” поэмасини ўз тилига моҳирона, аслиятидан ҳам гузора қилиб ўгирган шоир, ўз тилини, ўз халқини, ўз Ватанини севарди, холос. * * * Айтишларича бўри узоқ вақт подага тегмас экан. Атрофларида очликдан суллайиб, сўлаклари томчилаб турса ҳам ҳамла этмай жимгина юрган бўрининг бундай юввошлигига ҳатто поданинг ўзи ҳам маҳлиё бўлиб қоларкан: “Подачининг итига ўхшайди. У ҳам бизни қўриқлаяпти чоғи”, деб ўйларкан пода. Кейин даҳшатли ҳамладан эсанкираб қоларкан-у, ўзини тамомила йўқотар экан. Худди шунинг каби Сталиннинг уч ойлаб Сочида сукунатга чўмганлиги яхшиликка эмасди. Манбалар асосида Саидолим АБДУРАЩМОНОВ тайёрлади ваҳший бўлмасин, унинг қўл остидаги миллионлаб одамлар, шунчалик вафодор ва содиқ, мушфиқ ва мискин эдилар. Ким билсин, “Кучук қулоғини кесганга ошна”, деб шунга айтсалар керак-да! ПАНЖАРА ОРТИГА “ЙЎЛЛАНМА” Аслида Сталин қатағони 1925 йилдаёқ бошланган эди. Айниқса, Совет - Британия муносабатларига дарз кетган паллалардан бошлаб, “ташқари”дан кирган ҳар қайси шахс, “нишон”га олина бошлади. Ҳатто, СССРда фуқаролар уруши ҳам “Чет эл интервенцияси” деган баҳонага айланди ва сафсаф, ҳисобсиз одамлар қамоққа равона бўлишди. Биринчи қаторда хориждан қайтган собиқ муҳожирлар, кейин собиқ помешчиклар, савдогарлар, поплар, қулоқлар панжара ортига Айтиш жоизки, бу хунрезликлар бошида Михаил Калинин турди ва бошчилик қилади. СИЁСИЙ “ТОЗАЛОВ” Маълумки, СССР тарихида Лев Троцкий ва Троцкийчилар, бошқача айтганда, меньшивиклар алоҳида ўрин тутади. Зотан, Сталин қирғинининг субҳидаёқ шу отлиғ салафлар аёвсиз сиқувга олинди. Йигирма саккизинчи йилнинг январида Лев Троцкий Олма отага сургун қилинади. Сўнг у хорижга қочди. Орадан олти йил ўтиб, Ленинград обкомининг раҳбари, халқ орасида катта обрў қозонган С. М. Кировга суиқасд уюштирилиб, Ленинградда отиб кетилди. Бироқ унинг ўлимига доир асл ҳақиқат, Яна қизиқ факт: 1934 йилда қуёш тутилиши ҳодисаси юз беради ва уни СССР ҳудудидан тўлиқ кузатиш мумкин бўлади. Ўша пайтда “Пулково” обсерваториясининг раҳбари Б. Герасимович эди. Қуёш тутилиши ҳодисаси муносабати билан Б. Герасимовичга кўплаб хорижий олимлардан у бошчилик қилаётган обсерваториядан мазкур ҳодисани кузатишни сўраб ёзилган мурожаатлар келиб тушади. Табиийки, Б. Герасимович бу мурожаатларни рад этмайди. Шунга кўра, жуда кўп олимлар Пулково обсерваториясига келиб, у ердан қуёш тутилиши ҳодисасини кузатишади. Бор гап шу. Аммо, хорижлик олимлар кетгач, обсерваторияни НКВД босади ва барча ходимларни “хориж жосуси” сифатида қамоққа олади. Шундан сўнг мамлакатдаги бир қатор астрономлар, геологлар, геофизиклар, математиклар “Пулково иши”га дахлдор саналиб, қатағон қилинади. Таассуфки, Сталин шу билан чекланмади, балки мисли бир бўри каби баттар йиртқичлашиб кетди. Тарихий қайдларга кўра, 1936 йили НКВД раҳбари Ягода лавозимидан кетди. Унинг ўрнига Н. Ежов тайинланди. Н. Ежов эса, инқилобнинг 20 йиллик тўйи арафасида Сталин учун катта армуғонлар ҳозирлади ва “катта террор” деб номланган операцияси билан қатағонлик чошгоҳининг янги бир “базми-жамшид”ини бошлаб юборди. Россиянинг ўзида, троцкийчилар ва меньшивиклар, “бандерачи”лар, Марказий Осиёда “панктуркист”, “миллатчи”, “диний реакционер”лар
Бош ахборот щамкоримиз: Бош мущаррир: Саидолим АБДУРАЩМОНОВ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШ+АРМАСИ Газета Ызбекистон Республикаси Президенти Администрацияси щузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2023 йил 20 январь куни №059409 ра=ам билан рыйхатга олинган. Буюртма №9024 Адади: 2500 Бичими А3, щажми 2 босма табо=. «Zakovat нашриёт уйи» МЧЖ босмахонасида офсет усулида босилди. Корхона манзили: 160300. Косонсой шащри, «Чорбо\» кычаси 17-уй. Босишга топшириш ва=ти: 16:30 Топширилди: 16:00 Манзил: 160133, Наманган шащри, «Банк» кычаси, 9-уй. +99893 268-00-55 е-mail: [email protected] Дизайнер: Шавкатжон ШАРОФИТДИНОВ МУАССИС: «Тащлилнома» масъулияти чекланган жамияти 16 2023 йил 9 май. 4-сон МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ ТАХЛИЛЧИСИ . МАКТАБГАЧА ВА ТАЪЛИМИ НАЖОТ ТАЪЛИМДА, НАЖОТ ТАРБИЯДА, НАЖОТ БИЛИМДА ТАХЛИЛЧИСИ . Ижтимоий-сиёсий, щу=у=ий, маънавиймаърифий газета Ҳидоят Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди. Бойлик айтибди: - Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан. Илм айтибди: - Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан. – Ўзи, ўқидингизми? – Албатта-да, яхши ёзилган. Яхши шеърлар экан. Бошимдан совуқ сув қуйилгандек бўлди. Ахир китобим ҳикоялар тўплами эди-да. Бошлиқ эса менга тасалли берди: – Нега қизариб кетдингиз. Жа, камтарсиз-да. Мақтаганимга… Ғазабим қўзғаганда қизариб кетишимга ҳамон фаҳми етмабди. Шунда китобим томонга тез-тез қараётганимни кўриб писанда қилган бўлди. – Яхши одамларнинг китоби нафақат ўқишда, бошқа мақсадда ҳам одамлар хизматида бўларкан. Масалан, Али Қамбарнинг романи сабзи тахта ўрнида хўп яраяпти. Сойиб Fойибнинг қиссаси залимиздаги хонтахта оёғи остидан жой олган. Хонтахта атрофига не-не казо-казолар йиғилади. Ҳам хизматда, ҳам реклама. Азиза Канизанинг шеърлар тўпламини Африкадан келтирилган ажабтовур кактус гултуваги остига қўйганмиз. Булар обрўми, обрў… Жанг тугагач, Султон Ҳусайн Бойқаро ўғли Бадиуз-Замон Мирзони Балх вилоятига, суюкли ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзони эса, Астрободга ҳоким қилиб тайинлайди. Султоннинг бу фармони Бадиуз-Замон Мирзонинг ҳамиятига тегади. Чунки Астрободни ўғли Мўмин Мирзога инъом қилиш тараддудида эди. Бинобарин, Бадиуз-Замон ўз ўғлига Астрободни қўлдан бой бермаслик ҳақида хабар юборади. Бу можаро Султон билан Бадиуз-Замон Мирзо орасида қонли тўқнашувга сабаб бўлади. 1497 йил Муқимий номи билан танилган Муҳаммад Аминхўжа Қўқонда таваллуд топган. У Бухоро мадрасасини тамомлаб Қўқонга қайтади ва уйланади. Шоир дастлаб ер қурилиши маҳкамасида мирзалик, сўнгра Сирдарё ёқасида жойлашган Оқжардаги паромда паттачилик қилади. Моддий муҳтожлик Муқимий оиласининг бузилишига олиб келади. Хотини ўғлини онасига ташлаб, бошқа кишига турмушга чиқади. Шоир ўз ота ҳовлисини тарк этиб, шу маҳаллада жойлашган Ҳазрат мадрасасидан бир ҳужра олади. Шу ҳужрада танг ва торликда бекаслик ва ғариблик чироғини ёқиб, муҳтожликда умр ўтказади. ТЎХТАМ Шунда Жим ўтирган Оқибатга қараб: - Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат: - Мени йўқотиб қўйманглар. Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан. ОБРЎНИНГ ЯШАШИ АЧЧИҚ ҲАЖВИЯ +АШШО+ЛИКДА ВАФОТ ЭТГАН МАЛИКА... Туркон хотун (асли Теркан «олий насабли», «зодагон оилага хос») Ануштегин асос солган Хоразмшоҳлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (1200-20)нинг онаси. Жувайнийнинг таъкидлашича, Туркон хотун қанғли уруғидан бўлган қипчоқ хони Ақранинг қизи эди. Тарихий манбаларда таъкидланишича, Султон Муҳаммад ҳукмронлиги даврида Туркон хотун салтанат ишларида етакчи мавқени эгаллаган, унинг фармойишлари ва маслаҳатлари ўғли томонидан сўзсиз бажарилган. Туркон хотуннинг раҳнамолигида сарой аҳли, зодагонлар бир неча гуруҳга бўлиниб, ўзаро адоват қилганлар. Қипчоқлардан ташкил этилган олий мартабали саркардалар Туркон хотун билан яқин бўлиб, аксарият саройда султонга қарши бўлиб турган бирор-бир гуруҳга бошчилик қилганлар. Салтанат ишлари деярли Туркон хотун томонидан бошқарилган. Кўп ҳолларда Муҳаммад Хоразмшоҳ. тарафидан эълон қилинган ҳукм ва фармойишлар Туркон хотун томонидан ҳеч қандай асоссиз, кенгашсиз бекор қилинар эди. Ибн Ясирнинг қайд этишича, Туркон хотун 1220 й. Илол қалъасида мўғулларга асир тушади ва хизматкорлари билан биргаликда Толиқонда турган Чингизхон ҳузурига етказилади. Асирлар сафида бўлган вазир Малик Носируддин Ҳазораспий қаттиқ қийноқларга солинади ва султоннинг фарзандлари қатори қатл этилади. Мўғулистон томон отланган Чингизхон бир неча кун Самарқандда тўхташга қарор қилади ҳамда Туркон хотун ва султоннинг омон қолган хотинларига хоразмшоҳлар салтанати учун аза очиш, яъни мўғул аскарлари олдига чиқиб баланд овоз билан йиғлашни буюради. Чингизхон кўрсатмасига биноан, Қорақурумга келтирилган Туркон хотун қашшоқликда умр кечиради ва шу ерда вафот этади. +ОНДОШКУШЛИК ФОЖЕАСИ Тарихнинг =ора сащифаси 2 майда Бадиуз-Замон қўшини тор-мор келтирилади. Айни вақтда Музаффар Ҳусайн Мирзонинг қўшини Астрободни забт этиб, Муҳаммад Мўмин Мирзони асирга олади ва Ҳиротга келтириб, Ихтиёриддин қалъасига қамайдилар. Кўпдан бери қулай вазиятни кутиб ётган Хадича бегим Мурғоб ҳарбий ўрдагоҳида вазир Низом ул-Мулк иштирокида Султоннинг мастлигидан фойдаланиб, Муҳаммад Мўмин Мирзони зудлик билан қатл этиш ҳақидаги фармонга муҳр бостириб олади ва ўша кечасиёқ ҳукм ижро этилади. 1506 йил апрелда Султон Ҳусайн Бойқаро вафот этади. Хадича бегимнинг калтабинлик ила салтанат ишларига аралашуви натижаси ўлароқ, тахтга икки шаҳзода – Бадиуз-Замон Мирзо ва Музаффар Ҳусайн Мирзо ўтиради. МУҲТОЖЛИК САБАБ БУЗИЛГАН ОИЛА...