С М У К С М У К Gazeta haftada bir marta chiqadi Beshariq tumani hokimligining ijƟ moiysiyosiy nashri Assalomu alaykum, azizlar! ssalomu alaykum, azizlar! Gazeta1932 yil15-maydan chiqa boshlagan. hiqa boshlagan. 2024-YIL 27-APREL SHANBA, №17 (9106) (Bahosi kelishilgan narxda) BESHARIQ ESHARIQ TONGI ЁШЛАР В А БИЗНЕСНИ И З Н Е С Н И 2024 ҚЎЛЛАБ - ҚУВВАТЛАШ У В В А Т Л А Ш ЙИЛИ ЙИЛ - Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт.соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда. Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб - ойига 200 кВт.соатгача – 225 сўм; - ойига 201 кВт.соатдан 1 000 кВт. соатгача – 450 сўм; - ойига 1 001 кВт.соатдан 5 000 кВт.соатгача – 675 сўм; - ойига 5 001 кВт.соатдан 10 000 кВт.соатгача – 787,5 сўм; - ойига 10 000 кВт.соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда. Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: - ойига 200 кВт.соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт.соатдан 1 000 кВт. соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт.соатдан 5 000 кВт.соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт.соатдан 10 000 кВт.соатгача – 1 575 сўм; - ойига 10 000 кВт.соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт.соат учун 900 сўмдан қолмоқда. Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир куб метр учун 1 500 сўмдан қолмоқда. Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир куб метр учун 1 800 сўмдан қолмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрьфевраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда. - ойига 500 куб метргача – 650 сўм; - ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; - ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; - ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; - ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда. Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди. - ойига 100 куб метргача – 650 сўм; - ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; - ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; - ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; - ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар. Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти. 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади. Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда. Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт.соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт.соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади. Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: - ойига 200 кВт.соатгача – 300 сўм; - ойига 201 кВт.соатдан 1 000 кВт. соатгача – 500 сўм; - ойига 1 001 кВт.соатдан 5 000 кВт.соатгача – 750 сўм; - ойига 5 001 кВт.соатдан 10 000 кВт.соатгача – 875 сўм; - ойига 10 000 кВт.соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда. Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: - ойига 200 кВт.соатгача – 600 сўм; - ойига 201 кВт.соатдан 1 000 кВт. соатгача – 1 000 сўм; - ойига 1 001 кВт.соатдан 5 000 ҚАРОР ВА ИЖРО ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЮЗАСИДАН ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. кВт.соатгача – 1 500 сўм; - ойига 5 001 кВт.соатдан 10 000 кВт.соатгача – 1 750 сўм; - ойига 10 000 кВт.соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белги- ланяпти. Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт.соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар. Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайдилар. Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий газ учун нархлар ўзгаради. Яъни, келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб: - ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм; - ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм; - ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм; - ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм; - ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти. Март – октябрь ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади: - ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм; - ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм; - ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм; - ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм; - ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайдилар. Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади. Айтиш керакки, қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда. Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт.соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда. Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь – февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь – февраль ойларини қамраб олади. Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март – октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда. ЎзА. КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА КИТОБ - БЕМИННАТ ЕМИННАТ УСТОЗ, МАЪНОЛАР АЪНОЛАР ХАЗИНАСИ АЗИНАСИ Бешариқ шаҳрида жойлашган, мукаммал таъмирлашдан чиқарилган туман ахборот-кутубхона маркази биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. “Китоб-беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”, деган эди буюк Навоий. Асрлар оша инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, билимли, тарбияли, касб-ҳунарли, бахтли бўлишнинг муҳим омили китоб билан дўстлашиш ва ўқишни канда қилмаслик ҳисобланади. Ёшларнинг ҳаётида китобнинг ўрни катта, чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781 сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш бўйича Миллий дастур қабул қилинди. Дастурда 2020-2025 йиллар 3 та босқичда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди. Туман ахборот-кутубхона маркази Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги 4354 сонли қарорига мувофиқ қайта ташкил этилди. Кутубхона жамоаси ташкилот ва хонадонларда ўтказиладиган «Йўлйўлакай», «Мовий хонадон», «Китобхон оила» сингари тадбирлар давомида аҳолининг китобхонлик даражасини ошириш борасида самарали фаолият кўрсатмоқда. «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида фаол қатнашиб, 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ютиб олди. Шу маблағ эвазига АКМ биноси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бинонинг очилиш маросимида тизимнинг республика, вилоят ва туманлар мутасаддилари, сектор раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар, фаол китобхонлар иштирок этди. Сектор раҳбарлари кутубхонага китоблар совға қилишди. Туман ҳокими Р. Жўраев аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, интеллектуал ривожланиши учун хизмат қилаётган зиёкорларни, барча китобхонларни табриклади. А. Навоий номидаги республика Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ушбу қувончли кун билан қутлаб, АКМ учун 150 дан ортиқ китоблар жамланмаси ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган 100 млн. сўм маблағ тақдим этди. Туман ахборот-кутубхона марказида ҳозирги кунда 50 мингга яқин китоб фонди мавжуд. Зиёкорлар бир вақтнинг ўзида 50 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Р. МИРЗАҚУЛОВ. ------------------------------- СУРАТЛАРДА: кутубхона биносининг очилиш маросимидан. З. ҲАЙДАРОВ, Д. РАҲМОНОВА олган суратлар.
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ ҚАРОР ВА ИЖРО 2 Beshariq tongi 2024-yil 27-aprel №17 (9106) il 27-aprel №17 (9106) Хусусан, “Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсанг, бунинг учун 450 сўмдан 90 минг сўм тўлайсан, лекин 201 киловатт·- соат свет ёқсанг, 900 сўмдан 180 минг 900 сўм тўлар экансан”, деган нотўғри қарашлар ҳам илгари сурилди. Бу хато фикр. Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз. 1000 киловатт·соатдан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори билан “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”- нинг 63-3-бандига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ўсувчан коэффициент қўлланилиши давом этади. Иккинчи тушунмовчилик: электр энергияси тарифи бир йилда 153 фоиз, табиий газ тарифи эса бир йилда 171 фоиз ошди, деб кўрсатиляпти. Бу ҳам бир оз нотўғри ҳисоб-китоб қилинган. Аввало, 153 ёки 171 фоиз эмас, балки 53 ва 71 фоиздан ошмоқда. Қолаверса, агар аҳоли истеъмолчиларига 2019 йилнинг 1 августидан бери тарифлар ошмагани инобатга олинса, йиллик ўсиш электр энергияси учун 8,8 фоизни, табиий газ учун эса 11,33 фоизни ташкил қилади. Буни математиклар ёки иқтисодчи олимларимиз қуйидаги формула ёрдамида бемалол аниқлаштира оладилар. Электр энергияси бўйича: (450 /295) ^ (1/5); Табиий газ бўйича: (650 /380) ^ (1/5) Учинчи тушунмовчилик: айримлар “Ана энди нарх-наво ошади, ҳамма нарса қиммат бўлади”, деган фикрларни қолдиришяпти. Бунинг хатолиги шундаки, 2024 йил 1 майдан эътиборан тадбиркорлик субъектлари (яъни, I ва II гуруҳ вакиллари) учун эмас, балки аҳоли истеъмолчилари учунгина тарифлар ўзгармоқда. Бунинг эса ишлаб чиқаришга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Демак, нарх-навонинг кўтарилиши ҳақидаги гаплар ҳам асоссиздир. Тўртинчи тушунмовчилик: баъзи бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошиши ҳақида ёзишмоқда. Юқорида айтиб ўтдик, бу тариф ўзгаришлари фақат аҳоли истеъмолчилари учун холос. Қолаверса, АГТКШлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан жорий йил 1 июнга қадар чакана нархни 3 минг 350 сўм миқдорида сақлаб туриш мажбурияти юклатилган. Шунинг учун 1 июнь санасигача бу борада қандайдир ўзгариш бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бешинчи тушунмовчилик: баъзи бир фуқаролар нарх ошишини давлатнинг ташқи қарзини қоплашни аҳолига юклаш сифатида баҳолашмоқда. Бу ҳам хато фикр. Аввало, давМУНОСАБАТ Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-қарори қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилгач, ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар тарафидан қарор мазмун-моҳиятини тушуниб етмасдан, нотўғри талқин қилиш ҳоллари кузатилди. лат шу пайтгача бир киловатт·соат электр энергиясини 990 сўм, бир кубометр табиий газни эса 1961 сўм таннархда аҳоли истеъмолчиларига етказиб бергани ҳолда барчамиздан электр энергияси ва табиий газ учун 295 сўм ҳамда 380 сўмдан ҳақ олиб келмоқда. Қолган сумма (электр энергияси учун 695 сўм, табиий газ учун 1581 сўм) бизга давлатимиз томонидан субсидия қилиб берилаётганди. Тўғри, бу ўз даври учун чуқур ўйланган қарор эди (карантин даври, постпандемия ҳолатида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун нарх оширилмаган). Бироқ бугун бир ойда 100 киловатт·соат электр энергияси ёқиб, давлатдан 69 минг 500 сўм субсидия оладиган боғча қоровули Тошмат ҳам, бир ойда 1 000 киловатт·соат электр токи ишлатиб, давлатдан 695 минг сўм субсидия оладиган магазинчи Ғайбулла ҳам ижтимоий ҳимояланиши, устига-устак, ўзига тўқ Ғайбулланинг топганини аранг учма-уч етказадиган Тошматдан кўра 10 баравар кўп субсидия олиши эшитган қулоққа ҳам бир оз эриш туюла бошлаганди. Оддий айтганда, тариф сиёсатининг либераллаштирилиши ва соҳага бозор механизмларини жадал татбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад давлатнинг ташқи қарзини ёпиш эмас, балки энергетика тармоғини модернизация қилиш учун имкониятларни кенгайтириш ва ижтимоий адолатни таъминлашдан иборатдир. Булар ҳозирча биз кузатган тушунмовчиликларга жавобимиз. Яна нимадир ноаниқликларга гувоҳ бўлсак, шу заҳоти улар бўйича ҳам аниқ маълумотларни бериб борамиз. Дарвоқе, агар Сизда ёқилғиэнергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг навбатдаги ислоҳотлари ҳақида қандайдир фикр ёки мулоҳаза пайдо бўлса, саволлар туғилса, тўғридан-тўғри менга @hasan_ tosh аккаунти орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Биз Сиз билан мулоқот ўрнатишдан ҳамиша мамнунмиз. Ҳасан ТОШХЎЖАЕВ, Энергетика вазири матбуот котиби. ТУШУНМОВЧИЛИК БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК Бунда педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Мазкур ишчи гуруҳ қоида тариқасида камида етти кишидан иборат тоқ сонда ташкил этилади ҳамда йиғилиш баённомалари ҳам худди шу тартибда расмийлаштирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августда қабул қилинган қарори билан 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорининг пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларнинг кўпайишига ва мукофотлашнинг “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида директор жамғармаси томонидан амалга оширилиши белгиланган. РАҒБАТЛАНТИРИШ НИЗОМ АСОСИДА лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади. Бунда умумтаълим муассасаси ишчи гуруҳи йиғилишида ходимнинг аризасига мувофиқ мазкур масала кўриб чиқилади ҳамда унга моддий ёрдам бериш ёки моддий ёрдам беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ишчи гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида унинг таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда ишчи гуруҳ таркибидаги умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт. Педагогларга берилаётган устамалар уларни рағбатлантириш, касбий фаолиятини ривожлантириш учун хизмат қилади. Мазкур низомга киритилган ўзгартиришлар эса ушбу мақсадларга эришишни янада тезлаштириб, коррупцион ҳолатларни камайтиради. А. НУРМАТОВ, тумани адлия бўлими бошлиғи в.в.б. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк – ёлғон, сохта хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда. Огоҳ бўлинг! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақидаги ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди. Хабарлар фақатгина SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан боради. Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларнинг олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз. МИБ ОГОҲЛАНТИРАДИ АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР SMS ШАКЛИДА БОРАДИ Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни мажбурий ижро бюросининг “MIB.UZ” расмий сайти ва мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин. М. АҲМЕДОВ, МИБ туман бўлими давлат ижрочиси. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22 сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига кўра, маиший истеъмолчиларга электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш, тегишли равишда, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади. Ҳисобга олиш прибори хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда ўрнатиб берилиши шарт. Б. ЖЎРАЕВ, туман ИҲҲҚЖ мутахассиси. САВОЛ: - Электр ҳисоблагич кимнинг маблағига ўрнатилади ва пломбаланади? ЭЛЕКТР КОРХОНАСИ ҲИСОБИДАН Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади. Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун: - маълумотномалар; - буйруқлардан кўчирмалар; - шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар; - меҳнат шартномалари; - архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қаСАВОЛ: - Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади? МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ – АСОСИЙ ҲУЖЖАТ бул қилинади. Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Ф. ИВАДУЛЛАЕВ, Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.
КАДАСТР 2024-yil 27-aprel №17 (9106) il 27-aprel №17 (9106) Beshariq tongi 3 Халқимизнинг мислсиз бой ва қаҳрамонона тарихи, аждодларимиз шавкати, орзу-армонлар, босиб ўтилган довонлар, азалий қадриятларимиз тарихи мужассам бу наволарда. Мусиқа сеҳри инсонни гўзал бир бўстон, эзгулик оламига етаклайди. Оҳанг садоларидан руҳ қувват олиб, кўнгилда мунаввар туйғулар уйғотади. У инсонни бешикдан то қабргача тарк этмайдиган, турмушдаги кемтикларни тўлдириб борадиган маънавий озуқа ҳамдир. Куй яратган оламнинг сурурини ҳеч бир қудрат ярата олмайди. Боболар шавкатидан ғурурланиш, эл-юртим, деб мардлик, жасорат ва қаҳрамонликлар кўрсатишга даъват этади. ҚАДИМДАН ТО ШУ КУНЛАРГАЧА “Ироқи”, “Мустаҳзод”, “Насруллойи”, “Ушшоқ”, “Наво”, “Чоргоҳ”, “Таронаи ушшоқ”, “Қари наво”, “Ёввойи ушшоқ”, “Алам нашра”, “Марсияи гиря” каби мумтоз мусиқий мақом асарлари, куй ва наволарнинг илдизи жуда олис, халқимиз тарихи сингари қадимийдир. Маъно жиҳатидан бепоён ва мураккаб асарлар сирасига киради. Истеъдодлар куч-қудрати билан зийнатланган бундай санъат асарлари мазмуни чуқур ва мураккабдир. Санъатшунос, адабий танқидчи олимлар ҳали уларни тадқиқ этишдан тўхташгани йўқ. МАҚОМ - СОЗ ЭШИТМАК, СУВОРА СЎЗ ЭШИТМАК Мақомлар миллий чолғулар билан, гилоснусха чопон, марғилон МАҚОМ ОҚШОМИ УМРБОҚИЙ М Р Б О Қ И Й НАВОЛАР беқасамидан либос кийган бир қисм созандалар дастаси томонидан ижро этилади. Мумтоз мусиқа, мақом қўшиқлари ва халқ куйларига саҳналаштирилган рақслар ҳам бор. “Тановор”, “Муножот”, “Қалбим уйғонди”, “Мухаммаси ушшоқ”... Шунингдек, халқ куйларига басталанган шарқ мумтоз ғазаллари мақомларда азалдан куйланиб келинади. МАҚОМ – ЭНГ ЮКСАК ҲУРЛИК Халқ санъати дуру жавоҳирларга бой. Уларни тинглаганда меҳр, оқибат, диёнат, иймон, муҳаббат, вафо деган инсоний тушунчаларни теран ҳис этамиз. Шу ўринда халқимизнинг ижодий даҳоси яратган мусиқий санъатнинг шаклланишига ўз ижоди билан самарали ва ғоят кучли таъсир кўрсатган, ҳомийлик қилган улуғ зотлар борки, уларнинг номларини эсламай ўтишнинг иложи йўқ. Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Ҳусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Маҳмуд ал-Фаробий, Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Аҳмад ал-Фарғоний, Раҳимхон Феруз, Тўйчи ҳофиз, Ҳамроқул қори, Ҳалим домла Ибодов, Юнус Ражабий, Ғанижон Тошматов, Комилжон Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров, Ориф Алимахсумов, Берта Давидова, Муножот Йўлчиева, Турғун Алиматов, Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳат Абдурашидов... Алишер Навоийга замондош мусаввирлардан Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Хондамирлар саройларнинг нафис анжуманларидаги хонанда ва муғаннийлар ижро этган мақом оқшомлари тасвирини миниатюра жанридаги асарларида чизиб қолдирганлар. Шунингдек, Алишер Навоий ва бошқа қалам соҳиблари муншоот ва куллиётларда шарқ мусиқасининг сеҳрли нафосати, довруқли хонанда ва созандалар ҳақида маълумотларни ёзганлар. Ўзбек миллий мақомлари хазинабони Юнус Ражабий буюк монументал асар – “Шашмақом”- нинг олти томлигини авлодларга китобат қилиб қолдирди. Таъкидлаш жоизки, мусиқа фақат моддий дунё эмас. У кишиларнинг руҳий дунёсидир. Ҳаётнинг бениҳоя мураккаб, серқатлам, кўп қиррали тимсоллари мусиқий оҳангларда ўз ифодасини топади. Тошкўнгил одамни ҳам эритиб, кишиларни бир-бирига зариф қилади. Фаҳмлаш, сўз маъноларини кенг англашга ўргатади. Нозик фаросатли аҳли қалам, аҳли соз, сермутолаа ҳофизлар адабий лириканинг гултожи бўлган ғазал, мухаммасларни халқ куйларига басталаганлар. “КЎКАРДИ ЧАМАН, ГУЛ УЗОРИМ ҚАНИ...” Навоийнинг “Муножот”, “Қаро кўзим”, Фузулийнинг “Ўландан сўр”, Бобурнинг “Наврўзи ажам”. “Сочининг савдоси”, Огаҳийнинг “Феруз”, Фурқатнинг “Сайдинг қўябер сайёд”, “Фасли навбаҳор”, Машрабнинг “Ўртар”, Абдулла Ориповнинг ”Куйгай” ғазаллари созанда, бастакор, хушовоз хонандалар томонидан нурли ижро этилганда, бирда азиятларга тўла ўтмишимиздан ҳикоятлар сўзласа, бирда ёшлик баҳорлари, севги оқшомлари, суюкли ёр жамоли, марҳум ота-онанг, дўстларинг қиёфасини соғинч қўшиғи бўлиб хотирада тиклайди. Ҳазинийдек хассос шоирнинг “Тор бўлди Ҳазинийга Фарғона тонг отгунча”, деб ёзган байтларини ҳофиз қўшиқ қилиб куйлаганда, кўнгилларни мавжлантиради. Юрак тубидаги фарёдни кўз ёшлари ошкор этади... “Баҳор вальси”, “Тонг ороми”, “Чўли Ироқ”, “Тановор”, “Наво”, “Сен баҳорни соғинмадингми” каби дилбар куй ва қўшиқларда момоларимиз, бувижон ва оналаримиз, сингил, ёр, келинчакларнинг гулдан ҳам нафис ифори бор. Шунингдек, бу санъат асарларида жондан ортиқ севган юртимизга Наврўз мангулик қўшиғи бўлиб кириб келганидан огоҳ этади. Мақом куйларида Абдулаҳат Абдурашидов чалган най оҳанги тиниқ шалола бўлиб янграётганда, ҳар сафар юрагим ҳапқириб кетади. Наврўзнинг ташрифи кунларида ироқи дўппиларини бошдан ечиб сочларига толпопук тақаётган қизалоқлар кўз ўнгимда гавдаланади. Бу соҳир наво, ҳатто, шу қизалоқлар қалбига йўл топишга қодир! Ундаги ҳузурбахш сеҳрни қалб идроки билан ҳис этадилар. Ҳолбуки, бу мусиқий латофатномаларнинг маънавий-ахлоқий, тарбиявий-эстетик қиммати шундаки, бўй тортиб қолган хушрўй, барно қизларда навжувонлик, бокиралик назокати, иффат-номус, шарм-ҳаёсини муҳофаза қилишдек ахлоқий эътиқодни мустаҳкамлашга хизмат қилади. “НАСРУЛЛОЙИ” Буюк мутафаккир, назм гулшанининг боғбони Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ҳофизлар томонидан қўшиқ учун саралаб олинган кўплаб шоҳ асарларида иймон, эътиқод, сабр, шукр, қаноат, ишқ, Ватанга, ёрга, ота-онага муҳаббат, ростгўйлик, илм-маърифат каби соф фазилатлар тараннум этилади. “Насруллойи”нинг куй сифатидаги ижро йўлларида ҳам мусиқий калом орқали юқорида қайд этиб ўтилган фазилатлар улуғланади. Уларни тинглаганингизда, мозийдан келган маҳзун ва иқрорли садо оламнинг тўкис бахти хонангизни тўлдираётгандай бўлаверади. Зеро, ҳазрат Навоийнинг буюк қалби санъат қудрати туфайли шу дилбар куй ва мақомга кўчганини ҳис этасиз: Қаро кўзим келу мардумлуғ эмди фан қилгил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилгил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан. Қадинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилгил... Ёки: Ҳусни ортар юзда зулфин анбар афшон айлагач, Шаъм равшанроқ булур торин паришон айлагач. Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг, Ё юзингга тегди қонлар бизни қурбон айлагач... Зоҳиржон ҲАЙДАРОВ, журналист. Юртдошларимиздан келган бу каби саволлар уй-жой ва ер участкаларини расмийлаштира олмаётган фуқароларни қийнаётган муаммолардан биридир. Маълумотларга кўра, ер участкасидан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келаётган ёки ерга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш масаласи турли сабабларга кўра охирига етказилмаган 3,8 миллиондан ортиқ 493 минг гектар ер участкалари мавжуд. Амалдаги қонун- “Қурган уй-жойимда 2006 йилдан бери яшайман, кадастр ҳужжатим бор, лекин ҳоким қарори йўқ...”, “Уйжой олдим, кадастр қилинган, лекин эгалик ҳуқуқи йўқ.”, “Пахтачиликка мўлжалланган суғориладиган ерда уйжой қурганман, эгалик ҳуқуқини расмийлаштира оламанми?”, “Ер участкам бор, уй ҳам қурилган, кадастри бор. Фақат эгалик ҳуқуқи ололмаяпман...” КАДАСТРИ БОР, АММО ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ ЙЎҚ УЙ-ЖОЙЛАР МАСАЛАСИГА ОҚИЛОНА ЕЧИМ чиликда эса ушбу муаммоли ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси ва тартиби мавжуд эмас. Бугунги кунгача ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласида жами 5 марта акция эълон қилинган. Уларда ҳаммаси бўлиб 1 миллион 338 мингта ўзбошимча қурилган уй ҳужжатлаштирилган. Хусусан, 2018 йилда Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ ўтказилган бир марталик умумдавлат акцияси доирасида 621 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида тегишли рухсатномасиз қурилган уй-жойларига нисбатан эгалик ҳуқуқи эътироф этилиб, уларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган эди. Шунга қарамай, яна 126 мингдан ортиқ фуқароларнинг рухсатномасиз қурилган уй-жойларига нисбатан эгаликни белгилаш масаласи очиқ турибди. Эндиликда бу каби муаммоларни ҳал этиш бўйича яна 3 йиллик давлат акцияси кутилмоқда. Аввал хабар берилганидек, «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонунда назарда тутилаётган айрим жиҳатларга тўхталамиз. Жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда расмийлаштириб берилади. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқорида келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади. Шу ўринда қайд этиш лозимки, ҳозирги кунда айрим фермерлар, фуқаролар томонидан ғаллачилик, пахтачиликка мўлжалланган суғориладиган ерлар ҳам ўзбошимчалик билан эгалланган ҳолатлар бор. Бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда, ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи қонунчилик ҳужжатларига асосан ер фонди тоифаси ўзгартирилганидан кейин кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Қонунда яна бир масала — халқимиз орасида “дача”, деб аталадиган дала ҳовлиларга оид муаммолар ҳам тартибга солинмоқда. Шаҳар атрофидаги дала ҳовлилар бугунги кунда расман “Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари”га бирлашган бўлсада, амалда доимий турар жойларга айланган. Қонун билан ушбу ширкатлардаги хонадонларнинг ҳам қонуний ҳуқуқлари тартибга келтирилиши бу ерда истиқомат қилувчиларни қийнаётган масалаларга ечим бўлади. Бир сўз билан айтганда, кўпчилик фуқароларни қийнаб келаётган ҳужжатсиз ёки эгалик ҳуқуқисиз ер участкалари ва уй-жойлар масаласида юртдошларимизга яна бир бор енгиллик ва қулайлик яратилмоқда. Бунинг учун фуқаролар ўз вақтида ҳаракат қилиб, қонун қабул қилингандан бошлаб 2028 йил 1 январгача ушбу акциядан фойдаланган ҳолда ер участкалари ва уй-жойларини расмийлаштириб олишлари лозим бўлади. Мазкур ташаббус мамлакатимизда инсон қадри улуғланаётгани, фуқароларнинг муаммолари уларнинг фойдасига ҳал этилаётганидан далолат беради. Муҳтарама Комилова, ЎзА. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025−2026 йилларга мўлжалланмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасига асосан Аҳолини рўйхатга олиш дастурида фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, ёши, жинси, миллати, фуқаролиги, яшаш жойи (турган жойи), тилларни билиши, маълумоти, никоҳ ҳолати, болаларининг сони, уй хўжалиги таркиби, уй-жой шароитлари, бандлиги, яшаш учун маблағлар манбалари, мигратция (ички ва ташқи) каби саволлар ўз аксини топган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин. Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди. Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби қандай амалга оширилади? Шахсга доир маълумотларни йиғиш мазкур қонуннинг 23-моддасида белгилаб қўйилганидек - респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади. Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади. А. ХЎЖАҚУЛОВ, туман статистика бўлими бош мутахассиси. ДАСТУРДАГИ САВОЛЛАР
С М У К С М У К С М У К С М У К Туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.beshariq.uz МУАССИС: БЕШАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ Таҳририят манзили: 150301. Бешариқ шаҳри, Чўлпон кўчаси,, 22-уй. [email protected] Телефонлар: Муҳаррир: (73) 612-14-12 Ҳисобчи: (73) 612-14-13 Газета таҳририят компьютерида терилиб, саҳифаланди ва «Андижон нашриёт-матбаа» МЧЖ босмахонасида офсет усулда чоп этилди. Босмахона манзили: Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси,, 71-уй. Нашр кўрсаткичи - 7577. Газета Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасида 9. 01. 2007 йилда 12- 021 рақами билан рўйхатга олинган. Бичими: А-3. Адади 2019 Буюртма: Топшириш вақти: 14.00 Топширилди: 15:00 Бош муҳаррир Собиржон ТЕМИРОВ Масъул навбатчи Раҳимжон МИРЗАҚУЛОВ Саҳифаловчи Ж. НОРМАТОВ Tuman hokimligining rasmiy vebsayti www.beshariq.uz MUASSIS: BESHARIQ TUMANI HOKIMLIGI Tahririyat manzili: 150301. Beshariq shahri, Cho`lpon ko`chasi, 22-uy. [email protected] Telefonlar: Muharrir: (73) 612-14-12 Hisobchi: (73) 612-14-13 Gazeta tahririyat komp`yuterida terilib, sahifalandi va «Andijon n a s h r i y o t - m a t b a a » M C h J bosmaxonasida ofset usulida chop etildi. Bosmaxona manzili: Andijon shahri, Navoiy shohko`chasi, 71-uy. Nashr ko`rsatkichi - 7577. Gazeta O`zbekiston Respublikasi Matbuot va axborot agentligining Farg`ona viloyat hududiy boshqarmasida 9. 01. 2007 yilda 12-021 raqami bilan ro`yxatga olingan. Bichimi: А-3. Adadi 4442 Buyurtma: Topshirish vaqti: 14.00 Topshirildi: 15:00 Bosh muharrir Sobirjon TEMIROV Mas`ul navbatchi Rahimjon MIRZAQULOV Sahifalovchi R. RAZZOQOV 4 Beshariq tongi eshariq tongi 2024-yil 27-aprel №17 (9106 il 27-aprel №17 (9106) - Боланинг одоби, одати отаонага тақлиддан бошланади: «Қуш уясида кўрганини қилади». - Худони унутиш унинг бандасига сиғиниш ёки бандасидан қўрқишдан бошланади. - Илмга интилиш иштиёқдан, иштиёқ эса илмли кишининг қадр топганидан бошланади. - Одоб илмдан эмас, илм одобдан бошланади. - Ҳасад ўз касбини яхши билмасликдан бошланади. - Шуҳратпарастлик унга имкон, яъни уни ҳазм қилувчилар борлигидан бошланади. - Порахўрлик, тўрачилик ваколатдан бошланади. - Сувнинг тиниқлиги чашма ва булоқдан бошланади. - Замоннинг нотинчлиги такаббурлик ва кибрдан бошланади. - Ҳар қандай уруш ички сиёсатдан бошланади. - Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик бир-бирининг феълини, мижозини билмасдан турмуш қуришидан бошланади. - Жиноят унинг жазосидан қутилиб қолиш имконияти борлигидан бошланади. - Танадаги касаллик нафсдан бошланади. - Тилнинг эҳтиётсизлиги феълдан ва фаросатсизликдан бошланади. НИМА НИМАДАН БОШЛАНАДИ? 2023 йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституциясида ҳам мана шу масалага алоҳида урғу берилган. 61-моддага мувофиқ, фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади. Бугунги кунда республикамизда 8210 та моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган. Булардан 4788 таси археология, 2265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади. Уларни асрабавайлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ва “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлар ҳам қабул қилинган. Бундан ташқари, “Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида” ги конвенция ҳам ратификация қилинган. Ушбу конвенция доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сўнгги вақтларда маданий мерос объектларига зарар етказилган ҳолатлар юзасидан ўтказилаётган тафтиш ва тергов ҳаракатларидан маълум бўлишича, айрим ҳолларда давлат бюджети маблағлари ҳисобига маданий мерос объектларида олиб борилаётган тиклаш-таъмирлаш ишлари буюртмачи, пуд- ратчи, лойиҳачи, экспертиза ташкилотлари томонидан илмий-меъморий реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилиб, уларнинг тарихий ва бадиий қимматига тикланмас зиён ва шунинг баробарида жуда кўп миқдорда молиявий зарар етказилмоқда. Жумладан, республикамиз бўйича 14 та моддий-маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш лойиҳа ҳужжатлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги илмий-эксперт кенгаши билан келишилмасдан, жами 12454,9 млн. сўмлик таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган. Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка асосан Маданий мерос агентлиги илмий-эксперт кенгашининг рухсатисиз маданий мерос объектларида бирорбир реставрация ёки таъмирлаш ишларини амалга ошириш тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Рес- публикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида маданият ва санъат муассасаларининг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг моддий ресурс базасини янада мустаҳкамлаш, объектларни сақлаш ҳамда муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, бир қатор обидалар қошида жамоатчилик инспекторини бириктириш вазифаси ҳам алоҳида белгиланган. Маданият, илм-фан тараққиёти, тарихий-маданий меросни асраш масалаларига тегишли бўлган қонун ҳужжатларини ҳаётга татбиқ этиш давлат органларининг вазифаси бўлиб қолмоқда. Республикамиз қонунчилигига доир ҳуқуқий ҳужжатлар давлат бошқарувининг барча поғоналари, хусусан, маҳаллий кенгашлар ва ҳокимликлар учун ҳам бевосита тааллуқлидир. Шунга асосан, моддий-маданий меросни асраб-авайлаш ва таъмирлаш муаммолари ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатларининг жойларда бажарилишини назорат қилиш ҳудудлардаги депутатлар иштирокида вилоят, шаҳар, туман кенгашларининг сессияларида муҳокамадан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Рухшона СОБИРОВА, Тошкент давлат юридик университети талабаси. ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ Ўзбекистон маданияти ва санъати ўзининг буюк тарихига эга. Аждодларимиз томонидан адабиёт, архитектура, мусиқа каби санъатнинг нафис соҳаларида яратилган оламшумул намуналар халқимиз тарихий-маданий меросининг беқиёс маънавий тафаккурини ўзида акс эттиради. ХАЛҚИМИЗ БОЙ МЕРОСИ АСРАБ-АВАЙЛАНИШИ ШАРТ БМТнинг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ЮНEСКО ташкилоти томонидан Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни сифатида байрам қилинадиган кун (23 апрель) муносабати билан ўтказилаётган ушбу тадбир аввалида мутасаддилар китоб ва китобхонликнинг ижКИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ Туман маданият марказида “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган IV республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар бошланди. КИТОБХОНЛИК – МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ КАЛИТИ тимоий аҳамияти ҳақида фикрмулоҳазалар билдиришди. Аҳоли орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ва аҳолини кутубхоналарга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилаётган ҳафталик доирасида иштирокчилар ўзлари севган шоир ва ёзувчилар билан учрашиш имконига эга бўлади. Туманнинг турли жойларида маданий-маърифий дастурлар, “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг намунали китоб дўкони” каби кўрик-танловлар ўтказилади. Бундан ташқари, ҳафталик доирасида китоб тақдимотлари, адабий мулоқот ҳамда учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ташкил этиш режалаштирилмоқда. (Ўз мухбиримиздан). ------------------------------ СУРАТДА: тадбир иштирокчилари. Фестивални Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов очиб, санъат соҳаларини кенг тарғиб қилиш орқали Қўқон шаҳрида туризмни янада ривожлантириш бўйича ўз фикр ва таклифларини баён этди. Тадбирда қатнашаётган “АРТ Резиденция” аъзолари, сектор раҳбари миннатдорчилик билдирди. 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчи 2024 ЙИЛ ͵ ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБͳҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ Ўзбекистон бадиий академияси Қўқон иқтисослаштирилган санъат мактабида Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилди. ва ўқувчилари тадбирда ўз кўргазмалари билан қатнашди. Ўқувчиларга бадиий академия аъзоси, рассом Маъруфжон Абдураҳмонов маҳорат дарслари ўтди. Маҳорат дарси давомида кўплаб ижодий ишлари билан таништирди. Ўқувчилар фестивалда ўзлари учун амалий ва назарий билимларни олди. О. МАМАДАЛИЕВА, 18-БМСМ ўқитувчиси. Иқтидорингизга берилган баҳо ҳали атрофдагилардан Сизга бўнак эканини унутманг. Қудратингизни билишни истасангиз, бировга чин юракдан яхшилик қилиб кўринг. Ҳалоллик фидоийлик эмас, тўғри яшашдир. Кўникишга кўникишдан ёмони йўқ. Инсонга ҳаёт сабоқ бериш эмас, сабоқ олиш учун яратилган, агар ундан ўзингга ибрат ололмасанг, ҳеч ким эмассан. Фармон ТОШЕВ. заковат ҚЎҚОНДА ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ