YANGI SIRDARYO IRDARYO • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta № 15 (11657) 22-APREL 2024-YIL, DUSHANBA Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Jamiyat – islohotlar tashabbuskori (Давоми 2-бетда) Тадбир давомида ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш қилинди. Маданият ходимларининг куй-қўшиқлари барчага хушнудлик бахш этди. Ҳудудларимизда фаолият олиб бораётган туроператорлар, турагентлар, меҳмонхона эгаларининг ўз йўналишлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга таклифлари юзасидан бир неча шартномалар тузишга ҳам муваффақ бўлинди. Тадбир давомида вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исоқулов туризм соҳасида вилоятимизда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хусусида қуйидагиларни баён этиб ўтди: —Барчамизга маълумки, ички ва ташқи туризмнинг ривожланиши, вилоятимизнинг иқтисодий ва маданий ривожланишига замин яратади. Сирдарёда 2024 йилнинг I-чорагига кўра, жойлаштириш воситалари сони 48 тани, улардаги ўринлар сони 1 053 тани ташкил қилмоқда. Меҳмонхона 13 та, оилавий меҳмон уйлари 21 та, хостел 20 та, дам олиш масканлари 3 та, санаторийлар 1 тадан иборат. 2023 йил давомида 9 та жойлаштириш воситалари, яъни 5 та хостел ва 4 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди. М и с о л учун, 5 та хостел 40 хона, 117 ўринга мўлжалланган меҳмонхона хизмати, хостеллар ташкил этилиб, 10 нафар янги иш ўринлари яратилди. Гулистон шаҳар марказида “Шер хотел”, “Комфорт аппарт хотел”, “Дарё хотел” шулар жумласидандир. Шунингдек, Гулистон тумани ҳудудидаги “Мевазор” маҳалласида “Шоҳрух Рухшона Файз” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,6 миллиард сўмлик 12 та хона, 24 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхона хизматига эга бўлган хостел ташкил этилди. Жорий йилда 17 та жойлаштириш воситаларини КЎЗЛАНГАН МАҚСАД — САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ ЎЗЛАНГАН МАҚСАД — САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ Яқинда вилоят ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар маркази” биносида ички туризмни ривожлантиришга бағишланган ярмарка ўтказилди. Вилоятимиз туризм салоҳиятини янада ошириш, аҳолини ички туризмга жалб этиш ҳамда туризмни кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги фаол тадбиркорларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Ички туризм ярмаркаси” юқори савияда ўтказилди. Гулистон давлат университети Ишлаб чиқариш технологиялари факультетида ҳар ойда бир маротаба “Жадидларни улуғлаб” деб номланган маърифий тадбир ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад маърифатпарвар жадид боболаримизнинг ҳаёти ва ижтимоий фаолияти, илмий-ижодий мероси, миллий давлатчилик асосларини бунёд этишдаги саъй-ҳаракатларини ёш авлод онгига сингдириш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир. Яқинда олийгоҳда бўлиб ўтган галдаги тадбирда ҳам улуғ аждодларимизнинг халқпарварликларини намоён этиб, миллатни уйғотиш учун эзгулик йўлидаги интилишлари хусусида сўз юртилди. Профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этган тадбирда мавзу юзасидан Ёшлар масаласи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ҳусан Сувонқулов, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Ойбек Нормуродовлар нутқ сўзладилар. —Маърифатпар жадид боболаримиз туфайли миллатнинг миллатлиги, она тили ва шу тилда яратилган адабиёт ўтган асрнинг бошиданоқ ҳам шаклан, ҳам мазмунан янгиланди, — дейди О.Нормуродов. — Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романи орқали халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи бўлди, Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса, миллат яшар” деган шиори ва яратган асарлари миллатдошларимиз қалбларида акс-садо берди. Маҳмудхўжа Беҳбудий эса, театр драмасига асос солиш билан бирга XIX аср охири - XX аср бошида Россия империяси даврида мусулмон модернист ислоҳотчилари жадидлар бўлганлар. Улар ўзларини “Тараққийпарвар”, “Зиёли” ёки “Ёшлар” деб аташган. Таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда мактабларда “янги усул”ни татбиқ қилиш ва ривожлантиришга интилишган. Жадидларни дидларни ёд этиб... д этиб... • Тафсилот “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журналини чиқаришга ҳисса қўшди. Газеталар ўзбек тилида чоп этилиб, Эрон, Туркия, Афғонистон, Ҳиндистон каби давлатларгача тарқатилган эди. Исхоқхон Ибрат элга маънавият ва маърифат улашиш мақсадида ўзи босмахона очиб, китоб тарқатган бўлса, Фитрат “Ўзбек тилшунослиги назарияси”ни ишлаб чиққан эди. Ҳақиқатан ҳам жадидлар деганда кўз олдимизга маърифатпарвар, зиёли, дунёвий илмларни эгаллаган ўз замонасининг илғор намоёндалари келади. Улар яшаб ўтган даврда халқ дипломатияси тушунчаси бўлмаган бўлса-да, ўз халқининг маънавияти матбуот, китоб ҳамда театр туфайли юксалиши муқаррарлигини таъкидлашган. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоблар олишди. Тадбир сўнгида Мелис Абзалов режиссёрлигида 1987 йилда суратга олинган “Армон” номли бадиий фильм намойиш қилинди. Фильмда ўтган асрнинг 20-йилларидаги воқеалар, иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек аёлларининг бошига тушган аянчли кунлар, кексалар ва ёшларнинг машаққатли меҳнатлари жараёнлари тасвирланган. Ишонамизки, бундай фильмларни томоша қилган ёшлар ҳозирги давримизни аждодларимиз ўтмиши билан таққослаган ҳолда ўзларича тегишли хулоса чиқарадилар. Хуршида НИШОНОВА Жадидларғоялариянги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир. Ш. МИРЗИЁЕВ ташкил этишни режалаштириб олганмиз. Шундан 3 та меҳмонхона, 10 та оилавий меҳмон уйи, 5 та хостел фаолияти ташкил этилади. 2023 йилда 21 та туристик компания фаолияти ташкил этилган бўлса, 2024 йилнинг 3 ойи давомида 1 та туркомпания фаолияти йўлга қўйилиб, улар сони 22 тага етказилди. 3 та янги турмаршрутлар ишлаб чиқилди. Туристик компаниялар ва туристик маршрутлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўпайди. Туризм ривожланиши иқтисодиёт ва маданиятнинг ўсиши гаровидир
2 (Бошланиши 1-бетда.) Электр энергиясининг энергиясининг нархи ошди. Бироқ... “Албатта, туризм соҳасининг ривожланиши вилоятимиз иқтисодиёти ва маданиятининг янада тараққий этишига замин яратади.” 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO Жорий йил 16 апрель куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиалида адабиёт, маданият ва санъат ҳамда илм-фан соҳаларида хизмат қилган Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Шоир Тўра Сўлаймоннинг бадиий мероси” мавзусида ижодий учрашув ва шеърият кечаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими, Миллий университет Жиззах филиали ва Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ҳаёт Шодмон, Нилуфар Алламуратова, Жиззах вилояти мудофаа ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси Равшанбек Жакбаров, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши вилоят бўлими мутахассиси Феруза Сапарова ва ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этдилар. Ижодкор ёшлар томонидан ўз қаламига мансуб шеърлар ва ҳарбий оркестр томонидан жонли чиқишлар барчага хуш кайфият бағишлади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг 90 йиллиги олдидан Шоирни хотирлаб... ирни хотирлаб... Маълумки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Бугунги кунга келиб, республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди. Кадастр соҳасида ҳам коррупциянинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаларида ҳам коррупцияга қарши кураш йўналишига масъул бўлган мутахассислар фаолияти йўлга қўйилган. Бугунги кунда масъуллар ҳар бир ҳудудий кадастр бўлими, филиалларга борган ҳолда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида ходимлар билан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Мазкур тадбирлар давомида ходимларга порага мойиллик сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари, ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажаришлари тушунтирилади. Коррупцияга қарши курашиш қачон таъсирчан бўлиши мумкин? Қачонки аҳолимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ривожланиб, ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини таниса ва талаб қила олса. Кадастр соҳасидаги кўплаб тушунмовчилик ва коррупцион ҳолатлар айнан шунинг оқибатида келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Фуқароларимиз орасида кадастр соҳаси фақатгина ер участкасини ажратиш билан шуғулланади деган нотўғри тушунча афсуски, ҳамон мавжуд. Ёдда тутинг, амалдаги қонунларимизга кўра, Кадастр агентлигининг ер ажратиш бўйича бирорта ваколати мавжуд эмас. О.САМАТОВ, Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Вилоятга 2023 йилда 59,3 минг нафар хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилган бўлса, 2024 йил биринчи чорагида 8,3 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўпайди. 2024 йил якунига қадар 56 минг нафар хорижий сайёҳлар жалб қилинади. 2023 йилда 470,8 минг нафар маҳаллий сайёҳларнинг саёҳатлари амалга оширилди, 2024 йил биринчи чорагида 73,8 минг нафар маҳаллий сайёҳларнинг саёҳатлари амалга оширилди. Жорий йил якунига қадар 485 минг нафар маҳаллий сайёҳларнинг саёҳатларини амалга ошириш режалаштирилган. Ўз навбатида вилоят ёшлар ишлари агентлиги раҳбари • Мулоҳаза КОРРУПЦИЯ – ДАВР ИЛЛАТИ Мақсуд Сирожиддинов ҳам юртимиз бўйлаб ёшлар туризмини янада жонлантириш “Замон Травел” МЧЖ раҳбари Нозима Расуловалар ўз фаолиятлари ҳақида тўхталиб, ички ва ташқи туризм борасида ташкилотларга, фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. Албатта, туризм соҳасининг ривожланиши вилоятимиз иқтисодиёти ва маданиятининг янада тараққий этишига замин яратади. Шу сабабдан туроператорлар, меҳмонхона ходимлари, ҳунармандлар ўз соҳалари бўйича янги лойиҳалар, таклифлар ва тавсияларини айтиб ўтишди. Иштирокчилар ва журналистлар томонидан берилган саволларга ҳар бир тадбиркор ўз соҳаси, фаолияти доирасида жавоб берди. Тадбир якунида ҳамкор ташкилотларга, вилоятимизда ички ва ташқи туризм соҳасига ҳисса қўшаётган тадбиркорларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Баҳром БОЙМУРОДОВ КЎЗЛАНГАН МАҚСАД — ЎЗЛАНГАН МАҚСАД — САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ АЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ Тадбир давомида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали директори Ёдгор Деҳқонов, корхона директорининг иқтисод ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Ҳамдам Тавбаев ва ASKUE бўлим бошлиғи Содиқжон Бердибековлар томонидан янги қарорнинг мазмун-моҳияти ва келгусида эришиладиган натижалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди. Йиғилишда қарорнинг халқ ва давлатга қанчалик фойда келтириши, аҳоли ушбу янгиликни қандай қабул қилиши ҳақида баҳсли, мунозарали Халқ рози бўладими? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи — энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарорига асосан электр энергиясининг нархлари жорий йилнинг 1 май санасидан ўтган йилларга нисбатан кўтарилиши кўзда тутилмоқда. Мазкур қарор муҳокамаси юзасидан 19 май санасида Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ биносида ОАВ ходимлари, иқтисодчилар ва блогерлар иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди. суҳбатлар бўлиб ўтди. —Албатта, электр энергиясининг нархи халқнинг даромади кўтарадиган даражада бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки қарор, аввало, аҳолининг фаровонлиги учун хизмат қилиши керак,–деди С.Бердибеков.—Шунинг учун ҳам қарорда меъёр белгиланди. Унга кўра, аҳолининг ўртача базавий меъёри 200 киловатт - 450 сўмгача, деб белгиланди. Маълумотлар бўйича эса, вилоятимизнинг 70 фоиз аҳолиси 200 киловаттгача электр энергиясини сарфлаши аниқланган. Демак, янги қарор халқ учун ҳеч қандай моддий зарар келтирмайди. Аксинча, белгиланган тарифнинг 50 фоизидан кам бўлган миқдорда ҳақ тўланиши кутилмоқда. Агар аҳолининг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати қуйидагича бўлса: 201- 1000 кВт - 900 сўм , 1001-5000 кВт - 1350 сўм, 5001-10 000 кВт - 1575 сўм, 10 001 кВт ва ундан юқори юқори даражадагиси учун 1800 сўм миқдорда маблағ тўланиши белгиланган. Ишонамизки, халқимиз янги қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда электр энергияси сарфини янада иқтисод қилишга эътибор қаратиб, бу борада беҳуда исрофгарчиликка йўл қўймайди. Ваҳоланки, тежамкорлик давлат учун ҳам, фуқаролар учун ҳам фақат фойда келтиради. Мадина ЭШҚЎЗИЕВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар масалаларида фикрларини билдириб ўтди. Вилоятимизда фаолият юритаётган “Сирдарё туризм” МЧЖ раҳбари Хайрулла Жўраев, “Сирдарё туризм оператор хизмати” МЧЖ раҳбари Мирзоҳид Абдувалиев,
Ховос туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан секторлар, давлат органлари билан ҳамкорликда мурожаатлар билан ишлаш ва уларни ҳал қилиш юзасидан ибратли ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг бошидан ҳудудларда сайёр қабулларнинг самарали ташкил этилиб, мурожаатлар бўйича барча долзарб муаммолар сектор раҳбарлари томонидан қонуний ҳал этилиши устидан мониторинг ва мувофиқлаштириш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Хусусан, туман секторлар раҳбарлари томонидан жами 84 маротаба ўтказилган сайёр қабулларда уч юздан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 275 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 180 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 25 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Қолган 70 таси эса вақт талаб этганлиги боис назоратга олинган. Жумладан, 1-сектор раҳбари томонидан “Чаманзор” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Ж.Шариповнинг ўзининг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам берилиши тўғрисидаги мурожаати назоратга олиниб, туман туман БКМ томонидан ишга жойлаштириб, мурожаати ижобий ҳал этилди. Шунингдек, туман прокурори, 2-сектор раҳбари томонидан “Қорақум” МФЙ ҳудудида яшовчи А.Мирзаевнинг мурожаати ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, аҳоли томорқалари суғорилиши учун хизмат қиладиган ихчам, кам энергия сарфлайдиган сув насоси ўрнатилган бўлса, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул натижасида фуқаро Б.Назаровнинг мурожаати ижроси юзасидан тегишли ташкилотлар жалб қилинган ҳолда 500 метр масофадаги кўча шағаллаштирилиб, муаммо ижобий ҳал этилди. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда. Б. БОБОЕВ, Ховос тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси “Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.” 3 Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод тумани бўлими томонидан вақтида қайтарилмаган банк кредитларининг ундириб берилиши борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2023 йил 1 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор “GULISTON AGRO NUR” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Сирдарё минтақавий филиали фойдасига 227 058 111 сўм миқдорда кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Мирзаобод тумани бўлими иш юритувига 2024 йил 15 январда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган Мирзаобод тумани, “Боғистон” МФЙ ҳудудида жойлашган Р.Э.га тегишли бўлган иссиқхона биноси 2024 йил 26 январда хатланган. Саъй-ҳаракатлар давомида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли ушбу иссиқхона биноси 2024 йил 20 февралда 184 000 000 сўм миқдорда бошланғич нархда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган. Элдорбек СУЛТОНОВ, МИБнинг Мирзаобод туман бўлими давлат ижрочиси • Вазият КРЕДИТЛАРНИ РЕДИТЛАРНИ УНДИРИШ ЙЎЛИ НДИРИШ ЙЎЛИДА 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO Аҳолини рўйхатга олиш маълум бир санада Ўзбекистон аҳолисининг сони, ёши, жинси, диний ва этник таркиби, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлиги, иқтисодий фаоллиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги хусусида батафсил маълумот олишга ёрдам беради. Шунингдек, рўйхатга олиш – аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг тақсимланишини ҳисоблашда ишлатилади, миграция ҳолатини, меҳнат ресурслари тақсимотини аниқ кўрсатиб беради. Натижалар ҳудудларни ривожлантириш, аёллар ва болалар саломатлигини сақлаш бўйича ишларнинг манзилли амалга оширилиши учун ҳам ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш 2025-2026 йилларга мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2024 йил 4 март куни Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ114-сонли қарори билан тасдиқланган расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасида Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига 2025−2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган. Йўл харитасида 2024 йил давомида агентлик аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириши белгилаб берилди. Жумладан, аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш, 2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш, халқаро тажриба ва экспертлар тавсиялари асосида “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, “СТАТА” амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш ва аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш вазифаларини амалга ошириш белгиланган. Аҳолини рўйхатга олиш эса, 2025−2026 йилларда ўтказилиши, натижалар 2026−2027 йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши қайд этилган. Бугунги кунда вилоят статистика бошқармаси ходимлари томонидан аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2024 йилнинг январь-март ойларида расмий веб-сайтларда аҳолини рўйхатга олишга оид мақолалар ва тезислар жойлаштирилди, вилоят ҳудудида жойлашган олий таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳамда касб-ҳунар мактабларида аҳолини рўйхатга олишга оид масалаларига бағишланган семинарлар ўтказилди. Ғ.САНГИНОВ, вилоят статистика бошқармаси Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бош мутахассиси Жорий йилнинг январь-февраль ойларида вилоятимизда жами 455,3 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2023 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 128,7 фоизни ташкил этди. Қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган Инсон қадри улуғ ХАЛҚНИНГ ДАРДИНИ ТИНГЛАБ... • Статистика КЎРСАТКИЧЛАР ҚУВОНТИРАР ДАРАЖАДА ЎРСАТКИЧЛАР ҚУВОНТИРАР ДАРАЖАДА қурилиш ишлари ҳажми 168,9 миллиард сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,4 марта кўпайгани қувончли натижа. Қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткич даражасидан 35,4 пунктга кўпайиб, 37,1 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига қурилиш ишлари бўйича қуйидаги ҳудудларда юқори ҳажмлар хусусан Мирзаобод туманида 2 258,0 минг сўм, Ширин шаҳрида 1 306,7 минг сўм, Гулистон шаҳрида 1 179,7 минг сўм, Янгиер шаҳрида 401,4 минг сўм қайд этилди. Б. УМАРҚУЛОВ, вилоят статистика бошқармаси Инвестиция ва қурилиш бўлими бошлиғи ИШЛАР РЕЖАЛАШТИРИЛГАЧ... Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар, десангиз, ҳамиша уларнинг панд-ўгитлари ва маслаҳатларига жону дилингиз билан қулоқ тутинг. Лекин ишхонангиз, кўча ва маҳалла билан боғлиқ муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоқ ҳам заиф бўлиб қолган юракларини асло безовта қилманг. Доимо уларнинг кўнгилларини хушнуд қилувчи гапларни топиб, ўйлаб гапиринг, ҳамиша дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ! Умр йўлдошингиз ва фарзандларингиз олдида уларнинг қалбларига озор берманг, ранжитманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинҳона ва тинч йўл билан ҳал қилинг. Кун ора ота-онангизни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб туринг, лекин пулларни нимага ва қаерга сарфлаганларини суриштирманг. Улар сизни улғайтириш учун Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг! Улар сиздан анча олдин ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг... (“Тулкун из Гулистана” сайтидан олинди.) Уларни ғанимат билинг... ларни ғанимат билинг... • Ҳаёт сабоқлари
4 “Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман. Келганимга кўп бўлгани йўқ, лекин Гулистон шаҳрининг кўп жойларини кўрдим, хиёбон ва истироҳат боғларини томоша қилдим.” Олийгоҳ ҳаётидан 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO Жорий йилнинг 4-12 апрель кунлари Гулистон давлат педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари—педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Ёқубжон Фахриддинов, “Ўзбек тили ва тилларни ўқитиш” кафедраси доценти Дилбар Жабборова, “Ижтимоий фанлар ва санъатшунослик” кафедраси доценти Олимжон Канимкулов ҳамда “Педагогика” кафедраси доценти Гули Исаева Қозоғистон Республикаси Олма-Ота шаҳридаги Ал-Форобий номли Қозоқ миллий университетида илмий стажировка ўтаб келишди. Сафар давомида улар Қозоқ миллий университетининг 90 йиллиги муносабати билан халқаро ташкилотлар, етакчи илмий марказ ва олий таълим муассасалари вакиллари билан биргаликда III Халқаро форумда иштирок этишди. Илмий стажировка давомида профессор-ўқитувчиларимиз ҳамда форумга ташриф буюрган хорижий таълим соҳасидаги экспертлар ўзларининг билим ва кўникмаларини бир-бирлари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, Гулистон давлат педагогика институти ва Қозоқ Миллий университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, илмий соҳада мақолалар ва дарсликларни ҳаммуаллифликда нашр этишга келишиб олинди. Азиз ҚАЛАНДАРОВ, Гулистон давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори Суратда: сирдарёлик олимлар қозоғистонлик ҳамкасблари билан. Самарали т марали ташриф Яқинда таҳририятга эски қадрдоним — кўп йиллар Гулистон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ишлаган, айни пайтда Гулистон туманидаги “Олтин ўрда” маҳалласида истиқомат қиладиган меҳнат фахрийси Майрамхон Иргашева “Сизга хорижлик меҳмонни бошлаб келдим”, - дея кириб келди. Унинг ёнидаги қорамағиздан келган, сочлари жингалак, кўзлари катта-катта қиз табассум қиларкан, қўлини кўксига қўйиб, “Ассалому алайкум” деди. Хорижлик қизнинг ўзбекона каломи мени ҳайратга солди. — Хуш келибсизлар, Майрамхон. Меҳмонингиз қаерлик, қачон келди, ташрифининг сабаби нима, қандай қилиб, дарров ўзбекчани ўрганди? - дея дея уни саволларга кўмиб ташладим. — Бу қиз асли кубалик, исми Оделис. Биз уни “Одинахон”, деб чақирамиз, — деди Майрамхон. - Келганига 10 кундан ошди. Уч йилдан бери онаси билан Москвада яшайди. Биласиз, ўғлим ва жиянларим Москвада истиқомат қилишади. Одинахон жияним Нигорахон билан қўшни бўлиб яшайди. У хореограф, рақс клубида машғулотлар олиб боради. Ўтган йили Москвага ўғлимникига борганимда келиним ва жияним билан юртимиз ҳақида гапириб бергандик. Ўшандан бери Оделис Ўзбекистонга келишни орзу қиларкан. Яқинда орзусини амалга оширди. Оиламиз билан уни аэропортда кутиб олдик ва хонадонимизга бошлаб келдик. Рамазон пайти бўлгани учун уни ҳам саҳарликка уйғотдик. Эрта саҳарда туриб, тамадди қилаётганимиздан, айниқса, келинимнинг тонгда туриб, катта ҳовлини супуриб-сидиришидан ҳайрон бўлди. Мен унга Рамазон ойининг хусусиятлари, нега рўза тутилиши, ўзбекона урф-одатлар, удумлар, бекалик, келинлик фазилатлари тўғрисида сўзладим. Меҳмонимиз гапларимни тингларкан, “менга ҳам ўзбекчани, миллий одатларингизни ўргатинг”, — деди. Бир ҳафтада анча ўзбекча сўзларни, айниқса, саломлашишни ўрганиб олди. Энди қаерга борсак, биринчи бўлиб салом беради. Оделис уч йил ичида рус тилини мукаммал ўрганибди. Шу боис у билан бемалол суҳбатлашдик. Куба мактабларида ўқувчилар 12 йил ўқитилар экан. У мамлакат пойтахти Гаванада мактабни тамомлагач, оилавий шароити туфайли онаси билан Москвага ишлагани келишган экан. Яқинда Ватанига бориб, яқинларини кўриб келибди. — Рақс клубида вақтинча ишлаяпман. Келажакда шифокор бўлишни орзу қиламан. Ҳозир шунга тайёргарлик кўраяпман, — дейди Оделис. – Яшириб нима қиламан, бизнинг мамлакатимизда ҳаёт ҳавас қиларли даражада эмас. Айниқса, ёшлар учун имкониятлар кам. Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман. Келганимга кўп бўлгани йўқ, лекин Гулистон шаҳрининг кўп жойларини кўрдим, хиёбон ва истироҳат боғларини томоша қилдим. Ўз номига муносиб, чиройли, ажойиб шаҳар экан. Бозорлардаги, супермаркетлардаги тўкинчиликни, арзончиликни, кўчалардаги орасталикни кўриб, ҳайратга тушдим. Одамларнинг бир-бирларига муносабати, эътибори, муомаласи жуда яхши экан. Бу ерда меҳмонни хуш кўришаркан. Қаерга борсам, уйларига, дастурхонга таклиф этишади. Миллий таомлари, нонлари, айниқса, палов менга жуда ёқди. Деярли ҳар куни палов еяпман. Майрам опадан палов пиширишни ўрганаяпман. Уйимга қайтгач, таомни онамга ўз қўлим билан тайёрлаб бераман. Миллий либосла- “ГУЛИСТОН МЕНГА ГУЛИСТОН МЕНГА ЁҚИБ ҚОЛДИ” — ҚИБ ҚОЛДИ” — дейди кубалик қиз Оделис Мас. рингиз ҳам менга ёқди. Майрамхон опа менга узун атлас кўйлак тиктириб бермоқчи. Ўзбекистонлик ёшларга ҳавасим келди, шундай гўзал, обод, фаровон мамлакатда яшаш бахт эканлиги уларнинг юз-кўзларидаги қувончда яққол кўриниб турибди. Шунингдек, Оделис мезбон оила аъзоларига томорқадаги юмушларни бажаришда, кўчатлар экишда кўмаклашаяпти. Майрамхоннинг айтишича, Оделис “Кейинги гал келганимда бу дарахтларнинг мевасини ўз қўлим билан узиб ейман”, — деб ният қилганмиш. Шу куни “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири Баҳром Боймуродов, газета масъул котиби Ҳасан Абдувоҳидов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилором Исмадиёрова ҳамда бир гуруҳ ёш ижодкорлар хорижлик меҳмон билан суҳбатлашдилар. Оделис Мас уларга юртимиз, Гулистон шаҳри ҳақидаги таассуротларидан гапириб берди. Холида ПАРДАБОЕВА Суратда: кубалик меҳмон билан суҳбат пайти. • Хорижлик меҳмон — таҳририятимизда Президентимизнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёшларга ер ажратиш бўйича янги тартиб жорий этилди. Қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади. Унга асосан аукцион “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади. Натижада ғолибларга ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Закалат пули БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланади. Талабгорларга суғориладиган экин майдонлари, кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ерлари, чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда “бир массив—бир маҳсулот” тамойили асосида ижарага берилади. Талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари “маҳалла еттилиги” таклифига кўра, аниқланади. Бунда талабгорларга “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштириладиган ер майдонлари бўйича кичик лотларни мажбурий бириктиришга йўл қўйилмайди. Ишни яхши ташкил қиладиган тадбиркорлар, маҳсулотни қайта ишловчи ёки экспорт қилувчиларга “Ёшлар дафтари”даги бир неча нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мажбурияти билан яхлит контурдаги ер майдонларини беришга рухсат берилади. Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар рўйхати “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади. Президент қарорига мувофиқ ижарага бериладиган ер майдонларида турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади. Шу билан бирга 2024 йилда қўшимча 218 минг гектар ер майдони янгидан ўзлаштирилади ва қайта фойдаланишга киритилади. Ер майдонларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар (аукцион харажатларидан ташқари) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига қайтарилиши белгилаб қўйилган. Обид ЭРМАКОВ, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Сирдарё вилояти вакили Қарор ва ижро Ёшларга ер ларга ер участкалари часткалари ажратилмоқда жратилмоқда
5 “Бундай инсонларга дуч келганимизда ҳассос шоиримиз Абдулла Ориповнинг “Иродадан яралган инсон” деган сатри хаёлга келаверади. Дилдора ана шундай кишилар сирасига киради.” 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO Дилдорани бу тонг ҳам қишлоқнинг будильниги — бабақ хўрознинг ўктам қичқириғи уйғотиб юборди. Улови — ногиронлик аравачасига ўтирди-да, ҳовлига чиқди. Кўкламнинг атирли ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олди. Кунчиқар томондаги олмазор ҳарир либосга ўранган келинчак мисол оппоқ гулларга бурканган эди. Баҳор қандай яхши! Ўт-ўлану дов-дарахтни бирдек сийлайди, эркалайди. Олмазор четидаги икки туп нок ҳам бу йил қийғос гулга кирибди. Бу кўчатларни етти йил муқаддам Дилдора ўз қўллари билан ўтқазган эди. Шоир айтганидек: “Умр ўтмоқдадир дарё мисоли”. Кўкка бўй чўзган кўчатларга тикилиб, ўйга толди: бу дунё курашлардан иборат экан. Айниқса, имкониятинг чекланган бўлса, тўрт мучаси соғларга қараганда ҳаёт учун, яшаш учун кўпроқ курашишинг керак экан. Кундалигига битиб қўйган бир ҳикмат ёдига тушди. “Ўликдир ҳаётда ҳунарсиз киши. Ҳунарсиз бўлгандан ўлгани яхши”. Эрталабки нонушта пайти акалари, чечалари ва келинларига ўз қарорини эълон қилди: “Мен ҳунар ўргангани Тошкентга бораман!”. Дилдоранинг кесиб сўйлашини, айтган сўзидан қайтмаслигини жигарлари яхши билишарди. На илож: қарорни ҳурмат қилмоқ жоиз. Барча қўлларини дуога очиб, оқ йўл тилади. Ана шу тариқа у 2022 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабига йўл олди. Ҳукуматимиздан ўргилсанг арзигай: Дилдорани текин ётоқхона, обиовқат билан таъминлади. Икки йил мазкур мактабнинг компьютер саводхонлиги курсида таҳсил олди. Бўш вақтларида Ўзбекистон Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари миллий ассоциациясининг “Ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида “Изалондан сунъий декоратив гуллар яратиш” 3 ойлик курси машғулотларида қатнашиб, сертификатни қўлга киритди. Шу асно Дилдора қиз болага ҳам қирқ ҳунар озлигини англаб етди. Ўзи туғилиб, ўсган “Гулбаҳор” маҳалласига қайтгач, ўрганган ҳунарларини амалиётга тадбиқ этишга киришди. Изалондан турли кўркам декоратив гуллар ясаб, савдога қўйди. Бунда унга телеграм каналидаги ИРОДА Очерк “Совғалар” гуруҳи ёрдамга келди. Аҳолидан тушган буюртмалар асосида ҳар ойда 500-600 минг даромад қила бошлади. Айниқса, байрам саналарида буюртмачилар сони кўпайгандан кўпайиб кетарди. — Рамазон ҳайитида хонадонимизга туманимиз ҳокими Улуғбек Йўлдошев ташриф буюрдилар, — дейди Д.Алибоева. — Мен ўз муаммоларимни тўкиб солдим. Гап келганда отангни ҳам аяма, дейдилар-ку! Тошкентдан бир неча ҳунар ўрганиб келганлигимни, уни ногиронлиги бор дугоналарим, опа-сингилларимга улашишим лозимлигини очиқладим. (Ҳунарни асрабон неткумдур охир, Олиб туфроққами кетгумдур охир. Алишер Навоий шоҳбайти). Мени “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлишга чорладилар. Кириш бадалини ҳокимият тўлаб беражагини ваъдаладилар. Эшитмишим бўйича туманимизда 200 нафардан зиёд ногиронлиги бор ман. Шоирнинг сатри бор-ку: “Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин”, деган. Халқ банки туман бўлимидан Таълим кредити олдим. Тадбиркорлик ишларим юришиб кетса, қарздан қутиламан-қўяман. Дилдора қишлоқда яшайди. Қиш пайтлари қийинчиликлар бўлади. Икки марта тегишли ташкилотларга Ховос шаҳарчасида қурилган янги кўпқаватли уйлардан бир хонали квартира ажратиб беришни сўраб, ҳужжатларини топширди. Бироқ тўлов пулига кучинг етмайди, деб рад жавоби беришди. — Илгари дурустгина шеърлар ёзиб турардингиз. Илк китобингиз нашрдан чиққан эди. Ижод нима бўлаяпти? — саволга тутамиз Дилдорани. — Ҳозир яшаш учун кураш биринчи планга чиқди, — дейди у. — Ҳунар ўрганаяпман. Ҳаётда ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилаяпман. Бировга қарам, юк бўлиб қолишдан ор қиламан. Онда-сонда шеърлар ҳам ёзиб турибман. Дарвоқе, 2019 йилда Дилдоранинг илк шеърий тўплами — “Дийдор офтоби” “Мусиқа” нашриётида чоп этилган эди. Бу хайрли ишга етти ёт бегоналар – Қашқадарё, Тошкент, водий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан савобталаб инсонлар бош қўшишганди. Чунки Дилдоранинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган дардли шеърлари ўша кишиларга ёққан эди-да. Таниқли шоир Амир Худойберди бу хайрли ишнинг бошида турганди. Ҳа, биродарлар! “Офтоб” тахаллуси билан шеърлар ёзадиган Дилдоранинг мисраларида дард силқиб туради. Бироқ уларнинг қаъридан илиқлик, ҳаётга муҳаббат мўлтираб кўзга ташланади. Дарднинг бўлгани яхши. Дардсиз кесак, ишқсиз эшак, дейди Алишер Навоий ҳазратлари. Бироқ ҳаётга муҳаббат I гуруҳ ногирони Дилдора Алибоевада биздан кучли бўлса кучлики, асло заиф эмас. Мана унинг янги ёзган бир тўртлиги: Шодлик-ла бекинган кўз қароғим бор, Ғам билан курашган сабр тоғим бор. Юракда инграган қалб овозим бор, Дардларнинг ҳукмига эътирозим бор... Бундай инсонларга дуч келганимизда ҳассос шоиримиз Абдулла Ориповнинг “Иродадан яралган инсон” деган сатри хаёлга келаверади. Дилдора ана шундай кишилар сирасига киради. Дилдора боғ оралаб, хос хонасига қайтаркан, ён қўшнисининг бедазоридан бедананинг “битбилиқ-битбилиқ” деб сайраган овози янграб қолди. Бу нола унга ҳаёт қўшиғи янглиғ таъсир қилди. Баҳор яхшида! Она табиатда ЯШАРИШ, ЯНГИЛАНИШ. Бундай кезда ҳар қандай одамнинг яшагиси келиб кетади. Муҳаммадали АҲМАД Тасвирда: Дилдора Алибоева ўзи ясаган декоратив гуллар оғушида. фуқаролар умргузаронлик қилишаркан. Ховос тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабидан бир хона олиб, имконияти чекланган опа-сингилларимни касб-ҳунарга ўргатиш тадоригини кўраяпман. Ота-боболаримизнинг “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттирмоқчиман. Файласуф Эразм Роттердамскийнинг бир гапи бор: “Иродали кишига қийин нарсанинг ўзи йўқ”. Ўтган йили Дилдора олий ўқув юртларига ҳужжат топширди. Бироқ тест-синовларида етарли балл тўплай олмади. Лекин кўнглини чўктирмади. Хусусий олийгоҳ — Бухоро инновациялар университетининг психология йўналиши бўйича сиртдан ўқишга кирди. Сабоқларга “ZOOM” дастури орқали қатнашиб, 2-босқичга кўчиш арафасида турибди. — Контаркт пулини тўлаш учун ўзимни ҳар ёққа уриб бермадим, — дейди Д. Алибоева. — Чунки бошим тошларга урилавериб, ўрганиб қолганМусиқа инсоннинг эстетик дидини тарбияловчи, элларни элларга, дилларни дилларга боғловчи ҳамда маданий савиясини оширувчи мўъжизавий воситадир. Мусиқа тарбиянинг энг фаол турларидан бири ҳисобланади. Мусиқа ўқувчи ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда биз ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узоқ, бой тарихга эга эканлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Сабаби, тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фольклор-ҳаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келмоқда ва ушбу мусиқий меросимиз бугунги кунимизда ҳам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмоқда. Тарихдан маълумки, маънавиятимизнинг асосий бўғини бўлган мусиқий маданиятимиз, анъанавий қўшиқларимиз, мақом ижролари ҳамиша халқимизнинг кундалик ҳаётида маънавий озуқа сифатида эътироф этиб келинган. Халқ оғир кунларида мусиқадан нажот излаган, хурсандчилик кунларида ҳам мусиқа ҳамроҳ бўлган. Зеро, бугунги муборак мустақилликка эришган кунимизда, ўзлигимизни англаб бораётган бир даврда улкан маънавиятимизнинг бир бўлаги бўлган, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган миллий мусиқий маданиятимизга суяниш, анъанавий қўшиқларимизга мурожаат қилиш табиий бир ҳолдир. Ашула, мусиқа, рақс, фольклор ижрочилиги санъати миллий мусиқа санъатининг халқ ҳаёти ва ижоди билан чамбарчас боғлиқ ҳолда пайдо бўлган ва ривожланиб келган қадимий санъат турларидан ҳисобланади. Айниқса, халқимизнинг анъанавий руҳдаги қўшиқлари ўлмас мерос бўлиб, барча даврлардагидек бугун ҳам “лаббай” деб жавоб бермоқда. Лекин шу билан бир қаторда фақат тарихга сажда қилмай, бугунги куннинг руҳига мос тарзда қўшиқлар яратиш эса, миллий мафкурамизнинг ривожланишида бош омиллардан бўлмиш мусиқий санъат билан шуғулланаётган барча мутахассис ва санъаткорларга муҳим вазифа қилиб қўйилиши табиийдир. Мамлакатимиз тамомила янги жамият, янги турмуш ва янги ҳаётни бошлаб юборди. Одамларимиз қалби, тафаккури ва тасаввурида ўзгаришлар пайдо бўлмоқда. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, буларнинг барчаси баркамол авлод тарбиясида, ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Анъанавий мусиқа ва қўшиқларимиз одамларни ҳамиша иймонга, меҳр-оқибатга, одамийликка чорлаб келган. Бугунги кунда ҳам шу долзарблигини йўқотмаган ҳолда мустақилликка, меҳнаткашлар онгини шакллантириш йўлида, баркамол авлод тарбиясида восита сифатида асосий омиллардан бири бўлиб қолаверади. Баҳодир АБДУРАСУЛОВ, Лейла КОНУРОВА, ГулДУ катта ўқитувчилари Мусиқа тарбия усиқа тарбия воситасидир оситасидир Нуқтаи назар лди. ида ила аридан нибек дейолада - - и - ят р. а ор қарам ман. О рибма Да илк ш би” “М эди. Б Қашқ ри ҳа лаб и Дилд эълон ки ш л ха Ди сил ри мў ни иш ий бат I г вада б
6 “Атроф муҳитнинг ифлосланмаслигига ўз ҳиссамизни қўшиб турсак, албатта, келажагимиз эгалари бу табиий гўзалликлардан баҳра олишда давом этишади.” Эҳтиёт — ярим ҳаёт 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган экологик муаммоларни кўплаб санаб ўтса бўлади. Жойларда маҳаллий, минтақавий ва глобал (умумсайёравий) экологик муаммоларнинг салмоғи ошиб бормоқда. Ўз ўрнида саволлар туғилади: Бунга сабаб нима? Ким айбдор? Албатта, асосий сабабчи ҳам, айбдор ҳам инсон. Инсон ўз талабини қондириш мақсадида атроф муҳит, тирик организмлар, ер ости ва устки бойликларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш ҳуқуқига эга. Аммо ресурслардан оқилона фойдаланиш кераклигини билса-да, табиатга зарар келтирмоқда. Ҳозирги кунда сайёрамизда атмосфера, денгиз ва океан сувларининг ҳамда тупроқнинг ифлосланиши, ичимлик сувининг етишмаслиги каби экологик муаммолар дунё харитасида тезлик билан кенгайиб бормоқда. Барча тирик организмлар учун атмосферанинг бир муҳитда бўлишлиги катта ахамиятга эга. Унинг таркибидаги кимёвий моддаларнинг ошиб кетиши ёки камайиши ҳисобига минглаб тирик организмларнинг нобуд бўлиши билан тугалланади. Атмосферанинг ифлосланишига олиб келаётган турли антропоген омиллар таъсири атрофимизда кўплаб учрамоқда. Фан-техниканинг жадал ривожланиши йўлида инсон бевосита ва билвосита атроф муҳитга ўз таъсирини кўрсатади. Ҳозирда ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари кўплаб қурилмоқда. Улардан чиқаётган чиқиндилар эса, атроф муҳитга ёки дарё ўзанларига ташланади. Айни пайтда ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган чиқиндиларни атмосфера, тупроқ ва сувга чиқаришга доир бир қанча қарор ва қонунлар чиқарилган бўлса-да, бу ҳолатлар жойларда тез-тез кузатилиб турилади. Атроф муҳитнинг тозалиги, соғлом турмуш тарзининг кафолатидир. Дарё бўйларида дам олиш жойлари яратилмоқда. Ёзнинг иссиқ кунларида одамлар ушбу жойларга дам олиш учун оилавий ёки яқинлари билан боришади. Афсуски, дам олувчиларнинг аксарияти чиқиндиларни жойларида шундайлигича қолдириб кетишади ёки дарё сувига ташлашади. Бу эса, атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиб келмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида ҳар йили “Юксалиш” ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Сирдарё дарёси қирғоқларини чиқиндилардан тозалаш, “Сирдарё — она дарё” мавзусида акция ўтказиб келинмоқда. Мазкур акция Гулистон тумани “Соҳилобод” МФЙда ташкил қилинди. Ҳаракатнинг фаол волонтёрлари, аъзолари, кўнгилли ёшлар, маҳалла фаоллари, табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари иштирокида 50 нафарга яқин фуқаро ёрдамида 400 метрдан ортиқ майдон чиқиндилардан тозаланди. Инсон бевосита ва билвосита табиатга таъсир жараёнларини давом эттирверади, лекин бир марта ортимизга қараб, озгина бўлса-да эътибор бериб, атроф муҳитнинг ифлосланмаслигига ўз ҳиссамизни қўшиб турсак, албатта, келажагимиз эгалари бу табиий гўзалликлардан баҳра олишда давом этишади. Баҳром УММАТОВ, “Юксалиш” ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Суратда: тозалаш ишлари жараёнидан лавҳа Кейинги йилларда республикамизда ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш, фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлигининг, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш имкониятини берувчи яхлит ёнғин хавфсизлиги тизимини яратиш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини тақозо этмоқда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашдаги мутаносиблик ва етарлиликнинг конституциявий принципларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ айрим маъмурий жавобгарлик чораларини либераллаштириш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ёнғин чиқишига олиб келганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилашни, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик • Экология ва биз ТАБИАТНИ АБИАТНИ АСРАШ — БУРЧИМИЗ УРЧИМИЗ учун маъмурий жавобгарлик чораларини тадбиркорлик субъектларига нисбатан тўғридан-тўғри қўллаш ҳуқуқи давлат ёнғин назорати органларига берилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Бундан ташқари, фуқароларнинг эхтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлигига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда бундай шахсларни жавобгарликдан озод қилиш белгиланмоқда. А. ЭСАНОВ, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғинлар профилактикаси бўлими бошлиғи, капитан, Н. МУСУРМОНОВ, Гулистон шаҳар ФВБ П ва НБ катта инспектори, катта лейтенант ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА ЭЪТИБОР Божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни доимий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан давра суҳбатлари ва сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув Мирзаобод туманида жойлашган “Tovuz Granate” МЧЖ биносида бўлиб ўтди. Корхона томонидан Озарбайжон давлатидан оғирлиги 20 тонна, қиймати 10 минг АҚШ долларига тенг бўлган қайта ишланмаган анор шарбати олиб келинган бўлиб, уни қайта ишлаб, тайёрланганини ички ва ташқи бозорларга сотиш мақсадида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирилган. Бугунги кунда қайта ишлашдан олинаётган тайёр табиий анор шарбатларини экспорт қилиш учун қадоқлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбир давомида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилиб, қайта ишлаш имкониятларидан кенг фойдаланиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича келишиб олинди. Бахтиёр САИДОВ, вилоят божхона бошқармаси “Гулистон” ТИФ божхона пости бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Суратда: тадбир олдидан лавҳа • Божхона тизимида Тадбиркорлар билан юзма-юз адбиркорлар билан юзма-юз Яқинда дадам буюрган мураккаброқ юмушни аъло даражада бажарган эдим. У киши мени мақтаб, “Баракалла, қизим, мана бу ишингдан вояга етганингни билдим ва бундан жуда шодман”, деди. Падаримнинг эътирофидан хурсанд бўлдим ва албатта, ўзимни катталар сафида ҳис қилдим. Ҳа, дарвоқе, вояга етди, дегани нима дегани ўзи? Инсоннинг вояга етганлиги нималарда кузатилади? У 16-17 ёшга қадам қўйганидами ёки мактабни тамомлагандами, ёки бўлмаса, фуқаролик паспортини олгандами? Масалан, менинг ёшим 17 да, паспорт олганимга 2 йил бўлди. Паспортимни илк маротаба фахр билан қўлимга олганимда ич-ичимдан қувониб, “Бўлди, мен ҳам энди каттаман, улғайдим,” деб ҳис қилган эдим токи келажакдаги мақсадларим ва зиммамдаги вазифаларимни чуқур тушуниб етмагунимгача. Буларни англай бошлаганимда киши гувоҳнома олган кундан эмас, балки ҳаёт тушунчаларини англаб етган, ўзи тўғри, деб билган қарорни яхшилаб ўйлаб, мустақил қабул қила олган кундан вояга ета бошлашини тушундим. Лекин баъзи 20 ёшга кирганларнинг тенгдошлари бир-икки фарзандли бўлганда ҳам ҳали юзаки нарсаларга қизиқиб юрган бўладилар. 18-20 ёшдаги “ёш болалар”ни ҳам кўп учратамиз. Демак, катта ёшга кирган ва жисмонан улғайган кўринишга эга бўлганларнинг ҳаммаси ҳам вояга етган ҳисобланмайди. Шу маънода яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим жоизки, кимдир ёши 17-19 да бўлганда ҳам “Мен бу ҳақда фикр билдира олмайман”, деса, билингки, бу ҳали улғаймаган одамнинг гапи ҳисобланади. Аксинча, баъзилар олтинга тенг бўлган фикрларни билдиришади-ю, аммо амалда бажара олмайди. Бундай вақтда бир руҳшуноснинг “Улғайган одамни 3 та нарса орасидан саралаш мумкинлигини билиб олдим. Булар масъулият, жавобгарлик ва ваколат. Мана шу 3 та жабҳа бирлашиши керак, аслида. Лекин киши жавобгарлик ва ваколатни бошқа одамнинг зиммасига ағдариши мумкин, фақат масъулиятни эмас” деган хулосасини келтириш ўринлидир. Бурчларини йўқотганлар ўз фикр ва мақсадларига эришишлари жуда қийин бўлади. Ҳақиқий вояга етган инсон эса ўз ҳаётида масъулият ва мажбуриятларини ҳис қила олган инсондир. Вояга етиш тушунчасининг яна бир бўлаги эса инсонни ақлан ва маънан улғайишига, теран фикрлашга, ўзига бўлган ишончни ошириб, аниқ бир мақсадга интилишига олиб келади. Вояга етишнинг яна бир белгиси эса, оила масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш ва бунда ўз фикр-мулоҳазаларимизга эга бўлишимиздир. Бу икки муқаддас фазилатни ҳис қилиш эса, аввало оиладан бошланади. Отадан фарзандга, фарзанддан унинг фарзандига. Бир инсон мен оилада катта фарзандман, зиммамда жуда кўп бурч ва мажбуриятларим бор, ортимдаги ука-сингилларимга ўрнак бўлишим керак, деб фикрлай бошлаган вақтдан нафақат балоғат ёшига етади, балки вояга етиш масъулиятини ҳам ҳис қила олади. Шундай экан, биз ўзимизнинг хаётдаги мажбуриятларимизни ҳам масъулиятга айлантиришимиз керак. Ўшандагина олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришамиз. Шаҳинабону САЛИМОВА, Гулистон шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Вояга етган, дегани нима дегани? ояга етган, дегани нима дегани? • Мулоҳаза
7 ДАВР САДОСИ. ЭЪЛОНЛАР ДИҚҚАТ! 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO № Lavozim Soni FILOLOGIYA FAKULTETI Ingliz tili va adabiyoti kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Fakultetlararo chet tillar kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Rus tili va adabiyoti kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 O‘zbek tilshunosligi kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 O‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA FIZIKA-MATEMATIKA FAKULTETI Fizika kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Matematika kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Amaliy matematika va axborot texnologiyalari kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 RAQAMLI IQTISODIYOT VA INNOVATSIYALAR FAKULTETI Buxgalteriya risobi va moliya kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Iqtisodiyot kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Yashil iqtisodiyot va barqaror biznes kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 PSIXOLOGIYA VA IJTIMOIY FANLAR FAKULTETI Ijtimoiy fanlar kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Pedagogika va psixologiya kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Tarix kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 SAN’ATSHUNOSLIK FAKULTETI Guliston davlat universiteti ilovadagi kafedralar bo‘yicha ko‘rsatilgan lavozimlarga tanlov e’lon qiladi. Hujjatlar e’lon chiqqandan boshlab bir oy muddat ichida qabul qilinadi. Tanlovdan o‘tish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etiladi: An’anaviy xonandalik va xalq cholg‘ulari kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Amaliy san’at va dizayn kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 SPORT FAOLIYATI FAKULTETI Sport faoliyati kurash nazariyasi va uslubiyati kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Sport turlarini o‘qitish metodikasi kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 TABIIY FANLAR FAKULTETI Biologiya kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Dorivor o‘simliklar va botanika kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Kimyo kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 2 Dotsent 1 Agrotuproqshunoslik va melioratsiya kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Ekologiya va geografi ya kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 ISHLAB CHIQARISH TEXNOLOGIYALARI FAKULTETI Oziq-ovqat texnologiyasi kafedrasi 1 Kafedra mudiri 1 Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 2024 йил 1 апрелдан 02-сонли тарифи тасдиқланганлиги муносабати билан тармоқдан уланувчи истеъмолчиларга етказиш мақсадида давлат реестри Si-02-2024 га асосан 2024 йил 1 апрелдан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Сирдарё ИЭС” филиалидан узатиладиган тоза ичимлик сувининг 1м3 учун 1 537,63 сўм нарх белгиланганлигини маълум қиламиз. Эслатма: 1. Ушбу тариф ҚҚС билан ўрнатилган. 2. Ушбу тариф кучга кириши билан 2019 йил 16 августидаги Si-09-2019-сонли тасдиқланган тариф ўз кучини йўқотади. Фуқаро Абсаламов Абдуҳамид Ташмуратович номига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан 2017 йилда берилган В тоифали AC 748458 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Фуқаро Хошимов Адхамжон Исломжон ўғли номига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан 2015 йилда берилган В тоифали AA0391621 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Янгиер шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 06.09.2020 йилда 888343 рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “CONSTUCTION-HOUSE” МЧЖ га тегишли бўлган юмалоқ муҳр ва тўртбурчак штамп йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. 1. Rektor nomiga ariza. 2. Kafedra yig‘ilishi qaroridan ko‘chirma. 3. 1 ta ochiq dars muhokamasi bayonnomasi. 4. Oxirgi 5 yilda e’lon qilingan ilmiy ishlar ro‘yxati. 5. Malaka oshirganligi haqidagi sertifi katlar nusxasi. 6. So‘rovnoma (Shaxsiy varaqa). 7. Oliy ma’lumot to‘g‘risidagi diplomlar nusxasi. 8. Ilmiy daraja, ilmiy unvon hamda ilmiy ishlar va ixtirolarga tegishli diplom, attestatlar nusxalari. (Mavjud bo‘lsa) Hujjatlar quyidagi manzilda qabul qilinadi: Guliston shahri, 4-mavze, Universitet bosh binosi, 2-qavat, 208/210-xona, Kengash kotibi. Telefon: (67) 225-43-13 Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги 887-сонли “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” тўғрисидаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилди. 2024 йил 1 январдан бошлаб апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилди. Вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди. Апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинди ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш вазифаси топширилди. Эндиликда апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар фуқаролик судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, ушбу судларнинг тафтиш инстанциясининг суд ҳужжатлари ва ушбу судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари, шунингдек, Олий суд томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Олий суднинг фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда уни ишни тафтиш тартибида кўрадиган Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига иш билан бирга юбориши шарт. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади. Санжар МИРЗАБАЕВ, ФИБ Гулистон туманлараро суди судьяси Суд тизимида уд тизимида ўзгартишлар киритилди згартишлар киритилди • Давр тақозоси билан
Кўп йиллар давомида бизга ҳамнафас бўлган, адабий давралардаги мулоқотларда ўзининг камсуханлиги, бироқ ноёб истеъдодлилиги ва самимийлиги билан барчамизнинг меҳримизни қозонган устозимиз — чинакам халқ шоири Тўра Сулаймонни тез-тез эслаб турамиз. Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида “Адолат кўзгуси” газетаси таҳририятида фаолият кўрсатардим. Устоз вақт топганида ташриф буюриб, қизғин, мароқли суҳбатларни уюштирарди. Бош муҳаррир Фарҳод Норматов, журналистлар Саминжон Султонов, Сорабек Холмуродов, шоир Бахтиёр Ватан ва мен у кишининг гоҳо жиддий, гоҳо қочиримли ҳазиломуз гапларидан завқланардик. Баъзида устоз мени қадрдон шогирд сифатида Гулистон шаҳридаги икки хонали уйига таклиф қилиб турарди. Бир пиёла чой устида янги газеталар ва журналларни бирма-бир варақлаб, чоп этилган шеърлар ва ҳикоялар хусусида таҳлил, мунозаралар соатлаб давом этарди. Айрим кишилар бизга “сизлар Тўра Сулаймоннинг шогирди саналасизлар. Нима, у киши шеър ёзиш қоидаларини ўргатадими?” дейишарди. Биз эса, “йўқ, устоз назм қоидалари ҳақида тушунча бермайди. Шоирларнинг китоб ёки газета-журналларда босилган шеърлари ҳақида ёрқин фикрларини айтиб, холисона муносабатини билдирганида ўзимизча тегишли хулоса чиқариб оламиз”, деб жавоб берардик. ...Кунларнинг бирида устоз билан тунги суҳбатимиз пайтида у киши бир нуқтага тикилиб, узоқ вақт ўйланиб қолди. Мен ҳам халақит бермаслик учун жимгина хаёл суриб ўтиравердим. Ўн дақиқача вақт ўтганидан сўнг Тўра ака савол билан юзланди: —Ҳасан, ҳайронман-ей, баъзи одамлар ўзаро гаплашиб ўтириб, бир-бирларидан безиб қоладилар. Бизлар эса, соатлаб индамай ўтирсак ҳам нега бир-биримиздан безмаймиз? Халқ шоирининг кутилмаган сўровига қониқарли жавоб топиш учун ўйга толганимда ўзи мушкулимни осон қилиб, саволга қуйидагича жавоб берди: —...Чунки бизлар бир-биримизни сўзсиз ҳам қалбан англай оладиган инсонлармиз. —Яшанг, устоз!—дедим Тўра аканинг мукаммал, оқилона, тўлақонли жавобидан мамнун бўлиб. Зеро бундай жавобни бетакрор салоҳият соҳибигина айтиши мумкин эди. Тўра ака ҳаётда қанчалик хокисор бўлса, аслида Bosh muharrir: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 19.04.2024-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, O‘rinbosar: (67) 225-11-14, Bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “SHARQ” NMAKда 1500 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent sh., Mirobod tumani, Buyuk Turon ko‘chasi, 41- uy. Теl.: (71) 233 11 07. Buyurtma Г-448 NAVBATCHI: H. ABDUVOHIDOV 8 “...Ноёб истеъдодлилиги ва самимийлиги билан барчамизнинг меҳримизни қозонган устозимиз — чинакам халқ шоири Тўра Сулаймонни тез-тез эслаб турамиз.” Ёднома 2024-yil 22-aprel, № 15 (11657) YANGI SIRDARYO шунчалар буюк, қанчалар камтарин бўлса, шунчалар машҳур эди. Кунларнинг бирида у киши мен ва ўғли Қаҳҳор билан бирга таниқли хонанда Абдурауф Олимовнинг хонадонида бўлаётган тўйга бордик. Бизни эл суйган ҳофиз, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Набиев бошчилигидаги бир гуруҳ санъаткорлар юкбилан ўз хонишларимни бошлайман!—деди Шерали Жўраев сўзини давом эттириб. Сўнгра ёқимли мусиқа садолари остида бетакрор истеъдод соҳибининг жарангдор овози билан “Умр ўтмоқдадир дарё мисоли” деб номланган қўшиқ янграй бошлади... Тўра ака ўзбек адабий тилининг билимдонларидан бири сифатида она тилимизни жуда ҳурмат қиларди. У киши нашриётларда чоп этилган китоблар ва газеталар саҳифаларидаги битикларда ғализликни учратса, хуноб бўларди. “Қаранг, —деди устоз кунларнинг бирида қўлидаги газетадан ўрин олган мақолани кўрсатиб, —бу ерда “ўқимишли китоб” деган жумлани ўқиб, энсам қотиб ўтирибман. Ахир ўқимишли одам бўлиши мумкин, лекин ўқимишли китоб ёки газета бўлмайди-ку! Шунчаки “ўқишли китоб” деб таъриф берилса, кифоя эди. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйида 1992 йилда “Суюкли замин” номли шеърий, 1995 йилда “Ушалган орзу” деган насрий тўпламим чоп этилганди. Бир куни “Сирдарё ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири котибаси Раиса опа мени телефон орқали чақириб, қўлимга машинкада икки нусхада битиклар ёзилган, устознинг имзоси қўйилган қоғозларни тутқазди. Кейин билсам, Тўра ака ўзимга айтмай Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинишим учун тавсиянома ёзиб, таҳририятга қолдириб кетган экан. Тавсияномада жумладан, қуйидаги битиклар мавжуд эди: “Мен Ҳасан Абдувоҳидни қарийб йигирма-йигирма беш йилдан бери биламан. Ижодини кузатиб келаман. Машқлари ҳавойиликдан, баландпарвозликдан, ширасизликдан холи. Инсоннинг ички кечинмаларини, руҳий ҳолатларини, изтироб ва қувончларини ширали тили, адабий-бадиий воситалари, ҳаётий тажрибалари билан ўз асарларида акс эттира олгани билан ҳам, ва бу қораламалари, оқламалари қанчадан-қанча кишиларнинг кўнгилларини забт эта олгани учун ҳам Ҳасаннинг поэзиясини мевали оғочга ёки дарё бошига қиёс қилиш мумкин.” 2020 йилнинг 22 декабрида уюшма аъзолигига қабул қилинганим ҳақидаги хушхабарни етказишди. Ўшанда устознинг руҳи шод бўлганини чин дилдан ҳис қилдим. Улуғ зотнинг порлоқ хотираси қалбларимиздан ҳеч қачон ўчмайди. Ҳасан АБДУВОҲИДОВ Суратда: Т. Сулаймон шогирдлари Б. Ватан ва Ҳ. Абдувоҳидов билан мушоира жараёнида. 1999 йил. “...Оиламиз билан Тошкентдан қишлоққа сафарга отландик. Синглимиз ҳам биз билан бирга борадиган бўлди. Мен ишдан сўнг йўлга чиқадиган, оиламиз аъзолари эса, ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойига келиб турадиган бўлишди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Йўлга чиқдик. Аммо шаҳардан чамаси 10-15-чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим “вой” деганча ён-верига қараб, ниманидир излай бошлади. “Тинчликми?” — деб сўрадим. Одатдагидай яна бирор нарсасини уйда унутиб қолдиргандир, деб ўйладим. — Сумкачам метро бекатининг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди, — деди аёлим йиғламоқдан бери бўлиб. — Ҳамма тилла тақинчоқларимни овлолгандим уйда қолдиргим келмай. Илтимос, қайтайлик. Автомашинани юқори тезликда бошқараётган одамга орқага қайтиш малол келади-да. Одамлар гавжум жойда, қолаверса, ярим тунда ўриндиқда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери турганига ишониш қийин эди. Шу боис ҳатто тезликни пасайтиргим келмади. Барибир энди қайтгандан фойда йўқ. Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим у кўриниши билан хурсанд бўлиб, унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу сабабдан синглим ҳам хижолат бўла бошлади: — Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик. Табиийки, кайфиятим бузилиб, жаҳлим чиқди. Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар учун ҳар йили закот бериши ёдимга тушди. “Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эди-ку”, дедим-у беихтиёр тормозни босдим. Шу пайтда худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди. Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳларим мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса, ҳам умид, ҳам хавотир бор эди. Тақинчоқлар йўқолган бўлса-чи? Унда бу ҳолат аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман, “бу молингни ҳимоя қилади” - деганман. Лекин аёлим ва синглимга закот берилгани туфайли йўлдан қайтганимни айтмадим. Метро бекатидан нарироқдаги белгиланган жойда машинани тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда, у кетган томонга тикиламиз. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсам-да, орқани кўрсатувчи кўзгудан уни кузатиб турибман. Бир оздан сўнг аёлим кўринди, машинага яқинлашиши билан бизга сумкачасини баланд кўтариб, кўрсатди. Хурсандлиги билиниб турарди. Демак, ичидаги тақинчоқлар йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ! Кўзларимга беихтиёр ёш келди. Йўқ, асло, тиллалар йўқолмагани учун эмас, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан севинч ёшлари эди бу. Аёлим уловга чиқасолиб, сумкачасини топиб берган йигитларни мақтай кетди. — Мен сумкачамни қолдирган ўриндиқда икки йигит бемалол ўтирганини кўриб, умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди, — деди аёлим. — Яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишди. Шунда улардан бири: “Опа, мабодо мана бу сумкани изламаяпсизми? — деди. — “Ҳа-ҳа, шуни излаяпман, — десам, — “Узр, опа, келсак, сумкачангиз шу ерда турган экан, анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, “сумкачада эгасининг манзили ёзилган бирон ҳужжати бормикан?” деган мақсадда уни энди очиб, қараб тургандик”, — дея қўлимга тутқазди. Қарасам, ичида тиллалар ҳам, пуллар ҳам турибди. Хурсандлигимдан раҳмат айтиб, пулдан қўлимга илинганини олиб, “мана бу сизларга суюнчи”, —деб узатдим. Аммо йигитлар уни ҳам олишмади. Барака топишсин-ей. Аёлим гапиряпти, мен эса, машинамни катта йўл томон бурар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринардим...” Оққа кўчирувчи: Шаҳринисо СУЛТОНОВА, Мирзаобод тумани бош отинойиси ЗАКОТ Ҳидоят Устоз хотираси стоз хотираси унутилмайди нутилмайди сак эҳтиром билан кутиб олишди. Базм қизғин давом этаётган пайтда ҳовлидаги катта саҳнага элимизнинг эъзозли хонандаси Шерали Жўраев кўтарилди. У дастлабки қўшиғини бошлашдан аввал салмоқ билан сўзлаб, шундай деди: — Дўстлар, отахонлар, онахонлар, ака-укалар, опа-сингиллар! Ҳозирги дамларда сизларнинг даврангизда ўзини тупроқ билан тенг қилган хокисор инсон, аслида ҳамиша халқ ардоғидаги улуғ шоир Тўра Сулаймон ўтирибдилар. Қани, ўрнингиздан туринг-чи, Тўра ака! Шунда тўйхонадаги одамларнинг ҳаммаси ўрниларидан туриб, бараварига давомли қарсаклар чалиб туришди. —Мен мана шу саҳнадан туриб, севимли шоиримизга таъзим қиламан ва у кишининг муборак қаламига мансуб бўлган шеър асосида яратилган қўшиқ