YANGI SIRDARYO • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta № 14 (11656) 8-APREL 2024-YIL, DUSHANBA Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Jamiyat – islohotlar tashabbuskori (Давоми 2-бетда) САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ ТАҲСИНГА САЗОВОР АҲСИНГА САЗОВОР Томорқадан унумли фойдаланиш, меҳнат туфайли мўмай даромад топиш ва бу ишлар юртимиз миқёсида тажриба сифатида қўлланаётганлиги, одамлар кайфиятида қандай акс этаётгани ҳақидаги саволлар билан маҳалла раиси Воҳиджон Умрзоқовга юзланганимизда у киши фикрларини қуйидагича баён қилди: —Бизнинг “Иттифоқ” номли маҳалламизда бугунги кунда 1760 та оила, 1165 та хонадонда жами 6672 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги 205 та хонадоннинг томорқаларида 1 сотихдан 7 сотихгача иссиқхона ташкил қилинган. Бундай намунали иссиқхоналарни барча томорқаларда ташкил этмоқдамиз. Ҳар бирида 15-20 нафар хотин-қиз фаолият юритаётган 4 та тикувчилик цехи, 25 • ЧИНАКАМ ИБРАТ НАМУНАСИ Бугунги кунда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бутун республикага Сайхунобод тажрибаси намуна сифатида татбиқ этилмоқда. Хўш, бу тажрибанинг бошқалардан фарқли жиҳатлари нимада? Бундай тажриба билан кичик томорқалардан бир неча хил маҳсулот етиштириб, кўпроқ даромадга эга бўлиш назарда тутилади. Шунингдек, оилавий тадбиркорлар фақатгина томорқага ишлов бериш билангина кифояланмай, етти хазина туркумидаги асаларичилик, паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик билан шуғулланаётганликлари ҳам диққатга сазовор. та савдо дўкони, 4 та кичик савдо маркети, 1 та сут қабул қилиш шохобчаси ва бир неча умумий овқатланиш масканларида фуқароларнинг бандлиги таъмин этилган. Биз маҳалланинг кўчалари оралаб, Рисолат Ғуломова хонадонига бўйлаймиз. Опа 70 ёшни қоралаганига қарамай, 51 йилдан буён 21-оилавий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлайди. Хонадонида кичик биолаборатория ташкил этилган. Опанинг томорқасида барпо этиган иссиқхона бир неча бўлимларга бўлинган. Хусусан, саломатлик бўлимида муайян касалликларга даъво бўладиган наъматак, лаванда, размарин, тирноқ гули, малина, смородина, райҳон каби ўсимликлар гуркираб ўсиб турибди. Помидор, булғор қалампири, саримсоқ пиёз, лимон, қулупнай, карам, тувакда гуллар ва Хитойдан келтирилган майда навли мандаринлар, мўъжазгина интенсив олма боғининг ҳар бири алоҳида ажралиб тургани боққан кишининг кўзини қувнатади. —Ҳовли саҳнида 5 та асалари қутиси турибди. Оиламизнинг асосий қўшимча даромади ердан унумли фойдаланишимиз ва асаларичилик ишларини сидқидилдан бажараётганлигимиз туфайли, деб биламан,—дейди Рисолат опа. Ҳайитали Аҳмедовнинг ҳовлисида ҳам яратувчилик ишларининг қизғин тус олганига гувоҳ бўлиш мумкин. У кишининг томорқасида 200 тупдан ортиқ интенсив усулдаги олма дарахтлари етиштирилиб, парвариш қилинади. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда иссиқхона ташкил этилган. Ҳайитали ака асосан саримсоқ пиёз, помидор, булғор қалампири, карам етиштириб, ўғли Шерали билан ҳалол ва самарали меҳнати орқасидан даромад топишга ҳаракат қилиб келмоқда. Яна бир қаҳрамонимиз Мамадали Тиллаев ҳовлисида 10 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилган бўлиб, оила аъзолари асаларичилик билан бир қаторда чорвачилик билан ҳам шуғулланишар экан. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинемато- графия агентлиги ҳамда “Маърифат тарғиботчилари” жа- мияти ҳамкорлигида “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бир- лашсак, Ватанмиз!” шиори остида “Кинокарвон” лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб йўлга чиқди. Карвоннинг илк манзили Сирдарё бўлди. Вилоятга пойтахтдан 10 нафарга яқин киноижодкорлар, ёзувчи ва зиёлилар ташриф буюришди. Тадбирлар дастуридан ҳудудларда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ташкил этиш ўрин олган эди. Дастлаб Гулистон шаҳар Ёшлар марказидан бошланган тадбирлар Ширин шаҳри, Боёвут ва Ховос туманларида давом этди. Таниқли киноижодкорлар Меҳриддин Раҳматов, Умид Искандаров, Али Ниязимбетов, Дилшодбек Каттабеков, Баҳодир Нишонов ва Азизбек Қобилов иштирокида ижодий учрашувлар ташкил қилинди. Бу каби маданий-маърифий тадбирлар 4-5-6 апрель кунлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бўлими “КИНОКАРВОН” ЛОЙИҲАСИ — СИРДАРЁДА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси 5 апрель куни бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят кенгаши депутати, ГулДУ ректори Мухсин Ходжиев бошқариб борди. • БУГУННИНГ НАФАСИ Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Ибадуллаевнинг 2024 йилда вилоят маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари муҳокамаси ҳамда 2024 йилда ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Сўнгра вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Тожибоеванинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган 25-мақсад ҳамда Хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши, эрта турмуш ва ажримларнинг олдини олиш, тадбиркорликка жалб этишда олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги котибият мудири У.Ҳакимов “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган 54-мақсадда ҳамда вилоятдаги қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланишининг олдини олиш, томчилатиб суғориш, ерлардан оқилона ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси ижросини таъминлаш ҳамда доимий фойдаланиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолати юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ш.Якубов ўз навбатида 2024 йил вилоятда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашдаги устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, долзарб масалалар бўйича Гулистон шаҳар ҳокими Ж. Ходжимановнинг, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашевнинг, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи И.Тагаевнинг долзарб масалалар юзасидан ахборотлари эшитилди. Ҳисобот ва ахборотларда қайд этилган муҳим масалалар юзасидан сессия тегишли қарор қабул қилди.
2 (Бошланиши 1-бетда.) “Одамларнинг томорқачилик, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиб келаётганлигини тажриба тариқасида намуна қилиб кўрсатсак, арзийди.” 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO Вилоят ҳокими “Сайхунобод тажрибаси” асосида Боёвут туманидаги “Анорзор” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Маҳаллада яшовчи Муҳаммаджон Камолов ўзининг 30 сотихли томорқасида павловния етиштиришни йўлга қўйган. 2 йил муқаддам 500 туп ниҳолни келтириб, томорқасига ўтқазган эди. Ҳозирги кунда дарахтларнинг бўйи 15 метрга етган. Бундан ташқари, Мамадали ака томорқасида бошқалардан фарқли ўлароқ бир неча ўнлаб анор кўчатлари, шунингдек, лимон кўчатларининг ҳам қўшниларнинг томорқаларига қараганда бир неча баробар кўп эканлиги диққатимизни тортди. “Демак, бу киши анорчилик ва лимончиликнинг ҳам ҳадисини олганлардан экан”, деган хулосага келдик. Соҳиба Диёрова оиласи аъзоларининг ҳам амалга ошираётган ишлари диққатга сазовор. У ерда паррандаларнинг турли хилини кўришингиз мумкин. —Бироқ даромадимиз асосан куркачиликдан. Шунинг орқасидан фарзандларимизни ўқитмоқдамиз, оиламизга қўшимча маблағ кириб турибди, —дейди Соҳиба опа. Маҳалла ҳудудидаги 13-умумий ўрта таълим мактабига қадам ранжида қиламиз. Директор Абдухалил Ғаппаров билан бўлиб ўтган мулоқотимиз таълим-тарбия, ўқитувчилар фаолияти ва ўқувчилар билимининг савияси хусусида бўлди. —Мактабимизда 288 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган йили 24 нафар битирувиларимиздан 12 нафари олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган бўлса, қолган 12 нафарининг бандлиги таъминланган. 26 нафар ўқитувчимизнинг 4 нафари олий тоифали. Инглиз тили фани ўқитувчиси Шаҳноза Йўлчиева Фарғона вилоятидан келиб, ишламоқда. Ўғил-қизларга математика фанидан сабоқ бераётган Озод Ибрагимов эса, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан ташриф буюрган. Иккаласи ҳам олий тоифали мутахассислардан. Гувоҳи бўлганингиздек, мактабимизда ўқувчилар сони ҳам кўп эмас. Шу сабабдан уларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлаш учун қулай имконият бор. Мактабимиз ҳовлисини эса, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Соя-салқин жойлар бўлса, дарахтзорлар орасида тарбия, жисмоний тарбия, технология, табиатшунослик каби фанлардан дарс ўтишга ҳам шароит яратилади. Бу ҳам таълимга янгича ёндашув бўлиб, ўқувчи ва ўқитувчиларни бир хилликдан халос этади. Дарс сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб айта оламан. Маҳаллада яна бир эътиборни тортган ҳолат, беда экилган майдонларга “тиш тегадиган” ошқовоқ уруғи қадаётганлиги ва ҳозирданоқ унинг фойдали жиҳатлари ва олинадиган даромадлари ҳисоб-китоби қилинаётганлиги бўлди. Кўчалардаги ариқларнинг четларига, барча хонадонлар қаршисига экилган терак қаламчалари бир кун келиб, бўй чўзганида ажойиб манзарани кашф этишини тасаввур қилиб, мамнун бўлдик. Шу тахлит оилавий тадбиркорларнинг хонадонларига қадам ранжида қилиб, қандай кеч кириб қолганини ҳам билмай қолибмиз. Маҳалла аҳли- —Насиб қилса, “даромад 100 миллион сўмдан ошар”, деб турибмиз. Шу йилдан қаламча шаклида кўпайтириб, сотишни ҳам ният қилаяпмиз, даромад яна кўпаяди, — дейди у вилоят ҳокими билан суҳбатда. Муҳаммаджон Камолов фақатгина павловния билан чекланиб қолмай, 10 квадрат метр майдонда Калифорния чувалчангини етиштириб, 80 тоннагача биогумус сотади. Бу йилига камида 100 миллион сўмлик даромад дегани. Акмалжон Махмудалиев хонадон соҳибининг бу тажрибасини маҳаллада кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. —Ҳозир томорқадан самарали фойдаланиб, даромад олиш мумкинлиги ҳақида кўп гапириляпти. Масалан, Муҳаммаджон ака қилаётган иш катта харажатни талаб қилмайди, — деди вилоят ҳокими. — Кераги — ер, сув, гўнг ва чувалчанглар. Гўнг қишлоқ шароитида муаммо эмас. Зовур ёки закан суви етади. Бино ёки катта дастгоҳ, қиммат ускуналар шарт эмас. Уй шароитида бошласа ҳам бўлади. Кўп вақт ўтмаган бўлса-да, Сайхунободда намуна қилиб кўрсатишга арзирли ўзгариш ва янгиланишлар талайгина. Шу боисдан ушбу тажрибани кенгайтириш, вилоятнинг барча маҳаллаларида оммалаштириш зарурлигини давр тақозо этмоқда. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бўлими нинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш билан бирга маҳсулот турларини кўпайтиришга ҳам эътибор қаратаётганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳаракатда баракат, деганларидек, меҳнатсевар, заҳматкаш одамларнинг даромад манбаи ҳисобланган ердан унумли фойдаланиш, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиб келаётганлигини юртимиз бўйлаб тажриба тариқасида намуна қилиб кўрсатсак, арзийди, деган хулосага келдик. Баҳром БОЙМУРОДОВ СОАТ САЙИН ЎСАДИГАН “МИЛЛИОНЛАР” “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар” 0016-21-сонли санитария қоида ва меъёрлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 626-сонли қарор талабларининг бажарилишига Янгиер шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимлари катта эътибор бериб келмоқда. Яқинда боғча тарбияланувчилари ўртасида оммавий овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Янгиер шаҳар бўлими санитария врачи Ботирқул Донаев иштирокида семинар ташкил Овқат билан боғлиқ заҳарланишлар бу - озиқ-овқат хомашёси ва тайёр маҳсулот- ларни сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнида улар жинсидан бўлмаган ё бакте- риологик, ё кимёвий ва бошқа турдаги агент- лар билан зарарланиши натижасида хомашё ва тайёр маҳсулотларни хавфсизлик мезон- лари бўйича мувофиқлик кўрсаткичларини йўқотишидир. Семинар Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қизғин тадбирлар жараёнида куннинг биринчи ярмида Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да, иккинчи ярмида эса Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди. Тадбирда Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари ҳамда Боёвут, Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод ва Ховос туманларидан келган жами 80 нафарга яқин тадбиркор иштирок этишди. Мулоқотда ишбилармонлар сўзга чиқиб, ўзларининг фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Айтилган фикрлар тармоқ мутасаддилари ва туман, шаҳар ҳокимлари иштирокида муҳокама қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топди. Айрим масалалар юзасидан юқори турувчи вазирлик, идора ва ташкилотларга тегишли таклифлар киритилиши белгилаб олинди. Вилоят ҳокими бундай очиқ мулоқотни анъанага айлантириб, ҳудудларга чиққан ҳолда имкони борича тез-тез ташкил этилиши, учрашув вақти ва жойи ҳақида бир кун аввал эълон берилишини маълум қилди. ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ • Жараён САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ ТАҲСИНГА САЗОВОР АҲСИНГА САЗОВОР ЁШ АВЛОД СОҒЛОМЛИГИ — Ш АВЛОД СОҒЛОМЛИГИ — КЕЛАЖАКНИНГ ЮТУҒИ ЕЛАЖАКНИНГ ЮТУҒИ этилди. “Ягона мавсумий таомнома” ҳамда “Ақлвой ошпаз” таомлар рецептурасидан фойдаланиш ва “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида ўтказилган тадбирда шифокор-мутахассис таълим ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этишнинг замонавий усуллари хусусида сўз юритди. Маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги назоратини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. Бахтиёр Ҳайитов, Янгиер шаҳар СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Суратларда: тадбирдан лавҳалар
Эртанги ва кечки сабзидан оилалар даромади ошмоқда. Сайхунобод туманининг “Олғабос” маҳалласида истиқомат қилаётган Дониёр Исматовнинг асли касби қурувчи. У ҳар йили 20 сотихли томорқасининг 9-10 сотихдан иборат майдонига эртанги сабзи, қолган қисмига картошка экади. — Оила даромади эртанги ва кечки сабзидан, — дейди Дониёр Исматов. — Эртанги сабзидан йилига 15-20 миллион сўм миқдорда даромад қилсак, кечки сабзидан баъзан ундан кўп, баъзан ундан камроқ даромад қиламиз. Картошкани маълум бир қисмини рўзғоримиз учун ишлатсак, қолган қисмини бозорга чиқарамиз. Унинг тўрт нафар фарзанди бор. Икки ўғил, икки қиз. Сабзи ва картошка ҳисобидан қизларни узатди, ўғилларни уйлантирди. Ўтган йил ва ундан олдинги йиллар давомида эртанги ва кечки сабзидан олган даромад ҳисобига катта фарзанди Бахтиёрга уй қуриб берган бўлса, кичик ўғли Фарҳодга автомашина олиб берди. Айни вақтда оилада 4 набира вояга етмоқда. Оила фаровонлиги ва тўкинчилиги манбаи ҳисобланган ерга бўлган меҳри олинаётган даромад ҳисобига ўн чандон ортган. Давлатимиз раҳбарининг Сайхунобод туманига қилган ташрифи, ташриф доирасида билдирган фикрлари сабабми, “Олғабос” да нафақат Дониёр, у сингари кишилар деҳқончилик соҳасини драйвер соҳага айлантириш, бозорларни тўкин-сочин бўлиши йўлида агротехник ишларни ҳар қачонгига қараганда бу йил, эрта бошлаб юборди. Бундай ҳаракатлар эса, даромаднинг ортиши ва дастурхонларнинг тўкин бўлиши учун хизмат қилмоқда. Ғулом ПРИМОВ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси “...Уларнинг кўрсатган ҳимматлари туфайли таълим-тарбия масканидаги кутубхона 200 дан зиёд қизиқарли китоблар билан тўлдирилди.” 3 Амалий семинар Маърифат оламига даъват этиб... 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO Вилоят болалар кутубхонасида Халқаро болалар китоблари куни муносабати билан “Китоб ҳафталиги” акцияси бўлиб ўтди. “Мен ҳам ижодкорман” мавзусида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Норинисо Қосимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ҳаёт Шодмон болалар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг китобга бўлган қизиқишларини синовдан ўтказишди ва ўзларининг ижодидан намуналар ўқиб беришди. Тадбир давомида Гулистон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи асосида саҳна кўринишлари намойиш этишди. МТТ тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчилари иштирокида “Эртаклар — яхшиликка етаклар” мавзусида образли ўқишни намоён этишди, бир гуруҳ болалар “Уч оғайни ботирлар” эртаги асосида компьютер графикасида расмлар чизишди. “Китоблар оламига саёҳат”, “Бутун оилам билан кутубхонага”, “Бобом ва бувимнинг севимли китоблари”, “Эртаклар шаҳрига саёҳат” номли китоблар кўргазмаси барча иштирокчиларга завқу шавқ улашди. Китоблар инсониятнинг нафақат маънавий-маърифий қарашлари, балки онгу тафаккури, дилидаги эзгу хислатларини яхшиликка ёндошган фикру ўйларини, орзу-умидларини бирлаштиради. Оқолтин туманидаги 3-сонли ДМТТда “Бир болага беш китоб” акцияси бўлиб ўтди. Тадбир давомида ота-оналар фарзандларининг маънавиятини янада юксалтириш мақсадида тарбиячилар фойдаланиши учун болалар китоблари, дидактик ўйинлар комплекти ва турли тарқатма материалларни совға қилишди. Уларнинг кўрсатган ҳимматлари туфайли таълим-тарбия масканидаги гуруҳларнинг кичик кутубхоналари 200 дан зиёд қизиқарли эртак ва ҳикоялар мужассам бўлган китоблар билан тўлдирилди. М. ЭШҚЎЗИЕВА Суратларда: тадбирлардан лавҳалар Ота-оналарнинг энг яхши совғаси 2 апрель — Халқаро болалар китоблари куни Томорқачилик маданиятини юксалтириш учун Ҳаракатда баракат ҲАЛОЛ МЕҲНАТ САМАРАСИ Жорий йилнинг январь-февраль ойларида иқтисодий кўрсаткичлар соҳалар кесимида таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, Ширин шаҳридаги саноат корхоналари томонидан 1 728,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,8 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 96,6 фоиздан иборат бўлди. Шунингдек, жами 25,2 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 182,4 фоизни ташкил этди. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 14,1 миллиард сўмга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 114,3 фоизни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси 110,6 минг АҚШ долларига етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,7 фоиз ҳисобида бўлди. Шаҳарда чакана савдо товар айланмаси 10,0 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,2 фоизга етди. Тадбиркорлар давлат статистика ҳисоботларини Estat.4 электрон платформаси орқали ўз вақтида юборишлари мумкин. Н. НОРҚЎЗИЕВА, Ширин шаҳар статистика бўлими бошлиғи Жорий йилнинг январь-февраль ойларида вилоят корхоналари томонидан 3 026,9 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2023 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 112,8 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 61,6 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида саноат ҳажмидаги натижа шуни кўрсатмоқдаки, Ширин шаҳрининг саноатдаги жами улуши 57,1 фоизни, 2023 йил январь-февраль ойларига нисбатан ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми индекси 106,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Сирдарё туманининг саноатдаги жами улуши 13,9 фоизни, 2023 йил январь-февраль ойларига нисбатан ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми индекси 107,5 фоизни ташкил этди. Шунингдек, ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати Сардоба (130,4 фоиз), Сайхунобод (112,1фоиз), Сирдарё (107,5 фоиз) туманларида ҳамда Ширин (106,8 фоиз), Янгиер (105,8 фоиз) шаҳарларида юқори кўрсаткичларга эришилди. Ш. ЎРАЗАЛИЕВ, вилоят статистика бошқармаси Саноат ва энергетика статистикаси бўлими бошлиғи • Саноат ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР ҚОНИҚАРЛИ • Статистика ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИ ЙЎЛИДА “Сайхунобод тажрибаси”ни вилоятнинг барча маҳаллаларида оммалаштириш мақсадида вилоятимиз маҳаллаларида семинар ташкил қилинди. Бугун сайхунободликлар билан гаплашиб, уларнинг кўзида ишонч ва дадилликни сезасиз. Бу албатта, Президент ташрифидан кейинги энг катта ўзгариш. Сирасини айтганда, янги тизим асосида давлат идораларининг бутун имкониятлари тумандаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадонга олиб кирилди. Бунинг натижаси ўлароқ, кўп вақт ўтмаган бўлсада, Сайхунободда намуна қилиб кўрсатишга арзирли ўзгариш ва янгиланишлар талайгина. Ушбу тажрибани кенгайтириш, вилоятнинг барча 239 та маҳалласида оммалаштириш мақсадида сектор раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг қуйи тизимидаги ташкилотлар вакиллари, “маҳалла еттилиги”, намунали томорқа эгалари иштирокида амалий семинар ташкил қилинди. Қатнашчилар дастлаб маҳаллаларда бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги омилкорлик билан танишишди. Семинарнинг иккинчи қисмида мутахассислар томонидан “Сайхунобод тажрибаси”нинг асл моҳияти, туман ва шаҳарлар кесимида бу борадаги имкониятлар, улардан фойдаланиш ва ишни қандай ташкил қилиш ҳақида аниқ тушунча ва тавсиялар берилди. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бўлими
4 “Ҳар бир ишнинг хайри, ҳар бир қийинчиликнинг охири бор, деганларидек, ҳамиша ҳақ сўз учун курашган Достон Ўтаганов бошлаган хайрли ҳаракатларнинг самараси бўлишига ишонамиз.” ҲАЁ ВА ИБО — ҚИЗЛАРИМИЗ ИЗЛАРИМИЗ ЗИЙНАТИ ЗИЙНАТИ 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO “Ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши – кийим” деган гапда ҳикмат бор. Қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз ўзимизга қайтган даврда яшаяпмиз. Қизлар тарбиясига одобу ахлоқни сингдиришни аввало оиладан, таълим муассасаларидан, қолаверса, маҳаллалардан бошлаш керак.Ўзбек аёллари азалдан маънавиятли, ҳаёли, иболи, оиласини ҳамма нарсадан устун билганлар, кексаларнинг ҳурматини жойига қўйганлар. Шунга яраша меҳр-муҳаббатга, эъзозга сазовор бўлишган. Улар ҳар қандай шароитда ҳам одоб доирасидан четга чиқмаганлар. Энг муҳими, номус - ўлимдан кучли, оила шаъни муқаддас, деган нақлларга ҳамиша амал қиУстозларнинг ҳолидан хабар олиш шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарз. Яқинда мен учун қадрли бўлган инсонлардан бири — устозим халқ таълими соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган, шунингдек, бошқа йўналишлардаги раҳбарлик лавозимларида узоқ йиллар ҳалол ва самарали фаолият юритган Достон Ўтагановнинг хонадонига бордим. У киши Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласидаги Гулшан кўчаси, 5-“А” уйда истиқомат қилади. Хонадон соҳибининг келини Шаҳнозахон мени илиқ қарши оларкан, устоз мени кутаётганини (бироз аввал телефон орқали боғлангандим) айтиб, ичкарига таклиф этди. Ҳовлидаги, уй ичидаги орасталикни, тартибни кўриб, Шаҳнозахоннинг саришта ва чаққон келинлигини англадим. Устознинг қўзғалишига изн бермай, ёнидаги стулга ўтирдим ва мезбонга билдирмай атрофга разм солдим. Ёнида бир даста газета ва журнал. Бош томонидаги мўъжазгина жавон китоблар билан тўла. Улар орасида жаҳон адабиётидан тортиб, мумтоз ва ҳозирги ўзбек адибларининг танланган асарлари, шу билан бирга илмий асарларгача тартиб билан териб қўйилган. Шундан билдимки, устоз худди аввалгидек ҳозир ҳам мутолаа билан машғул. Шу пайт қўл телефони жиринглаган эди, ҳурмат юзасиданми, секингина тугмачасини босиб, ўчириб қўйди (аксарият замондошларимиздан фарқли равишда кекса авлод вакиллари билан гаплашсангиз, қўл телефонида кимлар биландир гаплашавериб, асабингизни бузмайди ва сизни кутдириб, вақтингизни олмайди). Достон ака ҳол-аҳвол сўрар экан, мақсадга кўчди: — Келганинг яхши бўлди. Биламан, ишли одамсан, вақтинг зиқ. Бир масалада ёрдаминг керак. Маҳалладаги бир-иккита масалани ҳал этиш учун анчадан бери овора бўлиб юрибман. Шаҳар ва вилоятда мен мурожаат қилмаган идора, бош суқмаган ташкилот қолмади ҳисоб. Доим маҳалламизнинг обод бўлиши учун куйинаман, елиб-югураман. Ахир маҳалла ҳаммамизники. Баъзилар “бу одам уйида тинчгина кексалик гаштини суриб ўтирмайдими?”, дейишади. Кексалик уйдан чиқмай дам олиб ётиш, ҳамма нарсага бефарқ ва лоқайд бўлиш дегани эмас-ку. Яхшиси, мана бу манзарани кўргин ва ўзинг баҳо бергин, дея мени дераза ёнига чақирди. Кўчанинг нариги томонидаги икки қаватли турар-жой биносининг орқа томонида (у тараф устоз уйига рўпара бўлиб, деразадан кафтдек кўриниб турарди) бир пайтлар дўкон ва бошқа қўшимча бинолар бўлган экан. Ҳукуматимизнинг тегишли қарорига кўра, ушбу ноқонуний қўшимча бинолар бузиб ташланган. Лекин орадан бир неча йил ўтган бўлса-да уларнинг бетон пойдеворлари ўрни шундайлигича турибди. Жонкуяр қария ана шу бўш жойни ободондлаштириш, у ерга манзарали дарахтлар, шу жумладан, арчалар экиб, сўлим бир гўшага айлантириш мақсадида бир неча марта тегишли идора ва ташкилотларга (вилоят халқ қабулхонаси, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва бошқаларга ёзма равишда мурожаат қилган. Афсуски, ҳеч биридан жўяли (масалани ижобий ҳал этиш бўйича) жавоблар ўрнига, аксинча, бу масала келгусида кўриб чиқилиши мумкинлиги, дарахтлар ушбу кўп қаватли уйда (Гулшан кўчаси 4-уй) яшовчи фуқароларга халақит бериши, ҳатто зарар етказиши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хатлар келган. Д.Ўтагановнинг ўзига хос феъл-атвори борлигини, яъни билганим, доимо одамларни қийнаб юрган, йиллаб ҳал этилмаган муаммоларнинг ечимини топиш учун жон куйдириши, бошлаган ишини охирига етмагунча ҳаловат топмаслиги, энг муҳими, аксарият ҳақ бўлиб чиқиши каби одатларини (тўғрироғи, хислатларини) билганим учун устознинг ушбу масалада ҳам албатта, масалани ижобий ҳал этиш учун тинмай ҳаракат қилиб юрганини англадим. Достон ака бутун умр эл-юрт равнақи, вилоят, жонажон шаҳри, қолаверса, қадрдон гўша—маҳалласининг ободлиги, саришта ва покизалиги учун фидойилик кўрсатиб яшади, виждонан меҳнат қилди. Достон ака асли Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилиб, ўсган. Ўрта мактабни тугатгач, тумандаги “Янги билим” хўжалигида иш фа- — иқтисодчи, Мунира — инглиз тили мутахассиси. Фарзанд ва набираларнинг камоли бобога қувонч бағишлайди. Достон ака бутун умр халққа сидқидилдан хизмат қилди. Устоз бу йил умрининг 89-баҳорини қаршилади. Ҳамиша қўлида китоб, газета. Атрофдаги, дунёдаги янгиликлардан-ҳамиша бохабар. Оиласи ва ўзининг соғлигига жуда эътиборли. Устоз ҳар доимгидек ўзи яшайдиган “Сайқал” маҳалласининг жонкуяр фаолларидан бири. Маҳалладаги муаммоларнинг ечимини топишда кўмаклашади, қўлидан келган ёрдамни аямайди. Айни пайтда ҳам маҳаллани обод қилиш, яшилликка буркаш ниятида хайрли ишларга бош-қош. Дарвоқе, бундан бир неча йил аввал ўзи яшайдиган Гулшан кўчаси атрофига 20 тупдан кўпроқ арча кўчатларини эккан эди. Ўша арчаларнинг аксарияти гуркираб, кўчага кўрк бағишлаб турибди. Маҳалладошлари “Достон аканинг арчалари”, - деб, алқаб юришади. Юқорида устоз тилга олган масалага яна қайтамиз. Достон ака суҳбатимиз чоғида ечимини топмаётган шу масалани яна қайта-қайта тилга оларкан, “ Шу кунларда Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган “Яшил макон” лойиҳаси асосида республикамизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, вилоятимизда ҳам янги боғлар яратилиб, дарахтзорлар барпо этилаётган бир пайтда наҳотки шу бир парча ерга кўчатлар ўтқазиб, маҳалланинг ҳуснига ҳусн қўшиб, яшнатиб қўйишдек хайрли ишни амалга ошириб бўлмайди? Мен анча кексайиб қолдим. Қолаверса, ҳамма уринишларим зое кетди. Шу савобли юмушни энди сен охиригача етсанг, тегишли идораларга борасанми, газетага ёзасанми, шу жой обод бўлиб, дарахтзорга айланса, яшилликка қараб, қўни-қўшнилар, мен каби қарияларнинг баҳри дилимиз очилармиди?”. Устоз шундай дея қўлимга бир даста қоғозни тутқазди. Улар Достон ака шу масалада мурожаат қилган идора ва ташкилотлардан келган хатлар экан. Улар билан танишиб чиққач, бутун умрини севган касбига, эл-юрт корига сарфлаган бу инсонни бошқа юртдошларимизга намуна қилиб кўрсатгим келди. Ҳа, ҳар бир ишнинг хайри, ҳар бир қийинчиликнинг охири бор, деганларидек, ҳамиша ҳақ сўз учун курашган Достон Ўтаганов бошлаган хайрли ҳаракатларнинг самараси бўлишига ишонамиз. Холида ПАРДАБОЕВА “ҲАМИША ҲАҚИҚАТ УЧУН КУРАШДИМ”, — олиятини бошлади. Кейин 18-ўрта мактабда бошланғич синфларга дарс берган (у пайтларда мактабларда ўқитувчи етишмагани учун мактаб битирувчиларини ишга қабул қилишган). Ҳарбий хизматни Руминия ва Венгрия давлатларида ўтаган ҳамда 1956 йили Венгрия урушида иштирок этган. Хизматдан қайтгач (1959-1964 йиллар), Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олган. Хизматни хорижда ўтаган ва уруш ҳаркатларида қатнашиб, қийинчилик нималигини бошидан кечирган, Ватандан йироқда иродаси синалиб қайтган йигит талабалик йилларидаёқ ўзининг қатъиятлилиги, ҳаёт йўлидаги тўсиқлардан ўтиб, доимо олдинга интилиши, одамларнинг корига яраш ҳаёт зарурати эканлигини англади. 2 йил йўлланма билан Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида ишлагач, Гулистон шаҳридаги 1-, сўнгра 3-ўрта мактабларда дастлаб оддий ўқитувчи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими йўриқчиси, 6-ўрта мактаб директори, Сирдарё вилояти партия қўмитаси масъул ходими, шаҳар халқ контроли (назорати) бўлими раҳбари, ГулДУ проректори ва яна бошқа масъулиятли вазифаларгача бўлган йўлни босиб ўтди. Достон ака ибратли оила бошлиғи. Гулнора опа (охирати обод бўлсин) билан 3 нафар фарзандни вояга етказди. Улар ҳам ҳам ота-оналари каби ўқимишли, билимдон, меҳнатсевар бўлишди. Замира — шифокор, Алишер Устозни йўқлаб... лишган. Бундай аёллар тарбиясини олган қиз фарзандлар назокатли, садоқатли, андишали бўлиб вояга етганлар. Лекин, афсуски, баъзи ота-оналарнинг ор-номус, ҳаё тушунчаларига бироз бепарво қараётганликлари сабабли чиройли анаъана ва урф-одатларимизнинг айримлари унутилаяпти. Баъзи қизлар уйда ота-онаси, ака-укалари олдида, кўчада, ўқиш ва ишда очиқ-сочиқ юришга одатланиб қолишди. Буни замонавийлик, деб баҳолаётганлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳолат, айниқса, турмушга чиқиб, бошқа бир оилага келин бўлиб борганларида билиниб қолаяпти. Қайнота, қайнонага тик гапириб, эрни беҳурмат қилишлари, улар олдида ҳам - “Ҳа, нима бўлибди?” – деб ўз хоҳишларича муомала қилишлари, кийинишлари баъзи ҳолларда оиладаги турли муаммоларга, келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Тўғрироғи, ёшларда итоатсизлик, сабрсизлик, қаноатсизлик ҳолатлари пайдо бўлаяпти. Бундай вазиятларда кексаларнинг, оиладаги катта ёшдаги кишиларнинг насиҳат ва ўгитлари жуда катта фойда беради. Маҳалла фаоллари йиғилишларда бу мавзуни ўртага ташласалар, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатсалар, фойдадан холи бўлмасди. Тўғри, ақл ўргатиш, насиҳат қилиш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Лекин “қари билганни пари билмас” деган нақлнинг ҳаётийлигини назарда тутган ҳолда иш тутилса, ижобий самара бериши шубҳасиз. Фароғат СУЛТОНОВА, Мирзаобод туманидаги “Наврўз”, “Тинчлик”, “Нурафшон” МФЙлари отинойиси Эътироф ти хас ка ос ил ни иш аг иш оғ ди ж М е б га р н ш ро а р , к Маҳал — иқт мутах нинг к ди. Д дқиди умрин Ҳами фд м со д ж г бир Гул кўп Ўша раб, Маҳ дейди меҳнат фахрийси Достон Ўтаганов
Бугун камдан-кам одамлар опера санъатини тушунишди. Ёшлар орасида эса, бу санъатни тушунадиганлар саноқлигина, десак, муболаға эмас. Шунга қарамай, оз бўлса-да, ёшларимиз орасида бундай классик ижрога қизиқиб бораётганларнинг борлиги дилларга хушнудлик беради. Опера спектакллари ихлосмандлари ҳали у қадар кўп эмас лекин концерт бўлар экан, деб шунчаки қизиқиб келаётганларнинг ҳам борлиги қувонарли. Қолаверса, айрим операларни ижрочи билан бирга одамларнинг ҳам жўровоз куйлаши кишини хурсанд қилади. “Опера парда кўтарилишидан анча аввал бошланади ва тушганидан анча кейин тугайди”, дея ушбу юксак санъат турига таъриф б е р а д и ўтган асрнинг машҳур опера куйчиси Мария Каллос. Чиндан ҳам дунё ижод аҳли таъкидлаганидек, инсониятга таниш товушлар ичида энг қиммати – опера. Бугун вилоятимизда мазкур санъат тури бўйича ижод қилаётган ёшлардан Гулистон давлат университети санъатшунослик факультетида таҳсил олаётган Дилноза Ҳайитовани алоҳида эътироф этиш лозим. —Meн болалик пайтларимданоқ ойнаи жаҳон орқали Муяссар Раззоқова, Ширин Маматова, Милена Матмусаева каби опера хонандаларининг ижроларини тинглаб, такрорлаб, ноталаригача ёдлаб олар эдим. Улардек хониш қилишга ҳаракат қилиб, секин-аста овозим очила бошлаганда баланд пардаларда куйлашга овозимни мослаб бордим. Пайти келиб, ўзимга нисбатан ишончим орта б о ш л а д и . “Мен ҳам, албатта, операдан ариялар куйлайман. Бу санъатни воҳамизда ва республикамизда янада тараққий эттиришга хизмат қиламан”, деган мақсадни олдимга қўйдим. Шундан сўнг онам Мерзия Исмоилова менинг қизиқишимни инобатга олиб, санъат мактабида ўқиш таклифини берди. Ва 5-синфда ўқиган давримда Янгиер шаҳар мусиқа мактабига ўқишга қабул қилиндим. У ерда малакали ўқитувчи Надежда Назаровадан санъатнинг бошланғич билимларини олдим. Кейинчалик бу санъат бўйича республика ва халқаро майдонларда бўлиб ўтадиган танловларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдим. Бу ютуқлар менга янада мотивация берар, ўзимга бўлган ишончни чандон оширар эди. 2022 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда иштирок этиб, Гран при соҳибаси бўлдим. Ўша йили Канаданинг Оттава шаҳрида ўтказилган халқаро танловда ҳам юқори ўринни забт этдим. Қолаверса, ўша йили республика ёш ижрочилари онлайн танловида ҳам 1-ўрин менга насиб этди. Жорий йил февраль ойида бўлиб ўтган халқаро танловда ҳам ғолибаликни қўлга киритдим. Албатта, бундай ютуқларни қўлга киритишим ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Қўшиқчилик санъатининг сир-асрорларини менга олийгоҳда ўргатиб келаётган устозларим Озода Абдуллаева, Моҳигул Акбарова, Абдураҳим Султонов, Замира Куйчиева, Лейла Конуроваларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан,—дейди қахрамонимиз. Ўз навбатида биз ҳам Дилноза Ҳайитованинг жозибадор овозини жонли эшитиб, унинг санъатидан сеҳрланиб қолдик. Ўзига хос жарангдор ва ширали овозни эшитган киши ҳайратдан ёқа ушлаши шубҳасиз. Шу боисдан ҳам такрор-такрор бўлса-да, биз дилтортар қўшиқлар — Фурқат ғазали билан айтиладиган “Кашмирида” романсини, “Майсаранинг иши” операсидаги Ойхон арияси, “Аршин мол-олон” спектаклидаги Гулчеҳра арияси, “Севимли ёрим” каби ариялар ижро этилганда мусиқасиз ҳам нақадар ёқимли бўлишини Дилноза Ҳайитова хониши мисолида яна бир бор ҳис қилдик. Д.Ҳайитова тимсолида энди Сирдарё вилоятида ҳам бошқа санъат турлари каби опера санъатининг ҳам ёрқин ижрочилари бор, дея айта оламиз. Биз ўзига хос ёқимли овоз соҳибаси, опера санъатининг қалдирғочи Дилнозанинг келгусидаги орзулари, мақсадлари амалга ошишига тилакдошмиз. Мадина ЭШҚЎЗИЕВА 5 “Дилноза Ҳайитова тимсолида энди Сирдарё вилоятида ҳам бошқа санъат турлари каби опера санъатининг ҳам ёрқин ижрочилари бор, дея оламиз.” 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO • Иқтидорли ёшлар ТАЛАБАНИНГ ХИВАДАГИ КЎРГАЗМАСИ Гулистон давлат педагогика институти технология йўналиши талабаси Нодира Искандарова “Сен азиз ва муқаддассан, аёл” вилоят танловининг ғолибларидан бирига айланган эди. Унга очиқ осмон остидаги музей - шаҳар — Хивага саёҳатга йўлланма берилди. Талаба-ҳунарманд Хива шаҳрида хоразмлик тадбиркорлар билан фикр алмашди. Ўзининг қўлда тўқилган қўғирчоқлари кўргазмасини ташкил этди. Ерли аҳоли ва хорижлик сайёҳлар талабанинг ижодий ишларига катта қизиқиш билан муносабатда бўлишди. — Ҳам зиёрат, ҳам тижорат, деганларидек, кўҳна шаҳарга саёҳатим янги ҳамкорлар топишимга кўмак берди, — дейди Н. Искандарова. — Мен хоразмлик ҳунармандларга олиб бораётган ишларим ҳақида сўзлаб бердим. Биргаликда фикр алмашдик. Зеро, бу мулоқотлар келгуси ишларимда асқотишига, янги ғояларни юзага чиқаришига шак-шубҳа йўқ. Нодира қўғирчоқ тўқиш сирларини мукаммал эгаллаган. Ҳунарманд талаба институтда таҳсил олиш билан бир қаторда Ховос тумани “Баркамол авлод” мактабида ўқувчи қизларига ўз ҳунарини ўргатиб келмоқда. Хоразм сафари талаба ҳунармандни янги ижодий ишларга руҳлантирди. М. АҲМАД Тасвирда: Нодира Искандарова Хивада ўз кўргазмасини намойиш этмоқда Овози жарангдор, вози жарангдор, хониши ёқимли ониши ёқимли • Орамиздаги одамлар Ибрат мактабининг брат мактабининг ибратли раҳбари братли раҳбари Санъат оламида Бир куни жуда ҳам кўп муваффақиятларга эришган бизнесмендан сўрашибди: “Муваффақиятларингизнинг сири нимада?”. Шунда ҳеч ўйланмай: “E-mail, яъни электрон почтамнинг йўқлигида”, - деб жавоб берибди. Сўнг изоҳлабди: “Мен бир вақтлар бир корхонага фаррошликка иш сўраб бордим. Улар ишга олишини, лекин аввал электрон манзилимни беришим кераклигини айтишди. Менда электрон манзилнинг йўқлиги у ердан умидимни узишим кераклигини англатарди. Кўчага чиқдим ва дастлаб кўчадаги чиқиндиларни, қоғозлар, турли хил пластик идишлар, шиша кабиларни йиғиб, кун кўра бошладим. Ўзимни ривожлантирдим, вақт ўтди. Натижасини кўриб турибсизлар, агарда электрон манзилим бўлганида ўша компаниянинг фарроши бўлиб қолардим.” Алқисса, биз омадсизлик деб ўйлаган айрим нарсаларда биз учун хайр бордир. Аксинча, яхши деб ўйлаган нарсаларимиз биз учун хайрли бўлмаслиги мумкиндир. Қаҳрамонимиз қай тарзда ҳаётини қоплаган зулмат, қоронғул и к н и з и ё г а у л а г а н и ҳақида сўз юритамиз. “Ibrat аcademy” ўқув маркази раҳбари Х. Эгамбердиева ўз фаолияти ҳақида гапираркан, инсонни ҳаётда оёққа турғазадиган нарса бу қийинчилик эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳа, Хуршида опа оилада ўн нафар қизнинг бири эди. Онаси Гулчеҳра ая кўп фарзандли бўлишига қарамай уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор бериб, гул-райҳонларнинг барчаси ҳаётда ўз йўлини топиши учун тиним билмади. Гулчеҳра опанинг фарзандлари маънавиятини юксалтиришдаги саъйи-ҳаракатлари бошқа ўзбек оналарига ўрнак бўлишга арзигулик, десам, янглишмаган бўламан. Мактабга чиқмасданоқ ҳарфларни таниб, ҳисоб-китобни тушунадиган, болалик чоғларидаёқ китобга меҳри тушиб улгурган Хуршида опа “бугунги кунда эришган барча ютуқларига сабабчи бўлган инсон онамдир”, дейди фахр билан. Ҳаракат инсонни улуғлашига ботбот амин бўлган қаҳрамонимиз, дастлаб институтга кириш мақсадида анчагина тайёргарлик кўрганликларига қарамай олийгоҳ эшигини оча олмади. Шундан сўнг оила қуриб, энди бахтли ҳаёт кечиришни бошлаганида, бу ҳам кўплик қилиб турмуш ўртоғи оққон касаллигига чалиниб, вафот этди. Уч нафар ҳали вояга етиб улгурмаган норасида фарзандлар учун ҳам ота, ҳам она бўлиш масъулияти елкасига ағдарилганди ўшанда. Ёлғиз оналикнинг таъмини тотиб, онасига кўмаклашиш учун далага чиққан бу мурғак қоракўзлар йиғламоқдан бери бўлишганда “бизни билим қутқаради”, - деб уларни юпатган бўларди. Топилган маблағнинг тенг ярмини китоб олишга сарфлаган Хуршида опа фарзандларининг: “ундан кўра, бизга егулик ва кийим олиб берсангиз бўлмайдими?” деган саволларига: “Мен ҳозир банкка пул қўяяпман, келажакда уларни йиғиштириб оламан”, - деб жавоб берар, туни билан ўша китобларни жигаргўшалари билан биргаликда мутолаа қилиб, муҳокама қилишарди. Ёмғирлар ёғаверганидан табиатнинг ўчиб кетган рангларининг ўрнини тўлдириш ва кўнгилларни хушнуд этмоқлик учун ер юзига камалак ташриф буюргани каби манаман деган қоронғу тунлардан сўнг ҳам қуёш чиқади, қалбларга ёруғлик, эзгулик ва илиқлик югуради. Яъни, “Энг қоронғу тунлардагина энг ёрқин юлдузлар порлайди”. Ўлкамизга бу йил баҳор кечикиб кириб келди. Лекин бу ҳолат қаҳрамонимизнинг ҳаёт дарахти ўз мевасини беришига халақит бера олмади. Ҳа, шундай, дастлаб иккитадан бошланган ўқувчилари ҳозир юздан ортиқни ташкил қилса, шароитлар ҳам вилоятимиз ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг ёрдами билан бугун энг замонавий ўқув марказларидан кам эмас. Ўқув ишлари аъло даражада. Сабрнинг таги сариқ олтин, деганларидек бу маъсума ўзбек аёлининг шижоати, қилган меҳнатлари ҳам серҳосил бўлиб, кўклам чоғида илк ғунчаларини очди, “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди. Бу эса, ўз ўрнида Хуршида опанинг Ватанга бўлган ишончини, садоқатини, ўз касбига бўлган иштиёқини янада мустаҳкамлаб, янада кўпроқ меҳнат қилиши учун туртки бўлди. Ҳар ким меҳнатининг роҳатини кўришга, албатта, ҳақлидир. Адиба ШАРИФОВА
“Рамазон айтиб келдик...” 6 “Тинчлик, осойишталик йўлида саъй-ҳаракат қилаётган барчани Аллоҳ таоло эзгу мақсадларининг афзалига муваффақ қилсин!” 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO Меҳр-мурувват урувват ва саховат айёми • Рамазон ҳайити муборак бўлин! Рамазон айтиб келдик эшигингизга, Худойим ўғил берсин бешигингизга... Ё, рабибай, ё, рабибай ё, Рамазон, Муҳаммад умматига моҳи Рамазон… Қутлуғ ой сабоқлари Р амазон ойи юртимизда аҳил-иноқликда, кўтаринки руҳ билан ўтди. Юртдошларимиз савоб ишларнинг бошини тутиб, меҳр-мурувват ва саховат кўрсатдилар, кексалар ва беморларнинг ҳолидан хабар олдилар. Энди ушбу анъанани, хайрли амалларни йил бўйи давом эттиришимиз керак. Рамазон ойини қандай ихлос, ғайрат ва сабр билан ўтказган бўлсак, бу байрамни ҳам ундан-да аълороқ, ундан-да файзлироқ қилиб ўтказишимиз лозим. Бу байрамнинг дам олиш куни, деб эълон қилиниши унинг файзини, шарафини, тароватини янада ошириб юборди. Ҳайитнинг мазмун-моҳиятида кўнгилларга хушнудлик, севинч, жисмга роҳат бағишлаш, дўстлар, яқинлар, қариндошлар орасида меҳр ришталарини мустаҳкамлаш, кишиларни бир-бирларига ёрдам ва саховат кўрсатишга чорлаш мужассамдир. Ночор ва заифлар, муҳтож кишилар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг жамият зиммасидаги ҳақларини ёдга туширишдир. Ҳайит қувончлари, байрам хурсандчиликлари ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага кириб бориши учун айнан шу кунларда фитр садақасини бериш, закот ва бошқа садақа, хайр-эҳсонларни тарқатиш давлатманд кишиларга вожиб бўлади. Одатда байрамларда жамият ахлоқи, истак ва майллари, урф-одатлари ҳар қачонгидан-да қалқиб, бўртиб кўринади. Шу боис Рамазон ойи давомида бўлгани каби ҳайит арафасида ҳам меҳр-муҳаббат, ўзаро ёрдам, саховат ва ҳаё, етимлар ва ҳожатмандлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни қадрлаш ва ҳурматларини жойига қўиш, ота-оналарга ҳар қачонгидан кўра эътибор кўрсатиш, умуман инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни янада кучайтириш талаб этилади. Ушбу муборак ҳайит кунларида яқинларимизни йўқлаш, атрофимиздаги шикастакўнгил кишиларни зиёрат қилиш, уларга хайру саховат улашишнинг ажру мукофоти улуғ эканлиги борасида Аллоҳ таоло қуйидагиларни таъкидлаб айтади: “Сиздан (эй, Муҳаммад,) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики xайр-эҳсон қилсангизлар, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингизлар! Ҳар қандай қилган эҳсонларингизни Аллоҳ билиб турувчидир”. (Бақара сураси, 215-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганлар: “Беморларни зиёрат қилинглар, очларга таом беринглар, қарздорларга қарзларини узишга ёрдам беринглар” (Имом Бухорий ривояти). Ҳақ таолога беадад шукроналар бўлсинки, юртимизда тинчлик осойишталик ҳукм сурмоқда. Бу тинчликнинг қадрига етмоғимиз, уни асраб авайлаш учун ҳар биримиз ҳаракат қилмоғимиз, мана шу ҳақиқатни ҳар биримиз теран англамоғимиз, уни ўсиб келаётган ёш авлод онгига чуқур сингдиришимиз лозим. Ҳар доим ҳайит арафасида қайта-қайта такрорланадиган яна бир гапни эслатиб ўтмоқчимиз. Ҳайит баъзи жойларда бўлаётганидай азахонлик, таъзияхонлик маросими эмас. Балки хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу ишлар, фазилатли ой рўзасини эсон-омон, соғ-саломат тутиб олганимиз учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва шукроналар изҳор этиш рамзидир. Шу куни яқинда вафот этган кишилар хонадонига бориб, уларнинг мусибатини қайта эсларига солиш ўрнига бу куннинг шукрини адо этиш, ота-оналаримиз, қавм-қариндошларимиз, улуғларимиз зиёратига бориб, уларнинг дуоларини олиш, бетоб, муҳтож инсонлар ҳолидан хабардор бўлиш, ёрдамга муҳтож кишиларга қўлидан келганича хайр-саховат кўрсатиш, бир-биримизни ҳайит билан муборакбод этиш, эски гина-кудуратларни унутиб, силаи раҳмни ва инсоний муносабатларни тиклаб олиш жоиздир. Шу тариқа Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига сазовор бўлиб олиш ҳар бир мусулмоннинг байрам кунларидаги энг муҳим вазифаларидан саналади. Тинчлик, осойишталик йўлида саъй-ҳаракат қилаётган барчани Аллоҳ таоло эзгу мақсадларининг афзалига муваффақ қилсин! Юртимизни ёмон кўзлардан Парвардигорнинг ўзи асрасин. Рамазон ҳайити барчага муборак бўлсин! Ҳабибулло ЗОКИРОВ, вилоят бош имом-хатиби. Фақат моҳи Рамазон кунлари айтиладиган бу айтим (“қўшиқ” деса ҳам бўлади) болаликдан барчамизга ёд бўлиб кетган. Лекин ҳозирги кунда жуда кам эшитамиз уни. Эсимда, кичкина қизалоқ эдим. Рўза кунларида деярли ҳар куни кечки пайт эшик ортида шу қўшиқ эшитилар, маҳалладаги бир тўп болалар уйма-уй юриб, “Рамазон айтиб келдик...”ни куйлаб юришарди. Хонадон эгалари топганлари — бир-икки сўм пулми, кулчами, ширинликми ёки бошқа егуликми, олиб чиқиб, “рамазончи болалар”- нинг қўлларига тутқазишарди. Бир куни яна ўша хиргойи эшитилди. “Онажон, анави болалар яна келишди, ҳайдаворайми, ҳар куни нарса сўраб келишади”, - дедим. Шу пайт онажоним (охиратлари обод бўлсин), - “Тўхта болам, мана буни олиб чиқиб бер”, - деб бир сиқим майиз ва туршак бераркан, “асло уларни ҳайдама, ҳар бир уйда уларнинг ризқи бор. Рамазон ойининг файзи, баракаси ҳам шунда. Чунки бу қутлуғ ойда, эшикдан келган одамни норози қилиб қайтармаслик керак. Қолаверса, улар шу нарсаларга қараб қолишгани йўқ, бу азалдан қолган удум, анъана. Аксинча, қўшни болалар шу айтимларни одамларнинг ёдига солишаяпти. Аллоҳ бу ойда ҳаммага ризқ-барака беради. Шу ризқда болаларнинг ҳам насибаси бор. Уларни улашиш савоб. Олдинги замонларда бир бурда нонга зор бўлган бева-бечораларнинг шу ойда қорни тўйиб, эҳсон қилганларни дуо қилишган”. Онамнинг гаплари мағзини катта бўлганимда чақиб, ҳаммасини англадим. Шу-шу, Рамазон кунларида, “—рамазончи” болалар келишади, бераман—”, деб атайлаб уларга атаб пул, тансиқ егулик ва ширинликлар тайёрлаб қўядиган бўлдим. Ўтган йили Рамазон кунларининг бирида эшик анча кеч тақиллади ва “Рамазон айтиб келдик эшигингизга...” деган овоз эшитилди. Дарҳол очдим. Эшик ортида юпун кийинган бир бола ийманибгина турарди. Дарров атаганимни қўлига тутқаздим. Шунда у “холажон, овқатингиз борми, болаларингиздан қолгани бўлса ҳам майли, мана бу идишга озгина солиб беринг, илтимос, онам касал, оч ётибди”, – деб қўлидаги косани менга тутди. Тўғриси, ғалати бўлиб кетдим. “Ҳозир ҳам маҳаллада шундай ночор оилалар бор экан-да, эртагаёқ суриштириб, қўлимдан келганча ёрдам бераман, қолаверса, маҳалла раисига, фаолларига ҳам буни етказиб қўйиш керак, хабардор бўлишсин”, деган фикр ўтди хаёлимдан. Косага қозондаги ошдан тўлдириб солиб, устига битта нонни қўйиб, елим халтага ўраб, болага олиб чиқиб бердим ва “—ўғлим, қаерда яшайсан? - деб сўрадим. — Раҳмат, холажон. Тезроқ онамга олиб бориб, қорнини тўйғазай. Биз нариги маҳаллада яшаймиз”, - деди-ю, тезда ташқарига чиқиб кетди. Ортидан қараб қолдим. Анча пайтгача боланинг ўша кунги ҳолати, мунгли кўзлари кўз олдимдан кетмади. Эртасига уни суриштирдим, лекин тополмадим. Маҳалладагиларга бу ҳақда айтиб ҳам қўйдим. Бу йил негадир Рамазон кунлари эшик тақиллатиб, “Рамазон айтиб келдик...” дегувчилар кам келишди. Лекин мен уларни ҳар куни кутдим. Ўша оқшомда хаста онасига овқат сўраб келган болани ҳамон унутолмайман. Холида ПАРДАБОЕВА
7 ДАВР САДОСИ. ЭЪЛОНЛАР ПОРЛОҚ ХОТИРАСИ УНУТИЛМАЙДИ Жараён 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Анвар Тоғаев жорий йил 3 апрель куни 77 ёшида дунёдан кўз юмди. Анвар Тоғаев 1947 йилда Сирдарё шаҳрида туғилган. 1970 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тугатган. 1973 йилдан 2002 йилгача Жиззах вилоятида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. ЎТГАНЛАРНИНГ ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН “Янги Сирдарё”, “Новая Cырдарья” газеталари таҳририяти жамоаси “Янги Сирдарё” газетаси бўлим мудири Хуршида Нишоновага волидаи муҳтарамаси НУРТОЖИ аянинг вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилади. “Янги Сирдарё”, “Новая Cырдарья” газеталари таҳририяти жамоаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Анвар ТОҒАЕВнинг вафот этгани муносабати билан оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилади. 2002 йилдан бошлаб Сирдарё вилоятида маданий мерос объектлари бўлимида раҳбар лавозимида ишлаган. “Кўнгил гавҳари”, “Муҳаббат ёғдуси”, “Соғинч фасли” деб номланган шеърий тўпламлари чоп этилган. Ижодкор 1999 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби эди. Сирдарё вилоятининг маънавий-маърифий тадбирларида фаол иштирок этиб, ўзининг ижоди, ажойиб шеърлари билан халқнинг ҳурматини қозонган ва яхши ном олган Анвар Тоғаевнинг қаламига мансуб шеър асосидаги “Келинчак” қўшиғи севимли ҳофизимиз Шерали Жўраев ижросидаги энг дилбар қўшиқлардан эди. Кўплаб дилтортар лирик битиклар ва мукаммал таржималар муаллифи, истеъдодли шоир, ажойиб устознинг порлоқ хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди. Охирати обод бўлсин. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2022 йил 17 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор “Р.Р.Р” МЧЖ ва бошқалардан ундирувчи АТ “Халқ банки” Гулистон филиали фойдасига 1 324 870 000 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров таъминоти сифатида қўйилган кўшимча жавобгар Н.М.га тегишли бўлган дорихона биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига 2023 йил 18 октябрда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида қўшимча жавобгарга тегишли бўлган дорихона биноси хатланиб, 280 000 000 сўм қийматида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Сардор ТОЙМБАЕВ, МИБнинг Гулистон туман бўлими давлат ижрочиси Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида божхона ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси ва унинг тасарруфидаги божхона объектлари ҳамда вилоятнинг ҳудудларида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, божхона бошқармаси ҳудудига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Умуммиллий лойиҳа бўйича экиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизмати бўлими Қарз ўрнига... арз ўрнига... Дорихона биноси орихона биноси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Дарахт кўчатлари экилмоқда Бугун ахборот асри, ижтимоий тармоқлар авжи ривожланган давр. Шундай бўлсада газета ва журналларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеи алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, бу нашрлар саҳифаларида тарихий, замонавий, илмий-оммабоп, адабий ва келажак ҳақида мақолаларни чоп этаётган бўлса. 2024 йилда Ўзбекистонда ҳам шундай босма нашрлар шахсан Юртбошимизнинг ташаббуслари билан жамият ҳаётига татбиқ этилди, десак, хато эмас. Улардан бири ҳафталик “Жадид” газетаси, иккинчиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигида чоп этилаётган “Ватан” журналидир. Бу иккала нашр қисқа муддатда ўз саҳифаларида залворли мақолаларни чоп этаётганлиги билан ҳам ўз ўқирманлари эътирофига сазовор бўлишга улгурди. “Жадид” газетаси бугунги ёшларимиз онги ва шуурига жадид боболаримизнинг ғояларини, мафкураларини тарихийлик ва замонавий нуқтаи назаридан сингдириб келмоқда. “Ватан” журнали эса фуқароларимизда ва ёшларимизда Ватан туйғуси, ватанпарварлик, унинг кўринишлари, инсоннинг Ватан олдидаги вазифалари ва бурчларини ҳам илмий, ҳам бадиий, ҳам фалсафий, ҳам маънавий жиҳатдан ёритиб бермоқда. Журналнинг 1-сонида озар шоири Акиф Бағирнинг “Ўзбек келаётир” шеъри ҳар бир “ўзбекман” деган кимсанинг қалбида фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади десак, муболаға эмас. Бундан ташқари, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов каби шоирларимизнинг Ватан ва ватанпарварлик ҳақидаги шеърлари ҳар қандай қалбни уйғоқликка ундайди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқовнинг “Ватан” ҳақида...” сарлавҳали мақоласи ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш жоиздир. Қолаверса, Ватан, варилмоқда. Бу эса, фуқароларимиздан илм ва маърифатни талаб этади. Мана шундай илм зиёсини жамият ҳаётига янада кенгроқ тарғиб этиш масаласи “Ватан” журналининг ҳам олдида турган асосий вазифалардандир. Билимли фарзандлари бор юрт ҳеч қачон хор бўлмайди. Шундай экан, ҳозирги глобал ва таҳликали замонда, энг аввало юртимиз тинчлиги, чегараларимиз мустаҳкамлиги, қолаверса, ҳалқ жипслиги, ҳамжиҳатлиги жуда муҳим масаладир. Бу эса, замонавий илм-фанни эгаллаган, ўзининг мустақил фикрига эга бўлган “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя асосида ҳаракат қиладиган ёшларимизни майдонга чиқаришни тақозо этади. Шу сабабдан ҳар биримиз “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак, Ватанмиз!” деган тамойилни қалбимизга муҳрлаган ҳолда “Ватан” журнали ва инсонни ватанпарварликка ундайдиган газеталар мутолаасига, ундаги мақолаларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Ўз навбатида бу ғоялар ва фикрларни жамият ҳаётига тарқатишда жонбозлик кўрсатишимиз ҳам муҳимдир. Шундагина Ватанимиз тинчлиги, равнақи, унинг янада тараққий этиши йўлида ўзимизнинг ҳиссамизни қўшган, ёшларимиз онги ва шуурига ватанпарварлик ғояларини оз бўлса-да сингдирган бўламиз. Рустам ТУРСУНМУРОДОВ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ЭЪЛОН Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”- ги ПФ-209-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бўлими ва бўлинмалари тугатилишини маълум қиламиз. Дебитор ва кредиторлар эълон чиққан санадан бошлаб бир ой муддатда қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин. Гулистон шаҳар Мустақиллик кўчаси, 35-уй. Телефон (99) 464-01-61, (88) 275-33-77. “ВАТАН”ДАН ВАТАН”ДАН ВАТАНПАРВАРЛИКНИ АТАНПАРВАРЛИКНИ ЎРГАНАЙЛИК РГАНАЙЛИК Муносабат танпарварлик ҳақидаги ғоя ва қарашлар илмий, фалсафий жиҳатдан ҳам юртимиз адиблари ҳамда қўшни давлатлар ёзувчи, драматург, олимлари томонидан ёритилган турли йўналишдаги мақолаларда акс этганлиги муштарийлар учун бирдай қизиқарли бўлганлиги шубҳасиз. Бу журнални мутолаа қилиш асно ҳеч муболағасиз Ватанни юракдан севиш даркорлигини яна бир бор ҳис қилдик. Сабаби, Ватан туйғуси—олий туйғу. Буни ҳеч қандай сўз билан таърифлаб бўлмайди. Ватаннинг ҳар қарич ерини эъзозлаш эса, бизларнинг бурчимиздир. Чунки унинг бағрида не-не аллома ва қаҳрамонлар яшаб ўтмаган. Бугунги кунда юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида “Янги Ўзбекистон”ни яратиш, “Учинчи ренессанс” пойдеворини бунёд этиш устида кенг кўламли ишлар амалга ошиФуқаро Бердиназаров Жамшид Хасан ўғли номига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан 2018 йилда берилган ВС тоифали AF 0042075 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ.
Bosh muharrir: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 05.04.2024-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, O‘rinbosar: (67) 225-11-14, Bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “SHARQ” NMAKда 1500 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent sh., Mirobod tumani, Buyuk Turon ko‘chasi, 41- uy. Теl.: (71) 233 11 07. Buyurtma Г-448 8 “Толени қарангки, илк қадамим қутлуғ келди. ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган танловга асаримни йўлладим. “Темур тузуклари” ишим ғолиблар сафидан ўрин олди.” 2024-yil 8-aprel, № 14 (11656) YANGI SIRDARYO — Хабарингиз бор: ЮНЕСКО Бош конференцияси буюк давлат арбоби Амир Темурнинг давлатчиликни барпо этиш, фан, таълим ва маданият тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, 1996 йилда Соҳибқироннинг 660 йиллигини жаҳон миқёсида кенг нишонлаш бўйича қарор чиқарган эди, — дея ҳикоясини бошлади Баҳодир Бобоназаров. — Мана шу жаҳоний ҳужжатга таяниб, Ўзбекистон Президентининг республикамизда 1996 йилни “Амир Темур” йили деб эълон қилиш тўғрисида”ги Фармони ҳам дунё юзини кўрганди. Ушбу икки воқеа менда Амир Темур сиймосига нисбатан қизиқиш уйғотди. Қўлимга Соҳибқирон бобомизнинг “Темур тузуклари” китобини олиб, ҳижжалаб ўқий бошладим. Китоб қатларидан ҳар томонлама етук инсон қиёфаси “манамен” деб кўзга ташланиб турарди. Қўлимга мўйқалам олиб, чиза бошладим. Албатта, буюк СИРДАРЁЛИК МУСАВВИРНИНГ ИРДАРЁЛИК МУСАВВИРНИНГ “ТЕМУРНОМА”СИ ТЕМУРНОМА”СИ 9 апрель — Соҳибқирон таваллуд топган кун Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби миниатюрачи мусаввир Баҳодир Бобоназаров ижодида Амир Темур ва унинг авлодлари сиймосини акс эттириш борган сари тўлишиб, мукаммалашиб бормоқда. Сирдарёлик мусаввирни Соҳибқирон образи қай тарзда ўзига жалб этган эди? “ Суҳбатимизни мана шу савол билан бошладик. Мусаввирнинг ижодий ишлари: 1. ЮНЕСКО томонидан Парижда нашр этилган “Темурийлар салтанати даври” альбомидан жой олган “Темир тузуклари” миниатюраси; 2. Сирдарё вилояти “Маънавият ва маърифат маркази” деворига чизилган маҳобатли “Буюк Соҳибқирон” миниатюраси. 3.4. Самарқанд шаҳридаги Улуғбек музейи деворига чизилган миниатюралар – “Шоҳруҳ Мирзо” ва “Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи”. давлат арбоби, саркарда, фан ва маданият ҳомийсининг салобати босди. Бироқ қўл қовуштириб ўтиришнинг вақти эмасди. Ана шу тариқа менинг Соҳибқирон ҳақидаги “Амир Темур тузуклари” деб номланган дастлабки миниатюра асарим дунё юзини кўрди. Толени қарангки, илк қадамим қутлуғ келди. ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган танловга асаримни йўлладим. “Темур тузуклари” ишим ғолиблар сафидан ўрин олди. Соҳибқирон бобомизнинг 660 йиллигига бағишлаб ЮНЕСКО томонидан Парижда нашр этилган “Темурийлар салтанати даври” альбомида чоп этилди. Айни пайтда бу миниатюрам Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида сақланади. — Китоб жавонидан ўша чиройли, бир неча тилларда изоҳлари билан босилган альбомни кўзларига суртиб, каминага кўрсатади. —Илк муваффақият Сиз- нинг ўзига хос “Темурнома” яратишингизда туртки бўлиб- ди-да?! —1996 йили мамлакатимиз пойтахти Тошкентда Амир Темур музейининг тамал тоши қўйилди. Ҳукумат томонидан мамлакатимизнинг номдор миниатюрачи мусаввирлари Ўзбекистон санъат арбоби Хуршид Назиров, Содиқ Қорабоев, Ғайрат Камолов, Тоир Болтабоевлардан иборат “Санойи нафис” гуруҳига музей деворларини маҳобатли миниатюралар билан безаш вазифаси юклатилди. Мана шу гуруҳга камина ҳам жалб этилдим. “Тарих ҳайрати” деб номланган триптихт (учлик) асар яратилди. Устозлар ёнида ишлаб маҳобатли миниатюра санъатининг сир-асрорларини янада чуқурроқ ўзлаштирдим. — Амир Темур сиймоси дарж этилган илк мустақил маҳобатли асарингиз Сирдарё бағрида туғилди. Шундайми? — Ори рост. 2002 йили Сирдарё вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан каминага вилоят “Маънавият ва маърифат маркази”нинг кенг-мўл фойесини монументал деворий миниатюралар билан безаш вазифаси ишониб топширилди. Бу бир деворий расмлардан иборат ўзига хос туркум эди. 10 та алоҳида-алоҳида миниатюра 65 квадрат-метр жойни эгаллаганди. Улар орасида фойенинг қоқ марказидаги Амир Темур сиймоси акс этган “Буюк Соҳибқирон” асарим ўзгача салобат касб этиб турарди. Бу деворий расмларни яратишимда тўплаган тажрибаларим асқотди, десам, муболаға қилмаган бўламан. — Баҳодирбек, айтинг-чи, Сиз Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг авлодлари сиймосини яратишга ҳам ҳаракат қилганмисиз? — Ижодий ишларимиз Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбариятига маъқул келган, шекилли, 2010 йили бизни Самарқанддаги Улуғбек музейини безаб беришга таклиф этишди. Ушбу музей учун шогирдларим билан Амир Темур авлодлари акс этган 12 та деворий миниатюра ишлаб бердик. Улар орасида Соҳибқирон бобомизнинг фарзанди аржуманди Шоҳруҳ Мирзо сиймоси ҳам бор. Шу ўринда эсда қоладиган бир воқеани айтиб ўтмасам, бўлмас. Бадиий академиянинг ўша пайтдаги раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Турсунали Қўзиев қўлимга Туркиядан келтирилган қаламда чизилган ҳилвираб қолган қоғоздаги бир расмни тутқаздилар. “Бу жуда қадимий миниатюра. Мана шуни қайта ишлаб, жон киритасиз”, дея менга ишонч билдирдилар. Ана шу тариқа “Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи” миниатюраси туғилди. Камина асарни янгича талқинда тирилтирдим. Айрим атрибутларни қўшдим. Масалан, аслиятда миз йўқ эди. Назаримда, реставраторлик ишим мутахассисларга маъқул келди. — “Темурнома”нгизни янада бойи- тиш ҳақида бош қотираяпсизми? — Соҳибқирон сиймоси мусаввирлар учун битмас-туганмас илҳом манбаидир. Албатта, тажриба тўплаганим сари Амир Темур образига масъулият билан ёндошишни ҳис этмоқдаман. Соҳибқирон бобомиз сиймоси дарж этилган асарларим миллатимизнинг улуғ фарзанди олдидаги қарзимни озгина бўлса-да, уздим, деган таскин уйғотади менда. Суҳбатдош: Муҳаммадали АҲМАД NAVBATCHI: M. ESHQO‘ZIYEVA