№ 40 (11642) 30-DEKABR 2023-YIL, SHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi YANGI SIRDARYO Янги йилингиз қутлуғ бўлсин! Мазкур катта тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан 9 та йўналишда муҳим бўлган ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, кино, театр санъати, адабиёт, газетхонлик, китобхонлик, мақомчилик, бахшичилик, кулолчилик, атлас, адрас матолари тайёрлаш бўйича мактаблар яратилиши масалаларига Юртбошимиз алоҳида тўхталди. У киши йиғилиш давомида билдирган фикр-мулоҳазалар аёвииштирокчиларнинг эътиборидан четда қолмади. Халқимизни янада маънавиятли ва маърифатли қилиш учун нима ишлар зарур бўлса, барчаси амалга оширилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. “Биз бугун ғоявий рақобатга тайёрмизми? Фарзандларимизни чет давлатларга ўқишга жўнатаёганимизда уларни “миллий вакцина” сифатида юборайликки, хорижий давлатларда ҳам билишсин ўзбек миллатининг тарихи буюк, иш келажаги ишончли қўлларда эканлигини, — дея таъкидлади Президентимиз ўз маърузасида. — Маънавиятга эътибор берилмас экан, иқтисодимиз ҳам ривожланмайди. Бу соҳа бошқа соҳалардан 10 қадам олдинда юрмоғи лозим.” Йиғилишда айтилган гаплардан хулоса қилсак, қувонарли жиҳати — Ўзбекистонда янги “Жадид” газетасининг чоп этилишига тамал тоши қўйилганлиги. Шунингдек, Бухорода “Жадидлар музейи” барпо этилиши ҳақидаги хабар барча зиёлиларни беҳад мамнун қилди. “Учинчи Ренессанс” пойдевори илмдан иборат бўлар экан, уни тарқатишда, ёшларимизни илмли, заковатли қилишда газеталарнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этмай иложимиз йўқ. Шу сабабдан ҳам жадид боболаримиз бежиз биринчи навбатда “Нажот илму урфонда”, дея таълим тараққиётига ҳамоҳанг матбуотни йўлга қўймаганлар. Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг маърузасида билдирилган фикрларга кўра, 2024 йилда Маънавият ва маърифат марказлари учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади, 200 мингтадан ортиқ китоблар бепул тарқатилади. Таржимонлар учун Огаҳий номидаги, ёш режиссёрлар учун Маннон Уйғур номидаги мукофотлар таъсис этилади. Миллий ғоя бўйича дастурий тизим ишлаб чиқилади. Миллийлигимизни акс эттирувчи 50 та фильм яратилиши ишлари бошланади. Маънавият сектори ташкил этилиб, дастлаб Сурхондарё вилоятида тажрибадан ўтказилади. Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадалари ўтказилади, ғолиблар давлат гранти асосида ОЎЮларига ўқишга қабул қилинадилар. Ўзбек тили ўқитувчиларига сертификат берилиб, шу асосда 50 фоиз устама ҳақлари тўланади. Ўзбек маданияти портали яратилади, маданиятшунослик ва номоддий-маънавий мерос институти ташкил этилади. “Умуман олганда, 2024 йил “Маънавият ва маърифат” йили” бўлади, дея таъкидлади муҳтарам Юртбошимиз. Баҳром БОЙМУРОДОВ МАЪНАВИЙ ЮКСАКЛИК МАРРАЛАРГА ЕТИШТИРАДИ Яқинда Президентимиз, республика “Маънавият ва маърифат” кенгашининг раиси Шавкат Мирзиёев иштирокида Маънавият ва маърифат масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. • ЭЗГУЛИК МАЁҒИ “БАРЧА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР — ЎЗИМИЗНИКИ” Гулистон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва секторлар раҳбарлари ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказишди. Мулоқот бошланганида навқирон авлод вакиллари чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсати бўйича вилоятимизда олиб борилаётган амалий ишлар, татбиқ этилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдиришди. А. Махмудалиев ёшларнинг фикрларини тинглаб бўлгач, “Албатта, барча эришилган ютуқлар — ўзимизники. Энди уларга маҳлиё бўлиб ўтириш бизга ярашмайди. Муаммоларни очиқ таҳлил қилиб, сизларнинг ташаббус ва таклифларингизни кўпроқ эшитишни истардим,” — деди. Шундан сўнг мулоқотга самимийлик, очиқлик ва дўстона руҳ кирди. Эътиборлиси, ҳоким ёшларга катта ваъдалар бермади, ҳатто бироз саёз таклиф айтган иштирокчига ҳам масаланинг моҳиятини ётиғи билан тушунтирди. Вилоят раҳбари юзма-юз суҳбатлар давомида бугунги шиддатли замонда ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиши нечоғлик зарурлиги хусусида ҳам тўхталиб, ўз фикрларини қуйидагича баён қилди: — Тан олишимиз керак, бу борада “Менда тил ўрганишга иқтидор йўқ”, “Мен шундоқ ҳам жуда бандман”, “Энди тил ўрганишга кеч бўлди” каби кўплаб баҳоналарни эшитамиз. Қизиқ томони, бу баҳоналарни факт сифатида қабул қилиб, ўз устида ишлашга уриниб кўрмаётганлар ҳам бор орамизда. Хўш, аслида ҳам шундайми? Сизларга аниқ айта оламан, мақсад аниқ бўлса, ижобий натижага эришиш мумкин. Бўлиб ўтган учрашув ёшлар хотирасида муҳрланибгина қолмасдан яқинлашиб келаётган янги 2024 йилда янги марралар сари интилтириши шубҳасиз. ЎҚИТУВЧИЛАР ҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ УРУЛТОЙИ Яқинда Гулистон шаҳридаги Президент мактабида “Устозлар — таълим бунёдкори” мавзусида Ўқитувчилар қурултойи бўлиб ўтди. Таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти вакиллари, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган хорижлик ва маҳаллий ўқитувчи, мураббийлар иштирок этишди. Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Темур Комилов очиб, тизимда вужудга келаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худойкулов тизимда амалга оширилган самарали ишлар, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди. таълим тизимидаги долзарб масалаларга бағишланди Ю (Давоми 2-бетда)
2 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO “Ишонаманки, халқимизнинг фидойи вакиллари келгуси сайловга ёруғ юз билан чиқиб борадилар.” Юртбошимиз томонидан қабул қилинган қарордаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини “халқнинг чинакам овози”га айлантириш вазифаси белгиланган. Яқинлашиб келаётган 2024 йил депутатлар ваколат муддатининг охирги йили бўлади. Шундай экан, вилоятимиздаги жами 370 нафар депутат, жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган 50 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган жами 320 нафар депутатларимиз беш йиллик синов даврининг охирги босқичига қадам қўймоқдалар. Сўнгги йилларда Президентимиз ҳудудларни ривожлантириш борасидаги дастурлар ижросини назорат қилиш, Депутатлар ташаббуси билан “Ёшлар дафтари”га рўйхати киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш” жамғармасига 3 миллиард сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий, маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган ва “Аёллар дафтари”га рўйхати киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард сўм, тиббиёт буюмлари харид қилиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига 300 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилиб, мақсадли ишлатилиши юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилди. Таҳлилимизга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг 2023 йилдаги фаолияти салмоқлилиги ва натижадорлиги билан олдинги йиллардан ажралиб турди. Аммо келаётган 2024 йил биз — депутатлар учун синов йили бўлиб, ваколатимизнинг сўнгги бешинчи йилидир. Халқимиз билдирган ишончни тўлиқ оқлашга яна имкониятимиз бор. Ишонаманки, халқимизнинг фидойи вакиллари келгуси сайловга ёруғ юз билан чиқиб борадилар. Абдушокир АБДУРАҲМОНОВ, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири • Депутат ва ҳаёт аҳоли муаммоларини дадил кўтариб чиқиш ҳамда уларнинг ҳал этилишида маҳаллий Кенгашлар фаолияти таъсирчанлигини, самарадорлигини ошириш борасида қатор ташаббусларни илгари суриб келмоқда. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига кўра, сайловчилар томонидан билдирилган муаммо-масалалар юзасидан “Депутат сўрови” киритиш ваколати мавжуд. Ўтган йил давомида жами 1310 та депутатлик сўровлари мутасадди ташкилот раҳбарларига юборилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, вилоят Кенгаши депутатлари томонидан 185 та, Гулистон шаҳри бўйича 181 маротаба, Боёвут ва Оқолтин тумани Кенгаши депутатлари томонидан 163 маротаба депутатлик сўровлари юборилган. Энг кам депутатлик сўровлари Сайхунобод (46 та) ва Сирдарё (28 та) туман Кенгашлари депутатлари томонидан юборилиб, нисбатан анча паст кўрсаткични қайд этишган. Бундан ташқари, жорий йилда депутатлар ўз сайловчилари билан 1065 марта учрашув ўтказиб, аниқлаган 1147 та муаммонинг 1005 таси ижобий ҳал қилинган. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 940 та мурожаатнинг 672 таси ижобий ҳал қилинган, 13 таси рад этилган, 238 тасига тушунтириш берилган, 17 таси бугунги кунда ўрганиш жараёнида. МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚНИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ Янги йил байрами муносабати билан Президентимизнинг болажонларга тарқатиладиган совғалари Гулистон шаҳрига олиб келинди. Мазкур совғалар вилоятдаги оилавий болалар уйларида тарбияланаётган, боқувчисини йўқотган, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига аталган эди. “Президент совғаси” таркибига Юрбошимизнинг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дарс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган. Шунингдек, 12 ёшдан катта тарбияланувчилар учун тайёрланган совғалар орасида планшетлар ҳам мавжуд. Ушбу совғалар 29 декабрь куни ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати бўлими Президент совғалари резидент совғалари болаларни қувонтирди олаларни қувонтирди ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ Тадбир давомида вазир ўринбосари билан ташкил этилган очиқ мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг тизимни янада ислоҳ қилиш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Суҳбат асносида “Бугунги таълим тизимида ўқитувчини қийнаётган қандай муаммолар мавжуд? Уларни қандай (Бошланиши 1-бетда) йўл билан бартараф этиш мумкин? Таълим сифатини янада ошириш учун нималар қилиш керак?” каби саволлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир якунида таълим-тарбия тизимига муносиб ҳисса қўшган педагогларнинг 4 нафарига «Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди. Шунингдек, 7 нафар ўқитувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг Фахрий ёрлиқлари, қолаверса, янги баҳолаш тизими жорий қилинган умумтаълим мактабларида шаффофликни таъминлаган Ховос туманидаги 30- ҳамда Гулистон шаҳридаги 15-умумтаълим мактаблари жамоаси вазирнинг Ташаккурномалари билан тақдирландилар. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ҳозирги кунда 100 ёшдан ошган боёвутлик Ўскан Ҳожиманов хонадонида бўлди. Вилоят ҳокими у кишига Президентимизнинг байрам табригини ўқиб, эшиттирди. Шунингдек, бир марталик пул мукофоти ва совғалар тантанали тарзда топширилди. Ўскан Ҳожиманов 1943 йилда фронтга отланиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтиб, Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Урушнинг охири кўриниб қолганда яралангач, Ярославль областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил давомида даволанди. 1950 йилда Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига кириб борди. 28 йил мобайнида хўжаликда ҳайдовчилик қилди. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди. Кўрсатилган бу эътибордан мамнунлигини яшира олмаган Ўскан бобо юзларида табассум ва шукроналик билан дуога қўл очар экан, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тилади. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими Суратда: қутлов тантанасидан лавҳа. Бир аср умр кўрган инсонни йўқлаб... ир аср умр кўрган инсонни йўқлаб... 100 ёшли отахонга Президент табриги ва совғалари топширилди
3 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO “Яшасин яхшилик!” Ўқиган ўзар — Мақсадимиз “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, —дейди мактаб-интернат директори Нигора Баликова. — Ўқувчиларимиз ушбу лойиҳада қатнашиб, фахрли ўринни забт этишларида аввало юксак салоҳиятли устозларимизнинг хизматлари беқиёс. Чунки ўқувчилар билимларини бойитишлари учун улар алоҳида методлар ишлаб чиқишга ҳаракат қилишади. Айниқса, ёш билимдонлар фақатгина “Заковат” саволларига таяниб қолмасдан, тарихимиз, шонли саналар, манбалар ҳақида маълумотлар олиши ва уларнинг зеҳни ўткирлашиши учун дарсдан кейинги машғулотлар жараёнида мунтазам ўргатиб борилади. Бундан ташқари, ўқувчиларимиз расмлар чизишга, гуллар ясашга, спортга жуда қизиқишади. Дарҳақиқат, мазкур мактаб-интернатнинг ўқувчилари бошқа болаларга қараганда аъло ўқиши, яратувчанлиги билан ажралиб туради. Яқинда вилоятимиз ҳокими Акмалжон Махмудалиев ташаббуси билан аукцион ўтказилиб, болажонлар томонидан ҚУВОНЧЛИ УВОНЧЛИ ЮТУҚЛАРНИ ТУҚЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТИБ... Вилоятимиздаги “Нурли маскан” мактаб-интернати 2022 йилнинг сентябрь ойидан фаолият бошлаган эди. Ушбу мактабда 34 нафар юқори малакали ўқитувчи, 21 нафар олий маълумотли тарбиячилар жалб қилинган бўлиб, таҳсил олаётган 107 нафар ўқувчи устозлари ёрдамида бир йил мобайнида таълим ва спорт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритишди. Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилган “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида республика миқёсида фахрли 1-ўринни эгаллаб, 50 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлишди. яратилган буюмлар, суратлар сотувга қўйилиб, харидорлар томонидан харид қилинди. Бу натижа эса, уларнинг ижод намуналари эътиборда эканлигининг, қўллаб-қувватланишининг ёрқин намунасидир. Ўтказилган аукцион ўқувчиларнинг ҳаётга бўлган интилишларига мотивация бериб, ўз ижод намуналарини янада яхшироқ яратишга бўлган ишончлари ортишига сабаб бўлди. “Заковат” интеллектуал ўйинида қўлга киритилган ютуқ байрам тарзида нишонланиб, 50 000 000 сўм миқдордаги маблағ ота-оналар иштирокида мактаб маъмурияти томонидан ҳар бир билимдон ўқувчига 7 миллиондан бўлиб берилди. Фарзандларининг имконияти чекланган бўла туриб ўз заковатлари туфайли мукофот олишлари ота-оналарни руҳлантириб, уларнинг кўзларига қувонч ёшларини келтирди. Ўқитувчилар орасида республика миқёсида ғолибликни қўлга киритган математика ўқитувчиси Ёвқош Абдувоитов, вилоятда “Йилнинг энг ижодкор аёли” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган Дилдор Саидалиева каби илғорлар бор. Инновацион ғоялар асосида янгилик яратиш бўйича ҳам барча устозларнинг беллашиб туриши ҳозирданоқ ўқувчиларга ибрат бўлмоқда. Айрим ўқитувчилар ўқув қўлланмалари чиқариш бўйича ҳам ҳаракатларни бошлаб, бутун республика бўйича ўз амалиётларини татбиқ қилишни режалаштиришган. “Нурли маскан” директори Нигора Баликова яқинда ўтказилган “Гендер тенглик” миллий танлови бўйича вилоят миқёсида ғолиба бўлганини ҳам эътироф этиш жоиз. 10-синф ўқувчиси Шаҳзода Авазбекова спортнинг дзюдо тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳибаси бўлиб, 8-синф ўқувчиси Дилнура Маъруфжонова шахмат бўйича 2-ўринни эгаллаб қайтишди. Ҳа, “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчиларининг қўлга киритаётган ютуқлари таҳсинга сазовор. Бугунги кунда ўқувчилар ўзлари учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, кенг ва ёруғ синфхоналарда тажрибали устозларнинг бераётган билимларини қунт билан эгаллашмоқда. Ишонамизки, иқтидорли ўқувчилар келгусида яна кўплаб ютуқларга эришиб, вилоятимиз шаънини ҳимоя қилишади. Хуршида НИШОНОВА Суратда: “Заковат” интеллектуал ўйини иштирокчилари Вилоят мусиқали драма театрида ёш, иқтидорли режиссёр Ҳилола Абдуқодирова томонидан суратга олинган «Хонўғлон» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Модомики Ҳилола ўзи орзу қилган фильмни суратга олишга киришганида Ўзбекистон адабиёт ва санъати институти Фарғона филиали иккинчи босқич талабаси эди. Фильмнинг сўнгги лавҳаларини у олийгоҳни аллақачон тугатган бир кезда тасвирга туширди. Бу орада, аҳамиятлиси, фильмда бош қаҳрамонлар, эр-хотин ролини ижро этган ёш санъаткорлар ўртасида севги-муҳаббат ришталари боғланиб, никоҳ тўйлари бўлиб ўтди, фарзандли ҳам бўлишди. Орадан беш йил ўтиб кетганди-да! — Ҳилолахондан миннатдорман. Тақдир экан, унинг суратга олган фильмда роль ижро этиш асносида умр йўлдошимни топдим,—дейди Диёрбек Саттиев.—Кинода биринчи марта роль ўйнадим. Бунинг устига бирданига бош роль ижроси елкамга оғир юк ташлади. Шу-шу, устозлар, тажрибали санъаткорларнинг беминнат кўмаклари боис қаҳрамон дунёсига бутун борлиғим билан шўнғиб кетдим ҳисоб. — Мен Акмалжон Маҳмудалиевни устоз сифатида қадрлайман, — дейди суҳбвт чоғида Ҳилола Абдуқодирова. — Беш йил муқаддам Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими лавозимида ишлаган пайти у киши менинг кино олиш бўйича таклифимни қўллаб-қувватлаган, ижодий ишларим билан боғлиқ шарт-шароитларга эга бўлишимизда беғараз ёрдам берганди. Масалан, кўпкари саҳнаси учун миллий гвардия отларидан фойдаланишимизда бевосита Акмалжон ака бош-қош бўлганини унутиб бўладими?! — Бир ҳолатни айтмасам бўлмас, — дея яна суҳбатимизга қўшилди Диёрбек Саттиев. — Кўпкари саҳнасини суратга олиш пайти ўша ерда эканлиги айтилган ва бизга мададкор бўлаётган ҳоким бувани башанг кийинган одамлар орасидан қидирдим. Қарасам, полвонларга ўхшаб кийиниб олган Акмалжон ака чавондозлар даврасида от миниб юрган эканлар... Кино олишнинг ўзига яраша паст-баландликлари, харажатлари бисёр. Ёш режиссёр кинони охирига етказаман, деб қанчадан- қанча синовларни бошидан кечирмади, дейсиз?! Қанчадан-қанча ғовлардан ўтмади, дейсиз?! Буларнинг бари алоҳида талқинни тақозо этади, албатта! Мавриди келиб қолар... Тўғри, узоғи билан бир-икки ойда битта кино тайёрлаб ташлаётган режиссёрлар кўп. Лекин уларнинг аксариятида «Хонўғлон» фильмидаги каби ззгу ғоя мужассам, деб айтолмаймиз. Хўш, «Хонўғлон»дек асар яратишдан қандай мақсад кўзланган?! Бош қаҳрамон Азизхўжа, сезганингиздек, улоқчи полвон. Унинг «Хонўғлон» номли зотдор тулпори бор. Инсон ва отнинг қадрдон дўстларга айланишгани фильмда яққол англашилади. Азизхўжа ва «Хонўғлон» кўпкариларда кетма-кет зафар қучишлари дўсту ёрларни суйинтирса, рақибларни куйинтиради. Ана шундай аламзада танишлардан бири, азбаройи иши юришмагани важидан душманга айланган ҳамқишлоқ полвон ғаламислик билан «Хонўғлон»- нинг бир пулдор кимса томонидан ўғирлаб кетилишини уюштиради... Алоҳал, Азизхўжанинг жўмард, олийжаноб, ҳалол инсон эканлиги эзгуликнинг тубанлик устидан ғолиб бўлишини таъминлайди. Ҳа, баайни эртаклардагидек, яхшилик ёмонлик устидан зафар қучади. Асар муаллифи “Яшасин яхшилик!” дея баралла бонг урмоқда! Янги кинофильм хато-камчиликлардан холи, дея олмаймиз. Нуқсонлар айтарли аҳамиятлимас. Тақдимот муваффақиятли ўтди. Бинобарин буни томошабинларнинг гулдурос олқишлари, намойишдан сўнг фильм ижодкорларининг узоқ муддат санъат шайдолари қуршовида қолиб кетишганидан билса бўлади. — Яқинда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишидан келиб чиққан вазифалар асосида, жумладан, бугун Боёвут, Гулистон, Оқолтин ва Сардоба туманлари маданият бўлимларига «Дамас» автомобилларини топширдик, —дейди вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев. — Ҳар ойнинг бир куни «Театр куни» бўлишини йўлга қўйиш борасидаги Президент ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда бугунги кино тақдимотини ўша «Театр кун»ларидан бирига айлантирганимиздан мамнунман. Ҳақиқатан ҳам томошабинлар орасида театрга оилавий ташриф буюрган кўплаб масъул мулозимларга, бошқарма ва ташкилотлар бошлиқларига кўзимиз тушди. Масъул раҳбарлар ўз рафиқалари ҳамроҳлигида, ҳар жуфтлик алоҳида-алоҳида, томошабинлар орасидан жой эгалладилар. Янги кино баҳона янги хайрли анъана бошланганлигига гувоҳи бўлдик. Суюн НАМОЗОВ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Суратда: тақдимотдан лавҳа * Янги фильм тақдимоти “Инновацион ғоялар асосида янгилик яратиш бўйича ҳам барча устозлар- нинг беллашиб туриши ҳозирданоқ ўқувчиларга ибрат бўлмоқда.”
Жорий йил 1 май кунидан кучга кирган Янги Конституциямизнинг бошқа давлатларнинг Асосий қонунларига ўхшамаган жиҳатларидан бири шуки, унинг 80-моддасида вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурийлиги кўрсатиб ўтилган. Яқинда фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судида Оқолтин туманида истиқомат қилувчи 74 ёшни қоралаган ота Э.У. ва 65 ёшни қоралаган она М.У.нинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланди. Яъни, суд томонидан ушбу қарияларнинг 1980 йилда туғилган бемеҳр ўғли Ф.У. дан ўзларининг моддий таъминотлари учун алимент ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилди. Суд мажлисида сўралган жавобгар Ф.У. ўзининг тушунтиришида даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан даъвогарлар Э.У. отаси, М.У. онаси бўлишлигини, ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз эканлигини, оиласи ва фарзандларининг таъминотидан ортиб, ота-онасига моддий ёрдам бера олмаётганлигини баён қилиб, қилмишидан пушаймонлигини таъкидлади. Хуллас, суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда жавобгар Ф.У.дан даъвогарлар даъвогар Э.У. ва М.У.лар фойдасига жорий йилнинг 13 октябридан бошлаб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 фоизидан алимент тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари, жавобгар Ф.У.дан давлат фойдасига 330.000 сўм давлат божи тўлови ундирилди. Суднинг одилона ҳукмидан кексалар беҳад миннатдор бўлишди. Р. САПАРОВ, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди раиси 4 “Оилада ота-она, мактабда устозлар китобхон бўлишса, улар орқасидан ўсиб келаётган навқирон авлод ҳам мутолаага ихлос қўяди.” Китобсевар итобсевар миллат тамали мактабда актабда қўйилади ўйилади Кексалар — беҳад миннатдор ёхуд жамоатчилик назорати бўйича вилоятимизда амалга оширилган ишлар хусусида Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари 1963 йил 1 июндан бошлаб чоп этилиб келинмоқда. 2023 йилда “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” таҳририятига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар асосида газета ходимлари томонидан давлат органларига кўплаб сўровлар юборилган. Давлат органларига мурожаатлар асосан ижтимоий муаммолар, коммунал соҳадаги камчиликлар, ички йўллар инфратузилмасини яхшилаш, маҳалла раислари ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича юборилган. Таҳририят томонидан йил давомида коррупцияга қарши кураш, референдум ўтказиш тартиблари, Президент сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда қурилиш соҳалари бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилган. “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” таҳририяти томонидан “Инсон ва замон”, “Ечимини кутаётган муаммолар”, “Давлат органлари фаолияти назорати”, “Муносабат” ҳамда “Луқма” рукнлари остида жамоатчилик назорати тартибидаги ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат-сўровларда кўтарилган масалаларни экспертлар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишга қаратилган мақолалар бериб борилади. Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳолатлари кўнгилдагидек. Жумладан, Telegram ва Facebook каби телеграм каналларнинг фаолияти сезиларли даражада. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида оммавий ахборот воситалари ҳамда юқорида номлари қайд этилган телеграм каналларининг ўрни беқиёс. Э. ОТАБОЕВ, ДЖТҚМ Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси Беш ташаббус 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO Тарбияда шахсий ибрат, деган тушунча бор. Оилада ота-она, мактабда устозлар китобхон бўлишса, улар орқасидан ўсиб келаётган навқирон авлод ҳам мутолаага ихлос қўяди. Гулистон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мана шу воқеликдан келиб чиқиб, мактаб директорлари, психологлари, мактаб директорларининг ўқув ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари ўртасида китобхонлик кўрик-танловларини йўлга қўйган. Шу ўринда бир нарсани таъкидлашимиз керак: бундай лойиҳалар вилоятимизнинг бошқа шаҳар, туманларида кузатилмайди. Шаҳардаги 3-умумий ўрта таълим мактабида 2023 йилнинг охирги маънавий-маърифий тадбири — “Энг китобхон ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари” танлови бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Президентимиз томонидан олға сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясига мосдир. Танлов қатнашчилари “Хотира чархи”, “Портрет”, “Имло ва илҳом” ҳамда “Сирли китоб” шартлари бўйича ўзаро баҳслашдилар. Нафсиламрини айтганда шартлар анча мураккаб эди. Биринчи шартда қатнашчилар Шуҳратнинг “Олтин зангламас” романидан тақдим этилган адабий парчаларни хотираларига таяниб, тиклашлари ва давом эттиришлари, иккинчи шартда эса Садриддин Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими” қиссасидаги қаҳрамонларнинг портретларини асарга мос тарзда оғзаки “чизиб” беришлари талаб этиларди. Учинчи шарт тест саволларига асосланиб тузилганди. Иштирокчиларга Худойберди Тўхтабоевнинг “Беш болали йигитча” романи бўйича иккитадан савол тақдим этилиб, ёзма жавоблар олиниши кўзда тутилганди. Бунда қатнашчиларнинг имло саводхонлигига ҳам эътибор қаратилиши ҳисобга олинганди. Охирги шартда иштирокчилар ўзлари мутолаа қилган асарлар бўйича 4 тадан муҳим маълумотни ЗАМОНГА ҲАМНАФАС БЎЛИБ... тақдим этишлари лозим эди. Қизғин баҳс-мунозарлардан кейин “Энг китобхон ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари” танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. 1-ўринни танловда энг кўп балл тўплаган 3-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Шаҳло Носирова эгаллади. Иккинчи ўрин 5-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Бобомурод Асадовга насиб этди. Иккита 3-ўринни 12-16-умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Раъно Қўчқорова ва Шаҳло Рўзиқуловалар бўлиб олишди. Танловни ўтказишда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Масалан, 3-умумтаълим мактабининг девордармиён қўшниси 1-умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари муҳим маънавий-маърифий тадбирда қорасини кўрсатмади. 9-, 15-, 17- ва 18-умумтаълим мактаблари директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари ҳам танловда қатнашишни ўзларига эп кўришмади. Албатта, бу камчиликларнинг сабаблари ўрганилиб, маъмурият томонидан тегишли чоралар кўрилар. Афсусланарлиси, улар ўз маънавиятларини бойитиш учун берилган қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Тадбир адоғида танлов ғолиб ва совриндорларига шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг дипломлари ва бадиий китоблар тантанали равишда топширнилди. Муҳаммадали АҲМАД. Суратларда: танловдан лавҳалар. Жорий йилнинг ортда қолган ойлари давомида туман Халқ қабулхонасига жами 351 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 309 таси ёки 86,1 фоизи қаноатлантирилган. Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда айрим соҳаларда мурожаатлар сони кескин ошиб кетганлигини кўришимиз мумкин. Келиб тушган мурожаатларнинг 7 таси суд масалалари, 11 таси уй-жой билан таъминлашга оид, 36 таси банк кредитларига оид, 15 таси алимент ундиришга оид ва 13 таси ички ишлар фаолиятига оид. Мазкур таҳлилдан кўринадики, жорий йилда ўтган йилга нисбатан суд масалалари 3 тага, уй-жой билан таъминлаш масалалари 8 тага, банк кредит операцияларига оид мурожаатлар 17 тага, алимент ундиришга оид 10 тага ва ички ишлар фаолиятига оид мурожаатлар 10 тага кўпайган. Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли долзарб муаммолари сифатида Халқ депутатлари туман Кенгашига, тегишли мутасаддиларга киритилган ахборотлар, таклифлар натижасида туман худудидаги «Пахтакор ва “Бирлашган” МФЙ 4Р-32 Янгиер шаҳри—Пахтакор шаҳри, «Жиззах-Чимқўрғон» автомобиль йўлининг 36-60-километрлар оралиғини таъмирлаш ишлари сифатли бажарилиб, асфальт билан қопланди. Ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳамда уйма-уй юриш натижасида аниқланган муаммолар ўрганилиб, Халқ қабулхонаси ташаббуси билан 6 нафар фуқарога ногиронлар аравачаси, 5 нафарига эшитиш мосламаси берилди. Юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқ билан бевосита мулоқот энг устувор вазифа этиб белгиланганлигини инобатга олиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, мурожаатларни ҳал қилишда беписандлик ва масъулиятсизликка барҳам бериш мақсадида раҳбар ходимларга нисбатан жиддий ва кескин чораларнинг кўрилиши, мурожаатларнинг ўз вақтида қонуний ҳал этилиши чораларини белгилаш бугунги кунда барча раҳбарларнинг асосий вазифасидир. Ф. ҲАСАНОВ, Сардоба туманидаги Халқ қабулхонаси мудири • Инсон қадри — улуғ Фуқаролар мурожаатлари — алоҳида эътиборда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сардоба туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2023 йил 11 ой давомида Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиш аҳволи тахлил қилинди.
5 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO Президентимиз тўғри таъкидлаганларидек, таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона истиқболли йўлидир. Бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида минглаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олижаноб устозларимизга ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзигай. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли мактабгача ва мактаб таълими тизимида кўплаб имкониятлар ва шароитлар яратиб берилмоқда. Айни чоқда вилоятимизда жами 335 та мактаб ҳамда 971 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 308 таси умумтаълим мактаблари, 4 таси махсус мактаб-интернатлар, 2 таси бошқарма тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, 9 таси нодавлат хусусий мактаблардир. Бундан ташқари, Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги 10 та ихтисослаштирилган мактаблар, 1 та Президент мактаби, 1 та Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида жами 155 191 нафар нуридийдаларимиз таълим-тарбия олишмоқда. Кейинги йилларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи анча кенгайди. Бугунги кунда 201 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 39 та давлат хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти, 731 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз бағрига 54 747 нафар болажонларни қамраб олган. Боз устига, вилоятимизда 1 та вилоят Ахборот-ресурс маркази ва 12 та “Баркамол авлод” мактаби фаолият юритмоқда. Вилоятимиз кўпмиллатли ҳудудлар сирасига киради. Бош Қомусимизда зикр этилганидек, фуқаролар қайси тилда таълим олишни танлаш ҳуқуқига эгадир. Вилоятимизда айни чоқда мактабларда таълим 4 та тилда — ўзбек, рус, тожик ва қозоқ тилларида олиб борилади. Вилоятимиз мактабларининг катта қисми — 202 тасида ўқиш икки навбатда ташкил этилган. 5 та мактабнинг навбатлилик коэффициенти 2 дан ва 41 та мактабнинг навбатлилик коэффициенти – 1,5 дан юқоридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ташкил этилган Президент мактабларида таълимнинг жаҳон андазалари асосида жорий қилиниши кўплаб иқтидорли ёшларнинг дунёга чиқишига имкон яратди. Агентлик тизимидаги 9 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда жами 2 581 нафар ўқувчига 294 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Ихтисослаштирилган таълим мактабларинининг 63 нафар ўқувчиси хорижий тиллардан халқаро ва миллий сертификатларига эга. 2022-2023 ўқув йилда вилоятимиздаги 9 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларини тамомлаган 221 нафар ўқувчининг 23 нафари халқаро тил билиш (IELTS) сертификатини қўлга киритди. Уларнинг 31 нафари муддатидан олдин нуфузли халқаро университетларга қабул қилинди. 2023-2024 йил олий таълим муассасаларига қабул учун ўтган тест синовларида иштирок этган 221 нафар ўқувчининг 63 нафари давлат гранти, 86 нафари тўлов-шартнома асосида, 72 нафари эса, хусусий университетларга ўқишга қабул қилинди. Таълим сифатининг даражаси фан олимпиадаларида кўзга ташланади. 2022-2023 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ал-Хоразмий олимпиадасида 12 та, STEM фанлари олимпиадасининг агентлик босқичида 5 та, халқаро иқтисод олимпиадасида 2 та ўринни қўлга киритдилар. Халқаро ал-Хоразмий олимпиадасида 1 нафар ўқувчимиз бронза медалига эга чиқди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда вилоятимизга ташрифлари чоғида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номини абадийлаштириш, истеъдодли ёшларга шароит яратиш мақсадида ижод мактаби ташкил этиш таклифини ўртага ташладилар. Бу ғоя ҳаётга татбиқ этилди. Ушбу таълим муассасасида бугунги кунда 198 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Адоқлаган ўқув йилида ижод мактабини битирган 24 нафар битирувчининг барчаси республикамизнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириб, талабалик мақомига эришди. Ижод мактаби ташкил этилгандан буён 45 нафар ўқувчининг ижодий ишлари матбуотда чоп этилган, 6 нафар ўқувчининг илк шеърий тўпламлари дунё юзини кўрган. Таълим сифати кўп жиҳатдан кадрлар салоҳиятига боғлиқдир. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида сабоқ бераётган ўқитувчиларнинг 92 фоизи, рақамлар тили билан айтганда 11 746 нафари олий маълумотли педагоглардир. Уларнинг 1 534 нафари олий тоифали ўқитувчилар саналади. Мактабгача таълим ташкилотларида кадрларнинг сифат таркиби йил сайин яхшиланиб бораётир. Раҳбар ва педагог кадрларнинг 33, 1 фоизини олий маълумотли кадрлар ташкил этмоқда. Жорий ўқув йилида таълим муаассасалари ўқув-методик қўлланмлар ва дарсликлар билан 99,7 фоизга таъминланди. Буюк аждодларимиздан бири бўлган жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз вақтида: “Биз учун икки эмас, тўрт тилни билиш зарур” деб хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилганлар. Президентимизнинг топшириқларига асосан барча туман ва шаҳарларда 1 тадан умумтаълим муассасаларида иккита хорижий тил ва касб ўргатишни йўлга қўйиш бўйича хатлов ўтказилиб, шарт-шароит ва имкониятига қараб 11 та умумтаълим мактаби танлаб олинди. Ушбу таълим муассасаларида иккинчи хорижий тил сифатида немис, француз, япон ва корейс тиллари танлаб олинди. Касб турларидан дурадгорлик, тикувчилик, дастурчи, компьютерга техник хизмат кўрсатувчи каби касблар ўргатилиши белгиланган. Ушбу фанлардан тил эгалари ва касб усталари билан келишувлар амалга оширилган. Вилоятимиздаги мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 716-сонли қарори ижроси бўйича республика бюджетидан йўналтирилган 5 818,5 миллион сўм маблағ ҳисобидан 59 та ҳамда маҳаллий бюджетдан 2 564,1 миллион сўм маблағ ҳисобидан 26 та умумтаълим мактабларига жами 85 та замонавий компьютер синф жамланмалари ва зарурий техникалар олиб келинди. Мавжуд 314 та умумтаълим мактаби тўлиқ оптик толали интернет тармоғига уланди. Барча умумий ўрта таълим мактабларида интернет тезликлари тарифлар доирасида 40 ва 100 Мбгача кўтарилди. 2023 йил Инвестиция дастури асосида 7 та мактабда умумий қиймати 29,9 миллиард сўмлик ҳамда Жаҳон банки дастури асосида 7 та мактабда умумий қиймати 8,6 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Пировардида 720 ўқувчи ўрни яратилиб, 3 та мактабнинг навбатлилик коэффициенти меъёр даражасига келтирилди. Шунингдек, Дастур асосида 2 та давлат мактабгача таълим ташкилотида умумий қиймати 8,5 миллиард сўмлик ҳамда Жаҳон банки дастури асосида 2 та мактабгача таълим ташкилотида умумий қиймати 5,8 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижада, 120 бола ўрни яратилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимини давлат-хусусий шерикчилик асосида хусусий секторга берилган. Табиий газ тармоқлари етиб бормаган умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларига 2023-2024 ўқув йили учун жами 1 752 тонна ёқилғи ажратилиши режалаштирилиб, бугунги кунда барча муассасаларга 100 фоиз кўмир етказиб берилган. Муҳтарам Президентимиз касб байрамимиз арфасида биз — ўқитувчиларга табрик йўллаб, обрўйимизни тоғ мисол кўтардилар: Шерзод ХУДОЙҚУЛОВ, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи • Сарҳисоб ЎҚИТУВЧИНИНГ ҚИТУВЧИНИНГ МАВҚЕИ ОШСА — МАКТАБНИНГ АКТАБНИНГ ОБРЎСИ ОШАДИ Бу йил янги таҳрирдаги Конституциямизда илк бор ўқитувчи мақоми алоҳида белгиланиб, таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифалари қаторига киритилгани бежиз эмас. Чунки жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўси ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир. Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатимизда кўплаб янги боғчалар, мактаб ва олийгоҳлар барпо этилмоқда. Таълим-тарбия ва илм-фан муассасаларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди яратилмоқда. “ Давлатимиз раҳбарининг эътибори биз — педагогларни янги муваффақиялар сари илҳомлантиради. Сиз — азиз устозларни эшик қоқаётган янги — 2024 йил билан самимий табриклайман. “Давлатимиз раҳбарининг эътибори биз — педагогларни янги муваффақиялар сари илҳомлантиради.”
6 ЖУРНАЛИСТ УРНАЛИСТ— ШОИРА СИЙМОСИДА ИЙМОСИДА 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO — Айтинг-чи, саҳнада Ҳалима опанинг сиймосини яратиш ғояси қандай пайдо бўлди? — Халқ шоирининг хотираси кунида тадбирга ташриф буюрган ижодкорлар, шоиранинг яқинлари учун таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг шу номли драмаси асосида саҳна кўринишлари тайёрлаш фикри туғилди. Адиб билан фикримиз бир жойдан чиқди ва вақти зиқ бўлгани учун драма асосида композиция яратдик. Ҳалима опа образини яратиш учун журналист Баҳринисо Норжигитовани таклиф этдик. Композиция тадбир қатнашчиларига маъқул бўлган эди, назаримизда. Лекин бу ишни шунчаки ташлаб қўйиб бўлмасди. Ўзбекистоннинг ғурури, фахри саналган, ўз ижоди, оташин шеърлари билан халқимиз юрагидан жой олган, ўзига хос қалб, эгаси бўлган аёл образини яратиш зарурлигини англадим. Қолаверса, шоиранинг айнан воҳамиздан чиққанлиги, Ҳалима опа чинакам ўзбек аёли, адабиёт, шеърият, матонат тимсоли эканлиги менга далда берди ва ижодий жамоа билан ишга киришдик. Албатта, журналистдан актриса яратиш, уни томошабинга шоира тимсолида кўрсатиш осон кечмади. Бу жараён Баҳринисо опага ҳам анча қийин бўлгани рост. Лекин ижодкор опамиз бу мураккаб ишни уддалади. Халқ шоири бўлиб, саҳнада томошабин билан юзма-юз бўлди. Тақдимотда бу ҳақда илиқ гаплар айтилди. Спектакль жуда қисқа вақтда саҳналаштирилиб, тўлақонли саҳна асарига айланди. Чунки орада бир нечта йирик асарларнинг тақдимотини ўтказдик. Бунинг учун театр жамоасига, айниқса, журналист Баҳринисо Норжигитовага миннатдорчилик билдираман. Бу саҳна асарида халқ шоирасининг сиймосини “Гулистон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Баҳринисо Норжигитова гавдалантиргани, биз — ижодкорларни қувонтирди. Байрам арафасида “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати”ордени соҳибаси Баҳринисо Норжигитова билан ҳам мулоқот қилдик. Дарвоқе, ҳамкасбимиз янги йилда ўзининг 60 йиллик юбилейни нишонлайди. У салкам 40 йилдан бери журналистика соҳасида баракали ижод қилиб келмоқда. 2008 йилдан бери “Гулистон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда. — Аввало, эл ардоғидаги шоира билан воҳадош эканлигим билан фахрланаман, — дейди Б.Норжигитова. — Ҳалима опани яхши таниганим, у билан кўп ҳамсуҳбат бўлганим, бетакрор ижодини суйганим, шеърларини, асарларини кўп мутолаа қилганим шоиранинг қиёфасини яратишимда қўл келди. Болалигимдан шоиранинг шеърларини яхши кўриб ёд олиб, давраларда ёниб-жўшиб айтиб юрардим. Шу ўринда бир воқеага тўхталаман. Жорий йил Наврўз байрамида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон боғи”да барча вилоятлар байрам кўринишларини намойиш этишди. Ўшанда мен Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг иқтидорли ўқувчилари даврасида Ҳалима опанинг ёш қаламкашлар билан суҳбати акс этган композицияда шоира сиймосида чиққан эдим. Ўшанда Юртбошимиз бу кўринишга алоҳида эътибор қаратгани, биз билан мулоқот қилгани менга далда бўлди. Мен ўшанда юрак ютиб, журналистга хос дадиллик билан “Ҳалима опанинг шомида Сиз унинг ёруғ тонгини оттирдингиз”, — дедим. Ўшанда фаришталар омин деган эканми, билмадим, кейинчалик шоиранинг хотира кунидаги тадбирларда саҳнага Ҳалима опанинг сиймосида чиқдим. Бу илк ғоя эди. Ўшандан кейин театрнинг бош режиссёри Нигора Ғоибназарова драма асосида саҳнада шоиранинг ҳақиқий образини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Мана, ўша кун келди. Сирдарё театрида “Ҳалима” (“Юрагида йўлбарс ётган аёл”) спектакли дунёга келди. Бу қанчалик қийин ва масъулиятли жараён эканлиги театр ижодий жамосига аён. Тўғриси, актёрлик, актрисалик нақадар шарафли ва қийин касб эканлигини, турли образлар саҳна ортидаги катта машаққатлар, тинимсиз меҳнат, ҳаловатсиз лаҳзалар туфайли юзага келишини англаб етдим. Мен халқ шоираси сиймосини яратишни қай даражада уддалай олдим, буни томошабинлар айтишади. Лекин мен Ўзбекистоннинг фахри бўлган шундай улуғ инсон қиёфасини яратганимдан жуда хурсандман. Дарвоқе, театр ижодкорлари саҳнада ҳамма нарса ҳақиқий бўлиши кераклигини кўп таъкидлашади. Шу ўринда либослар ва бошқа деталлар, акссерсуарларнинг шоира ҳаёти, ижоди, характери, ички кечинмаларига мос келиши керак эди. Ҳалима опа умрининг охирги даврларида Юртбошимиз томонидан алоҳида эътироф этилиб, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эдилар. Буни қарангки, Б.Норжигитова ҳам бир неча йил олдин шу мукофотга сазовор бўлганди. Шу сабаб ҳақиқий бўлсин, деб у саҳнага орденни тақиб чиқди. Янги асар баҳона журналистнинг янги қирраси кашф этилди, десак, муболаға бўлмайди. Асардаги воқеалар ўтган асрнинг эллигинчи йиллари ўрталаридан бошланиб, бугунги кунларимизгача давом этади. “Боёвут тумани, “Тараққиёт” колхозидаги Умматқул ота хонадони тасвирланган саҳна. Жамалаксоч, 6-7 ёшли қизалоқ Ҳалима отасининг ёнига суқилиб кириб олган, камоли диққат билан эшитаяпти.Умматқул ота ёқимли, жарангдор овозда, қироат билан “Алпомиш” достонини ўқияпти... Ҳалима ухлаб қолди... “Бола чарчаб қолди-ёв”, - дейди ота. Қаршигул она аста келиб, эҳтиёткорлик билан Ҳалимани кўтаради. Кўзлари юмуқ Ҳалима онасини қучоқлаб олади ва пичирлаб шеър ўқийди... От чопса, гумбурлар тоғнинг дараси, Урушда билинар марднинг сараси... Давлат қўнса бир чивиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар бошига... Ўшанда қизалоқнинг қулоғига отаси айтган достоннинг сўзлари, оҳанги аллақачон қуйилиб бўлганди. У ҳатто тушларида уларни такрорларди. Ҳалима кичик ёшидан китобга меҳр қўйди, бутун умри давомида китобга, адабиётга, шеъриятга ошно бўлди. Шоира ана шундай яшаб ўтди. Айни пайтда шоиранинг иккинчи умри унинг шеърларида, асарларида, халқимиз юрагида ҳамда саҳнада яшамоқда. “Ҳалима” (“Юрагида йўлбарс ётган аёл”) спектакли театрнинг репертуаридаги энг яхши, энг муҳими, ҳаётий асарлардан бири бўлиб қолишига ишонамиз. Холида ПАРДАБОЕВА Суратларда: (юқорида) Н.Ғоибна- зарова; (пастда) Б.Норжигитова. • Ижодкорлардан байрам туҳфаси Якунланаётган йилда барча соҳаларда бўлгани каби санъат, жумладан, театр санъатида катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ҳақда сўз кетганда, вилоят мусиқали драма театри тўғрисида илиқ гаплар айтиш мумкин. Театр жамоаси 48-мавсумни муваффақиятли якунлаб, 49-мавсумни ҳам самарали давом эттирмоқда. Ўтган 3-4 ойлик давр (театрнинг янги мавсуми жорий йил сентябрь ойида бошланган эди) ичида бир нечта йирик асар саҳналаштирилди. Қадимги грек драматурги Еврипид қаламига мансуб “Медея” трагик асари ва халқимизнинг суюкли адиби Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асари асосидаги “Анвар ва Раъно” мусиқали драмаси мутахассислар томонидан юқори баҳоланиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Ушбу спектаклларни театрнинг бош режиссёри Нигора Ғоибназарова саҳналаштирди. Янги йил арафасида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ҳалима” (“Юрагида йўлбарс ётган аёл”) (таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг шу номли драмаси асосидаги) спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтганлиги ҳақида газетамизнинг аввалги сонида ёзгандик. Тақдимотдан сўнг асарни саҳналиштирган режиссёр Нигора Ғоибназарова билан суҳбатлашдик. Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар, туманлари марказларида янги йил байрами шукуҳи яққол сезилмоқда. Ўрнатилиб, дид безатилган улкан арчалар кўзларни қувонтиради. Гулистон шаҳрининг маҳалла гузарларида ҳам шундай манзарани кўриб, завқланиш мумкин. Вилоят ички бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари федерацияси, саноатқурилиш банк, миллий банк, ипотекабанк, агробанк бинолари атрофи шу кунларда ажойиб тусга кирганки, оқшомлари ўтганингизда ҳисларингиз жунбушга келади. У ерларда Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртаклар қаҳрамонларининг образларини кўриншингиз мумкин. Болажонларгина эмас, балки катта ёшдагилар ҳам ҳозирданоқ айём сурурини тотишмоқда. Айниқса, бозорлар ҳудудида янги йил арафасида арзонлаштирилган нархдаги савдо ярмаркалари ташкил этилиб, харидорлар билан гавжум бўлмоқда. Расталардаги турли хил ширинликлар ва мевалар билан савдо қилаётганларнинг қўллари қўлларига тегмайди. Ярмаркаларга ташриф буюрган ота-оналар фарзандлари билан биргаликда ўзларига маъқул бўлган нозу-неъматларни, арча ўйинчоқларини, кичкинтойлар учун тайёрланган байрам совғаларини харид қилишмоқда. Савдода мол гўштининг килосига 85 000 сўмдан, қўй гўштининг килосига 90 000 сўмдан нарх белгиланганлиги харидорларнинг кўнгилларини хушнуд қилмоқда. Янги йил байрами арафасида яратилган имкониятлар ва имтиёзлар фуқароларнинг кайфиятига кўтаринкилик олиб кирганини уларнинг чеҳраларидан англаб олиш қийин эмас. 2024 йилнинг ташрифи барча юртдошларимизга олам-олам шодлик, қувончли дақиқалар ҳадя этишига шак-шуба йўқ. Л. НИШОНОВА Суратда: янги йил ярмаркасида ДИЛЛАРДА АЙЁМ СУРУРИ БИЛАН... • Янги йил яқин... жумласўз йб, қ оЮраниқли нинг шу “Ўзбекистоннинг ғурури, оташин шеърлари билан халқимиз юрагидан жой олган шоира образини яратиш зарурлигини англадим.”
7 Муаммоларга яқиндан ёндашиб... “Юртимиздаги ўзгаришлар ташаббускор, ишбилармон ва фидойи тадбиркорларимизнинг меҳнатлари билан янада ривож топади.” 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO Тадбиркор Ойбек Ниёзов 2019 йилда Гулистон шаҳрида “MEBEL CITY” номли корхона очиб, эшик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Дастлаб унинг айланма маблағи 1 миллиарддан бошланиб, ташландиқ ерда ўз фаолиятини юритганди. Кейинчалик иш фаолиятини кенгайтириб, мебель ясаш корхоналарига тайёр хомашёни етказиб беришни бошлади. Маълумки, кесиш, рандалаш учун ҳозирги замон талабига мос замонавий ускуналарга катта маблағ талаб этилади. Шунинг учун ҳам Германиядан шундай ускуналарни келтиришга муваффақ бўлди. О.Ниёзов корхонасининг афзалликлари шундаки, ҳозирги кунда катта-кичик мебель ясаш цехлари мавжуд бўлиб, ўша ернинг ўзида ясамоқчи бўлган мебелнинг хомашёсини сотиб олиб, кестириб, олиб кетса бўлади. Ҳозирда корхона “EMAN” корпорацияси орқали Германия, Австрия, Хитой, Россиядан хомашё келтириб, шаҳардаги бошқа 70-80 та кичик корхонанинг ТАДБИРКОР ИЗЛАНУВЧАН БЎЛСА... • Ҳаракатда баракат Жамиятимизда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан яхшиланди. Тадбиркорларга нисбатан мана шундай ёндошув бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади. Ш. МИРЗИЁЕВ ишини енгил қилиш баробарида замонавий ускуналар билан ишлаш учун тажрибали мутахассисларни жалб қилган. Корхонада эшиклар учун дастаклар, хилма-хил мебель ясаш учун мдф, акрил каби маҳсулотлар ҳамда ошхона мебеллари учун раковина, жўмрак, нимаики зарур бўлса, барчасини ҳамёнбоп нархларда топиш мумкин. Мутахассис дизайнерлар хизматга олинган бўлиб, улар ясатмоқчи бўлган мебелингизнинг шаклу шамойили, дизайни, қанча маҳсулот сарфланишигача компьютерда аниқлаб беришади. Ҳозирда корхонада 40 дан ортиқ иш ўрни яратилган бўлиб, 3,5 миллион сўмдан 10 миллионгача маош олишади. Ишчилар учун ошхона ва ётоқхона ҳам мавжуд. — Тадбиркорлик менга қондан ўтган, — деди Ойбек Ниёзов. — Аввало фаолиятимни бошлашимга Юртбошимизнинг тадбиркорларга яратган имкониятлари сабаб бўлди. Чунки кейинги йилларда тадбиркорларга нисбатан ишонч юқори даражада кўтарилаяпти. Яқинда Германияга бориб, АLTIN-DOR корхонасида амалиёт ўтаб, тажриба алмашиб қайтдим. Насиб қилса, 2024 йилдан бошлаб келтирган хомашёдан ўзимиз ҳам янгича услубда мебеллар ясашни йўлга қўймоқчимиз. Мижозлар эндиликда замонавий 3-J орқали ўзлари ясатмоқчи бўлган мебелни кўра олишади. Тошкентда 8-10 ноябрь кунларни UzExpoCentre томонидан ўтказилган мебель, интерьер ва дизайн 3-халқаро кўргазмасида тайёрлаган маҳсулотларимиз билан қатнашдик. Бизнинг йўналишда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари билан фикрлашиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтдик. Ҳа, юртимиздаги ўзгаришлар ташаббускор, ишбилармон ва фидойи тадбиркорларимизнинг меҳнатлари билан янада ривож топади. Хуршида НИШОНОВА Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Адҳам Байзақов аввалдан тасдиқланган режа-жадвал асосида Сирдарё ва Ховос туманларида ўзининг сайёр қабулларини ўтказди. Мулоқотлар давомида ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳақида сўз юритилиб, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлари ҳақида маълумот берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун ташкил этилган мазкур сайёр қабуллар мобайнида 39 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Улардан 13 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилиб, муаммолар ижобий ҳал этилди ва 16 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича тегишли мутахассислар иштирокида тушунчалар берилди. Қабул давомида 4 нафар фуқаро реабилитация қилишнинг техник воситаси бўлган ногиронлик аравачаси билан, 3 нафар фуқаро реабилитация қилишнинг техник воситаси (қўлтиқтаёқ) билан, 1 нафар фуқаро санаторийга йўлланма билан, 4 нафар фуқаро реабилитация қилишнинг техник воситаси (ҳасса) билан ҳамда 1 нафар фуқаро эшитиш мосламаси билан таъминландилар. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида фуқароларга батафсил тушунчалар берилди. Фуқароларни рози қилиш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бундай сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда. Ўз мухбиримиз • Сайёр қабул ЭЪЛОНЛАР Фуқаро Нормаматова Муҳайё Равшанқул қизи номига Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон филиали томонидан 03.05.2021 йилдан 14.06.2021 йилгача “Тиббий статистика ҳамшираси” ихтисослиги цикли бўйича қайд рақами: 03465 сертификат рақами: 000708 малака оширган сертификати йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Фуқаро Ахмедов Орзубек номига Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокимлигининг уй-жойларни хусусийлаштириш бўлими томонидан 5.09.2013 йилда берилган 254 рақамли уй-жойга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Обод бўлаётган бод бўлаётган маҳаллада аҳаллада Қандай яшаяпсан, воҳадош? Халқимизда “Маҳалланг обод бўлса, мамлакатинг ҳам обод бўлади” деган нақл бор. Дарҳақиқат, ўзимиз яшаётган, ўзимиз чин дилдан меҳр қўйган гўша қанчалар яшнаб турса, қалбларимизда фахр ва ифтихор туйғуларини ҳис этамиз. Гулистон шаҳридаги “Намуна” маҳалласи ўз номига муносиб бўлаётганини у ердаги муҳим ўзгаришлардан англаб олиш мумкин. 7495 нафар бир неча миллат вакилларидан иборат аҳоли ўртасида доимо аҳилликни, ҳамжиҳатликни кўриш мумкин. Улар тўй-ҳашамларни, шодиёна кунларини, байрамларни биргаликда ўтказиб, бир-бирларининг қувончларига шерик бўлишади, ободончилик ишларида якдиллик билан фаол иштирок этишади. Яқинда Янги йил байрами арафасида фуқаролар йиғини раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган ҳашарда ёшлар, уй бекалари, шунингдек, “Файз-Азизбек” корхонасининг ишчилари уюшқоқлик билан қатнашиб, эзгу ишларнинг амалга оширилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. “Файз-Азизбек” корхонаси раҳбари Гулнора Ёқубова маҳаллада яшовчи фуқароларнинг оғирини енгил қилишда ҳамиша бош-қош бўлади. Уйларни таъмирлашда, ҳудудларни ободонлаштиришда, хонадонларда ичимлик суви ва электр тармоғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ўзи бош бўлган жамоа иштирокида беминнат ёрдамини аямайди. Шу кунларда “Камола Паризод”, “Сайхун Сирдарё ғурури” каби қурилиш фирмаларининг бунёдкорлари 6-59-81-174-кўп қаватли уйларнинг йўлакларини, атрофларидаги йўлларни бетонлаштириб, фуқароларни мамнун этишди. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан келган Саидмурод Чориев, Мусурмон Алиев, Суннат Исоқов, Исроил Қаландаров ва Маҳмадали Шомаматов кабилардан иборат бригадаларнинг амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовор. Л. НИШОНОВА Суратда: маҳалладаги ободончилик ишла- ридан лавҳа.
Bosh muharrir v.b.: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 28.12.2023-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, o‘rinbosar: (67) 225-11-14, bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. NAVBATCHI: X. PARDABOYEVA Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “Poligrafi yaAiK” I.Ch.Sh.K.da 1000 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 28-uy. Tel: (67) 225-47-73. Buyurtma 8 2023-yil 30-dekabr, № 40 (11642) YANGI SIRDARYO Юртимизда — айём шукуҳи Норпошша ФАРМОНОВА – Ховос туманидаги “Оқчангал”МФЙ ҳудудида яшовчи меҳнат фахрийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси: — Бизнинг юртимизда кексалар ҳамиша эъзозда, иззат-ҳурматда. Уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш давлат даражасидаги вазифа саналади. Охирлаётган йилда ҳам бу борада жуда ибратли ва хайрли ишлар амалга оширилди. Биз — кексалар ҳамиша дуодамиз. Ёшим 70 дан ошган бўлса ҳам ғайрат ва шижоатим сўнгани йўқ. 35 йил мактабда инглиз тилидан дарс бердим. Кейин кўп йиллар диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича МФЙ раиси ўринбосари вазифасида фаолият олиб бордим. Ҳозир ҳам маҳалла ҳаётида фаол қатнашаман. Мана, тугаётган йилни шукроналик билан кузатиб, янги йилни яхши ниятлар билан кутиб олаяпмиз. Ўтган йил бизнинг маҳалламиз ҳаётида чуқур из қолдирди. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган эди. Ана шу дастур асосида жуда катта ишлар қилинди. Қишлоқ инфратузилмаси тубдан ўзгарди. Йўллар асфальтланди, хонадонлар табиий газ билан таъминланди, маданий-маиший бинолар бунёд этилди. Яна бир қувончли воқеа — маҳалла фуқаролар йиғинининг янги идораси биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Дастур асосида қилинган ишларнинг якунига бағишланган тадбир байрамга айланиб кетди. Янги йилни ана шундай ютуқлар билан кутиб олаяпмиз. Дарвоқе, байрам арафасида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланганим ҳақида хушхабар етиб келди. Янги йилдан янги ютуқлар, шодликлар кутамиз. Янги йил барчамиз учун яхшиликлар йили бўлиб кириб келсин. Наргиза ПРИМҚУЛОВА, Гулистон шаҳридаги 4-оилавий поликлиниканинг олий тоифали ҳамшираси: — Якунланаётган йилда муҳтарам Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган тиббиёт соҳасига тегишли ҳужжатларнинг барчаси аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни юксак даражага кўтариш, эл саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хасталикларнинг олдини олиш, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш каби муҳим вазифаларга қаратилди. Мақсадимиз ҳамюртларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга юқори даражадаги малакали тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзига эришишдир. Ана шундагина ҳаётимиз гўзал, мазмунли ва фаровон бўлади. Барчамизга маълум, бизнинг вилоятимизда республикада биринчи бўлиб тиббиёт кластери тизимига ўтилди. Бошқача айтганда, вилоятда аҳолига тизимли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро талаблар даражасига кўтарилди. Энг қувончлиси, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган тиббиёт ходимлари бизнинг оилавий поликлиникамиз жамоаси иш тажрибасини ўрганиб кетишмоқда. Якунланаётган йилда ўзимнинг ҳаётимда ҳам катта янгилик бўлди. Тренер сифатида бир неча вилоятларга, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига бориб, тренинг машғулотлари ўтказиб қайтдим. “Йил ҳамшираси” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим. Шунингдек, “Йилнинг фаол аёли” кўрик-танловида муваффақиятли қатнашдим. Янги йил янада катта ютуқлар олиб келсин. Барча юртдошларимизни байрам билан табриклайман. Жамила АНОРҚУЛОВА – Гулистон туманидаги “Камила” ўқув маркази раҳбари: — Халқимиз бежиз ҳунар, ҳунардан унар, демаган. Мен ҳам ёшлигимдан чеварликка қизиқардим. Кейинчалик бу ҳунарни пухта эгаллаб, маҳалламиздаги аёлларга либослар тикиб, тажрибамни оширдим. Шогирдлар тайёрладим. Аввал якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият олиб борган эдим. Икки йил муқаддам туман марказидаги Аҳмад Яссавий номли маҳаллада Канада давлати гранти асосида устоз-шогирд ўқув маркази ташкил этиб, тумандаги уй бекалари бўлган хотин-қизлар ва ишсиз ёшларга10 дан зиёд йўналиш бўйича касб-ҳунар ўргатишни йўлга қўйдим. Ўз касбларининг усталари бўлган мутахассисларни ишга таклиф этдим. Тикувчилик, гиламдўзлик, заргарлик, каштачилик, ланшафт дизайни, уй ҳамширалари тайёрлаш курсларига айниқса, қизиқиш катта. Курсларни тугатганлар ҳунарли бўлиб, ҳаётда ўз йўлларини топишмоқда. Бир нечта нуфузли кўргазмаларда ўз маҳсулотларимиз билан иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладик. Яқинда Оқолтин туманида ҳам марказимизнинг филиалини ташкил этдик. Мақсадимиз — тайёрлаётган маҳсулотларимиз, айниқса, миллий буюмларимизни хорижга чиқариш. Байрам муборак бўлсин, азиз сирдарёликлар! Суҳбатдош: Холида ПАРДАБОЕВА Мана, янги йил остонасида стонасида турибмиз урибмиз. Шу лаҳзалар аҳзаларда ортга бир назар ташлаб, якун топаётган топаётган йилнинг йилнинг ҳаётимизда аётимизда қандай из қолдиргани олдиргани, унинг бизга бахшида этган қувончли увончли кунлари, хайрли ташвишлари ашвишлари, шунингдек унингдек, эришган ютуқларимиз ютуқларимиз ва ҳали улгурмаган лгурмаган юмушларимизни мушларимизни сарҳисоб арҳисоб қиламиз ҳамда келгуси йил режаларини ежаларини тузамиз тузамиз. Янги йил эшик қоқаётган оқаётган айни дамларда амларда айрим юртдошларимиз ртдошларимиз билан ана шу ҳақда мулоқот қилдик. Файзиёб онларда айзиёб онларда Ассалом эй, она юрт, мовий осмонинг узра, Кўраяпман бу оқшом юлдузларнинг рақсини. Юлдузлар-ку юлдузлар, ҳар бири ёрқин нуқра, Ҳаётбахш дарёларда кўринг улар аксини. Ҳар қачонгидан бу йил гавжум бўлди Самарқанд, Уйғоқдир таассурот, ўтди қанча машварат. Улар турли ўлкадан келган бўлса-да ҳарчанд, Ҳар бирининг юзида кўрдим таважжуҳ, ҳайрат. Эй, ёшлар, мақсадсизлик энди сизга ёт бўлсин, Азму шижоат сизда, ғанимат эрур ҳар дам. Ҳар ишингиз янгилик, ноёб кашфиёт бўлсин, Лоқайдлик ва бефарқлик бутунлай топсин барҳам. Юрт фараҳ қучоғида, бутун юрт яшил макон, Корхоналар яратди қудратли қўлларимиз. Бор дунёга бўй-бастинг ила бўлдинг намоён, Дунёларга очилди бизнинг ҳам йўлларимиз. Нечун шодликка тўлмай, ахир қутлуғ қўрғонсан, Менга ҳам табрик етди юртимиз сарваридан. Улуғ йўлни танлаган Янги Ўзбекистонсан, Янграб турсин овозинг БМТ минбаридан. Янги йил, янги орзу, толмай қоқавер қанот, Дастурхонда неъмат мўл, дилимизда шукрона. Янги мақсадлар сари чорлаб турибди ҳаёт, Таралсин ўлкам узра дилга яқин тарона. Анвар ТОҒАЕВ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ФАРМОНОВА ў Янги йил остонасидаги ўйлар • Назм дафтаридан