№ 39 (11641) 23-DEKABR 2023-YIL, SHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi (Давоми 3-бетда) ЯРАТИЛГАН РАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ОНИЯТЛАР— YANGI SIRDARYO Қизгинанинг кичкинагина жуссасидан ғайрат ва шижоат шундоқ ёғилиб туради. У анчадан буён спортнинг кикбоксинг ва таэквондо ITF яккакураш турлари билан шуғулланиб келади. Республика миқёсида ўтказилган нуфузли спорт мусобақаларида бир неча бор совринли ўринларни қўлга киритган. Ёш спортчи охирги марта дунёнинг 28 та давлатидан ташриф буюрган Ўзбекистон очиқ чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллади. Кўксига бронза медалини тақиб, Сирдарё донғини дунёга таратди. Фарангизнинг орзулари бир олам. Нуфузли мусобақаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юксакларда ҳилпиратиб, мадҳиямизни баралла янгратишдир. Интилганга толе ёр, дейишади донишмандлар. Орзуларинг йўлдошинг бўлсин, Орзиева! • Спортимиз маликалари ОРЗУЛАРИНГ ЙЎЛДОШИНГ БЎЛСИН, ОРЗИЕВА! Фарангиз эндигина 16 баҳорни қаршилади. Айни пайтда шаҳардаги 6-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олмоқда. Бироқ ёш бўлишига қарамай спорт соҳасида сезиларли ютуқларни қўлга киритди. ЯНГИ АВЛОД КАДРЛАРИ ҚЎЛИДА КЕЛАЖАК — 2022 йил вилоятимиз маънавий ҳаётида эсда қоларли бир воқеа содир бўлди. Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи ОЛИЙ ТАЪЛИМ олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 289-сонли қарорига мувофиқ 2022-2023 ўқув йилида Гулистон давлат педагогика институтининг тамал тоши қўйилди. Бугунги кунда институт таркибида 2 та факультет ва 5 та кафедра фаолият олиб бормоқда. Кундузги бўлимда 18 та, сиртқи бўлимда 9 та, магистратура бўлимида 10 та таълим йўналишларида талабалар таҳсил олишмоқда. Мухбиримиз вилоятимиздаги навқирон олий ўқув юрти — Гулистон давлат педагогика институти ректори, биология фанлари доктори, доцент Жаҳонгир ҚАРШИБОЕВ билан олийгоҳнинг бугунги ва истиқболдаги режалари ҳақида гурунглашди. Бугунги кунда барча жабҳада кенг кўламли ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу борада воҳамизда ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг сони ортиб бориши, аҳолига қулайлик яратиш, жамиятни ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, умуман барча ишлар “Инсон қадри”ни улуғлаш тамойилига ҳамоханг. Саноатни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида Сирдарё туманидаги “PENG SHENG” – Ўзбекистон, Хитой қўшма корхонасининг бугунги инвестицион имконияти 100 миллион доллардан ортиқ. Корхонада 2000 нафардан ортиқ ишчи фаолият олиб боради. Желатиндан, чармдан, темирдан, мармар тош ва бошқалардан янги маҳсулотлар яратиб келинмоқда. — Йилдан-йилга талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Экспорт салоҳиятини ошириш ва географиясини ҳам кенгайтириш устида қатор ишларни амалга оширилмоқда. 2024 йилда желаЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР — ЮТУҚЛАР ГАРОВИ Вилоятимизда республика ва вилоят ОАВ вакиллари иштирокида медиа-тур ўтказилди тиндан-протеин, полетрол гранулалари, катта ҳажмдаги кафель маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштираяпмиз. Бундан ташқари, ванналарни мармар тошлардан яратиш бўйича Европа давлатларидан таклифлар тушган. Сантехника жиҳозларининг ўзи 40 дан ортиқ турда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда сантехника ускуналарига сенсор тизимларини ўрнатиш устида ҳам иш олиб бораяпмизки, бу лойиҳа амалга ошса, ногиронлиги бор фуқароларимиз учун янада қулайликлар яратилади, — дейди “PENG SHENG” – Ўзбекистон, Хитой қўшма корхонаси бош директор ўринбосари Ғофиржон Аҳмедов. Навбатдаги манзил 2000 нафарга яқин асосан хотин-қизларни иш билан таъминлаган “SIRDARYO MEGA LUKS” SML корхонаси бўлди. — Корхонамиз полипропелин, полиэтилендан қоп ва целлофан каби қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Бу соҳада нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатлари орасида энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. (Давоми 2-бетда)
2 “Самимий ва ишчанлик руҳида кечган музокаралар якунида ўзаро келишув меморандумлари имзоланди.” Вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Ботиров бошчилигида Жанубий Кореяга ташриф буюрган делегациямиз аъзолари ҳамда «Hangyong» компанияси вакиллари музокара ўтказдилар. Тадбир давомида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Ҳужжатга кўра, тез фурсатларда Корея томони тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига Сирдарёда ярим тайёр ва тез тайёр бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари (рамэн) ишлаб чиқариш корхонасини қуради. Учрашув давомида мазкур янги лойиҳа тақдимоти билан ҳам танишилди. Вакилларимиз Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Корея–Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раиси Ким Чанг Кеон билан учрашишди. Вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Ботиров икки томон расмийлари ва ишбилармонлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантириш, муносабатларга янги мазмун олиб кириш, турли соҳаларга доир аниқ лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уни рўёбга чиқаришга қўшаётган ҳиссаси учун Ким Чанг Кеонга алоҳида миннатдорлик билдирди. Ўзаро мулоқотлар давомида Гулистон шаҳрида Корея тажрибаси асосида қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлган меҳмонхона ва мактабгача таълим муассасаси қуриш лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. * * * Делегациямиз ташриф дастури доирасида «DHMT Global» корпорацияси президенти Тae Suk Lee билан учрашув ўтказди. Музокара якунида Мирзаобод туманида «Komt» бренди остида электроника ва микро-электроника йўналишида корхона барпо этиш бўйича инвестицион келишувга эришилди. Таъкидланишича, қурилиш ишлари 2024 йил февралдан июль ойига қадар давом этади. Ишлаб чиқариш жараёнларига 3 нафар кореялик тажрибали эксперт ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади. «Evervolution Со.» компанияси директори Jung Tae Keun билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Гулистон туманидаги фойдаланилмай турган ва ўзлаштириладиган ерларда Корея тажрибаси асосида лойиҳа қиймати 12 миллион долларлик янги замонавий интенсив гилос боғи яратиш бўйича меморандум имзоланди. «Sun moon» университети президенти Сеон Жу Хван ҳамда университет илмий жамоаси билан ўтказилган учрашувда вилоятимиз иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Дастур бўйича вилоятимиз делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен билан учрашув ўтказишди. Ўз навбатида Сонмун университетида олийгоҳ ректори Мун Сонг Жэ билан мулоқот ўтказилди. Шунингдек, Квангсан тумани ҳокимиятида бўлиб ўтган суҳбатлар жараёнида Сирдарё вилояти ҳамда Квангсан ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувлар кўнгилдагидек якун топди. Корея малака ошириш тадқиқот институтида, Квангжу университетида ўтказилган учрашувларда Сирдарё вилояти ҳамда Квангжу университети билан ўқитувчи ва талабаларни малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Вилоятимиз делегациясининг Кореяга ташрифи келгусида мамлакатимизнинг порлоқ истиқболи учун муҳим соҳаларни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Суратларда: Кореядаги учрашувлардан лавҳалар. ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК АМКОРЛИК АСОСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР — ЮТУҚЛАР ГАРОВИ Бир йилда 25 минг тоннадан ортиқ хомашёни қайта ишлаб чиқара олиш кучига эгамиз. 2023 йилнинг 11 ойида 600 миллиард сўмга яқин, шундан 35 фоиз маҳсулотларимиз, яъни 200 миллиард сўмдан ортиғи экспортга йўналтирилди, — дейди бош директор ўринбосари Нодир Бўронбоев. Кейинги манзил Оқолтин туманидаги пахта тўқимачиликка асосланган “SARDOBA UNIVERSAL” кластерига қарашли Агромарказ бўлди. Корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларни ташкил этади. — Корхонамизда иссиқхоналар қуриш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, тупроқ ва сув таҳлил лабораторияси, агроном маслаҳати, ветеринария дорихонаси, уруғ ва кўчатлар етказиб бериш каби хизматлар йўлга қўйилган. Бундан ташқари, фермер ва деҳқонлар учун агромаркет дўконлари ҳам мавжуд. Деҳқон фермерларимизга тегишли барча ерлар, контурларга ажратилиб, рақамлаштирилган. Бу орқали қайси ерга қанча ўғит, қанча сув зарурлиги кўрсатиб берилади. Бунинг натижасида ортиқча исрофгарчиликнинг олди олинади, ҳосилдорлик ошади. Агромарказда барча деҳқон-фермерларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин, — дейди “SARDOBA UNIVERSAL” кластери мутахассиси Комилхўжа Эшонхонов. Оқолтин туманида Президентимиз ташаббуси билан “Мустақиллик” маҳалласида “Обод маҳалла, обод кўча ва обод хонадон” мезонлари асосида аҳолининг бугунги кунда ҳаётдан рози бўлишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратиб берилди. Бу хусусда газетамиз саҳифаларида туркум мақолалар бериб борамиз. (Давоми. Бошланиши 1-бетда). Куннинг иккинчи ярмида Янгиер шаҳрида 2022 йилда ишга туширилган “ECO plyus WOOD” мебелсозлик кластери медиа-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили бўлди. — Бу ерда тайёрланаётган мебел жиҳозлари барча замонавий стандартларга жавоб бера олади. Бугунги кунда 100 нафардан ортиқ ишчилар фаолият олиб боради. 2024 йилда лойиҳа қийматини 20 миллион долларга етказиб, 250 нафар янги ишчи ўринлар яратишни режа қилганмиз. Ускуналар Хитой ва Туркия давлатларидан келтирилган, — дейди Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари Элёр Ўнаров. Ховос туманидиги Туркия давлатининг “CHINGIZ ENERJO” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган қуввати 220 мВт бўлган газ поршонли электр станцияси “CENERGO” корхонаси муваффақиятли амалга оширилди. Бу корхонада йилига электрдан 1,7 милллиард кВт ва 150 миллион м3 газ тежалади. Бунинг натижасида 685 миллион кВт соат электр энергия ишлаб чиқарилиши диққатга сазовордир. Медиа-тур сўнгида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Вилоят ҳокими сўнгги йилларда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан яратиб берилаётган имкониятлар негизида Сирдарё вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлади. 2023 йил якуни ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида атрофлича тўхталди. Ўз навбатида журналистлар ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Баҳром БОЙМУРОДОВ 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO
3 “Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва истеъдодларини намоён қилишлари учун барча шароитлар яратилган.” 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO — Жаҳонгир Ҳазратқулович, суҳбатимизни кадрлар сиёсатидан бошласак. Донишмандлар бежиз: “Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади”, дейишмаган-ку! — Гапимнинг аввалида муҳтарам Президентимизнинг “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор, ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”, деган пурмаъно сўзларини келтирмоқчи эдим. Юқоридаги доно фикрни институтимиз равнақи йўлида дастуриламал сифатида қабул қилганмиз. Таълим жамият ҳаётининг барча соҳалари билан боғланганлиги боис институтдаги кадрлар салоҳиятига алоҳида эътибор қаратганмиз. Айни кунларда олийгоҳимизда 172 нафар малакали профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқдалар. Илмий салоҳиятимиз 35 фоизни ташкил этса-да, 2023-2024 ўқув йилида таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзаро интеграция асосида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш вазифаларини ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. — Таълим жараёнларининг ахборот-услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминланиши замон талабларига жавоб берадими? — Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базасига, профессор-ўқитувчиларига ҳамда ўқув-методик таъминотига қўйиладиган норматив талабларга мувофиқ институтимизнинг ўқув аудиториялари, лаборатория хоналари, компьютер техникалари, замонавий моддий-техника воситалари билан 90 фоизга таъминланган. Шунингдек, ахборот ресурс марказида 4000 та ўқув-қўлланма ва адабиётлар ҳамда 1048 та электрон қўлланма мавжуд. — Институтнинг мамлакатимиз ва чет эл олийгоҳлари билан алоқалари қандай? Шу ўринда таълим тизимига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш йўлида қандай изланишлар олиб борилаётгани ҳақида ҳам тўхталсангиз. — Олийгоҳимизнинг халқаро алоқалари ҳақида тўхталадиган бўлсак, илмий-тадқиқот соҳасида 2023 йилда Туркия, Хитой, Бельгия каби давлатларда ташкил этилган халқаро илмий конференция, конгресс ва симпозиумларда 4 нафар профессор-ўқитувчиларимиз иштирок этиб, ўз малакаларини оширишди. Бугунги кунда Гулистон давлат педагогика институти томонидан хорижий давлатларнинг 15 дан ортиқ етакчи олийгоҳлари билан меморандумлар имзоланишига эришилди. Шу билан бир қаторда 2023 йил давомида етакчи олийгоҳлардан ташриф буюрган 5 нафар олимлар билан профессор-ўқитувчилар ҳамкорликда илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. — Иқтидорли талабалар билан ишлаш қандай йўлга қўйилган? — Институтимизда бугунги кунда жами 3731 нафар талаба таҳсил олмоқда. Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими томонидан тегишли мезонлар асосида 80 нафар иқтидорли талабалар рўйхати шакллантирилган. Шунингдек, иқтидорли ёшларни ижодий ва мустақил фикрлашини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва истеъдодларини намоён қилишлари учун барча шароитлар яратилган. — Жаҳонгир Ҳазратқулович, институтингиз аввало, умумтаълим мактаблари учун кадрлар ЯНГИ АВЛОД КАДРЛАРИ ҚЎЛИДА КЕЛАЖАК — (Давоми. Бошланиши 1-бетда). Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319- сонли қарорига мувофиқ 2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказЯНГИ БИНОЛАРДА — ЗАМОНАВИЙ ҚУЛАЙЛИКЛАР тайёрлайди. Олийгоҳнинг воҳамиз таълим муассасалари билан алоқалари қандай? — Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 314 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан келишув шартномаси имзоланган. Шунингдек, белгиланган таълим дастури асосида 2-босқичнинг 1066 нафар талабалари “4+2” дастури асосида, яъни 4 кун ўқишда 2 кун амалиётда бўлиши таъминланган. Таълим жараёнида янги инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш, амалиётда қўллай олишларига замин яратишга йўналтирилган амалий машғулотлар, мастер-класс дарслари, тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда умумтаълим мактаблари билан узвий алоқа йўлга қўйилган. — Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси олға сурилди. Институт жамоаси ушбу хайрли тадбирда қандай юмушларни амалга оширди? — “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида институт бўйича 2000 туп дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлса-да, 15 декабрь ҳолатига 2110 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу кўрсаткич институтимизда лойиҳанинг 110 фоизга бажарилганлигини билдиради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Бу борада Фанлар академияси тавсияси билан сувсизлик ва касалликка чидамли гужум, қайрағоч, катальпа, акация, заранг, шумтол, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт кўчатлари экилиши ташкил этилди. Экилган кўчатлар давлат реестридаги палаформа рўйхатидан ўтказилди. — Самимий суҳбат учун ташаккур! Суҳбатдош: Муҳаммадали АҲМАД. лари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизимини йўлга қўйиш белгиланган. Бу борада агентликнинг вилоят бошқармаси биноси, Гулистон шаҳар ҳамда Ховос туманлари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Мазкур ҳудудларда бугунги кунда биноларни мослаштириш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, ҳозирги кунларда ишлар бошланиб кетган. Хусусан, вилоят бошқарма биноси тўрт қаватдан иборат бўлиб, мазкур бинода бошқарма ҳамда Гулистон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, вилоят ва шаҳар Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси фаолият юритиб келмоқда. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноларида ногиронлиги бўлган шахслар учун объект автотураргоҳида алоҳида жой, бинога кириш қисмини кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш (пандус), эшиклар олдидаги ҳаракатланиш майдонининг параметрлари ШНҚга мувофиқ ташкил қилиниб, бинонинг ички йўлакларида тўсиқсиз ҳаракатланишга оид қулайликлар амалга оширилди. Биноларни таъмирлаш ва мослаштириш ишлари муваффақиятли якунланди. Юсуф РАҲМОНОВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходими Обуна—2024 АЗИЗ МУШТАРИЙЛАР! Жамиятимиз ҳаётидаги муҳим ислоҳотлар ва янгиликлардан бохабар бўлмоқчимисиз? Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий жабҳадаги ўзгаришлар дарж этилган таҳлилий, мулоҳазали, танқидий мақолаларни ўқимоқчимисиз? Унда марҳамат, «Янги Сирдарё», «Новая Сырдарья» газеталарига Обуна юзасидан қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 120100. Гулистон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 30-уй, 3-қават. Тел.: (94) 164-21-21, (33) 355-07-45. Таҳририят ҳисоб рақами: 20210000700192930001, МФО: 00450, ИНН: 200322535, ТИФ “Миллий банк” Обуна баҳоси «Янги Сирдарё» — 603 000 сўм, «Новая Сырдарья» — 301 500 сўм ОБУНА БЎЛИНГ! • Инсон қадри — улуғ
4 “Биз ўз диёримизнинг кўркам гўшалари гўзаллигини қачон асраб-авайлаймиз?” Тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ва “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ раҳбарият бошчилигида Гулистон шаҳридаги “ММХ PRO” МЧЖда тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Тадбирда Гулистон шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъул ходими ва яқин ҳудудда фаолият юритаётган “Челеби-Текстиль”, “Gulistan Gold Yarn”, “Navroz Total Textile”, “Mili Teks Sirdaryo”, “Tina Agro Narpay” МЧЖ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб масъул ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 ноябрда ПФ-198-сонли фармони билан божхона соҳасига оид янгиликлар Воҳамиз марказига яқин бўлган “Гулистон—Гагарин” йўлининг 4Р-18 ҳамда М-34 йўлининг 94-97-километрларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўллар четига пиёдалар учун йўлаклар бунёд этилиб, одамлар ўтганда автоматик тарзда атрофни ёритиб, сўнгра ўчадиган қуёш батареялари ўрнатилган. Аслида ҳам зимистонда юргандан кўра, ушбу йўллар хавфсизлик таъминотчиси вазифасини ўтабгина қолмай қувонишларга ҳам сабаб бўлди. Айниқса, “Гулистон—Гагарин” йўлининг четига Мирзаобод тумани ҳудудида шифохона барпо этилган бўлиб, ҳозирда аҳоли транспорт воситасисиз ҳам махсус йўлак орқали бориб, келишмоқда. Яқинда бир ҳодисанинг гувоҳи бўлдим. Ўша куни ёмғир шаррос ёғаётган эди. Йўлакдан эса ногиронлар аравачасида бир йигит соябон тутганча шифохобўйича тўхталиб ўтилди. Сўнгра “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг мазмун-моҳияти, товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинганлиги, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги ва бошқа имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар олишди. Шу билан бирга корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилиб, келгусида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими асосида экспортнинг амалга оширилиши бўйича келишиб олинди. Одилжон ЭРЖИГИТОВ, вилоят божхона бошқармаси “Гулистон” ТИФ божхона пости гуруҳи катта инспектори, божхона хизмати майори ТАДБИРКОРЛАР АДБИРКОРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ • Сайёр учрашув надан ғизиллаб қайтмоқда эди. Суратга муҳрлашни жуда хоҳлаган эдим-у афсуски, енгил машинада кетаётган эдим. Бу билан нима демоқчиман? Бу йўллар нафақат соғлом инсонлар, балки имконияти чекланганлар учун ҳам фойдали бўлди. Ҳатто четларида ўриндиқлар мавжуд бўлган йўлакларга велосипедлар учун ҳам махсус тураргоҳлар ўрнатилган. Кўпчиликнинг велосипедда юриши эса, ҳозирда бутун дунёда долзарб муаммо бўлган ҳаво ифлосланишининг олдини олади. Афсуски, ҳаётимизда оилада нотўғри тарбия олган маънавиятсиз кимсалар бор. Айнан шундай инсонлар томонидан қуёш батареялари синдириб кетилаяпти. Баъзида ўйлаб қоламан: “Германия ёшлари “пулларни эскиртирсак, давлатга зиён етказиб, ўзимизга зарар қиламиз”, деб ўйлаётган бир пайтда бизнинг ёшлар ўзларига, ота-оналарига, яқинларига берилган қулайликларга зарар келтирсалар, буни қандай тушуниш мумкин?” Бизлар, яъни ёши катталар давлат мулки бизнинг мулкимиз эканлигини, бизларга яратилаётган шароитларни келажак авлодларимиз учун ҳам асрашимиз кераклигини ёшларга тушунтирмас эканмиз, маънавий қашшоқлигимизча қолаверамиз. Нафақат қуёш батареялари, балки кўчалардаги ойнали бекатлар, дўконларнинг деразаларини ҳам синдириб кетиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бугун фарзандларимизга оддий ҳақиқатларни, яъни одамларга халақит бермаслиги учун йўлдан тош каби нарсаларни олиб ташлаш, ҳар қандай жойга ахлатлар тўкмаслик, дарахтларнинг шохларини беҳуда синдирмаслик каби яхши одатларни ўргатмас эканмиз, келажакда улар фарзандларига нимани ўргатишади? — Мен ҳаётдан кўп нолир эдим. Яқинда қўшни Тожикистон Республикасига меҳмонга борганимда у ердаги шароитни кўриб келиб, турмушимиздан нолимасликка, ўз юртимдаги биз учун яратилаётган имкониятларнинг чеки йўқлигига амин бўлдим. Ўзбекистонимизда чекка қишлоқларгача обод қилинаяпти, — дейди Обиджон Зокиров, деб ўзини таништирган воҳадошимиз. Ўзим олган маълумотларга қараганда, ҳатто Америкада ҳам девори ёнидаги йўлак уриниб қолиб, бирорта йўловчи туртиниб, йиқилса, йўлакка туташ бўлган уй эгаси жароҳатланган йўловчига жуда катта миқдорда жарима тўлар экан. Шунинг учун ҳам улар уйлари яқинидаги йўлакларни ўз ҳисобларидан таъмирлатишади. Биз-чи? Биз ўз диёримизнинг кўркам гўшалари гўзаллигини қачон асраб-авайлаймиз? Хуршида НИШОНОВА Маданиятимиз ва маънавиятимизни қачон юксалтирамиз? Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларнинг қадрига етишни қачон ўрганамиз? «Гап нимада?» дейсизми? • ЁРҚИН ФИКР 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO
5 “Фикри ожизимча, бугунги кунда мукофотларга ном қўйишни ҳам ҳар ким истаганча тасарруф қилмоқда..” Хотира уйғонса, гўзалдир 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO Россия Федератив Республикасининг Краснодар ўлкасида яшаётган, гулистонликларнинг кекса авлодига яхши таниш бўлган Алексей Васильевич Бочин кутилмаган жароҳат берган азобга қарши матонат билан курашиб, яқинда 89 ёшида дунёдан кўз юмди. У киши Гулистон шаҳридаги тажриба-экспериментал таъмирлаш-механика заводининг адолатли, кўп ютуқларга эришган раҳбари ва ўзгаларга ибратли инсон сифатида таниқли эди. Алексей Васильевич 1935 йилда Мордовияда оддий ишчи оиласида туғилган. Ота-онаси ҳозирги Гулистон шаҳрига яқин бўлган ҳуКейинги пайтларда оғзаки ва ёзма нутқимизда “миллий” сўзи трендга чиққанлиги бор гап. Масалан, “Миллий боғ”, “Миллий галерея”, “Миллий мафкура”, “Миллий мажлис”, “Миллий энциклопедия”, “Миллий телеканал” ва ҳоказо. Уларни санайверсак, узундан узун рўйхат бўлади. Кеча “Миллий телеканал”ни кўриб ўтириб, бир рекламага кўзим тушдию, пешонам тиришди. “Эртадан бошлаб телеканалимизда янги миллий телесериал — “Иккинчи ота” намойиши бошланади”, дея жар солишди реклама тўпламида. Мен ўзимча ўйладим. Наҳот, “миллий” сўзининг қадри шунча тушиб кетган бўлса?! Саволимга жавоб топиш учун “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” ва “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни варақладим. Миллий энциклопедиямизда “Миллий” сўзига бағишланган алоҳида мақола йўқ экан. Беш жилдлик изоҳли луғатнинг 2-жилди 593-саҳифасида “Миллий” сўзи изоҳланган мақолага кўзим тушди. Унда шундай битилибди: “МИЛЛИЙ” арабча — халқона, миллатга тегишли; диний. (Қаранг: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006 йил). Хўш, бизнинг телеканалларимизда айланаётган бачкана, фақат маиший мавзуларни кўтариб чиқаётган сериалларга “миллий” ёрлиғини ёпиштириш тўғрими? Зеро, ушбу телесериаллар миллатнинг дидини ўтмаслаштирмоқда, миллат онгига оломончилик кайфиятини сингдирмоқда. Бундай сериалларга “миллий” сўзини тупуклаб ёпиштирмай оддийгина қилиб “янги сериал” деб аташса кифоя бўларди. Қолаверса, “Миллий телеканал” дея баландпарвоз ном билан аталган телеканал кўрсатувларида лаш-механика заводи А. Бочин раҳбарлигида ўз нуфузини йўқотмади. Ҳаттоки ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ассортименти сезиларли даражада кўпайди. Кейинчалик мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг заводда экскаватор ва бошқа механик жиҳозларнинг мутлақо янги турларини (маҳаллий завод да экскаватор ва бошқа механик жиҳозларнинг мутлақо янги турларини (маҳаллий завод учун) ишлаб чиқариш ва йиғиш бўйича тажрибалар бошланди. Алексей Васильевич ва у бошқарган муассаса жамоаси Гулистон шаҳрининг мавқеини кўтаришда улкан ишларни бажарди. Бочиннинг шахсан ўзи шаҳарнинг ободончилигига, мактаблар ва Болалар уйида таълим-тарбия берилиши учун шароитларни яхшилашда муносиб ҳиссасини қўшди. У билан бирга ишлаган ёки яқиндан таниган ҳар бир гулистонлик меҳрибон, ғамхўр, истеъдодли раҳбар ва руҳан мадад беришда, меҳнаткашликда, келажакка нисбатан умидни сўндирмасликда қўл остидаги ишчиларга ва дўстларига ибрат бўла олганлигини эътироф этади. Дарҳақиқат, у киши ишлаб чиқаришда ҳар бир муаммоли вазиятлардан чиқиб кетишни уддалайдиган, ўзгалардан икки қадам олдинда юра оладиган кишилардан эди. Алексей Васильевич собиқ иттифоқ даврида ва мустақиллик йилларида ҳукуматнинг кўплаб орден ва медаллари ҳамда мукофотлари билан муносиб тақдирланган эди. Бочин қатор йиллар давомида бир неча марта халқ депутатлари Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳар кенгашларига депутат қилиб сайланган. Алексей Васильевич умр йўлдоши Наталья Григорьевна (таассуфки, етти йил муқаддам вафот этган) билан аҳил-иноқликда яшаб, Александр, Владимир ва Валерий исмли уч нафар ўғилни тарбиялаб, вояга етказишган. Ўғиллари ҳозирги кунда Краснодар ўлкасида истиқомат қилишади. Бир умр ўз оиласига меҳрли, ўз касбига фидойи бўлган инсон — Алексей Васильевичнинг ёрқин хотираси уни таниган гулистонликлар, бир вақтлар жамоадош бўлган ҳамкасблари, ёру дўстлари ва фарзандлари қалбларидан асло ўчмайди. Тулкун АХМАДАЛИЕВ, Ҳасан АБДУВОҲИДОВ ЎЗ КАСБИНИНГ ФИДОЙИСИ ЭДИ дуддаги “Первомаец” давлат хўжалигига кўчиб келишга аҳд қилишганида у ҳали уч ёшга ҳам тўлмаган эди. Алексей мактабни битиргач, 16 ёшида ўзига маъқул бўлган касбни танлай олди ва Гулистон тажриба-экспериментал таъмирлаш-механика заводига ишга кириб, моҳир усталарга шогирд тушди. Пайти келиб, завод ишчиси ўрганиши керак бўлган бир неча касбларни ўзлаштиргач, бу соҳада ўқиш зарурлигини чуқур англаб етди. Сўнгра ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда Қўқон шаҳридаги автойўл билим юртининг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, таҳсил ола бошлади. Гулистон тажриба-экспериментал таъмирлаш-механика заводи 2003 йилга қадар (у киши 68 ёшгача ишлаган эди) Алексей Васильевич ўзининг меҳнат фаолиятини олиб борган биринчи ва ягона корхона бўлиб қолди. Бочин у ерда оддий шогирдликдан бош директор лавозимигача бўлган шонли йўлни босиб ўтди. Алексей Васильевич 1974 йилда умидли, ёш мутахассис сифатида Сирдарё вилояти партия қўмитасининг тавсиясига кўра, вилоят марказида энг йирик ишлаб чиқариш муассасаларидан бири ҳисобланган, анча йиллар давомида ўзининг мавқеига эга бўлган Гулистон тажриба-экспериментал таъмирлаш-механика заводи раҳбарлигига тайинланди. Ёш раҳбарнинг қатъиятлилиги, ўзига хос фазилатга эга эканлиги, ўз бурчини масъулият билан ҳис қилиши, ташкилотчилик қобилияти ва бошқаларга намуна бўла олиш хислатлари улкан заводнинг аҳил жамоаси ҳамкорлигида ишлаб чиқариш билан боғлиқ долзарб масалаларини ҳал қилишда асқотди. Замонавий технологияларни жорий қилиш ва ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ассортиментини кенгайтириш бўйича масштаб лойиҳалари амалга оширилди. Бочин корхонага раҳбарлик қилган даврда “цехлар оптимизацияси ва ишлаб чиқариш модернизацияси” заводда муҳим ақидага айланган эди. Зеро, ўша даврда Гулистондаги ушбу завод республикадаги энг нуфузли корхоналардан бири эканлиги билан фарқ қилиб турарди. Ортда қолган беҳаловат “қайта қуриш” йилларида ҳам Гулистон тажриба-экспериментал таъмирМАЪНИ ҚАНИ? • Журналист мулоҳазаси МАЪНИ ҚАНИ миллатимизнинг юксак миллий фазилатлари анчайин кўзга ташланмайди. Шу ўринда яна бир янги телеканал ҳақида ҳам икки энлик мулоҳазамни ёзиб кетсам, ўринли бўлар, дейман. Яқинда “Ренессанс” деган телеканал иш бошлади. Рости гап, канал номини эшитиб, ундан кўп нарса кутгандим. Бироқ Ренессансга улгу бўладиган кўрсатувлар телеканалда деярли йўқ. Асосан канал кўнгилочар кўрсатувлар тайёрлаш билан андармон. Ўтган ҳафта мамлакатимиз маънавий ҳаётида жарангдор бир воқеа рўй берди. Журналистика соҳасида “Ренессанс” миллий мукофоти эгаларига топширилди. Мутасаддиларнинг бу юксак номни нега танлаганлигини ҳечам тушунмадим. Бу мукофот нодавлат нотижорат ташкилотга аъзо жамоалар ва уларда хизмат қиладиган ижодкорларига берилиши ғалати. Тўғри, хусусий ОАВда очиқлик, халқ дардини жамоатчилик ва давлат идоралари эътиборига олиб чиқишга уриниш кўзга ташланмоқда. Бироқ кўпчилик нодавлат нотижорат ОАВда давлат тилига эътибор бермаслик, бачкана сериалларни қаторлаштириб қўйиш оқибатида миллат дидини ўтмаслаштириш авж олаётганидан ҳам кўз юмолмаймиз. Менимча, “Ренессанс” миллий мукофоти мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишига замин яратадиган илм соҳаси ташкилотлари ва ходимларига муносиброқ, деб ўйлайман. Фикри ожизимча, бугунги кунда мукофотларга ном қўйишни ҳам ҳар ким истаганча тасарруф қилмоқда. Бу масалада соҳа устидан назорат қиладиган тегишли ташкилотлар ўз сўзларини айтишлари керак. “Ренессанс” атамасини бачканалаштиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Муҳаммадали АҲМАД Ҳар биримиз давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она Ватанга эҳтиром ва садоқат, деб билишимиз керак. * * * Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти бу унинг миллий тили ва адабиётидир. * * * Давлат тилига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир. * * * Ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан биридир. * * * Ўзбек тили туркий тилларнинг катта оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. Шавкат МИРЗИЁЕВ
6 “Энг муҳими, обод маҳалламизда ишсизлар сони камаяди, касб-ҳунар эгалари кўпаяди.” Янги марказ иш бошлади 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO Оқолтин туманидаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод маҳалла” лойиҳаси асосида катта ишлар олиб борилиб, маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Гузар ишга туширилди, турар-жойлар қайта таъмирланди, маданий-маиший бинолар қурилди, борлари қайта таъмирдан чиқарилди. Хайрли ишлардан бири у ерда аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлардир. Яқинда янги обод маҳалланинг топширилишига бағишланган тадбирга Гулистон туманида фаолият олиб бораётган “Камила” тикув маркази филиалининг очилиши ҳам уланиб кетди. Бу иш айниқса, хотин-қизларни беҳад хурсанд қилди. Филиал раҳбари Ҳимоят Эралиеванинг айтишича, агар марказдаги барча йўналишлар бўйича иш бошланса, бир йўла 100 нафардан зиёд киши касб-ҳунар ўрганиш имконига эга бўлар экан. Ҳозирча уй ҳамширалари тайёрлаш, аёллар сартарошлиги, тикувчилик каби йўналишларда машғулотлар бошланди. Марказдаги тўгараклар ва курслар учун рўйхатга ёзилаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. — Марказимизда дарс ва машғулотлар олиб бориш учун барча шарт-шароитлар етарли, — дейди Ҳимоят. – Келгусида компьютер хизмати, заргарлик, суратга олиш ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам ишлар бошланади. Энг муҳими, обод маҳалламизда ишсизлар сони камаяди, касб-ҳунар эгалари кўпаяди. Айниқса, қизлар, ёш оила бекалари орасида турли ҳунарларга қизиқиш ортмоқда. Х. ЭШОНҚУЛОВА • Бизнинг мусоҳаба Обод маҳалла қиёфаси Устоз ва шогирд учрашувлари ҳамиша кишини ҳаяжонга солади. Айниқса, узоқ йиллардан кейинги д и й д о р л а ш у в н и н г завқи ўзгача бўлади. Яқинда Гулистон давлат университети Санъатшунослик факультети “Анъанавий хонандалик ва чолғу ижрочилиги” кафедрасида “Маданият муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” йўналиши талабаларининг маданият соҳасида кўп йиллар самарали фаолият олиб бориб, вилоятимиз маданияти ривожига ўз ҳиссасини қўшган меҳнат фахрийси Адҳам Ибрагимов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда фахрий меҳмон 40 йиллик меҳнат фаолияти ҳақида, собиқ иттифоқ давридаги иш жараёнларида кечган қийинчиликлар, шароитлар билан бирга эришган ютуқлари тўғрисида талабаларга гапириб берди. Устоз ўзининг юзлаб шогирдлари ҳозирги кунда юртимизда ва қўшни давлатларнинг маданият ташкилотлари ва таълим муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб бораётганликлари ҳақида фахр билан сўзлади. — Биз сизлардек пайтимизда ўқишдан, интилишдан чарчамасдик. У даврларда бунақа шароитлар, қулайликлар йўқ эди. Сизларга ҳавасим келади. Янги Ўзбекистоннинг келажаги сизларнинг қўлингизда, — деди А.Ибрагимов. Устоз ҳозирги кунда юртимиздаги ёшлар учун берилган имкониятлар, ижод қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тўхталар экан, талабаларга ўзлари танлаган касбларининг етук мутахассислари бўлиб етишишлари учун тинмай ўқишлари, изланишлари, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишлари зарурлигини таъкидлади. Тадбирга жамланган талаба-ёшлар устознинг ўгитларини тинглаб, у кишига миннатдорлик билдирдилар. Баҳодир ХЎЖАҚУЛОВ, ГулДУ “Анъанавий хонандалик ва чолғу ижрочилиги” кафедраси мудири. Суратда: учрашувдан лавҳа. Устоз шогирдлар даврасида — Ҳамид Қаҳҳорович, маълумки, вилоятимизда томорқа деҳқончилиги авж олиб, иссиқхоналар йил сайин кўпайиб бормоқда. Шундай бўлишига қарамасдан “Бозорсавдо уюшмаси” томонидан аҳолига қиш ва баҳор мавсумини камчиликларсиз ўтказиши учун доимо ҳаракатлар қилиниб келинади. Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрилди? — Биласизми, бизнинг энг олий мақсадимиз аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш. Бунинг учун жуда кўп ишлар амалга оширилаяпти. Вилоятимиз ҳудудида 15 та бозор мавжуд бўлиб, айнан уларнинг яқинида озиқ-овқат омборлари барпо этилган. Бундан ташқари, қишлоқлардаги деҳқонлардан ҳам полиз экинларини шартнома асосида олиб, бозорларимизни муттасил таъминлаб турамиз. Ҳозирда 500 минг тоннага яқин маҳсулотларимиз ҳисобида 145 тонна картошка, 300 тонна пиёз, 30 тонна сабзи, 25 тонна гуруч захиралари яратилган. “Бунёдкор гўшт сут савдо” МЧЖ томонидан 700 тонна картошка, 350 тонна пиёз, 50 тонна сабзи, 300 тонна шакар захиралари бор. Маълумки, ўлкамизда ўтган йили аномал совуқ бўлиб, айрим томонлама қийинчиликларни бошдан кечирдик. Лекин қишнинг совуқ келиши озиқ-овқат захирамизнинг музлаб қолиб, етишмовчилик бўлишига олиб келмади. Сабаби, маҳсулотларни керагича ғамлаб, уларнинг музламаслиги учун барча чоралар ҳамиша кўрилади. — Юртимизда аллақачон Янги йил байрами шукуҳи сезилмоқда. Шунинг учун ҳам озиқовқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж айни шу кунларда табиийки, янада ортади. Шундай экан, айём муносабати билан бозорларда қандай тайёргарликлар кўрилаяпти? — Ҳа, ҳақиқатан ҳам Янги йил байрами арафасида аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 15 декабрдан 2024 йил 5 январга қадар савдо ярмаркаларини ташкил этиб, уларнинг кайфиятларини янада кўтариш мақсадида ҳар битта савдо ярмаркасининг ёнига катта арчаларни ҳам безатиб қўйганмиз. Савдо ярмаркаларимизда 17 хилдан ортиқ асосий маҳсулотларни сотишни йўлга қўйдик. Масалан, колбаса, пишлоқ, тухум, мева-сабзавотлар, шакар, консерва, парранда гўштлари каби маҳсулотларни жойлаштирганмиз. Деҳқонлар ўз маҳсулотларини сотишлари учун жой ажратиб, доимий сотувчиларга нисбатан патта пулини ҳам ҳамёнбоп бўлишини тайинлаганмиз. Вилоятимизда 400 нафарга яқин чорвадор фермерлар фаолият кўрсатишади. Улар нафақат байрам кунлари, бошқа пайтларда гўштни 60-65 минг сўмдан аҳолига етказишаётир. Табиийки, айрим кишиларда “нега гўшт нархи бу ерда арзон?” деган савол туғилиши мумкин. Чунки чорвадор фермерларга давлатимиз томонидан бир қанча имтиёзлар яратиб берилган. Яъни ем-хашак каби чорвага керак озуқалар уларга узлуксиз етказиб турилади. Шунинг учун ҳам улар арзон нархлардаги гўшт билан аҳолини таъминлашади. Арзонлаштирилган савдо ярмаркаларига маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш, нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда маҳсулотларнинг сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимликлари, прокуратура департаменти, ветеринария ва санитария- эпидемиология осойишталиги ташкилотлари ходимлари томонидан кунлик назорат ўрнатилган. — Қиш мавсумида ҳамма, жумладан, савдо ходимлари ҳам иситгичлар, печкалардан фойдаланишади. Айрим ҳолларда, яъни ёниқ қолиб кетиши оқибатидами ёки электр токи тўқнашуви натижасида ёнғинлар келиб чиқади. Ёнғин хавфсизлиги учун қандай чора-тадбирлар кўрилди? — Ёнғин хавфсизлиги бу — жуда долзарб масала. Бошқа вилоятларда ҳам ёнғин чиқиши оқибатида кўп талофатлар бўлиб қанча зарар келтирганини биламиз. Шунинг учун ҳам Гулистон, Бахт деҳқон бозорлари қайтадан реконструкция қилинди. Махсус қалқонлар, яъни бирламчи воситалар билан қайта кўриб чиқилиб, электр тармоғи корхонаси, Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқдик. Аслида ҳам кўпинча қисқа туташувдан ўт чиқиб, ёнғин вужудга келади. Сим кабеллари чидамсизлиги оқибатида ёнғин ҳолати юз бериши мумкин. Шунинг учун ҳам айрим жойларда талаб даражасида бўлмаган кабеллар чидамлилиги юқори бўлган, кучланишга яроқли, сифатли кабелларга алмаштирилди. — Ҳамид Қаҳҳорович, ўйлайманки, суҳбатимиз аҳоли хабардорлигини оширишда муҳим бир омил бўла олади. Бунинг учун албатта, сизга ташаккур билдираман. Демак, қишки ва баҳорги мавсумда озиқ-овқат хавфсизлиги ёки етишмовчилиги масаласида муаммолар бўлмайди. — Худди шундай. Суҳбатдош: Хуршида НИШОНОВА “НАРХ-НАВОНИНГ ЎСИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ” Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларнинг барчаси энг аввало аҳоли яшаш тарзини янада яхшилашга қаратилган. Шунинг учун ҳам инсон омили, унинг ҳақ-ҳуқуқлари биринчи ўринда туради. Шунингдек, озиқовқат захиралари ҳам инсон учун энг керакли бўлган омиллардан биридир. Шундай экан, 2023-2024 қишки ва баҳорги мавсумда аҳолининг сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят “Бозорсавдо уюшмаси” раҳбари Ҳамид Саидалиев билан суҳбат уюштирдик. Учрашув
7 РЕКЛАМА ВА ЭЪЛОНЛАР “Сувни асраб-авайлаб, нафақат бугун, балки келажак авлод учун ҳам унинг ҳар томчисини кўз қорачиғидек асрашимиз шарт.” 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Янгиер шаҳрининг саноат корхоналари томонидан 729,1 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 107,1 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 60,2 фоиз даражасига етиб борди. 1 ноябргача бўлган даврда Янгиер шаҳрида жами 172 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,8 фоизни ташкил этди. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 345,6 миллион сўмга етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,2 фоизни ташкил этди. Шаҳарнинг ташқи савдо айланмаси 168,1 минг АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,7 фоизни ташкил этади. Чакана савдо товар айланмаси 313 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоизга етди. Н.ХЎЖАНБОЕВ, Янгиер шаҳар статистика бўлими бошлиғи Фуқаро Исломова Мохира Хасан қизи номига Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон филиали томонидан 05.01.2022 йилдан 31.01.2022 йилгача “Замонавий жарроҳликда ҳамширалик иши” ихтисослиги цикли бўйича малака оширган сертификати йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. ЮТУҚЛАРИМИЗ ЧАККИ ЭМАС Аҳоли фаровонлиги учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 6 апрелдаги 74-сонли буйруғига асосан “Ҳудудгаз Сирдарё” ГТФ томонидан умумий узунлиги 14,7 километр масофада газ қувурлари мукаммал реконструкция қилинди. Сирдарё тумани «Дўстлик» МФЙ Тановар кўчасидаги 2,0 километр оралиғида газ қувури мукаммал таъмирланди. Бахт ГТСдан «Хазина» МФЙ ҳудудига йўналтирилган Д-219 1,0 километр масофада газ қувури реконструкция қилинди. Шунингдек, Ховос тумани «Боёвут» ГСТдан «Гулбаҳор» МФЙга қадар йўналтирилган юқори босимли Д 159 3,3 километр масофадаги газ қувури талаб даражасида таъмирдан чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли қарорига 18 YOSHDAN 27 YOSHGACHA BO‘LGAN FUQAROLAR (CHAQIRILUVCHILAR) DIQQATIGA 2024-yil mart-aprel oylarida fuqarolarni muddatli harbiy xizmatga chaqirish uchun oldindan (umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va yakka tartibda suhbat) tanlov asosida saralab olish tadbirlari davom etmoqda. Shu munosabat bilan sizlarni, yashash joyingizdagi mudofaa ishlari bo‘limlariga murojaat qilishingizni va O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 64-moddasida nazarda tutilgan “O‘zbekiston Respublikasini himoya qilish O‘zbekiston Respublikasi har bir fuqarosining burchidir. Fuqarolar qonunda belgilangan tartibda harbiy yoki muqobil xizmatni o‘tashga majburdirlar” o‘z majburiyatingizni hamda Vatanimiz oldidagi o‘z yigitlik burchingizni sidqidildan bajarishingizni so‘rab qolamiz. Eslatma: Fuqarolarni muddatli harbiy xizmatga oldindan saralab olish ishlari yilning 10-avgust kunidan navbatdagi yilning 10-fevraliga qadar amalga oshiriladi. Ma’lumot uchun telefonlar: (67) 236-80- 83, 236-80-84 БОРЛИГИДА ЭНГ АРЗОН, ЙЎҚЛИГИДА ЭНГ ҚИММАТ БЎЛГАН ҲАЁТ МАНБАИ СУВДИР Сирдарё “Сувтаъминот” МЧЖ раҳбари Шаҳбоз АКРОМОВнинг воҳамиз аҳлига МУРОЖААТИ Барчамизга маълумки, бугунги кунимизнинг асосий мавзуси бўлмиш сув инсоннинг кислороддан кейинги иккинчи эҳтиёжи ҳисобланади. Ер шари аҳолисининг қарийб 40 фоизи тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Ҳар йили ер юзида тоза ичимлик сувининг танқислиги туфайли ер юзида 1,2 миллион киши турли хил хасталикларга дучор бўлади, 5 миллион киши ифлосланган ва сифатсиз сувдан истеъмол қилишга мажбур. Юртимизда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини етказиб бериш аҳолига кўрсатилаётган ҳаётий муҳим хизматлардан биридир. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш, сифатли канализация тизимини яратиш бўйича Сирдарё вилоятида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳурматли Сирдарё аҳли! Сув дунёдаги энг муҳим, айни пайтда энг арзон табиий ресурсдир. Маданиятимизда ва урф-одатларимизда сувни қадрлаш ва уни тоза сақлаш бўйича кўплаб анъана ва қадриятлар мавжудлигига қарамасдан, афсуски, бугунги кунга келиб, ҳаёт учун зарур бўлган бу ресурс ҳаддан ташқари кўп сарфланмоқда. Буни тўғри англаган ҳолда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрилиши лозим. Бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтиш лозимки, хонадонларда ичимлик сувидан фойдаланишда, айниқса, ер участкаси мавжуд бўлган уйларда исрофгарчиликларга йўл қўйилади. Кўп ҳолларда уйларнинг ҳовлиларидаги томорқаларни суғоришда, автомашиналарни ювишда ичимлик сувидан фойдаланиб, беҳуда исроф қилинмоқда. Бизнинг мақсадимиз аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш, сувдан оқилона фойдаланиш ва унинг қадр-қимматини англашдир. Бунинг учун эса, барчамиз бирдек масъулмиз. Сувни асраб-авайлаб, нафақат бугун, балки келажак авлод учун ҳам унинг ҳар томчисини кўз қорачиғидек асрашимиз шарт. асосан “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали буюртмачилиги асосида 24,3 километр масофада газ қувурларини монтаж қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда 24,3 километр масофада газ тармоғи тўлиқ монтаж қилинган. Шундан янги аҳоли турар-жой бинолари учун 10,5 километр оралиғида тармоқ тортилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали томонидан 711 та электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган. Ишларини бажариш учун республика бюджетидан 4915,700 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда ушбу объектлар фойдаланишга топширилган. Сирдарё туманидаги Улуғбек номли МФЙ ҳудудида кичик саноат зонасига келтирувчи юқори босимли узунлиги 4,016 километрга етган табиий газ тармоғининг қурилиш-монтаж ишлари учун Республика бюджет ссудасидан 1666,200 миллион ссудаси “Ҳудудгазтаъминот” АЖга ажратилган. “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали томонидан юқори босимли, узунлиги 4,016 километр табиий газ қувури тўлиқ монтаж қилинган бўлиб, ҳозирги кунда аҳоли фойдаланаётир. “Ҳудудгаз” Сирдарё филиали матбуот хизмати МАВСУМНИ АВСУМНИ БЕТАЛОФАТ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА ТКАЗИШ МАҚСАДИДА
Bosh muharrir v.b.: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 22.12.2023-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, o‘rinbosar: (67) 225-11-14, bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “Poligrafi yaAiK” I.Ch.Sh.K.da 1000 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 28-uy. Tel: (67) 225-47-73. Buyurtma 8 “Бугун Сирдарё театри саҳнасида элимизнинг суюкли шоира қизи сиймоси яратилганлиги айниқса, таҳсинга лойиқдир .” NAVBATCHI: H. ABDUVOHIDOV “ҲАЛИМА” 2023-yil 23-dekabr, № 39 (11641) YANGI SIRDARYO Янги йил арафасида сирдарёлик театр мухлисларига яна бир саҳна асари тақдим этилди. Бу галгиси аввалгиларидан фарқ қилади. “Нимаси билан?” дерсиз? Яқинда вилоят мусиқали драма театрида “Ҳалима” ёхуд “Юрагида йўлбарс ётган аёл” саҳна асарининг премьераси бўлиб ўтди. Асарнинг бош қаҳрамони — воҳадошимиз, айнан Сирдарё заминида туғилиб, ўсиб, шу дарё сувидан ичиб, вояга етган, қалами, ижоди билан шеърият оламини забт этган, элимизнинг, Ўзбекистоннинг фахрига айланган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева. Шоира тириклигидаёқ шеърият осмонида чақмоқдек чақнаб, момоқалдироқдай гумбурлаб, оташин ашъорлари билан ўзига ҳайкал қўйган эди. Айни пайтда шоиранинг ижодидек салобатли ҳайкали ўзбек аёлининг рамзи бўлиб, шаҳримизнинг қоқ марказида қад ростлаб турибди. Вилоятимиздаги Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактаби республикамиздаги ўз нуфузига эга намунали ижод мактабларидан биридир. Бугун Сирдарё театри саҳнасида эса, элимизнинг суюкли шоира қизи сиймоси яратилганлиги айниқса, таҳсинга лойиқдир. Яқинда таниқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуқаюм Йўлдошев қаламига мансуб “Юрагида йўлбарс ётган аёл” драмаси асосида шу номли саҳна асарининг премьераси бўлиб ўтди. Яна бир эътиборли томони, Ўзбекистон халқ шоири ролини актриса эмас, ҳамкасбимиз, журналист Баҳринисо Норжигитова ижро этди. Тақдимот Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА, Ўзбекистон халқ шоири АЁЛ ЎТИБ БОРАР Сен сўрама, мен ҳам айтмайин Курагимнинг синганини қарс. Шовқин солма, мен уйғотмайин, Юрагимда ётар бир йўлбарс. Баланд бир ўт ёнган ичимни, Мен совитиб яшашим керак. Ўз-ўзимга сарфлаб кучимни, Мен овутиб яшашим керак. Аёл ўтиб борар, шўх юриб, Шамолларда соч ёйган аёл. Ич-ичида йўлбарс ўкириб Сиртдан майин жилмайган аёл!!! Қамишдай эгилган ўзим.Тик тарз — мен ўзим, Ўз-ўзимга ўқиб тургувчи дарс — мен ўзим. Ҳар довонда минг ўқ еган кўксим қонталаш, Ўкириб йўл босаётган йўлбарс — мен ўзим. Тақдимот ҳақида сўз юритишдан аввал бир лирик чекиниш қилиш жоиздир. Бундан бир неча ой аввал — май ойида Ҳалима опанинг хотира кунини нишонлаш мақсадида ўтказилган тадбирлар доирасида вилоят мусиқали драма театрида Абдуқаюм Йўлдошевнинг шу номли асари асосида театр ижодий жамоаси томонидан шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган композиция намойиш қилинган эди. Ўшанда сўз олган муаллиф ушбу драматик асарининг яратилиши ҳақида гапирар экан, Ҳалима опа ҳақидаги хотиралари, шоиранинг “Аёл ўтиб борар” сарлавҳали шеъридаги “Юрагимда ётар бир йўлбарс” деган образли ўхшатишга алоҳида урғу бериб, драманинг ёзилишига шу сабаб бўлганини алоҳида таъкидлаган эди. Тақдимотдан сўнг биз ёзувчи билан телефон орқали боғланиб, спектакль ҳақида суҳбатлашдик. — Ўшанда саҳнада намойиш этилган композиция гарчи қисқа бўлса ҳам менга маъқул бўлганди. Ўша кўринишлар асосида тўлақонли саҳна асари яратилиши ҳақида эшитгандим, — деди муаллиф. — Ўтган вақт мобайнида асарни саҳналаштирган иқтидорли ёш режиссёр Нигора Ғоибназарова билан тез-тез хабарлашиб, маслаҳатлашиб турдик. Мен театр ижодий жамоасининг салоҳиятига, актёрларнинг иқтидорига ишонардим. Чунки ушбу театрнинг республикадаги бошқа театрлар ўртасида ўз ўрнига, нуфузига эга эканлигини яхши биламан. Афсуски, мен тақдимотда иштирок эта олмадим. Лекин спектакль намойишида қатнашган мутахассислар, жумладан, санъатшунос Тоҳир Муҳаммаддўст, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мухбири Гулчеҳра Умарова ва бошқалар жуда илиқ фикрларни билдиришди. Саҳнада драмада ёзилганидек, Ҳалима опанинг сиймоси, у яшаган давр руҳи, ўша пайтдаги республика ва вилоят раҳбарлари ҳамда ҳурматли Президентимизнинг халқ шоирига эътибори, эътирофи саҳнада ўз аксини топганлигини, бугун шоиранинг ёрқин хотираси халқимиз, шу жумладан, издошлари ва шогирдлари ёдида яшаётганлиги ифода этилганлигини таъкидлашди. Премьерада албатта, қатнашиб, театр жамоаси ва режиссёрга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сирдарё театрини янги саҳна асари билан табриклайман. Ўйлайманки, “Юрагида йўлбарс ётган аёл” спектакли Сирдарё вилоятининг 60 йиллигига муносиб туҳфа саналади. Тақдимотда “Ҳалима” (“Юрагида йўлбарс ётган аёл”) асари ҳақида мутахассислар томонидан илиқ фикрлар айтилиб, баъзи мулоҳазалар ҳам билдирилди. Энг муҳими, янги асар қабул қилинди. Ўйлаймизки, театр репертуаридан яхши бир саҳна асари ўрин олди. Энди у мутахассислар билдирган фикрлар асосида қайта сайқалланиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади. Чин сўз ва фикрлар ўшанда айтилади. Биз премьерадан сўнг янги спектаклнинг саҳналаштирилишидаги режиссёрнинг маҳорати, образларнинг яратилиши, актёрларнинг ижролари, саҳна безаклари ва асарнинг бошқа қирралари тўғрисида батафсил ёзамиз. Холида ПАРДАБОЕВА. Суратларда: ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев; янги спектаклдан лавҳа. (“ЮРАГИДА ЙЎЛБАРС ЁТГАН АЁЛ”)