YANGI SIRDARYO № 34 (11636) 18-NOYABR 2023-YIL, SHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Вилоят ҳокими ўринбосари Дилмурод Абдураҳмонов ва вилоятимизда фаолият юритаётган етакчи кластер раҳбарларидан иборат делегация Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига ва Тиандзин шаҳрига ташриф буюрди. Мазкур сафардан кўзланган мақсад ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигида орттирилган билим ва тажрибаларни ўрганишдан иборат. Сафарнинг биринчи кунида делегация аъзолари Тиандзин илм-фан ва технологиялар университети технопарки, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар. Ўша ернинг ўзида хитойлик тадбиркорлар билан қатор самарали учрашувлар ўтказилди. «G2B» ва «B2B» шаклида музокаралар давомида томонлар вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш масалаларини кўриб чиқишди. Бундан ташқари, ишбилармонлар билан Сирдарё вилоятидаги эркин иқтисодий, шунингдек, кичик ва ёшлар саноат зоналари бошқарувига Хитой тажрибасини жорий этиш, хорижий компанияларни жалб қилиш услубларини амалда қўллаш борасида фикр алмашилди. Якуний келишувларга кўра, Гулистон шаҳрида биологик қўшимчалар, Янгиер шаҳрида озуқа маҳсулотлари, гўдаклар учун махсус қоришмалар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 27 миллион АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Делегация аъзолари ташриф доирасида «Boshiran» компаниясининг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонаси фаолияти, инновацион усулда етиштирилаётган пахта даласи билан ҳам танишдилар. Ўтказилган мулоқотлар чоғида томонлар ўзаро мулоқот ва алмашинувни фаоллаштириш, кўп қиррали шерикликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ва компаниянинг инновацион усулда пахта етиштириш тажрибасини вилоятда жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. СИРДАРЁ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЕЛЕГАЦИЯСИ — ХИТОЙДА Мустаҳкам ҳамкорликни кўзлаб Давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббуслари билан вилоятимизда ўтказилаётган халқаро бизнес-форумлар вилоят инвестицион салоҳияти юксалиши, шу билан бирга ҳудудда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Келишувларга кўра, 50 та замонавий, юқори самарали пахта териш машинаси, 20 тадан омоч, дискли тиргак (борона), чигит экиш сеялкаси ва юқори унумли ҳайдов тракторларини харид қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Шу куннинг ўзида пахта териш машиналарининг 18 таси Ўзбекистонга юборилди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати 18 ноябрь — Ўзбекистон 8 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат еспубликаси давлат байроғи қабул қилинган кун айроғи қабул қилинган кун
2 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO “Юқорида ҳилпираётган байроғимизни кўрсак, юрагимизда ифтихор туйғулари жўш уради.” Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати Гулистон шаҳридагина эмас, балки вилоятдаги таълим самарадорлиги энг юқори ўқув масканларидан бири ҳисобланади. Бунга жорий йилда битирувчиларнинг 93 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилингани ҳам далолат бериб турибди. Ташаббуснинг қаноти бор “НУРОНИЙЛАР БОҒИ” ЯРАТИЛДИ — Ўзим археологман. Хизмат сафарим юзасидан Сурхондарёда ўрганиш ишларини олиб бораётгандик. Дам олиш куни дўстим Родриго билан бирга (у Испаниянинг Саламанка шаҳридан) бозор айландик. Унинг хаёлида бирдан Ўзбекистон байроғини топиш истаги туғилди. Байроқни олиш учун дўкон томон шошилдик. Дўконлардан бирида Ўзбекистонимизнинг салобатли байроғини танлади. У ерда миллий ғуруримиз ҳисобланган байроқнинг энг қимматини танлаб, харид қилмоқчи бўлиб, сотувчидан нархини сўради. Табиийки, сотувчи унинг гапларини тушунмай менга юзланди. Сотувчидан байроқ нархини сўраб, уни дўстим учун харид қилдим ва Родригога совға қилдим. Дўстим ҳайрон бўлди. “Қанча экан?” деб қайта-қайта нархини сўради. Мен эса унга жавобан юртимнинг байроғини пулга сотмайман”, деб қўя қолдим. Дўстим хурсанд бўлди ва байроқни ишхонасига осиб қўйишини, Испанияга борганида менга ҳам ўз юртининг байроғини юборишини айтди. Юқорида тасвирланган тафсилотни Фанлар академиясида фаолият олиб борувчи кичик илмий ходим Темурхон Жаҳоновдан эшитганимда қалбим ҳаприқиб, ҳисларим жунбушга келган эди. Ватанни улуғлашга бундан ортиқ сабаб топа оласизми? Тўғри, кимдир спорт ёки бошқа соҳаларда эришган ютуқлари билан Ватан байроғини кўкка кўтаради. Юқоридаги воқеа эса шунчаки икки дўст ўртасидаги самимий муносабатда ҳам Ватан рамзига бўлган муҳаббат ифодаланганлигига иқрор бўламиз. Бундан роппа-роса 32 йил аввал 18 ноябрь куни юртимизнинг ўзлигини, миллатимиз фахрини англатувчи Ўзбекистон байроғи қабул қилинган эди. Мустақил Ўзбекистон байроғи сарҳадимизда қадимдан мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда республикамизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Байроғимизда яхшилик, шон-шуҳрат, садоқат, поклик, халқнинг навқиронлиги акс этган. Байроқ – инсоният тарихини акс эттирадиган ўзига хос рамздир. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг ташаббуси билан 2017 йилда миллий ғуруримизни акс эттирувчи «Юрт байроғи» майдони яратилганлиги, «Халқлар дўстлиги» майдонига ҳам эса муҳташам байроғимиз ўрнатилганлиги қалбимизни янада ғурурга тўлдиради. Бу каби байроқ майдонлари партиянинг ташкилотлари ташаббуси билан вилоятларимиз марказларида ҳам ўрнатилди. Ҳар гал узоқдан кўриниб турган рамзимизга кўзим тушиши билан қалбимда ўзгача туйғу ифодаланади. Юқорида ҳилпираётган байроғимизни кўрсак, юрагимизда ифтихор туйғулари жўш уради. Гавҳар ҲУСАНОВА, Миллий тикланиш демократик партияси Сайхунобод туман Кенгаши депутати 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун “ЮРТИМ БАЙРОҒИНИ СОТМАЙМАН...” Вилоят божхона бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда ташкилотларда ва аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Мазкур лойиҳа доирасида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳудудларда кўчат экиш ишларида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб, фаоллик намунасини кўрсатишмоқда. Хусусан, Сирдарё туманидаги “Мурувват” аёллар интернат уйи ва “Сирдарё” чегара божхона пости ҳудудларига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Эзгу ишлар ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. Вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати ку ка бе у н кон” ва туман кологик вазият Ушбу таълим даргоҳининг яна бир ўзига хос жиҳати борки, бу ҳам бўлса, ҳовлисининг жаннатмонанд боғу гулзорларга бурканганидир. Мактаб жамоаси ва “Нуроний” жамғармасининг Гулистон шаҳар бўлими ҳамкорлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Мактаб-интернат рўпарасидаги бўш майдонда “Нуронийлар боғи” яратилди. Нуронийлар янги боғ учун ҳам гўзал манзара, ҳам шиғил мева берадиган бодом кўчатларини танлашди. — Ушбу бодомзор ҳадемай кўчага ўзгача чирой бахш этибгина қолмай, мактаб-интернат ўқувчиларининг севимли масканига ҳам айланади, — дейди “Нуроний” жамғармасининг Гулистон шаҳар бўлими раиси Бахтиёр Тўраев. — Бу ерда боғбон отахонларимиз улар билан табиат, ўсимликлар дунёси, боғдорчилик сирлари бўйича мулоқотлар ўтказиб туришади. Таъкидлаш жоизки, вилоятимиз бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кузги мавсумда 6 миллион Фаоллик намунасини кўрсатиб... тупдан зиёд кўчат экиш кўзда тутилган. Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ Суратда: кўчат экиш жараёни Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, “Инсон қадри учун” шиори остида халқ билан мулоқот ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, билан боғлиқ амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гулистон шаҳридаги Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳудуддаги мавжуд 24 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари томонидан доимий равишда маҳалла аҳолиси ҳаётида аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишида ҳамда сайёр қабулларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида 196 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиши даврида 635 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 466 таси ёки 79 фоизи ижобий ҳал этилиб, 130 та мурожаатларга тушунИслоҳотлар амалда тириш ва 6 та мурожаатлар назоратга олиниб, тегишлилиги бўйича масъул идора ва ташкилотларга кўрсатмалар берилган. Гулистон шаҳар ҳокими “Соҳил” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Маматқулованинг бир марталик моддий ёрдам сўраб, қилган мурожаатига жавобан сектор раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли Гулистон шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилди. Шунингдек, шаҳар прокурори томонидан “Улуғобод” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро М.Мажидованинг 18 ёшгача болалар нафақаси тайинлаш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилди. Шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан “Сайқал” маҳалласида ўтказилган шу каби сайёр қабулда “Намуна” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Бобожоновнинг ичимлик суви қувурини таъмирлаш тўғрисидаги мурожаати бўйича шаҳар сув таъминоти бўлими томонидан ичимлик сув қувури таъмирланиб, муаммо ижобий бартараф қилинди. А.АЗИМОВ, Гулистон шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Халқ мурожаатларига эътибор Кўкда ҳилпирар мағрур Ўзбекистон байроғи, Дилларга солар ғурур Ўзбекистон байроғи. “Ўз байроғим”, деб халқим, дилдан қилар ифтихор, Ундаги ҳар бир рангнинг, ўз рамзи, маъноси бор. Иқбол МИРЗО, Ўзбекистон халқ шоири
3 “Миллатдошларимиз исм-фамилияларидаги хатоликлар миллатимизнинг оғриқ нуқталаридан саналади.” 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Журналист мулоҳазаси “ПАСПОРТИДА ШУНДАЙ ЁЗИЛГАН ЭКАН” Хизмат сафари билан Боёвут туманида бўлиб, намунали таълим муассасаси саналган 22-умумтаълим мактабининг директори Оллоқул Исанов билан гурунглашиб қолдик. — Фамилиянгиз татарчага ўхшаб кетаркан. Уни она тилимизга мослаб “Эсонов” деб ёзсак бўлмайдими? — дедик ҳазил аралаш. — Биз таваллуд топган кезларда қишлоқ кенгашимизнинг котиби татар киши бўлган экан. Фамилиямизни туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага шундай ёзиб юборган экан. Ҳужжатдан ҳужжатга кўчиб ўтган шу фамилияни кўтариб юрибмиз-да, — деди жилмайганча. Суриштириб билсак, “3-Боёвут” хўжалиги ҳудудида яшайдиган Оллоқул ака тенги одамлар анчагинасининг фамилияси мана шундай хатолик билан ёзилган экан. Шўролар ҳукмронлиги даврида миллатдошларимиз исм фамилияларининг хато тарзда ёзилиши оддий ҳолга айланган эди. Ўзим гувоҳи бўлган бир мисол. Бу йил Президент сайлови арафасида участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари рўйхати чиққан газетага навбатчилик қилишимга тўғри келди. Баъзи исм ва фамилияларни ўқиб, ҳам кулгинг, ҳам куйгинг келади. Чамалаб кўрдим, хато ёзилган исм ва фамилиялар 50 фоизларни ташкил этар-ов. Бироқ кишини қувонтирадиган факт ҳам бор. Мустақиллик даврида туғилган фуқароларнинг исм ва фамилияларида онда-сонда хато учрамаса, асосан тўғри ёзилган. Фикри ожизимча, ҳар бир миллатнинг фамилияларида ўша миллатнинг ўзига хос руҳи намоён бўлиб туради. Масалан, украин биродарларимизнинг фамилияси орқасига –ко, гуржи оғайниларимизнинг фамилияси охирига –вили,-зе, арман дўстларимизнинг фамилияси сўнггига –ян қўшимчаларини қўшиб ўқиган заҳотимиз гап қайси миллат вакили ҳақида кетаётганини адашмай билиб оламиз. Ўзбек фамилияларида –ов, -ев, -ова, -ева қўшимчалари шўролар даврида пайдо бўлди. Ва ҳозиргача бу қусурдан қутула олмаяпмиз. Бизда ота исмидан кейин ўғли, қизи -зода, -ий (бу икки қўшимча форс-араб тилларига хос бўлса-да, урф-одатларимиз, яшаш тарзимиз бир бўлгани учун ўзимизникидек қабул қиламиз) сўз ва қўшимчалар қўшилгани маълум. Кейинги пайтларда ўзбек фамилиялари охирига –хон қўшимчасини қўшиш ҳам урфга кириб бораяпти. Масалан, Севара Назархон, Сардор Раҳимхон ҳоказолар. Кўриниб турибдики, шўро салтанати барча жабҳаларда ўз сиёсий ҳукмини Марказий Осиё халқлари, айниқса, маънавий илдизлари бақувват бўлган ўзбек халқига қаратган. Ўзбек ойдинларининг шафқатсиз қатағон қилиниши миллатимизни қўрқув остида ушлаб турган. Яратганга шукурки, Президентимиз Ш. Мирзиёев барча жабҳаларда ўзлигимизни англашга даъват этмоқда. Гарчанд қонунларимиз хато ёзилган исм ва фамилияларни тўғрилашга изн берса-да, бу ишни амалга оширишга фуқароларимиз шошилишмаяпти. Чунки паспортда ўзгарган исм-фамилия билан бошқа ҳужжатлардаги исм-фамилия тўғри келмаса, кўплаб тўсиқларга дуч келинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг қандай оқибатларга олиб келиши ёзувчи Хайриддин Султоннинг ”Миллатчининг жазоси” ҳикоясида чиройли тасвирлаб берилган. (Ҳикоя қаҳрамони илмий ходим Жамолитдин Бузруков исмини тўғрилаб ёздириб (Жамолиддин тарзда) паспорт олади. Бироқ ҳаётда катта тўсиқларга учраб, қайтадан яна хато исм билан янги паспорт ёздиради. Чунки паспортдан бошқа ҳужжатларда исмларнинг барини тўғрилашнинг иложи йўқ эди-да. Паспорт стол бошлиғи, подполковник Назымов Батыр Юлдашевич Жамолитдин Бузруковга “Береги... метрику с молоду” дейди). Демак, муаммонинг илдизи барча ҳужжатларнинг онаси — метрикани ёзиб берадиган мулозимларнинг саводли бўлишига бориб тақаларкан. Бас, шундай экан, муаммонинг ечими борми? Ахир, бутун-бутун мамлакатлар ўз номини ўзгартираётган бир пайтда (Ҳиндистон, Қирғизистон) наҳот битта исм-фамилияни ўзгартириш шу қадар мушкул бўлса? Бу борада мамлакатимизда қонун асослари яратилган. Исм ва фамилиямни ўзгартираман, деган кишига ҳеч қандай монелик йўқ. Энди гап фақат ўзимизда қолган. Қўшни бир давлатда –ов, -ев, -ова, -ева қўшимчалари ўрнига шарқона қўшимчалардан фойдаланиш ҳақида давлат раҳбарининг фармон ҳам чиқди. Бундай фармонсиз ҳам бемалол фамилияларимизни ўзимиз истаганча тўғрилаб олишимиз мумкин. Ўтган ишга саловот. Энди мустақилликдан кейин таваллуд топган фарзандларимизга ота-боболаримиз истагандек қўшимчалар қўшиган ҳолда ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида қайғуришимиз жоиз. Масалан, мен тегишли идорадан набирамнинг фамилиясини туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига Аҳмадий тарзда ёзиб беришларини сўраганимда ҳеч қандай қаршиликка учрамадим. Демак, бунда биринчи навбатда фуқарларимизнинг онглилиги, хоҳиш-истаги асосий роль ўйнайди. Бу мақоланинг дунёга келишига ўтган жума кунги бир воқеа сабаб бўлди. Газетанинг шанба сонига камина навбатчи эдим. Газетанинг 1-саҳифасида қўшалоқ байрам — “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” ҳамда Тиббиёт ходимлари байрамига бағишланган материаллар тўплами кетаётган экан. Қарасам, обрўли одамларнинг исм-фамилияларида ғиж-ғиж хато. Муҳарриримиз Баҳром Боймуродовга: — Ушбу хатоларни тилимиз қоидаларига мос тарзда ўзгартириб ёзайлик. Муштарийлар биз — газета ходимларини саводсизликда айблашмасин! — дедим. Баҳром Боймуродов мақола муаллифига сим қоқиб, менинг фикримни очиқлади. (Муаллифлик ҳуқуқи бор-да). Гўшакнинг у томонидан: “Паспортларида шундай ёзилган экан, ўзгаришсиз қолсин!” деган жавоб келди. Миллатдошларимиз исм-фамилияларидаги хатоликлар миллатимизнинг оғриқ нуқталаридан саналади. Уни тўғрилаш йўлларини излаб топиш ҳаммамизнинг жонажон ишимиздир. Муҳаммадали АҲМАД Шу кунларда республикамизда ушбу шиор остида маънавият марафони давом этмоқда. Марафон доирасида жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар, шу жумладан, вилоятимиздаги олимлар, ижодкорлар, санъаткорлар билан учрашувлар, шунингдек, китоб кўргазмалари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири — ижодкорлар билан учрашув Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармасида бўлиб ўтди. Учрашувни бошқарманинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи, майор Ғуломжон Абдуллаев очди ва меҳмонларни ҳарбий хизматчиларга таништирди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Янги Сирдарё” газетаси бўлим мудири Холида Пардабоева мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, фаровонликнинг қадрига етиш, амалга оширилаётган улкан ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан равнақи ва унинг келажагига, юртдошларимизнинг орзу – умидларининг рўёбга чиқишига дахлдорликни ҳис этиш ҳақида гапирар экан, осмонимизнинг мусаффолиги, ҳаётимиз осуда ва мазмунли кечишини таъминлашда миллий гвардия сафида хизмат қилаётган йигитларнинг зиммасида турган шарафли вазифалар, масъулият ҳақида тўхталди. — Сиздек ўғлонларимиз бор экан, биз – оналар ҳамиша хотиржам яшаймиз, сизларга суянамиз ва ишонамиз, шукрона айтиб, дуога қўл очамиз, — деди Х.Пардабоева. — Мен қарийб 50 йиллик меҳнат фаолиятим давомида вилоятимиз ижтимоий, маданий ҳаётини ёритишга, воҳадошларимиз, шу жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, ҳарбийлар — Ватан ҳимоячилари ҳаётини, хизматини ёритишга, уларнинг ибратли ишларини тарғиб этишга ўз ҳиссамни қўшиб келаяпман. Ҳарбийлар билан бўлиб ўтган кўплаб учрашувларда иштирок этганман. Бугун сизлар билан яна юзма-юз бўлиб турганимдан хурсандман. Шунингдек, учрашувда қатнашган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, “Шуҳрат” медали соҳибаси, журналист ва адиба Дилором Исмадиёрова ўзининг ижоди, ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтирди. Х.Пардабоева ва Д.Исмадиёрова Миллий гвардия бошқармаси кутубхонасига ўзларининг китобларидан туҳфа қилишди. Кутубхонада масъул бўлган ходим билан суҳбат қурдик. — Чоршанба куни бошқармада китобхонлик куни, деб эълон қилинган, — деди кутубхоначи. – Ўша куни кутубхона гавжум бўлиб кетади. Ҳарбий хизматчилар орасида китобсеварлар, адабиётни, шеъриятни суядиганлар кўп. Улар ўзлари севган адибларнинг китобларини ўқишади, кейин китоб бўйича мунозара ўтказишади. Ҳатто мушоиралар ҳам бўлиб туради. Айни пайтда бу ерда 2 мингга яқин китоблар мавжуд бўлиб, улар орасида жаҳон ва мумтоз адабиёт дурдоналари, замонавий шоир ва адибларнинг китоблари бор. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан мингга яқин китоб туҳфа қилинган кун ҳақиқий адабиёт байрамига айланиб кетгани ёдимизда. Учрашув яна бир тадбирга уланиб кетди. Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот-кутубхона ходимлари томонидан “Бу китобни ҳар бир инсон ўқиши керак” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар кўргазмадаги адабиётларни қизиқиш билан томоша қилаётганликларига гувоҳ бўлдик. Баъзилари аллақачон мутолаага киришиб кетишди. Вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими Хуршида Рисқулованинг айтишича, у ерда тез-тез шу каби тадбирлар ўтказиб турилар экан. Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармасидаги маънавият соатлари ана шундай мазмунли ва мароқли ўтди. Феруза ГАИБНАЗАРОВА, ҳарбий хизматчи. “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак, Ватанмиз!” Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак, Ватанмиз!”
4 Таълим: ислоҳотлар тақдири кадрларга боғлиқ 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Бундан икки йил муқаддам сирдарёлик бир гуруҳ журналистлар Сардоба туманига медиатур уюштирган эдик. Сардоба сув омборининг ўпирилишидан зарар кўрган объектларда бўлиб, одамлар билан “ҳорма-бор бўл” қилгандик. Биз қадам ранжида қилган объектлар сирасида 16-умумтаълим мактаби ҳам бор эди. Мактабга бораверишдаги йўлдан сув омборининг дамбалари кўзга ташланиб турарди. Тошқиндан бино катта зарар кўрмаган: фақат биринчи қаватини сув босган, димоққа зах ҳиди уриларди. Мактаб қайтадан таъмирланган, девору поллар янгидай ялтирарди. Ўшанда Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими мактаб кутубхонасини оталиққа олган эди. Орадан икки йил ўтиб, мактаб бутунлай янгича қиёфа касб этибди. 2022 йилнинг январь ойида Зокиржон Нишонов мактабга директор этиб тайинланибди. Раҳбар ташкилотчи бўлса, меҳнат жамоасига ҳам юқади. Халқимизда: “Катта арава қаердан юрса, кичиги ҳам шу ердан юради”, деган нақл бор. “Янги раҳбар нима каромат кўрсатибди?”, деб савол беришингиз табиий. Аввало, жамоада ижодий муҳитни шакллантирибди. Маҳалла ва ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатибди. Журналистикада фактлар гапиради, деган ибора бор. Келинг, яхшиси ўша фактларни рақам этайлик. Нишонов директор лавозимига тайинланган 1 йилу 10 ой миёнасида мактабга 60 та компьютер жамламаси, 10 та принтер, 2 та ноутбук, 19 та “Shang Gong” русумли Хитойда ишлаб чиқарилган тикув машинкаси, 5 та дазмол, 19 та интерактив доска, 25 та доска, 23 та телевизор, 5 та видеопроектор, фаоллар зали учун 137 та юмшоқ мебель, ошхона учун 20 та стол, 120 та стул, 45 та кузатув камераси, 24 та “Wi-Fi” тезлигини оширадиган роутeр жиҳози, турли русумдаги кондиционер ва овоз кучайтиргичлар олиб келинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мактаб қошида қиймати 450 миллион сўмлик сунъий қопламали футбол майдончаси қад ростлади. Буларнинг барини пулга чақсангиз, алламбало сумма келиб чиқади. Нима, Зокиржон Нишонов киши билмас ғазна топдими? Ё бобосидан қолган катта бойлик бормиди? Йўқ! У имкон қидирди. Халқимиз айтади-ку: “Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади”, деб. У очиқ бюджет (опен бюджет) танловига ўқитувчилар ва ота-оналарнинг бошини қўшиб овоз йиғди. Икки бор танловда қўли баланд келиб, 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ ютиб олди. Мана шу маблағни жой-жойига қўйиб, мактаб ўқув моддий техника базасини аъло даражага етказди. Айни чоқда мазкур мактаб техника воситалари билан жиҳозланиши бўйича ҳатто шаҳарлардаги “манамен” деган мактабларни ҳам ортда қолдиради. — Ушбу йўналишдаги ишларимизни яна давом эттирмоқчимиз, — дейди З. Нишонов. — Ҳозир ҳисоб-китоб қилаяпмиз. Қўлга киритган техника воситаларимизнинг соз соатдек чиқиллаб ишлаб туриши учун узлуксиз электр таъминоти керак. Галдаги нишонимиз мактабимизга қуёш панелларини ўрнатишдир. Замонавий техника воситаларидан устозлар самарали фойдалангандан кейин таълим сифати ҳам ошиб бораверади. Яқинда ўтган фанлар олимпиадасининг туман босқичида мактаб ўқувчилари энг юқори натижани қайд этишди. З. Нишонов етовида синф хоналари ва фан кабинетларини айландик. Ҳамма жойда энг охирги техникалар ўсиб келаётган ёш авлодга пухта билим беришга шай бўлиб турибди. “Shang Gong” русумли тикув машинкалари ҳозирча иккинчи қаватнинг залига жойлаштирилибди. Яқин кунларда ушбу машинкаларга алоҳида хона ажратиларкан. Президентимизнинг битирувчи мактабдан битта касбни ўрганиб чиқиб кетсин, деган топшириқларини рўёбга чиқариш учун қулай муҳит яратилмоқда. Қиз боланинг биринчи навбатмайдони кечки пайт маҳалла аҳолисига ижарага берилаяпти. Тикув цехи ишга тушса, ўқувчи-қизлар тайёрлаган тайёр маҳсулотларнинг сотуви йўлга қўйилади. Мўъжазгина ҳовузда балиқ етиштириш тажриба қилиб кўрилмоқда. Мактабда олиб борилаётган хайрли ишлар билан танишмоқчи бўлсангиз биринчи қаватдаги креслода мустаҳкам жойлашиб ўтирганча телевизор мурватини бурасангиз, бас. Унга жойлаштирилган турли тадбирларнинг видеолавҳалари бирин-кетин кўз олдингиздан кино тасмасидек ўтаверади. Ўзингизга керакли фактларни ён дафтарингизга ёзиб олаверасиз. Яна бир ажойиб янгиликка кўзимиз тушди. Шундоқ мактабга кираверишнинг кун ботиш томонида велосипедлар учун қўналға қилинибди. Чунки 50 нафардан зиёд ўқитувчи ва ўқувчи таълим масканига велосипедда қатнар экан. Бу ҳам саломатликка яхши, ҳам атмосфера ҳавоси булғанмайди. Чиройли гулзорга асалари ҳам, капалак ҳам парвона бўлади. Биз мактабда бўлган куни туман ўқитувчиларининг қурултойи, 9 ноябрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган вилоят семинари ҳам шу мактабда ўтаётган экан. Барча меҳмонлар мактаб жамоасининг аҳиллиги, раҳбарининг ишбилармонлигига ҳавасда. Хаёлимга беихтиёр: “Раҳбарнинг яхшиси ундирар, ёмони сўлдирар”, деган мақол келди. Мактаб синф хоналари ва залларини айланиб, ҳовлига чиқдик. Кўкка бўй чўзган дарахтлар ёнидаги бўш жойларга навниҳоллар қадалибди. — “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига иштирокимизни “Устозлар боғи”ни яратиш билан бошладик, — дейди Зокиржон Нишонов. —Ҳали бажарадиган ишларимиз кўп. Нишонов нишонни тўғри оладиган раҳбарлар сирасига киради. Чунки у турли лавозимларда ишлаб обдон пишган. Мазкур мактабга раҳбар бўлиб келгунга қадар тумандаги қурилиш коллежида директор вазифасида фаолият юритган. Таълим тизимимизда шундай раҳбарлар қанча кўп бўлса, жамиятимизнинг интеллектуал салоҳияти шунча ўсади. Бу исбот талаб қилмайдиган оддий ҳақиқатдир. Муҳаммадали АҲМАД НИШОННИ АНИҚ ОЛГАН НИШОНОВ Атроф-жавонибда куз нафаси кезади. Дарахтларнинг япроқлари тилла рангга кирган. Майин эпкиндан бутоқлардаги барглар “чирт-чирт” узилади. Икки тарафида бўйчан дарахтлар ўсиб ётган йўл бўйлаб юрамиз. Бирдан кўз олдимизда қўш қаватли қизғиш бино чирой очади. Бу Сардоба тумани “Қўрғонтепа” маҳалласидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг ўқув корпусидир. Тасвирларда: Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев мактаб раҳбарини Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совға билан тақдирламоқда; таълим муассасаси ҳаётидан лавҳалар. да бичиш-тикишни эплаши талаб этилади. Чевар қизни барча келин қилишни орзулайди. Мактабда 536 нафар ўғил-қиз таҳсил олади, дарслар бир сменада олиб борилади. Тушдан кейин фан ва спорт тўгараклари гуриллаб ишлаб туради. Биз мактабда бўлган куни кузги таътил давом этаётган бўлса-да, синф хоналари тўла эди. Олий тоифали рус тили ўқитувчиси Раъно Каримова, I-тоифали тарих ўқитувчиси Беҳзод Исматовлар билан қисқагина гурунглашдик. Улар оғиз тўлдириб раҳбарларининг тадбиркорлиги, ишнинг кўзини билишини мақтаб кетдилар. Камина қайси мактабга борсам, кутубхонани кўрмай қайтмайман. Зиё маскани тўлиқ компьютерлашган. Ўқувчиларнинг электрон китоблардан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган. Бироқ ҳар тўкисда бир айб, деганларидек, бадиий китоблар сони анчагина кам — 585 жилд экан. Бу ҳар бир ўқувчига 1 тадан сал ошиқроқ китоб тўғри келади, деган сўз. — Китоб фондимизни ҳам бойитиш йўлларини қидираяпмиз, — дейди З. Нишонов. — Ота-оналар, юқори синф ўқувчилари орасида турли китоб акциялари ташкил қилаяпмиз. Электрон китоблар сони ҳам ортиб бораяпти. Мактабда бюджетдан ташқари маблағ топишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Сунъий қопламали футбол
5 СИРДАРЁ— Мирзачўлнинг гавҳари ирзачўлнинг гавҳари “Сирдарёнинг тарихига назар солсак, унда улуғ инсонларнинг табаррук излари қолганлигига иқрор бўламиз.” 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Биз — сирдарёликлар азим Мирзачўлнинг бағрига кўкламни етаклаб кирган элмиз. Тарихда Мирзачўлнинг “Қуш учса, қаноти, одам юрса, оёғи куяди” деган таърифи борлигини яхши биламиз. Инсон заковати ана шундай жонсиз, бепоён саҳрони жаннатмисол воҳага айлантиришга қодир эканлигини Сирдарёнинг бугунги камоли, кўрку таровати, кўзларни қувонтирадиган жамоли исботлаб турибди. Биз — сирдарёликларнинг ота-боболари шу кимсасиз чўлга келиб, чайла тикиб, яхши ниятлар ва умидлар билан ерга уруғ ташлаган, ниҳол ўтқизган, сўлим боғлар яратишни эплай олган миришкор инсонлар бўлишган. Сирдарёнинг тарихига назар солсак, унда улуғ инсонларнинг табаррук излари қолганлигига иқрор бўламиз, Атоқли қирғиз адиби, Ўзбекистоннинг “Буюк хизматлари учун” ҳамда “Дўстлик” орденлари соҳиби Чингиз Айтматов, таниқли адиб, публицист Константин Симонов вилоятимизда бўлиб, унинг тарихини ўрганган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор Сирдарёда яшаб, ўзининг машҳур тарихий “Шоҳи сўзана” асарини яратган. Сирдарё воҳаси ўзбек адабиётига икки нафар халқ шоирини берган юртдир. Бугунги кунда Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг асарлари кириб бормаган хонадон йўқ, десак, муболаға бўлмайди. Бугунги кунда Сирдарё адабий муҳитида Тўра Сулаймон шеърияти мактабидан илҳом, сабоқ олиб, қалам тебратаётган ёш шоирлар ҳам кўплаб топилади. Сирдарё соҳилларида ўсиб-улғайган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева ўзбек адабиётида ўзига хос мактаб яратган бетакрор ижодкордир. Бугунги кунда Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида ардоқли шоирамизнинг ўнлаб издошлари ўсиб-улғаймоқдалар ҳамда ижод қилмоқдалар. Бугунги кунда Сирдарёда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг 25 нафари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими атрофида юзлаб ёш ижодкор қаламкашлар фаолият кўрсатмоқда, адабиёт соҳасида ўқиб, изланмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Анқабой Қулжонов, Акрам Каттабеков, Умрзоқ Ўлжабоев, Саминжон Султонов, Турғун Жамолов, Ҳамроқул Ризо, Жонибек Сувонқулов, Жўра Умарқулов, Янглиш Эгамова каби устоз ижодкорлар Сирдарё адабий муҳитини ривожлантиришга, ёш ижодкорларга мураббийлик қилишга ўз умрларини бағишлаган фидойи инсонлар эдилар. Ушбу устозларнинг Сирдарё адабий муҳитини ривожлантиришда катта ҳиссалари бор. Улуғ устозларнинг изидан бориб, Сирдарёнинг тарихида нурли саҳифаларни яратишга самарали ҳисса қўшаётган ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Анвар Тоғаев, Ваҳоб Раҳмон, Равшанбек Маҳмудов, Бойжигит Абдуллаев, Мунаввар Пардаев, Алиқул Хонимқулов, Баҳор Холбекова, Норинисо Қосимова, Абдуғани Абдураҳмонов, Али Насирли, Ҳасан Абдувоҳидов, Тўхтамиш Боқиев, Йўлдош Карим, Аҳрор Байзо, Алишер Нурбоев, Нодира Дўстматова, Шуҳрат Ҳакимов, Мақсуда Жўрақулова, ҲусҲаётхон ОРТИҚБОЕВА, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари ниддин Ҳайитов, ёш ижодкорлар Азиза Абдураҳмонова, Зарнигор Абдуолимова, Қуддусбек Асадуллаевлар шулар жумласидандир. Энг қувонарлиси, ўн икки нафар ижодкор қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларидир. Вилоят мусиқали драма театри ривожида Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева, таниқли режиссёр Маҳкам Муҳаммедовларнинг(марҳум), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Озода Абдуллаева, Адҳам Абдуллаев (марҳум), Шариф Жумаев, Зулфия Эшмуродова, актёрлар Иброҳим Қосимов, Фарҳод Ўринов, Қандиёр Рустамов, хонандалар Шуҳрат Абдуллаев, Лутфия Маманазарова, Раъно Ҳайитоваларнинг хизматлари беқиёс. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқов ўзининг қўшиқлари билан, ижоди билан сирдарёликларнинг дилидан жой олган санъаткордир. У ташкил этган ва раҳбарлик қилаётган “Сирдарё наволари” ансамбли ўзбек қўшиқчилик ва рақс санъатини бутун жаҳонга машҳур қилган ижодий жамоадир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан сўнгги йилларда ёш ижодкорларнинг энг яхши асарлари сараланиб, олтита ёшлик баёзлари чоп этилди. Жумладан, “Зангори фасл-1”, “Зангори фасл2”, “Навқирон оҳанглар”, “Сирдарё ғунчалари”, “Ёшлик қўшиғи” ҳамда “Дунёларга танитамиз, Сирдарёни” тўпламлари ёш адабиёт ихлосмандларига катта совға бўлди. “Дўстлик” ордени соҳиби, таниқли рассом Анорқул Бойбековнинг ёш рассомларни тарбиялашдаги катта хизматлари ҳақида алоҳида таъкидлаш лозим, деб ўйлаймиз. Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлимининг раҳбари Анорқул Бойбековни нафақат вилоятимиз ва мамлакатимизда, балки олис мамлакатларда ҳам кўпчилик яхши танийди. Чунки ушбу таниқли рассомнинг шахсий кўргазмалари 20 дан ортиқ хорижий мамлакатларда намойиш этилган ва юксак баҳоланган. Айни кунда Анорқул Бойбеков ўзининг юзлаб издошларига мўйқалам билан ишлаш сирларини ўргатмоқда. Вилоятимизнинг кўзга кўринган ижодкорлари, санъаткорлари Сирдарё воҳасининг нурли ва бетакрор тарихини яратишга беқиёс ҳисса қўшиб келмоқдалар. Даврлар ўтади, замон янгиланиб бораверади. Воҳамизнинг ўтмиши, шонли тарихи, эртанги ёруғ кунлари ижодкорларнинг, санъаткорларнинг ижодида ўз аксини топиб, уларнинг ўлмас асарларида муҳрланади. Тадбирни «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Сайитқул Тўхтамишев очиб, кўзда тутилган мақсад юзасидан сўз юритди. Маҳорат дарслари давомида Миллий метрология институти Сирдарё вилояти филиали бош мутахассислари Обид Атабаев ва Ғулом Бердимуродовлар ўз тажрибалари асосида Яқинда ГулДУнинг Ишлаб чиқариш технологиялари факультетида “Илмий техникавий тараққиётнинг замонавий босқичида метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг муаммолари ва инновацион ечимлари” мавзусида давра суҳбати ва маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирда факультет декани К.Сатторов, кафедра профессори К.Нуриев, У.Бабабеков, И.Қобулов, Н.Шерқулова ҳамда талабалар қатнашишди. талабаларга маъруза ўқидилар. — Ҳозирги кунда юртимизга инвестиция киритиш ва у орқали ишлаб-чиқаришни кенгайтириш, аҳоли яшаш тарзини ўзгартириш энг долзарб масалалардан биридир. Бунинг учун тадбиркорларга жуда кенг имкониятлар яратиб берилган, — деди О.Атабаев. — Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Россия каби давлатлар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил қилиняпти. Янги корхоналарга то хомашё кириб келишидан тайёр ҳолда чиқиб кетгунига қадар босқичма-босқич жараёнлар албатта муҳандис-технолог ва метрологлар томонидан қатъий назоратга олинади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларими, ип-калавами, унинг тозалиги ёки айрим маҳсулотларни пардозлаш ишлари бажарилганда сифат кўрсаткичи, ўлчов бирлиги мутахассис томонидан тасдиқланиши керак. Ана шундай пайтда чет эллик инвесторлар Ўзбекистондан етук мутахассисни талаб қилишади. Чунки чет мамлакатларда стандартлаштириш қонуни, сертификатлаштириш, метрология ҳамда ўлчов бирлигига қатъий риоя қилинади. Шунинг учун ҳам муҳандис-технологларга бугунги кунда эҳтиёж жуда катта. Бизлар олаётган маҳсулотимизнинг яроқлилик муддатига, сертификатига, кўрсатилган ҳажмига эътибор қаратишимиз керак. Афсуски, кўп ҳолларда бунга эътибор бермаймиз. Айниқса, сут маҳсулотларини олишда жуда эҳтиёткор бўлмоқ даркор. Чунки сут маҳсулотлари, яъни йогурт, қатиқ, сметана каби маҳсулотларга яроқлилик муддати 72 соат, сариёғларга 90 кун қўйилади. Масалан, ун маҳсулотига ёпиштирилган ёрлиққа эътибор берадиган бўлсангиз, унда йодланганлиги, ичига қўшилган витаминлар номлари ёзилган бўлади. Шунинг учун ҳам бойитилган ун, дея юритилади. Бунинг учун Президентимизнинг бойитилган маҳсулотлар ҳақида қарорлари ҳам қабул қилинган бўлиб, бунда инсонларни йод танқислиги ва витаминларга бўлган эҳтиёжи инобатга олинади. Табиийки, унлар ҳам метрология институтидан кўрикдан ўтказилади. Демак, ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида метрология институтининг катта ўрни бор. Шунингдек, стандартлаштириш тўғрисида Ғ.Бердимуродов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди: — Олий таълимда ҳам стандартлаштириш қўлланилади. Масалан, ҳар бир йўналишда ўзининг стандарти бўлади. Стандарт талабларига асосан меъёрий ҳужжатлар тайёрланади. Демак, шу йўналишда тўрт йиллик ўқув дастурлари, режалар ва меъёрий ҳужжатларга асосан талабаларга диплом берилади. Шу стандартларга асосан ҳар беш йилда йўналиш аккредитация қилинади. Аккредитациядан ўтмаган йўналиш ёпилади. Илмий ходимлар иштирокида ўтказиладиган шу каби тадбирлар ва маҳорат дарслари талаба ёшларнинг келгусида ишлаб фаолиятини юритишлари учун мотивация вазифасини ўтайди. Хуршида НИШОНОВА • Ривожланиш сари янги қадамлар МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ — МУҲИМ МАВЗУДА Ифтихорнома
6 “Ҳозирги кунда ўқувчи қизлар ўқиш билан биргаликда меҳнат қилиб, даромад ҳам топишмоқда.” 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ҳар бир хонадонда иситишга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунда табиий газ ва бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотларидан кенг фойдаланиш бошлаб юборилади. Ана шундай кунларда табиий газдан оқилона фойдаланиш, қўлбола иситиш мосламаларини ишлатмаслик, ис газидан эҳтиёт бўлиш кабилар тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш зарур. — Сирдарё туманида табиий газдан фойдаланувчи 11889 хонадон мавжуд бўлиб, 26 та маҳаллага мутахассислар томонидан жами 1340 та эслатма буклетлари тарқатилди, — дейди «Сирдарётумангаз» газ таъминоти бўлими мутахассиси Элёр Ашуров. Бугунги кунда мутахассислар Фурқат номли маҳаллада ҳар доимгидек тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга истеъмолчиларнинг газ жиҳозларини техник ва профилактик кўрикдан ўтказишмоқда. — Маҳалламизда 3408 нафар аҳоли истиқомат қилади. 422 та хонадон табиий газГулистон шаҳри кўчалари бўйлаб юрсангиз турли идора (бу атамани “офис” дейишади ҳозир), фирма (ширкат), дўконлар ва бошқа маиший биноларнинг пештоқларидаги ажнабий ёзувларни кўриб, “ё алҳазар, хорижга келиб қолдикми?” дейишингиз турган гап. Ким билсин, бир пайтлар юртимиз чет элдаги шаҳарларга ўхшашини истаганимиз, ҳавас қилганимиз боис шу фикрлар хаёлимиздан кечиб, тилимизга кўчгани учун фаришталар “омин” деган бўлса, ажабмас. Ҳозир нафақат шаҳар, балки туман марказлари, ҳатто қишлоқларга борсангиз, турли бинолар пештоқларидаги ажнабий битиклардан бошимиз қотади. Уларни нари борса, чет тилини биладиган 5-10 киши ўқир. Қолганлар-чи? Аслида бу атамалар, ёзувлар ўзимиз учун эмасми? Ёки улар ўзини меҳмонларга (хорижликларга) намойиш қилиш учун хўжакўрсинга ёзиб қўйилганми? Уларга қараб, “хўрозқанд бўлса ҳам хорижники бўлсин экан-да”, дегимиз келади. Хорижий мамлакатларда кўп бўлганман. Масалан, Туркия, Канада каби давлатларининг йирик шаҳарларида очилган турли хизмат идоралари, дўконлар, емакхона ва бошқа маданий-маиший бинолар асосан ўз Она тилимиз жуда гўзал ва бой. Ҳар бир атаманинг ўз ўрни, хусусияти бор. Лекин кимдир уларни ўз ўрнида ишлатмайди ёки билиб-билмай фойдаланади. Айнан шу ҳолат тилимиздаги атамаларнинг бузилишига сабаб бўлади. тилларида номланади ва ёзилади. Мисол учун. “Араб миллий таомлари”, “Афғон кабоблари”, “Турк таомлари”, “Корейс ресторани” ва бошқа номланишлар (албатта, ҳаммаси ўша халқларнинг тилида ва ёзувида битилади) кабилар. ошхоналар, кафелар ва бошқа тез тайёрланадиган егуликлар билан савдо қиладиган турли шохобчалар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб кетган. Улар турлича номланмоқда. Лекин уларни номлашда яна саводсизликка (она тилимизни бузиб ёзишга) йўл қўйилмоқда. Мисол учун олайлик: 4-мавзега кўприкдан ўтаверишда йўлнинг чап тарафида “Шашлик макон” деган лавҳани кўрасиз. Она тилимизда шашликнинг “кабоб” деган ўз таржимаси бор-ку. Емакхонанинг эгалари буни билишмайди ёки шундай ёзилса, эътибортортар бўлади, деб ўйлашса керак. Шаҳар марказидаги кўчалардан бирининг чеккасида “Заказ оламиз” деган афишани ўқиб, ҳайрон бўлдик. Остидаги матнга кўз ташласак, унда миллий таомларнинг рўйхати илова қилинган. Афишада оддийгина “Буюртма оламиз” деб ёзилса, бўлмасмиди, дейишингиз турган гап. Русча ёзилса, мижозлар кўпайиб қолармиди? Мана бунга нима дейсиз? “Биз очилдик” (рус тилидаги “Мы открылись” жумласидан тўғридан-тўғри ўгирилган) битикни олиб қарайлик. Жуда хунук эшитилади. Унинг ўрнига “Биз иш бошладик” ёки “Янги қаҳвахонага марҳамат” деб ёзилса ҳам бўлади-ку. Ёки бўлмасам, “Срочно ишчи керак” деган ёзувга нима дейсиз? Бунақа хато ёзилган битиклар ва эълонларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Пешлавҳалардаги бу хатоликларни саводсизлик ёки бепарволик намунаси, десак, тўғри бўлармикан? Чунки ушбу турли шохобча ёки дўконларни очаётган, уларни очиш учун эълон бераётган тадбиркорлар аввало тилимизни ҳурмат қилишлари, қолаверса, ўз хатолари (саводсизликлари) туфайли одамлар олдида уялиб қолмасликлари, ушбу манзилга келувчиларнинг эътиборини ҳар жиҳатдан тортишлари учун энг аввало, чиройли, маданиятли кўриниш ва намунали хизмат кўрсатиш билан жалб этишлари керак эмасми? Бу ўша манзилда фаолият олиб борувчи кишилардан озгина эътибор талаб этади, холос. Гарчи адабий тилда тўғри ёзишга “тишлари ўтмас” экан, она тилимизни яхши билган мутахассисга мурожаат қилиб, муаммони осонгина ҳал этишлари мумкин. Бу каби хатоликларни кириллчада ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги битикларда ҳам учратиш мумкин. Хизмат идоралари (офислари) ва дўконларни номлашда шошилиб, кулгига қолишдан не фойда? Холида ПАРДАБОЕВА КАБОБМИ Ё ШАШЛИК? • Луқма Кейинги пайтларда журналистлар бот-бот бонг ураётган бир масала борки, у чиндан ҳам кишининг ғашига тегиб, дилни хира қилади. Ҳозирги кунда Гулистон шаҳри марказида ва мавзеларидаги турли емакхоналар, Олдини олган афзал • Эҳтиёт — ярим ҳаёт Ўткир оқиллар фикри билан танишиш, ақл учун яхши машқдир, онгни ўстиради ва фикрни равшанлаштиради. * * * Сабр билан ишлар битар, шошқалоқлик бошга етар. Ҳусайин Воиз КОШИФИЙ Ҳар кеча сўнгида нури зиё бор, Ҳар бардош сўнгида завқи сафо бор. Низомий ГАНЖАВИЙ Ховос туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда икки йиллик умумтаълим ва мутахассислик дастурлари асосида кундузги таълим амалга оширилмоқда. Битирувчиларга эгалланган мутахассислик бўйича фаолият юритиш, келгусида олий таълим муассасаларига кириб, ўқишга йўналтирувчи дипломлар берилмоқда. Шу билан бир қаторда касб-ҳунар мактабимизда ўқувчи қизлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. «Тикувчи» йўналишида таҳсил олаётган қизларимиз тушдан кейин «Ёш тикувчи», «Флористика» тўгаракларига қатнашиб, ҳаётда ўзлари учун керак бўлган тикувчилик сирларини ўрганишмоқда. Ҳозирги кунда ўқувчи қизларимиз «ДУАЛ» таълимда ўқиш билан биргаликда меҳнат қилиб, даромад ҳам топишмоқда. Ўқувчи қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, фаолликка йўналтириш ҳар биримизнинг мақсадимиздир. Қизлар ўртасида турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ўтказилиб турилиши уларнинг фаолликларини янада оширади. Н.КЎЧИМОВА, Ховос туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби Хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши раиси дан, 101 та хонадон эса, суюлтирилган маиший газ баллондан фойдаланиб келади. Тумангаз ходимлари қишки мавсумни беталофот ўтказиш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, туманимизда «Хавфсиз газ» телеграм гуруҳи очилган бўлиб, унга маҳалла фуқаролари аъзо бўлишган. Соҳа ходимлари ҳар куни ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатмалар, йўриқномалар, маълумотлар ва видеолавҳалар ташлаб, аҳолининг огоҳ ва эътиборли бўлишларини сўрайди, — дейди Фурқат номли маҳалла раиси Зиёда Мирзаева. Шу ўринда «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчиларни табиий газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланишларини сўраб қолади. Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА, «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот котиби КАСБ–ҲУНАР ЎРГАНИШМОҚДА РГАНИШМОҚДА • Таълим
Мен ва турмуш ўртоғим касаллик бўйича 2-гуруҳ ногиронимиз. 9 йил мобайнида у киши саратон касаллигига қарши даволаниб келмоқда. Иккаламизда ҳам юрак хасталиги, камқонлик ва бошқа касалликлар мавжуд. Шунинг учун биз даволаниш мақсадида тиббиёт масканларига бориб, шифокорларга тез-тез мурожаат қилишга мажбур бўламиз. Бизни даволаётган, соғлигимизни тиклаш учун ёрдам бераётган, ўз меҳнатини, билимини, ширин сўзини аямаётган Гулистон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника жамоасига миннатдорлик билдирамиз. Тажрибали шифокорлар Н.Раҳмонова, Н.Ҳайдарова, Н.Ортиқбоева ва меҳрибон ҳамшираларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Коронавирус пандемияси даврида фидокорона меҳнат қилган тиббиёт ходимларига, шу жумладан, Ф.Тешабоева ва З.Ташбоеваларга ҳам раҳматлар айтамиз. Гулистон шаҳар кўп тармоқли поликлиника мудири А.Давлатов ва у ерда фаолият кўрсатаётган шифокорларга ҳам мурожаат қилиб турамиз. Кўп йиллар мобайнида ҳалол меҳнат қилиб, фуқароларга чин кўнгилдан ёрдам бераётган шифокорлар Г.Федоренко, А.Исаева, В.Абрамова, Е.Хлевная ва бошқаларга, ҳамшираларга ўз ташаккурларимизни айтамиз. Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Гулистон шаҳар шифохонасининг терапия бўлими жамоасига, шифокорлар П.Эралиева, М.Мираюпова, қўли енгил, ширин сўзини аямайдиган барча ҳамшираларга, кичик тиббиёт ходимларига чин кўнгилдан раҳмат деймиз. Бир неча йилдан буён бизни қўллаб-қувватлаб, ёрдам бераётган шифокор М.Кўпайсиновга таҳсинлар айтамиз. Шифокорларнинг ҳаммасига сиҳат-саломатлик, узоқ умр, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ҳурмат ила: Дилбар ТАШМЕТОВА, Гулистон шаҳри, “Аҳиллик” маҳалласи 7 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Табиатни, она заминни, Ватанни чинакам севган, ўзи ҳам эл суюклисига айланган шеърият дарвозасининг посбони Тўра Сулаймон ўз шеъриятида гўзал манзараларни маскан тутиб, Ватаннинг ҳар қарич еридан гўзаллик излайди. Шоир замонавий ўзбек шеърияти, xусусан ўзбек мумтоз шеъриятининг анъаналарини давом эттирган ҳолда жаҳон адабиёти шеърияти унсурлари билан ҳам ўзбек шеъриятини бойита олган адибларимиздан биридир. Замонавий ўзбек шеърияти бўстонида Миртемир, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва бошқа кўплаб ижодкорлар қатори Тўра Сулаймоннинг ҳам ўз ўрни бор. “Тўра Сулаймон Сирдарёнинг янгроқ овози, ор-номуси, виждони, сайроқи булбули эди”, — дея таъкидлаб ўтган эди ГулДУ профессори Равшанбек Маҳмудов. Тўра Сулаймон ижодга, адабиётга ҳаваси эрта уйғонган бўлса-да, илк шеърлари ХХ асрнинг 50-йиллар охирида матбуотда кўрина бошлади. Биринчи китоби “Истар кўнгил” номи билан 1962 йилда чоп этилган. Шундан сўнг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари бирин-кетин нашр этилган. Хусусан, “Қорасоч”, “Мен қайга борар бўлсам”, “Жаҳонгашта”, “Интизор”, “Ҳамқишлоқларим”, “Сирдарё қўшиқлари”, “Гулшан”, “Қоракўзгинам”, “Жаҳоннома“, “Сайҳон” кабилар шулар жумласидандир. Лола сендан олмиш ўз оллигини, Барчин, ўз лафзининг ҳалоллигини. Тан олмас сенингсиз ой ойлигини, Қошингда лол қолур жайрон, садаға. Шоир ижодидаги ана шундай содда, тушунарли сатрлар инсонга ёқимли кайфият баxш этади Шеърлари xалқ оғзаки ижодига яқин бўлиб, баxшиёна услубда ёзилган. Шу сабабдан ҳам бўлса керак, Тўра Сулаймонни “баxши шоир” деб ҳам аташади.Тўра Сулаймон ижодидаги мавзулар ранг-баранг Ватан, она, табиат гўзалликлари-ю, адолат, маърифат, инсонийлик, муҳаббат мавзулари шулар жумласидандир Ватан тарихини ўрганиш, юрт келажагига бефарқ бўлмаслик, юртни чин дилдан севиш, унга муносиб фарзанд бўлиш ҳақидаги ғоялар билан йўғрилган шеърлари Тўра Сулаймон юртпарвар шоир эканлигидан далолат беради. Чиройда Тонг юлдузи билан ёнма-ён ўлка, Ҳар бир тамал тошининг ўзи бир достон ўлка. Кечмиш кечирмиши дунёга аён ўлка, Жон фидо қилса арзир жаннатмаконим менинг . “—Тўра Сулаймон – бугунги одам ҳаёти ва олам ҳодисаси-ю ҳолатларини кечанинг назари билан кўриб, шуурга етиб борадиган, унда мустаҳкам ўрнашадиган азалий усулда ифодалай олгани билан эртанги кунга ишонч билан қарайдиган ижодкор эди. Шоирнинг асарларида кечанинг бағрида дунёга келган бугун эртанги кунни назорат қилади”, — дея шоир ижод оламини теран очиб берган таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош. Чаман ичинда бир гул, гул бир ён, чаман бир ён, Сарви – санобармидир? Соч бир ён, суман бир ён. Саҳар субҳи содиқда мушк бир ён, мужгон бир ён, Тун пардасин тортса гар, ой бир ён, осмон бир ён. Ушбу сатрлар мужассам бўлган битик Тўра Сулаймон ижодидаги энг машҳур шеърлардан бири ҳисобланади. Шеърдаги равонлик ва мусиқийлик сабаб ҳам санъаткорлар эътиборига тушиб, қўшиқ қилиб куйланган. “Сўзлари жуда чиройли, куйни эса мен басталадим. Орадан бир йил ўтиб, бу қўшиқни республика радиосининг олтин фондига ёзишди”, — дея айтиб ўтган эди шеърни қўшиқ қилиб куйлаган истеъдодли хонанда Абдурауф Олимов. Тўра Сулаймоннинг бундан ташқари, “Илтижо”, “Ўxшар”, “Умр ўтмоқдадир” каби кўплаб шеърлари ҳам куйга солинган. Қўшиқлар xалқимиз ва қўшни давлатлар xалқлари учун ҳам севимли бўлиб, кўнгиллардан жой олиб келмоқда. “Эргаш Жуманбулбул ўғли эл кезади “туркумидан ўрин олган “Йиғлар”, “Соxтадин-соxта”, “Ҳолинда”, “Айланиб”, “Устувор”, “Имтиҳон”, “Тарки жамоа”, “Фаxрия” каби асарлари Тўра Сулаймон ижодининг гултожидир. Акбар АСРОРОВ Битиклари халқона эди Оқолтин тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими тасарруфидаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ҳилпира, байроғим!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар мавзу юзасидан ўзларининг фикрларини билдиришди, тарбияланувчи ўғил-қизлар рамзларимиздан бири ва миллатимиз фахри ҳисобланган байроғимизни мадҳ этувчи шеърларни ёддан айтишди. — Фарзандларимиз таълим-тарбиясида давлатимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз муқаддаслиги, уни ҳар жойда асраб-авайлаш лозимлиги беғубор болажонларимизга шундай тадбир ва байрамларда тушунтириб борилмоқда, — дейди ДМТТдиректори С.Бабамурадова. Ўз мухбиримиз Байроғимизни мадҳ этиб... Эътироф Шифокорлардан ифокорлардан миннатдормиз иннатдормиз “Шеърни қалбдан чиқариб, қалбларга етказа олган шоиргина ҳақиқий шоир бўлиб, халқ ардоғида бўлади.” ЭЪЛОН Фуқаро Ахмуродов Абдусалам Анкабаевич номига Сирдарё вилояти ИИБ Молиявий таъминот хизмати пенсия таъминоти бўлими томонидан берилган 1433 рақамли пенсия гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришидан иборат: шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнати билан белгиланади, инсон ўз хоҳиш-истагига меҳнати туфайли эришади. * * * Агар инсонлар табиатга беписанд муносабатда бўлиб, унинг қонуниятларини бузсалар, табиат бир кун келиб, шундай ўч оладики, уни ҳеч қандай куч қайтаролмайди. Абу Райҳон БЕРУНИЙ
Bosh muharrir v.b.: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 17.11.2023-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, o‘rinbosar: (67) 225-11-14, bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. NAVBATCHI: X. NISHONOVA Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “Poligrafi yaAiK” I.Ch.Sh.K.da 1000 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 28-uy. Tel: (67) 225-47-73. Buyurtma 8 “Тадбирнинг илк куниданоқ вилоятимиз павильони меҳмонлар билан гавжум бўлди.” ОБУНА—2024 АЗИЗ МУШТАРИЙЛАР! Жамиятимиз ҳаётидаги муҳим ислоҳотлар ва янгиликлардан бохабар бўлмоқчимисиз? Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий жабҳадаги ўзгаришлар дарж этилган таҳлилий, мулоҳазали, танқидий мақолаларни ўқимоқчимисиз? Унда марҳамат, «Янги Сирдарё», «Новая Сырдарья» газеталарига Обуна юзасидан қуйидаги манзилга мурожаат этинг: 120100. Гулистон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 30-уй, 3-қават. Тел.: (94) 164-21-21, (33) 355-07-45. Таҳририят ҳисоб рақами: 20210000700192930001, МФО: 00450, ИНН: 200322535, ТИФ “Миллий банк” Обуна баҳоси «Янги Сирдарё» — 603 000 сўм, «Новая Сырдарья» — 301 500 сўм ОБУНА БЎЛИНГ! YANGI SIRDARYO SIRDARYO Истиқболли лойиҳаларни кўзлаб 2023-yil 18-noyabr, № 34 (11636) YANGI SIRDARYO Тадбирнинг илк куниданоқ вилоятимиз павильони меҳмонлар билан гавжум бўлди. Ярмарка доирасида туризм соҳасидаги салоҳиятимиз намойиш қилиниб, хорижий ва маҳаллий соҳа вакиллари биТОШКЕНТ ТУРИЗМ ЯРМАРКАСИДА — СИРДАРЁЛИКЛАР Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида 15-16-17 ноябрь кунлари “Ипак йўлида туризм” деб номланган 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтди. Мазкур ярмаркада Сирдарё вилояти бўйича туризм соҳасининг тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар ва маданият соҳаси вакиллари вилоятнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш жараёнида воҳамизда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган кўргазмалар билан иштирок этдилар. лан музокаралар олиб борилди. Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил қилиш юзасидан келишувларга эришилди. Жумладан, BBC Global News телерадиоканали, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ва вилоятимиз туроператорлари томонидан 15 дан ортиқ келишув меморандуми имзоланди. Келишув доирасида келажакда вилоятимиз туризмини BBC Global News аудиторияси орқали Ғарбий Европа ва Америка қитъасида тарғиб этган ҳолда узоқ хориж мамлакатларидан Сирдарёга ташриф буюрувчи туристлар сонини кўпайтириш кўзланмоқда ва вилоятимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг тажрибасини оширишда маҳорат дарслари ташкил этилади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Суратларда: ярмарка жараёнидан лавҳалар.