The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Yangi Sirdaryo, 2024-02-24 07:50:03

Yangi Sirdaryo gazetasining 2024-yilgi 8-soni

Mutolaa uchun

№ 8 (11650) 26-FEVRAL 2024-YIL, DUSHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi YANGI SIRDARYO (Давоми 2-бетда) (Давоми 2-бетда) • Матбуот анжумани Анжуман бошланишида сўзга қиққан Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси—Матбуот котиби Нилуфар Жумаева Қўмита ахборот хизмати ва унинг вилоятлардаги масъуллари томонидан йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни журналист ва блогерлар билан ҳамкорликда ОАВда ёритиб бориш, пресс-тур ва брифинглар орқали соҳадаги янгиликларни халққа тез, аниқ ва мунтазам равишда етказиб бериш борасидаги ишлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди. Анжуманда йўл соҳаси тизимини янада ривожлантириш юзасидан келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Зафар Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати бўлими томонидан вилоятдаги ОАВ вакиллари ва журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Республика ОАВ ҳамда даврий нашрларнинг вилоятдаги мухбирлари, маҳаллий телерадиоканаллар вакиллари ҳамда бошқа давлат идораларининг ахборот хизмати ходимлари иштирок этдилар. АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ: МУАММОЛАР, ТАКЛИФЛАР, ЕЧИМЛАР Умарқулов вилоят бўйича мавжуд умумфойдаланувдаги йўллар ва уларни қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, йўлларнинг муддатидан аввал яроқсиз ҳолатга келишида об-ҳаво, оғир вазнли юк машиналарининг мунтазам ўтиб туриши ҳамда йўл транспорт ҳодисалари сабаб бўлаётганини таъкидлади. ҚУТЛОВ Бугунги кунда баъзи туман, шаҳар ва ҳаттоки вилоят вақтли нашрларининг адади тушиб, айримлари эса, муассисларнинг беэътиборлиги туфайли тугатилаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бироқ Сирдарё вилоятида мавжуд бўлган 20 дан ортиқ туман, шаҳар, вилоят газеталарининг қаторида 2024 йилдан Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими муассислигидаги “Ma`naviy olam” газетасининг нашр этила бошланганлиги барчамизни қувонтирди. Айниқса, ушбу янги нашрнинг чиқишини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг шахсан қўллаб-қувватлаётгани ҳам эътиборга моликдир. Газетанинг 1-сони дунё юзини кўргани муносабати билан таҳририят жамоасини самимий қутлаймиз. Ишонамизки, ушбу газета ҳар бир хонадонга кириб бориб, фуқароларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга ҳамда маънавий савиясини янада юксалтиришда хизмат қилади. “Ma`naviy olam” газетаси ижодий ходимларининг эзгу мақсад йўлидаги фаолиятига омад тилаймиз. “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари таҳририяти Маърузада таъкидланишича, Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан 2023 йил давомида маҳаллий ҳокимият, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа мансабдор шахслар билан ҳамкорликда ҳудудда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ Яқинда олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев бошқариб борди. Кун тартибида белгиланган масалалар бўйича дастлаб сўзга чиққан вилоят прокурори С. Иматов вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, коррупцияга қарши курашиш, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. АЗИЗ МУШТАРИЙЛАР! «Янги Сирдарё», «Новая Сырдарья» газеталарига обуна давом этмоқда. Обуна юзасидан қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 120100. Гулистон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 30-уй, 3-қават. Тел.: (94) 164-21-21, (33) 355-07-45. Таҳририят ҳисоб рақами: 20210000700192930001, МФО: 00450, ИНН: 200322535, ТИФ “Миллий банк”. маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Ҳукуматнинг қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Сўнгра вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Б.Қувондиков маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.


2 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO (Бошланиши 1-бетда.) “Анжуманда йўл соҳаси тизимини янада ривожлантириш борасида келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.” — Журналистлик фаолиятим давомида, очиғи, Автомобиль йўллари қўмитасининг матбуот анжуманида биринчи марта иштирок этяпман, — дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими етакчи мутахассиси Дилором Исмадиёрова.— Аввал йўлга дахлдор саволлар билан кимга, қаерга мурожааат қилишни билмасдик. Бугунги матбуот анжуманида қатнашиб, етарлича маълумотлар олдим ва шуни англадимки, ижтимоий тармоқларда йўл сифати билан боғлиқ тарқалаётган турли саволларнинг ягона жавобгари Автомобиль йўллари Ўз навбатида журналистлар йўл қурилишида илм-фан ютуқларидан фойдаланиш чоралари, йўлларнинг бузилишидаги омиллар, йўл қурилишида ишлаётган ходимлар малакасини ошириш ва мутахассисларни хорижда ўқитиш чоралари, йўлчиларга халқимиз томонидан бўлаётган эътирозлар каби соҳадаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида берган саволларига батафсил жавоблар олишди. Анжуманда кейинги хулосам шу бўлдики, агар Автомобиль йўллари бош бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари ОАВ билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйсалар, улар амалга ошираётган ишлар ҳақида матбуотда, хусусан вилоят ҳокимлигининг бош нашрлари—“Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталарида мунтазам ёритиб борилади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали кенг омма эътиборига ҳавола қилинади. Бунинг натижасида халқимиз қилинган ва қилинаётган ишлар хусусида доимий, ўз вақтида хабардор бўлади. Баҳром БОЙМУРОДОВ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ: МУАММОЛАР, ТАКЛИФЛАР, ЕЧИМЛАР қўмитаси, деб ҳисоблар эканмиз. Йўлларнинг таснифи ва тоифалари ҳақидаги тасаввурларимиз ўзгарди. Вилоятимиз ҳудудидан жами 1450 километр масофада автомобиль йўллари ўтган бўлиб, шундан 259 километрини халқаро аҳамиятга молик, 505 километрини давлат аҳамиятига молик, 686 километрини маҳаллий аҳамиятга молик йўллар ташкил этади. Хусусан, якунланган 2023 йил давомида вилоят бўйича жами 788,0 километр масофада автомобиль йўли ва 20 та кўприк таъмирланди. Жумладан, умумий фойдаланишдаги 498 километрдан иборат автомобиль йўллари ва 12 та кўприк таъмирланди. ПҚ-465-қарори асосида вилоят бўйича 9 километр масофадаги автомобиль йўли ва 5 та кўприк реконструкция қилинди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 20 июндаги ВИ-51-80- 0-К/23-сонли Қарорига асосан умумий фойдаланувдаги 266,5 километр узунликдаги автомобиль йўллари ва битта кўприк таъмирланди. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан умумий фойдаланишдаги 180,6 километр оралиқдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўз навбатида Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари Ҳавза бошқармаси бошлиғи Р.Комиловнинг суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 2024 йилда амалга ошириладиган мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари тўғрисидаги ахбороти сессия қатнашчилари эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йилда шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисида вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Кушаков маъруза қилди. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2023 йил 10 августдаги 02-22/1022-сонли хатининг муҳокамаси бўлиб ўтгач, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган 13-21 мақсадлар ҳамда аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш ва бошқа касалликларнинг олдини олишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Х.Ҳакимовнинг ҳисоботи, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан “Адолат”—хавфсиз дори-дармон учун” лойиҳаси асосида жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида ташкил қилинган ўрганишлар бўйича “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Ж.Комиловнинг ахбороти эшитилди. Сессия давомида ЎзВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сонли “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан: 1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят молия бош бошқармаси ҳамда “Бозорсавдо” уюшмасининг таклифлари асосида бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят молия бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда: бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг ундирилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин; бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларни аниқлаш ҳамда уларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйишни таъминласин; бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг автоматлаштирилган банк тизимлари орқали тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда бозорлар ва савдо комплексларида савдо жойларининг сотувчилар билан тўлиқ бандлигини кузатиб борсин ва ҳисоб-китоб қилсин. 3. “Бозорсавдо” уюшмаси, бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари ушбу қарор ва унинг иловасини барчанинг танишиши учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини таъминласин. 4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тўлиқ ундирилиши ва улардан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар. 5. Вилоят ҳокимининг 2023 йил 29 мартдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 113-9-0-Қ/23-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин. 6. Қарор “Янги Сирдарё” газетасида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 7. Қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 8. Вилоят ҳокимлиги девонхонаси мазкур қарор қонуний кучга кирган куни туман (шаҳар) ҳокимликларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларига юборилишини таъминласин. 9. Қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Бобоев зиммасига юклатилсин. Сирдарё вилояти ҳокими А.МАХМУДАЛИЕВ бекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 февралдаги 3-сонли баённомаси (55-банди) ижроси юзасидан “Вилоятда 2024 йилда инвестиция, экспорт ва ҳалқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича чора-тадбирлари” тасдиқланди. Сессия якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг устувор вазифалари” мавзусида ўтказилган 2024 йил 18-январдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини 2024 йилда вилоятда самарали ташкил этиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши тегишли қарорлар қабул қилди. Матбуот хизмати (Бошланиши 1-бетда.) Муҳтарам Президентимиз томонидан 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ва бунинг замирида келажак ёшларига бўлган юксак эътибор, уларни ҳар томонлама билимли, электрон ҳукумат ўзаро муносабатларида фаол иштирокини таъминлаш кўзда тутилган. “Ўзкомназорат” инспекциясининг Сирдарё вилояти ҳудудий шўъбаси ҳамда вилояти ички ишлар бошқармаси Киберхавфсизлик бўлими ҳамкорлигида “Рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукуматни жорий этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш асослари” мавзусида Тошкент Кимё технологиялари институти Янгиер филиали талабалари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув-семинар Юртимизда илғор ахборот технологияларидан фаол фойдаланиш асосида аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. КИБЕРЖИНОЯТДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК (Давоми 7-бетда)


“Барча тоифадаги раҳбарларнинг халқ ичига киришини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган сайёр қабуллар ўз натижасини берди.” 3 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрда “Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shоp” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида”ги 526-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан {E-auksion} электрон савдо платформасида “E-auksion shоp” электрон савдо дўкони ишга туширилди. “E-auksion shоp” электрон савдо дўконини ишга туширишдан мақсад божхона, суд ва бошқа органлар томонидан давлат даромадига олинган товар-моддий бойликларни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотлари буюртмасига кўра, сотилаётган маҳсулотларни ягона платформага жойлаштиришга ҳамда савдоларни шаффоф тарзда амалга оширишга эришишдан иборат. Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shоp” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан белгиланган тартибда танлаб олинган савдо ташкилотлари ҳамда “Божхона-сервис” давлат муассасаси ва (ёки) унинг ҳудудий бўлимлари буюртмачи этиб белгиланмоқда. Шунингдек, электрон дўконда электрон онлайн-савдони ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ оператор этиб белгиланган. Савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш доирасида савдони белгиланган вақтда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда электрон дўконда савдоларни инсон омили аралашувисиз ўтказилишини таъминлаш операторнинг мажбуриятлари этиб кўрсатилган. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда оператор буюртмани олган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани электрон дўконда эълон қилади. Савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10.00да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18. 00 га қадар ўтказилади. Тегишли лот бўйича савдо бошланганидан сўнг электрон дўконда савдо бошланганлиги ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади. Электрон дўконда савдо якунлангандан сўнг савдонинг якунланган вақти ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади. Агарда Сизда савдоларда қатнашиш истаги бўлса, марҳамат, {E-auksion} электрон савдо дўконига ёки {E-auksion} электрон савдо платформасига ташриф буюришингиз мумкин. Мурожаат учун: (71) 202-21-11, (99) 207-36-09, (99) 207-26-09. Обид ЭРМАКОВ, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Сирдарё вилояти ҳудудий вакили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра, туман ҳамда шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилиниб, унинг тегишли вазифалари белгиланди. Гулистон шаҳрида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда у ўз фаолиятини олиб бормоқда. Якунланган 2023 йилда Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан 43 958 та буйруқ, 53 583 та шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборилган. Шундан 52 514 та шартнома 42 661 та буйруқ ва лойиҳалар амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ, деб топилиб, ижобий хулоса берилган бўлса, 809 та буйруқ ва 632 та шартнома лойиҳалари амалдаги қонунчилик нормаларига номувофиқ, деб топилиб, салбий хулоса берилган. Бундан ташқари, Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази йил давомида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар манфаатида 7 та талабнома ва 5 даъво ариза киритиб, уларнинг ҳал бўлмаётган муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам берди. Сардор ХАЛИЛОВ, Гулистон шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи ЭЛЕКТРОН САВДО ДЎКОНИ Қарор ва ижро ИШГА ТУШИРИЛДИ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА Ўтган 2023 йил давомида туман Халқ қабулхоналарига жами 472 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 448 таси 95 фоизи қаноатлантирилган, 11 таси 2,3 фоизи бўйича тушунтириш берилган. Таҳлиллардан кўринадики, мурожаатлар сони 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 129 тага ёки 27 фоизга камайган бўлса қаноатлантириш даражаси 4.4 фоизга ошган. Ҳусусан, йил якунига келиб, моддий ёрдам ва коммунал тўловлардан ташқари аҳоли учун долзарб бўлган барча соҳаларда мурожаатлар сони камайишга эришилди. 2023 йил мобайнида Ховос тумани Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 11 та тақдимнома киритилиб, натижасига кўра, 17 та раҳбар ва масъул ходимларга чоралар кўрилган. Шундан, 8 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 9 нафарига эса қаттиқ огоҳланитришлар берилган. Туманда секторлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонасида 135 марта ўтказилган шахсий қабуллар давомида 477 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, улар томонидан кўтарилган масалалар қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши таъминланган. Натижасига кўра, мурожаатларнинг 402 таси (84.3 фоиз) қаноатлантирилган. Барча тоифадаги раҳбарларнинг халқ ичига киришини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган сайёр қабуллар ўз натижасини берди. 2023 йил давомида туман бўйича 320 та сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, қабулларда 1459 та масаладаги мурожаатлар келиб тушган ва уларнинг 1418 (97,2 фоиз) таси қаноатлантирилган. Шунингдек, 2024 йилнинг 24 январ ҳолатига 52 та (85 фоиз) сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, қабулларда 104 та масаладаги мурожаатлар келиб тушган ва уларнинг 80 (76,4 фоиз) таси қаноатлантирилган. Жумладан, “Шарқобод” маҳалласида яшовчи Ю.Бўроновнинг маҳалла ҳудудидаги эски симёғочлар ўрнига бетон устунлар ўрнатиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантириб, туман ЭТК томонидан 12 та бетон устун ўрнатилди, 500 метр масофада электр тармоғи тортилди ва “160 КВА” трансформатори ўрнатилиб, 300 нафардан ортиқ фуқаронинг розилигига эришилди. Шунингдек, “Бунёдкор” маҳалласи Болажон кўчасида яшовчи М.Абдуалимованинг хонадонида электр тармоғида мавжуд бўлган носозликларни тузатиш ва электр ҳисоблагич ўрнатилишида амалий ёрдам берилиши тўғрисидаги мурожаати назоратга олиниб, муаммо туман ЭТК томонидан ижобий ҳал этилди. Ш. КУЧКАРОВ, Ховос тумани халқ қабулхонаси мудири • Ҳуқуқ ва бурч ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНГАН ОЙДАЛАНГАН АФЗАЛ ёхуд ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини аниқлашда суд экспертизасининг имкониятлари Мамлакатимиздаги бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида қиймат аниқланишига умрбод мерос мулки, доимий ва шошилинч фойдаланиш, ижара, ер майдонларига бўлган ҳуқуқлар турлари лозим, деб топилган. Шундан келиб чиқадики, бозор шароитида ердан фойдаланишга тааллуқли бўлган ҳуқуқлар баҳоланади. Ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқларни баҳолаш бўйича суд экспертизасининг предмети ер майдонига (ҳам майдоннинг ўзига, ҳам бино ва иншоотларга) бўлган ҳуқуқнинг тури билан боғлиқ (далилий маълумотлар ҳисобланади), бунда мавжуд чекловлар ва малолликлар, мақсадли вазифалар ва ер қонунчилиги бўйича фойдаланишнинг рухсат этилганлиги, ҳуқуқни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш шакли ҳақидаги маълумотлар, кўриб чиқилаётган ҳуқуқнинг ер майдонлари – аналоглари – бўйича келишувлар ҳақидаги бозор маълумотлари, ер майдони бўйича кадастр маълумотлари, унинг жойлашуви (адрес), ўлчовлари, конфигурацияси ҳамда бинолар, иншоотлар, шунингдек, ҳажм-режали ва конструктив хусусиятлари, фойдаланиш муддати, техник ҳолати, муҳандислик асбоб-ускуналар ўлчовлари, ер майдонидаги қурилиш объектлари мавжуд ва мавжуд бўлмаган қимларнинг нисбати, улар экспертлар томонидан ер тузиш, шаҳарсозлик, қурилиш, молиявий иқтисодиёт соҳаларига оид махсус билимлар асосида ўрнатилади. Ер майдонига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қиймати ер майдонидан энг самарали фойдаланишидан келиб чиқиб, аниқланади, яъни ер майдонидан фойдаланишнинг тахминий кўрсаткичи, амалий ва молиявий амалга оширилиши мумкин бўлган, иқтисодий томондан асосланган, қонунчилик талабларига мос келадиган, унинг натижасида ер майдонининг ижара (фойдаланиш) ҳуқуқининг қиймати ҳисоб катталиги энг юқори бўлади. Баҳоланадиган объект таркибига кирувчи ер майдонига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг қийматини аниқлаштиришда мазкур ер майдони бўш (қулайликларсиз) ундан энг самарали фойдаланиш таклифи муҳим ҳисобланади. Ушбу ёндашувда харажат методи ёки ажратиб олиш методи унсурлари қўлланилади. Ҳозирги кунга келиб, суд-тергов амалиётида кўпинча шахсий қурилиш объектлари ва тижорат кўчмас мулк билан тўлдирилаётган ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш масалалари вужудга келяпти. Шу муносабат билан Х.Сулаймонова номидаги республика Суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ушбу масалаларни ечиш учун суд экспертиза тадқиқотларини олиб бориш йўлга қўйилган. Абдунаби ҚЎЛДОШЕВ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика Суд экспертиза марказининг вилоят бўлими эксперти, 3-даражали юрист • Инсон қадри — улуғ • Бурч ва масълият Юридик хизмат ридик хизмат кўрсатиш ўрсатиш натижалари атижалари


4 “Кўргазманинг очилишида казо-казо мусаввирлар, ҳайкалтарошнинг шогирдлари ва муҳиблари дил сўзларини изҳор этдилар.” 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO • Замон талаби асосида Олийгоҳда жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлаш методикаси Янги Ўзбекистоннинг педагоги замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб шаклланиши зарур. Рақобатга асослаган меҳнат муҳитини вужудга келтиришнинг асосий омилларидан бири бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларни инновацион фаолиятга йўналтириш ва бу фаолиятга тайёрлаш орқали таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш, талабаларга билим беришни кафолатлаш ҳамда таълим самарадорлигига эришишдан иборат. Хусусан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жисмоний тарбиянинг ролини ошириш, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларни методик тайёргарлигини такомиллаштириш ва мактаб ҳамда профессионал таълим муассасалари методикасини стандартлаш орқали тизимли спорт мусобақаларини ташкил этиш кабилар шулар жумласидандир. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиси нафақат илмий фикрлаши, балки буни ўқувчиларига ўргатиши, яъни уларни доимий равишда янги маълумотларни излашга йўналтиради, уларда таниш нарсадан воз кечиб, янада мукаммалроқ усулларга мойиллик, инновациялар таъсирини эҳтиёткорлик билан баҳолаш қобилиятини ривожлантиради. У ўз фаолияти давомида илмий тадқиқотларнинг барча усулларидан фойдаланади, ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказади, уларнинг кундаликларини ўрганади, жисмоний ривожланишни, тананинг ҳолатини ва спортни яхшилаш динамикасини тавсифловчи бир қатор ўлчовларни ўтказади, кузатиш ва экспериментларни ташкил қилади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, спортда илм-фанни жадал ривожлантириш, юқори малакали рақобатбардош ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ4877-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 67-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш масалалари белгилаб берилган ушбу вазифаларни бажаришда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг алоҳида ўрни бор. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳозирги глобаллашув даврида ўз билимларини доимий равишда тўлдириб бориши, жисмоний ривожланишдаги ўзгаришларни аниқлаш учун антропометрик тадқиқотлар методологиясини, чарчоқ даражасини аниқлашнинг физиологик усулларини, восита фазилатларининг ривожланиш даражасини ва бошқаларни ўзлаштириши зарур. И.ИСКАНДАРОВ, З.СУЛТАНОВ, ГулДУ “Спорт турларини ўқитиш услубияти” кафедраси ўқитувчилари Ўтган ҳафта республика Фото уйи мамлакатимиз тасвирий санъат усталари ва шу соҳа муҳиблари билан гавжум бўлди. Бу ерда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг профессори, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, “Дўстлик” ордени соҳиби, ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг “Чизиқдан шаклгача” деб номланган шахсий кўргазмаси ҳамда 3 жилдлик альбомининг тақдимоти бўлди. Номдор ҳайкалтарошнинг Сирдарёга ёвуқлик жойи ҳам бор. У кишим Тўра Сулаймон уй-музейига ўрнатиладиган муҳташам ҳайкалнинг эскизи билан ҳукумат танловида ютиб олган. Шу боис вилоятимиздан бир гуруҳ санъат шайдолари ҳайкалтарошнинг кўргазмасида ҳозир бўлдилар. Фото уйига бирин-кетин таниқли мусаввирлар ташриф буюра бошлашди. Улар орасида ҳам рассом, ҳам адиб Алишер Мирзони адашмай таниб олдик. У киши рассомлар ҳаётидан иккита роман ва бир неча эсселар ёзганлар. Қолаверса, Алишер Мирзо тасвирий санъатда Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг сиймосини яратган биринчи мусаввир саналади. — Тўра ака билан ёзувчиларнинг “Дўрмон” ижод боғида танишганмиз, — дейди Алишер Мирзо. — Ўшанда дил-дилдан гурунглашганмиз. У кишининг беназир суҳбатлари каминани мафтун этган. Тийнатида шоирлик иқтидори шундоқ барқ уриб турарди. Тўра аканинг розилиги билан портретини чизганман. Бу йил шоирнинг 90 йиллик юбилейи нишонланишини эшитдим. Фарзандларига айтинг. Ўша асарнинг оригинали менда турибди. Байрамга таклиф этилсам, шоир уй-музейига совға қилардим. Кўргазманинг очилишида казо-казо мусаввирлар, ҳайкалтарошнинг шогирдлари ва муҳиблари дил сўзларини изҳор этдилар. Камина улардан кўнглимга чиппа ёпишган айрим парчаларни келтирмоқчиман. Ҳасан ҚАЙТАРОВ, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг проректори: — Азамат ака — бизнинг фахримиз. У киши “Азамат ва азаматлар” гуруҳини тузиб, САНЪАТИМИЗ АЗАМАТИ АНЪАТИМИЗ АЗАМАТИ РЕПОРТАЖ мамлакатимизда ҳайкалтарошлик санъатининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Алишер МИРЗО, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги: — Айни пайтда мамлакатимизда иккита маҳоратли ҳайкалтарош бўлса, бири Азамат Хатамов, битта бўлса, унинг ўзидир. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг раиси Иброҳим Валихўжаев Азамат Хатамовни янги кўргазма билан самимий қутлади ва уюшманинг Фахрий ёрлиғини топширди. Ҳайкалтарошнинг “Чизиқдан шаклгача” деб номланган шахсий кўргазмасидан 48 та ижодий иши ўрин олди. Ҳайкаллардан ташқари, унинг қаламтасвирда дарж этган график асарларига ҳам кенг ўрин берилди. Ижодий ишларни синчков томоша қиларканмиз, кўз олдимизда руҳи эркин, кенг қамровли ҳайкалтарошнинг сийрати намоён бўлди. Зеро, ижод эркинликни яхши кўрадиган санъат туридир. Санъатимиз азаматида бу фазилат бўртиб кўзга ташланиб туради. Ҳайкалтарош биз, сирдарёлик муҳибларга ўз ижод намуналари жамланган стол тақвимини дастхат билан совға қилдилар. Муҳаммадали АҲМАД Гулистон-Тошкент-Гулистон Тасвирларда: кўргазмадан лавҳалар Қулайлик яратилган Ислоҳот одимлари корхонада Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектларида яратилаётган имтиёз ва енгилликлар бу жабҳада ишларнинг жадал суръатларда ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Сирдарё туманидаги полипропелин ва полиэтилен хомашёсидан (озиқовқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун қоплар)ишлаб чиқарадиган “SIRDARYO-MEGA-LUKS” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона вилоятимиздаги жадал суръатларда ривожаланаётган корхоналардан бири ҳисобланади. Оддий ишчи Юлдузхон Мукаррамова билан бўлиб ўтган қисқа суҳбат давомида корхонада яратилган шарт-шароитлар ҳақида қуйидаги маълумотларга эга бўлдик. Корхонмизада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Арманистон каби давлатларга экспорт қилинади. Қарийб 2000 нафар ишчи 6 турдаги полипропелин ва полиэтилен хомашёсидан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқармоқдамиз. Ишчи-ходимлар учун 500 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд бўлиб, улар корхона ҳисобидан икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланадилар. Корхонадан уйларига элтиб қўйиш учун махсус автотранспортлар ажратилган. Шунингдек, ишчи-ходимларга маълум муддат давомида махсус кийим-кечаклар ҳам берилади. 3 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача олинадиган ойлик иш ҳақи лавозим, тажриба ва малакага қараб оширилиб борилади. — Корхонамизда яратилган шарт-шароитлардан нафақат мен, балки ҳамкасбларимнинг барчаси мамнун,— дейди Ю.Мукаррамова.—Бунга жавобан биз меҳнат интизомига қатъий бўйсунган ҳолда сифат ва самарадорликни оширишга ҳаракат қилаверамиз. Юртимизда, хусусан вилоятимизда яратилган қулайликлардан оқилона фойдаланиб келаётган корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш баробарида аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда, десак хато бўлмайди. Мадина ЭШҚЎЗИЕВА


5 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO Дарвоқе, шундай. Гарчанд қишнинг совуқ кунлари бўлса-да минглаб китоблар жойланган эртакнамо кутубхонага кириб, қалбимизда офтоб чарақлади. Шаҳло қизимни таваллуд куни билан қутлаш учун Тошкентга бораётиб, невараларимни ҳам етаклаб олгандим. Биз—она-бола қизалоқларни хурсанд қилиш учун Республика Болалар кутубхонасига бошлаб кирдик. Дастлаб улар “Бувижон, Ғафур Ғулом истироҳат боғини айлантиринг, арғимчоқларда учиринг”, деб эркаланишди. Аммаси эса: “Сизларни шундай зўр жойга олиб бораман, ҳайратларга тушиб, мультфильмда кўрганларингдай китоблар жойлашган зиналарга чиқасизлар. Маза қилиб китоблар ўқиб, томошаям қиласизлар, кейин сизларга китоблар сотиб оламиз”, - деди. Ташқаридан қараганингизда унча пурвиқор кўринмайдиган бинонинг ичкарисига қадам босишингиз билан китоблар оламининг ўзигагина хос ажиб тароват, гўзаллик ва китоблар ҳиди димоғингизга уради. Айниқса, ўзимнинг болалик давримдаги китобга бўлган ташналикларим эсимга тушиб, ғалати ҳолга тушдим. Болалик давримизда гувала кесакдан қурилган бир хонали бино “Қишлоқ кутубхонаси” дейиларди. Ўша хонага кирсам, чиққим келмасди. Кутубхона мудираси Назокат опа раҳматли қўлдан қўлга ўтиб, титилиб кетган баъзи китобларни елимлаш билан овора бўлганини кўрганман. Бир гал Абдулла Ориповнинг “Онажон” деган китобчасини сўроқлаб кирганимда варақларини бетма-бет тўғрилаб ўтирганди. Яна ўша кутубхонамиз эрта кўкламда, яъни пилла мавсуми бошланиши билан китоблардан бўшатилиб, у ерда ипак қурти боқиларди. Май ойининг охирлашини, тезроқ пилла терилишини интиқлик билан кутардик. Пилла қурти ҳиди анқиб турган хонага қайта терилган китобларнинг аҳволини тасаввур қилинг. Биз уларни соғинч билан қўлимизга олар, янги китоблар келган бўлса, талашиб аъзо бўлиб олардик. Ўша китоблардан олганимиз маънавий лаззат то ҳануз кўнглимни ёритиб туради. Китоблар, олам-олам маънони ўзига жамлаган турли мавзудаги ранго-ранг китоблар, замонавий электрон китоблар, суратлари сўзлайдиганлари... Боягина истироҳат боғига киришни истаётган невараларим китоблар оламига маҳлиё бўлганларича бири биридан ажойиб катта-катта эртак китобларни талашиб-тортишиб қолишди. Кутубхонага кўплаб мактаб ўқувчилари келаётганига ҳавасим келди. Ҳаммасининг кўзларида бошқача ҳавас, китобга интиқлик, китоблар оламига қизиқиш мужассам. Болаларимизни мана қандай қилиб китобга қизиқтиришимиз керак экан! Уларга китоб ўқитиш билан биргаликда мана шунақа шароитларни яратиб, истаса, ҳордиқ чиқариб, истаса, рангли суратли ажойиб эртакли ки- тобларни варақлатиб қўйсак, яхши экан. Шу ўринда республика Болалар кутубхонасига вилоятлардан, туманлардан ўқувчи ёшларни кўпроқ бошлаб боришни тавсия қилардим. Ишонаманки, улар нурли масканга кириб, бир дунё таассуротлар олиш билан бирга китобга катта муҳаббат билан қайтишади. “Китоб ўқимай қўйган кишилар фикрлашни ҳам унутадилар”, деган экан Д.Дидро. Дарвоқе, китоб инсоннинг фикр доирасини кенгайтиради, илм салоҳиятини оширади, муҳими маънавиятини бойишига хизмат қилади. Машҳур файласуф Конфуцийнинг ушбу гаплари ҳам эътиборга моликдир: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт эк, агар асрлар оша боқмоқчи бўлсанг, билим, илм эк”. Рост гаплар. Фарзандларимизга китоб берайлик, илм олишига кенгроқ йўл очайлик, қизиқишларини оширайлик. Кутубхонадан нафақат ўзим, балки фарзандларим, невараларим бир олам ҳузур, завқу шавқ билан чиқарканмиз, мана шундай гўзал масканларимиз янаям кўпаймоғини чин дилдан орзуладим. Ва ич-ичимдан шунақа катта шахсий кутубхонам ҳам бўлишини жуда-жуда истадим. Зеро, бу қалб гўзаллиги, чинакам маънавият олами, тирикликнинг, ёруғ оламнинг энг кўркам кўриниши... Норинисо ҚОСИМОВА, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Мирзо Улуғбек номли маҳалладаги 25-умумтаълим мактабининг биноси бинойидек. Одамнинг суқини келтиради. Ичкаридаги ишлар ҳам кўрган кўзни, эшитган қулоқни қувонтирадими? Биз мактабда беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси — китобхонликнинг қандай йўлга қўйилгани билан танишдик. Зеро, Афлотун ёзиб қолдирганидек: “Китоб — соқов ўқитувчидир”. Аввало, кутубхонанинг жойлашуви ҳақида. У бошланғич синфлар таҳсил оладиган корпуснинг иккинчи қаватида — энг чеккада жойлашган. Ваҳоланки, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг кутубхоналарни биринчи қаватда, энг кўринарли жойда ташкиллаштириш ҳақидаги кўрсатмаси бор. — Биринчи қаватда жой йўқлиги боис иложсизликдан мана шу хонада фаолият олиб бораяпмиз, — дейди мактаб кутубхоначиси Нигора Байзакова. Кутубхона фонди 1406 жилд китобни ўз ичига олади. Ушбу китобларнинг 997 жилди болалар адабиёти ҳамда бадиий асарлар, қолган 409 жилди эса, сиёсий-иқтисодий, ўқув методик қўлланмалар ва луғатлардир. Мактабда 716 нафар ўғил-қиз таълим олишини ҳисобга олсак, кутубхонадаги китоблар ҳар бир ўқувчига ўртача 1,9 тадан тўғри келаркан. Бу қиёсни фақат бадиий адабиётларга нисбатан қўлласак, кўрсаткич янада пасаяди. Н. Байзакованинг ёзма маълумотномасига кўз ташлайдиган бўлсак, 2023-2024 ўқув йилида кутубхона 125 жилд адабиётлар ҳисобига бойибди. Ушбу китобларнинг 67 жилдини ота-оналар совға қилишибди. — Кейинги пайтларда китоблар Китоб — кўнгил офтоби итоб — кўнгил офтоби олиш учун бюджетдан маблағ ажратилмаяпти, — дейди мактаб директори вазифасини бажарувчи Шерали Шайзаков. — Айниқса, китобхонликка иштаҳаси карнай 5-7-синф ўқувчилари учун бадиий адабиётлар етишмайди. Бироқ мактабда олиб борилаётган китобхонлик бўйича юмушлардан кўнглимиз тўлмади. Бу йилнинг бадалига Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, Худойберди Тўхтабоевнинг учун ўтказилишини билмаса?! Қолаверса, бу тадбирлар қандай сценарий асосида ташкиллаштирилгани ҳақидаги ҳужжат йўқ. Мактаб ўқувчилари билан мутолаа қилган китоблари ҳақида гурунглашдик. Уларнинг барчаси ўқиган китоблари ва муаллифларини айтиб беролмади. Кутубхонанинг моддий-техник базаси ҳам ночор. Пешонасига битган ягона компьютер ҳам ишламайди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодира Турсунқулованинг йиллик иш режасида китобхонликни ривожлантириш бўйича биттагина банд бор экан. Энг афсусланарли томони, мактаб раҳбарлари ва адабиёт ўқитувчиларининг кутубхонадаги формулярларини кўздан кечирганимизда ойлаб, йиллаб зиё масканига йўламагани ойдинлашди. Балки улар кутубхонадаги барча китобларни ўқиб тугатгандир, китоб фонди устозларни қаноатлантирмаётгандир, деган ўйда раҳбарлардан бирини суҳбатга тортдик. У кишининг гапидан оғзимиз ланг очилиб қолди. — Кундалик юмушлардан ортмаяпмиз. Китоб ўқишга вақт қайда дейсиз? Талабалик давримизда ўқиб турардик, — деди уялмай-нетмай. Бизнинг хулосамиз эса шундай бўлди. “Ўқитувчи” сўзининг ўзаги “ўқи”. У бир кун ўқимаса, ўз устида ишламаса, қотиб қолади. Буюк олмон ёзувчиси Гёте таъкидлаганидек: “Бизни ўқитаётган кишиларни ўқитувчи деб тўғри номлашган, лекин бизни ўқитаётганларнинг ҳаммаси ҳам шу номга лойиқ эмас”. Педагогикада “шахсий намуна” деган тушунча бор. Устозлар, ота-оналар китобхон бўлишса, албатта, уларнинг шогирдлари ва фарзандлари ҳам ўқирман бўлади. Бежиз халқимиз: “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Игна қаёққа юрса, ип ҳам шу ёққа юрар”, “Катта бошлар, кичик ташлар”, “Устоз билимли — шогирд илмли” деган нақлларни тўқимаган. Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг: “Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. “Катталар”га хушомад қилмайди. Унинг билими бор, илми бор. Мана, нима учун китоб ўқинглар, деймиз”, деганларида юз карра ҳақ эдилар. Бундан чиқадиган хулоса оддий: ўқиган ўзади, ўқимаган тўзади. Муҳаммадали АҲМАД. Мирзаобод тумани ИГНА ҚАЁҚҚА ЮРСА, ИП ҲАМ ШУ ЁҚҚА ЮРАР “Жаннати одамлар” романлари ҳамда Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси бўйича тақдимотлар ўтказилибди. Мактаб раҳбарларидан бирига: “Тақдимотлар қандай китоблар бўйича ўтказилади?” деган саволимизга жўяли жавоб ололмадик. Наҳотки мулозим тақдимот янги нашрдан чиққан китобларни ўқувчиларга таништириш • Нурхонага ташриф “Педагогикада “шахсий намуна” деган тушунча бор. Устозлар, ота-оналар китобхон бўлишса, албатта, уларнинг шогирдлари ва фарзандлари ҳам ўқирман бўлади.” Танқид


6 РЕКЛАМА ВА ЭЪЛОНЛАР 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO Гулистон давлат университети 2023-2024 ўқув йилида университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларини иш ўринларига тақсимлаш жараёни бошланганлигини маълум қилади. 2023-2024 ўқув йилида университетни тамомлаётган битирувчиларга турли корхона ва ташкилотлардан 3500 га яқин буюртма келиб тушган. Шу билан бирга битирувчиларни ишга тақсимлашда республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олиш, юқори малакали мутахассисларга эҳтиёжи бор корхоналарнинг талабларини қондириш мақсадида олий таълим муассасаси томонидан буюртмалар қабул қилиш давом этмоқда. Университетни тамомлаётган мутахассисларга эҳтиёжи бор хўжалик субъектлари раҳбарлари талабнома ва сўров хати билан университет ректорига мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, мутахассисларга эҳтиёжи бўлган барча корхона, ташкилотларга, шунингдек, туманлар ҳокимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари битирувчилар билан бевосита суҳбат ўтказиш, ишга танлаб олиш ҳамда шартномалар расмийлаштириш учун университетнинг Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИ 2023-2024 ЎҚУВ ЙИЛИДА БАКАЛАВРИАТ БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАРИНИ ИШГА ТАҚСИМЛАШ (ТАВСИЯ ҚИЛИШ) ЖАРАЁНИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ № Таълим йўналишларининг шифри Мутахассисликлар номи Жами битирувчилар сони Жумладан Сирдарё вилояти туманлари ва шахарлари Вилоятлар Грант Контракт Гулистон шаҳри Янгиер шаҳри Ширин шаҳри Боёвут тумани Сайхунобод тумани Гулистон тумани Оқ-олтин тумани Сардоба тумани Ховос тумани Мирзаобод тумани Сирдарё тумани Жами Сирдарё вилояти Андижон Бухоро Самарқанд Сурхондарё Жиззах Навоий Тошкент вилояти Тошкент шаҳри Хоразм Қорақалпоғистон республикаси Қашқадарё Фарғона Наманган Ҳаммаси 1 5111200 Она тили ва адабиёт (Рус тили) 43 9 34 3 3 4 2 2 2 6 5 1 28 1 1 3 2 3 3 2 15 2 5111400 Хорижий тил ва адабиёти: Инглиз тили 322 46 276 62 15 6 35 20 37 8 13 30 33 24 283 1 2 7 9 1 1 7 28 3 5112500 Ўзга тилли гуруҳларда рус тили 82 19 63 9 2 4 8 8 5 4 4 5 2 51 5 3 11 6 3 2 1 31 4 5120100 Филология тилларни ўқитиш: Ўзбек тили 61 31 30 3 2 6 3 5 5 8 4 36 1 10 2 5 2 3 2 25 5 5120100 Филология тилларни ўқитиш: Рус тили 26 7 19 5 1 1 2 1 2 1 1 14 1 2 3 1 1 1 3 12 6 5120100 Филология тилларни ўқитиш: Қозоқ тили 18 7 11 0 1 17 18 7 5110100 Математика ва информатика 52 12 40 1 1 1 6 2 3 1 2 3 2 22 1 4 4 11 1 2 2 3 2 30 8 5130100 Математика 94 37 57 5 1 1 11 13 5 5 4 4 4 5 58 1 5 7 6 5 1 8 2 35 9 5130200 Амалий математика 28 10 18 1 1 6 1 3 2 4 1 19 1 3 4 1 9 10 5140200 Физика 46 15 31 4 1 5 2 6 1 1 5 4 1 30 2 4 3 2 1 3 1 16 11 5111700 Бошланғич таълим 137 30 107 9 6 1 14 9 10 6 5 4 6 70 1 1 18 12 3 14 3 5 1 3 5 1 67 12 5110900 Педагогика ва психология 74 19 55 8 3 8 2 7 2 5 6 10 4 55 2 2 7 5 3 19 13 5210203 Психология: амалий психология 37 4 33 3 1 10 2 6 1 3 2 1 29 2 4 1 1 8 14 60110200 Мактабгача таълим 146 34 112 6 2 4 5 9 6 7 6 9 7 61 1 6 8 20 4 18 3 4 3 4 12 2 85 15 60112300 Технологик таълим 41 9 32 1 2 1 3 1 1 4 5 18 2 3 5 4 2 1 2 1 3 23 16 5120300 Тарих (мамлакатлар ва минтақалар аро) 93 16 77 12 3 1 14 8 8 6 2 5 59 1 2 9 2 15 1 1 2 1 34 17 5111600 Миллий ғоя, манавият асослари ва хуқуқ таълими 51 20 31 8 2 11 1 4 2 1 3 2 1 35 1 2 6 3 1 3 16 18 5520100 Ижтимоий иш (фаолият турлари бўйича) 40 10 30 11 10 1 4 2 1 1 1 2 33 1 3 1 1 1 7 19 60111200 Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси 54 11 43 10 1 8 2 5 1 4 2 3 36 5 3 6 4 18 20 5150600 Вокал санъати 20 6 14 2 2 6 1 1 1 1 2 16 1 3 4 21 5150700 Чолғу ижрочилиги 25 5 20 2 1 1 3 2 1 4 2 4 20 3 1 1 5 22 5151700 Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш 26 5 21 2 2 1 5 1 1 14 1 2 1 1 21 23 5151200 Амалий санъат 18 4 14 3 6 1 1 1 1 2 15 1 2 3 24 5150800 Рангтасвир 15 4 11 3 1 3 1 2 10 1 4 5 25 60111300 Мусиқа таълими 25 12 13 6 2 2 4 2 1 1 18 1 1 4 1 7 26 5110500 География иқтисодий билим асослари 82 17 65 11 2 1 15 7 5 2 6 6 11 7 73 1 1 1 3 1 1 1 9 27 5411100 Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш 17 2 15 1 3 1 1 2 1 1 10 1 2 1 1 1 1 7 28 5410215 Агрономия (анорчилик) 9 3 6 2 1 2 5 2 2 29 5140100 Биология (турлар бўйича) 133 20 113 19 1 1 18 10 11 6 3 7 10 8 94 1 1 6 13 11 2 1 1 3 39 30 5140500 Кимё 119 24 95 5 2 2 19 11 6 5 7 6 12 9 84 2 7 17 2 5 2 35 31 5410100 Агрокимё ва агротупроқшунослик 15 1 14 2 1 3 2 3 11 3 1 4 32 5630100 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси 20 7 13 6 2 4 1 13 3 4 7 33 5411600 Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик 12 5 7 1 1 2 1 1 6 5 1 6 34 5411700 Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш 16 5 11 1 1 1 2 1 3 1 10 1 4 1 6 35 5321000 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси 51 14 37 2 2 6 3 1 1 3 7 5 30 3 1 5 3 3 2 4 21 36 5321200 Табиий толалар дастлабки ишлаш технологияси 29 6 23 3 1 4 3 1 2 1 1 2 18 1 4 3 1 1 1 11 37 5320900 Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси 32 4 28 2 2 2 6 2 3 1 3 21 1 8 1 1 11 38 5630100 Озиқ-овқат технологияси 47 9 38 4 9 4 6 1 2 2 2 6 36 1 4 3 3 11 39 5320500 Биотехнология 28 4 24 1 2 2 5 1 4 1 16 1 1 3 1 2 1 1 1 1 12 40 5411000 Мевачилик ва узумчилик 14 6 8 2 2 1 1 2 1 9 3 1 1 5 41 5230200 Менежмент (тармоқлар ва соҳалар) 35 5 30 8 4 2 1 1 1 0 1 1 1 2 22 3 1 0 0 4 0 3 0 0 0 1 1 0 13 42 5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар) 126 25 101 19 6 2 17 7 9 4 5 8 10 10 97 1 1 3 0 11 1 7 0 1 1 1 2 0 29 43 60112200 Жисмоний маданият 130 53 77 17 4 1 21 6 22 2 4 9 9 12 107 3 1 7 1 3 1 1 4 21 44 61010300 Спорт фаолияти (кураш) 22 6 16 4 3 3 1 7 1 19 1 2 3 45 60112200 Хотин-қизлар спорти 28 13 15 5 1 3 4 5 2 1 21 1 1 5 7 Бакалавр жами: 2539 611 1928 279 75 28 315 156 224 56 108 150 184 148 1723 23 49 114 13 252 34 145 12 21 9 47 60 21 800 МУЛКЧИЛИК ШАКЛИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР БАРЧА КОРХОНА, ТАШКИЛОТЛАР ВА МУАССАСАЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


Юртимиз одамлари меҳнаткаш ва миришкор. Шу сабабдан ҳам бугунги кунда нафақат маҳаллий мевали, манзарали дарахтлар цитрус меваларини ҳам етишитириб, бозорларимизга кўрк бериб келаётган азамат деҳқонларимиз бор. Бироқ ушбу ўсимликларни етиштиришда унга зарар етказадиган ҳашоратлардан ҳам огоҳ бўлиш фойдадан холи бўлмайди. 7 Цитрус мевалар етиштиришда... ДАВР САДОСИ. ЭЪЛОНЛАР 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 2023-2024 ЎҚУВ ЙИЛИДА МАГИСТРАТУРА БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАРИНИ ИШГА ТАҚСИМЛАШ (ТАВСИЯ ҚИЛИШ) ЖАРАЁНИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ № Мутахассислик шифри Мутахассисликлар номи Жами битирувчилар сони Жумладан Сирдарё вилояти туманлари ва шаҳарлари Вилоятлар Грант Контракт Гулистон шааҳри Янгиер шаҳри Ширин шаҳри Боёвут тумани Сайхунобод тумани Гулистон тумани Оқ-олтин тумани Сардоба тумани Ховос тумани Мирзаобод тумани Сирдарё тумани Жами Сирдарё вилояти Андижон Бухоро Самарқанд Сурхондарё Жиззах Навоий Тошкент вил Тошкент ш. Хоразм Қорақалпоғистон республикаси Қашқадарё Фарғона Наманган Ҳаммаси 1 70510101 Биология (генетика) 2 1 1 1 1 2 0 2 70530101 Кимё (фан йўналиши бўйича) 5 1 4 3 1 1 5 0 5 70540101 Математика 4 3 1 1 1 1 3 1 0 9 70230104 Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти) 4 2 2 1 113 1 1 13 70310102 Иқтисодиёт 1 1 1 1 0 14 70510101 Биология (ботаника) 2 1 1 2 2 0 15 70510101 Биология (зоология) 2 1 1 1 1 2 0 17 70230101 Лингвистика (ўзбек тили) 1 1 1 1 0 18 70230101 Лингвистика (рус тили) 1 1 1 1 0 19 70220301 Тарих 4 2 2 1 1 1 1 4 0 Магистратура жами: 26 14 12 6 0 0 3 4 1 0 1 2 4 3 24 0 0 0 0 2 0 0 0 0 0 0 0 0 1 Хусусан, цитрус ўсимликлар бўлган лимон, мандарин, апельсин ва бошқа ўсимликларга цитрус оққаноти катта зарар етказади. Бу зараркунанда яна чой, хурмо, настарин, дафна, жасмин, камфара, гардения, лигуструм каби ўсимликларга ҳам қирон келтиради. У фақат дарахтларнинг баргларида ривожланади шу сабабли қиш мавсумида баргларини тўкадиган дарахтлар, буталар қишда оққанотдан тозаланиб туради. Личинкаларнинг баргларни сўриб, зарарлаши натижасида барглар кучсизланади ва ўсимликларнинг ҳосилдорлиги пасаяди. Оққанотнинг ширин ажратмаларида замбуруғлар ривожланади. Бу эса, фотосинтезнинг сусайишига олиб келади, маҳсулотнинг бозорбоплиги йўқолади, ҳосилдорлик 50 фоизгача пасаяди. Куз-қиш ойларида цитрус ўсимликлари илдизлари ёпиқ ҳолатда фумигация қилинади. Зарарланиш маркази тугатилгандан сўнг қуриган шохлар кесиб ташланади ва зарарланган жойларнинг ўзида ёқиб юборилади. Бу зараркунандаларга қарши кураш чораларини қўллашда мутахассис маслаҳатларига риоя қилиш талаб этилади. Акс ҳолда деҳқонларимиз ҳам нақдидан, ҳам вақтидан ютқазишади. Икром МАМАТҚУЛОВ, Шуҳрат ТЎРАҚУЛОВ, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ЎКЧМ инспекторлари Республикамиз Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ289-сонли қарори асосида ташкил этилган Гулистон давлат педагогика институтида “Ўзбекистон—2030” стратегиясига мувофиқ ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Стратегияда ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ЭЪТИБОРНИ КУЧАЙТИРИБ... таълим муассасалари кутубхоналарини камида 1 миллион нусхадаги замонавий адабиётлар билан тўлдириш ва кутубхона фондини тўлиқ рақамлаштириш белгиланган. Олийгоҳнинг Ахборот ресурс марказида барча таълим йўналиши талабалари учун 1 255 номдаги 3 726 нусхадаги ўқув адабиётлари мавжуд. Ўз навбатида мазкур адабиётларнинг электрон нусхалари https://unilibrary. uz/ сайтига ҳам жойлаштирилган бўлиб, талабалар унумли фойдаланишлари учун қулай имконият яратилган. Институт ахборот ресурсини бойитиш, талабаларнинг билим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳар жиҳатдан қондириш мақсадида бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўтиладиган фанлар бўйича керакли адабиётларни харид қилиш ишлари давом этмоқда. Бу жараёнлар йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилиб, хусусан, 2024 йилнинг биринчи чорагида 102 номдаги 1 018 нусхада керакли ўқув адабиётларини харид қилиш режалаштирилган. Бу каби адабиётлар хариди ўқув йили давомида мунтазам амалга оширилади. Бундан ташқари, талабаларга дарс соатларида ўтиладиган фанларнинг мавзуларини оддий, содда тилда тушунтириш, қолаверса, мавжуд адабиётлардан кўпроқ баҳраманд эттириш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик ва қўлланмалар яратилмоқда. Буни биз 2023 йил ҳисобига 8 та дарслик, 14 та ўқув қўлланма ва 7 та монография тайёрланиб, нашр этилганлигида кўришимиз мумкин. Асосийси, яратилган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг кўпи, яъни 5 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма ва 6 та монография “Педагогика” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Ҳар бир ОЎЮда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар биринчи навбатда талабалар билими ва малакасини ошириш учун ҳаракат қилишади. Жорий йилда ҳам институт олимлари кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш устида иш олиб боришмоқда. Бу жараёнда ҳар бир кафедрада ўтиладиган фанлар кесимини қамраб олиш кўзда тутилган. Олийгоҳ профессор-ўқитувчилари жонажон Ватанимизнинг янада тараққий этишида таълим тизимига оид “Ўзбекистон—2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажаришлари мақсадга мувофиқдир. Синдорқул ҚУЛМАМАТОВ, Гулистон давлат педагогика институти доценти, Шаҳло МУСУРМОНОВА, институт катта ўқитувчиси КИБЕРЖИНОЯТДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК (Бошланиши 2-бетда.) Тадбир давомида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳияти, электрон ҳукуматда ўзаро муносабат турлари, ривожланиш босқичлари, кўрсатилаётган давлат хизматлари ва уларнинг фойдаланиш самарадорлиги, маълумотлар узатиш техник воситалари ва уларда ахборот хавфсизлигини таъминланганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, бугунги кунда фуқаролар ўртасида кибержиноятчилик ҳолатлари сони ортаёганлиги, жумладан, онлайн сотув ва харидларни амалга оширишда алдаш ва алдалиш ҳолатлари юз бераётгали, сохта аккаунтлар орқали таваккалчиликка асосланган турли ўйинлар ўйнаш натижасида фуқаролар алданиб қолаётганлиги, шу сабабли ижтимоий тармоқларда шахсга доир маълумотларни тарқатмаслик, таваккалчиликка асосланган турли ўйинлар ўйнамаслик юзасидан маълумот ва тавсиялар берилди. Элбек АБДУҒАНИЕВ, “Ўзкомназорат” инспекциясининг Сирдарё вилояти ҳудудий шўъбаси бошлиғи вазифасини бажарувчи • Мутахассис маслаҳати Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилда Сирдарё вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми жорий нархларда 21 549,9 миллиард сўмни ташкил этди. Бу натижа 2022 йилдаги билан таққослаганда 5,9 фоизга ўсиш бўлганини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси бўйича ялпи ички маҳсулотнинг шаклланишида вилоятнинг қўшган ҳиссаси 2,0 фоизга етди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот 23 804,2 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 3,8 фоиз ҳисобида юқори бўлди. Ҳисобот даврида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 39,2 фоизни, саноат тармоғи 26,4 фоизни, қурилиш 7,7 фоизни ва хизматлар соҳаси 26,7 фоизни ташкил қилди. Темур МУСТАФОҚУЛОВ, вилоят статистика бошқармаси матбуот котиби НАТИЖАЛАР ЧАККИ ЭМАС ЭЪЛОН Фуқаро Гайбиев Мавлян Хамидович номига Сирдарё вилояти ИИБ Молиявий таъминот хизмати Пенсия таъминоти бўлими томонидан 2005 йилда берилган 1657 рақамли ногиронлик пенсия гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ.


Bosh muharrir: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 23.02.2024-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, O‘rinbosar: (67) 225-11-14, Bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “SHARQ” NMAKда 1500 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent sh., Mirobod tumani, Buyuk Turon ko‘chasi, 41- uy. Теl.: (71) 233 11 07. Buyurtma Г-248 NAVBATCHI: X. PARDABOYEVA 8 ЭЪТИРОФ 2024-yil 26-fevral, № 8 (11650) YANGI SIRDARYO УСТОЗ ШУНДАЙ СТОЗ ШУНДАЙ ИНСОН ЭДИ... НСОН ЭДИ... Февраль ойи қутлуғ саналарга бой, мазмунли ой. Буюк мутафаккир шоир, ғазал мулки султони Алишер Навоий ҳамда тарихчи, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган ушбу ойнинг 15 санасида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ҳам туғилган. Бахмалнинг Алдашмон қишлоғида дунёга келган шоир Сирдарё заминида ўсиб-улғайган, ижодини бошлаган, қатор-қатор халқчил, халқона бетакрор асарлари билан элга танилган. Атоқли адиб ва шоирлар ҳақида кетганда одатда “қишлоқда туғилиб, шаҳарда вафот этишади” дейишади. Лекин бизнинг Тўра акамиз қишлоқда туғилди ва бутун умр ўз қишлоғида (Мирзаобод туманидаги) ва Гулистон шаҳрида яшади, ижод қилди. Умрининг сўнгги кунларини ҳам қишлоқдаги уйида ўтказди. Тўра аканинг ажойиб фазилатлари, ўзига хос одатлари бор эди. Айниқса, камтарлиги, самимийлиги билан барчанинг эътиборини тортарди. Бир шогирди сифатида у кишини кўп кузатганман. Ўқувчилик давримда Тўра Сулаймон раҳбарлигида “Гулистон” (ҳозирги “Гулистон ҳаёти” газетаси таҳририяти қошида ташкил, этилган “Бўстон” адабий тўгарагига аъзо бўлганман. Тўгарак машғулотларига Гулистон туманидаги қишлоқ мактабидан келардим. “Бўстон” бугунги кунда элимиз танийдиган Анвар Тоғаев, Баҳор Холбекова каби ижодкорларни бир даврага жамлаган эди. “Бўстон” тўгараги кейинчалик чинакам ижод мактабига айланди. Бу мактаб юқорида номлари тилга олинган ижодкорлардан ташқари яна кўплаб қатнашчиларнинг келажакда журналист, шоир, ёзувчи бўлишига сабабчи бўлган. Тўгарак машғулотларига таниқли ижодкорлар ташриф буюрар, улар билан дилдан суҳбат қилинар, маҳорат дарслари ўтиларди. Ҳар гал машғулотларга келиб, кетганимдан кейин бир неча кун ўша кунги устоз ва ёш ижодкорлар (у пайтда кўпроқ ёш қаламкашлар, дейишарди. Ҳозир газетада 2 та шеъри ёки мақоласи чиқса, “фалончиман” деб ўзларини осмонда деб биладиганлар кўпайган) билан бўлган суҳбатлар таъсирида юрардим. Мактабда Тўра Сулаймон деган катта шоир ўтказган машғулотлар, мушоиралар, у ерда таниқли ижодкорлар билан бўлган учрашувлар ҳақида тўлиб-тошиб гапириб берардим. Тўра ака Сирдарёда яратган ана шундай бир файзли ва самимий, лекин бир умрга татигулик адабий муҳитда яшаб, илк эканлигига ўшанда гувоҳ бўлганман. Ўша кезларда келгусида ёнимиздаги камтар, самимий инсон 20 га яқин китоблар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ шоири, ГулДУнинг фахрий профессори бўлишини, энг муҳими, бутун Ўзбекистонга довруғи дик. Тўра ака эса камтарлик билан ёнимизда пахта терарди. Тушлик пайтида камтарона дала дастурхони атрофида ўтириб, биз билан бирга овқатланар, баъзан янги ёзган шеърлари билан даврага кўтаринки руҳ, файз бағишларди. Дарвоқе, ўшанда Тўра ака кўпинча янги шеърларини ўқишни менга топширарди. Балки ўша кезларда кетма-кет чоп этилган “Сизни эслайман”, “Қоракўзгинам”, “Гулшан”, “Сарвиноз” ва бошқа китобларига кирган сара шеърлари яралгандир, уларнинг илк тингловчилари биз бўлгандирмиз. Тўра Сулаймоннинг 60, 65 йиллик юбилейлари Жиззах вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан шоир таваллуд топган юртимизнинг бетакрор гўзал гўшаси – Бахмал тумани марказида сўнгра тоғлар, арчазорлар бағридаги Алдашмон қишлоғида ўтказилганди. Ўшандаги бир воқеа сира ёдимдан чиқмайди. Туман марказидаги фаоллар залига шоирнинг ҳамқишлоқлари, дўстлари, яқинлари жамланганди. Аввал сирдарёлик меҳмонларга, кейин жиззахлик ижодкорлар ҳамда алдашмонликларга сўз берилди. Ўшанда ҳазил-ҳазил билан икки вилоят вакиллари Тўра акани талашиб қолишди. Шунда устознинг қадрдонларидан бири - “Тўражон Жиззахнинг Бахмалида туғилиб, Сирдарёда, Гулистонда камолга етди, у асарларида икки маконни, уларнинг одамларини тараннум этди. Қолаверса, шоирни бутун мамлакат халқи суяди, асарларини севиб ўқийди, шу боис Тўра Сулаймон Ўзбекистон фарзанди”, деб баҳсга нуқта қўйди. Шоирнинг 65 йиллиги ва 70 йиллиги тантаналарининг довруғи эса бутун юртимизга таралган эди. Ўша кунлари пойтахтдаги ва бошқа вилоятлардаги таниқли ижодкорларнинг бари шаҳримизда юбилярга бағишлаб барпо этилган “Анҳор” мажмуасида жамулжам бўлишганди. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповдан тортиб, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфгача Тўра Сулаймон ҳақида, у кишининг бетакрор ижоди ҳақида тўлиб-тошиб гапиришгани ёдимизда. Холида ПАРДАБОЕВА Суратда: Тўра Сулаймон бир гуруҳ сирдарёлик ижодкорлар билан. 2000 йил. бор ижод оламига кириб келганман. Кейинги тақдирим, умр йўлим, ҳаётда топганлариди, эришган ютуқларимда устознинг сабоқлари, ўгитлари ва маслаҳатлари жуда катта аҳамиятга эга. Журналистикани танлашимда ҳам Тўра ака сабабчи бўлган. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева билан ҳам илк марта шу тўгаракда учрашганмиз. 1972 йили, яъни 10-синфда ўқиб юрганимда Тошкентда ёш ижодкорларнинг биринчи республика семинари бўлди. Тўра ака сирдарёлик бир гуруҳ ёш ижодкорлар рўйхатига каминани ҳамда Баҳор Холбековани киритгани боис шундай нуфузли анжуманда иштирок этиш бахтига муяссар бўлганмиз. Тўра Сулаймоннинг ижод аҳли орасида қанчалик ҳурмат ва эҳтиромга, обрўга эга кетган бетакрор ижодкор эканлигини ҳис қилмаган эканман. Мана, йиллар ўтиб, буюк ижодкор билан ҳамшаҳар бўлганимдан фахрланиб яшаяпман. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)даги 5 йиллик ўқиш мобайнида ҳам “Бўстон”дан узоқлашмадим. Ёзган машқларимни, мақолаларимни устозга кўрсатиб, маслаҳатлар олардим. Не бахтки, ўқишни тамомлагач, вилоят газетаси таҳририятида ҳам Тўра ака билан бир неча йил бирга ишлаш насиб этди. У пайтларда пахта йиғим-терими пайтида жамоамиз билан ҳашарга чиқардик. Ўшанда шундай таниқли шоир ҳам ҳамма қатори пахта терарди. Жамоадаги ёшлар у кишининг эгат оралаб, этак тутиб, пахта териб юришларини истамай, “қўйинг, устоз, биз терамиз, сиз дам олинг”, дерШогирд эҳтироми • Мулоҳаза Ижтимоий тармоқларда ҳар ким ҳар хил йўл билан танилишга уринаётган бир вақтда биз турли қисқа ижтимоий видеолавҳаларга ҳам дуч келиб турибмиз. Шулардан “Тўппа-тўғри” ижтимоий савол-жавобли синови энг тез оммалашганларидан биридир. Қанчадан-қанча ҳақиқатан ҳам тўғри бўлган маълумот олиб чиқадиганлардан кўра, нотўғри жавобларни “тўғри” деяётганларнинг тезда таниқли бўлиши менга машҳур олим Эйнштейннинг сонлар карра жадвалини ёзаётиб барчасини тўғри белгилаб, энг сўнггисини атайлаб хато қилиб, қармоқ ташлаганини эслатди. Кўпчилик инсонлар ҳам гўё шу чувалчангни кутган балиқ каби, яъни у кишилар Эйнштейннинг хатосига кўз тикишгани боис қармоққа илинишди. Эйнштейннинг ягона хатосини унинг юзига солишди. Шундан келиб чиқиб ҳам одамларни бизнинг аслида тўғри бўлган маълумотларимиз қизиқтирмай қўйган, десам, айни ҳақиқат. Бу видеолавҳанинг фойдаси ҳам ўзгаларидан айрича бўлди. Тармоқ кузатувчиларини билим олишга ундашиб, турли чалғитувчи саволлар билан уларнинг савиясини ғалвирдан ўтказишади, берилган барча жавобларга “тўппа-тўғри”, деб уларни тақдирлашмоқда. Берилган жавобларнинг аслида ҳам тўғрими, нотўғрими, буни ҳал қилишни эса, омма эътиборига ҳавола этмоқдалар. Лойиҳа иштирокчиларининг саводсизлиги туфайли тармоқлар орқали нафақат уларнинг ўзи, балки дунё миқёсида бизнинг жамиятимиз ҳақида нотўғри тушунча ҳосил қилишади. Юртимизда таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратилаётган бир вақтда ўзининг билимсизлигини оддий саволлар берилганда намоён этиб қўяётган кимсаларнинг ниқоблари ечиб ташланмоқда. Адиба ШАРИФОВА, Гулистон давлат педагогика институти 2-босқич талабаси НОТЎҒРИНИ “ТЎҒРИ” ДЕБ...


Click to View FlipBook Version