YANGI SIRDARYO № 29 (11631) 14-OKTYABR 2023-YIL, SHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Яқинда “Indorama Corporation” компанияси раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар вилоятимиз ҳокими Акмалжон Махмудалиев бошчилигида Сирдарё туманида тантанали равишда кутиб олиниб, компанияга қарашли пахта далаларида терим жараёнлари кўздан кечирилди. Делегация аъзолари янги технологиялар асосида келтирилган терим машиналарида терилган пахтани жойида Миришкор деҳқонлар ва мутахассисларнинг таъкидлашларича, пахтачиликда бундай юқори ҳосилдорликка эришишнинг ўзи бўлмайди. Бу борада юқори малака ва тажриба керак. Ўтган йилнинг кузидаёқ ерга маҳаллий ўғит — компос солишга жиддий ЗАФАР МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР! АФАР МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР! ёндашилди. Лекин бунинг ўзи кам эди. Шўр ювиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ерларнинг мелиоратив ҳолати бирмунча яхшиланди. Ҳосилдорликнинг яна муҳим жиҳатларидан бири, тупроқ-иқлим шароитига мос навларнинг танланганидир. Баҳор фаслида 77 минг 500 гектар майдонга чигит экилган эди. Ғўзани навлар бўйича жойлаштиришда аввало ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув таъминоти ҳамда соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, кластер корхоналари таклифлари инобатга олинди. Эътиборли томони, 6 минг 200 гектар майдонда янги навлар синовдан ўтказилди. 1 минг 656 гектар майдонда томчилатиб суғориш усули жорий этилди. Ғўза парвариши ҳам илғор тажрибалар асосида тизимли ташкил этилди. Кластер корхоналари томонидан минерал ўғитлар захирасининг тўлиқ яратилганлиги ҳамда фермер хўжаликларига узлуксиз етказиб берилиши яхши самара берди. Дефолиациянинг ўз муддатида ва сифатли ўтказилганлиги ҳисобига етиштирилган ҳосилнинг ёғингарчилик кунларга қолмай йиғиштириб олиш имконияти вужудга келди. Кластер корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масаласига ҳам устувор вазифа сифатида қаралди ва жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 60 га яқин қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келинди. Албатта, амалга оширилган мазкур ишлар далаларда мўл ҳосил етиштиришга замин ҳозирлади. Пахтани қисқа муддатларда сифатли қилиб териб олиш учун 904 та терим отрядлари шакллантирилди. Сайхунобод, Гулистон ва Ховос туманлари 30 иш кунида давлатга пахта сотиш шартномавий режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди. Шунингдек, Сирдарё, Мирзаобод туманлари деҳқонлари ҳам пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшдилар. Бугун бошқа туманлар ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. Далаларда ҳали ҳосил мўл. Сирдарёликлар ҳосилдорликни 40 центнерга етказишни мўлжаллашмоқда. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати Сирдарёлик пахтакорлар мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажардилар. Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 271 минг тоннадан ортиқ “оқ олтин” хирмони бунёд этилди. Ҳосилдорлик 37 центнерни ташкил этди. пресслаб, омборларга жўнатилишига гувоҳ бўлишди. Шундан сўнг Оқолтин туманидаги далаларда пахта териш, ер ҳайдаш жараёнлари кўздан кечирилди. “Ернинг жигарини суғуриб олди,” деганларидек, майдаланиб, ерлар текисланаётган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тупроқ майинлаштирилиб, ер шу каби текисланса, сув қўйиш жараёнида сув ернинг ўта таг қисмигача бориб, экин экиб, юқори ҳосил олиш учун фойдали бўлар экан. Делегация “Indorama Corporation” компаниясининг ишлаб чиқариш заводларига, омборларига ташриф буюриб, шу нарсага амин бўлишдики, ҳақиқатан ҳам ушбу компания янги технологияларни, янгича экиш услубини вилоятимизга олиб кириб, татбиқ қила олди. Омборларда сақланаётган турли хил уруғлар, минерал ўғитлар, айниқса, пахтанинг С-6580, С-9090 навли элита уруғлари асосида ҳосилдорликни янада юқори центнерларда бўлишига иришилади. Бундан ташқари, Оқолтин туманида 2-8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ушбу компания томонидан 200 000 доллар сармоя киритилиб, қайтадан реконструкция қилишга яқиндан ёрдам қилган. Мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрилиб, байрам тадбири ташкил этилди ва болажонларга совғалар улашилди. — Ҳақиқатан ҳам боғчамиз ўта абгор ҳолатда эди.Уларнинг кўмаклари билан бугун болажонларимиз замон талабларига мос бўлган боғчада тарбияланишмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз, — дейди ташкилот раҳбари Феруза Суярова. Ташриф якунида “Indorama Corporation” компанияси раиси Шри Пракаш Лохия ва вилоятимиз ҳокими Акмалжон Махмудалиев келгусидаги режалар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини вилоятимизда янада ривожлантиришдаги ҳамкорликлар хусусида фикрлар алмашишди. Хуршида НИШОНОВА Суратда: тадбир жараёни. ЖАРАЁН СИРДАРЁ ВА ЖАҲОН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК АСОСИДА Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси нафақат Осиё, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳур бўлиб, мазкур бренд томонидан полиестер, минерал ўғитлар, тўқимачилик маҳсулотлари билан жаҳон бозорида ўз ўрнига эга. Вилоятимиздаги йирик инвесторлардан бири бўлган ушбу компания ҳозирда пахта, қовоқ, мош, арпа, буғдой каби маҳсулотларни Сардоба, Оқолтин туманларида 27 минг гектар майдонда етиштириб, маҳаллий аҳолидан 2000 ишчи ўрни яратган.
2 E’TIROF 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO Ҳар бир тилнинг луғат хазинаси ички имкониятлар, яъни шева ва лаҳжалардан сўз олиш, шунингдек, бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш ҳисобига бойиб боради. Кейинги пайтларда тилимизнинг бойиши асосан иккинчи манба ҳисобига таяниб қолмоқда десак, мубоғлаға қилмаган бўламиз. Буни кетма-кет чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” кўпжилдликларини кўздан кечириш асно ишонч ҳосил қиламиз. (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти ҳамда “Ўзбекистон” нашриётида бирин-кетин икки марта кирилл алифбосида “Ўзбек тилининг изоҳли луҳати” нашр этилди. Яқинда лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида мазкур нашрнинг 6 жилдлиги дунё юзини кўрди). Касбимиз луғат билан боғлиқ бўлгани боис тез-тез изоҳли луғатларга мурожаат қилиб турамиз. Инсоннинг севган машғулоти маъносидаги ХОББИ сўзини 5 жилдлик изоҳли луғатдан тополмадик. (Икки жилдлик “Русча-ўзбекча луғат”нинг 2-жилди 689-бетида бу сўз рақам этилган. Қаранг: “Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси, Тошкент – 1984). Топилмаса, садқаи сар. Бегона сўзни китобга киритишдан не фойда? Бироқ шу сўзнинг соф ўзбекча муқобили борлигини луғатшуносларимиз англашмаган, шекилли. Тилимизда “КЎНГИЛХУШИ” деган сўз бор. Лекин изоҳли луғатдан бу сўзни излаб тополмайсиз. Тилимизга айни чоқда “ТРЕНД” деган инглизча сўз жадаллик билан кириб келди. Ҳаётимизда қандай янглик содир бўлса, трендга айланмоқда. Луғатимиздаги “УРФДА” деган сўз ТРЕНДнинг маъносини бермасмикин?! Бундай мисолларни ўнлаб келтириш мумкин. Яқинда “Маънавият ва маърифат” каналида “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” Давлат нашриётининг Тил ва адабиёт илмий таҳририяти мудири, луғатшунос олим А. Мадвалиев ҳақида кўрсатув бўлди. У кишининг шаҳодат беришича, энг охирида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилган 6 жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да шевалардан кириб келган сўзларга алоҳида эътибор қаратилган эмиш. (Ҳозирча бу китоб кутубхонамизда йўқ). Ҳечдан кўра, кеч, деганларидек, шундай йўл тутилган бўлса, жуда тўғри иш қилинибди. Шўролар замонида ўзбек шеваларидаги сўзлардан тартиб берилган бир неча луғатлар яратилганидан бохабармиз. Мустақиллик йилларида бу жараён анча салқилашиб қолди. Камина билган луғатлар орасида энг салмоқлиси, сирдарёлик олимлар Босим Тўйчибоев (устозни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ва Қозоқбой Қашқирли томонидан яратилган “Зоминнинг тил қомуси” луғати бўлди, десак, асло хато қилмаган бўламиз. Асарни ҳар гал қўлга олганимизда шеваларимизда ётган ёмби бойликлар кул босган чўғдек навбат кутиб ётганига амин бўламиз. Каминага аталган луғатни “Сирдарё ҳақиқати” таҳририятига талабалардан дастхат ёзиб бериб юборган устозимиз Босим домла Тўйчибоев бир ҳафталар ўтгач, сим қоқиб қолдилар. — Шогирд, ишлар қандай? Китоб билан танишиб чиқишга улгурдингизми? — деб қолдилар. Шунда қувончим ичимга сиғмай семиз лутф қилиб юбордим. — Замонамизнинг “Девону луғатит турк”и бўлибди-ку, УСТОЗЛАР! Улкан илмий иш билан табриклайман! — дедим. Албатта, мақтовим муболағали бўлса-да, УСТОЗ хурсанд бўлдилар. Билмадим, шу китоб менинг стол китобларимдан бирига айланди. Гарчанд зоминлик бўлмасак-да, шевамиз битта — жўқчи бўлганлигимиз учундир. Фикри ожизимча, юртимизда “Шевашунослик” журнали ташкил этилиб, унда олимларимизнинг илмий, ил- «...Камбағал ...Камбағал дегувчиларнинг ўзи егувчиларнинг ўзи камбағал» амбағал» “ЎЗБЕК ТИЛИ КАМ- 21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ БАҒАЛ ТИЛ ЭМАС, БАЛКИ ЎЗБЕК ТИЛИНИ КАМБАҒАЛ ДЕГУВЧИЛАРНИНГ ЎЗИ КАМБАҒАЛ. УЛАР ЎЗ НОДОНЛИКЛАРИНИ ЎЗБЕК ТИЛИГА ТЎНКАМАСИНЛАР”. Бу ҳақ ибора ўзбек романчилигининг асосчиси, буюк ёзаримиз Абдулла Қодирийга тегишли. мий-оммабоп мақолалари босилиб турса. Адабий тилга ярайдиган сўзларимиз луғатлардан жой олса. Қани энди шеваларимизнинг кўпжилдлик изоҳли луғатлари яратилса. Биламан, бу жуда оғир ва машаққатли меҳнат. Луғатчи олимларимиз сон ва сифат жиҳатдан ҳали бу ишларга тайёр эмас. Бироқ адибларимиз ўзларининг бадиий асарларида шева сўзларидан кенг фойдаланмоқдалар. Масалан, қадрдон иним, гўзал ёзарларимиздан бири Баҳодир Қобулнинг ҳикоя ва қиссаларида Бахмал шевасининг бетакрор сўзлари ўрнида қўлланилмоқда. Самарқанд давлат университетининг тилшунос олимлари адиб асарлари бўйича луғат яратишга бел боғлабдилар. Қандай яхши! Кейинги пайтларда шевашунослик бўйича бир вақтлар қўлга киритилган ютуқлардан ҳам чекиниш кўзга ташланмоқда. “Ёшлик” журналига халқ шоири Омон Матжон бош муҳаррирлик қилган кезларда “Тил сандиғи” деб номланган рукн остида шева сўзлари бериб бориларди. Бу рукннинг муаллифлари оддий кишилар эди. Улар шеваларидаги ўзлари билган сўзларни изоҳи билан таҳририятга йўллар эдилар. Кафтдеккина мақолаларда халқ тилининг ўлмас руҳи “манамен” деб кўзга ташланиб турарди. Ҳозир бирорта журналда бундай рукн остида материаллар берилаётганига кўзим тушгани йўқ. УСТОЗИМИЗ, БУЮК ТИЛШУНОС, ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР ХУДОЙБЕРДИ ДОНИЁРОВ ҚАЙД ЭТГАНЛАРИДЕК: “ҲАР КУНИ ТЕЛЕВИЗОР КЎРАМИЗ, РАДИО ЭШИТАМИЗ, МАЖЛИСУ МАШВАРАТЛАРДА ҚАТНАШАМИЗ, БОШҚА ТИЛЛАРДАГИ ГАЗЕТА-ЖУРНАЛЛАР, КИТОБЛАРНИ ЎҚИЙМИЗ, ЎЗГА ТИЛ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЛАРНИНГ ТИЛИДА ГАПЛАШАМИЗ. БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ, ТАБИИЙКИ, ТИЛИМИЗГА ҲАМ, ТАФАККУРИМИЗГА ҲАМ ТИНИМСИЗ ТАЪСИР ЎТКАЗАДИ. ТИЛИМИЗ, ТАФАККУРИМИЗ УЛАРДАН КЕРАКЛИСИНИ ОЛИБ, КЕРАКСИЗИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИБ ЯШАЙДИ. ЧУНКИ У ҲАМ ХУДДИ ТИРИК ОРГАНИЗМДЕК ГАП”. Нима ҳам дердик: хулосани Абдулла Авлонийдан ўтказиб айтолмаймиз: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Муҳаммадали АҲМАД Илм олиш фазилати ҳақида Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас, Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!” (Тавба сураси, 122-оят). Бу оятдан кўзланган мақсад – таълим бериш ва тўғри йўл кўрсатишдир. Билим олган киши ҳар томонлама ривожланган, одобли, ахлоқли, камтарин, комил инсон бўлади. Ўша комил инсон, унинг олган билими ҳаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларида йўлдош, бахтиёр дақиқаларида раҳбар, қайғули дамларида мададкор бўлади. Билим инсонни ақл-идрокли, билимдон, ҳунарманд, иродали, эътиқодли қилади. Ҳадиси шарифда: “Кимки дунёни хоҳласа, илм олсин, кимки охиратни хоҳласа, ҳам илм олсин”, деб айтилган. Илм - бу ҳикмат, поклик рамзи, илмсизлик жоҳилликдир. Илм олийжаноб ва савоб иш. Ҳаттоки илм олиш ибодат, тақводан афзал. Чунки илм диннинг асосини, устунини ташкил этади. Илм ҳикмат, илм фазилат, илм диннинг ривожини, унинг тарқалишини таъминлайди. Илмни ўқиш, такрорлаш, ёзиш билан мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш лозим. Илм янгиланиб турилмаса, фойдасиз бўлиб қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти) Абдуллоҳ Ибн Муборак айтадилар: “Илм ўрганмасдан туриб улуғликка интилган кишига ҳайронман”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илмдан бир боб ўрганиб, тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир. Абу Зарр ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракат намоздан, мингта касални бориб кўришдан, мингта жанозада иштирок этишдан афзалдир”, дедилар. Шунда: “Ё, Расулуллоҳ, Қуръон тиловатидан ҳам яхшироқми?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм бўлмаса, Қуръон тиловати фойда берадими?” (Ибн Жавзий “Мавзуъот”да зикр қилган). Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кундузлари рўзадор ва кечалари қоим бедор бўлган мингта обиднинг ўлими, ҳалол-ҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир”. Демак, илм ҳаёт ва турмушда орттирилган тажрибаларнинг амалий ва умумий — назарий натижасидир. Инсон илм туфайли ҳар қандай қийинчиликдан осон чиқиб кетиши мумкин. Аллоҳ таоло ҳаммамизни илмига амал киладиган бандалар килсин. Муҳаммаджон ҒОИБОВ, Сайхунобод туманидаги “Мулла Негмурод” жоме масжид имом-хатиби Илмнинг фойдаси лмнинг фойдаси ҲИДОЯТ
Қурбақа шаҳзодага ошиқ бўлибди. Шаҳзода эса қурбақага. Шаҳзода туфайли малика қурбақага айланиб қолган экан. Қачонки шаҳзода кўпчилик олдида “муҳаббат” билан қурбақадан бўса олса, у яна қайтадан маликага айланади экан! Ёшлигимизда шу каби “ҳақиқат” ларни ўқиб уларни эртак деб ўйлар эканмиз. Бу “эртак” эмас экан. Фақат энди майда жонзотлар ўрнини катта жонзотлар ва ҳайвонлар эгаллаган, холос. Буни биз эс-ҳуши жойида эркак тимсоҳга уйланганида, эшакни жамоат жойда ундан нафақат “бўса”, тезроқ маликага айлансин, деб бир йўла “зўрлаб” қўя қолишида кўраяпмиз... Жонзотлар ва ҳайвонларнинг инсонни яхши кўриши, унга эркаланиб, суйкалиши, айтганини қилиши ҳолатларини тарихий фактлар асосида биламиз. Атроф муҳитда ўзимиз ҳам гувоҳ бўламиз. “Муҳаббат ўзи хўп эски нарса, ҳар бир юрак они ёнғорта”, - деб ёзганида татар шоири Ҳоди Тохтош инсон аталмиш жонзотнинг бу қадар “ҳайвоний” фикрлаб, тубан кетишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Бундан бир неча йиллар аввал юртимизнинг турли ҳудудларидаги ошхона ва чойхоналарда эшак гўштидан таомлар тайёрланганлиги ҳамон одамларнинг эсидан чиққани йўқ. Ўша эшаклар ҳам аввал “зўрланиб”, маликага айланмагандан кейин ўлдириб юборилгандир балки... Қилган иши маълум бўлиб қолса, “нега бундай бўлди ёки нега бундай қилдинг?” десангиз, ўзини оқлашга сабаб бўлмаслигини билсалар-да, ҳа, энди, “шайтон мени йўлдан урди”, “нафсимни енга олмадим, жиловлай олмадим”, “нафсим ҳакалак отиб кетибди”, “маст эдим, аласт эдим”, дейди. Бугун юртимизнинг турли ҳудудларида вояга етмаган қизларимизнинг инсон қиёфасидаги “ҳайвонлар” томонидан номуси булғаниши, камига жонига тажовуз қилиниши аянчлидан ҳам аянчли ҳолат. Наҳотки, инсон нафсини ўзи каби “азиз ва мукаррам” бўлган инсон ҳаётига тажовуз қилгунга қадар жиловлай олмаса. Инсон қиёфасидаги “педофил”, қотиллар аввал эшак каби ҳайвонларда ўзларининг “зоофилистик”, ҳирсий эҳтиёжини қондириб, уларни ўлдириб, тажриба тўплаб олади. Кейин эса ўзларининг жирканч ва ёвуз ҳаракатларини вояга етмаган қизларимизда “синов”дан ўтказишга киришади, шекилли. Бу каби ҳолатларни кўриш у ёқда турсин эшитиб, инсоннинг бор вужудини нафрат исканжага олади. Шундай нобакор “одам”лар билан замондош бўлганингдан афсусланиб кетасан... Воқеа бўлиб ўтгандан сўнг ижтимоий фикрлар, муносабатлар ҳам урчиб кетади. Бу воқеадан жуда таъсирландик, энди бунга қарши курашамиз қабилида. Бу каби ишларнинг зарарлари, унинг жиноят эканлиги, инсон номига иснод эканлиги юзасидан олиб борилаётган ишларни янада кўламини кенгайтиш, жонлантиришимиз керак. Бўлмаса, бу жабҳадаги барча мутасаддиларнинг қилган ишлари шунчаки суратга тушиш ва қоғоздаги ҳисоботларда қолиб кетади. Дунёга инсон бўлиб келганимизнинг ўзи бир мукофот, аслида. Демак, инсонлик ва инсонийлик жиҳатдан яшашимиз керак. Ақлий, руҳий, маънавий ривожланиш фақат инсонга берилган эҳтиёждир. Шу сабабдан яхшилик ва эзгулик жиҳатдан камолотга юз тутайлик. Бизнинг номақбул хатти-ҳаракатимиз туфайли нафақат ўзимиз, яқинларимиз, миллатимизнинг ҳам юзи шувит бўлмасин. Инсонлар ва “ҳайвонлар” бадном бўлмасин. Умри бевақт завол топмасин. Ҳар биримиз нафсимизга ҳукмронлик қилайлик. Акс ҳолда юқоридаги каби нафсимиз амрига бўйсуниб, миллатнинг, эл-улуснинг салбий қаҳрамони сифатида лаънатга учраб, “тарих” солномаларига муҳрланиб қоламиз. Баҳром БОЙМУРОДОВ Йиқилсак, туришни ҳам билишимиз керак MOHIYAT 3 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO — Кўпчиликдан жуда кўп яхши фикрлар, таклифлар чиқади, — деди “Ишонч” кунлари доирасидаги учрашувни очаркан, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов, — “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари ҳаётимиз кўзгусига айланган. Унинг янада ўқишли бўлиши биздан ҳам фаоллик талаб этади. Учрашувда иштирок этган тажрибали журналист Абдунаби Ҳайдаров, газета Бугунги газетхон нозик дидли. У танлаб ўқийди. Қуруқ ҳисобот ва рақамлардан иборат мақола муштарийни зериктиради. Буни яхши англаган “Ишонч” ва “Ишонч - Доверие” газеталари ижодий ходимлари ҳамиша изланишда. Ҳар йили жойларда газетхонлар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда уларнинг фикрлари ўрганилади. Жумладан, мухлисларнинг таклифлари асосида газетанинг безагидан тортиб, эълон қилинаётган материалларнинг мазмундорлиги, мавзулари хилма-хиллигигача ижодий ёндошишга ҳаракат қилинади. бўлим мудири Салимжон Абдураҳмоновлар ушбу нашрнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни, газета таҳририяти жамосининг фаолияти, газета саҳифаларида касаб уюшмалари ҳаётининг ёритилиши хусусида тўхталдилар. — Жамият тараққиётида матбуотнинг ўрни жуда катта, — деди Абдунаби Ҳайдаров. — Мен 49 йилдан буён матбуот соҳасида ишлаб келаман. Ёлғон-яшиқлардан холи, энг ишончли манба— газета. У тарих.У халқнинг энг яқин кўмакчиси. Бугунги кунда газетамиз яхшигина ададларда чоп этилмоқда. Сабабларидан бири, унда танқидий-таҳлилий материалларнинг мунтазам берилишида, деб ўйлайман. Келаётган хатлар ва мурожаатлар билан жиддий ишлаш ҳам бу нашрнинг мавқеини ошираяпти, назаримда. Савол-жавоблар билан кечган учрашувда кўплаб таклифлар берилди, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фахрий журналист Мунаввар Пардаев газетачиликдаги турли жанрларда, хусусан суд очерки жанридаги материалларни кўпайтириш таклифини берган бўлса, “Ўзбектелеком” АК Сирдарё филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шуҳрат Сиддиқов чет эл касаба уюшмаси ҳаётидан ҳам лавҳалар берилиши қизиқарли бўлишини айтди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Улуғбек Алланазаров матбуот тарқатувчиларга ўз эътирозларини билдираркан, кечикиб олинган нашрдаги хабарлар газетхонга қизиқ бўлмай қолишини таъкидлади. — Узоқ йиллардан бери газетанинг мухлисиман. Ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман, — деди агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Қаршибой Эшназаров. — Айниқса, “Жавобини кутаётган саволлар” рукнида тайёрланаётган мақолаларда кўтарилаётган мавзулар жуда маъқул. Таклифим — уларнинг натижаси ҳам шу шаклда “Саволларга жавоблар” деб эълон қилинса, яна ҳам яхши бўларди. “Мамлакатни электр қуввати билан таъминлашда янги корхоналар ташкил этилаяпти. Нурчилар ҳаётини ёритишга кўпроқ ўрин берилса...” деган фикр “Сирдарёэлектртармоқлари” ОАЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Мирзабеков томонидан билдирилди. Шунингдек, таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Али Мамарасулов, ЎКУФ вилоят Кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири Раҳматулла Султонов маънавий-маърифий мавзуларда ўқишли мақолалар берилаётганлигини, газета ижодкорлари билан бундай учрашувлар бесамар кетмаслигини таъкидлашди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Янги Сирдарё” газетаси бўлим мудири Холида Пардабоева интернет, ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги даврда ҳам газеталарнинг мавқеи тушмаслиги, уларнинг ўрнини ҳеч қайси ОАВ боса олмаслиги хусусида тўхталди ҳамда “Ишонч” ва “Ишонч - Доверие” газеталари таҳририятининг келгусидаги фаолиятига омад тилади. Ижодий учрашув иштирокчилари газета таҳририятининг келгусидаги режаларидан ҳам воқиф бўлдилар. Баҳор ХОЛБЕКОВА, “Ишонч” газетасининг вилоят бўйича мухбири ондириб, тажриба ейин эса рканч ва ини вояларимизда казишга килли. арни тур- сонини жага нор бибўл- “КЎПЧИЛИКДА ФИКР БИСЁР” КЎПЧИЛИКДА ФИКР БИСЁР” • Одам бўлиб келганмиз... • Сирдарёда “Ишонч” газетаси кунлари Ҳаёт гўзал. Шу билан бирга машаққатлар, муаммолар, мушкулотлар-у қийинчиликларга ҳам тўла. Ҳаёт завқли, лаззатли, аммо эскилар айтишганидек, қачонки унинг «юкини ҳам кўтара олсангиз». Баъзида «имтиҳонлар бунча кўп деймиз». Ахир ҳаётнинг ўзи бир катта имтиҳон-ку! Ҳаммамиз хато қиламиз, беназир, мукаммал — фақат Аллоҳ! Лекин хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак. Бир марта мағлубиятга учрагандан сўнг тушкунликка тушиб, чўкиб қолмаслигимиз, ғалабадан умидимизни узмаслигимиз керак. Йиқилдикми, туришни ҳам билишимиз ва тура олишимиз керак. Мағлубият дегани ҳаёт тугади, дегани ёки энди ғалабага эришиб бўлмайди, дегани эмас. Йиқилиб-йиқилиб, қийинчиликлар билан муваффақиятга эришилади. Шунда ҳаётнинг қадрига ҳам кўпроқ етилади. Машаққатлар, турли синовлар инсонни ҳақиқий инсон қилиб, ҳаётга тайёрлайди. Ҳаёт инсонни ўзининг турли чиғириқларидан ўтказади. Мусибатлар олдида донг қотиб қолмаслигимиз, уларни иймон, сабр, ҳаракат, илм билан енгишимиз керак. Матлуба ШАКАРОВА, Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактаби 10-синф ўқувчиси • Даъват ЛАЪНАТ ЭМАС, АЪНАТ ЭМАС, РАҲМАТ ЭШИТАЙЛИК АҲМАТ ЭШИТАЙЛИК
Унда туғма истеъдод билан бирга 4 ғалабага кучли иштиёқ бор. 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO 2013 йилнинг айни ёз палласи. Эрталабдан жавзо қуёши еру кўкни олов мисол қиздира бошлади. Камина хизмат сафари билан Сирдарё шаҳрига йўл олдим. Мақсад – туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолиятини ёритиш эди. Мактаб ҳовлисига киришим билан стадионнинг чеккасидаги қизил йўлакчада югуриб юрган қизгинага кўзим тушди. Спорт формасидаги бир аёл чопағон қизга қўллари билан қандайдир имо-ишоралар йўлларди. Кейин билсам, стадионда машқ қилаётган қиз эндигина спорт оламига кириб келаётган енгил атлетикачи Сафина Садуллаева экан. Ўшанда у 15 баҳорни қаршилаган бўйсара қиз эди. Спорт мактаби директори, таниқли яккакурашчи, бир неча карра жаҳон чемпиони Алишер Абдуллаев Сафина ва унинг устози Розалия Зянгурова билан каминани таништирди. Сафинага зингил назар солдим. Буғдойранг, адл қоматли, кўзлари катта-катта, лекин ўта камгап қиз бўлиб кўринди. — Бу қиз Сирдарё спортининг келажакларидан, — деди нутқига ўзбекча-русча сўзларни аралаштириб Розалия Зянгурова. — Ҳали кўрасиз. Унинг номи дунё бўйлаб таралади. Чунки унда туғма истеъдод билан бирга ғалабага кучли иштиёқ бор. Яхши мураббий шогирдларининг келажагини олдиндан кўра биладиган ўткир нигоҳли синчига ўхшайди. У катта спортга эндигина кириб келаётган ҳаваскор спортчиларнинг бошқалар кўролмайдиган яширин қирраларини илғай олади. Розалия Зянгурова Сафинани аввал турли масофаларга югуртириб кўрди. Бўйи-басти, ўктам хатти-ҳаракатларини зимдан кузатиб, охири енгил атлетиканинг баландликка сакраш турида тўхталди. Бу танлов Сафинага ҳам маъқул келди. Ёш иқтидор баландликка сакраш секторида тезда ўзини кўрсата қолди. Туман, вилоят ва республика мусобақаларида бирин-кетин совринли ўринларни рақибаларидан тортиб ола бошлади. Ниҳоят, Садуллаева илк халқаро мусобақада кўриниш берди. 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Ўшанда Сафина 17 ёшли навниҳол қиз эди. Бу пайтда кўҳна қитъада уни ҳеч ким танимасди. Мусобақа бошланди. Бирин-кетин қатнашчилар ҳакамларга устозлари тақдим этган буюртма бўйича баҳсларга киришдилар. Сафина қаттиқ ҳаяжонда эди. Устозининг ўгитлари ўнг қулоғидан кириб, чап қулоғидан чиқиб кетаётгандай эди гўё. Зянгурованинг бақириб-чақиришлари уни ўзига келтирди. Диққатини бир жойга жамлади. Илк буюртмани рисоладагидек уддалаганидан кейин ҳаяжони босилгандай бўлди. Ўзига ишончи ортди. Баландлик 1.71 метр қилиб белгиланди. Рақибаларидан бирортасининг устози ҳали бу баландликка буюртма бермаганди. Спортчи ва устози таваккалга қўл урди. У қадамларини кенг-мўл босганча югура кетди. Дастлаб оёқлари, кейин гавдаси ва боши планкага тегмай сакраб ўтди ва махсус тўшакка худди парашютдан ерга сакрагандек юмшоқ қўнди. Шу заҳоти ўрнидан адл турди-да, қўлларини самога кўтарди. У катта спортда дастлабки чемпионликни қўлга киритганди. Илк муваффақият биринчи муҳаббат янглиғ спортчига ғойибона куч-қувват бағишлайди. Ана шу тариқа Сафина катта спортга ўктам ва дадил қадамлар билан кириб келди. 2017 йил Сафина иккита нуфузли турнирда иштирок этди. Иккиласида ҳам ғолиблар қаторидан жой олди. Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида ёпиқ иншоотларда ўтган Осиё ўйинларида 1.83 метр баландликни забт этиб, кумуш медални қўлга киритди. Олтин медаль унинг жамоадоши Светлана Радзивилга насиб этди. Шу йилдан бошлаб бу икки спортчи ўртасида соғлом рақобат бошланди. Бамисоли Фотима Зуҳрадек барча мусобақаларда бирга қатнашадиган бўлди. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида кечган Гусман Косанов хотира турнирида Сафина баландликни 2 сантиметр кўтаришга муваффақ бўлди. Бу гал олтин медаль соҳибасига айланди. Сафинадаги туғма истеъдодни вақтида илғаган Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси 2018 йилда унга янги мураббийни бириктиришди. Энди ёш атлет билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Олим Аҳмаджонов шуғуллана бошлади. Спортда мунтазам шоҳсупадан жой олишнинг иложи йўқ. Орқага кетишлар, чекинишлар рўй бериб туради. Шу йили Сафина Теҳронда ёпиқ иншоотларда ўтган Осиё чемпионатида медалсиз қолди. Бори-йўғи тўртинчи ўрин билан кифояланди, холос. Бироқ 2019 йилда Қозоғистоннинг Усть-Каменагорск шаҳрида ўтган Ольга Рипакова халқаро турнирида 1.92 метр баландликдан ошиб ўтиб, шахсий рекордини янгилади. Боз устига, ғолиблик рутбасини қўлга киритиб, кўксига олтин медални тақди. 2021 йилнинг 28 май куни Сафинанинг спорт ҳаётида унутилмас воқеа рўй берди. У Тошкентда ўтган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида 1.96 метр баландликни забт этиб, Токио ёзги Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензияни қўлга киритди. Бу хабар жориялангач, Сафинанинг мижжалари севинч ёшларидан намланди. Ўша йили Президентимизнинг Фармони билан Садуллаева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Олимпиадада қатнашишнинг ўзи спортчи учун катта бахт, омад. Бироқ Токио Олимпиадаси коронавирус авж олган паллага тўғри келди. Унга йўл-йўриқ, ўгит ва мадад бериб турадиган устози Олим Аҳмаджонов Олимпиадага бормади: фақат онлайн тарзда шогирди билан боғланиб, керакли маслаҳатларни бериб турди. Сафина кучли рақибалари қуршовида қолди. Унинг рақибалари орасида дунёга машҳур енгил атлетикачилар — уч карра жаҳон, Европа ва Россия чемпиони Мария Александровна Ласицкене, Австралия ва Океания рекордчиси Никола Мак-Дермотт, Украинанинг миллий рекордини ўрнатган Яраслава Магучик каби спорт усталари бор эди. Энг аҳамиятлиси, Сафина жаҳоний нуфузга эга бўлган рақибалари орасида йўқолиб кетмади, балки тап тортмай тенгма-тенг курашди. Финал босқичигача етиб борди. Пировардида 1.96 метр баландликдан ошиб ўтиб, ўз шахсий рекордини такрорлади. Якуний натижаларга кўра, ёзги Олимпиадада 6-ўринни банд этди. Енгил атлетика федерациялари Халқаро ассоциацияси (World Athletics) рейтингида 33 ўринда бораётган Сафина Токио Олимпиадасида кўрсатган натижасидан кейин 23 позиция юқорилаб, баландликка сакраш бўйича атлетлар ўртасида жаҳонда 10-ўринга кўтарилди. Мутахасислар уни Токио Олимпиадасининг кашфиётларидан бири деб баҳолашди. 2021 йил спортда қўлга киритган катта муваффақиятлари учун Садуллаева Президентимиз Фармони билан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлади. 2022 йилда Сафина иккита халқаро мусобақада иштирок этиб, медалсиз қолди. Белград шаҳрида ёпиқ иншоотларда ўтган жаҳон чемпионатида 192,0 метр натижа билан олтинчи ўринни банд этди. АҚШнинг Оризона штатида кечган жаҳон чемпионатида эса 1.96 метр баландликни забт этиб, бешинчи ўриндан жой олди. Уни олдинда ҳалиҳамон забт этилмаган 2 метрлик парвоз кутиб турибди. Ўтган ҳафта Хитой давлатининг Ҳангжоу шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида Сафина баландликка сакраш бўйича Осиёда тенгсиз эканлигини яна бир карра исботлади. Баландликка сакраш баҳсларининг финал босқичи муросасиз курашлар остида кечди. Унинг азалий рақибаси ҳамда жамоадош дугонаси Светлана Радзивил ҳам Сафина билан бир хил натижа кўрсатди — 1. 86 метр. Бироқ бу баландликни Светлана иккинчи, Садуллаева эса биринчи уринишда забт этди. Дугоналар терма жамоамиз жамғармасига олтин ва кумуш медалларни туҳфа этишди. Учинчи ўрин қозоғистонлик атлет Надежда Дубовицкаяга насиб этди. Галдаги манзил аниқ — Париж Олимпиадаси. Биз бу нуфузли мусобақада Сафинадан олтин медаль кутиб қоламиз. Исмларнинг изоҳли луғатидан Сафина сўзининг маъносини изладим. У арабча калом бўлиб, айнан “кема” маъносини англатар экан. Ҳа, кема бўлганда ҳам ойдин, нурли манзилларга интилаётган кема. Мамалакатимиз спорт хазинасини олтин, кумуш медаллар билан бойитавер, Сафина! Муҳаммадали АҲМАД Суратларда: Сафина Садуллаева Осиё ўйинлари чемпиони; дугоналар Сафина ва Светлана Радзивил мазкур нуфузли мусобақада терма жамоамиз жамғармасига олтин ва кумуш медалларни ҳадя этди. р нг келажаклариа сўзларни араҲали кўрасиз. ади. Чунки а ғалабага ининг иган и. и иб ҳараенгил ш турида ам маъқул сакраш секи. Туман, вида бирин-кетин идан тортиб ола ур дида 1.96 метр рекордини такр ёзги Олимпиад тика федерация Athletics) рей Токио Оли кейин 23 сакраш 10-ўр Ток ри с ф де бунё 20 собақад град шаҳр чемпионати ўринни банд кечган жаҳон ч ликни забт эти олдинда ҳалиҳа кутиб турибди. Ўтган ҳафт илан бирга кучли иштиёқ бор. зли турнирда лар қаторидан хабод шаҳриинларида 1.83 медални қўлга оши Светлана шлаб бу икки шланди. Бамиқаларда бирОйдин манзилларни йдин манзилларни кўзлаган кема ўзлаган кема Осиё ўйинлари ғолибаси Сафина Садуллаева портретига чизгилар
5 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO Мурожаатлар эътиборда Аҳоли муаммоларига ечим топиб... — Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида юртимизга кириб келаётган замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва ушбу технологияларни тармоққа кенг жалб қилиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги тадбиримиз айнан плуглар ёрдамида тупроққа асосий ишлов бериш хусусида, — дейди М.Шоумарова. — Энг аввало технологиялар танланганда иқлимига, тупроқ ҳолатига албатта аҳамият берилиши керак. Мавсумга тайёрланган агрегатларни ишлатишдан олдин уларнинг техник ҳолати (таъмирлаш сифати), ҳайдаладиган майдоннинг тупроқ-иқлим шароити (тупроқнинг таркиби ва намлиги, сизот сувларнинг жойлашиши, паст-баландлиги, гипс қатламининг мавжудлиги, шўрлилик ва тошлилик даражаси), бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқлари билан ифлосланганлиги ҳамда даланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланганлиги ҳамда плугнинг ишчи қисмларини агротехник талабларга кўра, ростланганлиги текширилади. Ерни сифатли ҳайдаш учун эса плугларни тракторларга талаб даражасида тўғри улаш керак. Ҳайдаш тезлигини, ҳаракат йўналиши ва ҳайдаш усулини олдиндан аниқлаш ернинг сифатли шудгорланишини таъминлайди. Сифатли шудгорлаш бу тадбирнинг ўз вақтида ўтказилишига, ҳайдов чуқурлиги агрегат буриладиган жойдан тахтанинг охиригача бир хил бўлишига боғлиқ. Ер соатига 8 километрдан ортиқ тезликда ҳайдалса, плугларга конструктив тузатишлар киритилиши ёки махсус плуглар ишлатилиши лозим. Шунда ер сифатли шудгорланади. Бир сўз билан айтганда, тупроққа ишлов бериш плуглар ёрдамида ишлов беришдир. Шундан сўнг “ҚХМҚИТ” кафедраси ўқитувчиси Умидбек Бабабеков тупроққа асосий ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, усуллари ва агротехник талаблари, янги технологияларда қай тарзда ишлаш Б ў Яқинда ГулДУ қошидаги Ишлаб чиқариш технологиялари институтининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида “Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишда инновацион ёндашув ва унинг аҳамияти” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбирда “Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари” кафедраси профессорлари Муҳайё Шоумарова ҳамда Тўлаган Абдуллаевлар иштирок этиб, плуглар ёрдамида тупроққа асосий ишлов бериш тўғрисида маъруза ўқидилар. Ер соатига 8 километрдан ортиқ тезликда ҳайдалса... Дастлабки учрашувлар Гулистон шаҳрининг «Истиқлол», «Навбаҳор», «Шодлик» ва «Нурафшон» маҳаллаларида бўлиб ўтди ва аҳоли мурожаатлари ўрганилди. Юзма-юз мулоқотлар давмида истеъмолчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига В.Содиқов томонидан тўлиқ жавобларни олдилар. Шунингдек, сайёр қабул давомида тушган мурожаатларнинг аксарияти жойига чиқиб, ўрганилди. Жумладан, Гулистон шаҳар “Бахт» маҳалласи Янги ҳаёт кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Ф.Бойқулова ўзи яшаётган кўчани газлаштириш учун 500 000 сўмдан пул йиғилгани тўғрисида маълумот берди. Ҳова тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисида маъруза ўқиди. Маърузада таъкидланишича, мамлакатимизда тупроққа асосий ишлов беришнинг ағдариб ишлаш усули кенг тарқалган бўлиб, бу тадбир асосан кузги шудгор кўринишида чимқирқарли ва икки ярусли плуглар билан 35-40 сантиметр чуқурликда амалга оширилади. Тупроққа асосий ишлов беришдан мақсад - тупроққа кўпроқ сувни сингиб кетишини яхшилаш, ўсимлик илдизи ривожланадиган қатламда кўплаб сув тўпланиши ва намликни узоқ муддат сақланишини таъминлаш ҳамда илдиз системасини кучли ривожланиши учун шароит яратиш, минерал ва маҳаллий ўғитларни тупроққа аралаштириш, бундан ташқари, бегона ўт қолдиқлари ва зараркунандаларни йўқотишдан иборат. Ер ҳайдаш тупроққа ишлов беришнинг асосий усули бўлиб, бунда тупроқ қатлами ағдариб ва ағдармасдан ҳайдалади. Шамол ва сув эррозиясига учрайдиган майдонларда тупроқни ағдармасдан ишлаш усули қўлланилади. Бунда ағдаргичи бўлмаган махсус плуглар ва ясси чуқур юмшатгичлардан фойдаланилади. Ер ҳайдаш усулларини танлашда тупроқнинг физик-механик хоссалари, жойларнинг тупроқ, иқлим шароитини ва шудгорлаш муддатларини эътиборга олиш муҳим ҳисобланади. Ўтказилган амалий семинар қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим олаётган ва келгусида ўрганган билим ва малакаларини тажриба сифатида қўллайдиган талабалар учун жуда фойдали бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Тадбир сўнгида талабаларнинг берган саволларидан бир нарсага амин бўлдикки, профессор К.Сатторов, доцент Э.Қурбонов, “ҚХМҚИТ” кафедраси мудири, доцент М.Тўрақулов, профессор К.Нуриев, П. Эгамбердиев, катта ўқитувчи С.Тўхтамишев ва Ф.Хўжақулов, И.Жулбеков, И.Махмудов каби тажрибали ўқитувчиларнинг берган билимлари бесамар кетмаган. Талабаларнинг семинар жараёнида фаолликлари уларнинг қай даражада шу соҳага қизиқишларини яққол намоён этди. Хуршида НИШОНОВА Суратларда: семинардан лавҳалар. Замонавий технологиялар амонавий технологиялар асосида ишлашга бағишланди сосида ишлашга бағишланди «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамиятининг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиджон Содиқов томонидан вилоят ҳудудларида сайёр қабул ўтказилди. лат бўйича ўрганиш олиб борилганда унинг айтганлари тасдиқланмади. Шундан сўнг Ф. Бойқулова соҳа ходимларидан узр сўради. Ўрни келганда “Шодлик” маҳалласи, 2-мавзе 35-уй 1-хонадонда газ сизиб чиқилаётгани айтилди. «Гулистоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам ушбу мурожаатни жойида бартараф этишга эришдилар. Шу билан бирга Боёвут, Ховос, Сайхунобод, Сардоба, Оқолтин туманлари ва Янгиер шаҳрида ҳам худди шундай сайёр қабуллар ташкил этилди. Аҳоли билан мулоқотлар давомида табиий газдан фойдаланиш қоидалари, газ жиҳозларини техник қўрикдан ўтказиш, газдан хавфсиз фойдаланиш, ҳисоблагич, барча газ жиҳозлари бўйича тўлиқ малумотлар берилиб, келгусида ҳисоб-китоб, тўловлардаги муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушган тақдирда фуқаролар телефон орқали 104 рақамларига ёки колл центрга мурожаат қилишлари кераклиги айтиб ўтилди. Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА, «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот котиби Инсон қадрини тиклаш ва халқимизни рози қилиш — ислоҳотларимизнинг пировард мақсади. * * * Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси — ислоҳотларнинг ҳал қилувчи босқичи. * * * Бугун биз ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бормоқдамиз. Шавкат МИРЗИЁЕВ
6 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO АТБ “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” ГУЛИСТОН БАНК ХИЗМАТЛАРИ ОФИСИ БАНККА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН ГУЛИСТОН ШАҲАР “АҲИЛЛИК” МФЙ, ЎЗБЕКИСТОН ШОҲКЎЧАСИ, 1-УЙ МАНЗИЛИДАГИ ХОНАДОНЛАР СОТУВИ БОШЛАНГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ Т/Р Кўчмас мулк номи Кўчмас мулк жойлашган қават Хона сони Кўчмас мулк нархи 1 59-хонадон 6 2 384 253 335,54 2 20-хонадон 6 3 562 945 601,61 3 79-хонадон 6 2 412 251 440,36 4 17-хонадон 6 3 542 057 914,42 5 57-хонадон 6 3 694 427 120,33 6 36-хонадон 5 3 760 583 218,27 7 58-хонадон 6 2 468 984 398,32 8 18-хонадон 6 2 508 412 456,81 9 80-хонадон 6 3 692 712 345,92 10 60-хонадон 6 3 603 124 107,58 11 19-хонадон 6 2 398 589 986,11 12 37-хонадон 6 3 514 156 655.00 13 39-хонадон 6 2 358 027 330.19 14 40-хонадон 6 3 513 163 458.39 15 78-хонадон 6 2 355 500 905.41 АТБ “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” ГУЛИСТОН БАНК ХИЗМАТЛАРИ ОФИСИ БАНККА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН ГУЛИСТОН ШАҲАР “БАҲОР” МФЙ, ТОШКЕНТ КЎЧАСИ, 1-УЙ МАНЗИЛИДАГИ ХОНАДОНЛАР Ушбу хонадонларни 15 йилгача бўлган муддатга кредитга расмийлаштириш шарти билан ҳам харид қилишингиз мумкин. Кўчмас мулкларни эса 3 йилгача бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мукин. Батафсил маълумот олиш учун АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Гулистон банк хизматлари офисига ёки (78) 221-00-67, (99) 466-64-67, (94) 163-02-02, (97) 700-64-72 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Т/Р Кўчмас мулк номи Кўчмас мулк жойлашган қават Хона сони Кўчмас мулк нархи 1 53-хонадон (дўкон) 1 1 605 126 000,00 2 20-хонадон (дўкон) 1 1 610 126 000,00 3 19-хонадон 2 3 593 458 915,00 1 Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 52-уйда жойлашган нотурар жой 2 қаватли 4 1 689 334 080,00 2 Гулистон шаҳри, 1-мавзе, «Навбаҳор» МФЙ, Ўзбекистон шоҳкўчасида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой комплекси 6 қаватли мажмуа 30 710 000 000.00 HAYOT KO’ZGUSI REKLAMA VA E’LONLAR Ҳозирги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан биридир. Аҳолининг ўсиб бориши ўз навбатида озиқ-овқатга бўлган талабни ҳам оширади. Давлатимиз томонидан аҳолининг талабини қондириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Балиқчилик соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилаётир. Бу борада вилоятимизда ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу кунларда экстенсив усулда балиқ етиштиришдан босқичма-босқич ярим интенсив ва интенсив усулда балиқ етиштиришга ўтилмоқда. Бу эса, ўз навбатида балиқ етиштириш ҳажмини 2-2,5 баробарга ошириш имконини беради. Жорий йилда вилоятда 50 минг тонна (шундан 24100 тонна сунъий, 70 тонна табиий сув ҳавзаларида ярим интенсив усулда 24000 тонна, интенсив усулда 1000 тонна, ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да 300 тонна) балиқ етиштириш режаси белгилаб олинган. Шунингдек, балиқчиликни ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 25,5 миллиард сўмлик 10 та балиқчилик лойиҳасини амалга ошириш белгилаб олиниб, амалда 27,4 миллиард сўмлик барча 10 та лойиҳалар амалга оширилди, 45 нафар ишсизнинг бандлиги таъминланди. Мисол учун, жорий йилда Мирзаобод туманидаги “Усмон омадли ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 13 миллиард сўм эвазига 5 гектарлик ерда сув ҳавзаси барпо қилиниб, 20 дона аэратор мосламаси ўрнатилган ҳолда ярим интенсив усулда балиқ етиштириш ташкил этилиб, омухта ем ишлаб чиқариш, бар у Ҳаракатда барокат ҚУТЛАЙМИЗ! Вилоятимиз матбуотида фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ижодкорлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндилар. Абдуғани АБДУРАҲМОНОВ — “Ховос овози” газетаси бош муҳаррири Алишер НУРБОЕВ — “Адабиёт ва замон” газетаси бош муҳаррири Баҳром БОЙМУРОДОВ — “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири вазифасини бажарувчи Муяссар ПАРДАЕВА — “Оқолтин овози” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Шаҳло АБДУСАИДОВА — “Motivatsion kontent” масъулияти чекланган жамият копирайтери. Уюшманинг янги аъзоларини самимий муборакбод этиб, келгусидаги эзгу ишларида ривож тилаймиз. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими лиқни қайта ишлашни ташкил этиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ховос туманидаги “Ян-Хов балиқчи” фермер хўжалиги томонидан 1 миллиард сўм ҳисобига ярим интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича 4 гектар ерда сув ҳавзаси ташкил этилиб, балиқ боқиш ишлари талаб даражасида амалга оширилмоқда. Айни кунларда қўшимча қурилиш ишлари олиб борилиб, лойиҳани тўлиқ ишга туширишга ҳаракат қилинмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак. Ушбу сўзларнинг амалий давоми сифатида аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, балиқ етиштириш орқали одамларнинг балиққа бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда даромадини ошириш мақсадида вилоятимизда аҳоли хонадонларида ҳам интенсив усулда кичик сув бассейнларида балиқ етиштириш ишлари йўлга қўйилди. Хусусан, жорий йилда 32 нафар фуқарога тижорат банклари томонидан 1,1 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиб, аҳоли хонадонларида балиқ етиштирилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад аҳоли дастурхонини арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан узлуксиз равишда таъминлаб туришдир. Олимжон ФАРМОНОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Балиқ— етти хазинанинг азинанинг бири
E’LON 7 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА САВДОДА ТУРГАН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида хусусийлаштириш дастурлариган давлат активлари белгиланган тартибда “Е-аукцион.ўз” савдо платформаси орқали сотиш учун чиқарилмоқда. Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 53 та давлат активлари 210.3 миллиард сўмга оммавий савдоларга қўйилган. Шундан 47 та бино ва иншоотлар 16.7 миллиард сўм, 4 та давлат улушлари 193.5 миллиард сўм қийматда “Е-аукцион” онлайн савдо платформасига чиқарилган. Мазкур бино ва иншоотларни “Е-аукцион” онлайн савдо платформаси орқали сотиб олиш мумкин. Бугунги кунда бино ва иншоотларни сотиб олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, харидор мулкни олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5666-сонли фармонида 2019 йил 1 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат тендер комиссиясининг қарорлари билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, сотиб олинган давлат кўчмас мулк обектлари ва давлат улушларини сотиб олинган кундан бошлаб бўлиб тўлашлари мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 йилдаги 420-сонли қарорига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилиши белгилаб қўйилган. Агарда Сизда “Е-аукцион” онлайин савдо платформаси орқали савдоларга чиқарилган давлат активларини сотиб олиш истаги мавжуд бўлса, Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. Манзил: Гулистон шаҳар Ўзбекистон шоҳкўчаси, 3-уй. Мурожаат учун телефонлар: (67) 226-53-15, 226-53-25. № Давлат активи номи Манзили Давлат активи тури Умумий ер майдони (га) Қурилиш ости майдони (кв.м) Ҳарид қиймати млн. сўм 1 Маиший хизмат уйи Боёвут тумани, «Дўстлик» МФЙ, Камалак кўчаси биноиншоот 0,11 397 270,6 2 Собиқ бўш турган ФҲДЁ биноси Боёвут тумани, «Маданият» МФЙ, Арчазор кўчаси, 3-уй биноиншоот 0,055 551,47 1041,7 3 Собиқ идора ва ёрдамчи бинолар Боёвут тумани, «Соҳил» МФЙ Ал-Беруний шоҳкўчаси, 59-уй биноиншоот 0,141381 271 903,4 4 Собиқ идора биноси Боёвут тумани, «Ижодкор» МФЙ Фурқат кўчаси биноиншоот 0.029002 290.02 375,9 5 Собиқ идора биноси Боёвут тумани, «Соҳил» МФЙ Ал-Беруний шоҳкўчаси, 78-уй биноиншоот 0.3642 444,18 508,8 6 АТС биноси Гулистон тумани, «Дўстлик» МФЙ, Истиқлол кўчаси, 51-уй биноиншоот 0,09 504,91 164,1 7 Собиқ сузиш ҳавзаси Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчаси А.Яссавий МФЙ биноиншоот 0,055 551,47 542,4 8 Бўш турган бино-иншоот (85-ФЙТШ) Гулистон тумани, «Чортоқ» ҚФЙ «Чортоқ» маҳалласи биноиншоот 0.0837 111.08 260,2 9 Бўш турган бино-иншоот (97-ФЙТШ) Гулистон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ «Зарбдор» маҳалласи биноиншоот 0.0460 34,98 160,2 10 «Сардоба балиқчи хўжалиги» МЧЖнинг устав капиталидаги 49 фоиз акция пакетлари (улушлари) Мирзаобод тумани, «Навбаҳор» МФЙ, А.Қулбеков СИУ улуш 3 264,7 11 Собиқ қишки клуб биноси Мирзаобод тумани, «Йўлдошобод» МФЙ биноиншоот 0,35 1321,25 627,8 12 Собиқ идора ва ёрдамчи бинолар Мирзаобод тумани, «Боғистон» МФЙ Сарбон кўчаси биноиншоот 0,05 198,2 154,5 13 Собиқ дон қуритиш биноси Мирзаобод тумани, «Дўнгариқ» маҳалласи биноиншоот 0,38 648 146,2 14 Савдо дўкони биноси Мирзаобод тумани, «Баҳористон» МФЙ биноиншоот 0,04 373,8 129,1 15 Сардоба агросаноат мажмуаси МЧЖ Мирзаобод тумани, «Навбаҳор» МФЙ улуш 21,10 33589 135931,3 16 Собиқ шохобча биноси Мирзаобод тумани, М.Улугбек МФЙ, Пиллакор кўчаси биноиншоот 0.01458 55.8 59,5 17 Бостирма биноси Оқолтин тумани, Андижон МФЙ биноиншоот 0,88 1296 251,9 18 Собиқ Маданият уйи биноси Оқолтин тумани, “Шодлик” МФЙ, А. Тоиров CИУ биноиншоот 0,2 1 025 2428,8 19 Собиқ идора биноси Оқолтин тумани, «Кўркам диёр» МФЙ Марварид кўчаси, 98-уй биноиншоот 0.077346 451.09 435,4 20 Собиқ идора биноси Оқолтин тумани, «Кўркам диёр» маҳалласи Қурувчилар кўчаси биноиншоот 147.84 149,3 21 Бўш турган бино-иншоот (27-ФЙТШ) Оқолтин тумани, Фарғона шаҳарчаси «Фарғона» СИУ биноиншоот 0.094752 91.13 229,7 22 «СРЕМ» биноси (собиқ мурувват агросаноат бино ва иншоотлари) Сардоба тумани, «Бўстон» МФЙ, Қувонч кўчаси биноиншоот 3,40 3210 1075,1 23 Собиқ идора биноси Сардоба тумани, «Пахтаобод» ШФЙ «Файзлиобод» МФЙ Дўстлик кўчаси, 44-уй биноиншоот 0,0089 89,58 85,3 24 Собиқ Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими биноси Сардоба тумани, «Халқобод» МФЙ, Дўстлик кўчаси, 36а-уй биноиншоот 0.06 145.46 171,6 25 Бўш турган бино-иншоот (75-ФЙТШ) Сардоба тумани, «Янги қишлоқ» ҚФЙ «Дўстлик» СИУ «Бахмал» маҳалласи биноиншоот 0.0560329 30.94 175,9 26 Бўш турган бино-иншоот (44-ФЙТШ) Сардоба тумани, «Янги қишлоқ» ҚФЙ «Манас» маҳалласи биноиншоот 0.0815217 86.04 245,4 27 Бўш турган бино-иншоот (48-ФЙТШ) Сардоба тумани, «Янгиобод» ҚФЙ Ф.Хўжаев СИУ биноиншоот 0.0974974 64.99 221,1 28 Бўш турган бино-иншоот (54-ФЙТШ) Сирдарё тумани, «Янги ҳаёт» СИУ «Туркистон» маҳалласи биноиншоот 0.0890 77,37 251,6 29 Бўш турган бино-иншоот (20-ФЙТШ) Сирдарё тумани, И.Каримов СИУ «Истиқбол» маҳалласи биноиншоот 0.0877 80.69 181,5 30 Бўш турган бино-иншоот (59-ФЙТШ) Охунбобоев СИУ «Матонат» маҳалласи биноиншоот 0.1569 148.84 276,7 31 Омборхона биноси Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, «Нурли йўл» МФЙ биноиншоот 0,04 428,75 104,0 32 5-сонли МТТ биноси Сайхунобод тумани, «Синтоб» МФЙ биноиншоот 0,5422 992,9 594,8 33 Идора ва ёрдамчи бино Сайхунобод тумани, «Фаровон» МФЙ биноиншоот 1,5 559,85 501,2 34 Асаларичилик биноси Сайхунобод тумани, “Робот” СИУ, “Ўрикзор” МФЙ биноиншоот 0,06 605,0 203,9 35 Ёзги клуб биноси Сайхунобод тумани, «Бўстон» маҳалласи биноиншоот 0,01 180 28,9 36 Гараж ва бошқа бино иншоотлар Ховос тумани, «Гулбаҳор» ҚФЙ биноиншоот 0,63 565,37 259,9 37 Омборхона биноси Ховос тумани, «Гулбаҳор» ҚФЙ биноиншоот 0,04 112,5 78,8 38 Бино-иншоот (собиқ 6-сонли МТТ биноси) Ховос тумани, «Истиқлол» МФЙ биноиншоот 0,4391 389 312,2 39 Бино-иншоот (собиқ 9-сонли МТТ биноси) Ховос тумани, Қорақум МФЙ биноиншоот 0,1173 261 91,65 40 Собиқ сув сақлаш иншооти биноси Ховос тумани, «Гулбаҳор» МФЙ Увоқ қишлоғи биноиншоот 0,93 490 344,8 41 Ёзги клуб биноси Ховос тумани, «Афросиёб» маҳалласи биноиншоот 0,01 135 27,6 42 Собиқ маъмурий ва омборхона бинолари Ховос тумани, «Бунёдкор» МФЙ биноиншоот 1,6 2 987 1355 43 Бўш турган бино-иншоот (76-ФЙТШ) Ховос тумани, «Пахтакор» ҚФЙ «Туркистон» СИУ биноиншоот 0.08018 45.75 151,8 44 Бўш турган бино-иншоот (89-ФЙТШ) Ховос тумани, «Гулбаҳор» ҚФЙ «Чаманзор» СИУ биноиншоот 0.03705 46,71 155,7 45 Бўш турган бино-иншоот (79-ФЙТШ) Ховос тумани, «Ҳуснобод» ҚФЙ Ҳамза СИУ биноиншоот 0.1225 99.24 261,2 46 Банк биноси Гулистон шаҳар «Баҳор» МФЙ биноиншоот 0,007 50,40 26,6 47 36-сонли савдо дўкони биноси Гулистон шаҳар «Баҳор» МФЙ биноиншоот 0,006 61,38 37,3 48 «Сирдарё вилояти компьютер хизмати маркази» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши Гулистон шаҳар Мустақиллик кўчаси, 1-уй улуш 0,00 0,0 7,9 49 Ошхона биноси Янгиер шаҳар «Бинокор» МФЙ биноиншоот 0,008 82 65 50 «Янгиер темир-бетон конструкциялари заводи» МЧЖ устав фондидаги 100% давлат улуши Янгиер шаҳар А.Жомий маҳалласи Пахтакор кўчаси, 4-уй улуш 16,89 42 563 57363, 98476 51 Собиқ Мажбурий ижро бюроси Янгиер шаҳар бўлими Янгиер шаҳар «Шодиёна» МФЙ Алишер Навоий кўчаси, 7д-уй биноиншоот 524.92 632,5 Жами: 52,7 95 092,8 210 324,4
Bosh muharrir v.b.: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko’chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo’lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko’rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 13.10.2023-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro’yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, o’rinbosar: (67) 225-11-14, bo’limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. NAVBATCHI: M. AHMEDOV Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A3-formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida «Poligrafi yaAiK» I.Ch.Sh.K.da 1000 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Guliston shahri, Navoiy shohko’chasi, 28-uy. Tel: (67) 225-47-73. Buyurtma 8 ESLASAM, QALBIM HUZUR TOPADI... 2023-yil 14-oktyabr, № 29 (11631) YANGI SIRDARYO Noriniso QOSIMOVA Jizzax viloyati Zomin tumani Yom qishlog‘ida tavallud topgan. ToshDU (hozirgi O‘zMU)ning jurnalistika fakultetini tamomlagan. Uning “Dil so‘zlari”, “Sog‘inch”, “Izlayman” nomli she’riy, “Yig‘ilmagan chimildiq”, “Begona osmon” nomli hikoyalar va qissalar, ”Baxt bekati” (2023-y.) nomli publitsisitik, ”Sirdaryoning ayoli”, “Bir dasta gul”, “Piri komil keksalar” nomli hammuallifl ikdagi publitsistik maqolalar to‘plamlari nashr etilgan. Shuningdek, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi “Ijod” jamoat fondi tomonidan chop etilgan “Ming bir ibratli umr” (2017-y.), “Bugunning nafasi” (2017- y.), “Men O‘zbekiston fuqarosiman” (2018-y.), “O‘zbek faqat onam deydi, bolam deydi” (2018-y.), “Sirdaryo mavjlari” (2020-y.), “Sayxun sabolari”, “Sirdaryodagi ulug‘vor o‘zgarishlar” kabi to‘plamlarda ocherk, publitsistik maqolalari, she’r va hikoyalari o‘rin olgan. O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi. Hozirda Yozuvchilar uyushmasi Sirdaryo viloyat bo‘limi bosh mutaxassisi sifatida faoliyat ko‘rsatmoqda. “Shuhrat” medali sohibasi. Men tahririyatga ishga kelgan paytlarimda 1983-1984-yillarda gazeta 20 mingdan ortiq nusxada chop etilardi. Ish nihoyatda qizg‘in ketardiki, bugungi yangilik keyingisiga qolishi amri mahol edi. Tahririyatda 80 nafardan ziyod ijodiy xodimlar faoliyat ko‘rsatishgan bo‘lsa, ularning aksariyati respublika matbuotining taniqli jurnalistlari, qalam ahli hisoblanardi. Biz bir guruh yosh jurnalistlar — Tog‘aymurod Ortiqov, Ahmadali Shernazarov, Bahrom To‘rayev, Muhammadkarim Abdumo‘minov, Ravshan Qo‘ldoshev bir paytda ishga kelganmiz. Salobati, o‘tkir qalami, mushohadalari, shov-shuvli maqolalari bilan bizni doimo hayratga soladigan Kabir Shukurov, Rahimjon Meliboyev, Ibrohim Normatov, Bahodir Muhammadiyev, Saminjon Sultonov, Abdujalil Umarov, Hayotxon Ortiqboyeva, Elmurod Mavlonov, Hakimjon Xalilov, Xoliqul Sagizovlarning kasbiga nisbatan sadoqatiga, shijoatiga havas qilardik. Shuningdek, Aliqul Xonimqulov, Muhammadali Ahmedov, Xolida Pardaboyeva, Xudoyberdi Keldibekov singari tinim bilmas jurnalistlarning mahoratiga qoyil qolardik. Tahririyatdagilar nihoyatda ahil va inoq, bir oila farzandidek oqibatli bo‘lgani hali hanuz ko‘nglimni bir chetini yoritib turadi. Eslasam, qalbim huzur topadi. Turmushga chiqqayotganimda Zominning Yom qishlog‘iga 30 nafardan ortiq jurnalistlar haygir-haymon qilib borishganida qishloqdoshlarimning shaharlik hamkasblarimga, mehru oqibatiga havasi kelgandi. Qizlar bazmidagi mushoira, qutlovlar katta ijod maskanidagi erka bir qalamkashga olam-olam zavq bergan, ko‘nglim osmon qadar yuksalgan. Jamoadagi mehr-oqibat, yelkadoshlik muharrir, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan jurnalist Sa’dulla Boqievning ko‘ngli osmonligidan, bolalarcha samimiyligdan va benihoya kamtarinligidan bo‘lsa ne ajab. U kishi katta-kichikka birdek g‘amxo‘rlik ko‘rsatardi. U paytlari deyarli har haftada muxbirlar viloyatning chekka tumanlariga safarga chiqar, zamonamiz qahramonlari bilan suhbatlar, ocherk va maqolalar tayyorlab kelinardi. Chekka joylardagi tadbirlarni yoritishga meni avaylashardi. Ayniqsa. muharrir “Yigitlar, e’tiborli bo‘linglar, qizlarimiz, ayollarimiz ko‘chada moshinga osilib yurmasin,” deb tanbeh berib turardi. Negaki, u paytlari muxbirga ijodiy safar qilishi uchun transport yo‘q, yo‘lovchi mashinalar ham kam edi-da. Gazetaning qimmatini oshiruvchi “O‘tkirjon hushyor safarda” nomli tanqidiy sahifa bo‘lib, har sonda berib borilardi. Joylardagi qonunbuzilshilar, poraxo‘rliklar, qing‘irliklar, xullas, jamiyatimizga xos bo‘lmagan yomon illatlar tanqid ostiga olinib, kamchiliklar bartaraf etilardi. Bir gal Sharof Rashidov tumaniga mana shunday tanqidiy maqola tayyorlashga reja asosida ketmoqchi bo‘ldim. Safarnoma varaqasini muharrirga olib kirganimda “O‘zingiz yolg‘iz bormang, uzoq yo‘l, har xil odamlar bor” deb korrektorimiz Ravshan Qo‘ldoshevni hamroh qilib berdilar. Ravshanning oyoqlari og‘rirdi, shunga qaramasdan tabassum bilan taklifni qo‘llab-quvvatladi. Ikkalamiz ajoyib bir tanqidiy material tayyorlab, gazetada yoritib, tajribali ustozlarning olqishlarini olganmiz. Biz yosh ijodkorlar bir-birovimiz bilan juda inoq va chin do‘st edik. To hanuzgacha bir-birimiz bilan oilaviy bordi-keldimiz borligi, qadrdonligimiz o‘sha tahririyatdagi ibratli tarbiyadan, deb bilaman. Tahririyatda mehnat qilganlarning hammasi ajoyib insonlar edi. Masalan, fotomuxbir Qo‘ldosh Namozov, Qayumjon Tojiboyev, Refat Jeparovlarning savodxonligiga muxbirlar tan berishardi. Ular olgan suratlarini ajoyib tagso‘zmaqola tarzida tayyorlashardi. Har bir jamoa a’zosida mana shunday qalamga mehr, yuragida sehr bor edi go‘yo. Bir umr bir jamoada 40 yildan ortiq qo‘lyozma ko‘chiruvchi bo‘lib ishlab, tahririyatning yuragiga aylangan Raisa Abiyatova haqida bemalol katta muxbir darajasini berish mumkin edi. U kishi hammaning xatolarini tuzatib, jilmayibgina o‘tiraverardi. Tabassumi va samimiyligi bilan hamkasblar muhabbatini qozongan dugonam Muhabbat Doniyorovani, Saltanat Mahkamovani mehr bilan eslayman. Ularning har birida ijod uchqunlari yiltirab turardi. Ajoyib hayotiy qatralar yozadigan Muhabbatni katta ijod olamiga yo‘naltirolmaganimizga hamon afsusdaman. Kattalar ichida kattalashasan, maydalar orasida maydalashasan. Qanchalar topib aytilgan gaplar. Biz qutlug‘ dargohda toblandik, katta ijodkorlarning katta qozonida qaynadik. Muhimi, ulardan odamiylikni, samimiylikni, bir-birovni ardoqlashni, o‘zaro oqibatni o‘rgandik. Bir payt katta jurnalistlarga havas qilgandim, vaqti kelib, respublikaning nufuzli gazetalarida viloyat muxbiri bo‘lib faoliyat ko‘rsatdim. “Adolat ko‘zgusi” gazetasida bosh muharrir o‘rinbosari, “Davr yoshlari” gazetasining bosh muharriri sifatida ishladim, ijod qildim. Ustozlar izidan borib, haqiqat uchun, halollik uchun kurashdim, ma’naviyma’rifi y targ‘ibotlarda faol ishtirok etdim. Shu sohaga kuchli muhabbatim sabab noni qattiq jurnalistikadan bir umr nari ketolmadim. Kimlar uchun arzimas tuyulgan qalam haqining noni bilan oila tebratib, farzandlarimizni oyoqqa turg‘izdik. Hayot va ijod mashaqqatlarini ko‘zi bilan ko‘rib, vujudi bilan his qilgan jurnalistlarning farzandlari bugun hech kimdan kam emas. Halol rizq, sevimli kasbingdan topilgan hurmat va e’tibor, e’tirof seni doim qanotlarida ko‘tarib turarkan. Umr — o‘tkinchi. Ko‘z ochib, yumguncha o‘tadiketadi. Yuqorida nomlari qalamga olingan hamkasb ustozlarimizning ko‘pchiligi bugun oramizda yo‘q. Bir narsa ko‘ngilga taskin beradi, hammamiz mehmonmiz. Bir kun Yaratganga qaytish bor. O‘tgan ustozlarimizni, tengdosh hamkasblarimizni oxiratlari obod bo‘lib, qabrlari nurlarga to‘lishini tilab, duodamiz. Allohim hammamizga halol rizq bersin, qalbimizni iymon nuri bilan nurlantirsin. Hozirgi yoshlarimizga esa ota-onalarimizning fayzli umr yo‘llari, qoldirgan nurli izlari ibrat maktabi bo‘lsin. Noriniso QOSIMOVA, O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi a’zosi Qutlug‘dargohda dargohda toblanganmiz oblanganmiz « S I R D ARYO HAQIQATI» — MENING TAQDIRI M D A