YANGI SIRDARYO • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta № 10 (11652) 11-MART 2024-YIL, DUSHANBA Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Jamiyat – islohotlar tashabbuskori (Давоми 2-бетда) Йил бошида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалаларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, жамиятнинг фаол аъзоси ҳисобландам бўлди. Бу танлов аёлнинг “азиз ва мўътабар”лигини юракдан ҳис қилиб, зиммасидаги муқаддас ва масъулиятли вазифаларни бундан-да аъло ва мукаммалроқ адо этишга ундайди. Дастлаб маҳаллаларда, кейин туман ва шаҳар миқёсида турли йўналишлар “Сен азиз ва муқаддассан уқаддассан, аёл!” Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида рафасида вилоят мусиқали усиқали драма театрида еатрида ана шундай деб номланган танловнинг анловнинг якунига бағишланган ағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тантанада антанада иштирок этган хотин-қизлар ҳамда танлов ғолибалари олибалари бўлган опа-сингилларимиз ингилларимиз аёлга, онага бўлган ҳурмат ва эҳтиром эҳтиром, ғамхўрлик ғамхўрлик ҳамда эътиборнинг ътиборнинг давлат даражасидаги аражасидаги масала эканлигини канлигини юракдан ҳис этдилар. Ҳар йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, вилоятимизда 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланади. Айём арафасида Гулистон шаҳридаги ҳашаматли “Зомин” тўйхонасида бўлиб ўтган байрам тантанасига вилоятимизнинг турли ҳудудларидан 400 нафардан зиёд аёллар жамланишди. Остонада турган ҳарбий либосдаги ўктам йигитлар меҳмонларни ширин калом ила қарши олишди. Янграётган дилбар куй-қўшиқлар кўнгилларни завққа тўлдирди. Тадбирни очган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев байрам қатнашчиларини қизғин қутлаб, самимий тилаклар билдирди. Аёл борки, ёл борки, олам мунаввар лам мунаввар Аёл- миллат келажаги елажаги, ҳаёт давомчиси авомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган ъзозланган, қадрланган адрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади ивожланади, тараққий араққий этади. Шунинг учун мамлакатимизда акатимизда хотин-қизлар беҳад қадрланади адрланади, уларга эътибор ва ғамхўрлик амхўрлик кўрсатилади ўрсатилади. Вилоят ҳокими турли соҳаларда пешқадамлик кўрсатган, ишлаб чиқаришда илғор, оилада, фарзанд тарбиясида намуна бўлган 12 нафар аёлга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо туҳфалар, шунингдек, “Оқила аёллар” ҳаракатининг фаол аъзоларидан бир гуруҳига Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширди. Мукофотланганлар орасида Гулистон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг хореография бўлими ўқитувчиси, маҳоратли балетмейстер Барно Холиқова, меҳнат фахрийлари Турсуной Асомиддинова, Холисхон Бийболаева, Мавлуда Маматкаримова ва бошқалар бор эди. (Давоми 2-бетда) ган, оилада фарзанд тарбияси, уйрўзғор ташвиши билан бирга ҳаётнинг турли қийинчиликларини сабр-бардош билан енгиб, ибрат бўлиб келаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ташаббуси билан Сирдарёда илк бор “Сен азиз ва муқаддассан, аёл!” танлови эълон қилинди. Мазкур танлов ана шу эзгуликлар йўлидаги яна бир қабўйича (танлов низомига кўра, 10 та номинация бўйича) ғолибалар аниқланди. Танловнинг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан энг чекка қишлоқларда оддий ҳаёт кечириб, уйим-жойим, деб, тиниб-тинчимайдиган, даладаги меҳнат ва рўзғор ташвишларидан бўшамайдиган аёлларнинг орасидан энг муносиблари танланиб, танловнинг туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларига тавсия этилди. Ўтказилган танловларда 21 минг нафардан зиёд аёл ўзаро мусобақалашдилар. Танловнинг 10 та номиМеҳмонлар таҳририятдаги ўзаро суҳбат давомида янги таъмирдан чиққан хоналар замонавий услубда жиҳозланганлигини кўриб, ижобий ўзгаришлардан мамнун бўлганликларини таъкидлашди. Самимий мулоқотлар жараёнида журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев ва газеталарнинг бош муҳаррири Баҳром Боймуродов вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг журналистларга шу жумладан таҳририятга бўлган алоҳида эътибори ва қўллаб-қувватлаётганини чуқур миннатдорлик билан эътироф этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист “Янги Сирдарё” газетасининг бўлим Нуфузли меҳмонлар —таҳририятда Ташриф Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков ва бошқа нуфузли меҳмонлар яқинда “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари таҳри- риятига ва уюшманинг вилоят бўлимига ташриф буюришди. мудири Холида Пардабаева, “Халқ сўзи” газетасининг вилоят бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров, “Ишонч” газетасининг вилоят бўйича мухбири Баҳор Холбекова ва бошқалар Сирдарёнинг бугунги журналистикаси савияси ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Холмурод Салимов узоқ йиллар давомида кўрсатган фидойиликлари учун Холида Пардабоевага уюшманинг Ташаккурномасини, уюшма вилоят бўлимининг мутахассиси Дилором Исмадиёровага “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини топширди. Самимий суҳбатлар давомида босма нашр, радио, телевидение ва сайтларда фаолият юритаётган барча журналистлар ҳамкорликда журналистика (Давоми 5-бетда)
2 (Бошланиши 1-бетда.) “Сирдарёдан бошланган бу ташаббус ҳали юртимиз бўйлаб кенг қанот ёзишига ишонамиз.” 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO нацияси бўйича туман, шаҳарлардан жами 110 нафар иштирокчи ғолиба, деб топилди. Тадбир бошланишидан аввал вилоят мусиқали драма театри олди ва ичкарида танлов иштирокчиси бўлган ҳунарманд, тадбиркор хотин-қизлар яратган, тиккан, тўқиган миллий буюмлар кўргазмаси ташкил этилди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг “Сен барибир муқаддассан, муқаддас, аёл!” шеъри асосидаги қўшиқ билан бошланди. Дастлаб вилоят мусиқали драма театри актёрлари ижросида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг таваллуд куни муносабати билан шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳа намойиш этилди. Саҳнага Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларидан бир гуруҳи ҳамда Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари чиқиб, шоира шеърларидан намуналар ўқидилар. Танлов низомига кўра, “Энг яхши ташаббускор спортчи аёл”, “Энг саранжом-сариштали хонадон бекаси”, “Аёллар дафтари”га рўйхати киритилган ва иш фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилган аёл”, “Қайнона-келин муносабатларини яхшилаш бўйича энг яхши қайнона, энг яхши келин, энг яхши қайнона-келин”, “Маърифатли аёл”, “Бу менинг онам”, “Энг тарбияли фарзанд тарбиялаган боқувчисини йўқотган ёлғиз аёл”, “Энг яхши ҳунарманд аёл”, “Энг заҳматкаш фидойи аёл”, шунингдек, ҳамширалар ўртасида “Хотин-қизлар соғлиги - юрт бойлиги” номинациялари ғолибалари аниқланди. Тадбирни очган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев барчани баҳор фасли ҳамда яқинлашаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами билан қутлаб, мазкур танловнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида сўз юритди. — Ҳали ҳеч бир вилоятда бу каби кенг қамровли танлов ўтказилмаган, сирдарёликлар яна янги ташаббус билан чиқдилар, — деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова. — Сирдарёдан бошланган бу ташаббус ҳали юртимиз бўйлаб кенг қанот ёзишига ишонамиз. Ушбу ташаббус яна қанча меҳнат илғорларини, тадбиркор ва ҳунармандларни элга танитади. Танлов ғолибаларини ҳамда барча сирдарёлик хотин-қизларни байрам билан табриклайман. Шундан сўнг вилоят ҳокими А.Махмудалиев ҳамда М.Қодирхонова бир неча номинация ғолибаларига Ташаккурнома ҳамда мукофотларни топширдилар. Шунингдек, қолган номинациялар ғолибалари ҳам ишчи гуруҳи аъзолари қўлларидан Ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғаларни қабул қилишди. Танлов ғолибалари 3-5 март кунлари пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган “Сен азиз ва муқаддассан, аёл!” деб номланган гала-концертга махсус таклифнома билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши раиси Рустам Турсунмуродов ғолибаларга ЎКУФ томонидан Хива шаҳрига уч кунлик саёҳат йўлланмаси берилишини эълон қилди. “Қайнона-келин муносабатларини яхшилаш бўйича энг яхши қайнона” номинацияси ғолибаси — Ховос тумани “Оқчангал” МФЙ ҳудудида яшовчи меҳнат фахрийси Норпошша Фармонова ушбу танловларнинг маҳаллалар ҳаётидаги аҳамияти, оилаларни мустаҳкамлашда катта ўрин тутиши хусусида қувониб гапирди. Таниқли санъаткорлар — Аҳрор Усмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Дилфуза Раҳимова, Асатилло Холиқов жўшқин қўшиқларни ижро этиб, барчага хуш кайфият улашдилар. Тадбирдан сўнг ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Х. ЭШОНҚУЛОВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Мукофот муборак! Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар. Улар орасида вилоятимизнинг икки нафар вакиласи ҳам бор: Сарвиноз Абдувоҳид қизи АКРАМОВА - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети 3-босқич талабаси. ИРИСҚУЛОВА Камола Нормат қизи - Тошкент давлат транспорт университетининг автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти. Тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида топширилади. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ҳам берилади. Нуфузли мукофотга муносиб топилган воҳадош қизларни самимий табриклаб, келгусидаги ўқишларида ва ишларида улкан ютуқлар тилаймиз. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президентимизнинг республикамиздаги фаол аёлларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Тақдирланганлар орасида сирдарёлик фидойи аёллар ҳам бор. “Дўстлик” ордени билан ЗЯНГУРОВА Рузалия Шафкатовна - Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийси; “Шуҳрат” медали билан НЕГМАТОВА Улугой Мусановна - Сардоба тумани телекоммуникация боғламасининг станция иншоотлари гуруҳи алоқа электр механиги; ХУДАЙНАЗАРОВА Малохат Журамурадовна - Янгиер шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернати уйи фарроши; ЭГАМБЕРДИЕВА Хуршида Примкуловна - Боёвут туманидаги «Ibrat aсademy» ўқув маркази раҳбари. Муносиблар тақдирланишди (Бошланиши 1-бетда.) — Юртбошимиз томонидан хотин-қизларга, айниқса, биз каби меҳнат фахрийларига берилаётган эътибор ва эҳтиромдан бошимиз кўкка етмоқда. Аёл борки, олам мунаввар мунаввар Мен бутун умримни ёшлар тарбиясига бағишладим, неча минглаб ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрладим, муносиб шогирдлар етиштирдим. Бугун меҳнатларимнинг самарасини кўриб, қувониб ўтирибман. Менга кўрсатилган ҳурмат ва эъзоз учун катта раҳмат, — деди Гулистон шаҳридаги “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Турсуной Асомиддинова. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева, Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова давра иштирокчиларини, улар орқали вилоятимизнинг ҳамма аёлларини қутлуғ айём билан муборакбод этдилар. Шу куни даврадаги барча аёллар вилоят ҳокимининг байрам совғаси билан сийландилар. Табриклар дилкаш оҳангларга уланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқов ва ёш эстрада хонандалари ижро этган шўх куй-қўшиқлар барчани даврага - рақсга чорлади. Холида ПАРДАБОЕВА Суратларда: байрам тантанасидан лавҳалар ЧЕКСИЗ МЕҲР ИФОДАСИ Она алла айтиб, бир қўли билан бешик тебратса, бир қўли билан дунёни тебратади, дейдилар. Айниқса, буюклик тимсоли ҳисобланган оналарга азал-азалдан юксак эҳтиром кўрсатилиб, улар ўзгача қадрланади. Юртимизда март ойининг бошиданоқ 8 март куни онажонлар байрами барча жойларда қизғин нишонланди. Гулистон шаҳар 10-ДМТТда ҳам оналар байрамига бағишланган тадбир ўтказилди. Дастурни 3-кичик гуруҳ болажонлари қорақалпоқча ҳамда ўзбек миллий рақслари, оналарга бағишланган шеър ва қўшиқлар билан бошлаб беришди. Тадбир якуни арафасида намойиш этилган бир кўринишдаги ҳолат барчанининг юрагини тўлқинлантириб юборди. Оналар ҳақида қўшиқ янграганда барча болажонлар оналари қаршисига бориб, пойларига тиз чўкиб, қўлларини юзларига суришди. Болажонларда оналарига бўлган чексиз меҳр ифодасини, иззат-ҳурматни кўриб, кўзларимизда ёшлар қалқди. Келажак авлод эгаларининг қалбларида меҳр-муҳаббат чироғини ёқа олган тарбиячиларга тасаннолар айтдик. Боғча ва мактабларда таълим-тарбия мукаммал бўлса, бемалол келажагимиз пойдевори мустаҳкам бўлади, деб айта оламиз. Х. НИШОНОВА “Сен азиз ва муқаддассан уқаддассан, аёл!” • Тадбир
“ “Бизларга фарзандларимиз бесабаб мактабга бормаган ҳолатлар учун огоҳлантириш хати юборилди.” 3 ФОЙДАЛИ ЎГИТЛАРИМИЗ ГИТЛАРИМИЗ— ЁШЛАРГА Маҳалла ҳаёти 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO Мактаблар Миллий гвардия назоратига олинганига ҳеч қанча бўлгани йўқ. Лекин, назаримизда, мактаб ён-атрофларида аввалгилари каби кўчада бўлса-бўлмаса дарс пайтида изғиётган ўқувчилар кўринмаётгандек. Чунки яқингинада ўқувчилар ҳали қарасанг, дўконларда ёки “playstation” ларда дарс пайти ўйин ўйнаш билан овора эдилар. Шахсан ўзим ҳам кўп бора дўкон олдида сигарета чекаётган ўқувчиларни, компьютер ўйинлари масканидаги ўқувчиларни ўқитувчилар излаб топиб, олдига солиб, мактабга бошлаб кетаётганларини кўрганман. Суриштирувимиз натижасида эса, дўкон ва компьютерлар эгалари кўп бора мактаб маъмурияти томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан бу ҳолатлар давом этаверган. Бугунги куннинг яна бир оғриқли томони борки, ота-оналар фарзандларини репетиторга юборишса, бориш вақти, олаётган билими, дарс қолдирганлиги ёки қолдирмаганлиги назоратида бўлади. Чунки унга маълум бир миқдорда деярли анчагина пул тўланади. Мактабга-чи? Мактабларда таълим олиш мутлақо текинлиги туфайлими, негадир қадрлашмайди. Нега? Аксинча, фарзанди бирор-бир хато қилса, ёки ўқитувчи ўқувчи томонидан ҳақоратланса ҳам ота-оналар албатта мактабга бориб, ўқитувчини қоралашга ҳаракат қилишади. Таълим тизимига Миллий гвардия аралашишга мажбур бўлган экан, демак, биз фарзандларимизга нотўғри тарбия бериб, нотўғри йўлдан кетаяпмиз. Аксарият ёшлар орасидаги жиноят ҳам айнан дарс пайтида содир бўлаяпти. Бунга сабаб нима? Ота-онанинг фарзандига назорати сусайганлигидир. Ёки бўлмаса, фарзандимизни койиган устозни тушуниш ўрнига ҳақоратлаганимиздадир айбимиз эҳтимол. Ёки устознинг беҳурмат қилинишига йўл қўйганимиздами? Балки сабаб ўқитувчини обрўсизлантиришга ҳиссамизни керагича қўшганимиздадир. Тасаввур қилиб кўрайлик, агар ўқувчи дарс бўлаётганда ким биландир жанжаллашса ёки кўчада беҳуда юриши туфайли автоҳалокатга йўлиқса ҳам ўқитувчи айбдор бўлиб қолаяпти. Нега? Синфда ўқувчилар сони 30-35 тани ташкил этса, ўқитувчи битта бўлБиз—кекса авлод вакиллари, нуронийлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли қарорининг 5-бандига асосан “1+10”, яъни “Бир нуроний ўнта ёшга масьул” тамойили бўйича қарорнинг ижросини жойларда таъминлашда, муҳтарам Президентимизнинг кекса авлод вакилларига бўлган эътибор ва ишончини оқлаш мақсадида ёшлар иштирокида маҳалладаги фаолиятимизни жамоатчилик асосида олиб бормоқдамиз. Маҳалламизда 10 000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг кўпчилиги ёшларимизни ташкил қилади. Кекса авлод вакиллари сифатида шаҳримиз ва вилоятимизнинг барча тадбирларида фаол иштирок этиб келяпмиз. Ишларимизни олиб боришда ўзининг маслаҳати ва кўрсатмалари са, хўш, ўқитувчи қайси бир ўқувчининг орқасидан чопсин. Шунинг учун ҳам бугун биз—ота-оналар ва ўқитувчилар Миллий гвардия ходимлари назоратига муҳтожмиз. Миллий гвардия назорати бор экан, ўқувчилар ўртасидаги даҳанаки жангларга ҳам барҳам берилади. Шу ўринда бугунги ота-она, ўқитувчилар ва жамоатчилик фикрини билиш мақсадида журналистик суриштируви ўтказдик. — Фарзандим Гулистон шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида 2-синфда таҳсил олади,—деди ўзини Марғуба Равшанбекова, деб таништирган аёл.—Авваллари, фарзандимдан кичик синфда бўлганлиги учун ҳам ҳавотир олар эдим. Сабаби, ижтимоий тармоқларда кўпинча болаларга нисбатан тажовузларни эшитиб, таҳликага тушардим. Бугунги кунда мактабларга Милий гвардия назорати ўрнатилгани мени она сифатида хотиржам қилди. Чунки энди фарзандимнинг мактабга ўз вақтида бориб, уйга қайтиши қатъий назорат остида. Айниқса, ота-оналар учун телеграм канали очилиб, қайси фандан дарсга қатнашди, қайси фандан китобини олиб бормагани барчасидан хабардормиз. Бизларга фарзандларимиз бесабаб мактабга бормаган ҳолатлар учун огоҳлантириш хати юборилди. Ўйлайманки, бу барчамизни масъулиятли бўлишга чорлайди. Ҳа, бугун ота-оналарга юборилган огоҳлантириш хати кимларнингдир ғазабини келтиргандир. Афсуски, орамизда шундайлар борки, “Фарзандимиз репетиторга борса, мактаб нимага керак?” деган фикрда фарзандини таълим даргоҳига ўз хоҳишлари билан юбормасдан онгини бузаётган, айнан шундай инсонларга огоҳлантиришдан сўнгги жарималар қўлланса, таълимни оёқости қилишмаган бўлармиди. Тирноқ орасидан кир қидиргандан кўра, яхшиликни кутиб, бугунги тинч ҳаётимизнинг қадрига етиб, фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шунингдек, йўқламалар ҳам ўқитувчи бўйнидан соқит қилиниши, унинг таълим тизимида кўпроқ ўз устида ишлашига, бошқа нарсаларга чалғимаслигига кўмак бўлади. Хуршида НИШОНОВА Мактаблар Миллий актаблар Миллий гвардия назоратида вардия назоратида САМАРА ҚАЙ ДАРАЖАДА? Агар мактабларнинг ичига бутун халқ, бутун жамоат билан кирмасак, натижа бўлмайди. Ш.М.МИРЗИЁЕВ. билан яқиндан ёрдам бериб келаётган Янгиер шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси Юсуф Самадов бош-қош бўлмоқда. Қарорнинг 4-бандига кўра, “Бир нуроний ўн ёшга масьул” тамойилига мувофиқ ёшлар, маҳалладаги ҳар бир ҳаётий тажрибага эга бўлган замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктирилиши белгиланган. Маҳалладаги ёшлар етакчиси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатлар асосида ўн нафар уюшмаган ва муаммоли ёшлар нуронийларга бириктириб қўйилган. Кекса авлод вакиллари ҳаётий тажрибаларига таянган ҳолда янада фаолроқ бўлиб, келажагимиз эгалари ҳисобланган ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, бурчларига садоқатли бўлишга даъъват этишда, она Ватанни севишга ундашда фаол иштирок этмоқдамиз. Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларимизга яратилаётган имконият, шароитлардан самарали фойдаланишга, “Янги Ўзбекистонимиз янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшайлик” деган мавзуда суҳбатлар ўтказилмоқда. Тоҳир НАБИЕВ, 2-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, Янгиер шаҳар “Наврўзобод” маҳалласи “Кексалар маслаҳати“ гуруҳи комиссия раиси • Долзарб мавзу Донор—бу ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс, бу фаолият эса донорлик деб номланади. Донорликнинг ўзига яраша шартлари бор. Бунда: донорнинг ёши 18 дан 60 ёш оралиғида бўлиши керак. Донорлик пунктида сўровнома тўлдирилади, тиббий кўрик ва суҳбат ўтказилади. Донорнинг соғлиги ҳолати ва таҳлиллар натижалари сир сақланади. Донацияга қабул қилинган шахслардан вирусли гепатитлар, бруцеллёз, захм, сил, малерия ва ОИВ инфекциясига чалинмаганлиги ҳақида сўралади ҳамда мазкур инфекциялар бўйича текширишга ёзма розилиги олинади. Саломатлик — туман бойлик Қон донорлигининг моҳияти Донорнинг қон гуруҳи, резус омили текширилади ва паспортига муҳр босилади. Яхлит қон донациясининг ҳажми шифокор терапевт томонидан белгиланади ва 400 миллиграммдан ошмайди. Даврийлиги эса бир йилда кўпи билан 4 мартани ташкил этади. Организмдаги темир моддаси захирасини тўлдириш учун донациялар оралиғи эркаклар учун 2 ойдан, аёллар учун 3 ойдан кам бўлмаслиги керак. Донация учун шахс вазни 50 килограммдан кам бўлмаслиги лозим. Тиббиётда донор қони туғруғи асоратли бўлган аёлларга, оғир формали анемияси бор болаларга, бахтсиз ҳодисага учраб қўп қон йўқотган шахсларга, жарроҳлик амалиётларига, қон тизими касалликларига чалинганларга қуйилади. Бугунги кунда донор қонига катта ва доимий эҳтиёж мавжуд. Донорларга донациядан кейин қўшимча дам олиш куни берилади. Мамлакатимизда 20-30 марта қон топширган донорлар “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланадилар ва улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш, жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиши, давлат санаторийларига йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилади. Анвар ҒАНИЕВ, вилоят қон қуйиш станцияси лаборатория бўлими врач-лаборанти
4 “Исломдаги ҳалол ва ҳаром масалалари тўғрисида ҳам сўз юритилди. Коррупция бор жойда ҳалоллик бўлмаслиги уқтирилди.” Инсон қадри — улуғ 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO Муҳтарам Юртбошимиз томонидан аҳолини рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси сифатида раҳбарларнинг олдига қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сардоба туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2023 йил давомида Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиш аҳволи доимий равишда таҳлил қилиниб борилади. Ортда қолган йил давомида туман аҳолиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони ҳамда Халқ қабулхонасига келиб тушган 3535 та мурожаатнинг 1814 таси ижобий ҳал этилган. Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича 2023 йилда туман ташкилотларига 48 та кўрсатма хати, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 11 та тақдимнома киритилди. Ушбу киритилган кўрсатма ва тақдимномаларга асосан маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 2 нафар, интизомий жавобгарликка тортилган шахслар 11 нафар ва меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар 3 нафарни ташкил қилади. Жумладан, туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими ҳамда туман ҳокимлигида ўтказилган ўрганишда фуқаролар мурожаатларини Қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши таъминланмаганлиги сабабли, Халқ қабулхонаси томонидан фуқаролар манфаатида туман прокуратурасига қонуний чора кўриш мақсадида тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномага асосан туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бошлиғи 2 нафар ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси тартибида маъмурий жазо чоралари қўлланилди ҳамда туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Халқ қабулхонаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларини қонуний тартибда кўриб чиқилиши доимий назоратга олинган. Зеро, инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсонийликнинг олий мезонидир. Ф. ҲАСАНОВ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сардоба тумани Халқ қабулхонаси мудири Семинарда Гулистон шаҳар “Исо ўғли Мусо” масжиди имом-хатиби Авазхон домла Жалолов, вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Акбар Аҳроров ҳамда ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБК ва ИЖҚК бўлими катта тезкор вакили Каримжон Барлибаев ўз маърузалари билан қатнашдилар. — Республикамизда ушбу жиноятга қарши кураш ҳамма жабҳаларни қамраб олган. Порахўрлик қуртга ўхшайди, Унинг бир ҳолати дарахт қуришига етади. Пора олиш Қуръон ва суннат ҳамда ижмоъга кўра катта гуноҳ, ҳаром ҳисобланади, – деди Авазхон домла Жалолов ўз маърузасида. Шунингдек, Исломдаги ҳалол ва ҳаром масалалари тўғрисида ҳам сўз юритилди. Коррупция бор жойда ҳалоллик бўлмаслиги уқтирилди. Адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Акбар Аҳроров коррупция тушунчаси, уларнинг турлари ва сабаблари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари, коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупциянинг хавфли жиҳатлари, иқтисодий зарарлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБК ва ИЖҚК бўлими катта тезкор вакили Каримжон Барлибаев ички ишлар бошқармасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида бундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш масалалари ва бу борада эришилган натижалар тўғрисида гапириб, асосий мақсадимиз жазолаш бўлиши керак эмаслиги борасида фикр юритди. У.Элмуратов тадбирни якунлар экан, бундай тадбирлар туфайли ходимларнинг билимларини ошириш, дунёқарашларини ўзгариштириш, бажарилган ишларнинг сифатини яхшилаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва шунинг учун бу каби семинарлар бошқарма тизимида мунтазам ўтказилиши лозимлигини таъкидлади. К. ГАЙНАЗАРОВА, вилоят статистика бошқармаси бош юрисконсульти Ватан туйғуси, ватанпарварлик... Бу тушунчалар баландпарвоз сўзлар эмас. Бироқ инсон ва унинг онгида ҳар қандай туйғу ва кўникмаларни ҳосил қилиш китоб ўқиш орқали вужудга келади. Шу сабабдан ҳам Мирзаобод тумани ҳудудида жойлашган 4-чақирув ҳарбий взводида ҳарбий хизматчилар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. — Ушбу китоб ярмаркасида 100 номдан ортиқ китоблар ҳарбий хизматчиларга арзон нархларда сотувга қўйилди. Албатта, бу бизни қувонтиради. Негаки, ҳарбий хизматчиларни билими, малакаси умуман маънавиятини шакллантиришда бундай ярмаркаларнинг ўрни беқиёсдир, — дейди сержант Музаффар Мамадиёров. Бекзод ХОЛМАТОВ, 4-ЧҚВ ҳарбий хизматчиси Қонун устуворлиги онун устуворлиги таъминланмоқда аъминланмоқда Жараён МАЪРИФАТГА ДАЪВАТ ЭТИБ... Тадбир “КОРРУПЦИЯНИ БИРГА ЕНГАМИЗ” Вилоят статистика бошқармасида ушбу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Тадбирда бошқарма, шунингдек, туман, шаҳар статистика бўлимлари ходимлари масофадан, видеоалоқа орқали иштирок этдилар. Бошқарманинг 2024 йилга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш дастури доирасида ўтказилган мазкур тадбирни бошқарма бошлиғи Улуғбек Элмуратов очиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. Протез ва реабилитация воситаларини импорт қилишда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектларига енгилликлар берилади. 2024 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг протез ва реабилитация воситаларини, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиққанлик ва тегишли гувоҳнома берганлик учун ундириладиган йиғимлар миқдори 50 фоизга камайтирилади. Шунингдек, 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини мамлакат ҳудудига олиб киришда ҚҚСдан озод қилиниши белгиланди. Давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез ва реабилитация воситалари турлари кенгайтирилади. Қарорга мувофиқ 2024 йил 1 майга қадар электр юритмали кресло-аравача, вело кресло-аравача, санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача, юриш мосламаси (роллатор), тўрт оёқли ҳасса, овозли термометр ва тонометр ҳамда бошқа воситаларни инобатга олган ҳолда давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез ва реабилитация воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади. Протез ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар миқдори оширилади. Ўз мухбиримиз Қарор ва ижро ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛГАНДА… Билимни буюк бил, ўқувни улуғ, Шу икков улуғлар кишини тўлиқ. * * * Кишининг кишидан талай фарқи бор, Бу фарқнинг асоси билимдан бўлар. Юсуф Хос ҲОЖИБ * * * Билим бойлигига тўймайди одам, Камаймас бошқага қанча берса ҳам. Оламда билимдир ганжу бебаҳо Ким билим эгаси — ўша подишо. ТУСИЙ
• Муносабат 5 Баҳор келганда... аҳор келганда... “Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида уюштирилган ташриф мазмунли ва мароқли бўлди.” 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO ОИВ инфекцияси пандемия сифатида тарқалишда давом этмоқда. ЖСС ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили ўртача 2.5 миллион одам ОИВни юқтиради, улардан 1 миллион нафардан ортиқ одам бу касалликдан вафот этади. Эпидемия бошлангандан буён дунё бўйича 75 миллион инсон ОИВ билан касалланган, 32 миллиондан ортиғи вафот этган. Ўзбекистонда бу касаллик 1987 йилдан бошлаб дастлаб хорижлик фуқаролар орасида кейинги йилларда маҳаллий аҳоли ўртасида кузатилмоқда. Бугун бу касалликнинг юқиш йўллари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, - Жинсий алоқа йўли билан - ОИВ инфекцияли шахс билан ҳимояланмаган ҳолда жинсий алоқада бўлганда. - Парентерал йўл- бу тери қатламининг жароҳатланиши орқали қонга тушиши билан: - гиёхванд моддаларни инъекция орқали қабул қилиш; - тиббий муолажалар қабул қилиш вақтида; - қон ва унинг маҳсулотлари қуйилганда; - трансплантация жараёнида (инсон аъзоларини кўчириб ўтказганда). - Вертикал йўл - касал онадан болага ҳомиладорлик даврида,туғиш вақтида ва эмизиш даврида юқиши. Вилоятимиз фуқаролари ўзларини ОИВга қандай текширтиришлари мумкин? Вилоятимизнинг Гулистон, Янгиер шаҳарларида, Сирдарё, Боёвут ва Оқолтин туманларида ОИВ инфекциясига текширувчи лабораториялар мавжуд бўлиб мурожаат қилишингиз мумкин. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади. Лабораторияларда аноним шаклда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳам қон намунасини топширишингиз мумкин (18 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно). Шунингдек, мижознинг истагига кўра, экспресс-текширув ўтказилиши мумкин. Аммо билатуриб касалликни бошқаларга юқтирсалар, Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Ахир “Сўнгги пушаймон—ўзингга душман” деган халқ мақоли бежиз айтилмаган. Кимларга ОИВга текшириш бепул амалга оширилади? - Аҳолининг ОИВ юқтириб олишга мойил гуруҳлари; - Ҳомиладорлар; - 50 ёшгача никоҳланувчилар; - ОИВ мусбат шахсларнинг жинсий шериклари; - 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар; - Хорижий давлатлардан депортация қилинганлар; - Хорижий давлатларда жарроҳлик муолажасини олганлар; - Қон ва унинг таркибий қисмлари, тана аъзолари ва тўқималарининг рецепиентлари; - Одам савдосидан жабрланганлар; - Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 1-гуруҳ ногиронлари; Ҳурматли фуқаролар! Юқумли касалликдан ўзингизни асранг! Тасодифан касалликни юқтириб олганликдан гумон қилсангиз, дарҳол ОИТСга қарши кураш марказига мурожаат килинг! Даволаниш талабларига қатъий риоя қилинг. Натижада умрингиз узоқ бўлади! Х.ФАЙЗИЕВ, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врач ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Саломатлик — туман бойлик ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ИВ ИНФЕКЦИЯСИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ А УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ Тадбирда туман прокурори У. Кушбаков, Гулистон ҳарбий прокуратураси катта терговчиси Ш. Ашуров сўзга чиқиб, маҳалла ёшларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида юрт тинчлиги, тараққиётига дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, ҳарбий хизматга қизиқтириш, олий билим юртларига ўқишга киришлари учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар беришди. Тадбир сўнгида ёшларга Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб келинган ҳарбий қурол-яроғлар ҳамда ҳарбий техникалар намойиш этилди. Ўз мухбиримиз Суратларда: тадбирдан лавҳалар ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУСИНИ ЖЎШТИРИБ... Яқинда Оқолтин туманидаги «Шодлик» МФЙ ҳудудида Гулистон ҳарбий прокуратураси ва Оқолтин тумани прокуратураси ҳамкорлигида «Халқ ва армия—бир тану бир жон» шиори остида ватанпар- • Тадбир варликка даъват этувчи тадбир ўтказилди. соҳасини ривожлантиришда ҳисса қўшишлари муҳимлиги, тайёрланаётган ахборотларнинг долзарблиги, жамиятимиз ҳаётини рўйи-рост ёритишда фаол бўлишлари кераклиги хусусида сўз юритилди. — Республикамизнинг барча вилоятларида бўлаётган учрашув ва тадбирларига биз—фахрий журналистлар албатта таклиф қилинамиз,—деди Қобилбек Каримбеков.—Бугун сизларнинг воҳангизга ташриф буюрдик. Сирдарё —Юртбошимиз назари тушган вилоят. Кейинги йилларда бу ерларда рўй берган ўзгаришларни кўриб, беҳад қувондик. Одамларни газета ўқишга жалб қилиш машаққатли бўлиб турган бир пайтда “Янги Сирдарё” газетаси билан бирга “Новая Сырдарья” газетаси ҳам чоп этилаётгани, журналистлар учун яратилган қулай шароитлар таҳсинга сазовор даражада. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Холмурод Салимов ҳам ўз фикрларини қуйидагича билдирди: — Президентимизнинг Қарорига кўра, Ўзбекистонда Миллий журналистикани ривожлантириш бўйича уюшмамизнинг зиммасига кўпроқ вазифалар юклатилган. Бу борада муҳим чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, Нуфузли меҳмонлар — таҳририятда (Бошланиши 1-бетда.) мамлакатимизда эришилаётган ютуқларни эътироф этиш, мавжуд муаммо ва камчиликлар хусусида жасорат ва фидойилик билан таҳлилий, танқидий ўз навбатида ҳаққоний ёзиш журналистларнинг асосий вазифасидир. Бунинг негизида ҳам Юртбошимизнинг журналистларга бўлган катта ишончи, уларга бўлган эътиборлари ётибди. Шунингдек, уюш ма томонидан қилинаётган барча саъй-ҳаракатларимиз журналистларнинг малакасини ошириш, муҳим мавзуларда жамиятга нафи тегадиган материалларни кўпайтиришимиз даркор. Уюшмамиз фаолиятини ривожланиши бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни очиқ билдиришда сизларни янада фаолликка даъват этаман. Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида уюштирилган ташриф мазмунли ва мароқли бўлди. Хуршида НИШОНОВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар Метеорологларнинг ҳисоб-китоблари бўйича март ойининг 1 санасидан 31 майгача давом этувчи баҳор фасли ер юзининг турли жойларида иқлим, маданият ва урф-одатларга кўра турли вақтда турлича ўзгаришлар олиб келади. Шимолий Яримшарда баҳор келганда, Жанубий Яримшарда куз фасли ҳукм сураётган бўлади. Шимолий Яримшарда баҳор фасли баҳорги тенгкунлик 19- 21 мартдан ёзнинг 21 июнигача давом этса, Жанубий Яримшарда август ойидан ноябр ойигача давом этади. Ушбу 2020 йилда баҳор Шимолий Яримшарда 20 март ҳафтанинг жума кунидан, 20 июнь шанба кунигача давом этади, деб ҳисобланади. Баҳор фаслида қоқиўт, оқ-сариқ наргис гули, сирень ва лолаларнинг турли хиллари биринчи бўлиб очилади. Японлар баҳор фасли келганини миллий Сакура дарахти (олча дарахти) гуллаганидан билиб олишади. Баҳор фаслида дунёнинг турли жойларида Ер куни, Дарахтлар куни, Хотин-қизлар куни, Оталар куни, Мексика халқларида ғалаба куни (Cinco De Mayo), Ҳиндистонда ранглар байрами, шунингдек, юнонларда ҳамда осиёликларда турлича талқин қилинади. Aммо башоратлар ва урф-одатлар барчаси янгиланиш, туғилиш, табиатнинг жонланиши билан ҳамоҳангдир. Ўзбекларда баҳор келиши билан саришталик, покизаликка алоҳида эътибор қаратилади. Меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, айниқса, табиатни асраш,она заминга эътибор қаратиш, экин-тикин экиш каби хайрли юмушлар бошлашдан олдин кексаларнинг дуоларини олиш каби азалий қадриятларга амал қилиш анъанага айланган. Бу баҳор ҳам ана шу бобомерос қадриятларимизни эъзозлашни, уларга садоқатли бўлиш дилимизга тугиб, кўкламни яхши эзгу ниятлар билан бошладик. Х. ЭШОНҚУЛОВА
Мулоҳаза 6 Китобингизни ўқидим НОМ — НОМУС ОМ — НОМУС “Сирдарё вилоятидаги кўпгина аҳоли пунктлари чўлни ўзлаштириш учун турли жойлардан келган аҳолининг отамаконлари билан номланган.” 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO Халқимизда шундай отасўз бор. Зингил ўйлаб қаралса, ушбу мақолнинг замирида чуқур маъно борлигига иймон келтирасиз. Чунки аждодларимиз жойларга ном беришда ўта зукколик билан ёндошганлар. Берилган ном жойнинг табиатини, қадриятини ифодалаган. Масалан, бирор қишлоққа Қўшчинор деб ном қўйилган бўлса, ўша жойда аҳоли пункти пайдо бўлган вақтда икки туп чинор экилган бўлиши мумкин ва ҳоказо. Бироқ шўролар замонига келиб бу абадий тутум бутунлай бузилди. Қишлоқ, кўча, маҳалла ва бошқа объектларга сўрамай-нетмай қизил большевиклар сардорларининг номлари қўйиб ташланди. Бир нарса ҳеч эсимиздан чиқмайди: ўша замонларда қайси шаҳарга борсак, асосий кўчалардан бирининг номи Ленин номи билан аталарди. Пролетар доҳийсининг номи шунчалар бачканалаштириб юборилгандики, эл-улус бу ҳолга орқаси билан кулганига қарамай комфирқа раҳбарларининг парвойига ҳам келмасди. Мазкур нохуш ҳол айниқса, Сирдарё вилоятида урчиб кетганди. Чунки одам юрса оёғи куядиган чўлда аҳоли пунктлари кам бўлган. Чўлга ялпи ҳужум бошлангач, янги ташкил топган туманлар, хўжаликларга большевик сардорлари, қўмондонлар, космонавтларнинг (ва ҳоказолар) номларини қўйиш ялпи тарзда бошланди. Ваҳоланки, улар орасида бу чўлнинг обод гулшанга айланишига тирноқча ҳисса қўшмаганлар ҳам бор эди. Уларни бирма-бир санасак, узундан узун рўйхат бўлади. Мустақилликдан кейин бу номларнинг барчаси миллий номларга ўзгартирилди. Гулистон давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси профессори вазифасини бажарувчи, филология фанлари доктори Ихтиёр Эрматов илмда қўриқ очиб, “Сирдарё вилояти топонимларининг изоҳли луғати”ни яратди. Китобнинг мухтасар аннотациясида дарж этилганидек: “Ўзбек топонимикасида биринчи маротаба ушбу ишда вилоят топонимлари ўрганилган, изоҳланган ва тадқиқ этилган”. Муаллифнинг китобга битган сўзбошисида луғатни яратишдан мақсад, мавзунинг ўрганилиши ҳақида батафсил маълумот берилган. Ушбу сўзбошини бемалол алоҳида илмий мақола, деб қабул қилсак ҳам бўлади. Олим сўзбошисида жойларни номлаш тамойилида вилоятимиздаги мавжуд муаммоларни бирма-бир санаб ўтади. Биз уларнинг барчаси ҳақида тўхталиб ўтиришни ўз уҳдамизга олмаганмиз. Бироқ энг муҳимлари тўғрисида фикрлашамиз. Шулардан бири ва энг кенг тарқалгани бир ном остида бир неча объектларнинг мавжудлигидир. Масалан, вилоятимизда Аҳиллик Сирдарё вилоятидаги кўпгина аҳоли пунктлари чўлни ўзлаштириш учун турли жойлардан келган аҳолининг отамаконлари билан номланган. Масалан, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Зомин, ҳатто қишлоқлар номи билан аталадиган хўжаликлар, аҳоли пунктлари пайдо бўлган. Буни маҳаллий ғурур деймизми, билмадим. Масалан, Мирзаобод туманидаги “Фарғона” қишлоғи шундоқ бизнинг янги пайдо бўлган массивимиз ёнида жойлашган. Бу албатта, бир хил жой номларининг урчишига ҳам олиб келган. Ихтиёр Эрматов ўз китобида вилоятимиздаги 450 га яқин топонимларни изоҳлашга ҳаракат қилган. Бунда албатта, олимга қатор илмий китоблар билан бирга 5 жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” катта ёрдам берган. Бундай типдаги луғатларни яратиш учун кўп изланиш керак. Материалларни йиғиш, уларни изоҳлашнинг ўзи бўлмайди. Боз устига, номлар билан боғлиқ тарихни ҳам назардан қочирмаслик керак. Шу маънода олим ўзига хос жасорат кўрсатган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Биринчи қадам камчиликлардан холи бўлмайди, албатта. Камина кўпроқ кўҳна номлар билан боғлиқ мақолаларни синчиклаб ўқидим. Айрим баҳсталаб нуқталарга ҳам дуч келдим. Биргина мисол, китобдаги “УЧТУРГОН” мақоласини олиб кўрайлик. Муаллиф ёзади: “УЧТУРГОН” – 1. Боёвут туманидаги қишлоқ номи. Маҳаллий аҳолининг айтишича, XIVXV асрларда бу ердаги баландлик ёнбағридаги булоқ яқинига учта ака-ука келиб жойлашган ва шу ерда бир умрга яшаб қолиб кетишган. Шундан сўнг эса бу ер УЧТУРГОН (уч ака-ука яшаган) деган ном билан аталиб қолган. Бу булоқнинг шифобахшлиги аниқлангач, ҳозирда тоғ санаторийси ташкил этилган. Жиззах вилояти Янгиобод туманидан кўчиб келган аҳоли жойлашган ер номи. 2. XIX асрда Мирзачўл ҳудудида мавжуд бўлган, Ховос қишлоғи яқинида жойлашган қишлоқ номи. Қишлоқ Ховос оқсоқоллигига қарашли бўлган”. (Қаранг: ўша китоб 72-бет – таъкид бизники М.А.). Биринчидан, айни пайтда УЧТУРГОН қишлоғи Жиззах вилояти Янгиобод туманига қарайди. Иккинчи изоҳдан ҳам айнан шу қишлоқ ҳақида гап кетаяпти. Қишлоқнинг номи шундай аталиши эл оғзидан олинганлиги аниқ. У қишлоқнинг қайси оқсоқоли томонидан айтилган — бизга қоронғу. Биз ушбу қишлоқда бўлганимизда мазгилнинг номи “шўтурбон”, яъни туячилар сўзидан келиб чиққани ҳақида эшитгандик. Бу сўз ассимилацияга учраб, УЧТУРГОН бўлиб кетган дейишганди. Хулласи калом, Ихтиёр Эрматовнинг бу луғати ўзбек луғатчилигига қўшилган муносиб ҳисса бўлибди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Муҳаммадали АҲМАД номи билан 7 та, Баҳор ва Баҳористон номи билан 6 та, Дўстлик номи билан 15 та, Пахтаобод, Пахтазор, Пахтакор номлари билан 12 та, Мустақиллик номи билан 9 та қишлоқ, маҳалла, канал, аҳоли пунктлари номланган. Бу албатта, турли чалкашликларга олиб келиши турган гап. Демак, республика Атамалар қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари, маҳаллий ҳокимликлар мазкур муаммони бартараф этиш бўйича бош қотиришларига тўғри келади. Луғатда гарчанд бугунги кунда номлари ўзгартирилган Россия империяси амалдорлари исм-фамилиялари билан аталган аҳоли пунктлари, темир йўл бекатларининг номланиши ва изоҳига ҳам ўрин берилганлигини тўғри деб ҳисоблаймиз. Чунки бу жой номлари дастлаб шу исмлар билан юритилган. Ўқирманларнинг тарихни англашлари учун ҳам бу луғат-мақолалар зарур деб ўйлаймиз. Бир неча йиллардан буён кунда-кунора “келин қайнонаси билан жанжаллашиб, уйига кетиб қолибди, фалончининг келини қайнонасини қўшниларга ёмонлаб ўтирибди, пистончининг келини қайнонасининг зулмига чидай олмай ўзини осиб қўйибди,” деган гапларни эшитиб қоламиз. Вазият шу даражага етдики, қайнона-келин муносабатлари жамиятимизнинг оғриқли нуқтасига айланиб улгурди. Муаммонинг асл илдизи нимада? Қаерда? Келин айбдорми ёки қайнона? Шу каби саволлар кўпчилигимизни ўйлантириб келади. Ўйлаб, мавжуд вазиятга ўз фикримизни билдирадиган бўлсак, қайсидир маънода бориб-бориб, яна ўша оилада қизларга, яъни бўлажак келинларга берилаётган нотўғри тарбияга тақалади. Нима учун қизлар, келинлар онгида қайнона ёвуз инсон сифатида гавдаланади? Чунки бизнинг менталитетимизда сақланиб қолган нотўғри қарашлар бор. Яъни қиз бола тарбиясида баъзи оналар, бувилар ўзлари билмаган ҳолатда хатога йўл қўйишади. “Ҳали қайнонангдан гап эшитиб, ўлиб кетасан! Шошмай тургин, сен ҳали менинг қадримга етасан! Қайнонанг кунингни кўрсатади! Шундай қайнонага тушасанки...” деб оналар ўзларининг бўйи етиб қолган қизларининг онгига нотўғри тушунчани сингдиришади. Натижада қизлар тушунчасида қайнонага нисбатан шу каби ёмон тасаввурлар келиб чиқади. Оналар “шунақа гаплар билан чўчитиб қўйсам, айтганимни қилади, деб афсуски, янглишганларини ўзлари билишмайди. Ваҳоланки уйни озода тутишни, тотли таом тайёрлашни чиройли гаплар билан ҳам тушунтирса бўлади. “Мазали овқат пиширсанг, ҳамма сени дуо қилади, борган хонадонингда бизга раҳмат эшиттирасан. Ҳали сен энг озода, ораста келин бўласан, ҳамма сени мақтайди”, деган яхши гаплар билан оналар қизларига насиҳат қилсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, бугунги кунда телевидение орқали эфирга берилаётган телесериаллар ва миллий киноларимизда ёмон, золим, ўғлини келинидан рашк қиладиган қайноналар образлари кўпроқ ёритилмоқда. Бундай фильмларни кўрган қизлар “ҳаётда шунақаси ҳам бўлар экан-да, менга шундай қайнона учраб қолса-чи?..” деган салбий фикрларни хаёлларига келтиришади ва айримлари келин бўлмасдан туриб келажакда қайнонали бўлишдан қўрқишади. Тўғри, беш бармоқ баробар эмас, деганларидек, ҳамма ҳам бирдек яхши инсон бўлавермайди. Келинидан кўнгли тўлмайдиган, кун бермайдиган, уни қулдек ишлатадиган, ҳар доим қилдан қийиқ ахтариб, ўғлига ёмонлайдиган қайноналар ҳам талайгина. Буни очиқчасига айтишимиз ва тан олишимиз керак. Аммо келинини тушунадиган, ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, уй юмушларини ҳам меҳр билан ўргатадиган, билимли ва замонавий қайноналарни ҳам эътироф этишимиз керак. Шу ўринда келинлар ҳам қайноналарининг берган насиҳатлари ва танбеҳларини тўғри тушунишлари, муросасиз вазиятлар бўлганда фақат унинг ҳурматини сақлаб туришлари керак. Ахир уларнинг оналари ҳам нотўғри иш қилсалар, койишган-ку. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, келин ҳам қайнона ҳам андишали, идрокли бўлсалар, ун ва сувдек бирга қоришиб, жанжалларсиз келишиб яшашса, оилада албатта ҳамжиҳатлик бўлса, эркакларнинг ишида ҳам барака, кўнгилларида хотиржамлик бўлади. Чунки аёли билан онасининг келишмовчилигини кўрган ҳар қандай эркакнинг ҳаловати йўқолади. Тинч ва турмуши фаровон оилалар кўпайса, ажримлар сони ҳам ўз-ўзидан камаяверади. Мадина ЭШҚЎЗИЕВА М Ҳаммаси бир-бирини тушунишга ушунишга боғлиқ
7 РЕКЛАМА ва ЭЪЛОНЛАР ДАВР САДОСИ. ЭЪЛОНЛАР 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO Сардоба тумани аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига! 2024 йил 13 март куни соат 11.00 да Сардоба тумани “Зомин” МФЙ идораси биносида Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилади. Қабулни ўтказишдан мақсад тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари борасида дуч келаётган муаммоларни аниқлаш, уларнинг қонуний ечимини топиш ҳамда келгусида банк тизимида кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада ошириш мақсадида банк хизматлари истеъмолчиларининг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганишдан иборат. Ушбу сайёр қабулда мурожаат ва таклифлар билан фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Қабул юзасидан мурожаат учун телефон рақамлари: 97-278-50-55. Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси раҳбарияти. “Гулистон шаҳар деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари диққатига! 2024 йил 6 апрель куни соат 11.00 да «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ таъсисчиларини навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Манзил: “Гулистон шаҳар деҳқон бозори” МЧЖ янги бозор ҳудудидаги маъмурий биноси. КУН ТАРТИБИ: 1.“Гулистон шаҳар деҳқон бозори” МЧЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш. 2.“Гулистон шаҳар деҳқон бозори” МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномасини тасдиқлаш. Умумий йиғилишга қатнашувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки уларнинг вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт. Кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот материаллар билан таъсисчилар жамият маъмуриятида танишишлари мумкин. “Гулистон шаҳар деҳқон бозори” МЧЖ маъмурияти • Таълим тизимида Ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришда олий таълим муассасаларининг ҳамкорликдаги иштирокини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириғига асосан Сирдарё вилоятининг Хитой компаниялари иштирокидаги лойиҳалари ижросини таъминлаш бўйича 2023 йилнинг 13-18 ноябрь кунлари Гуйчжоу профессионал олий таълим муассасаси билан таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари ташкил этилди. Ташриф дастурига мувофиқ филиалнинг фаолияти, амалга оширилаётган истиқболли ишлар ва улардан кутилаётган натижалар юзасидан хитойлик мутахассислар ва масъулларга атрофлича маълумот берилди. Ўзаро фикрлашувлар натижасида Гуйчжоу профессионал олий таълим муассасаси ва Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ўртасида кенг кўламдаги ҳамкорлик ишларини йўлга қўйишга келишиб олинди. Жумладан, ҳамкорликнинг барча соҳаларини босқичма-босқич ривожлантириш, замонавий мазмундаги илмий изланишлар ва тадқиқотларни йўлга қўйиш, ҳар иккала таълим муассасасида таълим олиш ва талабалар алмашинуви бўйича “Бир макон бир йўл” номли халқаро ўқув марказини очиш ҳамда филиал базасида хитойлик фуқаролар учун 2+2 форматдаги қўшма таълим дастурлари асосида мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Қувонарлиси шундаки, келишувнинг асосий мазмунига кўра, келажакда икки давлат ўртасида талабалар алмашинувини ташкил этиш орқали филиалдан бериладиган бакалавр дипломининг халқаро тан олинадиган даражага етказилиши муҳим қадамлардан бири бўлади. Филиал базасида ҳамкорликда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларини кадрлар билан таъминлашнинг ижтимоий-иқтисодий талаблардан келиб чиққан ҳолда оптимал белгиланишига қаратилиши “таълим, фан ва ишлаб чиқариш” интеграциясининг замонавийлашган татбиқини ташкил этиш имконини беради. Филиалда ташкил этиладиган “Бир макон бир йўл” халқаро ўқув марказида 1 йил давомида Ўзбекистон фуқаролари хитой тилини, Хитой фуқаролари ўзбек тилини ўрганишлари кўзда тутилган. Амалда ушбу мақсадлар йўлида марказнинг бошқарув ва ўқув хоналари учун жой ҳамда тегишли замонавий таълимий восита ва жиҳозлар ажратилди. Хитойлик мутахассисларнинг ташрифлари давомида билдирилган таклифлар ва филиал вакиллари иштирокида ўтказилган қатор учрашувларнинг музокаралари натижасида жорий йилда филиал базасида Хитойнинг “Tianjin Ant New Energy Technology” компанияси билан электр энергетикасига ихтисослашган технопарк фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишувлар мазкур учрашувларнинг самарали натижаси сифатида қабул қилиниши мумкин. Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси билан амалдаги ҳамкорлик ишлари ва юқоридаги келишувларнинг амалий жиҳатдан ташкил этилиши ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида филиал томонидан “Бир макон бир йўл” ўқув маркази, электр энергетикаси соҳалари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларига асосланган технопарк фаолиятини ташкил этиш бўйича Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳамкорлар эътиборига етказилган. Мазкур лойиҳага ҳамкорларнинг таклифлари ва қўшимчаларини киритиш асосида тайёрланган якуний шаклига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан рухсат олиниши асосида “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг амалий ижросига киришиш кўзда тутилган. Бунинг учун филиалда барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган. З. ҲАКИМОВ, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори, техника фанлари доктори, профессор Суратда: янгиерлик ва хитойлик ҳамкорлар. ҲАМКОРЛИК — МУВАФФАҚИЯТЛАР ГАРОВИ Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали қисқа муддатларда республикамизда янги ташкил этилган истиқболли олий таълим муассасаларидан бири сифатида танилишга улгурди. Ўзбекистон Республикаси мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март — душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келинди. Рамазон ойларнинг султонидир. Рамазон истиғфор ойидир. Имом Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар. Бу ҳақиқатни қуйида келадиган сатрлар ҳам тасдиқлайди Яъни, бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади. Имом Аҳмад “Муснад” китобида келтирилишича, Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Рамазон ойида Менинг умматим бошқа ҳеч қайси умматларга берилмаган бешта хислат билан неъматланди: биринчиси, Рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид Аллоҳ таоло учун мушк-анбардан ҳам ёқимлироқдир. Иккинчиси, улар то оғизларини очгунларича фаришталар уларнинг гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўраб туришади. Учинчиси, Рамазон ойи кирганида дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Тўртинчиси, Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатни зийнатлайди. Сўнгра: “Эй жаннат, сенга Менинг рўзамни тутиб, қийналган солиҳ бандаларим кириб, роҳатланишлари учун зийнатлан ва безакларингни чиройли қил!” деб буюради. Бешинчиси, Рамазон ойининг охирги кечасида у (рўзадор)ларнинг гуноҳлари кечирилади. Рамазон ойи тугаши билан Аллоҳ таоло рўзадор бандаларига ҳақларини беради – уларнинг гуноҳларини кечиради. Фазилатларга тўла Рамазон ойи бошланиши билан барча мусулмон биродарларимизни муборакбод этамиз. Хуш келдинг, Рамазон! Сардоба тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2013 йилда 092 реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “SAMANDAR SARI” боғдорчилик фермер хўжалигига тегишли бўлган юмалоқ муҳр ва юмалоқ штамп йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Озода бўлса шаҳринг, зода бўлса шаҳринг, Очилар дилу баҳринг... чилар дилу баҳринг...
Bosh muharrir: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 7.03.2024-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, O‘rinbosar: (67) 225-11-14, Bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “SHARQ” NMAKда 1540 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent sh., Mirobod tumani, Buyuk Turon ko‘chasi, 41- uy. Теl.: (71) 233 11 07. Buyurtma Г-348 NAVBATCHI: X. NISHONOVA 8 2024-yil 11-mart, № 10 (11652) YANGI SIRDARYO — Ҳаётхон опа, бизга маълумки, Сирдарё икки забардаст халқ шоири—Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиевани ўз тупроғида улғайтирган воҳа ҳисобланади. Айтинг-чи, келгусида улар даражасидаги нуфузга ва мавқега эга бўла оладиган ижодкорлар вилоятимиздан етишиб чиқадими? — Адабиёт мисоли оқар дарё. У оқаверади, йўлда ушбу дарёга беҳисоб ирмоқлар, ирмоқчалар келиб қўшилаверади. Бу дарёнинг умрбоқийлиги ҳам ана шунда. Сирдарё воҳаси, дарҳақиқат, икки буюк ижодкорни Ўзбекистон халқ шоирлари Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиеваларни улғайтирган замин. Оққан дарё оқаверади, дейдилар. Вилоятимизда Тўра Сулаймон, Ҳалима Худойбердиева мактабидан сабоқ олиб, улардан ўрганиб, ибрат олиб, қўлга қалам олаётган ёш ижодкорлар бисёр. Уларнинг айримлари устозлар изидан бориб, элнинг назарига тушиб улгуришган. — Вилоятимизнинг ҳозирги давр адабий муҳитида навқирон қаламкашларнинг тутган ўрни ҳақида нималар дея оласиз? — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ўз фаолияти давомида ижодкор ёшларни кашф қилиш, уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, илк тўпламларини нашр қ и л д и р и ш , ёшларнинг баёзларини чоп этишга, уларнинг китобларини тақдимот қилишга алоҳида эътибор “Ватан саодатини аодатини куйламоқ уйламоқ бахтдир” Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Ҳаётхон ОРТИҚБОЕВА билан мулоқот беради. Уюшманинг вилоят бўлими атрофида кўплаб ёш ижодкорлар жипслашган. Бўлим ташаббуси билан қатор йиллардан бери ёшларнинг баёзлари, альманахлари нашр қилинмоқда. “Зангори фасл 1”, “Зангори фасл 2”, “Навқирон оҳанглар”, “Сирдарё ғунчалари” альманахларини мисол келтириш мумкин. Ёдингизда бўлса, мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб вилоятда танилиб қолган ёш ижодкорларнинг машқларини тўплаб, “Дунёларга танитамиз Сирдарёни” деб номланган тўплам нашр эттирдик. Ушбу тўпламга 40 нафардан зиёд ёшларнинг сара машқлари киритилди. Тўплам нашрдан чиққан кунларда вилоятимизга ташриф буюрган муҳтарам Президентимизга битта китобни совға қилган эдик! Китобнинг “Дунёларга танитамиз Сирдарёни” деб номланишида ҳам теран рамзий маъно мужассам. Ушбу сатр ёшларнинг шеъридан олинган. Вилоятимиз ҳаётида ривожланишнинг янги босқичи бошланганини, воҳа қиёфаси бутунлай ўзгариб, чирой очиб бораётганини, одамларнинг дунёқараши ўзгариб, ўз юрти билан фахрланиш туйғуси юксалиб бораётганини ижодкор ёшларимиз ғурур ва ифтихор, жўшқин илҳом билан қаламга олмоқдалар. Ҳар гал ёшларнинг давраларига кириб, уларнинг покиза ҳайратдан туғилган шеърларини тинглаганимда адабиётимизда янгиланиш, юксалиш жараёнлари бошланганлигини ҳис қилиб тураман. Бугунги иқтидорли ёшларимизнинг ижоди адабиётимизга жўшқин янги нафас, янги оҳанглар олиб кирмоқда. Бу жараёнларни Сирдарё воҳасида яшаб, ижод қилаётган ёш қаламкаш йигит-қизларимизнинг ижодий изланишларида ҳам кузатиш мумкин. Уларнинг ёзганларини ўқиб, “ҳозирги ёшлар бошқача, уларнинг тафаккури ҳам, дунёқараши ҳам ўзига хос, ижоди ҳам давримизнинг ҳаётбахш нафасига ҳамоҳанг” деган хулосага келаман. 2022 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ижод фонди ҳомийлигида мамлакатимизда яшаб, ижод қилаётган умидли ёш ижодкорлардан 25 нафарининг илк тўпламлари нашр қилинди. Шулардан беш нафари айнан Сирдарё вилоятининг ижодкор ёшлари эди. Улар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, иқтидорли ижодкорлар Мақсуда Мирзаева, Азиза Абдураҳмонова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Зарнигор Абдуолимова, Қуддус Асадуллаев, Рашид Хўжамовлардир. Ўша йили китобнинг Дўрмонда ўтказилган тақдимотида Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров сўзга чиқиб, сирдарёлик 5 нафар ижодкорнинг китоблари ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб, уларнинг шеърларини юксак баҳолаган эди. —Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими “Янги Сирдарё” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ёш ижодкорларнинг мушоираси ҳар ойда бир марта ўтказиладиган бўлди... —Яхши биламизки, “Янги Сирдарё” (“Сирдарё ҳақиқати”) газетаси таҳририятининг яхши анъаналари бор эди. Вақти-вақти билан вилоятнинг таниқли ижодкорлари ижодига бағишланган махсус адабиёт саҳифалари бериб бориларди. Жумладан, “Ёшлар овози”, “Ёшлар дафтаридан” каби рукнларда ёш қаламкашларнинг ижодидан ҳам намуналар мунтазам равишда ёритиларди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими “Янги Сирдарё” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “Гулистон оқшомлари” номли мушоира ғолибларининг машқларини ҳар ойда ёритиб боришни бошлади. Бу билан яхши анъанани тиклади. Ёшлар ижодига бағишланган бундай “Адабиёт саҳифалари”нинг бериб борилиши ёш ижодкорларимиз учун ҳам имконият, ҳам рағбатдир. — Уюшма аъзолари ҳисобланган ижодкорларнинг олдига қандай талабларни қўйиш мумкин? — Ижодкор эркин фикрлайдиган инсондир. Унинг олдига қандайдир талаблар қўйиш фикридан йироқмиз. Чунки ҳар бир ижодкор давр билан ҳамнафас ҳолда яшайди, у жамиятда юз бераётган эврилишлар, ўзгаришлар, бунёдкорликларга бефарқ бўла олмайди. Ижодкорнинг олдига вазифаларни даврнинг ўзи қўяди. Муҳтарам Президентимиз барча ижодкорларимизнинг эътиборини маънавият ва маърифатни юксак даражага кўтаришга даъват этмоқда. Ушбу улуғ мақсадни амалга оширишда нафақат уюшма аъзолари, балки ўзини ижодкор деб ҳисоблаган ҳар бир инсон олдинги сафларда бўлиши зарур. — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг келгусидаги режалари ҳақида тўхталсангиз... — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг жорий йилдаги режалари серқирра. Шуни мамнуният билан таъкидлаймизки, бу йил Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги вилоятимизда ва мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади. Ҳозирги кунда ушбу санага тайёргарлик ишларини бошлаб юборганмиз. Шоирнинг уй-музейида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган. Ҳозирги кунда музейни жиҳозлаш учун экспонатлар, шоир замондошларининг хотиралари тўпланмоқда. Бу ташкилий тадбирларда шоирни кўрган, у билан ҳамсуҳбат бўлган ижодкорлар ва юртдошларимиз фаол иштирок этмоқдалар. Юқорида таъкидлаганимдек, Сирдарё адабий муҳити ҳамиша навқирон ва уйғоқдир. Умид билан қўлига қалам тутган ёш ижодкорларимизнинг келажакда халқимизга манзур бўладиган ажойиб асарлар яратишига ишонамиз. Эккан ниҳолларинг шовуллаб турсин, Умри пойдор бўлсин чинорларингни. Ниҳоллар,чинорлар суяб тургайдир, Нурланган тафаккур минорларини... Суҳбатдош: Ҳасан АБДУВОҲИДОВ “Бугунги иқтидорли ёшларимизнинг ижоди адабиётимизга жўшқин янги нафас, янги оҳанглар олиб кирмоқда.”