The words you are searching are inside this book. To get more targeted content, please make full-text search by clicking here.
Discover the best professional documents and content resources in AnyFlip Document Base.
Search
Published by Yangi Sirdaryo, 2024-05-18 10:55:07

Yangi Sirdaryo gazetasining 2024-yilgi 19-soni

Mutolaa uchun

YANGI SIRDARYO • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta № 19 (11661) 20-MAY 2024-YIL, DUSHANBA Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi Jamiyat – islohotlar tashabbuskori • 17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун (Давоми 2-бетда) sirdaryo24.uz @yangisirdaryogazetasi (Давоми 2-бетда) Тадбирни олийгоҳнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нурбек Аякулов очиб, анжуманнинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталди ва институт ректори, Жаҳонгир Қаршибоевнинг кириш сўзини йиғилганларга ўқиб эшиттириб, анжуман ишига муваффақият тилади. Конференцияда республикамизнинг етакчи олий ўқув юртларидан профессор-ўқитувчилар, институт педагогик жамоаси ва талабалар иштирок этдилар. Республикамизнинг бир неча нуфузли олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари ZOOM платформаси орқали қатнашдилар. Анжуман кун тартибидаги мавзу бугунги глобаллашган даврда жуда долзарб аҳамият касб этади. Негаки, медиазамондаги медиамаконнинг ёшлар онги ва шуурига салбий таъсири ҳар қачонгидан кучайиб бормоқда. Шу боисдан ҳам ҳар бир маърузачи ўз чиқишларида медиамаконда ахборот маданиятини шакллантиришнинг алоҳида ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритдилар. Хусусан ЎзМУ профессори Б.Тўйчиев медиамаконнинг ижтимоий онгга таъсири ва унга қарши кураш чоралари тўғрисида, ЎР ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, профессор Б.Каримов медиамакондаги рақобатда ўзбек тили ва туркий тиллар истиқболлари юзасидан чиқишлар қилдилар. ZOOM платформаси орқали фалсафа фанлари доктори, профессор Қ. Назаров медиамаконда маънавий янгиланиш ва баркамол авлодни тарбиялаш эҳтиёжи заруратини асосли, ҳаётий мисоллар доирасида тушунтирган бўлса, ЎзМУ 15-16 май кунлари Гулистон давлат педагогика институтида “Медиамаконда ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман “Ижтимоий фанлар ва санъатшунослик” кафедраси томонидан ташкил этилган бўлиб, институт ўз фаолиятини бошлагандан бери биринчи бора республика миқёсидаги тадбир эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ахборот маданияти шакллантирилса... Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамроҳлигида яқинда вилоятимизга ташриф буюрди. Меҳмонларни Сирдарё туманида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ меҳмонлар дастлаб “Peng Sheng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан Хитой тажрибаси асосида чигит экилган майдонлар ва янги барпо қилинган интенсив боғни кўздан кечиришди. Сўнг Сайхунобод туманидаги “Иттифоқ” маҳалласида томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан суҳбат ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да ўтган учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ҳамда ташаббуси билан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, кейинги йилларда биргина Сирдарёда Хитой компаниялари сармояси иштирокида 70 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилгани, вилоятнинг Хитой Халқ Республикаси билан ташқи савдо айланмаси эса, ўтган 2023 йилда 336,1 миллион АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланди. Сирдарё вилояти ва Хитойнинг қатор провинциялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайиши ҳамда мустаҳкамланишига умид билдирилди. Шунингдек, томонларнинг вакиллари ўзларини қизиқтираётган йўналишлар бўйича фикр алмашдилар. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бўлими Хитой делегацияси Сирдарёга ташриф буюрди Бу ўтли сатрлар Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг “Даъват” шеъридан олинган. Шоир Ватан шонини, шаънини ана шундай баланд руҳ билан мадҳ этган эди.Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 77 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Маросимларда иштирок этиш учун пойтахтдан бир гуруҳ таниқли шоир ва ёзувчилар, шоиранинг шогирдлари, дўстлари, яқинлари ташриф буюришди. Дастлаб Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактаби ҳовлисига ўрнатилган шоира ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг тадбир қатнашчилари мактабдаги шоира номи билан аталган музейни томоша қилдилар. Шоира ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қимматли экспонатлар: қизиқарли маълумотлар, ҳужжатлар, суратлар, шоиранинг рамзий ижодхонасидаги буюмлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Хотира тадбирининг иккинчи қисми вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Тадбирни очган вилоят ҳокимининг ўринбосари Шоҳруҳ Исоқулов Ҳалима Худойбердиеванинг ижод йўли ҳақида қисқача тўхталди. Тадбирга Ўзбек давлат Миллий театрининг таниқли актёрлари Ҳамза Ҳасанов ҳамда Саида Мадумарова бошловчилик қилишди. — Бугун Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 77 йиллигини нишонлаш учун жамландик. 7 сонида ҳикмат бор, — деди Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. — Бу заминдан Тўра Сулаймон, Ҳалима Худойбердиева каби буюк ижодкорлар, шоирлар етишиб чиққан. Бу ерга ҳар гал келганимизда шоиранинг руҳини, нафасини ҳис этамиз. Ҳозиргина биз Ҳалима опа номи билан аталган мактабда бўлдик. У ерда ўқиётган ёшларга ҳавасимиз келди. Агар имкони бўлса, ҳамма нарсадан воз кечиб, ушбу томошагоҳни тўлдириб ўтирган ўқувчиларнинг ўрнида бўлишга рози бўлардим. Бу ёшлар Янги Ўзбекистоннинг келажагини яратишади. Уларнинг орасидан келгусида кўплаб Ҳалималар етишиб чиқишига ишонамиз. Ҳалима опа ўзбекнинг оташин шоираси эди. Сирожиддин Саййид ўз сўзини тугатгач, Сирдарёга бағишлаган шеърини ўқиб берди. Сўнгра ижод мактаби ўқувчилари ижросида “Мозийга қайтиб” номли адабий-бадиий композиция намойиш этилди. Саҳнада Тўмарис даъвати, Сароймулкхоним (Бибихоним) садоқати, Нодирабегим матонати ва бошқа ўзбекнинг доно, фозила аёлларининг хислатлари акс этди. Бу лавҳалар Ҳалима опанинг ўтли шеърларига уланди. Шоиранинг болалиги ва ёшлиги акс этган лавҳалар барчанинг қалбида ҳаяжон уйғотди. Қизалоқ тунда осмон тўла юлдузларни томоша қиларкан, энг ёруғ юлдуз бўлиб порлашни, шеърлар битишни, келжакда шоира бўлишни орзу қилади. Онажониси унинг орзулари ушалиши учун дуолар қилади. Орзулар оғушидаги Ҳалимани гўё фаришталар қуршаб олиб, адабиёт оламига етаклаб кетишади. Ҳалиманинг орзулари ушалди. Ўзбекнинг збекнинг аслзода шоираси Қон аслан ёруғлик. Ёруғлан, тиз чўк. Асл мард Ватанга тиз чўкиб ўтар. Қанча қонинг бўлса, Ватан учун тўк, Қанча шонинг бўлса — Ватанни кўтар! • Илмий-амалий анжуман


2 (Бошланиши 1-бетда.) “Билимга чанқоқлик, шеъриятга ошнолик, қадим ўзбек эли қадриятлари, аёл қалби дардларини куйлаш уни юксакларга кўтарди.” (Бошланиши 1-бетда.) 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO профессори, филология фанлари доктори Н.Абдуллаева медиамаданиятнинг асосий функциялари хусусида сўз юритишди. ЖДПУ профессори Б.Очилова рақамли асрда ҳақиқат ва манипуляция тушунчаларига тўхталиб, уларнинг ижобий ва салбий ҳолатларини санади. Ўз навбатида манипуляция келтириб чиқараётган салбий ҳолатларни бартараф этиш чоралари юзасидан Ахборот маданияти маданияти шакллантирилса акллантирилса... таклиф ва тавсияларини билдирди. ГулДУ профессори Р.Маҳмудов ахбороот маданиятини шакллантиришда ёшлар нотиқлигига қўйиладиган талаблар хусусида сўз юритиб, ёшлар нотиқлиги жараёнида эътибор қаратадиган асосий омилларни келтириб ўтди. Шунингдек, бошқа олийгоҳларнинг вакиллари ҳам мавзу бўйича сўзга чиқиб, ўзларининг ёрқин фикрларини баён қилдилар. Ўтказилган конференция ҳар жиҳатдан мазмунли ва самарали бўлганини эътироф этиш жоиз. Ахборотлашган даврда медиамакон ва унинг салбий оқибатларига берилмаслик, ундан ҳимояланиш чоралари ҳар биримиздан билим, малака ва кўникма бўлишини талаб этади. Қачонки бу жиҳатлар инсонда шаклланган бўлса, ҳар қандай зарарли хуружларга қарши тура олади. Шу боисдан бу каби анжуманларнинг давомли равишда ўтказилиши мақсадга мувофиқ. “Ижтимоий фанлар ва санъатшунослик” кафедраси мудири Нуриддин Саидқулов анжуманни ташкил этишда ташаббус ва фаоллик кўрсатганлиги эътиборга молик. Конференция якунида институтнинг “Мусиқа таълими” йўналиши талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг кўнгилларига хушнудлик бахш этди. Баҳром БОЙМУРОДОВ Суратларда: анжумандан лавҳалар Тадбир вилоят ҳокимлиги котибият мудири Валижон Тўйчиев ҳамда “Юксалиш” умумиллий ҳаракати раҳбари Дилшунос Абдуллаевалар етакчилигида бўлиб ўтди. —2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида “Ўзбекистон-2030” стратегияси қабул қилинган эди, —дейди В. Тўйчиев. —Мазкур стратегия 2024 йил —“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да изчил давом эттирилмоқда. Президентимиз томонидан ижро ҳокимияти олдига стратегияда белгиланган мақсадларни сўзсиз амалга оширилишини, унда белгиланган кўрсаткичларга ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш топширилган. Яъни, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш шулар жумласидандир. Шунингдек, семинарда умумий ўрта таълим мактабларини мебель ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари, техник воситалари билан таъминлаш, мактабгача ва мактаб таълими тизимида мактабларни тоза ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини босқичма-босқич ўтказилиш режаларини амалга оширишда масъулият билан ёндошиш кераклиги айтилди. Бундан ташқари, пахта бўйича ҳосилдорликни 35-40 центнерга, ғалла бўйича ҳосилдорликни 70-75 центнерга етказиш, қуввати 3 минг тонна бўлган 1 та агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш, 2.5 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, йил якунига қадар яшил боғлар сонини 24 тага етказиш, хорижий туристлар сонини 56.0 минг нафарга, туризм хизматлари экспортини 12.3 миллион долларга етказиш масалалари кўриб чиқилди. Эксплуатация муддатидан ўтган, сейсмик заифлиги ва авария ҳолати аниқланган кўп қаватли уй-жойларни реновация қилиш чораларини кўриш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ташланаётган чиқиндилар миқдорини камайтириш, “Дўстлик” фестивалини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш масалалари ва келгуси режалар ҳақида сўз юритилди. —Энг асосийси, ислоҳотлар жойларда халқимиз ҳаётида акс этиши лозим, —дейди Д.Абдуллаева. —Бундан буён давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг сифатини баҳолаш мақсадида депутатлар ва жамоат ташкилотлари томонидан мунтазам равишда жамоатчилик эшитувлари ташкил этиб борилади. Яна бир жиҳати муҳимки, халқимиз ҳаётида ижобий акс этиши лозим бўлган энг муҳим мавзуларда аҳоли фикри ўрганилиб борилади. Ушбу йилга режаларимиз бисёр. Табиий газ билан ишлайдиган 40 та автобус ҳарид қилиш, жамоат транспортининг 4 та янги тармоғини яратиш, истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш, Топ-100 дастурини амалга ошириш каби вазифалар олдимизда турибди. Бу йилга мўлжалланган вазифаларни бажариш, халқимиз ҳаётини тубдан яхши томонга ўзгартириш учун бошланган ҳаракатларимиз бардавом. Ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар фақат қоғозда эмас, амалда бўлиши лозим. Ҳа, ҳақиқатан ҳам мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишга барчамиз масъулмиз. Хуршида НИШОНОВА СТРАТЕГИЯ ТРАТЕГИЯ ВАЗИФАЛАРИДАН АЗИФАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ... ЕЛИБ ЧИҚИБ... Жорий йил 17 май куни “Ўзбекистон -2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг мажлислар залида туман ва шаҳарлардаги бошқарма, ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинар Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Шоҳрух Исоқулов кириш сўзи билан очиб, дунёдаги музейларнинг тарихи ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида нутқ сўзлаб, шу соҳада фаолият кўрсатаётганларнинг ишларига муваффақиятлар тилади. Сўнгра вилоят тарихи ва маданияти музейи директори Зокир Холдоров, ГулДУ тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари” музейи директори Ўғилой Эрбўтаева, ГулДУ касаба уюшмаси раиси Абдураҳмон Юсуфалиев, “Миллий тикланиш” демократик партияси матбуот котиби Наргиза Шайдуллаева ва бошқалар сўз олиб, музей ходимларини байрам муносабати билан самимий муборакбод этишди. Улар ўз чиқишларида вилоятимиз ҳудудида нуфузли музейлар сони ортиб бораётгани ва ҳозирги кунда ҳар бири воҳадошларимизга ўтмишдан кўплаб маълумот ва тушунчалар бераётгани таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидлашди. Тадбир давомида музей ходимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ижодкорлар ва фаоллар Ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Байрам муносабати билан намойиш этилган концерт дастури иштирокчиларга манзур бўлди. Ўз мухбиримиз БАЙРАМ ҚИЗҒИН НИШОНЛАНДИ 18 май—Халқаро музейлар куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида “Музей — маънавият ва маърифат маскани” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. • Тадбир Билимга чанқоқлик, шеъриятга ошнолик, қадим ўзбек эли қадриятлари, аёл қалби дардларини куйлаш уни юксакларга кўтарди. Ҳалима шеърият осмонида юлдуздек чақнади. — Чин ижодкорнинг иккита умри бўлади, — деди адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори Қозоқбой Йўлдошев. — Бири ҳаётлигида, иккинчиси ёруғ дунёни тарк этганидан сўнг бошланади. Халқимизнинг суюкли шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг иккинчи умри мана шундай давраларда, мухлислар, шогирдлар қалбида, хотирасида давом этмоқда. Ҳалима ўзбекнинг туғма аслзода қизи, беназир шоираси эди ва шундай бўлиб қолади. Унинг нафақат шеърияти, гап-сўзлари, муомаласи, салобати, бутун борлиғи чин маънода аслзодаларга хос эди. У ўз шеърларида инсон руҳияти, аёл қалби кечинмалари манзарасини, юрак дардини чизарди. Шоира юрагида йўлбарс ўкириб, сиртдан жилмайиб турган ўзбек аёлининг поэтик сиймосини яратди. Бу оловли шеъриятнинг туғёнлари, тафти ҳали неча юз йиллар яшайди. Менинг бир таклифим бор. Шоирани фақат туғилган кунида эмас, ҳар куни эслайлик, йўқлайлик. Таниқли ижодкорлар, шоирлар бу қутлуғ заминга, ижод мактабига тез-тез келиб, маҳорат дарслари ўтишса, ўқувчилар билан мушоиралар ўтказишса, Ҳалима опанинг шеърларини уларнинг тилидан тинглашса, айни муддао бўларди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Салим Ашур ҳам шоира ҳақидаги хотираларидан сўзладилар. Саҳнада Ҳалима Худойбердиева шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар янгради. Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнованинг қўшиғини тадбир иштирокчилари олқишлар билан кутиб олдилар. Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги дуторчи Ўзбекнинг аслзода шоираси қизлар ансамбли, Юнус Ражаббий номидаги “Мақом” ансамбли хонандаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди. Хотира тадбири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Минҳожиддин Мирзонинг шоира сиймоси, ижоди ҳақидаги ёрқин фикрлари билан якунланди. Хотира саодати қалбларни нурафшон қилди. Холида ПАРДАБОЕВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар.


Амалдаги жорий ҳисобга кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республикамиз доимий аҳолиси сони 36 197,8 минг кишини ташкил этиб, жорий ҳисоб бўйича мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имконият бермаяпти. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш 2025-2026 йилларга мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2024 йил 4 март куни Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”- ги ПҚ-114-сонли қарори билан тасдиқланган расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасида Президент ҳузуридаги Статистика агентлигига 2025-2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган. Йўл харитасида 2024 йил давомида агентлик аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириши белгилаб берилди. Аҳолини рўйхатга олиш эса, 2025-2026 йилларда ўтказилиши, натижалар 2026-2027 йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши белгиланган. Бунга кўра, аҳолини рўйхатга олиш орқали аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади. Бинобарин, мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Ўз навбатида, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакллантирилади. Бундан ташқари, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди. Аҳолини рўйхатга олиш натижасида миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритиш, халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади. Мамлакатимизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири аралаш усулда, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан ҳудудларда уйма-уй юрган ҳолда, юзма-юз суҳбат асосида, планшет ҳамда интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш амалга оширилади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамиятини тушунтириш бўйича ахборот-тарғибот ишлари ҳам изчил давом эттириляпти. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш жараёни билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва илмий-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Олдинда турган ишларни муваффақиятли бажариш жуда муҳим. Чунки, бу орқали Ўзбекистоннинг ҳар бир манзили, ҳатто чекка ва олис маҳалла-ю кўчаларигача алоқадор барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона маълумотлар базасига эга бўламиз. Б.ХАМИДОВ, вилоят Статистика бошқармаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими етакчи мутахассиси “Жамғармамизда ўзбек, рус ва чет эл ёзувчиларининг асарлари мавжуд. Яқинда кутубхонамиз фонди яна турли жанрдаги адабиётлар билан бойиди.” 3 Фаровон ҳаёт учун аровон ҳаёт учун яна бир қадам на бир қадам 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO “Сирдарё ИЭС” филиали ҳудудида ёнғинга қарши сув тизими мавжуд бўлиб, ёнғинга қарши сув олгичларни доимий ишчи ҳолатда сақлашга масъул станциянинг тегишли цехлари ва ёнғин-қутқарув қисмлари ҳисобланади. Баҳорги мавсум бошланиши билан тасдиқланган режага асосан “Сирдарё ИЭС”да ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, шу қоида талабларига асосан ишларни ташкил этиш мақсадида объектни ёнғиндан муҳофаза • Моҳият ОЛОВНИНГ ЛОВНИНГ КУШАНДАСИ — СУВ УШАНДАСИ — СУВ Ёнғин вақт танламайдиган ҳодиса бўлиб, уни кам талофатлар ёки қисқа вақт ичида бартараф этишнинг асосий омилларидан бири ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини доимо соз ҳолда сақланишига эришиш ҳисобланади. • Ёнғин хавфсизлиги қилувчи 15, 16-ёнғин қутқарув қисмлари навбатчи смена шахсий таркиби билан биргаликда станциядаги мавжуд 47 та ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолати, уларга бориш йўллари текширувдан ўтказилди. Пировардида аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳолат корхона раҳбариятининг ҳузурида муҳокама этилди. Ушбу профилактик тадбирдан кўзланган асосий мақсад станция ҳудудида жойлашган ёнғинга қарши сув тизимининг ҳозирги кундаги ҳолатига аниқлик киритиш, улардаги мавжуд носозликларни бартараф этиш чораларини кўриш ва барча сув олгичларни мунтазам ишчи ҳолатда сақлашдан иборатдир. Зеро, бу каби тадбирлар ёнғинларни қисқа вақт ичида, кам талофатлар билан бартараф этилишида асосий омиллардан бири саналади. Юнус ЭГАМБЕРДИЕВ, “Сирдарё ИЭС” АЖ ОЙХТТЕБ бошлиғи ўринбосари, майор, Шерзод АМАНБОЕВ, мазкур корхона ОЙХТТЕБ 15-ЙҚҚ смена бошлиғи, капитан Жамиятнинг чинакам бойлиги маърифатли кишилардир. Чунки зиёли инсон ўзининг маънавиятини юксалтириш учун ҳамиша китобга ошно бўлади. Юртимизда китобхонликни тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини ривожлантириш борасида муҳим тадбирлар ўтказилмоқда. Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли вилоят ахборот-кутубхона марказига бугунги кунда китоб ўқиш учун келаётган ёшлар сони ортиб бораётгани қувонарлидир. Зеро, зиё масканида барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирги кунда мавжуд китобларнинг сони 210 мингтани, аудиодисклар сони эса, 180 тани ташкил қилади. Маърифат сари интилиб келадиганлар учун компьютер, Wi-Fi ўрнатилган. Китобхонлар исталган электрон китобни интернет тармоқларидан ҳам топиб ўқишлари мумкин. Йиллик бадал 12 минг сўмдан иборат бўлиб, етти ёшдан бошлаб ҳар ким аъзо бўлиши мумкин. —Нафақадаги кишилар, давлат ишида ишлайдиган ходимлар ҳам бу ерга тез-тез келиб туришади,—дейди кутубхона сектор раҳбари Дилафрўз Камолиддинова. — Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчилар учун китоб ва журналларни уйларига олиб кетиб ўқиш имконияти мавжуд. Кутубхонага ҳар куни 300 нафардан ортиқ китоб ихлосмандлари келишади. Уларнинг аксарият қисмини абитуриентлар ташкил қилади. Шу сабабли аниқ ва табиий фанлар дарсликларига талаб ортиб бормоқда. Масканимизда астойдил тайёргарлик кўриб, олийгоҳ талабалигига эришган айрим йигит-қизлар марказга ўзлари фойдаланган китобларни совға тариқасида бизга тақдим этишади. Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, кутубхоналарга ёшлар билан биргаликда катта ёшдаги кишиларни ҳам кўпроқ жалб қилиб, китобхонликни кенг тарғиб қилиш асосий мақсадимиз бўлиши керак. Чунки жамият ҳар қандай зулматдан фақат илм нури билан ёруғликка чиқа олади. Юртбошимизнинг қуйидаги ҳикматли бир гапини эслатиб қўйишни лозим топдим: “Китоб ўқиган, ўзининг устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади. Мана нима учун ҳам “китоб ўқинглар”, деймиз.” Мадина ЭШҚЎЗИЕВА • Энг муҳими... КИТОБГА МЕҲР ИТОБГА МЕҲР ҚЎЙГАНЛАР КЎПАЙСИН ЎПАЙСИН • Статистика ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҚҚОСЛАНГАНДА... Иқтисодий кўрсаткичлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда 2024 йилнинг январь-март ойларида Сайхунобод тумани саноат корхоналари томонидан 148,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 108,3 фоизни ташкил этди. Жами 34,0 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 мартага ўсиш кузатилди. Туманда бозор хизматлари ҳажми 72,0 миллиард сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 107,9 фоиздан иборат бўлди. Ташқи савдо айланмаси 8 миллион 100 минг АҚШ долларига етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55,2 фоизни ташкил этди. Чакана савдо товар айланмаси 43 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизга етди. Тадбиркорлар давлат статистика ҳисоботларини Estat.4 электрон платформаси орқали ўз вақтида юборишни унутмасликлари лозим. Аҳрор МАМАТҚУЛОВ, Сайхунобод тумани статистика бўлими бошлиғи


4 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO Яқинда бир гуруҳ журналистлар анъанага кўра чорланган манзил — “Фаровон” маҳалласининг Аҳмад Дониш кўчасидаги 31-уйга йўл олишди. Одатда йўлда қизиқ воқеалар бўлиб туради. Бир неча ҳамкасб аёллар ўтирган автомашина ҳайдовчиси (Мирзаобод туманидаги мактаблардан бирининг директори) ҳамкасбимизнинг уйини билмас экан. Биз ҳам гап билан бўлиб, манзилдан анча ўтиб кетибмиз. Ортга қайтиб, йўлдаги бир йигитни тўхтатиб, хонадон соҳибининг исми-шарифини айтишимиз билан у дарров “тут сайлига келдиларингизми?” – дедию манзилни кўрсатди. Шундан билдикки, бизнинг йиғинимиз аллақачон маҳаллада дув-дув гап бўлиб кетибди. Оила аъзолари одатдагидай қўллари кўксиларида, “Хуш келибсиз”, “Хуш омадед”, дея кутиб олишди. Сўлим ва саришта ҳовлига ҳавасимиз келди. Томорқадаги экинлар яшнаб турибди, боғдаги дарахтлар шиғил мева солган. Қуюқ соя солган тут дарахтлари тагига сўри, стол-стуллар қўйилиб, тўкин дастурхон безатилган. Ликопчаларда марвариддай тут. Бундан ташқари, дастурхонда тутдан тайёрланган мураббо, қоқи ва бошқа ширинликлар ҳам бисёр. Дарвоқе, бу хонадонда тут сайли ўтказилишининг яна бир сабаби бор. Ҳовлининг ўртасида шохлари ҳар томонга тарвақайлаб кетган 33 йиллик улкан тут дарахти бор бўлиб, у ҳовлига тангадай офтоб туширмайди. Хонадон соҳибларининг айтишларича, янги оила бу ерга кўчиб келишган йили шу тут кўчати ўтқазилган экан. Уйнинг гир атрофига, томорқага экилган 10, 15, 20 йиллик тутлардан ташқари, анор, олма, гилос, анжир ва бошқа мевали дарахтлар (жами 50-60 туп) ҳар йили мўл ҳосил беради. Файзли ва сўлим ҳовлидан меҳмон аримайди. Бу ёғи Форишнинг Сентоб қишлоғидан, у ёғи Бухоронинг Шофиркон туманидан қариндош-уруғлар, шунингдек, сирдарёлик ижодкорлар жамланиб, дилкаш давралар қуришади. Уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Бойжигит Абдуллаев бу каби прес-турлар, саёҳат ва зиёратлар, сайиллар бар- “Касб–ҳунар мактабларини битирган ёшлар корхона ва ташкилотларда ўз ўринларини топаётгани қувончлидир.” • Касб-ҳунар таълими 600 ўринли бинога эга бўлган, ҳозирги кунда 458 нафар ўқувчига 10 дан ортиқ касблар бўйича таълим берилаётган мактабимизда етарли моддий техника базаси яратилган. Ўқув биноси, устахона, спорт зали ва маъмурий бинолар замон талабига жавоб беради. Мактабимиз қисқа вақт мобайнида бир қатор ютуқларга эришди. Муваффақиятлар замирида фидойи ўқитувчиларимизнинг меҳнаЎзбекистон Республи- каси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профес- сионал таълим тизимини янада такомиллаштириш- га доир қўшимча чора-тад- бирлар тўғрисида”ги ПФ- 5812-сонли Фармони ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими- нинг 2019 йил 9 сентябрда- ги 231-сонли қарори асоси- да касб-ҳунар мактабимиз ташкил этилди. СИФАТЛИ КЎНИКМА ВА ИФАТЛИ КЎНИКМА ВА ТАЖРИБАНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИБ... АЖРИБАНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИБ... ти беқиёсдир. Мактабимизда нафақат касб-ҳунар ўрганиш ишлари, балки хорижий тилларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилган. Ёшлар маркази билан ҳамкорликда корейс тили ўргатилмоқда. Жорий йилда касб-ҳунар мактаблари қизлари ўртасида Сирдарё вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан ўтказилган мини футбол мусобақасида мактабимиз жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Республикамиз бўйлаб ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасидаги спорт мусобақаларида ўқувчиларимиз фаол қатнашиб келишмоқда. Волейбол бўйича мусобақанинг туман босқичида жамоамиз фахрли ўринни эгаллади. Шашка мусобақасининг вилоят босқичида мактабимиз ўқувчиси Асадбек Тожибоев фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди. Шахмат мусобақасининг вилоят босқичида жамоамиз фахрли 1-ўринн забт этгани қувончли натижа бўлди. Жорий йилда Фарғона вилоятида ўтказилган “Баркамол авлод” ўйинлари республика босқичида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича мактабимиз ўқувчиси Жўрабек Рўзибоев +90 килограмм вазн тоифасида фахрли 2-ўринга сазовор бўлди. 8-10 февраль кунлари Самарқанд ҳамда Наманган вилоятларида профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейларнинг ўқувчи-ёшлари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг баскетбол спорт тури бўйича республика финал босқичида қиз болалар ўртасида жамоамиз фахрли 2-ўринга, ўғил болалар жамоаси 4-ўринга лойиқ топилди. Битирувчиларни корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштириш ишлари тизимли йўлга қўйилган. 2023- 2024 ўқув йилидан бошлаб тумандаги “ELEGANT FIBER TEKSTILE” MCHJ корхонаси билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида “Тикувчилик” касби бўйича дуал таълим ташкил этилди. Бундай шартнома тузишни ишга жойлашиш учун янгича ёндашув, десак, бўлади. Чунки корхонанинг ўзида ёшлар амалий иш жараёнида қатнашиб, кўникма ва тажриба оширишади. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб тизимни “Автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш” ҳамда “Тракторчи - машинист” йўналишларида ҳам жорий қилишни режалаштирганмиз. Битирувчи ўзи эгаллаётган касб бўйича етарли сифатли кўникма ва тажрибага эга бўлишининг асосий тамойили бу дуал таълими туридир. Касб–ҳунар мактабларини битирган ёшлар корхона ва ташкилотларда ўз ўринларини топаётгани қувончлидир. О.ТЎРАҚУЛОВ, Ховос туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби директори давом бўлиши хусусида гапирди Тутхўрлик баҳона даврада гурунг, аския, куй-қўшиқ авжига чиқди. Давра қизигандан қизиди. Тутнинг хислатлари, шифобахшлиги тўғрисидаги гаплар, шунингдек, бугунги кунда ОАВ нинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ўрни, нуфузи, энг муҳими, юртга, дунёга овоза бўлган, элни эзгу ишларга, хайрли юмушларга чорлаган Сайхунобод тажрибаси хусусидаги фикр-мулоҳазалар тут мавзусидаги мушоирага уланди. “Ишонч” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири, шоира Баҳор Холбекова, “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталари, “Университет овози”, “Гулистон ҳаёти”, “Шарафли йўл”, “Ойдин йўл” газеталари бош муҳаррирлари: Баҳром Боймуродов, Мунаввар Пардаев, Баҳринисо Норжигитова, “Суюн Намозов, Дилора Эсонова, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилором Исмадиёрова, кекса ижодкор Даврон Жабборов ва бошқалар тут билан боғлиқ ривоят ва ҳикоялардан сўзладилар. Мирзаободлик маданият ходими Набижон Ҳакимов сирдарёлик шоирлар шеърлари асосида тайёрлаб келган қўшиқлардан куйлади. Дарахтнинг ўзидан тут териб, ёки қоқиб ейишнинг гашти бошқача-да. Бир неча ҳамкасбимиз катта чойшабни тутиб турди, мезбон йигит Меҳрзод (хонадон соҳибининг ўғли) энг катта тут дарахтининг тепасига чиқиб, тут қоқди. Дув этиб тўкилган тутларни талашиб, тортишиб ёйишга тушдик. Т.Боқиев асли Форишнинг Сентоб қишлоғидан. Самарқанд давлат университетида ўқиётган чоғида у бухоролик Аминахонни учратди. Улар севиб-севилиб, турмуш қуришди. Шу тариқа Аминахон Бухорои шарифдан Сайхунободга келин бўлиб тушди. Иккиси ҳаётда, меҳнатда, ижодда қўш кабутардек бўлиб, яшаб келишмоқда. Тўхтамиш кўп йиллар мактабда ишлади, кейин республика “Овози тожик» газетасининг вилоят бўйича мухбири сифатида фаолият юритди. У ўзбек ва тожик тилларидаги қатор шеърий тўпламларнинг муаллифи. Аминахон қишлоқ мактабида ёшларга сабоқ берди. Ҳалол меҳнатда хосият кўп, дейдилар. 4 нафар фарзандни маънавиятли, одобли, билимли, меҳнатсевар қилиб тарбиялаб, вояга етказишди. Ҳаммаси уйли-жойли, ўзидан тинчиган. Боқиевлар биргалашиб, мана шундай сўлим, чорбоғли ҳовли–жой қилишди. Маънавият сабоқлари фарзанд ва набираларга оиладаги соғлом муҳит, меҳр-оқибат ва ибратли тарбия орқали ўтади. Фарзандлар камтар, меҳнаткаш, келинлар иболи, ҳаёли, ширинсўз ва меҳмондўст. Қизлар ҳам бахтли-тахтли бўлиб кетишган. 12 нафар набира бобо ва бувига қувонч бағишлайди. — Тутда хосият кўп. Унинг турган-битгани шифо, — деди хонадон соҳиби. Фарзандлар ва набираларимиз билан ҳар йилги тут пишиғини интиқ бўлиб кутамиз. Товоқларни марварид мева билан тўлдириб, қўшниларни йўқлаймиз, меҳмонга чорлаймиз. Ҳовлига айниқса, ҳамкасблар жамланганда чинакам байрам, сайил бўлиб кетади. Набиралар ўзбек, тожик, рус тилларида шеърлар ўқиб, ҳаммани қувонтиришади. Кўкламнинг бошида туманга ташриф буюрган давлатимиз раҳбари Сайхунобод тажрибасини юртимиз бўйлаб кенг қўллашга даъват этган эди. Айни кунларда ана шу илғор тажриба асосида юртимизнинг барча ҳудудлари, шу жумладан, вилоятимизда ва Сайхунободда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ишнинг хайрли томони бўлганидек, “Фаровон” маҳалласидаги ушбу хонадондаги табиатга, томорқага, дарахтларга, тутзорларга алоҳида эътибор, бу каби мўъжаз матбуот анжуманлари, тут сайиллари ҳам келгусида оммалашиб, анъанага айланса, ажабмас. Сайил Халқаро оила куни арафасида ўтгани учун меҳмонлар хонадон соҳибларини қутлаб, туҳфалар топширишди. Дастурхонга келинпошша Муборакхон тайёрлаган ош тортилди. Тут сайли адоғига етган бўлса-да, гурунглар сира тугамасди. Тадбир сўнгида келгуси йили тут пишиғига, тут сайлига етиш насиб этсин, дея дуо қилиб, хайрлашдик. Холида ПАРДАБОЕВА Суратда: тут сайли иштирокчилари. САЙХУНОБОДДА АЙХУНОБОДДА ТУТ САЙЛИ УТ САЙЛИ • Анъаналаримиз бардавом Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимининг ўзига хос анъаналари бор. Тут сайли ҳали ҳеч бир вилоятда ўтказилмаса керак. Уч йилдирки, Сайхунобод туманидаги “Фаровон” маҳалласида истиқомат қилувчи тажрибали журналист ва шоир Тўхтамиш Боқиев хонадонида сирдарёлик журналистларнинг тут сайлини ўтказиши анъанага айланиб қолди. Кексаларимизнинг “келгуси йил тут пишиғига етайлик”, дея ният қилишларида ҳикмат бор...


шан бутунлай занжирбанд этиб олган. Энди у бу матоҳдан қутулолмайди. Кишан — рамз. Мустақилликка эришилгандан кейин ҳам шўродан қолган одамларнинг бир қисми кишандан қутила олмади. Қизил салтанатнинг сеҳри фикру хаёлини бутунлай банд этган. Шундан бўлса керак: аксари раҳбарлар Ватан учун борини, жонини бериш у ёқда турсин, халқнинг молини туя қилишга рўжу қўйишмоқда. Улар онгида: “Фақат ўзим яхши яшасам бўлди!” деган янглиш фикр ҳукмрон. Фикри ожизимча, ўзбек ёзувчилари орасида Олим Тошбоевнинг асарларида янгича фикрлаш бўртиб кўринади. “Ултонтоз” ҳам, “Кишан” ҳам мустақиллик даври адабиётининг энг сара асарлари сирасидан жой олишига ҳақли, деб ўйлайман. Романнинг тили ғоят ширали. Халқимиз оғзидаги теша тегмаган иборалар, мақол-маталлар, ҳатто топишмоқлар асарга айрича зеб берган. Ўқирманни зериктириб қўймайди. Боз устига, асарда халқимизнинг минг йиллик қадриятлари, урф-одатлари инжа бўёқларда тасвирланган. Табиат манзаралари уста мусаввирдек тиниқ чизилган. Бир сўз билан айтганда, ўзбек адабиёти гўзал бир асар билан бойиган. Муҳаммадали АҲМАД 5 “Фикри ожизимча, ўзбек ёзувчилари орасида Олим Тошбоевнинг асарларида янгича фикрлаш бўртиб кўринади. “Ултонтоз” ҳам, “Кишан” ҳам мустақиллик даври адабиётининг энг сара асарлари сирасидан жой олишига ҳақли, деб ўйлайман.” “Кишан” Олим Тошбоевнинг иккинчи романи. Бундан олдин адибнинг “Ултонтоз” романи дунё юзини кўрган эди. Бирдан йирик асар ёзиш ҳар доим ҳам муваффақият келтиравермайди. Бунинг учун Абдулла Қодирий ёхуд Абдулла Қаҳҳордек Худо берган иқтидор бўлиши керак. Роман бир оиланинг тақдири мисолида инсон қалби манзараларини турфа ракурсларда кўрсатиб беради. 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO олиш, соясига кўрпача солиш билан мазмунли. Шу боис доим фарзандларига раҳбарларини ҳурмат қилишни, эгниларига тўнлар ёпиб туришни маслаҳат беради. Олтибой оқсоқолнинг аёли катталарга ёпиш учун тўнлар тикиш билан андармон. Одамлар унинг устидан кулса-да: “Ҳоким бово ЎНГИЛДАГИ НГИЛДАГИ К ИШАНЛАР • Ўқирман мулоҳазалари билан бирга бўлдим. Мени ўз ҳузурига чорлади”, дея мақтанишни хуш кўради. Бир палакдан икки хил қовун, деганларидек, Олтибой оқсоқолни туғишган укаси Марқабой чўпон доим танқид қилади. Акасини шайтоний ишлардан қайтаришга ҳаракат қилади. Шу боис иқи иқига тўғри келмаган девордармиён ака-укаларнинг ҳовлиси чегарасига девор тортилади. Роман воқеаларининг асосий персонажлари Олтибой оқсоқолнинг ўғилларидир. Унинг биринчи турмуш ўртоғи Жупардан 5 та, иккинчи аёли Улжондан 1 та ўғли бор. Бир ота-онадан дунёга келган Қўшша, Қилич, Тўйчи, Тоймас, Орол музофотда турли лавозимларни эгаллаган. Улар орасида пиёнистаси ҳам, ақли расидаси ҳам бор. Бироқ, уларнинг боши ҳеч қачон қўшилмайди. Қариб-чуриб, хасталикка чалинган падарлари Олтибой оқсоқолнинг ҳолидан хабар олишни хаёлларига ҳам келтиришмайди. Энг қизиғи, замонанинг зайли билан тўпланишган ака-укалар ота хонадонига йўл олишганда сойдан сел келиб, уларнинг қишлоққа киришларига тўсқинлик қилади. Ҳатто табиат ҳам уларнинг бошлари қўшилишига монелик қилади. Балки бунга оталарининг ҳаром луқма билан боққанлари сабаб бўлгандир. Кенжа ўғил Бойбўри эса, бутунлай бошқача. Олтибой оқсоқол ота бир она бошқа кенжани акалари тирсаклашидан доимо хавотирда яшайди. Романда асар моҳиятини очиб берадиган қатор образлар мавжуд. Булар сирасига мулла Қарши, талаба Улаш, факультет декани ўринбосари Чаққонов, унинг котибаси Милена, Бибимарям ва б о ш қ а л а р бор. Ёзувчининг маҳорати шундаки, давр иллатларини персонажларнинг нутқи, диалоглари ёрдамида ёрқин очиб беради. Иймонли мулла Қаршини ноҳақдан ўн беш суткага қамашади. У хонадошларига дардини дастурхон қилиб шундай дейди. “...Ҳеч ким ўз иши билан шуғулланмай қўйди. Ҳамма жойда номуносиблар ишбоши. Мунофиқлик ортидан жоҳилият даврига қайтиб кетаётганимизни наҳотки сезмаяпсизлар? Улуғ аждодларимиз бизни қарғаб кетганмикин, деган хаёлга бораман. Бировнинг мулкини ўмариб, уддабурролик қилаётганимизга кериламиз. Дўстимизнинг завжасига кўз олайтирамиз. Топаётганимиз ҳалолданми, ҳаромданми — бепарвомиз”. (О.Тошбоев, “Кишан”, “Oltin qalam nashriyoti”, 2024 йил, 66-бет). Марқабой чўпоннинг фикрлари ҳам тушунган одамни ўйлантириб қўяди. “Ким халқнинг ризқига тегинса, оғзига нон билан, ёғли патир билан ураётир катталар. А, барака топгур, бужур тош билан ур, оғзи жиртилиб, тиши тўкилиб кетсин!..” (Ўша асар 90-бет). Ушбу нутқда қаҳрамоннинг ҳалол, покиза инсонлиги очилиши билан бирга мамлакатимизда авж олган коррупцион вазиятга беэътибор эмаслиги намоён бўлади. Олтибой оқсоқолнинг ҳам баъзан тили қичиб қолади. Жамиятга, раҳбариятга қарши кўнглида ўлиб ётган фикрларни юзага чиқармоқи бўлади. Бироқ тили айланмай қолади. У газета мухбирига: “Қўшбулоқликлар уч йилдан сўнг текис ва равон асфальт йўлдан юради. Алмисоқдан қолган кўприк ўрнида замонавийси қад кўтарди...” дея интервью берганди. Бироқ орадан анча вақт ўтган бўлса-да, оғир тош жойидан силжимайди. Шундай кезда ёрилмай ичида: “Ҳукумат халққа чиройли ваъдалар бермаса, хаёлини улкан режалар билан банд қилмаса, унинг ҳукуматлиги қаёқда қолади?..” дея кўнглидан ўтказади. (Ўша асар, 227-бет). Асардаги асосий қаҳрамонлардан бири талаба йигит Бойбўри, албатта. У отаси билан бирга бориб, бундан неча йиллар бурун туғдона тагига кўмилган кишанни кавлаб олади. Кишанга жин ҳам урмаган, аввалгидек ялтираб турарди. Олтибой оқсоқол кенжасига тезда кишанни жойига қайтариб, кўмишни буюради. У кишанни кўриб, қўрқиб кетади. Қилган гуноҳлари бир-бир ёдига тушади. Гўё кишан кўмилса, гуноҳлари авф этиладигандек. Чунки унинг кўнглини киУшбу мақоламда ўзининг мазали балиғи ва чиройли манзараси билан танилган саховатли қишлоғим ҳақида сўз юритмоқчиман. Ҳойнаҳой уни сиз ҳам биласиз ва қишлоғимизда бўлгандирсиз. Қишлоғимиз этагидан Марказий Осиёдаги энг узун дарё Сирдарё оқиб ўтади.Шу боис у “Соҳилобод” деб аталади. Биласизми, қишлоғимизда машҳур, таниқли кишиларни тез-тез учратиш мумкин. Ҳа, “Қандай қилиб чекка бир қишлоқда машҳурларни бунча кўп кўриш мумкин?” деб ҳайрон қолишингиз табиий. Гап шундаки, маҳалламиздаги кўплаб чойхона ва ресторанларда балиқ пиширилади. Биз назарда тутаётган меҳмонлар атайин узоқ-яқиндан айни қишлоғимизга хос махсус тайёрланиш усулига эга бўлган, яъни қарсиллама қилиб ўзгача услубда қовуриладиган ва бир неча маҳсулотлар, хусусан, кўкату лимон, саримсоқпиёз билан чиройли қилиб безатилиб, дастурхонга тортиладиган балиқ таомларини тановул қилиш учун келишади. Балиқни нафақат қовурилган Мҳолатда, балки димлама, шўрва қилингаЕҲМОНДЎСТ СОҲИЛОБОДИМ МЕҲМОНДЎСТ СОҲИЛОБОДИМ Ҳалим хумсанинг ўғли Олтибойнинг туриш-турмиши, феъли-хўйи шўролар замонида шаклланади. У куни учун большевикларнинг югурдаги, малайига айланади. Тўғрими-нотўғрими, қизил иблисларнинг топшириғини қулоқ қоқмай бажаради. Чунки Олтибой шўроларнинг хос одами — миршаб. Миршаббоши унга шўрога қарши ташвиқот олиб бораётган мулла Мусони тутиб келишни топширади. Ички душман қўлига кишан урилади. Мулла Мусо Олтибойга ялиниб-ёлворади. Ўша пайтлари ҳарқалай иймондан бир чимдим бор экан. Халқ душманини “қочиради”. Қўлидан ечиб олинган кишанни эса, дара бошидаги туғдона тагига кўмдиради. Душманни қочирган Олтибой маҳкамага қайтгач, ўласи ҳолга келгунча калтакланади. Шундан кейин у қишлоқда Азроил элчисига айланади. Одамларга зулм-ситам етказганда қувватига-қувват, кучига-куч қўшилади. Инсон иймондан айрилса тамом: умрининг охиригача ҳаёт сўқмоқларида адашиб юравераркан. Олтибой оқсоқол раис ҳам бўлади, даъюс ҳам бўлади. Тирикчилиги ўтмай қолганда ўғирлик ҳам қилади. Бироқ қариб-қартайганда ҳам раҳбарларнинг соясига салом беришни канда қилмайди. Унинг наздича, ҳаётнинг, яшашнинг қизиғи раҳбарларнинг кўнглин и нини ҳам истеъмол қилиш мумкин. Балиқлар қай йўл билан пиширилмасин, ўзгача таъми бор ва фойдали жиҳатлари кўп. Чойхоналарда узоқ вилоятлардан келганларни ҳам кўп учратамиз. Улар ҳам мазали балиқ таомларидан ейиш учун атайин келадилар. Ҳа, айни балиқ туфайли қишлоғимизда гастрономик туризм йилдан йилга ривожланмоқда, Соҳилободимиз тобора маълум ва машҳур бўлиб бормоқда. Қолаверса, меҳмонлар маҳалламизга биргина балиқ учун эмас, табиатнинг гўзал манзарасини кўришга ҳам келадилар, деб айта оламан. Чунки қишлоғимиздан сал наридаги Сирдарёнинг мавжланиб оқаётган сувлари ўзига хос гўзаллик яратади. Буни томоша қилиш ҳам кишига завқ бағишлайди. Демак, Соҳилободни бир вақтнинг ўзида ҳам гастрономик, ҳам экотуризм манзили, десак, хато бўлмайди. Энг муҳими, қишлоғимиз одамлари меҳмондўст ва самимий. Аҳолимизнинг айни хислатлари ҳам қишлоғимизга келаётган саёҳатчиларнинг кўпайишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, албатта. Ҳилола ИЛАШОВА, Гулистон туманидаги касб-ҳунар мактабининг 2-босқич ўқувчиси • Ички туризм ни кўришга ҳам келадилар


6 • Замондошларимиз Матонатдан тонатдан бахт топган аёл бахт топган аёл “Маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари йўналишида “Баҳор” маҳалласида турли хил тадбирлар ташкил этилди.” 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш доирасида туман ва шаҳарларимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор. Жумладан, Гулистон шаҳрининг “Баҳор” маҳалласида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Якшанба куни кўчада кета- ётиб ғаройиб манзаранинг устидан чиқдим. Турли ташкилотларнинг ишга таклиф қилиб ёзилган эълонлар тахтаси олдида тумонат одам. Бу ҳолат мени қизиқтириб қўйди. Нечук бу қадар навбат? Оломонни туртиб-суртиб, олдинга ўтдим: ҳаммани битта эълон ўзига оҳанрабодек жалб этганди. Эълонлар тахтаси ёнига ёпиштирилган матннинг маза-матраси йўқ эди. Унда: “Қўлидан ҳеч иш келмайдиган ва ишлашни хоҳламайдиган дангасалар таклиф этилади. Тўлов шартнома бўйича”, деб ёзилган ва охирида шундай одамларнинг яшаш манзиллари сўралганди. Мен албатта, ўзимни шу томонга урдим. Навбатнинг эса, учи-қуйри кўринмасди. Ярим соат ўтса-да, навбат бир қадам ҳам олдинга силжимади. Мендан олдингиларни саволга тутаман: “Нега олдинга юрмаяпсизлар? Нима гап?” “Билмадим. Ҳеч ким хонага кирмаяпти. Сабаби эшикка отнинг калласидек қулф осилган”, дейди ҳалиги киши. Бу ҳолдан жаҳлим бурнимМузей ўтмиш ва келажакни боғловчи мустаҳкам кўприк саналади. Мамлакатимизда кейинги йилларда музейлар соҳасини ривожлантиришга катта эьтибор қаратилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан соҳага оид муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Музейларнинг моддий-техник базаси тубдан яхшиланди. Бу, ўз навбатида, олис мозийдан дарак берувчи ва кўҳна тарих —Йиғла, чинқириб-чинқириб йиғла. Овозинг дунёни тутсин. Исминг Меҳри бўлсин. Токи дунёда уруш деган қабоҳат сенинг меҳринг туфайли йўқ бўлсин. Йиғла, меҳрингни дунёларга сочиб-сочиб йиғла. Эр йигитларимиз ғалаба билан қайтсинлар. Йиғла, Меҳрим, сен билан бирга ҳали биз дунё кезамиз!.. Шарофат энаси у туғилган вақтда шу сўзларни айтган эди. Негаки, Меҳри Тангирова уруш йилларида 1941 йил 25 май куни дунёга келганди. —Шарофат энам салкам авлиё экан,—дейди онахон суҳбат асносида.— Эсимни таниганимдан бери биламан, у киши доим отда юрардилар. Мен улғая бошлаганимда мени ҳам отга миндириб, қавму қариндошларни йўқлар, йиғлаган оналар, жувонларга далда берарди. Кейин билсам, улар урушдан “Қора хат” келганига бўзлашар экан. Урушнинг сўнгги йилларида мен ҳам “Қора хат” нима эканлигини беш ёшга тўлиб, англайдиган бўлиб қолгандим. М. Тангирова Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Накурт қишлоғида туғилиб, вояга етди. Ўроқбой Тангировга 19 ёшида турмушга чиқиб, аҳилликда бирга умргузаронлик қилиб, уч нафар фарзанднинг онаси бўлди. 1963 йилда Мирзачўлни ўзлаштириш учун барча оилалар Сирдарё воҳасига кўчириб келинган оилалар қаторида уларнинг оиласи ҳам бор эди. Ёш Меҳри ҳам бошқа аёллар сингари қўлига кетмон олиб, дала ишларига шўнғиб кетди. Пайти келиб, колхозда ишлаш, пахта, мева-ю полиз экинларини етиштиришнинг ҳадисини олди. Ортда қолган йиллар мобайнида у заҳмат чекиб, меҳнат қилди, уч нафар фарзанди ўн нафарга етди. Тунлари эналаридан мерос бўлиб келган ҳунармандчилик турларидан каштали ёстиқ, сўзана тикишни ҳам ўрганди. Айниқса, унинг айтган алласи юракларга сингиб, авлодлари қонида сел бўлиб оқди. Суҳбатимиз асносида М. Тангирова шундай дейди: —Мен ҳақиқатан ҳам ҳалол меҳнатим туфайли роҳат топдим. Шарофат энам айтарди “Насиб қилса, келар шоми ироқдин, насиб қилмаса, кетар қошу қобоқдин” деб. Мана, насибамиз бор экан, бир вақтлар “Мирзачўл” деб аталган Сирдарёнинг тупроғини ялаб, кам бўлмадик. Чолим билан беш ўғил, беш қизни тарбиялаб, вояга етказдик. Минг шукурки, фарзандларим эл корига ярайдиган бўлиб вояга етишди. Тўнғич фарзандим Роҳатой—шифокор, Насиба қизим ва сингиллари ўқитувчи, ўғилларим эса яратилган имкониятлардан фойдаланиб тадбиркорлик қилишади. Бугунги кунда ҳаммаси эл хизматида. 30 нафар набирам бор. 83 ёшимда чевараларим нечталигиниям билмай саноғида адашаман гоҳида. Чунки эндиги кунда фарзандларим ҳам буви-ю бобо бўлишди-да. Ота-онага фарзандлари камолини кўриш, уларни етук инсон этиб тарбиялаш фахр туйғусини беради. Бизлар қандай қийинчиликларни кўрдик, агар ёзсак, катта бир китоб бўлади. Шунга қарамай ҳаёт учун тиним билмай курашдик. Бугун эса, меҳнатимизнинг роҳатини кўриб, ширин меваларини татияпмиз. Минг шукурки, бугун фарзандларимиз биз кўрган кунларни кўрмаяпти. Шунинг учун ҳам уларга “Шукроналик яхши фазилат, меҳнатнинг эса, таги роҳат” дейман. Меҳри аянинг турмуш ўртоғи 2000 йил вафот этди. Лекин яхши дарахтнинг меваси ҳам ширин бўлади, деганларидек, бугунги кунда фарзандлар онажонини, неваралар бувижонини бошларига кўтаришади. Ўғил-қизлар, келинлар, набиралар аянинг ҳар бир ўгитларига қулоқ тутиб, иш қилишади. Ҳа, “Жаннат оналар оёғи остида” дея бежизга айтилмаган. Бугун бизлар яшаётган гўзал замонамиз асосида оналаримиз сабр-матонати, меҳнати ётибди. Биз—уларнинг давомчилари замонамизнинг илғорлари, шифокор-у, муаллимларимиз. Бобо ва бувиларимизнинг босиб ўтган умр йўллари, қолдирган излари барчамизга ўрнак, аслида. Хуршида НИШОНОВА Халқ фаровонлигини кўзлаб... аровонлигини кўзлаб... • Инсон қадри — улуғ “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда жами 47 та хонадон таъмирланди. 12 та хонадоннинг ташқи деворлари (фасади) таъмирланди, 21 та хонадонда шу каби ишлар бажарилди, 4 та хонадон учун зарур бўлган кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилди, 5 та хонадон дезинфекция қилинди, 1 та уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва тўлиқ таъмирлаб берилди. “Обод кўча” мезонларини жорий этишда маҳаллалардаги 6 та кўчада 1 километр масофадаги йўл шағаллаштирилиб, 1 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 7 та трансформатор, 10 та газ тақсимлаш пункти, 3 километр масофадаги газ тармоғи таъмирланди. 0,3 километр узунликдаги ҳудудга янги ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, қабристон ободонлаштирилди, 2 километр узунликдаги лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди. Маҳаллада ўтказилган ободонлаштириш ишларига 71 нафар ҳашарчи ҳамда 17 та юк ташувчи автотранспорт ва махсус техникалар жалб этилиб, 28 тонна миқдордаги чиқиндилар чиқариб ташланди. Аҳолига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш йўналишида Баҳор маҳалласида 7 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Жумладан, 1 нафар фуқаро касбҳунар ўрганиш учун ўқишни бошлади, 4 нафари жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди, 2 нафари эса ўзини-ўзи бандлиги таъминланди. 58 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижасига кўра уларнинг 1 нафарига даволаниш учун ордер берилди. 5 нафар шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, 3 нафар якка ёлғиз кексаларга, 6 нафар ногиронларга ҳамда 12 нафар бошқа тоифадаги шахсларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари йўналишида “Баҳор” маҳалласида турли хил тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш, “Заковат” мусобақаси, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон” ва “Мунозара” интеллектуал ўйини, спорт тадбирлари ўтказилди. Ободончилик ва турмуш фаровонлиги юксалиши учун давом этаётган барча саъй-ҳаракатлар замирида халқимиз манфаати мужассам. С. КУБАЕВ, Гулистон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири 18 май — Халқаро музейлар куни ЭКСПОНАТЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ КСПОНАТЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ сирларидан сўзловчи музейларга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташрифининг кўпайишини таъминлади. Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи воҳадаги маънавият ва маърифат масканларидан биридир. Музей 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб вилоят Ўлкашунослик музейи сифатида фаолиятини бошлаган эди. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, деб номланди. 5 та бўлим мавжуд бўлган музей фондидан вилоят тарихи ва маданиятига доир ноёб қадимий экспонатлар ўрин олган. Ховос туманидаги Кўҳна Ховос тепалигидан топилган қадимий даврларга оид Анахита ҳайкалчаси, чироқ дастасидаги Ҳумо қуши тасвири ва сополдан, мисдан ясалган қадимий кўзалар, турли миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари шулар жумласидандир. Музейдаги қадимий экспонатларда ва тарихий суратларда Сирдарё воҳасининг бой тарихи ўз аксини топган. Музей доим одамлар (томошабинлар) билан гавжум. Вилоят аҳолисининг турли қатламлари: корхона, ташкилотлар жамоалари, талаба ва ўқувчи ёшлар, меҳнат фахрийлари ҳамда хорижий меҳмонлар музейга ташриф буюриб, воҳанинг тарихи ва маданияти билан яқиндан танишмоқдалар. Шунингдек, бу ерда ташкил этилаётган кўргазмалар ва турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам вилоят аҳлини воҳа тарихига доир маълумотлардан бохабар этиб, бу борадаги билим ва тасаввурларини оширишга хизмат қилмоқда. Анорбой НОРҚУЛОВ, вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси нинг учига келди. Қолганлар ҳам асабийлаша бошлашди. Бироқ ҳеч ким саросимага тушгани йўқ. Шундай ишни ташлаб кетиб бўладими? Кутишда давом этдик. Ҳузуримизда кепка кийган, майдақадам, пичирлаган кўйи сўзлаётган одам пайдо бўлди. — Биродарлар! Ҳафсаламизни пир қилди- ларинг! Бутун шўрпешоналар тўпланибсизлар. Сизларни яширин камерада сатирик кўрсатувга суратга олишаяпти. Бутун мамлакатга шарманда бўласизлар. Мен қочиш йўлини қидирдим. Бироқ бояги кепкали киши овозини баландлатиб: — Биродарлар! Анави ерда лопаткаю қоркураклар қалашиб ётибди. Ўзимизни якшанбаликка чиққандай кўрсатамиз. Уларнинг мақсадини пучга чиқарамиз. Ҳаммамиз асбоб-ускуналарни олиб, кўча тозалашга тушиб кетдик. Мен ҳам меҳнатимдан роҳатланаётгандек юзда табассум билан қор то- залашга киришиб кетдим. Кинокамера эса, хатти-ҳаракатимни тинмай муҳрлай бошлади. Ҳаммаёқ озодаликдан ялтирай бошлади... Тарқалганимиздан кейин мен қоркуракни жойига олиб бордим. Бирдан қулоғимга бояги кепкали кишининг қўнғиз мўйловли шеригига гапираётгани қулоғимга чалинди. —Кондратьич! Мен бу ишёқмаслардан қандай усталик билан фойдаланганимни ўрган! Меҳнатни ташкил қилиш мана бундай бўлибди-да! Ўрис тилидан Муҳаммадали АҲМАД ўзбекчалаштирди Ш. ГУБАЙДУЛЛИН (Татаристон) МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Ҳажвия


7 “Шунингдек, танловда иштирок этган бошқа намунали оилалар ҳам “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўкрак нишони, Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.” 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO ЭЪЛОНЛАР Фуқаро Кодиров Жонибек Турабекович номига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан 2020 йилда берилган ВС тоифали AF 2200314 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Фуқаро Роммаев Муратжон Рустамович номига Гулистон тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан 2007 йилда берилган QK 0299240 рақамли ҳарбий гувоҳномаси йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Боёвут тумани Ширин МСАФ Ширин маҳалласи Ғ.Ғулом кўчаси 10-уй учун Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси томонидан 2015 йилда Валламиев Абдукахар номига берилган 12011401020168 рақамли кадастр ҳужжати йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. • Ёднома Касбига садоқатли, асбига садоқатли, самимий инсон эди мимий инсон эди О. Қосимов 1959 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 1975 йилда умумий ўрта таълим мактабини тугатган эди. 1978-1981 йилларда Самарқанд давлат архитектура институтида таҳсил олди. 1983 йилда Киев инженер-қурилиш институтининг кундузги бўлимини тугатиб, муҳандис-қурувчи ихтисослигига эга бўлди. Йиллар мобайнида таълим тизимида турли лавозимларда фаолият юритгани, жумладан, 2007-2018 йилларда Гулистон давлат университети Маркетинг хизмати бўлими бошлиғи лавозимида масъулият билан ишлаганида ўзининг ибратли фазилатлари билан юксак салоҳият эгаси эканлигини намоён қилган эди. Талабаларга сабоқ беришдаги жонкуярлиги, университетнинг режали ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ёш авлодни тарбиялашда кўрсатган хизматлари учун 2004 йилда ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Облоқул Қосимов 2022 йилдан “Тўқимачилик ва енгил саноат технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси вазифасида хизмат қилиб, илғор фикрлайдиган зиёли сифатида талабаларнинг илмга бўлган эҳтиёжини қарор топтириш йўлидаги ютуқлари таҳсинга сазовор бўлган эди. Илмсевар, изланувчан олим меҳнат фаолияти давомида 4 та ўқув қўлланма, 20 га яқин услубий қўлланма яратган эди. 50 га яқин илмий мақолалари республиканинг ва дунёнинг турли давлатларида чоп этилган. Илмий изланишлари асосида бир нечта патентларга ҳам эга бўлганди. Барчамизга меҳрибон бўлган, ҳаётда покиза орзу-ниятлар билан яшаган инсоннинг порлоқ хотираси ҳамиша қалбларимизда яшайди. Наргиза ШЕРҚУЛОВА, ГулДУ “Тўқимачилик ва енгил саноат технологияси” кафедраси доценти Ушбу танловнинг замирида миллий руҳга суғорилган оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш каби ибратли ва хайрли мақсадлар мужассамлигини алоҳида қайд этиш керак. Байрамона тарзда ташкил этилган тадбирда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган оилалар иштирок этишди. Шунингдек, туман ва шаҳарлардан таклиф этилган нуронийлар, намунали оилалар сўрилардан жой олдилар. У ерда оилавий спорт мусобақалари, пазанда бекалар томонидан тайёрланган миллий таомлар кўргазмалари ташкил этилди. Шўх куй-қўшиқлар даврага файз, барчага хуш кайфият бағишлади. Тадбирга ташриф буюрган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев барчани халқаро Оила куни билан қутлаб, самимий тилаклар билдирди. — Оила жамиятнинг асоси саналади. Жамиятнинг мустаҳкамлиги оилаларга боғлиқ, — деди вилоят ҳокими ўз сўзида. — Сўнгги йилларда мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу танлов ҳам ана шу ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги ибратли ишлардан биридир. Шундан сўнг вилоят ҳокими танлов ғолибларига “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўкрак нишони, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Шуни таъкидлаш жоизки, янги таъсис этилган кўкрак нишони илк марта ўз эгаларининг кўксига тақилди. Биринчи ўрин Сайхунобод тумани “Турон” маҳалласида яшовчи Гаппаровларга насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Сирдарё туманидан Нарзуллаевлар ҳамда Гулистон шаҳридан Усмоновлар оилалари сазовор бўлишди. Шунингдек, танловда иштирок этган бошқа намунали оилалар ҳам “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўкрак нишони, Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир жараёнида 1-ўрин соҳиби бўлган сайхунободлик Гаппаровлар оиласини суҳбатга чорладик. — Турмуш ўртоғим Нуробиддин Гаппаров билан оила қурганимизга салкам 40 йил бўлди, — деди оила бекаси Кимё ая. — Беш нафар фарзандимиз бор. Ҳаммаси ўқимишли, касб-корли. Рўзғоримиз бут, фаровон. Уч ўғлимни уйлантириб, алоҳида уй-жой қилиб чиқарганмиз. Ўн нафар набирамиз бор. Айни кунларда кенжа ўғлимизни уйлантириш арафасидамиз. Турмуш ўртоғимнинг касби механик, ўзим ўқитувчиман. Ҳозир пенсияда қарилик гаштини сураяпмиз. Шу билан бирга маҳалладаги “Оқила аёллар”ҳаракатининг раҳбариман. Маҳалламиз фаоллари билан бирга оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олишга ўз ҳиссамни қўшаяпман. Мўъжазгина томорқамизда картошка, бодринг ва кўкатлар етиштирамиз. Узумзоримиз, кичик боғимиз ҳам бор. Оиланинг мустаҳкамлиги ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат ва сабрга боғлиқ. Фарзандларимизга ана шуларни уқтириб, вояга етказганмиз. Мана, энди роҳатини кўриб, шукроналик билан яшаяпмиз. Тадбир куй-қўшиқлар билан ниҳоясига етди. Х.ЭШОНҚУЛОВА Суратда: тадбирдан лавҳа. Ибратли оилалар братли оилалар тақдирланди ақдирланди • 15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ Сайхунобод туманининг сўлим гўшаларидан бири — дарё бўйидаги оромгоҳда “Фаровон оила сари” шиори остида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” деб номланган кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жараён ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР СОНИ ОРТМОҚДА ШБИЛАРМОН АЁЛЛАР СОНИ ОРТМОҚДА Жорий йил O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичида Сирдарё туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган юрагида ўти бор аёллар ҳар йилгидан ҳам уюшқоқлик билан қатнашишди. Тадбирда партия депутатлари ва фаолларидан ташкил топган нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари туманнинг “Ёшлик” маҳалласидан Маҳфуза Назархонова ва Мухтабар Алиевани, “Элобод” маҳалласидан Малика Муродова ва Муҳаббат Исломова ҳамда “Ёшлик” маҳалласидан Зуҳра Кучиеваларни кўрик-танловнинг туман, маҳалла босқичи ғолибалари деб топишди. — Гулчилик ниҳоятда нозик касб ҳисобланиб, ушбу иш билан шуғулланишни истаганлар соҳанинг ўзига хос, нозик жиҳатларини пухта ўзлаштириши, ҳар бир гулга ўзгача меҳр билан қараб, парвариш қилиши ўта муҳимдир,—дейди Сирдарё туманидаги “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Маҳфуза Назархонова. — 7 йилдирки, гулчилик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Ҳозирги кунгача 30 нафардан зиёд қишлоқдошларимга гулчилик сирларини ўргатдим. Танлов сўнгида ғолиблар O’zLiDeP Сирдарё вилоят ва туман Кенгашларининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бобурмирзо АБДУРАҲМОНОВ, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби. Суратда: ғолибларни тақдирлаш жараёни Мана, бир неча йилдирки, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар жиҳатдан ибратли гендер тенгликни таъминлаш анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови жойларда аёлларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга, томорқадан даромад олиш усулларини ўрганишга қизиқишларини орттирмоқда. ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИДАН Ҳақиқатни бехато кўрган кишилар энг катта саодатга эришадилар. * * * Сени кўрган киши гўзал хулқингдан ўрнак олсин. Яқинда кафедрамиз катта ўқитувчиси, меҳрли устозимиз Облоқул Қосимовнинг вафот этгани ҳақидаги нохуш хабар юракларимизни ларзага солди. Устоз умрини ёшлар тарбиясига, илм-фанга бағишлаган ва бу вазифани тақдирнинг туҳфаси, деб қабул қилган ҳақиқий педагог олим эди.


Bosh muharrir: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko‘chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo gazetasi Intagram @yangisirdaryogazetasi Website: sirdaryo24.uz Tahririyatga kelgan qo‘lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Chop etilgan maqolalardagi ma’lumotlar va raqamlar to‘g‘riligi uchun javobgarlik muallif zimmasida. Nashr ko‘rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 17.05.2024-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro‘yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, O‘rinbosar: (67) 225-11-14, Bo‘limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A-3 formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida “SHARQ” NMAKда 1500 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Toshkent sh., Mirobod tumani, Buyuk Turon ko‘chasi, 41-uy. Теl.: (71) 233 11 07. Buyurtma Г-548 NAVBATCHI: X. NISHONOVA 8 “Рассом мукаммал асарлар яратиши учун бадиий адабиётни севиши, умуминсоният, юртимиз тарихи, маданияти, санъати, халқимизнинг буюк шахслари, алломалари, санъаткорлари, мусаввирлари ҳақидаги китобларни мутолаа қилишлари керак.” 2024-yil 20-may, № 19 (11661) YANGI SIRDARYO Тадбирда сўз олган таниқли рассом бугунги кунда мамлакатимизда ижодкор ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, қулай шарт-шароитлар, уларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани, тасвирий ва амалий санъат тизимидаги олий ўқув юртларида ёшларнинг соҳани чуқур ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, шунингдек, яқиндагина олий таълим муассасаларига қабул қилишда рўй берган ижобий ўзгаришлар, иқтидорли йигит-қизларни танлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги хусусида тўхталди. Яқинда Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, академик, профессор Акмал Нур билан сирдарёлик ёш мусаввирларнинг учрашуви ташкил этилди. Марказнинг залига Гулистон давлат университети, Гулистон давлат педагогика институти талабалари, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернат ўқувчилари ва уларнинг устозлари жамланишди. АКМАЛ НУР КМАЛ НУР — сирдарёлик ирдарёлик ёшлар ҳузурида шлар ҳузурида — Санъат тизимидаги олийгоҳларга ёшларни қандай қилиб онлайн тарзда қабул қилиш мумкин? — деди Акмал Нур. — Ахир, абитуриентнинг ижод намуналарини кўрмасдан, билмасдан унинг истеъдодини аниқлаб бўладими? Яна бир энг катта муаммо шуки, бугунги ёшлар китоб ўқишмайди. Рассом ижод қилиши, мукаммал асарлар яратиши учун бадиий адабиётни севиши, умуминсоният, юртимиз тарихи, маданияти, санъати, халқимизнинг буюк шахслари, алломалари, санъаткорлари, мусаввирлари ҳақидаги китобларни мутолаа қилишлари керак, деб ўйлайман. Назаримда, олийгоҳларга қабул қилишда иншо ёзишни қайта йўлга қўйиш керак. Ёшлар ҳуснихатига ҳам эътибор қаратилса, яхши бўларди. Чунки рассом чиройли ёзишни ҳам билиши зарур. Ижодда миллийликка алоҳида эътибор қаратиш керак. Олий ўқув юртидан кейин ёшлар икки йиллик стажёрлик курсини ўташ мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Бу ҳаётни чуқур ўрганиш, кузатиш мукаммал асарлар яратишга имкон беради. дунёга келган. Бунинг учун тақдиримдан миннатдорман. Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Мурод Ҳайитов охирги йилларда воҳамизда тасвирий ва амалий санъат соҳасида амалга оширилган ибратли ва хайрли ишлар, айниқса, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ишларини тарғиб қилиш, кўргазмаларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, келажакда уларнинг энг сара ишларини жамлаб, альбомлар яратиш режалаштирилаётганлигини қайд этди ҳамда академик рассомга вилоят ҳокимининг эсдалик совғаларини топширди. ГулДУ санъатшунослик факультети декани Аҳмаджон Бобожонов азиз меҳмонга факультетнинг амалий санъат йўналиши талабалари томонидан тайёрланган эсдалик туҳфани тақдим этди. Анжумандан кейин Акмал Нур Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ташриф буюриб, синф хоналари ва кўргазмалар залини кўздан кечирВАТАН МАНЗУМАСИ АНЗУМАСИ Вилоят мусиқали драма театрида шундай деб номланган адабий-маърифий дастур намойиш этилди. Давлатимиз раҳбарининг “Барчамиз энг аввало Ватан ҳимоячиси, тинчлик посбони бўлишимиз зарур!”деган чуқур маъноли сўзлари бадиий-мусиқий чиқишларнинг бош ғояси бўлди Ўзбекистон Мудофаа ва Маданият вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дастурдан ўрин олган ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги чиқишлар, шунингдек, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячиларининг номлари тилга олинган ёдномалар, • Тадбир марҳумларнинг фарзандлари айтган дил изҳорлари барчани ҳаяжонга солди. Тадбирда замондош шоирларнинг юрт, халқ, она мавзуларидаги шеърлари ёш ижодкорлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Санъаткорлар ўз навбатида она диёр мавзусидаги куй-қўшиқлари билан йиғилганларнинг кўнгилларини хушнуд этишди. Экранда Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг сиймоси акс этганида истеъдодли шоира Гулжамол Асқарова шоиранинг шеърларидан бирини ўқиди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлган қизлар Ватан, тинчлик ҳақидаги битикларни ёддан айтдилар. Айниқса, ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ва бошқа хушовоз хонандаларнинг хонишларини томошабинлар қизғин қарши олишди. Амир Темур шони менда, Мангуберди қони менда. Тўмариснинг жони менда, Мен халқимнинг ҳарбий қизиман. Сирдарёлик истеъдодли хонанда Шаҳноза Хушиева ушбу қўшиқни маромига етказиб ижро этди. Шунингдек, дастурда ҳарбийлар ҳаётидан лавҳалар намойиш этилди. Х.ЭШОНҚУЛОВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Муаллиф олган суратлар. Учрашув савол-жавоблар билан давом этди. Мусаввирнинг энг сара асарларидан бири бўлган “Ичимдаги ичимдадир” картинаси ҳақидаги саволга берилган жавоб айниқса, барчага манзур бўлди. Шу лаҳзаларда мониторда ушбу асар борлигича акс этиб, барчамизни ҳаяжонга солиб турарди. — Ёшларнинг берган саволлари мени болалигимга, ёшлигимга қайтаргандек бўлди, — деди меҳмон саволлардан таъсирланиб. — Бундан 50 йил муқаддам қишлоғимда – далада ишлаб турган пайтимда бир дўстимнинг ундови билан пойтахтга — Беньков номидаги билим юртига ўқишга жўнаганман. Шундай қилиб, ижод оламига кириб келганман. Шу-шу, устахонам менинг энг қадрли маконимга айланган. Мени элга танитган асарларим устахонамда ди, ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан танишиб, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Холида ПАРДАБОЕВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Тасвирчи: Муҳаммад КАРИМ


Click to View FlipBook Version