“ Ҳар бир маҳалла, ҳар бир ташкилот, ҳар бир муассаса ўзининг боғини яратса, воҳамиз янада гуллаб-яшнайди. Акмалжон МАХМУДАЛИЕВ, вилоят ҳокими YANGI SIRDARYO № 30 (11632) 21-OKTYABR 2023-YIL, SHANBA Jamiyat – islohotlar tashabbuskori Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi • Ijtimoiy-siyosiy, ommaviy gazeta Gazeta 1963-yil 1-iyundan “Sirdaryo haqiqati” nomi bilan chiqa boshlagan Yangi Sirdaryo Gazetasi @yangisirdaryogazetasi МУРОЖААТИ “Тил — миллат кўзгуси” видеолавҳаси давра суҳбатининг очқичи вазифасини ўтаб берди. Гурунгни Давлат тилида иш юритиш марказининг Сирдарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳамид Ёдгоров кириш сўзи билан очди. Нотиқ тил миллатнинг бош белгиси эканлиги, кейинги пайтларда мамлакатимизда давлат тилининг равнақи йўлида катта ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади. Анжуман қатнашчиларини Сирдарё вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов табриклади. “Университет овози” газетаси бош муҳаррири Мунаввар Пардаев давра суҳбати кун тартибидаги асосий масала — “Интернет нашрларида давлат тили қоидаларига риоя этилиши таҳлили” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ асосан Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган каналлар ва гуруҳлардаги материалларни таҳлил қилди. Унингча, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилаётган 80 фоиз материаллар ижобий характерга эга. Бироқ уларда услубий ва имловий хатолар тўлиб-тошиб ётибди. Бугун интернетдан салгина хабари бор киши ўз канали ёки гуруҳини очиб, кўнглига келганини ёзиб ётибди. Саводхонлигининг ҳамин қадарлиги туфайли эса, давлат тилини расвои радди бало қилмоқда. “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров жойларда тил саводи тўкис бўлган мутахассислардан иборат тузилма ташкил этилиб, лисоний экспертизадан ўтказилган материалларгина кенг 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни Шу кунларда воҳамизда 2023 йилнинг саховатли кузи ҳаётбахш нафаси, инъом этаётган ноз-неъматлари билан дилларни хушнуд этаётир. Бу йил вилоятимиз пиллакорлари, ғаллакору чорвадорлари, барча соҳалар меҳнатчилари учун қутлуғ йил келиб, соҳалардаги шартномавий режалар ортиғи билан бажарилди. Вилоят ташкил топган куннинг 60 йиллик тўйини муносиб кутиб олишга бел боғлаган сирдарёлик пахтакорлар ҳам 270 минг тоннадан зиёд хирмон кўтариб, пахта тайёрлаш шартномавий режасини бажаришгани қувончимиз устига яна қувонч қўшди. Олдимизда яна бир ғоят муҳим вазифа турибдики, бу вазифа барчамиздан бир жон, бир тан бўлиб, бел боғлаб ишга тушишни тақозо этади. Ўзгараётган табиат, экоглобал муаммолар ҳар бир мамлакат, ҳар бир қишлоқ ва шаҳар аҳлидан ўз атроф-муҳитини тоза тутишни, ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилоят Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилоят бўлими фаолларининг вилоят аҳолисига ўлими фаолларининг вилоят аҳолисига табиий ресурсларни, боғ-роғларни, жами яшил муҳитни кўз қорачиғидай асрашга ундамоқда. Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 11 март куни қабул қилган 92-сонли қарорида мамлакатимизнинг барча гўшаларида “Яшил макон” яратишга киришиш вазифаси белгилангани ана шу эҳтиёж маҳсулидир. Ҳурматли нуронийлар! Яқинда Президентимиз мамлакат фаоллари билан йиғилиш ўтказиб, суҳбат давомида кузги кўчат экишга ҳар қачонгидан кўра, жиддий киришиш кераклигини, бу иш ташкилотчиларининг олдинги сафида “Нуроний” фаоллари туриши лозимлигини таъкидлади. Бу ишончга жавобан биз якдиллик билан ишга киришишимиз, кузги кўчат экиш мавсумининг ҳар бир кунидан унумли фойдаланишимиз, ҳар бир шаҳар ва қишлоқ, ҳар бир меҳнат жамоаси, ҳар бир ўқув муассасаси, ҳар бир томорқа, ҳовлида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни авж олдиришимиз зарур. Азиз сирдарёлик нуронийлар! Биз жам бўлсак, 77 минг нафармиз. Ҳар биримиз 2 тадан кўчат ўтқазганимизда ҳам кузакда 154 минг дарахтга асос солган бўламиз. Биз Сизга мурожаат қилиб, мана шу ишни биринчи навбатда бажаришга, кўчат экиш мавсумида шахсий намуна кўрсатишга чақирамиз! Қадрли ёшлар! Азиз ўғил-қизлар, набира фарзандларимиз! Чўлқувар бобо-момоларингиз бугунги кунда гуллаб-яшнаётган қутлуғ маконни сизлар учун бунёд этиб, мерос қилиб қолдирганини яхши биласиз. Унинг ҳар бир қарич ерини ардоқлаш, табиатимизнинг “ўпка”сини ҳавога тўлдириш, боғларни, ўрмонзорларни кўпайтириш – эндиликда асосан сизларнинг зиммангизда. Шундай иш қилингки, эртага сизлар эккан кўчатлар бўй чўзиб, дарахтларга айланганида кейинги авлод алқаб, фахрланиб юрсин. Ҳурматли, азиз маҳалладошлар, маҳалла раҳбарлари! Аслида Ватан маҳалладан бошланади. Маҳалла обод – юрт обод, дейишади. Кўчат экиш мавсумига қуруқ кампания эмас, доимий ҳаётий зарурат сифатида қарашингизни сўраймиз. Экилган кўчатларни хонадонларга бириктириб қўйиш, уларнинг яхши парвариши, дуркун ўсиши учун етарлича шароит яратиш Сизнинг ҳимматингизга, ташкилотчилик маҳоратингизга боғлиқ. (Мурожаат 2023 йил 12 октябрь куни “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими фаоллари йиғилишида қабул қилинган) ТИЛ — МИЛЛАТНИНГ БОШ БЕЛГИСИ Яқинда Гулистон давлат университетининг ”Маънавият ва маърифат маркази” мажлислар залида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Давлат тилида иш юритиш марказининг Сирдарё ҳудудий бўлинмаси шафелигида “Ўзбек тили байрами” кунига бағишлаб “Интернет нашрларида давлат тили қоидаларига риоя этилиши таҳлили” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Менинг ўзим қаровсиз аровсиз, 400 туп кўчат экиладиган киладиган майдонда айдонда боғ яратмоқчиман яратмоқчиман. Ўтбосар АБДИЕВ, тбосар АБДИЕВ, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Она Ватанга муҳаббат ва садоқат она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади. Шавкат МИРЗИЁЕВ (Давоми 2-бетда)
халқ оммасига пешкаш қилиниши мақсадга мувофиқлигини ўртага ташлади. Бу айниқса, шаҳар ва аҳоли пунктлари кўчаларига қўйилаётган реклама воситаларининг тўғри ёзилишига хизмат қилади. ГулДУ доценти Жуманазар Абдуллаев эса саводсизликнинг олдини олишда мактабларда она тили фанини ўқитишнинг савиясини кўтариш лозимлигини урғулади. Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош мутахассиси Суюндик Мамиров, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти, шоир Тўлқин Эшбек, ГулДУ катта ўқитувчиси, филология фанлари доктори Ихтиёр Эрматовлар кун тартибидаги мавзу бўйича қизиқарли фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Давра суҳбати қизғин мунозара-муноқашалар, савол-жавоблар ва шеърхонлик билан 2 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO (Давоми. Бошланиши 1-бетда). Мамлакатимизнинг барча шаҳарларида автоуловлар тўхтаб турадиган махсус жойлар — автотураргоҳларнинг (стоянкалар) етишмаслиги катта муаммо бўлиб турибди. Шу боис шаҳарлардаги асосий маъмурий идоралар, корхона ва ташкилотлар жойлашган кўчаларнинг икки томони енгил машиналарга тўлиб кетаяпти. Бу транспорт ва йўловчилар қатновига каттагина тўсиқ бўлмоқда. Мазкур муаммонинг кўлами катталигини ҳисобга олсак, танқид қилганимиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки тураргоҳларини бунёд этиш учун мўмай маблағ керак. Бу муаммо фақат давлат дастурлари орқали амалга оширилади. Бироқ бошқа бир муаммо борки, уни бемалол ҳал қилса бўлади. Бу ерда гап бекатларнинг ҳам олди автотураргоҳларга айланиб бораётганлиги ҳақида бормоқда. Куни кеча Носир Маҳмудов кўчасининг Миллий банк филиали янги биноси рўбарўсидаги бекатдан йўловчи машинага чиқмоқчи бўлдим. Бекат олдини енгил машиналар қора булутдай тўсиб олганлиги учун автоуловлар тўхтамай ғизиллаганча ўтиб кетаверди. Бундай ҳол шаҳардаги бошқа серқатнов кўчалар — Навоий шоҳкўчаси, Халқлар дўстлиги кўчаларидаги бекатларда ҳам ҳар куни учрайди. Йўл-патруль хизмати ходимлари бу муаммони бемалол жойида ҳал қилсалар бўлади. Бўйни йўғон ҳайдовчиларга яхшигина жарима солинса, мол аччиғи, жон аччиғи мақолига амал қилиб, бекатлар олдини уловлари билан тўсиб қўйишмайди. Пировардида йўловчиларнинг жамоат транспортига эмин-эркин чиқиб-тушишига имкон яратилади. Муҳаммадали АҲМАД Тасвирда: Миллий банк Сирдарё филиали янги биноси рўбарўсидаги автомашиналар қўналғасига айланган бекат. Мавзуга қайтиб Бекатми, екатми, автотураргоҳ? втотураргоҳ? вилоят ИИБ раҳбарияти диққатига! АРОСАТДА ҚОЛГАН АҲОЛИ ёхуд фуқаролар қачонгача икки манзил ўртасида сарсон бўлишади? Гулистон шаҳридаги “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчилар 2019 йилга қадар ёш болаларни эмлантириш ва ўзларининг соғликларини тиклаш мақсадида вилоят кўп тармоқли оилавий поликлиникасида фаолият кўрсатаётган шифокорларга мурожаат қилар эдилар. Аслида фуқаролар учун шифохона, ўқувчилар учун мактаб, ёш болалар учун мактабгача таълим ташкилоти яқин бўлиши керак. Ҳозирда эса, кўп тармоқли шифохонада аҳоли сони 34 минг нафардан ошиб кетганлиги сабабли “Улуғобод” МФЙда жойлашган 1-оилавий поликлиникага фуқароларнинг тиббий карталари ўтказилиб юборилган. Мамлакатимизда инсон омили, унинг соғлиги биринчи ўринда туради. Лекин шундай бўлишига қарамай “Истиқлол” маҳалла фуқаролари 11 минг 200 нафардан ортиқ фуқаро бириктирилган кичкинагина Улуғобод қўрғонида жойлашган 1-сонли оилавий поликлиникага боришга мажбур бўлаяптилар.Ушбу поликлиника ҳақиқатан жуда кичкина бўлиб, мурожаат қилиб борувчи беморлар қабули учун хоналар етарли эмаслигига, муолажа хонасига ҳам навбат турнақатор эканлигига гувоҳ бўлдик. Нега “Истиқлол” МФЙ фуқаролари бугун сарсонгарчиликда эканлигини билиш мақсадида шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимига мурожаат қилдик. Мутасаддиларнинг баён қилишларича, кўп тармоқли оилавий поликлиникага қатновчи фуқаролар сони ошиб кетганлиги сабабли шундай қарорга келинган экан. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Улуғобод қўрғонида жойлашган 1-сонли оилавий поликлиникада бор-йўғи 7-8 та хоналар бўлса, муолажа хоналар етарли бўлмаса, касалланиб борган бемор навбатда туришга мажбурми? Боз устига “Истиқлол” маҳалласи ва Улуғобод қўрғонининг оралиқ масофаси 8-9 километрни ташкил қилади. Борувчилар учун ҳеч қандай улов йўқ. Бундай танг ҳолатда фуқароларга қандай ёрдам қила олишимиз ҳақида бош қотирганимизда шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимидагилар “балки тиббиёт вагонини ташкил қилишса бўлар”, — дея ўз фикрларини билдиришди. — Мен нафақага чиққунимга қадар таълим соҳасида фаолият юритиб келганман, — дейди Шоҳида Бегимқулова. — Кексалик туфайлими, қон босимим кунда-кунора ошиб кетади. Бу ҳам етмагандек, оёқларим зирқираб оғрийди. Уйимдан Улуғобод йўлига қадар пиёда чиқиб, сўнгра йўлда тўхтайдиган бирор автомашина олиб кетишини кутишим керак. Энди тасаввур қилинг, қон босими ошган одам учун бу нечоғлик қийин эканлигини. Агар бизга тиббиёт вагонини маҳалла фуқаролар йиғини идораси ёнига қўйиб беришса, барчамизга енгиллик яратилган бўлар эди. — Фарзандим бетобланиб қолди. “Тез ёрдам”да келган шифокор биринчи ёрдамни кўрсатганидан сўнг оилавий поликлиникага олиб боришимни тайинлади, — дейди Дилноза Махаматалиева. — Кўп тармоқли поликлиникага олиб борсам, “Сизлар бизда рўйхатда йўқсизлар. Улуғободдаги 1-сонли оилавий поликлиникага олиб боринг”, — дейишди. Зудлик билан Улуғободга борганимда эса, афсуски, уч нафар бемор осма укол олиш учун навбат кутиб туришган экан. Энди тасаввур қилиб кўринг-а, бемор бола навбат кутишга сабр-тоқат қила оладими? Суҳбатлардан шу ҳолат аён бўлдики, “Ис- тиқлол” МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг дарди-ю ташвишлари бир хил экан. Улар кўп бора маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилишган. Лекин ижобий натижа бўлмаган. Шунинг учун ҳам ниҳоят бугунги кунда ОАВ ходимлари орқали ўз муаммоларига ечим топмоқчи бўлган эканлар. Ҳақиқатан ҳам қишнинг қор-қировли кунларида, ёзнинг жазирамасида бемор фуқаролар қай аҳволга тушишлари мумкин? Бу муаммоларнинг ечимини ижобий ҳал қилиб беришларини мутасадди ташкилотлардан сўраб қоламиз. Хуршида НИШОНОВА, “Янги Сирдарё” мухбири ЖАМИЯТДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК Шавкат МИРЗИЁЕВ: Ўзбек тили — дунёдаги қадимий ва бой тиллардан биридир. * * * Ҳар биримиз давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз керак. * * * Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти бу унинг миллий тили ва адабиётидир. 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни якунланди. Университет сиртқи бўлим талабаси Мунира Султон қизи она тилимизга бағишланган шеърини ўқиб берди. * * * Тадбир адоғида яқинда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган Абдуғани Абдураҳмонов, Баҳром Боймуродов, Алишер Нурбоев, Шаҳло Абдусаидова ва Муяссар Пардаеваларга гувоҳномалар тантанали равишда топширилди. Муҳаммад АЛИ АҲМАД Суратларда: тадбирдан лавҳалар. ТИЛ— МИЛЛАТНИНГ ИЛЛАТНИНГ БОШ БЕЛГИСИ “ Миллий тилимиз тор қобиқдан чиқиб, давлат мақомини олиши Конституция, Қонунлар, БМТ ҳужжатлари, халқаро Шартномаларнинг ўзбек тилида ёзилишини кафолатлади. Акмалжон МАХМУДАЛИЕВ, вилоят ҳокими
— Ҳамид Эргашевич, дастлаб ўзингиз раҳбарлик қилаётган ҳудудий бўлинманинг расмий номланиши ҳақида маълумот берсангиз. — Мазкур ташкилот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрда имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 117-сонли қарори асосида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази” ташкил этилган. — Марказнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Кўпчилик шундай ташкилот борлигини ва унинг вазифалари ҳақида билишмайди. — Марказнинг асосий вазифалари ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш йўналишида малака ошириш ва ўқитиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган малака ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш, давлат хизматчиларининг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар, уларни ёзиш бўйича назарий ва амалий билимлари, кўникма ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этишдан иборат. Шунингдек, аҳолининг ёзма ҳамда оғзаки саводхонлигини ошириш, ўзбек адабий тили меъёрлари, ўзбек тили қурилиши бўйича амалий билимлари, кўникма ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, давлат хизматчилари ҳамда аҳолини ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни йўлга қўйиш ҳамда замонавий ўқув-методик, ахборот-маълумотлар базасини яратиш ва бошқа ишлар ҳам марказнинг вазифасига киради. — Айтинг-чи, миллий мустақиллик тилимизга нималар берди? — Буни бир сўз билан ифодалаш, тушунтириш қийин. Биринчидан, тил ўз мустақиллигини қўлга киритди. Суверен бир мамлакатнинг давлат тилига айланди. Иккинчидан, ўзбек миллий тилини чинакам маънодаги давлат тилига кўтаришга қаратилган аниқ, улкан амалий ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда: мустақиллик даврида ўзбек тилининг лотин ёзуви асосидаги янги алифбога ўтказилганлиги, ўзбек тилининг янги имло қоидалари яқинда яна халқ муҳокамасига қўйилганлиги, кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” дунёга келгани, анъана тусига кирган “Тил байрами”нинг нишонланаётгани фикримизнинг ёрқин исботидир. — Домла, тилимиз ниҳоятда бой. Лекин шу бойликни бугунги ўқувчига, бугунги ёшларга қай даражада етказаяпмиз? — Ҳа, тилимиз жуда бой, бир тушунчани бир неча хил шаклларда бериш мумкин. Афсуски, катта тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган, грамматик жиҳатдан сайқал топган, луғат бойлиги мақтанадиган даражадаги миллий тилимизнинг бутун жозибасини кўрсата олмаяпмиз. Таълим муассасаларида ўқитилаётган она тили дарслари қониқарли даражада эмас. Бу бизнинг оғриқли нуқталаримиздан бири. Биз ўқувчига ҳар бир тил бирлигининг маъноси, нутқда уларни қўллашни ўргатиш ўрнига болаларни фақат грамматик қонун-қоидаларни ёдлашга мажбурладик. Уларга имкон қадар назарий билимларни беришга ҳаракат қилдик. Албатта, бу эски услуб ўзини оқламади. — Миллий тилимизни халқаро миқёсга олиб чиқиш давр талаби бўлиб турибди. Бунинг учун нима қилишимиз керак? — Миллий тилнинг қай даражада тараққий этганлиги унинг алоқа воситаси сифатида жаҳон тиллари ўртасида тутган ўрни, тилнинг луғат таркибидаги сўзлар ва уларнинг вазифавий-услубий имкониятларига қараб белгиланади. Шу билан бирга миллий тилни равнақ топтиришда компьютер лингвистикасини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Хуллас, ўзбек тилининг ривожи ва янада такомили учун мустақиллик берган улуғ имкониятлардан самарали фойдаланиш, бу борада зарур ишларни амалга ошириш ўзбек тилшунослари, умуман, зиёлилар оммаси олдида турган муқаддас бурчдир. Суҳбатдош: Бойжигит АБДУЛЛАЕВ 3 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO “ТИЛИМИЗНИНГ ИЛИМИЗНИНГ НУФУЗИНИ ОШИРИШ УФУЗИНИ ОШИРИШ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗДИР УҚАДДАС БУРЧИМИЗДИР” л ҳ н б кисто нинг 20 “Ўзбек тили 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун арафасида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳамид ЁДГОРОВ билан мулоқот ўтказилди. САНЪАТ МАКТАБИДА ТАНТАНА Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги вилоят ихтисослашган санъат мактаб-интернати жамоаси ушбу санага қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Гулистон шаҳридаги 2-Болалар мусиқа ва санъат мактаби фойесида мактаб-интернат истеъдодли ёшларининг ижодий ишларидан ташкил этилган кўргазма барчада катта таассурот қолдирди. Айниқса, Ҳасан Муҳаммадқуловнинг ижодий ишлари бизни ҳайратга солди. У бир неча йилдан бери устози Моҳидил Раҳимовадан ёғоч ўймакорлиги бўйича сабоқ олмоқда. Ҳасан ўзи ясаётган лавҳ, лаган, турли бурчакли қутилар ва бошқа миллий буюмларни санъат асари даражасига етказишга интилмоқда. Камола Абдуназарова эса каштачилик бўйича ўрганганларини амалда қўллаб, бири биридан чиройли кашталар тикмоқда. У ўтган йили республика тасвирий ва амалий санъат фестивалида иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлган эди. Дастгоҳли рангтасвир йўналиши бўйича ўқиётган ёш мусаввир Гулсевар Сайдуллаеванинг она тилимиз асосчиси, ғазал мулки султони Алишер Навоий портретини чизаётган ижод лаҳзаларига гувоҳ бўлдик. У яратган турли композициялар таниқли мусаввирлар томонидан эътироф этилган. Шу куни мактаб-интернатда ўзбек тилига давлат мақоми берилган сана муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирни очган мактаб-интернат директори Баҳодир Бобоназаров бугунги кунда билим масканида она тилимизни улуғлаш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди. Она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари Дилноза Усмонова, Раъно Фармонова ўзбек тилининг бойлиги, бугунги мавқеи хусусида маъруза қилишди. Ўқувчилар она тилимиз ҳақидаги шеърлардан ўқидилар. Мумтоз куй-қўшиқлар, дилбар рақслар барчага манзур бўлди. Холида ПАРДАБОЕВА Суратларда: тадбирдан лавҳалар. Муаллиф олган суратлар. “Луғат бойлигимиз тилимизнинг жозибасини кўрсата олмаяпти.” ЭЪЛОНЛАР Ф у қ а р о Йулдашева Мохира Зоировна номига Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон филиали томонидан 2021 йил 16.08.дан 16.09.гача “Тиббий бригада ҳамшираси (оилавий шифокорнинг педиатрия ҳамшираси, терапия ҳамшираси, патронаж ҳамшираси, доя патронажи ҳамшираси) ихтисослиги цикли бўйича малака оширганлигини тасдиқловчи 000862 рақамли сертификат йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Фуқаро Мусаева Моҳира Саминжановна номига Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Гулистон филиали томонидан 2022 йил 28.11. дан 01.11.гача “Тез тиббий ёрдам диспетчери” ихтисослиги цикли бўйича малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. * * * Гулистон шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган савдо дўкони учун Сирдарё вилояти ер тузиш рўйхатга олиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан 2008 йилда Юусупов Бахром Рахманович номига берилган 121003010302370237 рақамли кадастр ҳужжати йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ.
4 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб вилоят, туман, шаҳарларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Бундай қатъий қарорга келишдан мақсад: она тилимизнинг нуфузини ошириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат тилида иш юритишни кенг тарғиб қилиш, ташқи реклама воситаларининг бехато битилишига эришиш каби қатор масъулиятли вазифаларни амалга ошириш кутиб турганди. Зафар Ҳошим ўғли Шералиев ўша пайтда Мирзаобод тумани ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. — Фаолиятимни бошлаган заҳотим халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясининг кун тартибига иш ҳужжатларини давлат тилида юритиш бўйича масалани киритдим, — дейди З. Шералиев. — Кечиктириб бўлмас бу юмушни ҳокимлик тизимидан бошладик. Олти ой орасида барча ҳужжатлар лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида олиб бориладиган бўлди. Бунга Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарори асос бўлди. Шералиевнинг шаҳодат беришича, бу ишни амалга оширишда айрим қийинчиликлар ҳам бўлган. Туман электр тармоқлари корхонаси, туман газ филиали, “Тоза ҳудуд” ДУК, туман кадастр агентлиги каби ташкилотларда ҳужжатлар кирилл ёзувида юритилган. Тушунтиришларни қулоққа олмаган ташкилотлар ҳақида маслаҳатчи уларнинг юқори органларига хатлар билан чиққан. Қулоғига гап кирмайдиган раҳбарлар ҳайфсан олгандан кейингина ишлар ўнгланишга юз бурган. — Давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмаган раҳбарлару тадбиркорларни жазолай олмаймиз. Бизга бундай ваколат берилмаган. Вазифамиз фақат тушунтириш, тарғибот-ташвиқот юмушларини олиб боришдан иборат, — дейди Шералиев. Энг катта муаммо аксари ҳудудларда ташқи реклама воситаларининг давлат тилида олиб борилишида кўзга ташланади. Мирзаобод туманида ҳам бу йўналишда бирмунча муаммолар мавжуд. Айниқса, тадбиркорларни йўлга солишда мушкулотлар туғилмоқда. Улар: “Биз давлатимиз раҳбарининг ҳимоясидамиз”, дея баъзан эркаликни ошириб юборишаяпти. — Туманимиз ҳудудидан ўтадиган катта йўл бўйига реклама воситаларини ўрнатиш учун тадбиркор ҳокимият билан шартнома тузиб, аукционда қатнашиши, ўзига зарур ерни ютиб олгандан кейингина рекламасини ўрнатиши керак, — дейди З. Шералиев. — Бироқ тадбиркорлардан бирининг рекламасини олсак, эртасига ёмғирдан кейинги қўзиқориндек бошқаси чиқаяпти. Бу борада вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари билан биргаликда иш олиб бораяпмиз. Тил — халқ мулки. Бас, шундай экан, давлат тили ҳақидаги қонун бузилишлари билан кенг жамоатчилик шуғулланмаса, вазият яхши томонга ўзгармайди. Афсуски, Мирзаобод туманида жамоатчилик назорати деярли сезилмайди. Бу камчиликни З. Шералиев ҳам тан олди. Миллат ўз она тили билан фахрланмаса, миллий ғурури бўлмаса, унинг нуфузи кўтарилмайди. Жойлардаги ажнабий тилларда ёзилган пешлавҳалар, реклама воситаларини кўриб, бу борада бошқа миллатлардан анча орқада эканлигимиз сезилиб қолади. Галдаги вазифа энди оилалар, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда ғурурли авлодни тарбиялашга эътиборни кучайтиришимиз керак. Маслаҳатчи билан мухтасар гурунгдан кейин туман марказидаги таълим муассасалари ва кўчаларни айландик. 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби залларини айланганимизда анчагина пешлавҳалар имло хатолари билан ёзилганига шоҳид бўлдик. — Баннерчиларга буюртма берганимизда хато ёзиб қўйишибди, — дейди директорнинг ўқув ишлаТасвирларда: 1. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳовлисидаги баннер матнида вергул ортиқча бўлиб турибди; 2,3. Болалар спорт мактабига кираверишдаги ажнабий тилда битилган баннер ва пешлавҳадаги матнлар киши табиатини тирриқ қилади; 4,5. Мустақиллик кўчаси ҳамда магистрал йўл бўйидаги ўзбек ва ўрис тилларида ёзилган бўтқа реклама воситалари. Суратлар муаллифники. 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун Маслаҳатчи аслаҳатчи масъулияти масъулияти ри бўйича ўринбосари Хуршида Маматова. — Бу камчиликни албатта, тузатамиз. Мана, тилимизга лоқайдликнинг ўзбекча намунаси! Шу лавҳани баннерчининг бошида туриб хатосиз ёздирса бўлмасмиди?! Чала иш — келтирар ташвиш, деганлари шу бўлса керак-да! Мактабга кираверишдаги катта баннерда ҳам пунктацион хато борлиги ойдинлашиб қолди. Туман спорт мактабига бўйламаёқ табиатимиз тирриқ бўлди. Шундоқ дарвозанинг ўнг томонидаги баннерга ўрис тилида ўқлоқдек-ўқлоқдек ҳарфлар билан “Спортивная школа Мирзаабадского района по виды спорта” деган пешёзув билан спорт турларига оид расмлар жойлаштирилибди. Ахир бу мактаб Россияда фаолият юритмаяпти-ку! Ўрисча баннернинг нима кераги бор? Қолаверса, бу ҳудудда ўрисзабон аҳоли яшамаса. Қачонгача тилимиз ўрис тилининг соясида қолиб кетади? Мазкур баннернинг айнан лотинча муқобили дарвозанинг ўнг томонида савлат тўкиб турибди-ку! Ортиқча харажатнинг нима кераги бор? — Биз ўрисча пешлавҳалар ва баннерларни олиб ташлагандик, — дейди спорт мактаби директори Элмурод Қосимов. — Бироқ яқинда вазирлигимиз томонидан спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг ҳудуди, маъмурий биносининг фойеси ва хоналари, спорт залларини намунавий безатиш ва жиҳозлаш бўйича тавсиялар келди. Жамоа билан ўрталиқда пул йиғиб, шу баннерни тайёрлаб, илиб қўйишга мажбур бўлдик. Биринчидан, тавсия: “Шу ишни сўзсиз бажарасан” қабилидаги қатъий мажбуриятга кирмайди. Иккинчидан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўрис мактабда таҳсил олганга ўхшайди. Афтидан, у аллақачон Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили мақомида эканлигини унутган кўринади. Яқинда тилшунос олим Бахтиёр Исабек ОАВда чиқиш қилиб, бир тўғри гапни айтди: “Давлат тилининг ривожланишига ўрислар эмас, ўрисча таълим-тарбия олган ўзимизнинг миллатдошлар тўсиқ бўлмоқда”. Бу “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга ҳам хилофдир. Спорт мактабининг фойе ва залларидаги реклама воситаларида ҳам анчагина имловий хатолар кўзга ташланди. Улар матнни тайёрлаётганда саводхон мутахассисларнинг назаридан ўтказиб олиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Бу бориб турган лоқайдликдан бошқа нарса эмас. Туман марказининг асосий кўчаси — Мустақиллик бўйлаб сайр қилиб, аксари реклама воситалари лотин ёзувига асосланган янги алифбода битилганини кўриб, хурсанд бўлдик. Бироқ калнинг сочидек ҳар-ҳар жойда кирилл алифбосида ёзилган баннерлар ҳам кўзга ташланиб қолади. Шералиевнинг шаҳодат беришича, туман миқёсида Ўзбек тили байрамини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилаётган экан. Байрам болалар мусиқа ва санъат мактабида нишонланар экан. Давлат тилини тарғиб қилиш бўйича ёшлар ўртасида челленж ва видероликлар, иншо ва расмлар танловлари ташкил этилибди. Буларнинг бари яхши. Бироқ энг муҳими, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун моддаларига тўла-тўкис риоя қилишга эришишдир. Муҳаммадали АҲМАД
5 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO Яқинда Янгиер шаҳри ҳудудидаги «Наврўзобод” маҳалласида ажойиб тадбир бўлиб ўтди. “Бону опа” зиё маскани ташкил этилган ва Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус жорий қилинган Маматовлар хонадонида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси, шаҳар кенгаши депутати Юсуф Самадов тадбирни очиқ, деб эълон қилиб, учрашувнинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталди. Йиғилишда Янгиер шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят, шаҳар ёшлар агентлиги вакиллари ва қўшни Тожикистондан келган меҳмонлар иштирок этдилар. “Наврўзобод” МФЙ раиси Илёс Абдураҳмонов ва сўзга чиққан кекса отахонлар келгусида ёшларимиз ҳаёти давомида асқотадиган панд-ўгитларини айтишди. Тожикистонлик меҳмонлар номидан маданият ходими Жуманазар Каримбердиев ҳам сўз олиб, айтилган фикрларни қўллаб-қувватлади ва мавзу юзасидан ўзининг қимматли фикрларини баён қилди. Тадбир давомида Юсуф Самадов Мирзачўлни ўзлаштиришда ўзларнинг муносиб ҳиссаларини қўшган кекса авлод вакилларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб чоп эттирилган “Навқирон Сирдарё нуронийлари” номли янги китобни хонадон соҳиби Аб- КЕКСАЛАР ЕКСАЛАР ЎГИТИ ЁШЛАРГА САБОҚ БЎЛДИ дуқул Маматовга топширди. Мазкур китоб муҳаррири, журналист Ҳасан Абдувоҳидовга сўз берилганда у киши навқирон авлод вакилларига эзгу ишларни кексаларнинг маслаҳатларига таянган ҳолда амалга ошириш кераклиги тўғрисида маслаҳат берди. Сўнгра Маматовлар хонадонидаги кутубхонада барча соҳага оид 3000 нусхадан зиёд китоб мавжуд эканлигини, келиб, мутолаа учун китоблар олиб кетишларини ёки ўқув залидаги газеталарни ўқиб, электрон китоблардан, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт тўгаракларидан ҳам унумли фойдаланишлари мумкинлигини айтди. Ёшларимизнинг ўз Ватанига бўлган меҳрини оширишда ва унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларида кекса авлод вакиллари тўғри йўл кўрсатаётгани ибратлидир. Бу борада шаҳар “Нуроний” жамғармаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам таҳсинга сазовор. Шу куни бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви”да кексалар ўгитидан ёшлар тегишли сабоқ олишди. Тоҳир НАБИЕВ, 2-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи комиссияси раиси Суратда: тадбир жараёнидан лавҳа ИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ Ислом мутаассибликка мутлақо алоқаси бўлмаган диндир. У ўзига эътиқод қилувчиларни мутаассибликка ёки бузғунчиликка (бир нарсага қаттиқ боғланиб, кўр-кўрона эргашишга) чақирмайди. Ислом манбалари – Қуръон ва суннатда мутаассибликка ундовчи бирор нарса йўқ. Аксинча, кишиларни исломга ундаш Қуръони каримда кўрсатиб берилганидек, ҳикмат, гўзал мавъиза ва чиройли баҳс ила амалга оширилади. Бу эса мутаассиблик, бирор масалани тор олишга буткул тескари бўлган услубдир. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисларнинг бирида: “Осонлаштиринг, қийинлаштирманг, хушхабар беринг, нафратлантирманг”, дея марҳамат қилинади. Ушбу чақириқ мутаассибликни инкор этади. Зеро, мутаассибликдан нафрат, кенгбағирликдан эса хушхабар юзага келади. Демак, ислом мутаассибликни инкор этар экан, у террорни, тинч аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришни ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишни ҳам қоралайди. Исломнинг наздида бир одамнинг жонига қасд қилиш бутун инсониятнинг жонига қасд қилиш билан баробардир. Қуръони каримда бу ҳақда: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди”, — деб ёзилган. (Моида сураси, 32-оят) Шундай экан, исломни мутаассиблик билан боғлаш янглишишдир. Дин номидан қўпорувчиликлар қилишнинг муқаддас ислом таълимотига мутлақо алоқаси йўқ. Баҳодир СУЮНБАЕВ, Гулистон шаҳар “Гулистон” масжиди имом-ноиби • Ҳидоят Гулистон шаҳридаги “Тараққиёт” маҳалласи, у ерда фаолият олиб бораётган ходимларнинг жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида амалга оширган ишлари таҳлил этилди. Таҳлилий тадбирда маҳалла раиси Акбар Алматов, Гулистон шаҳар ҳокими ёрдамчиси Дилшод Абдуллаев, хотин-кизлар фаоли Гулбаҳор Абдуллаева, ёшлар етакчиси Жаҳонгир Санақулов, ИИБ профилактика катта нозири Шерзод Қудратов ва фаоллар иштирок этдилар. Таъкидланишича, маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш борасидаги профилактик ишлар, тарғибот тадбирлари ҳамда тушунтириш ишлари тизимли ташкил этилганлиги натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оилавий турмуш доирасида келишмовчиликлар бўлмаган ва жиноят содир этилмаган. Шунингдек, ўз жонига қасд, суиқасд қилиш ҳолатлари рўй бермаган. Мутасаддилар томонидан эрта туғруқларнинг олдини олишда тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилганлиги боис эрта никоҳлар қайд этилмаган. Ижобий натижалар қониқарли даражада • Таҳлил — Мамлакатимизда маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар бериб келинмоқда, — дейди маҳалла раиси Акбар Алматов. — Айни пайтда маҳаллада раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “Бешлик тизими”, “Маҳалла еттилиги”га айлантирилмоқда.Бу эса ҳудуднинг тинчликосойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш каби бир қатор хайрли ишларни янада жонлантиришда ўз самарасини беради. Маҳалламизда 1554 та оилада 4135 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 62 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 11 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан 1 нафари доимий, 1 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилган, 1 нафари касб-ҳунарга ўқитилган, 4 нафари ўзини ўзи банд қилиши учун ҳар бирига 7 миллиондан – 10 миллион сўмлик тикувчилик, қандолатчилик, массаж аппарати ва гўзаллик салонлари учун субсидия ажратиш мақсадида тавсиялар берилган. 42 нафарининг ижтимоий келиб чиқиши ҳамда ишга жойлашиш имкони йўқлиги ҳисобга олиниб, сектор хулосасига кўра, ҳар бирига 660 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Ўрганишлар жараёнида ютуқлар эътироф қилиниб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинганлиги ҳам диққатга сазовордир. Баҳодир АБДУРАҲМОН ўғли Суратларда: тадбирдан лавҳалар “Ҳаётда асқотадиган панд-насиҳатлар айтилди.”
6 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO ДИҚҚАТ ҚУТЛОВИ Муҳтарам воҳадошлар! Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 34 йиллиги шу кунларда қизғин нишонланмоқда. Миллий мустақилликка эришмасимиздан аввал она тилимизга бундай шарафли мақомнинг берилиши катта тарихий воқеа бўлган эди. Ўзбек тили нафақат юртимиз фуқаролари, балки жаҳон халқлари орасида ҳам юксак нуфузга эга бўлиб, катта ҳурмат ва эҳтиром билан эътироф этилмоқда. Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан бир неча бора ўзбек тилида нутқ сўзлагани ҳам фикримизнинг яққол далилидир. Миллий ғуруримиз ҳисобланган, фахрлансак арзигулик, ўзига хос жозибага эга бўлган она тилимизни қанчалик қадрласак, софлигини сақлаб қолишда ҳамжиҳатлик билан ёндошсак, ер юзида мавжуд турли миллат тиллари орасида ўзининг муносиб мавқеига эга бўлаверади. Миллатимиз бор экан, қадим-қадимдан сайқал топиб келаётган ўзбек тили дунё миқёсида янада жарангдор янграйверади. ҲУРМАТЛИ СИРДАРЁЛИКЛАР! Сизларни она тилимизнинг қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этиб, барчангизга соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик, хотиржамлик ҳамда дилларингиздаги жамики эзгу истакларингиз ижобат бўлишини тилайман. TEZKOR VA ISHONCHLI EZKOR VA ISHONCHLI Yangilangan UzPost xat va jo‘natmalarni tez yetkazib berishda ishonchli yordamchingizdir. Yetkazib berishning yuqori tezligini ta’minlashga nima yordam beradi? Keng qamrov maydon – butun viloyat bo‘ylab 69 ta xizmat ko‘rsatish punktlarimiz mavjud. Yangilangan logistika infratuzilmasi-pochta logistikasining yangi IT tizimi, 20 ta yangi skuter va 15 ta kichik hajmdagi yuk avtomabillari; “Bir qadam” xizmati – bu butun respublika bo‘ylab 20 kilogrammgacha bo‘lgan jo‘natmalarni bir kun ichida yetkazib berish xizmati. Viloyat bo‘ylab tadbirkorlarga logistika bo‘yicha xizmat ko‘rsatish. Ya‘ni ishlab chiqarilgan mahsulotlarni o‘z manzillariga belgilangan muddatda yetkazib berish xizmati; Reklama tarqatish xizmati; Tashkilotlar va aholi uchun obuna xizmati; Biz odamlarni yaqinlashtiramiz. Xizmatlarimizdan foydalanish uchun eng yaqin pochta bo‘limiga murojaat qiling. UzPost — doimiy yoningizda! Bizning manzil: Guliston shahri, Alisher Navoiy shohko izning manzil: Guliston shahri, Alisher Navoiy shohko‘chasi, 45-uy. hasi, 45-uy. Murojaat uchun telefonlar: (67) 225-14-20; (99) 362-06-66. urojaat uchun telefonlar: (67) 225-14-20; (99) 362-06-66. 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Сирдарё вилояти прокурори Савид ИМАТОВнинг халқимизга р экан, қадим қадимдан ёсида Миллий ғуруримиз ҳисобланган, фахрлансак арзигулик, ўзига хос жозибага эга бўлган она тилимизни қадрлайлик. HURMATLI YURTDOSHLAR!
7 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO БАЙРАМ ТАБРИГИ Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сизларни ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Вилоятимиз аҳолиси сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек улуғ ишга бағишлаган, қасамёдига содиқ инсонлар, деб билади ва машаққатли хизматингизни доим муносиб эътироф этади. Барча ҳудудларимизда хавфсиз шароит яратиш, тинчлик ва осойишталикка қарши таҳдидларга тўлиқ барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳамда 2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси изчил амалга оширилмоқда. Мазкур ҳужжатларга асосан илк бор ҳар бир туман ва шаҳарда фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича 10 та давлат идорасининг ҳамкорликда ишлаш механизмлари ва вазифалари белгилаб берилди. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган замонавий иш услублари амалиётга татбиқ этилмоқда. Жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарликларни “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тизими жорий қилинди. Жиноятлар нисбатан кўп содир этилган маҳаллаларда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг биргаликдаги фаолияти йўлга қўйилди. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни кенг тарғиб этиш ҳамда турли салбий иллатларнинг олдини олиш мақсадида вилоятимиздаги барча мактабларда инспектор-психолог лавозимлари жорий этилди ва бу ўзининг дастлабки ижобий самараларини бермоқда. Профилактика инспекторининг маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликдаги фаолиятининг йўлга қўйилгани кўплаб ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш ҳамда хотин-қизларни зўравонлик ва турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш учун шароит яратмоқда. Ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини инновацион ёндашувлар, рақамли технологиялар ва илмфан ютуқларига таянган ҳолда ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти, қадр-қиммати ва мол-мулкини кибермаконда ишончли ҳимоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида самарали методик дастурлар ишлаб чиқилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Сизларни ички ишлар ходимлари байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. дан Ви ни таъм б 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари 5 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар одимлари куни муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар ЖАББОРОВнинг ошқармаси бошлиғи, полковник Санжар ЖАББОРОВнинг й д Қасамёдига содиқ инсонлар, машаққатли хизматингиз доим эътиборда. Россия Федерациясининг Саха (Ёқутистон) Республикасида яшовчи Саргилана Багинанова ўтган асрнинг 80-йилларида тақдир тақозосига кўра, (Тошкентдаги маданият олийгоҳни тамомлаб, йўлланма билан) Сардоба тумани кутубхонасида иш фаолиятини бошлади. Ёқут қизи аслида йўлланма бўйича ўз соҳасида икки йил ишлаб, юртига қайтиб кетмоқчи эди. Лекин у чўлликлар билан қадрдонлашиб, тиллашиб, шу ерда бир неча йил яшаб, меҳнат қилди. Кейинчалик туман ҳокимлигига (аввалги партия қўмитасига) масъул вазифага ўтди. Шу тариқа Саргилана сирдарёлик бўлиб қолди. Мустақиллик йилларининг бошларида – 1992 йили у ота-онасининг қистови билан она юртига қайтиб кетди. Оила қурди, фарзандлар кўрди. Яна бир муҳим томони, у касбини ўзгартирди, яъни ёшлигидан орзу қилган журналистика йўналишида фаолият олиб борди ва ҳамон шу соҳада ишлаб келмоқда. Ёқут аёлининг юртимизга бўлган меҳри, бизнинг она тилимизга бўлган ҳурмати ҳақида ҳар қанча гапирсак-да, оз. У билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун (тил байрами) арафасида яна учрашиш насиб этди... 2012 йили ёзда С.Багинанова юртимизга келганида унинг тақдири, вилоятимизда яшаб, меҳнат қилган йиллари ҳақида суҳбатлашиб, газетамизга мақола ёзган эдик. Меҳмоннинг айтишича, ўша мақола ҳамон унинг иш столи устида турар экан. Яқинда у бир гуруҳ ёқутистонлик журналистлар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмон юртимизга ташрифининг илк кунларидаёқ Сирдарёга – Сардоба туманидаги қадрдонлари ҳузурига шошилди. Ёшлигининг энг серзавқ, мазмунли дамлари кечган манзилларда бўлди, туғишганлардек бўлиб қолган дўстлари билан учрашди, Мирзаобод туманида яшовчи ҳамкасби, меҳнат фахрийси Мавлуда Сиддиқова хонадонида бўлиб, у билан мириқиб суҳбатлашди. Алишер Навоий номли вилоят ахборот-кутубхона марказининг маънавият хонасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан уюштирилган бу учрашувга ёқутистонлик меҳмон қизи Иванна билан бирга келди. Хорижлик ҳамкасбимиз шарафига давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни очган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилором Исмадиёрова меҳмонга сўз берди. — Бугун шундай улуғ байрам арафасида мени таклиф этганликларинг учун катта раҳмат, — деди Саргилана. — Тақдирим шундай буюк мамлакат, тинчликсевар ва бағри кенг ўзбек халқи билан боғлангани учун жуда бахтиёрман. Мен Ўзбекистонни ўзимнинг иккинчи Ватаним деб биламан. Бундан 31 йил аввал юртимга қайтиб кетгандим, лекин бу ерда ўрганганларимни, орттирган дўстларимни бир кун ҳам ёдимдан чиқармадим. Ҳозиргача ўзбекча гапириб, ўзбек миллий либосларини кийиб, ўз миллатдошларим орасида, мен шундай мамлакатда яшадим, ҳурмат ва эъзоз топдим, деб фахрланиб юраман. Ҳар куни эрталаб фарзандларим, набираларимни ўзбекона одатга кўра, дуолар, тилаклар айтиб, ишга, мактабга кузатаман. Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда самолётдан тушиб, ерга оёқ қўярканман, шу заминга таъзим қилиб, тупроғини ўпаман. Бу замин мен учун шундай қутлуғ жой санлади. Иккинчи қизимга ўзбекнинг ҳассос шоираси, садоқат куйчиси Зулфияхонимнинг исмини қўйганман. У ҳозир 25 ёшда, ўз соҳасининг яхши мутахассиси. Болаларимга, набираларимга Ўзбекистон ҳақида кўп гапираман. Ўтган йиллар “Ўзбекистон – иккинчи Ватаним” — дейди ёқут қизи Саргилана (Давоми 8-бетда) • Дўстлик чегара билмас
Bosh muharrir v.b.: Bahrom BOYMURODOV Bizga yozing: 120100. Guliston shahri, Navoiy shohko’chasi, 30-uy. Telegram: @yangisirdaryogazetasi Facebook: Yangi Sirdaryo Gazetasi Tahririyatga kelgan qo’lyozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Nashr ko’rsatkichi 459. ISSN 2181-5984 Topshirish vaqti - 16.00 Topshirildi - 18.00 20.10.2023-yil —Tijorat materiali Sotuvda erkin narxda t 2020-yil 25-iyunda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasida 10-023 raqami bilan ro’yxatga olingan. Muassis: Sirdaryo viloyati hokimligi TELEFONLAR: Qabulxona: (67) 225-21-05, o’rinbosar: (67) 225-11-14, bo’limlar: (67) 225-01-92, (67) 225-01-67, (67) 225-26-53, (67) 225-12-59, reklama va e’lonlar: (67) 225-15-07. NAVBATCHI: H. ABDUVOHIDOV Gazeta “Yangi Sirdaryo” tahririyati kompyuter markazida terilib, sahifalandi. A3-formatda, 8 sahifada 2 bosma taboq ofset usulida «Poligrafi yaAiK» I.Ch.Sh.K.da 1000 nusxada chop etildi. Bosmaxona manzili: Guliston shahri, Navoiy shohko’chasi, 28-uy. Tel: (67) 225-47-73. Buyurtma 8 2023-yil 21-oktyabr, № 30 (11632) YANGI SIRDARYO Яқинда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ журналистлар иштирокида Самарқандга саёҳат уюштирилди. Шуни таъкидлаш керакки, уюшма вилоят бўлими томонидан ҳар йили юртимизнинг турли ҳудудларига, муқаддас, тарихий масканларга саёҳатлар уюштириш, шунингдек, ўша манзилларда медиатурлар ўтказиш анаъанага айланган. Бу галгиси аввалгилардан-да мазмунли ва мароқли ўтди, десак тўғри бўлади. Саёҳатчилар сафида кўп йиллар шу соҳада самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари бор эди. Дастлаб ташрифимиз Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси шарафига бунёд этилган мақбара ва мажмуани зиёрат қилиш билан бошланди. Кейинги манзил “Самарқанд сити” бўлди. У ердаги яқиндагина бунёд этилган салобатли иншоотлар, жумладан, ҳашаматли анжуманлар саройи, кўп қаватли маъмурий бинолар ҳамда ўзига хос дизайнга эга бўлган меҳмона ва сайёҳлар учун мўлжалланган бошқа маданий-маиший биноларга қараб, соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг “агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган биноларга боқинг”, деган сўзларини яна бир карра ёдга оламиз. “Самарқанд сити” яна бир гўзал ва бетакрор мажмуага уланиб кетган эди. “Боқий шаҳар” деб номланган бу шаҳарчада Самарқанддаги дунё аҳлини, миллионлаб сайёҳларни ўзига чорлаб турган, боқийликка муҳрланган тарихий обидалар жойда жамлангандек эди. Бизни ўша неча бор кўрган бўлсак-да, ҳамиша унга интилиб, орзиқиб турадиган, асрлар садоси янграб турадиган миноралар, мачит ва мақбаралар салобати босди. Беқиёс ва боқий шаҳар Самарқанд архитектураси кўз олдимизда мужассам: бир томонда Шоҳизинда, бир тарафда Гўри Амир, яна бошқа томонда улуғвор Регистон майдони ва бошқа обидалар савлат тўкиб турарди. Шаҳарчада қадим Самарқанддаги қайноқ ҳаёт акс этган: ҳамиша уйғоқ шарқ бозори, чойхона ва дўконлар, мўъжаз меҳмонхоналар ва бошқа маданий-маиший ихчам бинолар – барчаси, ҳаммада, айниқса, хорижлик сайёҳларда катта таассурот қолдирарди. Шаҳар билан танишар эканмиз, иккинчи – кичик Самарқандни кашф этдик. Қадимий кулолчилик, атлас, адрас тўқувчилиги, зардўзлик, мисгарлик намуналарини томоша қилиб, ҳам завқландик, ҳам фахрландик. Самарқанд сити ва “Боқий шаҳар”ни ажратиб турган анҳор атрофида мажнунтоллар сувга “салом айтиб” турибди. Бир нечта мўъжаз электромобиллар, анҳорда сузиб юрган мўъжаз кема ҳам сайёҳлар хизматида. Ҳар қадамда учраётган хорижлик меҳмонларнинг гарчи гапларига тушунмасак-да, уларнинг юз-кўзларидан ушбу кўркам шаҳардаги лавҳалардан, гўзалликдан лол қолганликларини билиш қийин эмас эди. — Биз — фахрийларни жамлаб, Самарқандга шундай ажойиб саёҳатни уюштирган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимига чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Самарқанднинг бугунги кўринишидан, “Боқий шаҳар”га бўлган ташрифдан жуда хурсанд бўлдик, — деди меҳнат фахрийси О.Абдусаматов. Сафаримиз қариб, ортга қайтдик. Йўлда суҳбат қизигандан қизиди. Ҳамма бир-бирлари билан ўз таассуротларини айтиб, ўртоқлашарди. Оқшом тушганда қадрдон шаҳримиз Гулистонга кириб келдик. Бу ерда айни чоқда яна бир кўнгилли тадбир ўтказилиши бизга сюрприз бўлди. Кўп йиллар матбуот соҳасида ва нуфузли идораларда самарали сеҳнат қилган ҳамкасбимиз, меҳнат фахрийси Рустам Абдусаломовнинг қутлуғ 70 йиллигини биргаликда нишонладик. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Бойжигит Абдуллаев юбилярга уюшманинг Фахрий ёрлиғини топшириб, ўзбекона удумга кўра, зарбоф тўн ва дўппи кийгизди ҳамда белига шоҳи белбоғ бойлади. Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси мутахассиси Моҳира Йўлдошева АОКАнинг Фахрий ёрлиғи ва совғасини топширди. ГулДУ профессори Равшанбек Маҳмудов ўзининг самимий тилакларини билдирди. Бир пиёла чой устида дўстона суҳбатлар давом этди. Х. ПАРДАБОЕВА Суратда: Самарқандга ва “Боқий шаҳар” мажмуасига бўлган саёҳатдан лавҳа. Муаллиф олган сурат. САМАРҚАНД МАРҚАНД: «Боқий шаҳар»га ташриф Боқий шаҳар»га ташриф Азалдан дунёни ўзининг тарихий обидалари, азиз ва муқаддас қадамжолари билан лол этган Самарқанд бугунги кунда янада кўркамлашиб, қайта сайқал топиб, куррамиздаги туризм марказларидан бирига айланмоқда. Бу кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарга ҳар куни минглаб, миллионлаб хорижликлар ташриф буюрмоқда. Дунё кезиб, кўплаб мамлакатларда, шаҳарларда бўлдим. Лекин Самарқандга ўхшашини, у ердагидек бетакрор обидаларни ҳеч қаерда кўрмадим, десам, муболаға бўлмайди. Бежиз у қадимий шаҳарга “Самарқанд сайқали рўйи замин аст....” дея таъриф берилмаган. • Юртимизнинг ҳар гўшаси – азиз давомида юртингизда, вилоятингизда, жумладан, Сардоба туманида бўлган катта ўзгаришлардан кўзим қувонди. Ҳозирги кунда Ёқутистон Республикасидаги “Кыым”, яъни “Учқун” газетасида фаолият олиб бораман. Газетамиз 15 минг нусхада чоп этилади. Юртдошларим газетамизни қадрлашади, севиб ўқишади. Мен юртимга қайтгач, Янги Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси, қадимий тарихий обидалари, Сирдарё вилоятидаги катта ўзгаришлар ҳақида туркум мақолалар ёзишни ният қилиб қўйдим. Тадбир сўнгида меҳмонга Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг Ташаккурномаси топширилди, ўзбекона удумга кўра, адрас мато ва рўмол совға қилинди. С.Багинанова Ахборот - кутубхонанинг фаолияти, тил байрамига бағишлаб ташкил этилган китоблар кўргазмаси билан танишди. Холида ЭШОНҚУЛ қизи Суратда: давра суҳбатидан лавҳа. (Давоми. Бошланиши 7-бетда). “ЎЗБЕКИСТОН – ИККИНЧИ ВАТАНИМ” - дейди ёқут қизи Саргилана “Юртимда ўзбекча гапириб, ўзбек миллий либосларини кияман.”