БИР ЖАМОАДА
БИРЛАШАМИЗ!
МОТИВАЦИОН ЭЛEКТРОН ЖУРНАЛ
5-6-сон / Июнь–июль
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ
ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ
ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва
руҳи маънавиятдир.
Ш.М.Мирзиёев
Бир жамоада
бирлашамиз!
МОТИВАЦИОН
ЭЛЕКТРОН
ЖУРНАЛ
(Маънавий озуқа)
Мазкур журнал Вазирлик тизимидаги 5–6-сон
ходимларнинг маънавий руҳиятини июнь-июль
ошириш, жамоада умумжамоавий
мақсадлар муштараклигини таъминлашга
йўналтирилган
МУНДАРИЖА БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР
1. — КУН ҲИКМАТИ
2. — СЎЗ ИЗОҲИ
3. — ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ
4. — ИЖТИМОИЙ БИРЛИК
5. — ДИҚҚАТ САВОЛ!
6. — ИҚТИСОДИЙ МАҚОЛЛАР
7. — БИЛАСИЗМИ?
8. — ТАФАККУР ТАЙМ
9. АЧЧИҚ КУЛГУ
10.ХОДИМЛАР ИЖОДИДАН
БУ СОНДА:
➢ 20 июль — ХАЛҚАРО ШАХМАТ КУНИ
➢ БАРАКА САБОҚЛАРИ
➢ Қоғоз пул тарихи
2
ҲИКМАТ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
— Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, – деди бир
куни Суқрот ўз шогирдларига.
— Сувнинг иродаси қандай бўлади? – деб сўрашди шогирдлар.
— Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар,
чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин
олға бориш истагидан ҳеч қачон воз кечмайди, – деди Суқрот.
СЎЗ ИЗОҲИ
РЕНЕССАНС [франц. renaitre — қайта юзага келмоқ, янгидан
туғилмоқ].
ҲАЁТИЙ УНДОВ
Муваффақиятсизлик деган
тушунча йўқ. Ҳар бирининг ўз
сабаби ва яширин сабоғи
мавжуд.
3
ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
✅ Модератор |
❌ Мадератор
ИЖТИМОИЙ БИРЛИК
Халқ бирлашмас экан, келажак ҳам орзулигича қолади.
4
НИМА УЧУН? БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар униб
чиқмайди?
Олимларнинг ўрганишича, чумоли ер остига тўплаган
дон ва уруғларни иккига бўлиб қўяр экан. Уруғлик дон иккига
бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча унумдор бўлмасин, униб чиқмас
экан. Лекин чумоли кашнич донини икки эмас, тўрт бўлакка
бўлиб қўяр экан. Таажжубланган олимлар кашнич уруғи
устида тажриба ўтказиб кўришса, ажойиб кашфиётнинг гувоҳи
бўлишди. Кашнич дони иккига бўлинса, униб чиқаркан, аммо
тўрт бўлакка бўлинса, уруғ унмас экан. Чумолига буни ўргатган
Яратганнинг мўъжизакорлигига ҳайратимиз чексиз.
СЎЗ ИЗОҲИ
ИЛМ [билим; фан; назария]. 1. Ўқиш-ўрганиш ва тадқиқот, таҳлил
этиш билан эришиладиган билим; кўникма, маълумот. 2. Иш-фаолиятнинг
илм билан боғлиқ соҳаси; табиат ва жамият ҳақидаги билимлар тизими.
5
ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
✅ | Карьера
❌ |Каръера
Бу
Франциядаги
энг кекса
бинонинг
сурати. 700 йил
олдин қурилган
бу иморат
ҳалиям бор.
ДИҚҚАТ САВОЛ!
Нега бу уйнинг иккинчи қавати биринчи қаватидан, учинчи қавати
иккинчи қаватидан кенгроқ қилиб қурилган?
БИР ЧИМДИМ КУЛГУ
Ўқитувчи сўради:
— Алишер, нима учун “Менинг маҳаллам” мавзусидаги
иншоинг Қодиржоннинг иншоси билан бир хил ёзилган.
Алишер деди:
— Чунки мен Қодиржон билан битта маҳаллада яшайман-да!
6
БАРАКА САБОҚЛАРИ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
Мавлоно Жалолиддин
Румий ҳазратларидан
сўрашди:
Нимага қўйлар
доимий истеъмол ва
қурбонлик мақсадида
сўйилишига қарамай
насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани-кўпайган. Ваҳоланки,
қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади.
Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирданига ўнта болаласа ҳам кўпаймайди.
Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг барокатли вақтдир. Бу вақтда қўйлар
ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни
шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг барокатидан
баҳраманд бўлади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун
қўйлар кўпайгани-кўпайган. Бас, ризқингиз улуғ бўлишини хоҳласангиз,
саҳарлари бедор бўлинг.
ТАФАККУР ТАЙМ
Бадавлат бир йигит янги харид
қилган чет эл машинасида завқ билан
мусиқа тинглаб елдек учиб борарди.
Бироқ йўл четида ўтирган болаларни
кўрди-да машинасини секинлаштириб
ўтиб, яна тезликни оширмоқчи ҳам
эдики, шу вақт машинасига бир тош келиб урилди. Ҳайдовчи йигит жаҳл
билан машинадан тушди-да, тош отган болакайнинг ёқасидан олиб силтаб
бақира бошлади:
– Аҳмоқ бола! Қайси калланг билан машинамга тош отдинг?!
Биласанми, бу машина қанча туришини? Шунда болакай кўзида ёши билан
қалтироқ овозда деди:
7
– Узр, амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим.
Мени кечиринг. Ойижоним ногиронлар аравасидан йиқилиб тушди.
Ойижонимни кўтариб, аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан
буён ўтган машиналардан ёрдам сўрадим, аммо ҳеч ким тўхтамади ҳам,
аҳамият ҳам бермади. Кейин мажбур бўлдим шундай йўл тутишга. Бўлмаса
сиз ҳам тўхтамас эдингиз…
Йигит ногирон онаизорни аравачасига ўтқазаркан, томоғига заҳарли
тош тиқилиб, кўзларидан беихтиёр ёшлари шашқатор оқар эди. Йигит шу
машинасида бир неча йил юрди. Ҳар сафар машинани таъмирлаш учун
берганида ўша тошдан қолган изни асло таъмирлатмасди. Сабаби ўша тош
изи унга одамийлик ҳақида сабоқ берган эди. Агар биз
атрофимиздагиларнинг унсиз, фарёдсиз қалб оғриқларини ҳис қилмасак,
бизга ҳам тош отилиши муқаррар…
https://ogoh.uz/ сайтидан олинди.
ҲИКМАТ
Кишининг қанчалик кучли характерга эга
эканлиги уни жазавага солиши мумкин
бўлган муаммо кўламига қараб баҳоланади.
Зигмунд Фрейд
СЎЗ ИЗОҲИ
“ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ. Одамлар ва табиат
ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ва иккаласининг
эҳтиёжларини бир вақтнинг ўзида қондиришга
уринишларни қўллаб-қувватлайдиган иқтисодиёт
методологияси. Инсoн ҳaёти вa сoғлиғи учун зaрур бўлгaн
рeсурслaрни, aтрoф-муҳит вa эколoгияни бир бутун ҳолда сақлаб
қолиб ишлaб чиқaриш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ
иқтисoдиётни янaдa ривoжлaнтиришни aмaлгa oширишгa
aсoслaнгaн иқтисoдий фaoлиятнинг янги йўнaлиши тушунилади.
8
АЧЧИҚ КУЛГУ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
— Нимага ухламаяпсан?
— Интернетда ўтирибман.
— Ҳаа, зўр! Мен эса меҳмондаман...
— Кимникида?
— Сеникида.
— Жин урсин! Эсимдан чиқиб қолибсан-ку!
ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ
✅ Маҳсулот
❌Махсулот
БИЛАСИЗМИ?
Қоғоз пул тарихи
Қоғозли пулни тахминан 1000 йил илгари,
қоғознинг ватани Хитойда кашф қилишган, кенг
аҳоли оммасига эса икки асрдан сўнг тарқала
бошлаган. Улардан фойдаланиш мис сим ва тангалардан кўра
анча қулай эди. Қоғоздан тайёрланган пул кейинроқ Японияда
пайдо бўлди. Европага қоғоз пуллар 1574 йилда кириб келди,
испанлар томонидан қамал қилингандан сўнг, Лейден шаҳри
ҳукумати оддий тангалар танқислиги сабабли қоғоз пулни
муомалага киритди. Кейинчалик қоғоз пуллар бутун Европага,
ундан кейин бутун дунёга тарқалди.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
9
ҲИКМАТ
Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб яшанг...
Ҳаммасини изга тушишига ишониб ҳаракат
қилинг...
Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр
қилинг. Эсингизда бўлсин, бу уч тавсия ҳар доим
хайрли оқибатга бошлайди!
Жалолиддин Румий
СЎЗ ИЗОҲИ
НУМИЗМАТИКА. (лот. numisma — танга)
Коллекция йиғишнинг қадимий нуфузли тури:
қоғоз пул ва танга йиғиш. XIX асрга келиб
оммалашди, унгача ҳам алоҳида
инсонлар бундай фаолият билан
шуғулланганлар. Ҳозирги кунда бу
машҳур хобби турларидан бири
ҳисобланади. Ҳатто авлоддан-авлодга
ўтиб сақланиши ҳам мумкин. Бугунги
кунда бизнес турига ҳам айланди.
Ноёб тангалар кимошди савдоларида
ақл бовар қилмас пулга сотилади. Нумизматиканинг оддийроқ
тури билан, яъни оддий тангалар йиғиш билан барча
шуғулланиши мумкин, ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам.
ҲАЁТИЙ САБОҚЛАР
Инсон ҳаётда қаламга ўхшайди.
Чиройли ёзсин деб хатолар уни
учлайди. То қалам тугагунча шундай
давом этади. Қаламдан энди фақат
чиройли ёзганларигина қолади...
10
ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
✅ Ходим
❌Ҳодим
НИМА УЧУН ПИН-КОД ТЎРТТА
РАҚАМДАН ИБОРАТ?
1966 йил бошида
биринчи банкомат
ишлаб чиқа рилган ва
патентланган. Бундай
мўъжиза-қурилма шотландиялик
муҳандис Гудфелло Жеймс
томонидан яратилди. 2006 йилдагина
бундай прогрессив қурилма ва шахсий идентификация рақамини
киритиш учун ПИН-код яратувчиси Британия империясининг
медали билан тақдирланган. Шуни таъкидлаш керакки, ихтиро
муҳандисга шон-шуҳратдан ташқари ҳеч қандай молиявий
фойда келтирмади. Жеймс нима учун ПИН-кодни тўртта
рақамдан иборат тузганининг сабаби эса оддий: турмуш ўртоғи
кўп сонли рақамларни эслай олмаганлиги учун код тўртта
рақамдан иборат бўлган.
ИҚТИСОДИЙ МАҚОЛЛАР
Абжир бўлса фарзандинг, чўлдан нон терар, ялқов
бўлса фарзандинг ердан дон термас.
11
ХОДИМЛАР ИЖОДИДАН БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
Мулоҳаза учун мавзу: маънавий тарбия
Камбағалликни қисқартириш стратегиясини юритиш
бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Юлдашев:
КИМ ЁКИ НИМА АЙБДОР?!
“Урф”даги саломлашиш
Ёшлардаги яна бир
кескин ўзгараётган салбий
ҳолат — саломлашишнинг
камайиб бораётгани, борган сари сўраб
олаётганимиз, ёшлар салом-алигининг “антиқа”
кўринишлари урчиб кетаётгани. Икки ёш ўсмирнинг кўришишини
кузатсангиз, мисоли Америка репперларига ёки кинолардаги баъзи
актёрларга тақлид қилаётгандай хаёлимда. Исломда инсон биродари
билан узоқ вақт кўришмаган бўлса, бағрига босиб қучоқлашиб, агар тез-тез
кўришиб турадиган бўлса, икки қўлни кафтлари билан қисиб кўришиш
таъкидлаб келинган. Аммо ҳозирда нафақат ёшларимизда, балки
катталарда ҳам ўзига хос ритуаллар, таъбир жоиз бўлса, “шохлашишлар”
мавжудлиги учун бу ҳолатнинг ёшларда урф бўлаётганига эътироз
билдириш ножоиздек.
Аммо бу ерда ёшларнинг катталарга салом бериши билан боғлиқ
ҳолатларнинг камайиб кетаётганига эътиборни кўпроқ қаратиш
лозимлигини таъкидлаган бўлардим.
Ҳурмат қилсанг, иззат топасан...
Ҳар куни жамоат транспортларига чиқамиз. Яхши тарбия кўрган
ёшларнинг дарров туриб жой бериши ошкора ва пинҳона бўлса-да унинг
ота-онаси, тарбия берган инсонлари ҳақига дуо ўқиб қўйишга мажбур
қилади. Аммо мен юрадиган метро ва автобус йўналишлардаги ёшларнинг
аксарияти ёки чарчаган бўлади ёки телефонда қизиқ ўйиндан чалғигиси
келмайди. Бу мақолани ёзиш фикрига келганимдан сўнг икки ҳафта
давомида пойтахт метросида ва иккита автобус йўналишларида ўзимча
кузатув олиб бордим. Ва натижада юқорида мақталган ёшлардан кўра
чарчаганлар кўпроқ эканлигининг шоҳиди бўлдим. Агар фикримга
қўшилмай, аксинча дейдиган бўлсангиз, бундан фақат хурсанд бўлардим.
Айбдорлар: ким ёки нима?
Хўш, ёшлардаги бундай хислатларнинг шаклланишига ким ёки нима
айбдор? Уларнинг ичида юқорида санаб ўтган салбий хислатларга эгалари
кўплигининг асосий сабабчиларини аниқлашнинг иложи борми?
12
Ижтимоий тармоқларда, ОАВда, атрофимдаги ёши каттароқ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
инсонлардан эшитган фикрларимда бу саволларга турли хил
жавобларни олдим. Мана, баъзилари:
- ёшларда салбий характернинг шаклланишига асосий сабаб уйида
ота-она тарбияси ва улар эътиборининг сустлиги;
- тарбиянинг ёмонлашувига сабаб исломий тарбиянинг
пасайтириб юборилганлиги;
- ёшлар тарбиясини бузадиган энг асосий омил — интернет,
ижтимоий тармоқлар, ОАВда тарбиянинг салбийлашувига олиб
келувчи “ибратли” воқеалар;
- ёшларнинг салбий характери шаклланишига атрофидаги, ўқув
юртидаги тенгдошлари сабабчи, шунингдек, таълим масканидаги
устозлари;
- ёшларнинг салбий характерига уларнинг китоб ўқимаслиги,
борган сари китобдан узоқлашаётганлиги в.ҳ.
Ким масъул?
Дарҳақиқат, ёшлар тарбияси кимнинг гарданида: ота-она, устоз,
маҳалла жамоатчилиги... Менимча, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш
ҳаммамизнинг бурчимиз бўлиши керак. Бугундан бошлаб, биламан,
кўпчилик аллақачон бошлаб юборган, ҳаттоки, бир неча аждодлари
кўпчиликка ўрнак бўлган инсонлар орамизда бўлса-да, келинг, ёшларга
катталар кўзи қувнайдиган одоб беришни бошлайлик. Келинг, маҳалламиз,
ўқув юртимиз, оиламиз аъзоларининг юзини ерга қаратмайдиган
фарзандлар тарбиялашни бардавом қилайлик. Келинглар, ҳар биримизнинг
оиламиздан, авлодларимиздан барчага намуна бўладиган, одобу-аҳлоқда
тенги йўқ ёшлар етишиб чиқишига ҳисса қўшайлик.
Шунда мен фикрларим, ёзганларим билан кейинчалик ёлғончига
чиқиб қолсам ҳам майли. Ортиқча ваҳима қилган бўлсам ҳам майли.
Бунинг учун минг бор узр сўрашга тайёрман.
Дедим:
— Ҳар бир фарзанд учун энг зарур бўлган тўрт юмуш нимадан иборат?
Деди:— Ёшликда мукаммал илм ўрганиш; эгаллаган ҳунари ила
бошқаларга фойдаси тегиб, яхши ном қозониш; ота-она, эл хизматида ва
ҳамиша пок ният, гўзал хулқ билан юриш.
“Фарзанднома” китобидан
13
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий- БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
ҳуқуқий шароитларини яратиш бошқармаси бош мутахассиси
БАКИРОВ ХУСАН ОРИФОВИЧ
ОНА ТИЛИМ — ЖОНУ ДИЛИМ
Она-тилим, томиримда мавжланувчи қоним шиддати,
Мардлик тилим, дардли тилим дилим уммони.
Инсониятнинг ибтидоси сўзга кирса гар,
Аждодларим илдизи унга баробар
Абу Турк ибн Ёфас шу тилда сўзлаб,
Шу элатнининг карвонига сарбон бўлгандир,
Хос Ҳожиб, Қошғарий тарихда илк бор,
Туркий назим ва насрга қадам қўйгандир.
Навоийнинг хазинаси тилим баҳоси,
Бобурим армонлари дилим баҳоси.
Миллатимнинг негизисан, тарихи юзи,
Ғуруримсан, шарафимсан ва ифтихорим
Арзигайми қурбон бўлишга менинг бир жоним
Сенингчун миллат зиёси фидо бўлганда,
Чўлпону, Қодирий, Носир Усмоним!
Илҳом парисими ижод париси
Дунёни гўзаллик қутқарар,
Аёллик Нафосат рамзидир,
Меҳр қолур, мухаббат қолур
Уммондек меҳр Онадандир бил
Илҳомнинг меҳрнинг битмас манбаи,
Ижодкор қўлига қалам тутқазиб,
Олимнинг шуурида чақнатиб қуёш.
Сизла Шедеверлар дунёга келди
Гоҳ портлаб ҳиссиёт гоҳи қолиб лол.
Юмшоқ қовурғадан яралган хилқат,
Таъзимлар, табриклар Сизгадир фақат.
Сизнинг туришингиз борлиққа кафил,
Тенгсиз куч Сиздаги жасорат, сабр.
14
ҲИКМАТ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса
ортиғи.
Шамс Табризий
СЎЗ ИЗОҲИ
ФУРСАТ — мақбул, қулай вақт; имконият; ишдаги
узилиш, таътил.
ТАФАККУР
Бир ҳаким зот айтади:
Ҳар қандай нарса кичик бўлиб бошланиб, сўнг вақт
ўтиши билан катталашиб боради. Лекин мусибат ундай
эмас. У бошида катта бўлиб, сўнгра кичрайиб кетади.
Исталган нарса борки, кўпайгани сайин тушиб
кетаверади. Лекин одоб бундан мустасно. У қанча кўпайса, шунча нархи
ошади.
ДУНЁ СИРИ
Сизларга бу дунё молу матоҳининг
ҳузурингизга ўз “оёғи” билан кириб келиши
сирини айтайми? Ҳамиша ўзгаларга сахий,
ғамхўр, меҳр-оқибатли бўлинг. Ўшанда сиз
бойлик, дунё, вазифа, амал қаерда ва қандай
келиб қолганини билмай қоласиз...
“Умр ҳикмати саодати” китобидан
15
20 ИЮЛЬ – ХАЛҚАРО ШАХМАТ КУНИ БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
1966 йилдан бошлаб
ҳар йили бутун дунё
миқёсида Халқаро
шахмат куни нишон-
ланади. Ушбу байрам
Бутунжаҳон шахмат
федерацияси (ФИДЕ)
қарорига биноан
ўтказилади. Халқаро нодавлат спорт ташкилоти бўлган Бутунжаҳон
шахмат федерациясига 1924 йилда асос солинган. Бугунги кунда 170
та миллий федерация унинг аъзоси ҳисобланади.
Ўзбекистонда 1996 йилдан буён шахмат федерацияси фаолият
юритмоқда.
ЎҚИНГ, ҚИЗИҚ!
Ўзбекистон илк бор шахмат тарихида дунё рейтингида ТОП-20
таликка кирди.
Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган
жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга
муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон
шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.
Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб
бормоқда.
Шахматдаги пиёда
Шахматда бир қоида бор. Агар пиёда рақиб катакларининг биринчи
қаторига етиб борса, шоҳдан ташқари хоҳлаган фигурасига айланиши
мумкин. Лекин от ёки фил бундай бўла олмайди.
Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингизга асло хафа бўлманг.
Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва хоҳлаган фигурага айланинг.
Бунинг мазаси ўзгача бўлади.
“Лидерлар китоби” дан
16
ҲИКМАТ
Камбағаллик фазилат эмас, камбағалликда ҳам
яшашни билиш фазилатдир.
Пифагор
Агар уча олмасанг, югур.
Агар югура олмасанг, юр.
Агар юра олмасанг, эмакла.
Аммо нима бўлганда ҳам ҳаракатланишдан тўхтама!
17
СЎЗ ИЗОҲИ
БОНИФИКАЦИЯ – фуқаролик ҳуқуқида, агар юқори
сифатли товарлар етказиб берилса, шартномада
белгиланган нархга қўшимча ҳақ. Ташқи савдода энг кўп
қўлланилади. Белгиланган даражадан ортиқ олий сифатли маҳсулот
нархига устама; мамлакат ичида қарз ундириладиган маҳсулотга уни
хорижга олиб чиқилганда солиқнинг қайтарилиши; қарздорлар томонидан
тўланадиган кредит фоизини камайтириш мақсадида кредитни давлат
томонидан субсидиялаш; қарз конверциясида давлат заёми облигация
эгалари томонидан бир вақтда тўлов киритиш.
ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ
✅ Буйруқ
❌ Буйруғ
ҲАЁТИЙ ХУЛОСА
Агар
эътиборингиз
рақибларга қаратилган
бўлса, рақиблар қадам
ташламагунча қадам
қўёлмайсиз.
Агар диққатингиз
МИЖОЗларга
қаратилган бўлса, ўз
соҳангизда биринчи
бўла ОЛАСИЗ!
18
Долзарб мавзу
“ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИНГ
АҲАМИЯТИ
“Яшил” иқтисодиёт – бу иқтисодий тизим бўлиб, унинг асосий
мақсади сайёрамизнинг экологияси ва уни сақлаб қолиш билан бирга
иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган. Шундай
қилиб, “яшил иқтисодиёт” деганда, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарур
бўлган ресурсларни, атроф-муҳит ва экологияни бир бутун ҳолда сақлаб
қолиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ
иқтисодиётни янада ривожлантиришни амалга оширишга асосланган
иқтисодий фаолиятнинг янги йўналиши тушунилади.
Бугунги иқлим ўзгариши ва глобал экологик муаммолар ривожланиб
бораётган даврда “яшил” иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантириш
жаҳон ҳамжамиятининг олдида турган устувор йўналишлардан бири
ҳисоблаланди. Ўз навбатида, бу борада етакчи мамлакатларнинг илғор
тажрибаларини ўрганиш ва миллий иқтисодиётимизга татбиқ этиш асосий
вазифаларимиздан биридир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 30–31 май унлари
Корея Республикасида ўтказилган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун
ҳамкорлик – 2030” (П4Г) иккинчи халқаро саммитидаги нутқ сўзлади.
Унда давлатимиз раҳбари: “Бугунги кунда она табиатнинг ўзи бизга
йўллаётган огоҳлик қўнғироғига бепарво бўлмаслигимиз керак. Афсуски,
иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бормоқда. Биз яшаётган Марказий
Осиёда сўнгги 30 йилда ўртача йиллик ҳарорат тахминан бир даражага
кўтарилди. Минтақамиздаги асосий дарёларнинг ҳавзаси ва биологик
хилма-хилликнинг қисқариб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.
Буғланиш даражасини оширадиган газлар ва атмосферанинг кенг миқёсда
ифлосланиши муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Бугунги кунда
“яшил тараққиёт” борасидаги мақсадларга эришиш учун мамлакатларнинг
19
ҳаракатлари янада фаол ва самарали бўлиши кераклигига ҳеч ким шубҳа
қилмаяпти. Бошқа чорамиз ҳам йўқ”, деб таъкидлади.
Ўзбекистонда ҳам “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва барқарор
ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида бир қатор ишлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сон қарори билан 2019–2030 йиллар даврида
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси
тасдиқланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт
стратегиясида ҳам “яшил” иқтисодиёт технологияларини барча соҳаларга
фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия
самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва атмосферага чиқариладиган
зарарли газлар ҳажмини 20 фоизга қисқартириш чораларини кўриш
белгиланган.
Ш. Ибрагимов,
ёш тадқиқотчи, вазирлик ходими
20
БУ САҲИФАДА СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗ, БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
ИЖОД НАМУНАНГИЗ, ҒОЯЛАРИНГИЗ
БЎЛИШИ МУМКИН.
“БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!” шиори остида
мазкур журналга ўз ҳиссангизни қўшинг!
21
ҚАЙДЛАР УЧУН! БИР ЖАМОАДА БИРЛАШАМИЗ!
Ҳурматли ўқувчи! Мазкур журнал юзасидан фикр-
мулоҳазаларингиз, таклифларингиз, шунингдек, сизни
қизиқтирган саволларингизни кутиб қоламиз. Билдирилган
ҳар бир таклиф “Бир жамоада бирлашамиз!” мотивацион
журналнинг кейинги сонида, албатта, инобатга олинади.
Нашр учун масъул: О. Маҳмудов
Тузувчи ва нашрга тайёрловчи: О. Кажанова
ТАҲРИРИЯТ АЪЗОЛАРИ:
Ш. Дўманов; Г. Мелибаева; Д. Жўраева; У. Ибатходжаева;
Д. Ибодова; Н. Юлдашев; Ф. Раҳимов; Ф. Ужимуродова
(Қорақолпоғистон Республикаси); И. Бахранова (Бухоро
вилояти); О. Джаббарова (Жиззах вилояти); Г. Ниязова.
Мурожаат учун телефонлар:
71-232-60-02; 232-60-05
22
23
BIR JAMOADA
BIRLASHAMIZ!
MOTIVATSION ELEKTRON JURNAL
5-6-son / Iyun–Iyul
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY
TARAQQIYOT VA KAMBAGʻALLIKNI
QISQARTIRISH VAZIRLIGI
Jamiyat hayotining tanasi iqtisodiyot boʻlsa, uning joni va ruhi
maʼnaviyatdir. Sh.M.Mirziyoyev
Bir jamoada
birlashamiz!
MOTIVATSION
ELEKTRON
JURNAL
(Maʼnaviy ozuqa)
5–6-son
Mazkur jurnal Vazirlik tizimidagi iyun-iyul
xodimlarning maʼnaviy ruhiyatini oshirish,
jamoada umumjamoaviy maqsadlar
mushtarakligini taʼminlashga yoʻnaltirilgan
24
MUNDARIJA BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
SHARTLI BELGILAR
11. — KUN HIKMATI
12. — SOʻZ IZOHI
13. — TOʻGʻRI YOZAMIZ
14. — IJTIMOIY BIRLIK
15. — DIQQAT SAVOL!
16. — IQTISODIY MAQOLLAR
17. — BILASIZMI?
18. — TAFAKKUR TAYM
19.ACHCHIQ KULGU
20.XODIMLAR IJODIDAN
BU SONDA:
➢ 20-iyul — XALQARO SHAXMAT KUNI
➢ BARAKA SABOQLARI
➢ Qogʻoz pul tarixi
25
HIKMAT BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
— Iroda bobida suvdan oʻrnak olishlaringizni istayman, – dedi bir kuni
Suqrot oʻz shogirdlariga.
— Suvning irodasi qanday boʻladi? – deb soʻrashdi shogirdlar.
— Suvning yoʻlini chapdan toʻssalar, oʻngdan oqadi, oʻngdan toʻssalar,
chapdan oqadi, koʻndalangiga toʻssalar esa koʻkka yuksaladi, lekin olgʻa
borish istagidan hech qachon voz kechmaydi, – dedi Suqrot.
SOʻZ IZOHI
RENESSANS [frans. renaitre — qayta yuzaga kelmoq, yangidan
tugʻilmoq].
HAYOTIY UNDOV
Muvaffaqiyatsizlik degan
tushuncha yoʻq. Har birining oʻz
sababi va yashirin sabogʻi
mavjud.
26
TOʻGʻRI YOZAMIZ BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
✅ Moderator |
❌ Maderator
IJTIMOIY BIRLIK
Xalq birlashmas ekan, kelajak ham orzuligicha qoladi.
27
NIMA UCHUN? BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
Nima uchun chumoli yer ostiga toʻplab qoʻygan donlar unib
chiqmaydi?
Olimlarning oʻrganishicha, chumoli yer ostiga toʻplagan don
va urugʻlarni ikkiga boʻlib qoʻyar ekan. Urugʻlik don ikkiga boʻlib
qoʻyilsa, yer har qancha unumdor boʻlmasin, unib chiqmas ekan.
Lekin chumoli kashnich donini ikki emas, toʻrt boʻlakka boʻlib
qoʻyar ekan. Taajjublangan olimlar kashnich urugʻi ustida tajriba
oʻtkazib koʻrishsa, ajoyib kashfiyotning guvohi boʻlishdi. Kashnich
doni ikkiga boʻlinsa, unib chiqarkan, ammo toʻrt boʻlakka boʻlinsa,
urugʻ unmas ekan. Chumoliga buni oʻrgatgan Yaratganning
moʻjizakorligiga hayratimiz cheksiz.
SOʻZ IZOHI
ILM [bilim; fan; nazariya]. 1. Oʻqish-oʻrganish va tadqiqot, tahlil etish
bilan erishiladigan bilim; koʻnikma, maʼlumot. 2. Ish-faoliyatning ilm bilan
bogʻliq sohasi; tabiat va jamiyat haqidagi bilimlar tizimi.
28
TOʻGʻRI YOZAMIZ BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
✅ | Karyera
❌ |Karera
Bu Fransiyadagi
eng keksa
binoning surati.
700 yil oldin
qurilgan bu
imorat haliyam
bor.
DIQQAT SAVOL!
Nega bu uyning ikkinchi qavati birinchi qavatidan, uchinchi qavati
ikkinchi qavatidan kengroq qilib qurilgan?
BIR CHIMDIM KULGU
Oʻqituvchi soʻradi:
— Alisher, nima uchun “Mening mahallam” mavzusidagi
inshoing Qodirjonning inshosi bilan bir xil yozilgan.
Alisher dedi:
— Chunki men Qodirjon bilan bitta mahallada yashayman-da!
29
BARAKA SABOQLARI BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
Mavlono Jaloliddin
Rumiy hazratlaridan
soʻrashdi:
Nimaga qoʻylar
doimiy isteʼmol va
qurbonlik maqsadida
soʻyilishiga qaramay nasli
qirilib ketmaydi? Aksincha koʻpaygani-koʻpaygan. Vaholanki, qoʻylar yiliga
bir yoki ikki marta bittadan, baʼzan ikkitadan tugʻadi. Lekin itlar soʻyilmasa
ham, birdaniga oʻnta bolalasa ham koʻpaymaydi. Qoʻylar kabi suruv boʻlib
ketmaydi?
Mavlono javob berdilar:
— Tongga yaqin vaqt eng barokatli vaqtdir. Bu vaqtda qoʻylar
hech uxlamaydi. Doim uygʻoq boʻladi. Itlar esa kechasi bilan sangʻib, ayni shu
vaqtda uxlab qolib, gʻaflatda boʻladi. Qoʻylar tong barokatidan bahramand
boʻladi. Itlar esa bu barakotdan bebahra qoladi. Shuning uchun qoʻylar
koʻpaygani-koʻpaygan. Bas, rizqingiz ulugʻ boʻlishini xohlasangiz, saharlari
bedor boʻling.
TAFAKKUR TAYM
Badavlat bir yigit yangi xarid qilgan
chet el mashinasida zavq bilan musiqa
tinglab yeldek uchib borardi. Biroq yoʻl
chetida oʻtirgan bolalarni koʻrdi-da
mashinasini sekinlashtirib oʻtib, yana
tezlikni oshirmoqchi ham ediki, shu vaqt
mashinasiga bir tosh kelib urildi. Haydovchi yigit jahl bilan mashinadan tushdi-
da, tosh otgan bolakayning yoqasidan olib siltab baqira boshladi:
– Ahmoq bola! Qaysi kallang bilan mashinamga tosh otding?! Bilasanmi,
bu mashina qancha turishini? Shunda bolakay koʻzida yoshi bilan qaltiroq
ovozda dedi:
– Uzr, amaki. Men sizga va mashinangizga yomon niyatda tosh otmadim.
Meni kechiring. Oyijonim nogironlar aravasidan yiqilib tushdi. Oyijonimni
30
koʻtarib, aravaga oʻtkazishga kuchim yetmadi. Bir necha soatdan buyon oʻtgan
mashinalardan yordam soʻradim, ammo hech kim toʻxtamadi ham, ahamiyat
ham bermadi. Keyin majbur boʻldim shunday yoʻl tutishga. Boʻlmasa siz ham
toʻxtamas edingiz…
Yigit nogiron onaizorni aravachasiga oʻtqazarkan, tomogʻiga zaharli tosh
tiqilib, koʻzlaridan beixtiyor yoshlari shashqator oqar edi. Yigit shu mashinasida
bir necha yil yurdi. Har safar mashinani taʼmirlash uchun berganida oʻsha
toshdan qolgan izni aslo taʼmirlatmasdi. Sababi oʻsha tosh izi unga odamiylik
haqida saboq bergan edi. Agar biz atrofimizdagilarning unsiz, faryodsiz qalb
ogʻriqlarini his qilmasak, bizga ham tosh otilishi muqarrar…
https://ogoh.uz/ saytidan olindi.
HIKMAT
Kishining qanchalik kuchli xarakterga ega
ekanligi uni jazavaga solishi mumkin boʻlgan
muammo koʻlamiga qarab baholanadi.
Zigmund Freyd
SOʻZ IZOHI
“YASHIL” IQTISODIYOT. Odamlar va tabiat
oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlikni va ikkalasining
ehtiyojlarini bir vaqtning oʻzida qondirishga
urinishlarni qoʻllab-quvvatlaydigan iqtisodiyot metodologiyasi. Inson
hayoti va sogʻligʻi uchun zarur boʻlgan resurslarni, atrof-muhit va
ekologiyani bir butun holda saqlab qolib ishlab chiqarish va xizmat
koʻrsatish sohalari bilan bogʻliq iqtisodiyotni yanada rivojlantirishni
amalga oshirishga asoslangan iqtisodiy faoliyatning yangi yoʻnalishi
tushuniladi.
31
ACHCHIQ KULGU BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
— Nimaga uxlamayapsan?
— Internetda oʻtiribman.
— Haa, zoʻr! Men esa mehmondaman...
— Kimnikida?
— Senikida.
— Jin ursin! Esimdan chiqib qolibsan-ku!
TOʻGʻRI YOZAMIZ
✅ Mahsulot
❌Maxsulot
BILASIZMI?
Qogʻoz pul tarixi
Qogʻozli pulni taxminan 1000 yil ilgari, qogʻozning
vatani Xitoyda kashf qilishgan, keng aholi ommasiga esa
ikki asrdan soʻng tarqala boshlagan. Ulardan foydalanish
mis sim va tangalardan koʻra ancha qulay edi. Qogʻozdan
tayyorlangan pul keyinroq Yaponiyada paydo boʻldi. Yevropaga
qogʻoz pullar 1574-yilda kirib keldi, ispanlar tomonidan qamal
qilingandan soʻng, Leyden shahri hukumati oddiy tangalar tanqisligi
sababli qogʻoz pulni muomalaga kiritdi. Keyinchalik qogʻoz pullar
butun Yevropaga, undan keyin butun dunyoga tarqaldi.
Internet materiallari asosida tayyorlandi.
32
HIKMAT
Hamma narsaning oʻnglanishiga ishonib yashang...
Hammasini izga tushishiga ishonib harakat qiling...
Va bir kuni hamma qaygʻular tugashiga ishonib sabr
qiling. Esingizda boʻlsin, bu uch tavsiya har doim
xayrli oqibatga boshlaydi!
Jaloliddin Rumiy
SOʻZ IZOHI
NUMIZMATIKA. (lot. numisma — tanga)
Kolleksiya yigʻishning qadimiy nufuzli turi: qogʻoz pul
va tanga yigʻish. XIX asrga kelib ommalashdi, ungacha
ham alohida insonlar bunday faoliyat
bilan shugʻullanganlar. Hozirgi kunda bu
mashhur xobbi turlaridan biri
hisoblanadi. Hatto avloddan-avlodga
oʻtib saqlanishi ham mumkin. Bugungi
kunda biznes turiga ham aylandi. Noyob
tangalar kimoshdi savdolarida aql bovar
qilmas pulga sotiladi. Numizmatikaning
oddiyroq turi bilan, yaʼni oddiy tangalar yigʻish bilan barcha
shugʻullanishi mumkin, hatto maktab oʻquvchisi ham.
HAYOTIY SABOQLAR
Inson hayotda qalamga oʻxshaydi.
Chiroyli yozsin deb xatolar uni uchlaydi.
To qalam tugaguncha shunday davom
etadi. Qalamdan endi faqat chiroyli
yozganlarigina qoladi...
33
TOʻGʻRI YOZAMIZ BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
✅ Xodim
❌Hodim
NIMA UCHUN PIN-KOD TOʻRTTA
RAQAMDAN IBORAT?
1966-yil boshida
birinchi bankomat
ishlab chiqarilgan va
patentlangan. Bunday
moʻjiza-qurilma shotlandiyalik
muhandis Gudfello Jeyms tomonidan
yaratildi. 2006-yildagina bunday progressiv qurilma va shaxsiy
identifikatsiya raqamini kiritish uchun PIN-kod yaratuvchisi
Britaniya imperiyasining medali bilan taqdirlangan. Shuni taʼkidlash
kerakki, ixtiro muhandisga shon-shuhratdan tashqari hech qanday
moliyaviy foyda keltirmadi. Jeyms nima uchun PIN-kodni toʻrtta
raqamdan iborat tuzganining sababi esa oddiy: turmush oʻrtogʻi koʻp
sonli raqamlarni eslay olmaganligi uchun kod toʻrtta raqamdan iborat
boʻlgan.
IQTISODIY MAQOLLAR
Abjir boʻlsa farzanding, choʻldan non terar, yalqov
boʻlsa farzanding yerdan don termas.
34
XODIMLAR IJODIDAN BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
Mulohaza uchun mavzu: maʼnaviy tarbiya
Kambag‘allikni qisqartirish strategiyasini yuritish boshqarmasi
boshlig‘i o‘rinbosari Nurbek Yuldashev:
KIM YOKI NIMA AYBDOR?!
“Urf”dagi salomlashish
Yoshlardagi yana bir
keskin oʻzgarayotgan salbiy
holat — salomlashishning
kamayib borayotgani, borgan sari soʻrab
olayotganimiz, yoshlar salom-aligining “antiqa”
koʻrinishlari urchib ketayotgani. Ikki yosh oʻsmirning koʻrishishini
kuzatsangiz, misoli Amerika repperlariga yoki kinolardagi baʼzi aktyorlarga
taqlid qilayotganday xayolimda. Islomda inson birodari bilan uzoq vaqt
koʻrishmagan boʻlsa, bagʻriga bosib quchoqlashib, agar tez-tez koʻrishib
turadigan boʻlsa, ikki qoʻlni kaftlari bilan qisib koʻrishish taʼkidlab kelingan.
Ammo hozirda nafaqat yoshlarimizda, balki kattalarda ham oʻziga xos rituallar,
taʼbir joiz boʻlsa, “shoxlashishlar” mavjudligi uchun bu holatning yoshlarda urf
boʻlayotganiga eʼtiroz bildirish nojoizdek.
Ammo bu yerda yoshlarning kattalarga salom berishi bilan bogʻliq
holatlarning kamayib ketayotganiga eʼtiborni koʻproq qaratish lozimligini
taʼkidlagan boʻlardim.
Hurmat qilsang, izzat topasan...
Har kuni jamoat transportlariga chiqamiz. Yaxshi tarbiya koʻrgan
yoshlarning darrov turib joy berishi oshkora va pinhona boʻlsa-da uning ota-
onasi, tarbiya bergan insonlari haqiga duo oʻqib qoʻyishga majbur qiladi. Ammo
men yuradigan metro va avtobus yoʻnalishlardagi yoshlarning aksariyati yoki
charchagan boʻladi yoki telefonda qiziq oʻyindan chalgʻigisi kelmaydi. Bu
maqolani yozish fikriga kelganimdan soʻng ikki hafta davomida poytaxt
metrosida va ikkita avtobus yoʻnalishlarida oʻzimcha kuzatuv olib bordim. Va
natijada yuqorida maqtalgan yoshlardan koʻra charchaganlar koʻproq
ekanligining shohidi boʻldim. Agar fikrimga qoʻshilmay, aksincha deydigan
boʻlsangiz, bundan faqat xursand boʻlardim.
Aybdorlar: kim yoki nima?
Xoʻsh, yoshlardagi bunday xislatlarning shakllanishiga kim yoki nima
aybdor? Ularning ichida yuqorida sanab oʻtgan salbiy xislatlarga egalari
koʻpligining asosiy sababchilarini aniqlashning iloji bormi?
Ijtimoiy tarmoqlarda, OAVda, atrofimdagi yoshi kattaroq insonlardan
eshitgan fikrlarimda bu savollarga turli xil javoblarni oldim. Mana, baʼzilari:
35
- yoshlarda salbiy xarakterning shakllanishiga asosiy sabab uyida ota- BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
ona tarbiyasi va ular eʼtiborining sustligi;
- tarbiyaning yomonlashuviga sabab islomiy tarbiyaning pasaytirib
yuborilganligi;
- yoshlar tarbiyasini buzadigan eng asosiy omil — internet, ijtimoiy
tarmoqlar, OAVda tarbiyaning salbiylashuviga olib keluvchi “ibratli”
voqealar;
- yoshlarning salbiy xarakteri shakllanishiga atrofidagi, oʻquv yurtidagi
tengdoshlari sababchi, shuningdek, taʼlim maskanidagi ustozlari;
- yoshlarning salbiy xarakteriga ularning kitob oʻqimasligi, borgan sari
kitobdan uzoqlashayotganligi v.h.
Kim masʼul?
Darhaqiqat, yoshlar tarbiyasi kimning gardanida: ota-ona, ustoz,
mahalla jamoatchiligi... Menimcha, yoshlar tarbiyasiga eʼtibor qaratish
hammamizning burchimiz boʻlishi kerak. Bugundan boshlab, bilaman,
koʻpchilik allaqachon boshlab yuborgan, hattoki, bir necha ajdodlari
koʻpchilikka oʻrnak boʻlgan insonlar oramizda boʻlsa-da, keling, yoshlarga
kattalar koʻzi quvnaydigan odob berishni boshlaylik. Keling, mahallamiz, oʻquv
yurtimiz, oilamiz aʼzolarining yuzini yerga qaratmaydigan farzandlar
tarbiyalashni bardavom qilaylik. Kelinglar, har birimizning oilamizdan,
avlodlarimizdan barchaga namuna boʻladigan, odobu-ahloqda tengi yoʻq yoshlar
yetishib chiqishiga hissa qoʻshaylik.
Shunda men fikrlarim, yozganlarim bilan keyinchalik yolgʻonchiga chiqib
qolsam ham mayli. Ortiqcha vahima qilgan boʻlsam ham mayli. Buning uchun
ming bor uzr soʻrashga tayyorman.
Dedim:
— Har bir farzand uchun eng zarur boʻlgan toʻrt yumush nimadan iborat?
Dedi:— Yoshlikda mukammal ilm oʻrganish; egallagan hunari ila boshqalarga
foydasi tegib, yaxshi nom qozonish; ota-ona, el xizmatida va hamisha pok
niyat, goʻzal xulq bilan yurish.
“Farzandnoma” kitobidan
36
Raqamli iqtisodiyotni rivojlantirishning iqtisodiy-huquqiy BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
sharoitlarini yaratish boshqarmasi bosh mutaxassisi
BAKIROV XUSAN ORIFOVICH
ONA TILIM — JON-U DILIM
Ona-tilim, tomirimda mavjlanuvchi qonim shiddati,
Mardlik tilim, dardli tilim dilim ummoni.
Insoniyatning ibtidosi soʻzga kirsa gar,
Ajdodlarim ildizi unga barobar
Abu Turk ibn Yofas shu tilda soʻzlab,
Shu elatnining karvoniga sarbon boʻlgandir,
Xos Hojib, Qoshgʻariy tarixda ilk bor,
Turkiy nazim va nasrga qadam qoʻygandir.
Navoiyning xazinasi tilim bahosi,
Boburim armonlari dilim bahosi.
Millatimning negizisan, tarixi yuzi,
Gʻururimsan, sharafimsan va iftixorim
Arzigaymi qurbon boʻlishga mening bir jonim
Seningchun millat ziyosi fido boʻlganda,
Choʻlponu, Qodiriy, Nosir Usmonim!
Ilhom parisimi ijod parisi
Dunyoni goʻzallik qutqarar,
Ayollik Nafosat ramzidir,
Mehr qolur, muxabbat qolur
Ummondek mehr Onadandir bil
Ilhomning mehrning bitmas manbai,
Ijodkor qoʻliga qalam tutqazib,
Olimning shuurida chaqnatib quyosh.
Sizla Shedeverlar dunyoga keldi
Goh portlab hissiyot gohi qolib lol.
Yumshoq qovurgʻadan yaralgan xilqat,
Taʼzimlar, tabriklar Sizgadir faqat.
Sizning turishingiz borliqqa kafil,
Tengsiz kuch Sizdagi jasorat, sabr.
37
HIKMAT BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
Har narsaning meʼyori yaxshi. Odobning esa
ortigʻi.
Shams Tabriziy
SOʻZ IZOHI
FURSAT — maqbul, qulay vaqt; imkoniyat; ishdagi
uzilish, taʼtil.
TAFAKKUR
Bir hakim zot aytadi:
Har qanday narsa kichik boʻlib boshlanib, soʻng vaqt oʻtishi
bilan kattalashib boradi. Lekin musibat unday emas. U
boshida katta boʻlib, soʻngra kichrayib ketadi. Istalgan narsa
borki, koʻpaygani sayin tushib ketaveradi. Lekin odob bundan
mustasno. U qancha koʻpaysa, shuncha narxi oshadi.
DUNYO SIRI
Sizlarga bu dunyo mol-u matohining huzuringizga
oʻz “oyogʻi” bilan kirib kelishi sirini aytaymi?
Hamisha oʻzgalarga saxiy, gʻamxoʻr, mehr-
oqibatli boʻling. Oʻshanda siz boylik, dunyo,
vazifa, amal qayerda va qanday kelib qolganini
bilmay qolasiz...
“Umr hikmati saodati” kitobidan
38
20-IYUL – XALQARO SHAXMAT KUNI BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
1966-yildan boshlab har
yili butun dunyo
miqyosida Xalqaro
shaxmat kuni nishon-
lanadi. Ushbu bayram
Butunjahon shaxmat
federatsiyasi (FIDE)
qaroriga binoan
oʻtkaziladi. Xalqaro nodavlat sport tashkiloti boʻlgan Butunjahon shaxmat
federatsiyasiga 1924-yilda asos solingan. Bugungi kunda 170 ta milliy
federatsiya uning aʼzosi hisoblanadi.
Oʻzbekistonda 1996-yildan buyon shaxmat federatsiyasi faoliyat
yuritmoqda.
OʻQING, QIZIQ!
Oʻzbekiston ilk bor shaxmat tarixida dunyo reytingida TOP-20 talikka
kirdi.
Xalqaro shaxmat federatsiyasi — FIDE tomonidan yuritiladigan jahon
shaxmat reytingida Oʻzbekicton ilk bor kuchli 20 talikka kirishga muvaffaq
boʻldi. 2022-yil iyul oyi reytingiga asosan, Oʻzbekiston jahon shaxmat
reytingida 19-oʻrinni egalladi.
Dunyo reytingini mos ravishda AQSH, Rossiya, Xitoy boshqarib
bormoqda.
Shaxmatdagi piyoda
Shaxmatda bir qoida bor. Agar piyoda raqib kataklarining birinchi
qatoriga yetib borsa, shohdan tashqari xohlagan figurasiga aylanishi mumkin.
Lekin ot yoki fil bunday boʻla olmaydi.
Shuning uchun piyoda boʻlib tugʻilganingizga aslo xafa boʻlmang.
Mehnatingiz bilan marraga yetib boring va xohlagan figuraga aylaning. Buning
mazasi oʻzgacha boʻladi.
“Liderlar kitobi” dan
39
HIKMAT
Kambagʻallik fazilat emas, kambagʻallikda ham
yashashni bilish fazilatdir.
Pifagor
Agar ucha olmasang, yugur.
Agar yugura olmasang, yur.
Agar yura olmasang, emakla.
Ammo nima boʻlganda ham harakatlanishdan toʻxtama!
40
SOʻZ IZOHI
BONIFIKASIYA – fuqarolik huquqida, agar yuqori sifatli
tovarlar yetkazib berilsa, shartnomada belgilangan narxga
qoʻshimcha haq. Tashqi savdoda eng koʻp qoʻllaniladi.
Belgilangan darajadan ortiq oliy sifatli mahsulot narxiga ustama; mamlakat
ichida qarz undiriladigan mahsulotga uni xorijga olib chiqilganda soliqning
qaytarilishi; qarzdorlar tomonidan toʻlanadigan kredit foizini kamaytirish
maqsadida kreditni davlat tomonidan subsidiyalash; qarz konversiyasida davlat
zayomi obligatsiya egalari tomonidan bir vaqtda toʻlov kiritish.
TOʻGʻRI YOZAMIZ
✅ Buyruq
❌ Buyrugʻ
HAYOTIY XULOSA
Agar eʼtiboringiz
raqiblarga qaratilgan
boʻlsa, raqiblar qadam
tashlamaguncha qadam
qoʻyolmaysiz.
Agar diqqatingiz
MIJOZlarga qaratilgan
boʻlsa, oʻz sohangizda
birinchi boʻla OLASIZ!
41
Dolzarb mavzu
“YASHIL” IQTISODIYOTGA OʻTISHNING
AHAMIYATI
“Yashil” iqtisodiyot – bu iqtisodiy tizim boʻlib, uning asosiy maqsadi
sayyoramizning ekologiyasi va uni saqlab qolish bilan birga iqtisodiyotning
barcha sohalarini rivojlantirishga qaratilgan. Shunday qilib, “yashil iqtisodiyot”
deganda, inson hayoti va sogʻligʻi uchun zarur boʻlgan resurslarni, atrof-muhit
va ekologiyani bir butun holda saqlab qolib, ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish
sohalari bilan bogʻliq iqtisodiyotni yanada rivojlantirishni amalga oshirishga
asoslangan iqtisodiy faoliyatning yangi yoʻnalishi tushuniladi.
Bugungi iqlim oʻzgarishi va global ekologik muammolar rivojlanib
borayotgan davrda “yashil” iqtisodiyotni shakllantirish va rivojlantirish jahon
hamjamiyatining oldida turgan ustuvor yoʻnalishlardan biri hisoblalandi. Oʻz
navbatida, bu borada yetakchi mamlakatlarning ilgʻor tajribalarini oʻrganish va
milliy iqtisodiyotimizga tatbiq etish asosiy vazifalarimizdan biridir.
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev 2021-yilning 30–31-may unlari
Koreya Respublikasida oʻtkazilgan “Yashil oʻsish va global maqsadlar uchun
hamkorlik – 2030” (P4G) ikkinchi xalqaro sammitidagi nutq soʻzladi. Unda
davlatimiz rahbari: “Bugungi kunda ona tabiatning oʻzi bizga yoʻllayotgan
ogohlik qoʻngʻirogʻiga beparvo boʻlmasligimiz kerak. Afsuski, iqlim
oʻzgarishlari tobora kuchayib bormoqda. Biz yashayotgan Markaziy Osiyoda
soʻnggi 30 yilda oʻrtacha yillik harorat taxminan bir darajaga koʻtarildi.
Mintaqamizdagi asosiy daryolarning havzasi va biologik xilma-xillikning
qisqarib borayotgani jiddiy xavotir uygʻotmoqda. Bugʻlanish darajasini
oshiradigan gazlar va atmosferaning keng miqyosda ifloslanishi muammolarni
yanada chuqurlashtirmoqda. Bugungi kunda “yashil taraqqiyot” borasidagi
maqsadlarga erishish uchun mamlakatlarning harakatlari yanada faol va samarali
boʻlishi kerakligiga hech kim shubha qilmayapti. Boshqa choramiz ham yoʻq”,
deb taʼkidladi.
42
Oʻzbekistonda ham “yashil” iqtisodiyotga oʻtish va barqaror rivojlanish
maqsadlariga erishish yoʻlida bir qator ishlar amalga oshirilmoqda. Xususan,
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 4-oktyabrdagi PQ-4477-son
qarori bilan 2019–2030-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasining “yashil”
iqtisodiyotga oʻtish strategiyasi tasdiqlandi. Shu bilan birga, Oʻzbekiston
Respublikasi Prezidentining 2022–2026-yillarga moʻljallangan Yangi
Oʻzbekiston taraqqiyot strategiyasida ham “yashil” iqtisodiyot texnologiyalarini
barcha sohalarga faol joriy etish orqali 2026-yilga qadar iqtisodiyotning
energiya samaradorligini 20 foizga oshirish va atmosferaga chiqariladigan
zararli gazlar hajmini 20 foizga qisqartirish choralarini koʻrish belgilangan.
Sh. Ibragimov,
yosh tadqiqotchi, vazirlik xodimi
43
BU SAHIFADA SIZNING FIKRINGIZ, BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
IJOD NAMUNANGIZ, GʻOYALARINGIZ
BOʻLISHI MUMKIN.
“BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!” shiori ostida mazkur
jurnalga oʻz hissangizni qoʻshing!
44
QAYDLAR UCHUN! BIR JAMOADA BIRLASHAMIZ!
Hurmatli oʻquvchi! Mazkur jurnal yuzasidan fikr-
mulohazalaringiz, takliflaringiz, shuningdek, sizni qiziqtirgan
savollaringizni kutib qolamiz. Bildirilgan har bir taklif “Bir
jamoada birlashamiz!” motivatsion jurnalning keyingi sonida,
albatta, inobatga olinadi.
Nashr uchun masʼul: O. Mahmudov
Tuzuvchi va nashrga tayyorlovchi: O. Kajanova
TAHRIRIYAT AʼZOLARI:
Sh. Doʻmanov; G. Melibayeva; D. Joʻrayeva; U. Ibatxodjayeva;
D. Ibodova; N. Yuldashev; F. Rahimov; F. Ujimurodova
(Qoraqolpogʻiston Respublikasi); I. Baxranova (Buxoro viloyati);
O. Djabbarova (Jizzax viloyati); G. Niyazova.
Murojaat uchun telefonlar:
71-232-60-02; 232-60-05
45