6 № 05-06 (13274) 2024 йил 10 февраль, шанба Газета ҳафтада бир марта чиқади 2024 ЙИЛ – ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ Қўқон шаҳрида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан вазифалар белгилаб берилди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ушбу мавзуда давлатимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Секторлар раҳбарлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга вазифалар ижросини кунлик режа ва (KPI) мақсадли самарадорлик кўрсаткичлари асосида ташкил этиш, маҳалла раисларининг масъулиятини ошириш вазифаси юклатилди. Шаҳримизда 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади. Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шоир туғилган қутлуғ 9-феврал санасини ҳар йили адабиёт ва маърифат байрами сифатида юксак даражада нишонлаш анъанаси қарор топди. Улуғ сўз санъаткорининг асарлари мунтазам нашр этилиб, навоийшунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар ўтказилмоқда. Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги тантанали нишонланди Жонажон Ватанимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг бутунлай янги босқичига қадам қўйиб, янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган бугунги кунда Алишер Навоийнинг безавол адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, Алишер Навоий адабий ва илмий меросини ўрганиш – юртни юрт, халқни халқ қиладиган ҳақиқатларни ўрганиш ва ўзлаштириш демак. Навоийни билиш oдам бўлиш сирларини эгаллашдир. Навоийнинг миллий маслаги қай даражада юксак бўлса, башарий ҳиссиёти ҳам шунчалик кучлидир. Навоий куйлаган ишқ – ҳаётни, тириклик ва дунёни ўзида мужассамлаштирган ишқ. Бу ишқ ҳақиқат ва гўзаллик манбаи. Унда абадий файз мавжуд. Ана шу файз нури хоҳ миллий, хоҳ умуминсоний, хоҳ сиёсий, хоҳ ахлоқий бўлсин, ҳар қандай жараённи кундай равшанлаштиради. Ана шунда дунёнинг асл қиёфаси қандай бўлса, уни шундайлигича кўрасиз, улкан ёлғон, бешафқат ҳийла ва найранг бўронлари одХусусан, 7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда буюк бобокалонимиз меъросини ўрганишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди. Адабий-бадиий тадбирда Алишер Навоий шеърларига басталанган ғазаллар, бобокалонимиз ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилиб, мавзуга доир беллашув ва викториналар ўтказилди. Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда
3 № 05-06 (13274) 10.02.2024 йил 2 9 ФЕВРАЛЬ – АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН Бундай қарашлар, ҳар бир даврда пайдо бўлган ғоявий-эстетик йўналишлар негизида туғилишини назарда тутсак, тарихий шахслар фаолияти ана шу ғоявийбадиий ҳодисанинг мураккаб тафаккур мевасидир. Академик Ш.Сирожиддинов қаламига мансуб янги китобнинг “Амир Алишер ва сарой” деб номланган иккинчи қисми тўлалигича Навоий бобомизнинг 35 йилдан ортиқ сарой хизматида бўлган даври тафсилотларига бағишланганини худди шу омил билан изоҳлаш жоиз. Темурийлар давлати тарихи ҳақида сўз борганда, Алишер Навоий номи машҳур давлат арбоби сифатида алоҳида тилга олинишини фахр ва ифтихор билан эътироф этамиз. Бу эътирофимизни султон Ҳусайн Бойқаро ул зотни “Мамлакат устуни, давлат таянчи”, деб таърифлагани баралла тасдиқлайди. Шу маънода, ўзбек олимининг фикрича, Алишер Навоий номи тарих зарварақларида мангу нақшланишининг сабаблари қуйидаги учта асосга боғлиқ: биринчи асос – беназир, демак, тенгсиз ва ўхшаши йўқ истеъдодидан дарак берувчи асарлар яратгани; иккинчи асос – машҳур давлат арбоби бўлгани; учинчи асос – уни улуғ пир мақомига юксалтирган муносиб хулқ-атвор соҳиби даражасига етганидир. Аслида ҳам, Алишер Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига мувофиқ ҳолда, давлат ва ҳалқ манфаатларини кўзлаб иш тутган. Ҳар бир ҳолатда зўравонликка учраган мазАДОЛАТЛИ ДАВЛАТ АРБОБИ Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бугунги кунга қадар сўнмай келмоқда, айниқса, кейинги йилларда тубдан кучайиб бормоқда. Табиийки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади. лумларнинг муаммоларини адолат нуқтаи назаридан ҳал қилган. Алишер Навоий Амири кабир - Бош вазир сифатида узоқ йиллар давлат бошқарувининг энг муҳим ва нозик бўғинларида, судадлия, ички ишлар, солиқ тизими, ташқи дипломатик алоқалар, ички низолар, чегара муаммолари, умумхалқ йиғинлари ва тадбирларида давлат билан халқ манфаатларини доим уйғунлаштирган ва қатъий ҳимоя қилган. Ўз навбатида, китоб муаллифи ёзганидек, “Навоийдаги бағрикенглик, адолатлилик, донолик, сиёсатдонлик ва фуқаролар ғамини ейиш фазилатлари Султонга давлатни адолатли бошқаришда яқиндан ёрдам берган”. Ш.Сирожиддинов айни шу масалалар юзасидан мутлақо янги, халқ ибораси билан айтганда, теша тегмаган фикрларни илгари сургани жуда муҳим. Унинг ишонч билан таъкидлашича. “Олимларимизнинг тарихий воқеликдан анча четга чиқиб кетишларига, ўз фикрларини айтишдан кўра бир-бирларига суяниб фикр юритишлари сабаб бўлган. Илк навоийшуносларнинг совет тузуми мафкурасидан келиб чиқиб, Навоий “ҳақиқатни айтишдан қўрқмаган шоир” бўлгани учун Султон “унинг заҳарли сўзларидан қутулиш учун бадарға қилди” тарзидаги талқинлари ҳақиқатга тўғри келмайди”. “Макорим ул-ахлоқ” (“Гўзал хулқлар”) асарига кўра, Алишер Навоий подшога бирор қарор ёки масала юзасидан ўз фикрини ҳимоя қилиш мақсадида тўққиз мартагача мурожаат этиш хуқуқига эга бўлган. Лекин замондош навоийшунос олим хақли равишда айтганидек, “Алишер Навоий Султонга тобе киши сифатида ҳеч қачон ҳақиқатни баралла айта олмаган, балки мавриди билан тушунтиришга уринган”. Ш.Сирожиддинов асосли таъкидлаганидек, “Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти ҳақида махсус ёзилган икки муҳим манба бизга етиб келган. Бу Ғиёсиддин Хондамир ва Зайниддин Восифий қаламига мансуб хотиралар тўпламидир”. Хусусан, Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида ҳазрат Навоийнинг маънавий қиёфасини тўла акс эттира олган. Улуғ мутафаккирнинг таҳсинга сазовор фазилатлари ҳақида тўхталганда, машҳур тарихнавис бир ўринда Амир Алишернинг “болаликдан Аллоҳ назар солган шахс” деб таърифлаган бўлса, бошқа бир саҳифада валийларга хос сийратини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратгани каби далиллар ҳам айни фикрнинг ҳаққонийлигини исботлайди, назаримизда. Шу билан бирга, таниқли навоийшунос олим “Макорим ул-ахлоқ” асари муаллифининг камчилигини ҳам топиб бера олган. Гап шундаки, “муаллифда аниқ маълумотлар бериш имконияти бўла туриб, биринчидан, кўп холларда, воқеаҳодисаларнинг санасини зикр этмаган ва иккинчидан, Навоий ҳаётини санавий изчилликда очиб бермаган”, деб ёзади академик Ш.Сирожиддинов. Айни шу нуқтаи назардан, олимнинг “Амир Алишер” номли китобида Амир Низомиддин Алишернинг шахсияти ва давлат арбоби сифатидаги фаолити аниқ хронология асосида ёритилгани таҳсинга сазовор. Ушбу китоб муаллифнинг 2011 йилда нашр этилган “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” монографиясининг мантиқий давомидир. Чунки Навоий ҳазратларига бағишланган янги асарда олдинги китобда таҳлилга тортилмаган нодир тарихий асарлар ва тазкиралардаги маълумотлар атрофлича таҳлил этилгани эътибор ва эътирофга муносибдир. Акмал САИДОВ, Академик, юридик фанлар доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси aъзоси. Навоий амирзода эди. Унинг отаси – Ғиёсиддин Кичкина темурийлар салтанатининг содиқ мулозимларидан бири бўлган. Онаси ҳам ана шу темурийлар хонадонининг хизматидаги аёллардан эди. Навоийнинг ўзи бу хақда: Отам бу остоннинг хокбези, Онам ҳам бу саро бўстон канизи, - деб ёзган эди. Навоийлар оиласи билан темурийлар хонадони ўртасида илгари замонлардан кўкалдошлик, яъни сут эмишганлик бўлган. Алишернинг онаси амирзода шайх Абу Саид ЧангийБУЮК ШОИРНИНГ ХАЛҚПАРВАРЛИГИ ёхуд Ҳиротдан Хоразмга минг оила кўчган(ми)? нинг қизи бўлган. Тоғалари - Мир Саид Кобулий, Муҳаммад Али Ғарибийлар ҳам давлат хизматида бўлишган. Абу Саид Мирзо Султон Ҳусайн Бойқаронинг маслаҳатчиларидан бири бўлгани учун 1461 йили Мир Саид Кобулийни, кейинроқ эса Муҳаммад Али Ғарибийни ҳам қатл эттиради. Олимларнинг тахминига кўра, 1453 йили Ғиёсиддин Кичкина вафот этади. Отадан етим қолган 12 ёшли Алишер сарой хизматига киради. 1456 йили Абулқосим Бобур пойтахтни Машҳадга кўчиради. Навоий ҳам сарой аҳли билан бирга янги пойтахтга боради. 1457 йили бу ҳукмдор вафот этади. Демак, Навоий 4 йил унинг саройи хизматида бўлган. 1464 йили Навоий Ҳиротга қайтади. Лекин Ҳиротни Абу Саид Мирзо эгаллаган, пойтахтни Самарқанддан Ҳиротга кўчирган эди. Табиийки, Абусаид Навоийни ёқтирмайди. Шоир Ҳиротни тарк этишга мажбур бўлади. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича: “Билман, не жарима била Султон Абусаид Мирзо (Навоийни - С.О.) Ҳиридин ихрож қилди (четлаштирди - С.О.)”. 1466 йили Алишер Самарқандга келади. Кўриниб турибдики, Навоийнинг ҳаёти бевосита сарой билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечган. 1468 йили Ғарбий Эрон учун юришлари чоғида Абусаид Мирзо ўлдирилади. 1469 йил бошида Султон Ҳусайн Бойқаро Мирзо Ҳирот тахтини эгаллайди. У зудлик билан махсус мактуб йўллаб, Навоийни Ҳиротга чақиради. Шоир Самарқанддан яна она шаҳри - Ҳиротга қайтади. Шу йилнинг апрель ойида Рамазон ҳайити муносабати билан Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллашини муборакбод этиб, “Ҳилолия” қасидасини битади. Султон Ҳусайн Навоийни муҳрдор қилиб тайинлайди. Кўп ўтмай бадиий ижод билан шуғулланиш илинжида Навоий бу лавозимдан истеъфога чиқади. Ўрнига дўсти Амир Шайхим Суҳайлий тайинланади. 1472 йили Ҳусайн Бойқаро, Навоийнинг норозилигига ҳам қарамай, уни амир, яъни вазир қилиб тайинлаб, унга “амири кабир”, яъни “катта амир” унвонини беради. Амир Музаффар барлосгина Навоийдан юқорига муҳр босиши мумкин эди. Демак, амалда шоир давлатнинг учинчи ўринда турадиган мансабдори эди. 1476 йили Навоий амири кабирлик мансабидан расман истеъфога чиқди. Бироқ, “амири кабир” унвони унда умрининг охиригача сақланиб қолди. 1487 йил қишида Ҳусайн Бойқаро Навоийни узоқ Астрободга ҳоким қилиб жўнатди. Стратегик жиҳатдан Астробод Хуросон давлатининг ғарбий чегарасидаги энг муҳим жабҳа ҳисобланар, серсув, кўкаламзор, обод, ипакчилик ривожланган, савдосотиқ учун қулай ер эди.
Навоий ғазалига шарҳ Маънавият 2 № 05-06 (13274) 10.02.2024 йил 3 1488 йили Навоий ўз ўрнига Амир Бурҳониддинни қолдириб, ҳокимликни топшириш нияти билан Ҳиротга келди. Бироқ Султон Ҳусайн уни қайтариб юборади. Бир неча ойдан кейин, барибир, Навоий Ҳиротга қайтди. Навоий ўрнига Астрободга Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамон Мирзо ҳоким қилиб юборилди. Шунинг ўзи ҳам Астробод қанчалик стратегик жой бўлганидан далолат беради. Демак, Навоий жами 13 йилча давлат хизматида бўлган. Бироқ умрининг охиригача у давлат ва жамият ташвишидан ортмаган. Бир ерда шоир: “Йўқ эди бош қошиғали фурсатим”, - деб ёзади. Махсус давлат хизмати топширилмаган бўлса ҳам, Султон Ҳусайн унга “муқарраби ҳазрати султоний”, яъни “хазрат султоннинг энг яқин кишиси” деган унвон берди. Бу унвоннинг бир ваколати шу эдики, муайян масала юзасидан ҳукмдорга тўққиз мартагача мурожаат қилиши мумкин эди. Хўш, Навоий ана шу “муқарраби ҳазрати султоний” унвони ваколатларидан фойдаландими? Ғиёсиддин Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ” асарида далолат беришича, Навоий бу ваколатидан ўрниўрни билан фойдаланган ҳам. Бироқ ҳар гал у ўз шахсий манфаати учун эмас, халқ дарди билан шоҳга мурожаат қилган. Биргина мисол келтирамиз. У замонларда Хоразм ҳам пойтахти Ҳирот бўлган Хуросон давлати таркибида эди. Ҳусайн Бойқаро Хоразмни янада юксалтириш учун Ҳиротдан 3 минг оилани Хоразмга кўчирмоқчи бўлади. Навоий қайта-қайта мурожаат қилиб, ҳукмдорни бундай қилмасликка чақиради. Чунки нақлиёт (транспорт) мукаммал даражада ривожланган ҳозирги замонда ҳам бир оилани мажбуран қарийб минг чақирим узоққа кўчириш - қанчалар оғир ва мураккаб муаммо? Ахир, шунча одам ихтиёрсиз равишда мулкидан бемулк, ватанидан беватан бўлади-ку. Ҳусайн Бойқаро қадрдон дўстининг раъйини қайтаргиси ҳам, ўз фикридан қайтгиси ҳам келмайди. Охири, Ҳусайн Бойқаро 3 минг эмас, 1 минг оилани Ҳиротдан Хоразмга мажбуран кўчиради. Давлат сиёсатида салоҳияти қайсидир соҳага кучлироқ аҳолини нисбатан қолоқроқ ерларга кўчириш, шу тариқа бу ерда ҳам ривожланишни таъминлаш тажрибасидан ХХ асрда шўро давлати ҳам тоза фойдаланди. 30-йилларда деҳқончилик маданиятини кўтариш мақсадида Фарғона водийсидан бир қисм аҳоли Сурхондарёга мажбуран кўчирилган. Кейинчалик бу тажриба Мирзачўлни ўзлаштиришда ҳам қатъий қўлланилди. Ҳусайн Бойқаро ҳам бу аҳолининг Ҳиротдан Хоразмга деҳқончилик, умуман, ишлаб чиқариш маданиятини олиб келишини кўзда тутган. Очиғини айтганда, бугун эса Хоразмда ҳаёт даражаси ҳам, умуммаданий юксалиш ҳам ҳозирги Ҳиротдагидан бир неча карра юксак эканини қайд этиб ўтиш шарт бўлмаса керак. Бу: “Цивилизациялар кўчиб юради”, - деган қоиданинг нақадар тўғри эканини кўрсатади. Тарих шу ҳодисани ўрганиши, бу минг оила Хоразмнинг айнан қаерига кўчириб олиб келинганини, уларнинг кейинги тақдири қандай бўлганини манбалардан қидириб кўриши зарур. Чунки у замонларда “Хоразм” дейилганда ҳозирги Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда қўшни Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятининг аҳоли зич яшайдиган обод, яъни сунъий суғориладиган ерларга эга жойлари кўзда тутилган. Қўшкўпир туманининг “Оҳдарбанд” деган қишлоғида ҳозир ҳам форсий тилда сўзлашувчи аҳоли яшайди. Бу қишлоқ кексалари аждодларининг ХIХ аср 70-йилларида Эрондан келиб қолишгани ҳақида сўзлашади. Бу ерда форсий тил ҳозиргача сақланиб қолгани ҳам уларнинг яқин тарихда кўчиб келганидан далолат беради. Демак, булар Хиротдан кўчиб келганларнинг авлодлари эмас. Кўнгилдан яна бир мулоҳаза ҳам ўтади. “Хазорасп” дегани “минг от” деган маънони англатади. Эҳтимол, ана шу Ҳиротдан келган оиланинг ҳар бири кўч-кўрони биттадан отга юклаб Хоразмга равона бўлган ва ҳозирги Ҳазораспга келиб ўрнашгандир? Яна ким билади? Чунки кўҳна тарих қумларга сингиб кетган ёмғирга ўхшайди... Навоий замонасида Ҳирот шаҳри ва унинг атрофларида ҳозирги тожиклар, ўзбеклар ва туркманларнинг аждодлари истиқомат қилган. Аммо минг оила, яъни тахминан 5 минг киши ўша даврларда Хоразмга кўчирилган бўлса, табиийки, улар бизнинг даврларга қадар маҳаллий аҳолига сингишиб улгурган, яъни ассимиляция бўлиб кетган. Демак, бугунги хоразмликлар томирларида ана ўш ҳиротликлар қони оқади. Бу факт буюк Навоийни яна бир жиҳатдан она юртимизга чамбарчас боғланганини кўрсатади. Султонмурод ОЛИМ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Фалакдан яхшилиқ еткай дебон кўнглингни шод этма, Ёмонлиғким етар холо унут ўтганни ёд этма. -Ҳаёти дунёда кўп яхшиликларга эришаман – деб хомтама бўлма, чунки Оллоҳу –таоло ўз каломида “Лақод холақнал инсана фий кабад” –“Биз инсон фарзандини ҳаёти дунёга ғам –ташвиш тортиш учун келтирдик” –деб марҳамат қилган. Шунинг учун бошингга тушган мусибатларни унут. Замона аҳлиға гар юз қуёшча кўргузуб сен меҳр, Вафо зинҳорки бир зарра чоғлиқ эътимод этма. -Агар замона аҳлига юз қуёшча меҳр кўргузган бўлсанг ҳам, улардан заррача ҳам вафо кутма. Фано ағли аёғи туфроғин шархин ёзар бўлсанг, Қароғимни ҳал айла, эй рафиқ, ўзга мидод этма. -Аҳлиллоҳларни оёғи остидаги тупроқни таърифламоқчи бўлсанг, кўзимни қорачиғини сиёҳдон қилгину, ўзга сиёҳдон ахтариб юрма. Мидод этгин қароғимни, қилибон кипригим хома, Кўзимнинг пардасидин ўзга қоғазга савод этма. -Кўз қорачиғимни сиёҳдон қилгину, кипригимни қалам қилгин, кўзимни пардасини қоғоз ўрнида ишлатгину, бошқа қоғоз ахтариб юрма. Чу билдинг, ризқ эрур мақсум, чекма дўстдин миннат, Қазодин хоирж эрма иш, адувға инқиёд этма. -Агар билсанг иснонни ризқи қазойиқадарда тақсимланган. Шунинг учун душХазойин ул-маоний ман нафсингга бўйсуниб, дўстлардан ёрдам сўраб, кейин миннатини эшитма. Тиларсан фақр даштин қатъ қилғайсен эранлардек, Боғир сув қил, юрак парчоласидан ўзга зод этма. -Эй биродар, агар аҳлуллоҳлардек риёзат даштини кесиб ўтмоқчи бўлсанг, бағрингни сув қилгину, юракни лахта-лахта қонидан бўлак нарсани йўл озуқаси қилма. Навоий, истасанг уқбо муродин, номурод ўлғил, Агар дунё муроди йўқтур, ўзни номуод этма. -Эй Навоий, агар охират саодатни истасанг, дунё роҳатидан кечгин, энди дунё роҳат – фароғатидан кечдингми, энди охират саодатидан ноумид бўлма. Иброҳимжон САЪДУЛЛАЕВ, навоийшунос. Буюк шоиримиз, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийни бугун дунё танийди. Чунки, аввало, ўзимиз Навоий ҳазратлари маънавий-маърифий меросини янгича руҳда ўрганишга бел боғладик. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маънавий юксалиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижод йўлини, улар қолдирган ноёб қўлёзмаларни кенг кўламда тадқиқ ва тарғиб этишга киришдик. Давлатимиз раҳбари 2020 йил 19 октябрда “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Шу қарор асосида Навоий бобомизнинг бой ва серқирра ижодий меросини юртимизда, хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Буюк бобомиз туғилиб ўсган дўст ва қардош афғон заминида ҳам Алишер Навоий хотирасига муносиб ҳурмат ва эҳтиром билдирилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Навоий ижодини тарғиб этиш ва унинг Ҳирот шаҳридаги мақбарасини ободонлаштириш борасида хайрли тадбирлар изчил олиб борилмоқда. Тўртлик Сўзи илоҳийни ханда айлама, Ўзни ўзгага ҳеч банда айлама. Отам айтган эди: – Ҳирот ёқларга Салом бермоқни ҳеч канда айлама Ғайрат Мажид. Дўст афғон заминида...
№ 05-06 (13274) 10.02.2024 йил 4 Аnnotatsiya: Бобурнинг “Бобурнома“ асаридаги воқеликларнинг, лирик шеърларига кўчиши, уларда миллийлик, ватанпарварлик туйғуларининг тасвири акс этган. Калит сўзлар: миллийлик, ватанпарварлик, туш, сабр, неъмат. Annotation: Events in Babur’s ‘’ Boburnoma ’’ , the poet’s transition to lyric poems, nationality in them, the image of patriotic feelings is reflected. Keywords: Nationality, patriotism, dream, patience, blessing. Аннотация: События в “Бобурноме” Бабура, переход поэта к лирическим стихам, националъностъ в них ,выражен символ патриотических чувств. Ключевые слова: Националъностъ, патриотизм, мечтат, терпение, благословение. Бобур ўзбек давлатчилик тарихи ва мумтоз адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган шоҳ ва шоирдир. Унинг илмий адабий меросида асосий ўринни эгаллаган лирик шеърлари ва адабий тарихий асари “Бобурнома”да шоирнинг мураккаб ҳаёт йўли, айрилиқ, қувонч ва ташвишлари, тақдир синовларида ўзга инсон қиёфасининг турли кўринишлари лирик, эпик асарларида тўлиқ ифодаланади. Унинг битиклари шунчаки кузатишлар, руҳий ҳиссиётла р маҳсули эмас, балки Оллоҳ таоло томонидан унинг бошига тушган, қисмати дея оламиз. ”Тенгри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати билан Сешанба куни рамозон ойининг бешида тарих саккиз юз тўқсон тўққузда Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдум“ (Бобур,1989. 5-бет). – деб ёзади шоир. Демак, Бобур ўз ҳаёт йўлини, ижодини Оллоҳ томонидан яратилган “Қуръон“ ва унинг сураларида акс этган оятларига амал қилган, эътиқод қўйган, ишонган ҳолда олиб боради. “Бақара” сурасининг 185 оятида “(У саноқли кунлар) Рамозон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб “Қуръон“ нозил БОБУР АСАРЛАРИДА МИЛЛИЙЛИК, ВАТАНПАРВАРЛИК ВА ИЧКИ КЕЧИНМАЛАР ТАСВИРИ Мирҳожиддин ЖАМОЛИДДИНОВ, Қўқон давлат педагогика институти доцент, педагогика фанлари номзоди. қилинган “.(Қуръон ,1992,26-бет). Шундай экан, Бобурнинг шоҳлиги ва шоирлиги “Қуръон“ нозил қилинган кундан бошланганлиги ва жангу жадалларда омон қолиб, Ҳиндистонда буюк бир империяни ташкил этиши ҳам яратганнинг иннояти билан бўлса керак... Бошига тушадиган кулфатлар, жанглардаги ғалаба, мағлубиятлар ва келажак тақдири олдиндан доимо унинг туш тасвирида намоён бўлади. Ҳамда уни умидсизликдан қутқаради, олдинга юришга даъват қилади, жасорат сари етаклайди. ”Ўзумни ўлумга қарор бердим. Ўшал боғда бир сув оқиб келадур эди,вузу қилдим, икки ракъат намоз ўқудум юз, бошимни муножотқа қўюб, тилак тиладур эдимким кўзум уйқуга борибтур. Кўрадурменким, Хожа Яъқуб Хожа Яҳёнинг ўғли ҳазрати Хожа Убайдуллонинг набиралари рўбарўйимга аблақ от миниб кўп , биз аларға, аблақсувор билан келдилар. Дедиларким: - Ғам емангиз. Ҳожа Аҳрор мени сизга йибордилар. Дедиларким, биз аларға истионат тегуруб, подшоғлиқ маснадиға ўлтурғузуббиз. Ҳар ерда мушкил иш тушса, бизни назариға келтуриб ёд этсун, биз анда ҳозир бўлурбиз. Ҳоло ушбу соат фатҳ ва нусрат сизнинг соридур, Бош кўтаринг, уйғонинг. Ўшал ҳолда хушҳол бўлиб уйғондиким...” Бобур ижодида акс этган ватанпарварлик ва миллийлик бошқа асарлар тасвирида акс этган мазкур атама ва тушунчалар моҳиятидан тубдан фарқ қилади. Ватанпарвар шахсда ботир юрак, жасорат, фидоийлик орномус ва бошқа ахлоқий сифатлар намоён бўлиши керак. Айниқса, халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш лозим. Чўлпон таърифи билан айтганда: ”Ватанингиз – ота – онангиз ўтган, ўз киндигингиздан қон тўкилган, ота – онангиз арвойига шам ёқиладиган жой...” (Чўлпон ,30 б.) Шу жиҳатдан олганда Бобур ўз ватанини севади. Ватандан айрилиш, юртдан кетиш бир умр юз қаролиғи эканлигини ҳис этади. Изтиробли ҳис туйғуси, ички кечинмалари тошиб, шеъриятга кўчади: Толиъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди , Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим Ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди. (Ҳошимов, 1996; 221б) Бобур ватанидаги ҳар бир шаҳар, ҳар бир ўлкани севади, ҳатто табиати, дунёси, одамларини тасвиридаги шарқона ўзига хос миллийлик қиёфасини моҳирона тасвирлаб беради. Оддий меҳнаткаш деҳқоннинг даладаги оғир меҳнатини ҳис этади , бироқ ҳимматли, саховатли эканлигини ижодга кўчиради. ”Сайҳун суйининг Жануб тарафида, икки шимоли жонибида. Жанубий тарафидаги касабалар бир Андижондиркум, васатта воқе бўлибтур, Фарғона вилоятининг пойтахтидур. Ошлиғи вофир , меваси фаровон, қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас”. (Бобур, 1989: 6 бет). Сайҳун дарёсининг шимолидаги Ахси ерларида етиштирилган қовун номининг таърифини тасвирлаш билан ўз юртига бўлган ички туйғуни қовун тасвири орқали баён қилади: “Ахсини қовуни яхши бўлур.Бир нав қовундирким, ”Мир Темурий“ дерлар, андоқ қовун маълум эмаским оламда бўлғай. Бухоро қовуни машҳурдир. Самарқандни олғон маҳалда Ахсидин, Бухородин қовун келтириб бир мажлисда турдум. Ахси қовунининг ҳеч нисбати йўқ эрди. Насухда бир навъ қовун бўлурким, ”исмоил шайҳий” дерлар ,териси сариқ, кемухтлиқ, осуда қовун бўлур, тухми алмача, гўшти тўрт илик, ажаб лазиз қовундир. Онча қовун ул навоҳида бўлмас” – деб таърифлайди. Бобур бошқа ўлкаларда етиштирилган қовун ширинлиги Сайхун дарёси сувини ичиб пишган қовунчалик ширин эмаслигини қаламга олади. “Бобурномада “ 1502 – 1503 йиллар воқеасини тасвирлар экан, шоирнинг ички кечинмалари , тахтдан кетган ” шох” нинг изтиробли дамлари китобхонни жунбушга келтиради.”Тошканд эдим, хейли қаллошлик ва хорлик тортилди: Вилоят йўқ , вилоят умидворлиғи йўқ , навкар аскар тарқади ...Охир мундоқ саргардонлиқтин ва бу навъ бехонумонлиқлиқтин жонға еттим.Дедимким , мундоқ душворлиқ била тирилгунча , бош олиб итсам яхши.”(Бобур, 1989: 92 бет). Бобур бундай аламли изтиробларини, бошига тушган кўргуликларни, ҳис – туйғуларини қаламга кўчиради : Ким кўрибтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиқ? Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиқ. Ёки Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим, Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.(Бобур, 1989:91-бет). Бобур доимо инсонни сабр қилиш, шукр билан яшаш Оллоҳдан – “ондин яхши йўқ”- лигини, шунинг учун номард ,инсофсиз кишилардан яхшиликни кўз тутмасликка, тангридан мадад сўрашликка даъват этади. Ўз ҳаётий тажрибасида жонидан бошқа “ёри вафодор”, кўнглудан бошқа “маҳрами асрор“ топмаганлигидан ачинади, ўксунади. Шоир умрининг охирида “ Ҳар неъматга бирор шукр лозим ва ҳар шукрга унинг кетидан бирор неъмат. Шукр лавозимларини адо қилиш инсон қудратидан юқори ва иқтидор эгалари унинг маросимини жойига қўйишдан ожиздир . Айниқса , шукр шундай бир неъмат муқобилида бўлсаки , дунёда ҳеч бир бойлик ундан буюкроқ ва охиратда бирор яхшироқ ундан гўзалроқ бўлмаса “ - дея комиллик даражасига етади.(Бобур, 1989: 361-бет ). “Бобурнома”ни ўқир эканмиз, шоир дўстликни, эзгуликни вафодорлик ва садоқатни улуғлайди. Бобурни меҳрибон ота, бунёдкор сиёсатчи ва ўзбек миллатини бутун дунёга танитган ҳукмдор подшоҳ сифатида ўрганамиз. Академик В. Й. Зоҳидов таъбири билан айтганда: “Бобур ўзига хос сифатларга эга бўлган сиймодир. У, аввало ўз даврининг, ўз синфининг фарзанди, мураккаб ижтимоий, иқтисодий шароитларнинг ва ғоявий – сиёсий қарашлардаги зиддиятларнинг маҳсулидир“. Шундай экан ,унинг маънавий меросини ўрганиш бугун келажак авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга молик эканлигини ва уларга дарслар жараёнида ,синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирлар жараёнида сингдириш мақсадимиздир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Бобур З .М. “Бобурнома “ Тошкент. “ Юлдузча “, - 1989й. – 368 б. 2. Бобур З. М.” Маҳрами асрор топмадим .Шеърлар. “ Тошкент.” Ёзувчи “, 1993й. -80 б. 3. “Қуръони карим “ (Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур) Т. “ Чўлпон “ нашриёти,1992. 672б. 4. К.Ҳошимов ва бошқалар. Педагогика тарихи. Тошкент, “Ўқитувчи“ нашриёти, 1996 й.-488 бет. 5. Чўлпон “Кеча ва кундуз“ Тошкент “Чўлпон” нашриёти, 1991 й.- 573 б
№ 05-06 (13274) 10.02.2024 йил 5 Сценарий Саҳнага икки нафар бошловчи чиқади. 1 –бошловчи (томонабинларга қараб дейди): Ўзига хос ижодлари билан бутун дунёга донг таратган буюк боболаримиз – Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг таваллуд кунлари муборак бўлсин, азизлар! 2 –бошловчи. Навоий ҳазратлари 1441 йил 9-февралда, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари эса 1483 йил 14 –февралда туғилганлар. Адабиймусиқий тадбир шу улуғ зотларнинг таваллуд кунларини нишонлашга бағишланади. 1 –бошловчи. Халқимизнинг бу икки ижодкори давр тақозосига кўра, бир –бирлари билан учраша олмаган бўлсалар-да, ижодий қарашлари: хақлпарвар, адолатли ва ватанпарварлиги жиҳатидан бир-бирларига жуда яқин бўлганлар. 2 –бошловчи. Ўзбек мумтоз адабиётининг бу буюк намояндалари, машҳур давлат арбоблари қолдирган адабий, илмий ва тарихий бебаҳо мерос бир неча асрлардан буён бутун дунё тадқиқотчиларининг диққат эътиборларини ўзига тортиб келмоқда . Шоирлар эса Навоийга бағишлаб кўплаб шеърлар, ёзувчилар романлар ёзишган. ИККИ БУЮК ИЖОДКОР: АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР таваллуд кунларига бағишланган адабий –мусиқий тадбир сценарийси (Бир актёр шеърни ифодали ўқийди) ҲАЗРАТ НАВОИЙГА Бор-йўғи олтмиш йил яшаб ўтдингиз, Ва лекин бир дунё асар битдингиз. Ҳар дилга ҳайратлар солар “Хамса”нгиз, Дегансиз: “Бахтиёр бўлинг ҳаммангиз”. Барҳаёт руҳингиз ҳамроҳдир ҳар чоғ, Маънили яшашдан бермоқда сабоқ. Сизни таниганлар бахтлидир, бобо, Сиз ахий эдингиз тенгсиз, бебаҳо. Ҳайрат-ла деганлар подшоҳ Бойқаро: “Дўстим, Алишер, Сиз – шоҳи шуаро!” Эрурсиз миллатнинг фахри, ғурури, Қалб кўзин очмоқда фикрингиз нури. Фазилатлар жами Сизда мужассам: Бағрикенг арбобсиз, устодсиз ўктам. Халқига ҳамиша толе тилаган, Минглаб ғарибларнинг бошин силаган... Камолот ёшида ўтган эдингиз, Ҳамон ҳайратдамиз, эмасдир бежиз: Дунё туркийларин чўнг пиридирсиз, Энг улуғ, энг машҳур шоиридирсиз! 1 –бошловчи. Буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир атоқли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур Алишер Навоийнинг ижодини катта иштиёқ билан ўқиб –ўрганиб, ҳазратни ўзига устоз деб билган. Шу туфайли Бобур Навоий ҳақида «ҳеч ким онча кўп ва хўб шеър айтқон эмас», дея Навоий ижодига юксак баҳо берган. Бобур Навоий асарлари катта шуҳрат қозонган бир шароитда шеъриятга қўл уриш қанчалик масъулиятли эканини қалбан тўла ҳис этган. (Фонограммада Навоий ҳазалига басталанган қўшиқ ижро этилади). 2 –бошловчи. Бобур ўтмиш асрлар ўзбек ва форс –тожик адабиёти билан ҳам, ўз даври адабий-маданий ҳаёти билан ҳам жуда яхши таниш бўлган. Бобур Мирзо, айниқса, Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини мукаммал, чуқур ўрганган. Навоий шеъриятидан кучли таъсирланиб, кўплаб ғазал ва рубоийларига ҳамоҳанг асарлар яратган. 1 –бошловчи. Бобур лирикасида ҳаётсеварлик руҳи кучли бўлгани билан бирга тақдирнинг аччиқ зарбаларидан шикоят, фалак жабру жафоси, даврон ғаму ғуссасидан нолиш, замону аҳли замонадан оҳ –фиғон устунлик қилади. Ҳофиз: ёки фонограммада қўшиқ янграйди. Ким кўрибдир эй кўнгил, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз нетойин, бу замондан яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглима, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ. Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ. Яхшилиғ элга аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгил, аҳли жаҳондин яхшилиғ! А.МИРСАИДОВ. – Боғча ёшидаги болаларда эслаб қолиш қобилияти кучли бўлади, -дейди «Меҳржон» мактабгача таълим ташкилоти мудираси Дилфузахон Муҳсинова. –Бу ёшда уларга нимани ўргатсангиз хотираларида тошга битилган битикдай ўчмас бўлиб қолади. Шу боисдан бизнинг ташкилотимизда тарбияланувчиларга номлари дунёга машҳур Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ боболаримиз ва уларнинг ҳайратомуз ишлари ҳақида маълумот ва тушунчалар бериб боришга алоҳида аҳамият қаратилиб келинмоқда... 7 –феврал куни шаҳримиздаги «Буюк алломалар музейи»да «Меҳржон»да тарбияланувчи болажонларнинг буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган адабий–мусиқий тадбири ўтказилди. Ўзбекистон бадиий академиясига қарашли Маънавият «Меҳржон» болалари... катталарни қойил қолдиришди! Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг 9-анъанавий чолғу синфи ўқувчилари ижросидаги куйлар оғушида «Меҳржон» болалари яйраб рақс тушишди. Шунингдек, бу маънавий тадбирда қатнашган жажжи ўғил –қизлар Алишер Навоийнинг одоб ва ахлоқ ҳақидаги шеърий ҳикматларини ёд айтишиб, катталарни қойил қолдиришди. Бу маънавий тадбирни тайёрлаш ва кўнгилдагидек ўтказишда ёш санъаткорлар устози, хушовоз хонанда Муҳаммаддоро Ширмонов ҳамда унинг шогирди –умидли хонанда ва сухандон Аюбхон Рустамовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Адҳам МИРСАИДОВ. Суратларда: маънавий тадбирдан лавҳалар. Суратларни Орифжон Очилдиев олган.
Ибрат Баҳор эшик қоқмоқда Диққат янгилик! 6 № 05-06 (13274) 10.02.2024 йил «Устоз» сўзи «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «йўлйўриқни кўрсатувчи», «тарбияловчи», «мураббий», «раҳнамо», «ўқитувчи», «муаллим» деган маъноларни беради, дейилган. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз устозлари Абдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага яқинлашганларида отдан тушиб, маҳалла аҳли билан қуюқ саломлашиб, ҳол-аҳвол сўраб, устозининг уйигача яёв юриб борар эканлар. Бу воқеаларни кўрган темирчи сўрабди: - «Ҳазрат Навоий, нечук устозингизнинг уйига етмай туриб, отдан тушиб оласиз? Ахир, Сиз вазири аъзамсиз! Сизга бундоқ юриш ярашмас». Бунга жавобан Алишер Навоий шундай дебдилар: - «Йўқ, биродар, мен ҳозир устозим Абдураҳмон Жомий яшайдиган маҳаллага келдим. Демак, бу ернинг ҳар бир кишиси устозимнинг тобуткаши ҳисобланади. Шундоқ бўлгач, нечун мен улар, яъни, сиздек муҳтарамлар олдида ҳурматсизлик қилишим керак? Устозимни қандоқ авайлаб-эъзозласам, Сизларни ҳам шундоқ қилгумдир». Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 22-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ6065-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 26-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ижроси юзасидан, Қўқон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ўтган 2023 йилнинг 12 ойи давомида жами 30.029 нафар фуқароларга Ўзбекистон Респуб-ликаси фуқаросининг идентификация ID-карталари ҳамда 18.431 нафар фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногирон бўлган, имконияти чекланган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталари билан таъминлаш мақсадида уларнинг яшаш манзилига бориб, манзилли хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2023 йилдаги “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт Баҳор эшик қоқмоқда: аёзли кунлар чекиниб, кунлар кундан–кунга ҳузурбашх, илиқ бўлиб бормоқда. Шаҳримиздаги кўплаб маҳаллаларда фаол аёлларнинг ташаббуслари билан баҳорнинг азалий ва ардоқли таоми–сумалаклар тайёрланмоқда. 7–Яланғоч ота маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўпқаватли уйларда яшовчилар ҳам Баҳорни пухта ҳозирлик асосида: тозалаш, ободончилик ишларини қизитган ҳолда, очиқ чеҳра билан кутиб олмоқдалар. Суратда: Чархий кўчасидаги 29–кўпқаватли уйда яшовчи фаол аёллар: Турсуной Ҳамдамова, Барнохон Низомовалар ташаббуси билан катта дошқозонда тайёрланган шифобахш таом–сумалак. Суратни: О. Очилдиев олган. Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги тантанали нишонланди Шаҳар ҳокими М.А.Усмонов нутқининг давоми дий одамлар бошига қаёндан ёғилиб келишию, башариятнинг гумроҳлик, қашшоқлик, қуллик ва шафқатсизлик тўқайзорларида адашиш сабабларини аниқ илғайсиз. Навоийнинг дарду қайғулари ҳамма давр одамлари учун шифобахш ва халоскордир. Чунки улар энг оддий, энг хоксор ва меҳнаткаш инсонга меҳрмуҳаббатдан пайдо бўлган Ҳақ ҳадясидир. Улуғ шоир таъкидлаганидек, одамдаги бузилиш ва тубанлик тўхтамаса, оламдаги бузилиш ва тубанликларга чек қўйиб бўлмайди. Навоий ижодидаги фалсафа оламнинг ҳар турли ёмонликлардан тозаланишига хизмат қилиши билан ҳам умидбахшдир. Мустабид тузум даврида Навоий адабий меросини зоҳирий томондан тадқиқ ва таҳлил қилишда тўғри ва нотўғри, мақбул ё номақбул фикр ва мулоҳазалар керагидан ҳам ортиқ миқдорда эълон қилинди. Бироқ унинг турли жанрларда битилган ижод намуналарининг ботинини кўрсатиш, маънавийруҳий мазмунини очишга бағишланган тадқиқотлар яратилмади. Натижада халқ Навоийсидан узоқлашди, улуғ мутафаккирнинг ижоди туб моҳиятидан айри ҳолда ўрганилгани учун оламшумул адабий мерос жўнгина 1 ҳодисага айланди. Мустақиллик даври навоийшунослигининг энг катта ютуғи шундаки, унда Навоийни ҳаққоний ҳис этиш ва англашга йўл изланмоқда. Маълумки, Алишер Навоий беназир тилшунос, адабиётшунос, тарихчи, мутасаввиф, файласуф, сиёсат ва давлат арбобидир. Аммо буларнинг ҳеч бири Навоийнинг шоирлигидан олдинги мавқега кўтарилган эмас. Навоий учун шоирлик юрак ва руҳоният шавқи, номус ва қисмат масаласи эди. Навоийга дунёнинг пасту баланд, мақбулу номақбул ишлари бир ён, шоирлик бир ён эди. Шоир бўлиш, шоир бўлганда ҳам тенгсиз санъаткор бўлиш учун дунёга келганини у ҳамма нарсадан ортиқ аниқ ҳис қиларди. Шоирлик илҳоми, шоирлик изтироби, шоирлик шарафи Навоий шахсиятининг ёлқинини акс эттиради. Навоий шеъриятидан атайин ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, дидактик ёки диний-тасаввуфий мазмун ахтармаслик, ҳар турли тарғиботлар юзасидан уни ҳар ким ўзига манзур бир қиёфада кўрсатишга уринмаслиги керак. Навоий ҳам дунё, ҳам охират, ҳам шодлик, ҳам қайғу, ҳам умид, ҳам армон, ҳам бахт, ҳам бахтсизлик, ҳам висол, ҳам ҳижрон, ҳам ўтмиш, ҳам замон шоири. Унинг сўз, туйғу, фикр, хаёл ва ҳолатларини кундалик турмушнинг тор, биқиқ, ўткинчи талабу манфаатларига мувофиқлаштириб бўлмаганидек, бешафқат ҳаётнинг ёлғон, алдов, риё, ҳийла-найрангларига хизмат эттиришдан ҳам тийилиш лозим. Чунки Навоий шеърларида ҳар бир маъни, рамз, белги ва ишорат софлик, гўзаллик, илоҳийлик ёғдусидан сайқал топган. Алишер Навоий асарлари замирида олам ва одам тақдири, уни нафсоний иллатлардан холи кўриш орзуси, бир сўз билан айтганда, инсоннинг маънавий камолоти ётади. Негаки, баркамол жамият руҳан ва маънан баркамол инсонлардан ташкил топади. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёев саъйҳаракатлари ва Учинчи Ренессанс ҳақидаги қарашлари замирида улкан цивилизация — Уйғониш тажрибаларига эга миллат ва мамлакат тараққиёти, келажаги учун фидойилик бор. Бу йўлда амалга оширилаётган эзгу, хайрли ишлар ва эл-улус ғамидан бошқа ғами бўлмайдиган туйғулар ҳаётимиз мезонига айланмоғи зарур. Зеро, бугунги глобаллашув ҳам, Учинчи Уйғониш — Ренессанс талаби ва эҳтиёжи ҳам шундан иборатдир. Сўзим якунида бугунги адабиёт ва маърифат байрами — Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги билан барчангизни яна бир бор муборакбод этаман. ҲАЗРАТ НАВОИЙНИНГ УСТОЗГА ЭҲТИРОМИ Дошқозонда қайнар сумалак... Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш... воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 321-сонли Қарорига асосан, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилмоқда. Шунингдек, фуқаролар миграция бўйича давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, 71-200-00-24 рақамли «Call-марказ», расмий веб-сайт ҳамда дастурий таъминотдан (мобил иловадан) фойдаланишлари мумкин. А ҳ о л и н и н г и ж т и м о и й эҳтиёжманд тоифаларига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари уларнинг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади. Қўқон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими.
№ 05-06 (13274) 10.02.2024 йил 7 Ижтимоий-сиёсий ҳаёт Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноси кўркам кўринишга келтирилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, касалликларнинг барвақт олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди. Маруфжон Усмонов аёлларнинг репродуктив саломатлиги, болалар касалликларининг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди. Шаҳар аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, таълим ва маҳалла тизими мутасаддилари, ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ёшларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, таълим-тарбия жараёнига ота-оналар ва маҳаллани ҳам жалб этиш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, информацион технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш, китобхонликни кенг тарғиб этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. “Ёшларни билим олишга қизиқтира олмаган педагоглар, мактабларда таълим жараёнини қониқарли даражада ташкил эта олмаган директорлар ўз вазифасидан озод этилади”, деди Маруфжон Усмонов. Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарларга ўқитиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш каби бошқа масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Таълим самарадорлигини ошириш – долзарб вазифа Семинарда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарорида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш иштиёқида бўлган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, гаровсиз имтиёзли кредитлар билан таъминлаш бўйича назарда тутилган қулайликлар хусусида батафсил маълумот берилди. Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, банклар ва иқтисодий комплекс мутасаддилари учун ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш ва Маҳаллабай ишлаш агентликлари, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази мутасаддилари иштирокчилар билан мулоқот қилиб, семинар мавзуси юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб бердилар. Оила ва хотин қизлар бўлимининг ҳисобот йиғилишида 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, жорий йилдаги мақсад ва вазифалар юзасидан кўрсатмалар берилди. Х у с у с а н , о и л а л а р мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг фаллигини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини асраш ва репродуктив саломатлик, маънавий дунёқарашини юксалтириш кун тартибидаги асосий масалалар бўлди. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ИИБ, Аёлларни реабилитация қилиш маркази, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва хотин-қизлар масалаларига алоқадор бошқа идора-ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган мулоқот чоғида барча масъул идоралар ҳамкорликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 2024 йилда хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари маҳалла раисларига аҳоли ўртасида ҳарбий ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш, ёшларни муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар. Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди Президент қарори ижроси бўйича семинар ўтказилди Халқ депутаталари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ва депутатлар иштирок этдилар. Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоийиқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланди. Шунингдек, шаҳримизда қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг, жамоат тартибини таъминлаш ва жиноятчилиликлар профилактикаси бўйича, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Анваржон Парпиевнинг ҳисоботлари ҳам тингланди. Сессияда шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Мансуржон Расуловнинг Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ ажратишга розилик бериш тўғрисидаги таклифи, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар депутаталар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди
№ 05-06 (13274) 10.02.2024 йил Телефонлар: (91) 692 50 44; (91) 323 66 62. Реклама ва эълонлар: (90) 628 80 60, Босмахона манзили: Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй. Ушбу соннинг чоп этилиши учун масъул: А. МИРСАИДОВ. Саҳифаловчи ва дизайнер Ш. АҲМАДАЛИЕВ. Босишга топшириш вақти: 15:00 Босишга рухсат этилди: 15:30 Адади: 850 Буюртма № ____ Манзилимиз: 150700, Қўқон шаҳри, Истиқлол хиёбони, 22-уй. Офсет усулида А-3 форматда (4 бет) сешанба куни чоп этилади. Газета Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида 2007 йил 9 январда 12-005 рақам билан рўйхатга олинган. ISSN 2010 - 8389. Индекс 481 Баҳоси келишилган нархда. Газета Марғилон шаҳри «Полиграф-Пресс» МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида чоп этилди. Газетанинг сифатли чоп этилиши учун ушбу босмахона масъул. Газетанинг етказиб берилиши учун обунани расмийлаштирган ташкилот жавобгар. 8 Бош муҳаррир в.б. Адҳам МИРСАИДОВ Муассис: Қўқон шаҳри ҳокимлиги Республикамиздаги барча босма нашрларга, жумладан, шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги «Қўқон садоси» газетасига 2024 йил учун обуна қабул қилиш давом этмоқда. Азиз ҳамшаҳарлар! 1914 йилдан буён нашр этилиб келинаётган, аҳли Қўқоннинг дилномаси, шаҳри Қўқоннинг йилномасига айланган, шаҳримизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётини, адабиёт ва санъат намуналарини ёритишга катта эътибор берётган қадрдон газетангизга обуна бўлсангиз юксак маънавият соҳиби эканингизни кўрсатган бўласиз! “Қўқон садоси”нинг йиллик обуна баҳоси қоғоз, босмахона, солиқ, почта, иш ҳақи ва бошқа харажатлар ҳисобга олинган ҳолда 300.000 (уч юз минг) сўм қилиб белгиланган. Обуна қабул қилиш ишлари фақат “Қўқон матбуоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилмоқда. “ҚЎҚОН САДОСИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ. «Қўқон садоси» газетасига 2024 йил учун обуна давом этмоқда Ватанпарварлик – олий фазилат! Маънавий-маърифий тадбир Мулоҳаза 11 февраль «Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни» муносабати билан Қўқон давлат педагогика институти хотин-қизлар кенгаши томонидан «Олима аёл – жамият кўзгуси» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда профессорлар Н. Эркабоева, Д. Жамолиддинова, М. Аминова, З. Бойтемирова, М. Расуловалар сўз олиб, мамлакатимизда, хусусан, институтда хотин-қизларга яратилаётган шароитлар, сўнгги йилларда илм-фан ва инновация соҳасида фаол иштирок этаётган, янги ихтиро ва стартап лойиҳалари билан жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган аёллар фаолияти ҳақида тўхталдилар. Жамиятда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган аёлларнинг илм-фан соҳасида ҳам ўз ўрнига эга бўлишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир якунида талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Олима аёл – жамият кўзгуси Уч авлод учрашуви Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган «Уч авлод учрашувлари» Қўқон давлат педагогика институтида анъанага айланган. Бугун талабалар ДХХ чегара қўшишлари фахрийси, истеъфодаги подполковник Абдумалик Узоқов, ДХХ чегара қўшинлари фахрийси, истеъфодаги майор Ҳаётжон Азизов, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбийси Жаҳонгир Сотимбоев, ДХХ чегара қўшинлари фахрийси, «Шарқ» оператив қўмондонлиги фахрийлар билан ишлаш мутахассиси Баҳромжон Тожибоевлар билан учрашдилар. Ўзаро суҳбат ва мулоқотда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди. Ёши улуғ фахрийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида самимий фикрларини билдирдилар. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлод ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди. Ташриф давомида меҳмонлар институт ИТ-Парк биноси, талабалар турар жойларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш асносида кечган мулоқотлар барча иштирокчилар, айниқса, талаба-ёшлар хотирасида ўчмас из қолдирди. Дунёдаги энг қиммат бойлик – саломатлик. Уни асраш ўз қўлимизда. Бугун дунёда оммаланаётган электрон сигареталар чекиш эпидемиясидан Ўзбекистон ҳам четда эмас. Ушбу зарарли одатга янада ташвишли. Хушбўйлантирувчи моддалар болалар, ёшларнинг тамаки маҳсулотларини чекишга иштиёқини оширадиган асосий сабаблардан биридир. Чунки улар никотинли аэрозоль (тутун)нинг ёқимсиз таъмини яширади. Тамаки саноати ароматизаторлар сифатида турли табиий ва сунъий воситалардан фойдаланади. Улардан фойдаланиш айнан мазкур маҳсулотни унга таъм ва хушбўйлик бериш йўли билан фаол ва потенциал кашандалар кўзи олдида жозибали қилишга қаратилган. Ширинликлар, сақич ёки озиқ –овқат маҳсулотларини эслатадиган таъм берувчи моддалар электрон сигаретанинг бемаза таъмини ниқоблайди, истеъмолчи соғлиғи учун фойдали ёки унга қувват беради, деган тасаввур ҳосил қилади. – Электрон сигареталар суюқликни аэрозоллар ҳосил бўлгунича қиздиради, фойдаланувчи шу аэрозолдан нафас олади. Электрон сигареталар учун ушбу суюқликлар таркибида никотин (аммо тамаки эмас!) ва бошқа қўшимчалар, хушбўйлантирувчи ва одам соғлиғи учун зарарли кимёвий моддалар бўлади, – дейди Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти мутахассиси Шуҳрат Шукуров. – Электрон сигареталарда ишлатиладиган ароматизаторларнинг сони 7500 дан ортиқ. Баъзи бозорларда 16 мингга яқин бетакрор таъмни топса бўлади, уларнинг аксарияти болаларга ёқади. Чунки хушбўйлантирувчи моддалар никотинли аэрозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади, инсоннинг биринчи марта электрон сигареталарни татиб кўриш ҳақидаги қарорида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ароматизаторлар электрон сигареталардан фойдаланишни ёқимлироқ қиладиган шароитларни таъминлайди – аэрозоллар нафас олишни енгиллаштиради ва электрон сигарета чекишнинг зарарини сездирмайди. Халқаро амалиётда аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар соғлиғини муҳофаза қилиш ва электрон сигарета(вейп)лар чекишни қисқартириш мақсадида кескин чоралар кенг қўлланилмоқда. Бундай ёндашувни қўллаётган мамлакатлар сони ортмоқда. Узоққа бормайлик, яқинда Қозоғистон парламенти хориждан электрон сигарета(вейп) лар олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. 2022 йилда сайёрамиз бўйича 20 миллиондан ортиқ саратонга чалинган бемор ва 10 миллионга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Онкологик касалликлардан ўлим сабаблари орасида ўпка саратони етакчилик қилган –18,7 фоиз. Бу дард 1,8 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил декабрь ойида электрон сигарета истеъмоли, реализацияси ва тарғиботини назорат қилиш ҳамда тартибга солиш юзасидан ҳукуматларга шошилинч тавсиялар берди. Шундай экан, бугун олидимизда битта савол турибди: биз электрон сигареталардан қачон воз кечамиз? Рисолат МАДИЕВА, “Янги Ўзбекистон” мухбири. Электрон сигареталардан қачон воз кечамиз?